ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33749

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#oppoq_tong

Оппоқ тонг

(4-қисм)

Пешинга яқинлашиб қолган, дадам бозорга кетган эди. Мўмина опа
—Шаҳодат, намоз ўқишни биласизми? — деб сўраб қолдилар. Йўқ дегандек ишора қилдим.
—Ўргатайми?
—Майли...
Опам югуриб уйга кириб кетди, бироздан сўнг чиройли сарпо қопчиқ кийдирилган кўйлак-лозим олиб чиқди.
—Буни шу уйга келишимдан олдин сизга атаб олгандим. Менимча, ўлчамимиз бир хил, кийиб кўрасизми?
Кўйлак майин, қулай, узун эди. Мўмина опа эринмасдан таҳоратнинг фарзи, суннати, одобини ўргатдилар. Қайта-қайта, эринмасдан тушунтирди.
Кейин қайси сураларни билишимни сўради. Онам вафот этганларида бир неча сура ёд олгандим. Бу намоз бошлашим учун етарли экан. Фақат Сано билан Ташаҳҳуд дуосини билмасдим. Мўмина опа ажойиб устоз. Идиш товоқ ювса ҳам, кўрпача қависа ҳам шу дуоларни ўқийди, мен такрорлайман. Тез ўргандим.
Биринчи намозни асрдан бошладим. Икки тамонга салом бериб, намозни якунлагач, Мўмина опа ўрнидан туриб ёнимга келди. Мен ҳам туриб кетдим. Маҳкам қучоқлаб бағрига босди, сўнг қўлидаги нозик, бежирим тилла узугини чиқариб бармоғимга тақиб қўйди.
—Бу-сизга! Аллоҳим муборак қилсин. Ҳеч қачон намозни тарк қилманг, хўпми?
Унинг кўзлари мулойим, овози ёқимли эди. Бошимни қимирлатдим. Менинг илк намозим хушуъ билан, рағбат билан, бўлган эди.

Мўмина опа Фароғатнинг дарсларига қарашар, мени ортиқча уринтирмас, дориларимни ичишимни эслатиб турар, Қуръонни чиройли ўқир, чин муслима аёл. Кундан кунга бу аёлгм муҳаббатим ошиб борар, Фароғатнинг ҳарҳашасидан ўқитувчисининг дашномидан ҳам қутулган эдим. Энди дарсларда ухлаб қолмас, ўқиганларим, тинглаганим ёдимда қоларди. Менинг ҳолатимни: ётоқчилашим дангасаликдан эмас, камқонликдан эканлигини сезиб, маломат қилмаган, аксинча бунга тўғри ечим топиб ёрдам берган устозим Гулбаҳор опадан ҳам миннатдор эдим.
Ҳаётим изга тушган, .

Опам бизларни бомдодга уйғотар, хуфтондан сўнг ухлашимизни талаб қилар, бизни ўзининг ҳусни ҳулқи билан тарбиялаб борарди.
Аммо, назаримда, уларнинг дадам билан муносабати яхши эмасдек эди. Тўғрироғи, дадамнинг опамда кўнгли йўқмиди, ёки кўнгли тўлмасмиди, ҳар ҳолда орада нимадир бор эди. Буни тушунадиган даражада катта қиз бўлиб қолгандим.
Ҳаётимиз изига тушган, соғлигим анча тикланган, синглимнинг инжиқликлари тамомила йўқ бўлганди.
Опам ўз уйига борса ҳар сафар синглимни олиб кетар, Фароғат бир талай совға билан қайтар эди.
Бир сафар мени ҳам бирга олиб бордилар. Опамнинг ота-онаси дуогўй, ажойиб инсонлар экан. Укалари, келинлари ҳам бир-бирига ширинсўз, меҳр—оқибатли экан. Мен ҳам келинчакларга қўшилиб кетдим
Бир пайт ташқарига чиқиб кирган катта келин кичигига нимадир деб пичирлади.
—Вой!-деди буниси.
—Эшик тагида ўтирибди!
Юрагим ёмон бир нарсани сезгандек типирчилай бошлади, негадир тезроқ уйга қайтгим келарди. Опамга секин айтдим. Биз йўлга чиқадиган, келинойимнинг укаси уйга олиб бориб ташлайдиган бўлди.
Машинага ўтириб кетар эканмиз, назаримда, қатор ўсган толлар орасидан кимдир кузатиб қолгандек бўлди.

Хуфтонни ўқибоқ ухлагандим. Кечаси чанқаб уйғондим. Ошхонага чиқиб сув ичмоқчи эдим қулоғимга дадамнинг қаттиқ-қаттиқ овозда,жаҳл билан гапирган овозлари кела бошлади, аммо бирортаси эшитилмас, опам дадамга гап қайтармас эди.
Эшик очилди. Дадамнинг остонада туриб айтган охирги гаплари аниқ-тиниқ етиб келди.
—Сенга уйланмаслигим керак эди!
Бу гап мени эсдан айирай деди-ку, опамга қандай таъсир қилган экан?
Анчагача ухлолмай ётдим.
Кўз олдимдан толлар орасидан кўзга ташланган нигоҳ, қулоғимдан дадамнинг зардали овозда айтган гаплари кетмасди.
Бироздан сўнг опамнинг меҳмонхонага кирганларини кўрдим. Демак таҳажжуд ўқийдилар.
Эрталаб ҳеч нарса бўлмагандек бизни мактабга кузатаётган опам энди кўзимга сирли, балки бироз маккора бўлиб кўринаётган эди.
Устозим дарсдан кейин бироз қолишимни илтимос қилдилар.
Хонамиздан хамма синфдошларим чиқиб кетди. Ўзим қолдим. Кўп кутмадим. Гулбаҳор опа ҳар доимги ўктам қиёфада кириб келдилар.
—Шаҳодат, соғлиғинг яхши бўлиб қолди биламан. Янги ойингга ўрганиб қолдингми?

(давоми бор)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#oppoq_tong

Оппоқ тонг

(3-қисм)

Кичик тўй деганлари ҳам катта бўлиб кетди. Қариндошларимиз шунчалик кўп эканми? Ойимнинг маъракаларидан кейин биринчи марта шунча кўп одам йиғилиши.
Аммаларим билан меҳмонларни кузатиб, ҳамма ёқни саришта қилгунимизча ярим кеча бўлди. Кейин аммажонларим навбатма-навбат қучоқлаб, қайта қайта "Ҳаммаси яхши бўлади, мана кўрасан," деб кетдилар.
Хонамга кирсам, Фароғат ухлаб қолибди. Устини ёпдим. Унга термулганча раҳматлик онажонимни эсладим. Яшасалар бўларди. Ана ўрниларига одам ҳам топилди. Энди ҳаётимиз қандай кечади? Синглимга озор бермасмикан? Ҳоо, қани қўлини теккизиб кўрсин-чи? Алам, изтироб, ҳаяжон, отамни қизғаниш каби тинчлик бермаётган туйғуларни чарчоқ енгиб уйқуга кетибман.

Қаттиқ чарчабман шекилли, телефоннинг овозини ҳам эшитмабман. Сакраб турдим. Қанча ишим бор эди! Эшикни кимдир оҳиста тақиллатди.
Ким бўлиши мумкин? Айтганча, дадам уйландилар-ку!

Югуриб эшикни очдим. Остонада ўзи ҳам, енги ҳам узун оч ҳаворанг кўйлак кийган, бошига ҳам шу рангга мослаб рўмол ўраган ўрта бўйли, буғдойранг, истараси иссиқ бир аёл кулиб турарди.
—Ассалому алайкум, мумкинми? Аёлнинг табассуми шу қадар чиройли эдики, беихтиёр салом бердим
—Ассалому алайкум.
—Юринглар, чой тайёр, мактабга кеч қоласизлар. Кейин Фароғатнинг олдига борди.
—Юр, қизим чой ичамиз. Шунда қизиқ иш бўлди. Уйқусираб турган Фароғат аёлга қараб
—Ман сиззи ҳозир тушимда кўрдим. Ойим олиб келдилар-а сизни,-деди.
Аёл довдираб қолди. Фароғат давом этди
— Ойим етаклаб келдилар-а сизни. Мен тушим деб ўйлабман. Худди шу кўйлакда эдингиз-ку.
Кейин менга қарата гапирди
—Опа, ойим айтдилар, шу аёлни айтганини қилинглар, у сизларни Жаннатга олиб киради, дедилар.
Аёл синглимни ёнига чўкка тушди. Уни маҳкам қучиб олди.
— Ўзим ўргилай сендек фариштадан. Ҳа, мени ойижонинг олиб келди. Сенга қарашим учун етаклаб келди. Аёл йиғлар, синглимнинг сочларини силарди. Фароғат ҳам аёлни маҳкам қучоқлаб олди.
Кўзимдан ёш қуйилиб келар, ҳеч қачон ёлғон гапирмаган синглим айтган гаплар худди мўъжизадек туюларди. Учаламиз ҳаи хонамиздан йиғлаб чиқдик.

Дадам ишга кетибдилар. Ўгай онамиз бизга нонушта тайёрлаб берди. Бирга ўтириб чой ичдик. Исми Мўмина экан.
—Агар истасангиз, опа деб чақиринг, — деди менга қараб. Ўзимга ҳам шуниси маъқул, сабаби аёл мендан нари борса ўн беш ёш катта эди.
Синглимни опам кийинтирди. Кейин бизни кузатиб қолдилар.
Биринчи соат Гулбаҳор опанинг дарси. Биламан, ўзим қўл кўтармасам, мендан сўрамайдилар. Устозимиз қаттиққўл. Аммо ҳаммамиз яхши кўрамиз. Адабиёт қизиқарли дарс, қандай ўтиб кетганини билмай қоламиз. Баъзи дарслар қирқ беш минут эмас, бир йилга чўзилгандек туюлади.
—Шаҳодат, яхшимисан? Сенга бир нарса олиб келгандим. Менинг ҳам қоним кам. Ўзим дори тайёрлаб олганман. Қўлимга бир литрлик шиша банкани узатдилар
—Ёнғоқ билан майизни аралаштириб асал қўшиб коптокчалар ясаганман.. Кўнглинг тусаган пайтда еявер, ўзим ҳам неча йилдан бери шуни еб юраман.
— Керак эмас, устоз,-уялдим.
—Жиннимисан, ол буни! Кечаси алламаҳалгача тайёрласаму ноз қиласан. Қўлимга банкани тутқазиб, шаҳдам юриб кетиб қолдилар.
Бу дори эмас, эътибор эди. Меҳрнинг бир кўриниши эдим. Орқаларидан пичирлаб қолдим:
"Устоз, бу қарзларни қачон узаман?"
Синглимни олиб уйга қайтиб келяпмиз.
—Фароғат, кўрган тушингни яна айтиб бер! Синглим такрорлайди. Мен ҳикмат излайман.
Уйга келсам, ҳаммаёқ чинни-чироқ! Мўмина опа юмалоқланган қийма солиб шўрва тайёрлаб қўйган эканлар.
Кийимларимизни алмаштиргунимизча тушлик дастурхони ёздилар. Кейин ҳафсала билан сузиб, устига ошкўклар солиб аввал менга кейин синглимга, охири ўзларига таом келтирдилар. Шўрва лаззатли эди. Маза қилиб ичдик, хатто терладим.
Мўмина опа ўта самимий, меҳнаткаш экан. Ҳали ҳовлини ўтлардан тозалаган, ҳали ойналарни артган, ҳали Фароғатни чўмилтириб, эринмай сочларини майдалаб ўрган, орада намозларини ҳам ўқиб оларди.
Кўп гапирмас, оз ва маъноли сўзларди.
Бизга, умуман иш буюрмас, қарашсак раҳмат айтар, мендан ийманар, Фароғат билан апоқ-чапоқ эдилар.
Ўшанда якшанба эди.

(Давоми бор)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

oppoq_tong

Оппоқ тонг
(2-қисм)

Фароғат Назира аммамнинг қучоғида ўтирар экан Вазира аммам сумкасидан банан, митти идишчада табиий шарбат олиб узатдилар.
— Раҳмат, аммажоним. Кап-катта қизга бананнинг пўстини арчиб бераётган аммамга қараб синглим ҳали жудаям ёшлигигини ҳис қилдим, йиғлагим келди.
—Мана бу китоблар ҳам сенга! Бор энди анави уйга кириб ўйна, бизни Шаҳодатда гапимиз бор.
Нима гап экан? Юрагим типирчилай бошлади? Аммаларим бир-бирига қараб олгач, Назира аммам оҳиста гап бошладилар

—Шаҳодат, сенга ҳам қийин бўлиб кетди. Ҳали ўқишинг керак. Бу ёқда синглинг бор, уям меҳрга зор бўлиб ўсмаслиги керак.
Гап қаёққа қараб кетаётганини тушундим. Бошимни эгиб олдим. Мунглиғ кўриндим чоғи, Вазира аммам гапга қўшилди.
—Ўзим айланай сендан, жоним, ўзинг эси кўп қизсан, эртага сизлар ҳам узатилиб кетасиз, акамга бир ҳамроҳ керак.
Томоғим ачишиб, ич-ичимдан йиғи кела бошлади.
— Керакмас, амма, ўзим эплайман, дадамга ҳам ўзим қарайман. Синглимга ҳам...
— Сенинг йўриғинг бошқа, Шаҳодатим. Қани ота-онамиз тирик бўлганида. Сизларни ўзлари олиб ўтиришар эди. Илож қанча биз ҳам чидаяпмиз, синглим. Бўлди йиғлайвермагин!
—Амма қўрқяпман. Менку ўзимни эплайман, Фароғат нима қилади? Ўгай онанинг зулмига қандай чидайди?
—Нимага зулм қилар экан. Таги-зотини суриштириб кейин оламиз. Дуч келганини олиб келармидик, болам. Ойинг тирик бўлганида қани эди болажоним, биз ҳам уйимизда тинчгина ўтирардик.
Аммаларим узоқ насиҳат қилдилар... Дадам келгандан сўнг ҳам гаплашиб ўтирдилар.
Эрталаб ўрнимдан туролмадим. Бошим қаттиқ оғрир, тинка-мадорим қуриб бораётган эди. Мактабга ҳам бормадик. Дадам ишга оч кетдилар. Тушга яқинлашганда амаллаб ўрнимдан турдим. Кечаги маставани иситиб ичдик. Кейин яна ётиб ухладим.
Шу билан шомда уйғонибман. Дадам келадиган пайт яқинлашиб қолганди.. Қани энди бошимни кўтара олсам.
Эртасига отам шифокорга олиб бордилар. Турли анализлар топширдим.
Эртасига яна бордик.
Шифокор қон таҳлилимни кўриб, отамга қарата
—Камқонлик,—деди, — кейин давом этди.— Тўйиб овқатланмаслик, витаминга бой маҳсулотларни истеъмол қилмаслик ҳам анемияга сабабчи бўлади. Организмда гемоглобин даражасининг узоқ вақт паст бўлиши болада гипокция яъни кислород етишмовчилигига олиб келади. Натижада аъзолар ва тўқималар зиён кўради. Анемия туфайли болалар жисмоний ва интеллектуал ривожланишдан орқада қолишлари мумкин. Қолаверса, сурункали ва юқумли касалликларга мойил бўлади.
Бу қиз эртага она бўлиши керак. Ойисига айтинг, яхши парвариш қилсин.

Дадам индамай бош эгдилар. Йўлда иккимиз овқатлангани кирдик. Кабобпазга
—Тоза жигар борми? Бўлса, чарвига ўралган кабоб қилиб кел,-дедилар...Кабоб пишгунча гаплашиб ўтирдик.
—Ёш бошингга рўзғор ташвиши тушди, болам. Сенга ёрдам ҳам беролмаяпман. Нима қилай, ишламасам бўлмаса.
—Дада, Фароғатгаям шашлик олиб кетамиз, хўпми? Гапни бошқа ёққа бурдим.
—Албатта, болам.
Таомимиз келди. Мен умримда бунақа тотли кабоб емаганман. Жигар бемаза бўлади деб ўйларканман. Иштаҳа билан ейишимни кўрган дадам
—Худога шукур, юзингга қон югурди,-дедилар. Энди ўзингни кўп уринтирма.
Очиғини айтсам, эрталаб ишларим бита қолсин деб, нонушта ҳам қилмай мактабга кетавераман.
Фароғатни мактабдан олиб, уйга кетдим. Маза қилиб кабоб еди. Уйда қиладиган иш кўп, аммо ҳолим йўқ эди.

Яна аммаларим келди. Дадамга муносиб аёл топилибди. Зоти тоза, ота-онаси яхши, ўзи ибодатли, аввал турмуш қурган, аммо фарзанд кўрмаган аёл эканлигини айтдилар. Раҳматлик ойимни эсладим, лекин не иложим бор. Рўзғор ишларини деб кўп нарсани бой бераётган эдим. Йиғлаб-йиғлаб кўндим.
Шу ойнинг охирига дадам уйимизда кичик тўй қиладиган, у ёқ томондагилар беш-олтита аёл билан ўгай онамизни олиб келадиган бўлишибди. Ўгай она! Жудаям хунук, совуқ эшитилади. Қўрқаётган, ўзимдан ҳам кўра кўпроқ синглимнинг озорланишидан хавотирда эдим.
Ўгай она келишига яқин аммаларим уйларни тартибга солиш учун ёрдамга келдилар. Ойимнинг ётоқ чойшабларини янггиладилар. Уйларни бир сидра тозалаб, меҳмонхонага катта жой ҳозирладилар. Дадамнинг ҳам, назаримда кайфияти яхши эди.

(давоми бор)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#oppoq_tong

Оппоқ тонг

(1-қисм)

Настарин гуллабди. Кечагина митти гулчалари кўримсиз тусда, хандон пистадек бўлиб ярим ёпиқ кўринаётганди. Бугун чамандек очилибди. Онам севган гул. Ҳар йили баҳорнинг ўрталарида ҳовлимиздаги икки туп бутасимон настарин бошига сафсар гулчамбар таққан қиздек ястанади. Ифорини айтмасизми? Онажоним йирик-йирик шохларидан кесиб ётоғимга олиб кириб гулдонга солиб қўяр эдилар. Кўнглим тўлиб, кўзимга ёш қуйила бошлади.

Онам оламдан ўтганига ҳам бир йил бўлди. Бедаво дардга чалинган эканлар. Эътибор бермай юраверганлар. Касаллик аниқланганида эса кеч бўлган эди.

Ҳовлини супурган бўлдим. Кейин чой қўйдим, нонушта тайёрладим. Синглимни уйғотиб чиқдим. Дадам қандайдир безовта, ҳар дам хаёл эдилар. Нари-бери чой ичиб ишга жўнадилар. Синглимнинг сочини ўрдим. Сумкасига бутерброд солдим. Кейин ўзим ҳам мактаб формамни кийиб, йўлга отландик.
Ўнинчи синфда ўқийман. Синглим саккиз ёш, иккинчи синфга ўтган. Мактабимиз ярим соатлик йўл. Ҳар куни дадамни ишга кузатгач, опа-сингил йўлга тушамиз. Уй ишлари кўп. Ҳаммасини ўзим қиламан. Ош-овқат, идиш-товоқ, супур-сидир, дазмол... Бир ўзим чарчаб қоламан, шунданми, дарсларни яхши ўзлаштира олмайман.

Мана бизнинг мактабимиз. Замонавий таъмирланган, чиройли. Синглимни синфига киргизиб юбориб, ўзимникига қараб қадамимни тезлаштирдим.
Хайрият, улгурибман. Жойимга борган ҳам эдимки устозимиз—Гулбаҳор опа кириб келдилар. Устозим чиройли аёл, ярашиқли, замонавий либослар кияди. Ҳавасим келади. Сочлари қоп-қора, аммо доим бир хил турмаклаб оладилар. Ортиқча пардоз қилмайдилар, аммо қош-кўзлари порлаб туради. Овозлари сал йўғонроқ, аммо меҳрибон. Мавзуни бир маромда гапиряпдилар...

... Амакиси ва устози Мунис вафот этгач, Хива хони Оллоқулихон Огаҳийни Муниснинг ўрнига мироб этиб тайинлаган. Шу даврдан эътиборан Огаҳий халқ ҳаёти ва сарой ишлари билан шуғулланган. Қизғин ижтимоий-сиёсий меҳнат билан машғул бир пайтда отдан йиқилиб, оёғи шол бўлиб қолган 1857 йилдан мироблик вазифасидан истеъфо берган. Умрининг охиригача моддий муҳтож, ғамгин, касалманд аҳволда кун кечирган...

Кўзларим юмилиб кета бошлади.
Қовоқларим тош босгандек оғир босиб кетаверди. Бошимни партага қўйдим...

Елкаларимни силаган меҳрибон қўллар бирам ёқимли эдики
—Шаҳодат, тура қол, алгебра бошланади, Мариям опадан уриш эшитиб қоласан. Кўзимни зўрға очдим. Гулбаҳор опа мени уйғотиб, хонани тарк этди. Ярим соатча ухлабман.
Сал тетиклашган эдим. Кўнглимда ҳолатимни тушунган, уйқудан уйғотмаган устозимга янада муҳаббатим ошган эди.

Танаффусда синглим йиғлаб келди, дарс тайёрламагани учун танбеҳ эшитибди.
—Яна дарс қилмасам, устозим мактабдан ҳайдаб юборар эканлар. Синглим йиғлар, қандай овутишни билмасдим. Ҳаммасидан шунчалик чарчадимки! Ахир мен ҳам бор-йўғи ўн олти ёшдаман. Бу ёшда синглимга оналик қилиш жудаям оғир эди. Кейинги пайтларда кўзим тиниб, бошим айланадиган бўлиб қолган. Шунча ишга истасам ҳам бир ўзим улгура олмайман ахир.
—Фароғат, йиғламагин. Юр, устозинг билан ўзим гаплашаман. Шундай дейману юрагим тўкилиб кетяпди. Синглимнинг ўқитувчиси жаҳлдор, асабий. Одамнинг дилига озор бериб қўяди. Нима бўлса ҳам овуниб қолган синглим учун устозининг олдига бордим.
— Синглингга қарасанг бўлмайдими? Дарсларини қилдир! Бу нимаси кеча уйга қандай кетган бўлса, бугун шу аҳволда қайтиб келди. Синф шовқин, коридор шовқин, шанғи овоз, асабий нигоҳлардан кўнглим айниб ўзимни ташлаб юборай дердим. Муз тер босиб кела бошлади. У ёғини эслай олмадим. Хушимдан кетибман. Кўзимни очсам, мактабимиз ҳамшираси Сайёра опа қўлида чой кўтариб турибди.
—Шуни ичиб ол.
Чой ширин экан. Танамга илиқлик югурди. Синглимни олиб уйга кетдим...
Кечга мастава қилгандим. Дадам кечикди. Хавотир ола бошладим. Шу пайт дарвозамиз тақиллаб қолди. Дадам бўлсалар керак. Дарвозани очсам, аммаларим. Қучоқлаб қўришдилар. Уйга киришди. Хонтахта атрофига жойлашдик.
—Шаҳодатим, бунча озиб кетдинг, соғлиғинг яхшими?-сўради Назира аммам
—Рангинг ҳам кетиб қолибди, тузук овқатланяпсанми? Буниси Вазира аммамнинг овози эди
(Давоми бор)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️ Erning vazifalari

1. Ayolidan va farzandlaridan xabar olish;
2. To‘laqonli ta’minlash;
3. Bolalar tarbiyasida ishtirok etish;
4. Ayoli bilan dildan suhbat;
5. Oila a’zolariga ta’lim,  tarbiya va ilm olishiga yo‘l ochib berish;
6. Farzandlari va ayolini kuniga 5 marta quchoqlash;
7. Dam olishga olib chiqish va sovg‘a-salomlar;
8. Mehr berish;
9. Nazorat va qizg‘onish;
10. Ayolining xatolarini yuzma-yuz o‘tirib muhokama qilish;
11. Har doim yordam berish;
12. Himoya.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИФФАТ. 30
🍃 🍃 🍃

—Беҳруз ака нималарни ўйлаяпсиз? -супада сигарет чекиб ўтирган, Беҳруз елкасига қўйилган қўл ва келган овоз сабаб, бошини бурди.
Жилмайиб, Шаҳноза турарди.
—Бунча гўзалсан! -Беҳруз уни қучоғига тортди.
—Кимдур кўриб қолади Беҳруз ака. Ахир ташқаридамиз. -Шаҳнозани ҳаяжон босиб, титрабгина гапирди. —Мастмисиз? -деди ароқ ҳидидан.
—Юр унда. -Беҳруз охирги саволига жавоб бермай, қизни хоналарига етаклади.
"Мен ўзимга келиб олгунимгача, мендан ортиқча эътибор кутма! Бу кеча Уни азоблаш учун бўлди. Кейингиларига мен тайёр эмасман ҳали"
—Беҳруз ака, сиз масциз. -деди кийимларига қўл югуртираётган, эрига зориқиб, никоҳ кечаларида айтган гапларини эсларкан.
—Жим Феруз, сени соғиндим. Бу кунни қанча кутганимни билсайдинг.
Шаҳноза тамом бўлди... ҳар-ҳар жойига босилаётган лаблар уни ҳаяжонга солмади. Гўёки, қалби ва танаси музлаб қолгандек.
Умид билан бир ёстиққа бош қўйган инсонинг, сен билан аммо сени бошқа дея тасаввур қилиб, яқинлашаётгани, қанчалар оғриқли.
—Сени севаман Ферузим...

🍃 🍃 🍃

—Бугундан сен залда ухлайсан. Ётоқхонамга ўрганиб қолганман. Кечаси босинқираб чиқдим. -Сарвар ўзига кофе тайёрларкан, эшикдан кирган Ферузани юзига қарамай гапирди.
—Ҳўп! -деди Феруза, Сарварга яқинроқ келиб. —Мен дамлаб берайми?
—Ўзим! Доим ўзим қилиб келганман.
Иложи бўлса борлигингни сездирмасанг менга. Сени кўрсам, асабим бузилади. Ҳаётимни барбод қилганинг учун, ўлдириб қўйгим келяпти ҳозир ҳам.
Феруза индамай лабини тишлади. Сарвардан ҳафа бўлишга ҳаққи йўқ деб ҳисоблади ўзини.
Қорни очганидан, овоз бераётган бўлса ҳам, Сарвардан узоқлашиш учун, ошхонадан чиқиб кетди.
DAVOMI ERTAGA OQSHOM SHU VAQTDA

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Феруза акаси, дадаси, янгаси билан хайрлашиб, Сарвар билан бир машинага жойлашди.
Дадаси ҳамон ҳафами?
Ёки ўзини жиддий тутишга уриняптими? Ферузани бир қучдию, қўйиб юборди.
Кўз бўямачиликка бўлаётган тўй жуда зерикарли ўтди.
Тўй якунигача, икки ёш тилидан бир сўз чиқмади.
Уйга кузатилгач, Сарвар янга бўлиб қолмиш аёлларни кетказиб юбормоқчи бўлди.
—Опа шерикларингизни олиб, кетаверинглар. -деди Зебони четга тортиб.
—Жинни бўлганмисан? Нима дейман уларга? Ахир расм-русумлар...
—Опаа тилимни қичитманг. Сиз менга расм-русумбоп қиз илинмадингиз? -деди заҳарҳанда жилмайиб.

🍃 🍃 🍃

—Ферузани тўйи бугун. -деди Элёр ўйчанг ўтирган Беҳрузга.
—Нимаа? -Беҳруз негадур бу гапдан ўзини ғалати ҳис қилди. —Ким...кимга турмушга чиқяпти экан?
—Акасини қайнисига.
—Ўзлариникини бўғиб, номини оқлатмоқчидурда. -деди кесатиб, аммо ич-ичидан алами тошди. Қиз унга чиндан ёқарди.
—Мен совчи қўйгандим. Ойим шу гаплардан ҳабар топиб жанжал қилиб келдилар. Феруза яхши қиз. Мен ишонаман, уни пок эканига. -Элдор хўрсинди.
—Нима дединг? Ҳали сен... дўстим бўла туриб, Унга уйланмоқчи бўлдингми?
Беҳрузни кўзлари ёниб кетди ғазабдан.
—Сен ўзинг шарт бошқасига уйландинг қўйдинг. Билсанг агар Феруза менга илк кўрганимда, ёқганди ҳарактери-ю, ҳаёси билан.
Беҳруз аввалгидан баттар ғазабланди.

🍃 🍃 🍃

Сабина пардалар туширилган хонада, йиғлайверганидан, қизариб ҳам кедибди юзлари.
Бугун у учун жуда оғриқли кун.
Ёниб ёнолмайди. Севиб, суёлмади. Ўлиб-ўлолмайди. Барига қўл силтаб, боришни ҳам бир ўйладию, яна бу қарордан қайтди.
Аммо шу кеча yчала ёшни кўзлари уйқу нима билмади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИФФАТ. 26

🍃 🍃 🍃

—Ассалому алайкум почча. -Сарвар эшик очган поччасига иложи борича самимий гапиришга ҳаракат қилиб салом берди.
—Ваалайкум ассалом. Келинг Сарвар ичкарига киринг.
Шароф, Уни меҳмонхонага бошлади.
Зебо чой олиб кирганда, муддаога ўтилди.
—Фақат мени ҳам бир шартим бор. -деди Сарвар ҳаммаси келишиб олингач. —Мен синглингизни номини оқлаб бераман. Вақти келиб У билан ажрашамиз. Агар шунга кўнсангиз. Шу ҳафтадаёқ тўй қилишимиз мумкин.
—Сарваарр? -деди Зебо тишини-тишига босиб.
—Нима опа? Сабабимни биласиз. Сиз илтимос қилдингиз мен рози бўлдим. Энди бу мени шартим. Кўнсангиз шу. Кўнмасангиз, хоҳлаганларингизга узатаверинглар.
—Сар....
—Мен розиман. -Зебо яна гапирмоқчи эди. Шароф уни гапини кесди. —Ҳаммасини келишиб оламиз.....
Сарвар кетгач, Шароф дадасига қўнғироқ қилиб, ҳаммасини тушинтирди. Фақат охирги, вақт ўтиб бўладиган ажрим ҳақда индамади.
—Демак бу ҳаммаси сени реъжанг шундайми? Шу сабаб, бугун ишга чиқмаганмидинг? -деди дадаси ниманидур сезгандек.
—Ҳа дада ҳаммаси синглим учун. Нима бўлган тақдирда ҳам мен Уни. Маъмур қассобга раво кўролмайман.
Сарварни биласиз, бегона эмас! Зебони тарбиясида ўсган меҳнатсевар, тиришқоқ йигит. -деди Шароф дадасини рози қилиш учун.
—Йигитгаку ортиқча гап йўқ. Аммо синглинг, ҳақидаги гапларга У қандай қараркан?
—Билиб уйланяпти дада. -деди Шароф бир ютиниб.

🍃 🍃 🍃

—Ўзимни ўлдиргим келяпти. Яшашни истамайман. -Феруза ичи тўлиб йиғлади.
—Ундай деманг! Ҳаммаси яхши бўлади, ёки яхшиликка бўлади деган гап бор. Шуни унитманг.
—Нега мен бахтиқаро деб, укангизни бошини эгяпсиз? Мен ўлиб бўлган инсонман янга. Тирик мурдалар сонини кўпайтиргандан нима фойда?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

•Хар сафар нимадир егинг, кийгинг келса, сотиб олаверасанми?
Сабрни қачон ўрганасан?
•Хар сафар холи қолганингда, гунох қилаверасанми?
Тақвони қачон ўрганасан?
•Хар сафар душманинг билан курашаётганингда, чарчаб қолсанг, дам олаверасанми?
Қарши туришни қачон ўрганасан?
•Хар сафар масжидга чиқиб кетаётганингда, аёлинг ва фарзандларингни унутаверасанми?
Уларга намозни қачон ўргатасан?
•Хар гал аёлинг дунё ишларига оид хато қилса, масалан, кийимингни яхши дазмолламаса, овқатни шўр қилса, койиб, жеркийверасанми?
Шундай хатоларга қачон кўз юмишни ўрганасан?
•Хар сафар ишдан келсанг, овқатланиб бўлиб, телевизор кўриб ўтираверасанми?
Аёлинг илм олиши, фарзандларинг тарбияси учун қачон вақт топасан?
•Уйингда егани овқатинг, кийгани кийиминг бор бўлса ва уйинг иссиқ бўлса, бошқаларни ўйламай яшайверасанми?
Қўшнилар ва қариндошлар холидан қачон хабар оласан?
•Ўлимни эсламай, дунё топаман, бир сўмни беш сўм қиламан деб юраверасанми?
Ўлимни эслашга, ибодат қилиб, унга тайёргарлик кўришга қачон уринасан?
•Аллох таоло холимизни ислох қилсин, тавбаи насухни насиб этсин, Ўзининг хидоятидан айирмасин, хотимамизни чиройли қилсин!

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Silai_rahm

Силаи раҳм
(10-қисм.Охири)

У Қуръон оятлари таъсирида қалбан, руҳан, маънан, жисман тозаланиб бормоқда эди.

Абдуғафур укасининг кўнглига ёққан таомларни ҳозирлатар, кечаси Абдусамадни чақириб шахмат суришар, ёзнинг қисқа тунларида бу уйга шодлик кириб келганди.
Абдушукур хотини билан ажрашганлик ҳақидаги суд қарорини олган куни уйда байрам бўлиб кетди. Тарсо қизнинг муҳаббати кўнглидан чиқиб Яратганнинг ишқи қалбига қайта жо бўлган Шайх Санъон ҳолатида эди у. Жисми сеҳрдан тозалангач, кўр кўзлари очила бошлаган эди унинг.

Абдусамад ҳам, Абдушукур ҳам аввалги, азобли, оғриқли кунларга қайтишни истамас намозни канда қилмас, жисму жони кучга тўлиб борарди.

Абдуғафурнинг ишлари юришиб кетди. Тадбиркорлигини кенгайтирди. Ака-укалар бирга ишлай бошладилар. Аҳиллик, бирликда гап кўп экан.
Кузга бориб Абдусамадга ҳам алоҳида ҳовли сотиб олдилар.
Энди Абдушукурни уйлаш керак.
Арофат хола топган қиз синашта эди. Ўзининг узоқроқ қариндоши. Қиз бола нарса, бир марта уйланиб, ажрашган ўғлига минг ҳадик билан совчиликка кириб борди хола.
— Абдушукуржонга совчи бўлишингизни аввалроқ кутган эдим,—деди қариндоши,—майли, ҳечдан кўра кеч, биласиз, қизимни отасиз катта қилдим, олдидан бир ўтай!

Қиз йигитнинг намози бор, ёки йўқлигини сўрабди, ибодатда эканлигини билгач, ўзи билан кўришишга рози бўлибди...

Абдушукур учрашувдан оғзи қулоғида бўлиб қайтиб келди. Энди қалби очилаётган одамларда бир кайфият бўлади: Аллоҳга ва Росулига бўлган улкан муҳаббат қалбнинг туб-тубини ёритиб юборади, бу пайтда инссоннинг илм ўрганишга бўлган рағбати, тоат-ибодатга бўлган майли ўта юқори даражада бўлади. У уйланаётган қиз чин солиҳа, эди...

Кеч кузда Абдураҳмон амаки ва Арофат холалар хонадонига янги келин келди. Ўн тўрт кунлик ойдек келиннинг юзидан нур ёғиларди.

Тўй тарқаб, келин-куёвлар уйга кузатиб қўйилди. Бироздан сўнг ташқарига чиққан Абдушукур кимнидир излай бошлади. Қуда томондаги меҳмонларни машинасида элтиб қўйиб дарвозадан кираётган акаларига кўзи тушиб, уларнинг истиқболига ошиқди. Йўлакда ўрнатилган овоз кучайтиргичдан таралаётган қўшиқ шўхроғига алмашди. Уч ака-ука ҳовлида шўх-шўх, рақсга тушдилар. Улар дам бир-бирини қучоқлар, дам бургутлардек қанот ёзиб айланар— бир тан, бир жон бўлиб рақсга тушардилар.

Оилада кўп нарса тўнғич фарзандга боғлиқ. Укалари учун елиб-югурган, жони билан, моли билан хизматда турган, уларнинг соғлиғи учун қайғурган Абдуғаффорнинг ишлари кундан кун ривожланди. Уч ака-ука бирлашиб, яхшигина даромад топа бошладилар...

Динара биринчи гал қармоғига илинган ўлжаси кўнглидагидек бўлмагач, бойвачча йигитларга сиртмоқ ташлай бошлади. Битта лақмароғини илинтирди ҳам. Уйланган, бола-чақалик, ўзидан анча ёши катта эркакка иккинчи хотин бўлиб тегиб олди. У илму амал билан турмуш ўртоғини хотинидан ажратиб олишига чандон ишонарди, аммо ёмонликлари ўз бошига кўринди.
Шаҳарда дув-дув гап тарқалди. Машҳур сеҳргар аёлнинг уйи бир кечада ёниб кетибди. Ичида меҳмонга келган ёлғиз қизи ҳам бор экан... Қизиғи девори деворига туташ қўшнисининг уйига ҳеч қандай зиён етмаган, қутқарувчилар келгунича она-бола ҳисоб берадиган дунёга мангу риҳлат қилиб улгурган эди...

Янги келиннинг қадами қутлуғ келди. Абдураҳмон амаки билан Арофат хола муқаддас Ҳаж сафарига тадорик кўра бошладилар.

“Ким ризқи кенг бўлиши, умри узун бўлишини хуш кўрса, қариндошлик алоқаларини боғласин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим Анас ибн Моликдан ривоят қилишган).

Қариндош уруғларига ака-ука, опа-синглиси—энг яқинларига қилинган яхшилик, улар билан Қодир Аллоҳ боғлаган риштани ҳар қандай вазиятда ҳам узмаслик силаи раҳм деб аталади.
Силаи раҳмда устивор бўлганларга эса икки дунё саодати ёр бўлсин.

Шу билан бирга бу ўткинчи дунёда ҳаловат топа олмаётган қалбларга Ҳасан Басрийнинг қуйидаги ҳикматларини эслатма қилиб ёзиб қўйишни лозим топдик
«Ҳаловатни  уч  нарсадан  –  намоздан, Қуръондан  ва зикрдан қидиринг. Топсангиз, давом этинг. Топа олмасангиз, билингки, эшик ёпиқдир».

Аллоҳ яхшиларни ўз ҳивзу ҳимоясида асрасин. Омин.

(тугади)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

- Uxlayotgan shunday qalblar borki, ular sizni yo'qotganda uyg'onadi... Yana shunday uyg'oq qalblar borki, sizni yo'qotishdan qo'rqib uxlamaydi...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

O'rtoo, senga rossa havasim kelyapti

👗 Ketma-ket tug'ib ham qomatingni  yo'qotmading, kiyimlarni ham biram moslab kiyasan eee!

🫡 Senga hech kim 35 yosh bermaydi!
Ayt, qaysi kosmetologga borasan?
Dietolog, psixologlaringni ham yashirmasdan aytaver!

Voy, dugonajon buni ajablanarli joyi yo'q!

🫰Telegramda ayollar uchun ochilgan zamonaviy kanalga qo'shildim-u, o'zimdagi o'zgarishlarni ko'rib hayratda qoldim.
Natijasi esa ko'rib turganingdek, xohlasang senga ham linkini jo'nataman!

Maslahatim albatta ulanib ol! ⤵️

/channel/fitnes_dancee

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Юлдузсиз тундаги вахшийлик ёхуд уз боласини ёкиб юборган она...

Мана Наргиза ва Мухиддиннинг туйлари булганига бир йил булиб, угилли булишди. Углига Хумоюн деб исм куйдилар. Улар бир бирларини севиб, севилиб,улдим-куйдиму ох-вохлар билан турмуш куришганди.

— Углимни кургани борасан-ку хали, оёгимга ётиб ялинмасанг отимни бошка куяман!, - деб бакирди.

Ха у углини курсатмади, аммо узи хам углининг юзига хам карамасди. Хаёлида факат хиёнаткор эридан кандай килиб касос олиш эди халос. Гох ишхонасига бориб жанжал килиб кайтар, гох ким билан гаплашди деб эшитган булса уша кизнинг махалласига бориб жанжал кутариб келарди. Аммо бир тун.....

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Сиз томонга ўгирилганда қайси қиз энг жозибадор ва чиройли деб ўйлайсиз?

Танлов учун қисқача маъмулот: Инсоннинг дидидан, танловидан, юришидан ва хатто сумка ушлашидан унинг характерини билиш мумкин.

Шу қизлардан бирини танланг ва танловингиз орқали ўз дидингизни ва ички оламингизни текшириб кўринг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Кирсовундан кучли дори тайёрлаш сирини билган одам - касал бўлмайди. 😢Афсуски бу сирни атиги 2 фоиз одамлар билади

Бизнинг танамизни бузадиган 100 ta кераксиз дори ўрнига кирсовунни тўғри ишлатишни билсангиз касал бўлмайсиз. Ушбу усул ҳаётингизни бир неча йилга узайтиришга ёрдам беради.
Маълум бўлишича...


Батафсил:👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.

😯99% odam xato javob berisharkan.

😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?

Rasmga diqqat bilan qarang. Bu qotillikmi yoki o’z joniga qasd qilish ❓

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😰 ХИЁНАТ ТУНИ 😱

Элёр дадасининг ишхонаси томон кетди. Уйлари билан ораси бир чакиримча йул.У ферманинг катта дарвозаси томон айланиб юришни хохламади, шартта девордан ошиб тушди. Коровул хонани чироги ёник эди аммо дадаси куринмади хамма ёкни куриб чикди. Аланглаб атрофга карай бошлади. Шунда коровулхонани ёнидаги хужрадан инграган овоз эшитилди.
Элёрнинг юраги шувиллаб кетди, югуриб бориб эшикни очди .
Элёр куз унгидаги манзарани куриб котиб колди. Кичкина хонада кроват устида дадаси....😳😱😱

ДАВОМИ ЎҚИШ
👉👇
/channel/Solixa_Ayol/27671

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Pishir kuydir, supir sidirdan charchagan paytingiz TV ko'rgingiz keladi, ammo ko'rolmaysiz, chunki qaynonangiz gapiradi.

To'g'ri sizni ham dam olishga haqqingiz bor, ammo qaynongizni ko'ziga yomon ko'rinmagan holdaaa. Bunda sizga @fitnes_dancee kanali yordam beradi.
Bu kanalda siz nafaqat kino ko'rib dam olasiz balki raqs bilan ozishni ham, o'zingiz mustaqil salondan chiqqandek makiyaj qilishni ham bir so'z bilan aytganda o'zingizni sevishni o'rganasiz.😌💃

O'zingizni sevishga marhamat👇

@fitnes_dancee

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#muhabbat

Otam hayotida romantik kino ko‘rmagan. Hech qachon sevgi haqida she’rlar va qasidalar yodlamagan. Bir donayam muhabbat to‘g‘risida qo‘shiq hirgoyi qilmagan.
Ammo judayam xudojo‘y onajonim bilan urushib qolganda esa faqat bir ish qilardi; uning uzun tasbehidan yurak ramzini yasab, joynamozi ustiga qo‘yib ketardi.

— Ayman Yog‘iy

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥IFFAT🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 10.000 soʻm.
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИФФАТ. 29

—Ало... -Сабина ҳиққиллаганча бўлган қўнғироққа жавоб берди.
—Йиғладингми? -деди Сарвар меҳр билан.
—Кулишим керакмиди? -Сабина заҳарҳанда гапирди. —Суйган инсонимга бугун бошқаси билан никоҳ ўқилди.
—Мен сенга айтгандимку, бу шунчаки кўз бўямачиликка. Бир неча ой сабр қилсак, ҳаммаси яхши бўлади. Ҳўпми севгилим?
—Сизни яхши кўраман. -деди Сабина дилидаги хиралик бироз тарқаб.
—Мен эса сени севаман. -Сарвар, қизни эслаб енгилроқ нафас олди.
—Уни ёнига кирасизми энди? Ёки.... -Сабина кириб-чиқиб бўлдингизми дейишга тили бормади. Зотан йигит ҳа деб жавоб берса чидолмасди.
—Кирмадим. Мен у билан бир хонада яшамайман! -деди Сарвар Ферузадан нафратланиб, у бор хона эшигига қараркан.
—Икки жинс вакиллари ёлғиз қолганда билиб бўладими оқибатини. -Сабина уят эканини билсада рашкини беркитолмай гапирди.
—Сабин мени билмайсанми? Ҳаммаси келишилган. Поччамга ҳам айтим, вақти келиб, синглисини қайтариб юборишимни.
—Мен билан эрталабгача гаплашиб чиқасиз. -деди ҳудди телефон ўчса Сарвар қизни олдига кирадигандек.
—Ҳўп ухламай гаплаша оласанми? -Сарвар қизни эркалигини тушиниб рад этмади.
—Ухлагунимгача гаплашамиз. Ҳозир телефонни ўчирсангиз, ҳар-хил ҳаёлда ухлолмаслигим аниқ.
—Бўлдида.

🍃 🍃 🍃

"—Укам бизни қолишимизни хоҳламади. Сиз бемалол Уни кутмай ухлайверинг. Бу иш шу кеча бўлиши шартмас деди."
Феруза янгасини гапларини эслаб, ёстиққа бошини қўйди.
Билади янгаси ва акаси Сарварни бу тўйга мажбурлашганини.
Шундоқ ҳам бу никоҳдан ҳеч нарса кутмаганди. Фақат оиласи учунгина рози бўлди ўзи ҳам.
Ҳаёллари Беҳрузга кетди.
—Турмушга чиққанимни эшитдингизмикан Беҳруз ака. Мен сизни тўйингиз бўлганида туйган оғриқли ҳисларни ҳеч йўқ. Юздан бирини ҳис қилдингизми?
Ёки ўтли нигоҳларингиздаги севги шунчаки саробмиди?
Юқорига қараб ётаркан. Кўзидан томган ёшлари, ёстиқни намлади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИФФАТ. 27

🍃 🍃 🍃

ТЎЙ....
Асли тўйга ўхшамас бир маросим. Ҳеч ким шод эмас. Ҳеч кимда ҳаяжон йўқ.
Ҳаммаси ўз ҳаёллари билан андармон.
Феруза бироз қаршилик қилди. Аммо кўнишдан бошқа чораси йўқ эди Уни.
Чорасизлик нима эканини биласизми? Ҳис қилганмисиз бу туйғуни.
Қаршингизда фақат бир йўл. Бу йўлдан ўтиш. Ҳудди таълим даргоҳларида ора-орада тарқатиладиган, "ихтиёрий-мажбурий" консерт ёки, филм чипталарига ўхшайди.
Хоҳласангиз ихтиёрий оласиз.
Хоҳламасангиз мажбурий оласиз.
Ҳар иккисида ҳам оласиз.
Феруза ҳам ҳудди шундай чорасиз қолганди.
Мажбуран Сарварга турмушга чиқаётганди.
Бир пайтлар қилган, орзулари, ҳаёлида неки оpзулаган бўлса барчаси саробга айланиб.
Ота уйи остонасини тарк этмоқда.
Шароф... ака... бу ном қанчалар ёқимли. Қанчалар қаттиққўл бўлмасин. Акалар синглисини онадан кейинги ўринда кўради.
Шароф орада бўлган гап-сўзлар асабига таъсир қилиб, синглисини қанчалик, уриб-сўккан бўлса ҳам. Унга меҳри бўлак эди.
Шунинг учун ҳам уни Ферузадан анча катта эркакга раъво кўрмади.
Қилган иши қанчалар тўғри-нотўғри экани аҳамияти йўқ эди ўша пайт.
Шунчаки синглисини ўз тенги билан бўлишини хоҳлади.
Ёр-ёр садолари янграган, Ферузани олиб кетар пайтларида Шароф кўз ёшларини тия олмади.
На келган меҳмонлар, на синглисидан аламзадалигига парво қилмади. Барини унутди. Ферузани қучиб узоқ йиғлади.
Унга бахт тилади.
—Онамдан қолган ёдгорлигимсан, жоним синглим, сени хато камчиликларингга қарамай, барибир яхши кўраман. -деди қучганча.
—Ака мен айбсизман. -деди Феруза паст овозда, титроқ билан. —Атайдан юзингизни ерга қаратадиган иш қилмадим. Бу кимнидур фитнаси. Мен ўша сизни беғубор, елкамда сиз ортган ғурурни авайлаб келган Ферузангизман. -деди.
"Менга қара, Ферузам, буни ол. -Шароф тик қаддидан ҳудди нимажидур юлиб олгандек ҳаракат қилиб, ҳудди нимадур бордек, бўш қўлларини синглисини елкасига қўйди.
—Нима қиляпсиз ака? -деди Феруза ҳайрон.
—Акам ақлдан озибди демагин. Мен ҳозир сени елкаларингга
Мана шу қаддимни тик тутиб турган ғуруримни ортиб қўйдим. Уни асра ҳўпми?
—Ҳўп бўлади акажон!"
Шароф бир неча йил олдин. Ферузани чеҳрасига қизалоқлик кетиб, қиз нухси ураётган пайтлардаги суҳбатни эслади.
Синглисини беғубор, маъюс кўзларига қаради. Бу кўзлар алдолмайди.
Шароф кўнгли бўшаб, такрор Ферузани қучиб олди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Yangi hikoya!!!! 🔥IFFAT🔥

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🆘ҚАЙСИ ТУХУМ ЧИЗИЛГАН ⁉️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....

.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳

ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ

/channel/Solixa_Ayol/23482

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Silai_rahm

Силаи раҳм

(9-қисм)

Эркаклар кетадиган, Арофат хола ўғлининг олдида қоладиган бўлди.
Абдушукур, барибир, акасидан аразда эканлиги сезилиб турар, ёки ўзининг абгор аҳволидан уялаётган эди.

Абдуғафур шифохонадан чиқиб отаси билан укасини уйга олиб бориб ташлади-ю, ўзи тўғри Эски шаҳардаги машҳур домланинг олдига кетди. Навбат кутиб ўтирар экан, бетоқатлиги ортиб борарди. Гўё кечикиб қолади-ю укасидан айриладигандек.

У чор атрофига кўрпачалар солинган хонага кириб борганида домла анча чарчаган, хорғин кўринарди, аммо унинг дардини сабр билан тинглади. Ўрнидан туриб токчадан бир китоб олди. Сўнг ўзига ярашган сокинлик билан гап бошлади
—Бу—Имом Абдураззоқнинг «Мусаннаф» номли китоби, унда сеҳрнинг муолажаси ҳақида қуйидагилар келтирган:«Сидрнинг баргидан еттита олинади. Уларни икки тошнинг орасига олиб туйилади. Унга «Кофирун», «Ихлос», «Фалақ» ва «Нас» суралари уч марта ўқилади. Сўнгра сувга солиб ичилади ва ғусл қилинади. Аллоҳ шифо бергунча такрор қилинади».Тўртинчиси сеҳр қилинган нарса қоринда бўлса ич суриш, бошқа жойда бўлса қон олиш билан тозаланади.
Сўнг давом этди
—Сеҳр — бу сеҳргар билан жин ўртасидаги келишувдан иборат бўлиб, унга кўра жин сеҳрга итоат қилиб, ёрдам беради ва сўраган нарсасини бажаради. Шунинг учун сеҳр жоду қилмоқчи инсон жинга атаб баъзи ҳаром ва ширк амаллларни бажаради. Бундан маълум бўладики сеҳр жоду қилувчилар маъсият, ширк ва куфрдан бошқа нарса эмас буларнинг қиладиган амаллари ислом дини келишидан олдин жуда кўп авжи чиқиб кетган эди. Ҳозирги вақтда Қуръон, Ҳадис китобларини ўзбекчага маъноларини чақиб, намозхонларимиз буларни ўқиб сеҳр жоду дуохонлик, улуғ гуноҳ эканлигини билиб аста- секинлик билан тушиниб бормоқдалар.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Кимда ким сеҳр жоду қилувчи ёки фол очувчига бериб, унинг айтаётган гапларига ишонса, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам нозил қилинган (ислом дини)га куфр келтирибди” Бу —Имом Аҳмад ривоят қилган Ҳадисда келтирилган...

Абдуғафур машинасини учириб борар, тезроқ укасига ёрдам бергиси келарди.

Арофат хола боласига термулиб унсиз йиғлар, Худодан шифо тилар эди.
—Ойи,—деди у оҳиста, —Динара мени ташлаб кетди-а?
Аёл ҳали ҳам ўша жодугарни ўйлаётган ўғлини кўриб эзилиб кетди. Пиққиллаб йиғлай бошлади.
—Сен соғайиб кетсанг, қайтиб келади хотининг, шунинг учун тезроқ тузалишинг керак, болам.
Эшик очилиб Абдуғафур кириб келди.
—Ойи, кетамиз, укамни ўзим даволайман, уни ўзим тузатаман, юринг, уйга олиб кетайлик, —деди.
Арофат хола касал ўғлига термулди
Абдуғафур "Майли",-дегандек бош қимирлатган касал укасини эгилиб бағрига босди.
Улар тилхат ёзиб, шифохонадан чиқиб кетдилар.
У укасини тўғри ўзининг уйига олиб борди. Ишонган шифокор ўртоғига телефон қилиб, уйига чақирди. Ота-онасини ҳам уйига кўчириб олиб келди. Тадбиркорлик ишларини Абдусамадга топширди.
Домла айтганидек қилиб шифокор дўстидан муолажа ёздириб олди. Укасидан қон олдириб ташлади. Ичини сурадиган дорилар билан даволашни бошлаб юбордилар. Сидр топди. Ҳар куни бир пайтда Эски шаҳардаги домлани олиб келиб дам солдирар, бошқа райт укасини ўзига ўзи дам солишга мажбурлар эди...

Абдушукур бир ой қийналди. Кейин аҳволи яхшилана борди. Яна бир ойдан сўнг ўзи юрадиган, кулиб гапирадиган бўлди. Учинчи ойга ўтганда хотини ажрашиш учун ариза берганидан хабар топди. Ажаб, у бу хабарни ҳам сокинлик билан қарши олди. Суд ажрашиш учун муҳлат белгилаган кундаёқ хотинига қарата сокинлик билан" Талоқсан! Уч талоқсан! " деб айтди ва бор-йўқ риштани ҳам узиб қайтди.

Ўша куни у бир нарсага хайрон қолди. Динара жудаям хунук, хатто илондек совуқ эди. Унинг нимаси Абдушукурни шу чоққача маҳлиё қилган бўлиши мумкин, ахир хозир собиқ хотинига қараб фақат нафрат ҳис қиляпди-ку! Жондек жигарларидан айириб, бетоб ҳолида ҳам ишлашга мажбур қилиб, пул тополмай қолганида уйдан қувиб, бетоб бўлса, хабар олмаган бу тасқарани қандай қилиб севган экан!

(Давоми бор)

@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Silai_rahm

Силаи раҳм

(8-қисм)

Гипсларини олдириб қайтган куни яна барча оила аъзолари жам бўлдилар. Дастурхон устида ўтирар эканлар Абдуғафур ўз телефонини хонтахта устига қўйди.
—Гулноза, Нилуфар, болаларни олиб бошқа уйга чиқинглар, бу уйга шовқин эшитилмасин,—деди. Келинлар индамай чиқиб кетдилар. Динара ҳам турмоқчи эди
—Йўқ, сиз қолинг, гапимиз бор. Ҳамма хайрон. Абдушукур ҳам, Абдусамад ҳам, ота-онаси ҳам қотиб ўтиришар, фақатгина Динара ўтирган жойида типирчилай бошлаган эди.
—Ойи, дада, хозир бир нарса қўйиб бераман. Обдон эшитамиз, кейин нима қилишни сизлар ҳал қиласизлар, —деди.


"—Ҳа, ойии, яхшиман.
—Эринга ичиряпсанми? Уйингдамассану, эплаяпсанми?
—Ёнимдаку эрим, ойи, бердим, кеча олма шарбатга қўшиб бердим.
—Ҳа, бўпти..."

"—Ассалому алайкум, ойи, яхшиман.
— Эринг хабар оляптими?
—Оляптилар, ойи, бунча ёпишиб олдингиз манга.. Бекор қиляпмиз ойи, куёаингизни мазаси бўлмаяпти, тўхтатайлик.
—Ўчир, овозингни. Шу эринг ушлаб турибди у уйда сени. Ичир дегандан кейин ичир,бўлди..."

"—Ойи, ман қўрқяпман, қайноғамни ҳам биз қилганимизни билишади
— Ҳали сал эсидан чиқсин, баттар қиламиз, шу уйдан бош олиб чиқиб кетадиган қиламиз"

Ҳамма жим бўлиб қолган, Динара бир оқариб, бир кўкарарди.
—Нима ҳақингиз бор менинг телефонимга уланиб олишга! Сакраб турди у.
—Ниятингиз мени ҳайдаш бўлса, ўзим кетаман. Кета бошлади у.
Абдушукур бошини эгиб ўтирар, Арофат хола йиғлар эди.

Динара уйига кетди. Абдушукур акаси билан гаплашмай қўйди. Бир хафтадан кейин эса ота-онасига ижарага уй топганини, ўша куни акаси хотинига туҳмат қилганини айтиб, уйдан чиқиб кетди...

Абдуғафур укасига яхшилик қиламан деб ўйлаганди, аммо Динара қилган сеҳр-жоду, укасининг кўзларини кўр қилиб қўйганини тушунмас, ўзича жигарига яхшилик қилмоқчи, жодугардан ажратиб, солиҳа бир аёлга уйлантириш ниятида эди.

Аммо Исломнинг гўзал қонун қоидалари борки, бундан четлашган инсон ким бўлишидан қатъий назар гуноҳкор бўлади

Гуноҳлар орасида шундайлари борки, уларни Аллоҳ таоло Қуръони каримда жуда ёмон ташбеҳ билан зикр қилган. Бундай мудҳиш гуноҳнинг жазоси ҳам, шубҳасиз, даҳшатлидир.
«…(Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз­ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи ва раҳмли Зотдир» (Ҳужурот сураси,12-оят).

Ака-ука юзкўрмас бўлдилар. Ота-она қўрқиб қочиб юрган воқеа, барибир, юз берган эди.
Абдуғафур ич-этини еб адо бўлди. Қайси илм аҳлига учрамасин, қайси масжид домласидан сўрамасин, у бажарган ҳаракатни ҳеч ким оқламасди.

У укаси арзимаган маош олишини билар, тирикчилиги қандай ўтаётганлигидан ҳам хавотирда эди.

Баҳорнинг ўрталарига келиб кунлар исиб кетди. Абдуғафур онасидан манзилини олиб укаси ишдан қайтадиган вақтни мўлжаллаб, таваккал йўлга чиқди.

Машинасининг ичида ўтирар экан, ҳар ўтган одамни кўздан қочирмасликка ҳаракат қиларди.
Ана, Абдушукур! Икки ойда шунчалик озиб кетдими? Укасининг эгнидаги пиджаги осилиб турар, шимлари шалвираб қолган, ранг-рўйи бир аҳволда эди. Абдушукур кўп қаватли уйнинг энг охиридаги йўлакка қараб кириб кета бошлади.
—Шукур!-бақирди у машинанинг эшигини очиб
—Тўхта, жигар!
Абдушукур ўгирилди. Бир лаҳзагина кўзи ёнгандек бўлди, аммо ортига ўгирилмай, йўлакка кириб кетди... "Ҳали ҳам кечирмабди!" кўнглидан ўтказди ака. Абдуғафур кейин ҳам кўп бор келди, укасига қўнғироқ қилди, аммо ҳеч бирига жавоб ололмади...

Ёз келди. Айни пишиқчилик пайти эди. Арофат холага қўнғироқ бўлди.
—Мен Динараман. Ўғлингиз шифохонада. Даволатишга пулим йўқ. Касали ҳам, ўзи ҳам жонимга тегди, ажрашаман! —деди.
—Болам қаердалигини айтинг!

Абдуғафур, Абдусамад, Арофат, Абдураҳмон шифохонага етиб борганларида атрофга шом қоронғулиги тушаётган эди...
Абдушукур янаям озиб кетган, кўзлари киртайиб қолган, оғриқнинг зўридан инграб ётарди.
—Ота-онасини кўриб кўзларидан оққан бир томчи ёш кўп касалларни кўрган ёстиқ жилдининг қатига сингиб кетди.

(давоми бор)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Silai_rahm

Силаи раҳм

(7-қисм)

Абдушукур тез-тез оғрийдиган, ошқозонидан шикоят қиладиган бўлиб қолди. Шундай пайтлар оила бошлиғи ўғлига дам солишни бошларди

Арофат холанинг асаблари охиригача дош бера олмади. Хозир уйга кираман-у келинга ҳаммасини айтаман. "Менда нима қасдинг бор эди? Гулдек оиламнинг тинчини нега буздинг!" дейман. Уйимдан ҳайдаб юбораман, деб ўйлай бошлади. Оёғи тортиб-тортмай ўғлининг ётоғига йўналди. Келинпошша ҳамма ишни овсинига ташлаб, телефон балосига мукка тушиб термулиб ўтирган бўлса керак! Ётоқхона эшигигача борди, аммо ичкарига киргани журъати етмади. Ортига қайтди, негадир ошхонага кирди. Нилуфар ошхамир қорарди. "Бечорагина, шу ҳам кўникди, ичида минг алам бўлса-да чидаб юрибди, овозини чиқармай!" Ўз-ўзидан кўзига ёш қуйилиб кела бошлади. Овозданми, ички сезги биланми ортига ўгирилган Нилуфар шошиб қолди
—Нима бўлди, ойижон, нега йиғлаяпсиз? Тинчликми? —тез тез гапирарди у. Кейин қайнонасининг олдига югуриб келди.
—Жон болам, қийналиб кетдим. Шу келин келди-ю бошим балодан чиқмай қолди. Аёл келинини қучоқлаб йиғлар экан, эшик очилиб Динара кўринди.
— Нимага йиғлаяпсизлар,-деди у хайратланиб.
Ҳеч ким жавоб бермади. Қайнона келин бир бирини қўйиб юбордилар. Кўз ёшлар ҳам тақа-тақ тўхтади.
—Опажонингизга қарашинг. Хоним битта одам қиладиган иш эмас.
—Хозир, Шукур акамларнинг мазалари бўлмаяпти, қон босимлари кўтарилдими, шунга лимон чой қилсамми дегандим. Вақт топсам, албатта, чиқиб қарашаман. Динара газ устида қайнаб турган сувдан чойнакка дамлаб, Нилуфар паррак-паррак кесиб, қатларига шакар сепиб, банкага жойлаган лимондан ҳам солиб, бир қўлида қанд кўтариб кириб кетди.
—Бу келин одам бўлмайди, болам. Бўладигани бошидан маълум бўлади. Кўнглим сезяпди жодугар—шу. Қўлимда далил исботим йўқ қувиб солай десам,—деди Нилуфар.
—Ойижон, телефонини текшириб кўриш керак.
—Жосуслик қилишдан қайтарилганмиз, болам. Майли, худойим бир йўл кўрсатар...Сиз Самадга тайинланг: ўз-ўзига дам солишни канда қилмасин!

Биринчи қор ёғди. Осмондан олдинда аёзли кунлар турганлиги хабарини бериб, тушаётган учқунлар ерга қўнмай эриб кетарди. Қор парчалари гўё одамларга қарата: "Мана қара, мен осмонда эдим, ерга тушгунимча умрим тугади. Хаёт шу қадар қисқа. Қўлингдан келса, яхшилик қил, бўлмаса одамларга ёмонлик қилма!"—дея нола қилар, ҳавода чирпирак бўлар, охири ерга қулаб оппоқ вужуди лойга қориларди.
Ота-оналар ҳам фарзанди учун чирпирак бўлиб оҳ чекади, юраги зардобга тўлади, зурриёдларини оёққа қўяди-ю, ўзи яримжон бўлиб қолади. Арофат хола дераза олдида тураркан, шулар ҳақида ўй сурарди.
Ана, Динара чиқди: " Лой, сирпанчиқ ерда учиб кетишини қаранглар! " Холанинг кўзи тегдими, келин тойғониб йиқилди. Камига ушлаб қолмоқчи бўлгани—помидор тузлашга мўлжалланган бочка ҳам сув-пуви билан устига тушди.
У ҳовлини бошига кўтариб додлар, ўрнидан туролмасди.
— Нима бало, оёғи синдимикан!? Арофат хола ёрдамга ошиқди. Йўл-йўлакай Нилуфарни ҳам чақирди. Иккиси лойга қоришиб, сувга бўкиб ётган келинни кўтариб олар эканлар, дарвоза очилиб, катта ўғил кириб қолди.
—Келин ёмон йиқилди, болам, машинангни тайёрла, дўхтирга оборамиз, —деди Арофат
—Хўп, хўп, она,— деди-ю ортидан келаётган хотинининг қулоғига нимадир деди. Кейин овозини кўтариб
—Бор, Гулноз, Динаранинг кийимларини тўғирла!-дея буюрди.
Аёллар кириб кетиши билан келин йиқилганда қўлидан учиб кетган телефонни қўлига олди, дархол ўчириб, чўнтагига солди.
Динара шифохонада қоладиган бўлди. Синган оёғини гипс қилдириб уйга қайтдилар.
Бу орада ортидан Абдушукур етиб борди.
Кеч ораси кириб келган Абдушукур овқат олиб яна хотинининг олдига отланиб қолди.
—Ойи, келинингизнинг телефонини кўрмадингизми? Эрталабдан буён телефонимни олиб келиб беринг,—дейди.
—Мана буми?—деди акаси, йиқилган жойида қолган экан, боя шошилинчда чўнтагимга солибман.
—Ҳа, шу, ҳеч нарса қилмабдими? —у ёқ, бу ёғини ўгирди телефоннинг, сўнг кетмоққа чоғланди...

Динара шифохонага келиб ҳам анча ётди. Бу орада қишнинг ярми ўтди ҳисоб

(Давоми бор)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Silai_rahm

Силаи раҳм

(6-қисм)

Тонг саҳарда турган Арофат хола ҳовлида айланиб. юрган Абусамадни кўриб шошиб қолди

—Самад, болам, кўзимнинг нури, яхшимисан?
—Онажоним, қотиб ухлабман. Умримда шунақа қаттиқ ухламаганман. Худди ҳеч қачон касал бўлмагандекман, она.
—Жон болам! У овозини борича йиғлаб юборди. Кейин уйга қараб бақирди.
—Дадаси, қаранг, Самадингиз соғайибди! Худога шукур.
Абдураҳмон амаки зиналардан шошиб тушар экан ўзига қараб югургудек келаётган ўғлини қучоқлаб олди
—Кўрган-боққанинг шу бўлсин, болам!
— Абдушукур, акамни чақир! —деди у йиғлаб бағрига босаётган укасига.

Бироздан сўнг қий-чув қилиб, бола- чақасини етаклаб Абдуғафур кириб келди.
—Жигарим, бормисан-ей, айтдимку хаммаси яхши бўлади деб. Нилуфар, бунга битта лўли хотин олиб бераман энди, хафа бўлмайсиз,-деди укасининг хотинига қараб

Ҳамма унинг ҳазилларига қотиб-қотиб кулар, Нилуфар бўлса
—Вой, муллака, ўнтасини олиб беринг, омон бўлсалар бўлди. Худойимнинг болаларимга раҳми келди,-дерди.

Ҳеч ким сеҳрни ким қилган деб сўрамас, ҳамма бир-бирини аярди. Хурсандчилик билан отган тонг кундалик яхши кайфиятни белгилаб берган эди.

Орадан уч кун ўтиб Абдусамад ишга тушиб кетди. Ҳаммасига изига тушгандек эди.

Якшанба куни Абдуғафур машинаси билан келди. Ота-онасини Ғишт кўприк томонга балиқхўрликка олиб бориб келмоқчилигини айтди.
—Гулноз, тез, ойимларни посон қилиб бер. Нилуфар, сиз дадамга қаранг! Тезлаштиринглар, уришмай, талашиб ўтирсангиз, сизларга ҳам қовурилган балиқ олиб келаман —деди.
Кейин ўзининг гапи ўзига таъсир қилиб маза кулди.

Улар шундоқ Ғишткўприк чегара пости ёнидаги маҳаллага бурилдилар. Янги, топ-тоза кўрпачалар ёзилган, ёстиқлар ташлаб қўйилган мўъжазгина хонага кирдилар.
Балиқ чинданам мазали экан. Қайноққина. Ота-онасининг иштаҳа билан таомланаётганини кўриб илтифот қилиб ўтирди.
Дастурхонга фотиҳа ўқилгач, секин гап бошлади
—Дада ўша куни Фотима опа менга бир гап айтди. Лўли холани айтяпман. Кейин уларнинг диққат билан тинглаётганини кўриб, давом этди.
—Сеҳр-жоду қилувчи уйингда. Ҳар уч ойда укангни ўқитиб турасан,-деди. Кейин кичкина укангда ҳам амал бор деди, ойи...

Чол-кампир ўзаро кўз уриштириб олдилар.
—Нима ўйлаётганингизни биламан, укамни сеҳрчи келиндан ажратиб олишимиз керак,
—У биздан кечса кечади, аммо хотинидан кечмайди, болам.
—Энди нима қиламиз, дада!?
—Фотима опа айтди ундан укангни энди ўлим ажратади, укангга амал ичирган деди.
Арофат хола йиғламоққа тушди
—Пешонамда шу ҳам бормиди?
—Бу гап учаламизни орамизда қолсин, ман эртага масжидимиз домласи билан маслаҳат қилай. Шошма-шошарлик билан укангга зарар етказиб қўймайлик.

Абрураҳмон амаки бомдоддан сўнг одамларнинг тарқалишини кутиб турди. Машинаси томон юрган домланинг ортидан бориб узр сўради, мақсадини тушунтирди.
Домла ортга қайтди. Амакини масжиднинг чоғроққина хужрасига чорлади, сўнг секин гап бошлади.

—Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни Лабийдул яҳудий ва унинг қизлари ўн бир тугунли ип билан сеҳр қилишганда “Фалақ” ва “Нас” сураларини ўқиб паноҳ сўрашга буюрилдилар. У зот ушбу сураларни ўқиб сеҳрдан халос бўлдилар “Тафсири Жалолайн” китобида бу ҳақда маълумотлар келтирилган
—Энди биз ўғлимизни қайтариқ қилишимиз керакми?

— Сеҳрни сеҳр билан даволанмайди, балки шариатга мувофиқ дам солдириш, “Фотиҳа”, “Оятал курсий”, Бақара сурасининг охирги икки ояти, “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нас” сураларини ўқиб, ўзига дам солиш, доимо таҳоратли юриш, фарз ибодатларни вақтида бажариш, кўп қироат ва зикру тасбеҳда бўлиш тавсия этилади, —деди...

Абрураҳмон амаки масжиддан ўйчан қайтди. Кечқурун Абдушукурни ёнига олиб секин гап бошлади
—Мана акангни кўрдинг, сеҳрнинг азобини тортди. Болам мана шу домла айтган сураларни ўқиб, ўзингга дам солиб юр, хўпми?-деди.
Ўғли "Хўп, дада", — деди, аммо амакининг кўнгли тўлмади.

Оилада ҳеч ким сиртига чиқармаган бўлса-да Динара ҳамма ундан қочаётганини, қўполроқ қилиб айтганда ҳазар қилаётганини сезиб юрар, унга сари баттар қовоғи осилар, икки йиллик турмушидаги бефарзандлиги ҳам оиласини омонатдек кўрсатар эди.

(Давоми бор...)

Читать полностью…
Subscribe to a channel