Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
АЁЛ...
• Аёл қизлигида ота-онасига жаннат учун эшик бўлади
• Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- Кимнинг учта қизи ёки опа-синглиси бўлса, уларга яхшилик қилса албатта жаннатга киради!
Термизий ривояти.
• Аёл турмушга чиққанида эрининг динини комил қилади.
• Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- Банда уйланса динининг ярмини комил қилибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақвода бўлсин!
Байҳақий ривояти.
• Аёл она бўлганида жаннат унинг оёғи остида бўлади.
• Далил:
Муовия ибн Жаммоаҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ғазотга чиқиш учун изн сўради. Шунда у зот:
- Онанг борми?- дедилар. У:
- Ҳа,- деган эди:
- Бориб онанга қара, жаннат унинг оёғи остида!- дедилар.
Насоий ривояти.
• Илмни тарқатишни унитманг!)
Bugun IFFATni joylay olmayman. Ish kunim ogʻir otdi. Charchadim. Kutmanglar deb bildirgi beryapman. Xudo xohlasa ertaga oz vaqtida joylanadi
Читать полностью…#ДИҚҚАТ #МУҲИМ
БЕМАЛОЛ ПАРХЕЗ ҚИЛМАСДАН ХАМ ОЗИШ МУМКУН 😱
БУ УСУЛДАН КEЙИН КУНИГА 1 КГ ДАН 10 КГГАЧА ОРТИҚЧА ШЛАКЛАДАН , АХЛАТДАН ТОЗАЛАНИБ ВАЗН ЮҚОТАСИЗ.😳
Юздаги догларни кетқазадиган , тошмаларни таги билан юқотадиган ва тери осилмасдан озишга ёрдам берадиган , ортиқча ахлатларни чиқариб берадиган жудаям сирли усул.
Ҳафтада бир марта фойдаланишни узи етарли ✅
Бу рецептни ёзиб олинг ва бугундан вазн юқотишни бошланг
РЕЦЕПТ: СУВ, КEФEР
БАТАФСИЛ................... 👇👇👇
😍АГАР БИЛАГИНГИЗГА 3 ЁКИ 4 ЧИЗИҚ МАВЖУД БЎЛСА, СИЗ ОДДИЙ ИНСОН ЭМАССИЗ😇!
Билагингиздаги чизиқлар сизнинг шахсингиз, соғлигингиз ва ҳатто келажагингиз ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин.Менга ишонмайсизми?
УШБУ ОДДИЙ ВА ОСОН ТEСТНИ ҲОЗИРОҚ СИНАБ КЎРИНГ...👇🏼
ТИКУВЧИ ЧОЛ✂️👳♂
Кичик бир қишлоқда тикувчи чол яшар экан. Лекин у қимматбаҳо ва чиройли кийимларни тикар ва яхшигина нархга сотар экан.
Кунлардан бир кун шу қишлоқда яшайдиган камбағал кишилардан бири келиб тикувчига дебди: Сиз касбингиз орқали яхшигина даромад топасиз, лекин нима учун бизга ўхшаган фақиру фуқароларга эҳсон қилмайсиз. Ана, қишлоғимиздаги қассобни кўринг, у ҳар ойда камбағаллар учун маълум миқдордаги гўштни текинга тарқатади. Шундан ўрнак олсангиз бўлмайдими?!-дебди. Тикувчи чол унга ........давоми👇👇👇
🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
Бўлган воқеа: Қайноғасини севиб яшаган келин
Ўттиз беш йил олдин сочлари жамалак қиз эдим. Ўшанда ўнинчи синфни энди тугатган, ўн еттига тўлиб-тўлмагандим. Туман марказида яшардик, ўқишга имконим бор эди. Бироқ отам мени ўқитишни истамади. Оилада олти қиз эдик. Мен энг каттаси эдим. Улар мени узатишдан ўзгасини ўйламасди. Шундай бўлди ҳам. Совчилар келиши тўхтаб қоладигандай шошишарди. Бир куни онам келган совчиларни қайтарди. Улар қайта-қайта келаверишди, келаверишди. Ахийри ўғли билан учрашишга онамни кўндиришди. Учрашувга чиқдим. У пайтлар тўйдан олдинги учрашувлар урф эмасди. Кўпчилик қизлар номус қилиб бўлажак турмуш ўртоғини кўрмай розилик берар, суратини бир кўриб ё кўрмай тегиб кетаверарди. Шу боисми, кўришишимиз узоғи билан беш дақиқага чўзилди. Суҳбатлашиш, яхшироқ танишишга вақт, имкон қайда дейсиз. Бир-биримизни кўришга зўрға улгурдик. Етиб боргунгача оёқларим қалтирай бошлаганди, қаттиқ ҳаяжонланардим. Айтилган жойда бўйлари баланд, келишган бир йигит кутиб турарди. У ўзини Асқар деб таништирди. Қайтиб қарашга юрагим бетламади. Титроғимни сездириб қўймай дедим. Тезда хайрлашдик. Юришга мажолим йўқ — бахтиёр эдим. Уйга келиб онамга розиман дедим. Қароримдан ҳамма ҳайрон эди...
Давоми Бор
🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
#bahor_yaqin
Баҳор яқин
(2 қисм)
Кечаси ухламагани учунми боши ғувиллаб борар, кечаги кўнгилсизликка қўшилиб имиллаб юраётган автобус юрагини сиқар, ёнидаги тик турган эркакдан келаётган ўткир атир иси кўнглини айнитар эди. Бир амаллаб етиб олди.
Уйга кирганда қандайдир янгилик борлигини сезди. Келинойиси ҳам фавқулодда хурсанд эди.
—Бўлақолинг, ўзизга қараб олинг, сизга совчи келади бугун!
—Жудаям чарчадим. Керакмас! Бироз дам олай.
—Вой, бу нима деганингиз, озиб-ёзиб бир харидор чиққанда!
У эшитмагандек, оёқ кийимини ечиб, жуфтлаб бир четга қўйди. Ота-онасига салом бериб, ҳол-аҳвол сўради. Уларнинг чеҳрасида ҳам бир умидворлик, хушбахтлик кўриб, ўзини ўнғайсиз, толесиз ҳис қилди. Индамай уйига кирди. Кийимларини алмаштириб, ўрнига ётди-ю, қотиб ухлаб қолди.
Биров елкасидан юлқилаб тортар, шунча истаса ҳам кўзини очолмас эди. Уни амаллаб уйғотдилар. Ўзини тартибга келтириб бўлганида ҳам мудраб ўтирар, совчи ким, қаердан келиб қолди ўйлагиси ҳам келмас, тезроқ ётиб ухлашни истарди.
Меҳмонхонага кирди. Ёши қирқларга борган эркак. Озғин, кўк кўзлари одамга тик боқаркан. Юраги увишгандек ғалати аҳволга тушди. Зарнигор ҳеч нарса сўрамади, эркакнинг саволларига "Ҳа"," Йўқ", деб ўтираверди...
Келинойиси узоқроқ қариндоши бўлган бугунги совчиларни кечгача мақтади. Эркак хотини билан ажрашган экан, ёмон хотинга уйланиб роса куйган экан. Зарнигор борса ҳаммаёқни гуллатиб ташлар эмиш. Биттагина боласини онаси олиб кетган экан!
Овқат устида ҳам шу гап, идиш-товоқ ювсалар ҳам шу гап. Охири Зарнигорнинг тоқати тоқ бўлди.
— Сафура келинойи, илтимос, бошқа келишмасин, ман, барибир у одамга тегмайман. Яхши эркакни энг аблаҳ хотин ҳам ташлаб кетмайди, ушлаб қолишга ҳаракат қилади. Яхши эркак фарзанди учун ҳам ёмон хотинга чидаб яшайди. Илтимос, манга бу хақда бошқа гапирманг! У шу гапни атди-ю, тез-тез юриб кетиб қолди. Орқасидан Сафуранинг
—Ўзим тоз, кўнглим ноз, қари қиз,—деган таънасини эшитди, аммо ҳар сафаргидек эшитмаганликка олди.
Дам олмоқчи эди, бўлмади. Асаби бузилган эди.
Икки кундан кейин яна ишга чиқди. Бугун ҳам бир сутка навбатчиликда туриши керак. Ўша кунги болакай вафоти тўполон бўлиб, интернетга чиқиб кетгандан кейин навбатчи шифокор ўз аризаси билан ишдан бўшабди. Ўрнига бошқа шифокор тайинланиб ҳам улгурибди. Ёшгина йигит экан. Тажрибаси бўлмаса ҳам ишига пухта, шекиллик. Мақсуд Алижонович келишган, оқ халати ўзига ярашган, табассумли эди. Уйланган, битта фарзанди ҳам бор экан. Ҳамма билан йўл-йўлакай танишиб, болаларнинг ҳам, оналарнинг ҳам кўнглини кўтариб, хонама хона айланиб юрар, кеч бўлса ҳам чарчамагандек, касаллик варақаларини текшириб ўтирар эди
Палатама-палата айланиб болажонларнинг иссиғини ўлчаб юрган Зарнигор деразани тақиллатаётган одамни кўриб қолди. Бориб очди.
—Азимжонга келгандим, —деди йигит, —минг бор, узр, синглим, қишлоқдан келдим, ичкарига киргизмаяпди. Бир кўриб кетай?
Биттагина ўн яшар бола болакай ёлғиз ётарди. Бошқа болалар онаси ёнида бўлса ҳам инжиқлик қилар, Азимжон ювошгина эди. Хатто укол солиб бўлгач, раҳмат айтишни унутмас, касали у қадар оғир бўлмаганлиги учун ўзини ўзи эпларди.
—Тезроқ узата қолинг, совуқ ҳаво киряпди, бу болалар бемор, ўзингиз биласизку. Йигитнинг қўлидаги нарсаларни олди Зарнигор.
—Азимжонни бир кўрай? Йигит ҳам қайсаргина экан. Азимжон дераза олдига келди. Қўлини кўксига қўйиб
—Ассалому алайкум,—деди
—Тойчоқ, яхшимисан? Мен шу ердаман. Кетмайман, ҳар куни келаман. Хўпми? Ўзинг эслик боласан-ку!
Самимий суҳбатни тугашини истамаса ҳам Зарнигор деразани ёпишга мажбур бўлди. Йигит дераза ортидан икки қўлини кўксига қўйиб, жилмайиб қўйди
Зарнигорнинг юраги бир қалқиб кетди. Тез кўзини узиб, ортига қайрилганди, яна дераза тақиллади.
Бу сафар йигит яна битта халта узатди.
—Айтганча, бу сизларга эди, эрмак қиласизлар. Бўлди, бугунча сизларни бошқа безовта қилмайман. Зарнигорнинг юзига табассум югурди.
—Овора бўлибсиз, -деди, кейин палатадаги аёлларнинг безовта бўлиб тўнғиллаётганини кўриб, гапни қисқа қилди. Деразани ёпди. Йигит ҳамон қўлини кўксига қўйиб турарди.
(Давоми бор)
#bahor_yaqin
Баҳор яқин
1-қисм
Кечаси яна қор ёғибди. Эшикни очган Зарнигорнинг юзига муздек ҳаво урилди. Қарғалар қағиллаб, оламни бошига кўтарар, ҳовлидаги дарахтлар гуллаган фасли тугаганидан хафа бўлгандек мунғайиб қолган эди.
Қор яхшигина ёғибди. Кураш керакмиди? У акасининг уйи томон қараб қўйди. Бугун дам олиш куни, ҳали вери турмайди улар. Қумғонни олиб, уйга қайтиб кирди. Печка устида қатор турган човгумлардан бирини олиб қумғонни тўлдирди. Кейин уйнинг бир четида турган тоғорани кўтариб, отаси-онаси ётган хонага юрди. Отаси аллақачон ўтириб олган, кўрпасини қорнидан пастига тушириб, оёқларини ўраб олган, онаси эса ўрнини йиғиш ҳаракатида эди.
—Ассалому алайкум, яхши дам олдингизми?
—Барака топ, болам, — отаси доим такрорлайдиган дуолари билан ўтирган жойида юз-қўлини ювиб олди, —бахтли бўл, болам.
Кейин эҳтиёткорлик билан тоғора ва сувни кўтариб онаси томон юрди.
—Қўявер, болам, анча яхшиман, ташқарига чиқаман.
Онасига билан ҳовлига тушди.
Қизидан сочиқни оларкан онаси ҳар доимгидек бир хил дуо қилди
—Бахтинг очилсин, болам!
Онаси астойдил тиласа ҳам Зарнигор уялади, негадир бутун дунё унинг қари қизлигини юзига солаётгандек бўлаверади. Бу йил ўттизга тўлади. Онаси айтгандек у тенгиларнинг боласи мактабда ўқийди. Аллоҳ тақдир қилмагунча, осмон никоҳи ерга тушмагунча, у нима қила оларди? Барча нарсани жуфти билан яратган зотнинг унга ҳам атагани бордир...
Одамларнинг гап-сўзидан, акасининг қовоғидан, келинойисининг заҳарли пичингларидан чарчади, холос.
Яхшиям иши бор. Республика болалар шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлайди. Иш қийин, баъзан касаллар кўпайиб кетганидан тушлик ҳам қилолмайди, оёқлари қалтираб кетаётганидан қаттиқ очиққанини ҳис қилади. Йиллаб ётадиган бемор болажонлар бор. Онаси бирга ётади. Дори-дармон топиб бергач, уч-тўрт кундан кейин қишлоғига жўнаб кетган отасини, уйини соғинган болалар назарида Зарнигор фариштанинг ўзгинаси. Бошини силайди, эртак айтади, китоблар келтириб беради.
Бугун — дам олиш куни. Отаси тунов куни қовоқ сомса егиси келаётганини айтганди. Ошхонага кириб, тайёргарликни бошлаб юборди. Уйдагилар "Сопалак сомса" деб атайдиган яланқават, тандирда ёпиладиган сомсани ўзи ҳам яхши кўради. Хамир қориб бўлгач, устини яхшилаб ўраб, қовоқ тозалашга киришди. Ичи қизғиш, чиройли қовоқни қирғичдан чиқариб, бироз гармдори, туз бир, иккита пиёз солиб аралаштирди. Тандирга ўт қалаб юборди. У оловнинг ёнишини томоша қилишни хуш кўради. Қаердалир ўқиган эди. Ёнаётган оловга тикилиб ўтириш стресларни олар экан...
Тандир қизиб, тобига келгач, чўғларнинг устига кул ташлади, тайёр сомсаларни чаққонлик билан ёпиб, бироздан сўнг узиб, дастурхон ёзилган саватга ташлай бошлади. Қип-қизариб пишган сомсаларнинг устига сариёғ суртиб лаганга жойлади.
Чой дамлаб бўлган ҳам эдики, акаси кириб келди.Салом берди. Ғудраниб алик олган бўлди.
Отаси иштаҳа билан еди, уни узоқ дуо қилди. "Бахтинг очилсин, болам"...
Душанба Зарнигор учун чинданам оғир бошланди. Ё, тавба, кейинги пайтда касал болалар кўпайиб кетди-ми?
Бугун бир сутка шифохонада қолади. 6-палатада ётадиган беш яшар бола оғир аҳволда. Болакай " Ичак тутилиши" касаллиги билан озор чекади. Зарнигорнинг қўли енгил. Моҳирлик билан боланинг қўлга ангиокатетр ўрнатиб, осма уколларни улаб қўйди. Кейин эркалаб чиқиб кетар экан, онасига болага қараб туришини тайинлади
— Шундай жонимга тегди!-деди аёл.
—Қон бўлиб кетдим. Касалидан ҳам чарчадим!
Зарнигор аёлга индамади. "Мана шу неъматга зор қанча одамлар борлигини билса эди, ношукур!" —дея кўнглидан ўтказди.
Кун бўйи югуриб юрганигами кечаси бироз толиқди. Соат тунги 2:00 да охирги муолажани қилди-ю, узун коридорга қўйилган ёзув столи ёнидаги стулга оҳиста чўкди. Билагини ёстиқ қилиб, бошини столга қўйди. Бошидаги қалпоғи ечилиб қоп-қора сочларининг турмаги ечилиб, ёйилиб кетди.
Кўзи илинган экан, бир аёл йўлак бошидан додлаб кела бошлади. Югур-югур бошланди. Қанча ҳаракат қилмасин, шифокорлар болани олиб қола олмадилар. Улар ҳам оддий инсон, ажалга кучи етмайдиган, Аллоҳнинг иродаси олдида ожиз бандалар эди.
(Давоми бор...)
🌿💚...
"Kelib ovora bo'lib yurma, qizim. Uyimiz sovuq. Ertaga ishga chiqasan. Bugun shirin bir ovqatni qilib, bolalaring bilan dam olib o'tir. Bizdan xavotir olma"...
Onasidan kelgan smsni o'qiganida ota uyi tomon yo'lga chiqib bo'lgandi. Onasi uni ehtiyotlab, avaylab shunday xabar yozganini sezdi. Hozir kirib borsa, ularning qanaqa quvonishini tasavvur qilib, yuziga tabassum yugurdi... Eshikni sezdirmay ochib, oshxonaga mo'ralasa, onasi yeng shimarib, xamir qorayotgan ekan. Mehnatning zo'ridanmi yoki hayot tashvishlaridanmi, onasi ko'ziga cho'kib, kichkina bo'lib qolganday ko'rindi. Ichidan zil ketdi. "Onajonim!" Uchib borib, hayratda qolgan onasining bag'riga otildi...
- Voy, o'zim o'rgilay, keldingmi, bolam! Ko'z oldimdan o'tib turganding... Sog'ingandim, aylanib ketay sendan! Kelibsan-da, baribir... Ona-bola bir-birini quchgancha yig'lab oldilar. Farzandining halovati uchun sog'inchini ichiga yutib yashayotgan onaizor bir kulib, bir yig'lardi...
@ibratli_sozlar
Наргизани ҳаёли Шербекни бўсасида эди.Вужуди ёниб кетгандек бўлди.Телефони овозсиз бўлгани учун Шербекни қилганини эшитмай қолибди.Хонасига киргач шошиб қайта қўнғироқ қилди.
-ов қанжиқ нега вақтида олмайсан!-Шербек шундай дея қизни онасини ҳам қўшиб сўкиб кетди.
-кечиринг онамни ёнида эдим!-деди Наргиза йиғлаб.
-ҳиқиллама! Мен қилдимми вақтида кўтар-дея йигит қизни яна аямай сўкди.
-Шербек ака атай қилмадим кечиринг!-деди Наргиза жон ҳолатда.
-расм жўнат кўрай қаердалигингни!
-ҳалиги..мен!-деди қиз йигит қандай расм талаб қилишини билгани учун ечина бошлади.
-тезлаш! Изимга мингта қиз зор биласан лекин мен сени севаман севгимга лойиқ бўл!
ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ
Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:
Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.
Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.
- Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим.
Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.
Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.
Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти".
Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим.
- Кел, - деди у. - Нима хизмат?
- Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган?
- Исминг нима эди?
- Файсал.
- Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.
- Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен.
- Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим.
Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим.
- Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз.
Сайфуллоҳ Носирхон Тўра
#Oq_oydin_orzular
Оқ,ойдин орзулар
13-қисм
Синф хонасини очганимни биламан, бошимга зар ёғилди. "Табриклаймиз!" деган олқишлар остида хонага кириб бордим. Моҳинур бир қўлида юракчали пуфаклар, бир қўлида чиройли гулдаста кўтариб турарди. Қизлар битта-битта келиб қучоқлай бошладилар.
Жойимга ўтираётганимда Имрон кириб келди. Қўлида каттагина кулранг айиқ бор эди.
—Табриклайман! Совғани қандай олганимни билмай қолдим. Қизлар "О--о-о!" деб юборгач уялиб кетдим.
Ойим ҳам биринчи марта табриклаб қўйдилар.
—Бахтли бўл қизим, пешонанг меникига ўхшамасин!
Ўн етти баҳоримни гўзал, бахтиёр қарши олдим. Кечқурун ўзим Имронга хабар ёздим. "Совға учун, раҳмат!" Жавоб тез келди
"Арзийсан!" Бироздан сўнг яна янги хабар келди
"Сенинг туғилган кунингда, сендан ташқари дунё буйича яна йигирма миллион одамнинг ҳам туғилган куни бўлади.
Шу билан бирга Ер юзида ҳар дақиқада 256 та чақалоқ дунёга келади. Аммо Аллоҳ сени мен учун яратган. Сени, барибир, ҳеч кимга бермайман! "
Май ойи кириб келди. Синфдошлар қандайдир жудаям яқин бўлиб қолган эдик. Ҳамма бир-бирига яхши гапирган, бир-бирига ёрдам берган. Хатто Акобир ҳам қуйилиб қолгандек эди. Ҳадемай мактабни битирамиз. Кейин эса катта ҳаётнинг сон-саноқсиз йўллари томон равона бўламиз.
Бизни шунча йил бағрида ардоқлаган қадрдон мактабимиз, азиз ўқитувчиларимиз энди хотираларимиз қаърида қолади. Ялиниб келсак ҳам бизга дарс ўтмайдилар, истасалар мактаб дарвозасидан киргизмасликлари ҳам мумкин. Буни ўйлашнинг ўзи кўнгилга маҳзунлик солади.
Моҳинур билан шулар ҳақида гаплашиб кетаётсак, телефоним жиринглади. Мунира опам.
—Лазизахон, ойингиз рухсат берсалар бизникига кела оласизми? Меҳмонлар келмоқчи эди, бироз қарашиб юборинг, илтимос!
—Албатта, бораман, опа,—дедим.
Мунира опамга маза-да! Ҳамма нарсани тайёр сотиб оладилар. Хатто иссиқ овқатларгача. Фақат шўрва солдилар. Меҳмонхонага жой қилдик. Кейин менга чиройли спорт кийими совға қилдилар. Кийиб, бироз пардоз қилиб, сочларимни турмаклаб олдим. Ойнага қараб ўзимни танимай қолган эдим. Мен чиройли, хатто гўзал эдим. Буни бугун ва биринчи марта пайқадим.
Меҳмонлар опамнинг ўртоқлари бўлиб, тўйда кела олмаган эканлар. Меҳмонлар йиғилгач, опам чой олиб кириб кетдилар. Мен ўргатганларидек бироздан сўнг, бир лаган сомса кўтариб кирдим.
—Ассалому алайкум.
Ҳамма баравар қараганига саросимага тушиб қолдим.
—Бу—менинг қизим Лазизахон. Келажакдаги ҳамкасбим, ҳозирча шогирдим, жудаям ақлли қиз!
Мақтовлардан уялиб аёллар билан кўриша бошладим. Бир маҳал битта аёл маҳкам бағрига босди. Кўзларимни ердан узиб қарадим-у, шошиб қолдим. Қўрқиб кетдим. Бу—Имроннинг ойиси эди!
—Мунира, мен қизингни танийман, шу қизингни ўзим келин қиламан, иншааллоҳ!
—Ана, Лазизахон, сизга совчи ҳам топилди,—деди Мунира опам. Дугоналари кулиб юборди.
Ўша куни учиб-қўниб хизмат қилдим.
Йигирма бешинчи май куни устозимиз хонага қоғоз қутича кўтариб кирдилар. Бу—бешинчи синфда ёзганимиз "Орзулар қутичаси" эди. Ҳар биримизнинг орзуларимизни ўзимизга тутқаздилар. Устига майда гуллар чизилган хат жилдни очар эканман, қаттиқ ҳаяжонланар эдим. "Нима ёзган эдим-а!"
"Мени синфда ҳеч менсимайди. Мактабни битираётганимда чин дугонам бўлишини, яна битта чиройли ўғил бола мани яхши кўриб қолишини хоҳлайман. Манга кўп совғалар олиб келадиган бир меҳрибон одамни ҳам ҳаётимга юбор, Художон! Кейин охиргиси, дадам ичишни ташлаб юборсинлар, эй Худо шу конвертни очганимда ҳамма ёзганларим амалга ошган бўлсин!"
Ё, Худойим, ҳамма айтганимни берибсан-ку! Нимага ойимга ҳам ҳидоят сўрамаган эканман. Ёш бола бўлганман-да, барибир.
Бола қалбимнинг оқ,ойдин орзулари амалга ошган эди.
Синфдошларим қий-чув қилганча бир-бирининг мактубини ўқишга интилар, мен эса ичимда яна янги орзу қилардим: "Ё,Аллоҳ, онамга ҳидоят бер!"
(тугади)
🔥IFFAT🔥 yangi qismlar uchun endi toʻlov 8000 soʻm!!! Toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar @A_lixan ga murojaat qiling!!!
Читать полностью…🌞 Assalomu alaykum! Yangi kun muborak! 🌞
Har tong bizga yangi imkoniyat, yangi baxt, yangi orzularni hadya etadi.
Bugun ham xayrli niyatlar bilan boshlang, yuragingiz ezgulik bilan to‘lsin! 💛✨
🔹 Har bir qadam omad olib kelsin.
🔹 Qalbimizda shukronalik, yuzimizda tabassum bo‘lsin.
🔹 Hayotimiz ezgu ishlar bilan yanada chiroy ochsin.
🌿 Yangi kuningiz fayzli, rizqingiz mo‘l bo‘lsin! ☀️😊
* * * И к к и о қ к а б у т а р * * *
Султон Рашод анча ёшга бориб қолган бўлишига қарамай тахтга ўтирган эди. Усмонли султонларининг энг кексаси бўлган Султон Рашоднинг ўша вақтларда жиддий бир ҳасталиги ҳам бор эди.
Султон Абдулҳамид тахтдан туширилгандан кейин, иттиҳодчилар тарафидан тахтга ўтқазилган Султон Рашодга, ҳеч нарсага аралашмаслик шарти қўйилган эди.
У атрофидаги одамларга тез-тез:
- Мен бу мақомга лойиқ эмасман. Ватанга, миллатимга ўзим истаганимдек хизмат қила олмаяпман. Шу сабабли қаттиқ мутаассирман, - дерди.
Ичидаги чуқур хафаликни, қалбидаги ғашликни ва жисмидаги ҳасталик изтиробини кетказиш мақсадида саройдаги бир қанча кабутарлар билан машғул бўлар, уларни ўйнатар эди...
Бу орада унинг ҳасталиги жиддий тус ола бошлади. Яқинда амалиёт бўлиши керак эди. Бундай амалиёт, Усмонлининг олти юз йиллик тарихида илк бор ўтказилиши керак бўлган амалиёт эди.
Ўша куни у ўзининг кабутарларининг олдида эди. Кабутарларнинг ичида иккита оқ ранглиси бор эди. Мана шуларини Султон бошқаларидан кўра кўпроқ яхши кўрар эди. Уларни қўлига олиб узоқ вақт эркалади. Қушчиларнинг бошлиғини олдига чақирди.
- Бу иккитасига яхшилаб қара. Буларни мен жуда яхши кўраман, - деди Султон.
Аммо, негадир Султон шу сафар кабутарларга узоқ вақт тикилиб қараб қолди. Қушчибоши Султоннинг бу ҳолига ўзича бир маъно беролмади.
Орадан кунлар ўтиб, Султон Рашоднинг амалиёт бўладиган кун ҳам келди. Барча тайёргарликлар тугаган эди. Кекса Султон докторлар билан ҳалоллашгандан сўнг, қиблага қараб қўлларини кўтарди. Ва:
- Аллоҳим! Агар миллатим ва Ватаним учун хайрли бўлмасам, мана шу амалиёт тахтасидан мени тирик турғазма, дея ёлборди.
Амалиёт бошланди. Кўп шукрлар бўлсинки, амалиёт муваффақиятли ўтди. Ҳар ким севинч ичида эди. Бу гўзал хабарни дарҳол халққа эшиттирилди. Халқни гўё бир байрам ҳавоси чулғаб олган эди.
Султон амалиётни бажарган докторларга қийматли ҳадялар берди.
Султон Рашод ўзига келар келмас, ёрдамчисини ҳузурига чақирди. У бир оз кайфиятсиз ва ўйчан эди. Ёрдамчига қараб, ёнидагилар ҳам тушуна олмаган мана шундай амр берди:
- Тезда «Бешиктош» саройига боринг. Қушчибоши менга яхши кўрган кабутарларимни келтирсин.
Орадан бир муддат ўтиб, қушчибоши келди. Султоннинг ҳузурига кирди. У жуда ҳижолатли ва ҳафа бир ҳолда остонада тўхтади. Ёнида кабутарлар йўқ эди. Аҳволни тушунтирадиган бир калом ҳам сўйлай олмасди. Султон Рашод қушчибошининг кўзларига яхшилаб тикилди. Кейин секин деди:
- Ўлдилар. Шунақами?
Қушчибоши, «ҳа» дегандек, бошини қимирлатиб пастга қаради. Аммо, бир тарафдан ҳайратланди: «Султон ҳазратлари бу ҳодисани қаердан билди экан?» Кекса Султон кўзларидан бир неча қатра ёшларини оқизар экан, қизиқиш тўла боққан кўзларга жавоб бўлсин дея, ҳар кимни ҳайратга солган, ўзининг кўрган тушини англатди:
- Тушимда ўзимни амалиёт курсисида кўрдим. Ёнимда бир зот бор эди. Аммо у ҳеч нарса гапирмас эди. Мен ҳам:
- Сиз кимсиз, - деб сўрадим. У зот менга:
- Руҳингни таслим олмоқ учун келдим, - деди. Аммо, айни шу дақиқада менинг ўша икки кабутарим ўртага отилиб чиқиб:
- Уни олманг, бизни олинг! Уни олманг, бизни олинг! деб фарёд қила бошладилар. Мен шундан англадимки, улар менинг ўрнимга ўлдилар.
Султон тушини англатгандан сўнг, ўзидек маҳзун ҳолга тушган қушчибошига тасалли берди:
- Бу ишда сенинг айбинг йўқ, деди. Унга бир қанча эҳсонлар берди.
Султон ўзидаги ҳасталикдан қутулган эди. Аммо, қалбидаги бу ҳодиса туфайли пайдо бўлган ғашлик, то умрининг сўнггига қадар уни тарк этмади...
Ҳатто ҳайвонлар ҳам руҳларини фидо айлаган аждодларимизга лойиқ авлод бўла олишлик тилаги ила...
* * * * * * * * * * * * * * * * *
Туркчадан Шоолим Шомансуров таржимаси.
#bahor_yaqin
Баҳор яқин
(8-қисм)
Палаталарни айланиб юраркан, "ичак тутилиши" билан касалланган болакайнинг онаси дод-вой қилиб қолди. Боланинг аҳволи оғирлашиб, жонлаштириш бўлимига ўтказилди.
Зарнигор шу ёшида оғир хасталик билан олишаётган болакайни ҳар сафар кўрганида кўп неъматларнинг қадрига етмаслигини англаб қолар эди.
Мақсуд Алижонович шифохонадаги аёлларнинг деярли барчасига "бошқаларга ўхшамаслигини" айтиб чиққани маълум бўлгач, обрўси ҳам бир пул бўлди. Орада Сайёранинг иккита боласи тирик етим бўлиб, ўзи ишдан бўшаб кетгани қолди.
Кунлар исий бошлади. Илиқ шамоллар яхшилик даракчисидек у ёқдан бу ёққа чопар, одамларга баҳор яқинлигидан дарак бермоқчи бўларди.
Зарнигор ишдан борса, отаси ҳассага таяниб, ҳовлида юрган экан. Хурсанд бўлиб кетди.
—Яхши бўлиб қолдингизми? —деди салом бериб бўлгач. Ойиси ҳам ошхонада куймаланиб юрар, қиш чекингани каби, оиладаги касалликлар ҳам кета бошлаганди...
Эҳтимол, шу сабабли акасининг ҳам кайфияти кўтарилиб қолган, Зарнигорга
—Синглим, бугун ўзинг бир димлама қилгин, мен яхши қўй гўшти олиб келганман, —деди.
—Жоним билан, ака! Акасининг чиройи очилганидан шодланди қиз.
Фақат келинойиси ҳар доимгидек ҳаётдан норози. Чимирилиб, бўлар-бўлмасга болаларини койир, чол-кампир бечора эътибор бермасликка ҳаракат қилар эдилар.
Зарнигор автобус ойнасидан шаҳарни томоша қилиб кетар, ҳаво булутли, аммо илиқ эди. Одамларнинг устидаги либослари ҳам енгиллашган, автобус ҳам тезроқ юраётгандек эди. Ишхонасига кириб келар экан, жонлантириш бўлимидаги боладан хабар олишни дилига тугиб қўйди. Аҳволи яхшиланибди. Алҳамдулиллаҳ
Бемор болаларнинг кечки дориларини тарқатиб юраркан, биров деразани тақиллатаётганини сезиб қолди. Ҳали ойнани очмаёқ юраги гупиллаб кетди. Ташқарида ёмғир ёғар, катта қора соябон остида Абдуллоҳ турарди. Салом берди.
—Ҳовлига чиқинг, гап бор. Ва алайкум ассалом. Бўла қолинг энди!
Кечаси сменда туриши керак! Ҳали дориларни тарқатиб улгурмади.
— Боринг ,бораверинг, битта палата қолибди-ку, мен олиб кириб бераман деди палатадаги аёллардан бири.
Боши билан йўқ ишорасини қилган Зарнигор деразани очиб ўн минутда чиқишини айтди.
Ҳаяжонланиб, юраги ҳапқириб ишларини бажарди, кейин қабулхонада ўтирган қиздан палаталардан хабар олиб туришни илтимос қилиб ҳовлига тушди.
Шом кирган. Ёмғир шиддат билан ёғар, сиёғочдаги чироқлар ёғдусида бир чиройли кўринарди.
— Чиқдингизми?
— Азимжон яхшими?
—Юргандир! Мен Тошкентдаман. Шу ерда қурилиш компаниясида ишлаяпман.
— Қурувчимисиз?
— Ошпазман. Қурувчиларга овқат қиламиз.
— Мен ҳам яхши кўраман овқат пиширишни. Қўлинг ширин дейишади.
— Бунисини ҳали кўрамиз, - кулди йигит.
— Хуллас, совчи жўнатмоқчиман. Ҳозирча ижарага уй оламан, кейин худо хоҳласа,бир жуфт бургут болаларига ин ясагандек, биз ҳам уй қурамиз. Сиз мен орзу қилган қизсиз.
Қиз индамай тинглади. Бошини эгиб тураверди.
— Совчи жўнатаман, ноумид қайтишмасин.
—...
— Бўлмаса, индинга боришади!
Қиз боши билан маъқул ишорасини қилди.
— Мен кира қолай...
— Яхши ишланг, айтганча, сизга рўмол ярашибди. Муборак бўлсин
Қиз йигитга бир жилмайиб, кириб кетди.
Зарнигор икки ракаат таҳажжуддан сўнг, яна икки ракаат истихора номозини ўқиди
"Аллоҳим, мен ғойибни билмайман, сен биласан. Мен у йигитни танимайман, сен танийсан. Агар Абдуллоҳ менинг фоний дунёдаги ва боқий дунёдаги ҳаётим учун хайрли бўлса, ўзинг тақдиримни у билан бирлаштир, агар хайрлибўлмаса,, уни мендан узоқлаштир, тақдиримни ҳукмингга топширдим!" —деб дуо қилди.
Онасини келадиган совчилардан огоҳлантириб қўйди. Сўнг уйқуга кетди.
У туш кўрар, тушида ям-яшил баргли, гуллаган дарахт соясида ўтирган эмиш. Дарахт ҳовучлаб бошидан пушти гуллар сочар, атрофда гоҳ бўрон, гоҳ тошқин бўлармишу, Зарнигор турган дарахтни айланиб ўтар эмиш...
У уйқудан туриб анча вақтгача тушининг таъсиридан чиқа олмади. Бомдод номозига чақирилган азон овози эшитила бошлагандагина ўрнидан турди.
(Давоми бор)
#bahor_yaqin
Баҳор яқин
(7-қисм)
Шундай қилиб, полапонлар аста ҳаракатга кела бошлайди ва илгари ҳеч қачон уриниб ҳам кўрмаган ҳаракатларни бажаради. Агар ота-оналари уларни эркалатишда давом этаверишса, улар кейинроқ ҳам ҳаракат қилишга журъат қилмаган бўлармиди...
Кичиккина тоғ четида , ноқулай харсанглар орасида жойлашган уядан Полапон аввал силлиқ харсанг узра бироз сирғалиб чиқа бошлайди, кейин жарликка томон қулайди. Ва шу пайт, қачонлардир она бургут улоқтирган шохчаларни тутиб келтирган ота бургут ёрдамга шошади. У ўзини катта тезликда пастга отиб елкасига полапончасини қўндириб қайтади.
Бу ҳол бир неча марта такрорланади. Полапон ноқулай уя ва силлиқ харсангдан пастга томон қулайверади, ота бургут уни тутиб келаверади.
Бургутларнинг бирорта полапони ушбу жараёнда ҳалок бўлмас экан.
Ва, ахийри, қулашларнинг қайси биридадир полапон бургутча ҳаракат қила бошлайди. У ўз қанотларини ёйиб, шамол ёрдамида парвоз қила бошлайди.
Сезасанми, шифохонада ётган болаларнинг барчаси онаси билан ётади, болаларидан хабар оладиган оталар ҳам саноқли,..
Оддий, Мақсуд Алижонович, ёки сен! Оиладек биров етиб, биров етмаган қўрғонга хиёнат қиляпсиз .Бунақа оилаларда бургут эмас, чумчуқлар вояга етади...Болаларимнинг отаси бургутдек бўлишини истаймае
Зарнигор бошқа гапирмади...
Узун йўлакдан кетиб бораркан бош ҳамширанинг
—Зарнигор!—деб чақирганини эшитиб қолди. Ортига ўгирилди.
—Сени кимдир сўраб келди! Ташқарида турибди.
У тез-тез юриб қабулхонага, ундан ташқарига чиқди.
Оббо!
—Ассалому алайкум!
—Менинг исмим— Абдуллоҳ. Бу-сизга, ширинликлар!
Зарнигор қаттиқроқ гапирмаса бўлмаслигини сезди. Ўзини ким деб ўйлаяпди?
— Буни чет элда ишлаётган хотинингизнинг пулига олиб келдингизми?
— Қанақа хотиним, нима деяпсиз?
—Сиз бу ерда қизларга ширинлик ташиб юринг, у ёқда аёлингиз нима қилиб бўлса ҳам пул топсин, шундайми?
— Биринчидан, менинг ҳеч қандай хотиним йўқ, иккинчидан эрининг гапига кирмай, бор-йўғига кўрмай, боласини ташлаб чет элга кетган янгамни кўриб, аёллардан кўнглим қолган.
—.Унда Азимжон кимнинг боласи?
— Акамнинг ўғли. Онаси олисда, акам ишда, болада нима гуноҳ!? Кимдир хабар олиши керакку! Ман оила қурсам, болаларимни бургутдек ҳимоя қиламан!
Зарнигорнинг юраги шуввиллаб кетди. Бору-йўқлик ҳолатида тураркан, Абдуллоҳнинг қачон қўлига ширинлик тутқазганини ҳам, қаерга кетиб қолганини ҳам сезмай қолди...
Зарнигор сатрланди. Ўша куни биринчи бўлиб унга устозлик қилган бемор боланинг онаси Муслиманинг олдига борди.
Аёл Зарнигорни бағрига босар экан
—Муборак бўлсин, сизга жудаям ярашибди, —деди Кейин жавонни очиб чиройлик қоғоз халтага солинган совғани узатди
— Мен қачондир шундай либос кийишингизни билардим, ҳар ҳолда шунга умид қилгандим. Бу мендан ҳадя. Умрага борганимда олгандим.
Маслаҳатим; Қуръон ўқишни ўрганинг. "Бақара" сурасини ўқиб юринг, иншааллоҳ, бахтингиз очилиб, ўзингиз орзу қилгандек жуфтингиз бўлади...
Аёл кетаётганида рақами ва манзилини ташлаб кетди.
Февралнинг ўртасига бориб кунлар исиб кетди. Ердан ҳовур кўтарилар, қуёш нури тушиб турган жойлар илиқ, соя жойлар совуқ...
Бугун Азимжонга рухсат теккан, уйига кетади. Зарнигор уч ойлик қадрдонига совға учун китоблар олди.Болага ёрдамлашиб юборди. Нарсаларини йиғиб, уст-бошини кийдириб, ташқарига чиқдилар.
— Ойижоон! Болакай арча тагида турган қимматбаҳо пўстин кийган, сочлари сариққа бўялган ёшгина аёл томонга қараб югуриб кетди. Аёл ҳам уни маҳкам қучоқлаб, юз-кўзларидан ўпа бошлади
— Ойижон, энди кетиб қолмайсизми?
— Кетмайман, болам, кетмайман. Болакай онасининг пинжида турганча яна ҳайқириб юборди.
—Дадажон!
Зарнигор бола югуриб кетган томонга қаради. Юраги энтикди.
Чинданам Азимжоннинг ота-онаси, умуман бошқа одамлар эди. Азимжон билан қўл силкиб хайрлашди. "Бошқа сираям касал бўлма. Аллоҳга топширдим!"
У Абдуллоҳ келади деб ўйлаган эди. Нима бўлса, хайрли. Болакай ота-онасининг ўртасига тушиб олган, иккаласини икки қўлидан тутиб кетиб борар эди...
"Оилалар тўлиқ бўлса, болалар бахтли яшайди, қандай яхши бўлди"
(давоми бор)
#bahor_yaqin
Баҳор яқин
(6-қисм)
Ҳамкасбларининг олдига жойлашар экан
— Ҳалақит бермайманми? —деди—Ўтиравер,-деди Сайёра бир нуқтага тикилганча. Шериги идишларини йиғиштириб кетди.
— Овқатдан ол, болаларинг яхшими? —кўнгил сўраган бўлди Зарнигор.
— Тинч. Ман ойимланикидаман хозир. Шериги тинглаётганини билиб давом этди.
— Эрим телефонимни титкилаб, жанжал кўтарди, уришиб қолдик.
— Ёмон нарса бор эдими?
— Мақсуд Алижонович ёзган СМСларни ўқиб қолибди.
— Нима деяпсан!? У нега сенга хабар ёзади. Иш бўйичами?
—Ажойибсан-а? Нимага иш бўйича ёзаркан. Ёқтириб қопти мани! Шунақа десам, манави сувилонниям авраб юрган экан.
Сайёра ҳозир кетган ҳамшира ҳақида гапираётган эди.
— Вой товба, роса хотинбоз эканлар-ку шифокор жаноблари!
Зарнигор ўртоғига қараб тураркан, секин давом этди
—Тўғрисини айт, эринг ҳайдаб юборганига ачиняпсанми, ёки ҳамширани гапигами?
Сайёра ўзи ҳам билмасди, нега йиғлаётганини.
Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар, айниқса, нопоклик инсонни ҳароб қилишини тушунмаётган дугонасига ҳозир гапиришнинг фойдаси йўқлигини сезган Зарнигор секин ўрнидан турди
— Кетма, деди.Сайёра,- айт энди нима қиламан?
— Эрингдан кечирим сўрайсан, катталарни аралаштирасан, ялинасан. Тавба қиласан, садақалар берасан, ярашиб оласан, иншааллохҳ
—Йўқ, ҳаммаси тугади, қайнонам яраштирмайди, бунақа бузуқ келин керак эмас,-деди. Кейин йиғи аралаш сўради.
— Зарнигор, кўп совчилар келган деб эшитганман, ўзинг нимага турмушга чиқмагансан? Нимани, кимни кутяпсан?
—Бургутимни!
У ўзига тикилиб, хатто йиғидан тўхтаб қолган дугонасига батафсил тушунтиришни лозим кўрди.
—Бургут ўз фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласанми?
Бу жараён жудаям ҳайратланарли кечади. У дарахт ёки бирор бутадан кичик шохча синдириб олади, уни тумшуғида тутганча баландга кўтарилади ва тумшуғидаги шохча билан айлана бошлайди. Атрофида нар бургутлар йиғилиб парвоз этади. Шу пайт у тумшуғидаги шохчани тушириб юборади ва кузатади. Бургутлардан бири шохчани тутиб олиб, оҳисталик билан унга олиб келиб топширади. У эса шохчани олиб, уни яна ташлаб юборади. Бургут яна тутиб олади, яна унга қайтаради. У эса яна ташлаб юборади... Ва бу ҳолат жуда ҳам кўп марта такрорланади. Агар нар бургут маълум муддат давомида ва бир неча марта тушириб юборилган шохчани ҳар сафар тутиб келтириб берса, бургут ўша нар бургутни танлайди ва улар бирга яшай бошлайди.
Ушбу ҳаракатларда қандай маъно яширинганлиги уларнинг кейинги ҳаётида кўринади.
Улар биргаликда тоғ чўққисига кўтарилади, мустаҳкам ўсимлик пояларидан ин қуради ва иккала бургут ҳам танасидан ўз тумшуғи билан патларини юлиб, инларини тўлдиради, барча тешикларни ёпиб, уяни юмшоқ ва шинам маконга айлантиради. Она бургут бу ерга тухум қўяди ва иккаласи полапон бургутчалар дунёга келишини кута бошлайди. Бургутчалар тухумдан чиққач(улар жуда кичкина, заиф ва яланғоч ҳолатда бўлади), ота-онаси уларни то бироз қувватга киргунича парваришлайди. Қанотлари билан ёмғирдан, қуёш нурларидан асрайди, уларга сув, озуқа ташийди, ва бургутчалар аста катта бўлиб боради. Уларнинг патлари ўсиб, қанотлари ва думлари бақувватлашади. Ҳали бироз кичик бўлса-да, уларни пат қоплайди. Шу пайт ота ва она бургут вақт келганини англайди...
Ота бургут уя четига қўниб олиб, инни қанотлари, тумшуғи билан уриб силкитади, сабаби у уядан ҳамма пат ва момиқни тушириб юбориши, бошида ўзлари шоҳ-шаббадан ясаган қовурғанигина қолдириши керак. Полапонлар эса, ушбу қаттиқ, ноқулай уяда ўтиришар экан, нима бўлаётганини тушунишмайди ҳам: ахир ота-оналари уларга жуда ғамхўр ва меҳрибон эди-ку. Бу орада она бургут қаердандир кичик бир балиқчани тутиб келиб, атайин полапонларига кўриниб турадиган узоқликка қўниб олиб, уни аста майдалаб ея бошлайди. Полапонлар уяда туриб очлигини билдириб чуғурлай бошлайди. Ахир, илгари бундай эмасди-ку... Ота-онаси уларга емиш берарди, сув берарди. Энди эса ҳаммаси тамом бўлди: инлари қаттиқ ва ноқулай, ота-онаси эса уларга озуқа ҳам бермай қўяди
Полопонлар оч қолмаслик учун инидан чиқишга ҳаракат қилади.
(Давоми бор)
#bahor_yaqin
5-қисм
Баҳор яқин
Аёл илдам туриб Зарнигорни қучоқлаб олди.
— Сизга нима бўлди?
— Излаган нарсамни топдим,-ўпкаси тўлиб йиғлаб юборди қиз.
— Машааллоҳ.
Анча гаплашиб ўтирдилар. Зарнигор илк бор юрагини тўкиб солди. Аёл сабр билан, гапини бўлмай эшитди. Қиз қалбидаги ғалаёнлар, ўзлигини қидириш йўлидаги сарсонликлар — оламга сиғмай бораётган руҳнинг иймон-тавфиққа интилиши эди.
Аллоҳим суюкли бандаларидан яна бирига синов бериб, ҳидоятга бошлаётган эди.
Қиз узоқ гапирди; одамларнинг таъна-дашномлари ҳақида, ота-онасининг армонлари, ўзининг орзулари ҳақида. Муслима билдики, ёнида иймон ҳаловатини излаётган вужуд турарди.
Аёл оҳиста гап бошлади
— Ҳар бир инсон Ислом фитратида туғилади. Отаси, ёки онаси тарбиялаш жараёнида уни диндан узоқлаштириб юбориши мумкин. Сиз ҳам ўша фитратингизда бор нарсани—иймон ҳаловатини излаяпсиз. Дунёдаги энг улкан бахт— Аллоҳни танишлик. Бу иш унинг меҳрибонлигидан умидвор бўлиш, қаҳру ғазабидан қўрқиш билан амалга ошади. Оддий қилиб айтганда; болалик пайтингизда бир гуноҳ қилсангиз, ота-онангиз томонидан жазоланишингиздан қўрққанингиз, ёки мактабдан аъло баҳо олиб келсангиз рағбатланишингизни билганингиз каби...
Ҳар бир ишни Аллоҳ кўриб турибди, деб бажариш лозим. Қадарингизга ёзган тақдирга ҳам сабр қилсангиз, иншааллоҳ бир ҳикмат кўрасиз...
— Ҳаловат топишим учун биринчи нима қилишим керак?
— Намоз ўқишингиз керак!
Зарнигор ўша куни ишдан чиқиб тўғри Чорсуга борди. Енги узун, ўзи тўпиғига тушадиган кўйлак, бршига каттароқ рўмол — ибодат учун либослар, намоз одоблари ёзилган китобча сотиб олди..
Ҳўл сочларини қуритишга сабри чидамай, йиғиб олгач, рўмолни ияги остидан ўтказиб ўради. Уйда совға-саломга келган, неча йилдан буён эгасини кутаётган ғариб жойнамозлардан бирини олди, отасидан қиблани сўраб, жойнамозни ёзди. Китобчага қараб- қараб номоз ўқишни бошларкан, «Субҳона роббиял аъло», дея саждага бош қўйган чоғи ўз-ўзидан йиғи кела бошлади. Қайта-қайта шу жумлани ихлос билан такрорлар ва бундан ҳузур-ҳаловат топарди. У ҳозир Роббисига энг яқин ҳолатда эканлигини ич-ичидан ҳис қилмоқда эди.
Намоз—саодат экан!
Намоз сен учун дунёдаги энг меҳрибон зотга таслимият экан!
Намоз— ҳузур, намоз—ҳаловат экан!
Намоз— буюк Аллоҳ билан боғловчи кўприк экан!
Қизнинг кўнглидаги ғашликлар бир зумда тарқаб етди. Руҳида бир енгиллик билан ўрнидан турди!
Зарнигор бўш қолди дегунча, Муслиманинг олдига кирар, унинг ҳар бир гапини ихлос билан тинглар, айтганларини сўзсиз бажаришга ҳаракат қилар эди.
Аввал орзулари ҳақида бировга айтишга уялган бўлса, энди кафтини очиб, истаган нарсасини сўрайдиган, бу ихлоси ўлароқ дуолари ижобатига тўлиқ ишонар,
руҳи тетик, ҳаётига мазмун инган эди.
У шифохона эшигини ёпди, йўл-йўлакай тугмаларини солиб, қўлқопини кийди, кун совуқ, бироз изғирин ҳам бор, қорлар эримаган эди. Уйига тезроқ етиб олиш учун қадамини тезлатди.
Шу пайт кимдир қор отди. Гарчи қор бўйнига енгилгина урилган бўлсада унинг аччиғи келди. Ортига бурилиб устига қалин куртка, бошига оппоқ қулоқчин кийган одамни кўрди. У узоқдан сирғаниб-сирғаниб ўзи томон келаётган йигитни яқин келгандагина таниди
—Минг бор, узр, шундай қилмасам кетиб қолар эдингиз, чақирай десам, исмингизни билмайман.
—Ассалому алайкум, Азимжонни чақириб берайми?
— Йўқ, у билан гаплашдим. Сизга раҳмат айтмоқчи эдим. Уйингизга олиб борибсиз.
— Арзимайди. Майли, соғ бўлинг.
—Шошманг, олиб бориб қўяман. Зарнигор бошини сарак-сарак қилиб, олдига ўгирилди, тез-тез юриб кетиб қолди.
Ота-онаси қизининг чиройи очилиб қолганидан хурсанд эдилар. Кейинги пайтларда ибодатдан лаззат топаётган Зарнигорнинг қалбига сакинат ҳам кириб келганди
У палаталарни айланиб бўлгач, ошхонага тушди. Сайёра йиғлаб ўтирар, ёнидаги ҳамшира зўр бериб нимадир гапириб берарди.. У ўзи билан олиб келган овқатни микротўлқинли печга тиқди. Унгача каттагина қаҳва пиёлага чой дамлади.
(давоми бор)
#bahor_yaqin
Баҳор яқин
(4- қисм)
Йигит машинани тўхтатди. Қиз чаққон тушиб, енгил нафас олди. Хайр-маъзурни насия қилиб қоқилиб-суқилиб кета бошлади.
Уйга келди, ҳеч кимга қарамасдан хонасига кириб тўкилиб-тўкилиб йиғлар экан, ўзини хорлангандек , гуноҳкордек ҳис қилар, шу топда номаълум жойга кириб қолиб, чиқиб кетишга йўл топа олмаётган йўловчига ўхшарди.
Энди ишга ҳам ўлганининг кунидан борар, ҳеч кимни кўргиси келмас, ўзини Мақсуддан олиб қочиб юрарди.
Зарнигор йиллар ўтган сари эркакларга нисбатан нафрати ошиб борар, бири хотини билан ажрашган, бири хиёнаткор яна бири хотинбоз, бири дангаса...
Ё, унга фақат шунақаси учрайди.
У турмуш ўртоғини бургутдек бўлишини истайди. Ичидагини бировга айтмайди, аммо шу ёшида ҳам ўзига уйланмаган йигит учрашига ишонади.
Шу якшанба Азимжонни олиб келди. Келинойиси уйига кетган эди. Ўзи яхшилаб ош дамлади. Кирларини ювди. Уколларини уйда солди.
Иккаласи анча гаплашиб ўтирдилар.
Шу куни боланинг онаси чет давлатга ишга кетганини билиб қолди. Отаси Ўзбекистонда ишлар, оилада ёлғиз фарзанд экан.
"Агар турмушга чиққанимда ҳозир Азимжон тенги ўғлим бўларди"— деб ўксиб қўйди.
Мақсуд Алижонович уни кўрса, бошқача қараб қўяр, қизнинг ўз-ўзидан кайфияти тушиб кетарди.
Ишидан шу одамни деб, уйидан акаси ва келинойисини деб кўнгли совуб юрган пайтда шифохонага ўзи тенги бир аёл келиб, люкс палатага жойлашди.
Ҳамма палатадаги оналар доим ҳаётдан норози, кайфиятсиз, тушкун, ношукур бўлсалар, бу аёл бошқача эди. Қачон қарама ё номоз ўқиган, ёки боласининг бошида Қуръон ўқиган, ёҳуд бошини қуйи экканча тасбеҳ ўгириб ўтирар эди.
Кечаси боласининг иситмаси баланд бўлди. Зарнигор ҳамма болаларнинг иссиғини ўлчаб чиқаётган эди ўт бўлиб ёнаётган болакайнинг баланд иситмасини кўриб шошиб қолди.
— Вой, жуда баландку. Нимага врачни чақирмадингиз?
— Сабабини қиляпсизлар, иншааллоҳ яхши бўлади. Аллоҳ ўзи меҳрибон, сабримиздан ортиғини бермайди.
Зарнигор бунақа фикрлайдиган онани биринчи марта кўриши эди. Аксарият аёллар дод-вой қилиб, камига шифокорларни айблаб, ҳаммани оёққа тургизарди.
Унинг хаёлларини яна шу аёлнинг гаплари бузди
—Бизинг меҳрибон Аллоҳимиз бор. Усмонхўжамга ўзи шифо беради, иншааллоҳ.
Шифокор ёзиб берган кўрсатмага биноан болага иситма туширувчи муолажа қилинди. Зарнигорнинг шу ерда қолгиси, негадир, аёл билан гаплашгиси келарди.
Кейинги палатага ўйчан кириб борди. Бу палатада "ичак тутилиши" билан оғриган бола бор. Кирса, болакай оғриқдан инграб ётар, онаси телефон титкилаб ўтирган экан.
— Вой тугабдику! Айтсангиз бўладику, тугади деб! -у тезликда болани осма уколдан озод қилди.
Аёл ҳар доимгидек ўзига ёпишди.
— Мен қайдан билай? Чакагинг ўчкурнинг овозини қаранг!,-деди боласига қараб. Қонимга қорайиб кетдим, банисани овқатиям жонимга тегди.
Зарнигор индамади. Ишини битириб, шу хонадан тезроқ чиқишни истади.
Азимжон уни доимги табассуми билан кутиб олди.
—Яхшимисан, ўртоғим?
—Отдекман!
—Тойчоғдек, дегин, —.кулиб гапирди Зарнигор.
Бояги боладан яна хабар олгани кирди Аёл жилмайиб, фарзандининг бошини силаб ўтирибди.
—Алҳамдулиллаҳ, иситмаси тушди,-деди аёл.
Кечқурун ҳамма ишини битириб соат бирларда аёлнинг олдига кирса, бола пишиллаб ухлаб ётар, онаси жойнамоз устида эди. У бироз қараб қолди, кейин эшикни ёпиб, ортга бурилди.
—Кираверинг, дўхтир,— деди жувон, сўнг жойнамозини тахлаб, жавоннинг тепа қисмига жойлади.
—Безовта қилмадимми?
— Сираям. Ҳижолат бўлманг. Таҳажжуд ўқидим.
—У қанақа номоз?
—Тунда бир ухлаб олгандан кейин ўқилади, “Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Чунки бу намоз ҳамма ухлаб ётган вақтда ўқилгани учун риёдан узоқ, ихлосга яқин бўлади.” деган Ҳадис бор.
Таҳажжуд намозини кечанинг охирги учдан бирида ўқиган яхши. Чунки ўша пайтда Аллоҳ таоло дунё осмонига тажалли қилган дуо, сўров ва истиғфорларни тўсиқсиз қабул қилаётган бўлади. У вақтда банданинг қилган дуоси Аллоҳ таоло томонидан дарҳол қабул бўлади, сўраган нарсаси берилади, гуноҳлари кечирилади.
Зарнигор ўз-ўзидан қалтирай бошлади. Вужудига титроқ кириб борарди...
©️ Феруза
(давоми бор)
#bahor_yaqin
Баҳор яқин
(3 қисм)
Янги шифокор ҳамма билан чиқишиб кетди. Одамлар билан масофа сақлаб гаплашадиган Зарнигорга ҳам ҳазил-ҳузул қилар, қиз ерга қараганча синиққина жилмайиб қўярди.
— Янги йилда ўтирар эканмиз, Жой гаплашиб келишибди, қоласанми?
—Биласанку, ўтиришларга хоҳишим йўқ.
—Тавба,— деди Сайёра, — бошингда эринг бўлмаса, ҳар қадамингни ўлчайдиган қайнонанг бўлмаса, маза қилиб ўтирмайсанми? Биз шунча тўсиқларни енгиб ўтиряпмизу
—Зарнигор индамади. Ўрнидан туриб палаталарни айлангани кетди.
Азимжон деразани очиб гаплашар, хонадоши "ойнани ёп!" деб бақирар эди.
Тунов кунги йигит келибди. Зарнигорнинг ҳаёлига ғалати ўй келди.
— Азимжон, деразани ёп, иссиқроқ қийин, ташқарига чиқамиз, ҳовлида гаплашасан,—деди. Боланинг касали оғирмас, унга тоза ҳаво фойдали.
Шифохона биносини айланиб ўтдилар. Тунов кунги йигит Азимжонни бир кўтариб, ерга қўйди. Зарнигор билан сўрашди.
—Сизларга ўн беш минут вақт, кейин келиб Азимжонни олиб кириб кетаман,-деди у кулиб.
Ўн беш минут эмас, ярим соатда қайтиб келди.
— Раҳмат, Азимжоннинг кийимларини ювиб берибсиз, овқатларингизни ҳам мақтади. Аллоҳ рози бўлсин.
— Арзимаган иш-ку, ҳижолат бўлманг,—Зарнигор қизариб кетганини ўзи ҳам сезди, болага қараб
—Кетдикми?—деди.
Келинойиси уни "хушхабар" билан кутиб олди.
— Аммамнинг ўғлига тегмадингиз,, ана уйланяпди.Ўтираверинг униси ўпоқ, буниси сўпоқ, деб...
— Бахтли бўлишсин. Ҳозир тўхтатмаса, соатлаб гапиради келинойиси.
Индамай уйига кирди. Отасининг оёқларини ювди, кийимларини алмаштиришга ёрдам берди. Кейин уколларини солиб қўйди. Онасининг қон босимини ўлчади, мўлтираб турган нигоҳларга қараб бир оз гаплашгиси келди.
— Ойи, сиз мени кўп ўйламанг. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Чет элда ўттиз ёшдан кейин турмуш қурадилар. Менинг ҳам ўз орзуларим бор. Келинойимнинг гапларига эътибор берманг, мен уйланмаган йигитга тегаман. Қаердадир бордир шунақасиям. Ўзимга ўхшаб кечикиб юргани...
Онасини овутгани куч топди, аммо ўзи уйга кириб йиғлаб олди.
Ўзи эрга тегаман деб ўлиб тургани йўқ, одамларнинг гапидан чарчади, холос.
Зарнигор дугоналарининг қистови билан байрамга борадиган бўлди. Онаси ҳам "Ёзилиб келасан, бориб келақол", — деб жўнатди. Янги, оҳорли кўйлак киймаганига анча бўлибди. Сочларини турмаклаб, бироз пардоз қилган эди, чандон очилиб кетди.
Тошкентдаги кафелардан бирининг ертўласида ўтирдилар. Ҳамма ўйин-кулгу қилар, негадир Зарнигорнинг кўнгли ғаш эди
" Бекор келдим", ҳаёлидан шу ўй кетмай қолди. Баланд мусиқадан ҳеч нима эшитилмаётганди. У Сайёрага қўли билан "Ман кетдим", деб ишора қилди. Кўчага чиқиб эркин нафас олди. Номаҳрам эркак ва аёлларнинг бунақа аралаш ўтириши, рақсга тушиши унга ёқмас, одамлари ўзини мусулмон ҳисоблайдиган миллатда мусулмончиликнинг оддий белгилари ҳам йўқолиб бораётгандек туюларди.
Ташқарига чиқиб енгил нафас олди. Баъзилари эрини алдаб, кимдир қайнонасини лақиллатиб, сал инсофлилари рухсат олиб, айримлари, умуман, айтиб ҳам ўтирмай бу шайтон базмга келган эди.
Зарнигор яёв юриб кетди. Кўнглидаги ғашлик, барибир, тарқамаган эди. Бир пайт ёнига оппоқ машина келиб тўхтади.
Ойнасини туширгач, таниди Мақсуд Алижонович!
—Зарнигор, ўтиринг, уйга олиб бориб қўяман!
—Йўқ-йўқ, ўзим кетаман, раҳмат. У қадамини жадаллаштирди. Янги шифокор қайсар экан
— Ўтиринг, маслаҳатлашадиган гап бор!
Одамлар ўзига қараётганидан уялган қиз машина эшигини қандай очганини билмай қолди.
Қимтиниб, машинанинг бир бурчига ўтириб олди.
—Қаерда турасиз? У зўрға манзилини айтди. Ёмон иш қилгандек сиқилиб борар, кўнгил ғашлиги тобора ортар, тезроқ шу машинадан тушиб қолгиси келар эди.
Маслаҳати бор одам анча жойгача миқ этмай кетди. Кейин
— Зарнигор биласизми, сиз бошқачасиз?-деди.
Қиз индамади. Йигит унинг
"Қанақа эканман," -дейишини кутган шекилли, у ёғига гап тополмай қолди.
— Шу келинойингиз билан гапимиз тўғри келмайди-да, сиздек аёлим бўлишини орзу қилапдим.
Йигит ёлғон гапираётгандек туюлар, Зарнигорни ёқимсиз бир нарса бўғаётгандек мазаси бўлмай борарди.
—Мана келдим! У деярли ҳайқириб юборди!
(давоми бор)
❌Ортиб қолган овқатларни хеч қачон бу усулда сақламанг
🤦♀Аёлларининг бу хатоси овқатдан захарланиш (отравления) га олиб келиши мумкин😱😱😱
Batafsil 👇👇👇
Sizga psixolog kerak!
Eringiz sizdan ajralolmay qolishini istaysiz, o'zingizni sevishni xohlaysiz, buning uchun esa psixologga borishim kerak deb o'ylaysiz.
To'g'ri o'ylaysiz, ammo hozir men sizga psixologni vazifasini bajaradigan va sizga bepul psixologlik qiladigan kanalni tavsiya qilmoqchiman.
@Sevimli_ayol_siri da siz nafaqat psixologik tavsiyalar, balki eringiz bilan o'ynashga har xil qiziqarli o'yinlarni ham topasiz.
Tezroq obuna bo'ling!
🌿 Muvozanat
Ma’suma bo‘sh-bayovgina edi. Katta oilada barcha shu kelinga ish buyuradi. Hammaning xizmatini qiladi. Hamshiralikka o‘qigan; kimgadir igna soladi, pul olmaydi. Bolaligidan tikuvchiga shogird tushgan, ko‘ylak ham tikadi. Tekinga.
Uy ishlari ham gardanida. Uyda to‘qsondan oshgan qariya bor:; shu bechora ham kelinni kutib o‘tiradi. Bir og‘iz "rahmat" ga oyog‘i olti, qo‘li yetti bo‘lib chopib ketaveradi. Odamlar ishi bitgach, orqasidan kulib gapirishini sal-pal sezadi. E’tibor bermaydi. Yaxshilik qilishni burch deb hisoblaydi. Uchta yosh bolasi bilan keyingi paytda toliqib qolayotganini sezadi, ammo dam olishga vaqti yo‘q. Hamma uni "temir xotin"deb o‘ylaydi...
Kelinga ko‘z tegdi. Bir kuni yotib qoldi. Belini ko‘tara olmaydi. Yugurib yurgan odamning bir joyda qimirlamay yotib qolishi azob ekan. O‘zidan o‘tganini o‘zi biladi. Katta uydagilardan sado chiqmagach, ota-onasi davolatgani olib ketdi. Uyda qancha yotgan bo‘lsa, eridan boshqa hech kim xabar olmadi. Uzoq davolandi.
Uchta bolasining baxtiga tuzalib ketdi. Erining uyiga qaytdi. Sog‘ayib...
—Kelin, mana bu matoni xolajoningiz tashlab ketdi, o‘lchami bor edi-ya sizda, tikib qo‘yarsiz..
—Tikolmayman oyijon, menga qadalib o‘tirish mumkin emas!
Birinchi bergan rad javobi shu bo‘ldi.
Keyin igna solishni yig‘ishtirganini e’lon qildi.
Osh-ovqat ham san salorga aylandi.
Ammo qalbi bo‘shab qoldi kelinning, hayotga bo‘lgan zavqi, odamlarga bo‘lgan muhabbati, yordam berib topadigan quvonchi g‘oyib bo‘lgandi.. Endi u mahalladagi eng yomon kelinga aylangan, qachonlardir yaxshi kelin bo‘lgani mutlaqo unutilgan edi.
Nafaqat oilada, jamiyatda ham xuddi shunday, odamlar bir-birini qo‘llamasa, faqat o‘z manfaatini o‘ylasa, muvozanat buzilib ketaveradi...
Feruza Salxodjayeva
@ibratli_sozlar
🌞 Xayrli tong, do‘stlar!
Har tong yangi imkoniyat, yangi umid va yangi qadamdir. Bugungi kuningizga ezgu niyatlar bilan boshlang va har bir lahzadan zavq oling!
💡 Bugun yaxshilik qiling, shunda yaxshilik sizga qaytadi.
💪 Harakat qiling, shunda muvaffaqiyat sizni topadi.
😊 Tabassum qiling, shunda dunyo sizga yanada chiroyli tuyuladi.
Alloh ishlaringizga baraka bersin! ✨
Xayrli tong va omadli kun tilayman! 🌼
🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga❗️Kurs Skidka narxda
🤔❓ oylik olasiz puldan qiynalyabsiz togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz bitta telefon va internet bolsa kifoya💬
Isbot kanalda👇
/channel/+IVYN_sn-Q4c4NTQy
✍️ MUROJAAT UCHUN: @Shokhida_blogs
#Oq_oydin_orzular
Оқ, ойдин орзулар
12-қисм
Ия, ойимда оналик инстинкти пайдо бўлибдими? Дадам сокин кулимсираб турардилар. Ҳозир сездим, дадамдан бахт ифори келарди!
Эртасига дадам билан Мунира опанинг олдига йўл олдик. Ойим синглимни бермади. Йўлда бу аёл билан қандай танишганларини сўрадим.
— Машинаси бузилиб қолган экан. Жуда қиммат машина, бизда камёб бўлганлиги учун ҳеч ким "касали" ни тополмаган. Шу... Худонинг амри билан тузатиб бердим. Ўзи арзимаган нарса эди. Кўпроқ пул берди, ярмини қайтардим. Ғалати қараб қолди. Эртаси кўнгли тўлмаганми, совға кўтариб келибди, мен намоз ўқиётган бўлганман. У ҳам ибодатда экан. Мен ҳам ёлғиз, у ҳам ёлғиз, ўша пайт ойинг чет элда эди. Бир дардкаш қидираётгандим...
—Турмуш қурмаган эканми, дада?
—Йўқ, болам, ҳанузгача эрга тегмаган экан.
У ёғига жим кетдик. Энди дадамни қизғана бошлаган эдим.
Биз жуда чиройли маҳаллага кириб борардик. Бир-биридан гўзал янги иморатлар оралаб кўркам дарвоза қошида тўхтадик.
Эшик қўнғироғи чалдик, ичкаридан ўттиз беш ёшлардаги гўзал бир қиз чиқиб келди. Эгнида узун сиёҳранг кўйлак, бошида шу кўйлакка мос настарин гулларидек нафис рўмол. Юзлари табассумли эди унинг. Йўқ, адашдим, юзидан нур ёғилар, вужудидан гўзаллик уфурар, жисмидан жийда гулининг ифори келарди.
—Ассалому алайкум, Лазизахон, келинг. У мени маҳкам бағрига босди. Ўзим ҳам бу гўзалликни қандай қучоқлаб олганимни сезмай қолдим.
—Ассалому алайкум, Қудрат ака, киринг. У четга ўтиб дадамга йўл берди. Мени белимдан қучоқлаб уйга бошлади. Уйни қаср деб бўлмасди, аммо дид билан қурилган, дид билан таъмирланган икки қаватли кўркам бино эди. Кичиккина гулзори ҳам бор.
Мунира опа ўта самимий эди.
—Элнорани олиб келмадингизми?
—У ойиси билан қолди,—деди дадам. У исмларимизни ўзбекчалаштириб олганди.
Дастурхонда ортиқча нарса йўқ, аммо ҳамма нарса тотли эди. Салат ҳам, сомса ҳам, шўрва ҳам, пишириқ ҳам. Дадам намозга туриб кетганларида Мунира опага савол беришга ўзимда журъат топдим.
—Опа, жудаям чиройли экансиз. Ажойиб уйингиз, қимматбаҳо машинангиз бор экан. Нимага дадамни танладингиз!? Нимаси ёқди дадамни сизга?
—Ёшим ўттиз саккизда, ҳадемай қирққа чиқаман. Кўп одам оғиз солди. Тақдир экан ўхшамади. Машинам бузилган куни дадангизни тушимда кўрдим. Қўлимдан етаклаб баланд тепаликдаги чиройли гулзорга олиб кетаётган эканлар.
—Шу гуллар сенга! —дедилар тушимда. Ўша куни ўнгимда ҳам дадангизни кўрдим. Кейин яқиндан танишдик.
Кейин қўлимни сўрадилар. Аёл ерга қараб олди. Сўнг давом этди. —Ўша кечаси истихора ўқидим. Биласизми шу куни яна ўша тушни қайта кўрдим. Ман энди бу никоҳнинг хайрли бўлишига ишонаман! Ҳалиям фарзанд кўришимга, она бўлишимга умид қиламан.
Мунира опанинг кўзи ёшга тўлди.
—Опа, дадам яхши одам. Мана кўрасиз сизни бахтли қиладилар...
Аёл мени маҳкам қучоқлаб олди.
—Шундай ақлли қизнинг дадаси, албатта, яхши бўлади-да!
Қозон кабоб еб бўлгач, дадам дастурхонга фотиҳа ўқидилар.
Биз уйга кетдик.
Йўлда кетар эканмиз дадамга жуда-жуда бир гапни айтгим келарди, аммо ичимда қолди. "Дадажон, Мунира опа сизга ойимнинг жабрига чидаганингиз учун сабрингиз мукофоти, энди бахтли бўлинг!" Айтолмадим. Шунчаки дадамнинг елкасига бошимни қўйдим.
Дадам уйланган куни ойим бўкиб ичдилар. Кейин бақириб-бақириб йиғладилар.
Дадам уйланганидан сўнг биздан кўпроқ хабар ола бошладилар. Мунира опа мени алламбало кийим дўконларига бошлаб борар, сара, қимматбаҳо либослар олиб берар эдилар. Шундай қилиб уст-бошимни яхшилаб қўйдилар.
Моҳинур билан қалинлашиб кетдик. Ҳаётимдаги ўзгаришлардан хабардор эди. Кўпинча дадамнинг уйида ётиб қоламан. Мунира опанинг қурилиш фирмаси бор. Мени компъютер курсига берганлар. Мактабни битирсам, фирмаларига ишга кираман. Уйларига борсам алламаҳалгача гаплашиб ўтирамиз.
Фақат Имронга муносабатим ўша-ўша. Кўрсам, томоғимдан сув ҳам ўтмай қолади, оламни унутиб юбораман.
Яқинда туғилган куним. Мунира опам қимматбаҳо телефон совға қилди. Яна ижтимоий тармоқларга уландим.
Ўша куни тонг бошқача отди. Қуёш бошқача, қандайдир, майинроқ нур сочди.
(давоми бор...)
ИФФАТ_2 5.
.
—Кимдир кўриб қолади Беҳруз ака. Ахир биз ташқаридамиз. Мастмисиз?
—Юр унда. -саволимга парво қилмай, мени уйга, хонамизга тортқилади.
Мени сал олдинги ширин энтикиш тарк этди.
«Мен ўзимга келиб олгунимгача, мендан ортиқча эътибор кутма! Бу кеча уни азоблаш учун эди. Қолганларига мен тайёр эмасман!»
Токи хонамизга киргунча қулоқларим остида Беҳруз акани, ўша илк ва ягона кечамиздаги гаплари жаранглайверди.
—Беҳруз ака сиз мастсиз! -дедим ҳалатимни замогига қўл чўзган Беҳруз акага зориқиб.
—Жим Феруз, сени жуда соғиндим. Бу кунни қанча кутганимни билсайдинг.
Яшаб туриб ўлиш нима эканини биласизми? Нафас оласиз аммо, у нафас бурнингиздан нарига ўтмайди.
Бўғиласиз, чуқур-чуқур нафас олишга уринасиз. Аммо бари бесамар.
Мен руҳан ўлдим ҳисоб ўша онда.
Қалбим ва танам музлаган гўё. Ҳеч нарсани ҳис қилмайман.
Ҳатто мени тинмай, бўсалар билан сийлаётган, турмуш ўртоғимни тафтини ҳам ҳис қилмаяпман.
Шунчалар меҳрли, шунчалар ишқга тўла бўсалар. Аммо мен учун эмас.
Мени танамда, мени жисмимда мен эмас, ўша қиз бордек.
Айтинг тамом бўлмасликни иложи борми?
—Сени севаман Ферузам! -бу руҳан ўлдирилиш эди.
Мен ҳатто билмаган, танимаган қизга аталган севги изҳорини эшитяпман. Яна жуфти ҳалолим томинидан. Руҳингга суйиқасд мана шундай бўлади.
🍃🍃🍃
Эрта тонгда туриб, доимги ишларимни қилдим. Беҳруз акани тоза кийимларини ўзи ҳуш кўрадиган тебранма стулига қўйдим.
Икки кун олдим, дадамни туғилган куни муносабати билан оилавий дам олишга борилаётгани ҳақида айтганимда. Ойижон «эрингиз рухсат берса бораверинг» деганди.
Беҳруз ака эса, эътиборсиз «хоҳласанг боравер» дегандилар.
Ишларимни якунлаб, ойижонга айтиб, кийиндим.
Беҳруз акани уйғотгим ҳам келмади.
Ойижонга «кеч келганди, чарчагандир» дегандим. Уйғотмаслигимни айтдилар.
Ўзимга керакли нарсаларни олиб хонадан чиқар чоғи ҳамон ухлаётган Беҳруз акага бир қараб олдим.
«Сени севаман Ферузам»
Қулоқларимда яна шу гап садо берди.
Йиғлаш ожизларни иши, мен эса кучлиман.
Чуқур нафас олиб хонани тарк этдим.