Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
—Сиз мени шунча пайтда билмабсиз! Мен ҳам сизни билмабман. Бу таклифингиз жирканчликдан бошқа нарса эмас. Мен қандай беникоҳ...
—Ҳеей... -йиғи аралаш гапираётсам, менсимай гапимни бўлди. —Ўзингдан сипони ясама. Ёки бу суратдаги ишлар никоҳдан кейин бўлдими? Ҳораминг чиқиб бўлиб мени ёнимга келиб, қориялик қилмагин тушундингми?
Ҳатто ўзинг буларни дадил инкоp этолмаяпсан.
Кет! Йўқол энди бу ердам!
Дилим оғриди. Кўнглим парча-парча бўлди. Қалбим ёнди.
Менга аччиқ гапириб кириб-кетган, Беҳруз акани ортидан қараб кўз ёшларим билан қолдим.
Дарвоза тарақлаб беркилди.
Оёғимга тош бойлангандек, қадам ташладим.
Ҳатто тошбақа ҳам, мендан тез юрса ажабмас ҳозирги ҳолатимда.
Оёғимни ердан узолмаяпман. Судраб қадам босяпман.
Нечадур қадам ташлаб ерга ўтириб қолдим.
Алам, изтироб, рашк, камситилиш бари-бариси мени эзиб ташлади.
Ёнгинамга ширқ этиб тушган нарсага қарадим. Бу Беҳруз акани туғилган кунида совға қилган клонли кумуш занжирим эди.
Ундаги Ф ҳарфи қийшайиб қолганди.
Бошимни базор кўтариб, юқорига қарадим.
"—Ҳув анави ойнани кўряпсанми? Ўша бизни ётоқхонамиз ойнаси. Тўйдан кейин, ой иккимизни висол онларимизни шу ойнадан мўралаб томоша қилади"
Бир сафар учрашувимизда, уйдан нимасинидур олгани келганда, шундай ҳазил қилганди. Қизарганимни кўриб,
"Сени ҳаёйинг билан севаман" дегандилар.
Энди эса...
Дераза пардасини беркитди.
Аммо чироқ нури таъсирида сояси кўриниб турарди.
Ҳудди атай қилгандек. Ойна олдида хонадаги ҳамроҳини бошидан ёпинчоғини олди.
Бағрига тортди.
Ортиқ чидолмайман. Уларни соялари бир-бирига сингиб кетди.
Мен адо бўлдим.
Мен тугадим.
"—Беҳруз & Феруз қара ҳатто исмимиз ҳам бир-бирига ҳамоҳанг. Аллоҳ бизни бир-биримиз учун яратган."
Бир пайтлар айтган гапларини эслаб, юрагим санчди.
Амаллаб ўрнимдан турдим.
Икки қадам юрдимми-йўқми? Ёнгинамга чийиллаб акамни машинаси тўхтади.
—Нимаа? Нега келибди? Эндиям йўқолиб кецин шунча пайт йўқ бўлган ерига. -деди Шаҳодат опа асабийлашиб. —Нега биттаю-битта ўғлимни тўйи тинч ўтмайдия. Биринчисини кетиб бузганди, иккинчисини келиб бузмоқчими? Бекорларни ўйлабди. -Шаҳодат опа ичидаги гапларини алам билан гапирди. -Сен чиқиб айт. Йўқолсин! Беҳрузни унуцин. Бор тез.
—Ҳўп амма. -жияни аммасини важоҳатидан чўчиб, шошиб чиқиб кетди.
🍃 🍃 🍃
Умид билан кўзларимни дарвозага тикиб турар эканман. Анча вақтдан кейин, бояги йигит чиқди. Ва мен томон тез кела бошлади. Аммо мени кўзларим Уни ортида эди. Беҳруз акани кутаётгандим.
Лекин чиқмадилар.
—Менга қаранг. Тез бу ерда кетаркансиз, ростиям кетинг. Бўлмаса аммам сизни шарманда қилади аниқ. Ўзизга жабр бўлади.
—Беҳруз акага мен келганимни айтдингизми? Менга уларни чаиқириб беринг илтимос. -дедим зориқиб.
—Тушунинг бундай қилолмайман. Ниятингиз нима ўзи? Ўзингизку, кетган, энди нимага эришмоқчисиз? -деди менга ёмон қараб.
—Йўўқ мен кетмадим! Мени ўғирлашди. Буни Беҳруз акага айтишим керак. Мен улардан кечиб кетмаганимни айтишим керак. -дедим овозим йиғлаганим учун қалтираб, ва баландроқ чиқиб.
—Тушунсангизчи... энди бу аҳамияциз. Беҳруз ака бошқа қизга уйла....
—Менга қара! -йигит гапини тугатмай, Беҳруз акани ойиси чиқди. Менга нафрат билан қараб, ёнимга келиб, елкамдан силтаб ушлади. —Ўғлимни бир марта шарманда қилганинг етмадими? Нега келдинг яна юзсиз? -дедилар қаттиқ гапириб.
—Мен... Беҳ-Беҳруз а-ка... тў-йи-миз...
—Ҳее дудуланмай ўл фоҳиша. Иффациз. Ўғлим сендан кечиб бўлган. Унга юзига оёқ қўйиб, қочиб кетиб, бошқани қўйнига кирган, юзсиз номуссиз аёл керакмас. Тез йўқол бу ердан. Акангга телефон қилдим.
Уяциз синглингни олиб кет деб.
Тур уйимдан нарёқда кутиб тур. Бор йўқол.
—Илтимос холажон. -дедим титраб,мен ҳақимда нималарни ўйлашаяпти булар? Ахир мен ундай қиз эмасдимку.
Бу ерга келишим хатодур биламан. Аммо мен Беҳруз акани яхши кўраман. Улар мен ҳақимда бундай ўйлашларини истамайман.
—Кет дедим сенга юзсиз...
Мени итариб ташладилар. Натижада йиқилиб тушдим. Ўзи шилинга тиззаларим оғриқ берди. Кўзларим ёшланди. Нега бунча хўрлик?
—Ойии... -қадрдон овоздан бошимни кўтардим. Дарвоза ёнида Беҳруз ака турардилар. Оппоқ спорт кийимида, аслида бундай кийим тўй ўтгач, келин олдига киришдан олдин кийиларди. Баттар йиғлаб юбордим.
#baxt_manzili
Бахт манзили
(8-қисм)
Раҳима амма тиним билмас, ҳали ҳовлидаги райҳонларни қуритиб, уқалаб идишларга солар, ҳали гармдориларни битта қўймай териб олиб, ипга тизарди.
Тонг саҳар чой ичиб ўтирар эканлар дарвоза тагида тўхтаган машинанинг овози эшитилди.
—Эртага Асқаржонни чақирай, мени олиб кетсин, Умидамни сизга, сизни топширдим,,— деди.
Шу пайт дарвоза оҳиста очилиб, елкасига тўрва халта илган, қўлида яна битта катта сумка кўтарган Турсунмурод кириб келди.
—Вой, отам, Турсунмуродим, келдингми, жигаримдан ёдгорим,—Раҳима амма жиянини қучоқлаб йиғлар эди. Умида умрида биринчи марта бувисининг йиғлаганини кўриб турарди.
— Бўйларингдан ўргилай, кел, ўтир ёнимга!-У яна Турсунмуроднинг пешонасидан ўпиб қўйди. Дилбар отасини маҳкам қучоқлаб кўришди. Одина ийманиб, эрининг елкасини қоқиб қўйди...
Шу куни бу ҳовлида байрам бўлди. Қизлар куёвлари билан бирга келдилар. Лобарнинг эри кабоб пиширган, Санобарнинг турмуш ўртоғи ош дамлаган.
Дастурхон устида ўтирганларида Раҳима амма бир ривоят айтиб қолди:
— Қадим замонда қирқ йилдан буён тоат‑ибодатда юрган солиҳ, мўмин ака билан гуноҳкор, осий ва фосиқ ука бирга яшаб келишар экан. Кунларнинг бирида аканинг қалбига шайтон кириб: «Қирқ йилдан бери Аллоҳга ибодат қиласан. Етар энди. Уканг қирқ йилдан буён кайфу сафода. Сен ҳам озгина гуноҳ қилсанг, нима бўпти?» дея васваса қилди. Укаси эса: «Мен қирқ йилдан бери гуноҳ ишлар қилдим. Аллоҳдан шунча юз буриб юрганим етар, бугундан бошлаб тавба қилганим бўлсин», деди. Натижада, ака тўсатдан вафот этиб, нияти гуноҳ томонга бурилгани сабабли зиён кўрди. Гуноҳкор ука тавбаси туфайли ўлими олдидан бўлса ҳам, нажот топди. Қиссадан ҳисса шуки, амаллар охирига қараб қадр топади. Аммо инсон ҳар қанча ибодат қилса ҳам, битта гуноҳи туфайли ҳаммаси барбод бўлиши мумкин. Оилангизни асранг, тавба қилинг. Қизларим, куёвларингизни Пир деб билинг, измидан чиқманг. Ҳаммамизга гўзал хотима берсин,-деди ва давом этди
—Одинахон, қаранг эркакларнинг борлиги қандай яхши. Уйлар ҳам тўлиб қолди. Энди жўнатманг Турсунмуродни. Ҳали ўзим ҳам айтаман. Кетмасин. Қишлоқларда йигитлар гурра-гурра отланиб кетиб қоляпди. Уйларни ҳувиллатиб, кўнгилларни ҳувиллатиб. Аёллар бевалардек яшамоқда. Болалар етимдек катта бўляпди. Оталар-оила устуни! Улар ҳар оқшом ўз уйида бўлиши шарт!
Декабрнинг бошида биринчи қор ёғди. Оппоқ-оппоқ қорлар заминни нурга тўлдириб осмондан укпардек учиб тушаркан Одина кўнглидан ўтаётган ҳаяжонларини Турсунмуродга қандай етказишни билмасди.
— Дадаси, яна ота бўласиз, шекилли... Шу сафар ўғил туғсам керак, кўнглим сезяпди...
Турсунмурод хотинини кўтариб олди...
Хушхабар бир келса, қўшалоқ келади деганларидек Санобар ҳам, Лобар ҳам хомиладор бўлган эдилар.
Одина аввалига қизларидан уялиб айтмай юрди.
Ёзнинг охирларида Одина, кузнинг биринчи ойида олдинма-кетин опа-сингиллар фарзандлик бўлдилар.
Одина қизларининг бешик тўйига чақалоғи Султонмуродни кўтариб борди.
Бу— эртак эмас. Битта оқила аёл бутун бошли сулолани сақлаб қолиши, битта ёмон хотин эса катта-катта оилаларни пароканда қилиб юбориши мумкинлиги ҳақидаги ҳикоя.
Турсунмурод бошқа чет элга кетмади. Жажжи ўғлини кўзи қиймади.
Баҳорнинг илик узилди кунларида қишлоқдан ёмон хабар келди. Раҳима амма вафот этибди. Жума куни эди. Соппа-соғ юрган амманинг жойнамоз устида жони узилибди.
Жанозага тумонат йиғилди.
Ўткинчи бу дунёда яна бир инсон мангу дунё сари сафарга отланган эди. Энди унга қилган эзгу амаллари, силайи раҳмда устивор бўлган ҳаёти, инсонларни яраштириш йўлидаги бажарган ҳатти-ҳаракати, ибодатлари, ортидан қилинган дуолар йўлдош бўла олади...
Тобут шу қадар енгил едики, олисдан кўрган одам уни учиб кетяпди деб ўйлаб қоларди...
Бу дунёда фақат эзгулик улашиб яшаганларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.
Бир оилани сақлаб қолган фариштадек Раҳима амманинг мангу дунёга қилган сафарлари бехатар борар жойлари Бахт манзили— Жаннат бўлсин!
( тамом )
@ibratli_sozlar
#baxt_manzili
Бахт манзили
(6-қисм)
—У хато эмас, гуноҳ қилган, амма.
— Майли, ҳамманинг ўзига инсоф берсин.
Кечаси энди кўзи илинган экан, қий-чув бўлиб қолди. Қизлар қийқирар, бир-бирини қучоқлаб бақирар, айниқса Умида билан Дилбар шодлигини ичига сиғдира олмас эдилар.
— Бувижон, ўқишга кирибман!
—Аммажон мен ҳам кирибман! Иккала қиз ҳам контракт асосида ўқишга кипган эдилар.
Тонгда Асқаржон келди. Тўлиб-тошиб. Машина юкхонасидан егуликларни туширар экан, ҳаммага ҳазил қилар, дам онасини қучоқлар, дам қизининг пешонасидан ўпиб қўяр эди.
Кечки пайт эса меҳмонлар уйига қайтадиган, ўқишлар бошланганда Умида қайтиб келадиган бўлди.
Кечки овқатдан сўнг дастурхонга фотиҳа ўқилгач, Раҳима хола Одинага елим ҳалта узатди
—Бу Умида билан Дилбарнинг бир йиллик контракт пули. Асқаржонни дуо қилиб қўясизлар. Бизга рухсат. Дилингизни оғритган бўлсам, ҳамма нарсага тумшуғимни тиқиб, сизларни безовта қилган бўлсам, узр сўрайман. Насиб қилса, яна кўришиб қолармиз.
Қизлар илк бор кўрганларида ёқтирмаганлари бу аёлнинг кетиб қолаётганидан жуда хафа эдилар.
—Битта иш чала қолди. Турсунмуродни чақиринг. Ҳалиям бўлса, битта ўғилга ҳаракат қилинглар.
Меҳмонлар кетди. Улар билан файзга тўлган ҳовли яна ғариб бўлиб қолганди. Ҳовли бурчагидаги тандир ҳам қовоғини уйиб олган, ягона олма дарахти ҳам куз келмай баргларини узиб, кўксини чок қилар, полиздаги экинлар ғариб, қизлар кўнгли ҳувиллаб қолганди.
Раҳима амма ўзи билан ҳовлининг файзини олиб кетди, аммо уйга барака ташлаб кетди.
Қизлар патир ёпиб берар экан нонларни буюртмачилар уйдан олиб кетар эдилар.
Санобар охирги нонни узиб олди, юзига сув сепиб, саватга ташлади. Аввал қўлидаги енгликни, сўнг устидаги отасининг эски кастюмини ечиб, тандир ёнидаги илгичга осди, сўнг саватни кўтариб келаркан, кўзи эшикдан кириб келаётган эркак ва аёлга тушди
—Вой, вой, ассалому алайкум,- шошиб қолди у. Қўлидаги саватни айвонга ташлаб, кўришмоққа чоғланди.
Аввал қайнонаси билан қучоқлашиб кўришди, кейин турмуш ўртоғига салом берди.
—Нон ёпдингизми? Бунча чиройли. Биз ҳам тандир ўрнатсак бўларкан-а, шунақа нонлар ёпиб берар эдингиз.
Ичкаридан Одина чиқиб келди.
Югуриб келиб қудаси билан кўришди, уйга таклиф қилди. Худди орадан ола мушук ўтмагандек, икки қуда етаклашиб уйга кирдилар. Ёшлар ҳовлида қолди.
— Бунақа ҳунаринг борлигини билмас эканман—кулди Козим.
—Ўзи яқинда ўргандим, нондан олинг...
Санобар кетди... Одина ўзига билдирмай, ортидан тош отиб юборди. Қани Раҳима амма ёнида бўлса, раҳматини айта олса. Ишқилиб, энди қизи тиниб-тинчиб яшаб кетсин.
Опаси кетгач, Лобар ҳам ўйчан бўлиб қолди. Энди нонларни она-бола ёпадилар.
Орадан икки кун ўтиб Санобар қўнғироқ қилинди
— Ойи, мен ўрандим! Козим ака жудаям хурсанд бўлдилар.
—Муборак бўлсин, болам, қўша қари, ўзингдан тин!
Бозорлик қилиб бўлган Лобар ҳавонинг бўғилиб турганидан кўнглига ғулғула туша бошлади. Ёмғирпўшсиз чиқибди. Тезроқ уйга боришим керак. Йўқ, улгурмади. Ёмғир шаррос қуйиб юборди. Бошига қўлидаги елим халтани қўйиб кўчани кесиб ўта бошлади. "Ғиййқ" этиб тўхтаган машинадан тушган йигит қизга қараб бақирди
—Кўзингизга қарасангиз бўлмайдими? Жонингиздан тўйганмисиз? Лобар бошидаги халтани олиб, кечирим сўраш учун ўгирилди. Йигит ёмғир ювган юзлари оппоқ, қошлари қоп-қора, шаҳло кўз, ғунча лаб қизга қараб бақиришдан таққа тўхтади.
—Тўхтанг, олиб бориб қўяман. Ўтиринг машинага!-деди. Орқалаги машиналарнинг пайдар-пай сигнал чалаётганини кўрган қиз машинанинг орқа эшигини очиб ўтириб ола қолди. Манзилини айтди.
Йигит умри бино бўлиб бунақа чиройли қизни кўрмаган эди. Табиийлик тобора ноёб бўлиб бораётган шаҳарда, оддий либосдаги пардозсиз гўзалнинг учраб қолиши мўъжиза эди.
—Қаттиқ бақириб юборган бўлсам узр сўрайман,-деди йигит
— Йўғе, ҳамма айб ўзимда. Тезроқ ўтиб кетай дебман. Кўрмай қолдим. Сиз мени кечиринг.
Қиз сумкасини титкилаб, пул узатмоқчи бўлди
— Киракаш эмасман, шу ерда турасизми? Йигит ундан айрилгиси келмаётгани сезилиб турарди. Лобар индамай кириб кетди. Ёз ёмғири тиниб, осмонда яна қуёш порлай бошлаганди
(давоми бор)
Эски кийимларингни аламларинга қўшиб ёқиб юбор...
Ажрашаман дема болам. Майли, бегонага кӯнгил қӯйган бӯлса,юрса ҳам майли .Юрса юраверсин! Фақат ажрашаман дема. Сабр қил! Юриб,юриб Қайтади бир кун. ..
Албатта қайтади. Ӯша шаҳарлик олифта бир кун ҳайдайди "Қишлоқи" деб. Сен сабр қил! Уч боланг бор болам.
Чиққан қиз чидан ташқари ,кенг ховлига сиғасан.
Кӯнглинг сиғмайди болам, кӯнглинг сиғмайди.
Ӯзингдан қоча олмайсан. Ғам ташвишинг, фикру хаёлларинг билан бирга келасан, инсон ӯзидан ӯзини қандай олиб қочади.
Уйинг бор, Қайнона, Қайноталаринг сен томон.
Яшайверасан. Юрсанг турсанг ёдингга тушаётган бӯлса, узоооқ сафарга кетган деб ӯйла.
Шкафга кийимларига ёзув ёзиб илиб қӯй!
ДАДАСИ БАХТЛИ БУЛИНГ. БИЗ ШУ КОСТЮМ ШИМИНГИЗГА ХАМ ШУКР ҚИЛАМИЗ.
БИЗ СИЗНИ УНУТМАЙМИЗ.
ХУДО ХОХЛАСА кӯрасан, қайтиб келиб, ӯша ёзувларни ӯқиб, минг пушаймон ейди.
Болам шахарликлар ӯзларига қараб юради-да.
Ӯзларига аро бериб, қош кӯзларини бӯяб, ширин атир уполар кӯйиб, эркакларни ӯзларига ром этади-да.
Сен уч болани бирин кетин туғиб, ӯзингни ташлаб юбординг болам. Ӯзингга аро бермайсан.
Чиройли бӯлганинг билан эркакларга хушмуомила, ӯзига аро бериб, чиройли кийиниб юрадиганлар ёқадида.
Менга қара болам. Мен сени бекорга бу далада гаплашайлик демадим. Келинлар эшитмасин дедим. Маҳаллага гап сӯз бӯлмасин. Шахарга ишлагани кетди денглар.
Бугундан бошлаб ӯзингга қарайсан.
Эрталабда ӯсма қӯйиб, чиройли кийимларингни тӯй тӯпага сақламай кийасан.
Кунда келинчаклардек кӯйлакларингни, рӯмолларингни алиштириб,фақат кулиб гапирасан. Эшитдингми?
Биров билмасин дардингни!
Кулиб юрасан. Тамом. Қайнона, Қайнотангга хам ширин гапириб, кулиб, худди бахтли қилиб қӯрсатасан ӯзингни.
Билганлар гапираверсин. Сен ӯзингни, болаларингни ӯйлайсан. Йиғлама, мени қизим бӯлсанг йиғламайсан!
Фақат кулиб, уй ишларингни қилиб,фарзандларни яхши тарбиялаб, хар кунингни байрамдек ӯтказасан.
Сақлама кийим. Кийимларингни кий. Акаларинг маош олишса яна олиб берамиз.
Нима каминг бӯлса биз қилиб берамиз Факат ӯша эшикдан кетмайсан.
Тур! Хозир бориб мана бу кийимларингга аламларингни қӯшиб ёқиб юбор!
Ҳар куни астағфируллоҳ дейсан.
Ҳаёлингга ӯша шахар, куёвим яна ёмон фикр келдими, шу фикр кетгунча АСТАҒФИРУЛЛОҲ деб айтиб юраверасан.
Сен МУҚАДДАС АЁЛСАН.
Сени қалбинг пок, севгинг абадий!
Сен кечиргувчи умр йӯлдош, ЖАННАТ ОЁҒИНГ ОСТИДАГИ АЁЛСАН!
Кӯз ёшингни саждада тӯк! Аллоҳдан инсоф тила!
Бор борақол, СЕН шундай ӯзгаргингки, СЕНИ танимай қолайлик!
Муқаддас Аёллик номингга доғ тушмасин!
Сенга уч фарзандни бериб қӯйган Роббим сени ёлғиз қолдирмайди.
Матонатли, иродали, бир сӯзли, қалби пок, Хаммага яхшилик тиловчи, кундошни хам душман эмас, Сингил деб тан олувчи, хар бир кундан қувонувчи, фарзандлар учун жонини фидо қилгувчи, дардини яшириб, ӯзини бахтли хис қилувчи бӯлишингни истайман.
МАҒРУР БӮЛ! СЕНИ ҚАДРИНГГА ЕТМАГАНЛАРНИ АЛЛОҲГА ТОПШИРАМИЗ. ӮЗИ ТӮҒРИ ЙӮЛГА СОЛСИН
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
🔥IFFAT🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 10.000 soʻm.
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
#ИФФАТ. 14
🍃 🍃 🍃
"ФЕРУЗА"
Кун билан тун ҳам аҳамиятини йўқотгандек, саноқда ҳам адашдим. Неча кундан буён шу ердаман билмайман.
Дераза ойналарни синдириб, ғалва кўтарганим учун, мени деразиси йўқ. Паталокка яқин жойда бир портичкаси бор хонага олиб кириб қўйишди. Ундан тушаётган ним ёруғлик, қуёшми, ёки свет ёруғими англолмайдиган даражада миям карахт бўлиб қолганди.
Менга ортиқча зуғм қилишмайди. Бир ёши каттароқ аёл бор. Юзига ниқоб тақиб олганку, мен қомати, ва кўзи атрофидаги ажинларидан ёши катта экан таҳминга келганман.
Шу аёл менга егулик олиб келади. Хожатга олиб бориб келади.
Бир оғиз гапирмайди.
Менда ҳар хил ўй-ҳаёллар бу вақтда томоқдан луқма ўтармиди?
Иштаxaсиз, ҳеч нарса егим келмайди. Ухлашни ҳам хоҳламайман.
Ора-орада бир-икки марта менга қандайдур укол қилишди. Менимча бу ухлатадиган дори эди.
Қачон-қандай ухлаб қолганимни, қанча вақт ухлаганимниям билмайман.
Шу уйқудан кейин, қорним ғулдираб, овқат талаб қилади.
Жуда бўшашиб, холсиз ўлигини судраган одамдек, хонани айланаман.
—Мени нега бу ерда ушлаб туришибди? Сабаби нима? -дедим бир кун, тирноқларимни олиб қўяётган аёлга. Девор таталаб, улар синиб қонаб кетганди.
Аёл бир қараб, қўйдию, жавоб бермади. Уни кулранг кўзларида бирон бир маъно уқолмадим ҳам.
—Ёрдам беринг илтомос. Мендан яқинларим ҳавотир олишяпти. Сизниям фарзандларингиз бордур. -дедим ишини тугатиб, чиқиб кетаётгандан қўлларига чирмашиб.
Менга бир қарадида, қўлини силтаб, тортиб олди. Индамай чиқиб кетди. Мен умидсиз бурчакка ўтирганча тиззаларимни қучдим.
Дадажоним, нималар қиляпти экан? Мен ҳақимда ёмон гумонда бўлмасалар бўлди.
Акамчи? Уларни ишончини оқлай дердим доим. Аммо....
Қийналиб кетдим. Улар мен ҳақимда нималарни ўйлашаяпти экан.
Беҳруз акачи? Мендан ранжимадилармикан?
Тўйимиз куни йўқ бўлиб қолганим Уларга салбий таъсир ўтказмадимикан?
Кўзларимда думалаб тушган ёшим, бу хонадаги менинг ҳамроҳим.
Шу туриш ухлаб қолибман. Кимдур "Уйғон" деб елкамга туртди. Бошимни кўтарсам, қўриқчи эркак. Бу эркакни ҳам юзида ниқоби бор. Ҳеч юзини кўрмаганман. Дағал овози эса, қулоқларимга ўрнаб қолган.
Хонага кирмаса ҳам, эшик олдида анави холага бир нималар дерди кириши олдидан. Шундан ўрнаб қолган.
Ўзинг ҳисобида адашган нечадур кунлар давомида фақатгина бир овозни эшитсанг. Уйқингда ҳам танийдиган даражага бориб қолар экансан.
—Тур кетадиган пайтинг келди. -деди яна бир туртиб, бу гапдан сапчиб ўрнимдан тураман деб, увишган оёқларим панд бериб қайта ерга қадалдим. Лекин буни аҳамияти йўқ. Муҳими мен оиламга қайтаман...
#ИФФАТ. 12
—Унчаликка бормагандир. Фол очаверма! -Шаҳодат опа эрига чимирилдию, индамади. Ҳали ўғли келсин. У билан гаплашади.
Кеч кириб, кайфияциз қайтган Беҳруз, овқат маҳали ҳам чеҳраси очилмади.
—Ўғлим келиндан ҳабар борми? -деди дадаси Қудрат ака.
—Йўқ! -деди Беҳруз бу мавзу очилгани кайфиятини янада тундлаштирар экан.
—Нега келин дейсиз? Ҳали келин бўлиб улгурмаганди. Қиз эмас, туз эканда бу. Эссиз севганинг бор экан. Нега ўғлимни умидлантирасан-а савил? Қанчасига ҳисоб бериб чиқяпман. Шу нарсалар деб, телефондан ҳам безиб қолибман. Шунча одамни ўйинчоқ қилди юзсиз.
—Ўзингдан-ўзинг ҳар бало деяверма! -Қудрат ака столга бир уриб, хотинига дўқ урди.
—Мен ростини....
—Ойиии. -яна гапирмоқчи бўлган, ойисини тўхтатди Беҳруз. —Илтимос шу мавзуни қўзғаманглар.
—Ўғлим мен...
—Ойи илтимос. -Беҳруз чарчоқ билан деди. —Мен кетдим. Қорним ҳам унчалик оч эмасди.
Столдан туриб кетган ўғлига бироз ичи ачишди ота-онасини.
Шаҳодат опа дастурхонларни йиғиб бўлгач, идишларини раквина олдига жойладида. Олдин Беҳруз билан гаплашиб олишни маъқул кўрди.
—Буларни кейин юваман. -фартугини ечиб, илгакка илди-да, ошхонадан чиқиб кетди.
🍃 🍃 🍃
—Дадаси бирон ҳабар борми? Ахир бугун учинчи кун. Наҳот топишолмаётган бўлишса.
Зебо ётоқда ўйчанг ўтирган эрини олдига ўтириб сўради.
—Ўша салондаги қиз Феруза ўзи қочишни хоҳлаганини, У шунчаки ёрдам берганини айтди. -деди қўллари мушт тугилиб.
—Ишонмайман! -деди Зебо бу гапдан бир қалқиб. —Ферузани мендан яширган ҳеч бир сири йўқ эди. Уни қочишга сабаби ҳам бўлмаган. Ахир У аллақачон, Беҳрузбекка кўнгил ҳам қўйиб бўлгандику...
—Бошим қотди Зебо. -деди Шароф ҳозирги ҳолатида ўзини жуда ожиз ҳис қилиб. —Мен синглимни асролмадим. Кеча тушимга онам кирибдилар. Нимадандур безовта. Балки бу Ферузани йўқолгани сабабдур.
—Қаерда экан-а бу қиз? Беозор, бировни дилини оғритмаган қиз эди. Кимни нима қасди бор экан бу қизгинада? Ишқилиб жони соғ бўлсин!
Зебо иложсизликдан, қайнисинглисини эслаб кўзлари ёшланди.
Бу хонадонга тун, уйқусизлик, узун бўлиб келганди.
Бошқа хонада, отаси юрагини ҳовучлаб янгилик кутарди.
🙋♀️ Қизлажонла!
🤦♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?
🤷♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман" деб жавоб беришади.
👩🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан ОСОН РЕТСЕПТЛАР каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.
💁♀️ Айниқса кундалик учун ОСОН РЕТСЕПТЛАР 🥘 турли таом, салат ва ширинлик ресептларини ва айниқса Нонушта учун осон ресептларни жойлаб боришади.
/channel/+j-vblT83Og8xZjc6
𝑨𝒚𝒐𝒍 𝒐𝒒𝒊𝒍𝒂 𝒗𝒂 𝒖𝒅𝒅𝒂𝒃𝒖𝒓𝒐𝒏 𝒃𝒐'𝒍𝒔𝒂 𝒎𝒖𝒂𝒎𝒎𝒐𝒏𝒊 𝒐𝒏𝒔𝒐𝒏𝒈𝒊𝒏𝒂 𝒉𝒂𝒍 𝒒𝒊𝒍𝒂 𝒐𝒍𝒂𝒅𝒊.
𝑩𝒊𝒛 𝒃𝒊𝒍𝒂𝒏 𝒉𝒂𝒓 𝒔𝒐𝒉𝒂𝒅𝒂 𝑸𝑰𝑹𝑶𝑳𝑰𝑪𝑯𝑨 𝒃𝒐'𝒍𝒊𝒏𝒈.
/channel/+TQSltgXYbdJiNTMy
/channel/+TQSltgXYbdJiNTMy
👸 @QIROLICHA 👸
Бир аёл лифтда туғиб қўйибди. Роддомга олиб келишса ҳам тинмай йиглармиш. Доктор уни кўнглини олмоқчи бўлиб:
- Кўйинг, йигламанг, мана ўтган йили бир аёл хаммага тамоша бўлиб метрода туғиб кўйган, лифта туққаниз хеч нарса эмас, - деса, аёл янаям баландроқ йиглармиш.
Доктор: - Тинчланинг, нимага баттар додлаяпсиз? - деса, Аёл:
🇷🇺 Бепул рус тилини урганишни хохласйсизми?
0-дан - 3 ойда рус тилида эркин ва мустакил мулокот килишни хохлайсизми?🔥
Eng muhimi sizda Bepul Rus tilini o’rganish imkoni bor bunday imkoniyatni boy bermang🌚🫂
Ulanib olish uchun: @Uzrutarjimonbot 🇷🇺
Тиббиёт ўзини фидо қилишни талаб қилади. Бу сўзлар Ферузага аталган эди. У ўзининг ёнган кўнглини шикасталарга фидо қилди. Шу тариқа, дардини унутди. Ёши ўттизга қараб кетсада, турмушга чиқиш сўзи луғатида йўқ эди. Ота-онаси гапира-гапира фойдаси йўқлигини тушуниб, қизни тинч қўйишди. Шаҳарда Феруза тинч: ҳеч ким уни ғийбат қилмайди, ортидан гапирмайди. Иложи бўлса, кечаю кундуз шифохонада. Азаматни ҳар куни туш кўради: ўша сойда биринчи марта дала гулларини қўлига тутқазган онни қайта-қайта кўраверади.
Бир куни касалхонага оғир аҳволдаги беморни келтиришди. Феруза бош врач сифатида дарҳол кўрсатмалар берди. Бемор эркак 35 ёшлар атрофида, автоҳалокатга учраганди. Юзи қонга беланган, зўрға нафас оларди. Ҳайриятки, уни сақлаб қолишди. Операциянинг ижобий ўтганини этишган Феруза ҳам одатига кўра, беморнинг ёнига кирди. Палата эшигини очдию, кўзларини шифтга қаратиб ётган… бир одамнинг… жудаям таниш одамнинг қаршисидан чиқди.
—Азамат…
Бу шивир шунчалик паст товушда айтилсада, бемор эшитди. Ўша овознинг эгасини ҳам дарҳол таниди. Танидию…
—Сен…
Феруза йиғлаб юбормаслик учун палатадан тезда чиқиб кетди. Аммо чидолмади. Хонасига кириб, ўкраб йиғлади. Сўнг унинг олдига бошқа кирмади. Аммо ҳамкасбларидан аҳволини суриштириб турди. Тузалиб бораётганини эшитиб, кўнгли таскин топарди. Аммо негадир уни кўргани ҳеч ким келмади. Кейин билса, оиласи қишлоқда экан, Азамат уларга хабар беришни истамабди. “Сиқилишмасин”, дегандир-да ўйлади Феруза.
Лекин орадан бир ҳафта ўтиб, унинг палатасига бир аёл келди. Феруза уни узоқдан кўрди. Чиқишини бир четда кутиб турди. Бу аёл унинг рафиқаси эканлигига ишонар, ичидаги бир нима унинг қандай эканлигини кўришга ундарди. Ўн йил давомида унинг қалбида рашк туйғусини тутатиб келган одам билан ниҳоят кўришади. Ўн дақиқалардан кейин аёл палатадан чиқди. Юзлари оқарган, мадори йўқ эди. Феруза унга синчиклаб қаради: қошлари ингичка терилган, лаблари қип-қизил бўялган. Нозиккина жуссаси ўзини анча ёш кўрсатади. Зарина… бу ўша почтачи қиз.
Кимдир унга тикилиб турганини сезган Зарина ҳам ярқ этиб ён тарафига қаради. У ҳам Ферузани бир зумда таниди: у деярли ўзгармаган, ўша ўзи ҳасад қилган, Азаматнинг ақл хушини олган -лаби устига қўндирилган холи ҳам ўша-ўша эди.
—Феруза… –Зарина қуйилиб келаётган кўз ёшларини тўхтатишни истамади. –Ниҳоят учрашдингларми? Мен тортиб олган Азаматни Худонинг ўзи қўлингга топширибди-ку! Мен ношуд эса…
Феруза уни хонасига бошлади. Заринага сув бергач, у Ферузанинг қўлларидан ушлади:
—Мени кечир, Феруза… сенга ноҳақлик қилдим. Севгим учун курашаяпман, деб ўзимни овутдим. Аммо… барини айтишим керак. Ўшанда… ўшанда биринчи марта ёнимга келганингда, тиззамда турган Азаматнинг мактубини сендан яширдим. Чунки уни яхши кўрардим. Қишлоққа келган кунимоқ севиб қолгандим. Армиядан биринчи бўлиб сенга хат ёзибди. Мен аламимдан хатини очиб ўқидим. Сенга айтган ишқ тўла гапларидан ичим ёнди. Бу муҳаббатни сенга беришни истамадим.
Феруза кўзларини катта-катта очганча, гўё туш кўраётгандек ёки Зарина бу гапларни унга таскин бериш учун айтаётгандек туюларди. Ахир қанақасига? Азамат… наҳотки, Ферузага хатлар ёзган бўлса?!
-Кейин яна кўп хат келди. Бари сенинг номингга. Уларни ўқирдим ва яшириб қўярдим. Бир куни унга хат олиб келдинг, эсингдами, Феруза? Ҳа, уни жўнатдим, фақат ўзим ёзиб жўнатдим. Сенинг номингдан ёздим! Ўша пайтлар нақадар худбин эдим, Феруза? Хатда бошқасини севиб қолганингни, уни унутишингни сўраб ёздим. Азамат шундай бўлсада, сенга хат ёзаверди, ёзаверди! Охири яна номингдан хат ёздим. Бу гал севганинг билан шаҳарга ўқишга кетаётганингни, унга турмушга чиқишингни айтдим.
—Ахир… нега?! Наҳотки шундай қилишга қўлинг борди, Зарина? Мен… менинг қанчалик қийналганимни била туриб?
—Нега чиқдинг сен? -деди Беҳруз акани ойилар жаҳли чиқиб.
Мен бир аҳволда уларга термулиб турардим.
—Ойи сиз кириб туринг мен ҳозир... -деди ойисига юмшоқлик билан.
—Жинни бўлма ичкарига кир. -тутоқиб кетди ойиси.
—Ойи кириб туринг сиз... Баҳром ойимни олиб кир уйга. -бояги йигитга буйруқ берди.
—Кирмайман! Сен бу юзсизни олдида нимани гаплашасан?
—Ойи тинчланинг. Ваҳима қилманг сиз кириб туринг илтимос. -ойисини жазава билан айтган гаплариба босиқлик билан жавоб бериб, жиянига имлади.
—Юринг амма. -йигит аммасини елкасидан тутиб, дарвоза томон юрди.
—Узоғи беш дақиқада кирмасанг қайтиб чиқаман.
Жияни ойисини мажбурлаб олиб кириб кетгач, Беҳруз ака менга бироз тикилиб қарадилар.
—Нега келдинг? -деди кейин совуқ оҳангда. Мен меҳр кутгандим. Балки лойиқ эмасдурман. Аммо мен айбдор ҳам эмасдим.
—Беҳруз ака мен қочмадим. Мени ўғирлашди. -дедим-у, йиғлаб юбордим.
Уят бўлса ҳам айтай, доим Беҳруз акадан ўзимни тортиб юрган бўлсам ҳам. Ҳозир жудаям ўзимни уларни бағрига отгим келди.
—Ишонайми сенга? -деди, кўзларидаги нафратни кўриб титраб кетдим. —Ўша мендан устун қўйганингни бағрини тўлдириб-тўлдириб, энди нега мени ёнимга келдинг? Йўқ шошма, қайси юз билан келдинг?
—Беҳруз акааа. Меен. Ҳеч кимни бағрига кирмадим! -сўзларим шунчалар ожиз чиқдики...
—Булар нима унда? Айт! Нима булар? Шу сенмисан? Менга қара. -иягимдан сиқиб ўзига қаратди. Кейин, телефонидаги расмларга...
—Кимни аҳмоқ қиляпсан?
У расмлар қаердан пайдо бўлди. Ахир мен ҳечам... ҳеч ким билан....
—Гапир деяпман сенга? -такрор расмга қаратганда, кўрганим ўзимга ишончимни озгина сўнишига ҳам сабаб бўлди. Юзи кўринмаган бу йигитни елкаси ипли либосим устидан белимдан қучган қўлидаги татуирофка...
Бу ўша мени қўриқлаган йигитни қўлида кўргандим. Наҳотки... наҳотки мени...
Мен бундай кунни эслолмайман. Аммо расмдаги жой ҳам ўша мен олиб ўтирилган хона эди. Аммо эгнимдаги кийим?
Наҳот ухлатиб қўйиб мени топташган бўлса?
—Нега жимсан? Ўзгача хотираларингни эслатиб юбордимми?
—Беҳруз ака мен ундай қиз эмасман. Наҳот мени билмасангиз? Мен бундай иш қилмадим. Булар ёлғон расмлар. -дедим зориқиб, бунчалар қийин қиз бола бўлиб яшаш?
—Ҳўп исботлачи, -деди Беҳруз ака, юзимга яқиндан тикилиб.
—Қан-қан-дай. -дедим ичимда умид учқуни ёниб, ҳозир ҳақиқатни борича айтиб берсам, бошидан охиригача. Беҳруз ака менга ишонадилар.
—Иффатинг ўзингда эканини исботла. Ҳозир ичкарига мен билан кирасан! Биз сен билан бирга бўламиз. Агар сен росдан ҳам бокира бўлсанг. Кейин никоҳимга оламан.
Нақадар жирканч таклиф. Мен кўнгил қўйган инсоним шу эдими?
#ИФФАТ. 16
—Бўлиши мумкин эмас! -дедим пичирлаб, ахир Беҳруз ака мени яхши кўрардилар. У нигоҳлар, у эътибор, самимий сўзлар ёлғон бўлиши мумкин эмас.
—Феруза... -янгам елкамга қўлларини қўйдилар.
—Ахир янга, қандай қилиб? Шунчалар осонми? Кечиш... ўрнимга бошқа топилиши. Ахир... -боғзимга оғриқли йиғи тиқилди.
—Беҳрузбек анча ҳаракат қилди сизни топишга. Акангиз билан тенг югурди. Аммо уч кун олдин дадаси қўнғироқ қилиб, ўғлини уйлашаётганини айтди.
Биз учун ҳам бу кутилмаган гап бўлди. Нимаям қилолардик? Сиз йўқсиз, анави салондаги қиз ҳам, ўз хоҳишингиз билан кетганингизни. У шунчаки қочишингизга ёрдам берганини айтибди терговда.
—Нимаа? -ҳайратландим. Мен қандай қилиб қочишим мумкин? Ахир мени ўғирлашдику.
Ахир мен....
Ўрнимдан туриб, ташқарига отилдим.
—Феруза қаёққа? Шошманг! -янгамни чиқириғини эшитдим-у, ортимга қарамадим.
Дарвозадан чиқдим. Кўчада фақат ҳар сим ёғочда нур таратаётган чироқлар бор эди ҳолос.
Албатта ҳозир айни кечки овқат маҳали. Ҳамма уй-уйида.
Мен эса пиёда Беҳруз акани маҳалласига йўл олдим.
Гоҳ югураман. Ўпкам тиқилиб нафас олишга қийналсам, бироз қадамимни секинлайман.
Яна кеч қолмай, деб югураман. Югурган пайтим оёқларим чалмашиб икки-уч бор йиқилиб ҳам тушдим.
Нега ҳаёт бундай қилди? Нега тақдирим бундай бўлди?
Кўз ёшларим юзимни ювар экан. Рўпарамда турган дарвозага қараб, ўксиндим.
Кичик эшиги очиқ. Ундан чиқаётган овозлардан, тўйдан қолган яқинлари анча экани кўриниб турарди.
—Кечирасиз? -дедим машинадан тушиб, қўлида каропка кўтариб кириб кетаётган йигитга. —Мен-менга Беҳруз акани, чақириб бера оласизми? -дедим тутилиб.
—Беҳруз акани? -у менга ҳайрон қаради. Ювингач, сочларимни қуритмагандим ҳам.
Нам сочларим югурган пайтим тўзғиб кетган. Тиззаларим йиқилганим учун, қонаб, мовий ранг кўйлагимни лозимини тиззаси қизариб, кир бўлиб кетган бир аҳволдаман.
—Илтимос. -дедим такрор. Ўз овоз тонимга ўзим ачиниб кетдим.
—Ҳўп! Лекин сиз кимсиз? Ахир бугун Беҳруз акам уйлан....
—Биламан! Чақириб беринг илтимос. Феруза....Феруза келди денг илтимос. -дедим ялингудек.
— Феруза? Сиз...сиз тўй куни қочиб кетган келинмисиз? -деди йигит ҳайрат билан қараркан.
Ҳўрлигим келди. Мен ҳақимда шундай ўйлашяптими?
Йигитга жавоб беролмай, йиғлаб юбордим.
Аҳволимга ачиндими? Мендан жиркандими? Ҳар қалай, қайта савол бермади.
"Мен ҳозир" дедию кириб кетди.
🍃 🍃 🍃
—Амма, Амма қаердасиз? -йигит шошиб кириб аммасини қидирди.
—Ҳа келдингми? Мен айтганимни олиб келдингми тўйхонадан?
Бу аёлларни ҳаёли қаердая. -Шаҳодат опа нолий кетди. Керакли нарсалари тўйхонада қолгани учун, қариндош аёлларни эътиборсизликда айблаб.
—Амма ташқарида...
—Нима ташқарида? -жиянини бежо кўзларига шубҳаланиб қаради.
—Дарвоза олдида, тўйда ғойиб бўлган келин... Феруза бир аҳволда турибди. -деди атрофга бир қараб қўйиб.
#Silai_rahm
Силаи раҳм
(1-қисм)
Арофат хола кичик ўғлини ҳам уйлантириб олса, бола-чақасидан қутулади, кейин-чол кампир ўзи маза қилиб яшайдилар. Янги келинлигида иккита қайнонаси бўларди. Яъни қайнонасининг ўзи ҳали келин эди. Қайнона бувида ҳамма нарса бўларди: ёнғоқ, майиз, асал, олма, анор, хатто қуйилтирилган сутгача. Уни фақат ўзи истеъмол қилар, бир "кел-кели" келиб қолса, Арофатга ҳам илинарди. Ўшанда бу кампир беркитиб овқат егани уялмасмикан? —деб хайрон бўларди. Энди ўзи ҳам борган сари кучдан қоляпди. Асал қиммат, бир литр олиб келса, катта рўзғорда битта ўтиришда тугайди. У орзумандлик билан пичирлади; "Худо хоҳласа, шу ўғлимни ҳам уйлантириб олсак, чол-кампир нафақамизни фақат ўзимизга ишлатамиз!"
Катта ўғлини тўртта боласи билан ўзидан битта олдинги кўчага бўлак қилган. Ўртанчаси ва уйланмаган кенжаси битта ҳовлида ҳозирча, ҳаммалари бирга яшайдилар.
Келинлари бир-биридан яхши. Кўнглига қарайдилар. Каттаси бўлак бўлиб чиққунча ҳам, ҳозир орасидан бир низо чиққанини кўрмади. Невараларининг олди мактабга чиққан, айримлари боғчага боради. Ўғиллари бир-бирини қўллаган, бир-бирини яхши ишларга чорлаган. Арофат хола фарзандларининг меҳр-оқибатини кўриб Аллоҳга шукур қилади. "Ёмон кўзлардан ўзи асрасин!"—дуо қилади ичида.
Ўзбекнинг кўплаб оилалари қатори қаҳрамонларимиз ҳам бировдан олдин, бировдан кейин бу дунё неъматларидан баҳраманд бўлиб юрибди.
Баҳор келишини кутиб ўтирмай февраль сўнгидаёқ кунлар исиб кетди. Энди томорқада иш қайнайди. Абдураҳмон амаки якшанба куни ўғилларини йиғди. Ҳаммаёқни саранжом-саришта қилдилар. Қуриган дарахтлар чопилди, ўтин қилинди ҳовли сатҳи тозаланди, азалдан саришталикка ўрганган йигитлар ҳазил-ҳузул, ғайрат билан бир талай ишни бажариб ташладилар. Ака-укаларнинг беғараз кулгуси билан пазанда келинлари тайёрлаган овқатлар паққос туширилди.
— Абдусамад, чемпионатни бошлаймизми? Анча бўлди ғалаба нашидасини сурмаганимга, —деди катта ўғил ўртанчасига.
—Ўтган сафаргига ўхшаб йиғлаб қочиб кетмасангиз бўлди,, Абдуғафур ака, —деди Абдусамад.
—Ман чемпион билан ўйнайман! Бошланглар бўлмаса, — гапга қўшилди кенжатой Абдушукур.
Кечқурун, барибир, салқин, хатто изғирини бор. Катта уйнинг меҳмонхонасида анча маҳалгача уч ака-ука шахмат сурдилар. Невараларнинг катталари кичигини ўйнатиб, келинлари идишларни ювиб, Арофат хола Абдураҳмон амаки билан бир ликопча ширинликни ўртага қўйиб, телевизор кўриб ўтирар
меҳмонхонадан ўғилларининг шодон қийқириғи эшитилиб қолар, келинлари билиб-билиб ишини қилар, хозирча бу уйда хушбахтлик, хушкайфият хукмрон эди.
Ташқарида эса борлиқни зулматга ўраб, қоп-қора тун кириб келарди...
Ҳаяжон босаётган Арофат холани
—Ойижон, сиз шундоқ кириб боришингиз билан қизини қўшқўллаб тутқазадилар, ҳеч ўйламанг! —деди Гулноза қайнонасининг юзига упа-элик сураркан.
—Опажон тўппа-тўғри айтяпдилар, ойижон, берса Абдушукурдек йигитга беради қизини, —деди қайнонасининг оёғига пайпоқ кийдираётган Нилуфар...
Арофат хола синглиси Шарофат билан кеча ўғли берган манзил бўйича Тошкентнинг чеккасида жойлашган маҳаллалардан бирига кириб бордилар.
Ҳовли жойлар ўртамиёна, дастурхон ҳам ўртамиёна, аммо қиз пошшанинг онаси—қуда бўлмишнинг юзида кибр зоҳирдек
эди. Арофат хола аввалги қудаларини эслади, бир-биридан самимий аёллар. Оналарини кўриб, қизларига харидор бўлган эди.
Арофат холанинг "Қизимизни бир кўрайлик", —деган гапига аёл лаби бурилиб чиқиб кетгандек бўлди.
—Опа, бунга ёқмадик шекиллик, —деди Шарофат—юзи буришяпди-ку. Битта кулмади-я, тавба... Синглисининг гапи шу жойда узилди. Эшикдан келин бўлмиш кириб келди. Қизнинг юзи табиий эмасдек эди, аммо хунук ҳам деб бўлмасди...
Опа-сингил анчагача гаплашмай, жим кетдилар.
Анчадан кейин Шарофат тилга кирди
—Опа, онаси ёқмади менга...
—Ўзимга ҳам, синглим...
—Абдушукур буни қаердан топди?
—Бирга ишлар эканлар," Қачон қарасам кулиб салом беради",-дейди. Қиз бола шайтон бўлади. Болам тузоғига илиндими деб қўрқяпман.
—Аллоҳ хайрлисини берсин, опа.
—Илойим, айтганинг келсин
Абдушукур бу гапларни эшитиб овози чиқмай қолди.
(Давоми бор)
#baxt_manzili
Бахт манзили
(7-қисм)
Лобар кўчага чиқолмай қолди. Нотаниш йигит гоҳ маҳалланинг
бошида, гоҳ шундоқ эшик тагида машинаси билан танда қўйиб олди. Шунда Раҳима амманинг гапларини эслади "Битта уйга битта эркак керак!"
"Агар дадам шу ерда бўлганларида бирорта одам остонамизга қадам қўя олмас эди!"-пичирлади лаблари.
Бугун ҳам бозорга бориши керак. Тез-тез катта йўлга чиқди. Шу пайт ёнига ўша кунги машина келиб тўхтади. Йигит машинадан чаққон тушиб қизнинг олдига туриб олди.
—Қочинг, мендан нима истайсиз?
— Машинага ўтиринг, гап бор!
Қиз яна гап-сўздан қўрқиб, машинага ўтиришга рози бўлди.
—Уйланмоқчиман сизга!
—Ҳали кимлигимни билмайсиз-ку
Исмимни ҳам билмайсиз
—Энди айтасиз-да. Менинг отим Довуд, сизники?
— Лобар исмим...Яна шуни ҳам билиб қўйинг, мен турмушга чиққанман, эрим билан ажрашмаганман, аразлаб уйимда ўтирибман. Ҳали талоғимни ҳам олмаганман!
—Ҳазиллашманг?,-зўрға сўради йигит.
—Истаган одамингиздан сўранг! Энди менга рухсат. Илтимос, бошқа йўлимни тўсманг!
Йигитнинг қимирлагани мажоли йўқ эди...Қиз орқасига қайтадигандек "Алдадим!"-дейдигандек туюларди...
Одина опа кейинги кунларда ўзгариб қолган Лобардан ташвишда эди. Шу ҳам ярашиб кета қолганда эди...
Аввалги жанжалкаш Лобар тузукроқ эди. Кулиб, кулдириб ўтирар, кейинги кунларда ҳардам хаёл бўлиб қолган қизидан
—Дардингни айт!-деб сўради.
—Ойи, дадамни чақиринг. Илтимос.. Уйимизга эркак киши керак ойи...
Шу пайт биров эшикни қаттиқ-қаттиқ, асабий тақиллата бошлади.
- Кетяпман,— она бола эшикка баравар югурдилар. Дарвозани очар-очмас иккита аёл отилиб кирди.
— Ҳали санми, мани ўғлимни бошини айлантирадиган! Эрдан чиқиб, уйланмаган йигитни йўлдан урадиган. Кирган аёллардан бири Лобарга, иккинчиси Одинага ташланди. Нима бўлганига тушунмаган она- бола асабдан "қутуриб кетган" аёлларнинг чангалида қолди. Қий-чувни эшитиб югуриб чиққан Дилбар онасини зўрға ажратиб олди, кейин Лобарни қутқаришга шошилди.
— Кимсизлар? Биздан нима хоҳлайсизлар?-бақирди Дилбар
— Лобар шуми? Ман Довуднинг онасиман! Икки қулоғинг билан эшитиб ол: сени икки дунёда ҳам сени келин қилмайман! Ўғлимни тинч қўй! Бўлмаса, ўзингдан кўр. Аёл эшикни бир тепиб чиқиб кетди,ортидан ёшроғи эргашди. Бу воқеа шунчалик тез бўлдики, ҳамма карахт бўлиб қолган эди.
Лобар зинага ўтирганча елкаси силкиниб эзилиб, тўкилиб йиғларди. Алам билан...
Яна Раҳима аммани эслади "Бева аёлга маҳалланинг ити ҳам ёпишади!" Дарҳол ўрнидан турди.
Телефонини олиб таниш рақамни қидирди
— Анвар ака, мани уйга опкетинг, илтимос, бугуноқ! Ҳозироқ келинг, илтимос!
Кейин юз-қўлини ювиб, нарсаларини хозирлай бошлади.
Одина ҳамма гапга тушунган, боя калтак еганига хафа бўлган бўлса, энди бу иш ҳам хайрли бўлган экан, деб ўтирарди.
Анвар ярим соатга қолмай етиб келди. Худди ҳеч нарса бўлмагандек эрини кутиб олган е Лобар онасини, синглисини бағрига босиб, эри билан етаклашиб, чиқиб кетди...
Одина анча енгил тортди.
Дилбар иккиси ҳали ҳам патир ёпар, ўтинларнинг таги кўриниб қолганди.
Куз келди. Сентябр ойининг илк кунларида Раҳима амма Умидани етаклаб кириб келди. Қизлар аммасининг келганини эшитиб, меҳмонга келдилар
—Мана бу бошқа гап,— деди амма. Чиққан қиз чиғириқдан ташқари. Энди Аллоҳим фарзанд берса, марра сизларники...
Қизлар бахтиёр эдилар. "Турмушга узатилган қиз борки, тушган жойида азиз бўлсин... Ота уйи, барибир, бегоналик қиларкан! " Бу— шу ерда ўтирган ҳар бир аёлнинг кўнглидан ўтаётган фикрлар эди.
Амма қизларга қарата
—Уч хил инсоннинг намозлари қабул бўлмайди ва улардан осмонга яхшилик кўтарилмайди:
Қочган қул, то қайтиб келмагунча;
Маст одам, то ўзига келмагунча
Эрини ғазаблантирган аёл то эри рози бўлмагунча,—деди. Бу ҳадисни шунчалик сокин ва қайта-қайта айтдики, ўтирганларнинг деярли барчаси ёдлаб олган эди. Васиятга ўхшаб эшитилган бу гаплар бир ҳикмат эди.
Ош пишгач, қизлар бир-бир товоқдан ош, иккита-иккита патир кўтариб, уйларига кетди.
Умида билан Дилбарнинг ўқишлари бошланди. Раҳима амма "Турсунмурод келмагунча кетмайман!" деб туриб олди.
(давоми👇👇)
#baxt_manzili
Бахт манзили
(5-қисм)
Раҳима амма келган.машинасида ортига қайтди. Қизлар эплабди! Патирлар қизларнинг ўзидек бир чиройли эди.
Амма Санобар билан Одинани ўтказиб қўйиб анча гапирди
— Сен бу оилага номуносиб ҳаракатлар қилгансан. Ор-номусли аёл экан. Куёвни кўрмадим, аммо шу аёлнинг тарбиясини олган бўлса, тилла бола бўлади! Эсиз, шундай бахтни қўлдан бой берибсан. Эркакнинг рашки—аёлнинг бахти! Айниқса, сендек гўзал қизларни йўлдан урмоқчи бўлган шайтонлар ҳар қадамда учраб туради. Қайнонанг, афтидан ярашиш тарафдори, аммо сен тайёр эмассан. Нафсингни ўлдириб, меҳнатга ўргатиб, тавбангга таянтириб жўнатсак, кейин шукур қилиб яшаб кетасан!
Энди бошқа у уйга бормаймиз. Куёв сенга ишонса, қачон олиб кетса, шунда кетасан.
Санобар енгил тортди. Ич-ичидан ҳуснига бино қўйганини, ҳар қандай эркакни маҳлиё қила олишини ва бундан ҳамиша фойдаланганини тан оларди.
Навбат Лобарга келган эди.
Амма гапни узоқдан бошлади.
— Биз аёллар худбинмиз. Қайсармиз. Эҳтимол, сен бадгумонлик қилаётгандирсан. Ёки ўзинг эрингнинг хиёнат қилганини кўрдингми? Аёлнинг бутун инсониятга қайсарлик қилиши ўз эрига қайсарлик қилишичалик зиён келтирмайди. Бутун оламга кўниб яшаб, эрига қайсарлик ва итоатсизлик қилган аёл —дунёдаги энг хунук аёл!
—Мен қайсарлик қилмадим, амма, телефонда ҳар хил қизлар билан ёзишганини кўриб қолдим.
— Кейин-чи?
—Кейин кетдим!
—Мана шу юришинг бўлса, шу телефонда ўтиришинг бўлса, эртага сен ҳам бировнинг оиласини бузасан. Кимнидир хиёнат қилишга мажбур қиласан.
Икки қулоғинг билан эшитиб ол! Сен эринг учун жавоб бермайсан! Ҳар ким қилмишига яраша жазосини тортади. Яраштирсам, яшаб кетасанми?
—Керак эмас, ярашмайман!
—Унда нима қилмоқчисан?
—Чет элга кетаман!
— Бир қўшнимиз Туркияда ишлаб келди. "Раҳима хола ишонинг хизмат қилган уйимнинг остонасидан чиқолмай қолдим, кўринган турк ёпишаверди, ҳалиям ўзимизнинн эркаклар тузук",-дейди.
Сен бу ҳуснинг билан у ерда итларга ем бўласан!
Раҳима амма аччиқ, аммо тўғри гапирарди.
—Мен куёв билан бир гаплашиб кўраман, гап-сўзини оламан, ўхшамаса, талоғингни берсин, ажрашасан, қолгани бир гап бўлар!
Одина Раҳима аммани кўриб ўзининг хатоларини топа бошлади. Қиз бола тарбиясида йўл қўйган хатолари, кўнгли бўшлик қилгани, турмуш ўртоғининг топганига қаноат қилмай олис юртларга кузатгани...
Раҳима амма Лобардан манзилни олиб у яшаган уйга йўл олди.
Ҳашаматли дарвоза ланг очиқ кўркам ҳовли, яшнаб ётган гулзор одамнинг баҳри дилини очарди. Устида тиззасигача тушадиган иштондан бошқа кийими йўқ бир йигит тамаки тутатиб ўтирарди.
Раҳима амма эшик қўнғироғини босиб, панага ўтди.
Йигит қўлидаги тамакини улоқтириб, йўл-йўлакай устига кийим кийганча чиқиб келди. Қарашлари беозор эди йигитнинг.
— Ассалому алайкум, келинг,—деди йигит, аммо " Келинг" сўзи "Нима керак?" дегандек эшитилди.
—Анваржонмисиз?
—Ҳа, Анварман.
—Яхшимисиз, болам, майлими, кирсам, сизда гапим бор эди.
— Киринг,-йўл берди йигит.
—Ойингиз..
— Улар чет элга дам олгани кетгандилар дадам билан.
— Ундай бўлса, ўтиринг, болам, фотиҳа қилайлик...
— Мен Лобарнинг аммасиман.
Йигит бошини эгиброқ ўтирар, юз ифодасини кўриб бўлмас эди.
—Дарахтнинг меваси девордан ошса, кўринган одам узгиси келади. Ҳасми халолингизни талоқсиз қўйиб юбориб, қизғанмай яшашингиз тўғрими?
— Мен уни ҳайдамадим, ўзи кетди, бир-икки ярашмоқчи бўлиб ёзсам, ҳақорат қилди.
— Мен воқеани қисман эшитдим. Агар эркак киши аёлига хиёнат қилса, жазоси ўлгунича тошбўрон қилинишидир! Бу ҳукм бу дунёда бажарилмаса, охиратда жазосини олади. Бундан хабарингиз бўлса керак?
Йигит индамади.
—Зинонинг қарзлигини ҳам биласизми? Етти авлодингизга урадиган касриничи?. Очиғи, Лобар ярашмайман деса ҳам бир суҳбатингизни олай деб келдим. Ким хато қилмабди? Аллоҳ тавба қилган бандасини кечиради. Одамзод қизиқ, у ҳеч қачон ўлмайман деб ўйлайди...
Майли, болам, мен борай...
Лобар кечирмайман дегани билан Раҳима амманинг келишини сабрсизлик билан кутиб ўтирар эди.
— Билмадим-у, эринг ёмон болага ўхшамади. Ҳамма ҳам хато қилади.
(Давоми бор)
📥📥📥📥📥📥📥📥📥📥
OZISH MARAFONI MARHAMAT
OZISH MARAFONI MARHAMAT
📤📤📤📤📤📤📤📤📤📤
✔️SEMIZLIKDAN CHARCHADIZMI HAR HIL
✔️ KASALLIKLAR BEZOTA
✔️QILADIMI U HOLDA TOGʻRI
✔️OVQATLANISH BILAN VAZN TASHLAYSIZ
📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣
🟢HAR 5 KUNDA YANGI MENYU
🟢HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA
RAMAZON MENYU DETOX MENYU VA 5 MAHALIK MENYU BERIB BORILADI
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
OZISH MARAFONI MARHAMAT
OZISH MARAFONI MARHAMAT
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHGA KIRING
📤📤📤📤📤📤📤📤📤
#ИФФАТ. 15
Мени маҳалламиз бекатига ташлаб кетишди. Қадамларимни қанчалик тезлатишга уринсам ҳам, чалмашиб кетарди.
Кун кеч кириб қолган бўлса, ҳам қоронғу, салқин хонада ўтираверганимга қуёш бошимни қиздиргандек бўларди.
Уйга кирганимда ҳовлимизда жимжитлик. Соат нечи бўлди экан?
Кунга қараб, таҳмин қилсам, дадам ва акам шом маҳали келардилар уйга.
—Янгаа. -дедим. Бақирдим деб ўйлагандим. Аммо овозим жуда паст ва заиф чиқди. —Янга.
—Ким? -ошхонадан фартук тақиб чиққан янгам мени кўриб қотиб қолди. —Феруза? -оёқ яланг ёнимга югуриб келиб мени қучди. —Аллоҳга шукур соғ-омон экансиз. Қаерларда эдингиз-а?
Юз-кўзимга қараб, қайта қучдилар.
—Янга жуда чарчадим. -дедим ўзимни ортга олиб, гарчи сўрайдиган нарсаларим кўп бўлса ҳам. —Ювиниб ҳам олсам яхши бўларди. -ҳудди мендан ноҳуш ҳид келаётгандек ийманиб.
—Юринг ичкарига, сизга ҳаммомни тайёрлаб бераман. -деди янгам ҳам тўзғиган сочларимга қараб. —Дадажон билан Шароф акам келгунча ювиниб олинг. Сиз билан гаплашадиган гаплар бор. Сиз тоза кийимларингизни олиб чиқинг. -дедилар.
—Раҳмат янга. -дедим кўзларим ёшланиб. Келишимдан ёқамдан олиб, чанғилласа бўларди. "Бизни шарманда қилдинг" деб. Аммо янгам жуда яхши аёллар. Меҳрибон.
Ювиниб чиққанимдан кейин, ошхонга, янгамни олдига кирдим.
—Дадамлар қачон келарканлар? -дедим бу пайтда аллақачон, кун ўз ўрнини тунга бўшатиб берганди.
—Муҳим мажлислари бор экан. Шунга кеч қоламиз дейишганди эрталаб акангиз.
—Келганимни айтмадингизми?
—Йўқ, ҳозир мажлисдалар, телефонлари очиқ бўлади. Қайтишда акангиз ўзи қўнғироқ қилади. Шунга қараб, дастурхон тайёрлайман.
—Мендан ҳафа эмасмилар?
—Жуда ҳавотир олишди.
—Меҳрибонларим. -кўнглим бузилди. Давлатим отам, суянчим акамни жуда соғиниб кетдим.
—Ҳўш энди айтинг Феруза қаерда эдингиз? -янгам оҳиста сўрадилар.
—Билмайман. -дедим ҳиссиз. Росдан ҳам билмасдим.
—Бу қандай бўлди? Қандай қилиб, ғойиб бўлиб қолдингиз.
—Ўша куни... -янгамга ўша кундан буён бкшимдан ўтказганимни борича айтиб бердим.
—Бугун қўйиб юборишдими? -деди янгам ўйчанг.
—Ҳа шундай. Ҳая янга, Беҳруз ака...Улардан ҳабариз борми? Мен ёқолгач, нима қилдилар.
—Ферузаа ҳалиги...
—Нима янга? -уларни юзидаги ифодадан яхши ҳабар эшитмайдигандек туйилди.
—Беҳруз...Бугун уни тўйи. Уйланяпти. -дедилар бўлиб-бўлиб.
Мени танам музлаб кетди.
DAVOMI ERTAGA OQSHOM 21:30 DA
#ИФФАТ. 13
🍃 🍃 🍃
—Ўғлим ухламадингми?
Беҳруз қимирловчи стулида ўйчанг ўтираркан, онасини овози келди.
—Келаверинг ойи, уйғоқман! -деди.
Шаҳодат хонага киргач, ётоқ четига ўтирди.
—Ўғлим сен билан гаплашиб олишимиз керак.
—Ойи яна Феруза мавзуси бўлса....
—Жим бўлинг дема. Жим бўлмайман. Нега тушинишни истамаяпсизлар. Бу қиз тўйни хоҳламаган-у, кетган. Сени, оиласини, бизни оилани шанини эмас, қаёқдаги орзу ҳавасини устун қўйган. Одамлар гап қиляпти. Сен қасдма-қасдига ҳам тезда уйланишинг керак.
—Ойи Феруз ундай қиз эмас! -Беҳрузни қони қайнаб, тишлари орасидан базўр гапирди.
—Эйй лақма бўлма! Ана терговда, салондаги қиз айтибдику ҳақиқатни. Йўқ нарсани қандай ишонч билан гапириш мумкин? Сизла....
—Ойи ёлғиз қолдиринг, илтимос сиздан. -деди Беҳруз илтижо билан. —Эртага бафурча гаплашайлик. Ҳозир миям портлаб кетай деяпди ҳозир. -Беҳруз амаллаб гапга якун ясади.
Беҳруз онаси чиқиб кетгач, ҳам анчагача ўйланиб ўтирди. Туриб муздек сув ичдида, кейин ўзини ётоққа отди.
Ҳали кўзларига уйқу инмасдан, телефонига қўнғироқ бўлди.
—Ало... -деди қайта-қайта бўлган қўнғироққа жавоб бериб.
—Ҳа куёв бола тўйлар муборакми? -мазаҳ қилгандек.туйилди, Беҳрузга.
—Кимсан! -деди йигитга, овози жаҳл билан.
—Феруза билан шакар ойини ўтказаётган Уни ошиғи.
Беҳруз телефонни жаҳл билан сиқди.
—Феруз қаерда? Тола сочига тегинсанг сени ўзим ўлдираман.
—Кечирасан! Сени ҳафа қиладиган ҳабарим бор. Феруза аллақачонмени қучоғимда.
—Ўлдираман сени. -ғазабланди Беҳруз. —Ферузага тухмат қиляпсан.
—Телефонни ўчиряпман. Тухматми-йўқми? Ҳозир сенга исботини жўнатаман.
Телефон ўчди. Ортидан "телеграмга кир" деган смс ҳабар келди.
Беҳруз қизиқмайгина телеграмга кирди. Янги профилдан бир нечта ҳабар келибди. Беҳруз кириб кўрса аммаси расм. Очишга босдию, зум ўтмай, мияси карахт бўлиб қолди. Сабаби ибосиз расмлар бор эди бир нечта.
#ИФФАТ. 11
🍃 🍃 🍃
—Нима қилмоқчисан? -кабинетида қўли билан бошини тияб ўтирган, Беҳруздан сўради Элдор.
—Билмадим. -Беҳруз оғир карвонлик билан, бошини ортга ташлаб кўзларини юмди. —Наҳот Феруз шундай қилган бўлса?
—Йўғэ. -Элдор стулга ўтириб жойлашди. —Ўзинг Уни заказной дегандинг. Яна кўринишидан ҳам ҳаёли қиз экани билиниб турганди. Ундай қизлар отаси, акаси, оиласини шаънини ўйлаб ҳатто севгисини ҳам пинҳон сақлайди. -деди атига бир марта кўрган. Шунда ҳам яхши тасурот қолдирган қизни эслаб.
—Билмадим бошим қотди. Анави қиз, Ферузага ёрдам берганман деяпти. Ишонай десам, мен билган Феруза бундай қилмасди.
Ишонмай десам, нега ҳалигача қайтмади?
—Ичингга шубҳа ўрмалаб кириб олишга улгурибдику. Қанчалик билардинг қизни? Ишонч қадри қанча? -Элдор дўстини тушунишга ҳаракат қилса ҳам, илк тасуротини ижобий қолдирган қизни қочиб кетганига ишонгиси келмасди.
—Билмадим. Бошим қотди. Жин урсин ҳаммасини!
Беҳруз столи устига тарақлатиб урди. Элдор Уни кузатиб ўтираркан. Миясида нималарнидур таҳлил қиларди.
🍃 🍃 🍃
—Дадаси бу иш нима бўляпти? Келин топилибдими? -деди Беҳрузни онаси Шаҳодат опа.
—Топилгани йўқ! Суриштиришяпти.
—Салондаги қизни топишибди дегандингизку. Сўрашмабдими қаердалигини?
—Топишибди. Сўрашибдиям. У қиз. "Мен билмайман! Қиз ўзи қочмоқчи эди. Мен чиқишига ёрдам бердим ҳолос" деганмиш. Бошқа маълумот олишолмабди ундан ҳам.
—Анаа! -Шаҳодат опани қошлари зумда чимирилди. —Мен айтгандим. Она тарбиясини олмаган қиз. Қандайлигини билиб бўлмайди деб. Дўстимни қизи деб, ёпишиб олдингиз. Беҳруз ҳам бир кўришда лип этиб илинди-қолди.
Демак қочган. Росдан қочмаганда қайтарди шу пайтгача. Ҳеч йўқ бир дараги чиқарди.
Тилини узайтирди Шаҳодат опа.
Отам қазо қилган йиллар эди.Биз уч киши Тошкентда ўқир, қолганлар мактаб ўқувчиси, онам акам билан деҳқончиликка чиқиб кетган...илик узилди пайт келган.
Рўзғор биргина сигир орқасидан ўтиб турарди.Сути пешма- пеш ичилар, қатиғи уютилар,ёғи овқатга ишлатиларди...Бир куни эрталаб донг қотиб қолдик. Сигир қорни шишиб, оёғи осмондан бўлиб ўлиб ётарди.
Яқин қариндошимиз ўлиб қолгандай, ҳамма қий-чув, йиғи- сиғига тушди.
-Қул ўлмас, ризқи камимас.Ризқимиз шу сигир орқасидан келиб турганди.Энди бошқа ёқдан келса ажабмас.Худонинг ризқ беришига ишонмаслик, Худога ишонмасликдир,- деди онам
Ҳаёт экан, йиқилганимда, гоҳ кимдир алдаб кетганида, гоҳ бир оғиз илиқ сўзга зор бўлганимда, дунё кўзимга қоп-қора бўлиб яшашдан маъно қолмаганида, бир ёруғ кундан умидим узилган кунлар онамнинг ўша пайтдаги ҳолатини, матонатини, айтган гапларини эслайман ва ўзимда яшашга қайтадан иштиёқ уйғотаман. Ҳа, қул ўлмай, ризқи камимас экан. Бир куни саодати ҳам йўқлаб келар экан.
Ўша йили шундай бўлди. Бизнинг қовунларимиз ҳамманикидан олдин пишди.
Ярим машина қовунни Андижон бозорига элтгандик, расталар бўшаб турган пайт экан, акам иккаламиз олиб борган қовунларимизни кечгача сотиб тугатдик.
Қайтиб келганимиздан кейин, акам, бўй- басти, ранг-рўйи худди ўлган сигиримизга ўхшаб кетадиган қорамол сотиб олди...
Муҳаммад Исмоилнинг “Бошимдаги тожим-онам“ китобидан.
@ibratli_sozlar
#baxt_manzili
Бахт манзили
(4-қисм)
Раҳима амма ҳаммани ишга солиб қўйиб ҳам тинмади. Энди қизларнинг тақдирини ўйлай бошлади.
Ёзнинг охири бўлсада, кузнинг нафаси келиб қолди. Оқшомлари салқин. Энди барча қизлар Одина билан бирга ярим кечагача амманинг суҳбатидан баҳраманд бўлиб ўтирар эдилар.
— Санобар, болам, куёв билан яраштирсам, яшаб кетасанми? Билиб қўйинглар, бизнинг авлодда эрдан чиқиб эрга тегадиган аёл бўлмаган! —деди.
— Билмасам, амма, қайнонам яшашимга қўймайдилар, барибир.
—Йўқ, сен саволимга тўғри жавоб бер; ўзинг ярашишни истайсанми?
— Истайман,-деди секин.
— Бўпти, элчига ўлим йўқ, эртага сизлар нонни ўзингиз эплаб туринг, мен бир қуданикига ўтиб келай, энди ётиб ухланглар,.
Санобар, сен қол. Қани ўзи нима бўлганди?
Санобарн кўз очиб кўргани-турмуш ўртоғини чинданам соғинган эди. Ўшанда жанжалга нима сабаб бўлган эди—я?
Ҳа, турмуш ўртоғининг синфдош дўсти келди. Кулиб кутиб олди. Эркак ҳам ундан кўз узолмай қолди. Оҳорли либослардаги янги келинчак шу қадар очилиб кетган эдики...
Эркак Мирусмон билан бироз ўтириб, кетишга шайланди
— Овқат тайёр, еб кетинг,—мулозамат қилган бўлди келинчак. Турмуш ўртоғи бир. ўқрайди, кўзи билан "Кет!" ишорасини қилди. Айвонда қайнонаси кузатиб турган экан.
— Санобар, сиз қанақа тарбия олгансиз? Нимага бегона эркакка гапирасиз, нега унга мулозамат қиласиз?—деди жаҳл билан
— Вой нима гуноҳ қилдим?- ажабланди келинчак узун киприкларини пирпиратиб.
Кейин Мирусмон акаси дўстини кузатиб қайтиб келди. Уни бузуқликда айблади
— Тарбия кўрмагансан. Эркак-аёл ўртасидаги пардани билмайсан! Номаҳрам эркакка илтифот қилиб, мени қанчалик оёқости қилганингни биласанми?
Санобар ўзининг наздида оппоқ эди. Бу ҳол такрорланаверди. Охири Мирусмон уни уйига олиб келиб ташлади.
Раҳима амма жим ўтириб эшитди.
—Агар келиним шунақа бўлса, сираям кечирмасдим. Юзсизлик, ҳаёсизлик бўлибди. Гуноҳ бўлибди. Ойиша онамиз саҳобия аёлларга: " Мени турмуш ўртоғингизга таърифлаб берманг!" —дер эканлар. Ўзингни кўз-кўз қилишинг бузуқликдан бошқа нарса эмас. Сен чиройли эканлигингни яхши биласан, аммо, билиб қўй, эркаклар. гўзалликка тез кўникадилар, ақлли, меҳрибон аёлга эса ҳамиша муҳтожлик сезадилар.
Аёлларнинг эридан бегона одамга мулозамат қилиши—ўзини хорлашидир! Ўзингни тузатмасанг, қўлдан қўлга ўтиб юраверасан.
Ман эртага қайнонанг билан гаплашиб кўрай кейин сен билан шуғулланаман.
Санобар ётиб хатоларини ўйлай бошлади. Қалб ёпиқ бўлса, шайтон инсонга қилаётган амалларини чиройли кўрсатиб қўяди. Қалби очилган инсон, секин-аста хатоларини кўра бошлайди. "Чинданам уят бўлган экан!"
Раҳима амма ўзи билан олиб келгани сўнгги русумдаги мўл-кўл адрас матони Умидага бошқатдан чиройли қилиб тахлатди. Совғабоп халтага солиб, янги узилган патирдан тўрттасини олиб, "Бисмиллаҳ" деб йўлга тушди.
Раҳима амма Одина билан уришганига қараганда жанжалкаш, заҳар бўлса керак деб ўйлаган қуда хола, аслида ақлли, мулоҳазали аёл экан.
Аёл Раҳима аммани биринчи марта кўриб турган бўлса-да қучоқ очиб кутиб олди. Салқин уйга таклиф қилди. Фотиҳа ўқилгач, меҳмон ўзини таништирди. Оғир-босиқлик билан, кўнглига озор бермай бўлган ишларни сўраб олди. Раҳима амма салкам бир ой яшаб қизларнинг қанақалигини билиб қолган, қуда холанинг гапирган гапларига ишонарди. Аёл дам йиғлаб, дам тўхтаб орзулари ҳақида, кутилмаганда , бефаросат бўлиб чиққан келинининг дангасалиги ҳақида гапирар экан, амма унинг сўзини бўлмай тинглади.
—Нима қилай, айланай, эгачи, ўғлим бир кўрди-ю, шуни оламан деб туриб олди. Чиройи ҳам қурсин. Энди қизларни кўрсатсам, бирортасини ёқтирмаяпди.
— "Қазисан, қартасан, асл зотингга тортасан",- деган гап бор. Айланай, бу қизларнинг зоти тоза. Ота томони ҳам, она томони ҳам. Фақат чет элда юрган ота тарбиясини кўрмади ҳисоб. Сиз менга ишонинг, шу қизни измингизга солиб бераман, битта имкон беринг, яшаб кўрсинлар. Одина учун алоҳида узр сўрайман. Энди бир сафар кечиринг.У эмас, мен қилдим, шу хатони, мени кечиринг синглим.
(давоми бор)
#baxt_manzili
Бахт манзили
(3-қисм)
Энди кун ёйилгунча ухлаш йўқ. Амма "Кечаси билан шу қизларга нима иш қилдирсам экан? "деб ўйлаб чиқади, шекилли, тонг саҳардан ҳаммаси бошидан бошланади. Ҳовлида бир тупгина олма бор. Битта тўкилса, битта қоқи қилади. Помидор борми, бақлажон борми, нима қолиб кетса, қоқига айланади.
— Бугун тандир ясаймиз! Шунча аёл берсанг ейман, урсанг ўламан деб ўтиришимиз уят! Одинахон, қаерда тандир сотади?
—Билмасам, амма, ҳеч қизиқмаган эканман. Санобар гапга аралашди.
— Ҳозир интернетдан топиб бераман. Мана, ойи, бизга энг яқини Ўнқўрғон экан.
— Кетдик, —деди амма...
Тандир ҳовлининг охирига— бурчакка ўрнатилди.
— Турсунмуродим ота ўғил-да! Қуриган дарахтларни бир омбор ўтинга айлантириб, чиройли қилиб тахлаб қўйибди. Мана, шунча ўтин! Бугун тандирни обдон қиздирамиз, сомса ёпамиз, эртага патир ёпамиз. Энди патир сотасизлар!
—Вой, новвойчилик қиламизми?-юзини буриштирди Дилбар.
—Сан қиз манга бурнингни қийшайтирма! Бир уй аёл бекорчиликдан ётасанми кечгача.
—Манга ўргатинг, — ўзим ёпаман деди Одина. Қизлар ҳали ёш-да аммажониси. Раҳима амма ўз ёнидан икки қоп яхши ун олиб келди. Шу иссиқда эринмай бозорга ҳам бориб келганди.
Сомса тайёрлаш завқли бўлди. Раҳима амма сомсаларни ўзи ёпди, аммо ҳар сафар,ё Санобарни, ё Лобарни чақириб, кўрсатар эди. Узиб олаётганда ҳам ўргатиб борди.
Қизлар умри бино бўлиб бунақа тотли сомса емаган эдилар. Бир дастурхон атрофида, иссиқ чойларни дамлаб, қайноқ сомса еб, анча гаплашиб ўтирдилар.
Раҳима ая беваликда ўтган ҳаёти, меҳнат билан роҳатга айланган ҳаёти ҳақида гапириб бераркан барча эртак тинглаётгандек бўлар эди.
Умида Дилбар билан дарс тайёрлай бошлагандан бери анча иноқлашиб қолдилар. Иккисига сабоқлари учун изн берилган.
Тонг саҳардан қизларни бошига бориб уйғотган амма таҳорат олиб чиқишларини талаб қилди. Унгача ошхонанинг ўртасига аввал шолча ташлаб, сўнг устидан супра ёзди. Хатто атрофига кўрпача ҳам солди.
Таҳорат олиб, бомдодни ўқиб келган қизларни бирини ун элашга, бирини қишлоқдан келтирган оқ ёғни эритиб, иссиқ сув ҳозирлашни буюрди. Ўзи битта косага икки қошиқ шакар, шунча миқдорда хамиртуруш солиб, устидан илиқ сув қуйди. Кейин катта тоғорага илиқдан иссиқроқ сув, илиқ сут, эритилган ёғни , устидан ун кўпчиган хамиртуруш солиб хамир қордирди. Бунақа катта тоғорада хамир қормаган Санобар терлаб кетди.
— Чарчадим,-деди, бошини кўтариб.
— Ўрганасан, яхшилаб муштла! Ҳа, баракалла, эртага Лобар қоради!
Ҳазил-ҳазил билан четлари гулли, чиройли, мазали, седанали, жиззали патир тайёр бўлди. Ҳовлини хушбўй нон иси тутди.
Хола патирлардан тўрттасини ташлаб, қолганини саватга солиб, Одинани олиб бозорга кетди. Тез қайтдилар. Саватлар бўм-бўш бўлиб, эртанги кун учун ҳам буюртма олган эдилар.
Бир ҳафта ичида қизлар барвақт уйғонишга ўргандилар. Яна бир ҳафтадан кейин нон ёпишга. Энди улар бозордан чарви, сут, хамиртуруш сотиб олишни, ёғларни эритиб, тайёрлаб қўйишни, вақт бўлиши билан қопдаги унларни элаб қўйишни ўрганиб олган эдилар.
Ҳовли-жойга ҳам файз кириб қолган. Раҳима амма ошхона, уйларни ҳам озода тутишни талаб қилар, энди бу уйда ҳаёт қайнарди.
Бугунги патирлар ҳам буюртмага ёпилди. Икки марта хамир қорилди. Кўзи олма-кесак терган буюртмачи йигит кетгач, амма қизиқ гап айтиб қолди
—Одинахон, неча ёшга кирдингиз?
— Қирқ бир ёшман, аммажон
—Турсунмуродни чақиринг, ҳали ёш экансиз. Битта ўғил туғинг. Акам ўзи ёлғиз ўғил эди, ундан ўғил зурриёд қолиши керак.
Қизлар баравар кулиб юбордилар.
—Нимага куласанлар! Ўғрилик айб, бузуқлик айб. Никоҳи бор одамдан ўғил туғиш гуноҳмас.
— Одамлар нима дейди, амма, уят-ку,-гапга аралашди Санобар қизариб-бўзариб ўтирган онасига қараб.
-Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ! Кечқурун менга телефон қилиб беринг. Бу уйга бир ўғил керак!
Ҳамма бир зум ўйга чўмиб қолди.
Дилбар билан Умида имтиҳон топшириб келдилар. Натижалар эълон қилинмаган бўлсада, иккисининг ҳам кайфияти чоғ эди. Шу арзимаган вақт ичида қизлар жудаям яқин дугоналарга айланган эдилар.
(Давоми бор)
#baxt_manzili
Бахт манзили
(2-қисм)
Қорачадан келган қиз оғир халталар кўтариб олган, камига орқасига ҳам зилдек сумка илиб олган эди.
— Ассалому алайкум, аммажон, яхшимисиз? Қайси шамол учирди. Одина кампир билан қучоқлашиб кшришди. Вой бу Асқаржоннинг қизими? Кап-катта қиз бўлиб қолибди-ку. Ўзим айланай, —қизни бағрига босиб юзларидан ўпди у.
Кейин буви билан неварани меҳмонхонага бошлади. Бу уйга анчадан бери энди меҳмон келиши эди. Одина қизларига ҳай-ҳайлаб юриб, зўрға дастурхон ёздирди. Қанд-қурс қўйди. Дилбар чой олиб кирди.
Дастурхонга фотиҳа ўқилгач, кампир дуо ўқиди, ўтганларга бағишлади, кейин ўтириб узоқ дуо қилди.
— Одинахон, яхшимисиз? Турсунмуродим яхшими? Қизлар соғ-саломатми? Обдон сўрашиб бўлгач, Одина Санобарга ошни бошлаб юборишни тайинлаб, ўзи кампир ўтирган уйга қайтиб кирди.
— Бу—Асқаржоннинг қизи. Тошкентга ўқишга келди. Биласан, Асқарни пули кўп, уй олиб берса ҳам қурби етади, аммо қиз бола нарса ёлғиз турмасин деб шу ерга олиб келдим. Бу ўрнашиб олгунча ўзим ҳам шу ерда тураман, кейин қишлоққа қайтиб кетаман.
Раҳима амма ўрта бўйли, семиз бўлмаса ҳам гавдали, буғдойранг юзларида ажинлари у қадар сезилмайдиган сўзи ўткир аёл. Бева боши билан фарзандларини оёққа қўйган, ҳамма боласини ўқитиб, энди неварасини ҳам етаклаб келган эди...
—Вай қизлар, анави кампир билан невараси бизнинг уйда қолар экан! Санобар сингилларидан "суюнчи"олди
—Уфф! Шу етмай турувди, — юзини буриштирди Дилбар.
— Вай товба, нима бор эка бизникида? — жаҳли чиқди Лобарнинг.
Санобар сабзини қозонга солди.
— Ойимга айтаман, кетсин!—Дилбар жаҳл билан ўрнидан турди. Аммо уйга киргани улгурмади
—Мен нима иш қилай?- деб меҳмон қизнинг ўзи чиқиб келди. У кийимларини алмаштириб олган эди. Кейин индамай тўпланиб қолган идишни юва бошлади.
Қизлар бир-бири билан кўз уриштириб олдилар.
— Менинг исмим Умида. Сизларники-чи?
Қиз шу қадар самимий гапирар, ҳаракатлари шу қадар табиий эдики, беихтиёр қизлар ҳам ўзларини таништиришни бошладилар.
Умида чаққонлик билан идишларни ювиб, ошхонани ҳам йиғиштириб олди.
Шу кеча Одина Раҳима амма билан, қизлар Умида билан алламаҳалгача суҳбатлашиб ўтирдилар. Умида қизларга ойисининг совғаси— марварид қадалган кумуш узукларни совға қилди.
Ҳеч кимдан бундай ҳадя олиб ўрганмаган қизлар лол эдилар.
Узуклар тилла бўлмаса ҳам жуда нафис эди.
Кечаси қўнғироқ қилган Турсунмурод отасидан қолган ёдгори— ёлғиз аммасининг келганини эшитиб қувониб кетди.
Бомдод намозига уйғонган кампир неварасидан бошқа ҳамманинг ухлаб ётганини кўриб , жаҳли чиқди аммо индамади. Офтоб ёйилиб кетганда турган қизлар ҳовлига чиқиб анқайиб қолдилар. Ҳаммаёқ супурилган. Сўрига жой қилинган. Дастурхон кеча қишлоқдан келтирилган ноз-неъматларга тўла эди..
Кампир тасбеҳ ўгириб ўтирар, Умида ёнида ўтириб китоб ўқир, ҳаво эрталабдан исиб кетган эди.
Қизлар индамасдан келиб нонушта қилдилар. Қорни тўйгач, ўрнидан қўзғалган Санобарга қарата
—Жойингга ўтир!—деди қатъий оҳангда. Дастурхонга фотиҳа ўқиймиз, кейин турасан!
Кейин давом этди
—Турсунмуродим-акамдан қолган ёлғизим. Совуқ юртларда қишни қиш, ёзни ёз демай юрибди. Аёл киши оқила бўлса, оилага файз, барака киради. Майли, тақдирингиз ўхшамабди. Ҳаёт тўхтаб қолмайди, аммо инсон ўтган ҳар вақти учун жавоб беради. Бекорчидан худо безор!
Кейин қизларга иш бўлиб берди. Кимдир ҳовлининг ўтини юладиган, кимдир ойна артадиган, кимдир кўрпачаларни сўтиб ювадиган, ўзи эса шу кўрпачаларни қавиб берадиган,
тушликни Одина тайёрлайдиган бўлди. Қизлар истар-истамас ўрнидан қўзғалар экан, бу кампир буюрган ишини бажармагунча тинч қўймаслигини сезиб турар эдилар.
Йўқ, бу кампирдан қутулишнинг иложи йўқ. Бир дақиқа бўш қолган одамни кўрса дарров иш топиб берар экан.
Офтобнинг тиғида гулзордаги ўтларни юлдирган одамни кўрганмисиз? Яна "бошингга оқ рўмол ўраб ол, офтоб урмайди",-дейди. Ҳар бир ҳаракатинг назоратда.
—Уфф дема, Аллоҳнинг қаҳри келади.
— Телефон шайтоннинг уйи, қани йиғиштир!
—Кап-катта қиз чап қўлда нон еганинг нимаси! Чап қўлнинг ўз бажарадиган вазифаси бор!
Феруза Салходжаева
(давоми бор)
—Мени тингла, Феруза. Азаматнинг айтган гаплари ҳам етади, сен ҳам дилимни яралама. У армиядан қайтгач, тушкун аҳволга тушиб қолди. Онасига яқин бўлиб олгандим, ҳар куни уйларига чиқиб, ишларида қаралашардим, кўзларига яхши кўринишга уринардим. Азамат кимга уйланишнинг фарқи йўқ, дегач онаси мени танлади. Осмонларда учардим, энди Азамат меники, деб! Аммо адашибман. Ўн йил давомида Азамат асло меники бўлмади. У доим сени ўйлаб яшади… қийналиб яшади. Тақдирни жазосини кўрки, Аллоҳ менга фарзанд ҳам ато этмади.
—Сен… оҳ, Азамат!
—Яқинда сенга ёзган мактубларини яширган жойимдан топиб олди. Уни йўқотишга қўлим бормаганди, унда соҳир туйғулар мужассам эди. Сўнг… қилган қилмишларимни тан олдим. Ўзим ҳам қийналиб кетгандим. Азамат акам уйдан чиқиб кетди. Роса изладим, шаҳарга –сенинг ёнингга кетганини таҳмин қилдим. Сўраб-сўраб топганим шу ер бўлди…
Феруза шилқ этиб стулга чўкди. Унинг кўзига Зарина ҳам, касалхона ҳам кўринмас, ўтган ўн йил давомида нафрат билан севган ёрининг ўз каби азобда яшагани ҳақида ўйларди.
—Мана… –Зарина унга бир даста хат тутқазди, -мен ишимни яхши бажаролмадим. Мактубларни ўн йил куттинг, кечикдим. Энди ол… Азамат акага фақат сен кераксан.
Феруза мактублари бағрига босиб, узоқ йиғлади. Зарина хонадан чиқиб кетганини ҳам сезмади. Сўнг ўрнидан турди-да, Азаматнинг палатаси томон йўл олди…
У мактубларни ўқишни жуда истар, аммо аввал унинг соҳибини кўришга муштоқ эди.
Ўн йил кутилган мактуб
Қиз йўлдаги чақир тошлар нозик шиппагидан ўтиб, оёғини тилишига қарамай елиб бормоқда. Бугун бир ой тўлди. Азамат бир ойдан сўнг почтага боришини, юборган мактубини олишини тайинлаган. Почта сой оралаб чиқилса, унча узоқ эмас. Фақат онаси холасиникидан келгунча бориб келса бас. Қизгина Азаматсиз яшолмайди. Азамат ҳам шу: армияга кетгунча кун бўйи қизнинг маҳалласидан нари кетмади. Афсуски, фақат сувга чиқиш баҳонасида бир муддат кўришиб олишарди. Шундаям гаплашиш қаёқда? Қишлоқ жой бўлса… Эҳ, севги қурғур бунча шоштирмаса? Илк мактубнинг гашти бошқачамикин ё?
Феруза почтага кирибоқ рўпарада ўтирган –қошлари ингичка терилган, лаблари қизилга бўялган нозиккина қизга кўзи тушди. Бу қиз ҳақида орқаваротдан эшитган: болалигида ота-онаси ажрашгач, онаси билан шаҳарга кетган экан. Яқинда онаси вафот этиб, отаси қишлоққа қизини олиб келибди. Қиз хушмуомала ва чаққон бўлгани учун маҳалла оқсоқоли уни почтага ишга қўйибди. Бунинг устига Азаматларга ён қўшни. Феруза ийманибгина, ўзига хат келган-келмаганини сўради.
—Так, бир минут, -қиз қошларини чимириб, хатларни текширди. – Сизга ҳеч нима йўқ.
Ферузанинг ҳафсаласи пир бўлди. Оёғини базўр судраб уйига қайтди. Янаги ҳафтани кутгунча нақ бир йил ўтгандек туюлди. Ҳа, бу сафар аниқ мактуб олади. Ҳали, аччиққина қилиб жавоб ёзсинки… шунча интиқтиргани учун! Почтага боргач, яна ўша қизга кўзи тушди. Бу сафар танишиб ҳам олди. Исми Зарина экан, ёши қизникидан биттага катта.
—Афсуски, хат йўқ, -қизнинг муддаосини эшитган Зарина бошини сарак -сарак қилди, -Азамат акадан кутаяпсизми?
Феруза ярқ этиб унга қаради.
—Ҳа… Қаердан билдингиз?
—Вой, Азамат акадек йигит кимни севишини билмасак ўлибмизми? Биз ҳам қишлоқда янги эмасмиз.
Феруза бу янгилик бутун қишлоққа маълум бўлгандек уйига бошини эгиб қайтди. Келаси ҳафта ҳам, ой ҳам почтага қатнашидан фойда бўлмади. Ким билади, балки йигит ёзган хатлар адашиб бошқа жойга кетгандир. Ахийри ўзи хат ёзишга киришди.
—Шу хатни жўнатсангиз, -Феруза Заринага қимтиниб конвертни тутқазди, -Ўзи Азамат акадан хат келаяптими?
—Ҳа, кўп келади. Ота-онасига дарров етказиб бераман. Кейин…
—Нима кейин…
—Буни айтиш менга ноқулай-да…
—Айтаверинг, бемалол.
—Бир-иккита қизнинг номига ҳам келади, олиб кетишади.
Феруза довдираб қолди.
—Ким… кимларнинг номига?
—Буни айтолмайман, касбим йўл қўймайди. Узр.
Қиз уйга маҳзун алфозда қайтди. Шундан сўнг почтага бошқа бормасликка аҳд қилди. Ахир ишонган Азамати шундай қилиши мумкинми? “Биргина сени севаман”, дерди-ку, “Осмонимдаги ферузам” деб атаганлари наҳотки ёлғон бўлса? Наҳотки… наҳот, севги бир зумлик, сўнг унутилгич…
Орадан ойлар ўтди. Бу орада Ферузага ярим энлик хат ҳам келмади. Қиз энди севги масаласига нуқта қўйиб, бор эътиборини ўқишга қаратди. Отасининг оқ фотиҳасини олиб пойтахтга йўл олди. Насибаси қўшилган экан, тиббиёт билим юртининг талабасига айланди. Ўтмишда қолган юрагидаги доғни йиллар ювиб кетмади, қайтанга у катталашиб бораверди. Шу сабаб севги изҳор қилган йигитларнинг бирортасига кўнгил қўёлмади. Энди унинг ёри –шифокорлик, оиласи эса касалхона эди. Биринчи курслигида Азаматнинг ҳарбийдан қайтганини эшитди. Аммо қизни излаб келмади. “Демак, рост экан, мендан кўнгли совугани аниқ”, тан олди Феруза. Қишлоққа таътилда борар, шунда ҳам Азаматга дуч келиб яраси тирналишини истамас; тезда шаҳарга қайтарди. Энг азоблиси учинчи курсдалик пайти бўлди. Дугонасидан Азаматнинг уйланаётгани ҳақидаги хабарни эшитди.
—Кимга? –базўр сўради Феруза. Аммо шу он бу ҳақида суриштириб, ўзига жабр қилаётганини англадию, берган саволининг жавобини тинглашни истамади.
—Ўша мактуб ёзган қизларининг биригадир-да, майли, бахтли бўлсин!
Азамат ҳақида айтган сўнгги гапи шу бўлди.