Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#Oq_oydin_orzular
Оқ, ойдин орзулар
(5-қисм)
Парта ўртасидан иккига бўлиниб кетди. Кимдир Акобирни тургизган, кимдир унга отилаётган Имронни тўхтатган...
Бу воқеа физика хонасида содир бўлди. Устозимиз келгунча ўғил болалар партанинг синган бўлакларини йиғиб, ташқарига олиб чиқиб кетди. Қизлар ёғоч қириндиларини супуриб, тозалаб қўйди. Парталарни ҳам, суриб, текислаб қўйдик. Фақат орадан уч кун вақт ўтгандан кейин физика ўқитувчимиз хонадаги битта партаси изсиз йўқолганини сезиб қолди
—Синф партасини ўғирлаган одамни энди кўришим, тавба! —деб қўйдилар...
Синфимизда ҳеч ким бир-бирини сотмайди. Фақат бир марта сотқинликнинг гувоҳи бўлганман. Буни сотқинлик эмас, туҳмат деб атаса, тўғрироқ бўлади, назаримда.
Бу ҳам Акобир билан боғлиқ.
Ўшанда бизга алгебрадан янги ўқитувчи келди. Қаттиққўл, талабчан. Дарсларни жон-дили билан тушунтиради, болалар тинглашни истамайдилар. Беш-олтита ўқийдиган бола бор — олдинги қаторда ўтирадиган. Шунчалик шовқин бўладики, мавзуни умуман тушуниб бўлмай қолади.
Ўша куни ҳам синф шовқин эди. Айниқса, Акобир бор овози билан бақирар, кап-катта бола ручкасининг сиёҳини чиқариб ташлаб ичига қоғоз солиб пуфлар, синф майда қоғоз бўлакларига тўлиб кетган эди. Барчанинг эътиборини ўзига қаратмоқчи бўлган синфдошимиз
охири бемаъни қилиқлар қила бошлади. Охирги партада стулларни бирлаштириб ётиб олди. Сўнг шифтга қараб бақириб ашула айта бошлади
—Баҳор келиб, жийда гуллаганда,
Асалари қўнар экан гулларга..
Устозимизнинг ҳам сабри тугади.
—Тур, ўрнингдан, тўғри ўтир!
—Ўтиролмайдиган бўлиб қолганман, устоз, қўяверинг яхши ётибман.
—Бўлмаса, хонадан чиқиб кет! На дафтаринг, на китобинг бор. Болаларга ҳалақит беряпсан!
— Чиқмайман! Мактаб—давлатники! Керак бўлса, сиз чиқиб кетинг
Ўқитувчимиз қизариб, тўғрироғи қорайиб кетган, нима қилишини билмасди. Акобирнинг елкасидан туртиб хонадан ташқарига чиқара бошлади.
—Чиқиб кет, дарсимни ҳаром қилдинг! Энди ўқитувчимиз бор овози билан бақирарди.
—Тортинг қўлингизни! Ўзим кетаман!—дели у, кейин эшикни бир тепиб ,чиқиб кетди. Ажаб синф жим-жит бўлиб қолган, аммо қоғоз тутган қўли дағ-дағ титраётган ўқитувчимиз энди мавзуни тушунтира олмаётган эди.
Бироздан сўнг хонага ўқув ишлари бўйича илмий мудир кириб келди. Унинг ёнида айбдордек бўйнини эгиб турган Акобир ҳам бор эди.
— Нимага ўқувчини дарсдан чиқариб юбордингиз? Сизга айтяпман. Нимага болани ҳароми деб ҳақорат қиласиз!?
—Мен ундай деганим йўқ. Устозимиз нажот кутгандек жавдираб бизларга қаради.
—Ўзи дарсимга ҳалақит берди, кейин чиқариб юбордим. Буни тан оламан, лекин ҳароми сўзини ишлатганим йўқ.
—Устоз, гапирган гапингиздан тоняпсизми? Айтдингиз-ку! Энди гапга аралашди Акобир.
—Дарсдан кейин менинг хонамга ўтинг. Дарс пайтида ўқувчини чиқариб юборишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Нима бўлганда ҳам.
Мен ёш бўлсам ҳам директор ўринбосари нотўғри гапираётганини билиб турардим. Назаримда, у ҳозир боланинг эмас, ўқитувчининг ёнини олиши керак эди.
Бу ўқитувчи бизга бошқа дарсга кирмади. Ўқув йилини тугатиб мактабни тарк этди.
Акобир бир-икки ой Имронга тегишиб юрди, кейин негадир жим бўлиб қолди.
Авваллари кўп дарс қолдирардим. Ота-онамнинг жанжалидан қочиб бир сафар бувимникида, бир сафар холамникида тунаб қолар, улар шаҳарнинг бошқа бурчагида яшагани учун дарсга етиб келолмас эдим. Энди Имронни кўриш, у билан суҳбатлашиш учун ҳам мактабга кела бошладим.
Бугун ҳам дарс тугагач, қафасдан озод бўлган қушлардек ҳамма эшикка отилди. Моҳинур шошилмай нарсаларини жойлар, аллақачон чиқиб кетган Имронга етиб олгим келар, аммо дугонамни кутишга мажбур эдим.
Кўчага чиқдик, узоқдан кўрдим; Имрон дарвоза олдида кимнидир кутиб турар эди. Беихтиёр Моҳинурга қарадим.У ҳам кимнилир қидираётгандек эди. Ичимга ўт тушди.
Мактаб ҳовлиси куз қуёшининг сўнгги нурларидан жилваланиб турарди. Дарвозадан чиқар эканмиз Имрон
— Луиза, бирга кетамизми? —деди сўнг қўшиб қўйди,—қизлар демоқчи эдим.
Аммо жавобимизни кутмай, бизга қўшилиб олди. Моҳинур ўйчан эди. Дам-бадам у ёқ бу ёққа қараб қўяр, бизнинг қизғин суҳбатимизга луқма ташлаб қўярди.
(давоми бор)
#Oq_oydin_orzular
Оқ, ойдин орзулар
(4-қисм)
Гапирганда бир қоши кўтарилиб—кўтарилиб кетар, юз ҳаракатлари, кулганда ярақлаб кетадиган бир текис оппоқ тишлари ҳам бетакрор эди...
— Сиз-чи? Сиз қандай келиб қолдингиз?
Моҳинур айтсамми, айтмасамми дегандек бироз ўйланиб турди-да секин гап бошлади.
— Олдинги ўқиш жойимда туҳматга қолдим. Ота-онам гап талашиб, ўзимни оқлаб ўтиришни истамадилар. Уйимиз ёнидаги мана шу мактабга жойладилар.
Илтимос, қандай туҳмат деб сўраманглар...
Уйга ўйчан келдим. Синглим ҳали тушлик қилмаган , мени кутиб ўтирар эди, музлаткични очсам, тухум бор экан. Чой қўйдим, тухум қовурдим. Тушлик қилган бўлдик.
Аввалги кўрган куним ҳам ҳолва экан. Онам янги ҳунар ўйлаб топибдилар. Телеграмда бир турк билан топишиб олибдилар. Энди ўшанга турмушга чиқар , чет элга кетар эканлар.
Отам билан жанжаллари авжига чиқди. Онам отамни оғзига келган сўз билан ҳақорат қилар, ҳар икки гапнинг бирида "Ажрашаман!" дер эди.
Дадам бечора шундай пайтларда индамай қоларди. Онамни пиёниста деб бўлмасди, аммо байрам, ичкилик қўйиладиган тўйдан ширакайф қайтар, тор-танқис кийинар, қошлари татуаж қилинган, киприклар эктирилган, тирноқлар парваришланган бўларди. Отам онамни қизғанар, йўриғига сололмас, ажрашишни ҳам истамас, хуллас ночор эдилар.
Бунга сари онам отамни баттар менсимас, оддий қилиб тушунтирганда бир тийинга олмас эди.
— Судга ариза бераман. Ажрашамиз.
—Болаларни ўйла, Гуля. Қўй, шайтонга ҳай бер.
—Қачонгача шундай яшайман. Гул умримни ҳазон қилиб. Қачон ўзим учун яшайман. Қизлар катта бўлиб қолди. Ким билан қолишни ўзи ҳал қилсин!
Дадам индамай чиқиб кетди. Кечқурун ичиб келиб, тўполон қилди. Кундузгининг аламини олди.
Кўп қаватли уйда турамиз, қўшнилар биздан безор бўлган. Пастки қаватимизда яшайдиган Мамлакат хола бетимга айтган
—Ҳар куни худодан шу қўшниларим кўчиб кетсин деб сўрайман!
—Ундан кўра ота-онамга инсоф сўранг, хола, —деган эдим ўшанда.
Эрталаб Моҳинурни маҳалласининг бошида кутиб тураман. Кейин бирга пиёда кетамиз. Икки-уч сафардан бери кимдир бизни кузатаётганини сезиб қолдим. Гоҳ мактаб дарвозаси тагида, гоҳ кўча бошида оқ спорт кепкасини бостириб кийган ўрта бўй бир йигит кўриниш беради.
—Моҳинур, анави болани сездингми? Ҳар куни йўлимиздан чиқяпди.
—Эътибор берма, —дейди у.
Бугун ҳам қора кепкасини бостириб олиб ортимиздан келаверди. Куппа кундузи бўлса ҳам қўрқяпман. Қадамимизни тезлаштирдик.
—Моҳинур, тўхта! Йигит бор овози билан чақирди. Ия, бу дугонамнинг таниши экан-ку
—Сени чақиряпди, Моҳи
—Эътибор берма, тезроқ юр. Биз амаллаб мактабга кириб олдик. Демак қўрқмасам ҳам бўлади, бу бола Моҳинурни пойлаб юрибди. Аммо уларнинг орасида нима гап борлигига шунчалик қизиқар эдим-ки. На чора, ўзи оғиз очмагунча сўрамайман, барибир, айтмайди. Дугонамнинг феълига секин-аста тушуниб бораётган эдим.
Йигит ҳам қайсаргина экан, охири тутиб олди. Дарсдан қайтаётган эдик. Гаплашиб борар эканмиз, йўлимизга туриб олди.
—Моҳинур, мени кечир, ота-онамни ҳам. Сенга нисбатан ноҳақлик қилдик. Номард десанг ҳам майли, уришсанг ҳам майли, фақат гаплаш, илтимос.
Йигит қаёққа юрсак, шу томонга юрарди.
—Гаплашиб олайлик, илтимос.
— Искандар, мен барибир, гаплашмайман, овора бўлманг. Ўзингизни ҳам мени ҳам қийнаманг. Мен у эшикларни ёпдим, —деди. Кейин йигитга тескари ўгирилиб, дуч келган томонга югуриб кетди...
Ойим ажрашишга ариза берибди. Дадам чўкиб қолди. Уйимиз сотиладиган, пули бўлиб олинадиган, фарзандлар ким билан қолишни истаса, ўша билан қоладиган бўлди. Мен отамни танласам керак. Онам кетса кетаверсин чет элга, мен дадамга ғамхўрлик қиламан.
Имрон жуда ҳам маданиятли, самимий йигит экан, аммо Акобир билан чиқиша олмайди. Тўғрироғи, Акобир унга кун бермай қўйди. Эсини танигандан бери спорт билан шуғулланиб чиниққан Имрон қайда-ю фақат тили билан жанг қиладиган қилтириқ Акобир қаерда.
Бир куни улар яна гап талашиб қолди. Имронга "Ойинг..." дегандек гап қилди. Шунда Имрон шердек ўкириб турди-да икки ҳатлаб Акобирнинг ёнига борди. Уни елкасидан кўтариб, партанинг устига отди.
(давоми бор)
#Oq_oydin_orzular
Оқ,ойдин орзулар
(3-қисм)
Имрон билан апоқ—чапоқ бўлиб қолдик. Бир куни Моҳинур иккаласи мактабимизга келиб қолиш сабаби ҳақида гаплашиб қолдилар. Ўша куни олтинчи соат Феруза опа синфдошларимизни тадбирга олиб чиқиб кетди, Имрон билан Моҳинур боришни хоҳламагани учун мен ҳам синфда қолдим. Имрон секин гап бошлади.
—Бешинчи синфдан ҳарбий мактабда ўқиш билан бошладим. Ойим ҳам ҳарбий бўлганликлари боис мени ҳақиқий эркак қилиб тарбияламоқчи бўлдилар. Аммо у ердаги қийинчиликлар ёш бошимга жуда ҳам оғирлик қилди. Муштумдек бола "дедовшина" деган балони кўрдим.
Йилига жуда катта миқдорда пул тўлайдиган мактабимизнинг овқатига умуман қорнимиз тўймас эди. У ерда ётиб ўқир эдик. Ойимни шунчалар соғинар эдимки, баъзан бетоб бўлиб қолиш учун дорилар ичардим. Уйга келганимда эса онам "Қиз болага ўхшайсан! "-деган дашном билан кутиб олар эдилар. Биз тенги болалар ота-онасининг бағрида ўйнаб юрганида ўртоқларим билан шаҳар ободонлигига ҳисса қўшгани чиқардик. Тошлар орасидаги ўтларни юлиб, бошимдан офтоб ўтиб ўтирар эканман, қочиб кетгим келарди. Ҳар куни бир неча километр югуриш, спорт машқларини бажариш, тўйиб овқат емаслик, қўрқув, булар, барибир, яхши эмас.
Аммо яхши кунлар ҳам бўлган. Еттинчи синфга ўтганимизда бизни оппоқ шим, оппоқ кўйлак, оппоқ фуражкада катта байрам тадбирларига олиб чиқа бошладилар. Биз жанговар мусиқа садолари остида ҳарбийча қадам ташлар эдик. Бу кўргазмали чиқишларимиз учун ойлаб тайёргарлик кўрганимиз боис ҳамманинг ҳавасини келтирадиган юришлар қилар эдик. Бўй басти бир хил, кўркам, байрамона ҳарбий либослари бир хил, қадам ташлашлари бир текис болакайлар юқори даражадаги, баланд мартабали меҳмонлар олдидан мардона юриб ўтар эдик. Шундай пайтларда юрагимга бир фахр, ифтихор оқиб кирар, шу Ватаннинг бир бўлаги эканлигим, эртага уни ҳимоя қилишим шараф эканлигини юрак-юрагимдан ҳис қилардим. Шундай намойишларнинг бирида биз Давлатимиз Раҳбарининг назарига тушиб қолдик. Ота-онамиз бир йил давомида тўлайдиган пуллари бекор қилиниб, ўқув даргоҳимиз давлат тасарруфига ўтказилди. Бирдан ҳамма нарса ўзгарди.Таомлар сифатли, тўйимли, хатто "добавка" билан бериладиган бўлди. Яхши янгиликлар кўпайиб қолди, азоблар камайди...
Биз мутлақо телефон ишлатмас эдик, фақат ҳафтада бир марта ота-онамизга қўнғироқ қилиб гаплаша олардик. Орзиқиб кутганим шу суҳбатларда ҳам ойим гапни қисқа қилар, овозларига ҳам тўймай қолардим. Ойим ҳам ота, ҳам она эди мен учун. Ўзи ҳам ҳарбий бўлгани учун менга шу мактаб ҳар томонлама тўғри келади деб ҳисоблаганлар.
Отам таниқли ишбилармон. Номини айтсам, дарров танийсиз. Отамга бизга битта уй сотиб олиб бериш шиппак сотиб олиб бергандек гап, аммо беш миллион ёзилган алиментимни тўрт юз мингга тушириб тўламоқчи эдилар, онам рад этдилар.
— Дадангизни ҳаётда кўрганмисиз? Кўришганмисиз, демоқчиман,—оҳиста сўради Моҳинур.
—Йўқ, кўрмаганман. Аммо тўртинчи синфда ўқиётган пайтим онамнинг ҳоли жонига қўймаганман. Йиғлайвериб. Ўшанда отамдан бир марта кўришишни илтимос қилган эканлар. Аниқ эслайман: онам телефонда боғланиб турдилар.
—Келиб қолдингизми?
—Келяпсизми? —деб.
Бир пайт ойим
—Вой, ўтиб кетдингиз —дедилар. Олдимиздан каттакон оппоқ "Ланд Краузер" тўхтамоқчи бўлиб, кейин тезликни ошириб ўтиб кетди. Дадамни машина ичида бир лаҳзагина кўриб қолдим.
—Ойи, нимага тўхтамадилар?
—Хотинидан қўрқди...
Онам кўз ёшларини тўхтата олмай қолдилар.
—Йиғламанг, ойи, менга ота керак эмас, —дедим онамни қучоқлар эканман.
Ойим чегарада ҳарбий хизматдалар. Сира йиғлаганларини кўрмаган эдим. Ўша куни биринчи марта эзилиб йиғладилар. Онам ҳар қандай эркакдан мард аёл, аммо мен уларга муносиб бўлолмадим...
Медицина текширувидан сўнг юрагимда иллат топилди. Бу эса жуда ёшлигимдан кечирган қўрқувларим, соғинчларим, азобларим натижаси эди...
Онам мени ҳақиқий эркак қилиб тарбияламоқчи эди. Ҳарбий бўлишимни, жанговар либос кийишимни, Ватан ҳимояси учун тайёр бўлишимни истаган эди, ишончларини оқлай олмадим...
Энди чет давлатда ўқимоқчиман...
Имроннинг серкиприк кўзлари жуда-жуда чиройли эди.
(Давоми бор...)
Камолдан ароқ ҳиди келиб, Малика ўзини орқароққа олди. Юраги ортга тотрди
-Қаёққа, энди қочиш йўқ жоним.
Камол Маликани бошидан ёпинчиғини олиб ташлади. Ўзини эса қўполлик билан қучоғига тортди. Ҳали ҳеч нарсани билмайдиган қизни бу ҳаракати билан қўрқитиб юборди. Малика типирчилиб Камолни қучоғидан чиқишга ҳаракат қилар, йиғларди. Камолга эса қизнинг қаршилиги ўзгача завқ бағишлади. Маликадан илк бора бўса олди. Қизни буткул карахт қилиб қўйди. Барибирам қиз уни қучоғидан чиқишга уринарди. Камолни эса шахвоний истаги уйғониб бўлганди. Қизни кийимларини йиртиб ташлаб, қаршиликларини чиппакка чиқарарди.
Маликани бақувват Камолга кучи етмади. Тонгга ҳам яқин қолганди. Бир соат давомида тинимсиз қон йўқотган келинчакни Камол😳...
Давоми👇👇👇
😱#Ё_АЛҲАЗАР_БУ_НИМАСИ?
😳Майитнинг кафани ичига ип солиб қўйса нима бўлади?
😱Нима учун майитдан аввал қабристонга ҳолвайтар ҳиди бориши керак?
🤯Майит ювилган сув қандай дардга даво эканини биласизми?
Видеони кўриб ҳайратдан лол қолишингиз аниқ!
Давоми 👉 Бу ерда
Сув ўрнига ушбу мазали эритмани кунига 8 стакандан ичиб 1 ойда 12 кг га оздим! Қойилмисиз?
Камига танамдаги гижжаларни қопи билан тушириб, юзимдаги угри ва ажинлардан асар ҳам қолмади.
Ўйлаб қолдим бу рецептни қабримга олиб кетишдан фойда йўқ уни сизлар билан бўлишсам барака топаман.
Рецептни ёзиб олинг:
2 л оддий сув:
4 ош қошиқ...
Батафсил ўқинг 👇
😱Кирсовундан кучли дори тайёрлаш сирини билган одам - касал бўлмайди. 😢Афсуски бу сирни атиги 2 фоиз одамлар билади
Бизнинг танамизни бузадиган 100 ta кераксиз дори ўрнига кирсовунни тўғри ишлатишни билсангиз касал бўлмайсиз. Ушбу усул ҳаётингизни бир неча йилга узайтиришга ёрдам беради.
Маълум бўлишича...
Батафсил:👇👇👇
#ИФФАТ. 55
—Феруз шошма! Тўхта дедим мен сенга. -Сарвар қизга етиб олиб елкасидан тутиб ўзига қаратди. —Мен сенга қайта йиғлама деганмидим? Нега йиғлаяпсан яна? Сен йиғлайдиган иш қилганинг йўқ!
—Қандай йиғламаслик мумкин? Қандай йиғламай? Мен ширин орзулар билан энтикиб турганимда ўғирландим.
Тухматларга қолдим.
Ўз дадам менга ишонмаганда, акам юзсиз деб калтаклаганда, ҳис қилган оғриқларимни сиз билмайсиз.
Шунинг учун йиғлама дейиш осон сизга...
Тана оғриғи эмасди улар. Қалб оғриғи эди.
Кўнгил қўйган инсоним поклигимга амин бўлиш учун, ётоққа таклиф қилгандаги ҳис қилган алам-у, изтиробимни билмайсиз сиз.
Сиз ўзингиз қанча ҳақорат қилдингиз. Ичимдан тўкилиб тугадим мен. Қаршингиздаги танани ичи зардобга тўлган.
Охирги уч ой ичида бир куним йўқки, йиғламай ўтказган. Бир туним йўқки ҳотиржам ухлаган.
Сарварни юраги эзилиб кетди қизга қараб.
—Бўлди тинчлан! -Сарвар маҳкам бағрига босиб, қизни сочларига лаб босди. —Юр кетамиз.
—Акам. -деди Феруза ортига қараб, улардан ўн метр ортда Беҳруз кўзларида дард билан қараб турарди. Феруза ичида ўйлади. "Қачондан буён турибди экан?"
—Нима аканг? -Сарвар ҳам Беҳрузни кўргач, бироз жаҳли чиқди.
—Уларни аҳволи.... яхшимасди. Очиқланган гаплар акам учун ҳам оғир ботди. -Феруза кўп йиғлаганидан, бироз ҳиққиллаб гапирди.
—Аканг эркак киши. Ўзини тута олади.
Сарвар, Ферузани етаклаганча кета бошлади.
Ферузани ҳамма гапларини эшитган Беҳруз эса. Уларни ортидан ўз ёғига қоврилганча қолди.
LAYK VA REAKSIYALAR 1000DAN OʻTSA ERTAGA YAKUNIY QISM BERILADI
#ИФФАТ. 53
Ичим музлаб кетди. Манфаат учун, ўйинчоқ бўлгандек ҳис қилдим ўзимни.
—Албатта ваъда-ваъда, хоҳлаганингизни сўрайверинг. -деди акам, Сарвар акани оғзини пойлаб.
—Мен ажрашишни хоҳламайман. Менга Ферузани ўзи керак!
Керакли бўлиш...
Сени кўрса, юзини терс ўгириб олаётганлар ичида биттаси сенга юзини тутса бу қандай ёқимли.
Йиғлагим келди.
—Аминмисиз? У ҳақдаги гаплар сабаб, кейинчалик...
—Бари аҳамияциз. Менга Феруза керак тамом!
—Яхши ҳалиги....
—Шароф мен....
—Беҳруз?
Акамни гапи тугамай, хонасига Беҳруз ака кириб келди. Мени кўргач, униям гапи чала қолди. Беш сонияга кўзлар туташди.
Ҳижолат бўлиб кўзимни олиб қочди.
Хонада нооадатий ноқулайлик ҳукмрон бўлди.
—Иҳимм Беҳруз нима демоқчи эдингиз?. -акам Сарвар акани юзидаги тунт қиёфасидан, Беҳруз акани ўзига келтирди. Сабаби ҳамон нигоҳи менга қадалганини ҳис қилаётгандим.
Сарвар ака уни исмидан ким эканини пайқаган бўлса керак.
—Ҳаа ҳисоботларни имзолаш керак эди. -деди Беҳруз ака бироз довдираб.
—Қани?
—Ҳозир Толиб олиб келади.
—Почча бизга рухсат энди. -Сарвар ака шундай деб ўрнидан турдида. Мен таърафга ўтиб қўлимдан тутиб тургазди. —Кетдик Феруз. Мен ишга боришим керак. Сени уйга ташлаб ўтаман.
Акам билан хайрлашиб, эшик томон юрдик, Беҳруз ака ҳамон серрайиб турибди эшик олдида.
—Ҳисоботларни олиб келдим.
Хонага кирган йигитга қарамадим. Овози танишдек туйилдию, эслолмадим.
Аммо ҳужжатлар тутиб турган қўлига кўзим тушгач, қотиб қолдим.
Бу ўша татирофка!
#ИФФАТ. 51
—Йиғлама, қўрқма менга ҳеч нарсани аҳамияти йўқ! Сен бир ожизасан. Ожиз қолгансан ўша пайт.
—Аммо.... Беҳруз акадаги суъратлар... -йиғлаб юбордим. Айтишга уялдим. Мен беномус бўлишим мумкин дея олмадим.
—Ҳаммасидан ҳабарим бор. Аканг айтганди қандайдур суъратлар ҳақда.
Сарвар ака ўша суъратлар қандайдур эмас, аниқ қандай эканини биладию, мени ранжитмаслик учун. Шундай гапираётгандек эди.
—М..мен ухламоқчиман.
—Яхши. -деди бироз ҳафсаласи пир бўлган одамдек. —Фақат мени хоҳлагандек.
Мени қучган ҳолда ётоққа ташладилар. Иккимиз ҳам жиммиз. Бу бизда биринчиси...
Яъни қучиб ухлаш.
Бошим Сарвар акани ўнг кўксида бўлса ҳам, юрак уришини ҳудди бошимни чап кўксига қўйгандек аниқ эшитиб ётардим.
Шу қадар тез тукиллардики...
Елкамдан қучган ҳолида ухлаб қолдим.
Суянишга бир елка борлигини ҳис қилиш ҳам, инсонга ҳотиржамлик бераркан.
Бугун анчадан буён мени тарк этган тинч уйқуйимни топдим.
Кечаси умуман безовта бўлмай ухладим.
🍃 🍃 🍃
—Сиз ҳам бирга борасизми? -Сарвар ака ишига кетиш ўрнига "кийин, акангни олдига бориб-келамиз" дегач ҳайрон сўрадим.
—Ҳада сенга ишонч қолмади. Ёлғиз бир ёққа жўнатмайман. Яна касалхонадан бирон жойинг майиб ҳолда олиб келмай.
Лаб бурдим, ҳудди мен ўзимдан, ўзим шундай қилгандек. Ахир ўзи эмасми "бошқаси бўлганда ўлдирарди. Сен юзсизсан!" деган?
—Ҳўп яхши. -дедим бироз ҳафа бўлган бўлсам, ҳам тортишгим келмади.
Инсон қизиқда. Эски Сарвар акага айланиб қолмасликларини шу қадар истайманки, ҳатто тортишишга ҳам қўрқаман. Айниб қолмасин деб. Менга ҳозир энг кераги бу ишонч. Ҳозирда буни энг кўп ёнимдаги инсон, Сарвар акадан кутяпман. Яна битта янгам бор...
✍CHAQALOG'IM KUN KO'RMADI
(Hayotiy hikoya)
Erta tong. Kichkinagina, atiga ikki oylik chaqaloq özining ixchamgina krovatida uyqudan uyg'ondi. Uning oyisi ikki daqiqa oldin magazinga sut olib kelish uchun yugurib chiqib ketgan. Chaqaloq yig'lay boshladi. U uzoq yig'ladi. Uning yonida yotgan dadasi kecha tundagi öyin- kulgudan og'riyotgan boshini zörg'a kötardi va bög'ilib qolgan ovozi bilan baqirdi:
"Jim böl, yig'lama!!!"
Gödak töxtamasdan yig'lashda davom etdi. Dadasi:
- Uxlagani qöyasanmi yöqmi,
- de diyu yonidagi yostiqni chaqaloq tomon uloqtirdi. Chaqaloq ön soniyadan söng yig'lashdan töxtadi...
15 daqiqa ötgach magazindan kelgan onasi chaqaloqning krovati yoniga kelib baqirib yubordi. Yostiq chaqaloqning ustiga tushgandi. Ona yostiqni olib hushidan ketdi. Kichkinagina, atiga ikki oylik norasida gödak közlari ochiq qolganicha bu dunyoni tark etgandi...
U özining kichkina qölchalari bilan yostiqni olib tashlamoqchi ham bölgandi. Lekin...
Nariroqda kechagi maishatda "charchagan" dadasi esa uxlashda davom etardi...
Bu dunyoda hammamiz osiy bandamiz. Lekin hali ona hidiga töymagan bu jajji gödakda gunoh nima edi? Yig'la osmon...
Gunohga botayotgan, g'ofil insonlar uchun... U axir kichkinagina, atiga ikki oylik edi...!
⏩ ✍ @Ibratli_Sozlar 📚 ⏪
Вилоятингизни кўрингчи сизга нима чиқар экан👇👇🤩
Ўз вилоятингизни танланг ва устига босинг сизга нима беркитиб қўйилган экан👉🏻🫵🏻🥳
🫵🏻👉Сирдарё 🫵🏻👉Навоий
🫵🏻👉Жиззах 🫵🏻👉Хоразм
🫵🏻👉Бухоро 🫵🏻👉Сурхондарё
🫵🏻👉Наманган 🫵🏻👉Андижон
🫵🏻👉Қашқадарё 🫵🏻👉Самарқанд
🫵🏻👉Фарғона 🫵🏻👉Тошкент
#hisobli_dunyo
Ҳисобли дунё
(11-қисм)
Демак ёлғиз фарзандидан айрилган ўша аёл ҳали ҳам онамни кечирмаган...Яна қанча мазлумлар, мазлумалар кечирмаган экан
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётиб насиҳат қилдилар. Насиҳатлари ичида «Мазлумнинг дуосидан қўрқ. Унинг дуоси билан Аллоҳ ўртасида парда йўқ», деган гап ҳам бор эди
Ахир бу—ҳисобли дунё!
Эҳтимол, золим зулм орқали кўп нарсага эришар. Агар Аллоҳ хоҳласа, мазлумнинг биргина дуоси билан ўша золим ҳамма нарсасидан айрилади.
Бордию мазлум золимга бу дунёда жавоб қайтармай, у тўғрисида Аллоҳ таолога шикоят қиладиган ва ҳаққини олишни охиратга қолдирадиган бўлса, бундан золим қўрқиши керак.
Ҳамма ўлади. Ҳар ким бу дунёда қилган ишларига жавоб беради. У КУНда ўзидан ортиб, бошқаларга ҳам зулм қилганлар ҳар бир мазлумга ҳаққини берадилар. Бу зулм сўз биланми бўлганми ёки пул билан бўлганми ёки куч билан бўлганми, фарқи йўқ, ҳаммасига жавоб бор!!! Хуллас, ҲИСОБ КУНИда золимга жудаям қийин бўлади.
Бу дунёга Фиъавн, Қорун, Хомон каби кимсалар ҳам келиб кетди...
Азиз аёллар, бизнинг бугунги ҳолимиз сизга ибрат бўлсин...
Зулм қилишдан қўрқинг, токи фарзандларингиз бунинг жабрини тортмасин.
Муқаддас Қуръони Каримдаги қуйидаги оят билан ҳикоямизни мухтасар қиламиз:
Албатта, Аллоҳ одамларга ҳеч қандай зулм қилмас ва лекин одамлар ўзларига зулм қилурлар. (Юнус сураси, 44-оят)
(тугади)
Ўз-ўзини ҳурмат қилиш!
💙 1-қадам: Шахсий мақсадларни қўйинг. Жамият томонидан юкланмаган ва шахсан сиз учун муҳим бўлган мақсадлар рўйхатини тузинг. Уларни қисқа муддатли ва узоқ муддатлига ажратинг.
Амалиёт : «Янги тил ўрганинг», «Эрталаб югуришни бошланг».
💙2-қадам: Ютуқларингизни баҳоланг. Кичик ғалабаларингизни ёзиб қўйинг - бу ўз-ўзини ҳурмат қилишни оширади ва сизни олдинга боришга ундайди.
Амалиёт : Ютуқлар учун дафтарни сақланг ва ҳар сафар бирор нарса муваффақиятли бўлганда унга қўшинг.
💙3-қадам: Ўзингизни бошқалар билан солиштирманг. Ўзингизни кечагина ўзингиз билан солиштиринг, тараққиёт ва ўзгаришларингизга эътибор беринг.
Амалиёт : Ўзингизнинг муваффақиятингиз ва ҳафта ёки ой давомида яхшилаганингиз журналини сақланг.
💙4-қадам: Ўзингизга ёқадиган нарсани қилинг. Сизга завқ келтирадиган севимли машғулот ёки севимли хоббини топинг. Буни бошқаларнинг тан олиниши учун эмас, ўзингиз учун қилинг.
Мисол : Рақсга ёзилинг ёки гитара чалишни ўрганинг.
💙5-қадам: Ўзингизни мақтанг. Ўзингизни энг яқин дўстингиз каби қўллаб-қувватланг. Мақтов ва далда ўз қобилиятларингизга ишонч бағишлайди.
Амалиёт : Ҳар куни ўзингизга илтифот айтинг.
#Писхалогик_тест🗓
Бу тест сизга ўзингиз ҳақингиздаги сирли ва яхши ёмон ҳарактерларингизни очиб беради💥💯
Расмга қараганда нимани кўрганингизни ўйланмасдан тез танланг🖼↘️
😥 MУНИСА TОШКЕНТГА БОЛАСИ БИЛАН ЎЗИ ҚАЙТДИ 😱
АРСЕНИЙ НИМА САБАБДАН АРГЕНТИНАДА ҚОЛДИ🤔
НАҲОТКИ УЛАР АЖРАШИШГАН БЎЛСА😱😱
😱 НИМА БЎЛГАНИНИ БИЛИШНИ ХОХЛАСАНГИЗ ТЕЗ ЎТИБ ЎҚИНГ👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/G5hAioLj0tgxNjJi
Eng so’nggi modadagi arzon kiyimlar🥹🤍
Bu aynan siz izlagan kanal😍😍
🛍Bahorgi assaal looklar😍
🛍sumkalar 45 ~ming
🛍️Kelinlar uchun sarpolar🥹
🛍Bahor uchun skidkalar 😻
🎁 Padarichniy naborlar👇👇
#Oq_oydin_orzular
Оқ, ойдин орзулар
(2-қисм)
Сабаби у ҳамиша дарс тайёрлаб келади. Кўчириб олишга ҳам бемалол рухсат беради. Кейин қўли очиқ, сахий қиз. Ўзига нима олса, менга ҳам қўшиб олади. Бир кун уйига таклиф қилди. Ота-онамдан рухсат ҳам сўраб ўтирмай, мактабдан тўғри Моҳинурнинг уйига кетдик.
Моҳинурнинг ойиси ҳам дадаси ҳам шифокор экан. Яна иккита укаси бўлиб, бир-биридан одобли эдилар.. Уйида бувиси ҳам бор.
—Кел, болам, ўзим ўргилай сендан. Қизгинамнинг ўртоғи келибди-да! Отинг нима,болам?
—Луиза,—дедим секин.
—Отинг ҳам ўзингдек чиройли экан, Луизахон. Моҳинурхон, ўртоғингни меҳмон қил.
Ё, тавба аёл жудаям самимий гапирарди.
Кейинчалик ҳам уларнинг уйига кўп бордим, баъзан ётиб қолар, ота-онасининг муносабатини кўриб жудаям ҳавасим келарди. Мана шундай яшаш ҳам мумкин экан-ку! Ўзаро аҳил-иноқ бўлиб. Нимага мен шунақа оилада дунёга келмадим? Мен ҳам бахтли яшашга ҳақли эдим-ку!
Бора-бора Моҳинурга ҳасад қила бошладим. Унинг обрўли лицейдан бизнинг оддий мактабимизга келиб қолиш сабабини эса билмасдим. Бунинг устига синфимиздаги кўп ўғил болалар гоҳ ошкора, гоҳ яширин уни яхши кўрар эдилар... Нимага бу дунёда бировга шунча бахт берилади-ю, бировнинг чекига фақат ташвиш тушади?
Эрталабки нонуштам— ота-онамнинг жанжали бўлди. Уйдан деярли қочиб чиқиб кетдим.
Биринчи соат алгебра дарси. Ёшгина ўқитувчи ўзига ўзи дарс ўтиб ётибди, Моҳинурдан бошқа бирорта ҳам ўқувчи эшитаётгани йўқ. Мен ҳам бошимни партага қўйиб кўзимни юмдим. Эшик очилиб, синф раҳбаримиз кириб келди. Ёнида бўйлари баланд, ўзи спортчилардек бақувват, буғдойранг юзли, хушсурат бир йигит кулиб, қўлини кўксига қўйиб турарди. Юрагим бошқача уриб кетди.
—Бу—Имрон. Ҳарбий мактабдан келди, 11—синфни биз билан бирга битиради, —деди устозимиз, сўнг узр сўраб, хонани тарк этдилар.
Умримда биринчи бор, ўн етти ёшимда юрагимга алланечук ҳислар кириб келди. Имрон самимий, юзи табассумли, ичидагини очиқ айтадиган, ҳазилкаш йигит экан. Назаримда, синфимиздаги ўғил болалар Моҳинурга қандай ошиқ бўлсалар, қизлар ҳам Имронга шундай муносабатда эдилар. Имрон кўпчилик қизларни мафтун этиб улгурганди.
Энди мен ҳам ўзимга оро бера бошладим. Мактабга ҳам уни кўргани борардим. Дарсда ҳам бир баҳона билан ёнида бўлишга интилардим.
Бугун шанба. Одатда ҳафтанинг шу куни хонани ўзимиз яхшилаб тозалаймиз. Мен кўпинча қолмайман. Бир нарсани баҳона қилиб қочиб қоламан, аммо бугун Имрон қизларга сув олиб келиб беришини эшитиб, шанбаликда қатнашмоқчи бўлдим. Ана Моҳинур гулларга сув қуймоқда, Фазилат билан Дилшода девор артяпди, Умида билан Шахзода китобларни тартибга келтиряпди. Мен ҳам қўлимга латта олиб, ўзимча Имрон ўтирган партани тозалаган бўламан, уни кўздан қочирмасликка ҳаракат қиламан. Охири журъат қилиб ўзим гап бошладим.
—Нега шунча йил ўқиган, одамлар ўқишни орзу қиладиган мактабингизни тарк этиб, оддий мактабга келиб ўқияпсиз?
—Сабаби бор-да, деди у самимий нигоҳлари билан кулиб.
—Ҳайдалдингизми?
—Йўғ-а,—деди, кейин мендан осон қутулолмаслигини сездими, давом этди,—юрагим хаста...
Бошқа ҳеч нарса сўрамадим.
Шу тоғдек йигитнинг юраги хаста бўлса, ота-онасининг жанжалларидан тинимсиз руҳий зарба олган бизнинг юрагимиз қай аҳволда экан?
Ундан бундан суриштириб билдимки, Имрон ўзига тўқ ,бадавлат оиланинг фарзанди эди. Яхши ўқир, инглиз тилини яхши билар, баъзида Моҳинур иккаласи инглизча гаплашиб ўтирар эдилар. Мен уларга ҳавас қилардим, бироз ҳасад ҳам...
Декабрнинг биринчи куни қор ёғди. Гупиллаб ёғаётган қор бирам завқли эдики...Дарсдан сўнг Моҳинур билан аста юриб кетдик. Иккимиз бир-биримизни ушлаб оҳиста кетиб борардик, тўсатдан сирғаниб, йиқилиб тушдим. Кимдир қўлтиғимдан кўтарди
—Эҳтиёт бўлиб юринг—да!
Бошимни кўтарсам, Имрон кулиб турибди.
—Ёмон йиқилмадингизми?
"Йўқ" дегандек бош чайқадим, ичимдан эса "Яхшиям йиқилдим" деган ўй ўтди. Осмондан ёғаётган заррин парчалар кўнглимга хушбахтлик олиб кираётган эди...
(давоми бор)
#Oq_oydin_orzular
Оқ, ойдин орзулар
1—қисм
Кеча устозимиз янги ўқувчи қиз келганлиги ҳақида хабар бердилар.. Ҳамма "Ўўў!" деб юборди. Кейин ўғил болалар маъноли томоқ қира бошладилар
—Устоз, чиройлими? — сўради ҳеч нарсадан ийманиб ўтирмайдиган Отабек.
— Билмадим, ўзини кўрмадим, аммо баҳолари аъло экан. Лицейдан келибди.
Хабарни қизиқиш билан қабул қилдим. Янги қизни кўргим келарди.
Аввал ўзимни таништирай.
Исмим Луиза. Ажабланманг, ўзбекман. Нима қилай, ота-онам қўйган. Ҳамма отимни айтишим билан бир хил савол беради
—Ўрисмисан?
Мен эса ўзимнинг ҳам жонимга теккан жавобни тўтиқушдек такрорлайман.
—Бу русча эмас, французча исм. Буни ҳам ойимдан эшитиб олганман. Ажабланган қарашлар, ҳайратли чимирилган қошлар билан номим қабул қилинади.
Бешинчи синфга ўтганимда она тили ва адабиёт ўқитувчимиз бизлар билан яқиндан танишиб олиш мақсадида бир усул қўллаган эдилар.
—Болажонлар, менинг исмим —Феруза. Форс тилидан олинган. Шавкатли аёл деган маънони билдиради. Сизнинг исмингиз нима? Маъносини биласизми?Кейин ўқувчиларни битта-битта тургизиб сўрай бошладилар. Синфнинг ярми исмининг маъносини билса, кўпчилик билмас экан. Билмаганларини устозим тушунтириб, маъносини айтиб кетдилар.
Навбат менга келди.
—Луиза,— ледим ерга қараб,—маъносини билмайман.
Боядан бери булбулдек сайраётган ўқитувчимиз ҳам индамай қолди.
—Майли, жойингга ўтир, ота-онангдан сенга нимага бунақа исм қўйганликлари сабабини сўраб кел, хўпми?
Осон қутулдим, лекин, ойимдан сўрашни дилимга тугиб қўйдим.
Ҳеч эсимлан чиқмайди. Ойим ишдан чарчаб келди. Кўзи сузилиб турар, ғалати илжаяр эди. Овқат ҳам қилмадилар. Дадам келди.
— Яна ичдингми? —сўрадилар ойимдан.
— Ичдим. Компания шунақа эди, нима сизга мумкин, бизга мумкинмасми?
У ёғи ёдимда йўқ, аммо катта жанжал бўлгани эсимда. Мен эси йўқ ҳам худди шу пайтда ойимдан исмимнинг маъносини сўрабман.
—Нимага керак бўлиб қолди сенга бу нарса?
— Устозим билиб келгин дедилар!
Ойим шу арзимаган гап учун мактабга боришларини туш кўрибманми? Бошқа пайт мактабимга қадам босмайдиган онам эринмай мактабга келиб, устозим билан уришиб кетдилар.
Ўшандан бери ҳамма ўқитувчилар мендан ҳайиқиб турадилар.
Ҳозир ўн биринчи синфга ўтдим.
Синфдошлар тўп-тўп бўлиб юрамиз. Ҳамманинг ўз гуруҳи бор.
Синфимизга янги қиз келгани ҳақида гапирмоқчи эдим-а?
Исми Моҳинур экан. Оддий, камсуқум, аммо аълочи қиз. Биз қизлар кўпчилигимиз аллақачон пардозни бошлаб юборганмиз. У узун юбка, кенг-мўл, оқ кофта кийиб, сочини ҳам оддий турмаклаб олар, лекин юзида одамни ўзига торталиган нимадир бор эди. Балки истара деганлари шудир.
Ўқитувчимиз бу қизни обрўли лицейдан келганини айтиб, бизга таништирдилар, кейин менинг ёнимга ўтириши мумкинлигини айтдилар. Боя айтдим-ку, ҳамманинг ўз гуруҳи бор деб, мен эса ёлғизман. Негадир қизлар ўзига қўшишни истамайдилар. Ўн бир йил ўқиб, битта дугона топа олмаган қизни кўрганмисиз? Ўша мен бўламан.
Синфимизда ҳар хил оиланинг фарзандлари бор, аммо менинг оиламга ўхшагани бошқа бормикан?
Дадам машина тузатадиган уста, онам кичик бир корхонада ҳисобчи. Негадир ота-онам кўп жанжаллашадилар. Отам ичиб келса, онам жанжал қиладилар, онам ширакайф келса, дадамнинг жазаваси тутади! Ўртада биз икки қизга қийин. Ота-онам бир-бирини ҳақорат қилиб хумордан чиқадилар, кейин қўлга илинган нарсани отадилар.
Уйим мактабга яқин. Наврўзда тадбир ўтказадиган бўлдик.
—Луизанинг уйи яқин, идишларни у олиб келсин, —деди қизлар.
Энди нима қиламан? Уйимизда бирорта бутун идиш қолмаган-ку! Тўртта бир хил ликопча, иккита бир хил коса топилмайди-ку. Минғирлаб бир нарсани баҳона қиламан, амаллаб қутуламан.
Ота-онам бир-бирини азоблаб яшаш учун турмуш қурган бўлсалар керак, сабаби уларнинг сира бахтли онларини кўрмаганман. Отам гапирса, онам тескари қараб олади, онам гап бошласа, отам кесатишни бошлайди.
Моҳинур келгани яхши бўлди. Дўстлашиб қолдик. Бошида сезилмаса ҳам кейинчалик қизлар унинг айнан мен билан дўстлашганига ҳаваси кела бошлади.
(давоми бор...)
Сирға
... Онамни кўргани Самарқандга бордим.
Қулоғида ўтган йили байрамда олиб берганим–сирғаси кўринмади.
- Она, қулоғиздагини нега ечиб қўйдингиз? – сўрайман оҳисталик билан.
Онам менга бир муддат тикилиб туради. Биламан ўйланяпти: ростини айтайми ёки алдайми деб...
- Ростини айтаверинг, яна кимга тутқаздингиз?– унга ёрдам бериш мақсадида.
- Акангнинг қизига ўқишга кирсанг, сирға олиб бераман, дегандим.Мана СамДУга ўқишга кирди. Бошқа зирак ололмаганим учун, ўзимникини совға қилдимда,- аламли кулимсирайди онам.
- Эҳ,онам-а,- дейман қўлларидан тутганча. – узугингизни ҳеч кимга бермадингизми, ишқилиб...
- Бердим,- дейди яна онам ўзини айбдордек ҳис қилиб.
- Яна кимга?–сўрайман ичиб оғриб.
Бу узук зиракни ойлигимдан қисиб- қимтиб йиққанимни онам билмайди-да...
- Опангнинг рўзғори кам бўлиб қолибди. Биласан-ку, поччанг тузукроқ жойда ишламайди.
Йиғлаб келганди, шуни сотақол, деб тутқаздим, болам, - менга мунгли нигоҳларини қадайди онам.
Бу нигоҳларга узооқ тикиламан. Менинг қарашимни ўзича тушунган онам: - Қўйсанг-чи, менга нима кераги бор тиллани, қизим. Тўй-ҳашамга тақаман холос. Бошқа пайт керакмас...
Волидамнинг камсуқумлигига кўнглим оғрийди. Беш болани дунёга келтириб, вояга етказиб, наҳот бир узук-зиракчалик қадр топмаса...
Акаларимнинг топиш-тутиши яхши.
Шу қизига ўзи зирак олиб берса бўладику... опамга ҳам ёрдам берса давлати камайиб қолмасди.
Сумкамдаги пулни санайман. Бир кўйлакка етади. Онамга тутқазаман.
- Она, шу пулни олингда, ўзингизга янги кўйлак олинг, хўпми?
Онам пулга қараб туради. Ичидан яна нималарнидир хомчўт қилаяпти.
- Зоҳида, менинг кўйлагим кўп. Шу пулга опангнинг устига олиб бера қолай. Шўрлик ишига униқиб кетган жемферда бориб келаяптикан...
Дод дегим келади. Юзимни бураман.
- Она, буни ўзингизга ишлатинг, мен опамга пул юбораман.
- Чинданми?– ишонқирамай сўрайди онам. Бош силкийман.
Машина рулини бошқарганча, ортга қайтарканман, кўзимга ёш қуйилиб келади. Тошкентда нуфузли ташкилотда ишлайман. Даромадим ёмон эмас. Умр йўлдошим ҳам банк соҳасида ишлагани учун ўзимнинг пулимни ўзим ишлатишимга қўйиб берган. Онамни кўргани ҳар келганимда албатта унга нимадир илингим келади. Қўллари қадоқ бўлган, юзлари сўлғин онагинамга чиройли кийимлар, тилло буюмлар ҳадя қиламан.
Онам янги либосларга, тақинчоқларга арзийдиган аёл, ахир...
Лекин онам.... мендан олганини бошқа фарзандларига тутқазадилар...
Эртаси куни “Етволдингми?”, деб қўнғироқ қилади онам.
“Ҳа, келдим”, дейман.
Биламан:“опангга пул ташладингми?”, деб сўрамоқчи...
- Ҳозир акамнинг картасига пул ташлайман, опамга сўм қилиб беради. Хавотир бўлманг, - дейман сўрашидан аввал.
- Аллоҳ топганингга барака берсин! – алқайди онам.
Акамнинг рақамларини тераман. Опамнинг ҳолатини тушунтираман.
- Уст-бошига кийим-кечак олиб бериш керак экан, ака...– дейман бироз жим бўлиб.
Акам томон сукутда.
Юрагим оғрийди.
Хотинига қилаётганлардан юздан бирини шу синглисига қилса нима қиларкан, дейман ичимда ёзғириб.
Онамнинг нега ўғилларигамас, менга айтишини сабабини тушунгандек бўламан.
- Ака, карта рақамингизни юборинг, пул ташлайман. Банкоматдан ечиб, опамга бериб қўйинг...
- Ўзим олиб бераман, сен шаҳардасан, пулинг ўзингга керак, дейишини кутаман. Йўқ,акам мен кутган жавобни айтмайди.
- Яхши, юбор...– гўшакни қўйгач, ичимдан келган фарёдни босишга уринаман. Ортимда мўлтиллаб турган ўғил-қизимга қарайман.
- Ўғлим, сен акасан. Ҳар доим синглингдан хабардор бўл.
Сен унинг суянгани, ишонгани бўлгин, - дейман. Кўзимдаги ёшни пайқаган 10 ёшли болам бош силкийди. Мен эса йиғлаганча акамнинг картасига бир миллион пулни ўтказиб юбораман...
ТАМОМ.
Саида Азиз.
Қариндошчилик ришталарини турли йўл ва усуллар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш инсоннинг ризқи ва умрига барака бериши ҳақида ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бериб, бундай деганлар:
“Кимни ризқу рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин”.
КУЁВНИНГ ОНАСИГА МАКТУБ
Уйдаги оддий ишларни ўзингиз бажаринг, ҳамма нарсани келинингиз зиммасига юкламанг. Умумий ҳолатни ўз даврингиз билан қиёсламанг.
Изоҳ:
Қайнона келинидан ҳурмат кутади, хизмат кутади. Албатта, бунга ҳаққи бор. Аммо бунда ҳам чегарадан ошмаслик, бўлар-бўлмас ишларни ҳам келинидан кутиб, ҳурматини йўқотмаслиги керак.
Инсон ўзи қилиши керак бўлган ишларни ўзи бажариши лозим. Масалан, келини бола эмизиб турганида бориб бир стакан сув олиб келиши мумкин бўлган қайнонанинг “қизим, менга сув олиб кел”, дейиши тўғри бўлмайди. Келинининг ҳолатини тушуниб, уни қийин аҳволга солиб қўймаслиги керак. Ҳар доим қилиши мумкин бўлган ишларини келинидан кутадиган бўлса, бир куни келинининг бўғзига келади, “ўзингиз қилинг!” дейишга мажбур бўлади. Бунга қайнонанинг хатолари сабаб бўлади.
Инсон оддий ишларни ўзи бажарса, ортиқча гап юзага келмайди. Акс ҳолда келин қайнонаси фақат уни чарчатиш ва қийнаш учун бу ишларни қилдиряпти, деб ўйлаб қолиши мумкин. Келин истаса, бу истакларни эътирозсиз бажариши мумкин, аммо қайнонанинг бунга ҳаққи йўқ. У уйга хизматкор эмас, келин олиб келганини билиши лозим. Инсонийлик жиҳатдан келин бу ишларни бажариши мумкин, бажарса, савоб олади, аммо бунга мажбур эмас.
Қайноналарнинг алданишига сабаб бўладиган яна бир жиҳат келинини ўзи даври билан таққослашидир. Орадан ўттиз, қирқ йил ўтган. Шарт-шароит, анъаналар ва урф-одатлар ўзгарган бўлиши мумкин. “бизнинг давримизда бундай қилмасдик” сингари таққослашлар фойда бермайди. Кўп нарса ўзгарганини тан олиш зарур. Албатта, яхши анъана ва урф-одатларни келажак авлодларга етказишимиз керак. Бироқ уларнинг орасида бизнинг хатоларимиз, зарарли томонларимиз ҳам бўлиши мумкин. Уларни бугун яна такрорлаш янглишишдир. Шу сабабли ўтмишдаги нарсаларни эмас, ҳозирги кун учун энг маъқул бўлганини бажариш керак. Келинлардан ҳам ана шу гўзалликларни кутиш жоиз.
📚 “Бахтли оила” китобидан.
🔥IFFAT🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 10.000 soʻm.
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
#ИФФАТ. 54
—Феруза юр кетдик. Нега қотиб қолдинг? -Сарвар ака мени туртдилар.
—Бу ўша! -дедим, менга кўзлари ўйнаб қараб турган йигитга қараб. —Сен ўшасан. -қандайдур ёввойи куч билан йигитга ташландим. Қўлидаги ҳужжатлар сочилиб кетди. Мен тинмай, уни кўксидан итариб аламимни соча бошладим.
—Айт мени нега ўғирладинг? Сенга нима ёмонлик қилгандим? Кимсан сен ўзи? Менда нима қасдинг бор эди?
—Феруза нималар деяпсан?
Бир пайтдан уч таърафдан бир хил савол келди.
—Бу ўша мени сақлаб ўтирганларида бу ўша ерда эди. Мана... -қўлидан ушлаб татировкасини кўрсатдим ҳаммасига. —Бу сизларга ҳеч нарсани эслатмаяптими? Суъратлардаги қўл шунга тегишлику ахир.
Ерга чўккалаб қолдим. Улар гап нимада эканини англашдими?
Учаласи ҳам бирдан , ўша Толиб деганларига ташланишди.
Уни сўроқлашар, аямай калтаклаб тепкилашарди...
🍃 🍃 🍃
Толиб уч эркакни зарбаларига базўр чидаб охири портлади.
—Мен қасос олдим бўлдими? -дея бақирди.
—Энангни қасосини оласанми?....
Шароф жаҳлда сўкиниб ҳам берди.
—Сенларни дадаларинг. Аниқроғи бизни дадамиз. Ойим билан сурадиган айшини суриб, онанг билиб қолиб, бирини танлашни шарт қўйгач, онамни ҳомиласи, яъни мени тан олмай ташлаб кетган.
Мен отамиздан қасос олдим. Ғурурини синдириш учун, қизини номуси орқали қилдим бу ишни.
—Ифлос! -Беҳруз, Толибни юзига мушт тушурди.
—Сен....сен... дадамни ўғли бўлсанг, Феруза...ахир.. У сенга сингил бўладику, ДАЮУССС.
Шароф қизариб, аъзойи-баданини титроқ босди. Қилган таҳминидан оёқлари бўшашиб ерга ўтириб қолди.
—Бунчаликка бормадим. Аммо боришим шартмасдиям. Ана куёв битта уйиштирилган суъратга кечиб кетдику. -қонаётган лабини четини артиб, жилмайди.
—Марааазз. -Беҳруз бўғиб деворга тираб олди.
Толиб эса буларга фақат жилмайиб жавоб қайтарарди.
Феруза бўлган гапларга чидай олмай, хонадан чиқиб кетди.
Сарвар, Беҳруз бўғиб турган Толибни юзига мушт тушириб, қорнига тепди.
Букчайиб қолди.
—Учга бирми? Адолацизлик! -кулди Толиб.
—Сен мақсадинг йўлида бир ожизадан фойдаланганинг олдида. Бизни учга-бир бўлганимиз урвоқ ҳам эмас. Эеййй ҳезалак.
Сарвар шундай деб яна битта мушт эҳсон қилиб, чиқиб кетди.
#ИФФАТ. 52
—Кел синглим, Сарвар келинг ўтиринглар. -акамни ишхонасига бордик. Оёғим тортмай кирдим бу даргоҳга. Сабаби Беҳруз ака билан бизни оиламиз бирга иш қилишарди... Мен Беҳруз акага дуч келишни истамайман.
—Ака мендан қандай гапингиз бор эди? -дедим акамни соғинган бўлсам ҳам, суҳбат тезроқ тугашини истаб, ўтмиш билан юзлашишни хоҳламайман.
—Янганг ижара уй қидириб юрганингни айтганди... -бу гапдан Сарвар ака билан кўз уриштириб олдик. —Уйга қайтишни ҳозирча хоҳламаётганингни айтганди. Шунга сенга ўзим ижарага уй олиб қўйдим. -Акам менга шундай деб бир томоқ қириб олди. Кейин Сарвар акага қарадилар. —Сарвар аввало сизга катта раҳмат. Узр ҳам сўрайман, опангиз орқали, сиздан бу никоҳни сўратганим учун.
Олдингизда ҳижолатлиман. Аммо бошқа чорам йўқ эди ўша пайт. Синглимни ўзидан сал кам икки баробар катта инсонга раво кўролмасдим.
Кўп нарсани тушунгандекман. Акам мени ўша қассобга бермаслик учун, Сарвар акадан фойдаланган. Сарвар ака янгам сабаб йўқ дея олмаган.
—Сизга эски таклифим кучида. Ўшанда жаҳлда эдингиз керакмас деб аччиқ қилгандингиз. Аввал айтганимдек, Бу никоҳ эвазига нима сўрасангиз бераман.
Бир акамга, бир Сарвар акага қарадим. Устимдан шундай шартлашилган ҳам экан. Тақдиримдан ҳафа бўлиб кетдим.
—Бирон истагингиз борми?
—Ҳаа... -Сарвар ака бир менга қараб қўйиб, жавоб берди. —Истаганимни сўрасам бўладия?
😱#Ё_АЛҲАЗАР_БУ_НИМАСИ?
😳Майитнинг кафани ичига ип солиб қўйса нима бўлади?
😱Нима учун майитдан аввал қабристонга ҳолвайтар ҳиди бориши керак?
🤯Майит ювилган сув қандай дардга даво эканини биласизми?
Видеони кўриб ҳайратдан лол қолишингиз аниқ!
Давоми 👉 Бу ерда
⚡Шу сабаб кўпчилик аёлларимиз ўзининг жонини хатарга қўйишади ⚡️
Печнинг бу тортмасига бирон нима солиб қўйган бўлсангиз дарҳол олиб ташланг. Чунки бу тортмада... 🚫
#hisobli_dunyo
Ҳисобли дунё
(10-қисм)
Янгиликнинг каттасини меҳмонлар кетгандан сўнг эшитдим. Совчилар бирданига синглим иккимизни сўраб келибди. Иккита ўғлига.
Гулҳаё йигит билан учрашувга чиқди. Онамнинг
—Ёқдими?-деган саволига
—Бўлади, —деб жавоб берди, аммо кечқурун менга бир гап айтиб қолди.
— Опа, мен Акмал билан гаплашиб ўзимни ўзим хор қилган эканман. Ҳозир ўйласам, у мени умуман севмаган, хатто менсимаган экан...
Аллоҳим ўзи гуноҳларимни кечирсин! Кейин жим бўлиб қолди. Бироздан сўнг давом этди
—Опа қандай яхши, ҳамиша бирга бўламиз...
Биз фотиҳа қилиндик. Назаримда, онам одамларга озор беришни тўхтатганидан кейин, отамнинг топганига кўниб яшайдиган бўлганидан сўнг, қўшнимизнинг неварасига ёрдам қилганидан бошлаб барча ташвишларимиз аригандек ойим тавба қилгач эса бизнинг йўлларимиз очилгандек эди.
Тўйимиз ёзга белгиланди. Синглим ҳам, мен ҳам бахтиёр эдик. Бировга эрта, бировга кеч насиб этадиган оила аталмиш салтанатнинг эшиклари бироз кеч бўлса-да бизларга ҳам очилди. Қалбимиздаги умид деган туйғу олдинда узоқ ва саодатли йиллар кутиб турганидан мужда берарди.
Кечалари синглим билан бўладиган суҳбатларимиз ҳам турмуш ўртоғимизга муносабатда ойимга ўхшамаслик, ҳақиқий солиҳа жуфт бўлиш ҳақида кечарди.
Ойим ишдан кетганига зўрға кўникди. Биз узатилиб кетсак, эҳтимол дадамга меҳрлироқ бўлиб қоладилар.
Тўйимизга уч кун қолганда дадам синглим иккимизни ажойиб емакхонага олиб бордилар. Бу шинам, тинч жой бўлиб, ўзимизга алоҳида хона олдик. Дадам бироз ҳаяжонда эдилар.
— Овқатимиз келгунча сизларга айтадиган гапим бор, майлими, қизларим.
—Гапираверинг, дадажон,-деди Гулҳаё.
—Қизларим, ўзингиз эсли хушлисиз. Оқ-қорани танидингиз. Ҳадемай бошқа оилага борасиз. Унутманг, менинг шаъним, ор-номусим сиз билан боради.
Онам раҳматлик ўлгунича мени койиди "Эр зардали бўлса, хотин пардали бўлади!"-дедилар. Нима қилай, ўзимни ўзгартира олмадим. Кўнгилчанлигимни ойингиз ландовурликка йўйди, мени сизларнинг қошингизда лапашангга чиқариб қўйди. Сизлар ҳам шу аёлни кўриб катта бўлдингиз, аммо бу ойинг тутган йўл-хато! Дадам ҳаяжонланиб, шошиб гапирар эканлар, бир лаҳза тўхтаб қолдилар...
Кейин яна давом этдилар.
—Менга ваъда беринглар: ҳеч қачон онам қилган хатоларни қилмаймиз деб сўз беринг!
Эркаклар ширин сўз, табассумли, хато қилса узр сўрайдиган, ундан ўзини баланд тутмайдиган, итоатли, бўйсинувчан аёлларни яхши кўрадилар. Агар ўша оиладан раҳмат олиб келсангиз, ойинг туфайли эгилган бошимни кўтариб, букилган қаддимни тиклаб берасиз. Аллоҳ юборган синовларга мардона туриб берган сабрли қизларим, буёғига ҳам мени уялтирмайсиз, тўғрими?
Оҳ, дадажоним-а, беозорим, фарзандлари учун онамнинг озорларига чидаган меҳрибоним.
Кўзимга ёш қуйилиб кела бошлади. Қарасам, Гулҳаё ҳам тўлиб турибди. Ўрнимиздан туриб, дадамни қучиб олдик
Гарчи дадамга овоз чиқариб ваъда бермаган бўлсак-да ҳаёт берган улкан таълим бизни шундоқ ҳам бўйсунишга мойил қилиб қўйган эди...
Синглим билан бир кунда ака-укалар хонадонига кириб бордик. Эзгу ниятлар, катта орзулар билан...
Тўйимиздан бир йил ўтиб бедаво дард билан оғриган отажоним оламдан ўтиб қолдилар. Онам бермаган меҳрни отамиз тўлдирган эди. Дардини сиртига чиқармаган полвон отам яшаб ўтган умридек бу дунёни ҳам жимгина тарк этган эди...
Аллоҳ бизга фарзанд неъматини бермади. Укам ҳам икки марта уйланди, ажрашиб кетди. Учинчи марта уйланганида эса шифокор қатъий сўзини айтди; укам ҳеч қачон ота бўлолмас экан. Бизнинг дардимизни оғир олмаган онам укамникини кўтара олмади...Тўшакка михланиб қолди. Укамни учинчи марта уйлантирдик. Аёли иккита қизи билан уйимизга келди. Биринчи кўрганимдаёқ сесканиб кетганим у нигоҳларда онамнинг ёшлигини кўрган эдим.
Бизнинг ҳам турмушимиз омонат. Олийжаноб, бургутдек баландпарвоз йигитларнинг умрига зомин бўлишга ўзимизни ҳақсиз ҳис қиламиз, аммо уйга ҳам қайтолмаймиз, сабаби у уйда бир коса овқатни касал онамга миннат билан едирадиган яна бир золима бор...
(давоми бор...)
#hisobli_dunyo
Ҳисобли дунё
(9-қисм)
Бозордан яхши кафиятда қайтдик. Дадамга кўйлак, шим ҳам олиб бердим. Кўп қаватли уйимизнинг: айнан бизнинг йўлагимиз олдида аёллар йиғилиб, қий-чув қиларди.
"Яна нима бўлди экан",-юрагимни ҳовучлаб етиб борганимни биламан, аёллар яна қийқириб юборди.
Ҳаммаси келишиб олгандек шукрона келтирарди.
—Хайрият-ей, чиқди-я!
—Вой, Худога шукур!
—Алҳамдулиллаҳ!
Маълум бўлишича, Салима опоқининг невараси бувисидан яширинча оғзига шимадиган конфет солган. Ширинлик боланинг нафас йўлига туриб қолиб, бола тиқилиб қолган. Нима қилишини билмаган кампир шўрлик бақираверган. Онам югуриб пастга тушган ва болани оёғини осмондан қилиб кўтариб, курагига бир бир-икки урган,, натижада конфет оғзидан отилиб чиқиб кетган. Бунгача брлакай анча қийналган. Биз эса болакайнинг фалокати ариган пайтига келиб қолган эдик.
Ойим қўлидаги болани бувисига узатиб, уйга юра бошлади.
—Ҳой, Гулсарахон, тўхтанг. Умрингиздан барака топинг. Илойим қизларингизнинг бахти очилиб, банди ечилсин! Яхши, солиҳа келин келсин уйингизга. Хўжайинингиз билан қўша қаринг!
Салима опоқи чин дилдан дуо қилар, ёнидаги қўшниларимиз
" Омин! ",— дея жўр бўлиб турарди...
Онам айбдор одамдек индамай уйга кириб кетдилар. Биз ҳам орқаларидан кирдик. Уйда ўтирган укам билан синглимга воқеани тўлқинланиб айтиб бераётсам онам йиғлаб ўтирибдилар. Эсимни таниганимдан бери биринчи марта уларнинг йиғлаганини кўришим. Ҳаммамиз югуриб ёнига бордик
—Нима бўлди, ойи?
Учаламиз ҳам бир хил савол берар, бироқ онам йиғидан тўхтамас эдилар.
— Шунчалик ёмон одаммидим? Умримни беъмани нарсаларга сарфлабман. Яхшилик қилиш шунчалик ёқимлимиди? Бировнинг корига яраш чексиз роҳат экан-ку...Ойим айтиб-айтиб йиғлар, энди ойимга қўшилиб биз ҳам кўз ёш тўкардик. Меҳрибон Аллоҳим онамнинг дийдасини юмшатган, қалбидаги қотиб қолган музларни эритаётган эди.
Тонгда булбул овозидан уйғондим. Шу яқин атрофда булбул бор. Дўрмон томонданми, қаердандир, аммо яқин жойдан эшитилади.
Булбул бахт ҳақида, ҳаётнинг гўзаллиги, яшаш завқи ҳақида куйларди. Деразани очдим. Шамол дарпарда билан ўйнаша бошлади. Ҳаво бирам ёқимли эдики. Ошхонага чиқсам, онам нонушта тайёрлаяпдилар. Секин елкаларидан қучдим
—Бор, суйкалма, ғашим келяпди. Онамнинг сўзлари ўша-ўша, аммо оҳангида заҳар йўқ эди, балки менга сезилмагандир.
Дарсларни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтдим. Кунлар узайиб қолган. Ёқимли, ғанимат баҳор ҳавосидан тўйиб нафас олгим келди. Қулоқчинларимни олиб телефонимга уладим. Крачнинг мусиқаларини яхши кўраман. Овозини баланд қўйиб, секин йўлга тушдим. Бир пайт биров сумкамдан тортаётгандек бўлди. Қўрқиб кетдим. Қулоқчинларни юлиб олдим. Рўпарамда кечаги сотувчи йигит илжайиб турарди.
—Шунча чақирсам ҳам тўхтамайсиз! Мусиқа эшитиб кетяпсизми? Топайми, қайси мусиқалигини
—Топинг!-беихтиёр табассум қилдим. Йигит ўта самимий эди.
— Султонали Раҳматов?
— Йўғе, Крачни тингаётувдим,
лекин мусиқа эканлигини қаердан билдингиз?
— Мен ўзи билағонман! Юракдан кулди йигит.
— Хуллас, танишамизми? Исмим- Достон...
Биз шундай танишдик. Тенгдош эканмиз. Ишхонамни суриштириб-суриштириб топиб келибди. Тошкентга келганига ҳам беш-олти йил бўлибди. Укаси иккиси битта дўконни юргизар экан. У ҳар куни йўлимни пойлайдиган одат чиқарди.
—Сизга қизиқ гап айтайми? Сўради у бир куни, аммо жавобимни кутмай гапириб кетди
—Биз бешта ўғилмиз. Мен ва яна битта укамдан олдин учинчи укам уйланиб олган!
—Вой, нега?
—Севишиб қолганда...
—Мен нимага уйланмаганман биласизми!? Елкамни қисдим.
— Сизни қидирганман!
—Маҳлиё, шу ҳафта уйингизга совчилар боради. Дадам ўзим бораман дедилар. Очиғи, дадангизни қаттиқ ҳурмат қиладилар. Амаким билан борадилар. Ноумид қайтарманг!
Достоннинг уйидагилари дадамга қўнғироқ қилган шекилли, меҳмонларни кўнгилдагидек кутиб олишга шайландилар Эрталабдан ўзлари ошнинг зирвагини солиб қўйдилар. Битта қозонга шўрва осдилар.
Меҳмонлар пешинга етиб келди. Битта бутун қўйни тандирда пишириб, қоғоз қутига солиб келтирибдилар. Нон, қанд-қурс...
(давоми бор)