Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Olimlarning biridan so‘rashdi: “Insonlar ichidagi eng holi yomonlari kimlar?”. Dedi: “Ilm ma'rifati oshgani sayin, iqtidor, salohiyati torayib borgan va himmat, e'tibori kamayganidir. Undan ham holi yomoni esa, har narsadan shubha, gumon qilaverganidan biron kimsaga ishonmaydigan, shuningdek, ushbu yomon fe'li sababli unga ham birov ishonmaydigan kishidir”.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
😱🙈ЭРИМ СИНГЛИМГА ЭР БЎЛДИ!
😰Келин тўй куни ўзини заҳарлаб, шармандаликдан қутила оладими?
Менга совичилар кела бошлади,
Дадамнинг Яқин дўстидан, дадам вада бериб қуйган эканлар, маданиятли, уқимишли оила эди.
Лекин мен турмушга чиқа олмасдим чунки мен хомладор эдим оилали эркакдан.
Мен хомладорлигими айтим, у булса тан олмади. Туй куним мен ўзимни захарладим келин куйлак кийиш насиб қилмади.
Мен хушсиз эдим уша вақтда янгам синглимни чақириб сиз келин куйлакни кийин деди, киймасангиз опангиз шарманда булади деди, синглим рози булди лекин киёв синглимни кўриб....
😰Давомини ўқинг👇+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/100345
Ота мана шундай бўлади!
Устоз Раҳимберди домла👇
ㅤㅤㅤㅤ
📕 Энг гузал аёл
Бозор расталарининг бирида ширин нон ва манти пишириб сотадигам аёл ҳар куни мижозларга егулик улашарди. Бир кун ёмғир шиддат билан ёға бошлади. Ёмгир жалага айланди. Аёл дўконни қулфлаб , магазиндан иккита зонтик сотиб олди. Қизи ўқийдиган саньат маркази эшиги олдига боргач кийимларига қараб, ичкари киришга иккиланиб қолди. Шусиз хам йўқчилик туфайли қизининг тенгдошлари олдида изза бўлишидан қўрқиб юрган она бинонинг пастки қаватига тушиб дарс тугашини кута бошлади.
Шу пайт қизи билан кўзи тўқнашди. Она қизини кўриб мамнун қўл силкитди. Бирок қизи уни кўрмаганга солиб девор ортига беркинди. Бир неча дақиқадан сўнг девор ортидан мўралади. Бу эса онасини бу аҳволда кутиб туришини истамаганлигини анлатарди. Бундан кўнгли оғриган она бошини қуйи солганча жим қотиб қолди.
Бир ойдан сўнг она қизи ўқийдиган саньат марказидан талабалар кўргазмасига таклифнома олди. Қизини яна уятга қўйишдан чўчиган она иккилана йўлга тушди.
Деворга осиб қўйилган суратларни бир-бир кўздан кечирган она бир портрет олдида тўхтаб қолди.
Унинг тагига "Дунёдаги энг гўзал аёл" деб ёзилган эди. Ёғаётган ёмғир, зонтик кўтарган, оппоқ унга беланган фартук таққан, эски туфли кийиб олган аёл тасвирланган эди унда. Бу саньат асарида қизини кутиб турган онанинг ҳолати чизилган эди.
Шу куни қизи девор орқасига яшириниш сабаби онасининг ўша ҳолатини юрагига муҳрлаб олиш бўлганди. Расмни кўраётган она кўзларидан ёш оқа бошлади. Шу пайт она ёнига қизи келди. Унинг кўзларида фарзандлик меҳри балқиб турарди...
@ibratli_sozlar
🔥 ЯНГИ КЕЛИНЧАКНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ
Қизимни бўйи етганда уйимиздан совчилар аримай қолди шуларнинг орасида бир оила ёққандай бўлди. Келин куёв хавас қилгулик яхши турмуш бошланди. Тўйдан 15 кундан кейин қудамга телефон қилиб хол ахвол сўрагач қизим билан гаплашишга рухсат олдим. Лекин қизим салом беришга улгурди холос.... Қизим тўйдан 2,5 ойда келди. Телефонга рухсат йўқ. Биз учун хаёт аччиқ томонларини кўрсата бошлади. Қуданикига боришга қарор қилдик. Борганимизда эса шундай манзарага дуч келдикки.... Айтишга тилим бормайди...
😨😰😱
ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ 👇
/channel/Solixa_Ayol/50539
“Sen farzandingni tarbiya qilma chunki u baribir senga o’xshaydi. Yaxshisi sen o’zingni tarbiya qil. Chunki qush uyasida ko’rganini qiladi…!”
Читать полностью…🔅 Ispaniyadan kelgan ehson yoxud muhojirning masjidi
Barselona shahrining islomiy markazi boshligʻi Salim ibn Umora hikoya qiladi:
“Alyumin, tunuka, mis va boshqa idishlarni uzzu-kun Barselona koʻchalaridan toʻplab temir aravasini toʻldirgan yigit biz bilan peshin namozini oʻqigani markaz masjidiga kirdi. U toʻplagan idishlarini kechasi qayta ishlash zavodlaridan biriga sotib, pul ishlaydi.
Namozdan keyin menga yetib kelib dedi:
— Sizdan 100 dona musʼhaf sotib olmoqchiman.
— 100 dona musʼhaf koʻp. Buncha nusxani nima qilasiz?
— Allohga shukrlar boʻlsinki, - dedi u. - Koʻrib turganingizdek, bir necha yildan beri Barselonada shu tashlandiq idishlarni toʻplayman. Tugʻilgan yerim Dakar shahri (Senegal) shimolida joylashgan qishlogʻimda Alloh uchun bir vaqf — Qurʼon madrasasi quraman, deb bir maqsad qilgan edim. Bolalarimiz Qurʼonni oʻrganish uchun uzoq yoʻl bosib, changli yoʻlda qoʻshni qishloqqa qatnashadi. Yomgʻir mavsumida borolmay ham qolishadi. Uzoq yillardan beri shu ishimdan 6000 yevro toʻplashga muvaffaq boʻldim va 800 kv.metrlik yer sotib oldim. Bino qurishga yana bir necha yil ketdi. Va nihoyat, ikki oy burun binoni ham qurib bitirdik!
Madrasaga 100 nafar bola qabul qildik va ular Qurʼon oʻqishga kela boshlashdi. Shular uchun 100 dona musʼhaf sotib olmoqchi edim...
Koʻrimsizgina, lekin qalbi goʻzal bu buyuk kishining hikoyasidan badanim titrab ketdi.. Uning bu faqirona holini, ogʻir moddiy sharoitini, lekin qoʻli bu qadar kaltaligiga qaramay qilgan ulkan himmatini tilim lol boʻlib taammul qildim...
Qarang, maqsadiga sodiq ekan, Allohga zaifona iltijo etgach, Alloh oʻz qudrati ila unga yordam berdi, maqsadiga erishish uchun metin iroda, togʻdek bardosh ato etdi..
Unga markazimizda, masjidimizda bor boʻlgan barcha musʼhaflarni toʻplab berdim, 70 dona chiqdi. Kartonga solib berdim. Pulini toʻlayman, deb oyoq tirab turib oldi. Koʻnmadim. Bizga bu vaqf oʻlaroq kelgan, sotishimiz toʻgʻri boʻlmaydi, deganimdan keyingina kartonni koʻtarib chiqib ketdi...
Bu yerga - Barselonaga aylanib keluvchi bir necha tojir va sayohatchilarni taniyman, shu senegallik kishi yillab toʻplagan “umr loyihasi”ni bir necha kundayoq, balki bir kunda sarflab yuboradilar. Hadyalar, ovqatlar olib. Alloh uchun Alloh yeri ustida bir santimetr ham bino qurgan emaslar.
Yaxshilar, buni “tavfiq” deydilar, Alloh oʻzi yaxshi koʻrgan bandalarigagina bu tavfiqni ravo koʻradi.
“Alloh taolo pok zotdir, U faqat pok narsalarnigina qabul qiladi”.
Oʻzingni tekshirib yur, qayerdan topayapsan, qayerga sarflayapsan?!
Salim ibn Umora. Ispaniya.
Sayfulloh Nosir tarjimasi.
@IBRATLI_SOZLAR
АЁЛИНГНИ СЕВ!...
Кўчалардан бахт излама сен,
Севгин, жуфти ҳалолингни сев,
Бошқа ёрни ҳеч кўзлама сен,
Уйингдаги аёлингни сев.
Ой десанг ой, кун десанг кундай,
Сунбул сочи қоп-қора тундай,
Тақдирингни туҳфаси шундай,
Уйингдаги аёлингни сев.
Юрма ёлғон дунёлар аро,
Эркак бўлиб, кунига яра,
Кўзинг кўрми, тузукроқ қара,
Уйингдаги аёлингни сев.
Ўкситмагин, ўтга ташлама,
Шайтоннинг шўр ошин ошлама,
Фарзандларинг кўзин ёшлама,
Уйингдаги аёлингни сев.
Билмайсанми аёл макрини,
Чақса кўргин илон заҳрини,
Келтирмагин оллоҳ қаҳрини,
Уйингдаги аёлингни сев.
Ўтар дунё сен ҳам ўтарсан,
Бир кун охир кунга етарсан,
Сени демай қўйса нетарсан,
Уйингдаги аёлингни сев.
Муҳаббатдир - чин баҳор фасли,
Муҳаббатдир- бахт, тоъле қасри,
Уйингадир фариштанг асли,
Уйингдаги аёлингни сев.
Кекса бир киши Жалолиддин Румий ҳазратларининг ҳузурига келди. Сочлари юлинган, ҳоли паришон, мажолсиз эди. Бор кучини тўплаб, Румий ҳазратларининг этагига ёпишди. Кўзёшларини оқизиб: “Етти фарзандим бор. Улардан бирини ўғирлаб кетишди. Неча кундан бери оч-наҳор, ялангоёқ кўзимнинг оқу қорасини ахтариб тинка-мадорим қуриди, аммо тополмадим”, деди. Румий надомат билан бошини тебратди: “Бутун мавжудот Аллоҳни унутган, Уни йўқламайди! Истаги ижобат бўлишини Ундан сўрамайди. Одамлар кўкрагига уриб, оҳ чекиб, бошларини деворга урадилар-у, бир марта бўлсин, Уни эсламайдилар. Сендек бир оёғи чуқурда бўлганлар фарзанд доғида ўзларини хароб қиладилар-у, Аллоҳдан бир оғиз истиғфор сўрамайдилар. Нечун Яъқуб (алайҳиссалом) каби Унга илтижо қилиб, нажот топмайсан?!”
Кекса киши дарҳол хатосини англаб етди. Астойдил тавба қилиб, энди ўрнидан турган ҳам эдики, фарзанди топилгани хабарини беришди.
🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌
@ibratli_sozlar
МУНИСА РИЗАЕВАнинг Телеграмдаги Шахсий Канали очилибди тез қўшилволамиз🤗💐
— 📰 Янгиликлар —
— 🗞 Интервиюлар —
— 🎼 Mр3лар —
— 💿 Kлиплар —
— 📷 ФотоСуратлар —
Оилавий Эри билан Видеолар Расмлар
Хаммаси Бизда👇
/channel/munisa_rizayiva
/channel/munisa_rizayiva
/channel/munisa_rizayiva
эдим-а!? - Нигора қўлига тушган пулдан эмас, балки Илёс Афзалович билан унинг нияти бир хил чиқаётганидан ҳайрон бўлиб қолди.
- Ана кўрдингизми Нигорахон, демак, иккимизнинг ҳам ниятимиз холис экан. Агар йўқ демасангиз фарзандларингиз билан танишиш учун янги йил оқшоми сизникига борардим.
- Йўқ-йўқ! Нималар деяпсиз? - Нигора шошиб қолди.
Илёс Афзаловичнинг қиёфасида ҳижолатлик зоҳир бўлди.
- Кечиринг, ўйламай гапириб юбордим. Агар совғамни олмасангиз, қаттиқ ранжийман.
Нигорага пул қанчалик зарур бўлмасин агар бошқа одам берганида асло олмаган бўларди, бироқ рўпарасидаги эркакнинг кўзлари шунчалик таскинга зор эдики...
- Илёс Афзалович, биласизми, сиз жудаям мард, оқкўнгил инсонсиз. Ҳар вақт оғир кунимда мушкулимни осон, дардимни енгил қилиб келгансиз. Сизнинг ҳаётингиз ҳали олдинда, албатта бахтингизни топасиз. Сизнинг зурриёдингиз эътиқодингиз, тушкунликка тушганларга қилаётган эзгуликларингиздир, - деди Нигора астойдил таскин бериб.
***
Нигора қорларни ғарчиллатганча босиб бораркан, бошлиғининг салобатли, шу билан бирга мунғайган қиёфаси кўз олдидан кетмасди. “Европаликларнинг табиати қизиқ-да, - деди Нигора ўзига ўзи, - бева аёлга ёрдам қўлини чўзган инсонни миннатдорчилик тариқасида бемалол уйига ҳам таклиф қилаверишади. Яқинлари суриштиргудек бўлса, “дўстим” дея таништиришади. Бизда-чи, отилмаган тош ҳам, теша тегмаган туҳмат гап ҳам эрсиз аёлга бориб тақалаверади. Агар одамлар нотўғри тушуниб гап-сўз қилмаганида Илёс Афзаловични албатта уйимга янги йилни бирга кутиб олиш учун таклиф қилармидим. Ҳалиям бўлса чақирайми-я, ахир шунча кўрсатган яхшиликларига бир бор мен ҳам жавоб қайтарсам нима қилибди..”
Нигора каттагина арчани қучоқлаб олганча бир қўлида оғир сетка, уйига кириб борди. Ўғиллари қийқиришганча пешвоз чиқиб, дарҳол арчани безатишга ҳозирлана кетишди.
- Ойи, шунча нарсага ҳаражатни қаердан олдингиз? Мандариннинг ўзи палон пул туради-ку? – деди Асқаржон.
- Сизларга бошлиғимиз ҳақида гапиргандим, эсингиздами, Илёс Афзалович! Янги йил билан табриклаб пул берди. Жуда зўр одамда ўзиям. Ҳалол, мард, ақлли... - Нигора ўзи билмаган ҳолда уни оғзидан бол томиб мақтаркан, сумкадаги нарсаларни бўшатарди. Бир пайт нимагадир кўнгли ғашланди. Ялт этиб ўғилларига қаради. Асқар қўлидаги ўйинчоқни арча томон узатганча ўйчан, онасига тикилиб турарди. Она-бола узоқ вақт бир-бирларидан ҳижолат тортиб, ишлари ҳам унмай жимиб қолдилар. Азаматнинг қувноқ овози уларнинг ўртасидаги жимликни бузди.
- Ойи, ўша бошлиғингиз шунча пулни қаёқдан олади?
- Унинг ўз фирмаси бор. Тушган даромадидан савоб бўлсин деб ночорларга беради.
- Ойи, унинг оиласи борми?
Нигора Асқарнинг шу бир оғизгина саволидан кўп нарсани илғаб олгандек бўлди. Ҳақиқатни айтай деса ўғлининг жавдираб турган кўзларидан уялди.
- Ҳа ўғлим, оилалик, бола-чақалик одам.
“Тавба, баъзи ҳолларда фарзандингнинг тинчлигини ўйлаб ёлғон гапиришга ҳам мажбур бўларкансан, - ўйлади Нигора, - қани энди ёлғоним чин бўлса. Эй Худо, боя нималарни хаёл қилгандим-а, Илёс Афзаловични сал бўлмаса меҳмонга чақирмоқчи бўлибман-а. Эй яратган эгам ўзинг ҳамиша тўғри йўл кўрсат, шайтон васвасасидан ўзинг асра”. Кўнглидан шуларни кечираркан, Нигоранинг дили ёришди. Иккала ўғлининг ҳатти-ҳаракатларидан, иштиёқ билан арча безатаётганларидан завқланиб уларни кузатиб ўтирарди. “Ўғилларим кап-катта бўлиб қолишибди-я, шундоқ ҳам оталаридан кўнгиллари қолган, менга ҳам ишонмай қўйишса, қандай ҳаёт кечиришади? Йўқ, асло, Илёс Афзаловичдан ҳеч қачон, ҳеч нарса таъма қилмаганман. Унинг ўзи ҳар сафар мажбурлаб ёрдам қўлини тутади. Агар савоб йўлида ёрдам қилаётган бўлса мендан қайтмаса Худодан қайтсин, агар мендан бирон илинжи бўлса қилган яхшиликларига асло рози эмасман”.
Ўғли Асқардаги жиддийлик, қатъият Нигорага ўтди, у ҳам ўғилларига кўмак бериш учун арча ёнига яқинлашди.
Янги йил кечаси Нигора жуда шод эди. Бўлмасам-чи шинамгина уйи арча билан безатилган. Дастурхонда норин-у, салатлар, барчаси бисёр. Ўғиллари телевизорда намойиш этилаётган “Гап йўқ” кўрсатувини кўриб ичаклари узилгудек кулиб ўтиришибди.
Нигора ойнадан ташқарига разм солди. Гупиллаб ёғаётган қорга қараб аста пичир
кўтариб келибдилар. - Сабиҳа пакетдаги патир-қази, гўшт, ғарқ пишган узумларни стол устига қўя бошлади.
Нарсаларни кўриб ижарачи кампир Азимга мамнун тикилди.
- Қизим, сен чой дамлаб келгинда аканг билан бафуржа гаплашиб ўтиринглар. Мен меҳмон йигитга яхшилаб ўзим ош дамлаб берай, - шундай деб нарсаларни йиғиштириб, чиқиб кетди.
Улар ёлғиз қолишгач Азим кўз остидан Сабиҳанинг оёғидан бошигача разм солар, унинг келишган қадди-қоматига суқланиб қарарди. Шундай ёш, кўҳликкина аёл унинг хотини бўлиши мумкинлигини ўйлаб ич-ичидан суюнарди.
Сабиҳа ҳам ўзича мушоҳада юрита бошлади: “Азимжон акам бекорга келмаган, яна шунча нарса кўтариб келганичи. Агар қўлимни сўраса ҳеч иккиланмай рози бўламан. Қизиқ, оиласи, бола-чақаси бормикин? Сўрасаммикан? Йўқ, зинҳор сўрамайман. Ҳақиқатни билганим билан нима ўзгаради, яна бахтимни йўқотишим, шундай меҳрибон одамдан айрилиб қолишим мумкин. - Сабиҳа Азимжоннинг келишган гавдасига, бир оз оқ оралаган сочларига разм солди. - Тўғри, ёши мендан анча катта, лекин мен бошқа кимга ҳам муносибман? Азимжон ака сингари қўли очиқ, пулдор эркаклар кўчада қолмаган ахир...”, деди ўзига ўзи.
Ҳар иккиси ўз ўйи билан банд. Азим ўз кўнглининг нафси йўлида гуноҳга ботаётгани хаёлига ҳам келмас, назарида ҳимоясиз бир аёлга кўмак бераяпти-ю, савобга қоладигандек. Қиз эса ёши ўтиб бораётгани, қачонлардир, кимнингдир жуфти-ҳалоли бўлиб, қаланғи-қасанғилардан шаънини ҳимоя қилажаги ҳақида қарор чиқармоқда эди.
Бироқ кимнингдир бахтини оёқости қилиш эвазига, икки гўдакнинг кўз ёшлари эвазига ҳар иккиси ҳою-ҳавас қасрини қураётганларидан бехабар эдилар. Тўғрироғи, дилкўзлари қоронғулик билан тўсилган эди. Шу тобда улар фақатгина ўзларинигина ўйлардилар. Жимликни биринчи бўлиб Азим бузди.
- Сабиҳа, менга турмушга чиқинг, - деди дабдурустдан.
Сабиҳа чиройли жилмайди-да, шаҳло кўзларини ерга боқди. Буни розилик аломати деб билган Азим янада дадилланди.
- Ҳозирча шу ерда яшаб тураверасиз. Шаҳар марказидан икки хоналик уй сотиб олмоқчиман. Ҳужжатларни тўғрилаганимдан кейин олиб кетаман. Сизни албатта бахтли қиламан, Сабиҳа, - деди Азим унинг қўлларидан тутиб.
Азим ваъдасида турди. Уч ойлар ўтмай Сабиҳани шаҳарнинг энг гўзал гўшасида жойлашган икки хонали уйига кўчириб борди. Шундан кейин икки-уч кунлаб уйга келмайдиган, хотини, болаларини “иш билан кетяпман” деб алдайдиган одат чиқарди.
Орадан йиллар ўтди. Азим Нигора билан ажрашиб Сабиҳа билан яшай бошлади.
Бугун Нигора ишдан барвақт чиқиши керак эди, сабаби, ўғиллари арча олиб келишини қайта-қайта сўрашганди. Эрининг уни ташлаб кетганига ҳам ўн йилдан ошди. Ўғиллари ҳам анча улғайиб ёнига киришди. Бироқ, баъзида қилиқлари ёш болани эслатади. Нигора хонасида ўтираркан эрталабки воқеани эслаб кулди:
“- Ойи, бугун албатта арча олиб келинг хўпми? – деди ўғли Асқар.
- Вой тавба, Асқар, кап-катта бола бўлганларингда арчага бало борми-я...
- Йилда бир маротаба бўладиган байрам-да ойи. Мен ўзим салат учун керакли масаллиқларни олиб келаман.
- Айтгандай, биронта дўстларингиз бўлса чақираверинглар, - дея Нигора ўғилларининг кўнглига қўл солди.
Кичкинаси келиб уни қучоқлади.
- Ойи, янги йил оилавий байрам, бизга ҳеч кимнинг кераги йўқ. Сиз ҳар куни ишда, биз ўқишда бўламиз. Келинг, лоақал янги йил кечаси уччаламиз мазза қилиб ўтирамиз”.
Нигора фарзандларининг қувноқ гап-сўзларини эсларкан, уларнинг аҳиллигидан хурсанд бўлди. “Бечора ўғилларим, балки мен учун байрамни сабрсизлик билан кутишаётгандир, демак арчани ҳам мен учун безатишмоқчи экан-да. Қани энди номард оталаринг ҳам биз билан бўлса эди”, шундай деб Нигора кўзига ёш олди.
У асло ёлғизлигидан изтироб чекмасди, фарзандлари унинг борлиғи. У фақат бир нарсадан, ўғиллари ота меҳрини кўролмай ўсаётганларидан куюнарди. “Қани энди маблағим бўлсайди, байрам дастурхонини зўр қилиб безатардим. Агар арча сотиб олсам, қимматбаҳо ширинлигу, мандаринларга пул етмайди-да. Майли, дилбандларимнинг сазаси ўлмасин. Ҳозироқ дўконга бораман-да, энг чиройли арчани харид қиламан”, шундай деб кайфияти кўтарилганча бошлиқ ҳузурига кириб борди.
- Келинг Нигорахон, қани марҳамат, - Илёс Афзалович уни ўтиришга ундади.
- Йўқ
- Менинг яқинларим бор эди. Ҳозир йўқ, ҳеч кимим йўқ. Ойимлар болалигимда ўлиб кетганлар, ўгай онам қўлида катта бўлдим. Биргина акам борлар, фақат уларга суянардим. Дадамни ёмон кўраман, умуман, яқинларим ҳақида эслашни истамайман, - деди Сабиҳа ўкинч оҳангида.
Азимжон қизнинг алам билан боқаётган кўзларига тикилди.
- Нега акамга суянардим, деяпсиз, ҳозир-чи?
Сабиҳа қадамини янаям секинлатди, ҳикоясини бошламоқчидай оғир хўрсиниб қўйди.
- Акам мен учун ёлғизгина жигарим, ҳимоячим эди. У бир бойваччанинг ҳайдовчиси эди. Бир куни унинг машинасини маст ҳолда ҳайдаб, жарликка ағдариб юборди. Яратганнинг қудрати билан ўзига ҳеч нарса қилмадию, лекин машина ёниб кул бўлди. Ўша хўжайини доим бизникига келганида менга еб қўйгудек тикилар, акамдан чўчиб менга гапиролмасди. Бунинг устига оилалик эди. Акам иш билан чиқиб кетгудек бўлса, ёнимга келардида, шошиб уйлангани, хотинини ёмон кўришини айтиб нолийверарди. Мен қанчалик ғашим келмасин унинг гапларини жим эшитишга мажбур эдим. Сабаби, акам унинг берган иш ҳаққи эвазига бизларни боқарди. Авария содир қилди-ю, ўша номард, хотинбоз акамга ёпишиб олди. “Бир ой ичида машинамни тўлайсан ёки умрингни қамоқда чиритаман”, деб пўписа қила бошлади. - Сабиҳа томоғига йиғи келиб, жим бўлиб қолди.
- Кейин-чи, кейин нима бўлди? – сабрсизлик билан сўради Азим.
- Кейин мен унга иккинчи хотин бўлиб турмушга чиқдим. Менга алоҳида уй олиб берди. Кўчага бир қадам ҳам чиқармасди. Қимматбаҳо либослар, музлатгич тўла озиқ-овқатлар... Икки-уч кунда бир келардию, хотинидан қўрқиб тезда қайтиб кетарди. Мен эса шаърий хотини бўлсамда, расмий никоҳдан ўта олмай, унга тўла ҳаққим йўқлигидан азият чекардим. Ҳеч кимникига боролмайман, ҳеч ким мени йўқлаб келолмайди ҳам, юракларим қон бўлиб кетарди. Бир куни кундошим кириб келди. Жуда хурсанд бўлиб кетдим. Уни тўрга ўтқаздим, дастурхон тузаб, борини олдига қўйдим. Энди менинг ҳам сирдошим бор деб хаёл қилибман, ёшлигимга борган эканман. Бир пайт индамай ўтирган кундошим дабдурустдан столни ағдариб ташлади. Ер билан битта бўлиб ноз-неъматлар сочилиб кетди. Аввалига ўзимни йўқотиб, довдираб қолдим. Унинг ўткир панжалари сочларимни шу қадар тортардики, оғриқдан чинқирардим. Шу пайт эрим келиб қолди. У зўрға хотинини мендан ажратиб олди, йўлакда йиғилган қўшнилар ҳайрон. Ҳаммага томоша бўлдим. Буни қарангки, кундошим мени кўргани келди деб суюнибману, у эрининг уйланганидан бехабар орқаваротдан эшитиб, мени излаб келган экан. Ахир у ҳам аёл эди-ку, ҳаётнинг синовларини кўрган эди-ку. Менинг дардимни, эрига не сабабдан текканимни суриштирса бўларди-ку... Ўшанда эрим кундошимнинг оёқлари остига тиз чўкиб ялинди. Менга эса худди фоҳишага қарагандек муомала қилди. Қўни-қўшнилар олдида шармандаликка чидай олмай ҳамма нарсани ташладим-у, уйдан чиқиб кетдим. Эрим ортимдан чақирмади ҳам. Ярим кечаси совуқда тарашадек қотиб, уйга кириб бордим. Акамга бор воқеани айтиб бердим. Акам унинг олдига бориб хўрланган синглисининг аламини олишини истадим. Бироқ акам, туғишган жигарим дардимни етти ёт бегоналардек бепарво эшитди-да, уйида бир кечагина қолишимга рухсат берди.
Азим Сабиҳанинг ҳикоясини худди кино кўраётгандек тинглаб кетарди. Сабиҳа кўз ёшларини артиб, давом этди:
- Шу воқеага ҳам ярим йил бўлди. Акам эрим билан мени яраштиришга уринди, аммо номард эрим хотини менга деб сотиб олган уйни олиб қўйганини, болалари ёшлигини рўкач қилди, мен учун қўлидан ҳеч нарса келмаслигини айтди. Акам учун эса бир буюм эдим холос, менга яна пулдор куёв қидира бошлади. Бу ҳақоратларга чидай олмай, ҳеч кимга билдирмай уйдан чиқиб кетдим. Иш қидира-қидира мана шу ресторанга ишга кирдим. Хўжайинини ўзингиз кўрдингиз, жуда зиқна одам. Итдай ишлатиб арзимаган ҳақ беради.
- Ҳозир қаерда яшаяпсиз? – сўради Азим Сабиҳанинг ҳикоясидан таъсирланиб.
- Бир ижарачи кампирникида. Бечора пул сўрамайди. Ишларини қилиб, егулик бериб турсам кифоя, - шундай деб Сабиҳа тўхтаб, Азимжоннинг кўзларига ўткир, сирли нигоҳлари билан тик боқди - Биласизми, баъзида мажбур бўлиб теккан бўлсам-да, эрим билан яшаган дамларимни қўмсайман. Ҳар ҳолда иссиқ уйим, рўзғорим бор эди. Бекорга нолиган эканман, ҳоз
Намунали оила
Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо ҳижратдан беш ой кейин Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга никоҳландилар.
Ҳижратнинг иккинчи йилида Бадр жангидан кейин тўй бўлди. Уҳуддан кейин бўлди деган ҳам ривоятлар бор.
Ҳазрати Фотиманинг сепи ва уй ашёлари:
1. Умайс қизи Асмо тайёрлаган уч кўрпача.
2. Попукли бир гилам.
3. Ичига хурмо пўстлоғи тўлдирилган ёстиқ.
4. Иккита қўл тегирмони.
5. Бир дона меш.
6. Битта кўза.
7. Теридан қилинган битта пиёла.
8. Бир дона элак.
9. Бир дона сочиқ.
10. Ошланган қўчқор териси.
11. Бир бўйра.
12. Хурмо япроғидан тўқилган бўйра.
13. Икки кўйлак.
14. Бир жун ёпинчиқ.
Ошланган қўчқор терисини тўшак қилиб ишлатишар, ёпинчиқ эса икки кишининг устини тамоман ёпмас эди.
"Жаннат василаси" китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🍅🥒ҚИШГА БОНКА ЁПИШ СЕЗОНИ БОШЛАНДИ.
😱🥶ҚИШГАЧА ОТВОРМАСДАН ТУРИБ БЕРАДИГАН ПОМИДОР БОДРИНГ МУЗЛАТИШНИ РЕТЦЕПТИ ФАҚАТ БИЗДА❗️🥰
🙋🏻♀МЕНИ 50-ЙИЛЛИК ТАЖРИБАГА ЭГА БУВИЖОНИМНИНГ ӮЗИНИНГ ҚИШГА КОНЦЕРВАЛАШ СИРИНИ СИЗЛАР БИЛАН БӮЛИШМОҚЧИМАН
🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒
🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒
🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆
😍😍ОСОН ҚИШГАЧА БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ👇
https://telegram.me/joinchat/nGgzRJ7S0ZFhNDUy
Masha Allah 😍😍 Mazza qilib ko’ring azizlar. 😘
Qiz farzandchalik Otasini sevgan, qizg’ongan bo’lmaydi dunyoda. Allohim Asra ularni, bahti-saodatini Ber ularni🤲🏻
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор:
1. Ота-она оч қолса, тўйдиради.
2. Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради.
3. Иш буюрса, бажаради.
4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.
5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади.
6. Ота-онага юмшоқ гапиради.
7. Исмларини айтиб чақирмайди.
8. Уларнинг ортида юради.
9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.
10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди.
Вафотларидан сўнг ота онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:
1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб, қайтарганларидан қайтса – таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса... (марҳум ота она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.
2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...
3. Ота она учун Яратгандан кечирим – мағфират, авф тилаш билан улар учун (уларнинг номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон) қилмоқ билан...
“Ҳикматлар хазинаси” китобидан.
Har neni taxmin qilsangiz ham bir ko'ngilning ichidagini taxmin qilmang...
Bilmaysiz, bilolmaysiz...
@ibratli_sozlar
Қиз фарзанди борлар ўқисин!
Ўтган якшанба куни эҳсонга бордим. Сал эртароқ борибман бироз имомни келишини кутдик. Ва ниҳоят у киши келдилар, ичкарига дастурхон атрофига одамлар билан кирдим. Эҳсон бўлган жойда имом домла озгина бўлса ҳам маъруза қиладилар.
Маъруза мавзуси: "Қиёматда бўладиган хисоб китоб эди".
Ўша дахшатли кунда, мободо савобингиз етмай қолиб, ўз яқинларингиздан озгина савобидан сўраса ҳам бермас экан.
- Ўғлим савобингдан озгина бериб тур етмай қолди, ўтиб олай...
- Узр отажон бу кунда бера олмайман, ҳали мен хисобимни билмайман балким меники ҳам етмай қолар...
Шу зайл одам аҳли аёлига, онасига, отасига зорланиб сўраса ҳам, барча ўзини олиб қочадиган ҳолат бўлар экан.
Бу дўзах олови одамлар кўз олдида гавдаланган пайт, ҳамма фақат ўзи билан ўзи қўрқув ва ваҳимада турган пайт, қиз бола отасига юзланиб:
- Майли отажон мени савобимдан олинг, мен пешонамдан кўрдим, дер экан. Шу алфоз ота ҳисоби тўғриланиб ўтиб кетгач.
АЛЛОҲ айтаркан:
-Ўзи бир ожиза бўла туриб, қисмати номаълум бўла туриб, отаси учун савобини берди, мен нега энди бунга раҳм қила олмас эканман, кечдим гунохидан, сўроқсиз уни ҳам жаннатга ўтказворинглар - дея фаришталарга хитоб қиларкан.
Бу сўзларни эшитарканман кўзимга ёш келиб, ҳаёлимга кичкинагина қизалоғимни меҳри келди, сафарга кетсам мени кўп эслайдиган, ишдан кеч қайтсам ухламай кутадиган, қизалоғимни меҳри мени меҳримданда баланд экан, хатто қиёмат куни хам сўнмас экан. Шу ўйлар билан домлага қарадим, шу жойида уни хам бошқа одамларни хам кўзи жиққа ёш эди.
Илоҳим қизалоғларимиз, омон бўлишсин. Энди тушундим қиз бола отага меҳрибон бўлади деган жумлани...
Қизалоғи борлар, ҳозироқ қизчангизни пешонасидан ўпиб қўйинг, агар улар ухлаб қолган бўлса ҳам.
😱🙈ЭРИМ СИНГЛИМГА ЭР БЎЛДИ!
😰Келин тўй куни ўзини заҳарлаб, шармандаликдан қутила оладими?
Менга совичилар кела бошлади,
Дадамнинг Яқин дўстидан, дадам вада бериб қуйган эканлар, маданиятли, уқимишли оила эди.
Лекин мен турмушга чиқа олмасдим чунки мен хомладор эдим оилали эркакдан.
Мен хомладорлигими айтим, у булса тан олмади. Туй куним мен ўзимни захарладим келин куйлак кийиш насиб қилмади.
Мен хушсиз эдим уша вақтда янгам синглимни чақириб сиз келин куйлакни кийин деди, киймасангиз опангиз шарманда булади деди, синглим рози булди лекин киёв синглимни кўриб....
😰Давомини ўқинг👇+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/100345
Бу тест сизнинг характерингизни 92% гача аниқлик билан айтиб беради.
Расмда биринчи нимани кўрдингиз?
Жавобни танланг👇
ҲАР КУНИ НИМА ОВҚАТ ТАЙЁРЛАШНИ БИЛМАЯБСИЗМИ❓
👆Дастурхонингизни Шунақанги Маззали 🍜ТАОМЛАР Пишириқлар, Ширинликлар ва Таомлар билан безашни хохласангиз🍓🍒🍉 🙋🏻♀Унда сизга минглаб аёл ва қизлар танлаган @PAZANDA_SIRLARI каналини тавсия қиламан.
🍱🫕Чексиз рецептлар-у, миллий ва европа Таомларни 🍰Пиширқлару 🥗Салатлар тайёрланиш усулларини ўзида жамлаган канал енди сизда ҳам бўлади.
Обуна бўлинг:
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/nGgzRJ7S0ZFhNDUy
Муҳаббат нима?
✨ Mуҳаббат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилган кечада у зотнинг ўринларида ухлаган Али розияллоҳу анҳудир. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қавмлари ўлдириш учун тўпланганини билар ва Набий алайҳиссаломнинг ўринларида қатл қилинишига аниқ ишонарди.
✨ Муҳаббат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга руҳини, обрўсини, молини фидо қилган Абу Бакр розияллоҳу анҳудир. Уни Қурайш кофирлари уриб ҳушидан кетказишганида, ўзига келиб биринчи айтган гапи “Расулуллоҳга нима бўлди?” бўлган эди.
✨ Муҳаббат бани динорлик саҳобиядир. Саҳобалар бу аёлга эри, отаси ва биродари Уҳудда шаҳид бўлгани муносабати билан таъзия билдиришди. У эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қидирарди. Набий алайҳиссаломни кўргач, деди: “Сиз тирик экансиз, бошқа мусибатлар ҳеч нарса эмас, ё Расулуллоҳ”.
✨ Муҳаббат Савбон розияллоҳу анҳудир. Бир куни у ранги синиққан ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўринди. У зот сўрадилар: “Нега рангинг ўзгарган?” Жавоб берди: “Менда ҳеч қандай касаллик ёки оғриқ йўқ. Аммо сизни кўрмай, йўқотиб қўйсам, соғиниб қоляпман”.
✨ Муҳаббат Ҳубайб розияллоҳу анҳудир. У зотни асир олиб, ўлдириш учун дор остига келтиришди. Душманлардан бири: “Ҳозир ўрнингда Муҳаммад бўлишини хоҳлармидинг?” деб сўради. Ҳубайб жавоб берди: “Аллоҳга қасамки, мен аҳлим ва авлодим ҳузурида тинчгина ўтириб,
Муҳаммадга бир тикан киришини хоҳламайман”.
✨ Муҳаббат Абу Талҳа розияллоҳу анҳудир. У зот Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтди: “Ё Расулуллоҳ, яқин борманг, яқин борманг. Сиз мусибатга учраганингиздан менинг томоғимга ўқ қадалгани яхшироқ”.
@ibratli_sozlar
лади:
- Ўзингга шукр, етказган тинчлик кунингга, едирган ноз-неъматларингга, кийдирган либосларингга беадад шукрлар бўлсин. Шундай паҳлавон ўғилларим бағримда, бошқа яна нима керак менга?! - Шундай деркан, кўз олдига эри Азим келди. “Аҳмоқ, шундай ўғилларинг бўлса-ю,тирноққа зор бўлиб яшасанг. Ҳар замонда бир кўрганинг билан оталик лаззатини, бахтини ҳис қилармидинг? Майли, шу йўлни танлаган экан, бахтли бўлсин”, деб қўйди.
Нигора шу қадар бахтиёр эдики, уни ташлаб кетган бўлсада, Азимга нисбатан ёмонликни раво кўрмасди. Эри билан ажрашган дамлари Саида билан дардлашиб ўтирган кунни эслади:
Ўшанда Саида ачиниш билан койиганди:
“- Сенам пишиқроқ бўлмадингда. Олдингга болаларингни эргаштириб ўша мегажиннинг ёнига борганингда, қиёмат қойим қилганингда, эринг қайтиб келарди. Лаллайиб ўтираверганингдан кейин ёш экан, чиройли экан деб ёпишди-қўйди.
- Эй, қўйсанг-чи, Саида, касал бўлганимдан кейин нима қиламан ялиниб.
- Вой-вой-вой, гапини қаранглар, касал бўлиб эртаю-кеч ялпайиб ётганинг йўғ-у, уйим-жойим, болаларим деб елиб-югурсанг, ундан кейин эрингни деб шу касалликни орттириб олдинг.
- Қўявер ўртоқ. Зўрлик билан олиб ўтирганим билан кўнгли бошқада бўлса нима ҳам қилардим.
Саиданинг жиғибийрони ошди.
- Шунчалигам юрагинг кенгми?! Сен тугул мен аламимдан чиқолмаяпман. Ҳеч бўлмаса олдига бориб, шармандасини чиқариб келмайсанми?
- Менам жим юрганим йўқ. Ўша қизни таниганлар аввалги уйининг манзилини айтишганди. Уй эгаси бир муштипаргина кампир экан. Ундан қизнинг қисматини эшитиб тўғриси ачиндим. Ёшгина экан, айб фақат эримда, уни алдаган, аросатда қолганлигидан, ҳимоясизлигидан фойдаланган...”.
Саида билан бўлган тортишувни эсларкан, Нигора ўзидан кўнгли тўлиб, қалбига оппоқ қордек соф туйғулар оралади. “Мен ҳеч қачон улардан ўч олмайман. Менинг шундай фарзандларим бор, улар эса ёлғиз. Шунинг ўзи ҳаётнинг уларга кўрсатган жазоси эмасми?”.
Нигоранинг назарида эри билан кундошининг уни хўрлагани тақдирнинг синови эди. Эрининг хиёнатига бардош бераётгани туфайли ўғиллари соғ-саломат, оқибатли, меҳнаткаш бўлиб улғайишаяпти деб ҳисобларди. У яна бир бор паға-паға ёғаётган қорга завқланиб тикилди-да ўғилларини дуо қилди. Сўнг маромига етиб пишган товуқ гўштини чиройли ликопчаларга безатиб, болалари ўтирган меҳмонхонага олиб кирди.
Соат миллари ўн иккига бонг урганида иккала ўғли Нигорани қучоқлаган кўйи “ура-ура”лаб бақиришларидан уй деворлари кўчиб тушай деди.
Бу пайтда бошқа бир хонадонда эса жим-житлик ҳукм сурмоқда.
Азим эрталабдан ичиб олди. Унинг аҳволидан Сабиҳанинг кўнгли кетиб ижирғанди.
- Ҳеч бўлмаса шу бугун одамбашара бўлиб ўтирсангиз-чи?
- Нима ишинг бор, сенинг пулингга ичаяпманми?
Сабиҳа иложи борича босиқлик билан гапиришга уринди. Бугун байрам, шундай кунда эри билан урушишни истамади.
- Майли Азимжон ака, бугун байрам, ичсангиз ичибсиз-да. Мен дастурхон безайман, сиз арчани ясата қолинг.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
, раҳмат, бир оғиз...
- Менинг ҳам сизда гапим бор эди.
Нигора ноилож ўтирди. Бошлиқнинг айтмоқчи бўлган гапи нима ҳақидалигини билмаса-да, юраги безовта ура бошлади. Илёс Афзаловичнинг бошқаларга нисбатан унга ўта мулойим муносабатда бўлиши, айниқса эри билан ажрашгач Саидадан бор ҳақиқатни суриштириб, унинг шахсий ҳаётига қизиқиши Нигорани анча ташвишга солиб қўйди. Илёс Афзалович яхши инсон, хушмуомала, камтарин, Нигорага кўп бор яхшилик қилган, раҳбар сифатида ёлғиз аёллигини инобатга олиб, мукофот пуллари бериб турган бўлсада, аммо Нигора у ҳақда эсласа ўз-ўзидан уялар, ўғиллари олдида гуноҳ иш қилаётгандай қўрқиб кетарди.
- Менга бирон топшириқ борми Илёс Афзалович? – орадаги жимликни бузди Нигора.
- Хўш, бу йилги ҳисоботлар тайёр бўлса эртагаёқ бошқармага жўнатинг.
- Тайёрлаб қўйганман, қўл қўйсангиз бўлди.
- Яхши...- бошлиқ яна ўйланиб қолди-да, Нигорага жиддий нигоҳ ташлади. - Нигорахон, шахсий ҳаётингиздан бохабарман. Турмуш ўртоғингиз бетоблигида чеккан изтиробларингиз ҳам кечагидай ёдимда.
- Ҳа... нима ҳам қилардим, тақдир экан, - Нигоранинг кўнгли хотиржам тортди, худди яқин сирдоши билан суҳбатлашаётгандай ҳис қилди ўзини.
- Алимент олиб турибсизми?
- Ҳа, ҳар ойнинг охирида ўғилларим у билан учрашиб туришади.Кичкинам Азаматжон жуда шўх, ҳаётга қувноқ назар билан қарайди. Бунинг устига отаси ташлаб кетганда жуда ёш бола эди. Шунинг учунми учрашувни сабрсизлик билан кутади. Каттам Асқаржон унинг акси, жидий, мулоҳазали. Отасининг олдига ҳам менинг қистовим билан баъзўр боради.
- Иккинчи оиласидан фарзанди борми?
- Йўқ.
Илёс Афзалович жаҳл билан сигаретига ўт ёқди. Ўрнидан туриб дераза олдига бориб сигаретани чуқур-чуқур торта бошлади.
- Нигорахон, шахсий ҳаётингизга аралашганим учун мени маъзур тутинг. Лекин сизни кўрсам... Қани эди иложи бўлсами ўша номард, сиздек покиза аёлнинг қадрига етмаган аблаҳни адабини бериб, оёғингиз тагига тиз чўктирсам!
Нигора бошлиқнинг авзойини кўриб ғалати аҳволга тушди. Хушмуомала, табиатан юмшоқ инсоннинг бундай аҳволга тушишини тасаввур ҳам қилмаганди.
- Нигорахон, сиз жуда хато қилибсиз. Эрингиздан ўч олиш учун умуман фарзандларингизни ёнига йўлатмаганингиз маъқул эди, ундан кўра тирноққа зор бўлиб ўтгани маъқул эмасми?
Илёс Афзалович икки бор уйланган, бироқ фарзанд кўрмаганди. Бефарзандлиги бир бўлса, унинг бойлигига учиб тегиб олиб, сўнг фарзандсизликни баҳона қилиб, унинг орқасидан бойлик орттириб, яна ёлғизлик домига ташлаб кетган аёл бир кўргулик бўлди. Ўта маданиятли бўлган бу инсон асло ўзини йўқотиб қўймади. Бутун борлиғини илмга, машаққатли меҳнатга сарфлади. Ҳалол топган пуллари эвазига очган фирмасидан тушаётган даромадни эса савоб ишларга сарфлай бошлади. Сўнгги хотинининг найрангларидан кейин умуман уйланмасликка онт ичганди. Бироқ Нигорани ҳар кўрганда, “Ҳаётда иффатли, муниса аёллар ҳам бор экан-ку”, деган фикрга келадиган бўлди. “Агар Аллоҳ менга иқтидор, давлат бермаганида, балки тақдир Нигора сингари аёл билан учраштирармиди, мен ҳам ота бўлиш бахтига эришармидим”, деган сон-саноқсиз хаёллар кечалари унга уйқу бермасди.
Нигора Илёс Афзаловичнинг ҳозирги аҳволи сабабини англаб бошини қуйи эгганча индамай ўтираверди. Бошлиқ деразани очиб сигарет қолдиғини улоқтирди, хонага кирган енгил шабада унинг изтиробини тарқатгандай бўлиб, кайфияти бироз кўтарилди.
- Қаранг, Нигорахон, одамлар қаергадир шошилишмоқда. Барча оиласи, бола-чақаси ташвиши билан елиб-югурмоқда. Барибир мендан кўра сиз бахтиёрсиз, сизни ҳам уйда фарзандларингиз интизорлик билан кутишяпти. –Илёс Афзалович жим бўлиб қолди. Бироздан кейин деразани ёпиб ўрнига келиб ўтирди. - Сизга жавоб, Нигорахон, кетаверинг.
- Раҳмат сизга, Илёс Афзалович, - Нигора шу топда ёлғизлик ғамида қийналаётган оқкўнгил инсонга юракдан ачиниб ўрнидан турди. Эшик тутқичини ушлаган замон Илёс Афзалович ёнига келиб йўлини тўсди.
- Айтгандай, хаёлимдан кўтарилибди, манавини олинг, илтимос - қоғозга ўралган пулни узатди.
- Бу нима?
- Ўғилларингизга арча олиб беринг. Янги йил кириб келганда мени ҳам бир бор эсланг...
- Вой тавба, ҳозиргина арча сотиб олиш ниятида сиздан вақтли кетишга ижозат сўрамоқчи
ирги қийин шароитимни ўша, зерикарли бўлса-да, тўла-тўкис турмушим билан солиштирсам жуда алам қилади. Нега ўз ҳуқуқимни ҳимоя қилмадим? Нега кундошим билан, эрим билан охиригача курашмадим, дея ўз-ўзимдан нафратланиб кетаман. Қайси айбим учун мана шундай, кимлардандир қолган овқатга хор-зор бўлиб, қаҳратон совуқларда кафеда ишлашим, яна маломатларга қолиб яшашим керак, дея ўксинаман.
Сабиҳанинг одамнинг раҳмини келтириб майин, ҳокисор алфозда гапираётган дардлари Азимнинг кўнглини юмшатиб, ўзини қизга нисбатан хомийдек, масъулдек ҳис қилишга ундади.
У Сабиҳанинг хумор кўзларидан оқиб тушган икки томчи ёшни дағал бармоқлари билан сидирди, меҳри товланиб, бағрига босди. Ўзини ёлғиз, ҳимоячиси йўқдек, ҳеч кимга керакмас ташландиқ сезиб юрган қиз умрида туймаган меҳрни Азимнинг бағрида туйгандек бўлди. Энди унга барибир эди, отаси, жигаридан топмаган эътиборни Азимдан топишига умид қилди. Унинг хотини, бола-чақаси борми-йўқми, унга даҳли йўқдек. У ўз қадрини, ўзи бекалик қилиши учун ўз бошпанасини, рўзғорини топса бўлгани, унга фақатгина шу керак эди. “Мени ҳеч ким ўйламайди-ку, нега мен бировлар учун қайғуришим керак? Бас, энди ортга чекинмайман”. Сабиҳанинг қатъий қарори қалбини тўлдирди.
Азим Сабиҳани уйигача кузатиб қўйди. Қиз кириб кетгач Азим ҳувиллаган кўчада ёлғиз ўзи қолди. Шундагина оиласи ёдига тушиб уйи томон йўл олди.
***
Азим чойни қайтараётиб, ўзига синовчан қараётган хотинининг кўзларига қарашга ботинолмади. Кўнглидаги оғу билан кирган шайтон эса унга тасалли бера бошлади:
“Намунча ҳижолат тортасан? Уй-жойини бутлаб, рўзғорини қойиллатиб қўйган бўлсанг! Ундан кейин бир мусофир, ҳимоясиз аёлга ёрдам қилмоқчисан, бунинг нимаси гуноҳ? Эшшакдек ишлаб, пул топганингдан кейин, қандингни ур-да! Нега энди бутун умринг касалманд хотинга тобе бўлиб ўтиши керак?”.
Азим қулоғи остида ғўнғиллаётган овоз ғойибдан келаяптими ёки туш кўряптими, билолмасди. Боши гангиб, ёстиққа ёнбошлади. Нигора эрининг тунд қиёфасини кўриб, кун бўйи тинмай ишлайвериб толиқибди, деган хаёлга борди.
- Дадаси, жуда толиқибсиз, жа унақа берилиб ишлайверманг-да. - шундай деб эрининг оёқларини уқаламоқчи бўлди.
Азим Нигоранинг меҳрибончилигидан ғаши келиб, унинг қўлини силталаб ташлади.
- Чарчадим, чироқни ўчир! Эрталаб вақтли уйғот.
Нигоранинг кўнгли ғалати бўлиб кетди. Бу ерда бирон гап борлигини аёллик қалби билан ҳис этди.
Азим туни билан алаҳсираб чиқди. Кўзига алланималар кўрина бошлади: “Зимистон қоронғуда хонада шайтон кафтларини бир-бирига ишқаб, у ёқдан бу ёққа хурсанд чопа бошлади. Сўнг Сабиҳа қиёфасига кириб, Азимжоннинг кўз қорачиғларига жойлашиб олди”. Бу кўраётганлари тушими ёки ўнгими, ўзи ҳам билолмас, кайф таъсирида боши лўқиллаб оғрир..
Эртасига барвақт устахонага борди. Лекин ҳечам қўли ишга бормади. Ҳамон Сабиҳанинг гўзал чеҳраси кўз ўнгидан кетмаганди. Вақтлироқ эшикни қулфлади-да, яна ресторанга, Сабиҳанинг олдига йўл олди.
Сабиҳа эртасига ишга бормади. Кечаси билан ухлолмай, ўз ҳаётини сарҳисоб қилиб чиқди. Бегона эркакнинг уни бағрига босгани, дардини тушуниб, ҳамдардлик билдиргани, у эса қаршилик қилгиси келмаганини эслаб вужудини ҳаяжон эгаллади. “Агар, - ўйлади Сабиҳа, - мени деса албатта излаб келади. Борди-ю, келмаса, ўша қадримни, иффатимни оёқ ости қилмоқчи бўлган, ширакайф хўрандалари оч бўри каби ташлангудек муомала қиладиган ресторанга бошқа қадам босмаганим бўлсин. Яхшиси бошқа иш топаман, бахтимни бошқа ердан излайман”.
Шу хаёллар оғушига ғарқ бўлиб ўтираркан эшик тақиллади. Сабиҳа шошганидан елкаси билан битта ёйилган шаршарамисол сочларини йиғиштиришга улгурмай ўзини дарвозага отди. Эшикни очганида остонада қўлида катта пакет тутганча Азим турарди.
- Вой сизмисиз? - қувончдан Сабиҳанинг кўзлари порлаб кетди. – Кираверинг, марҳамат.
- Сизни қидириб, ишхонангизга боргандим, йўқ экансиз. Тўғри шу ерга келавердим, - Азим қўлидаги пакетни узатди. - Манавини олиб қўйинг.
- Вой, Азимжон ака, нима қилардиз овора бўлиб.
Ичкаридан бели бироз букчайган, юзларини ажин босган ижарачи кампир чиқиб келди. У Азимни Сабиҳанинг қариндоши деб ўйлаб қуюққина сўрашди.
- Хола, қаранг овора бўлиб шунча нарса
ҲАЁТ ОРТГА ҚАЙТМАЙДИ.
2- қисм.
Нигора икки ҳафта ишга чиқмай, керакли муолажаларни олди. Азимжон дори-дармон учун кераклича пул берарди-ю, бироқ Нигоранинг касалидан асло хавотирга тушмади. Маишатхўр улфатлари аллазамон унинг юрагини тошга айлантириб, фикру-хаёлини заҳарлашга улгуришганди. Энди жуфти-ҳалолига совуқ, ўзга аёлларга эса суқланиб назар ташлайдиган бўлиб қолди. Авваллари бир-биридан ширин, шўх ўғиллари белига қувват бағишлаган бўлса,энди келаётган мўмай даромад куч-қувват бераётгандай.
Азим устахона дарвозасини қулфлади.
- Бугун иш ҳаққимиз чакки бўлмади, - деди Ботир лаб-лунжини кулгудан йиғолмай.
- Тўғри айтасан. Юр, ресторанга бориб, бир мазза қилмаймизми?
- Э, жуда зўрсан-да, - Ботирга Азимжоннинг таклифи мойдек ёқиб, уни аврашга тушди, - Худди кўнглимсан оғайни!
Ботир билан Азим ресторанда ўтиришаркан, янграётган мусиқа овози, ароқнинг таъсиридан кайф қилиб, ҳузурланишарди. Азим жаҳл билан тарелкасини нари сурдида гап бошлади:
- Шу десанг уйдан безиб кетяпман. Хотинимнинг ҳали у ерим оғрияпти, ҳали бу ерим оғрияпти деявериши хит қилиб юборди.
- Дўстим қўй, кўп сиқилаверма, Худога шукр қил белингда қувватинг, чўнтагингда пулинг бор... Бир имо қилсанг мана ман дегани қошингда мунтазир бўлади.
Ёшгина официант қиз стол ёнига яқинлашди. Унинг келишган қадди-қомати, гўзал ҳуснига Ботир тикилиб қолди. Қиз столдаги бўшаган шиша ва тарелкаларни йиғиштира бошлади. Қандай қилиб Азимнинг кўнглини олишни ўйлаб ўтирган Ботир бир зумда миясига келган фикрдан қувонди-да, вақтни бой бермай секин ёнидаги фужерни туртиб юборди. Чиройли биллур идиш ерга жаранглаб тушди-да, чил-чил синди.
- Во-й! – официант қиз бақириб юборди.
- Ие-ие, - Ботир ҳеч нарсадан бехабардай, ўзини қизга ачингандай тутиб ерга энгашди, - чакки иш бўлди-ку, а!
- Вой, энди нима қиламан? Ахир бу қиммат туради, пулини қандай тўлайман, - қиз кўзига ёш олди.
Ботир қизнинг ҳолатидан у бу ерда пул учун ишлаётганини, турмуши ночорлигини англади. “Бундайларнинг ҳимоячиси, яқинлари деярли бўлмайди, - ўйлади Ботир. - Акс ҳолда тунги ресторанда ишлашига йўл қўйишмаган бўларди”.
- Майли, ҳамма бало-қазо шунга урсин! - Ботир ўзини қизга ён босаётгандек қилиб кўрсатди.
Қиз ердаги шишаларни териб оларкан, пиқиллаб йиғларди.
- Ишга тушганимга энди ўн беш кун бўлувди, ҳали иш ҳаққимни ҳам олмаганман.
Азимнинг унга раҳми келди. Ресторан хўжайинини чақиртирди. Унинг қўлига фужернинг пулини бераркан:
- Мен бу қизнинг акаси бўламан. Уни олиб кетмоқчиман, - деди.
Ресторан хўжайинига Азимнинг гапи ростми-ёлғонми ҳечам қизиғи йўқ эди. Шунинг учун суриштириб ўтирмади.
- Агар у кетса, бу ердаги вазифаларни ким бажаради? – деди таъна қилиб.
- Қизнинг кунлик иш ҳаққи қанча? – сўради Азим бўш келмай.
- Ўн минг сўм!
- Мана сенга йигирма минг сўм. Энди қизнинг жавобини бер.
Хўжайин Азим берган пулни оларкан: “Йигирма минг десам бўларкан, суриштириб ўтирибдими...” деган фикр хаёлидан ўтди.
Ботир билан Азим қизни “ҳимояларига” олиб кўчага чиқишди. Ўйлаган режаси яхши кетаётганидан Ботирнинг қувончи ичига сиғмасди.
- Дўстим, - деди у Азимнинг елкасига қўлини қўйиб, - негадир мазам бўлмаяпти. Қизни ўзинг кузатиб қўярсан, майлими? Хафа бўлиш йўқми?
- Йўқ-йўқ Ботир, нега хафа бўларканман, менимча кўп ичиб юбординг. Юр сени машинага солиб юбораман.
Азим машина тўхтатди, ҳайдовчига пул бериб Ботир билан хайрлашди. Қиз билан ёлғиз қолишгач Азим аста гап бошлади.
- Агар қарши бўлмасангиз бироз яёв юрсак, еган-ичганимиз хазм бўларди, - деди жилмайиб.
- Майли, - деди қиз ҳижолатли оҳангда, - барибир иш вақтим тугашига хали вақт бор эди.
- Исмингиз нима?
- Сабиҳа.
- Сабиҳа? Ҳечам эшитмаган эканман бундай исмни.
Улар қоронғу хиёбон бўйлаб оҳиста юриб боришаркан, Азим ўзини бўйдоқ йигитлардек хотиржам ҳис қилар, уйда уни хавотир билан кутаётган бетоб хотини, икки нафар ўғлини хаёлига ҳам келтирмасди. Дам-бадам Сабиҳанинг чиройликкина чеҳрасига қараб қўяркан, ўзича: “Бу қиз мени акасидай қабул қиляптимикан ёки йигит киши сифатида унга ёқаяпманми”, дея қизни синамоққа фурсат кутиб борарди.
- Сабиҳа?
- Лаббай.
- Кафеда ишлашингизга яқинларингиз қарши эмасми?
🎤 ABDULLOH DOMLA
🤲🏻 Қарздор бўлиб қолганда ўқиладиган дуо.
اللهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ، وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ
Аллоҳумма инни а‘узу бика минал-ҳамми вал-хазан, вал-ажзи вал-касал, вал-бухли вал-жубни, ва золаид-дайни ва ғолабатир-рижал
Парвардигоро! Мен Сендан ташвишу ғамдан, ожизликдан, ялқовликдан, бахилликдан, қўрқоқликдан, қарзнинг оғирлигидан ва кишиларнинг ғолиб бўлиб кетишидан паноҳ беришингни сўрайман.
(Бухорий ривояти).
Яқинларга улашинг!
ОНАМНИ ЙЎҚОТГАЧ...
Онамдан сўнг дўстларим
Хувиллаб колди уйим,
Тарк этди кўп кувончлар
Фаромуш бўлди ўйим.
Онам эдилар мисли
Каъбатуллоҳ Мадинам,
Мўътабар гузал юзли
Хам офтобим хазинам.
Ахли Қуръон эрдингиз
Ибодатларга махкам,
Болажоним дердингиз
Ҳар бир сўзингиз малҳам.
Дуолар тушмас эрди
Тилингиздан доимо,
Оҳиста тўғрилардиз
Гар килсак бизлар хато.
Уйимиз фариштаси
Сиз ўзингиз эрдингиз,
Саранжом сариштаси
Сиз ўзингиз эрдингиз.
Мана бугун турибман
Сизсиз, отамсиз ўзим,
Зўрға чидаб юрибман
Аллохим берсин тўзим.
Она экан азизим
Дуогўй вафодорим,
Ота экан азизим
Куч қувватим мадорим.
Онам борида мен хам
Хушбўй атир гул эдим,
Отам борида беғам
Сўзга бой булбул эдим.
Онамла бўлган чоғим
Энг бахтиёр мен эдим,
Юзларга киринг онам
Мехрибоним дер эдим.
Аммо ажал шароби
Якинлигин билмабман,
Ўзимни ўйлаб факат
Сизга парво килмабман.
Дилда колди армоним
Суюклигим онажон,
Менга фидо дармоним
Жонажоним онажон.
Ёд этай сизни энди
Покиза виждон билан,
Рухингизни ҳамиша
Тиловат қуръон билан.
Дуо қилинг онажон
Сиздек фидоий бўлай,
Куним битса ўшал он
Имону исломла ўлай.
Покиза рухингиз пойига
Келай ёруғ юз ила,
Охират манзил жойига
Дилда имон сўз ила.
Қиёмат кун Аллоҳим
Рахматига ғарк этсин,
Фазлу карами бирлан
Жаннат сизга барқ этсин.
Тилагим кўп роббимдан
Дийдорингиз курсатса,
Жумла мўъминни жамлаб
Ўз дийдорин кўрсатса!
Сиз ва отам ортидан
Мен хам рахматин кўрсам,
Пойингиз кўзга суртиб
Жаннатга қадам қуйсам.
Илохо улуғ роббим
барча оналарни қил рахмат,
Насиб эт жумлага ўзинг,
Росулингдан шафоат.
Истагим шу дўстларим
Онангиз дуосин олинг,
Ўтган бўлсалар агар
Доимо ёдга олинг.
Ўргатинг фарзандларга
Ота-она кадрини,
Тополмайсиз бир куни
Хатто изи гардини.
Армонда колманг дейман
Мендек бўлиб мосуво,
Сўзим маъқул келса гар
Онамни айланг дуо....
Мухаммаджон Мадазимов.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!