Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#ИФФАТ. 38
🍃 🍃 🍃
ФЕРУЗА
Кечаси билан ҳаммом эшигига суянганча, ухламай ўйлаб чиқдим.
Тушунганим шу бўлдики, мен ҳам эл қатори ўзимни ўйлаяпман экан.
Ўғирлашлари ҳаётимда туб бурилиш бўлди.
Ўзимга ишонмаслик даражасига олиб келишди. Агат мақсадлари мени эл кўзига бузиқи, қилиб кўрсатиш бўлган бўлса, мақсадларига етдилар.
Одамлар у ёқда, турсин, ҳатто ўзим ҳам, поклигимга шубҳа қилар даражага етдим.
Мен ҳам ўзимни ўйладимда, бўлмаса, Беҳруз ака уйланган кун борармидим?
Ҳўп агар менга ишониб, мени деганда, Беҳруз ака уйланган қиз нима бўларди?
Мендан баттар аҳволга тушмасмиди?
Тўй кечаси қайтган қизни, одамлар нима дейишарди?
Юзи қора экан!
Мен бу таърафини ўйламадим.
Мен ўзимни ўйладим.
Сарвар акага турмушга чиққанимчи? Барибир ҳаммани кўзига ёмон, қочоқ қизга айланиб бўлгандим.
Хоҳламаётган экан, бу сафар росдан қочсам бўлмасмиди?
Одамларни гап-сўзлари, дадам ва акамни ишончсиз нигоҳларидан қочиш учун, ҳам турмушга чиқдимми?
Бир қарорга келдим. Тонгда ёришгач, Сарвар акани телефонидан, "Аçkim" деб сақланган рақамни ўзимга кўчирдим.
Ёлғиз боролмайман. Янгам иккимиз тушунтирсак, бизга ишонар?
Шу мақсадда, ота уйим остонасига бориб эшик қоқдим.
Янгам, роса қаршилик қилдилар, мени койидилар. Менга ишонишини айтдилар.
Аммо мени қатъийлашган, қайсарлигим олдида, шунча гаплари ҳавога учди.
Сабина билан қўнғироқлашиб, У айтган кафеда, Уни вақтига қараб учрашув вақтини белгиладик.
Мен ҳаммасини ҳал қилишга ҳаракат қиламан. Сарвар акани севган қизи билан яраштириб қўяман, насиб қилса, кейин....
Кейин дугонам топган, ижара уйга кўчиб ўтаман...
Яна бироз муддатдан кейин ота уйимга қайтсам бўлади. Ҳозир бироз эрта.
Биз учрашув белгиланган кафега етиб борганимизда, Сабина аллақачон келиб бўлган экан.
Янгам суъратини кўрган экан, таниб қолдилар.
Сабина тирноқларига термулганча телефонда берилиб, ким биландур гаплашаётган экан.
Яқин одами бўлса керак дедим-у, ҳаёлимга зип этиб, Сарвар ака келди.
Ҳойна-ҳой У билан гаплашаётган бўлса керак.
Балки мен билан учрашаётганини ҳам айтаётгандур.
#ИФФАТ. 36
Ишончсизлик нима у? Инсонни атрофдагиларгаку, майли. Ўзига ишонмай қўйиши қандай туйғу эканини биласизми?
Ферузада айнан шу ҳолат эди. Ўзига ишонмай деса, билгани ҳеч бир ёмон иш бўлмаган эс-ҳуши ўзидалигида.
Ишонай деса, Беҳруздаги суъратлар...
Ахир Ферузани ухлатиб қўйган пайтларида, уйқусида нималар бўлганини билмайди.
Кечаси билан қўрқув босиб ухлолмади. Ўша ювиниш хонасида, ўша мук тушган жойида ўтириб тонг оттирди.
Аста хонадан чиққанида, Сарвар ўша ерда, каридорда донг қотиб ухларди. Ҳатто оёқ кийими ечилмаган...
Феруза аста оёқ кийимини ечдида, Сарварни бу ердан силжита олмаслигини билиб, ҳам қўрқуви сабаб, Уни хонасига олиб кириш фикридан қайтди.
Уйғониб қолиб, яна ташлансачи?
Ётоқхонадан ёстиқ олиб чиқиб, авайлабгина бошини кўтариб ёстиқни жойлади.
Кейин, устига юпқароқ ёпинчиқ ёпти.
Кечаси ўйлаган реъжасини амалга ошириш учун, ёпинчиқни очиб, секин Сарварни телефонини чўнтагидан олди.
Яна ёпиб қўйгач, кийимини алмаштиргани кириб кетди.
🍃 🍃 🍃
Бошида оғриқ билан уйғонган, Сарвар сўкиниб қўйди.
—Ферууз. -деди ётган жойида бақириб, —Феруз дедим, ўлиб қолдингми?
Садо келмагач, иложсиз ўрнидан тураркан, кеча нималар бўлганини эслашга уринди.
Сабина билан тортишиб қолганлари, Сабина орамиз очиқ деб кетгач, аламидан ичгани. Келиб Феруза билан жанжаллашганларини эслаб, хоналарда қизни ахтарди.
—Оббоо қаерга кетди бу энди? Телефонин қани экан?... Асаб бошимни оғриғи шу ҳам. Йўқолиб кетса ҳам, рози эдимку, опам борда ўртада -ошхонада стол устида турган телефонини олдию, пешонасига бир шапатилади. —Уни рақамини билмайманку.
Бироз ўйлангач, опасига қўнғироқ қилди.
—Опа қайнисинглингиз бормадими? -деди салом аликдан кейин, муддаога ўтиб.
—Келди, шу ерда. -деди Зебо вазминлик билан.
—Бетарбия десам, ёнини оласиз. Бир оғиз айтмай кетганини кўряпсизми? -деди Сарвар ёмонлаш имконини қўлдан бой бергиси келмай.
—Ҳей хотинларга ўхшаб, кет кавламай ўл хотинчалиш. -деди Зебо жаҳли чиқиб. —Сени деб келибди. Севганинг билан учрашиб-гаплашиб, сизларни яраштириб, кетмоқчи. Бирга боринг кўндирайлик ўша қизни деб, икки соат ялинди менга.
#hisobli_dunyo
Ҳисобли дунё
(1-қисм)
Осмон тунд. Куннинг кўзи кўринмаса ҳам ҳаво дим. Юракни сиқади. Бунақа пайтда ойимнинг соғлиғи бўлмайди. Бошини кўтара олмай ётиб қолади.
Эрталабдан уч-тўрт хил оғриқ қолдирувчи дори ичиб олди.
Ойим нафақага чиққанига икки йил бўлди, аммо ҳали ҳам ишлайди.
"Иш-иш, деб умрим ўтяпди" — дейдилар баъзан. Дадам беозор одам. Ишга боради, ишдан келади. Гапирса, яхши гапиради.
Уйда мендан ташқари яна битта синглим, битта укам бор.
Ёшим йигирма олтига қараб кетяпди. Институтни битириб ишга кирганимга ҳам уч йил бўлди. Синфдошларимнинг деярли барчаси турмушга чиқиб кетди. Ҳамманинг пешонасига ёзган жуфти бор. Ким тоқ ўтибди-ки, мен тоқ ўтсам. Фақат одамлардан уяламан. Вақт жуда тез ўтаётганга ўхшайди.
Ўқув марказидан чиққанимда ёмғир томчилай бошлади. Ҳозир қишнинг охирги ойидамиз. Ҳадемай баҳор келади. Умримнинг баҳори қачон келар экан?
Ёмғирни яхши кўраман. Оҳиста юриб кетдим. Тошкент— чиройли шаҳар. Бу ерда турли вилоятлардан келган одамлар аралашиб яшайверади. Кўпчилик олийгоҳга ўқишга киради, севишиб турмуш қуради ва пойтахтда яшаб қоладилар. Тошкентнинг бағри кенг! Шаҳар йилдан йилга кенгайиб, кўркамлашиб, одамлар яшайдиган жойлар зичлашиб бормоқда. Ота-онам Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларидан. Дадам заводда муҳандис, ойим давлат корхонасида кичикроқ амалдор. Назаримда, онам отамни менсимайди.
Уйга яёв юриб етиб бордим. Бугун тушгача битта, тушдан сўнг яна битта гуруҳга дарс ўтдим. Уйимиз кўп қаватли, аммо биринчи қаватда яшаймиз. Йўлак тагида Салима опоқи неварасини аравачасига солиб панада олиб турган экан. Салом бердим.
— Маҳлиё қизим, яхшимисан? Ишданми?
— Ҳа,—қадамимни тезлаштирдим.
Ўтган йили уйимизни таъмирлатиб, янги жиҳозлар олганмиз. Кирган одам борки, "Уйингиз файзли",-дейди. Кийимларимни алмаштириб ошхонага ўтдим. Синглим билан укам тушдан кейин ўқийди. Ҳали замон жамул-жам бўламиз. Тезроқ овқатнинг ҳаракатини қилай. Ҳамма ўзбек хонадонлари каби бизнинг ҳам ошхонамиз балконга кўчирилган. Осонгина димлама солиб қўя қоламан. Музлаткичдан керакли маҳсулотларни олдим. Қозонга аввал ёғлироқ гўштларни, сўнг пиёз, сабзи, картошка, каром, булғор қалампири, кўкатларни солиб, орасига туз сепиб бордим.
Энг устидан зира сепиб, бир чўмич ёғ, ярим коса сув солиб, газга қўйиб юбордим. Ана бўлди! Узоғи билан бир соатда овқатим пишади.
Анчадан бери тузукроқ иш қидираётган эдим. Телефондаги ҳар хил гуруҳларга кираман, ўз соҳам бўйича иш қидираман. Кеча ҳам курсдошларимнинг гуруҳига чет эл фирмаси бўлса, иш топилса, хабар қилишларини сўраган эдим.
Адҳам қандайдир номер ташлабди.
"Маҳлиё, шу йигит билан гаплашиб кўринг, рус тилини ҳам ўзбек тилини ҳам яхши биладиган мутахассис қидираётган эди" Ҳеч иккиланмасдан телеграмдан ёздим. Ўзимни таништирдим.
Йигит кўп куттирмади. Эртага Қозоғистон элчихонаси олдида учрашадиган бўлдик. Элчихонада ишлашим мумкинлигини ўйлаб ҳаяжонланиб, яхши ухлолмадим.
Эрталаб офисбоп либослар баланд пошнали туфли кийиб, сочларимни ҳам турмаклаб, ихчам сумкамни қўлга олганча йўлга чиқдим. "Буюк ипак йўли" метро бекатига тушиб кетар эканман, ичимда дуо ўқиб борар эдим. "Ойбек" метро бекатидан чиқиб у ёғига пиёда кетдим. Баҳор нафаси сезилиб қолган, майин шамол эсиб турарди. Шу кўчада қатор элчихоналар жойлашган. Кўркам, салобатли бинолар безаган кўча. Негадир, машиналар қатнови ҳам кам.
Мана етиб келдим. Панжара билан ўралган бино. Эшик олдида махсус кийим кийган қоровул турибди. Нарироқда уч-тўртта одамлар, афтидан элчихона очилишини кутмоқда. Ҳаяжонланиб турибман. Енгил кийинганимгами совуқ қота бошладим. Кўчани, одамларни кузата бошладим. Шундоқ элчихонанинг олдига қора рангли машина келиб тўхтади. Бўйлари баланд, сочлари урфга мос тарашланган, кастюм-шим кийган кўркам йигит тушиб келди. Билагидаги соатига қаради. Кейин кимгадир қўнғироқ қилмоққа тутинди.
"Келишган йигит экан!" Кўнглимдан ўтган ўйдан уялиб тескари қарадим. Элчихона эшиги ҳали ҳам очилмаган, эшик тагида тўпланиб турган одамлар кўпайиб қолган эди.
(Давоми бор)
#oppoq_tong
Оппоқ тонг
(7-қисм)
Ўтган йили кузда синфдош қизлар билан олма боққа— ҳазончинакка борган эдик. Боғда олма деярли қолмаган, дарахтларнинг яланғоч танаси кузги шамолда ғалати тебранар, манзара кўнгилга ғашлик соларди. Опам кетгач, уйимиз шу боғлардек ҳувиллаб қолди...
Фароғат гапирмас, овқат емасди, мактабга ҳам бормай қўйдик. Дадам онам вафот этганида бунчалик оғримаган синглимнинг иччикканига ишонмайдилар, ёки ишонишни истамайдилар. Кечаси билан исиғи чиққан Фароғатга нима чора излашни билмайман. Назира аммамга қўнғироқ қилдим.
—Мўминанинг бирорта кўйлаги қолганми?
—Ҳаммаси турибди.
—Биттасини олиб чиқиб ҳидлат, қўйнига солиб қўй. Тонг отсин, бир нарса ўйлармиз.
Фароғат опамнинг кўйлагини қучоқлаб ётаркан секин қулоғига пичирладим. Эртага опамнинг олдига олиб бораман, хўпми?
Синглим бечоранинг кўзидан икки томчи ёш оқиб тушди...
—Туринг, Шаҳодат опа, туринг! Опамникига борамиз!
—Яхшимисан, сал тузук бўлиб қолдингми? Пешонасини ушладим, иссиғи йўқ. Худога шукур.
Дадамга чой қуяр эканман, қўрқиб-қўрқиб сўрадим
— Дада, Фароғатнинг мазаси йўқ,опамни олдига олиб бориб келсам майлими? Кечаси билан иссиғи чиқди.
— Бўлмаган гапларни гапирма! Бугун дўхтирга обораман.
Кейин чойни тез-тез ҳўплаб
—Синглингни кийинтириб тайёр қилиб тур, соат ўнда ишдан жавоб олиб келаман,,—деб чиқиб кетдилар. Менинг ақлим етган нарсани дадам тушунмаётган эди. Опам келмагунларича Фароғат яхши бўлмайди!
Дадам синглимни олиб кетганча, тушдан кейин қайтдилар. Шифокор дорилар ёзиб берибди. Буни қаранг, замонавий тиббиёт соғинчнинг ҳам давосини топган экан. Аммо синглим одамови бўлиб қолди.
Биз мактабга чиқдик. Учинчи соат кимё. Умуман тушунмайман шу фанни. Ўқитувчимиз гапиряптилар-у у қулоғимдан кириб, бунисидан чиқиб кетяпди. Бир пайт эшик тақиллади. Сергак тортдим. Бу йил ишга келган кимё ўқитувчимиз
— Шаҳодат ким эди?-деди. Сакраб турдим. Синглимга нимадир бўлган.
—Мен!
—Чиқа қолинг! Кейин мавзуни келган жойидан гапириб кетди.
Юрагимни ҳовучлаб йўлакка отилдим. Эшик олдида одми кўйлакларда ҳам оловдек ёниб опам турарди!
—Опажон! Ўзимни опамнинг бағрига отдим. Бироз қучоқлашиб турдик.
—Фароғат яхшими? Ҳар куни тушимга киради. Соғиниб кетдим.
—Синглим сизни соғиниб касал бўлиб қолди, опа. Юринг, синфига олиб бораман.
Иккинчи қаватнинг узун йўлакларидан опамнинг қўлларидан тутиб деярли югуриб кетардим. Зиналардан тушиб, тўғридаги йўлакка кирдик. Биринчи эшикни тақиллатдим. Синглимнинг асабий, жаҳлдор ўқитувчисидан ҳам ҳайиқмай, эшикни очдим
—Фароғат, чиқ, опам келдилар!
Синглим ўрнидан сакраб турди, кейин ўқдек отилиб хонадан чиқди.
—Ойиии, ойижоним! Опам синглимни маҳкам қучиб олди. Кейин эгилиб юзларидан ўпди, кўз ёшини артди. Фароғат опамни билибми билмайми "Ойи" деганди.
Мактаб ҳовлисидан ташқарига чиқдик. Шундоқ дарвоза тагидаги ҳарракка бориб ўтирдик.
—Опа, қачон келасиз? — деди Фароғат
—Энди ҳар куни келаман, фақат мактабингга, хўпми, даданг жаҳлдан тушса, кейин уйга бораман, қизим. Кейин менга юзландилар
—Қийналиб қолмаяпсизми, Шаҳодат?
— Жудаям қийналиб кетдим. Очиғини айтдим.
—Опа, юринг, ҳозироқ уйга қайтайлик. Ўша одам энди дадамдан қўрқиб қолди-ку, балки йўлингизни пойламас.
Опам кўзда ёш билан кулди.
— Энди пойламайди, иншааллоҳ, хотини хомиладор экан.. Опам бу гапни жудаям оддий айтдилар, лекин менга ўксингандек туюлди.
Фароғат опамнинг белидан қўлини ўтказиб қучоқлаб олган, боши ҳам опамнинг елкасида эди.
Ажралишимиз қийин бўлди.
—Опа, Фароғат сизга ичикиб қолди, энди биз сизсиз яшолмаймиз, тезроқ қайтинг, дедим.
—Худодан сўраяпман, Шаҳодат, Рамазонгача қайтишим керак, "Лайлатул қадр" нинг оппоқ тонгини қизларим билан кутишни истайман. Унгача ҳар куни келиб тураман, хўпми?
Опам ҳар куни бир маҳал келадиган бўлдилар. Ўқитувчиларимизнинг айримлари норози бўлгач, дарсдан кейин учрашадиган бўлдик.
Бугун ҳам синглим билан дарвоза олдида турган опамнинг истиқболига чопдик. Опам мўъжазгина идишчада сомса олиб келибдилар. Опа-сингил харракка ўтирганча маза қилиб еб олдик
(Давоми бор)
📹 Хаста келин.
🔶Бўлган воқеа.
@ibratli_sozlar
🔥IFFAT🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 10.000 soʻm.
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
ИФФАТ. 34
—Сен эрли аёлсан энди. Ҳеч қачон мустақил бўлолмайсан!
—Қани ўша эр? Мен ўзимни эри бор аёлдек ҳис қилмаяпман! Мен кечаси эрим севганини тушида кўряпти деб, алам қилиб ишиб-кўпиб йиғлайдиганлар тоифасидан эмасман. Қадрим йўқ жойдан, қадамимни узаман. Эрсиз қолаётган эмасдим. Ойижон бориб, қўймадику, келин қочиб кетиб, шарманда бўлиб, гап-сўзлардан қочиб юрибмиз тезроқ тўй қилиб, эл оғзини ёпай...
—Қизишяпсан! Бир адашиб бошқа исм айтибман, ота гўри қози хонами шунга? -Беҳруз кўнгилсиз уйлангани билан ажрашишни ўйламаганди. Ферузани ёқтиргани билан, насиб эмасдурда, бўлганда, айнан тўйи куни, висолга бир неча соат қолганда, ғойиб бўлгани....
—Бир умр хорланиб яшашни истамайман. Мен ҳақимда хоҳлаганизча ҳулоса қилаверинг. Ҳаётга енгил қарайди денг майли. Аммо мен бундай ҳаётда росдан яшолмайман.
Нарсаларим тайёрлаётгандим, эрталаб кетаман. Яхшики, ҳали эски қайлиғиз билан топширган аризангиз сабаб бизники кечикканди. Бу ҳам яхшиликка бўлган экан.
—Ҳеч қаерга кетмайсан. -ўрнидан туриб, кетаётган аёлини қайта жойига ўтказди Беҳруз. —Мени қўядиган хотиним йўқ!
🍃 🍃 🍃
Кўп қаватли уйларнинг бирида, учинчи қаватдан кечки шаҳар кўчаларини томоша қилаётган Феруза, чайқалиб келаётган Сарварни биттада таниди.
—Ичиб олибдимикан? -деди юраги зимиллаб, Сарвар баъзи-баъзида ичарди ҳолос. Аммо ўша куни, гап билан Ферузани маралний эзарди.
Эшик қўнғироғи чалинганда, чуқур нафас олиб, эшикни очаркан. Ҳозир эшитадиган ҳақоратларига ичидан ўзини тайёрларди.
ИФФАТ. 32
🍃 🍃 🍃
—Ало Сабина... -Сарвар эндигина кечки овқатга ўтирганди, Сабинадан қўнғироқ бўлди.
—Ало Сарвар акаа.
—Сенга нима бўлди? Йиғладингми? -Сарвар ўрнидан туриб кетди. Стул тарақлаганидан Фаруза чўчиб тушди. Ўтган бир неча кун мобайнида, Улар гаплашмасада, ҳар қалай бир дастурхонда ўтириб чой ичишаётганди.
—Ҳаммасига сен сабабчисан. -Сарвар столга зарб билан урганидан, ҳаёлга чўмган Феруза чўчиб кетди.
Сарвар ўзига тушинқирамай, қараб турган Ферузани иягидан сиқиб ушлади. —Агар сени деб, Сабинадан айрилсам, мендан яхшилик кутма. Сен юзсизни аввалгидан ўн чандон, баттар шарманда қиламан.
Сарварни силтаб қўйиб юборишидан, Феруза мубозанатни йўқотиб, стул билан йиқилишига оз қолди.
Сарвар бунга аҳамият ҳам бермай, чиқиб кетди.
Феруза шунча пайтдан буён, Сарварни аччиқ гапларию, тунт қиёфасидан ранжимаганди.
Уни тушунишга ҳаракат қиларди.
Аммо бу сафар чидолмади. Аламидан йиғлаб юборди.
Шавқациз тақдиридан нолиб йиғлади.
—Шу кунга тушишимга ким сабаб бўлган бўлса, Аллоҳим ўзинг, бир кун қаршимдан, чиқариб, танитгинки, шунча ҳақорат-у, ишончсизлик, камситишларимга. Ёқасидан олиб, ҳисоб сўрай.
Феруза зориқиб йиғлади.
🍃 🍃 🍃
—Шаҳноз менга қора кўйлагимни олиб бер. -Беҳруз хонадан туриб бақирди.
Шаҳноза индамай, кириб қўйган жойидан олиб берди-да, яна бир сўз демай чиқиб кетди.
—Уйига бориб-келган кундан буён бошқачами бу? -Беҳруз дадасини туғилган куни баҳона, тўрт кунда қайтган, қайтгандан буён, умуман бошқача бўлиб қолган аёли ортидан ҳайрон қаради.
—Келганингиздан кейин, сизда гапим бор. Гаплашиб олсак дегандим. -остонага етган Беҳрузга Шаҳноза шундай деди.
—Нима гап?
—Келганизда айтаман. Муҳим гап!
—Қизиқ, яна ҳомиладорман деб сюрприз тайёрлаб кутиб олмайсанми? Ҳомтама бўлма, агар шундай бўлса ишонмайман. Бир мартада....
—Бир эмас, икки марта. Лекин айтадиган гапим бошқа. Мен ўзим, мени-мен эмас, Ферузам деб, ётоққа тортган, ким билан нима қилганини эслолмайдиган, даражада, бўлган инсондан фарзанд кўришми хоҳламайман.
#oppoq_tong
Оппоқ тонг
(4-қисм)
Пешинга яқинлашиб қолган, дадам бозорга кетган эди. Мўмина опа
—Шаҳодат, намоз ўқишни биласизми? — деб сўраб қолдилар. Йўқ дегандек ишора қилдим.
—Ўргатайми?
—Майли...
Опам югуриб уйга кириб кетди, бироздан сўнг чиройли сарпо қопчиқ кийдирилган кўйлак-лозим олиб чиқди.
—Буни шу уйга келишимдан олдин сизга атаб олгандим. Менимча, ўлчамимиз бир хил, кийиб кўрасизми?
Кўйлак майин, қулай, узун эди. Мўмина опа эринмасдан таҳоратнинг фарзи, суннати, одобини ўргатдилар. Қайта-қайта, эринмасдан тушунтирди.
Кейин қайси сураларни билишимни сўради. Онам вафот этганларида бир неча сура ёд олгандим. Бу намоз бошлашим учун етарли экан. Фақат Сано билан Ташаҳҳуд дуосини билмасдим. Мўмина опа ажойиб устоз. Идиш товоқ ювса ҳам, кўрпача қависа ҳам шу дуоларни ўқийди, мен такрорлайман. Тез ўргандим.
Биринчи намозни асрдан бошладим. Икки тамонга салом бериб, намозни якунлагач, Мўмина опа ўрнидан туриб ёнимга келди. Мен ҳам туриб кетдим. Маҳкам қучоқлаб бағрига босди, сўнг қўлидаги нозик, бежирим тилла узугини чиқариб бармоғимга тақиб қўйди.
—Бу-сизга! Аллоҳим муборак қилсин. Ҳеч қачон намозни тарк қилманг, хўпми?
Унинг кўзлари мулойим, овози ёқимли эди. Бошимни қимирлатдим. Менинг илк намозим хушуъ билан, рағбат билан, бўлган эди.
Мўмина опа Фароғатнинг дарсларига қарашар, мени ортиқча уринтирмас, дориларимни ичишимни эслатиб турар, Қуръонни чиройли ўқир, чин муслима аёл. Кундан кунга бу аёлгм муҳаббатим ошиб борар, Фароғатнинг ҳарҳашасидан ўқитувчисининг дашномидан ҳам қутулган эдим. Энди дарсларда ухлаб қолмас, ўқиганларим, тинглаганим ёдимда қоларди. Менинг ҳолатимни: ётоқчилашим дангасаликдан эмас, камқонликдан эканлигини сезиб, маломат қилмаган, аксинча бунга тўғри ечим топиб ёрдам берган устозим Гулбаҳор опадан ҳам миннатдор эдим.
Ҳаётим изга тушган, .
Опам бизларни бомдодга уйғотар, хуфтондан сўнг ухлашимизни талаб қилар, бизни ўзининг ҳусни ҳулқи билан тарбиялаб борарди.
Аммо, назаримда, уларнинг дадам билан муносабати яхши эмасдек эди. Тўғрироғи, дадамнинг опамда кўнгли йўқмиди, ёки кўнгли тўлмасмиди, ҳар ҳолда орада нимадир бор эди. Буни тушунадиган даражада катта қиз бўлиб қолгандим.
Ҳаётимиз изига тушган, соғлигим анча тикланган, синглимнинг инжиқликлари тамомила йўқ бўлганди.
Опам ўз уйига борса ҳар сафар синглимни олиб кетар, Фароғат бир талай совға билан қайтар эди.
Бир сафар мени ҳам бирга олиб бордилар. Опамнинг ота-онаси дуогўй, ажойиб инсонлар экан. Укалари, келинлари ҳам бир-бирига ширинсўз, меҳр—оқибатли экан. Мен ҳам келинчакларга қўшилиб кетдим
Бир пайт ташқарига чиқиб кирган катта келин кичигига нимадир деб пичирлади.
—Вой!-деди буниси.
—Эшик тагида ўтирибди!
Юрагим ёмон бир нарсани сезгандек типирчилай бошлади, негадир тезроқ уйга қайтгим келарди. Опамга секин айтдим. Биз йўлга чиқадиган, келинойимнинг укаси уйга олиб бориб ташлайдиган бўлди.
Машинага ўтириб кетар эканмиз, назаримда, қатор ўсган толлар орасидан кимдир кузатиб қолгандек бўлди.
Хуфтонни ўқибоқ ухлагандим. Кечаси чанқаб уйғондим. Ошхонага чиқиб сув ичмоқчи эдим қулоғимга дадамнинг қаттиқ-қаттиқ овозда,жаҳл билан гапирган овозлари кела бошлади, аммо бирортаси эшитилмас, опам дадамга гап қайтармас эди.
Эшик очилди. Дадамнинг остонада туриб айтган охирги гаплари аниқ-тиниқ етиб келди.
—Сенга уйланмаслигим керак эди!
Бу гап мени эсдан айирай деди-ку, опамга қандай таъсир қилган экан?
Анчагача ухлолмай ётдим.
Кўз олдимдан толлар орасидан кўзга ташланган нигоҳ, қулоғимдан дадамнинг зардали овозда айтган гаплари кетмасди.
Бироздан сўнг опамнинг меҳмонхонага кирганларини кўрдим. Демак таҳажжуд ўқийдилар.
Эрталаб ҳеч нарса бўлмагандек бизни мактабга кузатаётган опам энди кўзимга сирли, балки бироз маккора бўлиб кўринаётган эди.
Устозим дарсдан кейин бироз қолишимни илтимос қилдилар.
Хонамиздан хамма синфдошларим чиқиб кетди. Ўзим қолдим. Кўп кутмадим. Гулбаҳор опа ҳар доимги ўктам қиёфада кириб келдилар.
—Шаҳодат, соғлиғинг яхши бўлиб қолди биламан. Янги ойингга ўрганиб қолдингми?
(давоми бор)
#oppoq_tong
Оппоқ тонг
(3-қисм)
Кичик тўй деганлари ҳам катта бўлиб кетди. Қариндошларимиз шунчалик кўп эканми? Ойимнинг маъракаларидан кейин биринчи марта шунча кўп одам йиғилиши.
Аммаларим билан меҳмонларни кузатиб, ҳамма ёқни саришта қилгунимизча ярим кеча бўлди. Кейин аммажонларим навбатма-навбат қучоқлаб, қайта қайта "Ҳаммаси яхши бўлади, мана кўрасан," деб кетдилар.
Хонамга кирсам, Фароғат ухлаб қолибди. Устини ёпдим. Унга термулганча раҳматлик онажонимни эсладим. Яшасалар бўларди. Ана ўрниларига одам ҳам топилди. Энди ҳаётимиз қандай кечади? Синглимга озор бермасмикан? Ҳоо, қани қўлини теккизиб кўрсин-чи? Алам, изтироб, ҳаяжон, отамни қизғаниш каби тинчлик бермаётган туйғуларни чарчоқ енгиб уйқуга кетибман.
Қаттиқ чарчабман шекилли, телефоннинг овозини ҳам эшитмабман. Сакраб турдим. Қанча ишим бор эди! Эшикни кимдир оҳиста тақиллатди.
Ким бўлиши мумкин? Айтганча, дадам уйландилар-ку!
Югуриб эшикни очдим. Остонада ўзи ҳам, енги ҳам узун оч ҳаворанг кўйлак кийган, бошига ҳам шу рангга мослаб рўмол ўраган ўрта бўйли, буғдойранг, истараси иссиқ бир аёл кулиб турарди.
—Ассалому алайкум, мумкинми? Аёлнинг табассуми шу қадар чиройли эдики, беихтиёр салом бердим
—Ассалому алайкум.
—Юринглар, чой тайёр, мактабга кеч қоласизлар. Кейин Фароғатнинг олдига борди.
—Юр, қизим чой ичамиз. Шунда қизиқ иш бўлди. Уйқусираб турган Фароғат аёлга қараб
—Ман сиззи ҳозир тушимда кўрдим. Ойим олиб келдилар-а сизни,-деди.
Аёл довдираб қолди. Фароғат давом этди
— Ойим етаклаб келдилар-а сизни. Мен тушим деб ўйлабман. Худди шу кўйлакда эдингиз-ку.
Кейин менга қарата гапирди
—Опа, ойим айтдилар, шу аёлни айтганини қилинглар, у сизларни Жаннатга олиб киради, дедилар.
Аёл синглимни ёнига чўкка тушди. Уни маҳкам қучиб олди.
— Ўзим ўргилай сендек фариштадан. Ҳа, мени ойижонинг олиб келди. Сенга қарашим учун етаклаб келди. Аёл йиғлар, синглимнинг сочларини силарди. Фароғат ҳам аёлни маҳкам қучоқлаб олди.
Кўзимдан ёш қуйилиб келар, ҳеч қачон ёлғон гапирмаган синглим айтган гаплар худди мўъжизадек туюларди. Учаламиз ҳаи хонамиздан йиғлаб чиқдик.
Дадам ишга кетибдилар. Ўгай онамиз бизга нонушта тайёрлаб берди. Бирга ўтириб чой ичдик. Исми Мўмина экан.
—Агар истасангиз, опа деб чақиринг, — деди менга қараб. Ўзимга ҳам шуниси маъқул, сабаби аёл мендан нари борса ўн беш ёш катта эди.
Синглимни опам кийинтирди. Кейин бизни кузатиб қолдилар.
Биринчи соат Гулбаҳор опанинг дарси. Биламан, ўзим қўл кўтармасам, мендан сўрамайдилар. Устозимиз қаттиққўл. Аммо ҳаммамиз яхши кўрамиз. Адабиёт қизиқарли дарс, қандай ўтиб кетганини билмай қоламиз. Баъзи дарслар қирқ беш минут эмас, бир йилга чўзилгандек туюлади.
—Шаҳодат, яхшимисан? Сенга бир нарса олиб келгандим. Менинг ҳам қоним кам. Ўзим дори тайёрлаб олганман. Қўлимга бир литрлик шиша банкани узатдилар
—Ёнғоқ билан майизни аралаштириб асал қўшиб коптокчалар ясаганман.. Кўнглинг тусаган пайтда еявер, ўзим ҳам неча йилдан бери шуни еб юраман.
— Керак эмас, устоз,-уялдим.
—Жиннимисан, ол буни! Кечаси алламаҳалгача тайёрласаму ноз қиласан. Қўлимга банкани тутқазиб, шаҳдам юриб кетиб қолдилар.
Бу дори эмас, эътибор эди. Меҳрнинг бир кўриниши эдим. Орқаларидан пичирлаб қолдим:
"Устоз, бу қарзларни қачон узаман?"
Синглимни олиб уйга қайтиб келяпмиз.
—Фароғат, кўрган тушингни яна айтиб бер! Синглим такрорлайди. Мен ҳикмат излайман.
Уйга келсам, ҳаммаёқ чинни-чироқ! Мўмина опа юмалоқланган қийма солиб шўрва тайёрлаб қўйган эканлар.
Кийимларимизни алмаштиргунимизча тушлик дастурхони ёздилар. Кейин ҳафсала билан сузиб, устига ошкўклар солиб аввал менга кейин синглимга, охири ўзларига таом келтирдилар. Шўрва лаззатли эди. Маза қилиб ичдик, хатто терладим.
Мўмина опа ўта самимий, меҳнаткаш экан. Ҳали ҳовлини ўтлардан тозалаган, ҳали ойналарни артган, ҳали Фароғатни чўмилтириб, эринмай сочларини майдалаб ўрган, орада намозларини ҳам ўқиб оларди.
Кўп гапирмас, оз ва маъноли сўзларди.
Бизга, умуман иш буюрмас, қарашсак раҳмат айтар, мендан ийманар, Фароғат билан апоқ-чапоқ эдилар.
Ўшанда якшанба эди.
(Давоми бор)
oppoq_tong
Оппоқ тонг
(2-қисм)
Фароғат Назира аммамнинг қучоғида ўтирар экан Вазира аммам сумкасидан банан, митти идишчада табиий шарбат олиб узатдилар.
— Раҳмат, аммажоним. Кап-катта қизга бананнинг пўстини арчиб бераётган аммамга қараб синглим ҳали жудаям ёшлигигини ҳис қилдим, йиғлагим келди.
—Мана бу китоблар ҳам сенга! Бор энди анави уйга кириб ўйна, бизни Шаҳодатда гапимиз бор.
Нима гап экан? Юрагим типирчилай бошлади? Аммаларим бир-бирига қараб олгач, Назира аммам оҳиста гап бошладилар
—Шаҳодат, сенга ҳам қийин бўлиб кетди. Ҳали ўқишинг керак. Бу ёқда синглинг бор, уям меҳрга зор бўлиб ўсмаслиги керак.
Гап қаёққа қараб кетаётганини тушундим. Бошимни эгиб олдим. Мунглиғ кўриндим чоғи, Вазира аммам гапга қўшилди.
—Ўзим айланай сендан, жоним, ўзинг эси кўп қизсан, эртага сизлар ҳам узатилиб кетасиз, акамга бир ҳамроҳ керак.
Томоғим ачишиб, ич-ичимдан йиғи кела бошлади.
— Керакмас, амма, ўзим эплайман, дадамга ҳам ўзим қарайман. Синглимга ҳам...
— Сенинг йўриғинг бошқа, Шаҳодатим. Қани ота-онамиз тирик бўлганида. Сизларни ўзлари олиб ўтиришар эди. Илож қанча биз ҳам чидаяпмиз, синглим. Бўлди йиғлайвермагин!
—Амма қўрқяпман. Менку ўзимни эплайман, Фароғат нима қилади? Ўгай онанинг зулмига қандай чидайди?
—Нимага зулм қилар экан. Таги-зотини суриштириб кейин оламиз. Дуч келганини олиб келармидик, болам. Ойинг тирик бўлганида қани эди болажоним, биз ҳам уйимизда тинчгина ўтирардик.
Аммаларим узоқ насиҳат қилдилар... Дадам келгандан сўнг ҳам гаплашиб ўтирдилар.
Эрталаб ўрнимдан туролмадим. Бошим қаттиқ оғрир, тинка-мадорим қуриб бораётган эди. Мактабга ҳам бормадик. Дадам ишга оч кетдилар. Тушга яқинлашганда амаллаб ўрнимдан турдим. Кечаги маставани иситиб ичдик. Кейин яна ётиб ухладим.
Шу билан шомда уйғонибман. Дадам келадиган пайт яқинлашиб қолганди.. Қани энди бошимни кўтара олсам.
Эртасига отам шифокорга олиб бордилар. Турли анализлар топширдим.
Эртасига яна бордик.
Шифокор қон таҳлилимни кўриб, отамга қарата
—Камқонлик,—деди, — кейин давом этди.— Тўйиб овқатланмаслик, витаминга бой маҳсулотларни истеъмол қилмаслик ҳам анемияга сабабчи бўлади. Организмда гемоглобин даражасининг узоқ вақт паст бўлиши болада гипокция яъни кислород етишмовчилигига олиб келади. Натижада аъзолар ва тўқималар зиён кўради. Анемия туфайли болалар жисмоний ва интеллектуал ривожланишдан орқада қолишлари мумкин. Қолаверса, сурункали ва юқумли касалликларга мойил бўлади.
Бу қиз эртага она бўлиши керак. Ойисига айтинг, яхши парвариш қилсин.
Дадам индамай бош эгдилар. Йўлда иккимиз овқатлангани кирдик. Кабобпазга
—Тоза жигар борми? Бўлса, чарвига ўралган кабоб қилиб кел,-дедилар...Кабоб пишгунча гаплашиб ўтирдик.
—Ёш бошингга рўзғор ташвиши тушди, болам. Сенга ёрдам ҳам беролмаяпман. Нима қилай, ишламасам бўлмаса.
—Дада, Фароғатгаям шашлик олиб кетамиз, хўпми? Гапни бошқа ёққа бурдим.
—Албатта, болам.
Таомимиз келди. Мен умримда бунақа тотли кабоб емаганман. Жигар бемаза бўлади деб ўйларканман. Иштаҳа билан ейишимни кўрган дадам
—Худога шукур, юзингга қон югурди,-дедилар. Энди ўзингни кўп уринтирма.
Очиғини айтсам, эрталаб ишларим бита қолсин деб, нонушта ҳам қилмай мактабга кетавераман.
Фароғатни мактабдан олиб, уйга кетдим. Маза қилиб кабоб еди. Уйда қиладиган иш кўп, аммо ҳолим йўқ эди.
Яна аммаларим келди. Дадамга муносиб аёл топилибди. Зоти тоза, ота-онаси яхши, ўзи ибодатли, аввал турмуш қурган, аммо фарзанд кўрмаган аёл эканлигини айтдилар. Раҳматлик ойимни эсладим, лекин не иложим бор. Рўзғор ишларини деб кўп нарсани бой бераётган эдим. Йиғлаб-йиғлаб кўндим.
Шу ойнинг охирига дадам уйимизда кичик тўй қиладиган, у ёқ томондагилар беш-олтита аёл билан ўгай онамизни олиб келадиган бўлишибди. Ўгай она! Жудаям хунук, совуқ эшитилади. Қўрқаётган, ўзимдан ҳам кўра кўпроқ синглимнинг озорланишидан хавотирда эдим.
Ўгай она келишига яқин аммаларим уйларни тартибга солиш учун ёрдамга келдилар. Ойимнинг ётоқ чойшабларини янггиладилар. Уйларни бир сидра тозалаб, меҳмонхонага катта жой ҳозирладилар. Дадамнинг ҳам, назаримда кайфияти яхши эди.
(давоми бор)
#oppoq_tong
Оппоқ тонг
(1-қисм)
Настарин гуллабди. Кечагина митти гулчалари кўримсиз тусда, хандон пистадек бўлиб ярим ёпиқ кўринаётганди. Бугун чамандек очилибди. Онам севган гул. Ҳар йили баҳорнинг ўрталарида ҳовлимиздаги икки туп бутасимон настарин бошига сафсар гулчамбар таққан қиздек ястанади. Ифорини айтмасизми? Онажоним йирик-йирик шохларидан кесиб ётоғимга олиб кириб гулдонга солиб қўяр эдилар. Кўнглим тўлиб, кўзимга ёш қуйила бошлади.
Онам оламдан ўтганига ҳам бир йил бўлди. Бедаво дардга чалинган эканлар. Эътибор бермай юраверганлар. Касаллик аниқланганида эса кеч бўлган эди.
Ҳовлини супурган бўлдим. Кейин чой қўйдим, нонушта тайёрладим. Синглимни уйғотиб чиқдим. Дадам қандайдир безовта, ҳар дам хаёл эдилар. Нари-бери чой ичиб ишга жўнадилар. Синглимнинг сочини ўрдим. Сумкасига бутерброд солдим. Кейин ўзим ҳам мактаб формамни кийиб, йўлга отландик.
Ўнинчи синфда ўқийман. Синглим саккиз ёш, иккинчи синфга ўтган. Мактабимиз ярим соатлик йўл. Ҳар куни дадамни ишга кузатгач, опа-сингил йўлга тушамиз. Уй ишлари кўп. Ҳаммасини ўзим қиламан. Ош-овқат, идиш-товоқ, супур-сидир, дазмол... Бир ўзим чарчаб қоламан, шунданми, дарсларни яхши ўзлаштира олмайман.
Мана бизнинг мактабимиз. Замонавий таъмирланган, чиройли. Синглимни синфига киргизиб юбориб, ўзимникига қараб қадамимни тезлаштирдим.
Хайрият, улгурибман. Жойимга борган ҳам эдимки устозимиз—Гулбаҳор опа кириб келдилар. Устозим чиройли аёл, ярашиқли, замонавий либослар кияди. Ҳавасим келади. Сочлари қоп-қора, аммо доим бир хил турмаклаб оладилар. Ортиқча пардоз қилмайдилар, аммо қош-кўзлари порлаб туради. Овозлари сал йўғонроқ, аммо меҳрибон. Мавзуни бир маромда гапиряпдилар...
... Амакиси ва устози Мунис вафот этгач, Хива хони Оллоқулихон Огаҳийни Муниснинг ўрнига мироб этиб тайинлаган. Шу даврдан эътиборан Огаҳий халқ ҳаёти ва сарой ишлари билан шуғулланган. Қизғин ижтимоий-сиёсий меҳнат билан машғул бир пайтда отдан йиқилиб, оёғи шол бўлиб қолган 1857 йилдан мироблик вазифасидан истеъфо берган. Умрининг охиригача моддий муҳтож, ғамгин, касалманд аҳволда кун кечирган...
Кўзларим юмилиб кета бошлади.
Қовоқларим тош босгандек оғир босиб кетаверди. Бошимни партага қўйдим...
Елкаларимни силаган меҳрибон қўллар бирам ёқимли эдики
—Шаҳодат, тура қол, алгебра бошланади, Мариям опадан уриш эшитиб қоласан. Кўзимни зўрға очдим. Гулбаҳор опа мени уйғотиб, хонани тарк этди. Ярим соатча ухлабман.
Сал тетиклашган эдим. Кўнглимда ҳолатимни тушунган, уйқудан уйғотмаган устозимга янада муҳаббатим ошган эди.
Танаффусда синглим йиғлаб келди, дарс тайёрламагани учун танбеҳ эшитибди.
—Яна дарс қилмасам, устозим мактабдан ҳайдаб юборар эканлар. Синглим йиғлар, қандай овутишни билмасдим. Ҳаммасидан шунчалик чарчадимки! Ахир мен ҳам бор-йўғи ўн олти ёшдаман. Бу ёшда синглимга оналик қилиш жудаям оғир эди. Кейинги пайтларда кўзим тиниб, бошим айланадиган бўлиб қолган. Шунча ишга истасам ҳам бир ўзим улгура олмайман ахир.
—Фароғат, йиғламагин. Юр, устозинг билан ўзим гаплашаман. Шундай дейману юрагим тўкилиб кетяпди. Синглимнинг ўқитувчиси жаҳлдор, асабий. Одамнинг дилига озор бериб қўяди. Нима бўлса ҳам овуниб қолган синглим учун устозининг олдига бордим.
— Синглингга қарасанг бўлмайдими? Дарсларини қилдир! Бу нимаси кеча уйга қандай кетган бўлса, бугун шу аҳволда қайтиб келди. Синф шовқин, коридор шовқин, шанғи овоз, асабий нигоҳлардан кўнглим айниб ўзимни ташлаб юборай дердим. Муз тер босиб кела бошлади. У ёғини эслай олмадим. Хушимдан кетибман. Кўзимни очсам, мактабимиз ҳамшираси Сайёра опа қўлида чой кўтариб турибди.
—Шуни ичиб ол.
Чой ширин экан. Танамга илиқлик югурди. Синглимни олиб уйга кетдим...
Кечга мастава қилгандим. Дадам кечикди. Хавотир ола бошладим. Шу пайт дарвозамиз тақиллаб қолди. Дадам бўлсалар керак. Дарвозани очсам, аммаларим. Қучоқлаб қўришдилар. Уйга киришди. Хонтахта атрофига жойлашдик.
—Шаҳодатим, бунча озиб кетдинг, соғлиғинг яхшими?-сўради Назира аммам
—Рангинг ҳам кетиб қолибди, тузук овқатланяпсанми? Буниси Вазира аммамнинг овози эди
(Давоми бор)
❤️ Erning vazifalari
1. Ayolidan va farzandlaridan xabar olish;
2. To‘laqonli ta’minlash;
3. Bolalar tarbiyasida ishtirok etish;
4. Ayoli bilan dildan suhbat;
5. Oila a’zolariga ta’lim, tarbiya va ilm olishiga yo‘l ochib berish;
6. Farzandlari va ayolini kuniga 5 marta quchoqlash;
7. Dam olishga olib chiqish va sovg‘a-salomlar;
8. Mehr berish;
9. Nazorat va qizg‘onish;
10. Ayolining xatolarini yuzma-yuz o‘tirib muhokama qilish;
11. Har doim yordam berish;
12. Himoya.
@ibratli_sozlar
Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸
#ИФФАТ. 37
.—Опа у билан учрашганни фойдаси йўқ. -деди Сарвар ҳафсаласиз.
—*** шу кафеда бир соатдан кейин учрашамиз. Келиш-келмаслик сени хоҳишинг.
Зебо аччиқ қилиб гапирдида телефонини ўчириб қўйди.
—Тавба қилдим. Ҳудди Феруза опамни синглисию, мен синглисини ҳафа қилган куёвдек муомила қилдия.
Сарвар ўзига-ўзи минғирлаб, одатига кўра кофе тайёрлаб ичди. Бироз телевизор кўрган бўлди. Интернетга кириб, бироз титкилади. Аммо ҳаёлини жамлолмади.
—Балки росдан Феруз, Сабинани кўндира олар.
Ўрнидан шахд билан туриб, кийимини алмаштириш учун кириб кетди....
Зебо айтган кафега келганда, ҳали таниш чеҳралари келмаган экан. Четроқдаги бир столга ўтирҳб, телефонини титкилай бошлади.
—Ҳаа Шаҳло, кафедаман... билмадим қанчада бўшашимни.... Эйй айтдимку, анавини хотини гаплашиб олайлик деб хит қилди.... билмадим кутайчи, гаплашиб эридек униям жавобини бераманда, олдингга бораман.... Ўзи вақтим йўқ эди. Бир соат минғирлади телефон қилиб.
Сарвар таниш, овоздан энди ортга қараб, Сабинага ўзини кўрсатмоқчи эди. Гапларидан тўхтаб қолди.
Сезди гап Феруза ҳақда кетаётганини.
Демакки, Сабина жавобини бердим дегани Сарварми?
Ғазабдан телефонини қаттиқ сиқди. Ичидан шу қадар вулқон қайнардики, пажарнийни суви етмасди гўё бу вулқонни бостиришга.
—Эйй Шахло, биласанку мени....-Сабинани баланд ўзига ярашмаган тарзда кулди. Сарвар олдинги сипо Сабина алмашиб қолган деб ҳам ўйлади бир лаҳза. —Сигирдек соғдим ўзиям. Пулини назарот қиладигани йўқда, ғирт етим, шунга қанча десам ўрнида топиб берарди.
#oppoq_tong
(8-қисм)
—Шаҳодат, дадангиз яхшимилар? —сўрадилар опам, буғдойранг юзлари лоларанг тусга кириб.
—Опа, дадам жаҳлдан тушганлар, ўзлари ялиниб боришга ориятлари йўл бермайди. Юринг, бугун биз билан тўғри уйга боринг.
—Ойи, ойижоним, юра қолинг. Иккаламиз арғимчоқ учамиз. Ман яхши қиз бўламан, сизга ёрдам бераман. Ҳаммани ойиси уйида ўтиради-ку!
Опам Фароғатни қучиб йиғладилар
-—Жоним қурбон сенга гўзал қизим. Кўз ёшларимни ҳеч кимга кўрсатмаслик учун бошимни эгиб ўтирар эканман, юзимга кимнингдир сояси тушди. Бошимни кўтарсам, дадам! Қўрқиб кетдим, аммо, дадамнинг кўзлари мулойим кулиб турар эди.
Дарров опамга қарадим.
—Ассалому алайкум!—опам ўрнидан туриб салом бердилар. Саломлари ҳам тавозели эди.
—Қизларни соғиниб, кўргани келгандим. Майли, бора қолай...
— Қаёққа борасан?—сўрадилар дадам.
—Уйга...
—Унда уйимизга бирга кетамиз!
Опам кулдилар. Дадам кулдилар. Биз кулдик.
Барчамиз мактабдан тўғри уйга қайтдик...
Биз кутган Рамазон келди. Ҳаммамиз рўза тутдик. Дадам ишдан таътилга чиқдилар. Опам билан ифтор, саҳарлик дастурхонларини бирга ҳозирлаймиз. Тотли таомлар тайёрлаймиз, аммо ҳаммасидан тотлиси—Қуръон ўқишни ўрганяпмиз. Опам—устозимиз. Кечалари оилавий таровеҳ номозларини ўқиймиз. Рамазоннинг охирги ўн куни қолганда опам синглим иккимизга бир гап айтиб қолдилар
—“Лайлатул Қадр” “белгилаш кечаси” деган маънони беради. Йил давомида қилинадиган турли амаллар, ҳукм, топиладиган ризқ, бир сўз билан айтганда тақдир белгиланадиган кечадир.
Бу кеча ҳақида Аллоҳ таоло: "минг ойдан яхшироқдир" деб марҳамат қилган.
1000 ой – 84 йилга тенг.
84 йил – 30000 кунга тенг. Бутун умримиз шу бир кунга тенг келолмайди. Энди ибодатларни кўпайтирамиз, хўпми, қизлар? Кундузи мизғиб оласизлар!
Бошқа пайт бизни авайлайдиган опам ибодатларга келганда ўта қаттиққўллар. Шу сабаб ҳам бир овоздан
—Хўп бўлади!-дедик.
Ўн кунликнинг етти куни ҳам ўтиб, Рамазоннинг йигирма еттинчи кунига келдик. Ўша тун ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди. Осмон фавқулодда ёруғ, эди, ҳаво мўътадил, ёқимли, майин шамол эсарди. Биз тонгга қадар дуо қилдик. Бир йиллик тақдиримиз, ризқимиз белгиланадиган кунда хонадонимизга ўғил фарзанд сўрадим. Ўша куни тонг оппоқ бўлиб отди. Сутдек оппоқ эди бу тонг. Уни тунни бедор, ибодатда ўтказганларгина кўрди. Ғафлат бандалари кўрмадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У очиқ, иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмаган кеча. Унинг тонгида қуёш қизғиш, заиф бўлиб чиқади”, деганлар. Рамазон ўта баракали келди. Опам бир ой ичида Қуръонни ҳатм қилдилар ва уни онажонимнинг руҳи покларига бағишладилар. Кейин биринчи марта овозларини чиқариб онажоним ҳақига узоқ дуо қилдилар.
—Раҳмат, опажон,-дедим шодланиб, кўзим ёшланиб
—Шундай қизларни дунёга келтирган аёл Жаннатга муносибдир,- дедилар.
Дадам беш маҳал намозга тушиб кетдилар.
Бу йилга Ҳайит байрами умримдаги энг гўзал байрам бўлди. Дадам кабоб пиширган, ҳайитлик берган, ойим бизга совғалар берган...
Файзли ва баракотли Рамазон тез ўтиб кетди, аммо бизга олам-олам шодлик улашиб кетди.
Кейинги пайтда дадамниинг кайфияти яхши. Бизларни эркалайдилар, опамга ҳазил қиладилар.
—Опа, кўз тегмасин, дадамнинг кайфияти аъло бўлиб қолди-я!
Опам жим бўлиб қолдилар, кейин секин гап бошладилар
—Шаҳодат, бир гап айтсам уят қилмайсизми? —дедилар.
—Айтинг, опа!
—Яқинда яна биттага кўпаямиз, иншааллоҳ!
Кўзлари ёниб турган опамни қучиб олдим. Алҳамдулиллаҳ.
Қишнинг қаҳратон кунларининг бирида Аллоҳ бизни ўғил ука билан опамни оналик бахти билан сийлади. Ҳамма шод, фақат Фароғат хафадек эди.
Чақалоқни уйга олиб келган куни опам уни қўлга олганча, Фароғатга қарата укамга гапирди
—Муҳаммаджон, бу—Фароғат опанг. Мен уни бу дунёда ҳаммадан кўп яхши кўраман, сен ҳам уни менга ўхшаб яхши кўргин, хўпми!?
Фароғатнинг кўзлари қувончдан порлар эди!
У қўлини чақалоққа қараб чўзди
—Ойижон, укамни битта кўтарсам майлими?
(тугади)
П/С:Пайғамбар (с.а.в) айтдилар:
Мусулмонларнинг яхши уйи —етими бор уй бўлиб, унда етимга яхшилик қилинадигандир. Мусулмонларнинг ёмон уйи, етими бўлиб, унга ёмонлик қилинган уйдир”
ДИЙДОРЛАШИБ ТУРАЙЛИК ДЎСТИМ!!!
Суҳбатларни қуриб биз кунда,
Қадримизга етайлик дўстим,
Меҳр улаб бир-биримизга,
Дийдорлашиб турайлик дўстим.
Тугамайди билинг ҳеч ишлар,
Чиқаверган кунда ташвишлар,
Узоқларда қилмай миш-мишлар,
Дийдорлашиб турайлик дўстим.
Қаерларга билмадим бориб,
Дардлар айтиб кўнгилни ёриб,
Умр ўтмай меҳрлар қониб,
Дийдорлашиб турайлик дўстим.
Қалбдан кетсин келинглар ғубор,
Бирам яхши кўришиш дийдор,
Бир-биримиз қилмай интизор,
Дийдорлашиб турайлик дўстим.
Сизни кўриб бахтларга тўлиб,
Ёнингизда бир зумда қолиб,
Қучоқлашиб меҳрлар олиб,
Дийдорлашиб турайлик дўстим.
Дилимизда қолмайди гумон,
Бошқачада меҳрингиз ҳамон,
Билиб қўйинг соғиндим ёмон,
Дийдорлашиб турайлик дўстим.
✍Солиҳабегим
@ibratli_sozlar
#oppoq_tong
Оппоқ тонг
(6-қисм)
Эртасига мактабдан қайтиб, уйга қадам қўймасимданоқ ичкаридан синглимнинг завқ-шавққа тўла қувноқ кулгуси эшитилди. Опам яна нима ўйлаб топдилар экан!
Ичкарига киришга ошиқдим.
Ҳовли бурчагидаги баланд қайрағочга қўлбола арғимчоқ ўрнатилган, опам қиқирлаб кулаётган синглимни учирар, Фароғатга қўшилиб ўзи ҳам завқланар эди.
—Қаранг, опам арғимчоқ ясаб бердилар. Кўрпачаси ҳам бор, маза! -арғимчоқдан тушмай мақтанди синглим.
Синглим энди болалик бахтини ҳис қилаётган эди. Кўзлари қувончдан порлар, опам тикиб берган бежирим кўйлаги шамолда ҳилпирар, ўзи шодон куларди.
Кечқурун дадам росмана тўполон қилди. Опамга қаттиқ-қаттиқ гапираётганларини эшитиб аралашгим келди-ю яна уялдим. "Эрталаб, албатта, опамдан сўрайман!" деб дилимга тугиб қўйдим. Кечаси турсам, синглим ингаб ётибди.
—Опа, опа, дейди. Аввалига алаҳлаяпди деб ўйладим. Иҳрайвергач, пешонасига қўлимни қўйдим. "Вой, иссиғи бор шекилли!" Дадамлар ётадиган уйнинг эшигини тақиллатдим.
—Опа, Фароғатнинг мазаси бўлмаяпди!
Опам отилиб бизнинг уйга кирди.
—Фароғатим, нима бўлди, қизим? Синглимни бағрига олиб, юз-кўзидан ўпар экан, йиғлар эдилар.
-Жоним қурбон сенга болам.
Дадам ҳам чиқиб келдилар.
—Муздек бирор нарса ичганмидинг?-сўрадилар синглимдан.
Фароғат бўғриқиб кетган, зўрға нафас оларди. Опам чаққон туриб ошхонадан қошиқ олиб келдилар, орқаси билан томоғини текширдилар.
—Томоғи йиринглаб кетибди! Кейин дарров муолажага киришдилар. Опам билмаган нарса йўқ. Иситма тушириш учун игна тиққанларида Фароғат чинқириб, оламни бошига кўтарди. Кейин томоғини чайдирдилар. Бироз туриб иссиғи тушган синглим ухлаб қолди. Мен ҳам чарчаган эдим, мудраб ўтирганимни кўриб опам ётишга имо қилди. Дадам ҳам ётоғига кириб кетди. Опам эрталабгача синглимнинг бошида ўтириб чиқди. Уйғонганимда кап-катта бўлиб қолган Фароғатни бағрига босиб шикаста овозда Қуръон ўқиб, дам солаётган эканлар.
Ё, Аллоҳим, бунчалар меҳрибонсан. Бу аёлми, ёки кўкдан тушган фаришта. Биз етимларнинг ғамини еб, шундай аёлни хизматимизга жўнатдинг, ўзингга беадад, беҳисоб шукурлар бўлсин.
Опам синглим оёққа тургунича биз билан ётдилар. Кундузи парваришлаб, тунлари эркалаб оёққа қўйдилар. Синглим ҳам опамнинг бўйнидан маҳкам қучиб ётаркан, ич-ичимдан, аслида, биз учун етти ёт бегона бўлган мана шу аёл учун астойдил дуо қилдим. "Аллоҳим, опамни ўзинг фарзанд неъмати билан сийла. Бизнинг ғамимизни еган буюк зот, опамга ҳам қувонч бахш эт!"
Синглим тузалди, аммо бизнинг бахтимизга кўз тегди!
Ҳеч қачон тушда уйга келмайдиган отам айни пешин маҳали кўчадан сўкиниб, бировни судраб кирдилар. Юзига бир мушт туширган эдилар, қоши ёрилиб, чаккасидан қон оқа бошлади. Опам қалтираб, ранги оқариб турар, отам бақирарди.
—Нима бор, менинг эшигим тагида сенга? Охири қўлга туширдим сени! Ажаб калтак еётган киши индамас, аммо опам худди ўзи калтак еётгандек инграётган эди.
Дадам ҳалиги кишини тепиб-тепиб уйдан чиқариб юборди. Ғазабдан кўкариб кетган отам дағ-дағ қалтирар экан қорамағиз юзи девордек оқариб кетган опамга қараб
—Йўқол, уйимдан!-деди. Кейин бунга ҳам қаноат қилмай опамнинг қўлидан тортиб, йўлакка қараб судрай бошлади.
—Кет дедим, сенга!
Опам бечора
—Илтимос, илтимос, унақа қилманг дер, рўмоли елкасига тушиб кетган, дадамнинг чангакдек қўлларидан чиқишга уринарди. Шу пайт Фароғат югуриб бориб опамни дадамнинг қўлидан қутқармоққа шошилди.
—Дада, опам кетмасинла, қўйворинг, опамми!
Дадамни рашк, ғазаб кўзини кўр қилиб қўйган, нозиккина опамни осонгина судраб кетарди. Опамни дарвозадан чиқариб, эшикни қулфлаб олди.
Фароғат дарвозани икки қўллаб муштлар,
—Опааа, опааа, мениям олиб кетинг! —деб йиғларди.
—Иккаланг ҳам уйга кир! — ўшқирди дадам. Бу ёққа ўт, у сенга ҳеч ким эмас, кетсин!-деди синглимга қарата.
Фароғат анчагача дарвоза олдида йиғлаб ўтирди...
Опам кетди...
Гулбаҳор опа тўғри айтган экан аввалги турмуш ўртоғи опамни телбаларча севган экан. Кўрмаса туролмайдиган даражада.
Фароғат ичикиб касал бўлиб қолди. Бечора синглим! Шу ёшида иккинчи марта онасидан айрилиши эди.
(давоми бор)
ИФФАТ. 35
—Яхши келдингизми? -эшикни очган Феруза деворга суяниб зўрға турган Сарварга ёрдам бериш учун, қўлини чўзди. —Келинг ёрдам бераман.
—Торт қўлингни! -Сарвар гандираклаб, уни туртиб ўтиб кетди.
Феруза чуқур хўрсиниб, эшикни ёпди.
—Сарвар ака, ўзингизни бунчалик қийнаманг. Мен дугонам билан гаплашдим. Ижара уй топиб берадиган бўлди. Шу ҳафта кетаман. Ота уйимга бир неча ой ўтса қайтаман.
—Эртароқ шу нарса келмабдида, қовоқ миянгга. -Сарвар Ферузани сочидан ушлаб қўлига ўради. —Биласанми нима? Бугун Сабина мен билан алоқаларини узди. Сен билан сохта эр-хотин бўлсак ҳам, уни отаси уйланганга бермаслигини айтибди. Ҳаётимни барбод қилдинг сен юзсиз.
Силтаб итариб ташлади. Қизни сочи қўлига ўралгани учун, итарган пайтда тортилиб, оғриқдан жони чиқай деди.
—Сен ифлос қочиб кетиб билган .... еб келгансан, керагини олгач унга керагинг бўлмай қолиб ташлаб кетган шундайми?
Ўзингни маъсума тутиб, ҳудди сени ўғирлашгандек эртак тўқигансан.
Бу сафар Сарвар жаҳлда, оёғига эрк бериб, жиркангандек бир тепкилади.
—Аллоҳ шоҳид мен ҳеч нарса қилмадим. Мен қочмадим. -деди Феруза ҳам тана ҳам қалб оғриғидан изиллаб йиғларкан. Нозик жуссасига Сарварни кучли тепкиси оғирлик қилганди.
—Қанчиқ, ифлос, беномус. -Сарвар мастлиги учун, гандираклаб, Ферузага ташланди. —Иффациз, ҳаётимни барбод қилдинг сен. Фоҳишааа.
—Мен фоҳиша эмасман! -аламдан бақириб йиғлаб юборди Феруза.
—Унда исботла! -Феруза кўзи қонга тўлиб, ташланган Сарвардан, ўзини четга олди.
—Ҳа нима? Ўзингга ишонмайсанда, яна тан олмайсан бузуқилигингни? -бу сафар Сарвар Ферузани кўйлагига чанг солиб елкасини йиртиб юборди.
Ферузани қўрққанидан жони ҳалқумига келди.
—Фоҳиша эмаслигингни исботлачи. Кел нега ундай қарайсан? Ўзингга ишонмайсанда-а?
"Иффатинг ўзингда эканини исботла! Сен билан ичкарига кирамиз. Мен билан бирга бўласан. Бокира бўлдсанг....."
Ферузани қулоғи чийиллаб кетди. Беҳрузни гаплари жаранг сочди.
—Бу ёққа юр....
Сарвар хонасига тортқилаганда, ўзига келди. Ферузада қандайдур ёввойи куч пайдо бўлиб, жиддат билан Сарварни итариб юбордию, энг яқин эшик, ювиниш хонасига ўзини урди. Тезлик билан эшикни қулфлаб, ерга чўккалаб, қолди. Шу қадар алами тошдики, шунча пайт учида йиғилган ёшларини озод қилди....
DAVOMI ERTAGA OQSHOM SHU VAQTDA.
ALBATTA REAKSIYALARGA QARAB
ИФФАТ. 33
—Тушунмадим? -Беҳруз Шаҳнозага синчков қаради.
—Айтяпманку, қачон? Ким билан? Нима қилганизи эслолмайдиган даражадасиз...
Яхши бориб келинг.
—Шошма! -ортига қайтаётган аёлини қўлидан тутиб қолди. —Нималар деб валдираяпсан?
—Валдирашни сизга чиқарган. Кеч қоляпсиз. Келсангиз гаплашиб олардик.
Шаҳноза қўлини тортиб олдида. Уйга кириб кетди. Беҳруз дарвоза хонада бироз серрайиб қолди.
Телефонига қўнғироқ бўлгани сабаб, ҳаёлини йиғди. Гаплашиб бўлгач, сал аввал нонушта қилаётганда, Шаҳноза кўчага олиб чиқиб қўйган, машинасига ўтириб, кетди.
Шаҳноза машина ҳайдашни билгани учун, ҳар тонг Беҳруз тайёрлангунча машинани кўчага олиб чиқиб, тайёрлаб қўярди.
Беҳруз яна ҳаёлида Шаҳнозани гапларини ўйларкан. Ферузани тўйи бўлди деган кун, аламидан ичганини, эртасига эрталан, қандайдур бошқача уйғонганини эслади. Орада нима бўлганини билмайди.
Ўша тонг, ўзи ҳам сезганди, кечаси ҳар тунгидек ўтмаганини...
—Ҳўш нима гапинг бор эди менда? -кечки овқатдан кейин, Шаҳноза токи ошхонани йиғиб келгунча куни билан ўйлангани, Шаҳнозани нима гап айтишига қизиқиб, тебранма стулда таҳминлар қилиб кутаётганди.
—Ухлаб қолгандурсиз деб ўйлагандим. Яхши уйғоқ экансиз. —Шаҳноза, ётоқ четига омонат ўтирди. —Сиздан жавобимни беришингизни сўрамоқчиман.
—Нимааа? -Беҳруз мингта таҳмин қилса ҳам, бундай гап кутмаганди. —Сен эсингни еганмисан? -деди ёв қараш қилиб.
—Эсим жойида, ҳар қалай, Беҳруз акааа деб, Аҳмад акани бўйнига осилиб кетаётганим йўқ. Одамларни ажрата оламан.
—Аҳмад акани қаердан танийсан? -Беҳрузни росмана жаҳли чиқди. Аёлини қўшни эркак ҳақда гапирганини ҳазм қилолмасди ҳам.
—Буни гап келганда айтдим. Қўйиб юборинг мени. -силтаниб ўзини ортга олган, Шаҳноза алам билан қаради.
—Чет элга магистрга ўқишга қабул қилиндим. Ўқимоқчиман. -деди қатъият билан.
—Сен ақлдан оздингми? Қандай қилиб, эрли, оилали бошинг билан четда ўқимоқчисан?
–Шу сабаб жавобимни берингда, мен мустақил бўлмоқчиман.
#ИФФАТ. 31
Қанчадур вақт ўтиб, эшик очиб, ёпилганидан, Феруза Сарвар уйдан чиқди деган гумонда, залдан, каридорга ўтди. Аста ошхонага мўралаганди. Адашмаган экан. Сарвар йўқ.
Стол усти озода, ҳатто қаҳва ичган идишини ҳам ювиб кетибди.
Феруза ўзига аччиқ кофе тайёрлади.
Музлаткични очиб, ейишга нимадурлар топиб қорнини тўйгизди.
Ёлғиз ўзи, нима қиларини билмай, уйни бир қатор сарамжонлаб чиқди.
Сарвар уйдан чиққач, ишхонаси томон кетаркан, биринчи Сабина билан гаплашди. Кейин, истамайгина йўлида давом этди.
Зебо ўзига анча тўқ оилага келин бўлгани билан, Сарвар поччасини панасига яшириниб, ўзини тиклаб, юксалишга интилмади.
У ҳалол, ўз меҳнати билан, яшашни афзал билди.
—Ўшанда поччамни айтганига кўниб иш бошласам бўларкан. Синглиси ишкал қилгунча. Мен маблағ йиғиб, Сабинамга уйланиб бўлган бўлардим.
🍃 🍃 🍃
Кўзларини эриниб очган Беҳруз, ўзини бошқача сезди. Хонага кўз югуртирди.
Сарамжонланган, эгнида йўқ кийимлари, хонада ҳам кўзга ташланмади. Қачон ечинганини эслай, олмади.
Ҳар доимгидек, ойна олдида турган, тебранма стулга янги дазмолланган кийимлар турибди.
Шаҳноза жуда тартибли, ҳатто уй кийимларигаям жуда эътиборли эди.
Беҳруз оғриётган бошини ушлаб, кечаги кунни эсламоқчи бўлди.
Кейин бошини ушлади.
—Менимча мен, Шаҳнозани.... -бошини қашиб қўйиб, ювиниш хонасига кириб кетди.
—Ассалому алайкум ойи яхшимисиз. -ювиниб-кийиниб чиққач, нонуштага пастга тушди.
—Ваалайкум ассалом. Кел болам ўтир. Ўзим нонушта қилгим келмаётганди.
—Қолганлар қани?
—Даданг ишга кетди. Келинни ҳам ўзи ташлаб қўядиган бўлди.
—Қаерга ташлайди? -Беҳруз ҳайрон сўради.
—Ҳа кеча айтдикку, дадасини туғилган кунига, дам олгани кетишяпти экан. Тонгда йўлга чиқишаркан. Шунга сени уйқингни бузгимиз келмади.
Беҳруз кейин эслади, кеча Шаҳноза сўраганини. Ферузани тўйига кетди ҳаёли. Шу билан қолган нарсалар эсдан чиқди.
#oppoq_tong
Оппоқ тонг
(5-қисм)
—Яхшимиз, устоз. Ҳаммадан ҳам синглим хурсанд. Ўзим ҳам.
Уй ишларидан бироз бўлса ҳам қутулдим. Менимча, опам яхши аёл.
Гулбаҳор опа сўзимни диққат билан тингладилар, кейин
—Яхши ҳам гапми, бебаҳо аёл!
—Вой, опамни танийсизми?
— Беш қўлдай биламан. Дадангдан олдинги турмуши бизнинг маҳалладан эди. Ўн уч йил бирга яшадилар, фарзанд бўлмади. Қайнона ойим опангни ибрат қилиб кўрсатарди менга. Шу ерга келганда кулиб қўйдилар.
Беихтиёр тикилиб қолдим.
Устозим жудаям чиройли. Ҳаракатлари ўзига ярашади. Самимий гапирадилар. Орқаларидаги шкафдан бир даста дафтарни олиб, стол устига ташладилар. Кейин менинг диққат билан тинглаётганимни кўриб давом этдилар.
— Опанг олдинги турмуш ўртоғини жуда эъзозлар, бошига кўтарар, ҳар куни оёқларигача ювиб қўяркан. Шунинг учун ҳам олдинги эри девонага ўхшаб юрибди-да.
— Опамни шунчалик севган бўлса, фарзанд асраб ола қолишмабди-да? Тавба опамни рашк қилаётган эдим.
—Бу сен ўйлаганчалик осонмас! Мўмина ўзини айбдор санашдан чарчаган, кейин бир йигитни бефарзанд ўтишини ҳам истамаган.
—Уйландими энди олдинги турмуш ўртоғи?
— Ҳа, уйланган. Мўминани чертмаган одам янги хотинини дўппослаб ураркан. Ишонасанми шунга? Гап ўлсин, оғзимдан қанча нарса чиқиб кетди. Гапни қисқаси: опанг яхши аёл. Сен ҳам яхши қиз бўл, тағин кетиб қолмасин. Қийналиб қолма дейманда, болам!
Мактабдан чиқиб, секин юриб кетдим. Ҳаёт бунчалар мураккаб, бунчалар бешафқат бўлмаса! Онажоним вафот этмаганларида, Худойим Мўмина опага фарзандлар берганида қандай яхши бўларди. Демак ўша куни кўрганим—опамнинг аввалги турмуш ўртоғи. Ахир шундай аёлдан айрилиш осонми? Меҳрибон, ғамхўр, гўзал, итоатли, қалби пок. Бу аёлни Аллоҳ биз етимларнинг раҳмини еб жўнатгани аниқ! Ўша куни илғаганим нигоҳлар севган аёлини бошқаси билан яшаётганини кўриб чидай олмаётган аламзада эркакники эканда?!
Шу хаёллар билан уйга етиб келдим. Опам дордаги кирларни йиғиб олаётган эканлар. Олдида Фароғат чуғурлаб турибди.
Салом бердим. Опам кулиб алик олди. Ўзи юзи табассумли. Балки нурли дегани шудир.
—Шаҳодат, энди хавотир олаётгандим. Тушликка сомса ёпгандим, ҳали қайноқ, термосга чой дамлаб қўйганман, тез еб ола қолинг, қорниз ҳам очиб кетгандир. Кейин пешинни ўқиб оласиз.
Энди эътибор берибман Фароғат янги кўйлак кийиб олибди.
—Моро бўсин,-дедим, ҳа деса этагини ушлаб айланмоқчи бўлаётган синглимга қараб
—Опам тикиб бердилар. Пирпиракларини қаранг. У яна бир айланиб қўйди.
—Чиройли-я?!
—Зўр! -дедим, башмалдоғим билан.
Опам кечга ош дамладилар. Дадам келишини кутиб ўтирдик.
Йўлакдан дадамнинг йўталгани эшитилди. Опам қўлидаги ишини ташлаб, истиқболига ошиқди. Йўл-йўлакай илиғлиқ сочиқ билан доим зинада турадиган обдастани қўлга олишни унутмадилар.
—Ассалому алайкум! Айвондан қараб турибман. Дадам алик олишни ҳам истамадилар. Қўлларини нари-бери ювиб, сочиқни ҳам опамнинг юзига қарамай олдилар. Фароғатнинг сабри чидамади.
—Дада, кўйлагимни қаранг! Опам тикиб бердилар.
— Буюрсин, қизим!
Онам дадам ўтирадиган жойдаги кўрпачани бир қоқиб тескарисини солдилар. Доим шундай қиладилар. Топ-тоза кўрпачани бир силтаб солиб берадилар. Нимага бунақа қилишларини сўраганимда "Дадангизнинг иззати учун!" деб жавоб бергандилар.
Ажаб, дадам биз билан ўтирмадилар, опамнинг "Ошни сузаверайми?"деган саволига "Қорним тўқ!"-деб жавоб бериб, ётоқхонага кириб кетдилар.
Дадам нимадандир қаттиқ сиқилаётгар эдилар. Опам мунғайиб, маъюс тортиб қолди.
Кейин индамай бизга ош сузиб бердилар, тузламаларни ликопчага солиб иккимизнинг ўртамизга қўйдилар, нон ушатдилар, чой қуйиб бердилар, сўнг дадамнинг ортидан кириб кетдилар. Тавба, опам келишидан олдин тескарисини тасаввур қилгандим. Опам келгунича хаёлларимда дадам томон эдим, ўзим сезмаган ҳолда энди опам томонга ўтиб олгандим. Назаримда дадам опамнинг ўтмишини қабул қила олмай қийналяпди. Бугун устозим айтган воқеалар асосида шу қарорга келгандим. Опам дадамни овқат ейишга кўндириб чиқди. Бир оила бўлиб овқат едик. Аммо дадамнинг арази тарқамаган эди.
(давоми бор)
😱Кирсовундан кучли дори тайёрлаш сирини билган одам - касал бўлмайди. 😢Афсуски бу сирни атиги 2 фоиз одамлар билади
Бизнинг танамизни бузадиган 100 ta кераксиз дори ўрнига кирсовунни тўғри ишлатишни билсангиз касал бўлмайсиз. Ушбу усул ҳаётингизни бир неча йилга узайтиришга ёрдам беради.
Маълум бўлишича...
Батафсил:👇👇👇
✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.
😯99% odam xato javob berisharkan.
😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?
Rasmga diqqat bilan qarang. Bu qotillikmi yoki o’z joniga qasd qilish ❓
😰 ХИЁНАТ ТУНИ 😱
Элёр дадасининг ишхонаси томон кетди. Уйлари билан ораси бир чакиримча йул.У ферманинг катта дарвозаси томон айланиб юришни хохламади, шартта девордан ошиб тушди. Коровул хонани чироги ёник эди аммо дадаси куринмади хамма ёкни куриб чикди. Аланглаб атрофга карай бошлади. Шунда коровулхонани ёнидаги хужрадан инграган овоз эшитилди.
Элёрнинг юраги шувиллаб кетди, югуриб бориб эшикни очди .
Элёр куз унгидаги манзарани куриб котиб колди. Кичкина хонада кроват устида дадаси....😳😱😱
ДАВОМИ ЎҚИШ👉👇
/channel/Solixa_Ayol/27671
Pishir kuydir, supir sidirdan charchagan paytingiz TV ko'rgingiz keladi, ammo ko'rolmaysiz, chunki qaynonangiz gapiradi.
To'g'ri sizni ham dam olishga haqqingiz bor, ammo qaynongizni ko'ziga yomon ko'rinmagan holdaaa. Bunda sizga @fitnes_dancee kanali yordam beradi.
Bu kanalda siz nafaqat kino ko'rib dam olasiz balki raqs bilan ozishni ham, o'zingiz mustaqil salondan chiqqandek makiyaj qilishni ham bir so'z bilan aytganda o'zingizni sevishni o'rganasiz.😌💃
O'zingizni sevishga marhamat👇
@fitnes_dancee
#muhabbat
Otam hayotida romantik kino ko‘rmagan. Hech qachon sevgi haqida she’rlar va qasidalar yodlamagan. Bir donayam muhabbat to‘g‘risida qo‘shiq hirgoyi qilmagan.
Ammo judayam xudojo‘y onajonim bilan urushib qolganda esa faqat bir ish qilardi; uning uzun tasbehidan yurak ramzini yasab, joynamozi ustiga qo‘yib ketardi.
— Ayman Yog‘iy
@ibratli_sozlar
🔥IFFAT🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 10.000 soʻm.
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan