Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#Эркакларга
Агар сиз ишлайдиган аёлни танлаган бўлсангиз, у уй ишларини ҳамиша ҳам тиндириб қўя олмаслигига тайёр туринг.
Борди-ю уйда ўтирадиган ва факат болалар тарбияси билан шуғулланиши керак бўлган аёлни танлаган бўлсангиз, унинг пул топа олмаслигини ҳам қабул қилинг.
Итоаткор аёлни танласангиз, барча маъсулият сизнинг зиммангизда бўлишига тайёр туринг.
Ўз сўзига эга, қатъиятли аёл билан яшашга қарор қилган бўлсангиз, у ҳамиша ҳам мулойим бўла олмаслиги, ҳар фикрингизга "хўп бўлади" демаслиги, мустақил фикрга эга эканлигига кўникинг.
Гўзал аёлни танлаган бўлсангиз, гўзаллигини сақлаб қолиши учун харажатларига тайёр туринг.
ЗЕҲН ВА ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРУВЧИ ОМИЛЛАР
🍯1. Асал.
Зуҳрий Ибн Журайжга: «Асал еб юр, чунки у хотира учун яхшидир», деган.
🥛2. Сигир сути.
Бир киши Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга кўп нарсаларни унутиб қўйишидан шикоят қилганида, у киши: «Сигир сутини ичиб юр. У юракка далда беради ва унутишни кетказади», деган эканлар. (Хатиб ривоят қилган).
3. Майиз.
Зуҳрий: «Ким ҳадис ёдлашни истаса, майиз есин», деган.
4. Лубон
(Дарахтдан олинадиган сутсимон модда, дарахтнинг шираси).
Бир киши Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга унутувчанлигидан шикоят қилибди. Шунда у киши: «Лубон ичиб юр. Уни кечаси ивитиб қўйиб, эрталаб оч қоринга бир хўпламдан ичасан. У хотира пастлигини яхши даволайди», деган эканлар.
5. Мисвок.
Қуръони Карим қироатидан аввал оғизни мисвок билан тозалаш тиловат одобларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок оғизни тозаловчи ва Роббни рози қилувчидир», деганлар. У оғизни ҳушбўй қилади, нутқни равонлаштиради, ҳисни кучайтиради, уйқуни қочиради, овозни тиниқлаштиради ва балғамни олади.
Зарнужий айтади: «Балғам ва ботлар камайган сари ҳофиза кучаяверади. Балғам кўпайиши унутишга олиб боради».
🫙6. Замзам.
Ўтган солиҳларимиз шифо, талаби илм ва бошқа улуғ мақсадларни ният қилиб, замзам сувини ичганлар. Замзам ичишдан олдин манфаатли илм сўраб дуо қилиш асарларда келган.
Имом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ҳадис ёдлашда Имом Заҳабийдек бўлишни Аллоҳдан илтижо қилиб замзам ичганлар ва натижада у кишидан ҳам ўзиб кетганлар.
Шуни таъкидлаш лозимки, юқорида айтиб ўтилган асал, сигир сути, майиз, лубон, мисвок ва замзам каби сабаблар Аллоҳ таоло тавфиқ бергандагина фойда беради. Уларни силоҳга қиёслаш мумкин.
Қўлнинг моҳир ҳаракати бўлмаса, ҳар қандай зўр силоҳдан бирор иш чиқмайди. Худди шунга ўхшаш, мазкур емакларни тановул қилиш билан бирга, зеҳн ва хотира тўғри ҳамда тўхтовсиз ишлатилмас экан, уларнинг фақат чиқиндига айлангани қолади. Акс ҳолда бу егуликларни мўл-кўл истеъмол қилиб юрган кўпчилик ҳофизу олим бўлиб кетиши мумкин эди.
Одинахон Муҳаммад Содиқнинг
«Келинг, Қуръон ёдлаймиз» китобидан.
@ibratli_sozlar
Yomonga qaramay yaxshilik, xatoga qaramay toʻgʻrilik, mushkulga qaramay jasorat va masofaga qaramasdan vafo asl insonlarning xususiyatidir..!
@ibratli_sozlar
#Дилимга_яқинларим_учун_дуо 🤲
Аллоҳим, ё Роббал оламийн!
Ё Зал-Жалоли вал Икром, ё Ҳаййу, ё Қоййум!
Ё Роҳману, ё Роҳийм!
Ё Моликал мулк!
Ё Хобир, ё Алийм!
Ё Латийф!...
Бутун оламда Якка-ю Ягона ҳақиқий илоҳ Ўзингсан!
Сендан бошқа Роббимиз йўқ!
Сендан бошқа меҳрибонимиз йўқ!
Сендан бошқа ишонганимиз йўқ!
Якка-ю Ягона илоҳлигинг ҳаққи-ҳурмати, барча гўзал исм-у сифатларингда тенгинг ва ўхшашинг йўқлиги ҳаққи-ҳурмати, барча эзгуликлар танҳо Сенга хослиги ҳаққи-ҳурмати, борлиқни ва ундаги барча нарсаларни йўқдан бор қилиб яратганинг ҳаққи-ҳурмати, бизларни ҳам тупроқдан яратиб, чиройли вужуд, руҳ, ақл, қалб бериб, инсон қилиб, иймон бериб мукаррам этиб қўйганинг ҳаққи-ҳурмати, Ўзингдангина илтижо қилиб сўраймиз:
Бизларни не мақсадда яратган бўлсанг, шунга муяссар қил!
Шайтонга ва нафсимизга алданиб адашсак, янглишсак, Ўзинг тўғри йўлга солиб қўй!
Ғофир, Ғафур, Ғаффорлигинг ҳаққи-ҳурмати, Афувв ва Таввоблигинг ҳаққи-ҳурмати, ёлбориб сўраймиз:
Ожизмиз, заифмиз, бечорамиз...
Сен Раҳим қилмасанг, ҳолимиз хароб...
Аллохим, ўтган гуноҳларимизни кечир!
Яширин-у ошкор, катта-ю кичик, билиб-билмай ёки қасдан қилган барча айбларимиз, хатоларимиз, гуноҳларимиз учун пушаймонмиз, ё Роббим!
Ё Аллоҳим, пушаймонлигимиз ҳаққи-ҳурмати, ожиз ва бечора қулларингни кечир, барча ўтганларини амал дафтаримиздан ҳам ўчириб юбор!
Киромайн котибайн бўлган фаришталарингнинг ҳам ёдларидан чиқариб юбор!
Бизга раҳм қилиб, у гуноҳларимизни ўзимизнинг ҳам эсларимиздан чиқариб, хотираларимиздан ўчириб юбор!
Биз учун янги саҳифа оч!
Умримизнинг, ризқимизнинг қолганига ўтганига нисбатан кўпроқ хайр-у барака ато қил!
Қолган умримизда Ўзингнинг ҳимоянгда, Ўзингнинг паноҳингда, Ўзингнинг мададинг билан гуноҳлардан узоқ бўлиб, Сен рози бўладиган ҳолатларда яшашимизни насиб эт! Шундай яшашимизга Ўзинг ёрдам бер!
Охирги каломимиз ҳам "Ашҳаду ан-лаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадун ъабдуҳу ва Росулуҳу" бўлишини насиб эт!
Ҳузурингга фақат пок иймон билан, Ўзинг бизлардан рози бўлган ҳолда боришлигимизни насиб эт!
Аллоҳим, Маҳшаргоҳдаги даҳшатлардан, ур-йиқитлардан, Қиёмат кунининг ваҳимасидан, қўрқинчидан Ўзинг паноҳ бер!
Аллоҳим! Сўроқ-саволларингга тоқатимиз етмайди, амалларимиз етмайди...
Сўроқ-савол қилиб бизларни қийнама, пинҳон гуноҳларимизни ошкор қилиб халқинг олдида шарманда қилма!
Ўтиниб сўраймиз, ёлвориб сўраймиз: амал дафтарларимизни ўнг тарафимиздан бериб, дўзах юзини кўрсатмасдан, тўғридан-тўғри Жаннатларингга кирит!
Жаннатларингда ҳам барча яқинларимиз билан бирга бўлишимизни насиб эт!
Аллоҳим, Жаннатларингда бепарда Жамолингни кўрмоқ бахтини барча мўмин-мусулмонларга ва шу қатори бизларга ҳам насиб эт!
Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан Ҳавзи Кавсар сувидан ичиб, суҳбатларидан баҳраманд бўлмоқлик бахтини ҳам насиб қил!
Ё Аллоҳим, то тирик эканмиз, ўзимизни ҳам, барча яқинларимизни ҳам, зурриётларимизни ҳам иймонда, Исломда собитқадам қил!
Амийн, ё Роббал Оламийн.
@ibratli_sozlar
Кибр кирган бошга илм кирмайди
📚
Бир авлиё зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар:
— Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар?
Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат авлиёни масхаралаганнамо дебди:
— Ҳазрат, тўпнинг олдида турибсиз, ўзидан сўрай қолинг.
Авлиё тўпга қараб, индамай қолибди. Шунда ҳалиги бола:
— Сўрадингизми, тўп нима деди? – деса, авлиё шундай жавоб берган эканлар:
— Тўп дедики: бошимга озгина ҳаво тўлиб қолган экан, шунга тепки еяпман.
Ибрат: Кимники бошига кибру ҳаво тўлиб қолса, у одамни Аллоҳ хор қилади.
***
Кибр кирган бошга илм кирмайди
Ибн Синонинг устози Кушёрнинг ҳузурига бир киши юлдуз илмини ўқиш мақсадида келибди. 2-3 ой ўтса ҳамки, устози дарс бермаганидан сўнг айтибди:
— Ҳазрат, энди менга жавоб берсангиз. Уч ой бўлди ҳамки дарс бермадингиз. Вақтингиз йўқ шекилли…
— Мен сенга бажонидил дарс берардиму, лекин сен ҳузуримга келгандаги бу илмда менинг унча-мунча хабарим бор деган кибр-ҳавоинг ҳали ҳам кетмади. Мен бир идишга қачонки у бўш бўлсагина сув қуяман. Афсус, сенинг калланг ҳаво билаб тўлиб қолган экан.
Хулоса: Кибр кирган бошга илм кирмайди.
"Ибратли ҳикоялар" китобидан.
@ibratli_sozlar
Аллоҳ шайтонни лаънатлаб жаннатдан қувгaн вақтида, шайтон Аллоҳга шундай деган экан:
– Мен одамзотни тўрт томонидан хужум қиламан.
Олди томонидан чикиб бойликка, нафс бузарликка ўргатаман.
Ўнг томонидан келиб зинога, номаҳрамга карашга.
Чап томонидан келиб харом еб харом ичишга.
Орқа томонидан кеб дўзахга ўзим билан тортиб кетаман,- дебди.
Шунда Аллоҳ:
– Ҳа боравер, шундай қилишга уруниб кўрчи, – дебди.
Шунда фаришталар Аллоҳдан сўрашибди:
– Нимага сен шайтонга одамга бунчалик ҳужум қилишига рухсат бердинг? Одамлар сени кўрмай туриб сенга ибодат қилишади. Сен эса уларни тўрт томонидан шайтонга рухсат бериб юбораяпсан, – дебди.
Шунда Аллоҳ:
– Шайтон тўрт томонни айтдию, икки томонни унутиб қўйди...
Бандаларим пастга қараб намоз ўқиб, менга ибодат қиладилар. Мен уларга юқори тарафдан баракани ёғдираман, - деган экан...
@ibratli_sozlar
#Биласизми!
Намознинг ҳикматлари
1️⃣ Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.
2️⃣ Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.
У банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириш учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари жуда кўпдир.
3️⃣ Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.
Унда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, У зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий, маънавий лаззат олади.
Дарду ҳасратни Аллоҳ таолога айтилганда эса Аллоҳ ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Ҳеч бўлмаса, банда дардини тўкиб солиб ҳузур қилади.
4️⃣ Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир.
5️⃣ Намоз – хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.
6️⃣ Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.
7️⃣ Намоз намозхонни Аллоҳ таолога яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади.
8️⃣ Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.
9️⃣ Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бағишлайди.
🔟 Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.
1️⃣1️⃣ Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади.
1️⃣2️⃣ Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик , шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.
1️⃣3️⃣ Намоз ўз эгасини юксак инсоний фазилатларга эга бўлишга, турли разилатлардан холи бўлишга олиб боради.
1️⃣4️⃣ Намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўпдир.
Жамоат билан намоз ўқиш намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Куч жамоатда эканини англатади. Ижтимоий боғланиш, ҳамкорликни кучайтиради.
1️⃣5️⃣ Намоз мусулмон кишини ғайримусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Шунинг учун ҳам намозхон одамни ҳамма ҳурмат қилади, унга ишонади, ундан хотиржам бўлади.
1️⃣6️⃣ Намоз поклик рамзидир.
Намозхон одамнинг энг аввало қалби пок бўлади. Қолаверса, бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиғи учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.
“Кифоя” китобидан.
Dugonam buncha chiroyli ko'ylak fasonlarni qayerdan topadi deb endi o'ylab o'tirmaysiz💁🏻♀
🦋Maktabga🦋
🌷Ishga🌷
🦋Uyga kiyishga🦋
🌷To'y-bazmga🌷
🦋Ko'chaga va🦋
🌷O'rangan opa singillarim🌷 uchun fasonlarni faqatgina
Qizlar Uchun Fason kanalidan topishingiz mumkun 🌷😊
/channel/+KdC9qNIS451kNjRi
Bu havola o'chib ketish xususiyatiga ega so'rovnoma yuboring va biz bilan o'z uslubingizga ega bo'ling😊🌷
Эркакларни асранг
Кўпчилик аёллар эркакларнинг қадрини фақат уни йўқотгандагина биладилар.
Агар она фарзандини ўз танасида тўққиз ой кўтарса, ота уларни қалбида, онгида бир умр кўтаради.
Модомики, отанинг аҳволи яхши экан, бутун олам яхши бўлади.
Бас, ҳар бир эркакни, ҳар бир отани ҳаётингиз давомида эҳтиром қилинг. Чунки, сиз билмайсиз, у қанчалар сиз учун ўзини қурбон қилади. Эркакларни ҳурмат қилинг, чунки у кетгач унинг ўрнини сиз ҳеч қачон боса олмайсиз.
Эркакни этагидан маҳкам тутинг, унга бу дунё тор бўлиб кетганда, ҳаёт ташвишлари уни эзиб юборганда ҳам уни қўйиб юборманг.
Агар у бўлмаганда, сиз ҳам бўлмас эдингиз.
Ҳар бир эркакка соғлик, омонлик бўлсин (Отага, ака-укага, эрга, ўғилга).
Расуллар алайҳиссаломлар ризқ талаб қилишда ўрнакдирлар
Аллоҳ азза ва жалла расулларни халққа ибрат қилиб юборган.
Бизга ривоят қилинган хабарда айтилишича:
Идрис алайҳиссалом тикувчи бўлган;
Нуҳ алайҳиссалом дурадгор бўлган;
Ҳуд алайҳиссалом тожир бўлган;
Солиҳ алайҳиссалом тожир бўлган;
Шуъайб алайҳиссалом тожир бўлган;
Мусо алайҳиссалом чўпон бўлган;
Довуд алайҳиссалом темирчи бўлган;
Марям алайҳассалом қил ва жун йигирувчи бўлган;
Ҳавво алайҳассалом қил ва жун йигирувчи, тўқувчи бўлган;
Муҳаммад алайҳиссалом чўпонлик қилганлар.
Уларнинг қилган ишлари ҳақидаги ушбу хабарлар Китобда айтилган нарсаларнинг ҳақиқат эканини таъкидлайди. Мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ризқ талаб қилганларини ва пайғамбарликнинг аввалида тижорат қилганларини айб санашган. Шундан Аллоҳ таоло қуйидагиларни нозил қилган:
«Улар дедилар: «Бу не расулки, таом ейди, бозорларда юради?! Унга бир фаришта туширилсайди, у билан бирга огоҳлантирувчи бўлар эди».
Яъни унга нима бўлдики, ризқ талаб қилади?
Бошқа бир оятда уларга жавоб қилиб деган:
«Сендан олдин юборган расулларимиз ҳам, албатта, таом ер ва бозорларда юрар эдилар...»
Расулимиздан ва набийлардан – ҳаммаларига Аллоҳнинг салавотлари бўлсин – хабар бериб айтадики, бу уларнинг ишидир. Улар Аллоҳдан умидвор бўлиб, ризқ талаб қилурлар. У зотнинг бозорларда юришлари ризқ талабида бўлмаганда эди, улар ажабланмас эдилар.
Агар «Пайғамбарликни етказиш учун юрганлар», дейдиган бўлсанг, мен айтаманки, бундан таажжубланишларида қандай маъно бор? Яна хазиналарни зикр қилишнинг ва егулик ейиладиган жаннатнинг нима маъноси бор?
Батаҳқиқ, аҳли тафсирлар ушбу оятни «ризқ талаб қилиш» дея таъвил қилганлар.
"Касбнинг баёни" китобидан.
‼️ШОК ХАБАР ТАРҚАЛДИ😱
МУНИСА РИЗАЕВА ЎЗИНИ ЁЛҒОНДАН ХОМИЛАДОР ҚИЛИБ КЎРСАТИБ ЮРГАН РОСТМИ?!😨
МУНИСА ЎЗИ БУ ҲАҚДА ДАХШАТ ХАБАРНИ АЙТИ😳
ЭРИ БУ ҲАҚДА НИМАЛАР ДЕБ ТАШЛАДИ КЎРГАНЛАР ШОККА ТУШМОҚДА😱
ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТЛАРНИ КАНАЛГА ЖОЙЛАДИК👇
Уммон мамлакатида бир аёл ўғил ва қиз эгзакларга ҳомиладорлиги аниқланибди. Аммо, шифокорлар эгизаклардан бири баъзибир муаммолар сабаб, туғулишдан аввал ёки туғулибоқ нобуд бўлиши эҳтимолини хабар беришибди. Аммо она ўз фарзандларини дунёга келтиришга қатъий қарор қилиб, туғруқ вақтини кута бошлабди.
Анча вақт ўтса-ҳамки, эгизаклар туғулавермабди. Шифокорлар жамоаси тезда эгизакларни туғдириб олинмаса иккиси ҳам нобуд бўлиш мумкин дея кесарча кесиш йўли билан, эгизакларни дунёга келтиришга келишибдилар.
Жарроҳлик узоқ вақт талаб қилади, шифокорлар анчагина мушкулотга йўлиққанини тан оладилар. Улар она қорнидаги эгиз ўғил ва қизни қўлларига олар эканлар кўзларига ишонмасдилар, метин иродали Жарроҳларнинг кўзларидан беиҳтиёр ёшлар думалар эди.Чунки...👇
СИНГИЛ ВА РАФИҚА
🌺
— Ким бўпти ўзи у синглимга қўл кўтарадиган?! Ҳали кўрсатиб қўяман, — жаҳл отига минган ака синглисининг кўкариб кетган қовоқларига қараб баттар тутақди. Сўнг шарт ўрнидан турди.
— Қўйинг... — йиғлашда давом этарди сингил,
— Эримнинг ўзи жаҳли тез... — ҳозир ундан зорланиб турган аёл эрининг тарафини олди, — ҳализамон кечирим сўраб келади.
— Қилғилиқни қиб қўйиб, кечиримини пишириб есин! Мен синглимни хўрлатиб қўймайман.
Башарасига бир мушт тушириб, сўнг узр сўраганим бўлсин!
— Ундай қилманг, — сингил мўлтираб келинойисига қаради.
— Дадаси... — тилга кирди аёли ҳам, — оилада бўлиб туради...
— Сен аралашма!
— Ахир... — аёл ерга боққанча оҳиста сўзлади,
— менинг акаларим тўполон қилгани йўқ-ку...
Эркак беихтиёр аёлининг ёноғига қаради. Ҳалиям қизариб тургандек туйилди. Ўтган ҳафта мастлигида «бунча кўп ичдингиз?» деб зорланган
аёлини қаттиқроқ туртиб юборганини эслади.
Кўзини яшириш учун деразадан ташқарига боқди. Келинойисининг шамасини тушунган сингил ҳам аста тугунини кўтарди-да, уялганча хона-
дан сирғалиб чиқиб кетди.
Нодирабегим Иброҳимова
@IBRATLI_SOZLAR
ИМОМ ШОФЕИЙНИНГ ҲАЁТИ МУВАФФАҚИЯТ ҲИКОЯСИДИР
🍃
Сиз етим ҳолда ўссангиз, улғаядиган бўлсангиз ноумид бўлманг, хафа бўлманг. Баъзан этимлик инсон учун нажот, муваффақият йўли бўлади. Имом Шофеий роҳматуллоҳи алайҳнинг оталари вафот этди, у зот онасининг қорнида ҳомила эди. Онаси Ғазо шаҳридан Маккага кўчиб ўтди. Кўп нарсаси йўқ, бечора, фақир эди. Дунёда кўп нарсага эга эмас эди. Ўзига ҳам, боласига ҳам нафақа қилишга бирор пули йўқ эди. У Маккада ўзига кичкинагина хонани ижарага олиб яшай бошлади. Иқтидорли, қобилиятли ўғил шу жойда ўсди. Онасининг бағрида бўлди. Ёшлигиданоқ илм талаб қилди. У Масжиди Ҳаромда эшитган илмларини ёзарди. Ёзиш учун эса тахталар, ёғочлар, териларни жамларди. Буларни йиғиб хонага қўйиб қўярди. Ҳатто хона торайиб қолди. Ўзи ҳам, онаси ҳам зўрға сиғадиган бўлиб қолди. Шунда она ўғлига: “Эй, Муҳаммад уйда чиқишимизга йўл қолди, қолган ҳамма жойни сенинг ёғоч-тахта, териларинг банд қилиб қўйди”, деди. Онасининг бу гапидан таъсирланган Имом Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ ёғоч-тахта, териларга ёзганларини ёдлашга киришди. Улардаги нарсаларни қалбига жойлаб, мустаҳкамлаб олди. Ундан кейин ҳалиги ёғоч-тахталарни ёқиб юборди. У зотнинг шеърлари бор: “Менинг илмим ўзим билан биргадир, қаерни қасд қилсам ўша жойда бўлади, менга эргашиб юради. Сандиқлар эмас, қалбим шу илм учун идишдир. Агар мен уйда бўлсам илм ҳам мен билан бирга уйда бўлади. Агар мен бозорда бўлсам илм ҳам ўзим билан бирга бозорда бўлади”.
Шундай қилиб ҳикмат, фаҳм, истинбот булоқлари Имом Шофеийдан отилиб чиқа бошлади. Бу кишидан илми раббоний, Набавий илмлар ёмғир каби ёғиларди. Ажойиб китоблар ёздилар, “Ал-умм ар-Рисола” номли ва яна бошқа китобларни ёздилар. Дин имомларидан бирига айланди. У зотнинг мазҳабларига миллионлаб одам мағрибу-машриқда ҳамма эргашарди. Имомларга устоз бўлди. Фаҳмда, ҳукмларни чиқаришда, истинботда зарбулмасал даражасига этди. Мана бу етимликдир. Фақирлик, йўқсиллик, камбағалликда ўтган умрдир. Лекин бу етимлик куч, азму-қарор ва мунтазамлик ила шу йўлларни, қийинчиликларни босиб ўтди, энгиб ўтди.
Сиз ҳам бошингиздан ўтказаётган қийин вазиятларга афсусланманг. Баъзида у муваффқият, охират ва дунёда муваффақият ва нажот йўли бўлади. Аллоҳга таваккал қилинг. Давом этинг. Роббингизга ишонинг. Ўзингизга нарсаларни кўпайтирманг, енгиллатинг. Чунки баъзан ҳамма нарсани кўпайтиравериш сизнинг муваффақиятингиз йўлида тўсиқ бўлади. Истагингиз ишларни ниҳоясига етказишда сиз учун тўсиқ вазифасини ўтайди. Сиз билмайсиз, Аллоҳ таолонинг сиз учун танлагани сизу-биз ўзимиз учун танлаганимиздан кўра яхшироқдир.
"Ниҳоят, саодатни топдим!" китобидан.
@ibratli_sozlar
“MILLION“ JAMOASINING 2024 YANGI KONSERT DASTURIDIGI ENG DAXSHAT SAHNA KO’RINISHI SHU BO’PTI😂😅
GAP YO’ LEKIN
XOZI JOYLANDI
ALDOV YO'Q 100%
KO’RISH UCHUN 👇
Men Robbimdan juda ko‘p narsa so‘radim... Robbim esa men uchun oqibati xayrli bo‘lganlarinigina berdi...
— Orif Taskin hafizahulloh
@ibratli_sozlar
“MILLION“ JAMOASINING 2024 YANGI KONSERT DASTURIDIGI ENG DAXSHAT SAHNA KO’RINISHI SHU BO’PTI😂😅
GAP YO’ LEKIN
XOZI JOYLANDI
ALDOV YO'Q 100%
KO’RISH UCHUN 👇
Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊
Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •
Javoblar👇
(@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)
Бир суннатга эргашиб...
Ташқарига чиқсам, шаррос ёмғир қуйяпти... Ёмғирдан ивиб кетишдан қўрқиб, дарров соябон тутдим. Аммо бу ёмғир Аллоҳнинг раҳмати эканлигини бир зум унутдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига кўра, ёмғир ёғаётган пайтда дуо қилишимиз кераклиги ёдимга тушди.
У зот алайҳиссалом: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», деганлар. (Абу Довуд ривояти). Интернетдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёға бошлаганида ўқиган дуони қидира бошладим. Ниҳоят топдим!
Ул зот алайҳиссалом ушбу дуони ўқир эканлар:
«Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ».
«Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман».
❄️Дуони ўқидим.
Барчамизга кузнинг ёмғирли кунларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ чиройли дуолар билан қарши олиш насиб қилсин...
@IBRATLI_SOZLAR
Aziz opa singillarim haligacha to'yga, ishga, uyga, o'qishga nima kiysam ekan deb o'ylab o'tiribsizmi?😍
Hozirda ko'pgina qizlarni ko'nglidan joy olgan o'sha mashhur
🦋QIZLAR UCHUN FASON🦋kanalga sizni ham taklif qilaman 💁🏻♀🥰
/channel/+KdC9qNIS451kNjRi
So'rovnoma yuboring va 2024 Trendagi Fasonlardan bahramand bo'ling🤩👗
Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊
Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •
Javoblar👇
(@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)
...#СубҳанАллоҳ...
...Қуръон оятлари билан сўзловчи аёл...
Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Муборак айтадиларки: Мен ҳаждан қайтаётганимда бир отлиқ мен тарафга келаётганини кўрдим. Отлиқ менга яқин келганида, у аёл киши эканини билиб, унга салом бердим.
У аёл; "Раҳийм бўлган Роббдан "салом" сўзи бордир", (Ясин 58) - деб жавоб берди.
У бу оятни ўқиганда, менинг саломимга жавоб берди деб тушуниб, қаердан келяпсиз деб сўрадим.
У аёл: "Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг", (Бақара 196), - деб жавоб берди.
Мен шунда у Каъбатуллоҳни зиёратидан қайтаётганини тушуниб, қаерга кетяпсиз, - дедим.
У аёл: "Кимни Аллоҳ залолатга кеткизса, бас, унинг учун ҳеч бир ҳидоят қилгувчи йўқ""(Аъроф 186), - деган оят билан жавоб берди.
Мен у бу оятни ўқиганидан йўлдан адашиб қолибди, деб тушундим. Менинг тахминимча у ёши каттароқ кампир эди. Мен: Онажон қаерга олиб бориб қўяй, деб сўрадим.
У аёл: "Аллоҳнинг ҳоҳиши ила Мисрга омонликда киринглар"(Юсуф 99) , - деб жавоб берди.
Мен унинг бу оятни ўқиганидан шаҳарга бориши кераклигини тушундим, мен ҳам шаҳарга боришим керак сизни йўл бошлаб бораман дедим.
У аёл: "Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни хуш кўради" (Бақара 195) , - деб жавоб берди.
Мен унинг бу оятни ўқиганидан, йўлбошлаб боришимга рози эканини тушуниб, уловни юганини ушлаб йўл бошлаб кетдим. Бир қанча юрганимиздан кейин, мен баъзи арабча шеърларни ўқишни бошладим.
У аёл: "Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар" (Муззаммил 20) , - деди.
Мен жим бўлдим, лекин бу аёл ким экани ҳақида ўйлаб қолдим. Шунда мен унинг хонадони ҳақида маълумотга эга бўлмоқчи эдим,
У аёл буни сезиб: "Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади" (Моида 101), - деган оятни ўқиди.
Мен тушундимки, у оиласи ҳақида гапиришни ҳоҳламаяпти. Бир қанча юриб шаҳарга яқинлашганда мен ундан: шаҳарда сиз ким билан кўришмоқчисиз? - деб сўрадим.
У аёл: "Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир"(Каҳф 46) - деб жавоб берди.
Мен тушундимки, Аллоҳ унга мол-у дунё ва ўғиллар берган экан. Мен шаҳарга кириб, ҳаждан қайтаётган карвон аҳлига йўлиқдим. Улар юкларини тушураётган экан. Мен у аёлдан: ўғилларингизни исми нима? - деб сўрадим.
У аёл: "Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ", (Бақара 140)
Мен унинг ўғилларининг номлари шу экан деб тушундим ва баланд овоз билан уларни номини айтиб чақирдим. Шунда учта жуда чиройли, илм ва фазл эгаси бўлган йигитлар югуриб келишди. Улар карвоннинг ичидан оналарини қидириб, онамиз қаерда қолди экан, деб паришон бўлиб юришган эди. Улар бир-бирларини кўриб жуда ҳурсанд бўлдилар. Мен энди уйимга кетсам ҳам бўлади деб турган эдим,
У аёл буни сезиб, "Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, ва асирга берарлар", (Инсон - оятини ўқиб, болаларига мени меҳмон қилишга ишора қилди.
Мен меҳмон бўлишдан бош тортиб, узр айтдим.
У аёл: "Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз"(Инсон 9),- деди.
Мен жуда ҳайрон бўлиб: "Эй Аллоҳ, бу қандай муомала, бу тугун менга ечилмаяпти", - дедим. Мен бироз таомланиб, унинг болаларидан, бу қандай муомала қачон бу аёлга бир гап айтсам, ҳар гапнинг жавобида Қуръони Каримдан бир оят ўқиб жавоб беряпти,- деб сўрадим.
Ўғиллари: ''Бу бизнинг онамиздир, Қуръоннинг ҳофизаси, ҳадиснинг олимасидир, унинг дилида қиёмат кунида ҳар айтган сўзимга Аллоҳга қандай жавоб бераман, деган Аллоҳдан қўрқинч ўрнашиб олгандир. Шунинг учун, 20 йилдан бери Қуръон оятларидан бошқа бирорта лафз унинг тилидан чиққан эмас'',- деб жавоб бердилар.
Субҳаналлоҳ, Илоҳий қўрқинчнинг ажойиб намунасини кўрингки, Аллоҳнинг каломидан бошқа бирорта лафз унинг тилидан чиққан эмас экан. Аллоҳ таоло тилларимизни беҳуда нарсаларга ишлатишдан ўзи сақласин.
#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ
КЕНГ ТАРҚАЛГАН БИДЪАТЛАР
БУ АМАЛЛАРНИ БАЖАРСА, ЁМОН БЎЛАДИ ДЕГУВЧИЛАР.
⚡️Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
⚡️Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
⚡️Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
⚡️Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
⚡️Чап қовоқ учса; Чап кафт қичиса;
⚡️Хўроз бемаҳал қичқирса;
⚡️Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
⚡️Ҳовлига мажнунтол экилса;
⚡️Сафар ойида тўй қилинса;
⚡️Биров тишлаган нарсани еса;
⚡️Синиқ ойнага қараш;
⚡️Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтириш;
⚡️Бешикни икки киши кўтариши;
⚡️Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши;
⚡️Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши сабаб бўлмайди!
⚡️Чоршамба куни чўмилса;
⚡️ Мошинасини озроқ олдинга олиб кейин орқага олса;
⚡️ Душанба ёки сешанба куни кир кийимларни ювса;
ФОЙДА БЕРАДИ ДЕБ ГУМОН ҚИЛИНГАН БИДЪАТЛАР
⚡️Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш;
⚡️Дам урилган пулни ҳамёнда асраш;
⚡️Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
⚡️Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига;
⚡️Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвон калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар;
⚡️Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, тумор, кийимга қадаб қўйилган дўлана.
Огоҳ бўлинг буларнинг барчаси бидъатлардир ва ҳар бир бидъат залолатлардир. Баъзи бидъатлар инсоннинг эътиқодига қараб бидъатдан ширк даражасига чиқади. Шунинг учун бундай бидъатлардан узоқ туринг ва яқинларингизни ҳам огоҳлантириб узоқ тутинг.
ШОК ШАРМАНДА ЯНА ВИДЕО ТАРҚАЛДИ😨
ДИЛДОРА НИЁЗОВА ЭРИ ВА КУНДОШИНИ ЖАНЖАЛЛИ ВИДЕОСИ ҲОЗИРГИНА БУТУН ИНТЕРНЕТГА ТАРҚАБ КЕТДИ😱
БУНИ КЎРГАНЛАР ШОККА ТУШМОҚДА😨 НАХОТКИ ДИЛДОРА НИЁЗОВА ЭРИ БИЛАН КУНДОШИНИ УШЛАБ ОЛДИМИ??.......🫣
🎥ВИДЕОНИ ҲОЗИР ЖОЙЛАДИК ВИДЕО ЎЧИБ КЕТМАСИДАН ҲОЗИРОҚ КӮРИНГ👇👇
https://telegram.me/joinchat/S0Y25JTPVnwwMWRi
Ўғлим намоз ўқишни ташлаб қўйди....
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
Мунаввар одамлар
(Бўлган воқеа)
Синглим меҳмонга келди.
— Нима егинг келяпти?- десам, ийманиб
—Қовун, —деди. Сўнг қўшиб қўйди
—Рухсат берсангиз, келинойим билан дўконга бориб келсак, айланиб...
—Майли-ю, қийналиб қолмайсанми, бу аҳволда?— дедим.
—Менга юриш фойдали, — деди секин.
Қизалоғимни аравачага солиб, рафиқам билан олисдаги дўконга бориб келгунларича анча вақт ўтди. Синглим-бировнинг омонати, куёв келиб қолса нима дейман деб ўтирибман.
Бир пайт келдилар. Болалар аравачасининг пастки қаватидан майда-чуйдалар солинган халталарни олар эканман
—Қовун олмадингларми?-дедим
—Олдик! -деди иккаласи баравар.
Синглим халталарни титкилаб, излашга тушди.
—Вой, дўконда қолган шекиллик!—деди хафа бўлиб — эсиз, жудаям егим келувди. Синглимнинг холатини кўриб
—Сизлар уйга кираверинглар, мен бориб олиб келаман!—дедим велосипедга ўтирар эканман.
Дўконга кириб аҳволни тушунтирдим
— Йўқ, ҳеч қандай қовунни ташлаб кетишмади, ўзим кўрдим, олиб чиқиб кетишди, -деди сотувчи йигит
Энди битта қовун деб жанжаллашишим қолувди. Аксига олиб шошганимдан пул ҳам олиб чиқмабман, янгисини сотиб олай десам.
—Узр, синглим хомиладор эди, кўрган бўлсангиз, шу қовун егиси келган экан, пулсиз келаверибман!—деб энди эшикка юра бошлагандим, нарироқда суҳбатимизни тинглаб турган бир йигит мулойим жилмайиб
—Ҳа, чиндан ҳам қолдириб кетишибди, мен ичкарига олиб кириб қўйгандим, эгаси келса бераман деб, — дедида, ичкарига кириб каттагина қовун кўтариб чиқди.
—Худога шукур! Раҳмат сизга!
дедим-у, сотувчи йигит икки қават қилиб елим халтага солиб берган қовунни олиб уйга учиб кетдим.
—Сизниям овора қилдим-а, ҳижолатомуз кутиб олди синглим.
—Овораси бор эканми, сен учун ернинг тагига бўлса ҳам бориб келардим, — қани Фазилат қовунни сўйинглар.
Қўлимни ювиб дастурхонга ўтирдим
—Адаси, бошқа қовун сотиб олибсизми, бизники «Оби новвот» эди..
—-Вой ўзи шунақасидан егим келганди, қимматлиги учун уялгандим, .— деди қувониб синглим
Кўз олдимдан дўкон эгасининг жилмайиб турган чеҳраси ўтаркан ичимда пичирладим «Аллоҳ рози бўлсин, дунё яхши одамлар борлиги учун турибди-да!»
Синглимни кузатиб кирар эканман, эшигимдан пастроқда кичкина коптокдек «Оби новвотга» кўзим тушди. Афтидан турмуш ўртоғим аравачани кўтариб кирмоқчи бўлганда думалаб тушиб қолган бўлса керак...
Феруза Салходжаева
@ibratli_sozlar
Eng ogʻir chamadon oʻtmish...
Koʻtarib yurmang..!
@ibratli_sozlar
Bir kuni juda achinarli ahvolda edim😞 hayotdan hafa, har kimdan norozi va o’zi man kimga kerakman? Juda qadrsiz insondek ko’rinardim o’zimga😔
Va kelinoyim manga “Siqilmang! Hayotiz butkul o’zgartirib va yangi hayotizda baxtli yashashni hohlaysizmi?” dedi va ushbu @sevimli_ayol_siri kanaliga ulanib olishimni aytdi🤔🤭
Vay hozir mandan Baxtli mandan Qadrli inson bo’lmasa kerak deyman😅 Alhamdulillah🤲🏼
Sizlarga ham tavsiya qilaman Telegram kanallari ichida eng mashhuri😎🤨👉🏼@sevimli_ayol_siri kanali husoblanadi…
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🦶 KANALIMIZ SIZGA ANIQ YOQADI ❣️
🩵 ENG ORIGINAL VA TAKRORLANMAS OILAVIY RASMLAR 👀
👅FARZANDINGIZGA ISMLI RASMLAR🩵
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕 KIRISH KIRISH 💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5
/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟