Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#ДИҚҚАТ_ДОЛЗАРБ
😱 Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?
⁉️ ЭРКАК КИШИ АЁЛИНИ ОЛДИДА УХЛАМАСА, ЯЪНИ АЁЛИ БИР ЎЗИ ХАР ДОИМ УХЛАСА ЭРКАК КИШИГА ГУНОХМИ⁉️
ЖАВОБНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ:👇🏼
Ҳазрат Али уйдан олти дирҳам олиб бозорга бордилар. Энди савдо қилаётган пайтда икки кишининг келишмай турганини кўрдилар. Бири қарзини қистар, иккинчиси бироз муҳлат беришини сўраб ялинарди. Олти дирҳамини уларга бериб тинчитган ҳазрат Али уйга бўш қайтишга мажбур бўлдилар:
– Ота, мева олиб келдингизми? Ейдиган ҳеч нарса олмадингизми, ота? Ота, очман!
Ҳазрат Алининг юраги парча-парча бўлди. Кўзлари ёшга тўлди. «Ҳозир олиб келаман», деб уйдан чиқдилар. Нима қилишни, қаерга боришни билмасдилар. Шу пайт олдиларидан туя етаклаган киши чиқди.
– Али, туя оласанми?
– Ҳозир пулим йўқ.
– Кейин берарсан, сенга ишонаман.
– Ундай бўлса, оламан. Қанча?
– Юз дирҳам.
– Майли, олдим. Туяни етаклаб тўғри бозорга бордилар. У ерда туяга дарҳол харидор чиқди.
– Туя сотасанми, Али?
– Ҳа, сотаман.
– Уч юз дирҳамга сотасанми?
– Ҳа, олинг.
Пулга дарҳол бозор-ўчар қилдилар, болаларига егулик, мевалар харид қилиб уйга кайтдилар. Ўша куни уйларида байрам бўлди. Бир томондан юз берган воқеа муҳокама қилинар, иккинчи ёндан таом ҳозирланарди. Шу куни Пайғамбар алайҳиссалом уларникига келдилар.
– Сенга туя сотган одам кимлигини биласанми, Али?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– Ҳазрат Жаброил эди. Туянгни ким олганини биласанми?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– У зот ҳазрат Исрофил эди. Туя эса жаннат туяларидандир. Бир мусулмонни эҳтиёждан қутқарганинг учун буюк Аллоҳ сени мукофотлади
ОНА ХИЗМАТИ...
Бир доктор аёл шундай ҳикоя қилади:
- “Хонамга ташхис учун олтмиш ёшлардаги онахон билан ўттиз ёшлардаги эркак кириб келишди. Эркакнинг унга бўлган ўта илиқ муносабати диққатимни тортди. Чунки у, онахоннинг қўлини ушлар ва устидаги ёпинчиғини тузатиб, қўли билан овқат ва сув берар эди. Унинг соғлиғи ҳақида сўраб, таҳлилларни олиб келишни айтганимдан кейин, эркакдан онахоннинг ақлий ҳолати ҳақида сўрадим. Чунки аёлнинг ҳаракатлари мутаносиб эмас, берган жавоблари эса ғалатироқ эди. Эркак шундай жавоб берди:
─ У туғилганидан бери ақлий ногирондир.
Ҳайрат ичида:
─ Уни ким боқади?─ деб сўрадим. У:
─ Мен, деб жавоб берди.
Мен:
─ Шундайми? Унинг кийимлари ва танасини ким ораста тутади?,─ дедим.
─ Уни ҳаммомга мен олиб кириб, кийимларини жавонга қўяман ва ювиниб бўлгунича кутиб тураман. Кир бўлган кийимларини кир ювиш машинасига соламан ва эҳтиёжи бўлган кийимларини харид қиламан─ деб жавоб берди эркак.
─ Нега унга қарайдиган хизматкор аёлни ишга олмайсиз?,─ деб сўрадим.
У жавоб берди:
─ Чунки бечора онам болаларга ўхшаб шикоят қила олмайди. Шунинг учун хизматкорнинг онамга озор бериб, кўнглини оғритишидан қўрқаман!
─ Сиз уйланганмисиз?
─ Ҳа, алҳамдулиллаҳ. Фарзандларим ҳам бор.
─ Ундай бўлса, онангизга рафиқангиз қарар экан–да?
─ У ҳам қўлидан келганича ғамхўрлик кўрсатади: овқатларини пишириб, едиради. Онамга ёрдам бериши учун хотинимга хизматкор аёл тайинлаганман. Бироқ, мен ўзим онам билан бирга овқатланишни яхши кўраман. Чунки унинг қанд касали бор!
Унинг сўзларини эшитар эканман ҳайратланар ва кўзимнинг ёшларини аранг тутиб турар эдим. Ўша онда аёлнинг қўлидаги тирноқларнинг олинганини ўғринча нигоҳ ташлаб билиб олдим ва:
─ Унинг тирноқларини ким олади?,─ дедим.
─ Доктор хоним, унинг тирноқларини мен оламан. Бечора ўзининг тирноқларини ола олмайди,─ деб жавоб берди ўғил.
Она ўғлига қараб:
─ Менга қачон картошка сотиб оласан?,─ деб қолди.
─ Ҳозир, онажон! Ўзингизни дўконга олиб бораман!,─ деди ўғил.
Она болалардек бирам қувониб:
─ Ҳозир борамиз! Ҳозир борамиз!,─ деб юборди.
Ўғил менга қараб:
─ Онамнинг бундай қувонишини кичик фарзандларимнинг қувончидан афзал кўраман!,─ деди.
Мен ҳолатдан таъсирланганимни сездирмаслик учун унинг ҳужжатини варақлай бошладим. Сўнгра:
─ Унинг сиздан бошқа бирон яқини йўқми?,─ деб сўрадим.
─ Мен унинг ягона фарзандиман. Чунки отам уйланганидан бир ой сўнгра онам билан ажрашган экан,─ деб жавоб берди.
─ Ундай бўлса сизни отангиз тарбиялаган бўлса керак?
─ Йўқ, менга ва онамга бувим ғамхўрлик қилганлар ва мен ўн ёшга кирганимда бувим вафот этганлар! Аллоҳ уни раҳмат қилсин!
─ Сиз бетоб бўлсангиз онангиз қараганми? Унинг сизга бирон марта эътибор берганини биласизми? Бошқача айтсак: Қувончу қайғуйингизга ўртоқ бўлганми?
─ Йўқ, доктор хоним. Ўша ўн ёшимдан буён биламанки, онам шундай ногирон. Ўша ёшдан буён унинг қўлу оёғиман ва бошига бирон нарса келмасин деб қўрқаман.
Дорилавҳа (рецептни) ёзиб, дорилардан қандай фойдаланиш кераклигини уқтирдим. Ўғил онасининг қўлидан ушлади ва:
─ Ана энди дўконга борамиз!,─ деди.
Онахон:
─ Маккага бормаймиз–ми?!,─ деди.
Ҳайратландим ва:
─ Уни Маккага қандай олиб борасиз?,─ дедим.
─ Учоқда,─ деди ўғил.
─ Уни Макка олиб борасизми?
─ Ҳа.
─ Онангиз умра қилмаса ҳам бўлади–ку? Нега уни умрага олиб бориб, ўзингизни қийнайсиз?
─ Балки умрага олиб борсам онам севинар. Бу эса барча оламлар Робби бўлган Аллоҳнинг даргоҳида усиз қилган умрамдан кўра савоблироқ!
Улар ҳузуримдан чиқдилар. Эшикни ёпдим ва ҳамширага олдимга бировни қўймаслигини тайинладим...
Ичимдан келган йиғи портлади...
Ўзимга ўзим шундай деб пичирладим:
─ Бу она ўғлига ҳомиладор бўлиб, туғишдан бошқа оналик хизматини қилмабди: на тарбия берибди, на кечалари бедор бўлибди. Қайғу изтироблари ва йиғиларига ўртоқ бўлмабди...Унинг ҳаётидан хавотирга тушиб, уйқудан кўзларини очмабди. Лекин шундай бўлишига қарамай ўғилдаги меҳр ва ғамхўрликни қаранг!
Холисанлиллоҳ айтингчи, ақли ҳуши жойида бўлган оналаримизга мана шу ўғилнинг ақлий ногирон онасига қилган муомаласини қилаяпмизми???
ОЛЛОҲНИНГ АЙТГАНИ БЎЛАР
(Дўстга насиҳат)
Ҳечким кўкдан, тушган эмас,
Ой ҳам, ҳар кун, тўлган эмас,
Поён тўлмай сўлган эмас,
Худонинг, айтгани бўлар,
Оллоҳнинг, айтгани бўлар.
Иморатлар солган билан,
Тўхсон - юзга, қолган билан,
Дунё сотиб, олган билан,
Худонинг, айтгани бўлар,
Оллоҳнинг, айтгани бўлар.
Шамдек ёниб сўлмас одам,
Урган билан ўлмас одам,
Худо урса, бўлмас одам,
Худонинг, айтгани бўлар,
Оллҳнинг, айтгани бўлар.
Кўп куюнма тушса бир иш,
Кимлар қилса сени миш-миш,
Қилган билан одам қарғиш,
Худонинг, айтгани бўлар,
Оллоҳнинг, айтгани бўлар.
Ён атрофга, назар қилгин,
Айтганим қулоққа илгин,
Ҳамиша сен, шуни билгин,
Худонинг, айтгани бўлар,
Оллоҳнинг, айтгани бўлар.
Дўстим, тўғри қилгин йўлинг,
Гулдан бўлар, ўнгу-сўлинг,
Дуога оч, икки қўлинг,
Худонинг, айтгани бўлар,
Оллоҳнинг, айтгани бўлар.
Бир сўз айтар, Фаёз Мирзо,
Арзимасга қилма хато,
Яратгандир одам ато,
Худонинг, айтгани бўлар,
Оллоҳнинг, айтгани бўлар,
✍️ Фаёз МИРЗО
МАККАДА ЙЎҚОЛГАН ҲАМЁН
(ҲАЁТИЙ ҲИКОЯ)
Бу воқеани тошкентлик бир танишимиз сўзлаб бердилар:
– Бир йили муҳтарама онамиз билан ҳажга борган эдик. Онамизнинг ёшлари анча ўтиб қолган, қийналиб қадам босадилар. Ҳаж кўп йиллик орзулари бўлгани учун ана шу сабабларга ҳам қарамай, сафарга отландилар. Орзиқиб кутганимиз Маккага етиб, Масжидул- Ҳаромга кириб бордик. Дунёнинг турли бурчакларидан келган миллионлаб мусулмонлар Каъбани тавоф қилиб, ҳаж арконларидан бирини адо этишяпти. Катта маърака ичида онажонимнинг қийналиб қолишларини ўйлаб махсус аравачада тавоф қилдирмоқчи бўлдим. Кўнмадилар: “Шунча жойдан келиб, Аллоҳ буюрган фарзни аравада талтайииб бажараманми?” деб туриб олдилар. Ўз ҳолларига қўяй десам, оломон орасида эзилиб қоладилар.
Шунда бир ҳадисда айтилганидек, елкамда опичлаб тавоф қилдиришни ўйладим. Ҳам онажонимга қулай, ҳам розиликларини олишим менга фойда. Опичлаб тавофни бошладим. Ҳужжатлар ва пуллар солинган чарм сумкачани қўлларига тутқазиб, эҳтиётлашни тайинладим. Онам елкамда тинмай дуо ўқиб боряптилар. Каъбани муаззамани учинчи бор айланганимизда онам сумкачани тушириб қўйганларини айтиб қолдилар. Аъзои баданим музлаб кетди. Шу куни элликбошимиз паспортларимизни ҳам қўлимизга бериб қўйган эди. Совға-саломга аталган пулларимиз ҳам сумкада эди. Бирдан миямга истиржо айтиш фикри келди: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун”. Аллоҳ таолога илтижо қилиб ёлбордим: “Ё Роббим, онам розилигини топай деб ҳажга олиб келдим, елкамда кўтариб тавоф қилдиряпман. Аммо бу йўқотиш сабаб бўлиб у кишини дилларини оғритиб қўйишдан Ўзинг паноҳ бер!”
Ҳозирги ҳолатимизда тўхташни ҳам, сумкачани ахтаришнинг ҳам асло иложи йўқ. Қолаверса, нега бепарво бўлдингиз, деб волидаи шарифамни айблаб ҳам бўлмайди. Кўнглимда шундай ўй ўтди: “Пулни ҳалол йўл билан топганман, ҳаж ниятим ҳам холис эди. Демак, Аллоҳ бизни сарсон қилиб қўймайди, ҳужжат билан боғлиқ дилхиралик ва оворагарчиликларга рўбарў қўймайди”.
Кўнгилда “Аллоҳим, Ўзингга таваккал қилдим, ҳожатларимни Ўзингга ҳавола этдим!” деган ишонч билан, хотиржам ҳолатда тавофни давом эттира бошладим. Олтинчи бор айланаётганимда оёғимга нимадир илашиб, юришга ҳалақит бера бошлади. Кейинги айланишлар одатдагидан тезроқ бўлгани учун тўхтаб олиб ташлашнинг асло иложи йўқ эди. Қийналиб, терга ботиб кетдим. Тавофни тугатиб, сал четроққа чиқиб, онажонимни елкамдан туширдим. Шу пайт оёғимга илашган нарса эсимга тушди. Не кўз билан кўрайки, йўқотган сумкачамиз экан. У қандай тушиб қолди, орадан бирор вақт ўтиб яна қандай топилди ва, энг асосийси ва ҳайратланарлиси, қай тарзда айнан менинг оёғимга илашди – бу саволлар мени анча шошириб қўйди.
😳ОЗОДА НУРСАИДОВА ХОМИЛАДОР ЯҚИНДА ОНА БӮЛИШ АРАФАСИДА ЭКАН?😱
ОЗОДАНИ ЭРИ КИМ? 🤔
ЭРИНИ КУРГАНЛАР ШОККА ТУШМОҚДА ӮША МАШҲУР ИНСОНМИ?😳
ОЗОДА НУРСАИДОВА РОСТАН ХОМИЛАДОРМИ? БАТАФСИЛ 😱👇
https://telegram.me/joinchat/ooe96oGZ7adlOTVi
Самина хизматкор келтирган дорини ҳеч шубҳа қилмай ичди. Бир оздан сўнг эса ўзини ғалати ҳис эта бошлади. Шу пайт хонага Абубакр кирди.
- Сизга нима керак?
У жавоб бермай қизга яқин келди.
- Менга нима ичирдингиз,- Самина ўзидаги ғалати ҳислардан қутилиш учун оғир-оғир нафас олди.
Абубакр совуққон тиржайди.
- Бу...
ОЛЧАГУЛ
25
Тасодифан бувисининг гапини эшитиб қолганидан буён Шоҳсанамнинг қовоғидан қор ёғиб юрибди.
— У ҳақида айтмасидан олдин мен бир нарса қилишим керак, — ҳаёлида фақат шу фикр. Терим ҳақида эшитиб эса жонлангандек бўлди, — Сарвар акажон ўзиз билмаган ҳолда мен учун ҳам имкон яратганингизни билмайсизда. Шундай қиламанки, сиз кўнглизни очгунизча ўша паривашингиз Илёсгинани қўйнида бўлади, — айёрона тиржайди.
Терим хабарини қўшнилардан эшитиб чиққан Хосият опа эртасигаёқ Олмагулни ҳам жўнатди. Бу сафар уч дугона бўлиб олма теримни бошлашди.
🌺🌺🌺
— Мен сенга нима дегандим? — янгасига эндигина тўй мавзусида гап очаётган Ирода опа Нурия бувининг овозини эшитиб бир сапчиб тушди.
— Ойи мен шунчаки....
— Бор уйинга, — Нурия буви қизини эшитишни ҳам хохламади, — мени гапимни икки қиладиган бўлсанг уйимдан кет.
— Яхши, — Ирода опанинг ҳам қайсарлиги тутдими, ойиси билан келишиб олиш ўрнига зарда қилганча ўрнидан турди, — уйингиз ўзингизга сийлов. Бу уйни энди елкамни чуқури кўрсин. Энди ўлсам ҳам келмайман, — жаҳл қилганча ҳовлига чиқиб, — дадаси, — эрини чақирди.
— Нима гап тинчликми? — айвон тарафдан Асрор аканинг овози эшитилди.
— Туринг ўрнингиздан кетамиз.
— Тинчликми ишқилиб? — айвондан тушиб келаркан, — яна нимани бошладинг? — қошлари хиёл чимирилди.
— Мени бу уйдан хайдашди, — Ирода опа йиғлагудек бўлиб уй эшиги тарафга қаради. У ерда Нурия буви савол назари билан қараб турарди.
— Шунга мажбур қилгандирсан.
— Мен шунчаки Шоҳсанамни келин қилайлик дегандим, — Ирода опа йиғлаб юборди.
— Мендан хафа бўлманг ўғлим, — Нурия буви вазминлик билан гап бошлади, — Сарваржон жуда яхши йигит. Санамни ҳам ундан ортиғига бермайман тўғри. Лекин турмуш ўз номи билан мушт. Икки ёшни деб катталарнинг орасини буза олмайман. Иккига бўлинган жигар яроқсиз аҳволга тушишини ўзингиз ҳам яхши биласиз.
— Тўғри айтасиз, — Асрор ака қайнонасининг нима демоқчи бўлганини биттада тушунди, — нарсаларингни олдингми? — аёлининг аҳволидан ҳали бери гапга тушунмаслигига кўзи етди чоғи, энг тўғриси кетиш кераклигини билиб, шу куни кун ботмасидан йўлга чиқишди.
— Ойижон балки Иродахоннинг таклифини....
— Мен битта гапираман, — Нурия буви келинининг оғзини бир гап билан ёпди.
🌺🌺🌺
Теримни баҳоналаб боғга келган Сарвар биринчи куни Олмагулни ёлғиз учратолмай хуноб бўлди. Эртаси куни гаплашарман деган ўй билан уйга қайтган йигит, тун яримламай келган қўнғироқ сабаб зудлик билан шаҳарга қайтишга мажбур бўлди.
ОЛЧАГУЛ
23
Нурия бувиникига эрталабдан югур-югур. Шодиёр ака опам келади деб тонг саҳардан битта қўчқорни сўйди. Тўғри Ирода опа эри билан тез-тез келиб туради. Ҳар сафар келиши мана шундай байрам қилиб кутиб олинади. Минг қилса ҳам жигар, дийдор ширин. Бунинг устига бу сафар янги келинчак ҳам меҳмонга келяпди.
Тушга яқин кутилган меҳмонлар ҳам кириб келишди. Бугун бутун қариндош-уруғ Нурия бувиникида. Кўпчилик янги келинчакни кўриш учун келган. Ҳамма учун энг қизиғи ҳам шу. Ахир қишлоқ жой, бу ерда шаҳарлик келинчакни ҳар куни кўравермайдиларда.
— Ассалому алейкум аммажон, — Шоҳсанам аммаси билан ўзагача мулойимлик ва одоб билан саломлашди.
— Ўзимни Санам қизим, — Ирода опа жиянини бағрига босиб кўришаркан, жиянининг бўйи етиб қолганини энди пайқади, — худди ўзимни ёшлигим бўлибсан.
— Сизни жиянингизманда, — Шоҳсанам жилмайиб қўяркан, Ирода опанинг қалбида уни келин қилиш истаги уйғонди.
🌺🌺🌺
— Бу йил шарбат савдоси жуда зўр бўлди, — Асрор ака хурсанд бўлганча, — ҳаммасига сиз меҳр берган ҳосилингиз туфайли. Яшанг боғбон бува, меҳнатингиз таҳсинга лойиқ.
— Жа унчаликмас, — Шодиёр ака камтарлик билан жилмайганча, — биз шунчаки вақтида дори ва суви дегандек....
— Жуда камтарсизда боғбон бува, — қайнисининг елкасига уриб қўяркан, — шу десангиз сизга яна битта таклиф бор. Сарварнинг айтишича боғингизда шириндан-шакар олмалар ғарқ пишиб ётган эмиш?
— Ҳа оз бўлса ҳам бор.
— Хўп десангиз шундан ҳам шарбат чиқарсак. Сизга ҳам фойда бизга ҳам, — мамнун кулимсиради.
— Қандай бўларкин? Оддий олмадан шарбат? — Шодиёр ака яна камтарлик қилди.
— Қанддек бўлади боғбон бува, қанддек.
— Майли, биз туфайли халқимизга фойда бўлса биз рози.
🌺🌺🌺
— Йўқ, — қизининг гапларини тингларкан, Нурия бувининг қошлари чимирилди, — бу гапни бир айтдинг, иккинчи марта эшитмай.
— Лекин ойи мен...., — Ирода опа бироз хафа бўлгандек, — Санам ўз жияним бўлса...
— Мана шунинг учун ҳам йўқ деяпман. Турмуш ўйинчоқ эмас. Турмуш мушт дейилган. Эртага эр-хотинни орасидан гап қочса улар туфайли уканг ва сени оранг бузилишини хохламайман. Мадиёрни жуда яхши биласан. Қизларининг бир томчи кўз ёши оққудек бўлса ҳеч кимни аямайди. Хатто сени ҳам. Шундай экан буни унут. Хўп десанг, ана қишлоқ тўла қиз. Биттасини танласин, ўзим совчиликка бораман. Қани қизини бермай кўришсинчи.
ОЛЧАГУЛ
21
Сарвар қишлоқни яёв айланиб чиқаркан, ўзига қадрдон кўчага қандай бурилганини ҳам сезмади. Таниш дарвоза олдида бир дам тўхтаб, ўзгача умид ва соғинч билан қараб турдида, хўрсинганча кета бошлади. Ўн-ўн беш қадамча юргач, дарвозанинг ғийқиллаб очилганини эшитиб ортига ўгирилдию, ўша қадрдон чеҳрани юрагига ўзгача илиқлик югургандек бўлди.
— Ассалому алейкум, — қўлида челагини кўтарганча оҳиста юрганча ўтиб кетаётган қиз уялибгина салом бериб ўтиб кетди.
— Шунисига ҳам шукур, — салкам икки ҳафтача қишлоқда юриб, бу ернинг одатлари, одамларини оз бўлса ҳам билиб олган Сарвар қизни гап-сўзга қўймаслик учун ортидан бормади. Фақат у кўринмай кетгунча ортидан қараб турди. У кўринмай қолгач, секин ортга қайтди.
🌺🌺🌺
— Вой Гул бормисан? — сув олиш учун келган Гулбаҳор дугонасини кўриб хурсанд бўлиб кетди, — бундоқ йўқлаб ҳам бормайсан-а? — бироз хафа бўлгандек гапирди.
— Биласанку, уй ишлари дегандек, — Олмагулни ўзи ҳам хижолат бўлганча жилмайди.
— Хўш нима янгиликлар? Тўйдан дарак борми? Анави йигит нима бўлди? — вақт камлиги учун тез-тез савол бера бошлади.
— Билмасам юргандир, — Олмагул шундай дейишга дедию, икки юзи дув қизарди.
— Ёлғон гапиришни ҳам эплолмайсан, юзларинг дарров сотиб қўйди, — Гулбаҳор қитмирларча куларкан, — қани гапир, йигит совчи қўймоқчими?
— Билмасам, бу ҳақида қандай сўрайман. Ҳали менда кўнгли борми йўқми билмасам, — Олмагул ўйчан жавоб берди.
— Гаплашиб кўришинг керак. Қишлоқни биласан, биттаси оғиз солмай бурун отини қамчиламаса қуруқ қолади. Кейин икки бармоғини бурнига тиқиб жўнайди ўша шаҳарига.
— Қандай гаплашаман, уяламан.
— Унда бундоқ қиламиз, — Гулбаҳор унга яқин келиб ўйлаганини дугонасининг қулоғига пичирлаб айтиб берди.
— Қандай бўларкин? Ҳали менда кўнгли борми йўқми билмасак.
— Қанддек бўлади. Мана кўрасан у дилини очади.
— Ким кимга дилини очади? — суҳбат устига Шоҳсанам келиб қолди. У жуда хурсанд кўринарди.
— Бунча оғзинг қулоғингда? Нима эрга тегяпсанми? — Гулбаҳор кулганча қош учириб қўйди.
— Шунақа деса ҳам бўлади.
— Хўш, ким экан ўша шўр пешона?
— Нега шўр пешона бўларкан, қайтанга бахти ярқираган йигит де, — Шоҳсанам Гулбаҳорга гинали лаб бурди.
— Хўп, почча ким экан айтчи.
— Уни сизлар ҳам танийсизлар, аммамни ўғли Сарвар, — Шоҳсанам шундай деганча Олмагулга қаради. Сезди, бу гапи дугонасига ёмон таъсир қилди.
— Вой ростанми? — бу янгилик Гулбаҳорни ҳам ҳайрон қолдирди, — рост айтяпсанми?
— Албатта, эртага аммам совчиликка келарканлар. Вой бирам ҳаяжонланиб кетаяпманки. Энди шаҳарда яшайман, шаҳарлик хоним бўлиб.
— Бахтли бўлинглар, — Олмагул сув олишни ҳам унутиб уйига чопиб кетди.
— Санам сен ҳозир ҳазиллашдинг тўғрими? — Гулбаҳор ҳали ҳам ишонмаётганди.
— Нега ҳазиллашаман? Ана аммамни ўзи шунақа деб бувимга қўнғироқ қилибдилар. Айтишларича, Сарвар ака мени бир кўришда севиб қолибдилар, — Шоҳсанам уялган киши бўлиб сочини ўйнади.
📝Ривоят
Мусо алайҳиссалом, энди пайғамбар бўлиб, Аллоҳу Таоло унга асо бериб, ўша мўжиза бўлган асоси билан кетаётсалар йўлида бир зот кўринди, лекин Одам деса унчалик одамга ҳам ўхшамайди, сиз кимсиз дедилар Мусо Алайҳисалом.
Шунда у, ман Азозилман аввалги, ҳозирда лаънатланган ва малъунга айланган шайтонман деди. Олдимдан кетсин деб Мусо алайҳиссалом унга асони кўрсатувдилар, шайтон кулди ва эй Мусо мен айтаябманку азозил эдим, шайтон бўлдим деб, мен бу асодан қўрқмайман, жаннату-дўзахни кўрган шайтонман, Аллоҳнинг энг суюкли бандаларидан бўлган, беҳисоб фаришталарнинг устози бўлган шайтонман, мен фақат қалби соф одамдан қўрқаман. Қалби соф одамнинг дуоси тез мустажоб бўлади. Агар мингта одамнинг ичида битта қалби соф одам бўлмаса, мингтасини ҳам бир пасда адаштираман, юзтами, ўнтами, шуни ичида битта қалби соф бўлса адаштиролмайман ва уларни олдига яқин ҳам боролмайман.
Қалби соф одам ким, ҳеч кимга хасад қилмайдиган қалби соф одамдир. Эй Мусо насиҳат қиламан эшитасизми деди Шайтон. Мусо а.с “Ё Роббий шайтон менга насиҳат қилмоқчи эшитайми деди,
-« Эшитинг »деди
Аллоҳу Таоло, «адаштиришга навбат келганида мен уни тўхтатиб қўяман» деди ва Мусо алайҳиссалом шайтонга
-айтинг,деди.
Шайтон;
- биринчи сўзим ҳеч қачон такаббур бўлманг, кибр ҳамма ишни хорликка олиб келтириб қўяди.
Тоатга бино қўйманг, чунки ҳали қабул бўлдими, бўлмадими билмайсиз. Илмингизга ҳаволанманг, чунки у фойдали илм бўлаяптими ёки нофойдами билмайсиз, бино қўйдим тоатимга, илмимга ҳаволандим, ҳеч кимни менсимадим, шайтон бўлдим, кимки такаббур экан охири хор бўлади деди.
- Иккинчи сўзим, ҳеч кимга хасад қилманг, дунёда ҳамма бало, ҳамма жанжал-уруш, ҳатто қон тўкилишлар ҳаммаси хасад туфайли бўлади, отангиз Одамнинг ўғли укасига бўлган хасади туфайли укасини ўлдирди, шу билан ер юзида қон тўкилиш, одамлар бир-бирини ўлдириш пайдо бўлди, нимадан хасаддан ва кўролмасликдан, кўраолмаган одамини ғийбатини қилади, иғво қилади, орқасидан ҳар ҳил бўхтон ва уйдирмаларни тўқиб чиқазади, иложини қилса ўлдиради.
- Учинчи сўзим, ҳеч қачон сизга номахрам бўлган бегона аёл билан ёлғиз ўтирманг, иккаловларингизни ўртангизда ўзим элчи бўлиб, зино қилдиртираман. Зино шундай касофат ишки, эртага аниқ бўлади деган яхши ишни йўқ қилдириб юборади. Инсонларни ниятига етказтирмайди, инсонни нопок қилиб қўяди, қалбини қоралайди, ҳеч қачон зинога қадам қўйманг номахрам билан ёлғиз ўтирманг деди.
-Тўртинчи сўзим деганди,
- Аллоҳ таоло шайтонни тўхтади ва «Эй Мусо шайтон энди алдашни бошлайди, учта ҳақ сўзни гапирди, лекин буёғида энди ишончингизга кириб алдашни бошлайди ва ёлғонга, адаштирувга бошлайди» деди.
Шунақа инсонлар бор, шайтоний инсонлар ишончимизга кириб,
илдизимизни билиб олгандан кейин томиримизга болта уради, улар шайтон сифатли инсонлардир, бундай инсонлардан Яратганни ўзи сақласин илоҳим.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг.
@ibratli_sozlar
Етса-раҳмат,етмаса-узр дейдилар-
Яхши дуо дилга ҳузур дейдилар,,
Еттининг биттаси-Ҳизр дейдилар-
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни,,,🙏
Ўзидин ўзгага қилмасин муҳтож,
Топмасак хам ёрдам бермоққа илож-
Дуо учун ахир олинмайди бож,,,-
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни,,,🙏
Мағфиратин биздан тутмасин дариғ,✋
Меҳр кутиб рангимиз бўлмасин сариғ,😔
Чумчуқдан қўрққанлар экмасин тариғ-☝
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни,,,🙏
Қилингунча бору-йўқлигимиз ҳал,
Тўплагунимизгача бир яхши амал,
Танисак ҳам бир-бирларимизни сал-
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни,,,🙏
Ўзимизга шу ишни айласак одат-
Бўлсакда меҳнатда,қилсак ибодат-
Туфайли кечирса айбимиз шояд-
Дуо қилиб юрайлик бир-биримизни,,,🙏
Ижобат дейдилар кўпнинг дуоси,
Дуо қилганларнинг бўлай фидоси,
Сўзимнинг бошию ҳам интиҳоси-
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни,,,!!!
🍃➖Пайғамбаримиз ﷺ га БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати:
🌱➖ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
🌸🌱👉 ўнта раҳмат йўллайди,
🌸🌱👉 ўн даражага кўтаради,
🌸🌱👉 ўнта ҳасанот ёзади,
🌸🌱👉 ўнта хатосини ўчиради»
Насоий, Табароний, Баззор.
🍃➖ Пайғамбар алайҳиссаломга хохлаганингизча саловот айтинг илтимос!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!😊👇
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖Аллоҳумма солли аълаа набиййинаа Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
𝒜𝓁𝒽𝒶𝓂𝒹𝓊𝓁𝒾𝓁𝓁𝒶𝒽
🍀👇👇👇🍀
@ibratli_sozlar
ОЛЧАГУЛ
20
Кунлар шу зайилда ўтаверди. Олча терим тугаб, Сарвар қишлоқда қолиш ҳақида баҳона излай бошлади ва уч кун деганда топди ҳам.
— Ҳа бу жуда яхши фикр, — ўйлаган режасидан хурсанд бўлганча тоғасининг уй телефонидан дадасига қўнғироқ қилди.
— Эшитаман, — Асрор ака биттада жавоб берди.
— Ассалому алейкум дада. Яхшимисиз, соғлиқлариз яхшими? Ойим, акам, янгам яхши юришибдими? — Сарвар негадир шошиб гапирарди.
— Ваалейкум ассалом, ҳаммаси яхши. Ўзингчи, қишлоқ ҳаёти ёқдими ёки ортга қайтай дейиш....
— Йўқ, йўқ, — Сарвар дадасининг нима демоқчи эканлигини тушуниб, тезда рад қиларкан, — бу ерлар менга жуда ёқди.
— Ана, биз бир нарсани билмасак гапирмаймиз. Балки бошлаган ишинга ҳам ўша тарафлардан ғоя оларсан.
— Балки, лекин ҳозир мен бошқа масалада қўнғироқ қилаётгандим.
— Нима экан? Бу дейман биттаси юрагингдан а лаббай? — Асрор ака ёйилиб кулди.
— Йўғе, мен иш бўйича айтмоқчи эдим. Биласиз, тоғамни боғи катта. Ҳар хил мевалар бор. Мевалари ҳақиқий асал борку, — Сарвар тоғасининг боғи ва мевалари ҳақида тўлиб-тошиб гапира бошлади, — олмалари ҳам ғарқ пишибди. Шунга олма шарбати учун ҳам шу ердан олсак дегандим. Ҳар ҳолда ишонли маҳсулот.
— Ўзим ҳам шу ҳақида ўйлаётгандим. Бу ҳақида бир ўтириб тоғангни ўзи билан гаплашишим керак.
— Қишлоққа келмоқчимисиз?
— Ҳа, ойинг ҳам боради. Анчадан бери борайлик, ойимни соғиндим деётганди. Баҳона ишни ҳам ҳал қилиб келамиз.
— Яхши, — Сарвар иш бўйича дадаси билан яна бироз гаплашдию, суҳбатга якун ясади. Бироз ўтирдию, қишлоқни айланиб келишга қарор қилди, — балки уни узоқдан бўлса ҳам кўриб қоларман, — уч кундан буён Олмагулни кўрмагани боис, уни соғинаётганини ҳис қилди.
🌺🌺🌺
— Шодиёр боғбон яна терим ишларини ташкил қилмасмикин? — бир ҳафтадан буён Олмагулни кўрмаган Илёс қишлоқни ҳар куни ўн марталаб айланавериб чарчаб кетганди. — Уйигаям шунчалик кўмиладими-эй одам деган? — жаҳли чиққанча ўзига-ўзи гапириб кетаркан, — ёшгина нарса, уйда ўтиравериб зиқ бўлдим деб, бундоқ кўча-пўчага чиқиб турса бўладику. Йўқ, бу кишим умуман чиқмайди, хатто адашиб ҳам. Ёки у чиққан пайтда мен кўрмай қоляпман, — бу борада эса Илёс ҳақ эди. Олмагул у-бу иш билан кўчага чиққан пайтда, Илёс қишлоқнинг нариги четида, далада ишлаётган қизу аёлларга гап отиш билан банд бўлар эди.
🌺🌺🌺
— Опа тур, — Шоҳсанам эндигина чўзилганди, ўзидан бир ёш кичик синглиси югуриб кирганча, — ойим чақиряпди.
— Ҳозир чиқадикан де, — Шоҳсанам хорғинлик билан жавоб берди.
— Турсангчи, иш кўп. Эртага аммам келаркан.
— Аммам? — Шоҳсанамнинг кўз олдига ҳар келганида унга ақл ўргатиб кетадиган Қумри аммаси келди, — келса келар, — бузи буришди, — нима келмай юрган жойими? Худони берган куни шу ердаю.
— Қумри аммам эмас, Ирода аммам келаркан. Боя қўнғироқ қилдилар. Эртага борамиз деб.
— Ирода аммам? — Шоҳсанам ўрнидан ирғиб тураркан, — олдинроқ шундай демайсанми? — деганча югуриб ойисининг ёнига чиқиб кетди.
ОЛЧАГУЛ
18
— Баҳор? — Шоҳсанам бир ўзи келган Гулбаҳорни кўриб ҳайрон бўлди, — Гул қани?
— Ҳа уми, идишларни ювгани қолди, — Гулбаҳор хотиржамгина жавоб берди.
— Бир ўзими? — Шоҳсанам у келган томонга қаради.
— Ҳа бир ўзи. Лекин ёнида Шодиёр аканинг жияни бор. Адашмасам у сени ҳам қариндошинг бўлади шекилли?
— Ҳа аммамни ўғли, — Шоҳсанамнинг икки кўзи ҳали ҳам Гулбаҳор келган тарафда эди.
— Ҳааа, — Гулбаҳор тушунарли дегандек атайин чўзиб айтди.
— Тез келармикин?
— Хавотир олма, — Гулбаҳор қўл силкиб қўйганча, — ёнида одам борку, — дедию олча теришга тушиб кетди. Шоҳсанам ҳам олча тераркан, икки кўзи ҳалиям Олмагул келиши керак бўлган тарафда эди.
— Нега келмаяпди? — ўзига-ўзи тинмай шу саволни берарди.
🌺🌺🌺
— Мана бўлди, — идишларни тезда сарамжонлаган Олмагул ўз ишидан кўнгли тўлганча, — энди бемалол ўз ишимни қилсам ҳам бўлади.
— Қўлларингиз дард кўрмасин, — идиш ювилгунча қиз билан анча чиқишиб олган Сарвар бироз эркин гаплашарди.
— Сиздан бир илтимосим бор эди, — Олмагул хижолат бўлгандек унга қаради.
— Қўлимдан келса бемалол. Келмаса ҳам уддалашга ҳаракат қиламиз, — жилмайди у.
— Мен сиздан анча кичикман, шунга сизламасангиз дегандим. Ҳар сиз деганингизда ўзимни ноқулай ҳис қиляпман.
— Майли сен нима десанг шу, — Сарвар учун ҳам сенсираш анчайин қулайдек туюлдими, дарров рози бўла қолди.
— Раҳмат, — Олмагул ҳалиям уни ёнида ўзини қандайдир хижолатли тутарди, — майли мен дугоналаримни олдига борай. Ҳали анча иш бор.
— Йўқ демасанг сенга ёрдам берсам? — Сарвар негадир у билан яна гаплашгиси келаверарди, — менга ҳам қўшиқ айтиб берсанг....
— Майли, — Олмагул уялганча жилмайиб қўйди.
— Унда олча тергани кеттик, — улар шундай деганча қизлар юрган томонга кетишди.
— Санам қара, анави каландимоғ қариндошинг Гул билан кулишиб гаплашиб келяпдими? — Нилуфар Шоҳсанамни туртди.
— Йўғе...., — Шоҳсанам уларга кўзи тушиши билан, — бўлиши мумкин эмас, — ичидан қизғанишга ўхшаш нимадир ўтди.
— Улар бир-бири учун яратилгандек, — Гулбаҳор кулишиб келаётган жуфтликка ўзгача ҳавас билан боқди.
— Нималар деяпсан? — Шоҳсанам қошларини чимирганча, — Олмагулни ундан узоқрор тутишимиз керак. Ҳали уни яхши билмаймизку. Тўғри, у қариндошим. Лекин мен уни яхши танимайман ҳам, — гапини тўғирлаб қўйди.
— Санам ҳақ, — Нилуфар унинг гапини маъқулларкан, — Гул содда ва беғубор қиз. Бу шаҳарлик олифта унинг бошини айлантириб, алдаб ташлаб кетиши ҳам мумкин.
— Жа унчаликка бормас, — Гулбаҳорнинг тарвузи қўлтиғидан тушиб кетгандек бўлди, — кўринишидан туппа-тузук кўри....
— Мен фикримни айтдим. Ўзларингиз биласизлар, — Шоҳсанам елка учириб қўйганча ишини давом қилдира бошлади. Лекин ич-ичидан Олмагулнинг ўрнида ўзи бўлиб қолишни истаётганди. Сабабини эса, сира тушуна олмаётганди.
😱#Ё_АЛҲАЗАР_БУ_НИМАСИ?
😳Майитнинг кафани ичига ип солиб қўйса нима бўлади?
😱Нима учун майитдан аввал қабристонга ҳолвайтар ҳиди бориши керак?
🤯Майит ювилган сув қандай дардга даво эканини биласизми?
Видеони кўриб ҳайратдан лол қолишингиз аниқ!
Давоми 👉 Бу ерда
☃️🥗ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ДАСТУРХОННИ САЛАТЛАРСИЗ ТАСАВВУР ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИ👆
👆🥗ВИДЕОДАГИ ҲАММА САЛАТЛАР РЕТЦЕПТЛАРИ БОР🤗
😍😍999 ХИЛ ЯНГИ САЛАТЛАР РЕТЦЕПТЛАРИНИ ЖОЙЛАДИК ТЕКИНГА ЎРГАНИНГ
🍰🍜🥘ПИШИРИҚЛАР ТАОМЛАРНИНГ ЭНГ ЗӮР РЕТЦЕПТЛАРИ БОР ЭКАН ШУ КАНАЛДА🤗
ТЕЗ КИРИНГ 👇👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi
❗️ШОК ХАБАР ХАЛИМАНИНГ ВАФОТИДА ЮЛДУЗНИ АЙБИ БОРМИДИ?😱
ЮЛДУЗ УСМОНОВА ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚАТЛАР ҲАММАНИ ШОККА ТУШИРМОҚДА😨
НАХОТКИ ЮЛДУЗ ҲАММАНИ АЛДАДИ...🤬 У ХАЛИМАГА НИМА ҚИЛДИ
МАХФИЙ ХАБАР ҲОЗИРОҚ КЎРИНГ ЎЧИРИЛИШИ МУМКУН👇👇
https://telegram.me/joinchat/nG2wtcIS4oNlMmEy
❗️🎄ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ДАСТУРХОННИ ҚАНДАЙ БЕЗАТИШНИ ЎЙЛАБ🤔БОШИНГИЗ ҚОТАЯБДИМИ❓
🍽БИЗДА БУНИНГ ЕЧИМИ БОР 999ХИЛ БАЙРАМ☃️ДАСТУРХОН БЕЗАТИШ УЧУН ИДЕЯЛАР ЖОЙЛАДИК🍱
🥗99~ХИЛ ЯНГИ САЛАТЛАР 🍰 ПИШИРИҚ ВА 🍧 ШИРИНЛИКЛАР РЕТЦЕПТЛАРИНИ ЖОЙЛАДИК ТЕКИНГА ЎРГАНИНГ
🍗🍜ЭНГ ЗЎР БАЙРАМ🫕ТАОМЛАРИ ШУ КАНАЛДА ЖАМЛАНГАН🤗
🎄ТЕЗ КИРИНГ 👇👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi
“РЎЗҒОРИМГА БАРАКА КИРДИ”
(Ибратли ҳикоя)
🍂
Бир биродаримиз шундай ҳикоя қилади: “Йигирма икки йил олдин (тахминан, 1995-1996-йиллар назарда тутилмоқда) маошга зўр-базўр кун кечириб юрардим. Болаларим ёш, шунинг учун анча қаноатли эди. Аёлим тўқ оилада ўсган бўлса-да, Аллоҳга шукр, унга ҳам қаноат берди. Топган-тутганимни тўтиё билиб, бола-чақа билан хурсандчиликда баҳам кўрар, топмасам, қуруқ нон-сув билан кифояланар, “Уйимиз бугун анбиёлар уйига ўхшади”, деган сўзлар билан пайғамбарларга яқинлик туйиб таскин топардик...
Бир куни юз берган воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. Кечқурун ишдан қайтяпман. Чўнтагимда бор-йўғи иккита уч сўмлик бор. Ўша пайтда олий навли ундан қилинган нон етти сўм, биринчи навлиги олти сўм эди. Аммо олти сўмлик нон кечга қолмай тугарди. “Агар арзон нон тугаган бўлса, бугун нонсиз қоламиз, эй Худо, ризқимиз Сенинг бўйнингда”, деб ёлвораман ичимда. Бир сўм-ярим сўм бирон чўнтагимнинг бурчагида қолиб кетмаганмикан, деб ён-веримни пайпаслайман...
Йўқ, хайрият тугамаган экан, ўша кунги ризқимизга битта нон ёзилган экан, тилло топган боладай, хурсандчилик ила олдим...
Хуллас, шундай кунларнинг бирида бир ҳадис ўқиб қолдим.
Унда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиган киши ризқи кенг бўлишини айтган эканлар. Ўша заҳоти туриб, уни тиловат қилдим. Шундан кейин ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишга одатландим.
Дунёда Аллоҳнинг Расулидан-да ростгўйроқ ким бор?!
Бир-икки кун ўтиб, қўшимча иш топдим. Хотиним ҳам уйда пишириқлар тайёрлай бошлади, кимдир кўрпачасини қавишга олиб чиқди. Тез орада турмушимиз анча яхшиланиб қолди... Воқеа сурасини ҳамон ўқийман...
📔 "Ризқ калитлари Нажот келтирувчи дуолар" китобидан.
📝ОТАНИ БОРИДА КАДРИГА ЕТИНГ...
(уз отасидан уялган киз)
Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Дугоналари билан кечки овқатга бормоқчи бўлган қиз икки кун олдин янги кийим можаросини бошлади. Эркалик билан ота-онасини ноқулай аҳволга солар, кўнглига озор берадиган, ғурурини синдирадиган сўзларни гапирарди. Ота-онасининг қўли калталигини юзига солаётган қиз, уларни чорасизлиги туфайли надоматга қўяётганини мулоҳаза қилмас, шартакилигини қўймасди.
– Дугоналарим бир марта кийган либосини ҳеч қачон қайтиб киймайди. Мен бўлсам ялиниб-ёлвориб сизларга биттагина янги кўйлак олдиролмайман!, дерди.
Отаси мунғайибгина чорасизлигини англатаркан, қиз унга парво ҳам қилмасди. Эски-туски нарсаларни олиб сотиш билан шуғулланиб, рўзғорини амал-тақал ўтказаётган бетоб ота, қишнинг совуқ кунларида иши бироз юришмаётганидан тараддудланарди.
– Сиздан уяламан, дада!, деди қиз отасига тик қараб. Қўли калта бетоб отанинг тиззалари қалтиради. Кўз ёшлари қалбига оқди.
Кечки таомни жимгина едилар. Оқшом оилабоши қизи киймоқчи бўлган кийимнинг нархини онадан сўради. Юраги ачишиб оғриётган ота пулни қандай бўлмасин топиб, қизига тутқазишни ўйларди. Эртаси куни ота эрталаб қовоғидан қор ёғаётган қизнинг қўлига икки юз эллик лира берди. Пулни кўриб қизнинг чеҳраси ёришди. Тонгда савдо марказига отланди. Кўз остига олиб қўйган кўйлакни харид қилди. Янги кийимнинг завқи рутубатли ҳавода қизнинг руҳига илиқлик бахш этди. Бахтдан сармаст, гўёки учиб-қўниб кечки овқатга борди.
Уйга қайтиб ҳам отасининг дарди билан парво қилмай, телефонга ёпишиб кечки овқатнинг муҳокамасини қилиш учун дугоналари билан гап сотишга тушиб кетди. Лекин кундан кунга отасининг йўтали босилмай, иситмаси тушмаётганига аҳамият бермади. Хаёлида янги кўйлаги ва бу кийимда кечки овқатга маликалардай ҳамманинг эътиборида бўлгани жонланарди, холос. Онаси йўқсиллик сабабли эрини ҳатто касалхонага олиб боролмаётганидан ўксиниб, кўз ўнгида умр шами сўниб бораётган жуфтига чорасиз термуларди.
Бир неча кундан кейин отанинг узоқ давом этган йўтали тонгга яқин тўхтади. Пешинга яқин ювғич отасини ювиб-тараб, кафанлаш учун олиб кириб кетар экан, қиз ҳануз отасининг ўлимига ишонгиси келмасди. Қўни-қўшнилар масжид айвонида ўзаро шивирлаб “Қизи истаган кийимни олиб бериш учун, уст-бошини сотиб, қишнинг совуғида касали бадтар хуруж қилибди шўрликни” деганини эшитганида бефойда пушаймонлик оташида қовурилгани билан энди кеч эди. Энди ҳеч қандай кийим эрка-тантиқ қизни ота меҳридай иситолмаслигини англаб етдию, аммо кечикди...
@lbratli_sozlar
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
ОЛЧАГУЛ
24
Сарварнинг таклифидан кейин Шодиёр боғбон олма теримини ҳам бошлаб юборди.
— Бу сафар теримга бормайсан, — терим учун рухсат сўраган Гулбаҳорнинг эшитган жавоби шу бўлди.
— Нега? Ахир дугоналарим билан...
— Эртага сенга совчи келади. Даданга маъқул. Яхши оила экан. Йигит ҳам қўли гул уста ҳунарманд. Пасфеългина, камсуқум йигит.
— Ойииии, мен ҳали....
— Гапни кўпайтирмасдан айтганни қил. Теримга бормайсан. Ундан кўра ҳовлини кўздан кечир. Ҳамма жойни артиб, тозалаб қўй. Эртага келганлар бу уйда қиз бола йўқ экан деб кетмасин тағин, — Матлуба опа шундай деганча ўзи оғилхона тарафга ўтиб кетди.
— Битта шу кам эди, — Гулбаҳор норози минғирлаганча ойиси айтган ишларни қила бошлади.
Эртаси куни тушдан кейин кутилган совчилар ҳам келишди. Бира тўласи нон синдириб кетишди. Кечки пайт эса қариндошлар муборак бўлсинга келишди.
— Ва ниҳоят, — ошхонада чой дамлаётган Гулбаҳор таниш овозни эшитиб ортига ўгирилди.
— Сииииз? — жаҳлдан қизарди.
— Табриклайман, ниҳоят сендан қутиларканмизда? — Илёс тиржайганча ичкарига кираркан, — сен учун хурсандман. Албатта, ўзим учун ҳам, — стол устида турган олмадан биттани олиб тишлаганча, — боя янгамдан эшиттим, энди теримга бормас экансан. Бу эса мен учун айни муддао, — тиржайди.
— Бундай қила олмайсиз, — Гулбаҳор унга қўрқув билан қаради, — ахир Олмагул бахтли бўлиши керак. Сиз эса....
— Ундан хавотир олма. Мен унга дунёдаги энг чиройли бахтни ҳадя қиламан, — Илёс олмани иштаҳа билан еркан, — у қишлоқдаги ҳамма қизнинг орзуси бўлган йигитга турмушга чиқади. Бундан ортиқ бахт бормикан?
— Йўқ, — Гулбаҳор олдидаги чойларини ҳам унутиб, — ахир унинг кўнгли бошқа...., — нима қилиб қўйганини англаадию, тилини тишлади.
— Нима дединг? — Илёснинг юз ифодаси ўзгара бошлади, — ҳали у бошқаси билан дон олишиб юрибдими? — ярим ейилган олмасини қаттиқ қисди. — Мен буни шундоқ қолдирмайман. Уни ҳам, ўша ўйнашини ҳам....
— Сиз ҳаммасини нотўғри тушундингиз, — Гулбаҳор гапини тўғирлашга тушди, — мен балки бошқасини яхши кўриши мумкин демоқчи эдим. Ҳар ҳолда у ҳам одам, унда ҳам кўнгил бор.
— Айтмоқчисанки, унинг ҳаётида ҳеч ким йўқ? — Илёс унга ишонқирамай қаради.
— Ҳа, ҳа, — Гулбаҳор Илёс чиндан ишондими йўқми дегандек қаради.
— Шунақа демайсанми? — Илёс енгил нафас оларкан, — мен бўлсам уни ким биландир ликкиллашиб юрибди деб ўйлабман.
— Йўқ, Олмагул ундай қизлардан эмас.
— Шунинг учун ҳам севиб қолдимда уни, — Илёс қўлидаги эзилган олмани стол устига ташларкан, — сен ўз тўйинга тайёргарлигингни кўравер. Уёғидан хавотир олма. Насиб қилса, эрга тегишингдан олдин бизни тўйимизда мазза қилиб ўйнайсан. Ахир аканг ва дугонанг турмуш қурсаю, сен ўйнамасанг уят бўладия, сингилжон, — Илёс шундай дея Гулбаҳорнинг бурнини чимдиб қўйдию, чиқиб кетди.
— Эй Худойим, ишқилиб шу ифлосгина аммаваччам ниятига ета олмасин илоҳим, — Гулбаҳор шундай дея юзига фотиҳа тортиб қўйди.
ОЛЧАГУЛ
22
Олмагул уйга кириши билан қўлидаги челагини дарвоза олдида қолдирганча хонасига югуриб кетди. Ичкарига кирдию, эшикка суяниб йиғлаб юборди.
— Нимани кутгандинг аҳмоқ қиз? — ўзини-ўзи койиркан, — икки оғиз ширин гапириб, битта жилмайганига дарров учиб, ўзингча севиб қолдингда? — анча пайт ўзини койиб ўтирди.
— Олмагул, — ойисининг овозини эшитиши билан тезда ўрнидан туриб, юз-кўзини артганча,
— Ҳозир, — хонадан чиқди.
— Имилламасдан бўла қол, — қиз чиққунча зарда аралаш бақирди Хосият опа.
— Мана ойижон, — Олмагул тезда келиб ойисининг қўлидаги сумкаларни олди.
— Менга муздек сув бер, — супага ўтираркан, — яхшиям Аъзам раиснинг ўғли бор экан. Умридан барака топсин, сумкаларимни дарвоза олдигача олиб келиб берди.
— Мана, — Олмагул сувни ойисига узатди.
— Раҳмат, — Хосият опа сувни ичиш баробарида қизига қаради, — нима бало йиғладингми?
— Йўқ, — Олмагул кўзларини олиб қочди.
— Унда нега кўзларинг қизарган?
— Пиёз артгандим шунга.
— Яхши, — Хосият опа рўмолини тўғирлаганча ўрнидан тураркан, — сен кечки овқатга уннайвер. Мен кийимимни алиштириб чиқиб ип йигирай, — деганча хонасига кетаркан, — шундоқ йигит-а. Эҳ, шу йигит мени куёвим бўлса қани эди. Қишлоқда кўкрак кериб юрардим, Аъзам раис билан қудаман деб, — ўзига-ўзи гапирганча кириб кетди.
🌺🌺🌺
Олмагулни кўриб, қалби қувончга тўлиб уйга қайтган Сарвар дўкон олдидан ўтаётиб эшитган гапидан кейин ойиси келиши билан гаплашиб олишга қарор қилди.
— Ҳеч йўқ белгили қилиб қўйишим керак. Шунда сал бўлса ҳам хотиржам бўламан, — ўйлади у. Жойига ётганча ширин ҳаёлларга берила бошлади. Келажак ҳаётини Олмагул билан тасаввур қиларкан, уялибгина келин салом қилаётган қизни кўз олдига келтириб, юзига табассум югурди, — беғуборим ўзимни, — пичирлади.
Ширин ҳаёлларга берилиб, хатто кечки овқат ейишни ҳам унутиб ухлаб қолди. Ярим кечаси нимадир бўлиб уйғониб кетдию, очқаганини ҳис қилиб оёқ учида юрганча ошхонага ўтди. Камола янгаси мастава қилган экан. Совушга улгурмаган маставани муздеккина айрон билан ичиб оларкан,
— Бу ерга келиб ҳаммаси тескари бўлиб кетди. Хатто овқатланиш режимим ҳам, — кулиб қўяркан, ҳаёлига севги ҳақида эшитганлари келди.
«Севги — бир қалбнинг иккинчи қалб билан яшаши, иккинчи бирининг юраги билан нафас олиши.»
Севги — кўнгилнинг энг гўзал қасри, қалбнинг энг улуғ бойлиги.«
🌺🌺🌺
Шоҳсанам ўзи тўқиган ширин ёлғонга ишонганча Сарвар ҳақида ҳаёл суриб кўзлари илинди. Тушида ҳам Сарварни кўриб чиқди.
»Сарвар билан чиройли бир боғда сайр қилиб юрган эканлар. Сарвар унга меҳр ва муҳаббат тўла нигоҳлар билан боқиб чарчамас, Шоҳсанам ҳам ундан кўзларини узай демасди. Улар бир дарахт тагига келиб бироз нафас ростлаш учун ўтираркан, бир дам Сарвар секин уни ўзига тортиб лабидан бўса олди. Унинг лаблари Шоҳсанамнинг лабига теккан пайт, қизгинанинг танаси бўйлаб, чумолилар тўдаси сайрга чиққандек бўлиб кетди."
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
❗️🎄ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ДАСТУРХОННИ ҚАНДАЙ БЕЗАТИШНИ ЎЙЛАБ🤔БОШИНГИЗ ҚОТАЯБДИМИ❓
🍽БИЗДА БУНИНГ ЕЧИМИ БОР 999ХИЛ БАЙРАМ☃️ДАСТУРХОН БЕЗАТИШ УЧУН ИДЕЯЛАР ЖОЙЛАДИК🍱
🥗99~ХИЛ ЯНГИ САЛАТЛАР 🍰 ПИШИРИҚ ВА 🍧 ШИРИНЛИКЛАР РЕТЦЕПТЛАРИНИ ЖОЙЛАДИК ТЕКИНГА ЎРГАНИНГ
🍗🍜ЭНГ ЗЎР БАЙРАМ🫕ТАОМЛАРИ ШУ КАНАЛДА ЖАМЛАНГАН🤗
🎄ТЕЗ КИРИНГ 👇👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi
😳😱ДАХШАТЛИ ВОҚЕА ДУБАЙДАН ЎЛИГИ КЕЛГАН ФОХИША ҚИЗНИ ҚАБРИНИ ОЧИБ КЎРИШДИ😱😰
Менинг исмим Надия 2003 йилман.
Бир қурқинчли воқеанинг гувохи бўлдим, Дугонамнинг опаси бор эди унинг Шу йили дубайдан касалик юқтириб қайитди, тўғрироғи узини эмас жазатини юборишди.
Дугонамга рахимим келди у жуда тушкун холатда эди, уни ёнида қолдим.Жанозани эртасида тунида мени уйғотди, уни ёнида эдим ушанда соат 03:20 дақиқа утар эди.Менга еғлаб опам тирик, у кийналяпти уни опкеламан деди.
Уни ахволани куриб Отаси қизига ишониб қабрни очтиришга қарор қилдилар. Қабрни очишганда қурқинчли аянчли ходисани гувохи бўлишди ....
ДАВОМИНИ УҚИНГ👇
🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga❗️
🤔Talabasiz ishlashga vaqtingiz yoqmi❓ Lekin puldan qiynalyabsiz togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz💬
✍️ MUROJAAT UCHUN: @Shokhida_blogs
✅/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
✅/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
ОЛЧАГУЛ
19
— Хўш, мен учун қайси қўшиқни куйлаб берасан? — биргаликда олча теришаркан, Сарвар ўртадиги сукунатни бузганча сўради.
— Билмасам, сизга қандай қўшиқ ёқишини билмаганим учун...
— Ўзинга ёққан биттасини куйлавер. Мен жон деб эшитаман, — Сарвар челакни у томонга суриб қўйганча, ўзи ҳам бироз сурилди.
— Майли, фақат зерикарли демасангиз бўлди, — Олмагул кулиб қўйганча ўзига ёққан қўшиқларидан биттасини куйлай бошлади:
«Боғ сайлига бормасман, сен бўлмасанг ёнимда,
Гулзор аро юрмасман, сен бўлмасанг ёнимда.
Сен бўлмасанг ёнимда.
Кўрмасам айлаб хумор, тунларим ўтгай бедор,
Ҳар дам йўқлаб бўлгум зор, сен бўлмасанг ёнимда.
Сен бўлмасанг ёнимда.»
Олмагул олча терганча қўшиқни шу даражада маромига етказиб айтардики, Сарвар ундан кўз узмасдан эшитди. Уларни буёқда кузатиб турган Шоҳсанамнинг ичида нимадир ғимирлар, Нилуфар ва Гулбаҳор эса юзида табассум билан дугонасининг қўшиғини мароқ билан эшитарди.
🌺🌺🌺
Гулбаҳор туфайли боғдан чиқиб кетган Илёс тушдан кейин яна боғ томонга йўл олди. Боғга яқинлашаркан, Олмагулнинг овозини эшитиб, юзига табассум югурди.
— Келишимни билгандек қўшиқ айтаётганига қаранглар, — хурсанд бўлиб кетди. Худдики, Олмагул у учун қўшиқ айтаётгандек. Илёс боғ олдида тўхтаб қўшиқни эшитаркан, ичкарига киришни ҳам, кирмасликни ҳам билмай иккиланиб қолди. Кирса оқибати маълум. Гулбаҳор бу сафар уни аяб ўтирмайди. — Эеэе, — уёқдан-буёққа ўтиб, тоқати тоқ бўлган Илёс охири бореэе деб қўл силтаганча боғ ичига қараб юрди.
🌺🌺🌺
Сарвар Олмагул қўшиқни якунлагач, тоғасининг айтган гапи эсига тушиб, бироз ишлари борлигини айтиб шийпон тарафга қараб кетди.
— Хуууух, — унинг кетаётганини кўрган Шоҳсанам бироз енгил тортди.
— Баҳор қара, аммангни ўғли яна келибди, — Нилуфар ёнидаги дугонасини секин туртди.
— Вой аблахеэ, мен ҳозир уни...
— Тўхта, — Нилуфар тезда уни ушлаб қоларкан, — илтимос, аҳмоқлик қилма. Балки нияти ёмон эмасдир. Чиндан Олмагулни ёқтириб қолгандир.
— Тўғри, — Шоҳсанам ҳам Нилуфарнинг гапини тасдиқларкан, — ораларингда нима гап ўтган билмадику, лекин аммангни ўғлини нияти жиддий шекилли, — ўзларига бош силкиб ўтиб кетаётган Илёсга бир қараб қўяркан, қалбида умид учқуни ёнгандек бўлди.
ОЛЧАГУЛ
17
— Баҳор, Баҳоооор! — Гулбаҳорнинг ҳаёлларини Олмагулнинг оҳиста туртиши татқатиб юборди.
— Ҳа, — бироз ҳайрон бўлгандек дугонасига қаради.
— Яхшимисан? — меҳрибонлик билан сўради.
— Ҳа яхши.
— Тушлик пайти бўлди, юр ул-бул еб оламиз, — Гулбаҳор шундагина боғда иккаласидан бошқа ҳеч ким қолмаганини сезди.
— Хўп, — Гулбаҳор Олмагулга эргашаркан, айни пайтда бу ерда ўзидан ҳам кўпроқ Олмагулнинг қолишини истамасди. Ахир, у Илёсни жуда яхши билади. У қизга эришиш учун ҳар бало қилиши мумкин. Қизлар боғ ўртасидаги шипонга келиб ўтиришаркан, Гулбаҳорнинг кўзи шипон четида Олмагулга тикилиб ўтирган Сарварга тушди, — қани эди шу йигит Гулни севиб қолсаю, унга уйланиб бу ерлардан олиб кетса, — ҳаёлидан ўтқазди.
Бугун теримчилар оз бўлгани учун Шодиёр ака уларга овқатни уйида пиширтириб, Сарварга боғга олиб боришини тайинлаганди. Олмагул билан яқинроқ танишиб олишни ўйлаб юрган йигит учун эса бу айни муддао эди. Теримчилар овқатланиб, секин-секин ҳаракатланганча боғ ичига кириб кетишди.
— Сизлар бемалол овқатланиб бўлиб бораверинглар, — қорни тўйган Нилуфар ўрнидан тураркан, — биз Санам билан териб турамиз.
— Хўп, — Олмагул бош силкиб қўйди.
— Балки уларни кутармиз? — Шоҳсанам Сарвар ва Олмагулнинг бир жойда қолишини истамагани учун Нилуфарга қараганча, — ҳали идишларни ҳам....
— Ўзларимиз ювиб қўямиз, — Гулбаҳор шу идишлар баҳона Олмагул бироз бўлса ҳам Сарварнинг ёнида қолишини ўйлаб хурсанд бўлгандек бўлди.
— Тўғри улар ўзлари эплашади, — Нилуфар Шоҳсанамни судрагудек бўлиб шипондан олиб кетди. Овқатланиб бўлишиб, идишларни йиғиб бўлишлари билан,
— Гул, — Гулбаҳор дугонасининг ёнига келиб, — шу идишлар билан сени ёлғиз қолдирсам хафа бўлмайсанми? — айбдорона жилмайгандек, — негадир қорним..., — бир қўли билан қорнини ушлади.
— Майли, — Олмагул дугонасини тушунганча, — ҳаммасини ўзим ювиб қўяман. Сен бемалол.
— Раҳмат, сени жуда яхши кўраман, — Гулбаҳор дугонасининг юзидан ўпиб қўйганча боғнинг бир четида жойлашган хожатхона томонга кетди. Аслида эса, хожатхона бир баҳона бўлиб, у Олмагул ва Сарварни яқиндан танишиб олишлари учун ёлғиз қолдиришга қарор қилганди.
— Дугоналариз дангасароқми дейман? — гапни нимадан бошлашни билмаган Сарвар ҳаёлига келганини гапирди.
— Йўғеэе, улар жуда меҳнаткаш қизлар.
— Идишларни сизга ташлаб қочишганига қараганда унақага ўхшамаяптида. Тағин билмасам.
— Ўзи ўнтача идиш. Шугина учун ҳам ҳаммамиз овора бўлиб юрсак уят бўлар. Улар олча териб тураверсинлар. Ахир бу ерга шу учун келганмиз.
— Тўғри, — Сарвар ўрнидан тураркан, — олча терганиз учун пул оласизлар. Улар сиздан кўп териб, кўп пул олишса ўшанда идишларни бекор ювибман десангизчи?
— Идишни ювсам ҳам, ювмасам ҳам Аллоҳ буюрган рисқимдан ортиғини ололмайман. Нурия буви айтганидек, — «Одамзот икки оёқлаб чопса ҳам, тўрт оёқлаб чопса ҳам Аллоҳ пешонасига ёзганидан ортиғини ололмайди. Гоҳ у бир кунлик рисқи бўлсин, гоҳ бир умрлик», — Олмагул шундай деганча тушундингизми дегандек Сарварга қараб жилмайиб қўйди.
— Бу гапингизда ҳам жон бор, — Сарвар ўқигани ва ёши катта бўла туриб, эндигина мактабни битирган қизнинг ақли етган нарсага ўзининг ақли етмагани учун кулиб қўйди.
— Куладиган гап айтмадим шекилли? — Олмагул негадир хафа бўлгандек бўлди.
— Гапингизга кулмадим, — Сарвар ўзини оқлаган бўлди, — шу нарсага ақлим етмагани учун, ўзимни устимдан куляпман. Сиз бунинг учун хафа бўлманг.