Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
ИФФАТ. 30
🍃 🍃 🍃
—Беҳруз ака нималарни ўйлаяпсиз? -супада сигарет чекиб ўтирган, Беҳруз елкасига қўйилган қўл ва келган овоз сабаб, бошини бурди.
Жилмайиб, Шаҳноза турарди.
—Бунча гўзалсан! -Беҳруз уни қучоғига тортди.
—Кимдур кўриб қолади Беҳруз ака. Ахир ташқаридамиз. -Шаҳнозани ҳаяжон босиб, титрабгина гапирди. —Мастмисиз? -деди ароқ ҳидидан.
—Юр унда. -Беҳруз охирги саволига жавоб бермай, қизни хоналарига етаклади.
"Мен ўзимга келиб олгунимгача, мендан ортиқча эътибор кутма! Бу кеча Уни азоблаш учун бўлди. Кейингиларига мен тайёр эмасман ҳали"
—Беҳруз ака, сиз масциз. -деди кийимларига қўл югуртираётган, эрига зориқиб, никоҳ кечаларида айтган гапларини эсларкан.
—Жим Феруз, сени соғиндим. Бу кунни қанча кутганимни билсайдинг.
Шаҳноза тамом бўлди... ҳар-ҳар жойига босилаётган лаблар уни ҳаяжонга солмади. Гўёки, қалби ва танаси музлаб қолгандек.
Умид билан бир ёстиққа бош қўйган инсонинг, сен билан аммо сени бошқа дея тасаввур қилиб, яқинлашаётгани, қанчалар оғриқли.
—Сени севаман Ферузим...
🍃 🍃 🍃
—Бугундан сен залда ухлайсан. Ётоқхонамга ўрганиб қолганман. Кечаси босинқираб чиқдим. -Сарвар ўзига кофе тайёрларкан, эшикдан кирган Ферузани юзига қарамай гапирди.
—Ҳўп! -деди Феруза, Сарварга яқинроқ келиб. —Мен дамлаб берайми?
—Ўзим! Доим ўзим қилиб келганман.
Иложи бўлса борлигингни сездирмасанг менга. Сени кўрсам, асабим бузилади. Ҳаётимни барбод қилганинг учун, ўлдириб қўйгим келяпти ҳозир ҳам.
Феруза индамай лабини тишлади. Сарвардан ҳафа бўлишга ҳаққи йўқ деб ҳисоблади ўзини.
Қорни очганидан, овоз бераётган бўлса ҳам, Сарвардан узоқлашиш учун, ошхонадан чиқиб кетди.
DAVOMI ERTAGA OQSHOM SHU VAQTDA
Феруза акаси, дадаси, янгаси билан хайрлашиб, Сарвар билан бир машинага жойлашди.
Дадаси ҳамон ҳафами?
Ёки ўзини жиддий тутишга уриняптими? Ферузани бир қучдию, қўйиб юборди.
Кўз бўямачиликка бўлаётган тўй жуда зерикарли ўтди.
Тўй якунигача, икки ёш тилидан бир сўз чиқмади.
Уйга кузатилгач, Сарвар янга бўлиб қолмиш аёлларни кетказиб юбормоқчи бўлди.
—Опа шерикларингизни олиб, кетаверинглар. -деди Зебони четга тортиб.
—Жинни бўлганмисан? Нима дейман уларга? Ахир расм-русумлар...
—Опаа тилимни қичитманг. Сиз менга расм-русумбоп қиз илинмадингиз? -деди заҳарҳанда жилмайиб.
🍃 🍃 🍃
—Ферузани тўйи бугун. -деди Элёр ўйчанг ўтирган Беҳрузга.
—Нимаа? -Беҳруз негадур бу гапдан ўзини ғалати ҳис қилди. —Ким...кимга турмушга чиқяпти экан?
—Акасини қайнисига.
—Ўзлариникини бўғиб, номини оқлатмоқчидурда. -деди кесатиб, аммо ич-ичидан алами тошди. Қиз унга чиндан ёқарди.
—Мен совчи қўйгандим. Ойим шу гаплардан ҳабар топиб жанжал қилиб келдилар. Феруза яхши қиз. Мен ишонаман, уни пок эканига. -Элдор хўрсинди.
—Нима дединг? Ҳали сен... дўстим бўла туриб, Унга уйланмоқчи бўлдингми?
Беҳрузни кўзлари ёниб кетди ғазабдан.
—Сен ўзинг шарт бошқасига уйландинг қўйдинг. Билсанг агар Феруза менга илк кўрганимда, ёқганди ҳарактери-ю, ҳаёси билан.
Беҳруз аввалгидан баттар ғазабланди.
🍃 🍃 🍃
Сабина пардалар туширилган хонада, йиғлайверганидан, қизариб ҳам кедибди юзлари.
Бугун у учун жуда оғриқли кун.
Ёниб ёнолмайди. Севиб, суёлмади. Ўлиб-ўлолмайди. Барига қўл силтаб, боришни ҳам бир ўйладию, яна бу қарордан қайтди.
Аммо шу кеча yчала ёшни кўзлари уйқу нима билмади.
ИФФАТ. 26
🍃 🍃 🍃
—Ассалому алайкум почча. -Сарвар эшик очган поччасига иложи борича самимий гапиришга ҳаракат қилиб салом берди.
—Ваалайкум ассалом. Келинг Сарвар ичкарига киринг.
Шароф, Уни меҳмонхонага бошлади.
Зебо чой олиб кирганда, муддаога ўтилди.
—Фақат мени ҳам бир шартим бор. -деди Сарвар ҳаммаси келишиб олингач. —Мен синглингизни номини оқлаб бераман. Вақти келиб У билан ажрашамиз. Агар шунга кўнсангиз. Шу ҳафтадаёқ тўй қилишимиз мумкин.
—Сарваарр? -деди Зебо тишини-тишига босиб.
—Нима опа? Сабабимни биласиз. Сиз илтимос қилдингиз мен рози бўлдим. Энди бу мени шартим. Кўнсангиз шу. Кўнмасангиз, хоҳлаганларингизга узатаверинглар.
—Сар....
—Мен розиман. -Зебо яна гапирмоқчи эди. Шароф уни гапини кесди. —Ҳаммасини келишиб оламиз.....
Сарвар кетгач, Шароф дадасига қўнғироқ қилиб, ҳаммасини тушинтирди. Фақат охирги, вақт ўтиб бўладиган ажрим ҳақда индамади.
—Демак бу ҳаммаси сени реъжанг шундайми? Шу сабаб, бугун ишга чиқмаганмидинг? -деди дадаси ниманидур сезгандек.
—Ҳа дада ҳаммаси синглим учун. Нима бўлган тақдирда ҳам мен Уни. Маъмур қассобга раво кўролмайман.
Сарварни биласиз, бегона эмас! Зебони тарбиясида ўсган меҳнатсевар, тиришқоқ йигит. -деди Шароф дадасини рози қилиш учун.
—Йигитгаку ортиқча гап йўқ. Аммо синглинг, ҳақидаги гапларга У қандай қараркан?
—Билиб уйланяпти дада. -деди Шароф бир ютиниб.
🍃 🍃 🍃
—Ўзимни ўлдиргим келяпти. Яшашни истамайман. -Феруза ичи тўлиб йиғлади.
—Ундай деманг! Ҳаммаси яхши бўлади, ёки яхшиликка бўлади деган гап бор. Шуни унитманг.
—Нега мен бахтиқаро деб, укангизни бошини эгяпсиз? Мен ўлиб бўлган инсонман янга. Тирик мурдалар сонини кўпайтиргандан нима фойда?
•Хар сафар нимадир егинг, кийгинг келса, сотиб олаверасанми?
Сабрни қачон ўрганасан?
•Хар сафар холи қолганингда, гунох қилаверасанми?
Тақвони қачон ўрганасан?
•Хар сафар душманинг билан курашаётганингда, чарчаб қолсанг, дам олаверасанми?
Қарши туришни қачон ўрганасан?
•Хар сафар масжидга чиқиб кетаётганингда, аёлинг ва фарзандларингни унутаверасанми?
Уларга намозни қачон ўргатасан?
•Хар гал аёлинг дунё ишларига оид хато қилса, масалан, кийимингни яхши дазмолламаса, овқатни шўр қилса, койиб, жеркийверасанми?
Шундай хатоларга қачон кўз юмишни ўрганасан?
•Хар сафар ишдан келсанг, овқатланиб бўлиб, телевизор кўриб ўтираверасанми?
Аёлинг илм олиши, фарзандларинг тарбияси учун қачон вақт топасан?
•Уйингда егани овқатинг, кийгани кийиминг бор бўлса ва уйинг иссиқ бўлса, бошқаларни ўйламай яшайверасанми?
Қўшнилар ва қариндошлар холидан қачон хабар оласан?
•Ўлимни эсламай, дунё топаман, бир сўмни беш сўм қиламан деб юраверасанми?
Ўлимни эслашга, ибодат қилиб, унга тайёргарлик кўришга қачон уринасан?
•Аллох таоло холимизни ислох қилсин, тавбаи насухни насиб этсин, Ўзининг хидоятидан айирмасин, хотимамизни чиройли қилсин!
Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!
@ibratli_sozlar
#Silai_rahm
Силаи раҳм
(10-қисм.Охири)
У Қуръон оятлари таъсирида қалбан, руҳан, маънан, жисман тозаланиб бормоқда эди.
Абдуғафур укасининг кўнглига ёққан таомларни ҳозирлатар, кечаси Абдусамадни чақириб шахмат суришар, ёзнинг қисқа тунларида бу уйга шодлик кириб келганди.
Абдушукур хотини билан ажрашганлик ҳақидаги суд қарорини олган куни уйда байрам бўлиб кетди. Тарсо қизнинг муҳаббати кўнглидан чиқиб Яратганнинг ишқи қалбига қайта жо бўлган Шайх Санъон ҳолатида эди у. Жисми сеҳрдан тозалангач, кўр кўзлари очила бошлаган эди унинг.
Абдусамад ҳам, Абдушукур ҳам аввалги, азобли, оғриқли кунларга қайтишни истамас намозни канда қилмас, жисму жони кучга тўлиб борарди.
Абдуғафурнинг ишлари юришиб кетди. Тадбиркорлигини кенгайтирди. Ака-укалар бирга ишлай бошладилар. Аҳиллик, бирликда гап кўп экан.
Кузга бориб Абдусамадга ҳам алоҳида ҳовли сотиб олдилар.
Энди Абдушукурни уйлаш керак.
Арофат хола топган қиз синашта эди. Ўзининг узоқроқ қариндоши. Қиз бола нарса, бир марта уйланиб, ажрашган ўғлига минг ҳадик билан совчиликка кириб борди хола.
— Абдушукуржонга совчи бўлишингизни аввалроқ кутган эдим,—деди қариндоши,—майли, ҳечдан кўра кеч, биласиз, қизимни отасиз катта қилдим, олдидан бир ўтай!
Қиз йигитнинг намози бор, ёки йўқлигини сўрабди, ибодатда эканлигини билгач, ўзи билан кўришишга рози бўлибди...
Абдушукур учрашувдан оғзи қулоғида бўлиб қайтиб келди. Энди қалби очилаётган одамларда бир кайфият бўлади: Аллоҳга ва Росулига бўлган улкан муҳаббат қалбнинг туб-тубини ёритиб юборади, бу пайтда инссоннинг илм ўрганишга бўлган рағбати, тоат-ибодатга бўлган майли ўта юқори даражада бўлади. У уйланаётган қиз чин солиҳа, эди...
Кеч кузда Абдураҳмон амаки ва Арофат холалар хонадонига янги келин келди. Ўн тўрт кунлик ойдек келиннинг юзидан нур ёғиларди.
Тўй тарқаб, келин-куёвлар уйга кузатиб қўйилди. Бироздан сўнг ташқарига чиққан Абдушукур кимнидир излай бошлади. Қуда томондаги меҳмонларни машинасида элтиб қўйиб дарвозадан кираётган акаларига кўзи тушиб, уларнинг истиқболига ошиқди. Йўлакда ўрнатилган овоз кучайтиргичдан таралаётган қўшиқ шўхроғига алмашди. Уч ака-ука ҳовлида шўх-шўх, рақсга тушдилар. Улар дам бир-бирини қучоқлар, дам бургутлардек қанот ёзиб айланар— бир тан, бир жон бўлиб рақсга тушардилар.
Оилада кўп нарса тўнғич фарзандга боғлиқ. Укалари учун елиб-югурган, жони билан, моли билан хизматда турган, уларнинг соғлиғи учун қайғурган Абдуғаффорнинг ишлари кундан кун ривожланди. Уч ака-ука бирлашиб, яхшигина даромад топа бошладилар...
Динара биринчи гал қармоғига илинган ўлжаси кўнглидагидек бўлмагач, бойвачча йигитларга сиртмоқ ташлай бошлади. Битта лақмароғини илинтирди ҳам. Уйланган, бола-чақалик, ўзидан анча ёши катта эркакка иккинчи хотин бўлиб тегиб олди. У илму амал билан турмуш ўртоғини хотинидан ажратиб олишига чандон ишонарди, аммо ёмонликлари ўз бошига кўринди.
Шаҳарда дув-дув гап тарқалди. Машҳур сеҳргар аёлнинг уйи бир кечада ёниб кетибди. Ичида меҳмонга келган ёлғиз қизи ҳам бор экан... Қизиғи девори деворига туташ қўшнисининг уйига ҳеч қандай зиён етмаган, қутқарувчилар келгунича она-бола ҳисоб берадиган дунёга мангу риҳлат қилиб улгурган эди...
Янги келиннинг қадами қутлуғ келди. Абдураҳмон амаки билан Арофат хола муқаддас Ҳаж сафарига тадорик кўра бошладилар.
“Ким ризқи кенг бўлиши, умри узун бўлишини хуш кўрса, қариндошлик алоқаларини боғласин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим Анас ибн Моликдан ривоят қилишган).
Қариндош уруғларига ака-ука, опа-синглиси—энг яқинларига қилинган яхшилик, улар билан Қодир Аллоҳ боғлаган риштани ҳар қандай вазиятда ҳам узмаслик силаи раҳм деб аталади.
Силаи раҳмда устивор бўлганларга эса икки дунё саодати ёр бўлсин.
Шу билан бирга бу ўткинчи дунёда ҳаловат топа олмаётган қалбларга Ҳасан Басрийнинг қуйидаги ҳикматларини эслатма қилиб ёзиб қўйишни лозим топдик
«Ҳаловатни уч нарсадан – намоздан, Қуръондан ва зикрдан қидиринг. Топсангиз, давом этинг. Топа олмасангиз, билингки, эшик ёпиқдир».
Аллоҳ яхшиларни ўз ҳивзу ҳимоясида асрасин. Омин.
(тугади)
- Uxlayotgan shunday qalblar borki, ular sizni yo'qotganda uyg'onadi... Yana shunday uyg'oq qalblar borki, sizni yo'qotishdan qo'rqib uxlamaydi...
@ibratli_sozlar
O'rtoo, senga rossa havasim kelyapti
👗 Ketma-ket tug'ib ham qomatingni yo'qotmading, kiyimlarni ham biram moslab kiyasan eee!
🫡 Senga hech kim 35 yosh bermaydi!
Ayt, qaysi kosmetologga borasan?
Dietolog, psixologlaringni ham yashirmasdan aytaver!
Voy, dugonajon buni ajablanarli joyi yo'q!
🫰Telegramda ayollar uchun ochilgan zamonaviy kanalga qo'shildim-u, o'zimdagi o'zgarishlarni ko'rib hayratda qoldim.
Natijasi esa ko'rib turganingdek, xohlasang senga ham linkini jo'nataman!
Maslahatim albatta ulanib ol! ⤵️
/channel/fitnes_dancee
📝Юлдузсиз тундаги вахшийлик ёхуд уз боласини ёкиб юборган она...
Мана Наргиза ва Мухиддиннинг туйлари булганига бир йил булиб, угилли булишди. Углига Хумоюн деб исм куйдилар. Улар бир бирларини севиб, севилиб,улдим-куйдиму ох-вохлар билан турмуш куришганди.
— Углимни кургани борасан-ку хали, оёгимга ётиб ялинмасанг отимни бошка куяман!, - деб бакирди.
Ха у углини курсатмади, аммо узи хам углининг юзига хам карамасди. Хаёлида факат хиёнаткор эридан кандай килиб касос олиш эди халос. Гох ишхонасига бориб жанжал килиб кайтар, гох ким билан гаплашди деб эшитган булса уша кизнинг махалласига бориб жанжал кутариб келарди. Аммо бир тун.....
Сиз томонга ўгирилганда қайси қиз энг жозибадор ва чиройли деб ўйлайсиз?
Танлов учун қисқача маъмулот: Инсоннинг дидидан, танловидан, юришидан ва хатто сумка ушлашидан унинг характерини билиш мумкин.
Шу қизлардан бирини танланг ва танловингиз орқали ўз дидингизни ва ички оламингизни текшириб кўринг
#АЁЛ
• Аёл қаҳва ☕️ кабидир:
— пишгунича аччиқ бўлади, пишгандан сўнг ҳузур беради.
• Аёл бола 👩🦲 кабидир:
— бошида гапиришини жуда хоҳлайсан, кейин қачон жим бўлишини кутиб яшайсан.
• Аёл денгиз 🌊 кабидир:
— қачон сокин бўлишини ва қачон тўфон кўтарилишини билмайсан.
• Аёл термос 🌪 кабидир:
- Ҳар қандай эски муаммони қайноқ ҳолда тутиб тура олади.
• Аёл мушук 🐈 кабидир:
— ўзи мулойим бўлади, аммо тирноғи ўткир!
• Аёл гул 🌹 кабидир:
— эътибор берганинг сари гўзаллашади, эътибор сусайса сўлади...
@ibratli_sozlar
🔥IFFAT🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 10.000 soʻm.
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
Шароф ўйчанг хонасига кирди.
—Бирон нима еб оласизларми дадаси? -деди Зебо.
—Томоқдан нимадур ўтарканми Забо ҳозир? -Шароф ўзини ётоққа отди.
—Ферузани бунча қоралайверманглар. У бир ожиза бўлса, ака бўлиб, жигар бўлиб сиз унга ишонмасангиз. Кимдан далда куцин шўрлик қиз?
—Миям ғовлаб кетди Зебо. Тарс этиб ёрилмаса бўлди.
—Ҳар доим гап бир қайнаб тинади. Ҳали бу кунлар ҳам ўтиб кетади.
—Дадам... Дадам Ферузани Маъмур қассобга узатмоқчилар. -деди Шароф синглисига ачиниб.
—Нима? Ахир бу аҳмоқгарчиликдан бошқа нарса эмаску. -деди Зебо бошига оғриқ кириб. —Яна дадажонни аҳмоқ деди деб, жаҳлиз чиқмасин. Лекин калта ўйлаяпсизлар.
Зебо асабий хонани айлана бошлади. Ферузага ачиниб юраги сиқилди.
—Зебо мен бир нарса ўйладим. -деди Шароф хона бўйлаб айланаётган аёлини қўлидан тутиб ёнига ўтказаркан.
🍃 🍃 🍃
—Опа каллангиз билан уришиб қолдингизми? -деди Сарвар асабий. —Биласизку, севган қизим бор. Шунга уйланиш учун ҳаракатдаман, тўйга маблағ йиғай деб. Сиз эса....қайнисинглингизга уйланишимни сўраяпсиз. Ҳозирку, ҳаётимда, Сабина бор. Агар у йўқ бўлганда ҳам, мен У сарқит қайнисинглингизга уйланмасдим.
—Сарвар укажон мени эшитгин. Феруза ундай қиз эмас. Уни тақдирини кимдур ўйин қилди. -деди Зебо укаси билан муроса қилишга уриниб.
—Кимга керак бундай пасткаштлик? Ўзида ҳам бордурки, шундай гапга қолди. "Шамол бўлмаса дарахтни учи қимирламайди." Бўлди қилинг бу гапни.
Сарвар билан Зебо нақд икки соат тортишишди.
—Опа илтомос кетинг! -деди охири Сарвар. —Гапларингиздан миям шишиб кетди.
—Ҳа ёқмаяпманми? -деди Зебо укасини кетинг дея эшикни кўрсатгани алам қилиб.
—Опааа сиз эмас. Сиз айтаётган гап ёқмаяпти. Ҳаёлиз жойига келганда келарсиз.
—Қайтиб келмайман. Сенга ота ўрнида ота, она ўрнида она бўлишга ҳаракат қилгандим. Сен эса...
Майли опам йўқ деб яшайвер. Уйдан кет деганингни ҳеч қачон унутмайман ҳам. Кечирмайман ҳам.
—Опааа. Бу нима деганингиз энди? Опааа. -Зебо, Сарварни эшитмагандек ортига қарамай чиқиб кетди.
Элдор онаси кетгач чуқур нафас олди.
—Ишқилиб ойим айниб қайтмасинда. -деди Ферузани ҳаё уфуриб турадиган юзини эслаб.
🍃 🍃 🍃
—Тўйи куни йўқолиб қолганди Феруза. Қайтибдими? -деди маҳалладаги аёл Элдорни онасига.
—Қочиб кетганди? Нега? -ҳурсандчилик билан уйдан чиққан аёл бўшашиб кетди. "Ойи у қиз ёмон қиз эмас!"
Ўғлини гапини эслаб чимирилди.
—Ёмон эмасмиш, ёмон ҳам гапми расво эканку бу қиз. -деди пичирлаб.
—Нимадур дедингизми? -аёл ҳайрон бўлди.
—Йўқ ҳеч нима, раҳмат сизга. -деди ўзини ўнглаб. —Опа юринг кетдик. Бу жиянингизни мияси айниб қолибди. -деди ҳовлиққанча қайнопасини етаклаб.
—Сажида ҳафа бўлманггу бу ўғлингизни жуда эркалатгансизлар. Укамга гапирсам аралашма дейди. Мана оқибат, кимлар қизини бермайди. Буни танлагани бир бузиқи экан.
Аммаси жиянини танловидан жиғи-бийрони чиқарди.
🍃 🍃 🍃
—Ким бўлди экан? -Зебо бетартиб тарақлаётган дарвозани ўйланиб очди. Эндигина ҳамма оила аъзолари дастурхон бошига ўтирганди.
—Ассалому алайкум, келинглар!
—Саломингни пишириб егурлар, қани анави беандиша қизларинг.
Аёл Зебони туртиб ичкарига кириб шанғиллай бошлади.
Барча оила аъзолари ҳовлига чиқди.
—Юзсиз қизингизни тийиб олинг. Ўғлим шундан бошқасини олмайман деб, хит қилди бизни.
Аёл нима сабаб бақир-чақир қилаётганини сўраган хонадон соҳибларига сапчиб берди.
—Тилингизни тийиб олинг! -бақирди Шароф.
—Эркак бўлиб бир синглингни тиёлмаган. Нега менга ўшқиряпсан? Ўғлимни тинч қўйсин. Айтиб қўй уяциз синглингга.
Орада анча гап ўтди. Маҳалла йиғилди уруш бошига. Аммаси қўйиб, онаси. Онаси қўйиб, аммаси Ферузани шанига айтмаган гаплари қолмади.
Аёл сал ҳовури босилгач кетди.
Шароф бор аламини Ферузани калтаклаш орқали босди.
💁♀ ФАСОНЛАР ОЛАМИГА МАРХАМАТ 🌹
УШБУ КАНАЛДАН ХАР ҚАНДАЙ ЁШ УЧУН ТРЕНДАГИ ФАСОНЛАРНИ ТОПА ОЛАСИЗ❤️
😍КЕЛИНЧАКЛАР УЧУН ФАСОН
😍ЁШИ КАТТА АЁЛЛАР УЧУН
😍БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК ИШЛАРИ
😍ВЕЧЕРНИЙ ФАСОНЛАР
КАНАЛИМДАН БЕМАЛОЛ ЎЗИНГИЗНИ МАКИЯЖ ҚИЛИШНИ ЎРГАНОЛАСИЗ❤️🥰
ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ✅
/channel/+K_DlHmp2KWZiYzVh
ИФФАТ. 29
—Ало... -Сабина ҳиққиллаганча бўлган қўнғироққа жавоб берди.
—Йиғладингми? -деди Сарвар меҳр билан.
—Кулишим керакмиди? -Сабина заҳарҳанда гапирди. —Суйган инсонимга бугун бошқаси билан никоҳ ўқилди.
—Мен сенга айтгандимку, бу шунчаки кўз бўямачиликка. Бир неча ой сабр қилсак, ҳаммаси яхши бўлади. Ҳўпми севгилим?
—Сизни яхши кўраман. -деди Сабина дилидаги хиралик бироз тарқаб.
—Мен эса сени севаман. -Сарвар, қизни эслаб енгилроқ нафас олди.
—Уни ёнига кирасизми энди? Ёки.... -Сабина кириб-чиқиб бўлдингизми дейишга тили бормади. Зотан йигит ҳа деб жавоб берса чидолмасди.
—Кирмадим. Мен у билан бир хонада яшамайман! -деди Сарвар Ферузадан нафратланиб, у бор хона эшигига қараркан.
—Икки жинс вакиллари ёлғиз қолганда билиб бўладими оқибатини. -Сабина уят эканини билсада рашкини беркитолмай гапирди.
—Сабин мени билмайсанми? Ҳаммаси келишилган. Поччамга ҳам айтим, вақти келиб, синглисини қайтариб юборишимни.
—Мен билан эрталабгача гаплашиб чиқасиз. -деди ҳудди телефон ўчса Сарвар қизни олдига кирадигандек.
—Ҳўп ухламай гаплаша оласанми? -Сарвар қизни эркалигини тушиниб рад этмади.
—Ухлагунимгача гаплашамиз. Ҳозир телефонни ўчирсангиз, ҳар-хил ҳаёлда ухлолмаслигим аниқ.
—Бўлдида.
🍃 🍃 🍃
"—Укам бизни қолишимизни хоҳламади. Сиз бемалол Уни кутмай ухлайверинг. Бу иш шу кеча бўлиши шартмас деди."
Феруза янгасини гапларини эслаб, ёстиққа бошини қўйди.
Билади янгаси ва акаси Сарварни бу тўйга мажбурлашганини.
Шундоқ ҳам бу никоҳдан ҳеч нарса кутмаганди. Фақат оиласи учунгина рози бўлди ўзи ҳам.
Ҳаёллари Беҳрузга кетди.
—Турмушга чиққанимни эшитдингизмикан Беҳруз ака. Мен сизни тўйингиз бўлганида туйган оғриқли ҳисларни ҳеч йўқ. Юздан бирини ҳис қилдингизми?
Ёки ўтли нигоҳларингиздаги севги шунчаки саробмиди?
Юқорига қараб ётаркан. Кўзидан томган ёшлари, ёстиқни намлади.
ИФФАТ. 27
🍃 🍃 🍃
ТЎЙ....
Асли тўйга ўхшамас бир маросим. Ҳеч ким шод эмас. Ҳеч кимда ҳаяжон йўқ.
Ҳаммаси ўз ҳаёллари билан андармон.
Феруза бироз қаршилик қилди. Аммо кўнишдан бошқа чораси йўқ эди Уни.
Чорасизлик нима эканини биласизми? Ҳис қилганмисиз бу туйғуни.
Қаршингизда фақат бир йўл. Бу йўлдан ўтиш. Ҳудди таълим даргоҳларида ора-орада тарқатиладиган, "ихтиёрий-мажбурий" консерт ёки, филм чипталарига ўхшайди.
Хоҳласангиз ихтиёрий оласиз.
Хоҳламасангиз мажбурий оласиз.
Ҳар иккисида ҳам оласиз.
Феруза ҳам ҳудди шундай чорасиз қолганди.
Мажбуран Сарварга турмушга чиқаётганди.
Бир пайтлар қилган, орзулари, ҳаёлида неки оpзулаган бўлса барчаси саробга айланиб.
Ота уйи остонасини тарк этмоқда.
Шароф... ака... бу ном қанчалар ёқимли. Қанчалар қаттиққўл бўлмасин. Акалар синглисини онадан кейинги ўринда кўради.
Шароф орада бўлган гап-сўзлар асабига таъсир қилиб, синглисини қанчалик, уриб-сўккан бўлса ҳам. Унга меҳри бўлак эди.
Шунинг учун ҳам уни Ферузадан анча катта эркакга раъво кўрмади.
Қилган иши қанчалар тўғри-нотўғри экани аҳамияти йўқ эди ўша пайт.
Шунчаки синглисини ўз тенги билан бўлишини хоҳлади.
Ёр-ёр садолари янграган, Ферузани олиб кетар пайтларида Шароф кўз ёшларини тия олмади.
На келган меҳмонлар, на синглисидан аламзадалигига парво қилмади. Барини унутди. Ферузани қучиб узоқ йиғлади.
Унга бахт тилади.
—Онамдан қолган ёдгорлигимсан, жоним синглим, сени хато камчиликларингга қарамай, барибир яхши кўраман. -деди қучганча.
—Ака мен айбсизман. -деди Феруза паст овозда, титроқ билан. —Атайдан юзингизни ерга қаратадиган иш қилмадим. Бу кимнидур фитнаси. Мен ўша сизни беғубор, елкамда сиз ортган ғурурни авайлаб келган Ферузангизман. -деди.
"Менга қара, Ферузам, буни ол. -Шароф тик қаддидан ҳудди нимажидур юлиб олгандек ҳаракат қилиб, ҳудди нимадур бордек, бўш қўлларини синглисини елкасига қўйди.
—Нима қиляпсиз ака? -деди Феруза ҳайрон.
—Акам ақлдан озибди демагин. Мен ҳозир сени елкаларингга
Мана шу қаддимни тик тутиб турган ғуруримни ортиб қўйдим. Уни асра ҳўпми?
—Ҳўп бўлади акажон!"
Шароф бир неча йил олдин. Ферузани чеҳрасига қизалоқлик кетиб, қиз нухси ураётган пайтлардаги суҳбатни эслади.
Синглисини беғубор, маъюс кўзларига қаради. Бу кўзлар алдолмайди.
Шароф кўнгли бўшаб, такрор Ферузани қучиб олди.
😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ
/channel/Solixa_Ayol/23482
#Silai_rahm
Силаи раҳм
(9-қисм)
Эркаклар кетадиган, Арофат хола ўғлининг олдида қоладиган бўлди.
Абдушукур, барибир, акасидан аразда эканлиги сезилиб турар, ёки ўзининг абгор аҳволидан уялаётган эди.
Абдуғафур шифохонадан чиқиб отаси билан укасини уйга олиб бориб ташлади-ю, ўзи тўғри Эски шаҳардаги машҳур домланинг олдига кетди. Навбат кутиб ўтирар экан, бетоқатлиги ортиб борарди. Гўё кечикиб қолади-ю укасидан айриладигандек.
У чор атрофига кўрпачалар солинган хонага кириб борганида домла анча чарчаган, хорғин кўринарди, аммо унинг дардини сабр билан тинглади. Ўрнидан туриб токчадан бир китоб олди. Сўнг ўзига ярашган сокинлик билан гап бошлади
—Бу—Имом Абдураззоқнинг «Мусаннаф» номли китоби, унда сеҳрнинг муолажаси ҳақида қуйидагилар келтирган:«Сидрнинг баргидан еттита олинади. Уларни икки тошнинг орасига олиб туйилади. Унга «Кофирун», «Ихлос», «Фалақ» ва «Нас» суралари уч марта ўқилади. Сўнгра сувга солиб ичилади ва ғусл қилинади. Аллоҳ шифо бергунча такрор қилинади».Тўртинчиси сеҳр қилинган нарса қоринда бўлса ич суриш, бошқа жойда бўлса қон олиш билан тозаланади.
Сўнг давом этди
—Сеҳр — бу сеҳргар билан жин ўртасидаги келишувдан иборат бўлиб, унга кўра жин сеҳрга итоат қилиб, ёрдам беради ва сўраган нарсасини бажаради. Шунинг учун сеҳр жоду қилмоқчи инсон жинга атаб баъзи ҳаром ва ширк амаллларни бажаради. Бундан маълум бўладики сеҳр жоду қилувчилар маъсият, ширк ва куфрдан бошқа нарса эмас буларнинг қиладиган амаллари ислом дини келишидан олдин жуда кўп авжи чиқиб кетган эди. Ҳозирги вақтда Қуръон, Ҳадис китобларини ўзбекчага маъноларини чақиб, намозхонларимиз буларни ўқиб сеҳр жоду дуохонлик, улуғ гуноҳ эканлигини билиб аста- секинлик билан тушиниб бормоқдалар.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Кимда ким сеҳр жоду қилувчи ёки фол очувчига бериб, унинг айтаётган гапларига ишонса, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам нозил қилинган (ислом дини)га куфр келтирибди” Бу —Имом Аҳмад ривоят қилган Ҳадисда келтирилган...
Абдуғафур машинасини учириб борар, тезроқ укасига ёрдам бергиси келарди.
Арофат хола боласига термулиб унсиз йиғлар, Худодан шифо тилар эди.
—Ойи,—деди у оҳиста, —Динара мени ташлаб кетди-а?
Аёл ҳали ҳам ўша жодугарни ўйлаётган ўғлини кўриб эзилиб кетди. Пиққиллаб йиғлай бошлади.
—Сен соғайиб кетсанг, қайтиб келади хотининг, шунинг учун тезроқ тузалишинг керак, болам.
Эшик очилиб Абдуғафур кириб келди.
—Ойи, кетамиз, укамни ўзим даволайман, уни ўзим тузатаман, юринг, уйга олиб кетайлик, —деди.
Арофат хола касал ўғлига термулди
Абдуғафур "Майли",-дегандек бош қимирлатган касал укасини эгилиб бағрига босди.
Улар тилхат ёзиб, шифохонадан чиқиб кетдилар.
У укасини тўғри ўзининг уйига олиб борди. Ишонган шифокор ўртоғига телефон қилиб, уйига чақирди. Ота-онасини ҳам уйига кўчириб олиб келди. Тадбиркорлик ишларини Абдусамадга топширди.
Домла айтганидек қилиб шифокор дўстидан муолажа ёздириб олди. Укасидан қон олдириб ташлади. Ичини сурадиган дорилар билан даволашни бошлаб юбордилар. Сидр топди. Ҳар куни бир пайтда Эски шаҳардаги домлани олиб келиб дам солдирар, бошқа райт укасини ўзига ўзи дам солишга мажбурлар эди...
Абдушукур бир ой қийналди. Кейин аҳволи яхшилана борди. Яна бир ойдан сўнг ўзи юрадиган, кулиб гапирадиган бўлди. Учинчи ойга ўтганда хотини ажрашиш учун ариза берганидан хабар топди. Ажаб, у бу хабарни ҳам сокинлик билан қарши олди. Суд ажрашиш учун муҳлат белгилаган кундаёқ хотинига қарата сокинлик билан" Талоқсан! Уч талоқсан! " деб айтди ва бор-йўқ риштани ҳам узиб қайтди.
Ўша куни у бир нарсага хайрон қолди. Динара жудаям хунук, хатто илондек совуқ эди. Унинг нимаси Абдушукурни шу чоққача маҳлиё қилган бўлиши мумкин, ахир хозир собиқ хотинига қараб фақат нафрат ҳис қиляпди-ку! Жондек жигарларидан айириб, бетоб ҳолида ҳам ишлашга мажбур қилиб, пул тополмай қолганида уйдан қувиб, бетоб бўлса, хабар олмаган бу тасқарани қандай қилиб севган экан!
(Давоми бор)
@Ibratli_sozlar
#Silai_rahm
Силаи раҳм
(8-қисм)
Гипсларини олдириб қайтган куни яна барча оила аъзолари жам бўлдилар. Дастурхон устида ўтирар эканлар Абдуғафур ўз телефонини хонтахта устига қўйди.
—Гулноза, Нилуфар, болаларни олиб бошқа уйга чиқинглар, бу уйга шовқин эшитилмасин,—деди. Келинлар индамай чиқиб кетдилар. Динара ҳам турмоқчи эди
—Йўқ, сиз қолинг, гапимиз бор. Ҳамма хайрон. Абдушукур ҳам, Абдусамад ҳам, ота-онаси ҳам қотиб ўтиришар, фақатгина Динара ўтирган жойида типирчилай бошлаган эди.
—Ойи, дада, хозир бир нарса қўйиб бераман. Обдон эшитамиз, кейин нима қилишни сизлар ҳал қиласизлар, —деди.
"—Ҳа, ойии, яхшиман.
—Эринга ичиряпсанми? Уйингдамассану, эплаяпсанми?
—Ёнимдаку эрим, ойи, бердим, кеча олма шарбатга қўшиб бердим.
—Ҳа, бўпти..."
"—Ассалому алайкум, ойи, яхшиман.
— Эринг хабар оляптими?
—Оляптилар, ойи, бунча ёпишиб олдингиз манга.. Бекор қиляпмиз ойи, куёаингизни мазаси бўлмаяпти, тўхтатайлик.
—Ўчир, овозингни. Шу эринг ушлаб турибди у уйда сени. Ичир дегандан кейин ичир,бўлди..."
"—Ойи, ман қўрқяпман, қайноғамни ҳам биз қилганимизни билишади
— Ҳали сал эсидан чиқсин, баттар қиламиз, шу уйдан бош олиб чиқиб кетадиган қиламиз"
Ҳамма жим бўлиб қолган, Динара бир оқариб, бир кўкарарди.
—Нима ҳақингиз бор менинг телефонимга уланиб олишга! Сакраб турди у.
—Ниятингиз мени ҳайдаш бўлса, ўзим кетаман. Кета бошлади у.
Абдушукур бошини эгиб ўтирар, Арофат хола йиғлар эди.
Динара уйига кетди. Абдушукур акаси билан гаплашмай қўйди. Бир хафтадан кейин эса ота-онасига ижарага уй топганини, ўша куни акаси хотинига туҳмат қилганини айтиб, уйдан чиқиб кетди...
Абдуғафур укасига яхшилик қиламан деб ўйлаганди, аммо Динара қилган сеҳр-жоду, укасининг кўзларини кўр қилиб қўйганини тушунмас, ўзича жигарига яхшилик қилмоқчи, жодугардан ажратиб, солиҳа бир аёлга уйлантириш ниятида эди.
Аммо Исломнинг гўзал қонун қоидалари борки, бундан четлашган инсон ким бўлишидан қатъий назар гуноҳкор бўлади
Гуноҳлар орасида шундайлари борки, уларни Аллоҳ таоло Қуръони каримда жуда ёмон ташбеҳ билан зикр қилган. Бундай мудҳиш гуноҳнинг жазоси ҳам, шубҳасиз, даҳшатлидир.
«…(Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасизку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи ва раҳмли Зотдир» (Ҳужурот сураси,12-оят).
Ака-ука юзкўрмас бўлдилар. Ота-она қўрқиб қочиб юрган воқеа, барибир, юз берган эди.
Абдуғафур ич-этини еб адо бўлди. Қайси илм аҳлига учрамасин, қайси масжид домласидан сўрамасин, у бажарган ҳаракатни ҳеч ким оқламасди.
У укаси арзимаган маош олишини билар, тирикчилиги қандай ўтаётганлигидан ҳам хавотирда эди.
Баҳорнинг ўрталарига келиб кунлар исиб кетди. Абдуғафур онасидан манзилини олиб укаси ишдан қайтадиган вақтни мўлжаллаб, таваккал йўлга чиқди.
Машинасининг ичида ўтирар экан, ҳар ўтган одамни кўздан қочирмасликка ҳаракат қиларди.
Ана, Абдушукур! Икки ойда шунчалик озиб кетдими? Укасининг эгнидаги пиджаги осилиб турар, шимлари шалвираб қолган, ранг-рўйи бир аҳволда эди. Абдушукур кўп қаватли уйнинг энг охиридаги йўлакка қараб кириб кета бошлади.
—Шукур!-бақирди у машинанинг эшигини очиб
—Тўхта, жигар!
Абдушукур ўгирилди. Бир лаҳзагина кўзи ёнгандек бўлди, аммо ортига ўгирилмай, йўлакка кириб кетди... "Ҳали ҳам кечирмабди!" кўнглидан ўтказди ака. Абдуғафур кейин ҳам кўп бор келди, укасига қўнғироқ қилди, аммо ҳеч бирига жавоб ололмади...
Ёз келди. Айни пишиқчилик пайти эди. Арофат холага қўнғироқ бўлди.
—Мен Динараман. Ўғлингиз шифохонада. Даволатишга пулим йўқ. Касали ҳам, ўзи ҳам жонимга тегди, ажрашаман! —деди.
—Болам қаердалигини айтинг!
Абдуғафур, Абдусамад, Арофат, Абдураҳмон шифохонага етиб борганларида атрофга шом қоронғулиги тушаётган эди...
Абдушукур янаям озиб кетган, кўзлари киртайиб қолган, оғриқнинг зўридан инграб ётарди.
—Ота-онасини кўриб кўзларидан оққан бир томчи ёш кўп касалларни кўрган ёстиқ жилдининг қатига сингиб кетди.
(давоми бор)
#Silai_rahm
Силаи раҳм
(7-қисм)
Абдушукур тез-тез оғрийдиган, ошқозонидан шикоят қиладиган бўлиб қолди. Шундай пайтлар оила бошлиғи ўғлига дам солишни бошларди
Арофат холанинг асаблари охиригача дош бера олмади. Хозир уйга кираман-у келинга ҳаммасини айтаман. "Менда нима қасдинг бор эди? Гулдек оиламнинг тинчини нега буздинг!" дейман. Уйимдан ҳайдаб юбораман, деб ўйлай бошлади. Оёғи тортиб-тортмай ўғлининг ётоғига йўналди. Келинпошша ҳамма ишни овсинига ташлаб, телефон балосига мукка тушиб термулиб ўтирган бўлса керак! Ётоқхона эшигигача борди, аммо ичкарига киргани журъати етмади. Ортига қайтди, негадир ошхонага кирди. Нилуфар ошхамир қорарди. "Бечорагина, шу ҳам кўникди, ичида минг алам бўлса-да чидаб юрибди, овозини чиқармай!" Ўз-ўзидан кўзига ёш қуйилиб кела бошлади. Овозданми, ички сезги биланми ортига ўгирилган Нилуфар шошиб қолди
—Нима бўлди, ойижон, нега йиғлаяпсиз? Тинчликми? —тез тез гапирарди у. Кейин қайнонасининг олдига югуриб келди.
—Жон болам, қийналиб кетдим. Шу келин келди-ю бошим балодан чиқмай қолди. Аёл келинини қучоқлаб йиғлар экан, эшик очилиб Динара кўринди.
— Нимага йиғлаяпсизлар,-деди у хайратланиб.
Ҳеч ким жавоб бермади. Қайнона келин бир бирини қўйиб юбордилар. Кўз ёшлар ҳам тақа-тақ тўхтади.
—Опажонингизга қарашинг. Хоним битта одам қиладиган иш эмас.
—Хозир, Шукур акамларнинг мазалари бўлмаяпти, қон босимлари кўтарилдими, шунга лимон чой қилсамми дегандим. Вақт топсам, албатта, чиқиб қарашаман. Динара газ устида қайнаб турган сувдан чойнакка дамлаб, Нилуфар паррак-паррак кесиб, қатларига шакар сепиб, банкага жойлаган лимондан ҳам солиб, бир қўлида қанд кўтариб кириб кетди.
—Бу келин одам бўлмайди, болам. Бўладигани бошидан маълум бўлади. Кўнглим сезяпди жодугар—шу. Қўлимда далил исботим йўқ қувиб солай десам,—деди Нилуфар.
—Ойижон, телефонини текшириб кўриш керак.
—Жосуслик қилишдан қайтарилганмиз, болам. Майли, худойим бир йўл кўрсатар...Сиз Самадга тайинланг: ўз-ўзига дам солишни канда қилмасин!
Биринчи қор ёғди. Осмондан олдинда аёзли кунлар турганлиги хабарини бериб, тушаётган учқунлар ерга қўнмай эриб кетарди. Қор парчалари гўё одамларга қарата: "Мана қара, мен осмонда эдим, ерга тушгунимча умрим тугади. Хаёт шу қадар қисқа. Қўлингдан келса, яхшилик қил, бўлмаса одамларга ёмонлик қилма!"—дея нола қилар, ҳавода чирпирак бўлар, охири ерга қулаб оппоқ вужуди лойга қориларди.
Ота-оналар ҳам фарзанди учун чирпирак бўлиб оҳ чекади, юраги зардобга тўлади, зурриёдларини оёққа қўяди-ю, ўзи яримжон бўлиб қолади. Арофат хола дераза олдида тураркан, шулар ҳақида ўй сурарди.
Ана, Динара чиқди: " Лой, сирпанчиқ ерда учиб кетишини қаранглар! " Холанинг кўзи тегдими, келин тойғониб йиқилди. Камига ушлаб қолмоқчи бўлгани—помидор тузлашга мўлжалланган бочка ҳам сув-пуви билан устига тушди.
У ҳовлини бошига кўтариб додлар, ўрнидан туролмасди.
— Нима бало, оёғи синдимикан!? Арофат хола ёрдамга ошиқди. Йўл-йўлакай Нилуфарни ҳам чақирди. Иккиси лойга қоришиб, сувга бўкиб ётган келинни кўтариб олар эканлар, дарвоза очилиб, катта ўғил кириб қолди.
—Келин ёмон йиқилди, болам, машинангни тайёрла, дўхтирга оборамиз, —деди Арофат
—Хўп, хўп, она,— деди-ю ортидан келаётган хотинининг қулоғига нимадир деди. Кейин овозини кўтариб
—Бор, Гулноз, Динаранинг кийимларини тўғирла!-дея буюрди.
Аёллар кириб кетиши билан келин йиқилганда қўлидан учиб кетган телефонни қўлига олди, дархол ўчириб, чўнтагига солди.
Динара шифохонада қоладиган бўлди. Синган оёғини гипс қилдириб уйга қайтдилар.
Бу орада ортидан Абдушукур етиб борди.
Кеч ораси кириб келган Абдушукур овқат олиб яна хотинининг олдига отланиб қолди.
—Ойи, келинингизнинг телефонини кўрмадингизми? Эрталабдан буён телефонимни олиб келиб беринг,—дейди.
—Мана буми?—деди акаси, йиқилган жойида қолган экан, боя шошилинчда чўнтагимга солибман.
—Ҳа, шу, ҳеч нарса қилмабдими? —у ёқ, бу ёғини ўгирди телефоннинг, сўнг кетмоққа чоғланди...
Динара шифохонага келиб ҳам анча ётди. Бу орада қишнинг ярми ўтди ҳисоб
(Давоми бор)
#Silai_rahm
Силаи раҳм
(6-қисм)
Тонг саҳарда турган Арофат хола ҳовлида айланиб. юрган Абусамадни кўриб шошиб қолди
—Самад, болам, кўзимнинг нури, яхшимисан?
—Онажоним, қотиб ухлабман. Умримда шунақа қаттиқ ухламаганман. Худди ҳеч қачон касал бўлмагандекман, она.
—Жон болам! У овозини борича йиғлаб юборди. Кейин уйга қараб бақирди.
—Дадаси, қаранг, Самадингиз соғайибди! Худога шукур.
Абдураҳмон амаки зиналардан шошиб тушар экан ўзига қараб югургудек келаётган ўғлини қучоқлаб олди
—Кўрган-боққанинг шу бўлсин, болам!
— Абдушукур, акамни чақир! —деди у йиғлаб бағрига босаётган укасига.
Бироздан сўнг қий-чув қилиб, бола- чақасини етаклаб Абдуғафур кириб келди.
—Жигарим, бормисан-ей, айтдимку хаммаси яхши бўлади деб. Нилуфар, бунга битта лўли хотин олиб бераман энди, хафа бўлмайсиз,-деди укасининг хотинига қараб
Ҳамма унинг ҳазилларига қотиб-қотиб кулар, Нилуфар бўлса
—Вой, муллака, ўнтасини олиб беринг, омон бўлсалар бўлди. Худойимнинг болаларимга раҳми келди,-дерди.
Ҳеч ким сеҳрни ким қилган деб сўрамас, ҳамма бир-бирини аярди. Хурсандчилик билан отган тонг кундалик яхши кайфиятни белгилаб берган эди.
Орадан уч кун ўтиб Абдусамад ишга тушиб кетди. Ҳаммасига изига тушгандек эди.
Якшанба куни Абдуғафур машинаси билан келди. Ота-онасини Ғишт кўприк томонга балиқхўрликка олиб бориб келмоқчилигини айтди.
—Гулноз, тез, ойимларни посон қилиб бер. Нилуфар, сиз дадамга қаранг! Тезлаштиринглар, уришмай, талашиб ўтирсангиз, сизларга ҳам қовурилган балиқ олиб келаман —деди.
Кейин ўзининг гапи ўзига таъсир қилиб маза кулди.
Улар шундоқ Ғишткўприк чегара пости ёнидаги маҳаллага бурилдилар. Янги, топ-тоза кўрпачалар ёзилган, ёстиқлар ташлаб қўйилган мўъжазгина хонага кирдилар.
Балиқ чинданам мазали экан. Қайноққина. Ота-онасининг иштаҳа билан таомланаётганини кўриб илтифот қилиб ўтирди.
Дастурхонга фотиҳа ўқилгач, секин гап бошлади
—Дада ўша куни Фотима опа менга бир гап айтди. Лўли холани айтяпман. Кейин уларнинг диққат билан тинглаётганини кўриб, давом этди.
—Сеҳр-жоду қилувчи уйингда. Ҳар уч ойда укангни ўқитиб турасан,-деди. Кейин кичкина укангда ҳам амал бор деди, ойи...
Чол-кампир ўзаро кўз уриштириб олдилар.
—Нима ўйлаётганингизни биламан, укамни сеҳрчи келиндан ажратиб олишимиз керак,
—У биздан кечса кечади, аммо хотинидан кечмайди, болам.
—Энди нима қиламиз, дада!?
—Фотима опа айтди ундан укангни энди ўлим ажратади, укангга амал ичирган деди.
Арофат хола йиғламоққа тушди
—Пешонамда шу ҳам бормиди?
—Бу гап учаламизни орамизда қолсин, ман эртага масжидимиз домласи билан маслаҳат қилай. Шошма-шошарлик билан укангга зарар етказиб қўймайлик.
Абрураҳмон амаки бомдоддан сўнг одамларнинг тарқалишини кутиб турди. Машинаси томон юрган домланинг ортидан бориб узр сўради, мақсадини тушунтирди.
Домла ортга қайтди. Амакини масжиднинг чоғроққина хужрасига чорлади, сўнг секин гап бошлади.
—Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни Лабийдул яҳудий ва унинг қизлари ўн бир тугунли ип билан сеҳр қилишганда “Фалақ” ва “Нас” сураларини ўқиб паноҳ сўрашга буюрилдилар. У зот ушбу сураларни ўқиб сеҳрдан халос бўлдилар “Тафсири Жалолайн” китобида бу ҳақда маълумотлар келтирилган
—Энди биз ўғлимизни қайтариқ қилишимиз керакми?
— Сеҳрни сеҳр билан даволанмайди, балки шариатга мувофиқ дам солдириш, “Фотиҳа”, “Оятал курсий”, Бақара сурасининг охирги икки ояти, “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нас” сураларини ўқиб, ўзига дам солиш, доимо таҳоратли юриш, фарз ибодатларни вақтида бажариш, кўп қироат ва зикру тасбеҳда бўлиш тавсия этилади, —деди...
Абрураҳмон амаки масжиддан ўйчан қайтди. Кечқурун Абдушукурни ёнига олиб секин гап бошлади
—Мана акангни кўрдинг, сеҳрнинг азобини тортди. Болам мана шу домла айтган сураларни ўқиб, ўзингга дам солиб юр, хўпми?-деди.
Ўғли "Хўп, дада", — деди, аммо амакининг кўнгли тўлмади.
Оилада ҳеч ким сиртига чиқармаган бўлса-да Динара ҳамма ундан қочаётганини, қўполроқ қилиб айтганда ҳазар қилаётганини сезиб юрар, унга сари баттар қовоғи осилар, икки йиллик турмушидаги бефарзандлиги ҳам оиласини омонатдек кўрсатар эди.
(Давоми бор...)
🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga❗️
🤔❓ oylik olasiz puldan qiynalyabsiz togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz bitta telefon va internet bolsa kifoya💬
Isbot kanalda👇
/channel/+IVYN_sn-Q4c4NTQy
✍️ MUROJAAT UCHUN: @Shokhida_blogs
#ИФФАТ. 25
Сарвар ўйловда қолди. Ёшлигини эсларкан, ота-онасиз, қариндошлар ҳам, ҳабар олмай қолган пайтлари опаси ўқимай ишлаб, иккисини қорнини боқганлари.
Бировларни эски кийимларини кийиб, топганига Сарвар учун қиммат бўлмаса ҳам, янги кийимлар олиб бергани....
Опасини опа эмас, ота-она бўлгани, ёдига тушиб хўрсинди.
—Жин урсин... минг ланъат. Бу таклиф эридан чиққан бўлса керак.
Рози бўлмасам опамни оиласи бузилсачи?.
Рози бўлсам Сабиначи? Уфф, уфф уфффф.
Бақириб юборди охири. Кейин телефонини олиб, қадрдон рақамга қўнғироқ қилди.
—Алооо. -у ёқдан, ёқимли эркаланган овоз келди. —Сарвар акооо.
—Сабиш... -деди Сарвар хўрсиниб. —Сен билан гаплашиб олишим керак.
—Ҳўп! Бирон жиддий гап борми? Овозингиз бошқача яхшимисиз ўзингиз?
—Бир зумда сезасан-а? -деди Сарвар сал аввал қилган қарорига иккиланиб.
—Юрагим сезади-да. -Сабина мақтангандек эркаланди.
—Сен билан кўришиб гаплашиб олишим керак.
—Ҳўп эртагами?
—Йўқ бугун. Бугун ҳал қилиш керак бу нарсани.
Сарвар, Зебони "эртага Маъмур қассобни совчилари келгунча қарорингни айтишинг керак" деган гапини эслаб, хўрсинди.
—Кеч кириб қолдику, қачон кўчага чиқаман? Гаплашгунимизча кун қорайса, дадамдан гап эшитаманку... -деди Сабина иложи йўқ дегандек.
—Сабина ҳали кун қорайишига анча бор. Бирон нимани баҳона қилиб, чиқ. Бугун гаплашиб олишимиз шарт.
—Ҳўўп ҳаракат қиламан...
—Имкон топишинг билан менга гудок ташла....
🍃 🍃 🍃
Сабина учрашувдан кайфияциз қайтди. Хонасига кириб анча йиғлаб олди. Орзиқиб чиққанди учрашувга. Афсусланди.
Қандай қилиб, рози бўлди? Сарварга шунчалар ишонадими?
Уйланаман, номига деган гапига ишониб, йиғлаб-йиғлаб ахийри рози бўлди.
Сарвар, Сабинани жуда севарди, ундан ҳеч нимани яширмаган шу пайтгача, опаси ҳақда... опасини қанчалар яхши кўриши ҳақда билади.
Бу тўй опасини оиласи бузилмаслиги учун.
Бу тўй опасини қайнисинглисини номини оқлаб бериш учун ҳолос.
"Нари борса 3-4 ойда қиз билан келишиб ажрашамиз" деди.
Қанчалар оғриқли бўлмасин. Сабина, Сарварни тушуниб, рози бўлди.
—3-4 ой ўтади-кетади. Ҳаммаси яхшиликка. -деди ойнага қараб, кўз ёшларини артиб. Пудра ёрдамида, юзидаги қизаришларни ёқотаркан.
DAVOMI ERTAGA OQSHOM SHU VAQTDA.
ALBATTA REAKSIYAGA QARAB!!!
Зебо амаллаб эрини қўлидан Ферузани қутқариб қолди. Бўлмаса ўласи қилиб калтаклармиди?
—Сен аралашма Зебоо. -ўшқирди Шароф қўлига осилган аёлига.
—Ўғлимизни қўрқитяпсиз дадаси. Болани олдида, ожизага қўл кўтариб, унга қандай ўрнак бўлмоқчисиз?
Шароф ошхона эшиги олдида қалтираб турган ўғлини кўриб, сал жаҳлини босишга уринди.
—Тўйиб кетдим янга, ўлгим келяпти. Айбсиз айбдор бўлишдан чарчадим. -деди Феруза оғриқлардан азойи-бадани зирқираб оғриркан.
—Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. -деди Зебо уни суяб тургизаркан.
🍃 🍃 🍃
—Сен ўша суръатлар ҳақиқий эканига ишонасанми? -деди дадаси деразадан келини етаклаб кириб кетаётган қизига ачиниб қараркан. Эшикдан кирган одам оғли эканини сезиб.
—Текширтирдим, ҳаммаси оригинал, ҳеч қандай фотошоп эмас экан. -деди Шароф қўллари мушт тугилиб.
Беҳруз уйланаётганини айтганда, Шарофни саволомуз нигоҳларидан, кўзларини олиб қочиб ўзига келган расмларни кўрсатганди.
—Наҳот мени беозор оққуш қизим, шунчаликка борган бўлса? -отасини кўзлари ёшланди. —Келинга айт. Маҳалла бошидаги, Маъмур қассоб сўради синглингни. Тайёргарлик кўрсин. Эртага одамлари келади.
—Ахир у икки марта уйланиб ажрашганку, иккинчи аёлини ҳиёнатда айблаб, мол сўядиган пичоғида сўйиб ташлаган. -деди Шарофни кўзлари катта-катта очилиб. Минг синглисидан ранжиган бўлмасин унга бу тақдирни раво кўрмасди.
—Ким ҳам сўрарди энди буни? Тезроқ эгасига топширмасак, бугунгидек, шанғиллаган аёллар сабаб, кўчага чиқолмаймиз.
Нима бўлган тақдирда ҳам, Ферузани энди бўз йигит ўзига тенг кўрмайди. Тенг кўрса ҳам бугунгидек, оиласи келиб, маҳаллани бошимизга йиғиб кетади.
Хўрсинди отаси.
#ИФФАТ. 21
🍃 🍃 🍃
Бундай ҳолни кутмагандим. Гўёки, ер терс айландию, бу айлана фақатгина менга таъсир ўтказгандек.
Дадам келганларида, мен улардан меҳр соғинч кутгандим. Афсусли, қаҳр-ғазабига дучор бўлдим.
—Дадажон сиз ҳам менга ишонмаяпсизми? -дедим йиғлаб.
—Келин... -деди дадам бақириб.
Янгам дадамни важоҳатида ранг-қути ўчиб учиб кирди хонага.
—Лаббай дадажон?
—Уйга келган совчиларни яхши кутиб, олинг. Эшикдан кирган биринчи одамга бериб юбораман. Чол бўлса ҳам шол бўлса ҳам. -деди дадам. Кейин мен йўқдек қарамай ҳам чиқиб кетди.
Янгам тилини ютган одамдек туриб қолди.
Мен йиғлаяпман. Бошимга тушган бу кунлар учун, тақдиримдан норози йиғлаяпман.
—Юринг Феруза, хонангизга киринг. -янгам яна мени суяб хонамга олиб кирди. —Йиғламанг. Ҳали ҳовуридан тушиб қолишади.
—Ким бўлса ҳам Аллоҳга солдим. Мени шу кунга тушишимга. Энг қадрли инсонларимни ишончидан чиқишимга сабаб бўлган инсонларни Аллоҳга солдим. -дедим алам билан.
—Ҳар бир ишнинг жазою мукофоти бўлади. Сиз қалбингизни руҳингизни покиза тутинг. Ҳаммаси аста-секин изига тушади.
—Ухламоқчиман янга. -дедим бошимгача ўраб.
—Овқат олиб келайми? Ичиб оласизми?
—Йўқ қорним тўқ! -дедим асли оч бўлса ҳам. Бунча ишончсизликдан кейин томоғимдан нимадур ўтармиди?
🍃 🍃 🍃
—Ойи ким нима деса ҳам, ишонманг. У қиз ёмон қиз эмас.
—Кимдур нимадур дейиши мумкинми? -ҳайрон қаради йигитга онаси.
—Ҳа буни таърихи узун, сиз бораверинг. Иложи бўлса рози қилиб келинг.
—Ҳеч уйланиш ҳақда гап очсам қовоғинг очилмасди. Жудаа шошиб қолдинг. Ишқилиб, бир балоси йўқми бу ҳаракатларинг ортида.
—Йўқ ойи. Шунчаки шу қиз ёқди менга.
—Майли ўғлим биз амманг билан ўтиб келамиз унда.
#Silai_rahm
Силаи раҳм
(5-қисм)
Лўли аёл—Фотима хола ўзига стул келтиришларини буюрди. Оиланинг ҳамма аъзоси жам бўлган, ҳамма қўрқув, ҳаяжон, қизиқиш билан лўли аёлни кузатарди.
У ўрнидан туриб айлана бошлади. Кейин пичоқни гулзор ёнидаги дўнгликка санчди, қайтиб олиб ҳидлади, нари кетди. Энди оғил томондаги ерга санчди, димоғига пичоқни олиб бориб, узоқ ҳидлади. Ошхона этагидаги жойга санчди, бу сафар битта ҳидлаганидаёқ "Топдем, топдем!" деб бақириб юборди.
Пичоқни қайтиб ерга санчди. Ўзи стулга бориб ўтирди. "Мени боғланглар!"—дея буюрди. Ака-укалар лўлининг қўлини ўриндиққа боғлаб ташладилар. Ҳовли бурчагидаги сим кравотга қалин жой солинди. Куз бўлса ҳам ҳали ҳавонинг илиғи бор эди. Абдусамадни шу жойга ётқизиб, устига кўрпа ёпдилар. Ҳамма сеҳрлангандек жим бўлиб қолган, лўли аёл нима деса, шуни бажарар эдилар. Хатто Абдураҳмон амаки ҳам, Арофат хола ҳам пастак курсига ўтирган ҳолда бир сўз демас, кейинги пайтда тилдан қўймайдиган дуолари ҳам эсдан чиқиб қолгандек эди.
Лўли Абдуғафур билан Абдушукурга пичоқ санчилган ерни қазиб, тупроғини ўзи ўтирган жойга келтиришини, олдига ака-укадан бошқа ҳеч ким яқинлашмаслигини буюрди.
Ҳар сафар тупроқ тўкилганда лўли аёл ундан бир кафт олдириб, димоғига олиб келишларини сўрарди. Ҳа сафар тупроқ ҳидлар экан бошини чайқаб" Йўқ!" ишорасини қилар, йигитлар ихлос билан, жидду жаҳд қилиб ер кавлар, кузнинг ёмғирли, салқин кунларидан кейин нам тортган тупроқни кавлаш азамат йигитларга қийин туюлмасди. Нилуфар негадир йиғлар, Гулноза унинг елкасидан қучиб турар, болалари ҳайрат билан кузатар, фақат Динара кўринмас эди.
Учинчи замбилдаги тупроқ келтирилганда Лўли аёл ҳайқириб юборди.
"Бўлде!" Кейин бу тупроқни ўнг ёнига тўктирди. Бир-бирига суяниб турган иккита овсинни ёнига чақирди. Нилуфар билан Гулноза қўрқа-писа аёлнинг ёнига яқинлашдилар. Лўли хола тоғора келтиришни буюрди. Бундан буёғига чиқадиган тупроқларни қўл билан эзғилаб, ўтказишлари лозимлиги айтилди.
Келинлар пастак курси қўйиб жойлашиб олдилар. Сўнг кафтларига намчил тупроқни олиб бирма бир текширувдан ўтказа бошладилар. Кейинги замбил тупроқни ҳидлаган хола
—Мана шуни яхшилаб қаранглар! —деб буюрди.
Нилуфар тупроқ эзғилаётиб қўлига илинган шилимшиққа ўхшаган нарсани сезиб қолди.
—Хола!-деди у беихтиёр, кейин қўлидаги туморга ўхшаш учбурчак нарсани лўлига кўрсатди.
— Димоғимга олиб кел! —деди лўли. Ҳидлагач
—Топдем, топдем!-деб бақира бошлади.
—Қўлимни ечинглар!
У Нилуфар узатган туморни қўлига олганда бутун оила аъзолари бошига ўтириб олган эди. У лезвия келтиришларини сўради
Хола ҳаммага ўзидан сал узоқроқ ўтиришни, фақат онаси яқин келишини таъкидлади. Кейин эҳтиёткорлик билан туморга ўхшаган буюмни лезвия билан кесиб, ичини очди.
—Бу—қурбақанинг териси, деди у Арофатга,- буниси ўғлингнинг сочи, буниси тирноғи, мана бу илоннинг ёғи, мана бу етти хил ип,, етти жойдан тугилган, узилай деяпди. Худога айтганинг бор экан. Шу узилган куни ўғлинг ўларди. Шу ўлсин, уй-жойи менга қолсин, болалари сарсон бўлсин деб қилинган экан!
Ҳамма хайратдан қотиб қолган, Нилуфар дағ-дағ титрар, Гулноза йиғлар, остонада турган Динара бир оқариб, бир кўкарарди.
Арофат бўлса лўлига қараб ҳадеб
—Бўлдими? Болам тузалиб кетадими? —дер, лўлининг этагини кўзига суртмоқчи бўларди.
Лўли Абдуғафурни қўли билан имлаб чақирди.
—Ҳозир бунга дам соламиз, олиб бориб оқар сувга оқизиб юборасан-у ортингга қарамай изингга қайтасан. Тушундингми?
Лўли бошини эгиб пичирлай бошлади. Кейин чўнтагидан эскироқ дастрўмол чиқариб сеҳр қилинган нарсаларни жойлади, уларни Абдуғафурга топшириб ҳозироқ сувга олиб бориб оқизиб келишини тайинлади.
Абдусамад инграр, кўзидан оққан ёшлар юзининг икки четидан оқиб ёстиқни ҳўл қиларди.
Арофат хола қулоғидаги зирагини еча бошлади, сўнг икки қўллаб лўлига узатди.
—Олинг, бисотимда қолган бор тиллам шу!
—Керак эмас,— деди лўли,— катта ўғлингдан оламан!
Чой дамладилар. Келинлар ошга уннаб кетди. Катта ўғил келгач, ош сузилди, Лўли холани машинасига ўткизиб, олиб кетган Абдуғафур унга қанча пул берганини ҳеч кимга айтмади.
(Давоми бор)
@ibratli_sozlar
#Silai_rahm
Силаи раҳм
(4-қисм)
Айниқса, Абдусамад чарчаб қолди.
—Ака, сизни шу ерда кутиб тураман. У ёғига юролмайман, —деди оғир-оғир нафас олиб.
Шунда Абдуғафур чўкка тушди
—Опич укам, ўзим олиб чиқаман.
Сўнг инисининг керак эмас деганига қарамай опичиб олиб, тепаликка қараб чиқа бошлади. Ҳамма зиёратчилар бу йигитларни ҳазиллашяпти, деб ўйлар, кимдир видеога олар, кимдир кулиб кузатиб қоларди...
Тепаликдан туриб борлиқни тамоша қилиш ёқимли эди. Абдуғафур болаликдаги шўхликларни эслаб укасини кулдирмоқчи бўлар, кабоб есалар ҳам, сомса еганларида ҳам қизиқ-қизиқ воқеаларни укасининг ёдига соларди.
Бир сих кабобни қўлида тутиб турган Абдусамад оҳиста сўз бошлади
—Ака, агар менга бир гап бўлса, болаларим сизга омонат. Унинг товуши титраб кетди.
—Болаларинг ўзингга буюрсин, тушундингми? Ҳали отдек бўлиб кетасан, бошқа бу гапни гапирма. Сен мени нафақат жигаримсан, сан мани дўстимсан, биласанми? Энг яқинимсан. У ўртадаги стол устидан эгилиб, укасининг бошига бошини қўйди.
—Биз бу касални енгамиз, жигар!
Зиёратгоҳ дарвозасидан чиқиб кетаётганларида қизиқ иш бўлди.
Ёшгина лўли аёл Абдусамаднинг ёнидан ўтаётиб: "Қоч, қоч, сенда амал бор! "-деб ўтиб кетди. Абдусамад ҳеч нарсага тушунмади, сал юрганларидан сўнг Абдуғафур ортига қайтиб югуриб лўли қизга етиб олди.
—Укамга нима дединг?
Қизиқ, жувон уни эшитмагандек юзига тикилиб турди-да
—Сен яхши одамсан, манглайинг ялтираяпди, ҳали бир уйлар қурасан, бир уйлар қурасан...Худо сенга катта бойлик атаб қўйибди,—деди.
—Тўхта, мени қўй, бу ёққа юр!—у лўлини судрагудек укаси томон олиб кета бошлади.
—Укамга нима қилган дединг?
—Амал қилингон бунга. Лўли бир шода тасбеҳ кўтарган қўлини Абдусамаднинг пешонасига тиради. Ўлсин деб қилган!
Абдуғафур чўнтагига қўл суқиб, илинган пулнинг барини лўли жувонга тутқазди.
—Айт, нима қилсам укам тузалади?
—Амални топиш керак, олиб сувга оқизиш керак.
—Юр, ўзинг оласан.
—Мен ололмайман, кучим етмайди. Онам бор, унинг кучи етса керак! —деди.
Абуғафур лўли қизнинг онасини қаердан топиши мумкинлигини обдон сўраб олди...
—Ака, шу лўлини гапига ишондингизми?
Абдуғафур индамади. Чўкаётган одам хасга ёпишгандек, нима бўлса ҳам укасининг дардига даво излар эди у.
—Сал яхшимисан? Гапни бошқа ёққа бурди.
—Кўнглим ёзилди, ака, раҳмат.
Улар Тошкентга — ота ҳовлиларига кириб келганларида атрофга шом қоронғулиги чўка бошлаган эди.
Шу сафардан сўнг Абдусамад ўрнидан туролмай, тўшакка михланиб қолди.
Абдушукур ҳам қийналиб кетди. Шу чоққача сезмаган экан. Акаси рўзғор юкини бир ўзи елкасига олган, топганида барака бор экан. Унинг арзимас ойлиги-ю, ота-онасининг нафақаси бу каттакон ғорнинг ич-ичига сингиб кетаётган эди...
Нилуфар билан Динара ҳам бир-бири билан топишиб олгандек эдилар. Бу мусибат оила аъзоларини яна бирлаштира бошлагандек эди.
Катта ака қаерда укасиникига ўхшаган касал эшитса, қидириб борар, суриштирарди.
Куз келди. Абдусамад дераза ёнида кекса ёнғоқнинг чирт узилиб ер бағирлаётган сарғиш япроқларига термулар экан бошини силаётган онасининг қўлларидан тутди.
—Она, энди кетсам керак, болаларим..
—Вой, мани куйдирма, болам. Аллоҳ шифо беради. Ман бугун туш кўрдим. Аканг қўлларингдан етаклаб катта дарвозадан олиб чиқиб кетди. Ичкари қоронғу эди, аканг бошлаган йўлда нур бор эди—Қаёққа десам сут ичиб келамиз!,-дединглар. Мана кўрасан, ҳаммаси яхши бўлади. Сут—насиба болам. Сенинг ризқинг узилмаган, болам. Отанг иккимиз кеча-кундуз дуодамиз. Аёл эгилиб ўғлининг пешонасидан ўпди.
Дарвоза шаҳд билан очилиб, Абдуғафур кириб келди.
—Келинг, хола, киринг!
Унинг ортидан уйга кексароқ аёл кирди. Елкасида хуржун, қўлида таёқдан ясалган ҳасса, бошида қават-қават рўмол, узун жигарранг кўйлак устидан оч қизғиш камзул кийган лўли хотин тўппа-тўғри Абдусамад ётган хонага кириб борди. Негадир уни ҳидлади.
—Амал қилинган! —деди. Кейин ҳовлига тушди. Ҳовлининг бурчагида турган Динарага ўқдек нигоҳларини қадади. Келинчак қалтираб, ранги ўчгандек бўлди. Нилуфар орадан йиллар ўтиб ҳам овсининг шу туришини унута олмади.
Лўли аёл хуржунидан пичоқ чиқарди.
Феруза Салходжаева
(Давоми бор)
@ibratli_sozlar