ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33749

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

лан Нодирани никохлаб куядилар,орадан бир ой утиб шундан кейин,ота-онаси топган гузал Махсудага катта туй-томоша килиб уйлантирадилар.
Катта угли Саидалини хотини кайногаси Сардорга топган кизларни биронтасини якинлаштирмайди,кайнанаси маъкул эмас бизга деб,йулатмайди чунки катта келини бой хонадондан эканлиги, анчагина димогдор булиб унчалик хизматларини бажармас узини катта тутарди.
Сардорни онаси кенжа углимга Худо хохласа уртачарок хонадондан булса хам акили, одобли,камтарин кизни келин килишини кунглига тугиб юрган эди...
Бу ниятини синглисига айтиб шу Махсудани топишган эдилар,кизни чиройини куриб зора углим хаёти яхшиланса олдинги утмишини унитса деб уйлайди. Сардор хамон ота-онасига билдирмай уйланган булса хам Нодира билан учрашиб юрар уни севганлиги хамда корнидаги боласи учун воз кеча олмасди. Онаси охирги вактларда углини кечалари келмаганлигини сезиб хеч кимга билдирмай гаплашканди..
-Сен уша шармандагни олдига боришни бас кил?!Икки дунёда хам у билан булишинга рози эмасмиз,отанг билса нима булишини уйлаб кур келинимга жавр килма деб уришган эди.
Сардор онажон мендан буни талаб килманг, келинингизга хеч нарса булмайди, мен уни севаман буни яхши биласиз,у хам инсон уни хаётини хам уйлаб куринг углим бор ундан деди.
-Эй углим дема, барибир мен уни тан олмайман,ору-номусинг колмабди сен болани?!
-Онажон мен шунчалик ору- номуслиман узим севмаган билмаган кизни олиб берсангиз хам мажбур хотин килиб хатто фарзандли булдим?!
Шунчалик ору-номусим борки, битта хаттоим учун бадалларини тулашга умрим этмаса керак.?
Ору-номусим кучлилигидан сирларимни юрагимга кумиб яшаб юрибман.?
Онаси Сардорга хам осон эмаслигини бироз булса хам тасаввур килиб,майли болам нима булган такдирда хам кечаси уйда булгин Махсуда шубхаланмаслиги керак деди.

Махсуда кимдан сурашни нега Сардорни бошка аёли борлигини билишни истар аммо саволларига кимдан жавоб топишни билмас, уйлагани сари росса кийналарди.Сабрни хам чегараси булади бошка токат кила олмайман сирни тагига етаман деб,узига -узи гапириб ахд килган Махсуда Сардордан гап олиш учун уйда булган вактида сурайди.Мени севмасангиз кизимизни хам яхши курмасангиз биз кетамиз бошка севганингиз булса олиб келиб яшайверинг мен нима булса пешонамдан кураман деб айтади.
Сардор асабийлашиб Махсудага ким айтди сизларни севмайман деб,кизимни яхши кураман,?
Мен баъзи бир эркакларга ухшаб сенга севаман уламан деган сузларни айтмаслигим мумкин,лекин сени ва кизимни хеч кимдан кам килмасдан ортиги билан таъминлаб куни билан тинмасдан ишда сизларни уйлаб юрган булсам яна мендан сенга нима керак деб сир бермайди.
Эртасига онасига яхши курган мумин ёвош келинингизни тили чикиб колибди, гаплашиб куйинг, булмасам умуман келмайман мени тергов килмасин дея чикиб кетади.
Кайнонаси дархол Махсудани чакиртириб нега узингиздан узингиз эрингизни утмишини ковлаштирасиз,агар бошка аёлини деганида сизга уйланармиди?!
Сиз билан бир уйда яшармиди?! Сизга нима етишмайди еганингиз олдингизда емаганингиз ортингизда,нима хозхласангиз киясиз тиллага кумиб куйган булса. "Камбагални сийласа чориги билан турга утириб олар экан деб гап билан чакиб чакиб ола бошлади..Бошка бу хакда гапирганингизни эшитмай,тилингизга эрк берманг тийиб юрсангиз бахтли тахтли буласиз!
Эркак кишини тергаб хар бир кадамини текшириб юриш яхши аёлни иши эмас, тушундингизми...Сиз бу хонадни келини келажакда мендан кейин,бекаси буласиз бошка бундай бемаза гапларни эштмай деб,гап укдириб чикиб кетади.
Махсуда шу билан оиласидан кунгли совиб Сардор билан хам иши булмай хаммасига узини айбдор эканлигини уйлаб, жувормаг булган мухаббатига куйиниб куп йиглар,эрини келса хам келмаса хам индамай дардларини юрагига кумиб яшайди.
Уйларига борса онаси сабр килиб яшашини ажралиб келишни уйламаслиги ,бу уйда энди мехмон булиб келиб кетишини бирон гап булса отаси кечирмаслигини гапириб жунатарди.
Пешонамга битилгани шу экан,бошка йул йук деб,Махсуда такдирга тан бериб индамай яна яшай бошлади.

****

Рахмонали хам Махсудага учикишгандай тезжа ота-онаси топган кизга уйланади аммо Махсудани севганичалик сева олмасдан хаётида кийналиб яшарди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

сепларни куплиги туйларини тезлаштиришига катта ёрдам берган эди.

*****
Нихоят туйлари булиб утганидан сунг 4- ой утиб Рахмонали билан,тасодифан кучада дуч келиб колади,Иккиси хам бир пас бир бирларига унсиз караб колдилар ва нихоят Рахмонали жахл билан гап бошлади.
Салом салом бевафо,икки йиллик мухаббатимизни молу-давлат,пул ва тилла такинчокларга учиб арзонга сотиб юбордингмии?!
Махсуда кузларига ёш тулиб ерга караб колди чунки,Рахмонали унга гапириёкан сузлари асл хакикат эди....
--Умригда курмаган танимаган инсонга турмушга чикиб,мени йигитлик оримни оёк ости килиб,калбимни яраладингми айт бевафо?!
- Сиздан илтимос Рахмонали ака мени тугри тушунинг ота-онамга карши бора олмадим,улар хаётда кийналасан деб,сизга мени узатишга хеч унамадилар деб,узини оклай бошлади лаблари титраб.
Рахмонали узок караб турди-да кузига ёш халкаланиб,майли Махсуда бахтли бул мен хам бойиб коларман,лекин сени чиндан каттик севардим хато узимдан кизгонардим,буни узинг хам билардинг бир нарсани хеч качон унутмагин. Хаётингда хамма нарсанг етарли булсин, аммо мухаббатга зор булиб утгин? Рахмонали кузидаги ёшни курсатмаслик учун тезда бурилиб кетиб колади.
Махсуда бир пас туриб колди сунг,вакт утиб Рахмоналини айтган гапларини тезда унитиб юборади,чунки янги оилада хамма нарса етарли жуда бой яшарди.
Махсуда уйларида емаган,киймаган кийимларни кияр хар куни хар хил жойларга ясантириб кайнонаси мошинада мехмондорчилик чакирувларида олиб юрарди.
Бундай келинчаклик даврини суриб юрганлиги учун,Рахмонали билан урталарида булиб уткан севгисини эсламасдан уз хаётидан мамнун булиб яшай бошлади.

Турмуш уртоги Сардор эрталаб чикиб кетар,кечкурин кириб келар,базан жуда хам кеч келар ишим куп деб,турли бохоналар килиб Махсуда билан унчалик кизикмасди.
Олдинига Махсудага унчалик сезилмади кейинрок вакт утган сари нега шу инсонга турмушга чикдим, гаплашишни ё бир севги мухаббат деган нарсани билади деб,кийнала бошлади.

******

Кунлар ойлар ута бошлади Сардор хеч качон унга сени яхши кураман ё севаман деган гапларни гапирмас,ишга бориб келиш ва ётиб туришни биларди холос.

Орадан икки йил утиб кизли буладилар,хамон хаётлари зерикарли турмуш уртоги Сардор эътиборсизлиги кечалари келмасдан каерлардадир тунаб колиши, Махсудага бефарклиги каттик билина бошлайди.
Махсуда кутганидай эр-хотин булиб гаплашиб утирмас,хар доим ишим бор деб, уйларидан шошилиб чикиб кетар,хатто ширингина кизчаси билан хам кизикмайди.Шундай кунларда Сардорнинг бошка шахарда оиласи борлиги хакида тасодифан кайнонаси ва эрини сузларидан эштиб колиб алданганлиги, бу уйда кайнона кайнотаси хизматларию факат келинлик вазифалар учун кераклигини билиб колади.
Махсуда шундай вактларда энди олдинги хаётини уйлайдиган Рахмоналини мухаббатни пул ва бойлика алмаштириб увол килиб хатто килганлигини англаб куп йиглайдиган булиб колади.
Дарди ичида юрак ютиб хеч кимга айтолмас,айтгани билан,хеч ким унга ёрдам бера олмасди,буни узи хам яхши тушунар бойвуча хонадонда севги мухаббат деган нарсалар ёт эканлигини энди тушуна бошлаганди.
Турмуш уртоги Сардор билан,умуман бирга ётиб туришга хам жиркана бошлади, алданиб колганлигидан,пок мухаббатини сотганлиги учун узидан нафратланиб зор йиглаб умри утарди.
Кечалари ёстигини хулаб йиглар Худодан ёлвориб сурарди,сабр бер менга уни унитишмга ёрдам бер деб,узича дафтарига битиклар битарди.

Кетмок азоб эмас,эсламок азоб.
Умидлар каноти куйлар оташла.
Худодан ёлвориб сурайман ё Раб.
Уни юрагимдан учириб Ташла
Оппок орзуларим топгандай завол.
Энди у йулларга бегона хаёл.
Армон мухаббатни килмасдан уввол
.Уни юрагимдан учириб Ташла.
Качондир утиндим бир бор курай мен
.Энди усиз узга хаёт курай мен
Сендан йул бошида шуни сурай мен.
Уни юрагимдан учириб Ташла.

Махсудани турмуш уртоги Сардор отаси соясида савдо техникумини битириб, тезда отасини олдига кириб ишлай бошлайди ишни кузини билиб олиб оилаларига фойда келтира бошлайди.Углини ишидан ва удабуронлигидан фахирланган отаси Сардорни узига хамда катта угли Саидалига хам магазин олиб беради,келажакда угуллари узлари мустаккил бошкариб оилаларини таминлай олишлари учун...
Сардор олдинига яхши халол ишлай бо

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Йигитлар уйлангиси келса ковушга сабзи солишади, қизлар эрга теккиси келса нима қилади

Ўзбекларда «Йигит уйлангиси келса отасининг ковушига сабзи солиб қўяди» деган гап бор. Хўш, қизларчи..? Улар турмушга чиққиси келса нима қилишади..? Қизлар турмушга чиқса шундай қилишарканки, бундан унинг эрга тегиш нияти борлиги билинаркан, яъни қизлар..🤦‍♀

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

МУНИСА РИЗАЕВА НЕЧПУЛ ИШЛАБ ТОПАДИ 😱

ТУЙГА НЕЧПУЛ КЕТДИ ?

УНИНГ МАШИНАЛАРИ...

БАРЧАСИНИ ХОЗИР КУРИНГ
ХАММА ХАЙРАТДА

КУРИШ УЧУН 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дуойим қабул бўлсин десангиз...

1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим.

2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.

3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.

4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.

5. Таҳоратли бўлиши лозим.

6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур.

7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин.

8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.

9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак.

10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин.

11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим.

12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур.

13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.

14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.

15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак.

16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим.


@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

МУНИСА РИЗАЕВА НЕЧПУЛ ИШЛАБ ТОПАДИ 😱

ТУЙГА НЕЧПУЛ КЕТДИ ?

УНИНГ МАШИНАЛАРИ...

БАРЧАСИНИ ХОЗИР КУРИНГ
ХАММА ХАЙРАТДА

КУРИШ УЧУН 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

"Оқартирувчи крем" — қуёш ва ташқи таъсири натижасида қорайган тана аъзоларини табиий оқартириш хусусиятига эга. Хусусан: бўйин, қўл, билаклар, оёқ ва бошқа теридаги қорайган жойларига суришингизни ўзи кифоя.

Ҳар қандай қорайишни жудаям осон оқартиради

💰Чегирма нархи: 79.000 сўм✅
https://100k.uz/oqim/527352
https://100k.uz/oqim/527352
https://100k.uz/oqim/527352
Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул туман марказигача

Буюртма бериш учун:👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОНАЖОН МEН СИЗНИ СОҒИНСАМ

Қўлларим чўзилмас ошларга,
Бардошим айланар тошларга.
Кўзларим тўлади ёшларга,
Онажон мен сизни соғинсам.

Татимас мол дунё ҳар зарим,
Сиз йўқсиз бебахо гавҳарим.
Кўнглим зор, бечора дил ярим,
Онажон мен сизни соғинсам.

Тунлари йўлимни ким пойлар,
Кеч келсам таому, йўқ чойлар.
Ҳамроҳим ҳеч кимса йўқ жойлар,
Онажон мен сизни соғинсам.

Дардимга малҳам йўқ биргина,
Дунёнинг ҳавоси димгина.
Расмингиз қучаман жимгина,
Онажон мен сизни соғинсам.

Ўксирман ҳар қилган ишимда,
Минг ҳаёл чалғитар ҳушумда.
Кутаман интизор тушимда,
Онажон мен сизни соғинсам.

Сиз юрган ерларни ўпарман,
Аҳтариб қайлардан топарман.
Опамни кўргани борарман,
Онажон мен сизни соғинсам.

Билдирмай минг дардга тўярман,
Уҳлолмай бағримни ўярман.
Рўмолингиз ҳидлаб қўярман,
Онажон мен сизни соғинсам.

Денгиз ёшлари тўларман...
Онажон мен сизни соғинсам.

✍ Одилбек Қодиров

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ТЎЙ ФОЖЕАСИ

Яқинда эндигина элликка кирган яхши бир акани тупроққа қўйдик.

Ичагида яраси бор экан. Шу очилиб кетибди.

Аммо бу одамни ўлдирадиган дард эмас. Ҳарқалай, қолоқ бўлса ҳам медицинамизнинг бунга ақли етади.

Бироқ марҳум шифохонага бормаган.
— Нега шифохонага олиб бормадингизлар? — дедим ҳайрон бўлиб.
Аёли ерга қарайди. Болалари онасига хўмраяди. Бир амаллаб масаланинг тагига етдим.

Ака яқинда набирали бўлибди. Тўнғич қизи ўғилли бўлиб, шунга бешик тўйи олиб бориши керак экан.

“Бешик тўйи”нинг харажати катта эмиш. “Агар мен касалхонага тушиб қолсам тўй беролмай қоламиз”, деб ота шўрлик шифохонага бормаган ва бир ҳафта давомида қон туфлаб юраверган.

— Бир неча марта айтдим, лекин ҳар сафар:

“Қудаларнинг олдида уятли бўлиб қоламиз, қизингнинг кўнгли ўксийди”, деб бормадилар, — дейди аёли.

Хуллас, шу одам ўлди. Бир тийинга қиммат анъанани, бемаврид ғурурни деб ўлиб кетди.

Муҳтарам ўзбеклар, тўйлар фожеасидан қачон қутилади?

Қачон эс киради бизга? Биз қачон тонналаб гуруч дамлаб тўй қилишнинг фазилат эмаслигини тушунамиз??

Муҳаммад Икром

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

"Оқартирувчи крем" — қуёш ва ташқи таъсири натижасида қорайган тана аъзоларини табиий оқартириш хусусиятига эга. Хусусан: бўйин, қўл, билаклар, оёқ ва бошқа теридаги қорайган жойларига суришингизни ўзи кифоя.

Ҳар қандай қорайишни жудаям осон оқартиради

💰Чегирма нархи: 79.000 сўм✅
https://100k.uz/oqim/527352
https://100k.uz/oqim/527352
https://100k.uz/oqim/527352
Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул туман марказигача

Буюртма бериш учун:👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жахл устида Хатога йул куйган эр!!!

Бир йиллик узок сафардан уйга кайтдим...Келган кунимдан уйимизда катта байрам бошланиб кетди...Келганимни эшитган кариндош уруглар, дусти биродорлар кургани келишди ва улар учун катта дастурхон тузалди...Кундуз куни келган булишимга карамай, келди кетди билан булиб, аелим билан кечгача якиндан сухбатлаша хам олмадим...Узгармабди, худди келинлик вактидек, хушчакчак ва шодон...Тугриси кеч тушишини интозорлик билан кутдим...Енимда мехмонларга хизмат килиб юрган булса хам, унинг висолига туя олмаганим учун, кунглимдаги согинч хисси хали хам босилмагандек...Куеш ботиб, кеч киришига карамай, келаетган мехмонларни кети узилмайди...Шу махал синфдошларимдан бири...-Сохибжон дустим, уртокларни бир йигиб, чойхонага бир чуким ош буюртирсанг, сен бахона бир мазза килиб сухбатлашардик...Унинг бу гапидан бироз жахлим чиккан булсада, жахлимни ичимга ютиб, секингина- майли, сизлар нима десаларинг шу, - дедим...- Сизлар хамма уртокларни йигиб, чойхонагаутаверинглар, мен болаларни янги ховлига ташлаб оркаларингдан тезда утаман, - дедим...Нариги махаллага янги ховли жой килиб кучиб утганмиз, болаларим мен йуклигимда катта ховлида туришади, сафардан келганлигим учун, уларни янги ховлига олибборишим керак эди...- яна уйга келдим деб, бизни эсдан чикариб келмай куймагин, сен учун уюштирамиз а, ха айтганча узинг билан биз учун аталган мозорбосди арокдан хам олиб келгин, яна эсимдан чикибди деб юрмагин - деди кесатиб, яна бир дустим.Буларнинг авзойига караб туриб хеч кандай бахона килишимни хожати колмаганини сездим...Болаларни ва хотинимни машинага утказиб,узимизнинг уйга кетдик, уйга етиб борганда хотинимга минг хижолат билан,- сизлар утириб туринглар онаси, мен тезда кайтаман, уртокларим енига бормасам булмайди, эртага оркамдан гапиришади, - дедим узимни оклагандек булиб...У эса хеч нима демади хам бечора, сезиб турибман у хам мени каттик согинган, лекин аелда, юзларидан сезилиб турган булсада, ташкарига чикаргани уялади...Чойхонага борганимда, хаммалари жам булиб мени кутиб утиришган экан...- Российскийсидан олиб келмаган булсанг кетавер- деди хаммадан олдин келиб, озгина ширакайф булиб улгурган Ортик исмли дустим...- сизлар учун олиб келганман, - деб енимда битта арок чикардим...Арокни хурматими еки бошками билмадим,"кел кел" дейишиб мени турига утказишди...Улфатчилик бошланиб кетди, ош келгунча олиб келган арогим тугаб яна уч турт шиша узимизни арок хам бушатилди..Хамма маст, йулда чарчаб келганим сабаб, узимни хам кайфим ошиб кетди...Гаплашмаган мавзуимиз колмагач, бир дустим мендан...У ерларда жононлар билан танишдингми? бизларни жуда хушлашади дейишади,- деб колди...Йуг-э, дустим иш билан булиб у нарсаларга унчалик хам эьтибор бермадим хам, - дедим...Лекин, истасанг топилади, -дедим...- Ха замон узгариб кетяпти, у ерлардаку майли узимизда хам жононлар кундан кунгакупайиб кетяпти- деди яна бири...- Нимасини айтасан, илгарилари битта иккита буларди, хозир эса эри борлар хам юриб кетяпти, мана якинда отини айтмайман, эри ишлагани узокка кетган бираел билан телефонда танишдим- деди анчадан бери ичиб кайфи ошиб кетган Ортик...Уни гапларидан тугриси жахлим чикди, уни гаплари худди менга айтилгандек булди...- Э Ортик огзинга караб гапир, бу гапинг билан нима демокчисан узи, мен хам бир йил деганда энди келдим...- Сенга айтганим йук, бу бошка одам, ха тугрида бу телефон чикиб, купчилик аелларни бузиб юборди, - деди яна...Унинг гапларидан, мен билан гаплашиб туриш учун олинган, хотинимнинг хам телефони борлиги эсимга тушди...Орадаги гап бошка мавзуга узгартирилган булсада, лекин мени хаелим уша хиенаткор аелда эди...Нахот мени хотиним хам, бошка биров билан танишиб юрган булса, шубха гумонлар кунглимни бузди...Ошни канаккилиб еганимни хам билмадим...Соат алламахал булганда, хаммамиз уйга таркалдик...Маст холатда уйга келдим...Хотиним болаларни уз уйларига ухлатиб, етокхонада, ювиниб тараниб, юзларига хам упа элик килганча мени кутиб креслода ухлаб етарди...Уни холатини куриб, кузимга хотиним фохишадек куринди...Кулида телефон, яна кунглимга гул-гула тушди...Уйготиб юбормасдан кулидаги телефонни олдим ва телеф

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Меҳрибонлик уйидаги ўғрилик

Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥



– Олиб келган нарсаларингни қайтариб ташлаб кел. Менга етимларнинг ҳаққи керак эмас. Одил Гулноранинг қўлидаги сумкани жаҳл билан тортқилаб олди. Елим сумка йиртилиб, ичидаги сариёғ, гўшт, ширинликлар ерга тўкилди.
– Нега унақа қиласиз-а, дадаси? Ахир етимхонага ҳар хил одамлар келиб, хайр-эҳсон қилиб кетади. Егулик кўплигидан музлаткичнинг эшиги ёпилмай қолди. Шунга ошхонадагилар оз-оздан бўлишиб олдик, – деди Гулнора ердаги ширинликларни битта-биттадан териб оларкан.
– Бу етимларнинг ризқи. Бугун эрта, тугасин, дегани эмас. Сенларни қўлларингни болта билан чопиш керак. Шунда ўғирлик қилишдан олдин ўйлайсан. Бор, дедим, сенга, қаердан олган бўлсанг, ўша ерга ташлаб кел, ўшқирди Одил хотинига қўлини пахса қилиб.
– Ахир дадаси, қандай қилиб қайтариб олиб бораман.
– Мен буни билмайман. Илгари ҳам сенга кўп бора айтганман.
Гулнора эрининг кўнгли учун уйдан сумкадаги егуликларни кўтариб чиқиб кетди-ю, муюлишдаги дўконга кириб, таниш сотувчига арзон нархга пуллади. Пулни чўнтакка уриб, бироз кўчада айланиб юриб, сўнг уйига қайтди.
Гулнорани сумкасиз кўрган Одилнинг кўнгли хотиржам тортди. Елкасидан бир юк ағдарилгандек бўлди.



Одилнинг болалиги оғир кечган. Ўн ёшга етганида онаси оғир касаллик туфайли оламдан ўтиб, отаси бошқа аёлга уйланиб, қорасини кўрсатмай кетди. Уч бола қариндошларнинг қўлида сарсон-саргардон қолишди. Қариндош-уруғлар болаларни бир-бирларига ошириб, олти ойгача қараб туришди. Ҳар кимларнинг эшигида сарғайиб юрган гўдакларнинг тақдири ҳақида қайғурган маҳалла оқсоқоли Ёрмат ота болаларнинг тақдирини ҳал қилишга киришди.
Бир неча йилдан буён бефарзанд яшаётган эр-хотиннинг дарвозасини бориб тақиллатишга мажбур бўлди.
– Шу болаларни кўнгли ўксимасин, ўз қарамоқларингга олсаларинг, ҳужжатларни тўғрилашга ўзимиз ёрдам берамиз. Савоб ишга қўл урсаларинг, худойим сизларга ҳам фарзанд бериб қолармиди, –деди оқсоқол аёлга умид билан юзланиб. Ахир оз эмас, кўп эмас ўн тўрт йилдан буён фарзанд кутасизлар. Зора...
– Етим бола боқсанг оғзи бурнинг қон бўлар, етим қўзи боқсанг оғзи бурнинг мой бўлар, деган мақол биздақалар учун топиб айтилган, – деди оила бошлиғи раиснинг сўзларини бўлиб. Ҳозир бу болалар меҳр ва эътиборга муҳтож. Аммо кун келиб улғайгач, кўзлари очилиб, ўз отасини излаб топади. Биз эса сарфлаган маблағимизга куйиб қолаверамиз. Ундан кўра кутганимиз афзал. Ўзимизга бериб қолар...
– Майли, ноумид бўлманглар. Оқсоқол шундай, дея умидсиз ҳолда маҳалла биносига қайтди. Болаларнинг тоға ҳамда аммаларини йиғиб, мажлис ўтказди. Ота-боболаримиз ҳаётидан турли мисоллар, панд-насиҳатлар келтириб айтиб ўтди. Бир болага етти маҳалла ота-она, сизлар бегона эмассизлар, ўз жигарларинг. Марҳум аёл опангиз, синглингиз бўлса, ношуд ота акангиз ёки укангиз бўлади. Катталарини меҳрибонлик уйига жойлаймиз. Ҳеч бўлмаса кенжатой гўдакни бирорталаринг боқиб олинглар. Ҳали у жуда кичкина, она меҳрига зор, – деди қариндошларни инсофга чақириб. Ҳамма бошини эгиб, бир нуқтага термулиб, жимгина ўтираверди. Оқсоқолнинг барча ялинишу, уринишлари бефойда кетди.
Болаларни васийлигига оладиган одам топилмагач, маҳалла фаоллари кенгашиб, уларни меҳрибонлик уйига топширишди. Ўшанда Одилнинг кенжатой укаси Ориф бир ярим яшар гўдак эди. Ака-сингилларни ёшларига қараб турли хоналарга жойлаштиришди. Одил тарбиячиларга синглим ва укам билан бир хонага жойлашайлик, деб ялинди, бу мумкин эмас, дейишди. Одил ҳар куни укасидан хабар олгани кириб туради. Янги келган энага унга Орифнинг ёнига киришни тақиқлаб қўйди. Саломат исмли ўрта ёшли бу аёл жуда баджаҳл, сал нарсага асабийлашиб кетадиган одати бор экан. Одил ҳар куни ойнадан мўралаб, укасини кўриб кетадиган бўлди. Бир куни...
Ўшанда қиш фасли эди. Укасининг йиғи овозини эшитиб Одил ҳовлига югуриб чиқди. Не кўз билан кўрсинки, иштонсиз, яланғоч Орифни Саломат муздек краннинг тагига ташлаб қўйиб, ўзи хонасига кириб кетибди. Крандаги сув вишиллаб оқиб, боланинг ҳамма ёғини шалаббо қилар, сувдан қўрққан Ориф чириллаб йиғларди. Одил югуриб бориб укасини қучоқлаб, курткасига ўраб олди.
– Ҳай, ҳай, ҳай, яна югуриб чиқдингми. Уканг,

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Ўша куни тушликка қадар, хали бўяб улгурмаган ўриндиқда ўтириб мириқиб сухбатлашишди.


Ховлидан югуриб келган қизи Юлдуз дадасига мақтана кетди.
- Дада, кеча ёдлаган шеъримни бугун ўқитувчимга айтиб берган эдим, улар кундалигимга беш қўйиб бердилар кўрсатайми?
- Қайси шеърингни она қизим?
- Анави Қизиқувчан Матмусанида...
Қизининг гапини эшитган ота-она "хо хо"лаб кулиб юборишди.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Учрашувда.

- Хўш қизим бугун мактабда нималарни ўргандинг, кундалигингни олиб келчи, бир кўрайчи қани?
- Хозир дадажон олиб келаман.
Юлдуз дадасига кундалигини олиб келиб тутқазди. Даврон қизининг кундалигини варақлай бошлади. Онаси овқат тайёрлаш билан банд.
- Хўш, хўш математикадан беш яҳши, адабиётдан беш...
- Дада зўр шеър ёдладим айтиб берайми?- деб қолди Юлдуз, дадасига ёдлаган шеърини айтишга уриниб.
- Қани айтчи қизим, деб жавоб қилди Даврон. Онаси Зарифа ҳам ишини қўйиб қизининг янги ёдлаган шеърини эшитишга келиб ўтирди.

Диққат бошладим!
Қизиқувчан Матмуса.

Оппоқ кўйлак, янги шим
Кийиб олиб байрам кун,
Уйга қайтар Матмуса
Ширин бўлиб кечқурун.
Қайтар завққа қўшиб завқ,
Ҳам куч қўшиб кучига.
Бир пайт кўрса, аллаким
Симёғочнинг учига —
Қоғоз осиб қўйибди,
Икки қатор ёзиб хат.
Ўқимоққа Матмуса
Ҳарчанд қилар ҳаракат —
У томондан қарайди,
Қарайди бу томондан.
Билмай кетса не хат бу,
Чиқа олмас армондан.
Қизиқувчан иштиёқ
Унга тинчлик бермасди.
Кўйлакни ҳам аямай
Симёғочга тирмашди.
Чиқди, кўрди, ўқиди,
Ким ақлдан озибди?
«Эҳтиёт бўл, симёғоч –-
Бўялган», деб ёзибди.
Ўқиди-ю танидан ..... дейиши билан қизиниг шеъри тугамай Даврон билан аёли бир-бирларига қараб кулиб юборишди...
Қизи ҳам уларга жўр бўлиб кулишга кулди-ю, лекин таажжубланиб онасидан сўради.
- Ойижон нега шеъримни хали тамомлатмай, кулиб юбординглар.
- Шунчаки ўзимиз, даданг ҳам бир махаллар...
- Бўлди онаси, қизингни шеърини давомини эшитсангчи.
Юлдуз шеърини якунладида ва ўйнаш учун ховлига чиқиб кетди.
- Қизиқсанда хотин, тўхтатмасам хозир қизингга айтиб ҳам қўядигандексан.
- Эсиздамиди ўша кунлар?
- Албатта эслайманда, нима унутиб юборармидим...
Эр-хотин бир зумга ўша онларни ёдга олишди.
****
- Хой Давронжон болам, турсангчи а, кун тепага чиқди-ку, бу туришда сен қачон уйланасан? Қиз бечора боққа (истирохат боғи, учрашув жойи назарда тутилган) келиб, сени кутиб ўтирган бўлмасин яна, уят бўлади-я болам. Тура қол энди, юз қўлингни ювиб, боргин тез.
Оббо яна уйланишми? Онам ҳам бир нарсага ёпишиб олса охирига етмай қўймайдида. Энди иккита синфдошим уйланган бўлса, ўқишларимни тамомлаб олсам бўлмасмиди.
- Хўп хозир ойи, - деганча, эриниб ўрнидан қўзғалди. Ким экан у қиз, кўрмаган бўлсам, қанақа қиз у, бир-биримизга мос келарканмизми ўзи?
Тонг сахарлаб учрашув тайин қилганлариничи буларни, қайтанга яҳши, боғда одам кам бўлади, бирорта танишим ҳам кўриб қолмайди.
Даврон онасини қистови билан учрашувга отланди.
****
Даврон ва нихоят белгиланга учрашув жойига етиб келди. Аслида учрашувга унча хуши йўқ, лекин урфу одат экан, кўнмай иложи ҳам қолмади. Ўзига қолса, онаси айтган қизга уйланиб қўя қолса-ю, уйланиш деган машмашадан қутула қолса. Айтилган вақт келган бўлсада учрашувга чиқиши керак бўлган қиз кўринай демайди.
"Оёқларим толиқмасин" деб, йўлак четидаги ўриндиқларнинг бирига ўтирди. Атрофга назар сола бошлади. Истирохат боғида аввал ўзи ўйлагандек, хеч ким йўқ, фақат бир иккита боғ ишчилари ўриндирларни бўяш билан машғул. Уларга эътибор ҳам бермади. Учрашув онлари яқинлашгани сари, хаяжон боса бошлади. Авваллари бундай холатга тушмаганди сира. Қўлидаги қизнинг суратига қарайди, қош кўзлари ўзига ярашган сухсурдеккина қиз. Бир қарашда ёқтириб қоладигандек, лекин Давронга унинг ички дунёси, одоби қизиқ. Келганига ярим соатча ўтиб ўтмай, узоқдан бир қиз кўринди. "Хойнахой онам айтган қиз шу бўлса керак" деган ўй хаеллар ўтди хаёлидан. Шошганда гул олишни ҳам унутиб қўйган эди. Ўрнидан туриб қарши олмоқчи бўлдида, қўзғалди. Негадир ўрнидан тура олмади, унга нимадир халал берадигандек туйилди. "Хаяжондан бўлса керак деди" ўзига ўзи. Яна бир уриниб, куч билан ўрнидан турган ҳам эдики, "шарт" деган овоз эшитилди. Даврон хайрон бўлиб, ўтирган ўрнига қаради. Ўрнида каттагини из қолган. Шоша пиша орқасига қўлини тегкизди. Қўли муздек ва ёпишқоқ нарсага тегиб, сесканиб кетди. Бирпас иккиланиб турдида, тезда нима бўлганини пайқади. У ўтирган ўриндиқ бирозгина аввал бўялган эди. Ана хижолатчилик, ана шарманда! Қиз яқин келмоқда. Қамалга тушган аскардек, бир жойда қотиб қолди бечора. Нима қиларини билмайди. Эгнид

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Арвоҳларни чирқиратган ўгай она


Мен ўқишга кирдим. Институтда таҳсил олиш ҳиссиёти бошқача бўларкан. Баҳайбат шаҳар, баланд иморатлар, улкан орзулар, катта болалар… Мактаб ва коллежда атрофингдаги тенгдошларинг дунёга беғубор кўзлар билан боқувчи, ҳали болалиги ортда қолмаганлар бўлса, бу ерда қатъиятли, дадил, ўз кучига ишонган, ўз йўлини топган, мақсадини аниқ биладиганлар даврасидасан. Ҳар бири ўзига хос хислатга эга алоҳида бир дунё. Уларнинг кимлигини билиш ва оламига кириш ҳам улкан завқ бағишлайди. Курсдошларим билан тезда тил топишиб кетдим, фақат бир қиздан бўлак… Жамила. Қўнғирсоч, чеҳраси беғубор қиз, бир қарашда диққатни тортадиган даражада сулув эди. Айниқса, катта-катта мунгли кўзларининг чиройи ҳавас уйғотарди. Бу қизни суҳбатга тортиш амримаҳол эди. Биз у ҳақда исмидан бўлак ҳеч нарса билмасдик. Қаердан ҳам билардик, ахир бу индамас қиз ҳеч кимга қўшилмасди. Бу, айниқса, катта танаффусда билинарди. Бир бурчакда ўйчан тенгдошимнинг мунғайибгина туриши боқувчисиз қолган мушукчани эслатарди. Унинг қўйнига қўл солиб кўриш керак, дея кўнглимдан ўтказдим. Жамила ёрдамга муҳтождай туйилди, назаримда. Унга кулишни ўргатгим келди. Бизга ўхшаб беғам, қувноқ қизга айланишини истардим. Бунинг учун у, энг аввало, биз олти дугонанинг сафига қўшилиши керак эди. Жамилани қаторга киритамиз. Бу таклифга қарши чиққанлар ҳам бўлди, бироқ ягона сабаб — унинг беозору беғубор чеҳраси қаршиларнинг шаштини қайтарди. Хуллас, Жамилани қўярда-қўймай даврамизга чорлайдиган бўлдик. Унинг бизга қўшилиб-қорилиб кетиши осон кечгани йўқ. Аммо меҳр музни эритади, тошдан гул ундиради, деганлари рост экан. Бу индамас бизга эл бўлди ва бир ажойиб кунда ёрилди.

— Икки ой аввал мен ғаройиб қобилиятимни йўқотиб қўйдим, — деди у кўзлари ёшланиб.

У бу гапни шу қадар қайғуга ботиб айтдики, гўё энг яқин одамини тупроққа қўйгандек эди. Унинг жиққа ёшга тўлган кўзларини кўриб: «Одам ҳам қўлидан келадиган ишни йўқотиб қўйганига шунча изтироб чекадими? Қандай кетган бўлса, у бир кун шундай ғойибдан пайдо бўлар. Шунга шунчами, хайриятки, онаси ўлмабди», — дедим ичимда.

У юзида қотган икки томчи ёшини артиб, давом этди.

— Мен авваллари ундан халос бўлишни истардим. У яшашимга халал беради, деб ўйлардим, бироқ адашибман. Балиқ сувсиз туролмаганидек, мен ҳам усиз яшолмас эканман. Ҳаётимга мазмун-моҳият бағишлаган нарса айнан шу қобилият эканлигини энди фаҳмладим. Уни ортга қайтариш учун ҳозир жонимни жабборга беришга ҳам тайёрман.

— Қизиқ, жонингни жабборга беришга маҳтал қилган қобилиятнинг номи нима, билсак бўладими, Жамила? — деб сўрадим сабрсизлик билан.

— Ёзувчилик. Бу қобилият ўн икки ёшимда пайдо бўлганди. Онам билан опамнинг ўлимидан кейин…

У гапиролмай қолди, менинг этларим эса жимирлаб кетди. Онаси, десам, бу қиз онаси тугул жондан азиз жигаридан ҳам жудо бўлишга улгурган экан. «Тани бошқа дард билмас», деганлари шу бўлса, керак-да. Нега бу жим юради, десам, дарди ичида экан-да. Муштдеккина қизнинг бошида шунча ташвиш, шунча ғам. Бир муддат у кўзимга орамизда энг ақли расо қиз бўлиб туйилди. Дугоналаримга боқдим, кўзларидан сизиб чиққан ёшни артаётганлар худди шундай аҳволда эдилар. Биз энди Жамилага яқинроқ келдик. Бутун вужудимиз қулоққа айлангандек эди гўё.

— Опам тузалмас дардга чалиниб, ўн беш ёшида вафот этди. Онам бу жудоликни кўтаролмади. Опамнинг ўлимидан кейин уч ой ўтмасидан онажоним ҳам бизни тарк этди. Ғамга ботган отам ёнида бўзлаб қолавердим. Онамнинг, менга доим ёрдам берадиган опамнинг ўлимига куярдим. Баъзан кечалари унинг ёнимда бўлиб қолишини хоҳлардим.

Отам уйланди. Ўгай онам менга кун кўрсатмасди. Аччиқ калтаклардан кўз очирмайдиган онамнинг зулми ҳақида отамга оғиз очай, десам, мени эшитмасди. Яқинларимиз эса оч қорним, тинч қулоғим, қабилида иш тутиб, бу можароларга аралашмасди. Хуллас, мен қалам билан овунадиган бўлдим. Аввал шеърлар, сўнг кичик-кичик ҳикоялар дафтар саҳифаларидан ўрин ола бошлади. Ҳар бир ҳикояда опамнинг қиёфасини чизар, уни тасаввуримда минг марталаб тирилтирардим. Кундалигим ҳам бор эди. У орқали ҳар кун опам билан суҳбат қурардим. Ниҳоят, мўъжиза юз берди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, опам уз

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

шлайди,пули купайгани сари хар хил ошна огайнилар ортириб хаёти бошкача тус ола бошлайди.
Ошналари билан кайфу сафога берилади,хар хил кизлар билан,танишиб юра бошлайди,шундай саёк юришларини бирида бир бошка шахарлик хамширалика укиётган талаба киз билан танишиб колиб бир-бирларини севиб колади.
Севги мухаббатлари шу даражага олиб борадики улар узларини тийолмасдан хис туйгуларга берилиб гунохга ботишади ва ундан киз хомиладор булиб колади.
Сардор кизни канчалик севмасин ота- онасидан номус килиб уларни олдида нима деган одам буламан деб,кизни кулига катта пул бериб олдириб ташлашини тайинлайди.
Аммо киз кейинрок фарзанд кура олмаслигини сезиб олдиришга шошилмасдан иккиланиб юрганига вакт утиб хомиласи катта булиб колади.
Сардорни узига боглаб олиш ва бутунлай узиники килиш махсадида боладан фойдаланишни афзал билади,нима булган такдирда хам тугишга ахд килади.
Киз узини макру хийлаларини ишга солиб ота-онасидан,шарманда булишидан куркиб кишлогига бора олмаслигини агар уйланмаса устидан ариза ёзишга мажбурлигини билдириб хат ёзади ва Сардорни олдига дугонасидан бериб юборади.

Хатни укиган Сардор бориб дук пуписа килади,уради хам лекин болани олдиришга кундира олмайди кизни,ночор колиб акасига сирини айтади.
Акаси Саидали жахли тезрок булса хам мулохизали хамма ишни йулида килиб хал киладиганлардан булганлиги учун,ёрдам беришга рози булади.Сардорни кизни олдига олиб боришини сурайди,агар ёрдам беришимни истасанг мени учраштирасан дея шарт куяди.
Ночор колган Сардор акасини уша киз яшаётган ижара уйга бошлаб боради.
Акасини сенга ёрдам берадилар деб,кизни чакиртирди ва акаси билан таништиради....
Киз уйлган булиб чикиб узини исмини айтиб Нодира деб танишади.Саидали Нодира синглим булар иш булибди энди ортга йул йук,мен иккалаларингизга Худо йулида шу гунохсиз гудак учун ёрдам бераман,ота-онамга хам тушинтираман.Укам ва сиз мени сузимга кулок солишингиз нима десам бажаришингиз керак булади сизларга шартларим бор кунсаларинг йули осон деди.
Сардор хам акасини сузларига тушинолмасдан канака шарт деб суради.
Шартларим шуки биринчидан Нодира сени устигдан ёзиб бергани билан,мен пул оркали йулини килиб куткаришим мумкин.
Икинчидан ота-онам Нодирани корнидаги боласи билан икки дунёда хам оиламизга кабул килишмайди,кайтанга сенга зарар булиши мумкин?
- отамни биласан сендан воз кечадики узини махалла ва кариндошлар олдида шарманда килишигни хазим килолмайди.Учунчиси икалагизни никохлаб куяман
ва бола тугулса Тошкентдан уй олиб бераман хеч кимга билдирмай уз йулида яшайверади.
Туртинчи шартим сен ука ота-онам талаган кизга уйланасан,Нодира ва боланг билан билдирмай куришиб турасан лекин хеч ким хеч качон билмаслиги керак, шартларим шу уйлаб куриб кейин жавобини айтасизлар деб чикиб кетади.

******

Нодира билан Сардор кийин ахволда коладилар,уйлаб- уйлаб бошка чора тополмасдан акасини хамма шартларига кунишга мажбур буладилар.
Нодира уйимдагиларга нима дейман диб йиглай бошлади,Сардор билмадим узинг бирор чорасини уйлаб топгин,хаммасини менга агдариб куймасдан деди.
Нодира нима булса булар то боласи тугилгунича уйдагиларга аймаслика карор килади,агар билишса катта жанжал булиб шарманда булишини сезиб.
Саидали ота-онасига бориб бир амаллаб айтади,онаси додлаб йиглайди Сардордан хафа булиб,каерга олиб борса борсин уйимга у манжалакини киритмайман, иккаласи каерда нима килган булса уша ерда яшасин деди.

Отаси хам жахли чикиб уругимизда бунака шармандагарчилик.ахмоклик булмаган,ору-номуси борми узи укагни хамма билса нима деган одам буламиз?!Бу бола мени тириклайин кумадими,бу канака беманилик деб росса асабийлашади.
Саидали ота-онасини жахилларидан тушиб озгина босилганларидан кейин, хаммасини гапириб беради шарт куйганлари ва укаси Сардор номига никохдан утиб болани номини ва кизни оклаб куйишини аммо бундан хеч ким хабар топмаслигини,у киз бошка шахарда яшаб юришигача сир сирлигича колишини айтиб тушинтиради.
Ота-онаси майли нима килсанг киласан,канча пул кетса кетсин лекин Сардор бир ойдан сунг,биз танлаган кизга уйланади,у шармандани бошка огзига олмасдан унитади тамом васалом деб,туриб оладилар.
Тезда ими - жимида Сардор би

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СОТИЛГАН МУХАББАТ . 1-қисм.
(Робиябегим Исроилбек кизи.)

Гр:🌹Ҳикоя ва Қиссалар 🌹


Муалифдан.
Хикоя мукаддимаси.Ушбу хикоямни "Сотилган Мухаббат" деб номланишида ёш мухлис ва мухлисаларим ичида купдан бери сураб шундай хикояни ижод килишимни интиклик билан кутиб Робия опажон севги мухаббат олдинлари хам сотилганми, ёки хозирги вактда купрокмикан. Хис-туйгулар хам факат пул билан улчанмокда инсонлар купрок пулга бойлика ружу куймокда,севги мухаббат камайиб кетган севганимга етиша олмадим деб,куп саволарга жавоб булиши ва азал- азалдан хам севги мухаббатни кадрига етолмасдан,хаётида хаттоларга йул куйиб,молу-дунёга,бойлика,мухаббатини сотиб кейин бир умур пушаймонлар гирдобида яшаб юрган инсонлар реал хаётидан ибрат булиши учун ёзишни ахд килиб юрган эдим.
Шу кунларда сизларни эътиборингизга шу хикоямни такдим этаман, хар бир инсони такдирими ё узи сабабми оиласида ва хаётида севги мухаббати сотилиб армонда колганлар хакида ёзиганман бахо бериб хулоса чикариш сиз азиз укувчиларимдан.
Хикоямдаги инсонларни шартли равшда исимлари узгартирилган,чунки эртага Робиябегим мени хаётимни ёзибсиз ёки фалончихони хаёти бу деган ортикча гап-сузлар булмаслиги олдини олиш учун..!


МУХАББАТ....
Мухаббатга хеч ким булолмас кози,
Хукм шу - икки калб булсалар рози !
Кунгил буйругига буйсунар инсон -
Хар ким севгисини танлайди узи.
Севиш осон дерлар,севилмок
кийин,-----
Аммо, мухаббатни билманг бир
уйин.--------
Аввал шундай эди, биздан хам
кейин
Хар ким севгисини танлайди узи.
Севилган инсонда кайдан булсин
гам ?!
Унинг учун дунё кувончлари жам.
Хатто, у ушалмас орзу булса хам,
Хар ким севгисини танлайди узи.
Мухаббат- илк бора очилган гунча,
Уни туйгуларинг англайди узи.
Эй сен, узингни-да кийнама бунча,
Хар ким севгисини танлайди узи..

Махсуда савдо техникумини битириб ота-онасини кистовлари билан,мажбурий ёки узи билмаган холдами ишкилиб танимаган бир бойвачарок оиладаги йигитга турмушга чикади.Махсудани 2- йилдан бери гаплашиб севишиб юрган йигити булмиш Рахмоналидан бир неча марта совчи келган булса хам ота-онаси камбагал оила эканлигини пеш килиб кийналасан,курук севги мухаббат билан яшай олмайсан?!
Хаётинг азобда умринг утиб кетади деб,турли бохоналар билан асло розилик бермайдилар.Оилаларида олдиндан ота-онаси хаммаларини хаётларини узлари хал килишар, кизларини ва угулларини хам кимни макул ва муносиб курсалар шунга унаштирилиб туйини килишарди.
Оилаларида биронталари юрак ютиб огиз очишмас,агар ота-оналарига карши боришса сенларни отанг уйдан хайдаб чикиб ок киладилар деган хуник гаплар билан оналари ва аммалари куркитишарди.
Махсуда хам отаси ок килиб хайдаб юбормаслиги учун,севган инсонига
хатто бир огиз айтмасдан турмушга чикиб кетади,туйларидан олдин Рахмонали келиб бир неча марта хат киргизиб чакиртирсада уйдагилари сезиб колиб жанжал килишларидан куркиб учрашувга чикмайди..
Рахмонали эса куп харакат килади, мухаббатларини химоя килиб онасини икки марта совчилика жунатади.Афсуски,Махсудани онаси кизим узи рози булган, эрта индин туй бошка овора булиб келманг деб,ховилидан ичкарига таклиф килмай жунатади.
Рахмоналини онасини ноумид килиб кайтариб юборади.Онаси ва аммалари маслахатлари билан,бой хонадондан келган совчиларни угли билан учрашиб,туйларига розилик беради,олдинги мухаббатини,Рахмоналини севгисини уйлаб хам курмай....
Биринчи учрашувда чиройли кийиниб,мулойим кулиб кулгичлари узига ярашиб турган келишган йигитни куриб Рахмоналини унитади,биргаликда каерга бошласа бирга бориб булажак куёв булмиш магазиндан анчагина совгалар олиб Махсудани ва олдида турган аммаси,дугоналари кулига тутказиб куяди.
Шу билан куриб куй нималарга кодир эканлигимизни деб,хатто уз мошинасида уйларигача кузатиб куяди,олдинлари собик иттифок даврида купчиликда мошиналари кам булиб онда- сонда оилаларда ёш йигитлар минар купрок оталари миниб юришарди..
Куёвни тагида мошинаси уйлари дангиллама.узи хам ёглигина жойда ишлаши,
нима керак булса дархол мухайё килиб тавозе билан,истагини бажаришини Махсудани узига ром этиб бошини айлантириб куяди.
Куёв булмиш йигитни оркасидан туйларигача кетма - кет кимматбахо совгалар жунатиб туришлари,келган

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аллоҳ кўриб турибди

Кўп болалар дангаса бўлишади. Айниқса уй вазифаларини тайёрлашга келганда ўзларини уёқ-буёққа ташлаб кунни кеч қилишади. Шу сабаб отам бизни қаттиқ назорат қилардилар. Ишдан қайтишларида қўллари биз ёқтирадиган ширинликлар билан тўла бўларди. Лекин уларни ичимиздан фақатгина вазифаларини тайёрлаб бўлганларимизга берардилар. Агар ким уй вазифаларини охиригача бажармаган бўлса ёки Қуръондан белгиланган оятни ёд олмаган бўлса, ширинликдан қуруқ қоларди. Агар уйқу вақтигача тайёрлаб улгурса, дадам ширинликлардан олишга рухсат берардилар. Лекин эътиборли жиҳати шундаки, дадам бизнинг дафтар, китоб ёки кундаликларимизни қўлларига олиб текширмасдилар. “Тайёрлаб бўлдик” деган гапимизга ишониб ширинликлардан истаганимизча бераверардилар. Аммо ҳар сафар ширинликлардан қўлимизга ҳовучлаб тутқаза туриб “Биламан сизлар мени алдамайсизлар, чунки мени алдасанглар ҳам Аллоҳ кўриб турибди, ростдан ҳам дарсларингиз тайёрми ёки йўқми, Аллоҳ билади” деб қўярдилар. Бизга бу гаплари жиддий таъсир қиларди. Бир-икки марта вазифаларимни чала тайёрлаб ширинликлардан олганман. Кейин кўнглим роса хижил бўлиб юрган. Шунинг учун дарсимизни тўлиқ бажарганимизга ишончимиз комил бўлмагунча дадамнинг олдиларига бормасдик. Чунки биз Аллоҳ бизни кузатиб турганини, рост гапирсак ҳам, ёлғон гапирсак ҳам Аллоҳдан ҳеч нарсани яшира олмаслигимизни билардик. Оддий уй вазифаларида одатланган ишимиз кейинчалик бошқа ишларимизда ҳам риоя қилинадиган хислатга айланди. Бирор ишни ҳали айтилганидек қилиб улгурмаган бўлсак, қилмадик дердик, тамом. Ҳар хил важлар кўрсатиб вазиятдан чиқишга уриниш одати йўқ эди бизда. Инсонда болаликдан “Аллоҳ кўриб турибди, Аллоҳ билиб турибди” деган эътиқод шаклланса, бу нарса уни кўплаб ёмонликлардан, нафсига қул бўлишдан сақлаб қолар экан.

“Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ” китобидан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«ЙИЛНИНГ ЭНГ ТАЪСИРЛИ СУРАТИ»😭

Афсуски, туғиш асносида она вафот топди. Илк ва сўнг бора онасини кўрсин дея чақалоқни келтирдилар.
Чақалоқ жажжигина қўллари билан онасининг бўйнидан маҳкам қучоқлаганча йиғлай бошлади.
Уларни бир-биридан ажратишга кўзлар қиймас, виждонлар йўл бермасди.
Шу он ҳодисани кузатиб турганларнинг қалбларини ларзага солган
воқеа
юз берди👇😳

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЁҒИНГ ИЛА ТЕПГИН

Аллоҳ таоло Ўзининг Каломи шарифида марҳамат қилиб шундай деган:

“(Шунда унга айтилди): "Оёғинг билан (ерни) тепгин! (чашма отилиб чиқур). Мана шу совуққина чўмиладиган ва ичимлик сувидир" (Сод сураси, 42-оят).

Мазкур оят муолажа қилиш, даволаниш ва шифо талаби борасида сабабларни ушлашга далилдир. Сабабни ушлаш ҳаракат демакдир. Ҳаракатда эса барака бор. Тепсиниш ила ҳаракат, яъни пиёда юришда касал одам учун бир канча фойдалар мавжуд. Инсон бир жойда ланжлик ва касаллик ётоғига михланганча таслим бўлган ҳолда ётавермаслиги лозим. Бу иши саломатлик ҳамда ризқ талаб қилишнинг зиддидир.

Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссаломга касал ҳолатида ҳаракат қилдирмасдан ҳам ердан сувни чиқазиб қўйишга қодир Зот. Лекин ҳаракат қилиш ва сабабни ушлаш ҳамма учун бир хил даркордир. Ҳатто, касаллар ҳам бундан мустасно эмас.

Германиянинг Мюнхен шаҳрига икки тиззам оғригани сабабли амалиёт қилдириш мақсадида боргандим. Мен билан олмон доктори Д.Қитний жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бир-икки кундан сўнг доктор менга бажаришим учун машқлар буюрди. Буларнинг биринчиси эса юриш машқи эди. Кунлик текширувларининг аввалида “Бугун қанча юрдингиз?” саволи турарди. У таржимонга мени худди аскарлар юргандай, тепсиниб - тепсиниб юришимни тайинлар эди. Ўз олдида ҳасса таёқ билан юришимни назорат қилар эди. Насиҳатим шуки, пиёда юришни канда қилманг. Қон босимингиз тушишига, қон айланиши яхшиланишига асосий омиллардан бири шу. Борди-ю, юриш чоғида тилингизни Аллоҳнинг зикри ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан намлантириб турар экансиз, бу нур устига аъло нур бўлади. Ўз-ўзидан қалбингиз ёришганини ҳис қиласиз. Ҳаракатда бўлинг, тепсининг, юринг, тасбеҳ айтинг сурур ва саодат лаззатини тотасиз.

«Ниҳоят саодатни топдим» китобидан.

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Пушаймонлик

Аёл меҳрибонлик уйига ишга  жойлашиб олди. Кейинги пайтда етишмовчиликдан  жуда қийналиб кетганди.  Унаштирилганда "Бу оила зиқна, қийналиб қоласан", —деганларида бунчалик эканлигини тасаввур ҳам қилмаган экан. Аввалига сабр қилди. Ҳомиладор бўлди-ю, қорни очса, кўнгли озиб, мазаси бўлмай қоладиган бўлди.
Меҳрибонлик уйининг ошхонасида ишлайди. Шу ердан овқатланади. Ойлигидан ушлаб қолишади. Баъзида ўзига тўқ, саховатпеша кишилар тансиқ егуликлар, ширинликлар келтиради. Болаларга тарқатишдан олдин ўзига олиб қолади. Иккита олмами, иккита бананми, тўртта конфетми...

Бир куни фаррош Манзура хола сумкасига печенье солаётганини кўриб қолди.
—Қизим, бу етимларнинг ҳақи! У сенга ҳалол эмас.—насиҳат қилди. Индамади.
Ичида эса "Қорним тўймаса,  нима қилай? Егим келса, нима қилай? Турмуш ўртоғим ойлигимни олиб қўйса, қайнонам овқат бермаса, қорнимдаги боламни оч қолдиришим керакми?" Хола унга ёпишиб олди. Қоровулдек кетидан юради. Бора-бора холадан ҳайиқмай қўйди. Кўзининг олдида қозондаги овқатларнинг гўштини териб  еб ўтираверади.
Қайнонаси гапиравергач, яширинча сариёғ, шакар ҳам кўтариб кета бошлади...

Йиллар оқар сувдек оқиб кетди... Қайнонаси ҳам, Манзура опа ҳам  оламдан ўтиб кетди. У ишлайдиган меҳрибонлик уйи  ёпилди. Турмуш ўртоғининг ишлари юришиб қолди. Кетма- кет қизлари туғилди.
Аммо ўғли... Ўғлининг қўли эгри чиқди. Синфдошлари ҳам билиб қолган. Кимнинг пули йўқолса,  Низомдан кўради. Ҳеч қачон тан олмайдиган ўғли мактабга камера қўйилгандан бери айбини бўйнига оладиган бўлди. Бошқа иложи ҳам йўқ эдида. Экран аниқ-тиниқ кўрсатиб турарди.
— Орзугул опа, —деди бир куни ўғлининг устози, —бир гап айтсам хафа бўлмайсизми? Унинг индамай турганини кўргач, давом этди. Низомнинг авлодида ўғри борми?
Орзугул ўқитувчига нима дегани эсида йўқ, аммо йўл бўйи раҳматлик Манзура холани эслаб келди.
" Ўшанда етимларнинг овқатини ўғирлаб еганим ҳомиламга таъсир қилган эканда? Хола бечора жони ачигандан гапирган экан... "

У ҳозирча ичидан эзилсада,  кўз ёшларини тийиб келарди, аммо, ҳали яна қанча қон йиғлашини, тақдирида  ҳали бундан ҳам оғир кунлар борлигини  билмас эди...

Феруза Салходжаева

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЖАБРОИЛ алайҳиссалом , 2 раъкат намоз ўқиди, бу 2 раъкат намоз ўқиши охират йили билан 4 минг йил давом этди.
Намозни тугатиб:
—- “Ë роббим, коинот яратилганидан бери шундай НАМОЗ* ўқиган бошқа банданг борми?!” - деб сўради...
Аллоҳ таоло мархамат килди:
—- Охир замонда келадиган уммати Муҳаммаддан, Ҳабибимнинг умматидан БИР БАНДАМ~ тахоратида камчиликлар билан, хатолар билан, ҳар хил ўй~фикрлар билан ва ҳатто неча раъкат қилаëтганини унутиб 2 РАКЪАТ намоз ўқийди...
Уларнинг бир неча дақиқада ўқийдиган намози сен 4 минг йилда ўқиган намозингдан "МАҚБУЛРОҚ" бўлади...
- Ë Роббим, нима учун уларнинг намози бунчалик «ҚИЙМАТЛИ» бўлади?!
- Чунки улар менинг ҳузуримга ~ ДУШМАНИМНИ* мағлуб қилиб келадилар... Сенда эса душман йўқ !
Улар - ДУНЁ СЕВГИСИДАН* узоқлашадилар, нафсларининг ëмонлигидан қутулишга ҳаракат қиладилар, шайтоннинг васвасасига учмасдан "АЛЛОҲУ АКБАР" дейдилар !

(Имом Ғаззолий...)

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✈️👀 ВАРИКОЗ

Ривожланган варикоз томирларини бир хафта ичида даволаш мумкин! Аралашмани колланг
Кимда варикоз томирлари болса охиригача окинг

БАТАФСИЛ: 👇👇👇👇👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/varikoz_9
http://dexpress24.tilda.ws/varikoz_9
http://dexpress24.tilda.ws/varikoz_9

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😍FASON TANLASHDA QIYNALYAPSIZMI🥹

Shu ham muammo boʻldimi? Eng zoʻr kanalni mana men bilamanda😉

🫠Yozgi, kuzgi, qishki, bahorgi fasonlar
🫠Qay biri kerak tanlang va ulanib oling, bu meni sizga eng zoʻr tavsiyam boʻladi. Bunaqa kanalni boshqa topolmisiz, bu aniq!👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​он ракамлар руйхатини текшира бошладим...Деярли хеч нима йук, факат кариндош уруглар руйхати...Кунглимга озгина таскинлик кирди...Ювиниб чикиш учун, ваннахонага кириб кетдим, соат кечки бир...Ювинаетиб, хотинимнинг телефони жиринглаб кетганини эшитдим...Устимга сочик илдимда югуриб етокхонага кирдим, телефонига етиб боргунимча, хотиним уйгониб, уни учирди...Тухта, - дедим худди жиноятчини кулга туширгандек...- бер менга телефонингни, - дедимда шарттакулидаги телефонни тортиб олиб, кунгирок булган ракамни кидира бошладим...Чакирув ракамлар руйхатида хеч нима йук,"хойнахой уйнаши телефон килган булса, мени куриб колмасин деб,дархол учириб юборган булса керакда" дедимда, куркиб кетдим, оек кулим музлаб кетди, бугзимга бир нима келиб тикилди...- Тур урнингдан ифлос, ким кунгирок килди, хозир менга айтасан, -деб бакирдим...- Дадаси тинчликми, нималар деяпсиз, нимабулди сизга, - деди хотиним...- Ха айер тулки, узингни окламокчи буляпсанми, ярим кечаси сенга ким телефон килди, ха мен йуклигимда сабр килаолмадингми канжик, - деб, жахл билан уни юзига шапалок тушириб юбордим...Хотиним калтак зарбидан уйнинг бир чеккасига огнаб кетди...Шунда хам рахм килмадим, кузимга кон тулган эди, енига якинлашиб ура кетдим...Хеч нима деелмади бечора, факат дод соларди холос...Додлаганидан фарзандларим хам уйгониб кетди...Катта кизим онасини олдига бориб махкам кучоклаб олди, кичиги мени олдимга келиб,"дада нега онамни уряпсиз" деб онасига кушилиб йиглади...Фарзандларимни куриб озгина ховуримдан тушдимда, хотинимга караб "тезда бу уйдан кет, сени кургани кузим йук, хайф сендайин хотинга" дедим...- Дадаси кайтиб олинг сузингизни, сизга нима булди ахир у будилник эдику" деб хунграб йиглади хотиним, лекин уни гапларига эьтибор бермадим...Унинг йиглашини эшитиб, баттар жазавага тушдим, куриш тугул, хатто овозини хам эшитгим келмади...Кулларидан судраб машинага олиб чикдим, болалар хам бакирганча онасини олдига чикди, уйда ухлаб етган икки ешли углимни хам кутариб чикиб, онасиникига жунадим ва уйи якинига келиб уларни туширдим...- хой дадаси нималар киляпсиз? дейишига карамай машинамни тезлатиб уларни ташлаб кетдим...Кулида нима булаетганини тушунмай йиглаетган углим хам кузимга бировдан орттириб олган боладек куриниб кетди.Тугри уйга келдим, тонггача ухламай юриб чикдим, каерда адашдим экан деб савол бердим узимга, шуларни деб бегона юртда кийинчликда ишласам- у, у менга хиенат килиб юрган экан деб хотиимдан нафратланиб кетдим...Тонг сахар булган вокеани ота-онамга айтгани катта ховлига бордим...Дастурхон атрофида чой ичиб утирган онам,мени куриб, "ха углим каллаи сахарлаб, дарров бизни согиниб колдингми келибсан" деб кутиб олди...Нима дейишимни билмай уйланиб утирсам, онам сукунатни бузиб...- Углим Махмуджоннинг кечкурин тагини хулламабдими?- Йук она, нега ундай деяпсиз?- Бу ердалигида хар куни тагини хуллаб куяетган эди, хотининг бечора хар куни эрталаб унинг тагидаги тушакларни юварди... рахмим келганидан утган кун хотининга "кечаси бир вактни белгилаб урнингиздан туриб тусиб турсангиз шунака булмайди" деб маслахат бергандим, эртасига аклли хотининг телефонини будилнигини соат бирга куйиб ухлайдиган булди...Бу гапларни эшитиб, катта хато килиб куйганимни тушуниб етдим, лекин энди кандай килиб хаммасини уз урнига куйишимга аклим етмай колди...Килган ишларимдан афсусланиб, ундан кечирим сураб олдига борсам, балки кечирар, лекин Оллох кечирармикан..."Ахир суз айтиб куйдим-ку, бу суз айтилганда етти осмон ларзага келади, Оллохни жахлини чикаради" дейишади, мендан Оллохни жахли чикмадимикан...Дархакикат, бу мушкул ходисани руй беришида кимни айби бор???Миш-миш килиб, булар булмас гапларни айтиб, уни шубха гумонларга ундаган маст аласт дустлар айбдорми?Фарзандини кечаси тагини хуллаб куймаслигини олдини олиш учун будилник куйган хотин айбдорми?Еки хеч нимага тушиниб етмасдан, калтафахмлик килиб, жахл отига миниб, аелини хиенаткорга чикарган, эр айбдорми?Ким айбдор eйтингларчи?

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​иштонига катта иш бажариб қўйибди. Хоналарни ҳиди тутиб кетмасин, деб ташқарида ювдим. Бер тоза иштонини кийдириб қўяй.
Одил укасини бағридан қўйиб юбормади. Саломат важоҳат билан болани тортар, Одил бермайман, деб дод соларди. Ҳовлидаги бақир-чақирни эшитган директор чиқиб, воқеани кўрди-ю Саломатни қўлидан судраб, дарвозадан улоқтирди.
– Сендек маҳлуқни ишга олган мен аҳмоқман. Йўқол, кўзимга кўринма! Илойим тирноққа зор бўлиб ўтгин.


Ўша воқеадан кейин Орифнинг ўпкаси қаттиқ шамоллаб қолди. Бола бу дардни кўтара олмади. Укасининг вафотидан сўнг Одил одамови бўлиб қолди. Ҳеч ким билан гаплашмас, болаларга қўшилмас, фақат сурат чизарди. У ота-онаси билан бахтиёр яшаган кунларини хотирлаб сурат чизади ва ёстиғининг тагига беркитиб қўяди. Айниқса, укасини кўтариб турган онасини суратини чизишдан ҳеч ҳам эринмайди. Улғайиб меҳрибонлик уйидан кетса ҳамки ўша воқеа хотирасидан ўчмайди. Одил газета ёки китоб ўқиса ҳам, телевизор кўрса ҳам укасининг сиймоси хотирасида гавдаланаверади. Одил уйланиб, оила қурди, иккита фарзандли бўлди. Болаларини жонидан ортиқ кўради. У бегоналарнинг болаларини ҳам яхши кўради. Ўз болаларини қандай асраб-авайласа бошқаларнинг болаларини ҳам худди шундай авайлайди. Тақдирнинг ўйинини қарангки, Одилнинг хотини болалар уйининг ошхонасига ошпаз бўлиб ишга жойлашгач, хотиржамлиги йўқолди. Гулнора кунора сумкасини тўлдириб, болаларнинг насибаларидан олиб келадиган одат чиқарди. Бугунги жанжал ҳам яна ўғирланган сариёғу қаймоқдан чиқди...
Гулноранинг ҳам қўли анчагина олғирликка келишиб қолди. Бир кун сариёғдан кесиб олса, иккинчи куни гўштнинг лахм жойидан уриб қолади. Гречка қимматлашган йили бозори анча чаққон бўлиб қолганди, бу йили картошкадан яхшигина даромад қилди. Эрининг жанжал кўтаришидан чўчиган Гулнора ошхонадан ўмарган нарсаларини опасига олиб бориб беради. Опаси уни қўшни аёлларга пуллайди. Опа-сингилларнинг бизнеси гуллаб-яшнаётган кунлар Гулнора қўлга тушиб қолди. Болалар уйининг директори Маҳсума Набиевна хоналарни айланиб юриб, ошхонадаги стол устида қаппайиб турган елим сумкани кўриб, ошпазларни сўроққа тутди.
– Бу кимники?
– Ҳамма жим. Бир-бирига маъноли қарайди. Директорнинг барча қистовлари чиппакка чиқди. Ҳеч ким бир-бирини сотмади.
Ўша воқеадан сўнг Маҳсума Набиевна ошхона ҳамда омборга яширин камера ўрнатди. Кўп ўтмай сир очилиб, ўғриларнинг кимлиги маълум бўлди. Гулнора билан унинг ошхонадаги шериги Саёҳатга қаттиқ огоҳлантириш берилди.
– Бу огоҳлантириш ҳар иккисининг меҳнат дафтарчасига ҳам ёзиб қўйилсин. Улар ҳеч қачон гўдакларнинг ҳаққига кўз олайтирадиган жойга бориб ишлолмасин. Ўзларининг болалари оч қолиб, қийналсин, кейин бошқаларни тушунишади.
Гулнора билан Саёҳатнинг тавба-тазаррулари ўтмади. Уларни ҳеч ким кечирмади. Ҳатто яратган ҳам. Гулнора ишдан бўшаганидан сўнг анчагача иш излади. Аммо ҳеч бир ташкилот унга эшигини очмади. Меҳнат дафтарчасини қўлига олган раҳбарлар унга хавотир ва ачиниш билан қараб қўйишарди.
Бир куни овқатланиб ўтириб Гулноранинг томоғига миттигина суяк парчаси тиқилиб қолди. Жон талвасасида нафас ололмай, ғужанак бўлиб ётган хотинининг оғзига Одил сув тутди, қаттиқ нон чайнатиб кўрди бўлмади. Кафти билан елкасига қаттиқ-қаттиқ уриб кўрди, фойдасиз. Шпателни оғзига солиб уёқ буёққа айлантириб кўрди, суяк жойидан силжимади. Суяк парчаси томоқнинг энг нозик жойида туриб олиб уни минг кўйига ўйнатди. Сония сайин Гулноранинг мадори қуриб, холсизлана бошлади. Тез ёрдам машинасида келган шифокор уни шифохонага олиб кетди. Томоқдаги суяк парчаси операция йўли билан олиб ташланди. Гулнорани операция қилган жарроҳ кўзини очгач унга азоб берган суякчани кўрсатди.
– Мана шу суяк парчаси ҳаётингизни остин-устун қилиб юборди, синглим. Овқат еяётганда эҳтиёт бўлиб, шошмасдан чайнаш керак. Хўжайинингиз икки кундан буён шу ерда, менимча туз ҳам тотгани йўқ. Бечора сиздан роса хавотир олди.
Шу топда меҳрибонлик уйидаги болаларнинг косасидан ўмарган лахим-лахим гўштлари Гулноранинг кўз олдига келиб кетди.
Кечиринглар, мени болажонларим! д еди астагина пичирлаб. Чин кўнгилдан, пушаймон бўлиб айтди. Буни фақат Одил эшитди.

Нигора

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ОНА МУҲАББАТИ

Кунлардан бирида она олдига кўчадан шовқину-сурон кутариб, болалари кириб келишди. Она ҳайрон бўлиб сўради:
- Нима бўлди, болаларим.
Кичкинтойлар бир-бирига гал бермай,яна чуғурлаша кетишди:
- Онажон, сиз ҳаммадан кўра мени яхши кўрасиз-а?
- Йўқ, мени яхши кўрасиз-ку, шуни тушунтиринг мана бунга, - деди ука акасига.
Аёл маҳзун жилмайди. Бир муддат жим туриб, фикрларини жамлади-да, кейин салмоқланиб, тушунтира бошлади:
- Қулоқ солинглар, болажонлар! Дейлик, мана бу шам - мен, онангиз деб фараз қилайлик, - деди аёл чеккадаги шамни кўрсатиб,- унинг атрофга таратаётган шуъласи эса бу - онанинг муҳаббати бўлади.
Шундан сўнг аёл шамни ёқдида, қўлига яна бир шам олиб, уни оловга тутди.
- Мана бу менинг тунғичим, унга ўз оловимни бердим, яъни муҳаббатимни. Хўш, шу билан оловим камайиб қолди деб ўйлайсизларми? Асло! Олов ўз ҳолича қолаверади. Она, дейлик ўнта боласига муҳаббат берса ҳам, кўнглидаги севги олови ҳеч қачон тугамайди.
Шундан сўнг болакайлар мамнун бўлиб, тағин ташқарига чиқиб кетишди.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

аги футболкани орқа тамонини пастга минг уриниб тортгани билан, бироз бўлса ҳам беркитмайди. Худди сабзини бутунлайича еган қуён каби тик қотиб қолган.
Қиз яқинлашгач,
- Салом, - деди, қизариб бўзариб.
- Салом, кеч қолмадимми? - деди Зарифа ҳам кеч қолганидан хижолат тортиб.
"Анча кеч қолдингиз" дегиси келди-ю, айб ўзимдалигини пайқаб,
- Ҳа йўқ, ўзим ҳам боягина келгандим, -деб қўя қолди.
Орага бироз сукунат чўмди. Давроннинг икки қўли ортида. Бу холат
кузатиб турган Зарифа ўзича хаёл қилди.
"Гул олишга олибди-ю, бергани хижолат тортиб, ортига яшириб олган шекилли ёки нимадир совға олиб келиб менга сюрприз қилиб кўрсатмоқчи кўринади, анча хазилкаш шекилли Даврон ака" деб қўйди.
Ҳа албатта Даврон Зарифага суюрпризни каттасини "олиб келган" эмас, аслида шу ернинг ўзида қилиб қўйган. Бу суюрпризни асли нима эканлигини Зарифа сезиб қолса, бўлади томоша, бўлади кулгу. Яҳши ҳамки билмайди. Хижолатчиликдан қизнинг юзига ҳам қарашга ботина олмайди. Зарифа ҳам шу қиёфада, икки ёш бир-бирларига лом-мим демай, ерга қараганча тураверди.
"Нимадир қилишим керак? Қаергадир таклиф қила олмайман, кулгули холатимни бошқалар кўриб қолишини истамайман, эндигина кўришдик "кетишим керак" ҳам деёлмайман. Холатим хақида ҳам айта олмайман, биринчи учрашувдаёқ қовун туширганимни билса, менга бўлган фикри ўзгариб қолиши табий" деб ичида куюнади Даврон.
Эҳ нима қилсам экан а?
- Узр шошилинчда гул олиш ёдимдан кўтарилибди.
- Майли хеч қиси йўқ.
Яна жимлик, яна сукунат. Хаяжондан юзларини тер юви кетяпти. Бир томондан қиз бола билан учраша бўлса иккинча томондан шимининг расво бўлгани. Ўриндиқа ўтиришга таклиф қилиб бўлмайди. Қиз ҳам ўзининг холатига тушиши мумкин. Кимнидир молини ўғирлаган ўғридек, атрофга олазарак бўлиб боқдида, Зарифага қараб сўз қотди.
- Юринг Зарифа боғ айланамиз.
- Майли юринг.
Икки ёш боғ йўлаклари бўйлаб кетиб борар экан, Даврон на Зарифадан бир қадам олдинга силжий олади, на ортида қола олади. Ўтиб кетай деса, ўриндиқдан қолган санъат асари яққол кўриниб қолади, ортида қолишга хижолат тортади, Зарифа секинлашса секинлашади, тезлашса тезлайди, тўхтаса тўхтаб қолади бечора...
Лекин, лом мим демайди. Давроннинг жим кетишидан хайрон бўлган Зарифа ичида ўйлай бошлади.
- Қизиқ, нега жим? На гапиради, на кулади. Ёки ёқмадиммикан? Уфф ўзи оёғим тортмаганди-я, ойим қўймадиларда..
Даврон ҳам ичида ўйлай бошлади.
- Нима десамикин? Икки қўлимни орқамга қилиб юришимни кўриб, "сал томи кетган боламикин" деб ўйлаётгандир хойнахой.
Зарифа ўзи билан ўзи суҳбат қуряпти.
- Қачонгача, шунақа кетарканмиз а? Ёқмаган бўлсам, айтиб қўя қолмайдими? Жим кетгандан кўра. Хмм, ёқмагандирманда! Ўзлариям жаааа... Ўл Зари, фол очмагин ким билади,кўнглида не гап? Зарифани дилидаги охирги гаплари тилига чиқиб кетди. Ўзи билан ўзи овора бўлиб кетаётган Давроннинг қулоғига Зарифанинг нимадир дегани эшитилди.
- Узр нимадир дедингизми?
- Ҳа йўқ, ўзим шунчаки.. хижолатдан юзи қизарди Зарифанинг.
Жимликнинг охири йўқдек кўринди Зарифага, юравериб зерикиб кетди Зарифа, оёқлари толиб кетди Зарифанинг.
Салқинроқ жойдага ўриндиқни кўриб,
- Келинг шу ерда бир пас ўтирайлик, - деганча ўриндиқ томон бурилди.
- Йўқ, йўқ, ўтирманг Зарифа, - деб улгурмасдан Зарифа ўриндиққа ўтириб олди.
- Эх аттанг!
- Ҳа Даврон ака, тинчликми?
- Тинчлик эмасда Зарифа, мен ҳам сиз келмасингиздан аввал ўтирган эдим. Ўриндиқ бироз аввал бўялган экан.
- Вой ўлмасам, вой энди нима қилдим, ана шарманда! Юзига қўлларини қўйди Зарифа. Ўрнидан туришга юраги бетламади. Лекин, сабри ҳам етмади. Ўрнидан қўзғалди. Даврон ҳам Зарифа ҳам хаяжонда. Даврон "мендан хижолат бўлмасин" дея, ўзини бир четга олди.
- Даврон акааа, хаяжондан бақириб юборди Зарифа.
- Ҳа Зарифа, нима бўлди?
- Бу ўриндиқ бўялмаган экан.
- Нима?
- Ҳа ҳа бўялмаган экан. Мана ҳамма ёғим топ тозза, - деб бир айланиб қўйди. Ростдан ҳам бўеқ изи йўқ.
- Ака қани кўрайчи, сизга нима бўлганини?
- Қўйсангизчи Зарифа, ўзи хижолатдан ер ёрилса кириб кетгудекман.
Зарифа Давроннинг қаршиликларига қарамай, қизиқиб ўриндиқдан қолган санъат асарини кўришга эришди ва бир-бирларига қараб кулиб юбордилар.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

оқ уйқудан уйғонган одам каби бир кун хонада йиғлаб ўтирганимда пайдо бўлди. Мен уни нариги дунёдан чақириб олгандим.

— Э, Худо, бу хона нега бунчалар зерикарли, — деди биров.

Атрофга аланглаб қарадим, ҳеч ким йўқ эди. Вужудимга титроқ инди.

— Ким бор бу ерда? — дедим аранг овоз чиқариб.

— Одам ҳам ўз опасини танимайдими? Бу мен, сингилжон, қўрқма. Йиғлаб чақирганинг учун ёнингга келдим, — деди у.

Мен опамни кўрмасдим, фақат овозини эшитардим, холос. Лекин шунинг ўзи ҳам мен учун катта бахт эди. У билан суҳбатлашишни хоҳласам, кундалигимга мактуб битардим. Шунда у пайдо бўларди. Бу чинакам мўъжиза. Опам билан тонггача дардлашардик. У мен учун гўё ўлмагандай эди. Ниҳоят ҳаловатимни топгандай эдим. Ҳаётимга мазмун киргандек эди. Ўгай онамнинг зулмини айтмаса, яшашимга деярли ҳеч нарса халал бермасди. Кундан-кун яшнаб бораётганим ўгай онамга ёқмай қолди. Нима қилиб бўлса ҳам мени йўқотишни истаётганини билардим. Хуллас, ўз руҳий азобларим билан опамнинг руҳини ҳам қийнай бошладим. Изтироб уни кучсизлантириб қўяётганини сезиш қийин эмас эди. Энди ёзишимга ҳожат йўқ эди. У кўзларимдан ёш чиқиши билан пайдо бўларди.

— Отамга айт, сингилжон, ахир у сени хароб қилади, — деб менга қўшилиб изиллаб йиғларди у.

Бир куни ўгай онам бехосдан чинни идишни синдириб қўйганим учун мени ўласи қилиб калтаклади. Овозимни опам эшитмасин, деб йиғламасликка уринардим. Бундан баттар ғазаби қайнаган ўгай онам мени қўли билан эмас, ўқлов билан урди. Оғриқ зарбидан чинқириб юбордим. Шу пайт даҳшатли воқеа содир бўлди. Стол устидаги пичоқ ҳавога кўтарилди ва тўғри ўгай онамга қараб учиб келди. Чап бериб қолмаганида пичоқ унга санчилиши аниқ эди. Ранги оқариб кетган ўгай онам бир бақирди-ю, ошхонадан югуриб чиқиб кетди. Мен ким бундай қилганини билардим. Бу опам эди. Ўша кеча туш кўрдим. Тушимда онам йиғларди. У менга қараб:

— Она қизим, опангни жўнат, сени бирровга кўриб келаман, деб кетганича қайтмади, ҳаяллаб қолди. Мен хавотир оляпман. У ортига қайтмаяпти, қизим, жойи бўш ётибди. Жойида тинч ухлаганида мен ҳам тинч бўлармидим, — деди.

Шундагина опамни безовта қилиб, онамга ҳам тинчлик бермаганимни англадим. Эртасига опамга: «Кет! Сен билан ортиқ гаплашишни истамайман!» деб қувиб юбордим. Чунки у яхшиликча кетишни истамади. Боз устига, ўгай онамни қўрқитиш унга ҳузур бағишлайдиган бўлиб қолганди. Шу сабаб ўгай онам менга энди озор етказишдан қўрқарди. Опамни ҳайдаган кунимдан буён истеъдод ҳам мени тарк этди. Энди ёзолмаётганимдан изтиробдаман…

Жамила ҳикоясини тугатди-да, ўзига ўхшаган ўн беш-ўн олти ёшлар атрофидаги бир қизнинг суратини кўрсатди. Дугонам кўз ёшларини артиб, даврамиздан туриб, биздан узоқлашди. Мен унинг ортидан боришдан ўзимни тийдим. Чунки дардларидан фориғ бўлган қизга ҳозир ёлғизлик жуда зарур эканлигини тушунардим.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❗️Кимнинг қандайлиги қачон билинади.

➖Эрнинг қанақалиги
хотини бемор бўлиб қолганда билинади.
➖Хотиннинг қанақалиги
эри камбағал бўлиб қолганда билинади.
➖Фарзандларнинг қандайлиги
ота-оналари кексайганда билинади.
➖Ака-укаларнинг қанақалиги
мерос тақсимланаётганда билинади.
➖Дўстларнинг қандайлиги
машаққатли лаҳзаларда билинади.
➖Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги
мусофирчиликда билинади.
➖Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми)
ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.

П.с. Лекин, шундай инсонлар борки, уларни қандайлигини бутун умр бирга яшаб хам била олмайсан!


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…
Subscribe to a channel