Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
ча жаврвашини истамагани боис шошилтирди .
-Кетмай нима қилардик! Пулнинг тагига сув қўйдингиз. Мен бошқаларига ҳам у бу нарса танлаётгандим.
-Танлаган бўлсанг ол! Пул етарли. Хавотирланма!.
-Юринг унда.
Ота-онасининг ортидан эргашган Муборро, олисда қолаётган кўйлакни ўйларкан, бошқа бўлимга ўтишгач, секин улардан ажралдида ортига қайтди.
Тез келиб кўйлакни олгач, пулни узатаркан, сотувчининг
-Кийиб кўрмайсизми? - деганига парвоям қилмади. Кўйлакнинг туришидан қизга мослиги кундек равшан эди.
****
-Қаёққа йўқолиб қолдинг?
Онаси қизининг қўлидаги кўйлакни сезгандек тикилганди, Муборро қилпиллади.
-Адашиб кетибман ойи!
-Ҳмм..кўзинга қараб юргинда!.
****
-Тўхта шошма! - қизини автобусда жўнатишга кўнгли бўлмаган мироб машинадан тушаётган қизни тўхтатиб, ёнидаги Самариддинга юзланди - Синглингни пахтага элтиб қўяйлик энди! Бензин қуйиб бераман!
-Хўп майли!
Самариддин қўй оғзидан чўп олмайдиган, жуда юмшоқ йигит. Кўнглига ўтирган одамдан хизматини аямайди. Ҳозир ҳам ортиқча гап-сўзсиз машина рулини тескари йўналишга дарҳол бурди.
**********
(Истасанг бу фалакдан ойни олиб бераман!.....қўшиқдан..)
-Ҳормангларов!? Нима сизлар ёмғирдаям пахта тераверасизларми? Ахир бугун байрам! Улуғ октябр социалистик инқилобининг етмиш йиллик тантанаси! Сизлар эса лойга ботиб юрибсизлар!
Муборроларнинг ёмғир қуйгач жавраб пахта даласидан лой кечиб чиқиб келишини кузатаркан, қўлида ёмғирпўш(зонтик,соябон..) тутган Баҳром мазах оҳангида гапирди.
Этак тўла оғир пахта курагини кўтарган қизлар Баҳромнинг кулганига ўқрайиб қараб қўйишсада, ҳеч кимнинг жавоб қайтаргиси келмади. Бу нарса ўзига бироз эриш туюлгач Баҳром Муборрога ёрдамлашиш учун қўлидан этакни оламан деб эгатга қадам қўйганди, оёғи юмшоқ лойга ботиб кетди.
- Ие..
Баҳром лойга ботган оёғини силтаётганини кўриб қизлар кулиб юборишди.
-Баҳром ака,мен шу гавдам билан лойга ботиб қолмаяпман, сиз мендан ҳам оғир экансиз-ей! - Бодом қадамини авайлаб босаркан, лойга ботган туфлисини дастрўмоли билан тозалаётган йигитга тегишди - Ёки тош-пош ютганмисиз а?
Қизнинг ўхшамаган ҳазилига дугоналари ғалати қараб қўйишди. Баҳром эса ўзини эшитмаганга солиб, яқин келган Муборрога:
-Келинг ёрдамлашаман! - дедида, қизнинг қаршилига қарамай этакни ундан олиб, қўлидаги ёмғирпўшни узатди - Жавраб кетибсиз! Шамоллаб қолманг!
-Раҳмат Баха!
Муборро дугоналарининг олдида сал хижолат тортган бўлсада, аслида анчайин енги кийингани боис, совуқдан дилдирай бошлаганди. Шунинг учун ҳозир ёмғирдан пана бўлиш унга айни муддао бўлди.
-Баҳром ака! Меникиниям олинг? Ёмғирда бошқалар ҳам жаврашяпти!
Хадича кутилмаганда пахта тўла этакни тутқазганди, ноилож қолган йигит зўраки тиржайиб этакни қўлига олди.
Хадичанинг ўзгача оҳангда гапирганидан рашки келганини сезган Муборро ёмғирпўшга униям таклиф қилди.
-Кел, иккаламизга ҳам етади!
-Шерикарли ошни..
Мақол суқишнинг мавриди эмаслигини фаҳмлаб тургани боис, гапи нинг қолганини ичига ютган Хадича Муборронинг қўлтиғига шошилди.
Дугоналарининг юкдан халос бўлиб, ёмғирдан ҳам пана бўлишганини кўрган Бодом ҳам умидвор бўлиб нолиди.
-Вой, қанийди менгаям бирон яхши одам ёрдамлашса!
-Яхши одамлар ютган тошини кўтарсинми, сенинг юкингни!
Шаррос қўяётган ёмғирнинг тобора зўрайиши боис елкасидаги этаклар янада оғирлашаётган Баҳром тезроқ юришга интиларкан, Бодомга пичинг билан жавоб қайтарганди.
-Ҳиаа..тилимга ос тилимга бўлдию! Вой Баҳром ака, сиз йигит кишисизку? Аразламанг... - Бодом бироз эркаланиб кўрди. Бироқ, нажот бўлмаслигини англагач қадамини илдам босди - Ўзимдан қўймасин ўзимдан!
Курак тўла этакларни тарозидан ўтказган талабалар ётоқхона томонга шошилишди.
Муборро пахтани тарозидан ўтказган Баҳромнинг жавраб қолганини кўриб унга ёмғирпўшни қайтарди.
-Ивиб кетдингиз Баха. Олақолинг, ётоқхонага боргунизча шалаббо бўласиз!
-Йўқ! Аввал сизни хонангизгача элтиб қўяй! Кейин кетаман!
-Шарт эмасди! - Муборро ноқулай бўлсада, ёмғирпўшни қайтарса ёмғирда касал бўлиб қолишидан чўчиди - Ҳа бўпти, юринг унда тезроқ!
....
Ёмғир зўрайгандан зўрайди. Илдам юриб боришаркан, Муборро билан суҳбатлашиб бораётган Баҳром унга:
-Муборро, сизга шу ёмғирда жавраб зарурми? Тобим йўқ деб ётинг
✍БЕПУШТ!! ( Оила қурмаганлар ўқимасин )
10-11-12қисм.
- Эрталабдан йўл бўлсин?
Нонушта қилмасдан ясаниб чиққан Муборрони кўриб онаси ажабланди. Кейин қараса ичкари хонада эри ҳам костюм-шимларни кийиб, бошига шляпа қўндиряпти.
Ҳайрати ошган аёлнинг бир қоши баланд бўлаётганди, қизи дарҳол тушунтириш берди.
- Шаҳарга тушиб эгнимга бирон нарса харид қилсам деб отамдан рухсат сўрагандим, ўзим олиб бораман дедилар!
-Шунақа дегин? - Жарқин опанинг қўллари белига тақалди - Яна ота-бола яширинча шувиллашдиларингми а? Сен қиз жуда талтайиб кетяпсан!
-Йўқ, шувиллашмадик, мен онам ҳам бирга борсин дегандим, отам бугун онангни меҳмондорчилиги бор дедиларку?
-Худди шундай! Сен ҳам бугун менга кераксан! Ҳеч қаерга бормайсизлар!
-Ойи, эртага мен пахтада бўлишим керак! Пешиндан сўнг кетаман!
-Эна эдим - ойи бўлдим! - Жарқин опанинг ўжарлиги тобора кучайди - Ҳадемай опа дерсан а? Қизни эркаси битнинг сиркаси!
-Ойи десам ёмонми - Муборро жилмайиб табассум билан онасини юмшатишга уринди - Ой деяпман сизни ахир!
-Ой дейсанми офтоб дейсанми менга хушомадиннг ўтмайди! Кийимнингни алиштир!
-Уфф..
-Уф тортма менга! Онага уф тортган қиз бибиФотималарнинг қаҳрига қолади дейишади! Иккинчи уф тортганингни кўрмай!
Муборро онасига қандай гап уқтиришни билмай турганди, отаси хонасидан чиқди.
Она-боланинг туришидан вазиятни бир қарашда фаҳмлаган мироб, мўйловини бураб қўйди.
-Ие онаси? Нега кийинмаяпсан? Илҳомга онанг кийинсин, шаҳарга борамиз дегандимку?
-Илҳомга?- эрига ишонқирамай қараган аёл қошларини чимирди - Илҳомингиз саҳарда молларни ҳайдаб кетганди. Қачон айтишга улгура қолувдингиз?
- Оббоо.. - "айбдор"нинг йўқлигини яхши билган мироб ўғлини койиди - Бир хаёли қаерда туради а болаларингни? Эсидан чиқарганда! Қани бўл кийин, кеч қоламиз! Самариддин шаҳарга чинни заводга бораман деётганди. Чинни коса, чинни пиёлага ҳавасманд эдингку? Баҳонада юзта юзта олиб келамиз!
-Чойнак ҳам керак! - Жарқин опа жаҳлидан тушиб хонасига йўл олди - Хўп ҳозир кийиниб чиқаман!
Отасининг ҳийла би лан йўл топганига Муборро завқи келиб кулимсираганди, Хайрулла мироб яна мўйловини силаб кўзлари билан тиржайиб қўйди.
*
-Ҳиҳ! Анавиларни қара! Қизни ўқишга қўйганига ҳеч қанча вақт бўлмади, ҳалитдан дўхтирма-дўхтир югуришни бошлашибди чоғи!
Дарвозаси миробнинг дарвозасига қўшни бўлган Гулсара хола Муборро ва ота-онаси қўшни Самариддиннинг машинасида жўнашини кузатаркан, қўйларни подага ҳайдаб келаётган Тошбуви момони тўхтатиб ғийбатини бошлади.
Эрталабдан суҳбат учун мавзу топилганини кўрган Тошбуви момо ҳам қўлини белига тираб турган Гулсара холанинг гапини маъқуллай бошлади.
Муборронинг институтга ўқишга киргани бутун қишлоқда катта шов-шувга сабаб бўлган, кимдир
-Ўқиган қиз нима бўларди? Бузиладида! - деса
бошқаси:
-Аллақачон бузилиб бўлгандир! - дерди.
..
-Бу нарса охирзамондан дарак овсин! - Тошбуви момо гапини салмоқлади -Қизни ўқитган одам - Мияси чири ган одам! Ақли-ҳуши жойида бўлган одам қизини ўқитмасди! Ҳадемай кўрасиз, эрсиз боласиниям кўтариб келади бу қиз!
-Вой шарманда!? - Гулсара хола кўрсаткич бармоғи билан ўнг юзини босиб қўйди - Э бунинг ҳаммаси ҳаром еганининг оқибати! Миробликдан ҳаром пул еганда - қизи эрсиз бола кўтариб келган!
-Ҳай секинроқ овсин! - Тошбуви момо Муборроларнинг дарвозаси томонга қараб пичирлади - Ҳали бола кўтариб келгани йўқку? Деворнинг ҳам қулоғи бор дейишади. Яна бошингиз балога қолмасин!
- Э бошим нимага балога қоларкан? - Гулсара хола шанғиллади - Бировдан тилим қисиқ жойи йўқ! Менинг қизларим эрсиз бола туғиб берган эмас! Қизи ҳароми бола туққанлар тилини тийсин!
-Ҳа энди айтдим қўйдимда! Бунақаларга гап таъсир қилмайди овсин! Юзига кул сочиб олган бунақалар!
-Ҳа зориллаб йиғлаганини кўрсам бир айтадиган гапим бор! Ўзларича булар ким биров ҳозир! Шошмай тур, ҳадемай бурнинг ерга ишқалиб, кўзингни ёшини оқизасан!
Аёлларнинг ғийбати қизигандан қизиди. Уларнинг суҳбатига яна бир неча ўткинчи аёл қўшилиб, бироз тинглагач тарқалишаркан, икки суҳбатдош бир соатдан ошиқ мавзуни такрорлашди.
-Эҳ.. қўйларим нима бўлди? - Тошбуви момо қўйлари йўқолиб қолганини энди пайқаганди - Подага етдимикан? Ёки бировнинг ҳовлисига
Қадимги замонда Насуҳ деган бир одам яшаб ўтган. Насуҳ кўп йиллар давомида аёллар ҳаммомида ишлаб келган, у эркакларга ўхшамас ҳатто соқоли йўқ, овози ҳам майин эди. У аёлларни ювинтириб қўяр ва бошқа ҳизматларини ҳам қиларди. Лекин бу иши гуноҳ эканлиги билардию аммо тарк қилолмасди. Бир кун ҳаммомга Малика киради ва узугини йўқотиб қўяди. Шунда соқчилар ичкарига кириб ҳамма ечинсин, текширамиз дейишади. Насуҳ энди фош бўлдим деб қўрқувдан дағдағ титрарди. Текшириш навбати Насуҳга келганда......
Читать полностью…👩🦰—Erim meni Dubayga sayoxatga opketyapti😍, ishonasanmi dugon xar kuni gullar, sovg'alar opkeladi, pul so'rasam jaxl qilmasdan ortig'i bilan beryapti. Shunaqayam baxtliman xuddi 18 yoshga qaytgandekman 🥰
👩🦱—Yaqinda nolib yurodingku, erim bee'tibor, gul tugul so'ragan pulimniyam bermaydi deb 🙄
👩🦰—Ehh o'rto xammasi o'zimda ekan. Telegramda bir kanal topvoldim, shunaqayam zo'r narsala o'rgatdi, mana natijasini ko'rib turibsan 💃🥳
👩🦱—Mangayam berchi linkini 🥹🙈
👩🦰—👇👇mana tezro ulanvol lekin xich kimga aytma 🤫TEZROQ SAFIMIZGA QO'SHIL VA MUAMMOLARINGGA BIRGALIKDA YECHIM TOP
👉@Betakror_Ayoll
👉@Betakror_Ayoll
👉@Betakror_Ayoll
Sevgan🐳🕊 insoningiz nima haqida oylashi qiziqmiت︎☘︎🫵🥹
Unda ozingizga yoqqan sonlardan birini tanlang 🥰🫡va nima haqida🫣 oylashini bilib🏰 oling🫶🙌😼🍀🪷
👩🦰 Singlim shu kanalni tavsiya qilgandan beri erim bilan oramiz kundan kun yaxshilandi.
👄 Maʼshuqaning sirli smslari
👩❤️💋👩 Erini rom qiluvchi TEHNIKALAR
👩🦰 Psixologik maslahatlar
Hammasi BEPUL ga berilib borarkan!!
😉Erim oʻzgarganimdan butunlay SHOKDA QOLDILAR munosabatimiz ancha yahshilandi.
✅SIZ HAM SHUNDAY BILIMLARGA EGA BÓLISHNI ISTASANGIZ SILKA ÓCHMAY TURIB USHBU KANALGA ULANING👇👇
❤️@Betakror_Ayoll❤️
❤️@Betakror_Ayoll❤️
❤️@Betakror_Ayoll❤️
Мен кўрган азоблар ҳолва экан. Ҳомиладорлигимни билган Ғиёс мен кетгач кимдан илдирдинг деб, ичиб олиб урадиган бўлди.
-Бузуқи ҳароминг кимдан айт?
Бўйнимдан бўғгани учун гапиролмасдим.
-Ғиёс қўйвор, ўлдириб қамалиб кетасан.
-Она бу кимни тагига кириб чиқди, илдириб олган. Нимага далага ишга чиқардиз. Этагини йиғиштириб юролмаган .
Мен нафасим қисиб типирчилардим.
-Туғса биласан кимданлигини қўйвор.
Қайнонам ҳассаси билан ўғлини қўлидан урди.
/channel/+lw85f9S1dEUwNDdi
Давоми👇👇👇
тариллашини алладек қабул қилиб ухлаб қолганмизда! Худога шукур йигитлар тегинишмабди. Инсофлари бор экан!
-Тегиниб ҳам кўришсинчи!? - Хадича ғижиниб қўйди - Ўша тўғилган кунга бизга пишириб қўйган эмасди!
Муборро жаҳл аралаш қарасада бир оғиз ҳам гапирмай пахтага эгилди. Ҳозиргина қуёш чарақлаб турган осмонда ҳам ғуборлар кўриниб, ҳаво бирдан изиллаб қолди.
-Октябр тугади деяпти осмон. Ноябр булутлари қуёшни тўсди! - Бодом осмонга қараб қўйдида, чўнтагидан бир дона сап-сариқ беҳини чиқариб тишлади - Уҳ.. роса яхши кўраманда беҳини!
-Э сени ёқтирмайдиган овқатинг борми ўзи? - Хадича қўлига ўзи тиккан қўлбола қўлқопларни тақаркан, бармоқларининг учлари ёрилганини кўриб уф тортдида, Бодомга истеҳзоли қараб қўйди - Ҳали бирон бир овқатни ёқтирмайман деганингни эшитмадим!
-Менинг еганим ҳеч кимга оғирлик қилмасин! - бир лаҳзага аразлаган Бодом шу заҳоти Хадичага чўнтагидан яна битта кичикроқ беҳини узатди - Татиб кўргин, жуда ширин!
-Раҳмат керакмас!
Дугоналарининг суҳбатига эътибор бермаган Муборро кеча тунда ортда кўринган шарпаларни эслаб ўйда қолганди.
-Кимдир ортимиздан эргашганммиди? Ёки уйқусираб кўзимга кўриндими?
*********
-Ҳорманглар қизлар!
Кун пешинга яқинлашганда қўққисдан пайдо бўлган Баҳром прицеп олдида терган пахтасини тарозига илаётган Муборро билан сўраша бошлади.
-Яхшимисиз Муборро! Кеча яхши етиб олдиларингми? Мен тунда пиёда кетманглар деб ортларингдан раиснинг Виллисида бордим. Бироқ, сизларни йўлда учратмадик? Дала оралаб кетдиларингми?
Йигитнинг сўзини эшитиб унча ишонқирамаган Муборро унинг кўзларига қаради.
-Яхшиман раҳмат Баха! - қиз чаққонлик билан тарози илгагидан пахта тўла этакни олиб прицепда турган йигитга узатди. Сўнг Баҳромга ўгирилди - Ҳа дала оралаб кетдик!
-Лекин, биз катта йўлда сизларни топмагач дала оралаб ҳам бордик, тополмадикку?
-Учиб кетган бўлсак керакда!
Тепадаги йигит бўш этакни узатгандан қўлига олган Муборро тез юриб дала томонга кетди. Қизнинг ортидан яна гапиришга чоғланган Баҳром бироз сукут сақлагач бошқа гапириш ортиқчалигини фаҳмлаб бошини қашиб қўйдида, келган йўлига қайтиб жўнади.
********
((Ўлсанг ҳам пахтанинг эгатида ўл - аммо, режани бажар))))
.....-Қадрли талабалар, яна тўрт кундан сўнг улуғ октябр инқилобининг етмиш йиллик тантанасини нишонлаймиз. Улуғ санани муносиб совға билан кутиб олиш учун пахта режасини бажаришга ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур! Республика режаси тўлай деб қолди. Кеча режа кўрсаткичи тўқсон еттию олти десатка эди. Бугун тўқсон саккиздан ошган бўлса керак. Ғайрат қилинглар. Қанча кўп пахта терсангиз маррага шунча яқинлашамиз! Социалистик жамиятда дангаса ва ишёқмасларга ўрин йўқ! Сизлар буюк келажакнинг эгаларисизлар!
Ватанимиз сизлар билан фахланади!
Ярим соатдан буён нутқ сўзлаётган ректор сўзини якунлаганди, талабалар қарсак чалиб олқишлашди. Кейин бошқалар сўзга чиқиб ҳар кунги гап-сўзлар такрорланди. Охирида эса комсомол етакчиси Нуруллаев сўзга чиқди.
-Ҳурматли ректоримиз таъкидлаганларидек социалистик тузумда фақат илғор, меҳнатга чанқоқ ёшлар қадрланади! Ҳатто баҳс-мусобақалар ҳам фақат социалистик меҳнат кўринишида бўлади! - бир зум тўхтаб қатор турган талабаларга нигоҳини қаратган етакчи ютиниб олгач сўзида давом этди - Бизнинг ўзаро кичик социалистик мусобақамиз ҳам тобора шиддатли тус оляпти. Шахсий баҳсда ҳамон умумий кўрсаткичга кўра Жўрақулова олдида бўлсада, сўнгги кун натижаларига кўра Абдуллаев якка пешқадам бўлиб олган. Гуруҳлар беллашувида Шариповнинг гуруҳи илғор. Факультетлар орасида эса доришуносларимиз олдинга чиқиб олишди. Аммо, ҳали вақт бор. Кўрамиз режа бажарилгунича ким ғолиб бўларкан! Эртадан бошлаб оқ пахта эмас, курак терасизлар!
Сўзидан тўхтаган етакчи ҳар кунгидек кўчма қизил байроқ эгаларини тилга олди. Сўнг ёнида турган Улуғбекка қараб ниманидир эслагач, яна талабаларга юзланди.
-Улуғ октябр инқилобининг етмиш йиллик тантанаси нишонланадиган кунда илғоримиз Абдуллаевнинг туғилган куни экан! Энг фаол комсомолимизнинг туғилган кунини маданият уйида байрам тантанаси билан бирга қўшиб нишонлаймиз!
Бу гапни эшитган талабалар қийқириб олқишлаб қўйишди. Улуғбек жилмайиб барчага ўз миннатдорчилигини изҳор этгач
м-ей! дерканманда..
Музаффар яна хохлаганди, Дониёр:
-Етар бас! Ҳеч ким ҳеч кимга қўлини текизмайди! Ҳазилни йиғиштиринглар! - деди.
Унинг сиёсатли гапи Музаффарнинг ҳам ҳазилига чек қўйди.
Оёқларини зўрға судраб босаркан, хаёлида кимдир ортларидан келаётгандек туюлган Муборро ўгирилди. Гарчи қоронғу бўлсада, кўзлари анча мослашиб қолгани боис изларидан келаётган бир неча йигитларни нигоҳлари илғаб ажабланди.
- Э Худоим!? - деди у лабида пичирлаб - Булар ким бўлди? Ишқилиб ҳужум қилиб қолишмасин!
Ортда кузатиб келаётганлар сезиб қолишганини фаҳмлаб юришдан тўхташди.
Муборро ва дўстлари дала оралаб кетган йўлдан боришаркан, оёқлари тобора судрала бошлаганди.
...........
-Роса бопладик а? Фақат ўта эҳтиёт бўлиш зарур! Сезиб қолишмасин!
Бугун ўн фоиз чегирманининг ҳисобини фириб билан бўлсада тўғрилаган Улуғбек кунлик режани бажаришганидан хурсанд эди.
-Ҳа зўр бўлди! - Ибод унинг гапини маъқуллади - Бошқа чора қолдиришмагач, энди ўзларидан кўришсин!
-Ҳа!
Трактор кабинасидан ортга прицепда турганларга қараб қўйган Улуғбек жилмайиб қўйди.
Қоронғу кечада тракторнинг тариллаган овози олисларга эшитилаётганди.
.............
-Эйй қаранглар! Трактор келяпти! - Муборро энг биринчи ортга ўгирилди - Дониш, қўл кўтаринг. Зора олиб кетса!
-Хўп!
..........
-Ие, ярим кечаси бу йигит -қизлар нима қилиб юришибди? - тракторчи ажабланиб мўйловини силаб қўйди - Ҳа ёшлар а! Кўнгилхушликка чиқишган чоғи!
-Қўл кўтаришяпти? - Улуғбек трактор чироғи ёруғида таниш чеҳрали қизни кўриб таниганди - Туришларидан мастга ўхшайдими? Шамол тебратаётгандек чайқаллиб туришибди! Олиб кетайлик. Ярим кечаси далада қолиб кетишмасин. Ҳаво совуқ!
-Ҳа майли!
...........
-Қани ҳорманглар! - Улуғбек Муборро ва дўстларининг туришига қараб кулимсиради - Ярим кечаси қаердан келяпсизлар?
-Вой?! - йигитни таниган Муборро қизариб кетди - Улуғбекмисиз?
-Ҳа мен!
- Ҳа..Биз туғилган кунга боргандик. Қаттиқ чарчадик. Илтисмос, йўлга яқин жойда турамз. Ташлаб ўтинглар!
-Бўпти чиқинглар прицепга!
-Раҳмат! - қулоғигача қизариб кетган Муборро йигитнинг олдида ўзини оқлашга уринди - Яна нотғри хаёлга борманг Улуғбек! Биз шунчаки ўтиришда иштирок этиб ортга қайтдик!
-Нотуғри хаёлга бориб бўладими! - Улуғбек кесатиқ қилди - Ярим кечаси маст ҳолда йигитлар билан дала оралаб юрган қизларни кўриб нотуғри хаёлга бориш мумкинми ахир?
-Йўқ..сизга ҳаммасини тушунтириб бераман!
-Ҳеч нарсани тушунтириш шарт эмас! Қани чиқақолинг, кееч бўляпти!
..
Прицепга Дониёр ва Музаффар судралиб чиқишди. Қизларнинг эса чиқишга ҳоллари келмаётганди.
Уларнинг қўлларидан тортиб бир амаллаб чиқаришгач трактор ўрнидан қўзғалди.
Кутилмаганда келиб қолган трактор режаларини барбод қилган ортда келаётган Баҳром ва дўстлари ер тепиниб қолишди.
-Эхх лаънати!...
...........
-- Бек? Бу ёққа қарагин!
Трактор тўхтагач прицепдаги Исмоил уни чақирди.
-Нима гап?
Трактордан тушган Улуғбек прицепга осилиб пастга қаради - Тинчликми?
-Меҳмонларимиз ухлаб қолишди?!
-Йўғе?!
Ҳайратга тушган Улуғбек чиндан ҳам Муборро ва дўстлари уйқуга кетишганига қойил қолиб тикилди.
-Уйғотинглар?!
-Уйғонишмаяпти! Ичиб олишган шекилли!
-Оббо.. - Улуғбек бошини қашиди - Мен ҳозир ичкаридан уларнинг гуруҳдошларни чақириб чиқаман!
...
Кутилмаган гапни эшитган Дилафрўз бригадир, Муборрниннг дугоналарини олиб чиқиб қизларни Улуғбек ва дўстлари ёрдамида амаллаб туширишдида, ичкарига олиб киришди.
Сўнг бригадир опа қўшни хонадондан Дониёр ва Музаффарнинг ўртоқларини чақириб келди.
-Тавба? - дерди бригадир ҳайратини яширмай - Бунақасини умримда кўрмагандим. Уйқу дори ичиб олишганми ним а бало?!
-Бўпти опа биз кетдик!
-Раҳмат йигитлар!
9-қисм.
(*****Онанинг кўнгли болада - Боланинг кўнгли......)
-Шунча айтдим бу кишимга -- қизни ўқитманг! Шаҳар олиб бермайди қиз деб. Қаёқда қизим ўқисанг ўқийвер... дедилар! Ота деганиям шунақа бўлса тавба!
Эрта азонлаб Мубарони кўриб келишга шайланиб тугун тугаркан Жарқин опа, эри рад этишининг олдини олиб жавраётганди.
Хайрулла мироб чиндан ҳам бормаслиги мумкин. Сабаби қўшни пахтакор туманлардан фарқли уларнинг туманида ҳозир айни тўй мавсуми бошланган.
Ҳар куни миробнинг номига тўрт-беш қишлоқдан тўйга хабар кела
ларини териб стол устига қўяркан, Бодомнинг жаҳли чиқа бошлади - Пулим куйган! Бир сўм берган бўлганингда, бунақа гапирмасдингкуя?
-Ўргулдим!
Хадича яна ўрнига чўзилди. Бодом эса тарвузларни йиғиб бўлгач бир бўлагини олиб тишларкан, Мубаррони чақириб манзират қилди.
-Мубор, кел! Жуда ширин экан.
************
-Дониёр, Музаффар иккалаларинг бизни қўшни бўлимга олиб боринглар! Туғилган кунга таклиф қилишганди.
Қоронғуда қўшни бўлимга дала оралаб боришдан хавотирланган Муборро курсдош йигитлар турадиган қўшни хонадонга чиққанди. Айнан Дониёрдан илтимос қилаётганининг боиси, ўрта бўйли, кенг елкали, қора қошлари келишган бу йигит ўта босиқ, бировга ёмон гапирмайди. Қизларгаку, умуман гапирмайди десаям бўлади. Бирон нимани сўраб қолса ҳам одоб билан сизлаб, шундай чиройли муомала қиладики, сўзлашган кишининг яна сўзлашгиси келади. Бироқ, йигит камгап. Ва зарур гапи бўлмаса ошиқча суҳбатлашиб ўтирмайди. Бошқа йигитлар қизларга гап отиб, бошини айлантиришга ҳаракат қилишса, Дониёрга аксинча қизлар гап отиб илинтиришга интилишади. Лекин, йигит сира ўзини бузмайди. Ҳали биронта қиз билан ҳиринглашганини ҳеч ким кўргани йўқ!
Кўча эшикка чиқиб келган Дониёр қизнинг илтимосини эшитиб сергакланди. Унинг бу таклифга рўйхуш бермаётганини фаҳмлаган Муборро йигитни қандай кўндиришни ўйлаб бошини ёргудек бўлди.
-Илтимос Дониш - деди у йигитнинг кўзларига ялинчоқ қиёфада термулиб - Сиз жуда яхши йигитсиз! Қўрқмай ишонсам бўлади. Қоронғуда уч қизни ёлғиз жўнатмайсиз деб умид билан келдим!
-Ҳмм.. - Дониёр бошини қашиди - Хўп майли! Фақат жуда кечгача қолмайсизлар. Дарров қайтсаларингиз бораман!
-Ҳа албатта! - Муборро қувончдан сакраёзди - Борамизу қайтамиз!
-Яхши. Мен ҳозир кийиниб чиқаман!
-Музаффарни ҳам чақириб олинг, бир ўзингиздан кўра ҳамроҳ бўлади. Барибир боргач озгина фурсат ўтиришга тўғри келади.
-Бўпти!
Дониёр ичкарига кириб кетди. Эшик ортида кутиб қолган Муборро қўл соатига қараб қўяркан, беш дақиқа ўтса ҳамки йигит чиқавермагач, хавотирлана бошлади.
-Нима бало айнаб қолдими?
Қиз қўлини эшик қўнғироғига чўзаётганди, ичкаридан қадам товушлари эшитилди.
Сўнг тиқир этиб эшик тортилгач Муборро дарҳол ўзини орқага тортди.
-Ооо кимни кўряпман! - Дониёр билан бирга чиққан Музаффар қизга кўзи тушган заҳоти кулимсираб ҳазиллашди - Гўзаллар гўзали, курсимиз маликасининг шахсий тансоқчиси бўлиш шарафига муяссар бўлар эканмизда!
Музаффарнинг овозини эшитгандан қиз ичида уф тортди.
Битта камгап билан сергап бирга боришини ўзи истаганди албатта! Кўп ҳазил қилиб, тинмай қизларга гап отсада, Музаффар қўполлик қилмайди. Ҳазиллариям одоб доирасида. Шунинг учун унинг нафас олмасдан гапиришига чидаш мумкин!
-Кўп гапираверманг а! - Муборро атайин қошларини чимирди - Нақ жазога тортириб юбораман!
-Йў йу йўқ! Бир қошиқ қонимдан кечинг!
-Бўпти! Биринчи мартага кечираман! Қани йўл бошлангчи!
-Бир ўзингиз борасизми?
-Йўқ. Ана қизлар кутиб туришибдику?
-Ҳаа.
..............
-Болалар, бугун режани уддаламадик. Камига пунктда ҳам ўн фоиз чегирма қилишади. Гап эшитишимиз аниқ! Бирон йўлини қилиш керак!
Улуғбек курсдошларини тўплаб вазиятни тушунтираётганди.
-Қандай иложиси бор? Пахтанинг ўзи оз бўлгач борини топширамизда!
Рўпарадан янграган саволга Улуғбек ўнг қўлини кўтариб ҳозир тушунтираман дегандек ишора қилди.
-Менда бир таклиф бор! Фақат гап орамизда қолиши керак!
-Қолади!
-Қолади! Сотқин биз билан бирга ўқишни давом эттира олмайди!
-Яхши. Ундай бўлса, прицепга уч-тўрт киши чиқсин. Биз кўнгиллиларни пахта билан нафас оладиган имкон қолдириб кўмамиз! Тарозидан ўтиб пункт ичкарисига оралагач, бировга кўринмасдан тушиб қолишади. Шу йўл билан пункт оладиган ўн фоиз чегирмани тўғрилаймиз! Талабгорлар борми? Ким иштирок этса ҳисобига ўн беш кгдан ёзаман!
-Мен!
-Мен...
Йигитлар тугул қизлар ҳам талабгор бўлгач, Улуғбек қўлидаги рўйхатга қаради.
-Бўпти ундай бўлса навбати билан борасизлар!
-Хўп!
..........
-Келинглар қизлар!
Боғча дарвозаси олдида бир неча йигит ва қизлар билан суҳбатлашиб турган Баҳром қўлида совға кўтариб келган Мубарро ва икки дугонасини хурсанд қиёфада қаршилади. Ёнларидаги қўриқчилари билан эса совуққина сўрашгач ноилож уларни ҳам ич
бор экан деб ўйлаган Улуғбекнинг кайфияти бузилди.
-Мен ҳам сиздан буни кутмагандим! - деди йигит сал ўкинч билан - Яхши қолинг!
Кейин у дўстларига:
-Бўлди кетдик! Бошқа қиладиган ишимиз қолмади! - деди.
Учала дўст узоқлашгач Хадича дарҳол ерда ётган Баҳромнинг олдига югуриб борди.
-Баҳром ака тузукмисиз? Келинг ёрдамлашай!
Хадича йигитнинг ўрнидан қўзғалишига ўзича ёрдамлашишга уриниб елкасидан тутаркан, оғзининг чеккасида қон томчисини кўриб ваҳима кўтарди.
-Вой дод! Қизлар ёрдамлашинглар, Баҳром аканинг оғизларидан қон келяпти!
Бу пайтда секин ўрнидан туриб қаддини ростлаган Баҳром кўз ости билан Мубаррога ўғринча қараб қўяркан, Хадичага жавоб қайтарди
-Йўқ, унақамас! - деди у ён чўнтагидан қўл рўмолчасини чиқариб лабининг ёрилган жойидан томаётган қонни артаркан - Қонагани йўқ!
-Номардлар! - Хадича ҳамон жаврарди - Уч киши бўлиб уришдими? Яна йигит эмиш булар!
-Ҳа қўяверинг! - қизларнинг олдида калтак еганига изза бўлган Баҳром, гўёки чиндан уч киши ўртага олиб дўппослагандек оҳангда гапирди - Ҳали ҳисоб-китоб қиламиз бу шерлар бн!
Қон ҳақидаги гаплар Мубарронинг ҳам раҳмини келтирди.
-Яхши иш бўлмабди! - деди у Баҳром томонга икки қадам юриб - Бироқ, мана шу гапингиз ёмонда! Жанжалнинг кетини қувасизлар! Нима келишиб олишнинг бошқа йўли йўқми?
-Биз зўрга зўрмиз! - Баҳром ғўдайди - Муомала қилса муомала қиламиз!
Қиз индамай қолгач, Баҳром вазиятдан фойдаланишга интилди.
-Юринглар қизлар, кинони охиригача кўрайлик! - деди у, сўнг ўзига ёрдамлашган Хадичага жилмайди - Раҳмат Хадича! Сиз жуда меҳрибон, кўнгли тоза қизсиз!
-Меҳрга арзийсизда Баҳром ака!
Йигитнинг миннатдорчилик билдиргганига, Хадичанинг оғзи қулоғига етай деганди.
Биргаликда кириб кинони тугатишгач, Баҳром қизларни ётоқхонасигача
кузатиб қўйди.
Йўлда суҳбатлашиб боришаркан, Мубарро ҳам энди йигитга нисбатан анча илиқлашганди..
Бирга кулишиб ҳазил-ҳузил билан боришаётган бўлсада, Хадича йигитнинг ўзига эмас Мубаррога яқинлашишга уринаётганига алам билан қараб қўярди.
Манзилга етиб боришгач Баҳром қизларга қўлини тутиб барчалари билан бирма-бир хайрлашди.
-Бўпти Мубарро! Эртагача! Аниқ боринг а?!
-Бўпти Баха! Мен айтган сўзимнинг устидан чиқадиган қизман!
Мубарро қисқа гапирдида, қия очиқ дарвозадан ичкарига шошилди. Ортда қолган Хадича эса йигитга шивирлади
-Ёлғонингиз унгами, менга? - деди у пичирлаган ҳолда кесатиб - Ҳай-ҳай демаса ебқўйгудексиз!
-Хадича сенинг тола сочинга арзимайди у! Мен шунчаки осмондаги қизни ерга тушириб қўймоқчиман!
-Кўрамиз! - Хадича ўнг кафтини хайрлашиш учун очиб йигитга юзини сал бурган ҳолда, нигоҳларини қадади - Лекин, қаранг а! Мени алдасангиз, қаттиқ ўч оламан!
*************
-Мубор, эртага чиндан ҳам борасанми Баҳром аканинг туғилган кунига?
Хадичанинг овози негадир ўзгача оҳангда янграганига ажабланган Мубарро, дугонасининг кўзларига тикилди. Хонага киришган заҳоти уф тортиб каравотига чўзилган Бодом, дарвозадан киришда ўнг қўл томонда тахта яшикларда ҳиди уфуриб турган кўк олмадан кафтига илиб ўтган иккита олманинг бирини карсиллатиб тишлаганича дугоналарининг оғзига тикилди.
Ўзига тикилган нигоҳлардан кўзларини четга олиб қочган Хадича бир лаҳза ўткач, нигоҳини Мубаррога қаратди.
-Ҳа албатта бораман! Ебқўймаса керак?!
-Нима уни севиб қолдингми?
-Тушунмадим? - Мубарро рўпарасида турган инсоннинг ўзи билган қиз эмас, севги асирасига айланганини фаҳмлагандек бўлди - Албатта йўқ! Мабодо унда кўнглинг бўлса, сира хавотирланма, менга у ёқмайди!
- Фуу, қўйсангчи.. Эшитишимча у қизлар овчиси эмиш! - Хадича кўнглини очишни истамади - Қизлардан суриштирдим. Бирваракайига бир неча қиз билан учрашармиш! Бунақа инсонга кўнгил қўйиш - бу бир умр куйиш деганику?! Йўқ, мен уни севмайман!
-Лекин, негадир кўзларинг тескарисини айтяпти!
-Кўзим ўзи шунақа алдамчироқ!
Дугонасининг бу гапига Мубарро яна савол беришга чоғланганди, Хадича ўгирилиб хонадан чиқиб кетди.
-Ғалати бўлиб қолибдими Хадича а Бодом?
Қўққисдан берилган саволни эшитган Бодом, қўлидаги олма пўчоғини тумбочкаси устига қўйдида, иккинчи олманинг чангини енгига артиб карс эткизиб тишлади. Нордон олманинг тахирлигини ўйлаб тишлари қамашган Мубарро дугонасининг иштаҳаси полв
Шу гапингиз учун ҳам бораман!
-Наҳотки осмондан ерга тушсангиз?!
-Бас қилинг бўлмағур гапларни! Осмондагиларга осмондаман! Ердагиларга тенг бўламан!
-Раҳмаат! Мен фақарнинг боши осмонга етадиган бўлдику!?!
-Осмон деган гапни йиғиштиринг!
- Хўп унда ярашдикми?
Баҳром ўнг қўлининг кафтини очиб узатганди, Мубарро қўлини учи билан бир урди.
-Урушмадик чоғи?
-Урушмайлик ҳам!
Бу орада фильм бошланиб бино ичидаги чироқлар ўчирилди. Мубарро ва Баҳромнинг суҳбати эса ҳамон тугай демасди. Шу пайт орқароқдан:
-Э кино кшришга қўясизларми йўқми? - деган овоз янгради.
Овозни эшитган Мубарро пирқ этиб кулдида, олдинга ўгирилди. Баҳром эса ортга қараб овоз эгасини излади. Бироқ, барчанинг нигоҳлари бир хил қиёфада оппоқ экрандаги рангли тасвирлар ва ҳинд мусиқасига қаратилганди.
***********
-Кино ҳали энди бошланган бўлса керак! Озгина кечикамиз. Фақат кийимни алиштиришга улгурмаганимз чатоқ бўлди.
Пахтани топишириб тракторда қайтишгач, кўчанинг қайрилиш жойида трактордан тушиб олисдан кўриниб турган маданият уйи томонга йўл олган дўстлар, Улуғбекнинг гапини эшитгач эгниларидаги кийимларига қараб бироз хижолатлик билан кўз уриштиришди.
-Ҳа нима бўпти? - Абдураҳмон бепарво қўл силтади - Кийимга қараб кинога киритишмайдими? Аксинча дўқ уриб бўлсаям кирамиз! Қани биронтаси йўлимизни тўсиб кўрсинчи!
- Мусиқасини эшитяпсизларми? - Ибод дўстларини тезроқ юришга ундади - Қадамни илдамроқ олинглар!
Дўстлар шахдам юриб боришаркан, Абдураҳмон йўл четидаги универсал дўконнинг очиқлигини кўриб юришдан таққа тўхтади.
-Бир гап айтайми? - деди у - Бугунги чарчоқни бир бостириш керак!
-Тушунмадим? - Улуғбек ичкиликни хушламагани боис норози оҳангда гапирди - Ароқ ичмоқчимисан?
-Йўқ ароқмас! - Абдураҳмон қувлик билан гапини ўтказишга уринди - Киши боши бир донадан мундини бўшатсак чарчоқлар босиладида!
-Ароқми виноми нима фарқи бор? Тер ҳиди анқиб турган кийимда қизларни нг ёнига боряпмиз. Камига винонинг сассиғини ҳам қўшамизми?
-Эээ қиз болага ўхшаб ноз қилавермасангчи Бек?! Қани юринглар! Лоақал мардлик учун юз граммдан оламиз!
-Мундинг 750 граммлик бўладику?
-Уч йигиитга бир мунди кулгулику? Бўлди гапни кўпайтирма кинога кечикамиз!
-Ичсак балки бормаслигимиз ҳам мумкин!
-Битта мундига шунча гапми? Бу сенга ароқ эмаску! - Абдураҳмон ўнг қўлининг кўрсаткич панжасини таъкидлаб кўтарди - Билсанг агар юқоридагиларнинг биронтаси ароқ ичишмас экан. Катталар фақат вино ичармиш! Буни Тошкентда ишлайдиган акам айтганди. Энди гапни кўпайтирмасдан биз ҳам катталар ичимлигидан ичиб олайлик, ҳали бугун орани очиқ қиладиган гапимиз бор!
-Ҳа бўпти!
************
- Бўйни йўғоннинг ўтиришини қаранглар!? Қизларнингг орасига кириб олибдими?
Маданият уйининг эшигидан кириб кўзлари билан ўтиришга жой қидиришаркан, Абдураҳмон кеча бостириб бориб жанжаллашган Баҳромни кўргач шерикларига қараб истеҳзо қилди.
Дўстининг гапи билан ўша томонга нигоҳини қаратган Улуғбек Мубарронинг кино кўрмасдан ортига тез-тез ўгирилиб Баҳром билан суҳбатлашаётганини кўргач, қовоғини осди.
-Бир чақириб гаплашиб олмаймизми у билан?
-Ҳозир чақирамиз!
Абдураҳмон олд қатордаги бир курсдошини имлаганди, у ўрнидан туриб уларга яқин келди.
- Исмоил, сенга бир хизмат бор! - Абдураҳмон Исмоилнинг кўкрак чўнтагидан чиқиб турган ручкани суғуриб олди. Сўнг қоғоз бер дегандек ишора қилганди, Исмоил ён дафтарчасини чиқариб узатди. Ёндафтарчани очиб бир неча сўзни ёзган Баҳром ўша варақни йиртдида, Исмоилнинг қўлига тутқазди - Мана шуни олиб бориб, ҳу қизларнинг ўртасида ўтирган бўйни йўғонга тутқаз!
-Хўп жўра!
Исмоил шошиб Баҳром томонга йўл олди. Абдураҳмон эса ёнидаги Улуғбекка пичирлади.
-Бек, рақибинг рўбару келганида ҳар доим биринчи бўлиб зарба бер! Бўшангроқ бўлса дарҳол тан беради. Тенг кучли бўлса муомала қилади. Агар сендан зўр бўлиб калтакласаям, кўкрагингни кўтара оласан
Биринчи зарбани мен берганман деб!
-Келаверсинчи! Кўрамиз!
***********
-Хат?!
Ортидан узатилган қоғозчани қўлига олган Баҳром хат эгасини излаб аланглади. Бироқ, ҳамма хотиржам кино кўриш билан овора эди. Баҳромнинг жангарилигидан ҳайиққан Исмоил ўзи олиб боришга журъат этмай қоғозчани қўлма-қўл узаттиириб юборганди.
Хат эгас
❗️ Намозни тарк этманг!
☪ Намозни ҳеч қачон тарк этма! Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: “Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!” деб орзу қилиб ётибдилар.
Давлат бу болани 38 млрд долларга сотиб олди🚷
2012 йилда германиялик Лаура исмли аёл ғайриоддий қизни дунёга келтирди, уни уч ёшида давлат сотиб олди. Бу қизча ғалати кўринишга эга эди ва умуман тирик одамга ўхшамасди.
Давлат уни нега сотиб олганини сўрашганда шундай жавоб берилган..😨👇
#ТАБИЙМАЛХАМ ✔️
⭕️Қандай қилиб бир кечада бўғим оғриғидан халос болиш мумкин?
⭕️Бу усулдан сўнг бўгимдаги оғриқ бошқа безовта қилмайди
⭕️Кечкурун йотишдан олдин тухум ва бинт йордамида
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
БАТАФСИЛ:👇👇👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
(Админлар тамонидан ўчирилишидан олдин бу усулни билиб олинг!)
кириб олишдимикан.
-Ҳа биронта Художўйи ҳайдаб кетган бўлса подагача етган, бўлм аса, кунбўйи қўй қидирасизда!
-Ҳаҳ!
Тошбуви момо суҳбатдошига -- барисига сен сабабчи дегандек қараш қилдида, шошиб олдинга кетди.
---Вой башараси қурсин! Еч тез! Баданга ёпишган кийим ҳам кийим бўлибдими? Сатанг қизларнинг кийимини бошинга урасанми? Кийинсанг одамга ўхшаб кийин!
Ёпишқоқ чиройли кофта ва унинг устидан торгина чарм курткани кийиб чиққан Муборрони кўриб Хайрулла мироб мўйловини тескари силаб қўйган бўлса, Жарқин опа жаҳлини ичига ютиб ўтирмади. Бироқ, Муборро шу кийимларни олишга аҳд қилганди.
-Ойи? Нега ҳар бир ишимдан айб топаверасиз а? Замонавий кийинса дарров сатанг бўлади сизга! Одамни кийимига қараб сатанг ё яхши деб баҳолашадими?
-Ярашган кийим олгинда! Қаёқдаги урис қизларнинг кийимини олмасдан!
-Энди урисларнинг кийими?! - Муборро аввал эгни-бошига сўнг ота-онасига қаради - Ундан кўра ярашганига баҳо беринг!
-Умуман ярашган эмас!
-Ҳиҳ!...
Муборро аразлаб юзини ўгирганди, мироб томоғини қириб қўйди.
-Ярашишгаку роса ярашиб турибдия! - деди мироб салмоқлаб - Лекин, талабаларга бунақа кийим кийишларига рухсат беришмаса керак қизим?
-Ўқишга киймайманку? - отасининг юмшаганини фаҳмлаган Муборро кўзларини жавдиратди - Байрам, тадбирларда кияманда!
-Ҳмм.. ҳа бўпти!
-Раҳмаат!
Муборро қувончдан сакрагудек бўлди. Жарқин опа эрига ўқрайганди, мироб одатдагидек мўйловини силаб, кўзларини олиб қочдида, томоқ қириб қўйди.
-Хотин эрига қаради - эри ерга қаради! - Жарқин опа эрини гап билан чақиб олди - Балиқ бошидан сасийди! Қизни эркалатаверинг қани охири нима бўларкин! Бир оғиз гап билан осмондан ерга тушириб қўйиш ўрнига,, баттар ҳаволантиряпсиз!
-Ҳа -аҳ!..
Мироб гапиришга сўз топа олмай жеркиб қўйди. Қизи эса бу орада кофтага мос юбка, оёғига ҳам шу кийимларга мос ёпишқоқ нарса танлаб касса томонга йўл олганди.
Унинг ортидан борган отаси нархни эшитиб яна мўйловини сийпалаб қўйганди, эрининг яна кўнганини англаб Жарқин опа тутади.
-Войбуу?! - деди у сотувчи айтган суммани эшитиб - Бу пулга мен ўнта боламни кийинтираманку?
-Олмасангиз ихтиёрингиз! - сотувчи қиз лабини буриб қўйди - Бунақа нарсаларни одамлар пулгаям қидириб топиша олмайди. Ҳозир тасодифан Москвадан мол келтиришганининг устига чиқиб қолдиларинг! Чарм куртка Германияники! Кофта ва юбкаси Чехославакияники! Колготки эса ундан ҳам ноёб Италияники. Ана хоҳласангиз ўшанга мос этик бор, уям чет элники! Кимлардир бунақа буюмларни буюртма қилиб, ойлаб кутишади. Тавба...
Сотувчи қиз кийимларни олиб қўймоқчи бўлганди, Муборро маҳкам чангаллади.
-Оламан!
-Ҳей, пуличи? - онаси иложи бўлса Муборрони шу ердан судраб олиб чиққудек бўлди - Кўзимизнинг оқу-қораси битта сен эмас!
-Ўзимнинг пулим бор! - беихтиёр оғзидан чиқиб кетгач ичида дарҳол пушаймон бўлган қиз, гапни тўғрилашга ҳаракат қилди - Пахтани энг илғор теримчиси бўлганим учун шунга яраша пул олдим! Отам берган пулларни ҳам тежаб йиғиб юргандим.
Муборро гапининг исботи учун ҳамёнидан пул чиқариб кийимларнинг пулини тўлади.
-Ота, этикни сиз олиб беринг! Бошқа пулим қолмади!
-А? Ҳа а! Хўп!.
Мироб қизининг қўлида шунча пулни кўриб каловланди.
Муборро ортга йўл йўқлиги боис, индамай сотувчи кўрсатган хориж этигини кийиб кўрди. Бичими чиройли этик қизга лоппа-лойиқ келганди.
-Уҳҳуу?! - этикнинг нархини эшитиб Жарқин опанинг кўзлари катталашди - Бу этик нима тилладан тикилганми бунча қиммат?
-Бўлди қил!
Хайрулла мироб ҳамёнидан пул чиқариб сотувчига узатди. Шунча қимм атга этик олишганини кўриб Жарқин опаниннг фиғони фалакка чиқаётганди.
-Кўзимизнинг оқу-қораси Муборро! Ҳэй инсон! Ахир бу эрка қиздан бўлак ҳам яна тўққизта болангиз борлигини унутманг! Бу туришда уйингизни қаердан топасиз!?
-Ҳа ҳар куни олиб ётибмизми? Бир марта сийладимда! Ана кийимларни ўз пулига олдику!?
-Ҳмм.. Отадан фикр кетгач, боласидан не умид!
Онасининг қаршилигини енгиб ўзи танлаган нарсаларни олган Муборро энди, ўзи боя кўз қирини ташлаб танлаган чиройли тикилган кўйлакни қандай қилиб ота-онасига кўрсатмай сотиб олишни ўйлади.
Агар ҳозир кўйлакни ҳам оламан деса онаси бақириб бериши мумкин.
-Қани кетдикми?
Хайрулла мироб хотинининг ортиқ
Иффат
Ҳикоя қилинишича, Сулаймон ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ ҳаж қилиш мақсадида Мадинадан йўлга чиқдилар. Ёнларида бир ҳамроҳлари ҳам бор эди. Юриб-юриб чарчаганларидан сўнг бир чодир эшиги олдида тўхтаб, туяларни чўктиришди. Шериклари ул-бул сотиб олиш учун бозорга кетди. Сулаймон ибн Ясор эса, чодир ёнида ўтирдилар. У киши жуда гўзал юзли, келишган қоматли киши эдилар. Бир тепаликда турган аёл у кишини узоқдан кўрди-да, олдиларига югуриб келди. Юзини рўмоли билан тўсиб олган эди. У кишининг олдиларига келгач, юзини очди. Қараса, ёнида бамисоли тўлиной турибди. Аёл у зотга деди:
- “Менинг ҳожатимни раво қилинг”. Сулаймон:
- “Бу аёл овқат сўраяпти шекилли” - деб ўйлаб, юкларидан таом олиш учун турмоқчи бўлдилар. Шунда аёл:
- “Мен буни хоҳламаяпман. Балки, эр-хотин ўртасида бўладиган нарсани сўраяпман” - деди. Бу гапни эшитган Сулаймон у аёлга:
- “Аллоҳнинг ғазабига учрагур, аҳмоқ хотин!” - дедилар-да, кейин бошларини икки тиззалари орасига қўйиб олиб роса йиғладилар. У зотнинг йиғлаётганларини кўрган ҳалиги аёл ёпинчиғини юзига ташлади-да, келган жойига равона бўлди. Бироз вақт ўтиб, шериклари бозордан қайтди. Қараса, у киши йиғлаб ўтирибдилар.
“Нега йиғлаяпсиз?” - деб сўради шериклари. Сулаймон эса бўлган воқеани сўзлаб бердилар. Шериклари ҳам ерга ўтирди-да, қаттиқ йиғлай бошлади. Унинг ҳам йиғлаётганини кўриб:
- “Сен нега йиғлаяпсан?” - деб сўрадилар. Шунда ҳамроҳлари:
- “Сиздан кўра кўпроқ мен йиғлашим керак. Чунки, агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда бу ишга сабр қила олмас эдим” - деб жавоб берди. Сулаймон Маккага етгач, саъй ва тавоф қилдилар. Сўнг ҳижрга келиб, чарчоқ зўрлигидан уйқуга кетдилар. Туш кўрдилар. Қарасалар, олдиларида чиройли юзли, келишган қоматли, хушбўй ҳидли бир киши турибди. Сулаймон ибн Ясор ундан:
- “Аллоҳ сизни раҳмат қилсин, кимсиз?” - деб сўрадилар. У одам:
- “Мен Юсуфман” - деб жавоб берди.
“Ўша Юсуф Сиддиқми?” - деб сўрадилар. Сулаймон:
- “Ҳа” - деб жавоб берди ҳалиги киши. Кейин Сулаймон:
- “Мен сизнинг ва Азизнинг хотинининг ишидан таажжубдаман” - дедилар. Шунда Юсуф у кишига:
- “Албатта, сенинг ва чодир олдидаги аёлнинг қилган иши янада ажабланарлироқ” - деди.
🤲🏻ҚАРЗДАН ҚУТИЛИШ ДУОСИ
Анас ибн Молик розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам Муоз розияллоҳу
анҳуга: «Сенга шундай дуо ўргатайки, уни ўқисанг гарчи Уҳуд тоғидек қарзинг бўлса ҳам Аллоҳ қарзингни тўлашга (шаксиз) ёрдам беради».
Эй Муоз, айт:
اللَّهُمَّ مالِكَ المُلْكِ تُؤْتِي المُلْكَ مَنْ تَشاءُ، وتَنْزِعُ المُلْكَ مِمَّنْ تَشَاءُ، وتُعِزُّ مَنْ تَشَاءُ، وتُذِلُّ مَنْ تَشاءُ، بِيَدِكَ الخَيْرُ إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ. رَحْمانُ الدُّنْيا والْآخِرَةِ ورَحِيمَهُما، تُعْطِيهُما مَنْ تشاءُ، وتَمْنَعُ مِنْهُما مَنْ تَشاءُ، ارْحَمْنِي رَحْمةً تُغْنِينِي بِها عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِواكَ.
«Аллоҳумма мааликал-мулки
ту’ тил-мулка ман ташаау ва танзиъул-мулка мимман ташаау ва туъиззу ман ташаау ва тузиллу ман ташаау биядикал-хойру иннака ъала кулли шай’ин қодийр. Роҳмаанад-дуня вал аахироти ва Роҳийма ҳумаа туътий ҳумаа ман ташаау ва тамнаъу мин ҳумаа ман ташаау ирҳамний роҳматан туғнийний биҳаа ъан роҳмати ман сиваака».
Маъноси: «Эй барча мулкнинг эгаси (бўлган) Аллоҳим! Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан.
Эй дунё ва охиратнинг Раҳмони ва Роҳийми! Сен уни (мол-мулк ва мартабани) истаганингга берасан, истаганинг(дан) маҳрум қиласан. Сендан ўзганинг меҳр-шафқатига муҳтож қилмайдиган раҳмат ила менга раҳм
қилгин!».
(Табароний ривояти).
Эслатма: Аввало, ушбу дуони исталган вақтда ӯқиш мумкин. Тавсиям, фарз намозларидан кейин, таҳажжуд намозларидан кейин, тонг саҳарларида ва ифтор пайтда оғиз очишдан олдин ҳам дуо қилсангиз мақсадга мувофиқ бӯлади, иншааллоҳ. Қарздорлар учун ажойиб дуо. Шу билан бирга қалбингизда қарзни узиш нияти чинакам бӯлса, Аллоҳ таоло сизга албатта ёрдам беради.
Киши илм орқали молга эга бўлмаса ҳам, чиройга эга бўлади
Изоҳ. Умар розияллоҳу анҳу дунёдан ўтганида Ибн Масъуд айтган экан: «Илмнинг ўндан тўққизи кетди». Ҳайрон бўлиб, ундан: «Орамизда шундай саҳобалар бор-ку, бу қандай бўлди? – дея сўрашди. Шунда Ибн Масъуд: «Мен бу билан фатво ва ҳукм чиқаришни эмас, Оллоҳ таолони таниш илмини назарда тутяпман» – деб жавоб берган экан. Оллоҳни танитадиган илм инсонга нур, чирой бахш этади.
Қуръони каримда шундай илм эгалари ҳақида айтилади: «Оллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража – мартабаларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).
«Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!» (Зумар сураси, 9-оят).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Олимларнинг даражаси илмсиз мўминларнинг даражасидан етти юз марта юқоридир. Ҳар даражанинг ораси беш юз йиллик йўлга тенг».
Ким нимани ният қилиб, унга интилса, Оллоҳ у кишига интилган нарсаси томон йўл очади. Ҳақни таниган олимлар учун мол-дунёнинг қиймати йўқ. Шунинг учун тарихда илм аҳлининг мулкдор, бой бўлгани кузатилмайди.
Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дейди: «Илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса сен қўриқлайсан. Илм ҳоким, мол маҳкумдир, Мол сарфлаш билан камайса, илм зиёда бўлади».
Бузругмеҳрдан сўралди:
– Илм афзалми ё мол-дунё?
– Илм, – деди у.
У ҳолда нега олимларни бойлар эшигида кўрамиз-у, бойларни олимлар эшигида кўрмаймиз? – дейишди.
Чунки олимлар молнинг фойдасини билади, бойлар эса илмнинг афзаллигидан бехабар, – жавоб берди Бузругмеҳр.
Оллоҳ таоло ҳаким Зот. Агар илм эгаси учун мол-дунёда хайр бўлса, ундай кишига мол-мулк ато этилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди: «Сулаймон алайҳиссаломга илм ё мол-дунёни танлаш ихтиёри берилди. Сулаймон алайҳиссалом илмни танлади. Кейин у зотга мол-у мулк ҳам ато этилди».
“Унвонул баён” китобидан.
Охират учун очилган туйнуклар
Баланд-баланд иморатлар солиш урфга кирди. Қўшнининг томидан томини ошириш мартаба бўлди. Пули бор ҳам икки қават уй қурмоқда, пули йўқ қарзга ботган ҳам...
Бировнинг ҳовлисига дераза очиб, тепадан истаганча тикилиб, тунлари бемалол ухлаш одатга кирди...
Беш кунлик дунё, уч кунлик дунё деган иборалар унут бўлди.
Совчиликка борадиганлар уй-жойига қараб борадиган бўлдилар.
Иморати иморатидан баланд қўшниларнинг димоғи ҳам бир-биридан баланд бўлди.
Ҳол сўраб, бир коса овқат чиқариш ҳам Ҳайит кунларига қолди.
Бугун тонгдан болалигимни, онамнинг оналари — ипакдек мулойим Нодира ойимни эсладим.
Доим зилол сув тўлиб оқадиган, шундоқ кўчанинг юзидаги ариқ устига ўрнатилган кўприк аллақачон йўлга айланиб улгурган. Биз уни ҳар тонг супурамиз. Нодира ойим кўз-қулоқ бўлиб турадилар.
—Эҳтиёт бўлиб супур, сувга ахлат тушмасин! Одамлар қарғайди.
—Ойи, бу сув қаттан келади?
—Тоғдан тушади, болам, насибамизда. — дейдилар ойим.
Улар ҳам, бошқа қўшнилар ҳам шу сувдан ичадилар.
Ҳеч ким ахлат оқизмайди, мағзава ағдармайди, туфламайди. Бу катта ариқнинг ичида баъзан балиқлар кўзга ташланади.
Шу сувдан ойимнинг майдонига ҳам бир ариғи кириб, оқиб ётади. Ёз бўйи! Қулаҳмад додам чуқурроқ ҳовуз қазиб қўйганлар. У ерда доим иккита сирли челак туради. Бирида қатиқ, бирида муздек гўжа бор Устида коса, ёғоч қошиқ ва чўмичи бор. Ёзнинг жазирамасида ўйнаб келиб, истаганимизни ичиб кетаверамиз. Менга ичига райҳон, жамбил солинган гўжа ёқади.
Нодира ойимнинг уйи жудаям файзли. Дарвозахонадан кираверишда —тўғрида баланд сўриток. Унда катталиги ўртача челакдек келадиган узумлар. Бувам чуғурчуқлардан қўриқлаб уларга қоғоз пакет, ёки латта "кўйлак" кийдириб қўядилар.
Кейин гулзорлар бошланади. Мен севган чиннигуллар, анвойи атиргуллар, райҳонлар, гулибеорлар...
Боғда ширин оқ олма бор. Жудаям ширин. Катта-катта, оппоқ. Биз уни Тошкент олма деймиз.
Нодира ойимнинг уйидан сира одам аримайди. Бошидан паранжини ташламаган Отинойи, "дрно қизим" деб эркалайдиган Васида ойи...
Дилором иккимиз самовар қўямиз. Ойим чой дамлайдилар, кувида пишганлари сариёғ ва ҳозир тандирдан узилган нон, бир пиёла олча мураббо. Дастурхонда ортиқча нарса йўқ, аммо беш-олтита аёл бир самовар чойни ичиб қўядилар.
Негадир, болалигимда ёз ойларининг иссиқ бўлганлигини эслолмайман. Боғ-роғли, ям-яшил ҳовлилар, ариқ тўлиб оққан сувлар иқлимни мўътадил ушлаб турган бўлса керак.
Нодира ойимнинг уйидаги ҳамма нарса ажойиб. Аммо мен учун энг қизиғи—қўшни Васида ойининг уйига очилган туйнук! Бошимни тиқиб мўраламоқчи бўлсам, сиғмайди. Фақат лаган, коса, товоқ сиғадиган кичик дарча.
Баъзида дарчадан Васида ойининг ойининг ўктам овози эшитилиб қолади.
—Ҳой, Нодира, нон ёпдим, ол, қайноққина. Биз югуриб борамиз.
Битта пиёзли, битта оддий тандирда ёпилган нон қўлларимизни куйдиради.
Пода қайтар маҳалда ойим шилпилдоқ тайёрлайдилар. Хамири юпқа, устига қиймали, қизил сардак қуйилган шилпилдоқнинг олдини лаганга сузиб туйнукдан қўшнига узатадилар.
Эҳ, бу туйнуклар... Ундан қандай тансиқ таомлар ўтмаган дейсиз?
Аслида, улар таом эмас, Охират учун ўтган гўзал амаллар эди.
Ҳовлининг бу тарафида ҳам қўшни бор. Бир туп гилоси пишган ярми Нодира ойимнинг ҳовлиси тарафда. Йирик-йирик гилослар қип-қизил, қўл чўзсак етгудек жойда.
Уйимизда ўн туп гилос бор. Сариқ, қизил. Пишиб ётибди, аммо шу гилосни егим келади.
Югуриб узмоқчи бўламан.
—Қўй, болам, у бизники эмас. Есанг, қорнинг оғрийди, у бировнинг ҳақи дейди бувим. Кечга қўшни кампир бир челак гилос кўтариб чиқади. Ойим челакни бўшатиб, олма солиб берадилар...
Бугун эрталаб чой ичиб ўтириб шуларни Мунисахон қизимга айтиб бердим.( Келиним Қибрайлик.)
— Ойижон, бизнинг уйда ҳам шунақа туйнук бор эди. Ошхонамизда. Шундоқ тандиримизнинг ёнида. Онам нон ёпсалар, ўша туйнукка қўйиб кетардилар. Иккала қўшнимизга ҳам уйимиздан дарча очилганди.
Ҳозир ёпилиб кетди,-дейдилар ўйчан...
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаброил менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, уни меросга ҳам шерик қилармикан, деб ўйлаб қолдим», дедилар».
Феруза Салходжаева
@IBRATLI_SOZLAR
АЁЛ ДУОСИ
Бир аёл ҳар куни дуосида Аллоҳга шукр қилади. У ўтган кеча ҳам уйқудан олдин шундай шукр дуосини қилди:
— Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти!
Аллоҳим! Шукрки, қизим ҳар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда, кўча-куйда санғимайди.
Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, солиқ тўлайман. Демак, касбу-корим бор ва ишсиз эмасман.
Аллоҳим! Шукрки, кийимларим менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли.
Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор.
Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман.
Демак, уйим-жойим бор.
Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан.
Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман.
Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор!
етакчи мажлис тугаганини айтди.
Талабалар тарқала бошлашди.
-Вой Улуғбек - деди йигитга яқин турган Муборро - Туғилган кунингиз байрамда нишонланар экан. Жуда омадлисиз!
-Ҳа!
Кутилмаганда қисқа жавоб қайтарган Улуғбек ўгирилиб тез кетиб қолди. Ноқулай аҳволда қолган қиз атрофдагилар ўзига ўзгача нигоҳ билан қарашаётганини сезиб қовоғини осдида ётоқхона томон йўл олган дугоналарига етиб олди.
-Бунча кеч қайтяпсизлар! Нима қоронғу тушсаям пахтани тераверасизларми?
Бригадир опанинг дарвозаси олдида қизларга пешвоз чиққан Жарқин опа Муборрони тергаб жавранди. Онасининг койиганига норози қиёфада қараб қўйган Муборро салом бергач:
-Бугун кечки мажлис чўзилиб кетди - деди.
-Мажлисларинг ҳам бор бўлсин!
Жарқин опа тўсатдан қизини қучиб юзидан ўпди. Кейин дугоналарини ҳам ўпиб сўрашди. Онасининг бугун биринчи бор ўпганига Муборро ҳам, дугоналари ҳам ҳайрон эди.
.......
-Оҳ-ох! Узумни роса яхши кўраманда! Бунча ширин экан!
Жарқин опа келтирган ноз-неъматларнинг барчасидан тотиб кўришга улгурган Бодом, катталиги офтобадек келадиган бир бош олтиндек товланаётган ҳусайни узумни қўлига олиб атрофдагиларга кўз-кўзлаб ея бошлади.
-Сени ёқтирмайдиган таоминг ҳам борми? - Хадича баднафс дугонасига танбеҳ бергандек кўз қараш қиларкан, у парво қилмагач гапиришга мажбур бўлди - Сал у ёқ - бу ёғинга қара! Бир ўзинг эмассанку?
-Вой, сизларни қўлларингни боғлаб турганим йўқку?! - Бодом ўзига гап оладиган қиз эмас, хотиржам узум ейишда давом этди - Ана еяверинглар!
Хадича унга ўқрайиб қўйди. Қизлар қўл узатмай тортиниб туришганини кўрган Жарқин опа тинмай манзират қила бошлади.
-Олинглар қизлар олинглар! Тортинманглар!
Бироқ, қизлар ҳамон уялиб туришарди. Шунда Мубарро қўлига пичоқ олдида, узум бошларидан кесиб шингил-шингил қилган ҳолда қизларга узатди.
-Олинглар қизлар!
-Раҳмат!
-Раҳмат!
.............
-Мен бир кунга жавоб олдим! Сизлар билан бирга кетаман!
Қайтишга ҳозирланган ота-онасига тушунтирган Муборро шартта машинага кириб ўтирди.
-Нега? - Хайрулла мироб қизига ажабланиб қаради - Бирон ишинг борми?
Муборро жавоб қайтаришга чоғланаётганди, Жарқин опа қизидан олдин:
-Ҳа уйни соғинган! Бир кунга борса ҳеч нарса қилмайди - деди.
-Ҳа аа!
Мироб бошқа гапирмади.
Уйга қайтишаркан Муборронинг хаёли Улуғбекнинг юз буриб кетганида эди.
-Мендан хафа бўлгани аниқ! Туғилган кунига бир ясаниб борайки, кўзини узолмай қолсин!
Ичида бу гапни ўйлаган қиз қулоғига чалинаётган ота-онасининг саволларига қисқа - қисқа жавоб қайтара бошлади.
Давоми бор.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
ди. Амалдорнинг ҳурмати доим ўзгачада.. Бош миробни барча сийлаш пайида.... Айниқса сувни насос лар билан каналдан оладиганлар.
Эгнига костюм-шимни кийиб, раҳбарларга хос виқорли кўриниш учун галстукни ҳам боғлаган мироб, туфлисига крем суркаётганди, хотини баланд овозда шанғиллагач уф тортиб бошини кўтарди.
-Ҳаа -оо?! Тинчликми онаси? - деди у атайин эшикни ланг очиб шанғиллаётган хотинига - Азонлаб бунча ёзғиряпсан? Қизингни соғиндингми?
-Соғинмадим! - Жарқин опа унча-бунчага очиғини айтмайди. Аммо, тескари гапирганини эри жуда яхши тушунади - Шунчаки хавотир оляпман!
-Э нимага хавотир оласан? Ўтган ҳафта кўриб келдикку? Шароити яхши. Бригадир аёл жуда тартиб-интизомни хуш кўрадиган инсонлигини аллақачон билиб бўлдинг! Сенчалик кўп кўргани борган она бўлмаса керак талабалар орасида. Икки ой ичида саккиз марта бордик. Яна ҳафта ўтмасдан нолиб турибсан? Ундан кўра ясан-тусан қил, тўйга олиб бораман. Бугун қўшни қишлоқдаги Омон кассир ўғил тўйи бошлаган. Тўйга Ортиқ Отажонов келаркан!
-Ортиқ? - аёл бир зум иккиланди - Ҳэ келса келибдида! Ўтган йили қишлоғимизга келганда кўргандим ўша артистни! Мен бугун ёмон туш кўрдим. Муборрога бирор кор-ҳол бўлган чоғи! Йиғиштиринг тўйни. Пахтага борамиз!
-Нима!? - хотинининг буйруқ берганига жаҳли чиққан миробнинг мўйлови учди - Бугун тўйга борамиз! Гап тамом! Тилинг чиқиб қолибдими?! Дўқ урасан!
-Бир оғиз гапириб ҳам бўлмайди бу кишимга!.. - аёлнинг кўзларига дарҳол ёш қуйилди - Дарҳол жеркиб беради.. Аёл одам эмасда а?..
-Ҳиаҳ.. дарров кўзингни жоласини оқизма! - мироб баджаҳл бўлгани билан юрагида кири йўқ одам. Шу боис тез таслим бўлади - Бўпти аввал тўйга бориб келайлик. Пешиндан сўнг йўлга чиқамиз! Мен Самариддиннинг машинасини тайинлаб қўяман, олиб бориб келади.
-Пешиндан кейин борсак, чала хуфтонда етамиз! - аёл муомалага кўнишдан ўзга иложиси йўқлигини тушунсаям ўйлаганини айтди - Бир соат ўтирмасдан ортга қайтамизми?
-Қайтмай ётармидинг? Бўлди гапни кўпайтирма! Тўйга ҳозирлан. Ҳозир машина келади.
-Хай!.
*********
(*****Пахта оппоқ-момиғу,лекин, негадир теримчининг қўллари қадоқ бўлади а?**))
-Қизлар! Қизлар-увв? Пахтага кеч қоласизлар! Турмайсизларми?
Қулоғига чақириқ овози элас-элас кирган Муборро аввалига туш кўраяпман деб ўйлади. Овоз такрорлангач уйқуси сергаклашган қиз бирдан кўзларини очди. Қараса деразадан қуёш шуъласи ярқираяпти.
- Э Худо! Ухлаб қолибмиз!
Ўрнидан ирғиб турган қиз, эгнидаги ясан кийимларни кўриб бирдан кечаги кунни эслади. Туғилган кундан қайтишда тракторга чиқишганини аранг эсларкан, уйга қандай етиб келишганини ўйлаб бошини ёргудек бўлди.
-Вой-ей! Ҳали эрта шекилли?
Бошини кўтарган Бодом эриниб қайта кўрпани тортаётганди, ёнидаги каравотда ётган Хадича унинг кўрпасини туширди.
-Турдик!
-Уфф.. - тўла гавдали Бодом мажбуран ўрнидан тураркан нолиди - Қачон шу пахта тугар экан а?! Жонларимга тегиб кетди!.
Бирдан эгнига кўзи тушган қиз кийимлари анчайин кир ва ғижим бўлганини кўриб:
-Ё Худоим?! Музаффар!.. - деб хитоб қилдида, шошиб оёғини ушларкан уф тортди - Йўғе! Худо сақласин!
Кейин у дарҳол дугоналарига юзланди. Уларнинг ҳам эгни-бошида кечаги кўйлаклари турганини кўргач ажабланиб саволга тутди.
-Уйга қандай етиб келганимизни ким айта олади?
Бодомнинг Музаффар деб оёғини ушлаганини кўриб бир юраги орқасига тортган Хадича ҳам ўзига қараб қўяркан дугонасини қарғади.
-Ҳэ ўлэ.. Юрагимни ёрдинг! Тракторда кўпчилик эдику?
-Ҳа кўпчилик.. Кўппала йигитлар...- Бодом ўз гапидан ўзи қўрқиб кўзларини пирпиратди - Ҳар ҳолда уйга қандай келганимни эслолмаяпман!
-Ҳозир сўраб биламиз! - дугоналарининг гапига диққати ошган Мубрро чаққонлик билан кийимларини алиштираркан, нима бўлганини эслашга уринди - Қизлар билишса керак!.
***************
-Қандай шармандалик! - пахта эгатига оралашаркан Муборро прицепда ухлаб қолишганини, кўпчилик бўлиб суяб тушириб ичкарига олиб киришганини эшитиб ўзини қўярга жой топа олмасди - Энди биз ҳақимизда нима дейишади? Қандай қилиб тракторда ухлаб қолиш мумкин!?
-Ҳаммасига сен айбдор! - Унинг пичирлаган овозини эшитган Бодом дўқ урди - Уч кечадан бери Чолиқушининг китобини ўқиб бериб саҳаргача ухлатмасдинг! Мана оқибатда тракторнинг
карига таклиф қилди.
-Туғилган кунингиз билан табриклайман Баха!
Мубарро қўлидаги зар қоғозга ўралган совғани узатди.
-Сизга шахмат келтирдим! - деди у кулимсираб - Шахмат ақлни пешлайди дейишади
-Ооо раҳмат! Энди ақлли бўлиб кетар эканманда!
-Балким..
--Қани киринглар марҳамат!
-Раҳмат!
...........
--Уйқу дори қўшилган пепсиколаларни адаштириб юборма! Қадаҳларни тарқатишда эҳтиёт бўл!
Баҳром ичкари хонада дастурхонга элтиш учун патнисда қадаҳ тераётган йигитга шивирлаб гапирди.
-Анави қўриқчиларига ҳамми?
-Албатта!
-Давранинг ўртасида ухлаб қолишмайдими?
- Йўқ. Бу бир неча соатда секин таъсир қиладиган дори экан. Аммо,элитгач тош қотираркан!
.........
-Диққат! Энди навбат базмга! Қани столларни четга олингларчи!
Таомлар тортилиб бўлгач, ўртакашлик қилаётган йигит қўлига микрофонни олиб қувноқ оҳангда барчанинг диққатини ўзига тортди.
-Мусиқа ва рақс кечасини бошлаймиз!
Ўртакаш яна бироз гапирдида, мусиқани бошлашга ишора қилди.
Шўх мусиқа бошлангач йигит ва қизлар бирин-кетин ўртага чиқиб рақс туша бошлашди.
-Муборро, марҳамат мен билан рақс тушинг!
Баҳром курсисида қўзғалмай ўтирган Муборрога қўлини узатганди, қиз бироз иккиланди. Чунки келишганидан буён Баҳромнинг курсдош қизлари уларга ола қараб қўйишаётганди. Афтидан уларнинг йигитини чеккадан келган қиз тортиб олаётганига жаҳллари чиқаётганди.
-Бўпти! - Муборро ўзига ёмон қараш қилаётган қизларга атайин гердайиб қаради - Фақат бир марта!
-Буни ўйлаб кўрамиз!
Иккаласи рақс туша бошлашгач, даврадагилар четланиб ўртани холи қилишди. Энди Баҳромнинг курсдош қизларининг қовоғидан чинакамига қор ёға бошлаганди.
-Сатанг! -деди улардан бири кўзлари Муборронинг кўзлари билан тўқнашганда пичирлаб - Эр излаб келдингми?
Беш дақиқа рақс тушишгач, мусиқа алмашганидан фойдаланган Муборро четга чиқмоқчи бўлди. Бироқ, Баҳром қизнинг билагидан ушлаб ўзига тортдида, қайтадан рақсга ундади.
Боши енгил айлана бошлаган Муборро барчанинг диққати ўзидалигини кўргач ҳаволанди.
Яна қайта рақсга киришди. Бир мусиқа тугагач навбатдагиси бошланганда дугоналарини ҳам рақсга ишора қилганди, буни кутиб турган Хадича даврага чиқмоқчи бўлди. Лекин, бир қадам қўйгач, бошқалар жим турганини кўриб фикридан қайтди.
Обдон рақсга тушиб чарчашгани боис, ўртоқларининг кутиб туришганини фаҳмлаган Баҳром барчани даврага таклиф этди.
Унинг курсдошлари даврага чиқа бошлаганини кўрган Муборро пайтдан фойдаланиб Баҳромга миннатдорчилик билдирдида, дугоналарининг олдига ўтди.
-Бўлдими? - оғзи каппа очилиб эснаганидан хижолат тортган Дониёр Муборрога юзланди - Қани кетдик!
-Яна бироз қолсак бўлармиди?
Хадича рақсга тушгиси келаётганини айтмоқчи эди, Дониёр қовоғини осди.
-Гап тамом! Кеч бўлиб кетди!.
-Хўп бўлади!
Муборро курсдошлари қуршовидаги Баҳромни имлади.
Уларнинг кетишаётганини англаган Баҳром тез яқинлашди.
-Ие? Дарров кетяпсизларми? Ҳали вақтлику?!
-Шунча ўтирганимиз етар! Раҳмат. Кеч қолиб кетсак яхшимас!
-Ҳа майли. Наилож! - Баҳром бир лаҳза маюс тортиб шу заҳоти кулимсиради - Ташрифларингдан бошим осмонга етди. Олдиларингда қарздорман!
.............
-Уфф..негадир бошим айланиб кетяпти! Ҳозир ерга чўзилиб ухлайман!
Бодомнинг гапига барчалари енгил кулишди. Бироқ, аслида ўзлари ҳам шу аҳволда эканликларининг сабабини тушунишмаётганди.
-Бунча узоқлигини билганимда келмасдим! - нолиш навбати Хадичага келганди - Бекорга рақсга ҳам тушолмадим! Қуруқ томоша билан қайтяпман. Зарилмидия?!
-Ҳаммаси Муборни деб бўлди - Бодом оёғини зўрға судраб босаркан, ерга ўзини ташлаб юборгудек эди - Юр десаларинг бирга қизиқиб чопибман! Ўл жинни дейдиган одам йўқ!
-Камроқ гапириб тезроқ юринглар!
Дониёр зарда қилиб қўйди. Музаффар эса қизларга ҳазиллашди.
-Эйй..ухлаб қолсаларинг ўзимга жавоб бермайман! Эртага хафа бўлиш йўқ!
-Қўлингни текизиб кўрчи? - йигитнинг нимага ишора қилганини фаҳмлаган Хадича дўқ урди - Нақ жонингни суғуриб оламан!
-Бўлар иш бўлгач нима фойдаси бор? - Музаффар хохолади - Эртага Музаффар акаа..деб турасиз!
-Ҳозир кўзларинга панжамни суқиб олайми?! - уйқу элитаётган Хадичанинг юрагига ваҳима оралаганди - Бирон гап бўлса эртага жаноза бўлади! Шуни унутма! Ўзимга ўт қўйиб юбораман!
-Эсиз кетган ёш жони
онлиги боис гавдасиям шунга ярашалигини англаб мийиғида табассум қилди.
-Нимани айтяпсан? - олмадан яна бир бор карс эткизиб тишлаган Бодом шунча тикилиб турган бўлсада, ҳеч нимани фаҳмламаганини яширмади - Ростини айтсам сизларнинг илмоқли гапларингни унча тушунмайман! Нима тортишиб қолдиларингми?
-Тушунмаган бўлсанг бахтли инсонсан! - Мубарро ўз ўрнига ўтиб жойига чўзилди. Бироқ, шу заҳоти эгнидаги кийимини алиштирмаганини эслаб қаддини кўтарди - Бировларнинг муаммоларини деб бошингни оғритиб юрмайсан!
-Ҳмм, билмасам. .. - Олмани ейишда давом этаётган Бодом, икки бора карсиллатгач, қўлидаги пўчоқни боягисининг ёнига қўйди - Эй Мубор, орқа ҳовлида бир камаз келадиган тарвуз уюми турибди. Бориб бир дона сотиб оламизми? Бир тарвузхўрлик қилардик!
-Майли. Неч пул экан?
-Каттаси беш сўм экан! Ўшанисидан олиш керак ширин бўлади.
-Қимматку? - Мубарро ҳамёнини очиб икки сўм узатди - Бўпти мана, қолганини қўшиб олиб келарсан!
-Мубор, яна бир сўм бер? Ўзимда бир сўм бор. Хадичадан ҳам бир сўм чиқади кўпи билан.
-Менда пул йўқ! - эшикдан кирган Хадичанинг қўлида бир дона қизил лавлаги, ликопча, ҳамда қиргич кўринарди - Тарвуз ёйдиган вақт ўтди. Ҳавонинг совуғида тарвузга бало борми?
-Қани совуқ? - Бодом тўла гавдасига қарамай ўрнидан чаққон турди - Бунча ваҳима қиласан? Нима лавлаги емоқчимисан?
-Емоқчи эмасман!
-Унда нима қиласан?
-Қараб турсанг кўрасан!
-Ҳи аа.. - Бодом ёқасидан қўлини суқиб бир сўмлик пулни чиқарди. Қўлидаги Мубордан олган икки сўмни қўшгач, кўзларини пирпиратди - Мубор, сенинг доимо пулинг бўлади. Яна икки сўм бер!
-Пулим бўлса сочаверишим керакми? Бўлади ўша пул. Каттаси бўлмаса кичикроғидан оларсан!
-Каттаси зўр бўладида!
-Борига шукур қилишни ўрган.
-Мубооор!
-Бўлди бошқа ялинма! Ана қўшни хонага чиқиб қизлардан сўра, балки шерик бўладигани топилар!
--Ҳа тўғри айтасан!
Бодом шошганича хонадан чиқиб кетди. Хадича эса курсига ўтириб қўлидаги лавлагини стол устига қўйдида қирғичдан ўтказди. Сўнг чиққан маҳсулотни докага солиб сиқиб сувини ликопчага оқизди.
Ўрни дан туриб шкафдан асал тўла стаканни олди. Шишадан ясалган идишда турган бир неча хил мевалар орасидан бири дона лимонни ҳам олгач, нарсаларни стол устига қўйдида, хонадан чиқиб кетди.
Мубарро каравотида ўтирганича дугонасининг ҳаракатларни кузатаркан, унинг ним а қилмоқчилигини тушунмаётганди.
Бироз фурсат ўтгач Хадича оқ пиёлада ун кўтариб кириб келди.
Курсига ўтиргач, аввал лавлагининг суви билан бир қошиқ асални обдон аралаштирди. Кейин аралашмага ун сепгач, устидан лимонни сиқиб сувини оқизди. Яна бошқатдан аралаштиргач ҳосил бўлган қизил тусли аралашмадан бармоғи билан олиб, чап қўлида кўзгу тутганича юзлари, пешонасига ва бўйнигача суркай бошлади.
Фақат кўзлари очиқ қолган дугонасига ҳайрат билан тикилган Мубарро:
-Нима қиляпсан? - деганди Хадича тиржайди.
- Эрталабки ва кечқурунги изғирин юзларимнинг терисини дағал қилиб ташлади. Бу кремнинг рецептини Саломатлик журналида ўқигандим. Юз терисига жуда фойдали экан!
-Ҳаа!
Энсаси қотган Мубарро бошқа гапирмади. Хадича каравоти томонга ўтди.
Шу пайт эшик очилиб қўлида каттакон тарвузни кўтарган Бодом кўринди.
-Буни қаранглар қизлар! - деди у қўлидаги бир бўлак кесилиб қип-қизил кўриниб турган тарвузни мақтаб - Роса ширин экан!
Унинг гапига каравотига ўтиб чўзилган Хадича ётган жойидан бошини кўтарди.
-Тўйиб еб ол! - деди у қип-қизил тусли юзларида оппоқ тишларини кўрсатиб - Зора нафсинг ором олса!
Таниш овоз янграган томонга ўгирилган Бодом Хадичанинг қиёфасини кўриб бирдан:
- Ааааа..- деб бақирганча, ҳаяжонланганидан қўлидаги тарвузни ерга ташлаб юборди - Бу нимаси?
Қизнинг қўрққанига завқи келиб шарақлаб кулган Хадича ўрнидан қўзғалганди, Бодом турган жойида қўлларини олдинга силкиб типирчилади.
Кутилмаган чинқириқдан қулоғи битгудек бўлган Мубарро эса ўрнидан шахд билан турди
-Ҳай-ҳай бас! Юзига ниқоб суртганку? Нега бақирасан?
-Қанақа ниқоб?
-Юз терисини даволармиш!
- Ҳии аа! - қўрқуви босила бошлаган Бодом тинчланиб ерга тушиб ёрилган тарвузга ачиниш билан термулди - Шундай ширин тарвуз эдия!
-Ҳеч қиси йўқ! - Хадича мазах қилди - Олиб еявер, ўзинг туширдингку!
-Ейман албатта! - тарвуз бўлак
ини тополмагач, қоғозни очиб ўқиган Баҳром кириш эшиги томонга қаради. У ерда турган Улуғбек ва дўстларини кўргач бироз тикилиб турдида, сўнг шошилмай ўрнидан қўзғалди.
Хатда
-Сен яккама-якка чиқишга қўрқасанми? Доим тўда эргаштирасанн! Эркак бўлсанг шовқин кўтармай ўзинг кел! Қўрқма тўда бўлиб урмаймиз! - деб ёзилганди.
- Узр Мубарро, мен бир жойга ўтиб келишим зарур эди - деди у қизга эгилиб пичирларкан, буни олисдан кузатиб турган Улуғбекниннг назарида у қизни ўпиб оладигандек туюлди - Мабодо кечиксам, бугунча хайр! Эртага туғилган кунимга боришни унутманг!
-Ие? Кетяпсизми? - Мубарро йигитнинг нега тўсатдан кетаётганини тушунмади - Хўп! Айтмоқчи қаерда бўлади ўзи?
-Биз қўшни бўлимнинг болалар боғчасига жойлашганмиз! Туғилган кун ва бошқа тадбирларни ҳам ўша ерда ўтказамиз! Тайин боринг а?!
-Хўп. Албатта бораман!
-Раҳмат! Кутаман!.
Баҳромнинг ўрнидан турганини кўргач Улуғбек ва дўстлари эшикдан ташқарига чиқиб кетишди.
**********
-Хатни ким ёзди?
Бинонинг ён томонига ўтиб борган Баҳром Улуғбекка пўписа билан гапирди. Улуғбек олдга бир қадам ташлаганди, Абдураҳмон унинг енгидан тортдида, Баҳромнинг рўпарасига ўтди.
-Мен ёздим!
Баҳром рақибнинг бақувват бўй-бастига назар ташлади.
-Сен кимсан ўзи?
-Душманингнинг дўстиман!
Баҳромнинг яқинига борган Абдураҳмон унинг учун кутилмаганда, кўксига бир калла қўйди. Сўнг гўштдор панжаларини мушт қилиб жағининг остидан чапақайига зарба берди.
Юракнинг устига урилган калла зарбасидан беихтиёр қўл -оёғи ҳолсизланган Баҳром, жағининг остидан мушт егач мувозанатини йўқота бошларкан, ҳужумни тўхтамай давом эттирган Абдураҳмон ўнг мушти билан рақибининг жағига қаттиқ зарба берди.
Бу зарба ҳал қилувчи бўлганди. Баҳром бор бўйича йиқилди. Унга яна тўхтамасдан бир неча тепки туширган, Абдураҳмон:
-Бўйни йўғонларнинг бўйнини ингичка қилиб қўяман! - дерди.
8-қисм.
-Улуғбекмиди эшик олдида кўринган?
Мубарро Баҳромнинг нега кутилмаганда хайрлашиб чиқиб кетганини ўйларкан, бирдан хаёлига:
-Улуғбек уни муштлашувга чақирган! - деган фикр урилди. Аввалига бир дақиқача:
-Э менга деса бир-бирингни гўштингни емайсанми! деб ўйлаган қиз туновкунги Гулноранинг келиб жанжаллашгани ва Сен туфайли йигитлар бир-бирларининг гўштини еябди деганини эслагач асабийлаша бошлади.
-Қизлар, мен билан юринглар!
Дугонасининг нега чиқаётганини фаҳмлаб турган Хадича, ичида Баҳромни қизғонаётгани учун аввалига тургиси келмади. Бироқ, бир лаҳза ўтгач, аразлашдан фойда йўқлигини ўйлаб чаққон қўзғалди.
-Юр Бодом! - деди у кўзларини экранга қадаганча қўллари билан писта чақиб эрмак қилаётган Бодомга - Тоза ҳавога чиқиб келайлик!
-Уфф?! - дугоналаридан ўтолмаган Бодом зўрға қўзғаларкан, беихтиёр тиззасига олиб ўтирган пўчоқ тўла қоғозни тушириб юборди - Ана! Сени деб бўлди!
-Ҳеч қиси йўқ! Кинодан сўнг йиғиштириб олишади!
Қизлар тик турганига ортдагилар норози оҳангда гап ота бошлашди. Уларга қовоғини уюб қараб қўйган Мубарро илдам юриб эшикдан чиқди.
-Нега чиқдик ўзи?
Икки дугонасининг аланглаб кимнидир қидираётганини фаҳмлаган Бодом уларни сўроққа тутди.
-Ҳей! Сизлардан сўраяпман?
-Кўп гапирмай ортимдан юр!
Мубарро бинонинг ён томонида дағал овоз янграганини илғагач ўша томонга юрганди, дугоналари ортидан боришди.
Бу пайтда ерда йиқилган Баҳромнинг тепасида Улуғбек ва дўстлари йиғилиб туришар, Абдураҳмон ҳар замонда оёқ билан турткилаб, пўписа қиларди.
-Вой номардлар-ей! - Хадичанинг ерда ётган Баҳромга раҳми келиб йигитлар томонга юрди - Уч киши бўлиб бир кишини уряпсизларми? Ҳозир йигитларни чақираман!
Кутилмаган тарафкашнинг пайдо бўлганини кўриб энсаси қотган Абдураҳмон, кўзларини ола қилиб қизга қараганди, қўрқиб кетган Хадича юришдан тўхтади.
-Яхши қиз! - Абдураҳмон ўта муомала билан сиёсат қилиб гапирди - Йигитларни ишига аралашмай бориб киноингизни кўрингчи! Акс ҳолда обрўингизни тўкиб қўйишим мумкин!
Ортига мўралаб дугоналари қимир этмай турганини сезган Хадича рўпарасидаги йигитнинг қўққисдан қучиб олишдан қайтмаслиги эҳтимолини ўйлаб, чекинишга чоғланди. Бироқ, шу пайтда Мубарро ҳам гапга аралашиб қолди.
- Улуғбек - деди у турган жойида Улуғбекка тикилиб - Сиздан буни кутмагандим!
Қизни нг гапидан Баҳромга ишқи
БЕПУШТ! ( Оила қурмаганлар ўқимасин!)
7-8-9 қисм.
-Дилафрўз опа, кинога чиптани қаердан топсак бўлади? Сўрасак сотиб бўлинган дейишди.
Дугоналари борайлик дегани сайин ўжарлиги тутиб
-Мен бировнинг пулига кино кўрмайман! - деган Мубарро ётоқхонага қайтишгач хонадон эгаси бригадир Дилафрўз опадан чипта сўрашга жазм қилди. Бунинг боиси чипталарнинг бир қисми бригадаларга берилганини айтишганди.
-Нега чипта тугайди? - ўз навбатида ажабланган Дилафрўз опа жилмайди - Шунча тез сотиб бўлинибдида! Ҳа бўпти сиқилманглар. Менда тўртта ошиқча чипта бор! Бригада аъзоларимнинг айримлари кинога боришмас экан. Чипталарни сизларга бераман.
-Вой қандай яхши! - Мубарронинг кўзлари порлади - Раҳмат опажон! Беринг чипталарни, пулини берамиз!
-Пул шартмас! Пахтани илғор тераётганларинг учун мукофот бўла қолсин!
-Раҳмат опажон! Умрингиздан барака топинг!.
***
-Салом қизлар!
Маданият уйи эшиги олдида бир неча дўстлари билан суҳбатлашиб турган Баҳром яқинлашаётган Мубарро ва дугоналарини кулимсираб қарши олди.
-Салом!
- Салом!
Хадича ва Бодом қадамини секинлатиб Баҳромнинг рўпарасида тўхташди. Мубарро эса гўё Баҳромни кўрмагандек ёнидаги ўзлари турадиган хонадон қўшнисининг қизи билан олдинга ўтиб кетди.
-Мубарро, яхшимисиз?
Ортидан янграган сўзни эшитган Мубарро, ўгирилиб гўё энди тасодифан кўриб қолгандек ҳайрат билан қаради.
-Ие?! Баха яхшимисиз?
-Мен яхшиман! - Баҳром олдинга бир қадам ташлади - Нега тескари қараб ўтиб кетяпсиз? Сизларни кутиб турибман?!
-Нега кутасиз? Мен бирон ваъда бермадим чоғи?
-Ахир кинога барчаларингни таклиф қилгандим? Чипта олиб кутиб ўтирибман!
-Раҳмат! Лекин, овора бўлибсиз! Бизнинг чиптамиз бор! - Мубарро ортда тўхтаб қолган Хадича ва Бодомга ёмон қараш қилди - Юринглар қизлар! Нега тўхтаб қолдиларинг?
Дугонасининг буйруғига иккиланиб қолган Хадича Баҳромга
-менинг айбим йўқ! дегандек кўзларини пирпиратганди, ёнидаги Бодом унинг қўлтиғидан олиб олдинга итарди.
Буни кўриб қовоғи осилган Баҳромга
-ҳиҳ - деб тишини оқини кўрсатиб қўйган Бодом судрагандек еталагач Хадича секингина:
-Узр! - деб пичирлаб қўйди.
Мубарро дугоналари сафга қўшилгач ёнидаги қизга ўгирилиб
-кетдик - дегандек ишора қилди.
Қизлар эшикка етганида посбонга чипталарини кўрсатишгач Баҳромнинг ранги бўзарди. Ахир унга чипталарни:
-Энг сўнггиси! Бошқа қолмади - деб баланд нархда сотишгандику!
Лекин, энди суриштириш фойдасиз. Қизлар чиптасини кўрсатиб ичкарига киришгач, у олдинга юрдида, эшик олдидаги чипта текширувчига ошиқча чипталарни узатди.
-Ярим баҳосида оласизми? - деди у қўли билан чипта йўқлиги учун ичкарига киролмай сал нарида турганларга ишора қилиб - Пуллаб юборасиз фойдаси билан!
-Бўпти!
Назоратчи йигит ошиқча чипталарни олиб, пулини узатди.
Ичкарига кирган Баҳром аввал Мубарро ва дугоналарини аланглаб излади. Олдинги қаторда улар ўтиришганини кўргач, қўлидаги чиптага қараб тиржайди.
**
-Салом қизлар!
Дугоналари билан биринчи қаторда қувноқ суҳбатлашаётган Мубарро қулоғи ортидан янграган таниш овозни эшитиб чўчиб тушди.
-Вой тавба?! - деди у ортга ўгирилиб, кейинги қаторда ўтирган Баҳромга - Сизни дастииздан бирон ерда тинчлик йўғ а?
-Қўрқиб кетдингизми? - Баҳром илжайди - Мендан қўрқишингизни билмагандим!
-Нега қўрқар эканман? - Мубарро -ҳиҳ - деб энсасини қотирди - Фақат ҳадеб ортимдан қолмай асабимга тегяпсиз!
-Наҳотки шунчалик бадбашара бўлсам?! - Баҳромнинг қиёфаси шу қадар аянчли тусга кирдики, Мубарронинг беихтиёр раҳми келди - Сиз одамларни қиёфасига қараб ажратасизми ҳали?
-Йўғе Баха! - хижолат бўлганидан Мубарронинг юзлари оловланди - Сиз мени нотўғри тушундингиз!
-Ҳаммасини тўғри тушундим! - Баҳром чиндан хафа бўлганини кўз қараши билан таъкидлади - Сизни осмондаги қиз дейишганди рост экан!
-Ким айтди шу гапни?! - Мубарро ортига ўгирилиб ростакамига тортиша бошлади - Қани исботлангчи!
-Мен сотқинлик қилишни ёқтирмайман!
-Ҳмм..шунақа денг? Ўша айтган одамингиз иғвогар ва туҳматчи экан!
-Билмадим..билмадим.. - Баҳромнинг қиёфаси ўзгарди. Кўзларида айёрлик учқунлари ялтиради - Буни эртага менинг туғилган кунимга бориб нотўғри эканини исботласангиз бўлади! Лекин, сиз бормайсиз! Чунки осмондасиз!
-Бораман!
❕Бундай қарашни онангиздан бошқа аёлда тополмайсиз.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
ОНАЛАР ХАКИДА...
1⃣ Ҳадяни аввал онага, сўнг отага берилиши маҳбубдир.
2⃣ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
3⃣ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
4⃣ Сенга берган оқ сутини лутфу – карам ила бергандир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Унга берган хар луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
5⃣ Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
6⃣ Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки уни йўқотсанг армондан холи бўласан.
7⃣ Ҳар куни онангни бағринга бос! У сени хар куни қучиб, ҳидларингдан завқланган, эсингдан чиқармагин!
ҚАБР АЗОБИ ВА УНДАН НАЖОТ БЕРУВЧИ АМАЛЛАР.
САДАҚА
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, садақа ўз эгаларидан қабр иссиғини ўчиради. Мўмин қиёмат куни садақасининг соясидагина сояланади», дедилар». (Табароний ривояти, ҳасан ҳадис).
Садақаларнинг орасида, хусусан, оқин садақалар, яъни кишиларга ҳар доим манфаат ва фойдаси етиб турадиган хайриялар аҳамиятлидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласи ўлса, унинг амали кесилади, бундан уч нарса мустасно: оқин садақа, фойдаланиладиган илм ва ҳақига дуо қиладиган солиҳ фарзанди»,- дедилар
(Имом Муслим ривояти).
Демак, кишининг ортидан бориб турган савоб амаллар унинг гуноҳи ўчирилишига, натижада азоби кетишига сабаб бўлади.
МАРҲУМНИНГ ОРТИДАН ҚИЛИНГАН САДАҚАЛАР.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Онам тўсатдан жон таслим қилди. Ўйлайманки, агар гапира олганида, садақа қилар эди. Унинг номидан садақа қилсам, унга ажр бўладими?» – деди. У зот: «Ҳа», дедилар»
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Шунингдек, марҳумнинг номидан рўза тутиш, ҳаж қилиш ва бошқа хайрли амалларни қилиш ҳам унга фойда беради, даражаси кўтарилишига сабаб бўлади. Бу ҳақда суннатда хабарлар келган.
Дониёр қори
ОИЛА ПАСПОРТИ
Ота:
Сенинг аслинг, ризоси хотиржамлик, атоси сукунат, хизмати саодат ва роҳат, оқ қилиши бахтсизлик ва фалокат, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.
Она:
Сенга берилган энг улуғ раббоний ҳадя, хизмати барака, дуоси катта бойлик, ризоси олий бахт, оёғи остида жаннат бўлган, фарзанд бошидаги тожи, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.
Ака-ука:
Сени ҳимоя қилувчи соя, душманларга қалқон, энг яқин дўстинг, ёшликдан ҳамроҳинг, катта бўлганингда ёрдамчи бўлган меҳрибонингдир.
Опа-сингил:
Яхшиликда акангни ўхшаши, насиҳати шифо, силаи раҳм риштасини боғласанг, сени жуда кўп савобга эга қилувди, фахринг, турмушга чиққунча қўлингдаги омонат ҳисобланувчи энг яқин инсонингдир.
Ўғил:
Сенинг аксинг ва сиринг. Ёшликда кўз қувончинг, йигитликда фахринг, қариганингда суянчиғинг ва қалқонинг, оламдан ўтганингда ортингдан қолувчи садақаи жория ҳисобланувчи дилбандингдир.
Қиз:
Тарбиясини чиройли қилсанг, дўзахдан парда бўлувчи, фарзандларинг орасида сенга энг меҳрибон, ёшлигидан хизматингни қилувчи ҳузуриндаги омонатдир.
Жуфти ҳалол:
Динингнинг ярми, оиланг қўриқчиси, сирдошинг, болаларинг тарбиячиси, умринг охиригача ҳамхонанг, таомингни тайёрловчи ошпазинг, суянчиғинг, меҳрибон жуфту ҳалолангдир.