Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Эшитдингизми, қўшни фалончини қизи ажраб келибди я....
Ха эшитдим, тавба бинойидек қиз деб юрардим.
Бинойидек қиз бўлса ажрашиб келармиди...
Ҳаётимизни ёзилмаган қонунларидан бири :
Яхши бўлса ажрашиб келармиди...!!!!
Азизлар аввало хеч қайси қиз (севиб турмушга чиқадими, севмайдими буни ахамияти йўқ ) турмуши бузилишини, фарзанди етим бўлишини, қолаверса ота уйига бошини эгиб қайтиб боришни хохламайди...!!!!!!!
Нима қизларга эридан ажраб келибди деган ғийбатларни эшитиш, ака укалари, отасини бошини хам қилиш, келинойиларини кўзига балодек кўриниб ўз ота уйида бегонадек қимтиниб яшаш ёқади деб ўйлайсизми....
У турмуш ўртоғидан ширин сўз эшитишни, қайнонасини чиройли мақтовларини эшитиш, болалари отасини бағрида мазза қилиб яйраётганини кўришни истамайди дейсизми....
Манимча оила бу ҳар бир қиз аёлни бахти !!!
Лекин ҳар доим ҳам ҳаммаси биз ўйлагандек бўлавермайди....
Оилани бузилишига эса, икки томон ҳам бирдек айбдор !!!!!!
Чунки, аёлни уйни ташлаб кетишга нимадир мажбур қилганки, нимадир жонидан ўтганки, у ажрашган...
Бунда Эрни ҳам, қайнона - қайнотани ҳам, ҳатто қайинопа қайнисингилларни ҳам ҳиссаси бўлиши мумкин..
Бу билан аёллар айбсиз демоқчи эмасман, юқорида айтганимдек уларда ҳам хато камчиликлар бор. Лекин агар уни атрофида оқил инсонлар бўлганида эди. Оиласи бузилиб кетишига йўл қўйишмасди.
Биламан ҳозир шунака фикрлар хам бошланади :
Аёл сабрли бўлиши керак !!!!
Қачонгача Азизлар ?????
Бир танишимни укасини уйлантиришди. Туйгача яхши кўраман, шундан бошкасига уйланмайман деб юрган бола тўйдан кейин " у манга ёқмайди, ман гаров ўйнаб уйланганман " дебди.
Тўйдан кейин бир ой ўтиб бошка аёл билан кўчада "яшай " бошлади.
Бечора келин индамай келинлик вазифасини бажариб юраверди.
Куёв уйга ярим тунда келар, келинга " сан манга ёқмайсан " деб ошкора айтаркан.
Орадан олти ой ўтиб куев Россияга ишлагани кетди.
Келин уни 3 йил кутди.
Шу уч йил мобайнида бирор марта келинга қўнғирок ҳам қилмаганидан кейин, келинни ота онаси келиб қизини олиб кетишибди.
Келин яна турмуш қурди. Ҳозир фарзандлари бор.
Бахтли оилани бахтли бекаси бўлиб юрибди...!!!
Энди танишимни гапини эшитинг :
Ўзи айбдор, оиласи бузилишига.... Сабр қилиши керак эди, сабр қилса ҳаммаси ўрнига тушиб кетарди...!!!!!!!!
Қачонгача сабр қилсин у бечора.... нима у умрини шамолга совириши керакмиди, ёки севмаган эркакни пойида хор бўлиб юравериши керакмиди....
Аввало қушни ҳам уяси бузилмасин, аммо кимнидир оиласи бузилса ҳеч качон бир томон айбдор бўлмайди.
Оиласи бузилган аёлларни хўрлашни бас қилинг, аҳир улар хам Аллоҳни бандалари.
Одамлар яхши ёмон деб ажратади, аммо Яратган хамма бандаларини бирдек яхши кўради
Аллоҳдан қўркинг
Шу ўринда баъзи Бекларга ҳам икки оғиз гап :
Эри йўқ аёлларни ҳаммаси ҳам бузуқ эмас...!!!
Бева аёллар учун энг огрикли нукта бу: Хатто вакти келса уз синглиси, узи ишонган энг якин дугонаси ундан хар доим гумонда яшашидир.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
инга ишонч йўқ. Ўғлингни ҳар ҳафта турли туман жўралари эшигингда. Ҳали бир кун биттаси бир ишни тиндириб кетади.. Кейин юрасан шапатлаб...
Гульсара момо гапираётган паллада қўшни миробнинг ҳовлис ида қийқириқ кулгу овози янгради.. Фикри бўлинган Дилрабо опа момонинг пичингини эшитган бўлсада, қўшнилар томонга чалғиб қолгани боис, ўз вақтида жавоб қайтара олмади.
Аёл то ўзини ўнглаб жавоб қайтаришга ҳозирланганида э\са Гульсара момо узоқлашиб бўлганди.
-Ҳэ изинг қуригўр ялмоғиз кампир! - алами ошган Дилрабо опа қарғанишдан бўлак чора тополмай қолди - Ҳа илоҳим болаларинг эшак минишдан нарига ўтмасин! Ҳа илоҳим қиз невараларинг гап бўлсин! Худоё худовандо бошгинга тушсин...
Олислашган бўлсада овози баланд Дилрабо опанинг сўзлари қулоғига чалинган Гульсара момо қўли билан орқасига шапатилаб қўйди.
-.....ебсан..
**************
-Ҳа мана энди Самариддинга илтимос қилиб ўтирмайдиган бўлдик! Ўз машинамизда шаҳарга қатнаймиз!
Муборрони янги машинада шаҳарга олиб бораётган Хайрулла мироб ғурурланиб қўйди.
-Москвич..жигулилар ҳам яхшию..барибир Волга волгада! - деди у аввал ёнида ўтирган хотинига, сўнг кўзгудан орқа ўриндиқдаги қизига фахр билан қараб - Министрнинг қизидек қилиб ўқиш хонангни эшигини олдигача олиб борайми?
-Йўқ! - Муборро шошилинч жавоб қайтарди - Гап-сўзни кўпайтириб нима қиласиз? Регистонгача элтинг бўлди.
-Йўқ. Институтингни дарвозасигача элтаман.
-Жуда ўжарсизда! - гапга Жарқин опа аралашди - Олиб бормайсиз! Гап-сўздан безорман. Тинч ўтиринг.
-Э э э? Ҳа майли..- миробнинг қувончи ичига сиғмасди - Лекин, роса ҳайбатли машинада а?! Лотореяда ютганимизга биров ишонмайдиям..Ҳамма миробликдан орттирган пулига олган деётгандир..
-Элнинг оғзига элак тутасизми .. гапирса гапираверишсин!
-Ҳа албатта!.
Июн ойининг эрталабки қуёши бош кўтара бошларкан, унинг илк нурлари оппоқ машинанинг устини ёритганди, миробнинг кўнгли янада чароғон бўлиб кетди. Машинанинг ён ойнасини очганди, эрталабки салқин шабада қулоқларига урилиб, бўйнини қитиқлади.
-Оҳҳ! - мироб шабададан ҳузурланиб қўйди - Онаси, шу бир Тошкентга айланти риб келайми а?
---Насиб! Бугун эмас фақат! Бошқа бирон куни алоҳида тайёрланиб чиқамиз.
-Ҳа майли.. Ундай бўса ҳозир тўғри мулла Абдураҳмоннинг кабобхонасига бориб бир кабобхўрлик (шашлик) қиламиз! Шаҳарда ўшандан бўлак яхши кабоб тайёрлайдигани йўқ деб ўйлайман. Худодан хабари борда, маҳсулоти тоза, ҳалол-покизалиги билиниб туради.
-Уррэ..- Муборро енгил қарсак чалди - Роса кабоб егим келаётганди.
-Унда янаям яхши!.
*********
-Баҳром ака, сизга муҳим гапим бор!
Дам олиш куни уйига кетган Баҳром азонлаб машинасида келганини кўрган Хадича унинг ёнига шошилди. Қизнинг хавотирли юзларига қараган Баҳром кўнгли нохушликни сезди чоғи, юзларини тундлаштирди.
-Тинчликми Хадича?
-Йўқ! - қиз йигитнинг қиёфаси ўзгарганини сезди - Мен билан юринг.
-Қаёққа?
-Хонага! Қаёққа бўларди?
-Бўпти юр.
....
-Ҳа жоним? Нима гап?
Хонага киришган заҳоти қизнинг белидан қучган Баҳром лабларини униннг лабларига босмоқчи бўлганди, Хадича бармоқларини йигитнинг лабига қўйди.
-Шошманг Баҳром ака! Аввал гапимни эшитинг.
-Хўп.
Баҳром қизнинг белидан қўйирмай кўзларига қаради. Хадичанинг бироз чуқурга ботган кўзларида қандайдир дард ифодаси яққол уфуриб турарди.
-Баҳром ака, тўйни тезлаштирмасангиз бўлмайди! Мен ҳомиладорман!
-Нима?! - Баҳром қизнинг белини қўйириб елкасидан шахд билан ушлади - Ҳомиладор? Нега?
-Негалигини сиз биласизда..
-Оббооо.. - Баҳром қизни қўйириб уф тортди - Шу етишмай турганди..
Қачон билдинг?
-Уч - тўрт кундан бери ўзимни бошқача ҳис этаётгандим. Ичимда нимадир қимирлагандек бўлди. Гинекологиядаги Луиза опага чиқувдим, ўша текшириб кўрди. Тахминан уч ойлик деяпти.. Ўзим ҳам анақа касалим келмаганга хавотирда эдим. Энди тўйни тезлаштиринг. Куз келсин десангиз қорним билиниб қолади.
-Э ўйлаб гапиряпсанми? Ҳозир сенга бола нима керак? Олдириб ташла тамом вассалом. Тўйни кейин вақти келганда қилаверамиз!
-Лекин, биринчи болани олдирса кейин бўлмаслиги ҳам мумкин экан! Баҳром ака, майли катта тўй қилмасангиз ҳам, озгина белги қилсангиз бўлди. Муҳими сизнинг қонуний хотинингиз эканимни одамлар билса бўлдида.. Менга дабда
па ёзғиришидан фойда йўқлигини билсада, анчагача жавраб ўтирди.
************
-Яхши "айланиб " келдингларми Мубор?!
Ётоқхона эшигидан киргган заҳоти ўтирган ўрнидан ирғиб турган Хадичани кўриб Муборро ҳайрон бўлди. Дуонасининг рашк қилаётганини тушунган бўлсада, кўнглида:
-Мен рашк қиладиган иш қилмадим - деб ўзини ишонтираётганди.
-Лекин, кутмагандим сендан?! - Бир лаҳза олдин дугонасини юмдалашга тайёр бўлган Хадича бирдан бўшашди - Атрофдаги барча йигитлар ўзингники бўлишини истайсанми дейман? Яна дугонамиш!
-Хадича! - Муборро дугонасининг кўзларига тик қаради. Хадичанинг кўзларидаги дард ва аламни кўраркан, шу лаҳзада дугонаси ҳам унинг кўзларига боқиб бор гапни тушунишини истарди - Ҳеч қанақа айланишга борганимиз йўқ! Улар шаҳардаги квартирасини сотмоқчи экан. Отам квартира оламиз деганди, шунинг учун ўша квартирани мен бориб кўрдим. Баҳромнинг менга кераги йўқ! Уни ёқтирмаслигимни яхши биласан! Менга бунақа гапириб, аразлаб юрма. Квартирани олсак бу ердан кетамиз. Йигитлар билан аралаш ётоқхонада яшаш халқумимга келди. Эркин кириб чиқа олмасанг. Сал жилмайсанг дарров гап отадигани топилади. Квартирада хотиржам дам олиб, бемалол дарс қилсак бўлади.
-Квартира дейсанми? - Хадича нима дейишини билмай қолди - Нега сотаркан? Менга бу ҳақида гапирмагандику?
-Квартира сотиб олаётган бўлганида мақтаниб айтарди! Сотаяпман дейишга эса ғурури йўл қўймагандирда?!
-Ҳа балким... Квартирага чиқасанми?
-Нега чиқасанми деяпсан? Сизларни ҳам бирга олиб чиқаманда?!
-Квартира тўлашга пулим йўқ!
-Пулларинг шарт эмас! Ахир биз дугонамизку?
-Ҳа а..майли ўзинг биласан. Квартира олиш яхши.
-Бу йил синглим ҳам ўқишга топширмоқчи. Агар омади чопиб кириб кетса, у ҳам биз билан бирга туради. Квартира шунинг учун керак!
-Ҳмм.сенга ҳавасим келади. Роса омадлисанда..
Бу гапга яна жавоб қайтаришга чоғланган Муборро бирдан тилини тишлади.
Ахир қанча кўп гапирса сир очилиш эҳтимоли шунча кўпаяди....
*************
-Ассалом ота, яхшимисиз? Ишлар билан толиқмай юрибсизми? Ойи сиз ҳам яхшимисиз? Шу мени кўргандан қовоғингизни осиб олманг! Гапингизни олмай ўқидим. Энди барибир фойдаси йўқку?.
Дарвозадан кириб келган Муборро, ўзидан сал аввал келиб айвон олдидаги каравотга чордана қурган отаси ва каравотнинг бошқа томонида ювиб қуритилган кийимларни саралаб, орасидан йиртилганлари бўлса тикиш қилаётган онаси билан қўл бериб сўрашди.
-Ваалайкум ассалом! Ҳа-а? Тилла топган телбадек оғзинг қулоғингда келяпсан? - эридан олдин қизининг саломига алик олган Жарқин опа Муборронинг кўриниши бошқачалигини дарҳол пайқаганди - Тинчликми?
-Тинчликмас! - Муборро елкасидаги сумкачасини очиб ичидан заём қоғозини чиқарди - Янги йилда йиққан пулимга уч донагина тилла заём олувдимку - қиз қўққисдан бўғилгандек бўлиб оғир ғилт этиб ютиниб қўйди. Ёлғонни рост қилиб гапириш учун аввало ўзинг бу ёлғонга ишонишинг керакда... --- Ўшанинг биттасига машина ютуғи чиқибди! Газ 24-10!.
-Аҳ?
-А?
Қизининг сўзини эшитиб эр-хотин баравар чучиб тушди. Лоторея ютуқлари ҳақида мироб аввалдан яхши билар, ўзи ҳам қизиқиб тез-тез сотиб олар, ҳатто бир марта айнан шунақа тилла заёмда 300 сўм ютганди ҳам. Аммо, машина ютуғи, яна қанақа денг нақ Газ 24-10 ютуғи унинг етти ухлаб тушига ҳам кирмаганди.
-Қани? - одатда босиқ одам бўлган мироб ҳозир ҳаяжонга тушганди - Қачон чиқибди?
Муборро заём қоғози ва ютуқ кўрсатилган газетани отасига узатди.
-Баҳорги тиражда чиққан экан. Кеча тасодифан билиб қолдим!
-Аниқми? - Хайрулла мироб заём ва газетани қўлига олганди, Жарқин опа ҳам қизиқиб бўйнини чўзди - Бир кўрайчи! Яна адашган бўлсанг, беҳудага ҳовлиқмайлик?!
-Кўринг ота! - ўзини қўлга олган Муборро хотиржам табассум қилди. Унинг шуъуридаги худбинлик ва пулга меҳр ҳозир аламни босиб, сирини яшириб эркин кула олишига имкон берганди - Мен кечадан буён ўн марталаб текширдим! Ростдан ютибман!
Қизининг гапига ишонсада заём ва газетадаги ручка билан тагига чизилган рақамларни қайта-қайта текшираркан Хайрулла миробнинг ҳаяжондан юзлари қизарди.
-Рост! - деди у ниҳоят бошини кўтариб аввал диққат билан тикилиб турган хотинига, сўнг дардини табассуми ортига беркитган қизига қаради - Худо берибди! Ҳозир битта қ
дан овозсиз фарёд қилиб - Номусимнинг пулини ундиргандим мана номусим топталди! Пули бошидан қолсин экан. Ўша маразнинг пулини олгунча жазога тортирсам бўлар экан! Мана энди нима бўлди? Бир Баҳромдан топталмаган номусим учун пул ундирдим..бошқа Баҳром номусимни булғади! Демак хато қилган эканман! Ҳар бир иш охир--оқибат жазосиз қолмас экан. Тилимдан чиққанига эга бўлдим! Ҳаром пулни олиб расво бўлдим! Жазоимни олдим..... Э Худоим.... Онам эшитса мени ўз қўллари билан бўғиб ўлдиради. Бу гап қишлоққа етиб борса отам бош кўтара олмай қолади. Ота-онамнинг юзини ерга қаратадиган бўлдим! Баҳром деганларининг барчаси хотинбоз, суюқоёқ, мараз бўлар эканда! Шу ифлос билан баҳс ўйнамай ўлиб кетсам бўлмасмиди... Э Худоим шу бугун аксига олиб Улуғбек ҳам келмади... Бу ҳам пешонамнинг шўрлигидан... Тақдиримда шу иш бўлгач қочиб қутула олмас эканманда.. Э Худоим.....
Қиз энди унсиз йиғлар,Баҳром эса ҳамон ялиниб уни муомалага кўндиришга уринарди.
Нигоҳи оёғи остида эзғиланган лолаларга тушган Муборро нафрат билан гулларни яна топтади.
-Лаънати гул! Худди сендек топталдим! Сени деб топталдим!...
Орадан бир соатдан зиёдроқ вақт ўтди. Қўққисдан бошланган ёмғир худди шундай тўсатдан тиниб, осмон шиддат билан ёришди. Қуёш чарақлаб заррин нурларини соча бошлади.
-Бўпти! - Муборро охири яна муомалага кўнишга қарор қилганди - Шаҳарнинг марказидан тўрт хонали квартира, ҳамда ҳовли жой олиб берасан! Шунингдек дўкондан ноль олти машинаям! Яна қўлимга ўн минг пул берасан!
Бунча нарсани эшитиб Баҳром бўзарди.
-Оҳҳо..нархингни жудаям ошириб юбормадингми?
-Нима?! - Муборро ўрнидан и рғиб турди - Ундай бўлса қамаласан ит!
-Йўқ шошма! Бўпти розиман!
-Ҳеч нарсанг керакмас! - қизнинг аламдан ўзини тоғдан улоқтиргиси кела бошлаганди. Бироқ, бундай қилса, Баҳром жазосиз қолиши мумкинлигини ўйлаб, ўзини тутди - Пулинг бошингдан қолсин ҳайвон! Сен итнинг жойинг панжара ортида!
Қиз пастга юрганди, Баҳром уни яна маҳкам қучоқлаб ўзига тортди.
-Илтимос Муборро, кечир! - деди у қучоғида типирчалаётган қизни маҳкам ушлаб - Барча айтганингни муҳайё қиламан! Фақат қаматма!
-Йўқ қамаласан!.. Ит ..мараз..ҳайвон..
Бақир-чақир қилсада қиз яна ич ичидан ота онасини ўйлаб муомалага кўнди.
Келишишгач пастга йўл олишаркан, энди Баҳромнинг хаёлига:-
-Мегажинни қоядан бир тепиб юборсамчи....? Туманда адашиб қоллганди. Ёмғирда тойғаниб йиқилган дейман.. -деган фикрлар кела бошлади. Бироз муддат бу фикрига жиддий берилсада, сал ўтгач мабодо терговчи пихини ёрган бўлса гапни айлантириб тилидан тутишидан қўрқиб, яна фикридан қайтди.
-Э хай отамнинг давлати камайиб қолмайди. Ҳалиям муомалага кўнганига шукур қилсамчи! Тинчгина пулни бериб оғзини ёпганим маъқул!.
*********
-Урра! Ана йўқолганлар топилди! Тирик экан!.
Муборро ва Баҳромнинг бир аҳволда тушиб келганини кўриб бутун гуруҳ йиғилди.
Ҳамма тинмай ҳол сўраркан, Муборро бир оғиз ҳам гапирмасдан автобусга чиқиб кийимларини алиштириш учун сумкасини титкилади.
15-қисм.
(Ўзинг пиширган ошни ..хохласанг ич..хоҳламасанг ......)
-Тоғ сайри зўр бўлдими Муборро?
Қулоғи ортида жаранглаган сўзни эшитган Муборронинг ранги оқарди. Жаҳли билан ўгирилиб қўпол жавоб қайтармоқчи бўлганди, нигоҳи айбдорларча жилмайиб турган Улуғбекнинг тим қора кўзларига тушгач гапира олмади. Аудитория эшиги олдида ичкарига киришга ҳозирланаркан, оёғи ерга ёпишгандек мажбур тўхтаб қолди.
Қизнинг жим туришидан ўзидан хафалигини пайқаган Улуғбек қимтинди.
-Узр, шунақа бўлиб қолди. Хаёлимгаям келтирмагандим.
Йигитнинг сўзларини эшитиб яна асаби бузилган бўлсада, Муборро бу сафар жавоб қайтарди.
-Бандалик! Бобонгизни жойлари жаннатдан бўлсин!
-Раҳмат! И..
Улуғбекнинг гапи оғзида қолди. Қиз эшикни забт билан очиб ичкарига бир ҳатлаб кирдида, эшикни зарб билан ёпди.
-..лоҳим...
Кутилмаган муносабатдан ноқулай аҳволга тушган йигит Муборронинг бу даражада хафа бўлишини тасаввур ҳам қилмагани боис нима қиларини билмай эшик олдида бир муддат туриб қолди.
-Узр, кирасизми?
Ортидан келган иккита қизнинг ичкарига кирмоқчилигини тушунган Улуғбек дарҳол эшикдан узоқлашди.
-Йўқ марҳамат!.
-Раҳмат!
Ичкарига кирган қизлар эшикни тап эткизиб ёпгачгина , бу ерда туришдан
а бошлади.
-Уфф.. бир дақиқа дам!
Муборро ҳансираб қўлини кўтарганди, бир неча қадам ортдаги Баҳром ҳам юришдан тўхтади.
-Ўтиб кетишимдан қўрқманг! - деди у тиржайиб - Барибир ўтиб етаман!
-Буни кўрамиз! - Муборро боя пастда осонгина кўринган тепаликнинг ҳали ярмигаям етишммаганини энди пайқаганди - Қани юрдик. Фақат ғирромлик қилиш йўқ!
-Окей!
Олдинга интилган қизнинг ортидан жўнаган Баҳром, елкаси оша орқага мўралаб қўйди.
Автобус олдидаги талабаларнинг бир қисми ҳамон уларни кузатиб турган бўлса, бошқалари уларнинг ортидан тоққа жўнашга ҳозирлана бошлашганди.
***********
-Э тавбангдан? Қуёш эрталабдан куйдими? Бу нимаси бўлди экан?!
Кунчиқарга қараган уйнинг айвонида қўйилган каравотда нонушта қилишаётгани боис, ҳозиргина чарақлаган офтобнинг олтинранг нурлари бирдан қизара бошлаганини кўрган Жарқин опа ҳайрон бўлганди.
-Ҳаво айнийдими нима бало? - деди у осмонга ҳайрон боқиб - Бир синоат боров?!
Одатдагидек эрта азондан жазиллата бошлаган қуёшнинг тафти бирдан йўқолгандек бўлди. Бироқ, осмон кўм-кўклигича турарди.
*******
-Уф -ейй! Бунча узоқ деб ўйламагандим! Бошқа юра олмайман!.
Қирқ дақиқадан ошиқ йўл юриб, икки тепаликдан ошгач, ниҳоят марра кўринаркан, ҳали чўққигача камида ярим соат йўл борлигини англаб Муборро уф тортганди. Боя дурбинда бир қадам бўлиб кўринган чўққи аслида чиндан ҳам олисда эди.
-Хайрият тан бердингиз?! - Баҳром мазах қилиб илжайди - Энди ортга қайтсангиз ҳам бўлаверади. Гулни мен узиб келаман!
-Ҳеч қачон! - қизнинг ўжарлиги тутди - Ана маррага бир қадам қолди!
-Бўпти! - Баҳром ҳам ҳансираб қолган бўлсада, қизнинг тан бермоқчи эмаслигини кўриб қатъийлашганди - Қани юрдик!
-Бир дақиқа?! - Муборро ўнг қўлини кўтариб, чап қўлини кўксига қўйганча нафасини ростлай бошлади - Энди юрдик!
-Окей!
Баҳром орқага яна мўралади. Энди уларни ҳеч ким кўрмаётганини кўргач, йигитнинг фикри бузила бошлади. Муборро эса илдам юриб олға кетаётганди.
***********
-Негадир эрта азондан бери чап қовоғим учяпти?! Бир бало бўладиёв..
Жарқин опа ҳамон кзм-кўклигича турган осмонга ва тобора қизариб атофида гардиш ҳосил бўлаётган қуёшга қаради.
-Қушлар ҳам сайрамаяптими? - деди у эрига - Ҳеч бунақа бўлганини эслайсизми?
-Билмасам - деди Хайруллла мироб ҳам осмонга кўз ташлаб - Ҳаво очиқ. Тангадек булут кўринмаяптию, лекин, салқин бўлиб қолди?! Ажаб...
***********
-Хўш қалейсиз энди?!
Ўзидан ўн беш қадамча ортда қолган йигитга бир ўгирилиб писанда қилган Муборро ҳавонинг қўққисдан айниб атрофни туман қоплай бошлаганига қарамасдан беш-олти метрча баландликда турган бир жуфт чўғдек лолани узиш учун кескир тошларга тирмашди.
-Ҳэйй, тағин йиқилиб тушманг- Баҳром ўпкаси оғзидан отилгудек ҳансираб тепага интилаётган қизни мазах қилди - Бирон ерингизни йиртиб юбормасин ўткир қиррали тошлар..
-Авайлаганингиз учун раҳмат!
Орқага ўгирилмай жавоб қайтарган бўлсада, қизнинг оёғи кутилмаганда тойғаниб кетди.
-Войй!?!
Билаги шилиниб кетган қиз жонҳолатда ёпишиб, тошни чангаллаганди, ўткир қиррали тош кафтини йиртиб юборди.
-Войдод!
Қўлидан қон томчилаган бўлсада, қиз яна ҳаракатланиб ниҳоят лолага қўлини узатди.
Шу пайт осмон ёрилиб кетгандек қаттиқ қарсиллаб гумбурлади. Сўнг гўё қоронғу тушиб қолгандек ҳаммаёқни қопқора булутлар қоплади.
- Э Худоим!? Бу нимаси?
Гулларни узган қиз орқага қандай тушишини билмай қўрқиб юрагини ҳовучлади.
-Ба-ха? Қанисиз?
Қизнинг ялингансимон овозини эшитиб бир лаҳза сукут сақлаган Баҳром, унинг йиқилиб тушишидан хавотирланиб ёрдамга шошилди.
-Мана мен. Секин тушаверинг.
Овоз келган томонга тикилган қиз Баҳромнинг ғира -шира кўринган шарпасини пайқаб ўша томонга шошилди.
-Қўлингизни беринг!
Муборро йигитга қўлини узатганди, у қизнинг билагидан маҳкам ушлаб, авайлаб тошдан тушишига ёрдамлашди.
-Ҳозир ёмғир бошланади! - Баҳром хаёлини қамраган қизнинг ёлғизлиги ҳақидаги фикрларни шу лаҳзада унутганди - Тезроқ пана жой топиш керак! Худо кўрсатмасин, мабодо чақмоқ тушса куйиб кул бўламиз!
Йигитнинг бу гаписиз ҳам юраги ёрилай деб турган Муборро қуюқ туманга аланглади.
-Қайси томонга юрамиз?
-Мана шу томонга!
Қизнинг билагидан маҳкам чангаллаган Баҳром тахминан олдинга юрди.
Қоронғу бўлиб қолгандек бўлсада,
и қизнинг маст бўлиб қолганини зимдан кузатарди.
Орадан йигирма дақиқа ўтгач, улар Баҳромнинг квартирасига етиб келишди.
-Кел қани жоним! Қадамингни оҳиста бос!
Машинасидан қизни олиб тушган Баҳром уни кўтаргандек қўлтиқлаб хонасига олиб бораётганди.
Қиз оёқларини зўрға судраб босаркан, ўзининг аҳволидан уялиб Баҳромга илжаярди.
Ниҳоят хонага киришгач, йигит уни тўғри ётоғига олиб бориб ётқизди.
Сўнг аввал ўзи ечингач, қизни кийимларини бир бошидан ечишга тушди.
-Нима қиляпсиз Баҳром ака?
-Жим! Ҳозир ҳаммаси яхши бўлади!
14-қисм.
(..Тақдирдан қочиб қутулиб бўлмайди!..)
***************
-1-май куни шаҳардаги парадда қатнашасизлар! Тоққа нима бор?
Муборронинг илтимосини эшитган Нуруллаев мўйловини бураб сал жаҳл қилди. Қиз унинг қиёфасини кўриб энди нима қиламан деб ўйлаётганди, бирдан етакчининг рагнги жойига қайтди.
-Лекин, парадга юқори курсларни тайёрлагандим - деди у қиз учун кутилмаганда юмшаб - Бўпти. Тоққа бўлса тоққада. Йўлланма қилиб бераман. Менга борадиганлар рўйхатини бер.
-Раҳмат Сирож Тўхтаевич! Рўйхатни эртага топшираман.
-Бўпти!
Етакчининг хонасидан чиққач Муборро қувончдан сакрагудек бўлди. Энди борадиганларни аниқлаб рўйхат тузилса бас. Қолганини етакчининг ўзи битказади.
*************
-Жўрақулованинг гуруҳи бораверсин тоққа! Биз парадда қатнашамиз!
Қаҳрамон тоққа бориш ҳақида эшитган заҳоти гуруҳдошларини тўплади. Унинг хаёлида:
-Ахир парадда қанча раҳбарлар бўлади. Шахсан кўриб таниб қўйишга нима етсин.. - деган фикр бор эди.
-Май байрамида тоғ жуда чиройли бўладида..
Гуруҳдошниннг бу гапини эшитган Қаҳрамон жеркимоқчи бўлди. Бироқ, шу лаҳзада муомала қилиш яхши деб ўйладида, юзига сохта табассум олди.
-Албатта! Биз ҳам тоққа борамиз. Фақат эртасига 2 -май куни. Мен жойни ва машинани ўзим топиб қўяман!
-Ҳа ундай бўлса майли.
**********
-Менга Регистон жуда ёқади. Ўтмишда боболаримиз қўллари билан бунёд қилинган маҳобатли бу мақбаралар, ҳали ҳамон кўкка бўй чўзиб тургани кишида фахр туйғусини уйғотади. Сиз нима деб ўйлайсиз Улуғбек?
Ўқишдан чиқишгач шаҳар айланиб юришаркан, Регистон биноларининг олдига келганда, Муборро аввал ён-атрофга қараб қўйди. Айтиб бўладими биронта ҳамқишлоғи шу ерда юрган бўлса, уни йигит билан еталаклашиб юрганини кўриб, бутун қишлоққа шов-шув тарқатиши мумкин! Лекин, қизнинг бахтига Регистонда таниш чеҳралар учрамади. Куннинг иккинчи ярмида қишлоқликлар уйига қайтишади. Шу боис таниш одамга дуч келиш эҳтимоли кам.
-Мен ҳам шу фикрдаман - деди Улуғбек қарама-қарши томонга ўйчан боқиб -- Фақат тушунмайман, нега шаҳарнинг қоқ ўртасига, шундай тарихий обиданинг рўпарасига қўққайтириб ароқ заводни қуришган? Ахир бу ерни кўргани қанчадан қанча сайёҳлар келишади. Афтидан бу завод қурилган маҳалда сайёҳлар ҳақида ўйлашмаган бўлса керак!
-Ҳа рост - Муборро йигитнинг гапидан сўнг чиндан ҳам бу ерга завод нега қурилганини ўйлай бошлади - Шаҳримиз замондан ортда қолганга ўхшайди. Менимча эски замон ҳаидаги фильмларни шу ерда суратга олишса керагов! Регистоннинг ортидан Сиёбгача бўлган оралиқдаги уйларни қаранг. Очиғи ўша кўчадан юришга қўрқаман. Гўё ўша босмачилар ҳақидаги кинога тушиб қолгандек тасаввур уйғонади хаёлимда.
-Тўғри. Жуда эски уйлар сақланиб қолган ва ҳамон одамлар шу ерда яшаяпти. Келгусида ўзгариш бўлиб қолар. Ахир сиз ва мен ўқияпмиз, Келгусида юрт равнақи учун ҳаракат қиламизда!
-Биз шифокор бўламизку? Шаҳар қурувчи эмас!
-Келажакда нима бўлишини билмайсизку?!
-Шундай куя.. пешонага ёзилганидан қочиб қутулиб бўлмайди дейишади. Пешонамизга нима ёзилган бўлса кўраверамизда.
Бироз жим қолишди. Муборро бу суҳбатдан зерикканди.
-Улуғбек, икки кундан сўнг 1-май. Гуруҳингиз тайёрми тоғ саёҳатига?
-Тайёрмиз! - Улуғбек жилмайди - Буйруғингиз қулоғим остида жаранглаб турибди!
-Унда яхши! - Муборро ҳам табассум қилди . Сўнг қўли билан сал наридаги кинотеатрга ишора қилди - Улуғбек, юринг кинога тушамиз! Қаранг янги фильмни беришяпти экан.
-Бўпти юринг!
*****
-Хадича қани Бодом? Кеч тушяпти дараги йўқ!
Эртанги тоғ сайрига бугундан сафар тайёргарлигини бошлаган Муборро қоронғу тушгандаям ётоқхонага қайтмаган Хадичани эслаб Бодомдан уни суриштираётганди.
-Уйига кетди - кечки овқат
и - Сизни ноқулай аҳволга қўйганим учун узр!
-Лобар қизсизда Муборро! - йигит ҳам чиройли табассум қилди - Заковатингизга ҳар доим қойил қоламан!
-Ошиқча мақтаманг эриб кетаман! - қиз унинг қўлларини қўйирди - Бўпти энди мен борай. Сизниям ўқишдан қолдирдим. Ўзим ҳам бугун ҳали дарсга кирмадим.
-Хўп, дарсдан сўнг кўришамиз!
-Албатта.
******
- Эхх.. нима қилсам экан а? Топиб бераман деди. Индамасам топиб берардику! Йигитимнинг бошқаларга илтимос қилишини истамадиму, аммо, ўзим кимгадир ялинишим керак? Нима қилсам экан? Ёки ўша пальтони олмай қўяқолайми. Шунча қимматга пальто олишим шартми!
Бинодан чиқиб ўзи ўқийдиган аудотория биносига йўл оларкан, Муборро яна ичининг ғимирлай бошлаганини сезди. Чарм пальто роса зўр тушгандида эгнига. Бугун олмаса, кейинги сафар сотувчи қиз унга яхши нарса бермаслиги шубҳасиз. Бунақа айнан у учун бичилгандек тушадиган кийимни эса ҳар доим ҳам учратавермайди.
-Бориб Баҳромдан қарз сўрасамчи? Менга қовоғини осиб юрсада, ичида менга кўнгли борлиги аниқ! Қарз сўрасам хурсанд бўлса керак!
Бу фикрдан кўнгли ёришган қиз кўчага шошилди.
**********
-Икки юз сўм? Майли - Баҳром кўзларини бироз сузиб секингина гапирган қизнинг илтимосини эшитиб ичида суюнди - Сиз сўрасангиз мен йўқ дермидим! Ҳозир квартирамдан бориб олиб бераман! Истасангиз бирга юринг. Ёки шу ерда кутиб турасизми?
-Шу ерда кута қолай! - Муборро сал қизариб табассум қилди - - Йўқ демаганингиз учун раҳмат Баха!
-Арзийсиз!
*******
-Мана марҳамат! - Баҳром қизга бир даста қизил ўн сўмликларни узатди - Роппа-роса икки юз.
-Раҳмаат Баха! - пулни олган қиз чаққонлик билан қопчиғига жойлади - Душанба куни қайтараман!
- Жуда шошилинчмас! Имкон туғилганда қайтарарсиз! Яна қарз бўлдим деб сиқилиб юрманг.
-Хўп. Лекин, аниқ душанба куни қайтараман!
-Бўпти!.
*************
-Воййй?! Мубоор? Бунақа зўр пальтони қаердан олдинг? Тоза чармми бу?
Бодом дугонасининг эгнидаги чарм пальтони кўриб ҳаваси келганидан қўллари билан сийпалай бошлаганди.
-Ҳа импортни.. - Муборро мағрурланиб қўйди - Пулига ярашадэ...
-Қанчага олдинг?
-Бир ярим минг!
-Қаанчаа? - Қийматни эшитиб Бодомнинг капалаги учди - Бир ярим минг?! Шунча пулни қаердан олдинг?
-Тушунмадим?
-Ҳэ йўқ..сенга ҳавасдаманда.. ота-онанг айтганингни дур устига битказар экан! Бизга ўхшаганларга ҳавас бунақа кийимларни кийиш.
-Худодан сўра! - Муборро дугонасига пичинг қилгандек оҳангда гапирди - Бериб қолар.
-Ҳа аа..
********
(7-март)
-Қизлар, бугун кечга сизларни концертга таклиф этмоқчиман! Рад этиш ва эътирозлар инобатга олинмайди! Айниқса бу гап сизга тегишли Муборро!
Баҳром қизларга гул тарқатгач Муборрога юзланиб гапираётганди. Кейинги кунларда йигитининг Муборрога кулиб гапирадиган бўлиб қолганига ажабланган, кўнглида бундан ташвишлана бошлаган Хадича Баҳромга ёмон қараш қилди. Буни пайқаган бўлсада, ўзини сезмаганга олган Баҳром эса сал кулимсираб гапида давом этди.
-Фақат битта саволим бор. Концертдан аввал ресторанга борамизми? Ёки концерт тугагач ўтирамизми?
-Аввал борақолайлик?! Чунки..
Муборро гапираётганди, Хадича унинг оғзидан гапини юлиб олди.
-Кейин борамиз! Аввал концертга кирайлик!.
-Бўпти - Баҳром қизнинг жаҳли чиққанини кўриб ён берди. Бироқ, шунда ҳам сих ҳам кабоб ҳам куймасин қабилида иш қилишни унутмади - Унда концерт олдидан қаҳвахонага кириб бир чашкадан қаҳва ичамиз!
-Майли! - Муборро дугонасининг қиёфаси ўзгарганини кўриб энсасини қотирди - Мен Улуғбекка айтиб қўяй. У ҳам биз билан бирга боради!
-Бўпти! - Баҳром Улуғбекни ёқтирмасада қизларнинг ранглари ўзгаргани учун кўнишга мажбур бўлди - Қани унда кетдик!.
***
-Нега бунча Муборрога суйкалиб қолдингиз?! Ёки севиб қолдингизми?
Концертнинг баланд мусиқаси остида ўтиришаркан, Хадича ёнидаги Баҳромга пичирлаб норозилигини билдираётганди. Қизнинг гапига унча эътибор бермаган Баҳром кўзларини саҳнага тикканди, бунга чидолмаган Хадича ўрнидан турди.
-Бўпти тушунарли! Мен кетдим!
-Йўқ! - Баҳром тўсатдан қизнинг белидан қучиб жойига ўтқазиб қўйди - Мен сени севаман! У билан эса шунчаки гаплашишимни биласанку? Нега йўқ жойдан муаммо чиқараяпсан? Хадича, мен сени деганман!
-Шубҳалана бошладимда! - қиз Баҳромнинг қўлини белидан итар
БЕПУШТ! (Оила қурмаганлар ўқимасин!)
13-14-15 қисм.
Осмонда ой ягона--ерда...танҳо севгилим...)
-Бир ярим минг?! Бунча қиммат!
Гум дўконига кириб таниш сотувчи қиздан ҳақиқий чет эл чарм пальтосининг нархини сўраган Муборро, сотувчи айтган қийматни эшитгач, бироз тушкун кайфиятга тушди.
-Тўққиз юз, минг сўмлар атрофида деб эшитгандим?
- Сиз айтган нарх уч йил аввал эди - сотувчи қиз безрайди - Таниш бўлганингиз учун сизга ҳалиям арзон айтдим. Икки минг бунинг баҳоси..
-Иҳмм..
Муборронинг нафаси ичига тушди. Бир пальтога бир сотувчи қизга қарагач, нима қиларини билмай бироз иккиланиб турди.
-Мен минг сўмга мўлжаллаб пулни шунга яраша олгандим. Бир ярим минг йўқда ҳозир ёнимда?
-Қанча бор?
-Бир минг уч юз!
-Кам! Бунча арзонга сотолмайман! Менга буни бир минг тўрт юз эллик қилиб беришган. Ўз нархига сотишдан наф йўғу, сиз айтган қийматда сотишга умуман ҳаққим ҳам иложим ҳам йўқ!
- Мен кейинги ҳафта олиб келиб бераман?!
-Вой? - сотувчи қизнинг энсаси қотди - Сизни танимасам.. йўқ узр, бошқа сафар оларсиз!
Сотувчи қиз чарм пальтони олиб тез беркита бошлаганди, Муборро:
-Тўхтанг! Сиз буни бировга сотмай туринг. Мен бориб пулни олиб келаман - деди.
-Хўп. Қанча вақтда келасиз?
-Узоғи билан бугун кечгача! Балки икки соатдаям етиб келишим мумкин!
-Ҳмм..- сотувчи қиз бироз ўйланди - Бўпти кечгача кутаман. Биласиз бунақа нарсалар қиммат бўлгани билан танқислиги боис харидоргир! Лекин, сиз билан танишлигимиз ҳурмати кечгача ушлаб тураман!
-Раҳмат! Мен аниқ келаман!
...........
Гум дан шошиб чиққан Муборро кўчада тўхтаб ўйлай бошлади.
-Уйга яна қайтиб борсам, уйдагилар нотўғри тушунади. Бироқ, бормасам, пулни қаердан топаман?
*
-Турақул муаллим ўтибди. Э тавба.. Одамларгаям ҳайронсан.. Шунча йил боқиб ўстирган боласи Толиб ярим кечаси Қаюмовларникига бориб - ўликларинга эгалик қилинглар - дебди.. Ҳэ падарлаънати дейди отам бунақаларни.. Бир парча этлик пайтидан асраб олиб боқиб ўстирган, нима деса айтганини муҳайё қилган, ўсмир чоғидаёқ тагига машина олиб бериб қўйган, ҳамиша янги кийимларни кийдирган одамнинг ҳоли шу бўлдими? Падарлаънати!
Азонлаб овоз чиққач ўлик бўлган хонадонга бориб қайтган Хайрулла мироб дастурхон ёзиб чой нонни олдига қўяётган хотинига таассуф билан гапираётганди.
Эрининг гапларини тинглаган Жарқин опа, чойнакдаги чойни пиёлага қуйиб қайтаргач, яна қуйдида эрига узатди.
- Ҳамма гап Хуррам дўхтирда! - деди у муаллимнинг бевасини айблаб - Толиб ким бўлибди ҳали? Укасининг боласини асраб олиб, ўғил қилиб ўстирган Хуррам дўхтирда ҳамма гап.
Мактабни битирганидан севган қизига Толибни уйлантириб қўйганди. Ҳозир тўртта болалик бўлган бўлсада ҳамон ўша тотой-тотой гўдакда.. Аммаси ---бор оғайниларига айт ўлигига эгалик қилсин деганда! Бир замонлар Турақул муаллим шу Хуррамни деб ўз ота ҳовлисини сотиб ичкуёв бўлган. Дўхтир яшаётган болохонали уй ўша ҳовлининг пулига қурилганку?! Бугун ўлганида чиқитга айланибдими? Мен Хуррам дўхтирни бунчалар паст деб ўйламагандим. Лекин, ўзи гап -сўзидан маълум эди... Доим икки гапни бирида:
-Ҳэ муаллимлик ойлигиям, олаётган пенсиясиям ўзининг ароғидан ортмай қолган. Мен боқяпман! - дейдиган бўлиб қолганди. Муаллимнинг бунчалик ичкиликка ружу қўйишига ўзи бош с абабчи эканини эса сира тан олмасди.
- Ҳа боласи йўқлигидан куйиб ичардида муаллим.. - хотинининг гапини тушунмаган мироб чойни ҳўплади - Бор топганини ичмасдан уч-тўрт сўмни хотиннинг қўлига тутқазиб қўйганида балки бунчалик бўлмасмиди...
- Э қўйсангизчи отаси.. сиз шунча кўчада юрганингиз билан ҳеч гапни билмас экансизда! Муаллимнинг боласи йўқлигига унинг бепуштлиги эмас, Хуррамнинг туғмаслиги сабаб! Муаллим ўзи севиб уйланиб тўй куни келиннинг қиз эмаслигини билгач, аламдан бақирганини кампирлар гапирарди. Ўқиган бўла туриб ўқиган қизнинг тузоғига тушдим деб тўйнинг эртасига тўйиб ичганини, уйга қайтиб хотинимни ҳайдайман қиз чиқмади деганида онаси:
-Бўлар иш бўлди! Ўзинг суйиб уйландинг! Энди буни ҳайдасанг яна сени уйлантиришга тўй пулини қаердан топамиз? Бош ёрилса дўппининг остида. Дамингни чиқарма! - деган экан.
Унга муаллим:
-Иээаайй.. -деса онаси:
-Аймас оппоқ! Ай бўлса кирсовунлаб бир ювиб ташла оппо
❤️🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?
➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ
💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️
❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ👇👇👇
/channel/gieshalar_siri/8989
/channel/gieshalar_siri/9009
🩷❤️🧡💛💚🩵💙
Қачонгача қориндаги ортиқча ёғларни кўтариб юрмоқчисиз⁉️
Семизлик жонингизга тегиб кетмадими⁉️
Ташқи кўринишингиздан кўнглингиз тўлмаяптими⁉️
🔴🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠 билан ишлаб кўрганмисиз⌛
Чекловларсиз 1 ойда 4-10 кг гача соғлом овкатланиш оркали соглом озишни хохлайсизми📣
Унда шу силкани босиб кушилиб олинг 👇👇
/channel/oydinoy_teshaboyeva_bilan
Ёки личкамга МУРОЖАТ КИЛИНГ 🫴🫴@QUNDUZOY_OYDINOY_TESHABOYEVA
📱936305373
#ТЕЗКОР #ШОК
Тиззамдаги оғриқлардан 3 кундаёқ халос бўлдим!
2 йилдан бери Артрит касаллиги азоблаб келар эди. Бормаган докторим қолмади, беҳуда кўп пул сарфладим. Лекин...
Қўшним тавсия қилган шу гиёҳ орқали касалликдан уй шароитида бутунлай халос бўлдим.
Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇👇👇
➡️➡️➡️http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-o/html
➡️➡️➡️http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-o/html
➡️➡️➡️http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-o/html
(Хозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул китобга эга бўлинг)
- Хадича Бодомнинг эгнидаги пальтосига ҳавас билан қараб қўйди - Шунча қалин кийиниб олгансану, совқотяпман деганинга ҳайронман!
- Э бунақа совуқда пальтоям наф бермаяпти! - Муборро шундай дедию, Хадичанинг эгнида унча қалин бўлмаган жемфирга қараб тилини тишлади - Шамоллаб қолмагин бу аҳволда. Ҳозир хонага борайлик, мен сенга этаги узун жемфиримни бераман!
-Йўқ раҳмат- Хадича ичида - йўқчилик кулфат деганлари шу бўлса керак - деб қўйди - Мен совқотмаяпман!
-Қўйсангчи, ахир биз дугонамизку? Менда бор нарса бу сенинг ҳам нарсанг. Буюм инсондан қиммат эмас! Шамоллаб касал бўлишингни истамайман!
Хадича жавоб бермади. Мубор ҳали кийим, ҳали пул ёрдам бераётганига у ўзини ноқулай ҳис этаётганди.
**************
-Хадича яхшимисан? Ўқишга чиқмабсан бугун! Бодомдан сўрасам тоби йўқ,шамоллаб қолган деди. Бир хабар олай деб келдим!
Ётоқхона эшигини очган Хадича қўлида катта қоғоз халта Баҳромни кўриб ширин табассум қилди. Йигитнинг қўлидаги халтадан кабобнинг ҳиди уфуриб унинг иштаҳани оча бошлаганди.
-Ассалом Баҳром ака! - деди у қувончини яширмай - Сўраб келганингиз учун раҳмат! Бодом сал ваҳима қилибди лекин. Тўғри бироз бошим оғриганди эрталаб. Ҳозир яхшиман!
-Яхши эканингдан хурсандман! Мана буни олгин. Қувватинг камайгандир деб бозорга тушиб витаминли нарсалардан олгандим - Баҳром кўзларини катта очиб жилмайди - Киришга рухсат берасанми?
-Вой узр Баҳром ака. киринг дейишни унутибман - қиз узатилган қоғоз халтани қўлига олди - Бунча кўп нарса олибсиз! Раҳмат. Одамни хижолат қилдингизда!
-Сира хижолат бўлма! Арзимаган нарса.
Ичкарига киришгач Хадича йигитни ошхонага бошлаб кирди.
-Марҳамат сиз ўтириб туринг. Мен ҳозир чой қўяман!
-Аҳа. Хўп.
Электр чойнакни улаган Хадича чаққон қимирлаб стол устига дастурхон ёзди. Ошхона шкафчасидан кичкина ликопчада конфет ҳамда оққандни дастурхон устига қўйгач, йигитга бир жилмайиб табассум ҳадя қилдида, у келтирган қоғоз халтадан аввал иккита нонвой ноннинг орасига қўйилган кабобларни, сўнг бир неча хил мевалар, ширинликларни олиб дастурхонни тўлдирди.
-Вой лимон ҳам олиб келдингизми?
-Лимоннинг қишда фойдаси катта. Шамоллашни тез очади!
-Раҳмаат!
Хадича чойни дамлаб пиёлага қуйди.
-Чой ичинг Баҳром ака!
-Хўп.
Пиёлани қўлига олган Баҳром қизга зимдан тикилди.
-Қани олинг овқатдан. Энди бизники бўлди.
.......
- Хадича, юр кўчага бир айланиб келамиз!
Овқатланиб бўлишгач, қизнинг юпун эгнига қараган Баҳром боя Бодом айтган гапни тўғрилигини сезди. Хадича юпун кийимда ўқишга бора олмаганди.
-Шу совуқдая? - Хадича рад этгандек бош чайқади - Яхши ўтирибмизку. Совуқда кўчага нима қиламиз.
-Йўқ кийингин. Бир жойга олиб бораман!
-Боргим келмаяпти. Бошим яна оғриб қолмасин!
-Хадича! - Баҳром қизнинг қўлидан тутди - Кийингин! Совуқда юрмаймиз. Машинада келганман.
-Машинада? - қиз бироз ўйланди - Ҳа хўп майли!
.........
-Қайси бири сизнинг машинангиз?
Ҳовлида турган қора Газ-24 ва оқ Запорожецни кўрган Хадича Баҳромга савол назари билан қаради.
-Топгинчи! - Баҳром тиржайиб турдида, қизнинг совуқдан қалтирай бошлаганини кўриб Волга томон юрди - Мана шу қора тулпор!
-Войбуу! - Хадича йигитнинг юзига қараб қўйди - Сиз бежизга керилиб юрмас экансизда а?!
-Ҳа энди.. - Баҳром ғурурланиб қўйди - Умуман олганда бу отамники! Меники оқ ноль олти! Буни бугун миниб чиққандим! Қани ўтирингчи хоним! Волгада шаҳар айланишнинг гашти ўзгача!
*******
-Хадича?! Бунча очилиб кетибсанми? Роса зўр пальто олибсану?!
Бодом эшикдан кириб келган Хадичанинг эгнидаги янги пальто, оёғидаги чарм этикни кўриб оғзининг сувини оқизди. Хадича эса пинагини бузмай хотиржам юриб ичкарига ўтдида, эгнидаги пальтосини ечди.
-Войй янги жемфир ҳам олибсан! Лотореяда ютдингми?
-Нега бунча қизиқдинг? Эскитдан қолган мақол бор -- бой кийса қуллуқ бўлсин! Фақир янги кийса -- қаердан олдинг? Сен ҳам шунақа оҳангда гапиряпсан!
--Йўғе.. Нега ундай дейсан..- Бодом қизарди - Ўзим шунчаки сўрадимда! Ёки...
Бодом Баҳром олиб бердими деб сўрамоқчи бўлдию, яна гап эшитмаслик учун тилини тишлади..
Муборро дугонасига қараган заҳоти бунинг қаердан келганини тахмин қилган. Бироқ, бу ҳақида гапиришни истамаганди. Хадичага назар соларкан, унинг ўзининг сипо
он қулоғида бояги гап-сўзлар жаранглаётган қизнинг хаёлини эшикнинг очилиши бузди.
-Мубор.. - Бодом дугонасига айбдорларча тикилди - Узр, келиб қолишингни билмагандим. Шунақа бўлиб қолди.
-Ҳаёт сеники! - Муборро ўрнидан турдида, эшикда турган Бодомга йўлдан қоч дегандек ишора қилди. Дугонаси йўл бергач унинг ёнидан ўтаркан ғазабини яширмади - Қайтиб бу ерга олиб кирганингни кўрмай!
-Хўп кечир!
Муборро бошқа гапирмади.
Бодом шу лаҳзада қилган ишидан эмас, дугонасининг келиб қолганидан афсусда эди.
****
-Салом қизлар.
Нонушта қилиб ўтирган Муборро ва Бодом эшик очилиб таниш овоз янграгач бараварига ялт этиб қарашди.
-Уррэ! - Бодом қувончидан чапак чалиб юборди. Уч кундан буён Муборро у билан гаплашмаётгани учун юраги сиқилиб кетгани боис ҳозир Хадичани кўрганидан унга интиларкан, қизнинг ранги бир аҳволдалигига ҳам эътибор бермади - Сени роса соғиндик! Келмайсан деб ўйлагандим. Хайрият келдинг!
-Ҳа а.. - кайфиятсиз Хадича ўзига отилган дугонаси билан кўришаркан, жим турган Муборрога қаради - Яхшимисилар қизлар!
-Биз яхшимиз! - Муборро энди ўрнидан турди- Ўзинг яхшимисан?
-Ҳа аа.. - Хадичанинг кўзларида ёш милтиллади - Кўнмасдан бўлак илож йўқ экан.
-Сабрли бўл дугон! - Муборро Бодомнинг қучоғидан чиқиб ўзига яқинлашган Хадичани бағрига босди - Ўқишга қайтганингдан хурсандман!
-Ҳа аа..лекин, энди фақат ўз кучимга таянишим зарур. Уйдан ёрдам сўролмайман!
-Хавотирланма, ёрдамлашамиз! Аъло баҳога ўқияпсанку, стипендиянг ҳам энг баланд стипендия бўлади. Ўзингни эплай оласан!
-Ҳа аа..
Хадича курсига ўтирди. Ўзини эплаш айтишга осон сўз. Бироқ, кўп қатори кийиниш, еб-ичишдан тортиб дафтар-ручка сотиб олиш харажатларигача кетадиган пулни топиш талаба учун осон эмас.
Дугоналарининг саволларига жавоб қайтараркан, Хадича хаёлида бир сўзни такрорларди.
-Энди нима бўлади? Э Худоим отамдан нега айирдинг?
**********
(!987-йил.декабр)
-Эй, эшитдиларингми, Ортиқ Отажонов қор кўринмайди деб ашула айтибди! Янги йил келяптию, чиндан ҳам бир парча қор тушмадия?!
Хонада китоб ўиб ўтирган Муборо ва Хадича эшикдан кирган Бодомнинг сўзларига эътиборсиз нигоҳ ташлашди. Унинг қўлида кўтариб олган қоғоз халтанинг тўлалигидан бозордан келаётганини фаҳмлаш қийин эмасди.
- Одамлар гуноҳ ишларни кўп қилаверса осмоннинг ҳам қаҳри келади дейди бувим! - Муборро дугонасини гап билан узиб олди - Ҳозир қаёққа қарама гуноҳга ўзини отаётган одамларни кўрасан! Қор тушмаслиги аниқда!
-Ҳа энди қўймас экансанда! - Бодом қовоғини уйди - Ҳар ким ўзи учун жавоб беради!
-Бирники мингга -мингники туманга! - Муборро дугонасининг оғзидан гапи ни юлиб чаккасига ёпиштирди - Баъзи бировлар сал истиҳола қилишганида, осмон ҳам юмшармиди!
-Ҳиҳ!
Қовоғи осилган Бодом бошқа гапирмай ўрнига ўтди. Китобдан кўзини олмаган Хадича дугоналарининг гапини эшитиб Муборрога норози қиёфада бир қараб қўйди.
Унинг қарашидан
- Нима кераги бор шунақа гапларни - деган маънони уққан Муборро ўнғайсизланди.
Кўнглида:
-Ҳа тўғри нима кераги бор! Ҳар ким ўзи учун жавоб бериши шубҳасиз - деб ўйлади.- Ҳадеб такрорлайвериб Бодомни эзиб ташладим! Бошқа гапирмайман!
Хонада яна сукунат ҳукмронлик қила бошлади. Халтасидаги олиб келган ширинлик ва меваларни стол устига қўяркан, Бодом Муборро томонга ийманибгина қаради.
-Қизлаарр..- деди у бироз ўтгач эркаланиб хушомад оҳангида - Келинглар овқатланамиз!
Муборро унинг гапига
-Емайман! Ўзинг еявер - демоқчи бўлди. Бироқ, энди такрорламасликка сўз берганини эслаб тилини тишлади.
-Ювилганми булар? - қўлига бир дона қизил олмани олган Хадича табассум қилди - Ҳидига ҳавасим келди.
-Ҳозир юваман! - Бодом ўрнидан шошиб турди - Яхшисини танлаб олдимда!
-Бунча бор пулингни қоринга харжламасанг! - Муборро танбеҳ бериб қўйди. Бу унинг дугонаси билан арази тугаганини билдирарди - Ота-онангни қийнаб тинмай пул сўрайсан!
-Вой мен сўрамайман, ўзлари беришади! - меваларни ювиб қайтган Бодом қўлидаги идишни столга қўйиб кулимсиради - Қани олинглар!
-Ҳа барибирдэ - Муборро столга қўлини чўзиб бир дона қип-қизил анорни олди- Эй қизлар, кинога тушамизми?
-Ҳмм кимдир пулни овқатга сарфлайди, кимдир эса кинога - Хадича кесатиб қўйди - Ўтган ҳафта боргандикку кинога?
-Байрам олди янг
қай даражада камбағал оиладан эканини тушунтирганди. Хадичанинг онаси икккинчи гуруҳ ногирони экан. Оилада каръерда трактор бошқарадиган отасидан бўлак пул топадиган йўқ. Қизнинг саккизта ука ва сингиллари борлиги туфайли, шаҳарда ўқишига пулни ўта тежаб беришади.
Гарчи ўзгалардек кийина олмасада, еб-ичишига ҳам ўта тежамкорлик қилсада Хадича аълочи. Лекин, аълочиман деб ўзини бўш қўймайди, тинмай китоб ўқийди. Қизнинг шиори
-Билим касбли қилади - Яхши касб эса йўқчиликдан халос қилади!
-Мубор, сенга бир илтимосим бор эди.
-Айтавер Хадича?
-Менга бир ярим сўм қарз бериб турсанг. Эртага уйга кетишга йўлкирам қолмади. Душанба куни қапйтараман!
-Хўп - Муборро ҳамёнидан уч сўмлик пулни чиқариб узатди - Майдам йўқ эди.
-Бўпти ҳозир майдалаб келаман!
-Йўқ шартмас! - қиз дугонасининг қўлидан тутди - Кейин жуда шошилинч эмас. Топганингда қайтарасан.
-Раҳмат Муборро! Бироқ, мен кўп қарз бўлиб қолишни истамайман. Душанбада қайтараман!
-Майли.
*****
-Ҳазратқулова?!
Дарс пайти эшик очилиб Умурзоқова кирдида, домладан узр сўраб Хадичани чақирди.
-Эшитаман?
-Бу ёққа қараб юбор! Сени сўраб келишибди!
Ҳайрон бўлган Хадича ўрнидан туриб хонадан чиқди.
Эшик ёпилгач ўқитувчи дарсни давом эттира бошлаганди, эшик яна кескин очилдида, Хадича шошиб кириб келди. Унинг кўзларидан дувиллаб ёш оқаётганини кўрган Муборро ажабланиб турганди, Хадича дафтар ручкаларини йиғиштииб сумкасига солдида, тез юриб чиқиб кетди.
Бир гап бўлганини фаҳмлаган Муборро домладан узр сўраб дугонасининг ортидан югурди.
**
-Хадича!? - зиналардан шошиб тушиб бораётган Хадичани қувиб етган Муборро унин елкасидан тутди - Бирон гап бўлдими?
Афтидан ҳол сўрашни кутган қиз бу гапни эшитгач чидолмади, овозини чиқариб йиғлади
-Мубор, бугун менинг энг бахтсиз куним! Отам...
-Нима бўлди? Тинчликми?
Хадича пирқ-пирқ қилиб бурнини тортди.
-Каръерда кўчки бўлибди. Отам тракторида каръернинг энг тўрида ишлаётган экан. Кўчкининг тагида қолибди. Энди мен ўқий олмасам ҳам керак! Тоғам нарсаларингни бутунлай йиғиштириб кет деяпти.
-Воййй! - Муборронинг раҳми келганидан кўзларига ёш қуйилди - Қайғунгга шерикман ўртоқжон! Худонинг иродаси эканда! Сабрли бўл.
-Эээ..
Ҳозир юрагига тасалли сиғмаётган Хадича зинадан пастга шошилди. Бир лаҳза қотиб қолган, Муборро хаёлига келган фикрдан сергаклашдида, дугонасининг ортидан югурди.
***
-Хадича бир дақиқага шошма!
Чопонининг устидан белбоғ боғлаган киши билан кўчага кетаётган Хадича ортига ўгирилди.
-Нима дейсан?
-Илтимос мана шуни олгин!
Муборро узатаётган бир даста пулни кўриб Хадича довдираб қолди.
-Йўқ раҳмат! Бунча кўп пулни ололмайман!
-Кўпмас! - Муборро ҳаяжондан энтикди - Бир юзу ўттиз олти сўм холос. Шу пулни олиб зарур харажатларинг бўлса ишлатгин. Фақат ўқишга албатта қайтгин! Сенинг билиминг кучли. Ўқишинг керак!
Хадича нима қиларини билмай қотиб турарди. Муборро унинг қўлига пулни мажбуран тутқазди.
-Илтимос ол!
-Хўп..Раҳмат Муборро! Сен ўта сахийсан! Бу яхшилигингни албатта қайтараман! Раҳмат!
Пулни олган Хадича тез юриб кетди.
Унга раҳми келганидан йиғларкан, Муборро шу лаҳзада ёнида янада кўпроқ пули йўқлигига ачинди. Кейин бирдан дугонасига бор пулини бериб юборганини эслади.
-Ие? Пулим тугаб қолдию! Уйга бориб пул олиб келишим керак! Ҳозироқ жўнашим зарур. Кечга совуқда автобус юрмаслиги мумкин!
Дарсхонага қайтиб кириб дафтар ручкасини йиғиштириб чиққан қиз, ётоқхонага шошилди.
У ерда кийимларини ўзгартиргач уйга жўнади.
**********
--Онаси?! Қани кийин шаҳарга чинни заводга олиб бораман! Самариддин бугун чинни келтиришга бораётган экан!
Қоронғу тушаётган маҳалда эрининг бу гапни айтгани унча ёқмаган бўлсада, кундузи заводдан чинни олиб чиқишнинг иложиси йўқлигини яхши тушунадиган Жарқин опа эрига хўп деб кийина бошлади.
Отасининг сўзини эшитган Муборро ҳам апил-тапил кийиниб уйдан отилиб чиқди.
-Ҳай -ҳай? - Жарқин опа қизининг тадоригини кўриб ҳайрон бўлди - Сенга йўл бўлсин?
-Сизлар билан шаҳарга етиб оламан!
-Ўзи боягина келдингку? Бугун шанба бўлса!
-Ойи, айтдимку, Хадичаям кетган. Хонада Бодом ёлғиз қоляпти. У гавдаси отни ҳуркитадиган қиз бўлсаям ўлгудек юраксиз. Тунда ёлғиз ухлолмайди. Боришим керак!
-Бировнинг ғамини ег
у кулиб - Диққат бўлманг, қизлар атайин менинг жиғимга тегишди.
-Вой вой вой.. - Бодом лабини чўччайтирди - Бизнинг ҳам йигитимиз бор Худога шукур! Кўчада қолган эмасмиз!
-Ҳа шуни айт! - Хадича ҳам ёлғондакам араз қилди - Йигитни қизғанди!
Бизнинг кўчада ҳам байрам бўлиб қолар!
-Шуни айт!
Хадича дугонасининг қўлтиғидан тутди.
-Кел ўртоқ, ўзимиз ҳам юра оламиз!
-Кел!
Иккаласи бошини гердайиб кўтариб олдинга илдам юришганди, Муборро баттар уларнинг жиғига тегди.
-Вой аразчилар-ей! Бировнинг йигитига осилмангларда!
Бодом унинг гапига бошини буриб қарадида, яна
-ҳиҳ - деб юзини ўгирди.
-Вой вой вой! Мақтанчоқ!
Қизларнинг гапини жиддий қабул қилган Улуғбек жилмайиб гапга аралашди.
-Эй қизлар! Юринглар бизнинг ётоқхона томондан борайлик. Абдураҳмон ва Ибодни чақирамиз!
Йигитнинг сўзига Бодом кўзларини чақнатиб бир қараб қўйди.
-Раҳмат керакмас! - деди у ёлғондакам мағрурланиб - Овора бўлманг яхши йигит.
-Овораси бор эканми? - Улуғбек гапи эътибор қолганини кўриб хижолат тортди - Ҳа майли. Ўзларинг биласизлар!
-Вой вой вой? - Бодом юришдан тўхтади - Айтадиям қайтадиям эканку бу киши! Чақиринг дўстларингизни!
-Қўявер Бодом! - Хадича унинг енгидан тортди - Суймаганга суйкалма дейишганку!
-Йўқ шошма ўртоқжон! - Бодом ёлғондан депсинпиб қўйди - Гапирган гапига жавоб бермаса Муборниям бу кишидан айнитамиз! Бир сўзли йигит эмас экан деймиз!
-Ҳей, ҳей! - Улуғбек жиддийлашди - Яхши қиз! Кўнглимга тегадиган гап қиляпсиз! Шу гапингиз учун энди ростдан ҳам ўртоқларимни чақираман! Қани кетдик!
-Бўпти бўпти! - Бодом яна иягини кўтариб - Ҳиҳ - деб қўйди - Чақиринг чақиринг! Кўрайликчи?
-Кетдик дедимку!?
Улуғбек йўлни ётоқхона томонга бошлаганди, Мубор юришдан тўхтади.
-Эй ўртоқлар! Мен тўртта чипта буюргандим. Мабодо чипта топилмаса мендан умид қилманглар!
-Вой ўртоқжонн.. - Бодом зарур бўлса бўлмаса ялтоқланавергани ёнидаги Хадичанингн ғашига тегди. У дугонасининг биқинига бир туртиб қўйди. Бироқ, Бодом унга
-нега туртасан - дегандек қарадида, гапида давом этди - Сен йўлини топасандэ! Бизнинг сеҳрли таёқчамиз бўласан!
-Ҳмм..
Муборро ғурурланиб қўйди. Хадича эса уларнинг гап-сўзини хушламай ўзини четга олди.
-Бир гап айтайми? Очиғи менинг боргим йўқ. Мана Бодомга биронта йигит топинглар, бирга тўртталангиз борасизлар! Мен қайтдим!
-Йўқ!- Улуғбек қатъий гапирди - Сиз бормасангиз биз ҳам бормаймиз!
Чиптани ўйламанг топамиз! Қани юринглар! Ана ётоқхонагаям оз қолди.
-Билмасам..
-Гап тамом!.
******
-Бўрини йўқласанг қулоғи кўринади! Сизларни қидириб келаётгандик.
Абдураҳмон ва Ибод рўпарадан чиқиб қолгач, Улуғбек уларга ҳазиллашди. Сўнг концертга таклиф қилди.
Талифни эшитган Абдураҳмон иккиланди. Ибод эса дарҳол
-Тўғриси мен ўша хонандага унча қизиқмайман - деди.
-Войй? - Бодом Ибодга ёмон қараш қилди - Биз таклиф қилдигу, сиз ноз қиляпсизми? Ўзингиз биласиз. Мажбурлаш йўқ! Мана дўстингиз мен билан боради! Тўғрими Абдураҳмон! Борасиз а?
Бодомнинг кўзини сузганига Абдураҳмон сал жилмайганди, қиз дарҳол келиб унинг ёнига турди.
-Мени қўлтиқлаб олинг! Киноларда йигит ва қиз шунақа юришса бирам ҳавасим кетадики!
-Хўп! - Абдураҳмон тиржайиб қўлтиғини тутди - Келинг!
Қиз дарҳол унинг билагидан ушлади.
-Бормасангиз борманг! - Бодом Ибодга қовоқ уйдида, дарҳол табассум қилди - Лекин, ўйлаб кўринг. Кўпдан айрилиш яхши эмас!
-Энди бормасам ҳам бораман! - Ибод зўраки мардлик кўрсатди. Унинг чиндан ҳам боргиси йўқ эди. Бироқ, дўстларидан ажралишни истамади - Келинг Хадича! Биз ҳам подрушка қилиамиз!
-Йўқ! - Хадича Ибодни унча хушламади - Биз Ўзбеклигимиздан қолмайлик!
-Эй юрасизларми йўқми? - Муборро қўл соатига қараб қўйди - Кеч қоламиз!
-Кетдик!
*********
-Менга олтита чипта беринг!
Чипта баҳосининг устига қўшимча бир сўм қўшиб узатилганини кўрган кассир аёл, семиз гавдасини сал қўзғатди.
-Иккита чипта бор холос!
-Вой, илтимос, бир иложини қилинг!
Узатилган бир сўмни олган кассир олдидаги рўйхатни очиб ниманиди ўқиди.
-Ҳа бўпти, мана бу рўйхатдагилардан 2таси келиши ноаниқ дейилган.
Тўртта чиптани олган Муборро яна бир сўм чиқаришга мажбур бўлди.
-Иккита ўртоғимиз ажралиб қолмасин! Яна бир қаранг илтимос.
Пулни қўл учида чаққон олиб тортмага ташлаг
ниннг кераги йўқ! Бахт...
-Ҳэ ўчир! - Баҳром тутақиб қизнинг елкасидан силкилади. Ҳайратга тушган қизнинг кўзларида қўрқувни кўргач, ўзини босаркан барибир дўқ урди - Э қанақа бахт? Нима деяпсан ўзи! Сенга ростини айтайми? Менинг хотиним бор, иккита болам ҳам!
Сенга уйланишим мумкин! Аммо, ҳеч қачон загсдан ўтолмаймиз. Муллага никоҳ ўқитамизда яшайверамиз! Номинга квартира олиб бераман! Лекин, болани менимча олдириб ташлаганин маъқул. Чунки ўқишинга халал беради. Янаям ўзинг биласан!
-Нима?! - Хадича карахт аҳволга тушиб қолди - Уйланаман деб қуюқ ваъдалар бергандингиз..
-Ҳа! Гапимдан қайтмаяпманку?
-Хотиним, иккита болам бор деяпсизку?
-Нима бўпти? Эркак кишига мумкин.
-Аблаҳ..номард..
-Ҳей.мен сени мажбурлаганим йўқ. Неча марта бирга бўлган бўлсак, ҳар доим ўзинг кўнгансан.
-Аблаҳ, биринчи мартасида ичириб номусимни булғагандинг..
-Ҳэйй! - Баҳром қизнинг кўксидан ушлаб бир силкиб олди - Сансирама мегажин! Кўнсанг шу. Кўнмасанг ўзинг биласан!. Жуда нари борса болани тан оламан. Сени эса номинг булғангани қолади. Ундан кўра, гапни кўпайтирмасдан айтганимни қил. Қанча харажат кетса мендан. Алдаб ташлаб кетади деб ўйлама.. Гапим гап.Номинга уй олиб бераман!
-Йўқол кўзимдан мараз!
-Нима?! Ҳэйй!
Баҳром пўписа қилсада тарсаки тортишга журъат қилмади.
-Бўпти! Кейинроқ келаман гаплашамиз!
Э/шикнинг тарс этиб ёпилиши Хадичанинг назарида юзига биров шарақлатиб ургандек туюлди.
-Аблаҳ..номард..ёлғончи....
Кутилмаган гапни эшитган қиз карахт бўлганича тураркан, бу шармандаликдан қутулиш учун ўз жонига қасд қилишни ўйлади. Фақат қандай? деган савоол унинг миясига урилгач, аввалига тепа қаватга кўтарилиб томдан ташлаш фикри келди. Бироқ, баландликдан қўрқишини ўйлагач, бу фикридан қайтди.
-Ўзимни машинанинг остига ташлайман!
Шу қарорга келгач, қиз аввал энг яхши кийимларини кийди. Сўнг, юзларига пардоз ҳам суртди. Ойнага қараб кўзларини бўяркан, нега бундай қилаётганини ўзи ҳам тушунмасди. Бугун атайин билишгандек, дугоналари ҳам хонада эмас.
Обдон бўяниб олгач, оёғига яқинда Баҳром олиб берган чиройли туфлини кийди.
Шошилмай юриб кўчага чиққач, катта кўча томон борди.
Серқатнов кўча шовқини қизнинг хаёлини бироз жойига келтиргандек бўлгач, у йўл ёқасида тўхтаб қолди.
-Ўзимни машина остига отсам, бир бегуноҳ кишига жабр қилган бўлмайманми? -- деди у ўз-ўзига савол бериб - Унинг ҳам бола-чақаси бордир! Йўқ бошқа йўлни қилиш керак. Ўзимни ёқаман!.
Бироқ, ёқиш учун бензинми керосинми топиш зарурлигини ўйлагач, яна боши қотди.
-Эҳа..электр токи одамни дарҳол ўлдиради дейишади..
Тез юриб хонага қайтган қиз, овқат пиширадиган қозонга сув тўлдирдида, унга электр қайнатгични суқди.
Қайнатгични токка улагач қўлини сувга тиққанди, бир зириллатиб ташладики, жонҳолатда сувдан қўлини тортиб олганини ўзи ҳам сезмай қолди.
Бижирлай бошлаган сувга тикиларкан, қўлини қайта ботиришга юраги дов бермади.
-Жон бунчалар ширин а? - деди у, сўнг қайнатгични токдан узди.
--Осонроқ ўлим топиш керак!
Энди нима йўл топишни билмай қолган Хадича яна кўчага йўл олди.
Давоми бор.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
ўчқорни сўйиб садақа қиламан!
-Вой у қўчқорни рўзага сўймоқчи эдингизку? - Жарқин опа ҳам ҳаяжонга тушганди - Катта отангиз билан катта онангизга атаб ифторлик бераман дегандиз?
-Ифторликка атаганни эмас, қора қўчқорни.
-Ҳа уни қассобга айтдим дегандизу?
-Э онаси? Ахир Газ 24 ютуғига садақа бериш ҳам керакда! Аввал садақани берамиз. Кейин машинани олиб келишга борамиз.
-Балки аввал олиб келиб, кейин садақа қиларсиз. Бу давлатнинг берадиган нарсасига ишонииб, эл-юртга гап бўлманг. Ҳали берадим-йўқми билмайсизку?
-Э бермай қаерга боради? Садақани тарқатай, эртагаёқ Москвага учаман. Ҳукумат арзимаган битта йигирма тўрт учун фуқаросини алдамайди.
-Ўзингиз биласиз. Мен одамларнинг гап-сўзидан қўрқаман.
-Хавотирланма! Ҳаммаси жойида бўлади. Мана қизимни ўқишига қарши эдинг. Худо ризқини беряпти.
-Ҳмм... - Жарқин опа негадир ютуқдан кўнгли илимаганига ажабланди - Қизим ютубди деманг яна. Тағин одамлар бу ерда бир гап бор деб осмонга учиришмасин гап билан. Ўзим ютдим денг! Ҳэй, сен ҳам оғзинга маҳкам бўл! Менинг заёмим эди деб мақтана кўрма! Уқдингми?
-Хўп ойи!
-Шундай бўлсин!
Мироб ҳаяжондан яна заёмни ва газетани текшириб солишти рди. Қайта ишонч ҳосил қилгач, ўрнидан турдида, қўлларини завқ билан бир-бирига ишқалади.
-Ҳа қани менинг қассоб пичоғимни олиб чиқчи! Садақа радди бало дейишган, элнинг гап-сўзию, кўзидан ўзи асрасин!
Жарқин опа эрининг ортидан карвотдан тушди. Муборро эса хонасига шошилди.
************
(Орадан беш ҳафта ўтди)
-Қўшниларингникида тўйми дейман а Дилрабо? Бунча одам йиғилибди!
Арзимаган бир нарса сўраб чиққан Гульсара момо Муборроларнинг ҳовли қўшниси Дилрабо опадан гапни айлантириб сўради. Момо Хайрулла миробнинг Газ 24-10 машинасини лотореяда ютганини ва ютуқни Москвадан самолётда келтирганини эшитганди. Дарвозама -дарвоза қўшни бўлишсада, муносабатлари яхши эмаслиги учун на қутлашга чиқолмаган ва на сўрай олмаганидан ўртада девор йўқлиги боис, барчаси кафтдек кўринадиган Дилрабо опаларникига миробнинг уйи олдида ярқираб турган оппоқ машинани олисдан бўлсада ўз кўзи билан кўришга келганди.
-Ҳа тўйдан зиёд бўлиб кетди! - Дилрабо опанинг ҳам қўшнининг ютуғига ҳасади келганди - Қизини ўқитяптику! Эр чиқмаса ўша Волгани қўшиб узатадида!
-Астағфирулло!? - Гульсара момо ёқасини ушлаб гапирди - Одамлар қизини эрга бериш учун шунақа ишларниям қиляптими а? Вой шунақалардан Худо сақласин-ей!
-Ҳали кўрасиз, бу қизимни ким олса уй ҳам қуриб бераман дейди булар.. Одамларда бет қолмади. Уят, шарм, андиша деган гаплар бобомнингг замонида қолиб кетган..
-Ҳэ афти қурсин бешармларнинг.. - момонинг энсаси қотди - Яхшиям қизларимни вақтида эрга бериб юборган эканман.. Бунақаларни кўриб бошқа қизлар ҳам ранг оладида..
-Қўйсангизчи опа.. - Дилраб опанинг ранги бир ўзгариб олди - Ана менинг икки қизим эшигимда ҳали. Қани бир оғиз ўқийман, ёки севдим куйдим деган гап очсинчи..нақ тилини суғуриб оламан бунақанги қизнинг.. Шопмўйлов қўйгани ҳайф миробнинг. Юрибдида кўкрак кериб эркакман деб. Ҳали бу қизлари эр еталаб келсин, кейин кўрамиз ҳолини!.
-Машинани мақташини қара одам йиғиб! Миробликдан топган ҳаром пулига келган машинасини бунча кўз-кўзламаса! Ҳалол меҳнат билан рўзғор тебратадиганларда машина тугул мотоцикл ҳам йўқ!
-Вой опа?! -момонинг гапи бу сафар Дилрабо опага қаттиқ тегди - Ана бизнинг ҳам нол олти машинамиз бор! Ҳалол меҳнат, пешона тери билан олганмиз!
-Ҳа сизларникини айтмадим.. - момо каловланди - Сизларнинг тонна тонна тамаки етиштириб меҳнатнинг зўри билан олинганини биламанку?! Миробликнинг ҳаром пулини айтяпманда..
-Миробликнинг нимаси ҳаром? - Дилрабо опанинг асаби қатиқ бузилганди. Шу лаҳзада ҳатт о ёмон кўрган қўшнисининг ҳам тарафини олди - Ҳар гапни ўйлаб гапиринг. Саккиз ўғлингиз дан биронтасиям машина минолмаган бўлса, бунга бошқалар айбдор эмас!
-Ҳаҳ..мен сизларни ёмонламадим?! - момо гапи ёқмаганини тушуниб кетишга тушди - Бўпти майли мен борай. Чиқинглар.
-Гапни ўйлаб гапириш керакда.. - опанинг жаҳли баттар чиқди - Иккинчи эшитмай шунақа гапингизни!
-Ҳээ - дарвозага етган момо пичинг отиб қочди - Менинг оғзимга ҳеч ким хўжайин эмас! Тўғри гапнинг тўқмоғи бор - тешиб кетади! Сенинг ҳам қизлар
маъно йўқлигини англаган йигит ўз ўқув бўлими томон йўл олди.
-Ҳа майли - деди у пичирлаб - Ўқишдан сўнг гаплашамиз.
********
-Жўрақулова!
Ўқув хонасидан чиққан Муборро ялт этиб ўгирилди. Баҳромнинг нега Муборони чақирганини тушунмаган Хадича дугонасининг ёнида ажабланиб турганди, бунга эътибор ҳам бермаган Баҳром қизни имлади:
-Бир дақиқага мумкинми?
-Ҳа!
Муборро ёнидаги дугоналарига бурилди.
-Сизлар бораверинглар. Ортларингдан етиб оламан!
-Хўп!?
Ҳайрон бўлган Хадича елкасини қисиб қўйдида, Баҳромга ола қараб кўзлари билан дўқ урди. Баҳром эса индамай бепарво туравергач, жаҳли чиққан қиз бошини силтаб ўги рдида, ёнидаги Бодом билан қарама- қарши томонга кетди.
.....
-Эшитаман?
Муборро йигитнинг рўпарасига келиб нафрат билан тикилганди, Баҳром сал қовоғини осди.
--Ташқарига юр, гап бор. Айтган нарсаларингни тайёрладим!
-Хўп!
Муборро чиқиш эшиги томон юрганди, олисдан кузатаётган Хадичага ўғринча нигоҳини қаратган Баҳром, тез бурилиб қизнинг ортидан юрди.
......
-Квартира айтган жойингда - деди Баҳром кўчага чиқиб келишгач Муборрога сал хушомадли қиёфада қараб -- Марказда икки хонали квартирамиз бор эди, сенинг номинга ўтқазаман. Ҳовли эса Булварь(хиёбон)нинг охиридаги севтофордан чапга кетиш кўчада. Истасанг юр, ҳозир бирга олиб бориб кўрсатаман. Пул ҳам машинада турибди. Сен сўраган автомобиль га эса мана бу тилла заёмни ол.! Бу Газ 24-10 машинаси ютуғи чиққан заём. Отам буни бир неча таниш -билиш орқали қўлга киритганди. Сенга насиб қилган экан!.
-Ростданми?! - Муборро йигитнинг кўзларига ҳамон нафратли қараб турарди - Яна бунга бошқа эга чиқиб қолмасин!
-Алдаб қаергача борардим!? - Баҳром истеҳзоли гапирди - Осмонга чиқсам оёғимдан, ерга кирсам қулоғимдан тортиб оласанку!
-Сенга буям кам! - шу лаҳзагача учинчи шахс орқали гапириб турган қиз энди тўғри сенлашга ўтди - Гапни қисқа қил. Юр ҳовли кўрсатасанми, квартираними ҳозир бориб кўрамиз!
-Бўпти юр!
...........
-Вой ифлос-ей!? Дугонамиш яна бу! Ҳэ очкўз..сенга битта йигит камлик қиладими а? Энди менинг йигитимга осилдингми? Беор юзсиз!
Деразадан Баҳром ва Муборронинг бирга йигитнинг машинасида жўнаб кетишларини кузатаркан, Хадича лабларини пичирлатиб уларни қарғашга тушганди.
-Ҳали хонага келгин, башаранга тупураман!
*********
-Онаси, шу у ..десанг .. - Хайрулла мироб хотини узатган пиёладаги чойни ҳўплаб қўяркан, гапни нимадан бошлашни билмай иккиланди - Бир гапдэ..
-Ҳа намунча чайналдингиз? - одатда гапини дангал гаириб қўядиган эрининг ноодатий сўзлаши Жарқин опани ажаблантирганди - Тинчликми?
-Тинчлик! - ми роб чойни ҳўплади - Шу десанг Муборро --- синглим ҳам ўқисин, ўқиган яхшида, мен ўзим кўз -қулоқ бўламан деяпти. Шунга сен нима дейсан?
-Нима?! - Жарқин опа эрининг юзига -овсар бўлиб қолдингизми - дегандек ғалати қаради - Ўйлаб гапиряпсизми? Биттасининг ўқигани оламга етади. Энди бунисига бало борми? Йў сизга бир гап бўпти отаси!? Канал ёқалаб юравериб эсингиздан оғмадингизми?
-Ҳмм.. - миробнинг авзойи бироз бузилгандек бўлди. Бироқ, хотинининг лаблари пирпираб учаётганини кўриб, жилмайди - Билмасам ..қарияпмизми..
-Қариган сайин одам сермулоҳаза бўлмайдими? Қиз ўқитиб мартабага минасизми? Элу-халққа кулгу бўлаётганингизни наҳот англамаяпсиз? Фалончининг қизлари ўқиган деб эшигимизга совчи йўламайди бу кетишда...
-Хавотирланма, ўқимишлига ўқимишлидан совчи келади. Бунча диққат бўлдинг. Қизларимиз ҳали ёшку?
-Ёшлиги қолибдими?! Мен сизга текканимда 16 ёшда эдим! Ўқимайди тамом васалом. Ана Муборнинг ўқигани етади!.
-Ўқийди! - миробнинг ўжарлиги тутди - Гуласал ўқийди. Ўқийман деса қолганларини ҳам ўқитаман! Бошқа туманларга борсанг барисининг қизлари ўқиган. Фақат бизда қизлар ўқиса бузилади деган эски ақидага осилиб олишган. Замон ўзгаряпти. Ўқимишлининг замони келди. Ким ўқиса бир қадам олдинда бўлади.Кеьмончининг косаси ҳеч қачон оқармаган, бундан кейин ҳам оқармайди!
-Билганингизни қилинг! - Жарқин опа аразлади - Отадан фикр кетса боладан не умид. Ҳэ Худо урди кишини!.т
Мироб бошқа гапирмай ёнбошладида, кўзини юмиб олди.
-Ҳмм қори бўлиб олинг энди! Қизлар бир бир шаҳарга йўл олсин, сиз кўзни юмиб ётаверинг! Одам дегани ҳам шунақа бўлса..тавба..
Жарқин о
ора-сирада булут сал сийраклашиб уч-тўрт қадам масофа кўринарди.
Иккаласи шошиб боришаркан, қаёққа кетишаётганини тасаввур ҳам қила олмаган Муборро ўзининг нақадар аҳмоқлик қи лгани ҳақида фикрлаб ичида ўзини тинмай қарғашга тушди.
-Чақмоқ уриб ўласан энди! Ёки бўрига ем бўласан! Йигит билан баҳслашган калтафаҳм!
Шу паллада осмон яна боягидан ҳам қаттиқроқ қарсиллаб гумбурлади. Сўнг шиддат билан жала ёғишни бошлади.
-Товуқмия! - дерди жалада жаврашни бошлаган қиз ҳамон ичида ўзини қарғаб- Ҳозир сел оқиздиради. Ўлигингни энди сув омборданми, ёки Дарғомдан топишади. Агар топишса!
-Роса зўр маёвка бўлдию а? - совқотганидан тишлари таки рдай бошлаган Баҳром пичинг отди - Бугунги кун бир умр эсда қоладиган бўлди!
-Ҳа! Ўлмай қолсак кулиб эслаймиз!
**********
-Астағфурилло?! Осмон ёрилиб кетдими а?
ҚУлоқни қоматга келтириб осмон гумбурлагач, бирдан кучли шамол эсиб жала қўйишни бошлаганини кўрган Жарқин опа, уйга югурган болаларини койиди.
-Кўрпачаларни олиб кирмайсизларми? Ҳозир барчаси шалаббо бўлади!
Онасининг гапини эшитган қизлар ортга қайтиб кўрпачаларни олишдида, яна уйга шошилишди.
-Худди қоронғу тушиб қолганга ўхшаб қолдику?!
Хайрулла мироб хотинининг жаврашига эътиборсиз қараб қўйдида, болаларининг ортидан уйга интилди.
-Чап қовоғим ҳалиям учяптида?! - ёмғи рнинг шиддатини кўриб ваҳимага тушган аёл ҳам оиласининг ортидан уйга шошилди -- Ишқилиб тинчлик бўлсинда!
**************
-Мана пана жой!
Бехосдан олдиларидан чиқиб қолган айвончага ўхшаш тош остидаги пана жойни кўрган Баҳром қизни ўша ерга тортди. Катталиги юк машинасидан ҳам йирик бўлган қоятошнинг осьтидаги эни беш метрча, ичкарига қараб узунлиги уч метрча бўлган бу жой шу дақиқада улар учун мўъжизадек туюлди.
-Х-хх--х-ууддога-га шшшукур!
Эгнидаги кўйлаги баданига ёпишиб қолган Муборро совқотганидан қалтираркан, шамол билан ураётган ёмғирдан беркиниш учун тош айвончанинг тўрига интилди.
-Ххайрият!..
Қизнинг ёнига келган Баҳром ҳам совқотган бўлсада, тўла гавдасининг ҳисобига ўзини анча тетик тутаётганди.
--Ана томошаю, мана сенга лола! - деди у қиз қўлида ҳамон чангаллаб турган бир жуфт лолага қараб - Бу гулнинг баҳоси жуда баланд бўлдида! Эришгунимча шунча қийинчилик кўрдим!
-Ҳи-ҳи-ҳиҳ - деб қалтираётган қиз, йигитнинг сўзларини эшитиб аввалига ҳеч нарсани тушунмади.
-Нима дедингиз?
-Бу кунни ярим йилдан зиёд кутдим! Ниҳоят қўлимга тушдингку!?!
-Баха?!
Эгнига кийимлари ёпишиб қолганидан бадани яққол билиниб тупрган қизга қараган Баҳромнинг кўзлари ичига тортилгандек бўлди. Бир лаҳза хавотирли термулган қизга тикилгач у бирдан қўлларини чўзди.
-Қани бағримга келчи! Ҳозир иситиб қўяман!
***********
-Худонинг қудратини қаранг?! Осмонда бир чинга ҳам булут қолмадия?!
Соат сакизда бошланган ёмғир икки соат ўтгач тиниб, қуёш чарақлаб кўрингач уйдан чиққан Жарқин опа, ёнидаги эрига ўз ҳайратини сўзлаётганди.
-Ҳа.. дарахтларда бу йил ҳосил кўплигидан довчасини кўтара олмай эгилиб сина бошлаганди - деди унга жавобан эри - Бунга боққан бало бор эканда! Мана ҳосилни енгилатиб кетди!
- Ҳа аа.. - Жарқин опа кўнгли чироқ ёқса ҳам ёришмайдиган аҳволдалигидан ҳайрон эди - Юрагимнинг ғашлиги шунга эканда!..
************
-Аблаҳ мараз! Ифлос ҳайвон! Умрингни қамоқда чиритаман сен итни! Ярамас махлуқ!
Муборро тинмайин қарғаркан, ғуддайиб турган Баҳром уни гап билан аврашга уринар, бироқ, қиз унинг бир оғиз ҳам гапини тингламасди.
-Сен итни кунингни кўрсатаман! Ҳозир пастга тушган заҳотиёқ бор гапни айтиб сени милицияга топширтираман! Ҳайвон!..Қутурган ит...
Ёмғирнинг шашти сира тушай демас, Муборро қарғашинию, Баҳром ялинишини қўймасди.
-Мени қаматган билан нимага эришасан? - Баҳром қизнинг қўлларидан маҳкам тутиб турарди. Муборро типирчилаб қўлларини халос қилишга уринсада бақувват йигитнинг чангалидан чиқишнинг иложиси йўқ эди - Ундан кўра кел ақл билан иш тутиб келишайлик! Хоҳласаанг сенга уйланаман. Ёки пул бер десанг айтган пулинггни бераман!
-Менинг номусим пулга сотилмайди!
Тажовузкорнинг кўзларига тик қараб шу сўзларни айтган Мубарро бирдан ўтган йили Баҳром домла билан бўлган воқеа ва ундан
-номусимнинг товон пули - деб ундирган пулини эслади.
- Э Худоо!? - деди у бир
га дастурхон тузаётган Бодом, боя онаси ташлаб кетган помидор ва бодрингларни ликопчага қўйди -- Ойиси айттириб юборган экан. Байрамдан кейин келаман деб хайрлашиб кетди. Дастурхонга яқин кел. Қара ойим, ўзимизнинг иссиқхонамизда етиштирган помидор ва бодрингдан бозорга олиб чиққан экан, менгаям ташлаб кетди. Ойим бирам яхшиларда.
-Ҳа ойинг сени жуда эрка қилган экан - Муборро бир дона қип қизил помидорни қўлига олди - Буни майдалаб тўғрасангчи?
-Мен бутунини тишлаб ейишни ёқтираманда! - Бодом ўз одатини канда қилмай бир дона помидорни қўлига олиб тишладида, сўнг туз сепди - Буни қара, тузни сепиб тишлаб есанг бир мазаки... Тўғрасанг пичоқни таъми уннаб қолади. Менга ёқмайди.
Муборро дугонасининг овқат ейишини кузатаркан истеҳзоли кулимсиради.
-Бодом, сенга уйланган йигит бозордан тансиқ таом ташиб чарчайди шекилли! Ёки ўшандаям ойинг таъминлаб турардими?
-Вой, Шокир акам хоҳлаганингни муҳайё қиламан деб ваъда берганлар!
-Ҳа ааа..
Муборро яна истеҳзо қилганди, Бодом қовоғини осиб қўлига бодрингни олдида карсиллатиб тишлади.
*************
(1-май. ((1988-йил)
-Ибод, Улуғбек жўрангиз кўринмаяптими? Қани у?
Азонлаб автобусга чиқишаркан, Муборро Улуғбекни йўқлигин и дарҳол сезганди.
-Кеча кечки пайт бобоси ўтиб қолибди - деди Ибод қизнинг саволига дўсти йўқлиги учун айбдордек оҳангда - Амакиси келиб олиб кетди. Сизга узурини етказиб қўйишимни сўраганди.
-Вой Худо раҳмат қилсин! - Муборронинг кайфияти тушиб кетди - Абдураҳмон ўртоғингиз ҳам кўринмайдими?
-Ҳа уни биласизку футбол жинниси.Кеча кечқурун ўйин пайти оёғини қайириб йиқилган экан, шифохонага бориб рентген қилдирса суяк ёрилган деб гипслашибди. Боролмайди.
-Афсус..
Муборро бошқа гапирмади.
Автобус олдида эса комсомол етакчиси ёрдамчиси Саъдуллаевнинг буйруғи янграётганди.
-Қани тез бўлинглар! Беш дақиқадан сўнг йўлга тушамиз. Соат роппа-роса еттида манзилда бўлишимиз шарт!
Талабалар шоша-пиша жойлашгач автобус ўрнидан қўзғалди.
*************
-Оҳо, тоғ чўққисидаги лола! Эрталабки қуёш нурида роса зўр товланар экан а?!
Китоб шаҳри томонга ўтадиган довон йўлидан автобусга рухсат бериладиган баландликкача кўтарилгач, ўнг томонга, пионерлар лагери ҳовлисига бурилиб тўхтаган автобусдан тушган заҳоти тоққа дурбин билан тикилган йигитлардан бири баланд чўққида товланаётган бир жуфт чўғдек қизил лолани кўриб завқланганди, унинг гапини эшитган Муборро беихтиёр қўл чўзиб йигитнинг дурбинини имо билан сўраб олди.
-Ҳа роса чиройли! - деди у пичирлаб - Улуғбек менга ваъда қилган лола шу шекилли! Афсуски унинг ўзи келмади!
-Демак у гул Улуғбекка насиб этмас эканда?!
Қулоғи остида янграган таниш овозни эшитган Муборро чучиб ўгирилганди, қизнинг қўрқиб кетганига кулгуси қистаган Баҳром хохолади.
-Баха?! Сиз ҳам келдингизми?
-Чақирмасангиз ҳам! - Баҳром тиржайишдан тўхтамасди - Югурганники эмас буюрганники дейишадию. Улуғбек ваъда қилган гулни бугун мен узаман энди!
-Ҳеч қачон! - Муборро жаҳл билан тикилди - Ўша бир жуфт лолага қўлингизни теккиза кўрманг! Мен ўзим бориб узаман!
-Нега энди? - Баҳром калласига келган фикрдан қувониб кетди - Келинг баҳслашамиз. Ким биринчи гулга етиб борса, ўша узади! Сиз мусобқалашишни ёқтирасизку?!
-Бўпти! - Муборро қаддини ростлади - Фақат ғиромлик қилиш йўқ. Баравар жўнаймиз.
-Албатта?! - Баҳром хаёлида сакрагудек эди - Истасангиз ҳозироқ бориб келамиз. Яна бизга ўхшаган биронтасининг ҳаваси кетган бўлса, доғда қолдирмасин!
-Бўпти юринг!
Атрофга қараб қўйган Муборронинг хаёлига:
- Кўринарли жойда бошқа ғирромлик қила олмайди --- деган фикр келганди.
Иккаласининг баҳслашиб чўққига йўл олишини кузатаркан, талабалар турли фикр билдиришаётганди, уларни кузатиб турган лагер қоровули бўлган маҳаллий киши мийиғида кулди.
- Сизларга яқингина кўринаётган ўша чўққига чиқиш учун камида бир соат вақт керак. Лола эса олиш анча қийин бўлган жойда ўсган. овора бўлманглар - деб қўйди.
Бироқ, бапҳслашаётганларнинг қулоғига ҳозир бу гап кирмасди.
Тезликда катта йўлни кесиб ўтишгач, сув оқаётган сойликнинг сокин жойидан кечиб, нариги қирғоққа чиқишдида, тепаликка ҳаракатланишди. Аввалига осон туюлсада, биринчи кўринган маррага етмасдоноқ нафаслари тиқилиб қолгудек бўл
иб ташлади - Қўл жойида турсин!
-Мана шунақада сен! - Баҳром аразлагандек қиёфага кирди - Билагингни ушлатмайсан! Ана атрофга қара, севишганлар бир бирларининг пинжига кириб ўтиишибди! Ўпишаётгани қанча. Сен эса ҳали бирон марта ўпишимга рухсат ҳам берганинг йўқ!
-Сизга ўптирадиганлар ёқса боринг ана ўшаларнинг олдига! - Хадича юзини саҳна томонга бурди - Мен шунақа осмондаман! Ўз обрўимни сақлашни истайман!
-Мен обрўингни тўкаётган эканманда а? - Баҳро м атайин қовоғини осди - Тушунарли!
Хадича индамай саҳнага тикилсада ич-ичидан зил кета бошлади. Назарида шу арзимас сабаб билан йигит уни ташлаб кетадигандек туюлди. Йигитнинг юрагида ним а борлигини билиш учун секин мўралаб унинг кўзларига қарамоқчи бўлганди, Баҳромнинг ўта жаҳлдор қиёфасини кўриб ўйлаган фикри тўғри эканлигига шубҳаси қолмади.
- Э ўптирсам нима бўлибди! - деди у ўз-ўзига танбеҳ бериб - Ўпса нетар - ювса кетар! Муҳими иффатимни сақласам бўлдида!
Орадан ўн дақиқача вақт ўтди. Баҳромнинг қиёфаси ҳамон жаҳлдор кўринарди. Бундан диққати ошган қиз секин қўлини узатиб йигитнинг қўли устига қўйди. Аввалига бунга эътибор бермагандек кўринган Баҳром бироз ўтгач қиёфасини очди. Қизнинг ён берганини фаҳмлаб вазиятдан фойдаланишга уринаркан, чап қўлини қизнинг қўли устига қўйди. Ўнг қўлини эса секин узатиб қизнинг белидан қучди.
Хадича бу гал қаршилик қилмади. Ҳеч нарса бўлмагандек саҳнага тикилиб ўтираверди.
************
-Хўп эртага байрам! Азиз онажонларимиз, қадрли опа-сингилларимизу, гўзал қизларимизнинг байрами! Шу муносабат Шампан ичамиз! Ичмайман деган эътирозлар қабул қилинмайди!
Концертдан сўнг ресторанга боришгач, стол безалгани заҳоти иккита шампан виносини буюртирган Баҳром винони дарҳол очиб қадаҳларга қўяркан, қизларнинг ичмайман дейишини олдини олиб қатъий оҳангда гапирганди.
-Қани гўзал қизлар учун! - Қадаҳларни узатган Баҳром ўнг томонида ўтирган Хадичанинг оёғини сал туртиб қўйди. Кейин рўпарасидаги Бодом ва Муборрога жилмайгач, чап томонидаги Шокир, ҳамда Улуғбекка ҳам олинглар дегандек ишора қилди - Ким қадаҳда қолдирса жаримасига яна қўяман!
Қадаҳлар чўқишти рилгач, аввал Баҳромнинг ўзи ичди. Сўнг қизларнинг ичишини кузатди. Олдин ҳам бир неча марта ичкилик таътиб кўргани боис винони бемалол ичадиган Бодом қадаҳини бир сипқоришда бўшатди. Муборро ҳам сал қийналсада охиригача ичди. Фақат Хадича олдин сира ичмагани боис, қадаҳни кўтарганди, винонинг ғалати таъми ва аччиғлиги боис ярмигач а ҳам ичолмай қадаҳни қўйиб қўли билан оғзига елпиди.
-Уфф.. бунча аччиқ? Қандай ичасизлар а?
-Ана холос?! - Баҳром дарҳол қизнинг қадаҳини винога тўлдирди - Шартни биласан! То қадаҳни охиригача бўшатмасанг қайта қайта қўявераман!
-Вой мен ичолмайман..- қиз илтижоли қаради - Олдин сира ичмаганман!
-Бунинг бизга қизиғи йўқ! - Баҳром қадаҳни қизга мажбурлаб тутқазди - Ичасан!
-Хўп.
Йигитининг раъйини қайтарса муомаласи совуқлашишидан чўчиган қиз қадаҳни олиб ича бошлади. Яна жаримага қолмаслик учун тиришаркан, ўзини мажбурласада, барибир қадаҳнинг остида озроқ қолдириб тўхташга мажбур бўлди.
-Энди қутулдимми? - деди у яна оғзига қўли билан елпиб - Илтимос бошқа зўрламанг!
-Йўқ! - Баҳром қизнинг пойабзали устидан қаттиқ босди - Шарт айтилган! Охиригача ичмагунингча қўявераман!
-Войй?!..
Учинчи марта қадаҳ тўлдирилгач, гарчи оғзидан отилиб кетгудек бўлсда, Хадича қадаҳни бўшатди.
-Баракалла! - Баҳром қарсак чалганди, қолганлар жўр бўлишди - Бўларкану?!
-Ҳа фақат қайт қилиб юьбормасам бўлгани!
-Қайт қилсанг жариманг ортади!
Бу гапни эшитиб қўрққан қиз, аччиғ нарсалар билан кўнглини босаркан, бироз ўтгач боши енгил айлана бошлаганини сезди. Негадир ўз-ўзидан кайфияти ҳам кўтарилди.
Навбатдаги қадаҳлар тўлдирилганда, энди бемалол ичаркан, қиз ўзини қушдек енгил ва жуда бахтиёр сеза бошлаганди.
*******
-Вой? Бошим айланиб кетяпти! Ҳозир йиқилиб тушаман!
Ресторандан чиқишгач Шокирнинг танишининг Жигулисида Бодом билан бирга Улуғбек ва Муборро ҳам жўнаб кетишди.
Уларнинг ортидан қўл силкаб хайрлашган Баҳром эса ичганига қарамай машинасига Хадичани ўтқаздида, калитни буради.
Ярим кечага яқинлашгани боис деярли бўмбўш кўчада машинасини шошмай юргизиб бораркан, Баҳром ёнидаг
қ бўлади! Энди додвой қилиб ўзингни шарманда қилмада, нафасингни чиқармай яшайвер! Хуррамнинг коммунист отаси қизимни хўрлади деб сени қаматишдан ҳам тоймайди. Ўзинг пиширган ошни айланиб ҳам ўргулиб ҳам ўзинг ичаверсан! - деб ўғлининг унини ўчирган! Шу шу муаллим бир умр ичкиликка ружу қўйиб яшади. Камига бу дўхтир хотинчаси хачирга ўхшаб бир умр туғмади!
-Ҳа аа?! - мироб ажабланиб бошини чайқаб қўйди - Фарзандсизлигининг сабаби балки муаллимнинг ўзида бўлганми.. ҳозир докторлар айб эркакдаям бўлиши мумкин дейишяптику? Авваллари фақат аёллар айбдор саналарди.
-Энди Турақул муаллимнинг пуштида бўлганми бўлмаганми буни Худо билади! Лекин, Хуррамнинг туғмаганининг сабаби бошқа - Жарқин опа эри узатган пиёлани чойга тўлдириб қайта узатди - Унинг қизлик пайтида техникумни битиргач комсомол йўлланмаси билан баланд тоғдаги қишлоққа ишга жўнатишган. Хуррам ёшлигида сочлари тундек қора, чиройли қиз бўлган экан. Унга маҳаллий йигитлардан бир нечаси ошиқ бўлиб қолган. Қиз улардан бирига кўнгил бергач, бошқалари аламдан пайтини пойлаб зўрлашган дейишади. Оқибатда ҳомиладор бўлиб қолган Хуррам шарманда бўлмаслик учун болани олдирган. Шу пайтда бор уруғдонини қириб олишган. Мана шунинг учун ҳам у бир умр туғмади!
- Ха аа?! - мироб ҳайратдан кўзларини катталаштирди - Шунча гапни қаердан биласан-ей?
-Тешик қулоқ эшитадида! Хай қўйинг бу гапларни. Хуллас ҳозир ўликни қаердан чиқаришяпти? Қаюмовларникиданми/?
-Йўқ. Ўзининг уйидан. Муртазо Қаюмов дўхтирникига бориб
-Бўпти. Ўлик бизники бўлса олиб кетамиз деган экан, Хуррамнинг оғайнилари ўртага олиб
-қишлоққа гап бўласан. Уйингдан чиқаравер дейишибди.
Кўнишга кўнибдию, уялмасдан
-Ўлик чиқаришга пулим йўқ деб Қаюмовлар пул берсин -дебди. Қаюмовлар ҳам
-Пул берадиган бўлсак ўзимиз чиқарамиз
дея ўликни олиб кетишга ҳозирланишган экан, дўхтир ноилож ўзи чиқарадиган бўлибди... Бойми сан фақирмисан..соғмисан чўлоқмисан.. изингдан йиғлаб қоладиган, ўлигига эгалик қиладиган ўз боланг бўлсин эканда...
- Ит бўл қуш бўл кўп бўл! деб бежизга айтишмаганда...
-Ҳа аа..
-Бунинг бош сабаби эс эса Хуррам дўхтирнинг ўқигани! Агар ўқимаганида тақдири шунақа бўлмасди.
-Э гапни айлантириб бошқа ёққа бурмасангчи...
-Айтдим қўйдимда....
**********
- Улуғбек, сизга бир илтимосим бор эди..
Дарсдан чиқиб келган Улуғбекнинг Муборронинг ташвишли юзига қаради.
-Тинчликми Муборро?
-Тинчлик.. - пул сўрашга тили айланмаётган Муборро ўнғайсизланди - Бир ишга озроқ пул зарур бўлиб қолди. Ҳафтанинг охирига қайтараман. Бўлса қарз бериб туринг.
-Майли бемалол. Қанча керак?
- Икки юз сўм.
-Икки юз? - Улуғбек қизга - озроқ деганинг шуми дегандек қараш қилди - Майли фақат, ҳозир ёнимда бунча пул йўқда. Шанба куни уйга борсам келтираман.
-Ҳэ йўқ унда майли керакмас! Ҳафта охирида ўзим ҳам уйга бораман. Йўқ демаганингиз учун раҳмат.
- Раҳматга арзийдиган иш қилмадим.. -йигит баттар ноқулайланди - Шошмай турингчи, мен болалардан суриштириб топиб беришга ҳаракат қиламан!
-Болалардан/? --Муборро йигитни қийин аҳволга қўйганини фаҳмлади - Э йўқ раҳмат. Сизни ноқулай аҳволга солишни истамайман!
-Ноқулаймас. Сиз кутиб туринг..
Улуғбек ичкарига шошилганди, Муборро уни тўхтади.
-Улуғбек, бир дақиқа шошманг! - деди у йигитга яқинлашиб - Очиғи жуда шошилинчмас. Ҳафта охирига кутса бўладиган иш эди. Бировдан қарз сўраш шарт эмас. Овора бўлманг илтимос!
- Бир марта ишингиз тушсаю, мен ёрдам бермасам..- Улуғбек бошини чайқади - Йўқ деманг, ҳозир топаман пулни.
-Йўқ! - Муборро йигитнинг қўлларидан тутди - Улуғбек, сизга ишонаман. Фақат ..шартмас. Бошқа сафар шошилинч зарур бўлганда албатта сизга мурожаат қиламан. Ҳозир айтяпманку жудаям шошилинч эмас!
- Ростми? - Улуғбек ишонқирамай қизнинг кўзларига қаради - Бўпти. Лекин, унутманг, қачон ёрдамим зарур бўлса мурожаат қилишингиз мумкин. Аслида сизга айтмасдан, пулни топиб чиқсам бўларкан. Хижолатман!
-Йўғе Улуғбек, аксинча мен хижолатман! - Муборро шунақанги ширин жилмайдики, йигитнинг кўзлари оловланди. Аслида чиройи ўртача бўлган Муборро қиммат кийимлари ва гўзаллик салонида доимий пардоз қилдиргани боис , аслига нисбатан гўзал кўринар, севиб қолган ошиқнинг кўзларига у ҳурлиқо бўлиб туюлард
АСР ВАҚТИНИНГ СИРИ
«(Беш вақт фарз қилинган) намозларни, Хусусан, ўрта намозни сақлангиз (ўз вақтида ўқингиз)» Бақара сураси, 238-оят.
“Аср намози киши руҳи ва баданига таъсир қиладиган кўпгина касалликларга даводир”.
Бу фикр Қоҳирада бўлиб ўтган Қуръони каримнинг тиббий ҳақиқатларига бағишланган халқаро анжуманда айтилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, аср намози гипертония (хафақон, қон босими юқори бўлиши), асаб бузилиши, ўта семизлик, церроз, одатланган ҳомила тушиши, жинсий қобилиятсизлик, дисминория (оғир ҳайз кўриш), псориаз, катаракта, астма ва мигрен (бош оғриғи) каби касалликларга даводир.
Доктор Зубайр Карамий “ал-Арабия” журналида чоп этилган мақоласида Қуръони каримда “Ўрта намоз” дея зикр қилинган ва Исломнинг улуғ мўъжизаларидан бўлган аср намози ҳақида қуйидагиларни келтиради: «Бу намоз ҳақида Қуръони каримда икки ўринда зикр этилган.
Биринчиси, Бақара сураси 238-оят: “(Беш вақт фарз қилинган) намозларни, хусусан ўрта намозни сақлангиз (ўз вақтида ўқингиз) ва (намозда) Аллоҳга бўйин сунган ҳолатда (камтарлик билан) турингиз!”
Иккинчиси, “Аср билан қасамёд этурман” (Аср сураси, 1-)оятидир. Баъзи тафсирларда бу оятдаги “Аср” сўзидан аср намози вақти назарда тутилган, дейилган. “Қачон Қуръондаги бу оятни ўқисам, айниқса, аср намозига алоҳида урғу берилгани ҳақида тафаккур қилсам, таажжубга тушаман...»
Доктор Карамий миядаги биологик соат билан аср намози орасидаги синхронлик (бир вақтда содир бўлиш) мавжудлигини айтади. Бирор шошилинч ҳолатга дуч келган кишида кортизон ва адреналин деб аталмиш икки гормон ишга тушади. Мазкур икки гормон биологик соатга кўра, турли вақтларга тақсимланган. Бизга, биринчи ўринда, зарур бўлган гормон адреналиндир.
Доктор Карамий адреналин таъсирларини қисқача бундай ифодалайди: “Адреналин пульс (юрак уриши)ни тезлатади, қон томирларини торайтиради, юқори қон босимига, кўп терлаш ва сўлак ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Шунингдек, у қонда лейкоцитлар сонини орттиради. Зарурат бўлмаганда бутун баданни доимий ва кучли фаолиятга тайёрлайди ҳамда охирида барча вазифалар учун баданни нормал ҳолатга қайтаради”.
Бироқ адреналиннинг хавфли томони ҳам бор. Зеро, у кучли тоқатсизланиш ва қайталанувчи қўрқув “психосомаик” деб номланувчи жиддий касалликка сабаб бўлиши мумкин (тоқатсизланиш ва қўрқув онларида адреналин ишлаб чиқариш ортади. Мунтазам равишда бундай ҳолат содир бўлиши ёки тез-тез такрорланиб туриши “психосоматик касалликлар” гуруҳига кирувчи турли хасталикларга йўл очиши мумкин). Хавф-хатар ва ғам-ғусса каби ҳолатлар юқорида айтилган реакцияларни юзага келтиради.
Доктор Карамий айтади: “Қондаги адреналин гормони ортишининг, юқорида санаб ўтилган касалликларга (гипертония, асаб бузилиши ва ҳоказо) йўл очувчи энг муҳим омил эканини аниқладик”.
Хўш, аср намози бу гормонга қандай таъсир кўрсатади?
“Бу намоз, дарҳақиқат, кучли таъсирга эга. Аср намози санаб ўтилган касалликларга сабаб бўладиган адреналин гормони миқдорини туширишга ёрдам беради”, дейди ва яна шуларни илова қилади доктор Карамий: “Бу гормон инсон танасида айнан соат 15–17 ларда, яъни аср пайти ортиши аниқланган”.
Доктор Карамий чиқарган хулоса бундай: “Аср намози руҳий озуқамиз бўлиши билан бир қаторда, бизни тиббий жиҳатдан ҳам муҳофаза қилувчи қалқондир”.
Доимо яхши гумонда бўлинг
Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди.
Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди.
Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди».
Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди.
Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.
Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.
Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?
Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон.
Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.
Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг!
Доим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!
Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтганларидек:
«قَالَ كَلَّا إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهْدِينِ»
У (Мусо) «Йўқ! Албатта, Роббим Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди, деб айтинг
Шуаро: 61, 62 оятлар.
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲
💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!
💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу иймон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!
🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹
тутишидан руҳи кўтарилганини, ҳар кунги тушкун қиёфаси йўқолганини пайқади.
Гарчи кўнглида дугонасининг бировнинг пулига кийинганини қораласада, шу лаҳзада ўзининг кийими хаёлига анча кўримсиз туюлди.
-Эртага бозорга тушиб чарм пальто оламан! - деди у ичида - Пулим бўлса бор! Нега бошқалардан кам кийинишим керак?!
-Толиб жўрангизнинг қизи тўй бўляпти! Бу Муборронинг дугоналаридан олтинчиси! Ҳадемай бир йил ичида барча дугоналари тўй бўлса ажабмас. Муборрони ҳали биров эшикдан сўраб келмади.. Барисига сиз айбдорсиз! Қизни ўқитган доно!
Жарқин опа улфатчиликдан ширакайф бўлиб қайтган эрига ёзғиришни бошлаганди, Хайрулла мироб мўйловини тескари қайириб қўйди.
-Бунча жаврадинг а? - эрининг овози баланд кўтарилгач Жарқин опа дарҳол жим бўлди - Қизим ўқийди! Тамом вассалом!
-Ўқийдида энди..- Жарқин опа пастроқ тушсада барибир гапини гапириб оларди - Ўқиган қиз деган ном олиб бўлдику!
-Ҳи-аҳ!
Мироб диққат бўлмаслик учун сандалнинг ёнига ёнбошладида, сандал устидаги катта чинни чойнакдан, пахта гулли пиёлага чой қуйди.
-Чойинг совуб қолибди. Чой келтир!
-Ҳозир.. қизларга айтаман!
Пиёладаги чойни бир кўтаришда ҳўпларкан, дераза ойнасидан дарвозанинг қия очилганини, сўнг Муборро кирганини кўрди.
-Ана соғинганингдан жавраётган бўлсанг қизинг келди. Чойни тезлаштир. Қизим совқотиб келган. Иссиқ чой ичса ўзига келади.
-Қани? Бугун ҳафтанинг қайси куни? Ҳали шанба келмадику! Нега келибди?
-Оббоо бунга ҳеч нима ёқмайдия! Ҳар бир нарсадан ёмонлик ахтаради. Ҳэй сенга нима бўляпти онаси? Бундай кўнглингни очсангчи!
- Ҳафтанинг ўртасида беҳудага келмагандир! Бирон нарса зарур бўлган, пули тугаганми.
-Ҳозир келсин биламиз. Фол очмай тургин.
Шу пайт эшик сал ғижирлаб очилди.
-Ассалом дадажон! Ассалом ойижон! Мен бирровга келувдим. Изимга қайтиб кетаман!
-Ие нега? - Ўрнидан қўзғалиб чордона қурган мироб ҳайрон бўлди - Тинчликми?
-Тинчлиик. Битта китоб зарур бўлганди. Ўшани оламан кетаман. Бўпти мен кетдим. Автобуснинг охириги рейсидан кечикмай.
Қизи бурилиаётганди, мироб уни тўхтатди.
-Шошма! Кир уйга. Ўтириб чой ичгин. Мен Самариддинни гаплашаман. Унинг машинасида элтиб қўяман!
-Шартмасди - Муборро пойабзалини ечиб хонага кирди - Овора бўласизда.
-Овораси бор эканми. Қани ўтирчи, совқотиб келгансан!
Давоми бор.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
и ҳинд фильми намойиш этиляпти. Биласанку ҳинд фильмлари жону-дилим!
-Севги эртаклари дегин!
-Нега эртак бўларкан? Ахир кинолар ҳаётдан олиб ишланадику?
-Мен ишонмайман!
-Мен эса ишонаман!
-Мен ҳам! - Бодом шошиб гапга аралашди - Шокир акам мени бахтли қилишига ишонаман! У киши боя мени кинога таклиф қилганди. Ҳозир келиб қолса керак!
Шу пайт унинг гапини тасдиқлагандек эшик тақиллади.
Буни кутган Бодом бориб эшикни очганди, рўпарасида жилмайиб турган Шокир, ҳамда эгнига қора чарм куртка кийган салобатли тусдаги Баҳром кўринди.
-Кетдикми кинога?
-Хўп ҳозир кийиниб олай.
-Хадичани ҳам чақир.
-Хўп. Муборчи?
-Униям чақира қол!
.......
-Нима? Йўқ раҳмат. Мен ўзимнинг йигитим билан бораман! Улуғбекни кутяпман!
Бодом рад жавобини тахмин қилган бўлсада кўзларини пирпиратди.
-Хўп йигитинг келса ҳам то у келгунича бир ўзинг ўтирасанми? Сен бормасанг биз ҳам бормаймиз!
-Нега энди? Бораверинглар! Худди ҳар куни мен билан бирга боргандик гапирасан а!
-Улуғбек пастда келяпти!
Дераза олдида турган Хадича Муборрога ўгирилди.
-Менимча тезроқ чиққанинг маъқул. Акс ҳолда йигитлар эшик олдида тўқнашиб қолишлари мумкин!
-Оббо.. шу етишмай турганди!
Муборро апил-тапил кийиниб эшикка шошилди.
*********
-Вой Худоим!? Бу нимаси? Ётоқхонага ўт кетибди!
Кинодан хушчақчақ қиёфада қайтишаётган қизлар, Муборронинг сўзини эшитгач, улар турадиган ётоқхона биносидан кўкка ўрлаётган қуюқ тутунни, ўт ўчирувчи машиналарнинг шовқини ва талабаларнинг қий-чувини кўриб қотиб қолишди.
- О Худоим?! - Хадичанинг ранги бўзариб қолди - Ахир бор нарсам хонада эдику! Энди нима қиламан?
Унинг саволига ҳеч ким жавоб бермади. Қизларни бирга олиб келган йигитлар ҳам ёнғинни кўриб ажабланиб туришарди.
**************
-Пешонамнинг шўрлигини қаранглар! Ўқишни ташлашга мажбур бўламан шекилли.
Тунни ўқув корпусида ўтказган қизлар Хадичанинг оҳ тортгани сабабини тушуниб туришарди. Қизнинг кийим-кечаги, китоб-дафтари ёниб кул бўлган. Қолган дугоналаридан фарқли унинг уйдан ёрдам сўрай олмаслиги туфайли, чиндан ҳам ўқишни давом эттириш имконияти қолмаганди.
-Ёрдам пули берилади - Муборро дугонасини овутишга уринди -- Кўрилган зарарлар қопланади дейишяптику! Ёнғин баҳонасида қишки таътилга вақтлироқ жавоб беришса керак. Таътил тугагунча имкон топилиб қолар.
-Сенда имкон бордир. Менда эса йўқда! - Хадича бир зум сукут сақлаб хўрсинди - Энди қайтмасам керак!
-Йўқ албатта қайтгин! Мен сенга қўлимдан келгунича ёрдам қиламан.
-Раҳмат Мубор. Лекин, сен ҳам менга ўхшаган талабасан. Бировга юк бўлиш ниятим йўқ!
-Юк бўлмайсан! Ахир стипендия бор. Ёрдам пули беришса ўзингни эплай оласан. Кам-кўстига қарашиб юбораман!
-Билмадим.. Таътил тугасинчи!
***********
(1988-йил.31-январ)
-Ана сенга қишу - мана сенга қор! Ана сенга қор кўринмайдию - мана сенга қаҳратон! Сизларни билмадиму, лекин, мен музлаб қолай деяпман!
Бодом ҳуҳулаб қўяркан, ёнидаги дугоналаридан илдамроқ юриб ётоқхонага шошиларди. Ҳаво кеча тушган қалин қордан сўнг осмон чарақлаб очилиб кетгани боис ўта совуқ, камига эсиб турган изғирин баданга игна санчгандек таъсир қилаётганди.
-Шу гавданг билан бунча ҳуҳуламасанг? - деди унга Муборро - Мана биз нолисак ярашарди. Изғирин баданимни тешиб кетяпти!
-Сизлар озғин бўлганларинг учун қотмасизлар! Совуқ ўтмайди! -Бодом ҳовучини оғзига келтириб пуфларкан, чиқаётган буғдан киприкларида пайдо бўлаётган қировни ишқалади - Менинг танам юмшоққина, шунга дарров совуқ ўтади.
Унинг шошиб қадам ташлаганига юриб етолмаётган Хадича ажабланди.
-Нега бунча шошиляпсан? Совуқ қотаётган битта сенмаску? Яна тойғаниб кетма!
-Э шошиламанда? - Бодом дугонасига ўгираламан деб тойғаниб кетаёзди - Ана кўзинг тегди!
-Кўзим тегадида! - совуқдан лаби кўкариб қолган Хадича эгни юпқалиги боис титраётганини сездирмасликка уринди - Шу гавданг билан тез юришингни қара! Худди бир нимадан қуруқ қолгандек шошилаяпсан!
--Тезроқ бормасам душхонада навбат бўлиб кетади. Кўчадан совқотиб борганингда иссиққина душ қабул қилсанг танангдаги шамоллашлар чиқиб кетади. Афсуски йигитлар билан бир ётоқхонада яшаётганимиздан бери, эркин душга туша олмаяпман! Ҳожатхонанику гапирмаса ҳам бўлади!
-Фақат нолиганинг нолиган эканда!
унча - ...ўзингни ўйласангчи! Тинмай ўқиганингдан кўзларинг ичига тортиб кетибди. Яна бир кунгина дам олишни истамасдан шаҳарга югуряпсан?
-Ойи тушунтирдимку?!
-Ўз билганингдан қолмадинг қолмадингда сен қайсар қиз!
************
-Ие? Ичкарида Бодом ёлғиз эмас шекилли?!
Бодомнинг пиқирлаб кулган овози янграганини, кейин нозли гапирганини эшитган Муборро ҳайрон бўлди. Даҳлизга киргач, бироз тўхтаб турганди, Бодом яна нозлана бошлади.
Ичкарида ким борлигини билиш учун Муборро чоғланаркан, қўққисдан ичкаридан Бодомнинг қичқирган овози жаранглади
-Айййй.. вой ойижон ўлдим...
Бу гапни эшитиб нима бўлаётганини аввалига тушунмаган Муборро қўлини эшикка шошиб чўзганди, ичкаридан эркак кишининг эркалаган овози эшитилди.
-Бўлди жоним бўлди! Қийинидан ўтдинг!.......
Муборронинг эшикка узатилган қўли ҳавода қотиб қолди. Қиз ичкарида нима бўлаётганини тахмин қиларкан, ҳаяжондан турган жойида қалтирарди.
-Жинни қиз! - деди у лабида пичирлаб - Нималар қиляпсан беҳаё! Ҳаётинг барбод бўлдику?!.
Бутун вужуди ваража тутгандек қалтираркан,Муборро секин бурилиб ошхона эшигини очди.
Ётоқхонада ҳамон Бодомнинг ай айлагани қулоққа чалинаётганди.
12-қисм.
(Ташлаб кетма мени сира ўн саккиз ёшим----Қўлим тутдинг -қўйирмагин эй қора қошим!)
-Вой жинни! Бефаросат! Товуқмия! Нима қилганингни биляпсанми ўзи? Ўша йигит сенга уйланмай ташлаб кетса нима қиласан? Теентак!
Ошхонага кириб ўтирган Мубарро дугонасига хаёлан дўқ ураркан, ғазаби қайнаганидан шарт бориб эшикни очишни ўйлар, бироқ, уларнинг қай аҳволдаликларини эслагач жойига чўкарди.
Шу алфозда анча вақт ўтди. Жимлик бўлиб қолгач қизнинг хаёлига:
- Э Худо, мен ёмон туш кўряпман чоғи? Балки Бодом уйқусида ҳиринглагандир! Беҳудага ўзимни қийнаяпман! Бориб қарайчи - деган фикр келди.
Бу фикридан қувватланган қиз ўрнидан ирғиб турганди, даҳлизда қўшни хона эшиги очилгани эшитилди.
Сўнг ҳиринглашган овозлар қулоққа чалингач, Муборро жойида таёқдек қотди.
- Бирон ним а ичгим келяпти! Элликта элликта оламизми?
Эшикни очиб кирган Шокир ортидан келаётган Бодомга гапираркан, кутилмаганда хонада ўтирган Муборрони кўриб таққа тўхтади.
---Э пардон?!
Қўққисдан кирган яланғоч йигит ва унинг ортидаги онадан янги туғилгандек Бодомни кўриб Муборронинг ранги қорайиб кетди.
Бир лаҳза жойида қотган Шокир шошиб орқага юрдида, Бодомни ҳам суриб ошхона эшигини ёпди.
-Башаранг қурсин!
Уларнинг орқасидан қарғанаркан, Муборрони ич-ичидан қалтироқ тутганди. Қиз ҳозир онасининг гапларини эслаб, кўз олдига келтираётганди.
"-Ўқиган қиз бузилади!"
-Йўқ!
Муборро онасига хаёлан қаршилик қилиб ўзини оқлай бошлади.
-Мен ҳеч қачон бундай иш қилмайман! Номусимни сақлайман! Мана кўрасиз!
Хаёлан онасига сўз берган қиз беихтиёр ўрнидан турди. Лекин, нима қиларини билмагач, қимир этмай тураверди.
Нариги хонада эса пичир-пичир овозлар қулоққа элас-элас эшитиларди.
-Шарманда бўлдим! Энди ним а бўлади? Ҳаммасига сиз айбдорсиз!
-Ўзинг бугун ҳеч ким келмайди дегандингку?
-Қаердан билибман келиб қолишини. Бўлинг энди тез кетинг!
-Бўпти!
-Ҳаа дарров ташлаб қочяпсизми? Ваъдалар қани?
-Ўзинг кет деяпсанку? Келса келар. Нега бунча ваҳима қиласан! У ким сенга? Онангнми? Ё опангми! Сен билан нима иши бор! Ўзини билсин!
-Ҳа энди бир хонада турамиз. Дугона. Қолаверса у курсбоши!
-Бўлмаган гапни қўйсангчи! Унинг сенга хўжайинлик қилишга ҳаққи йўқ!
-Барибир энди юзига қаролмаймандэ.
-Қарайсан! Ҳеч нима бўлгани йўқ!
-Нега бўлмас экан? Ҳали сенга уйланмайман ҳам дерсиз!? Алдаб кетмайсизми энди?
-Дўмбоғим, нега дарров бунақа гапларни бошлаяпсан? Хавотирланма, ҳаммаси жойида бўлади!.
-Ростми?
-Рост! Сени жудаям яхши кўраман!
Орага жимлик чўкди. Бодом йигитнинг кўзларига тикиларкан, унинг сал кўкиш қўйкўзларидан маъно топишга уринарди.
-Қани ухлаймиз энди! - Шокир Бодомнинг каравотига ўтирди - Чироқни ўчирсанг дугонанг кириб ўрнига ётар?
-Йўқ кетинг! Тез.
-Тушунмадим?
-Кетмасангиз Мубор бу ёққа кирмайди. Бўлинг эртага кўришамиз!
-Кетма дейди. Қолсанг кет дейди.
-Ахир келишини билмагандим..
-Бўпти яхши қол.
-Яхши боринг!
......
Эшик очилиб ёпилганини, йигитнинг кетганини англаган бўлсада Муборро ўрнидан қўзғалмади.
Орадан ўн дақиқадан зиёд вақт ўтди. Ҳам
ан семиз кассир, яна рўйхат дафтарни варақлади.
-Э ҳа мана бор экан! Омадли қиз экансизда!
-Ҳа шунақаман!
Чипталарни олган Муборро кассирнинг юзига бир қараганди, у яна нима керак дегандек кўз қараши қилди.
-Раҳмат!
-Арзимайди.
*******
-Хадича?! Бир дақиқа шошманг!
Концерт залга кириш эшиги олдига етишганда ортдан янграган овозни эшитган Хадича ўгирилганди, қўлида бир даста гул кўтарган Баҳром ва у билан бирга келаётган ўртоғи Шокирни кўриб таққа тўхтади
-Ассалом Баҳром ака!
-Ваалайкум ассалом! - Баҳром Муборро ва Улуғбекка, сўнг унинг дўстларига ёмон қараш қилиб қўйди - Сизни концертга таклиф қилгани қидириб борсам, сиз бу ёқдасизку? Зўрға топиб келдим. Бу сизга!
Гулни тутқазган Баҳром, ёнидаги Шокирга кўзи билан ишора қилганди, у дарҳол Абдураҳмон билан ёнма-ён турган Бодомга яқинлашди.
-Яхшимисиз Бодомхон? - деди у қизга қўл узатиб - Бир дақиқага мумкинми?
-Яхши! - Бодом ёнидаги Абдураҳмондан уялиб қизарди - Нима гапингиз бор? Кейин гаплашсак бўлмайдими?
-Йўқ ҳозир!
Бодом хижолат тортиб ёнидаги Абдураҳмондан узр сўрадида, Шокирнинг олдига борди.
-Эшитаман Шокир ака!
-Мен сиздан бу ишни кутмагандим Бодом!?
Шокир қизнинг кўзларига тикилганди Бодом худди жиноя устида қўлга тушгандек ҳаяжонга тушди.
-Нима қилдим?
-Бир ҳафта кўришмаганимизга дарров бошқаси билан еталашиб юрибсанми?
-Йўғе... - қиз нима деярини билмай жойида типирчилади - Мубор чипта олган экан, бирга келувдим..
-Бирга келувдиммиш! - Шокир қовоғини осди - Лекин, хафа бўлдим. Ва хафа қилиб қўйишим мумкин!
Уларнинг суҳбати чўзилиб кетганига Муборронинг жаҳли чиқди.
-Эй ўртоқлар! Балки аввал концертга кирармиз?
Бодом дугонасига бош и рғаб қўйдида, Шокирга
-Юринг, кирайлик. Барчанинг диққати бизда - деди.
-Бўпти юр- Шокир чўнтагидан чипта чиқарди - Мана сенга чипта олганман. Иккаламиз бир бурчакда ўтирамиз. Ҳеч ким халал бермайди суҳбатимизга!
-Чипта бекор қоладиган бўлдида?
-Э буни ҳозир пуллаймиз!
Шокир дарҳол Бодомнин чиптасини чиқариб, сал нарида чипта ололмай турганларга ишора қилганди, бир нечаси баравар югуриб келди.
Шокирнинг чипта сотганини кўрган Хадича чиптасини олиб Муборрога узатди.
-Узр Мубор, чиптани биронтасига пуллаб юбора қол. Менга Баҳром ака чипта олган экан!
-Мен сенга олгандим! - Муборро мағрурлигини кўрсатиб қўйгиси келди - Керак бўлмаса ташлаб юбор!
Юзини кескин ўгирган Муборро Улуғбекнинг қўлидан тутиб ичкарига кириб кетди. Уларнинг ортидан индамай эргашган Ибодни кўриб, Абдуруаҳмон ёнбошга туфлаб қўйдида, у ҳам ичкарига йўл олди.
-Яхши иш бўлмадида..
Қўлида чиптани тутган Хадича Баҳромга қараганди у қизни овутди.
-Диққат бўлишинга арзимайди! Ўшанинг чиптасини бекор олибсан.
-Энди нима қилсам экан?
- Оббо шуям бош қотиришинга арзийдими? Бу ёққа бер!
Чиптани олган Баҳром, ишора қилганди, бир йигит югуриб келди.
******
-Вой шарманда!?
Концерт бошлангач, зал чироқлари ўчгани боис, дугоналарининг қаерда ўтиришганини билолмай қолган Муборро, ора-орада ёниб ўчаётган чироқлар шуъласида уларни нигоҳлари билан қидираркан, тўсатдан бир бурчакда ўтирган Шокир ёнидаги Бодомнинг кўксидан ғижимлаб, лабидан ўпиб турганини кўриб қолганди.
-Жинни бўлганми нима бало?- қизнинг нега ортга қараб пичирлаётганига ажабланган Улуғбек ўгирилганди, қоронғуда ҳеч нима кўринмади. Муборро эса энди Хадичани излай бошлаганди. Чиорқлар ёғдуси бир ярқираганда бошқа бурчакда ўтирган Хадича ва Баҳром кўзга ташлангач, қиз бироз енгил тортди. Улар иккаласи тинчгина концерт кўришмоқда эди - Хайрият!
Қиз олдинга ўгирилгач, унинг гапларини эшитгандек Хадича ва Баҳром пирқ этиб кулишди.
-Назоратчи кўрмади! - Баҳром Муборрони мазах қилдида, Хадичанинг сонига қўлини қўйди. Қиз унинг қўлини итарганди, Баҳром илжайди - Концертга қарасангчи!
*********
-Уфф..шу туғилган кунлар жонга тегдида! Барчага совға олиш шартми?
Курсдошлардан бирининг туғилган кунига совға учун йиғилаётган пулни зўр -базўр берган Хадича Муборро ва Бодомга шикоят қилгандек гапирди.
-Хафа бўлма - деди Муборро - Сенга ҳам туғилган кунингда пул йиғиб зўр совға оламиз!
-Ҳмм..
Дугонасининг зўрға овози чиққанидан унинг қўлида пули тугагани фаҳмлаган Муборро ўзининг гапи учун хижолат тортди. Чунки Хадича унга ўзининг
! Режа сўрашса мана мен қанча кг бўлса олиб бераман. Э пахта нима экан истаган тилагингизни муҳайё қиламан. Сиз бир оғиз айтсангиз бўлди! --деди.
-Баха! - Муборро юришдан тўхтади - Агар мана шу ёмғирпўшиннгизни олганим учун шу гапни айтаётган бўлсангиз, раҳмат. Қайтариб олинг! Мен сизга аввал ҳам айтганман! Пул билан менинг муҳаббатимни қозонаман деб ўйласангиз адашасиз!
-Унда нима қил дейсиз? - Баҳром аянчли қиёфага кирди - Муҳаббатингизни қозонишим учун нима қилишим керак?
-Баха, келинг очиқ айтаман! - йигитнинг кўзига қараган Муборро ўйлаган гапини айтишдан бироз мулоҳаза қилиб турди - Сиз менга ёқмайсиз! Сиз ёмон йигит эмассиз! Келишган, ўқимишли, маданиятли, пулингиз ҳам етарли! Аммо, сиз менинг орзуимдаги - қалбимдаги йигит эмассиз! Сизга кўнгил қўя олмайман! Бу дунёда ҳамма нарса пул билан ўлчанмайди. Инсонда қалб деган нарсаям бор!
Баҳром ёмғирда ивиб кетган сочларидан сувни ортга силкиб қўяркан, қизнинг сўзларига алами ошганидан ранги ўзгараётганини сездирмасликка уринарди. Аслида у Муборрони ёқтирмайди. Бироқ, гаров учун гўёки севиб юрибдику икки ойдан бери.
Йигитнинг ранги ўзгарганига юраги эзилди деб ўйлаган Муборро ёмғирпўшни узатди.
-Узр, очиқ айтганим учун! Хайр!.
Ёмғирпўшни беихтиёр қўлига оларкан, Баҳром турган жойида қадрайиб қолди.
Қиз ёмғирдан қочиш учун ётоқхонаси томонга югурди.
********
(Орзуларнинг қаноти бор - Гар учмаса кўтариб бор!)....
-Сен ютдинг! Зиёфат мендан!
Қаҳрамонларнинг ётоқхонасига кириб келган Баҳром стол устига икки дона ароқни қўйди.
-Мана бу бошланишига. Катта зиёфатни эртага кечга ташкил қиламан!
Дўстининг руҳи тушиб кетганини кўриб Қаҳрамон жилмайди.
-Оғайни, тўғрисини айтайми? Очиғи гаровни ютганимдан хурсанд эмасман! Чунки осмондаги қизни ерга тушира олмадик! Ундан кўра сен ютганингда яхши эди. Аммо, наилож..
Ароқнинг оғзини очган Қаҳрамон ёнидаги ўртоғи чаққонлик билан тайёрлаган қадаҳларга ичимликни тўлдирди.
-Қақон! - узатилган қадаҳни қўлига олган Баҳром чап қўлини мушт қилиб тугди - Гаровни ютқаздим. Эртага зиёфат мендан. Бироқ, ўша келишувимиз ўз кучида қолади. Яъни, қизни осмондан ерга қандай қилиб бўлмасин тушираман! Бунга қанча вақт кетса ҳам майли. Қайси йўл билан бўлса ҳам шу ишни амалга ошираман!
-Бўпти! - Қаҳрамон қадаҳни чўқиштирди - Омад тилайман оғайни!
11-қисм.
-Йўл бўлсин қизлар! Кеч бўлганда шошиб қаёққа кетяпсизлар? Шаҳар айланганими?
Ўтган ҳафта эрталаб тасодиф тўқнаш келишганидан буён рўбару келмаган Улукғбекнинг олдиларидан чиқиб қолганини кўрган Муборро ичида қувониб кетган бўлсада, буни ташига чиқармади.
-Ассалом Улуғбек! - деди у шунчаки гапиргандек эътиборсиз оҳангда - Шаҳар айлангани мас, концертга боряпмиз. Бўш бўлсангиз юринг биз билан. Уч қизга қўриқчи бўлардингиз!
-Аҳ.. - Улуғбек бошини қашиди. Уч қизга қўриқчи бўлиш дегани, учта қизга пул тўлаш деганидек туюлгани боис, бироз иккиланди. Талабанинг ҳар сўми тежамли. Аммо, бошқа томондан йигитчиликда пулим йўқ дейиш ҳам унча тўғри эмас - Иш бор эдида..
- Иш қочиб кетмайди Улуғбек. Юринг мен тўртта чипта буюриб қўйгандим. Тўртинчимиз келолмади - йигитни кўндири ш учун Муборро унга кўзларини сузди - Наҳотки қўриқчи бўлишни истамасангиз?
-Ҳа майли.. - Улуғбек ичида - бир марта олиб борсам бора қолай - деб ўйлади - Юринглар.
-Войй ана энди бизнинг қўриқчимиз бор! - Бодом қувониб чапак чалиб қўяркан, кутилмаганда Улуғбекнинг қўлтиғига кирди - Бек, мени подрушка қилиб олинг!..
-И-и.. - йигит шолғомдек қизарди - Шундай юраверинг..
-Вой! - Хадича ҳам унинг қўлтиғидан ушлади - Нега уяласиз? Ё биздан ор қиляпсизми?
-Ййўғе!? - Улуғбек қизларнинг атайин ҳазиллашаётганини тушунсада, барибир ноқулайланди - Бизнинг урф-одатларимизга бу унча ярашмайдида...
-Қўйсангизчи ўша ўтмишдан қолган гапларни!. - Бодом йигитни нг пинжига янада жипслашди - Мана энди сизни бошқа қизлар безовта қилишмайди. Сизни эгалладик!
-Ҳа аа..
Улуғбек ноилож қадам ташлаётганини кўриб Муборронинг ҳазиллашгиси келди.
-Ҳэй! Қани дарҳол қўлларингни тортингларчи менинг йигитимдан!
Икки дугонасини ортидан тортиб йигитдан ажратган қиз
шартта холи қолган Улуғбекнинг қўлтиғига ўзи кирди.
-Сиз фақат мен билан еталашасиз а Улуғбек? - деди