Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
ИФФАТ_2 4.
.
Кунларим шундай, бахтли аслида бахтсиз тарзда давом этарди.
Кулиб тураман, ўзимни бахтли кўрсатишга уринаман.
Аммо аслида озгина умид билан турмуш ҳаётини ушлаб қолишга чирмашаётган бир ожизаман.
Бу умид ўзимга бўлган ишончим. Доим менга ёрдам берган, ишончим.
Аммо бу ишонч, ҳаётда олға интилишда, кўзлаган мақсадларга эришишга қилган ҳаракатларда яхши натижа бераркан.
Лекин қалб борасида у ҳам ожиз қоларкан.
Мен қачондир Беҳруз акани қалбига кирармиканман?. Майли ўша қиздек севмасин.
Аммо ҳеч йўқ аёли сифатида қабул қилиб, эъзозлармикан?
Мени сабримчи? У қанчага етар экан?
Ахир мен доим эътибор, меҳр кўриб улғайган қизманку....
🍃🍃🍃
Тун... ой шуласи деразадан хонамизда тушиб турар.
Иссиқ ҳаво бўлгани учун ойналарни очиб қўйгандим, чигиpткани чиғирлаши сокинликни бузарди.
Кўзим илинибди. Уйғонсам ҳали ҳам Беҳруз ака келмаган.
Ўрнимдан туриб, ойнадан ташқарига қарадим. Беҳруз ака супада сигарет тутатиб ўтирибди. Ҳовлидаги ёниқ турган чироқлардан аниқроқ кўринарди уларни сийрати.
Эгнимга, ёзги ҳалатимни олдимда олдиларига чиқдим.
—Беҳруз ака нималарни ўйлаяпсиз? -дедим аста елкасига қўлимни қўйиб.
—Бунча гўзалсан? -деди менга қараб жилмайганча. Шу қадар ёқимли эдики, бу икки дона сўз. Этим жимирлаб кетгандек бўлди.
Ҳаяжонга берилган онимда мени бағрига тортганларини ҳам билмай қолдим.
—Кимдур кўриб қолади Беҳруз ака. Ахир ташқаридамиз! -дедим ҳижолат тортиб, ахир ҳовлида ёниқ турган чироқлар бор. Юзимга яқин келиб жилмайганда, улардан ароқ ҳиди келди. —Мастмисиз?
ИФФАТ_2 2.:
Қанчадир вақт ўтиб, Беҳруз ака хонага кирдилар. Чўнтагидан нимадир олиб, дераза олдига борди.
Ойнани очиб, назаримда қўлидаги нарсани отиб юборди.
Мен уларни салом шарфим остидан кузатардим.
—Ёнимга кел! -дедилар дераза олдида турганча. Севиб турмуш қурмаган, бу турмушни хоҳламаган бўлсам ҳам, мени ўзгача бир титроқ босиб, Беҳруз акани олдига бордим. Аммо нима қилишни билмай, жим туравердим.
—Сенга салом солишинг керек эканини айтишмадими? -деди. Бошимни сал кўтарсам, кўзлари қизариб менга қараб турган эканлар.
Аста-аста уч марта эгилиб салом солдим. Бошимда салом рўмолимни олиб, бағрига тортдилар.
Сокин ҳаракатларидан мен тамом бўлай дедим.
Бир неча лаҳзадан кейин, дераза олдидан узоқлашдик.
Чироқ ўчирилди.
Беҳруз ака, ҳудди бир шеърни ёдлагандек, тартиб билан ҳаракат қиларди.
🍃🍃🍃
—Мен ўзимга келиб, олгунимгача. Мендан ортиқча эътибор кутма! Бу кеча Уни азоблаш учун бўлди. Кейингиларига мен тайёр эмасман.
Тонг саҳарда уйғонган, Беҳруз ака, хонадан чиқиб кетиш олди шундай деди.
—Нима?
—Мен сени қачондир қабул қиларман. Аммо ҳозир эмас!
—Қабул қила олмас экансиз, нега менга уйландингиз? Нега менга тегиндингиз? -томоғимга аччиқ шу билан бирга қаттиқ бир нима тиқилгандек бўлди.
—Тўйни катталар хоҳлади, мен ҳам аламда рози бўлдим. Орамиздаги ишга келсак, айтганимдек Уни азоблаш учун эди.
Алам қилди. Жудаям алам қилди. Менга бундай қилишга нима ҳаққи бор ахир?
Тегинмаса нима қиларди менга?
—Аммо шу иш шартмиди? -дедим оғир ютиниб.
—У пастда қараб турганди.
Беҳруз акани овози титраб чиқди. Қанчалар севган экан.
Мен ҳам титраб кетдим. Мени бошимни очганда, қучганда, қиз пастда бўлганми?
Аммо қандай қилиб?
Қочиб кетган жойидан келдими?
Миямда саволлар тинмас, бошимга кучли оғриқ кирди.
Кимга ачинай?
Севганини азоблайман деб, суймаган ошини ичган, Беҳруз акагами?
Севганини ўзга билан бўлган висолини кўрган, ўша қизгами?
Ёки, вазият қурбони бўлган ўзимгами?
Аслида кимга қийин?
☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.
💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
#Oq_oydin_orzular
Оқ, ойдин орзулар
(9-қисм)
Отам касалхонадан уйга қайтди.
— Ойим қайтиб келса, кечирармидингиз? —сўрадим елкасига бошимни қўйиб.
Ўйлаб ўтирмай жавоб бердилар
—Кечирардим, ярашардим, қабул қилардим...
Имронга шуни айтиб берсам ғаройиб жавоб ёзибди.
"Ойингни шу аҳволга келишига даданг айбдор. Аёл кишини қаттиқ назорат қилмаса, умуман, аёл эридан қўрқмаса, билган ишини қилади, мувозанат бузилади"
Эҳтимол, Имрон ҳақдир, лекин дунёда ҳеч қачон ўзгармайдиган қайсар феъллар ҳам бўлади. Улар сиртига сув юқтирмайди, бошқаларни айблаб бемалол яшаб юраверадилар.
Аммо бу дунёда яна бир қонуният бор. Нима берсанг, шуни оласан. Яхшиликка яхшилик, ёмонликка ёмонлик қайтиши исботланган ҳақиқат.
Биринчи соат адабиёт. Чўлпоннинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапира туриб устозимиз Фазилатга юзландилар.
—Чўлпоннинг "Гўзал"шеърини айтиб бер. Бўйлари баланд, оппоққина, гўзал синфдошим саҳнада шеър айтиш ҳадисини олган. Синф тахтаси ёнида туриб янгроқ, шу билан бирга нафис овози билан шеър ёдлайди. Очиқ дераза ошиб кирган баҳор шамоли дарпардани эркалайди. Синф жим-жит. Фақат Фазилатнинг сеҳрли овозида Чўлпоннинг машҳур сатрлари қанот қоқади...
Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб,
Энг ёруғ юлдуздан сени сўраймен.
Ул юлдуз уялиб, бошини букиб,
Айтадир: “Мен уни тушда кўрамен,
Тушимда кўрамен – шунчалар гўзал,
Биздан-да гўзалдир, ойдан-да гўзал!”
Кўзимни оламен ой чиққан ёқға,
Бошлаймен ойдан-да сени сўрмоқға.
Ул-да айтадир: “Бир қизил яноқға
Учрадим тушимда, кўмилган оқға.
Оқға кўмилганда шунчалар гўзал,
Мендан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!
Эрта тонг шамоли сочларин ёйиб,
Ёнимдан ўтганда сўраб кўрамен.
Айтадир: “Бир кўриб, йўлимдан озиб,
Тоғ ва тошлар ичра истаб юрамен!
Бир кўрдим мен уни – шунчалар гўзал,
Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!”
Ул кеткач, кун чиқар ёруғлик сочиб,
Ундан-да сўраймен сенинг тўғрингда,
Ул-да уятидан бекиниб, қочиб,
Айтадир: “Бир кўрдим тушдамас, ўнгда,
Мен ўнгда кўрганда шунчалар гўзал,
Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!”
Мен йўқсил не бўлиб уни суйибмен?!
Унинг-чун ёнибмен, ёниб куйибмен.
Бошимни зўр ишга бериб қўйибмен.
Мен суйиб… мен суйиб кимни суйибмен?
“Мен суйган суюкли шунчалар гўзал,
Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!
Фазилатга ҳавасим келади. Мана ўн бир йил бўлди бирор марта мактабга ўзи пиёда келганини кўрмаганман. Ё дадаси, ёки акаларидан бири олиб келиб, дарси тугагач олиб кетадилар. Тўртта акаси борлиги учун бирорта йигит юрак ютиб гап отолмайди, танловларда доим ғолиб бўлади. Устозимиз ҳам кўринган одамга "Бу қизим Навоийнинг икки юзта ғазалини ёддан билади!" деб мақтанадилар. Унинг меҳрибон бувиси, ардоқлайдиган келинойилари ҳам бор. Тадбирларда бошловчилик қилади. Ўғил уйлантирмоқчи бўлган ўқитувчи зоти борки,, шу қизни келин қилсам дейди.
Нимага бизга шундай бахтли, тўкин оилада туғилиш насиб этмади?
Хаёл суриб ўтирсам, телефонимга хабар келди. Ўқитувчим шеър оҳанги билан маст, Фазилатга қўшилиб айтяпди. Партанинг тагидан телефонимни очдим. Хабар Имрондан эди.
"Ойданда гўзалсан, кунданда гўзал!" Беихтиёр юзимга табассум югурди...
Феруза опа энди Чўлпон ҳақидаги ғаройиб маълумотларни гапира бошладилар. Эшик тақиллади. Ўрнидан туриб очмоқчи бўлган Диёрага "Ўтир!" ишорасини қилиб,
йўл-йўлакай мавзуни гапириб бориб эшик очдилар. Ёшгина, гўзал аёл. Кимнидир сўради.
Устозимиз ташқарига чиқиб, эшикни ёпдилар. Бироздан сўнг
—Имрон, бу ёққа қараб юбор!-дея эшикни қайта ёпдилар.
Имрон ранги оқаринқираб ташқарига юрди. Имрон тутқични тортганида
—Ўғлимни нима қиламан, сиз қизни чақиринг!—деган овоз эшитилди. Юрагим "Шууув" этиб кетди. Ҳамма менга қараётганди. Бошимни эгиб олдим. Дағ-дағ титраётган қўлларимни парта остига яширдим. Негадир йиғлагим келарди. Ўқитувчимиз нима дегани ёдимда йўқ, аммо Имрон қайтиб синфга кирмади.
Феруза опа кириб дарсни келган жойидан давом эттирмоқчи бўлар, аммо шундоқ сўзамол устозим ҳам гап тополмай қолганди. Фазилат ақлли қиз-да
—Устоз, Чўлпонни Турбатга бориб қолгани ҳақида гапираётган эдингиз,—деди...
Боя жон қулоғим билан тинглаётган сабоғим энди қулоғимга кирмай қолганди.
(Давоми бор...)
"Ҳафа бўлганингизда, ўзингизга жазо берасиз"
🌞 Assalomu alaykum va xayrli tong! 🌞
🔆 Bugun yangi kun, yangi imkoniyatlar eshigi ochildi!
Har tong yangi umid, yangi orzular sari yo‘l demakdir. 💫
💛 Kuling, shukr qiling va oldinga harakat qiling!
💡 Bugun sizni faqat yaxshiliklar kutib olsin!
📌 Tongingiz barakali, kuningiz fayzli bo‘lsin! ☕✨
📢 Yaxshi niyat bilan kuningizni boshladingizmi? 💬👇
@ibratli_sozlar
Хонамиздан чиқиб, зиналардан пастлар эканман. Ворисни кабинетидан қандайдур ғўнғир-гўнғир овозлар эътиборимни тортди.
Қия очиқ эшикдан мўралаб. Ғалати аҳволга тушдим.
Ворис билан Зиёда бор экан
Энг менга ғалати туюлгани.
Кўрган манзарамдан бетоқатландим.
—Мени тушундингга.
Ворис уни бир тутам сочини қулоғи ортига ўтказди. Мен негадур ғалати бўла бошладим.
Наҳотки эрим ва ҳизматчимиз???
Qollaringizni qaysi holatda ushlashingiz shaxsiyatingiz haqida so
zlashi mumkin 🧐🤔🤚
Ферузани ҳеч уйқуси келмади. Сабаби кундузи билан анча ухлаб олганди. Камига, Сарварни гаплари, ҳаракатларини ҳеч ҳаёлидан чиқара олмади.
Бироз телефонида нимадурлар кўрди.
Бундан зерикди. Соат ярим тунни билдириб турганда ҳам Сарвар келмади.
Ётоқхона ва ошхона деразаси, кўча таърафга қараганди.
Ойна олдига бориб, ойдин осмонга боқди.
—Менга атаганинг шумиди Тангрим? -деди енгил нафас оларкан. Олдингидек қалбида хиралик йўқлигини ҳис қилди.
Қандайдур, сокин, ғуборсиз.
—Майли ака соғ бўлинг. Йўғэ асло ҳижолат бўлманг.
Феруза қимматбахо машинадан тушиб, хайрлашаётган Сарварни кўриб, чуқур нафас олди.
—Ўзингга шукур, соғ-омон қайтдилар.
Сарвар юқорига қараганда тез бориб жойига ётиб олди.
Ярим тун, хона чироғи ўчиқ, кечки пашшалар кирмаслиги учун, асосий пардадан ташқари, доимий берк турадиган тўр парда ортидан кўринмаслиги аниқ бўлса ҳам. Барибир ҳижолат бўлди.
Сарвар хонага кирганда, Ферузани ухлаяпти деб ўйлади.
—Мен ювиниб чиқай! -Сарвар мой бўлган қўлига қараб, қўйдида, ҳаммомга кириб кетди.
Бироздан кейин, эгнига тиззадан битта шўртик кийиб, бўйнига ташланган сочиққа сочини артганча чиқди. Иссиқлиги учун, эгнига ҳеч нарса киймаганди.
Феруза ҳамон ўзини ухлаганга солиб ётарди.
Юзига теккан тафтдан учиб тушай дедику, ўзини босди.
Сарвар қизни юзидан ўпиб қўйгач, бўйнидан сочиқни олиб, четда турган вешилкага илди.
Ферузани юзлари олов-олов бўлиб ёнарди.
—Майли асабларинг бир-икки кун ўзига келсин. Ахир ҳазилакам гаплар бўлдими?
Сарвар қизни ёнига ётгач, уни ухлаяпти деб ўйлаб юзларидан силаб қўйдида.
Жойлашиб ётиб олди.
Унга терс ётган Ферузани меҳри жўшиб кетди.
Ўгирилиб энди кўзини юмган Сарварни қучиб олди.
—Сен уйғоқмидинг? -Сарвар пинчига кириб олиб, юзини кўксига яширган қизга қараб жилмайди.
—Сизни кутдим! -деди Феруза ўз гапига ўзи уялиб. Йигитни очиқ кўксига чуқурроқ сингиб оларкан.
Сарвар бугун уйига бошқача тошиқиб қайтди.
Йўлдан егулик олишни унутмади.
—У ширинликни ёқтирармикан? -ҳаёлидан ўтказдида, юмшоқ пирожний ҳам қўшиб олди.
Феруза, Сарвар айтгандек, эшикни қулфлаб ухлаб, олди.
Тургач, ошхонага ўтдида, нимадур тайёрлашни ўйладику, Сарварни овқат қилма дегани эсига тушиб, шунчаки, ҳаво иссиқлиги учун, чой дамлаб қўйишни ўйлади.
Дамлаб қўйса тоби чиқиб туради. Ҳавони бу иссиғида, қайноқ чой ўтармиди?
Яна ўша дераза олдига борди. Кўп ўтмай Сарварни қораси кўринди.
—Войбоо, нималар олиб келяпти экан-а? -пиёда икки қўлиям банд келаётган Сарварга қараб, беихтиёр жилмайди.
Подездга киргунча кузатиб турди-да, эшик томон шошди.
Қўли банд. Эшикни очолмайди.
—Ассалому алайкум, яхши келдингизми?
—Ваалайкум ассалом. Юрагинг сездими келганимни. -эшик таққилатишга ҳам улгурмасидан очилгани учун Сарвар ҳазил қилди.
—Деразадан кўргандим. -Феруза, Сарварни бир қўлидаги пакетни олди. —Нималар олиб келдингиз?
—Қай бири ёқишини билмадим. Шунга лаваш ва гамбургер олдим. Ширинликка тобинг қалай?
—Жон-у, дилим. -кўзлари порлади Ферузани.
—Бунда пирожний бор. -Сарвар қўлидагини бераркан. Ферузага зимдан боқди. —Чеҳранг анча очилиб қолибди. Кайфиятинг яхши шекилли.
—Ҳаа боя янгам билан гаплашгандим. Дадамни аҳволи яхши экан. Эртага уйга кетса ҳам бўлар экан. Шунга.
—Яхши бўлсин. Тўғриси қорним оч. Иссиқ ҳам ёмон бўляпти. Совуқ чойинг йўқми?
—Бор келинг қуйиб бераман. -Феруза банкага тайёрлаб қўйган яхна жойидан, Сарварга қуйиб берди. —Сиз буни ичиб туринг. Мен дастурхон ёзаман.
—Ҳая менгаям телефон рақамингни берсанг бўларкан. Ишдан қайтишда, уйда нима кам эканини сўраб тургани.
—Ҳўп.
Ферузани ҳам, Сарварни ҳам юзига кулгу югурди. Шунча бир уйда яшаб, телефон рақамларини билмасликлари, росдан кулгули эди.
Бир-бирини кулмасликка ҳаракат қилаётганларини пайқашгач, очиқчасига кулиб юборишди.
🍃 🍃 🍃
—Уни сиз айтгандиз ишга жойлаб қўйишимни. Ўғлингиз эканини билиб айтганмидингиз? Айтинг дада билармидингиз?
—Ме-мен билмасдим! Ёрдам сўраб келганди. Кимнидур эслатгани рост. Аммо....
Шароф кечки пайт дадасидан ҳисоб сўраркан. Дадаси деярли шок ҳолатда эди.
—Ууу Фер-Феруз-зага тегинмабдими? -деди кўксини чангаллаб.
—Ҳайриятки, охирги томчи бўлса ҳам виждони қолган экан. Синглим пок экан.
Шароф фақат дадаси бўлгани учунгина ўзини тияётганди.
Бошқа кимдур бўлганда, ҳуморидан чиққунча дўппослармиди?
Ҳозир аламдан, девор муштлаб бир қўли қонаб кетди.
Ишонмай, қизини юзига қаракай қўйгани, бир-икки калтаклагани. Ҳатто гап-сўздан қутилиш учун, ўзидан бир неча ёш кичик, икки марта хотин қўйган эркакга. Уни узатмоқчи бўлгани.
Шуларни хотирларкан, юраги увишиши тўхтамади. Баттарлашди.
—Дадаси, дадажонга нимадур бўляпти.
Шароф дадасини аҳволини кўриб, жаҳлиниям унутди.
🍃 🍃 🍃
Сарвар йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолган, қизга ачиниб қаради. Опаси билан, қайнотаси ҳақда гаплашди. Аммо ҳозир буни Ферузани уйғотиб, айтадиган вақт эмасди.
Енгилроқ кийинди-да, Ферузани ёнига ётиб, уни авайлаб, бағрига тортди.
—Бечорагинам, бошқалар хатолари, нафслари, журъацизликлари сабаб, сен озор чекдингми? Ҳали ҳаммаси яхши бўлади.
Феруза уйқусида ҳиққиллаб қўйди. Сарвар Уни баҳкамроқ бағрига босди-да, кўзларини юмиб деди.
—Эртадан янги ҳаёт бошлаймиз.
#Oq_oydin_orzular
Оқ, ойдин орзулар
(5-қисм)
Парта ўртасидан иккига бўлиниб кетди. Кимдир Акобирни тургизган, кимдир унга отилаётган Имронни тўхтатган...
Бу воқеа физика хонасида содир бўлди. Устозимиз келгунча ўғил болалар партанинг синган бўлакларини йиғиб, ташқарига олиб чиқиб кетди. Қизлар ёғоч қириндиларини супуриб, тозалаб қўйди. Парталарни ҳам, суриб, текислаб қўйдик. Фақат орадан уч кун вақт ўтгандан кейин физика ўқитувчимиз хонадаги битта партаси изсиз йўқолганини сезиб қолди
—Синф партасини ўғирлаган одамни энди кўришим, тавба! —деб қўйдилар...
Синфимизда ҳеч ким бир-бирини сотмайди. Фақат бир марта сотқинликнинг гувоҳи бўлганман. Буни сотқинлик эмас, туҳмат деб атаса, тўғрироқ бўлади, назаримда.
Бу ҳам Акобир билан боғлиқ.
Ўшанда бизга алгебрадан янги ўқитувчи келди. Қаттиққўл, талабчан. Дарсларни жон-дили билан тушунтиради, болалар тинглашни истамайдилар. Беш-олтита ўқийдиган бола бор — олдинги қаторда ўтирадиган. Шунчалик шовқин бўладики, мавзуни умуман тушуниб бўлмай қолади.
Ўша куни ҳам синф шовқин эди. Айниқса, Акобир бор овози билан бақирар, кап-катта бола ручкасининг сиёҳини чиқариб ташлаб ичига қоғоз солиб пуфлар, синф майда қоғоз бўлакларига тўлиб кетган эди. Барчанинг эътиборини ўзига қаратмоқчи бўлган синфдошимиз
охири бемаъни қилиқлар қила бошлади. Охирги партада стулларни бирлаштириб ётиб олди. Сўнг шифтга қараб бақириб ашула айта бошлади
—Баҳор келиб, жийда гуллаганда,
Асалари қўнар экан гулларга..
Устозимизнинг ҳам сабри тугади.
—Тур, ўрнингдан, тўғри ўтир!
—Ўтиролмайдиган бўлиб қолганман, устоз, қўяверинг яхши ётибман.
—Бўлмаса, хонадан чиқиб кет! На дафтаринг, на китобинг бор. Болаларга ҳалақит беряпсан!
— Чиқмайман! Мактаб—давлатники! Керак бўлса, сиз чиқиб кетинг
Ўқитувчимиз қизариб, тўғрироғи қорайиб кетган, нима қилишини билмасди. Акобирнинг елкасидан туртиб хонадан ташқарига чиқара бошлади.
—Чиқиб кет, дарсимни ҳаром қилдинг! Энди ўқитувчимиз бор овози билан бақирарди.
—Тортинг қўлингизни! Ўзим кетаман!—дели у, кейин эшикни бир тепиб ,чиқиб кетди. Ажаб синф жим-жит бўлиб қолган, аммо қоғоз тутган қўли дағ-дағ титраётган ўқитувчимиз энди мавзуни тушунтира олмаётган эди.
Бироздан сўнг хонага ўқув ишлари бўйича илмий мудир кириб келди. Унинг ёнида айбдордек бўйнини эгиб турган Акобир ҳам бор эди.
— Нимага ўқувчини дарсдан чиқариб юбордингиз? Сизга айтяпман. Нимага болани ҳароми деб ҳақорат қиласиз!?
—Мен ундай деганим йўқ. Устозимиз нажот кутгандек жавдираб бизларга қаради.
—Ўзи дарсимга ҳалақит берди, кейин чиқариб юбордим. Буни тан оламан, лекин ҳароми сўзини ишлатганим йўқ.
—Устоз, гапирган гапингиздан тоняпсизми? Айтдингиз-ку! Энди гапга аралашди Акобир.
—Дарсдан кейин менинг хонамга ўтинг. Дарс пайтида ўқувчини чиқариб юборишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Нима бўлганда ҳам.
Мен ёш бўлсам ҳам директор ўринбосари нотўғри гапираётганини билиб турардим. Назаримда, у ҳозир боланинг эмас, ўқитувчининг ёнини олиши керак эди.
Бу ўқитувчи бизга бошқа дарсга кирмади. Ўқув йилини тугатиб мактабни тарк этди.
Акобир бир-икки ой Имронга тегишиб юрди, кейин негадир жим бўлиб қолди.
Авваллари кўп дарс қолдирардим. Ота-онамнинг жанжалидан қочиб бир сафар бувимникида, бир сафар холамникида тунаб қолар, улар шаҳарнинг бошқа бурчагида яшагани учун дарсга етиб келолмас эдим. Энди Имронни кўриш, у билан суҳбатлашиш учун ҳам мактабга кела бошладим.
Бугун ҳам дарс тугагач, қафасдан озод бўлган қушлардек ҳамма эшикка отилди. Моҳинур шошилмай нарсаларини жойлар, аллақачон чиқиб кетган Имронга етиб олгим келар, аммо дугонамни кутишга мажбур эдим.
Кўчага чиқдик, узоқдан кўрдим; Имрон дарвоза олдида кимнидир кутиб турар эди. Беихтиёр Моҳинурга қарадим.У ҳам кимнилир қидираётгандек эди. Ичимга ўт тушди.
Мактаб ҳовлиси куз қуёшининг сўнгги нурларидан жилваланиб турарди. Дарвозадан чиқар эканмиз Имрон
— Луиза, бирга кетамизми? —деди сўнг қўшиб қўйди,—қизлар демоқчи эдим.
Аммо жавобимизни кутмай, бизга қўшилиб олди. Моҳинур ўйчан эди. Дам-бадам у ёқ бу ёққа қараб қўяр, бизнинг қизғин суҳбатимизга луқма ташлаб қўярди.
(давоми бор)
#Oq_oydin_orzular
Оқ, ойдин орзулар
(4-қисм)
Гапирганда бир қоши кўтарилиб—кўтарилиб кетар, юз ҳаракатлари, кулганда ярақлаб кетадиган бир текис оппоқ тишлари ҳам бетакрор эди...
— Сиз-чи? Сиз қандай келиб қолдингиз?
Моҳинур айтсамми, айтмасамми дегандек бироз ўйланиб турди-да секин гап бошлади.
— Олдинги ўқиш жойимда туҳматга қолдим. Ота-онам гап талашиб, ўзимни оқлаб ўтиришни истамадилар. Уйимиз ёнидаги мана шу мактабга жойладилар.
Илтимос, қандай туҳмат деб сўраманглар...
Уйга ўйчан келдим. Синглим ҳали тушлик қилмаган , мени кутиб ўтирар эди, музлаткични очсам, тухум бор экан. Чой қўйдим, тухум қовурдим. Тушлик қилган бўлдик.
Аввалги кўрган куним ҳам ҳолва экан. Онам янги ҳунар ўйлаб топибдилар. Телеграмда бир турк билан топишиб олибдилар. Энди ўшанга турмушга чиқар , чет элга кетар эканлар.
Отам билан жанжаллари авжига чиқди. Онам отамни оғзига келган сўз билан ҳақорат қилар, ҳар икки гапнинг бирида "Ажрашаман!" дер эди.
Дадам бечора шундай пайтларда индамай қоларди. Онамни пиёниста деб бўлмасди, аммо байрам, ичкилик қўйиладиган тўйдан ширакайф қайтар, тор-танқис кийинар, қошлари татуаж қилинган, киприклар эктирилган, тирноқлар парваришланган бўларди. Отам онамни қизғанар, йўриғига сололмас, ажрашишни ҳам истамас, хуллас ночор эдилар.
Бунга сари онам отамни баттар менсимас, оддий қилиб тушунтирганда бир тийинга олмас эди.
— Судга ариза бераман. Ажрашамиз.
—Болаларни ўйла, Гуля. Қўй, шайтонга ҳай бер.
—Қачонгача шундай яшайман. Гул умримни ҳазон қилиб. Қачон ўзим учун яшайман. Қизлар катта бўлиб қолди. Ким билан қолишни ўзи ҳал қилсин!
Дадам индамай чиқиб кетди. Кечқурун ичиб келиб, тўполон қилди. Кундузгининг аламини олди.
Кўп қаватли уйда турамиз, қўшнилар биздан безор бўлган. Пастки қаватимизда яшайдиган Мамлакат хола бетимга айтган
—Ҳар куни худодан шу қўшниларим кўчиб кетсин деб сўрайман!
—Ундан кўра ота-онамга инсоф сўранг, хола, —деган эдим ўшанда.
Эрталаб Моҳинурни маҳалласининг бошида кутиб тураман. Кейин бирга пиёда кетамиз. Икки-уч сафардан бери кимдир бизни кузатаётганини сезиб қолдим. Гоҳ мактаб дарвозаси тагида, гоҳ кўча бошида оқ спорт кепкасини бостириб кийган ўрта бўй бир йигит кўриниш беради.
—Моҳинур, анави болани сездингми? Ҳар куни йўлимиздан чиқяпди.
—Эътибор берма, —дейди у.
Бугун ҳам қора кепкасини бостириб олиб ортимиздан келаверди. Куппа кундузи бўлса ҳам қўрқяпман. Қадамимизни тезлаштирдик.
—Моҳинур, тўхта! Йигит бор овози билан чақирди. Ия, бу дугонамнинг таниши экан-ку
—Сени чақиряпди, Моҳи
—Эътибор берма, тезроқ юр. Биз амаллаб мактабга кириб олдик. Демак қўрқмасам ҳам бўлади, бу бола Моҳинурни пойлаб юрибди. Аммо уларнинг орасида нима гап борлигига шунчалик қизиқар эдим-ки. На чора, ўзи оғиз очмагунча сўрамайман, барибир, айтмайди. Дугонамнинг феълига секин-аста тушуниб бораётган эдим.
Йигит ҳам қайсаргина экан, охири тутиб олди. Дарсдан қайтаётган эдик. Гаплашиб борар эканмиз, йўлимизга туриб олди.
—Моҳинур, мени кечир, ота-онамни ҳам. Сенга нисбатан ноҳақлик қилдик. Номард десанг ҳам майли, уришсанг ҳам майли, фақат гаплаш, илтимос.
Йигит қаёққа юрсак, шу томонга юрарди.
—Гаплашиб олайлик, илтимос.
— Искандар, мен барибир, гаплашмайман, овора бўлманг. Ўзингизни ҳам мени ҳам қийнаманг. Мен у эшикларни ёпдим, —деди. Кейин йигитга тескари ўгирилиб, дуч келган томонга югуриб кетди...
Ойим ажрашишга ариза берибди. Дадам чўкиб қолди. Уйимиз сотиладиган, пули бўлиб олинадиган, фарзандлар ким билан қолишни истаса, ўша билан қоладиган бўлди. Мен отамни танласам керак. Онам кетса кетаверсин чет элга, мен дадамга ғамхўрлик қиламан.
Имрон жуда ҳам маданиятли, самимий йигит экан, аммо Акобир билан чиқиша олмайди. Тўғрироғи, Акобир унга кун бермай қўйди. Эсини танигандан бери спорт билан шуғулланиб чиниққан Имрон қайда-ю фақат тили билан жанг қиладиган қилтириқ Акобир қаерда.
Бир куни улар яна гап талашиб қолди. Имронга "Ойинг..." дегандек гап қилди. Шунда Имрон шердек ўкириб турди-да икки ҳатлаб Акобирнинг ёнига борди. Уни елкасидан кўтариб, партанинг устига отди.
(давоми бор)
#Oq_oydin_orzular
Оқ,ойдин орзулар
(3-қисм)
Имрон билан апоқ—чапоқ бўлиб қолдик. Бир куни Моҳинур иккаласи мактабимизга келиб қолиш сабаби ҳақида гаплашиб қолдилар. Ўша куни олтинчи соат Феруза опа синфдошларимизни тадбирга олиб чиқиб кетди, Имрон билан Моҳинур боришни хоҳламагани учун мен ҳам синфда қолдим. Имрон секин гап бошлади.
—Бешинчи синфдан ҳарбий мактабда ўқиш билан бошладим. Ойим ҳам ҳарбий бўлганликлари боис мени ҳақиқий эркак қилиб тарбияламоқчи бўлдилар. Аммо у ердаги қийинчиликлар ёш бошимга жуда ҳам оғирлик қилди. Муштумдек бола "дедовшина" деган балони кўрдим.
Йилига жуда катта миқдорда пул тўлайдиган мактабимизнинг овқатига умуман қорнимиз тўймас эди. У ерда ётиб ўқир эдик. Ойимни шунчалар соғинар эдимки, баъзан бетоб бўлиб қолиш учун дорилар ичардим. Уйга келганимда эса онам "Қиз болага ўхшайсан! "-деган дашном билан кутиб олар эдилар. Биз тенги болалар ота-онасининг бағрида ўйнаб юрганида ўртоқларим билан шаҳар ободонлигига ҳисса қўшгани чиқардик. Тошлар орасидаги ўтларни юлиб, бошимдан офтоб ўтиб ўтирар эканман, қочиб кетгим келарди. Ҳар куни бир неча километр югуриш, спорт машқларини бажариш, тўйиб овқат емаслик, қўрқув, булар, барибир, яхши эмас.
Аммо яхши кунлар ҳам бўлган. Еттинчи синфга ўтганимизда бизни оппоқ шим, оппоқ кўйлак, оппоқ фуражкада катта байрам тадбирларига олиб чиқа бошладилар. Биз жанговар мусиқа садолари остида ҳарбийча қадам ташлар эдик. Бу кўргазмали чиқишларимиз учун ойлаб тайёргарлик кўрганимиз боис ҳамманинг ҳавасини келтирадиган юришлар қилар эдик. Бўй басти бир хил, кўркам, байрамона ҳарбий либослари бир хил, қадам ташлашлари бир текис болакайлар юқори даражадаги, баланд мартабали меҳмонлар олдидан мардона юриб ўтар эдик. Шундай пайтларда юрагимга бир фахр, ифтихор оқиб кирар, шу Ватаннинг бир бўлаги эканлигим, эртага уни ҳимоя қилишим шараф эканлигини юрак-юрагимдан ҳис қилардим. Шундай намойишларнинг бирида биз Давлатимиз Раҳбарининг назарига тушиб қолдик. Ота-онамиз бир йил давомида тўлайдиган пуллари бекор қилиниб, ўқув даргоҳимиз давлат тасарруфига ўтказилди. Бирдан ҳамма нарса ўзгарди.Таомлар сифатли, тўйимли, хатто "добавка" билан бериладиган бўлди. Яхши янгиликлар кўпайиб қолди, азоблар камайди...
Биз мутлақо телефон ишлатмас эдик, фақат ҳафтада бир марта ота-онамизга қўнғироқ қилиб гаплаша олардик. Орзиқиб кутганим шу суҳбатларда ҳам ойим гапни қисқа қилар, овозларига ҳам тўймай қолардим. Ойим ҳам ота, ҳам она эди мен учун. Ўзи ҳам ҳарбий бўлгани учун менга шу мактаб ҳар томонлама тўғри келади деб ҳисоблаганлар.
Отам таниқли ишбилармон. Номини айтсам, дарров танийсиз. Отамга бизга битта уй сотиб олиб бериш шиппак сотиб олиб бергандек гап, аммо беш миллион ёзилган алиментимни тўрт юз мингга тушириб тўламоқчи эдилар, онам рад этдилар.
— Дадангизни ҳаётда кўрганмисиз? Кўришганмисиз, демоқчиман,—оҳиста сўради Моҳинур.
—Йўқ, кўрмаганман. Аммо тўртинчи синфда ўқиётган пайтим онамнинг ҳоли жонига қўймаганман. Йиғлайвериб. Ўшанда отамдан бир марта кўришишни илтимос қилган эканлар. Аниқ эслайман: онам телефонда боғланиб турдилар.
—Келиб қолдингизми?
—Келяпсизми? —деб.
Бир пайт ойим
—Вой, ўтиб кетдингиз —дедилар. Олдимиздан каттакон оппоқ "Ланд Краузер" тўхтамоқчи бўлиб, кейин тезликни ошириб ўтиб кетди. Дадамни машина ичида бир лаҳзагина кўриб қолдим.
—Ойи, нимага тўхтамадилар?
—Хотинидан қўрқди...
Онам кўз ёшларини тўхтата олмай қолдилар.
—Йиғламанг, ойи, менга ота керак эмас, —дедим онамни қучоқлар эканман.
Ойим чегарада ҳарбий хизматдалар. Сира йиғлаганларини кўрмаган эдим. Ўша куни биринчи марта эзилиб йиғладилар. Онам ҳар қандай эркакдан мард аёл, аммо мен уларга муносиб бўлолмадим...
Медицина текширувидан сўнг юрагимда иллат топилди. Бу эса жуда ёшлигимдан кечирган қўрқувларим, соғинчларим, азобларим натижаси эди...
Онам мени ҳақиқий эркак қилиб тарбияламоқчи эди. Ҳарбий бўлишимни, жанговар либос кийишимни, Ватан ҳимояси учун тайёр бўлишимни истаган эди, ишончларини оқлай олмадим...
Энди чет давлатда ўқимоқчиман...
Имроннинг серкиприк кўзлари жуда-жуда чиройли эди.
(Давоми бор...)
ИФФАТ_2 3
Ҳаётим издан чиққандек, тирикману, ўликдекман.
Ахир ким ҳаёти бундай бўлишини хоҳлайди? Ҳамма ҳам бахтли яшашни хоҳлайди. Шунга интилади.
Мен ҳам шундай эдим, доим олдинга интилиб келгандим.
Эндичи? Энди нима қиламан?
Доимгидек, доимгидек яна олдинга интилишим керак. Синиш менга ярашмайди!
Мен бундай қиз эмасман!
Ҳаракат қилмай туриб, таслим бўлиш бу ожиз инсонларни иши.
Бу эса менга тўғри келмайди.
🍃🍃🍃
—Машинангизни калитини берсангиз. Сиз кийингунингизгача, мен машинангизни «завад» қилиб тураман.
Тўйимиздан кейин бир ҳафта миям ғовлаб, ҳар-хил саволлар билан юрдим. Кейин ўзимни тутдим. Бундай яшаб бўлмайди!
—Нима? -Беҳруз ака менга ҳайрон қарадилар.
—Нонуштани шошилиб қилдингизку, «кеч қоляпман» деб. Озгина бўлса ҳам вақтдан ютасиз.
—Сен машина ҳайдашни биласанми?
—Ҳа биламан.
Сўзсиз менга қараб турдиларда, хўрсиниб калитни узатдилар.
Ёлғон бўлса, Аллоҳ кечирсин. Балки мени ўша қиз билан ҳаёлан солиштиргандир.
Қалбим оғриди, юрагим зимиллаб ўтиб кетди.
Аммо сездирмасликка ҳаракат қилдим.
Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳ номи билан бошлаймиз.
«Ўрнини меҳр боса оладиган туйғулар кўп, аммо меҳрнинг ўрнини боса оладиган туйғу йўқ.»
ИФФАТ_2
МУАЛЛИФ:
«Шаҳноза»
Ҳаётим кутилмаганда, кутилмаган таърафга ўзгариб кетди.
Ҳатто ҳаёлларим ҳам ўқишдан нарига ўтмаган қиз эдим.
Турмуш оила масаласинику, умуман ўйламагандим.
Кутилмаганда, дадамни қандайдир эски танишларини ўғлига унаштирилдим.
Тўй ҳам жуда тез бўлиб кетди.
Қизиқ, ҳатто расмий никоҳ ҳам кейинроққа қолдирилди.
Сабаби, мен турмушга чиқаётган инсон аввалги қайлиғи билан закзга ариза ташлаб бўлган экан.
Қиз эса тўй куни ер ютгандек ғойиб бўлган.
Қизиқ қочиб кетганмикан?
Нега шу кунга тақаб келган экан?
Тинимсиз саволлар бошимда гув айланар, бу орада тўй куним ҳам яқинлашарди.
Ҳаммаси ҳудди Миллионни «Тезлаштирилган клиплар коллекцияси»га ўхшарди.
Совчилик ва тўй оралиғи бир ҳафта ҳам эмас.
Тан олиб айтиш керак, куёв келишган, басавлат йигит эди.
Уни илк кўрганимда келган ҳулосам шу бўлди.
Кейин келин қочиб кетгани ҳақидаги ҳабар эса ўйлантирди.
Мумкин эмас!
Бундай йигитни ташлаб қочиш мумкин эмас.
Яна билмадим.
🍃🍃🍃
Янги уй, янги хона, янги...
Янги, ҳаммаси янги.
Янгам, куёв киради деб тайинлаб чиқиб кетди.
Ўн дақиқа, йигирма дақиқа, ярим соат.
Бир соат. Мени тайёрлаганларига бир соат ўтди. Йўқ! Куёвдан дарак йўқ.
Ўйламанг, мени енгилтак, куёв билан бўладиган ишни кутяпти деб.
Ундай эмас. Мен ўйлаганим, онамга йиғлаб айтганим ҳақиқат эканига амин бўляпман ҳолос.
«Мени бахтсизлигим қарорига имзо қўйдингиз! У ҳамон ўша ғойиб бўлган келинни севадигандек.» Дегандим ойимга.
Неча йил яшаб, дадамни измидан чиқмаган онам, мени ўзича овутган бўлдию, унча аҳамият бермаганди.
Аммо мен тобора, англаб бораётган нарса, таҳминларим ҳақиқат экани.
Беҳруз акани тўйдаги тунт қиёфасидан ҳам, нимадандир аламзада эканини сезгандим.
#Oq_oydin_orzular
Оқ, ойдин орзулар
11-қисм
Ўқув йили тугаб борар, кўп синфдошларим қўшимча машғулотларга қатнар, давоматимиз паст эди. Синф раҳбаримиз охирги пайтларда дакки ҳам бермай қўйди. Қизиғи, дарсдан сўнг ўқув курсларига қатнайдиган синфдошларимиз дарсни ҳам, курсни ҳам эплар, кўп дарс қолдирадиганларимиз аксарият бекорчилар эди. Масалан, Акобир. Дарсга учинчи соатда келади, ёки, умуман, келмайди. Синф сардоримиз Камола аълочи, устоз буюрган вазифаларни ҳам жон - дили билан бажаради, бундан ташқари рақс дастасида сабоқ беради. Ўзи ҳам нозиккина, чиройли қиз. Камолага ҳам ҳавасим келади. Ҳаётда мақсади бор...
Мана ҳозир ҳам қўлига ручка тутганча давоматни текширяпди
—Луиза, Имрон дарсга келадими?
—Мен қаердан биламан! У билан битта уйда яшамасам.
—Яқинда яшаб қоласан. Сиқилма! У ҳазил гапни ҳам жиддий гапиради. Кулгим келди.
Кейин бошқаларни суриштириб кетди.
—Зафар!
—Ҳов!
—Элдор келадими?..
Дарвоқе, ойиси билан гаплашганимдан Имроннинг хабари бўлдимикан? Бунинг энди нима фарқи бор?
Моҳинур танаффус пайти ҳам бош кўтармай дарс қилади. Зерикиб кетаман. Менга ҳам ўргатмоқчи бўлади, нима қилай истамайман. Ўқишни битирсам сартошликка ўқиб оламан. Ўзимга шу ёқади. Ўз-ўзидан юрагим сиқилиб кетаётган эди. Имронга ўрганиб қолибман шекилли, энди қандай воз кечаман? Кечадан бери гаплашмадим. Юрагим безовта бўла бошлади. Кела қолса-чи?
Кўнглимдагини уққандек эшик очилиб Имрон кириб келди. Юз ифодасидан ҳеч нима уқолмайсан. Ўғил болалар билан чаккасини уриштириб кўришиб чиқди. Мен томонга қараб ҳам қўймади. Гаплашмадик ҳам. Бир томони шу ҳам яхши бўлгандир. Гапириб қолса нима қиламан деб ўтирган эдим.
Уйга қайтаётганимизда Моҳинурга юрак ёрдим
—Имрон билан орани очиқ қиламан, Моҳи.
—Вой, нега?
—Кеча ойисига ваъда бердим.
—Имрон яхши бола. У сени бахтли қиларди, ташлаб кетмасди. Луиза, қайсидир вазиятда қатъий туриш керак. Яхши кўрсанг, курашишинг керак
Мана, Искандарнинг уйидагилари ҳам аста-секин кўниб боряпди.
—Сеники бошқа масала, Моҳи, сизлар бир-бирингизга муносибсиз.
—Билмадиму, назаримда, сен ҳам Имронга моссан.
Уйда мени ажойиб янгилик кутиб турарди. Онам қайтиб келибди! Бир умрга. Қизиқ, шунча пайт йўқ бўлиб кетган ойим мени бир бор бағрига босишни хаёлига ҳам келтирмади. Саломимга алик олиб
—Яхшимисан? — деб қўйдилар. Барибир, ўзим бориб ўтирган жойларида қучоқлаб олдим.
—Яхши келдингизми, ойи, бошқа кетмайсизми?
Элианора хурсанд эди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, ойим лоақал битта кўйлак олиб келмаган эдилар. На менга, на синглимга!
Кечқурун дадам келди. Қизиқ ойимга ҳеч нарса демадилар. Судда, қонуний ажрашган одамларнинг битта уйда яшашини кўрганмисиз? Юрагим жанжаллардан зада бўлган. Ишқилиб, энди бир-бирини ҳақорат қилмасинлар. Ойимнинг ўша ёқларда юраверганлари маъқулмиди?
Ажаб, дадам индамадилар. Овқатланиб, намозларини ўқиб, ётоқларига кириб кетдилар. Ойим янгиликдан ҳайратда эди.
—Мен кетиб, даданг бирортасини топган!
Индамадим. Аслида, "Сиз кетиб, бирортасини эмас, ҳаловатини топдилар" демоқчи эдим. Тилимга чиқармадим.
Дадам ойимга, умуман эътибор бермай қўйди. Бунга сари онамнинг жазаваси тутар, дадам индамай юриб ойимни жазоларди.
Дадам бежиз ўзини бундай тутмаган экан. Ҳаётига бошқа аёл кириб келган экан!
Буни бир ойдан сўнг барчамизни дастурхон устида йиғиб айтдилар.
—Луиза!—дадам негадир менга қараб гапирар эдилар.
—Мен уйланяпман, болам. Истасанг, сизларни ҳам олиб кетаман. Истасанг шу ерда ойинг билан яшанглар, мен таъминлаб тураман.
Ойимнинг ранги оқариб кетди.
—Билардим бошқасини топганингизни! Илойим, мани билмасанг кўр бўлгин!
Ойим ўзи отамни судга берди, ўзи ташлаб кетди. Яна нима хоҳлайдилар, тавба.
—Майли, дада, бизни қачон таништирасиз?
Дадамнинг кўзлари порлаб кетди.
—Истасанг эртага. Ўзи сизларни меҳмонга чақираётган эди.
Бугун сезибман, дадам келишган, ўктам, ҳали жудаям ёш эканлар
—Қизларимни ўша тасқаранинг олдига жўнатаманми? Ҳеч қаёққа бормайди
Кейин менга қараб дағдаға қилдилар
—Қани ўша алвастини уйига бориб кўр-чи, нима қилар эканман сени!
(давоми бор)
@IBRATLI_SOZLAR
#Oq_oydin_orzular
Оқ, ойдин орзулар
(10-қисм)
Қўнғироқ чалинди. Катта танаффус бошланганди. Ҳамма ошхонага ошиқарди.
—Сен қол, Луиза, гапим бор, бу ёққа кел! — имлади Феруза опа.
Ўзим ҳам нима гаплигини билмоқчи эдим.
—Имроннинг ойиси келди. Бир ҳафта олдин Имрон билан тунда кўча айланиб юрдингми?
—Кўча айланмадим, устоз, дадам касал бўлиб қолдилар. Воқеани бир бошдан сўзлаб бердим.
—Луиза, яхшилаб эшит, сенга ёқса ҳам, ёқмаса ҳам бир гап айтаман. Имронни унут. Бу аёл сени тинч қўймайди. Ўша куни Имрон бекорга эркинлик ҳақида гапирмаган экан. Ўғлидан бошқа ҳаёти йўқ бу аёлнинг. Ҳозир тўхтатмасанг, кейин қийналиб қоласан. Сен билан гаплашгани келибди. Ҳозирча, амаллаб жўнатиб юбордим, аммо у, барибир, топиб олади. Қизим, ҳаммасини унут, ўтиб кетади бу ҳиссиётларинг, мана кўрасан.
Индамадим. Аммо биламанки, ўтмайди бу туйғуларим. Умримда биринчи марта эътибор, ғамхўрлик кўрганим сира эсимдан чиқмаса керак.
Дадам ҳеч қийналмасдан ичкиликни ташлаб кетдилар. Одамнинг ишонгиси келмайди.
—Қизим, ароқни кўрсам ҳам ўйласам ҳам кўнглим айнияпди, —деганларида кўзимдан ёш чиқиб кетди. Энди ишдан эрта қайтар, аста-секин намоз ўқишни ўрганаётган эдилар.
Бир куни тонгда отамнинг тиловатидан уйғониб кетдим. Қаердадир булбул ҳам сайрарди. Булбул ҳам, кўз ёшлари юзини юваётган отам ҳам Аллоҳга муножат қиларди. Ўрнимдан туриб ўтирдим. Юрагим орзиқиб тингладим. Бу тонг ҳидоят тонги эди. Ҳеч қандай имконияти йўқ шу митти қушлар Аллоҳга роз айтса-ю инсондек қудратли, азиз қилиб яратилган зот уни танимай ўтса-я?
Мен ҳам намоз ўқийман!
Ўн етти ёшимда бошим саждага тегди. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ ўзини танитди. Энди ҳаммаси яхши бўлади, сабаби Роббим ўзи истаган бандасига ҳидоят берадиган қудрат эгасидир.
Ўша куни дарсдан ёлғиз чиқдим. Моҳинур дарсга келмади. Имрон ҳам кўринмас эди. Ўй суриб борар эканман кимдир ортимдан
—Ҳой, қиз, тўхта! —деди.
Қаерда кўрганман бу аёлни. Бунча гўзал бўлмаса! Вой, Имроннинг ойиси-ку! Оёқларимгача қалтираб кетди.
—Луизамисан? Мен Имроннинг ойисиман.
—Ассалому алайкум. Аёл саломимга алик олишни эп кўрмади.
—Ман ўғлимни бир кўзлаб, ҳалол меҳнат билан катта қилдим. Яхши мактабда ўқитдим. Ҳамиша асраб-авайладим, ҳар қадамини ўлчадим. Энди уни отаси пиёниста, онаси саёқ аёлнинг ҳаёсиз қизига бериб қўйиш ниятим йўқ. Сенга ўхшаганлардан ҳимоя қилиш учун ўғил болалар ўқийдиган, интизомли мактабга берган эдим.
Ёмон кўрганинг бошингга келади деб шуни айтсалар керак-да.
Мени тушундингми? Ўғлимни тинч қўй!
Дилим оғриди. Ўтган-кетган— барчанинг ниноҳи бизда эди. Ўз онаси ташлаб кетган бир қиз бўлсам, бу аёлдан нега хафа бўлишим керак. Унга минг раҳмат, ўғлининг келажагини ўйлаяпди. Беихтиёр дилимдаги тилимга чиқди
—Оқ қарғалар ҳақида эшитганмисиз?
Оқ қарғалар тухумдан чиққандан бир неча кун ўтгач, ўз онаси уларни еб қўяди.
Тирик қолиб, қочиб қутулиб, катта бўлишга муваффақ бўлганлари эса бошқа қарғаларнинг хўрлигига чидашлари керак.
Тўғри айтасиз, мен саёқ бир онанинг қизиман. Ўз онасига керак бўлмаган бир шўрпешонаман. Ўғлингизга муносиб эмасман. Имронга ҳавасим келди. Унинг лочиндек онаси бор экан. Мани кечиринг. Сизга ваъда бераман, ўғлингиз билан, умуман гаплашмайман,—дедим. Билмадим қаердан олдим шунча журъатни. Эҳтимол, ҳаммаси тугаганини сездимми?
Аёл узоқ тикилиб қолди. Бояги шаштидан асар ҳам қолмаган
эди.
—Энди менга рухсат беринг, кета қолай...
У индамай йўлдан четга чиқди.
Йўл бўйи кўз ёшларим билан курашиб келдим.
"Мен йиғламаслигим керак. Имроннинг шу қисқа вақт ичида кўрсатган меҳри, эътибори менга етади. Қўлларимдан бир бор тутмаган шундай ориятли ўғил ўстирган бундай оналарга таъзим қилиш керак. Меҳр арзон, қадр арзон замондаги соф муҳаббат учун, ташаккур. Биламан, уни ҳеч қачон унутолмайман, аммо мен бундай олийжаноб йигитга муносиб ҳам эмасман. Қалбимдаги шу гўзал хотираларнинг ўзи мен учун етади"
Уйга келиб биринчи қилган ишим Имрон ёзган ёзишмаларни кўчириб олиш бўлди. Кейин телеграмимни бутунлай ўчириб ташладим.
Мен Моҳинурни энди тушунган эдим.
(давоми бор)
#Oq_oydin_orzular
Оқ, ойдин орзулар
(8-қисм)
"Ким экан ўша омадли қиз?"
"У жудаям чиройли"
Юрагим гупиллаб ура бошлади.
Зўрға ёздим
"Айта қолинг энди! Мен танийманми? "
"Сан бахтлисан. Уни ҳар куни ойнада кўра оласан!"
Бошқа ёзолмадим. Интернетни ўчирдим. Юзим қизиб кетган. Юрагим бетоқат урар, қалбим бир хушбахтлик ичра сузиб борарди.
Ойим Туркияга кетди.
Тавба уйимиз тинчиб қолди. Дадам ҳалиям кун ора ичиб келар, аммо тўполон қилмас, жимгина уйга кириб ётарди. Шундай пайтларда онамдан нафратланиб кетардим. Қиличдек йигитнинг умрини хароб қилди. Бувим айтган эдилар:
—Дадангга синглимнинг қизини олиб бермоқчи бўлганимизда "Ўламан, Саттор шуни оламан",- деб туриб олганди, мана умри азобда ўтди. Кўча кўрган эчки ўғлимни хароб қилди!
—Унақа деманг, буви...
—Ҳа, нима дей, ичкиликка ҳам шу ўргатди-ку!
Моҳинур хурсанд эди. Йўлда кетиб борар эканмиз
—Луиза,— деди секин, сўнг давом этди. Искандар билан ярашиб олдим.
—Билдим, сизларни бирга кўргандим.
—Вой, нега айтмадинг?
—Ўзинг айтиб қолишингни кутдим. Хуллас, Искандар ким?
Моҳинур тўлқинланиб гапира бошлади
—Биз лицейда бирга ўқир эдик. Унинг ота-онаси жуда каттаконлардан. Хуллас, танишдик. Гаплаша бошладик. Ота-онаси хабар топди. У битта ўғил, ёлғиз фарзанд. Мени ўғлининг бошини айлантирганликда айбладилар. Кейин Искандарнинг ойиси ойимни лицейга чақиртирди. Оналаримиз ўз фарзандининг ёнини олиб жанжаллашиб кетди.
Биласан, ҳамма айб, барибир қиз болага қўйилади.
—Беҳаё қизингни йиғиштириб ол, ўғлимнинг йўлига тўғаноқ бўлмасин!— деди Искандарнинг ойиси.
Онам бу аёл билан тортишиш бефойдалигини билиб, мени шу мактабга кўчирдилар.
—Учрашиб юрибсизлар-ку, ойиси билиб қолса нима қиласан?
—Ажаб бўпти, энди ўғлини ростанам бошини айлантириб тегиб оламан. Ўша қаср уйи меники бўлади ҳали...
Унинг кўзлари ғалати ёниб турарди. Тавба, шу ювошгина, овозини кўтармайдиган Моҳинурми? Қаердадир ўқиган эдим "Тинч оққан сувнинг туби ғалвали бўлади", деб.
—Ўзингни ойинг-чи? Улар билиб қолса нима бўлади?
—Ойимми? —кулди у —Ойим биладилар, боплабсан, қизим!,—дедилар.
Мен хайратда эдим...
Кечқурун дадамнинг тоби қочиб қолди. Олдинига роса қусдилар. Хоналарига олиб кирдим. Эшикдан чиқаётсам, "Қизим сув бер!"-деган овозлари эшитилди.
Ошхонадан сув олиб келсам кўксини чангаллаб инграяпдилар
—Дада, дадажон!
Нима қилишимни билмасдим. Имронга қўнғироқ қилдим. Йиғлаб гапиролмасдим. "Тез ёрдам чақир! Ман хозир етиб
бораман! "— деди. Дарҳақиқат, у "Тез ёрдам" дан аввал етиб келди. Кўзи ғалати олайиб бораётган дадамни негадир ўлиб қоладилар деб ўйладим. Дадамни олиб кетишди. Синглимни қўшниникига ташлаб биз ҳам "Юқумли касалликлар шифохонаси" га кетдик. Дадам қўлбола ичкиликдан заҳарланган эдилар. Ўша куни Имрон дадам ўзига келганлиги ҳақидаги хабарни эшитгунимча ёнимда бўлд.. Кўнглим хотиржам тортган. Тунгги Тошкентнинг саноқсиз чироқлар ёритган ойдин кўчаларидан яёв юриб борар эканмиз, кўнглим алланечук ҳисларга тўлиб борарди. Қишнинг сўнгги кунлари бўлса-да ҳаводан баҳор нафаси келарди. Қани бу йўллар тугамаса. Бу йигит бунча ҳам яхши бўлмаса! Ёнингда бир суянчиқ бўлиши бахт экан-ку! Ойим нимага отамга суяниб яшайвермади?
Ёнингда ишонган дўстинг, яна у қалбингнинг энг тўрида яшайдиган одам бўлса, кетаверсанг, кетаверсанг, йўлларнинг адоғи кўринмаса! Ич-ичимдан титроқ кела бошлади.
—Совқотдинг-а? У жавобимни кутмай, такси тўхтатди.
Мени кўп қаватли уйимиз йўлагида қолдирди.
—Синглингни ол, уйингга кириб олгач, деразадан қўл силкиб қўй. Кейин еетаман!— деди.
Синглим ақлли-да, сираям йиғламабди. Уйга кирдим-у, ошхонанинг деразасига югурдим.
Имрон кулиб турарди. Қўлим билан хайр ишорасини қилдим.
—Ҳаммаси учун, раҳмат!
У қалбимдаги муҳаббатни мангуга муҳрлаб кетди.
Товуқ шўрвани кўтариб дадам ётган хонагага кириб бордим. Палатадошлари Юнус амаки намоз ўқиётган эканлар. Дадам кўрсаткич бармоқларини лаби устига қўйиб, "жим!" дегандек имо қилдилар, сўнг ташқарига чиқдик.
—Бир ўлимдан қолдим, болам. Энди ароқ деган нарсани умрбод ичмайман.. Тавба қилдим, қизим.
Ўша аҳволда ўлиб қолганимда—я?!
(давоми бор)
#ДИҚҚАТ #МУҲИМ
БЕМАЛОЛ ПАРХЕЗ ҚИЛМАСДАН ХАМ ОЗИШ МУМКУН 😱
БУ УСУЛДАН КEЙИН КУНИГА 1 КГ ДАН 10 КГГАЧА ОРТИҚЧА ШЛАКЛАДАН , АХЛАТДАН ТОЗАЛАНИБ ВАЗН ЮҚОТАСИЗ.😳
Юздаги догларни кетқазадиган , тошмаларни таги билан юқотадиган ва тери осилмасдан озишга ёрдам берадиган , ортиқча ахлатларни чиқариб берадиган жудаям сирли усул.
Ҳафтада бир марта фойдаланишни узи етарли ✅
Бу рецептни ёзиб олинг ва бугундан вазн юқотишни бошланг
РЕЦЕПТ: СУВ, КEФEР
БАТАФСИЛ................... 👇👇👇
#Oq_oydin_orzular
Оқ,ойдин орзулар
(7-қисм)
Дераза олдида ўтираман. Ташқарида қор ёғяпди. Адабиёт устозимиз осмондан ўйноқлаб тушаётган қорга қараб шеър ўқияпди.
—Кўрдим,
Оқ-оппоқ гулларнинг қип-қизил олчаларга айланганини...
Бу—Гулжамолнинг шеъри.
—Нега олча ҳақида шеър айтяпсиз, устоз?—сўрадим кулиб.
—Қорни қара худди олча гулига ўхшайди. Олчанинг оқ гуллари қизил мевага айланиши учун эса фурсат керак...Устозим деразадан кўзини олиб ўқувчиларга юзланди
—Болажонларим, қани ким айтади, бахт нима?
Ҳеч ким индамади.
—Луиза, айни дамда бахт сен учун нимада?
—Оиламнинг тинчлик-хотиржамлигида, ота-онамнинг бир-бирини тушунишида!
—Имрон, сен учун бахт нима?
—Эркинликда!
Феруза опа бироз сукут сақлаб қолдилар.
—Сен ҳали жудаям ёшсан-ку, эркинликни қандай тушунасан?
—Ойим ҳар бир қадамимни пойлайди, устоз. Кеча уйга олти минут кеч борганимга ҳам гап эшитдим. Ўн етти ёш боланинг ҳам ўз орзулари, мақсадлари бўлади, устоз. Мен қадамимга ҳисоб беришдан чарчадим. Бу синфда қизлар ҳам мендан эркинроқ экан.
—Балки гапинг тўғридир, аммо инсон бир умр ўзини жиловлаб яшайди, ойинг сени жамиятдаги ёмонлардан, ёмонликлардан асрамоқчи бўладилар, холос...
Имрон яна гапирмоқчи эди устоз Умидани тургиздилар.
—Айни дамда мен учун бахт —ота-онамнинг бувим ва аммам билан битта дастурхонда кулишиб чой ичиб ўтириши!
Ҳамма кулиб юборди. Фақат ўқитувчимиз кулмади
—Вой, ҳали ҳам ярашмадиларми?Улар нима талашадилар ўзи?
—Ҳеч нима. Шунчаки ойим эски гиналарни унутолмайди, аммам ҳам турмушдан ажраб келган аламзада одам, ўзини жабридийда ҳисоблайди, бувим қизи томонга ўтиб олади. Дадам, акам онам томонга, мен аммаларим томонга ўтиб оламан. Ойим паст келсалар, бувимни ҳурмат қилсалар ҳаммаси изига тушиб кетар эди.
Бир дастурхон атрофида овқатланмаганимизга ҳам бир неча йил бўлгандир. Пичинг гаплар, кесатиқлардан чарчадим...
Устоз бироз ўйга толади сўнг дарс чоғи ҳам китобдан бошини кўтармайдиган синфдошимизга юзланадилар
—Сардор, гапирасанми?
—Устоз, бахт Аллоҳни ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таниш. Бундан катта бахт йўқ.
—Сардор тўғри гапирди. Сиз айтган барча муаммоларнинг илдизи— Аллоҳни танимасликка бориб тақалади.
Аллоҳ таоло берган неъматларни ҳис қилиш, уларнинг шукрини адо этиш бахт.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу гапларига қулоқ тутсак, тасаввурларимиз янада ойдинлашади.
Ул зоти бобаракот: “Кимки тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсинки унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан”, деб таъкидлаганлар.
Бу ҳадисда бахт сабаблари қисқа ва етук услубда баён қилинган.
Қадимда олимлар шундай дейишган экан: “Шайтон сенга йўқ нарса ҳақида орзу қилдириб, бор нарсани унуттиришга уринади. Инсон ўзидаги йўқ нарсани излаб, умрини ўтказиб, бор нарса учун шукрни унутиб қўяди”.
Инсон, аввало, ўзидаги бор нарсанинг қадрига етса, унинг шукрини адо этса, ана шунда Аллоҳнинг фазли билан орзу қилган нарсаларига эришади. Агар ўзида бор нарсаларга шукр қилмаса, у ҳолда боридан ҳам айрилади.
Инсон уйидаги, қўлидаги мавжуд нарсаларни кўра билиши, уларнинг неъмат эканини ҳис қилиши лозим.
Дарсга тугаганлигини билдириб қўнғироқ чалинди. Устозимизнинг ортидан етиб олдим.
—Феруза опа, ҳеч нимаси йўқ одам нима қилиши керак. Яшашдан тўйиб кетган бўлса-чи?
—Орзу қилиш керак, қизим, кейин унга интилиш керак.
Йўлакнинг ўртасида туриб олганча ўқитувчимни қўйиб юбормас эдим.
—Узоғи беш-олти йил ичида ўз оиланг бўлади, қизим, уни истаганингдек қуришинг мумкин...
Кўнглим ёришди. Мен ойимга ўхшаган она бўлмайман. Турмуш ўртоғим ҳам отамга ўхшаган бўлмайди. Мен бахтли бўламан. Жудаям бахтли. Мен она бўлсам, фарзандларим отасини қаттиқ ҳурмат қиламан.
Кечқурун Имрон хабар ёзибди
"Луиза мани яна иккита орзум бор, боя уларни айта олмадим"
"Менга айтасизми?"
"Биринчиси; ёшим улғайганда бўлса ҳам, қачон бўлса ҳам дадам билан топишиш. Майли мендан воз кечган бўлсалар ҳам уларни кексалик чоғида парвариш қилишни истайман!"
Кўнглим бузилиб кетди.
"Иккинчиси; битта самимий, яхши қизни бахтли қилиш!"
(давоми бор👇👇)
@ibratli_sozlar
#Oq_oydin_orzular
Оқ,ойдин орзулар
(6-қисм)
Қиш келди. Ота-онамнинг суди бўлди. Уларга муҳлат берилди. Дадам ҳам ойим ҳам уйдан чиқиб кетмади. Битта уйда, алоҳида хоналарда яшай бошладилар. Энди бизга янаям қийин бўлди. Отам ҳам, онам ҳам рўзғор қилмас, уйда қозон қайнатилмас, синглим иккимиз қўлимизга тушган нарсани ердик. Бундан кўра ажрашганлари маъқул эди. Ҳар холда бир ёқлик бўлар эдик. Ойим, гўшт, ёғ қилиб бозорлик қилиб келди. Кечга макарон шўрва қилдим. Дадам, синглим, мен—учаламиз овқат ичиб ўтирганимизда онам келиб қолди. Яна жанжал бошланди.
—Мен олиб келган овқатни индамай еб ўтирибсиз, сизда уят борми? Чиқиб кетинг уйдан.
—Бу—менинг ҳам уйим!
Ота-онам қачонлардир бирга пул тўплаб сотиб олганлари—шу каталакдек уйни талашаётган эдилар. Бизни эмас! Хўрлигим келди...
Синфдошлар гуруҳимиз бор. Нимага шунақа қилдим билмайман. Имронни топиб, шахсий саҳифасига ёздим. Мана шуларнинг ҳаммасини ёздим. Сиқилиб кетаётганимни, уйга сиғмаётганимни, жонимдан тўйганимни... Қалбим ҳаловат қидираётган эди.
Имрон кўп куттирмади.
"Кўп сиқилма, ҳаммаси ўтиб кетади. Ўзингни қийнама!" У биринчи марта сенсираб ёзган бўлса-да меҳрга йўғрилган жавобидан кўнглим кўтарилган эди. Бора-бора телефонда хабарлашиб турадиган бўлдик.
Отам ҳам онам ҳам уйдан чиқиб кетмас, жанжал, миннат қилиб чарчамас, кўнгли чўкиб, кўзига ғам тўлган синглим Элианорани хурсанд қилгим келарди. Янги йил арафасида уни "Миллий кутубхона" ёнида безатилган арчани кўришга олиб бордим. Бувим берган пулларни асраб юрардим. Амир Темур хиёбонидаги қадимги ғиштин бинонинг бурчагида машҳур емакхона бор. Бир пайтлар дадам, ойим билан келар эдик. Ўшанда бу емакхона узоқ йиллардан бери ўзининг табакаси билан донг таратганлигини эшитгандим. Емакхона гавжум эди. Амаллаб жой топиб синглимни ўтказдим, ўз-ўзига хизмат қиладиган емакхонада қовурилган жўжа учун навбатга турдим. Вақт имиллаб ўтар, навбат узун эди. Олдинда турган одамлар қовурилган жўжа, помидор шарбати, буханка нон жойланган патнисларини кўтариб, чой, кофе бериладиган бўлимга сурилиб борар, назаримда, сотувчилар имиллаб ҳаракат қилар эди. Бир пайт орқадан жудаям таниш овоз эшитилди.
— Искандар, одам кўп экан, бошқа жойга борайлик!
Ялт этиб қарадим. Адашмаган эдим. Бу Моҳинур эди. Ёнида эса ўша бошига баъзан оқ, баъзан қора кепка кийиб йўлини тўсган йигит бор эди. Улар мени пайқамади. Емакхонадан чиқиб кетдилар, ғалати аҳволга тушган, ўзимни алдагандек ҳис қилаётгандек эдим. Моҳинур бу йигит билан нимага уришганини айтмаганидек, қандай қилиб ярашиб олгани ҳам менга сир эди. Демак, у ҳеч қачон менга ишонмаган. Кун совуқ, қорним оч бўлса ҳам, зўрға навбатда туриб олганим қовурилган жўжани егим келмай қолганди. Синглим маза қилди.
Билмадим, нимагадир шуни ҳам Имронга ёздим. Ундан "Бир сабаби бордир, балки энди айтиб қолар", деган жавоб ортидан
" Ўзинг-чи, ҳар доим унга кўнглингдан ўтганларини айтганмисан? "деган савол кеди.
Чиндан ҳам, ўзим ҳам айтмайман-ку! Моҳинурдан кўра Имронга кўпроқ кўнглимни очаман.
Акобир дарсга келмай қолди. Устоз доим унинг ёнида юрадиган. Саидни сўроқ қилади
—Сан биласан нимага келмаётганини. Телефони ўчиқ, ойиси ҳам билмас экан қаердалигини. Илтимос, менга айт, уни топишим керак. Қаерда юрибди?
Саид" билмайман"дан нарига ўтмади.У билмаслиги мумкин эмас. Кечқурун Имронга шуни ёзсам " Ҳа, отасини қидириб кетибди! "—деди. Бир қулоғимга чалингандек бўлганди. Онаси Акобирга никоҳсиз ҳомиладор бўлиб қолади. Отасидан уйланишини сўрайди, аммо йигит рад этади. Кейин адашмасам, қамалиб ҳам кетади.
Бу дунёда кўнгли бутун одам бормикан? Ота-оналар фарзандини нима учун дунёга келтирадилар? Нега болалар уриш жанжалли хонадонларда нақ юракка тегадиган зарбалар остида улғайиши керак? Номард эркаклар, беҳаё аёллар, оила муқаддаслигини унутиб қўйган катталарнинг худбинлиги учун нега фарзандлар жавоб бериши керак?
Синфимизда тўлиқ, бахтиёр оилаларнинг фарзандлари ҳам кўп. Улар ўзига ишонган, қарашлари тийрак болалар бўлиб, аксарият танловларда муваффақият қозонар эдилар
(давоми бор)
—Бу ёқимли. Мени кутишинг. -Сарвар Уни иягидан тутиб ўзига қаратди. —Сени яхши кўраман.
—Сабинаничи?
—Феруз, биласанми? Бугун, бу тун. Умуман бундан кейинги кун-у, тунларимизда ҳам. Фақат сен ва мен бўлишимизни истайман. Иккимизни орамизга ҳеч қандай, Беҳруз-у, Сабиналарни тиқиштириб, ўтмишни кавлаштиришни истамайман...
Сарвар гапириш баробарида. Қизни олди тугмали, енги калта пижамасини тугмаларига қўл чўзди.
Ферузани киприклари пир-пираб кетди.
Нигоҳлар..
Нафаслар...
Охирида бутун жисм-у, жон бирлашуви.
Бу онларга биргина, деразадан мўралаб турган ой гувоҳ бўлди...
—Ҳалиямми? Бўлдида энди Феруз, тиллага ҳам бунчалик термулмайди ҳеч ким.
Сарвар ювиниш хонасидан, сочини артиб чиқаркан. Ҳамон нишонасига ҳиққиллаб термулиб ўтирган қизга қараб хўрсинди.
—Энди кўнглим ҳотиржам бўлди. Ўзимдаги энг катта гумондан қутилдим. Иффат, номус, улардан айрилишни ҳис қилиш қанчалар қийин эканини билмайсизда. Мен покман. Мeeен...покман. -йиғлаб жовдиради Феруза.
—Буни бир умр асрайсанми дейман? -Сарвар кулиб, чойшабга ўраниб олган қизни кўтариб олди. —Ўзим олиб кириб қўймасам, эрталабгача термулиб ўтирасанов.
Ферузани ювиниш хонасига олиб кириб кетди.
🍃 🍃 🍃
—Мен кетяпман. Дадангни кўргани қачон борасан? -ораларида ҳеч қандай чегара қолмаганидан бир неча кун ўтиб, Феруза уйга боришни сўради.
—Билмадим, ишларимни бўлсам такси чақириб кетаманда.
—Ўзим олиб бораман. -Сарвар қўли билан бошини орқасини қашлаб қўйди. —Мободо уялмасанг.
—Нега уяламан?
—Ўзимни машинам йўқку, доим мижозларни машинасида олиб юраман сени.
—Затооо ҳар сафар ҳар-хил машинада юраман. -Феруза эрини ҳижолатли юзига қараб, туриб Уни қучиб олди.
—Сен ўсган шароит билан мени шароитимни фарқи катта. Сени ҳеч кимдан кам бўлмаслигингни, истайман.
Сарвар қизни юз-кўзидан ўпиб қўйди.
—Шундоқ ҳам кам эмасман. Мен сиз билан бахтлиман. Агар ўтмишга қайтиб, икки-уч йўл беришса. Ва йўлларни охири маълум бўлса,
Ҳар қандай, осони бўладими? Бойликлари бўладими?
Барига қўл силтаб, мен ҳеч иккиланишсиз, охирида сиз бўлган йўлни танлардим...
Кўзлар яна доимгидек туташди. Хона ҳаяжонли нафасларга бурканди.
Сарвар....
У яна ишга кеч қолди....
"Бахт нимада?
Севгидами?
Бойликдами?
Оғир кунингда бош қўйишга топилган елкаларда бахт."
DAVOMI ERTAGA 19:00 DA
—Раҳмат сизга. Ўйласам анчадан буён, маза қилиб ширинлик емабман. -Феруза ҳузурланиб еган ширинлиги учун миннатдорчилик билдирди.
—Арзийсан!
Ўн сониялик кўз уриштиришдан кейин, Феруза идишларни йиғиш учун туриб кетди.
—Тугатдингми? -Феруза идишларни ювиб жойлаб бўлганди ҳамки, Сарвар ўзига қаратиб, белидан қучиб олди.
—Сарвар акааа? -Ферузани кўзлари катта-катта очилди.
—Нима Сарвар ака? Мени қарорим эшитмадингми ўтган куни. Мен ажрашмайман дедим.
—Эшитдим лекин мен... бундай бўлиши...
Феруза сочи бир ёнга олиниб, бўйнига урилган иссиқ нафасдан боши айланиб кетди.
—Ҳар қалай, ажрашмай, бирга писта чақиб ўтирамиз деб ўйламагандурсан? -Сарвар қизни кўзларига қараб шундай деди.
—Мен... мен...
—Қўрқаман деб баҳона қилма! Ўша номардни гапини эшитдинг. Ўзингга ишончсизликда ҳали ҳам қутилмадингми?
Ифлос ана поччам устидан ариза ёзиб берибди. Ўтиради энди қуёшни ҳам соатлик кўриб.
—Агар у шу гапни айтмаганда ҳам, мен билан қолармидингиз?
Феруза Сарварни кўзларига тикилиб сўради.
—Сени миянг айниб қолган. Ахир Уни таниб қолмасингдан олдин айтгандимку, қароримни. Яна, сен қаршилик қилмаганингда аллақачон ўртамизда бу иш бўлиб бўлган бўларди... Оббоо.
Сарвар қизни юзини силаб, энди юзи-юзига яқинлашганда бўлган қўнғироқдан, чуқур нафас олиб, тортилган асаб толаларини тинчлантирди.
Феруза эса, ҳансираб нафас олганчa, юмилган кўзларини аста очди.
Шу қадар ҳаяжонда экани. Ҳар нафас олиб чиқарганда, кўксини сезиларли даражада кўтарилиб-пастлашидан билиниб турарди.
Сарвар бир қўли ҳамон Ферузани белидан сиққанча, телефонда гаплашди.
Ферузани қулоғига ҳеч бир гап кирмади. У нима ҳақда гаплашганини ҳам билмади.
—Тақдирим ёзилганда, бирор йил хотинига тегинмайди деб ёзилганми дейманда. -Сарвар телефонини ўчириб, ҳафсаласиз гапирди. —Клентни машинаси бузилиб, дала таърафда қолиб кетибди. Эшикни қулфлаб ухлайвер. Кеч келаман.
Лекин билиб қўй кўпга қочолмайсан мендан.
Сарвар, кетиш олди бир қўлини Ферузани бўйни ортига ўтказиб, ўзига тортдида.
Иккисини лабларини учраштирди.
Феруза бироз типирчиладику, аммо Сарварни қўлларидан ҳалос бўлолмади.
—Энди росдан кетдим. -бояги Ферузадади ҳансираб нафас олиш Сарварга ҳам кўчди. —Яна озгина... кейин мен кетолмай қоламан.
Агар неча йиллик кленти бўлмаганда, бормасди. Камига овлоқ жойда қолиб кетдим дегани учун, йўқ деёлмади.
—Яхши бориб келинг. "Эртароқ қайтинг" -иккинчи жумлани сиртига чиқаришга уялди Феруза.
ʼ
🍃 🍃 🍃
—Қизим мени кечир....
Феруза дадасини кўргани касалхонага келганда, отаси бир пайтлар нафс йўлидан юриб, қилган хоталари учун, қизи жавоб бергани учун, йиғлаб кечирим сўради.
Оталардан ҳафа бўлиш мумкинми?
Мумкин! Аммо улардан кечиб, бўлмайди. Узоқ вақт гина сақлаб бўлмайди.
Хато қилмаган банда борми?
Албатта йўқ!
Энг буюк ҳисоб-китоб қилгувчи зот юқорида. Ўзи ҳаммасини назорат қилиб турибди.
Феруза анча кўнгил бўшатиб, дадасига ҳаммаси ортда қолганини айтиб, қизарганча Сарварни олдига чиқди.
—Яхшимисан? -деди Сарвар ҳавотир билан.
Феруза ҳеч нарса демади. Шунчаки йигитни белидан қучганча, юзини кўксига яшириб яна қолиб кетган кўз ёшини тўкиб олди.
—Йиғлама! -деди Сарвар қизни елкасидан маҳкам қучаркан.
—Дадам, анча нураб қолибдилар. -деди Феруза бошини кўтариб, Сарварни кўзларига ёшли кўзлари билан боқаркан.
—Даданг яхши бўлиши учун. Сен доим кулиб, юришинг керак. Сени кўз ёшларингни кўрса, виждони емириб, баттар нураб борадилар. Агар сен кулсанг, бахтли бўлсанг, сал таскин топадилар....
Сарварга қўнғироқ бўлгач, иккиси бир-бирларини қўйиб юбордилар.
—Ишхонадан экан! -Сарвар қўнғироққа жавоб бермай, телефонни ёнини босиб, овозсиз қилди.
—Юр сени уйга ташлаб қўяй. Бу машинани эгаси келадиган бугун.
—Ҳўп!
Феруза сўзсиз итоат этиб, машинага ўтирди.
—Эшикни қулфлаб олгинда. Дам ол. Ҳеч кимга очма... -дом олдида тўхтаган машинадан тушаётганда, Ферузага тайинлади.
—Сизга ҳам очмайми?
—Мен ҳеч кимми?
Феруза машинани эшигини очиб бир оёғини тушурганча Сарварга қараб қолди.
Сарвар У учун ким?
Ҳеч кимми?
Йўқ ундай эмас!
Севадими?
Ўйлашича ҳали севги эмас Унга бўлган, туйғулари.
Аммо Сарвар унга жуда керак.
Айни дамда энг керакли инсони.
—Эртароқ қайтинг! -деди Феруза.
—Овқат қилма. Шунчаки дам ол бугунча. Мен ейишга нимадур олиб келаман. Иложи борича эрта қайтишга ҳаракат қиламан.
Феруза бош силкиб машинадан тушиб подездга кириб кетди.
Сарвар уни кириб кетгунча кузатиб тургач, кейин машинани юргазди.
Ҳаёлида икки дона сўз.
"Эртароқ қайтинг"
Уйингда сени кимдур кутиши қандай бахт...
BUGUNDAN 🔥IFFAT HIKOYASI 🔥
19:30 da beriladi
😥 MУНИСА TОШКЕНТГА БОЛАСИ БИЛАН ЎЗИ ҚАЙТДИ 😱
АРСЕНИЙ НИМА САБАБДАН АРГЕНТИНАДА ҚОЛДИ🤔
НАҲОТКИ УЛАР АЖРАШИШГАН БЎЛСА😱😱
😱 НИМА БЎЛГАНИНИ БИЛИШНИ ХОХЛАСАНГИЗ ТЕЗ ЎТИБ ЎҚИНГ👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/G5hAioLj0tgxNjJi
Eng so’nggi modadagi arzon kiyimlar🥹🤍
Bu aynan siz izlagan kanal😍😍
🛍Bahorgi assaal looklar😍
🛍sumkalar 45 ~ming
🛍️Kelinlar uchun sarpolar🥹
🛍Bahor uchun skidkalar 😻
🎁 Padarichniy naborlar👇👇
#Oq_oydin_orzular
Оқ, ойдин орзулар
(2-қисм)
Сабаби у ҳамиша дарс тайёрлаб келади. Кўчириб олишга ҳам бемалол рухсат беради. Кейин қўли очиқ, сахий қиз. Ўзига нима олса, менга ҳам қўшиб олади. Бир кун уйига таклиф қилди. Ота-онамдан рухсат ҳам сўраб ўтирмай, мактабдан тўғри Моҳинурнинг уйига кетдик.
Моҳинурнинг ойиси ҳам дадаси ҳам шифокор экан. Яна иккита укаси бўлиб, бир-биридан одобли эдилар.. Уйида бувиси ҳам бор.
—Кел, болам, ўзим ўргилай сендан. Қизгинамнинг ўртоғи келибди-да! Отинг нима,болам?
—Луиза,—дедим секин.
—Отинг ҳам ўзингдек чиройли экан, Луизахон. Моҳинурхон, ўртоғингни меҳмон қил.
Ё, тавба аёл жудаям самимий гапирарди.
Кейинчалик ҳам уларнинг уйига кўп бордим, баъзан ётиб қолар, ота-онасининг муносабатини кўриб жудаям ҳавасим келарди. Мана шундай яшаш ҳам мумкин экан-ку! Ўзаро аҳил-иноқ бўлиб. Нимага мен шунақа оилада дунёга келмадим? Мен ҳам бахтли яшашга ҳақли эдим-ку!
Бора-бора Моҳинурга ҳасад қила бошладим. Унинг обрўли лицейдан бизнинг оддий мактабимизга келиб қолиш сабабини эса билмасдим. Бунинг устига синфимиздаги кўп ўғил болалар гоҳ ошкора, гоҳ яширин уни яхши кўрар эдилар... Нимага бу дунёда бировга шунча бахт берилади-ю, бировнинг чекига фақат ташвиш тушади?
Эрталабки нонуштам— ота-онамнинг жанжали бўлди. Уйдан деярли қочиб чиқиб кетдим.
Биринчи соат алгебра дарси. Ёшгина ўқитувчи ўзига ўзи дарс ўтиб ётибди, Моҳинурдан бошқа бирорта ҳам ўқувчи эшитаётгани йўқ. Мен ҳам бошимни партага қўйиб кўзимни юмдим. Эшик очилиб, синф раҳбаримиз кириб келди. Ёнида бўйлари баланд, ўзи спортчилардек бақувват, буғдойранг юзли, хушсурат бир йигит кулиб, қўлини кўксига қўйиб турарди. Юрагим бошқача уриб кетди.
—Бу—Имрон. Ҳарбий мактабдан келди, 11—синфни биз билан бирга битиради, —деди устозимиз, сўнг узр сўраб, хонани тарк этдилар.
Умримда биринчи бор, ўн етти ёшимда юрагимга алланечук ҳислар кириб келди. Имрон самимий, юзи табассумли, ичидагини очиқ айтадиган, ҳазилкаш йигит экан. Назаримда, синфимиздаги ўғил болалар Моҳинурга қандай ошиқ бўлсалар, қизлар ҳам Имронга шундай муносабатда эдилар. Имрон кўпчилик қизларни мафтун этиб улгурганди.
Энди мен ҳам ўзимга оро бера бошладим. Мактабга ҳам уни кўргани борардим. Дарсда ҳам бир баҳона билан ёнида бўлишга интилардим.
Бугун шанба. Одатда ҳафтанинг шу куни хонани ўзимиз яхшилаб тозалаймиз. Мен кўпинча қолмайман. Бир нарсани баҳона қилиб қочиб қоламан, аммо бугун Имрон қизларга сув олиб келиб беришини эшитиб, шанбаликда қатнашмоқчи бўлдим. Ана Моҳинур гулларга сув қуймоқда, Фазилат билан Дилшода девор артяпди, Умида билан Шахзода китобларни тартибга келтиряпди. Мен ҳам қўлимга латта олиб, ўзимча Имрон ўтирган партани тозалаган бўламан, уни кўздан қочирмасликка ҳаракат қиламан. Охири журъат қилиб ўзим гап бошладим.
—Нега шунча йил ўқиган, одамлар ўқишни орзу қиладиган мактабингизни тарк этиб, оддий мактабга келиб ўқияпсиз?
—Сабаби бор-да, деди у самимий нигоҳлари билан кулиб.
—Ҳайдалдингизми?
—Йўғ-а,—деди, кейин мендан осон қутулолмаслигини сездими, давом этди,—юрагим хаста...
Бошқа ҳеч нарса сўрамадим.
Шу тоғдек йигитнинг юраги хаста бўлса, ота-онасининг жанжалларидан тинимсиз руҳий зарба олган бизнинг юрагимиз қай аҳволда экан?
Ундан бундан суриштириб билдимки, Имрон ўзига тўқ ,бадавлат оиланинг фарзанди эди. Яхши ўқир, инглиз тилини яхши билар, баъзида Моҳинур иккаласи инглизча гаплашиб ўтирар эдилар. Мен уларга ҳавас қилардим, бироз ҳасад ҳам...
Декабрнинг биринчи куни қор ёғди. Гупиллаб ёғаётган қор бирам завқли эдики...Дарсдан сўнг Моҳинур билан аста юриб кетдик. Иккимиз бир-биримизни ушлаб оҳиста кетиб борардик, тўсатдан сирғаниб, йиқилиб тушдим. Кимдир қўлтиғимдан кўтарди
—Эҳтиёт бўлиб юринг—да!
Бошимни кўтарсам, Имрон кулиб турибди.
—Ёмон йиқилмадингизми?
"Йўқ" дегандек бош чайқадим, ичимдан эса "Яхшиям йиқилдим" деган ўй ўтди. Осмондан ёғаётган заррин парчалар кўнглимга хушбахтлик олиб кираётган эди...
(давоми бор)