ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33749

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

жуда ёқиб қолдингиз, Шаҳзод ака сиздек аёлни қўлдан чиқарса мен тан бермайман у кишига.
-Қўйсангизчи, сиз мени осмонларга кўтариб юбордингизку.
-Ҳақиқатни айтяпманда.
Улар мулойим гаплашдилар.
Кўрган одам уларни кундош эмас, опа-сингил деб билиши аниқ эди.

Орадан бир қанча вақт ўтди. Бу орада Шаҳзод Нигинани холидан бир хабар олмади, нима эмиш ишда эмиш, ишдан чарчаб катта ҳовлига келиш маълол келармиш. Барибир шундоғам Нигинани хушламаслигини, кўргани кўзи йўқлигини ҳамма яхши билади. Нигина тўйдан кейин ҳар куни кичик қайнсинглиси билан бирга ётади. У ҳам ҳамма ишни ўз бўйнига олган, эрталаб эрта туради, кечқурун кеч ётади. Орадан тахминан 2-ойлар чамаси ўтди. Нигина нимагадир бехаловат ётадиган бўлиб қолди, бирор нима ей деса ҳам иштаҳаси йўқ. Тунда эса мазаси қочиб ташқарига чиқиб кетади. Қайнсинлисини ҳам ухлатмай қўйди. Охири қайнсинглиси онасига янгасини мазаси йўқлигини айтди.
-Текширтир ана борку, касалхонага бор, Хосият момо келинини бормайман, яхшиман дейишига ҳам қарамай жўнатди.
Касалхонада текшириб кўрдилар, кейин эса хушхабардан гапирдилар.
-Табриклайман ҳомиладорсиз,
-а а а қанақасига ахир
-Нима ахир эрингиз борми?
-Ҳа
-Унда нимадан қўрқаяпсиз, у билан бирга бўлганмисиз,
-Ҳа у эримку,
-Тўйингизга қанча бўлди?
-2-ой бўлди кеча,
-ҳомилангиз ҳам икки ойлик бўлибди. Организимингиз яхши экана қоил.
-ҳа раҳмат сизни қайнонангиз эшитса хурсанд бўлиши аниқ.
-Ҳа албатта.
Лекин бу гапларни уларга қандай айтаман, айниқса Ширина опамга у киши хафа бўлиб қолмасмикан. Ичида шу нарсаларни ўйларди.
-Биласизми бу гапни бизни уйдан ҳеч кимга айтмай турсангиз, ўзим айтақоламан илтимосда.
-Майли, майли бемаьлол албатта сизни тўғри тушундим. Сизга маслаҳатим эринмасдан шифокор кўригидан ўтиб туринг қандайдир ҳомилангиз пастроқ жойлашганми? Хўпми?
-Жуда хавфлими?
-Бироз барибир эҳтиёт бўлган яхши.
-Хўп. Ҳаракат қиламан фақат шаҳарга қатнаш бироз қийинмасми дейманда.
-Келинбола сизни қайнонангиз мени азиз мижозларимдан бўлади, доим кўригимдан ўтиб турарди. Ҳамма овсинларингиз ҳам мени қўлимда чақалоқ қилган, сиз ҳам насиб этса ўзимга келасиз.
-Хўп.

Уйга қайтган Нигина нима қилишини билмасди. Қайнонаси, қайнотаси аниқ хурсанд бўлади, лекин Ширина эшитса қандай аҳволга тушаркан.
-Яхшиси айтмай турақолай, ҳарна бироз кеч эшитса, эшитар.
Айтмасликка қарор қилинди.
Ширина ҳам бемаълол келиб кетар, иккиси анча вақт гаплашишар, ёшликларидаги гапларни бир-бирларига айтиб маза қилиб кулишарди. Докторь ёзиб берган дори уколларни ўзига ўзи улайди, Ширина қон босими тушибди деб ўйлаб уколларига қарашиб юборарди. Бироз ўзига келиб ҳам қолди. Ҳеч нима кўрмагандек бўлиб ҳам қолди шу хафтада.

Ширина билан Нигина даладаги ишчиларга овқат қилар экан, уйида ўтирган қайнонасига телефон бўлди. Одатда фақат эрини сўраб телефон қилишарди, бу гал эса Нигина келинини сўраб телефон қилдилар.
Хосият момо кимлигига қизиққанда шифокор таниши эканини айтгач чуқур сўрашишни бошлади.
-Қалайсиз Мадинахон(шифокорни исми) аҳволларингиз яхшими? Чарчамасдан юрибсизми? Мени келинимни ҳам даволаб яхши қилиб юборибсиз раҳмат.
-мени олдимга умид билан юборибсиз сизга йўқ деб бўлармиди опажон, айтганча табриклайман хушхабар билан, ўз кўзларим билан кўриб рости жуда хурсанд бўлдим опажон. Лекин битта гап опа келинга тайинладим сизга айтдими, йўқми билмайману бола пастроқ жойлашган шундан хавотирдаман.
-Қанақа бола, вой Худойим нахотки келиним ҳомиладор ахир бу бахтку,
қанча кутдим бу кунни.
-Ааа ҳалиги келинингиз айтмаганмиди?
-Йўқ ҳали эсидан чиққандирда, демак хавфлими унда асрашим керак тўғри шундай қилай.
-текширувга олиб келинг илтимосда опа майли мени олдимга одам келиб қолди.

Хосият момо қанчалар хурсанд бўлди. Шошганидан пастга ошхонага тушиб Ширинани ҳам бор демасдан Нигинага қараб гапира бошлади. Қўлига энди ярим лаган салатни олган Нигина қайнонасининг шошиб келганидан бироз хавотир олди, сезиб қолдими деб ҳам ўйлади. Қайнонаси
-йўқ кўтарма мумкинмас деб Нигинанинг қўлига ёпишган қайнонасининг кулиб гапиришидан билдики у киши эшитган, лекин кимдан шунга бироз ўйланиб турди.
-Ҳаммасини эшитдим болам, эшитдим жудаям хурсанд бўлдим, биласанми мен. . .
Нигин

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҳам Нигина ўзини ўзи овутди.
-Нигина бундан кейин ёлғиз ухлайдиган тунинг кўп бўлади шекилли. Ўрганавер.

Орадан яна уч кун ўтди. Ширинанинг 10-кунлик меҳмондорчилиги тугаб уйига қайтар эди. Ширинанинг қайтишини ҳатто Нигина ҳам эшитди.

-Кумуш Марғилон сафаридан қайтиб келар экан демак сен Отабекдан умид уз Зайнаб. Ўзига ўзи гапирди.
Фотография
Ширина уйига келди. Уйига кирар экан уни остонада эри кутиб олди.
-Сиз бу ердасиз,
-Ҳа қаерда бўлишим керак эди.
-Ўз уйимда хотинимни кутиб ўтирибман, уч кундан бери.
-Нима у ёқда, катта ҳовлида қолмадингизми?
-У ерда мен қиладиган иш йўқ, мени алоҳида рўзғорим ҳам бор,уни ҳам ўйлашим керак ахир.
-Нега унда огохлантирмадингиз келардим эртароқ,
-Йўқ сени ҳали қандай савдолар кутяпти, яхшилаб дам ол дедимда гулим.
-Овқат ҳам емагандирсиз?
-Едим Гулчеҳра(учинчи акасини хотини) янгамни уйидан чой ичиб келяпман.
-Эҳ жиннивой, жиннивой. Мен ҳам сизни жуда соғиндим. Биласизми бир режа туздим. Ота-онангизга бу гал ҳам жуда зўр совғалар олиб келдим. Уларни кечки овқатга таклиф қиламиз, ахир энди мен у уйга бораолмайманку тўғрими?
-Гулим. . .
-Тишшшш, жим, айтганимдай қилайлик,илтимос сиз бориб уларга таклифимизни айтиб келинг хўп. Аввал мана буларни кўринг,қалай сарпо зўрми?
-Зўр. Биласанми сен кимсан?
-Кимман?
-Фариштасан.
- войей ўзимни меҳрибон эржонимдан, бўлди кўп эркаланиб кетманг. Ишга киришайлик.

Ҳовлида эса Хосият момо Ширинани чақириб келарди.

-Ширина, қизим, уйдамисиз?
-И онажонни ўзлари ҳам келиб қолди,яхши бўлди. Келинг онажон хуш келибсиз.
-Келинг онам, келинг.
-Раҳмат, қизим, раҳмат ўғлим. Яхши бориб келдингми қизим, уйдагиларинг яхшимикан?
-Раҳмат онажон яхши бориб келдим. Салом айтиб юбордилар, уйдагилар. Сўраб қолдилар,
-Саломат бўлишсин, жоним қизим, саломат бўлишсин.
-Раҳмат онажон.
-Шу десанглар мен бу ерга бир таклиф билан келган эдим.
-И қаранг онажон, бизни ҳам бир таклифимиз борда.
-қани эшитайликчи, айтинг қизим.
-ҳалиги биз ўғлингиз билан келишиб сизларни кечки овқатга таклиф этмоқчи эдик. Ахир энди мен катта ҳовлига бораолмайманку, шунга ҳаммани уйимизга чақирмоқчи эдим. Нима дейсиз онажон?
- Нигинахонни ҳам чақирасанми?
-бу нима деганингиз она, унга бу ерда бало борми? Ўзимизни оғайнилар ҳалос, келинингизни кўнглига тегади ҳам демайсиза.
Шаҳзод тутоқиб кетди.
-катта ҳовлида битта ўзини ташлаб келсам у келинимнинг кўнгли ҳам оғримайдими? Бу ҳам келиним, у ҳам тўғими?
Менда бошқача таклиф бор. Ширина сен мени келиним экансан, билиб қўй мен бошқа келин тушурдим деб сени ажратиб қўяолмайман, нафақат сени, уни ҳам ажратиб қўяолмайман. Ўз каллангга ўйла, катта ҳовлига умуман қадам босмасдан ўтолмайсан, шундай экан барибир бирор кун у ерга борасан, бўладиган ишни қизиғида бўлгани яхши. Бугуноқ иккинг ҳам катта ҳовлига борасан, Ширина билан Нигинани таништириб қўйишимиз шарт. Токи бир-бирларини тушуниб олишларига имкон бўлса ажабмас.
-Она нима деганингиз бу?
-бас.
-Она нима десангиз қилдим айтганингизни бўлди қийнаманг Ширинани.
-Йўқ нега, онажонни гаплари тўғри барибир бир кун шу ҳолатга дуч келамизку. Мен бораман онажон, сиз нима десангиз шу.
-Хўп унда сизларни кутамиз бориб келинларга айтай созларини қилсин.
-хўп яхши боринг онажон.
-Ширина, гулим шартмас ўзингни қийнашинг, мени қийнаганим ҳам етади,
-Бу нима деганингиз бек, нега мени қийнар экансиз, қайдан топдингиз бу гапни, унга ҳам осонмасда ахир,уни ҳам тушунинг.
-э бўлди қачонгача бировни ўйлайсан. Ўзингни ҳам ўйла, сени ҳеч ким ўйламадику ахир, нега биров учун қайғурасан а?
-йўқ бегим мен сизга фойдаси тегадиган ҳар қандай одамни ҳурмат қиламан. Кўнглингиз тўқ бўлсин. Мен қийналмайман, чунки сиз ёнимдасизку.
-Эх гулим, бахтимга доим бор бўлгин, мен сенсиз аллақачон тамом бўлардим.


Хосият момо уйга келиб Нигинани ёнига чақирди.
-Қизим биласанми бугун Ширина акасининг уйидан қайтди уйига,
-Ҳа эшитдим, онажон узр гапингизни бўлдим, таклифим бор эди. Айтсам майлими?
-Ҳа майли айт.
-Агар, майли десангиз, Ширинани уйга чойга таклиф этсак барибир энди йўлимиз параллел доим ёнма-ён турамиз. Барибир бирор кун учрашишимиз керак. Ҳозирдан танишиб қўя қолсак дегандим нима дейсиз. Агар улар ҳам ҳоҳласа албатта. Фақат

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

урлаб, кетмайман деган қизни машинага тиқиб олиб кетишарди. Бу гал ҳам шундай бўлди. Машинада ўтирган янга йиғлаб кетаётган келинга бўлди йиғламанг энди, кўзларингиз бўялиб кетади деб қўяди. У пайтлари сурма жа бўялиб кетмасдию,йиғласа ҳам кетмас, бирозгина хиралашарди лекин ўчмасди. Қизни кўндириб келин янга ҳангома бериб кетарди. Закс машина эса волга машина орқада қизлар учун эса каттакон юк машинаси бор,ёки олди бўртиб чиққан афтобус бор эди ўша борарди. Ўйин кулгу авжида ўйнаб, ўйнаб келишарди, йигит қизлар афтобусда ё юк машинасида. Шахар марказидаги хайкални айланиб бир расмга тушади бўлди. Шу билан тўйга олға. Ҳовлида кичиккина дастурхон тўшалиб ҳаммани меҳмонга чақирар, ҳамма шу ерга келиб шу ерда қуллиқ қилар. Шу ердан одамларни кузатарди. Абедда бошланган тўй кечги 8-9лар чамаси тугарди. Келинни хонасига кузатгач куёв ўртоқлари билан қайгадир ўтириб дам олгани кетарди.

Тун яримдан ошган келин янга билан келин куёвни кутар лекин куёв келай демасди. Одам юбориб куёв янга куёвни чақирарди, қайта-қайта одам юборганнинг ҳисобига 3-4ларга яқин куёв келди. Уларни хонада қолдирар экан алланималарни куёвга ҳам келинга ҳам тайинладилар. Кошки иккисининг ҳам қулоғига гап кирган бўлса.
Момосининг айтган гапларини ўйлаб чимилдиқни кўтариб куёв келишини юраги интиқ бўлиб кута бошлади. Лекин хонага кирган куёв хеч чимилдиққа кирай демасди. У келиб ойнанинг олдида ташқарини томоша қилиб турарди ҳалос. Чимилдиқни аста кўтариб Нигина куёвга қаради. Сезддики йигит чимилдиққа киришга журъат тополмаяпти.

Момосини айтган гапини эслади. «Бировни тушунишга ҳаракат қил, унинг ўрнига ўзингни қўйиб ўйла, сен нима қилган бўлар эдинг.»

-Тўғри бу кишига ҳам осон эмас деярли ўн йил бир ёстиққа бош қўйган жуфтинимас мени олдимга, умрида бир бор кўрмаган, қандайлигини билмаган одамга қандай ишонсин, қандай кўнгил берсин. Мен у кишини тушундим. Бугун ҳамма иш ҳал бўлиши шартми? Бугун бўлмаса эртага бўлар.
У билан гаплашиб кўнглини хотиржам қилишни истади.
-Ҳалиги.
-. . . .
-Мен сизга бир. . .
-Илтимос ҳозир ҳеч ким билан гаплашгим йўқ.
-Аааа мен шунчаки. . .
-Мен сизга нима дедим. Қаттиқ гапирди.
-Ҳа мен шунчаки. . . .
Бурилиб қаттиқ нигоҳ билан
-Бас биринчи кундан мени ўзингиздан совутманг боринг бугун ҳеч нарса бўлмайди. Ётаверинг.
-Ҳа майли.

Қизгинани қалби синди, ичида нимадир узилди. Қандайдир тушиниб бўлмас нима-нималардир унинг юрагини қаттиқ қиса бошлади.
-Наҳот орзу қилган бахтим шу бўлса. Биринчи кундан дўқ уришлар, кейинги хаётим қандай кечади. Эх Худойим ўзинг сабр бер. Бу юрагимда пайдо бўлган ғашликни ўзинг арит. Ёлвораман.

Эртаси куни эса салом айтилди.
Аввал бошлаб айтайлик,
Гуноҳ бўлса кечалик,
Салом, салом ёр ёр,
Келин салом ёр ёр.
Қабул айланг Оллохим,
Сизга салом ёр, ёр.

Бу аслида аёллар оғзидан чиқадиган ёр ёрлар эди. Қизгинани эса қалбида ўзгача ёр ёр айтиларди.

Осмонларда учар эдим,
Тушдим бугун ёр, ёр.
Дардларимнинг устига дард,
Қўшдим бугун ёр, ёр.

Армонларга саҳифалар
Очдим бугун ёр, ёр.
Ёлғон севги кўчасидан
Қочдим бугун ёр,ёр.

Севги болин тотай дея,
Шошдим бугун ёр, ёр.
Жуда, жуда мен ҳаддимдан
Ошдим бугун ёр, ёр.

Кечир роббим мен бандангни,
Қийнамагин ёр, ёр.
Ишқдан қаро юрагимни,
Тиғламагин ёр, ёр.

Шу кундан бошлаб Нигина ҳоҳласа ҳам, ҳоҳламаса ҳам келин эди. Келин янга кетмаган, қачонки қиз ўзини оқлайди, кейингина кетарди. Бу тун ҳам уларга имкон яратиб беришди.
Бу тун ҳам Шаҳзод ойна олдида ташқарини томоша қилиб туришдан нари ўтмади.

-Нигина сизга бир гап айтсам мени тўғри тушунасизми?
-Аввал айтиб кўринг кейин мен жавоб берай.
Бошида гапирганига хайрон охангда баланд овозда жавоб бераётган Нигина гапи охирлаша бошлагач овози ҳам ингичкала бошлади.

-Биласизми мен. . .
-?
-Мен . . .
-?
-Мен сизга мажбурлигимдан уйландим.
-Нима?
-Мен фарзанд кўришим керак шунга онам сизни . . .
-?
-Уффффффф қисқаси биласиз мени ўз хотиним бор, аааа. . .
-?
-Мен хотинимни севаман, сизни эса опамни илтимосига биноан, онамнинг фарзанд кўришимни қисташларига биноан олдим. Мен сизни севиб олмадим.
-Биламан.
-аааааааа, ҳа шундай.
-Шунинг учун мен билан бирга бўлишни истамаяпсиз. Мени қандайдир бахтсиз қилиб қўйишдан қўрқа

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КУНДОШГА ХАСАД🔥
(Арабистонда булган вокеа)

У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига 😱😳

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​-Нимага карз сураганди Ханифа?
Санам елкасини кисиб, лабини бурди:
-Билмасам, керак булиб колди,деди, холос. Шермат:
-Хмм, тушунарли,деди-да столда турган телефонини олиб, синглисини ракамини тера бошлади. Иккинчи гудокданок Ханифадан жавоб келди:
-Алло,
-ханифа, сурамапман,узи нима ташвиш билан карз сурагандинг?
-Э-э, куяверинг, ака. Хозир хаммаси изига тушди.Агар иложи булса онамни бир куриб кетинг келиб, анча бупди келмаганингизга.Сизни согинибди.
-Узи яхшими?
-Ха, яхши.
-Майли , эртага якшанба, келинойингни олиб. бир утиб келаман...
Шермат онасиникига келиб. бироз сухбатлашиб утиргач, хайрлашув пайтида волидаси уни узундан узок дуо килди.Гап орасида онасининг айтган гапи Шерматни хайрон колдирди.
-Болам, барака топ! Ханифа уйингга борганида шунча пулни йук демай берибсан. Кам булма! Ханифа хаммасини дори-дармонга ишлатди. мана, сизларнинг харакатларинг билан отдайман-да , болам! Илоё,давлатинг бунданам зиёда булсин!...
Шермат онасининг уйидан чикди-ю, кушни ховлига- синглисининг уйига кирди.
Ханифа уни хурсанд кутиб олди.Куёви: "Бир асрда бир марта келибсиз, шундай куйиб юбормайман!" дея товук суйди. Ханифа ошнинг харакатига тушди.
Шермат кулай фурсат топиб,ошхонага- Ханифанинг олдига борди.
-Нима сабабини айтмадинг?-деди синглисига тикилиб.
-Ниманинг сабабини?
-Онамнинг ахволи ёмонлашгани учун пул орлган экансан.Ахир мен хам шу онанинг боласиман-ку. Билишга хакким бор эди! Нимага айтмадинг бир огиз?!
-Кечиринг, ака,- паст овозда сузланди Ханифа.-Шунчаки... Эшитиб сизнинг яна нафасингиз кисиб колмасин, дегандим.Сизга асабийлашиш мумкиин эмас-ку ахир. Шунга ... Кечиринг мени!
Шерматнинг кузида ёш айлана бошлади. Базур узини тийиб турарди у. Агар бир киприк кокса, бас, кузидан шовуллаб ёш окиб кетиши аник эди.Синглисини секин багрига босди. Куз ёшини унга курсатмасликнинг бошка иложи хам йук эди.



⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😨ҚАБРИСТОНДАГИ ЧАҚАЛОҚ ЙИҒИСИ...
Юраги бўшлар ўқимасин❗️

Мен ўнг томонда, қабристон этагида турган бир шарпани пайқадим. Тун қоронғи, атроф зимистон. Отамнинг қўлида фонар бор холос. Аммо кўзим тушган шарпа хира туманга ўхшаб кўриниб турарди. Бу...😭😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​☝️ЭРКАКЛАР

Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;

"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.

- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.

• Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.

• Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.

☝️Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар".

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Адолат...

Судья бир сафар ўн беш ёшли бир бола устидан ҳукм қилди. Бола дўкондан нон ва пишлоқ ўғирлаган экан. Бола қочиш асносида токчалардан бирини ҳам синдирган. Ҳодиса тафсилотини эшитган судья боладан сўради:
- Сен ҳақиқатдан ҳам ўғирлик қилдингми? Нон ўғирлаб токчани ҳам синдирдингми?
Бола хижолатдан ерга қараб жавоб берди:
- Ҳа!
- Нега ўғирлик қилдинг?
- Муҳтожликдан!
- Ўғирлагандан кўра сотиб олсанг бўлмасмиди?!
- Пулим йўқ!
- Отанг ёки онангдан пул олсанг бўлар эди-ку!
- Отам йўқ. Онам борлар. У киши бемор. Ишлай олмайдилар. У киши учун нон ва пишлоқ ўғирладим!
- Сен ишламайсанми?
- Машиналарни ювар эдим. Онамга ёрдамлашиш учун хўжайиндан бир кун жавоб сўрадим. Шунинг учун мени ишдан ҳайдашди!
Савол-жавоб тугагандан сўнг судья ҳукмни эълон қилди:
Ўғирлик, хусусан нон ўғирлаш жуда ҳам уятли иш. Бу ўғирликда ҳаммамиз шерикмиз. Мана шу залда ўтирганларнинг бари бу жиноятда шерик. Улар ичида мен ҳам борман. Бундан барчамиз масъулмиз! Бу ерда ўтирганларнинг барига ўн доллардан жарима соламан. Ўн доллар бермасдан ҳеч ким залдан чиқмасин!.
Биринчи бўлиб судьянинг ўзи чўнтагидан ўн доллар чиқариб столга қўйди ва деди:
Оч қолган болани полицияга топширган дўкон эгасига минг доллар жарима соламан. Агар дўкондор пулни бермаса дўкони ёпилади. Модомики, кимдир нон ўғирлар экан, бундан барча фуқаролар уялиши лозим. Бу иш давлатимиздаги жамият аъзолари учун шармандалик!.
Залдаги барча иштирокчилар боладан кечирим сўрашди. Ҳамма йиғлади. Судья ҳам залдан кўзларида ёш билан чиқди. У раҳмат ва инсонийлик асарини кўрсатди!


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

⭕️ДИҚҚАТ ҚИЛИНГ! ТАНАНГИЗ ЧИРИБ БОРМОҚДА!

⭕️Артрит, артроз, остеохондроз ва бўғин касалликлари борми? Бу хасталикдан бутунлай ва табиий қутилинг!

⭕️СУЯКЛАРИНГИЗ ОҒРИБ ВА ЗИРҚИРАБ АЗОБ БЕРЯПТИМИ??

⭕️Операция қилишни хохламайсизми?
http://dexpress24.tilda.ws/snake/5

⭕️Унда уй шароитида бир зумда даволаш йўли бор!!
Ишонмасангиз кириб текшириб кўринг!!


⭕️БАТАФСИЛ:  👇👇👇👇👇 
                   
http://dexpress24.tilda.ws/snake/5
http://dexpress24.tilda.ws/snake/5
http://dexpress24.tilda.ws/snake/5
      🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
⭕️(Админлар тамонидан ўчирилишидан олдин бу усулни билиб олинг!)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)

✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇


👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ар, бирам хунук, ҳам тентакроқ экан,
-Тентак одамга ҳамширалик дипломи берилмаса керак? А болам.
-курску оддий уларга нима пулини тўласа бериб юбораверадида.
-Унда билмадим. Тошкентда ўқиган.
-Ҳа битта Тошкентда бор бошқа жойда йўқ ҳали курслар. Пули бор бўлса ўқийдида.
-Ҳа майли тилингларга эрк берманглар, туш
унарлими?
-Наилож хўп. -Шаҳзод гапирди.

Онажон шунақа деган, демак эри уни қайтаришда бироз қийналади. Бемаълол юриб турса ҳам бўлади ота уйида. Ширина режасини тузиб олган.

Шаҳзод эса қандай чидайди бунга билмасди. Юрса ҳам, турса ҳам «уф»дан бўшамасди. Ҳеч нарса ёқмас. Уйланавериш эса жонига текканди. Ҳар доим шу аҳвол эди. Лекин бунга тунда олдига кирмаслик учун қандай баҳона топишга ҳайрон. Яна ичида ўйлайди.

- Тентак бўлса бундан туғилган бола қанақа бола бўлади.

Соддалик қуриб кетсин. Соддаликни деб тентакка чиқиб қолганди Нигина.

Давоми бор.

Лапасова Шаббона.



⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

қ, онамдан гап эшитишга тайёрланиб тураверай. Онамни қулоғи оғир эшитмайди, лекин шу совчиларни қайтиб келмаганидан билса керак

« сен ёқмадинг унга шунинг учун улар келмади, унақасан, бунақасан » бошлаб қолади. Лекин ўзидан бехабар. Меҳмонларни олдига кириб уларни олдида ўтиради. Меҳмонлар савол беради:

-қизингиз ҳамшира экан ишламайдими? Деса
-Ҳа қизим менинг биттагина қизим, роса зўр қиз,ҳамма иш қўлидан келади, ҳамма ишни қоиллатиб қилади.

Келган меҳмонлар ҳам бир-бирларига қараб қўяди, ҳайрон, бошқа гапирмайди, бошқа савол ҳам бермайди. Онажоним ичи куйиб ҳаммасига мени мақтаб чиқади.
Тўғри бор гапни айтар, лекин яқинда эшитдим бир мақол, онаси мақтаган қиздан қоч, янгаси мақтаган қизга бор. Шунақамиди бир мақол бор эди. Эшитиб қолдим. Балки онажонимнинг оқкўнгиллик билан мени мақташини одамлар шу мақолга йўйса керакда қисқаси жимиб кетади.

Аниқ бу совчилар ҳам айниб кетади. Ёқмайман ўзингни қўлга ол. Лекин бугун Жумами кун, улар якшанбада куёв билан келамиз дедими? Э келиб қолсачи? Мен тегмайман. Жинниманми? Хотини борга яна хотин бўлиб. Айтаман тегмийман деб.

Қизимиз ичида дунёнинг режасини тузади, хар куни битта режа ўйлайди. Лекин эх соддагинама, онаси ҳам худди ўзидек содда. Унақа мақтаманг деб онасига тушунтирса ҳам барибир қолмаган одати. Қизини бахти очилмаётганидан бир хафа бўлса, қизини бахти учун уни мақтаб борини кўрсатишга уринади. Қизини жуда яхши кўрадида.

Бўлажак қайнона, энди исми билан ёза қолай. Ҳосият момо ростдан якшанбада ўғлини олиб келаман деб Шанба куни уйига кетди. Нигинани эса қудаси Маржон момо уйига чақирди.

-Ассалому алайкум момо мени чақирибсиз?
-Ва алайкум ассалом кел қизим мана бу ерга ўтир. Сенга бир икки маслаҳат қилмоқчиман.
-хўп лекин нима масалада?
-сени эрга тегишинг масаласида.

Нигина бироз уялиб кўйлагини этагини ғижимлаб ерга қараб

-Момо эрга текканим йўқку
-бугун тегмасанг эртага тегарсан,

Содда барибир соддада.

-Мен эртага эрга тегаманми? Йўўўўқ момо тегмайман у одамнинг хотини бор эканку. Мен қайтиб тегаман унга. Кейин хотини мени уриб ўлдириб қўядику.
-Хавотир олма у оилани яхши биламан. Унақа қилмайди. Қолаверса у ҳотини бошқа уйда яшайди, сени қудам ўзи яшайдиган уйга келин қилиб туширади.
-Лекин момо мен шу одамга эрга тегмай юрагим нимагадир тегма деяпти?
-мени юрагим эса Нигина шу болага тегсин, тезда болали бўлсин, шундоғам ёши ўтиб кетди, шу пайтгача тегмай тезроқ бер эрга тегса, тегмаса олдидан ўт ва шу қизни эрга бер деяпти тушундинг. Мен кўп йил яшаган одамнинг кўнгли сезадими? Ё сендек ёш боланинг кўнгли сезадими? Айтчи менга?
-Лекин барибир ҳоҳламаяпманда момо.
-Қизболага эрга тегасан деса ҳеч қачон ҳа мен тегаман демаган.
Қизим, жоним қизим мени ҳозир айтадиган гапларимни яхшилаб эшит, қулоғингга сингдир, турмушга чиқиш бу бахт болам, бундан сен ҳеч ҳам қўрқма, бир инсонни севасан, юрагинг фақат у йигитни, яъни эрингни дейди. Чимилдиқда унинг келишини, интиқ бўлиб кутасан, у гўзал бўлиб олдингга келади, шунда ўзингга ўзинг ичингда ваъда берасан, нима бўлган тақдирда ҳам бу чимилдиқдан кетмайман, токи Оллох жонимни олмагунча, мана шу уйни уйим, мана шу жойни ватаним дейсан, тўғри бақир, чақир, уриш-жанжал ҳам бўлиб туради оилада, лекин шундай бўлсада ҳаммасига чидайман деб ўзингга ўзинг ваъда бер. Эринг сени урса бир йиғлаб олсанг унитиб юборасан. Эр бекорга урмайди, ҳамма айб хотинда бўлади, ўзингнинг тилинг ёмон бўлади, ё бирор айтганини қилмаган бўласан оқибатда таёқ ейсан. Бу нарсага ҳам доим эътиборли бўл, улар нима деса ҳам ҳақ бўлади, чунки уларни ёши сеникидан катта, сен ҳеч қачон уларга ақл ўргатишга урунма, улар ўл деса ўл, қол деса қол болам хўпми? Фақат битта нарсага эътиборли бўл, эринг билан урушибми қолсанг сени судраб кўчага чиқариб ташласа ҳам қайтиб ўша уйга қандай қилиб бўлмасин кир, чунки эри урса эшикка қочган хотин эмас, эри урса тўрга қараб қочган хотин яхши бўлади болам. Ота-онангни уйига келсанг нима бўлади, яна қанақадир, қаланғи-қасанғилардан совчи келади, ота-онанг эзилади,сиқилади. Касал бўлгани қолади. Ота-онангга вой куёвинг ундай, вой куёвинг бундай деяверсанг ҳам уларни касал қилиб қўясан. Бу нарса сенга ҳам уларга ҳ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

хурматини қиласиз, ҳизматини қиласиз! Уларга ҳам нето гапирмайсиз.

Аёлни қошлари чимирилиб кетди.

-Учинчидан бир ой ичида фарзандли бўлсангиз бўлдингиз акс ҳолда сизга жавоб. Тўртинчидан мендан меҳр, муҳаббат умуман кутманг мен фақат Ширинани севаман бошқасини ҳеч қачон севмайман асло тушунарлими?

-Нима? Энди буниси ортиқча узр йигит мен онагизгамас сизга эрга текканман. Шундай экан мени ҳам севишга мажбурсиз, керак бўлса ўша хотинчангиз билан ажрашасиз. Тушунарлими? Бола туққанимдан кейин эса у уйга кўчиб ўтамиз.

-Бекорларни айтибсан сенга огохлантириб айтишган бу уйда менга умрингни охиригача иккинчи хотин бўлиб қоласан деб. Бўл мен кетишим керак ишларим бор.


Эртаси куни эрта билан ҳамма келинни кутишди. Лекин келин тонг отиши биланоқ бу уйдан кетиб қолганди. Бир неча бор шундай холат такрорланди. Ҳеч бир жувон шартларга кўнмади, кетиб қолаверди. Қиз олди, қиз ҳам чидамади кетиб қолди. Қисқаси яшайман деб на бир қиз на бир хотин рози бўлмади.

Қайнона ўйга чўмди «нима қилсам экан
Қочиб кетолмайдиган, қиз топишим керак, болам ҳам унинг олдида нотўғри гапираолмасин. Лекин ким. Қайдан топай унақа одамни.
Қариндошлардан. . . .
Йўқ. . . Бўлмайди. . .
Кетса қайтариб келиб бўлмайди, қариндошим билан алоқамни узилгани қолади.
Нима қилсам экан.»

Ўйланиб юрган кунларида қизи меҳмонга келиб қолди. Опаси узоққа келин бўлиб тушган, ҳар замонда бир келиб кетади. Қайнонасинг ёмон жаҳли, лекин бесабаб жанжал қилгичлардан эмас. Битта гапиради ўхшатиб гапиради. Ҳеч ким у гапдан кейин ортиқча гапирмайди.

Элда бир гап бор. Қиз берганнинг тили қисиқ дейдилару. Ҳамма ака укалари шу опасини оиласига ҳурмат билан қарашади. Яхши яшасин, яхши бўлишсин деб ҳаммаси қуда холанинг олдида бош эгиб туради. Шаҳзод ҳам шулар қатори. Опаси учун ёт бегонага бош егади.

Қайнонанинг фикрига шу қизи келди.

-Менга қара Гулноз қизим мундоқ силар тарафда бирор бир эрга тегмаган қайнсинглинг йўқми, мабода?
-Вой нега? Тинчликми? Бирор куёв топдингизми а она?
-Ҳа борку ана қандай чиройли бола.
-Она укамгами? Йўқ унга биз тарафдан ҳеч ким йўқ. Биз тарафдан қидирманг ҳам. Акс ҳолда қайнонам мени тириклай кўмади. Тушунарли.
-Бекорларни айтибсан қайнонангни ўзи тушади ўртага. Айтганча бир 27-кирган қўшни ҳамсоянг бор эдия. Эрга тегмадими ҳали?.
-Она у қайнонамни қайнисинглисини қизи бўладию. Унда қайнонам мени қошингизга аниқ олиб келиб ташлайди. Сиз совчи бўлиб борган чоғингиздаёқ мени олиб келиб ташлайди. Бордию қизларини берган тақдирдаям ўғлингизни қилиғига у қиз ҳаётда чидамас. Ундан кейин эса албатта мени оилам барбод бўлади.

-Йўқ қудамга яхшилаб тушунтирсам ҳаммасини тўғри тушунади.

Қайнонани ақли фақат шу ишда бўлди,қолди. Ичида ҳар хил режалар туза бошлади. Охири бориб қизни обдан ўрганишни истади.

Қудасиникига бориб ҳамма шароитини тушунтирди.

-Қудажон сизни тўғри тушундиму лекин барибир бир тараф анча азият чекади. Охири йўқ бу қилаётган ишингизни. Қизингиздан ўғлингизни неча марталаб ҳаёти бузилаётганини эшитиб тураман. Тўғри ҳамма ҳам бирдекмас. Сизни айтаётган таклифингизга. Ё ўта даражада бардошли, тушунадиган , ё тентак қиз керак. Шундагина чидаши мумкин. Акс ҳолда билмадим.

-Шунақа қиз топишда ёрдамлашинг жон қудажон.

-Яхши суриштириб кўрамиз хавотир олманг.

Бу ҳикояни қаҳрамони Шаҳзод ва Ширина эмас аксинча мана энди учраётган қишлоқни энг қари қизи ҳисобланадиган Нигинахон эдилар.

Нигина мана шу қишлоқда энг ёши катта қиз бўлиб 27-ёшда эди. Бутун маҳалла уни қари қиз сифатида кўриб бўлган эди.

Нигина бўйчан, гавдали, бироз тўлачадан келган, юзлари ҳам бўртиб чиққан, сариқдан келган, малла сочли, қошлари ёйилган қош бўлгани учун борлиги билинмасди, кўзи қисиқ, гапирганда овози ингичка гавдасига мос бўлмаган, қандайдир кўзга яқин бўлмаган қиз эди. Деярли эркакларга ўхшаб кетарди, хатти-ҳаракатлари. Умуман ўзига қарамас, ўзига қарашни билмасди ҳам. Ёши катта қиз бўлганлиги сабабли, оиласидан ажрашган, ёши катта одамлардан кўпроқ совчи келар, улар ҳам бир кўргандан кейин қайтиб келмасди. Мабода ёшроқ одамлардан келса ҳам барибир қизни ёқтирмай, қайтиб кетарди.

Шундай бўлишига қарамай, Нигина очиқкўнгил, ширинсўз, одамнинг бетига қара

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Унутилган бахт. 1-қисм.

гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹

Шаҳзод ва Ширина уларни илк учрашувлари.
Одатдагидек Шаҳзодни оиласи уйлашни истадилар. Ундан икки ёш катта акаси иккисини тўйини бирдек ўтқазиш мақсадида Шаҳзодга ҳам кўнглида ёқтирган қизи бўлмагач онаси қиз қидирди. Топди ҳам улар ҳозир бир-бирлари билан учрашдилар.

Шаҳзод Оилада 6-ўғил 1-қиз ундан катта 4-та акаси оилали, 5-акаси унаштирилган 1-та опаси ҳам оилали эди. Булардан кичик яна 4-та ўғил, 1-қиз бор. Жами 12-фарзанд бўлган бу оила жуда ҳам бой эмас, жуда ҳам камбағал эмас, ўзига етарли даражада яшарди. Оталари фермер, отасини орқасидан баъзи фарзандлари ўқимишли бўлишди. Қисқаси ўқийман дегани ўқиди албатта. Шаҳзод эса коллежни битирдию бошқа ўқимади. Отасига кўмаклашди. Катта оилани муаммоси ҳам жуда катта бўларкан. Хурсандчилиги ҳам катта бўларкан.

Шаҳзод ҳам қадди-басти келишган эс хуши жойида, ҳар қандай қизни бир кўришда ром қила оладиган йигит. Сочлари текис, қора қошлар бир чимирилса ўзига ярашадиган, кўзлари қисиқроқ, лекин шу кўзлар унга жуда ярашган, оқ ҳам эмас,қора ҳам эмас, елка кураклари кенг, бу йигит ҳар қандай қиз орзу қилса бўладиган, қиролни ўғли эмасу, вазирни ўғли деса ҳам бўлади. Шаҳзодани ёнида юрадиган энг яқин дўстидек кўркам йигит эди. Ширина ҳам уни илк бор кўрдию ундан кўз узолмай қолди.

Ширина ҳам қадди қомати келишган, узун ҳам эмас, калта ҳам эмас қора сочлари елкасидан ўтиб оқишдан келган юзларини силарди. Қоп-қора узун киприклар бир қараган одамни ўзига яна қарата оларди. Қоп-қора қошлар бир чизиқ бўлиб худди камондек эгилган эди. У оилада 2-қиз ундан катта бир опаси, опасидан ҳам катта бир акаси бор,улар иккиси ҳам оилали. Ширинадан кейин яна 2-та синглиси бор.

Жиззаҳ истироҳат боғи, йўл четида турган скамейкада ўтирган бу икки ёш, бир-бирига тикилганча жим ўтиришаркан, уларни кўзларидан ҳам билса бўладики улар бир-бирларига жуда-жуда ёқиб қолишган. Орадан икки соат вақт ўтгач уларни шериклари келиб ҳаёлларини бўлиб юбордилар. Шундан кейингина улар бир-бирига тикилишни тўҳтатдилар.

Жойларидан туриб иккиси ҳоҳламайгина ажралдилар. Икки тарафни вакил янгалари буларни жавобларини бир-бирларига етқаздилар.

Йигит рози,
Қиз ҳам рози.

Қарабсизки тўйга ҳам розилик берилди.

Бу икки ёш шунчалар баҳтли, шунчалар хурсанд эдики. Шаҳзод гулим, Ширина эса бегим деб бир-бирларини чақирардилар. Ширина ҳам гўзал, ҳам ақилли, ҳам меҳрибон, ширинсўз келин бўлди. Қайнона, қайнотасини ширинсўзлик билан кўнглига йўл топиб олди. Деярли эрка келин бўлди, қолди.

Орадан бир неча ойлар ўтиб Ширинадан катта бирга тушган овсини аллақачон уч ойлик ҳомиладор.
Ҳозирча Ширинада янгилик йўқ.

- ҳа бўб қолар шошилманг келин, шошилманг. Қайнонаси уни овутди.

Мана бир йил ҳам ўтди лекин ҳали ҳам Ширинада янгилик йўқ. Ана энди булар ўзини кўрсатиш мақсадида докторларга кўринишни бошлади. Ширина сиқилиб юрган пайтлари қайнонаси уни овутиб «асал қизим, шакар қизим» - деб келинини кўнглини кўтариб қўярди. Шундан Ширина ҳам бироз ўзига келгандек бўлиб ишларига шўнғиб кетарди. Икки йил ўтди.

Ширинада ўзгариш бўлмади. Даволанишлар фойда бермади. Энди ҳар доим уни кўнглини олиб ўксимасин деб кўнглига қарайдигон қайнона, ҳар доим бўлмасада бир тишлаб гапириш одатини бошлади. Лекин даволанишдан тўхтамади. Қайда доктор, қайда табиб бор деса чиқмаган жондан умид деб ҳаммасига борардилар. Ширинага энди қаршиликлар кучая бошладилар. Қайнонаси фарзанд асраб ол деди. Булар ҳали умид бор деб рад этди. Акангни боласини катта қил деди ҳам рад этди. Энди қайнонаси

-Мана беш йил ҳам ўтди фойда бўлмади вақтингларни ўтқазманглар ажрашиб бошқа турмуш қуринглар.

Бу гап Шаҳзодни ҳам Ширинани ҳам батамом ақлдан оздирди. Ширина.

-Онажон илтимос нима десангиз денг фақат ўғлим билан ажраш деманг ёлвораман мен бегимсиз яшайолмайман. Илтимос онажон, илтимос!!!.

-Онажон мен ҳам ажрашмайман, қўядиган хотиним йўқ. Ажрашмайман.

Шаҳзод гапирди.

-унда нима қилай мен айтинглар, боламнинг бахтсизлигини томоша қилиб ўтирайми?

Ҳамма жим. Фақат орада кўз ёш,

Қайнона эса бор аламини сочишдан бўшамади.

-Илтимос она яна битта имкон беринг. Тошкентдан илмий текширувдан ўтайлий аниқ тиниқ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

бу фикрни мени айтди демайсизда майлими, мен ўзим ўйлагандим деб қўясиз,илтимос хўпми?
Хосият момо таажубда. Қандай билди, мени фикрларимни,
-Кечирасану бу ишни аллақачон ҳал этгандим. Мен ҳам шуни ўйлаб бориб уларни чойга таклиф қилиб келдим. Бугун кечга ҳамма шу ерда тўпланади.
-Яхшику узр она билағонлик қилиб юбордим.
-ҳеч қиси йўқ. Бемаълол.
-майли унда мен ишимни қила қолай.
-Яхши.

Нигинани бошида айтгандик, ҳамма ишни боплайди деб, ҳар хил ширинликлар тайёрлади, ҳар бир одамнинг ёқтирган овқатини овсинидан сўраб тайёрлади. Умуман айтганда ажойиб қилиб дастурхон безатди.

Меҳмонлар бирин-кетин келабошлади. Ҳамсоялар ҳайрон биринчи марта маҳаллаларида икки хотин олган эркак яшаяпти. Ҳамманинг нигоҳи шу хонадонда, қани қачон бу хонадонда жанжал бўлади, қачон келинлар юлишар экан деб кўзларини тик қилиб боқиб турарди.

Кўчадан бери келмайдиган қўшнилар бугунги базмдан ҳам хабар топишиб, топган тутганини олиб Хосият момони кўргани чиқишди.
-Момо нима муносабат билан бунча катта дастурхон ёздингиз?
-икки келинимни бир-бирлари билан таништириб қўймоқчиман.
Ана бу гапдан қўшнилар ҳам таажубга тушдилар.
-Қандай бўларкин қўшнижон, улар келишиб олармикан а?
-Албатта ахир улар менинг келинларим, билмайсизми қўшнижон?
Ўтиринг кузатинг, кўзингиз билан кўринг ўзингиз гувоҳ бўласиз.
-Хўп, хўп.

Ва нихоят, ҳамма келиб бўлгач Ширина ва Шаҳзод ҳам келди. Улар кўлларида бор совғалари билан кириб ҳаммага совға саломларини тарқатди.

Нигина эса уларни ошхона ойнасидан кузатар экан умрида биринчи бор Ширинани кўрди,
-Ҳа ростдан ҳам чиройли экан. Шаҳзод акам воз кечмайман деганчалик бор экан. Яшанг Шаҳзод ака бу қизни қўйиб юборманг, акс ҳолда сизга тан бермаслигим аниқ. Гапни қарасин, ўз акасига қиз танлаётган сингилдек гапириб юбордимми? Э боре тентакманда.
-Янга аннам(бувим) сизни чақиряпти. Тез борар экансиз?
-ҳа ҳозир.
қадами у ёққа юришини истамаяпти. Боргиси йўқ, лекин мажбур бориши шарт. Аста-аста қадам ташлаб юриб борди. Ҳовлидаги меҳмонлар унга тикилиб тураркан, ҳозир нимадир бўлади деб ўйлаганлар ҳам бўлди.
-Ассалому алайкум хуш келибсизлар,
Нигина қўлини фартугига суртиб салом бериб келди.
Ширина ҳам бироз кулиб алик олиб унга пешвоз чиқди.
-Келинг Нигинахон мен Ширина бўламан.
Нигина ҳам аста-аста ташлаётган қадамини тезлатиб бориб Ширина билан кўришди.
-Яхши келиб қолдингизми опа?
-Раҳмат яхши танишганимдан хурсандман.
-Мен ҳам Ширина опа.

Бу орада Шаҳзодни жаҳли нима учундир жуда чиқиб турарди. Қовоқлари уйилган ҳамма дастурхонга ўтирар экан кимнидир ёқтирмаётгани аниқ эди. Буни Нигина сезиб қолди. У ўзидан қўрқиб «мени ёқтирмаяпти Шаҳзод акам» деб ўйлади. Лекин ундай эмасди. Шаҳзодни жаҳли қўшнилардан чиқаётганди.

Нигина ошхонага қайтди. У ичида ўйлаб кетарди.
-Ширина роса очиқ экан муомиласи менга ёқди, мени яхши кутиб олди, мен жаҳли чиқса керак деб ўйлагандим ундай бўлмади лекин. Балки бир-биримизни тушуниб кетармиз.

-Нигина олиб келинг овқатларни.
Ҳамманинг яхши кўрган овқати сузилди. Ҳаммага олиб келдиларда Нигинахон ўзи ошхонада ишларини йиғиб олай деб кетдилар. Хосият момо эса «ишни кейин қиласиз»- деб Нигинани дастурхон бошига чақириб олди. Шаҳзодни нигохидан қўрқсада қайнонасини гапларини қайтармаслик учун, қўшнилар олдида ахмоқгарчилик қилмаслик учун ҳам жимгина келиб дастурхон бошига ўтирди. Чой ичиб бўлгач аста дастурхонни йиғиб олар экан Нигинага Ширина ҳам қарашиб юборди.
-И опа ўтираверинг ўзим қиламан, ахир сиз меҳмонсиз бугун.
-Бу нима деганингиз мен ҳам бу уйга келинман, аксинча сиз ҳозирча меҳмонсиз, қараша қолай, шундоғам сизни кўп оввора қилиб қўйдим.
-Йўқ опа, сизнинг бир умр хизматингизни қилсам ҳам кам ахир эл қилаолмайдиган ишни, катта суннат амалини қилган одамсиз, бахт нима эканини менга билдирган одамсиз, сизнинг хизматингизни қилмасам ўлиб кетганим яхшимасми?
-Тишшш бўлди қайтиб бунақа гап гапирманг хафа бўламан. Аксинча агар сиз бегимга, йўқ бегимизга фарзанд ато қилаолсангиз, сиз мени эмас, мен сизни бир умр хизматингизни қилишга тайёрман.
-Аввало Оллох лекин ҳаракат қиламан, ростини айтсам сиз мени қандай қабул қиласиз деб роса қўрққандим, энди кўриб яхши аёл эканингизни тушундим. Менга

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

япсизми? Билмадим.
-Менга тегишга розилик берган онингизда сиз ўзингизни бахтсиз қилиб бўлгансиз.
-Мендан тегасанми, тегмайсанми деб сўрашмадида сўрашганда тегмаслигим айтгандим, гапимни гап демасдан, олдингизга олиб келиб ташладию.
-Нима мени айбламоқчимисан бу ишда?
Шаҳзодни жаҳли чиқиб кетди. Нигинага бурилиб қўлини паҳса қилиб сенсираб гапиришни бошлади.
-Ҳов менга қара, сенга опамни деб чидаяпман. Опам бўлмаганда аллақачон йўлингни кўрсатиб қўярдим, тушундингми?
-?
Нигина бошини эгиб ерга қараганча жим қолди.
-Билиб қўй сенга бир ой муҳлат фарзандли бўлсанг, бўлдинг акс ҳолда бу уйни бўшатиб қўясан.
-Бу мени қўлимда эмасу.
-нима?
-Оллохданда ҳаммаси.
-Ўчииииир, тилинг бурро эканку а сен тентакмассан, ўзингни тентакга солиб ўтираркансанда эрга тегиб олгунингча а.
-Тушунмадим мени тентак деб ким айтди опангизми?
-Тентак бўлмасанг тегардингда эрга. Шу пайтгача, оларди кимдир.
-Демак бу қиз тентак уйланавер бирор кун тентак деб жавобини бериб юборарсан деса сиз ҳам ҳа деб ишонгандирсизда а опангизни гапига.
-Ҳов менга қара,
-А аааа сочим.
-Тушунмадим опамни ўшшакчига чиқаряпсанми ит.
-Йўқ мен шунчаки. . .
-Ўчииииир, мени оилам, жигарларимни гапиришга сенга ким рухсат берди. Кимдан рухсат олдинг псих.(атамани қаранг)
Бақириб гапиришни бошлади Шаҳзод.

Эшик таққиллади. Куёв янгаси
-Ойна(қайниларни исм билан чақирмасдан мана шунақа аташган янгалар)нима гап тинчликми? Онам жўнатди бу ерга.
Қўлида чангаллаб турган Нигинани сочларини энди қўйиб юборди Шаҳзод.
-Ҳеч гап йўқ янга кетаверинг.

Нигина йиғлади. Куёв уни сочини ушлаб юлар даражада тортгани учунмас, билиб билмай соғ одамни тентакка чиқаргани учун йиғлади.

Тун ярмидан ошган куёв янга яна келди. Нигинанинг бироз кўзи илинибди экан, таққиллаган овозга уйғониб кетди, лекин турмади.
-Ойна қараб юборинг?
Шаҳзод эринибгина жойидан турди.
Эшикни очиб
-Ҳа нима гап.
-Бўлдингизми?
-ҳа
-қанақасига свет бир марта ҳам ўчмадику?
-Янга ҳоҳламаяпман.
-И бу нима деганингиз, келин янга аралашди гапга. Унда нега уйландингиз?
-уффффффф бўлиши шартми бугун.
-ҳа мен кетишим керак уйимга
-яхши бўлади. Эшикни ёпиб светни ўчирди Шаҳзод.

Светни ўчганига Нигина шошиб жойидан турди. Свет ўчдими шам бормикан дея излаб шам ёқмоқчи бўлиб жойидан турмоқчи эди. Бирдан устига бостириб келган барзангидан қўрқиб кетди.
-Нима қиляпсиз мен борман нари туринг.
-жим бўл. Ташқарида янганг шуни ҳоҳлади. Бўладиган ишми бўлсин. Жонимга ҳам тегиб кетдинг.
-Лекин мен бундай бўлишини. . .
Нигинани гапи чала қолди. Шаҳзод оғзини қўли билан беркитди. Нигина сезди бугун аниқ тақдири ҳал бўлади. Ўзини жуфти ҳалоли ихтиёрига топширди. Ичида ўзини ўзи овутарди.
-Мен хато қилмаяпман ахир бу турмуш ўртоғим унинг ҳаққи бор. Мана шу одам учун келдим бу хонадонга. Лекин барибир момоси айтган ҳиссиётли қарашлар оғушида эркаланиб олишлар бари бўлмайдиган гаплар экан. Турмуш ўз муштини кўрсатишни бошлаган эди.
Энг ачинарлиси эса уни қучаётган уни ўпаётган бу лаблар Нигина эмас, «ўзимни жоним, Ширинам » деб эркалар. Нигинанинг бу гаплар юрагина борган сари эзиб борарди. Лекин индамади. Яна момосини ўгитларини эслади.
«ўзингни уни ўрнига қўйиб кўр» ўзини ўрнига қўйиб бунга ҳам осонмас дея эрини тушуниб ўзини ҳам хотиржам қилди. Бу тун Нигинанинг умрида энг узун тун бўлди чамаси.

Эртаси куни келин янга кетаркан Нигина хаёлида ҳозир мени ҳам олиб кетади, мен ҳам кетаман деган фикр гир, гир айланар, лекин янгаси уни ҳеч олиб кетиш нияти йўқлигини ҳам сезиб қандайдир яқинидан айрилаётган одамдек маҳзун қиёфада қоларди. Яна момосининг ўгитларини эслади. «Нима бўлган тақдирда ҳам мен яшайман шу уйда, шу уй менинг абадий уйим бўлиб қолади деб ўзингга,ўзинг ваъда бер» берган ваъдасини эслади. «Момо мен нима бўлган тақдирда ҳам у уйда қоламан, шу одамдан бошқани демайман, мен буни чимилдиқдан олдин сизга ваъда бераяпман.
- Яша қизим лекин ваъдангни бузсанг гуноҳкор бўлиб қоласан, шунинг учун ваъдангда тур.
- Хўп»

Ўзига, ўзи ичида ваъда берди,
-чидайман мен албатта фарзандли бўлиб шу уйда қоламан.
Бу тун эри келмади. Билмайди қайда қолганини, алоҳида уйи бор деганди ўша ёқда қолса керак деб кўнглини хотиржам қилди. Ёлғиз ухлади. Шунда

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Унутилган бахт. 2-қисм.

гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹

Вақтини қадрига етадиганлар, ва асаби тез бузиладиганлар учун бу ҳикояни ўқимасликни таклиф этаман.


Ҳаммага ҳам чин бахт, чин севги насиб этсин экан

Нигина ҳам баланд, баландларда учаркан кейинги ҳаёти қандай кечади буни аниқ билмасди. Билгандачи нима ҳам қиларди. Ахир тегмайман деганига ҳам қарамасдан унаштирган бўлсалар.
Йигитни кўргач эса бироз бўлсада ўзини юмшатди. Келажакка умид билан боқди. Токи умидлари катта бахтга сабаб бўлсин.

Тўй куни яқинлашаркан Шаҳзодни қалбини мудом маҳзунлик эзар деярли тунлари ухламасди ҳам. Бўш вақти бўлса ўйга чўмиб қолмаслик учун. Ўзини иложи борича чалғитар эди. Ширинага телефон қилади, у билан гаплашади, уни севишини ундан бошқани ҳеч ҳам севмаслигини қайта-қайта такидларди. Ширина ҳам бироз бўлсада эрини овутишга, ҳаммаси яхши бўлишига ундар, эрини кўнглини хотиржам қилишга уринарди.

Ширина эри билан гаплашган кунлари албатта тунда йиғлаб чиқар, лекин кўз ёшини ёнида унга шерик бўлиб ётган акасининг қизига билдирмас, аста овоз чиқармасдан йиғлар эди. Бу кунлар ҳам ўтар кетар.

Эртага тўй ҳамма оёғини қўлига олиб чопар. Келинни сепини олиб келишди. Қайнона бўлмиш Хосият момо хурсанд. Ҳаммани ишга жалб этган. Ҳаммага вазифа топширган.

Эртаси кун Шаҳзод хохламайгина кастюм шимни кийди. Чунки қалби барибир бу тўйни ҳазм қилаолмаяпти. Бугунги тундан қандай қочишни ҳам билмайди. Йўқ таҳмин қилаяпти бу гал қочиб кетолмайди. Ҳар сафар эпласа ҳам бу гал эплайолмайди.

Бу кун Ширинани акаси оилавий айланишга, дам олиб келишга таклиф этган шунинг учун эрта билан тоққа Зоминга йўлга чиқдилар. Ҳар доим мана шунақа куни синглисини акаси айлантиришга обориб бироз бўлсада дардини унутишига ёрдамлашади.

Нигина эса эрта тонгдаёқ салонни уйда бошлаганди. Келин тайёр бўлиб қолди дейишгач ҳамма уни кўришга ошиқди. Ёнида турган дугоналари.
-Вау Ниги сенмисан аниқ?
-Қалай ўзгарибманми?
-Дахшат ўзгарибсан,мана шунақа ўзингга қараб юрсанг бўлар эканку тентак қиз. Бундан кейин шунақа чиройли бўлиб юр!!.
-Ҳа албатта бундан кейин шунақа юраман Худо ҳоҳласа.
Ростдан ҳам Нигина ўзига яраша чиройга эга экан. Бу кун у жуда ҳам ўзгарди. Тўғри Ширинадек чиройли эмасу лекин ҳарна биринчи кўрган Нигинадан бутунлай фарқ қиларди. Зораки Шаҳзодни қалби бироз бўлсада юмшаса.
Нима қилган қошини бўяган, қўзини бўяган, юзини бироз бўяган, сочини бироз фенда жингалак, қилиб икки тарафидан тушириб қўйган. Олдига соч кесиб туширган. Уни шира сувдами нима биландир қотирган. Шу ҳалос. Агар хозирги салонлар у пайтлари бўлгандами бу қиз маликага айланиб қолган бўлармиди.

-Куёв келди, куёв келди.- маҳалла болалари чопиб у ёққа ўтар, чопиб бу ёққа ўтарди. Миллий ананаларни бажариб бўлгандан кейин мулланинг олдига никоҳ ўқитишга кирдилар. Шу онда куёв келинни кўрди.
-И бу қизмасди менимча менга учрашувга чиққан қиз. Ичида ўйлайди куёв. У семизроқ қиз ҳам кўзлари қисиқ қиз эди. Бу қиз анча озғин уни устига кўзлари ҳам катта-каттаку. Ўртоғига шивирлади куёв
- сўра менга учрашувга аниқ шу қиз чиққанмиди. Опамни чақириб билчи у шу ердаку билса керак.
-Хўп.
Бироздан кейин келган куёв жўра опасини эргаштириб келди.
-Опа бу бошқа қиз эмасми у қиз роса хунук қиз эдику?
-Ўзига қаратдик ўзим гувоҳ мени Самарқандлик овсиним қилди салонни, ўзгаргана?
-ҳа лекин у семиз эдику?
-Қанақа семиз сен уни ўзбекча кўйлакда кўргансанда уни устидан ҳалат женфер кийганди, шунга семиз туюлган. Бошида рўмоли бориди. Энди улардан халос бўлгач албатта танимайсанда, бу оқ кўйлак русча тор бўлганга шунақа кўринган. Бу қиз оилада битта қиз, битта ўғилку. Қайдан алмашади.
-Ҳа бетида лабини пастида холи бор эди энди танидим. Ана бор экан.
-Бўпти туриб туринглар биз келинни мулланинг олдига киришга тайёрлайлик. Оқ кўйлакда мулла никоҳ ўқимайдику.
-Хўп.
Келинни оқ кўйлакда никоҳ ўқимайман деб мулла қайтаргач паранжига ўраб чиқишди. Ҳамма тарафи ёпилган қора паранжида никохни ўқтиш учун мулланинг олдига киришди. (У пайтлари муллалар ҳам закс қоғоз қани демаганда, ҳозир эса закс қоғоз кўрмаса мулла никоҳ ўқимайди)

Келинни кузатаркан ҳамма йиғлаб кузатди, қизни овозини чиқартириб, бақиртириб йиғлатар, кейин мажб

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😳 400 ЙИЛДА 1 МАРТА ТУҒИЛАДИГАН ЭГИЗАКЛАР

Хитойда бир оилада эгизак туғилди.

Болларни бири отасига ўхшайди иккинчиси на отасига на онасига на эгизагига ўхшайди. Буни пайқаб қолган ота, болаларини ДНК текширувидан ўтказади. Текшув натижаларини кўрган экспертлар шокка тушишди. Чунки...😱😱😱 ШОК ...


БАТАФСИЛ ДАВОМИ....👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍СИНГИЛНИНГ КАРЗИ.



-Бир ойлардан кейин кайтариб бераман.Албатта, бераман!
Ханифа акасининг уйидан кетар чогида худди шу гапни кайта-кайта такрорлади. Янгаси у билан хушламайгина, кискагина хайрлашди.Карз сураб келган одамни ким хам яхши курарди? Шундаям Санамга колса, бировга бир тийин бермасди. Айникса, мана шу юмшок супурги кайнисинглисига-ку,икки дунёда хам эримаган буларди. Бирок Ханифа ялинчок охангда гапни чузиб утиравергач, охири эрига телефон килди.
-Качон кайтараркан Ханифа?- дея суради бирданига эри хам.
-Келаси ойга дияптию.
--Хааа узок чузмас экансиз, деб бервор,- деди Шермат.
Шундан кейингина санам кайнисинглиси айтган пулни берди. ханифа йиглагудек булиб миннатдорчилик билдирди. Кейин кетди.
Окшом эри келгач. кариндошларининг хали унга, хали бунга карз сураб келаверишлари жонга текканини айтиб, нолиди Санам. "Куявер, келаётган билан биронтасига бир тийин бераётганинг йук-ку", деди эри янада асабини какшатиб.
-Нима?!-бакириб юборганини узи хам сезмай колди Санам.- Бугун синглингизга берилган нак икки юз мингим бир тийинми?! Кетди-борди!Энди кайтаради,Худо билади!
-Бас!- деди Шермат кескин.-Ханифа келаси ой дедими, келаси ой кайтаради. Кейин менга бунака охангда гапирма! Сен...
Шермат гапини давомини зурга пичирлаб айтди.Хатто узининг овозини узи хам эшитмади. асабийлашганда шунака булиб коларди. Астмаси хуруж килиб, нафас олишга кийналарди. Хозир хам худди шу хол такрорланган эди.

Санам эрининг мазаси кочганин куриб,типирчилаб колди. Оёги куйган товукдай хал у ёкка, хали бу ёкка югуради. Кошки, бундан бирон маъни чикса! Унгача Шермат кукрагини гижимлаб диванга утириб колди. Унинг кузлари тина бошлаганди. Боши лукиллар, огзини катта очиб,упкасини тулдириб нафас олишга тиришар, бирок хаммага етиб турган шу табиат инъоми булган оддийгина хаво унга етишмасди.Буйинбогини ечиб, бир бурчакка улоктирди.кулагини ёкасини кенгрок очишга уриниб, бир неча тугмасини узиб юборди. Игнанинг кузидан утаётган каби жуда ингичка хаво окимигина уни ушлаб тургандек эди.
Шу пайт Санам ингаляция киладиган дорини топиб келиб, шоша-пиша эриниг кулига тутказди. Шермат калтирок тутган куйи огзини катта очиб, ингалептни томогига тугрилаб, кетма-кет бир неча бор тугмани босди. Аввал томоги, кейин нафас йуллари ва упкасига кадар муздек.ёкимли хаво ёйилгандек булди. Бир неча сониядан сунг эркин нафас ола бошлади.
Шермат анчайин узига келган,бирок бояги хаво етишмаслиги юрагини зуриктиргани учунми, энди чап кукрагини каттик-каттик сикиб куяётганди.
-Дадаси, мени кечиринг!-деди бироздан сунг чой дамлаб кирган Санам.- Шу дардингиз хеч сизни тинч куймади-кумади-да.Бирам куркдим, бирам куркдим-э!
-Ойим калай экан?- дея суради Шермат ёкимсиз мавзудан узоклашиш максадида.-Яхшимикан?
Ханифа онаси билан девордармиён кушни. Кунда-кунора онасидан хабар олгани чикиб туради..Шермат хам онасининг ахволини биладиган шу синглиси булгани учун ундан сураб турарди.
-Ха, отдай. Синглингиз айтди, сурига жой килиб беришибди. ётибди экан соягинада...
-Яхши. Куёв тузукмикан?
-Юрган экан пул топишнинг маънисини билмайдиган куёвингиз лаллайииииииб.
-Ханифа шунака дедими?
-Каёкда, синглингиз ула колсаям эрини ёмонламайди! Хо-о, факат кукка кутаргани-кутарган!
-Санам!- хотининиг сузини кесди Шермат.-Мени яна бир нарса килмокчимисан? Кел, асабимни уйнамайдиган килиб гапира кол! Агар бунинг иложи булмаса, мавзуни узгартирамиз.
-Хуп-хуп, дадажониси мавзуни узгартиргинимиз маъкул экан.Узи ишхонангизда нима гаплар?
Шермат хотининг гапига жавоб бериш урнига пулътни олиб телевизорни ёкди. сана овкат сузгани ошхонага чикди.юриши секин. Огироёк. Шунинг учун бироз жиззаки ва урушкок булиб коляптимикан, деган уйда Шермат унга босиклик билан муомала килишга харакат килади.
Янги ой бошланиши билан Ханифа келди. Шермат уйда эди. ака-сингил роса чакчаклашиб утиришди. Кетар чогида ханифа олган пулини кайтариб берди.
-Рахмат, мушкулимизни осон килдиз! Ака, рахмат сизга!
-Арзимайди,-деди Шермат жавобан.
Санамнинг хам чехраси очилди.Бу гал хуш-хандон хайрлашди кайнисинглиси билан.
Ханифа кетгач Шермат нимадир ёдига тушгандай тикилди хотинига.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЖАБРОИЛ алайҳиссалом , 2 раъкат намоз ўқиди, бу 2 раъкат намоз ўқиши охират йили билан 4 минг йил давом этди.
Намозни тугатиб:
—- “Ë роббим, коинот яратилганидан бери шундай НАМОЗ* ўқиган бошқа банданг борми?!” - деб сўради...
Аллоҳ таоло мархамат килди:
—- Охир замонда келадиган уммати Муҳаммаддан, Ҳабибимнинг умматидан БИР БАНДАМ~ тахоратида камчиликлар билан, хатолар билан, ҳар хил ўй~фикрлар билан ва ҳатто неча раъкат қилаëтганини унутиб 2 РАКЪАТ намоз ўқийди...
Уларнинг бир неча дақиқада ўқийдиган намози сен 4 минг йилда ўқиган намозингдан "МАҚБУЛРОҚ" бўлади...
- Ë Роббим, нима учун уларнинг намози бунчалик «ҚИЙМАТЛИ» бўлади?!
- Чунки улар менинг ҳузуримга ~ ДУШМАНИМНИ* мағлуб қилиб келадилар... Сенда эса душман йўқ !
Улар - ДУНЁ СЕВГИСИДАН* узоқлашадилар, нафсларининг ëмонлигидан қутулишга ҳаракат қиладилар, шайтоннинг васвасасига учмасдан "АЛЛОҲУ АКБАР" дейдилар !

(Имом Ғаззолий...)

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❗️ Бу касаллик 70% холларда аёллар ўлимига сабаб бўлади!

👩‍⚕ Буни ҳамма аёллар билиб олишлари керак, маълумот нафақат аёллар учун, балки аёлини қадрлайдиган еркаклар учун ҳам!

⚪️ Гап шундаки, касаллик охирги босқчиларида белги беради, лекин аёллар эътибор бермайдиган биринчи белгилари мавжуд, булар...


БАТАФСИЛ БУ ЕРДА👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 МЕНГА НОМОЗ У́КИШНИ УРГАТИНГ ОНАЖОН
КИЗ ФАРЗАНД ОТА УЧУН КАНДАЙ НЕЬМАТ ......
У ЙИҒЛАМАДИ...
_(Таъсирли ҳаётий воқеа)_

Юрагингиз дош берса у́кинг
Хикоя эмас реал бу́лган вокия
Тобут одамлар елкасида қўлма қўл борар, бир қизалоқ нималар бўлаётганини тушунмай ʺАдажон, менам бораманʺ, деб эргашиб, йиғламаганни ҳам йиғлатарди. Қизалоқ отасини қаерга олиб кетишаётганини билганда шундай дермиди? Маййитни қабристонга қўйиб келишди ҳамки қизалоқ йиғидан тўхтамади, ҳар бир эркакка ёпишиб, адажонисини сўрарди:
ʺАдажоним қани, нимага сизлар билан келмади?"

Аммо ҳеч ким унга “адажонингни кўмиб келдик” дея олмасди. Юрагим тўлиб, сабрим чидамай, унга бир нималар дегим келди. Аста бориб, қизчанинг қўлидан тутдим. У умид билан менга тикилди. Кўзларининг ичи қизариб, юраги куйиб, лаблари ёрилиб кетибди.
Бир чеккага бошладим. У саволларига жавоб берадиган одамни топиб олгандек жон деб менга эргашди. Сув ичирдим, сал ўзига келди. Пинжимга тиқилиб, оғир хўрсинди.

- Аллоҳни биласанми, қизим? - деб бармоқларим билан сочларини тарадим. У менга шошиб қаради-да:
- Аллоҳ битта, адажоним айтган,- деди бийронгина қилиб.
- Адажонинг шунақа деган бўлса, у солиҳ одам экан, -дедим.- Эслаб кўрчи, адажонинг яна нима деган?
- Аллоҳни айтганини қилиш керак . . .
- Эй, баракалла,- дедим қувониб,- сен мен ўйлагандан ҳам ақлли қиз экансан.
Адажонинг тўғри айтибди. Аллоҳнинг айтганини ҳамма қилиши керак. Мана Аллоҳ адажонингни олдига чақирди. Адажонинг Аллоҳни айтганини қилиб, “хўп” деб кетди.

- Лолани адасини нимага чақирмади?
- Унақа деб бўлмайди-да қизалоғим, Аллоҳ ўзи хоҳлаган одамларини чақириб олади, сенинг адажонингни хоҳлабдими, шунга чақириб олди.
- Аллоҳ адажонимни яхши кўрадими?
- Бўлмаса-чи, сендек қизчасига Аллоҳни танитди-ю ёмон кўрадими?
- Аллоҳ Жаннатда турадими?
- Воҳ, Жаннатниям биласанми?
- Биламан, адажоним айтганлар, Аллоҳни айтганини қилсанг Жаннатга тушасан деганлар.
- Айтдимку, адажонинг ростанам солиҳ одам экан.
- Адажоним қайтиб келадими?
- Ана холос, Адажонинг Жаннатга ҳамма кирсам дейди, сен қайтиб келишни хоҳлайсанми?
- У ерда адажоним касал бўлмайдими?
- Бўлмайди!
- Ойим билан кўргани борамизми?
- Аллоҳ хоҳласа борасизлар, қизим.
- Қачон борамиз?
- Аллоҳ чақирганда-да, асалим.
- Қачон чақиради?
- Унисини билмадим, қачон чақиришни Аллоҳнинг ўзи билади.
-Лола адажонимни сўраса Жаннатга кетган, дейми?
- Ҳа, ҳа . . . Иншааллоҳ, шундай дегин, доно қизим. Энди менга айтчи, кизим адажониси жаннатга кетган қизлар йиғлайдими-йиғламайдими?
У иккиланиб бош қимирлатди. Йиғламасликка ваъда берди.
Мен йигламайман деди
Айтингчи адажоним мени согиниб
Бир марта тушимга киришлари учун мен кандай йул тутай
Сен отанг хакига Дуо кил кизим НОМОЗ у́киш урган кизим .
Номоз дедингизми
Ха кизим НОМОЗ
Мен албатта номоз у́кишни урганаман ,сизни тушларимда кутаман отажон .....!
Уч кун аза ичида қизчани кузатдим.
У йиғлмади... Лекин уни кўриб мен кўз ёшларимни тўхтата олмасдим... МЕНГА НОМОЗ У́КИШНИ УРГАТИНГ ДЕЯ ХАММАГА ЁЛВОРИБ ЯЛИНИБ ЮРАР ЭДИ ...АЛЛОХИМ СОЛИХА КИЗ ФАРЗАНДЛАР КУ́ПАЙСИН..Оталар хакига Дуо килгувчи ...
КИЗ ФАРЗАНД ОТА УЧУН КАНДАЙ НЕЬМАТ.

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​​​📝 МЕНИ ДУО КИЛИНГ...
(вокейлик асосида ёзилди)


Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Келинг янги хикоямни сизларга такдим этаман...мархамат!

Куп йиллар олдин, туккиз ёшли етим бола хакида эшитгандим. У хакда бир таниш врач акамиз гапириб берганди. Ота онаси хаётлигида унга Аллохга сажда килиб укийдиган сураларни ургатиб дуо килишни ургатишганди. Ота онаси бир йил олдин автохалокат сабабли бу оламни тарк этишган булиб, уни мехрибонлик уйига топширишди. Кутилмаганда уша боланинг соглиги ёмонлашиб, уни тезлик билан касалхонага олиб келишади. Врачларнинг текшируви натижасида аник булдики, зудлик билан уни операция килишлари керак эди. Уша туккиз ёшли болача Аллох ёрдам беришини жуда хохлар ва ишонарди.
Болани жаррохлик хонасига олиб киришиб операцияга тайёрлашни бошлашди. Шунда бола атрофга караб врач ва хамшираларга кузи тушди. Улар булажак операция хакида маслахатлашарди. Бола ахвол жуда жиддий, операция мураккаб эканлигини сезиб турарди. Ва у кутилмаганда операциядан бошланиш арафасида наркоз беришга чогланган врачлардан бирига:
-- Духтир амаки, операцияни бошлашдан олдин мен учун дуо килмайсизми?- дея суради.
Шунда врач туккиз ёшли болакайнинг бу гапларидан ажабланиб :
-- Углим, кечирасан мен сен учун дуо килишга вактим йук, операцияга бор диккатимни каратганман!- деди.
Шунда болача саволини шу ердаги барча врач ва хамшираларга берди. Улар эса бор диккатини операцияга каратиб болани саволига эътиборсиз булиб жавобсиз колдиришди. Шундан сунг кутилмаган холат руй берди. Бола уларга караб:
-- Мен учун кул очиб дуо килолмас экансизлар, майлими мен узим операциядан олдин узим учун дуо килиб Аллохга сажда килсам?- деди.
Шунда врачлар болани устидаги чойшабни олишиб розилик билдиришди. Болача урнидан турдида, тизанлаб кулчасини очиб бир нечта сураларни укий бошлади. Осмонга бокиб : ※ Эй Худо, мен бир оддий етим боламан. Мен огир касалман. Илтимос мени тузалиб кетишимга ёрдам бер. Мени операция киладиган духтир амакиларга уз ишларини тугри бажаришга узинг мадад бер. Агар сен мени тузалиб кетишимга ёрдам берсанг, мен яхши бола булиб усиб улгайишга харакат киламан. Мени тузалишимга ёрдам беришингга умид килиб коламан!※ дея кулчаларини юзига тортди.
Узининг дуосини якунлагач операция столига ётиб олди. Шу пайт боланинг Аллохга килган ноласидан сунг нафакат мени хаттоки ёнимдаги хамкасбларимни хам кузига ёш тулди. Кейин болача :
-- Мен тайёрман!- деганча гапини тугатди.
Операция жуда муваффакиятли утди. Болачани палатасига олиб боришди. Бир неча кундан сунг касалхонадан жавоб беришди. Ва мехрибонлик уйидан келишиб олиб кетишди. У тулик согая бошлади.
Орадан бир неча кун утгач нотаниш бир киши мени офисимга келди. Шу вокеа хакида мен билан гаплашмокчи эканлигини баён килди.
-- Бир неча кун олдин ёш болачани операция килганингиз хакида гапириб беринг!- дея суради.
Кейин билсам уша нотаниш киши журналист экан.
-- Мен куп болаларни операция килганман. Кайси бирини суряпсиз?
-- Ёш болачани...мен учун дуо килмайсизми деган болачани!- деди.
Шунда врач жиддий тарзда:
-- Шундай холат хакикатдан руй берганди лекин бундай холатдаги болачани биринчи марта курдим. У шунаканги сураларни укиб Худога нола килардики буни тасвирлаб беришим жуда кийин. Мени операциям хам мувоффакиятли чикишига унинг дуоси ёрдам берди деб уйлайман.!- дея гапини тугатди акамиз.
Аллох узи кечиргувчи ва мехрибондир. Аллох хар бир бандасини доим уз панохида асрасин..


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📹 Birovni haqqi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ёш бир жувон ўз қилмишига яраша кўп йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган эди, аммо у умрини бандиликда ўтказишга рози бўлмай, турмадан қочиш йўлларини излай бошлади. Шу мақсадда у турма ходимларидан бири билан дўстлашиб олди. Бу ходимнинг вазифаси вафот этган маҳбусларни турма яқинидаги қабристонга элтиб дафн этишдан иборат эди. Агар турмадагилардан кимдир ҳаётдан кўз юмса, у дастлаб махсус ўрнатилган катта қўнғироқни чалиб, маҳбусларни ораларидан яна бири жон таслим қилганидан огоҳ этарди. Сўнг марҳумнинг танасини махсус хонага элтиб, тобутга жойлар эди. Ундан кейин турмахона идорасига бориб, тегишли ҳужжатларни тўлдирар, сўнг қайтиб келиб, тобутни махсус машинасига ортиб, қабристонга олиб бориб кўмар эди. Буларни аниқлаб олган маҳбус аёл турмадан қочишнинг айёрона режасини ўйлаб чиқди ва янги дўстига айтиб, қочишга ёрдам беришини сўради. Режага кўра, кейинги сафар қўнғироқ чалинганида, аёл дарҳол тобутхонага бориб, жасад солинган тобут ичига кириб олиши, дўсти – турма ходими идорада ҳужжатларни тўлдириб келгач, бу тобутни олиб чиқиб дафн этиши лозим эди. Қабристонга элтиш ва дафн маросимлари бошқа назоратчилар иштирокида амалга оширилиши сабабли, аёл бу паллаларда «миқ» этмай, жон сақлаб ётиши, дўсти эса тунда келиб, тобутни қазиб олиши ва уни озод этиши лозим эди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ам керакмас биласана. Энг охиргиси одамларни тушунишга ҳаракат қил. Уларнинг ўрнига ўзингни қўйиб кўр хўпми.
-Ҳа.
-Унда мени бу айтганларимни ҳеч қачон эсингдан чиқарма!
-Хўп.
-Жоним қизим ўзимни, ўзинг ақиллисаку тўғрими?

Аста бош чайқаб ҳа ишорасини қилди. Нигина.

Эртаси куни эса куёвни олиб келди. Уларни учраштирдилар.

-Вой бунча чиройли бола- ичида ўйлади Нигина.

Йигит ҳам қизга бир қараб қўйдию бошқа ҳеч қарамади. Гапирмади ҳам.
Бошида бир
-Яхшимисиз -деди. Бўлди.
Қиз сезди йигитга ўзи ёқмади.

- Бўлди бу бола ҳам энди қайтиб келмайди ўйлади ичида. Ўн беш минут ўтирдилар. Ҳеч кимдан садо чиқмади. На қиз гапирди, на йигит.

Лекин Нигинани юрагини жиз эттирган чўғ сўнишни ҳам, қайта ловиллашни ҳам билмасди. Нигина охири изн сўради

-Мен бора қолай ишим бор эди.
-Ха майли. Шаҳзод зўрға жавоб қайтарди.

Ташқарида Нигинани янгаси Шаҳзодни ораси кутиб олди.

-Нима бўлди Нигина гаплашдингизми? Укам сизга ёқдими?
-Мен укангизга ёқмадим менимча янга. Индамади.
-йўғе.
Янгаси ичкарига кириб кетди. Нигина эса илк бор юраги алланечук бўлиб кетди. Кейин ўзини овутишни бошлади.

-Ҳа майли хотини бор эди ёқмаганим яхши бўлди.

Эртаси куни янгаси келиб
-Нигина хушхабар сиз укамга ёқибсиз?- Деб югириб келиб қолди.

Нигинани юраги яна нима учундир қувониб кетди. Узи истамайгина мийиғида кулди Нигина. Лекин қувончдан юраги алланечук севиниб кетди.
-Эртага сизларни унаштиришга онамлар келаркан Нигина.
Янгаси ҳам қандайдир севиниб гапирарди.

Шу кундан бошлаб Нигина ўзгариб қолди. Қандайдир бошқача ўзига нарса олиш учун бозорга бормоқчи бўлса ҳам бўяниб олиб, ўзига қараб оладиган, бўлди. Ўзига эътиборни кучайтирди. Чунки янгаси насиҳат қилганди.

-Энди эрга тегаяпсиз, эрингиз сиздан бошқани севиб қолишини истамасангиз, ўзингизга қараб чиройли бўлиб юринг хўпми?

Шу гапларни эслаб чиройли бўлиб юришга ҳаракат қиларди.

-Моможон айтган маслаҳатингизга албатта амал қиламан. Мен у уйга яшайман деб бораяпман, демак яшайман. Мен чимилдиқдамас, олдиндан ваъда бераман, мен ундан бошқани асло демайман. Уни доим ардоқлаб, севиб ўтаман. Мана кўрасиз.
-яша қизим ваъдани ўзинггамас,менга ҳам бердинг акс ҳолда бузсанг, сен гунохкор бўласан тушундинга.
-Ҳа моможон бузмайман ваъдамни.
-Яша қизим,яша.

Тўй куни ниҳоят белгиланди. Нигина баҳтли бўламан деб еттинчи осмонларда учарди. У ўзича йигит билан яшашларини тасаввур қилиб кўрар, яна уялиб ҳам қўярди. Ҳар ҳолда, чиройли кўркам йигитга эрга тегаяптида. Сепларни шунчалар ажойиб қилиб қилдики. Кўрган одам ҳавас қилди.

Қуда тараф ҳам қизбола кўнгли бор деб катта тўй қилиб берди.

Бу тўйдан бир хафта олдин Ширина эса отасини уйига бориб турди. Одатдагидек эрини уйланишини томоша қилолмади. Тўйдан кейин келади одати бўйича. Ҳар эри уйланганда бутун вужуди билан бу ҳаёлдан чиқиб кетиш учун ҳар нималар ўйлаб топади. Ўзини, ўзи ишлар билан овутади. Акаси

-Қўй синглим ажраш- деса акасига
-Мен Шаҳзод акамдан бошқани севолмайман. Мен усиз яшайолмайман ака, мени тушунинг -деб акасини рад этади.
-Устингга қайта-қайта хотин олиши яхшими синглим, бунга сен чидарсан, мен чидолмайман- деб синглисини кўндиришга уринган акасини Ширина қайта рад этади.

Одати бўйича акасини уйига фақат шунақа маҳалдагина боради, бошқа пайт эса меҳмонга ҳам бормайди Ширина. Бир хафта туради. Кейин қайтади. Бу хафтада эрининг хотини кетиб қолишга ҳам улгурган бўлади. Хар бир аёл кетгандан кейин Ширина қайнона, қайнотасини кўнглини олиш учун нимадир олиб бориб уларни тинчлантириб келарди. Бу гал бир хафтамас ўн кун қолишга қарор қилди. Чунки қайнонаси олдиндан насиҳат қилиб борди.

-Билиб қўйинглар, Нигина опангни қайнсинглиси, агар уни хафа қилиб қўйсангиз иккингиз ҳам биласиз опангни оиласи бузилади.
-Шуни билар экансиз нега унинг қариндошидан топдингиз она, қайси қиз ҳам яшарди иккинчи бўлиб, ҳеч ким чидамайди, бу қиз ҳам чидамаслиги аниқ.
-Шаҳзод сен шарт қўймасанг, тилингни тийиб юрсанг у қиз содда, ўзимни ишончим комил яшайди, акс ҳолда, эса сен ҳам, мен ҳам, опанг ҳам тамом бўламиз.
-Шаҳзод акам нима энди тентак қиз билан яшайдими?
-Ширина мен сенга уни тентак демадим шекилли? Фақат сал соддароқ халос.
-Эшитдим она, опам айтдил

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

б кулиб турадиган,(кулиб туриши ўзига ярашмасада лекин кулиб турарди)бирор ёрдам керак бўлса ҳеч иккиланмай ёрдамга ошиқадиган, бировга сеники номаъқул демайдиган, хато бўлса бир огоҳлантиради, тушунмаса мажбурламайдиган, оддийгина, содда, қишлоқ қизи эди. Ёшлигида ҳамшираликка ўқиган, оддий курсларда, доим маҳалла одамларига дори,уколини қилиб юрадиган қиз. Йўлни ёқасида яшарди. Кунларни бирида. Йўлда дамас машинаси аварияга учради. Нигинани кўз олдида, бахтга қарши шу он машиналар ҳам ўтмай қолган, кўчада тўпланиб турган аёллар бор, улар ҳам машина ағанаб қолгач ёрдам бериш ўрнига уйларига қочиб қолганди. Кўчада бир ўзи, қизболаман деб қараб турмади. Қўрқаман ҳам демади. Жони борича машинага чопиб борди. Ичида битта ҳайдовчини ўзи бор эди. Синган ойналарни тушуриб ташлаб ҳайдовчини машинадан чиқариб олди. Кейин маҳаллада уй-уйларидан эркаклар чиқиб кела бошлади. Ҳайдовчига биринчи ёрдам кўрсатай деса ҳайдовчи уни рад этиб ҳеч нарса қилмади деди. Кейин ағанаб ётган машинани кўчадан ўтаётган машинадаги одамлар ҳаммаси бирлашиб кўтариб турғазишда ёрдамлашамиз деган чоғда қўлларини кесиб, олганларга биринчи ёрдамни кўрсатиб уйларига кузатиб қўйгач одамлар олдига келиб

-Сен қўрқмадингми? Қандай қўрқмадинг деган гаплардан кейин, айтиб бераркан эти жунжикиб кетарди, яна ўзига ўзи войей бунчалик хавфлия деб қўярди.

Нигина шунақа эди. Қўлидан фақат жон олиш келмасди. Қолган ҳамма иш келарди. Тикувчилик, зардўзлик, тўқувчилик, ёш қизчаларни бирор байрамга, чиройли қилиб сочини турмаклаш, ҳамширалик, ветенариялик қишлоқ ҳаётида нимани билиш керак бўлса, ҳаммасини эпларди. Қандай ёрдам керак бўлса қарашарди. Лекин шу билан бирга ёши ҳам кетиб борарди.

Ундан кейин ҳам маҳаллада Ўша кўчада йўлнинг носоз жойи кўпроқ бўлгани учун иккинчи авария юз берди. Машина чуқурликка тушиб кетмай деб четга озгина бурилганди қаттиқ тезлик билан келаётган бўлганми? Йўл четидаги чуқурликка уч марта айланиб тушиб кетди. Бу гал атрофида машинада одамлар бор эди. Улар тушиб ёрдам берарди, шунда ҳам бизни қараб туролмагич қизимиз бориб уларга ёрдам бераман деб аралашмоқчи бўлганда аёллар бирлашиб уни тўхтатиб қолди, биринчи ёрдам кўрсатишга ҳам қўймай икки киши ичида бўлган экан иккисини ҳам машинага олиб машинада туман касалхонасига олиб кетди. Ўзини маҳалладоши олиб кетганини кўргач телефон қилиб аҳволларини сўрайверди, сўрайверди. Яхши экан деб жавоб олгачгина ҳамма тинчланди.

Бизнинг қиз шунақа эди. Ҳамиша ҳаммага қўлидан келса келмаса ёрдамга ошиқади. Мана шу қизимизга ҳам ниҳоят яна битта талабгор чиқди. Келин қилай деб. Лекин бунақа совчи биринчи марта келиши эди. Иккинчи хотинликка сўраб, биринчи марта бундай хол рўй берди. Қиз оғзини очиб қолган. Жим бунинг одати доим совчи келиб кетгандан кейин, жуда маюс бўлиб қоларди. Ўзига ўзи савол бераверади,бераверади.

-Нима айбим борки менга бунақа совчилар келади, айбим хунук бўлганимми? Ё ўзим билмай кимгадир ёмонлик қилиб қўйдимми? Шунинг жазосими? Қачон қилдим қайда қилдим экан?

Пашшага ҳам озор бермайдиган бу қиз,(балки ишонмассиз лекин ростдан ҳам пашшага ҳам озор бермайди, ўзини чақиб турса ҳам «майли қорнингни тўйдириб ол, бўлди энди кет»- деб учириб юбориб чаққан жойини яра қилиб юборса ҳам индамасдан ўтираверарди.) бирор қуш касал бўлиб ерга тушиб қолса даволаб учириб юборади. Мол ҳоллари ҳам касал бўлса дори-дармонини ўзи қилиб тузатиб олади.

НИМА ДЕБ ЎЙЛАЙСИЗ БУ ҚИЗ ЭНДИ ҚАНЧАЛИК ЎЗГАРАРКАН?
Ўзгарармикан ўзи?

Қисқаси ўзига ўзи савол беради, ўзига ўзи жавоб беради.

-Ҳа кеча сувда битта чумолини оқиб кетаётганини кўриб қутқариб қололмаганим учун бугун менга шундай жазо берилган, йўқ менимча, Алишер акани ити мени тишлайман деганда унга тош отаман деб қўрқитганимга бўлган бу жазо,
ёки чиройли қиз эмас хунук қиз бўлса бунинг тенгги шу одам деб юборганми Оллох менга бу одамни, ҳамма мени шунга эрга бермоқчи агар яна совчи бўлиб келса, агар бу ҳам келса, келмаса мен онамдан яна гап эшитсам керак.

«Ўзингга қарамадинг, бўянмадинг, чиройли бўлиб олганингда булар қайтиб кетмасди»

-Гўёки бўяниб ўзимга қарасам чиройли бўлиб қоладигандек. Қозонда бори чўмичга чиқадида. Ҳа майли қайтмаслиги ани

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

айбимизни билайлик кейин нима десангиз қиламан. Илтимос онажон.

Ширинани ёлвориб сўраган бу илтимосига ҳеч ким йўқ деёлмади.

-Яхши розиман ундан кейин мени айтганимни қиласан иккинг ҳам.

Орадан бир ой ўтиб текширувдан ўтишга бордилар. Натижани уч ой ичида олдилар. Натижага кўра Ширинанинг уруғлари бутунлай ўлик эканлиги кўрсатилди.

Ширинанинг умиди барбод бўлди. Лекин Шаҳзод ундан ажрашни ҳаёлига ҳам келтирмаслигини айтди. Нима бўлса ҳам барибир ажрашмайман деб туриб олди.

Онаси, отаси ҳар қандай йўл кўрсатди. Ҳаммасини рад этди. Бирортасини гапини эшитишни истамади. Шаҳзодни ўзи алоҳида уй солиб кўчиб чиқиб кетди. Ширина ҳам эридан ажрашишдан жуда-жуда қўрқарди. Лекин вазифасини ҳам унутмади. Унга қарши бўлган ҳамма ҳамманинг кўнглига йўл топишга интилар. Ҳар тарафдан ёғилаётган кесатиқ, заҳар гапларга кулиб жавоб қайтаришга ҳаракат қилар. Қайнона, қайнотасини аччиқ гапларига ҳам эътибор бермасдан уларни жон деб хизматини қиларди. Эри юз минг топса 90-минггига қайнона, қайнотасига ёқтирадиган нарсаларини олиб оборарди. Югириб елиб уларни хизматини қиларди. Ҳамма овсинлари иш қилмасдан тили ўн қарич бўлиб иш буюрар Ширина эса уларга гап қайтармасдан ҳамма дардини ичига ютиб жим юрар кечга уйига қайтгач эса ёлғиз қолиб ички хонага кириб олиб бор овози билан бақириб, бақириб йиғлар эри келибгина уни тинчлантириб оларди.

Тўртинчи акасини 4-ўғли бўлгач бешинчи фарзандини ҳам ўғил дейишди. Шу туғилажак фарзандини онаси Шаҳзодга сен катта қиласан деди.

Буни ҳоҳламаса ҳам мажбурий Шаҳзод ҳам Ширина ҳам рози бўлди. Бола туғилгач барибир болага меҳр қўёлмади.

Болани боқа олмаслигига қайнона, қайнотанинг ақли ета бошлади. Болани ота онасига қайтарди. Энди уларнинг олдида фақат битта йўл бор эди.

Иккисини ҳам чақириб охирги йўлни уларга тушунтирдилар.

-ажрашишни истамадинглар, фарзанд асраб олишни истамадинглар, акангни боласини ҳам асраб олишни истамадинглар. Энди фақат битта йўлинг бор ҳалос. Иккинчи хотинга уйланасан ва сенлар ажрашмайсанлар.

-Нима деяпсиз она.
Шаҳзод тутоқиб кетди.
Ширинани кўзи ёшга тўлди. Йиғлади. Лекин гапирмади жим ерга қараб кўз ёш тўкаверди. Турган жойида қалтирар, кўз очиб кўрган ёрини бошқага беришни ўйларкан юрагига алам тўлиб борарди. Шундай азоблари бору лекин уни кимга сочишни билмасди.

Қайнонаси эса қарорни қабул қилишдан бошқа чоралари йўқлигини. Бу эр-хотинлар кўчиб чиққан уйида яшайверишини кейинги кундош эса қайнонаси билан яшашини фарзандли бўлса яшайверади акс ҳолда уни жавобини бериб юборишини айтди. Булар жим қолди. Қайнона ҳамма фарзандига топшириқ берди. Кундошликка рози бўладиган қиз топишни буюрди. Қиз дегани ҳам ха деганда чиқавермади.

-бегим бордию зайнаб сизни муҳаббатингизга эришишни истаб мени бу ердан йўқ қилишни истаса нима қиласиз?
-Бас қил, ҳеч қачон унақа қилмайди. Бордию шунақа қилса боласига ҳам қарамай уни қуритаман. Сени жуда яхши биламан, оиламни қанчалар яхши кўришингни агар битта нето ҳаракатини сезсанг менга хабар бер. Тушундинг. Ҳаммасини ўзим ҳал қиламан.
-Хўп.
-Қара хали унақа қиз йўқ биз бўлса режа тузиб бўлмайдиган гапларни гаплашиб ўтирибмиз. Ҳали бунақа ҳаётга тайёр аёл бўлмаса керак. Мен ишонмайман.
-Илоҳим чиқмасин ҳам.
-Айтганинг келсин. Мабода чиқиб қолса ҳам балки бирор йўлини қилиб куритамиз хавотир олма.
-Жинни онангиз кейин мендан кўради майлима?
-Ҳа тўғри ҳай бирор гап бўлар. Яхши ётиб тур.
-Сиз ҳам.

Қайнона эса аллақачон қизми, жувонми умуман яшайман деган одам қидира бошлади.

Бошида жувонларга бора бошлади, кўпчилликка таклиф киритди. Афсуски рад жавобини эшитгач. Кўнгиллари чўка бошлади. Шундай бўлсада қидиришдан тўхтамади.

Ва ниҳоят битта жувонни топди. Унинг ёши Шаҳзоддан катта экан шундай бўлсада
-битта боласи билан оламан деса тегаман деди.
Кичик бир номига нимадир қилгандек бўлиб келинни олиб келдилар.

Биринчи кунданоқ шартларни қабул қилишни огоҳлантириб куёв бола санай бошлади.

-Менга қаранг бу ерда мен эрман демак мени ҳамма гапларимни тинглаб, шартларимни эшитишингиз шарт. Биринчидан Ширинани ҳеч қачон ҳақорат қилмайсиз унга яхши муомилада бўласиз, заррача ёмон гапирмайсиз, акс ҳолда сизга катта кўча.
Иккинчидан ота-онамни

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Оиладаги аразни кетказадиган йигирмата жумла:

1. Тўғри айтдингиз;

2. Ҳўп бўлади;

3. Сизни (сени) яхши кўраман; (ёки Севаман)

4. Сизни (сени) жуда яхши тушуниб турибман;

5. Қўлларинг дард кўрмасин;

6. Ягонам; (эркам)

7. Кечир; (рози бўл)

8. Сен барибир бошқачасан;

9. Инша Аллоҳ яхшиликка;

10. Сен Аллоҳимнинг менга ҳадиясисан;

11. Муаммо йўқ;

12. Раҳмат, жоним;

13. Сенга жаҳл қилмадим;

14. Сени дуо қиламан;

15. Сен топган пул сеники, мен топган ҳам сеники;

16. Буни сен қилмайсан, биламан;

17. Сен борлигинг бахтимиз;

18. Қуръонимга қараб қўй;

19. Аллоҳ сендан рози бўлсин;

20. Зўр чиқибди, ярашибди...

• Сиз яна қўшишингиз мумкин. Муҳими жумлаларни ўрнида ишлатиб оилангизни мустаҳкамланг ва турмушингиз фароғатли бўлсин!

(Ҳаким Муслиҳ)

Читать полностью…
Subscribe to a channel