Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Yolg'izlik atrofingda hech kim qolmasligida emas, qalbingda hech kimning qolmasligida...
Qalbimizdagilar omon bo'lsinlar....! 🍀
@ibratli_sozlar
БЕСАБР БЎЛМАЙЛИК
ибратли ҳикоя
Бир куни катта бир кема денгизда ҳалокатга учради. Ичидаги одамлардан фақат бир кишигина омон қолди. У катта бир ёғоч бўлагига осилган ҳолда яқин атрофдаги кимсасиз оролга етиб олди. У оролда яшар экан, ҳар куни: «Эй Ҳудойим, менга мадад бер, бу ерлардан тезроқ кетишимга ёрдам бер» деб илтижо қилар, кўзи доим уфқда, бирор кема доим ўтиб қолар деб интизор кутарди.
Аллоҳдан бир оз мадад келмагач, тақдирига тан бериб сувда оқиб юрган кема қолдиқларию, ёғочлардан ўзига кўп қийинчиликлар билан уй ясаб олди. Бу «уйи» уни ёғин ва шамолдан асрар эди. Мана яна янги тонг отди. Киши ўз одатига кўра туриб юзини денгиз сувига ювиб: «Эй Ҳудойим, менга мадад бергин, бу ерлардан тезроқ уйимга етиб олай» деб илтижо қилди.
Емиш учун балиқ овлашга оролни бошқа томонига кетти. Шу пайт чақмоқ бўлиб уни ясаб олган уйига урилиб уйи ёниб кул бўлди. Киши келиб не кўз билан қараса, уни уйи ёниб бўлган, тутуни кўкка бўй чўзиб ётарди...
Киши ўтириб йиғлаб юборди: «Эй Худо, мен Сендан мадад сўрадим, бало эмас, нега мени бундай жазоладинг, нега менга раҳм қилмайсан, нима гуноҳим учун бунчалар мени қийнайсан» деб куюниб, куюниб бир дарахтга суяниб ухлаб қолибди. Эрталаб уни кемани қаттиқ бонги уйғотиб юборди. Кўзини очса қирғоқда катта кема турар, одамлар тушиб уни олиб кетишга у томон қараб юриб келишарди.
«Қизиқ, қандай қилиб бу ерда одам борлигини билдиларинг» деб қизиқиб сўраб кўрди қутқарган кишилардан. Қутқарувчиларни бири: «Биз оролга яқин масофадан ўтиб кетаётганимизда бу ердан чиқаётган тутунни кўрдик. Демак оролда кимдир бор ва бизга тутун билан белги бераябди деб бу томонга сузиб келдик» деди.
Базида сизга бало бўлиб кўринган нарса аслида Аллоҳнинг сизга яхшилиги бўлади, фақат шу яшиликни химматини тушуниб, уни қандай талқин қилиш фақат сига боғлиқ. Зотан Аллоҳ Меҳрибон ва Раҳимли бўлган Раҳмон ва Роҳийм Зотдир, У бандага зулм қилмайди. Агар нимадир юборса албатта ҳикмат билан юборади. Бесабр бўлмайлик
@ibratli_sozlar
😰 ХИЁНАТ ТУНИ 😱
Элёр дадасининг ишхонаси томон кетди. Уйлари билан ораси бир чакиримча йул.У ферманинг катта дарвозаси томон айланиб юришни хохламади, шартта девордан ошиб тушди. Коровул хонани чироги ёник эди аммо дадаси куринмади хамма ёкни куриб чикди. Аланглаб атрофга карай бошлади. Шунда коровулхонани ёнидаги хужрадан инграган овоз эшитилди.
Элёрнинг юраги шувиллаб кетди, югуриб бориб эшикни очди .
Элёр куз унгидаги манзарани куриб котиб колди. Кичкина хонада кроват устида дадаси....😳😱😱
ДАВОМИ ЎҚИШ👉👇
/channel/Solixa_Ayol/27671
👀ВАРИКОЗ
✅Ривожланган варикоз томирларини бир хафта ичида даволаш мумкин! Аралашмани колланг
Кимда варикоз томирлари болса охиригача окинг ✅
БАТАФСИЛ: 👇👇👇👇👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/varikoz_1
http://dexpress24.tilda.ws/varikoz_1
ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:
📌 Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан, ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.
📌 Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.
📌 Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.
📌 Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.
📌 Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.
📌 Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.
📌 Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.
📌 Бировдан раҳмат кутма.
📌 Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.
📌 Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.
📌 Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.
📌 Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.
📌 Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.
📌 Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.
📌 Бало - дуога ундайди.
📌 Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
📌 Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.
📌 Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.
📌 Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.
📌 Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.
📌 Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.
📌 "Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)
📌 Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.
📌 Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.
📌 Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.
📌 Қайғу дуоларини кўп айт.
📌 Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.
📌 Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.
📌 Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.
📌 Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.
Доктор Оиз Ал-Қарний.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бахтсиз йигитча борасидаги қайғум унинг васиятини адо этганимдан сўнг хиёл енгиллашгандай бўлди. Мен уни ўша амакисининг қизи ёнига дафн қилдирдим ҳамда ўша қиз ўз олдига келишини сўраб ёзган хатни ҳам бирга қўйдим. Тириклигида бу чақириққа кела олмаган йигитча ҳар қалай ўлгандан кейин етиб келди-ку.
Шундай қилиб, икки мурғак қалб бирлашди. Ҳаётлик даврларида бу ёруғ оламда уларга жой йўқ эди, аммо ўлганларидан сўнг эса оддий лаҳад уларга бошпана бўлди.
Рус тилидан Фаҳриддин Муҳаммадиев таржимаси.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
м. Бу менинг у билан сўнгги учрашувим эди.
Қасамки, жонажон Бағдодни гина қилиб тарк этмадим,
Эҳ, қанийди Бағдодда умрбод қололсам!
Мени ғам қийнади, шу боис пинҳона кетдим,
Ҳатто дўстлар билан хайрлашишга ҳам қолмади мадор.
Худди Одам алайҳиссалом жаннатни тарк этганидек, мен ҳам узоқ вақт бахтли яшаб келаётган уйимни тарк этдим. У ердан карахт, қочоққа ўхшаб аянчли тусда мусибатлар ва хавф-хатарлардан боши чиқмаган киши каби ортиқ учрашишга умидим йўқ ҳолда тақдирга тан бериб, ғариблик сари юз тутдим.
Бахтиёр онларимдан нишона сифатида озгина пулим бор эди. Юқори қаватдаги мана шу бўш хонани ижарага олдим, лекин бу ерда лоақал бир соат ҳам туролмадим, юрагимни ҳасрат ва ғамдан озод қиладиган дори топиш илинжида гоҳ у ерга, гоҳ бу ерга кўчиб юра бошладим. Бир неча ойлик узоқ сафарга жўнаб кетдим. Бир шаҳарга келиб қўндим демагунча кўнглим бошқа шаҳарни тусайверади, бир жойга қуёш чиқа бошлаганида етиб борсам, ботаётганида бошқа жойда бўлардим.
Шунга ўрганиб қолган эдим. Аммо мактабда дарслар бошланиб қолди ва мен болалигим ўтган шаҳарга, амакимнинг уйига қайтдим. Энди одамлар орасида яшасам-да, якка яшаш орзусида ҳамон уларнинг кўзига ташланавермасдим. Мен ўзим билан ўзим бўлишга, ҳеч нарсага эътибор қилмасликка, ўтмишимни унутишга, ўтмишимни эслатадиган барча нарсалардан қочиб яшашга қарор қилгандим.
Мактаб ва уйдан бошқа ҳеч қаерга бормасдим.
Қалбимда ўтмиш кечинмаларимдан ҳеч вақо қолмаганди. Фақат гоҳида пайдо бўладиган ғамгина руҳимни безовта қилиб турар эди, шунда мен ўзимнинг ёлғизлигимдан аччиқ-аччиқ йиғлаб олардим. Буни Оллоҳдан бошқа ҳеч ким билмасди, токи қалбим сокинликка эришгунча шу ҳолат давом этди.
Мен бирмунча муддат шундай яшадим. Кеча эса қанча пулим қолганини билмоқчи бўлдим. Қарангки, пулим қолмабди ва мен бундан кейин қандай яшашимни ўйлаб қолдим, боз устига яна ўқиш пулни ҳам тўлаш зарур эди. Аҳволим танг эканлигини ўйлаб анча довдираб қолдим, нима қилишимни билмасдим. Шунда китобларимни кўздан кечирдим, энг зарурларини қолдириб, қолганларини китоб бозорига олиб бордим. У ерда кун бўйи турдим, аммо китобларимни тўртдан бир баҳосига ҳам оладиган харидор бўлмади. Чарчаган ва жаҳлим чиққан ҳолда уйга қайтдим, шу лаҳзаларда мендан-да бахтсизроқ ва мендан-да ғариброқ инсон йўқ эди.
Уй дарвозаси олдида қўшнилардан мени сўраб турган қандайдир аёлга кўзим тушди. Мен уни танидим. У амакимнинг уйидаги хизматкор аёл эди.
Мен: “Сиз фалончими?” деб сўрадим. У: “Ҳа” деб жавоб берди. Мен у аёлдан нимага келганини сўрадим, аёл менда иши борлигини айтди. У билан ўз хонамга кўтарилдим, ёлғиз қолганимизда ундан нима гапи борлигини сўрадим.
У гап бошлади: “Уч кундан буён сени қидирмаган жойим қолмади, сени на биров кўрган, на биров эшитган. Мана, охири сени бугун топдим”. Шундай деб аёл ҳўнграб йиғлаб юборди. Унинг йиғиси мени чўчитиб юборди.
Марҳум амакимнинг уйида бирор бир кор-ҳол бўлдимикин деб қўрқинч билан хизматкор аёлдан нимага йиғлаяпсиз деб сўрадим. У ажабланди: “Наҳотки амакингнинг уйида нима бўлганидан бехабар бўлсанг?” деди. “Хабарим йўқ, – деб жавоб бердим.
– Хўш нима бўлди?”.
Шунда хизматкор аёл кийимининг қатидан бир хат олиб, менга узатди.
Мен хатни очдим, у менинг севгилимдан эди. Мен ҳеч қачон ёдимдан чиқмайдиган сўзларни ўқий бошладим:
“Мен билан хайрлашмасдан кетиб қолибсан, лекин бундан хафа эмасман. Аммо бугун мен ўлим тўшагида ётибман, мен билан охирги бор хайрлашишга келмасанг, сени кечирмайман”. Қўлимдаги хатни ирғитиб, эшик томон талпиндим. Хизматкор аёл енгимдан тортиб тўхтатди: “Хўжам, йўл бўлсин?”.
“У касал, мен уни, албатта, кўришим керак”, – деб қичқирдим унга. Аёл бироз сукут сақлади. Сўнг ҳазин овозда: “Энди фойдаси йўқ, хўжам. Тақдирга тан беринг”, деди.
Юрагимда бир нима чирт узилди, бутун дунё қоронғулашди. Турган жойимда ҳушсиз йиқилдим ва анчагача шундай ётдим. Ниҳоят кўзимни очиб, тун чўкканини, ёнимда эса хизматкор аёл йиғлаб турганини кўрдим. “Эй аёл, наҳотки айтганларинг рост бўлса?” унга мурожаат қилдим. “Ҳа” деб жавоб берди у. Мен ундан ҳаммасини бир бошдан айтиб беришини сўрадим.
У қуйидагиларни ҳикоя қилди: “Сен кетганингдан кейин хўжам, амакингнинг қизи ўзини қў
ндан буён бундай ётганини билмоқчи бўлдим. У буни эслай олмаслигини айтди.
“Сизга табиб керак”, – дедим унга.
– “Уни бу ерга чақирсам майлими?”
Йигитча бироз қаддини кўтариб, ёшланган кўзлари билан қараганча синиқ овозда: “Табиб фақат ўлимдан ҳаётни афзал кўрадиганларга ёрдам қилади”, – деди. Шундан сўнг у кўзларини юмди ва яна ҳушидан кетди. Мен беморнинг хоҳиш-иродасига қарамасдан табибни чақириш лозимлигини англадим.
Табиб иссиқ жойидан қўзғатиб, совуқ тунда қоронғу кўчалардан юришга мажбур қилишганидан норози ҳолда кириб келди. Лекин, мен унинг кўнглидаги гапни билар эдим, шунинг учун ҳеч нарса демадим. Табиб беморнинг томирини ушлаб кўриб, қулоғимга: “Беморингиз ўлим тўшагида. Агар Оллоҳ аралашмаса, унинг умри оз қолибди, бандасига аён бўлмагани яратганга аёндир”, – деди.
Шундан сўнг табиб ўтириб, куни битган беморлар ичадиган дорилардан ёзиб берди. Гўё бу билан табиб ўз ҳамкасблари – доришуносларга қул – беморлардан ҳаёт солиғи олиб қолишни буюради. Мен табибни рози қилганимдан кейин у мамнун ҳолда чиқиб кетди. Бемор йигитча олдида узун ва зулматли тунни ўтказдим. Тонг отгунча гоҳ унга дори ичирдим, гоҳ уни ўйлаб йиғладим. Йигитча ўзига келди, у ёқ-бу ёққа қараб менга кўзи тушди ва сўради: “Сиз ҳали ҳам шу ердамисиз?”.
Мен:
“Ҳа, – дедим, – сал ўзингизга келиб қолдингизми?”.
“Ҳа, шунақага ўхшайди”, – деди у.
Мен яна сўрадим:
“Биродар, малол келмаса, айтинг-чи, бу ерда нима қиласиз? Меҳмонмисиз ёки шу ерликмисиз? Сизни касаллик қийнаяптими ё бошқа бир сир борми?”.
У:
“Мен ҳар иккисидан азобдаман”, – деди.
“Сизга нима бўлганини айтиб бера оласизми? – деб унга мурожаат қилдим.
– Худди дўст ўз дўстига кўнглини очган каби ўзингизнинг ташвишларингизни айтиб бера оласизми? Шунда мен сизнинг ташвишларингизни худди ўзингиз ҳал қилгандек ҳал қилиб берардим”.
Бемор менга савол билан жавоб берди: “Агар Оллоҳ менга ҳаёт берса, менинг сиримни сақлашга, агар ўлим ҳақ бўлса, менинг васиятимни бажаришга ваъда берасизми?”.
Мен:
“Ҳа”, – деб уни ишонтирдим.
Шундан сўнг йигитча деди:
“Мен сизнинг ваъдангизга ишонаман, чунки, жуссасида сизникидек шундай улуғ юрак уриб турган инсон ёлғончи ҳам, сотқин ҳам бўлиши мумкин эмас”.
“Менинг исмим фалончи, фалончининг ўғлиман. Отам олти ёшимда мени йўқчиликка топшириб, ўлиб кетган. Мени отамнинг укаси – амаким ўз тарбиясига олди. Амаким қолган барча қариндошларим ичида энг яхшиси эдилар, кўнгиллари тоза, меҳрибон, раҳмдил одам эдилар. Мен уларникида кичкина қизлари қандай эркин яшаса, шундай эркин яшадим. Унинг ёши ҳам мен тенги ёки бироз кичикроқ эди. Амаким ўз қизлари олдида узоқ йиллар Оллоҳдан сўраб етолмаган ўғил фарзанд – акасини кўриб қувонарди. У менга худди қизига қандай ғамхўр бўлса, шундай ғамхўр эди, ҳатто мактабга ҳам иккаламизни бир кунда юборганлар.
Мен у қизга худди акадай самимий муносабатда эдим ва унга жуда ўрганиб қолдим. У билан дўстлашиб, ота-онамни олиб кетган ва вақти-вақти билан ўзини билдириб турадиган ғам-алам боис йўқотган қувонч ва бахт онларини туйдим.
Синглим вояга етиб, алоҳида хонада яшаш вақти келмагунча биз доим бирга бўлдик. Бирга мактабга борар ва бирга қайтар эдик, ҳовлида ўйнар ёки боғда сайр қилардик, синфда дарс қилиш учун учрашардик ёки ухлашдан олдин суҳбатлашардик. Бизнинг қалбларимизда севги олови ёна бошлаган ва уни ҳеч қандай тақдир тўсиқлари енга олмайдигандек эди. Ҳаёт гўзалликларини мен фақат унинг ёнида ҳис этардим, бахт нурини фақат унинг тонг уфқи каби мусаффо кулгуларида кўрар эдим. Унинг олдида ўтказган бир соатим учун ҳаётимнинг барча қувонч ва ҳаловатларидан кечган бўлардим. Ақлу заковат, яхшилик, самимият, садоқат ва яхши тарбияни мен фақат унда кўрдим ва бошқа қизларда бу сифатларни тан олишни истамас эдим.
Ҳозирда мени зулмат қоронғуси ва ғаму ташвишлар ўраб олган бўлса ҳам, узоқдан болалик кунларимизда бизни ўраб турган оқ нур таратувчи ҳузур-ҳаловатнинг қанотларини кўра оламан. Шу боис, биз иккимиз ҳам ўшанда худди биллур қадаҳ ичидаги май каби нур сочар эдик. Мен бизнинг қувончларимиз, орзу ва истакларимиз гувоҳи бўлган гўзал боғни тасаввур эта оламан, уни худди олдимда кўргандек кўра оламан, уни, унинг сувларини, тош йўллар
-Алдамабманми? Ўзлари қўнғироқ қилдими?
Асабийлашиб ўнг қовоғи учаётган шифокор аёлнинг овози титраб чиқди:
-Ҳа қилди.Майли, неварангизни навбатсиз кўриб қўяман. Фақат сиз бунинг учун мана шу одамлардан руҳсат олинг. Ана қаранг, ёш болалила р, ҳомиладорлар, сизга ўхшаб невара етаклаб келган кекса онахонлар ҳам бор. Ўзи эрталаб ярим соатга чўзилган «бешминутлик»ни деб кеч қолдим. Ичкарида ўтирган жувоннинг боласи оч қолганидан ва калла ички босими туфайли чирриллаб йиғлаяпти. Сиз бўлса… Кейин буларни врачман деб алдаманг, мебель дўконининг эгаси, тадбиркорсиз. Буниям қўнғироқ қилиб айтишди. Нима, сиз кечроқ борсангиз савдо тўхтаб қоладими? Ёки харидорларингиз аразлаб қолишадими ? Энди, қайтиб қўнғироқ қилинг. Ишдан олишса амаллаб куним ўтар!
Титраб турган шифокор шунча «ширин» гапдан сўнг шалвираб қолган эркакка яна бир карра нафрат билан назар ташлагач, хонасига кириб кетди.
…Ўша куни унинг боши ҳам бўлди.
Ўша куни у кўзларини каттароқ очиб, атрофига назар ташлади.
Узоқ -яқиндан келган ҳамюртларининг маҳзун қиёфаларига қараб, дунёда фақатгина ҳамма жойда сўзини ўтказадиган бойваччалар эмас, ҳеч қанақа таниш-билиши йўқ оддий одамлар ҳам борлигини ҳис қилди.
Ўша куни у қизининг тўйига фалонча турадиган мебелллар олувчи Вазирликдаги акахонидан ҳам нафратланиб кетди.
Ўша куни у умрида илк бор навбат кутди.
Эл қатори – дўконида сотилаётган, уйида тиқилиб ётган кресло, юмшоқ стулларда эмас, тик оёқда, ўзлари чақиришмагунча сабр билан навбатини пойлади.
Ўша куни у бошқа ҳеч кимга қўнғироқ қилмади.
…Уч кундан сўнг эса узун коридорда навбат пойлаётган одамларнинг бирортаси тик туриб қолмади. Қатор қўйилган янги стулларга бемор болажонларини ҳам ўтирғизиб олган хотин-халаж, чумчуқдай чуғурлаб, қулай ўриндиқлар эҳсон қилган одамни тинмай дуо қилишар эди…
Муаззам Иброҳимова.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
ХИЁНАТ
6
Халил хонасига кириб борди . Мохиранинг гапидан ўзини бошқача сезди .Аммо эътибор қилмади .
Гулбахор ҳамон ўз фикрида мустаҳкам туриб олган .
Дилбар онаси гапига кириб эри Ғанишердан жавобини беришини талаб қилди
Ғанишер хотинига яқин келди .
- Тинчликми хотин ? Шариат дегани ўйинчоқ эмас . Бугун бор эртага йўқ бўладиган нарсамас никоҳ У муқаддас нарса . Олсанг, берсанг қайтиб ололмайдиган нарсани ўйлаб гапириш керак ! - босиқлик билан гапирди Ғанишер хотинига
- Сизга тегиб нима кўрдим ўзи ? Топганим сим - сим тиллами эди, ўргилдим, номи улуғ - сурпаси қуруқ эрдан. Кетаман тамом . Анави домнинг номимга расмийлаштириб берасиз . Онамникида келин бор сиғмайман ! - деди Дилбар эрига қараб
- Онангникига сиғмаслигингга ақлинг етяптию лекин юрагимнинг парчалаб , нимталаётганингга ақлинг етмаяпти хотин . Кунда бир адашганни кўраман . Меҳр керак, эътибор дейди турмуш қил десанг шу керакмас дейди. Унда нима ҳоҳлашингни билмайсан ўзинг дейман. Эрим ундоқ , эрим бундоқ деган аёл оиланинг ярим сирини сотиб бўлган , хиёнат қилишига дарвозани ланг очиб бўлган бўлади. Бирида бўлмаса бирида бир номард қўлига тушади. Чин хиёнат шундоқ бўлади. Сенда мен борману , севаманку ! - деди Ғанишер
- Жиддий ўйлаб бўлганман . Ортга йўл йўқ ! - деди Дилбар эрига қарамай
- Яхши унда . Уч кун муҳлат бер . Ўйлаб кўр яна бир яхшилаб . Бўлим бошлиғингдан ҳам маслаҳат сўра хотин. Зора ақлли гап айтса сенга ! -деган эрига Дилбар ютуб юборгудек қаради
- У кишини қаердан биласиз ? Адашганларданми у кишим ҳам ? Амирликка бориб ишлаб келдим деганида қай бирини қилгани Оллоҳга аён . Жа фаришталар у кишим ўзларича?! - деган хотинига аста эшик очди Ғанишер
- Покдомонлар ёлғон гапирмайди , уларнинг айблаб ўзинг айбдор бўласан ! - деди Ғанишер - Энди кетишинг мумкин !- деди хотинига йўл бериб кейин
Дилбар онасининг уйида
- Вой - воой - еей, осонгина эшикни очиб, бор кетавер дейишга уялмадими эринг қизим ?! - деди она қизи бошини силаб
- Ориятсизда виждон борми ойи ? У севмаган мени ҳа севмаган . Севганида эшик очиб ҳайдамас эди .Яхши эр хотин қўймайди дейишади аммо у аблаҳ !- деди Дилбар онаси кўксига бош қўйиб
- Севги эмиш у кинолардаю , китобларда қолган қизим. Майли тор қорнимга сиққан - кенг ҳовлимга ҳам сиғасан !- деди она қизига
Шу пайт эшик очилдию Дилбарнинг укаси Рахим кириб келди
- Ҳа она - бола ўтирибсизларми йиғлашиб , Барнонинг ҳам йиғлатишиб . Ақлинглар борми ўзи сизларнинг ?! - деди Рахим тутоқиб
- Хотининг йиғлаганини ичинг ачишибдию ўз жигарингга , бир қориндан тушганингга ичинг ачишмаптида ўғлим !- деди она ўғлига қараб
- Қизнинг бузган онаси дейишади . Миясини бузманг эди келганида, уйингда тинчи , мени тинчимни бузма ...!- деётган ўғли юзига тарсаки туширди она
- Сенларнинг боқиб - боқиб етган жойим шу ерми ҳали ? Киймай кийгаздим, емай едирдим , отасизман демасин деб айтган қизингни олиб бердим. Онанинг яратмасин экана, онанинг !- дея онаизор қақшаб йиғлади. Дилбар кўнгли беҳузур бўлиб ,нафас етмагандек бўлди кейин ҳушидан кетди
У касалхонада ўзига келди. Ўзига келганида ёнида ўтирган эри Ғанишерга кўзи тушди.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
ХИЁНАТ
5
- Мендан нима истайсиз ? Нега ортимдан соядек эргашасиз ?
Нафратланаман сиздан , кетинг илтимос !
Табассум юзи бир оқариб , бир қизариш олди.
- Ўзинг ишонасанми шу гапларингга ?! - Мурод жиддий қаради унга
- Йўқ , алдадим ! - дея Табассум шўх қараш қилди - да: - Аммо қўл ушлашиб юрмайман . Ўзингиз ҳақингизда гапириб беринг !- деди Муродга қарамай
- Ҳар қалай ота - онам , акам бор . Ўзим ёқтирган,,,,қизга уйланишимга улар қаршимаслар . Фақат мен ёқтирган қиз қарши бўлмаса. Ахир ўша қизнинг ўйлайвериб адо бўл..!
- Йигитлар ҳеч қачон рост гапиришмайди. Қулоғимга километрлаб лағмон илманг , кўтаролмайдида ! -дея кулди Табассум
- Унда мен лағмон чўзаман сен пиширасан !
- Қорнингизми очми ? Ана ошхона кирмаймизми? - деди Табассум кулиб
- Юр, кириб чиқамиз ! - деди Мурод
Улар ошхонага киришди
Таомланиб ўтириб ҳам улар суҳбатлашишдан тўхташмади
Муқаддас уйига келиб ҳам кўп ўйлади бемори ҳақида, чой ичса ҳам ўйлади, уйқудан уйғонса ҳам .
Халил зиёфатда .
- Ол ўртоқ , олсангчи энди ! - қисталанг қилди улфатларидан бири
Қиз - жувонлар бор давра албатта ширинсуханларсиз бўлмайди
- Мен шу қадаҳни латофатли аёллар учун ичишингларни истар эдим !- дегач унга бир аёл маъноли қараб қўйди
Зиёфат тугашига оз қолганда ўша аёл унга яқинлашди ва : - Кетяпман , мени кузатиб қўёлмайсизми ?!- деди
- Майли , нима ҳам дейман . Лекин хотинимга хиёнат қилмайман !- деди аёл қулоғига яқин келиб
- Буни биламан . Кетдикми ?! - деди аёл қўл узатиб унга
Улар бирга ресторандан чиқишди
- Уйим шу атрофда . Фақат тун ҳар қалай тунда. Осмон гўзал , атроф сокин , салқин . Ёқадими сизга бунақаси ! - деди аёл
- Исмингизни сўрамабман , маъзур тутасиз! - деди Халил аёлга жилмайиб
- Исмим Ширин , ёқдими ?! - деди Ширин ширин жилмайиб
- Оддий аёл исми . Аммо бу жозибага исмингиз ҳам ҳамоҳанг экан ! - деди Халил
- Эрим шу исмим учун уйланган эди . Фарҳод ака билан атиги уч йил яшадик . Уч йил . Мени бахтли онларим уч йил, шодлигим уч йил , аёл бўлиб бахт топганим уч йилга етди . Кейин эса фироқ ўтига ташлаб, ўзлари борса келмас жойларга кетиб қолди . Тақдиримга кўндим. Аммо аёл боши очиқ бўлгач , унинг атрофида у ҳақда дув - дув гап бўлади. Мен юрагимни, қалбимни эрим билан бирга кўмганман . Одамлар нима деса дейишавермайди , энди менга фарқи йўқ . Мени идорамнинг биласизми ?! - сўради ундан Ширин
- Йўқ ! - деди Халил
- Обльздравда ишлайман ! - деди Ширин кулиб
- Қарангки ўзим шу соҳа вакили бўлиб , сизнинг соғлиқни сақлаш бошқармасида ишлашингизни билмас эканман ! - деди Халил
- Мана билиб олдингиз . Бирор муаммо бўлса тортинманг, тўғри олдимга келаверинг . Мана уйимга ҳам етиб келдик. Сизнинг оввора қилганим учун узр . Энди хайирлашамиз ! - деди Ширин ва уйи томон юриб кетди
- Суҳбати ёқимли экан . Бундайлар бир дард билан яшашади асли ! - дея катта йўлга чиқди Халил . Таксида уйига келди
- Соат неччи бўлди Халил ака ?! -
Эшикдан кириб келган эрига хотинининг биринчи гапи шу
- Айтдимку зиёфатимиз бор деб, ўша ердан келяпман !
- Қорнингиз тўқ демак !- эри елкасига қўл ташлади Гулбахор
- Албатта онаси , бироқ чой бўлса йўқ демас эдим ! -
- Ҳозир чой қўяман ! - дея эснаб ошхонага йўл олди Гулбахор
- Зиёфатда аёллар ҳам бор эдими ?!
- Бўлмасамчи , бири Шакар, бириси Ширин . Бир - биридан..!
- Ҳей бўлди қилинг . Ўргилдим. Мени ҳам ўйлайсизми ? Одам ўрнида кўрасизми ўзи ?!
- Сени ҳозир шайтон чимчилаб ўтдими онаси ёнингдан ? Бери кел , кел !
- Бормайман . Ана чойингиз қайнаса дамлаб ичарсиз !
- Эй тавба қилдимей , мени ҳам ўйлайсизми эмиш. Ўлган энами ўйлайман. Туппа - тузук гаплашиб турган эдинг. Нима жин урди ўзи. Сўрадинг жавоб бердим . Тутқаноғинг тутди дарров . Шириндекларга тўзим берсин, бир оғиз ширинсўзга зор бўлади улар. Ширинсўз гапиргани ҳам қўймадинг,а . Сенга айтадиганими ёстиққа айтаманми кайфият .Кундуз ишхонамгача қувиб бор, ааа ,!- қайноқ чойнак тутқичи қайноқлигидан қўли куйди Халилнинг
- Чойнаги ҳам ўзига ўхшаган . Етим боладек бир ўзим чой ичиб ўтираман . Шириндан сўрасам ҳам бир пиёла чой берар эди
Бу хотин касал . Чиндан рашк касалига мубтало бўлган . Яхшиям бегона хотин иси келмайди мендан .
ХИЁНАТ
3 - 4
- Бераҳм жаллод , ундан кўра устимга уйлангин эди фаҳш юргандан , ғинг деган номард эди . Беномус , беимон !
Муқаддас ҳозир ўша кунларнинг хаёлидан ўтказар экан , юрагини бир чети музлаб қолгандек эди.
- Энди совубман шекилли дунёдан ? Битта қизим бўлса бир гап бўлар Ўша менга опа, сингил , дугона умрини берсин , камолини кўрай !
Эшик очилиб ҳамшира кўриниш берди
- 14 -палатадаги бемор ака сизнинг сўраяпти ! -
У ўрнидан туриб ҳамширага эргашди.
Палатага кириб борди .
- Салом доктор , сиз мени операция қилдингизми ? Ичимда нимадир қолгандек мижжиб оғрияпти ! -
Бемор афти ўзгарди . Юзлари буришди ва қорнини чанггалади .
- Қани кўрайчи , қўлингизни олинг !
У беморнинг қорин ва буйрак, жигари қисмларини қўли билан сийпалади .
- Жиддий нарса деярли йўқ . Гўшт битаяпти яъни чоклар текис ҳолга келиши учун тортишиш ҳолати юзага келган танада !
- Чиндан қўлингиз енгил экан . Оилалимисиз ?!
- Оилалиман , қизим бор. Мен жуда бахтлиман. Яхши дам олинг !
У палатани тарк этди. Бироқ бемори кунда бир уни чақирар эди
- Мен врачман . Сиздан бошқа беморларим ҳам бор . Аслини олганда врач бемори билан контактда бўлиши керак . Фурсат кам , иш кўп . Айбга буюрмайсиз !- деди охири
Терапия бўлими . Ҳалил олдида турган телефон жиринглади
- Алло , эшитаман !
- Дадаси тушлик ўн минутда тайёр бўлади , келасизми ?!
- Ишдаманку онаси !
- Унда ҳеч нарса емай туринг , олиб бораман !
- Хотин керакмас раҳмат . Мени уялтирма илтимос !
Халил гўшакни қўйди жойига
- Қандай йўл тутсам бўлади ? Қандай тушунтирсам бўлади бунга ?!
Эшик очилиб катта ҳамшира кириб келди
- Келинг Феруза , тинчликми ?!
- Эрим эртароқ келсанг болалар билан кинога тушамиз деган эди . Шунга сиздан ..!
- Оила муқаддас . Майли бораверинг ! - деди
- Хўп мен кетдим !
Феруза чиқиб кетди . Гулбахор кириб келди
- Мендан уяласизми дадаси ёки ҳолингиз сўраганимданми ? Ахир йўқотишдан қўрқаманку сизнинг . Бизга кераксиз , жуда ҳам кераксиз ! -
Гулбахор шундай деб турсада, қўли ишлар эди.
Эри столини зумда саранжомлаб олиб келган нарсасини столи устида устини очди
- Олинг енг. Хонангиз қулфлаб қўяй, ҳеч ким ҳалақит бермасин .
Ўрнидан туриб у эшикни қулфлади
- Асиримсиз , ўзими жоним . Орамизда биров бўлишини ҳоҳламайман дадаси !
- Шундоқ ҳам ҳеч ким йўқ онаси , ишон !
- Эрталаб бир аёл машинасида келибсизми ишга ? Ким эди у ?!
Гулбахор синовчан эрига тикилди
- Хотин биламан севасан , ҳурмат қиласан, жонини берасан . Аммо билиб қўй эркак киши озгина эркинлик ни яхши кўради. Чунки рўзғорбошинг сени . Оилани тебратиш эркак зиммасидаги нарса. Шу сабаб сени тергашларинг, вайсашларинг , инжиқликларинг унинг йўқотиб қўйишингга олиб келади . Ортиқча юк ҳеч кимга керакмас. Ахир уйни деб, боламизни деб сени деб юрибман !
- Яхши , жудаям яхши . Пулдан беринг бир ўзимга қараб, кечга паловхонтўра дамлаб кутиб олай сизнинг !
- Пул бераман , аммо кечга зиёфатимиз бор !
- Бўпти , узатинг !
Халил хотинига пул берди
- Мабодо уйда бўлмасам мен ҳам зиёфатда бўламан эржоон !
Мурод нима қиларини билмай қолди
- Шошмай турсин, кўрсатиб қўяман !
Табассумнинг кузатабошлади
Ниҳоят бир куни ҳилват жойда олдидан чиқдию
- Сени ҳатто туш кўраяпман ! - деди у
- Ёлғончи - каззоб қоч йўлимдан !
- Шунақами ?
- Шунақа !
Зумда Табассум ўзини уни бағрида кўрди
- Қўйиб юбор . Тег ...Аҳ, ... абла !
Йигит лаблари унинг гапиришига йўл қўймас эди .
- Жинни экансан ! - Табассум атрофга аланглади
- Боринг, жўнанг , кетинг илтимос . Бизнинг кўришмасин !
Қўл силкитиб ортига юрабошлагандагина Мурод , қиз уйи сари чопиб кетди
Табассум хонасига кирдию,юмшоқ ўриндиғига ўзини отди. У кулар, кулиб туриб йиғлар, йиғлаб туриб кулар эди.
🚷Ўғил отасини қабридан қазиб олди
Ҳодиса 27- Ноябрда Узбекистонда содир бўлган. Бутун Дунёни ларзага солган воқеа. Ўғли отасининг вафотидан 11 йил ўтиб қабрини очди
У нима учун бундай қилганини айтганда, одамлар чуқур ҳайратга тушишди, у ўлган отасидан Васиятига Кура бир нарса олмоқчи эди, бу🤯👇
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!
🌷 Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.
🌼 Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
🌺 Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
💐 Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг.. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.
♻️ Улашинг
- Ҳайриятеей, тоза ҳаво ҳам бор эканку !- дея йўлида давом этар экан ,ортидан машина товуши кейин тўхтаганини билди у
- Ҳалил Усманович , ўтиринг кетдик !- деди аёл ҳамкасби рулда ўтирганича жилмайиб
- Муқаддасхон сизми ? Муборак бўлсин. Буюрсин, буюрсин !- дея машинага минди у
- Эйй домла , ўзинг учун яшашни ҳам гашти бор экан . Юрган эканман бир қизлик бўлиб ҳам эрнинг кўзига, қўлига қараб. Мана бинойидек амирликка бориб ишлаб келдим . Келдиму мана шу савилни олдим. Эримга кўз - кўз қилиш ниятидамас . Ўзим учун. Кўздан хиёл пана бўлишим учун. Ўзингиз қандайсиз ? Гули опа яхшими ?!- сўради Муқаддас
- Яхши, болалар катта бўлишяпти . Лекин синглим ҳали болангиз ёш, жуфтингизни топганингиз яхши . Катта бўлгач уялиб қоласиз ўзингиз ҳам !- деди Халил
- Совет медицинаси бор биз қаримаймиз домла , етиб ҳам келдик . Фақат машина ошини кечроқ қилиб бераман !- деди Муқаддас кулиб
- Ўҳўўўў , қойил , хирург хоним тилла балиқ тутибдику !
Ичкарида шивир - шивир бошланди,ҳамширалар ичида
- Ташлаган хўрагини кўрдингми 2106 модел. Ўзлари эса сал эскироқ ну не чего , пара!- деди бошқа ҳамшира
Муқаддас эшикдан кирдию ҳамма жим бўлди
- Ҳамма келдими , хонамга киринглар?!-деди у ҳамшираларга қараб
Ҳамма йиғилди У гапнинг чўзишни ёмон кўрар эди
Ҳаммаларига кўрсатмалар бергач - Бўшсизлар !- деди
- Опа сизда маслахатли гапим бор эди !- деди бош ҳамшираси
- Дилжон нима маслахат экан у, гапир қани !- деди
- Эрим билан ажрашмоқчиман !
- Шунақа дегин . Мени ҳаётимга ҳавас қиляпсанми ? Машинамгами ? Бе, рўзғоринг тўкис эмасдир аммо ажрашишингга йўл қўймайман . Уйингга борасан сени кутадиган одам бор . Беўхшовдир аммо сени яхши кўрадиган , ёстиғини тўлдирадиган эринг бори яхши . Сен ойнага қачон қарагансан жоним ? Кўчада қолмассан бироқ ундан яхшисини тополмайсан . Бор чиқиб ишингни қил ! - деди Муқаддас Дилбарга қараб
- Ҳмм , ўргилдим сиздан !- ҳамшира хонадан чиқиб кетди
- Сохиб ака яхши бўлганида !- дея хаёлга чўмди у
- Ваҳ,, ваҳ бугун шундоқ зиёфатнинг гули бўлди хотин , гули бўлди. Зебо опа тўкиб қўйди борини . Жанонларни айтмайсанми ? Ҳали ёшсан укам , бор давримда ўйнаб қол дедилару бири билан танцага туширди Бели хипча , лаби ғунча , шунақа оромижон экан бай, бай ! - Муқаддас эрининг оғзидан бол томиб бегона аёлларнинг мақташига ўрганиб қолган эди.
Аммо бир куни эри ярим тунда бириси билан кириб келишигаю, ёнида ётишига тоқат қилолмади
- Сохибим бу нимаси дадаси ? Оғир бўй бўлсам, мени ўйламадингизми ? Майли , мен бу уйдан ҳеч нарсани олмайман. Даъво ҳам...! - деган Муқаддасга эри Соҳиб шундай қараб - Мажбур эмассан ! - деди холос
Муқаддас шундоқ уйидан чиқиб кетди.
давоми бор.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
📝ИККИ ДУНЁ ОРАСИДАГИ ҚЎРҚУВ
Таҳмина Содиқнинг ишдан келиб, чой ичишга ўтиришини кутиб турди. Эрига овқатини узатгач гап бошлади:
-Содиқ ака, индинга дугоналарим билан "гап"имиз бор.
Яхши.
Дадаси, индинга мени ўтиришим бўлади, деяпман.
Хўп, шунга мен нима қилишим керак?
Сиз менга янги кўйлакка пул беришингиз, мен эса уни сотиб олишим керак.
Таҳмина, ўтган ойда ҳам янги кўйлак олгандинку, ўшани кийсанг бўлмайдими?
Ие, нималар деяпсиз? У ерга ҳамма ўртоқларим янги кўйлакларда борса, мен улар кўрган эски кийимда бораманми?
Онаси, мениям тушун. Ойлигим ҳали чиқмади. Бунинг устига бошимизда бир талай қарзлар бор.
Таҳмина эрининг гапларини чўрт кесди.
Мени ишим йўқ. Қаердан бўлса-да пул топиб, янги кўйлак олиб берасиз.
Таҳмина ўрнидан туриб, эрига кўзларини бироз қисиб, зарда аралаш гапирди.
Камбағалнинг боласи барибир камбағал бўларкан-да?!
У хонадан чиқиб кетди, лекин Таҳминанинг сўнгги гапларидан Содиқнинг кўксида бир нарса "чирт" узилгандек бўлди.
Таҳмина ўғли Шавкатнинг ёнига кириб, ёнига ётди.
Ярим тун... Таҳминанинг бирдан астмаси хуруж қилиб, нафаси қисиб, юраги санчий бошлади. Ёнида ётган Шавкатни пайпаслаб, топа олмас, ўғли негадир жойида йўқ эди. У уёқ-буёққа тулғонар, ҳаво етмаганидан қийналарди. Бир пайт ўнг ёнига қаттиқ ағдарилганидан пастга йиқилиб тушди. Кўзлари тиниб, ахволи оғирлашди. Охири қўлларини эшик томонга чўзганча хушидан кетди...
Тонгда Содиқ Таҳминанинг исмини айтиб, чақирди. У кўзини очиб, пастда эканини англади. Ўрнидан туриб, ётоқхона томон ўгирилди. Ўгирилди-ю, кўз олдидаги манзарадан ҳанг-манг бўлиб қолди.
Таҳминанинг жонсиз танаси ўғлининг диванида ётар, кўзлари очиқ эди. Содиқ титраган лаблари ила унинг исмини айтиб, қаттиқ-қаттиқ силтарди.
Аввалига Таҳмина ҳеч нарсани тушунмади, фаҳмламади. Бироз вақт ўтгач, яъни хонага шифокор кириб келганида ҳаммаси аён бўлди.
- Бандалик экан, ука, бардам бўлинг.
Содиқ шифокорнинг сўзларини эшитиб жим туриб қолди. Таҳминанинг юзлари аянчли тус олди.
Бир неча соатда уйга қариндошлар йиғилишди. Таҳмина уларнинг барчасини кўрар, эшитар, бироқ биров уни борлигини англамасди.
Таҳмина хонага йиғилган маҳалладош аёлларнинг гапларини тинглай бошлади.
Ёши нечада эди?
Энди 27 га кирган экан.
Вой тавба. Ўзи қанақа аёл бўлган, раҳматли?
Билмаймиз, у унчалик маҳаллага қўшилмасди. Аммо қўшни Хуррамхоннинг айтишича, эри билан кунда бўлар-бўлмасга жанжал чиқариб, уришарар экан. Эри ўзи жуда яхши одам, маҳаллага, қўшниларга кўп ёрдами теккан.
Бечора Содиқжонга қийин бўлдида.
Таҳмина ташқарида Содиқни ҳали нима бўлганини тушуниб етмаган ўғлига тўн ва дўппи кийдираётганини кўриб, уларнинг олдига борди. Шавкатнинг жажжи қўлларидан тутгиси, лўппи юзларидан ўпгиси келар, бироқ, бунинг иложи йўқ эди.
Сўнгра Таҳмина эътиборини эрига қаратди. Унинг мунг тўла кўзларига назар ташлаб, ўзининг-да йиғлагиси келар, аммо негадир кўзларидан ёш чиқмасди. У Содиқнинг эгнидаги кўйлагини бироз уриниб қолганини кўриб, ғалати бўлиб кетди. Ҳаётлигида ҳадеб ўзи учун янги кийим олаверибди-ку, эрини сира ўйламабди.
Содиқжон ўғлини кийинтириб бўлиши ҳамоноқ, қотмадан келган, бўйлари узун бир йигит уни чақирди. Таҳмина улардан узоқда бўлса ҳам, нима ҳақида суҳбатлашаётганини эшитиб турарди.
Содиқ ака, келнойимни қаерга кўмамиз?
Содиқ бироз ўйлангандан сўнг жавоб берди.
Ўз ота-онасининг ёнига.
Бу гапдан Таҳмина чўчиб тушди. Наҳотки, у бугун ота-онасиниг ёнига дафн этилса.
Укажон, ўзингиз бу ёғига қарашиб юборасиз, илтимос.
Таҳмина бу гаплардан бехабар қолди, чунки у аллақачон ўз хонасига кириб олганди.
У ним қоронғу хонада атрофни кўздан кечирар, буюмларга қараб чуқур ўйга толарди.
Кийим жавонида атиги бир мартагина кийган, ҳозирда эса эгасиз бўлган кўйлаклар, китоб жавонида фақат чанг артганида тегинадиган, бошқа пайт эътибор бермайдиган Қуръон, стулда эригина фойдаланадиган, ўзи кир ювганда ушлайдиган жойнамоз турарди. Таҳмина кўпчилик сингари намозни қариганда ўқимоқчи, рўмолни ҳам ўшанда ўрамоқчи эди. Бироқ.. Улгурмади...
@ibratli_sozlar
ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР ВА ЁҚИМЛИ ҲИД
Бир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхони очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб:
– Сен ким бўласан? - деб сўрабди.
– Эй Руҳуллоҳ, Сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, Сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, – дебди.
- Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? – деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом.
– Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, – дейди.
Исо алайҳиссалом кабрдаги одамга қараб туриб:
- Бизга фарзанднинг фойдаларидан хабар бергин, - деб сўрайди.
- Эй Руҳуллоҳ, Сиз дунёда нубувват билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилинади. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар "Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар" дейди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади." (Термизий)
«Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
“ОРҚАНГДА АЛЛОҲ ТУРИБДИ, БОЛАМ!”
(Ибратли ҳикоя)
Моҳира хола оилада ҳам ота, ҳам она бўлди. Аммо эрининг йўқлиги барибир билинар, гоҳида ўша йўқликка бор бўйи билан қулагандек сезарди ўзини. Ўғли мактабни битираётиб, “Отам бўлганларида зиёфат қилиб берардилар”, деб ўксиганида юраги бир “зирқ” этганди. Олий ўқув юртига кирганида ҳам, қандайдир байрамларда ҳам бу ҳол сезилиб қоларди. Моҳира хола: “Болам, зиёфат бериш мажбурият эмас. Дунёда қилиниши шарт амаллар бор. Ана ўшалар бажарилмай қолса, ўксисанг арзийди”, дерди.
Ўғли ўқишни битирди. Курсдошларининг кўпи нуфузли жойлардан иш топишди. У эса хомуш эди.
– Ойижон, барибир “орқанг” бўлиши керак экан. Мени ҳам кимдир тавсия этганида, ўтиб кетардим. “Ё заринг, ё зўринг” деганлари рост экан, – деб ҳасрат қилиб қолди бир куни.
– Шунга хафа бўлиб юрибсанми? – деди Моҳира хола ичидаги оғриқни ташига чиқармай.
– Бунақа тушкунлик мусулмон кишига ярашмайди. Бировнинг тоғаси, бировнинг амакиси министр бўлса бордир, аммо сенинг орқангда оламлар Парвардигори, барча министрлару подшолар Эгаси бўлмиш Аллоҳ турибди-ку, болажоним. Тавба қил-а, тавба қил! Худойимнинг сенга ҳам атаган яхшиликлари бор.
Холанинг нафаси бўғилиб, супа четига омонат ўтирди. Бутун қалби, руҳи, жони бир тутам бўлиб, “Ё Аллоҳ!” калимасига қўшилиб кетди. Кўзларидан дувиллаб ёшлар қуйилди. Ўғли қўрқиб:
– Ойижон, нима бўлди сизга?! Келинг, бундай ётақолинг! – деди жавдираб. Моҳира хола тезда ўзига келди.
– Мен намоз ўқиб олай, болам, – деди бирданига бошқача турланиб. Икки ракат шукр, икки ракат ҳожат намози ўқиди. Қўллари дуода экан, кўнгли дарёдай тошди, кўзларидан ирмоқлар қуйилди, юзларини ювди. “Ё Аллоҳ, меҳрибоним Аллоҳ! Ёлғиз Ўзингдан бошқа суянар кимим бор? Ўғлимни Ўзинг истаган йўлингга, яхшилар йўлига бошла, унинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ! Боламнинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ!..”
Орадан уч кун ўтди. Ўғли кулиб кириб келди. Тасодифан бўлса, шунчалик бўлар, дея онасига қуйидагиларни сўзлади.
Метро бекатидан чиқиб келаётса, бир одам унга қизиқибди. Маълумотини суриштиргач, бизда ишлашни хоҳлайсизми, эртага танлов бўлади, келинг, деб манзилини айтибди. Эртасига ўғли борди, тестга кирди, 99.3 фоиз балл билан конкурсда биринчиликни олди.
Моҳира хола “Аллоҳга шукр, Аллоҳга шукр!” дея ўрнидан турди, икки ракат шукрона намозини ўқиди.
"Намозда хушуъ" китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
У ЯСИН СУРАСИНИ 40 КУН ЎҚИДИ...КEЙИН ЭСА...
Бир муслима ҳикоя қилади:
Одамзод яшар экан бошидан бахтли ва синовли кунларни кечириши табиий ҳол. Бундан анча йиллар аввал ҳосилига интиқлик билан кўз тикиб турган уч гектар олхўри боғимиз қийғос гуллаб турган вақтида бир кечада ўзини совуққа олдирди. Биз эса ўшанда боғ учун шунча қилган меҳнат , киритган сармоямизга чапак чалиб қолавердик.
Ҳаммадан ҳам ёмони умиддан жудо бўлиш экан. "Мол аччиғи - жон аччиғи" деганлари топиб айтилган гаплигига ўшанда амин бўлгандик. Хўжайиним бир кунда куйиб, унниқиб кетдилар.
Гарчи бари синов Аллоҳдан эканлигини яхши англаб, ҳис қилсак- да ўзимизни ўнглашимиз қийин бўлди.
Мен ҳам тушкунликка тушдим , аммо билдирмаслик ҳаракатидаман. Эру- хотин бир биримизга далда бериб термуламиз. Хўжайин қўл силкидилар :
- Бош омон бўлса дўппи топилади. Кетганга ачинмайлик. Сабр билан дуо қилайлик- чи, бизга аталгани ҳам бизни четлаб ўтмас.
Хўжайиним дуо дейишлари билан хаёлимга ярқ этиб узоқ йиллар аввал бўлиб ўтган бир воқеа келди.
Ўшанда ўн тўрт ёшлардаги ўспирин қиз эдим. Бир куни уйқудан турсам ўнг қўлимнинг усти қизариб , қичишиб турибди. Иккита ерида эса ҳудди ари чаққани каби қизил нуқта кўринади . Ўша нуқталардан кўнгилни беҳузур қиладиган симиллаган оғриқ тарқаларди. Орадан уч кун ўтмай ўша нуқтачалар ҳуникдан-ҳуник ғудда сўгалга айланди. Бир ой ичида эса иккала қўлимда ўнлаб катта-кичик сўгаллар пайдо бўлди. Мен ҳатто ўзим қараганда сесканиб , жирканадиган сўгаллар ва бундай ҳолга тушиб қолганлигим учун тинимсиз йиғлар эдим. Ота - онамнинг кўрсатмаган шифокорлари , қаратмаган табиблари қолмади. Ҳар бир муолажадан кейин дардим аримас , қайтага баттар авж олар эди.
Шундай кунларнинг бирида уйимизга дадамнинг бир оғайнилари ўз онаси билан меҳмонга келишди. Меҳмон ая менинг қўлларимни беркитиш учун енгимни узун қилиб тушириб кийиб олган кийимимни кўриб ҳайрон бўлди. Шунда ойижоним ўкинч билан бор воқеадан у кишини ҳабардор қилдилар.
Ая эса кўп ўйланмадилар. Мени ўз ёнига чақириб ўтказдилар ва сочларимни силаб қуйидаги маслаҳатни бердилар:
- Қизим. Дардни берган Аллоҳ шифосини ҳам беради. Фақат сен бунга ишонишинг ҳамда ихлос қилишинг керак бўлади. Шу вақтгача қанча шифокорга қаратибсизлар , аммо "бош шифокор"ни назардан қочирибсиз. Мен оламлар Роббиси - Қодир Эгам ҳақида гапиряпман.
Энди қизим бундай қиласан. Сен қирқ кун мобайнида чин дилдан ихлос билан "Ясин сураси"ни ўқийсан. Ўқиб қўлларингга дам солсанг ҳам бўлади. Унутма, фақат ихлос билан ўқи. Бир кунда қанча қодир бўлсанг , кўнглинг қанча ўқишни тиласа шунча ўқишинг мумкин.
Мана мени айтди дейсан, бор дардинг шу билан ариб кетади.
Мен аянинг сўзларига жудаям ишондим. Ўша куннинг ўзиданоқ "Ясин" сурасини ўқишга киришдим.
Ва ...
Ва мўъжиза юз берди !
Ўн кунларда сўгалларим қуриб қовжирай бошлади. Буни кўриб "Ясин"ни янада азм-у жаҳд билан ўқий бошладим.
Ая айтган қирқинчи кунга бориб сўгаллардан ному нишон қолмаган эди.
Боғ билан боғлиқ бўлган воқеадан кейин "Ясин" сураси бекорга кўнглимга келмагандир деган хаёлга бордим ва бор гапни Хўжайинимга айтдим. Эр - хотин иккимиз дилимизга таскин, ишимизга ривож беришини сўраб қалблар шифоси бўлмиш "Ясин" сурасини ўқий бошладик. Дастлабки ҳис қилганимиз энг биринчи ўринда кўнглимизнинг ёп- ёруғ , руҳимизнинг эса енгил бўлиб қолганлиги бўлди.
Кўп ўтмай деҳқон хўжалигимизга катта фермадан бир киши излаб келди. У боқаётган қорамоллари учун озуқавий қовоқ ва қанд лавлаги экиб беришимизни сўради. Унинг таклифи маъқул бўлиб шартнома имзоладик. Кузга бориб ҳосил кўтарилганда эса ҳайратдан оғзимизни очиб қолдик. Фермага топширилган сабзавотлар шу қадар оғир тош босди-ки , бу баҳорда олхўри мевасидан чамалаган фойданинг бир неча баробар ортиғига тенг келар эди.
Муслима Солиха
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
#TEZKOR
Врачлар алдашар экан! Буғимдаги
оғриқлар осон тузалар экан...👇
http://dexpress24.tilda.ws/snake/10
Бу усулдан сўнг бўгимдаги оғриқлар бошқа безовта қилмас экан😍
🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snake/10
http://dexpress24.tilda.ws/snake/10
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
ярга жой тополмай қолди. Сен кетган кунинг у мендан нима учун бундай қилганингни сўради ва мен унга онаси айтган гапларни сенга етказганим учун кетганингни айтдим. Шунда у бечора додлаб: “У шўрлик энди нима қилади! Ахир улар бизнинг муҳаббатимиз ҳақида билишмайди-ку!” – деди. Гўё қалбидаги яраларни даволагандай сени ҳеч эсламади. Бир неча кун ичидаёқ унинг руҳий хасталиги жисмига ўтди. У ўзини жуда ёмон ҳис қила бошлади. Олдинги ҳуснидан ном-нишон қолмади, лабларидаги майин табассум аллақаёққа ғойиб бўлди, кейин у тўшакка бир ётиб қолганича бошқа қаддини кўтара олмади. Қизининг бу аҳволидан онанинг ёмон кайфи учди, уни турмушга бериш ҳақидаги ўйларни унутди, ахир олдинлари туну кун хаёлида фақат шу гаплар бўлар эди-да. У табиб чақиртирди ва қизига қараб туриш учун энага ҳам ёллади. Табиб ҳам, энага ҳам ёрдам бера олмади. Қизнинг кундан-кун ажали яқинлашиб келарди. Бир неча кун олдин ёнида ўтирганимда, унинг аста қимирлаб қўйганини сездим. Мен унга томон энгашдим, у қўлидан ушлашимни ишора қилди. Мен қўлидан ушладим ва у бир амаллаб туриб ўтирди, кейин соат неча бўлганини сўради. Мен: “Қоронғу тун”, деб жавоб бердим. Уйидагиларнинг ҳаммаси уйқудалигига ва менинг бир ўзим қолганимга ишонч ҳосил қилгандан сўнг: “Амакимнинг ўғли қаердалигини биласанми?” деб сўради. Мен ҳайрон қолдим, чунки у кўпдан буён сен ҳақингда гапирмаган эди-да. “Ҳа, у қаердалигини биламан”, – дедим. Аслида сенинг қаердалигингни билмасдим, лекин у бечорани ноумид қилмаслик учун шундай дедим. Барибир унинг куни битган эди. У мендан: “Ҳеч кимга билдирмасдан менинг хатимни унга етказа оласанми?” – деб сўради. Мен: “Бу нарса қўлимдан келмас-ов, хоним…” дедим. Аммо у сиёҳдонни сўради ва қўлингдаги мана шу хатни ёзди. Тонг отгач, уйдан чиқдим-да, сени қидиришга тушдим. Ҳар бир ўткинчининг юзига тикилиб қарайман, сенга ўхшатаман, лекин у бошқа бўлиб чиқарди. Яна қуёш бота бошлади, кеч кирди ва мен уйга қайтдим. Уйга яқинлашганимда қулоғимга гўянда хотинларнинг товуши чалинди ва мен ажал ўқи нишонга текканини, ўзининг таровати ва гўзаллиги билан оламни тўлдириб турган ажойиб атиргул сўнгги япроғини тўкканини англадим. Мен ёлғиз боласини йўқотган она каби унга жуда куюндим. Дарҳақиқат, ўша куни ҳамма йиғлади. Мен учун энг оғири шу бўлдики, у умрининг охирги дақиқаларида сени кўришни умид қилган эди ва бу орзуси ушалмай қолди. Мен бу хатни яшириб юриб, сени ахтардим ва охири топдим”.
Мен у аёлга миннатдорчилик билдириб, кузатиб қўйдим. У кетди… Бир ўзим қолгач, кўзимни қоронғулик қоплаётганини сездим ва ҳеч нарсани кўрмай қолдим. Сизни кўрмагунимча нималар бўлганини эслай олмайман”.
Ҳикоясининг шу жойига келганда йигитча оғир хўрсинди, шунда мен унинг юраги ана-ана ёрилади деб ўйладим. Мен унга томон энгашиб: “Нима бўлди, хўжам”, – деб сўрадим. “Ўз қалбимни бироз бўлса ҳам таскин топтириш учун бир томчигина кўз ёши истадим, аммо қани у?”, деди ва жим бўлиб қолди. Кейин бир нималар деб шивирлаётгандек туюлди. Мен яна унга энгашдим ва у секин деди: “Эй, Худо, сен менинг ёруғ дунёда кимсасиз, ёлғиз эканимни биласан. Мен бир камбағал одамман, менинг суянчим ҳам, қўллаб-қувватловчим ҳам йўқ. Мен заифман, нотавонман, тирикчиликка қаердан пул топишни билмайман. Бахтсизлик мени ёмон забтига олди, юрагим сўнгги марта ураяпти… Эй Худо, ахир сен Ўзинг менга жон ато қилгансан, мен сенинг амрингга шаккоклик қилиб, ўз жонимга қасд қилолмайман. Шу боис, уни Ўзинг ол, менга берган омонатингни ол, ўз даргоҳингга қайтар, Сенинг паноҳингда, Сенинг ҳузурингда бўлиш қандай бахт”.
Шундай деб, йигитча бошини чангаллаганча заиф овозда: “Бошим ёнаяпти, юрагим эса оғриқдан тарс ёрилай деяпти. Менинг умрим оз қолганга ўхшайди… Оллоҳ ўз амрини бажо келтиргач, сиз мени севгилим ёнига кўмишга ва мана бу хатни лаҳадга мен билан бирга қўйишга ваъда берасизми?”,– деб сўради. Мен: “Яхши, Оллоҳдан руҳингизни енгил қилишини сўрайман”, дедим. “Энди мен хотиржам жон бераман”, – деди у. Бу унинг сўнгги сўзлари эди.
ини, дарахт новдаларини, гулларнинг барча рангларини – ҳамма-ҳаммасини, ҳатто, биз кун сўнгида бирга ўтиришган ўша тошли ўриндиқни ҳам.
Биз суҳбатлашиш ёки гуллардан гулчамбар ясаш учун, ёки қайсидир китобни варақлаш учун ёки бўлмаса ким яхши чизиш бўйича баҳслашиш учун шу ерда учрашар эдик. Мен дарсларимиз тугагандан кейин доимо унинг соясида ўзимизга қулай жой топиб, ўзимизни худди оналари бағрида ором топган қуш болалари каби ҳис қилган ўша кўм-кўк ўт-ўланларни яққол кўз олдимга келтира оламан. Яна мен ариқ ва булоқчалар олдида кавлаган кичик-кичик ҳовузча-ларимизни тасаввур эта оламан. Биз уларни сув билан тўлдирар эдик, сўнг унинг атрофида ўтириб олиб, у ерга ташлаган балиқчаларимизни қўлимиз билан тутиб ўйнар эдик. Агар овимиз зўр бўлса, мамнун бўлар эдик. Мен қушлар боқадиган ажойиб тилларанг қафасларни кўз олдимга келтира оламан, биз соатлаб уларнинг ёнида ўтириб, уларни кузатар эдик ҳамда уларнинг ғайриоддий тумшуқларини томоша қилар эдик. Қушлар сув ичаётганида ёки дон ейишаётганида биз уларга лақаб қўйиб олар эдик ва улар билан гаплашардик. Уларнинг чуғур-чуғурини эшитиб бизнинг сўзларимизга жавоб беришаяпти деб ўйлар эдик.
Амакимнинг қизига бўлган сирли ҳис-туйғуларим ака-сингиллик риштаси эдими ёки оловли муҳаббатими, буни ҳозир айтишга ожизман, лекин аниқ биламанки, бу ноаниқ ва ноумид туйғу эди. Қиз боланинг мусаффо юрагига ғам-ситам юкини ортганларнинг биринчиси бўлмаслик учун мен унга ўзимнинг соф муҳаббатимни ошкор этмадим. Чунки мен уни, яъни энг яхши кўрган амакимнинг қизини ҳамда эрта болаликдаги ўртоғимни жуда эъзозлар эдим.
Бир-биримизнинг умр йўлларимизни бирлаштириш ҳатто хаёлимга ҳам келмас эди. Унинг ота-онаси менга ўхшаш бу бечора, бахтсиз йигитни худди қизларидек ёқтиришларига ишонмас эдим. Мен ундан барча севишганлар эҳтиёж сезадиган нарсаларни талаб қилмас эдим, чунки мен унинг қадрини жуда баланд тутар эдим. Унинг ўткир нигоҳларига қараш билан унинг қалби тубида мен учун қанча жой ажратганига эътибор қилмас эдим, балки ака сифатида жой ажратгандир, балки севгилиси сифатида.
Амакимнинг қизига бўлган севгим худди руҳоний малойика қаршисида тиз чўкиб, таъзим қилишдай гап эди, гўё у илоҳий маъбудаю мен унга бош кўтариб қарашга журъат қилмаган художўйман.
Токи амаким оғир касалликка чалиниб вафот этгунларича биз шундай яшадик. Амакимнинг хотинига умид билан айтган охирги сўзлари шундай бўлди: “Ўлим бу болага қилаётган ғамхўрлигимга халақит бермоқда, мен унга қандай ота бўлган бўлсам, сен шундай она бўлгин. Мен сенга ўлимимдан кейин у мендан бошқа ҳеч нарсасини йўқотмаслигини васият қиламан”.
Аммо аза кунлари ўтмасданоқ мен ўзимга нисбатан бошқа муносабатни, бошқача қарашларни сеза бошладим. Қалбимда шу пайтгача ёт бўлган ўзгача бир ҳис-туйғу пайдо бўлди. Мени ҳадик ва умидсизлик қамраб олди, умримда биринчи марта бу уйда бегоналигимни, ёруғ жаҳонда мусофир эканимни ўйлаб кетдим.
Кунларнинг бирида хонамда ўтирган эдим, хонамга истараси иссиқ, очиққина хизматкор аёл кириб келди. У тўғри олдимга келди-да, деди: “Хўжам, хоним сизга бир гапни айтиб қўйишимни буюрдилар; яқинда у қизини турмушга чиқарар экан, сиз ва синглингиз вояга етганингиз боис амакингиз вафотидан кейин сизнинг бу ерда қолишингиз куёвда шубҳа уйғотиши мумкин. Ҳозир сиз яшаётган хонада келин-куёвларга жой ҳозирланар экан. Хоним ўзларига тегишли қайси уйни хоҳласангиз ўшанга ўтиб яшашингиз мумкинлигини айтдилар. У сизга барча шарт-шароитларни яратиб бериб, айрилиқ азобларини ҳис этмас экансиз”.
Бу сўзлар отилган ўқдай юрагимни тешиб ўтди. Шундай бўлса-да, ўзимни қўлга олиб: “Менинг истагим нима бўларди, Оллоҳ рози бўлса, бўлгани”, – дедим.
Хизматкор аёл юмушига кетди, мен эса кўз ёшларимга эрк бериб қоронғу тушгунча бир ўзим ёлғиз қолдим. Жомадонимни олиб унга кийимларимни ва китобларимни жойладим ва ўзимча ўйладим: “Бу ҳаётда мени бахтли қиладиган ҳеч нарса қолмади, ҳатто мен ҳурмат қиладиган ва мени ҳам ҳурмат қиладиган яқин кишимдан-да жудо бўлдим. Энди на қувона, на афсус қила оламан”. Шундан сўнг билдирмайгина бу уйдан чиқиб кетдим. Аммо кетишимдан олдин сўнг бор шаффоф парда ортида тинчгина ухлаётган севгилимга назар ташлади
Мустафо ал-Манфалутий.
Етим
(ҳикоя)
Қўшни уйнинг энг юқори хонасига яқиндан бери ўн тўққиз-йигирма ёшлардаги бир йигитча келиб яшай бошлади. Мен уни биронта олий ёки ўрта-махсус билим даргоҳида ўқиса керак, деб ўйлагандим. Одатда мен янги қўшнимни унинг хонаси рўпарасидаги ўз хонамдан кўриб турар эдим. У озғингина, ранги сўлғин, негадир хафа кўринарди. Доим хона бурчагида чироқ ёруғида ўтирарди. Гоҳ қандайдир китобни ўқир, гоҳида эса, дафтарга нималарнидир ёзаётган ёки ниманидир ёд олаётган бўларди.
Мен совуқ қиш кечаларининг бирида уйга қайтиб келиб уни кўрмагунимча, унга эътибор бермаган эканман. Нима учундир хонамга кирдиму, ногоҳ унга кўзим тушди. Йигитча ўз ўрнида – чироқ ёнида ўтирар, бошини очиқ турган дафтарга қўйиб олганди, “Қийин дарслар ва уйқусиз тунлар уни чарчатган бўлса керак”, ўйладим мен. Унинг кўзларидаги уйқуни сезганим боис, фикран уни ўз жойига бориб ётишига ундадим ва у бошини кўтармагунча жойимдан жилмадим. Шундагина унинг кўзлари ёшга тўла ҳамда шу кўз ёшлари дафтар саҳифасига томганини кўрдим. Сиёҳ кўз ёшларидан бўялиб, ўқиб бўлмайдиган ҳолатга келган эди. Оздан кейин йигитча ўзига келди, қаламини олиб, ишини давом эттирди. Бу қоронғу кечада фақир, бахтсиз ёш йигитчани ёлғиз, бўм-бўш совуқ хонада, оловсиз, иссиқ кийимсиз кўриш мени ўйлантириб қўйди. Уни ҳаёт қувонч ва ташвишлари ўз домига олган, тақдир зарбалари зор қақшатган, аммо у на таскин топа олган эди, на суянч. Бу ҳорғин, ғайратсиз сиймо ортида тоза, азобланаётган қалб борлигига ва бу руҳий азоблардан жисми қовжираб, кундан-кун заифлашиб бораётганига ишончим комил эди. То йигитча дафтарини ёпиб, ўрнидан туриб, ухлашга кетмагунча мен жойимда туравердим. Бу вақтда аллақачон тун зулмати чекинган, ундан ер юзида асар ҳам қолмаган эди, туннинг охирги дақиқаларини ҳам тонг шафағи эгаллай бошлаган эди.
Шундан сўнг кўпгина тунлар мен қўшним йиғлаётганини ёки бошини қуйи солиб ўтирганини, яна ўз жойида ётиб олиб, худди яхши кўрган кишисини йўқотиб қўйган аёлга ўхшаб, инграётганини кузатдим. Гоҳида у хонанинг у ёғидан-бу ёғига тинмасдан юрар, охири мадори қуриб, курсига ўтириб қолар эди.
Унинг ғамига шерик бўлганча мен ҳам аҳён-аҳёнда кўз ёши тўкардим. Агар иложи бўлса эди, унга дўст сифатида ўзини асрашини ва ўз ғамига мени шерик қилишини илтимос қилар эдим. Бу қўлимдан келарди ҳам, аммо йигитчани хижолатга қўйишдан ва унинг қалб тубида яширинган сирларидан воқиф бўлишдан қўрқардим. Ахир ўз сирларини яшириб юриш ҳам инсонга хос нарса эмасми!
Ўтган кун деразадан қарасам, йигитчанинг хонаси тинч ва қоронғу. Мен уни бирор ёққа чиққан бўлса керак, деб ўйладим. Лекин, шу заҳоти заиф, хаста инграш қулоғимга чалинди. Бу товуш мени ҳаяжонга солди ва мен уни бир бахтиқаронинг қалб тубидан чиқаётганини ҳис этдим, ўз юрагимда ҳам унинг акс этганини сездим. Ўзимга ўзим : “Бу йигитча касал, ёнида эса унга ёрдам берадиган ҳеч ким йўқ”, – дедим.
Тақдир мени у билан бекорга учраштирмаганди. Хизматкорга дарҳол фонусни келтиришни буюрдим ва уйдан чиқиб қўшнимникига йўл олдим. Уй бўсағасидан ҳатлаб киришим билан мени қабр устида марҳумга видолашув сўзлари айтаётган одамдаги тушкунлик чулғаб олди. Кирганимни пайқаб, йигитча, худди уйқудан ёки мангуликдан ўзига келгандек, кўзларини очди.
У олдида хира фонусни ва нотаниш одамни кўриб, ҳайратланди. Бир муддат у жимгина менга тикилиб турди. Мен унинг каравотига яқин бориб ўтирдим ва дедим:
“Мен сизнинг қўшнингизман. Сизнинг оғир инграшингизни эшитиб, бу ерда бир ўзингиз эканлигингизни тушундим. Бу нарса мени ҳушёр қилди ва мен келдим. Балки ёрдамим тегар? Ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз?”.
Йигитча қўлини кўтариб, пешонасига қўйди. Мен ҳам унинг пешонасига кафтимни қўйдим, унинг пешонаси ёнарди. У қаттиқ иситмалаб ётарди. Сўнг мен унинг баданига разм солдим; қаршимда эти бориб устихонига ёпишган муштдек жусса ётарди, у кийими ичида аранг кўринарди.
Мен хизматкоримга иситма дориси олиб келишни буюрдим ва уни беморга ичирдим.
У тезда ўзига келди. Менга зийрак нигоҳлари билан қараб, миннатдорчилик билдирди. Мен ундан: “Укам, сизни нима безовта қилаяпти?” – деб сўрадим. “Ҳеч нарса”, – деб жавоб берди. Шунда мен унинг қачо
САВОБГА УНДАГАН ВОҚЕА
(ҲИКОЯ)
Сиз навбатсиз кириш учун мендан эмас, мана шу кутаётган одамлардан руҳсат олинг. Ана қаранг, ёш болалилар, ҳомиладорлар, сизга ўхшаб невара етаклаб келган кекса онахонлар ҳам бор/
Болалар асаб касалликлари шифокорига навбат кўп, узун диқққинафас коридорнинг ярми тўлган, анчагина танилиб қолган мутахасисга бемор кичкинтойларини кўрсатиш илинжидаги ота-оналар садага қўнган чумчуқлардай чуғурлашарди:
— Охири ким?
— Биз.
— Вой-вў, сиздан олдин ўттизтача одам бор шекилли?
-Кўпроқ денг, ўргилай, — гапга қўшилди, кўк рўмоли елкасига тушиб сочлари тўзғиб қолган жувон. У озғин қўллари билан боласи эмаётган кўкрагини яширар экан, бир кўзи билан ўтиргани ўриндиқ қидирарди.
— Касал кўп келишини билишади, ҳамма болалик. Шароит яратиб қўйишса бўларди…
Унинг гапини мақуллаб, бош ирғаган олтмиш ёшлардаги онахон ҳам норози эди:
— Гапирманг… Кеча неварамни келиним олиб келганди. Бояқиш кечга яқин ўзи касалхонага тушиб қолди. Хомиладорда. Анави икки келин ҳам оғирбўй экан, ҳеч бўлмаса яна беш-ўнтача стул қўйишса давлатлари камайиб қолармикан.
— Вой, бу ҳамма жойдаги ахволку…
-Йўқ. ҳамма жойда эмас- деди, қўлидаги сут идишни боласининг оғзига тутаётган жувон, — аксарият поликлиникаларда денг. Тунов куни каттамни эндокринолокка олиб боргандим. Ўттизтача ўриндиқ қўйишибди. Хусусийларда ундан ҳам яхши…
Учта ўриндиқда тўртта бўлиб омонат ўтирган чақалоқлик келинлар ўнғайсизланиб кўзларини яширишди. Жой берай дейишса, қиш кийимида анчагина оғир бола билан оёқда туришнинг ўзи бўлмайди, қийналиб қолишади. Ўтираверишса, тик турганларнинг олдида айбдордай, селгимаётган навбат ва шифокор ўтирган хона эшигига қараб пичирлашарди:
— Тезроқ навбатимиз келсинда…
— Илоҳим. Одамни қаранг. Болами памперси ҳам тўлиб кетди.
— Меникиям.
Чириллаб йиғлаётган чақалоғини овута олмаётган рангпар жувон атрофдагиларга айбдорона мўлтиради:
— Водийдан сахар тўртда келганмиз. Бирор нарсаям еб олмабман. Сутим йўқ шекилли, эмса ҳам йиғлаяпти. Жижиси борлар навбатсиз киради дейишса хурсанд бўлибман. Батга келганларнинг ярмидан кўпида чақалоқку. Қолаверса ҳамманинг боласи ҳам касал…
Унинг гапи чала қолди. Эшик очилиб кўзойнаги ярашмаган ҳамширанинг чийиллаган овози эшитилди.
— Воҳидова…Воҳидова Шахло.
Хозиргина нолиб турган жувон » Биз» дея овоз бериб, шифокор хузурига кириб кетган чоғ, эшик ёпаётган ҳамширанинг рўпарасида олти ёшлар чамасидаги қизалоқни етаклаган барваста эркак пайдо бўлди.
— Раъно Муродовна қабул қиляптими?
— Ха, сиз кимсиз? Регистратурадан тартиб рақами ёзилган қоғозча олган бўлсангиз қайд варақангиз билан беринг. Ўзим чақираман.
Эркак икки дона тилла тишини кўрсатиб илжаяр экан, ичкаридаги шифокор эшитсин деб, овозини баландлатди:
— Эээ синглим. Қанақа тартиб рақами? Вазирликдан Олимжон Ҳакимович юборган одам келибди денг, бўлди.
Навбатда турган хотин- халаж чувиллаб кетди:
-Қанақа вазирлик, уятингиз борми? Шунча одам, ногирон боласи борлар ҳам кутиб турибдику…
— Дўхтирнинг ўзи кеч келди. Қолмишига ётиб даволанаётган беморлардан ҳам консультацияга олиб тушиб, анча вақтимизни олишди. Энди сиз пайдо бўлдингизми?
— Қочинг, орқага ўтинг. Президент юборган бўлса ҳам навбат билан кирасиз!
Оломон ўз хаққини талаб қилган сари у ҳам авжига чиқди:
— Мениям эшитинглар. Ўзим ҳам врачман. Худди сиздака касалларим кутиб турибди. Неварами кўрсатаман-у чиқаман. Ўн минут ҳам кетмайди-ку. Телефон қилиб айтиб қўйишган.
Сабр косалари тўлиб турган бўлса ҳам одамларнинг уни ўчди. Бирор куни шу шифокорга ҳам ишимиз тушиши мумкунку, деган истихолада тақдирга тан беришди.
У ҳамширанинг «ичкарида касал бор» деганига ҳам қарамай шахд билан эшикни очиб, «Ассалому алайкуууум» дея чўзилганча ортга тисарилиб турган қизчани олдингга итариб кириб кетди. Бироқ, икки дақиқа ҳам ўтмай, шумшайганча қайтиб чиқди. Коридорнинг у бошига бориб, кимнингдир рақамларини териб, асабийлашиб баланд оҳангда гаплашди, арзи ҳол қилди.
Гапи тугаб, яна бир рақамни тераётган чоғ ичкаридан чиққан шифокорнинг овози эшитилди:
— Султонхўжаев…
Гавдасига ярашмаган чаққонлик билан пилдираб келган эркак шифокорга ғолибона нигоҳ ташлаб тиржайди:
Асли хотиннинг синаш учун ўлиб кўриш керак бир марта . Аниқда севиш - севмаслиги. Ёлғонлигини билиб қолса аммо аниқ ўлдиришади булар. Қутулмоқчимидингиз ,а? Учта - тўрттасини қолдириб суриб қолмоқчи бўлдингизми ҳали ? Мен нима қиламан ёш жонимга дейишади. Кейин ўлимингга ҳам рози бўласан ноилож. Қандоқ чиройли гапларимиз бор - бегим , бегойим , чиройига қараб қора бўлса ҳам оппоғим , хунук бўлса ҳам чиройлигим . Ёмон бўлса ҳам яхшим мени дегин , Фарғона тонг отқунча суҳбатлашмайдими сен билан жуфтинг ! - у зардалаб чойни тўкдию ётоғига йўл олди
Эрталаб қабулига бели букчайган , эзилган бир аёл кириб келди.
- Келинг опа қани ўтиринг . Нима безовта қиляпти сизнинг ?!
- Одам айтгани уялади ака, қоғозда ҳаммаси ёзилган !- деди аёл
У қоғозга бир қур кўз ташладию, аччиқланди. Аччиқлангани юзидан маълум эди
- Ким қилди буни , эрингизми ?!
Аёл тасдиқ ишорасини қилди боши билан
- Қаматиш керак уни , жамият учун хавфли одам !
Аёл йиғламсираб - Йўқ докторжон қамашмасин учта болам бор, болаларим отасиз ўсмасин, жон доктор илтимос ,худо хайрингизни берсин , эримнинг қаматманг !
- Опа дебман сизнинг энди йигирма учга кирибсиз , учта бола яна. Синглим ҳозир ичингизни тозалайман . Генеколог врач назорати ўрнатилади. Бутун одам бўлишингиз қийин. Анча йилдан бери бу нарса давом этиб келган . Яширгансиз , оқибати эса мана . Шунча азобни кўтариб юрганингизга рахмат сизнинг ўлмай . Хуллас, ётасиз , қизларимиз ўзлари қарашади сизга . Ҳамкасбларнинг чақираман. Кўришади. Оёқ билан юрмайсиз, араваларимиз бор махсус , шунда юрасиз . Эрингиз келса мен учрашишим шарт !
- Феруза! - деди у эшикни очиб
Катта ҳамшира кириб келди
- Бу сингилни олиб палатага жойланг, алоҳида, ҳеч кимнинг қўйманг . Мақсуда билан иккинглар назоратингларда бўлсин. Кейин яна Муқаддас опангиз билан Холиданинг чақиринг Умумий доирада кўриб чиқишсин. Боринг синглим ! - деди у ва ўрнидан туриб ташқарига чиқиб кетди
Халил
- Эй ҳа Халилжон авзойинг бузуқ укам !
- Моҳира опа яхшимисиз ? Ҳайвон сифат десам тилим бормайди , баъзилар иши жаҳлим чиқарадида опа !
- Ўша баъзилар бор сен билан менга иш бор ука. Чекасанми ?!
Ёши қирқлардан ўтган , хўппа семиз Моҳира унга сигарет тутди
- Одам онглику . Ундан кейин аёл барибир ожиза эмасми ? У тошбақа эмаски устига чиқиб сакраса. Она у . Насл давомчиси.. Чўри, канизак эмас ё қулмас ку !
- Жониқма , куйинма . Олдин телевизорда эр - хотин ўпишса , қўлимни юзимга қўйиб, панжам орасидан қарардим. Дадам сезмасин деб. Ҳозир ота билан бола , она билан қиз , келин билан қайнота бемалол кўриб ўтиришади. Ҳаёт шу деб . Қаёққа қараб кетяпмиз ҳайронман ука. Ҳамма балонинг анави видео ўлгур бошлаяпти . Ҳалиги нимайди , бузуқ ленталар бору ана ўшалар бузяпти. Тўртта улфат тўпланса дарров ёпишганлари ўша .Дастурхондаги нонни ҳурмати йўқ, ошни ҳурмати йўқ , еб, ичиб ўтириб кўришади.Ароқ ўлгур кирдими ичкарига , гапдан келиб уйидагидан баъзи эрлар шуни талаб қилади. Жамиятнинг ожиз нуқтасини битта лентага қурбон қиляпмиз деб қўявер . Бошқа гапим йўқ сенга . Баъзи ота - оналар хотинни эр урса , эр бўлгач урадида дейди . Бундоқ ўғлинг билан гаплашмайсанми ота бўлиб, келин билан гаплашмайсанми қайнона эмас она бўлиб дегим келади барига ҳам ! - деди Мохира Халилга қараб
- Ҳа , оила бу нозик масала . Ижтимоий муҳит соғлом бўлса иқтисод ҳам оқибат ҳам яхши бўлаверади. Ижтимоий, маданий муҳит ёмонми ўша жойда ривожланиш, барака , оқибат бўлмайди. Майли опа ичкарига кирай !
- Шошма , сенга бир аёл келдими бугун ?!
- Келди опа , нимайди ?!
- Уч кун даволагинда чиқариб юборгин шуни . Мени қўшним бўлади . Гап кўпаймасин ука. Қуруқ қўйишмайди !
- Ҳозир шунча мораль ўқиган одамнинг гапими энди шу ? Касбингга хиёнат қил , виждонингни жиғилдонга айлантиру ялло қилиб юравер демоқчимисиз , адашасиз.Ўша қўшнингизга айтиб қўйинг , қамалмай қолганига ҳам шукур қилсин. Хотини йиғлаб туриб олди , шунча хўрликдан кейин ҳам. Оқ халат кийиб яна...Эй борингеей ! - дея Халил ичкарига кириб кетди
- Беш кетдим сенга . Бу кетишда ана шу терапеянгдан силжимайсан. Синадим холос сени !
Мохира кула - кула ўз бўлимига ўтиб кетди.
👇
4.
Азизлар ҳикояни номигина шу холос .
Жамият икир - чикирга тўла биламиз. Ибрат томонини олишларингизни
илтимос қилардим.Фитна - икки киши орасидаги муносабатни ғайри- ёт йўллар билан бузиш дегани . Шунга сабабчи бўлиб қолишдан паноҳ сўраймиз Тангридан..
Муқаддас беморининг алдаганидан ўзи хижолат бўлди .
Негадир Халил гапини эсладию юзлари қизарди
- Тавба, кечагина совубман деган эдим .
Ҳозир юрак қурғур бир ғалати уриб қўйди - я ! - деди юзини силаб
У ишхонасидан чиқиб, машинасига ўтириб уйига кетди
Дилбар юзи тунд холатда ўтирибди.
- Маликамнинг авзойи бузуқ нима бўлди ?! -дея яқинлашмоқчи бўлди эри
- Ғанишер ака яқинлашманг, ёқмаяпти !
- Ишхонангда муаммо борми дейман ?!.
- Муаммо сизда бор . Мана шу уйда бор !
- Хотин тушунмадим ?
Икки нафар бола , ишлаяпмиз , бировдан ортиқ , бировдан кам ...!
- Мана, мана шу кам ўлгуни деб янги туфли киёлмаяпман дадаси !
- Кўзингни юмиб олма , худога ҳам хуш келмайди . Оласан синглингга инъом қиласан . Кўйлак оласан бир марта кийиб , ечиб синглингга берасан !
- Берсам опасиман . Онамдан қолган ёдгорим , божангиз ҳам сизга ўхшайди . Битта хотиннинг удалолмайсизлар !
-Хотин яхши ҳам биттадан экансизлар, иккитадан бўлганларингда қочгани жой тополмас эканмиз божалар. Қўйгин жанжалга баҳона қидирмагин . Ўзинг яхши аёлсану .Оқила, зукко , сенга етари йўқ хотин !
- Суйилманг , жиддийроқ бўлинг мундоқ , ёш бола эмассиз ахир !
- Қўрқинчли бўлиб боряпсан кейинги пайтда хотин .
Суйилсам ўз хотинимга, халолимга..Кўчадагига эмас ҳар қалай !
- Боринг , боринг ўшаларга кўзлари учиб турибди ўшаларнинг. Киссасида хемри йўқ, ойни олиб бераман дер экан !
- Кеч бўлди , ўзингни ҳам мени ҳам қийнама , бўпти яхши дам ол!
Ғанишер хотинининг бошини силаб қўйди
Дилбарга эрининг бу қилиғи ҳам ёқмади
- Жонимга тегди барчаси !
У ўтирган жойида ёстиққа бошини қўйди
Анча муддат ўтиб Ғанишер уйғонди
Хонасидан чиқди.
Чиқдию юмшоқ ўриндиқда ёнбошлаганича қотган хотинига кўзи тушди
Кенг диван устидаги енгил ўранчиғни олдию , хотини устини ўраб , бироз тикилиб тургач яна хонасига кириб кетди
Эрталаб турганида хотини ҳамон ухлаб ётар эди
Ўзи нонушта тайёрлади. Аста келиб хотини сари энгашдида .
- Онаси , онаси тур нонушта қиламиз ! - деди у
- Еб - ичиб кетаверинг ўзингиз , тегманг менга !
- Чарчабсан шекилли онаси . Мана бу ерга пул қўйяпман. Бироз айланиб , кўнглинг ёзиб келарсан кўчага чиқиб. Мен кетдим !
- Уххх , пул билан алдайман дейди бу эр мени .
Алдаб бўпсан !
Авзойи бузулган кўйи ўрнидан турди у
Дилбар онасининг уйида
- Куёвлардан худо урган ўзи меничи . Одамларнинг куёвлари бор кафтида олиб юради аёлини . Шунақа ҳурмат қилади кўриб ҳавас қиласан одам. Сенларнинг ўшалардан қаерларинг кам , а қаеринглар кам ? Берганини гапиришса, қилганини гапиришса ,ўргилдим отиб берган қуёнларидан !
Она фиғони фалакка чиққани сари Дилбар - Кўнглим совуб кетди ойи .
Умуман ёқмаяпти куёвингиз шу кунларда !- деди онасига қараб
- Лаллайиб юрсанг биттаси илиб кетади бир куни . Ундан кўра ақлингни ишлат . Ана доминглар бўш турибди . Ажрашаман шу уйни менга бер дегин . Иккита боланг бор, беради, яшайверасан . Ўзим хабар олиб тураман !
- Бермаса - чи !
- У бермагани билан суд олиб беради !
- Йўқ ойи , жавобими беришига мажбур қиламан.
На уйланади , на бахтли бўлади !
- Ақл чироғингга ток келдими дейман ёниб қолди қизим ?!- деди она
Табассум шошиб дарсидан чиқдию уйига йўл олди
Мурод зумда у минган автобусга миниб олди
У қиз тарафга яқинлашиб келди
- Қочмоқчи эдингми ?!
- Шу ерда ҳам сизми ? Қувиб етиб олибсизку!
- Сен менга кераксан . Йўқотишдан эса ..!
Табассум шу ерда йигит оёғини чунонам босди .
- Ҳаммани кўзи бизда , шарманда қилманг одамнинг . Ҳозир тушайли гаплашамиз !- деди ва автобус тўхташи билан Мурод қўлидан тортди.
давоми бор.
(Иброхим Ризо.)
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
#мақола
РИЁ: "ОДАМЛАР НИМА ДЕР ЭКАН?"
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таборака ва таоло: «Мен шерикка энг беҳожат зотман. Ким бир амал қилса-ю, унда Мен билан Мендан бошқани шерик этса, уни ҳам, шеригини ҳам тарк этурман», деди», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Ҳазрати Абу Ҳурайра ривоят этган бу ҳадиси қудсийда риёкорлик ҳақида сўз кетмоқда. Бу ҳадисда ўз амали билан Аллоҳни ҳам, Аллоҳдан бошқани ҳам рози қилишга уриниш риёкорлик эканлиги билдирилмоқда. Аллоҳ таоло:
«Мен шерикка энг беҳожат зотман», демоқда.
Яъни, Аллоҳ таоло учун адо этиладиган ишга ҳеч бир кимса ёки нарсани шерик қилиб бўлмайди. Нима амал бўлса ҳам, ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи учун қилиниши керак. Бу ҳадиси қудсийдан ҳар бир амал холис Аллоҳ таоло учун бўлиши лозимлиги келиб чиқади.
«Ким бир амал қилса-ю, унда Мен билан Мендан бошқани шерик этса, уни ҳам, шеригини ҳам тарк этурман».
Бу ерда амалга риёкорлик аралашиши ширкка тенглаштирилмоқда. Шунинг ўзидан риёкорлик қанчалар ёмон нарса эканлигини билиб олсак бўлади.
Яна ҳадисни ҳаётий воқелигимизга солиштирсак, афсус-надоматга тўламиз. Ҳаётимизда Аллоҳ таоло учун холис қилаётган ишимиз борми ўзи, деб ўйланиб қоламиз. Нима учундир ҳар бир иш олдидан Аллоҳнинг ҳукми эмас, «Одамлар нима дер экан?» деган савол хаёлдан ўтаверади. Қилаётган амалларимизда Аллоҳдан бошқани рози қилишга уриниш одат тусига кириб қолганлиги жуда-жуда ачинарлидир.
Ушбу ҳадиси шарифга ҳаётимизда ниҳоятда муҳтожмиз! Амалларимиз Аллоҳ томонидан тарк этилмаслиги учун ҳам бу ҳадисга амал қилишимиз даркор. Биз томонимиздан махфий ширк содир бўлиб қолмаслиги учун ҳам ушбу ҳадиси шарифга бўйсуниб яшамоғимиз лозим. Ўшандагина амалларимиз Аллоҳ таоло томонидан тўлиқ қабул бўлади. Ана ўшандагина махфий ширк келтирмаган бўламиз, амалларимиз самарасидан у дунёю бу дунёда баҳра оламиз. Аллоҳ таолонинг Ўзи барчамизни риёкорликдан асрасин!
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ТАБИАТДА ҲЕЧ НАРСА ЎЗИ УЧУН ЯШАМАЙДИ:
— Ариқ ўз сувини ичмайди.
— Дарахтлар ўз мевасини емайди.
— Қуёш ўзи учун порламайди.
— Гуллар ўзи учун гулламайди.
Ҳатто инсонлар ҳам, «Мен ўзим учун яшайман» дейишса ҳам, барбир кимдир улар учун ҳаётларининг мазмуни ҳисобланади. Яратиқ борки, ўзи учун бўлмаган нарсаларни бошқаларга бериш билан бахтлидир. Гуллар кимларнингдир кўнглини шод айлайди. Сув эса кимларгадир ҳаёт беради...
Сиз ҳам меҳр улашинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг... ва албатта берганарингиздан ортиғига эришасиз...
Шундай бўлингки,
атрофингиздагилар сиздек яқини борлигига шукроналар айтсин!
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
😰ЧИМИЛДИҚДА ЁНГАН ҚИЗ😱
📝Қандай ўғирлашди, келинчакнинг ўзи ҳам билмай қолди. Кўзини очса, бутунлай бошқа чимилдиқда ётибди. Қўл-оёғини қимирлатмоқчи эди, қисиб боғланган чилвир имкон бермади. Зал бурчагидан эшитилган инграш каламушларни чўчитиб юборди. Улар одамни сескантирувчи питирлаш ва чий-чий овозлар ила нари қочишди. Оғзига тиқилган латта оддий латта эмас эди: атрофига тангачалар қадалган куёвлик дастрўмоли. Муниса бошини силкиган эди, тангачалар шиқирлади. Шу пайт залнинг нариги томонидаги эски эшик ғийқиллаб очилди. Ғира-ширада бир шарпа яқинлаша бошлади. Кейин пардани суриб, келинчакка яқинлашди ва қўйнидан ялтироқ ханжар олиб: Сен унга турмушга чиқмаслигинг керак эди деб ҳалиги кимса ханжарни бегуноҳ ва ҳимоясиз, нозикниҳол келинчакнинг... 😱😭👇
нг шишган , чиндан маззанг йўқми ? Вой ўлмасам йиғладингми ?!- деди қизи ташқарига чиққанида .
Она қизини бағрига босди
- Куёвингиз кутиб қолди ойи . Ўзим қарайман деяптилар . Кетақолай !- дея йўлга тушди Гулбахор
- Ўзингдан тинчигин болам. Куёвим аъзамат йигит чиқдида , гард қўндирмайди !- деган эди она ўшанда
Табассум дарсга шошяпти.
- Ана у. Ўз дарди билан оввора қиз . Хушбичим ва гўзал ! -
Мурод кўнглидагини уққандек Табассум табассум билан дугоналари билан кўришар эди
Бир қиз кўзи Муродга тушдию унга қараб кулиб қўйди. Қиз қарашини англаган дугоналар ҳам энди Мурод томонга қарашди
- Ўўўў Замира дидинг чаккимас !- деди дугоналар гууур этиб хандон отишиб
- Кулаверларинг . У йигит боядан бери дарвозага кўз тиккан , сен келгач эса сени кўзи билан кузатиб бизнинг олдимизгача келди !- деди Замира
- Жиннимисан!-
Табассум шундай дея дугоналаридан айрилиб бино томонга юрди
- Ажойиб йигит экан . Бироқ меникимас . Замирага мос !-
У аудоторияга кириб келди
- Хонангиз шуми ? Билиб олдим !- дея қўл кўтардию йўқолди Мурод
- Соғ эмас шекилли!
Табассум кулди
- Кўрдимку ҳар тугул . Қандоқ яқинлашаман энди ? Хат берсамми экан ? Йўқ , билиб қолишади . Учрашувга чақирсамми , йўқ гап бўлиб кетади . Узоқдан кўриб турганимда бошқалар гапирса ... Севаман сизнинг десанми ? Йўқ. Нимадир қилиш керакку ахир !
Мурод қанча ўйланмасин , ҳаммаси нотўғри туюлаверди
Танаффусга чиқди .Табассум хонасининг эшигини очар пайтда Табассум эшикни очдию, улар тўқнашишди.
- Сиз .. ! - деди Мурод
- Сиз... А дарсингиз борми бу хонада?!
- Йўқ - деди Мурод - Менга сиз,,, керак эдингиз !
- Бошингизга урасизми мени , кетинг яхшиси ! - деди Табассум
- Сиз билан овқатлансак ...!
- Йўқ , иштаҳангиз бўғилади мен билан ,,, қочееей ! - Табассум шиддат- ла эшикни очди-ю чиқиб кетди
- Анавими ? - уни ёнида турган йигитлар Муроднинг кўрибоқ Табассумдан сўрашди
У бош ирғаб тасдиқлади
- Бери кел ҳой йигит , гапимиз бор !- деди биттаси
- Ўзинг кел , балки кўчага чиқармиз.!- деди Мурод
- Майли , кетдик унда ! - деди йигит
Икки йигит кўчага чиқишди. Олишув бошланди
Қолганлар томашабин бўлдилар
Бир зарбала Мурод йигитнинг уриб йиқитди
Қолганлар ташланмоқчи бўлганида Табассум келиб қолди
- Бас қилинглар ҳозироқ . Бўлди !- деди у орага тушиб
Йигит ва унинг шериклари ортларига қайтишди .
- Тан бермадим сизга . Исмингиз нима ?!
- Исмим Мурод !- деди Мурод
- Гап бундай Мурод. Мени ошиқларим кўп . Ҳали у машинада , ҳали бу машинада юраман . Албатта сизга бунақа қиз ёқмаса керак . Бугунги куннинг унутинг. Орамиз очиқ сиз билан !- дея ортига қайтди Табассум
- Мендан кўнгли қолсин деб айтяпсиз. Қизлар кўп олифта !- деди у қиз ортидан
Муҳаббат. Уни ҳар ким ўзича талқину - таъриф қилади
Унга ўзича жило беради баъзила , ўзича оҳанг, ўзича куй ҳосил қилади баъзилар, бошқалар уни қандайлигини билмай ўтишади
Яшаш сирини билолмаганлар бўлса керак бундайлар
- Кўрсатиб қўяман ҳали !- деди Мурод ва ўз хонасига томон кетди
***
- Нега мени тергайверамиз Гулбахор ҳадеб ? Ишдаман дейман, ишонмайсиз, ҳамширадан сўрармишсиз ?!- деди Халил хотинига қараб
- Сўрасам эримсиз , икки болам отасисиз. Ёқмаяптими ? Изингиздан қуваман керак бўлса !- деди Гулбахор эрига қараб
- Уйда ўтириб зерикибсиз чоғи , энага ёллайман болаларга сиз ишлайсиз!- деди эр
- Жағими ёпмоқчимисиз ҳали мени . Оввора бўласиз билдингизми, оввора бўласиз! - хотини авзойи ўзгарди
- Барака топкур болалар дийдаси қотади , сизнинг ё мени ёмон кўриб қолишади , жанжал қилавермайлик улар олдида!
- Болаларнинг баҳона қилманг. Муносабатларимизнинг аниқлаштириб олмоқчиман холос ! - деди хотини
- Ишонмайсизми менга !-
- Кўзим билан кўрдим ахир , қандоқ ишонай сизга дадаси ?! - деди Гулбахор
- Сени ўз вазифаларинг бор билсанг. Уй супур - сидирдан ташқари маззали овқат қилиш, озгина ўзингга эътибор беришинг, мана бу тилингга озгина шакар қўшишинг ва мени қаерда юрганимни сўрамаслигинг !
- Ҳалил ака, жон Халил ака юрманг илтимос , юрманг !- зорланди Гулбахор
- Мен юрмасам сизларнинг ким боқади онаси ? Мен аввалги гулимни кўришни ҳоҳлайман , бўпти мен кетдим !- дея Халил ташқарига чиқиб кетди