ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33747

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Отам қазо қилган йиллар эди.Биз уч киши Тошкентда ўқир, қолганлар мактаб ўқувчиси, онам акам билан деҳқончиликка чиқиб кетган...илик узилди пайт келган.
Рўзғор биргина сигир орқасидан ўтиб турарди.Сути пешма- пеш ичилар, қатиғи уютилар,ёғи овқатга ишлатиларди...Бир куни эрталаб донг қотиб қолдик. Сигир қорни шишиб, оёғи осмондан бўлиб ўлиб ётарди.
Яқин қариндошимиз ўлиб қолгандай, ҳамма қий-чув, йиғи- сиғига тушди.
-Қул ўлмас, ризқи камимас.Ризқимиз шу сигир орқасидан келиб турганди.Энди бошқа ёқдан келса ажабмас.Худонинг ризқ беришига ишонмаслик, Худога ишонмасликдир,- деди онам
Ҳаёт экан, йиқилганимда, гоҳ кимдир алдаб кетганида, гоҳ бир оғиз илиқ сўзга зор бўлганимда, дунё кўзимга қоп-қора бўлиб яшашдан маъно қолмаганида, бир ёруғ кундан умидим узилган кунлар онамнинг ўша пайтдаги ҳолатини, матонатини, айтган гапларини эслайман ва ўзимда яшашга қайтадан иштиёқ уйғотаман. Ҳа, қул ўлмай, ризқи камимас экан. Бир куни саодати ҳам йўқлаб келар экан.
Ўша йили шундай бўлди. Бизнинг қовунларимиз ҳамманикидан олдин пишди.
Ярим машина қовунни Андижон бозорига элтгандик, расталар бўшаб турган пайт экан, акам иккаламиз олиб борган қовунларимизни кечгача сотиб тугатдик.
Қайтиб келганимиздан кейин, акам, бўй- басти, ранг-рўйи худди ўлган сигиримизга ўхшаб кетадиган қорамол сотиб олди...

Муҳаммад Исмоилнинг “Бошимдаги тожим-онам“ китобидан.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#baxt_manzili

Бахт манзили

(4-қисм)

Раҳима амма ҳаммани ишга солиб қўйиб ҳам тинмади. Энди қизларнинг тақдирини ўйлай бошлади.
Ёзнинг охири бўлсада, кузнинг нафаси келиб қолди. Оқшомлари салқин. Энди барча қизлар Одина билан бирга ярим кечагача амманинг суҳбатидан баҳраманд бўлиб ўтирар эдилар.
— Санобар, болам, куёв билан яраштирсам, яшаб кетасанми? Билиб қўйинглар, бизнинг авлодда эрдан чиқиб эрга тегадиган аёл бўлмаган! —деди.
— Билмасам, амма, қайнонам яшашимга қўймайдилар, барибир.
—Йўқ, сен саволимга тўғри жавоб бер; ўзинг ярашишни истайсанми?
— Истайман,-деди секин.
— Бўпти, элчига ўлим йўқ, эртага сизлар нонни ўзингиз эплаб туринг, мен бир қуданикига ўтиб келай, энди ётиб ухланглар,.
Санобар, сен қол. Қани ўзи нима бўлганди?
Санобарн кўз очиб кўргани-турмуш ўртоғини чинданам соғинган эди. Ўшанда жанжалга нима сабаб бўлган эди—я?
Ҳа, турмуш ўртоғининг синфдош дўсти келди. Кулиб кутиб олди. Эркак ҳам ундан кўз узолмай қолди. Оҳорли либослардаги янги келинчак шу қадар очилиб кетган эдики...

Эркак Мирусмон билан бироз ўтириб, кетишга шайланди
— Овқат тайёр, еб кетинг,—мулозамат қилган бўлди келинчак. Турмуш ўртоғи бир. ўқрайди, кўзи билан "Кет!" ишорасини қилди. Айвонда қайнонаси кузатиб турган экан.
— Санобар, сиз қанақа тарбия олгансиз? Нимага бегона эркакка гапирасиз, нега унга мулозамат қиласиз?—деди жаҳл билан
— Вой нима гуноҳ қилдим?- ажабланди келинчак узун киприкларини пирпиратиб.
Кейин Мирусмон акаси дўстини кузатиб қайтиб келди. Уни бузуқликда айблади
— Тарбия кўрмагансан. Эркак-аёл ўртасидаги пардани билмайсан! Номаҳрам эркакка илтифот қилиб, мени қанчалик оёқости қилганингни биласанми?
Санобар ўзининг наздида оппоқ эди. Бу ҳол такрорланаверди. Охири Мирусмон уни уйига олиб келиб ташлади.

Раҳима амма жим ўтириб эшитди.
—Агар келиним шунақа бўлса, сираям кечирмасдим. Юзсизлик, ҳаёсизлик бўлибди. Гуноҳ бўлибди. Ойиша онамиз саҳобия аёлларга: " Мени турмуш ўртоғингизга таърифлаб берманг!" —дер эканлар. Ўзингни кўз-кўз қилишинг бузуқликдан бошқа нарса эмас. Сен чиройли эканлигингни яхши биласан, аммо, билиб қўй, эркаклар. гўзалликка тез кўникадилар, ақлли, меҳрибон аёлга эса ҳамиша муҳтожлик сезадилар.
Аёлларнинг эридан бегона одамга мулозамат қилиши—ўзини хорлашидир! Ўзингни тузатмасанг, қўлдан қўлга ўтиб юраверасан.

Ман эртага қайнонанг билан гаплашиб кўрай кейин сен билан шуғулланаман.

Санобар ётиб хатоларини ўйлай бошлади. Қалб ёпиқ бўлса, шайтон инсонга қилаётган амалларини чиройли кўрсатиб қўяди. Қалби очилган инсон, секин-аста хатоларини кўра бошлайди. "Чинданам уят бўлган экан!"

Раҳима амма ўзи билан олиб келгани сўнгги русумдаги мўл-кўл адрас матони Умидага бошқатдан чиройли қилиб тахлатди. Совғабоп халтага солиб, янги узилган патирдан тўрттасини олиб, "Бисмиллаҳ" деб йўлга тушди.
Раҳима амма Одина билан уришганига қараганда жанжалкаш, заҳар бўлса керак деб ўйлаган қуда хола, аслида ақлли, мулоҳазали аёл экан.
Аёл Раҳима аммани биринчи марта кўриб турган бўлса-да қучоқ очиб кутиб олди. Салқин уйга таклиф қилди. Фотиҳа ўқилгач, меҳмон ўзини таништирди. Оғир-босиқлик билан, кўнглига озор бермай бўлган ишларни сўраб олди. Раҳима амма салкам бир ой яшаб қизларнинг қанақалигини билиб қолган, қуда холанинг гапирган гапларига ишонарди. Аёл дам йиғлаб, дам тўхтаб орзулари ҳақида, кутилмаганда , бефаросат бўлиб чиққан келинининг дангасалиги ҳақида гапирар экан, амма унинг сўзини бўлмай тинглади.
—Нима қилай, айланай, эгачи, ўғлим бир кўрди-ю, шуни оламан деб туриб олди. Чиройи ҳам қурсин. Энди қизларни кўрсатсам, бирортасини ёқтирмаяпди.
— "Қазисан, қартасан, асл зотингга тортасан",- деган гап бор. Айланай, бу қизларнинг зоти тоза. Ота томони ҳам, она томони ҳам. Фақат чет элда юрган ота тарбиясини кўрмади ҳисоб. Сиз менга ишонинг, шу қизни измингизга солиб бераман, битта имкон беринг, яшаб кўрсинлар. Одина учун алоҳида узр сўрайман. Энди бир сафар кечиринг.У эмас, мен қилдим, шу хатони, мени кечиринг синглим.

(давоми бор)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#baxt_manzili

Бахт манзили

(3-қисм)

Энди кун ёйилгунча ухлаш йўқ. Амма "Кечаси билан шу қизларга нима иш қилдирсам экан? "деб ўйлаб чиқади, шекилли, тонг саҳардан ҳаммаси бошидан бошланади. Ҳовлида бир тупгина олма бор. Битта тўкилса, битта қоқи қилади. Помидор борми, бақлажон борми, нима қолиб кетса, қоқига айланади.
— Бугун тандир ясаймиз! Шунча аёл берсанг ейман, урсанг ўламан деб ўтиришимиз уят! Одинахон, қаерда тандир сотади?
—Билмасам, амма, ҳеч қизиқмаган эканман. Санобар гапга аралашди.
— Ҳозир интернетдан топиб бераман. Мана, ойи, бизга энг яқини Ўнқўрғон экан.
— Кетдик, —деди амма...

Тандир ҳовлининг охирига— бурчакка ўрнатилди.
— Турсунмуродим ота ўғил-да! Қуриган дарахтларни бир омбор ўтинга айлантириб, чиройли қилиб тахлаб қўйибди. Мана, шунча ўтин! Бугун тандирни обдон қиздирамиз, сомса ёпамиз, эртага патир ёпамиз. Энди патир сотасизлар!
—Вой, новвойчилик қиламизми?-юзини буриштирди Дилбар.
—Сан қиз манга бурнингни қийшайтирма! Бир уй аёл бекорчиликдан ётасанми кечгача.
—Манга ўргатинг, — ўзим ёпаман деди Одина. Қизлар ҳали ёш-да аммажониси. Раҳима амма ўз ёнидан икки қоп яхши ун олиб келди. Шу иссиқда эринмай бозорга ҳам бориб келганди.
Сомса тайёрлаш завқли бўлди. Раҳима амма сомсаларни ўзи ёпди, аммо ҳар сафар,ё Санобарни, ё Лобарни чақириб, кўрсатар эди. Узиб олаётганда ҳам ўргатиб борди.

Қизлар умри бино бўлиб бунақа тотли сомса емаган эдилар. Бир дастурхон атрофида, иссиқ чойларни дамлаб, қайноқ сомса еб, анча гаплашиб ўтирдилар.
Раҳима ая беваликда ўтган ҳаёти, меҳнат билан роҳатга айланган ҳаёти ҳақида гапириб бераркан барча эртак тинглаётгандек бўлар эди.

Умида Дилбар билан дарс тайёрлай бошлагандан бери анча иноқлашиб қолдилар. Иккисига сабоқлари учун изн берилган.

Тонг саҳардан қизларни бошига бориб уйғотган амма таҳорат олиб чиқишларини талаб қилди. Унгача ошхонанинг ўртасига аввал шолча ташлаб, сўнг устидан супра ёзди. Хатто атрофига кўрпача ҳам солди.
Таҳорат олиб, бомдодни ўқиб келган қизларни бирини ун элашга, бирини қишлоқдан келтирган оқ ёғни эритиб, иссиқ сув ҳозирлашни буюрди. Ўзи битта косага икки қошиқ шакар, шунча миқдорда хамиртуруш солиб, устидан илиқ сув қуйди. Кейин катта тоғорага илиқдан иссиқроқ сув, илиқ сут, эритилган ёғни , устидан ун кўпчиган хамиртуруш солиб хамир қордирди. Бунақа катта тоғорада хамир қормаган Санобар терлаб кетди.
— Чарчадим,-деди, бошини кўтариб.
— Ўрганасан, яхшилаб муштла! Ҳа, баракалла, эртага Лобар қоради!
Ҳазил-ҳазил билан четлари гулли, чиройли, мазали, седанали, жиззали патир тайёр бўлди. Ҳовлини хушбўй нон иси тутди.
Хола патирлардан тўрттасини ташлаб, қолганини саватга солиб, Одинани олиб бозорга кетди. Тез қайтдилар. Саватлар бўм-бўш бўлиб, эртанги кун учун ҳам буюртма олган эдилар.

Бир ҳафта ичида қизлар барвақт уйғонишга ўргандилар. Яна бир ҳафтадан кейин нон ёпишга. Энди улар бозордан чарви, сут, хамиртуруш сотиб олишни, ёғларни эритиб, тайёрлаб қўйишни, вақт бўлиши билан қопдаги унларни элаб қўйишни ўрганиб олган эдилар.
Ҳовли-жойга ҳам файз кириб қолган. Раҳима амма ошхона, уйларни ҳам озода тутишни талаб қилар, энди бу уйда ҳаёт қайнарди.
Бугунги патирлар ҳам буюртмага ёпилди. Икки марта хамир қорилди. Кўзи олма-кесак терган буюртмачи йигит кетгач, амма қизиқ гап айтиб қолди
—Одинахон, неча ёшга кирдингиз?
— Қирқ бир ёшман, аммажон
—Турсунмуродни чақиринг, ҳали ёш экансиз. Битта ўғил туғинг. Акам ўзи ёлғиз ўғил эди, ундан ўғил зурриёд қолиши керак.
Қизлар баравар кулиб юбордилар.
—Нимага куласанлар! Ўғрилик айб, бузуқлик айб. Никоҳи бор одамдан ўғил туғиш гуноҳмас.
— Одамлар нима дейди, амма, уят-ку,-гапга аралашди Санобар қизариб-бўзариб ўтирган онасига қараб.
-Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ! Кечқурун менга телефон қилиб беринг. Бу уйга бир ўғил керак!
Ҳамма бир зум ўйга чўмиб қолди.

Дилбар билан Умида имтиҳон топшириб келдилар. Натижалар эълон қилинмаган бўлсада, иккисининг ҳам кайфияти чоғ эди. Шу арзимаган вақт ичида қизлар жудаям яқин дугоналарга айланган эдилар.
(Давоми бор)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#baxt_manzili

Бахт манзили
(2-қисм)

Қорачадан келган қиз оғир халталар кўтариб олган, камига орқасига ҳам зилдек сумка илиб олган эди.
— Ассалому алайкум, аммажон, яхшимисиз? Қайси шамол учирди. Одина кампир билан қучоқлашиб кшришди. Вой бу Асқаржоннинг қизими? Кап-катта қиз бўлиб қолибди-ку. Ўзим айланай, —қизни бағрига босиб юзларидан ўпди у.
Кейин буви билан неварани меҳмонхонага бошлади. Бу уйга анчадан бери энди меҳмон келиши эди. Одина қизларига ҳай-ҳайлаб юриб, зўрға дастурхон ёздирди. Қанд-қурс қўйди. Дилбар чой олиб кирди.
Дастурхонга фотиҳа ўқилгач, кампир дуо ўқиди, ўтганларга бағишлади, кейин ўтириб узоқ дуо қилди.
— Одинахон, яхшимисиз? Турсунмуродим яхшими? Қизлар соғ-саломатми? Обдон сўрашиб бўлгач, Одина Санобарга ошни бошлаб юборишни тайинлаб, ўзи кампир ўтирган уйга қайтиб кирди.
— Бу—Асқаржоннинг қизи. Тошкентга ўқишга келди. Биласан, Асқарни пули кўп, уй олиб берса ҳам қурби етади, аммо қиз бола нарса ёлғиз турмасин деб шу ерга олиб келдим. Бу ўрнашиб олгунча ўзим ҳам шу ерда тураман, кейин қишлоққа қайтиб кетаман.
Раҳима амма ўрта бўйли, семиз бўлмаса ҳам гавдали, буғдойранг юзларида ажинлари у қадар сезилмайдиган сўзи ўткир аёл. Бева боши билан фарзандларини оёққа қўйган, ҳамма боласини ўқитиб, энди неварасини ҳам етаклаб келган эди...

—Вай қизлар, анави кампир билан невараси бизнинг уйда қолар экан! Санобар сингилларидан "суюнчи"олди
—Уфф! Шу етмай турувди, — юзини буриштирди Дилбар.
— Вай товба, нима бор эка бизникида? — жаҳли чиқди Лобарнинг.
Санобар сабзини қозонга солди.

— Ойимга айтаман, кетсин!—Дилбар жаҳл билан ўрнидан турди. Аммо уйга киргани улгурмади
—Мен нима иш қилай?- деб меҳмон қизнинг ўзи чиқиб келди. У кийимларини алмаштириб олган эди. Кейин индамай тўпланиб қолган идишни юва бошлади.
Қизлар бир-бири билан кўз уриштириб олдилар.
— Менинг исмим Умида. Сизларники-чи?
Қиз шу қадар самимий гапирар, ҳаракатлари шу қадар табиий эдики, беихтиёр қизлар ҳам ўзларини таништиришни бошладилар.
Умида чаққонлик билан идишларни ювиб, ошхонани ҳам йиғиштириб олди.
Шу кеча Одина Раҳима амма билан, қизлар Умида билан алламаҳалгача суҳбатлашиб ўтирдилар. Умида қизларга ойисининг совғаси— марварид қадалган кумуш узукларни совға қилди.
Ҳеч кимдан бундай ҳадя олиб ўрганмаган қизлар лол эдилар.
Узуклар тилла бўлмаса ҳам жуда нафис эди.

Кечаси қўнғироқ қилган Турсунмурод отасидан қолган ёдгори— ёлғиз аммасининг келганини эшитиб қувониб кетди.

Бомдод намозига уйғонган кампир неварасидан бошқа ҳамманинг ухлаб ётганини кўриб , жаҳли чиқди аммо индамади. Офтоб ёйилиб кетганда турган қизлар ҳовлига чиқиб анқайиб қолдилар. Ҳаммаёқ супурилган. Сўрига жой қилинган. Дастурхон кеча қишлоқдан келтирилган ноз-неъматларга тўла эди..

Кампир тасбеҳ ўгириб ўтирар, Умида ёнида ўтириб китоб ўқир, ҳаво эрталабдан исиб кетган эди.
Қизлар индамасдан келиб нонушта қилдилар. Қорни тўйгач, ўрнидан қўзғалган Санобарга қарата
—Жойингга ўтир!—деди қатъий оҳангда. Дастурхонга фотиҳа ўқиймиз, кейин турасан!
Кейин давом этди
—Турсунмуродим-акамдан қолган ёлғизим. Совуқ юртларда қишни қиш, ёзни ёз демай юрибди. Аёл киши оқила бўлса, оилага файз, барака киради. Майли, тақдирингиз ўхшамабди. Ҳаёт тўхтаб қолмайди, аммо инсон ўтган ҳар вақти учун жавоб беради. Бекорчидан худо безор!
Кейин қизларга иш бўлиб берди. Кимдир ҳовлининг ўтини юладиган, кимдир ойна артадиган, кимдир кўрпачаларни сўтиб ювадиган, ўзи эса шу кўрпачаларни қавиб берадиган,
тушликни Одина тайёрлайдиган бўлди. Қизлар истар-истамас ўрнидан қўзғалар экан, бу кампир буюрган ишини бажармагунча тинч қўймаслигини сезиб турар эдилар.
Йўқ, бу кампирдан қутулишнинг иложи йўқ. Бир дақиқа бўш қолган одамни кўрса дарров иш топиб берар экан.
Офтобнинг тиғида гулзордаги ўтларни юлдирган одамни кўрганмисиз? Яна "бошингга оқ рўмол ўраб ол, офтоб урмайди",-дейди. Ҳар бир ҳаракатинг назоратда.
—Уфф дема, Аллоҳнинг қаҳри келади.
— Телефон шайтоннинг уйи, қани йиғиштир!
—Кап-катта қиз чап қўлда нон еганинг нимаси! Чап қўлнинг ўз бажарадиган вазифаси бор!

Феруза Салходжаева

(давоми бор)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​—Мени тингла, Феруза. Азаматнинг айтган гаплари ҳам етади, сен ҳам дилимни яралама. У армиядан қайтгач, тушкун аҳволга тушиб қолди. Онасига яқин бўлиб олгандим, ҳар куни уйларига чиқиб, ишларида қаралашардим, кўзларига яхши кўринишга уринардим. Азамат кимга уйланишнинг фарқи йўқ, дегач онаси мени танлади. Осмонларда учардим, энди Азамат меники, деб! Аммо адашибман. Ўн йил давомида Азамат асло меники бўлмади. У доим сени ўйлаб яшади… қийналиб яшади. Тақдирни жазосини кўрки, Аллоҳ менга фарзанд ҳам ато этмади.

—Сен… оҳ, Азамат!

—Яқинда сенга ёзган мактубларини яширган жойимдан топиб олди. Уни йўқотишга қўлим бормаганди, унда соҳир туйғулар мужассам эди. Сўнг… қилган қилмишларимни тан олдим. Ўзим ҳам қийналиб кетгандим. Азамат акам уйдан чиқиб кетди. Роса изладим, шаҳарга –сенинг ёнингга кетганини таҳмин қилдим. Сўраб-сўраб топганим шу ер бўлди…

Феруза шилқ этиб стулга чўкди. Унинг кўзига Зарина ҳам, касалхона ҳам кўринмас, ўтган ўн йил давомида нафрат билан севган ёрининг ўз каби азобда яшагани ҳақида ўйларди.

—Мана… –Зарина унга бир даста хат тутқазди, -мен ишимни яхши бажаролмадим. Мактубларни ўн йил куттинг, кечикдим. Энди ол… Азамат акага фақат сен кераксан.

Феруза мактублари бағрига босиб, узоқ йиғлади. Зарина хонадан чиқиб кетганини ҳам сезмади. Сўнг ўрнидан турди-да, Азаматнинг палатаси томон йўл олди…

У мактубларни ўқишни жуда истар, аммо аввал унинг соҳибини кўришга муштоқ эди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўн йил кутилган мактуб

Қиз йўлдаги чақир тошлар нозик шиппагидан ўтиб, оёғини тилишига қарамай елиб бормоқда. Бугун бир ой тўлди. Азамат бир ойдан сўнг почтага боришини, юборган мактубини олишини тайинлаган. Почта сой оралаб чиқилса, унча узоқ эмас. Фақат онаси холасиникидан келгунча бориб келса бас. Қизгина Азаматсиз яшолмайди. Азамат ҳам шу: армияга кетгунча кун бўйи қизнинг маҳалласидан нари кетмади. Афсуски, фақат сувга чиқиш баҳонасида бир муддат кўришиб олишарди. Шундаям гаплашиш қаёқда? Қишлоқ жой бўлса… Эҳ, севги қурғур бунча шоштирмаса? Илк мактубнинг гашти бошқачамикин ё?

Феруза почтага кирибоқ рўпарада ўтирган –қошлари ингичка терилган, лаблари қизилга бўялган нозиккина қизга кўзи тушди. Бу қиз ҳақида орқаваротдан эшитган: болалигида ота-онаси ажрашгач, онаси билан шаҳарга кетган экан. Яқинда онаси вафот этиб, отаси қишлоққа қизини олиб келибди. Қиз хушмуомала ва чаққон бўлгани учун маҳалла оқсоқоли уни почтага ишга қўйибди. Бунинг устига Азаматларга ён қўшни. Феруза ийманибгина, ўзига хат келган-келмаганини сўради.

—Так, бир минут, -қиз қошларини чимириб, хатларни текширди. – Сизга ҳеч нима йўқ.

Ферузанинг ҳафсаласи пир бўлди. Оёғини базўр судраб уйига қайтди. Янаги ҳафтани кутгунча нақ бир йил ўтгандек туюлди. Ҳа, бу сафар аниқ мактуб олади. Ҳали, аччиққина қилиб жавоб ёзсинки… шунча интиқтиргани учун! Почтага боргач, яна ўша қизга кўзи тушди. Бу сафар танишиб ҳам олди. Исми Зарина экан, ёши қизникидан биттага катта.

—Афсуски, хат йўқ, -қизнинг муддаосини эшитган Зарина бошини сарак -сарак қилди, -Азамат акадан кутаяпсизми?

Феруза ярқ этиб унга қаради.

—Ҳа… Қаердан билдингиз?

—Вой, Азамат акадек йигит кимни севишини билмасак ўлибмизми? Биз ҳам қишлоқда янги эмасмиз.

Феруза бу янгилик бутун қишлоққа маълум бўлгандек уйига бошини эгиб қайтди. Келаси ҳафта ҳам, ой ҳам почтага қатнашидан фойда бўлмади. Ким билади, балки йигит ёзган хатлар адашиб бошқа жойга кетгандир. Ахийри ўзи хат ёзишга киришди.

—Шу хатни жўнатсангиз, -Феруза Заринага қимтиниб конвертни тутқазди, -Ўзи Азамат акадан хат келаяптими?

—Ҳа, кўп келади. Ота-онасига дарров етказиб бераман. Кейин…

—Нима кейин…

—Буни айтиш менга ноқулай-да…

—Айтаверинг, бемалол.

—Бир-иккита қизнинг номига ҳам келади, олиб кетишади.

Феруза довдираб қолди.

—Ким… кимларнинг номига?

—Буни айтолмайман, касбим йўл қўймайди. Узр.

Қиз уйга маҳзун алфозда қайтди. Шундан сўнг почтага бошқа бормасликка аҳд қилди. Ахир ишонган Азамати шундай қилиши мумкинми? “Биргина сени севаман”, дерди-ку, “Осмонимдаги ферузам” деб атаганлари наҳотки ёлғон бўлса? Наҳотки… наҳот, севги бир зумлик, сўнг унутилгич…

Орадан ойлар ўтди. Бу орада Ферузага ярим энлик хат ҳам келмади. Қиз энди севги масаласига нуқта қўйиб, бор эътиборини ўқишга қаратди. Отасининг оқ фотиҳасини олиб пойтахтга йўл олди. Насибаси қўшилган экан, тиббиёт билим юртининг талабасига айланди. Ўтмишда қолган юрагидаги доғни йиллар ювиб кетмади, қайтанга у катталашиб бораверди. Шу сабаб севги изҳор қилган йигитларнинг бирортасига кўнгил қўёлмади. Энди унинг ёри –шифокорлик, оиласи эса касалхона эди. Биринчи курслигида Азаматнинг ҳарбийдан қайтганини эшитди. Аммо қизни излаб келмади. “Демак, рост экан, мендан кўнгли совугани аниқ”, тан олди Феруза. Қишлоққа таътилда борар, шунда ҳам Азаматга дуч келиб яраси тирналишини истамас; тезда шаҳарга қайтарди. Энг азоблиси учинчи курсдалик пайти бўлди. Дугонасидан Азаматнинг уйланаётгани ҳақидаги хабарни эшитди.

—Кимга? –базўр сўради Феруза. Аммо шу он бу ҳақида суриштириб, ўзига жабр қилаётганини англадию, берган саволининг жавобини тинглашни истамади.

—Ўша мактуб ёзган қизларининг биригадир-да, майли, бахтли бўлсин!

Азамат ҳақида айтган сўнгги гапи шу бўлди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Замона зайли билан чиройли мебелу, материаллар чиқиб нархининг қиммату арзонига қарамай, кимдан камман дея қарзга ботиб бўлса ҳам, олишга ҳаракат қиляпмиз. 
Тўйларимизни ҳам дабдабанок 
қилиб ўтказишда ўзимиз айбдор . Шунча сарф харажатдан сўнг ўша янги бунёд бўлган оила аҳил яшасаку майли-я, лекин арзимаган сабаблар билан ажралиб кетсачи...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​иқди. Кафелга сирпаниб боши билан ваннага урилди ва ҳушидан кетди. Ҳушсиз ётаркан, кўз олдидан гуноҳлари қатор бўлиб ўтди. Уни шифохонага олиб келишди. Бир неча кун ҳушсиз ётди. У ҳушсиз ҳолида: “Мени кечиринг амаки, дада, кечиринг”, дерди. Шифокорлар бир неча марта операция қилишди. Фойдаси бўлмади. Аллоҳ берган жон омонатини эгасига топширди. Чунки жон омонатига хиёнат қилиш қўлидан келмасди.

Эй азиз фарзанд! Унутмангки, амаки ота ўрнида ота бўлади, тоға эса етти отанинг ўрнини босади, хола она ўрнига она деб бежизга айтилмаган. Улар ҳам ота-онадирлар. Уларнинг дуолари ҳам даргоҳи илоҳийда мақбуллигини билиб, уларни хурсанд қилиш ва ранжитмаслик кераклигини ўрганайлик. Қасам ва онтимизга содиқ бўлайлик.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Eng chiroyli ko'zlar emasdir balki,
Eng mehribon ko'zlar edi ko'zlari.....


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 9
—Шахси аниқланибди. -Даврон ёрдамчиси олиб кирган қоғозларга кўз югуртириб деди.
—Ким экан? -деди Беҳруз бўзариб, мушти тугилиб.
—Манзилини айт! -деди Шароф ўтирган жойида туриб, Давронга яқин келиб.
—Тинчланинглар.
—Ҳозир жуда спакойний вазиятдамизда. -Давронни чақиб олди Беҳруз.
—Даврон расмиятчилигингни йиғиштириб дангал гапир. Портлаб кетаман ҳозир.
—Яхши, бирга борамиз. Сизларни бу ҳолатингизда ёлғиз жўната олмайман. Кетдик.
Ҳаммаси Давронга эргашиб, маҳкамадан чиқишди.
Шароф, Давронни машинасига чиқди. Беҳруз, Элдорни машинасида келганди. Бирга йўлга чиқдилар.
—Мен Уни ўлдираман! Бошида турганни ҳам соғ қўймайман.
—Тинчлан Беҳруз! Ҳаммасини билайлик аввал. Балки...
—Бу ерда фитна бор. Балки деган гап қўшма! Биламан, Ферузга тақамоқчисан гапни. Мен Ферузни биламан. У жуда беғубор, пок қиз. Уни оғирлашгани аниқ.
Эшикка мушт туширди Беҳруз.

—Тинчлан Шароф, қўлларинг титраяпти. -деди Даврон асабийлашганидан қўллари титраётган дўстига.
—Тинчланолмайман! Синглимни топмагунимгача тинчланолмайман!
Улар кўрсатилган манзилга келганларида, эшик қулфлигини кўриб, тўхғиган асаблари баттар таранглашди.
—Одам қўямиз. Уйга кимдур келса бизга ҳабар беришади. -деди Даврон фойдасиз эшик қоқаётган ҳамроҳларига қараб.
—Эшикни бузамиз. -деди Беҳруз қаттиқ тепиш баробарида.
—Беҳруузз. -деди Даврон чуқур нафас оларкан. —Буниян жавобгарлиги бор. Ҳали Феруза бу қиз билан кетгани аниқмаску. Ҳовлиқманг!
—Менга қара! -Баҳруз, Давронни ёқасидан олиб, пишқирди. —Эртага хотинингни ўғирлаб кетаман. Кўрамиз қанча жим тура олар экансан. Таниш-билиш қилиб, бутун резпубликани оёққа тургазарсан.
Мен қандай ўзимни босай? Ҳозир Феруз билан тўйхонада ўтирган бўларди.
—Беҳруз ўзингизни босинг. -Шароф аста Беҳрузни қўлларини олиб, —Ферузани топамиз албатта. Кечирасан Даврон. Бу борада мен ҳам Беҳрузга қўшилмана. Эшикни бузиш керак.

🍃 🍃 🍃

Қилган иши учун, ваъда қилинган пулни анча, яъни айтилганидан 40% кам олган қиз ғудранганча уйига қайтаркан. Подездга етай деганда. Ичларидан бит гала бўлиб чиқаётган эркакларни кўриб, дарахт панасига беркинди.
Шомдан ўтиб қолгани учун, уни пайқашга улгуришмади.
—Бўлди йигитлар асабийлашманг. Одам қўямиз эшиги тагига.
Улар бироз бахшлашиб, машиналарга ўтириб кетдилар.
—Энди уйга киролмайманми? -қиз асабий падездга қараб қўйди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 7
🍃 🍃 🍃

Кўзларини базўр очган, Феруза ўзини қаерда эканини аввал англамади.
Кейин бўлган воқеаларни миясида таҳлил қила бошлади.
Салонда ҳаяжонда оғзи қуриди. Сув сўраганда, ҳушрўйгина қиз унга бир стакан сув тутди.
Феруза тонгдан ҳаяжон босиб, томоғидан ҳеч нарса ўтмаганди.
Нонушта қилмаганди.
Пардози якунлангач, келин кўйлак кийиш олдидан, ҳожатхонага бориб-келишга қарор қилди. Сабаби қорни бошқача безовта қилаётганди....
Қўл ювиб бўлгач, чиқмоқчи бўлганда, кимдур оғзини беркитгани ёдида.
Шу билан мана ҳозир уйғонди.
Ҳеч нарсага тушунмас, юраги безовта бўларди.
—Ахир мени тўйим бўлиши керак эдику... Беҳруз акам...
Миясига чақмоқ ургандек бўлди. Хонадан чиқмоқчи эди эшик очилмади.
Дераза ёнига борганда, панжараларни кўриб, ҳафсаласи пир бўлди.
—Қаердаман ўзи? Нималар бўляпти? Мени ким олиб келди бу ерга. Тўйим...дадам. Акам... улар мени излашаётгандур. Беҳруз акам... қаердасизлар?
Феруза ваҳима босиб, деворга суяниб, қўллари титради. Минг ўйласа ҳам, ақли етмасди қандай келиб қолганига.
Ҳеч нарсани англолмай, боши қотаркан.
Ташқарида сув сўраганда, сурги дори бериб, четга ўтишига сабабчи бўлган қиз ўз ҳизмат ҳаққини талаб қиларди.

🍃 🍃 🍃

—Биз бунга келишмагандик! -табиий қошларидан асар ҳам қолмаган, қиз чимирилди.
—Шунисигаям жон десангчи. Юргандинг чириган салонда, аёлларни ҳорам тукини тозалаб. -келишув таклиф қилган эркак паст назар билан қаради.
—Ерга урмай гапиринг. Эркакда гап битта бўлиши керак эмасми? Менга қанча пул ваъда қилгандингиз? Бу ерда айтилган пулни 60%и экан.
—40%ини ўртада турганим учун олиб қолдим. Ҳамма жойда даллол ўз ҳаққини олади.
—Сиз... бундайга келишмагандик.
—Чакагингни юмиб кеетасанми? Ёки бу кеча меҳмоним бўласанми?
Эркак ўрнидан турганда, қиз ҳуркиб кетди. Бир сўз демай ташқарига отилди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Yangi hikoya!!!! 🔥IFFAT🔥

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қайноғамнинг хаёли бутунлай бошқа нарсада - бўлажак  "висол завқи" да эди. Шу сабаб у малъун  уйни тезроқ тарк этишни истаётгани биргина менга аён эди. Қайноғам  билинар билинмас тамшанганча "Юринг келин, сизни бир йўла ишга ташлаб ўтаман"  деб уйдагилар билан хайрлашди.
   Биз йўлга тушдик. 
   -Боражак квартирамизда ҳамма нарса муҳайё, асалика,  - лаб-лунжини йиғиштира олмай илжайди қайноғам,- кеча барини "есть"    қилиб келганман. У чап қўлида рулни ушлаб,  ўнг қўлини мен томонга ўрмалатган ҳам эди-ки, 
   -Жооон,  -дедим базўр қўлини ушлаб,-илтимос икки сихгина шашлик олиб беринг, дил кетди.
   -Сендан шашлик айлансин.
     Қайноғам  машинасини йўл четидаги ошхонада тўҳтатиб ичкарига кириб кетди. У кўздан йўқолиши билан мен ички кийимимга яширган...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАБРДА ОҒЗИГА ҚОН ОҚИБ ТУРАДИМИ😢😳

Ассалому алайкум! Ёшлигимдан шу гапни эшитиб келаман аёллар умуман қизлар хам ой куни пайтидаги ишлатган нарсасини ювиб ташламаса у қабрда қони оғзига томиб турадими. Аслида мен хам ювиб тозалаб ташлаб юбораман, лекин баъзида айрим сабабларга кўра қилмаганман. Шуни хукми қандай? Хеч қайси китобдан топа олмадим.


Жавоб 👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😨ҚАБРИСТОНДАГИ ЧАҚАЛОҚ ЙИҒИСИ...
Юраги бўшлар ўқимасин❗️

Мен ўнг томонда, қабристон этагида турган бир шарпани пайқадим. Тун қоронғи, атроф зимистон. Отамнинг қўлида фонар бор холос. Аммо кўзим тушган шарпа хира туманга ўхшаб кўриниб турарди. Бу...😭😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙋‍♀️ Қизлажонла!

🤦‍♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман" деб жавоб беришади.

👩‍🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан ОСОН РЕТСЕПТЛАР каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.

💁‍♀️ Айниқса кундалик учун ОСОН РЕТСЕПТЛАР 🥘 турли таом, салат ва ширинлик ресептларини ва айниқса Нонушта учун осон ресептларни жойлаб боришади.

/channel/+j-vblT83Og8xZjc6

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

𝑨𝒚𝒐𝒍 𝒐𝒒𝒊𝒍𝒂 𝒗𝒂 𝒖𝒅𝒅𝒂𝒃𝒖𝒓𝒐𝒏 𝒃𝒐'𝒍𝒔𝒂 𝒎𝒖𝒂𝒎𝒎𝒐𝒏𝒊 𝒐𝒏𝒔𝒐𝒏𝒈𝒊𝒏𝒂 𝒉𝒂𝒍 𝒒𝒊𝒍𝒂 𝒐𝒍𝒂𝒅𝒊.

𝑩𝒊𝒛 𝒃𝒊𝒍𝒂𝒏 𝒉𝒂𝒓 𝒔𝒐𝒉𝒂𝒅𝒂 𝑸𝑰𝑹𝑶𝑳𝑰𝑪𝑯𝑨 𝒃𝒐'𝒍𝒊𝒏𝒈.

/channel/+TQSltgXYbdJiNTMy
/channel/+TQSltgXYbdJiNTMy

👸
@QIROLICHA 👸

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир аёл лифтда туғиб қўйибди. Роддомга олиб келишса ҳам тинмай йиглармиш. Доктор уни кўнглини олмоқчи бўлиб:
- Кўйинг, йигламанг, мана ўтган йили бир аёл хаммага тамоша бўлиб метрода туғиб кўйган, лифта туққаниз хеч нарса эмас, - деса, аёл янаям баландроқ йиглармиш.
Доктор: - Тинчланинг, нимага баттар додлаяпсиз? - деса, Аёл:

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🇷🇺 Бепул рус тилини урганишни хохласйсизми?
0-дан - 3 ойда рус тилида эркин ва мустакил мулокот килишни хохлайсизми?🔥

Eng muhimi sizda Bepul Rus tilini o’rganish imkoni bor bunday imkoniyatni boy bermang🌚🫂

Ulanib olish uchun: @Uzrutarjimonbot 🇷🇺

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Тиббиёт ўзини фидо қилишни талаб қилади. Бу сўзлар Ферузага аталган эди. У ўзининг ёнган кўнглини шикасталарга фидо қилди. Шу тариқа, дардини унутди. Ёши ўттизга қараб кетсада, турмушга чиқиш сўзи луғатида йўқ эди. Ота-онаси гапира-гапира фойдаси йўқлигини тушуниб, қизни тинч қўйишди. Шаҳарда Феруза тинч: ҳеч ким уни ғийбат қилмайди, ортидан гапирмайди. Иложи бўлса, кечаю кундуз шифохонада. Азаматни ҳар куни туш кўради: ўша сойда биринчи марта дала гулларини қўлига тутқазган онни қайта-қайта кўраверади.

Бир куни касалхонага оғир аҳволдаги беморни келтиришди. Феруза бош врач сифатида дарҳол кўрсатмалар берди. Бемор эркак 35 ёшлар атрофида, автоҳалокатга учраганди. Юзи қонга беланган, зўрға нафас оларди. Ҳайриятки, уни сақлаб қолишди. Операциянинг ижобий ўтганини этишган Феруза ҳам одатига кўра, беморнинг ёнига кирди. Палата эшигини очдию, кўзларини шифтга қаратиб ётган… бир одамнинг… жудаям таниш одамнинг қаршисидан чиқди.

—Азамат…

Бу шивир шунчалик паст товушда айтилсада, бемор эшитди. Ўша овознинг эгасини ҳам дарҳол таниди. Танидию…

—Сен…

Феруза йиғлаб юбормаслик учун палатадан тезда чиқиб кетди. Аммо чидолмади. Хонасига кириб, ўкраб йиғлади. Сўнг унинг олдига бошқа кирмади. Аммо ҳамкасбларидан аҳволини суриштириб турди. Тузалиб бораётганини эшитиб, кўнгли таскин топарди. Аммо негадир уни кўргани ҳеч ким келмади. Кейин билса, оиласи қишлоқда экан, Азамат уларга хабар беришни истамабди. “Сиқилишмасин”, дегандир-да ўйлади Феруза.

Лекин орадан бир ҳафта ўтиб, унинг палатасига бир аёл келди. Феруза уни узоқдан кўрди. Чиқишини бир четда кутиб турди. Бу аёл унинг рафиқаси эканлигига ишонар, ичидаги бир нима унинг қандай эканлигини кўришга ундарди. Ўн йил давомида унинг қалбида рашк туйғусини тутатиб келган одам билан ниҳоят кўришади. Ўн дақиқалардан кейин аёл палатадан чиқди. Юзлари оқарган, мадори йўқ эди. Феруза унга синчиклаб қаради: қошлари ингичка терилган, лаблари қип-қизил бўялган. Нозиккина жуссаси ўзини анча ёш кўрсатади. Зарина… бу ўша почтачи қиз.

Кимдир унга тикилиб турганини сезган Зарина ҳам ярқ этиб ён тарафига қаради. У ҳам Ферузани бир зумда таниди: у деярли ўзгармаган, ўша ўзи ҳасад қилган, Азаматнинг ақл хушини олган -лаби устига қўндирилган холи ҳам ўша-ўша эди.

—Феруза… –Зарина қуйилиб келаётган кўз ёшларини тўхтатишни истамади. –Ниҳоят учрашдингларми? Мен тортиб олган Азаматни Худонинг ўзи қўлингга топширибди-ку! Мен ношуд эса…

Феруза уни хонасига бошлади. Заринага сув бергач, у Ферузанинг қўлларидан ушлади:

—Мени кечир, Феруза… сенга ноҳақлик қилдим. Севгим учун курашаяпман, деб ўзимни овутдим. Аммо… барини айтишим керак. Ўшанда… ўшанда биринчи марта ёнимга келганингда, тиззамда турган Азаматнинг мактубини сендан яширдим. Чунки уни яхши кўрардим. Қишлоққа келган кунимоқ севиб қолгандим. Армиядан биринчи бўлиб сенга хат ёзибди. Мен аламимдан хатини очиб ўқидим. Сенга айтган ишқ тўла гапларидан ичим ёнди. Бу муҳаббатни сенга беришни истамадим.

Феруза кўзларини катта-катта очганча, гўё туш кўраётгандек ёки Зарина бу гапларни унга таскин бериш учун айтаётгандек туюларди. Ахир қанақасига? Азамат… наҳотки, Ферузага хатлар ёзган бўлса?!

-Кейин яна кўп хат келди. Бари сенинг номингга. Уларни ўқирдим ва яшириб қўярдим. Бир куни унга хат олиб келдинг, эсингдами, Феруза? Ҳа, уни жўнатдим, фақат ўзим ёзиб жўнатдим. Сенинг номингдан ёздим! Ўша пайтлар нақадар худбин эдим, Феруза? Хатда бошқасини севиб қолганингни, уни унутишингни сўраб ёздим. Азамат шундай бўлсада, сенга хат ёзаверди, ёзаверди! Охири яна номингдан хат ёздим. Бу гал севганинг билан шаҳарга ўқишга кетаётганингни, унга турмушга чиқишингни айтдим.

—Ахир… нега?! Наҳотки шундай қилишга қўлинг борди, Зарина? Мен… менинг қанчалик қийналганимни била туриб?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Mening Senga boʻlgan chiroyli gumonlarimdan boshqa, hech vaqoim yoʻq...!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ ИБРАТ...

Гулҳаёни узатганларига икки ҳафта бўлди.
Бу ерларнинг одатига кўра, узатилган қизнинг ортидан қирқ кун овқат ташилади. Шу важдан тўйдан бери келиннинг укаси икки маҳалла ўртасида бўзчининг мокисидай қатнагани-қатнаган. 
Одатга кўра дейдилар-у аслида, ҳамма бу «одат»дан­ безор!!!
Бугун ҳам Абдусамад ўғлини эргаштирганча гузардаги сом­сахона томон йўл олди. Сомса пишиб турган экан. Аксига олиб, тандирдан узилганда мўлжал қилинган қирқтадан иккита сом­са кам чиқди. Лекин тоғора оғзи-бурнидан тўлди. Шунда ҳам Абдусамад дўппи остидан бош қашлаб, анча иккиланиб турди. "Шуни санайдиган аҳмоқ йўқдир"!!!- ўйлади сўнг ўзича. Ўғлини жўнатиб, ўзи уйга кирди. Эр-хотин тўйдан қолган қаттиқ нонни мураббога ботириб тушлик қилишаётганда, Абдусамаднинг қўл телефони жиринглаб қолди. Экрандаги ёзувни кўриб юраги севинчдан ҳапқириб кетди. 
Қизи Гулҳаё экан. Ҳаяжон билан телефонни қулоғига тутди.
— Ассалому алейкум, — деди қиз ва бирдан пиқиллаб йиғлаб юборди.
— Нега йиғлаяпсан, қизим? Гапир, нима гап ўзи?
— Берворган сомсаларингизни қайнотам санаб кўрди. «Шуни қирқта қилса, бўларди?!», деди. Кейин қайнонам: «Ўзи қудангиз паст-да», деяпти...
Отанинг аъзойи баданига ўт туташгандек бўлди. Миясига бир нарса «гуп» этиб урилди. Сўнг ҳангу-манг бўлиб турган хотинига бақирганча шартта уйдан чиқиб кетди. Дарвозага етганда ўгирилиб ўшқирди: «Шу бугуноқ кўч-кўрони билан опкеламан, билиб қўй!». Абдусамад анойи эмас. Йўл-йўлакай маҳалла йиғинига бош суқиб, оқсоқоллардан бирини эргаштириб олди. Дарвоза эшигини тепиб кирган Абдусамад муддаога ўтишдан олдин эркак қудаси билан даҳанаки жангга ўтиб кетди. 
Йўл бўйи Абдусамадни шаштидан туширишга уринган, боядан бери ғазаб отига минган қудаларнинг можаросини босиқлик билан кузатиб турган оқсоқолнинг ахийри баланд ва кескин овозда «Бас!» дейишидан сўнг ўртага жимлик чўкди.
— Қизнинг сепи нималардан иборат бўлиши лозимлигини биласизларми? 
Ҳеч кимдан садо чиқмагач, оқсоқол кафтини ёйиб санай кетди:
— Тўртта кўрпа, иккита якандоз, битта сандиқ, келиннинг зарур уст-боши... 

— Бир оилага келин бўлиб тушаётган қиз учун жоиз бўлган сеп, мана шу. Хўш, қуда тоға, сизнинг келинингиз мен айтганлардан кам сеп қилмадими, мабодо? Куёвнинг отаси бошини эгди.
— Ўн баробар, юз баробар ортиқ қилса қилганки, кам қилмаган. Битта уйни мебель билан тўлдириб, ҳаммангизга қатор-қатор сарпо кийгизган, идиш-товоғу супургисигача кўтариб келгандир? Ўғлингиз йигит боши билан аёлидан шунча нарсани миқ этмай қабул қилиб олса-ю, тан маҳрамининг битта қорнини боқолмаса, бу нима деган гап? Бир қориннинг қайғуси шунча бўлдими? Келиннинг уйидан келадиган овқатга нечта оғиз қараб турибдики, ўттиз саккизта сом­са камлик қилса?! Ҳозиргина даканг хўроздек бўйин чўзаётган эркакларнинг нафаси ичига тушиб кетган, келинчак йиғини бас қилган эди.
— Энди хулосани ўзингиз чиқаринг, — деди оқсоқол. 
— Шу гап шу ерда қолсину, бу ёғига муроса қилинглар. Бошқаларга ҳам етказинг — бунақа бемаза одатлардан воз кечиш керак. Ўзимиз ўйлаб топдикми, ўзимиз барҳам берайлик. Исрофгарчиликнинг уволи ўртадан меҳр-оқибатни кўтаради. Икки ёш қўша қарисин. Омин!... 

Бу воқеадан кейин маҳаллада тўйдан сўнг қирқ кун зиёфат ташиш одати анча камайди. Абду­самад қудаси билан ярашиб олди, болалари тинч-тотув яшаш­япти. Бундай одат сизнинг маҳаллангизда ҳам борми?! Балки исрофгарчиликларга чек қўйиш учун ушбу воқеа ибрат бўлар...




Ҳа қадрлиларим, сиз нима дейсиз? Наҳот шу ҳолатда яшайверамиз? 

Қадимда ота-боболаримиз бир шолча, тўрт кўрпа-тўшак, бир сандиқда икки қатордан кийим-кечак ва саноқли идиш-тавоқ билан оила қуришган.
Ана ўша оилада ҳозиргидек уруш жанжал нарса парастлик бўл

маган. Аксинча эр- хотин бирга меҳнат қилиб оиланинг пасту баландликларини енгиб ўтиб, невара-чеваралик бўлиб аҳил яшашганлар.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ Қасамини бузган қиз...
Омонат нима? Жон омонати, мол омонати, сир омонати… ваъдага вафо қилиш ҳам омонат. Бу омонатларга ҳақиқий инсонгина амал қилади. Чунки омонат эгаси берган омонатини куни келганда сўрайди. Икки инсон бир ишга келишса, уларга фаришталар гувоҳ, Аллоҳ таоло қараб туради. Омонатга содиқ инсонга мукофот бериб, хиёнатчини жазолайди. Келинг, бу мавзуга ҳаётда бўлиб ўтган бир воқеани мисол қилайлик.

Бир инсон акасининг қизининг номига ша­ҳардан уй олди. Вақти соати келса, уканинг воя­га етмаган ўғлига хатлаб беришга келишдилар. Бу келишувда уй номига олинаётган қизга отаси:

– Жон қизим, бу амакинг, менинг жигарим бўлади. Сенга ота ўрнида ота бўлади. Уйни се­нинг номингга олдик. Сенга бу уй омонатдир. Вақти соати келса, омонатга хиёнат қилмасдан уйни амакингнинг ўғлининг номига хатлаб берасан. Сенга бу сўзларим ҳам омонатдир, – де­ди.

Қиз:

– Отажон, айтганингизни қиламан, ўртага Аллоҳни қўйиб онт ичаман. Бу омонат уйни, албатта, вақти келса, эгасига хатлаб бераман, – деди.

Ҳамма бир-бирига ишонди. Уй хатланмади, давлат нотариусига бориб тилхат ҳам қилинмади. Чунки инсоннинг “гўшти ҳаром, лафзи ҳалол” мақолига амал қилинди. Зеро, аждодлар асло ваъдасига хилоф қилмаган халқ бўлгани боис ваъда ва сўзларга ишонамиз. Орадан йиллар ўтди. Қизнинг отаси оламдан кўз юмди. Уйга ҳақли бола эса йигит бўлди. Отанинг маросим­лари ўтди. Ҳамма оила аъзолари жам бўлишди. Амаки секин ўзаро тузилган келишувдан гап очди ва уйни ўғлига хатлаб беришини қиздан сўради. Акасининг қизи бўлса, ҳеч нарсага тушунмагандай:

– Қанақа уй тўғрисида сўраяпсиз? – деди елкасини қисиб.

– Қанақа уй бўларди? Сенинг номингга олинган уй-да. Жиянинг катта бўлса, унинг номига хатлаб беришга келишган эдик. Сен онт ичган эдинг, наҳот эсингдан чиққан бўлса? – деди амакиси қизнинг жавобидан ажабланиб. Қиз бўлса, ҳеч нарсадан хабари йўқдек, ўзини бамайлихотир тутар ва:

– Мен ҳеч қанақанги келишув, онтдан хабарим йўқ! Сиз айтаётган уйни отам менга совға қилган, бошқасини билмайман, – деди. Пул бераётганда иштирок этган гувоҳлар унга тушунтиришга ҳар қанча ҳаракат, насиҳат қилишмасин, гапни қулоғига олмас, “Уй меники”, деб туриб олганди. Уй жанжали узоқ давом этди. Маҳалла оқсоқоли, кексалар аралашди. Қиз ўз сўзида қатъий туриб олди. Бир неча бор қасам ҳам ичди. Амакиси уни қарғади ва лаънатлар ёғдирди. Қизнинг кўзига уй кўринар, қарғишларга эътиборсиз ва нописандлик билан қарарди. Аллоҳнинг жазоси борлиги, қарғишлар умрини хазон қилишини бир лаҳза ҳам ўйламасди. Охирги маслаҳатда амакиси кўзига ёш олиб:

– Илоҳо, жувонмарг бўл, шу уйда балога учраб ўл, яхшилик кўрма, отанг ўрнида сенга отаман. Аллоҳ отанинг дуосини рад қилмайди. Менинг ҳам дуоимни рад қилмайди. Бошингга балолар қуюни ёғилганда сўзларимни эсларсан, – деб юзига фотиҳа тортиб юборди.

Шу пайт осмон гумбурлагандек, қизнинг кўз олди қоронғилашиб, чақмоқ чаққандек бўлди. Юраги дукуллаб, қаттиқ қўрқиб кетди. Қалбида: “Ҳой қиз, нима қилаяпсан, Худодан қўрқ!” деган ҳайқириқ отилди. Шу лаҳзада шайтон васвасасини янада кучайтирди. “Нимага қўрқасан, қўлингга фалон миллионлик уй-жой ўтди. Асло қўрқма, дуо билан ҳамма ўлаверса, одам қолармиди, мақсадингдан қайтма, ҳаммасига тупур”. Нафси эса янада ботир бўлишга ундади. У шайтоннинг васвасасига ва нафсига эргашди. Унинг кўзига уй катта бахт ва омад келтирадигандек, Аллоҳнинг ғазаби, амакининг дуоси ҳеч нарсадек кўринди. Юзларга фотиҳа тортилгач, яқинлари ундан юз ўгиришди. Шундай қилиб, ҳаёт давом этаверди. Аммо қиз хотиржамлигини йўқотди. Ташқаридан хушчақчақ, бахтлидек кўринса-да, ичини ит кемирарди. Орадан уч-тўрт йил ўтди. Хаёли паришон бўлиб қолди. Уйқуга ётди дегунча амакисининг дуоси бўғарди. Отасининг норози қиёфаси пайдо бўларди. Шундай бўлса-да, уйни чиройли қилиб таъмирлади. Айниқса, ваннахонага катта эътибор қаратди. Энг замонавий ванна ўрнатди ва энг сифатли кафеллардан ётқизди. Таъмир ишлари тугагач, мазза қилиб ваннада чўмилмоқчи бўлди. Ваннага кирди, ҳидли совун ва хушбўй шампундан фойдаланди. Ваннадан сачраган сувли совун ва шампунлар кафелга тушиб, уни жуда сирпанчиқ қилиб юборди.
Чўмилиб бўлган қиз нимагадир сакраб ваннадан ч

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 10
ИККИ КУНДАН СЎНГ.

—Нега чақиргандингиз мени? Ёки бирор янгилик борми? -Беҳруз маҳкамага келгач,ҳиссиз сўради.
—Қизга шаҳар бўйлаб қидирув бергандикку. У топилди. -деди Даврон. —Уйига келган нимасинидур олгани. Биз уни шунда қўлга туширдик.
—Қани У? -Беҳрузни томирида қон югургандек бўлди. Ўрнидан сапчиб турди.
—Тинчланинг. Уни сўроқ қилишяпти. Кейин гаплашсангиз бўлади. Шарофга ҳам ҳабар юбордик.
—Кутолмайман!
—Расмиятчилик. Ҳозир бизни ҳодим сўроқ қиляпти. Ундан кейин гаплашаверасизлар.
Беҳруз бетоқат, хонани айлана бошлади. Давлат ҳодими сўроқ қилгунча Шароф ҳам етиб келди.
—Ҳўш бирон нима аниқладингизми? -Даврон ҳамкасбидан сўраркан. Шароф ва Беҳруз ҳам уни оғзини пойлаб турарди.
—Қизни ҳаммасидан ҳабари бор эди. Мен шунчаки салондан чиқишига ёрдам бердим ҳолос деяпти. -деди йигит ҳаммага бир-бир кўз ташлаб.
—Бўлиши мумкинмас. Мени синглим юзимизга оёқ қўймайди. -деди Шароф асабий.
—Мен ҳозир ўша қ....қни ўлдираман.
Эшик таъраф юрган Беҳрузни, Даврон ушлаб қолди.
—Ўзингизга муаммо орттирманг! -деди вазминлик билан.
—Мен у билан гаплашишим керак.
—Гаплашамиз. Юринг, фақат қизишиб кетманглар. Уни айби бўйнига илинмагунча ҳудди сизлардек оддий фуқоро биз учун.
—Ҳей.... ... -Беҳруз сўкиниб, чиқиб кетди.
—Шароф. -деди Даврон ўйчанг турган дўстига.
—Мени синглим ундай қиз эмас! -деди Шароф ҳам ғазаби тошиб.
—Айтдимку ҳозир мени айбим йўқ. Шунчаки илтимосини бажардим деб. -қиз тепасида турган уч эркакга қараб, деди паст овозда.
—Ҳов манжалақи. Сен мени синглим ҳақда айтяпсан! У ундай қиз эмас. Тушундингми? -Шароф қизни бўйнидан бўғиб олди.
—Тинчлан Шароф! Шу ҳолингда ғалвангни оширганинг қолади. -Даврон қизни дўстини қўлидан озод қилди.
—Нега ишонмайсизлар? Синглингиз пахтамидики, мен осонгина уни кўтариб яширсам. Ўзи кетди.
Беҳруз ёнидаги столни бир тепди. Қиз қўли билан суяниб ўтиргани учун, чўчиб тушди.
—Ўчир овозингни ўлдириб қўяман ҳозир сени. -такрор урмоққа шайланган Шарофни яна Даврон ушлаб қолди.
Davomi ertaga shu vaqtda. Reaksiya kerak yana menga!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 8
—Аллоҳим қандай одамларга рўпара бўлдим-а? Ишқилиб хато қилмаган бўлайда. Ростдан қиз ҳабардор эдимикан бундан?
Қиз ўйланганча ҳозиргина чиққан уйига қаради. Кейин қадамларини тезлатиб, у ердан узоқлашди.

🍃 🍃 🍃

—Даврон камераларни кўрдингизми? Шаҳар бўйлаб қидирув эълон қилинглар. Синглимни топишим керак. У онамдан ёдгоримиз. Бу нарса уйиштирилгани аниқ. Ўша қ....қни ўлдираман топилса.
Шароф асабий стол тепинди.
—Шароф ўзингни бос дўстим. Насиб қилса тез фурсатда топамиз. Ҳозир 21-арс. Теҳналогиялар замонидамиз. Албатта топилади.
Кошки бу аламзада акани ҳувурини босса.
Уларни кузатиб ўтирган Беҳруз ўрнидан туриб, Давронни олдига келди.
—Ўзи бирон-нима аниқладингизми? -деди қўллари асабийликдан титраб.
—Қизни шахсини аниқлашга ҳаракат қилишяпти. Агар топсак, Ферузани топишимизга бир қадам яқинлашамиз.
—Топилса қизни ўзим тавбасига таянтираман. -деди тишлари ғичирлаб.
—Ўзингизни босинг! Қонун турибди. Ўзимиз чора кўрамиз. -деди Даврон босиқлик билан Беҳрузни елкасини қоқиб қўяркан.
—Йўўқ, мен уларга кўрсатиб қўяман. Ким бўлишса ҳам. Беҳруз Бегзодивични тўйини бузишни бадали қандай оғир бўлишини.
Беҳруз асабий, чуқур-чуқур нафас оларкан. Бурун катаклари одатдагидан каттароқ очилиб, жаҳлдан юзлари қизариб турарди.
—Тинчлан Беҳруз. Ҳаммаси яхши бўлади. -анчадан буён, Шароф, ва Беҳрузни асабийлигини жим кузатиб ўтирган, Элдор дўстини олдига келиб, елкасига уриб қўйди.
—Қандай тинчланай Элдор қандай? Тўйим куни, келин йўқолди. Шу тинчланадиган ҳолатми сенингча?
Беҳруз асабий овоз тонини баландлатди.
Элдор хўрсиниб қўйди. Ҳозир нимадир деса, Беҳруз портлагудек турибди. Жим кузатгани маъқул.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 6
—Нима деяпсан? Қаёққа йўқолади? -Ферузани акасини кўзлари олайиб деди.
—Куёв салонга борса йўқ экан. Тел...телефон қилишди.
—Бирга кетган дугоналаридан сўра. Ёлғиз кетмагандику. Кап-катта одам қаёққа йўқолади?
Шароф жаҳлдан қизариб кетди.
—Ҳалиги... қўл ювиш хонасига ўтган экан. Бир қиз йўл кўрсатиб кетган, анча қолиб кетибди. Куёв боргач, қўнғироқ қилибди. Маҳфуза шундан кейин қидирибди.
Зебо титраб, гапираркан. Шарофни тоқади тоқ бўлди.
—Уриб ўлдириб қўяман Зебо, дангал гапир чайналмай. -деди.
—Салондаги қиз ҳам, Феруза ҳам йўқ экан.
—Ер ютибдими уларни? Салон ходими қаерда экан. Манзилини билиб берсин Маҳфузага айт. Тез...
—У қиз янги ишчи экан. Синовда иккинчи кун экан. Ҳали маълумотлари йўқ экан. Беҳрузбек аллақачон суриштириб, бўлибди. -деди Зебо ваҳима қилиб.

🍃 🍃 🍃

—Топасанлар! Ўша ишчингни топиб бермасаларинг. Устингдан арз қилиб, судга ошираман. Агар бугун, кун қорайгунча Феруз топилмаса, мендан яхшилик кутмаларинг!
—Балки ходимни алоқаси йўқдур. Келин хоҳламагандур тўйни. Ўзи қочгандур.
Беҳрузни кўзлари қонга тўлди. Ахир эрталабда гаплашганди Ферузаси билан. Бахтиёр эдилар. Буям майли "келин хоҳламай қочгандир" деган гап Уни нафсониятига тегди.
Беҳруз қанча-қанча бўй қизларни орзуси эди ахир.
—Менга қара! -деди шу гапни айтган, салонга масъул шахслардан эркакни ёқасидан олиб. —Ўзингни шалтоғингни яшириш учун, мени хотинимга тухмат қилма! Суриштирмай ишга олгансан. Энди топасан ўша ҳодимингни.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Болажон халқ

Амирхоннинг телефони тинимсиз чақирар, ўзи иш билан ташқарига чиқиб кетганди.
Бошлиқнинг жаҳли чиқа бошлади. Кўзини компьютер экранидан узмай, орқага ястанди.
Амирхон кириб келиши билан телефон яна чинқира бошлади.
—Матоҳингни олиб кетмайсанми кетсанг! Одамни бошини оғритиб юборди. Ёки овозини ўчириб кетмайсанми?
—Узр, бошлиқ, кечирасиз. У дарҳол гўшакни олди.
—Ҳа, онаси!-овози зардалироқ чиқди. Ва шу чоғ қўли тегиб кетдими қурилманинг овоз кучайтиргичи ишга тушиб нариги томондан беғубор овоз келди
—Адажон, бугун манга шикалат об кегин, хўпми?! Иккита!
—Хўп болам, хўп?
—Фулинг борми? Ойлик олдингми, адажон!
Хонадагилар баралла кулиб юборди. Болакайнинг ширин тили ҳамманинг кайфиятини кўтариб юборганди.
—Йўқ, ўғлим, ҳали ойлик олмадим
—Унда эртага опкеласан. Тезроқ кегин, хўпми?

—Хўп!
—Тут-тут-тут...
Ҳамма яна ишга шўнғиб кетди, фақат хонага қандайдир мусаффолик кириб қолганди. Энди бошлиқ ташқарига чиқиб кетди-ю атайлаб қилгандек
унинг телефони  ҳам аллақандай ёқимли мусиқа тарата бошлади.
Кейин ўчди.

Бироздан сўнг каттагина елим халта кўтарган бўлим бошлиғи, кира солиб  қўлидагини Амирхоннинг столига қўйди.
—Буни ўғлингга олиб бор!
—Бу кўп-ку, ўртоқ бошлиқ, —тараддудланди Амирхон.
—Ният қилдим, менга ҳам шунақа неваралар берсин, —ҳамкасбининг елкасидан босди у. Кейин ўз ишидан кўнгли тўлиб, жойига ўтирди.
—Қани, кимнинг ҳисоботи тайёр бўлди, менга ташланг!

Феруза Салходжаева

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Йиғламасдан ўқий олмайсиз...

Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.

Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда:
— Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар.
— Хўп бўлади, дада.

Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
— Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар.

Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
— Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар.

Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон!

P.S.: Ота-онаси ҳаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик ҳолатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Ҳар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик илтимосларини қўлларингдан келганча бажо келтиринглар, кейин жуда-жуда кеч бўлади...

Иқбол Юсуф.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Узум.

Қиш фаслининг ўрталари эди. Анчадан бери бетоб ётган тоғамни кўришга боргандим. Умри оғир меҳнатда ўтган тоғам етмишдан ошганди. Ранглари сарғайган мўйсафиднинг бир неча кундан бери иштаҳаси йўқлигини, суюқ овқатнинг сувидан, шунда ҳам кампирининг қистови билан бир-икки қошиқ ичаётганини айтишди. Суҳбат орасида бемордан:
- Нима егингиз келяпти? Айтинг, олиб келайлик, - деб сўрашганди, отахон узоқ жим туриб:
- Ҳозир ҳусайни узум бормикин?.. - деди. Шунда ўғли ўйлаб ҳам ўтирмай:
- Э-э, ҳозир узумни неча пуллигини биласизми, ўзи?- деса бўладими?
- Ҳа, айтдим-қўйдим-да, ўғлим. Одам қариса, болага ўхшаб қоларкан, - деди.

Мен ўзимни зўрға тийиб турдим. Тоғамнинг ўғлига тарсаки бўлмасин, деб эртасига яна хабар олишни, узум олиб келишни ният қилдим. Аммо бу сусткашлигим бир умрлик армонга сабаб бўлди. Эртасига тонгда тоғам узилдилар...

Бир ҳафта ўтиб ўғил элга катта дастурхон ёзиб, қўй сўйиб “эҳсон” қилди.

Онамнинг қистовлари билан мажбур бордим. Хизмат қилиб, чой ташиб юриб дастурхондаги ноз-неъматлар орасида олтиндек ҳусайни узумни кўриб, кўз олдимга бир ҳафта олдинги манзара келди. Томоғимга нимадир тиқилди. Кўчага чиқиб кетдим...

Ахир, тоғам болаларини боқаман деб иссиқ-совуқ демай, оғир меҳнатда соғлигини ҳам йўқотганди-ку. Ота тириклигида раво кўрмаган озгина нарсани ўғил энди элнинг олдига сочиб риё қилишининг нима кераги бор?

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Юлдузсиз тундаги вахшийлик ёхуд уз боласини ёкиб юборган она...

Мана Наргиза ва Мухиддиннинг туйлари булганига бир йил булиб, угилли булишди. Углига Хумоюн деб исм куйдилар. Улар бир бирларини севиб, севилиб,улдим-куйдиму ох-вохлар билан турмуш куришганди.

— Углимни кургани борасан-ку хали, оёгимга ётиб ялинмасанг отимни бошка куяман!, - деб бакирди.

Ха у углини курсатмади, аммо узи хам углининг юзига хам карамасди. Хаёлида факат хиёнаткор эридан кандай килиб касос олиш эди халос. Гох ишхонасига бориб жанжал килиб кайтар, гох ким билан гаплашди деб эшитган булса уша кизнинг махалласига бориб жанжал кутариб келарди. Аммо бир тун.....

Читать полностью…
Subscribe to a channel