ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33746

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Узум.

Қиш фаслининг ўрталари эди. Анчадан бери бетоб ётган тоғамни кўришга боргандим. Умри оғир меҳнатда ўтган тоғам етмишдан ошганди. Ранглари сарғайган мўйсафиднинг бир неча кундан бери иштаҳаси йўқлигини, суюқ овқатнинг сувидан, шунда ҳам кампирининг қистови билан бир-икки қошиқ ичаётганини айтишди. Суҳбат орасида бемордан:
- Нима егингиз келяпти? Айтинг, олиб келайлик, - деб сўрашганди, отахон узоқ жим туриб:
- Ҳозир ҳусайни узум бормикин?.. - деди. Шунда ўғли ўйлаб ҳам ўтирмай:
- Э-э, ҳозир узумни неча пуллигини биласизми, ўзи?- деса бўладими?
- Ҳа, айтдим-қўйдим-да, ўғлим. Одам қариса, болага ўхшаб қоларкан, - деди.

Мен ўзимни зўрға тийиб турдим. Тоғамнинг ўғлига тарсаки бўлмасин, деб эртасига яна хабар олишни, узум олиб келишни ният қилдим. Аммо бу сусткашлигим бир умрлик армонга сабаб бўлди. Эртасига тонгда тоғам узилдилар...

Бир ҳафта ўтиб ўғил элга катта дастурхон ёзиб, қўй сўйиб “эҳсон” қилди.

Онамнинг қистовлари билан мажбур бордим. Хизмат қилиб, чой ташиб юриб дастурхондаги ноз-неъматлар орасида олтиндек ҳусайни узумни кўриб, кўз олдимга бир ҳафта олдинги манзара келди. Томоғимга нимадир тиқилди. Кўчага чиқиб кетдим...

Ахир, тоғам болаларини боқаман деб иссиқ-совуқ демай, оғир меҳнатда соғлигини ҳам йўқотганди-ку. Ота тириклигида раво кўрмаган озгина нарсани ўғил энди элнинг олдига сочиб риё қилишининг нима кераги бор?

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Юлдузсиз тундаги вахшийлик ёхуд уз боласини ёкиб юборган она...

Мана Наргиза ва Мухиддиннинг туйлари булганига бир йил булиб, угилли булишди. Углига Хумоюн деб исм куйдилар. Улар бир бирларини севиб, севилиб,улдим-куйдиму ох-вохлар билан турмуш куришганди.

— Углимни кургани борасан-ку хали, оёгимга ётиб ялинмасанг отимни бошка куяман!, - деб бакирди.

Ха у углини курсатмади, аммо узи хам углининг юзига хам карамасди. Хаёлида факат хиёнаткор эридан кандай килиб касос олиш эди халос. Гох ишхонасига бориб жанжал килиб кайтар, гох ким билан гаплашди деб эшитган булса уша кизнинг махалласига бориб жанжал кутариб келарди. Аммо бир тун.....

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кўнгиллар яқину,
манзиллар узоқ
Бугун ҳаётмизу
эртага тупроқ..
Хол сўраб
яшайлик дунёда, бироқ...
Омонатни олиб
қўймасдан Аллоҳ!
🍂
Аллоҳ бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодлантирсин! Шифо излаётганларга шифо, раҳмат излаётганларга раҳим қилсин!
Ва барча қалбларни шодлантирсин.
🍂
Ассаламу алайкум
Улуғ ойнинг улуғ Жума куни муборак Қадрлигим...
Бу кундаги дуо ва ибодатларингиз ижобат бўлсин.


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 5

🍃 🍃 🍃

[Бир ойдан сўнг]

—Эртага Беҳрузни тўйи. Ҳеч қандай учрашув, мажлис шунга ўхшаш нарсалар билан мени безовта қилманглар. -Элдор ёрдамчисига шундай деб соатига қаради.
—Тушунарли.
—Мен кетдим. Эртага келмайман. Корхонага ўзинг бош бўл.
—Ҳўп бўлади Элдор Самадович, яхши етиб олинг.
Ёрдамчиси ўзига керакли ҳужжатларни оларкан. Элдорни эшикгача кузатиб, ҳам қўйди.

🍃 🍃 🍃

—Яхшимисиз Феруза? Ҳаяжон йўқми? -кечки пайт маҳали. Зебо меҳмонларда ортиб, Ферузага ҳам вақт ажратиб кўнгил сўрашни унутмади. —Мен айтганларимни қилдингизми?
—Ҳа. -Феруза бироз уялиб бош эгди. —Янга мен қўрқяпман. -деди йиғламсираб.
—Ҳамма қўрқади. Сиз ўйланманг. Эртароқ ётиб дам олинг. Эртага кечгача тик оёқда юрасиз. Холингиз қурийди.
—Сизчи? Меҳмон кутиш билан овворасизку.
—Меники тўйгача, сизники тўйдан кейин. Эҳҳее келди-кетди роса бўлади. Шунга бугун ота уйингизда сўнгги кунингизни мириқиб дам олиб ўтказинг. Агар ҳаяжон ухлашга берса.
Меҳрибон янгаси охирида кулиб қўйди.
—Росдан уйқу келмаяпди.
—Ҳаракат қилинг.... майли мени қидиришяпти.
Зебо ташқаридан исми айтилиб чақирилгач, чиқиб кетди.
Феруза ўйланганча ёстиққа бош қўйди. Аммо кўз юмишга улгурмай, Беҳрузни қўнғироғи сабаб туришга мажбур бўлди.
—Нима қиляпсан? -деди Беҳруз салом-аликдан сўнг.
—Ухламоқчи эдим.
—Наҳот кўзингга уйқу келаётган бўлса. Мен эртани ўйлаб, ҳаловатим йўқолди... Феруузз, яна қизардингми қулупнайчам?
—Мен ҳам ухлолмаяпман. Янгам, дам олинг эрта кечгача чарчаб қоласиз деганди шунга...
Улар ана ўчираман, мана ўчирамиз деб, икки соат вақт ўтганини билмай қолишди. Ундан кейин ҳам истамайгина қўнғироққа якун ясалди.

🍃 🍃 🍃

—Дадаси... Дадаси. -Зебо ранги оқариб, эрини олдига шошиб келди.
—Тинчликми Зебо? Бунча ховлиқмасанг.
—Феруза...Феруза..
—Нима Феруза, чайналмай дангал гапир!
—Феруза йўқ. Йўқ..йўқолиб қолибди. -деди шалвираб.

Davomi ertaga shu vaqtda 21:30da

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

—Тайёрмисан? Мен келдим.
—Туғилган кун эгаси меҳмонларни кутиб олмайдими? Ўзим борардим. -Феруза ойна пардасини суриб мўралади. Беҳруз машинадан тушмаган. Ойнасини очиб бир қўлини чиқариб олибди.
—Мўраламай тезроқ чиқ. -деди овозида меҳр тўла эди.
—Ҳозир. -деди Феруза пардани тез ёпаркан. Уятдан юзи қизариб. —Қандай кўриб қолди экан-а? -телефонини ўчиргач чуқур нафас оларкан.
Кейин кўйлагига мос кичик картмонини олди. Ёнидаги кичик, бежирим қутини ҳам.
Ойнадаги аксига мамнун қараб қалб соҳибини олдига ошиқди.
—Ассалому алайкум.
—Ваалайкум ассалом. -Беҳруз ҳамон машинда саломга алик оларкан. Орқага ишора қилди қизга.
Феруза орқа ўриндиққа жойлашгач, қутичани узатди.
—Туғилган кунингиз билан Беҳруз ака. Бу мендан арсимас совға сизга.
—Раҳмат гўзалим. Аммо менга бундай совға шартмасди.
—Нималигини билмайсизку очиб кўринг.
—Ҳўпда жоним. -Беҳруз қутини очгач, иккида кумуш занжир чиқди. Занжирда Ф ва Б ҳарфлари бор эди. —Мени бўйним биттаку. Икта санжирни нима қиламан? -деди атай.
—Биттаси менгада. -Феруза дув қизарди.
—Бу исмимни бош ҳарфи Б деганими энди? -атай камгап қайлиғини гапга солиш учун Б ҳарфи борини олиб қутидан.
—Эй униси менга. Сизга мана буниси. -Феруза Беҳрузни қўлидан ўзига тегишлисини олди.
—Раҳмат, менга ёқди. Аммо мен сал бошқачароқ совға кутгандим.
—Вой. -Ферузани кайфияти тушиб кетди. Гўё Беҳрузга қиймати паст совға бергандек бўлди. —Тилла эркакларга мумкин бўлмагани учун, кумушидан олгандим. -деди мўлтиллаб.
—Нимааа? -деди Беҳруз ҳайрон. Кейин кулиб юборди. —Феруз мен сенингга совғангни қийматига қарайманми? Ҳафа қилдинг лекин. -деди росмана жиддийлик билан.
— Бошқача совға деганингизга....
—Мен мана буни назарда тутгандим. -Беҳруз кўзлари чақнаб қараркан. Кўрсаткич бармоғиние юзига икки марта текказди.
—Эйй бетасир. -деди Феруза юзини ёнга буриб.
Беҳруз юзидан ҳаё нури ёғилиб турган қизга меҳр билан қараб жилмайди.

—Илоҳим бахтига кўз тегмасин.
Деразадан мўралаб турган, Зебо қўзғалган машина ортидан дуо қилиб қўйди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИФФАТ. ʼ



—Бугун туғилган куним. Кеча маликаси ўзинг бўлишингни хоҳлайман. Ҳозир ширин жилмайяпсан-а?
Қизни жилмайган лаблари, бироз ёйилди.
—Ҳудди қаршимда тургандек биласиз-а? -сўзларкан кўзлари порлаб кетди.
—Ўзим ёнингда бўлмасам ҳам, қалбим сендаку.
Қиз жавоб бермади, ҳаёжондан қизарган юзларига кафт босди.
—Сени севаман гўзалим. Кечга тайёр бўлиб тур. -дея йигит телни ўчирди. Биладики қиз бундай изҳор пайтида, жим бўлиб олишини.

🍃 🍃 🍃

—Тинчликми? Куёв билан гаплашдингизми? -қиз ошхонага киргач, савол берди янгаси.
—Қаердан билдингиз янга? -қизнинг қизил яноқлари янада қизарди.
—Ҳар сафар гаплашсангиз шундай қулупнайча бўлиб қоласиз. Яна мен ҳам акангиз билан суҳбатлашсам, шундай бўлардим. Ҳатто ҳозир ҳам Уларни ёнида сир босади.
—Сизлар олдиндан бир-бирингизни ёқтирардингизда.
—Сизни Беҳрузбекда кўнглингиз борми? -янгаси ишидан тўхтаб сўради.
—Шундай бўлса керак. -юзи қизарди қизни. —Фотиҳадан олдинги учрашувгача мен Беҳруз ака ҳақда ҳеч нарса билмасдим. Аммо айтишича Улар мени аввалдан кузатиб юрган эканлар. Мана унаштирилганимизга ҳам беш ой бўлди. Шунча пайтдан буён уларга анча ўрганиб қолдим.
Беҳруз ака иккимиз ҳақда гапиришни бошлашига алланечук бўлиб кетаман. Тилим айланмай қолади.
Ёқмайди деёлмайман. Ёқтираман.
Ўтган кун кафега киргандик. Афициант қиз жуда кўп қаради. Тўғриси ғашим келди. Шундан кейин англадим. Уларни ёқтириб қолганимни. Мен ҳазм қилолмас эканман бошқа қизлар сузилса.
—Демак кўнгил қўйиб бўлгансиз. Катта қиз бўлиб қолибсизда сиз ҳам. Беҳрузбек тўй ҳақда индамадиларми?
—Йўқ бугун туғилган кунлари, шунга кечга олиб кетарканлар. Адашмасам курсдошлари билан нишонлашмоқчи эди. Нега тўйни гапирдингиз? Келаси йилга дейишгандику.
—Йўқ шу йил дейишяпти қуда таъраф. Куёв шуни хоҳлаётганмиш.
Сирли жилмайди янгаси.
Уятчанг бўлган, Феруза бир зумда қизарди янгасини бу қарашидан.

🍃 🍃 🍃
—Беҳруз туғилган кунинг билан дўстим. Қариганда ҳам сафимизда хато бўлмасин.
—Раҳмат ошна, борингга шукур. -Беҳруз қадрдон жўраси билан гаплашар экан, жилмайди. —Ёнимда бўлганингда зўр бўларди-да.
—Насиб қилса ниятинг амалга ошди деб ҳисоблайвер.
—Аниқми? Ёки девор ушлатиб кетмоқчимисан? -Беҳруз ишониб-ишонмай деди.
—Албатта рост. Мен аллақачон йўлдаман. Зияфатингга етиб бораман. Шу нима совға қилишни билмаяпман ҳолос.
—Сени келганинг катта совға мен учун. Жуда ҳурсанд қилдинг.
—Кўришгунча ошна.
Беҳруз телефон ўчгач, кулиб қўйди.
—Шундай дўстларни борига шукур.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Тўрт ўғил фарзандлари билан бева қолган Хадича аччиқ қисмат қаршисида юм-юм йиғлади... Тўнғич фарзанди эндигина ўн бир ёшга кирганди. Хадича оилани оталик ва оналик вазифаларини ўз зиммасига олди.
Эндигина ўттиз бахорни қаршилаган Хадича ўз ҳаётини унутди. У фақат болалари учун ҳаёт синовларига қарши турарди. Хадича тўрт ўғилни ўзи емай, едирди. Ўзи киймай, кийдирди.
Тиним билмай ишларди. Ишдан дам олиш кунлари мардикор бозорга чиқар, маҳалладагиларни уй ишларигача ёрдамлашиб, тўрт пахлавон ўғилни ўзгалардан кам бўлишини ҳохламасди.

Шу аснода ойлар ва йиллар ўтди. Ўғиллар вояга етишди. Тиним билмаган Хадича опа уларни шаҳарда олийгоҳларга кириб ўқишларигача кўмаклашди..
Ўғиллар бирин кетин шаҳарда олийгох талабалари бўлишди. Хадича опа ўғилларидан фахрланар, бағримга шамол тегадиган кунлар яқинлашди деб, хурсанд бўларди.

Тўнғич ўғил ўқишни тамомлаб, уйланишга қарор қилганини айтди. Хадича опани севинчи чексиз эди.
Уйга келин келади, уйим болалар кулгисига тўлади деб ҳаёл қилган онани орзулари пучга айланди. Ўғил шаҳарлик қизга уйланиб, шаҳарда яшамоқчилигини айтади.
Қаерда бўлса хам ўз боласига бахт тилаган она тўйдан сўнг, ўз уйида кенжа ўғли билан яна хувиллаб қолади. Кенжа ўғил ҳам мактабни яхши баҳоларга тамомлаб, акалар изидан шаҳарга йўл олади.
Хадича она тўрт ўғилни оёққа қўйиб, ўз оёқларидан куч кета бошлаганини сезади. Ўғиллар бирин кетин уйланиб, барчалари шаҳарда ўз оиласи билан яшай бошлайдилар. Она фарзандларини йўлларига интизор бўлиб термулар, улар келсалар она қалбида байрам бўларди. Фарзандлари шаҳарга уйига отлансалар, онаизор ёш боладек уларни оғзидан Онажон юринг биз билан, сиз биз билан яшайсиз дейишини пойлар эди  аммо...
Хадича она маҳалладагиларга болаларини оқлаб: Барака топгур ўғилларим доим мени олиб кетишга кўндиролмайдилар. Бириникига борсам, бири хафа бўладида деб, гоҳида ўзи тўқиган ёлғонга ўзи ҳам ишонгиси келарди.

Онаизор умрини болаларига бағишлаб, улар учун ўзлигидан кечиб, охир оқибат топгани ёлғизлик бўлди. Кўзда ёши билан ҳувиллаган ҳовлида болалари ва набиралари йўлига термулиб кунни ойга, ойни йилга улаб кун кечирарди. Онани белидан кучи, кўзидан нури кетди. Бир куни бехосдан қаттиқ зарб билан йиқилиб, хушини йўқотган онахонни кўшнилари билиб қолишди ва тез ёрдам машинаси шифохонага олиб кетди. Онани миясига қон қуйилганлиги ва айрим ҳаракатлари чегараланганлиги аниқланди. Шифокор ўғилларга она доимо парваришга мухтож эканлигини айтди. Она гапиролмас эди, аммо эшитар ва тушинарди. Ўғилларни ҳар бири ишлари кўп, онани парваришлашга вақти йўқлигини таъкидларди. Иложсиз қолган ўғиллар онани шахарга олиб кетиб, ҳар бири ўз уйида навбатдан қарашга келишишди. Ногиронлар аравасига михланиб қолган она ўғиллар қўлида сарсон, сансала бўларди. Бугун кенжа ўғил онани акасини уйидан олиб кетиши керак. Бироқ кенжа ўғил оиласи билан нозик одамлар хонадонига меҳмондорчиликка таклиф қилинган. Кенжа ўғил тўнғич акага қўнғироқ қилади. Ҳолатни айтиб, онани аканикига олиб бориб қўймоқчи бўлади. Тўнғич ака чарчагани бошқа укасиникига олиб боришини айтади. Аммо кенжа ўғил ўз айтганини қилиб, онани аравачаси билан катта аканикига олиб боради. Эшикни қўнғироғини бир неча бор чалади. Акадан дарак йўқ. Ука шошилиб эшикни тақиллатиб деди: Ака мен шошиляпман, кеч қолдим. Онангиз эшикни тагида подъездда ўтирибди, дейдию шошилиб кўчага отилиб чиқиб кетади. Ваннахонадаги ака ҳеч нарсани эшитмас, сезмас эди. Онаизор подъездда совуқда тўнғич ўғил эшигига тикилганча юм-юм йиғларди. Ўтган умри... кечирган ҳаёти... тўрт ўғилни ёшлиги кўз олдидан кино лентадек бирма-бир ўтарди. Эрта тонг ишга шошилиб эшик очган ўғил донг қотиб қолди.
Она совуқда ўтирганича қотиб қолган эди...
Улашди:
#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀
/channel/ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳаётий ҳикоя
Насиба

Моҳирага эри қўнғироқ қилиб, маош олганини айтди. Бу ёқимли хабардан кейин аёл янада чаққонлик ва завқ билан уй ишларини бажаришга киришиб кетди. Ахир турмуш ўртоғи ҳозир келиб қолади, кейин бирга рўзғор қиладилар.
Эр-хотин бозор айланиб рўзғорнинг кам -кўстини қилиб чиққанларида кун шомга яқинлашиб қолган эди. Хўжайини Моҳирага қараб: "Юр, сенга бир кабоб олиб берай" -деди. Моҳира гарчи жудаям хоҳласа-да, эрига қараб: " Уйда шўрва солиб қўйган эдим"-деди секингина."Сен пиширган шўрвагаям жой топилади "-деди Нозимжон.
Кечки овқат маҳали бўлганиданми, тамааддихона тирбанд эди.Официант қиз кўзи билан жой қидириб,уларга бурчакдаги бўш жойни ҳозирлади. Улар ўтирган жойда 5-6 нафар аёл баланд овозда гурунг қилишарди, афтидан" гапчилар"эди. Моҳира ва Нозимжон оҳиста, суҳбатлашмай овқатланишарди. Шу боисми аёлларнинг суҳбатлари ҳам истар- истамас қулоққа чалинарди. Аёлларга хизмат қилаётган официант йигит ёш, рангпаргина эди. Негадир ушбу мижозлар бу болага бироз жеркиб муомала қилишгандай туюлди, Моҳирага.
Моҳира институтда дарс берар, талабаларининг аксарияти дарсдан сўнг турли тўйхона ва емакхоналарда шу йигит каби ишлашларидан хабардор эди. Бир куни талабаларидан бири шаҳарнинг энг номдор тўйхонасида ишлаётиб битта патнисдаги идишни синдириб қўйиб, бўйнига жуда катта сумма илишганида шерикларининг барчаси ўша куни ишлаган бир кунлик пулидан воз кечиб, унга ёрдам берганларини айтиб берганини хотирлаб ўтираркан, яна ёнидаги аёлларнинг бир-бирига гал бермай таом буюртма бераётганлари хаёлини бузди. Аёллардан бири: "Бизга сабзовотлар билан димланган гўштдан олиб келинг" -деса, бошқаси: "Йўқ кабоб олиб келинг"- дейди. Хуллас, биринчи аёл гўшт деб туриб олди. Официант йигит
" Гўшт сайми? "-деб, қайта -қайта сўради ва иккитага буюртма олиб чаққонлик билан столни устидаги ортиқча нарсаларни йиғиштириб кетди.
Нозимжон жилмайиб:" Тўй тўйдай бўлсин"-деб, музқаймоқ буюртма қилди. Иссиқ кунда музқаймоқ ўзгача ҳузур бағишларди. Моҳира ўзи анчадан буён бундай бемалол ўтирганларини эслолмайди. Ҳозир ҳомиладорлик таътилида бўлгани боисми, фақат бозор -ўчарга чиқмаса ортиқча ҳеч қаерга ҳам бормапти. Мана кичкинтойи ҳам ҳадемай боғчага боради, у ҳам янги ўқув йилидан иштиёқ билан ишга чиқади, насиб этса.
Бирдан қўшни столдан аёлларнинг овози баланд эшитилди, сочини калта кесган ёши каттароғи овқат устидаги ажабтовур қопқоқни очиб: "Нима бу?! Биз сенга қовурилган гўшт олиб кел, демадикми?!" -дея ўшқириб кетди. Қолганлари ҳам уни қўллаб чувиллашди. Официант бола пешона терини артиб зўрға:" Гўшт сай шу... "-дерди ялингансимон. Аммо бу аёлларни кўндириб бўлмади. Моҳира еётган музқаймоғини ютолмай қолди, қараса эри ҳам шу аҳвол. Бироздан сўнг емакхонанинг иш бошқарувчиси келиб юмшоқлик билан тушунтиришга ҳарчанд ҳаракат қилмасин аёллар ўз сўзларида туриб олдилар, дарҳол бу таомни кўздан йўқотишини ўрнига кабоб олиб келишини талаб қилдилар. Иш бошқарувчи эса официант томонга қараб қўлини бўғзига ишора қилиб, бошини сарак-сарак қилиб
" калланг кетди"ишорасини қилди. Моҳира бир ранги оқариб турган официант йигитга, бир эрига жавдираб қаради. Нозимжон иккаласи бир -бирини тушунди. Нозимжон нима қиларини билмай аёлларга мўлтираб турган йигитга қараб паст овозда: "Укам, шу овқатингни бизга идишга солиб берақол, болаларга олиб бораман, мазалига ўхшайди, чекни олиб келиб берарсан,"- деди. Йигитча бироз қараб турди ва юзи ёришиб: "Хўп бўлади,"-деб, югуриб кетди. Эри кассага пул тўлаётганда йигит Моҳиранинг қўлига таомни тутқазиб:
" Раҳмат, сизларга опа... "-деди овози титраб.

Маҳбуба Баҳодир қизи.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​КЕНЖА ЎҒИЛ САБОҒИ

(жуда ибратли)

Узоқ-узоқлардаги бир қишлоқда ёшгина йигит ўз ишини бошлади. Яъни, икки кўчанинг чорраҳасида савдо қилишга киришди. У жуда оқкўнгил, меҳрибон йигит эди. Ҳамма уни яхши кўрарди. Нарсаларни ундан олишиб, танишларига ҳам тавсия қилишарди.
Ҳалиги йигит бир йилни ичида мамлакатнинг бир томонидан иккинчи томонига етадиган, халқларни бир-бирига жипслайдиган занжир ҳосил қилганди. Орадан йиллар ўтди...
Кунлардан бир куни ўша киши ҳасталаниб, шифохонага ётқизилди. Врачлар уни текшириб, кўп яшамаслигини айтишди.
Шунда ҳалиги киши ёнига уч ўғлини чақириб, уларга қуйидагича топшириқ берди:
- “Мен бир неча йиллар тер тўкиб, яратган фирмамга ичинглардаги биттанглар бошлиқ бўласизлар. Лекин, қайсингиз энг лойиқ эканингизни билиш мақсадида ҳар бирингизга бир доллардан бераман. Ушбу бир долларга ҳоҳлаган нарсангларни олишинглар мумкин. Лекин, бир шартим: бугун кечга бу ерга келганингларда, олган нарсанглар мана шу хонани бошдан-оёқ тўлдириб туриши керак!”
Учала ўғил ҳам бундай нуфузли фирмага эга бўлиш илинжида ҳаяжонлана бошлади. Ниҳоят, учаласи ҳам шаҳарга бориб, пулларини ишлатишди. Кечга қайтганларида оталари сўради:
-“Қани, тўнғич ўғлим, пулингга нима олдинг?”
Ўғли жавоб берди:
- “Дўстимнинг даласига бордим. Пулимни унга бериб, икки қоп сомон олдим”.
Кейин чиқиб, сомонларни олиб кирди-да, хонага соча бошлади...
Хона бир онда учиб юрган сомонга тўлди. Лекин, кўп вақт ўтмасдан ҳалиги сомонлар ерга тушди. Яъни, ота айтгандай: хонани бошдан-оёқ тўлдиролмади.
У киши иккинчи ўғлига юзланди: “Ўғлим, сен пулингни нима қилдинг?”
- “Мен бир кўрпа-ёстиқ тикадиган одамни уйига бордим. Икки дона ёстиқ сотиб олдим”, - деди иккинчи ўғил. Ва, хонага иккита ёстиқ опкелиб, ичидан парларни (патларни) чиқариб, ер билан битта қилиб хонага соча бошлади. Ҳамма ёқ пат билан тўлса-да, лекин, дарров ерга тушиб, яна хонани тўлдиролмади...
Шунда ота учинчи ўғлидан сўради: “Сен пулингни нима қилдинг?”
Учинчи ўғил бундай деб жавоб берди:
- “Сиз берган ўша бир долларни олиб, бир дўконга бордим-да, майдалатиб олдим. 50 центини муқаддас жойга садақа қилдим. 20 центини шаҳримиздаги иккита ёрдам ташкилотига бердим. Яна 20 центини заифларга тарқатдим. Шундай қилиб, 10 центим қолди. Унга эса иккита нарса олдим”.
Бола қўлини чўнтагига солиб, бир гугурт қутиси ва битта шам чиқарди.
Хонанинг чироғини ўчириб, шамни ёққан эди: хона шам ёруғи билан тўлди!
Хона сомон ёки патлар билан эмас, бошидан-охиригача “нур билан, ёруғ билан” тўлган эди!
Ота бениҳоя хурсанд эди:
- “Жудаям яхши, ўғлим!
Фирманинг бошлиғи – сен бўласан. Чунки, сен – ҳаётдаги энг муҳим нарсани биласан,
яъни ўз ёруғингни сочишни!
Бу – жудаям муҳим...”


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жигар

Акасининг ишлари юришмай қолди. Бир кунда, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ишдан бўшатиб юборишди. Акаси қолиб Имронга ташвиш тушди. Тўғрида, акасининг уйи бўлак,  фарзанди кичкина, келинойиси ҳам ишламайди. У ота-онаси билан қолган, рўзғори бадастир.
Акаси бир ой иш топа олмади. Юраги сиқилиб, уни ўзининг ишхонасига олиб кетди.
Ошхонада ишлайди. Ошпаз. Бир дамлаганда олтита  қозонда ош дамлайдилар. Қурувчиларга хизмат кўрсатадиган бу ташкилот нонушта,  тушлик, асрда бериладиган енгил таом ва кечки овқат тайёрлайди. Имрон ҳали коллежни битирмаёқ иш бошлагани сабабли пишиб кетган.
Бошлиғига акаси ҳақида айтганида уни ҳам ўзидек тасаввур қилдими, осонгина кўнди.

Хушнуд газетада, озода шароитда ишлаб ўрганган. Шу пайтгача битта пиёз арчиб кўрмаган. Укасининг меҳнатини кўрибоқ қочиб кетгиси келди. Қоп-қоп сабзиларни тозалаб, тўғраш—эртанги масаллиқни тайёрлаш билан тун ярим бўлди. Хушнуднинг қани қўли келишса! Ҳаракат қилади, уддасидан чиқолмайди. "Ака, сиз сиқилманг, тўғрамасангиз ҳам майли, сиз учун ҳам ўзим ишлайман, ёнимда ўтиринг',- шатирлатиб сабзи тўғраганча гапириб қўяди Имрон. Укаси ўнта тўғраганда битта сабзини амаллаб тўғраган бўлади..
Икки соат ухладими, йўқми, уйғониб кетди, чиқса укаси ошпазлар билан беш юз киши учун нонушта тайёрлаяпти. Ёрдамга ошиқди. Ўзидан уялди, наҳотки қўлидан оддий тухум қовуриш ҳам келмаса?
Тушлик тайёрлаш ундан ҳам азоб экан. Баравар ўт ёқилган олтита қозонга тинимсиз югураётган укасини кўриб, ёрдам беришга ошиқади. На ўтин ёқишни билади, на зирвак тайёрлашни. "Ака, қўяверинг, ўзим эплайман, ўт қалаётгандек ёнимда турсангиз бўлди, икки киши учун ҳам ўзим ишлайман!"
Хушнуд у қозондан бу қозонга югураётган полвонкелбат укасига қараб ўзидан хафа бўлди. "Мана нимага дам олиш кунлари донг қотиб ухлар экан бу! Нимага уйимга чақириб суҳбатлашайлик десам,  ўтирган жойида ухлаб қолар экан бу!  Шинам хонада ўтириб нолисам, бир марта нолимабди-я! Мен ҳам юк бўлмай, қўлимдан келмайди, ўрнимга ўзига ўхшаган бир полвон ошпазни ишга олса, иши енгиллашади, бугуноқ кетишим керак!"
У нарсаларини йиғиштириб кетишга хозирланди.
Укасини маҳкам бағрига босиб "Жигар, ҳаммаси учун, раҳмат, эплолмадим, узр, сени ҳам уятга қўйдим"-деди." Ака, ман сиз билан ҳамиша фахрланганман, ҳали ҳаммаси яхши бўлади! Сиз энг яхши журналисти бўласиз, бунга ишонаман", -деди.

Уйда ҳеч вақо йўқ эди, хотини овқат қилдимикан?Бирдан телефонига хабар келди. Кимдир пул ташлабди. Каттагина миқдорда. Юраги ҳапқириб кетди.
Ким ташлаши мумкин?  Ўпкаси тўлиб турган бўлса-да, ўзини босиб онасига қўнғироқ қилди
—Онажоним,  раҳмат сизга
—Тинчликми? Нима муносабат билан, болам?
—Шундай ука туғиб берганингиз учун...
Кейин укасига хабар жўнатди
"Борингга шукур, жигар!

Феруза Салходжаева

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Соғинчли ва ширин хотира...

Касбим хисобчи бўлганлиги учун, базида “қайсар” мижозларни айримлари “бухгалтерни ўзи билан гаплашамиз” деб туриб оладилар, гохида шикоят қилиб келувчилар хам бўлиб туради.
- Мени тўсманглар, мен шахсан бухгалтерни ўзи билан гаплашишим керак. Бу гал хам ана шундай мижозларни бирини мудаосини эшитиш тарадудини бошладим. Кўринишидан бошқа миллат вакили, анча кексайиб қолган, аммо тетитклиги ёшига нисбатан ёш кўринишига ёрдам бераётган бир кекса онахон кириб келарди. Онахонни гаплариям дона- дона, қулоқлариям эшитиши яхши, бир куришда саксонни қоралаган аёлларга сир хам ўхшамасди.
- Ассалому алейкум келинг онахон, хуш келибсиз даргохимизга
- Рахмат, ўғлим мана буларингни қара, ярим соатдан бери ёнинга йўлатмайдия.
- Уларни хам тўғри тушунинг вазифаси, майли хуш кўрдик, биз томонларга қайси шамоллар учирди. Онахон мудаосини айтаркан, гап орасида шахсини тасдиқловчи хужжатини хам тақдим қилди. Исми шарифи, Шакирова Гулнарь, туғилган вақти, 1934 йил.
- Мен уруш кўрган аёлман болам, ўша даврда бир тўғрам нон учун эртадан кечгача қўшнимиз боласини кўтариб юрардим, бир кун ўтиши шу қадар қийин эдики, аксига олиб берган бир тўғрам нонни укам иккимиз бир паста еб қўярдик. Отам ўрушга кетиб қайтиб келмадилар, онам бизни болалар уйига беришга мажбур бўлдилар, эллик бир йил давлат ишида мехнат қилиб, пенсияга чиқдим. Бу кунларга етиб келиш осон бўлмади.
Онахон илтимослаб келган ишини тегишли жойга қўнғироқ қилиб битказиб бердимда, ташкаригача кузатиб қўйдим. Бечора иши битганидан болаларча хурсанд бўлиб, таркрор ва такрор дуолар қилдилар.
Онахон саксонни қораласа хам хали анча тетитик. Хат-хужжатларни кўзокнайсиз бемалол кўра олади. Юзини ажин оралаган, қариликни гўё тан олмагандек шахдам қадамлар билан кетиб бораркан бу кетишда албатта юз ёшга етиши аник валлоху аълам.
Нигохидан қайсидир танишимни кўргандек бўлдим. Хонамга кириб, яхшилаб ўйландим. Қаерда кўргандима бу нигохларни.
Топдим... ва нихоят эсладим... эсладиму...бутун болалигим кўз ўнгимдан ўта бошлади. Онамнинг рахматли оналарида эди бу нигохлар...
Оллох жойини жаннатдан қилган бўлсин, бувим бизни боришимизни кўзлари тўрт бўлиб кутардилар. Хар гал бахорда, қизил мачин териб, бахор таомларидан бўлмиш чучвара қилиб берардилар. Чучвара билан бирга бир коса қаймоқ қўярди, таомни қаймоққа ботириб есангиз бошқача маза берардида. Сут ва сариёғ солиб нон ёпардилар. Ёпган нонлари бир хафта утса хамки кўкариб кетмасди, агар суви қочса тўғраб қуярдилар. Ўша қотган нонларини хам мазалари бошқача бўлардида. “Мени нимамни яхши кўрасизлар а, мана шу қотган нонларимни яхши кўрасизларми” дея хазил қилиб қуярдилар.
Бўвим рахматли чевар эдилар. Қўшнилари Хонойим эна ва Фотима эналарни барча бичиш ва тикиш ишларини қилиб берардилар. Шунгиндек махалладаги келин бўлиб кетаётган қиз-жувонларни хам кулакларни тикиб берардилар. Бу одатларини то қазо қилигунича хам ташламадилар.
Хар гал борганимизда уччала дугоналар гурунглашиб ўтиришарди.
Қиш ойларида оёқлари оғригани учунми, Сандал қуриб олардилар. Билмадим ўша махаллари қиш кечалари хам узок бўлармиди, тун ярмигача сандал атрофида биз хам ўтирардикда, бизга болалик даврларини сўзлаб берардилар.
Токчасида доим ўрик қоқи, дарахт ёнғоқ манғизи, шунингдек майиз турарди. Кечки овқатдан кегин токчадан анашу қуруқ меваларани олардида ““малака” қилиб ўтиринглар” дерди. Айтиб берган хотираларни биз худди эртак эшитгандек мароқ билан тинглардик. Аксига олиб уйқу хам келмасди. Уйқу олдидан бир хазили бор эди. “қай бирилар тушакка хуллаб қуйсаларинг беш қуяман дердилар” эрталаб уйғонганимизда “хамангиз иккичи экансизлар” дея яна кулдирарди.
Мана қазо қилганига хам роппа роса ўн уч йил бўлибди, ўша ўтган ўн уч йилдан бери мачин чучвараю косадаги қаймоқ таъмини қумсайман...

Исмоилжон Саттаров.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​эзила-езила йўқ бўлиб кетаёзган чиптани Кариманинг қўлига тутқазаркан, у севинчдан додлаб юбораёзди. Чунки, Карима учун энасининг омон қолгани бир бахт бўлса, чиптани қайта қўлга киритиш яна битта қувонч эди…


Яқинда аллакимдан эшитиб қолдим. Салима опа тузалиб чиқиб ўз ютуғини олгач, алоҳида уй, машина, яна беш-ўнта қорамол сотиб олибди.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Har xil so‘zlarga parvo qilmang..!
Sizni ko‘rganlar o‘t-o‘lan deb xayol qilaversin...
Siz esa gul bo‘ling.. Xatto bulbullar uyalsin...

- Rumiy


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ота шаънини топтаган оғир маломат.


Туни билан ухламай, бу ёнбошдан у ёнбошга ағдарилиб тонг оттирган бўлса-да, ёстиқдан аранг бошини кўтарди. Бутун жисми қақшаб оғрирди. Ташқарига чиқди. Ҳамма жой сув қуйгандек жим-жимжит.
– Ҳей, қаердасан?! – У шундай деб бақирдию, шу топда кимга, нега жаҳл қилаётганини ўзи ҳам билмасди.
– Дадаси... – Хотини ошхонадан оёқ учида юриб чиққандай сирғалиб келди. Хотинининг юзига ҳам қарамай ювиниш хонасига ўтди. Бошидан муздай сув қуйиб, бироз тетикланган бўлиб, нонушта дастурхонига ўтирди.
– Болаларинг қани ?
– Ўқишига кетишди... Қизингиз ичкарида... Нонушта қилмайман, деяпти...
Хотинининг қалтираб чиқаётган овозига ҳам раҳми келар, ҳам ғаши қўзирди.
– Ичкарида нима қилади, уйига қачон қайтаркан?!
– Дадаси... – Хотини йиғламсираган товушда сўз бошлаб “қилт” этиб ютинди. – Қудаларингиз сўраб келишмаяпти-ку...
– Келмайди ҳам! – У заҳрини хотинига сочиб бақирди. – Кутмаларинг қуда-пудангни! Келмайди барибир! Сенларга бошидан айтгандим, бу одамларнинг кўзи очга ўхшайди, бунақа тоифадан хайр топиб бўлмайди, деб. Ундай дединг, бундай дединг, ўз билганларингдан қолмадинг. Ана оқибати. Олти ойда тўрт марта қизинг аразлаб келди. Турмуш бунақа бўлмайди. Ўлса ўлиги ўша уйдан чиқади, тамом-вассалом!..

Чойини ҳам ичмай, жаҳл билан юзига фотиҳа тортиб ўрнидан қўзғалди. Дарвозадан чиқишга чиқдию, бир муддат қаерга боришни билмай туриб қолди. Бугун дам олиш куни. Ҳамма оиласи бағрида, кимдир меҳмон кутган, биров меҳмонга борган, кимдир ҳафта давомида тўпланиб қолган ишини адо этиш билан машғул. Яна биров якшанбани телевизор томоша қилиб, диванда ёнбошлаб газета варақлаш билан ўтказаяпти. Фақат у уйига сиғмайди. Ҳозир кўчада ҳам саросар юрибдию, йўлидан биров чиқиб қолишидан, кимгадир рўпара келишдан чўчияпти. Биров тугул, шу онда ҳатто ўзидан ҳам уялади, у. Бир кўнгли куёвининг, эркак қуданинг олдига бориб эркакчасига гаплашмоқчи ҳам бўлди. Бироқ... Уялди. Тўйдан олдинги қизи билан куёвининг “томоша”лари, никоҳ кунидаги қилғиликлари кўз олдига келиб қудасига, куёвига рўпара келишга юраги дов бермади.

Унаштирувдан кейин эрталаблари қизи ясан-тусан, пардоз-андоз қилиб уйдан чиқиб кетаётганига бир-икки кўзи тушган эди. “Ҳадеб унаштирилган йигит билан учрашиши яхши эмас”, деб ичида ғашлангандию, қизига ҳам, хотинига ҳам индамаган эди. Никоҳ базмида, ўшанда қизидан қаерга кетаётганини сўраб-суриштирмагани учун пушаймон қилди. Базм ўртасига бориб тўйхонада чироқлар ўчди. Ҳайрон бўлиб, сабабини билиш учун тўйхона маъмуриятига учрамоқчи бўлган ҳам эди, хотини уни кулиб қайтарди:

– Дадаси, чироқ ўчмади, ўзлари ўчиришди. Ҳозир ҳамма тўйда шунақа қилишади-ку? Ҳалиги, нимайди, ҳа “Лав стори” бўларкан...
– Нима деганинг у? – Лав сторининг нималиги хаёлининг четига ҳам келмай, хотинига қоронғуда қаттиқ тикилди.
– Ёшларнинг тўйдан олдинги учрашувлари суратга туширилган, ҳозир ўша суратлар меҳмонларга кўрсатилади...
– Нима деяпсан?! ؘ– Унинг ғазаби қайнади. – Тўйга келганлар учун қизинг билан куёвинг учрашувининг нима кераги бор?!
– Дадаси, ахир, ҳозир ҳамма тўйда шунақа қилишяпти-ку!? Бу урфга айланган. Унаштирилган йигит-қиз тўйгача суратга тушиб, фото альбом қилади. Тўй куни шу суратлар меҳмонларга катта экранда кўрсатилади...
– Ҳе ўша урфингни...

Шу пайт катта экран ёришиб унда қизи билан куёвининг суратлари кўрина бошлади. Бирида иккови қўлини юрак шаклига келтиришга уринган, думбага ўхшаб қолган. Бир суратда куёви қизини қучоқлаб тушган, бошқасида қизи йигитнинг пинжига тиқилган... Унинг нафаси қайтиб, бошига оғриқ кирди. Кўзларидан олов чиқаётгандек юзи ёнар, худди ҳамма қўлини бигиз қилиб уни кўрсатганча, “Ана, шарманда қизнинг отаси шу!” дегандек бошини эгиб, букчайиб қолганди. Шармисорлик томошаси анча пайт давом этди. Унинг кўзи суратларда эдию, ҳуши ўзида эмасди. Ёнида ўтирган катта экранда термулиб қизининг беҳаёлигини ғурурланиб томоша қилаётган хотинига нимадир демоқчи бўлар, лекин овози чиқмай, бўғзига тахир тугун тиқилган эди. Йигитлар қийқириб ҳуштак чалар, қизлар увиллашиб чинқирар, катталар қарсак чалар, у эса қўлларини билан бошини чангаллаб, “Бўлди, тўхтатинглар”, демоқчи бўларди. Ҳартугул чир

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​-у, хоҳлаганингча олиб чиқаверасан. Мен унгача Мастурани чалғитиб тураман.

- Шу ердами?

- Йўқ, бир жойга обориб… Хуллас, буёғиминан ишинг бўлмасин!..
— Яхши, қани, кетдик унда ишга!..

Мастура чет эл виносининг кайфини сурганча бепарво ўтирарди. Азбаройи ўзини бўш қўйиб юборганидан Анварнинг қўли елкасига келиб қўйилганини ҳам пайқамай қолди.

- Яхши ўтирибсанми? — сўради Анвар мулойимлик билан.

Бу орада қарама-қарши томондаги стуллардан бирига қўйилган сумкачасини Холида титкилаш билан овора бўлди.

- Ёмон эмас. — жавоб қилди Мастура кулимсираб. — Вино жуда ўткир экан.

- Ие, бу винони грузин ўртоқларим совға қилишганди. Аслида меникида ўтирсак ҳам бўларди-ку, бироқ Холида қаҳвахонага борайлик деявергани учун… Биласанми, уйимда бунданам зўри бор. Фаранглар коньяги. Бир қадаҳини ичсанг, еттинчи осмонда юргандай бўласан.

- Йўғ-э, шунақаям зўрми?..

- Боргин, биласан. Мен алдамайман-ку сени!..

- Афсуски, боролмайман. Ойим қайтиши керак бугун.

- Қайтса нима қипти?.. Кўп ўтирмаймиз.

- Холи, сенам борасанми? — сўради Мастура калитни олиб ҳеч нарса бўлмагандай атрофни томоша қилиб ўтирган дугонасига юзланиб.

- Йўқ, менинг зарур ишим бор. Сизлар бориб келаверинглар!..

- Бормасанг борма. — деди Мастура беихтиёр Анварнинг елкасига бош қўйиб. — Мен бораман. Анварнинг ҳимматини кўраман.

Пулга, бойликка ўчлик ўз сўзини айтди. Умрида ўғирлик қилиб кўрмаган Холида бу оқшом ҳамма нарсага тайёр эди. Аммо тажрибасизлик қилиб қўйди.
Бу вақт Мастуранинг ойиси Меҳрибон опа олис йўлдан келиб эндигина ваннахонага чўмилиш ниятида кирганди. Ичкарида кимнингдир юргани қулоғига чалиндими, безовталаниб йўлакка чиқди. Не кўз билан кўрсинки, қаршисида қизининг яқин дугонаси қўлида бир даста долларларни чангаллаганча чайқалиб турарди.

- Вой, мен ўлиб қўя қолай!.. — шивирлаб қизга яқин борди Меҳрибон опа. — Бу ерда нима қиляпсан? Пулларни қаердан олдинг? Мастура қани?..

Холида орқага тисланиб деворга суяниб олди.

- Яқинлашма!.. — деди қўлини олдинга чўзиб. — Яқинлашсанг, ўлдираман!..

- Ие, нега ўлдирасан?.. Менда қасдинг бормиди?.. Пулларни бер! Яхшиликчасига бер, қизим! Шайтоннинг гапига учма!.. Қани, берақол, мен сенга ёмонлик қилмайман!.. Ҳеч кимга айтмайман ҳам. Адашибсан!..

- Нимага берарканман? — Холида пулларни маҳкам кўксига босди. — Сенлар бойийверасанларми? Биз-чи?Биз юраверамизми зор бўлиб?Йўқ, мениям ҳаққим бор бу пулларда.

- Хўп, аввал менга бергин. Ўзим сенга бераман керагини. Қўлингдаги пуллар кўп…

- Бериб бўпман! Аҳмоғинг йўқ.

- Шунақами? Унда ўзингдан кўр! Ҳозир мелисага қўнғироқ қиламан. Қамоқда чиритаман сен ўғрини!..

Меҳрибон опа шундай деб секин телефон тепасига бормоқчи бўлди. Бироқ Холида эпчиллик қилди. Жонҳолатда телефонга ёпишиб симларини узиб ташлади.

- Қўнғироқ қилармиш. У югурганча ошхонага кирди-да, ошпичоқни олиб яна ортга қайтди. — Қани, қилмайсанми қўнғироғингни?.. Бир томоша қилай-чи!

- Ғирт мегажин экансан,- деди пичоққа кўзи тушиб ранглари оқариб кетган Меҳрибон опа. Қизимнинг яқин ўртоғи деб юрсам…

- Ким мегажин?.. Менми?.. Ўзинг-чи? Манави пулларни ҳаромдан топгансан ўзинг ҳам!.. Ғирт бузуқисан-ку!..

- Нима?.. Вой ифлос-эй!.. Меҳрибон опа бу гапни эшитиб кутилмаганда Холидага ташланди.

Ўртада олишув бошланди. Холида сочини чангаллаган қўлларни қайириб ташлай олмай ҳалак, Меҳрибон опа эса бир қўли ўғри қизнинг сочларида бўлса-да, иккинчи қўли билан пичоқни тортиб олишга интиларди…

Улгурмади. Холида ёшлигига борди. Куч билан уни итариб юборди-да, кўксига пичоқ урди. Бир, икки, уч…
Нима қилаётганини билмай Меҳрибон опанинг дуч келган жойига пичоқ солаверди.

Дугоналар шу тахлит безишишди.
Ичкилик, маишат орқасидан қувиб номусигача бой берган Мастура шу куни онадан ҳам айрилиб қолди. Айниқса, онасини Холида ўлдирганини билгач,килмишларига минг пушаймонлар еди.
Лекин энди кеч. Бўлар иш бўлган эди.
Онани барибир қайтариб бўлмасди.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😨ҚАБРИСТОНДАГИ ЧАҚАЛОҚ ЙИҒИСИ...
Юраги бўшлар ўқимасин❗️

Мен ўнг томонда, қабристон этагида турган бир шарпани пайқадим. Тун қоронғи, атроф зимистон. Отамнинг қўлида фонар бор холос. Аммо кўзим тушган шарпа хира туманга ўхшаб кўриниб турарди. Бу...😭😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бу тест сизнинг характерингизни 92% гача аниқлик билан айтиб беради.

Расмда биринчи нимани кўрдингиз?

Жавобни танланг👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Зилола опа тўй тугаб келинни чимилдиққа кузатиб қайтди. Қуда тарафни хар хил шубҳали ҳаракатларини ўйлаб, кўнгли жуда ғаш тортиб кўзига уйқу ҳам келмади. Бир пайт телефон жиринглаб қолди. Бемаҳалда кўнғироқ қилаётган келинни олдида қолган янгани номерини кўриб, юраги шиғ этди.
- Алё.
- Зилола опа,- у тарафдан ҳовлиққан овоз келди,- Куёв келинни...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 4



—Бу қиз ким экан? -Элдор, эшикдан кириб-кирмай, Беҳруз дўстини ёнидаги қизга қизиқсиниб қаради. —Синглиси бошқача эди.
Ўйланганча бир қошини учириб қўйиб, дўсти томон яқинлашди.
—Табриклайман дўстим.
—Рости телефонда гаплашганда ҳазиллашгансан деб ўйлагандим.
Беҳруз дўстини кўриб, ҳурсандлигини яширмади.
—Мен айтдимми? Бажараман.
Элдор қош қоқиб деди.
—Рости ҳурсанд қилдинг. -Беҳруз жилмайиб дўстини елкасига уриб қўяркан. Ферузага қаради. —Таниш дўстим. Бу бўлажак келининг, Феруза. Феруза бу энг яқин дўстларимдан бири раднойим. -Беҳруз бошқа йигитлар ҳам энг яқинларини шундай чақиришади. Кўча тилида. —Раднойим Элдор.
—Танишганимдан ҳурсандман Ферузахон. -Элдор мулозамат билан қўл узатди.
—Ассалому алайкум мен ҳам ҳурсандман. -Феруза қўлини Элдорга бермай кўксига қўйиб салом берди.
—Ваалайкум ассалом. -Элдор ҳеч кутилмаган ҳолатдан бироз ўнғайсизланиб, ҳавода муаллақ қолган қўлини туширди.
—Ҳафа бўлма ошна. Бу заводдан заказной чиққан.
Беҳруз дўстига ҳазил қилдида. Ферузага кўз сиқиб қўйди.
—Бизгаям битта заказ қилсанг бўларкан. -Элдор қизга бир қўр назар ташлаб қўйди.
Ферузани атрофга эътиборсиз нигоҳлари бошқача туйилди унга.

🍃 🍃 🍃
[Эрта тонг. Феруза хонадони.]
—Ассалому алайкум янга. Яхши дам олдингизми?
—Раҳмат яхши ўзингизчи? Туғилган кун қалай ўтди? Зўрми?
—Қайдааа. Бегона танимайдиган одамлар, бегона муҳит, ёқмади. -Феруза стол устидаги идишдаги олмадан олиб тишлади.
—Кеч келганиларга, туғилган кун чўзилди, Ферузага ёқибдими дебман.
—Чўзилишга-чўзилди. Аммо менга ёқмади. Беҳруз ака учун турдим. Бошқа бўлганда. Бир соат чидасам ҳам ҳарна эди.
Зебо жилмайди.
—Бир-бирингизга жуда моссизлар. Бир-бирингиз учун яралгандурсизлар шундан билинса керак.
Биз ҳам... -айёрона жилмайди.
—Нима сиз ҳам? Акам иккингизми? Вой сизлар, кондиционер билан пултидексизлар. Акам кондиционер сиз пулт. Сиз йўқ бўлсангиз акамдан ҳам фойда йўқ.
Ўзини гапига кулди Феруза. Зебо ҳам жилмайиб қўяркан.
—Яхши таъриф бўлди. Аммо мен биз ҳам тўйни белгилаб келдик демоқчи эдим.
Акангиз йўқ эди ҳаёлимда. -деди жилмаяркан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Беҳруз телефонидан Ферузани расмини кўраркан, ёқимли жилмайди. Кўзларида ўзгача бир нур таралгандек.
—Сен қиз бошқачасан, ҳеч кимга ўхшамайсан. -деди аста қизни юзини пана қилган экранни силаркан. Кўзларини юмиб, ҳаёлга берилди. Ҳаёллари ёқимлими? Лаблари икки ёнга ёйилиб жилмайди. Сўнг кўзларини очиб, бир энтикканча машинасини юргазди.

🍃 🍃 🍃

Бинафша рангдаги оқшом либоси. Белларини қучиб, турган тим қора сочлари, қора қош, калта аммо қайрилмалиги учун, эътибор тортувчи киприклари.
Ўртача қалинликдаги лаблар.
Феруза ойнадаги аксига қараб, кўнгли тўлди. Беҳруз акаси уни кўргандаги нигоҳларидаги ўтни ўйлаб, яна юзлари ҳаяжондан қизарди.
—Воҳ-воҳ сизни Беҳрузбек кўргандаги реакциясига қизиқдимда. -Зебо келиб, ойна олдида ҳаёл суриб турган қайнисинглисини қучиб қўйди. —Кўз тегмасин жуда гўзалсиз.
—Янга уялтирманг.
—Опангиз ўрнида опангизман. Мендан уялманг. Ойижон ҳам йўқлар. Сизни тушунганим учун айтяпман. Тўй олди барибир қиз болага, бир сирдош керак. Мени опа ўрнида кўриб, ҳеч нарсадан тортинманг ҳўпми?
Феруза билан янгасини кўзлари ёшланди. Феруза анча йиллар аввал вафот этган ойисини эслаб, кўнгли бўшаб кетди.
—Йиғламанг. Пардозингиз оқиб кетади. -кулди Зебо. —Келганингизда дардлашамиз.
—Ҳўп аммо тўйга ҳали борку.
—Биз куёвникига кетяпмиз кечки овқатга. Сизлар туғилган кунни нишонлаётган пайт. Биз тўй маслаҳатини пишитамиз. Боя айтгандимку.
—Мени ҳабарим йўқ эди уёққа боришларингиздан. Мен... -Феруза телефонига келган қўнғироқдан гапи бўлинди.
—Беҳрузбекку. Келган бўлса керак. Майли қолган гапларни эртага гаплашамиз. Сиз гаплашаверинг.
Зебо чиқиб кетди. Феруза қўнғироққа жавоб берди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Yangi hikoya!!!! 🔥IFFAT🔥

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Кирсовундан кучли дори тайёрлаш сирини билган одам - касал бўлмайди. 😢Афсуски бу сирни атиги 2 фоиз одамлар билади

Бизнинг танамизни бузадиган 100 ta кераксиз дори ўрнига кирсовунни тўғри ишлатишни билсангиз касал бўлмайсиз. Ушбу усул ҳаётингизни бир неча йилга узайтиришга ёрдам беради.
Маълум бўлишича...


Батафсил:👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМЛАРНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Фоҳиша жаннатга, Шайх эса дўзахга тушган экан

Шайх ва эрдан ажраган аёл ёнма-ён қўшни бўлиб яшашарди
. Шайх кечаю кундуз ибодат билан машғул бўлар, куни зикр, Қуръон тиловати билан ўтарди. Қўшниси бўлган аёл ҳақида эса ҳар хил гап сўзлар юрар, уни фохишаликда айблашарди.
Шайх бир куни Қуръон тиловат қилиб ўтирса қўшни аёлнинг эшиги ғичирлади. "Бу бузуқнинг яна бир жазмани келди деди шайх ўзига ўзи". Шу билан куни бўйи аёлнинг эшиги яна 100 марта ғичирлади. Шайх "Астағфируллоҳ" деб юборди. Бир кунда 50 та жазмани кириб чиқди. Оллоҳнинг ўзи ҳидоят берсин деб қўйди.
Шу билан кунлар ўтди. Шайх ибодатда, аёлнинг эшиги эса ғичирлашда давом этди. Вақти соати етиб иккиси ҳам вафот этишди. У дунёда шайх қарасаки, ўша бузуқ дея айблаган қўшниси аёл жаннатда юрганмишу, ўзи дўзахга ҳукм қилинибди. Шунда шайх "Ё Оллоҳ нима сабабдан ибодатим билан мен дўзахга киряпман-у қўшним бузуқ бўла туриб жаннатда деганида,
шундай жавоб келган экан...👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Юлдуз Усмонова Озода Нурсаидова нега уришиган Жанжаллашишган?

❓Хатто бир бирини Калаклашишгача борган хонандалар Юлдуз ва Озоданинг Жанжал Сабаби

✅Сабабини Озода Нурсаидова айтиб берди: 15 йилдан гаплашмаймиз буни Сабаби....
ТЎЛИҚ ВИДЕО ШУ КАНАЛГА ТЕЗ КЎРИНГ
😳👇👇
https://telegram.me/joinchat/JpxAOH4UjAgzMTZi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷

👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

 

БЕИЗ КЕТМАГАН БАХТ…

Салима опа жуда жонидан тўйиб кетди. Эри Ҳалим аканинг ичиб келаверишидан, тўполон кўтараверишидан безди. Ҳар сафар бўй етиб қолаёзган қизи Каримани ёнига олиб гоҳ сомонхоналарда, гоҳ оғилхонада тунайверишидан куйди…

Нима қилсин?.. Йигирма йилдан бери шу аҳвол. Кўзини чирт юмиб ажрашиб кетай деса, ёлғизгина Каримасини кўзи қиймайди. Ўгай оталик қилармиди… Барибир, бегона-да!..


Салима опа уй йиғиштиришни бошлашдан аввал пишиллаб ухлаётган эри тарафга бир ўқрайиш қилди-да, шошиб телевизорни ёқди. «Бугун лотерея ўйналадиган кун-ку!.. — ўйлади у супургисини қўлига олаётиб. — Ўзи биттагина чиптам бор. Ажабмас, Худо: «Ол, қулим!..» деб юборса…» Ўйин бошланиши ҳамоно супургисини қайтадан жойига қўйиб, айтилган рақамларни бирин-кетин ўчираверди. Ўйин ниҳоя топгач, бошловчи битта чиптага катта пул ютуғи борлигини маълум қилди. «Қайси бахтли одам ютаркин-а?.. — ҳовлиқиб пичирлади Салима опа ҳануз барча рақамлари ўчирилиб бўлган чиптасидан кўзини узмай. — Ўша мен бўлсам нима қиларди-а?..» Адашмабди. Бошловчи унинг оғзини ланг очиб айнан Салима опа ушлаб турган чипта рақамини ютуқ эгаси деб эълон қилди. Қулоқларига ишонмай, рақамларни қайта-қайта кўздан кечириб чиқди. Омади келибди. У ютибди. Катта пул ютибди!!!


Салима опа кутилмаган бахтдан сал бўлмаса ҳушини йўқотаёзди.


— Карима-а!.. — беихтиёр бақириб юборди у қувончдан кўзлари ёниб. — Буёққа чиқсанг-чи!.. Биз ютдик… Биз катта пул ютдик!.. — Ошхонадан хамир юқи қўли билан югуриб чиққан Карима энасининг гапини эшитди-ю, хурсанд бўлганидан ўйинга тушиб юборди.


— Эна, отамгаям айтайлик пул ютганимизни-а?! — баланд овозда қичқириб юборди у ниҳоят ўйнашдан тўхтаб.


— Тсс!.. — Салима опа шоша-пиша кўрсаткич бармоғини лабига босди. — Зинҳор бировга билдира кўрма!.. Отангнинг феълини биласан-ку!.. Ютуқ бир ойдан кейин бериларкан… Ўшанда билаверади.


— Нималарни пичирлашяпсан?.. — Салима опа эрининг овозини эшитиб қўрқиб кетди.


— Яқинлашманг!.. Нари туринг!.. — дея олди у зўрға орқага тисланиб.


— Қўлингда бекитиб турганинг нима?.. Буёққа чўз-чи!..


— Қочинг, дедим сизга!.. Бермайман… Бу сизга тегишли эмас…


Азбаройи жаҳли чиқиб кетган Ҳалим ака хотинининг қўлини қайира бошлади. Салима опа оғриққа чидолмаётган бўлса-да, чиптани эрига беришни истамади. «Сенга бергандан кўра…» — деди-ю, бир амаллаб ўзига бахт олиб келиши керак бўлган чиптани оғзига солди ва таваккал ютиб юборди.


 ***


Салима опа чиптани ютишга-ютди-ю, кўнгли хижил бўлиб қолди. «Ўлсин-а, — ўйлади у бошини чангаллаб, — Нима қилиб қўйдим?.. Шунча йил камбағалликда яшаб эндигина бир нарсали бўп қоларканман деганимда… Ҳаммасига шу падар лаънат эр сабабчи… Йўқ, бу мени кўкартирмайди икки дунёда… Кошки, ўзи топармон-тутармон бўлса… Илоё, ароқ жонингни олсин!..» Салима опа ичкари уйга бекиниб олиб тўйгунича йиғлади. Карима юпатаверди, у йиғлайверди… Бу ҳам ҳолва экан. Орадан бир соатча вақт ўтгач, кутилмаганда ошқозонида кучли оғриқ пайдо бўлди. Кўнгли беҳузур бўлиб тинимсиз ўқчий бошлади. Оғриқ бора-бора қорни, биқинларига ўтди. Карима нима қилишини билмай зир югурди. Отасини чақирди, у уйда йўқлигини билгач, қўшнининг машинасини кира қилиб энасини касалхонага олиб кетди. Йўл-йўлакай оғриқдан зўрға нафас олаётган Салима опага ёшли кўзлари билан мунғайиб тикиларкан, хаёлан ўша ўйин ўйлаб топганларга лаънатлар ўқиди, энасига Худодан умр тилади. 


***


Хайрият, касалхонага етиб келишганидан сўнг дўхтири тушмагурлар ишни қизитиб юборишди. Ошқозонини ювишди, турли эмламалар қилиб кўришди. Оғриқ пасанда бўлавермади. Охири, анализларига қараб кўриб кўричак бўлибди, деган хулосага келишди-ю, жарроҳлик столига ётқизиб қўя қолишди… Узоқ «кавлаштиришди» ўзиям. Ташқарида Карима ҳам ота, ҳам қиз ўрнида бўлиб азоб чекди. Гоҳ йиғлади, гоҳ яхши ниятлар қилиб ўзини юпатди. Деразадан ташқарига боқиб ўз оёғи билан юриб кетаётган беморларга ҳаваси келди. Тасодифан яп-янги чет эл машиналарида бадавлат одамлар ўтиб қолса, ич-ичидан эзилди… Нияти холис экан. Икки соат деганда қўлинг дард кўрмагур жарроҳлар ишни эсон-омонликда тугатишди. Ютиб юборилган чипта ҳақиқатан кўричакка ёпишиб қолган экан. Бош жарроҳ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​оқ ёнди. Энди экранда тўй саҳналари кўрина бошлади. Тўсатдан хотинининг кўзи унга тушди:
– Дадаси, тузукмисиз?
Хотинига нафрат билан тикилди ва деди: “Қиз туғмай ўл! Қиз узатмай ўл! Мени бугун тириклай ерга киргиздиларинг!..”

Хотини ҳеч нарсага тушунмай анқайиб тураверди. Бироз ўтгач, бундан ҳам шармандали ҳолат юз берди. Афсуски, уни ҳам тўхтатишга кучи етмади. Аввал қизи бир тўп дугоналарига орқа қилиб гулдаста отди. Дугоналари қийқириб-талашиб гулдастани илиб олишди. Кейин яна чироқлар ўчди. Тўйхона хизматчилари шамдонларни ёқишди. Юрагини жангаллаб, одамлар кўз олдида яна қандай шармандалик бўларкин, дея ўтирган эди, бир пайт куёв билан қизи даврага қўлтиқлашиб тушди?! Шу пайт ер ёрилсаю, у кириб кетса! Кўзи тиниб кетди. Келин-куёв қўлтиқлашиб ўйинга тушаяпти, йигит-қизлар қийқириб, уларни олқишлаб ирғишлаяпти. У эса, мана шу шармандаликни ҳамма қатори томоша қилиб ўтирди...

Биринчи марта қизи аразлаб келганида, хотини шикояту қарғишни бошлаганди, оғзига урди:
– Никоҳи қийилмаган йигит билан қўлтиқлашиб расмга тушган, тўй куни ўзини тиёлмай сакраб-сакраб ўйнаган қизинг, эр уйига бормасдан олдин ўзини қийматсиз қилиб бўлган эди! Энди овозингни ўчир! Тўй куни мени тириклай ерга тиқдинг икковлашиб, энди урсаям-сўксаям қизинг ўшаларнинг оёғи остида хор бўлиб яшайверсин! Қизингга айтиб қўй, ҳар куни бўғчасини қўлтиқлаб уйимга келавермасин! Сен эса, қудаларингни ғийбат қилиб, менинг бошимни қотирма!..

Ўшандан бери тўрт марта қизи аразлаб келди. Бу гал қорнидаги ҳомиласини ҳам ўйламай ҳайдаб юборишибди. Хотини қўрқа-писа, қудағайнинг: “Энди қайтиб келма, ўғлимга бошқа қизни олиб бераман!”, деб дағ-даға қилганини айтди. Хотинининг дийдиёларини эслаб, юраги санчиб оғриди. Ўзини беқадр қилган, ўз ҳурматини билмаганни биров қадрламайди, ҳурмат қилмайди. Тўйдан олдин тоғу тошларга, меҳмонхона ресторанларга бориб фото альбом қилган, никоҳ базмида куёв билан ўйинга тушган келинни қайнона ҳурмат қилармиди? Қизининг шунчаликка боришида унинг ҳам айби бор. Қизи унаштирилган йигити билан суратга тушишдан ҳаё қилмабдими, демак, у – отасини ҳурмат қилмаганидан!

Никоҳ базмида ҳамманинг кўзини ўзига қаратиб, отаси, акасининг кўз олдида тортинмай, “Ана, кўриб қўйинглар, мен эрга тегяпман”, деб ўйинга тушдими, демак, қизи отасидан ҳайиқмаган. Ҳурмат мажбуран ундирилмайди. Ҳурматга эришилади. Муносиб бўлинади. Мадомики, қизи уни ҳурмат қилмаган экан, онаси узатилаётган қизининг қилғиликларини била туриб, “Отанг билса иккимизни ҳам ўлдиради! Бу ишни тўхтат!”, демаган экан, бу – унинг айби. Энди айбини тан олиб, хатосини ўзи ислоҳ қилиши керак. Вақтида тузатилмаган хато ортидан катта кўнгилсизликлар юзага чиқади. Нима бўлганида ҳам, қизининг оиласини сақлаб қолиши керак. Шунчасига томошабин бўлиб турганидек, қизининг оиласи бузилишини ҳам томоша қилиб ўтирса, эртага яна кимга жабр бўлади? Яна ким ўртанади? Кимнинг боши қуйи солинади?

Ҳаммаси ўзига бўлади. Буёғига ҳушёр туриши керак. Кимдир паст кетиши, ўзини қурбон қилиши керак бўлса, у оила бошлиғи, ота бўлиб қизининг бахти учун ғурурини қурбон қилади. Ўзининг ғўрлиги, оиласига эътиборсизлиги учун ўзини ўзи жазолайди. Токи бу жазо унга бир умрлик сабоқ бўлсин! Ота бепарво бўлган оиланинг аҳли аёли шарманда бўлади, деган ҳаққиқатни ўғилларига уқтириш учун бош эгишга тайёр туриши керак. Ахир эгилган бошни қилич кесмайди, дейишади-ку. Ҳозир қудасиникига бориб, қудалари, куёви билан гаплашади. Ҳар қандай ҳолатда вазиятни юмшатиб, қизини оиласига қайтаради. Ота учун, “Қизи эрдан қайтиб келган”, деган маломат жуда оғир. Бу маломатни эшитганидан кўра, қудаларининг пойига бош урмоқ енгилроқдир...

У хаёлидан кечган ўйлардан руҳланиб, томоғига қадалган аччиқ тугунни ютди-да, дадил қадамлар билан олға юриб кетди...

Изоҳ...

Қиз бола ўз уйидан ибо ҳаё билан узатилса борган жойига палак отади... Қизинг тиниб кетса-ю, майли,
тинмаса-чи аввало Отани қадди букилади, акани боши эгилади...
Фаришта сингилжонларим, сизни елкангизда ота ори, ака ғурури, етти авлод шаъни, маҳалла обрўси турибди. Елкангиздани юкни эҳтиёт қилинг!!!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​📝ИБРАТ

Чет элда аёлига хиёнат қилган эди...
Бир киши ғарб мамлакатларидан бирига сафар қилди. У ерда бузуқчилик қилди. Унинг хотини, фарзандлари бор эди. У сафардан бемор бўлиб қайтди. Хотинига айтишга хижолат қилди. Чунки у хотинига хиёнат қилган эди. У бориб-келиб муолажа олиб олти йил юрди. Шифо топгунича беҳисоб пули кетди. Ўзининг дўстига шундай дейди:
- Аллоҳга қасамки, шу гуноҳимни эсласам, қалбим ёнади.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши зинокорлик қилар эди. Қаерда чиройли аёл борлигини эшитса, уни тузоғига туширишга ҳаракат қилар эди. Аллоҳ таоло унинг жинсий аъзосини ифлос бир касалликка мубтало қилди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир йигитни биламан. Ёшликнинг авжида у. Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор. Аммо Аллоҳни танимайди. Араб шаҳарларидан бирига борибди. Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб, кар қилибди. Умуман эшитмайдиган бўлди. Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши яхши, тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди. Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади. Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди. Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди. Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди. Унинг кўзи ўйиб олинди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди. Хотинининг айби еттита қиз туққани эди. Саккизинчисига ҳомиладор эди. У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади. Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди. Аёл қаттиқ йиғлади. Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари у ёқдан-бу ёққа юришни яхши кўрар эди, аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди:
-Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку!
У дебди:
- Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку?! Фақат қараяпман.
Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса, қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади.
Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас, у пишириқ ва ширинликлар қироли экан.
Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди. Ишчи: "Хамирни босманг, хўжайин" деса, кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб, унинг оёғи қорасон бўлди. Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб, болали хотин кундошига деди:
"Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди.
Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Аллоҳга қасамки, Аллоҳдан қўрқмаган инсон аҳмоқдир.
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтади: "Аллоҳга қасамки, зулмнинг интиқомини Аллоҳ албатта олади''.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ БОЙЛИК ЖАЗАВАСИ.

Мастура соат кундузги ўн бирларга яқин базўр уйқудан уйғониб ваннахонага йўл олганди. Эшик қўнғироғи чалиниб қолди. У уф тортганча йўлакка чиқиб эшикни очди. Яқин дугонаси Холида экан. Анчадан бери кўришишмаганди. Маст уйқуси бирдан тарқаб дугонасини маҳкам қучоқлаб олди.

— Вой, Холи, бормисан? Намунча-а?.. Шу томонларда бир ўртоғим бор эди, хабар олай-чи, ўликмикан, тирикмиканам демайсан-а?.. — ўпкаланган бўлди Мастура. — Кун бўйи бир ўзим зерикиб, қон бўлиб ўтиришимни билардинг-ку!..

Холида кула-кула ичкарига кириб жиҳозларни кўздан кечира бошлади.

- Ў, зўр-ку-а? Кучайиб кетибсизлар- да-а?.. — деди табиатан ҳасадгўй, айниқса, Мастуранинг бу қадар шоҳона яшаётганига чидай олмай бораётган Холида билинар-билинмас лаб буриб.

Мастура унинг ҳолатини пайқамадими, бепарво жавоб қилди.

- Ҳа, ойим бозорда, биласан-ку!..

- Ҳалиям ош сотяптими? Наҳотки, биттагина ошнинг орқасидан шунчалик..

- Йўғ-э, ..Бу нима деганинг?.. Ойим ҳозир Хитойга қатнайди. Бир йилдан ошди,- унинг сўзини бўлди Мастура.

- Ҳа-а, гап буёқда дегин? — Мастурага сирли қараш қилди Холида. — Сен-чи?.. Сенга нима олиб берди ойинг? Биттагина қиз бўлсанг.

- Менга қолса, машинам бўлса дейман. Аммо…

- Нима аммо?.. Ҳайдашга қўрқасанми?

- Нега қўрқарканман?.. Ойимни сира кўндириб бўлмаяпти. Биласан-ку, ўлгудек қайсар!.. Буям етмагандай, тергагани-тергаган. Баъзан тўйиб кетаман. Бошимни олиб бир ёқларга кетворгим келади.

- Ие, ёлғиз қизниям тергайдими одам?.. Сени аксинча эркалатиб олиб юрмайдими ойинг?!. Бўлмабди бунақаси… Ҳеч бўлмаса, пул-мул бериб турар? Ресторанларга бориб турарсан?..

- Ресторан? — қошларини чимирди Мастура. — Кафени сўрасанг-чи!.. Мана шу туришим туриш. Кун бўйи уйда ўтирганим ўтирган.

- Шунақа дегин?.. Э, мен сенинг ўрнингда бўлсам, бошқача йўл тутардим.

- Нима қилардинг?..

Холида бир муддат ўйланиб турди-да, хонага кўрк бағишлаб турган жиҳозларга ишора қилди.

- Мана шуларни сотиб-сотиб ўша ойимнинг кўзини очиб қўярдим. Ана ундан кейин кўзи очиларди.

- Э, нималар деяпсан?.. Ўзимни ойимни-я?.. Қўй-э!..

- Менга қара, — гапни бошқа ёққа бурди Холида. — Кафеда охирги ўтирганимиз эсингдами?..

- Ҳа, эсимда. Зўр бўлувди-а?..

- Оҳ, анави Анвар-чи!?. Жуда шум эди. Алдаб-сулдаб роса вино ичирганди ярамас.

- Барибир яхши ўтирганмиз.

- Бормаймизми яна?..

- Айтдим-ку, пул йўқ деб! — қовоғини уйиб деразадан ташқарига боқди Мастура. — Ойим бугун қайтиши керак. Сўраганимминан бермайди барибир.

-Сенда йўқ бўлса менда бор. Тур, кийин!.. Анваргаям қўнғироқ қиламиз. Бир ўтирайлик. Ўладиган дунёда яйраганимиз қолади…

Йигитларни ялинтирганларимизни эслаб бир маза қиламиз…

-Бўпти, ҳозир, сен ўтириб тур, мен дарров кийиниб олай!..
Мастура шоша-пиша ўрнидан турди-да, ётоғига чопди…

Ориқдан келган, қора дори истеъмол қилаверганидан кўзлари ичига тортиб кетган Анвар икки дугонани кўриб терисига сиғмай кетди.

Анчадан бери айниқса, Мастурага кўз ташлаб юрар, худди Холида каби уни ҳам тўшакка тортиш иштиёқида эди.
Шу сабаб икковларини кафега олиб кириб стол устини ичкилик, егуликка тўлдириб ташлади.

-Анвар, бир маслаҳатли иш бор. — деди ҳийла кайфлари ошгач Холида уни четга тортиб. — Агар, йўқ демасангиз, айтаман.

-Айтавер, — Анвар Холиданинг қўлтиғидан тутган кўйи бошини эгди. — Йўқ деган номард.

-Анави… Мастурани бир бопламаймизми?!

-Нега?.. У сенга нима ёмонлик қилди?

-Ёмонлик қилмади… Биласанми, унинг ойиси жудаям бой хотин. Бир амаллаб йўлдан урганимизда. Каттагина пулли бўп қолардик.

-Эсингни едингми?.. Бунинг иложи йўқ. Мастура ёш боламидики, сенга уйидаги пулларни олиб чиқиб тутқазса…

-Вой-бў, жа ҳотамтой бўп кетибсанми?.. Ё пулинг ҳеч қаерингга сиғмай кетяптими?..

Анвар лаб тишлади.

-Пул ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Аммо.. Бошқача йўл тутиш керак.

-Хўп, айт унда ўша йўлингни! Ахир, бизам бир нарсали бўп қолайлик-да! Қара, бўйнига осган занжирини! Қулоғидаги зиракни, бармоқларидаги қўша-қўша узукларни кўр!.Бизнинг қаеримиз кам ундан?

-Сен квартирасининг калитини қўлга киритишинг лозим,- деди Анвар Мастура ўтирган томонга ўғринча кўз ташлаб. —Агар қўлга киритсанг, секингина кирасан

Читать полностью…
Subscribe to a channel