Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
ЖАХОН МИКЁСИДА УРФГА КИРГАН ЭНГ ЯНГИ ФАСОНЛАРНИ КУРИШНИ ХОХЛАГАНЛАР УЧУН
💥Уйга кийишга фасонлар
💥Кучага кийишга фасонлар
💥Катта ёшли аёлларимизга
💥Муслималаримизга
💥Юлдузлардан фасонлар
💥Мактаб форма
Мавсумий барча жойга ёшга мос тушувчи фасонлар каллекцияси жамланган
╔═══════╗
👗 КИРИШ 👗
╚═══════╝
Ибрат...
1. Отанг сенга танбеҳ берганида у сени ёмон кўрмайди.
2. Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.
3. Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.
4. Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.
5. Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.
6. Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.
7. Отанг қаттиққўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.
8. Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.
9. Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.
10. Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.
11. Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суячиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира ҳам тўлдира олмайди.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
"СОЛИҲА АЁЛ..."
БОМДОД намозини ўтказиб юборишга "КЎНИКМАГАН" солиҳа аёл, ўша куни ўзи истамаган холда намозга туролмай, ўтказиб юборди...
Солиҳа шундай қаттиқ ҲАФА бўлибдики, хўнг хўнг йиғлаб, ич ичидан ёнгандек, оғриқ ҳиссини туйди...
Бомдод намози унинг учун БУЮК МАРОСИМдек эди. Ўтказиб юборгани учун ҳасрат ва надоматдан куйиб, ўзини хеч кечиролмай фақат йиғлади... Шундан сўнг ўзини "ЖАЗОЛАМОҚЧИ" бўлиб, куни билан жойнамозидан силжимай узулмасликка қатъий қарор қилди...
Умр йўлдоши аёлини берилиб ҚУНТ билан жойнамози устида ўтирганини кўриб, индамай ишига
кетди...
Ишидан қайтгач не кўз билан кўрсинки аёли ҳали ҳануз ўша ерда ўтирганича, йиғлаб ИБОДАТ
қилаётган экан. Эр индамасдан хонасига кириб ухлади...
Эрта тонг билан уйғониб қараса, аёл ҳамон жойидан силжимай, Роббисига тинмай ИЛТИЖО қилаётган эмиш.. Эр ўша куни шомдан кейин тўғридан тўғри ибодатдан чарчамаган аёлининг олдига бостириб кириб, маҳкам бағрига босиб, бор овози билан:
«Аллоҳга қасамки, УНИНГ ОЛДИГА БОШҚА БОРМАЙМАН»,
«Қасам ичиб айтаман, бормайман бошқа», деб йиғи аралаш бақириб айтди...
Аслида солиҳанинг умр йўлдоши унга БИЛДИРМАЙ бошқа бир аёл билан АХДлашиб қўйган эди... Ўша куни улар эр хотинлик риштасини боғлаш мақсадида, никоҳдан ўтишни мўлжаллаб қўйишган эди...
Аммо аёлининг дили нима сабабдан тилка пора бўлаётганини БИЛМАГАН эр, бошқа аёлга уйланаётганидан аёли хабар топгани учун ғамга ботиб кетди, дили вайрон бўлди, деб ўйлади...
Шундан сўнг қалбини фақат аёлига бағишлаб, ҳеч қачон бошқа аёлга уйланмаслигини айтиб, онт ичди...
Бахт саодат ўзимиз эга бўлмаган нарсаларни қўлга киритиш эмас...
Балки, "ЭГА БЎЛГАН" нарсаларимизнинг қадру қимматини ИДРОК қилиб, англаб етишимиздир!
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ҚАЙТАР ДУНЁ, БУ...
- Ҳа дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми?
- Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?!
Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар
- Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб?
- Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улар билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?!
“Фарзанднома” китобидан.
@ibratli_sozlar
✍Ҳижобга кирган аёл ҳикояси.
Отам ёшлигимда вафот этганлар. Унаштирилиб турмушга чиқишимга саноқли кунлар қолганда онам ҳам дорулбақога риҳлат қилдилар. Унаштирилган одамим кутолмаслиги айтиб айниб кетди. Онам отамнинг иккинчи турмуши эди, аввалги аёлидан икки опам бор эди. Ўгай опам онам вафотидан кейин бир одамга мени зўрлаб узатиб юборди. Қийинчилик кўриб улғайганим сабаб янги ҳаётимдаги қийинчиликларга ҳам тез кўникиб кетдим. Кетма кет учта фарзандли бўлдим. Ҳаётим бир маромда ўтарди: иш, уйдаги юмушлар, болаларимни уй вазифаларини қилдириш, баъзан қариндошларникида тўй-томоша, туғилган кун ва улардаги эркак-аёл аралаш ичкилик билан ўтадиган йиғинлар...Менга булар оддий ҳолатдек эди, ҳаммани ҳаёти шундай эди назаримда... Бир куни одатдагидай ишдан қайтиб бироз уйим олдида қўшни аёллар билан гаплашиб қолдим. Махалламизга кўчиб келганига ҳали кўп вақт бўлмаган келин ҳам улар орасида эди. У келин ёш бўлишига қарамай кенг хижоб ва катта рўмолда юрарди. Авваллари шунақаларни кўрсам энсам қотарди. Аммо бу келинни негадир ёқтириб қолдим. Гапиришлари, ўзи ҳам ёқимли эди. Бора-бора бу келин билан кўпроқ гаплашгим келаётганини ҳис қилдим. У мен билан фақат дунёвий нарсалар ҳақида гаплашарди.(Кейинчалик бу ўзига хос психологик жараён бўлгани, бир-биримизга яқинлашиш учун менга ёқадиган гаплар қилганини билдим). У билан танишганимга бир ойча бўлганда бир кун суҳбатимиз бошқача бўлди. Мен у кунни- мен ҳидоят топган ўша кунни асло унутмайман, унутолмайман. Ўша куни салом-аликдан сўнг савол берди:
- Опа, мусулмонмисиз?
Ўзим англаб етмайдиган, аммо тўтиқушдек такрорлайдиган гапни айтдим:
-Алҳамдулилло, мусулмонман.
-Мусулмоннинг бурчлари, фарзларини биласизми?
Нима деб жавоб беришни билмай қолдим, чунки бу саволларни жавобини билмасдим...Келин менга мусулмон одам билиши керак бўлган 40 фарзни айтди. Малоикларга иймон деганда, ҳайрон бўлиб малоик нималигини сўрадим. У кулиб:
-Опа, истасангиз уйимга чиқинг, сиз билишингиз керак бўлган нарсаларни суҳбатлашамиз,-деди.
-Хозироқ билгим келяпти,-дедим ва у билан бирга уйига чиқдик. Жуда узоқ суҳбатлашдик. 40 йиллик умрим зое бўлганини, гуноҳу маъсиятлар билан ўтказганимни англадим. Муслима келин эса тавбага кеч эмаслигини, тирик пайтимда Аллоҳни танишимга Ўзи имкон бераётгани, бу эса Аллоҳ мени севишини билдиришини айтиб мени кўнглимни кўтарарди. Шу бугундан бошлаб қайтадан шаҳодат айтиб хижобга кирдим. Эримни қаршилигига қарамай ишимни ташлаб муслима аёл вазифаларини ўргана бошладим. Ҳатто малоик нималигини билмайдиган мендек аёл бир неча ой давомида намоз, Қуръон ўқишни ўргандим. Ўша муслима келин сабаб анчагина илм олдим. Эрим деярли ҳар куни махалладаги эркаклар билан ичиб маст-аласт юрарди. Мен ёнгинамиздаги масжидга намозга ўтувчи эркакларга ҳавасим келар, мени эрим ҳеч қачон намоз ўқимаса керак деб ўйлардим. Муслима келинга ҳам бу ҳақда айтардим. У мени доим Аллоҳга қаттиқ боғланишим кераклигини айтарди.
-Аллоҳдан сўрайверинг, У албатта истаганингизни беради. Агар дуоингиз қабул бўлмаётган бўлса, камчиликни ўзингиздан қидиринг. Сиз кечалари таҳажжудга туриб Аллоҳдан йиғлаб илтижо қилинг, Аллоҳ бандаларини илтижосини албатта қабул қилади,-дерди.
Алҳамдулиллаҳ, дуоларим ижобат бўлиб эрим ҳам намоз ўқий бошладилар. Аввалига 1-2 вақт ўқилган намозлар бор-бора тўлиқ бўлди.Масжидга шу қадар боғландиларки, 5 вақтни биронтасини канда қилмай масжидда ўқийдиган бўлдилар. Қўл учида кун кўрардик, Аллоҳ топганимизга барака берди, бу йил биринчи марта қурбонлик қилишга ҳам қодир бўлдик. Ёшим 58 да. Кеч бўлса ҳам Аллоҳни таниганимга, хижобга кирганимга шукр қилишдан ва мени, оиламни ҳидоят топишига сабабчи бўлган муслима қўшнимизни дуо қилишдан тўхтамайман. Доим такрорлайман: мен қирққа кириб малоик нималигини билмайдиган аёл эдим, менга Ўзини билдирган Аллоҳга беҳисоб шукр.
Азиза опа.
📡 Дўстларингизга ҳам улашинг!
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
Содиқнинг эса кийимлари одми, содда эди.Баъзи кўйлакларига бир неча йил бўлган бўлса-да ҳали янгидек турарди.
Таҳмина ташқарига чиқиб, айвонда тумонат эркак йиғилганини кўрди, аммо улар қандай килиб тез пайдо бўлиб қолганига тушунмасди.
Эркаклар рўпарасида анбар турарди.
- Иним, Аллоҳ сизга ва оилангизга сабр берсин. Банда дунёга келар экан, унинг кетмоқлиги тайин... Сиз завжаи ҳалолингиздан розимисиз?
Таҳмина эрининг юзларига илтижоли термулди. Эри аста гапирди.
- Розиман.
Таҳмина Содиқнинг сўзидан хурсанд бўлди. Унинг қулоқларига аёлларнинг пичир-пичири чалинди.
- Розиман деди.
- Ҳа, лекин юзларидан бундайга ўхшамайди-ку. Ишқилиб Содиқжон бу сўзларни чин юракдан айтган бўлсин. Йўқса, Таҳмина у дунёда жуда қийналади.
- Қийин бўлади, шўрликка.
Таҳминанинг кўз олди қоронғулашиб, куни худди тундек тус олди.
Жаноза намозидан кейин барча эркаклар анбарни кўтариб, қабристон томон юриша бошлади.
Олдинда Содиқ ўғли Шавкатни кўтариб ўйчан бир ҳолатда юриб борарди.
Негадир қабристонга яқинлашганлари сайин Таҳминанинг қўрқуви ошар, буни тўхташини чин дилдан хоҳларди.
Қабристон эшигидан кириб боришлари билан Таҳмина турли хил овозлар, чинқириқлар, ох-вохларни эшитар, бу кўнглига баттар ғулғула соларди.
Ана, ота-онасининг қабри.
Таҳмина ёнма-ён бўлган қабрларга термулди.
Бирдан қаердандир онасининг овозини эшитди. Ҳа, аниқ эшитди.
"Эҳ, қизим, сени бундай ҳолатда олдимизга келишингни кутмагандик". Таҳмина тинмай "Ойи, ойи" дер, аммо онаси буни эшитмагандай гапида давом этди.
"Турмушга чиқишингдан олдин сенга эрингнинг айтганини бажар, буюрган ишларини гап қайтармай қил демабмидим. Сен эса бундай қилмадинг ва оқибатда бугун эр ризолигисиз қолдинг.
Агар эрингнинг сўзларига итоат этганингда сен энг тақводор, энг сабрли ва жаннати аёл бўлардинг. Мана бу инсонлар нега қичқираётганини биласанми? Уларнинг кўпи азоб чекканидан ох тортса, баъзилари сендай бенамозни қўшни бўлаётганидан нола қилишаяпти.
Сени Аллоҳ кечирсин, лекин кечирармикан?"
Онасининг сирли овози тиниши билан у анбар ичида пайдо бўлди.
Бу вақтда гўрковлар лаҳадни ҳам ковлаб очишди.
Таҳмина ўзи кўмиладиган жойга назар ташлаб, ҳайратдан донг қотди. Унинг қабридан илонлар бош кўтарар, тагидан эса олов ёниб турарди.
Эркаклар бу ҳолатни кўрмагандай анбарни қабрга яқинлаштиришди.
Таҳмина эрининг бир қарашда маъно уқиб бўлмас юзларига сўнгги бор термулди ва кўзларига энди ёш келди.
У Тангрига ёлвора бошлади.
"Ё Роббим! Мен гунохкор бандангни авф эт, менга яна бир имкон бер.
Энг яхши аёл, тақводор инсон бўлишимга, эримнинг розилигини олишимга рухсат бер. Мени ҳаёти дунёга қайтар".
Энди кеч.
Таҳминани ўз укаси ичкарига қўйди ва биринчи тупроқни ташлади. Таҳмина қичқирди, ёлворди, кечирим сўради, аммо ҳеч ким уни тингламасди.
У ҳозир барчасини бошидан бошлашни истар, Содиқнинг ёнида бўлишни, ўғлини суйиб, эркалашни хоҳларди.
Ҳар тупроқ ташланганда қабр ичи қизиб, торайиб борарди.
Охирги тупроқ ташланганда қабр шу даражада қизиб кетдики, бунга у чидай олмай қолди ва бор кучини йиғиб бақирди...
Таҳмина қўрқиб кўзларини очди.
У жиққа терга ботган, оғир-оғир нафас оларди.
Атрофни кўздан кечириб, ёнида ўғли Шавкат пишшиллаганча ухлаб ётганини кўрди-ю, буларнинг бари тушида бўлганини тушуниб етди.
Юраги қувончдан хапқирганча, ўғлини қучди.
Юзларидан ўпиб, эркалади.
Сўнг ўрнидан туриб, дераза ёнига борди.
Кўчага қараб, бомдод вақти бўлиб қолганини сезди.
Таҳмина ошхонага кириб илк бор эрининг таҳорати учун сув ҳозирлашга киришди. Содиқ ётоқхонадан чиқиб, хотинини бемаҳалда ошхонада қуймаланиб юрганини кўриб, бир ажабланган бўлса, унга меҳр билан қараганини сезиб хайрати чандон ошди.
- Тинчликми, саҳарлаб туриб олибсан?
- Ўзим, сизга сув ҳозирлай дедимда.
- Менгами?
- Нима, мени сиздан бошка хўжайиним борми?
Содиқ яна гапирса уруш чикишидан безиллаб индамади.
Лекин, ундай бўлмас, Таҳмина энди ўзгарганди.
Иккиси олдинма-кетин туриб, намоз ўқишди. Таҳмина жуда узоқ дуо қилди. Хатто кўзларига ёш олди.
Таҳмина суритокда хаёл суриб ўтирган эрини кўриб, ёнига борди.
- Ҳа дадаси, нима ҳақида ўй сураяпсиз?
- Шунчаки, ишларни режалаяпман.
упроқни кимёга айлантиради.
”Рости кейинги вақтларда кўча ва
@Ibratli_Sozlar
хиёбонлардан ўтишга истиҳола қиладиган бўлиб қолдик, сабаби ҳали она сути оғзидан кетмаган ўғил- қизларнинг беўхшов қилиқлари, беҳаё ҳаракатларини кўриб, биз уялаяпмиз, улар эса уялиш у ёқда турсин, ҳатто пинагини ҳам бузмаслигини кўриб, наҳотки ўзбек миллати шу қадар маънавий таназзулга юз тутаётган бўлса, деб ўйланиб қоламиз. Ёшлар билан учрашувларда ҳар доим қизларнинг одоби, ўз шаъни ва қадр-қимматини баланд кўтариш энг муҳим вазифа эканлигини уқтиришга ҳаракат қиламиз. Ёшликда қўйилган ножўя қадам бутун келажакни, ҳаётни барбод қилиши мумкинлигини тушунтирамиз. Аммо бу ҳаракатлар, бу уринишларнинг самараси жуда кам бўлаяпти. Бунинг учун аввало оиланинг ролини, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги бурчини янаям ошириш зарур. Жамоат жойларида шундай хунук манзараларни кўриб кўрмасаликка олмайлик, ёшларни ақлу ҳушини йиғиб олишга чақиришни ўз фуқаролик бурчимиз, деб ҳисоблайлик! Шунда уларни тўғри йўлга бошлаган, уларнинг одоб ва ахлоқ нормаларига риоя қилишларига ёрдам берган бўламиз
.Шу ўринда ҳурматли ота-оналаримизга фарзандингизга жиддийроқ эътибор беринг, улардаги ўзгаришларга бефарқ бўлманг, болангизга тўғри йўлни кўрсатинг, деган бўлардик!
@Ibratli_Sozlar
Бугун Юртбошимизнинг “Ўз болангни ўзинг асра!” деган даъватлари ҳар бир ота-онанинг, ҳар бир фуқаронинг қалбидан, юрагидан жой олиши шарт! Юртимиз раҳбари “ Бунинг учун бу масалани, яъни ота-оналарнинг фарзандлар тарбияси учун масъулияти ва бурчини ҳуқуқий асосда мустаҳкамлаб қўйиш вақти келди” деб жуда тўғри таъкидладилар.Фарзандларимизни шу муқаддас юртга, шу садоқатли элга муносиб маънавиятли, маърифатли, ор-номусли қилиб тарбиялаш ҳар биримизнинг Ватан олдидаги бурчимиз эмасми?
@Ibratli_Sozlar
«Табиат ва ҳаёт» газетаси
☝️Аллоҳ берган умрни роҳат ва саломатликда яшаш учун Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларга албатта амал қилишимизни буюрганлар:
1. Доимо ҳалол-покиза овқатларни истеъмол этиш.
2. Таомни жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам емаслик.
3. Узоқ чайнаб, шошилмай ейиш.
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювиш.
5. Дастурхонга иштаҳали ҳолатдагина келиш, кўп таом емаслик.
6. Овқатланиш давомида кўп суюқлик ичмаслик.
7. Қишда кўпроқ ёғли, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатларни тановул қилиш.
8. Хурмони кўп истеъмол этиш.
9. Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этишимизда сиҳат ва қувват беради.
10. Чарчаган пайтлар ширинлик ейиш.
11. Синиқ идишдан фойдаланмаслик.
12. Дастурхон устида яхши кайфиятда бўлиш, ёлғиз овқатланмаслик.
13. Таомдан сўнг дуо ўқиб Аллоҳга шукр қилиш.
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутиш, токи ички аъзолар дам олсин.
15. Асал еб туриш, у минг дардга даводир.
16. Сут ичиб, устидан балиқ емаслик, чунки бу қонни бузади. Қуръони каримнинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга зид келмаганидек, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) бу тавсиялари ҳам тиббиётнинг ўзгармас қонунлари каби яшаб, исбот топиб келаётгани сир эмас.
(«Ҳидоят» журналидан).
‼️ Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
тасодифан радиода сизнинг бепуштликнинг янги услубда даволашингиз ҳақида берилган эшиттиришни эшитиб юрагимда яна умид учқунлари уйғонди. Бор умидим сиздан. Илтимос менга ёрдам беринг?!
-Текширувлардан ўтдим денг? - Муборро қиёфаси таниш бу жувонни қаерда кўрганини эслолмай унга диққат билан тикилди. Бироқ, эслай олмагач жувон узатган қоғозларни олиб кўздан кечира бошлади. Бирдан унинг нигоҳи жувоннинг исм шарифига тушгач, рўпарасидаги жувоннинг кимлигини фаҳмлади - Суман Баҳромовна? Аввало ўзингизни қўлга олинг. Ноумид шайтон дейишади. Ҳали ёшсиз. Даволаниб шифо топсангиз ажаб эмас. Энди таҳлиларингизга келсак, бу таҳлиллар бизда ўтмайди. Ҳозир қоғоз ёзаман, қайтадан бизда таҳлил топширасиз. Кейин шунга қараб иш қиламиз.
--Хўп бўлади! Раҳмат - жувон кўзёшларини артди - Узр, сиз эркакларни ҳам кўрикдан ўтказасизми?
- Албатта турмуш ўртоғингиз ҳам келганми?
-Йўқ.. - жувон бироз каловланди - Мен бошқа нарсани сўрамоқчи эдим. ..
-Хўш?
-- Менинг акам ҳам уйланганига олти йил бўлган бўлсада ҳамон фарзанди йўқ. Янгам тиббий кўрикдан ўтса соғлом деб чиқаришди. Акам эса тиббий кўрикка боришни истамайди. Билмадим ёки ўтган бўлса ҳам яширяптими? Хуллас уни сизнинг қабулингизга келишга кўндирсам деб ўйлаяпман. Балки ёрдамингиз тегар?...
-Хўп бемалол. Келишсин. Тиббий кўрикдан ўтишгач, шунга қараб хулоса айтаман.
-Майли раҳмат!.
-Мана йўриқнома - Муборро жувонга қоғоз узатди - Бориб таҳлилларни топширинг.
-Хўп бўлади!
Жувон чиқиб кетаркан Муборро ҳайратдан ёқа ушлагудек эди. Бир неча қизларни ҳомиладор қилиб, аборт қилишга мажбурлаган Баҳромнинг иккала фарзанди ҳам бепушт бўлсая!...
Шарманда бўлмаслик учун ҳомиласин и олдиргани эслаб турганди, қўл телефони жиринглади.
-Ало ассалому алайкум ойижон! - ўғли Умиджоннинг овозини эшитган Муборронинг чеҳраси ёришди - Мени табрикланг. Коллежни қизил диплом билан тугатдим! Энди навбат олийгоҳга!
-Баракалла ўғлим! Сен билан фахрланаман!
-Сизнинг ўғлингизманда ойижон! Сизга ўхшаб зўр шифокор бўлмоқчиман!
-Илоҳим ниятларинга ет болам!.
-Бўпти ойижон. Кечгача хайр.
Муборро жавоб қайтаришга улгурмасидан ўғли телефонни ўчирди.
-Ҳа шошқалоқ..Гапни охиригача тингламайдия..
Шу лаҳзада Муборродан бахтли одам йўқдек эди назарида....
Тамом.
Зуҳриддин Сатторов.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
Мубиш.. Қувончбекнинг чилла тўйига совға келтирдим! -Бахтиёр хотинининг жаҳлини босиш учун хушомадомуз ҳисобот берди - Ўғлимнинг омади бор экан! Бу сафар безиён заҳматсиз етиб келдим!
-Хай! Худога шукур!
-Худоимга шукурлар бўлсин! Ризқлар ингбунданда зиёд бўлаверсин! Ҳамиша шундай омадли бўлинглар!.
Ўғлининг машина олиб келганини кўрган Фарида опанинг хурсандчилиги ичига сиғмай қолганди.
Ҳовли бир пасда қувончли ғала-ғовурга тўлди. Бахтиёр ниҳоят тўртинчи марта бориб ўзи орзу қилган машинадан миниб келганди.
-Электр танқислиги оқибатида, операцияларни шамчироқ ёқиб ўтказяпмиз! Шундай пешонамиз олдида эса заводларнинг чироқлари ярқираб турибди! Битта шифохонани улаш шунча катта муаммо бўлдими? Қачонгача қоронғуда қийналамиз? Шу масалани ҳал этишингизгни сўрайман!
Қаҳрамоннинг ҳокимият семинарида сўзлаган нутқини эшитиб Хуршид бойнинг ранги ўзгарди. Ҳоким барибир шифохона бошлиғини нг сўзларини маъқуллашини ўйларкан, ўрнидан туриб, савол берди.
-Нега электр йўқлигидан қийналар экансизлар? Ахир мен ўтган йили бир эмас тўртта дизел двигатели билан бир йилга етарли ёқилғини заҳира қилиб бергандимку? Ёқилғи тугадими?
-Ёқилғи эмас! - Қаҳрамон кўксидаги сенаторлик нишонини эслатиш учун чап елкасини кўтариб қўйди - Двигателлар уч ойга етмиасдан ишдан чиққанди! Шунча вақтдан бери чироқсиз ўтирибмиз.
-Бузилган бўлса нега айтмадингиз? Мен шу бугуноқ уста чақиртириб барча двигателларни созлаб бераман.
-Э яроқсиз нарсанинг кераги йўқ!
-Керак бўлмаса қайтариб беринг.
-Металломга топшириб юборганман!
-Нега топширасиз?
-Эртагаёқ Тошкентдан комиссия чақиртираман. Қани бу заводларнинг қанча иши қонуний, қанчаси ноқонуний экан..
Хуршидбой таслим бўлишга мажбур бўлганидан ғижиниб қўйди. Чунки излайман деса ҳар қандай одамдан камчилик топса бўлади. Айниқса заводлардан..
-Бўпти улаймиз! Шу билан кўнглингиз жойига тушадими?
-Мен ўзим учун эмас, халқнинг саломатлиги учун қайғуряпман!
Қаҳрамон рўпарасидаги заводчи бойларга ўзининг кимлигини кўрсатиб қўйганидан мамнун қиёфада жилмайиб қўйди. Шу дамда унинг кўзларида:
-Ўйнашмагин арбоб билан - арбоб урар ҳар боб билан - маъносини уқиш мумкин эди.
((2017-йил. Июн.))((Қасос барибир қайтади..))
Ривоят.
Пойтахти кўчада мулозимлари билан от миниб кетаётган Довуд(алайҳиссалом) ўзига қаратилган нигоҳни сезиб ён томонга ўгирилди. Ўнг томондаги икки қаватли уйнинг деразасидан юзига чачвон тутган аёл шоҳ ва навкарларининг сафини томоша қилиб турганди Худди шу паллада қўққисдан шамол эсиб аёлнинг юзидаги чачвонни кўтариб юборди. Хижолат тортган аёл шошиб ўзини ичкарига олган бўлсада, Довуд(алайҳиссалом) бир кўришдаёқ гўзал жувонга ошиқу-беқарор бўлиб қолганди.
-Бу кимнинг уйи? - деди у ёнидаги мулозимига бетоқатланиб - Ҳашаматлилиги га қараганда, бирон амалдорнинг уйими?
-Худди шундай шоҳим - деди мулозим ерга қараб - Бу бош қўмондонингизнинг уйи!
-Ҳа аа.. - Довуд(алайҳиссалом)нинг ҳафсаласи пир бўлди - Шундай дегин...
Бошқа гапирмаган бўлсада, шоҳ ишқ дардига мубтало бўлганди. Лекин, бировнинг хотинини яна кимнинг денг шахсан бош қўмондоннинг хотинини қайси йўл билан тортиб олиш мумкин! Бунинг иложиси йўқ. Биргина йўли қўмондон ўлса бевасига уйланиши мумкин!
Қасрга келиб туз ҳам тотгиси келмай қолган шоҳ уч кун нима қиларини билмай хобхонасида ўтирди. Ниҳоят тўртинчи куни у саройга чиқиб қўмондонни чақиртирди.
-Қўмондон! - деди у баланд овозда - Қачонгача шарқий ҳудудларимиз нотинч бўлади. Шу бугуноқ қўшин тортиб йўлга туш. Бориб қўшни давлатни маҳв этиб, барча йўлтўсар қароқчиларни йўқ қил! Фармонни бажармасдан ортга қайта кўрма!
-Шоҳим? - бошқўмондон ҳайрон бўлди - Ахир асосий қўшинимиз ғарбий ҳудудда уруш олиб боряпти. Икки ёқлама уруш хавфли. Заҳира қўшинни ишга солмай туриш керак!
-Буни биламан! Сен тажрибали жангчисан! Кичик қўшин билан ҳам урушда музаффар бўлишинга ишонаман! Фармонни бажар!
-Фармонингиз бош ва қош устига аъло ҳазратлари!
Бош қўмондон оз қўшин билан юриш қилишга кетди.
Орадан бир неча кун ўтгач бош қўмондоннинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар келди.
Довуд(алайҳиссалом) қўмондоннинг бевасига уйланди.
Ўша гўзал аёл Сулаймон (алайҳиссалом)ни дунёга келтирди.
Боламни ўз жоним билан бўлса ҳам ўзим озиқлантирай - деб нола қилаётган онасининг кўкрагини яна тамшай бошлади.
-Ўл -а! Ўл-а, қизғанчиқ! - Гуласалнинг гўдакка чиндан раҳми келганди - Бола бўғилсаям майли. Лекин, сенинг айтганингни қилиши шарт. Сўзингни ерда қолдирганнинг ҳолига вой!
Синглисининг сўзларини эшитаркан, Муборронинг бор вужуди қизиб кетгандек бўлди. У ҳозир гўдак бўш кўкракни оғзидан чиқариб, тағин биғилашни бошлайди деган хаёлда эди. Бироқ, икки-уч тамшаниб тўхтаган гўдак тўсатдан яна тамшана бошлади. Гўдакнинг бу қадар тиришиб чулпиллата бошлаганига Гуласал оғзини очди. Бола худди тўйиб сут эмаётгандек ҳаракат қилаётганди.
-Ё тавба? - деди у хаёлида - Ўхшатмасдан учратмас дейдилар. Ўзи туғмаган бўлса ҳам, риёкорлиги худди Муборнинг ўзи экан-ей бу чақалоқнинг?! Сутсиз кўкракни, гўё тўйиб эмаётгандек тамшашишни қара буни! Худди онангни ўзи бўласан жиян!
Аслида эса астойдил йиғласанг сўқир кўздан ҳам ёш чиқар деганларидек, Муборронинг вужудида оналик ҳисси жўш уриб, кўксига суюқлик кела бошлаганди.
Аммо, бундай бўлиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаган Гуласал гўдакнинг эринмай тамшанишини кузатаркан охири чидолмади.
-Мубор, шу болани ўзинг туққансан-ов?! Худди росмана эмаётгандек чулпиллатаяпти-ей! Во ажаб..
Вужудидан эриб оқаётган суюқликни ўзи ҳам ҳис этган Муборро юраги қувончга тўлиб ҳаяжонлана бошлади.
-Гапинг рост Гуласал - деди у мамнун жилмайиб - Умиджон менинг болам. Ўз болам! Олма пишиб остига тушадида!
Гўдак тамшанишдан тўхтаганди, Муборро уни кўтариб, иккинчи кўксига ўнглади. Оналик ҳисси унда бутунлай уйғонганди.
Чақалоқ бу сафар ҳам ростманасига чулпиллата бошлагач Гуласал гўдакнинг чиндан эмаётганини фаҳмлади.
-Мубор?! - деди у ҳайратини яширмай - Сенинг кўксинга чиндан ҳам сут келяптими? Чақалоқ алдай олмайдику. Ёлғондан эмаётгани йўқ!
-Нега энди? Ўзимга ўхшаганку болам! Битта холасини алдай олмаса нима қилиб турибди.
-Йўқ алдамаяпти! Сенинг кўксинга сут келди. Бу аниқ. Мени алдашга уринма. Кўксинга сут келдими демак ҳали ўзинг ҳам туғасан. Мана мени айтди дерсан.
Муборро синглисининг гапига ичида қувонсада, буни сездирмади. Шу пайтгача тик турган Гуласал эса дераза токчасига ўтираркан, ундан узр сўради.
-Мени кечир Мубор! Сени камситгани келмагандим. Энам гапиргани учун чиндан ҳам боланггни эмизмоқчи эдим. Бунга муҳтож эмаслигингдан хурсандман. Бўпти мен борай, чақалоғимни ухлатиб, қайнанамга ташлаб келгандим.
-Кўтариб келмабсанда, чой ичиб бемалол ўтирардинг. Ҳалиям бўлса бориб кўтариб кел.
-Раҳмат. Бугун эмаскуя, эртага келаман. Бўпти боринглар
-Хўп, сўра қайнанангларни. Эртага келишингда, йўл-йўлакай Гулондонни ҳам чақириб олсанг, опа-сингиллар бир ғийбатлашамиз.
-Майли чақираман.
Гуласал мамнун қиёфада эшикдан чиқди. Ниҳоят шунча йиллик гина - кудратлар бугун орадан олиниб, опа-сингиллар қайта топишганди.
((Орадан 15 ой ўтди. 2000-йил сентябр.))
..
-Изларидан қизлар чопар йигит бўлсин!
Чангал-чангал пуллар топар йигит бўлсин
Йўлин кесиб чиққанларни ўнг-сўл отиб,
Дўст-душманнинг оғзин ёпар йигит бўлсин!
Кўчадан кириб келаётган Бахтиёр, айвондаги каравот олдида, курсига ўтириб, гўдак Умиджоннинг сочини қайчида олаётган онасини кўриб норози тусга кирди.
-Эна! Нима қиляпсиз?
-Нима қилаётганимни кўрмаяпсанми? - деди Фарида опа энсаси қотиб - Болангнинг сочини оляпман.
-Ҳозир ким қайчида олади? Айтсангиз сартарошга олиб бориб келардим.
-Ҳа энди муштдек гўдакни кўчама кўча сартарошга еталаб юришинг қолувди! - Фарида опа, қайчини сўнгги бор ишлатгач, бир четга қўйдида, қўлига латта олиб боланинг юзларини артди.
-Қани ўрнингдан тур болам. Сурайё аммангнинг олдига бориб, мени чўмилтириб қўяр экансиз дегин. Бор болам! - Фарида опа боланинг қўлига иккита конфет тутқазди - Мана бу йиғламай ўтирганига мукофот.
Юришни ўрганганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган Умиджон бувисига бир қараб қўйдида, сўнг сал нарида турган отасига тиржайиб тўртта оппоқ тишчаларини кўрсатди. Кейин ошхонанинг ёнидаги ўчоқда олов ёқиб, кирқозонда сув иситаётган Сурайё аммасининг олдига кетди.
Ўғлининг ортидан қараб қолган Бахтиёр боланинг бошининг орқасида бир парча узун соч қолганини кўриб, яна энсасини қотирди.
- Шу тирик етимни асраб олсак зора Худоим меҳрибон бўлиб ўзимизга ҳам фарзанд берса.
-Ҳа илоҳим шундай бўлсин!
-Ростданми? - Муборро яна йиғлади - Розилик бердиларми?
-Ҳа энам рози. Бўлди, йиғини бас қил. Қани кетдик шифохонанга!.
-Хўп ҳозир - Муборро кийим шкафини очди. У ердан бугун ҳеч кимга айтмай бозордан харид қилиб келган чақалоқлар йўргаги ва кийимларини олди - Мен болажонимга янги кийимлар олгандим. Қаранг қандай чиройли!
-Ҳа яхши. Менга ёқди.
-Ўғлимнинг исмини Умиджон қўямиз хўпми?
-Хўп Мубиш! Хўп!.
Бахтиёр жилмайди. Муборронинг эса қувончининг чеки йўқ эди.
- Ака, нима ташвиш қилиб юрибсизлар? Ассалом.
Дарвозадан семиз боқилган қўчқорни еталаган Хайрулла мироб ва унинг кенжа ўғли кириб келишаётганини кўриб Фарида опа ҳайрон бўлди.
Қайнатаси келганини кўриб сал аввал хотини ва қайнанаси билан туғруқхонадан чақалоқни олиб келган Бахтиёр хонадан шошиб чиқди.
-Ассалому алайкум тоға!
-Ваалайкум ассалом - Хайрулла мироб аввал қудасига алик олди. Сўнг олдига келган куёви билан қўл сиқишиб кўришгач, яна қудасига юзланди - Ўғил чақалоқ туғилганда бир қўчқор, чилласи чиққанда иккинчи қўчқорни сўйиб садақа бериш лозим. Имкон бўлса етти ёшгача еттита қўчқор сўйиб садақа қилиш лозим дейишади. Имкон бўлмаса лоақал битта сўйиш шарт. Ҳозир сўйиб учдан бирини хомлай қўни-қўшниларга тарқатамиз. Яна бир қисмини пишириб беш-олтита қарияларни чақириб меҳмон қиламиз. Учинчи қисми рўзғорларинга қолади.
- Ҳа ака, ўзимиздаям бор эди овора бўлибсиз.
-Кўнгилларингда бўлса кейинроқ қилаверасизлар!
Мироб нигоҳлари билан қўчқорни сўйишга жой қидираётганди, Бахтиёр олма дарахти томонга ишора қилди. Ўғлига қўчқорни дарахт остига еталаб ўтишини буюрган мироб қиблага қараб ўтириб пичирлаб дуо ўқиди.
-Ё бор Худоё, саховатингнинг чеки йўқ. Қизимнинг ўзини ҳам суюнтиргин. Қўша -қўша фарзандлар бергин. Элдан кам қилмагин.
Юзига фотиҳа тортган мироб эгнидаги кўйлагининг енгларини шимардида, ўғли ушлаб турган қўчқорнинг оёқларини боғлаб, бир тортиб йиқитди. Кейин қўлига пичоқни олишдан аввал ўтириб:
-Ушбу садақамизни ўз даргоҳингда қабул қилгин қодир эгам! - деб омин қилгач, қўлига пичоқни олиб қўйнинг бўйнига тиради - Бисмилло Оллоҳу акбар!
-Гулондоннинг боласи қиз. Эмизиб кўрди. Гўдакка ёқмади. Сеники ўғил. Чилласи чиққунча эмизиб бер. У ёғига сунъий сут билан эплайди
Муборронинг боласини она сути йўқлиги туфайли йиғлоқи инжиқ бўлиб қолганига кўнгли ачиган Жарқин опа яқиндагина ўғил фарзандли бўлган Гуласалдан опасининг боласини эмизишини сўраганди, у қатъий дад этди.
-Эна! Муборро ҳақида менга бир оғиз ҳам гапира кўрманг. Боқишни эпласа бола асраб олсин. Қўлидан келмаса нима қилади, бечора гўдакни қийнаб? Болалар уйига топшириб юборсин!
Кутилмаган муомалани кўриб Жарқин опанинг ранги учди.
-Оғзингни олиб қулочкашлаб бир солайми шу гапинга а? Ҳэ ўргулдим сендақа боладордан! Бизлар содда бўлган эканмизми, ё одамгарчилик, меҳр -оқибатмиз бор эканми. Туғруқхонада баъзи аёлларнинг сути келмай қолса, ёки боласига ёқмаса уч-ттўрт кун, бир ҳафталаб эми зиб берардик. Қишлоқнинг нариги четида яшайдиган Мусурмон тракторчининг сен тенги қизи Анзират дугонанг мени нега эна деб аташини унутдингми? Хотинининг сути ёқмагани туфайли, аввалги икки боласи ўлгани учун, қизи туғилган заҳоти, менга илтимос қилиб, боласини эмиздиртирганди. Кунига уч-тўрт маротаба тракторида тариллатиб бола кўтарган хотинини олиб келарди. Беш бегонанинг боласини эмиздиришдан иркилмагандик. Сен ўз опанггнинг боласини эмизмайман дейсан?! Ҳэ сендақа боладор..
-Э тинч қўйинг мени! Ҳар доим тилларингда Мубор Мубор эди. Энди бу тугагандир десам йўқ, туғилганида азиз бўлган одам умрбод азиз бўлиб қолар экан. Менга ўхшаган шўринг қургурлар даккидан боши чиқмайди.. Эмизмайман! Нима дейсиз?
-Ҳали шунақами? - Жарқин опа қизини бир ургудек қўл кўтариб туширди - Тур даф бўл уйимдан! Сендақа боладордан ўргулдим! Иккинчи эшигимга қадамингни босма!
-Кетсам кетавераман! - Гуласал бешикка яқиндагина белаган боласини ечишга тушди - Яхшиямки ўзи туғмаган асранди бола экан! Агар Муборнинг ўзи туққан бўлганида билмадим, оёғига йиқилиб сажда қилгин дермидиларинг.
Ҳокимнинг кўринишидан унинг гапларини маъқуллаётганини англаш қийин эмасди. Бу гапнинг бир учи ўзига қаратилганини фаҳмлаб турган Хайрулла миробнинг қиёфаси тундлашди. Чунки бир неча кун аввал айни шу гапни унга соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи шахсан айтиб, Муборронинг туман миқёсидаги қишлоқ шифохонасини бошқаришини сўраганди.
Қизининг республика шифохонасида ишлаши ва тиббиёт олийгоҳида дарс беришини айтган мироб, унинг илтимосини рад этганди. Бироқ, раҳбариятдан дакки эшитган бошлиқ, бу масалани ҳал этишнинг йўлини туман ҳоким орқали амалга оширишга қарор қилгани бугун маълум бўлди.
- Ҳокимият мажлисида ёш кадрларга имкон бериш лозимлиги ҳақида гап бўлди жўра! Энди туман ҳам қолиб, қишлоқ шифохонасига бош врач бўламан чоғи! Ҳа майли. Бир икки йил ишлагач, туман шифохонасига кўтарилишим учун буям бир имконият бўлади. Фақат буйруқ чиқишини кутиш қолди.
Қаҳрамон дўстларига мақтаниб гапирди. Қишлоқ шифохонасига бошлиқ қилиб жўнатишларига унинг ишончи комил эди.
-Ана бу бошқа гап! - Шокир дўстини олқишлаб қўйди - Ишни энг майдасидан бошласанг энг юқорисигача етасан! Соғлиқни сақлаш вазири бўлиши нга тилакдошман жўра!
-Раҳмат Шокир! - Қаҳрамоннинг оғзи қулоғига етди - Айтганинг келсин!
-- Шахсан туман ҳокимининг ўзи илтимос қилди қизим! Раҳбарларнинг илтимоси бу буйруқ деган гап! Рад эта олмадим. Энди сўзимни ерда қолдирмассан?!
Отасининг гапини эшитиб Муборронинг кўзлари катталашди.
-Ота!? Нималар деяпсиз? Мени республика шифохонасидан қўйиришмайди. Институтдаги дарс нима бўлади? Сира иложим йўқку?
-Ҳмм.. - миробнинг кайфияти тушди - Ҳа майли қизим. Ўзи нафақага бир йил қолганди. Балки ўзимни ўйлаб ҳокимнинг сўзини қайтармагандирман. Эртага бориб ариза ташлаб келаман!
-Нега? Ахир тушунтирсангиз бўладику?
Хайрулла мироб қизига жилмайиб қўйди. Бу жилмайишнинг маъносини
-Ҳоким, ҳа боланга сўзинг ўтмадими деса нима жавоб қиламан - дея тушунган Муборро ичида уҳ тортди. Ахир ўз вақтида отаси бир оғиз
-Ўқимайсан тамом вассалолом! деса тиббиёт олийгоҳида дарс бериш қаёқда эдию, республика шифохонасида ишлаш қаёқда эди.
-Хўп ота, Мен эртага бориб республика шифохонасидаги ишимдан бўшатишларини сўрайман. Институтни ҳозирча билмадим. Агар улгурсам қатнаб дарс бераман. Мабодо вақтим етмаса у ердан ҳам бўшайман!.
-Э раҳмат қизим! -миробнинг чеҳраси ёришди - Кўп эмас, бир йилми, узоғи и билан икки йилми ишлаб берсанг бўлди. Мен эртага ҳокимга шундай дейман.
-Хўп майли.
-Бахтиёр, сиз билан очиқ гаплашиб олишим керак!
Ёлғиз қолишганда эрига исмини айтиб мурожаат қиладиган Муборро бугун бунинг сабабини ҳам ҳис этгандек бўлди. Фарзанди бўлса экан, дадаси ёки бўлмаса фалончининг дадаси деб боласининг исми билан мурожаат қилса...
Хотинининг одатдаги гапини ўзгача оҳангда эшитган Бахтиёр сергак тортди.
-Эшитаман Мубиш?
-Сизни ортиқ алдаб юрмоқчи эмасман! Мен туғмайман! Бепуштман.
-Нима? - Бахтиёрнинг ранги бир ўзгариб жойига қайтди - Бўлмаган гапни йиғиштир! Ҳали ёшмиз! Фарзанднинг эрта -кечи бўлмайди дейишади. Ўзингни қийнама! Энамнинг гапларига эътибор берма. Биласанку, қишлоқ хотинлари бугун тўйинг бўлдими, эртасига боланг неч кунлик бўлди деб суриштиради. Одамларнинг гапи учун асабингни бузма.
-Бахтиёр! - Муборро очиғини айтсамми айтмасамми деб иккиланди. Кейин бу гапга ҳожат йўқ деган қарорга келди -Мен ўзимни текширтирганман - кўп марталаб. Менда уруғ йўқ ҳисоби. Туғиш эҳтимолим кам. Умрингизни беҳосил дарахт билан ўтказманг. Бошқага уйланинг!
-Жинни бўлибсан!
Бахтиёр жаҳл билан ўқрайди. Муборро эса барибир гапини маъқуллашга уринди.
-Йўқ. Тушунинг..
-Шошма! - Бахтиёр бирдан Муборррони қучоғига тортди - Кел яна уриниб кўрайлик, зора Худо бериб қолса.
-Лекин....
-Жммм!...
- Лаънати!..Яна ўша қиз йўлимга чиқдия? Ҳэ...
Қишлоқ шифохонасига Муборронинг бош врач бўлиб келганини эшитган Қаҳрамон аламидан столни муштлади. Унга энг алам қилаётгани бош врач бўлмагани эмас, балки бош врач бўламан деб тўйдан олдин ноғора чалгани эди. Энди жўралари нима дейишади. Мақтанма ғоз - Мубордан илминг оз дейишмайдими.. Балки очиқ айтишмас, аммо, барибир энди сўзларини бебурд деб ҳисоблашади.
-Ие? - Бахтиёр мийиғида кулди - Бугунгиси бошқачада. Совға беришга келдим.
-Совғани ўтган сафар бергандилару?
-У бошқа эди. Бугунгиси бошқа.- Бахтиёр чўнтагидан қизил тошли, мис узукни чиқарди - Тилла бўлмаса ҳам, тилла ўрнида кўрасан. Тўй куни лекин, тоза тилла узук тақаман. Олиб қўйибман! Қўлингни тут.
Муборро қўлини узатаркан, ичида:
-Тавба! Бунча мақтанчоқ э\кан бу? Ёки пули озлигидан хижолат бўляптими? Эй куёвтўра, пулинг оз-кўплиги менга қизиқмас. Ўзимнинг топганим иккаламизгаям етади Ўзингни қийнайверма - деб қўйди.
- Нима ишхонадаги бошлиғинг ҳам келганми? - Узукни таққан Бахтиёр совға қизнинг бармоғига лоппа-лойиқ келганидан мамнун жилмайиб қўйди - Бунча гавдали аёл экан!
-Йўғе? У бошлиғим эмас. Курсдош дугонам.
-Курсдош бўлса ҳам сендан ўн ўн беш ёш катта шекилли?
-Мендан икки ойлик кичик.
-Войбуу?! Шу ёшида шунча гавдали бўлса, қирқ ёшларга борганда, танк бўладию у?
-Танк бўлишини билмадиму, лекин, аниқ бир шифохонага бош врач бўлади. Камида ўзининг хусусий шифохонасига.
- Нима унинг хусусий шифохонаси борми?
- Йўқ ҳозирча. Бироқ, бир неча дорихонаси бор.
-Оҳо?! Менга қара, сен ҳам дорихона очсанг бўлмайдими? Шаҳарда таниш-билишинг кўпку? Янги пул чиққандан бери одамларнинг қўлида нақд пул оз. Кимнинг дўкони бўлса иши юришяпти. Ўйлаб кўр, балки дорихона очармиз? Ёки озиқ-овқат дўконими. Шаҳарда савдо кўп бўлади. Қишлоқни биласан. Даромад оз харажат кўп.
Куёвболанинг тижорат режаларини эшитаркан, Муборро кўнглида:
- Э Худо! Ўхшатмасдан учратмас деганлари ми бу? Пул топишга мендан ҳам зиёд қизиқар экан. Ана холос.. Охири бахайр бўлсин! - деб қўйди.
-Ҳа, дорихона очса бўлади.. - Муборро куёвболага ўзининг қўлидан кўп иш келишини мақтагиси келмади - Ҳаракат қилиб кўриш керакда..
-Тўйдан кейин барибир шаҳарда ишлайман дейсан тўғрими? Мен сени ишга юбориб қишлоқда кутиб ўтирмайманку! Сенинг ишхонанг олдида бирон дорихонами ёки озиқ-овқат дўкончасими очамиз. Ҳамма пул савдода. Пулни пул топади кетмонни аҳмоқ чопади дейишади. Мен аҳмоқ бўлиб ўтирмоқчи эмасман!
Муборро бутунлай лол бўлиб қолди. У шу туришида куёвболани гўдак деб менсимаганидан хижолат тортаётганди. Гапларини қаранг бу гўдакни.
-Ҳа қанча катта шаҳар бўлса имконият ҳам шунча кўп. Фақат уддалай олиш керак.
-Э хавотирланма! Шаҳарда киракашлик қилиб ҳам рўзғор тебратса бўлади. Мен сенинг қўлинга қараб уйда ўтирмайман. Боя йигитбазмда биттаси - хотининг катта доктор, ишламай ётсанг ҳам бўлади деб жиғимга тегди. Уйимда бўлмаганида жағига солардим. Мен эркакман. Ўзим уддалайман. Бу бола аравани қуруқ олиб қочяпти деб ўйлама. Икки тонна майиз олиб қўйибман. Тўй ўтгач ўшани сотиб тижоратга тикаман. Фақат яхши жой топиш керак.
Йигитнинг юзига қараган Муборро фахрланиб қўйди. Ёш бўлса ҳам ақли етук экан. Бекорга писанд қилмай ичини егани қолибди чоғи.
-Хўп..- Муборро ўзини мажбурлаб куёвболани сизлади - Сиз нима десангиз шу!
- Шундай бўлсин! Айтган гапимдан чиқмасанг ҳаммаси яхш бўлади.
Энди Муборронинг кулгуси қистади. Бироқ, кулиш ҳурматсизлик бўлгани учун ўзини зўрға тутаркан кўнглида:
-Вой мақтанчоғ-ей! Бўлди энди.. - деб қўйди.
..........
((Орадан 22 кун ўтди))
-Ҳа жоним? Нега бунча қовоғинг солинган? Ким хафа қилди? Менга айтчи!
Келинни нг кайфияти йўқлигини кўриб, қўлида катта картон қути кўтариб чимилдиққа кириб келган Бахтиёр, уни эркалади.
-Негалигини биласизку? - Муборро пичирлаб жавоб қайтарди. Гарчи қўриқчиликда турган аммаси ва Бахтиёрнинг бувиси сал олдин хуфтон намозини ўқиш учун таҳорат олгани чиқиб кетишган бўлсада, келиннинг ҳар сўзини девор ҳам тинглагани боис у хавотирда эди. Хавотирланмай бўладими. Кундузи чимилдиқ ортида ўтирган буви аёлларнинг суҳбатида ўқиган қизларнинг барчасига ҳам ишониб бўлмаслигини бир неча бор таъкидлаб, оқ кўйлакнинг қизариб чиқиши лозимлиги ҳақида бир неча бор писанда қилди. Агар Муборронинг кўйлаги қизармаса буви шу заҳоти
-Келин қиз чиқмади - деб жар солиши тайинлигини тушунган келин бошини қай деворга уришни билмаётганди. Буни била туриб куёвнинг талмовсирагандек гапириши унинг баттар юрагини тирнади - Йўлини топинг энди?!
-Шунга шунчами?- Бахтиёр тиржайиб қўйдида, чимилдиқдан эшик томонга бўйлагач,
Бир одам доим жамоат намози учун масжидга борар эди. Аммо, кунларнинг бирида у жамоатга чиқмай қўйибди. Орадан бир икки хафта ўтгач масжид имоми ундан хабар олмоқчи бўлибди.
Ўша куни кун жуда совуқ бўлибди. Имом халиги одамни уйида ёлғиз ёниб турган ўчоқ олдида ўтирганини кўрибди. У эса, имомнинг келганидан хайрон бўлса хам, ўрнидан туриб у билан саломлашибди ва уйига таклиф қилиб, ўчоқ олдида бирга ўтиришибди... Сукунат...
Имом унинг олдида сукут сақлаб, хеч нарса демабди. Иккаласи хам оғир сукунат ичра ўчоқдаги олов рақсини тамошо қилиб ўтирибди. Орадан бир неча вақт ўтгач имом ўчоқ қисқичини олиб зўр ёнаётган бир кўмир парчасини оловдан ажратиб, алохида жойга қўйибди. Сўнг, ўриндиққа суяниб, яна сукунатга берилибди.
Уй эгаси, алохида олиб қўйилган кўмир парчаси аста-секин сўнаётганини кўрибди, оз вақт ўтиб ўша олов парчапси умуман сўниб қолибди.
Уйга кирганидан бери бир оғиз сўз айтилмабди. Имом соатига қараб, кетиш вақти бўлганини билибди. У аста-секин ўрнидан турар экан, ўша сўниб қолган кўмир парчасини қайтадан олов ўртасига жойлаб қўйибди. Кўмир эса, бошқа ёнаётган кўмирлардан иссиқлик ва олов олиб қайта ёна бошлади...
Имом уйдан чиқиш учун эшик олдига келганида уй эгаси кўзларидаги ёшлари билан: "Ташрифингиз учун ташаккур ва айниқса "оловли насихатингиз" учун миннатдорман. Эртадан бошлаб жамоат намозига қайта чиқишни бошлайман", дебди...
@IBRATLI_SOZLAR
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Тўрт нафар зот борки, жаннат уларга муштоқдир: ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ, ҳазрат Умар ибн Хаттоб, ҳазрат Усмон ибн Аффон ва ҳазрат Али ибн Абу Толиб – розияллоҳу анҳум».
Яна ул зот алайҳиссалом дедилар:
«Жаннат тўрт нафар кишига муштоқдир: ҳазрат Али, ҳазрат Аммор ибн Ёсир, ҳазрат Миқдод ва ҳазрат Салмон Форсий – розияллоҳу анҳум».
Яна ул зот алайҳиссалом дедилар:
«Тўрт тоифа кишига жаннат муштоқдир: очларни тўйдирувчига, рамазон ойи рўзасини тутувчига, етимларга инъом-икром қилувчига ва кечаси одамлар ухлаган вақтда намоз ўқувчига».
Шайх Аҳмад Ғаззолий, "Баҳрул-маҳабба" асаридан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ЖАХОН МИКЁСИДА УРФГА КИРГАН ЭНГ ЯНГИ ФАСОНЛАРНИ КУРИШНИ ХОХЛАГАНЛАР УЧУН
💥Уйга кийишга фасонлар
💥Кучага кийишга фасонлар
💥Катта ёшли аёлларимизга
💥Муслималаримизга
💥Юлдузлардан фасонлар
💥Мактаб форма
Мавсумий барча жойга ёшга мос тушувчи фасонлар каллекцияси жамланган
╔═══════╗
👗КИРИШ👗
╚═══════╝
#Дахшат🥹
Ичакларимиздаги кўзга кўринмас паразитлар, организмни еб битиргунга қадар кутиб ўтирмасдан, уларни тозалаш керак, акс ҳолда баданга папилома, сўгаллар нохуш ҳолатлар тошиб кетишга сабаб бўлади...
Сизга тавсия қилмоқчи бўлган малҳамимиз эса нафақат папилома сўгаллар, балки гижжа қуртларни ҳам йўқ қилади.
Ушбу малҳамни кечқурун ётишдан олдин 3 литр сувга......http://dexpress24.tilda.ws/antiglist/u
Батафсил билиб олинг👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/antiglist/u
http://dexpress24.tilda.ws/antiglist/u
❌❌ Диққат уйингизда бу нарса бўлса буни уйингиздан албатта йўқотинг. Йўқса барака кетади, ишингиз юришмайди. Ризқингиз камаяди 😨
Тўлиқ ўқиб билиб олинг👇
- Содиқ ака, эртага "гап"им бор эди-ку...
- Кел, ҳозир жанжал қилмагин.
- Йўқ, аввал эшитинг... Шу гапимга бормоқчи эмасман.
- Нега?
- Боргим келмаяпти, ундан кўра бугун бозорга бориб, сизга янги кийимлар оламиз.
- Мени кийимларим бор-ку.
- Бўлса ҳам оламиз.
- Сенга-чи, сенга кўйлак керакмасми?
- Йўқ, керакмас.
Содиқ жавобдан лол қолди.
- Ахир сенга янги кўйлаклар кийиш ёқарди шекилли?
- Адашдингиз, менга буюм эмас, сиз билан ўғлимиз қадрлисиз.
Таҳмина шундай деб, эрига яқинроқ ўтириб, елкасига бошини қўйди.
- Дадаси, кечаги гапим учун мени кечиринг.
- Қайси гап?
- Кеча кечқурунги...
- Мен кечириш тугул, у гапингни унутиб ҳам юбордим.
- Энди ҳеч кўнглингизни оғритувчи гап айтмайман.
- Ростан-а? Сен негадир ўзгариб қолибсанми?
Таҳмина индамай, жилмайиб қўя қолди.
У ҳали ҳамон эрининг елкасидан бошини олмаган, кўзларини юмганча турар, у шу ҳолида ўзини тинч ва бахтиёр ҳис этарди.
Аллох бизга инъом этган шу гузал хаётда яшар эканмиз.. бугунги кунимиз ва келажагимиз учун яратганга минг бора шукур килишни ва унинг барча фарзларини бажаришни унутмайлик азиз диндошим!!!
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
/channel/+Sqq8GrdW-R8zYjMy
✍КУРКУВ....(укинг ва шу хикоя барчамизга сабок булсин)
Таҳмина Содиқнинг ишдан келиб, чой ичишга ўтиришини кутиб турди. Эрига овқатини узатгач гап бошлади:
- Содиқ ака, индинга дугоналарим билан "гап"имиз бор.
- Яхши.
- Дадаси, индинга мени ўтиришим бўлади, деяпман.
- Хўп, шунга мен нима қилишим керак?
- Сиз менга янги кўйлакка пул беришингиз, мен эса уни сотиб олишим керак.
- Таҳмина, ўтган ойда ҳам янги кўйлак олгандинку, ўшани кийсанг бўлмайдими?
- Ие, нималар деяпсиз? У ерга ҳамма ўртоқларим янги кўйлакларда борса, мен улар кўрган эски кийимда бораманми?
- Онаси, мениям тушун. Ойлигим ҳали чиқмади. Бунинг устига бошимизда бир талай қарзлар бор.
Таҳмина эрининг гапларини чўрт кесди.
- Мени ишим йўқ. Қаердан бўлса-да пул топиб, янги кўйлак олиб берасиз.
Таҳмина ўрнидан туриб, эрига кўзларини бироз қисиб, зарда аралаш гапирди.
- Камбағалнинг боласи барибир камбағал бўларкан-да?!
У хонадан чиқиб кетди, лекин Таҳминанинг сўнгги гапларидан Содиқнинг кўксида бир нарса "чирт" узилгандек бўлди.
Таҳмина ўғли Шавкатнинг ёнига кириб, ёнига ётди.
Ярим тун... Таҳминанинг бирдан астмаси хуруж қилиб, нафаси қисиб, юраги санчий бошлади. Ёнида ётган Шавкатни пайпаслаб, топа олмас, ўғли негадир жойида йўқ эди.
У уёқ-буёққа тулғонар, ҳаво етмаганидан қийналарди.
Бир пайт ўнг ёнига қаттиқ ағдарилганидан пастга йиқилиб тушди. Кўзлари тиниб, ахволи оғирлашди.
Охири қўлларини эшик томонга чўзганча хушидан кетди...
Тонгда Содиқ Таҳминанинг исмини айтиб, чақирди.
У кўзини очиб, пастда эканини англади. Ўрнидан туриб, ётоқхона томон ўгирилди. Ўгирилди-ю, кўз олдидаги манзарадан ҳанг-манг бўлиб қолди.
Таҳминанинг жонсиз танаси ўғлининг диванида ётар, кўзлари очиқ эди. Содиқ титраган лаблари ила унинг исмини айтиб, қаттиқ-қаттиқ силтарди.
Аввалига Таҳмина ҳеч нарсани тушунмади, фаҳмламади.
Бироз вақт ўтгач, яъни хонага шифокор кириб келганида ҳаммаси аён бўлди.
- Бандалик экан, ука, бардам бўлинг.
Содиқ шифокорнинг сўзларини эшитиб жим туриб қолди.
Таҳминанинг юзлари аянчли тус олди.
Бир неча соатда уйга қариндошлар йиғилишди. Таҳмина уларнинг барчасини кўрар, эшитар, бироқ биров уни борлигини англамасди.
Таҳмина хонага йиғилган маҳалладош аёлларнинг гапларини тинглай бошлади.
- Ёши нечада эди?
- Энди 27 га кирган экан.
- Вой тавба. Ўзи қанақа аёл бўлган, раҳматли?
- Билмаймиз, у унчалик маҳаллага қўшилмасди.
Аммо қўшни Хуррамхоннинг айтишича, эри билан кунда бўлар-бўлмасга жанжал чиқариб, уришарар экан. Эри ўзи жуда яхши одам, маҳаллага, қўшниларга кўп ёрдами теккан.
- Бечора Содиқжонга қийин бўлдида.
Таҳмина ташқарида Содиқни ҳали нима бўлганини тушуниб етмаган ўғлига тўн ва дўппи кийдираётганини кўриб, уларнинг олдига борди. Шавкатнинг жажжи қўлларидан тутгиси, лўппи юзларидан ўпгиси келар, бироқ, бунинг иложи йўқ эди.
Сўнгра Таҳмина эътиборини эрига қаратди.
Унинг мунг тўла кўзларига назар ташлаб, ўзининг-да йиғлагиси келар, аммо негадир кўзларидан ёш чиқмасди.
У Содиқнинг эгнидаги кўйлагини бироз уриниб қолганини кўриб, ғалати бўлиб кетди. Ҳаётлигида ҳадеб ўзи учун янги кийим олаверибди-ку, эрини сира ўйламабди.
Содиқжон ўғлини кийинтириб бўлиши ҳамоноқ, қотмадан келган, бўйлари узун бир йигит уни чақирди. Таҳмина улардан узоқда бўлса ҳам, нима ҳақида суҳбатлашаётганини эшитиб турарди.
- Содиқ ака, келнойимни қаерга кўмамиз?
Содиқ бироз ўйлангандан сўнг жавоб берди.
- Ўз ота-онасининг ёнига.
Бу гапдан Таҳмина чўчиб тушди. Наҳотки, у бугун ота-онасиниг ёнига дафн этилса.
- Укажон, ўзингиз бу ёғига қарашиб юборасиз, илтимос.
Таҳмина бу гаплардан бехабар қолди, чунки у аллақачон ўз хонасига кириб олганди.
У ним қоронғу хонада атрофни кўздан кечирар, буюмларга қараб чуқур ўйга толарди.
Кийим жавонида атиги бир мартагина кийган, ҳозирда эса эгасиз бўлган кўйлаклар, китоб жавонида фақат чанг артганида тегинадиган, бошқа пайт эътибор бермайдиган Қуръон, стулда эригина фойдаланадиган, ўзи кир ювганда ушлайдиган жойнамоз турарди.
Таҳмина кўпчилик сингари намозни қариганда ўқимоқчи, рўмолни ҳам ўшанда ўрамоқчи эди. Бироқ... Улгурмади...
У кийимларига қараб, қанчалар латта-путтага кўнгил қўйганини тушунди.
Ўзидан 20 ёш катта, отаси тенги бола-чақалик, ҳатто неваралик эркакка ноқонуний хотин бўлишга уни нима мажбур қилди экан?
@Ibratli_Sozlar
Бугун замон шунчалик тез шиддат билан ўзгаряптики, унга ҳамоҳанг , ҳамқадам бўлиш катта огоҳликни талаб этмоқда. Бутун олам меники, дея айрим ёшларимиз тузатиб бўлмас хатоларга йўл қўяётганига қачонгача кўз юмиш мумкин? Бундай хунук ҳолатлар миллатимиз шаънига дахлдор бўлган тарбияга эътиборимизни янада кучайтиришимизни тақозо этаяпти. Айниқса, қизларнинг одоби ҳар бир оиланинг шаъни, қолаверса, бутун миллатнинг шаъни, ори -ғурури эканлигини бироз унутиб қўймадикмикин, дея ўйланиб қолдим мақолани ўқиб.
Хизмат юзасидан бизга мурожаат қилган айрим ёлғиз оналар кўз олдимга келди.
@Ibratli_Sozlar
Бир неча йил олдин фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига янги туғилган чақалоғини кўтариб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёзиб беришимни сўраб келган ўн саккиз ёшли қиз ёлғиз она сифатида ҳужжатларни расмийлаштиришимизни талаб қилганида, ёш экансиз, боланинг отаси қани, балки шошилмаганингиз маъқулдир, ҳеч бўлмаса оталикни белгилаш имкони бордир, дейишимга “отасининг бошқа оиласи, бола-чақаси, невараси бор” деган жавобни олиб, ҳайрон қолдим. Ўзидан 20 ёш катта, отаси тенги бола-чақалик, ҳатто неваралик эркакка ноқонуний хотин бўлишга уни нима мажбур қилди экан? деган саволга жавоб ололмадим. Оддий ҳақиқатни тасаввур қилдим. Ўзига ишонган, ор-номусли қиз аввало бировнинг бахтини ўғирламайди, кўра –била туриб бировнинг тинч уйини, оиласини бузмайди. Ёруғ юз билан оқ либосда чимилдиққа киришни орзу қилган бокира қиз хуфёна яшаш, никоҳсиз фарзанд орттириш, бировнинг эри билан ўғринча яшашдан ор қилади.
Минг афсуски, енгил яшашнинг айнан ана шу йўлини танлаган қизларнинг “ қуроли” бола. Бегуноҳ болани рўкач қилиб, “ оилангни бузаман, ишхонангга бориб шарманда қиламан” деган пўписалар албатта “гуноҳкор” эркакларнинг тиззасини қалтиратиши аниқ! Ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолишини истаган бундай эркакларнинг чекига ёш хотинни боқиш, унга бошпана ва барча шарт-шароитларни яратиб бериш каби оғир вазифалар тушиши табиий. Бировнинг оиласини бузаётган қизларини инсофга чақириш ўрнига, “қизимга уйланмасанг, ёрдам бермасанг, ишдан ҳайдаласан, судга бериб, қаматиб юбораман” дегувчи оналар ҳам афсуски ор-номус деган тушунчалардан йироқлашиб кетмоқда.
@Ibratli_Sozlar
Ёлғонга қурилган бундай хуфёна оилани янада “мутаҳкамлаш” учун дунёга келган иккинчи-учинчи фарзандлар ҳам шу маккор ёлғиз онанинг боласи бўлиб қайд этилади. Ёпиғлиқ қозон эса бир кунмас- бир кун барибир очилади…
Тўғри, ҳамманинг бахтли бўлгиси, фарзанд кўргиси келади. Бунга инсон боласининг тўла ҳаққи бор. Аммо ўзгаларнинг бахтсизлиги асосида қурилган бахт бахт эмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз-ку.
Гоҳида яшин тезлигида бир-бирини ёқтириб қолиб, ота-онанинг розилигини ҳам олмай, ҳали турмуш ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлмаган ёшларнинг турмуш қуришга қарор қилиб, никоҳдан ўтаётганлиги ва ҳали биринчи фарзанд туғилиб улгурмасдан ажралиш учун “югуриб” юрганларига ҳам шоҳид бўлганмиз. Ҳатто тўйгача ажралаб кетаётган йигит-қизлар борлиги ҳам афсуски факт.
@Ibratli_Sozlar
Мақолада жуда тўғри таъкидланган. Кейинги йилларда яна бир иллат қизлар ҳаёси, ибоси йўқолиб бормоқда. Мактабни тугатиб, коллеж ва лицейларга ўқиш учун четдан келган қизларнинг аксарияти ота-она назоратидан чиқиб кетди. Ўзларини жуда эркин, ўта мустақил ҳисоблаб “кунгил”га келган ишни қилиб, кечирилмас хатоларга йўл қўяётганлигини бугун яширишнинг ҳожати йўқ. Фарзандини “гуноҳ қилса энг аввало кечирган” оналарнинг эл олдида юзлари қора бўлиб, мулзам бўлиб қолаётганлигига ҳам кўпчилигимиз гувоҳмиз. Қиз бола гулдан ҳам нозик. Унинг хазон бўлишига йўл қўйманг.Маънавиятнинг илдизлари жуда чуқур. У авлоду аждодларга бориб тақалади. Маънавияти бутун оилаларнинг фарзандлари комил ва имонли, яхши хулқли бўлиши аниқ. Молу давлат бойлик, зебу зийнатлар фарзандларга яхши мерос бўлолмайди. Зеро, Ҳазрат Навоийнинг ҳикматларидан бирида шундай дейилади: “Элга молу дунё, шараф-шон обрў бўлмай, ҳаё билан одобгина шараф ҳисобланади. Чунки ёғиннинг бошланиши ҳаё бўлганидек, унинг ҳар қатраси т
✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.
😯99% odam xato javob berisharkan.
😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?
Rasmga diqqat bilan qarang ‼️
🤯 Suratda 4-ta odamdan qaysi biri ahmoq ?
❓Toping-chi qaysi biri ahmoq 👇🏻
Буни қарангки ҳатто пайғамбарнинг ҳам гуноҳи эвазига жазо бўлди. Сулаймон(алайҳиссалом) еру-осмонга, шамолу-сувгача, инс-жинслардан ториб, дев ва ажиналарга ча шоҳлик қилсада, бир донагина фарзанд кўрди(лар). У бола ҳам Оллоҳнинг қудрати билан қўлсиз оёқсиз бўлиб туғилди. Бобонинг гуноҳи учун набира жабр кўрди...
(((((((((((
-Мубор яхшимисан. Ишларинг жойидами? Мукофот олганинг билан табриклайман. Бепуштликни даволаш бўйича олиб бораётган ишларинг таҳсинга лойиқ.
Кабинетига кирган Хадичани кўриб у билан ўпишиб сўрашган Муборро дугонасининг табригига мамнун жилмайиб қўйди.
-Раҳмат Хадича! Бодом ҳам ҳозиргина телефон қилиб табрилаганди. Унинг ҳам ишлари зўр. Хусусий шифохонасини кенгайтириш бўйича лойиҳани таслиқлатибди. Бир гапни айтсам ҳайрон қолсанг керак. Улуғбек эсингдами? У ўшанда - юрт равнақига ҳисса қўшиш учун ҳаракат қиламан деганди. Кейин у билан йўлларимиз айро бўлгач, қайта учратмагандим. Олийгоҳни тугатгач у иккинчи соҳа бўйича қурилиш инженерлиги мутахассислигини эгаллаб, қурувчи га айланган экан. Яқинда вилоят қурилиш бошқармасига бошлиқ бўлиб келибди - деди у - Ўзингнинг ишларинг қалей? Дорихоналар тармоғингни янада кенгайтираётганингни эшитдим. Омад тилайман!
-Раҳмат Мубор. Қўлдан келгунича ҳаракат қиляпмиз! - Хадича тин олиб мавзуни ўзгартирди - Сен ҳам эшитдингми йўқми деб бир гапни айтиш учун киргандим.
Муборро дугонасининг нима гапни айтмоқчилигига қизиқиб унинг оғзига тикилди.
- Янги президентимиз ислоҳотларни бошлагач, бир қанча раҳбарлар алмаша бошлаганидан хабаринг бор. Собиқ курсдошимиз Шариповни ҳам ишдан олишган экан. Кеча у ўзини осиб қўйибди. Айтишларича шифохонадаги кўп йиллик раҳбарлиги давомида, жуда катта миқдордаги давлат маблағини ўзлаштириб юборган эмиш. Энди жавобгарликдан қўрқиб жонига қасд қилибди.
-Астағфурилло!?
Муборро Қаҳрамоннинг хотирасига айтишга бирон сўз топа олмай бошини чайқаб қўйди.
-Муборро Хайруллаевна, мана бу қоғозларга имзо чексангиз.
Ёш шифокор йигитнинг қўлидаги ҳужжатларни кўрган Муборро унинг юзига қаради.
-Қанақа қоғозлар?
-Оила қураётган ёш йигит-қизларнинг тўйдан олдинги кўрикдан ўтгани ҳақида қайдлар.
-Кўрикдан ўтишдими?
-Ҳа барчалари ўтишган! Маълумотномани кутишяпти. Сизнинг имзоингиз қолган холос.
-Бўпти яхши.
Ҳужжатларга бир бошидан имзо қўяркан, тўсатдан Бобир Акобирович исмига кўзи тушгач бир ажабландида, яна эътиборсиз имзо чекди. Шу пайт эшик очилиб бир йигит кўринди.
-Узр доктор - деди у шифокор йигитга - Мен шошилаётгандим. Қоғозим тайёр бўлса бериб юборинг!
-Кутиб туринг! - Шифокор йигит дўқ урсада, йигит эшикни ёпмай тикилиб тураверди - Ёп эшикни деяпман!
-Узр! - гавдаси бақувватлигидан спортчи экани билиниб турган йигит қовоғини осди - Кеч қоляпман деяпман!
-Сизга кутинг дейилдику!? - йигитниннг юзига разм солган Муборро бир лаҳза тўхтаб қолди. Унинг рўпарасида кимсан Акобир турарди. Ҳамон ўша ўша ёш йигит. Лаҳза ичида фикрларини жамлаган Муборро қаршисида турган Акобир эмас унинг ўғли эканини фаҳмлади. Йигитча отасига қўйиб қўйгандек ўхшарди - Бобир Акобирович сизми?
-Ҳа мен!
-Мана ҳужжатларингиз!
Йигит столга яқинлашиб Муборро узатган қоғозни олди.
-Раҳмат. Қаллиғимники қани?
-Қаллиғингизнинг фамилияси нима?
-Солиева Гулрух!
Қоғозлар ичидан кераклисини топган Муборро дарҳол имзо қўйиб йигитга узатди.
-Севганингиз билан бахтли бўлинг!
-Раҳмат!.
Ҳужжатларини қўлга олган йигит ўгирилиб хотиржам қадам ташлаганча хонадан чиқиб кетди.
Муборро эса ҳаяжонланганидан қўллари титраганини сезди. Шу паллада Акобирнинг қандай калтаклатгани бир зумга кўз олдидан ўтганди...
- Ассалом, узр мумкинми?
Кабинет эшигинини очган жувонни кўрган Муборро танишдек туюлган чеҳрага ажабланди.
-Ваалайкум ассалом. Киринг.
Қўлида бир қанча таҳлил қоғозларни кўтарган жувон столга яқинлашиб рўпарага келди.
-Ўтиринг марҳамат. Қулоғим сизда.
-Доктор, менинг турмушга чиққанимга олти йил бўлди. Ҳалигача фарзандим бўлмади. - ўриндиққа омонатгина ўтирган жувоннинг кўзларига бирдан ёш қуйилди - Текширувлардан ўтгандим, бепуштсан дейишди. Бу гапдан бор дунёим қоронғу бўлганди,
- Эна! Яна кокил қўйдингизми? Ярашмаган нарсани нима қиласиз а?
-Ким айтибди ярашмайди деб? - Фарида опа аччиғланди - Эргаш кокил қўйдим! Ортидан ука эргашсин деб. Ярашм ади эмиш! Нима бир яшар боланг қизлар билан учрашувга чиқаётганмидики ярашмай қолса. Топган гапини қаранг буни! Бор, менинг ишимга аралашма! Чарчаб келган бўлсанг бор ана хонанга кир. Хотининг ишдан бугун негадир вақтли қайтганди. Хонасига кириб кетганига ярим с оат бўлди, чиқай демайди. Ранги ўзгача эди. Ҳолини сўра қани, нима гап экан.
-Сизга гап уқтириш қийин.
Бахтиёр ўрнидан туриб гўдакнинг сочларини йиғиштираётган онасига норозилигини яна бир бор таъкидладида, хонасига йўл олди.
Эшикни очиб кирганди, қараса хотини хона тўридаги мебеллар ўртасида шкафнинг юзасига ўрнатилган кўзгу олдида курси қўйиб ўтирганича, жим турибди. У ҳатто эрининг эшикдан кирганини кўзгуда кўрсада ўрнидан қўзғалмади. Бахтиёр ортидан келиб елкасига қўлини қўйганда ҳам қимир этмади.
-Мубиш?! - Бахтиёр хотинининг кўзгудаги аксига тикилди. Муборронинг кўзлари қизарган, икки ёноғида ёш томчилари милтилларди - Тинчликми? Нега йиғлаяпсан? Ким хафа қилди?
-Сиз!
-Меен?! Қанақасига?
-Қанақасига бўларди..ичимга бола солиб қўйибда!
-Аҳ?! - Бахтиёр қулоқларига ишонмади -Нима дединг? Яна бир қайтар!
-Эшитганингиз! - Муборро ёноқларидаги кўзёшларини артди - Бир неча кундан буён ўзимни бошқача ҳис этаётгандим. Бугун таҳлил топишириб текширсам, шубҳам рост бўлиб чиқди. Дарҳол УЗИ қилдиргандим, аппарат ҳам тасдиқлади. Бир ойликдан ошибди.
-Шунақа дегин!? - Бахтиёрнинг қувончдан юзлари қизариб кетди - Урррээ! Жоним менинг! Мубишим менинг!
-Ҳэй секинроқ!? - Муборро ўгирилиб эрининг лабларига бармоқларини қўйди - Ҳовлидагилар нима деб ўйлашади. Қувончингизни сир сақлаб туринг.
- Э ҳовлидагилар ҳам, бошқалар ҳам билиб қўйсин! Мана ниҳоят сабримизга яраша мукофот бериляпти! Ҳозироқ энамдан суюнчи оламан.
- Уят -ей! Энангизга қандай айтасиз?
-Нимаси уят? - Бахтиёр қувончдан сакрагудек эди - Ҳозир бориб суюнчи оламан.
-Бахтиёр! Жинни бўлманг.
- Эээ
Бахтиёр қўл силтаганча эшикка шошилди.
-Эна! Менга қаранг..
Яна қуйилиб келган кўзёшларини артаркан, эрининг ҳовлиқиб қолганини кўриб Муборро бошини сарак-сарак қилди.
-Вой жинни...
Якуний қисм.
((((Очкўзлик бошинга бало бўлади..))))
Ноябр 2011-йил.
-Дадамиз яна йўқолиб қолдилар.. Шу одатлари сира қолмади қолмадида.. Ойижон, шу пайтгача индамагандим. Энди шикоят қилмоқчиман. Келганларида бир уришиб қўйинг. Сиз ўйлайсизки ўғлим Муборронинг олдидан ҳеч қаерга жилмайди деб а? Бир ҳафта ўн кунлаб бедарак йўқолиб қоладилар. Тўғри кўпинча тижорат иши билан хорижга мол келти ришга борган бўладилар. аммо, баъзида мана шу йўқолиб қолишларидан сўнг бир ишни тиндириб қўйган ҳолатлар ҳам бўладида..
Қайнанасига шикоят қилаётган Муборро, чиндан ҳам хавотирлагна бошлаганди. Бахтиёрнинг айтмасдан қаёққа кетганини билмасада, эрининг қўлида катта миқдордаги пул билан кетганини сезганди.
-Вой ўлмасам? Бу нима деганинг? - Фарида опа ростакамига ташвишлана бошлади - Қаёққа кетади?
-Қаёққа боришларини билмайманда.Назаримда..
Шу пайт кўчада чалинган машина сигнали, Муборронинг сўзини булди.
-Уф..шу совуқда ким келди экан? - Муборро дераза ойнасидан бўйлаб қаради - Қишлоқда шифокор бўлса ҳам менга келишади. Одамлар ҳам қизиқда..
Умиджон, бор дарвозани очиб қарагинчи, ким келибди?
-Хўп ойижон!
Бўй басти чўзилиб қолган 11 ёшли Умиджон эшикдан чиқиб дарвозага томон борди. Кўчадан эса машина сигнали яна қаттиқ чалингани эшитилди.
Бориб дарвозани очган бола, сал ўтмасдан шошиб ичкарига кирдида, дарвозани ланг очди.
Деразадан ўғлининг ҳатти-ҳаракатларини кузатиб турган Муборро, қора рангли янги Мазда машинасининг кириб келишини кузатаркан, рулни бошқараётган эрини кўриб, ўнг қўлини мушт қилиб пўписа қилди.
Бахтиёр бу пўписани кўриб тиржаяркан, машинасини оҳиста тўхтатгач, бир дақиқа жим турди. Сўнг ўғлини чақириб ёнига ўтқазди.
Ота-боланинг қувончли суҳбатини кузатаркан Муборро, ҳамон жаҳлидан ўзини қўярга жой топа олмаётган бўлсада, ўзини қўлга олиб, эшикни очиб ташқарига чиққан қайнанаси ортидан борди.
-Кўп вайсамай тез болангни қўлинга олда, уйинга йўқол! Гапни кўпайтирма.
-Кетаман ҳайдаманг хўпми? - боласини қўлига олган Гуласал гўдакни йўргаклаб қўлига олди. Унинг кўзларидан алам ёшлари тўкилаётганди - Бир умр ўзимни етимдек ҳис қилиб яшаяпман. Ўзингиз туққанмисиз мени? Ёки кўчадан топиб олганмисиз? Доим хўрлайсиз..
-Феълинга яраша! - Жарқин опа қизининг кўзёшларига парво ҳам қилмади - Ёлғон кўзёшингни менга оқизма! Раҳмим келмайди.
-Биламан! Мен Мубор эмаску!
Гуласал, гўдагини кўтариб хонадан чиқдида, ҳовлида ўйнаб юрган икки боласини чақириб дарвозага қараб юрди. Кўзёшлари оқиб бораркан, онасининг кўнгли юмшашидан умидвор эди. Бироқ, Жарқин опа қовоғини очмади.
Бундан алами ошган Гуласал тўнғич фарзандларини уришиб, олдига солиб кетди.
- Мубор яхшимисан? Қутлуғ бўлсин янги меҳмон!
Эшикдан кириб келаётган Гуласални кўриб, чақалоғини бешикдан ечиб қўлига олган Муборро унга ажабланиб қаради.
-Яхшимисан Гуласал. Раҳмат! Катта бўлсин!
Опасининг ҳиссиз муомаласига ўзини ноқулай сезган бўлсада, Гуласал буни билмаганга олди. Тўғри юриб опасининг олдига яқинлашаркан, қўққисдан чинқириб йиғлай бошлаган чақалоққа қўлини чўзди.
-Менга бер эмизаман! Энам боя опангнинг боласини эмизгин деб тайинлаганди, шунга келдим.
Синглисининг келганига қанча ажабланган бўлса, эмизиш таклифини эшитиб, ундан баттар ҳайратга тушган Муборро бирдан боласини бағрига босди.
-Йўқ раҳмат! - хаёлида ҳозир синглиси болани қўлига олгач, барча ўтган алам-ситамлар учун ўчини олиб, гўдакни ерга атайин тушириб юборадигандек туюлгани боис қўрқиб кўзларини катталаштирди - Бекор овора бўлибсан! Илтимос, қўлингни торт!
Гуласал қотиб қолди. Ўзининг беўхшов ҳаракатини энди фаҳмларкан, опасининг юз ифодасини англаб ранги оқарди.
-Болангни еб қўймайман! - муроса қилиб, опаси билан шу пайтгача очиқ айтилмаган бўлсада, нигоҳлар орқали бири неча йилдан бери давом этаётган жанжалга нуқта қўйиш ва шу йўл билан онасининг ҳам кечиришини ўйлаб келган Гуласал, бирдан фикридан қайтиб, дилидагини тилига чиқарди - Худога шукур учта болам бор! Сенинг асрандинга зор қолганим йўқ! Энамнинг гапи учун келувдим! Бунча қизғондинг?! Ёки нима қўлига олиб ташлаб юборади деб ўйладингми? Ичинг тўла шумликда сени! Шу хаёлга бординга! Ҳэ одам эмасман шу ишни қилсам! Чунки бировга ёмонлик қилса ўзига ҳам қайтади. Эсингдан чиқарма! Мана шу кунинг ҳам бирон ёмонлигинг боис бошинга тушгандир.
Қўлида боласи бўлмаганида Муборро синглисининг жағига шапалоқ тортиши ҳеч гап эмасди. Бироқ, қўлида чинқираётган гўдак уни оғир босиқ бўлишга мажбур қилди. Синглисига аянчли нигоҳ билан қараб қўяркан, боласининг оғзига кўксини чиқариб тутди. Буни кутгандек кўкракни тамшай бошлаган гўдак, сал тамшангач, нажот йўқлиги боис, яна йиғлади.
-Ҳа гапинг рост! - Муборро синглиси билан тортишиб жанжаллашишни хоҳламади - Ёмонлигимга яраша жазоимни оляпман. Қилма топасан деганлари рост экан. Мана топдим. Юзимга ҳақиқатни айтганинг учун миннатдорман!
Онаси гапираётганда, худди тушуниб сўзни булмаслик учун тўхтагандек, жим бўлган чақалоқ яна чинқирди.
-Бўлди Умиджон! Бўлди тойчоғим йиғламагин! - Муборро ўрнидан чаққон қўзғалди. У ҳозир болани ўринга ётқизиб унга сунъий сут тайёрлашни истаган бўлсада, олдида синглиси ҳамон қадрайиб тургани учун, болани ерда қолдиргиси келмади - Ҳозир сенга сут бераман. Полвон боласанку? Йиғламагин.
-Менга бер кўтариб тураман?! - Гуласал яна қўлини гўдакка чўзди - Қўрқма! Ташлаб юбормайман. Фашист эмасман.
-Йўқ тегма! - Муборро овози йиғининг зўридан биғиллай бошлаган гўдагини бағрига маҳкам босди - Ўзим уддалайман.
-Бер эмизаман қизғанчиқ! - Гуласалнинг алами келганди. Ахир опасини ёмон кўрсада, боланинг бунга дахли йўқку - Боланинг эмгиси келяпти! Нима шунчалик ҳам қалбинг қорами сени? Шу мурғак гўдакка ёмонлик қилишимга наҳот ишонсанг?
-Илтимос Гуласал, менга ёмонлик ҳам яхшилик ҳам қилмагин - синглисидан узоқлашиб, хона тўридаги диванга бориб ўтирган Муборро мушукваччага ўхшаб биғ-биғ қилиб қолган гўдакка яна кўксини тутди - Ўзим эплайман.
Биғиллаётган гўдак, кўзлари жавдираб қолган, ич-ичида эса:
- Э Художон, менга оналик бахтини тўлиқ бергин.
-Йўқ бунақаси кетмайди! Отамга айтаман. Эски танишларини ишга солсин. Қанчапул кетса ҳам майли! Лавозим меники бўлиши шарт!
- Тушунмадим? Нега бу ишга рози бўлдинг а? Ахир, шаҳарда обрўинг баланд. Кимсан тиббиёт фанлари номзоди Жўрақулова эдинг. Бу ердачи? Қолоқ қишлоқ туғруқхонасининг бош врачими? Бир оғиз сўраганингда, керак эмас бу ишинг деган бўлардим!
Кечқурун хоналарига киришгач Бахтиёр овозини баландлатиб Муборрога жаҳлини соча бошлади. Ахир жаҳл қилмай бўладими. Шаҳарда, биринчидан обрў баланд, маоши юқори эди. Ва бундан ташқари беморлар қистириб кетадиган хизмат ҳақи катта даромад манбаи эди. Шаҳарда ким кўп пулдор одам кўп. Биронта бефарзандга муолажалари билан фарзандли бўлишига ёрдам берса суюнчисига бир машина бериб кетиши ҳам мумкин. Қишлоқдачи.. Бир оғиз маслаҳат ҳам сўрамабди бу ўзбошимча хотин!
-Бахтиёр, илтимос кечиринг! - Муборро эрининг жаҳли сабабини фаҳмлаб турарди - Отам туман ҳокимининг сўзини қайта ра олмабди. Мен отамнинг обрўсини тўкишни истамадим. Кўпга эмас. Узоғи билан икки йил. Кейин яна ўз ишимга қайтаман.
-Ҳа бўпти... - Бахтиёр жаҳл билан қўлини силтади - Сенга гапиргандан фойда йўқ!
Орага жимлик чўкди. Муборро телевизорни ёқиб, ўзини яқинда олишган чарм креслога ташлаган Бахтиёрнинг ёнига иккинчи курсини яқинлаштириб секингина ўтирди.
-Бахтиёр, сизга бир муҳим гапим бор эди..
Ҳамон жаҳли пасаймаган Бахтиёр юзини хотинига ўгириб қовоғини осди.
-Нима дейсан?
-Менинг ҳам она бўлгим келяпти.. Ўзим туғолмайдиган бўлсам, бола асраб олсакчи...Шу гапга нима дейсиз?
-Бола асраб олиш? - Бахтиёр бир зум ўйга толди - Кимининг боласини оламиз? Менинг синглимдан сўраймизми? Ёки сенинг синглингдан?
-Йўқ. Сингилларимизнинг болалари ўзларига буюрсин. Мен биров воз кечган чақалоқни асраб олмоқчиман.
-Беникоҳ боланинг кераги йўқ!
-Ие? Нега дарров бундай дедингиз? Ҳали кимнинг боласини асраб олишимни айтмадимку. Билмасдан туриб гапирманг, гуноҳга ботасиз.
-Хўп унда айтчи, кимнинг боласи?
- Бугун ишни энди бошлаган маҳалимда, бир келинчакни олиб келишди. Кўрсангиз ҳайрон қоласиз, 18 ёшдан сал ошган, оппоқ, чиройли келинчак. Дарди пишиб келган экан, Доялик хонасига олиб кирганимиздан осонгина туғиб олди. Бир паҳлавон ўғил туғди денг, кўрган одамнинг ҳаваси кетади. Лекин, болани тутқазсак онаси қўлига олишдан бош тортди. Маълум бўлишича уни мактабни тугатган заҳоти ота онаси мажбурлаб эрга берган, аммо, икки ой ўтмасдан чиқиша олмай ажрашиб қайтган экан. Уларнинг ҳатто загс и ҳам йўқ. Тўй қилиб, мулланинг никоҳи билан яшашган. Хуллас келинчакка ҳам, уни туғруқхонага олиб келган, ота-онасига ҳам, гўдакнинг дунёга келтирган отасига ҳам бола керак эмас экан. Келинчак боладан ўз ихтиёрим билан воз кечаман деб қоғозга тилхат ҳам ёзди. Ўша ширинтойни асраб олайлик. Хўп денг!? Илтимос Бахтиёр - Муборро бирдан кўзларига ёш олди - Менинг ҳам она бўлгим келяпти..
Хотинининг кўзёшларини кўриб Бахтиёрнинг юраги юмшади. Курсисини буриб Муборрога рўбару бўлиб ўтирдида, унинг қўлларини тутди. Сўнг ўнг қўли билан хотинининг кўзёшларини сидириб олди.
-Бўлди Мубиш! Бўлди йўғлама! Майли асраб оламиз ўша болани!
-Ростданми? - кўзлари қувончдан чақнаган Муборро ўрнидан ирғиб турди - Ундай бўса кетдик. Ҳозироқ бориб болани олиб келамиз! Эртагаёқ барча ҳужжатларни тайёрлайман!
-Хўп бўпти. -Бахтиёр бирдан онасини эслади - Лекин, энамга бир оғиз айтайлик.
-Кўнмасачи?.. - Муборро ҳўнграб юборди - Бировнинг боласи керак эмас деса нима бўлади?!
-Мубиш?! Йиғлашни бас қил! Мен ўзим гаплашаман. Рози бўлади. Хавотир олма. Тўсатдан олиб келсак, бир оғиз айтмадиларинг дейиши мумкин. - Бахтиёр ўрнидан турди - Ҳозир бир пас кутиб тур!
-Хўууп...
Муборро йиғларкан, юрагии ачишган Бахтиёр эшикка шошилди.
-- Бола асраб олиш?! - ўғлидан янгиликни эшитган Фарида опа чўчиб тушди. Бахтиёрнинг юзига тикиларкан, хаёлидаги шубҳалари тасдиқлангандек бўлди. Афтидан Бахтиёр автоҳалокатда ярим жон бўлиб қолган..
Бу фикр юрагини эзган она чуқур хўрсиниб қўйди.. - Хўп болам! Сизлар шу қарорга келган бўлсаларингиз мен нима дер эдим. Олиб келинглар!
-Хўп эна! - Бахтиёр чин юракдан қувонди.
қўлидаги картон қутини чаққонлик билан очди - Мана қара нима олиб келдим!
Муборро шошиб қутига назар солди. Қутининг ичида оёқлари ва тумшуғи боғланган оқ товуқ ётарди. Товуқнинг ёнида қассоб пичоғи ва битта оқ пиёлча ҳам бор эди.
-Энди томоша қил!
Бахтиёр товуқни қутининг ичида шартта сўйдида, қонини пиёлага оқизди. Кейин келинга пичирлади:
-Кўйлагингнинг этагини тут!
....
Кўйлакни чиройли қилиб безаган Муборро оғзини ланг очиб тураркан, куёвбола қутини қайта ёпиб, тезликда даҳлизга олиб чиқдида, ўзи олдиндан бўшатиб қўйган сандиққа солиб, сандиқни қулфлади. Кейин қўлини ювиб келиннинг ёнига қайтди.
-Бўлдими? - деди у мийиғида кулиб - Энди кулингчи жоним! Бу хизматимизга бир ширин бўса ҳадя этарсиз?...
Мубарро шу лаҳзада бир бўса эмас бир умр қуллуқ қилишга тайёр эди..
26-қисм.
((Орадан 5 йил ўтди.1999-йил.июн.))
(((Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор....))
- Нега бепушт бўларкансан? - Жарқин опанинг бошидан биров бир челак совуқ сув қўйгандек бўлди - Ўзинг шу соҳанинг катта шифокори бўлдинг. Наҳотки дардинга малҳам топа олмасанг?
-Ойи, мен шу соҳада изланяпман- Муборро хотиржам жавоб қайтаришга ўтди - Бир қанча фарзанд кўрмаётган аёллар менинг даволаш услубим бўйича даволаниб шифо топишди. Бироқ, ҳозирча ўзимга қолганда, бирон натижа чиқмаяпти.
-Хўп ундай бўлса, натижа чиқиб қолар! Нега эримни уйлантираман дейсан?
-Бошқа йўл қолдирмаяпсизларку? У ёқда қайнанам, бу ёқда сиз тинмай мендан бола талаб қиласизлар. Ортиқча бошоғриқдан қутулишнинг ягона йўли, бу эримни уйлантириш.
-Ҳеч қачон! - Жарқин опанинг жаҳли чиқди - Ўзингнинг устинга ўзинг кундош олмоқчимисан? Жинни бўлдингми?
-Нимаси жинни? Туғмас хотин билан умрини ўтказган эркакка осон бўлмайди. Ундан ўз вақтида уйланиб бола-чақали бўлсин. Энг одил йўл шу!
-Бекорларни айтибсан! Бунга йўл қўймайман!
-Ойи, бу бизнинг ҳаётимиз. Қолаверса Бахтиёр уйланаман деса, мен ҳаттоки загсни бекор қилдиришга ҳам тайёрман.
-Хўш ундан кейин нима қиласан? Сўққабош яшамоқчимисан?
-Нега энди? Бахтиёр мени яхши кўради. Иккинчии хотини туғиб берса ҳам у билан бўлиб, мени унутиб юбормайди. Мабодо унутса ҳам хафа бўлмайман. Иш менинг ҳаётимга айланиб бормоқда.
-Вой тавба!?.. Эр бермоқ жон бермоқ дейишарди.. Сени эса хотиржам гапиришингни қара. Яхши кўрмайсан десам, уни нг ҳаётини сақлаб қолиш ва соғайтириш учун қанча маблағ сарфладинг. Сени тушуниш қийин.
-Ҳа! Чунки.. - Муборро - чунки ундан қарзим бор эди дейишдан ўзини зўрға тўхтатиб қолган гапни ичига ютди - Ойи, бўлди шу мавзуга нуқта қўяйлик! Қишлоққа озроқ дам олай, тоза ҳаводан баҳраманд бўлай деб келганман. Юрагимни сиқаверманг. Акс ҳолда келмай қўяман.
-Хўп ўзинг биласан қизим..
Жарқин опа қизининг авзойи бузилганини кўриб бошқа гапирмади. Муборро эса сал нарида баланд кўтариб ўрнатилган, тепаси чайла қилиб ёпилган каравотнинг устига чиқиб шабада тегиб турган шимол томонига чўзилди. Каравотнинг қолган уч томонига эса қатор иплар тепага тортилиб чирмовуқ гул ўсти рилган, июннинг иссиқ кунлари тафтида бу гуллар авж олиб ўсиб, чамандек очилиб турарди.
-Маҳаллий кадрларсиз иш юришмайди. Қўшни туманлардан мутахассис чақирсак, йўли узоқ. Уй -жой шароитни тўғрилаб бериш зарур. Бу осон масала эмас. Лекин, ўзимиздан чиққан кадрларимиз ўз туғилиб ўсган жойи учун бир икки йил ишлаб беришса оғриқли муаммоларимиз ҳал бўлиши осонлашади! Шуни айрим раҳбарларимиз эътиборга олишса яхши бўларди.
Туман ҳокимиятида бўлаётган мажлисда қишлоқларда врачлар етишмаётгани, қишлоқ туғруқхонасида эса оналар ваа болалар ўлими ҳолатлари кўпая бошлагани ҳақида гапираркан, туман соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи туман ҳокими олдида ўзини оқлаб шаҳарга бориб ўқиган ёшларнинг асосий қисми шаҳар шифохоналарида ишлаш учун қолаётгани ни таъкидлади.
-Собиқ тузум даврида - деб давом этди у - Институтни битирган талабани йўлланма билан мажбурий жўнатишарди. Оқибатда ҳамма жойда мутахассис етарли эди. Эндичи, шартнома тузиб ўзи хоҳлаган жойда ишлаяпти. Менимча айрим маҳаллий мутахассисларимизни маълум муддатга ўз туғилиб ўсган ҳудудида лоақал бир неча йил ишлаб беришлари талабини қўйиш вақти келди! Шу масалани шахсан назорат қилсангиз!.
✍БЕПУШТ!! (((Оила қурмаганлар ўқимасин!))
25-26-27 якуний қисм.
((( Бахт қуши бормисан йўқмисан..))
- Одамнинг ишонгиси келмайди..Наҳотки шунча шеърни ўзи ёзган бўлса! Қойил... Шоир бўлсанг бўларкан Ўткир..
Ўткирнинг мактубларини бирма-бир ўқиркан Гуласал ҳайрон қолаётганди. Йигитнинг барча мактубларида ўн беш йигирма қатордан шеър битилганди. Мактубларни ўқиган қизнинг қалбига илиқлик югурди. Худди ташқаридаги қиш ҳавоси бир зумда баҳорга айланиб қолгандек туюлди.
Ўтган сафарги мактубларнинг баъзиларини ёқиб юборган, бир нечасини ортга қайтарган қиз бу сафар қўлига қоғоз олдида жавоб ёзди.
-Ўткир, илтимос, менга қайтиб мактуб йўллама. Мен сени яхши кўрмайман. Беҳудага умидвор бўлиб ўзингни алдама! Мен бошқа инсонни ёқтираман.
Қиз ёзган мактубини конвертга солиб. манзилини ёздида, сумкачасига солди.
Эртасига эрталаб мактубни почтага ташлаб келиш учун секингина кўчага чиққанди, бахтига Амирилло почтачи кўчадан ўтаётган экан. Мактубни унга тутқазгач:
-Амир ака, илтимос, яна мактуб келса, олиб келманг - деганди Амирилло қўполлик билан одатдаги гапини айтди.
-Мен ўз ишимни бажаряпман. Хоҳласанг ўқи, хоҳламасанг йиртиб ташла. Бироқ, мен мактубни манзилига етказаман- деди.
-Уфф..
Гапи ўтмаган Гуласал уйга қайтди. Кейин ўз ишлари билан овора бўлиб мактуб ҳақида унутди.
2
((Халоскор....)
-Ростданми? Войй! Табриклайман Мубор.
Дугонасининг тўйи бўлаётганини эшитиб бино олдидаги майдончада уч ёшли ўғилчаси ва бир яшар қизчасини ўйнатиб ўтирган Хадича уни табриклай бошлади.
Муборронинг юзи сал қизарсада, одатдаги совуққонлиги билан дарҳол ўзини қўлга олди.
-Раҳмат Хадича! Эртага фотиҳа тўйи, кечга қиз базми. Эрталабдан етиб бор. Тағин бирон баҳона топиб қош қорайганда бормагин!
-Хўп - Хадича болаларига ишора қилди - Лекин, болаларимни энамга ташлаб келишим зарур? Пешингача етиб боришга ҳаракат қиламан.
-Хўп майли. Машиналаринг борку? Эринг олиб борса керак?
-Ҳа албатта.
-- Ўғлинг синглисини ўйнатиб юрибдими? Бўладиган бола бошидан маълум. - Муборро дугонасининг болаларига завқ билан қаради - Қизинг ўзингдек тетик а? Аллақачон юриб олибдими?
-Ҳа бир ойга яқинлашяпти. Менинг ўзим ҳам ўн бир ойлигимда юрган эканман.
-Тетик бўлгани яхши. Бўпти энди мен борай. Эртага кутаман.
-Вой тавба? Барчасининг боласи баравар йиғлаб қолдими а? Барисининг эри келишиб олгандек бир вақтда келишдия!
Кечки соат ўнга яқинлашганда, барча синфдош дугоналари бирин-кетин кетиб қолишгач, бир неча собиқ курсдош қизлар билан қолган Муборро норози оҳангда уларнинг ортидан гапириб қўйди.
-Э сиқилма Мубор! - Аввалгидан ҳам тўлишиб гавдали бўлиб кетган Бодом бир карч олтиндек товланиб турган қовуннинг сувини оқизиб тишларкан ўзига ғалати қараш қилаётган дугоналарига
-Ишларинг нима? Сизлар ҳам енглар - дегандек юз ифодасини қилди - Мана биз борку? Бугун эрталабгача ўйин-кулгу қиламиз!
-Раҳмат Бодом. Борларинга шукур!
Муборро ўзидан 7 ёш кичик ўсмирга тегаётганидан хижолат бўлсада, ўзини хотиржам тутиб буни мутлақо сездирмасликка тиришарди.
Шу пайт эшик очилиб синглиси Дилшода уни имлади.
..
-Ҳа? - ташқарига чиққан Муборро пичирлади - Бирон гапинг борми?
-Куёв келибди учрашувга. Ошхонанинг ортида экан. Бир боладан айттирибди.
-Уфф.. - Муборро учрашувга чиқса уйда ўтирган дугоналари кулишини ўйлаб, афтини бурди - Э бор чиқмас экан дэ!
-Хўп! Лекин, чиқмасангиз кетмайди.
-Кетмаса тонг отгунча ошхонамизни қўриқлаб чиқсин!
Муборро шарт ўгирилиб хонага қайтди. Бироқ, орадан беш дақиқа ўтмасдан улар ўтирган хона деразаси тақиллади.
-Уфф.. - Муборро ичида уф тортиб, чиқмаса бу қизиққон Бахтиёр эшикдан кириб келишидан чўчиди - Нега келди экан а ? Тавба... Совғангни тунов куни бериб бўлувдинг. Шу бугун келишинг шартми?!
Дераза ойнасини кимдир яна чертганди, Бодом ўрнидан турдида, деразани очди.
-Ҳи аа? Ким керак? Қайси опангни чақирай? Муборро? - Бодом ўгирилди -- Мубор, сени чақиришяпти!
-Хўп ҳозир чиқаман,
Юзлари оловланган Муборро хонадан чиқди.
.......
-Эй..яна нимага келади одамлар а? Шу бугун кўриши шартми? Сабр қилса уч ҳафтадан сўнг тўй бўлади!
Куёвни сизлашга тили айланмаётган Муборро унга учинчи шахсга мурожаат қилгандек гапирди.
ТАҚДИРНИ ЎЗГАРТИРИБ БЎЛМАЙДИ!
Бир куни ўлим бир одамни олдига келиб:
- Бугун сенинг охирги кунинг, - дебди.
Буни эшитган одам:
- Лекин мен тайёр эмас эдим, - дебди.
Ўлим:
- Бугунги рўйхатим бошида сен турибсан, - дебди.
Бундан ташвишга тушган одам бироз хўрсиниб, рухсат берсанг кетишимдан олдин қаҳва ичсак дегандим, дебди. Ўлим рози бўлибди. Одам ўлимга ҳам қаҳва тайёрлаб, ичига бир қошиқ ўйқу дори солибди. Қаҳвани ичган ўлим қаттиқ уйқуга кетибди. Бундан фойдаланган одам рўйхатни тезда олиб, исмини рўйхат бошидан учириб, энг тагига ёзиб қўйибди. Уйқудан уйғонган ўлим одамга қараб:
- Сен бугун менга кўп яхшилик қилдинг, буни эвазига бажармоқчи бўлган ишимни рўйхатнинг энг пастидан бошлайман, - дебди. Хулоса шуки тақдирга ёзилган нарсани ҳар қанча ўзгартиришга ўринманг у ҳеч қачон ўзгармайди.
Қора қарға ҳам тўти қуш ҳам чиркин яратилган (гўштини еб бўлмайди). Тўти Аллоҳга арз қилибди ва чиройли қушга айланибди. Қарға эса тақдирига рози бўлибди. Бугун қарға озодликда, тўти эса қафасда. Ҳар икки ҳолат замирида ҳам биз билмаган ҳикмат яширин. Буни ҳеч қачон тушуна олмаймиз. Буни умуман иложи йўқ. Шундай экан ҳаётда ҳар лаҳзада учраб турадиган бу каби ҳодисалар тўғрисида ҳеч қачон Яратувчига «Нима учун!!!?» деган саволни бера кўрмангки, бу банданинг ахлоқига тўғри келмайди...
«Ҳикматлар хазинаси» рисоласидан
@Ibratli_sozlar