ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33749

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Gohida mahzunlik sabablarini tushuntirgandan ko‘ra o‘zingni baxtiyor ko‘rsatish osonroq...

@ibratli_sozlar 🕊️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝 Унвонсиз мактуб:

Бир турк бошидан ўтган воқеъани хикоя қилади: бир кишидан икки минг риёл миқдорда қарз олдим , ишим битиб қайтариш вақти келди ва у инсон хаққини талаб қилиб келди. Мен у кишидан қарз олганимни инкор қилдим, чунки менга қарз берганлиги тўғрисида ҳеч қандай хужжат йўқ эди ва мени бу қилмишим эвазига нима кутиб турганлигини билмас эдим. Бошланишида ярим милион риёл зиён қилдим ва шу кундан бошлаб зиёним давом этаверди, дархақиқат аёлим менга қарзимни қайтариб беришм кераклиги ва менга келаётган бу балолар шу қилмишимни натижаси эканлиги хақида насихат қилди. Минг афсуслар бўлсинки мен унга қулоқ солмадим ва ўз ман-манлигимда давом этдим. Ҳатто авто ҳалокат сабаблик энг азиз бўлган уч фарзандимдан ажралдим, шу воқеъадан сўнг қарзимни қайтариб беришга қарор қилдим ва у инсондан кечирим сўрадим!!!

📝Икки марта эрдан ажраган бир ўқитувчи аёлни қиссаси:

Иккинчи эримдан ажрашганимдан кейин аёли ва беш фарзанди билан ахил ва тотув яшаётган бир кишига турмушга чиқмоқчи бўлдим ва бу кишини аёлини яхши кўрган холамни ўғли билан келишиб унинг аёли эрига хиёнат қилганлиги тўғрисида миш-миш чиқардик. Танишлар ўртасида бу гапни тарқатдик ва кунлар ўтиши билан уларни оиласини бузишга эришдик,(бу аёл йиғлаб хикояни давом этди) бир йил ўтгандан кейин у аёл бошқа бир яхши инсонга турмушга чиқди ва эр мендан бошқасига уйланди. Мен ва холамни ўғли мақсадимизга етмадик ва лекин биз зулмимиз натижасини тотдик. Мен саратон касалига дучор бўлдим ва холамни ўғли эса бу воқеадан уч йилдан сўнг электр ток уриб ўлди.

📝Яна бир қисса: саъд хикоя қилади :

Мени экин экадигон еримни ёнида озгина ер бор эди ва эгасидан бир неча бор шу ерни менга сотишини сўрадим, кўнмади. Мен бу ерга куч билан бўлса ҳам эгалик қилишни хоҳладим чунки у ерни отасидан мерос қилиб олиб қолган эди, лекин хужжатлари йўқ эди. Чунки қишлоқ ахли хужжатларга эътибор беришмайди ва мен бу ер меники эканлигига қозини олдида гувохлик беришлари учун икки кишига олтмиш минг риёлдан бердим ва ерни қўлга киритдим. Ўша ерда экин экишга бир неча бор уринмай ҳосил ололмадим, вахоланки мутахассислар бу ер экин экишга яроқлик деб айтишса хам. Ўзимни еримга хам қурт қумирсқа босиб кетди ва натижада бир қанча зарар қилдим ва сўнг ерни ўз эгасига қайтариб бердим. Эгаси яхши ҳосил ола бошлади ва мени еримдаги қурт қумирсқалар ҳам йуқолди!!!

Ўйлайманки зулмни оқибати ёмон эканлиги ҳаммага маълум зеро АЛЛОҲ таоло (иззатим ва жалолимга қасамки вақт ўтса ҳам мен албатта сенга ёрдам бераман) деган. Лекин афсуслар бўлсинки кўпчилик буни эсдан чиқаришмоқда ва зулм қилишда давом этишмоқда, золим ким бўлишидан қатъий назар АЛЛОҲ албатта мазлумга ёрдам беради

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Она нидоси! (Жуда таъсирли😢)

Онамнинг фақат бир кўзи бор эди. Нариги кузининг ўрни чуқур бўлиб ётар, уни кўрганимда жирканиб кетардим. Мен айнан онамнинг бир кўзи йўқлиги сабабли тенгдошларим олдида хижолат чекар, очиғи ундан ор қилардим. Отам ёшлигимда автоҳалокат туфайли ўлиб кетганди. Оиламизни боқиш онамнинг зиммасида эди. У бир мактаб ошхонасида ишларди. Мактабда бошланғич синфда ўқиб юрган кезларим онам мендан ҳабар олиш учун синфимизга кирганида, уятдан худди ерга кириб кетгудек бўлардим. Шу-шу синфдошларим мени “биркўз хотиннинг ўғли” деб устимдан куладиган бўлишди. Ўша пайтда очиғи, шу ногирон аёлдан туғилганим учун ўз тақдиримга лаънатлар ўқидим.

Бир куни онамнинг юзига тик боқиб унга шу гапларни айтдим: “Қачонгача сиз туфайли ўртоқларимга кулги бўлиб юраман? Сиздек онам борлигидан ор қиламан! Сизнинг борлигингиз мен учун ҳақорат!”.

Онам индамади. Ёлғиз кўзи билан менга термилиб қолди, кейин ўгирилиб нари кетди. Мен ўша пайтда айтган гапларимни мулоҳаза қиладиган ҳолатда эмасдим. Ғазабдан ўзимни қўйгани жой тополмасдим. Унинг кўнгли, ҳис-туйғулари мени умуман қизиқтирмасди. Мен у билан бир уйда туришни истамасдим, зотан бу уй ҳам аслида ижарахона эди. Мактабни битирганимдан сўнг, тил ўрганиб, Сингапурга ўқишга кетдим.

Бир муддатдан сўнг ўша ердан уйландим. Таниш-билишларимдан қарз олиб, ўзимга уй сотиб олдим. Кейин болаларимиз дунёга келди. Мен ҳаётимдан мамнун эдим. Онам ёдимдан ҳам кўтарилган эди. Бир кун онам Сингапурга менинг уйимни сўроқлаб келди. У неча йилдирки, мени кўрмаганди. Эшик олдида ўйнаб ўтирган болаларим аввалига бир кўзли кампирни кўриб, қўрқувга тушдилар, кейин кула бошлашди. Мен уларга “бу аёл бувингиз” деёлмадим. У остонамдан ҳатлаши билан “нега келиб болаларимни қўрқитасиз?” деб ўшқирдим. Онам гуноҳкорона бош эгиб “мен бошқа уйга келиб қолибман, узр” дедию, чиқиб кетди. Орадан яна йиллар ўтди. Бир кун собиқ синфдошларимдан мактуб олдим. Хотинимга “хизмат сафарига кетяпман” дедим-у, ўшаёққа учдим. Учрашувдан чиқарканман, ногоҳ эски ижара уйимиз эсимга тушди-ю, болалигим ўтган маҳаллага йўл олдим. Ижара уйимиз эшигини уй бекаси очди. У менга онамнинг вафот этганини айтди. Аввал ҳиёл енгил тортгандек бўлдим. Кейин эса, юрагимни тушуниксиз бир маҳзунлик чулғади. Уй бекаси уйидан бир конверт чиқариб берди. Онам менга бериб қўйишларини тайинлаган экан.

Дарҳол хатини ўқишга тутиндим: “Жигарбандим, кўзимнинг оқу қораси! Омонмисан? Эртаю кеч сени ўйлайман, сени дуо қиламан, болам. Сингапурга бориб, болаларингни қўрқитганим учун мен аҳмоқ онангни кечир. Синфдошларинг билан учрашувга келишингни эшитиб, жуда қувондим. Лекин қарилик қурсин, сен келар пайтда хасталикка чалиниб, ўрнимдан ҳам туролмай қолдим. Болажоним, бир умр мен, бир кўз онангни деб хижолатда яшаганинг учун олдингда айбдорман. Лекин, бир сирни айтсам, балки бу мажруҳ онангнинг гуноҳидан ўтарсан? Сен кичкиналигингда отанг билан бирга автоҳалокатга учрагандинг. Отанг вафот этди. Сен эса, бир кўзингни йўқотгандинг. Мен биттаю битта боламнинг биркўз бўлиб ўсишини истамадим. Отангдан қолган уйни сотиб, ижара уйга кўчиб ўтдим. Уйнинг пулини жарроҳлик амалиёти харажатлари учун тўладим. Жарроҳлар бир кўзимни ўйиб, сенинг қорачиқларинг ўрнига жойлашди. Ҳайриятки, кўзларимиз бир хил экан. Ҳеч ким сенинг бир кўзинг бошқа бир вужуддан кўчирилганини сезмасди. Мен шу пайтга қадар “болам сен менинг кўзим билан дунёни кўриб юрибсан” дея олмадим. Деёлмасдим ҳам. Сенинг муваффақиятларингни эшитиб, шу қадар ғурурга тўлардимки, бу оламда мен учун бошқа бахт ҳам, қувонч ҳам йўқ эди. 😢Дунёда бир ҳақиқат бор: сен менинг ўғлимсан! Менга шу етади. Сени жонидан яхши кўргувчи онанг!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Энди бораман. У кишига сизнинг яхши инсон эканингизни айтиб, оқ фотиҳа беришини сўрайман! Рухсат берсалар кейин тўй.
-Хадича?!
-Хавотирланманг. Мен соппа-соғман! Юринг энди борайлик. Бу ерда ёлғиз бўлишимиз тўғри эмас.
-Хўп юринг, кетдик.

-Муборро, яқинда Зайнобидин ва Хадичанинг тўйи бўлади. Балки биз ҳам тўйни қилармиз?
Янги олган машинасида Муборро билан шаҳар кўчасини айланаётган Шароф, яна кўнгил ёришга уринди. Бироқ, Муборро одатдагидек муз чеҳрасини ўзгартирмади.
-Шароф ака. Сизга неча марта қайтариш керак. Мен ҳали эрга тегмайман! Институтни битказиб, аспирантурада ўқиб то фан номзоди бўлмагунча эрга тегмайман! Сиз умрингизни ўтказмасдан уйланинг. Орзу-ҳавас кўринг. Мени кутиб умрингиз ўтиб кетмасин!
-Рози бўлишингизни кутаман!
Муборро ялт этиб юзини бурдию, бироқ, гапирмади. Унинг кўзлари:
-Қайсарлигинг ўзинга жабр! - деётгандек эди.


(20-март))
- Ассалом отажон! Оромингиз бузганим учун мени кечиринг! Менинг шармандалигим деб қаро ер ҳам сизга тор бўлгандир а.. Енгилтаклигим учун кечиринг отажон. 2 йилдан ошган бўлса да сизни йўқлаб келмадим..келолмадим.. Юзим чидамади ота!.. Бугун эса сиздан рухсат сўрагани.. хўп десангиз оқ фотиҳа олгани келдим. Зайнобидин бир ярим йилдан буён ортимдан юрибди. Ҳатто бўлган воқеани айтсам ҳам у -Мен сени севаман. Ўтган гапга саловат деяпти. Шунга сиздан рухсат сўрай деб келдим. Отажон, рухсат берасизми? У жуда яхши йигит. Менга доим ёрдам қилишга ҳаракат қилади. Йўқ йўқ..сиз ундан пул олибди..шунга мақтаяпти деманг.. У пул берай, зарур бўлса ёрдам қилай деб кўп марта айтган бўлсада, бирон марта пулини олмагандим. Лекин, у яқинда шаҳардан олган уч хонали квартирасини менинг номимга расмийлаштирди. Тўйдан сўнг шу ерда яшаймиз деяпти. Аввал ўқишни битирай десам ҳам кўнмаяпти. Уйидагилари уйлан деб қўйишмаётган экан.. Оқ фотиҳа берасизми отажон? Сиздан сўрамай хўп дея олмадим.
Қир ёнбағридаги кўмкўк майсалар билан қопланган қабристонга эрталаб укаси билан келган Хадича, укасини узоқда қолдирдида, ўзи отасининг қабри тепасига келиб тик турганча пичирлаб унга дардларини айтиб юрагига таскин бера бошлади. Мартнинг қуёши эрталабдан қиздиргани боис майсалардаги шудринглар ялт-ялт қилиб жимирдаганча бирин-кетин кўздан ғойиб бўлишмоқда. Енгил эсаётган шаббода эса қизнинг юзини силаб эркалаётгандек туюлади.
-Отажон, рухсат берасизми? Нима қилай айтинг? Жим турибсиз, демак розимисиз? Қанийди тушимга кириб бўлсада, тўғри йўлни кўрсатсангиз а...Эхх.. отасиз қолиш ёмон экан..Менку..ўзимни эплайман..Аммо, укаларимни қаранг..Сизсиз бари чўкиб қолди. Кўчадаям мактабдаям худди эгнилари қисиқдек..ўзларини бошқалардан камдек тутишади.. Кўриб кўнглим йиғлайди.. Начора пешонамиз эканда..
Хадича гапиришдан тўхтаб узоқ туриб қолди. Кейин бирдан чўчиб тушгандек бўлдида:
-Хўп отажон! Мен энди борай. Сиз хавотир олманг. Албатта ўқиб шифокор бўламан. Ишончингизни оқлайман! Руҳингиз мададкор бўлсин! - деди.
Сўнг бурилиб бир неча қадам қўйгач:
-Оқ фотиҳа берасиз а отажон? - деб сўради. Кейин илдам қадамлар билан пастга йўл олди.
Давоми бор.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

шаъни учун гуноҳимдан ўтинг!
-Чиқиб кет хонадан! - Акобир дағаллик билан жавоб қайтарди. У Муборронинг жазога торттиришдан қайтмаслигини яширмаётганди - Сен билан гаплашадиган бошқа гапим йўқ!.
-Акобир?
-Йўқол!
Муборро нима қиларини билмай Шарофга нигоҳини қаратганди, у чиқдик деб имо қилди.
...........
-Гуласал гаплашиб кўрсин - деди Шароф хонадан чиқишгач - Шундаям кўнмаса, бошқа вариантларимиз кўп! Ўзини осмон оляпти. Керак бўлса бир дона укол билан овозини ўчиртириб қўйишимиз мумкин!
Шарофнинг сўнгги сўзини эшитган Муборро унинг юзига ялт этиб қаради. Бироқ, ортиқча гапирмади. Шу лаҳзада у ҳар қандай ишга тайёр эди.\
-Бўпти, юринг аввал врач билан гаплашайлик. Мабодо терговчи келса, Акобир беҳуш деб олдига қўймай турсин. Гуласални олиб келиб гаплаштиргач, вазиятга қараб иш тутамиз!
-Кетдик!.
************
-Йўқ бормайман! Ўзинг пиширган ошни ўзинг е!
Гуласал опасига жаҳл қилди. Бироқ, бироз ўтгач барибир кўнмаса бўлмаслигини тушунди.
Кийиниб Муборро билан Шарофнинг машинасида шифохонага йўл олишди.
...
- Ҳамма айб менда Акобир ака! Илтимос, милицияга берманг. Ота -онам қишлоқда бош кўтара олмай қолади. Илтимос..оиламиз шаънига доғ бўлмасин илтимос! Агар мени чин юракдан севган бўлсангиз, опамни кечиринг. Илтимос Акобир ака!
Акобир қизнинг ёш оқаётган кўзларига тикилди. Ҳатто йиғлаётган маҳалда ҳам Гуласал йигитнинг кўзига тенгсиз ҳурлиқодек кўринарди.
-Бунчалар сулув бўлмасанг Асал! - деди йигит хаёлан Гуласалга мурожаат қилиб - Бир умр ёнимда бўлишингни орзу қилгандим. Аммо, опанг.....
-Гуласал! - Акобир қалби билан йиғлаётган бўлсада кўзлари буни сир сақлаётганди - Сени чин юракдан севганман! Севаман! Умрим охиригача севаман! Сен учун опангни кечирдим.
-Раҳмат Акобир ака..
-Тўхта! Сени ҳамиша қалбимда сақлайман! Энди эса кет! Бошқа сира қайтиб келма. Ортиқ сени кўришни истамайман!
-Акобир ака?!
-Кет! Севгим нафратга айланмасидан аввал кет!.
Гуласал ўрнидан ирғиб турди. Кўзёшлари тўкиларкан, йигитнинг кўзларига қараганди, Акобир шартта юзини ёнбошга бурди.
-Яхши қолинг!.
Гуласал қўли билан юзидаги кўзёшни артиб эшикка томон юрди.
Эшик тутқичига қўл узатаркан, сўнгги бора умид билан Акобир томонга нигоҳини қаратди. Бироқ, йигит ҳамон юзини тескари ўгирганча қотиб турарди.
Қиз эшикни очиб отилиб чиқди. Тарс этиб эшик ёпилгач Акобир юзини бурди. Гуласал чиқиб кетгачгина боя мағрур кўринган кўзлари додлаб кўзёшини тўка бошлади. Гарчи йигитнинг овози чиқмасада унсиз оқаётган кўзёшларидан ёстиқ ҳўл бўлаётганди.

21-қисм.

- Уфф хайрият қутулдик! Энди кўнглим жойига тушди. Ўтган уч ҳафта давомида на еганимни на ичганимни на ухлаганимни билдим.. Худога шукур-ей!..
Шароф билан Регистоннинг олдига айланишга чиққан Муборро йигитга доимий қўллагани учун раҳмат айтди.
-Сиз учун ҳар қандай ишга тайёрлигимни биласиз! ---йигит жилмайиб жавоб қайтарди -- Шунинг учун сира хавотир олманг.
Қизнинг Регистонга тикилиб қолганини кўрган Шароф унинг ёнида тўхтаб мақбараларга тикилди.
-Мана шу ерни жуда ёқтираман -деди Муборро Регистондан кўзини узмай - Шундай маҳобатли мақбараларни боболаримиз бунёд этишган а!
-Ҳа бу буюк тарихимиз.
-Менинг бир орзуим борда.
-Қандай орзу?
-Ортимиздаги кўча борку- Муборро ортга ўгирилиб йўлнинг нариги тарафидаги кўчага ишора қилди - Шу ерда ҳовлим бўлса. Эрталаб эшикдан чиққан заҳотим Регистонни кўрсам! Орзуга айб йўқ дейишадику?!
-Ҳа. Лекин, бу ердаги ҳовлилар сотилмаса керагов... Сотилса ҳам нархи осмонда бўлса керак!
-Ҳаа..аа.
Қиз хўрсиниб қўйгач Шароф унга хушомад қилди.
-Муборро, мен сизга мана шу ердан ҳовли сотиб олиб совға қиламан, Орзуингизни мен ушатаман.
-Ростдан а? Ҳа майли кўнглимни кўтарганингиз учун ҳам раҳмат.
Йигит бошқа гаирмади.Аммо, кўнглида албатта сўзининг устидан чиқишга аҳд қилиб қўйди.
***********
((20-январ))
-Кеч бўлганда қаёқда юрибсан? Ким билан эдинг? Нега дайдийсан? Уйга борайин, бари қилмишингни отамга айтаман!
Хадича билан эшикдан кириб келган Муборрони қаршии олган Гуласал қўққисдан опасига ургудек важоҳат билан қарши олди. Акобирнинг шифохонадан чиқиб машинага ўтириб жўнаб кетганини бир четда ўғринча кузатган Гуласал уч кундан буён қовоғини очмаётган,опасига бир оғиз ҳам га

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ни ўзим кесиб ташлайман!.

Акобирнинг ўкириги Муборронинг шаштини пасайтирди.
Хаёлига ,:
-Балки ростдан ҳеч гап йўқдир!? Ҳовлиқмалик қилдимми? - деган фикр келгач ўрнидан турди.
Худди шу пайтда хонадон эгаси бўлган рус кампир кўчадан кириб келди.
-Тушунмадим? Бу ерда нималар бўляпти? - деди у ерда қонга беланиб чўзилган Акобир ва уни ўраб турганларни кўргач - Милицияяяяя. Ўлдиришяпти!
Кампирни кўрган Халил:
-Кетдик ! - деганди Муборонинг калласи ишлаб кетди.
-Йўқ Халил ака. Кўтаринглар Акобирни. Шифохонага элтиш керак. Тез! - деди.
Халилнинг ишораси билан шериклари Акобирни кўтариб машинага шошиларкан, кампир чинқирганича қолаверди.
Машинага ўтириб, тез ҳаракатланиб катта кўчага чиқишгач, Халил уч шеригини бекатда қолдирди.
Ўзлари эса шифохонага шошилишди.
-Акобир! -Муборро энди чуқур фикрлай бошларкан, катта хатога йўл қўйганини фаҳмлаётганди. Гуласалдан бор гапни тўлиқ суриштирмай ҳовлиқиб иш қилганига пушаймон бўларкан, энди нима бўлса бўлди дея инграб ётган Акобир билан келишишга урина бошлади - Қулоқ солинг! Мен ҳали Гуласалдан суриштираман. Агар ҳеч гап бўлмаган бўлса, унда узр.Мени кечиринг! Шифохона харажатларини ҳаммасини тўлайман. Сизга етказилган зарарни тўлашга тайёрман. Фақат илтимос, даъво аризаси берманг. Мабодо ёзсангиз, Гуласал ҳам сизнинг зўрлашга уринганингиз ҳақида арз қилади! Келишганимиз маъқул! Розимисиз?
Унинг гаплари қулоғига кирсада, бутун аъзои -бадани қақшаб оғриётгани боис Акобирнинг нафрати қўзиб лабида сўкиниб қўйди.
- Акобир!? - Муборро дўқ урди. Бироқ, йигитга ҳеч нима таъсир қилмай қолганлигини англагач, кўнглида ўзини овутди
-Бўлар иш бўлди - Бўёғи синди..энди шифохонада гаплашамиз. Зудлик билан Шарофни топиш керак. Унинг танишлари кўп. Буни қандай бўлмасин кўндириб ишни милициясиз ҳал қилиш лозим. Урис кампир аллақчон милиция чақирган бўлса керак. Тезда одам топиш зарур.
Энг биринчи шифокор билан келишиш зарур.

Шифохонага етиб келишган заҳоти Муборро дарҳол таниш врачни чақиртириб Акобирни унга топширди.
Унинг чўнтагига ҳамёнидаги бир дона юз сўмликни суққач:
-Ҳали рози қиламан. Мабодо милиция келса томдан йиқилиб тушган деб айтинг - дея уқтирди.
-Хўп - деди шифокор - Гап беморда. У даъво қилмаса ҳеч гап бўлмайди! Мабодо.. арз қилса..менинг қўлимдан бирон иш келмайди. Битта йўли тиббий-таҳлилни арзимаган енгил жароҳат деб чиқариш мумкин.
-Бу кейинги вариант! - Муборро ўзини қўлга олиб хотиржам гапира бошлаганди - Сиз имкон борича уни даволаб, юз-кўзидаги шишларни кетказинг. Очиқ кўриниб турган жароҳат бўлмаса жиддий айблов бўлмаслигини яхши биламан.
--Буни сиз айтмасангиз ҳам биламан! Сиз беморнинг ёнидан жилманг. У ҳушига келгач, даъво қилмасликка кўндиринг.
--Ҳа шундай қиламан - Муборро Шарофни чақиришни ўйлади - Бу ерда телефон борми? Қўнғироқ қилишим керак.
-Юринг навбатчи хонага. Ўша ердан қўнғироқ қилиш мумкин.
-Раҳмат доктор.
.....
-Ало Шароф ака! Хайрият уйда экансиз. Зудлик билан шифохонага етиб келинг.
-Нима гап тинчликми?
-Тинчликмас. Келсангиз биласиз. Имкони борича тезроқ келинг. Юриб эмас учиб келинг!
-Хўп ҳозир етиб бораман!.
......
-- Хайрулла акамнинг қизи, бу ёққа қарагин.
Телефон қилиб чиққан Муборрони Халил четроққа тортди.
-Энди гап бундай сингил. Сал ошириб юбордик чоғи.. Милиция келадиган бўлса ишни ёптириш керак. Танишларим бор. Фақат харажат бўлади.
-Хўп Халил ака. Ҳозирча Акобир ҳушига келсин. У билан келишишга ҳаракат қиламан. Кўнмаса кейин шунга қараб иш қиламиз!
-Окей! - Халил қиз боланинг шунчалик дадиллигига ҳайратда эди - Лекин, Хайрулла акамнинг қизи. Сенга қойилман! Ҳалиям қиз бола экансан. Агар йигит бўлганингда Самарқанднинг бош кўчабоши си бўлармидинг.. Қойил!.
-Ҳаёт шунга мажбур қиляпти!. Бўпти Халил ака, мен Акобирдан бир хабар олай.
..............
-Аҳвол жиддий Шароф ака. Лекин, энди бўлар иш бўлди. Бир илож қилиб тинчитиш керак!
Шароф келгач унга бўлган воқеани секингина тушунтирган Муборро, унинг танишларини ҳам ишга солишини уқтирди.
-Тушунарли! Хавотирланманг Муборро. Агар даъво қилса бошқа йўлларини излаймиз.
-Бир йўли бор - Муборро айтсамми айтмасамми деб бироз иккиланди - Гуласал зўрлашга уринди деб ариза бериши керак. Лекин, бундай қил

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ча кузатиб қўяман.
-Йўқ Акобир ака.
-Йўқ эмас! Кеча кўчада йигитлар гап отишди деётгандингку? Қани бугун биронтаси гап отиб кўрсинчи!
Гуласал бошқа тортишмади.
Хиёбон бўйлаб боришаркан, одатда ҳар куни гап отадиган йигитлар бугун кенг елкали Акобирни кўриб жимгина қараб қўйишарди. Бундан Гуласал фахрланиб ёнидаги дугоналарига
-Кўрдиларингми - дегандек кўз қараши қилиб қўйди.
Гапга чечан Акобир бирга бораркан, тинмай ҳазил-ҳузил гап билан қизларни кулдирарди. Шу кетишда у беихтиёр Гуласал билан қўл ушлашиб олди. Бу нарса атиги бир неча қадамга бўлган бўлсада, қўққисдан осмондан тушгандек рўпараларида Муборро пайдо бўлди.
-Бу ким бўлди яна?
-Вой?.
Гуласал қўлини йигитнинг қўлидан тортиб оларкан, дарҳол кулгусини йиғиштирди. Бошқалар ҳам буни сезиб ҳушёр тортишди.
-Мен савол бердим?!
Муборро синглисига ғазаб билан қараганди, қизнинг ранги оқариб кетди.
-Салом Муборрохон! Ўзимни таништирай - Акобир бир қадам олдинга юриб жилмайди - Исмим Акобир. Тошкентликман. Шу йил физкултурнини тугатиб университетнинг ўзида ишга қолдим.
-Домламан денг? Унда нега талаба қизлар билан бирга юрибсиз?
-Қизларга кеча кимдир гап отган экан, шунга кузатиб қўяй дегандим!
-Нима?! - Муборро синглисининг юзига қараганди, қиз дарҳол бошини эгди - Нега менга айтмасдан Домланга айтдинг? Ким сенга гап отди? А?!
-Сиз нотўғри тушуняпсиз..
АКобир вазиятни юмшатмоқчи бўлганди, Муборронинг баттар жаҳли чиқди.
-Сиз аралашманг илтимос! - деди у ғазаб билан, сўнг яна синглисига бақирди - Сен ҳали йигитлардан ҳимоячи излайдиган бўлиб қолдингми? Мен сенга нима дегандим. Агар биронта йигит билан гаплашсанг ўқишни йиғиштириб қишлоққа жўнайсан дегандим..Эсингдами?

Уялганидан Гуласалнинг ранги қизариб жаҳли чиқди.
-Мубор - деди у бошини эгган ҳолда кўзини тепага қаратиб - Одамларнинг олдида шарманда қилмасангчи! Ҳамма бизга қараяпти. Уйда гаплашамиз!
-Вой ақллиги-ей! Бўпти ўт уйга - Муборро Акобирга юзланди - Раҳмат Домласи! Қизларни қўриқлаб келганингиз учун! Энди бу ёғига хавотир олманг, ўзим олиб кетаман. Бошқа еталашиб келганингизни кўрмай!

Акобирнинг бу гап нафсониятига теккан бўлсада, босиқлик билан табассум қилиб :
-Узр! Хайр қизлар. - дедида ортига қайтиб кетди.
Йигит кетгач Муборро яна гапирмоқчи бўлганди, Гуласал жаҳл билан тез юриб кетди.
Акобир ҳам илдам қадам босаркан, Муборронинг гапларини ҳазм қила олмаётганди.
-Нима мен синглинга бирон ёмонлик қилдимми? Менга ўшқирасан! Ҳэ ўргулдим...
Декабрнинг изғирин шабадаси қулоқларини чимиллатаркан, юравергач йигитнинг ғазаби босилди.
-Лекин, қойил! - деди у Муборрони мақтаб - Синглисининг ҳар бир қадамини назорат қиларкан. Бу қизнинг назорат қилишига қараганда Гуласал ҳали бирон йигит билан учрашувгаям чиқмаган бўлса керак.
Онаси ўпмаган қиз деганлари шу бўлса керак! Худо хоҳласа мана шу онаси ўпмаган қиз меники бўлади!

20-қисм.

- Мана шу ҳовли!
Газ -24 волга машинаси эски ҳовлилар бошланган кўчага қайрилигач, тахта девори чириб қолган, кириш дарчасининг ранги ўчиб ерранг тус олган унча катта бўлмаган ҳовли олдида тўхтади.
-Бўпти Хайрулла акамнинг қизи - деди Халил Муборрога - Сен машинада ўтириб тур. Керак бўлсанг чақирамиз. Биз йигитнинг гули билан бир гаплашайлик қани!
- Хўп Халил ака.
Халил ва уч шериги машинадан тушди.
Машинанинг ойнасидан Халилнинг дарчани итаргани, ичкари дан тамбаланган дарча очилмагач, ёнидаги бақувват шериклардан бири елкаси билан бир туртиб дарчани очишини кузатаркан, Муборро ҳамон синглисини қўриқлай олмагани, назоратсиз қолдиргани учун ўзини айбларди.
...
-Ҳеч зоғ йўққа ўхшаяптию?
Шерикларидан бири Халилга қараганди, у олд айвони ойнаванд(терасса) девор билан тўсилган пастқамгина, кўринишидан икки хонадан иборат уйга бўйлади.
-Ухлаётган бўлса керак - деди шеригига - Дарча ичкаридан берк эдику, демак уйда одам бор.
-- Балки уй эгасидир?
- Ҳозир аниқлаймиз.
Халил эшикка яқинлашганди, ичкарида Акобир кўринди.
Ойнадан чақирилмаган меҳмонлар кириб келганини кўргач, ажабланиб эшикни очди.
-Тушунмадим? - деди у жиддий тунд қиёфада - Кимсизлар? Сизларга нима керак?
-Акобирмисан?
-Ҳа Акобирман! - Акобир эшикдан чиқиб Халилнинг рўпарасига келди - Ўзингиз кимсиз?
-Мен Халилман! - Халил муш

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

олиш учун шу туҳматни ўйлаб топган. Пулини бергинда, боғимизга қадамингни қўйма - дегин. Қолган беш юзни онанга бер. Бу йил даромадларинг кам бўлса, қишда қийналиб қолманглар.
-Йўқ Мубор!. Сендан пул олиб борсам ҳам у одам энди боғимзни қайтариб бермайди. Берган тақдирда ҳам тинч қўймайди. Энди фойдаси йўқ. Ҳамдардлигинг учун раҳмат.
Муборро бошқа зўрлаб ўтирмади. Чунки пул таклиф қилаверса, дугонаси ўзини янада хўрланган ҳисоблайди.
Бироқ, унинг хаёлидан Хадичанинг ногирон онаси, ва қашшоқлик ботқоғида қолган укалари келди.
-Қандай ёрдам қилсам экан а?
Хадичанинг оиласига қандай ёрдам кўрсатишни билмай боши қотган қиз охири ўйлай-ўйлай йўлини топди.
-Шошма Мубор - деди у ўзига -ўзи ичида - Бояги муттаҳам Хадичанинг отасини қарздор дебди. Демак шундай одам топайки, у Хадичанинг отаси билан жўра -ошна бўлсин. Ва ундан минг сўм қарз бўлсин!
Пулни Хадичанинг онасига бериб, ўз вақтида етказмагани учун раҳмат айтса.. аёл бечора ишонса керак. Бу пул билан оиласи келгуси пишиқчиликка етиб олади!
Бу фикри ўзига жуда ёқиб қолгани боис, буни қандай амалга оширишни ўйлай бошлади.
-Балки Шароф бирон йўлини топар. Ҳар ҳолда йигит киши бориб Хадичанинг отасини эски ошналарини топса ва биронтасига шу савобли ишни қилиннг деса йўқ демас?!
Шу қарорга келгач квартирадан чиқиб кўчага йўл олганди, худди билгандек Шарофнинг ўзи келиб қолди.
-Ассалом Шароф ака! - Муборро табассум қилди - Сизни қидириб чиққандим, ўзингиз келиб қолдингиз.
-Ваалайкум ассалом. Яхшимисиз Муборро? - Шароф қиз билан қўл беришиб сўрашди - Тинчликми?
-Тинчлик Шароф ака. Бир масалада ёрдамингиз керак.
-Эшитаман. Қулоғим сизда.
-Биласизми.. - Муборро дугонаси чиқиб қолишидан ҳадиксираб атрофга аланглади - Юринг хиёбонга чиқайлик. Йўл-йўлакай айтаман.
-Хўп, марҳамат.
Кўчадан хиёбон томон юриб боришаркан, Муборро дугонасининг вазиятини тушунтириб, унга қандай ёрдам бериш мумкинлигини айтди.
-Пулни ўзига берсакчи? Орага кимниди қўшиб юриш шартми.
- Йўқ. Хадича пулни олмайди. Бировдан ҳеч қачон совға-салом ҳадя олмасликка аҳд қилган. Ҳатто мендан ҳам олмайди.
-Ҳа майли унда сиз айтгандек йўлини топамиз!
-Раҳмат Шароф ака. Сизга суянса бўладиган инсонсиз!
-Йўқ сизга раҳмат. Дугонангизнинг ташвишини ўз ташвишингиздек қабул қиляпсиз. Сизга чексиз ҳурматим!
Муборро табассум билан жавоб қайтарди. Сўнг яна гапирмоқчи бўлганди, рўпарадан бир йигит билан яқинлашаётган синглиси Гулондонни кўриб жиддийлашди.
-Нега иккаланг хотиржам юрибсизлар? Чаққон юриб квартирага борингларда нарсаларни ҳозирланглар, бир соатдан сўнг қишлоққа жўнаймиз.
-Хўп опа!
-Хўп Муборро опа!
Гулондон ва чеҳраси унга бироз ўхшаш бўлган йигитни кўриб Шароф ҳайрон бўлди.
-Ким бу қиз? -- деди у узун сочлари товонигача тушган Гулондонга қараб - Синглингизми?
-Ҳа синглим Гулондон. Сизга айтгандимку, бу йил ҳам яна бир синглим ўқишга топширган деб. У химфакка кирди. Ёнидаги бола Алишер тоғамнинг ўғли Шермат. Иккаласи мактабда биринчи синфдан бир партада ўқиб улғайишганди. Энди университетгаям бирга топшириб,бирдек киришди. Шунинг учун Гулондондан кўнглим хотиржам қўриқчиси ўзи билан. Тоғамнинг хотини Гулондонни болалигидан яхши кўради. Доимо келин қиламан дейди. Шунинг учун мен синглим ўқийди десам, ўғлини бирга қўшиб жўнатди. Тақдирлари азалдан битилган чоғи. Тоғам - 2-курсни битқазишгач тўйларини қиламиз деяпти. Лекин, бу гапга онам қарши. Аввал каттадан бошлаш керак дейди. Ахир мендан ташқари Гуласал ҳам бор. Менга қолса, Гулондонни ҳам Гуласални ҳам тўйини ўтказдираман. Ўзим институтни тугатгач аспирантурада ўқимоқчиман.\
-Тўйдан кейин ҳам ўқийверасиз - Шароф кулимсиради - Рухсат бераман.
- Э қўйсангизчи Шароф ака! - Муборро ичини ит тирнагандек бўлсада буни сира сездирмасди - Сизга тегмайман дедимку? Бошқа қизни танлаб уйланинг. Мен билан яқин дўст ва ака-сингил бўлишимзни истардим.
-Йўқ! - Шароф хафа бўлганини яширмай қовоғини осди - Мен сизни қанча керак бўлса шунча кутишга тайёрман.
-Қариб кетасиз! Мен ҳали ўн йилдан кўп ўқимоқчиман!
-Йигирма йил бўлса ҳам кутаман!
-Уффф..Шароф акаа..- бор гапни очиқ айтсамми деб ўйларкан, Муборро салдан сўнг бу фикридан қайтди. Бир икки йил юргач ўзи совийдида, бошқасига у

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДЎСТНИНГ ҲАҚИ

Мусулмоннинг мусулмон биродари устида ўттиз ҳақи борки, уларни адо этмай ёки розилик истамай киши маъсулиятдан фориғ бўлмайди.
Бу ҳақлар қуйидагилардир:

1. Янглишса, кечиради.

2. Кўз ёшларига раҳм қилади.

3. Ошкор этилишини истамаган сирини яширади.

4. Узрини қабул қилади.

5. Ёнида ғийбат қилинса, рад этади.

6. Керак бўлганда насиҳат қилишда давом этади.

7. Дўстлигини муҳофаза этади.

8. Зиммасидаги вазифаларга риоя этади.

9. Касал бўлганида аҳволидан хабар олади.

10. Жанозасида қатнашади.

11. Даъватини қабул қилади.

12. Совғасини қабул этади.

13. Яхшилигига яхшилик билан жавоб қайтаради.

14. Яхшиликлари эвазига ташаккур билдиради.

15. Ёрдамини чиройли қилади.

16. Номусини ҳимоя этади.

17. Эҳтиёжини қондиради.

18. Орзу-ниятларининг амалга ошишида ёрдам беради.

19. Ражосини (илтимосини) қабул қилади.

20. Истакларини инкор қилмайди.

21. Аксирганида "Ярҳамукаллоҳ" дейди.

22. Йўқотган нарсасини қидиради.

23. Саломига алик олади.

24. Суҳбатини ёқтиради.

25. Яхшилигини кўпайтиради.

26. Қасамларини тасдиқлайди.

27. Золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам беради. Золимга ёрдам - уни зулм қилишдан қайтаришдир. Мазлумга эса бировдан унинг ҳаққини олиш билан ёрдам беради.

28. Дўст бўлади, душман бўлмайди.

29. Уни ҳимоя этади, ёрдам бермасдан ёлғиз ўзини ташлаб қўймайди.

30. Ўзига раво кўрган яхшиликни унга ҳам раво кўради. Ўзига истамаган ёмонликни унга ҳам раво кўрмайди.

Мўминлар ўзаро дўстлашишда, раҳму шафқатда ва меҳру оқибатда гўёки бир вужуднинг аъзоларидир. Кишининг эса бирор аъзоси оғриса, бошқа аъзолари ҳам азоб тортади.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🧕АЁЛИНГИЗ ҲАҚИДАГИ 20 ТА ФАКТ:

1. Аёлингиз мукаммал эмас, кечиримли бўлинг;
2. Аёлингиз суягингиздан яртилинган. Уни синдириб қўйманг;
3. Аёлингиз сизга берилган неъматдир. Уни қадрланг;
4. Аёлингиз ноёб марвариддир. Даюслик қилманг, уни рашк қилинг;
5. Ҳалолингиз сизнинг энг яқинг дўстингиздир. У билан дўстона муносабатда бўлинг;
6. У сизнинг қувончингиздир. Уни ранжитманг;
7. Аёлингиз — қадри баланд бойлигингиз. У билан гўзал муносабатда бўлинг;
8. Аёлингиз сизнинг ризқингиздир. Уни қадрланг;
9. Аёлингиз шайтон эмас. Уни тарк қилманг;
10. Аёлингиз билан фақатгина яқинлик пайтида эмас, балки ҳаётнинг ҳар жабҳасида ёнма-ён бўлинг. У фақат жинсий алоқа учун олдингизда турмайди;
11. У сизнинг душманингиз эмас. Унга далда бўлинг;
12. Аёлингиз маиший матоҳ эмас. Оила аъзоларингизнинг қўлига топшириб қўйманг;
13. Жуфтингиз рақибингиз эмас. У билан рақобатлашманг;
14. Жуфтингиз аёл киши. Уни ҳурмат қилинг;
15. Аёлингиз эксклюзивдир. Уни ҳамма билан солиштираверманг;
16. Аёлингизни эркалашларга муҳтожлиги бор. Уни зўрламанг;
17. Аёлингиз сизга содиқ. Ундан шубҳаланманг;
18. У аҳмоқ эмас. Унга қулоқ тутинг, маслаҳатлашинг;
19. Аёлингизнинг ёрдамингизга эҳтиёжи бор. Унга ёрдам беринг, кўмаклашинг;
20. Аёлингиз омонатдир ва охиратда Аллоҳ таоло ҳузурида у ҳақида сўраласиз. У билан шу ҳисоб ҳақида унутмаган ҳолда муомала қилинг.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: “Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин. Намозни вақти кирганда, жанозани ҳозир бўлганда ва эрсиз аёл тенгини топганда”, дедилар” (Имом Термизий ривоят қилган).

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло фарз қилган намозларнинг вақти қуйидаги пайтларда бўлади:
1. Бомдод намози вақти – субҳи содиқдан (чин тонг отгандан) кун чиққунча.
2. Пешин намози вақти – қуёш заволга (оғишга) кетганидан сўнг то нарсаларнинг сояси ўз узунлигига нисбатан икки баравар ортгунига қадар.
3. Аср намози вақти – ҳар бир нарсанинг сояси ўзига нисбатан икки баравар ортганидан қуёш ботгунча.
4. Шом намози кун ботган пайтдан кунботар томонда шафақ кўринмай қолгунча.
5. Хуфтон намози – шафақ батамом йўқолгандан кейин. Витр намозининг вақти хуфтон ўқилгандан кейин киради.
Хуфтон ва витр намозларини субҳи содиққача ўқиса бўлади.

•  Бомдод намозини тонг ёришганда ўқиш мустаҳаб, аълороқдир. Соат бўйича ҳисобланса, бомдодни кун чиқишидан 40 дақиқача илгари ўқиш мустаҳаб вақтга мувофик бўлади.
•  Пешин намозини ёз фаслида бироз кечиктириб, қиш фаслида эса вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир.
•  Аср намозини қуёш тиғини ўзгартирмай, нурсиз ҳолатга киришидан олдинроқ ўқиш мустаҳабдир.
•  Шом намозини доимо қуёш ботиши билан ўқиш мустаҳабдир.
•  Хуфтон намозини кечанинг учдан бирининг охирида ўқиш афзал ва ниҳоятда аъло бўлади. Витр намозини эса тун охирида уйғонишга қодир бўлганлар субҳ олдидан ўқиса, мустаҳабга амал қилган бўлади.
•  Ҳаво булутли кунларда аср ва хуфтон намозларини аввалги вақтларида ўқиш, бомдод, пешин, шом намозларини эса (вақти киргани маълум бўлмаса) бироз кечиктириб ўқиш мақсадга мувофикдир.

Қуйидаги вақтларда намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш, жаноза намози ўқиш жоиз эмас (мумкин эмас):
- қуёш чиқаётган пайтда;
- қуёш қиём (тикка)га келганида;
- қуёш ботиш чоғида.
Бу пайтларда намоз ўқиш, Қуръони каримдан сажда ояти ўқилганда сажда қилиш, жаноза намозини шу вақтга тўғрилаб ўқиш мумкин эмас. Аммо шу кунги аср намози кун ботаётган бўлса ҳам адо этилаверади.

«Муснади Кеший» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эркакларнинг иши юришмай қарзга ботишига ким сабабчи эканлиг

Яқинларга хам улашинг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Менинг азиз синглим бор!

Фаришталар кўзга кўринар экан
Чунки мени фаришта бир, сендек СИНГЛИМ бор!!!

Бахтимизга сингилларимиз сог
булишсин!

Яқинларга хам улашинг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади :
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.

Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисиди :
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.

Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади :
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади :
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.

Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади :
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.

Аз - Замахшарий

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ТАБИЙМАЛХАМ ✔️

⭕️Қандай қилиб бир кечада бўғим оғриғидан халос болиш мумкин?

⭕️Бу усулдан сўнг бўгимдаги оғриқ бошқа безовта қилмайди

⭕️Кечкурун йотишдан олдин тухум ва бинт йордамида  
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
БАТАФСИЛ:👇👇👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
(Админлар тамонидан ўчирилишидан олдин бу усулни билиб олинг!)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​​​ «Бири онам, бири аёлим»

Турмушимизнинг йигирма биринчи йилида рафиқам мендан эртага нишонланадиган аёллар кунида бир аёлнинг кўнглини олишимни, уни шаҳар бўйлаб айлантириб, кечки овқатга таклиф қилишимни илтимос қилди. Аввалига гап нимадалигини тушунмадим.
“Сизни жуда яхши кўраман, азизим. Лекин у аёлнинг сизга муҳаббатини меникидан-да улуғлигини биламан. У сизнинг дийдорингизга мендан ҳам кўра интиқроқ.”
Кейин гап нимадалигини тушундим. Рафиқам вақтимни ўтказишни хоҳлаётган аёл, шубҳасизки деярли 20 йилдан буён бева яшаётган, йўлимга интизор онаизорим эди. Иш, фарзандлар ва оила кам-кўстини бутлаш билан бўлиб, волидамни кўргани онда-сонда боришга одатланиб қолган эдим. Турмуш икир-чикирлари, ташвишлари кўпинча бизни биз азиз ҳисоблаган йўллардан адаштиради, бу йўлларни унутишга мажбур қилади.
Ўша куни кечда қўшни шаҳарда истиқомат қиладиган онамга қўнғироқ қилиб, учрашувга таклиф қилдим. Волидам хавотир билан аҳволимни, соғлигимни сўради. Онамни шу ҳолга – кутилмаган ташриф, кечки қўнғироқ ёки таклифимдан хавотирга соладиган қилиб қўйган нотавон ўғил ҳақида ўйлар эканман, ич-ичимни бир бўлак муз парчаси шилиб ўтганини ҳис қилдим.
–“Онажон, сизни жуда-жуда соғинганман. Бу учрашувда фақат мен ва сиз бўламиз. Сиз билан тўйиб суҳбатлашгим келяпти,” -жавоб қайтардим.
–“Бу мен учун энг катта байрам совғанг бўлади, ўғлим,” - деди онам бир муддат ўйлаб тургач.
Эрталаб онамни олиш учун уйга яқинлашаётганимда нима сабабдандир асабийлашаётганимни ҳис қилдим. Эҳтимол, бу виждон азоби бўлса керак. Онам мени эшик олдида кутиб турган экан. У бошига мен туғилган кунига берган рўмолни танғиб олган эди.
Эй, Худо! Онам атайлабдан – менинг эътиборим унинг учун қанчалар қадрли эканини кўрсатиш учун шундай қилган. Эгнига охирги марта отам билан никоҳ юбилейларининг 26 йиллигини нишонлашганида кийган, отам танлаган кўйлакни кийибди. Унинг бағрига шошар эканман, жиққа ёшга тўлган нигоҳим қаршисида шишадек қотган ёшлар орасида мени ҳаёт қийичиликларидан халос қилаётган фариштамни кўриб турардим. Мана менга таниш ҳид димоғимга урилди.
–“Мени учрашувга таклиф қилганингни дўстларимга айтгандим, менга ҳаваслари келди. Учрашув тафсилотларини сабрсизлик билан кутишлари аниқ,” -деди онажоним машинага ўтиргач. Волидамга меҳр билан қараб бу учрашувдан чиндан ҳам мамнунлигимни изҳор қилдим.
Нонушта қилиш учун ҳашаматли бўлмаса ҳам, шаҳардаги шинам ва чоққина тамаддихонага кирар эканмиз, онамнинг зиналардан менга суяниб чиқаётганини, қанчалар заифлашиб қолгани ва менга муҳтожлигини ҳис қилдим. Онамнинг кўзлари хиралашиб қолган, уларнинг энди катта-катта қилиб босилган ҳарфларни ўқишга қурби етарди. Шунинг учун таомномани қўлимга олиб, унга овқат номларини ва таркибини бирма-бир айта бошладим. Шунда унинг истарасида менга таниш жилмайиш гавдаланди.
–“Болалигингда, ҳали ҳарф танимаган кезларингда мен сенга шундай ўқиб берар эдим, болам,”- деди онам. Шу куни шаҳар айландик. Онамни дўконларга олиб тушдим, кинога кирдик. Кечки овқатдан кейин уйга қайтганимизда онаизорим мендан "мени соғинганида учрашувга таклиф қилса, у билан кунимни бугунгидек мароқли ўтказишим учун вақт ажратишимни" сўради. Мен рози бўлдим.
Уйга киришим билан рафиқам онамнинг аҳволини, кунимиз қандай ўтганини сўради.
“Жуда соз, тасаввуримдагидан ҳам ажойиб ўтди!” деб борини айтдим.
Орадан кўп ўтмасдан маҳаллий шифохонадан қилинган тунги қўнғироқ орқали волидамнинг юрак хуружидан вафот этгани тўғрисидаги хабарни олдим.
Кунлар ўтди. Онам билан сўнгги учрашувимизга бир йил бўлиши арафасида уйимга почта орқали онамнинг дугоналаридан бирининг номидан биз овқатланган ресторан ёрлиғи туширилган конверт келди. Конверт ичидан рецепт, тўлов чеки нусхаси ҳамда хат чиқди.
“Ўғлим, мен қўлингдаги буюртма учун олдиндан пул тўлаб қўйганман. Менинг бу учрашувга қадар ҳаёт бўлиш -бўлмаслигим гумон. Бироқ, ҳар эҳтимолга қарши мен икки кишилик стол буюртирдим. Сен ва келиним учун. Ўғлим, ўша тунда қанчалар севинганимни билсанг эди. Раҳмат сенга! Сени севиб қолувчи онанг!"

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kimdir ne’matlar bilan sinaladi, toki, shukrini ado etsin... Kimdir mashaqqatu musibatlar bilan sinaladi, toki, sabrini ko‘rsata olsin...

— Imom Gʻazzoliy


@ibratli_sozlar 🕊️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌞Ёзда кўпчиликни қийнайдигон муаммолардан бири бу терининг қорайиши.
☀️🥵Қуёшнинг нуридан қандай ҳимояланиш керак?

Қуёш нуридан ҳосил бўлган юздаги доғ ва ажинлардан ҳалос бўлишнинг осон усулидан фойдаланинг. Бу усул нафақат аёллар учун, балки еркаклар учун ҳам  фойдали бўлиб, жуда арзон  ҳар қандай қимматбахо кремларга  ҳам дам  берадигон ажойиб ретсепт🧏🧏‍♀

Батафсил👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/aSZkrfyYSKc2MjEy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

пирмаётганди. Бугун Муборро кеч қайтгач бор аламини тўка бошлади.
-Сенга ҳамма нарса мумкин. Йигитлар билан ҳиринглашиб юрасан. Шароф биланку..- Гуласал хонадаги дугоналари эшитиб тургани учун бир лаҳза гапини ютди. бироқ, шу заҳоти қайнади - Ким билсин балки қучоғида ҳам ётгандирсан?!
-Нима дединггг?!? - Муборро қулочкашлаб синглисининг юзига шапалоқ тортганди, кутилмаган зарб унинг бурнига тегди.
-Ҳи и.. - кўзларидан олов чиқиб кетгандек бўлган Гуласал беихтиёр орқага қалқиди. Сал ўтгач қизнинг бурнидан қон томчилади.
Муборро эса унга яна ташланиб бу сафар чап қўли билан қарсиллатиб шапалоқ тортди.
-Ур! Ур.. Айбингни айтса ёқмайдида а? Сен мени уришинг эмас раҳмат дейишинг керак. Акобир қаматиб юборса ҳақли эди. Сен эса... - Муборро синглисини гапиртиришга қўймай яна урганди, Гуласал чинқирди - Уйга борай, қайтиб шаҳарга келмайдиган қилдираман сени!

-Ўчир овозингни?!! -- Муборро шу қадар шиддатли ҳайқирдики, уй жаранглаб кетгандек туюлди. Гуласал ҳайиқиб қотиб қолди - Ўша Акобиринг сенинг гапингаям кўнмаганда, шифохонадан ўлигини чиқарардим! У сенгамас, сен унга яхшилик қилдинг аслида! Гапларимни ўнг қулоғинга ҳам чап қулоғинга ҳам қуйиб ол! Агар мени уйга бориб ёмонласанг, биринчидан на сен ва Гулондон қайтиб шаҳарга қадам қўймайсизлар! Иккинчидан эса мен ҳеч қанақа йигитнинг қучоғида ётганим йўқ! Шароф билан бирга дори сотиб пул қилаяпмиз! Ғийбатимни қиладиган бўлсанг ҳам, мен барибир ўқийман! Шуни унутма. Сени эса ҳу Пирим калнинг кўзи қийшиқ ўғлига бердириб юбораман! Мана кўрасан! Отам сенга эмас менга ишонади. Гапимни тушундингми? Мабодо бирон оғиз ножўя гапингни эшитсам мендан яхшилик кутма!
-Ҳэ опа бўлмай ўл! Башаранг қурсин!
Гуласал ургудек важоҳатдаги Муборрога шу сўзлапрни айтгач хонасига кириб ўзини каравотига отди.
Аламидан йиғларкан, Акобирни энди қайтиб кўрмаслигини, унинг ишдан ҳам бўшаб кетганини бугун эшитиб келгани учун ўпкасини босолмасди. У бирон марта тили билан Акобирни яхши кўришини тан олган бўлмасада,юрагига йигитнинг севгисини муҳрлаганди...


( 10-март. 1990)
-Хўш қалей экан ҳовли? Сизларга ёқдими? Ҳовлини Мубор мегажинга ҳадя қилганимдан буён, Самарқанддаги ҳовлини сотдим. Ўрнига бошқа оламан деб ота онамни алдаб келардим. Ниҳоят мана ҳовлига ҳам етдим!
Баҳром ҳовли ўртасига қўйиб безатилган стол атрофида ўтирган дўстларига мақтанаётганди. Шаҳарнинг бошқа бурчагидан ҳовли олган Шокир кириш дарвоза ёнидаги ва унга қарама қарши ҳовлича тўридаги уйларга навбати нигоҳ ташларкан нописанд кулиб қўйди.
-Сал торроқми дейманда? Марказдан ҳовли олиш яхшию, эркин бурила олмайсанда..
-Ҳа..сал торроқ.. - Баҳром ҳам дўстининг истеҳзосига истеҳзо билан жавоб қайтарди - Рус кишидан ҳовлини олганимда ён қўшнилар чиқишди. Озар қўшнини билмадиму, лекин, манабу ўнг томондаги татар қўшни мен ҳам сотаман деди. Ҳовли кенгайиб қолади хавотирланма оғайни!
-Унда сен учун хурсандман! Мен ҳам шу атрофдан яна битта ҳовли олмоқчиман. Хотин иккита бўлгач ташвиши ҳам шунга яраша.
-Мақтанаверингларчи?! - Қаҳрамон гапга аралашди - Биз ҳам битта ҳовлича оляпмиз. Тез кунда эски иморатни бузиб янгисини қуришни бошлаймиз.
-Қисқаси ишимиз ўнгидан келяпти! - Шокир ўзидан миннатдор қиёфада гердайди - Шу сафар юк чиқарсак, апрелда биздан бойвачча одам бўлмайди. Қақон, ҳужжатлар тах бўлдими?
-Уч-тўрт кунда тайёр бўлади. Бирданига 2 ваагон ароқ-вино чиқариш кўзга ташланадиган ишда. Барча қоғозларини қонуний қилиш зарур. Яна ҳали музлаткичларинг ҳам турибди. Қисқаси наврўз байрамигача тайёр қиламан.
-Бўпти унда байрамдан сўнг жўнаймиз.

-Омадимиз учун биттадан олайликчи!
Баҳром қадаҳларни тўлдирди.
-Омадимизни берсин!
********
- Хадича, наврўз ҳам яқинлашиб қолди. Балки розилик бериб қўяқоларсиз? Наврўз куни тўйни қилардик!
Зайнобидин Хадичани кўнглини олиш учун ўзи харид қилаётган уч хонали квартирани бирдан унинг номига олганди. Ҳозир бирга квартирани кириб кўришгач, жиҳозларининг ўрни ҳақида суҳбатлашишаркан, Зайнобидин қиздан розилик сўраётганди.
-Йўқ шошилманг Зайнобидин ака! Кутинг, кўпи кетиб ози қолди. 20-март куни мен бориб отамдан рухсат сўрайман! .Ўша ишимдан сўнг уялиб отамнинг қабрига боришга юзим чидамаганди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

са гап уйимизгача етиб боради..ҳамма гап мана шунда.. Суд.. милиция.... иш ўшангача бормаслиги керак. Бу ёғи байрам таътили бошланди. Уйга бормасак ота-онам етиб келади. Ишқилиб эрталабгача Акобир ҳушига келсин. Ва муомалага кўнсинда.. Акс ҳолда бадном бўламиз. Қишлоққа гап тарқалиб кетади.
-Акобирни кўндирамиз! Ўзи нима гап бўлган экан, Гуласалдан суриштирдингизми?
-Йўқ..
-Ие?
-Ҳеч нарса гапирманг Шароф ака!
-Бўпти. Юринг машинада ғир этиб уйга бориб келамиз. Ҳали Акобирга томчи укол қўйишган, ёнига одам қўйишмайди.
-Хўп юринг.
*************
- Ўпиб олди холос? Бошқа ҳеч гап бўлган йўқми?!
Муборро синглисидан бўлган гапни суриштиргач қилт этиб ютиниб қўйди.
-Ҳа дедимку!? Неча марта такрорлаш керак! Индинга совчи жўнатаман деди. Кейин юзимдан ўпиб олди. Бор гап шу.
-Вой гаранг..вой жинни..нега шуни дарҳол айтмадинг..
-Нима дейишим керак эди?
--Уфф.. - Муборро курсига ўзини ташлаб ўтирди - Энди нима бўлади..
-Нима нима бўлади? Ўпди ўпди шуни ҳаммага достон қилиш керакми? Ана эртага совчиларига уйдагилар хўп деса ўшанга тегаман. Бўлди олам гулистон.
-Эртага совчи бормайди.
-Нега? Алдаган демоқчимисан?
-Йўқ алдамаган бўлиши мумкин..Бироқ, энди совчи юбормайди.
-- Нега? Бирон гап гапирдингми унга?
-Ҳа! - Муборро ўзини қўлга олиб қатъийлашди - Гуласал! Гапимга диққат билан қулоқ сол. Акобир ҳозир шифохонада ётибди. Эрталаб ҳуши жойига келгач у билан гаплашаман. Мабодо калтаклашди деб даъво қилса сен милицияга Акобир мени зўрламоқчи бўлди деб ариза ёзасан! Бошқа йўли йўқ!
-Нима дединг? Зўрламоқчи бўлди? Шифохонада беҳуш ётибди?
Гуласалнинг саволларини тинглаган Муборро бир пас жим турди.
-Нега гапирмайсан?
-Гуласал, мен Акобир сенга тегинибдими деб ўйлабман... Бориб уч тўртта болага уни дўппослатдим..
-Уч-тўртта болага дўппослатдим? - Гуласалнинг жони халқумига келгудек бўлди - Нега доим менинг йўлимга тўғаноқ бўласан а? Ҳатто туғилишдаям мендан олдин туғилгансан! Доим шу аҳвол..
-Етар бас! - Муборро ўрнидан шахд билан турганди, Гуласал ҳайиқиб тинчланди - Бўлар иш бўлди! Энди менинг айтганимни бажарасан! Гап тамом! Тушундингми?
-Сендан нафратланаман...
Гуласал ўзини каравотга ташлади. Унинг таслим бўлганини пайқаган Муборро:
-Бўпти, яхши ўтиринглар. Мен шифохонада бўламан. Эрталаб вазиятга қараб ёки ўзим келаман, ёки Шароф акани жўнатаман,сени машинасида олиб боради. Уқдингми? - деди.
Бошини ерга қаратиб ётган Гуласал жавоб қайтармади.
Сукут аломати ризо. Муборро хонадан чиқдида, кўчада кутиб турган Шарофнинг машинасига бориб ўтирди.
-Шифохонага борамиз.
Машинани ўт олдирган Шароф индамай тезлик пишонини босди.
***************
--- Қизлар келишмади! Қишлоқдаги бошқа талабаларнинг кўпи қайтишди. Байрам таътили бошланди. Келишмайдими эртароқ..
Жарқин опа жаврашни бошлаганди, Хайрулла мироб томоғини қириб қўйди.
-Ҳа кечқурун йўлга чиқишмаганда. Квартиранинг пулини ой охиригача тўлаб қўйишибди. Эрталаб бемалол келишади.
-Кеч бўлса нима? Бирга келишга Шермат борку қўриқчи! Муборнинг ўзи оромижаҳон. Шошилмайди.
-Онаси, қўй диққат бўлмагин. Эрталаб келишади. Ё машина билан борайми ҳозир?
-Ҳа энди сиз кеч бўлганда мени хавотирга қўйинг! Эрталаб борасиз агар кечикишса.
-Хўп майли.

*************
- Э йўқол шаллақи! Сен билан гаплашадиган гапим йўқ!
Эрталаб Акобир кўзини очгандан унинг каравоти ёнида Шароф билан бирга тун бўйи ўтириб чиққан Муборро ҳол сўраганди, йигитнинг ғазаби қайнади. Унинг ҳақоратларига бугун сўзсиз жавоб қайтараркан, Муборро йигитнинг тинчланишини кутди.
-Чиқиб кет хонадан деяпман! - Акобир аламдан бўғилгудек эди - Акс ҳолда ёмон бўлади.
Бироқ, Муборрони ҳайдаб чиқариш осонмас. Агар йигит билан битимга келмаса иши судга тушишини билиб тургани боис, ҳақоратларга чидаган ҳолда муомала қилишга уринди.
-Акобир, илтимос, тўғри тушунинг. Мен айбодрман тан оламан. Қиз боланинг ор--номуси бебаҳолигини яхши тушунасиз. Синглим учун шунақа ишга қўл урдим. Илтимос, шифохона харажатлари ва бошқа барча сизга етказилган зарарни тўлайман. Илтимос, ишни органга ўтказманг. Бироздан сўнг терговчи киради ёнингизга. Унга томдан йиқилиб тушдим денг. Кеча биз сизни олиб келганда, қабул қоғозига шундай ёздирганмиз. Илтимос қиз боланинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

тларини тугаётганди, шериклари ҳам ўтиб Акобирни ўрашди - Сен нега бизнинг синглимизни хафа қилдинг?
-Қайси синглингизни?
Акобирнинг хаёлига Гуласал келган бўлсада, унинг акаси йўқлигини билгани учун ҳайрон бўлаётганди.
-Ҳали сен битта бизнинг сингилчамизни эмас, бошқа қизларни ҳам хафа қилиб юрибсанми? Уларнинг кўплигидан қайси бирилигини ҳам унутиб қўйдингми?
-Тушунмадим? - Акобир атрофини ўрашгач вазиятни пайқаб муштлашишга чоғланди - Нима демоқчисиз?
-Тушунтирамиз!
Халилнинг мушти ҳаракатга келгандан, Акобир бир зарбда уни ағдарди, кейин ёнидагиларга ҳаракатланаркан, собиқ спортчи бўлган уч барзанги йигит унга барвар мушт йўллагач, ҳимояланишга улгура олмай қолди.
Акобир кучли, бироқ, рақиблар ҳам ундан қолишмас ва кўп бўлганлари боис тезда йигитни дўппослаб ташлашди.
Бу орада ўрнидан туриб келган Халил ҳам энди алам устида аёвсиз тепкилай бошлади.
-Сен ҳали бизнинг синглимизни хўрлайдиган бўлдингми? - дерди Халил Акобирнинг қорнига, чотига тепаркан - Бир умр пушаймон қиласан энди!
-Ухх..жаллаб..
Бошини ҳимояласа қорнига, қорнини беркитса чотига тепки ёғиларкан, жон ширинлигидан Акобир ғужанак бўлиб олди. Унинг оғзи бурнидан қон келган, баданида тепки тушмаган жойи қолмаган бўлсада, ҳужумчилар тўхтай демас, бири бошига тепса, бошқаси белига тепарди.
Тепкилаш давом этаверса ўлиб қолиши ҳеч гап эмаслигини фаҳмлаган Акобир бор кучини тўплаб бақирди.
- Ҳеч бўлмаса айбимни билай?! Нега мени уряпсизлар? Қани ўша сингилларинг? Кимга мен нима ёмонлик қилибман? Мен университетда дарс бераман. Кимга адаштиряпсизлар мени? Кўрсатинглар ўша қизни?!
-Ҳа тилинг чиқдими?!
Халил уришдан тўхтаганди, шериклари ҳам нафас ростлашди.
-Дарс беришингни биламиз! Талаба қизларнинг бошини айлантиришингниям эшитдик. Нега Гуласалга тегиндинг? Бу ишинг учун соғ қўймаймиз. Бир умр мажруҳ бўласан!
-Нима?! Қани Гуласал? Чақирингларчи! - Акобирнинг аламидан овози бўғилиб чиқди - Олиб келинглар айбимни юзимга айтсин қани?! Менинг айбим эртага уйинга совчи юбораман деганимми? Ёки ҳазиллашиб юзидан битта ўпиб олганимми? Ҳа ҳазиллашиб юзидан ўпиб олдим. Мен унга уйланмоқчиман! Шунинг учун шунча калтак едимми? Айбимни исботланглар!
-Нега ўпасан? - Халил важоҳат қилсада, бошқа уришга қўли бормади. Акобирнинг шундоқ ҳам юз-кўзлари кўкариб шишлар пайдо бўла бошлаган, оғзи бурнидан томчилаган қон кийимнинг ёқасини қизартирганди - Айбингни яширмоқчимисан? Сенга исбот керак бўлса ҳозир исботлаймиз!
Халил дарчадан ташқарида машина ойнасидан кузатиб турган Муборрони имлади.
-Муборро! Бу ёққа қара.
Ишорани тушунган Муборро машинадан чаққон тушўдида, ичкарига шошилди.
-Эшитаман Халил ака?
-Буни қара нима деяпти - Халил жанжал муштлашувлар билан бир неча бор милицияга тушгани боис, ҳозир ноҳақдан уришгани учун айблари янада оғирлашишни яхши тушуниб турарди - Ҳеч гап бўлган эмас, эртага совчи жўнатмоқчиман, уйланмоқчиман дейди?
-Бекорларни айтибди мараз! - Муборронинг ёдига ўзи билан бўлган воқеа кела бошлади - Қайси айбдор ўз айбини тан олгану, энди бу олсин?! Қилғиликни қилиб ўзингни оппоқ қилиб кўрсатмоқчимисан? Яна бу киши домла эмиш! Университетни ҳаром қилиб юрибсан! Ифлос.
Бу маразни қўл-оёғини уриб синдириш керак. Токи бир умр ногиронлар аравачасида термулиб ўз қилган жиноятига пушаймон бўлиб яшасин!

Муборронинг гапидан сўнг йигитлар яна уришга чоғланишганини сезган Акобир ҳайқирди.
-Қани синглинг? Гуласални келтирчи унга бирон ножўя ҳаракат қилибманми? Туҳматчи ж..б.. Энди билдим сен ўзинг бузуқсан.. Шароф билан юришингни ҳамма билади. Шунинг учун синглингни ҳам ўзингдек ўйлагансан..ж..б.

-Нима дединг?!
Бузуқ деган ҳақоратни эшитгач Муборро ўзини бошқара олмай қолди.
-- Йигитлар, қўл-оёғини ушланглар бу маразни! Мен ҳозир ўша ужутини суғуриб оламан..
Етакчи инсонларда туғма ҳукмронлик шуъури бўлади. Муборрода ҳам бу туйғу кучлилигидан, тўрт девдек йигит унинг буйруғига беихтиёр бўйсуниб Акобирнинг қўл-оёғини ушлашди. Қизнинг хаёлида рўпараси да Акобир эмас Баҳром тургандек туюлди.
-Мана сенга!
Йигитнинг чотидан чангаллаб бир бураганди, Акобир ўкириб юборди.
-Ҳээйй - деди у бўғилиб - Гуласални олиб келгинчи аввал..агар бармоғингни ножўя текиздинг деса шу

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

йланиб кетади. деди ўзини тинчлантириб - Ўжарлик қилсангиз ўзингизга ҳавола. Йигит ёшингиз кутиш билан ўтмасин дейманда.
-Кутаман! Қанча бўлса ҳам - Шароф гап мавзусини ўзгартиргиси келди - Хўп бояги ёрдам масаласини нима қилдик? Хадичанинг отаси билан бирга ишлаган одамларни суриштириш керак.
-У отам карьерда ишлаган деётганди. Бунақа техника кўп жойларда рус, татарлар кўп ишлайди. Биронта ўшалардан топиш керак. Вазиятни айтилса холис ёрдам берса керак!
-Зўр фикр! - севгилисига ёрдам бериш имконияти ошиқни ҳар нарсага тайёр қилиб қўяди. Шароф зарур бўлса ўша минг сўм пулни ўзи элтиб бериб, шу йўл билан Муборронинг кўнглини олишга шай эди - Худди шундай қиламан!
-Раҳмат Шароф ака!
****************
-Оғайнилар, менда янги ғоя бор!
Ресторандаги ҳар доимги жойига ўтиришгач Шокир дўстларини оғзига қаратди.
--Россияга вино чиқариш керак - деди одатдагидек паст овозда - Винозаводидан қоғоз қилиб бир камаз юк оламиз. Кейин туманлардаги винозаводларидан паст навли арзон винони олиб, завод эткетикасини ёпиштирамиз. Қарабсанки ҳақиқий вино бўлади қўяди. Агар уддаласак зўр пул қоладида! Нима дейсизлар?
-Мен ҳар доимгидек пул ва қоғозбозликда ёрдам беришим мумкин! - Қаҳрамон эҳтиёткорликни афзал биларди - Қолганини сизлар биласизлар.
-Заводни ҳал қилсаларинг, туманлардан олинадиган винони мен ҳал қиламан! - Баҳром дўстининг ишбилармонлигига қойил қолиб, ўзининг ҳам қўлидан иш келишини эслатди - Лекин, зўр фикр оғайни!
Шокир ўнг кафтини узатди.
-Бешни ташланглар!.
*******
- Бунча очилиб кетибсан Хадича? Чеҳранг гул-гул ёняптия!..
Уйига бориб қайтган дугонасининг нега қувонаётганини яхши билсада,Муборро ўзини ҳеч нарсадан хабарсиздек тутарди.
-Ҳа роса хурсандман Мубор! - Хадича тўлқинланиб гапирди - КЕча шундай уйга кириб борсам ортимдан бир неча бошига шляпа кийган кишилар кириб боришса дэ! Қўрқиб қолибман. Бир пайт улар онамни сўрашди. Онам чиққач улардан бири ўзини Илдуз деб таништирган татар амаки онамнинг қўлига
-Эрингиздан бир зарур бўлганида минг сўм олгандим. Кейин узоқ шарққа ишга кетиб қолиб, қарз бўйнимда қолганди - дедида, минг сўм берди. Онам ҳайрон бўлиб турганди, бояги шляпалилардан бири ўзини
-эрингизни бригадириман. Бир ҳол сўрайлик деб жамоа билан озгина ёрдам йиққандик дея уч юз сўм узатди. Ундан сўнг бошқа шляпали, галстукли амаки
-мен касаба уюшма раисиман. Эрингиз бизнинг энг илғор ишчиларимиздан бири эди. Шунга касаба уюшмамиз томонидан моддий ёрдам ажратдик деб беш юз сўм пул ва онамнинг даволаниб келиши учун санаторийга бир ойлик йўлланма берди. Онамнинг йиғлаганини кўрсанг эди. Ахир бу йил бироз қийналиб қоламиз. Колхоздан қарз олсак берармикан деган ғамда эдида...
-Табриклайман дугонажон! Худо етказибдида.
-Ҳа!.. - Хадича дугонасига бироз шубҳали қараб қўйди - Ким билсин бирон киши отамнинг ишхонасидагиларга эслатганми...
-Ўзлари эсга олишганда! Ахир отанг кўп йил бирга ишлаган, ҳурмат- эътибор қозонган.
-Тўғри! Отамни жуда ҳурмат қилишгани гап-сўзларидан сезилди. россса хурсандман!
-Мен ҳам!.
********
(Орадан уч ой ўтди. 1989-йил.декабр.)
-Акобир ака! Сизга нима дегандим.Кўчада менга яқинлашманг,опам кўрса адабимни беради. Тез ортга қайтинг.

Кечқурун ўқишдан чиққан Гуласалнинг йўлига чиққан Акобир бу гапни эшитиб уф тортди.
-Пахта мавсуми яхши эдия\. Бемалол учрашардик. Опам кўриб қолади деган ваҳиманг йўқ эди. Бунча қўрқмасанг. Бир йилдан бери танишмиз. Сени яхши кўришимни бутун университет билади. Наҳотки опанг эшитмаган бўлса.
-Эшитмаган! - Гуласал хавотирланиб аланглаб қўйди. Муборронинг кутилмаганда келиб қолиш одати борлиги қизни ҳушёр бўлишга ундарди. Бироқ, ҳозир Муборро кўринмади. Сал нарида турган дугоналари Сабоҳат ва Садоқат уларнинг суҳбати тугашини кутиб туришарди - Эшитмасин ҳам! Негадир опам кун сайин қаттиққўл бўлиб боряпти. Лекин, қаттиққўллиги фақат менга. Синглим Гулондон эркин юради. Чунки унинг шахсий қўриқчиси ўзи билан. Тоғамнинг ўғли биринчи синфдан бери у билан бирга. Ўқишгаям бирга топшириб бир факультетда ўқишяпти. Шунинг учун унга кўп гапирмайди. Мени эса тергагани тергаган.
-Катталар тергашадида. Сиқилма. - Акобир кулимсиради - Бўпти юринглар. Сизларни хиёбоннинг охири га

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БЕПУШТ!! ( Оила қурмаганлар ўқимасин!)
(Бошга тушганни кўз кўрар....)
19-20-21қисм.


(Тақдир ўйини ..ёки сутдан оғзи куйган қатиқниям пуфлаб ичади..)

- Ҳа Хадича? Жуда кайфиятсиз кўринасан? Пахтага чиқиш олдидан уйга бораман деётгандинг, бормадингми?
Ўқиш, дори ташишу, энди иккита бўлган талаба сингилларга кўз-қулоқ бўлиш бўйнида бўлган Муборро, ўз ташвишларидан ортиб дугонасидан ҳам ҳол сўради. Хадичанинг иқтисодий имконият чеклангани учун ёзги қисқа таътилда унга дорихонада иш бериб, маошига қўшимча ҳам тўлаб тургани боис қизнинг кайфияти бироз яхши бўлиб юрганди. Аммо, ҳозир кўриниши жуда тушкун кўринди.
-Бугун онам шаҳарга келган экан, чақириб ул-бул нарса ташлаб кетди....
-Хўп? Шунга кайфиятинг тушдими? Оилаларингда анчайин етишмовчилик эканини гапирасану? Нега хафа бўляпсан.
-Ҳээ..- Хадичанинг аввалига гапиргиси келмади. Бироз ўйлагач дардини ёрди - Биласанми, бизнинг бобомдан қолган 40 сотихча эски узумзор боғимиз бор эди. Лекин, қишлоқнинг бошқа томонида, бир гала ўзга уруғ кишиларининг ҳовлилари орасида қолган.
Отам ҳаётлик пайти уларнинг биронтаси ғиринг деб оғиз очолмасди.
Энди эса бизга ҳатто боғимизга киришга йўл ҳам бермай тўсиб қўйишди. Улардан бири отамнинг болаликдан жўраси Шерали ака.
Ўтган ҳафта уйимизга
- Жўрам мендан ўлимидан аввал 500 сўм қарз олганди. Сал иси --чироғи((маъракалари) ўтсин деб индамай юргандим. Ҳозир менга пул зарур бўляпти топиб беринглар -- деб даво қилиб келибди. Бу йил ўзинг биласан аксига олиб 1-майдаги қор совуқ бор экинлар ва боғларнинг ҳосилини нобуд қилиб кетди. Даромад йўқ. У одам эса шуни билгани учун пайтдан фойдаланиб қарз қичаб келибди. Онам ҳозир пулимиз йўқ. Олди қиш бўлса, келгуси йили бир илож қилиб топиб бераман. Сағирларимга раҳмингиз келсин деса, кўнмасдан
-Ё пулимни топиб берасан! Ёки боғингни ҳисоблаб бер! Тўнғич ўғлимга ҳовли соламан -- деб талаб қилибди. Онам бечора йиғласа ҳам оёқ тираб тураверибди. Оқибатда онамнинг рози бўлишдан ўзга чораси қолмабди. Боғни тортиб олибди.. Замон зўрники бўлибди..
- Хадича, давлат беэга қолмаган, онанг шикоят қилса, ҳукумат унақа зўрнинг танобини тортиб қўяди?!
-Ҳа шикоят қилиш мумкин. Хўш кейинчи? Унинг уруғ-аймоғи бизга кун бермай қўяди. Бирон баҳона топиб укаларимни уриб майиб қилишдан ҳам қайтмайди бу Худобехабарлар..
-Эсиз.. - Муборро хаёлида
--Ўрнингда бўлсам ўлсам ҳам қайтмасдим - деб ўйлади...-- Хўп унда боғни неча пулга нархлашиьбди? Қирқ сотих боғ бўлса уч- тўрт минг бўлгандир!
-Қаёқда дейсан. Узумзор эски, камҳосил бўлиб қолган, бу ернинг баҳоси минг сўм! деб беш юз сўмини қарзига ҳисоблабди. Қолган беш юзини эса
-Эринг мендан олганига бир неча йил бўлди. Мен ҳам қолган пулни шунча муддат ўтса бераман -- дебди..
-Вой ноинсоф?! Вой Худобехабар! Хадича, онангни гапига қулоқ солма. райкомга бор! Мана шундай аҳвол десанг ўша Шералини сибир қилиб юборишади. Мутттаҳам аблаҳни. Сағирларнинг ҳақидан қўрқмаганини қарая!? Сизларда қўни-қўшни оғайниларининг йўқми?
-Қишлоқни биласанку? Қайси уруғ кўпчилик бўлса ўшалар зўр бўлади. Бизнинг оғайнилар камчилик. Яна барчаси ўзига юпқа кишилар. Бойларга тенглашиб жанжаллашишдан қочишади.
-Э қойил қолмадим ўша оғайниларинга ҳам! Бир бевани куппа -кундузи нонини тортиб олишсаю, биров ғинг этмаса!
-Ҳаммаям ўзидан қўрқадида...
-Қўрқиш ҳам шунчалик бўладими? Сағирларнинг оғзидан ушоғини ҳам тортиб олишибдию, биров гапирмасмиш.. Шунақа ҳам бўладими? Қайси замонда яшаётганингни биласанми ўзи?
-Мубор! - Хадичанинг аламдан кўзёши оқди - Сен зўрсан. Орқангда тоғдек отанг бор! Оғайниларинг ҳам кучли экан. Мен эса заифман. Бир оғиз гапирсам бадном қилишдан ҳам қайтмайди улар..Осмон олис ер қаттиқ биз учун ҳозир..
-Эхх... -Муборро бу ишга отасини аралаштиришни ўйлади. Ахир туман раҳбариятида ишлайдиган одамнинг сўзи туманда ўтадику? Лекин, бироз ўйлагач у фикридан қайтди. Хадичанинг гапи тўғри. У одамлар очиқчасига бўлмаса хуфёна ёмонлик қилишдан ҳам тап тортмайдиган кўринади. Бошқа чора топиш керак.. - Хадича, менга қара. Мен ҳозир сенга минг сўм пул бераман. Беш юзини ўша Худобехабар Шералига элтиб бер. Янаям билмадиму менимча отангнинг ҳеч қанақа қарзи бўлмаган. У одам боғларинггни тортиб

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😰ШОК ШОК ‼️
НАХОДКИ РОСТ  БӮЛСА❓ БУГУН

СУД БӮЛИБ ӮТДИ СУДГА ДНК ТЕСТ ЖАВОБЛАРИ ОЛИБ КЕЛИНДИ😨

ОТАЛИК ТЕСТИНИ ЖАВОБНИ ЭТИШИТГАН СУД ЗАЛИДАГИЛАР ШОККА ТУШИШДИ.
😳БОТИР ҚОДИРОВНИНГ ОТАСИ ШЕРАЛИ ЖУРАЕВ БӮЛИБ ЧИҚМАДИМИ❓

✅ТӮЛИҚ МАЛУМОТЛАРНИ ВИДЕОЛАРНИ КАНАЛГА ЖОЙЛАДИК ТЕЗ КИРИБ КӮРИНГ ӮЧИРИЛИШИ МУМКУН 👇

🔴                 🎬                      🔴
🎥ВИДЕОНИ КӮРИШ PLAY▶️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💛ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЁНАТ КИЛАДИГАН АЁЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

👄 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУ́НГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇👇

ФАКАТ АËЛЛАР УЧУН👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ШОК ВИДЕО ТАРҚАЛДИ😳

ДИЛДОРА НИЁЗОВА ЭРИ ВА КУНДОШИНИ ЖАНЖАЛЛИ ВИДЕОСИ ҲОЗИРГИНА БУТУН ИНТЕРНЕТГА ТАРҚАБ КЕТДИ😱

БУНИ КӮРГАНЛАР ШОККА ТУШМОҚДА😨 НАХОТКИ ДИЛДОРА НИЁЗОВА.......🫣

🎥ВИДЕОНИ ҲОЗИР ЖОЙЛАДИК ВИДЕО ӮЧИБ КЕТМАСИДАН ҲОЗИРОҚ КӮРИНГ👇👇

https://telegram.me/joinchat/944tp4Andwk0NDcy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

УЙИМИЗГА КЕЛИНГ...

Опа, аҳволингиз яхшими айтинг,
Қўнғироқ қилолмай қоламан ҳар кун.
Ишим кўп сўзини ёдлаб олганман,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Ака, сочингизга оралабди оқ,
Чарчаган одамдай турибсиз нечун.
Бир марта суяниб, ука деб менга,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Синглим, нима гаплар, айта қол синглим,
Йўқлаб боролмадим илтимос тушун.
Эртадан кечгача ишдаман билсанг,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

Ука, укажоним, ишонган тоғим,
Кўнглим хотиржамдир сен менга устун.
Ота ва онамни хурсанд қилай деб,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

Жигарлар жам бўлинг, келинг меҳмонга,
Бўлайлик ҳаммамиз бағримиз бутун.
Болалик даврига қайтиб бир лаҳза,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Яқинларга хам улашинг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🟣✈️BO'YANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN 💅🧖‍♀💆‍♀ MAKEAJ DARSLARI. ONSON O'RGANASLAR XAMMASI VIDEO DARSLILARDA ORGATILGAN 💋LAB SHISHIRISH, 💄TOGRI BOYANISH, 👁TOG'RI STRELKA CHIZISHNI, 🦷TISHLARNI OQARTIRISHNI 🦋YUZNI TOG'RI TOZALAB UHOD QILISHNI🔴
KUZ : QISH: BAHOR: YOZ : FASLI UCHUN ZOR MASKALAR TAYORLASHNI❤️
‼️TEZ OZISH SEMIRISH VA 90/60/90 QOMATGA EGA BO'LISHNI 100% ⭕️ ~ DAN O'RGATAMAN😘😘😘

✌️TEKINGA O'RGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA👇👇👇
/channel/+JGT9HoM30I9lMGUy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СОТИБ ОЛИНГ!

Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Бир кишининг қор сотаётганини кўриб қолдим. У шундай деб бақирар эди: “Сармояси эриб бораётган кишига раҳм қилинглар!”.
Баъзи инсонларнинг мусибати ризқининг торлигидадир. Бу дунё имтиҳон дунёсидир. Бу уларга синовдир.
Улар қўл чўзиб тиланиш ўрнига оддийгина тижорат билан машғул бўлишди. Улардан садақа ниятида бирор нарса сотиб олинг. Улар билан нархда тортишманг, савдолашманг. Олганингиз сизга керак бўлмаса ҳам сотиб олаверинг, уни бирорта керак бўладиган кишиларга бериб юборинг. Бу ўз навбатида иккита садақа ва бир ўқ билан икки қуённи уриш бўлади!

Инсонлар кўнглини олиш ҳам ибодат, шу ёдингиздан чиқмасин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ГУНОҲЛАРНИ ЮВУВЧИ ХИСЛАТЛАР

3. Гуноҳга каффорат бўлувчи хислатлардан яна бири тасбеҳ намозини ўқишдир.
Тасбеҳ намозининг фазилатлари ҳақида «Уни ўқиган кишининг аввалгию кейинги, эскию янги, янглишиб ёки қасддан қилинган, каттаю кичик, яширину очиқ гуноҳлари кечирилади», дейилган.

4. Гуноҳга каффорат бўлувчи хислатлардан яна бири намозда «омин» дейишдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Имом «омин» деганда сизлар ҳам «омин» денглар, чунки фаришталар ҳам «омин» дейди. Кимнинг «омин» дейиши фаришталарнинг «омин»ига тўғри келса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади».
Ибн Ваҳбнинг «Мусаннаф»ида «аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади» дейилган.
Ҳанафий мазҳабида «омин» овоз чиқармай айтилади.

5. Зуҳо намози ҳам гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўладиган намоздир.
Яна бир ҳадисда «Ким зуҳо намозини ўқиса, қасослардан бошқа барча аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», дейилган. (Ҳадис илми уламолари бу ҳадиснинг санади заифлигини айтишган, бироқ уни фазоилул аъмол учун келтириш мумкин.)

6. Жума намозидан кейин Қуръон ўқиш ҳам гуноҳларга каффорат бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Имом жума намозини тугатиб, салом бергач, оёқ кўтаришидан олдин Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Haac сураларини етти мартадан ўқиган кишининг аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилиб, Аллоҳга ва Қиёмат кунига иймон келтирганларнинг ададича ажру савоб берилади» (Имом Муслим ва «Сунан» эгалари ривояти).

Ибн Абу Шайба «Мусаннаф»ида Асмо бинт Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: «Ким жума намозидан кейин Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Наасни ўқиса, кейинги жумагача ҳимояга олинади».

“Энг шарафли уммат” китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…
Subscribe to a channel