Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Ёлғизлик
Марғуба эрталабдан боши оғриб, юраги безовта бўлиб уйғонди. Қон босимини ўлчаб кўрди, тахмин қилганидек баланд. Бугун кетма- кет олти соат дарси бор, ишга бормаса бўлмайди. Дори ичиб қон босими тушишини кутишнинг-ку сира иложи йўқ , назорат иши олиши керак. Тузук- қуруқ нонушта ҳам қилмай йўлга чиқди. Йўл- йўлакай телефон соатига қараб қадамини тезлаштирди-ю, юраги тез -тез ураётганидан бироз тин олди, шу пайт телефонининг таниш мусиқасини эшитиб сумкасидан олди. Экранда "Акбарнинг ойиси" деган ёзувни кўриб, беихтиёр уф тортиб юборди, аммо тезда ўзини қўлга олиб:
--Лаббай, - деди.
--Ассалому алайкум, опа, яхшимисиз? Мактабга кетаётгандим, ишдамисиз? Акбар масаласида бир гаплашиб олай дегандим, бу болани ўқишлари тушиб кетди яна, феълинику гапирмаса ҳам бўлади, билмайман нима қилиш керак!?...
--Кечирасиз, Шаҳлохон ҳозир дарс бошланса, сиз билан гаплашолмасам керак, балки дарсдан кейин, ёки шу шанба ота -оналар мажлисига келганингизда бафуржа гаплашсак бўладими?
--...бўпти, --норози оҳангдаги охирги жумладан сўнг, телефон ўчди.
Кўнгли ғаш тортиб қадамлари ўз -ўзидан оғирлашган Марғубанинг кўз олдига камгап, аммо чеҳраси фариштали ўқувчиси-Акбар келди.
Ҳозир 9-синфни битираётган шу ўқувчиси ҳеч муаммо туғдирмаган. Бирор кун дарс қолдирмайди, ҳатто бемор бўлса ҳам. Синфдошлари дарсдан қочса, ҳеч бўлмаса сумкасини қучоқлаб бир ўзи мактаб ошхонасида ўтирган бўлади.
Марғуба ўқувчиларини янги олган, 5-синф пайтларини эслади. Бир куни кеч соат 23 лар атрофида қўнғироқ бўлди. Нотаниш рақам. Гўшакни кўтарса нариги тарафдан ўта асабий аёл овози:
--Яхшимисиз, менга қаранг, сизлар болага уй вазифаси берасизларми ўзи, келсам Акбар бойвучча уйқуни урворипти , дарс қилдингми десам, берилмаган деб ҳиқиллаб ўтирипти. Она тилидан кираркансиз, нега вазифа бермайсиз?
--Ассалому алайкум, ҳа мен Акбаржоннинг она тили ўқитувчисиман, шунингдек, синф раҳбари ҳам. Ҳозир соат тунги 11! Бу пайтда бола ором олгани маъқул, менимча. Кейин назорат ёзганимиз учун ёзма топшириқ бермагандим. Илтимос, эртага гаплашсак бўладими? -охирги жумлалари зардали чиққанини Марғубанинг ўзи ҳам сезди.
Эртаси куни эрталаб ёши катта аёл Акбарни сўраб келди. Бу аёлнинг овози телефонда гаплашган аёлникига ўхшамади. Акбарбек кўзлари ёниб узоқдан югуриб аёлнинг пинжига тиқилди, аёл болакайнинг юз -кўзларидан ўпаркан, кир бўлиб кетган ёқалари тўғирлаб, сочларини силаб кўз ёшини тўхтатолмади. Шу орада Акбарга пул берганди, бола, афтидан, ошхона томон югуриб кетди. Аёл рўмолчаси билан кўзларини бурни аралаш артиб, сўнг чуқур хўрсиниб гап бошлади:
--Узр, синглим, Акбарбек қизимдан ёдгорим. Болагинам 3 йил бўлди оламдан ўтиб қолганига, ҳайронман сариқ касалданам одам шунча тез ўладими?!--аёл йиғлаб юборди, -жигари тамом бўлган экан... Куёвим билан севишиб турмуш қуриб, вилоятдан шаҳарга келин бўлганди. Умри қисқа экан.Бугун тушимга кирибди. Эри уйланганидан кейин неварамни кўришга боргани ийманиб мактабига келавердим, айбга буюрмайсиз.
Марғуба аёлни бир оғиз сўз дейишга мажоли қолмай эшитаркан, кечаги ярим тундаги қўнғироқ ва асабий овоз яна қулоғи остида янграганини ҳис қилди. Бу воқеаларга қарийиб тўрт йил бўлибди. Аёл кейин ҳам келиб турди.
Шу хаёллар билан чалғибми, ё очиқ ҳаво таъсиридами бош оғриғини унутгандай бўлиб, мактаб дарвозасидан кираркан ўзидан сал олдироқда кетаётган Акбарни кўриб дарҳол чақирди. Акбар устозининг олдига югуриб келиб салом берди.
--Акбаржон, озгина вақтим бор экан гаплашиб оламизми, -деб ошхонага имо қилди.
--Майли... ҳар доимгидек сокин эди боланинг овози.
Ҳали дарс бошланмасидан ошхонада ўқувчилар бор. Улар чеккароққа жойлашишди.
--Болам, эрталаб ойинг қўнғироқ қилгандилар,--ўқувчиси эгилиб ўтирганди,кескин бошини кўтарди.Марғуба давом этди:
-- Нимадир муаммо бўлдими?
--Йўқ, устоз арзимаган нарса, эрта туриб сочимни фенда қуритаётгандим, уйғотиб юборипман шунга атайлаб қилдинг, деб бақириб кетдилар, кейин дадам аралашди. Шу..
Энди Марғубанинг очиқчасига жаҳли чиқди:
Аёлнинг ватани
Бу сафар қаттиқ аразлади. Рашкнинг ҳам чегараси бўлади ахир. Дилсора ўзини оқлайвериб чарчади. Ҳаммасидан турмуш ўртоғининг арази қийнаб юборди. Ўзидан ўзи бир ҳафтадан бери гаплашмай юрибди. Айланиб кўрди, ўргилиб кўрди, садо йўқ! Айби нимадалигини билмайди. Дилсора ҳам чарчади. Гапирмаса, гапирмасин! Охири эри ёрилди, шубҳа-гумонлардан иборат васваса. Холасиникига борди-ю, балога қолди. Кеч келганмиш. Ўзини оқлашдан бошланган жанжал Дилсоранинг тугунини йиғиштириши билан якунланди. Боласини етаклади-ю,. "Ман уйимга кетдим",—деб кетворди!
Азизбек бир кўнгли тўхтатиб қолай деди, аммо , ғурури қўймади...
Орадан бир кун, ўтди, икки кун ўтди, қизчасини соғинди. Хотини бечора ўзини оқлаб қасам ичишгача борганини эслаб, шубҳалари асоссиз эканлигига ишона борди. Учинчи кун кўчанинг овқатини егиси келмай, кийимларини ювгиси келмай, бутунининг ярмини соғина бошлади. Қўнғироқ қилди. Ўчирилган. Асабийлашганидан қайта-қайта телефон қилаверди, ўчиқ. Кўнглига ғулғула тушди. Отланиб, қайнотасиникига йўл олди. Дарвозани очиб улгурмай, остонада қайнонаси кўринди.
—Азизбек, яхшимисиз, болам, Дилсора яхшими? Уч кундан бери хабар йўқ. Тинч ўтирибсизларми?
Келинг-келинг, болам, уйга киринг!
У нима деб жавоб берди ўзи билмайди. Бир нималар деб ғудранди, тезгина хайрлашиб, машинасига ўтириб жўнаб қолди. Йўл-йўлакай хотини қаерда бўлиши мумкинлигини ўйлаб, ўйига етолмади.
Уйига қайтиб келди. Энди қаерга боради? Қайнонаси алдадимикан-а?
Кеч тушиб борар, қуёшнинг сўнгги нурлари бугунги кунни ҳам ер юзидан супуриб олиб кетаётган эди.
Бирдан эслаб қолди " Онамга айтишим керак!" Қўнғироқ қилмоқчи бўлди-ю, фикридан қайтди. Онасининг қон босими бор. Бориб ётиғи билан тушунтиради...
У қадрдон ҳовлисининг ёпиқ дарвозасини тақиллатаркан, гапни нимадан бошлашини тахмин қилди.
Дарвоза ичкаридан шарақ-шуруқ қилди ва..., эшик очилиб... Дилсора кўринди!
—Ия, бу ерда нима қиляпсан?—оғзидан чиққан сўз шу бўлди.
—Айтувдим-ку сизга, уйимга кетаман, деб —деди хотини жиддий оҳангда, кейин қўшиб қўйди
—Ойижонга сизни командировкага кетдилар деганман, тағин мени сотиб қўйманг! Ўзи бизни олиб кетасизми?
—Албатта-да, хотинжон, оқ отда келдим сизни олиб кетгани...
Болалиги ўтган уйнинг зинасидан кўтарилар экан, тўлин ой нурлари, нафақат, ҳовли сатҳига, балки қалбининг ич-ичига ёйилиб кираётганини ҳис қилиб борарди...
Феруза Салходжаева
💥 БУГУН 30➖ДЕКАБРЬ.ЯНГИ ХАФТА ДУШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !🎄🎄
🎄🔔🎄АССАЛОМУ
🔔🎄🎄 АЛАЙКУМ
🎁 Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
🎄❄️ Илохим ҳар бирингизнинг
🎄❄️ Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🎄❄️ Юзингиз ТАБАССУМни,
🎄❄️ Хонадонингиз БАРАКАни,
🎄❄️ Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🎄❄️ Қалбингиз ИЙМОНни,
🎄❄️ Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🎄❄️ Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
🏡Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲
☂️❄️☂️❄️☂️❄️☂️❄️☂️❄️☂️❄️☂️❄️
🍁Kanalimizga obuna bolishni unutmang
👇👇👇
@ibratli_sozlar
ОЛЧАГУЛ
35
— Бораман, — Сарвар қатъий қарор қилганча ўрнидан турди, — боришим шарт ва зарур, — бугун тонгда кўрган тушини эслади. Тушида Олмагул йиғлаб ҳа деб уни чақирар, лекин Сарвар ҳеч ҳам бора олмасди. Шунданми, уйғонганидан буён кўнгли ғаш. Қизни ўз кўзи билан бориб кўриб келмагунча кўнгли жойига тушмайдигандек.
— Сендек ўғлим йўқ, — Ирода опа зарда қилганча терс ўгирилиб кетди. Сарвар бўлса цех ишларини жой-жойига қўйиб, энди йўлга чиқаман деганда домласи қўнғироқ қилиб чақириб қолди. — Домла эртага борсам бўлмайдими?
— Йўқ бугун, йўқ ҳозироқ келишингиз шарт Сарваржон, — домласи шу сўзни қайта-қайта такрорлаб телефонни ўчирди.
— Битта шу кам эди, — Сарвар хафсаласи пир бўлганча машинани университет томонга ҳайдади.
— Мана мен сизга айтган талабам, — келиши билан домласи уни ректор олдига бошлаб кирди, — жуда интилувчан йигит. Ўқишни битирмасдан цех очяпди, — домласи Сарварни мақтай кетди.
— Дуруст, дуруст, — ректор кўзойнагини бурни учига туширганча, — гап бундоқ Сарваржон. Бизга тепадан буйруқ келди. Унга кўра биз битирувчи гуруҳлардан бешта талабамизни ўқиш, ҳам малака оширишга тўрт ойга Лондонга жўнатишимиз керак.
— Айнан мен боришим шартми? — бу таклиф яхши имконият бўлса ҳам, айни пайтда Сарвар учун бу қизиқ эмас эди.
— Ҳа шарт, — ректордан олдин домласи жавоб бераркан, — энди рад этишни имкони йўқ. Чунки номингиз ёзилган рўйҳат аллақачон тегишли жойга етказилган.
— Домла бир оғиз сўраш керак эди, — Сарварнинг жаҳли чиққандек бўлди, — мени ҳам шахсий ҳаётим бор.
— Ўғлим, — ректор вазминлик билан гап бошлади, — бу сиз учун жуда яхши имконият. Кўп эмас, бор-йўғи тўрт ой ва сиз Ўзбекистонга қайтасиз.
— Тўғри, лекин....
— Демак, розисиз. Бориб тайёргарлигингизни кўринг. Бугун тунги рейс билан учиб кетасизлар. Насиб қилса эрта ёки индиндан ўқиш ва амалиётни бошлаб юборасизлар.
— Лекин ҳозир ўқиш вақти эмаску.
— Буёғини ўйламанг, қани ўғлим бора қолинг, — ректор яхши гап билан Сарварни кўндириб жўнатиб юборди. Сарвар хафсаласиз уйга кириб келаркан, ошхонада юрган ойисига эшиттириб,
— Хурсанд бўлаверинг ойижон. Оҳларингизни Аллоҳ эшитдими дейман, мен бугун Лондонга жўнаб кетяпман.
— Ростанми? — Ирода опа эшитиши билан учиб чиқди, — ҳазиллашмаяпсанми?
— Йўқ. Ўқиш ва малака учун тўрт ойга университетдан жўнатишяпди.
— Жуда яхши бўлибди, — Ирода опа хурсанд бўлганча қарсак чалиб қўяркан, — ҳозир нарсаларингни йиғиб бераман, — деганча ўғлининг хонасига кириб кетди.
ОЛЧАГУЛ
33
— Ҳеч қанақа тўй бўлмайди, — эртаси куни тонгда келган Фурқат Мадиёр аканинг кўзига тик боққанча гап бошлади.
— Тушунмадим, — Мадиёр ака жаҳлдан қизғиш тусга кираркан, пешонасини тер босди.
— Биласиз олдин ҳам уйланмаганман. Фарзандимиз бўлмагани учун ажрашганмиз. Шунинг учун бу сафар ҳеч қандай дабдабасиз оддийгина никоҳ ўқитиб қўймоқчиман. Уч сўм пул, бир каллақанд, битта мулла дегандек, — тиржайди Фурқат. Мадиёр ака бу тиржайиш ортидан,
«Қизингни никоҳимга олаётганимга рози бўлаверсангчи»,
— деган маънони уқиб, баттар хуноби ошди. Лекин бир тарафдан у ҳақдек туюлди ҳам. Негаки, бу қишлоқда гап-сўз бўлган қизларни Фурқатдан ёши сўраб келиш тугул, остонасига ҳам йўлашмайди. Ҳозир бунга ҳам йўқ деса, кейин қизини ўзи тенги биттасига узатишига тўғри келади. Ана ундан ёмони йўқ. Ҳозир ҳам яхши эмасу, лекин қарига узатди дегандан яхши.
— Билганингни қил. Мен кеча ҳам айтгандим, энди у сизларники деб.
— Тушунганингиз учун раҳмат, — Фурқат иршайганча ўрнидан тураркан, — кечки пайт мулла билан келаман, — дедию чиқиб кетди. Мадиёр ака бу хабарни уйидагиларга айтдию, ўзи хонасига кириб кетди. Шу билан то Собир мироб оиласи ва битта мулла билан келмагунча чиқмади. Ўғли улар келганлиги ҳақида айтгач, истамайгина чиқар экан Собир миробнинг юзидаги кулгуни кўриб ич-ичидан тўкилди.
— Ассалому алейкум қуда, — Собир мироб у билан қучоқ очиб кўришаркан, шу икки оғиз сўзида бир қизинг бўлмаса бир қизинг деган маънони уқиш қийин эмасди. Салом-алик, ҳол-аҳвол сўрашлардан кейин мулла Фурқат ва Шоҳсанамга никоҳ, оила ҳақида қисқача тушунтириб ўтди. Сўнгра никоҳ ўқий бошланди. Шоҳсанам бир ҳаёли ўрнидан туриб кетмоқчи ҳам бўлди. Буни сезган Фурқат тезда уни қўлидан тутдию, у томонга сезилар-сезилмас эгилганча пичирлади:
«Ҳозир туриб кетганинг билан ҳеч нимага эриша олмайсан. Даданг сени аллақачон менга берган. Кетганинг билан барибир топаман. Кейин эса....уёғини ўзинг тушуниб олавер. Сен билан ишим битгач, эшагимга совға қиламан»,
— Фурқат гапини тугатгунча Шоҳсанамнинг билагини маҳкам сиқиб қизартириб ташлади. Шоҳсанам ундан қанчалик нафратланмасин, жирканмасин қайта туриб кетиш ҳақида ўйламади ҳам. Билдики, Фурқатдан қочиб ҳам қутилиб бўлмайди, фақат ўлибгина қутулиш мумкин.
ОЛЧАГУЛ
31
— Нималар деяпсан? — Абдурайим ака аёлига тушунмагандек қаради, — бу нарсани қайси ақлинг билан ўйладинг?
— Мен қизимиз яхши яшашини истайман.
— Раиснинг ўғлига тегмаса ёмон яшарканми? — Абдурайим аканинг жаҳли чиқа бошлади.
— Албатта, — Хосият опа ўзиникини маъқуллашда давом қиларкан, — бу қишлоқда ундан қўли узун одам бор эканми? Ўғли ҳам кун келиб раис бўлади. Ана шунда кимсан Илёс раиснинг хотини бўлиб юради қизимиз.
— Мени уларга берадиган қизим йўқ, — Абдурайим ака юзига фотиҳа тортиб ўрнидан тураётганди,
— Мен аллақачон розилик бериб юбордим, — Хосият опа шундай деганча кўз қири билан эрига қараб қўйдию, бемалол чойини ича бошлади.
— Нима дединг? — Абдурайим ака жойига қайта ўтираркан, — сен кимдан сўраб розилик бердинг?
— Олмагул мени қизим ва мен унга фақат яхшиликни тилайман.
— Эсингда бўлса Олмагул мени ҳам қизим ва унинг тақдирини...
— Нима қилишни ўзим яхши биламан, — қошларини чимирганча эрига бир қарадию, яна олдига қараб олди.
— Эҳ афсус, — Абдурайим ака бош чайқаганча, — аслида ҳаммасига ўзим айбдорман. Яхши кўраман, хафа қилмай, усиз ҳам ўгай она қўлида қалби кемтик бўлиб улғайди деб кўнглинга қарайвериб бошимга чиқариб қўйибман. Лекин бир нарсани унутма, сени шу қарорингни деб қизимни кўзидан бир томчи ёш тўкилаган бўлса қиёматга қадар икки қўлим ёқангда бўлади, — Абдурайим ака шундай дедию туриб кетди. Бу гаплар эса Хосият опага заррача ҳам таъсир қилмасдан ширин ҳаёл суриб ўтираверди. У ўзича аллақачон Аъзам раис билан қуда бўлиб олган, маҳаллада эса ҳеч кимга гап бермай кўкрак кериб юриш ҳақида ўйларди.
— Тунов кунги ёрдами бекорга эмас эканда йигитчани? — Хосият опа кулиб қўйди.
🌺🌺🌺
Олмагул билан суҳбатни эслаб тайёр ғоя топган Сарвар бир неча йил олдин режалаштириб қўйган мато ишлаб чиқариш цехини ишга тушириш ишларига шўнғиб кетди. У энди Олмагулнинг орзусини амалга ошириш учун ҳаракат қила бошлаганди.
— Мен мато ишлаб чиқараман, у эса бу матолардан чиройли либослар яратади, — жилмайиб қўйди.
Цех учун лойиҳани ва режаларни тайёрлаб, банкка кредит олиш учун борди. Лойиҳаси тасдиқланиши ва кредит чиқиши учун бир ҳафтача вақт ўтди. У ширин ҳаёллар ва орзулар қилиб юрар экан, қишлоқда нималар бўлаётгани ҳаёлига ҳам келмасди.
БИРИ ОНАМ, БИРИ АЁЛИМ!
Турмушимизнинг йигирма биринчи йилида рафиқам мендан эртага нишонланадиган аёллар кунида бир аёлнинг кўнглини олишимни, уни шаҳар бўйлаб айлантириб, кечки овқатга таклиф қилишимни илтимос қилди. Аввалига гап нимадалигини тушунмадим.
“Сизни жуда яхши кўраман, азизим. Лекин у аёлнинг сизга муҳаббатини меникидан-да улуғлигини биламан. У сизнинг дийдорингизга мендан ҳам кўра интиқроқ.”
Кейин гап нимадалигини тушундим. Рафиқам вақтимни ўтказишни хоҳлаётган аёл, шубҳасизки деярли 20 йилдан буён бева яшаётган, йўлимга интизор онаизорим эди. Иш, фарзандлар ва оила кам-кўстини бутлаш билан бўлиб, волидамни кўргани онда-сонда боришга одатланиб қолган эдим. Турмуш икир-чикирлари, ташвишлари кўпинча бизни биз азиз ҳисоблаган йўллардан адаштиради, бу йўлларни унутишга мажбур қилади.
Ўша куни кечда қўшни шаҳарда истиқомат қиладиган онамга қўнғироқ қилиб, учрашувга таклиф қилдим. Волидам хавотир билан аҳволимни, соғлигимни сўради. Онамни шу ҳолга – кутилмаган ташриф, кечки қўнғироқ ёки таклифимдан хавотирга соладиган қилиб қўйган нотавон ўғил ҳақида ўйлар эканман, ич-ичимни бир бўлак муз парчаси шилиб ўтганини ҳис қилдим.
–“Онажон, сизни жуда-жуда соғинганман. Бу учрашувда фақат мен ва сиз бўламиз. Сиз билан тўйиб суҳбатлашгим келяпти,” -жавоб қайтардим.
–“Бу мен учун энг катта байрам совғанг бўлади, ўғлим,” - деди онам бир муддат ўйлаб тургач.
Эрталаб онамни олиш учун уйга яқинлашаётганимда нима сабабдандир асабийлашаётганимни ҳис қилдим. Эҳтимол, бу виждон азоби бўлса керак. Онам мени эшик олдида кутиб турган экан. У бошига мен туғилган кунига берган рўмолни танғиб олган эди.
Эй, Худо! Онам атайлабдан – менинг эътиборим унинг учун қанчалар қадрли эканини кўрсатиш учун шундай қилган. Эгнига охирги марта отам билан никоҳ юбилейларининг 26 йиллигини нишонлашганида кийган, отам танлаган кўйлакни кийибди. Унинг бағрига шошар эканман, жиққа ёшга тўлган нигоҳим қаршисида шишадек қотган ёшлар орасида мени ҳаёт қийичиликларидан халос қилаётган фариштамни кўриб турардим. Мана менга таниш ҳид димоғимга урилди.
–“Мени учрашувга таклиф қилганингни дўстларимга айтгандим, менга ҳаваслари келди. Учрашув тафсилотларини сабрсизлик билан кутишлари аниқ,” -деди онажоним машинага ўтиргач. Волидамга меҳр билан қараб бу учрашувдан чиндан ҳам мамнунлигимни изҳор қилдим.
Нонушта қилиш учун ҳашаматли бўлмаса ҳам, шаҳардаги шинам ва чоққина тамаддихонага кирар эканмиз, онамнинг зиналардан менга суяниб чиқаётганини, қанчалар заифлашиб қолгани ва менга муҳтожлигини ҳис қилдим. Онамнинг кўзлари хиралашиб қолган, уларнинг энди катта-катта қилиб босилган ҳарфларни ўқишга қурби етарди. Шунинг учун таомномани қўлимга олиб, унга овқат номларини ва таркибини бирма-бир айта бошладим. Шунда унинг истарасида менга таниш жилмайиш гавдаланди.
–“Болалигингда, ҳали ҳарф танимаган кезларингда мен сенга шундай ўқиб берар эдим, болам,”- деди онам. Шу куни шаҳар айландик. Онамни дўконларга олиб тушдим, кинога кирдик. Кечки овқатдан кейин уйга қайтганимизда онаизорим мендан "мени соғинганида учрашувга таклиф қилса, у билан кунимни бугунгидек мароқли ўтказишим учун вақт ажратишимни" сўради. Мен рози бўлдим.
Уйга киришим билан рафиқам онамнинг аҳволини, кунимиз қандай ўтганини сўради.
“Жуда соз, тасаввуримдагидан ҳам ажойиб ўтди!” деб борини айтдим.
Орадан кўп ўтмасдан маҳаллий шифохонадан қилинган тунги қўнғироқ орқали волидамнинг юрак хуружидан вафот этгани тўғрисидаги хабарни олдим.
Кунлар ўтди. Онам билан сўнгги учрашувимизга бир йил бўлиши арафасида уйимга почта орқали онамнинг дугоналаридан бирининг номидан биз овқатланган ресторан ёрлиғи туширилган конверт келди. Конверт ичидан рецепт, тўлов чеки нусхаси ҳамда хат чиқди.
“Ўғлим, мен қўлингдаги буюртма учун олдиндан пул тўлаб қўйганман. Менинг бу учрашувга қадар ҳаёт бўлиш -бўлмаслигим гумон. Бироқ, ҳар эҳтимолга қарши мен икки кишилик стол буюртирдим. Сен ва келиним учун. Ўғлим, ўша тунда қанчалар севинганимни билсанг эди. Раҳмат сенга! Сени севиб қолувчи онанг!"
Онангизни кўриб келинг
Жон дадаси, бугун байрам,
Ташвишлардан олайлик дам,
Ёнингизда борай мен ҳам,
Онангизни кўриб келинг.
Ўтиргандирлар кун санаб,
"Кеб қолар" деб, йўлга қараб,
Соқол олиб, сочни тараб,
Онангизни кўриб келинг.
Боринг хушрўй, сўлим бўлиб,
Куёвлардай пўрим бўлиб,
Яйраб кетсин сизни кўриб,
Онангизни кўриб келинг.
Шўрвабоп зўр гўшт оламиз,
Қовурғали тўш оламиз,
Чўнтагига пул соламиз
Онангизни кўриб келинг.
Бозор қилиб йўл-йўлакай,
Олсак гилосу қулупнай,
Кўкчучвара қилдим атай,
Онангизни куриб келинг.
Йўкламайсиз мен айтмасам,
Эсламайсиз эслатмасам,
Сўранг, билинг, нимаси кам,
Онангизни кўриб келинг.
Бир она, турт боласизлар,
Баъзан малол оласизлар,
Тополмай ҳам қоласизлар
Онангизни кўриб келинг.
Кенжа ўғил қўлидалар,
Гоҳ пойгак, гоҳ тўридалар,
Муросанинг йўлидалар
Онангизни куриб келинг
Укангизнинг феъли торроқ,
Гап гапирманг бирон чатоқ,
Мақгаб қилинг кўнглини чоғ,
Онангизни куриб келинг.
Топиб олиб бир баҳона,
Жиқиллашиб турманг яна,
Сиқилмасин шўрлик она,
Онангизни кўриб келинг.
Ботадиган гап қилмасдан,
"Ўнг" феълини "чап" қшшасдан,
Баланд келса келиб пастдан,
Онангазни кўриб келинг.
Айтинг: "Сенга раҳмат, укам,
Омон бўлсин келиним ҳам,
Сиз туфайли соғ, тинч онам,
Онангизни кўриб келинг.
Гулдай қилиб қараяпсиз,
Оқ ювиб оқ тараяпсиз,
Кунига сиз яраяпсиз,
Онангизни кўриб келинг".
Ёлвориб денг онангизга:
"Олиб кетай уйимизга,
Биз билан ҳам яшанг бирга"
Онангизни кўриб келинг.
Кўнсалар қани, Марҳабо,
Хизмат қшшб алса дуо,
Рози бўлар эди Оллоҳ,
Онангизни кўриб келинг.
Эрим деди: — Бориб келдим,
Кечагина кўриб келдим.
— "Кечангиз" ҳам қурсин! — дедим,
Онангазни кўриб келинг.
"Кеча"га хам ўн кун бўлди,
Бечора соғиниб ўлди,
Сизни боқиб нима курди?!
Онангизни кўриб келинг.
Кўйлак олиб қўйдим, мана,
Тоза ипак, юмшоққина,
"Ўзим танлаб олдим", денг-а,
Онангизни кўриб келинг.
Сиз кўтариб бора қолинг,
Дуони сиз ола қолинг,
Туринг, юринг, бўлақолинг,
Онангизни кўриб келинг.
🍀 Istigʻfor moʻjizasi
Bir ayol oʻz boshidan kechirganini shunday hikoya qiladi: “Erim vafot etdi. Oʻshanda men oʻttiz yosh edim. Beshta farzand bilan qoldim. Dunyo koʻzimga qorongʻu boʻlib ketdi. Yigʻlayverib koʻzlarim shishib ketar, umidsizlikka tushib qolardim. Gʻam-alamlar atrofimni oʻrab olgan edi. Farzandlarim hali kichik, bizni taʼminlab turadigan odam yoʻq, erimdan qolgan pullarni tejab ishlatardim.
Bir kuni xonamda oʻtirganimda radioni yoqdim. “Qurʼoni Karim” nomli eshittirish berilayotgan ekan. Unda bir olim “Rasululloh sollallohu alayhi vasallam “Kim istigʻforni koʻp aytsa, Alloh unga har qanday gʻamdan chiqish yoʻlini, har qanday torlikdan kenglikka oʻtish chorasini koʻrsatib qoʻyadi” deganlar” deb mavʼiza qildi. Oʻshandan keyin istigʻforga astoydil berildim. Bolalarimga ham uni oʻrgatib qoʻyib, koʻp aytishlarini tayinladim.
Oradan olti oy oʻtgach, uyimizga qadimiy buyumlarga pul berilishi haqida xabar keldi. Biz ham shu loyihada ishtirok etib, oʻzimizdagi eski buyumlarni olib borsak, ularni million junayhlarga olib qolishdi. Katta oʻgʻlim mintaqadagi oliygohga oʻqishga kirdi. Qurʼonni yod oldi. Keyinchalik ishi oʻnglanib, odamlarga koʻmak beradigan insonlardan biriga aylandi. Shunday qilib, uyimiz yaxshiliklarga toʻldi. Tinch, xotirjam yashay boshladik. Alloh taolo barcha farzandlarimni isloh qildi. Hammalari yaxshi insonlar boʻlib voyaga yetishdi. Oʻzimdan gʻam, qaygʻu, iztiroblar aridi. Ha, albatta, bularning barchasi istigʻforning ajoyibotlaridan edi”.
Ha, azizlar, koʻplab insonlar istigʻforning foydasidan bexabardirlar. U gʻamlarni arituvchi, mashaqqatlarni ketkazuvchi, rizqning kengayishiga sabab boʻluvchi katta omillardan biridir.
📿 Astag'firulloha va atubu ilayh.
Кийим тиктирмоқчисизу фасон тополмаяпсизми?
Кийимларингизга ҳамма ҳавас қилишини истайсизми? Сизга бир канал тавсия қиламан энг зўри шу канал!
👇 👇 👇 👇
Фақат модага қизиқувчилар кирсин
Фақат модага қизиқувчилар кирсин
Фақат модага қизиқувчилар кирсин
╔═🌿══════╗
ФА С О НЛАР
╚══════🌿═╝
Чеварчиликка қизиқувчилар учун канални зўри бу ерда
👇 👇 👇 👇 👇 👇
╔═ 🌿═══════🌿═══╗
БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК
╚════🌿══════🌿 ═╝
/channel/+aMTZKNt4pms0MjUy
❗️🎄БУ ЙИЛ ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ДАСТУРХОННИ ЎЗГАЧА БЕЗАТИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?😍
🍽БАЙРАМНИ ЗЎР ТАРЗДА КУТИБ ОЛИНГ🤗 999ХИЛ БАЙРАМ☃️ДАСТУРХОН БЕЗАТИШ УЧУН ИДЕЯЛАР ЖОЙЛАДИК🍱
🥗99~ХИЛ ЯНГИ САЛАТЛАР 🍰 ПИШИРИҚ ВА 🍧 ШИРИНЛИКЛАР РЕТЦЕПТЛАРИНИ ЖОЙЛАДИК ТЕКИНГА ЎРГАНИНГ
🍗🍜ЭНГ ЗЎР БАЙРАМ🫕ТАОМЛАРИ ШУ КАНАЛДА ЖАМЛАНГАН🤗
🎄ТЕЗ КИРИНГ 👇👇
https://telegram.me/joinchat/eUAyCm-W2yw0YmUy
ОЛЧАГУЛ
30
— Уни ўлдираман, — бир аҳволда ўтирган Мадиёр ака ўрнидан ирғиб турди, — бундай шармандаликка чидаб яшагандан уни кўмиб, фарзанд доғи билан яшаган маъқул.
— Ўзингни бос, — Нурия буви ҳассаси билан ўғлининг йўлини тўсди, — жаҳл келганда ақл кетади. Яхшилаб ўйлаб, кейин қарор қилайлик.
— Нимасини ўйлайсиз ойи? У бизни бутун қишлоққа шарманда қилди. Энди қандай бош кўтариб юраман? Бир ками раиснинг эшигига ялиниб боришим қолувди, илтимос қизимни ол деб.
— Балки Аъзам билан ўзим гаплашиб кўрарман? — Нурия буви ўйга толганча, — мени ҳурматим йўқ демас?
— Йўқ....
— Ким бор? — шу пайт дарвоза тақиллаб қолди, — кимдир борми? — яна тақиллаб овоз берилди.
— Ҳозир, — Нурия буви шахсан ўзи ўрнидан тураркан, ўғлига тинчлан дегандек қараб қўйганча дарвоза томонга юрди.
— Ассалому алейкум, — Нурия буви кўриниши билан Фурқатнинг ота-онаси бараварига салом беришди, — соғлиқлариз яхшими раис буви? — Фурқатнинг дадаси Собир ака атайин кинояли оҳангда гапирди.
— Ваалейкум ассалом, — Нурия буви алик оларкан, — Аллоҳга шукур яхши, қани марҳамат, — меҳмонларни уйга таклиф қиларкан, — ўғлим Собир мироб аёли билан келибди.
— Хуш келибсизлар, — Мадиёр ака уларнинг нега келганини таҳмин қилгандек бўлди, — қани марҳамат, — супадан жой кўрсатаркан, — Жамила меҳмонларга дастурхон ёз.
— Хўп бўлади, — ошхонада куймаланиб юрган Жамила опа тезда чиройли қилиб дастурхон ёзди. Собир аканинг аёли Ҳалима опа эса Жамила опанинг юзидаги кўкарган жойларни кўриб ичида мазза қилиб ўтирарди.
— Шу десангиз қулчиликка келгандик, — Собир ака ҳол-аҳвол бўлишлари билан тўғри мақсадга кўчиб қўя қолди.
— Адашмасам сени ўғлинг уйланганди? — Нурия буви қошларини хиёл кўтариб савол назари билан қаради.
— Тўғри, лекин ҳаёти ўхшамади, шунга бу ерга қора тортиб келавердик, — Ҳалима опа тушунтирган бўлиб хонадон эгаларига бир-бир қараб чиқди.
— Мен розиман, — Мадиёр ака уларнинг нега келганини аллақачон тушуниб етгани учун чўзиб ўтирмади.
— Мадиёоор?
— Дадасииии?
— Мен қароримни айтдим. Қизим сизларники, уни истаган пайт олиб кетишингиз мумкин, — Мадиёр ака шундай дедию юзига фотиҳа тортиб ўрнидан туриб кетди. Чунки у билади, Собир мироб имконини топдим дегандан уни устидан кулишга, ерга урушга ҳаракат қилиб келади. Мана бугун ўртанча қизи орқали шундай имкон топилди ва Собир мироб буни ҳам қўлдан чиқармаслик учун остона хатлаб келди. Келиб нафақат устидан кулди, балки номусини, шаънини, орини оёқ ости қилди ҳам.
— Ойижон ўғлингиз билан ўзингиз гаплашиб кўринг, — Жамила опа йиғлаганча, — ахир Шоҳсанам ҳали ёш. Уни қандай қилиб ўзидан икки баравар катта одамга берамиз? Камига хотин қўйган.
— Ҳамма ўзи пиширган ошни ўзи ейди, — Нурия буви шундай деганча ичкарига кириб кетар экан, ич-ичидан Ироданинг таклифига рози бўлмагани учун ўзидан хафа бўлиб кетарди.
ОЛЧАГУЛ
28
« — Сенга ўқиш имкони бўлганда қайси соҳада ўқирдинг? — Сарвар орадаги сукунатни бузиш учун яна савол бера бошлади.
— Янгидан-янги либослар яратиш.
— Дизайнерми?
— Ростини айтсам бу касб нима дейилишини билмайман, — Олмагул уялганча ерга қараб олди.
— Лекин хохлайсан? — Сарвар яна бироз жимиб турдида, — биринчи бўлиб қандай кўйлак яратган бўлардинг?
— Менми? — Олмагул бироз ўйлаб турганча, — қизил рангда, этагига оппоқ гуллар тасвири туширилган, белида эса оппоқ белбоғи бўларди, — Олмагул қачонлардир битта синфдоши кийиб келган қизил кўйлакка ҳавас билан қараганини эслаб гапирди.
— Жуда чиройли, — Сарвар у айтган кўйлакни тасаввур қиларкан, — сен кийсанг янаям чиройли бўлиб кетади.»
— Топдим, — ҳаёл суриб ётган Сарвар хурсанд бўлганча ўрнидан туриб кетди, — энди нима қилишни биламан.
🌺🌺🌺
— Сен буёғидан хавотир олма, — Илёс Шоҳсанамдан эшитганларидан кейин бироз асабийлашганча, — ҳа демай сени ҳам тўйга таклиф қиламан, — дедию сал нарида боғланиб турган оти томонга кетди.
— Ҳа қиласан, қиласан, — тиржайди у, — таклиф қилмасанг ҳам розиман. Фақат шу қизгинани тезроқ олиб кетсанг бўлди.
Шоҳсанам катта ишни қойиллатгандек уйга кириб келаркан, супада ўтирган дадаси ва бувисига кўзи тушиши билан юраги шув этди. Чунки ҳар иккисининг ҳам юзида ғазаб акс этарди.
— Буви мен....
— Уйга кир, — Мадиёр ака уни гапиришга ҳам қўймасдан ҳайдаб солди. Шоҳсанам югуриб уйга кириб кетаркан, ортидан ойиси ҳам кирди.
— Ойи дадам ва бувим...
— Жувонмарг бўлргур, — Жамила опа қизини ура кетди, — бизни шарманда қилиб бўлдингку.
— Ойи мен ҳеч нима қилмадим, — Шоҳсанам юзига тушган шапалоқлар таъсирида йиғларкан, — мен юзингизни ерга қаратмадим.
— Унда нега бутун қишлоқ сен билан Аъзам раиснинг бетийиқ ўғли ҳақида гапиряпди. Амакингни боғининг пана-пасқамларида ўша ит билан хиринглашиб, ёпишиб юрганмишсан, — Жамила опа йиғлаганча гапириб, ҳали ҳам Шоҳсанамни урарди.
— Бу ёлғооон! У мендан бир-икки марта Олмагул ҳақида сўраганди. Фақат шунда гаплашгандик холос, — овози бироз баландлади.
— Ўчир овозингни, — Жамила опа бу сафар унинг оғзига урди, — қилғилиқни қилиб яна қайси юз билан гапиряпсан? Олмагулни сўраса, нега сени гап қилишади, уни эмас?
— Ойи мен бор гапни айтяпман, — бу сафар Шоҳсанам ўтириб ойисининг оёқларини қучди, — мен ҳеч нима қилмадим.
— Кўзимга кўринма, хонанга кир, — Жамила опа рўмолининг чети билан оғзини ёпаркан, — сен қизни деб ўлар бўлсам ўлиб бўлдимку, — Шоҳсанам йиғлаганча ойисининг юзига қаради. Шундагина ойисининг юзидаги кўкар жойларни, қошининг усти ёрилганини кўрди. Тушундики, дадаси бу гапларни эшитиб бор аламини ойисидан олган. Ойисига яна нимадир демоқчи бўлдию, ойиси юзини буриб олгач оёғини судраганча хонасига кириб кетди.
— Ҳаммаси сени деб, — ич-ичидан Олмагулдан нафратлана бошлади, — Аллоҳ жазойингни бермаса рози эмасман. Ойимни еган калтаклари учун ҳам сен жазойингни олишинг шарт.
ОЛЧАГУЛ
26
— Ойимнинг аҳволи яхшими? — эртаси куни соат 8-9 лар оралиғида шаҳарга етиб келган Сарвар акаси билан қўнғироқлашганча касалхонага келди.
— Ҳа ҳозир яхши.
— Ўзи нима бўлди? Қишлоқдан ҳам айтмасдан кетиб қолишибди? Дадам яхшими ишқилиб?
— Дадам яхши, фақат ойим..., — Рустам укасига бир қарадию, кўзларини олиб қочганча, — яхшиси ўзинг кириб кўра қол.
— Акааа, — Сарвар савол назари билан акасига қаради.
— Ичкарига кир. Сени ойим кутяпди, — Рустам Ирода опа ётган палатага ишора қилди. Сарвар яна нимадир демоқчи бўлдию, яхши ойиси билан гаплашиб олиш ҳақида ўйлаб палатага кирди.
— Ассалому алейкум, — Сарвар стулни каравот ёнига суриб қўйганча ўтираркан, — яхшимисиз?
— Яхшимас, — Ирода опа қизарган кўзлари билан ўғлига қарадию, йиғлай бошлади.
— Нима бўлди? — Сарвар ҳеч нимага тушунмади.
— Ўша қишлоққа қадамингни ҳам босмайсан, — ўғлининг саволига жавоб бериш ўрнига шарт қўйгандек гапирди.
— Лекин у ерда бувим, тоғамлар...
— Мени ойи десанг айтганимни қиласан. Йўқса, сендек ўғлим йўқ.
— Ойииии...
— Сарвар ойингни айтганини қил, — шу пайт палатага кириб келган Асрор ака ўғлининг гапини бўлди.
— Майликуя, лекин сабабини...
— Бормайсан дедим тамом. Энди у қишлоқда бизни ҳеч кимимиз йўқ, — Ирода опа ғазаб билан бақирдию яна увиллаб йиғлай бошлади.
— Онаси, — Асрор ака Сарварга чиқ дегандек ишора қилдию, ўзи Ирода опанинг ёнига келиб ўтириб елкаларидан қучди, — бўлди. Бунақада касал бўлиб қоласан.
— Ўз ойим мени ҳайдади. Эшитяпсизми, ҳайдади. Бундан кўра ўлганим яхши эмасмиди? — Ирода опа тинмай шу сўзни такрорлаганча йиғларди.
— Ҳаммаси ўз изига тушиб кетади, — Асрор аёлини бағрига босаркан, — фақат йиғлама. Яна қон босиминг кўтарилиб кетади, бўлмаса.
Сарвар нима бўлаётганини тушунмасдан палатадан чиқаркан, акасига кўзи тушиши билан унинг ёнига келди.
— Нима бўлди ўзи?
— Қишлоқдан келиши билан қон босими кўтарилиб кетди. Дадамнинг айтишига қараганда, бувим билан бироз тортишиб қолганмишлар. Шунга йўл бўйи йиғлаб келибдилар, — Рустам Асрор ака айтган гапни такрорлади.
— Нега тортишганини билмайсизми? — миясига келган фикр ҳақиқат бўлиб чиқишидан қўрққандек сўради.
— Ойим Мадиёр тоғамнинг ўртанча қизини келин қилиш ҳақида оғиз очган экан, бувим йўқ дебди.
— Санамними? — Сарварнинг кўзлари каттариб кетди, — бунақа бўлиши мумкин эмас. Ахир у синглим бўлса, — ич-ичидан ўйлагани бўлмагидан хурсанд ҳам бўлди. У бувим Олмагул ҳақида билгану, шуни ойимга айтган бўлса ойим рад этгану улар тортишиб қолишган деб ўйлаганди.
— Бувим ҳам шундай деган шекилли, хуллас ойим ўша қишлоққа боришимизни истамаяпди. Шунга сени ҳам чақириб олишимизни истади.
— Тушунарли, — Сарвар бир муддат кутишга қарор қилди. Чунки ҳозир Олмагул ҳақида айтса, ойиси баттар терс тўнига ўралиб олиши мумкин. Сал ховрудан тушсин, кейин бафуржа ўтириб гаплашади.
Кўп нарса керакми аёл зотига.
Манимча бир томчи меҳр бўлса бас.
Нур бўлса қоронғу ҳаёлотига,
Манимча бошқаси унга керакмас.
Тиллога тўлдирманг бармоқларини,
Бахтли бўлиш гумон бойликдан буткул.
Манимча чоғ этиб димоғларини,
Тонглар ёстиғига қўйинг атиргул.
Севги исхорлари хуш ёқар,бироқ,
Оддий бир каломдан бошлари осмон !
Иссиқ кийиндингми кўча совуқроқ.
Сен менга саломат кераксан,ишон !ʺ
Майли қозонига гўшт тушмас ҳар кун,
Либос ўзгармасин бир йилда бир бор.
Елкангиз қизғанманг,суяниш учун,
Турмушнинг муштлари берганда озор.
Ишонинг, кўп нарса керакмас унга,
Унутманг, шишадан ясалган кўнгил.
Баъзида бир кулиб қарашингизга,
Жонини бермаса, мана ман кафил.
Кимгадир керакман,дея яшасин,
Асранг қадрсизлик қийноқларидан !
Савоб ёзилармиш меҳрингиз учун,
Сизни дуо қилган дудоқларидан..
✍Malika Salimova
#Ҳикмат
ОЛТИН ҚУТИЧА
Бир одам ёшлигида қария қўшниси билан жуда дўст эди. Вақт ўтди, ўқиш ва қизиқишлар, кейин иш ва шахсий ҳаёт пайдо бўлди. Ёш эркакнинг ҳар бир дақиқаси банд, ўтмишни эслашга, ҳатто яқинлари билан бирга бўлишга вақти йўқ эди.
Бир куни у қўшниси ўлгани тўғрисида эшитди ва эслади: қария унинг марҳум отаси ўрнида кўп нарсага ўргатганди.
Ўз айбини фахмлаб, дафн этишга борди. Маросимдан кейин, кечқурун у марҳумнинг бўшаб қолган уйига келди. Барча нарсалар аввалгидек турарди...
Қария айтган эди: Унинг учун биргина энг қимматбаҳо нарса – кичкина олтин қутича. Ҳозир у столда йўқ эди. Қариянинг кам сонли қариндошларидан бири олгандир, деб уйдан чиқди.
Лекин икки хафтадан кейин у посилка олди. Унда марҳум қўшниси исмини кўриб ҳайратланди ва уни очди. Ичида ўша олтин қутича, қутичада эса олтин соат бор
экан. Орқасидаги ўйма ёзувни ўқиди: “Мен билан ўтказган вақтингиз учун раҳмат.” У тушунди: қария учун энг қимматли нарса – у билан ўтказган вақти бўлган.
Йигит ўша пайтдан бошлаб хотини ва ўғли билан иложи борича кўпроқ бирга бўлишга интилди.
ХУЛОСА: Яқинларимиз, дўстларимиз биз учун ғанимат, уларнинг борида қадрига етайлик, уларга кўпроқ вақт ажратайлик...
Манба:интернет
#ибрат
Ҳасан Басрий айтадилар:
«Бир куни бозорга тушдим. Юким оғир бўлгани сабабли ҳаммол ёлладим. Бозордан то уйга еткунимизга қадар унинг тилидан икки сўз тушмади:
- “Алҳамдулиллаҳ”, “Астағфируллоҳ”.
Қизиқиб сўрадим:
- “Ҳой сен! Тўтиқуш каби икки сўзни қайтаряпсан. Нима бундан бошқа нарсани билмайсанми?”.
У айтди:
“15 пора Қуръон ёдлаганман. Қарасам кунимиз икки ҳолатдан ташқари бўлмас экан.
Бир ҳолат:
- “Осмондан ерга неъмат тушар экан.
Яна бир ҳолат:
- “Ердан осмонга гуноҳ кўтарилар экан. Тушганига ҳамд, кўтарилганига истиғфор айтаман”.
Шунда Ҳасан Басрий ўзларига-ўзлари дедилар.
«Субҳаналлоҳ, эй, Ҳасан, У Сендан ҳам фақиҳроқ экан.».
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
ОЛЧАГУЛ
34
Никоҳ ҳам ўқиб бўлинди. Катталар уларга бахт тилади. Икки оила келиннинг уйида ўтириб ош ейишди. Собир ака урф-одатимиз дея қалин пули берди. Берганда ҳам қишлоқда эрдан ажрашган жувонларга бериладиган қалин пули миқдорида берди.
— Оз бўлса ҳам кўп ўрнида кўрасиз деган умиддаман, — айбдорона жилмайди Собир ака, — кейин аёлига юзланиб, — ойиси келинимизга тилла олганмидинг? — деди.
— Вооой шу эсимдан чиқибдия, — Ҳалима опа даст ўрнидан турдида, — айбимни ювиш учун ўзимникини бераман. Келин эмас қизим деб олиб кетяпман-а, — шундай деганча Ҳалима опа салкам ўттиз-ўттиз беш граммлик тилла зирак, узук ва занжирини ечиб Шоҳсанамга тақиб қўйди. Яна бироз ўтиришгач, Собир миробнинг оиласи уйига қайтишди.
— Мана хотинжон, — Фурқат Шоҳсанамни хоналарига етаклаб олиб кираркан, — бугундан бошлаб бу хона иккимизники. Ва бу хонада ажойиб тунларимиз кечади, — деганча унинг бошидаги рўмолини отиб юборди.
— Илтимос тегманг, — Шоҳсанам титраганча ортга тисарилди.
— Қўйсангчи, — Фурқат бир урунишда уни ёнига тортиб оларкан, — бу ишни умрингда биринчи марта қилаётгандек тутмасангчи, — ёқимсиз тиржайганча, — тўғри жа Илёс бойваччадек бўлолмасам ҳам, сенга эрлик қилишни эплайман.
— Керакмас, — Шоҳсанам йиғлаб типирчилай бошлади.
— Жим, — Фурқат пичирлаганча унинг бўйнига лаб босди.
— Фурқат, — шу пайт кино ичида реклама дегандек эшик остида Ҳалима опанинг овози эшитилди.
— Нимааа? — Фурқатнинг бироз жаҳли чиқди.
— Анави сатангдан мени тиллаларимни ечиб ол. Ўзига қўшиб уларни ҳам харом қилмасин.
— Хўп, — Фурқат қўпол ҳаракатлар билан тиллаларни ечиб олдида, — хўш, қаерига келгандик?
— Илтимос, — Шоҳсанам унинг қучоғидан чиқишга ҳаракат қилиб йиғларди.
— Бугун ҳеч қандай қаршиликлар қабул қилинмайди. Чунки бугун менинг куним, — Фурқат телбага ўхшаб қаҳ-қаҳ отиб кулганча Шоҳсанамни даст кўтариб олдида ётоқ томонга юрди. Келиши билан уни ётоққа отиб юбордию, ўзини ҳам қизнинг устига ташлади.
Бу кун, бу тун бир қиз
ўзининг аҳмоқлиги, худбинлиги, ақли калталиги боис ўз эри томонидан зўравонликка учради. Балки айтарсиз, ахир уни бувиси тарбиялаганди. Ақлли, пишиққина қиз эдику деб. Аммо, ҳар тўкисда бир айб деганларидек, ўз аммасини дугонасидан қизғониб дугонасига ёмонлик тилади ва ўзи ҳам тилагига ярашасини олди.
🌺🌺🌺
— Бормайсан, — Ирода опа Сарварнинг гапини охиригача эшитмасдан оғзига урди, — мени эшитмаган, заррача бўлса ҳам ҳурмат қилмаган ўша уйга бормайсан.
— Ойи бувим ҳақ. Санам мени синглим. Барибир унга уйлана олмасдим. Нега шуни ўйлаб ҳам кўрмасдан бувимдан хафа бўляпсиз, шуни ҳеч тушуна олмаяпман.
— Тушунмайсан ҳам. Мен айтадиганимни айтдим. Ўша қишлоққа борсанг, сендек ўғлим йўқ.
ОЛЧАГУЛ
32
— Ойи бу нима деганингиз? — Шоҳсанам эшитганларига ишонмасдан, — наҳотки дадам мени унга беришга рози бўлдилар? Бувимчи?
— Ҳа рози, — Жамила опа йиғлаганча, — ҳаммасига ўзинг сабабчисан. Тек юрганингда шунақа бўлмасди.
— Ойи мен ҳеч нима қилмадим. Ҳеч йўқ сиз ишонинг. Бувим билан гаплашинг, дадамга айтсинлар. Мени ўша совуқ башарага бериб юбормасинлар, илтимос.
— Увиллашни бас қил, — бу хабарларни эшитиб шошиб келган Фотима синглисини урушиб берди, — ким сенга раисни ўғли билан ликкиллаш деди?
— Опааа, — зорланиб йиғлаганча, — сиз ҳам менга ишонмаяпсизми? Ахир мен ҳеч нима қилмадим.
— Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди, — Фотима икки яшар ўғлига кўкрак тутганча, — ҳеч нима қилмасанг ҳам ўша шерқўзи билан ияклашиб юрганмисан? Оқибати нима? Ўша шерқўзинг Олмагулга уйланаётганмиш. Сенчи, сен? Кунинг миробнинг ўғлига қолди.
— Опаааа...
— Фотима, — эшик ортида эгизаги Ҳусаннинг овози эшитилди.
— Нима дейсан? — Фотима эшикни қия очиб бошини чиқарди.
— Анавинга айт, овозини чиқармасин. Йўқса, бир бало қилиб қўяман, — ғазабдан қизарганча гапирди.
— Хўп, фақат асабийлашма. Сен яхшиси дадамга қара, — Ҳусан индамай кетди.
🌺🌺🌺
— Ойи мен..., — Олмагул тўй ҳақидаги хабарни эшитиб бутунлай карахт бўлиб қолди. Ахир у тўйи Сарвар билан бўлишини истарди. Ойиси эса уни бутунлай бошқа одамга, бўлганда ҳам қизнинг наздида энг ёмон одамга узатмоқчи.
— Мен ҳаммасини сени бахтнингни ўйлаб қиляпман. Даданг ҳам рози. Эртага унаштирув. Тўй кунини ҳам эртага гаплашиб оламиз, — шу пайтгача қизига кулиб қарамаган Хосият опанинг оғзи жийилай демасди.
— Дадам розими? — шу икки оғиз сўзда қизнинг бор умиди ҳам узилгандек бўлди.
— Ҳа рози. Муҳими қизим рози бўлса бўлди дедилар, — Хосият опа Олмагулнинг юзини силаб жилмайганча, — ой юзлигим ўзимни. Аллоҳ суйган бандаси экансан. Қара яхши жойдан совчи келди. Бундай бахт ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.
Икки ёнма-ён уй. Икки оила. Ҳар бирида ҳар хил муҳит ҳукмрон. Икки оиланинг ҳам бошлиқларида битта савол:
«Тўғри қилаяпманми? Бу қарорим қизимни бахтсиз қилиб қўймасмикин?»
Оила бекаларида эса умуман бошқа вазият. Биттаси қизи учун куйиб йиғлаётган бўлса, биттаси оғзи қулоғида тўйга тайёргарликни бошлаб юборган.
Бу оиланинг бўй йигит қизларининг ҳолати бундай олиб қаралганда бир хилдек кўриниши мумкин. Чунки ҳар иккиси ҳам ўзи истамай оила қурмоқда. Битта фарқи, бу тўй бўлишига Шоҳсанамнинг ўзи айбдор.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
Qachongacha Rus tilini bilmasdan yurmoqchisiz?
Men sizga hozir Rus tilini eng oson yo’llar bilan Bepul o’rgatadigan kanalni tavsiya qilaman✅
🇷🇺Diqqat Eʼlon RUS TİLİ bepul darslar QISQA MUDDAT ICHIDA RUS TILINI OʻRGANING ✅
Eng muhimi sizda Bepul Rus tilini o’rganish imkoni bor bunday imkoniyatni boy bermang✅
⚡️Bu siz uchun manfaatli bo'lishiga ishonamiz.
Ulanib olish uchun: @Uzrutarjimonbot 🇷🇺
Qachongacha Rus tilini bilmasdan yurmoqchisiz?
Men sizga hozir Rus tilini eng oson yo’llar bilan Bepul o’rgatadigan kanalni tavsiya qilaman✅
🇷🇺Diqqat Eʼlon RUS TİLİ bepul darslar QISQA MUDDAT ICHIDA RUS TILINI OʻRGANING ✅
Eng muhimi sizda Bepul Rus tilini o’rganish imkoni bor bunday imkoniyatni boy bermang✅
⚡️Bu siz uchun manfaatli bo'lishiga ishonamiz.
Ulanib olish uchun: @Uzrutarjimonbot 🇷🇺
Фарзандим, Қуръонни ёдлашинг керак
Кечани кундузга бойлашинг керак,
Қуръонни қалбингга жойлашинг керак,
Жаннатда тож кийиб яйрашинг керак,
Булбул хонишидек сайрашинг керак,
Фарзандим, Қуръонни ёдлашинг керак.
Ҳар битта ҳарфига юз мингта савоб,
Қабрингга чироқдир, саволга жавоб,
Мағзини чақиб ол, излама сабаб,
Ажрга тўлгайдир ердан то фалак,
Фарзандим, Қуръонни ёдлашинг керак.
Умримиз дарахти тўкмоқда япроқ,
Бу дарахт кесилиб, йиқилар, бироқ,
Қорилар жасадин чиритмас тупроқ,
Бу буюк довонни ҳатлашинг керак,
Фарзандим, Қуръонни ёдлашинг керак.
Хоразмий, Насафий, Бухорий бобом,
Фарғоний, Тошкандий, Туробий бобом,
Қуръонни ёд олган Сурморий бобом,
Илоҳий каломга талпинар юрак,
Фарзандим, Қуръонни ёдлашинг керак.
Сиротда ҳамроҳинг, тутар қўлингдан,
Қоқилма, бурилма тўғри йўлингдан,
Шафоат қилғайдир ўнгу сўлингдан,
Дуога қўл очган минг битта малак,
Фарзандим, Қуръонни ёдлашинг керак.
Умматнинг яхшиси – Қуръон ҳофизи,
Суннатнинг яхшиси – Қуръон ҳофизи,
Жаннатнинг яхшиси – Қуръон ҳофизи,
Илмга ташналик набавий тилак,
Фарзандим, Қуръонни ёдлашинг керак.
Бизда бор Афасий, Миншавий, Моҳир,
Ҳавас қилса арзир, барчаси зоҳир,
Юртбошим Қуръонга йўл очди ахир,
Бугундан бошлай қол, шимариб билак,
Фарзандим, Қуръонни ёдлашинг керак.
Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бўлган воқеа
Бир оила бор. Исломга Аллоҳ қодир қилганча амал қилишар эди. Боллар ҳам ота онасига итоатли. Эр хотин ҳам аҳил.
Лекин¸ нимадир бўлдию оилада тушунмовчиликлар бошланди. Эр хотин бир бирини тушунмаслик. Болаларда итоатсизлик, уйда жанжаллар.
Аёл нима қилишини билмай бир аҳли илмнинг олдига бориб маслаҳат сўради.
Аҳли илм инсон у аёлга уйда "Бақара сураси"ни ўқишни ва доим телефонда ёки тасмада бақара сурасини қўйиб қўйишни маслаҳат берди.
Аёл ҳам маслаҳатга амал қилиб уйда бақара сурасини ўқишни ва телефонда ҳам доимо қўйиб қўйишининг бошлади.
Бир хафталар ўтар ўтмас аёл туш кўрди. Тушида бир қоп қора махлуқ (кичкина фарзандчалари ҳам бор) аёлнинг уйини хафа бўлган ҳолда тарк қилар эди.
Ўша кундан бошлаб аёлнинг уйидаги вазият эски ҳолига қайта бошлади.
Бу вазиятда катта эҳтимол билан у уйга жинлар кириб олишган бўлган. Жинлар уйда бўлганда одатда шунақа ишлар ҳам бўлиб туради. Уйда Бақара сураси ўқилган ва доимо тасма қўйиб қўйилгандан сўнг эса жинлар у уйни тарк қилишган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Албатта, Бақара сураси ўқиладиган уйга шайтон кирмайди, дедилар. Термизий ривояти.
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
ОЛЧАГУЛ
29
Илёс шу куниёқ ойиси билан гаплашиб, Олмагулларникига совчиликка юборди.
— Ким бор? — Умриниса опа дарвозани тақиллатганча секин ичкарига одимлади.
— Ҳозир, — айвонда ип йигириб ўтирган Хосият опа рўмолини тўғирлаб қўйганча ўрнидан турди.
— Ассалому алейкум, — унинг қораси кўриниши билан Умриниса опа табассум билан салом берди, — яхшимисиз Хосиятхон?
— Ассалому алейкум опа яхшимисиз? — раиснинг хотинини кўрган Хосият опа шошиб қолди, — қани марҳамат, — меҳмонни ичкарига таклиф қиларкан, — Холида, Олмагул тезда дастурхон тузанглар, — ошхона тарафга қараб овоз берди.
— Ортиқча оворагарчиликни кераги йўқ, — Умриниса опа елиб-югуриб дастурхон тузаётган Олмагулни зимдан кузатаркан, ўғлининг танловини ич-ичидан маъқуллаб жилмайиб қўйди.
— Ҳечам оворагарчилики йўқ. Бир келибсиз, сийламасак уят бўлар, — Хосият опа табассум билан жавоб берди.
— Насиб қилса энди тез-тез келамиз, — Умриниса опа Олмагул чиқиб кетган эшикка қараб қўйдида, — шу десангиз эшигингизга қулчиликка келгандим.
— Нима? — Хосият опа бироз карахт бўлиб қолди, — сиз ҳозир Олмагулни ўғлингизга...
— Албатта ўргилай, — Умриниса опанинг юзида ҳали ҳам табассум, — шундоқ қизни тарбиялагансизки, энди қўяверинг. Қизингизнинг одоби, меҳнаткашлиги бутун қишлоқни тилида. Хуснинику энди айтмасам ҳам бўлади.
— Энди эл қаторида опа, — Хосият опа камтарлик қилган бўлди.
Икки аёлнинг суҳбати салкам икки соат давом қилди. Умриниса опа кетар олди, яна келишини, унгача Абдурайим ака билан гаплашиб, рози қилишини қайта-қайта тайинлаб кетди.
— Ойи бу аёл раиснинг хотиними? — Холида ойиси ичкарига кириши билан сўради.
— Ҳа қизим худди ўзи, — Хосият опа хурсанд бўлганча, — опангни бошига бахт қуши қўнган кўринади.
— Шунда бу аёл совчими? — Холида эшитганларини таҳлил қиларкан, — бу аҳмоқ аёл қайси ақли билан келибди? Ахир ўғли опамдан ўн ёшга каттаю, — ҳа, Холида Олмагулга қараганда дадилроқ. Минг қилса ҳам ойисининг қизида.
— Ёшни нима аҳамияти бор? — Хосият опанинг қошлари чимирилди, — муҳими опанг ҳеч нимага зориқмай яшайди. Кимсан Аъзим раиснинг биттаю битта келини бўлиб.
— Тўғри, лекин ўша Илёс деганлари унчалик яхши йигитга ўхшамайдида.
— Бор ишингни қил, — Хосият опа қизини ҳайдаб соларкан, — одамларни яхши-ёмонга ажратиш сенга қолибдида.
— Мен нима қилдим? Тавба, — Холида елкасини қисиб қўяркан, — тўғри гап ҳеч кимга ёқмайди ўзи.
🌺🌺🌺
Шоҳсанам ва Илёс ҳақидаги гап бутун қишлоққа болалаб кетди. Бу эса бир неча марта совчи қўйиб, унинг опаси Фотимага етиша олмаган Фурқатга қўл келди. Фотимага етиша олмаган Фурқат аллақачон бир марта уйланиб ажрашишга ҳам улгурганди. Шоҳсанам ҳақида эшитиши билан уйига келиб дадаси ва ойисини Мадиёр аканикига жўнатди.
— Энди ҳам қизини бермай кўрсинчи? — ота-онасини кузатиб қўяркан иршайди Фурқат, — опаси бўлмаса синглиси. Қайтанга ёшгина хотин билан мазза қилиб яшайман. Ёш бўлганда ҳам икки баравар ёш-а?
ОЛЧАГУЛ
27
Шоҳсанам Сарварнинг кетиб қолганини эшитиб бир хафа бўлса, бир хурсанд бўлди.
— Бу мен учун яхши имконият. Сарвар ака келгунича анави сатангни раиснинг ўғлига узатиб юборсак, Сарвар ака ўзимга қолади, — Шоҳсанам шундай ҳаёллар билан боғга келди. Нилуфар билан кулишиб олма тераётган Олмагулни кўриб биринчи марта ғаши келди, — қани эди сен бўлмаганингда. Шунда ҳаммаси бутунлай бошқача бўлармиди? Лекин мен жим қараб турмайман.
Шоҳсанам шундай ўйлар билан дугоналарининг ёнига келиб, улар билан қучоқлашиб кўришди. Ҳол-аҳвол сўраб бўлишганидан кейин ҳазил-ҳузуллар билан олма теришда давом этишаркан, Шоҳсанамнинг кўзи олазарак, Илёс келиб қолмасмикин дея йўл қарайди. Илёсжон ҳам кўп куттирмай дедими орадан икки соатлар ўтиб қораси кўринди.
— Хайрият, — пичирлади.
— Хормасинлар, — Илёс отидан тушиши билан овоз берди.
— Бор бўлинг, — кимдан бурун Шоҳсанам жилмайиб қўйганча, — бу дейман шу кунларда жуда меҳнаткаш бўлиб кетмаяпсизми?
— Ҳа энди куч-қувватимиз борида эл корига ярайлик деймизда, — Илёс илжайганча қизлар ёнига келаркан, — бугун фақат сиз билан суҳбат қурамизми дейман? Дугоналарингиз негадир жим, — Олмагулдан кўз узмасдан сўради.
— Суҳбатлашаверсак улар ҳам қўшилишади, хавотир олманг, — Шоҳсанам бепарво қўл силтаб қўйди, — ҳа айтгандек Баҳор яхшими? Эшитишим бўйича уни унаштириб қўйибсизлар.
— Ҳа тоғам шундай қарорга келибди. Лекинчи, бўлажак куёв тилла йигит.
— Баҳорни бахти очилибдида? — Шоҳсанам қиқирлаб кулди.
— Илоҳим бахтли бўлсин, — Нилуфар ва Олмагул бирин-кетин ният қилишди.
— Айтганингиз келсин, — Илёс Олмагулга бошдан оёқ қараб чиқаркан, — ёрдамим керак эмасми? — Шоҳсанамдан сўради.
— Йўқ демасдим, — шундай қилиб Нилуфар ва Олмагул иккиси, Шоҳсанам ва Илёс иккиси биргаликда олма тера бошлашди. Илёс қизларни гапга солишга ҳаракат қилар, лекин Шоҳсанамдан бошқа ҳеч бири унга қўшилишни истамасди. Боғни Илёс ва Шоҳсанамнинг овози ва кулгуси тутиб кетгандек бўларди. Сал нарида юрган қишлоқ хотин-қизлари эса улар тарафга бошқача қараб-қараб қўйишарди. Ахир, уларга «чайнагани» мавзу топиляпди.
🌺🌺🌺
Орадан бир ҳафта ўтди.
Сарвар қанча ҳаракат қилмасин, ойиси билан бафуржа ўтириб гаплаша олмади. Ҳар сафар қишлоқ деган сўзни эшитиши билан ойисининг жазаваси тутиб ўғлини умуман гапиришга қўймай урушиб берарди. Ана шундай пайтда Сарвар ўзини икки оёғи бир пой этикка тиқилиб қолгандек ҳис қилар, бу масалани ойисининг жаҳлини чиқармасдан, норози қилмасдан ҳал қилиш йўлларини изларди. Шуларни ўйлаб хонасида ётаркан, Олмагул билан бўлган суҳбатларидан бирни эслади.
« — Буни қаранг олча ҳалиям гуллаяпди, — ғарқ пишиб турган олчалар орасида оппоқ бўлиб турган миттигина гулни кўрсатди.
— Жуда чиройли.
— Айтишларича, ҳаммасидан кейин очилган гул ўзгача бўларкан, — Олмагул олчагулидан кўз узмасдан гапирди.
— Худди сенга ўхшаб, — Сарвар унга ўзгача меҳр билан тикилди.
— Йўғе мен ҳам ҳамма қатори....
— Сен ўзгачасан. Худдики, бошқа оламдан келиб қолгандек. Хатто исминг ҳам ўзгача...Олчагул.
— Эеэ мени исмим Олмагул, — қиз йигитга хафа бўлгандек қараб лаб бурди.
— Сен мен учун Олчагулсан, менинг Олчагулим, — Сарвар қизга уч метрлик масофадан тикилганча жилмайди, — оппоқ ва нафис. Сенга бўлган ҳисларим каби, — бу гаплардан кейин Олмагулнинг оппоқ юзлари дув қизарди, кўзлари ер чизди, — ана энди Олчахон бўлдинг, — Сарвар ёйилиб куларкан, — унақасига ҳам, бунақасига ҳам Олча...»
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
📝Аллоҳнинг адолати
Ривоятларга кўра, бир куни Мусо (а.с.):
– Аллоҳим, баъзи инсонлар золимларнинг зулми жазосиз қолаверади, деб ҳисоблайди, – дедилар. – Ҳолбуки, Сенинг адолатинг муҳаққақ юзага чиқади, золим зулмининг жавобини, албатта, олади. Менга шундай ўрнак кўрсатки, уни эшитган кишилар зулм ва ҳақсизлик қилишдан тийилсин. Қилган ишига жазо тайин эканини билсин.
У зот Мусо (а.с.)га шундай жавоб бўлди:
– Эй Мусо, саҳрода тўрт йўл кесишган жойдаги дарахт ортига беркиниб, чашма бошида бўладиган воқеаларни кузатсангиз, золим зулмининг жавобини қандай олишини кўрасиз...
Мусо (а.с.) айтилган жойга бориб, дарахтлар орасига беркиндилар. Бир пасдан кейин отлиқ киши келди. Отдан тушиб, елкасидан хуржунини олиб, чашма бўйига ўтирди. Емагини еб, чашма сувидан ичиб, чарчоғи чиққач, отига миниб кетди. Ичида олтинлари бўлган хуржунини эса унутиб қолдирди.
Отлиқдан кейин келган йигит сув ичаркан, чашма бўйидаги хуржунга кўзи тушди. Ичида олтинлар борлигини билди, у ёқ-бу ёққа қараб, ҳеч ким йўқлигини кўргач, хуржунни олиб кетди. Унинг ортидан кўзи ожиз қария келди. Сув ичиб, бир пас дам олиш учун дарахт соясига ўтирди. Шу пайт отлиқ киши қайтиб келди ва хуржунини қидира бошлади. Кўрдики, кекса чолдан бошқа кимса йўқ, демак, хуржунини шу одам беркитган. Ғазаб билан қарияга бақира кетди:
– Тўғрисини айт, хуржунимни қаерга беркитдинг? Тезда пулларимни қайтар, бўлмаса, ўлдираман!..
– Мен кўзи ожиз одам бўлсам, – деди чол, – хуржунингни қаердан биламан?!
Ғазаби қўзиган отлиқ алдаяпти деб ўйлаб, чолни бир уришда ўлдириб қўйди ва отига миниб жўнаб қолди. Воқеаларни кузатиб турган Мусо (а.с.) Аллоҳга нидо қилиб, сўрадилар:
– Парвардигоро, отлиқнинг хуржунини унинг ортидан келган йигит олиб кетди. Жазони эса ундан кейин келган қария олди. Бу ерда адолат қани?
Аллоҳ таолодан шундай хитоб бўлди:
– Эй Мусо! Одамлар шундай – ҳодисаларнинг сиртига қараб хулоса чиқарадилар, ичидаги қадарнинг адолатини эса кўрмайдилар. Чашма бўйидагилар аввалда қилган ишларига жавоб олишди. Яъни, олтинлар солинган хуржунини чашма бошида унутган отлиқ, ўз вақтида қўлида хизмат қилган фақир кишининг ҳақини бермаган. Унинг хуржунини олиб кетган йигит ўша фақир хизматчининг ўғли. Хуржундаги пуллар отасининг ҳақи эди, уларни олиб кетди. Адолат шу тахлит юзага чиқди. Ўлган қария эса осганда осган, кесганда кесган золимлардан эди. Умри зулм қилиш билан ўтган, энг сўнгида отлиқнинг отасини бир мушт уриб ўлдирган, қотиллиги яширин қолди деб ўйлаганди. Ниҳоят куни келиб отлиқ пулини ўғирлаган гумон қилиб, қарияни бир мушт уриб ўлдирди.
Эй Мусо, бандаларимга айтингки, ҳикматини билмаган воқеаларидан норози бўлишмасин. Билсинларки, кишининг кишига қилган зулми жазосиз қолмайди. Бамисоли отлиқ одам ишчисига бермаган ҳақни хуржун тўла олтин билан тўлагани, отасини бир уришда ўлдирган кишини худди ўшандай ўлдиргани сингари