УМР ҚАНДАЙ УЗАЯДИ?
Ҳаётни яхши кўриш, узоқ умр кўриш, агар имкони бўлса, абадий яшаш истаги ҳар бир инсонга хос.
Шайтон Одам алайҳиссаломни алдаб, Аллоҳ таоло ейишдан қайтарган дарахтдан ейишга ундади:
«Сўнгра шайтон унга васваса қилиб: «Эй Одам! Мен сени абадият дарахти ва чиримас (йўқ бўлмас) мулкка бошлаб борай-ми?» деди» (Тоҳа сураси, 120-оят).
Дин ҳам агар инсон ҳақ ва хайрга сарфласа, узоқ умрнинг неъмат эканини таъкидлайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан инсонларнинг яхшиси ким экани ҳақида сўрашганда, у зот: «Умри узун ва амали чиройли бўлган киши», деб жавоб берганлар.
Модомики, ўлим дунё ҳаётининг ниҳояси экан, қанчалик узоқ туюлмасин, аслида умр жуда қисқа муддатдир. Зотан, саноқли кунлардан иборат умрга ўлим исталган вақтда нуқта қўйиши мумкин.
Инсон умри чегаралаб қўйилган бўлса, қандай қилиб узайтириш мумкин? Диққат қилинг, инсон умри сизу бизнинг тушунчамиздаги туғилгандан то ўлгунга қадар бўлган муддат билан эмас, балки Аллоҳ таолонинг ҳузурида ёзиб бориладиган солиҳ амаллар билан ўлчанади. Демак, инсон ўз умрини Аллоҳ таоло буюргандек яшаш ҳамда инсонларга ёрдам бериш, амалларни ихлос ва муҳаббат ила бажариш, солиҳ амалларни кўпайтириш ва Аллоҳ таолонинг розилигига етакловчи бошқа амаллар билан узайтириши мумкин экан.
Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Одам боласи вафот этганда садақаи жория, қолдирган фойдали илми, ҳаққига дуо қилувчи солиҳ, фарзандидан бошқа ҳамма амали кесилади».
Шайх Юсуф Қаразовий раҳматуллоҳи алайҳининг
“Мусулмон ҳаётида вақт” китобидан.
@ibratli_sozlar
итариб нималардир дея каловланарди.
— Сиз?.. — ниҳоят сал ўзини қўлга олиб Сарвинозга яқин борди Вали. — Ҳали сен… Суюқоёқмидинг? Сен-а?..
— М-менга қаранг… Вали ака, ҳаммасини тушунтириб бераман!..
Алам ва нафратдан юраги тарс ёрилаёзган Вали ҳовлига ўзини урди. Йўл-йўлакай Мираббос аканинг нимадир дея қичқиргани қулоғига чалинди. Бироқ тўхтамади. Машинасига ўтирди-ю, калитни буради…
— Нималар қилиб қўйдим? — кўзларидаги ёшни артиб улгурмай нуқул ҳайқирарди Вали. — Кўзим қаёқдайди? Аблаҳ! Қанжиқ!.. Нега илакишдим?.. Нега Меҳрибондан воз кечдим? Энди нима қиламан?.. Нима қиламан?..
Машина катта тезликда кетиб борарди. Алданиш, хўрлик ва разолат вужудини куйдириб бораётган Вали ҳеч нарсани илғамас, бўғзидан қон келиши муқаррардек хириллай-хириллай қичқирарди.
Шу тобда тўсатдан қаршисида қандайдир улкан дарахт рўбарў бўлди. Афсуски, тормозни босишга улгурмади. Бир неча сония деганда «Нексия» дарахтга зарб билан бориб урилди…
Шаҳардан четроқдаги касалхона палатаси. Бурчакдаги каравотда эндигина жонлантириш бўлимидан олиб чиқилган Вали беҳуш ётар, тепасида Меҳрибон, қўшни каравотда эса қайнонаси Собира опа йиғлаб ўтиришарди.
Шу кўйи ҳадик ва хавотирда бир соат ҳам ўтди. Меҳрибон қайнонасига нимадир демоқчидек ёнбошга ўгирилган эдики, Вали кўзларини очди.
— Вой, кўзини очди! — хитоб қилди Меҳрибон титраб. — Эна, ўғлингиз кўзини очди!..
Она бироз ўзини босиб ўғлининг тепасига келди. Бироқ ҳеч нарса демади. Кўз ёшларини рўмоли учига арта-арта бош чайқай олди холос.
Меҳрибон бўлса, нуқул сўзланарди.
— Хайрият, тирик қолдингиз, хўжайин! Сизсиз нима қилардим?.. Қандай яшардим?.. Худонинг ўзи қайтиб берди сизни, эшитаяпсизми?..
Валининг қулоғига бу сўзлар кирмасди. Шунда ҳам қаллиқ сўзлашдан тўхтамасди. Бор ҳасратларини йиғлай-йиғлай, тўкиб соларди.
— Ўша куни эрта тонгда чиқиб кетаётиб мени уйғотмадингиз. Фақат сочимни силаганингизни ҳис қилиб ўрнимдан турмоқчи бўлдим. Уришиб берганингиз учун қўрққанимдан индамай ётишга мажбур бўлдим… Ахир, анчадан бери бу қадар меҳр билан сочимни силамагандингиз-да!.. Эрталаб туриб кўзгуга боқсам… Қўлингиздаги машинанинг қора мойини сочимга артган бўлиб чиқдингиз… Барибир хурсанд бўлдим. Эримнинг қўллари бошимни силади-ку дедим-қўйдим… Нима қипти?.. Мой артсангиз артибсиз-да! Сиздан сочимни аярмидим?.. Айтганча, бош ювишга шампун сотволдим. Ишонинг, сочимни энди ҳеч қачон қатиқда ювмайман!
— Ж-жим!.. — зўрға шивирлай олди шунда Вали кўзлари юмуқ ҳолда. — Мени қийнама!.. Қийнама, М-меҳри!.. К-кечир… Кечиринглар!.. Кечиринглар!..
Қадрдон эрининг кутилмаган илтижолари юрагини мумдек эритиб юбораёзган қаллиқ додлаганча ўзини унинг устига ташлади.
Олимжон ҲАЙИТ
@IBRATLI_SOZLAR
аб кўришим керак… Ҳар ҳолда бу умр савдоси.
— Майли, ўйлаб кўринг! Фақат чўзворманг, илтимос!
Сарвиноз бош чайқаб ўрнидан турди-да, залга ишора қилди.
— Кеч бўлиб қолди. Залга кириб диванда дам олишингиз мумкин.
— С-сиз-чи?.. — талмовсираб сўради Вали. — Балки бирга…
— Ҳаддингиздан ошманг! — унинг елкасига оҳиста муштлаб қўйди қиз.
— Ахир, бир-биримизни севамиз! Бунинг нимаси ёмон?
Сарвиноз ноз аралаш йўрғалаб ётоққа яқин борди-да, эшикни очиш асносида луқма ташлади:
— Тўй ўтсин, ана ундан кейин сиз айтган нарса бўлади!..
— Кечиринг, — қизга яқинлашиб бош эгди Вали. — мен аҳмоқни кечиринг!.. Майли, унда мен бора қолай.
— Вой, вақт кеч бўлиб қолди-ку! — деди Сарвиноз. — Бунинг устига ичган бўлсангиз!
— Амаллаб етволаман квартирамга! Бир-иккита ишларим бориди.
— Майли, ўзингиз биласиз.
— Демак, ваъда берасиз-а? Алдамайсиз-а? — Сарвинозга умидвор термулди Вали.
Қиз унга жавобан бош ирғади ва сўзсиз ташқари эшикни очиб Валининг елкасига бош қўйди.
— Яхши етволинг! Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
* * *
Орадан бир ой вақт ўтди. Вали қизга буткул боғланиб қолганди. Аммо Меҳрибонга айтиши лозим бўлган сўнгги сўзни сира тилига чиқара олмай қийналарди. Яқинлари орқали етказмоқчи бўларди-ю, тағин иккиланарди. Буёқда эса Сарвиноз совчиларни кутаётган каби ҳар кўришганда сирли боқишлар қилади.
— Нега чўзаяпман ўзи? — ўйлади хуфтон маҳали таксичиликдан чарчаб ижара квартирасига қайтгач. — Бир оғиз сўзни айтиш шунчалик қийинми? Ахир, ўзим Сарвинознинг қучоғига киришга ошуфтаман-ку!.. Қайсар қиз тўйгача барибир ўзига яқинлаштирммаса… Нима учун бўшанг одамнинг йўлини тутаяпман?… Талоқ қилсам, йўлим очилади, совчиларнинг Тошканга келиши тезлашади. Йўқ, ҳозироқ қўнғироқ қиламан. Ўзиям ярамас жонимга тегиб кетди қачон келасиз деявериб…
Вали шоша-пиша қўлига телефонини олди-да, керакли рақамларни терди.
Зум ўтмай, гўшакдан таниш овоз эшитилди.
— Вой, хўжайин, яхшимисиз? Соғлиғингиз яхшими?.. Келаяпсизми? — қувноқ оҳангда сўради Меҳрибон. — Яқинлашиб қолдингизми дейман уйга?
— Йўқ, — деди Вали совуққонлик билан. — энди бормайман!
— Ие, бу нима деганингиз? Ҳазиллашаяпсизми?
— Намунча ғалчалик қилаверасан-а? — бақирди Вали тоқати тоқ бўлиб. — Жонимга тегиб кетдинг-ку!
Бу ҳайқириқдан сўнг Меҳрибон жим бўлди.
— Сен онангникига кетаверишинг мумкин, — энди сал босиқлик билан давом этди Вали. — Мен шу ерда қоладиган бўлдим.
Бирпаслик сукутдан сўнг ниҳоят Меҳрибон сўрашга жазм этди.
— Нега ундай деяпсиз, хўжайин?.. Сизга нима ёмонлик қилгандим?..
— Гапни кўпайтирма! — ўшқирди Вали. — Сенда кўнглим йўқ! Менга умуман ёқмайсан!.. Айтдимми ажрашамиз деб, тамом!
Аёл сўзлашга улгурмади. Вали жаҳл билан телефонни ўчирди-да, ташқарига йўл олди.
— Эҳ, талоқ қилмадим-да!.. Тил ўлгур айланмади… Йўқ, бундай сўзни гувоҳлар ёнида айтиш керак-ку!.. Каллаварамман-да ўзим ҳам!.. Демак, талоқ учун Сарвинозга уйланганимдан кейин алоҳида бориб келаман… Хўш, энди нима қилдим?.. Ҳа, бу хушхабарни Сарвинозимга албатта етказишим керак.
Вали шундай хаёллар билан машинасига ўтирди
— Олдин қаҳвахонага бориб юз грамм оқидан урай, ана ундан кейин бафуржа айтарман…
* * *
Сўзга сал нўноқлигини яхши билган Вали сабри чидамай иккита қадаҳни кетма-кет кўтаргач, ичи қизиб, вужудида эҳтирос туғён ура бошлади ва Сарвинознинг рақамини терди.
— Ухламадингизми? — сўради қиз салом-аликдан сўнг. — Ё ҳалиям ишдамисиз?
— Мен ҳал қилдим! — жавоб бериш ўрнига мақсадга ўтди Вали.
— Нимани?
— Э, хотинимнинг жавобини бердим. Энди бошим очиқ. Эркин қушман.
— Вой, намунча шошилинч? — эркаланган оҳангда савол ташлади Сарвиноз. — Шунчалик ҳовлиқмамисиз?
— Ахир… Икаламизам шуни кутаётгандик-ку! Мана, энди бемалол сизга совчи қўйишим мумкин. Айтганча, ўйлаб бўлдингизми? Бир ой ўтиб кетди.
— Йўқ, — деди Сарвиноз кулиб. — ҳали ўйламадим.
— Ундай қилманг-да! — ўпкаланган бўлди Вали. — Қанчалик қийналиб юрганимни биласиз-ку!
— Ажаб бўпти! — гапни ҳазилга бурди Сарвиноз. — Қийналиб тураверинг-чи!
— Сизни соғиндим, жоним! Майлими ёнингизга борсам?
— Ие, бугун кўришдик-ку ўзи!
— Барибир соғиндим.
— Сабрсиз бўлманг! Эртага кўрасиз.
— Хўп, сиз нима десангиз шу!
— Яхши дам олинг!
— Хайр!
* * *
Бу суҳбат Вали
“МЕНИ КЕЧИР, ЁЛҒИЗИМ!..” (Реал воқеаларга асосланган)
Тўрт соат деганда тоғ ошиб водийдан келган йўловчиларни Қўйлиқ бозори ёнига ташлагач, Вали оғир хўрсинганча «Нексия» ўриндиғига бор гавдасини ташлади. Тунда кам ухлаганиданми, кўзлари юмилиб борарди.
— Ҳали орқага қайтишим керак, — ўйларди Вали лаб тишлаб. — Бу аҳволда йўлда ухлаб қолмасайдим. Тирикчилигиям қуриб кетсин…
Шу тобда қўл телефони жиринглай бошлади.
У таниш рақамни кўрди-ю, баттар тутоқди.
— Сира тинч қўймас экан-да шу хотин! — ғудранди ўзича. — Алло, нима гап? Тинчликми?..
— Хўжайин, яхши етиб олдингизми? — сўради майин овозда хотини Меҳрибон. — Ё ҳали…
— Вей, ҳадеб эжикилайвераркансан-да-а? — бақириб ташлади Вали. — Йўлга чиққанимдан бери беш марта сўрадинг.
— Хавотир оламан-да!
— Хавотир олма! Ёш боламидим сенга? Бўлди… Ие… Анавини қара…
— Нима? Нимани қарай?..
— Бўлди, ўчир телефонни! Сенга гапирганим йўқ!
Вали машина ёнидан ўтиб кетаётган ўрта бўйли, калта юбкали, ёйиқ сочлари елкаси оша ташланган қизни кўриб тамом бўлаёзганди.
Гапни калта қилиб телефонини чўнтакка жойлади-да, ташқарига чиқди.
Қиз ҳам негадир икки-уч қадам нари боргач, ортга қайтди ва Валининг рўпарасида тўхтади.
— Таксими? — сўради эркалаш оҳангида. — Вой, нега бақа бўлиб қолдингиз? Одам кўрмаганмисиз?
— Менми?.. Й-йўқ… Ҳа… Такси… Қ-қаерга борасиз?..
— Қорақамишга, — деди қиз кулгиси қистаб. — Обориб қўясизми?..
— А-албатта, — деди Вали ҳамон тутилиб. — Сиз айтасиз-у, йўқ дермидим?
— Қанча бўлади?
— Ҳеч қанча… Ў-ўтиринг!..
— Йўқ, мен текинга кетмайман. Йўл ҳақини айтинг.
— Шунақами?.. Хўп, тўрт минг тўғри келадими?
— Ростданми? — қиз майин жилмайганча таклифни ҳам кутиб ўтирмай, машинага ўтирди.
* * *
— Кечирасиз, отингиз нима? — йўл-йўлакай қизга гап ташлади Вали.
— Вой, отимни нима қиласиз? — ҳиринглаб жавоб қилди қиз. — Ундан кўра йўлингизга қаранг!
— Сизни… Ишонинг, сиз… Жуда чиройли экансиз.
— Буни ўзим ҳам яхши биламан, — деди қиз энди жиддий тортиб. — Лекин барибир хурсанд бўлдим. Раҳмат!
— Отингизни айтинг, илтимос!
— Сарвиноз, — деди қиз унга хаёлчан боқиб. — Қишлоқданмисиз дейман?
— Ҳа, қишлоқданман. — пича хижолатомуз оҳангда жавоб қилди Вали. — Таксичилик қиламан.
— Шаҳардами?
— Йўқ, водийминан Тошкент ўртасида.
— Қийин бўлса керак-а? — сўради Сарвиноз. — Ҳар ҳолда йўл олис…
— Ишнинг осони бор эканми. Албатта қийин. Аммо ўрганиб кетганман.
— Кўп пул топасизми?
— Насибага яраша.
— Уйланган бўлсангиз керак?
— Афсуски, ҳа.
Сарвиноз бу гапни эшитиб кулиб юборди.
— Ҳамма эркаклар ҳам бир экан-да! — деди кулгидан ўзини базўр тўхтатиб. — Кўчага чиқди дегунча хотинидан нолишади.
— Шунақа-да! — оғир хўрсиниб ойнадан ташқарига қаради Вали. — Сочидан сузма ҳиди келади. Мундоқ ўзига қарашниям билмайди…
— Ҳа-а, — деди Сарвиноз бироз жиддий тортиб. — Кийимларингизданам сезгандим буни. Пешона-да!.. Агар хотинингиз ўрнида мен бўлсам…
— Кошкийди сиз бўлсангиз! — худди шу гапни кутаётгандек Сарвинознинг гапини кесди Вали.
— Нима қилардингиз? — ҳийла эркаланган оҳангда сўради Сарвиноз.
— Бошимда кўтариб юрардим.
— Ў, унда оёқда юришни унутиб қўярканман-да!
— Унутсангиз ҳам майли… Ишонинг, сизни ёқтириб қолдим. Ўзи… Шу гапни сизга қандай айтишни билмай тургандим. Гапим рост.
— Бўпти, етиб ҳам келдик! Шу ерда тўхтатиб юборинг!
Вали кескин тормоз берди-да, рулни йўл четига буриб тўхтади.
— Сарвинозхон, энди қачон учрашамиз?.. Ҳеч бўлмаса, телефон рақамингизни беринг!
Қиз ўйланиб туриб бош чайқади.
— Менга қўнғироқ қилмаганингиз маъқул. — деди у норози оҳангда. — Яхшиси, ўзингизнинг телефон рақамингизни ёзиб беринг. Ўзим топволаман сизни.
— Алдамайсизми? — қизга умидвор тикилиб сўради Вали. — Ишонсам бўладими?
— Хафа қилаяпсиз. Мен ваъда берсам, албатта устидан чиқаман.
— Узр, минг бор узр, Сарвинозхон. Ҳозир…
Вали шоша-пиша машина қутичасидан ручка-қоғоз олди-да, керакли рақамларни ёзиб, Сарвинозга тутқазди.
— Қўнғироғингизни зор бўлиб кутаман.
— Келишдик.
* * *
Йигит қалбини муҳаббат эгалламасин экан. Дунё кўзларига тор кўриниб, дунёда севгилиси билан ёлғиз икковлари қолишини орзулашдан бўшамай қоларкан.
Вали кун қандай ўтганини ҳам пайқамади. Умуман, ҳозир унга барибир эди. Гоҳи-г
✍ЕТИМНИ ХЎРЛАГАН АЁЛ ҚИСМАТИ
(дахшатли хикоя)
Очликдан, куркувдан, огрикдан кизалокнинг митти гавдаси эгилди.Ойи демадинг майли демагин сен итдан таркаган барибир эл булмайсан караб тургин дея бакирди.Тусатдан ошхона эшикларини ойнаси чил чил синиб кетди, деразадан каттик шамол кирди зарб билан Саидага урилди.Карганиб бошини кутарган Саида куркувдан тили калимага келмай колди.
Холасининг беаёвкалтагини еб хушидан кетган кизалокнинг боши тепасида бир парча булут хосил булди ва бир оз турдида Саида томон кела бошлади.Якинлашган сайин одам шаклига кира бошлади.Саида куркувдан карахт булиб бакрайиб турарди.Сояга ухшаган шарпада у опасини кургандек булди.Саидани бутун вужудини карахтлик кандайдир коронгулик коплай бошлади.Шу дамда корниниг пастки томонида каттик огрик турганини пайкади.Саида кулини корнига босиб суянганча утириб колди.
Тунда ишдан кайтган эри уйнинг чироклари учиклигини куриб ажабланди.У эшикни узининг калити билан очиб кирдию дахшатдан котиб колди.Шундоккина эшик ёнида Саида хушсиз ётарди.
Саида деди эри ва хотининг елкасидан ушлаб силкитди.Хотинини кутариб ичкарига олиб кириб ёткиз кейин нима булганини билмокчи булиб кизини хонасига кирди.
Дилнавоз кизим.
Бирок Дилнавоз жойида йук эди.
У кунгирок килиб тез ёрдам чакирди Саидани шифохонага олиб кетишди.
Тонг отганда эрига Саидани боласи нобуд булганини айтишди, хотинингиз каттик куркканиданми хомиласидан айрилди ва эс хуши хам узида эмас дейишди.Саида эрини танимади, узини кимлигини хам унутганди.
Хотини аклдан озгани, нобуд булган фарзанди, кизчасини йуколгани унга каттик таъсир килди.
Дилнавоз кишлокка бувисиникига кандай бориб колганини эслолмайди.Бувиси тунда тараклаган овоздан уйгониб чикиб караса дарвоза ёнида конга беланган набираси ётарди.Кизчани хушига келтириб хамма вокеадан хабар топди.
Бувиси шахарга келганда Саида кизи ёруг оламни унутган савдойи булиб колган, куёви эса бу мусибатларга чидолмай ичкилик ичиб юрган экан.
Ёмонлик истаманг одамлар.. Ёмонлик Худодан кайтади.. Бир норасида сагирнинг дилини огритган одамни Аллох жазосиз колдирмайди.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
бор эдики, бу хабар ҳали уларнинг қулоғига етиб борган бўлмаса-да, иккиси учун ҳам бирдек мусибат оловини ёқиш билан баробар эди. Кеча ота-бола боғда ғижиллашиб турганда, уйга қўшни хотин кириб келди.
— Гилосга харидор бор, — деди у уй бекасига, — укамдан ўн миллион олиб бераман. Эрингиз ва ўғлингизга: «Тўққиз миллионга мижоз топдик», деймиз. Эсон-омон иш битса, укам тўққиз миллионни ҳамма олдида санаб беради. Қолгани ўртада. Иккимиз ҳам кўйлак сотиб олардик.
Қўшни аёлнинг гапидан бекани яшин ургандай бўлди, юзи ловуллади, бармоқлари титради, лабларига шира суртгандай чилп-чилп ёпишди. Кейин бирдан устидаги кийимига қаради. Ростдан ҳам кўйлаги шу қадар униқиб кетган эдики, бу афтода ва мискин ҳолати унга ҳеч қачон ҳозиргидек хўрланиш туйғусини етаклаб келмаган эди. Бундай кўринишдан эри ҳам, ўғли ҳам ва ҳаттоки ўзи ҳам бирор марта орланмаган ва ташвишга тушмаганини таассуф билан ёдга олди. Шундай қилса, балки, бирор янги кийим сотиб олар? Аёлнинг энди қулоқлари шанғиллаб кетди, хонадондаги асрий парокандалик, эри ва ўғли ўртасидаги имонсизлик, қадр-қиммат тақчиллиги уни батамом титратиб ўтди.
Ўғил ва ота боғ ўртасида даҳанаки жанг қилишарди.
— Саккиз миллион ёмон пул эмас, — дер эди ота тутоқиб. — Ҳатто сенинг бошингни иккита қилиш ҳам мумкин бу пулга!
— Ўн миллион қаёқда-ю, саккиз миллион қаёқда, ота! — дерди ўғил.
— Саккиз миллион, тамом-вассалом, мен лафз қилганман, — ота сўзида маҳкам турарди. — Сен лафз нималигини қаёқдан ҳам билардинг?
— Тўққиз миллион тўққиз юз тўқсон тўққиз ҳам эмас! — дер эди ўғил оёқ тираб.
Бу пайт бир-бирининг мақсад-муддаосидан бехабар икки одам нарироқда — девор ортида уларнинг тортишувларини ҳайрат билан кузатиб туришарди.
— Мен шу гилосларни сотиб олиш учун келган эдим, менимча, ишим битадиганга ўхшамайди, — деди уларнинг бири.
Иккинчиси бош ирғаб унинг гапини маъқуллади. Улар бир зум суҳбатлашиб туришди, сўнгра ота-ўғил муддаоси ҳамда орадаги имон тақчиллигига таажжуб ва таассуб билдиришаркан, ноилож гилосзорни тарк этишди.
Ота ва ўғил ҳамон тортишар, бир-бирига билдирмасдан кўча томонга олазарак қарашар, безовталиклари ошиб борарди. Ростдан ташвишли эди бу ҳолат: аллақачон келиши керак бўлган харидорларнинг қораси кўринай демас, жаҳолат тобора кўкка ўрларди.
— Еб қўя қолинглар, бир-бирингни! — дея сабри тоб бермай уларга яқинлашди уй соҳибаси. — Аллоҳ инсоф берса нима қиларди сиздек тавфиқсизларга. Қаранг, дарахтлар йил сайин бирин-кетин қуриб бормоқда. Сув керак дарахтлар учун ҳам. Ариқ қаровсиз. Деворлар нураган.
— Сенларга доим мўмай пул керак, қадрнинг қиймати бир чақа!
Ўғилнинг кўзлари ҳамон алам учқунларини сочарди, отанинг қўллари жаҳл жиловини қўйиб юборай демасди.
Эртаси куни ўғил аллақаёққа, ҳатто ўзига ҳам номаълум томонга йўлга тушишни афзал кўрди. Қария қўлидаги сўйилни ташлади ва уйга кирганча боғ этагидаги курсининг яқинига ҳам йўламади. Гилос — ширин ва оз фурсатли мева. Чуғурчиқ макон тутди боғни, кўчадан ўтиб-қайтадиган болалар сўйилни ҳам, курси устидаги қўриқчини ҳам кўришавермагач, журъатлари яна қайтиб келди.
Энди гилосзор шохлари қайрилган, барглари ерга тўшалган, файзсиз бир маскан тусини олганди. Бир ҳафта бурунги жаннатий манзара дафъатан аллақаёққа ғойиб бўлган, ўтиб-қайтаётган одамлар бўлса боғ томон биргина қайрилиб қўйишни ҳам ўзларига эп кўрмас, кун узоқ бир аёлнинг қаровсизликдан кўмилиб ётган заранг ариқни тозалаш учун кетмон ураётганини кўриш мумкин эди фақат…
Турсунмурод
ЭРМАТОВ
@Ibratli_Sozlar
Иймон тақчиллиги
Девори эскириб, тўкилиб турган бўлса ҳам ҳовли ичкарисидаги гилосзор ўзгача бир кўринишда эди. Дарахтлар чунонам ҳосилга кирган, меванинг мўллигидан шохлари синай дер, бу ҳол кўчадан ўтган ҳар қандай одамнинг эътиборини тортарди. Айниқса, ёш болалар ўзини тиёлмас, игна кўзидек жой қолдирмай шохларни зич қоплаб ётган қирмизи мевалардан нигоҳи айрилмас, бироқ ҳар қанча оғзиларининг суви кетган билан бунинг фойдаси бўлмасди. Чунки ҳароб девор олдида доимо ҳушёр ўтирадиган қариянинг азбаройи совуқ нигоҳи уларни боққа яқин келишдан ҳайиқтирар, шунингдек, чолнинг қўлидаги йўғон калтакнинг совуқ шамойили гилосдай тақчил меванинг ҳам ҳар қанча тотли таъмию мазасидан воз кечишга мажбур қиларди. Мўл ҳосил ва ўзгача бир шукуҳдан болалар сеҳрланиб қолишар, улар учун ҳатто бу томоша ҳам тақиқланар, оёқ илишлари билан дафъатан телбавор ҳайқириқдан ўтакаси ёрилгудай тисланишарди.
— Сенларга деб экиб қўйибман-да, а?!
Қария кечаги келган харидор ҳақида ўйларди. Қариянинг харидордан ҳадиги бор эди: назарида унинг кўзларида айёрлик жилва қилар, сўзларида ҳам муқим тўхтамнинг йўқлиги қарияни иккилантирарди.
— Ўн миллион бераман, — деди у гилосзордан кўзларини олмай, — териб, саранжомлаб кетиш ўзимдан.
Кейин қарияга ўгирилди-да, бемаврид илжайди:
— Фақат қудуғингиздан сув ичиб турамиз, шундай қилсак бўладими?
Қария бу гапга ногоҳ ҳайрон қолди ва хаёлидан ўтказди: «Умрида биринчи бор кўриб турган одам уйда қудуқ борлигидан қандай хабари бўлиши мумкин? Аввал ҳам келганмикин ё? Наҳот ўғли билан тил бириктирган бўлса?! Кейинги кунларда ростдан ҳам қудуқдан тарма кўчиб, тез-тез лойқаланадиган бўлиб қолган. Ҳадемай қурийди, чоғи. Бир талай мардикорлари сувни исроф қилавериб, қудуқни қуритиб кетса ҳам ажаб эмас. Албатта, шундай ҳам бўлар. Қудуқни кавлашиб қўйгандай гапиришини қара-я, бунинг. Бу хонадонга келган ҳам чиқиб қолар ҳали. Қудуқ-ку, бир гап бўлар-а…»
Туйқус қариянинг ичига ўт тушгандек безовталанди. Қўлига пул тушса, кавлатиб ҳам олар, бироқ анави падар қусур ўғлининг муддаоси қўрқинчли. Гилоснинг пишишини пойлаб ўтирганми, нима бало, қазо келгандай бемаҳалда кириб келди. Ҳамишагидай қуп-қуруқ. «Омад келмади, омад», дейди яна уялмай-нетмай. Омад — покиза неъмат. Сендай маломатгўй ва ношукрнинг бошига қўниб, ўзини хор қилмайди у.
«Бобомнинг руҳи покини ҳурмат қилишимиз, қадрлашимиз керак», дейди «кекса донишманд». «Бу гилосларни набирам есин, ортганини сотиб, етмаганига уласин», деган-да, нақадар мурувватли одам эди, Аллоҳ раҳмат қилгур. Одатда, шундай инсонлар пешонага сиғмайди.
«Суллоҳлик ҳам эви билан-да, — дея ғижинди қария хаёлан. — Бу такаббурга қани тушунтириб бўлса, кошки эди, одамларнинг боласига ўхшаб «Нима десангиз, сизники тўғри, ота», деса. Нақадар беиймонлик! Ҳали анави аёл ҳам бор бу ёқда. Неча пулга сотганини билса, «Чўз менга ҳам», дейиши тайин. Она-болани бунча бир-бирига ўхшатиб яратмасанг-а, эй, Худо!»
Қария ўғлининг бемеҳрлигини ўйлади яна. Ўқишни қойиллатмади. Аввал сайёр дорбозчиларга қўшилиб, дайдиликни бошлади, «Ҳунар ўрганяпман», дея ҳаммани ишонтирди. Кейин сураткашга шогирд тушди. Дарбадар кўча боласига айланди, пул топиш илинжида яна санқиди. Ҳаммаси абас кетди. Ўроқда йўқ, бошоқда йўқ — хирмонда ҳозир. Гилосга кўз тикиб ўтирибди энди. Бу замонда ўз молингга ҳам тинчгина хўжайинчилик қилолмайсан! Эртароқ сотиб, қутулганда эди… Нима бўлганда ҳам оларманни тезроқ чақириш керакка ўхшайди.
Шу кез алланиманинг шовури келди. Қария сапчиб ўрнидан турди. Қўлидаги сўйилни сермаб, ҳай-ҳайлаб юборди, ҳовлиққанча теваракка аланглади. Атроф сув қуйгандек эди. Ёқасига туфлади. Ҳозиргина қайсидир дарахт шитирлади-ку! Сабил қолгур майна бўлса керак, гўштинг мушукларга ем бўлгур. Қариянинг хаёли яна бўлинганди.
«Келишиб олса бўлармикин кечаги харидор билан? Келишмай-чи?» Яна хаёл олиб қочди уни. Мол ўзиники, ихтиёри ўзида, у бўлмаса бошқаси!
«Сенга сотмайман!» деса нима дея оларди. Шундай ҳам қилади. Олибсотарни танг ҳолатга солиш ва ялинтириш керак. Ялинмай ҳам кўрсин-чи?! Чунки дидлаганичалик савдо бўлаётганини сезиб турибди у. Бўлмаса елимдай ёпишиб
kенглик қиласан ва шунинг учун ҳам доим бошинг тик, бизга ўхшаб тилинг қисиқ бўлиб, ерга қараб ўтирмайсан.
— Энди тўппа-тўғри бўлишнинг сира иложи йўқ, шундай экан, жилла қурса сал тўғрироқ бўлишга уринамиз-да, — деб кулди Собир ҳам. — Чунки эгри ўсган дарахт шохининг баҳридан ўтиш керак. Тўғри ўсган шохни эса ҳеч ким қирқмайди.
— Мен аҳмоқ эса сен ҳозир айтган оддий ҳақиқатни ўз вақтида англамадим… — бўғзига яна йиғи тиқилди Саъдулла аканинг. — Аммо ҳали ҳам кеч эмас. Бу шу маънодаки, ҳали ҳам мени кечиришингга кеч эмас. Мени, мен нонкўр, яхшиликни билмайдиган, хиёнаткор дўстингни кечир. Бу дунёда юзим қора бўлиб яшадим, эрта-индин Яратганнинг ҳузурига ҳам қора юз билан кетаман, ҳеч бўлмаса, сен мени кечир, ҳеч бўлмаса, сенинг олдингда юзим ёруғ бўлсин, жўра.
— Эй, Саъдулла, қаердаги гапларни гапирасан-а? Бу дунёда бегуноҳ ким бор? Айтишади-ку, «Беайб Парвардигор», деб. Сиқилма, ҳаммасини кўргувчи Зот кўриб-билиб турибди. Ўзи ҳаммасига баҳо беради…
— Шундай, жўра, шундай, лекин бир оғиз «Кечирдим, сендан хафа эмасман», дегин, — дея Собирга илтижоли тарзда қаради меҳмон.
— Биринчидан, мен сендан хафа эмасман. Айтдим-ку, унинг ўрнига нималар қилганимни. Иккинчидан, сендан хафа бўлганимда олдингга чиқиб, уйга таклиф қилмасдим, менинг феълимни биласан! — деди Собир ака бироз қизишиб.
— Раҳмат, жўра, раҳмат! — деди Саъдулла ака ва ўнг қўли билан костюмининг ички чўнтагини пайпаслай бошлади. — Мана бу сен берган уйнинг пули…
— Яна қанақа пул, Саъдулла?! Мен сенга ҳозир нималар дедим?! — жаҳл билан сўзлади Собир ака.
— Энди, жўра, кечириш бошқа, ўртага катта пул тушган ишнинг орқасини тоза қилиб кетиш бошқа. Мен сенинг рози-ризолигинг учун келдим. Айтдим-ку, хотиним нақ анаконданинг ўзи, номимдаги уйларни сира-сира соттиргани қўймайди, шунинг учун ҳар эҳтимолга қарши уйдагиларга билдирмай бир танишимнинг номига уй олиб қўйгандим. Ўшани сотиб, пулини олиб келганман. Ҳеч бир хижолатсиз олавер, чунки бу пуллар сенинг пулларинг.
Шу сўзларни айтгач Саъдулла дастурхон четини пайпаслаб қўлидаги пул солинган конвертни ўша ерга қўйди. Кейин бир нуқтага тикилганча жим бўлиб қолди.
— Мен бир марта сендан уйимнинг пулини олганман, энди иккинчи марта яна пул олмайман! — деди чиндан жаҳли чиққан ва шу сабабдан юзи қизара бошлаган Собир ака бақиргудек бўлиб.
— Лекин бу пуллар сеники! Хоҳласанг ол, хоҳламасанг ҳовлига чиқиб ўчоққа ёқиб юбор, бу ёғи сенинг ишинг! Лекин мен бир оёғим гўрда бўлсаям олдингга келиб, бир оғиз «Кечирдим, хафа эмасман», деган сўзларингни эшитдим. Менга шунинг ўзи бас… — деди Саъдулла ака чуқур уҳ тортиб. — Биласанми, жўра, сенинг шу сўзларингдан сўнг елкамдан босиб турган шундай катта тоғ қуладики, қанчалик енгил тортганимни тасаввур ҳам қилолмайсан. Мен ана шу юк билан яшаб келаётгандим, оғайни, мана шу юк мени ўлишга қўймаётган эди…
— Саъдулла, сени бир яхши мулла топиб ўқитиб юбориш керак, жин урган одамга ўхшб гапирадиган бўлиб қолибсан, — деди Собир ака дўстига ачингандек қараб.
— Мени жин эмас, ўзим ичган қасам урган, жўражон… Ўшанда сендан пул олганимда «Қилган яхшилигингни билмасам кўзим кўр бўлсин!» деганман. Мана, кўр бўлиб қолдим, — дея Саъдулла ака ҳўнграб йиғлаб юборди.
— Э-э, ҳар нарсани бир нарса деб гапираверма, жўра, — деди Собир ака. — Агар бунақа қасам ичгани учун ҳамма кўр бўлиб қолаверса, биласанми, дунёни сўқирлар босиб кетарди…
Шу куни Собир ака меҳмоннинг шарафига қўзи эмас, қўй сўйиб, оғайни-қариндошлари, қўни-қўшниларини чақирди. Гурунг кечга қадар давом этди. Шом пайти Собир аканинг ўзи дўстини ота уйига олиб бориб қўйди. Саъдулла ака ўзига пешвоз чиққан укасига «Келинга айт, менга отамнинг уйига жой солиб берсин», деди-да, ҳовлида анча пайт укаси билан гаплашиб ўтирди. Сўнгра ичкарига кириб ўринга ётаркан мамнун жилмайиб қўйди. Бу унинг сўнгги куни эди
САИДМУРОД
@IBRATLI_SOZLAR
сан-ку, бегона эмас, келиб-кетиб юрган жойинг, — дея Собир ака аввал Ориф билан қўл бериб кўришди, кейин дўстига қучоқ очди.
Икки дўст қучоқлашиб кўришди. Собир ака меҳмонларнинг олдига тушиб, уларни уй томонга бошлади. Ҳозир уни учрашмаганларига деярли ўн беш йил бўлган Саъдулланинг кутилмаган ташрифи ҳайрон қолдираётган эди.
Гулсара опа меҳмонхонага жой солиб, бир зумда дастурхон тузади-да, кейин нон-чой олиб келди ва «Сизлар бемалол гаплашиб ўтиринглар, мен овқатнинг тараддудини кўраман», дея ташқарига йўналди.
— Жўра, тўғрисини айтсам, мени бунақа кутиб оласан, деб ўйламагандим, — деди Саъдулла ака Ориф «Ишим бор эди», дея узр сўраб чиқиб кетганидан сўнг икки ўртоқ холи қолишгач.
— Нега унақа дейсан? Ёки ўртамиздан бирор гап-сўз ўтганмиди? — деди Собир ака гўёки ўзини гўлликка солиб.
— Собир, ёлғон гапириш сенга ярашмас экан, чунки доим тўғрисини айтиб юрган одам, барибир, ёлғон сўзлаётганда билдириб қўяди. Айниқса, кўзлари… Мен ҳозир сенинг кўзларингни кўрмасам ҳам билиб турибман…
— Агар мендан бошқароқ муомала кутган бўлсанг, демак, ўзинг шунга лойиқ нимадир қилгандирсан, лекин мен виждонимга қарши бирон иш қилмадим, шунинг учун ҳам сенинг олдингда ҳам, Яратганнинг олдида ҳам бошим тик. Илоҳим, охиригача шундай бўлсин, — деди Собир ака меҳмоннинг сўзини бўлиб.
— Сенинг-ку, бошинг тик, лекин менинг-чи?! — дея овозини бир парда баландлатиб гапирди Саъдулла. — Мен то шу кунгача «Қачон Собир менинг уйимга жанжал қилиб келар экан?» дея кутиб яшадим.
— Нега?..
— Негаки мендан ҳақингни талаб қилиб келишингни кутдим!
— Шунча йил бир синфда ўқиб, деярли бир жойда катта бўлиб мени яхши билмас экансан…
— Тўғри, умуман билмас эканман. Мана шунинг учун ҳам келдим-да!
— Келганинг яхши бўлибди, мен ҳозир қўшнимни чақириб келаман, қўрада битта қўзи бор, шуни сўяди, иккимиз маза қилиб гурунглашамиз, — дея Собир ака ўрнидан туришга чоғланди.
— Йўқ, аввал «Сендан гинадор эмасман, жўрачилигимиз яна давом этади», дея сўз берасан, кейин бошқа гапларни гаплашамиз! — деди Саъдулла ака. — Тўғри, бу гапни айтиш сенга осон эмас, лекин, жон жўра, менинг энди кўзим очилди! Балки, «Кўзинг очилган эмас, аксинча, кўр бўлиб қолган-ку!» дерсан, аммо ишон, баъзан кўп нарсаларни кўзинг кўр бўлса ҳам кўрар экансан…
— Қўй, Саъдулла, бунақа гапларни. «Ўтган ишга салавот», дейишади, нима бўлган бўлса, ҳаммаси тақдирдан. Буям Аллоҳнинг бир синови…
— Тўппа-тўғри айтдинг, буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг синови. Лекин бу синовдан мен ўтолмадим, жўражон, ўтолмадим. Нафснинг қутқусига учиб тўн кийишган дўстимга хиёнат қилдим.
Шу сўзларни айтганидан кейин Саъдулла ака кўзидан кўзойнагини олди-да, ёш тўла нигоҳини Собир акага тикди. Собир ака унинг ёшли кўзларига тикила олмай ерга қаради.
— Лекин ҳалиям кеч эмас, ҳалиям қилган хатомни тўғрилашнинг имкони бор. Фақат, фақат сен… Сен кечирсанг, чин дилдан кечирсанг бўлди! — йиғили овозда сўзини давом эттирди Саъдулла ака.
— Мен асли ўзи сендан хафа эмас…
Собир аканинг яна сўзлари бўғзида қолди.
— Ёлғон гапирма, энг яқин дўсти битта уйга тушириб кетади-ю, ким хафа бўлмас экан?!
— Гапим рост, Саъдулла…
— Гапинг ёлғон, Собир, ёлғон! Чунки авваллари исмимни атамасдинг, фақат «дўст» ёки «жўражон» деб гапирардинг. Менинг қишлоққа келганимни эшитсанг, учиб бизникига борардинг. Сен бормасанг, мен келардим. Ҳозир эса келганимдан буён бирор марта «жўражон» дейиш тугул «жўра» деб ҳам гапирмадинг. Лекин мен сеникига чин дилдан кечирим сўраб келдим… Шундай қилмасам виждон азобига чидай олмадим, тушуняпсанми, жўражон, чидай олмадим?! Бунинг қандай азоблигини сен билмайсан, чунки сен ҳеч қачон виждонингга қарши иш қилмагансан.
— Қўй, Саъдулла, бунақа гапларни, — деди энди ўзининг ҳам кўнгли эзила бошлаган Собир. — Ундан кўра, бошқа гаплардан, хайрли ишлардан гаплашайлик. Хотининг, бола-чақанг қандай? Ўғил-қизларинг ҳам катта-катта бўлиб, танимайдиган бўлиб кетишгандир? Айниқса, Самандаринг роса ақлли бола эди. Адашмасам, йигирма бешга кирди-ёв?
— Э-э, Собирбой, сен менинг дард қозонимни кавлама, мен сенга айтмай. Самандар мактабни битирар-битирмас тагига машина олиб бердим, ўқишга киритдим, қўлига истаганча пул бердим, аммо у бетайи
Унутдингми?
Нимага сен қилган гуноҳингни катта деб ўйлайсан? Аллоҳ таоло Ғофур, Вадуд эканлиги унутдингми? Сен тавба қилсанг, У Зот хурсанд бўлишини унутдингми?
Саҳобалар (розияллоҳу анҳум) фарзандини йўқотиб қўйиб қўрқувдан дағ-дағ титраётган бир аёлни кўришди. Аёл фарзандини топган вақтида уни қаттиқ қучоқлаб ўпди. Саҳобалар (розияллоҳу анҳум) онанинг фарзандига бўлган бу муҳаббатидан ва бу хурсандчилигидан ажабланишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан, бу (она) фарзандидан (топганлиги сабабли) хурсанд бўлганидан кўра кўпроқ хурсанд бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Шайх Али Жобир Фийфий.
Qachongacha qorindagi ortiqcha yoĝlarni ko'tarib yurmoqchisiz?
Semizlik joningizga tegib ketmadimi?
Tashqi ko'rinishingizdan ko'nglingiz to'lmaydimi?
Psixolog Dietolog bilan ishab ko'rganmisiz☺️
Cheklovlarsiz soĝlom ozishni istaysizmi🤩
Ozish kursi 10 -avgustda boshlanadi
1 oyda 6-15 kg soĝlom ozasiz🤩
Soĝlom ozib chiroyli kiyimlar kiymoqchimisiz💃
Yoringizngiz sevimli rafiqasiga aylanmoqchimisiz 👩❤️💋👨
Yuzlaringiz tiniq bo'lishini istaysizmi unda safimizga qo'shiling☺️
Oliy ma'lumotli Psixolog Dietolog
Nodiraxon Ochilova
Yoĝlar bilan xayrlashish vaqti keldi🥰👇
👉 /channel/TezdaOzishusuli
👉 /channel/TezdaOzishusuli
ҒАРОЙИБ МУСОБАҚА
Ҳиндистонлик Қосим Нонутавий деган олим зотнинг ҳузурига бир роҳиб келиб:
– Мен сиз билан мусобақа қилмоқчиман, – деди.
– Хўш, нима бўйича мусобақа қиламиз?
– Кўп овқат ейиш бўйича.
– Сен унда мен каби одам билан эмас, сигир ёки фил билан мусобақа қила қол. Кўп ейишда улар сени ортда қолдиришади. Кел, ундан кўра овқат емасдан ким кўп туришдан мусобақа киламиз.
Роҳиб рози бўлибди. Иккисини иккита хонага қамаб, устидан қулфлаб қўйибдилар. Уч кундан сўнг очиб қарасалар, роҳиб ўлиб қолган экан. Олимнинг хонасини очса, у тирик. Демак, инсонга хос ҳақиқий мусобака очликка сабр қилиш, нафсни жиловлаш экан.
Ибрат: инсон дунёда ейиш учун яшамайди, балки яшаш учун ейди. Шу ҳақиқатни унутмаганлар хайрли ишларни қилишга ўзларида вақт ва имконият топадилар.
"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.
#БИЛАСИЗМИ?
Жума кунининг фазилати ҳақида
1) Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир.
2) Жума куни Одам яратилган ва жаннатга киритилган ҳамда жума куни у ердан чиқарилган.
3) Жумадан жумагача агар кабира (улкан) гуноҳлардан сақланилган бўлса, бўлиб ўтган кичик гуноҳларга каффоратдир.
4) Чиройли таҳорат қилиб, кейин масжидга келиб, ваъзга жим қулоқ тутиб турса, икки жума ўртасидаги ва яна уч кунни қўшиб, ҳаммаси бўлиб, ўн кун ичидаги гуноҳи кечирилади.
5) Жума намозига келганда, ювиниб (ғусл қилиб) келиш.
6) Жума куни ювиниб, имкони борича тозаланиб, хушбўй ёғлардан, (атирлардан) суртиб, кейин масжидга борса, у ерда икки киши орасидан суқилиб ўтмаса, насиб қилганича намоз ўқиса, имом хутбада ваъз қилаётганда жим туриб эшитса, ўша жума билан кейинги жума орасидаги гуноҳлари кечирилади.
7) Жума намозига эртароқ яъни биринчилардан бўлиб масжидга боришлик, гўёки бир туяни қурбонлик қилишдек, кимки иккинчи соатда, яъни иккинчи бўлиб масжидга борса, гўё бир сигирни, кимки учинчи соатда масжидга келса, гўё шохли бир қўчқорни, кимки тўртинчи соатда масжидга келса, гўё товуқни қурбонлик қилгандек, кимки бешинчи соатда масжидга келса, гўё бир тухумни эҳсон қилиб, Аллоҳга қурбат ҳосил қилгандек бўлади. Агар имом хутба айтиш учун жойидан чиқса, фаришталар зикр эшитиш учун ҳозир бўлишади.
8) Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган бир соат бор. Агар мусулмон банданинг Аллоҳдан бирор нарсани сўраши ўша пайтга мувофиқ келса, Аллоҳ у сўраган нарсани беради.
9) Жума кунида салавот айтишни кўпайтириш. Зеро, Набий алайҳиссалом: «Кунларингизнинг энг афзали жумадир. Ўша кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар. Чунки салавотларингиз менга кўрсатилади», деганлар»
#Ҳадис
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен сенинг умматингга беш
вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни
муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир,
деди», деб айтдилар».
✍ (Абу Довуд ривоят қилган.)
Шарҳ:
Бу ҳадиси қудсийдир. Чунки уни
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан ривоят қилмоқдалар. Ушбу ҳадиси қудсуйдан олинадиган фойидалар:
1. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг умматларига беш вақт намоз фарз қилгани.
2. Ким беш вақт намозини ўз вақтида яхшилаб ўқиса,
Аллоҳ таоло уни, албатта, жаннатга киритиши.
3. Ким беш вақт намозни ўз вақтида яхшилаб ўқимаса,
унга Аллоҳ томонидан яхши ваъда бўлмаслиги.
@IBRATLI_SOZLAR
ОМОНАТГА ОЛИНГАН МАРЖОН
Али ибн Абу Толибнинг қизи Зайнаб зийнатла ниб, безанишни хоҳлади. Байтулмолда қимматба ҳо маржон бор эди. Байтулмолнинг раҳбари Ибн Абу Рифоъанинг олдига бориб, уч кунлик ҳайит кунларида тақиб, яна байтулмолга қайтириб бериш учун маржонни сўради. Ибн Абу Рифоъа уни берди.
Маржонни тақиб юрган эди, Али (розияллоҳу анҳу) кўриб қолиб, кўзларидан ғазаб ўти чақнаб:
– Бу маржон сенга қаердан келиб қолди?! Уни сенга ким берди?! – деди.
Зайнаб қўрққанидан ранглари оқариб:
– Мен уни Абу Рифоъадан ҳайит кунларида уч кунгина тақиб, яна қайтариб бериш учун олган эдим, – деди.
Мўминларнинг амири Али (розияллоҳу анҳу) мусулмонлар молини кўз қорачиғидай асрар ва ниҳоятда адолатда бўлар эди, Ибн Абу Рифоъани чақиртириб:
– Бошқа мусулмонларнинг қизлари қолиб, менинг қизимга маржон беришни сенга ким буюрди?! Ёки мусулмонлар молидан хоҳлаганингча фойдаланишга рухсат олганмисан?! – деди.
– Эй мўминлар амири, у сизнинг қизингиз-ку? – деди у. Аммо унинг бу сўзи ҳазрат Алининг ғазабини пасайтира олмади ва қаноатлан тирмади.
– Шу қизим қиёмат кунида мени азобдан сақлай оладими?! Менинг гуноҳимни ўзига юклай оладими?! – деди.
– Йўқ, эй мўминларнинг амири.
– Дарҳол маржонни олиб, байтулмолга топшир! Яна шундай ҳолат такрорланса, мен сени жазолайман!
Маржонни ўрнига қўйдилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Ibratli_sozlar
Гинекологлар сири очилди.
Нега шуни гинекологлар,
биз аёллардан, яшириб келган экан-а?
Аптекаларда бир тийинга сотиладиган ушбу дорилар, аёлларда энг кўп учрайдиган гинекологик касалликларга шифо экан. Қўллашни бошлаганимга 1 ҳафта бўлди. Уни тўғри ишлатиб 10 йилга ёшардим, гинеколог ва косметологлар ишим тушмай қўйди😉
Қўллаш оддий, кечкипайт ухлашдан олдин суртинг ва...
Батафсил👇🏻👇🏻
учун жуда ёқимли эди. Сарвинознинг қўнғироқдек товуши юрагига малҳам каби ёқиб, сархушлиги ошгандек эди. Ширин хаёллар оғушида машинасига ўтирди-да, ижара уйи томон жўнади.
Ярим йўлга етганда, йўл четида турган «Мерседес»га кўзи тушиб тезликни камайтирди. Ҳайдовчи олд капотни очганча жим турарди.
— Қизиқ, бойларнинг ҳам машинаси бузиларкан-да! — хаёлидан ўтказди у. — Шўрликка қийин бўлибди. Кел, ёрдам берворай!
Вали машинани тўхтатиб, йўл четига қўйди-да, шошилмасдан «Мерседес»га яқинлашди.
— Ассалому алайкум, ака! — дея башанг кийинган, ўрта яшар эркакка қўл чўзди у. — Нима бўлди?
— Э, ука, яхши йигит экансан. — нолий кетди эркак. — Кўрмайсанми, мотор ўт олмаяпти. Оғайниларга шунча қўнғироқ қилсам ҳам биронтаси жавоб бермаяпти.
— Қани, кўрайлик-чи! — Вали чироқ ёруғида моторни кўздан кечира бошлади.
— Мана, ака, ток йўқолиб қолган экан, — деди ниҳоят у қаддини ростлаб. — Қани, калитни бураб кўринг-чи!
— Яшавор-э, азамат! — ҳайдовчи югуриб бориб салонга ўтирди-да, моторга ўт қўйди ва дарҳол пастга тушди.
— Вей, қойилман сенга! — дея Валининг елкасига қоқди у. — Сенга ўхшаган қўли гул йигитларни ҳурмат қиламан. Қаерликсан, ука агар сир бўлмаса?
— Водийданман, — деди сал тортиниб Вали.
— Нима, меҳмонга келганмидинг биронтасиникига?
— Йўқ, шу ерда тирикчилик қилиб юрибман.
— Шунақами? Яхши, яхши… Менга қара, ҳозир машинангни менинг орқамдан ҳайда!
— Н-нега? — сўради Вали тутилиб. — Тинчликми?
— Меникига борамиз. Сени ўзим бир меҳмон қиламан.
— Ака… Сал кеч қолаётгандим-да!
— Кеч-печи йўқ, ҳайда, ука! Айтганча, отинг нимайди?
— Вали.
— Меники Мираббос. Мана, танишиб ҳам олдик. Қани, кетдикми, Валижон?
— Хўп, кетдик!..
— Ие, бу уй Сарвинознинг дугонасиники-ку! — таниш дарвоза яқинига келиб тўхтагач, ўйлади Вали. — Бу ўша қизнинг акасими дейман?..
Ичкарига кириб ўтиришгач, сўрагиси келди-ю, андиша йўл бермади. Шундай бадавлат одамни беҳуда саволларга тутгиси келмай, бош эгиб қўя қолди.
* * *
— Сен уйда ҳеч ким йўқлигига ҳайрон бўлма! — Мираббос ака жилмайганча коньяк тўлдирилган қадаҳлардан бирини Валига узатди. — Ҳаммалари дала ҳовлида. Бугун ташвишлардан сал нарироқ бўлай деб уйга келаётгандим. Учраганинг яхши бўлди. Қани, олдик!
Ароққа коньяк аралашгач, Валининг кайфи таранг бўлиб, дунёни унутгандек бўла бошлади. Боз устига Мираббос ака жуда шинаванда экан. Суҳбат қизигандан қизиб бораверди.
— Оббо сен-ей! — дея қур-қур унинг елкасига қоқиб қўярди Мираббос ака. — Машинани яхши тушунаркансан. Баракалла!..
Бир маҳал нимадир эсига тушгандек ўрнидан турди-да, телефонини қўлига олди.
— Биласанми, — деди Валига кўз қисиб. — Шаҳарда анчадан бери юрибсан экан. Кел, сени шу кеча бир хурсанд қилай!
— Ака, шундоғам яхши меҳмон қилдингиз, — деди Вали хижолат чекиб. — Раҳмат!
— Йўқ, зўр жонон бор. Суюқоёқлар маликаси, ҳа!.. Ана шуни чақираман. Сени бир хурсанд қилсин. Нима дейсан?
Бу гапни эшитгач, Вали оғзининг таноби қочиб бўшашди.
— М-майли, — деди ер чизиб. — Сиздай одам таклиф киритиб тургандан кейин…
— Мана бу бошқа гап. Эркак киши ҳар замонда бўлсаям ёш қизларминан бирга бўлиб туриши керак. Кўнгил ёшаради, ука!.. Бўпти, сен… Бемалол дастурхонга қара, мен ҳозир.
Мираббос ака пилдираганча ошхонага чиқиб кетди ва бироздан сўнг кафтларини бир-бирига ишқалаган кўйи ортга қайтди.
— Иш пишди, деди кулимсираб. — Жонон ҳозир етиб келади. Унгача, яна қиттай-қиттай оламиз.
Орадан қирқ дақиқача вақт ўтиб, ташқарида кимнингдир оёқ товушлари эшитилди. Мираббос ака даст ўрнидан турди-да, ҳовлига ишора қилди.
— Кўрдингми, укам, ўз оёғиминан келади булар! Ҳозир, ҳозир…
Ҳеч қачон суюқоёқлар билан гаплашиб кўрмаган Вали уёқ-буёғини тўғрилаган бўлиб кайф тўла нигоҳларини йўлакка тикди.
Шу маҳал кутилмаган воқеа рўй берди. Ташқари эшик очилиб, Мираббос аканинг қучоғида ҳиринглаганча ичкарига кирган Сарвинозни кўрди-ю, миясига кимдир гурзи билан ургандек қалқиб кетди. Кўзлари мошдек очилиб, боши ғувиллади. Гандираклай-гандираклай ортга тисланди.
— Ука, нега қоққан қозиқдай туриб қолдинг? — ҳеч гапдан бехабар Мираббос ака бор овозда бақирди. — Маликангни қабул қилиб олмайсанми?..
Қиз ҳам унга кўзи тушгач, таққа тўхтаган, Мираббос акани ўзидан нари
оҳида хотинининг қўнғироқларига истар-истамай жавоб берарди. Ҳар қўнғироқ бўлганда уни жеркиб ташлагиси келарди-ю, шундоқ ҳам яқин орада ажрашиб кетишини кўз олдига келтириб, ўзини тиярди.
Эрта тонгда шаҳардаги ижара квартирасидан машинасини олиб чиқиб, йўлга отланганда, Сарвиноз қўнғироқ қилиб қолди.
— Хайрият-эй, — дея хўрсиниб телефонни қулоғига босди Вали. — Соғинганимни сезибди, асалим! Эҳ, бахтим чопганга ўхшайди! Йўқса шундай кетворган қизнинг хаёлини ўғирламаган бўлардим.
— Қаердасиз? — мулойимлик билан сўради Сарвиноз. — Йўлдамисиз?
— Ҳа, эндигина чиққандим, Сарвинозхон! — деди Вали ҳовлиқиб. — Яхши ётиб турдингизми?
— Раҳмат!.. Биласизми… — қиз тутилиброқ гап бошлади. — Бир… Илтимос чиқиб қолувди. Шунга…
— Ие, айтинг-да ўша илтимосни! Нима қилай, азизам?.. Бирор ёққа обориб келайми?
— Жуда дилгир экансиз-ку! — кулди Сарвиноз. — Ичимдагини қандай топдингиз?
— Ичимсиз-да! — ялтоқланди Вали. — Нафас олишингиздан сездим, нафас олишингиздан!
— Майли… Биласизми, бир дугонамникига бориб келмоқчийдим. Жуда зарур ишим чиқиб қолди.
— Жоним билан! Қ-қаерга борай?
— Кечаги жойни эслаб қолганмидингиз?
— Албатта.
— Ўша ерда кўришайлик!
— Хўп бўлади. Секундда етиб бораман!
— Раҳмат, Валижон ака!
* * *
— Мен негадир сизга боғланиб бораётганимни ҳис этаяпман, — деди Сарвиноз машинага чиқиб ўтиргач. — Туни билан негадир сизни ўйлабман. Шундай катта шаҳарда пул топаман деб кечаю кундуз йўл босишингизни тасаввур қилиб, сизга ачиндим ҳам…
— Ҳозир ҳаммагаям осонмас, — мамнун жавоб қилди Вали машинанинг кичик кўзгуси орқали қизга суқ билан боқиб. — Очиғи, шу кунгача чарчардим, тан оламан. Итдай чарчардим. Лекин сизни учратганимдан бери уйқум қочган, томоғимдан овқат ҳам ўтмайди… Жуда ғалати аҳволга тушиб қолдим, Сарвинозхон.
Қиз ҳеч нарса демади. Мийиғида кулганча ташқарига қараб олгач, ҳашаматли бино томон ишора қилди.
— Мана, келдик! Шу ерда тўхтайсиз!
— Дугонангиз шу ҳовлида турадими? — сўради Вали нақшинкор дарвозадан кўз узолмай. — Роса бой бўлса керак-да-а?..
— Шунақа десаям бўлади, — деди истар-истамас Сарвиноз ва сумкачасини ковлаб уч-тўртта мингталик чиқарди-да Валига узатди. — Манавини олиб қўйинг!
— Ие, бу нима қилиқ? — дея беихтиёр қичқириб юборди Вали. — Одам яқин танишигаям пул берадими? Олинг-э пулингизни!.. Х-хафа бўламан-а!..
— Вой, шунча йўл босиб келдингиз, ахир! — деди Сарвиноз хижолат тортган кўйи. — Олиб қўйсангиз-чи! Бензин-мензин оларсиз.
— Ундай қилолмайман! — Вали юзини терс буриб қовоқ уйди. — Мен сизни… Йўқ, ундан кўра, қачон қайтишингизни айтинг, келиб ўзим сизни опкетай!
— Уф-ф, одамни роса хижолатга қўйдингиз-да, Вали ака!.. Майли, бир кун суришиб кетармиз…
— Саволимга жавоб бермадингиз-ку! — хижолат тортган кўйи ёйиқ сочларини орқага тараб-тараб олаётган қизга боқди Вали.
— Қайси саволингизга?..
— Оп-пкетиш ҳақидаги…
— Ҳа, уми?.. Майли, тушдан кейин келиб олиб кетсангиз, сизни паловминан сийлардим.
— Ў, зўр-ку! Жони дилим палов, Сарвинозхон!.. Гапни шундан бошламайсизми?.. Бўпти, албатта шу ерга кеп тураман!
— Хўп, ҳозирча хайр!
Сарвиноз нозли жилмайиш қилиб машинадан тушди.
* * *
Вали Сарвинознинг икки хонали мўъжазгина квартирасида икки соатча қолиб кетди. Кетгиси ҳам келмасди. Танасини тобора қиздириб, кайфини чоғлаётган ичкилик уни шу тобда очиқчасига гаплашиб олишга, қишлоқдаги хотини билан орани очиқ қилишга ундарди. Айниқса, Сарвинознинг кафтлари орасига момиқ каби ботиб бораётган нозик қўллари йигитни адойи тамом қилаёзди. Севгилисини бағрига тортиб юзларидан меҳр билан ўпди. Сарвиноз сал ўзини олиб қочгандек силтаниб қўйди. Бу Валини янада илҳомлантириб, даст ўрнидан турди ва дераза қаршисига бориб сигарет тутатди.
— Ортиқ чидай олмайман! — деди у энтикиб. — Чўзмайлик, Сарвинозхон! Турмуш қурайлик! Ахир, сизни бир умр орзу қилганман!
— Вой, намунча шошқалоқсиз? — эркаланиб кулди Сарвиноз. — Оилали бўлсангиз… Бунинг устига ҳали бир-биримизни яхши билмасак…
— Бунинг аҳамияти йўқ, — Вали стол томон қайтиб Сарвинознинг икки елкасидан тутди. — Хотинимнинг жавобини бераман! Ишонинг, тез орада сиз билан бирга бўламиз. Фақат менга ишонсангиз бўлди.
— Билмадим, — деди Сарвиноз лаб тишлаб. — Ўйл
Bir kuni juda achinarli ahvolda edim😞 hayotdan hafa, har kimdan norozi..
Va o’zi man kimga kerakman? Juda qadrsiz insondek ko’rinardim go’yo😔
Bir kuni dugonam manga “Siqilmang! Hayotizni butkul o’zgartirib va yangi hayotizda baxtli yashashni hohlaysizmi?” dedi va ushbu @sevimli_ayol_siri |🌷kanaliga ulanib olishimni aytdi🤔🤭
Vay hozir mandan Baxtli mandan Qadrli inson bo’lmasa kerak deyman😅 Alhamdulillah🤲🏼🥰
Sizlarga ham tavsiya qilaman Telegram kanallari ichida eng mashhuri😎🤨
👉🏼@sevimli_ayol_siri |🌷kanali hisoblanadi…
👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/sevimli_ayol_siri
/channel/sevimli_ayol_siri
/channel/sevimli_ayol_siri
Ажрашишдан воз кeчтирган сўз
Сўнгги пайтлар у аёли билан ҳеч яхши чиқишолмасди. Уйда ҳар куни арзимаган сабаблар билан тортишув бўларди. Булардан безор бўлган эр ажрашишни истарди. Оиладаги нотинчлик туфайли қудаларнинг ҳам орасига совуқчилик тушганди.
Эр бир куни паришон ҳолда маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган, одамларнинг ҳурматини қозонган бир зотнинг олдига бориб, аҳволини айтди. У зот:
— Энди ажрашсанг ҳам ҳеч нимани ўзгартиролмайсан. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, дебди.
Бу гапни эшитган эр даҳшатга тушиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетибди.
Йўлда учраган танишларидан рози-ризолик сўрай бошлабди. Уйига қайтиб, "Хотин, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, ҳаққинга риоя қилмадим. Мени кечир, мендан рози бўл”, дебди.
Хотини, "тавба, бу одамга нима бўлди?” деб унга раҳми келиб:
— Дадаси, аслида, сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, дебди.
Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланибди..
Кейин эр хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам йиғлаб розилик сўрайди. Хотини ҳам қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун тотув яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар...
Лекин у киши хотинига муҳтарам зотнинг айтганлари ҳақида ҳеч нарса демабди. Бир ой тўлишини санай бошлабди. Кунлар яқинлашгани сайин яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.
Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинининг ҳам муносабатлари илиқлашиб, тотувлик ортиб борарди.
Бир ой ўтади. Ҳа, бугун ўламан, дебди эркак. Эртага эса...
Лекин ўлмабди. "Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир”, деб ўйлабди.
Ахийри, у зотнинг олдига бориб сўрабди:
— Афандим, мен ўлмадим.
— Ўлиш нимаси? – дебди у зот.
— Сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой ўтди.
У зот эса:
— Биродар, мен сенинг қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун, албатта, ўласан, ўламиз. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингдан хурсандмисан?
— Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.
— Мана энди доим шундай яшанглар!
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
oлармиди? Кейин унга бемалол шарт қўя олади. Ўғли билан аёлига: «Гилосни кўтара саккиз миллионга келишдим», дейди. Олибсотардан саккиз миллионни ҳамманинг олдида санаб олади. Қолган икки миллиони эса кейин…
Қария ногоҳ сергакланди ва
«Йўқ, йўқ, ундай эмаc!» — пичирлади ўзига ўзи. — Пулни олдин олиш керак, пулдан пул ясаб юрган тулкитабиатларга асло ишониб бўлмайди».
Олдин олади, тамом! Аввал икки миллион сўрайди. Қани бермасин-чи? Шундай фойдадан воз кечиб бўларканми?! Унинг гилосларидан юз ўгирган ҳар қандай олибсотар итнинг ялоғидан овқат егани дуруст!
— Кимга пичирлаяпсиз, ота, жинлар билан гаплашиб ўтирибсизми? — қария фавқулодда ёнгинасидан келган овоздан шундай чўчиб тушдики, гўёки гуноҳ устида қўлга тушгандек ичидан бир нима узилгандай бўлди.
— Нима бўлди сизга, тобингиз жойидами, ишқилиб?
Қария ўғли Маҳкамга ҳўмрайиб қаради. Онги хира ва тарқоқ эди унинг. Шу онда гилосдан келадиган мўмай пулдан ажралиб қолгандай сесканиб кетди. Ўғлининг беодоблигидан руҳи лат еди. Қария бу нобакор билан низога боравериш фақат зиён-заҳмат етаклаб келишини фаҳмлаб турарди. Шунинг учун ҳам хиёл пастроқ келди.
— Болалар ҳам чуғурчуқдек гап, — деди нолинган бўлиб. — Қўриқлаб турмасанг, ейди-кетади. Сен буни ўзидан-ўзи пишиб етилган деб ўйлайсан, шекилли? Менинг меҳнатим бу. Сен билан онангга ўхшаб тараллабедод қилиб юраверганимда бунақа ҳосилни тушларингда кўрардинглар.
Ўғил шода мевадан олиб, оғзига солди.
— Бобом эккан дарахтлар булар, — деди сўнг иддао билан. — Сиз фақат буларни пуллаяпсиз. Қани, кўрсатинг-чи, бобомдан кейин ерга бирорта хивич қададингизми? Мени ўқитмадингиз, топганингизни кўча-кўйга ташлаб келардингиз, мени сўкасиз-у, ҳозиргача аҳволингиз шу.
Бу гап қариянинг иззат-нафсини паймол қилди, жаҳлдан ранги оқариб, сийрак тишлари ғичирлаб кетди, бироқ тилини тишлади.
Ўғил ҳали бозорда олибсотарлар билан гапни бир жойга қўйиб қайтганди. Бироқ буни айтиб бўлмайди. Одатдагидай отасининг авзойи бузуқ, унинг олдида одоб сақлайман, деб ўйлаганди. Бўлмади. Юмшоқроқ гапирса бўларди, балки. Кажбаҳслиги тутди. Эсини танигандан бери шуурида ўрнашиб қолган машъум калима яна такрорланди: «Бу банда билан келишиб иш қилишдан кўра, анҳорда чўкиб ўлган ёки чақмоққа йўлиққан яхшироқ!»
Эрталабдан боғни айланган ва ҳосилни чўтлаганди у. Қарангки, олибсотар ҳам бу девори нураган боғни кўрган чиқиб қолди. Олибсотар деганлари ҳам лўлидай бир гап-да. Пишиқчиликда ҳовлима-ҳовли изғишгани-изғишган.
— Гилосингга ўн бир миллион бераман, — деди олибсотар келишув чоғида.
Ўғил бу пулнинг чўғи не чоғли баландлигини тасаввур қилаётган, куч-қудрати уни осмонга олиб учаётган бўлса-да, бош чайқади.
— Ўн бешдан ками йўқ.
Олибсотар унинг гапидан оғрингандай кўрсатди ўзини.
— Сендан тўртта новвос олаётганим йўқ-ку, ука, — деди ўксингансимон, — атиги озгина гилос оляпман, холос.
— Келинг, қўйинг, сизга ўзимнинг атаганим бор, — деди у атай харидорнинг жиғига тегиш учун, — боғнинг бир четида кечпишар олчам бор, шуни сота қолай.
Шу тариқа уларнинг теварагида олибсотарлар, харидорлар, ҳангомага ишқибоз бекорчилар тўплана бошлади. Рўпарасида яна ҳалиги олибсотарнинг ҳадик ва ташвиш нуқс урган афти кўринди.
— Ўн икки бераман, бундан бу ёғининг тоши оғир, барака де, пулнинг чиқишини кўр! — деди у атрофга алангларкан, — ўн икки миллион деяпман, тушуняпсанми?
Маҳкам ўйланиб турди. Олибсотар ҳамиша тулки деган жониворнинг дўсти бўлган. Бироқ у ҳам анойилардан эмас. Ўн икки миллион ҳам ёмон пул эмас. Ота-онасига ўн миллионга барака қилдик, дейди, тамом-вассалом!
— Эртага уйга ўтасиз, гаплашамиз, — деди Маҳкам ўзини бозор кўрган савдогарлардай тутиб, — бошқа гап ҳам бор сизга айтадиган, фақат ўзимга учрашинг, хўпми?
Ота бугун ўғлининг боғда пайдо бўлганидан жуда ташвишланарди. Ахир бу ярамас шу ерда тураверса, харидор билан қандай келишади. Ҳамма иш барбод бўлиши тайин. Ўғил ҳам худди шу таҳлика ва безовталик оловида қовриларди: отаси олдида ҳеч қандай мақсад-муддао амалга ошмайди, ҳаётидаги навбатдаги бахтсизлик унга яна ханжар қадайди ва уни қашшоқлик ботқоғига итқитади. Нақадар инсофсизлик бу! Ота-ўғил ботинан бир-бирига қилич қайрашарди. Бироқ ўртада яна бир гап ҳам
ВИЖДОН АЗОБИ...
Ўшанда қишнинг сўнгги кунлари ўз интихосига якун ясаб, баҳор ёмғири ўзининг сеҳрли томчилари билан заминни ажиб бир гўзалликга буркаётган вақтлар эди. Айниқса бу ёмғирлар Мунирага жуда ёқарди.
Ўртамиздаги севгидан эса бутун институт талабалари хабар топишга ҳам улгурганди.
Ҳар сафар ўқишдан чиқиб у билан айланардик. Боғлар, кўллар, ҳиёбонлар узра қўл ушлашиб юрган дамларимиз, гўё эртаклардагидек эди.
Ҳар дақиқамиз худди бахт оролида юргандек гўзал ўтарди. Сўнгги вақтларда хатто эҳтиросга ҳам берилиб кетардик... Мен ҳисларимга эрк берардим...
Сўнгги курсни тамомлаётганлигимиз боисми Мунира менга ширин турмуш ҳақида кўп гапирарди. Муҳаббати соф эканлигини кўзларидан билиш қийин эмасди. У менга ишонарди...
Бироқ, ота-онам мени ўзга қизга уйлантириб қўйишга қарор қилишди. Мени эса севгим учун курашишга журъатим етмади.
Мен Мунирани алдадим! Унинг беғубор орзуларини яксон қилдим. Сўнгги куни у олдимга келдида, менга бахт тилади. Кейин уни қайтиб кўрмадим...
Орадан 5 йил ўтди... Шунчаки тасодиф туфайли кафеларнинг бирига кирганимда Муниранинг энг яқин дугонаси Шоҳидани учратиб қолдим. Ҳар доим шўх қилиқлари билан кўришиб-сўрашадиган қиз негадир бу сафар мен билан хушламайгина кўришганини пайқадим.
Ўша куни у менга Мунира ўшанда чет элга отасини ёнига учиб кетганини, у ерда яхши бир йигитга турмушга чиқанини, у йигит ўз ўғлига қўшиб менинг қизимга ҳам оталик қилаётганини айтди.
“Ўзимам яқинда билдим буларни, қолаверса Мунирани чет элдан келганига ҳам кўп бўлмади”- дея ўз гапида давом этаётган Шоҳистанинг кейинги сўзларини, нима деганини ҳам эслолмайман.
Ўша куни тонггача виждон исканжасида ухлолмай чиқдим. Ўшанда уни алдамаслигим, ўз жуфти ҳалолим бўлмагунича номусига тегмаслигим керак эди. Ахир у мени севарди. Мен эса унинг орзуларини барбод қилдим...
Бу виждон азобида юрарканман, қайсидир бир куни аёлим бандлиги туфайли ўғлимни боғчага ўзим олиб бордим. Уни қолдириб қайтмоқчи бўлиб турганимда менга таниш овоз эшитилди. Бу Мунира эди. Уни кўриб юрагим ўзгача уришни бошлади.
Осмондан эса яна ўша Мунира яхши кўрадиган ёмғир томчилари туша бошлаганди. Уни ёнида эса менинг... қизалоғим ўзга бир инсонни “Дадажон!” дея қучиб турарди.
Бу ҳолатни кўриб кўзларимдан ёш тинмасди...
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
н болаларга қўшилиб, биттасининг уйига ўғриликка тушиб қамалиб кетди. Қизларимнинг икковиям эри билан ажрашиб, уйга қайтиб келган. Икки қиз бир-бири билан келишмайди, уйда ҳар куни жанжал. Хотин бўлса бизнес қиламан, деб бозорга чиқиб кетганди. Шундан бери тизгинини ушлатмайди. Уят бўлсаям айтаман, биз номигагина эр-хотинмиз, аслида, ҳаммаси бошқача… Аммо шу нопок хотин билан яшашга мажбурман, чунки эртамни ўйлаб, бир кун қаровсиз қолиб кетмайин, куним қариялар уйида битмасин, деб ҳаммасига чидашга мажбурман, — деди Саъдулла ака ва сўзлашдан тўхтаб, кўзойнагини қайтадан тақди.
Хонага сукунат чўкди. Собирнинг бу жимликни бузишга ҳадди сиғмади. Орадан беш дақиқача вақт ўтди. Бир неча марта чуқур-чуқур уҳ тортган Саъдулла ака, ниҳоят, яна сўзлай бошлади:
— Эсингдами, сеникига охирги марта вазирликка кўтарилиб, бошқарма бошлиғи бўлишдан аввал пул сўраб келгандим? Сен эса ўшандаям мени қуруқ қайтармадинг, битта уйга етадиган пул бердинг. «Ўз номингга уй ол, Ватан қил, одамнинг энг аввал Ватани бўлиши керак, шунда кўнгли хотиржам бўлади», дединг. Мен эса «Мана шу оладиган уйим сеники, қачон ўғил-қизларинг катта бўлиб Тошкентга борса, уйни бўшатиб бераман ёки бошқа уй олиб бераман. Бу яхшилигингни умримнинг охиригача унутмайман, агар қилган яхшилигингни билмасам, кўзим кўр бўлсин!» дея қўлимга нонни ушлаб қасам ичдим. Лекин амал, пул, катта-катта давралар одамни ўзгартириб юбораркан. Мен ҳам бошқарма бошлиғи бўлгач, казо-казоларга қўшилиб, аста-секин ўшаларга мослашдим. Шу ҳолда ўзимдан юқоридагилар билан қалин бўлиб боравердим. Пул кўп жойда маишатнинг ҳам зўри бўлар экан. Хуллас, бошим зиёфату еб-ичардан бўшамай қолди. Бора-бора ҳамма ишни таниш-билишлар ва албатта, пул билан битирадиган бўлдим. Бу ёқда хотиннинг қўлига айтган пулини бердим. Орадан беш-олти йил ўтиб, Назира мени одам ўрнида кўрмай қўйди. Унинг учун мен фақат пул олиб келадиган машина эдим, холос. Кунларнинг бирида Назиранинг менга хиёнат қилаётганини билиб қолдим. Аммо «Э-э, билган ишини қилмайдими? Ўзим ҳам нечтаси билан шакаргуфторлик қилиб юрибман-ку!» дея унга индамадим. Биламан, ҳозир менинг бу гапларимни эшитиб, мени даюс экан, деб ўйлашинг аниқ. Аммо ўша пайтда амалда ўтирганим сабабми, ишқилиб, юрган йўлимда олдимдан гўзал аёллар чиқар ва уларнинг кўпи ишини битириш учун ҳеч нарсадан, ҳатто эрига хиёнат қилишдан ҳам тап тортмасди. Шу тариқа вақт ўтиб кетаверди. Бир куни эса ҳаётимдаги энг катта хатолардан бирини қилдим. Яъни сенга пулингни қайтариб бердим. Аслида, мен сендан пул олаётганимда шу пулга уй олиб, қачон қайтарсам уй қилиб қайтаришимни айтгандим. Аммо… Аммо айтиш бошқа экан, уни лафзида туриб бажариш бошқа экан. Қисқаси, бир хаёлимга келган пайтида «Собирнинг пулини бериб қўяй», деб ўйладим-да, сенга икки миллион сўм бериб юбордим…
— Мен эса ўша икки миллион сўмнинг ярмига томир отган икки йиллик теракдан олиб, сой томонга экиб ташладим. Қолганига мевали дарахт сотиб олдим. Ҳозир ҳар бир теракка юз эллик мингдан харидор чиқиб турибди. Олма, ўрик, бодомлар ҳам аллақачон ҳосилга кириб, яхшигина фойда келтиряпти. Шундай экан, ҳеч нимадан сиқилма, Саъдулла, — деди бу сафар Собир ака суҳбатдошининг сўзини бўлиб.
— Лекин мен сени алдадим, дунёдаги биттагина дўстимни, мен учун борини ҳам беришга тайёр жўрамни арзимаган пулга сотдим! — дея бўзлади Саъдулла ака.
— Ҳаётда нимаики иш бўлмасин ҳаммасида бир ҳикмат бўлар экан, Саъдулла. Бир жойдан зарар қилсанг Худойим бошқа жойдан бунинг ўрнини тўлдириб қўяркан. Тўғри, ўшанда икки миллион пулни бериб юборганингда аввалига «Ие, Тошкентда уч хонали уйнинг пули шунча бўлармикин? Бу бола нега бундай қилдийкин?» деб роса жаҳлим чиққан. Ҳатто бир хаёл уйингга бориб жанжал қилмоқчи ҳам бўлганман, аммо кейин бундай қилсам одамлар «Анави икки жўрани қаранглар, бир пайтлар тўн кийишган дўст эди, энди уч хонали уйнинг пулини деб бир-бирининг кўзини ўйишга тайёр душманларга айланибди», деб гапирмаслиги учун бундай қилмадим. Ва тўғри қилган эканман, вақт ҳаммасини жой-жойига қўйиб қўяр экан, — деди Собир ака босиқлик билан.
— Сенинг шу феълингга беш кетаман-да, жўражон, — дея кулимсиради Саъдулла ака. — Ҳамиша
Ҳикоя: Сўқирнинг сўнгги куни
Октябрь ойининг қуёшли кунларидан фойдаланиб ишга берилган Собир ака ҳам томоғини бироз ҳўллаш, ҳам дам олиш мақсадида уват четига чиқиб, ҳалигина аёли қўйиб кетган чойнакдаги иссиқ чойдан пиёлага қуйди-да, чордона қуриб ўтирганча кўзларини хиёл қисиб ундан ҳўплади. Собир ака чойни шошилмасдан, бир қултум-бир қултумлаб ичар экан, пешонасидан тер чиқиб, бутун борлиғи яйради.
Собир аканинг мана шу ерга кўчиб келганига салкам ўттиз йилча бўлиб қолди. Аввалига отаси «Сенга қишлоқнинг этагидан жой олиб қўйдим, ўша ерга ҳовли қилиб чиқасан», деганида «Нега энди кенг ҳовлимиз бўла туриб, у ёққа уй солиб чиқарканман?» деб роса отасидан хафа бўлганди. Энди билса, отаси узоқни кўра билган экан. Ахир битта ҳовлида учта оила яшашининг ўзи бўладими? Чунки ака-укалар ўртасида гап қочмаган тақдирда ҳам овсинлар орасидан ола мушук ўтиб қолиши ёки кичкинтойлар сабаб дилхираликлар юз бериши мумкин-ку, тўғрими? Хуллас, Собир ака ўша пайтлари отасидан ҳам, онасидан ҳам, ҳатто акаси билан укасидан ҳам хафа бўлгани бор гап. Аммо у дилидагини тилига чиқармади, кўнгли ҳарчанд оғриса-да, қишлоқнинг бирор чақирим пастидаги кенг текисликка уй қурди. У пайтда ҳали биттагина қизи — тўнғичи Шаҳноза бор эди. Янги уйга кўчиб чиққач бирин-кетин яна тўрт фарзанд кўришди: икки ўғил, икки қиз. Эҳ-ҳе, орадан ўтган йиллар давомида Собир ака қандай кунларни кўрмади, қандай ишларни қилмади? Баъзан қозонга солишга гўшт у ёқда турсин, егани нон йўқ кунлари ҳам бўлди. Аммо эр-хотин ҳаммасига чидади. Аёли Гулсара бахтига омон бўлсин, роса меҳнаткаш. Эртадан кечгача чумолидек тиним билмайди. Чумоли-ку, қуёш ботганидан сўнг уясига кириб дам олар, бироқ Гулсара кун ботганидан кейин ҳам тинч ўтирмайди. Авваллари бекор қолди дегунча қўй жунини йигириб, ип қилар, кейин бу ипларни ҳар хил рангга бўяб гилам тўқирди. Шу тариқа ҳамма жойини гилам билан тўлдирди. Ҳатто бир неча марта бозорга олиб чиқиб яхшигина пулга сотдиям. Аммо кейинги пайтларда бозорда замонавий гиламлар кўпайиб, Гулсара тўқиган гиламларга талаб сусайди. Шу боис аёл ҳам гилам тўқишни камайтирди. Лекин гилам тўқимагани билан қишлоқ жойда иш озми. Ҳали сигир-бузоққа қараш, ҳали қўй-қўзиларнинг қайси томонга ўтлаб кетаётганидан бохабар бўлиш керак. Бунинг устига каттагина боғдаги мевали дарахтлару кўрган одамнинг кўзини қувнатиб ётган узумзорни айтинг. Қисқаси, ҳаракат қиламан, бирим икки бўлсин деган инсонга иш кўп. Лекин шу ўринда бир нарсани тан олиш керак. Собир ака шу ерга келиб меҳнатига яраша ризқ-насибали ҳам бўлди. Агар нолиса, ношукрлик бўлади. Худога шукр, икки қизини турмушга узатди, икки ўғли билан кичик қизи кўзга кўринган олий ўқув юртида таҳсил оляпти. Ҳаммаси мана шу меҳнатнинг, тиним билмай ишлашнинг ортидан…
Собир ака энди қўлидаги пиёлани ерга қўяман, деб турганида нохос сойнинг нариги томонидаги йўлдан машинанинг овози эшитилди. Қишлоқдаги машиналарни моторининг овозидан танийдиган Собир ака қўлини пешонасига соябон қилиб «Бегона машина келяптими?» дегандек йўлга қаради. Машина сойдан ўтиши билан ўнг томонга қайрилди. Демак, ё уникига, ё қўшниси Ҳусниддинникига келяпти. Машина боғ бошланадиган жойга етай-етай деганда тўхтаб, уловдан аввал ёшроқ йигит, кейин бир эркак тушди. Яхшилаб қараса, ёш йигит қўшни қишлоқдаги Абдумалик аканинг ўғли Ориф экан. Лекин унинг ёнидаги одам ким бўлди? Ие, Ориф ҳалиги кишининг қўлидан тутиб олдими? Собир ака уст-бошига теккан чангу тупроқларни қоқар экан, Ориф етаклаб келаётган одамга синчиклаб қаради. Қаради-ю, ҳайратдан донг қотди. Ажабо! Ахир бу ўзининг қалин дўсти Саъдулла-ку! Ҳа-ҳа, аниқ Саъдулла. Гавдаси ҳам, чап қўлини сал силтаб юриши ҳам худди ўзи. Лекин нимагадир кўзига қоп-қора кўзойнак тақиб олибди. Бунинг устига қадам ташлаши ҳам сал бошқачароқ, Худо сақласин, худди сўқир одамларга ўхшайди.
Собир ака ўзини мажбурлаб бўлса-да, келувчиларнинг истиқболига юрди:
— Ассалому алайкум, келинглар, меҳмонлар, келинглар!
— Ваалайкум ассалом, Собирбой, келинглар дейсанми, демайсанми, мана, келяпман! — деди Саъдулла ака ҳазин, аммо баланд овозда.
— Келсанг, меникига келяп
Ўқиш, мутолаанинг фойдалари
1. Васваса, ғам-андуҳларни ҳайдайди.
2. Ноҳақликка тушишдан узоқ бўлади.
3. Бекорчилардан йироқ бўлади.
4. Тил бурро бўлади, калом машқини олади, оҳанг қилиб сўзламайди, балоғат, фасоҳатга зеб бермайди.
5. Ақл ривожланади, зеҳн янгиланади, хотира кучаяди.
6. Билимга бой бўлиб, ёдлаш, тушунчаси кўп бўлади.
7. Инсонлар тажрибаларини, улуғлар ҳикматларини, уламолар кашфиётларини ўзлаштиради.
8. Илмий малакасини оширади, ҳаёт ҳақидаги маданий онггини оширади.
9. Иймони зиёда бўлади хусусан Ислом дини ҳақидаги китобларни ўқиганда. Зеро, китоб энг буюк насиҳатчи, ёмонликлардан қайтаргувчи ва яхши ишларга буюргувчидир.
10. Зеҳн паришонлигидан, қалб бўлинишидан, вақт зоеъ бўлишидан паноҳ топади.
11. Сўзни пухта тушунади, ифода услубини, иборанинг мақсадини, жумла тушунчасини, ҳикмат сирларини англайди.
"Маҳзун бўлма" китобидан.
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🌱 Жума учун ғусл қилиш.
🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.
🌱 Чиройли кийимлар кийиш.
🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
#Ҳайратланарли
У билан учрашган ҳар бир эркак ундан қочади 😳
1721 йилда "Сара" исмли қиз, унинг гўзаллиги ва жозибадорлигига қарамай ҳар бир эркак уни четлаб ўтди. Қизни ўзидан "Нима учун эркаклар сиздан яқинлашишга қўрқишади" деб сўрашганларида у шундай хайратланарли жавоб берди давоми..
➕TИЙИҚСИЗ НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАН ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
ЖАХОН МИКЁСИДА УРФГА КИРГАН ЭНГ ЯНГИ ФАСОНЛАРНИ КУРИШНИ ХОХЛАГАНЛАР УЧУН
💥Уйга кийишга фасонлар
💥Кучага кийишга фасонлар
💥Катта ёшли аёлларимизга
💥Муслималаримизга
💥Юлдузлардан фасонлар
💥Мактаб форма
Мавсумий барча жойга ёшга мос тушувчи фасонлар каллекцияси жамланган
╔═══════╗
👗КИРИШ👗
╚═══════╝
АЛЛОҲ КИМ БИЛАН ДЎСТ?
🌹Аллоҳ муттақийларнинг дўстидир (Жосия сураси, 19-оят).
🌹Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўсти (ва мададкори)дир (Бақара сураси, 257-оят).
🌹 Аллоҳ сабрли (ва саботли)ларни севар (Оли Имрон сураси, 146-оят).
🌹Албатта, Аллоҳ муттақийларни (тақиқларидан сақланган ва амрига мувофиқ яшаган зотларни) севар (Оли Имрон сураси, 76-оят).
🌹Аллоҳ муҳсинларни (яхшилик қилучи ва гўзал амал этувчиларни) севар (Оли Имрон сураси, 148-оят).
🌹 Аллоҳ поклангувчиларни севар (Тавба сураси, 108-оят)
🌹 Албатта, Аллоҳ Ўзига таваккул қилгувчи (ишониб-таянгувчи)ларни севар (Оли Имрон, сураси, 159-оят).
🌹 Шубҳасиз, Аллоҳ кўп-кўп тавба қилгувчиларни севар (Бақара сураси, 222-оят).
🌹 Билингларки, Аллоҳ (амрларига мос яшайдиган) тақволи зотлар билан биргадир (Бақара сураси, 194-оят).
🌹Шубҳасизки, Аллоҳ муҳсинлар (яхшилик ва яхши амал қилувчи зотлар) билан биргадир! (Анкабут сураси, 69-оят).
"Баҳрул-маҳабба" асаридан.
@Ibratli_sozlar