Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
едим шартта.
– Ташлаган ҳар бир қадамим ўчиб бораётганини ўзим ҳам биламан…
– Ҳайкал эмассан-ку, қўққайиб туришимнинг ўзи ҳаётга зеб беради деб ўйласанг. Ҳаётни севиш керак. Шунда яшаганинг сайин яшагинг келаверади. Мен ўзим ҳаётда ҳар тонгдан яхши бир янгилик кутиб уйғонаман. Мана кўрасан, биз ҳали бахтли бўламиз!
– Сен бахтли бўласан, – деди шунда Турсуной жилмайиб. – Турмуш қурасан, севган кишинг, болаларинг бўлади. Бахтли яшайсан. Аммо кунларнинг бирида севган одаминг сенга хиёнат қилаётганини пайқаб қоласан-у, ҳаётинг заҳарга айланади. Ё бўлмаса…
– Қўйсанг-чи шунақа гапларни! – дедим бирдан юрагим орқага тортиб.
– Ҳаётингга оғу аралашмаса бўлмайди. Дунёнинг қурилиши шундай, – пинак бузмасдан, ҳеч бир иккиланишсиз гапида давом этди Турсуной.
– Нега… шундай?.. – дея пичирладим худди овозимни биров эшитиб қолишидан қўрққандай. Бояги жўшқинлигимдан асар ҳам қолмаганди.
– А-ҳа! – Турсуной сапчиб ўрнидан турди. Худди чақиндек “ялт” этиб ўтган ушбу оний сонияларда унинг зимистон юраги, сезгилари, ички шуури фавқулодда бир нур билан ёришиб кетгандек бўлди. – Мана энди ўзингга келдинг! Нега шундай? А, нега шундай? Ҳеч ўйлаб кўрганмисан?!.
Жавоб бермадим. Сароб жимирлаётган бўшлиққа тикилганча миқ этмай туравердим.
– Мен кўп, жуда кўп ўйлайман, – деди Турсуной. – Нега шундай? Нега бу дунёда тўкис бахт йўқ? Ҳаммаси Унинг, ёлғиз Унинг ихтиёрида бўлса, нега дунёни бекаму-кўст яратмади? Атиги бир марта, бир мартагина дунёга келадиган инсонни азоб-уқубатларга гирифтор қилмасликнинг иложи йўқмиди? Жаннат, дўзах, маҳшар тонги деганларига шунчалар уринсам ҳам мутлақо ишонч ҳосил қила олмадим. Жуда мавҳум.
– Балки мавҳум эмасдир, – дедим журъатсизлик билан.
– Майли, сен айтгандай бўлақолсин. Маҳшар тонги жами марҳумлар тирилади дейлик. Аммо бунда мантиқ қани? Масалан, мен йигирма бир ёшда, сен саксон ёшда бу оламдан ўтсак-да, маҳшар тонги учрашсак, қандай қилиб бир-биримизни таниймиз. Айниқса мен сени. Ахир сен мункиллаган кампир қиёфасида тириласан, шундайми?..
Шу вақт ҳовлида туриб шовқинимизни эшитдими ёки шунчаки чиқиб қолдими, дарвоза олдида Абдуҳамид ака кўриниш берди. У киши бизни кўрди, бош ирғаб мен билан саломлашди, сўнг ичкарига кириб кетди.
– Хабаринг бор, яқинда ёлғиз укамдан айрилиб қолдик, – дея маҳзун оҳангда гапида давом этди Турсуной. – Мендан аввал ҳам ота-онамнинг тўртта фарзанди нобуд бўлган. Дадам нима учун мени яхши кўради? Чунки мен туғилганман-у, кетма-кет юз бераётган ўлимлар тўхтаган. Мендан кейин укам туғилди. Лекин яна… Шугина ўлмаса бўларди!
– Ўзи берган, ўзи олади… дейишади-ку…
– Ўзи бунёд қилиб, Ўзи еб қўйса… бу нима дегани?!.
Мен, очиғи, бу саволга жавоб беришга ожиз эдим. Аммо бошқа бир нарсани англагандай бўлдим. Турсуной ўзгаларникига мутлақо ўхшамайдиган, умумнинг фикридан фарқ қиладиган аллақандай ўйлар таъсирига тушиб қолгандай эди. Бу кўп ўқиганлик оқибати эмасмикин? Ё укасининг ўлими уни қаттиқ ларзага солганмикин? Ёки аллақандай дард, босим туфайли ғайришуурий хасталик ҳолига тушиб қолганмикан?
– Сабр қилишса, балки яна ўғил кўришар, – дедим бошқа гап тополмай.
– Сабр… Яна қанча сабр қилишлари керак? Эҳтимол, айнан шу сабр-тоқат туфайли улар бахтсизликка гирифтор бўлишаётгандир? Ахир бир эмас, бешта фарзанддан жудо бўлиш… Инсоннинг елкаси кенг, ҳамма нарса сиғиб кетаверади, деган тушунчанинг натижаси эмасми бу?!
Турсуной менга кўзлари ёниб қараб қолди. Авваллари уни ҳеч бундай ҳолда кўрмагандим.
– Мен бора қолай, – дедим ўрнимдан қўзғалиб. – Ҳали имтиҳонларга тайёргарлик кўришим керак.
– Яна бир пас ўтир, – деди Турсуной илтимос оҳангида.
– Бошқа вақт… давом эттирармиз…
Мен дугонамнинг ёнидан тезроқ узоқлашишни истардим.
Шу суҳбатдан кейин кўп ўтмасдан “сиртмоқ” воқеаси содир бўлди…
Шундан кейин, гарчанд Абдуҳамид амаки билан Баҳри хола Турсунойдан кўз-қулоқ бўлиб туришни мендан илтимос қилишган бўлсалар-да, дугонамдан ўзимни четроққа торта бошладим.
Ёзги таътил тугаши арафасида Турсуной яна ўқишга қатнай бошлади…
Худди атай қилгандек (аслида ҳам шундай эмасми?), Турсуной бекатда турган бўлса, мен индамасдан университетга пойи-пиёда йўл олардим. У пиёда кетаётган бўлса, мен автобус кутардим.
ч ким билан! Унинг мушугини “пишт” дейишга бировимизнинг ҳам ҳаддимиз сиғмайди. Авваллари отаси индамасаям, мен тергаб турардим. Бултурги қилиғидан кейин менам индамай қўйганман. Ўқишига борадими-йўқми, уй ишларига қарашадими-қарашмайдими, ишим йўқ. Ўз ҳолига ташлаб қўйгандим. Қани, ўз билганича яшаб кўрсин-чи, деб. Мана, яна… – Баҳри хола кўйлагининг узун енгини кўзига босди.
Тилим лол, нима дейишни, куйиб кетаётган онаизорни қандай юпатишни билмасдим. Аслида гапга унчалик нўноқ ҳам эмасдим.
– Шошмаётган бўлсанг олдида бир пас ўтир, қизим. Ҳушига келганидан буён сени сўраётганди. Бир гапи бордир-да. Мен ташқарига чиқмасам бўлмайди. Юрагим сиқилиб кетаяпти…
Баҳри хола ўрнидан турди. Оёқлари увишиб қолган чоғи, энгашиб тиззаларини уқалади-да, кейин қаддини ростлади ва оқсоқланганча юриб кетди.
“Худойим, ўзинг сабр бер”, – деб қўйдим ичимда. Сўнг Турсунойнинг юзига термулдим. У чиндан ухлаяптими ёки ўзини ухлаганга солиб ётибдими, шуни билмоқчийдим. Шу чоғ Турсуной “ярқ” этиб кўзларини очди ва менга тикилиб қолди.
– Яна эплай олмадим… – эшитилар-эшитилмас пичирлади Турсуной, овози хириллаб чиқди, кўкарган лаблари зўрға қимирлади.
– Эплай олмаганингга шукр. Беадад шукр, – дедим хурсанд бўлиб.
– Сенга қачон хабар беришди? – деб сўради у яна пичирлаётгандай паст овозда.
– Ҳозиргина… ҳали ярим соат ҳам бўлгани йўқ.
– Қўрқиб кетгандирсан?.. – сўради у.
– Қўрқиш ҳам гапми!
Турсунойнинг бўзарган чеҳрасидан аллақандай синиқ, тушуниксиз табассум сирғалиб ўтди.
– Дарсга бормайсанми? – сўради у яна.
– Эртага бирга борамиз.
Жавобим ёқмадими ё толиқиб қолдими, Турсуной юзини девор томонга бурди. Бурди-ю, шу кўйи индамай ётаверди. Мен ҳам жим ўтиравердим.
Биз болаликдан бирга ўсиб-улғайдик. Бир мактабда, битта синфда ўқидик. Тан бераман, Турсунойнинг билими кучли эди, калласи зўр ишларди. Кўп китоб ўқирди-да. У ҳаммамизни ҳайратга соладиган қобилиятга эга эди, лекин нима учундир кўпинча ўзини “алиф”ни “калтак” дея олмайдиган болалардек тутарди. Фақат гоҳи-гоҳида ўз иқтидорини шу қадар қизғинлик билан намойиш қилардики, биз ҳайратдан ёқа ушлаб қолардик. Турсунойнинг феъл-атворидан унча-мунча хабардорлигим боис, мактабни битирганимиздан кейин битта университетга ҳужжат топширишга амаллаб кўндиргандим. Омадимиз чопиб, ўша йили иккаламиз ҳам талаба бўлдик.
Лекин кейин… Чопағон отнинг оқсашини кўринг, деганларидай, Турсуной университетда ҳам мактабда кўрсатган ҳунарларини такрорлашни бошлаб юборди денг. Ҳушига келса, дарсга боради, ҳушига келмаса – йўқ. Гоҳида икки-уч кунлаб уйдан бир қадам нарига чиқмай қўяди. Ота-онаси Худонинг зорини қилиб ялиниб-ёлворишди, қани энди қулоғига олса!
Қишки ёки ёзги имтиҳонлар бошланганида эса Турсуной ҳаммани ҳайратда қолдирмоқчидай фанлардан “аъло” баҳолар олиб, сессияни биринчилардан бўлиб ёпарди.
Шундай қизнинг мендан бошқа бирон яқин дўст-ўртоғи, дугонаси йўқ эди. Ўзи бирорта қиз ёки йигит билан яқинроқ муносабатда ёки сирдош бўлишга интилмаганига яраша, бошқалар ҳам нима учундир унга яқинлашишни исташмасди. Мен ҳам табиатан кўпчиликни унчалик суяверадиганлар хилидан эмасман, аммо ўзимга яраша таниш-билишларим, сирлаша оладиган яқинларим бор. Ёшимиз улғайиб, ақл-ҳушимиз тўлишган сайин Турсунойнинг хатти-ҳаракатларидан, ўзини тутишларидан гоҳ энсам қотадиган, гоҳ жаҳлим чиқадиган бўлди.
– Ўзингни бунча чеккага тортаверасан? – дедим охири кунларнинг бирида. – Худди ўз тўрига ўралашиб қолган ўргимчакка ўхшайсан!
– Нима қипти? – бепарволик билан сўради у.
– Ёлғизликдан юрагинг сиқилиб кетмайдими?
– Мен ёлғиз эмасман, – деди Турсуной ва кўзларини лўқ қилганча менга қадалиб тикилиб тураверди.
Шундан кейин ҳам бир нима деб кўринг-чи! Бўзарган чеҳрасидан, лоқайд боқаётган нигоҳларидан ҳеч нарсани уқиб бўлмасди.
Уйда эса Баҳри хола жиғибийрон бўларди.
– Тўрт чақалоғимни ерга қўйганимдан кейин топганим деб эркалатиб, қайсар қилиб юбордим деб ўйлардим. Йўқ, у ношуд, қип-қизил ношуднинг ўзгинаси! – деб қоларди хола менга ҳасрат қилиб. – Ёши йигирмадан ошди, игнадан ип ўтказолмайди ҳали! Мана, сени олайлик. Опанг, янганг бўлишига қарамасдан ош-овқатни, қозон-товоқни бўйнингга олгансан. У-чи? Ҳали тухумни ёққа ташлаб
☝️КУШОЙИШ КАЛИТЛАРИ (мушкулотларнинг ечимлари):
1. Фотиҳа сурасини ўқиш.
2. «Аллоҳу, Аллоҳу Роббий, лаа ушрику биҳи шай`ан» калималарини ўқиш (Аллоҳ! Роббим Аллоҳ! Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайман).
3. «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн» калималарини ўқиш («Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен (ўз-ўзимга) зулм қилганлардан бўлиб қолдим»).
4. «Ҳасбуналлоҳу, ва ниъмал вакийл» калималарини ўқиш (Аллоҳга таваккул қилдик, У Зот нақадар улуғ Вакилдир).
5. «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» калималарини ўқиш (Ҳол ва қувват фақат Аллоҳ биландир).
6. Кўп истиғфор айтиш.
7. «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул ъаршил ъазийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус-самааваати ва Роббул-арди ва Роббул-ъаршил карийм» калималарини ўқиш (Азим ва Ҳалийм Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Буюк Аршнинг Робби Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Осмонларнинг Робби ва Ернинг Робби, Карамли Аршнинг Робби Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ).
8. «Аллоҳумма, инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазан, вал ъажзи вал касал, вал бухли вал жубн, ва золааъид-дайни, ғолабатир-рижаал» калималарини ўқиш (Аллоҳим, ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахиллик ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан Ўзингдан паноҳ сўрайман).
9. «Йа Ҳаййу! Йа қоййуму! Лаа илааҳа илла анта» калималарини ўқиш (Эй Ҳайй ва Қайюм сифатли Роббим, Ўзингдан ўзга илоҳ йўқдир).
10. «Аллоҳумма, роҳматака аржу, фа лаа такилний илаа нафсий торфата ъайнин» калималарини ўқиш (Аллоҳим, раҳматингдан умидворман, мени кўз очиб юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўймагин).
“Рассрочка” ботқоғига ботишдан эҳтиёт бўлинг
Бугунги кунда жуда кўпчилик “Муддатли тўлов” деган занжирга боғланиб қолмоқда. Деярли ҳеч ким бунинг зарари ҳақида ўйламаяпти. Жозибадор реклама билан ўзига оғдираётган дўконлар эса маҳсулотни ўтказиб олиш йўлида ҳеч нарсадан қайтмаяпти.
Унутманг:
* “Рассрочка” савдоси ҳеч қачон сизнинг фойдангизга бўлмайди. Дўкон ўлақолса маҳсулотни нақдга сотиш мумкин бўлган нархда бермайди;
* Бу маҳсулотлар сотувдан кейинги ондаёқ нархи кескин тушадиган тоифадан бўлади. Хоҳ телефон бўлсин, хоҳ техника, эртасигаёқ камида 20 фоиз қийматини йўқотади;
* Диний жиҳатдан бу савдо ҳалол, дея тарғиб қилинади. Аммо ҳалол нарсаларнинг ҳаммаси ҳам фойдали эмас. Тасаввур қилинг, қўй ёғи ҳалол. Лекин қон босими юқори одам иссиқ кунда уни еса нима бўлади?;
* “Шошилинг”, “Арзон нархлар”, “Сўнгги имконият” дейилган рекламалар сафсатадан ўзга нарса эмас. Ишонинг, кейин ҳам нарх ошиб қолмайди. Маҳсулот қиймати кўтариладиган бўлса, сотувчи уни арзон берадиган даражада аҳмоқ эмас;
* “Рассрочка”га имзо чекаркансиз, сиз келажагингизни, ҳали қилмаган меҳнатингизни, ҳали кўрмаган даромадингизни тикасиз. Инсон умрига эса ҳали ҳеч ким кафолат бермаган;
* Маҳсулотни муддатли тўловга олибоқ деярли ярим нархига сотиб юборадиганлар ҳам борки, уларни энди овсар дейишдан бошқа илож йўқ;
* Энг муҳими – ҳали бирор камбағал муддатли тўлов ва кредит ортидан бойиган, барака топган эмас. Буларнинг бари йўқсилнинг сўнгги чақасигача қоқиштириб олиш холос.
🤷🏻♂️ “Пул йиғолмасам, шуни бирдан ололмасам нима қилай?” дейиш ожизлар иши. Модомики пул йиғишга иродангиз, молиявий саводхонлигингиз етмас экан, кейинчалик кўпроқ маблағни тўлашга қайси ақл билан рози бўласиз?
ХОТИННИНГ ЭРИГА ИТОАТСИЗЛИК ҚИЛИШИ
Аллоҳ таоло айтади:
وَاللاَّتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلاَ تَبْغُواْ عَلَيْهِنَّ سَبِيلاً إِنَّ اللّهَ كَانَ عَلِيّاً كَبِيراً
«...Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало, уларга насиҳат қилингиз, сўнгра (бу таъсир қилмаса,) уларни ўринларда (алоқасиз) тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса) уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтармангиз. Албатта, Аллоҳ олий ва улуғ Зотдир» (Нисо сураси 34-оят).
Воҳидий раҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Оятдаги «итоатсизлик» дан мурод - эрга осийлик қилиш, яъни, такаббурлик билан эрининг буйруқларига хилоф иш юритишдир».
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қайси аёл вафот этса-ю эри ундан рози бўлса, жаннатга киради» (Имом Ибн Можа ва Термизий ривояти).
«Гуноҳи кабиралар» китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Ibratli_Sozlar
бойлик ва ризкни кенгайтирувчи дуо
©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Ibratli_Sozlar
БИР ЯХШИЛИККА ЎН ЯХШИЛИК
Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари ҳазрати Фотима бир куни касал бўлиб қолди. Негадир кўнгли анор тусади.
Буни эри—ҳазрати Алига айтди.
Ҳазрати Али бозорга чиқиб, бир дона анор сотиб олдилар. Чунки пуллари фақат биттагина анорга етди.
Бозордан қайтаётсалар, йўлда тиланчи учраб, қўлларидаги анорни сўради
Иймон ва ҳаёлари қўймай, анорни иккига бўлиб, ярмини гадога бердилар.
Тиланчи хурсанд бўлди.
Уйга келиб, ҳазрати Али анорнинг ярмини аёлларига бердилар ва узр сўрадилар.
Ҳазрати Фотима узрни қабул қилиб:
—Аллоҳ сиздан рози бўлсин, ажр-мукофот берсин,—деди.
Орадан ҳеч қанча фурсат ўтмаган ҳам эдики, эшик тақиллаб қолди.
Ҳазрати Али очиб қарасалар, эшик олдида Салмон Форсий турибдилар.
Қўлларидаги идишда тўққиз дона анор.
—Бу анорларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бериб юбордилар,-дедилар Салмон.
—Бўлиши мумкин эмас, агар Расулуллоҳ бериб юборганларида ўн дона бўлиши керак эди. Чунки Аллоҳ бир яхшиликка ўн яхшилик берилади, деган.
Шунда Салмон Форсий чўнтакларидан ўнинчи анорни чиқариб:
—Барокат учун олиб қолган эдим,—дедилар.
"Ривоятлар" китобидан.
МУСЛИМА КЕЛИНГА МАЗМУНЛИ МАКТУБ
1️⃣ Эрингизга унга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг
Инсонларнинг биз ҳақимиздаги фикрлари уларнинг сўзларидан маълум бўлади. Шу сабабдан кўпинча бошқаларнинг биз ҳақимизда нималарни ўйлашига қизиқамиз. Биз ҳақимизда яхши фикрда бўлган ёки ёмон фикрда бўлмаган кишиларнинг мурожаат шакли, оҳанги бизга ёқимли эшитилади. Ёқадиган оҳангда мурожаат қилган кишига нисбатан бизда ҳам яхши туйғулар уйғонади. Устига-устак ўзгалар олдида исмимиз тилга олинса ёки бизга хитоб қилинса ва бу жуда яқин кишимиз ёхуд турмуш ўртоғимиз томонидан амалга оширилса, биз учун катта аҳамият касб этади. Шу боис эр-хотин бир-бирига мурожаат қилар экан, ғурурлантирадиган ва хуш ёқадиган сифатлар ҳамда исмлардан фойдаланишга эътибор қаратиши лозим. Уйда бўлмаса ҳам бирор бошқа жойда, одамлар орасида, бирор йиғинда аёлнинг ўз турмуш ўртоғини ёқимли сифатлар билан тилга олиши уни бахтли қилади ва ғурурлантиради. Аксинча, унга ёқмайдиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилиши уни ранжитади, кейинчалик унинг бу ҳаракатидан қаттиқ уятга қолиши мумкин. Албатта, фақат аёл киши эрига чиройли муомалада бўлишга мажбур эмас. Эркак ҳам ўз аёлига худди шу тарзда мулойимлик билан, унга ёқадиган сифатлар орқали мурожаат қилиши лозим. Ҳеч бўлмаса бошқалар олдида унинг исмидан сўнг хонимафанди, хоним (муҳитга ва ёшга кўра бу ўзгартирилиши мумкин) каби сифатлардан фойдаланиш зарур. Ёлғиз қолганларида бундан ҳам самимий ва яқин мурожаат қилишлари мумкин.
"Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат" китобидан.
ИШҚ
Бир кун Исо пайғамбар боғ суғораётган бир навқирон йигитга дуч келади. Йигит Исога: «Раббимдан менга бир зарра севги сўраб бер», - деб арз қилади. Исо: «Аллоҳдан бир зарра севги сўраб берсам, сен унга бардош беролмайсан», – деганида, йигит: «У ҳолда зарранинг ярмини берсин!» - деб ялинади. Исо: «Ё Раббим, бу навқирон йигитга зарранинг ярмисича севгингдан ато эт!» - дейди ва ўтиб кетади. Бир муддат
кейин яна айни шу ерга келганида, у ўша навқирон йигитни суриштиради. Одамлар уни ақлдан озиб қолди ва тоққа чиқиб кетди, дейишади. Исо ўша ёшни ўзига кўрсатишини сўраб, Аллоҳга илтижо қилади ва уни тоғда бир қоя устида самога термилганча ўтирган ҳолда топади. Салом беради, лекин йигит алик олмайди. Шунда мен Исоман, дея садо беради у зот (алайҳиссалом). Вале Аллоҳ ваҳий орқали Исога буюрадики: «Эй Исо, қалбида зарранинг ярмисича менинг севгим бўлган кимса инсонларнинг сўзини қандай эшитсин?! Иззатим ва жалолим ҳаққи айтаманки, агар бу йигитни арра билан арраласанг ҳам сезмайди».
«Мукошафатул қулуб» китобидан.
Сиз ҳам ошиқмисиз?...
з супириб, кўллатиб сув сепардим чалалиги билинмасин
деб. Куёвим билан баъзан эр- хотинлигимиз
эсимда йўқ ховлида хазиллашиб олишиб
кетардим.Қайнонамни бизга бир икки кўзи тушиб хам қолди. Куёвим менга энди аввалги
дўстмасмиз келинлигингни унутма деб тушинтирарди. Мени бу гап у қулоғимдан кириб, бу қулоғимдан чиқиб кетарди. Овқат пиширишда куёвим ёрдам берарди. Билардим эримни менда кўнгли йўқлигини, болали бўлсак кўнгли тушар деб умид к,илдим.
Мана келин бўлганимга хам бир йилдан
ўтди. Онамни уйига бориб турардим. Онам у
уйдаги гапларни сўрарди, мен айтардим,
бахшидан дам солинган нарсалардан
тамирлаб турдилар. Болали бўлдим хамки
эримни мен билан иши йўқ,. Қўшнимизникига келин кеганда эрим шу келинга хавас билан қарашини сездим. Муомиласи жуда чиройлик эдида. Нима қилай унга ўхшай олмасам....
Бу орада мендан кичик. синглимни турмушга
бердик. Синглим бой хонадонга турмушга
чиқди. Қудалар фермер, мол қўйи кўп эди. Оиласида хаммаси ўғил бўлиб, куёвимиз ҳам кенжаси экан. Куёв бола кўримсиз (жудаям хуник) эди. Синглим эртадан кечга эшшакдай
ишларди . К,уда ҳола фарзандлари ҳаммаси ўғиллигига қаттиқ қўл , менга ўхшаб қўпол, лекин мард аёл эди. Онам синглимни хам ўз "дам" лари билан таминлаб турди, синглим эса қайнонасидан яшириб қаймок, , сарёғ, сузма опкеларди. Синглим хам фарзандли бўлди. Онам мендан кўра унга эътиборли, мехрибон эди, чунки ундан "фойда" борда.
Бир куни синглим хар галгидак онамларникига
мехмонга келётганда боласини кийимлари
тагига банкада сарёғ ва эридан боламга деб
сўраб яшириб тўплаган пулини беркитиб
сумкани айвонига қўяди. Ўзи эса ичкарига
кийингани кириб кетади. Бу орада қайнонаси
икта нон ва чинида қаймок, кўтариб уни
сумкасига солмок,чи бўлиб " Келин, қудамга
мана буларни оборинг. , қуруқ борманг "
дейди. Сумкадаги нарсаларга кўзи тушади,
синглим. уйидан шошилиб чиққанида кеч
бўлганди...
К,уда хола синглимни махаллада шарманда
к,илиб онамни уйига ташлаб кетди. Анча вақт ўтиб. молларга қарагани одам топилмади е'ки онамни бахшилари ёрдамида синглим уйига к,айтди. У хозир хам пул ва нарсалар онамга опкелади. Ўша пулларга онам янаям кучли бахшилар излашда....
Мен эса болам билан эримдан ажрашдим.
К,айнонам зиёли одамлиги учун уруш қилмадилар, тинчлик билан ташлаб кетдилар.
Нима к,илай, болалигимда ота - онамга ўғил
болага ўҳшашим ёқарди, болалар билан
уришсам хурсанд бўлишарди. Балким мени
к,из боладек тарбиялашганда сингилларимга
хам ўрнак бўлармидим, хозиргидак онамни
уйидамас умр йўлдошим олдида бўлармидим..
Аллоҳ қўшмаса бандасини, бахшисини
қўшгани бир тийин экан. Бу аёл гапни орасида синглисини молларга ўт қирқадиган аппаратда ишлаётганда икки бармоғидан хам айрилганини йиғлаб айтди. Энди шу бахши синглисини бармогини ўз дами билан ўстириб беролармикан а? Онаси эса бахшига югурган вақтини, шу қизларига кетказиб уларни оилага
тайёрласа, қиз болани ўрнини, оилада
сарамжон - саришталикка ўргатганда , балким к,излари бахтли бўлармиди...
Оилада яна уч қиз вояга етяпти ахир,
уларни хаёти, келажаги нима бўларкин....
Бу фақат ёлғиз яратганга аён.... Ўқинг
фикр қилинг , сизни оналарингиз ундай
аёлмаслигига шукроналар келтиринг....
@Ibratli_Sozlar
✒️Тарбия кўрмаган қиз қисмати...
Хурматли диндошим, бу хикояни ёзишдан
аввал жуда кўп ўйландим.
Бизнинг мусулмон аёлларимиз хавас
қилгудек албатта, лекин гуруч курмаксиз
бўлмайди деганларидек , бъзан шундай
аёлларимиз хам учраб турар экан.
Сизлардан илтимос, хикояни ўқиётганда
яхшилаб эътибор беринг, каментарияда ошиқча к,ўпол мулохаза билдирилмасин. Сизларга бир аёл номидан ёзаман. Ўк,иб фикр қилинг. Сизнинг оналарингиз ундаймаслигига шукр қилинг.
Оилада беш к,измиз , мен энг каттаси. Опа-
сингиллар ораси 2*3 ёш фарк, к,иламиз.
Болалигимиз ўзимиз хохлаганимиздак ўтган.
Ота-онам хеч вак,т ўғлимиз йўк, деб
нолишмаган, аксинча "ўғил бола к,изларим "
деб эркалатишарди. Дадам хамиша
"К,изларими тирноғини кирига хам
алишмиман ўғилни " дердилар. Бир хаммамиз хак,ик,атдан ўғил болларга ўхшардик.
Хаммамизни уй ишлалига мунча хушимиз
йўк, , Доим дадамни булдозерида ўйнаб
ўтирардик. Ер чопиш, мол бок,иш,
велосипед миниб юриш бизни ишимиз эди.
Онамлар уй ишларини хеч буйримардилар ,
ўзлари хам уйни кам йиғиштирардилар.
Кўпро махалла хотинлари билан уйимиз
олдидаги тўнгакда гаплашиб ўтирардилар.
(Тўғриси ғийбатлашишни яхши кўрардилар.
Биз ўша атрофда ўйнаб ўтирардикда
қулоғимизга уларни гаплари чалинарди)
Мактабда хам мени "эркак" деб эрмак
к,илишарди. Мен эса бунинг учун уларни
яхшигина тазирини берардим. Мактабни хам
3 * 4 бахолар билан битирдим. Ўк,ишга
киришни хаёлимга хам келтирмадим.
Текстил фабрикасига ишга кирдим. У ерда
хам хамма к,излар менга бошк,ача к,араш
к,илишарди. Хеч ким билан дугона
бўлмадим, рости хеч ким дугона бўлишни
хохламарди. Ўғил боллар билан яхши
чик,ишардим.Цех бошлигига хам мени
к,излар ишига эмас, аксинча боллар ишига
қўйишини сўрардим. Синфдошларими
ўк,ишга кирганлари ўк,ишарди,
киролмаганлари бири чеварга шогирт
тушган, яна бирлари холаларини магазинда
ишлашарди...
Мана синфдош к,излар хам бирин-кетин
учурма бўла бошлашди. Уларни тўйларида
келин беркинган уйда роса карнай-сурнай
овозига ўйнаб хаммани кулдирардим.
Онам бир куни менга :
"Ёқтирганинг борми к,изим? " дедилар.
Кутилмаган саволга аввал хайрон бўлиб
карадим онамга, кейин овозимни борича
роса хохолаб кулибман (кулишларим хам овозим хам қўполда)
"Кизумисиз онам, ха менга кимми кўзи
учиб турибдикан, бечора боллар гапиргани қўрк,ишадику" ... кулавериб жағларим толди. Онам эса : " Бу юришингда сени ит хам олмайди, сал к,из боладек муомила к,илсанг бўлмайдими?
Ана синфдошинг Дилони к,ара, юришлари нозли, ширин овозли, озодалигини айтмайсанми. Сен бўлса худди айиққа ўхшаб маймок, босасан к,адамингни хам, кийинишингнику айтмай қўя қолай ..."
Онамми синфдошими маётаётгани
асабимни бузди. "Мен Дилога ўхшомиман!!!
Хохламайман хам!!!" аразлаб эшикни
қарсиллатиб ёпиб сингилларим билан
ётадиган хонага кириб ўтирволдим.
"Нима Дилодан каерим кам?!
Айиққа ўхшаб юрармишман хм" деб ғудрандим.
Кўз олдимда эса синфдошим Дилрабо
гавдаланди. Хааа, у жуда чиройли к,изда
ўзи хам, шу онам мени ўғил к,илиб
туғмаганларда, бўлмасам ўзим шу кизни
олардим. Ким унга гап отса дабдаласини
чик,арардим."..
Бир оз хаёл сурдиму ишга борадиган вақтим
бўлганлиги ёдимга тушди. Апил -тапил
кийиниб кўзгуга хам к,арамай (умуман
кўзгуга карамай сочимми йиғиштирардим)
сочимми наридан бери тараб хар кунгидек
"хвостик" килдимда ишга отландим.
Ишхонамизда севишганлар бор эди. Мен
уларни "Лайли ва Мажнун " , "Ромео ва
Жулетта" деб эрмак к,илардим. Улар эса
бунга бепарво. Негадир бугунги онам билан
сухбатимиз хаёлимдан кетмади.
Севишганларга бугун ич- ичимдан хавасим
келди. Лайли ва Мажнун мендан
сал нарирокда қўлларини ушлашиб
сухбатлашишарди. Уларга тикилиб бир зумга
шу кизни ўрнида ўзимни фара қилдим. Во ажаб, хаётимд биринчи мартта ўзимдан уялиб кетдим.
Энди хар куни шу икковига караб
ўтирадиган одат чик,ардим ва хар сафар кизни ўрнида ўзимни фараз килардим. Бир куни онам Дилони унаштиришганини айтди. "Хой киз энди кап-катта киз бўб колдинг юриш- туришингни ўнгла, уй ишларига ёрдам бер, нон ёпишни ўрган, качонгача кўлим кўсов сочим супурги бўлади, сингилларинг Сендан ўрнак олишади..." деб роса жаврадилар. Бу сафар мен жимман. Нон ёпишни ўргандим, ғўр - шў
Ayoliga Yaxshilik qilish qŏrqoqlik emas Balki Mardlikdir....❤️
@Ibratli_sozlar 🍃
Barchasi siz istagandek boʻladi... Shunchaki kuting va sabr qiling... Unutmang.. Shakar har doim idishning tubida boʻladi..! 🙂
@Ibratli_Sozlar 🕊
Фарангиз битта хатни олиб, Муқаддаснинг қўлига тутқазди.
−Аяжон, кечаси билан қилган дуоларингиз ижобат бўлди, − деди Фарангиз. − Битта каттакон юк машинада бу нарсаларни олиб келган амакиларнинг ўзлари буларни ошхонамизга жойлаштириб кетишди. Битта елимхалтанинг ичида кўп пул билан шу хат ҳам бор экан.
− Айниқса, Аноранинг дуоси мустажоб бўлибди-да, − деди Муқаддас маъюс бўлиб ва хатни очиб, ўқий бошлади: − “Ассалому алайкум, устоз. Мен сизнинг илк ўқитган шогирдларингиздан бириман. Сиз берган таълим-тарбиянгизнинг шарофати билан бугун катта бир корхонанинг раҳбариман. Кеча “Қадр кечаси” бўлгани учун бир йиллик закотимни ўз яқинларимдан кимгадир бериш учун келган эдим. Бозорга кириб, тасодифан сизни кўриб қолдим. Қандай бозорлик қилаётганингизни кўриб, юрагим эзилиб кетди. Устоз, мени кечиринг! Мен сизнинг аҳволингиздан хабардор бўлмаганим учун кечиринг! Аммо сизни кўрганим яхши бўлди. Закотимни кимга беришни Аллоҳ менга кўрсатди. Ушбу нарсаларни бир шогирдингизнинг закоти ўрнида қабул қилинг! Ўтинаман, вақтида сиздан хабар олмаган шогирдингизни кечиринг!”
Муқаддаснинг юзларини кўз ёшлари ювиб тушарди.
− Ўзингга шукур, Аллоҳим, ўзингга шукур! – пичирлади Муқаддас. – Менинг ўғлим йўқ эмас. Менинг ўғилларим кўп. Жуда ҳам кўп!
Тамом.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
Анора сенда ҳам пул бордир?
− Иъ-иъ, − деди ҳали боғчага борадиган Анора. – Дадам менга пул беймадила.
3.
Муқаддас ҳаммаси бўлиб ўн минг сўмга бормайдиган “хазина”сини маҳкам чангаллаб, бозор айланди. Иккита ноннинг ўзи уч минг сўм бўлди. Қолган пулга бешовига бешта “Ролтон” олмоқчи ҳам бўлди. “Ролтон” ўлгур бир марта ейишга етади, сабзавот олсам, икки-уч марта овқат қиламан”, деб ўйлаб, сабзавотлар сотиладиган пештахталарга қараб бурилди.
− Картошка неча пул? – сўради сотувчидан.
− Бир ярим минг сўмдан, − жавоб берди сотувчи.
− Манави, майдалари-чи? – ийманибгина сўради Муқаддас.
− Майдаси минг сўмдан.
− Сабзилар неча пулдан, пиёз-чи?
− Сабзи, пиёзларнинг ҳам майдасининг нархини айтаверайми? – деди сотувчи чимирилиб.
Муқаддас ўзининг аҳволидан ўзининг хўрлиги келди.
− Керак эмас! – нари кетди Муқаддас.
Бир неча сабзовот сотувчилардан нарх-навони суриштириб, бозордаги энг майда картошка, пиёз, сабзилардан икки килодан сотиб олди. Қараса, беш юз сўм ортиб ҳам қолибди. Анорага битта музқаймоқ ҳам олди.
4.
− Ана, бугун қандай кун эканини биласизлар-ку? – деди ҳовлига кириб келган Муқаддас. – Бугун ҳамма нарсага барака инган. Сизлар йиғиб берган пулда ҳам барака бор экан, қаранглар, шу-унча нарса олиб келдим. Анорага музқаймоқ ҳам олдим.
− Уй-йе! – деб юборди Анора.
− Ма, маза қилиб еб ол! – музқаймоқни қизчасига узатди Муқаддас. – Бизлар энди ифторликкача сабр қиламиз.
Муқаддас қўлидаги сабзовот солинган сумкани Фарангизга тутқазди.
− Қизим, Меҳрангиз иккалангиз картошка, сабзиларни ювиб, артинглар, гўштсиз бўлса ҳам ўзим сизларга би-ир шўрва қилиб берай.
Қизлар сабзавотларни ювиб, артишди. Муқаддас қозон осди.
Ифторлик дастурхони камтарона бўлса-да, Муқаддас билан қизларининг кайфиятлари яхши эди. Улар бугунги ифторлик лаҳзаларини неча кундан бери интиқ кутишарди. Муқаддас қизларига “Қадр кечаси” нима ниятларинг бўлса, айтинглар, ҳаммаси ижобат бўлади”, деб ўргатгани учун қизлари бор ниятларини ифторлик чоғи айтамиз, деб тайёрланиб юришарди.
Ниҳоят, ифторлик пайти ҳам етиб келди. Бир пиёла сувни олдига қўйган Муқаддас қўлларини дуога очди:
− Аллоҳим, майли, ўғил бермадинг, энди қизларимнинг бахтини бер! Яхши жойлардан иймон, инсофли куёвларни ато эт! Илоё, қизларимни мендек хор қилиб қўйма! Улар хорликни кўрмасин!
− Илоё, аяжонимнинг умрини узун қил! – дуо қилди Фарангиз. – Дадамизга инсоф бер!
− Илоё, хонадонимизга барака бер, − дуо қилди Меҳрангиз. – Тотувликни бер!
− Илоё, аяжонимнинг ҳам пуллари кўп бўлиб кетсин! – бу Сарваранинг дуоси эди.
− Сен ҳам дуо қил! – деди Фарангиз Анорага.
− Моёжна кўп бўсин! – деди Анора.
− Ҳаммамизга етсин, де, − кулди Муқаддас.
Ифторлик қилишди. Муқаддас Фарангиз ва Меҳрангиз билан бирга шом намозини ўқиб, узоқ дуо қилди. Йиғлаб-йиғлаб дуо қилди. Сўнг ўрнидан туриб, кўзларини артди-да, Фарангизга ўгирилди.
− Бор, дадангни ҳам уйғотиб чиқ, овқатни сузамиз!
Муқаддас ҳаммага овқат сузди. Рўзибой ҳам пишиллаб чиқиб, дастурхон атрофига ўтирди. Косани қошиқ билан бир-икки кавлаб кўриб, афтини жийирди.
− Гўшти йўқ-ку? Шуям шўрвами энди?
Рўзибой қошиқни зарда билан дастурхонга ташлади-да, ўрнидан туриб, яна кўчага чиқиб кетди.
5.
Муқаддас қизлари билан бирга хуфтон намозини ҳам ўқиди. Сарвара билан Анорани ўрнига ётқизиб, улар ухлагач, яна жойнамозини тўшади. Икки ракаат нафл намоз ўқиди. Икки тарафга салом бериб, қараса, Фарангиз билан Меҳрангиз ҳам унинг ортида жойнамоз устида ўтиришибди.
− Ўзингга шукур, шундай ақлли қизларни бериб қўйганингга ҳам шукур! – пичирлади Муқаддас.
“Тафсири ҳилол” китобини олиб келиб, бирор соатча китоб ўқиди. Қизлари диққат билан қулоқ солишди.
− Агар уйқуларинг келса, сизлар ётиб ухланглар, − деди Муқаддас қизларига. – Биласизлар, мен бу кеча ухламайман. Бу кеча сир-синоатларга тўла кеча. Бугун ухламай, ибодат қилиб чиққан, китоб ўқиб, дуо қилиб чиққан бандасига Аллоҳ барча тилаганларини беради. “Бу кечада сизлар сўраб, чарчаб кетасизлар, аммо мен бериб, чарчамайман”, дер экан. Менинг Ўзидан сўрайдиганларим бор.
− Аяжон, бизларнинг ҳам сўрайдиганларимиз бор, − деди Фарангиз. – Бу кеча биз ҳам сизнинг ёнингизда ухламасдан тонг оттирамиз.
олишниям эплай олмайди. Мен бўлмасам, сингиллари бўлмаса очидан ўлади у!
– Ваҳима қилаверма, онаси, – дерди бундай пайтлари Абдуҳамид ака ўртага тушиб. – Ҳали бошига тушсин, ҳаммасини қулинг ўргилсин қилиб эплаб кетади. Ҳозирча сенга, менга эркалик қилади-да.
– Йў-ўқ, бу эркалик эмас, – дея ўз билганидан қолмасди баттар жазаваси қўзиган Баҳри хола. – У танбал, у дангаса, у ҳафтафаҳм!..
Турсуной ҳақиқатан ҳам дангаса эдими? Буни аниқлаш унчалик қийин эмасди. Унинг узилиб тушган тугмасини қадай олмай, онасига илтимос қилаётганига гувоҳ бўлганим рост. Бу борада Баҳри хола қисман ҳақ десам, хато қилмаган бўламан. Бироқ Турсунойни “ҳафтафаҳм” дейиш адолатданмикин?
…Чамаси бундан олти ойча илгари, кун айни жизиллаган пешин пайти дарсдан чиқиб, автобус бекатида тургандик. Уйларимиз университет биносидан бир бекат нарида жойлашган. Ярим соатлаб автобус кутгандан кўра пиёда кетаверганимизда ҳам аллақачон уйга етиб қўярдик. Лекин биз қоқ туш маҳал бекатда турибмиз. Зеро, Турсунойнинг хоҳиши шу эди!
– Қуёш нега ҳар куни чиқаверади, а? – деб қолди у бир маҳал ланжлик билан осмонга, нақ тепамизда турган май офтобига кўзларини қисиб қараркан.
– Қуёш тириклик манбаи, – дея билганимча ақлли жавоб қайтаришга уриндим. – Қуёш бўлмаса ҳаёт ҳам бўлмайди.
– Қуёш бўлмаса ҳаёт ҳам бўлмайдими? Унда “Мен барҳақман! Яратувчиман!” деган зотнинг хизматлари қайда қолади?
Турсунойдан бундай гап чиқишини кутмагандим. Ҳайрон қолганимдан, бирдан жавоб қайтара олмадим. У бўлса истеҳзоли кулимсираганча менга тикилиб турарди.
– Қуёш ҳаёт унсурларидан бири, – дедим бироздан сўнг хатойимни тўғрилашга уриниб.
– Шундай де…
Турсуной бошқа гапирмади.
Бир ҳафтадан кейин кутилмаган фожиа юз берди: дугонамнинг укаси оғриб-нетмасдан, тўсатдан ўлиб қолди.
Шундан кейин Турсуной ўқишгаям бормай қўйди.
Бу ёқда ёзги сессия бошланишига саноқли кунлар қолаяпти. Кутубхонада икки соатча ўтириб дарс қилганимдан сўнг терлаб-пишиб уйга келаётиб кўрдимки, Турсуной кўча эшик олдидаги супачада қандайдир хаёлларга ғарқ бўлиб ўтирибди.
– Нега яна дарсга бормай қўйдинг? – деб сўрадим унинг ёнига чўкиб.
– Ўқимайман энди, – терс жавоб берди у.
– Қизиқсан-а?
– Ҳа, шунақа.
– Уч йил ўқиб, энди ташлаб кетмоқчимисан? Ўтган умрингга ачинмайсанми?
– Уч йиллик умримгами? – деб сўради у.
– Нима фарқи бор?
– Ачинмайман.
– Жуда ғалатисан-а, тавба!
– Шунақаман…
Ишонасизми, ўша дақиқада у кўзимга, нима десам экан, худди… қалби орзулардан маҳрум бўлган, ҳеч бир аъмоли йўқ, эътиқодсиз муштипарга ўхшаб кўринди. “У қанчалар бахтсиз ва ожиз”, деган фикр пайдо бўлди онгимда.
Айтгандай, яна бир гап. Агар истаса, Турсуной бахтли бўлиши мумкин эди, аммо буни у хоҳламасди. Нега? Нима учун? Буниси менга қоронғи. Қалбни орзудан, қувончдан маҳрум қилиш ерни ҳаводай айириб қўйиш билан баробар. Бу ҳолда қандай яшаш мумкин?
Турсуной бўлса яшаяпти! Ўзимча, бундай одамлар сувга тушган хасдай ҳеч бир мақсадсиз ҳолда дунёдан ўтиб кетаверадилар; улар сузишмайди, оқим уларни олиб юради, деган хулосага келганим билан барибир юрагим лаҳза сайин аламли туғёнларга тўлиб борарди.
– Бу нима қилганинг, а?! Бу нима қилганинг? Ҳаммани эзиб юбординг-ку жуда! – дегандим зарда билан, қизишиб ўшанда. – Уч йил ўқиб, энди ўқимайман деб турганинг нимаси?
Турсуной бўлса пинак бузмади.
Бир нуқта бор бўшлиқда. Шундай пайтларда дугонам ҳамиша ўша нуқтага паришон ва аламангиз бир қиёфада тикилиб қолади.
– Тилингни ютворганмисан, нима бало?! – дедим овозимни кўтариб. – Сен билан одамга ўхшаб гаплашиб бўладими ўзи?
– Нега бунча қизишасан? Нима, сенинг яшашингга халақит бераяпманми? – деди у шунда аллақандай кутилмаган, фавқулодда бир қизғинлик билан. – Бир саёҳат қилиб келай деб йўлга чиққандим, қалбимни ўзига ром этадиган ҳеч вақо топмадим. Ғамгин бўшлиқ… Ундан бошқа ҳеч нарса… ҳеч нарса…
– Сен яшашни билмайдиган одамлар тоифасидан экансан, мана энди билдим.
– Ўзимни… – Турсуной ўйланиб туриб, сўнг гапини давом эттирди: – худди титраб-қалтираган ҳолда дор устида имиллаб юраётган дорбозга ўхшатаман. Назаримда… – у яна жим бўлиб қолди.
– Дорбознинг қўлида лангари бўлади, ўзи истамаса ҳеч қачон дордан йиқилмайди. Фикрингни тўғри англадимми? – д
Қуёш нега чиқаверади? (ҳикоя)
Тош қотиб ухлаб ётгандим, аллакимнинг турткиси ва ҳаяжонли овозидан чўчиб уйғондим. Кўзлари бесаранжом боқаётган онам устимга энгашиб турарди.
– Тур, сени сўраб келишди. Турақол, – деди онам шошилиб, нимадандир қаттиқ безовталанган ҳолда.
– Ким… Ким сўраб кепти эрталабдан? – эринчоқлик билан бошимни ёстиқдан кўтариб қўйдим-у, яна ташладим.
– Тур деяпман сенга. Турсуной шўрлик дори ичиб қўйипти!
– Ни-ма?! Дори ичиб қўйибдими?! – Ўрнимдан учиб турдим. – Нега ичади? Кеча, куни кеча дуп-дуруст юрганди-ку? – дея тўхтовсиз савол берардим кийинишимга ёрдамлашаётган онамнинг юзига тикилиб.
– Ким билсин. Сенга ҳеч нарса демаганмиди, ахир? Отаси шунинг учун сенга келди-ёв. Бирор нимани сўрашса, ўйлаб кўриб, кейин жавоб бергин. Тағин…
Онамнинг сўзларини охиригача эшитишга сабрим етмади, отилиб ташқарига чиқдим. Онам ҳай-ҳайлаганча қолди. Гапларини охиригача эшитмаган бўлсам ҳам нима дейишларини биламан: “Бўлар-бўлмас гапларни валдирайверма. Тилингга эҳтиёт бўл! Тағин бошингни бир балога гирифтор қилиб қўйма. Турсунойдан қўрққулик…”
Ҳа, онам қадрдон дугонам, девор-дармиён қўшнимиз Абдуҳамид амакининг қизи Турсунойдан қўрқади. Нафақат менинг онам, балки дугонамнинг ота-онаси Абдуҳамид амаки билан Баҳри хола ва умуман кўпчилик ундан, тўғрироғи унинг ўзини тутишидан, хатти-ҳаракатлари сал бошқачароқ, яъни ғалати бўлгани учун чўчишарди. Бундан тўққиз ой аввал ҳам Турсуной ўзини ўлдиришга уринганди. Яхшиямки Абдуҳамид амаки бехосдан ҳаммомга киргану, сиртмоққа тикилиб турган қизини кўриб қолиб, бир ўлимдан қутқарган эди. Мана, бугун яна у…
Дарвозани очиб, кўчага чиққан ҳам эдимки, Абдуҳамид амакига тўқнаш келдим.
– Қизим, бу аҳмоқ қиз яна… – дудуқланиб гапирди ранг-қути ўчган, кўзлари ғилтиллаётган Абдуҳамид амаки.
– Қаерда ўзи? Уйдами, касалхонадами?.. – деб сўрадим шошиб.
– Секин, секинроқ гапир, – Абдуҳамид амаки ён-верига зимдан қараб қўйди. – Бошқалар билмай қўя қолсин дегандим. Бу аҳмоқ…
– Қаерда ўзи? – яна сўрадим ториқиб кетиб.
– Уйда… ётибди. Кечаси касалхонага оборгандик, ичини тозалаб-ювиб, қайтариб юборишди. Вақтида билиб қолган эканмиз… Саҳарда ўзига келиб, сени сўради… Шундан бери нуқул сени сўрайди…
– Қанақа дори ичибди?
– Қирқ дона демидрол…
– Вой аҳмоқ! – деб юбордим беихтиёр.
– Аҳмоқ ҳам гапми! Қани, олдига кир-чи, қандай гапи боракан?
Абдуҳамид амаки худди бир нима қидираётгандай ерга қараганча уйлари томон юрди. У киши жуда паришон эди. Юрагим увишди. Тарашадай қотма юзи ҳорғин, нигоҳлари ғамгин эди Абдуҳамид амакининг. Ўтган йили Турсунойдан кейин туғилган ёлғиз ўғли Тоштемир тўппа-тўсиндан оламдан ўтди, кейин эса кўз қорачиғидай арзанда бўлиб қолган Турсунойи сал бўлмаса ўзини осиб қўяёзди… Шулар асабига қаттиқ таъсир қилганидан бўлса керак, Абдуҳамид амаки дардчил бўлиб қолди.
Юрагим ҳаприқиб, у кишига эргашдим.
Абдуҳамид амаки қия очиқ турган эшикдан мени ичкарига киритди-да, ўзи ташқарида қолди.
Даҳлиздан ўтиб, ойнаванд эшикка яқин келдим. Юрагим гурс-гурс урарди. Турсунойга ҳали кўзим тушмаган бўлса-да, унинг аҳволини тасаввур қилардим. Қирқ дона демидрол таблеткасини ичиш… ҳазил эмас. Мен сира ҳам бундай қила олмасдим, деб ўйлайман, гарча ҳамма нарсадан ҳафсалам пир бўлиб, ёки азоб-уқубат жон-жонимдан ўтиб кетган тақдирда ҳам. Қизиқ, у бунга қандай журъат қилди экан?
– Сениям саҳардан безовта қилдикми, қизим? – дея қарши олди ичкарига кирганимда қайғудан абгор бўлган Баҳри хола.
– Аҳволи яхшими? – деб сўрадим кўзлари ярим юмуқ, вужудидан бутун қони силқиб оқиб чиқиб кетгандай юзи қор каби оқариб ётган Турсунойга назар ташлаб.
– Ухлаб қолдими дейман. Ҳозиргина шифтга қараб ётганди.
Баҳри хола қизининг юзига хавотир тўла нигоҳини тикди.
– Ухлаяпти шекилли.
Бир пас иккаламиз ҳам жим бўлиб қолдик. Хонага оғир сукунат чўккан, деразага ўзини уриб ғинғиллаётган пашшанинг овозигина эшитиларди фақат.
– Яхшигина юрганди, – дея сўзланди паст овозда Баҳри хола бироздан кейин мен томон буриларкан. – Ўқишигаям вақтида бориб келаётганди. Ўзингнинг ҳам хабаринг бор-ку айтгандай.
– Ҳеч ким билан уришмаганмиди? – деб сўрадим секин.
– Ҳе
Ўз синглисига уйланган юлдуз
Бу инсон ёқимли қиёфаси ва кучли маҳорати билан жуда тез фурсатда мухлислар эътиборига тушади. Ҳали ёш бўлсада бирданига омма эътиборига тушган, ҳар куни миллионлаб пул топарди. Лекин унинг бир қилиғи, яъни ўз синглисига уйлангани машҳурлигига раҳна солди. Шундан кейин ҳамма ундан юз ўгирди. Ҳозир у ҳеч кимга керак эмас инсонга айланган. Унинг кимлигини биласизми..Бу инсон...
#Дахшат🥹
Ичакларимиздаги кўзга кўринмас паразитлар, организмни еб битиргунга қадар кутиб ўтирмасдан, уларни тозалаш керак, акс ҳолда баданга папилома, сўгаллар нохуш ҳолатлар тошиб кетишга сабаб бўлади...
Сизга тавсия қилмоқчи бўлган малҳамимиз эса нафақат папилома сўгаллар, балки гижжа қуртларни ҳам йўқ қилади.
Ушбу малҳамни кечқурун ётишдан олдин 3 литр сувга......http://dexpress24.tilda.ws/antiglist/u
Батафсил билиб олинг👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/antiglist/u
http://dexpress24.tilda.ws/antiglist/u
Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлувчи кимсалар:
🌱 "Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" (Бақара сураси, 195 оят).
🌱 "Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" (Бақара сураси, 222 оят).
🌱 "Ва албатта Аллоҳ ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" (Бақара сураси, 222 оят).
🌱 "Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" (Оли имрон, 76 оят).
🌱 "Албатта Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" (Оли имрон сураси, 146 оят).
🌱 "Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта ўзига таваккал қилувчиларни севади" (Оли имрон сураси, 159 оят).
🌱 "Албатта Аллоҳ адолат қилувчиларни севади" (Моида сураси, 42 оят)
@Ibratli_Sozlar
🔥ЧИМИЛДИҚДА АЛДАНГАН КУЁВ🙊
Тўполон билан тўй ҳам ўтди.Kелин-куёвлар ёлғиз қолишди.
Майсара Соливойга ҳам эътибор қилмай, парда ортига ўтиб олди.
Соливой нима қилишни билмай гаранг бўлди. Ахир, нима учун ? Мумкин эмас-ку бундай қилиш!.. У аста парда томон юрди.
— Илтимос, менга яқин келманг! — Илтимос! — Нимага-а?..Биз энди эр-хотинмиз. Никоҳ ўқилган. Нимадан қўрқасан?Гапир!.. Алдаб юрганмидинг?
— Йўқ. — Унда нега қочасан мендан?
— Шундай қилишим керак.
— Э,Ўзингдан кўр!.. Бақир-чақиринггаям қараб ўтирмайман!..Соливой Майсарани ўзига тортди-да, кўрпа устига ўтқазди ва аввал бошидаги рўмолни, кетидан оппоқ ҳарир кўйлакни ечиб ташлади. Ечди-ю… Қотиб қолди.😳😱
ДАВОМИНИ 👇👇
/channel/Solixa_Ayol/29100
⚡️ Telegramingizni yoshiga qarab mukofot (tokenlar) oling.
Telegram jamoasidan rasmiy bot, akkauntingiz yoshi qancha katta boʼlsa shuncha koʼp mukofot (tokenlar) olasiz. Juda oson, ekranni bosib oʼtirish ham shart emas :)
Аgar sizda NaN deb koʼrsatayotgan yoki ishlamayotgan boʼlsa, profilingizga @ (username) qoʼyishingiz kerak, shunda tokenlar beradi. Hozirgi kurs boʼyicha oʼrtacha bir odamga 28$ dan toʼgʼri kelyapti!
👇👇👇
/channel/dogshouse_bot/join?startapp=9ZD9YjFtTqGMnUgQLlreLQ
📝БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН 😱😳
Шу йили бахорда уйландим. Онам танишларини тавсия қилганди. Учрашувга чиқдим ва ёққандек бўлди. Кейинги икки уч учрашувларда эса ёқтириб қолдим. Бир икки ойча учрашиб иккала тараф рози ва тўй бўлди. Тўйгача замонавий кийинганига унчалик ахамият бермагандим ва тўйдан кейин ўзгарар дедим. Тўйдан аввалги текширувлар хам жуда бир чуқурлашмади, таниш эканку деб ахамият бермадим чунки биринчи маротаба уйланишим, оғзим куйишини қаерданам билгандим.Умримда берилиб севиб қолмаганим учун бу қизга яхши кўриб уйландим. Тўй чиройлик ўтди. Туй куни кечаси келин... 😳😳😱😱😱
ДАВОМИ👇👉 /channel/Solixa_Ayol/63571
р килиб овкат килишни хам ўргандим. Бари бир киз болани
ёшликдан уй ишларига ўргатмаса
к,ийланар экан. Кўчаларни хам чала-чулпа
к,илиб зўрға супирардим.
Дилрабони тўйида энди карнай -сурнайга
к,изларга ўйнаб бермадим. "Бошим
оғрияпти" деб бахона к,илдим. Бир чеккада ўтириб келинни роса томоша к,илдим. К,из
бола бўлиб, биринчи мартта келинчакка
махлиё бўлишим. Дило жуда гўзал
келинчак бўлди. Мен энди ўзимми шу келин
либосида фараз к,илдим...
Эртаси ишга боргач яна севишганларни
кузатдим. Шу "Рамео"га к,андайдир
кўнглимда илик,лик пайдо бўлганди. У мени
дўстим деб чак,ирарди. "Жулетта"чи хамма
к,излардан к,изғонсаям мендан хеч
к,изғонмасди, сабабини биласиз.,,
Онамга уни ёқтиришимми айтдим,
"Жулетта"си борлигини хам. Онам бир оз
ўйланиб :"Хеч к,иси йўк, к,изим, шу йигитга
тегишни хохлайсанми? "- дедилар,
Мен биринчи мартта онамдан уялиб ерга
к,араб "хм" дедим. Буни иложи йўқда
афсус деб ўйландим. Онам мендан йигитни нимани яхши кўришини, нималарга к,изик,ишини , хуллас барини суриштириб билдилар. Фабрика олдига магазин бб мен хар замонда зивачка шоколад шунга ўхшаган нарсалар олиб ердим. У бола "менга сигарет огач келинг " деб пул берарди, мен
опкеб берардим.
Эртаси куни онам менга худди "Ромео"
чекадиган сигаретдан қўлимга берди ва:" У
сўраганда шуни магазиндан опкиргандай
бер, пулини эса менга олиб ке" дедилар. Мен
"хўп" дедим. Энди онам тез-тез сигарет, зивачка, шакалат берадиган бўлдилар, мен уларни пулини опкелиб берардим. Кейин билсам онам бахшига бориб шу нарсаларга дам солдириб келардикан. Севишганлар кейинги пайтда аразлашадиган бўлиб қолишди. Мен иккисига хам ўзимни яқин дўст тутиб шароитни ўрганардим ва онамга ипидан нинасигача айтберардим. Онам менга йўл -йўрик, кўрсатарди, бу иш берарди.
Севишганлар ажралишди. "Жулетта"ни тўйи бўлди. Тўйи куни мен унга "Ромеойинг сени севмасдикан , севса сенга уйланарди... " дедим , у эса " хм шунака шекилли, лекин мен уни севардим " деб йиғлади. Унга рахмим келди шу пайт, ичимда бахтим учун курашяпманда дердим. Йигит хам қизни тўйи куни аламини ароқдан олди. "Уни жонимдан ортик, севардим, усиз қандоқ яшайман энди "деб дод солди. Унга хам хамдард бўлдим....
Уйга келиб онамга "Яхши иш к,илмадикмикан
икковлари бахтсиз бугун" дедим хўрсиниб.
Онам : " Қўявер вақт ўтса эсларидан чиқади , ана энди йўлингда тўғаноқ йўқ!"- деди. Мен хам хурсандман, хам хафа. Бахшини дами кучлими, онамни макрими, хуллас мавсадимга эришардим. Йигитга онам ўргатгандек муомилада бўлардим. Йигит энди хеч кимни
севмаслигини айтиб халиям хаёли у қиздалигини , хар куни тушдарида уни
кўрятганини, қиз йиғлаётганини айтарди. Мен "Сен кўп сиқилаверма, усиз ҳам ҳаёт давом этади. Хозир Жулеттанг бахтлику, тўйи куни хам жуда бахтиёр эди. Бўлди уни унут энди, мана мени қара хеч кимни севмайман, хамма
хозир бевафо, севги йўқ нарса " дердим.
Бир кун йигит менга :" Дўстим яхшиям сен
борсан, уйдагилар мени уйлаймиз дейишяпти,
хеч бир қизга ишонмайман энди. Мен уйланмоқчи бўлган қиз ҳам кимнингдир севган ёри бўлишини хохламайман, сени бўлса яхши биламан... Сенга уйланаман десам
розимисан?" - деса бўладими. Ха! деб жавоб
берворе дедим. Ўзимни зўрға тутдим ва " Дўстим мен ота- онамни розилигисиз бир нарса деёлмайман"~дедим уялган киши бўлиб....
Уйга шошардим, онамга бу янгиликни
етказишга шошардим. Бу гапларни эшитган онам хурсанд ,мен бахтимдан қувнардим. ..
У совчи жўнатди, онасига бизни оиламиз уй
тутишларимиз ёқмабти, лекин боласини
"шундан бошкасига уйланмиман" деган сўзи
учун иложсиз рози бўлган.
Мана мен орзу қилган тўй бўлди. Тўйим куни эски дардим тутиб карнай- сурнайга "келин беркитти" уйида роса қизларга ўйнаб бериб кулдирдим хаммани. Бу сафар чин дилдан ўйнадима. Куёвни хаёли паришон эди. Мен эса жуда бахтлиман. Унга қараб «хали хаммаси йўлига тушиб кетади, бола- чақалик бўлсак" ~деб ўйладим. Қайнонам билан қайнотам мактабда ўқитувчи бўлиб ишлашарди. Куёвим оилада кенжа ўғил. Ундан катта акаси ва опаси бор. Мен аҳмоқ келин бўлишни хавас
қилибману, уй юмишларига эса умуман хушим
йўқ эди. Эрталаб эшик супуришни умуман хохламардим. Ўлганимни кунидан зўрға ўрнимдан туриб чала чулпа те
КИМ НОЗИК?
Отанинг бўйга етган икки қизи бор эди. Ота ҳаммадан ҳам тўнғич қизини яхши кўрар эди. Чунки унинг юзлари силлиқ, гулоб ранг, овози ҳам майин, сочлари жилвакор эди.
-Сен менинг нозигимсан қизим, -шундай дея алқарли катта қизини ота.
Кенжа қиз ҳам ёқимтойгина, ҳам бамаъни эди. Аммо шунга қарамай ота уни ёқтирмасди. Негаки унинг юзлари дағал, кафтлари кўп ишлаганидан қадоқ бўлган эди. Шунинг учун у бу қизига кам эътибор қаратар, кам суярди.
Бир куни бахтсизлик рўй берди. Ота билмасдан қурол тепкисини босиб юбориб, қўл ва юзларини жароҳатлаб олди. Шифокор отанинг жароҳатини синчиклаб текшириб, уни ўқ парчаларидан тозалаб, юз ва қўлларини оппоқ латта билан ўраб қўйди. Ота шундан сўнг ёрдамга муҳтож бўлиб қолди. На кўра олар, на ўзи мустақил овқатлана оларди. Бу дам кенжа унинг олдидан узоқлашмасди:
-Ўйланманг дадажон, мен сизга қўл ва кўз бўламан, то тузалиб кетгунингизча олдингиздан жилмайман.
Шу кўйи кенжа қиз уни едириб, ичира бошлади. Бу ҳол қарийб бир йил давом этди. Отанинг аҳволи ўнгланиб борди. Қўлидаги куйик излари тузалди, аммо кўзлари тўла тузалмагани учун ҳамон боғлоқлик эди. Шу муддат ичида ота баъзан тўнғичидан кўмаклашиб юборишни илтимос қиларди. У эса иш билан машғуллигини писанда этар, бошқа вақт кўчага чиқиб кетарди.
Ниҳоят отанинг кўзлари ҳам тузалиб, боғични олиб ташлашди. У аввалгидек кўра бошлади. Боғич олинганида унинг ёнида икки қизи ўтарарди. Катта қиз – нозикой, кенжа қиз –одатдаги қиз...
Ота туйқус кенжа қизини қучоқлаб, деди:
-Раҳмат она қизим, энди билсам, сен менинг нозикойим экансан.
-Менчи?-ҳайрон бўлди тўнғич қиз.
-Хаста пайтимда ҳақиқатни билдим: нозиклик тана терисининг силлиқлиги билан эмас, қалбнинг гўзаллиги билан белгиланаркан.
Умид АЛИ таржима қилди.
@Ibratli_Sozlar
☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.
💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
✍Хиёнатга чидолмай уз жонига касд килган сулув келин..
(Ta'sirlantiruvchi voqea)
Қишлоғимизда бир дарё бор. Унинг зилол суви шиддат билан оқади. Ҳар тонг дарёга, ястаниб ётган адирга, паст тепаликларга суқланиб боқаман. Кенг қишлоғимнинг ҳуснидан асло тўймайман. Баланд тоғлар томонга термилганимда дарё ёнидаги тик қояга кўзим тушиши ҳамон негадир кўнглим ғалати бўлади. Баъзан сирли куч мени ўша томонга тортаётгандай туйилади. Бир куни унинг ёнида ўтаётиб, аёл кишининг овозини эшитдим. У “Хиёнаткор” дегандай бўлди. Бувамга бу ҳақда айтгандим, у сирли қоя ва мен эшитган ўша сирли товуш ҳақда сўзлаб берди:
— Бу қояда Ойжамолнинг руҳи яшайди, болам. У мана шу қишлоқда ўсган сулув қиз эди. Ота-онаси эрта ўлиб кетгани учун бувисининг қўлида улғайди. Гўзал қизга бадавлат оиланинг ўғли уйланди. Унинг исми Нодир эди. Келин бўлиб тушган хонадонида ҳеч кими йўқ етим қизни одам ўрнида кўрмасдилар. Бечорагинанинг ҳатто қайнона-қайнотаси, қайнсингиллари, эри билан бир дастурхонда ўтиришга ҳақи йўқ эди. Камсуқум қиз хизматкорлар билан бирга овқатланса-да, кун бўйи ҳақоратлар эшитса-да, эрига бу ҳақда айтмас ва ўз ҳолидан нолимасди. Бироқ кўп ўтмай, арзанда ўғилнинг ишқи қишлоққа ишга келган чиройли дўхтир қизга тушди-ю, Oйжамолга бўлган муҳаббати сўнди.
Инобатхон ҳам қадди-қомати келишган эди, у Нодирга аввалига кўз сузибди-ю, кейин то хотинидан қутулмагунча унга турмушга чиқмаслигини айтиб, учрашмай қўйибди. Энди арзанданинг Ойжамолни кўрарга кўзи йўқ эди. У хотинининг оғироёқлигини андиша қилмай, урадиган ва таҳқирлайдиган одат чиқарди. Бироқ эри бошқаларга қўшилиб, унга қанчалик ёмон муносабатда бўлмасин, аёл уйдан чиқиб кетмади. Дарғазаб эр эса ўзини қўярга жой тополмасди. Ахийри у иблиснинг гапига кириб, даҳшатли режа тузди.
Ойжамолнинг овқатига заҳар солди. Лекин келинчакнинг жони сабил экан. У ҳомиласидан айрилди-ю, бироқ тирик қолди. Аммо сулувдан ниҳоятда бадбашара аёлга айланди. Ниятига етолмаган Нодир тағин кутишга қарор қилди. У хотинига ўзини гўё боласидан айрилганига ва юзи хунуклашганига куйингандай кўрсатди-ю, бироқ йўлига тўғаноқ бўлаётган аёлидан қутулишга астойдил бел боғлади. Кейин эшитишимизча, у хотинини дарё томонга олиб бориб, ўша тик қояга чиқишга ундабди. Ўзи ҳам у билан бирга кўтарилибди. Ойжамол эрининг кўнглидаги чиркин ниятидан бехабар эди.
Аёл ортига ўгирилишга улгурмабди ҳам, бераҳм эркак уни дарёга итариб юборибди. Бу сафар аёл омон қолмади. Унинг танасини дарёнинг шиддатли суви оқизиб кетибди. Нодир эса Ойжамолнинг маросимларини ўтказиши билан Инобатхонга уйланди. Бундай дабдабали тўйни ҳеч ким кўрмаганди. Бироқ чимилдиққа кирган куёв келиннинг юзидаги пардани кўтариб, юраги ёрилишига оз қолибди. Инобатнинг гўзал юзи ўрнига бадбашара Ойжамолни кўриб, бақириб юборибди.
Аёл эса:
— Хиёнаткор! Хиёнаткор! Хиёнаткор! — дея такрорлаётгандай бўларкан.
Нодир жонҳолатда эшик томонга отилибди. Аммо эшик ўлгур ҳадеганда очилмабди. Ойжамолнинг қўллари эса уни орқага тортибди. Нодирнинг кўзига бадбашара юздан бошқаси кўринмабди. У ортига ўгирилибди ва келинчакни бўға бошлабди. Жонсиз тана ерга йиқилганида эса Нодир не кўз билан кўрсинки, у Инобат экан. Яқинлари фожиани кўриб, даҳшатдан қотиб қолишибди. Нодир эса гўё телбадай дарё томонга отилибди. Уни Ойжамолнинг овози ўша ёққача таъқиб этиб борибди. Золим эр тик қояга чиқибди-ю, қайғу-алам ичра ўзини сувга отибди. Айтишларича, ҳозир ҳам Ойжамолнинг безовта руҳи шу тик қоя атрофларида изғиб юрар экан.
Мен бу ҳикояни эшитарканман, дунёга келиб, кун кўрмай кетган аёлга ачиндим. Ҳар сафар тик қояга тикилганимда ғамгин аёл қиёфасини кўргандай бўламан…
@Ibratli_Sozlar
Зора, оиламизга яхши кунлар келса.
− Айланай ўзимнинг ақлли қизларимдан, − қизларининг бошини сийпалади Муқаддас. – келинглар, бўлмаса, биргалашиб, дуо қиламиз!
− Фақат йиғламасдан дуо қилинг-да, аяжон, − деди Меҳрангиз. – Йиғласангиз, бизлар ҳам хафа бўлиб қоламиз.
− Йўқ, бу кеча йиғламайман, − деди Муқаддас. – Бу кеча сизларнинг ҳақингизга дуо қиламан.
Муқаддас дуога қўл очди. Унга қизлари ҳам қўшилди.
− Аллоҳим, Фарангиз қизим бу йил университетга кирмоқчи, омадини бер! Ўзимдек сидқидилдан халққа хизмат қиладиган ўқитувчи бўлсин! Меҳрангиз лицейга киради. Унинг ҳам ўқишларига омад бер! Лицейда яхши ўқиб, келажакда у ҳам олий ўқув юртига ўқишга кирсин! У ҳам элимизга, юртимизга нафи тегадиган инсон бўлсин! Аллоҳим, Сарвара қизим ҳам мактабда аълочи. Унинг ҳам ўқишларига омад бер! У ҳам опаларининг ортидан бориб, мактабни аъло баҳоларга битириб, яхши инсон бўлсин! Аллоҳим, Анора қизимни ўз паноҳингда сақла, соғ-саломат катта бўлишини насиб эт! Аллоҳим, болаларимнинг дадасига ҳам инсоф бер! Ичишни ташлаб, бошқалардек, намоз-ниёзни ўргансин! Ўзингга ибодат қилишни ўргансин! Ичмаса, қўлида гулдек ҳунари бор, билмадим, қайси гўрдан орттирди бу ароқхўр улфатларни? Ўзинг хўжайинимни ёмонлардан йироқ қил! Яхшиларга ёндаштиргин!
6.
Тун ярмидан оққанда китоб ўқиб, ибратли ҳикояларни бир-бирига сўзлаб ўтирган она-болаларнинг тинчини ҳовлида нимнингдир даранглатиб тепилган овози бузди.
− Даданг келди, шекилли, мен чиқиб қарайман, − деди Муқаддас. – Сизлар ўз ишларингиз билан машғул бўлинглар, чалғиманглар. Фарангиз сен “Қадр” сурасини синглингга яна бир марта ўқиб бериб, маъноларини тушунтириб бер. Мен унгача дадангни ўрнига ётқизиб келаман.
Муқаддас шошиб ҳовлига чиқди. Эшик олдида чайқалиб турган эрини кўриб, кайфияти бузилди.
− Вой-вой-ей, нима балони ичиб келдингиз, дадаси, ҳидига тоқат қилиб бўлмайди-ку? – деди Муқаддас кафтини силкитаркан, бурни олдидан бадбўй ҳидни бўлиб.
− Сенинг ишинг бўлмасин! – деди Рўзибой ғўлдираб. – Самандар қўлбола вино қилган экан, шуни ичдик.
− Қадр кечаси-я, дадаси, Қадр кечаси, − эрини суяб, ичкарига бошлади Муқаддас. – Бутун дунёда мусулмонлар бу тунни бедор бўлиб, ибодат билан, дуо билан ўтказишаяпти. Сизнинг юришингизни қаранг?
− Биз ҳам ухлаганимиз йўқ-ку? – пихиллади Рўзибой. – Вино тугаб қолмаса, биз ҳам эрталабгача ўтирардик.
− Сиз билан гаплашиб одам барака топмайди, − деди Муқаддас Рўзибойни ўрнига ётқизиб. – Эрталабгача ичиб чиққандан кўра, ухлаганингиз ҳам яхши, гуноҳингиз камроқ бўлади. Ётиб ухланг!
− Бу ёққа кел! – Рўзибой Муқаддаснинг кўйлаги этагидан тортди. – Истасанг, ухламай чиқишимиз мумкин.
− Бас қилинг! – деди Муқаддас қаҳр билан. – Қизлар Қуръон ўқиб ўтиришибди. Сиз ўз қизларингиздан ўрнак олсангиз яхши бўларди.
− Бор, бор, ибодат қил! – пишқирди Рўзибой. – Ўзингга битта ўғил ҳам сўра!
Муқаддас бир нималар демоқчи бўлиб, бироз тикилиб турди-ю, “Одамнинг ҳар бало бўлгани яхши”, деб хонадан чиқиб кетди.
7.
Бомдодни ўқиганларидан сўнг, бугун якшанба бўлганидан бироз ухлаб олиш учун ётган Муқаддас чошгоҳгача ухлаб қолибди. Туриб, юз-қўлини ювиб, қизларини ахтарди. Уларнинг овози ошхонадан келаётганини сезиб, шу ёққа қараб юрди.
Ошхонага кириб, ҳайратдан оғзи очилиб қолди. Фарангиз ва Меҳрангиз қиймалагичдан гўшт чиқариб, чучвара букишар, Сарвара сархил меваларни каттакон идишга териш билан банд эди. Бурчакда бир қоп катта-катта картошка, бир қоп тиллодай товланиб турган пиёз, бир қоп сабзи, бир неча қутиларда сархил мевалар, тўртта беш литрлик идишда кунгабоқар ёғи турарди. Стол устида беш килоча келадиган лаҳм гўшт ётарди.
− Тушимми ўнгимми? – деди юборди Муқаддас. – Бунча нарса қаердан келди?
− Сиз совутгични очиб қаранг! – деди Сарвара.
Муқаддас совутгични очиб, дод деб юборишига озгина қолди. У совутгичлари охирги марта қачон ҳозиргидек тўла бўлганини унутиб ҳам юборган эди. Совутгич токчаларида сарёғ, пишлоқлар, тухумлар, ширинликлар, ҳар хил идишдаги шарбатлар, салқин ичимликлар терилиб турарди. Битта токчаси эса тўла музқаймоқ эди...
− Биронтанг тушунтириб берсанг-чи! – деди стулга ўтириб қолган Муқаддас. – Ҳозир менинг эсим оғиб қолади.
✍Бу Хикояни ýқиб йиғламайдиган одам бýлмаса керак...
СЕҲРЛИ КЕЧА (Қадир кечасида бýлган воқеа)
1.
− Худо хайрингизни берсин, бир хамирлик ун олиб келинг, рўзамизни қизлар билан нонсиз, ярим косадан сут ичиб тутдик. Ифторликка нон қилай, ун топиб келинг!
− Тутган рўзангни менга миннат қилма! Тутган бўлсанг, ўзинг учун тутибсан. Сиз рўза эмассиз, демоқчисан-да?
− Ҳеч ҳам ундай демоқчи эмасман, дадаси, бир кун инсоф берса, рўзани ҳам тутарсиз, намозни ҳам ўқирсиз, эл қатори масжидга ҳам чиқарсиз, − деди ишга бориш учун китоб-дафтарлари солинган сумкасини қўлига олган Муқаддас. – Ишдан келгунимча ун олиб келсангиз, нон ёпардим, бирор хамир овқат ҳам қилардим. Қизлар нонсиз рўза тутишаяпти, чарчаб қолишмасин, дейман-да.
− Чарчаса, тутмасин! – ўшқирди Рўзибой. – Ким қўйибди муштдек қизларингга рўза тутишни? Ҳов, олтмишга кирса, тутади ҳали.
− Ўзингиз рўза ойида туғилганингиз учун исмингизи Рўзибой қўйишган-у, бу ойнинг ҳурматини қилмайсиз-да, дадаси, − деди Муқаддас эшикдан чиқар экан. – Олтмишгача ким бор, ким йўқ. Олтмишдан ошасан деган ҳужжатингиз борми ёки?
− Сен гапга ўқигансан, бор, ишингга жўна, бошимни оғритиб юбординг! – деди Рўзибой юзига кўрпани тортиб. – Мен пича мизғиб олай, бошим оғрияпти.
− Рамазон демай, рўза демай, тонг отгунча улфатлар билан ароқхўрлик қилган одамнинг боши тарсиллаб ёрилиб кетмаганига мен ҳайрон, − деди Муқаддас дарвозага қараб юраркан.
Рўзибой унинг сўзларини эшитмаслик учун кўрпага бурканиб олди.
2.
Муқаддас мактабдан келиб, энг аввал эрини суриштирди:
− Фарангиз, даданг келмадими?
− Пешингача ухладилар, − жавоб берди Фарангиз. – Сўнг туриб, ейишга бир нима тополмай, сўкиниб чиқиб кетдилар.
− Ифторликка нима қиламиз, ая? – сўради Меҳрангиз. – Уйда ҳеч нима йўқ.
− Биламан, сен ҳам юрагимни эзма, − деди Муқаддас. – Шу бугун ойлигимизни беришар, дегандим, афсус, кейинги ҳафтада ҳам ойлик бўлмас эмиш. Нима қилсак экан?
− Тоғамдан ёрдам сўрасак-чи, ая? – деди Фарангиз.
− Уят, қизим, тоғанг бўлса ҳам бир беради, икки беради, унинг ҳам бир этак боласи бор, − деди Муқаддас. – Шусиз ҳам икки-уч марта пул сўраб бордиларинг. Энди уяламан. Даданг келсин-чи, тайинлагандим, ун олиб келар. Олиб келса, нон ҳам ёпамиз, бирор овақат ҳам қилармиз.
Тушдан кейин ўқийдиган Сарвара чопиб ҳовлига кирди:
− Дадам келаяптилар, − деди ҳовлиқиб. – Аммо гандираклаб келаяптилар.
Гандираклаб келгани ҳам майли, ичкарига кириб, кўзига кўринган челак борми, тоғора борми, даранглатиб, тепиб келди, Рўзибой.
− Ҳа, нима? – ҳиққиллади Рўзибой. – Нега кўзингни олайтирасан? Ҳа, ичдим. Жўралар қўймади, ичдим-да.
− Уялмайсизми? – деди Муқаддас. – Ахир бугун энг улуғ кеча – Лайлатул қадр. Одамлар бу тунни йил давомида интиқ кутади. Тайёрланади. Сизнинг аҳволингизни қаранг!
− Ўша тилло лайлагингни ўзинг ушлаб олавер! – кўзини йириб қаради Рўзибой. – Мен тиллонгдан ҳам, лайлагингдан ҳам безорман!
− Ҳа, сизга ароқ бўлса, ароқхўр жўраларингиз бўлса, бўлгани, − деди Муқаддас. – Бир хамирлик ун сўраган эдим, ноинсоф?
− Унга пул йўқ, − деди ўз хонасига йўл олган Рўзибой.
− Ароққа пул бор-у, унга пул топилмайди-я? – ўтириб қолди Муқаддас. – Ер ютсин ўша ароқни! Ергина ютсин ўша ароқ сотадиган дўконни! Ер ютмаса рози эмасман, ўша ароқни ишлаб чиқарганни-ю, уни сотганни ҳам!
Муқаддас қизларига нима дейишни билмай, ҳадемай, ифторлик чоғида нима едиришни билмай, иложсизликдан, хорликдан изиллаб йиғлаб юборди.
− Аяжон, йиғламанг! – уни қучоқлаб олди Фарангиз. – Бу кунлар ҳам ўтиб кетар.
− Қачон? Қачон ўтиб кетади, қизим? – баттар уввос тортди Муқаддас. – Ўтиб кетар, ўтиб кетар, деб қирққа кирдим, қизим. Бу дадангга инсоф берар, инсоф берар, деб шу пиёниста билан ўн саккиз йиллик умримни хазон қилдим. Бу нима аҳвол? Шундай улуғ кечада, ҳаммангиз интиқ кутган кечада уйимизда бир бурда нон бўлмаса? Бир сўм пул бўлмаса.
− Аяжон, менда пул бор, − деди Сарвара. – Мана, мактабдан келаётганимда тоғам бердилар. Беш минг сўм.
− Менда ҳам минг сўм бор, − деди Фарангиз чўнтагини кавлаб.
− Менда беш юз сўм бор, − деди аясига пул узатган Меҳрангиз.
− Эҳ-ҳе, бой бўлиб кетибмиз-ку? – аянчли табассум қилди Муқаддас. – Бозорни кўчириб келсак бўлади бу пулга.