ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33749

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 53

Ичим музлаб кетди. Манфаат учун, ўйинчоқ бўлгандек ҳис қилдим ўзимни.
—Албатта ваъда-ваъда, хоҳлаганингизни сўрайверинг. -деди акам, Сарвар акани оғзини пойлаб.
—Мен ажрашишни хоҳламайман. Менга Ферузани ўзи керак!
Керакли бўлиш...
Сени кўрса, юзини терс ўгириб олаётганлар ичида биттаси сенга юзини тутса бу қандай ёқимли.
Йиғлагим келди.
—Аминмисиз? У ҳақдаги гаплар сабаб, кейинчалик...
—Бари аҳамияциз. Менга Феруза керак тамом!
—Яхши ҳалиги....
—Шароф мен....
—Беҳруз?
Акамни гапи тугамай, хонасига Беҳруз ака кириб келди. Мени кўргач, униям гапи чала қолди. Беш сонияга кўзлар туташди.
Ҳижолат бўлиб кўзимни олиб қочди.
Хонада нооадатий ноқулайлик ҳукмрон бўлди.
—Иҳимм Беҳруз нима демоқчи эдингиз?. -акам Сарвар акани юзидаги тунт қиёфасидан, Беҳруз акани ўзига келтирди. Сабаби ҳамон нигоҳи менга қадалганини ҳис қилаётгандим.
Сарвар ака уни исмидан ким эканини пайқаган бўлса керак.
—Ҳаа ҳисоботларни имзолаш керак эди. -деди Беҳруз ака бироз довдираб.
—Қани?
—Ҳозир Толиб олиб келади.
—Почча бизга рухсат энди. -Сарвар ака шундай деб ўрнидан турдида. Мен таърафга ўтиб қўлимдан тутиб тургазди. —Кетдик Феруз. Мен ишга боришим керак. Сени уйга ташлаб ўтаман.
Акам билан хайрлашиб, эшик томон юрдик, Беҳруз ака ҳамон серрайиб турибди эшик олдида.
—Ҳисоботларни олиб келдим.
Хонага кирган йигитга қарамадим. Овози танишдек туйилдию, эслолмадим.
Аммо ҳужжатлар тутиб турган қўлига кўзим тушгач, қотиб қолдим.
Бу ўша татирофка!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 51

—Йиғлама, қўрқма менга ҳеч нарсани аҳамияти йўқ! Сен бир ожизасан. Ожиз қолгансан ўша пайт.
—Аммо.... Беҳруз акадаги суъратлар... -йиғлаб юбордим. Айтишга уялдим. Мен беномус бўлишим мумкин дея олмадим.
—Ҳаммасидан ҳабарим бор. Аканг айтганди қандайдур суъратлар ҳақда.
Сарвар ака ўша суъратлар қандайдур эмас, аниқ қандай эканини биладию, мени ранжитмаслик учун. Шундай гапираётгандек эди.
—М..мен ухламоқчиман.
—Яхши. -деди бироз ҳафсаласи пир бўлган одамдек. —Фақат мени хоҳлагандек.
Мени қучган ҳолда ётоққа ташладилар. Иккимиз ҳам жиммиз. Бу бизда биринчиси...
Яъни қучиб ухлаш.
Бошим Сарвар акани ўнг кўксида бўлса ҳам, юрак уришини ҳудди бошимни чап кўксига қўйгандек аниқ эшитиб ётардим.
Шу қадар тез тукиллардики...
Елкамдан қучган ҳолида ухлаб қолдим.
Суянишга бир елка борлигини ҳис қилиш ҳам, инсонга ҳотиржамлик бераркан.
Бугун анчадан буён мени тарк этган тинч уйқуйимни топдим.
Кечаси умуман безовта бўлмай ухладим.

🍃 🍃 🍃

—Сиз ҳам бирга борасизми? -Сарвар ака ишига кетиш ўрнига "кийин, акангни олдига бориб-келамиз" дегач ҳайрон сўрадим.
—Ҳада сенга ишонч қолмади. Ёлғиз бир ёққа жўнатмайман. Яна касалхонадан бирон жойинг майиб ҳолда олиб келмай.
Лаб бурдим, ҳудди мен ўзимдан, ўзим шундай қилгандек. Ахир ўзи эмасми "бошқаси бўлганда ўлдирарди. Сен юзсизсан!" деган?
—Ҳўп яхши. -дедим бироз ҳафа бўлган бўлсам, ҳам тортишгим келмади.
Инсон қизиқда. Эски Сарвар акага айланиб қолмасликларини шу қадар истайманки, ҳатто тортишишга ҳам қўрқаман. Айниб қолмасин деб. Менга ҳозир энг кераги бу ишонч. Ҳозирда буни энг кўп ёнимдаги инсон, Сарвар акадан кутяпман. Яна битта янгам бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

CHAQALOG'IM KUN KO'RMADI
(Hayotiy hikoya)

Erta tong. Kichkinagina, atiga ikki oylik chaqaloq özining ixchamgina krovatida uyqudan uyg'ondi. Uning oyisi ikki daqiqa oldin magazinga sut olib kelish uchun yugurib chiqib ketgan. Chaqaloq yig'lay boshladi. U uzoq yig'ladi. Uning yonida yotgan dadasi kecha tundagi öyin- kulgudan og'riyotgan boshini zörg'a kötardi va bög'ilib qolgan ovozi bilan baqirdi:

"Jim böl, yig'lama!!!"

Gödak töxtamasdan yig'lashda davom etdi. Dadasi:
- Uxlagani qöyasanmi yöqmi,
- de diyu yonidagi yostiqni chaqaloq tomon uloqtirdi. Chaqaloq ön soniyadan söng yig'lashdan töxtadi...
15 daqiqa ötgach magazindan kelgan onasi chaqaloqning krovati yoniga kelib baqirib yubordi. Yostiq chaqaloqning ustiga tushgandi. Ona yostiqni olib hushidan ketdi. Kichkinagina, atiga ikki oylik norasida gödak közlari ochiq qolganicha bu dunyoni tark etgandi...
U özining kichkina qölchalari bilan yostiqni olib tashlamoqchi ham bölgandi. Lekin...
Nariroqda kechagi maishatda "charchagan" dadasi esa uxlashda davom etardi...
Bu dunyoda hammamiz osiy bandamiz. Lekin hali ona hidiga töymagan bu jajji gödakda gunoh nima edi? Yig'la osmon...
Gunohga botayotgan, g'ofil insonlar uchun... U axir kichkinagina, atiga ikki oylik edi...!


⏩ ✍ @Ibratli_Sozlar 📚 ⏪

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Вилоятингизни кўрингчи сизга нима чиқар экан👇👇🤩

Ўз вилоятингизни танланг ва устига босинг сизга нима беркитиб қўйилган экан👉🏻🫵🏻🥳

🫵🏻👉Сирдарё 🫵🏻👉Навоий
🫵🏻👉Жиззах 🫵🏻👉Хоразм
🫵🏻👉Бухоро 🫵🏻👉Сурхондарё
🫵🏻👉Наманган 🫵🏻👉Андижон
🫵🏻👉Қашқадарё 🫵🏻👉Самарқанд
🫵🏻👉Фарғона 🫵🏻👉Тошкент

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#hisobli_dunyo

Ҳисобли дунё

(11-қисм)

Демак ёлғиз фарзандидан айрилган ўша аёл ҳали ҳам онамни кечирмаган...Яна қанча мазлумлар, мазлумалар кечирмаган экан

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётиб насиҳат қилдилар. Насиҳатлари ичида «Мазлумнинг дуосидан қўрқ. Унинг дуоси билан Аллоҳ ўртасида парда йўқ», деган гап ҳам бор эди

Ахир бу—ҳисобли дунё!

Эҳтимол, золим зулм орқали кўп нарсага эришар. Агар Аллоҳ хоҳласа, мазлумнинг биргина дуоси билан ўша золим ҳамма нарсасидан айрилади.
Бордию мазлум золимга бу дунёда жавоб қайтармай, у тўғрисида Аллоҳ таолога шикоят қиладиган ва ҳаққини олишни охиратга қолдирадиган бўлса, бундан золим қўрқиши керак.
Ҳамма ўлади. Ҳар ким бу дунёда қилган ишларига жавоб беради. У КУНда ўзидан ортиб, бошқаларга ҳам зулм қилганлар ҳар бир мазлумга ҳаққини берадилар. Бу зулм сўз биланми бўлганми ёки пул билан бўлганми ёки куч билан бўлганми, фарқи йўқ, ҳаммасига жавоб бор!!! Хуллас, ҲИСОБ КУНИда золимга жудаям қийин бўлади.
Бу дунёга Фиъавн, Қорун, Хомон каби кимсалар ҳам келиб кетди...

Азиз аёллар, бизнинг бугунги ҳолимиз сизга ибрат бўлсин...
Зулм қилишдан қўрқинг, токи фарзандларингиз бунинг жабрини тортмасин.

Муқаддас Қуръони Каримдаги қуйидаги оят билан ҳикоямизни мухтасар қиламиз:

Албатта, Аллоҳ одамларга ҳеч қандай зулм қилмас ва лекин одамлар ўзларига зулм қилурлар. (Юнус сураси, 44-оят)

(тугади)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўз-ўзини ҳурмат қилиш!

💙 1-қадам: Шахсий мақсадларни қўйинг. Жамият томонидан юкланмаган ва шахсан сиз учун муҳим бўлган мақсадлар рўйхатини тузинг. Уларни қисқа муддатли ва узоқ муддатлига ажратинг.
Амалиёт : «Янги тил ўрганинг», «Эрталаб югуришни бошланг».

💙2-қадам: Ютуқларингизни баҳоланг. Кичик ғалабаларингизни ёзиб қўйинг - бу ўз-ўзини ҳурмат қилишни оширади ва сизни олдинга боришга ундайди.
Амалиёт : Ютуқлар учун дафтарни сақланг ва ҳар сафар бирор нарса муваффақиятли бўлганда унга қўшинг.

💙3-қадам: Ўзингизни бошқалар билан солиштирманг. Ўзингизни кечагина ўзингиз билан солиштиринг, тараққиёт ва ўзгаришларингизга эътибор беринг.
Амалиёт : Ўзингизнинг муваффақиятингиз ва ҳафта ёки ой давомида яхшилаганингиз журналини сақланг.

💙4-қадам: Ўзингизга ёқадиган нарсани қилинг. Сизга завқ келтирадиган севимли машғулот ёки севимли хоббини топинг. Буни бошқаларнинг тан олиниши учун эмас, ўзингиз учун қилинг.
Мисол : Рақсга ёзилинг ёки гитара чалишни ўрганинг.

💙5-қадам: Ўзингизни мақтанг. Ўзингизни энг яқин дўстингиз каби қўллаб-қувватланг. Мақтов ва далда ўз қобилиятларингизга ишонч бағишлайди.
Амалиёт : Ҳар куни ўзингизга илтифот айтинг.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Писхалогик_тест🗓

Бу тест сизга ўзингиз ҳақингиздаги сирли ва яхши ёмон ҳарактерларингизни очиб беради💥💯

Расмга қараганда нимани кўрганингизни ўйланмасдан тез танланг🖼↘️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....

.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳

ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ

/channel/Solixa_Ayol/23482

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ🤩🤩

УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА ТИКУВЧИ БУЛИШНИ ХОХЛАГАНЛАР УЧУН ТЕЛЕГРАМДА.  МУТЛОКО БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ КУЗАТИШИНГИЗНИ  СИЗЛАРГА  ТАФСИЯ. КИЛАМАН 👇👇
МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН  КАНАЛ
😊😊
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+dNzJxKp_tUgzMzNi
/channel/+dNzJxKp_tUgzMzNi
/channel/+dNzJxKp_tUgzMzNi
💥ФАСОНЛАР💥
/channel/+HvzA7r-Dw8w2N2Ey
/channel/+HvzA7r-Dw8w2N2Ey

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 49
—Нима деди? -бир ютиндим-у, тикан ютгандек бўлдим. Томоғим шу қадар ачишдикиии.
Ўтган бир ҳафта мен ҳотиржамликни ҳис қилдим. Ҳаққим борми-йўқми билмайман. Аммо ишончсизлик ботқоғига ботиб кетгандим.
Фақат янгам менга ишонганди ҳолос ахир.
Атрофимдаги биронта эркак йўқки, менга шубҳа билан қарамаган.
Аммо шу бир ҳафта ишида, билмадим нега Сарвар ака умуман эски гапларни қўзимади.
Ҳатто бир хонада ухлашдан жирканмади.
Мен шу бир томчи ишончни қайта йўқотишни истамайман.
Ўртамизда ҳеч қандай гап бўлгани йўқ.
Мен бўлмасин ҳам деб тураман. Сабаби Беҳруз акадаги суратлар...
Мен тунги либосда, белимдан ўтказилган эркак қўли...
Ҳадик бор менда.
—Росдан ўша пайтда сени ўғирлашганини айтди. -йиғлаб юбордим. Ҳақиқат юзага чиқадиган кун ҳам бор эканку.
—Ахир янгам, у олдин бошқача гапирганини айтгандику. -дедим гапиришдан тўхтасам ҳам лабларим титрарди. Кўз ёшларим эса изн сўрамай тўкиларди.
—Менгаям, биринча "ўзи ихтиёри билан қочган, мендан илтимос қилгани учун, ёрдам берганман орқа эшикни очиб бериб" деди.
Сарвар ака юзларимни ювишга улгурган, кўз ёшларимни артиб қўйди.
—Йиғлама, асли ўтган гаплар ҳеч бири кўз ёшингга арзимас экан. Сен эса керагидан анча кўп ёшларингни увол қилиб бўлдинг. Албатта бунда мениям ҳиссам бор.
—Қандай қилиб, мени ўғирлашганини тан олди? -ичимни қиздирган саволни бердим.
—Таҳдид! -деди Сарвар ака. –Билсанг агар инсонни жони жуда ширин бўлади-ки. Ўлим билан юзлашганда, бутун бошли ҳаёти ёдига тушади. Эслолмаганлариниям эслаб юборади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 47
—Мен дугонам топган ижара уйга бораман. -дедим қўлимни аста тортиб олиб. Менга ҳозир ҳеч нарса қизиқмасди. Шунчалар ҳиссиз эдимки, ҳатто сувдан топилган мурда ҳақидаги гапи ҳам мени сескантирмади.
—Сени уйинг бор. Ўша ерга кетасан!
—Дадамни уйига ҳозир қайтолмайман. Ҳеч йўқ ярим йилда қайтди дейишсин одамлар икки ойдан кўра. Унгача ижарада яшаб тураман.
—Мен дадангни уйини назарда тутмадим. -Сарвар акани гапларидан ҳайрон қарадим уларга.
—Ундай қарама, эрингни уйига кетасан!
—Эрим мендан қутилиши учун анча уй қидирдим. Кўнглингиз ўрнига тушар энди. Асли сизга тана қилишга умуман ҳаққим йўқ мени. -росдан ҳатто ўзига ишонмайдиган қизман.
—Балки сени Аллоҳ Сабинани юзини очиш учун, ҳаётимга киритгандур. -Сарвар ака ўрнидан турдилар. —Уйда гаплашамиз қолганини. Ишхонадан бир мижозни машинасида келганман. Эгаси келмай, ўрнига қўйишим керак. Кетдик.
Кутилмаганда, мени даст кўтариб олдилар. Бир ғалати бўлиб кетдим.
—Тушуринг мени бу қандай аҳмоқлик. -дедим бақириб.
—Қулоқ пардам йиртилиб кетди Феруз. -деди қошини чимириб.
—Нима бўлди Феруза. -Барно шошиб кирди-да, эшик олдида қотиб қолди.
—Раҳмат эшик очиб берганингиз учун, марҳамат қилиб йўлниям бўшатиб берсангиз.
—Аааа?... ҳааа . -Барно бироз довдираб, четга ўтди.
—Хотинимни топиб берганингиз учун раҳмат. Уйга ўтинг меҳмон қиламиз. -Сарвар ака ҳамон оғзи очилиб турган дугонамга шундай деб, мени кўтарганча каридор бўйлаб ташқарига йўл олди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Yangi hikoya!!!! 🔥IFFAT🔥

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️‍🔥❤️‍🔥QAYNOQ SKIDKAA❤️‍🔥❤️‍🔥
❤️‍🔥❤️‍🔥💯SIFATLI MAHSULOTLAR💝💝
ENG SEVIMLI BREND  KOSMETIKA, PARFUM, UHODOVIY KOSMETIKA, AMERIKA POLSHA KOREA ROSSIYA MAHSULOYLARI ✅
BREND ORGANAYZERLA😍😍
ОРИГИНАЛ💯
HAMMASI НАЛИЧИ✅
LUX KACHESTVA ❤️‍🔥
TEZKOR ДОСТАВКА 💝

ÒZINI SEVUVCHILAR UCHUN😍😍😍

/channel/ezozakhcosmetics
/channel/ezozakhcosmetics
/channel/ezozakhcosmetics
/channel/ezozakhcosmetics
/channel/ezozakhcosmetics

Skidkada Teezz ulgurvolila qizlaa ❤️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😰 ДАХШАТ КАЛТАКЕСАК, НОМУССИЗ ҚИЗ БЎЛИШГА САБАБ БЎЛСА 😱😱
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)

Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ? Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...


👉 ДАВОМИ😰😳😱😪😢 👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥IFFAT🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 10.000 soʻm.
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 52

—Кел синглим, Сарвар келинг ўтиринглар. -акамни ишхонасига бордик. Оёғим тортмай кирдим бу даргоҳга. Сабаби Беҳруз ака билан бизни оиламиз бирга иш қилишарди... Мен Беҳруз акага дуч келишни истамайман.
—Ака мендан қандай гапингиз бор эди? -дедим акамни соғинган бўлсам ҳам, суҳбат тезроқ тугашини истаб, ўтмиш билан юзлашишни хоҳламайман.
—Янганг ижара уй қидириб юрганингни айтганди... -бу гапдан Сарвар ака билан кўз уриштириб олдик. —Уйга қайтишни ҳозирча хоҳламаётганингни айтганди. Шунга сенга ўзим ижарага уй олиб қўйдим. -Акам менга шундай деб бир томоқ қириб олди. Кейин Сарвар акага қарадилар. —Сарвар аввало сизга катта раҳмат. Узр ҳам сўрайман, опангиз орқали, сиздан бу никоҳни сўратганим учун.
Олдингизда ҳижолатлиман. Аммо бошқа чорам йўқ эди ўша пайт. Синглимни ўзидан сал кам икки баробар катта инсонга раво кўролмасдим.
Кўп нарсани тушунгандекман. Акам мени ўша қассобга бермаслик учун, Сарвар акадан фойдаланган. Сарвар ака янгам сабаб йўқ дея олмаган.
—Сизга эски таклифим кучида. Ўшанда жаҳлда эдингиз керакмас деб аччиқ қилгандингиз. Аввал айтганимдек, Бу никоҳ эвазига нима сўрасангиз бераман.
Бир акамга, бир Сарвар акага қарадим. Устимдан шундай шартлашилган ҳам экан. Тақдиримдан ҳафа бўлиб кетдим.
—Бирон истагингиз борми?
—Ҳаа... -Сарвар ака бир менга қараб қўйиб, жавоб берди. —Истаганимни сўрасам бўладия?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Yangi hikoya!!!! 🔥IFFAT🔥

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#PhotoStatus

✍ @Ibratli_Sozlar 💕

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱#Ё_АЛҲАЗАР_БУ_НИМАСИ?

😳Майитнинг кафани ичига ип солиб қўйса нима бўлади?
😱Нима учун майитдан аввал қабристонга ҳолвайтар ҳиди бориши керак?
🤯Майит ювилган сув қандай дардга даво эканини биласизми?

Видеони кўриб ҳайратдан лол қолишингиз аниқ!

Давоми
👉 Бу ерда

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Шу сабаб кўпчилик аёлларимиз ўзининг жонини хатарга қўйишади ⚡️

Печнинг бу тортмасига бирон нима солиб қўйган бўлсангиз дарҳол олиб ташланг. Чунки бу тортмада...
🚫

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#hisobli_dunyo

Ҳисобли дунё

(10-қисм)

Янгиликнинг каттасини меҳмонлар кетгандан сўнг эшитдим. Совчилар бирданига синглим иккимизни сўраб келибди. Иккита ўғлига.

Гулҳаё йигит билан учрашувга чиқди. Онамнинг
—Ёқдими?-деган саволига
—Бўлади, —деб жавоб берди, аммо кечқурун менга бир гап айтиб қолди.
— Опа, мен Акмал билан гаплашиб ўзимни ўзим хор қилган эканман. Ҳозир ўйласам, у мени умуман севмаган, хатто менсимаган экан...
Аллоҳим ўзи гуноҳларимни кечирсин! Кейин жим бўлиб қолди. Бироздан сўнг давом этди

—Опа қандай яхши, ҳамиша бирга бўламиз...

Биз фотиҳа қилиндик. Назаримда, онам одамларга озор беришни тўхтатганидан кейин, отамнинг топганига кўниб яшайдиган бўлганидан сўнг, қўшнимизнинг неварасига ёрдам қилганидан бошлаб барча ташвишларимиз аригандек ойим тавба қилгач эса бизнинг йўлларимиз очилгандек эди.

Тўйимиз ёзга белгиланди. Синглим ҳам, мен ҳам бахтиёр эдик. Бировга эрта, бировга кеч насиб этадиган оила аталмиш салтанатнинг эшиклари бироз кеч бўлса-да бизларга ҳам очилди. Қалбимиздаги умид деган туйғу олдинда узоқ ва саодатли йиллар кутиб турганидан мужда берарди.

Кечалари синглим билан бўладиган суҳбатларимиз ҳам турмуш ўртоғимизга муносабатда ойимга ўхшамаслик, ҳақиқий солиҳа жуфт бўлиш ҳақида кечарди.

Ойим ишдан кетганига зўрға кўникди. Биз узатилиб кетсак, эҳтимол дадамга меҳрлироқ бўлиб қоладилар.

Тўйимизга уч кун қолганда дадам синглим иккимизни ажойиб емакхонага олиб бордилар. Бу шинам, тинч жой бўлиб, ўзимизга алоҳида хона олдик. Дадам бироз ҳаяжонда эдилар.
— Овқатимиз келгунча сизларга айтадиган гапим бор, майлими, қизларим.
—Гапираверинг, дадажон,-деди Гулҳаё.

—Қизларим, ўзингиз эсли хушлисиз. Оқ-қорани танидингиз. Ҳадемай бошқа оилага борасиз. Унутманг, менинг шаъним, ор-номусим сиз билан боради.
Онам раҳматлик ўлгунича мени койиди "Эр зардали бўлса, хотин пардали бўлади!"-дедилар. Нима қилай, ўзимни ўзгартира олмадим. Кўнгилчанлигимни ойингиз ландовурликка йўйди, мени сизларнинг қошингизда лапашангга чиқариб қўйди. Сизлар ҳам шу аёлни кўриб катта бўлдингиз, аммо бу ойинг тутган йўл-хато! Дадам ҳаяжонланиб, шошиб гапирар эканлар, бир лаҳза тўхтаб қолдилар...
Кейин яна давом этдилар.
—Менга ваъда беринглар: ҳеч қачон онам қилган хатоларни қилмаймиз деб сўз беринг!
Эркаклар ширин сўз, табассумли, хато қилса узр сўрайдиган, ундан ўзини баланд тутмайдиган, итоатли, бўйсинувчан аёлларни яхши кўрадилар. Агар ўша оиладан раҳмат олиб келсангиз, ойинг туфайли эгилган бошимни кўтариб, букилган қаддимни тиклаб берасиз. Аллоҳ юборган синовларга мардона туриб берган сабрли қизларим, буёғига ҳам мени уялтирмайсиз, тўғрими?

Оҳ, дадажоним-а, беозорим, фарзандлари учун онамнинг озорларига чидаган меҳрибоним.
Кўзимга ёш қуйилиб кела бошлади. Қарасам, Гулҳаё ҳам тўлиб турибди. Ўрнимиздан туриб, дадамни қучиб олдик
Гарчи дадамга овоз чиқариб ваъда бермаган бўлсак-да ҳаёт берган улкан таълим бизни шундоқ ҳам бўйсунишга мойил қилиб қўйган эди...

Синглим билан бир кунда ака-укалар хонадонига кириб бордик. Эзгу ниятлар, катта орзулар билан...
Тўйимиздан бир йил ўтиб бедаво дард билан оғриган отажоним оламдан ўтиб қолдилар. Онам бермаган меҳрни отамиз тўлдирган эди. Дардини сиртига чиқармаган полвон отам яшаб ўтган умридек бу дунёни ҳам жимгина тарк этган эди...

Аллоҳ бизга фарзанд неъматини бермади. Укам ҳам икки марта уйланди, ажрашиб кетди. Учинчи марта уйланганида эса шифокор қатъий сўзини айтди; укам ҳеч қачон ота бўлолмас экан. Бизнинг дардимизни оғир олмаган онам укамникини кўтара олмади...Тўшакка михланиб қолди. Укамни учинчи марта уйлантирдик. Аёли иккита қизи билан уйимизга келди. Биринчи кўрганимдаёқ сесканиб кетганим у нигоҳларда онамнинг ёшлигини кўрган эдим.
Бизнинг ҳам турмушимиз омонат. Олийжаноб, бургутдек баландпарвоз йигитларнинг умрига зомин бўлишга ўзимизни ҳақсиз ҳис қиламиз, аммо уйга ҳам қайтолмаймиз, сабаби у уйда бир коса овқатни касал онамга миннат билан едирадиган яна бир золима бор...

(давоми бор...)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#hisobli_dunyo

Ҳисобли дунё

(9-қисм)

Бозордан яхши кафиятда қайтдик. Дадамга кўйлак, шим ҳам олиб бердим. Кўп қаватли уйимизнинг: айнан бизнинг йўлагимиз олдида аёллар йиғилиб, қий-чув қиларди.

"Яна нима бўлди экан",-юрагимни ҳовучлаб етиб борганимни биламан, аёллар яна қийқириб юборди.
Ҳаммаси келишиб олгандек шукрона келтирарди.
—Хайрият-ей, чиқди-я!
—Вой, Худога шукур!
—Алҳамдулиллаҳ!
Маълум бўлишича, Салима опоқининг невараси бувисидан яширинча оғзига шимадиган конфет солган. Ширинлик боланинг нафас йўлига туриб қолиб, бола тиқилиб қолган. Нима қилишини билмаган кампир шўрлик бақираверган. Онам югуриб пастга тушган ва болани оёғини осмондан қилиб кўтариб, курагига бир бир-икки урган,, натижада конфет оғзидан отилиб чиқиб кетган. Бунгача брлакай анча қийналган. Биз эса болакайнинг фалокати ариган пайтига келиб қолган эдик.
Ойим қўлидаги болани бувисига узатиб, уйга юра бошлади.
—Ҳой, Гулсарахон, тўхтанг. Умрингиздан барака топинг. Илойим қизларингизнинг бахти очилиб, банди ечилсин! Яхши, солиҳа келин келсин уйингизга. Хўжайинингиз билан қўша қаринг!
Салима опоқи чин дилдан дуо қилар, ёнидаги қўшниларимиз
" Омин! ",— дея жўр бўлиб турарди...
Онам айбдор одамдек индамай уйга кириб кетдилар. Биз ҳам орқаларидан кирдик. Уйда ўтирган укам билан синглимга воқеани тўлқинланиб айтиб бераётсам онам йиғлаб ўтирибдилар. Эсимни таниганимдан бери биринчи марта уларнинг йиғлаганини кўришим. Ҳаммамиз югуриб ёнига бордик
—Нима бўлди, ойи?
Учаламиз ҳам бир хил савол берар, бироқ онам йиғидан тўхтамас эдилар.
— Шунчалик ёмон одаммидим? Умримни беъмани нарсаларга сарфлабман. Яхшилик қилиш шунчалик ёқимлимиди? Бировнинг корига яраш чексиз роҳат экан-ку...Ойим айтиб-айтиб йиғлар, энди ойимга қўшилиб биз ҳам кўз ёш тўкардик. Меҳрибон Аллоҳим онамнинг дийдасини юмшатган, қалбидаги қотиб қолган музларни эритаётган эди.

Тонгда булбул овозидан уйғондим. Шу яқин атрофда булбул бор. Дўрмон томонданми, қаердандир, аммо яқин жойдан эшитилади.
Булбул бахт ҳақида, ҳаётнинг гўзаллиги, яшаш завқи ҳақида куйларди. Деразани очдим. Шамол дарпарда билан ўйнаша бошлади. Ҳаво бирам ёқимли эдики. Ошхонага чиқсам, онам нонушта тайёрлаяпдилар. Секин елкаларидан қучдим
—Бор, суйкалма, ғашим келяпди. Онамнинг сўзлари ўша-ўша, аммо оҳангида заҳар йўқ эди, балки менга сезилмагандир.
Дарсларни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтдим. Кунлар узайиб қолган. Ёқимли, ғанимат баҳор ҳавосидан тўйиб нафас олгим келди. Қулоқчинларимни олиб телефонимга уладим. Крачнинг мусиқаларини яхши кўраман. Овозини баланд қўйиб, секин йўлга тушдим. Бир пайт биров сумкамдан тортаётгандек бўлди. Қўрқиб кетдим. Қулоқчинларни юлиб олдим. Рўпарамда кечаги сотувчи йигит илжайиб турарди.
—Шунча чақирсам ҳам тўхтамайсиз! Мусиқа эшитиб кетяпсизми? Топайми, қайси мусиқалигини
—Топинг!-беихтиёр табассум қилдим. Йигит ўта самимий эди.
— Султонали Раҳматов?
— Йўғе, Крачни тингаётувдим,
лекин мусиқа эканлигини қаердан билдингиз?
— Мен ўзи билағонман! Юракдан кулди йигит.
— Хуллас, танишамизми? Исмим- Достон...

Биз шундай танишдик. Тенгдош эканмиз. Ишхонамни суриштириб-суриштириб топиб келибди. Тошкентга келганига ҳам беш-олти йил бўлибди. Укаси иккиси битта дўконни юргизар экан. У ҳар куни йўлимни пойлайдиган одат чиқарди.
—Сизга қизиқ гап айтайми? Сўради у бир куни, аммо жавобимни кутмай гапириб кетди
—Биз бешта ўғилмиз. Мен ва яна битта укамдан олдин учинчи укам уйланиб олган!
—Вой, нега?
—Севишиб қолганда...
—Мен нимага уйланмаганман биласизми!? Елкамни қисдим.
— Сизни қидирганман!

—Маҳлиё, шу ҳафта уйингизга совчилар боради. Дадам ўзим бораман дедилар. Очиғи, дадангизни қаттиқ ҳурмат қиладилар. Амаким билан борадилар. Ноумид қайтарманг!

Достоннинг уйидагилари дадамга қўнғироқ қилган шекилли, меҳмонларни кўнгилдагидек кутиб олишга шайландилар Эрталабдан ўзлари ошнинг зирвагини солиб қўйдилар. Битта қозонга шўрва осдилар.

Меҳмонлар пешинга етиб келди. Битта бутун қўйни тандирда пишириб, қоғоз қутига солиб келтирибдилар. Нон, қанд-қурс...

(давоми бор)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯПОН РИВОЯТИ

Дзен устози ўз ўқувчисини ўқ узишга ўргатаётган эди. Ўқувчи камонни ва иккита ўқни олиб, машқ бажаришга шайланди. Бироқ, устоз унинг олдига бориб, ундан ўқнинг бирини олиб қўйди.
– Нима учун иккинчи ўқимни олиб қўйдингиз? – сўради ўқувчи.
– Мен сендан иккинчи ўқингнимас, биринчи ўқингни олиб қўйдим. Чунки, биринчи ўқинг барибир нишонга тегмас эди.
– Аммо нима учун?.. – ҳайрат билан сўради ўқувчи.
– Чунки, ўқ узаётганда сен заҳирада яна битта уриниш борлигини англаб турган бўлар эдинг. Мана шу хотиржамлик инсоннинг энг катта душманидир! – деди устоз.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 50
—Ким экан? -дедим титраганча, кимга керак эди мени ўғирлаш?
—Афсуски аниқ билмас экан. Шунчаки буюртмачи эркак бўлганини айтди. У қизга сени ўзи рози бўлган, расмиятчилик учун, ўғирлагандек қилиб кўрсатишимиз керак дейишган экан. Яъни сени ўғирлаганлар, у қизга сени рози дейишган.
—Кимга керак экан-а бу?
—Аканг билан гаплашдим. Қизни таърифлари бўйича ўша кимсани фотороботини чизадиган бўлишди. Акангни дўсти бор эканку, Даврон деган. Шу ўз зиммасига олди қидирув ишларини.
Ҳеч нарса демадим, полга термулганча ўйланиб қолдим. Кимга керак бўлди экан?
Нима сабаб экан, бир қизни номини қора қилар даражада иш тутишига?
—Феруз менга қара. -иягимни кўрсаткич бармоғи ёрдамида тутиб, ўзига қаратди. —Йиғлама ҳўпми? Яқинда ҳаммаси фитна эканини маълум қиламиз. Ҳечам бошингни эгма.
Ёшли кўзларим билан Сарвар акани кўзларига термулиб туравердим.
Бу термулиш, лабларимда бегона лабларни ҳис қилгунимгача давом этди.
Бутун баданим бўйлаб, чумоли ўрмалагандек сесканиб кетдим.
Ўзимни ортга олишимга белимдан тутишга улгурган қўллар йўл қўймади.
Иссиқ нафас бўйнимга урила бошлагач илтижо билан дедим.
—Илтимос бундай қилманг. -кўзимдан оққан ёш уни юзига томди.
—Мен қўрқаман! -дедим бошини кўтариб юзимга термулган Сарвар акага мўлтиллаб.
Балки мен ўзим қочмаганим, мени ўғирлашганини аниқлагани учун, шундай қилаётгандир.
Аммо бу билан, мени пок-нопок эканимни билинмайди.
Якундан қўрқаман.

DAVOMI ERTAGA OQSHOM SHU VAQTDA ❤️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 48
—Ўзим киравераман! -дедим, манзилимизга етгач, машинадан яна кўтариб туширмоқчи эди.
—Доктир камроқ юрсин деди. -парво қилмай кўтариб олди. Кўчада бир-икки аёл турган экан. Бизни ҳолатимизга пичирлаб бир нималар деб қолишди.
—Қачон гаплаша қолдингиз шифокор билан? -дедим ҳайрон.
—Дугонангдан палата рақамини сўрагач, қабулхонадан қайси таърафга юриш керак эканини сўрасам, доктир аёл айтди.
Индамадим. Инсон бир зумда шунчалик 180° га ўзгариши мумкинмикан?
—Ҳозир. -мени қўйиб эшикни очди.
—Буёғига ўзим кира оламан. -деб амаллаб эшикдан зўрға кирдим. -Ҳоойй...
Ҳеч сўз демай яна кўтариб олдилар.
—Сен қимирламай ётиб-тур. Мен машинани устахонага ташлаб, ейишга нимадур олиб келаман.
Менга ўн сониягина қараб, турди-да чиқиб кетди...
Бу сафарги нигоҳларида нафрат кўрмадим.
Аммо инсон бир кунда бунчалик ўзгариши.... барибир ишонолмайман.

🍃 🍃 🍃

—Анча яхшимисан? -жонимга қасд қилганимга ҳам бир ҳафта бўлибди. Ўлмай қолдим-у, ўша ўзимни сувга отганимда, сув остидаги ҳарсангтошга урилган оёғим қаттиқ лат еган экан.
Ўша маҳал маҳаллани айланиб юрган участка нозири мени қутқариб қолди.
Шунчаки сувни томоша қиламан деб, мункиб кетиб йиқилдим дедим.
Агар ўз жонимга қасд қилганимни билишса, иш очилиши мумкинлигини айтганда, шундай дейишга мажбур бўлдим.
Иш очилса ҳамма яқиним сўроқланарди.
Энг кўп Сарвар ака. Тазиқ ўтгазган деб.
Ҳам менгинани номини эл кўзига оқлаб, ҳам жавобгарликка тортилишини хоҳламадим.
—Яхшиман! Акам нега чақирди экан-а? -акам эрта вақтинг бўлса иш жойимга кел деганди. Яхшики, оёғим яхши бўлиб қолганда айтди. Уларга бу ҳақда айтмагандим.
—Билмадим! -Сарвар ака ўйланиб қолдилар. —Феруз сенда гапим бор. -деди мени ёнларига ўтказиб, ҳая мен шу бир ҳафта залга жой тўшаб эмас, Сарвар акани адашиб чиққан қуёши сабаб, ётоқда ухладим.
—Қандай гап?
—Мен сен йўқолган кун, салондаги сен билан бир вақтда ғойиб бўлган қизни топиб у билан гаплашдим. -дедилар. Ҳайрон бўлдим. Нега ва қандай топганларига.
—У қизни олдин ҳам топишган! -дедим ўзи унчалик яхши бўлмаган кайфиятим баттар тушиб. —Мен қочишига ёрдам бердим ҳолос деб, ҳаммага мени ёмон отлиқ қилган. -эсласам, қандайдур йиғлагим келди. Овозим титраб чиқди.
–Лекин менга бошқа гап айтди. -деди Сарвар ака ўйланганча.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 46

—Менга қайси шифоханда эканингизни айтинг. -деди Сарвар тишини-тишига қўйиб.
—Айтмайман. Феруза хоҳламаяпти буни. Сиз уйда....
—Айт дедим мен сенгааа.
Қиз чўчиб тушди Сарварни бақириғидан.
—Марказийдамиз. Бўкирманг менга.
Сарвар гап талашишни хоҳламади. Ферузани телефонидан ҳозирги рақамни ўзига ўтказиб олгач, Ферузани телефонини бутунлай ўчириб қўйдида, уйдан чиқди. Опасига қўнғироқ қилиб, ҳаммаси жойида эканини, Феруза уйда экани ҳақдаги ёлғонини айтгач, телефонни ўчирди.

🍃 🍃 🍃

"ФЕРУЗА"
—Ҳей бақирмай ўла. -Барно эшикдан асабий кириб келди.
—Нима бўлди? -дедим ҳайрон.
—Эрииинг келяпти. -деди Эринг сўзига урғу бериб.
—Нега келади? Ахир мен сенга айтгандимку кел....
—Келмасин дегандинг. Бақириб берди палакат. Аҳмоқ.
Барно роса Сарвар акани шанига "мақтов"лар айтиб ўтирди.
Қизиқ нега келяпти экан?
Ахир кетишимни хоҳлаганди кетдим. Айтолмаган яна қандай, заҳар гаплари қолди экан?
—Ким бўлди бу? -Барно нотаниш рақамга қараб ўйланди. Шу ўйланиб тургунча бир марта ўчиб қайта қилишга улгурди.
—Шу эрингни рақами эмасми?
—Мен уни рақамини билмайман. -дедим лаб буриб.
—Эй ҳудо қандай оила бу? Хотин эрни рақамини билмайди. Эр кечаси ўзингни ўлдир дейдида, шифохонадалигини билгач, думи куйган хўроздек питтиллаб бақир-чақир қилади.
Майли олайчи.
Барно гаплашган Сарвар ака экан. Қўполдан ҳам қўпол гаплашиб, Палата рақамини айтиб телефонни ўчирди.
—Мен чиқиб тураман. Бу ерда турсам, бақиргани эсимга тушиб уришиб кетаман эринг билан.
Барно чиқиб кетгач ҳеч қанча ўтмай, Сарвар ака кирдилар хонага. Менга қараб чуқур нафас олиб-чиқарди.
—Бугундан ўзбошимча эшик ҳадласанг оёғингни синдираман сен қизни. -деди кушатка ёнидаги столга ўтириб қўлимдан ушлаб кўзларини юмди.
Тортмоқчи эдим. Эплолмадим.
—Қўйворинг, қўлингиз ифлосланиб қолмасин. -дедим кечаги гаплар ёдимга тушиб, йиғлагим келди. Нега қутқариб қолишди экан мени. Ўлганим яхши эди.
—Кечир. -дедилар Сарвар ака. —Дугонанг ҳақ, атрофингда бор бўлган, кейин пайдо бўлган мен. Барча эркаклар. Ҳеч биримиз.
Нега? Ким? Нима учун? Деган савол бериб айбдорни қидиришни ўйламабмиз. Осонгина сени нозик жуссангга бор айбни ортиб қўйибмиз. Қўрқув нима эканини бугун учинчи бор ҳис қилдим.
Биринчиси ота-онам вафот этгач, опам билан ёлғиз қолганимизда. Анча кичик эдик унда. Кечалари опамни қучиб ухлардим.
Иккинчиси опам жиянимни дунёга келтирган пайтда, комага тушиб қолганда.
Ягона яқинимдан ҳам айрилиб қоламан деб.
Учинчиси... Яқинимиздаги ҳавзадан, мурда топилганини эшитиб, то уни юзини кўргунча сен деб ўйлаганимда.
Деди қўлимдан маҳкамроқ сиқиб.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#hisobli_dunyo

Ҳисобли дунё

(8-қисм)

Одатда инсонлар иззат-икром, совға-салом билан нафақага кузатилади. Ишдан кетаётган ходимга гуллар, эсталик совғалар топширилади. Шаънига илиқ сўзлар айтилади. Ойим эса бир олам қарғиш билан қайтган эдилар.
Тағинам ишхонасидагилар инсоф қилишибди. Жавобгарликка тортилмадилар. Аммо, барибир,
ойим ишдан шармандаларча қувилган, соғлиғини йўқотган эди.

Онамни овқатлантирдим, шифокор ёзиб берган уколларини қилдим. Бошларида бироз ўтирдим. Ухлаб қолганидан сўнг ошхонага—дадамнинг ёнига чиқдим.
—Дада, чой ичасизми, дамлаб берайми?.Майли дегандек бош ирғадилар.
Чой дамлаб, уч марта қайтариб, ўзлари яхши кўрган пиёлага қуйиб узатдим. Музлаткичдан пишириқ, писта ҳолва олдим. Ихчам идишчадаги шоколадларни олдиларига сурдим.
— Олинг, дада...
Дадам чой хўплаб ўтирар эканлар, секин сўз қотдим.
—Ёмон бўлди-я, дада, шарманда бўлдик...
Боядан бери жим ўтирган отам ва ниҳоят тилга кирдилар

—Афсуски, баъзи одамлар кўпинча, зулмга учрагандагина зулм нималигини билиб қолишади. Ваҳоланки, ишлари юришиб, обрўлари осмонга парвоз қилиб турганда ўзлари ҳам золимлик шаробидан бемалол сипқориб юраверишади.
Бошқалар эса ўзи ҳам мазлум бўлгани ҳолда ўзгаларга зулм қилади.
Ҳа!.. Зулмнинг тури кўп. Зулм бу фақат кимнингдир молини олиб қўйиш эмас. Кимнидир ноҳақ дўппослаб майиб қилиш ҳам эмас. Булар ҳам, албатта, зулм. Аммо, зулмнинг тури кўп ва кўзга кўринмас турлари ҳам бор.
Киши зулм балосига жуда кўп ҳолатда дучор бўлади ва ундан ўз машъум насибасини олади. Оддий бир мажлисда ҳамсуҳбатларидан бирига ҳурматсизлик қилиш, эзиб-янчиб кетиш, истеҳзо қилиш, менсимаслик, ўзи билан ҳамфикр бўлмаган бирор кимсани ўта шиддат билан ерга уриш каби ишлар ҳам зулмнинг бир туридир.
Инсон бировга нисбатан зулмни кучайтирса, ўзининг ажалини яқинлаштиради..
Дадам узун сўлиш олди. Аммо ичидаги асосий гапни айта олмади. Онам отамга нисбатан ҳам зулм қилган эди! Аёл киши бўла туриб дадамнинг йўриғига юрмаган, турмуш ўртоғини умуман ҳурмат қилмаган, ҳамиша жеркиб гапирган, ўзига чидаб яшашга мажбур қилган эди.
Бечора дадам.
— Намозларингни йўлга қўйиб олдингми?
—Худога шукур, қолдирмай ўқияпман.
— Ҳаммаси яхши бўлади, болам. Ойинг унча- бунчага бўш келмайди, ҳадемай оёққа туриб кетади.
Чинданам ойим тез оёққа турди. Энди иш ҳам йўқ. Танбеҳ бериб ўрганиб қолганлари учун бизни ҳам уришаверадилар. Тавба деб гапирай-ку баъзида ўз онамга тоқат қилолмайман.Тўғри гапни ҳам тескарисини айтадилар. Бир она-бола ўтириб гаплашадиган гапимиз йўқ. Синглим мендан баттар. Ойимдан қочиб юради.

Бугун маош олгандим. Бозорга тушдим.
Дадамга, ойимга, баҳорги енгил нимадир олгим, совға бергим келди.
Ойимга енгил кардиган олдим. Эркаклар кийим дўконига кириб нима танлашни билмай турсам, сотувчи йигит ўзи гапириб қолди
— Синглим, сизга нима керак? Нима қидиряпсиз?
Мақсадимни айтдим.

— Мана бу пиджакни кўринг.Ҳам енгил, ҳам салобатли кўрсатади. Зўр нарса бу. Дадангиз дуо қилиб киядилар. Мен ҳам дадамга олиб берардиму қишлоқда буни қаерга ҳам киядилар.
— Тўй-ҳашамга киярлар, сиз олиб бориб бераверинг. Шунчаки гапирдим. Кейин гапни кўпайтирмай деб пулни тўлаб камзулни олиб, дўкондан чиқиб кетдим.
Ойим хурсандлиги ҳам хафалиги ҳам билинмай олдилар совғамни, аммо кийиб кўрдилар. Камзул дадамга катта келди. Шунчалик озиб кетибдиларми?
—Эртага якшанба, ишга бормайман, алмаштириб келаман,—дедим дадамга. Дўконни эслаб қолганман.
Эртаси дадам билан бирга бордик. Дўконда одам йўқ, сотувчи йигит телефон титкилаб ўтирган экан. Ўрнидан сакраб турди. Мени таниди, алмаштириш учун бошқа камзулни ола бошлади.
—Менга қара, сен Чорпўлатданмисан?
—Ҳа, қишлоғимни қаердан биласиз?
—Замоннинг ўғлисан-а? Худди отангга ўхшар экансан. Кел, бир бағримга босай ўртоғимнинг ўғли.
Йигит дадам билан қучоқлашиб кўришди. Дадам қишлоқдаги катта-кичик, эл-элат, дўст-ёрлари ҳақида сўрар, йигит батафсил жавоб берар эди.
—Замоннинг катта ўғлисан-а? Болалардан нечта бўлди?
—Ҳали уйланмаганман амаки, укам уйланган. Фотиҳа қилинган эдим, бузилди, амаки...

(Давоми бор...)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#hisobli_dunyo

Ҳисобли дунё

(7-қисм)

Синглим ҳам, мен ҳам олий маълумотлимиз. Меҳнатдан қочмаймиз. Яхшигина даромад топамиз. Ақлимиз ҳам ҳуснимиз ҳам бор. Қўлимиздан келмаган ишнинг ўзи йўқ. Аммо бахтимиз очилмаётган эди. Ўн саккиз ёш, ўн тўққиз ёш на ҳусни, на дипломи, на ҳунари бор қизлар турмушга чиқиб, бир пасда болалик ҳам бўлиб кетяпди. Ўтаётган йиллар бизнинг зараримизга хизмат қилаётган эди. Биз тенгиларнинг фарзанди мактабда ўқияпди...

Ўттизга кирган йилим туғилган кунимни нишонлашни истамадим. Барибир яқинлар қутладилар.

Ойимнинг кечадан буён авзойи бузуқ. Ўзи қиз бўлиб онам билан юрагимни ёриб гаплашмаганман. Бир эркалаганини, бағрига босганини ҳам эслолмайман. Қизлар онаси билан сирдош эеанлиги ҳақида гапирса, мен бечора бу ҳолат қандай бўлишини ҳам тасаввур қилолмайман. Чалғиб кетдим.

Ойимнинг кайфияти йўқ эди. Ким биландир телефонда роса тортишди. Ёнига яқинлашдим.
— Ойиии, илтимос, ишдан бўшанг, энди дам олинг. Саёҳатларга боринг. Соғлиғингиз ҳам яхши эмас ўзи, —дедим.
— Нимага мен ишдан бўшашим керак? Ана, истамаганлар, ишламасин! Чидаганга чиқарган. Кеча келиб, менга ақл ўргатади. Эртага борай, жойрастонига жойлаб келаман. Йигирма беш йил ўтирдим шу ўринда, қанча шаллақилар келиб кетди. Ҳурмат қилганлар мана юрибди ишлаб.
— Ойи, улар сизни ҳурмат қилмайди, улар лаганбардорлар. Эртага ишдан кетсангиз, биринчи шулар ортингиздан тош отадилар.
Қўйинг, эртагаёқ ариза ёзиб келинг. Сизнинг ишдан бошқа ҳаётингиз бор, оилангиз бор!

Йўқ онам эшитмайди. Менимча, онам оила қурмаслиги, юқори, баланд мансабларда ишлаб юравериши керак эди. Ҳаммани тик тургизиб, ўзига бўйсундириб, аммо замон ўзгараётган эди. Ойимга ўхшаган қаттиққўл раҳбарларнинг замони, аллақачон ўтганди.

Бугунги дарсларим тугади. Чарчадим. Йўлга чиқишдан олдин одатим бўйича телефонимни кўздан кечирдим. Ҳаммасида бир хил—олди қочди хабарлар. Видеохабарларни ўтказиб борар эканман, битта лавҳадаги хабар эътиборимни тортди
"Оёғи ердан узилган бундай раҳбар ходимларга чора кўриладими? Расмий муносабат кутиб қоламиз! "
Видеолавҳа яширин камерада олинган, аммо тасвирлар фавқулодда тиниқ эди. Юрагим ёмон ўйнай бошлади. Вой! Шу етмай турганди. Лавҳада аввал ойимнинг овози, сўнг ўзи кўринди!
Мажлисга кеч келган аёлни тик туришга мажбур қилиб, танбеҳ, ҳақоратлар ёғдираётган вақти нозиккина аёл бир томонга қараб оғиб кетди, тўғрироғи, қулаб тушди. Ҳамма ўрнидан туриб кетиб, қий-чув ичида кадрлар ола-чалпоқ бўлиб кетди.

Энди буниси ҳам бормиди? Шарманда! Видео ўн дақиқада эллик мингдан ортиқ кўрилган, минглаб нусхада тарқатилганлиги кўриниб турарди...

Яна ўша холат: раҳбар таътилда, онам вақтинчалик раҳбар ўрнида... Онам шунча воқеадан сўнг ҳам тавба қилмаган эди.
Аввал синглим, сўнг укам шу хабарни жўнатди!

Нарсаларимни апил-тапил йиғиб, уйга ошиқдим. Негадир, онам уйда бўлсалар керак деб ўйлабман. Йўқлар! Тўғри ишхоналарига кетдим. Эшик олдидаги қоровул ичкарига қўймади. Ўша ердаги ҳарракка ўтирганча қўнғироқларимга жавоб қилмаётган онамнинг чиқишларини кута бршладим. Атрофга шом қоронғулиги чўка бошлаганда ичкаридан тўп-тўп бўлиб одамлар чиқа бошлади. Кўзларим билан онамни қидираман.
—Баттар бўлсин!-нақ пешонамда гап бошлади бир аёл шеригига қарата,
—Ўзидан Худо ясаб олганди.
—Нимасини айтасиз, аввалроқ шундай қилиш керак эди. Қанча одамга зулм қилди бу. Аёллар узоқлашар экан охирги гапини эшитиб қолдим.
—Қутулганимизга шукур, шу золимдан...
Ҳар бир чиқаётган одам онамни муҳокама қилиб кетаётган, ҳар биридан юрагим тўкилиб бораётган эди.
Онам ҳаммадан кейин чиқдилар. Аввалига танимай қолдим, қадди тик, қадамлари шаҳдам, нигоҳлари ўқ онам қани? Гандираклагудек зўрға қадам босаётган, боши эгик, қадди букилган онамни қўлтиқлаб таксига ўтказдим. Мажбурлаб икки дона валерианка ичирдим. Йўлда ҳеч нарса сўрамадим. Онам остонадан кирдилару худди ўша видеолавҳадаги аёлга ўхшаб бир ёққа оғиб йиқилдилар.
Ойим ўша куннинг ўзида ишдан олинган экан, буни ҳам ижтимоий тармоқлар орқали билиб олдик.
Охири шундай бўлиши ҳаммамизга аён эди...

(Давоми бор...)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#hisobli_dunyo

Ҳисобли дунё

(6-қисм)

Шунда онаизор йиғлаб, қишлоғимиздан чиққан , юқори лавозимда ишлайдиган аёлнинг ёнига ёрдам сўраб боради. Амаллаб қабулига киради
—Худодан тилаб олган ўғлим, битта-ю битта авлодимнинг давомчиси-шу ўғлимни урушдан олиб қолинг, битта ўғиллиларга енгиллик бор экан-ку, йўли бор экан-ку,-дейди. Менинг назаримда ҳам Робия холанинг ўғли қайсидир амалдор ўғлининг ўрнига юборилмоқчи бўлган.
Мансабдор хоним ҳамқишлоғини обдон тинглагач, унга шундай жавоб беради.
— Ватан чақириғига "лаббай" деб жавоб бермаган ўғил ўғилми? Борсин ўғлинг-дейди
Бечора Робия хола
— Афғонистон қанақасига бизга Ватан бўлсин. Бу-бемақсад урушку, қонхўрлик-ку!
Хуллас хоним, аёлни хонасидан қувиб чиқаради. Онанинг кўнгли сезган экан. Ўғли урушдан темир тобутда қайтади. Робия хола умрининг охиригача шу аёлни қарғаб ўтди. Эшитишимча, раҳбар аёлнинг ҳам бошига одам боласи кўтариши қийин бўлган ташвишлар тушган экан...

Пицамиз келди. Дадам гапиришдан тўхтадилар. Қорним очган бўлса ҳам иштаҳам йўқ эди.
Дадамга чой қуйдим, ликопчаларига бир бўлак пица солиб бердим.
— Ол, ўзинг ҳам, болам. Ўзимга ҳам бир бўлак олдим.
— Дада, нима деб ўйлайсиз, ойим қилган ишларига пушаймон бўлганмиканлар?
—Ойингнинг айби—ўз хатосини кўрмаслигида. Гапирсанг, тан олмайди, насиҳатингни эшитмайди. Унга фақат ўша амали керак.

Ота-бола уйга пиёда кетдик. Дадам тўғри айтадилар. Ойим ўша-ўша — отдан тушса ҳам, эгардан тушмайди. Айбдорлик ҳиси ҳам йўқ.
Синглим учиб-қўниб юрибди, бахтли бўлсин. Шу ҳафта совчилар келса, тўйи ҳам тезлашиб кетар. Бу ёқда укам тайёр. Бир-икки йилда уни ҳам уйлантириш керак.
Шанбадан тайёргарлик бошланди. Якшанба куни эса кутган совчиларимиз келмади!
Йигитнинг телефони ўчирилган эди.
Синглим жинни бўлаёзди. Орадан уч кун ўтиб Акмал орани очиқ қилиш ҳақида хабар ёзиб жўнатибди.
Гулҳаё ўзини бошқара олмас, кўз ёшларини яшириб ўтирмас, тинмай телефонига тикилар эди. Тўрт йил гаплашиб юрган йигит бирдан уйланмайманга тушиб қолганди.
Орадан ўн кунлар ўтгандан кейин Гулҳаё сал тинчиб қолди.
Ўша куни жудаям чарчагандим. Дарсим кўп эди. Энди кўзим илинган экан. Синглимнинг
— Маҳлиё опа,-деган овозидан уйғониб кетдим.
— Ҳа, Гулҳаё, нима бўлди?
—. Акмал нимага ташлаб кетганини билдим...
Ўрнимдан туриб, синглимнинг ёнига бордим, оёқ томонига ўтирдим.
— Хўш?
— Онаси ойимнинг ишхонасига бориб суриштирибди. Бир аёл роса қарғаб йиғлабди. Ойим шунақа ёмонмилар, опа? Шунақа золиммилар?
—Бу гапни ким айтди сенга?
—Акмалнинг ишхонасига бориб кутиб турдим, жавоб беришини талаб қилдим. Ойиси ўша қизга уйлансанг розимасман, онасини уч одамдан суриштирдим, учаласи ҳам ёмон деб айтди, дебди. Онам қанақа аёл ўзи? Онам ёмон бўлсалар менда нима айб? Ҳиқиллаб йиғлай бошлади у.
—Қўй, йиғлама, ҳали ҳаммаси яхши бўлади.
—Яхши бўлмайди, опа, мен Акмални чинданам яхши кўраман. Бошқасига уйланса, чидолмайман. Сиз Абдғаффорни севмагансиз, шунинг учун осон ўтиб кетдингиз.. Мен энди уни қандай унутаман. Номард! Онам бир баҳона бўлган унга. Энди қандай яшайман, опа!

Синглим эзилиб йиғлар, бағримга босиб овутишга ҳаракат қилардим.

Бизга бошқа совчи келмади. Тавба, худди қарғиш текканга ўхшардик. Балки чиндан ҳам қарғиш теккандир. Негадир, кейинги пайтларда ҳаёлимга "Ойим тавба қилиши керак!" деган фикр ўрнашиб қолган эди. Онам бечора иккимиздан ҳам қочиб юрибди, аммо ўзини айбдор ҳисоблаш нияти ҳам йўқ. Худди ҳеч нарсага алоқаси йўқдек юрибдилар. Биламан, туққан онамни ёмонлашга ҳақим йўқ, яна шуни ҳам биламанки, оналар муҳокама қилинмайди. Уларни борича қабул қилиш, борича севиш керак, аммо ҳаётимизда нимадир ўзгариш қилиш керак эди, токи бу тавқи лаънат биздан кетсин.
Синглим ёмон қийналди.
Фақат битта яхши янгилик бор эди. Дадам билан укам намозга тушиб кетдилар. Уйимизнинг об-ҳавоси ўзгара бошлади. Укам ҳам ўқишни битириб архитектура соҳаси бўйича ишга кирган, секин-аста бизнинг қалбларга ҳам бир сакинат кириб кела бошлаган эди.
Фақат уйимизда ҳеч кимнинг ойимга кучи етмас, уларни ишдан бўшаб, уйда ўтиришга мажбур қилолмас эди

(давоми бор...)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 45
Инсон бир инсонни ўлигини кўриб, йиғлаши мункинми?
Албатта! Ўлим кимни йиғлатмайди дейсиз?
Изтироб, айрилиқ.... сабиби кўп.
Аммо қувончдан йиғлаш мумкинми?
Шукур қилиш мумкинми?
Мумкин экан!
Сарвар юрагидаги ғул-ғула билан мурдага қараганда, "ўзингга шукур" дея йиғлади.
Уни Феруза эмаслигидан йиғлади.
—Танидингизми? У сизни аёлингизми?
—Йўқ! Бу мени аёлим эмас.
Сарвар ортиқ гап сотишни истамай уйига югурди. Ўзи беркитиб кетгандек, очиб кирди.
Қулф эшикдан кирган бўлса ҳам, негадур Ферузани уйда бўлишини хоҳлади.
Шу пайт телефон мусиқаси янгради.
—Феруз... -деди шошиб кирганча. Йўқ! Хонада Феруза йўқ эди. Фақат У кечаси олиш ҳаёлида ҳам бўлмаган телефони жирингларди.
"Янгам" номли кантакт.
Сарвар бу опаси эканини билиб хўрсинди.
Нима дейди олиб?
Шу пайт ўзига қўнғироқ бўлди.
Ишхонасидан экан. Истамайгина жавоб берди.
—Ало Сарвар қаердасан, бугун тушдан кейинга чиқаришинг керак эди Каптивани. Улгурасанми? Сен қайларда юрибсан?
—Ўзинг қилавер. Мени муҳим ишим бор. -деди Сарвар.
—Аминмисан? Бу мижоз яхши ҳақ беради. Ўзинг бир нарсага етмай турган жойини тўлдираман шуни пули билан дегандингку. Сен....
—Жонй. -деди исмини қисқартма қилиб. —Муҳим ишим бор деяпман сенга. Ўша Каптивадан ҳам, уни ортидан келадиган пулдан ҳам муҳим. Тушундингми?
—Бўлди Сари бўлди.
Сарвар шу жойда алоқани узди.
—Қаердан топаман энди сени? -ўйландида, ҳаёлига келган ўйдан суюниб кетди. Ферузани телефонини олиб, ким билан кўп гаплашган бўлса шуларга қўнғироқ қилиб чиқди.
Учинчи рақамга босганди ҳамки гудок кетмай олинди.
—Ало ассалому алайкум.
—Ваалайкум ассалом. Сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим. -деди Сарвар.
—Мен ҳам сиздан шу гаплашаётган телефонингизни сўрамоқчи эдим.
—Нимаа? -Сарвар ўзини гапи қолиб, қизни гапидан ҳайрон бўлди.
—Ферузани телефони шундайми?
—Ҳа Ферузаники.
—Қачон қаерда бера оласиз менга. Мен Уни дугонасиман!
—Ўзи қаерда?
—Айтолмайман!
—Нега айтолмайсиз? Мен Уни эриман.
—Эри? -қизни овози ана энди зардалироқ чиқди. —Эри бўлсангиз нега У ижара уй қидириб юрибди. Нега кечаси уйдан чиқиб жонига қасд қилган?. Нега ҳозир шифохонада?
—Шифохонада? Феруза шифохонадами?
—Одам бўлмай кетларинг. Эркак бўлмай ўлларинг ҳамманг. Бир қизга ишонмай, жонидан тўйдирдиларинг. Энди лаллайиб суриштирганингга ўлайми?
Уйда бўлиб туринг. Ферузани нарсаларини олиб келаман. Қутиласиз сиз ҳам, бошқалар ҳам.
DAVOMI ERTAGA OQSHOM SHU VAQTDA

Читать полностью…
Subscribe to a channel