ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33749

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Жумбоқнинг ечими Қуръондан топилди

Омина деган аёл бор эди. Ҳар куни Қуръон ўқир, имкони етганича оятлардан ёдлар эди. Икки қизини ҳам узатиб, эри билан ёлғиз яшарди.

Бир куни эрига “Бориб, қизларингиздан хабар олиб келмайсизми?” деди. Қизларидан бири эри билан деҳқончилик қилар, иккинчиси лойдан ғишт қуйиб сотишарди.

Ота қизларидан хабар олиш учун йўлга тушди. Биринчи деҳқончилик билан шуғулланадиган қизининг уйига борди. Ҳол-аҳвол сўради, меҳмон бўлди. Кейин қизидан: “Болам, қийналмаяпсизларми?” деб сўради. Қизи: “Йўқ, отажон. Тинч яшаяпмиз. Бу йил катта деҳқончилик қилдик. Уруғларни экиб бўлдик. Энди бир дуо қилсангиз, Аллоҳ таоло бизга ёмғир берса” деди. Ота дуога қўл кўтариб, Аллоҳ таолодан баракали ёмғир сўради.

Шундан сўнг қизи билан хайрлашиб, нариги қизиникига борди. Ундан ҳам ҳол-аҳвол сўради, меҳмон бўлди. Кейин ундан: “Болам, қийналмаяпсанми?” деб сўради. Қизи: “Йўқ, отажон. Эрим билан тинч яшаяпмиз. Шу кунларда кўп миқдорда ғишт қуйдик. Шунга Аллоҳ таолога дуо қилсангиз, ёмғир ёғмай турсаю, биз ғиштларимизни сотиб олсак” деди. Ота қўлларини дуога очиб, Аллоҳ таолодан қизининг мушкулини осон қилишини сўради. У билан ҳам хайрлашиб, уйга қайтди.

Уйга келиб, бироз дам олди. Кейин аёли ундан “Қизларингиз тинч ўтирган эканми?” дея сўради. Эри “Ҳа, ўтиришибди. Бири ёмғир кутяпти, бошқаси эса ёмғир ёғмаса эди” деб турибди. Иккови учун ҳам дуо қилиб келдим. Ёмғир ёғмаса, каттасининг аҳволи нима кечади, бордию ёғса, кичигининг аҳволи нима бўларкин” деди. Шунда аёл: “Сиз Қуръон билан ошно бўлмайсиз-да! Ҳар куни Қуръон ўқиганингизда бундай хаёл билан ноилож қолмаган бўлардингиз, муаммонинг ечимини топган бўлардингиз. Ахир Қуръонда бу муаммонинг ечими бор-ку!” деди. Эр қизиқиб, “Қандай ечими бор?” деб сўради. Аёл: “Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган” деб мана бу оятни ўқиб берди:

أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللَّهَ يُزْجِي سَحَاباً ثُمَّ يُؤَلِّفُ بَيْنَهُ ثُمَّ يَجْعَلُهُ رُكَاماً فَتَرَى الْوَدْقَ يَخْرُجُ مِنْ خِلَالِهِ وَيُنَزِّلُ مِنَ السَّمَاءِ مِن جِبَالٍ فِيهَا مِن بَرَدٍ فَيُصِيبُ بِهِ مَن يَشَاءُ وَيَصْرِفُهُ عَن مَّن يَشَاءُ يَكَادُ سَنَا بَرْقِهِ يَذْهَبُ بِالْأَبْصَارِ

“Аллоҳнинг булутларни ҳайдашини, сўнгра уларни бирлаштиришини, сўнгра уларни устма-уст қалаштиришини кўрмадингизми? Сўнгра (булут) орасидан ёмғир чиқаётганини кўрасиз. (Аллоҳ) осмондан – ундаги тоғ (булут)лардан дўл ёғдириб, уни ўзи хоҳлаган кишиларга етказур ва ўзи хоҳлаган кишилардан буриб юборур. Чақмоғининг ёруғлиги кўзларни кетказгудекдир” (Нур сураси, 43-оят).

Эр дарҳол Аллоҳга шукр саждасини қилди ва қўлини дуога очиб: “Эй Роббим, ғишт қуйган қизимдан ёмғирни буриб юбор, деҳқончилик қилган қизимга барака ёмғирингни ёғдир” дея дуо қилди.

Аёлининг фаросати, ҳозиржавоблигидан хурсанд бўлди. Кейин унга шундай солиҳа жуфт насиб этгани учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтди.

Ота кейинчалик қилган дуосининг ижобатини кўрди. Деҳқончилик билан шуғулланувчи қизи яшайдиган томонда ёмғир ёғди, ғишт қуйиш билан шуғулланувчи қизи яшайдиган минтақада ёғингарчилик кузатилмади.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг мавъизаларидан Нозимжон Иминжонов таржимаси.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДУНЁНИНГ ЎЗИ-КУ БЕЧОРА

Абдукарим Мирзаевга

Дунёнинг ўзи-ку бечора,
Топгани бир уюм ҳақорат.
Шунда ҳам зулм-ла овора,
Шунда ҳам тортиғи маломат.

Номингни қорага булғай деб,
Қозонинг остига қўл тутгай.
Шунчалар пасткашдир, тузинг еб,
Тузлиқнинг нелигин унутгай.

Тирноғинг олинган, киринг йўқ,
Шунда ҳам қидиргай умидвор.
Сандиқда яширган сиринг йўқ,
Шунда ҳам хоин деб, тиклар дор.

Дунёнинг ўзи-ку бечора,
Ғариблар кўпайса унингдек.
Кўксингни айласа юз пора,
Бадном ҳам қилолса, шунингдек.

Ёмғирдек покдирсан, кўргайдир,
Олаяр кўзларинг ўёлмай.
Гоҳида довдираб тургайдир,
Йўқ айбни бўйнингга қўёлмай.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қайноғамнинг хаёли бутунлай бошқа нарсада - бўлажак  "висол завқи" да эди. Шу сабаб у малъун  уйни тезроқ тарк этишни истаётгани биргина менга аён эди. Қайноғам  билинар билинмас тамшанганча "Юринг келин, сизни бир йўла ишга ташлаб ўтаман"  деб уйдагилар билан хайрлашди.
   Биз йўлга тушдик. 
   -Боражак квартирамизда ҳамма нарса муҳайё, асалика,  - лаб-лунжини йиғиштира олмай илжайди қайноғам,- кеча барини "есть"    қилиб келганман. У чап қўлида рулни ушлаб,  ўнг қўлини мен томонга ўрмалатган ҳам эди-ки, 
   -Жооон,  -дедим базўр қўлини ушлаб,-илтимос икки сихгина шашлик олиб беринг, дил кетди.
   -Сендан шашлик айлансин.
     Қайноғам  машинасини йўл четидаги ошхонада тўҳтатиб ичкарига кириб кетди. У кўздан йўқолиши билан мен ички кийимимга яширган...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💘 Tushda sevgan insoningizni ko'rsangiz u sizni o'ylayotgan bo'ladimi ?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУ БОМБА ЯНГИЛИК🤩

2025 йилда энг сунги урфга айланган либосларидан хабордор булишни хохловчилар учун дахшат фасонлар  бериб бориладиган канал👇

--- уйга
---ишга
---кучага
---укишга
----базмларга
---маросимларга

Кийишга мос фасонлар жамланган  канал  билан

танишинг
/channel/+i0_FGb9yEPVhOTIy
/channel/+i0_FGb9yEPVhOTIy
Тикувчилик канали 👇

/channel/+pWX-NUmhNcdhMjVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qollaringizni qaysi holatda ushlashingiz shaxsiyatingiz haqida sozlashi mumkin 🧐🤔🤚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😇🥰🥰🥰🥰🥰  🥰🥰🥰🥰

              😇🥰😇🥰🥰😣

😍ОЗДИРАДИГАН НОНЛАР ВА ШИРИНЛИКЛАР.  ХОХЛАГАНИЗЧА ЕБ ТУРИБ ОЗИНГ💃💃💃💃

Безглютен нонлар ва десертлар🌹

глютенсиз
дрожжасиз
хамиртурушсиз
шакарсиз

Бизнинг нон ва ширинликларимизда ун ва шакар йўқ, мутлақо углеводсиз ва безарар!
Қанд миқдорини оширмайди ва семиртирмайди!

Кимларга мумкин:
Хаммага мумкин ва фойдали:
▶️Соглом одамларга
▶️Кето диетага утганлар учун
▶️Пп кивотганлар учун
▶️1 ва 2 тоифадаги диабетиклар учун
▶️Глютен ва лактоза истеъмол кила олмаганлар учун.


⬇️Заказ учун Каналимиз:⬇️ /channel/+jhgTc_jWN6YxZTcy
/channel/+jhgTc_jWN6YxZTcy

♥️Буюртмлар икки кун олдин қабул қилинади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🟣✈️BO'YANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN 💅🧖‍♀💆‍♀ MAKEAJ DARSLARI. ONSON O'RGANASLAR XAMMASI VIDEO DARSLILARDA ORGATILGAN 💋LAB SHISHIRISH, 💄TOGRI BOYANISH, 👁TOG'RI STRELKA CHIZISHNI, 🦷TISHLARNI OQARTIRISHNI 🦋YUZNI TOG'RI TOZALAB UHOD QILISHNI🔴
KUZ : QISH: BAHOR: YOZ : FASLI UCHUN ZOR MASKALAR TAYORLASHNI❤️
‼️TEZ OZISH SEMIRISH VA 90/60/90 QOMATGA EGA BO'LISHNI 100% ⭕️ ~ DAN O'RGATAMAN😘😘😘

✌️TEKINGA O'RGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA👇👇👇
/channel/+JGT9HoM30I9lMGUy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤓 Psixologik Test

🔴 KO‘ZINGIZNI  RANGI  FE’L 
ATVORINGIZ  QANDAYLIGINI 
AYTIB  BERADI.

👇👇 RANGLARNI  TANLANG  👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИЛНОЗА КУБАЕВА ВА УШБУ АКТЁР УРТАСИДА АСЛИДА КАНДАЙ БОГЛИКЛИК БОР? 😳🧐

БУНИ БИЛИБ ХАЙРОН КОЛИШИНГИЗ АНИК! 🤦‍♀

БИЛИШ УЧУН ПАСТДАГИ
"Батафсил билиш" тугмасига босинг!👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Тоғаси Ситорани аёвсиз урар ва тинимсиз бақирарди:
- Севасанми, а? Севасанми? Мактабни битарар-битирмас севдингми? Нега индамайсан? Тунда учрашиб нима қилдинг?
Ситора тоғасининг калтагидан қочиб қутилмоқчи бўлиб, олдинга интилди. Чаққонлик қилган тоға унинг кўйлаги ёқасидан ушлашга улгурди. Қиз жон ҳолатда қочмоқчи бўлгани учун кўйлаги йиртилиб кетди ва Ситоранинг кўкси очилиб қолди. Шунда тоғаси...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2-фасл
13


Туни билан нима қилиш ҳақида ўйлаб чиққан Зулхумор ҳаёлига келган фикрдан хурсанд бўлганча тонга яқин кўзи илинди. Кўзларини очганида эса қуёш аллақачон тикка келганди.
— Айни режамни амалга оширадиган вақт, — иршайганча ўрнидан туриб керишаркан, — кечаги режам ҳақида ойимга айтаман ва бугуноқ меҳрибон хола рўлини ўйнашга киришаман, — ўзига-ўзи гапириб ҳовлига чиқди. Юзини ҳам апил-тапил ювиб, ойиси доим ўтирадиган хонага кирди. Адашмабди, чиндан ҳам ойиси ўша хонада берилиб телевизор томоша қилмоқда. — Ойи мен нима қилишни ўйладим, — ойисининг ёнига ўтириб олганча гап бошлади, — мен бугундан бир муддат жиянларим билан яшамоқчиман.
— Бир муддат? — Рухсора опа қизига бир қарадида, яна телевизорга тикилди.
— Тўғрироғи ниятимга етгунча. Эшитишим бўйича эрта-индин Ойша хола поччамникида яшаб туриш учун келарканлар. Бу мен учун ҳам айни муддао бўлиши мумкин.
— Ўзинг биласан қизалоғим, — Рухсора опа бутун фикру-ҳаёлида телевизорда ўтирганча жавоб бераркан, — унда ҳозироқ жиянларингни олдига бор. Вақтни кетказма.
— Тўғри айтасиз, — Зулхумор учун ойисининг шу биргина сўзи етарли бўлди. Тезда ўрнидан туриб, керакли бир нечта кўйлагини олдию, ойиси билан хайрлашиб йўлга тушди.

🌺🌺🌺

Гулбаҳор ҳамон сўзсиз тураркан, қаршисидаги кимсадан на нафратланишни, на жирканишни биларди.
— Баҳор, — ниҳоят қаршисидаги тилга кирди, — мен....
— Керакмас, — Гулбаҳор шундай дедию, қаерга кетаётгани ҳам эсидан чиқиб ўгирилиб кета бошлади.
— Мен айтмоқчи эдимки, сен ўшанда ҳақ экансан, — ўша кимса абгор бир аҳволда пичирлади. Нури сўлган кўзларида икки томчи ёш айланаркан, қулоқлари остида Гулбаҳорнинг ўшанда айтган сўзлари жаранглади:

«Гулдан узоқроқ юр. Уни бахтсиз қилишинг камдек, увол қиласан».

— Ҳаммаси сен айтгандек бўлди. Мен чиндан ҳам уни увол қилдим ва шундай бир пок қизнинг уволи урди мени.

— Нега? Нега унга ўхшаган итни ер ҳалиям кўтариб юрибди? Ер ёрилсаю, ўша итни ютиб юборса. Ўша ҳайвон, ўша ит...., — Гулбаҳор бўғзига тиқилган аламдан кўз ёшларига эрк бериш орқали йиғлаб кетар экан, оёқлари чалишиб ўтириб қолди, — лекин бу нимани ўзгартиради? Ўша ит бу ҳаётдан кетгани билан Гулим тирилиб келадими? Баҳор деб мени бағрига босадими?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2-фасл
11


— Жин урсин, — Дилшод кетганига амин бўлиши билан Фурқат асабийлашганча дуч келган нарсани тепа бошлади, — бориб акасига арз қилибдида қанжиқ?
— Ўзингни бос, — Ҳалима опа дарвозадан бошини чиқариб, уёқ-буёққа қараганча, дарвозани ёпиб қўяркан, — яна нима балони бошладинг? Ергина юткур, — Ҳалима опа оёғидаги шиппагини ечиб Фурқатга отди, — шунча қилган қилғилиқларинг каммиди? Яна нима ҳунар кўрсатдингки, Наргиза ота уйига арз қилишгача борди?
— Мен ҳеч нима қилмадим, — Фурқат минғирлаганча ичкарига кириб кетар экан, Наргиза келса шу қилгани учун ҳам, уни ақлини киритиб қўйиш ҳақида ўйларди.

🌺🌺🌺

— Ҳафта охирида қишлоққа кетамиз, — Эргаш аёли узатган овқатни олдига қўяркан, — бугун олдимга акам келгандилар, уйдагилар тўйни тезлаштиришмоқчи эканлар.
— Тинчликмикин ишқилиб, ёки бобожонни яна тоби қочибдими? — Гулбаҳор хавотир билан сўради.
— Билмасам, сабабини айтмадилар. Фақат тўйни тезлаяпмиз дедилар холос.
— Тушунарли, — Гулбаҳор жойига ўтирганча ўйчан бўлиб қолди. Эсида, янги келинлик пайтлари бу оилага ўрганиб, сингиб кетиши анча қийин бўлди. Ҳали ёш эмасми ёки ўзи тарбия топган оиладаги муҳит билан янги оиласидаги муҳит бир-биридан бутунлай фарқ қилгани учунми, баъзан қилаётган ишлари баъзан чалкашиб кетар, баъзан ишларга улгурмай қоларди. Шундай пайтда эри тушунтираман деб дакки берган пайтда шу бобоси (Эргашнинг буваси) кўп ёнини оларди. Невара келинлари ичида Гулбаҳорни ўзгача яхши кўрарди. Ҳар якшанба бозорга борганида ҳеч кимга ҳеч нима олмаса ҳам, Гулбаҳорга ҳолва, пашмаклар олиб келарди. Гулбаҳор ҳозир шуларни эсларкан, йиғлагиси келди.

🌺🌺🌺

— Поччанг азалдан ёлғонни ёмон кўради, — қизини яхшилаб эшитган Рухсора опа ўзича унга йўл-йўриқ ўргата бошлади, — сен ҳозир фақат уларнинг орасини бузишинг керак холос. Бунда эса сенга Севинч ва Бахтиёр қўл келади.
—Раҳмат ойижон, — Зулхумор хурсанд бўлганча ойисини қучоқлаб оларкан, — сизни жуда яхши кўраман.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2-фасл
9

Ичкарида Зулхумор уларнинг ётоғини ўзгача ҳислар билан силаб,
— Ҳа демай бу ерда мен ётаман. Бу ерда эса, — Даадахон ётадиган томонни меҳр билан силаркан, — поччам, — кулганча, — қанақа почча? Бир ётоқда ётгандан кейин эрим, ҳа эрим ётади.
— Нима? Эрим? — Шоҳсанам эшитганларини миясида айлантираркан, — бу қиз соғми? Ёки ўзини атайин..., — нима дейишни ҳам, нима ўйлашни ҳам билмасди. Қулоғи тагида эса Нилуфарнинг сал олдин айтган гаплари:

«Бу қиз бутун қишлоққа тегсам фақат поччамга тегаман деб жар солиб юрган эмиш».

— Бўлиши мумкин эмас, — Шоҳсанам эшитганлари уёқда турсин, ҳали ҳозир кўзи билан кўриб турганига ҳам ишонгиси келмаётганди. Ҳаммаси таҳлил қилганча хонага қандай кириб қолганини ҳам сезмади. Ҳаёлларини оёғини кичик стулга уриб олгандан кейингина йиғиб олди, — аййй...
— Сиииз? — стулнинг овозидан хушини йиғиб олган Зулхумор ирғиб ётоқдан тушаркан, — бу ерда нима қилаяпсиз? — негадир кўзлари бошқача олазарак эди.
— Мен ўз хонамдаман, — Шоҳсанам уриб олган жойини силаганча, — лекин сиз...
— Хўп, лекин эшикни тақиллатиб...., — Зулхумор нима дейишни ҳам билмай каловланиб қолдида, югуриб хонадан чиқиб кетди. Шу кетишда уйдан ҳам чиқиб кетди. Лекин нега ундай қилди, на ўзи, на Шоҳсанам, ҳеч бири тушунмади.

🌺🌺🌺

— Вой Дилииии! — эгизакларини боғчага ташлаб қайтаётган Дилафруз таниш овозни эшитиб ортига ўгирилди.
— Саида ўзингми? — синфдош дугонасини кўриб бир хурсанд бўлса, бир ҳайрон бўлди, — бормисан?
— Қалайсан дугонажон? Яхшимасан? — Саида келиб Дилафрузни қучоқлаб кўришаркан, — бунча семириб кетибсан?
— Йўғеэеэ? — ҳол-аҳвол сўраш ҳам эсидан чиқиб қадди-қоматига қаради, — ростан семирибманми?
— Ҳада, — Саида унинг атрофини айланаркан, — ўзинга умуман қарамай қўйибсанку. Бунақада эринг бошқасини топиб кетиши аниииқ!
— Нимааа? — азалдан воз кечилиш, ташлаб кетилишни кўтара олмайдиган Дилафруз учун бундан оғири йўқ эди, — энди мен нима қиламан? Сарвар акам ростан биттасини топиб кетса-я? — тезда киприклари намланди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝...Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини эслайди. Ҳеч бўлмаса "Оҳ онажон" деб қўяди.

....Нега шундай...?
Ахир оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас~ку?
~ Отасини...
~ ака~опасини,
~ ҳатто турмуш ўртоғини ҳам эмас, айнан онасини эслайди, чақиради...!

....Айтишларича аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса~да, келолмаслигини сезса~да. Озроқ мазамиз қочиб кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз:

....Она мазам йўқ...!
Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни,
~ юпун кийинганмиз,
~ вақтида овқатланмаганимиз ва ҳакозо шуларни айтиб койийди, тергайди...

....Гўшакни қўямиз~да негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши мехр беради гоҳо...!

....Ҳўш нега шундай...?
Бунга дунёнинг манаман деган олимлари ҳам жавоб тополмаса керак чунки,
"ОНА" БУЮК ИНСОНДИР !!

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ЯНГИЛИК

Псориаз ва экземадан халос бўлишнинг ишончли усули топилди!

Тошмалар совуқ кунда ёрилиб азоб беряптими?

Терингизга игна санчгандек оғриқ беряптими?

Хозироқ янги, 100% табиий усул билан танишинг. Ибн Сино табобати асосида...

Кафолатланган бу усул орқали барча псориаз ва экземадан халос бўлмоқда

Бу усул натижасини хозироқ ўзингиз кўринг👇👇👇

➡️➡️➡️ https://bit.ly/1стоп_псориаз
➡️➡️➡️ https://bit.ly/1стоп_псориаз
➡️➡️➡️ https://bit.ly/1стоп_псориаз

(Бир ойлик даволаниш бепул, хозироқ кўк ёзув устига босинг)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝Ибратли

Бир камбағал бечора йўлда кетаётса олдидан бир хамён чиқибди ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал ота онам анчадан бери сут ичмаганди бу пулга уларга сут олиб бораман деб ўйлаб, турган экан хамён оғирлашибди..
Ичини очиб қараса хамёнда ўн танга турганмиш.
Камбағал:- «ё Худо қудратингдан» деб ҳайрон қолибдида, ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота онам фарзандларим ҳам, ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади, деб ўйлаган экан хамён яна оғирлашибди...
Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан камбағал ўтган қиш ота онам роса қийналишганди, совуқ хонада энди , бу пулга уйни тамирлайман деганди, хамён янаям оғирлашибди....
Ўшанда, камбағал, хотиним анчадан бери бу уйда яшамайман , деб айтаётганди, ундан кўра, эски уйни ота онамга қолдириб, янги уй олиб кўчиб кетамиз, деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги холатига қайтиб қолибди.. ?!
Яъни, ичидаги хамма пул йўқолиб ўша бир тийин қолибди.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Сўрадилар:
— Олижаноб киши мардликни, жасурликни қадрлаши керакми?
Жавоб бердилар:
— Олижаноб инсон энг аввало адолатни қадрлайди. Олижаноб киши жасур бўлса-ю, адолатсизлик қилса, фитна ва нотинчликни уйғотади. Адолатдан узоқ, аммо жасур майда одам эса қароқчига айланади.
Сўрадилар:
— Олижаноб киши бирон-бир одамни ёқтирмаслиги мумкинми?
Жавоб бердилар:
— Мумкин. Аввало ғийбатчилардан ҳазар қилади, пастроқ мартаба эгаларининг юқори амалдагилар олдида лаганбардорлик қилишларидан нафратланади, одатларга хилоф иш юритувчи мардлардан, жасур, аммо қайсарлардан ўзини нари тутади.
Сўрадилар:
— Яна кимларни ёқтирмайди?
Жавоб бердилар:
— Бировнинг ақли билан тирикчилик қилувчиларни, бўйсунмасликни жасорат, чақимчиликни ҳақиқатгўйлик деб билувчиларни ёмон кўради.


Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» асаридан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам
@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝​​БОГЧАДА КЕЧАСИ КОЛСАМ МАЙЛИМИ?

(Баъзи бирларимизни х,аётимизда булиб турадиган огрикли вокеалардан бир парча).
-К,ани болажонларим булаколинглар кийимларимизни кийиб ташкарида уйнаб турамиз,уйингиздагилар келиб олиб кетишади,мазза уйга кетасизлар?
Богча опанинг бу сузларидан хурсанд булган булган болалар к,ий-чув к,илиб тезда уз шкафчалари олдига бориб апил-тапил кийимларини олиб кийиб таёйрлана бошладилар.
- Гузал сен нега утирибсан тезрок кийина к,ол уртогларинг х,аммаси кийиниб булишди-ку- деди богча опа чекада жимгина х.аммани кузатиб утирган к,изчага.
- Опажон мен бугун кечаси богчада к,олсам мийлими? - деди ёлворган х,олда к,изча мунгли нигохларини к.адаб.
Гузалнинг бу гапларидан х,айратга тушган богча опа,унинг олдига якинлашиб бошини ва сочларини силаб: - Вой асалим нега унака дейсан ахир кечаси богчада хеч ким к,олмайди бир узинг нима к,иласан - деди.
Шунда к,изча майли х,еч ким к,олмаса х,ам бир узим устимдан к,улфлаб кетсангиз утиравераман - деди митти кузлари чакнаб.
- Нега уйингларга боргинг келмаяптими? - деди богча опа уни сурока тутиб.
- Йук уйимизга кетмайман?- деб кузидан ёш окизиб йиглаб юборди к,изча.
Богча опаси Гузални куз ёшларини румолчаси билан артиб сочларини силаб:
- Йиглама асал к,изим, уйингларда сени хафа к,илишдими?- деб суради.
- Йук, мени эмас,дадам ойимни уриб хафа к,илди деди,яна кузига ёш олиб к,изча!
Богча опа булса к,изчани кунгли огриганини х,ис этиб аста уни багрига олиб овутган булди.
Ҳурматли азиз инсонлар бир-бирингиз билан арзимас нарсалар учун оилада уз фарзандингиз куз олдида унинг х,ис туюгуларни жажигина юракчаси огриб к,олишини уйлаб курмасдан уруш-жанжал к,илманг,акс х,олда узингиз учун энг к,иммат булган кузингиз гавхарлари булган ширинтой болангизни к.албида оиласига нисбатдан нафрат уйготиб кунглини огритиб кузидан ёш окишига сабабчи буласиз.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ҲАР ДАРДГА МАЛҲАМДИР ҚУРЪОН САДОСИ...

Тоғ ён бағридаги олис қишлоқлардан бирида, нуроний отахон билан, набираси камтарона ҳаёт кечирар эди. Бобонинг энг севимли машғулотларидан бири бу – Қуръон тиловати эди. Ҳар куни тонгги ва тунги ибодатлар якунида ўчоққа олов ёқиб, унинг тафтида кўнгилга ёқимли хуш овоз ила қироатни бошлайди. Набираси ҳам Қуръон ўқишни бобосидан ўрганар эди. Бобоси сингари болакайнинг қўлидан Қуръон, лафзидан Аллоҳнинг каломи тушмай қолди. Кунларнинг бирида у бобосидан сўради: “Бобожон, мен ҳам сиз каби Қуръон ўқишга ҳаракат қиляпман, лекин араб тилини билмаганим учун Қурон маъноларини яхши тушунмайман. Барча ёдлаганларим китобни ёпишим билан эсимдан чиқиб қолади.
Қуръон ўқишда нима ҳикмат бор, унинг қандай фойдалари бор?” Ўчоққа кўмир солаётган отахон қилаётган ишини дарҳол тўхтди ва набирасига юзланиб жавоб берди: “Болам, кўмир соладиган саватимизни қўлингга олгинда пастга тушиб, дарёдан сув олиб келгин”. Бобосининг топшириғини бажаришга ҳарчанд ҳаракат қилмасин, болакай саватда сув олиб келишни уддалай олмади. Сувга саватни ботириб олар, уйга келгунича саватдаги сув тўкилиб бўларди. Яна қайтиб дарёга борар, яна ҳудди шу ҳолатда сув олар, то уйга келгунига қадар яна саватда сув қолмас эди. Унинг бу ҳолатини кузатиб ўтирган бобосининг юзи табассум билан зийнатланди: “Энди тезроқ бориб келишга ҳаракат қилгинчи”, - деб неварасини яна сават билан сувга жўнатди.
Бу сафар бола дарёдан сув олгани югуриб бориб, саватга сув олиб яна чопқиллаб ортига қайтди. Афсуски уйга келганида, саватида яна сув йўқ. Саватда сув ташишнинг ҳеч иложиси йўқлигини айтиб, болакай қўлига челакни олди. “Менга челакда эмас, саватда сув керак. Сен чаққон ҳаракат қилмаяпсан, астойдил уринсанг албатта эплайсан” – дея танбеҳ берди отаҳон. Болакай қанча чопмасин, қанча тез ҳаракат қилмасин барибир саватда сув келтириш бефойда эканини бобосига исботлаб бериш учун бор кучини аямади.
Саъй-ҳаракатлари билан саватда сув олиб келишда бардавом бўлди. Қанча ҳаракат қилмасин барибир саватда сув олиб келиб бўлмаслигини кўрсатиб қўйиш учун астойдил тер тўкди бояқиш. “Мана, кўрдингизми бобо, бунинг ҳечам фойдаси йўқ”, деди набира отахоннинг нурли юзига ҳорғин нигоҳини қадаб. “Шунча ҳаракатим бефойда, бесамар кетди деб ўйлаяпсан, шундайми ўғлим? Унда саватинггга бир қарагин-чи” – деди бобо унга жавобан, аста-секин саватига кўз ташлади болакай.
Не ҳолки, кўмир солинавериб асли рангги билинмай кетган қоп-қора саватнинг ички ва ташқи томони зилол сувда ювилавериб, тозаланиб, ял-ял товланарди.
“Болажоним, Қуръон ўқиётганингда ҳам худди шундай бўлади. Қуръон ўқиётиб, унинг маъносини тушунмаслигинг ёки ўқиганларингни ёдда сақлаб қололмаслигинг мумкин. Лекин уни ўқишда бардавом бўлсанг, ҳарфларини ҳижжалаб бўлса-да, мунтазам ўқийверсанг, сенинг ичинг ва ташингни ўзгартириб юборади. Суратда ҳам, сийратда ҳам сени нурафшон қилади. Аллоҳ ҳаётимизни ўзгартириб, икки дунё саодатидан баҳраманд этиши ҳам шундандир...

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝Ҳазрат ФОТИМА ОНАМИЗнинг вафоти

Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан бери энди олти ой ўтган эди.
Ҳазрат Фотима хасталаниб қолди…
Ҳижратнинг ўн биринчи йили, рамазон ойининг иккинчи куни, душанба эди…
Шу пайтгача ора-сира касал бўларди, аммо бу сафаргиси уларга ўхшамади. Яхши-ёмон кунларида уни ёлғиз қолдирмаган хўжайини яна ёнида эди.
– Болаларни олиб ташқарига чиқсангиз, яхши бўларди…
Паст овозда айтилган бу жумла ҳазрат Алининг юрагини тилкалади. Уни хафа қилмаслик учун ўзини тушунмаганликка олди. Болаларини онасига яқинлаштирди.
Ҳазрат Фотима уларни бирма-бир қучиб эркалади. Сўнг ҳазрат Алига имо қилди. Юраги эзилиб, болаларини ташқарига чиқарди. Асмо бинти Умайс билан Умму
Рафиъ киришди.
– Менинг ювинишим учун сув тайёрми, онажон?
– Ҳа.
Ҳазрат Фотима Умму Рафиъни «онажон» дерди. Чунки бу аёл унга доим оналик қилиб келганди.
– Менга сув қуйиб турасизми, онажон?
– Албатта, қизим.
Ҳазрат Фотима яхшилаб ювинди, аёллар ёрдамида энг яхши либосини кийди.
– Тўшагимни хона ўртасига солинглар.
– Хўп.
Аёллар ишларни бажаришаркан, нима юз бераётганини англаб, жуда изтироб чекишарди.
– Мени ётқизинглар. Юзимни қиблага қаратинг.
– Хўп.
– Энди мени ёлғиз қолдиринг!
– Аммо…
– Илтимос.
– Аммо…
– Роббимга дуо ва илтижо қилмоқчиман.
– !..
Дуо ва илтижога шунчалар берилиб кетдики, жони қандай чиқиб кетганини ҳам билмай қолди.
Овоз чиқмай қолганидан хавотирланиб уйга кирганлар ҳазрат Фотиманинг вафот этганини кўришди.
Шум хабар бир зумда бутун Мадинага тарқалди.
Пайғамбар алайҳиссалом қизи ҳам бу ёлғон дунёни тарк этганди.
Энди йигирма саккиз ёшга кирганди…
Бир фарзанди гўдак чоғида вафот этганди.
Ортида кўзлари ёш хўжайини ва беш фарзанди қолганди.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг кенжа қизлари, ҳазрат Алининг суюмли завжаси ҳазрат Фотима вафот этганида Ҳасан саккиз, Ҳусайн етти, Умму Гулсум беш, Зайнаб уч, Руқийя икки ёшда эди. Ҳазрат Фотиманинг қабрига боқаркан, ҳазрат Алининг ёдига аёл вафотидан бироз олдин айтган гаплари тушди:
– Эй Али, вафотимдан сўнг уйланинг. Акс ҳолда, сиз ҳам, болаларим ҳам қийналиб қоласизлар. Аммо уларни ўгай она қўлида ҳам қолдиргим келмаяпти. Шу боис
опам Зайнабнинг қизи Умомага уйланинг.
Гулларнинг гули бирма-бир дунёни тарк этишганди.
Илоҳий тақдир шундай эди. Зотан, одамзотнинг қисмати шу эди. Бири келади, бири кетади…
Қиёматгача давом этади бу ҳол…
Аввал ҳазрат Руқийя…
Сўнг ҳазрат Зайнаб…
Ҳазрат Умму Гулсум…
Ва охирида ҳазрат Фотима…
Гулларнинг гуллари энди боқий дунёда яшаяжак эди. Ва севганларнинг кўнгилларида…
Улар гулларнинг гуллари эди.
Пайғамбар алайҳиссалом булбуллари эди.
Буни билган, кўрган англар.
Қурбон бўлсин унга жонлар.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Hikoya

Бир куни Устознинг ёнига бир йигит келди ва деди:
— Ўзимни ҳеч нарсага ярамайдиган, бир чақага қиммат одамдек ҳис қиляпман, яшагим ҳам келмай қолди. Мени ҳамма омадсиз, овсар дейди.
Илтимос, Устоз, менга ёрдам беринг!
Устоз йигитга бир нигоҳ ташлади ва шошиб жавоб қайтарди:
Кечир, ҳозир жудаям бандман, сенга ёрдам беролмайман. Жуда муҳим ишим бор, — у бир оз ўйлаб, гапида давом этди: — Лекин менга ёрдам берсанг, мен ҳам сенга ёрдам бераман.
Жоним билан, Устоз, — деди йигит, ичида яна ўзини камситишаётганини ўйлаб.
Яхши, — деди Устоз ва чап жимжилоғидаги қизил тошли узугини ечиб олди.
Отга мингин-да, бозорга бор. Қарзимни беришим учун мана шу узукни сотишим керак. Уни қимматга сотишга ҳаракат қил ва асло тилла тангадан арзонига сотма! Бўл, тезроқ жўнагин энди!
Йигит узукни олди ва отга миниб бозорга жўнади. Бозорга келгач, у узукни савдогарларга кўрсата бошлади.
Лекин улар тилла танга ҳақида эшитишлари билан узукка қарамай қўйишди. Кимдир унинг устидан кулди, кимдир эса юзини буриб кетди ва фақат бир қария савдогаргина унга бу узук учун тилла танга ўта қиммат нарх эканлигини, узук учун мис танга, жуда ошиб кетса кумуш танга беришлари мумкинлигини айтди.
Қариянинг сўзларини эшитган йигитнинг кайфияти тушиб кетди. Устоз унга узукни фақат тилла тангага сотиш кераклигини айтганди. Бутун бозорни айланиб, юзлаб савдогарларга узукни таклиф қилиб сотолмаган йигит ортига қайтди. У Устоз олдида бошини эгди.
Устоз, топшириғингизни бажаролмадим, — деди у ғамгинлик билан. — Мен узукни кумуш тангага сотишим мумкин эди, лекин сиз фақат тилла тангага сотишим кераклигини айтдингиз. Узукнинг нархи сиз айтганчалик эмас экан.
Ҳозир жудаям муҳим сўзни айтдинг, ўғлим! — деди Устоз. — Узукни сотишдан олдин унинг асл баҳосини аниқлаб олиш керак эди! Унинг асл баҳосини эса заргар билади. Заргарнинг олдига бор ва ундан узукнинг нархини сўра. Лекин у қандай нарх айтмасин, узукни сотмасдан ёнимга қайтиб кел.
Йигит яна отга минди ва заргарнинг олдига йўл олди.
Заргар узукни узоқ синчиклаб текширди, сўнг тарозида тортиб кўрди ва йигитга юзланди:
Устозга айтиб қўй, ҳозир бу узук учун эллик саккиз тилла танга беришим мумкин. Лекин вақт берса, уни етмиш тилла тангага сотиб оламан.
Етмиш тиллага?! — йигит хурсанд бўлиб кетди ва заргарга миннатдорчилик билдириб ортига қайтди.
Ёнимга ўтир, — деди Устоз йигитнинг хурсандлик билан айтган гапларидан сўнг. — Гапимга қулоқ сол, ўғлим. Сен мана шу узуксан. Қимматбаҳо ва такрорланмас! Сенинг асл баҳоингни фақатгина ҳақиқий мутахассис бера олади. Шундай экан, бозорда дуч келган кишидан ўз нархингни сўраб нима қиласан?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИБРАТ.

Якшанба куни эди. Бозор тонг саҳардан қизигандан қизиганди. Бозор дарвозаси рўпарасига келиб тўхтаган серҳашам ва қимматбаҳо машина хаммани кўзини ўйнатди. Унинг ичидан келишган хушсурат бир ёши 30 ларда бўлган йигит тушиб келди. Қўлида аллақайси дўконга етказиб берилиши керак бўлган катта сумма солинган қоғоз ҳалтани олганча бозор ўртасидаги икки қаватли дўкон ёнига етиб келди. Дўкондор билан анчадан бери олди берди қилиб турса керак, интиқиб кутаётганлиги сабаб дўкондор оломон орасидан уни дарров кўриб қаршисига чиқди. Шу онда қуюқ қучоқлашиб кўришаркан энди ҳол ахвол сўрашаётган маҳалда қаердандир пайдо бўлган юпун кийинган жуда ғариб онахон йигитга юзланди:
— Бошинг тошдан бўлсин илойим ўғлим! Болам садақа қил. . Мен онангга садақа қил...
— Мана шунақа дайди гадойларнинг дастидан бемалол гаплашиб ҳам ўтиролмайсан ее! – дея йигитнинг шериги дўкондор кампирни қувиб солди.
Йигит аксига олиб минг истиҳола билан атрофга аланг жаланг қараркан ёнидаги шеригидан пул сўраб садақа беришни ўзига эп бермади. Онахоннинг қоқ суяк оёқ қўллари кир бўлиб кетган рўмоли, хира тортиб тўзиган кўйлаги унинг дийдасига қаттиқ озор берди. Кўзига алланечук ёш қалқиди. Авваллари ҳам турфа хил лўлими, ўзбекми ёки русми гадойларни кўрганди, аммо бу онахон умуман гадойга ҳам ўхшамасди.
Худди йўқчилик тўсатдан бошига чақмоқ мисол урган–у, тақдир кажрафтори сабаб мана шу маҳзунликка чўккан мазлумлик йўлига ўтганди.

“Уч кундан бери туз тотмаганга ўхшайди“ ҳаёл қилди йигит онахоннинг нон расталарига тарфага судралиб кетаётганига кўзини узмай қараб қоларкан шеригининг:
— Тушликка зўр жойга борамиз.. Бир кабобхўрлик қиламиз ... - деган сўзлари негадир қулоғи остида
“...ҳўрлик қиламиз” дегандек туйилди. Жирканч илондан безиган одамдек бир сонияда ундан нари турди ва “Дўстим. Бироз шошиб тургандим, бошқа сафар “ дея хайр маъзурни хам насия қилиб дарвоза томонга йўл олди.
Шошилиб кўйлагини орқа томонини шими устидан чиқариб олди ёқаларини кенгайтириб тугмасини иккитаси очди.
Аравакашлар турадиган жойда бир озғингина ёши 15 дан ошмайдиган болани кўриб қолди. Бола унинг кўзига нажоткоридек кўриниб кетди.
— Укам аравангни икки соатга ижарага бериб тур. Илтимос шу икки соат ичида қанча фойда кўрсам шуни ярмини сенга бераман.
Йигит шошиларди. Сабаби кампирни йўқотиб қўйишни сира истамасди.

Болакай бунақа ноёб таклифдан аввалига эсанкираб қолди. Бироз ўйланиб турганди, йигитни алдамаётганига ишонч ҳосил қилдими, аравасини берадиган бўлди.

Бизнинг қаҳрамонимиз эса нақ икки соат ичида терлаб, қора кир чир бўлса ҳам роса арава сурди. Гоҳ сабзи қопларини, гоҳ мева чева ортилган челак тоғораларини, гоҳ эса бойвучча эр–хотинларнинг гап гаштагига бозорликларини машиналари юкхонасигача олиб бориб берар, ўзи кўтариб жойлаб ҳам қўярди. Балким, юклари бор одамлар бунақа тоза ўзига қараб юрган “ғаройиб аравакаш” йигитга қизиқиб қолганликлари сабаб ҳам айнан уни ёллашарди. Соат қоқ пешинга келганида йигит хориб пишиб ишлаган олтмиш минг пулини қуртдек санаб боланинг ёнига келди ва аравасини хамда қоқ ярим даромад ўттиз минг сўм пулни болага тутқазди. Бола ҳам бунақа саҳийликдан шошиб қолиб “Яна арава сургингиз келса мен шу ерда бўламан, ака” - деб қолди.

Онахон фаввора ёнидаги мармар зинада беҳол ўтирган экан. Йигит худди ўз онасини кўриб қолгандек шошиб унинг истиқболига учди. Қўлидаги ҳамма пулларини онага тутаркан, гадой кампир ҳаяжон ва шодликдан титраб–титраб дуога қўл очди:
— Бошинг тошдан бўлсин болажоним! Илоё топганинг зар, ушлаганинг олтин бўлсин!

Йигит онага меҳр билан қараб энди ўрнидан туриб кетмоқчи эди, онахон йигитни боя дўкондор ёнида кўрганини эслаб қолди , тилга кирди:
— Боя ҳам сени кўргандек эдим. Кейин арава суриб юрганингни ҳам кўрдим аммо бошқа бўлса керак , деб ўйлагандим...
Йигит эса хўрсиниб жавоб берди:
— Боя сизга беришга бир тийин хам пулим йўқ эди. Сизни кўриб марҳум онам ёдимга тушди, шу сабаб сизни бир лаҳза бўлса ҳам бахтиёр кўришни истадим.

ХАДИЧА. КУБРО.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​📝 ​​Ёшгина аёл тухум сотаётган кампирдан тухумнинг нархини сўради.
Кампир: “Донаси 500 сўмдан”, деб жавоб берди.
"2500 сўмга олтита тухум берасизми”, салкам қарзини сўрагандай баландроқ овозда деди аёл ва қўшимча қилди: “Бўлмаса, кетаман-да, бошқа жойдан ҳам олавераман”.
Кекса кампир озгина бир тухумларга, бар аёлга қаради-да: "Майли, олақолинг, эрталабдан бери биттаям сотолганим йўқ, ҳарна сотилгани”, деб тухумларни халтага солиб берди.
Аёл гўё катта ғалаба қилгандек, тухумларни ва сумкаларини кўтариб машинаси турган жойга қараб юрди. Янгигина автомобилга ўтириб, дугонаси билан учрашиши белгиланган ресторанга келди. Дугоналар кўнгиллари тусаган таомлардан еб, хоҳлаган ичимликларни ичиб, маза қилишди. Туриб кетишаётганда, ҳисоб келтиришди. Ҳалиги аёл ҳисобда кўрсатилгандан ортиқча пул бериб, “қайтими керакмас”, дегандек қўли билан официантга имо қилиб қўйди .
Бу воқеа ресторан хўжайинига арзимаган фойда келтирган бўлса-да, тухум сотаётган кампирга катта зарар эди.
Нега биз кучимизни ожизлардан нарса сотиб олаётганда кўрсатамиз? Нима учун бизнинг сахийлигмизга муҳтож бўлмаган одамларга хайр қилгимиз келиб қолади? Нега тўй-ҳашам, маъракаларда ўзига тўқ одамларга бошқа жой, бошқача дастурхон кўрсатилади-ю оддий халқнинг ўрни бошқа бўлади?
Илгари қаердадир ўқигандим:
"Менинг отам муҳтож одамларнинг сотаётган нарсасини ўта юқори нархда сотиб оларди, ҳатто ўша нарсага муҳтож бўлмаса ҳам. Мен ундан бунинг сабабини сўрасам: “Бу ғурур билан ўралган сахийлик”, деб жавоб берганди.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝 Ўғри бўлиб кириб, амир бўлиб чиқди.

Кимга берсам экан, кимга? Ёлғизгина қизимни кимга турмушга берсамикан? Подшоҳ ҳар куни кечаси тахти устида сукут қилиб, узоқ вақт тафаккур қиларди. Қизимнинг келажаги, унга муносиб бўлган йигит, менинг азиз куёвим...
Бир кеча вазирни чақирди. Унга бугун тунда масжидга бориб уйқудан ибодат ва муножотни устун қўядиган бирор йигит бўлса топиб келишини буюради.
Ишлари юришмаган бир ўғри шу кеча қасд қилиб масжиддан бирор жўяли нарса ўғирлагани киради. Ўғри масжидни қулфланганини кўриб, девордан ошиб ичкарига киради. Қўлга илинадиган нарса топаман деб қўли билан пойпослаётган бир вақтда кимдир эшикни очаётганини эшитиб қолади. Энди нима қилади. Ҳайрон бўлиб қолди. Ўзини гўё намоз ўқиётган қилиб кўрсатди.
Вазир ёрдамчилари билан эшикни очишди. Қарасалар бир йигит намоз ўқияпти. Буни қарангга! Субҳаналлоҳ! Намозга бўлган муҳаббатнинг кучлилигидан, эшикни берклигини кўриб бу йигит девордан ошиб ўтибди. Ўғри қўрққанидан намозни тугатиб, янгисини бошларди. Уни кузатиб турганлар эса йигитнинг тақвоси, ибодатига лол қолиб, тасаннолар айтишарди. Охири намозни тугатгач уни саройга олиб кетдилар. Ўғри нималар бўлаётганига тушунмади. Хаёлида уни кимдир кузатиб қабиҳ ишидан хабар топган, деб ўйлади.
Саройга етиб боришгач, вазир бўлган ишларни ҳаммасини подшоҳга етказди. Йигитни қизи ва подшоҳлигига муносиб деб билди.
Подшоҳ режасини йигитга баён қилди. Йигит қулоқларига ишонмади. Наҳотки эшитганлари рост бўлса... Бошини қуйи солди. Хижолат бўлди. Ичида ўзига - ўзи: «Эй Худо! Ёлғондан, сохта ўқиган намозим сабабидан мени валиаҳд қилдинг, подшоҳнинг қизини насиб қилдинг. Агар намозимни имон, ишонч, ихлос билан ўқисам қандай мукофотларкинсан...»

Яхшилик учун яқинларингиз билан

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2-фасл
12


Саида билан учрашиб қолганлари бери Дилафруз битта жойда ўтира олмай қолди. Ўзини ойнага солгани-солган.
— Тинчликми? — Сарвар кечки овқатдан кейин ошхонани йиғиштирмасдан хонасига чопқиллаб кириб, яна ўзини ойнага солаётган хотинига бироз ҳайрон бўлганча қаради, — шу кунларда бошқачасан.
— Йўғе? — Саидага эрининг гапи олдингидан ҳам семирибсан дегандек эшитилиб кетди, — Сарвар ака, — эрининг ёнига келиб ўтирди, — сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим.
— Қулоғим сенда, — Сарвар хотиржамгина жойига узаларкан, — хўш, яна нималарни бошладингиз хоним?
— Бугун қизларни боғчага олиб боргандим. Қайтишда синфдошим Саидани кўрдим. Унинг айтишича, мен жуда семириб кетибман, — Дилафруз танасига хафа бўлганча қараб қўйди.
— Сен ҳам шунга ишондинг? — Сарвар бир қошини кўтарди, — хўп, семирибсан энди қандай озмоқчисан? Шуниям айтдими ўша дугонанг?
— Ҳааа, — Дилафруз ўзгача завқ билан гапира бошлади, — биздан сал нарида битта фитнес зали очилибди. Ўзи ҳам ҳар куни, кунда кунора ўша ерга қатнаётган экан. Менга ҳам ўша ерни тавсия қилди. Бир ҳафтада яхши натижага эришишим мумкин экан.
— Сен ўзинг шунга ишонасанми?
— Энди чиқмаган жондан умид. Балки унинг айтгани тўғри чиқар.
— Унда бора қол, — Сарвар аёлининг шаштини синдиришни истамади.
— Ростанми? — Дилафрузнинг кўзлари порлаб кетди, — чиндан бораверайми?
— Албатта.
— Раҳмаааат! — Дилафруз хурсандлигидан осмонга учгудек бўлиб эрини қучоқлаб оларкан, — сизни жуда жуда яхши кўраман Сарвар ака.

🌺🌺🌺

Гулбаҳор қишлоққа қайтиш олдидан бозорга тушиб яқинлари учун совға-салом олди. Битта дўкон олдидан ўтиб кетар экан, ичкарида турган қизил матони кўриб тўхтади. Қизил матога чиройли қилиб оппоқ олча гулининг расми туширилганди.
— Бу унинг орзуси эди, — ичида нимадир узилгандек бўлди. Бироз ўша матога тикилиб турдию, истамайгина ўша дўкон олдидан узоқлашаркан, болалик хотиралари кўз олдидан ўта бошлаганди.
— Узр, — ширин хотиралар билан кетаётиб кимгадир урилиб кетди, — мен билм...., — ҳаёлларини тезда йиғиштириб кимга урилиб кетганини билиш учун олдига қарадию, тили айланмай қолди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2-фасл
10

— Мен қандай бўлмасин уни йўқотишим керак, — уйга келганидан буён фақат шуни ўйлаётган Зулхумор бир жойда ўтира олмасди, — ўлдирсаммикин? Йўқ, — ўзи билан ўзи гаплашаркан, — у ўлса поччам яна бир йилсиз уйлана олмайди. Бу орада Ойша хола яна биттасини топиб қўйса нима бўлади? Яхшиси, бошқа йўлини топиш керак. Шунақа йўлки, ўша алвастини поччажонимни ўзи ҳайдаб солсин, — Зулхумор ўйлаб-ўйлаб бу борада ойисидан маслаҳат сўрашга қарор қилди.

🌺🌺🌺

— Дада бир ками энди шу қолувди, — Турсунбой сумкасини кўтариб чиққан Абдурайим аканинг ортидан чиқиб келаркан, — бутун қишлоққа бизни шарманда қилмоқчимисиз?
— Эҳ ўғлим-а, — Абдурайим ака хўрсиниб қўйганча, — ҳали шарманда бўлмадик дейсанми?
— Дадаааа, — Турсунбой ҳам хўрсиниб қўяркан, — илтимос сиз ҳам бизни бу аҳволда қолдирманг. Ойимни аҳволи....
— Ойинг ўзига-ўзи қилди. Аслида нима қилса, ҳаммасини ойинг қилди. Раисни ўғли деди, пул деди, бойлик деди. Охири нима бўлди? Гулдек қизимни увол қилгани қолди, — Абдурайим ака кўз ёшларини яшириш учун юзини бурди.
— Дада илтимос....
— Ойинг ва уканга яхши қара. Улар сенга омонат ўғлим. Бу оиланинг бор маъсулияти энди сенга, — Абдурайим ака ўғлини бағрига босиб хайрлашаркан, бу сафар ҳам ҳаммасига қўл силтаб кетаётганди, худди олти йил аввалгидек.

🌺🌺🌺

— Қани у ҳайвон? — Дилшод дарвозани бир тепиб очаркан, — Фурқат, буёққа чиқ итдан тарқаган.
— Ҳай, ҳай секин, — дарвозанинг тарақлаб очилганини эшитиб югуриб чиққан Ҳалима опа, дарвоза олдида Дилшодни кўриб капалаги учиб кетди.
— Қани анави хароми? — Дилшод ғазабдан пишнаб турарди.
— Дилшоджон, — Ҳалима опа ялингандек, — илтимос сал секинроқ, қўшнилар эшитса....
— Эшитсин! — Дилшод тишлари орасидан гапираркан, — қанчалик ифлос ўғил ўстирганингизни бутун қишлоқ билсин.
— Дилшоджон....
— Мен келд...., — Фурқат дарвозадан кириши билан тили айланмай, жойида туриб қолди.
— Ҳа той бола, — Дилшод икки қадамда унинг ёнига келдида, бўйнини орқасидан ушлаб ўзига тортди, — кучинг ожизага еттими ит?
— Ака мен....ҳалиги...., — Фурқат қўрққанидан ўзидан икки ёш кичик Дилшодни қандай ака деб юборганини ўзи ҳам билмай қолди.
— Менга қара ифлос, — Дилшод унинг қулоғига паст овозда, дона-дона қилиб, — синглимга яна зўравонлик қиладиган бўлсанг, ўша хохлаб, кўргинг келиб юрган жойинга баклашка қадаб қўяман. Тушундингми мени?
— Ҳааа, ҳа, — Фурқат тинмай бошини қимирлатарди.
— Шундоқ бўлсин куёвтўра, — бўйнига бир-икки енгил шапатиларкан, — синглим икки кундан кейин келади, — дедию чиқиб кетди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2-фасл
8


— Бугун айнан ўша кўйлагингизни кийишингиз шартми? — кеча асаби бузилиб Сарварнинг кўйлакларини дазмоллаш эсидан чиқиб қолган Дилафруз ошхона ва ётоқхона орасида бориб келавериб чарчаб кетди. Яна қизларини боғчага ҳам тайёрлаши керак.
— Албатта, ахир бугун муҳим мажлисим бор. Мажлисда....
— Тушунарли, ҳозир тайёрлайман, — Дилафруз қизларини Сарварнинг ёнига қўйдию, яна ётоқхонага кириб кетди. Сал туриб, Сарвар айтган кўйлакни ҳам, бошқа нарсларни ҳам тахт қилиб чиқди, — ана бўлди. Энди асалларимни кийинтираман, — деганча, Сарварнинг чалғиганидан фойдаланиб ҳамма жойига чоcоcреам суркаб ўтирган қизларини хоналарига олиб кириб кетди.
— Биз бўлдик, — Дилафруз қизларини тайёр қилиб чиққунича, Сарвар аллақачон кетиб қолганди, — оббоооо, бугун ҳам боғчага таксида кетарканмизда, — истамайгина қизларини етаклаб кўчага чиқди.
Дилафруз яхши, ўзига тўқ оилада катта бўлгани билан ўқишга ҳам, касб ўрганишга ҳам қизиқмади. Шунинг учунми, ҳали 20 га кирмай, ойиси уни узатаманга тушиб қолди. Ўртада гап ейдиган дугонаси бўлмиш Ирода опа қизига оғиз солди шу билан Сарварга тегди-қўйди. Олдиндан енгил ҳаётга ўргангани учунми, фақат уйда ўтиргани сабаб, Сарвар билан кўп тортишиб қолишарди. Негаки, Сарвар аёлининг худа-бехуда кўчага чиқишини ёқтирмас, нима керак бўлса ўзи олиб келарди. Эгизаклари туғилиб, уйда ўтиришга анча ўрганган Дилафрузга энди кўчага чиқиш ёқмасди.

🌺🌺🌺

— Майли мен борай, — Шоҳсанам билан анчагача суҳбатлашиб ўтирган Нилуфар кетишга чоғланди, — сен ҳам бирор кун бизникига ўт.
— Хўп, яна келиб тур.
— Тўрт кундан кейин яна кетаман. Шу билан бир ойдан кейин келсам керак, тағин билмадим. Шаҳарга йўлинг тушса манзилимни биласан, — икки дугона хайрлашиб дарвоза олдига келишаркан, уйга ҳеч нима демасдан безрайиб кириб келган Зулхуморни кўриб бироз ҳайрон бўлишди, хатто Нилуфарни бироз жаҳли чиқди ҳам, — бу нима қиляпди?
— Севинч ва Бахтиёрни кўргани келган шекилли.
— Сенга маслаҳатим, ундан эҳтиёт бўл. Чунки бу орсиз бутун қишлоққа сени эринга тегишини жар солиб юрибди.
— Йўғеэе, жа унақамасдир. Ҳали ёш бўлса, биз ажрашган тақдиримиздаям 3-хотин деган номни ўзига раво кўрмас? — Шоҳсанам ишонқирамай сўради.
— Сен буни билмайсанда. Ҳа майли нима бўлса ҳам эҳтиёт бўл. Энди оғзим ошга етди деганда, ошингни олдириб қўйма дейманда, — Нилуфар яна бир нималар деб огоҳлантирган бўлдию, чиқиб кетди. Шоҳсанам уни кузатиб, ичкарига кираркан, ётоқхонанинг эшиги очиқлигини кўриб ҳайрон бўлди.
— Чиқаётганимда ёпиб чиққандим шекилли? — ўзига-ўзи гапирганча келиб энди эшикни ёпмоқчи бўлганди, ичкаридаги манзарани кўриб карахт бўлиб қолди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ОЛЧАГУЛ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

Читать полностью…
Subscribe to a channel