Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
ИФФАТ_2. 14
Овқатим ширин чиққан экан, ойижон мақтаб-мақтаб ичдилар.
—Қўлингиз дард кўрмасин қизим, жуда мазали бўлибди.
—Раҳмат ойижон. -чой қуйиб узатарканман, бу мақтовдан бир қоп семиргандек бўлдим.
—Ўғлим айлангани чиқамиз дегандинг, чиқмадингизми?
Ойижонни гапидан Беҳруз акага қаради. Ойижонга ҳам айтган эканда.
—Бугун дадам йўқлиги учун сизни ёлғиз қолмасин деди келинингиз. «Ойижоним бир ўзи қоладими? Бошқа куни борайлик» деди.
—Барака топсин келиним, келин танлашда адашмаганмандаа...
Ойижон менга меҳр билан қарадилар. Мен бироз уялдим ҳам. Менга самимий юзида бироз жилмайиш билан қараб турган Беҳруз акага миннаддор боқдим.
🍃🍃🍃
—Беҳруз ака... -ётоқ четига омонат ўтириб, тебранма стулида телефон титкилаб ўтирган Беҳруз акага гапирдим. —Сизда гапим бор эди.
—Нима гап? -нигоҳини телефондан кўтармай деди.
—Мен ишламоқчиман! -дедим ўйлаб юрган гапимни айтиб.
—Оч қоляпсанми? -бошини телефондан кўтариб, нигоҳини менга қаратди.
—Йўўқ!
—Унда иш нега керак?
—Нега ўқидим мен?
—Мен ўқи деганмидим?
—Мен ўқи дегансиз дедимми?
—Сўроқ гапда гаплашаверамизми?
—Балки ундовга ҳам етиб борармиз?
—Ундов, «Сен ишламайсан тамом!» бўлади!
—Ҳечам, «Майли ишлашинга розиман!» бўлади.
—Ундовни мен қўяман! -деди қошлари чимирилиб.
—Албатта сиз қўясиз. -дедим сузилиб. —Фақат мени фойдамга.
ИФФАТ_2. 12
—Ёлғончи, товламачилар учун қандай жазо бор эканини биласанми? -овқатимни тузини кўраётсам Беҳруз ака ортимдан келиб, қошиқ тутган қўлимдан тутди. Ва қошиқдаги маставани сувини ичиб олди.
—Тузи озгина кам экан! -деди менга қараб. Индамадим, зотан нимадир дейиш ҳам малол эди менга.
—Сенга нима бўлди. -сал аввал жилмайган юзи жиддий тус олиб деди.
—Ҳеч нима? —дедим бепарво, туз удишдан озгина туз олиб овқатга солдим.
—Мен сенга машеникларга қандай жазо бор дедим.
—Мен қайдан биламан? Ҳуқуқшунос эмасман! -юзига қарамай дедим.
—Яхши билмасанг, сенга ўзим хоҳлагандек жазо бераман. -Беҳруз акага тушунмай қарадим. Улар қўл соатига бир қараб, кейин менга қаради. —Кийинишингга ўн дақиқа вақт бераман. Улгурмасанг жазоланасан!
—Нима? Нега кийинишим керак? Яна қанақа жазо?
—Ўзинг мени учрашувга таклиф қилиб қўйиб, телефонга жавоб бермай ҳуноб қилдингку.
—У таклиф эмасди. Шунчаки сўрагандим. -ростдан телефоним эсимда ҳам йўқ.
—Уч дақиқанг кетди. Биз кеча келишиб олдик деб ўйлагандим. Бу яна нима қовоқ-тумшуқ?
—Беҳруз ака, мени ҳеч қаерга боргим йўқ! -дедим ўзимни улардан узоқроқ тортиб. Кейин ошхонадан чиқиб кетдим.
🍃🍃🍃
—Шаҳноза кийингани кириб кетдими? -Беҳруз Шаҳноза чиқиб кетгач, ўйчанг тураркан онаси кириб келди.
—Йўқ! Кайфияти расво шекилли, ҳазил қилсам ҳам кулмади.
—Айтдимку, боя телефонда. Феруза ҳақида гапиргандим, ғалати бўлиб қолди. Тилим қурсин билмай гапириб юборибманда.
—Ойи, Уни нега гапирасиз. Мени ҳаётимдан чиқиб кетган бўлса, мен ҳаёлимдан ҳам сиқиб чиқаришга уринаётган пайтим, сизлар уни орага тиқманглар энди.
Беҳрузни кайфияти тушиб кетди. Ошхонадан чиқаркан. Бир пайтлар шу уйни ҳар бурчагида Ферузани тасаввур қилганларини эслаб, хўрсинди.
🕌 Жума куни ҳақида қизиқарли ва фойдали маълумотлар
1️⃣ Жума – энг фазилатли кун
Жума куни Ислом динида кунларнинг энг афзали ҳисобланади. Пайғамбаримиз ﷺ шундай деганлар:
📜
"Қуёш чиқадиган кунларнинг энг яхшиси – жума кунидир. Чунки бу кунда Одам алайҳиссалом яратилди, шу куни жаннатга киритилди ва шу куни ундан чиқарилди." (Муслим ривояти)
#YANGILIK #TEZKOR
Куришни 7 кун ичида тикланг! Буни қул-лаган инсон очки тақмайди...😍
"Зрение" си паст дўстларга юборамиз
🔔БАТАФСИЛ
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
🌙✨ Xayrli tun, azizlar! ✨🌙
🌟 Bugungi kuningiz qanday o‘tgan bo‘lsa ham, ertangi kun yanada yaxshiroq bo‘lishini tilayman. Har biringizning qalbingiz tinchlik va xotirjamlik bilan to‘lsin. 💖
💫 Yulduzlar yog‘du sochib, orzularingiz ushalishini eslatsin. Tushingiz shirin, qalbingiz esa bardavom baxt va ezgulik bilan to‘lsin! 😇
🙏 Alloh sizni o‘z panohida asrasin va ertangi kuningizga fayz va baraka ato etsin!
@ibratli_sozlar
💗 𝘿𝙫𝙤𝙮𝙠𝙖 69.000
💗 𝘼𝙗𝙖𝙮𝙖 99.000
𝗦𝗼𝗺𝗱𝗮𝗻 𝘀𝗸𝗶𝗱𝗸𝗮𝗻𝗶 𝗯𝗼𝗺𝗯𝗮𝘀𝗶 𝗯𝗼𝘄𝗹𝗮𝗻𝗱𝗶
💗 𝙃𝙖𝙙𝙞𝙟𝙚 𝙁𝙖𝙨𝙝𝙞𝙤𝙣 𝙃𝙤𝙪𝙨𝙚
💗 𝙆𝙖𝙣𝙖𝙡: 𝙏𝙤𝙨𝙝𝙠𝙚𝙣𝙩
💗 𝘿𝙤'𝙠𝙤𝙣: 𝙊𝙣𝙡𝙞𝙣𝙚 𝙎𝙝𝙤𝙥
💗 𝙕𝙖𝙠𝙖𝙯𝙡𝙖𝙧. @Hadiy_Store
💗 𝙏𝙚𝙡 𝙣𝙤𝙢𝙚𝙧 +998913160336
𝘼𝙙𝙢𝙞𝙣𝙡𝙖𝙧𝙣𝙞 𝙝𝙖𝙢𝙠𝙤𝙧𝙡𝙞𝙠𝙠𝙖 𝙩𝙖𝙠𝙡𝙞𝙛 𝙦𝙞𝙡𝙖𝙢𝙞𝙯
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+suZyFRIdZ19jZmUy
/channel/+suZyFRIdZ19jZmUy
/channel/+suZyFRIdZ19jZmUy
#qalblar_egasi
Қалблар эгаси
(1-қисм)
Совчилар кетди. Куёв ҳам келади дейишганди, келмади-ку! Секин деразадан мўраладим ана подъезддан чиқдилар. Узун қора помбархат кўйлак, устидан оқ нимча кийган, бошига оч кулранг рўмол ўраган аёл қайнонам бўлса керак. Вой, қайнонам эмиш, ҳали уларга ёқдимми, ёқмадимми? Кулиб турар экан, бунча ёқимли бу аёл. Қайнонанг бўлса, шунақа бўлсада!
Ёнидаги синглиси бўлса керак. Жудаям бир-бирига ўхшар эканлар...
Совчиларни кузатиб кирган онамнинг кайфияти чоғ эди.
Компютерда қулоқчин тақиб ишлаётган дадамнинг ҳеч ким билан иши йўқ. Қўллари клавишлар устида чаққон ҳаракат қилади. Русчами, инглизчами маълумотларни тинглаб, жойида таржима қилиб кетаверадилар. Дадам—журналист. Аввал газетада ишлар эдилар, ҳозир машҳур сайтда фаолият олиб борадилар.
Онам—ўқитувчи. Она тили ва адабиётдан дарс берадилар. Мен ўн тўққиз ёшдаман. Институтда ўқийман. 2-курсда. Битта укам бор. Мактабда ўқийди. Телефон "жинниси"
— Розия! Бу ёққа кел қизим! Ойим чақиряптилар. Ўзим боришга уялаётган эдим, аммо совчилар кимлигини билишни жуда-жуда истайман.
Ойим меҳмонхонадан туриб чақиряптилар.
—Ҳоов ойии..
— Ҳовмас! Лаббай!
—Хўўўп, лаббай!
— Совчи аёл менга ёқди. Қуданг бўлса, шунақа бўлса.
Кулиб юбордим. Тавба бир хил фикрлаймиз!
— Қаққайиб турмасдан ёрдам бер. Нонларни ол, Бор, патнис олиб кел! Патнис келтириб, нон, сомса, қийма ўралган қуймоқ, пишириқларни сола бошладим. "Чақ-чуқ" лар билан мевалар жойида тураверади, устига дастурхон ташлаб қўямиз. Бир йилдан бери шу аҳвол. Ҳар шанба, якшанба куни совчи келади. Шунинг учун уйимизда доим сомсанинг хамири, тугиб музлатилган чучвара, ёпган нон, битта пишириқ бўлиши керак! Яна жумадан бошлаб уйлар қиртишлаб тозаланиши керак. Кўп қаватли уйнинг учинчи қаватида яшаймиз. Шанба, якшанба подъездлар биринчи қаватгача ювиб чиқилиши шарт. Ёмон кўраман шанба, якшанбани. Хотинлар бекорчиликдан ҳам совчиликка келдиларми дейман-да!
—Розия, шу аёллар яна келса узатиб юбораман сени. Ўғли банкда ишлар экан, олий маълумотли экан.
—Ўғлини нимага олиб келмабди? Барибир гапириб юбордим. Ойим замонавий аёл, ҳамма нарсани тўғри қабул қиладилар.-
—Билмасам, индамади. Мен ҳам сўрамадим. Уйда ўтирар экан бу аёл. Маза-я уй бекаси бўлиш?
Ойим столни айланиб, дастурхоннинг четларини артиб бўлдилар. Оппоқ, катта дастурхонни бир четини менга тутқаздилар.
—Ушла! Қани ёпамиз. Оппа! Ана бўлди. Идиш-товоқларни ювиб олсанг бўлди. Мен дам оламан, эртага олти соат дарсим бор!
Идиш-товоқларни ювиб, ошхонани саранжомлаб, хонамга кирдим. Ойим ким биландир гаплашаётган эдилар.
—Хўп бўлади, опажоним, албатта!
Вой-воей, ойим баъзида мулозаматни ошириб юборадилар.
— Розия, эртага соат ўн иккида куёв ўқишингга борар экан.
— Ўқишим ўн икки-ю ўн бешда тугайди-ку!
—Ҳа, майли бирпас кутиб турар, расмингни ташлашим керак экан. Айтганча, менинг совчиларга жўнатиш учун тушган расмларим ҳам тайёр. Совчиларнинг олдига кийиб чиқадиган махсус кийимим ҳам бор. Кулсангиз, кулаверинг.
Эртасига ўн иккидамас-у, ўн икки яримда ўқишдан чиқдим. Қора "Ласетти" Номери 777! Хўш, қаерда экан-а? Ана, турибди. Куёв бўлмиш телефонда ким биландир гаплашяпди. Нима қилсам экан? Борсаммикан? Ўзи келармикан?Зимдан кузатдим. Сал гавдалироқми? Кўзлари қисиқроқ, қора қош, буғдойранг юзли экан. Кайфияти зўр-ку! Тавба, қиз болани кутаётганга ҳам ўхшамайди-я. Кетиб юборсаммикан? Ойим телефон қиляпдилар.
—Келдими? Кўришдингларми?
—Мен кўрдим, у қарамаяпди. Машинасида ўтириб ким биландир гаплашяпди.
—Майли, машинасига яқинроқ бор-чи?
—Ойии, нимагадир ёқмаяпди шу иш. Кетақолай. Оёғим тортмаяпди, кўнглим ҳам ғаш.
Йигит осмонга қараб куларкан, бир пайт кўзи менга тушиб қолди.
Телефонини ўчирди. Мен ҳам "Ойии, бўлди,келяпди"-деб пичирлаганча телефонни ўчирдим. Машинасидан тушиб яқинлашди. Салом бердим.
— Яхшимисиз? Розиясиз-а? Бошим билан тасдиқладим.
— Ўтиринг машинага. Жинниман! Ўзим орқа эшикни очиб ўтириб олдим.
—Шу ерда ўқир экансиз-да?
—Ҳа, шу институтда ўқийман. Яна бироз гаплашдик. Қандайдир ҳиссиз, ҳаяжонсиз кечди учрашувимиз.
(давоми бор...)
ИФФАТ_2 10.
—Беҳруз кетдими? -ошхонага қайтганимда ойижон, чой ичаркан сўради.
—Ҳа кетдилар.
—Келинг сиз ҳам нонушта қилиб олинг.
Ўз жойимга ўтириб, нонушта қила бошладим. Орада ойижонга, чой қуйиб узатдим.
—Беҳруз билан муносабатларингиз яхшими? -ойижон берган саволдан еётган луқмамга тиқилай дедим.
Бироз ҳижолатли савол, ойижон сал очиқроқ гапиргандек туйилди менга. Ахир биз дугона эмасмизку, яна билмадим.
—Ҳаммаси яхши. -дедим секингина.
Кечаги кунгача шу саволни берганларида нима дердим билмайман. Аммо ҳозир жавобим аниқ. Бизда ҳаммаси яхши менимча.
—Ҳудога шукур. Ферузани ўтган ҳафта тўйи бўлибди. Ўлдим ҳавотир олиб, бирор бир иш кўрсатмасин деб. У ҳам тиниб-тинчиб кетсин қўшгани билан.
Чой томоғимни шу қадар шилиб ўтдики, кўзим ёшланиб ўтди.
Кеча ҳаяжонданми, бошқами? Беҳруз ака уни ўзгани аёли деган гапи бунчалик кайфиятимга таъсир қилмаганди.
Энди эса....
Ўша кун, мени Ферузам деб эркалаган кун эдими у қизни тўйи? Ёки ўша куни билганмиди бу ҳақида?
Шуни аламидан ичганмиди?
Иштаҳам ҳам бўғилди. Эрталаб қандай, учиб-қўниб юрган бўлсам. Энди бўйнимдан судрагандек уй ишларини қила бошладим.
Менимча кеча тунда Беҳруз менга қўшиб ўзини ҳам алдадилар.
Улар ҳеч қачон ўша қизни унута олмайди. Уни ҳаёллари билан яшайди. У қиз ўзи билмасадa, истамасада, Беҳруз ака иккимизни ўртамизда кўринмас девор бўлиб қолади.
ИФФАТ_2 8.
—Сен эрли аёлсан энди. Ҳеч қачон мустақил бўлолмайсан! -Беҳруз акани жаҳлдан ранглари қизарди.
—Қани ўша эр? Мен ўзимни эри бор аёлдек ҳис қилмаяпман! Мен кечаси эрим севганини тушида кўряпти деб, алам қилиб ишиб-кўпиб йиғлайдиганлар тоифасидан эмасман. Қадрим йўқ жойдан, қадамимни узаман. Эрсиз қолаётган эмасдим. Ойижон бориб, қўймадику, келин қочиб кетиб, шарманда бўлиб, гап-сўзлардан қочиб юрибмиз тезроқ тўй қилиб, эл оғзини ёпай...
—Қизишяпсан! Бир адашиб бошқа исм айтибман, ота гўри қози хонами шунга? -астойдил аламим тошиб сайраётганимда, Беҳруз ака гапимни бўлди.
—Бир умр хорланиб яшашни истамайман. Мен ҳақимда хоҳлаганизча ҳулоса қилаверинг. Ҳаётга енгил қарайди денг майли. Аммо мен бундай ҳаётда росдан яшолмайман.
Нарсаларим тайёрлаётгандим, эрталаб кетаман. Яхшики, ҳали эски қайлиғиз билан топширган аризангиз сабаб бизни расмий никоҳ кечикканди. Бу ҳам яхшиликка бўлган экан.
—Ҳеч қаерга кетмайсан. -ўрнимдан туриб, кетаётганимда қайта жойимга ўтказди Беҳруз ака —Мени қўядиган хотиним йўқ!
Елкаларимдан сиқиб, қатъият билан айтган гапидан, ҳовурим пасайгандек бўлди.
—Мен бундай ҳаётда ростдан яшай олмайман! -дедим бўғзимга йиғи тиқилиб.
—Шаҳнозам деб эркалатсам ҳамми? -юзимни кафтлари орасига олиб деди.
—Соҳта... ҳаммаси соҳта. -дедим лабларим титраб, —Сиз берибир ме...
Лабларимга эгалик қилиб гапиришимга йўл қўймадилар.
—Жим! -деди пешонасини, пешонамга теккизиб.
—Ҳали ҳам уни севасиз! -чуқур нафас олиб дедим.
—Унутаман! Энди у ўзгани аёли. Сен эса меникисан!
—Нима уни тўйи бўлдими? -дедим.
—Кел бу ҳақида гаплашмайлик!
Яна тортишишни хоҳламадим. Бу илк бор, мени менлигим учун оғушига тортиши эди Беҳруз акани.
Аламдан, кимнидур азоблаш учун эмас.
Мени бошқа деб тасаввур қилиб эмас.
Мени менлигимча, боримча ўзи хоҳлагани учун эди бу кеча.
ИФФАТ_2 6.
Умид — жуда ҳам оғриқли туйғу эканини, шу уч кун ичида англадим.
Беҳруз акани менда кўнгли йўқлигини, бошқа бир қизни телбаларча севишини билсам ҳам. Уч кун мобайнида, телефонимга ҳар ўн дақиқада бир қараб. Уларни қўнғироқ қилишларини кутдим.
Бир бора қўнғироқ қилмади. Ёки ҳабар юбормади.
Дилим қаттиқ оғриди.
Оилавий дам олиш ҳам татимади. Келажаги мавҳум турмушим ўйлантирарди мени.
🍃🍃🍃
Уйга қайтганимдан кейин ҳам, бормидинг-йўқмидинг демадилар.
Мен сабрли, матонатли аёл эмасман!
Қарор қилдим, келажаги мавҳум турмушни чўзишдан нима наф?
—Шаҳноз менга қора кўйлагимни олиб бер. -кечга реъжалаштирган суҳбатни сенарийсини миямда тузар эканман, Беҳруз акани овози келди.
Шкафдан тайёр дазмолланган кийимни олиш шунчалик қийинми?
Хонага кирдимда, кўйлакни олиб, қўлига сўзсиз тутказдим. Ва шу сукутда хонани тарк этдим.
Ортимда Беҳруз акани нимадир деб ғудрангани эшитилди.
Дарвоза олдига етганда ортидан бордим.
—Келганингиздан кейин, сизда гапим бор. Гаплашиб олсак дегандим. -дедим, ортига қаради.
—Нима гап?
—Келганизда айтаман. Муҳим гап!
—Қизиқ, яна ҳомиладорман деб сюрприз тайёрлаб кутиб олмайсанми? Ҳомтама бўлма, агар шундай бўлса ишонмайман. -бу гали чунонан асаб толаларимни емирдики, қарорим тўғри эканига, бу инсон билан келишиб яшаб бўлмаслигига амин бўлдим. —Бир мартада....
—Бир эмас, икки марта. Лекин айтадиган гапим бошқа. Мен ўзим, мени-мен эмас, Ферузам деб, ётоққа тортган, ким билан нима қилганини эслолмайдиган, даражада, бўлган инсондан фарзанд кўришми хоҳламайман. -дедим нафратим қўзиб.
#bahor_yaqin
Баҳор яқин
(Сўнги қисм)
Ойиси совчиларни жўнатиб, анча вақтгача мақтаб ўтирди
— Ўзимизга ўхшаган одамлар экан. Олмалиқдан келишибди. Етмиш километрлик йўл экан машинада, йигит Тошкентда ишларкан.
Онаизор бу хабарни ҳаммага айтиб чиқди. Икки томон ҳам бир-бирини суриштирдилар, икки томон ҳам бир-бирига маъқул кўриниб, тўй бошланадиган бўлди.
Зарнигор ишдан бўшашга ариза ёзди. Ҳамкасблар, палатада боласини олиб ётган аёллар, барча билан қучоқлашиб хайрлашди. Ўн йил ишлаган жойини шаънига, номусига, шифокорлик оқ либосига доғ туширмай тарк этаркан кўзларида ёш айланди.
Қўлида каттакон гулдаста кўтарган Абдуллоҳ уни қабулхона эшиги тагида кутиб турар эди. Гулдастани кўтарганча шифохонани тарк этар экан деразадан яна ўнларча кўзлар уни кузатиб қолди.
Бир неча йилдан бери бемор боласи билан ётган аёллар бир синглисини, ё бир яқин одамини олис сафарга кузатгандек кўзда ёш билан хайрлашдилар. Зарнигор, нафақат қўли енгил, ўта масъулиятли, болажон, ўз ишининг устаси эди.
Тўй март ойининг охирларига белгиланди...
Келаси йил туғруқхонадан эгизак фарзандларини икки қўлида кўтариб, гул кўтарган аёлига табассум қилиб кетаётган йигит жуфтининг синовларидан ўтиб бахтга эришган бургут мисоли полопонларини—болажонларини маҳкам бағрига босиб борарди.
Эртак қаҳрамонлари либосидаги одам-қўғирчоқлар уларни қўл силкиб кузатар экан, кўчанинг нариги бетидаги бекатда яна бир қиз ўтаётган умрига ачиниб, ёш ота-онага ҳавас билан боқарди
Ўксима, синглим, сенга ҳам бир куни бахт эшиклари очилади.
Умринг баҳори энди келади.
У яқин, жудаям яқин...
(тамом)
🌞 Assalomu alaykum! Yangi kun muborak! 🌞
Har tong bizga yangi imkoniyat, yangi baxt, yangi orzularni hadya etadi.
Bugun ham xayrli niyatlar bilan boshlang, yuragingiz ezgulik bilan to‘lsin! 💛✨
🔹 Har bir qadam omad olib kelsin.
🔹 Qalbimizda shukronalik, yuzimizda tabassum bo‘lsin.
🔹 Hayotimiz ezgu ishlar bilan yanada chiroy ochsin.
🌿 Yangi kuningiz fayzli, rizqingiz mo‘l bo‘lsin! ☀️😊
* * * И к к и о қ к а б у т а р * * *
Султон Рашод анча ёшга бориб қолган бўлишига қарамай тахтга ўтирган эди. Усмонли султонларининг энг кексаси бўлган Султон Рашоднинг ўша вақтларда жиддий бир ҳасталиги ҳам бор эди.
Султон Абдулҳамид тахтдан туширилгандан кейин, иттиҳодчилар тарафидан тахтга ўтқазилган Султон Рашодга, ҳеч нарсага аралашмаслик шарти қўйилган эди.
У атрофидаги одамларга тез-тез:
- Мен бу мақомга лойиқ эмасман. Ватанга, миллатимга ўзим истаганимдек хизмат қила олмаяпман. Шу сабабли қаттиқ мутаассирман, - дерди.
Ичидаги чуқур хафаликни, қалбидаги ғашликни ва жисмидаги ҳасталик изтиробини кетказиш мақсадида саройдаги бир қанча кабутарлар билан машғул бўлар, уларни ўйнатар эди...
Бу орада унинг ҳасталиги жиддий тус ола бошлади. Яқинда амалиёт бўлиши керак эди. Бундай амалиёт, Усмонлининг олти юз йиллик тарихида илк бор ўтказилиши керак бўлган амалиёт эди.
Ўша куни у ўзининг кабутарларининг олдида эди. Кабутарларнинг ичида иккита оқ ранглиси бор эди. Мана шуларини Султон бошқаларидан кўра кўпроқ яхши кўрар эди. Уларни қўлига олиб узоқ вақт эркалади. Қушчиларнинг бошлиғини олдига чақирди.
- Бу иккитасига яхшилаб қара. Буларни мен жуда яхши кўраман, - деди Султон.
Аммо, негадир Султон шу сафар кабутарларга узоқ вақт тикилиб қараб қолди. Қушчибоши Султоннинг бу ҳолига ўзича бир маъно беролмади.
Орадан кунлар ўтиб, Султон Рашоднинг амалиёт бўладиган кун ҳам келди. Барча тайёргарликлар тугаган эди. Кекса Султон докторлар билан ҳалоллашгандан сўнг, қиблага қараб қўлларини кўтарди. Ва:
- Аллоҳим! Агар миллатим ва Ватаним учун хайрли бўлмасам, мана шу амалиёт тахтасидан мени тирик турғазма, дея ёлборди.
Амалиёт бошланди. Кўп шукрлар бўлсинки, амалиёт муваффақиятли ўтди. Ҳар ким севинч ичида эди. Бу гўзал хабарни дарҳол халққа эшиттирилди. Халқни гўё бир байрам ҳавоси чулғаб олган эди.
Султон амалиётни бажарган докторларга қийматли ҳадялар берди.
Султон Рашод ўзига келар келмас, ёрдамчисини ҳузурига чақирди. У бир оз кайфиятсиз ва ўйчан эди. Ёрдамчига қараб, ёнидагилар ҳам тушуна олмаган мана шундай амр берди:
- Тезда «Бешиктош» саройига боринг. Қушчибоши менга яхши кўрган кабутарларимни келтирсин.
Орадан бир муддат ўтиб, қушчибоши келди. Султоннинг ҳузурига кирди. У жуда ҳижолатли ва ҳафа бир ҳолда остонада тўхтади. Ёнида кабутарлар йўқ эди. Аҳволни тушунтирадиган бир калом ҳам сўйлай олмасди. Султон Рашод қушчибошининг кўзларига яхшилаб тикилди. Кейин секин деди:
- Ўлдилар. Шунақами?
Қушчибоши, «ҳа» дегандек, бошини қимирлатиб пастга қаради. Аммо, бир тарафдан ҳайратланди: «Султон ҳазратлари бу ҳодисани қаердан билди экан?» Кекса Султон кўзларидан бир неча қатра ёшларини оқизар экан, қизиқиш тўла боққан кўзларга жавоб бўлсин дея, ҳар кимни ҳайратга солган, ўзининг кўрган тушини англатди:
- Тушимда ўзимни амалиёт курсисида кўрдим. Ёнимда бир зот бор эди. Аммо у ҳеч нарса гапирмас эди. Мен ҳам:
- Сиз кимсиз, - деб сўрадим. У зот менга:
- Руҳингни таслим олмоқ учун келдим, - деди. Аммо, айни шу дақиқада менинг ўша икки кабутарим ўртага отилиб чиқиб:
- Уни олманг, бизни олинг! Уни олманг, бизни олинг! деб фарёд қила бошладилар. Мен шундан англадимки, улар менинг ўрнимга ўлдилар.
Султон тушини англатгандан сўнг, ўзидек маҳзун ҳолга тушган қушчибошига тасалли берди:
- Бу ишда сенинг айбинг йўқ, деди. Унга бир қанча эҳсонлар берди.
Султон ўзидаги ҳасталикдан қутулган эди. Аммо, қалбидаги бу ҳодиса туфайли пайдо бўлган ғашлик, то умрининг сўнггига қадар уни тарк этмади...
Ҳатто ҳайвонлар ҳам руҳларини фидо айлаган аждодларимизга лойиқ авлод бўла олишлик тилаги ила...
* * * * * * * * * * * * * * * * *
Туркчадан Шоолим Шомансуров таржимаси.
#bahor_yaqin
Баҳор яқин
(8-қисм)
Палаталарни айланиб юраркан, "ичак тутилиши" билан касалланган болакайнинг онаси дод-вой қилиб қолди. Боланинг аҳволи оғирлашиб, жонлаштириш бўлимига ўтказилди.
Зарнигор шу ёшида оғир хасталик билан олишаётган болакайни ҳар сафар кўрганида кўп неъматларнинг қадрига етмаслигини англаб қолар эди.
Мақсуд Алижонович шифохонадаги аёлларнинг деярли барчасига "бошқаларга ўхшамаслигини" айтиб чиққани маълум бўлгач, обрўси ҳам бир пул бўлди. Орада Сайёранинг иккита боласи тирик етим бўлиб, ўзи ишдан бўшаб кетгани қолди.
Кунлар исий бошлади. Илиқ шамоллар яхшилик даракчисидек у ёқдан бу ёққа чопар, одамларга баҳор яқинлигидан дарак бермоқчи бўларди.
Зарнигор ишдан борса, отаси ҳассага таяниб, ҳовлида юрган экан. Хурсанд бўлиб кетди.
—Яхши бўлиб қолдингизми? —деди салом бериб бўлгач. Ойиси ҳам ошхонада куймаланиб юрар, қиш чекингани каби, оиладаги касалликлар ҳам кета бошлаганди...
Эҳтимол, шу сабабли акасининг ҳам кайфияти кўтарилиб қолган, Зарнигорга
—Синглим, бугун ўзинг бир димлама қилгин, мен яхши қўй гўшти олиб келганман, —деди.
—Жоним билан, ака! Акасининг чиройи очилганидан шодланди қиз.
Фақат келинойиси ҳар доимгидек ҳаётдан норози. Чимирилиб, бўлар-бўлмасга болаларини койир, чол-кампир бечора эътибор бермасликка ҳаракат қилар эдилар.
Зарнигор автобус ойнасидан шаҳарни томоша қилиб кетар, ҳаво булутли, аммо илиқ эди. Одамларнинг устидаги либослари ҳам енгиллашган, автобус ҳам тезроқ юраётгандек эди. Ишхонасига кириб келар экан, жонлантириш бўлимидаги боладан хабар олишни дилига тугиб қўйди. Аҳволи яхшиланибди. Алҳамдулиллаҳ
Бемор болаларнинг кечки дориларини тарқатиб юраркан, биров деразани тақиллатаётганини сезиб қолди. Ҳали ойнани очмаёқ юраги гупиллаб кетди. Ташқарида ёмғир ёғар, катта қора соябон остида Абдуллоҳ турарди. Салом берди.
—Ҳовлига чиқинг, гап бор. Ва алайкум ассалом. Бўла қолинг энди!
Кечаси сменда туриши керак! Ҳали дориларни тарқатиб улгурмади.
— Боринг ,бораверинг, битта палата қолибди-ку, мен олиб кириб бераман деди палатадаги аёллардан бири.
Боши билан йўқ ишорасини қилган Зарнигор деразани очиб ўн минутда чиқишини айтди.
Ҳаяжонланиб, юраги ҳапқириб ишларини бажарди, кейин қабулхонада ўтирган қиздан палаталардан хабар олиб туришни илтимос қилиб ҳовлига тушди.
Шом кирган. Ёмғир шиддат билан ёғар, сиёғочдаги чироқлар ёғдусида бир чиройли кўринарди.
— Чиқдингизми?
— Азимжон яхшими?
—Юргандир! Мен Тошкентдаман. Шу ерда қурилиш компаниясида ишлаяпман.
— Қурувчимисиз?
— Ошпазман. Қурувчиларга овқат қиламиз.
— Мен ҳам яхши кўраман овқат пиширишни. Қўлинг ширин дейишади.
— Бунисини ҳали кўрамиз, - кулди йигит.
— Хуллас, совчи жўнатмоқчиман. Ҳозирча ижарага уй оламан, кейин худо хоҳласа,бир жуфт бургут болаларига ин ясагандек, биз ҳам уй қурамиз. Сиз мен орзу қилган қизсиз.
Қиз индамай тинглади. Бошини эгиб тураверди.
— Совчи жўнатаман, ноумид қайтишмасин.
—...
— Бўлмаса, индинга боришади!
Қиз боши билан маъқул ишорасини қилди.
— Мен кира қолай...
— Яхши ишланг, айтганча, сизга рўмол ярашибди. Муборак бўлсин
Қиз йигитга бир жилмайиб, кириб кетди.
Зарнигор икки ракаат таҳажжуддан сўнг, яна икки ракаат истихора номозини ўқиди
"Аллоҳим, мен ғойибни билмайман, сен биласан. Мен у йигитни танимайман, сен танийсан. Агар Абдуллоҳ менинг фоний дунёдаги ва боқий дунёдаги ҳаётим учун хайрли бўлса, ўзинг тақдиримни у билан бирлаштир, агар хайрлибўлмаса,, уни мендан узоқлаштир, тақдиримни ҳукмингга топширдим!" —деб дуо қилди.
Онасини келадиган совчилардан огоҳлантириб қўйди. Сўнг уйқуга кетди.
У туш кўрар, тушида ям-яшил баргли, гуллаган дарахт соясида ўтирган эмиш. Дарахт ҳовучлаб бошидан пушти гуллар сочар, атрофда гоҳ бўрон, гоҳ тошқин бўлармишу, Зарнигор турган дарахтни айланиб ўтар эмиш...
У уйқудан туриб анча вақтгача тушининг таъсиридан чиқа олмади. Бомдод номозига чақирилган азон овози эшитила бошлагандагина ўрнидан турди.
(Давоми бор)
ИФФАТ_2. 13.
—Нима қиляпсан? -хонада ўйланиб турсам, Беҳруз ака кириб келдилар.
—Чиқмоқчи эдим! -дея эшик томон юрдим, ўзимни сохта тута олмас эканман мен. Ҳаракат қилиб кўрдим, кўриб-кўрмаганликка олишни аммо эплолмас эканман.
—Сенга нима бўлди яна? -деди олдидан ўтаётсам билагимдан тутиб қолиб.
—Янами? Мен доим шундайман Беҳруз ака. Ўзимни бошқача тутишга уриниб кўрдим. Эплолмас эканман.
—Шаҳноз! -деди хўрсиниб. —Кеча келишиб олгандик деб ўйлагандим. Эрталаб ҳам яхши эдинг. Нима ўзгарди кечгача?
—Кўзимга қаранг Беҳруз ака. Мен чупа-чупс берсангиз алданиб кетаверадиган боғча боласи эмасман. -дедин яқиндан кўзларига тикилиб. Улар индамаган пайт, ўзим Феруза мавзусини кўтаргим келмади. —Мени менлигимча кўра олсангиз шу ердаман. Аммо бошқача бўлса сизни тарк этаман.
—Бўлдией, хотин зоти «кетаман кетаман»дан бошқасини билмайди деб тўғри айтган экан бир дўстим. Парво қилмаган...
Беҳруз акани бўйнига осилиб қучиб олганим сабаб гапидан тўхтади.
—Шундай қилмасак, бизни қадрламайсизларда. -дедим, бошимни ортга олиб, Беҳруз акага тикилганча. Эркак киши барибир нафсини кўйига тушади. Белимдан сиққанча менга завқ билан тикилди. Қўйиб берса ҳозирни ўзида.....
—Қонимни қайнатяпсан.
—Мен нима қилдим? Маставам, шавла бўлиб қолмасин.
Ойижонни овқатга инжиқ эканликларини билгани учун, белимни бўшатди.
—Борақол, кечки овқатда «настреня» бузилмасин. -деди, индамай чиқиб кетдим.
Асли астойдил аразламоқчи эдимку, бу унчалик ҳам тўғри қарорга ўхшамади.
ИФФАТ_2. 11.
🍃🍃🍃
—Ҳаммаси яхши бўлди, раҳмат сенга Толиб.
—Арзимайди ака, қўлдан келганча ҳаракат қилдикда.
—Яқинда ишга келган бўлсанг ҳам яхши киришиб кетдинг.
Беҳруз, Ферузани дадасини корхонаси билан бирга ҳамкорликда ишларди. Ишга яқинда келган Толиб, уни ўнг қўлига айланиб улгурганди.
Беҳруз гапини якунлаб, Толибни елкасига уриб қўйганча ундан узоқлашди.
Толибни самимий нигоҳларини ўрнини ғайирлик эгаллаганини сезмади.
Хонасига кириб, жойига ўтираркан. Шаҳнозани гапларини эслади. Бироз ўйланиб тургач, Уни рақамини терди.
Чақирув кетди, аммо жавоб бермади.
—Овозсиз қилиб қўйганми бу? -бешинча қўнғироққа ҳам жавоб бермагач, бироз тоқати тоқ бўлди. Кейин ойисини рақамини терди.
🍃🍃🍃
Кечгача, ҳаёлларим яна тарқоқ юрди. Қизиқ мен тўкис бахтни ҳис қилар эканманми қачондир?
—Кечга нима овқат қилай ойижон. -асли кўнглимга ҳеч нарса сиғмаса ҳам. Ўлганни кунидан тиржайиб ойижонни олдига бордим.
—Енгилроқ бирон нима тайёрлай қолинг. Жуда кўп қилманг, дадангизни гапи бор бугун.
—Ҳўп бўлади.
—Мастава қила қолинг, қалампир ташланг сувига қатиқлаб ичамиз.
—Ҳўп бўлади.
Аччиқ ея олмайман. Суюқ овқатга қатиқ қўшиб ейиш ҳам ёқмайди менга.
Кайфиятсизлигим учунми, ойижон таърифлаган мастава, тасаввуримда ёқмади ўзимга.
Аммо энг суюмли суюқ овқатлардан бу мастава. Дадам ҳам яхши кўрадилар.
#qalblar_egasi
Қалблар эгаси
(3-қисм)
Ойижон бомдодга турган бўйича ухламайдилар. Қуръон ўқиб, тасбеҳ ўгириб ўтирадилар. Шу хонани яхши кўраман. Ундан мушк иси, китоблар иси, яна ойижоннинг иси келади.
Баҳор тонги. Қаердандир булбул овози келади. Ойижоннинг овози ширали, аммо Қуръонни паст овозда ўқийдилар. Секин ёнларига бордим. Олти ой бўлди келин бўлганимга, аммо мана шу аёлни ўз онамдек суюб қолган эдим. Суҳбатларига тўймайман, дуоларидан эриб кетаман. Доим иш билан банд бўлган, қоғозбозликдан чарчаган, умри бошқаларнинг болаларини тарбиялаш билан ўтган онам ишдан шунчалар чарчаб келар эдики... Уй вазифасимни тушунтириб беришларини сўрасам ҳам балога қолардим
—Қизим мана шундоқ бўлиб келдим дарсдан. Икки олиб келсанг ҳам розиман, бор кўзимдан йўқот китобингни! —дер кейин мук тушиб дафтар текширар эдилар.
Ойижон бошқачалар.
Ҳозир ҳам секин олдиларига бордим. Елкаларига бошимни қўйдим. Сал ўгирилиб, бир қўллари билан елкамни қучиб, тасбеҳли қўллари билан юзимни силаб, пешонамдан ўпиб қўйдилар.
—Ҳалақит бердимми?
Тасбеҳли қўларини кўтариб ишора бердилар, сўнг дуога қўл очдилар. Мен ҳам кафтларимни очдим. Узоқ дуо қилдилар. Кейин салом бердим.
—Ва алайкум ассалом, яхши дам олдингизми, болам? Она-бола қучоқлашиб саломлашдик. Қучоқлари қайноқ!
— Номозингизни ўқиб олган бўлсангиз, чой ичамиз, болам.
Ҳамма гапларида "болам" сўзи бор.
Гулранг билан Гулруҳ ажойиб қизлар.
— Вуй келинойи бирам чиройлисиз-ки, —дейди бири.
— Кийимлариз ўзизга роса ярашади,-дейди иккинчиси. Нима пиширсам ҳам, албатта, мақтаб ейдилар. Ойижоннинг тарбиясини олган қизлар-да!. Аввал ойижонни, кейин мени ўпиб, шофёримиз Ғайрат амаки кутиб ўтирган машинага қараб чопқиллаб кетадилар.
— Розияхон, Бўрон турдими?
—Кечаси келмадилар, — дедим секин.
Анчадан бери ўйлаб юрган гапимни айтмоқчи бўлдим.
— Ойижон, битта нарса кўрсатайми? Чопиб уйга кириб кичкина ён дафтарчамни олиб чиқдим. Буни кундалик десам ҳам бўлади. Ажабланиб турган ойижоннинг олдиларига ўтириб олдим. Қўлим қалтирар эди.
— Бу—кўнгил дафтари. Олти ойда ўғлингиз айтган яхши сўзларни, илтифотларни ёзиб борганман.
"Нимадир егинг келса, айтиб юбор!"
"Иссиғинг тушдими, дори олиб борайми?"
"Бугун эртароқ қайтаман, бирга овқатланамиз!" Лекин ўша куни келмаганлар...
Бори шу—ойижон!
Ойижон анқайиб қолдилар. Кейин зўрға сўрадилар
— Бошқа пайт гаплашмайсизларми?
Йўқ дегандек бошимни чайқадим.
— Умумий гаплар. " Кийимимни бер", "Чой тайёрла!" Ўзим гапираман десам, эшитмайдилар.
Ойижон, битта нарса сўрасам, тўғрисини айтасизми? Ўғлингизнинг севгани бормиди?Олиб бермаганмисиз?
Ойижон ерга қараб қолдилар. Биламан, ёлғон гапира олмайдилар.
— Айтинг, ойижон, илтимос, айта қолинг!
—Ҳеч қандай севгани бўлмаган. Ҳар ҳолда мен эшитмаганман. Агар яхши кўргани бўлганда ўша қизни олиб берардим. Сизни кўрди, ёқтирди. Сиз бўласиз унинг биринчи муҳаббати. Охирги гапни табассум билан айтдилар.
Кўнглим ёришгандек бўлди.
Ўқишга кетдим.
Муносабатимиз ўша-ўша. Бир уйдаги икки бегона. Мен ҳам турмуш ўртоғимнинг ҳаракатини айнан такрорлайман. Кеч келса, кутмайман, ётиб ухлайман. Эрта келса, овқатини бераман, телефон титкиласа, телефон титаман, қўнғироқ қилмаса, қилмайман, гапирса, гапираман, гапирмаса, индамайман....
Уйга борсам, ота-онамнинг муносабатига ҳавасим келади.
Дадам ойимга ишлари,, ёзган мақолалари, ҳақида айтиб берсалар, онам мактабдаги ўқувчилари, уларнинг ота-онаси, ҳамкасблари ҳақида сўзлаб ўтирадилар. Аммо бизнинг уйда ойимнинг сўзи ўткирроқ. Дадамга тинчлик, осойишта, ижодий муҳит керак. Шунинг учун ҳам онамга дарҳол таслим бўладилар, яна ҳар байрамда ойим учун гулдаста харид қилишни канда қилмайдилар. Ора-чора шеър тўқиб қўядилар. Улар курсдош бўлган, севишиб турмуш қурганлар. Ойим рўзғор юкини кўтаришда дадам билан елкама-елка туриб меҳнат қилаётган аёл. Дадам ҳам буни ҳис қиладилар, ораларида ўзаро ҳурмат бор.
(давоми бор)
📖✨ Ibratli hikoya: Tangadagi hikmat 💰
Bir kuni donishmand ustoz shogirdiga kichik bir 🪙 tanga berdi va dedi:
— Bozorga bor, shu tangaga foydali narsa sotib olib kel!
Shogird 🛒 bozorda uzoq yurdiyu, lekin hech narsa ololmadi. Tangasi juda oz edi. Hafsalasi pir bo‘lib, ustozining oldiga qaytdi.
— Ustoz, bu tanga hech narsaga yetmaydi! — dedi u xafa bo‘lib. 😞
Donishmand jilmayib shunday dedi:
— Yana bozorga bor, lekin bu safar tangadan qanday foyda olishing mumkinligini o‘yla! 🤔
Shogird yana yo‘lga tushdi. Bozorni aylanar ekan, bir chekkada 👴 qariya ocharchilikdan qiynalib, yordam so‘rayotganini ko‘rdi.
Shogird uzoq o‘ylamay, tangasini qariyaga berdi va mehr bilan jilmaydi. 😊
Qariya duo qilib dedi:
— O‘g‘lim, Alloh senga baraka va baxt ato qilsin! 🤲✨
Shogird yuragida yengillik va quvonch his qildi va ustozining huzuriga qaytdi.
— Ustoz, men tangani foydali ishlatdim! Uni muhtoj insonga berdim! — dedi faxr bilan. 😌
Donishmand bosh irg‘ab, shunday dedi:
— Ko‘rdingmi, o‘g‘lim? 🧐 Tanganing haqiqiy qiymati uni qanday ishlatishingda!
Xuddi inson hayoti ham shunday.
Agar faqat o‘zimiz uchun yashasak, hayotimiz kichik bo‘lib qoladi.
Agar boshqalarga foyda bersak, haqiqiy qadrimiz oshadi! 🌟
📌 IBRAT: Hayotdagi boylik va baxt moddiyatda emas, balki boshqalarga qilgan yaxshiligimizda! 💖
🌿 Yaxshilik qiling, yaxshilik toping! 🤗✨
@ibratli_sozlar
🕌 JUMA MUBORAK BO‘LSIN! 🕌
✨ Bugun duo eshiklari ochiq! 🤲
✨ Bugun qalblar taskin topadigan kun! 💖
✨ Bugun yaxshilik va savob kunidir! 🌿
📖 Alloh taolo sizga sog‘lik, tinchlik va baraka ato qilsin.
🌸 Qalbingiz nurga to‘lsin, duolaringiz ijobat bo‘lsin!
🤍 Har bir ezgu niyatlaringiz amalga oshsin!
Juma ayyomingiz hayrli va muborak bo‘lsin! 🕊️
@ibratli_sozlar
Мен эркак бўлганлигим учун, баъзи эркакман деб , ўзининг ҳақларини талаб килиб, ўз завжаларининг ҳақларини адо этмай юрган эркакларнинг бундай харакатларидан қаттиқ уялдим, бошим эгилди, юрагим эзилди 😪
Эркакларимизнинг масъулиятсизликлари, шаъриатни билмасликлари, жоҳилликлари сабаб, аёлларимизга зулм қилдилар. Бундай холатга келишликда қисман менинг ҳам улушим бор, Аллоҳ авф этсин, чунки мен уларга Ҳақни етказмадим 😪 ёмон йулдан қайтармадим 😪 .
Сизнинг ўз фикрингизда қатъий туриб олишингиз, мени қаттиқ ўйлантирди.
Нега, бунчалик эрларидан безишди.
Ахир саҳобалар даврида аёллар ҳимояни эрларидан топар эдиларку.
Ҳаа, эрлар шижоатни йўқотди, эрлик ваколатини уларга бериб, аёллик ваколатини ўзларига олдилар, жоҳиллар золим бўлди, илм оёк ости, нафс бош устида бўлди.😪
Эй муслима опа -- сингилларимиз бизларни кечиринглар, мени кечиринглар 😪
Ўйлаб ўтириб, қаттиқ хафа бўлдим, ва уйланмаган йигитларга шу сўзларни айтгим келди.
Сизлардан олдинги эрларнинг килган ишларини такрорламанг, токи аёлларимизнинг, ўз эрлари устидаги ҳақларини ўрганмасдан туриб, уйланманглар!
Уларнинг, келажакда буюк фарзандларни тарбия қилиб вояга етказадиган буюк оналар бўлишлигини ҳис килмай туриб, уйланманглар!
Аёл нозик хилқат, у доим меҳрга муҳтож, агар меҳр беришни билмасангиз, уйланманглар!
У, ҳимояга муҳтож, агар ҳимоя қила олмасангиз, уйланманглар!
Битта қиз, тўрт тоифа эркакни ё жаннатга ёки дўзахга ўзи билан олиб кирар экан:
1.Отаси.
2.Ака ёки укаси.
3.Эрини.
4.Ўғил фарзанларини.
Масъулиятни қўлга ололмасангиз, уйланманглар!
Эй йигитлар, меҳр -- муҳаббатли бўлолмасангиз, уйланманглар!
Раҳм -- шафқатли бўлолмасангиз, уйланманглар!
Кўзидаги ёши Сизнинг каҳрингиз, ғазабингиз туфайли бўлса, уйланманглар, токи ғазабингизни тийиб олишни ўрганмагунингизча.
Чунки пайгамбаримиз Мухаммад саллоллҳу алайхи васаллам шундай деб марҳамат килганлар, ғазаб, гуноҳларнинг бошидир, ғазаб сабаб кўп гунохлар туғилади, Сиз ғазабингиз чиққанда ғазабингизни тийинг, мен жаннатга кафилман деганлар.
Бир муслима аёлнинг ноласи юрагимни парчалаб юборди, бу сўзларни шу сабаб айтишга қарор қилдим 😪😪😪
@ibratli_sozlar
#qalblar_egasi
Қалблар эгаси
(боши👆👆)
2-қисм
—Айтганча, бу сизга экан. У қўлимга ширинликлар солинган чиройли қоғоз қути узатди. Устида атиргули бор эди. Қандай қилиб қўлидан совғаларни олганимни билмай қолдим.
Йигит уйга олиб келиб ташлади. Бу учрашувимиз менга ёқмади. Назаримда, ҳаммаси бошқача бўлиши керак эди.
Остонадан кирмасимдан ойим қўнғироқ қилишни бошладилар.
—Қанақа куёв, ёқдими?
—Билмасам, ойи, совуқроқми?
—Оббо, қаердан била қолдинг совуқлигини? Бўпти, уйда гаплашамиз!
Ўша куни кўнглимга ўрнашган ғашлик кечқурун куёвга ёққаним ҳақидаги хабар келганда ҳам, ота-онам қуда томонни суриштириб келганда ҳам, фотиҳамиз бўлганда ҳам тарқамади. Бизнинг тайин қилинган—мен совға оладиган дабдабали учрашувимиз ҳам қандайдир совуқ ўтди. Балки менга шундай туюлгандир? Эҳтимол, бу қўрқувдир? Ким ҳам учиб-қўниб эрга тегади? Ҳамма ҳам шунақа қилиб турмушга чиқса керак.
Ойим иккимиз бугун чинни бозорга борамиз.
—Ойи, шуни нимасига ишқибоз бўлиб мени узатябсиз? Нимаси ёқди шу оилани сизга?
— Билмасам, болам, онаси ёқди шекилли. Менимча қайнотанг яхши одам. Қайнонангни авайлаган. Ёш кўринади жуда ҳам. Мени қара, мактаб адо қилди. Қоғоз адо қилди мени. Энди қирққа кирдиму олтмишга кирганга ўхшайман. Аёлларни авайлайдиган оилага ўхшади. Данғиллама ҳовли жой, маза қилиб яшайсан, болам.
Манга ўхшаб эрта қаримайсан.
—Сиз дунёдаги энг чиройли аёлсиз, ойи! Йўлнинг ўртасида онамни қучоқлаб олдим
—.Мен сиз учун ҳам бахтли бўлишим керак, ойи, мана кўрасиз, албатта бахтли бўламан. Тавба, шу сўзларни айтишим билан кўнглимдаги ғашлик тарқаб кетгандек бўлди.
Куёвнинг исми ажойиб. Бўрон. Курсдош дугоналарим унаштирилган йигити билан эрталабгача телефонда гаплашиб чиқишини айтади, биз кунора ўн дақиқадан ортиқ гаплашмаймиз. Балки, шу ҳам тўғридир.
Бугун келин кўйлак танлаймиз. Бўрон ака машинада олиб кетди
Машина ичидан ёқимли куй таралар, сал очиқ ойнадан майин шамол кирар, ёнимда барваста йигит. Бўлди-да, нима керак яна?
Бўрон ака очиқ-сочиқ кийимлар танласам ҳам индамас, назаримда, ижарага келин кўйлак берадиган шу жойдан тезроқ кетгиси келарди. Ва ниҳоят битта кўйлакни танладим.
—Ўзингизга ёқса, бўлди-да! Кетдикми? Овқатланамизми?
—Майли, — дедим секин.
Биз турк таомлари тайёрланадиган емакхонага кирдик. Шинам, сокин жой экан. Бўрон ака шу ерда ҳам телефондан бош кўтармас, менга умуман мулозамат қилмас эди.
Яна кўнглимга ғашлик ўрнашиб олди. Тўйга бир ҳафта қолган, биз ҳали ҳам қалбан яқинлашиб кетмаган эдик.
—Ойи, менимча унга ёқмайман...—дедим секин. Назаримда гапим тўғри онамнинг юрагига қадалди. Ранги оқарди.
— Нима деяпсан? Нимага унақа деяпсан?
—Менимча, унинг севгани бор, ойи. У жудаям бефарқ. Ё ўзи шунақа бўладими?
— Билмасам, болам. Шошиб қолдикмикан?Энди нима қиламиз?
— Кўнглим ғаш, ойи.
—Мен аммаларинг билан маслахат қилиб кўрай, болам?
Аммаларим фотиҳани бузмайсиз. Ҳамма яхши оила деб мақтади деб овутган бўлдилар.
Ўшанда мен Ислом динидан, умуман, хабари йўқ қиз эдим. Ҳозир воқеаларни сизга сўзлаб бераётган ёшимда бўлганимда Истихора номозини ўқиган бўлардим ва Аллоҳ ўзи чиройли ечим қилиб берарди. Аммо инсон боласи тақдирига ёзилган кунлардан қочиб ҳам кетолмайди-да.
Хуллас, иккиланишлару кўнгил ғашлиги билан тўй ҳам ўтди.
Кенг ҳовли, қасрмонанд уй, доим иш билан банд, уйда камдан кам бўладиган қайнотам, ҳеч ким билан иши йўқ беозор, ҳаётдан шод, бахтиёр, қалби очиқ қайнонам, телефондан ортса менга вақт ажратадиган турмуш ўртоғим, иккита бир-биридан яхши,,беғубор қайнисингилларим. Бир қараганда тўкис, ҳамма орзу қиладиган. бахтли ҳаёт.
Ўқишга бориб-келиб юраман.
Келинлик юмушлари қийин эмас. Бир ҳафтада икки марта уй тозаловчи келиб кетади, қолган пайт ўзимиз эплаймиз. Кирни ҳам идиш-товоқни ҳам машина ювади. Ҳовли-жойлар мармардан, уни ҳам тозаловчи келиб ювиб кетади. Овқатларни ҳам кўпинча буюртма қиламиз, ёки қайнонам, қизлар билан бирга яхшироқ жойда овқатланиб келамиз. Аммо...Минг афсуски, турмуш ўртоғимнинг менда кўнгли йўқ эди. Энди буни аниқ била бошлагандим. Мен борманми, йўқманми, фарқи йўқ эди...
(давоми бор...)
🔥IFFAT🔥 yangi qismlar uchun endi toʻlov 8000 soʻm!!! Toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar @A_lixan ga murojaat qiling!!!
Читать полностью…ИФФАТ_2 9.
Эрта тонгда уйғонганимда, кайфиятим анча яхши эди. Елкамда турган Беҳруз акани қўлини аста суриб, ўрнимдан турдим.
Юз-қўлимни ювиб, кийиниб бўлгач, Беҳруз акани тоза кийимларини тайёрлаб. Ишларимни қилиш учун чиқиб кетдим.
Ҳовлиларни тозалаб, нонушта тайёрлашга киришганимда, ойижон чиқдилар.
—Ассалому алайкум, -дея дамлаган чойимдан ойижонга қуйиб узатдим.
—Ваалайкум ассалом қизим. Раҳмат, барака топинг.... -чойни оларкан, яна бир икки дуо қилдилар.
—Ойижон мен ўғлингизни уйғотиб чиқай. Ишга кеч қолмасин.
—Борақолинг.
—Мен шу ердаман. -ойижон «бораверинг» дегач, эшик томон юрмоқчи эдим, Беҳруз ака, гапириб кириб келдилар. —Шаҳноз бор машинани «завад» қилиб тур.
Эшикдан кириб-кирмай, менга машина калитини отдилар.
Мен илиб олдим, бу қилиғи қандайдир кайфиятимга ижобий таъсир қилди.
—Бирга нонушта қилсангизчи.
—Ойижон, эрталабда мажлис бор кеч қолмай.
—Ҳа майли болам, омадингни берсин.
Чиқиб кетар чоғим улар суҳбатлашиб қолдилар.
🍃🍃🍃
—Тайёрми? -машинани кўчага олиб чиқиб қўйдим.
Беҳруз ака, эшикни очиб сўрадилар.
—Ҳа тайёр, яхши бориб келинг. -ўрин алмашдик, мен пастда улар рулда.
—Яхши ўтиринглар. Сенга бирон нима олиб келайми?
—Кечга айлантиргани олиб чиқинг. -дедим, уйда ҳамма нарса бор. Нимаям олиб келинг дейман?
Ундан кўра зерикдим, айлангани чиқгим келди. Рости оилавий дам олиш ҳам татимагандида.
—Майли, тушликдан кейин ишларимни реъжалаб, аниғини айтгани қўнғироқ қиламан. -деди бироз ўйланиб.
ИФФАТ_2. 7
—Тушунмадим? -Беҳруз менга синчков қаради.
—Айтяпманку, қачон? Ким билан? Нима қилганизи эслолмайдиган даражадасиз...
Яхши бориб келинг.
—Шошма! -ортимга бурилиб, кетоётганимда, қўлимдан тутиб қолди. —Нималар деб валдираяпсан?
—Валдирашни сизга чиқарган. Кеч қоляпсиз. Келсангиз гаплашиб олардик.
Қўлимни силтаб олдимда, уйга кириб кетдим. Беш дақиқалар ўтиб Беҳруз акани машинаси кетганини овози келди.
Нега беш дақиқа?
Ўйланиб турдими шунча пайт?
🍃🍃🍃
—Ҳўш нима гапинг бор эди менда? -кечки овқатдан кейин, токи ошхонани йиғиб келгунимгача ҳам севимли тебранма стулида ўтирганча кутаётган экан.
—Ухлаб қолгандурсиз деб ўйлагандим. Яхши уйғоқ экансиз. —дедим, ётоқ четига омонат ўтирди. —Сиздан жавобимни беришингизни сўрамоқчиман. -овозим ўзимга жуда заиф эшитилгандек бўлди.
—Нимааа? -Беҳруз акани юзи ўзгарди. —Сен эсингни еганмисан? -деди ёв қараш қилиб.
—Эсим жойида, ҳар қалай, Беҳруз акааа деб, Аҳмад акани бўйнига осилиб кетаётганим йўқ. Одамларни ажрата оламан.
—Аҳмад акани қаердан танийсан? -Беҳрузни акани жаҳли чиқди. Аҳмад ака бу қўшни эркак эди. Гапим ғурурига теккани аниқ. Қўлимни жуда қаттиқ сиқиб олганидан жоним оғриди.
—Буни гап келганда айтдим. Қўйиб юборинг мени. -силтаниб ўзимни ортга олиб, алам билан қарадим.
—Чет элга магистрга ўқишга қабул қилиндим. Ўқимоқчиман. -дедим қатъият билан.
—Сен ақлдан оздингми? Қандай қилиб, эрли, оилали бошинг билан четда ўқимоқчисан? -тутамадику, шундан сал беридан қайтди Беҳруз ака бу гапимдан.
–Шу сабаб жавобимни берингда, мен мустақил бўлмоқчиман.
💖 Ayollar Uchun: O'zingizni Qadrlang va Sevishdan Qo‘rqmang!
🌸 Siz eng muhim odamsiz! Ba'zan hayotning shiddatli oqimida o‘zimizni unutamiz. Kun bo‘yi oilaga, ishga, uy yumushlariga vaqt ajratamiz, ammo eng muhimi – o‘zimizga vaqt ajratishni esdan chiqaramiz. Lekin, unutmaslik kerak: Baxtli ayol – baxtli oila, baxtli jamiyat demakdir!
💎 O‘zingizni qadrlashning 5 asosiy qoidasi:
1️⃣ O‘zingizni seving! 💖
Kimdir sizni qadrlashini kutmang, avvalo o‘zingiz o‘z qadringizni biling. O‘zingizni qanday ko‘rsangiz, dunyo ham sizni shunday qabul qiladi.
2️⃣ O‘zingizga vaqt ajrating! ⏳
Dam olish, kitob o‘qish, sayr qilish yoki shunchaki sokin muhitda choy ichish ham ruhingizni tetiklashtiradi. Har kuni o‘zingiz uchun hech bo‘lmasa 30 daqiqa ajrating.
3️⃣ O‘z sog‘lig‘ingizga e’tibor bering! 🍏
Go‘zallik va ichki quvvat – sog‘lom turmush tarzidan boshlanadi. To‘g‘ri ovqatlanish, jismoniy mashqlar va yaxshi uyqu sizning eng yaxshi sarmoyangizdir.
4️⃣ Atrofingizni yaxshi insonlar bilan to‘ldiring! 🤝
Hamma bilan do‘st bo‘lish shart emas. Sizga motivatsiya beradigan, ruhiy quvvat bag‘ishlaydigan odamlarga yaqin bo‘ling. Hayotingizdan negativ insonlarni chiqarib tashlashdan qo‘rqmang!
5️⃣ Baxtni ertangi kunga qoldirmang! 🌈
"Baxtimni ertaga topaman" deb o‘ylamang. Hozirgi lahza ham sizga huzur bag‘ishlashi mumkin. Har bir kichik narsadan zavqlanishni o‘rganing.
🌟 Bugun o‘zingiz uchun nima qildingiz?
📌 Bir piyola issiq choy ichdingizmi?
📌 Yangi narsa o‘rganishga harakat qildingizmi?
📌 Yoki shunchaki oynaga qarab, o‘zingizga “Men juda ham go‘zalman” dedingizmi?
💬 Fikrlaringizni izohlarda qoldiring! Siz o‘zingizni qanday qadrlaysiz? 💕
АЁЛ...
• Аёл қизлигида ота-онасига жаннат учун эшик бўлади
• Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- Кимнинг учта қизи ёки опа-синглиси бўлса, уларга яхшилик қилса албатта жаннатга киради!
Термизий ривояти.
• Аёл турмушга чиққанида эрининг динини комил қилади.
• Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- Банда уйланса динининг ярмини комил қилибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақвода бўлсин!
Байҳақий ривояти.
• Аёл она бўлганида жаннат унинг оёғи остида бўлади.
• Далил:
Муовия ибн Жаммоаҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ғазотга чиқиш учун изн сўради. Шунда у зот:
- Онанг борми?- дедилар. У:
- Ҳа,- деган эди:
- Бориб онанга қара, жаннат унинг оёғи остида!- дедилар.
Насоий ривояти.
• Илмни тарқатишни унитманг!)
Bugun IFFATni joylay olmayman. Ish kunim ogʻir otdi. Charchadim. Kutmanglar deb bildirgi beryapman. Xudo xohlasa ertaga oz vaqtida joylanadi
Читать полностью…#ДИҚҚАТ #МУҲИМ
БЕМАЛОЛ ПАРХЕЗ ҚИЛМАСДАН ХАМ ОЗИШ МУМКУН 😱
БУ УСУЛДАН КEЙИН КУНИГА 1 КГ ДАН 10 КГГАЧА ОРТИҚЧА ШЛАКЛАДАН , АХЛАТДАН ТОЗАЛАНИБ ВАЗН ЮҚОТАСИЗ.😳
Юздаги догларни кетқазадиган , тошмаларни таги билан юқотадиган ва тери осилмасдан озишга ёрдам берадиган , ортиқча ахлатларни чиқариб берадиган жудаям сирли усул.
Ҳафтада бир марта фойдаланишни узи етарли ✅
Бу рецептни ёзиб олинг ва бугундан вазн юқотишни бошланг
РЕЦЕПТ: СУВ, КEФEР
БАТАФСИЛ................... 👇👇👇
😍АГАР БИЛАГИНГИЗГА 3 ЁКИ 4 ЧИЗИҚ МАВЖУД БЎЛСА, СИЗ ОДДИЙ ИНСОН ЭМАССИЗ😇!
Билагингиздаги чизиқлар сизнинг шахсингиз, соғлигингиз ва ҳатто келажагингиз ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин.Менга ишонмайсизми?
УШБУ ОДДИЙ ВА ОСОН ТEСТНИ ҲОЗИРОҚ СИНАБ КЎРИНГ...👇🏼