ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33749

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

!

"Бир умрлик сабоқ":
"Бир умрлик сабоқ" рукнидан.
"Асил ўғилнинг асил отаси"
Узоқ туманлардан бирида яшайдиган қариндошимизникига меҳмонга бордик.
Бекатда тургандик,яп-янги,оппоқ "Нексия" келиб, олдимизда тўхтади.Қирқ беш ёшлардаги ҳайдовчи қаерга боришимизни сўради.
Манзилни айтдик.
Савдолашдик.
Йўлга тушдик.
Тойчоқ муборак бўлсин,ака,-дедим олдинги ўриндиққа жойлашиб олгач.
-Раҳмат,меҳмон.
Танишиб олдик.
Бир оғиз сўрашиш Олчинбек аканинг гап қопини очиб юборди.
-Меҳмон,бизда битта тадбиркор ўғил бор,-деди у.-Шу ўғлимиз тиниб-тинчимайди,бир қарасангиз,у жойдан буғдой олиб келиб бу жойга сотади,бир қарасангиз,қишлоқликлардан семиз хўкизларни олиб келиб шахардаги қассобларга сотади, ишқилиб тиним билмайди.Ўғлимиз пулни пулга уриб пул топади.
-Э барака топсин,ота Ўғил экан-да, фарзандингиз,мана, сиз ҳам ҳамма нарса етарли,деб уйда ўтирмасдан,киракашлик қилиб,пул топаяпсиз,рўзғорнинг даромадига ҳисса қўшаяпсиз-ку?-дедим гап келишига қараб.
-Ҳа,биз ҳам тинмаймиз,меҳмон,топганимизни рўзғорга ташиймиз,-деди Олчинбек ака.-Тўғри айтдингиз,ўғлим отасига тортган, меҳнаткаш, ишнинг кўзини билади.Мана шу машинани ҳам ўғлим олиб берди."Мен тижорат қилиб,сиз кира қилиб,пулни кўпайтирамиз,-дейди.
Олчинбек ака йўл бўйи Ўғилни,унинг тарбияли, меҳнатсевар,уддабуронлигини мақтаб кетди.Уйлари йўлнинг устида экан,бирров кириб чиқишини айтди.
-Бугунги топган-тутганимни ўғлимга бераман-у,дарров чиқаман,-деди у-Баҳонада ўғлим билан ҳам танишиб оласизлар.
Уйлари олдида тўхтадик.
Уйдан бир аёл ва йигирма беш ёшлардаги йигит чиқиб келди.
-Мана шу йигит бизнинг топармон Ўғил,-дея машинадан тушди Олчинбек ака.
Олчинбек ака ўғлига бир даста пул берди.
Машинадан сал нарида бўлган оилавий суҳбат қисқа бўлди.
-Чўғи кам-ку,дада?
-Одам кам,ҳаво совуқ,-деди Олчинбек ака.
-Йўловчиларни олиб бориб қўйинг-у,тез қайтинг,бир жойга ўтиб келамиз,-деди аёл.
-Хўп,-деди Олчинбек ака ва машинага ўтирди:-Ана энди кетдик,меҳмон.
Озгина юрган эдик ҳамки,бир киши тўхтовсиз қўл силкиб,машинани тўхтатишни ишора қила бошлади.
-Оббо,сен етмай турувдинг,-дея Олчинбек ака "хозир қайтаман"ишорасини қилиб,ўтиб кетмоқчи эди,ҳалиги одам йўлнинг ўртасига чиқиб,туриб олди.
-Машинамда узоқдан келган мижозларим бор,ҳозир қайтаман,-деди Олчинбек ака ойнадан бошини чиқариб.
-Э,ака сизнинг "ҳозир қайтаман"нингиз кўпайиб кетди,-деди бизни тўхтатган одам,-Уч ой бўлди,бир ҳафтада бераман дегандингиз,одамда лафз бўлади ахир.
Энди ҳеч қандай баҳонангиз ўтмайди,ё ҳозироқ пулимни топиб берасиз ёки олган бир тонна буғдойингизни қайтариб берасиз.
-Бўлди,ука,ҳозир ўғлимга пул бериб келдим,мана меҳмонлар гувоҳ, шундай борсанг,бериб юборади.
-Ўша олифта,бетарбия ўғлингизга ишонмайман,машинани қайтаринг,ўзингиз олиб берасиз.
-Жон, ука,кўриб турибсан,машинамда меҳмонлар бор,кеч бўлаяпти,уларни элтиб қўйишим керак,-дея ялингудек давом этди Олчинбек ака,-Уйга бор,айтаман,ўғлим бериб юборади.
-Пулингиз бор экан,нега бирдан менга бериб қўя қолмайсиз,ўғлингизга беришингиз шартмиди?
-Биласан,оиламизда кассир шу бола,бухгалтер янганг,ҳисоб-китобни улар қилади-да,-кулди Олчинбек ака,-Биз оддий ишчи, ука.
-Э,шўрингиз бор,ака, ҳозир бораман,агар кассирингиз пулимни бермаса, кейин ёмон бўлади.
Йўлда давом этдик.
Олчинбек ака қўл телефонини олиб,ўғлига қўнғироқ қилди:
-Ҳозир Олмосвой боради,ёзда бир тонна буғдой олгандик,сотиб бир ҳафтада пулини бераман,дегандим.
Уч ой ўтиб кетди,унинг ёмон жаҳли чиққан,боя қўлингга берган пулдан қарзимизни узиб юбор! Нима? Нимага бермайсан? Уйда пул бор-ку,бериб юбор.
Олчинбек аканинг жаҳли чиқиб,телефоннинг овоз кўтаргичини қўшди.
Ота-бола ўртасидаги суҳбатга беихтиёр гувоҳ бўлдик.
-Дада,мени биласиз,қатьий қоидам бор,сейфга тушган пулни қайтариб чиқармайман.
Одатимни билиб туриб,яна мендан пул сўраманг! Ўша Олмосвойга ҳам айтинг,келиб пул сўраб асабимни бузиб юрмасин!
-Э...-Олчинбек ака ўғлини сўкди,-Қоидангни ҳам,сени ҳам...

-Ҳой дадаси,овози келди аёл кишининг,-Тагингизга "Нексия" миндириб кўйиб,сизни зўр қилдикми дейман,сўкиниб қолибсиз.
Қарзни ўзингиз олдингизми,ўзингиз узинг,бизга осилманг,тамом-вассалом.
-Э, жиннимисан,мен топганимни қўшқўллаб,сенларга топшираяпман-ку

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Yozganlarimiz ko'p emas, yozishni istasakda yoza olmayotganlarimiz ko'p...!

@ibratli_sozlar 🕊️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​«Қани, энди гапиринглар-чи?» – дедим уларга. Кичик ўғлим гап бошлади (шу ўғлим кичиклигида коляскадан йиқилиб тушган, «р» билан «қ» харфини қийналиб талаффуз қиларди ўшанда): “Намозга бордик, ёмғир севалаб ёға бошлади. Масжидда жой қолмаган экан. Бир амаки ёнига чақириб, ўтирғизди. Сиз ўргатганингиздай, «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм», деб имомга иқтидо қилдим. Намоз ўқидик. Ҳамма охирида дуо қилди, мен ҳам дуо қила бошладим:
«Художон! Аям тузалиб қолсин! Жалол тоға уйнинг пулини сўрамай турсин! Аям тузалиб, бизга ширин овқатлар қилиб берсин! Тезроқ катта бўлиб қолайлик! Акам билан ишлайлик! Бозорда мелиса қувламасин бизни! Синглим печений деб йиғламасин» – деб дуо қилаётсам, ёнимдаги тоға йиғлаяпти. Унинг ёнида ўтирганлар ҳам елкалари силкиниб йиғлашяпти. Мен овозимни чиқариб, қўлларимни кўтариб, дуо қилаяпман…
Акам бўлса, «Эй» деб, менга «Тур, кетамиз», дейди. Дуо қилиб бўлиб акам билан кетмоқчи эдик, ўша амаки мендан: Қаердансизлар? Аянг қаерда? Даданг қани?» – деб сўради. «Дадам Россияга кетиб, келмай қолган. 4 йилдан ошди. Аямнинг қўли куйиб уйда касал ётибди, ишга боролмаяпти», дедим…”
Хуллас, ўша амаки ўғилларимни бозорга олиб тушиб кийинтирибди, қизимга ҳам кийим олишибди. Уйга озиқ-овқат совғалар билан ўғлимнинг қўлига 50 000 сўм пул бериб, манзилимизни сўрабди. Ўғилларим раҳмат айтиб: «Тоғажон, исмингиз нима? Исмингизни айтинг, аям сизни дуо қиладилар», дейишибди. Мен эса йиғлардим, холос…
Орадан ярим соатлар ўтиб эшик тақиллади. Ўша Музаффар ҳожи амаки аёли, ўғли, келини билан кириб келишди. Бироз суҳбатлашиб ўтиришди. 9 ёшли ўғлимнинг овоз чиқариб айтган дуосидан йиғлаган ҳожи ака қаттиқ таъсирланибди ва шунчалик хайри саховат кўрсатибди. Маҳалла оқсоқоли, қўшнилар ҳам хабар олишди, рўза, фитр пулларидан деб бериб кетишди… Мен эса йиғлаб раҳмат айтардим, холос. Ҳожи амаки уй ижара ҳақининг бир йиллигини тўлаб, телефонимизни тузатиб, улатиб берди. Мен ишга қайтгунимча ўғли хабар олиб турди, ҳар жума аёли билан йўқлаб, ўзи кириб келарди…
Мана шу воқеага ҳам 10 йил бўлибди. Шукр, қўлларим тузалиб кетди. Уй ҳам олдим. Ўғилларим улғайиб, ёнимга кириб қолишди, меҳнаткаш, ақлли, мулоҳазали йигитлар бўлишди. Ҳар йили Рамазон ойи келса, шу воқеа эсимга тушади. Кўзларимдан дув-дув ёш тўкилади. Норасида беғуборимнинг қилган дуолари юрагимни титратганди…


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📑ҚАБРДАН ҚАЙТГАН ҚИЗ ( БЎЛГАН ВОҚЕА)😢

Сожида ниҳоятда ақилли , чиройли, қадди қомати келишган қиз . Уй рўзғор юмушларини саранжом саришта қилади.
Сарвардан келган совчиларга розиилик берди. Нон ушатилди, фотиха қилинди.
Тўйга тўрт кун қолганида куёв булмиш Сарвар Сожидани учрашувга чақирди . Икки ёш учрашишди. Сожида уялганидан ерга боқар, уялганидан икки яноқи қип - қирмизи бўлиб хуснига ўн чандон хусн қўшиб турарди.
Нега жимсан, ёки менга турмушга чиқаётганингдан норозимисан?
— Йўқ нега энди . Сиз гапираверинг мен эшитаман холос.
Уйга келиб Сожида
типирчилаб икки дақиқа ўтмай ўзидан кетди. Тез ёрдам келиб Сожидани текшириб кўриб:  Бардам бўлинглар, кўргулик экан,  кечикибмиз ..Жаноза утди. Бир маҳал соат тунги 1 лар чамаси эшикни кимдир бежо таққиллата бошлади.Не кўз билан кўрсинки дарвоза олдида  қабристон қоровули хавотирда турарди....Давоми 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

уқтирди.

Нигора кўчада кетаркан юраги сиқила бошлади. “Энди нима қилдим-а, қаёқданам шу дардга йўлиқдим. Ўғилларим улғаяётган бўлса, шунча ташвишим каммиди...” деганча ўзини ўзи ич этини еб борарди.



Бу вақтда Азимжон дўстлари билан тушлик баҳона сўлим анҳор бўйидаги кафеда чақчақлашиб ўтиришарди.

- Э, биродар, кўтармайсанми энди, - Азимжонга тихирлик қилди улфатларидан бири.

- Қўйсангчи, ўзим яқингинада нариги дунёдан қайтиб келдим, - Азимжон дўстларига ҳаваси келаркан, уларни ялинтиргиси келди. Худди ўз хоҳиши билан эмас, бировнинг зўрлиги билан ичса соғлиғига ҳеч нарса қилмайдигандек…

Бироздан кейин “ол-ол”, “кўтар-кўтар”лар ўз кучини кўрсатиб Азимжон маст бўлиб қолди.

- Ўғил бола гапни айтайми? – Ботир унинг елкасига қўлини қўйиб ялтоқланди.

- Айт, нима гап экан?

- Худо сенга касалликни нариги дунёга жўнатиш учун эмас, бошқатдан ҳаётга қайтариш учун берганди, тушундингми?

Азимжон унинг гапини маъқуллаб бошини силкитди.

- Сен устасан, қўли гул, чўнтаги тўла пул устасан. - Ботир беўхшов хохолаб кулди. - Аммо яшашни билмайсан оғайни. Мана, кечагина ўлай деб ётувдинг, ўлиб кетсанг уй-жойинг, йиққан дунёинг ҳаммаси бир пул бўлиб қолиб кетарди.

- Тушунтириброқ гапир... – деди Азимжон Ботирнинг кесатиғидан нима демоқчи бўлаётганини тушунолмай.

- Ҳадеб болам-чақам деявермай, ўзинг учун яшашни ҳам ўргангинда дўстим. - Азимжоннинг елкасига меҳрибонлардек қоқиб қўйди.

Ароқ таъсиридан кайфи ошиб қолган Азимжон касалхонада тортган азоблари эсига тушиб кўзига ёш олди.

- Дўстим... сен ҳақиқий дўстсан. Ота-она, хотин, бола-чақа ўз йўлига, лекин сен дў..ўс..тим...сан. Раҳ..ҳмат дўстим, кел, дўстлигимиз учун ичамиз.

Улфатчилик қизиб, “қалин дўстлар” устахонада чала қолиб кетган ишларни ҳам унутишди. Салқин анҳор бўйида кайфлари тарқалгунча дам олиб, сўнг тарқалишди.

Кайфи тарқаган бўлса-да, боши лўқиллаб оғриётган Азим дарвозадан кириб келаркан, Ботирнинг гапини эслади, юраги сиқилди. Нигора диванда бошини боғлаб олганча хаёл суриб ўтирарди. Унинг бу ҳолатини кўриб Азимнинг баттар ғаши келди.

- Ҳа, тинчликми? – деди энсасини қотириб Азимжон.

- Мазам бўлмаяпти, дадаси, - деди Нигора хаста товушда.

Азимнинг таъби хира тортди, “шуниси етмай турувди”, дея пичирлаганча ётоққа кириб кетди. Унинг пичингини Нигора эшитмади. У шу топда эрининг “Нега тобинг бўлмаяпти, бирон дори олиб келайми, қаеринг оғрияпти” дея куйиниб, атрофида парвона бўлишини жуда истарди. Лекин...

Азимнинг бепарво ичкари уйда ухлаб ётиши Нигорага жуда алам қилди. Бир оздан сўнг ичган аналгинининг таъсиридан бош оғриғи қолиб, жони ором олди. Кўнгли ҳам тинчлангандек бўлиб: “Нега ўпкалаяпман, ҳамма эркаклар ҳам шу-да, балким ишдан чарчаб келгандир”, деди-да, ўрнидан туриб, ошхона юмушларига шўнғиб кетди.

Эрталаб нонушта қилиб ўтиришаркан Нигора бир сўз демай иштаҳа билан қаймоққа нон ботириб ер, эрининг дам-бадам қараб қўяётганини пайқамасди ҳам. “Намунча овқат ейди бу, ўзи шундоғам семириб кампир бўлиб кетяптию...”, шундай деркан Азимнинг хуноби ошди.

- Нима бало, бошинг қоронғими, - деди кесатиб.

Эрининг жеркишидан Нигоранинг иштаҳаси ғиппа бўғилди-қолди.

- Нега унақа дейсиз, дадаси?

- Менинг олдимда ҳадеб кавшанаверма. Умуман камроқ есанг бўларди, шундоғам семириб кетяпсан.

- Дадаси, кечадан бери нега тобинг бўлмаяпти, деб сўрамадингиз ҳам, - Нигора дастурхон четини ўйнаб ўтираркан ҳали ҳам эрининг бир оғиз илиқ сўзига муштоқ бўлиб тикилди.

- Нимангни сўрайман, соппа-соғсан-ку! - Азимжон бетоқатланиб ўрнидан турди. Дарвоза ёнидаги тошойнага қараб кийимларини тўғриларкан, - Бугун кеч келаман, - дея эшикни зарб билан ёпганча чиқиб кетди.

Нигора деразадан термулганча унинг ортидан қараб қоларкан юраги сиқила бошлади: “Тавба, одамам шунчалик ўзгарадими-я, яқингинада жони оғриб ётганда яхшиям сен бор экансан, дея меҳр билан боққан кўзлар, энди бунчалик душманига қарагандек таъқиб қилмаса? Ёки мени ёлғондакам эркалик қиляпти, деб ўйлаяптимикан? Ҳа-я, тузалмас дардга чалинганимни қаёқданам хаёлига келтирсин. Балким ётиб олсам ростакамига ичи ачир, минг қилса ҳам эрим-ку... Йўғ-е, нималар деяпман, Худо сақласин, ишқилиб ҳеч қачон ётгулик қилмасин,

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

нсиз ўтирарди. Шу пайт шифокор кўринди, ҳамма ўтирганлар умид билан унга томон тикилишди.

- Шарипов Азимжоннинг яқинлари ким? - унинг овози шу қадар жиддий жарангладики, Нигоранинг ҳуши учаёзди. Ўзини қўлга олиб, шифокорнинг ёнига борди.

- Мен билан юринг, - хонасига бошлади шифокор.

Нигора хонадаги деворларга осилган оғир касалликлар ҳақидаги суратларни кўриб баттар юрагига ғулғула тушди.

- Биласизми синглим, эрингиз ўткир дизентерия касаллигига чалинган, - вазминлик билан гап бошлади шифокор. - Шу сабабли ичаклар заҳарланган. Ундан кейин “сариқ” аломати ҳам сезилаяпти. Икки хил касаллик билан курашиш организм учун жуда оғир кечмоқда.

Нигора ҳеч бир сўз айта олмас, томоғи ғиппа бўғилиб, кўзлари жиққа ёшга тўлди.

- Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. Аммо айтиб қўйишим лозим, шифокор бироз сукутга чўмди, - эрингизнинг ҳаёти қил устида.

- Нималар деяпсиз? - Нигора бор кучини жамлаб баъзўр овоз чиқарди.

- Қўрқманг, Худонинг марҳамати кенг, умри узоқ бўлса тузалиб кетади.

Шифокор “энди сизга рухсат”, дегандек ўрнидан туриб, эшикни очди.

- Жон дўхтир, мен шу ерда қолай, эримга ўзим қараб тураман.

- Мумкин эмас, қолаверса қарайдиган ҳамширалар бор.

Нигорани жонлантириш хонасига киритишмади-ю, лекин эшик тагида қолишига қаршилик қилишмади. Нигора кўчага чиқди, аранг телефон топиб, қўшниси бўлмиш Манзура холага сим қоқди.

- Манзура хола! Бу мен, Нигораман. Ҳа, тинчлик, “реанимацияга” олишди. Холажон, сиздан илтимос, бугун болаларимнинг олдига чиқиб ётинг, илтимос ёлғиз қолишмасин. Азимжон акамнинг аҳволлари оғир, ёнида бўлишим керак...

Нигора Манзура хола билан гаплашгач болаларидан кўнгли хотиржам тортди, тонггача ўриндиқда ўтириб чиқди. Ҳеч ким бир оғиз “нега бу ерда ўтирибсан?” демади. Ахир бу ер шифохона эмасми, беморларнинг яқинлари кечаси билан келаяпти, кетяпти. Ҳамширалар қўлларида дорими, қонми, алланималарнидир кўтариб кириб чиқишмоқда. “Жонлантириш бўлими” эшиги очилди. Қўлида папка кўтарганча кечаги салобатли шифокор чиқиб келди.

- Ие, Шарипова, ҳали ҳам шу ердамисиз? – деди у Нигорага ачиниш билан боқаркан.

Шифокор кўчалик кийимида бўлгани учун Нигора аввалига уни танимай турди, кейин оғриқдан лўқиллаётган пешонасини ушлаб, зўраки жилмайди.

- Вой, ассалому алайкум, кечирасиз танимабман.

- Ҳеч қиси йўқ, эрингизнинг аҳволи кечагидан тузук. Керакли дориларни ёзиб кетяпман.

- Раҳмат сизга, - Нигора ёшига номуносиб тарзда қўлини дуога очди. - Илоё болаларингизнинг роҳатини кўринг, - дея юзига фотиҳа ўгирди.

Нигоранинг эри учун бунчалик ташвишланаётганидан шифокор ачиниб:

- Барибир киритишмайди, яхшиси уйингизга бориб дамингизни олинг. Кечроқ келиб хабар оларсиз, - дедида чиқиб кетди.

“Тўғри, - ўйлади Нигора шифокорнинг ортидан қараб қоларкан, - бу ерда ўтирганим билан нима фойда? Бориб болаларимдан хабар олай, Манзура холаниям қийнаб юборишгандир ҳойнаҳой”.

Нигора бекатга яқинлашганда яқин атрофдаги ошхоналардан таралаётган овқат ҳидини сезиб, қорни жуда очганлигини англади. Кеча ўғли ишхонасига қўнғироқ қилганида энди тушлик вақти бўлаётганди. Демак бир ярим суткадан бери туз тотмаганлигини эслади...

Уч кундан сўнг Азимни палатага олиб ўтишди. Бу кунлар ичида Нигора на еб-ичганини билди, на ҳаловатини. Кечалари алоқ-чалоқ туш кўраётиб чўчиб уйғониб кетади, шу билан тонггача мижжа қоқмай Азимнинг тепасида ўтириб чиқади. Икки кун ўтиб, энди касалхонага кириб келганди ҳамки, даволовчи шифокор билан ҳамширанинг талмовсираб югуришаётгани устидан чиқиб қолди.

- Нима бўлди, хўжайиним яхшимилар? – сўради Нигора ҳамширанинг ортидан бориб.

- Оғирлашиб қолдилар, - ҳамшира шундай деганча реанимация бўлимига кириб кетди.

Нигора шунчалик қўрқиб кетдики, юраги увишиб, қўллари, лаблари титрай бошлади. Кейин маълум бўлишича Азимга қайсидир укол ёқмай реакция берган экан.

Шу воқеадан сўнг уч кун ўтиб Азимни палатага олиб ўтишди. Энди Нигоранинг югур-югури янаям кўпайди. Эрталаб ўғилларини мактаб, боғчасига кузатадида дорихонага югуради, ундан касалхонага. Азимнинг ёнида ўтириб овқатини едиради, унинг ётавериб увишиб қолган оёқ-қўлларини, сирқираётган белини уқалаб қўяди. Сўнг уйига чопади, кечқурун болал

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ПАЙҒАМБАРЛАР ЯШАГАН ВА ВАФОТ ЭТГАН ЖОЙЛАР

1. Одам алайҳиссалом Ҳинд диёрига тушган ва ўша ерда вафот этган.
2. Идрис алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Аллоҳ таоло у зотни осмонга кўтарган (вафот этмаган).
3. Нуҳ алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Маккада вафот этган.
4. Ҳуд алайҳиссалом Яманда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
5. Солиҳ алайҳиссалом Ҳижозда яшаган ва Маккада вафот этган.
6. Иброҳим алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
7. Лут алайҳиссалом Урдунда яшаган ва Суриянинг Сафро қишлоғида вафот этган.
8. Исмоил алайҳиссалом Маккада яшаган ва шу ерда вафот этган.
9. Исҳоқ алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
10. Яъқуд алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
11. Юсуф алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
12. Шуайб алайҳиссалом Мадянда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
13. Айюб алайҳиссалом Сурияда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
14. Зулкифл алайҳиссалом яшаган ва вафот этган жой аниқ эмас.
15. Мусо алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
16. Ҳорун алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
17. Довуд алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
18. Сулаймон алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
19. Илёс алайҳиссалом Ливанда яшаган ва осмонга кўтарилган (вафот этмаган).
20. Алясаъ алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
21. Юнус алайҳиссалом Ироқда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
22. Закариё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
23. Яҳё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
24. Исо алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Аллоҳ таоло уни осмонга кўтарган.
25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамада туғилганлар ва Мадинаи мунавварда вафот этганлар.
Барчаларига Аллоҳнинг саломи ва салавоти бўлсин.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ибрат

Аллоҳнинг қуйидаги мўъжизаларини биласизми?

60 000 км
Инсон танасида мавжуд бўлишига қарамай, микроскоп воситаси билангина кўринадиган майда томирларнинг узунлиги (тахминан) 60 000 км. дир.

500 миллиард
Ҳар йили ўсимликлар атмосферага чиқараётган кислороднинг оғирлиги – (тахминан) 500 миллиард тоннадир.

260-400 миллиард
Инсон танаси бир кунда (тахминан) 260-400 миллиардча қон ҳужайралари ишлаб чиқаради. 

227 миллион
Юрагимиз ҳаётимиз давомида 227 миллион литр қон ҳайдайди.

109 та
Табиатда мавжуд бўлган 109 турдаги атомларнинг фарқли шакл ва миқдорда бир орага келиши натижасида Ер юзида ҳайратомуз, турфа моддалар вужудга келган.

50 миллион
Бурунда «nasal epitelyum» деб аталган зар воситасида турли ҳидларни сезасиз. Бу зарда 50 миллионга яқин асаб (нерв) ҳужайралари бордир.

6 та
Кўз атрофида олтита мускул бўлиб, улар кўзнинг ўнгга ва чапга, юқорига ва пастга ва бошқа ҳаракатлар қилишига ёрдамчи бўладилар.

96 500 км
Қондаги ҳужайралар танадаги қон миқдорининг ярмини ташкил қилишларига қарамай, ён-ёнига тизилсалар 96 500 км лик чизиқчани ҳосил қиладилар. Бу – Ер юзининг сиртини икки марта айланиб чиқиш, демакдир.

3 500 дан ортиқ фермент
Инсон ҳужайрасида 3 500 дан ортиқ ферментлар бўлиб, буларнинг бир нечасининг кам бўлиши ҳужайра ичидаги фаолиятнинг бузилишига олиб келади. Бунинг оқибатида ҳужайралар парчаланади, яъни, ўлади.

100 000 км
Инсон танасидаги томирларнинг жами 100 000 км дан кўпдир. Бир инсондаги томирларнинг учларини бирлаштирилса Ер юзини икки ярим марта айланиб чиқа оладиган даражада узун бўлади.

23 040 марта
Биз бир кунда (тахминан) 23 040 марта нафас оламиз.

200 та
Етук инсон бошининг бир квадрат сантиметрида 200 та соч илдизи бордир.

900 мужаллад
Агар ДНК даги маълумотларни бирон қоғозга туширмоқчи бўлсангиз, ҳар бири (тахминан) 500 саҳифадан иборат 900 мужаллад китобдан иборат каттагина кутубхона пайдо бўларди.

"Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик" (Тийн сураси, 4 оят).


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#PSIXOLOGIK_TEST

🤔 SIZ KIMGA JOY BERAR EDINGIZ?

A -👩‍👦 Ona va Bolaga
B - 👵 Keksa Onaxonga
C - 🤕 Nogironga
D - 😡 Jahldor Bezoriga

Variantlardan birini tanlang va o'zingiz haqingizda hayratlanarli faktlarni bilib oling👇😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.

😯99% odam xato javob berisharkan.

😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?

Rasmga diqqat bilan qarang ‼️

🤯 Suratda 4-ta odamdan qaysi biri ahmoq ?

❓Toping-chi qaysi biri ahmoq 👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ЯНГИЛИК

Псориаз ва экземадан халос бўлишнинг ишончли усули топилди!

Тошмалар танангизни қичиштириб азоб беряптими?

Тошмалар туфайли одамлардан уяляпсизми?

Хозироқ янги, 100% табиий усул билан танишинг. Ибн Сино табобати асосида...

Кафолатланган бу усул орқали барча псориаз ва экземадан халос бўлмоқда

Бу усул натижасини хозироқ ўзингиз кўринг👇👇👇

➡️➡️➡️ https://bit.ly/psoriaz_stop
➡️➡️➡️ https://bit.ly/psoriaz_stop
➡️➡️➡️ https://bit.ly/psoriaz_stop

(Пост тез орада ўчади, хозироқ кўк ёзув устига босинг)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌹 HIJOBDAMISIZ? 🌹

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qizlarjonlar hali  ham ko'ylagingizga  fason topa olmayapsizmi? 😔

Chiroyli qilib tiktirsam deysizmi ⁉️
Unda bu muammoni yechimi oson


👗Uyga kiyish uchun
👩🏻‍🎓O'qishga kofta-yubka
👗👠To'yga va bazmlarda kiyish eng zamonaviy va va chiroyli fasonlarni kanalda kuzatib boring

Fasonlar va Moda kanalida- siz izlagan fasonlar 😍

Tezroq kiramiz qizla👇
/channel/+5n0_4Bx432I1ZTdh
/channel/+5n0_4Bx432I1ZTdh

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😅 ‼️DIQQAT! YIL TOPISHMOG'I

BULBUL NIMANI YARATADI ⁉️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😳 ГЎРКОВНИНГ ҲИКОЯСИ....
{Ҳаётий воқеа. Асабингиз дош берса ўқинг}😱

...Мен анчадан буён одамларининг хизматини килиб келаяпман. Лекин хали бунакасини курмагандим.
Утган йилнинг ёз кунларида автохалокатга учраб халок булган ёши кирклардаги бир йигитни кумиш учун олиб келишди. Кечкурун жони узилган экан, бомдодга чикарадиган булишибди. Шу боис кабрни коронгу аралаш тонг арафасида казишимга тугри келди.
Аммо нимагадир кабристонга хафсалам булмай келди. Энг кизиги кабристонга етиб келганимда хеч качон килмаган ишни килиб куйганимни англаб етдим....😳😱😨😯

  ДАВОМИНИ БУ ЕРДА ЎҚИНГ
👇👇👇

/channel/Solixa_Ayol/59108

👆ИНТЕРНЕТНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ХАЁТИЙ ВОҚЕА...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bilmadim taqdirmi yoki kamchilik,
Majbur qildi meni kezishga Jahon...
Xavas emas senga ahir yo'qchilik
Musofir onangni kechir Bolajon..!


@ibratli_sozlar 🕊️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​📝​​Менинг дардим

ҚАДРСИЗГИНАМ

Холида бу ҳовлига келин бўлиб тушдики, қўли косов, сочи супурги келин бўлди. Аслида ўзи болалигидан қийналиб ўсмаганми, у сира меҳнат қилишдан қочмайди. Бироқ унинг кўнглини хира қилган нарса бу эмас, эрининг унга этиборсизлиги, қўрс муомаласи, ҳатто баъзида одам ўрнида кўрмаслигидир. Эри Даврон уни «ҳей, Аломат», «аҳмоқ хотин», «тасқара» деб чақираркан, бирор марта ширин сўз эшитмаган дили оғринади. Эрини сел бўлиб армонли муҳаббат ҳақида қўшиқларни тинглаб ўтиришини кўрганда эса ич-ичидан кўнгилсиз турмушига қараб хўрлиги келади, баъзан пана-паст¬қамда йиғлаб ҳам олади. Ахир бир пайтлар эри ўша сулув қиз Санамга қанчалар ошиқ бўлганини бутун қишлоқ биларди-ку. Лекин тақдир унинг ҳаётини Холида билан боғлаб қўйди. Аксига олиб худо уларни фарзанддан ҳам қисди. Ишнинг бошидан охири кўринмайдиган турмуш ташвишлари Холидани ютиб юборгандек эди. Дам сигирга, дам товуққа, дам далага, дам бозорга чопади, орада тандирга нон ёпади...
Ниҳоят у бугун эрини бошқача интиқлик билан кутди. Сочни турмаклаб, юзига упа чаплаган бўлди. Ташқарида эрининг йўталгани эшитилди, эри кўриб устидан кулишидан чўчидими, рўмолча билан лаб бўёғини артди. Эри ҳафсаласиз эшикка яқинлашди, Холиданинг янги кийган атлас кўйлагини пайқамади ҳам.
- Нега шам ёқиб ўтирибсан, светни тежашни ўрганибсанми? - деди совуққонларча хонтахтага яқинлашиб.
Бироздан сўнг Холида меҳр билан пиширган мантини паққос тушираркан деразага тикилиб қолди.
Аёл ҳануз яхши сўз илинжида умид билан ундан кўз узмай қаради.
- Ҳавонинг авзойи бузуқ, ёмғир ёғадиган. Пичанни томга ташиш керак эди. Бугун ўзи нима иш қилдинг?
Холида нима дейишни билмай қолди. Секин бўшаган идишни олгандек бўлиб, ташқарига отилди. Ичида қаттиқ исён кўтарилди. «Наҳот шунчалар бепарво бўлса?! У мени ҳеч қачон севмайди».
Бироздан сўнг дераза орқасида эрининг хуррак отгани эшитилди, аёлнинг қизиб турган юзига битта совуқ ёмғир томчиси урилгандек бўлди. У шартта ўрнидан туриб, пичан уюмига яқинлашди. Жони бўғзига тиқилганча, пичанга ёпишиб таший бошлади, бир, икки, уч, тўрт... Нимагадир кўз олди қоронғилашиб кетди...
Кўзини очганда шифохонада ётган экан, хонада тонггача мижжа қоқмай чиққан эрига кўзи тушди. Тўсатдан дераза пардасини шамолда ҳилпиради, аёл ташқарида шаррос ёмғир ёғаётганини пайқаб қолди.
- Пичан, - деди қуруқшаган лаблари билан пичирлаб.
Эри кутилмаганда аёлнинг қадоқ қўлларидан маҳкам ушлади.
- Кечир, кечир мени, қадрсизгинам! - унинг иссиқ кўз ёшлари аёлнинг кўз ёшларига қўшилиб кетди. Эшик ёнида хушхабар айтишга чоғланган ҳамшира, уларга халақит бергиси келмай кутиб турарди.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Жамоатни йиғлатган дуо... ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари...

«Тошкентнинг Лабзак даҳасида, квартирада яшаймиз. «Шаршара» кафесида ошпаз бўлиб ишлайман. Айни «сезон» вақти. Ўғилларимнинг каттаси 13, кичиги 9 ёш. Қизалоғим эса 5 ёшда… Эрталаб кетаман, кеч соат 23:30 ёки 00:00 да ишдан қайтаман.
Уч боламни Аллоҳнинг паноҳига қолдириб, ишга чиқиб кетаман. Катта ўғлим овқат пишириб, синглисига ва укасига қараб ўтиради. «Танимаганга эшик очма, бегона билан гаплашма», деб қулоқларига қуйиб ташлаганман.
Ўша куни дам олиш куним эди. Кичик ўғлим: «Бугун уйдамисиз, аяжон? Манти қилиб берасизми?» – деб қолди. Мен: «Ҳа, болажоним, қилиб бераман», дедим.
Шу пайт телефон жиринглади. Олсам, кафенинг бошлиғи, «Тез етиб кел, аэропорт банкетга буюртма берди», дейди. Мен: «Ахир дам олиш куним-ку», десам, «Эртага дам оласан», деб кўнмади.
Ишга бордим, соат 11:30 гача югур-югур, чоп-чоп қилиб ишни йўлга тушириб олдим. Аэропорт ходимлари доим мен тайёрлайдиган айрим сайли лағмон ейишар эди. Мен катта товада сай қовураётсам, Гулдона исмли қозоқ қиз катта қозонда доғланган пахта мойини кўтариб, бир жойда бошқа ёққа олаётиб оёғи сирғалиб кетса бўлади-ми… Елкамга урилиб, ўнг қўлим устига мой тўкилганини ва нимагадир теримга қўшилиб тирноқларим ҳам оқиб тушаётганини эслайман, холос…
Кўзларимни очсам, ТошМИда ётибман, ана азоб… Қўлларим куйиб кетган, терисини шилиб ташлашган, пушти ранг бўлиб гўшти чиқиб қолган. Томирларим кўкариб, қимирлаб, учиб-учиб турганини кўрардим. Бирам ачишади-ей… Оғримайди… Аммо ачишиши ёмон…
Эртаси куни ўрнимдан тураман деб йиқилиб тушдим-у, чап қўлим тирсакдан синиб турибди-да. Тасаввур қилинг, бир қўл гипс, бир қўл арчилиб ётибди… У ёқда болаларим ёлғиз қолган…
Ҳар тугул кафенинг бошлиғи инсофли эди, ўша Гулдонани уйимга юборибди, «Чиққунича қарайсан», деб. Ош-овқатга пул ташлаб, даволанишимга ҳам анчагина пул берди.
Мен салкам бир ой, яъни, 28 кун ётиб чиқдим. Уйга келганимнинг эртаси куни Гулдона ишга кетди. Қўлимга суртадиган маз бор, 2400 сўм туради. Ўшандан бир ҳафтада 4 таси кетади. У маз ҳам фақат Максим Горкийдаги (Буюк Ипак Йўли метро бекати) ҳарбий госпиталда бор. Бошқа жойда йўқ. Охирги буюм – тилла занжиримни синглимга гаровга бериб, 100 000 сўм олдим ва ўғлимни мазга юбордим. Олиб келди. Тирикчилик ҳам ҳаминқадар, бир ёқда ижара хаққи беришим керак, уйнинг эгаси 4 марта келди…
Рўза кунларининг охири эди…
Ўғилларим эрталаб туриб чиқиб кетишди-да, бозордан қоғоз териб, макулатурага топшириб, уйга картошка билан бўлка нон, синглисига печене олиб келишди. Мен на картошка тозалай оламан ва на бошқа иш қила оламан. Иккала қўлим ҳам боғланган. Ўғлим бир амаллаб картошка қайнатди, қовуриш учун уйда ёғ қолмабди. Орадан 2 кун ўтиб Рамазон Ҳайити келиши керак. Арафа куни қўшнилардан ош чиқди… Кимдир мохора, кимдир ширинлик билан йўқлабди..
Ўгилларим: «Аяжон, эртага ҳайит намозига борсак майли-ми?!» – деб қолишди. Мен: «Йўқ, болам. Кийимларинг эски, ҳамма ясаниб борса, сизлар ўксийсизлар. Борманглар», десам ҳам «Майли, ойижон. Борини ювиб, кийиб борамиз», деб иккаласи жемпер, шимларини ювиб, газнинг тепасига илиб қуритишди.
Эрталаб икки ўғлим пиёда Лабзакдан Чорсуга қараб кетишди. Мен деразадан қизим билан намоздан қайтаётганларни кузатаман.. Кўзларимга ёш келади… Айни пишиқчилик, куз палласи эмас-ми, патир, узум, қовун, тарвуз, ширинликлар кўтариб одамлар қаёқларгадир шошилади…
Эшик очилиб, иккала ўғлим кириб келишди. Уларни қучоқлай десам, қўлларим боғлиқ. Мени қучоқлаб, ўпиб табриклашди. Синглисини ҳам. «Эшикни ёпманг, ойи», – деб машинадан нималарнидир таший бошлашди. Сумка тўла озиқ-овқатлар, ширинликлар, қизчамга қўғирчоқ ва бош оёқ кийим, бир қутида гўшт, ёғ… Кейин эътибор берсам, иккала ўғлим ҳам ясаниб олишган… Оғизлари қулоғида…
Дастурхон ёзиб, патирни ушатишди. Ширинлик ва меваларни қўйишди. Кичик ўғлим: «Аяжон, товуқдан табака пишириб беринг», деса-ми… Акаси: «Аям қандай пиширади? Қўллари касал-ку! Мен пишириб бераман», деди… Мен айтиб турдим, ўғлим духовкада товуқ димлади.. Болаларимнинг овқат ейишини кўриб йиғладим…

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

эримга оғирлигим тушмасин-да...”

Шундай деркан ўз хаёлидан ўзи хавотирланиб ўрнидан турди. Дастурхонни йиғиштириб ишга отланди.

***

Нигора очиқ турган лифтни кўрди-ю, югуриб лифтга кирди. “Тўхташ” тугмасини босиб турган Илёс Афзаловичга бехосдан урилиб кетди.

- Вой, кечирасиз Илёс Афсалович, асаллому-алайкум.

- Яхши келяпсизми Нигорахон?

- Раҳмат, - Нигора ҳижолатланди. Ичида эса “Тавба, қаёқданам лифтга шошдим-а, кеч қолганимни билиб қолди”, деб қўйди.

- Турмуш ўртоғингиз тузукми? – сўради бошлиқ.

- Ҳа, анча яхшилар, ишга тушиб кетдилар.

- Жуда яхши. - Илёс Афзалович бошқа саволга тутмади.

Улар лифтдан чиқишгач Нигора ўз хонаси томон юрди. Илёс Афзалович бўлса: “Нигора жуда оқкўнгил аёл-да, қачон қараса югургани-югурган. Анча қийналганга ўхшайди, ранглари ҳам кетиб қолибди. Ишқилиб шунча куйиб-пишганига яраша эри қадрига етармикан?” дея ортидан кузатиб қолди.

Нигора қанча уринмасин қўли ишга бормай, кўз олди қоронғулашиб, журналдаги ёзувлар чалкашиб кетаётгандек бўлаверди. Унинг бу аҳволидан ҳамхонаси Саида ажабланди:

- Нигора, сенга нима бўлди, бугун хаёлинг жойида эмасми?

- Саида, ғалати бўлиб кетаяпман, бошим айланаётганга ўхшайди.

- Дўхтир чақирайми? - Саида хавотирга тушди. - Ҳеч бунақа бўлмасдинг-ку?

- Саида, илтимос бир пиёла ширин чой қилиб бер.

Саида югурганча чойнакка сув қўйиб келди-да, токка улади.

Иссиқ ширин чой Нигоранинг баданидаги титроқни босгандек бўлди, бир оз ўзини енгил сеза бошлади.

- Яхшиям сен бор экансан Саида.

Қўйсанг-чи, қўрқитиб юбординг-а, ўзи эрталаб нонушта қилмаганмидинг?

Нигора ўпкаси тўлиб йиғлаб юборди.

- Саида, мен “диабет” бўлиб қолдим.

- Нима?..

- Ҳа, ўтган куни эрим ётган касалхонага маълумотнома олиш учун боргандим. Ўша ернинг ўзида ҳушимдан кетиб йиқилдим.

Нохуш хабардан Саида ўзини йўқотиб қўйди, лекин сир бой бермай, унинг кўнглини кўтаришга уринди:

- Вой ўртоқжон-ей, нега қўрқасан? Ахир қанд касаллиги бой касал дейишади. Ўзингни парваришлаб, вақтида даволаниб юрсанг ҳеч нима қилмайди!

Нигора дастрўмоли билан юз-кўзини артаркан:

- Мен доим касал бўлиб қолишдан қўрқардим, - деди хўрсиниб, - ҳамиша соппа-соғ бўлиб, меҳнат қилиб юрсанг ёқаркансан, минг яхши хотин бўлмагин касал бўлсанг барибир эринг ачинмас экан.

- Э, қўйсанг-чи, шунақа гапларни. Ўзинг-чи, эрингнинг ортидан жон олиб, жон бермадингми? Ана кўрасан, у ҳам сенга шундай меҳрибончилик қилсинки...

- Авваламбор ётиб қолмай. Мабодо оғриб қолсам эримнинг ачинишига кўзим етмаяпти.

Эртаси куни Нигора ишга келмади. Саида бошлиқнинг олдига кириб, Нигоранинг тузалмас дардга чалиниб қолганини билдирди. Илёс Афзалович Саидадан эшитган нохушликдан эзилиб, ўрнидан турди. Сигарет тутатиб, деразадан ташқарига термулди. Чинор дарахти шохларининг шамолда оҳиста тебранишини, батамом сарғайиб қовжираган барглар бирин-кетин узилиб, ердаги хазонларга қоришаётганини томоша қила бошлади.

Илёс Афзаловичнинг энг севган фасли куз. У табиатан оғир-босиқ, кўнгли ўта юмшоқ инсонлар тоифасига кирар, куз фасли унга ўтмиш хотираларини эслатгани учун ҳам жуда қадрли эди...

“Ҳа, баҳорда инсон гўзалликка, қувноқ ҳаётга интилади. – дея ўйга чўмди Илёс Афзалович. - Гўёки ҳаёт фақат чиройли кийиниш, ўйин-кулгудан иборатдай. Ёзда эса одам фақат дам олгиси келади. Қўлинг ишга ҳам бормай узоқ-узоқларга кетиб қолгинг, китобларда ўқиган, киноларда кўрган, аллақайси, дарахтларида хурмо-ю, бананлар ғарқ пишган ўзга мамлакатларда бўлиб қолгинг, бутун ғам-ташвишингдан қочиб кетгинг келади. Куз эса ўзгача: хиёбонда кетар экансан, хазонларнинг шитирлаши қулоғингга шивирлайди. Гўёки, инсон, кўзингни каттароқ оч. Ахир дунёга яшаш учун келгансан, яшаш нима учун берилган? Ўлмоқ учун, ўлим эса ёлғон дунёдан боқий дунёга ўтиш учун. Боқий дунёга ўтаётганинг маҳал ёлғон дунёда орттирган яхши-ёмон амалларинг сарҳисоб қилинар. Бас, шундай экан, ортингга назар сол, туриш-турмушинг, мақсад-интилишинг тўғрими, деяётгандек... Афсуски мана бу дарахтларнинг, хазонларнинг тили йўқ... ”

Шу фалсафаларни ўқиб турган Илёс Афзалович кузнинг айнан шу хислатларини ёқтирар, шу ўгитлари учун севарди.

Давоми бор...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

арини тинчитиб, эри учун алоҳида пиширган овқатини кўтариб, яна касалхонага югуради. Касалхонадаги беморлар ҳам Нигорани таниб қолишди.

Бир куни Нигора чой дамлаш учун касалхона ошхонасига кирди. Ортидан ўрта ёшлардаги, бемор бўлсада пўрим кийиниб, пардоз қилиб олган аёл идишларини кўтариб кирди.

- Сизда гапим бор эди, - деганча аёл Нигоранинг сипо, ўзига ярашиб турган кийимига, қадди-қоматига суқ билан тикилди.

- Бемалол опа, ёрдамим керакми?

- Мабодо худди ўзингизга ўхшаган синглингиз йўқми ўргилай? Менга жуда ҳам ёқиб қолдингиз.

- Йўқ, нимайди? – деди Нигора нимага суриштираётганлигини фаҳмлаб, - синглим йўғ-у, жиянларим ҳали кичкина.

- Шу денг, ёлғизгина ўғлим бор. Уйим-жойим дейдиган, сиздек чаққон, эрига меҳрибон келин қидираётгандим.

- Вой опажон, шу ерда ҳам яхши-яхши ҳамшира қизлар кўп-ку, бирини суриштира қолмайсизми?

Жувоннинг ҳозиргина кулиб турган очиқ чеҳраси тундлашди.

- Нималар деяпсиз ўргилай! Кеп-кеп ҳамширани келин қиламанми?!

Нигора табиатан содда, мулойим бўлгани билан ноҳакликка дуч келганида жим туролмайдиган одати бор эди, у ҳам жиддий тортиб аёлга юзланди:

- Бу нима деганингиз, опа? Шу ҳамширалар эмасми сизнинг жонингизга оро кираётган?!

Аёл Нигоранинг гапидан бир оз паст тушиб, айёрлик билан жилмайди.

- Ўргилай, унақа демоқчимасдим. Менинг ўғлим олийгоҳда ўқийди, шунинг учун келин ҳам олий маълумотли, чиройли бўлсин дейман-да.

Нигора чойнакни кўтардида, индамай чиқиб кетди. “Тавба, шунақаям хотин бўладими-я, ҳам чиройли, ҳам ўқимишли эмиш. Бунақалар келиннинг ёғини ялайди”, деб қўйди ўзига ўзи.

Нигора эрининг оёқларига вазелин суртиб уқалаб ўтираркан, Азим унга тикилиб қолганди.

- Ҳа, дадаси, мунча тикилиб қолдиз? – деди Нигора ҳижолат чекиб.

- Яхшиям сен бор экансан хотин. Бўлмасам аллақачон ўлиб кетармидим...

- Э, нафасингизни ел учирсин-а, иккита ўғлингизни ташлаб қаерга кетардингиз. Уларни ўқитиш, уйлантириш, уйли-жойли қилиш керак ҳали. Осонликча қутилиб кетмоқчимисиз?

Хотинининг мана шундай ҳазиллари Азимга куч-қувват бағишлар, шифокорларнинг муолажасидан ҳам кўра Нигоранинг пишириб келган ширин таомлари, уста мутахассислардек уқалаши Азимни яна асли ҳолига қайтарди. Бир ойга бормай батамом тузалиб, уйга жавоб беришди.
Азим қўли гул уста, яхшигина ҳунари ҳам бор. Касалхонадан чиққанидан бери қўли-қўлига тегмайди, доимий мижозлари буюртмаларини кутишмоқда эди. Бу ёқда шифохонадан касаллик варақасини олиши керак, боришга эса вақти йўқ. Унинг ўрнига Нигора борадиган бўлди.

Нигора ишхонасидан жавоб сўраб, тушлик ҳам қилмай йўлга отланди. Автобусда кетаётиб бир неча бор боши айланиб кетди. Ҳаво етишмаётгандек ўзини лоҳас сеза бошлади. Шифохона бекатига етиб келгунича аранг чидади, автобусдан тушган заҳоти чуқур-чуқур нафас ола бошлади. Касалхонага кирганида ҳамшира шифокор бандлигини, бир оз кутиб туришини айтди. Ҳамширанинг гаплари Нигоранинг қулоғига элас-элас эшитилди. Ўзини идора қила олмай гурсиллаб полга йиқилди. Ҳамшира тезда навбатчи шифокорни чақириб келди, беҳуш ётган Нигорани қабулхонага олиб киришди. У ўзига келганида эса тепасида эрини даволаган таниш шифокорни кўриб ажабланди.

- Шарипова тузукмисиз?

- Менга нима қилди? – Нигора ўрнидан туриб ўтирди.

- Ўзингизни билмай анча вақт беҳуш ётдингиз. Сизни яхшилаб кўрикдан ўтказамиз, қон анализи олинган, ҳозир жавобини олиб келишади.

Нигора шошиб соатига қаради.

- Вой ўлмасам, ишхонадан бир соатгагина жавоб олгандим.

- Шарипова, бунақа беғам бўлиш ярамайди, озгина кутинг.

Шифокор шундай деб чиқиб кетди, бироздан кейин таҳлил қоғозини кўтариб кирди.

- Айтингчи, ота-онангизми, қариндошларингиз орасида бирон киши “қанд” касаллиги билан оғриганми? – сўради Нигорага жиддий боқаркан.

- Йўқ, нима эди?

- Ташхислар натижасига кўра, сизда қанд касаллиги бор экан.

- Нима? Бўлиши мумкин эмас, мен ҳеч қачон соғлиғимдан нолимаганман. Фақат кечадан буён бироз бошим айланаётувди холос.

- Демак шу яқин орада қаттиқ қўрқишдан ёки вақтида овқат емай асабларингиз зўриқишидан келиб чиққан.

Врач Нигорага бу касаллик хавфли эмаслигини, лекин ўзини парваришламаса хунук оқибатларга олиб келишини, айниқса зинҳор асабийлашмаслигини

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌟

ҲАЁТ ОРТГА ҚАЙТМАЙДИ.


1- қисм.


Нигора иш столидаги қоғозларни тахларкан, соатга қаради. Иш вақти тугашига ҳали анча борлигини билиб ўрнидан турди, деразадан ташқарига разм солганча хаёлга чўмди: “Ҳа... куз ҳам охирлаб қолди, кечагина жазирама ёз эди, бирпасда куз ҳам ўтиб кетди-я. Тезроқ болаларнинг эгнига иссиқ кийим, оёғига этик олмасам бўлмайди. Тағинам Аллоҳнинг раҳмдиллиги, шунча вақт қўйиб берди-я, бирон кун шариллаб ёмғир ёғмади. Эрта-индин дам олиш куни, бозорга бориб болаларга кийим-бош оламан”.

Шу хаёл билан кўчага термулиб тураркан, телефоннинг қўнғироғи хаёлини бўлди. Аста гўшакни кўтарди.

- Эшитаман!

- Ойи, бу мен Асқарман! – гўшакдан ўғлининг хавотирли овози эшитилди.

- Асқар, нима гап, тинчликми?

- Дадам касал бўлиб қолдилар. Тез келинг, ойи…

Нигоранинг кўз олдида бир неча кундан буён иштаҳаси бўлмай, паришон юрган турмуш ўртоғи Азимнинг рангпар қиёфаси гавдаланди.

- Асқар, сен боғчага бориб укангни олиб кел, дадангларга айт, мен ҳозироқ “Тез ёрдам”га қўнғироқ қиламан-да, сўнг уйга бораман.

Нигора гўшакни қўйиб, идора раҳбарининг олдига кирди.

- Кечирасиз, Илёс Афзалович, менга вақтлироқ жавоб бера олмайсизми?

Нигоранинг ранги оқариб кетганини, кўзлари хавотирли боқаётганини кўрган бошлиқ меҳрибонлик билан сўради:

- Нима гап?

- Уйдан қўнғироқ қилишди, хўжайиним бетоб бўлиб қолибди.

Илёс Афзалович Нигорани меҳнаткашлиги, очиқ кўнгиллиги билан бошқа ходимлардан ажралиб тургани учун ҳурмат қиларди. Бунинг устига Нигора дилбар аёл бўлсада, чиройини кўз-кўз қилмас, юриш-туришидан, гап-сўзларидан нақадар оилапарвар, вафодор ёр, меҳрибон оналиги билиниб турарди. Ҳозир ҳам эрининг бетоб бўлиб қолганидан изтироб чекаётганини кўриб, Нигорага нисбатан ачиниш аралаш меҳри тобланди.

- Майли, борақолинг, - деди вазмин оҳангда.

- Раҳмат, - Нигора кўнгли хотиржам чиқиб кетаркан, Илёс Афзалович ортидан гап қотди:

- Нигорахон! Агар ёрдам керак бўлса бемалол айтаверинг.

Нигора бошлиқ хонасидан қайтиб чиқиб, “Тез ёрдам”га хабар қилди. Шоша-пиша плашини кийиб, югурганча кўчага чиқди. У автобусда кетаркан юраги шошар, эрининг беғамлигидан аччиғи келарди: “Неча марта айтаман, дўхтирга чиқинг, дўхтирга чиқинг деб... Йўқ, ўлиб қолса дўхтир отига йўламайди. Мана оқибати, ишқилиб касали унча хавотирли бўлмасин-да...”. Шу ўйлар билан уйига етиб келди. Дарвоза ёпиқлигини кўриб “Тез ёрдам” ҳали келмаганлигини англади. Ичкари уйга кириб борганида эри Азим кроватда оғриқнинг зўридан ғужанак бўлиб олганча ётарди.

- Азимжон ака... – Нигора эрига томон энгашди. – Тузукмисиз?

- Ни-гор... келдинг-ми?

- Нима бўлди? Қаерингиз оғрияпти? – Нигора эрининг пешонасига кафтини қўйди. - Вой ўлмасам, оташ бўлиб ёнаяпсиз-ку, - шундай деганча телефонга ёпишди. Яна “Тез ёрдам”га сим қоқиб тезроқ келишларини илтимос қилди.

Врачлар Азимжонни ўткир ичак касаллиги билан касалланганлигини аниқлашди.

- Эрингизнинг касали оғир, юқумли касалликлар шифохонасига олиб кетамиз, - деди шифокор.

Нигора эрига бир нима бўлиб қоладигандек ваҳимага тушди.

- Йўқ, йўқ, улар юқумли касал эмаслар, бошқа касалхонага олиб боринглар.

Нигоранинг норозилигидан шифокорнинг жаҳли чиқди.

- Менми врач, ё сизми? Қаерга олиб боришни ўзимиз яхши биламиз!

Сўнг Нигоранинг куйиниб турганлигини, ҳали у кўп кунлар изтироб чекиши мумкинлигини ўйлаб раҳми келдида:

- Синглим, - деди босиқлик билан. - Ҳечам хавотир олманг. Нимагадир юқумли касалликлар шифохонаси деса ҳамма қўрқиб кетади. Аслида энг малакали мутахассислар ўша ерда, тушундингизми?

- Кечиринг, шунчалик қўрққанимдан...

Нигора шу топда оналик меҳрини ҳам унутмади. Катта ўғлига овқат қаердалигини, қайтиб келгунича укасини ташқарига чиқармай олиб ўтиришини қайта-қайта тайинладида, машинада Азимжоннинг ёнига ўтириб касалхонага жўнади.

Юқумли касалликлар шифохонаси. Касаллар йўлакда навбат кутиб туришибди. “Тез ёрдам” замбилида ётган Азимжоннинг аҳволи борган сайин оғирлашгани учун уни тўғри жонлантириш бўлимига олиб киришди. Нигора саросимага тушган кўйи даволовчи шифокорнинг чиқишини илҳақлик билан кутаркан, атрофни кузатди. Ўриндиқда ўтирган одамлар ҳам яқинларининг аҳволидан хавотирланиб барчаси у

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Eh bu kanalni maqtashimam shartmaaas🫠

Eng didi nozik qizlani kanali shu👠
ARZON TREND tovarla dunyosi😍
• Maktabga ASAL Fo'rmalar
• qizlajonla sila uchun maxsus🫵🏻😻 yangi o'qish yili uchun asalka kiyimla va LOOK lar🥰🤍

😻 > dvoyka + ko'fta 140.000
😻 > yubka + ko'fta 160.000
😻 > nejniy tuflilar 170.000
😻 > sumichkalar 75.000
😻 > asalka Linzalar 25.000


qizlaaaaa😍👆🏻tez obuna bo'lamiz ! 1 - chi kirgan 15 ta qizga skidka narxda ekan😱❤️‍🔥

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хақиқий эркак:

• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда хазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эхтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига мехрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• мехрни хам, қахрни хам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди;
• хар нимани валдиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• хеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан хеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди...


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОНА...

ОНА, сизга меҳр бердимми..?
Сиздан кутдим.., ўзимдан кўпроқ...
Боламни минг дуолар қилсам...
Сизни юз бор сўрадим, бироқ...

Болаликда ажралмас кўнгил...
Она бўлдим... балки
бўлинди...
Сиз томонга яқин манзиллар,
Вақт йўғида узоқ кўринди.

Боламнинг хизматига шай...
Шод қилай, деб елиб, югурдим.
Тилагини келтирдим бажо
Не истаса дарров угурдим.

Сизни кўргим келса, онажон
Қўлим солиб бордим чўнтакка...
Сиз тунлари айтган ҳикматлар
Айландими бугун чўпчакка?

Борсам дарров тўкасиз борингиз...
Дийдорларим сиз учун байрам,
Ўтиб кетган шунча кунларни
Гоҳо сезмай қолганим алам.

Она, сиздек чин дўст топилмас
Англамаган икки дунё хор!
Гоҳо сизни тингламай, она
Гапларингиз бўлганларим бор.

Асли бу дийдорлар инъом
Яҳши она-- берилган неъмат.
Яна Ҳудо билгувчи, она
Балки, мен сизга ғанимат.

Қаршингизда узрим кўпдир
Наҳот-ки буни сезмадим...
Яҳши она эканлигим тайин
Яҳши фарзандманми... билмадим..?

Онаси йўқ момо ҳавонинг
У одамнинг жисмидан ато.
Фарзандига, одам атога
Баҳш айлаган умрини ҳатто.

Балки шундан меҳр бўлинар
Ўйларимдан ранжидим, она,
Яҳшиликка ёйиб ҳар ишни
Эплолмайсиз қилишни гина.

Мен кетаман... қоласиз ёлғиз
Ҳайрлашиб чиқаман дилдан,
Пойма-- пой узрлар айтиб...
Бепарвоман, онажон, чиндан.

Ўз -- ўзимдан оғриди дилим,
Сиздан ортиғ кўрсам боламни...!
Балки у ҳам мендек келади...
Кўриб қўйяй, дейди-- онамни.

✍️Муаллифга рахмат

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

"Кора кунга" эмас, "ёруғ кунларга" денг...

Баъзида қўлимизда эҳтиёжимиздан ортиқ пулимиз бўлса пала-партиш, орқа-кетига қарамай сарфлаб юборамиз.
"Тажрибали кишилар бундай қилишмас экан. Улар пулларини уч қисмга бўлиб, бир қисмини ўзларига, яна бир қисмини “ёруғ кунлар” учун олиб қўйишар экан. Ҳа “қора кунга” эмас, “ёруғ кунларга”!
Бизда "қора кунга олиб қўйиш” деган нотўғри тушунча шаклланиб қолган. Агар биз “жамғармамиз ёруғ кунларга буюрсин” дея яхши ният қиладиган бўлсак, Аллоҳ таоло ҳам ўша пулларни ниятимизга яраша яхши кунларга ишлатишимизни насиб қилар экан.
Охирги учинчи қисмини эса фойда келтирадиган ишларга сармоя сифатида киритишар экан.
Биз ҳам фарзандларимизга мана шуни сингдира олсак самарали ютуқларга эришишлари мумкин. Ўшанда бировларга эҳтиёжманд бўлмайдилар.
Бир тижоратчи айтади: "Отам мени ёшлик чоғимданоқ пулдан қандай қилиб оқилона фойдаланишни ўргатганлар. Ёзги таътил кунларимда дўконда ишлаб яхши пул топар эдим. Дўкон эгалари қўл-оёғим чаққонлиги, вазифамни ўз вақтида бажараётганим учун қўшимча пул ҳам бериб туришарди.
Бирга ишлаётган тенгдошларим ишлаган пулларини турли беҳуда нарсалар, кераксиз ўйинларга сарфлаб юборишарди. Ҳатто ойлик ёки ҳафталик маошларини
олгунларича бировлардан пул сўраб юришарди. Мен эса отамнинг саъй-ҳаракатлари билан пулларимни қандай сарф қилишни билардим.
Отам ишлаган пулимни уч қисмга бўлардилар. Бир қисмини ўзимга бериб, эҳтиёжларим учун ишлатишим мумкинлигини айтардилар. Иккинчи қисмини жамғарма сифатида йиғиб кўярдилар. Яна бир қисмини эса кичик тижоратга тикишимни айтардилар. Яъни, биз шу учинчи қисм пулга бозордан товуқ, эчки ёки қўзичоқ сотиб олиб парвариш қилардик. Кейин эса уларни сотардик. Шу тариқа пулим оз бўлса-да, тижоратга сармоя сифатида йўналтириларди.
Отамнинг тадбирлари бутун ҳаётимга ижобий таъсир қилди. Ёшим ўттиздан ошди. Катта тадбиркорман. Ҳозир ҳам бизнесдаги ишларимни, янги лойиҳаларимни отам билан маслаҳатлашиб амалга ошираман, ҳали ҳам улардан кўп нарсаларни ўрганаман.

“Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ” китобидан.

Тафаккур қилинг!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НЕГА РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ КАМ ЗИКР ЭТИЛГАН?

Аллоҳ таоло нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак исмларини Қуръони каримда бор-йўғи тўрт марта зикр қилган?
Набий алайҳиссаломнинг муборак исмлари Оли Имрон сураси 144; Аҳзоб сураси 40; Муҳаммад сураси 2- ва Фатҳ сураси 29-оятларида зикр қилинган.
Лекин исмлари тўрт ўринда зикр қилиниши у зотнинг бошқа пайғамбарларга нисбатан эҳтироми кам эканини англатмайди, балки Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга Каломуллоҳнинг 13 ўрнида “Эй Набий”, 2 ўрнида “Эй Расул!” деб мурожаат қилган. Аслида, юксак эҳтиромга сазовор кишига исми билан эмас, балки унинг унвони, да­ражаси ва мавқеи билан хитоб қилинади.
Бундан ташқари, Қуръони каримда буй­руқ майлида келган барча ҳукм оятлари бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал­ламга мурожаатдир. Шу орқали у зот­нинг ум­матларига таълим берилган. Охир замон умматини эса Аллоҳ таоло бошқа умматлардан улуғлаб, мақтаган: “Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз, (эй мусулмонлар!) зеро, сиз амри маъруф, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз" (Оли Имрон сураси, 110-оят).
Бу ҳам аслида Пайғамбаримиз алайҳиссаломга берилган таърифдир: у зотнинг умматлари энг яхши уммат экан, ўзлари энг улуғ набийдир.
Аллоҳ таоло Қуръони карим­да сўнгги ум­матга 90 ўринда “Эй имон келтир­ганлар!” деб мурожаат қилган. Демак, инсонларнинг “Эй имон келтирганлар!” деган шарафли номга са­зовор бўлишларида Набий алай­ҳиссаломнинг рисолатлари асос бўлган.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ибрат

Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
- Яқинларимни, ака-укаларим, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос Хоним, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди,- дебди.
Аёл норози оҳангда, хушламай:
- Майли келаверишсинчи, Худо хоҳласа бир гап бўлар!- деди.
Эри:
- Ундай бўлса, уларни эртага чақираман...- деди.
Тонг отди. Одатдагидек эр ишга кетиб, соат 13:00 да эса, уйга етиб келди.
Аёлидан:
- Тушлик учун дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади?- деб сўради.
Аёл:
- Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар-ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади,- деди.
Эр:
- Аллоҳ сизни кечирсин, Ҳоним! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, ҳозир келиб қолишади нима қиламиз энди?!- деди.
Аёл:
- Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир бегона эмаслар, сизнинг яқинларингиз-ку? Тўғри тушунишади!-деди.
Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетди. Бир неча дақиқа ўтар-ўтмас эшик тақиллади. Аёл бориб эшикни очиб, ҳайратдан донг қотибди!..

Чунки қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар.
Отаси қизидан:
- Куёвим қани?- деб сўрабди.
Қизи:
- Бироз олдин чиқиб кетувдилар...- деди, зўрға.
Отаси:
- Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб колдими-а?- деди.
Аёлни чақмоқ ургандек бўлди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетди: «Ахир уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверади-ю лекин, ўзининг уйидагиларига бўлмайди ахир... Қандай қилиб уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин?»
Аёл эрига қўнғирок қилиб:
- Нимага тушликка менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз?- дея сўради.
Эри:
- Менинг яқинларимми, сизникими нима фарқи бор?- деди.
Аёл:
- Сиздан ўтинаман Ҳожам! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон-бир тайёр таом келтира қоли-и-инг...- деди.
Эри:
- Мен ҳозир уйдан узоқдаман. Устига-устак улар бегона эмас «сизнинг яқинларингиз!» Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қилақолинг!
Токи бу сенга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрган!- деди.
Сенга қандай муомала қилишларини истасанг, бошқаларга ҳам шундай муносабатда бўл!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Солиҳ амални одамлардан яшириш

Ихлос етарли ва Аллоҳ таолoдан қабул бўлишига ҳақлироқ бўлиш учун қўлдан келганча солиҳ амалларни махфий тутиш лозим.

Салафи солиҳлардан бири айтади: "Баъзи бир кичик амаллар борки, уни нияти катта қилиб юборади. Баъзи бир катта амаллар борки, уни нияти кичик қилиб юборади".

Димëтий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар Аллоҳ қўлингдан тутиб, солиҳ амалларга тавфиқ берса, уларнинг савоби учун ҳимматингни баланд қилиб ва амаллардаги мақсадингни Ўзининг юзи (розилиги) қилиб қўйса, демак, сени ихлоснинг энг олий мартабасига муваффақ қилибди, сени Ўзига яқин хос бандаларидан қилибди. Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, уни хоҳлаган бандасига беради. Зеро, Аллоҳ улуғ фазл эгасидир. Тавфиқ Аллоҳдан”.

Банда дуо ва зикрларни ихлос билан, қалбида Аллоҳ таоло буюклигини ҳис қилиб, умматларига ушбу зикр ва дуоларни ўргатган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни улуғлаган ҳолда адо этиши лозим. Шунчаки савоб ёки бирор ҳожати битиши учунгина уларни айтмаслик даркор.
"Биз факат Унгагина ихлос килувчилармиз" (Бақара сураси, 139-оят).

Имом Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Ихлос банда ила Аллоҳ ўртасидаги сир бўлиб, уни на фаришта ёза олади, на шайтон буза олади ва на нафсу ҳаво (ўзига) мойил қила олади".

Абулқосим Қушайрий ва бошқалар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мен Жаброил (алайҳиссалом)дан ихлос нималигини сўрадим. У айтди: "Мен Раббул изза (Аллоҳ таоло)дан "Ихлос нима?" деб сўрадим. У Зот айтди: “(Ихлос) Менинг сирларимдан биридир, уни Ўзим яхши кўрган бандаларим қалбига омонат қилиб қўяман".
🤲 Ё Аллоҳ, улуғлик ва икром эгаси, қалбларимизни Ўзинг яхши кўрган бандаларинг қалби каби қил.

Ҳатто баъзи уламолар шундай деганлар: “Ким салқинлаш учун таҳорат қилса ёки ошқозонига парҳез қилиш учун рўза тутса ва бу билан Аллоҳга яқин бўлишни ният қилса, уни адо этмабди. Чунки у Аллоҳга яқин бўлиш ниятига дунёвий ниятни ҳам аралаштирган бўлади. Холис бўлмаган амал Аллоҳ учун эмас. Аллоҳ таоло айтади:

"(Эй инсонлар!) Огоҳ бўлингким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир" (Зумар сураси, 3-оят).

"Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга ибодат қилишга буюрилган эдилар" (Баййина сураси, 5-оят).

"Солиҳ амаллар" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ КЕЛИНПОШШАНИ КАЙНОНАЛАРИГА ДИЛ СУЗЛАРИ.

Ассалому алайкум, ойижон!
Ўн йилдан бери сизга «ойижон» деб мурожаат қиламан. Бир пайтлар бу сўзда менинг сизга бўлган асл муносабатим акс этмасди. Янаям очиқроқ айтадиган бўлсам, сизни ўз онамдек кўрмасдим.

Ўғлингиз билан севишиб турмуш қурганмиз, ҳамма қайнонадан омадинг чопди, ақлли аёл, хотин-қизлар қўмитаси раиси, бундайларни оиласи тинч бўлади дерди. Аммо илк кунларда сиздан жуда қўрқардим. Эримнинг кўнгли менда, энди қайнонамни юрагига йўл топишим керак дердим. Шунинг учун айтганларизни сўзсиз бажаришга, ҳатто айтмасингизданоқ қилишга интилардим. Ҳамма келинлар эрталаб соат 6 да турса, мен 5 бўлмасдан кўча супургани чопардим. Фақат ўзимизнинг эмас, қўшниларни ҳам эшигини супурардим. Қайнонам мени деб кўчадан мақтов эшитиб келсин, дердим. Аммо илк танбеҳни ана шу қўшнилар сабаб эшитганман сиздан.
— Ўзингизча қўшниларга яхши кўринаман, деб уринманг. Сув сепаётганизда қўшнини дарвозасига сачратибсиз, шуни маҳалла аёллари орасида гапириб юрибди. Мендан бемаслаҳат иш қилманг!
Шуни юрагимга қаттиқ олиб, кўзёш қилиб ўғлингизни дилини хира қилганимни эсласам, уялиб кетаман ҳозир. Аммо ўшанда ёш эдим, ота-онамдан фақат ширин сўз эшитиб катта бўлган эркатой…

Биринчи қаттиқ жанжалимиз эса бешик тўйи муносабати билан чиқди.
— Ойингиз ортиқча майда-чуйда қилиб ўтирмай, битта плазма телевизор олиб келақолсин.
Аммо мен буни ойимга айтолмасдим. Чунки қариндошларимиз чақалоққа керакли нарсаларни совға қилиб уйга ташлаб кетишган, онам уларни карнай-сурнай билан олиб келишга тайёргарлик кўраётганди. Шуларни сизга айтгандим, яна мендан бемаслаҳат иш қилибсиз, деб уришдингиз. Мен қизалоғимни олиб уйга кетдим. Очиғи, кетмасам ҳам бўларди, лекин энди эрим мен билан фарзандини дейди, биздан воз кечмайди деган ишонч бор эди-да ичимда. Аммо бундай бўлмади…
Бир ойдан кейин ойим келинилик уйимга олиб келиб ташлаб кетди. Шундан кейин аразлаб кетмайдиган бўлдим.
Аслини олганда, кўп нарсани сиздан ўрганганман. Қайнотамга бўлган муносабатиз ибратли эди. Адажонни жаҳллари чиққанда сиз ҳеч қачон бир оғиз сўз демасдингиз. Шунингдек, уларга бирор марта бепардоз кўринганизни эслолмайман. Бир гал қайнтоамнинг юраклари хуруж қилиб қолди. Тез ёрдам чақирдик. Ҳамма у кишининг атрофида парвона, сиз эса кўзгу олдида юзингизга упа сураётгандингиз: «Яна «скорийпомош»дагилар бу аёл бунча ўзига қарамай юраркан, эрининг юраги бекорга касал эмас экан-да» дейишмасин», дегандиз ўшанда.

Муносабатларимизда бурилиш нуқтаси мен оғир бетоб бўлиб қолганимда рўй берди. Шифокорлар бачадон саратони ташхисини қўйишди. Тез орада бачадонимни олиб ташлашди, узоқ муддат нур ва кимё муолажалари олдим. Шундай кунларда қизимни оқ ювиб-тараб ўзингиз қарадингиз. Ҳатто ўғлингиз дориларимга пул топа олмай акаларимга айтмоқчи бўлганида билагузугингизни сотиб юборганингизни, «Набирам етим бўлиб қолса, шу билагузуклар кўзимга балодек кўринади» деганизни эшитиб, роса йиғладим. Худога шукрки, дард чекинди ва мен оилам бағрига эсон-омон қайтдим.
Мени ташвишга солаётган нарса оиламни сақлаб қолиш эди. Энди фарзанд кўра олмасдим. Эрим битта қиз билан ўтиб кетадими, ўғил қайғуси босмайдими деб ўйлардим. Бир кун Сизга режамни айтдим:
— Ойижон, фарзандингиз ўғил кўриши керак. Майли, бошқа аёлга уйлана қолсин. Мен сизнинг ёнингизда хизматизни қилиб юравераман. Қизим ота меҳридан бебаҳра қолмаса бўлди…
— Бу нима деганиз? Аёл киши ҳам шунақа тез таслим бўладими? Сиз кундош нималигини биласизми? Менга ҳам, ўғлимга ҳам бунақа қурбонликнинг кераги йўқ. Ўғлим сиз билан яшайди ва набирамни бирга катта қиласизлар.
Жаҳл билан, қатъий оҳангда айтаётган бўлсангиз-да, мен ҳаётимда эшитган энг ёқимли сўзлар эди бу.

Мана, орадан шунча йиллар ўтди. Эрим билан тинч-тотув яшаяпмиз. Сиз ҳамон баланд пошнали туфлида, пардоз-андозли бўлиб, ҳамманинг ҳавасини келтириб юрибсиз. Ҳеч ким сизни ёши етмишга яқинлашиб қолган демайди. Сизга ҳавас қиламан, сизни яхши кўраман, Ойижон (энди бу сўзни жуда самимий айтаяпман).

༺༻✦༺༻✦༺༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​Очкўзлик балоси.


(Бўлган воқеа)



Ботир бинойидек пул топаётган эди. Топгани оиласи, бола-чақасидан ортиб, кичкина тижоратга ҳам пул тикиб қўйган эди. Егани олдида, емагани кетида бўлиб турганига хотини Зилола шукр қилмади.

"Ботирака "банковский" бўлгани билан барибир дом. "Дом" деган номи бор. Ҳали укангизга, ҳали опангизга ташиганингиз ташиган. Бунақада домда ўтираверамиз димиқиб.
Мен ҳам қариндошларимни данғиллама ҳовлида меҳмон қилгим келади. Қачонгача домда яшаймиз?"

Зилола қачон қараса битта дардни чайнагани чайнаган. Ботир хотинининг минғирлашига кўникиб кетган. Зилола тўхтай демайди. Беш хоналик уй унинг орзуларига кичиклик қилади. Зилола аразлайвериб, кўз ёшини оқизавериб охири эрини Россияда ишлаб келишига аранг кўндирди.

Озода хола Ботирга неча марта Худонинг зорини қилди.
"Ботир нима бор Россияда? Топиб турибсан. Ризқинг келиб турибди. Яна нима керак? Уйинг бўлса, мошинанг бўлса. Ижарада ўтирмаётган бўлсанг. Йиғиштир бу ниятингни. Борма Россияга!"

Зилоланинг сўзи сўз, гапи гап. Ботир Россияга кетди.
Яхши ишга жойлашди. Даромад яхши. Ҳар ой Зилолага пул жўнатади. Зилола катта ҳовлининг орзусида пулни битталаб йиғади.

Орадан ойлар ўтди. Ботир на таътилда келди, на байрамда. Ойлар сувдек оқиб, орадан беш йил ўтиб кетди.

Озода хола ҳар сафар телефонда Ботир билан гаплашар экан кўз ёш қилади: "Болам қачон келасан? Бўлди етар! Болаларинг катта бўлиб қолишди. Шунча топганинг бўлади. Аллоҳ баракасини берсин! Қайтгин энди..."

Ботир ҳар доим тез кунларда қайтишини айтиб, баҳоналар тўқийди.

Зилола тезда сотилаётган ҳовлининг дарагини эшитди-ю, Ботирга телефон қилди. Ботир бепарвогина: "Ҳа, домни сотгин. Етмаганига жўнатган пулларимни қўшиб олавер", деди.

Зилола эри айтганидай қилди. Ниятига етди. Катта ҳовли эгасига айланди. Энди 4 та боласи билан маза қилиб яшашини, эри келса ҳаёти янада бутун бўлишини ўйлаб ичига сиғмасди. Ҳовли ўртасида катта фаввора. Атрофида дарахтлар. Ертўлада алоҳида ҳовуз, пархона. Айни Зилола хоҳлаганидек.

Мана Зилоланинг кўчиб келганига ҳам уч йилдан ошди. Лекин Ботир келай демасди.

Ботирнинг отаси оғирлашиб ётиб қолди. Ботир мажбур учиб келди. Анча ўзгариб кетган эди. Онаси ўғлини бағрига босганча йиғлади. Отаси ўғлини кўрди-ю кўнгли таскин топиб, кўп ўтмай вафот этди.

Ботир анча ўзгарган. Онаси ҳам, Зилола ҳам сезяпти. Лекин ҳеч ким ташига чиқармасди. Зилола эрини кўпга келмаганини, яна Россияга қайтиб кетишини эшитиб, Ботирга ёлвориб деди: "Илтимос! Ботирака кетманг. Бўлди ҳамма нарсамиз бор-ку. Сизсиз қийналиб кетдим. Болалар ҳам катта бўлиб қолишди. Уларга ота керак!"

Ботир Зилолани ўзига қаратиб, елкасидан тутганча деди: "Зилол шуни ўзинг хоҳлаган эдин-ку. Мана ниятинга етдинг. Данғиллама ҳовли олибсан. Ўзинг хоҳлагандек ҳаёт. Маза қилиб яшайвер. Мени Россияда оилам бор. Бешта болам бор. Энди улар учун ишлашим, пул топишим керак. Вақтим бўлганда келиб-кетиб тураман. Пулдан хавотир олма жўнатиб тураман".

Зилола эрининг гапларини эшитиб, лабини тишлади. Бир оғиз сўз қайтаролмади. Бўшашганча ерга ўтириб қолди.

Ботир отасининг эҳсонини берди-ю, Россияга учиб кетди.

Зилола ер парчин бўлиб ётиб қолди. Озода хола келинига таскин берсинми, ўзига таскин берсинми?

"Зилолахон йиғламанг, қаддингизни кўтаринг қизим. Болаларга кераксиз. Уларни сиздан бошқа ҳеч ким эплолмайди. Энди дард чекиб ётганингизни фойдаси йўқ. Бўлар иш бўлди. Боламни топганига вақтида шукур қилишингиз керак эди. Майли, туринг шу чойни ичиб олинг. Қувват бўлади", деди-ю қўлидаги новвот солинган иссиқ чойни Зилоланинг ёнига қўйиб чиқиб кетди.

Сўнги пушаймон инсонга фақатгина душмандир.

Зулфия Маҳмуд.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…
Subscribe to a channel