Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
65
Анора деразага яқин жойдан бўш жой топдида бориб ўтирди.
— Майлими шу ерда ўтирсам? — у жойлашиб улгурмасидан Аброр ҳам етиб келди, — ҳозир тушлик пайти бўлгани учун бўш жой йўқ экан.
— Майли, — Анора кўзларини олиб қочди.
— Раҳмат, — Аброр жилмайиб қўйганча унинг қаршисига ўтирганча, — иложи борича сизга халақит қилмасликка ваъда бераман.
— Умид қиламан, — Анора жилмайиб қўйди. Бу орада уларнинг буюртмалари ҳам келди. Жим ўтириб овқатланиша бошлашди.
— Ҳалиги, — битта сўмсасини еб бўлиб секин гап бошлади Аброр, — Анора гапларимни ўйлаб кўрдизми?
— Мен ўшанда жавобимни айтгандимку. Нега яна...
— Мен ҳам ортга қайтмайман дегандим шекилли, — Аброр қош учириб қўйганча иккинчи сўмсасидан иштаҳа билан тишларкан, кўз қисиб қўйишни ҳам унутмади.
— Лекин мен....
— Анора, — Аброр ярим тишланган сўмсани тарелкага қўяркан, — наҳотки шунчалик ёмон одамга ўхшасам?
— Йўқ, — Анора киприкларини пирпиратганча унга тикилди.
— Унда нега мени рад қилаяпсиз? Шуни тушунмаяпман. Ёки ўзим билмаган бирорта камчилигим борми?
— Йўқ унақа эмас. Фақат....
— Унда нима? — Аброр ним табассум билан қизнинг кўзларига тикилди.
— Мен....ҳалиги....
— Демак имкон берасиз? — кулиб қўйганча сўмсасини ейишда давом қилаверди.
— Унақа демадимку, сиз...
— Мен тушунадиганимни тушуниб бўлдим. Қани сўмсангизни енг, совуб қолмасин, — деганча овқатланаверди. Анора бўлса нима дейишни ҳам билмай қолди.
🌺🌺🌺
Дилафруз қизларини боғчага ташлаб, эридан хабар олгани келди.
— Ассалому алайкум, — палатага кириши билан салом бераркан, — яхшимисиз? Оғриқлар йўқми?
— Яхши, — Сарвар ҳиссизгина жавоб берди.
— Бундан хурсандман, — Дилафруз эрининг бу ҳиссизлигини ярасининг оғриғига йўйганча унинг қўлидан тутди, — ҳамиша яхши бўлинг. Соғ-саломат оиламизга бош бўлиб юринг.
— Ҳмммм, — Сарвар шифтдан кўз узмасдан ётаверди.
63
— Нилуфар бу нима қилганинг? — Анора унга таажжубланганча қараб тураркан, — ичкаридаги беморнинг ярасини кўриб қўйиш...
— Ундан хавотир олма, — Нилуфар Аноранинг билагидан ушлаб олгнача кета бошлади, — у ўлмайди. Ўлишни истаган тақдирида ҳам ўлмайди. Чунки унга ўхшаганлардан ўлим ҳам ҳазар қилади, — охирги гапларини фақат ўзи эшитадиган қилиб пичирлаб айтди.
— Нилуфар, — Анора қўлини силтаб тортиб оларкан, — сенга нима бўлди? Мен билган Нилуфар беморларга орқа ўгириб кетмасди.
— Бир марта истисно қилдим ва бундан афсусланмайман. Чунки ичкарида ётган ўша тўнка бунга арзийди, — Нилуфар иложи борича ўзини қўлга олиб гапирарди.
— Нима у собиқ йигитингми? — Анора бироз ўйланиб турдида ҳаёлига келган биринчи таҳминини айта бошлади, — бунақа асабийлашиб, ўша бечорага хатто ўлимни раво кўраётганинга қараганда у сенинг собиқ йигитинг. Сени ташлаб бошқасига уйланиб кетган. Бундай деётганимни сабаби ўша куни хотини ҳам шу ерда эди.
— Хотини? — Нилуфар ҳайрон бўлганча, — хотини ҳам шу ердамиди?
— Ҳа, эри операциядан чиқиб, ўзига келгунича шу ерда эди.
— У сени кўрдими? Яъни хотини ёки ўзи?
— Эри хушига келган пайтда хотини ва докторга ўзим айтгандим.
— Демак у сени кўрган, — Нилуфар ўйчан аҳволда, — у сенга ҳеч нима демадими? Эри сенга гапирмадими?
— Сув сўради фақат. Кейин у наркоз таъсирида эди.
— Тушунарли, — Нилуфар вазиятни ўзича таҳлил қиларкан, — нима бўлса ҳам ўша тўнкани палатасига кирмайсан. Ана қарайман деса минг ҳамшира.
— Нима сен собиқ йигитингни мендан рашк қиляпсанми? — Анора ҳазиллашиб гапираётган бўлса ҳам буни сездирмаслик учун ёлғондакам қовоқ уйиб олди.
— Ҳа рашк қилдим, бўлдими? — Нилуфар қайта дугонасининг билагидан ушлаб оларкан, — кўнглинг жойига тушдими?
— Йўқ, — Анора лаб буриб, — лекин йигитинг жуда келишган экан, — деганча қош учириб қўйди.
— Бўйи лахадда чиригур, келишган бўлмай ҳар бало бўлса бўлмасмиди? Раззоқ амакини Ғанисига ўхшаган букри ва бурни қийшиқ бўлса ҳам майли эди.
— Уни шу ҳолида ҳам севардим деб қўшимча қўшиб кет, — Анора қиқирлаб кулди.
— Ҳа севардим, — кинояли оҳангда жавоб берди, — бир ками шу сўтакни севишим қолувди. Фууууу, влааақ, — Нилуфар Сарвар эслаб кўнгли айнигандек қилиқ қилди. Чунки у Сарварни одам деб бир шахс сифатида ҳам кўрмайди. Унинг учун бўлиб ўтган воқеаларнинг асосий айбдори фақат — У!
61
— Бугундан бошлаб остона хатлаб кўчага чиқмайсан, — кечаги жаҳли ҳали ҳам босилмаган Дилшод эрталабдан аламини синглисидан олди.
— Хўп, — Наргиза ердан кўзини узмасдан, елкасини қисиб зўрға гапирди.
— Ойи бунга кўз-қулоқ бўлинг, уй ишларини ана Нозимани ўзи эплайди, — хотинига мени тушундингми дегандек қаради.
— Хўп, — бутун оила Дилшоднинг жаҳлини билгани учун бошқа бир сўз айтмади.
🌺🌺🌺
— Мен кетяпман, — Аброр эрталаб нонушта ҳам қилмасдан ишга кетаркан ортидан Каромат опанинг овози эшитилди.
— Бугун учрашувинг бор, эсингдан чиқмасин.
— Ойи мен қароримни айттим ва ўзгартирмайман, — Аброр шундай деганча ковушини кияркан, — ўша қизга ҳам, оиласига ҳам айтинг бу тўй бўлмайди.
— Мени айтганимни қилмас экансан, юзингни ҳам кўришни истамайман. Бу уйга қайтиб қадамингни бос, — Каромат опанинг жаҳл тўла овози эшитилди.
— Хохишингиз, — Аброр елка қисиб қўйганча чиқиб кетди.
— Аҳмоқ бола, — Каромат опа келиб эшикни қулфлаб қўяркан, — барибир мени айтганим бўлади. Минг қайсарлик қилма, чиранма барибир Сабиҳани келин қиламан, — Каромат опа кун давомида яна тўй ташвишлари билан банд бўлди. Кам-кўстига деб бозорга тушиб чиқди. Қилган ишларидан кўнгли кечга овқатга уннади. Кун қорайиб, тун бутун борлиқни ўз пардаси остига ола бошлади ҳамки Абрордан дарак йўқ, — аҳмоқ бола, — Каромат опа унга бир неча марта қўнғироқ қилиб, боғлана олмади. — Ҳали шунақами? Майли, сендан хавотир олмаганим бўлсин. Шундай қилайки, ўзинг олдимга чопиб кел. Ойижон мен розиман деганингни билмай қол, — Каромат опа энди ўғлини қандай кўндириш ҳақида ўйлай бошлади.
📝УЙЛАНИШ
• Танишим уйланаман деб 65 та қиз билан учрашди. Хатто баъзилариникига адашиб 2 мартта борди. Охири шундай қизга уйландики, хар қадамида «Отчет» топшириб туради эр жонивор.
Контрол фақат хотинда.
• Бир яқин одамим росса қиз танлади. Уни бундоқ, буни ундоқ деган бахоналар билан. Охири шундай қизга уйландики, оила бошқариш ўша келинга ўтди
• Аёл кишида кўриниш бор, хусн бор, хулқ бор, дин бор.
Танлашни Аллохга топширинг.
Ўзиз идеалмассиз! Лекин супер идеал қизни қидирасиз.
Ўзингиз ихлос сурасини эплаб ўқолмайсиз, лекин қория қиз қидирасиз.
• Яхши қизга уйланиш учун, аввал ўзингиз идеалга яқинлашинг.
Танлаш жойнамоздан бошлансин, ярим тунда.
Оламларнинг Роббисидан сўранг.
Ўзизчалик танласангиз, ўтириб қўяпсиз.
• Ўртача хусни бўлса, хаёси бўлса, башарага тик қарамаса, онаси камтар бўлса уланавериш керак.
Барибир хотин эрга тақлид қилади.
Тўнка бўлсангиз, тез орада хотинингиз хам тўнкага айланади.
Қоматиям, хулқиям.
• Тахажжудга турсангиз, эрта индинг сафингиз кенгаяди.
Ишонаверинг!
• Инжиқ одамлар хаётда ўта қийналиб яшайдилар.
10 кун уй ремонти учун обой танлайдилар.
Кетига шим олиш учун бир кун бозор айланадилар
• Инжиқларни хамма иши оғир кечади. Хатто уй қурса хам, дабдала уй қуради. Йиллаб қуради. Юзлаб усталар алмашади.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
🔴Савол-жавоблар.
“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.
“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.
“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.
“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.
“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.
“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.
“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.
“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.
“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.
“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.
“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.
“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.
“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.
“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.
“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
Sizga psixolog kerak!
Eringiz sizdan ajralolmay qolishini istaysiz, o'zingizni sevishni xohlaysiz, buning uchun esa psixologga borishim kerak deb o'ylaysiz.
To'g'ri o'ylaysiz, ammo hozir men sizga psixologni vazifasini bajaradigan va sizga bepul psixologlik qiladigan kanalni tavsiya qilmoqchiman.
@Sevimli_ayol_siri da siz nafaqat psixologik tavsiyalar, balki eringiz bilan o'ynashga har xil qiziqarli o'yinlarni ham topasiz.
Tezroq obuna bo'ling!
➕TИЙИҚСИЗ НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАН ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🍳Ёғ ва 🔥оловдан қорайиб кетган қозонни тозалашни ўйлаб сизнинг ҳам бошингиз қотадими?🌪🌪🌪
🧽🧴Кимёвий тозаловчи воситалар доим ҳам ёрдам бермасилиги мумкин😫. Ёрдам берган тақдирда ҳам улар арзон эмас. Ундан кўра уй шароитида бор нарсалардан фойдаланиб самарали тозалаш воситасини тайёрлаб кўрамиз😍😍😍
📄Бундай усуллардан бир нечтасини кўриб чиқамиз...
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
OBUNA BO‘LISH UCHUN BOSING
OBUNA BO‘LISH UCHUN BOSING
OBUNA BO‘LISH UCHUN BOSING
❤️🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?
➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ
💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️
❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ👇👇👇
/channel/gieshalar_siri/8989
/channel/gieshalar_siri/9009
Ramazon oyida qaysi hayvon Roʻza tutadi? 😳
Javobi ❗❓
😍😍😍𝗤𝗶𝘇𝗹𝗮𝗮 𝗵𝗮𝗺𝗺𝗮 𝗮𝘆𝗼𝗹 𝗾𝗶𝘇𝗹𝗮𝗱𝗮 𝗯𝗼𝗹𝗶𝘀𝗵𝗶 𝗸𝗲𝗿𝗮𝗸 𝗯𝗼ʻ𝗹𝗴𝗮𝗻 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹😍😍😍
🪡🧵𝗧𝗶𝗸𝗶𝘀𝗵 𝗯𝗶𝗰𝗵𝗶𝘀𝗵𝗴𝗮 𝗾𝗶𝘇𝗶𝗾𝗾𝗮𝗻𝗹𝗮𝗿 𝘃𝗮 𝗺𝘂𝘀𝘁𝗮𝗾𝗶𝗹 𝗼'𝗿𝗴𝗮𝗻𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶𝗹𝗮𝗿 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗾𝗼'𝗹𝗹𝗮𝗻𝗺𝗮!
𝗕𝗼𝘀𝗵𝗾𝗮 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮 𝗽𝘂𝗹𝗴𝗮 𝘀𝗼𝘁𝗶𝗹𝗮𝘆𝗼𝘁𝗴𝗮𝗻 𝗰𝗵𝗲𝘃𝗮𝗿𝗰𝗵𝗶𝗹𝗶𝗸 𝗱𝗮𝗿𝘀𝗹𝗮𝗿𝗶 𝘃𝗶𝗱𝗲𝗼𝗹𝗮𝗿𝗶 𝘁𝗲𝗸𝗶𝗻 𝗼ʻ𝗿𝗴𝗮𝗻𝗮𝘀𝗶𝘇 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗱𝗮😍✨
🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼
🔹𝙊𝙙𝙙𝙞𝙮 𝙛𝙖𝙨𝙤𝙣𝙡𝙖𝙧 𝙗𝙞𝙘𝙝𝙞𝙡𝙞𝙨𝙝𝙡𝙖𝙧𝙞
🔹𝙊𝙦𝙨𝙝𝙤𝙢 𝙡𝙞𝙗𝙤𝙨𝙡𝙖𝙧𝙞 𝙗𝙞𝙘𝙝𝙞𝙢𝙞
🔹𝙈𝙖𝙝𝙨𝙪𝙨 𝙛𝙤𝙧𝙢𝙖𝙡𝙖𝙧𝙣𝙞 𝙩𝙞𝙠𝙞𝙨𝙝
🔹𝙔𝙪𝙗𝙠𝙖 𝙠𝙤𝙛𝙩𝙖 𝙩𝙞𝙠𝙞𝙨𝙝
🔹𝙈𝙪𝙧𝙖𝙠𝙠𝙖𝙗 𝙪𝙨𝙡𝙪𝙗𝙙𝙖𝙜𝙞 𝙢𝙤𝙙𝙖𝙡𝙖𝙧 𝙗𝙞𝙘𝙝𝙞𝙢𝙞
🔹𝘽𝙚𝙯𝙖𝙠 𝙫𝙖 𝙠𝙖𝙨𝙝𝙩𝙖𝙘𝙝𝙞𝙡𝙞𝙠
🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼
𝗕𝘂 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗱𝗮 𝘀𝗶𝘇 𝘁𝗶𝗸𝗶𝘀𝗵 𝗯𝗶𝗰𝗵𝗶𝘀𝗵 𝘀𝗶𝗿 𝗮𝘀𝗿𝗼𝗿𝗹𝗮𝗿𝗶𝗻𝗶 𝗼ʻ𝗿𝗴𝗮𝗻𝗮𝘀𝗶𝘇
✂️🪡
@moyhobbi_chevarlar_tikuvchilar
📝УНУТМА К,АСРДА ЯШАГАНИНГ БИЛАН АБАДИЙ ЁТАДИГАН ЖОЙИНГ КОРА ТУПРОКДИР.
Йиғлатган йиғламай қолмас.
Шўролар даврида шаҳримиздаги деҳқон бозорини кенгайтириш юзасидан йиғилиш ўтказиладиган бўлди. Мен ҳам ёшлар қўмитаси вакили сифатида таклиф қилинган эдим. Бир қатор корхона ва ташкилот раҳбарлари билан бозорга бордик. Савдо-сотиқ авжида. Шу пайт четроқда эски кийим-кечак, пойабзал ва чинни буюмлар сотиб ўтирган онахонга кўзим тушди. Ўша пайт шаҳарда ҳуқуқ-тартиботга маъсул “акахонлардан” бири“катталар”га яхши кўрингиси келди, шекилли, аёлга: “ Ҳой кампир, йеғиштир латта-путталарингни!” деб бақирди.
Онахоннинг қулоғи оғирми ёки тушунмадими, ишини давом эттиравер. “Акахон” яна ўшқирди ва жаҳл билан тепган эди, буюмлар синиб, ҳар ёққа сочилиб кетди. Кампир эса: “Мен сенга нима қилдим, ўғлим? Ахир, бу вафот этган эримдан қолган нарсалар, холос. Нонга пул бўлар деб сотяпман”, деди йиғлаб. . .
Йиллар ўтди. Бир куни олдимдан соч-соқоли ўсган, уст-боши жулдур, кир-чир, бошига уриниб кетган шляпа кийган гадойсифат одам чиқди. Қўлларини чўзиб: “Ака, юз сўм беринг”, деди. Овози таниш туюлди. Разм солиб қарадим. Не кўз билан кўрай, бу ўша “акахон” эди. Юрса, товони ерни тешай дейдиган, одамга ҳамиша кибр билан боқувчи одамдан асар ҳам йўқ, афтодаҳол турарди. У ҳам мени таниди. “Сизни қаматиш учун бир пайтлар ортингиздан одам қўйган эдим. Аслида, ҳалол ишлашингизни билардим. Олдингизда гуноҳкорман, мени кечиринг. Қилмишларим сабаб не ҳолларга тушмадим - хотиним вафот этди, ўғлим автоҳалокатга учради. . . ” дея ўксиб йиғлай бошлади. Кўнглим бир хил бўлиб кетди. Сочилиб кетган буюмларини йиғлаб-йиғлаб тераётган онахон кўз олдимга келди. . .
Бу одамдан юз ўгириб кетолмадим. Қўлига пул тутқазиб: “Йиғламанг, ака” , деёлдим, холос.
Йўл бўйи ўйланиб кедим. Бошлиқ бўлган кезларим онам раҳматли : “Ўғлим, мансаб тегди, деб одамларни камситманг. Уларга яхши муомала қилинг. Бир куни пушаймонга олиб борадиган ишлардан эҳтиёт бўлинг. Чунки бировни йиғлатган йиғламай қолмайди” , деб тайинлардилар.
Бояги одамнинг ҳолида катта ибрат бор эди. Улуғлар бежиз айтишмаган экан: “Қўлингдан келса, чумолини ҳам ранжитма, чунки ҳар бир жонворнинг жони ўзига жирин. Ожизларга зўравонлик қилиб, уларни қийнасанг, бир куни чумоли каби оёқ остида бўларсан”.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidka hikoya narxi 8.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
59
Муҳсин ваъда берганидек, бугунги кунини оиласига бағишлади. Шаҳарга тушиб, фарзандларини ва аёлини хурсанд қиладиган нима бўлса ҳаммаси қилди. Кичкинтойларни олиб паркка, ҳайвонот боғига боришди.
— Дада, — опалари ойиси билан атрокционда учаётганини томоша қилиб зериккан Нурмуҳаммад атрофга қараб сал нарида турган машиначаларни кўриб кўзлари порлаб кетганча ширин тили билан дадасига гапира бошлади, — анони қаранг машина, — дадасини тезроқ ўзига қаратиш учун елкасига уриб гапирарди.
— Қаерда экан? — Муҳсин ўғли кўрсатган тарафга қараб замонавий машиналарнинг кичрайтирилган нусхаларини кўриб кулиб қўяркан, — замонамиздан айланай. Қани юрингчи ота ўғил. Бир мазза қилгин, даданга насиб қилмагани сенга ўн баробар бўлиб насиб қилсин, — деганча келиб машиначаларга қараб турган йигитлар билан гаплашди. Нархини келишиб, Нурмуҳаммад ўзи истаган машинага ўтқазиб паркни айлантириб келадиган бўлишди. Машинача ғизиллаб овоз чиқариб юргани сари Нурмуҳаммад хурсанд бўлиб кулар, ҳар-ҳар машина пулитини бошқариб кетаётган йигит кўрсатган қизил тугмани босиб сигнал бериб қўярди.
Ўғлининг кўзларида порлаётган бахт, сал нарида қизлари ва аёлининг юзларидаги қувончни кўриб Муҳсиннинг икки йиллик чарчоқли ҳаёти унут бўлганди.
— Мана нима учун ишладим, — жилмайганча пичирларкан, — мана шу бахт учун, қувонч ва такрорланмас лаҳзалар учун.
— Дадажон, — атрокцион тўхташи билан қизи Меҳринисо югуриб келиб ўзи тенги ўтирган дадасининг бўйнидан маҳкам қучоқлаб оларкан, — ширин пахта олиб берасизми?
— Албатта маликам, — Муҳсин қизининг қўнғироқ сочларини силаб қўяркан, — нима егинг келса ҳаммасини олиб бераман.
— Урраааа, дадам ширин пахта олиб бераркан, — Меҳринисо югуриб бориб сал нарида келаётган ойиси ва опасига суюнчилаб қайтиб келиб Муҳсинни қайта қучоқлаб олди, — сизни яхши кўраман дадажон.
57
— Айййй, — Фурқат ойиси ҳар ёд босганида бир учиб тушарди, — ачиштиряпсиз, — ойисини жеркиб беришни ҳам унутмасди.
— Молга ўхшаб ўкирмасдан, бир паст жим ёт — Ҳалима опа ҳам зарда қилганча ёдли пахтани қаттиқ-қаттиқ босиб оларди.
— Буни шундай қолдирмайман. Ҳаммаси учун Наргиз жавоб беради. Шундай қиламанки, синглисининг бўлакларини қишлоқ йўлларидан йиғлаб теришади. Мана кўрасиз ойи, мен албатта аламимни оламан, — Фурқат ўзича энди қандай бўлмасин Наргизани аввалгиданда қийнаш усуллари ҳақида ўйларди.
🌺🌺🌺
— Бўлдингми? — Шоҳсанам ишини якунлай деганда хона эгасининг овози эшитилди.
— Ҳа, бемалол кўздан кечиришингиз мумкин.
— Менга маъқул, — у ўрнидан туриб хонага кўз югуртираркан, — исмингни билсам бўладими?
— Буни кераги...
— Мен савол бердим, — Шоҳсанамнинг гапини бўлди.
— Шоҳсанам, — тишини-тишига қўйганча жавоб берди.
— Кетишинг мумкин.
— Раҳмат, — Шоҳсанам бу одам исмини нега сўраганини тушунмаса ҳам, ўтган ўн дақиқа ичида бўғиб юборай деган бу хонадан чиқиб кетишга жуда шошди, — хайрият, — йўлакка чиқиб енгил нафас оларкан, — одам дегани ҳам шу даражада совуқ бўладими? Нигоҳи, овози совуқлиги етмагандек, таратаётган энергияси ҳам совуқ. Худо юзини терс қилсину, қайтиб кўрмай. Бошқа бу хонага қадамимни босмаганим бўлсин. Гап эшитса ҳам, бошқа бўлса ҳам ўзи тозаласан, — Шоҳсанам гапириб-гапириб, нарсаларини олганча ходимлар учун қўйилган лифт томонга юрди.
64
Аброр уйдан чиқиб кетиши билан телефонини ўчириб қўйди. Чунки билади, ойиси ҳар дақиқада қўнғироқ қилиб, учрашувни эслатавериб асабига тегиб юборишини.
— Ишқилиб иш жойимга қўнғироқ қилмасинларда, — шундай ўйлар билан банкка кириб келди. Ҳали иш вақти энди бошланаётгани учунми одам кам, — бизни иш жойимизни олдида ҳам одам кам бўларкану, — ўзига гапириб кулиб қўйганча хонасига кирди.
— Ассалому алайкум, — ўзидан бир ёш кичик ҳамкасби салом бериш баробарида ўрнидан тураркан,
— Яхшимисан? — Аброр ўз жойини эгаллаганча, — сенга яна нечи марта айтай? Ўтирган жойингда беравер саломни деб.
— Энди одат бўлиб қолганда, — йигит хижолатли жилмайди.
— Бу одатингни қорни катталарни олдида қиласан. Менга ўтириб салом берсанг ҳам бўлаверади. Қачондир мен ҳам ўша қорни катталардан бўлсам, ана шунда туриб салом берсанг арзийди.
— Илоҳим ниятингизга етинг.
— Раҳмат укам, — Аброр шу кўйи ишга шўнғиб кетди. То тушлик пайтига топширилиши керак бўлган ҳисоботларни якунлади. Кредит бўлимида ишлагани учун, қўли билан берган кредитларини энди оёғи билан йиғишига тўғри келаётганини ўйлаб асаб толалари бир-бир узиларди. Соатига қараб қўяркан, — тушлик вақти ҳам бўлиб қолибдику, — ўрнидан турди, — мен кеттим. Йўл-йўлакай тушлик қилиб, кейин соғинганларимни бир йўқлаб келай, — кулди.
— Роса соғинганиздан ҳар куни қатнаяпсизку, — шериги ҳам гап қистириб ўтмай қолмади.
— Нимасини айтасан? Бизни ишимиз шу, соғиниб, йўқлаб бориш.
🌺🌺🌺
Анора Нилуфарни бироз тинчлантиргач, эрталаб нонушта қилмагани учун тушликка вақтлироқ чиқишга қарор қилди ва шифохона ёнидаги кичкина кафега йўл олди.
— Менга иккита сўмса ва яхна чой, — кириб буюртма бериб ўтаркан, ортидан келган таниш овоз сабаб тўхтади.
— Менга тўртта сўмса ва бир шиша cола.
— Сиз? — бу ерда нима қилаяпсиз дегандек Аброрга қаради.
— Ҳа мен, — Аброр жилмайиб қўяркан, — сўмса егани келгандим. Касалхонада ётганимда еганимдан бери мазаси оғзимдан кетмайди, — Аброр тушунтирган бўлди.
— Яхши, — Анора ҳеч нима дея олмай ўгирилиб бўш жой қидираркан, йигитнинг гапи сен учун келмадим дегандек эшитилиб кетганди.
62
Анора Нигора опанинг топшириғи билан беморлардан хабар олиб чиқаркан, охирида фақат Сарвар ётган 3-палата қолганди.
— Нега бу палатага киришимни исташмади? — елка қисиб қўяркан, — ахир бу бемор кеча операция бўлган бўлса, ярасини тозалаб, янгидан боғлаш керак эмасмикин? Ҳа майли, нима бўлса бўлар кириб бемордан хабар олай, — деганча энди палата эшигини очганди ҳамки эшик тарақлаб ёпилиди, — Нилуфар?
🌺🌺🌺
— Ойи аҳволингиз яхшими? — Мансур қўлидаги дориларни ёстиқ ёнига қўяркан, — ҳеч қаерингиз оғримаяптими?
— Мен анча яхшиман, — Саломат опа гавдасини тиклаб ёстиққа суяниб ўтираркан, — ишқилиб синглинга айтмадингми?
— Йўқ, ўзингиз айтганингиздек имтиҳонларини топшириб олсин.
— Уканга ҳам, келинларга ҳам тайинла, қўнғироқ қилиб қолгудек бўлса айтиб қўйишмасин. Мендан хавотир олиб ҳаёли чалғийди. Кейин имтиҳонларини топшира олмай шунча йил ўқигани куйиб кетади, — Саломат опа куюнчаклик билан гапираркан, — тезроқ имтиҳонларини топшириб ёнимизга қайтса бўларди, — охирги гапида меҳр ва соғинч қоришиқ эканлиги шундоқ сезилиб турарди.
— Бугун гаплашаман. Имтиҳонлари тугаши билан олиб келаман, ёнингизда бўлади, — Мансур ойисининг қўлини меҳр билан силади.
— Фақат ҳаёлларини бўлма. Синглинг катта жарроҳ бўлиши керак. Одамларга ёрдам бериб, уларнинг жонига оро кириб, бизга раҳматлар кел..., — Саломат опани йўтал тутиб қолди.
— Ичиб олинг, — Мансур ойисининг йўтала босила бошлаши билан дори ва сут тутди, — ойи балки шаҳарга олиб борарман.
— Йўқ, мен яхшиман болам, — йўталавериб ҳоли қочган Саломат опа бошини беҳолгина ёстиққа қўяркан, — у ерга борганимиз билан ҳам ўша гапни айтишади, — синиққина жилмайди.
— Балки давоси бордир? Ҳар ҳолда шаҳарнинг докторлари яхшироқ билади дейманда, — Мансур ойисининг ранг қочган юзига иложсизлик нигоҳлари билан боқди.
— Хўроз ҳамма жойда бир қичқиради. Буни устига икки кун йўтал тутди деб шаҳарга чопавермаймизку.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
— Куёв бола, умрингизда илк бор аёл зотига қўл теккизган бўз йигитдек осмону фалакда юрибсиз. Ҳали завжаларингиз сони тўрттага етса, ердан изингизни қидирамиз, чоғи? - дея калака қилди раҳнамоси эримни...
Эрим илжайди. Билдимки, эрим яна учта хотин олади. Кейин нима қиламан?
Биринчи бор, нима ўйлаётганимни, нима қилаётганимни, умуман кимлигимни билмайдиган телба ҳолига тушдим. Демак, жондан севган эрим ҳозирданоқ ҳар куни қизларни бирма-бир...
𝑨𝒚𝒐𝒍 𝒐𝒒𝒊𝒍𝒂 𝒗𝒂 𝒖𝒅𝒅𝒂𝒃𝒖𝒓𝒐𝒏 𝒃𝒐'𝒍𝒔𝒂 𝒎𝒖𝒂𝒎𝒎𝒐𝒏𝒊 𝒐𝒏𝒔𝒐𝒏𝒈𝒊𝒏𝒂 𝒉𝒂𝒍 𝒒𝒊𝒍𝒂 𝒐𝒍𝒂𝒅𝒊.
𝑩𝒊𝒛 𝒃𝒊𝒍𝒂𝒏 𝒉𝒂𝒓 𝒔𝒐𝒉𝒂𝒅𝒂 𝑸𝑰𝑹𝑶𝑳𝑰𝑪𝑯𝑨 𝒃𝒐'𝒍𝒊𝒏𝒈.
/channel/+TQSltgXYbdJiNTMy
/channel/+TQSltgXYbdJiNTMy
👸 @QIROLICHA 👸
📝Отажон, менга 10 доллар бериб туринг...
Бир киши ишдан ҳориб, жиғибийрони чиққан ҳолда ярим кечаси уйига келди. Эшик остонасида 5 яшарлик ўғли уни кутиб турарди.
— Ота, сиздан бир нарсани сўрасам майлими? — савол берди бола.
— Майли, нимани сўрамоқчисан?
— Отажон, бир соатда қанча пул топасиз?
— Бу сенинг ишинг эмас. Нимага буни сўраяпсан?
— Шунчаки билгим келяпти. Илтимос, айтақолинг! Бир соатда қанча пул топасиз?
— Шунчалик билгинг келаётган экан, майли, айтақолай. 20 доллар топаман.
— Эҳ, — деди бола бошини хам қилиб ва бир зум ўтмай яна сўрай бошлади:
— Отажон, менга 10 доллар қарз бериб тура оласизми?
Отанинг қоши уйилди.
— Мендан қанча пул топишимни сўрашдан мақсадинг бирор бир аҳмоқона ўйинчоқ ёки шунга ўхшаш бемаъни нарсаларни сотиб олиш бўлса, овора бўлма. Тур, хонангга бориб ухла! Мен кун бўйи узоқ ва қаттиқ меҳнат қиламан. Бунақа беҳуда майнавозчиликларга вақтим ҳам, тоқатим ҳам йўқ.
Болакай хонаси томон оҳиста қадам ташлади ва эшикни секингина ёпди.
Боласининг қилиғи отанинг энсасини қотира бошлади.
“Пул ундириш учун бундай саволлар беришга қандай ҳадди сиғди экан?” — ўйларди у. Бирор соатлардан сўнг ҳовуридан тушди.
“Ўз боламга бироз қаттиққўллик қилиб юбормадиммикан?” — дея ўйга тола бошлади. “Эҳтимол ўғлим ўша 10 долларга чинакамига муҳтож бўлиб қолгандир. Ахир бунчалик тез-тез пул сўраб турмасди-ку!”
Ота ўғлининг хонаси тарафга юрди ва эшикни очиб паст овозда сўради:
— Уйғоқмисан, ўғлим?
— Ҳа, уйғоқман — жавоб берди бола.
— Ўйлаб қарасам, боя сенга бироз ноҳақлик қилган эканман, — деди ота, — Кун бўйи тўплаб юрган аламимни сендан олибман. Мана сенга 10 доллар.
Боланинг чеҳраси ёришди ва отасининг қаршисига ўтириб хурсандлигидан қичқирди: "Вой, отажон, раҳмат сизга!"
Бола ёстиғининг тагига қўлини тиқиб озроқ майда пулларни чиқариб олди. Ўғлида пул борлигини кўриб, отанинг янада жаҳли чиқа бошлади. Бола пулларни жамлаб санади-да, отасига назар солди.
— Шунча пулинг бор экан, нега яна мендан сўрайсан? — овозини кўтарди ота.
— Чунки ўзимдаги етарли эмас эди. Ҳозир эса тўппа-тўғри бўлди, — жавоб берди бола, — Ота, мана менда 20 доллар пул бор. Бир соатингизни сотиб ола қолай. Бу вақтни мен билан ўтказинг!
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝 ОПА СИНГИЛЛАРИМИЗ УЧУН..
(ибрат учун ёзилди)
Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Мен бу ривоятни бир пайтлар бобом рахматлидан эшитгандим.
Бу вокеа опа сингилларга, аёлларга дарс берадиган мадрасада булиб утган. Кунлардан бир куни устоз укувчи аёлларга:
— Эй кизларим, бугун мен сизлар билан савол жавоб тарикасида бир аклни синовчи уйин уйнамокчиман. Агар орангизда ким биринчи булиб бунда катнашмокчи булса илтимос доскага чиксин!- дея уларни билимини синамокчи булди.
Бир пайт укувчи аёллардан бири уз хохиши билан доскага чикади. Шунда устоз доскага чиккан укувчи аёлга :
— Сенга якин булган йигирмата инсонларни доскага ёз!- дейди.
Шунда уша аёл бирма бир узига якин инсонларни доскага ёза бошлайди.
— Отам, Онам, турмуш уртогим, болаларим, ака укаларим, опа сингилларим, тогам, аммам, холам, куни кушнилар....- хуллас йигирмата инсонларни мисол килиб ёзади.
— Энди бу йигирматасини ичидан икки кишини учиргин!- дейди устоз.
Шунда уша аёл икки кишини бу руйхатдан учиради. Шунда устоз:
— Энди колганлар ичидан яна турт кишини учиргин!- дейди.
Шундай килиб бирма бир учиравериб доскада факат турт кишини исмини колдиради. Булар...
Ота, Она, турмуш урток ва фарзандлар....
Шунда бутун синф жим жит бу хеч кандай уйин эмаслигини англаганча уйланиб колишади. Шунда устоз:
— Яна икки кишини шу руйхатингдан учир!- дея буйрук беради.
Шунда укувчи аёл доскага караса...Ота, Она, турмуш уртоги ва фарзандлари ёзилган турарди. Кайсисини учиришга иккиланиб турарди. Куз ёшлари билан Ота Онани бу руйхатдан учиради. Учирадию куз ёшларини тийиб туролмасдан уксиб йиглаб юборади. Буни кузатиб турган бошка аёллар хам хаёлида нималарнидир утказганча устозни кейинги саволини кутиб туришади. Доскада эса турмуш урток(эр)ва фарзанд ёзилган турарди холос. Шунда устоз:
— Кани яна бир кишини бу руйхатдан учиргин!- дея буйрук беради.
Шунда бу аёл янаям каттикрок йиглай бошлайди. Устоз эса бу холатга парво килмасдан:
— Мен сенга яна бир кишини бу руйхатдан учиргин дедим!- дея гапини такрорлайди.
Шунда аёл доскага якинлашиб минг бир уксик йиги билан уз фарзандларини бу руйхатдан учиради. Доскада эса ёлгиз турмуш уртоги(эр) исми колади. Кейин устоз унга :
— Кани менга айтчи, Ота Онанг сени дунёга келтирди, не не азоблар билан катта килди, лекин сен уларни исмларини учирдинг. Ва охирида сенга азиз булган фарзандингни исмини хам учирдинг. Охир окибат ёлгиз турмуш уртогингни(эрни) танладинг. Буни кандай изохлайсан? - дея ундан суради.
Аёл укувчи эса куз ёшларини румолига артиб, шундай жавоб берди.
— Ота Она бу Аллохнинг такдири, куни келиб улар вафот этадилар. Фарзанд эса катта булгач уйланишади. Ва оёкка турганиёк турли бахоналар билан мендан узоклашади. Мен билан бир умр бирга коладиган инсон бу мени турмуш уртогим(эрим) колади. - дея жавоб берди.
Унинг бундай жавобини хеч ким кутмаганди.
Уша муслима синглимизнинг жавоби барча аёлларимизга дарс булсин. Чунки хозирги кунда купчилик аёлларимиз оддий бир кийим кечак деб, тилла такинчок деб жанжал чикаришиб уз эридан воз кечишиб ажралиб кетишяпти. Бугун кизлари нимани хохласа олиб беришаётган Ота оналарни булажак куёвлари кизларини инжикликларини кутарадими? Оиласида уз оиласини килдирадиган киз узининг янги оиласида кийинчиликга учрамайдими?
Азиз опажонлар, сингилжонлар...эрингизни рози килинг. Уз эрини рози килмаган аёл жаннат юзини курмайди. Агар бу сузларим кунглингизга теккан булса мени кечиринг. Мен барча муслима опа ва сингилларимизни жаннатда булишларини хохлардим....
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝 Таъсирли хикоя
Тенгкурларнинг олди энди куда анда килишни бошлаган давр, огайнимиз Содикжон кутилмаганда бедаво дардга чалиниб колди. Шунда ошна-огайнилар келишиб, куриб колсин деб, Содикжонни тунгич углини уйлантиришга рози килдик. Туй куни базм авжида. Катта-кичик хизматда, ховли тула одам. Содикжонни кийинтириб, оромкурсисида пешайвонга утказиб куйдик. У бехолгина хаммани кузатиб утирар эди. Кечанинг охирида мен унга: Огайни, мана, келинлик хам булиб олдингиз, табриклайман, дедим. Биродар, сизга минг рахмат, чарчадингиз, энди дамингизни олинг. Эрталаб келсангиз, келин саломни биргаликда утказамиз, деди. Эрталаб келсам, Содикжон йук. Кечкурун биздан сунг касалхонагаолиб кетишибди. Дарров у ерга етиб бордим. Бир парча когозга "Номард мени уйга жунатиб, узинг нега кочиб колдинг?" деб ёзиб киритиб юбордим. У хатни олиб, шу огайним кирсин, деб илтимос килибди. Курсам холи танг, "Огайни, барибиркелиннинг саломини курмадим, кулидан чой ичмадим", деб уксинди. Томогимга нимадир тикилди. Урнимдан туриб кетдим. Бизнизимдан кузатиб турган хамширага якинлашиб: " Хозир бир кишиниолиб келсам, бу ерга киритишни иложи борми?" дедим. Майли, амаллаймиз, деди. Туйхонага кирибкелганимда, келин салом тугашарафасида экан. Содикжоннинг хотинига: Битта пиёла билан бирчойнак чой беринг, дедим, сунгкелиннинг янгасига юзланиб: Хозиркелин боламни бир ёкка олиб борибкеламан, деб машинада биргаликдаоркага кайтдик. Машинадан тушишда: Болам ён-верингизгакарамай, менинг оркамдан юраверасиз, деб йул бошладим. Содикжон бизни куриб, узинибардам тутишга харакат килди. Келин менинг ишорамдан сунгкайнотасига салом килди. Кейин менпиёлага куйиб узатган чойниёпинчиги ичидан кул чикариб олди-да, тавозеъ билан кайнотасигаузатди. Содикжон кули титраганча пиёлани олиб огзига олиб борди. Биринчи култумни ютди, иккинчи култум лабининг четидан сизибчикди. Огайним бир култим чойни мамнун холда ичдию бу дунёдан куз юмди. Оллохим огайнимнинг жойи жаннатларда булсин. Инсон бу дунёда холис ният килса хаммасига еришар экан илохим хар биримиз угиларимизнинг кизларимизнинг туйини куришлик набира чевалар суйиш насибу рузи айласин хар биримиз Оллохимнинг бандасимиз...!!!
Яхшилик учун яқинларингиз билан
БУГУННИНГ БУ КУНИ...
Замон ўзгармади, замондош ўзгарди...
Буюкда ҳиммат, насиҳатгўйда ҳикмат қолмади. Аҳдга вафо, сўзга садоқат йўқ. Аввалда савдогар "олдим, сотдим" сўзлари билан ишни битирар, муштарийсининг кейини билан иши бўлмасди. Бугун-чи!? Гап кўп, сўз кўп, ғийбат кўп. Шундан савдо сиёсатга, сиёсат савдога айланди. Пора ҳадяга, ҳадя пора ўрнига ўтди. Совғада эваз, сарпода мисл пайдо бўлгани кўринди. Илм аҳли тижоратда, раёсат кишиси зироатда топилди. Катталар кичикка, сағирлар кабирга алмашди. Сўзда ёлғон, ғийбат, шаҳодатда бўхтон урчиди. Савдогарда вафо, божгирда шафқат қолмади. Юрт тинч, юртдош нотинч. Ҳамён тўлса-да, кўз тўлмади. Зиёфат учун ҳовли кенг, ўнлаб хона мунтазир, жигар учун жой йўқ, меҳр йўқ, раҳм ҳам асло...
Ақрабодан улфат устун, қалбдан нафс, виждондан манфаъат. Бошлар оёққа, оёқлар бошга ўрин берди. Тарбия беришлик гўдаклар, иш бошқариш аёллар, оила раҳбарлиги хотинлар қўлига ўтди. Ҳийла ош, макр нон бўлди. Ҳийлагар феълини уддабуронлик, муттаҳам эса ҳақ талаб қилиш деб билди. Ҳақдор қарздорнинг қонини ичишга, қарздор ҳақдорнинг жонини олишга тайёр. Тижорат-ҳамкорини синдирувчи, кўмак бермоқ-миннат қилинувчи касб деб билинди. Мулк эгалари лафзидан кўра маблағини, савдо соҳиблари байъидан фойдани устун қўйди. Муомалада адолат эмас, ёлғон, ҳийла эп кўрилди. Қўл чўзганнинг қўлига, юзи сўлғиннинг юзига урилди. Ҳаромдан топилган даромадни норасида гўдакларга раво билиниб, садоқатли аёлга едирилди. Манбаъси қаерлигини билмаган ота-онага чиройли, ялтироқ қоғозлар остида нажосатдан фарқсиз даромадни "туҳфа" қилинди...
Натижада, фарзандлар фожирликка, аёллар осийликка юз тутиши ҳаёлларининг бир кўчасига келмади...
Покиза хонадонлар шубҳалар ва ҳаромлар гирдобида файзини йўқотди...
Роббим, Ўзинг ислоҳ қил...
Раҳминг келсин... Аллоҳим...
Салим АЙЮБИЙ.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
КЎРИНМАС ОДАМЛАР.
Суқрот Афлотуннинг укаси Ғлукон(Глюкон) билан кетаётган эди. Ғлукон Суқротга Лидия мамлакатидаги бир чўпон ҳикоясини айтиб берди: Чўпон узук топиб олиб, бармоғига тақибди. Сўнг бу узукнинг сеҳрли узук эканини ва уни ким тақса кўзга кўринмас бўлиб қолишини билиб қолибди.
Суқрот билан Ғлукон бу ҳикоядаги ахлоқий томонлар ҳақида узоқ суҳбатлашишади. Аммо улар иккаласи ҳам Юнонистонда нега аёллар ва қуллар сеҳрли узук ишлатишмасада кўзга кўринмаслиги ҳақида бир-биридан сўрамайди.
Суқрот ҳам, Ғлукон ҳам вафот этиб кетишди. Тахминан 2500 йил ўтди. Илм ривожланди. Маърифат кенгайди. Афсоналар инкор қилинди. Сеҳрли узук йўқлиги барчага аён бўлди. Аммо бир нарса ўзгармасдан қолаверди. Ҳали ҳам шундай одамлар борки, уларни ҳеч ким кўрмайди...
Ушбу сўзларимиз ҳеч кимга кўринмайдиган кишилар ҳақида...
Меҳнат вазирлиги ишчилар рўйхатига киритмайдиган уйдаги тарбиячилар, ғойиб бўлишса биров суриштирмайдиган, бор бўлишса биров эътибор бермайдиган оддий ёлланма ишчилар, бандаргоҳларда ҳаммоллик қиладиган ёш болалар, кўчанинг бир четида ўтириб, тиланмаслик учун майда-чуйда нарсалар сотиб ўтирадиган қариялар, бир бурда нон ёки китоб сотиб олиш учун тошни иккига бўладиган оталар, ижара машина ҳайдайдиганлар... Ана шулар оламнинг таъми ва мазасидир!
Тўй харажатлари қиммат бўлгани ва иши йўқлиги учун уйлана олмай юрган, атрофида ҳар куни ярим яланғочлар чиқиб васваса қиладиган, ҳар-хил сериаллар ва фаҳш видеолар шаҳватларини жунбушга келтирадиган, аммо ўзлари ҳали ҳануз Аллоҳнинг йўлидан оғмаган, масжидлар томон бораётган, қалби тубида минглаб урушлар бўлаётган, дунёнинг ортидан кетиш осон бўлсада Аллоҳни муроқаба қилиб турган йигитлар... Аслида ана шулар шарафла баробар зотлардир!
Уларнинг аҳволи яхши эмас... Кимдир бу оламда ишлаётган бўлса шулар ишлаяпти. Кимдир муқаддас вазифа учун жон бераётган бўлса, шулар бераяпти...
Бу ерда барчаларини келтира олмадим. Чунки уларни мен ҳам кўра олмайман.
Умидсиз бўлманг! Сизни Аллоҳ кўриб тургани кифоядир!
Абдулқодир Полвонов.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
📝ХОТИН МАКРИГА КУЛ БУЛГАН ОКПАДАР
Она… У муқаддас зот. Она… Уларнинг оёғи остида жаннат. Она… Дунё устуни, фарзанд суянчиғи. Ўзини унутиб фарзандим деб, оилам деб яшайди Волидаи муҳтарамалар! Сочларига оқ оралаб, кўзлари нурсиз, юзига ажин тушса-да, ўзликни унутади онаизорлар. Биз фарзандлар гоҳида билиб-билмай дилларини оғритсак-да, озор берсак-да, кечиради, суяди, жонидан ортиқ кўради. Кулсак юз чандон ортиқ куладиган, бетоб бўлсак минг бора куйинадиган ҳам она. Мушфиқ она, муштипар она…
«Дунё кенгга кенг, торга тор», деб бекорга айтилмас экан. Бу оиланинг фарзандларига бутун башарият яшаётган дунё ҳам торлик қилди. Бу хонадондагилар жуда бахтли эди, токи келин келмагунга қадар.
Раббим ака ва Одина опа ўғилларини уйлантириш ҳаракатига тушиб қолишди. Икки ўғилга икки келин топиш, икки томонга тўй бериш, сарпо-суруқ деганлари онсон бўлармиди?! Қийинчиликларга қарамай бахти бор оила экан, ака-укага опа-сингилни келин қилишди. Ҳамма нарса тахт ва тўй куни белгиланди. Тўй шунақа дабдаба билан ўтдики…
Жамол тўнғич фарзанд бўлгани учун оиланинг суянчиғи. Камол акасидан уч ёшга кичик. Феъл-атвори ҳам кенжалигига борибми, шунга яраша эди. Бироқ ҳар қанча инжиқ бўлмасин, ақл-фаросатли, етти ўлчаб бир кесадиганлар қаторига кирарди. Жамол укасига нисбатан оғир-босиқ эди-ю, лекин шунга қарамай кўп ўйлашни ёқтирмайдиган, бироз тундроқ кайфият одами эди. Ака-уканинг рафиқалари бўлмиш янги келинчаклар оёқ-қўли чаққон, чиройли эдилар-у, бироқ жуда ҳақини талаб қиладиган хилидан бўлиб чиқишди. Катта келин Ҳусния «ўхшатмаса учратмас» деганларидак худди эрига ўхшаган одамовироқ, устига-устак «тилли», асабийлашиб кетган кезлари жағи жағига тегмасди. Кичик келин Моҳира эса унинг тамоман акси. Қувноқ, ҳазилкаш, бир гапириб, ўн куладиган, лекин ўзи шаддод бўлгани билан чуқур мулоҳазали эди.
Аввалига келинли бўлганига, шундай бахтли кунларни кўраётганига Аллоҳга шукроналар келтирган Одина опа тўйдан етти ой ўтиб, ўтирса ҳам, турса ҳам катта келин Ҳусниядан шикоят қиладиган бўлди. Баъзи вақтлари ўз-ўзича пичирлаб, келинига Худодан инсоф сўрар, «Охири бахайр бўлсин!» деб қўярди. Сабаби, оғиркарвон бўлиб кўринган келин, аслида, тили жуда заҳар, гап билан кимнидир чақиб олмаса бўлмайдиганлар хилидан бўлиб, ҳеч кимни аяб ўтирмасди. Қайнонаси бирор юмуш буюрган кезлари «Мазам йўқ, ухламоқчиман. Ҳаммаларингиз ўтказиб қўйгандек иш буюраверасизлар, мен келинманми ё чўри?!» дея уйни бошига кўтарар, билганидан қолмасди. Эри ишдан келганида эса «Ойингизга ёқмаяпман, эрталабдан кечгача қулдек ишлатади», дея арз-дод қилар ва Жамолни ҳам жон-жаҳди билан йўлдан уришга уринарди. Охир-оқибат Ҳусниянинг макри иш бериб, ўтган етти ой ичида оиланинг таянчи Жамол ҳам аввалига аста-секин, сўнг бутунлай ўзгарди. Аслида, етти ой эмас, тўйдан бир ой ўтиб отасига ҳам, онасига ҳам бақирадиган, сингилларига қўл кўтарадиган, хотинининг «ҳақини» талаб қиладиган одат чиқарган эди. Бироқ бора-бора ота-она билан бўладиган бундай даҳанаки уришлар энди отага қўл кўтариш билан якун топа бошлади. Тўйдан кўп ўтмай кенжа ўғли Камолни ажратиб чиқариб юборган ота-она эндиликда пушаймон эди. Бу аянчли ҳолатдан мутлоқ бехабар Камол «ҳаммаси яхши», деган ўйда ота-онасини акасига ишонар, ўзи билан овора бўлиб, уларни кўргани ҳадеганда боролмасди. Жанжаллардан юраги безиб қолган ота ҳам, она ҳам ҳайрон, «Наҳот шу фарзанд бизнинг зурриёдимиз?» дея ўзларини еб-битиришарди. Юрагига зардоб тўлган муштипар она ҳар қандай кўнгилсизликларга кўз юмар, жанжал кўтарилмаслиги учун ота-боланинг ўртасида жони ҳалак бўларди. Отасига қўл кўтариш Жамол учун энди кунлик машғулотга айлангани сабабли у ўртага тушаверган онасини ҳам аяб ўтирмайдиган одат чиқарди. Ўғлининг калтакларига чидаган ота кўз олдида рафиқасининг ўз зурриёди томонидан хўрланишига ортиқ бардош қилолмай, Жамолни қарғади. Онаизор эса фақат болам дея нола чекар, урса умр, ичса иймон сўрарди Худодан. Жигаргўшасининг қилмишлари ҳақида кўчага ёя олмас, фақат у учун тавба қиларди, холос. Чол-кампир қайси гуноҳлари учун бундай жазо олаётганини
Eng sara romol o'rash to'plamlari faqat shu kanalda😍♥️
Endigina hijobga kirgan qizlarimiz uchun osongina o'raladigan romol o'rash usullari 🧕🏻🦋
Kirib ko'ring va yoqib qolishi aniq🌝🥰
60
— Хўш, — Нигора опа келиб жойига ўтираркан, — қулоғим сенда. Гапирчи, нима бўлган? Нега у беморни ёқтирмаяпсан? Барини бир бошдан гапириб бер.
— Биласиз қишлоқдан келганман, — Нилуфар хазин бир овозда ҳикоясини бошлади, — бизни қишлоқда қиз бола кўчага чиқавермайди. Шунинг учунми мактабга чиққунимча дугонам бўлмаган. Мактабга чиққан кунимдан эса нақ учта дугона орттирдим: Шоҳсанам, Гулбаҳор ва Олмагулим. Олмагулим! — унинг исмини қайта такрорларкан кўзлари ёшланди, — у ҳеч кимга ўхшамасди. Қишлоғимиз бир олам бўлса, унинг ўзи бир олам эди. Ҳеч ҳам нолинмас, оғринмас, ёрдамсевар, беғубор қиз эди, — Нилуфар кўзида ёш билан ҳаммасини бир бошдан айтиб берди, — мана шунақа гаплар опа. Ўша мол бечора қизга умид берди, лекин у учун курашмади. Қиз шўрлик тўйи куни ҳам умид билан дарвозадан кўз узмади. Гўёки, ўша мол кириб келадигандек.
— Кириб келгани билан дугонанг у билан кета оладиган даражада журъатлимиди? — Олмагулнинг таърифини диққат билан эшитган Нигора опанинг илк саволи шу бўлди, — менимча йўқ.
— Тўғри унинг журъати етмасди. Лекин мен ва Баҳор уни ўшанда кўндирардик. Муҳими севгани билан бахтли бўларди. Ҳаёти ўша ҳайвон эрининг қўлида хазон бўлмасди.
— Демак, унга қўшилиб сен ва ўша Баҳор деган дугонанг ҳам кутган экансизларда?
— Сўнгги дақиқагача. Чунки ўша Илёс деганлари одам дейишга ҳам нолойиқ. Ундан кўчадаги ҳайвон ҳам яхши.
— Сени ҳам тушунаман. Лекин дугонанг уни аёли ва у ўз аёлидан ўзи истагандек....
— Опа бу учига чиққан ҳайвонийлик ва сиз ҳозир буни ёқлаяпсизми? — Нилуфар устозига биринчи марта кўраётгандек қаради, — ўн саккиз ёшли қизга зўравонлик сизнингча эрнинг хаққими?
— Мен ундай демоқчи эмасман. Лекин эрни аёлида ҳаққи бўлади.
— Ҳаққи шунақа бўлса унда тупурдим бунақа ҳаққа, — Нилуфар жаҳл билан ўрнидан туриб кетаркан, — эр шунақа бўладиган бўлса эрсиз ўтганим бўлсин, — дедию чиқиб кетди.
— Тентак қиз, — Нигора опа кулиб қўя қолди.
58
Нилуфар асабийлашганча Нигора опанинг хонасига кириб келаркан, Нигора опа шогирдининг юзига қараб дарров ҳаммасини тушунди.
— Бемор яна қайсарлик қиляпдими?
— У бемор эмас мол у, — қўлидагиларни тарақлатганча стол устига қўяркан, — ярангизни кўриб қўяй десам мени итариб юборди.
— Табиийки, сен ҳам жим турмагансан? — Нигора опа жиддий бўлишга урундию, лекин уддалай олмади. Кулиб юборди.
— Уни ёнида жим турадиган эмас, лекин унга гапларим увол.
— Беморни танийсанми дейман?
— Қани эди танимасам, — Нилуфар хўрсиниб қўйди.
— Сени ичингда бир дард бор, — Нигора опа ўрнидан турди, — сен ўтира тур, мен Анорага айтай ўзи беморлардан хабар олсин.
— Фақат Анора эмас, — Нилуфар ўрнидан ирғиб турди, — кимни ёнига кирса ҳам ўша молни олдига кирмасин. Яраси йиринглаб ўлиб кетса ҳам розиман, фақат Анорани уни олдига қўйманг илтимос.
— Сен қиз мени чиндан қизиқтириб қўйдинг. Майли уни ёнига кирмайди. Уни олдига сал туриб ўзим кираман.
— Раҳмат опа, — Нилуфар хурсанд бўлганча Нигора опани қучоқлаб оларкан, — бирам яхшисизки.
— Сен ҳам жуда яхшисан, — Нигора опа ҳам уни бағрига босаркан, укасининг гапларини эслади.
«— Опа унда кўнглим борлигини сизга айтганимни сездириб қўйманг. Билса уялиб, тортиниб ишлай олмайди. У билан шунчаки ҳамкасб эмас, балки опа-сингилдек бўлишларингизни истайман».
Ҳа Нигора опа ҳаммасини укасининг илтимосига кўра қилди. Бошида уни Беҳрузнинг опаси деб билиб бироз тортиниб юрган қиз энди уни опаси, устози сифатида яхши кўради, ҳурмат қилади.
— Сен ўтиратур мен ҳамшираларимга иш буюриб келай, — Нигора опа жилмайганча гапириб чиқиб кетди.
— Ишқилиб Анора ўша молни палатасига кирмасинда.
56
Муҳсин керакли нарсаларни олиб, уйига кириб келаркан, дарвозадан кириши билан олдига чопқиллаб чиққан қизларини бағрига босиб юзларидан ўпди. Уларнинг кетидан пилдираб келаётган уч ёшли ўғилчаси Нурмуҳаммадни даст кўтариб айлантираркан, ўғлининг қийқириб кулишлари унинг бутун борлиғини нурга тўлдириб, гулга буркагандек бўлди.
— Полвоним ўзимни, — ўғлини соқоли билан қитиқларкан Нурмуҳаммад тинмай куларди.
— Эеэ соқолизам бор бўлсин, — қошларини уйганча аёли келиб Нурмуҳаммадни унинг қўлидан оларкан, — ўғлимни юзини қизартириб ташлаганизни қаранг.
— Мавлу, — Муҳсин аёлининг нима учун аразлаб юрганини яхши билади. Ҳар сафар келганида аёли айтмаса ҳам олтинми, кумушми битта тақинчоқ олиб келарди. Бу сафар айтганида вазияти тўғирлашмай қолдими ёкида эсидан чиқдими хуллас ўша зормандани олиб кела олмади. Мана шунинг учун ҳам деярли бир ҳафтадан бери аёли Мавлуданинг қовоғидан қор ёғяпти, — хўп олиб бераман ўша айтганингни. Эртага шаҳарга тушамиз. Болаларни ҳам олиб. Бир сизларни айлантириб келай.
— Ростанми? — Мавлуданинг кўзлари порлаб кетди, — ҳаммамизми?
— Ҳаммамиз. Бир мазза қилинглар.
— Раҳмат дадажониси, — Мавлуданинг бир ҳафталик арази бир оғиз гап билан тарқади кетди, — қани киринг, овқатни сузаман. Қорниз ҳам очқаб кетгандир.
— Мана бу бошқа гап, — Муҳсин қизларининг қўлларидан тутганча, — қани юринглар, — улар биргаликда уйга киришди.
🌺🌺🌺
— Ассалому алайкум, — Нилуфар қўлидагиларни тумба устига қўяркан, секингина салом берди.
— Салом, — Сарвар қисқагина алик олиш баробарида Нилуфарга бир қараб қўйдию, яна юзини буриб олди.
— Хайрият танимади, — Нилуфар ичида гапирганча енгил тин оларкан, — ҳалиги ярангизни кўриб қўйсам дегандим.
— Керакмас, — Сарвар бироз қўрслик қилди.
— Керакми демадим, кўриб қўйишим керак дедим, — Нилуфар шундай деганча энди унинг устидагини олаётганди,
— Мен нима дедим? — Сарвар қўпол ҳаракат билан Нилуфарни итариб юборди.
— Бу нима қилганингиз? — Нилуфар енгилроқ йиқилгани учун тезда ўрнидан туриб уст-бошини тўғирларкан, — бунақа ит феълингизни бориб хотинизга қиласиз. Бу ер касалхона ва сиз бу ерда оддий беморсиз. Мен ўзи кимга гапиряпман. Сиздақаларга гап увол, — дедию чиқиб кетди. Чунки у Сарварни кечира олмайди. Ўшанда қиз шўрликка умид бериб, уни ташлаб кетди. У учун курашмади. Балки курашганида, ҳозир бари бошқача бўларди, деган фикрда эди у.