ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33748

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙✨ Xayrli tun, azizlar! ✨🌙

🌟 Bugungi kuningiz qanday o‘tgan bo‘lsa ham, ertangi kun yanada yaxshiroq bo‘lishini tilayman. Har biringizning qalbingiz tinchlik va xotirjamlik bilan to‘lsin. 💖

💫 Yulduzlar yog‘du sochib, orzularingiz ushalishini eslatsin. Tushingiz shirin, qalbingiz esa bardavom baxt va ezgulik bilan to‘lsin! 😇

🙏 Alloh sizni o‘z panohida asrasin va ertangi kuningizga fayz va baraka ato etsin!


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💗 𝘿𝙫𝙤𝙮𝙠𝙖 69.000

💗 𝘼𝙗𝙖𝙮𝙖 99.000

𝗦𝗼𝗺𝗱𝗮𝗻 𝘀𝗸𝗶𝗱𝗸𝗮𝗻𝗶 𝗯𝗼𝗺𝗯𝗮𝘀𝗶 𝗯𝗼𝘄𝗹𝗮𝗻𝗱𝗶

💗 𝙃𝙖𝙙𝙞𝙟𝙚 𝙁𝙖𝙨𝙝𝙞𝙤𝙣 𝙃𝙤𝙪𝙨𝙚
💗 𝙆𝙖𝙣𝙖𝙡: 𝙏𝙤𝙨𝙝𝙠𝙚𝙣𝙩
💗 𝘿𝙤'𝙠𝙤𝙣: 𝙊𝙣𝙡𝙞𝙣𝙚 𝙎𝙝𝙤𝙥
💗 𝙕𝙖𝙠𝙖𝙯𝙡𝙖𝙧.
@Hadiy_Store
💗 𝙏𝙚𝙡 𝙣𝙤𝙢𝙚𝙧
+998913160336

𝘼𝙙𝙢𝙞𝙣𝙡𝙖𝙧𝙣𝙞 𝙝𝙖𝙢𝙠𝙤𝙧𝙡𝙞𝙠𝙠𝙖 𝙩𝙖𝙠𝙡𝙞𝙛 𝙦𝙞𝙡𝙖𝙢𝙞𝙯
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

/channel/+suZyFRIdZ19jZmUy
/channel/+suZyFRIdZ19jZmUy
/channel/+suZyFRIdZ19jZmUy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#qalblar_egasi

Қалблар эгаси

(1-қисм)

Совчилар кетди. Куёв ҳам келади дейишганди, келмади-ку! Секин деразадан мўраладим ана подъезддан чиқдилар. Узун қора помбархат кўйлак, устидан оқ нимча кийган, бошига оч кулранг рўмол ўраган аёл қайнонам бўлса керак. Вой, қайнонам эмиш, ҳали уларга ёқдимми, ёқмадимми? Кулиб турар экан, бунча ёқимли бу аёл. Қайнонанг бўлса, шунақа бўлсада!
Ёнидаги синглиси бўлса керак. Жудаям бир-бирига ўхшар эканлар...
Совчиларни кузатиб кирган онамнинг кайфияти чоғ эди.

Компютерда қулоқчин тақиб ишлаётган дадамнинг ҳеч ким билан иши йўқ. Қўллари клавишлар устида чаққон ҳаракат қилади. Русчами, инглизчами маълумотларни тинглаб, жойида таржима қилиб кетаверадилар. Дадам—журналист. Аввал газетада ишлар эдилар, ҳозир машҳур сайтда фаолият олиб борадилар.
Онам—ўқитувчи. Она тили ва адабиётдан дарс берадилар. Мен ўн тўққиз ёшдаман. Институтда ўқийман. 2-курсда. Битта укам бор. Мактабда ўқийди. Телефон "жинниси"
— Розия! Бу ёққа кел қизим! Ойим чақиряптилар. Ўзим боришга уялаётган эдим, аммо совчилар кимлигини билишни жуда-жуда истайман.
Ойим меҳмонхонадан туриб чақиряптилар.
—Ҳоов ойии..
— Ҳовмас! Лаббай!
—Хўўўп, лаббай!
— Совчи аёл менга ёқди. Қуданг бўлса, шунақа бўлса.
Кулиб юбордим. Тавба бир хил фикрлаймиз!
— Қаққайиб турмасдан ёрдам бер. Нонларни ол, Бор, патнис олиб кел! Патнис келтириб, нон, сомса, қийма ўралган қуймоқ, пишириқларни сола бошладим. "Чақ-чуқ" лар билан мевалар жойида тураверади, устига дастурхон ташлаб қўямиз. Бир йилдан бери шу аҳвол. Ҳар шанба, якшанба куни совчи келади. Шунинг учун уйимизда доим сомсанинг хамири, тугиб музлатилган чучвара, ёпган нон, битта пишириқ бўлиши керак! Яна жумадан бошлаб уйлар қиртишлаб тозаланиши керак. Кўп қаватли уйнинг учинчи қаватида яшаймиз. Шанба, якшанба подъездлар биринчи қаватгача ювиб чиқилиши шарт. Ёмон кўраман шанба, якшанбани. Хотинлар бекорчиликдан ҳам совчиликка келдиларми дейман-да!
—Розия, шу аёллар яна келса узатиб юбораман сени. Ўғли банкда ишлар экан, олий маълумотли экан.
—Ўғлини нимага олиб келмабди? Барибир гапириб юбордим. Ойим замонавий аёл, ҳамма нарсани тўғри қабул қиладилар.-
—Билмасам, индамади. Мен ҳам сўрамадим. Уйда ўтирар экан бу аёл. Маза-я уй бекаси бўлиш?

Ойим столни айланиб, дастурхоннинг четларини артиб бўлдилар. Оппоқ, катта дастурхонни бир четини менга тутқаздилар.
—Ушла! Қани ёпамиз. Оппа! Ана бўлди. Идиш-товоқларни ювиб олсанг бўлди. Мен дам оламан, эртага олти соат дарсим бор!

Идиш-товоқларни ювиб, ошхонани саранжомлаб, хонамга кирдим. Ойим ким биландир гаплашаётган эдилар.
—Хўп бўлади, опажоним, албатта!
Вой-воей, ойим баъзида мулозаматни ошириб юборадилар.
— Розия, эртага соат ўн иккида куёв ўқишингга борар экан.
— Ўқишим ўн икки-ю ўн бешда тугайди-ку!
—Ҳа, майли бирпас кутиб турар, расмингни ташлашим керак экан. Айтганча, менинг совчиларга жўнатиш учун тушган расмларим ҳам тайёр. Совчиларнинг олдига кийиб чиқадиган махсус кийимим ҳам бор. Кулсангиз, кулаверинг.

Эртасига ўн иккидамас-у, ўн икки яримда ўқишдан чиқдим. Қора "Ласетти" Номери 777! Хўш, қаерда экан-а? Ана, турибди. Куёв бўлмиш телефонда ким биландир гаплашяпди. Нима қилсам экан? Борсаммикан? Ўзи келармикан?Зимдан кузатдим. Сал гавдалироқми? Кўзлари қисиқроқ, қора қош, буғдойранг юзли экан. Кайфияти зўр-ку! Тавба, қиз болани кутаётганга ҳам ўхшамайди-я. Кетиб юборсаммикан? Ойим телефон қиляпдилар.
—Келдими? Кўришдингларми?
—Мен кўрдим, у қарамаяпди. Машинасида ўтириб ким биландир гаплашяпди.

—Майли, машинасига яқинроқ бор-чи?
—Ойии, нимагадир ёқмаяпди шу иш. Кетақолай. Оёғим тортмаяпди, кўнглим ҳам ғаш.

Йигит осмонга қараб куларкан, бир пайт кўзи менга тушиб қолди.
Телефонини ўчирди. Мен ҳам "Ойии, бўлди,келяпди"-деб пичирлаганча телефонни ўчирдим. Машинасидан тушиб яқинлашди. Салом бердим.
— Яхшимисиз? Розиясиз-а? Бошим билан тасдиқладим.
— Ўтиринг машинага. Жинниман! Ўзим орқа эшикни очиб ўтириб олдим.
—Шу ерда ўқир экансиз-да?
—Ҳа, шу институтда ўқийман. Яна бироз гаплашдик. Қандайдир ҳиссиз, ҳаяжонсиз кечди учрашувимиз.

(давоми бор...)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИФФАТ_2 10.

—Беҳруз кетдими? -ошхонага қайтганимда ойижон, чой ичаркан сўради.
—Ҳа кетдилар.
—Келинг сиз ҳам нонушта қилиб олинг.
Ўз жойимга ўтириб, нонушта қила бошладим. Орада ойижонга, чой қуйиб узатдим.
—Беҳруз билан муносабатларингиз яхшими? -ойижон берган саволдан еётган луқмамга тиқилай дедим.
Бироз ҳижолатли савол, ойижон сал очиқроқ гапиргандек туйилди менга. Ахир биз дугона эмасмизку, яна билмадим.
—Ҳаммаси яхши. -дедим секингина.
Кечаги кунгача шу саволни берганларида нима дердим билмайман. Аммо ҳозир жавобим аниқ. Бизда ҳаммаси яхши менимча.
—Ҳудога шукур. Ферузани ўтган ҳафта тўйи бўлибди. Ўлдим ҳавотир олиб, бирор бир иш кўрсатмасин деб. У ҳам тиниб-тинчиб кетсин қўшгани билан.
Чой томоғимни шу қадар шилиб ўтдики, кўзим ёшланиб ўтди.
Кеча ҳаяжонданми, бошқами? Беҳруз ака уни ўзгани аёли деган гапи бунчалик кайфиятимга таъсир қилмаганди.
Энди эса....
Ўша кун, мени Ферузам деб эркалаган кун эдими у қизни тўйи? Ёки ўша куни билганмиди бу ҳақида?
Шуни аламидан ичганмиди?
Иштаҳам ҳам бўғилди. Эрталаб қандай, учиб-қўниб юрган бўлсам. Энди бўйнимдан судрагандек уй ишларини қила бошладим.
Менимча кеча тунда Беҳруз менга қўшиб ўзини ҳам алдадилар.
Улар ҳеч қачон ўша қизни унута олмайди. Уни ҳаёллари билан яшайди. У қиз ўзи билмасадa, истамасада, Беҳруз ака иккимизни ўртамизда кўринмас девор бўлиб қолади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИФФАТ_2 8.

—Сен эрли аёлсан энди. Ҳеч қачон мустақил бўлолмайсан! -Беҳруз акани жаҳлдан ранглари қизарди.
—Қани ўша эр? Мен ўзимни эри бор аёлдек ҳис қилмаяпман! Мен кечаси эрим севганини тушида кўряпти деб, алам қилиб ишиб-кўпиб йиғлайдиганлар тоифасидан эмасман. Қадрим йўқ жойдан, қадамимни узаман. Эрсиз қолаётган эмасдим. Ойижон бориб, қўймадику, келин қочиб кетиб, шарманда бўлиб, гап-сўзлардан қочиб юрибмиз тезроқ тўй қилиб, эл оғзини ёпай...
—Қизишяпсан! Бир адашиб бошқа исм айтибман, ота гўри қози хонами шунга? -астойдил аламим тошиб сайраётганимда, Беҳруз ака гапимни бўлди.
—Бир умр хорланиб яшашни истамайман. Мен ҳақимда хоҳлаганизча ҳулоса қилаверинг. Ҳаётга енгил қарайди денг майли. Аммо мен бундай ҳаётда росдан яшолмайман.
Нарсаларим тайёрлаётгандим, эрталаб кетаман. Яхшики, ҳали эски қайлиғиз билан топширган аризангиз сабаб бизни расмий никоҳ кечикканди. Бу ҳам яхшиликка бўлган экан.
—Ҳеч қаерга кетмайсан. -ўрнимдан туриб, кетаётганимда қайта жойимга ўтказди Беҳруз ака —Мени қўядиган хотиним йўқ!
Елкаларимдан сиқиб, қатъият билан айтган гапидан, ҳовурим пасайгандек бўлди.
—Мен бундай ҳаётда ростдан яшай олмайман! -дедим бўғзимга йиғи тиқилиб.
—Шаҳнозам деб эркалатсам ҳамми? -юзимни кафтлари орасига олиб деди.
—Соҳта... ҳаммаси соҳта. -дедим лабларим титраб, —Сиз берибир ме...
Лабларимга эгалик қилиб гапиришимга йўл қўймадилар.
—Жим! -деди пешонасини, пешонамга теккизиб.
—Ҳали ҳам уни севасиз! -чуқур нафас олиб дедим.
—Унутаман! Энди у ўзгани аёли. Сен эса меникисан!
—Нима уни тўйи бўлдими? -дедим.
—Кел бу ҳақида гаплашмайлик!
Яна тортишишни хоҳламадим. Бу илк бор, мени менлигим учун оғушига тортиши эди Беҳруз акани.
Аламдан, кимнидур азоблаш учун эмас.
Мени бошқа деб тасаввур қилиб эмас.
Мени менлигимча, боримча ўзи хоҳлагани учун эди бу кеча.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИФФАТ_2 6.

Умид — жуда ҳам оғриқли туйғу эканини, шу уч кун ичида англадим.
Беҳруз акани менда кўнгли йўқлигини, бошқа бир қизни телбаларча севишини билсам ҳам. Уч кун мобайнида, телефонимга ҳар ўн дақиқада бир қараб. Уларни қўнғироқ қилишларини кутдим.
Бир бора қўнғироқ қилмади. Ёки ҳабар юбормади.
Дилим қаттиқ оғриди.
Оилавий дам олиш ҳам татимади. Келажаги мавҳум турмушим ўйлантирарди мени.

🍃🍃🍃

Уйга қайтганимдан кейин ҳам, бормидинг-йўқмидинг демадилар.
Мен сабрли, матонатли аёл эмасман!
Қарор қилдим, келажаги мавҳум турмушни чўзишдан нима наф?
—Шаҳноз менга қора кўйлагимни олиб бер. -кечга реъжалаштирган суҳбатни сенарийсини миямда тузар эканман, Беҳруз акани овози келди.
Шкафдан тайёр дазмолланган кийимни олиш шунчалик қийинми?
Хонага кирдимда, кўйлакни олиб, қўлига сўзсиз тутказдим. Ва шу сукутда хонани тарк этдим.
Ортимда Беҳруз акани нимадир деб ғудрангани эшитилди.
Дарвоза олдига етганда ортидан бордим.
—Келганингиздан кейин, сизда гапим бор. Гаплашиб олсак дегандим. -дедим, ортига қаради.
—Нима гап?
—Келганизда айтаман. Муҳим гап!
—Қизиқ, яна ҳомиладорман деб сюрприз тайёрлаб кутиб олмайсанми? Ҳомтама бўлма, агар шундай бўлса ишонмайман. -бу гали чунонан асаб толаларимни емирдики, қарорим тўғри эканига, бу инсон билан келишиб яшаб бўлмаслигига амин бўлдим. —Бир мартада....
—Бир эмас, икки марта. Лекин айтадиган гапим бошқа. Мен ўзим, мени-мен эмас, Ферузам деб, ётоққа тортган, ким билан нима қилганини эслолмайдиган, даражада, бўлган инсондан фарзанд кўришми хоҳламайман. -дедим нафратим қўзиб.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#bahor_yaqin

Баҳор яқин

(Сўнги қисм)

Ойиси совчиларни жўнатиб, анча вақтгача мақтаб ўтирди

— Ўзимизга ўхшаган одамлар экан. Олмалиқдан келишибди. Етмиш километрлик йўл экан машинада, йигит Тошкентда ишларкан.


Онаизор бу хабарни ҳаммага айтиб чиқди. Икки томон ҳам бир-бирини суриштирдилар, икки томон ҳам бир-бирига маъқул кўриниб, тўй бошланадиган бўлди.
Зарнигор ишдан бўшашга ариза ёзди. Ҳамкасблар, палатада боласини олиб ётган аёллар, барча билан қучоқлашиб хайрлашди. Ўн йил ишлаган жойини шаънига, номусига, шифокорлик оқ либосига доғ туширмай тарк этаркан кўзларида ёш айланди.

Қўлида каттакон гулдаста кўтарган Абдуллоҳ уни қабулхона эшиги тагида кутиб турар эди. Гулдастани кўтарганча шифохонани тарк этар экан деразадан яна ўнларча кўзлар уни кузатиб қолди.
Бир неча йилдан бери бемор боласи билан ётган аёллар бир синглисини, ё бир яқин одамини олис сафарга кузатгандек кўзда ёш билан хайрлашдилар. Зарнигор, нафақат қўли енгил, ўта масъулиятли, болажон, ўз ишининг устаси эди.

Тўй март ойининг охирларига белгиланди...

Келаси йил туғруқхонадан эгизак фарзандларини икки қўлида кўтариб, гул кўтарган аёлига табассум қилиб кетаётган йигит жуфтининг синовларидан ўтиб бахтга эришган бургут мисоли полопонларини—болажонларини маҳкам бағрига босиб борарди.

Эртак қаҳрамонлари либосидаги одам-қўғирчоқлар уларни қўл силкиб кузатар экан, кўчанинг нариги бетидаги бекатда яна бир қиз ўтаётган умрига ачиниб, ёш ота-онага ҳавас билан боқарди

Ўксима, синглим, сенга ҳам бир куни бахт эшиклари очилади.
Умринг баҳори энди келади.

У яқин, жудаям яқин...

(тамом)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌞 Assalomu alaykum! Yangi kun muborak! 🌞

Har tong bizga yangi imkoniyat, yangi baxt, yangi orzularni hadya etadi.
Bugun ham xayrli niyatlar bilan boshlang, yuragingiz ezgulik bilan to‘lsin! 💛✨

🔹 Har bir qadam omad olib kelsin.
🔹 Qalbimizda shukronalik, yuzimizda tabassum bo‘lsin.
🔹 Hayotimiz ezgu ishlar bilan yanada chiroy ochsin.

🌿 Yangi kuningiz fayzli, rizqingiz mo‘l bo‘lsin! ☀️😊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

* * * И к к и о қ к а б у т а р * * *

Султон Рашод анча ёшга бориб қолган бўлишига қарамай тахтга ўтирган эди. Усмонли султонларининг энг кексаси бўлган Султон Рашоднинг ўша вақтларда жиддий бир ҳасталиги ҳам бор эди.

Султон Абдулҳамид тахтдан туширилгандан кейин, иттиҳодчилар тарафидан тахтга ўтқазилган Султон Рашодга, ҳеч нарсага аралашмаслик шарти қўйилган эди.

У атрофидаги одамларга тез-тез:
- Мен бу мақомга лойиқ эмасман. Ватанга, миллатимга ўзим истаганимдек хизмат қила олмаяпман. Шу сабабли қаттиқ мутаассирман, - дерди.

Ичидаги чуқур хафаликни, қалбидаги ғашликни ва жисмидаги ҳасталик изтиробини кетказиш мақсадида саройдаги бир қанча кабутарлар билан машғул бўлар, уларни ўйнатар эди...

Бу орада унинг ҳасталиги жиддий тус ола бошлади. Яқинда амалиёт бўлиши керак эди. Бундай амалиёт, Усмонлининг олти юз йиллик тарихида илк бор ўтказилиши керак бўлган амалиёт эди.

Ўша куни у ўзининг кабутарларининг олдида эди. Кабутарларнинг ичида иккита оқ ранглиси бор эди. Мана шуларини Султон бошқаларидан кўра кўпроқ яхши кўрар эди. Уларни қўлига олиб узоқ вақт эркалади. Қушчиларнинг бошлиғини олдига чақирди.
- Бу иккитасига яхшилаб қара. Буларни мен жуда яхши кўраман, - деди Султон.
Аммо, негадир Султон шу сафар кабутарларга узоқ вақт тикилиб қараб қолди. Қушчибоши Султоннинг бу ҳолига ўзича бир маъно беролмади.

Орадан кунлар ўтиб, Султон Рашоднинг амалиёт бўладиган кун ҳам келди. Барча тайёргарликлар тугаган эди. Кекса Султон докторлар билан ҳалоллашгандан сўнг, қиблага қараб қўлларини кўтарди. Ва:
- Аллоҳим! Агар миллатим ва Ватаним учун хайрли бўлмасам, мана шу амалиёт тахтасидан мени тирик турғазма, дея ёлборди.

Амалиёт бошланди. Кўп шукрлар бўлсинки, амалиёт муваффақиятли ўтди. Ҳар ким севинч ичида эди. Бу гўзал хабарни дарҳол халққа эшиттирилди. Халқни гўё бир байрам ҳавоси чулғаб олган эди.
Султон амалиётни бажарган докторларга қийматли ҳадялар берди.

Султон Рашод ўзига келар келмас, ёрдамчисини ҳузурига чақирди. У бир оз кайфиятсиз ва ўйчан эди. Ёрдамчига қараб, ёнидагилар ҳам тушуна олмаган мана шундай амр берди:
- Тезда «Бешиктош» саройига боринг. Қушчибоши менга яхши кўрган кабутарларимни келтирсин.

Орадан бир муддат ўтиб, қушчибоши келди. Султоннинг ҳузурига кирди. У жуда ҳижолатли ва ҳафа бир ҳолда остонада тўхтади. Ёнида кабутарлар йўқ эди. Аҳволни тушунтирадиган бир калом ҳам сўйлай олмасди. Султон Рашод қушчибошининг кўзларига яхшилаб тикилди. Кейин секин деди:

- Ўлдилар. Шунақами?

Қушчибоши, «ҳа» дегандек, бошини қимирлатиб пастга қаради. Аммо, бир тарафдан ҳайратланди: «Султон ҳазратлари бу ҳодисани қаердан билди экан?» Кекса Султон кўзларидан бир неча қатра ёшларини оқизар экан, қизиқиш тўла боққан кўзларга жавоб бўлсин дея, ҳар кимни ҳайратга солган, ўзининг кўрган тушини англатди:
- Тушимда ўзимни амалиёт курсисида кўрдим. Ёнимда бир зот бор эди. Аммо у ҳеч нарса гапирмас эди. Мен ҳам:
- Сиз кимсиз, - деб сўрадим. У зот менга:
- Руҳингни таслим олмоқ учун келдим, - деди. Аммо, айни шу дақиқада менинг ўша икки кабутарим ўртага отилиб чиқиб:
- Уни олманг, бизни олинг! Уни олманг, бизни олинг! деб фарёд қила бошладилар. Мен шундан англадимки, улар менинг ўрнимга ўлдилар.

Султон тушини англатгандан сўнг, ўзидек маҳзун ҳолга тушган қушчибошига тасалли берди:
- Бу ишда сенинг айбинг йўқ, деди. Унга бир қанча эҳсонлар берди.

Султон ўзидаги ҳасталикдан қутулган эди. Аммо, қалбидаги бу ҳодиса туфайли пайдо бўлган ғашлик, то умрининг сўнггига қадар уни тарк этмади...

Ҳатто ҳайвонлар ҳам руҳларини фидо айлаган аждодларимизга лойиқ авлод бўла олишлик тилаги ила...

* * * * * * * * * * * * * * * * *

Туркчадан Шоолим Шомансуров таржимаси.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#bahor_yaqin

Баҳор яқин
(8-қисм)

Палаталарни айланиб юраркан, "ичак тутилиши" билан касалланган болакайнинг онаси дод-вой қилиб қолди. Боланинг аҳволи оғирлашиб, жонлаштириш бўлимига ўтказилди.
Зарнигор шу ёшида оғир хасталик билан олишаётган болакайни ҳар сафар кўрганида кўп неъматларнинг қадрига етмаслигини англаб қолар эди.

Мақсуд Алижонович шифохонадаги аёлларнинг деярли барчасига "бошқаларга ўхшамаслигини" айтиб чиққани маълум бўлгач, обрўси ҳам бир пул бўлди. Орада Сайёранинг иккита боласи тирик етим бўлиб, ўзи ишдан бўшаб кетгани қолди.

Кунлар исий бошлади. Илиқ шамоллар яхшилик даракчисидек у ёқдан бу ёққа чопар, одамларга баҳор яқинлигидан дарак бермоқчи бўларди.
Зарнигор ишдан борса, отаси ҳассага таяниб, ҳовлида юрган экан. Хурсанд бўлиб кетди.
—Яхши бўлиб қолдингизми? —деди салом бериб бўлгач. Ойиси ҳам ошхонада куймаланиб юрар, қиш чекингани каби, оиладаги касалликлар ҳам кета бошлаганди...
Эҳтимол, шу сабабли акасининг ҳам кайфияти кўтарилиб қолган, Зарнигорга
—Синглим, бугун ўзинг бир димлама қилгин, мен яхши қўй гўшти олиб келганман, —деди.
—Жоним билан, ака! Акасининг чиройи очилганидан шодланди қиз.

Фақат келинойиси ҳар доимгидек ҳаётдан норози. Чимирилиб, бўлар-бўлмасга болаларини койир, чол-кампир бечора эътибор бермасликка ҳаракат қилар эдилар.

Зарнигор автобус ойнасидан шаҳарни томоша қилиб кетар, ҳаво булутли, аммо илиқ эди. Одамларнинг устидаги либослари ҳам енгиллашган, автобус ҳам тезроқ юраётгандек эди. Ишхонасига кириб келар экан, жонлантириш бўлимидаги боладан хабар олишни дилига тугиб қўйди. Аҳволи яхшиланибди. Алҳамдулиллаҳ
Бемор болаларнинг кечки дориларини тарқатиб юраркан, биров деразани тақиллатаётганини сезиб қолди. Ҳали ойнани очмаёқ юраги гупиллаб кетди. Ташқарида ёмғир ёғар, катта қора соябон остида Абдуллоҳ турарди. Салом берди.
—Ҳовлига чиқинг, гап бор. Ва алайкум ассалом. Бўла қолинг энди!
Кечаси сменда туриши керак! Ҳали дориларни тарқатиб улгурмади.
— Боринг ,бораверинг, битта палата қолибди-ку, мен олиб кириб бераман деди палатадаги аёллардан бири.
Боши билан йўқ ишорасини қилган Зарнигор деразани очиб ўн минутда чиқишини айтди.
Ҳаяжонланиб, юраги ҳапқириб ишларини бажарди, кейин қабулхонада ўтирган қиздан палаталардан хабар олиб туришни илтимос қилиб ҳовлига тушди.
Шом кирган. Ёмғир шиддат билан ёғар, сиёғочдаги чироқлар ёғдусида бир чиройли кўринарди.
— Чиқдингизми?
— Азимжон яхшими?
—Юргандир! Мен Тошкентдаман. Шу ерда қурилиш компаниясида ишлаяпман.
— Қурувчимисиз?
— Ошпазман. Қурувчиларга овқат қиламиз.
— Мен ҳам яхши кўраман овқат пиширишни. Қўлинг ширин дейишади.
— Бунисини ҳали кўрамиз, - кулди йигит.
— Хуллас, совчи жўнатмоқчиман. Ҳозирча ижарага уй оламан, кейин худо хоҳласа,бир жуфт бургут болаларига ин ясагандек, биз ҳам уй қурамиз. Сиз мен орзу қилган қизсиз.
Қиз индамай тинглади. Бошини эгиб тураверди.

— Совчи жўнатаман, ноумид қайтишмасин.
—...

— Бўлмаса, индинга боришади!
Қиз боши билан маъқул ишорасини қилди.
— Мен кира қолай...
— Яхши ишланг, айтганча, сизга рўмол ярашибди. Муборак бўлсин
Қиз йигитга бир жилмайиб, кириб кетди.

Зарнигор икки ракаат таҳажжуддан сўнг, яна икки ракаат истихора номозини ўқиди
"Аллоҳим, мен ғойибни билмайман, сен биласан. Мен у йигитни танимайман, сен танийсан. Агар Абдуллоҳ менинг фоний дунёдаги ва боқий дунёдаги ҳаётим учун хайрли бўлса, ўзинг тақдиримни у билан бирлаштир, агар хайрлибўлмаса,, уни мендан узоқлаштир, тақдиримни ҳукмингга топширдим!" —деб дуо қилди.

Онасини келадиган совчилардан огоҳлантириб қўйди. Сўнг уйқуга кетди.
У туш кўрар, тушида ям-яшил баргли, гуллаган дарахт соясида ўтирган эмиш. Дарахт ҳовучлаб бошидан пушти гуллар сочар, атрофда гоҳ бўрон, гоҳ тошқин бўлармишу, Зарнигор турган дарахтни айланиб ўтар эмиш...

У уйқудан туриб анча вақтгача тушининг таъсиридан чиқа олмади. Бомдод номозига чақирилган азон овози эшитила бошлагандагина ўрнидан турди.


(Давоми бор)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#bahor_yaqin

Баҳор яқин

(7-қисм)

Шундай қилиб, полапонлар аста ҳаракатга кела бошлайди ва илгари ҳеч қачон уриниб ҳам кўрмаган ҳаракатларни бажаради. Агар ота-оналари уларни эркалатишда давом этаверишса, улар кейинроқ ҳам ҳаракат қилишга журъат қилмаган бўлармиди...
Кичиккина тоғ четида , ноқулай харсанглар орасида жойлашган уядан Полапон аввал силлиқ харсанг узра бироз сирғалиб чиқа бошлайди, кейин жарликка томон қулайди. Ва шу пайт, қачонлардир она бургут улоқтирган шохчаларни тутиб келтирган ота бургут ёрдамга шошади. У ўзини катта тезликда пастга отиб елкасига полапончасини қўндириб қайтади.

Бу ҳол бир неча марта такрорланади. Полапон ноқулай уя ва силлиқ харсангдан пастга томон қулайверади, ота бургут уни тутиб келаверади.
Бургутларнинг бирорта полапони ушбу жараёнда ҳалок бўлмас экан.

Ва, ахийри, қулашларнинг қайси биридадир полапон бургутча ҳаракат қила бошлайди. У ўз қанотларини ёйиб, шамол ёрдамида парвоз қила бошлайди.

Сезасанми, шифохонада ётган болаларнинг барчаси онаси билан ётади, болаларидан хабар оладиган оталар ҳам саноқли,..
Оддий, Мақсуд Алижонович, ёки сен! Оиладек биров етиб, биров етмаган қўрғонга хиёнат қиляпсиз .Бунақа оилаларда бургут эмас, чумчуқлар вояга етади...Болаларимнинг отаси бургутдек бўлишини истаймае

Зарнигор бошқа гапирмади...

Узун йўлакдан кетиб бораркан бош ҳамширанинг
—Зарнигор!—деб чақирганини эшитиб қолди. Ортига ўгирилди.
—Сени кимдир сўраб келди! Ташқарида турибди.
У тез-тез юриб қабулхонага, ундан ташқарига чиқди.
Оббо!
—Ассалому алайкум!
—Менинг исмим— Абдуллоҳ. Бу-сизга, ширинликлар!
Зарнигор қаттиқроқ гапирмаса бўлмаслигини сезди. Ўзини ким деб ўйлаяпди?
— Буни чет элда ишлаётган хотинингизнинг пулига олиб келдингизми?
— Қанақа хотиним, нима деяпсиз?
—Сиз бу ерда қизларга ширинлик ташиб юринг, у ёқда аёлингиз нима қилиб бўлса ҳам пул топсин, шундайми?
— Биринчидан, менинг ҳеч қандай хотиним йўқ, иккинчидан эрининг гапига кирмай, бор-йўғига кўрмай, боласини ташлаб чет элга кетган янгамни кўриб, аёллардан кўнглим қолган.
—.Унда Азимжон кимнинг боласи?
— Акамнинг ўғли. Онаси олисда, акам ишда, болада нима гуноҳ!? Кимдир хабар олиши керакку! Ман оила қурсам, болаларимни бургутдек ҳимоя қиламан!

Зарнигорнинг юраги шуввиллаб кетди. Бору-йўқлик ҳолатида тураркан, Абдуллоҳнинг қачон қўлига ширинлик тутқазганини ҳам, қаерга кетиб қолганини ҳам сезмай қолди...

Зарнигор сатрланди. Ўша куни биринчи бўлиб унга устозлик қилган бемор боланинг онаси Муслиманинг олдига борди.
Аёл Зарнигорни бағрига босар экан
—Муборак бўлсин, сизга жудаям ярашибди, —деди Кейин жавонни очиб чиройлик қоғоз халтага солинган совғани узатди
— Мен қачондир шундай либос кийишингизни билардим, ҳар ҳолда шунга умид қилгандим. Бу мендан ҳадя. Умрага борганимда олгандим.
Маслаҳатим; Қуръон ўқишни ўрганинг. "Бақара" сурасини ўқиб юринг, иншааллоҳ, бахтингиз очилиб, ўзингиз орзу қилгандек жуфтингиз бўлади...

Аёл кетаётганида рақами ва манзилини ташлаб кетди.

Февралнинг ўртасига бориб кунлар исиб кетди. Ердан ҳовур кўтарилар, қуёш нури тушиб турган жойлар илиқ, соя жойлар совуқ...
Бугун Азимжонга рухсат теккан, уйига кетади. Зарнигор уч ойлик қадрдонига совға учун китоблар олди.Болага ёрдамлашиб юборди. Нарсаларини йиғиб, уст-бошини кийдириб, ташқарига чиқдилар.
— Ойижоон! Болакай арча тагида турган қимматбаҳо пўстин кийган, сочлари сариққа бўялган ёшгина аёл томонга қараб югуриб кетди. Аёл ҳам уни маҳкам қучоқлаб, юз-кўзларидан ўпа бошлади
— Ойижон, энди кетиб қолмайсизми?
— Кетмайман, болам, кетмайман. Болакай онасининг пинжида турганча яна ҳайқириб юборди.
—Дадажон!
Зарнигор бола югуриб кетган томонга қаради. Юраги энтикди.
Чинданам Азимжоннинг ота-онаси, умуман бошқа одамлар эди. Азимжон билан қўл силкиб хайрлашди. "Бошқа сираям касал бўлма. Аллоҳга топширдим!"

У Абдуллоҳ келади деб ўйлаган эди. Нима бўлса, хайрли. Болакай ота-онасининг ўртасига тушиб олган, иккаласини икки қўлидан тутиб кетиб борар эди...
"Оилалар тўлиқ бўлса, болалар бахтли яшайди, қандай яхши бўлди"

(давоми бор)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#bahor_yaqin

Баҳор яқин
(6-қисм)

Ҳамкасбларининг олдига жойлашар экан
— Ҳалақит бермайманми? —деди—Ўтиравер,-деди Сайёра бир нуқтага тикилганча. Шериги идишларини йиғиштириб кетди.
— Овқатдан ол, болаларинг яхшими? —кўнгил сўраган бўлди Зарнигор.
— Тинч. Ман ойимланикидаман хозир. Шериги тинглаётганини билиб давом этди.
— Эрим телефонимни титкилаб, жанжал кўтарди, уришиб қолдик.
— Ёмон нарса бор эдими?
— Мақсуд Алижонович ёзган СМСларни ўқиб қолибди.
— Нима деяпсан!? У нега сенга хабар ёзади. Иш бўйичами?
—Ажойибсан-а? Нимага иш бўйича ёзаркан. Ёқтириб қопти мани! Шунақа десам, манави сувилонниям авраб юрган экан.

Сайёра ҳозир кетган ҳамшира ҳақида гапираётган эди.
— Вой товба, роса хотинбоз эканлар-ку шифокор жаноблари!
Зарнигор ўртоғига қараб тураркан, секин давом этди
—Тўғрисини айт, эринг ҳайдаб юборганига ачиняпсанми, ёки ҳамширани гапигами?

Сайёра ўзи ҳам билмасди, нега йиғлаётганини.

Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар, айниқса, нопоклик инсонни ҳароб қилишини тушунмаётган дугонасига ҳозир гапиришнинг фойдаси йўқлигини сезган Зарнигор секин ўрнидан турди

— Кетма, деди.Сайёра,- айт энди нима қиламан?
— Эрингдан кечирим сўрайсан, катталарни аралаштирасан, ялинасан. Тавба қиласан, садақалар берасан, ярашиб оласан, иншааллохҳ

—Йўқ, ҳаммаси тугади, қайнонам яраштирмайди, бунақа бузуқ келин керак эмас,-деди. Кейин йиғи аралаш сўради.
— Зарнигор, кўп совчилар келган деб эшитганман, ўзинг нимага турмушга чиқмагансан? Нимани, кимни кутяпсан?
—Бургутимни!

У ўзига тикилиб, хатто йиғидан тўхтаб қолган дугонасига батафсил тушунтиришни лозим кўрди.

—Бургут ўз фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласанми?

Бу жараён жудаям ҳайратланарли кечади. У дарахт ёки бирор бутадан кичик шохча синдириб олади, уни тумшуғида тутганча баландга кўтарилади ва тумшуғидаги шохча билан айлана бошлайди. Атрофида нар бургутлар йиғилиб парвоз этади. Шу пайт у тумшуғидаги шохчани тушириб юборади ва кузатади. Бургутлардан бири шохчани тутиб олиб, оҳисталик билан унга олиб келиб топширади. У эса шохчани олиб, уни яна ташлаб юборади. Бургут  яна тутиб олади, яна унга қайтаради. У эса яна ташлаб юборади... Ва бу ҳолат жуда ҳам кўп марта такрорланади. Агар нар бургут маълум муддат давомида ва бир неча марта тушириб юборилган шохчани ҳар сафар тутиб келтириб берса, бургут ўша нар бургутни танлайди ва улар бирга яшай бошлайди.

Ушбу ҳаракатларда қандай маъно яширинганлиги уларнинг кейинги ҳаётида кўринади.

Улар биргаликда тоғ чўққисига кўтарилади, мустаҳкам ўсимлик пояларидан ин қуради ва иккала бургут ҳам танасидан ўз тумшуғи билан патларини юлиб, инларини тўлдиради, барча тешикларни ёпиб, уяни юмшоқ ва шинам маконга айлантиради. Она бургут бу ерга тухум қўяди ва иккаласи полапон бургутчалар дунёга келишини кута бошлайди. Бургутчалар тухумдан чиққач(улар жуда кичкина, заиф ва яланғоч ҳолатда бўлади), ота-онаси уларни то бироз қувватга киргунича парваришлайди. Қанотлари билан ёмғирдан, қуёш нурларидан асрайди, уларга сув, озуқа ташийди, ва бургутчалар аста катта бўлиб боради. Уларнинг патлари ўсиб, қанотлари ва думлари бақувватлашади. Ҳали бироз кичик бўлса-да, уларни пат қоплайди. Шу пайт ота ва она бургут вақт келганини англайди...

Ота бургут уя четига қўниб олиб, инни қанотлари, тумшуғи билан уриб силкитади, сабаби у уядан ҳамма пат ва момиқни тушириб юбориши,  бошида ўзлари шоҳ-шаббадан ясаган қовурғанигина қолдириши керак. Полапонлар эса, ушбу қаттиқ, ноқулай уяда ўтиришар экан, нима бўлаётганини тушунишмайди ҳам: ахир ота-оналари уларга жуда ғамхўр ва меҳрибон эди-ку. Бу орада она бургут қаердандир кичик бир балиқчани тутиб келиб, атайин полапонларига кўриниб турадиган узоқликка қўниб олиб,  уни аста майдалаб ея бошлайди.  Полапонлар уяда туриб очлигини билдириб чуғурлай бошлайди. Ахир, илгари бундай эмасди-ку...   Ота-онаси уларга емиш берарди, сув берарди. Энди эса ҳаммаси тамом бўлди: инлари қаттиқ ва ноқулай, ота-онаси эса уларга озуқа ҳам бермай қўяди
Полопонлар оч қолмаслик учун инидан чиқишга ҳаракат қилади.

(Давоми бор)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#bahor_yaqin

5-қисм

Баҳор яқин

Аёл илдам туриб Зарнигорни қучоқлаб олди.
— Сизга нима бўлди?
— Излаган нарсамни топдим,-ўпкаси тўлиб йиғлаб юборди қиз.
— Машааллоҳ.
Анча гаплашиб ўтирдилар. Зарнигор илк бор юрагини тўкиб солди. Аёл сабр билан, гапини бўлмай эшитди. Қиз қалбидаги ғалаёнлар, ўзлигини қидириш йўлидаги сарсонликлар — оламга сиғмай бораётган руҳнинг иймон-тавфиққа интилиши эди.
Аллоҳим суюкли бандаларидан яна бирига синов бериб, ҳидоятга бошлаётган эди.
Қиз узоқ гапирди; одамларнинг таъна-дашномлари ҳақида, ота-онасининг армонлари, ўзининг орзулари ҳақида. Муслима билдики, ёнида иймон ҳаловатини излаётган вужуд турарди.

Аёл оҳиста гап бошлади

— Ҳар бир инсон Ислом фитратида туғилади. Отаси, ёки онаси тарбиялаш жараёнида уни диндан узоқлаштириб юбориши мумкин. Сиз ҳам ўша фитратингизда бор нарсани—иймон ҳаловатини излаяпсиз. Дунёдаги энг улкан бахт— Аллоҳни танишлик. Бу иш унинг меҳрибонлигидан умидвор бўлиш, қаҳру ғазабидан қўрқиш билан амалга ошади. Оддий қилиб айтганда; болалик пайтингизда бир гуноҳ қилсангиз, ота-онангиз томонидан жазоланишингиздан қўрққанингиз, ёки мактабдан аъло баҳо олиб келсангиз рағбатланишингизни билганингиз каби...
Ҳар бир ишни Аллоҳ кўриб турибди, деб бажариш лозим. Қадарингизга ёзган тақдирга ҳам сабр қилсангиз, иншааллоҳ бир ҳикмат кўрасиз...
— Ҳаловат топишим учун биринчи нима қилишим керак?
— Намоз ўқишингиз керак!

Зарнигор ўша куни ишдан чиқиб тўғри Чорсуга борди. Енги узун, ўзи тўпиғига тушадиган кўйлак, бршига каттароқ рўмол — ибодат учун либослар, намоз одоблари ёзилган китобча сотиб олди..

Ҳўл сочларини қуритишга сабри чидамай, йиғиб олгач, рўмолни ияги остидан ўтказиб ўради. Уйда совға-саломга келган, неча йилдан буён эгасини кутаётган ғариб жойнамозлардан бирини олди, отасидан қиблани сўраб, жойнамозни ёзди. Китобчага қараб- қараб номоз ўқишни бошларкан, «Субҳона роббиял аъло», дея саждага бош қўйган чоғи ўз-ўзидан йиғи кела бошлади. Қайта-қайта шу жумлани ихлос билан такрорлар ва бундан ҳузур-ҳаловат топарди. У ҳозир Роббисига энг яқин ҳолатда эканлигини ич-ичидан ҳис қилмоқда эди.

Намоз—саодат экан!
Намоз сен учун дунёдаги энг меҳрибон зотга таслимият экан!
Намоз— ҳузур, намоз—ҳаловат экан!
Намоз— буюк Аллоҳ билан боғловчи кўприк экан!
Қизнинг кўнглидаги ғашликлар бир зумда тарқаб етди. Руҳида бир енгиллик билан ўрнидан турди!

Зарнигор бўш қолди дегунча, Муслиманинг олдига кирар, унинг ҳар бир гапини ихлос билан тинглар, айтганларини сўзсиз бажаришга ҳаракат қилар эди.
Аввал орзулари ҳақида бировга айтишга уялган бўлса, энди кафтини очиб, истаган нарсасини сўрайдиган, бу ихлоси ўлароқ дуолари ижобатига тўлиқ ишонар,
руҳи тетик, ҳаётига мазмун инган эди.
У шифохона эшигини ёпди, йўл-йўлакай тугмаларини солиб, қўлқопини кийди, кун совуқ, бироз изғирин ҳам бор, қорлар эримаган эди. Уйига тезроқ етиб олиш учун қадамини тезлатди.
Шу пайт кимдир қор отди. Гарчи қор бўйнига енгилгина урилган бўлсада унинг аччиғи келди. Ортига бурилиб устига қалин куртка, бошига оппоқ қулоқчин кийган одамни кўрди. У узоқдан сирғаниб-сирғаниб ўзи томон келаётган йигитни яқин келгандагина таниди
—Минг бор, узр, шундай қилмасам кетиб қолар эдингиз, чақирай десам, исмингизни билмайман.
—Ассалому алайкум, Азимжонни чақириб берайми?
— Йўқ, у билан гаплашдим. Сизга раҳмат айтмоқчи эдим. Уйингизга олиб борибсиз.
— Арзимайди. Майли, соғ бўлинг.
—Шошманг, олиб бориб қўяман. Зарнигор бошини сарак-сарак қилиб, олдига ўгирилди, тез-тез юриб кетиб қолди.

Ота-онаси қизининг чиройи очилиб қолганидан хурсанд эдилар. Кейинги пайтларда ибодатдан лаззат топаётган Зарнигорнинг қалбига сакинат ҳам кириб келганди

У палаталарни айланиб бўлгач, ошхонага тушди. Сайёра йиғлаб ўтирар, ёнидаги ҳамшира зўр бериб нимадир гапириб берарди.. У ўзи билан олиб келган овқатни микротўлқинли печга тиқди. Унгача каттагина қаҳва пиёлага чой дамлади.

(давоми бор)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#bahor_yaqin

Баҳор яқин
(4- қисм)

Йигит машинани тўхтатди. Қиз чаққон тушиб, енгил нафас олди. Хайр-маъзурни насия қилиб қоқилиб-суқилиб кета бошлади.
Уйга келди, ҳеч кимга қарамасдан хонасига кириб тўкилиб-тўкилиб йиғлар экан, ўзини хорлангандек , гуноҳкордек ҳис қилар, шу топда номаълум жойга кириб қолиб, чиқиб кетишга йўл топа олмаётган йўловчига ўхшарди.

Энди ишга ҳам ўлганининг кунидан борар, ҳеч кимни кўргиси келмас, ўзини Мақсуддан олиб қочиб юрарди.
Зарнигор йиллар ўтган сари эркакларга нисбатан нафрати ошиб борар, бири хотини билан ажрашган, бири хиёнаткор яна бири хотинбоз, бири дангаса...
Ё, унга фақат шунақаси учрайди.
У турмуш ўртоғини бургутдек бўлишини истайди. Ичидагини бировга айтмайди, аммо шу ёшида ҳам ўзига уйланмаган йигит учрашига ишонади.

Шу якшанба Азимжонни олиб келди. Келинойиси уйига кетган эди. Ўзи яхшилаб ош дамлади. Кирларини ювди. Уколларини уйда солди.
Иккаласи анча гаплашиб ўтирдилар.
Шу куни боланинг онаси чет давлатга ишга кетганини билиб қолди. Отаси Ўзбекистонда ишлар, оилада ёлғиз фарзанд экан.
"Агар турмушга чиққанимда ҳозир Азимжон тенги ўғлим бўларди"— деб ўксиб қўйди.

Мақсуд Алижонович уни кўрса, бошқача қараб қўяр, қизнинг ўз-ўзидан кайфияти тушиб кетарди.
Ишидан шу одамни деб, уйидан акаси ва келинойисини деб кўнгли совуб юрган пайтда шифохонага ўзи тенги бир аёл келиб, люкс палатага жойлашди.
Ҳамма палатадаги оналар доим ҳаётдан норози, кайфиятсиз, тушкун, ношукур бўлсалар, бу аёл бошқача эди. Қачон қарама ё номоз ўқиган, ёки боласининг бошида Қуръон ўқиган, ёҳуд бошини қуйи экканча тасбеҳ ўгириб ўтирар эди.

Кечаси боласининг иситмаси баланд бўлди. Зарнигор ҳамма болаларнинг иссиғини ўлчаб чиқаётган эди ўт бўлиб ёнаётган болакайнинг баланд иситмасини кўриб шошиб қолди.
— Вой, жуда баландку. Нимага врачни чақирмадингиз?
— Сабабини қиляпсизлар, иншааллоҳ яхши бўлади. Аллоҳ ўзи меҳрибон, сабримиздан ортиғини бермайди.
Зарнигор бунақа фикрлайдиган онани биринчи марта кўриши эди. Аксарият аёллар дод-вой қилиб, камига шифокорларни айблаб, ҳаммани оёққа тургизарди.
Унинг хаёлларини яна шу аёлнинг гаплари бузди

—Бизинг меҳрибон Аллоҳимиз бор. Усмонхўжамга ўзи шифо беради, иншааллоҳ.

Шифокор ёзиб берган кўрсатмага биноан болага иситма туширувчи муолажа қилинди. Зарнигорнинг шу ерда қолгиси, негадир, аёл билан гаплашгиси келарди.
Кейинги палатага ўйчан кириб борди. Бу палатада "ичак тутилиши" билан оғриган бола бор. Кирса, болакай оғриқдан инграб ётар, онаси телефон титкилаб ўтирган экан.
— Вой тугабдику! Айтсангиз бўладику, тугади деб! -у тезликда болани осма уколдан озод қилди.
Аёл ҳар доимгидек ўзига ёпишди.
— Мен қайдан билай? Чакагинг ўчкурнинг овозини қаранг!,-деди боласига қараб. Қонимга қорайиб кетдим, банисани овқатиям жонимга тегди.
Зарнигор индамади. Ишини битириб, шу хонадан тезроқ чиқишни истади.

Азимжон уни доимги табассуми билан кутиб олди.
—Яхшимисан, ўртоғим?
—Отдекман!
—Тойчоғдек, дегин, —.кулиб гапирди Зарнигор.
Бояги боладан яна хабар олгани кирди Аёл жилмайиб, фарзандининг бошини силаб ўтирибди.
—Алҳамдулиллаҳ, иситмаси тушди,-деди аёл.

Кечқурун ҳамма ишини битириб соат бирларда аёлнинг олдига кирса, бола пишиллаб ухлаб ётар, онаси жойнамоз устида эди. У бироз қараб қолди, кейин эшикни ёпиб, ортга бурилди.
—Кираверинг, дўхтир,— деди жувон, сўнг жойнамозини тахлаб, жавоннинг тепа қисмига жойлади.
—Безовта қилмадимми?
— Сираям. Ҳижолат бўлманг. Таҳажжуд ўқидим.
—У қанақа номоз?
—Тунда бир ухлаб олгандан кейин ўқилади, “Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Чунки бу намоз ҳамма ухлаб ётган вақтда ўқилгани учун риёдан узоқ, ихлосга яқин бўлади.” деган Ҳадис бор.

Таҳажжуд намозини кечанинг охирги учдан бирида ўқиган яхши. Чунки ўша пайтда Аллоҳ таоло дунё осмонига тажалли қилган дуо, сўров ва истиғфорларни тўсиқсиз қабул қилаётган бўлади.  У вақтда банданинг қилган дуоси Аллоҳ таоло томонидан дарҳол қабул бўлади, сўраган нарсаси берилади, гуноҳлари кечирилади.

Зарнигор ўз-ўзидан қалтирай бошлади. Вужудига титроқ кириб борарди...

©️ Феруза

(давоми бор)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#bahor_yaqin

Баҳор яқин

(3 қисм)

Янги шифокор ҳамма билан чиқишиб кетди. Одамлар билан масофа сақлаб гаплашадиган Зарнигорга ҳам ҳазил-ҳузул қилар, қиз ерга қараганча синиққина жилмайиб қўярди.
— Янги йилда ўтирар эканмиз, Жой гаплашиб келишибди, қоласанми?
—Биласанку, ўтиришларга хоҳишим йўқ.
—Тавба,— деди Сайёра, — бошингда эринг бўлмаса, ҳар қадамингни ўлчайдиган қайнонанг бўлмаса, маза қилиб ўтирмайсанми? Биз шунча тўсиқларни енгиб ўтиряпмизу
—Зарнигор индамади. Ўрнидан туриб палаталарни айлангани кетди.
Азимжон деразани очиб гаплашар, хонадоши "ойнани ёп!" деб бақирар эди.
Тунов кунги йигит келибди. Зарнигорнинг ҳаёлига ғалати ўй келди.
— Азимжон, деразани ёп, иссиқроқ қийин, ташқарига чиқамиз, ҳовлида гаплашасан,—деди. Боланинг касали оғирмас, унга тоза ҳаво фойдали.

Шифохона биносини айланиб ўтдилар. Тунов кунги йигит Азимжонни бир кўтариб, ерга қўйди. Зарнигор билан сўрашди.
—Сизларга ўн беш минут вақт, кейин келиб Азимжонни олиб кириб кетаман,-деди у кулиб.
Ўн беш минут эмас, ярим соатда қайтиб келди.
— Раҳмат, Азимжоннинг кийимларини ювиб берибсиз, овқатларингизни ҳам мақтади. Аллоҳ рози бўлсин.
— Арзимаган иш-ку, ҳижолат бўлманг,—Зарнигор қизариб кетганини ўзи ҳам сезди, болага қараб
—Кетдикми?—деди.

Келинойиси уни "хушхабар" билан кутиб олди.
— Аммамнинг ўғлига тегмадингиз,, ана уйланяпди.Ўтираверинг униси ўпоқ, буниси сўпоқ, деб...
— Бахтли бўлишсин. Ҳозир тўхтатмаса, соатлаб гапиради келинойиси.
Индамай уйига кирди. Отасининг оёқларини ювди, кийимларини алмаштиришга ёрдам берди. Кейин уколларини солиб қўйди. Онасининг қон босимини ўлчади, мўлтираб турган нигоҳларга қараб бир оз гаплашгиси келди.
— Ойи, сиз мени кўп ўйламанг. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Чет элда ўттиз ёшдан кейин турмуш қурадилар. Менинг ҳам ўз орзуларим бор. Келинойимнинг гапларига эътибор берманг, мен уйланмаган йигитга тегаман. Қаердадир бордир шунақасиям. Ўзимга ўхшаб кечикиб юргани...

Онасини овутгани куч топди, аммо ўзи уйга кириб йиғлаб олди.
Ўзи эрга тегаман деб ўлиб тургани йўқ, одамларнинг гапидан чарчади, холос.

Зарнигор дугоналарининг қистови билан байрамга борадиган бўлди. Онаси ҳам "Ёзилиб келасан, бориб келақол", — деб жўнатди. Янги, оҳорли кўйлак киймаганига анча бўлибди. Сочларини турмаклаб, бироз пардоз қилган эди, чандон очилиб кетди.
Тошкентдаги кафелардан бирининг ертўласида ўтирдилар. Ҳамма ўйин-кулгу қилар, негадир Зарнигорнинг кўнгли ғаш эди
" Бекор келдим", ҳаёлидан шу ўй кетмай қолди. Баланд мусиқадан ҳеч нима эшитилмаётганди. У Сайёрага қўли билан "Ман кетдим", деб ишора қилди. Кўчага чиқиб эркин нафас олди. Номаҳрам эркак ва аёлларнинг бунақа аралаш ўтириши, рақсга тушиши унга ёқмас, одамлари ўзини мусулмон ҳисоблайдиган миллатда мусулмончиликнинг оддий белгилари ҳам йўқолиб бораётгандек туюларди.
Ташқарига чиқиб енгил нафас олди. Баъзилари эрини алдаб, кимдир қайнонасини лақиллатиб, сал инсофлилари рухсат олиб, айримлари, умуман, айтиб ҳам ўтирмай бу шайтон базмга келган эди.
Зарнигор яёв юриб кетди. Кўнглидаги ғашлик, барибир, тарқамаган эди. Бир пайт ёнига оппоқ машина келиб тўхтади.
Ойнасини туширгач, таниди Мақсуд Алижонович!
—Зарнигор, ўтиринг, уйга олиб бориб қўяман!
—Йўқ-йўқ, ўзим кетаман, раҳмат. У қадамини жадаллаштирди. Янги шифокор қайсар экан
— Ўтиринг, маслаҳатлашадиган гап бор!
Одамлар ўзига қараётганидан уялган қиз машина эшигини қандай очганини билмай қолди.
Қимтиниб, машинанинг бир бурчига ўтириб олди.
—Қаерда турасиз? У зўрға манзилини айтди. Ёмон иш қилгандек сиқилиб борар, кўнгил ғашлиги тобора ортар, тезроқ шу машинадан тушиб қолгиси келар эди.
Маслаҳати бор одам анча жойгача миқ этмай кетди. Кейин
— Зарнигор биласизми, сиз бошқачасиз?-деди.
Қиз индамади. Йигит унинг
"Қанақа эканман," -дейишини кутган шекилли, у ёғига гап тополмай қолди.
— Шу келинойингиз билан гапимиз тўғри келмайди-да, сиздек аёлим бўлишини орзу қилапдим.

Йигит ёлғон гапираётгандек туюлар, Зарнигорни ёқимсиз бир нарса бўғаётгандек мазаси бўлмай борарди.
—Мана келдим! У деярли ҳайқириб юборди!

(давоми бор)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мен эркак бўлганлигим учун, баъзи эркакман деб , ўзининг ҳақларини талаб килиб, ўз завжаларининг ҳақларини адо этмай юрган эркакларнинг бундай харакатларидан қаттиқ уялдим, бошим эгилди, юрагим эзилди 😪

Эркакларимизнинг масъулиятсизликлари, шаъриатни билмасликлари, жоҳилликлари сабаб, аёлларимизга зулм қилдилар. Бундай холатга келишликда қисман менинг ҳам улушим бор, Аллоҳ авф этсин, чунки мен уларга Ҳақни етказмадим 😪 ёмон йулдан қайтармадим 😪 .

Сизнинг ўз фикрингизда қатъий туриб олишингиз, мени қаттиқ ўйлантирди.
Нега, бунчалик эрларидан безишди.
Ахир саҳобалар даврида аёллар ҳимояни эрларидан топар эдиларку.

Ҳаа, эрлар шижоатни йўқотди, эрлик ваколатини уларга бериб, аёллик ваколатини ўзларига олдилар, жоҳиллар золим бўлди, илм оёк ости, нафс бош устида бўлди.😪

Эй муслима опа -- сингилларимиз бизларни кечиринглар, мени кечиринглар 😪
Ўйлаб ўтириб, қаттиқ хафа бўлдим, ва уйланмаган йигитларга шу сўзларни айтгим келди.

Сизлардан олдинги эрларнинг килган ишларини такрорламанг, токи аёлларимизнинг, ўз эрлари устидаги ҳақларини ўрганмасдан туриб, уйланманглар!

Уларнинг, келажакда буюк фарзандларни тарбия қилиб вояга етказадиган буюк оналар бўлишлигини ҳис килмай туриб, уйланманглар!

Аёл нозик хилқат, у доим меҳрга муҳтож, агар меҳр беришни билмасангиз, уйланманглар!
У, ҳимояга муҳтож, агар ҳимоя қила олмасангиз, уйланманглар!

Битта қиз, тўрт тоифа эркакни ё жаннатга ёки дўзахга ўзи билан олиб кирар экан:
1.Отаси.
2.Ака ёки укаси.
3.Эрини.
4.Ўғил фарзанларини.
Масъулиятни қўлга ололмасангиз, уйланманглар!

Эй йигитлар, меҳр -- муҳаббатли бўлолмасангиз, уйланманглар!
Раҳм -- шафқатли бўлолмасангиз, уйланманглар!
Кўзидаги ёши Сизнинг каҳрингиз, ғазабингиз туфайли бўлса, уйланманглар, токи ғазабингизни тийиб олишни ўрганмагунингизча.

Чунки пайгамбаримиз Мухаммад саллоллҳу алайхи васаллам шундай деб марҳамат килганлар, ғазаб, гуноҳларнинг бошидир, ғазаб сабаб кўп гунохлар туғилади, Сиз ғазабингиз чиққанда ғазабингизни тийинг, мен жаннатга кафилман деганлар.

Бир муслима аёлнинг ноласи юрагимни парчалаб юборди, бу сўзларни шу сабаб айтишга қарор қилдим 😪😪😪

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#qalblar_egasi

Қалблар эгаси

(боши👆👆)

2-қисм

—Айтганча, бу сизга экан. У қўлимга ширинликлар солинган чиройли қоғоз қути узатди. Устида атиргули бор эди. Қандай қилиб қўлидан совғаларни олганимни билмай қолдим.
Йигит уйга олиб келиб ташлади. Бу учрашувимиз менга ёқмади. Назаримда, ҳаммаси бошқача бўлиши керак эди.
Остонадан кирмасимдан ойим қўнғироқ қилишни бошладилар.
—Қанақа куёв, ёқдими?
—Билмасам, ойи, совуқроқми?
—Оббо, қаердан била қолдинг совуқлигини? Бўпти, уйда гаплашамиз!
Ўша куни кўнглимга ўрнашган ғашлик кечқурун куёвга ёққаним ҳақидаги хабар келганда ҳам, ота-онам қуда томонни суриштириб келганда ҳам, фотиҳамиз бўлганда ҳам тарқамади. Бизнинг тайин қилинган—мен совға оладиган дабдабали учрашувимиз ҳам қандайдир совуқ ўтди. Балки менга шундай туюлгандир? Эҳтимол, бу қўрқувдир? Ким ҳам учиб-қўниб эрга тегади? Ҳамма ҳам шунақа қилиб турмушга чиқса керак.
Ойим иккимиз бугун чинни бозорга борамиз.
—Ойи, шуни нимасига ишқибоз бўлиб мени узатябсиз? Нимаси ёқди шу оилани сизга?
— Билмасам, болам, онаси ёқди шекилли. Менимча қайнотанг яхши одам. Қайнонангни авайлаган. Ёш кўринади жуда ҳам. Мени қара, мактаб адо қилди. Қоғоз адо қилди мени. Энди қирққа кирдиму олтмишга кирганга ўхшайман. Аёлларни авайлайдиган оилага ўхшади. Данғиллама ҳовли жой, маза қилиб яшайсан, болам.
Манга ўхшаб эрта қаримайсан.
—Сиз дунёдаги энг чиройли аёлсиз, ойи! Йўлнинг ўртасида онамни қучоқлаб олдим
—.Мен сиз учун ҳам бахтли бўлишим керак, ойи, мана кўрасиз, албатта бахтли бўламан. Тавба, шу сўзларни айтишим билан кўнглимдаги ғашлик тарқаб кетгандек бўлди.
Куёвнинг исми ажойиб. Бўрон. Курсдош дугоналарим унаштирилган йигити билан эрталабгача телефонда гаплашиб чиқишини айтади, биз кунора ўн дақиқадан ортиқ гаплашмаймиз. Балки, шу ҳам тўғридир.

Бугун келин кўйлак танлаймиз. Бўрон ака машинада олиб кетди
Машина ичидан ёқимли куй таралар, сал очиқ ойнадан майин шамол кирар, ёнимда барваста йигит. Бўлди-да, нима керак яна?
Бўрон ака очиқ-сочиқ кийимлар танласам ҳам индамас, назаримда, ижарага келин кўйлак берадиган шу жойдан тезроқ кетгиси келарди. Ва ниҳоят битта кўйлакни танладим.
—Ўзингизга ёқса, бўлди-да! Кетдикми? Овқатланамизми?
—Майли, — дедим секин.
Биз турк таомлари тайёрланадиган емакхонага кирдик. Шинам, сокин жой экан. Бўрон ака шу ерда ҳам телефондан бош кўтармас, менга умуман мулозамат қилмас эди.
Яна кўнглимга ғашлик ўрнашиб олди. Тўйга бир ҳафта қолган, биз ҳали ҳам қалбан яқинлашиб кетмаган эдик.
—Ойи, менимча унга ёқмайман...—дедим секин. Назаримда гапим тўғри онамнинг юрагига қадалди. Ранги оқарди.
— Нима деяпсан? Нимага унақа деяпсан?
—Менимча, унинг севгани бор, ойи. У жудаям бефарқ. Ё ўзи шунақа бўладими?
— Билмасам, болам. Шошиб қолдикмикан?Энди нима қиламиз?
— Кўнглим ғаш, ойи.
—Мен аммаларинг билан маслахат қилиб кўрай, болам?
Аммаларим фотиҳани бузмайсиз. Ҳамма яхши оила деб мақтади деб овутган бўлдилар.
Ўшанда мен Ислом динидан, умуман, хабари йўқ қиз эдим. Ҳозир воқеаларни сизга сўзлаб бераётган ёшимда бўлганимда Истихора номозини ўқиган бўлардим ва Аллоҳ ўзи чиройли ечим қилиб берарди. Аммо инсон боласи тақдирига ёзилган кунлардан қочиб ҳам кетолмайди-да.
Хуллас, иккиланишлару кўнгил ғашлиги билан тўй ҳам ўтди.
Кенг ҳовли, қасрмонанд уй, доим иш билан банд, уйда камдан кам бўладиган қайнотам, ҳеч ким билан иши йўқ беозор, ҳаётдан шод, бахтиёр, қалби очиқ қайнонам, телефондан ортса менга вақт ажратадиган турмуш ўртоғим, иккита бир-биридан яхши,,беғубор қайнисингилларим. Бир қараганда тўкис, ҳамма орзу қиладиган. бахтли ҳаёт.
Ўқишга бориб-келиб юраман.
Келинлик юмушлари қийин эмас. Бир ҳафтада икки марта уй тозаловчи келиб кетади, қолган пайт ўзимиз эплаймиз. Кирни ҳам идиш-товоқни ҳам машина ювади. Ҳовли-жойлар мармардан, уни ҳам тозаловчи келиб ювиб кетади. Овқатларни ҳам кўпинча буюртма қиламиз, ёки қайнонам, қизлар билан бирга яхшироқ жойда овқатланиб келамиз. Аммо...Минг афсуски, турмуш ўртоғимнинг менда кўнгли йўқ эди. Энди буни аниқ била бошлагандим. Мен борманми, йўқманми, фарқи йўқ эди...

(давоми бор...)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥IFFAT🔥 yangi qismlar uchun endi toʻlov 8000 soʻm!!! Toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar @A_lixan ga murojaat qiling!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИФФАТ_2 9.

Эрта тонгда уйғонганимда, кайфиятим анча яхши эди. Елкамда турган Беҳруз акани қўлини аста суриб, ўрнимдан турдим.
Юз-қўлимни ювиб, кийиниб бўлгач, Беҳруз акани тоза кийимларини тайёрлаб. Ишларимни қилиш учун чиқиб кетдим.
Ҳовлиларни тозалаб, нонушта тайёрлашга киришганимда, ойижон чиқдилар.
—Ассалому алайкум, -дея дамлаган чойимдан ойижонга қуйиб узатдим.
—Ваалайкум ассалом қизим. Раҳмат, барака топинг.... -чойни оларкан, яна бир икки дуо қилдилар.
—Ойижон мен ўғлингизни уйғотиб чиқай. Ишга кеч қолмасин.
—Борақолинг.
—Мен шу ердаман. -ойижон «бораверинг» дегач, эшик томон юрмоқчи эдим, Беҳруз ака, гапириб кириб келдилар. —Шаҳноз бор машинани «завад» қилиб тур.
Эшикдан кириб-кирмай, менга машина калитини отдилар.
Мен илиб олдим, бу қилиғи қандайдир кайфиятимга ижобий таъсир қилди.
—Бирга нонушта қилсангизчи.
—Ойижон, эрталабда мажлис бор кеч қолмай.
—Ҳа майли болам, омадингни берсин.
Чиқиб кетар чоғим улар суҳбатлашиб қолдилар.

🍃🍃🍃

—Тайёрми? -машинани кўчага олиб чиқиб қўйдим.
Беҳруз ака, эшикни очиб сўрадилар.
—Ҳа тайёр, яхши бориб келинг. -ўрин алмашдик, мен пастда улар рулда.
—Яхши ўтиринглар. Сенга бирон нима олиб келайми?
—Кечга айлантиргани олиб чиқинг. -дедим, уйда ҳамма нарса бор. Нимаям олиб келинг дейман?
Ундан кўра зерикдим, айлангани чиқгим келди. Рости оилавий дам олиш ҳам татимагандида.
—Майли, тушликдан кейин ишларимни реъжалаб, аниғини айтгани қўнғироқ қиламан. -деди бироз ўйланиб.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИФФАТ_2. 7


—Тушунмадим? -Беҳруз менга синчков қаради.
—Айтяпманку, қачон? Ким билан? Нима қилганизи эслолмайдиган даражадасиз...
Яхши бориб келинг.
—Шошма! -ортимга бурилиб, кетоётганимда, қўлимдан тутиб қолди. —Нималар деб валдираяпсан?
—Валдирашни сизга чиқарган. Кеч қоляпсиз. Келсангиз гаплашиб олардик.
Қўлимни силтаб олдимда, уйга кириб кетдим. Беш дақиқалар ўтиб Беҳруз акани машинаси кетганини овози келди.
Нега беш дақиқа?
Ўйланиб турдими шунча пайт?


🍃🍃🍃

—Ҳўш нима гапинг бор эди менда? -кечки овқатдан кейин, токи ошхонани йиғиб келгунимгача ҳам севимли тебранма стулида ўтирганча кутаётган экан.
—Ухлаб қолгандурсиз деб ўйлагандим. Яхши уйғоқ экансиз. —дедим, ётоқ четига омонат ўтирди. —Сиздан жавобимни беришингизни сўрамоқчиман. -овозим ўзимга жуда заиф эшитилгандек бўлди.
—Нимааа? -Беҳруз акани юзи ўзгарди. —Сен эсингни еганмисан? -деди ёв қараш қилиб.
—Эсим жойида, ҳар қалай, Беҳруз акааа деб, Аҳмад акани бўйнига осилиб кетаётганим йўқ. Одамларни ажрата оламан.
—Аҳмад акани қаердан танийсан? -Беҳрузни акани жаҳли чиқди. Аҳмад ака бу қўшни эркак эди. Гапим ғурурига теккани аниқ. Қўлимни жуда қаттиқ сиқиб олганидан жоним оғриди.
—Буни гап келганда айтдим. Қўйиб юборинг мени. -силтаниб ўзимни ортга олиб, алам билан қарадим.
—Чет элга магистрга ўқишга қабул қилиндим. Ўқимоқчиман. -дедим қатъият билан.
—Сен ақлдан оздингми? Қандай қилиб, эрли, оилали бошинг билан четда ўқимоқчисан? -тутамадику, шундан сал беридан қайтди Беҳруз ака бу гапимдан.
–Шу сабаб жавобимни берингда, мен мустақил бўлмоқчиман.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💖 Ayollar Uchun: O'zingizni Qadrlang va Sevishdan Qo‘rqmang!

🌸 Siz eng muhim odamsiz! Ba'zan hayotning shiddatli oqimida o‘zimizni unutamiz. Kun bo‘yi oilaga, ishga, uy yumushlariga vaqt ajratamiz, ammo eng muhimi – o‘zimizga vaqt ajratishni esdan chiqaramiz. Lekin, unutmaslik kerak: Baxtli ayol – baxtli oila, baxtli jamiyat demakdir!

💎 O‘zingizni qadrlashning 5 asosiy qoidasi:

1️⃣ O‘zingizni seving! 💖

Kimdir sizni qadrlashini kutmang, avvalo o‘zingiz o‘z qadringizni biling. O‘zingizni qanday ko‘rsangiz, dunyo ham sizni shunday qabul qiladi.


2️⃣ O‘zingizga vaqt ajrating! ⏳

Dam olish, kitob o‘qish, sayr qilish yoki shunchaki sokin muhitda choy ichish ham ruhingizni tetiklashtiradi. Har kuni o‘zingiz uchun hech bo‘lmasa 30 daqiqa ajrating.


3️⃣ O‘z sog‘lig‘ingizga e’tibor bering! 🍏

Go‘zallik va ichki quvvat – sog‘lom turmush tarzidan boshlanadi. To‘g‘ri ovqatlanish, jismoniy mashqlar va yaxshi uyqu sizning eng yaxshi sarmoyangizdir.


4️⃣ Atrofingizni yaxshi insonlar bilan to‘ldiring! 🤝

Hamma bilan do‘st bo‘lish shart emas. Sizga motivatsiya beradigan, ruhiy quvvat bag‘ishlaydigan odamlarga yaqin bo‘ling. Hayotingizdan negativ insonlarni chiqarib tashlashdan qo‘rqmang!


5️⃣ Baxtni ertangi kunga qoldirmang! 🌈

"Baxtimni ertaga topaman" deb o‘ylamang. Hozirgi lahza ham sizga huzur bag‘ishlashi mumkin. Har bir kichik narsadan zavqlanishni o‘rganing.


🌟 Bugun o‘zingiz uchun nima qildingiz?

📌 Bir piyola issiq choy ichdingizmi?
📌 Yangi narsa o‘rganishga harakat qildingizmi?
📌 Yoki shunchaki oynaga qarab, o‘zingizga “Men juda ham go‘zalman” dedingizmi?

💬 Fikrlaringizni izohlarda qoldiring! Siz o‘zingizni qanday qadrlaysiz? 💕

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АЁЛ...

• Аёл қизлигида ота-онасига жаннат учун эшик бўлади
• Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- Кимнинг учта қизи ёки опа-синглиси бўлса, уларга яхшилик қилса албатта жаннатга киради!
Термизий ривояти.

• Аёл турмушга чиққанида эрининг динини комил қилади.
• Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- Банда уйланса динининг ярмини комил қилибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақвода бўлсин!
Байҳақий ривояти.

• Аёл она бўлганида жаннат унинг оёғи остида бўлади.
• Далил:
Муовия ибн Жаммоаҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ғазотга чиқиш учун изн сўради. Шунда у зот:
- Онанг борми?- дедилар. У:
- Ҳа,- деган эди:
- Бориб онанга қара, жаннат унинг оёғи остида!- дедилар.
Насоий ривояти.

• Илмни тарқатишни унитманг!)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bugun IFFATni joylay olmayman. Ish kunim ogʻir otdi. Charchadim. Kutmanglar deb bildirgi beryapman. Xudo xohlasa ertaga oz vaqtida joylanadi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ДИҚҚАТ #МУҲИМ

БЕМАЛОЛ ПАРХЕЗ ҚИЛМАСДАН ХАМ ОЗИШ МУМКУН 😱

БУ УСУЛДАН КEЙИН КУНИГА 1 КГ ДАН 10 КГГАЧА ОРТИҚЧА ШЛАКЛАДАН , АХЛАТДАН ТОЗАЛАНИБ ВАЗН ЮҚОТАСИЗ.😳

Юздаги догларни кетқазадиган , тошмаларни таги билан юқотадиган ва тери осилмасдан озишга ёрдам берадиган , ортиқча ахлатларни чиқариб берадиган жудаям сирли усул.

Ҳафтада бир марта фойдаланишни узи етарли ✅

Бу рецептни ёзиб олинг ва бугундан вазн юқотишни бошланг

РЕЦЕПТ: СУВ, КEФEР
БАТАФСИЛ................... 👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😍АГАР БИЛАГИНГИЗГА 3 ЁКИ 4 ЧИЗИҚ МАВЖУД БЎЛСА, СИЗ ОДДИЙ ИНСОН ЭМАССИЗ😇!

Билагингиздаги чизиқлар сизнинг шахсингиз, соғлигингиз ва ҳатто келажагингиз ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин.Менга ишонмайсизми?

УШБУ ОДДИЙ ВА ОСОН ТEСТНИ ҲОЗИРОҚ СИНАБ КЎРИНГ...👇🏼

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТИКУВЧИ ЧОЛ✂️👳‍♂
Кичик бир қишлоқда тикувчи чол яшар экан. Лекин у қимматбаҳо ва чиройли кийимларни тикар ва яхшигина нархга сотар экан.
Кунлардан бир кун шу қишлоқда яшайдиган камбағал кишилардан бири келиб тикувчига дебди: Сиз касбингиз орқали яхшигина даромад топасиз, лекин нима учун бизга ўхшаган фақиру фуқароларга эҳсон қилмайсиз. Ана, қишлоғимиздаги қассобни кўринг, у ҳар ойда камбағаллар учун маълум миқдордаги гўштни текинга тарқатади. Шундан ўрнак олсангиз бўлмайдими?!-дебди. Тикувчи чол унга ........давоми👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻

1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋

100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️‍🔥🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бўлган воқеа: Қайноғасини севиб яшаган келин

Ўттиз беш йил олдин сочлари жамалак қиз эдим. Ўшанда ўнинчи синфни энди тугатган, ўн еттига тўлиб-тўлмагандим. Туман марказида яшардик, ўқишга имконим бор эди. Бироқ отам мени ўқитишни истамади. Оилада олти қиз эдик. Мен энг каттаси эдим. Улар мени узатишдан ўзгасини ўйламасди. Шундай бўлди ҳам. Совчилар келиши тўхтаб қоладигандай шошишарди. Бир куни онам келган совчиларни қайтарди. Улар қайта-қайта келаверишди, келаверишди. Ахийри ўғли билан учрашишга онамни кўндиришди. Учрашувга чиқдим. У пайтлар тўйдан олдинги учрашувлар урф эмасди. Кўпчилик қизлар номус қилиб бўлажак турмуш ўртоғини кўрмай розилик берар, суратини бир кўриб ё кўрмай тегиб кетаверарди. Шу боисми, кўришишимиз узоғи билан беш дақиқага чўзилди. Суҳбатлашиш, яхшироқ танишишга вақт, имкон қайда дейсиз. Бир-биримизни кўришга зўрға улгурдик. Етиб боргунгача оёқларим қалтирай бошлаганди, қаттиқ ҳаяжонланардим. Айтилган жойда бўйлари баланд, келишган бир йигит кутиб турарди. У ўзини Асқар деб таништирди. Қайтиб қарашга юрагим бетламади. Титроғимни сездириб қўймай дедим. Тезда хайрлашдик. Юришга мажолим йўқ — бахтиёр эдим. Уйга келиб онамга розиман дедим. Қароримдан ҳамма ҳайрон эди...

Давоми Бор

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻

1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋

100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️‍🔥🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#bahor_yaqin

Баҳор яқин

(2 қисм)

Кечаси ухламагани учунми боши ғувиллаб борар, кечаги кўнгилсизликка қўшилиб имиллаб юраётган автобус юрагини сиқар, ёнидаги тик турган эркакдан келаётган ўткир атир иси кўнглини айнитар эди. Бир амаллаб етиб олди.

Уйга кирганда қандайдир янгилик борлигини сезди. Келинойиси ҳам фавқулодда хурсанд эди.
—Бўлақолинг, ўзизга қараб олинг, сизга совчи келади бугун!
—Жудаям чарчадим. Керакмас! Бироз дам олай.
—Вой, бу нима деганингиз, озиб-ёзиб бир харидор чиққанда!

У эшитмагандек, оёқ кийимини ечиб, жуфтлаб бир четга қўйди. Ота-онасига салом бериб, ҳол-аҳвол сўради. Уларнинг чеҳрасида ҳам бир умидворлик, хушбахтлик кўриб, ўзини ўнғайсиз, толесиз ҳис қилди. Индамай уйига кирди. Кийимларини алмаштириб, ўрнига ётди-ю, қотиб ухлаб қолди.

Биров елкасидан юлқилаб тортар, шунча истаса ҳам кўзини очолмас эди. Уни амаллаб уйғотдилар. Ўзини тартибга келтириб бўлганида ҳам мудраб ўтирар, совчи ким, қаердан келиб қолди ўйлагиси ҳам келмас, тезроқ ётиб ухлашни истарди.

Меҳмонхонага кирди. Ёши қирқларга борган эркак. Озғин, кўк кўзлари одамга тик боқаркан. Юраги увишгандек ғалати аҳволга тушди. Зарнигор ҳеч нарса сўрамади, эркакнинг саволларига "Ҳа"," Йўқ", деб ўтираверди...
Келинойиси узоқроқ қариндоши бўлган бугунги совчиларни кечгача мақтади. Эркак хотини билан ажрашган экан, ёмон хотинга уйланиб роса куйган экан. Зарнигор борса ҳаммаёқни гуллатиб ташлар эмиш. Биттагина боласини онаси олиб кетган экан!
Овқат устида ҳам шу гап, идиш-товоқ ювсалар ҳам шу гап. Охири Зарнигорнинг тоқати тоқ бўлди.
— Сафура келинойи, илтимос, бошқа келишмасин, ман, барибир у одамга тегмайман. Яхши эркакни энг аблаҳ хотин ҳам ташлаб кетмайди, ушлаб қолишга ҳаракат қилади. Яхши эркак фарзанди учун ҳам ёмон хотинга чидаб яшайди. Илтимос, манга бу хақда бошқа гапирманг! У шу гапни атди-ю, тез-тез юриб кетиб қолди. Орқасидан Сафуранинг
—Ўзим тоз, кўнглим ноз, қари қиз,—деган таънасини эшитди, аммо ҳар сафаргидек эшитмаганликка олди.
Дам олмоқчи эди, бўлмади. Асаби бузилган эди.

Икки кундан кейин яна ишга чиқди. Бугун ҳам бир сутка навбатчиликда туриши керак. Ўша кунги болакай вафоти тўполон бўлиб, интернетга чиқиб кетгандан кейин навбатчи шифокор ўз аризаси билан ишдан бўшабди. Ўрнига бошқа шифокор тайинланиб ҳам улгурибди. Ёшгина йигит экан. Тажрибаси бўлмаса ҳам ишига пухта, шекиллик. Мақсуд Алижонович келишган, оқ халати ўзига ярашган, табассумли эди. Уйланган, битта фарзанди ҳам бор экан. Ҳамма билан йўл-йўлакай танишиб, болаларнинг ҳам, оналарнинг ҳам кўнглини кўтариб, хонама хона айланиб юрар, кеч бўлса ҳам чарчамагандек, касаллик варақаларини текшириб ўтирар эди

Палатама-палата айланиб болажонларнинг иссиғини ўлчаб юрган Зарнигор деразани тақиллатаётган одамни кўриб қолди. Бориб очди.
—Азимжонга келгандим, —деди йигит, —минг бор, узр, синглим, қишлоқдан келдим, ичкарига киргизмаяпди. Бир кўриб кетай?

Биттагина ўн яшар бола болакай ёлғиз ётарди. Бошқа болалар онаси ёнида бўлса ҳам инжиқлик қилар, Азимжон ювошгина эди. Хатто укол солиб бўлгач, раҳмат айтишни унутмас, касали у қадар оғир бўлмаганлиги учун ўзини ўзи эпларди.
—Тезроқ узата қолинг, совуқ ҳаво киряпди, бу болалар бемор, ўзингиз биласизку. Йигитнинг қўлидаги нарсаларни олди Зарнигор.
—Азимжонни бир кўрай? Йигит ҳам қайсаргина экан. Азимжон дераза олдига келди. Қўлини кўксига қўйиб
—Ассалому алайкум,—деди
—Тойчоқ, яхшимисан? Мен шу ердаман. Кетмайман, ҳар куни келаман. Хўпми? Ўзинг эслик боласан-ку!
Самимий суҳбатни тугашини истамаса ҳам Зарнигор деразани ёпишга мажбур бўлди. Йигит дераза ортидан икки қўлини кўксига қўйиб, жилмайиб қўйди
Зарнигорнинг юраги бир қалқиб кетди. Тез кўзини узиб, ортига қайрилганди, яна дераза тақиллади.
Бу сафар йигит яна битта халта узатди.

—Айтганча, бу сизларга эди, эрмак қиласизлар. Бўлди, бугунча сизларни бошқа безовта қилмайман. Зарнигорнинг юзига табассум югурди.
—Овора бўлибсиз, -деди, кейин палатадаги аёлларнинг безовта бўлиб тўнғиллаётганини кўриб, гапни қисқа қилди. Деразани ёпди. Йигит ҳамон қўлини кўксига қўйиб турарди.

(Давоми бор)

Читать полностью…
Subscribe to a channel