Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Гинекологлар сири очилди.
Нега шуни гинекологлар,
биз аёллардан, яшириб келган экан-а?
Аптекаларда бир тийинга сотиладиган ушбу дорилар, аёлларда энг кўп учрайдиган гинекологик касалликларга шифо экан. Қўллашни бошлаганимга 1 ҳафта бўлди. Уни тўғри ишлатиб 10 йилга ёшардим, гинеколог ва косметологлар ишим тушмай қўйди😉
Қўллаш оддий, кечкипайт ухлашдан олдин суртинг ва...
Батафсил👇🏻👇🏻
нини кўриб,сумкани ташлаб қочишни хаёл қилди. Қараса ортларидан ҳам бир неча милиция ходимлари яқинлашяпти.
Қўлга тушганларини англагач сўкинаркан қўлидаги сумкани отиб юборди.
************
(Орадан икки ҳафта ўтди)
-Шифтга қараб тикилиб ётишдан ёмони йўқ экан! Бўлди бошқа чидолмайман! Кетаман.
Шифокор ҳали бутунлай соғаймагунча ётиши зарурлигини айтган бўлсада Муборро ўрнидан туриб кийимларини алиштирди. Институтдагилар аллақчон пахтага чиқиб кетишгани учун бугун олдида тез-тез йўқлаб турадиган Хадича ва Нигина ҳам йўқ. Аслида шунинг учун ҳам зериккан қиз, ота-онаси келгач қишлоққа кетишга қарор қилди.
-Қолган давони уй ҳавосидан оламан - деди у ўзига -ўзи гапиргандек - Бу ерда ётаверсам ҳали бери тузалмайман чоғи.
-Сени ўзинг ичинг тор! - Жарқин опа қизи ҳушига келган кундан бери биринчи марта койиди - Доим ҳаммага тескари юришни яхши кўрасан! Докторлар жавоб бергани йўқми? Сабр қилгинда.
-Ойи..
-Э ойилама.. Эна дегин.. Менга ўзимизнинг тилда гапир.
-Ўзимиизнинг тилда гапиряпманку она? - Муборронинг авжи келиб онасига ҳазил қилди - Отамниям энди дада десамми ё папа десамми деб ўйлаяпман..
-Ҳа айнийвер энди айнийвер! Сингилларинга укаларинга ўрнак бўласан!
-Хўп. Бўлмаса эна дейман.
-Эна эмас эна.. тўғри гапир.
-Хай эна...
Муборро қаттиқ кулганди, ичи оғриб юзини буриштирди. Касал баҳона пахта теримидан қутулдию, бироқ, пахта мавсуми тугагунча энди юраги сиқилиб уйда ўтириши керак. Начора..
*********
(Орадан тўрт ой ўтди. Феврал 1991-йил.)
-Мубор, таксичининг суди бошланибди деб эшитдим? Сен ҳам қатнашяпсанми?
Хадича кайфиятсиз кўринган Муборродан секин гап сўради.
-Ҳа бошланди - гапиргиси келмасада Муборро ноилож жавоб қайтарди - У одамларнинг қилган жиноятларини эшитишнинг ўзи даҳшат. 7 йил мобайнида 17 кишини ўлдиришган экан. Бир Оқдарёлик аёлни 7 йилдан буён ертўлада сақлашган. Одамнинг ташқи кўринишига қараб баҳо бериб бўлмас эканда. Суҳробнинг кулиб турган қиёфасию, ширин муомаласини кўрган одам унинг шунчалар разил, қонхўр кимса эканига ишониши қийин.
--Ҳа тўғри айтасан. Бекорга одамнинг оласи ичида бўлади дейишмаган.
--Тўғри! - Муборро кайфияти баттар бузилгач, стол устидаги магнитофон тугмасини босди. Янграй бошлаган шўх қўшиқдан асаблари тинчланиб гап мавзусини ўзгартирди - Ўзингда нима янгиликлар?
-Янгилик? - бу саволни ўзича тушунган Хадича аввал қизарди. Кейин - ҳа янгилик бор. Бодом кеча бизникига келганди. Тўғриси анчадан бери эътибор бермагандим, ўзгариб кетибди. Эри қамалгач унинг кооперативини ўз номига ўтказибди. Менга у
-Ҳозир қонунлар ўзгара бошлади. Кооперативнинг ўрнига хусусий фирма очмоқчиман, ҳамкор бўл - деб таклиф қилди.
---- Фирма..ҳамкор..ўқишинг нима бўлади Хадича? Бодом шу кетишида ўқишни ташлаб онасидек бозорчи хотин бўлиб кетса ҳам ажабмас. Лекин, сен ўқимоқчисанку?
-Ҳа..ўқишни ташламоқчи эмасман.. Биласанку, Зайнобидин акамга дори савдоси билан шуғулланиш таъқиқланган. Бироқ, соҳани яхши билади. Таниш-билишлар етарли. Битта кичик дорихона очиб қўйсак, кичик рўзғоримизга даромад манбаи бўлармиди дедимда..
-Ҳа.. ўзинг биласан! Йўлингдан қайтармоқчи эмасман. Мен энди барча савдо ва бошқа ишларни йиғиштириб ўқишга қатъий киришдим. Бўш вақтимда Луиза опанинг бўлимида ишлайман. Сенга ҳам маслаҳатим, дорихона очсан очгину, норасмий бўлсада эринг бошқараверсин. Сендан яхши ўқисанг етук шифокор чиқади. Буни ўзинг мендан ҳам яхши биласан.
-Хўп. Раҳмат маслаҳатинг учун. Шундай қиламан.
***********
-Бунча кўп мактуб кимдан келган?
Шанба куни ўқишдан қайтаётган уч опа-сингилнинг ичидан Гуласални ажратиб чақирган қишлоқ почтачиси, унинг қўлига бир даста мактуб тутқазганини кўрган Муборро ҳайрон бўлди. Қизариб кетган Гуласал эса почтачига жаҳл билан:
-Сизга қайтиб менга унинг мактубларини олиб келманг дегандимку? Нега яна олиб келдингиз - деди.
-Менинг вазифам бир марта етказиш. Хохласанг ўқи, хохламасанг йиртиб ташла!
Қўпол муомали Амирилло почтачи бир неча газета ва журналарни ҳам узатдида, жаҳл билан йўлига кетди.
Гуласал қовоғини осиб индамай дарвозага томон юрганди, Муборронинг сабри чидамади
-Ким ёзибди бунча мактубни?
-Кимлигини айтса одам ёллаб урдирасанми? - Гуласал фурсатдан фойдаланиб опаси
ларини тинчлантириш учун юз грамм ичмоқди эди. Бироқ, ошхонага яқин борганида, машинани бошқара олмаслигини эслаб бу фикридан қайтди. Шу ерда тўхтаб бироз муддат тоза ҳавода тургач, ортига қайтди.
****
-Муборро яхшими?
Эшик очилиб яна бояги ҳамшира чиққанди, Жарқин опа унга отилгудек яқинлашди.
-Ҳозир дўхтир чиқадилар.
Ҳамшира қиз йўлига кетди. Икки дақиқа ўтгач, пешонасида тер томчилари йилтираган жарроҳ ва ёрдамчилари олдинма кейин чиқишди.
-Қизимнинг аҳволи яхшими? Унга нима бўлган?
-Салом алейкум - ёши қирқлар атрофидаги жарроҳ йигит босиқлик билан вазиятни тушунтирди - Беморнинг аҳволи анчайин оғир. Ҳаёт учун муҳим бўлган ички аъзоларнинг умумий ҳолати яхши. Бироқ, ўт пуфаги ёрилиб кетгани боис, олиб ташлашга м ажбур бўлдик. Оқибатда ўт пуфагидан заҳар тарқалиб, бошқа органларга тарқалган. Шу боис ички органларни тозаладик. Ҳозир бемор беҳуш(кома) ҳолатида. Биз қўлимиздан келган барча ишни бажардик. Қолгани Худодан. Беҳушлик(кома)дан чиқса аҳволи ўнглана бошлайди. Энди сабр билан кутамиз!
-Раҳмат сизга доктор! Умрингиздан барака топинг. Болаларингизни ҳузурини кўринг!
Жарроҳ дам олиш хонасига кетгач, Жарқин опа сал нарида турган ўриндиққа бордида, уҳ тортиб ўтирди.
Аёл шу лаҳзада гапга кирмас ўжар қизини койиркан, ҳар икки гапиниг бирида Худодан тўнғичининг соғайишини сўрарди. Қаеринг оғриса ўша еринг жон деб бежизга айтишмаганда.
24-қисм.
((Касал уйда соғ гўрда -2))
-Эшитишнинг ўзи даҳшат бу гапни! Ҳалиям Худонинг ўзи асрабди қизимни! У лаънати таксичи ўзининг шерикларини бўғиб ўлдирган бўлса, қизимни соғ қолдирганининг ўзи бир мўъжиза! Э Худоим! Ўзинга минг қатла шукурлар бўлсин!
Жарқин опа қизининг соғ қолганига шукур қиларкан, Муборрони тунаб калтаклаб кетганларнинг аянчли қисматини эшитиб ҳаяжонини босолмасди.
-Биронтасини тилла тақиб шаҳарга чиқишига йўл қўймайман энди.
Ўзи шаҳарга қиз ўқитганнинг ўзи аҳмоқ!
Хайрулла мироб хотинига
-Милиция қидириб топади жиноятчиларни. Энди қочиб қутулиша олмайди - демоқчи бўлди, бироқ, аёлнинг жағи янада очилиб ваҳима қилаверишини ўйлагач қўл силтаб қўяқолди.
****************
- Бу пул сенинг хизматларинг учун Гург! Мана бу бир кило дори ҳам сенга. Бир йил маза қиласан. Роса кучлиси афғонларники. Вақтинча бир -биримиз билан кўришмаганимиз маъқул. Соқолингни ўстириб жанда чопонда юрсанг сени биров танимайди. Шубҳа ҳам қилмайди.
Суҳроб Гургнинг қўлига бир даста пулни ва ҳиди анқиб ётган нашани тутқизгач, унинг елкасидан қучиб хайрлашди.
-Сен қаерга кетяпсан амак?
- Бир икки йил узоқ шарққа кетмоқчиман. У ерда жўраларим бор. Бўпти яхши қол!
СУҳроб ўгирилганди, Гург ёнидан арқонини чиқарди. Секин Суҳробнинг ортидан бир қадам қўйдида, бирдан арқонни унинг бошига солди. Гургнинг бу ишини кутган Суҳроб қочишга уринаркан, икки қўлини бўйнига тутиб қолишга улгурди.
-Кихх..х
Суҳроб типирчилаб жон ҳолатда арқонни бўшатишга уринаркан, қўққисдан кучининг борича тортиб бўғаётган Гургнинг
-Ҳи -ик... этган овози чиқди. Кейин арқон бўшаша бошлади..
-И...
Гургнинг яна овози жонсизроқ янгради. Арқонни бўйнидан бўшатган Суҳроб жон ҳолатда узоқлашиб ўқчиркан, қўлига тутиб олган арқонни ёнбошга улоқтирди.
-Хайрият! Улгура олмайсанми деб ўйлагандим Гирдак! Худога шукур улгурдинг - деди у бироздан сўнг Гургнинг ортидан кетма-кет икки бор юрагини мўлжаллаб пичоқ урган, пастроқ бўйли, миқти гавдали, думалоқ кулча юзли, оқ оралаган сочлари қалин, қиёфаси ўзига ўхшаб турган, кишига - Бу телба охири шу ишни қилишини билардим. Ўн йил юрак ҳовучлаб яшадима! Барибир қони бошқа ёт кишига ишониб бўлмас экан. Яхшиямки укамсан, жонимни сақлаб қолдинг.
-Ўзинг шунга йўл қўйдинг -- миқти гавдали қўлидаги пичоқнинг қонини Гургнинг эгнига артиб тозалади - Лекин, бу телба ҳали кўп иш берган бўларди.
-Йўқ етарли ишлади! Фақат изимга тушишгани ёмон бўлди. Зудлик билан жўнаб кетишимиз зарур. Қани тез пулларни машинага жойлайлик. Жўнашга тайёрмисан?
-Ҳа тайёр! Умуман олганда эса мени ҳам назаримда кузата бошлашди. Кеча яна ўша тилла дўконнинг қоровули тушимга кирибди. Аввалига худди ўша етти йил олдингидек ўлдирманглар деб роса ялинди. Кейин эса мана энди сенинг жазо оладиган вақтинг келди дея бўға бошлади. Нафасим
тинчитармиз. Кейин ҳамширанинг ўзини ҳам гум қилардик.
-- Калланг ишлайди Далер! Фақат ҳаракатинг қўпол. Сен ҳазрати Кулёмиддиннинг мақбарасида чиллада ўтиришинг керак. Ўшанда зора пир ҳазратларининг руҳи- арвоҳлари қўллаб, хуфёна иш қиладиган бўлсанг.
-- Қанақа Кулёмидин?
-Нима Самарқандда яшаб, дунёдаги барча ўғрию, қароқчиларнинг пири бўлган ҳазрати Кулёмиддинни билмайсанми? Тавба!.. Ана шунинг учун ҳам сен ҳамиша қовун тушириб юрасан - Суҳроб рўпарасида тик турган уч йигитни мактаб боласидек оғзига қаратиб ривоят айтишни бошлади - Билмасанг билиб қўй. Тиллакори мақбарасининг ортида ҳазрати Кулёмиддиннинг қабрлари бор. Дунёдаги кўплаб ўғрибошилар унинг қабрини зиёрат қилишга келишган ва ҳозир ҳам келишади. У киши Умар Умя исми билан танилган.
Абдуллахон хон бўлиб кўтарилган куни барча энг зўр башоратчиларни тўплаб ўзининг келажагини башорат қилишларини талаб қиларкан.
Кўпчилик билса билмаса, подшоҳнинг ёрқин келажагини башорат қилишга тушишибди. Фақат бир башоратчи индамай сукут сақлаб туравераркан. Мақтовлардан кайфияти кўтарилган хон унга қараб:
-Сен нега жим турибсан? Ёки башорат қила олмаяпсанми - деса башоратчи:
-Хон ҳазратлари, мен ёлғонни гапира олмайман. Ростни айтсам бошимдан жудо бўлишим мумкин деб сукут сақлаяпман - дебди.
- Бошинг омон қолади. Фақат ростини айт!
Хоннинг сўзини эшитган башоратчи:
-Хон ҳазратлари. бугундан бошлаб қирқ куннинг ичида салтанатингизда бир бола дунёга келади. Унга ғайбдан ноёб қобилият, кўзга кўринмай қолиш хусусияти берилган. Ва таасуфки болада ўғриликка мойиллик кучли. Вояга етганда у энг хавфли ўғри бўлади. Унинг учун ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди. На қўриқчилар қўриқлайдиган шоҳ хазинасию,, на дунёнинг дунёнинг энг зўр чилангари ясаган қулф унга писанд эмас.
Башоратчи сўзлашдан тўхтаб жим қолгач хон асабийлашди.
-Башоратинг чаладек! Яна нималарга қодир у бола?
-Хон ҳазратлари, у сизни ўлдириб хон бўлади! Фақат..
-Нима!?! - хон ўтирган ўрнидан қалқиб турди - Нима фақат?
-Агар гўдак дунёга келганидан бошлаб қирқ кун ичида топсангиз ва кўзига кўзингизни тўғриласангиз у қирқ йил сизга зарар беролмайди. Сиз уни тарбиялаб лашкарбоши қилинг. Дунёнинг жами хазиналарини ўғирлаш унинг тақдирига битилган.
-Кейинчи? Қирқ йилдан сўнг нима бўлади?
Башоратчи бироз сукут сақлади. Хон асабийлаша бошлагач:
- У ёғи менга кўринмаяпти - деди.
--Башоратчи, бола қачон ва қаерда туғилишини аниқла!
-Хўп бўлади - бошини қуйи эгган башоратчи узоқ жим турди. Хон саройидагилар унинг гапиришини кутиб тикилишарди.
Ниҳоят у тилга кирди -Гўдак йигирма бир кунда туғилади. Аммо, аниқ манзилини билолмадим.
-Шунақами?!
Хон фармон ўқиди.
-Халққа эълон қилинг. Бугундан бошлаб қирқ кун ичида туғилган барча ўғил болалар хонликка берилиши шарт! Ким боласини бермаса қиличдан ўтказилади!
Фармон бутун хонликда эълон қилинсада, хоннинг кўнгли тўлмай навкарларини йўллаб, қаерда ўғил бола туғилса дарҳол қатл эттира бошлади.
Хон жаллодининг хотинини ҳам ой - куни яқин эди. Башоратчи айтган йигирма биринчи кунда аёлни тўлғоқ тутди. Эри навкарлар билан чақалоқларни қирғин қилаётгани учун ёлғиз бўлган аёл, бировнинг ёрдамисиз туғиб, боланинг киндигини ҳам ўзи кесди.
Жаллоднинг уйи хон саройи яқинида эди. Оралиқда фақат хон ошхонаси бор. Ошхонанинг ортига ўчоқ тандирнинг кули чиқарилар, сўнг тўпланган кул далага ташиб кетиларди.
Гўдакнинг ўлимга ҳукм этилганини билгани боис, аёл уни қаерга беркитишни ўйлаб бош қотириб турганида, чақалоқ йиғисини эшитиб саройдаги навкарлар у томонга кела бошлашди. Қўрққан аёл болани яширишга жой топа олмай турганида навкарлар киришди. Шунда чақалоқ бирдан кўздан ғойиб бўлди. Бу ҳақда хонга хабар беришганди, у башоратчига гўдакни топишни буюрди.
-Бола кулнинг ичида!
Хон шу дамда етиб келган жаллодига бориб болани келтиришни буюрди.
Бориб кулнинг ичидан гўдакни топган жаллод унга:
-Кулга беркиндингми болам? Афсуски хонга қарши борганлар ўлимга маҳкум. Болам бўлсанг ҳам! Аммо, ўлиминг олдидан исмингни қўяй. Сени кулдан топдим. Демак исминг Кулёмиддин бўлсин -деди.
Сўнг чақалоқни кўтариб саройга йўл олди.
Бироқ, остона ҳатлаётганда, қўлидаги бирдан гўдак ғойиб бўлди.
............
-Башоратчи, гўдак
и уларнинг безатилган квартирасига кузатиб қўйишди. Сўнг ҳамма ҳар томонга тарқаларкан, энг охирида Хадичанинг ёнидан чиққан Муборро қараса Нигина уни кутмай квартирага кетиб қолибди. Қоронғу тушаётгани боис автобусда юришга қўрққан қиз, нима қиларини билмай турганди, худди буни билгандек бахтига бир мижози билан таниш таксичи келиб қолди.
Дарҳол у билан гаплашиб Волганинг орқа ўриндиғига жойлашган қиз ён ойнадан қараганди, назарида кимдир сал нарида унга тикилиб тургандек бўлди.
-Ҳэ ўлэ.. - деди у ўзини койиб - Эгнинга тиллаларни тақсанг, ваҳимага тушадиган бўлиб қолибсан. Шу ҳолинга ёлғиз юришга бало борми. Боя биронта таниш йигитдан илтимос қилганингда ҳозир кузатиб қўйган бўларди. Ақлинг йўқ!.
Машина шаҳар кўчалари бўйлаб бораркан, қиз тўйга тақаман деб қишлоққа элтиб қўйган бор тилласини кўтариб келганига ҳам пушаймон қила бошлади.
-Худо кўрсатмасин. Бунча тилламни кўриб манави таксичи ҳам ташланиб қолса нима бўлади? Йўғе! Худо сақласин -ей!
--------------
- Марҳамат!
Таксичи машинадан тушиб Муборрога эшикни очди. Бунчалик ҳурматнинг боиси таксичининг ўта маданиятли эканидан эмас, аксинча доимий мижоз бўлган бу қизнинг пулни кўпроқ бериши эди.
-Раҳмат ака!
Пулни берган Муборро атрофга аланглади. Қоронғу тушиб қолибди. Бироқ, сентябрнинг қайноқ нафаси кечқурун ҳам пасаймаган. Асфалт ва бетонлардан қайтаётган иссиқликнинг тафти ҳали билиниб турибди.
Кўча чироқлари ёритаётган бўлсада, баланд чинорларнинг сояси туфайли унинг борадиган йўли ғира-шира кўриняпти.
- Э Худо ўзинг асрагин!
Таксининг қўзғалгани қулоғига чалинган қиз қадамини тезлатди.
У яшайдиган биногача узоқмас, эллик қадамча холос. Бироқ, шу эллик қадам ҳам нақадар ваҳимали эканини ҳис этган қиз нега таксини бинонинг кириш эшиги олдигача ҳайдатмаганига афсус қила бошлади. Таксичи ҳам негадир бугун қаёққадир шошиб турганини айтиб, катта кўчада тўхтаганди. Мана энди квартирага етиб кириб олгунча неча ўлиб тирилиш керак хаёлда!
Қадам босгани сайин қизнинг назарида кимдир ортидан келаётгандек туюла бошлади. Бу нарсани олдин ҳам бошидан кечиргани учун ўзини тинчлантириб одимини янада тезлатди. Шу ҳолатда қизни биров кўрса нега бунча ҳовлиқиб югуряпсан дейиши тайин эди.
Тез юрганидан бир пасда терлаган қиз ниҳоят бинога етиб келди. Энди кириш эшигигача бўлган йигирма қадамни айланиб ўтса бўлди.
Ўта тез юраётганидан нафаси ҳансирай бошлаган бўлсада, хаёлида юриши унмаётгандек туюлган қиз, ахийри кириш эшигига етди.
Очиқ турган эшикдан қадамини ичкарига қўяркан, етдим деган хаёлда уҳ тортди.
Худди шу лаҳзада орқасида қадам товушлари янгради.
Ортига елкаси оша бўйлаган қиз тез яқинлашаётган, юзларига ниқоб тортган уч нафар йигитни кўриб чинқириб юборди.
Бироқ, етиб келган йигитлардан бири унинг оғзи-бурни аралаш кифти билан бир урганди, кучли зарбдан тепа жағи синиб кетгандек туюлди. Бирдан бурни қизиб иссиқ суяқлик оқаётганини ҳис этаркан Муборро жон ҳолатда ҳужумчининг юзига чанг солиб ниқобини юлиб олди.
-Во ..м...н - ўзини таниб қолишганини кўриб ҳужумчи йигит қутраб кетди. Қизнинг пешонасига бир мушт туширдида, чап қўли билан елкасидан тортиб ағдариб ташлади. Сўнг босқинчи:
-Гувоҳ қолдирадиган аҳмоқ йўқ - деб пичирлаб, қизни тепкилашга тушди.
Унга қўшилиб шериклари ҳам қизни аёвсиз тепкилай бошлашди. Орадан икки дақиқа ўтмасдан Муборро қимирламай қолди.
Босқинчилар қизнинг бўйнига бармоқни текизиб унинг томири урмаётганига ишонч ҳосил қилгач, барча тилла тақинчоқларини тортқилаб узиб олишди. Бармоқларидаги тилла узук, қулоғидаги зиракларни ҳам ечишгач, қўлидаги сумкачасини олишдида, югуриб қочиб кетишди.
***********
- Э Худо?! Ким бу? Ҳой қиз! Тирикмисан? Қимирласангчи!? Ким бор ёрдам беринглар. Милицияя...
Кўчадан келиб қолган қўшни аёл, қўлидаги озиқ-овқатлар солинган сумкаларини бир четга қўйиб ерда ҳушсиз ётган Муборрони турткилади. Аёл қизни танигани боис талаба қизнинг бу аҳволини кўриб ваҳимага тушаркан,додлаб чинқира бошлади.
Орадан бироз ўтгач биринчи қаватдаги хоналардан бирининг эшиги очилиб ёши элликлар атрофидаги киши чиқди. Шу пайт кўчадан ҳам бир ёш йигит келиб қолди.
Бояги квартирасидан чиққан киши вазиятни кўриб хонасига қайтдида, дарҳ
н топсада, Муборронинг юраги ўртаниб қўяди. Мен эрга теголмайман деб айтолмайдику. Эхх..онаси
-Ўқиган қизлар бузилади.. Яна менинг ҳузуримга қорнинг дўппайиб кириб келгич бўлма! Нақ ошпичоқ билан ёриб ташлайман -- деганида у ичида манманлик билан:
-Менга қўлини теккиза оладиган йигитни онаси туғмаган. Ўзим хоҳламасам бирон кимса менга сўз ҳам отолмайди! - деб кибрланганди.
Ҳозир ўша кибрлангани ёдига тушгач ичини ит тирнагандек бўлди.
-Катта кетганим нинг жазосини тортдим. Эхх..ўшанда манмансирамасдан Баха билан гаровлашмаганимда, ҳозир юзим қаролигини яшириш учун эрга тегмайман деб қайсарлик қилиб ўтирмаган бўлардим. Яна бир икки йил ўқишни баҳона қилиб тўйни орқага силтарман. Кейинчи кейин! Кейин нима бўлади? Барибир бу сир бир кун келиб очиладику!
Ўй-хаёллардан юраги сиқилиб кетган Муборро ҳар доимгидек тезда ўзини қўлга олди.
-Ҳээ бир гап бўлар! Ўша кун келсинчи!
Кўнглини хотиржам қилгач, у Хадичага табассум қилди.
-Никоҳ кўйлагингни мен ҳадя қиламан. Йўқ дея кўрма!
-Хўп! - Хадича ҳозир ўзини еттинчи қават осмонда ҳис эта бошлаганди - Бугун совғалар қабул қилинади.
-Бугундан бошлаб. Қани юр тикувчига борамиз. Бизга ухламасдан бўлсаям уч кун ичида кўйлакни тайёр қилинг деймиз.
-Майли..
Дугонасининг қувончига шерик бўларкан, Муборро ҳам ўзини бахтиёр ҳис этди. Аслида ўзгаларга қувонч улашиш ҳам бир бахтда!
****************
- Кўчанинг бошида кўринганингдан бери ким экан бу олифта кийинган қиз! Шаҳарлик биронтаси меҳмонга келяптимикан дебман-ей?! Ўзимиздан эканку!
Қишлоқдан икки юз метр масофада ўтадиган катта асфальт йўлда автобус дан тушиб қолган Гуласал яқинлашаркан, қишлоқнинг биринчи ҳовлисида яшовчи Жамшид асалчининг ўғли Ўткир қўлини пешонасига қўйиб офтобдан пана қилганча тикилиб тураркан қизни кўриб йўл четига чиқдида гап отди.
Қизнинг ёлғиз келаётгани унга ҳозир жуда қўл келганди..
Баланд бўйли, кенг елкали, ўртача гавдали Ўткир Гуласалдан бир ёш кичик. Бироқ, ёши кичик бўлсада 8 -синф пайтидан буён бу ўсмир, қомати келишган, гўзал Гуласални ёқтиради.
Авваллари мактабда, тўйларда бир икки гап ҳам отиб кўрган. Ва ҳар доим қиздан терс гап эшитгани учун жиддийроқ гапиришга ботина олмасди.
Йигитча ҳар ҳафта Гуласалнинг душанба куни азонда опаси ва синглиси билан ўқишга кетишини кузатар, шанба куни эса уларни қайтаётганини томга чиқиб чордоқдан, ёки болохонанинг кўча га қараган деразаси ойнасидан кузатарди.
Бугун эса унинг омади чопиб қизнинг ёлғиз ўзи опа-синглисисиз автобусдан тушганди.
Гуласалнинг ёлғиз келаётганининг сабаби эса Муборро Хадичанинг тўй кўйлаги билан овора, Гулондон билан Шермат эса эрталаб қайтишганди.
...
Ўткирнинг ҳазили ёқмаган қиз тўмрайиб қўйдида, жавоб қайтармади. Бироқ, Ўткир бугун қизнинг гапи ни олмагунча кўчадан ўтказмоқчи эмасди. У тез юриб Гуласалнинг қаршисига чиқди.
-Яхшимисан Гуласал?
Йигитчанинг узатилган қўлига беихтиёр қўлини текизиб қўяркан, Гуласал бироз шубҳаланди. Кўпдан бери гап отиб юрган Ўткир кўчада ҳеч зоғ йўқлигидан фойдаланиб шартта қучоқлаб олишдан ҳам тоймайди. Агар шундай қилсаю, буни бирон киши кўриб қолса борми кечгача бу гап бутун қишлоққа тарқалади. Ана ундан кейин хохласа хохламаса унга тегишга мажбур. Чунки бу гапдан сўнг бошқа йигит совчи қўймайди. Қўйсаям Ўткир давраларда:
-Мендан қолган қизни оляпти - деб пичинг қилса тўй бузилади.
Лекин, бошқа томондан қараса ўқиган қизлар ҳақида ҳар хил гаплар кўплиги боис Муборрога ҳам , Гуласалга ҳам ҳали бирон кишидан совчи келгани йўқ. Шунинг учун қучоқласа Ўткир олиши аниқ.
-Ҳа яхши!? - Гуласал мушукдек ҳурпайди. Қўлларини тайёрларкан мабодо Ўткир бирон шубҳали ҳаракат қилса унинг кўзига панжасини суқиб тимдалаб ташлашга ҳозирланди. Албатта кураш тўгарагига бир неча йиллардан буён қатнашадиган Ўткир қучоқлайман деса қизнинг унга кучи етмаслиги мумкин. Бошқа томондан қаралса қизнинг отаси Хайрулла мироб жаҳлдор одам бўлгани туфайли, Ўткир қучоқлашга журъат этмаслмиги ҳам мумкин - Ўзларидан сўрасак!?
- Мен яхшиман. Сени кўрсам айниқса - Ўткирнинг муҳим гапни айтмоқлигини унинг пирпираётган кўзларидан, сал билинар билинмас титраётган бармоқларидан билиш қийин эмасди - Гуласал, мен яқинда армияга кетаман! Шунинг у
АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛДИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб:
– Эй Аллоҳнинг Расули, мен очман, – деди.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан биридан егулик сўрадилар.
– Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, менда сувдан бошқа ҳеч нарса йўқ, – деган жавоб бўлди. Кейин бошқа бирига бордилар. Шу жавоб. Қолган аёлларида ҳам шундан ўзга жавоб бўлмади. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Бу кишини шу кеча ким меҳмон қилади?
Аллоҳ раҳм қилсин ундай кишини, – деб асҳобларига юзландилар. Ансорлардан бири ўрнидан туриб:
– Эй Аллоҳнинг Расули, мен меҳмон қилурман! – деди.
Мискин кимсани етаклаб уйига олиб борди.
Хотинидан сўради:
– Бирор егулигинг борми?
– Йўқ, болаларга яраша озгина егулик қолган эди, холос, – жавоб берди аёл.
– Ундай бўлса, уларни бирор нарса билан машғул қилиб тур. Мабодо кечки овқатни емоқчи бўлиб қолсалар, ухлатиб қўй. Меҳмонимизга овқатни олиб кираётганингда чироқни ўчириб қўй. Унга ўзимизни овқатланаётгандек қилиб кўрсатамиз.
Таомни келтирдилар. Меҳмон тановул қилди. Эр-хотин иккиси ёш болалари билан ҳеч нима емасдан тонг оттирдилар. Эрталаб хонадон соҳиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига борди. Жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кўриб:
– Сизларнинг меҳмонга қилган илтифотларингиздан ҳатто Аллоҳ азза ва жалла рози бўлди, – деб хушхабар бердилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Унутилмас ҳислар
—Мен кечиримлиман!—деди у. Суҳбатдоши енгил тортди. Хайрият, кечирибди. Аслида, ҳасад кўзини кўр қилиб у ҳақида бир уй аёлнинн ичида обрўсини туширадиган гап қилган эди. Йиғиндан чиқиб ўзининг ҳам кўнгли ғаш бўлган, Гулруҳсорнинг қулоғига бориб етишини ҳам тахмин қилганди. Қўрққанмиди, виждони қийналганмиди?!
"Майли, кечирибди-ку, беайб парвардигор, ҳамма хато қилади", —ўзини овутди Мадина.
Орадан йиллар ўтди. Бу воқеалар унут бўлди. Кексалик ёшига яқинлашган ҳамкасблар ёзда бирга дам олишни режалаштирдилар. Тўғрироғи, Мадина Гулруҳсор билан бирга тоғли ҳудудда дам олишни истади. Гулруҳсор дилбар, қувноқ, қўли очиқ аёл. У билан одам зерикмайди.
Ҳамкасб аёллар овқатланиб ўтирар эканлар Мадина баланд овозда эълон қилди.
— Биз Гулруҳсор билан ўн кунга курортга кетяпмиз. Зоминга! Гаплашиб қўйдим!
Гулруҳсор сокин овозда рад этди
—Мен бормайман, Мадина, бекор овора бўлибсиз.
—Вой, унақа қилманг, ўртоқ, дунёга бир марта келамиз. Бола-чақадан қутулдингиз, энди ўзингиз учун ҳам яшанг.
—Гап унда эмас, сиз билан бормайман. Орага ноқулай жимлик чўкди. Мадинанинг юраги бежо ура бошлади
—Демак, ўша минг йиллик гапни кечиролмагансиз!
—Нега энди, кечирганман, унутганман ҳам. Фақат ўша айни қизимга совчи келадиган пайтда бошимга тушган туҳмат туфайли кечирган азобларимни унутолмайман, ўша пайтдаги ҳиссиётларимни қайтиб эслашни истамайман, —деди...
Унинг гапига биров тушунди, биров мутлақо тушунмади.
Сиз-чи, азиз мухлис, сиз нима тушундингиз?
Феруза Салходжаева
@ibratli_sozlar
14 ЁШЛИ ҚИЗНИНГ АСИРЛИКДАГИ 269 КУНИ😰
Қиз эрта уйғонди, нонушта қилиб ўқишга тайёланиб бўлди ва Онаси билан хайрлашиб одатдагидай мактабга жўнади.
Йўлда ширин ҳаёллар сўриб борарди. У уч кундан кейин ўзининг 15 ёшга тўлишини нишонлашга хозирли кўраётган эди ва кайфияти ҳам шунга яраша кўтаринки эди.
Чунки онаси билан ҳамма қариндош ва дўстларини таклиф қилишга келишиб олишганди.
Дарслар тугагандан сўнг қиз уйга шошди ва йўлда уни қора рангли машина тақиб қила ётганини сезди, сездию юраги дув этиб кетди у ёмон ҳаёлларни қувишга улгурмай машина қиз ёнига етиб олди ва...
#ДАВОМИ_БОР
😰 ХИЁНАТ ТУНИ 😱
Элёр дадасининг ишхонаси томон кетди. Уйлари билан ораси бир чакиримча йул.У ферманинг катта дарвозаси томон айланиб юришни хохламади, шартта девордан ошиб тушди. Коровул хонани чироги ёник эди аммо дадаси куринмади хамма ёкни куриб чикди. Аланглаб атрофга карай бошлади. Шунда коровулхонани ёнидаги хужрадан инграган овоз эшитилди.
Элёрнинг юраги шувиллаб кетди, югуриб бориб эшикни очди .
Элёр куз унгидаги манзарани куриб котиб колди. Кичкина хонада кроват устида дадаси....😳😱😱
ДАВОМИ ЎҚИШ👉👇
/channel/Solixa_Ayol/27671
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
⭕️ДИҚҚАТ ҚИЛИНГ! ТАНАНГИЗ ЧИРИБ БОРМОҚДА!
⭕️Артрит, артроз, остеохондроз ва бўғин касалликлари борми? Бу хасталикдан бутунлай ва табиий қутилинг!
⭕️СУЯКЛАРИНГИЗ ОҒРИБ ВА ЗИРҚИРАБ АЗОБ БЕРЯПТИМИ??
⭕️Операция қилишни хохламайсизми?
http://dexpress24.tilda.ws/snake_oil/2
⭕️Унда уй шароитида бир зумда даволаш йўли бор!!
Ишонмасангиз кириб текшириб кўринг!!
⭕️БАТАФСИЛ: 👇👇👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/snake_oil/2
http://dexpress24.tilda.ws/snake_oil/2
http://dexpress24.tilda.ws/snake_oil/2
🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
⭕️(Админлар тамонидан ўчирилишидан олдин бу усулни билиб олинг!)
ЭСЛАБ ҚОЛИШ ВА УНУТИШ...
Кўпни кўрган кекса онахондан сўрашибди:
–Бувижон! Сиз жуда оғир ҳаёт кечирдингиз, бироқ кўнг лингиз ҳалиям ёш. Бунинг бирор сири борми?
– Бор албатта,– жавоб берибди онахон,– менга қилинган барча яхшиликни юрагимга, нима ёмонлик қилишса, сувга ёздим. Акс ҳолда юрагим тўла чандиқ бўларди. Ҳозир юрагим хушбўй гуллар билан тўла боғ!
Яратганга беадад шукрлар бўлсин, У зот бизга эслаб қолиш ва унутиш неъматини берган. Бизга қачон яхшилик қилинса, миннатдорчилик уни эслаб қолишга, меҳр эса ёмонликни унутишга мажбур қилади...
@ibratli_sozlar
ҚАБРИСТОНГА БОРИБ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ
– Ўлган кишининг қабри олдига бориб зиёрат қилиш дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.
Ибратланмоқ учун қабристонга бориб ўтириш ғоятда маъноли мустаҳаблардан ҳисобланади.
– Қайси кунлари қабристонга зиёрат учун бориш авлороқ?
– Пайшанба, жума кунлари бориш авлороқдир, демишлар.
– Қабрлар олдига қай тариқа борилади?
– Таҳорат қилиб, одоб ва тавозеъ ила борилади.
– Қабрлар олдига бориб етгандан сўнг нима қилинади?
– Тик туриб ушбу айтилади: «Aссалому алайкум я аҳлал қубури вад-дияри роҳималлоҳул мустақдийна минна вал мутаахирина минкум. Aнтум лана салафун ва наҳну лакум халафун ва инна иншааллоҳу бикум ла ҳиқун насъалу Aллоҳу таоло лана ва лакум офияҳ».
Маъноси: «Эй қабристон аҳли, сизларга Aллоҳ таолонинг саломи бўлсин, Aллоҳ таоло дунёдан аввал кетган сизларга, кейинда қолган бизларга раҳмат қилгай. Сизлар бизлардан илгариги кишиларсиз, бизлар сўнгра қолган кишилармиз, албатта тезлик бирла бизлар ҳам сизларга етурмиз. Aллоҳ таолодан ўзларимиз ва ҳам сизлар учун саломатлик ва офият тилаб қоламиз».
Сўнг ўзи хоҳлаган қабрнинг олдига бориб оёқ кийимини ечиб, маййитнинг юзи ва кўкраги тўғрисига келиб, қиблага орқа ўгириб, қабрга рўпара бўлиб ўтириб, хоҳлаганича Қуръон ўқиб, савобини ўзи хоҳлаган маййитларнинг арвоҳига ва қабристондаги ҳамма маййитларнинг арвоҳига ҳадя қилади.
– Қабристонда қай тариқа юрилади?
– Гўё тирик кишилар орасида юргандек тавозеъ ва одоб билан, ҳеч бир қабрни босмасдан, ўзининг ҳам бир замонда улардек қабристонга келиб дафн қилинишини ва у ерда бўладиган савол ва ҳисобларни, қиёмат кунларини, жаннат ва жаҳаннамни хотирига келтириб, ғоятда тафаккур ва андиша қилади. «Ё Рабб, ушбу маййитларнинг арвоҳини раҳмат қилгил ва гуноҳларини мағфират қилгил, мен заиф бандага тавфиқ ва ҳидоят бериб, яхши амаллар қилмоқни насиб этгил. Ҳамма бор гуноҳларимни кечиргил», деб гуноҳларини юмшатиб, йиғлаб, кўп дуолар қилишга ғоятда жидду жаҳд қилади. Маййитларнинг руҳларига қабр олдига келган киши маълум бўлар эмиш. Улар учун ўқилган Қуръоннинг ва берилган садақанинг савоби уларга етар, дуо қилган кишини улар ҳам дуои хайр қилар эмишлар.
– Қабристонга бормасдан уйда ё масжидда ўқиб ҳадя қилган Қуръоннинг савоби уларга етадими?
– Aлбатта, етса керак.
– Aрвоҳга Қуръон ўқиб бағишланганда нима деб дуо қилинади?
– Бундай дуо қилинади: «Aллоҳумма баллиғ саваба ма қуриъа фи ҳазиҳис-соатиш шарифати мин китабикал карима ила арваҳи жамиъил муслимина каффатан ва омматан хусусан минҳум ила арваҳи ақрибаи ва асдиқаи аллазина азкурҳум би лисани».
Маъноси: «Ё Рабб, қадрли китобингдан ушбу шариф соатда ўқиганимнинг савобини мусулмон маййитларнинг руҳларига етказгин. Хусусан, ҳозир зикр қилинган ўзимга яқин қариндош ва дўстларимнинг руҳларига етказгин».
Бу дуонинг ўқигандан сўнг ўзи хуш ва дўст тутган маййитларнинг исмлари ва оталарининг исмларини бир-бир зикр қилади. Масалан, ушбу тариқа: «Ё Рабб, ушбу ўқилмиш Қуръоннинг савобини отам фалончи фалон ўғлининг ва дўстим фалончи фалон ўғлининг руҳи шарифларига етказгин».
@ibratli_sozlar
ЙЎЛДАГИ САБОҚ
Ҳар гал шу йўлдан ўтганимда бир ҳовлига ҳавас билан қарайман. Жуда чиройли, саришта уй. Уч-тўрт бола ҳовлида ўйнаб юради. Уй бекасига тасанно айтаман. Чунки ҳар доим ҳам рўзғор иши, ҳам болалар билан озода ўтириш осон эмаслигини аёл сифатида биламан...Бир куни азонлаб иш билан чиқдим. Ўша кўча, таниш ҳовли. Не кўз билан кўрайки, бир эркак қўлида супурги, ҳокандоз билан чиқиндиларни челакка соларди. Ҳайрат билан ўтаётганимда ичкаридан аёл кишининг: “Дадажониси, кийимларингиз тайёр. Нонуштангиз ҳам... Ишга кеч қоласиз, қолганини ўзим қиламан”, деган овозини эшитдим. “Ҳозир кираман, тугатиб қўяй. Ҳали болалар билан қийналиб қоласан”.Эркакнинг сўнгги сўзидан жуда таъсирландим. Ўқиганим бир ҳикоя ёдимга тушди. Ҳиндистон президенти (2002–2007 й.), доктор Абдул Қалам бундай ёзади: «Бола эдим. Онам ишдан қайтиб, ҳар кеч биз учун нон пиширарди. Бир куни вақт алламаҳал бўлиб кетди. Онам шоша-пиша кечки овқат тайёрлади. Сўнг хижолат билан отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Икки кўзим отам столига қўйилган нонда эди. Кимдир куйганига эътибор берармикан, деб кутиб турдим. Аммо отам индамай овқатланди. Сўнг мени ёнига чақириб, бугунги сабоқларим ҳақида сўради. Ўша куни уларга қайтарган жавобимни эслай олмайман, аммо онамнинг овқатдан кейин отамга нон бироз куйиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида... Отам эса жилмайганча онамнинг қўлларидан тутди: “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку, унутдингми?”Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун кирдим. Баҳонада куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўраб олдим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади. “Ўғлим, онанг ҳам кун бўйи ишлаб, жуда чарчайди. Бир марта куйган нон есам, ҳеч нима бўлмайди. Лекин оғзимдан чиққан ёмон сўздан онангни дили оғрийди. Ахир у ҳаммамиз учун керак. Ҳаёт хатоларимизни тушуниб етишимиз учун баъзан жуда ҳам қисқалик қилади”, деди».Йўлда келарканман, атрофимизда ўз масъулиятини бажармай туриб, аёлидан аёллик вазифасини талаб қиладиган, хотинини Аёл, Она сифатида кўрмай, иззат-нафсига тегиб, ҳақоратлайдиган, ҳатто калтак лайдиган эркак лар ҳам борлиги ҳақида ўйлардим...
@ibratli_sozlar
Опаларим эса ундан баттар: ҳар ҳафта якшанба куни уйга келишар, мен билан холи қолишса, шундай ҳақорат ёғдиришар эдики, эшитган қулоқ қизариб кетарди.
- Сен етим, укамизнинг бошини айлантириб, бойлигини совураяпсан, заҳарли илон, сени қуритамиз ҳали! — деб кетишарди ҳар гал.
Бир куни ойижоним ва опаларим ўтирган хонага чой олиб кираётиб, уларнинг
гаплари қулоғимга чалинди:
- Бу шумшук қандай келган бўлса, шундай кетади. Ўғлимнинг бойлигига учгани аниқ, бундайларни билмас эканманми? Шундай нағма кўрсатайки, безор бўлиб, қочиб кетсин. Кейин ўғлимни бирор бир обрўли хонадон қизига уйлантираман!
Кўз ёшларимни ичга ютдим. Улар Маъруф акани ташлаб кетишимни исташаяпти. Аммо… мен турмуш ўртоғимсиз ҳаётни тасаввур қилолмасдим. Бир кун келиб мени қабул қилишларига ишониб, сабр қилишда давом этдим.
Бу таҳқирли сўзларнинг бирортасини турмуш ўртоғимга айтмасдим. У кун бўйи ишда, бу гап-сўзлардан хабари йўқ эди. Онасидан шикоят қилсам, қайнонам мендан арз қилса, икки ўт орасида қолишини билардим. Уни аярдим, шу сабаб ҳар куни очиқ юз билан кутиб олар ва куним ажойиб ўтганлигини, ойижоним билан чиқишиб кетганимни айтардим. Аслида эса ҳақоратлар таъсир қилмагач, қайнопаларим ҳар келганда мени урадиган бўлишди. Ўшанда ҳомиладор эдим… Улар буни билишарди. Мендан туғилган меросхўр уларга керак эмасди.Кунлардан бирида икки опам келиб мендан атай бахона топишиб мени хакоратлаб уриб кетишди бири сочимдан ушлаб бошимни деворга урса бири корнимга мушти билан урарди.Бундай азобларга кучим етмасдан хушимни йукотдим.
Уларнинг тилаги амалга ошди: ҳомиламдан айрилдим. Шифокорлар турмуш ўртоғимга «Қорнига зарб теккан», дейишибди. Бундан шубҳаланган хўжайиним мени сиқувга олиб, нима бўлганини сўради. Хўрлигим келиб, опалари урганини айтишга мажбур бўлдим. Маъруф акам опалари билан жанжаллашгани аниқ. Шифохонадан чиқишим билан тўғри уйга эмас, икки хонали «дом»га келтирди.
- Энди шу ерда яшаймиз. Менга аввалроқ айтганингда, боламиз тирик қоларди. Уйга қайтмаймиз энди, — деди.
Оиласидагилар билан қаттиқ
уришганга ўхшарди. Бундан куйиндим. Нима бўлса ҳам ота-онасини норози қилиб, хотини билан яшаш оғир-да. Маълум вақт ўтиб, ўзимга келгач, уйга қайтишга ундадим. Ўша кунлар қайнотам ва қайнонам машинада автоҳалокатга учрагани ҳақида хабар келди. Эрим билан учиб касалхонага бордик. Афсуски қайнотам ўша заҳоти оламдан
ўтибди. Ойижоним эса оғир аҳволда эмиш. Ҳамма карахт! Опаларим эрлари билан етиб келишган. Турмуш ўртоғим бу жудолик олдида эгилиб қолди. Рози-ризолик ҳам ололмади… Шунинг учун
куйинарди. Мен унга далда бўлишга ҳаракат қилардим. Эртасига таъзия ўтди. Оила аъзолари ўзига кела олмагани учун барчасига ўзим бош-қош бўлдим. Бу ўртада
ойижонимдан хабар олиб, овқат ташидим. У киши ҳам жисмонан, ҳам руҳан эзгин эди. Қайнотамни йўқотгани учун айрилиққа чидай олмасди. Қайнонамнинг аҳволи ўнглангач, уйга олиб келдик. Аммо оёқларидаги жароҳат туфайли уч-тўрт ой
қимирламай ётишлари керак экан.
- Кун ора келиб-кетинглар, мени ювиб тарашга… — деди қайнонам қизлари кетишидан олдин.
Улар «хўп», деб кетишди… Аммо ҳафтада бир келишга ҳам ярашмади. Ойижонимни овқатлантирар, ювинтирар, тувак тутардим. Бу ишларни бажаришдан оғринмасдим. Аввалига мендан ўчини олади, деб ўйлаган бўлса керак, тутган овқатим, чойимни ичишга чўчиди. Ҳар ишимни ҳадик билан кузатди. Ширин сўз ва меҳрим билан уни уч ой парвариш қилдим. Эрим ҳам ўзига келиб ишга чиқди, онаси билан муносабатимиз илиқлашгани учун кўнгли тинчиганди.
Ҳа, ойижоним тез оёққа турди. Турди-ю, кутилмаганда мени бағрига босди. Узоқ йиғлади, кечирим сўради. Мен ҳам худди ўз онам бағрида эркалангандек сездим ўзимни…
Мана, шу воқеаларга ҳам етти йил тўлибди. Турмуш ўртоғим отасининг ишини давом эттиряпти. Ойижоним уйда, икки набиралари бағрида ўтирибди. Муносабатларимиз ҳамма ҳавас қилгудек. Опаларимнинг бири эри билан чет элга кетган, иккинчиси эса онда-сонда келиб туради. Аммо кўзимга қарашга ботина олмайди.
ни чақиб олди - Шундай қил! Мана мактублар. Жамшид асалчининг ўғли Ўткир мактуб ёзиб жонимга тегяпти. Кечаги сафар қайтиб менга ёзма десам мана бирданига 10 дона мактуб йўллабди. Бир одам ёллаб урдиргин илтимос. Фақат у бола армияда. Сенинг таниш-билишларинг кўпку, ўша ёқдаям топилар! Бир уриб майибини чиқришсин, қайтиб менга хат ёзмайдиган бўлади.
Муборро синглисининг гапига жавоб қайтар а олмай тилини тишлади. Буни сезган Гуласал бошини баланд кўтардида, дарвозадан ичкарига кириб кетди.
Тўғри хонасига кириб борган Гуласал мактубларни бир ғижимлаб ташламоқчи бўлганди, қараса энг тепадаги мактуб ичида сурат борга ўхшади. Бироз тикилиб турган қиз ортига қараб қўйдида мактубнинг четини сал йиритиб очди.
Мактубни ичидан рангли суратларни олгач, ҳарбий кийимдаги, қўлида автомат тутган Ўткирни кўриб жилмайди. Хаёлида:
-Ҳарбий кийимда бошқача кўринар экан. Келишган, савлатли бўлиб турибди. Армия ўғил болаларни йигитга айлантирадида - деб қўйди.
Шу пайт ташқарида қадам товуши эшитилди. Муборро ўзининг хонасига ўтсада, Гулондон шу ерга киргани боис, у мактубларни шошиб ўзининг шкафчасига беркитди.
-Кейин ўқийман!
Давоми бор.
@ibratli_sozlar
қайтиб қолганидан манави телба бўғаяпти деб ўйлабман. Уйғониб кетсам кўрпа оғзимни қоплаб қолган экан. Ертўлада жон ҳоувчлаб яшашдан тўйдим. Бўлди узоқроққа кетмасам бўлмайди. Яна уч йил каламушга ўхшаб беркиниб юришга тоқатим йўқ. Эркинликда яшамоқчиман.
-Кетамиз. Фақат аввал машинада Бухорога ча борамиз. У ёқда поездга чиқамиз.
-Самолётга чиқсак яхши эмасмиди? Тез кетардик.
-Самолётга дейсанми? - Суҳроб бироз ўйланди - Йўқ! Сумкаларни текшириб қолишса, бунча пул билан дарҳол тутишади. Поездда биров мушугимизни пишт демайди.
-Ҳа бўпти.
Суҳроб кийимларини алиштиргач, қўлига иккита катта сумкани олди.
-Юр!
Иккаласи олдинма кейин юриб ҳовлига чиқишди. Суҳроб темир дарвозали гаражни очиб янги Нива машинасини ўт олдиргач, сумкаларни жойлаган ака-ука машинага ўтирдида, кўчага ҳайдаб чиқишди. Кўча зим-зиё. Биронта ўткинчи машина кўринмайди.
-Йўлимиз очиқ бўлсин!
Машинанинг тезлик пишонини босган Суҳроб тилида бир нима дуоларни ўқиб қўйди.
*************
- Таксичини тута олишмабди. Уйидан, бошқа бўлиши мумкин бўлган жойларни ҳам текширишибди. Ернинг остига кириб кетганми...
Ҳар кунгидек сўнгги ахборотлар билан келган Хадича ҳол сўрашишдан сўнг дарров янгиликларни гапирди
-Сираям ёмон одамга ўхшамасди башарасидан.. - Муборро Суҳробнинг таксисида неча марталаб манзилга етганини эслади - Олдинроқ ўлдириб юбормаганига шукур. Демак у сираям гувоҳ қолдиришни истамас экан. Чунки ҳар доим ёнимда кимдир бўларди. Ёки машинага ўтирганимни одамлар кўришарди. Шу сафар эса чиндан ҳам бирон зоғ йўқ эди.
-Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда бўлса ҳам чиқади. Мана кимлиги фош бўлдику! Қўлга олишса ўлим жазосига ҳукм қилишса ажаб эмас!
-Унга буям кам!
**************
- Машинани излаб топишгунча биз Куйбишев шаҳрига етсак, у ердан Владивосток поездига чиқамиз. Бизни Россия шаҳарларидан дарров қидириб топиша олмайди. Ҳозир олдингидек тартиб йўқ. Ҳаммаёқ алғов-далғов. Фақат ўзимизни хотиржам тутсак бўлди.
Сумкаларини кўтариб поезд перронига йўл олишаркан, Суҳроб кўзлари билан атрофни кузатарди. Кутилмаганда рўпарадаги вагондан формадаги аёл тушгач унинг ранги бир оқарди.
-Ҳэ.. - деди у пичирлаб сўкинаркан - Ментми дебман. Вагон назоратчиси эканку!
-Ўзингни қўлга олсангчи - Гирдак акасини тергади - Қарияпсанм дейман?! Кампирни кўрсанг бувим деяверасанми?
-Йўқ. Хотиржамман! Фақат негадир юрагим ғаш. Худди бизнинг бу ерга келганимизни олдиндан билиб кутиб туришгандек туюляпти назаримда. Сенга сезилмаяптими?
-Бўлиши мумкин эмас! Нива беш йил аввал ўлиб кетган бир қишлоқликнинг номида. Бизнинг бу ерга келганимизни бунчалик тез аниқлаб, кутиб туришлари мумкин эмас!
-Шундай деб ўйлайсанми? - поезд вагонига бир неча қадам қолганида Суҳроб юришдан тўхтади - Атрофга қарагинда, ҳеч нарсани сезмаяпсанми?
-Нимани сезишим керак?
-Наҳотки ақлинг етмаяпти? Атрофда биздан бўлак зоғ ҳам йўқку?
Гирдак атрофга аланглади. Чиндан ҳам сал нарида турган назоратчи қиздан бўлак бирон кимса кўринмасди.
-Ҳа. Жуда шубҳали!? Лекин, қандай қилиб бизни бу қадар тез аниқлашлари мумкин? Ёки...
-Нима ёки? Бирон кимсага айтганмидинг? Мен сенга уйинга борма дегандим. Гапимга кирмай борибсанда а?
-Йўқ бормадим.. фақат..
-Нима?!
Атрофда жимжитлик экани Суҳробнинг асабига тега бошлаганди.
-Анави аёлни ўлдирмагандим... Лекин, у Бухорога келишимизни билмасдику?!
-Нима?! - Суҳробнинг ранги қизариб, сўнг қорайди - Ўша манжалақини етти йилдан буён асраб ўтирдинг. Хўп майли эркак. Қийналмасин деб индамагандим. Нега ўлдирмадинг? Сенга тинчит дегандимку?
-Бўлди бақирма! - Гирдак хатога йўл қўйганини фаҳмлаган бўлсада буни тан олгиси келмади - Унингсиз ертўлада етти йилдан буён чириб кетардим. Нима буюрсам бажарди. У билан шунча умримни бирга ўтказиб қандай ўлдираман?
-Ҳу қўлингдан келмаса менга айт эди. Ўзим тинчитардим! Мана кўрасан ҳозир бизни ҳибсга олишади. Чунки кўчага кириб чиққанингда манзилни сезишган бўлса, аллақачон босишган. Ўша мегажининг эса суҳбатимизни эшитган. Ва терговчига етказган. Аҳмоқ!!!
-Бўлиши мумки н эмас. У ертўлада эдику? Суҳбатимизни эшитмаган.
-Буни энди юзма-юз қилишганда ўзидан сўрайсан! Ана етиб келдик манзилгаям!
Гирдак вагондан ит еталаган милиция ходими тушаётга
қани? - деди хон.
-Бозорда жуннинг ичида!
...........
Жаллод бозорга бориб, жуннинг ичида ётган чақалоқни топиб келтирди. Остона ҳатлаётганда яна гўдак ғойиб бўлди.
.........
-Башоратчи, гўдак қаерга кетди?
-Тегирмонда уннинг ичида!
........
Жаллод тағин топиб келтирганди, остонада яна аввалги ҳол такрорланди.
............
--Башоратчи?..
--Бола, ҳазрати Баширда.Қўй поданинг орасида. Бу охирги топилиши. Агар бу сафар ҳам қочирсангиз, қайтиб топилмайди. Ягона йўли, гўдакни топгач кўзига кўзни тикиб
бир лаҳза ҳам нигоҳни ундан қочирмай
сизгача келти риш. Аммо, ўлдираман десангиз гўдак яна йўқолади.
............
Бу сафар гўдакнинг кўзидан кўзини узмаган жаллод отаси, уни хонга келтирди.
Шунда хон чақалоққа исм танлашларини айтиб китоб очтираётганди.
Жаллод:
-Кулдан топганим учун Кулёмиддин деб исм қўйдим - деди.
Буни эшитган башоратчи:
-Бу исм унга муносиб эмас- деди ва:
--Гўдакнинг исми Умар Умя - бўлсин- дея исм қўйди. Шу тариқа пиримиз Умар Умя ҳазратлари хон саройида улғайди. У қирқ ёшга киргунича дунёдаги жами шоҳларнинг хазиналарини ўғирлаб Самарқандга келтирган ва Тиллакори мақбараси ҳамда Бибихоним мақбарсанинг орасида ер остига кўмдирган экан.
Айтишларича Абдуллахон Тиллакорини қурдиргач, безакларига пиримизнинг ўғирлаб келтирган тилларларидан ҳам озроқ ишлатган дейишади.
Шу боис мақбара барпо қилинганидан бери то ҳозирги кунгача одамлар бу мақбара олтинларидан ўғирлашаркан. Сабаби ўғирлик олтин аралашганда!
-Қирқ ёшларида нима бўлган? - бор вужуди қулоққа айланиб тинглаётган учинчи йигит гап ривоятнинг давомига қизиқди - Хонни ўлдирганми?
-Йўқ. Хонни бошқалар заҳарлашган. Шунда Умар Умя ҳазратлари хонликни қўлга олиб етти йил тахтда ўтирган. Бироқ, хон бўлган кунидан бошлаб хасталикка чалинган экан.
Етти йил ўтса ҳам соғаймагач:
-Менга хонлик ёқмади - деб ўзгага топшириб, янги хонга
-Менга тегмайсан, тинчгина ўлмоқчиман - дея Тиилакорининг орқасида ўзи кўмган хазинанинг устига ҳужра қуриб вафотига қадар шу ҳужрада яшаган. Вафот этганида эса ҳужрани бузиб мақбара кўтаришган. Ва шу ерга дафн қилишган. Ўшандан буён жамики номи чиққан ўғрилар бу қабрни зиёрат қилиб кетишади. Қайси ўғри қўлга тушмас ўғри бўлишни истаса шу қабр тепасида қирқ кун чиллада ўтириши лозим. Энди билдиларингми?
-Ҳа билдик Суҳроб ака!
-Жуда яхши Далер! Айнан ўша ерда сен чилла сақлашинг керак! У ерда махсус ер тўла бор!
Қабрнинг ёнидаги ертўлада қирқ кун ётишни эшитиб Далернинг ранги оқарди.
-Йўқ чилласиз ҳам эплайман!
-Қара лекин?! Бу сенга кабоб пиширишинг эмас. Мабодо эплолмасанг ўша ерга жўнатаман.
-Хўп Суҳроб ака!
-Энди боринглар. Ўзларингни сездирмай ҳаракат қилинглар!.
-Хўп бўлади.
*************
- Э Худоим?!.. Мана сизга қизни ўқитишнинг оқибати.. Ҳаммасига сиз айбдорсиз! Боламга бирон гап бўлса икки қўлим ёқангизда бўлади!
Операция давом этаётганидан бўлак янгилик бўлмагани учун ташқарида кутиб ўтиришаркан, Нигинадан бўлган воқеани қайта қайталаб сўраган Жарқин опа, қизини ким бу аҳволга солгани тўғрисида тайинли гап ололмай хуноб бўлганидан эрига гапириб аламидан чиқишга уринар, Хайрулла мироб эса, аёлининг гапларини жимгина эшитиб, бир оғиз ҳам жавоб қайтармасди. Бунга Жарқин опа янада оловланарди.
-Бўлди! Биронтаси ўқимайди энди. Гуласал ҳам. Гулондон ҳам. Етарли шу. Аввал тўй қилиб узатамиз, кейин ана қайнана қайнатаси ўқитса ўқитсин ўқишининг чаласини. Менга мана шу ўқишгани етиб ортади!
Шу пайт операция хонасининг эшиги очилиб бир ҳамшира қиз шошиб чиқди.
-Нима бўлди? Яхшими Муборро?
Жарқин опа ҳамширанинг йўлини тўсганди, қиз қисқагина:
-Операция давом этяпти - дедида тез йўлига кетди.
Орадан сал ўтмай қиз қўлида дорилар солинган қутича билан қайтди.
Ҳамширанинг ортидан эшикка бўйларкан, Жарқин опа, рухсат беришса Муборронинг ёнига югуриб боргудек эди.
--Мумкин эмас!
Эшикни тарс этиб ёпган ҳамшира қиз кўринмай қолиши билан Жарқин опа яна эрига аламини соча бошлади.
Аёлнинг ҳали бери гапдан тўхташ нияти йўқлигини кўрган Хайрулла мироб томоғини қириб, сохта йўталиб қўйдида индамай йўлак бўйлаб кетди.
-Ҳа а..энди гапим ёқмаяптими? Тўғри сўзнинг тўқмоғи борда!
Мироб хотинининг сўнгги сўзларини эшитмади. У шу чиқишда бориб, асаб
ол милиция ва тез ёрдамни чақирди.
Шовқинни эшитиб тасодифан эшикдан мўралаган Нигина ҳам югуриб тушди. Аксига олиб бугун Муборронинг икки синглиси ҳам йўқ.
Беш дақиқа ўтмасдан милиция, сўнг тез ёрдам машинаси етиб келди.
Гарчи ҳеч қандай тириклик аломати кўринмаётган, пульс ураётгани ҳам сезилмагандек бўлсада, қизнинг юрагини тинглаган шифокор:
-Юрак ўта заиф бўлсада урмоқда! Тез шошилиш керак - деди.
Муборрони зудлик билан шифохонага олиб кетишди. Милиция эса қизни биринчи бўлиб кўрган аёлдан воқеани суриштира бошлади.
23-қисм.
(( Касал уйда --соғ гўрда..1..))
-- Беморнинг аҳволи оғир! Зудлик билан операцияга ҳозирланинг.
Муборрони олиб кириб кетишгач, эшик ортида қолган Нигина ўзини қўярга жой топа олмасди. Икки йилдан ошиқ вақтдан буён туғишган опасидек бўлиб қолган қизнинг ҳаёти қил устида турганини англаркан, унинг бу ҳолидан биронта қариндоши ҳам хабарсиз бўлгани учун, қандай хабар бериш чорасини изларди.
Кундузи бўлсаку,бюошқа гап. Қоронғу тушгани боис, на бирон таниш топиб бўлади, на ўзи бора олади.
-Э Ҳалим дорихоначи ҳамқишлоғи эдику?! Фақат ҳозир қоронғуда уни қаердан топаман? -- боши қотган қизнинг хаёлига дорихонага қўнғироқ қилиш фикри келди - Навбатчилар хонасига бориб телефон қилиш керак.
Навбатчилар хонасидан марказий дорихонага қўнғироқ қилганди, бахтига Ҳалим ҳали ишда экан.
-Нима дедингиз? Муборро операция бўляпти? Нега?
-Узр, Ҳалим ака, имконингиз бўлса, уйидагиларига хабар етказинг! Бугун аксига олиб сингиллари ҳам йўқ эди.
-Мен ишдаман. Бора олмайман. Эрталаб хабар беришим мумкин!
-Эрталабга кеч бўлсачи?
-Ҳа, лекин..
-Ҳалим ака, менга биронта танишингиз бўлса машина қилиб беринг. Ўзим бориб айтаман. Қишлоқда телефон бўлганида эди, аллақчон хабар берган бўлардим.
-Бўпти. Мен ҳозир қишлоқлик болалардани биронтасини топиб таксида жўнатаман. Такси пулини уйидагилари беришар.
-Пулни мен бераман. Сиз хавотир олманг. Фақат тезроқ хабар беринг илтимос!
-Хўп яхши. Ҳозир ишдан жавоб олиб бажараман.
-Раҳмат Ҳалим ака!
Телефонни ўчирган Нигина жаҳли чиққанидан Ҳалимни қарғади.
-Ўл а..яна ҳамқишлоқ эмиш! Қанча дорингни сотиб, пул ишлашинга ёрдам берганди. Сендан бошқа бўлганида ишдан рухсат олиб ўзи борган бўларди! Садқаи одам кет!..
Худди шу паллада Нигинанинг қарғишини эшитгандек Ҳалимнинг виждони бироз қийналди. Тез ишдан чиқиб, қўшни қишлоқлик милиционернинг иш жойига борди.
Ҳалим борганида таниш милиция ходими энди уйига кетишга ҳозирланаётган экан. У хабарни албатта етказишини айтди.
Орадан икки соат ўтгач Хайрулла мироб ва хотини машинада ўқдек учиб етиб келишди.
Бу вақтда Муборронинг операцияси ҳали тугамаганди.
*********
*********
- Мен сенларга минг марта айтганман. Нафасини чиқарманглар деб! Сездирмай бориш ўрнига эшакка ўхшаб оёқларингни дупирдатиб боргансанлар. Шунақами?
Уч йигит ҳам бу саволга жавоб беролмай бошини эгиб қилиб турганди, уч томонида уч та эшик кўринаётган, кичик электр чироғи хирагина ёритаётган, торгина ертўланинг ўртасида қўйилган чарм курсида ўтирган, кенг гавдали, ёши элликдан ошганига қарамай кўкиштоб бўлиб оқарган сочлари ҳали жуда қалинлигидан ўртадан фарқ очиб тараган, юзларига қараган одам сира ёмон деб ўйламайдиган, эгнига униққан костюм-шим кийган киши яна дўқ уришда давом этди.
-Сени таниган бўлса, шерикларингни ҳам кимлигини тахмин қилган. Мени ҳаёлига келтирмаслиги мумкин. Аммо, терговчи ертўласига олиб кириб сўроқ қилса, сотиб қўйишларинг мумкин. Гапларимни диққат билан тинглаларинг. Қизнинг аҳволини аниқлаш зарур. Агар тирик бўлса, терговчилар гаплашишга улгурмасидан йўқ қилиш керак! Акс ҳолда барчамизни олдинма кейин тутиб ўтқизишади. Қизни йўқотинглар!
-Хўп Суҳроб амак! Ҳозироқ шифохоналарни суриштирамиз!
-Далер, сен ҳовлиқмасан! Яна шифохонада ҳам ўзингни ҳаммага танитиб чиқма! - Суҳроб думалоқ юзли, олакўз йигитга юзланди - Борон, бу ишни сен бажар! Қиз ётган хонани топгач, тунда сездирмай киргинда. шовқинсиз тинчитиб чиқ.
-Хўп амак - олакўз сал дўрилдоқ овозда жавоб қайтарди - Бажарилади.
-Ёнида одам бўлсачи? - Далер айбдорлиги учун қўрқа-писа гапирди. Суҳроб хатога йўл қўйганларни аямаслигини у жуда яхши билади - Балки биронта ҳамширани ёллаб укол билан
чун сенга бир гапни айтиб қўйсам дегандим.
-Мени эса сенинг гапинг қизиқтирмайди! - Акобирни ҳалигача унута олмаган қиз Ўткирнинг севги изҳор қилмоқчилигини дарҳол фаҳмлади - Йўлимдан қоч!
-Йўқ! - қиз айланиб ўтиш учун бир қадам ташлаганди, Ўткир ҳам ён томонга қадам босиб унинг олдини тўсди - Шошма!? Мен сени яхши кўраман! 8- сифдан бери ёқтираман. Хўп десанг совчи жўнатаман, нон ушатиб қўямиз. Армиядан келганимдан сўнг тўйни қиламиз. Унгача сенинг ҳам ўқишинг битиб қолади.
-Ҳиҳҳ! Орзуга айб йўқ дейдиларкуя, лекин, сал етса бўладиган орзуни қилиш керак.
-Нима сен шунчалар етиб бўлмас орзумисан? - Ўткирнинг ранги сал учсада, тезда жилмайди - Бир оғиз хўп десанг бўлди. Менинг орзуим амалга ошади!
-Э сен жиннимисан? Мендан ёшинг кичикку?! Ўзингни тенгингни ахтарсангчи! Бўлди қоч. Бошимни қотирма! Отам мабодо тўсатдан келиб қолса иккаламизни ҳам қиймалайди шу туришингда! Қоч!?\
-Йўқ! Бир ёш ҳамёш! Қолаверса мен йигитман. ўзингни катта тутма!
-Мен шунақа каттамсиганман! - Гуласал ўнг қўлини чўзиб кескин ҳаракат билан йигитниг кўксидан итардида, ёнидан ўтиб кетишга интилди - Йўқол дедим сенга! Лекин, ҳозир бир чинқираман. Бутун маҳалла югуриб келади.
-Жуда яхши бўлади! Кейин аниқ сени мендан бошқа биров олмайди. Тез чинқир.
-Э борэ.. - қиз энди икки қўллаб йигитни итариб ташладида олдинга юрди - Йўл соқчимисан? Ўзингдан кетма кўп! Нарзулла амакимни биласан а? Бўйнингни суғуриб олади! Иккинчи қайта йўлимни тўсганингни кўрмай! Агар яна йўлимга чиқсанг бориб амакимга айтаман!
Нарзулла қассобнинг номини эшитган Ўткир ҳайиқди. Бироқ, қиз сал узоқлашгач, уч ҳатлаб унинг олдига ўтди.
-Гуласал, гапим жиддий! Сени бу қишлоқда мендан бошқаси олишига йўл қўймайман. Армиядан келгунимча эрга тега кўрма! Агар тексанг, уйинга бостириб бориб, куёвни чавақлайман! Нарзулла амакинг қассоб бўлса, мен ҳам ундан қолишмайман. Гапим эсингда бўлсин!
-Ҳиҳҳ! Жуда қўрқиб кетдимда. Бор, йўлингдан қолма. Сенга тегаман деб ўлиб ётганим йўқ!
-Буни вақт кўрсатади.
-Ҳиҳҳ!
Гуласал тез юриб узоқлаша бошлади. Кейин бир йигитнинг юрагига ғулғула солгиси келди.
-Ҳэй! Армиядан келгунингча ўқишдан биронтасини севиб тегиб оламан. Мени эсингдан чиқар!
-- Тегиб кўрчи?! Қани нима қилар эканим. Ўша шўри қуриган йигитга айтиб қўй. Жонидан умиди бўлса, сенинг яқининга ҳам йўламасин!
-Ҳиҳҳ! Нега мен айтар эканим? Керак бўлса ўзинг айт!
Гуласал забт билан тез юриб кетди. ҚУёш нурида бошяланг қизнинг сочлари товланиб жилваланарди.
Унинг ортидан яна бир икки оғиз гапирган бўлсада, Ўткир аламидан тишлашиб, қўли мушт қилганча ерга силтади.
--Ҳиҳ!
Қиз тез юриб бораркан, ўгирилмасада Ўткирнинг афти қанчалар буришганини тасаввур қилиб пирқ этиб кулганча қўли билан оғзини беркитди.
*************
-- Бугун бир безанай!
Кеча Хадичанинг қишлоғига бирга бориб, бугун унинг келин дугонаси бўлиб қайтган Муборро шаҳарни айланиб суратга тушиб бўлишгач, келин-куёв ва меҳмонлар ресторанга йўл олишгандан, таксига ўтириб квартирасига шошиб келди.
Эгнидаги кийимларни шоша-пиша янгисига алиштиргач, тилла тақинчоқларини бирма бир тақаркан, қанча безангани сайин, хаёлига оздек кўринаверди. Ўзи харид қилган тиллалар, Шароф совға қилганлари, отаси эркалаб олиб берган тилла зирак, барини тақиб олди.
Кўзгуга тикиларкан, ниҳоят ўзидан кўнгли тўлиб бир ғурурланиб қўйди. Сўнг кўзгу ёнида турган каттакон чойнакдек соатнинг милларига нигоҳи тушгач:
- Э ўлдим! Тўй бошланиб кетгандир. Такси кетиб қолган бўлмасин! - дедида, ташқарига шошилди.
*************
-Тўймисан тўй бўлдида! Эхх..мени ҳам шунақа тўйга етказсин.....
Тинимсиз айтилаётган табриклару, шўх мусиқа садолари остида бўлаётган рақсларни кўриб ҳаваси кетаркан, Муборро орзу қилаётганди.
Хадичанинг омади бор эканда. Қишлоқда синфдошлари учун кеча базм ўтказганди. Бугун Самарқандда катта тўй. Агар пахта бошланаётган бўлмаганда, эртага Наманганга йўл олишган бўларди. Афсуски пахта бошланаётгани учун бунинг имкони бўлмади. Тўйнику ўтказишса бўлади. Бироқ, курсдошлари бора олмайди. Шунинг учун Намангандаги тўйни пахта тугагач ўтказишга қарор қилишди. Қаранг ҳисобласа уч бора тўй бўлгандек гап. Хадичанинг бахти кулган экан.
*****
Тўй тугагач, келин-куёвн
БЕПУШТ!! (((Оила қурмаганлар ўқимасин!))
22-23-24 қисм.
((Ҳар кимки вафо қилса вафо топгусидир.. --Гар кимки жафо қилса жафо топгусидир..З. М.Бобур.)))
-Ассалом Луиза Аҳмедовна. Мумкинми?
Луиза Аҳмедовнанинг кабинети эшигини очган Муборро унинг иш билан бандлигини кўриб тўхтади.
-Жўрақулова, кел, киравер, нега турибсан?
-Раҳмат.
Муборро кириб шифокор кўрсатган курсига ўтирди.
-Луиза Аҳмедовна - Муборро камтарингина бўлиб хокисорлик билан гапирди - Сизнинг ҳузурингизга бир илтимос билан келувдим. Мени шогирдликка олсангиз. Гинекология бўйича жиддий ўқимоқчиман.
Қизнинг гапини эшитган Луиза Аҳмедовна ажабланди.
-Жўрақулова, сен шундоқ ҳам 4-курсдан гинекология гуруҳига ўтдингку?
-Ҳа. Мен шахсан ўз қўл остингизда бўлсам дегандим. Илтимос, мени шогирдликка олинг. Бепуштликни даволаш йўллари мени қизиқтиряпти. Келгусида шу йўналишда илмий тадқиқот олиб бориш орзуим бор. Бунинг учун пухта билимга ва тажрибага эга бўлишни хохлайман. Йўқ деманг.
-Бепуштлик? Илмий тадқиқотлар дегин.. - аёл бир зум тин олди - Бўпти Жўрақулова. Бугундан бошлаб қўшимча дарс оласан. Менинг жароҳлик амалиётларимда иштирок этасан - дарсни имкони борича қолдирмаган ҳолда! Сен ўта интилувчан қизсан. Бу интилишингни қадрлайман. Ҳурмат қиламан.
-Раҳмат Луиза Аҳмедовна! Ишончингизни оқлаш учун бор кучимни сарфлайман.
-Хўп. Ундай бўлса, қани тайёрлан. Менинг бир соатдан сўнг жиддий операциям бор. Жарроҳлик амалиётини ўз кўзинг билан кўриб, менга ёрдамчи бўлиб турасан.
-Хўп бўлади! Миннатдорман Луиза Аҳмедовна.
**
- Салом Хадича! Яхшимисиз? Ҳорманг ўқишлар билан!
Тушлик маҳали Хадича институт ҳовлисидаги улкан дарахт соясида қўйилган узун ўриндиқда бир неча курсдошлари билан ўтириб бугунги тингланган маърузалар юзасидан фикрлашаётганди, рўпарасига яқинлашиб бир неча қадам нарида тўхтаган Зайнобидинни кўриб гапиришдан тўхтади.
-Кечирасизлар! - деди у курсдошларига сўнг ўрнидан туриб йигитга яқинлашди.
-Ассалом Зайнобидин ака! Ўзингиз ҳам яхшимисиз? Ишларингиз жойидами?
-Ҳаммаси жойида. Раҳмат. - йигит қўли билан юришга ишора қилди - Сизни четроққа мумкинми? Офтобнинг тиғасида турмайлик.
-Ҳа марҳамат.
Бир неча қадам сўзсиз юришди.
-Хадича, энди тўйни бошласак дегандим. Нима дейсиз?
Юраги йигитнинг сўзидан тўлқинланиб кетган бўлсада Хадича буни сездирмади.
-Билмасам.. - деди у майинлик билан - Катталар билишадида. Сизникилар нима дейишяпти. Онам нима дейди..
-Меникилар рози. Мана энди кўнгил бир ёқли бўлди. Тўйни бошласак бўлади дейишди. Шунга келувдим ҳузурингизга..
-Мен.. мен нима дердим.. Майли ихтиёрингиз....
Зайнобидин юришдан тўхтади. У қиз энди айниб қолган бўлсачи деган хавотирда бўлгани боис, розилик олгач қувончи ичига сиғмай кетди.
-Раҳмат Хадича! Мен ҳозироқ кўчадаги автомат телефондан уйимизга қўнғироқ қиламан. Совчиликка шу бугуноқ йўлга чиқишларини айтаман.
-Хўп майли.. - Лекин, икки уч кунда пахтага эълон қилишади. Улгурамизми? Менга пахтадан рухсат беришмайди. Балки пахтадан сўнг қилармиз тўйни?
-Мен бир йўла тўйни олиб боришларини тайинлайман - йигит энтикди - Пахта бошлангунча тўйни ўтказамиз.
Хадича йигитнинг жиддий гапираётганини кўргач ҳаяжонлана бошлади.
Ахир ўқишни ташлаб кетолмаса. Бир кунга рухсат сўрар, икки уч кунга рухсат беришмас!
-Домлалар билан ўзим гаплашаман, хавотир олманг! - Зайнобидин қизнинг кўнглини ўқиётгандек гапирди - Ҳозироқ ҳаракатни бошланг лекин!
-Хўп майли..
***
-Нима! Ростдан а? Тўйинг бошландими? Табриклайман!
Дугонасининг тўйи бўлишини эшитиб Муборро қувончини яширмади. Ахир ўтган уч йил мобайнида қанча яхши-ёмон гапларни бирга ўтказиб туғишган опа-сингилдек бўлиб кетишди.
Хадичанинг ниҳоят бахт остонасида тургани Муборрони ҳам юрагига сал ғулғула солгандек бўлди. Чунки онаси Муборро тенги қизларнинг деярли барчаси тўй бўлишганини сингилларининг ҳамёшлари ҳам бирин-кетин учирма бўлишаётганини айтиб тез-тез жаврайдиган бўлиб қолганди. Бу гапларга Муборронинг жавоби тайёр:
-Мен ҳали эрга тегмайман. Гуласални узатаверинг!
Лекин, она ҳам ўжар:
-Опадан олдин сингилнинг тўйи бўлмайди! Аввал тўнғичим, кейин сингиллари!
-Унда кўп кутасиз. Сабрли бўлинг.
Уйда она-боланинг суҳбати ҳамиша шу тарзда яку
КУНДОШГА ХАСАД🔥
(Арабистонда булган вокеа)
У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига 😱😳
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЗИНОДАН УЗОҚЛАШИШ МУМКИН?
Аллоҳ ҳаром қилган ўринлардан кўзингни тий, зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Кўз ҳам зино қилади, қалб ҳам зино қилади. Кўзнинг зиноси назардир. Қалбнинг зиноси орзу қилишдир. Фарж эса бу нарсаларни тасдиқлайди ёки инкор қилади» (Имом Аҳмад ривояти).
Ҳеч қачон бирор аёл билан ёлғиз қола кўрма. Номаҳрам эркак-аёллар аралаш бўладиган ўтиришлардан узоқда бўл. Набий алайҳиссалом айтдилар: «Маҳрам бўлмаган эркак ва аёл асло ёлғиз қолмасин» (Имом Бухорий ривояти).
Агар уйланган бўлсанг, У ҳолда шаҳватингни Ҳабибимиз Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадисда ўргатганлари каби ҳалол йўл билан қондир:
«Arap бирортангизни бирор аёл қизиқтириб, қалбига ўрнашиб қолса, ўз аёлига юзлансин ва унга воқе бўлсин (яъни жимо қилсин). Албатта, мана шу нарса қалбидаги нарсани кетказади» (Имом Муслим ривояти).
Нима учун Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида зикр қилган иффатли бўлиш «дори»сини синаб кўрмайсан:
«Никоҳ (имкони)ни топа олмаганлар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича, иффатларини сақласинлар» (Нур сураси, 33-оят).
Нима учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланишга қодир бўлмаганларга тавсия қилган иффатни сақлаш рўзасини синаб кўрмайсан?
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
«Сизлардан кимда-ким уйланишга қодир бўлса, бас, уйлансин. Зеро, у кўзни тияди ва фаржни сақлайди. Ким қодир бўлмаса, ўзига рўзани лозим тутсин. Албатта, у (рўза) унинг учун бичилишдир» (Имом Бухорий ривояти).
Нима учун шайтон қалбингга кириб бориши мумкин бўлган учта воситани ҳам кесиб ташламайсан?
Назарни мутолаа ва ишингга қаратиш билан.
Тўқликни имкон қадар кўпроқ рўза тутиш билан.
Фикрни «Аллоҳ уни кўриб туришини билмасми?» (Алақ сураси, 14-оят) оятини шиорингга айлантириш билан.
Нима учун сен бир кун келиб ўғилларинг ва қизларинг олдида ўтириб, «Отангиз шундай киши эдики, уни бирор-бир шаҳват бука олмаган», дея фахланиб гапиришни ўйламайсан?!
“Ёш йигитга насиҳат” китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ИНСОННИНГ САОДАТИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР
1.Солиҳ амал: "Эркакми ё аёлми - кимда - ким мўмин бўлган ҳолда бирон эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз" (Нахл сураси, 97-оят).
2. Яхши аёл: "... Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тавбадорларга пешво қил !" (Фурқон сураси, 74-оят).
3. Кенг уй: Ҳамдис: "Эй Аллоҳ, мен учун ҳовлимни кенг қилгин".
4. Ҳалол, покиза касб: Ҳадис: " Аллоҳ покдир, покизаларни севар".
5. Чиройли хулқ ва инсонлар меҳрини қозониш: "Яна мени қаерда бўлсам баракотли қилди" (Марям сураси, 31-оят).
6. Қарздан саломат ва нафақада тежамкор бўлиш:
"Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида-мўътадилдир" (Фурқон сураси, 67-оят).
"(Бахиллик қилиб) кўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг.(Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг!" (Исро сураси, 29-оят).
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
НАФС
Очлик ва нафс сабабли тузоқда, қафасда маҳбусликда бўлган қанча қушлар бор. Сув ичида эмин-эркин юрганида нафс дардида қармоққа илинган не-не балиқлар бор. Нафси-ю шаҳвати туфайли расво бўлган қанча номусли, ҳижобли аёллар бор. Нафс дардида пора олиб, уятдан юзи сарғайган, билимли ва яхши феълли не-не қозилар бор.
Ҳой одам! Сен бу дунё қудуғи тубида банди бўлган шерсан. Қуёндек нафсинг сени қандай куйга солди? Сенинг еб-тўймас нафсинг саҳрода еб-ичмоқда, кайф-сафо сурмоқда. Сен эса ғийбат, ғавғо қудуғининг тубидасан!
Жалолиддин Румий.
@ibratli_sozlar
😱😰МАРҲУМ ЭРНИНГ ТЕЛЕФОНИ ИЧИДАН ЧИҚҚАН СЎЗЛАШУВЛАР АЁЛИ КЎТМАГАНДИ... 😡
Кутилмаганда ўлган йигитнинг аёли унинг блокка тушган телефонини очтириш учун устага олиб борди.
Телефон блокдан олинганда эса ичидан.......... 😨😨
Ўқинг, ёқа ушлайсиз. Жуда ҳаётий ҳикоя!
Худо кўрсатмасин...
😢ИНТЕРНЕТНИ ЛАХЗАГА СОЛГАН ХИКОЯ😱
ДАВОМИНИ БУ ЕРДА 👇👇
😳 ГЎРКОВНИНГ ҲИКОЯСИ....
{Ҳаётий воқеа. Асабингиз дош берса ўқинг}😱
...Мен анчадан буён одамларининг хизматини килиб келаяпман. Лекин хали бунакасини курмагандим.
Утган йилнинг ёз кунларида автохалокатга учраб халок булган ёши кирклардаги бир йигитни кумиш учун олиб келишди. Кечкурун жони узилган экан, бомдодга чикарадиган булишибди. Шу боис кабрни коронгу аралаш тонг арафасида казишимга тугри келди.
Аммо нимагадир кабристонга хафсалам булмай келди. Энг кизиги кабристонга етиб келганимда хеч качон килмаган ишни килиб куйганимни англаб етдим....😳😱😨😯
ДАВОМИНИ БУ ЕРДА ЎҚИНГ👇👇👇
/channel/Solixa_Ayol/59108
👆ИНТЕРНЕТНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ХАЁТИЙ ВОҚЕА...
Инсон тақдири узун йўлга
ўхшар экан. Мен ўнқир чўнқир йўллардан кеза-кеза, ниҳоят текис йўлга чиқиб олдим. Бунинг учун қанча сабр қилишимга, азоб чекишимга тўғри келди. Аммо уддаладим.
Меҳр-муҳаббат билан дилларни забт этиш мумкинлигига ишондим...
(Тамом)
@ibratli_sozlar
ТОШ КЕЛСА КЕМИРИБ ёҳуд САБР ЧЕГАРАСИ!
Аёл номидан....
~~Ўша кунларни эсласам, этим жимирлаб кетади. Аммо бари ортда қолди. Ҳозир мендан бахтли инсон йўқ. Бахтни одамнинг ўзи яратар экан. Ҳаёт синовлардан иборат, уларнинг қаршисида ўзингни йўқотмай, кураша олсанг, марра сеники экан. Ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг чораси бор, фақат одам меҳнат ва муросадан чекинмаса, ширин каломини атрофдагилардан аямаса, бари ортда қолар экан. Келинг, яхшиси, сизларга ҳаётимни бир бошидан гапириб берай…
Болалар уйида улғайганман. Ота-онамнинг кимлигини билмайман. Меҳрибонлик уйи ходимлари мени бино эшиги ёнидан топишган экан. Ким ташлаб кетган? Нима учун? Бу саволларга ҳалигача жавоб топганим йўқ. Шу-шу, ўн етти йил давомида биров мени сўраб келмади. Етимхонада болалигим ёмон ўтмаган. Ота-онамни соғиниш ҳиссини айтмаганда, тарбиячи опаларимнинг меҳру муҳаббати биз, болаларнинг ўксик кўнглимизга малҳам бўларди. У ерда дўсту дугоналарим билан ҳозир ҳам кўришиб турамиз. Мен яхши ўқирдим, орзуйим олийгоҳ талабаси бўлиш эди. Китобга муккасидан кетганимни кўрган тарбиячи опам «Сендан, албатта, олима чиқади», дерди. Хуллас, билим бобида ўзимга ишонардим. Аммо биринчи йили ўқишдан йиқилдим. Тушкунликка тушмай, янада қаттиқ тайёрланишга киришдим. Табиатан оптимист бўлганим учун тушкунликка тушмасликкатиришардим. Иккинчи гал омад менга кулиб боқди. Педагогика билим юртининг толибасига айландим. Ўқишга киргач, ўз билимларимни бойитишга
янада қаттиқ киришдим. Курснинг энг аълочи қизи эдим. Турли танловлар ва мусобақаларда юқори поғоналарни забт этардим. Учинчи курсга келиб, амалиёт ўташ мақсадида бир мактабда дарс ўта бошладим. Болажонлар билан ишлаш жони дилим эди. Уларга бор меҳримни бердим. Бошланғич синфга дарс берардим. Ўқувчиларимнинг кўпчилигини катталар олиб келиб, олиб кетишарди. Бир марта Сарвар исмли ўқувчимнинг онаси бетоб бўлиб қолди-ю, ўрнига бир йигит уни олгани келди.
Истарали, 24-25 ёшлар атрофида, либослари ўзига ярашган, кўркам бу йигит шундан сўнг мактабга
серқатнов бўлиб қолди. У Сарварнинг тоғаси экан,
жиянини ҳар куни ўзи олиб келиб қўярди. Ора-сира мени гапга тутарди. Шу тариқа танишиб олдик. Бир куни у мени учрушувга таклиф этди. Бирор йигит мени учрашувга таклиф қилмаган эди. Шошиб қолдим. Маъруф ака менга ёқарди. Лекин мени ҳам ёқтиришини сира кутмаган эдим. Учрашув илиққина ўтди. Маъруф ака ўқиш жойимга ҳам бориб, мени кутиб оладиган бўлди. Дарсим иккинчи сменада эди, дарров қоронғи тушиб қоларди. Шунинг учун машинасида ётоқхонага элтиб қўярди. Дўстона муносабатларимиз муҳаббатга уланди. У киши менга севги изҳор қилган кунни ҳаётимдаги энг бахтли кун десам адашмайман. Бир-биримизга қаттиқ боғланиб қолдик. То ўқишни
битиргунимча учрашиб юрдик. Бу пайтда Маъруф ака дадасининг шахсий фирмасида ишларди. Дипломимни қўлимга олгач, суйганим менга совчи юборишини айтди. Аммо… асосий муаммо шунда эдики, унинг оиласи ҳали мен ҳақимда билмасди. Бунинг устига совчилар қаерга келишади? Шуларни ўйлаб, дардимни меҳрибонлик уйидаги энг яқин тарбиячи опамга айтдим. У киши:
- Шу ҳам муаммоми? Албатта, менинг уйимга келишади. Манзилимни бер. Ахир, ўз қизимдексан-ку! — дедилар. Шундай қилдик. Маъруф аканинг онаси ва катта опаси тарбиячимнинг уйига боришди. Мен ҳам ўша ерда эдим, уларга чой олиб кирдим. Ҳойнаҳой, улар менинг келиб чиқиш тарихимдан бохабар эканлар шекилли, қовоқларини очишмасди. Ота-онам, насабимни суриштиришди. Тарбиячи опам бу номаълум эканлигини айтганларида, уларнинг энсалари котди.
Маъруф ака билан ўртамиздаги муҳаббатнинг синовли даври бошланди. Унинг онаси ва икки опаси бирга бўлишимизга қаттиқ қаршилик қилишди. Аммо ўғиллари аҳдида қатъий турди. Бир йил шу тариқа ўтди. Маъруф акам «уйлансам, фақат Зулфизарга уйланаман, бўлмаса, тоқ ўтаман», деявергач, катталар таслим бўлишди. Ичимизга сиғмай қувондик. Аммо… бу бизни айириш учун қилинган бир тузоқ экан. Тўйдан сўнг елиб-югуриб, ойижоним ва дадажонимнинг хизматларини қилдим. Қайнотам яхши инсон эди, раҳматли. Ойижоним эса… кинода кўрганим ёвуз оналардан қолишмас эди. Ҳар қадамда мени «чақиб» олар, ишимдан камчилик топиш, тергашдан сира чарчамас эди.