ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33749

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ОЛЧАГУЛ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳикоя

Байрамдан кейинги "байрам"

Мухлиса телефонининг уйғотиш учун созланган, асабни эговлайдиган, бир маромдаги овозидан базўр уйғонди. Кечқурун кеч ётган эди. Янги йил кирса ҳам меҳмонларнинг кети узилмади-я. Турмуш ўртоғига бу йил ишхонасидан "хизмат уйи" деб аталувчи янги уй берилган эди. Шу баҳона бўлиб қайнона -қайнотаси-ю, овсинлари- ҳаммаси байрамни уларнинг уйида кутиб оладиган бўлишди. Мухлиса аввалига хурсанд бўлиб, ҳаракатни бошлаб юборди, аммо кечгача пишир - куйдир қилгани етмагандай, кейин ҳам ҳаммага бир ўзи хизмат қилди. Каттаси майли, кичик овсинларигача "меҳмон" бўлиб ўтириб олишди. Қайнонаси бир оғиз қарашиб юборинглар демай, "олинглар, олинглар" дейди, тавба.
Бугун эри навбатчиликка боради, нарсаларини тайёрлаш керак, бўлмаса ётиб ухламоқчи эди.
Турмуш ўртоғини ишга кузатиб, ишни нимадан бошлашни билмай турган Мухлиса бетартиб қалашиб ётган идишларга қараб баттар жиғибийрони чиқди. Тарақа -туруқ қилиб ишни бошлаб юборди. Орада ўзича жавраб қўяди.
Тушгача уйларини сарамжонлади, бу орада болалари уйғониб, уларга нонушта ҳам эмас, биратўла тушлик берди.
Ишхона томонидан берилган ушбу кўп қаватли янги уйларига эрининг ҳамкасблари ҳам оиласи билан бирин -кетин кўчиб келишганди. Уларга 5-қаватдан насиб қилди. Майли, шунисига ҳам шукр.
Ўтган шу беш олти ойнинг ичида қўшни аёллар билан анча иноқлашиб қолди. Деярли ёшлари тенг бўлгани учундир, балки. Айниқса, биринчи қаватда турадиган Лобар билан сирдош бўлиб улгурди.
Кечаги тортдан бир бўлак кесиб, озроқ ҳўл мева олиб, икки боласини етаклаб Лобарникига тушди. Қўшниси дастурхон тузаб бўлгунича Мухлиса дардини дастурхон қилиб улгурди. Болалар қий-чув қилиб тўпалонни бошлаб юборишди. Фақат етти ёшли тўнғичи Муниса ҳеч кимга қўшилмай мунғайиб ўтирибди. Мухлиса қайнонаси-ю, овсинларини обдон гўрига ғишт қалаб , мунғайиб ўтирган қизи эсига тушиб, яна ҳамма гапни эшитиб отасига айтиб бермасин деган хавотир билан: "Бор, ўртоқларинг билан ўйна, катталарнинг гапига қулоқ солмай"-деди қошини чимириб.
Қизи эса лунжини ушлаб:" Ойи, уйга чиқайлик, тишим қаттиқ оғрияпти"-деди ҳиқиллаб.
"Доим шу, гапни гапга қўшмайди бу. Кеча айтувдим сенга муздай кампотни ичма, деб айтганни қилмайсан биттанг ҳам," -жавраб жавраб суҳбатни келган жойидан давом эттирди. Шу орада Лобар оғриқ қолдирувчи дори олиб чиқиб берди. Дори ичгач қизи бироз тинчланди-ю, лекин кетамиз деб туриб олган эди, Мухлиса қўлига калитни тутқазди: " Ма, эшикни ичингдан
қулфлаб, мултик кўриб ўтир "-деб уйга жўнатворди.
Обдон дардини тўкиб, енгиллашган Мухлиса ўғлини етаклаб бешинчи қаватга кўтарилди. Эшик қўнғироғини чалган эди, қизи эшитмади чоғи жавоб бермади. Қўнғироқни устма -уст чалди. Ичкаридан садо йўқ. Энди бетоқатланиб эшикни тақиллата бошлади. Жим -жит. Тавба, қизи ишқилиб уйга чиқдимикан. Бирдан ваҳима босиб, зарб билан эшикни ура бошлади.Бирор садо йўқ. Юраги қинидан чиқай деб, ҳам эшикни уриб ҳам бақириб:" Муниса оч, Муниса, Муниса... "
Бирин -кетин қўшниларнинг эшиги очилди. Ҳамма ҳар ёқдан маслаҳат бера бошлади,
кимдир: " Ташқари ойнадан чақириб кўриш керак "-деди.
Мухлиса кичкина ўғлини қолдириб жон холатда зиналардан учиб тушди. Ташқарига чиқиб уйининг балконига қараб, қора терга тушиб :" Муниса, Муниса оч болам... "-деб овози бўғилди. Зумда бола кўтарган аёллар, эркаклар ҳам чақира бошлади.
" Онанинг кўнгли душман" деганларидек, шу ўтган дақиқалар ичида фақат ёмон ўйлар ёпирилиб келар, хаёлида газга заҳарланиб қолдими, ёки уйга чиқмадими... телба бўлаёзди. Охири мажоли қолмади, ўтириб йиғлашга тушди. Шунда Лобар юпатган киши бўлиб, елкасини силаб туриб: "Эшикни

бузамизми-а? "-деди. Мухлиса сакраб ўрнидан турди, нега шу хаёлига келмади-я. Шунда бирдан
эри ёдига тушди телефонини олиб қўнғироқ қилди, ўчиқ. Ҳа, демак,ишхонада телефон топшириб бўлишган. Эшикни яна умид билан тақиллатиб, қўнғироқни босиб, мажоли қолмай ўтириб йиғлай бошлади. Лобар эрини бошлаб чиқди, яна у танимайдиган бир -иккита эркаклар зўр бериб, эшикни бузишга киришишди. Бу пайтда Мухлиса муздек зинада ўтириб:" Эй худо ўзинг асра, ўзинг асра... "-деб кўз ёшлари юзини юварди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Инсоннинг қадри

Узоқ қиш туни. Машҳура ўғилчасининг қув -қув йўталидан уйғониб, пайпаслаб боласининг пешонасини ушлади, чўғдай. Юраги тез уриб бир лаҳза нима қилишини билмай қолди. Дори берай деса, ухлаяпти, бермай деса чуқур чуқур нафас олишини кўриб ваҳима босаяпти . Эртага тонг отса докторга олиб боради, бўлди, ишидан гап эшитса эшитар.
Тонг саҳарлаб қайнонасига: "Бирга докторга бориб келайлик"-деб, илтимос қилди. Хаёли барибир ишида эди, агар ўғлини касалхонада олиб қолишса, қайнонаси билан бирга қолдирмоқчи эди. Қайнонаси эса босиқлик билан:
" Болажоним, жудаям мазам йўқ, ўғлим билан бориб кела қолинг, "-деди-ю, тахир дори ичди чоғи, юзини буриштирди. Машҳура эса азбаройи жаҳли чиққанидан
" нима бўлди ? " дея ҳол сўрамасдан , эрига ҳам ортиқча гапирмай, болани олиб касалхонага отланди.
Шифокор обдон текшириб,ётиб даволаниш кераклигини,баланд иситма билан уйда даволаш хавфли эканлигини айтиб,касаллик варақасини тўлдиришни бошлади.Машҳура бирдан бўшашиб қолди, мактабдагиларга нима дейди,чорак охири бўлса.Туриб -туриб яна қайнонасидан ранжиди,гўё болани улар касал қилгандай ичида пичирлаб ўтирди.
Улар жойлашган хонада ёши 55-60лар атрофида ўзига яхшигина зеб берган барваста аёл 2 ёшлар чамасидаги болани тиззасига олиб, биргалашиб телефонда нимадир кўришарди.Машҳуранинг саломига кўзойнак остидан бир қараб "ваалей"деб, қўйди.
Машҳура нарсаларини жойлаётганида ҳам ўзини бир жуфт кўз зимдан кузатиб турганини сезар,унга сайин ўзини ноқулай ҳис қиларди.Нарсаларини жойлаб бўлиши билан, Диёрбекка осма укол улашди,ўғли йиғлаб-йиғлаб кўниб қолди.Ўғилчасини оёқ томонига ўтириб энди ишхонасига қўнғироқ қилишга чоғланган эди ҳам, ҳамхонасининг телефони жиринглади.Машҳура кейинроқ қиларман деб,телефонини чўнтагига солди.Ҳамхонаси чамаси қизи билан гаплашарди.
--Ҳа,Гўзал яхшимисан?Касалхонадамиз яна,ўзим олиб ётибман,ҳа у лаллайган келинойингга ишониб бўладими болани,ўзини эпласин олдин.
Ушбу суҳбатни эшитмасликнинг ,ўғилчасини ташлаб чиқиб кетишнинг иложи йўқ.Аёл борган сари бақириб гапирарди
--Вой,минг марта айтдим,маска тақинг, болага яқинлашманг,деб.Мана охири хонамизга кирвуриб юқтирди,одам ҳам шунча бўш бўладими гапирсанг кўзини ёшини оқизиб туради,индамай.Эй,
Азизбек, ғингшима, жим ёт, набирасига бир ўқрайиб гапида давом этди, --- шу ердан чиқволай қўлини теккиздирмайман болага,ўзим қарайман. Ўзи айланиб келиб,"Азизбек бугун биз билан ухласин "дейди, кошки болага тузук қараса тош қотиб ухласа боланинг усти очиқ қолади биламанку уни.
Машҳура бу суҳбат тезроқ тугашини истарди.
Кечки овқат маҳали бир столда ўтириб таом тановвул қилдилар, суҳбат давомида ҳамхонасининг исми Дилбар эканини, набирасини ўн йилда кўрганини,келинининг ношуд, ландовурлигини-ю, шамоллаб, болага касалини юқтирганини жимгина эшитиб ўтирди.Таомланиб бўлгач, ҳамма идишларни ювиб, Дилбар опани идишларини қўлига тутқазганида,опа идишларни кўздан кечириб :
--Ишқилиб,тоза чайдингизми,майли жойига қўя қолинг, -деди.
Машҳура арзимаган иши учун ҳам дуо қилиб қўядиган қайнонасини эслади.
Кечга бориб шеригининг боласини иссиғи чиқди. Болажон"ойи,ойи"деб ғингшиб йиғларди.Шу орада Дилбар опанинг қувватлаш учун қўйган телефони жиринглади, Машҳура олиб бераман деб кўзи тушди"Келин". Қайнонаси ўзининг исмини"Машҳура қизим"деб сақлагани бир зум хаёлидан ўтди.Хаёлларини Дилбар опанинг баланд овози бузди.
--Сизга неча марта айтдим, келманг деб,ўзи зўрға тузатяпман болани,келиб баттар касал қилиб кетасизми?Чучвара қилган бўлсангиз додажонингизга сузиб беринг, бизга овқат керакмас,сиз уйдагиларга, додажонга яхши қаранг, бўпти.
Телефон қўнғироғидан кейин бола баттар йиғлади ойисини сўраб,охири набирасига телефон бериб тинчитди-да,яна келинини ношудликда айблаб кетди.Бу аёл ҳар сафар арзимас нарсалар билан келинини айблаганда Машҳура ўзининг қайнонасини,унинг кўп йиллик устозлик тажрибаси ўлароқ насиҳатомуз суҳбатини соғинарди

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Икки йўл ораси

Диёра оғир қадамлар билан ишга бораркан, яқин кунларда ҳомиладорлик таътилига чиқишини, шу сершовқин мактаб ва тўпалончи ўқувчилардан бироз дам олишини ўйлаб сал кўнгли ёришгандай бўлди.Охирги пайтларда шунчалик чарчаб қоляптими ёки туғруқ олди тушкунлик кайфиятими,хуллас,онаси билан гаплашса ҳам фақат йиғи-сиғи, турмуш ўртоғи ишдан келса ҳам йиғи.
Йўл четида писта, қурут яна бошқа майда -чуйда нарсалар сотиб ўтирган онахонга яқинлашиши билан, қадрдонини кўргандай севиниб кетган онахон: " Келақол қизим, бугун бироз кеч чиқибсанми? "-деди-ю, жавобини ҳам кутмай, -ўнта солайми? "-деб, елим халтага қурут санаб сола бошлади.Диёра:" Бугун дарсим иккинчи соат эди,майли раҳмат "-дея дарров битта қурутни оғзига солиб йўлида давом этди.
У юкли бўлганидан буён қурутсиз юролмайди, ҳатто дарсда ҳам болаларга сездирмай кичкина бўлакни оғзига солиб олади. Негадир фақат шу онахон сотадиган қурут бошқача мазали туюлади. У оғзига иккинчи қурутни солдию йўтал тутиб,қурут бирдан томоғига тиқилиб нафас ололмай қолди, ўзини овози ўзига эшитилмайди, атрофга қаради узоқдан келаётган қиз рус миллатига мансуб шекилли" Вам, памочь"-деди, атрофга аланглаб. терлаб кетган, аранг куч тўплаб, томоғини кўрсатди. Қиз гап нимадалигини тушунди чоғи дарров уни энгаштириб куракларини орасига қаттиқ урганди, қурут отилиб чиқди. Ҳаммаси шундай тез содир бўлдики, бир зум хаёлидан нималар ўтмади. Ҳатто ишга боргиси келмай, ношукурлик қилганига тавба қилишга ҳам улгурди.Ҳаёт гўзал,жон ширин экан. Чуқур -чуқур нафас олди-ю: "Раҳмат" деб,ҳалоскор қизни қучоқлаб йиғлаб юборди.Кейинчалик бу қизни қайта учратмади, аммо ҳеч ҳам ёдидан чиқармади.

Маҳбуба Баҳодир қиз

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛЧАГУЛ
45

Сарвар қишлоққа эрталаб соат саккизга яқин кириб келди.
— Яна озгина, — машинани бир четга олиб тўхтатдию, уёғига яёв кетишга, ўтган хотираларни яна бир бор эсга олишга қарор қилганча йўлга тушди. Яёй юриб, таниш кўча томонга буриларкан бу кўчада ҳар доимгидан одамлар кўпдек туюлди, — бу кўчадан ўтишга топган вақтларини қаранглар, — Сарвар энгса қотирганча олдинга юриб бораркан, олдинда кетаётган одамларнинг ҳаммаси бир уйга кириб кетарди, — бу уй....ахир бу уй..., — Сарвар қадамини тезлатди. Катта-катта қадам ташлганча ўша таниш уй олдига келиб тўхтаб қолди. Очиқ турган дарвозадан ичкарида уёқдан-буёққа бориб келаётган эркаклар кўринар, уларнинг ичида икки ёш бола ва битта кишир чопон кийиб, бошига дўппи кийиб олганини кўриб бир дам карахт бўлиб қолди, — бу...бу... — ичкаридан эшитилган йиғи овозидан ўзига келди.
— Қизииииим, — Сарвар оёқлари ўзига бўйсунмаган ҳолда ҳовлига кириб келар экан, тинмай қизимлаб йиғлаётган аёлнинг дардли ноласини эшитиб қулоқлари битиб қолди гўё.— Мен бадбах онангни кечир болажоним. Бойлик деб сени қурбон қилган аҳмоқ онангни кечир, — Сарвар ичкари уйга кираркан, кўксига муштлаб йиғлаётган Хосият опага кўзи тушди.
— Олмагул, — лаблари титраганча пичирлади. Кейин нима бўлди, нима қилди англай ҳам олмади. Эсини йиғиб, ҳаммасини англаганида ўзини қабристонда эканлигини, боягина кўтарилган қабрни қучиб ўтирганини кўрди.

🌺🌺🌺

— Нима? — Гулбаҳорнинг қўлидаги чойнаги тушиб кетди.
— Баҳор, — Эргаш йиқилай деган рафиқасини ушлаб қоларкан, — яхшимисан? — хавотир билан унинг юзига боқди.
— Мени Гулнинг уйига олиб боринг, — эрига гапираркан кўз ёшлари юзини юва бошлаганди.
— Хўп, фақат кўп қолмайсан. Сенга сиқилиш мумкин эмас. Ўзи айтмаслигим керак эди. Лекин ҳа деб Олмагул унақа, Олмагул бунақа деяверганингга билишга ҳаққинг бор деб айттим, — Эргаш аёлини суяганча йўлга тушди. Гулбаҳор дугонасининг қизлик уйига келгунча бир сўз демади. Ич-ичида эри ёлғон гапирган бўлишини, шунчаки ҳазиллашган бўлишини сўраб келарди. Олмагулнинг уйи олдига келганида тўн кийиб, белини боғлаб бошига дўппи кийиб бир аҳволда турган Абдурайим акани кўрдию, адо бўлди шўрлик.
— Амакииии, — ўзини тутиб тура олмади. Югуриб келиб Абдурайим акани қучоқлаб олди, — амаки уларга айтинг, Гул ўлмади денг. У тирик, ҳозир жилмайганча чиқиб келади денг, — Гулбаҳор гапираркан елкалари силкиниб-силкиниб кетарди.
— Қизим, — Абдурайим ака Гулбаҳорнинг пешонасидан ўпиб қўяркан, унинг сиймосида ўз қизини кўргандек бўлди. Бўғзига нимадир тиқилдию, қизарган кўзларини ерга тикди.
— Баҳор, — Эргаш келиб аёлини елкасидан тутди.
— Гул! — Гулбаҳор эрига илтижоли қараганча яна дарвоза томонга қараркан, дарвоза ёнида бир четда турган Илёсга кўзи тушиши билан жазавага тушди, — Қотиииил! — икки қадамда унинг ёнига келиб ёқасидан олди, — уни сен ўлдирдинг. Мен сенга айтгандим, — бир қўли билан унинг юзини тимдалай бошлади, — унга яқинлашма дегандим. Уни увол қиласан дегандим, қотил, маняк!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛЧАГУЛ
43

— Ойи мен шаҳарга кетмоқчиман, — Фурқат ташлаб кетганидан буён ота уйида яшаётган Шоҳсанам ўзига келиб, бироз тетиклашиши билан пахта теримига чиқиб анчагина пул ишлагач, бу қишлоқдан бош олиб кетиш ҳақидаги қарорини секин ойисига айтди.
— Менку қарши эмасман, — Жамила опа ҳали ўн саккизга тўлмай сўлғин бўлиб қолган қизига юраги ачишиб қараб, — лекин даданг нима деркин? Ҳар ҳолда қиз бола нарса бўлсанг.
— Қиз бола нарса? — Шоҳсанам аламли жилмайди, — энди қиз болалигим қолибдими? Хотин қўйган биттасининг қўлида топталиб, нима бўлсам бўлдимку, энди йўқотадиган нимам қолди ойи?
— Қизим...
— Ойи мен бир қарорга келиб бўлганман. Дадам йўқ деса ҳам кетаман, — Шоҳсанам охирги гапини айтиб ўрнидан туриб кетди.

🌺🌺🌺

Тонг саҳарда уйғониб кетган Умриниса опа ёмғир тинганми ёки йўқми деган ҳаёл билан ташқарига чиқаркан, эшик ёнида қунишибгина ўтирган Олмагулни кўриб ўтакаси ёрилай деди.
— Келин?
— О...ой...йиж...ооон! — Олмагул қалтираганча ўрнидан турди.
— Қани хонангизга киринг, — Умриниса опа нима бўлаётганига тушунмасдан қиз шўрликни ичкарига киргизиб юборди. Олмагул титраганча хонасига кириб келаркан Илёс пишиллаб ухлаб ётарди. Олмагул шкафи ёнига келиб ҳўл бўлиб қолган уст-бошини алиштириб, секингина жойига ётди. Уёқ-буёғи бир соатга осмон ёриша бошлайди. Унгача ҳеч йўқ қизиниб олади. Ҳовли супурай деса икки-уч кундан буён тинимсиз ёғаётган ёмғир сабаб, супуришни ҳам иложи йўқ. Жойига ётиб, кўрпага яхшилаб ўраниб олдию, беҳолгина кўзларини юмди. Шу ётишда қачон ухлаб қолганини ҳам, ёнидан Илёс қачон туриб кетганини ҳам сезмади.
— Тур, — тушликка яқин Илёс ҳали ҳам ухлаб ётган Олмагулни турта бошлади, — Олма кўзингни оч, — Олмагул бир-икки қимирлаб қўйдию, лекин кўзини очмади, — тур дедим сенга, — Илёс энди қўпол ҳаракатлар қила бошлади. Ҳали ҳам уйғонмаётган Олмагулни оёғидан тортиб полга туширди. Полга қаттиқ тушган қиз бу сафар кўзларини очди.
— Аййй....
— Тур ўрнингдан, — Илёс бу сафар уни тепиб ўтиб, хонадан чиқиб кетди. Олмагул йиғлагудек бўлиб ўрнидан тураркан, боши айланиб қайта ўтириб қолди. Усти юпун бўлмаса ҳам совуқ қотаётганини ҳис қилди. Бир амаллаб ўрнидан туриб, ётоқни тартибга келтираркан, кўзлари тиниб, боши айланиб, ҳолсизланаётганини ҳис қилар, лекин ич-ичидан йиқилишга ҳаққим йўқ дея ишларини қилаверди. Ётоқни тартибга келтириб бўлиб, хонадан чиқаётиб кўзи тиниб йиқилиб тушди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛЧАГУЛ
41


Фурқат ойиси айтгандек Шоҳсанам ота уйининг дарвозаси олдида қолдирдию, тезда уйига қайтди. Қиз шўрлик бу ерда ётганини ҳеч қаерга сиғмай кўчага чиқиб, тун ярмидан ўтганда уйга қайтиб келган Ҳусан кўриб қолди.
— Санаааам! — Ҳусан дарвоза олдида хушсиз, бунинг устига бир аҳволда ётган синглисини кўриб жони чиқай деди, — Санам кўзингни оч, — келиши билан синглисининг бошини тиззаси устига қўйганча кўкариб кетган юзига енгилгина шапатилади. — Санам, ким қилди буни? — атрофга қараб қўйди, ҳеч ким йўқ, — ойииии, дадааааа, — бир қўли билан дарвозани урганча бақирди, — бувииии, Зиёооо.
— Бунча бақирас...., — ўғлининг овозини эшитиб чиққан Жамила опанинг хуши бошидан учди, — Санам, — ўзини қизининг устига ташлади, — болам кўзингни оч.
— Уни уйга олиб кирайлик, — Ҳусан синглисини даст кўтариб олдию, ичкарига кирди. Жамила опа ҳам дарвозани ёпиб ўғлининг ортидан кирди, — эшикни очинг, — Ҳусан синглисини тўғри бувисининг хонасига олиб кирди.
— Нима бўлди? — боя Ҳусан бақирганда уйғонган Нурия буви унинг қўлидаги бехуш Шоҳсанамни кўриб капалаги учиб кетди, — буёққа олиб кел, — ётоғига уриб қўйганча ўзи нари сурилди, — нима бўлди унга? Бувинг сенга қурбон бўлсин болажоним-а, — Шоҳсанамни ётқизиши билан унинг юз-кўзларини силай бошлади, — келин илиқ сув ва мато олиб келинг, — набирасининг қоши ва пешонаси ёрилиб юзига оққан қонлари аллақачон қотиб ҳам қолганди.

🌺🌺🌺

Орадан бир неча ой ўтди. Ёз тугаб, куз ҳам кириб келди. Қишлоқ аҳолисининг кундалик ташвиши энди пахта йиғим-терими ва бу мавсумда яхшигина даромад қилиш бўлиб қолди.
Аъзам раис бир неча йил олдин такасалтанг ўғлига анча ер олиб бериб, фермерлик қилсин деган эди. Илёс бу ишларни номигагина бўлса ҳам қилиб юрибди. Пахта терими бошланганидан бери эса далада. Мақсади йиғим-теримни назорат қилиш эмас. Бир-иккита кўзи ўйноқи жувонлар билан кўнгил ёзиш. Ўзидан олти-етти ёшлар чамаси катта улфати Назар таксист унга шаҳардан бир неча кино диск олиб келиб берганидан буён Илёс анча айниб қолган. Ўша кинода кўрганларини кўнгил ёзадиган овунчоқлари билан синаб кўради. Ками қолса, уйига келгач бечора Олмагул ҳам тажриба қуёнчасига айланади. Илёснинг мана шундай «тажрибалари» сабаб қиз шўрлик бир марта ҳомиласидан ҳам айрилди.

— Бу йил қиш эрта келади шекилли? — ҳали сентябрь тугамай об-ҳаво совий бошлаганидан хавотирга тушган табелчи Садриддин ака Илёсни ёнига олиб маслаҳат солди, — ёғингарчиликка қолмасдан ҳосилни йиғиб, давлатга топширишимиз керак. Ҳали 40 %ини топширдик. Планни тўлдириш учун яна 60 % топшириш керак.
— Ҳаммасини ўзингиз назорат қилаверинг, — Илёс Садриддин аканинг ҳеч бир гапига тушунмаганди.
— Шунга бутун қишлоқни теримга жалб қилиш учун пахтага нархини оширсак, яна бир нималар қилсак дегандим.
— Буни энди дадам билан гаплашасиз. Ҳар ҳолда шу қишлоқнинг раиси, — Илёс шийпонда ўтиргани билан, икки кўзи четки эгатда пахта тераётган Зубайдада эди.

🌺🌺🌺

— Сарвар домладан эшитишим бўйича сен топшириқни тугатай деб қолибсан? — бирга ўқишга келган йигит ундан ёрдам сўраш учун ёнига келиб ўтираркан гап бошлади.
— Ҳа тугатай деб қолдим, — Сарвар овқатланиш учун киргани ҳам эсидан чиқиб ноутбоокдан кўз узай демасди.
— Шу борада менга ҳам озгина ёрдам....
— Узр иложим йўқ. Тезроқ топшириб, тезроқ Ўзбекистонга қайтишим керак, — Сарвар шеригига қарамади ҳам. Шериги бўлса буни ҳурматсизлик деб қабул қилдими, индамасдан ўрнидан туриб кетди. Сарвар бўлса кўзи компьютерда бўлса ҳам, ҳаёли бир неча кундан бери кўраётган тушига кетганди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bugun bayram munosabati bilan
🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini joylay olmadim. Ertalab 07:00 da oqiysizlar endi. Bayram muborak yana bir bor.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Кечирилмас” айб

У ишдан бўшатилди.
Чунки унинг айби кўп эди. Кечириб бўлмасди айбини. Ишхонадаги ҳамма гувоҳ эди унинг айбига. Оқлаб бўлмасди гуноҳини. Шу сабабли ҳам ходимлар қистови билан бўшатилди.
Унинг ягона айби — ноҳақликка чидолмасди, ҳақиқат тарафдори эди у. Начора...
Ишдан бўшатилди у. Ҳали яна қанча ишдан бўшатилиши керак...

К. Аслонов



@ibratli_sozlar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Таскин
Ҳаммаси ўтиб кетади...

Ҳатто, тоқатим етмайди, деган нарсаларимизниям, ким билан бирга бўлмайлик, қаерда бўлмайлик, барибир ўтиб кетади. "Мен усиз яшолмайман!" дейсан, аммо хаммадан аъло яшайсан. "У бўлмаса, ҳатто, нафас ҳам ололмайман!" дейсан, аммо усиз ҳам ҳамма нарсани эплайсан. Беш кунлик дунёда ҳамма нарсага кўникасан. Бир қанча йўқотишлардан сўнг ёлғиз ўзинг қолганингда, аслида бу ҳаётда ҳеч ким ҳеч нарсага арзимаслигини ва ҳамма нарсадан бир кун маҳрум бўлишингни англаб етасан. Англаб етасану, аммо буларни тушиниб етгунингча ўзинг ҳам тугаб борасан. Адо бўласан. Ҳиссиз мавжудотга айланасан


@ibratli_sozlar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳаётий ҳикоя
РАФИҚАМНИНГ РУҲИ МЕН БИЛАН”
Муҳаббат бекати

Ҳаётим давомида фақат бир марта қаттиқ севганман. Биринчи ва сўнгги бор. Бу менинг хотиним. У жудаям чиройли ва келишган аёл эди. Менинг ҳаётимдаям қанақадир аёллар бўлган, лекин муҳаббатим ёлғиз у эди. Муқаддас менинг аёлим, фарзандларимнинг онаси, невараларимнинг меҳрибон бувиси, кейин эса, у мени буткул тарк этиб кетди. Яқинда. Биз биргаликда 26 йил яшадик, бу йиллардан жуда кўп қисмида у бетоб бўлган. Биз болалигимизда дўст бўлганмиз, ҳақиқий дўст. Кейин эса, бизнинг самимий муносабатларимиз муҳаббатга айланганини иккимиз ҳам юрак-юракдан ҳис қилдик. Онам Муқаддасни, мениям яхши билгани учун ҳам, биз турмуш қуришимиз кераклигини айтди. Шу тариқа биз оила қурдик. Аёлим таниқли журналист эди, у ёзган мақолалар доим катта шов-шув бўларди, у доимо одамлар ғами, юрт ташвиши билан ёниб юрадиган яхши журналист бўлган. Шунинг учунми, ўлимидан сўнг ҳам, у ҳақда кўрсатувлар тайёрланди, мақолалар ёзилди. Кейин эса, бахтсизлик юз берди. У иккинчи фарзандимизга ҳомиладор бўлди. Ҳомила беш ойлигида у грипп билан оғриб қолади. Ўшандаям 40 даражали ҳарорат билан ишга боришни канда қилмаган. Унинг ўпкаси қаттиқ яллиғланган. Болага зиён етказиб қўймаслик учун ҳам дорисиз даволанишга ҳаракат қилди. Болани эсон-омон дунёга келтиргач, негадир зинадан юқорига кўтарилишга қийналаётгани ҳақида нолиб қолди. Кейин билсак, асаб толаларининг инфекцион касаллигига учраган экан. Биз ҳаммаси ўтиб кетса керак, деб ўйлагандик. Лекин ўтиб кетмади. У ётиб қолди. Мен хориж давлатларидан унинг дардига шифо бўлиши мумкин бўлган дориларни буюртириб келтирардим, лекин улар бесамар кетди. Аввал оёқлар ишламай қолди, кейин қўллар. Лекин аёлимдаги ирода шу қадар кучли эдики, у ҳеч қачон тушкунликка тушмаган. Чиройли, ақлли, зиёли, меҳрибон ва доно. Ундаги мана шу фазилатлар доим мени ҳайратлантирган. Агар у ҳақда “Эҳ, бечорагина”, дейишса ёқмасди. “Нега энди мен бечора бўларканман? Менинг ажойиб эрим бор, у жудаям кучли ва меҳрибон, фарзандларим, неваралари бор. Ахир, ҳаётда ким ҳам бирданига ҳаммасига эриша оларди?” Ҳа, фалсафий нуқтаи назардан олсак, бу гаплар замирида ҳақиқат бор. Ҳаммасига бирданига эришиб бўлмайди. Ниманидир қўлга киритиш учун нимадандир воз кечиш даркор. Лекин баъзида руҳан азобланаман. Унинг бу аҳволга тушишида ўзимни айбдор санайман. Ахир, яна фарзандлик бўлишни кўпроқ мен хоҳлагандим. Аммо Муқаддас менинг тушкунликка тушишимга йўл қўймайди, бу кунлар ҳам пешонамизга ёзилган экан, тақдирда борини кўрамиз. Бунда ҳеч кимнинг айби йўқ, дерди у. Оиламизда доим муҳабат ҳукм сурган, мен аёлимни бошимга кўтарганман. Мендан кўпинча касалманд аёлга қараш, буёқда иш, болалар... қийналмайсизми, деб сўрашганда, рости, ҳайрон қолардим. Аслида, аёлим мени ҳамма борада қўллаб-қувватлаган. Биз 26 йил жуда бахтли яшаганмиз. Ҳеч қачон бир-биримизга овозимизни баландлатмаганмиз. Мен баланд овозда гапираман, баъзида кимгадир бақириб юборишим мумкин, сал қизиққонлигим бор. Лекин хотинимга эмас. У доим мени тушунган, жаҳл қилишга, бақиришга арзигулик биронта иш қилмаган. Бир куни меҳмонга бориб, сал ортиқча ичганимданми, хуллас, ким биландир ёқалашиб кетдим. Биз уйга қайтдик, хотиним мум тишлаган, бирон нима демайди. Мен эса, унинг “Уят эмасми? Кап-катта эркак ёш боладек ёқалашдингиз-а”, дейишини кутаяпман. Шунда мен ҳам, “Нега менга уят бўлиши керак экан? Ахир, биринчи бўлиб ундан чиқди-ку”, дейман деб тайёр турибман. Лекин қани, хотиним бирон нима деса. Шу тариқа, бу воқеа энди унут бўлаёзганди. Бир куни кайфиятим яхшилиги пайтида у бирданига, “Ўша куни жуда уят иш қилдингиз. Шундай ҳурматли инсон, худди ёш боладек ёқалашиб кетдингиз, шармандаликдан ер ёрилмади-ю, кириб кетмадим”, деб қолди. Шунда мен ростдан ҳам қилган ишимдан роса уялганман. Хотиним менинг табиатимни жуда яхши билар ва менга қандай қилиб муомала қилишни яхши биларди. Сизга бир сирни очайми? Биз ҳалиям бир-биримиз билан гаплашамиз, фақат хаёлан. Ростдан ҳам унинг руҳи мен билан биргалигини ҳис қиламан, у ҳеч қачон мени ёлғизлатиб қўймаган.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Aссалому алайкум.. 2024 йилнинг сўнгги- сешанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгимизни нурафшон,
Кўнглимизни ҳотиржам,
Чеҳрамизни нурли қилсин.

Келгуси йил шу кунларга ҳам тўрт мучамиз соғ, бағри бутунликда етайлик. Қаторимиздан хато бўлмайлик.

Танамизни саломатлик,
Юзимизни эсa табассум безаб турсин...
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳимиз бўлсин...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛЧАГУЛ
39

Илёс турмушининг илк ойида жуда яхши эр бўлди. Олмагулнинг кўнглини олишга ҳаракат қилар, унинг ҳар қандай инжиқлигию эркаликларини кўтаришга ҳаракат қиларди. Аммо, қалби Сарварда қолиб кетган қиз Илёсни ёнига яқинлаштирмасди ҳам. Бошида хўп дея унинг кўнглига қараб юрган Илёс бора-бора зўрлик билан бўлса ҳам ниятига етадиган одат чиқарди.
— Олма, — бугун ҳам дала шийпонидаги ишчилар билан ўтириб, ичиб уйга маст ҳолда кириб келди.
— Лаббай, — эрини кутиб олишга чиққан қиз унинг мастлигини кўриб ичидан зил кетди. Чунки билади, ичиб келган куни уйқу йўқ. Ҳам жисмонан, ҳам руҳан азоб беради.
— Бунча имилладинг? — ўшқирди.
— Юринг, — Олмагул эрининг оёқ кийимларини ечишига ёрдам берди. Бир тарафидан суяб хонасига олиб кираркан,
— Униям шундай суярмидинг? — хиринглади.
— Рости тушунмадим, — Олмагул кўзини ердан узмасдан жавоб берди.
— Балодек тушуниб турибсанку, — хонага киришлари билан Илёс уни ўзидан итариб, гандираклаганча келиб ётоққа ётди, — мен бугун бир гап эшитдим.
— Шу қишлоқ ҳам мени чайнаб тўхтамадида, — кўнглидан ўтқазди.
— Назар таксисни биласанми? Ўша битта гап топиб келди. Шаҳардачи, севишганлар бир-бирига жуда яқин юришаркан. Хатто яқинлик ҳам қилишармиз, — Илёс эшитганларини алақ-чалақ гапира бошлади.
— Астағфируллоҳ, ахир бу гуноҳку, — Олмагул эшитганларидан ҳайратга тушди. Ахир унга номаҳрамни ёнинга йўлатма деб ўргатишган.
— Эеэ улар сен ўйлагандек эмас, умуман бошқача яқинлик қилишаркан. Яъни шаҳарлик йигитлар севгилисининг кетига ошиқ бўлармиш. Балки сени севгилинг ҳам сени кетинга ошиқ бўлгандир? — дедию кулиб юборди, — бўлиши мумкин. Ахир у билан фақат боғда учрашгансанку. У ерда нима кўп, пана-пастқам жой кўп, — гапираркан кўз олдига кеча Зубайда билан бўлган учрашув келди. Кўзлари сузилиб, лабини ялади.
— Мен ҳеч ким билан учрашмаганман, — Олмагул келиб эрининг пайпоғини еча бошлади.
— Буни билишни биттагина йўли бор, — Илёс шундай дедию Олмагулни ўзига тортди, — бугун биз ҳам бир кетингизга ошиқ бўлайлик хотинжон, — Илёс унинг кетига бир-икки уриб қўяркан, бир ҳафта олдин эшитган гапини таъсиридан чиқа олмай, у қанақа бўларкин дея икки кун ўйланиб, кейин буни биринчи бўлиб Зубайда билан синаб кўриш учун жувонга қармоқ ташлагани ва кеча ниятига етганини, бу нарса эса унга жуда ёққанини ўйлаб тиржайганча аёлининг кўйлагини этак тарафидан секин қўлини тиқа бошлади.
— Илтимос керакмас, — ўтган сафар ичиб келганидаги оғриқларни ўйлаб, Олмагул ўзини тортди.
— Жим бўл, — Илёс уни секинлик билан ечинтира бошлади. Олмагул бир-икки қаршилик кўрсатиб шапалоқ ҳам еб олди, — мана бўлди, — Илёс уни кийимлардан бутунлай халос қилгач, ўзи ҳам халос бўлди, — ерга қараб ёт, — дея қўпол ҳаракатлар билан уни ерга қаратиб ўгириб қўйди. Сўнгра аёлининг дод войига қарамасдан ишга киришди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛЧАГУЛ
37


Бу қишлоқда тўйлар бошқача бўлади. Келин-куёв биргаликда даврада ўтирмайди. Ҳовлида катта йиғин, катта қозонда ош дамда, биттасида шўрва миқирлаб туради. Кечга яқин куёв бир-иккита ўртоғи билан бориб келинни олиб келади. Куёвнинг уйида никоҳ ўқилади. Янгалар келинчакка бугунги кун урф-одатларини тушунтириб, уни тайёрлаб бўлишдию чиқиб кетишади. Хуллас қишлоқ тўйлари шунақа.
Илёс ҳам бориб Олмагулни ота уйидан олиб келди. Мулла никоҳ ўқигач янгалар Олмагулни ичкари хонага олиб кириб кетишди. Илёс ҳовлида дўстлари билан яна бироз ўтирди. Ичкилик ичди. Чимилдиққа ширакайф аҳволда кириб келди.
— Ассалому алейкум, — Олмагул ўрнидан туриб астагина салом берганча келин салом қилди.
— Катта қиз бўлинг, — Илёс иршайганча унинг ёнига келиб рўмолнинг бир учини кўтариб мўралади. — Наҳотки энди меникисан? — рўмолни олиб ташларкан, — ойдек юзларинг, хумор кўзларинг, ғунча лабларинг, — дағал бармоқларини қизнинг юзига ва лаби бўйлаб юрғизаркан, — эҳ аттак, — иршайишида киноя акс этгандек бўлди, — булар ўша шаҳарликка насиб қилмадида, — бу гапдан кейин Олмагул ярқ этиб унга қаради, — ҳақиқат ёқмадими дейман? Кўзларинг косасидан чиқиб кетай дейдию, — хандон отиб кулди. — Биласанми, — Илёс ундан узоқлашаркан, — мен жуда кўнгли бўш одамман. Дугонанг сени ўша шаҳарлик олифта билан қилганларингни барчасини айтиб берганига қарамасдан сенга уйландим. Уйланганда ҳам катта тўй қилиб, — ўзини ётоққа ташларкан, — нима қилай? Сени севаман. Сендан воз кеча олмаганим учун, қандай гап-сўз бўлишига қарамасдан сени никоҳимга олдим, — бошини бироз кўтарганча, — бери келчи, — ёнига ишора қилди. Олмагул қўрқибгина ётоқ ёнига келди, — ўтир, — қизни қўлидан тортиб ўтирғизиб қўяркан, — сенга бир нечта саволларим бор. Жавоб берасанми?
— Ҳа, — оҳиста бош чайқади.
— У сенга тегинганми?
— Нима? — Олмагул тушунмагандек қаради.
— У ер бу ерингни тутганми? Лабингдан ўпганми?
— Йўқ, — Олмагул соддалик билан жавоб бераркан, Илёс нега бу нарсаларни сўраётганини тушунмасди ҳам.
— Алдамасангчи, — Илёс кулиб ўрнидан тураркан, — Шоҳсанам ҳаммасини айтиб берди. Хатто бокира эмаслигингни ҳам, — Илёс қизнинг юзларини силаб, қўли қизнинг бўйин тарафига тушаркан қизни ғалати ҳислар қуршаб олди. Танасига енгил титроқ югурди, — чиндан ўзингни ўша шаҳарликка топширганмисан? — унинг сочларини бармоқлари билан ўйнаганча савол беришда давом этди.
— Йўқ.
— Яна алдаяпсан, — кутилмаганда унинг бўйнига чанг солди, — сен қайси юз билан мен билан бу мавзуда гаплашяпсан суюқоёқ?
— М...Меэе....н, — бўғилганча йиғлай бошлади.
— Ҳозироқ Шоҳсанамнинг айтганлари ростми йўқми текшириб кўрамизда, — бир қўли билан Олмагулнинг никоҳ кўйлагини йиртиб ташлади.
— Илтимос....
— Севгилим ўзимни, — Илёс ютунганча унинг бўйнидан ўпа бошлади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ваниҳоят, эшик бузилди. Мухлиса уйга учиб кирди гўё, ортидан хотинлар эргашди. Қизи залдаги хонтахтанинг четига солинган кўрпачада, боши аралаш адёл тортиб, терлаб ухлаб ётарди. Аёл жонҳолатда боласини қучоқлаб баттар йиғига зўр берди :" Аллоҳим ўзингга шукур... "
Аёллар бир -бир тарқалишди. Лобар кета туриб: "Мухлис, қизизни уйқуси қаттиқ эканда ўзиям, мен болларим бирор ери оғриса доим димедрол берардим, ҳеч бунчалик ухламасди. Майли соғ бўлсин. Энди эшикни нима қиласиз-а"-деди. Мухлиса ҳамон боласини қучоқлаб ўтирарди.
Эрининг ишхонасига телефон қилиб, воқеани гапириб берди.Эри негадир унчалик таъсирланмади фақат:" Буёғи "байрам" бўлибди-да "-деди. Мухлисага эрининг бамайлихотир гапириши алам қилиб: "Энди эшиксиз уйда қандай тонг оттираман"- деб, кўз ёши ҳам қилиб олди.
Кеч ораси қайниси билан овсини келди, қайниси дарров ишга киришиб, эшикни созлади ва овсини билан кетишга чоғланишди. Мухлиса меҳмонларни кузата туриб," "яхшиям шулар бор экан,"-деб ўйлади.

Маҳбуба Баҳодир қизи

Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, босишни унутманг😊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳамшира беморларни физмуолажага олиб тушишлари кераклигини айтиб кетди.
Машҳура ҳамхонасига :
--Дилбар опа,сиз тушаверинг,мен Диёрбек уйғонганда тушаман,унгача хонаниям тартибга келтираман--деди.Дилбар опа доимгидай :
--Ўзиз биласиз,--деди лаб буриб.
Орадан бироз вақт ўтиб, Дилбар опа йўлакдан шанғиллаб келди:
--Ээ,келин бўлмай ҳар бало бўлгурлар,юзингда кўзинг борми демайдия,уятсизлар,--ҳайрон бўлиб қараб турган Машҳурага қараб--Одамга ўхшаб сўрадим, навбатсиз кирай ёшимни ҳурмати бордир десам тўртта келин тўрт тарафдан таладия, нима эмиш, ҳаммаям касалмиш, қараш қўлингиздан келмаса олиб ётманг болани, дейди-я.
Машҳура Дилбар опани тинчлантиришга уруниб кўрди, аммо опанинг қон босими кўтарилиб, ҳамширалар муолажа қилишгандан сўнг сал ўзига келди. Анчагача хомуш ўтирди ва Машҳурага қараб :
--Қизим, бурунгилар бежиз "Бирни кўриб фикр, бирни кўриб шукур қил" дейишмаган экан-а? Менинг келиним тилло экан, бир оғиз гап қайтармаса ландовурга чиқарибман, энди қадрига етдим--деди.Айни шу пайтда Машҳура ҳам ўз қайнонасини кўз олдига келтириб:
--Мен ҳам...-деди пичирлаб.

Маҳбуба Баҳодир қизи

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Кун ҳикмати
Майдалашманг

Агар айтилаётган ҳар бир сўз ортидан майдалашаверсангиз, сиз ҳақингизда айтилаётган гапларни суриштираверсангиз, сизга ёмонлик қилган киши билан ҳисоблашаверсангиз, сизни мазах қилган кишига жавоб қайтараверсангиз ва сизга душманчилик қилган кишидан интиқом олишни кўзлайверсангиз, Аллоҳ таоло сизнинг соғлиғингиз, тинчингиз, уйқунгиз, динингиз, ақлингиз ва кўнглингиз хотиржамлиги учун сабр берсин!

© Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Xayrli tong! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛЧАГУЛ
44

— Вой шўрим, — Умриниса опа югуриб келиб келинини ўрнидан турғизаркан, — қизим тузукмисиз?
— О...оойи....жоон, — Олмагул ҳолсизгина ўрнидан тураркан, — яхшиман.
— Менга қарангчи, — келинини пешонасига қўлини қўйиб кўзлари катта-катта бўлганча, — иситмангиз борку.
— Яхшиман, — Олмагул хижолат бўлганча яна туришга ҳаракат қилдию, бу сафар ҳам йиқилиб тушди.
— Ўрнингиздан туринг, — Умриниса опа келинига туришига ёрдам бераркан, — Илёс, — ўғлини ҳам чақирди.
— Нимааа? — нималардир кавшаганча ошхона тарафгдан Илёс чиқиб келди.
— Хотининга қарасанг бўладику, иситмаси баландку.
— Менга нима, — қўл силтаганча яна ошхонага қайтиб кириб кетаётганди,
— Илёооос! — Умриниса опанинг қошлари чимирилди.
— Ойи ўзи у умуман ҳеч нимага ярамайди. Иситмаси баланд бўлса ана ойисиникига жўнасин. Тузалганида келар, — Илёс шундай деганча ошхонага қайтиб кириб кетди.
— Илёс, — Умриниса опа келинини бир амаллаб хонасига олиб кириб ётқизиб чиқди. Иситмасини тушириш учун бермаган дориси, қилмаган амали қолмади. — Илёс ҳақ шекилли, — кун ярмигача келинига қараб чарчаган Умриниса опа Илёсга айтиб келинини ота уйига жўнатди. Илёс ҳам шуни кутиб тургандек, хотинини дарров олиб бориб кела қолди.

🌺🌺🌺

— Ва ниҳоят, — Сарвар самалёт тушаркан анча енгил тортаркан, — бугуноқ қишлоққа бораман. Уни кўрмасам бўлмайди, — Сарвар уйига кириши билан нарсаларини эшик олдида қолдирдию, ойисига кетаётганини айтиб шу ерда илиниб турган машина калитини олиб йўлга тушди.
Шаҳардан чиққунча йўллар яхши эди, шаҳардан чиққач йўллар ўйли-чуқурли, буни устига ёмғир сабаб йўллар сирпанчиқ бўлиб қолганди. Лекин қани эди бу нарса Сарварни тўхтата олса.

🌺🌺🌺

— Ойи опамга ҳеч нима қилмайди тўғрими? — лаганчага муздек сув солиб келган Холида Олмагулнинг чала юмиқ кўзию, оппоқ қоғоздек бўлиб кетган юзига қараб йиғлаб юбормаслик учун лабини тишлади.
— Ҳаммаси яхши бўлади, — Хосият опа титроқ қўллари билан матони хўллаб қизининг пешонасига қўяркан, — мени қизим кучли. У тузалиб кетади.
Бутун уйни ёқимсиз сукунат қоплаган. Ҳеч ким гапиришни истамайди. Гапирса ёмон воқеа бўладигандек тилларини тишлашган. Бу ёқимсиз сукутни хуфтонга яқин, Хосият опанинг дардли овози бузди:
— Йўўўўўўқ қизииииииим!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛЧАГУЛ
42


Садриддин ака Илёсдан иш чиқмаслигини билиб, Аъзам раис билан маслаҳатлашгани ўтди. Аъзам раис унга нима қилиш зарур бўлса ҳаммасини қилишни, ҳосил далада қолиб кетмаслигини айтди. Шу гапни кутган Садриддин ака ишга киришди. Биринчи навбатда пахта пулини кўтарди. Кейин эса 100 килограммдан ошганга ёғ, 80 дан ошганга яна нималардир ваъда қилиб, халқни теримга чақирди. Садриддин аканинг ҳаракатлари билан йигирма кунда план ҳам тўлди, пахта ҳам йиғиб олинди. Об-ҳаво ҳам шуни кутиб тургандек, план тўлганини эртаси куни челаклаб ёмғир қуя бошлади. Қишлоқ аҳли бундай пайтда уйидан бир қадам ҳам чиқа олмасди.
Ҳар куни Зубайда билан қаймоқлашиб юрган Илёс учун эса бу об-ҳаво энг ёқимсиз ҳол бўлди десак ҳам бўлади. Майли эртага тинар дея бир кун чидади, икки кун чидади. Охири бўлмади. Нафсини энди Олмагул билан қондиришга қарор қилди.
— Олма, — хонадан чиқмасдан аёлини чақирди.
— Лаббай, — Олмагул қўлини сочиққа артганча кириб келаркан, эрининг ярим ялонғоч аҳволда ётганини кўриб ҳаммасини тушунгандек бўлди.
— Ечин!
— Лекин овқат...
— Овқатга ойим қарайди, — Илёс ўрнидан туриб келиб эшикни қия очдида, — ойи овқатга ўзингиз қараб туринг. Келинингизни озгина иши бор эди, — дедию эшикни ичкаридан қулфлади. — Ана бўлди, — иршайганча келиб секин ишга киришди.

🌺🌺🌺

— Табриклайман, — Сарвар лойиҳани биринчилардан бўлиб топширгани билан ҳамма табриклади, — энди бир эрийсанда.
— Жоним билан, фақат Ўзбекистонга борганда. Чунки мен бугун зудлик билан учиб кетишим керак.
— Шошма борасанда, — йигитлар у деди бу дедиш, лекин Сарварни фикридан қайтара олишмади. Сарвар ўзи яшаётган хонага кириб нарсаларини йиғаркан, кетиш вақти яқинлашгани сари кўнглидаги ғашлик тобора уни ютиб борарди.

🌺🌺🌺

— Йўқол, — Илёс ҳар қанақасига ҳам Олмагулдан маза топа олмагач уни ётоқдан итариб юборди, — ҳеч нимага ярамайсан.
— Мен, — Олмагул белини ушлаганча ўрнидан тураркан, — Илёс ака белим....
— Баттар бўл, — Илёс хиринглаб кулганча ўрнидан тураркан, — бор ювиниб кел, — Олмагул ҳеч нима демасдан доимгидек халатини илдирганча ювиниш хонасига йўл олди. У уйдан чиқиши билан Илёс ҳам шуни кутиб тургандек эшикни қулфлаб олди. — Вой эсим қурсин, — эшик ойнасидан тиржайганча қараб, — ювиниш хонаси қулф эдику. Ҳа майли, ҳечқиси йўқ. Ёмғир тагида бироз турсанг топ-тоза бўласан. Устинга Худонинг раҳмати ёғади, — қизни масхара қилганча хонасига қайтиб кириб, жойига ётди ва бемалол уйқуга кетди. Олмагул бўлса нима қилишни билмай эшик ёнида, ташқарида қолаверди. Ёмғир эса ҳали ҳам ёғиб турар, ундан бекиниш учун пана жойнинг ўзи йўқ эди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ОЛЧАГУЛ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Яна одимлайди соат миллари...

@ibratli_sozlar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Айрилиқ

Йигит телефонда "Aлвидо" деди-ю, кечагина кесилган оёғининг жароҳатини ёпди...

Азиз


@ibratli_sozlar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Шунгами, Муқаддасим билан бир кун дийдор кўришиб, кейин ҳеч қачон ундан айрилмаслигимга ишонаман.

Жаҳонгир. Тошкент вилояти


@ibratli_sozlar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳаётий ҳикоя
Бозорда эркаклар пайпоғини сотиб ўтирган кишининг ёнига яқинлашдим.
-Ювганда ранги чиқиб кетмайдими? - деган саволимга:
-Агар ранги чиқиб кетса, топган пулим ҳаром бўлсин, берган пулингизни боламнинг ўлимига ишлатай, — деди ҳеч иккиланмай.

-Дарҳол ундан тўрт жуфт пайпоқ сотиб олдим. Аммо ҳар гал ўша пайпоқларни юваётганимда гўё пайпоқдан эмас, менинг дилимдан симсиёҳ ранг оқаётгандек титрашга тушаман.
Нега ўша саволни бердим, нега уни қасам ичишга мажбур этдим, нега индамай сотиб олақолмадим...

Илмсизлик ва виждонсизлик оқибатида, жудаям кўп одамларимиз нафсини харом билан қондиришни оддий ва тўғри ҳолдек биляптилар...Афсус...
Таассуф..Мусибат!

Фозилхўжа Толибхўжа ўғли саҳифасидан


@ibratli_sozlar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Реаксия белгилаб куямиз 😊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛЧАГУЛ
40


— Фууу, — Илёс иши битиб ўрнидан тураркан, — бунча сассиқ, бунча жирканчсан? — бурнини жийириб, бир қўли билан ёпганча келиб деразани очаркан, — тур молдек ётавермай ювиниб чиқ, — бориб жавон устида турган сигаретини олиб яна дераза олдига келаркан, — ётоқдаги чойшабларни ҳам алмаштир, — сигаретни бурқситиб тута бошлади.
Олмагул танасидаги оғриқлардан базўр ўрнидан турар экан ҳар қадам босганида орқаси оғриб азоб берарди. Устига халатини илдирдию, аранг юриб ташқарида жойлашган ювиниш хонасига бориб ювиниб, яна шу ҳолда хонасига қайтди. Устидаги нам халатни ечиб, бошқа кўйлак кийдида чойшабларни алиштира бошлади. Сигаретини чекиб бўлган Илёс унга жирканга қарадию, чиқиб кетди. Олмагул чойшабларни алиштириб бўлиб, беҳолгина жойига узалди.

🌺🌺🌺

— Истамайман, эшитяпсизми истамайман, — ҳар кечалик оғриқлардан безиб кетган Шоҳсанам бу сафар жанжал қилди.
— Нима? — ғазабдан Фурқатнинг бўйин томирлари бўртиб чиқа бошлади, — ҳозир нима дединг?
— Истамайман дедим, — Шоҳсанам унинг кўзларига тик боққанча, — тўйдим.
— Тилинг чиқиб қолибдими? Мен уйланмасам ит ҳам уйланмасди сенга. Раиснинг ўғлидан қолган сарқит бўлганинг учун, — Фурқат шундай дея Шоҳсанамни ура кетди. Айвонда эр-хотиннинг жанжалини эшитиб ўтирган Собир ака ва Ҳалима опа уларни ажратишни ҳаёлига ҳам келтирмасди. Бир пайт Шоҳсанамнинг овози ҳам чиқмай қолди.
— Қарачи нима бўлибди, — Собир ака хотинини туртаркан, — ўлиб нетиб қолмабдими?
— Унақаларга жинам урмайди, — Ҳалима опа норози минғирлаганча ўрнидан турди.
— Ойииии, — хона олдига етмасидан Фурқатнинг овози эшитилди, — олинг мана буни. Ўлиб қолдиёв, — Фурқат эшикни қарсиллатиб ёпдию ҳовлига чиқиб кетди.
— Нимааа? — Ҳалима опанинг капалаги учганча ўғлининг хонасига югурди, — воооой шўрим, — ичкарига кириши билан кўзи полда хушсиз ётган Шоҳсанамга тушиб жони чиқай деди, — дадаси, дадасиииии...
— Нима дейсан? — аёлининг бақирганига Собир ака ҳам югуриб келди, — нима бўлди?
— Ўғлингиз мана бу сатангни ўлдириб қўйибди, — лабини тишлаганча эрига илтижоли қаради.
— Чақир анави ҳўкизингни, — Собир ака тинмай уёқдан-буёққа бориб келаркан, — бўл теэеэз!
— Ҳҳ....ҳооозир, — Ҳалима опа чопиб бориб Фурқатни чақириб келди.
— Кўтар буни, — Фурқат кириши билан Шоҳсанамга ишора қилди.
— Йўқ, қўлимни учини ҳам теккизмайман.
— Кўтар дедим сенга, — Собир ака ғазабдан бўғриққанча, — олиб чиқиб аравага ортда, уйига олиб бориб ташла. Ўлса уйида ўлсин. Менга ортиқча калла оғриқни керагиси йўқ.
— Даданг тўғри айтяпди, қани кўтар, — Ҳалима опа шундай деганча Шоҳсанамнинг икки қўлидан ушлади, Фурқат эса оёғидан. Биргаликда ҳовлига олиб чиқишди.
— Шу ерда қўя туринг, — Фурқат уни ерга қўйиб, ўзи аравани отга қўша бошлади. Нақ ярим соатда қўшиб бўлди. Бу оралиқда хушсиз Шоҳсанам совуқ ерда ётди. Арава тайёр бўлгач она-бола Шоҳсанамни аравага ортишди ва Фурқат ҳам аравага ўтирди.
— Дарвозаси олдига ташлаб келавер. Тақиллатиб ўтирма, — Ҳалима опа қайта-қайта такрорлади.
Davomi ertaga 21:30 da

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛЧАГУЛ
38


— Мен барибир сенга ишонмайман, — Илёс нишонани кўрганига қарамай, — сен бир амал ясаган бўлишинг ҳам мумкин, — Олмагул унинг сўзларини бошини қуйи солганча эшитиб ўтирарди, — мен барибир ҳаммасини аниқлайман, — Илёс ўрнидан турди, — унгача эса сенга кун йўқ гўзалим, — қўлидаги оқ матони қизнинг юзига отди.

🌺🌺🌺

— Бери келчи, — тушлик пайтда уйга келган Фурқат Шоҳсанамнинг хай-хайлашига ҳам қарамасдан уни даст кўтариб ётоққа олиб кириб кетди.
— Овқат тагига олиб кетади, — Шоҳсанам қўпол ҳаракат қилаётган эрини ўзидан итараркан, — ойижондан гап эшитаман.
— Ҳеч нима бўлмайди, — Фурқат шундай деганча унинг халатини замокини еча бошлади.
— Илтимос тегманг, — Шоҳсанам уни ўзидан итарди, — ўзи кечаси билан ухлатмадингиз. Энди буниси ортиқча.
— Жим бўлда, тез ечин, — Фурқат уни ётоққа итариб юбордида ўзи ҳам ечина бошлади. Шоҳсанам қайсарлик қилиб ўрнидан туриб кетмоқчи эдию, икки кун олдинги еган калтаклари ва ундан кейинги мажбурлашларни эслаб ечина бошлади. — Бирам эсли хотинсанда, — Фурқат келиб ортидан қучаркан, — баданинг бунча силлиқ бўлмаса, — силай бошлади. Шоҳсанам бўлса ҳиссиз қўғирчоқдек қотиб тураверди. Чунки ҳис қиладиган нарсанинг ўзи йўқ. Бундай пайтда Фурқатнинг ўзи ҳузурланса бўлди. Бошқаси билан иши йўқ. Шоҳсанам эса фақат оғриқларни ҳис қилади.
Орадан салкам бир соатча вақт ўтди.
— Тур кийин, — Фурқат иши битгач ўрнидан тураркан, эндигина тураётган Шоҳсанамнинг кетига уриб қўйганча тиржайди. Шоҳсанам ўрнидан туриб устига узун халатини илдирдида, ошхона ортида жойлашган ювиниш хонасига югуриб ўтиб, ювуниб чиқиб қайтиб кираётганида қайнонаси кўриб қолди.
— Эр ҳозирги ёшларга керак эканда? — атайин овозини бироз баландлатиб гапираркан, — биз эримиз келган пайтда олдин олдига чой, нон қўярдик. Ҳозиргиларчи, эри келиши билан ётоққа етаклайди, — Шоҳсанам қайнонасини гапини эшитса ҳам эшитмаганликка олиб хонасига кириб кетди.

🌺🌺🌺

Сарвар Лондонда юрса ҳам, турса ҳам Олмагулни ўйлар, унинг ёди билан яшарди. Лекин ҳеч гаплашишга ҳаракат қилиб кўрмади. Улар келган куниёқ битта топшириқ берилди. Шу топшириқни бажариб бўлган талаба истаган пайти уйига қайтиб кетиши мумкин. Сарвар топшириқни тезроқ топшириш учун ҳаракатни бошлаб юборди. Олмагул тугул, ўз уйига ҳам қўнғироқ қилмади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛЧАГУЛ
36



Сарвар керакли нарсаларини ҳаммасини жойлаштириб бўлгач, Шодиёр тоғасининг уй рақамига қўнғироқ қилди. Гудок узун-узун кетдию лекин ҳеч ким жавоб бермади.
— Уйда ҳеч ким йўқ шекилли, — телефонини ёнига ташларкан хўрсиниб қўйди, — ҳозир нима қилаётган бўлиши мумкин? — бошини ёстиққа ташлаганча Олмагулни ҳаёл сура бошлади.

🌺🌺🌺

— Баҳор, Баҳоргинам, — Илёс тиржайганча ошхонага кириб келаркан, — қара аканг ниятига етди.
— Сизгаям боққан бало бордур, — Гулбаҳор йиғлагудек бўлиб, — битта қизни увол қилаётганингизни наҳотки тушунмаяпсиз?
— Бувимдан баттар эзма бўлиб кетяпсан, — Илёс бурнини жийирганча, — ундан кўра бугунги кундан завқ ол. Ахир бугун аканг уйланяпди. Энг яқин дугонанг янганг бўляпди, — Илёс у билан яна бироз гаплашган бўлдию чиқиб кетди. Гулбаҳор кўз ёшларини артиб тўйга деб келган хотинларга чой олиб кирди.
— Вой бу қизнинг гўзаллигини, — меҳмонларнинг биттасининг ҳаваси кетдими, — келин қилса арзигулик қиз экан. Келганимиздан бери тинмайдия.
— Мени келинимда, — аёллар орасида ўтирган Гулсара опа Гулбаҳорга меҳр билан қараб қўйганча гап қўшди.
— Йўғе, аллақачон турмушга чиққанми бу қиз? — аёллардан биттаси ҳайрон бўлди, — мен ҳали боши очиқ деб юрибман.
— Ҳа чиққан, — Гулсара опа бу аёл ва унинг ўғлининг қанақа эканлигини яхши билгани учун ёлғон гапириб қўя қолди. Йўқ деса булар бир балони бошлаши, бўлай деб турган тўйни бузишлари ҳам мумкин.
— Хизматлари буюрсин.
— Раҳмат.

🌺🌺🌺

Қишлоқ жой. Бу ерда шаҳардагидек тўйхонаю, ресторанлар йўқ. Бу ерда тўйлар одамларнинг топиш-тутишига, орзу-ҳавасига қараб ҳовлиларда, ёкида қишлоқ четидаги катта майдонда бўлаверади. Қишлоқдаги энг катта ҳовлилардан бири, албатта, Аъзам раисники. Бугун шу катта ҳовлида тўй. Аъзам раис ўғлини уйлантиряпди. Бу тўйдан жуда хурсандлар биринчи навбатда куёв ва унинг оиласи. Кейин эса келин боланинг ойиси Хосият опа. Қишлоқ йигитларининг ярмига эса Илёс балодек кўринмоқда. Ахир қанчадан-қанчаси шу қизга оғиз солиш ҳақида ўйлаб, ният қилиб юрганди. Лекин, Илёсга буюрибди, бугун тўйлари.
— Опа бўлди йиғлайверманг, — Холида келиб опасини қучоқларкан, — кўп йиғласангиз мазангиз қочиб қолиши мумкин.
— Қани эди шунақа бўлса, — Олмагул тинмай йиғларкан, икки кўзи эшикда. Қалби, бутун вужуди илҳақ бўлиб қалбини севги деган гўзал туйғуга ошно қилган инсонни кутмоқда.

Читать полностью…
Subscribe to a channel