Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#Diqqat
Mashhur dizayner ham Aniqlay olmagan savol? 😳
Suratda Rassom qanday xatoga yoʻl qoʻygan..? 🧐
Oʻzingizni IQ darajangizni sinab koʻring! 😊
Телеграмга қўшилганимга 10 йил бўлибди❤️
Неча йилдан буён телеграмда эканизни билишни хоҳлайсизми? Текширинг
👇
/channel/dogshouse_bot/join?startapp=9ZD9YjFtTqGMnUgQLlreLQ
МОЛИНГИЗНИ ҒАМЛАБ ҚЎЙМАНГ!
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол розияллоҳу анҳунинг ёнига кирдилар. Ва Ҳазрати Билол бир идишга хурмо йиғиб қўйганини кўрдилар. Шунда: «Эй Билол бу нима?» деб сўрадилар. «Меҳмонларизнгизга ғамлаб қўйдим» дедилар Билол розияллоҳу анҳу. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Эй Билол! Бу йиққан молингда дўзах оловидан тутун бўлишини хоҳлайсанми. Буларнинг барчасини нафақа қилиб юбор» дедилар. (Имом Баззор ва Табароний ривояти)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳатто эртанги кун нафақасини ҳам ғамлаб қўйишни ёқтирмас эдилар. Нафақа қилиш учун бўлса ҳам молини ғамлаб қўйиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларидан эмас эди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваккулнинг энг юқори нуқтасида эдилар. Бирор бир киши бу борада ул зотга тенг келолмаган. Саҳобалар орасида бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўхшаганлари бор эди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу шундай зотлардан эдилар.
Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга садақа қилишни амр қилдилар. Ўша пайтда менинг молим кўпроқ эди. Мен дедимки: «Бугун энди бу мусобақада Абу Бакрдан ўзиб кетаман» дедим. Молимни ярмини олиб келдим. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аҳлингга нима қолдирдинг» деб сўрадилар. Шунда мен: «Молимнинг ярмини қолдирдим» деб жавоб бердим. Шунда Абу Бакр Сиддиқ ҳам молларини олиб келдилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: «Аҳлингизга нима қолдирдингиз» деб Абу Бакр Сиддиқдан сўрадилар. Шунда Абу Бакр Сиддиқ: «Аҳлимга Аллоҳ ва унинг Расулини қолдирдим» дедилар. Шунда мен: «Эй Абу Бакр! Ҳеч бир ишда сиздан ўтиб кетолмас эканимда» дедим. (Абу Довуд ва Термизий ривояти)
Лекин бу ҳолат фақатгина Пайғамбар алайҳиссаломга хос хусусият бўлган. Яъни уммат бутун бойлигини нафақа қилишдан қайтарилади. Биринчи ўринда аҳлини таъминотини қилиб қўйишга буюрилади. Бунга мисол қилиб Табук ғазотидан қолиб кетган Каъб ибни Молик розияллоҳу анҳуни оламиз. Тавбаси қабул бўлган оят нозил бўлганда Каъб ибни Молик шу қадар севиндиларки, ҳатто бутун молларини нафақа қилмоқчи бўлдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Молингни баъзисини олиб қол. Бу ўзинг учун яхшироқдир» дедилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)
Мол тўплаш ва уни сарф қилиш ҳам юксак фаросатни талаб қилади. Тўпланган молдан қилинган ҳар қандай садақа кишига яхшилик ва саодат олиб келади. Аммо молини тўплаб на ўзи ва на бошқаларга раво кўрмаслик, жаҳолатнинг белгисидир.
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ.
@ibratli_sozlar
ИСЛОМ ДИНИ НИМАГА БУЮРАДИ?
🕌
Ислом динида тарки дунё қилиш, яъни дунё ишларини бутунлай унутиб, фақат ибодатга боғланишга буюрилмаган. Набий алайҳиссалом бу дунё ишини ўз ҳолига ташлаб, аҳли ва бола-чақаси эҳтиёжини қондирмай, жамиятдан бутунлай ажралиб, фақат тоат-ибодат йўлини тутишни ман этганлар. Ислом динининг моҳиятини тўғри тушунмаган баъзилар: «дин-умрни фақат ибодат билан ўтказишдан иборат»деб ўйлайди. Ваҳоланки, ислом дини мукаммал дин бўлиб, унда дунёвий ишларни ҳам, охират ишларини ҳам баробар ҳолда олиб боришга буюрилган. Шунинг учун ибодат амалларидан ташқари оиласига ҳалол луқма едириш ҳам ибодат саналиб, унинг катта ажр-савоби борлиги айтилган. Бир кишига яхши сўз айтиш ҳам ибодат, бир кўнгли синиқ ва хафа кишини хурсанд қилиш ҳам ибодат ва бир ҳожатманднинг ҳожатини адо этиб қалбига мамнунлик олиб кириш ҳам ибодат. Биз «ибодат» деганда бошни саждага қўйишнигина ибодат деб билиб, уни тор маънода тушуниб қолганмиз. «Қасас» сурасининг 77-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин». Яъни, оят мазмунидан англашиладики, Аллоҳ берган ақлу заковат, қобилият ва молу дунё билан охиратингни ҳам обод қилгин, шу қаторда дунёдаги насибангни ҳам унутмагин, дейиляпти. Демак, ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бу дунёсиз охират бахт-саодати ва яхшилигига эришиб бўлмайди. Дунёга келмасдан туриб охиратга борган инсон йўқдир. Аллоҳ таоло ҳамма бандаларнинг шу дунё орқали охиратга боришини тақдир этган. Яҳё ибн Муоз «Ҳилятул Авлиё» китобида:«Дунё охират кўпригидир», деган. Кўпчилик ислом дини деганда ҳалиям масжидга бориш, ҳайит байрамларини ўтказиш, ўлим билан боғлиқ маросим ва маъракаларни тушунади. Тўғри, бир инсон дунёдан ўтса, жанозасида қатнашиш ҳам савобли амал. Фарзанд кўрса, эл олдига дастурхон ёзиб, зиёфат бериш ҳам савобли амал. Имом Муҳосибий раҳматуллоҳи алайҳнинг: «Охиратлари дунёсидан, дунёлари охиратидан машғул қилиб қўймайдиган кишилар бу умматнинг энг яхшиларидир», деган сўзлари мўмин-мусулмон кишилар қандай бўлишини кўрсатиб беради. Ислом динида дунё тўлиқ мазаммат қилинган эмас, балки дунёпараст бўлиш қораланган. Алий розийаллоҳу анҳу: «Мен дунёни ҳеч ёмонлаган эмасман, балки дунёпарастликни ёмонлаганман», дедилар. Аллоҳ таоло айтади: «Одамлар орасида шундайлари ҳам борки, улар: «Эй, Раббимиз, бизга шу дунёда бергин»,дейдилар. Ваҳоланки, уларга охиратда насиба йўқдир». Бу ояти каримада ҳажга борувчиларнинг муқаддас ерларда қиладиган дуо-илтижолари фақат ўткинчи бойлик ва дунёвий ҳожатларни сўрашдан иборат бўлиб қолмаслиги тўғрисида огоҳлантирилмоқда.
«Яна шундайлари ҳам борки, улар: «Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин», - дейдилар». («Бақара» сураси, 200-201 оятлар).
Бу ояти каримада эса, ҳаж ибодати вақтида Аллоҳдан бу дунёда илм, ибодат, мағфират, охиратда эса, иймон бутлиги, шафоат ва жаннат неъматларини илтижо ила сўровчилар мадҳ этилмоқда. Оят мазмунидан англашиладики, икки дунё саодатига эришмоқчи бўлган инсон биринчи навбатда иймон келтирмоғи ва ўзини ислоҳ қилиб, Аллоҳ таоло буюрганидек ҳаёт кечирмоғи лозим. Икки дунё бахт-саодатининг калити ҳам шудир. Буни англаб етган ва бу оятга амал қила билган кишилар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам бахт топадилар. Аммо бунинг аксини қилинса-чи? Аллоҳни унутган ва иймондан узоқлашган сайин дунё ҳаёти ҳам шунча машаққатли ва оғир бўлиб боради. Бунга тарихда мисоллар кўп. Қанчадан-қанча қавмлар Аллоҳни унутиб, гуноҳ ва маъсиятга ботгани учун қаттиқ жазосини олишган. Яхши ва солиҳ амаллар билан ҳаёт кечираётган инсон ҳеч қачон лоқайд ва бепарво бўлмай, ёши улғайган сари олдинда уни ўлим кутиб турганини эсдан чиқармайди. Шунинг учун у дунёга берилиб кетмайди, мол-дунё изидан қувмайди, ҳадиси шарифда айтилганидек, бир -Бу дунёдаги одамлар уйқудалар, ўлгач – уйғонадилар, надомат чекадилар, аммо надоматлари уларга фойда бермайди.
Ўлимни шу дунёда ўйланг.
Надоматни шу дунёда чекинг. Тавбани шу дунёда қилинг.
Дунё – Аллоҳни таниш учундир.
Саҳл ибн Абдуллоҳ ТУСТАРИЙ.
@IBRATLI_SOZLAR
Ўғлим «Ойи, нима қиласиз, ёшингиз ҳам элликка бориб қолди», деса ҳам, аҳдимдан қайтмадим. Шоҳиста «Келиним сен билан бўлса, кўнглим ҳам хотиржам юраман», дея хурсанд бўлгани-ку айтмасам ҳам бўлар. Россияга етиб боргач, омадим келганига амин бўлдим. Биз аёллар жамоасида ишлардик. Фақат биттагина ҳайдовчимиз бор эди. Фарангиз кун бўйи кўз ўнгимда эди. Энди унга қарши режалар туза бошладим. Охири жамоамиз бошлиғига пул бердим-да, Фарангизнинг устидан туҳмат ёғдирдим. Тез орада у ҳақда ҳайдовчи билан дон олишади, деган гаплар тарқалди. Яна бир кун ҳайдовчининг телефонини тушлик пайти яширинча олиб қўйдим-да, кечаси бошлиғимиз билан бирга тинимсиз Фарангизнинг қўл телефонига хабарлар жўнатиб, қўнғироқ қилдик. Охир-оқибат, эрталаб Фарангиз йиғлаб қўнғироқ қилди. — Хола, эрим ҳайдаяпти! Ўзинг ҳам, боланг ҳам керакмассан, деяпти. Энди орзум ушалди, ҳомиладорман, деганимда-я, — деб ҳиққилаб йиғларди шўрлик. Мен унинг ҳомиладорлигидан бехабар эдим. Туҳматим натижа берганидан бир томонда хурсанд бўлсам, бир томонда Фарангизнинг кўз ёшлари юрагимни ўртарди. Бироқ энди ортга йўл йўқ эди. Қўшнилигимиз юзасидан Ҳабиб билан бир-икки гаплашмоқчи бўлиб кўрдим, бироқ у эшитишни ҳам истамади. Нима гаплигини сўраб қўнғироқ қилган Шоҳистага ҳам ҳайдовчи билан боғлиқ уйдирмани айтиб бердим. Тилини тишлаб қолди у ҳам. Бир ҳафта бағрини ерга бериб йиғлаб ётган
✍️ @Ibratli_Sozlar 📚
Фарангизга отаси пул жўнатиб, уйига қайтариб олди. Мен ҳам икки ойча ишлаб, оёғим оғригач, уйга қайтдим. Мана, ўша воқеадан беш ой ўтди ҳамки, Фарангиз ота уйида. Ҳабиб эса Россиядан келмаяпти. «Қишлоқда ҳамма хотини бир рус билан юриб кетибди, дея устимдан кулади», дея номуснинг зўридан қайтолмаяпти. Шоҳиста шўрлик йиғлаб олдимга чиқади. «Ёлғиз гувоҳ сизсиз, тўғрисини айтинг», дея Фарида ҳам зорланиб келади. «Фарангиз туппа-тузук юрганди», деган гапдан бошқа сўз айта олмайман. Шу кунларда кўзи ёриши керак бўлган келинчак боласи туғилгач, оиласига қайтишга умид қилиб яшаяпти... Виждон азоби энг даҳшатли оғриқ экан... Унинг давоси тавба ва кечирим сўраш. Тавба дея ичимда гуноҳимдан ўтишини Яратган сўрасам-да, ёнгинамдаги қўшнимдан узр сўрай олмаяпман... Ярим кечаси уйғониб кетаман-да, тонг отса, ҳаммасини Шоҳистага айтаман, дея ўзимга сўз бераман. Аммо эрталаб яна бу ниятимдан қайтаман. Ахир нима деган одам бўламан? Ҳали келин тушириб, яна бир қизимни узатишим керак? Туҳматчи, ҳасадгўйлигимни билганлар мен билан қуда бўлармиди? Хуллас, юрагим ёниб, виждон азобида қоврилиб сизга бўлиб утган воқеани ёзаябман. Сиз мухлисларингизга хавола килинг илтимос. Балким ўқиб қолишар? Яна мендек аламзадалар тўғри хулоса чиқаришар. Шоҳста, кечир, мени! Йилар давомида сенинг меҳрингга заҳрим билан жавоб бериб келдим. Фарангиз, бегуноҳ, фариштадек келинчак, олдингда гуноҳим катта! Номингга доғ туширдим.
✍️ @Ibratli_Sozlar 📚
Она бўлганингдан кейин оқланишингга ишонаман, қизим! Ҳабиб, биламан, эркаклик ғурури сабаб аёлингни кечира олмаяпсан. Ишон, у фаришта! У вафодор! Кечиринглар мени...
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
✍️ АЛАМЛАРИМ ТУҲМАТГА АЙЛАНДИ...
(Бир опахонимизнинг илтимосларига биноан сизларнинг хукмингизга ҳавола қилмоқдамиз..)
✍️ @Ibratli_Sozlar 📚
Кеча қизим яна йиғлаб келди. Куёвим уч боласининг кўз ўнгида ўласа қилиб дўппослабди. Кўзи кўкарган, қўллари моматалоқ бўлиб кетган болагинам бағримга бошини қўйиб, «Гуноҳим нима, ойи? Қайси айбим учун мени золим эр қўли билан жазолаяпти тақдир?», дея зор-зор йиғлади. Унинг гаплари юрагимга ўқдек қадалди. «Қизгинам, сенинг гуноҳинг йўқ», дедим-у, бўғзимни куйдираётган сўзни тилимга чиқара олмадим. Бўғма илондек бўғаётган виждоннинг оғриғини жисмонан ҳам ҳис қилиб турардим. Аммо журъат етмайдими, ё номус қиламанми, на улардан, на қизимдан узр тилай оламан. Ҳаммасига юрагимда тугун бўлиб ётган алам сабабчи. Ҳасадгўйлигим туфайли гуноҳдан қайтмадим, бегуноҳ келинчакка туҳмат тошини отишга ботиндим, қайтар дунёлигини, бировнинг номини қора қилишнинг жазоси борлигини унутдим.
✍️ @Ibratli_Sozlar 📚
Шоҳиста билан бир маҳаллада ўсганман, қолаверса, синфдош бўлганмиз. Болалигимдан онам нуқул мени у билан солиштирарди. Кейин мактабда ўқитувчилар ҳали орасталигини, ҳали одобини, ҳали аълочилигини айтиб, намуна қилиб кўрсатарди. «Шоҳистани, қара, ҳар тонг қуёш чиқмасдан кўча-кўйга сув сепади. Сенинг қўлингда эса супурги ҳам турмайди!» «Шоҳиста ўрганган фанни нега сен ўзлаштира олмайсан? Ҳар куни уйига чиқиб, дугонангдан ўргансанг бўлмайдими?» «Шоҳиста, чеварга шогирд тушибди, бирам чиройли кўйлаклар тикаяпти эканки...» Булар менинг кўзимни очмаган, қасдма-қасд иш қилиш иштиёқини пайдо қилган, холос. Нимаики қилсам, шу қиздан ўзай, ҳамманинг оғзини ёпай, дея қилардим. Аксига олиб, ҳеч омадим кулмасди. Атрофдагилар эса бизни солиштиришгани-солиштиришган эди. Бора-бора уни кўришга кўзим бўлмай қолди. У учун чин, мен учун сохта бўлган дўстлигимиз шу тариқа якун топди. У бир уринишдаёқ талаба бўлди, мен эса нақ уч йил ҳаракат қилиб, натижага эришдим. Энг ёмони эса кўнгил қўйган йигитимнинг унга меҳри тушгани бўлди. Суйганим ва куйганимнинг тўйи куни йиллар давомида тўпланган алам вулқондек ичимда ғалаён қилди. Аммо отилмади... Тақдирни қарангки, рақибамнинг қўшнисига келин бўлдим. Шоҳиста ҳеч нарсадан бехабар мен билан яхши муомала қилар, мен эса ундан қасдимни олиш учун пайт пойлардим. Унинг обрўли жойда ишлаши, эрининг доим атрофида парвоналиги, маҳаллада ҳамма ҳурмат билан қараши баттар ичимни куйдирарди. Бироқ қўлимдан бирор иш келмас, уни отидан туширишга қурбим етмасди. Вақт ўтгани сайин эса аламзадалигим ортиб борарди. Мен ўша пайтлари ичимдаги бу оловнинг ҳасадлигини тан олмасдим. Нуқул йўлимда тўғаноқ бўлган дея уни айблаб, ўзимни жабрдийда санаб, баҳона қилардим. Тақдир мени гўёки Шоҳистанинг қўллари билан таҳқирлаётгандек туюларди-да.
Кунлардан бир куни маҳалладаги йиғинда кўришиб қолдик. Ичини ёқай дея, бир уй хотиннинг олдида катта кетдим. — Ўғлимни уйлантирмоқчиман! Ҳамидулло аканинг кенжасини сўраб қўйдим! Доктор қиз-чи! Бирам яхши, бирам чиройли-ки!
✍️ @Ibratli_Sozlar 📚
🔼🌷🌸💎
🌷🌺🌸💎
🧡🕊🔸🔸🔹🧡🌸💎🌷
ДИДИНГИЗГА МОС ЗАМОНАВИЙ КУЙНЕЙЛА КЕЛДИ ДУБАЙ, ТУРКИЯ, ПЕКИН КУЙНЕЛАРИ, КИШ ФАСЛИ УЧУН🩷
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
ДАСТАФКАМИЗ ЎЗБЕКИСТОН ВИЛОЯТЛАРГА ПОЧТА ХИЗМАТИ БОР 1 КУНДА БОРАДИ ДАСТАФКА
БЎЙЛАБ
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
🔤🔤🔤🔤🔤🔤
➡️ @Umidabonu11111
⚫️⚪️⚪️⚪️⚪️⚪️⚪️
Tel 📞 +998909451885
🧡🧡🌺🧡🔸💎💜💎🌷📎
/channel/+piupsYHRO5U1Nzhi
/channel/+piupsYHRO5U1Nzhi
/channel/+piupsYHRO5U1Nzhi
Рафика, фарзанд, она, хамкасб – бу хаётий ролларингизни йотокхона ташкарисида колдиринг! ❌
Йотокхонангизда сиз – Маъшуқасиз!
Эҳтиросли, оловли, таъсирлантирувчи, ақлдан оздирувчи.
Маъшуқа:
❤️ партнёри нима исташини билади
❤️ ёқимли, гўзал, қўрқмас 😍
❤️ ўзини севувчи ва қабул қилувчи, ёрини севувчи ва қабул қилувчи
❤️ эркагига ўзини унинг олдида ҳақиқй ботир, ҳақиқий эркак деб хис қилишига шароит яратишни билади. Эркаги эса, бунинг эвазига унга дунйоларни беришга харакат қилади
❤️ Эркаги у билан ўзини хавфсиз ва эркин, ақлли, саҳий, олийжаноб хис қила оладиган бўлади 😉
Турмуш ўртоғингиз учун бетакрор маъшуқа бўлишни хохлайсизми?
Унда:
Тезда каналга обуна болинг
👇👇👇👇👇👇👇
@sheyxasevimliayol
@sheyxasevimliayol
@sheyxasevimliayol
Неча йилдан буён телеграмда эканизни билишни хоҳлайсизми? Текширинг
👇
/channel/dogshouse_bot/join?startapp=9ZD9YjFtTqGMnUgQLlreLQ
Шу кундан ҳаётимиздан файз кетди. Адо бўлдик. Тинимсиз даволанишлар, пойтахтда ойлаб муолажа олишлар натижасида уч йилгагина болажонимнинг умри узайди. Тақдир ҳаёт боғимиздан бир гулимизни юлиб олди…
Зулхумор бу ёруғ оламни тарк этгач, мен учун дунё зулматга айланди. Кун бўйи бир нуқтага термулиб ётардим. Қизларим худди ҳозир нимадир юз берадигандек оёқ учида юришар, нима деб мени юпатишни билишмасди. Эрим эса кундан-кун чўкаётган тоғга ўхшарди. Қизимнинг суратини бағрига босиб йиғларди. Эндигина мактабга чиққан кенжам Зебо дадасини ёнига бориб, «Дада, мениям қучоқланг. Иккимиз бирга опамни қучоқлайлик», дерди. Шу миттигина қизалоғим ҳам отасини юпатгиси келар, гоҳо йиғлаб ётганимни кўриб, бошимни силаб ўтирарди.
**
Ҳаёт давом этавераркан. Қизларим изма-из улғайишди, ўқишди, уларни турмушга узатдик. Мана, ўтган ой Зебонинг ҳам кўзи ёрди, полвондек ўғил кўрди. Қизларим ёр-ёр садолари остида уйимизни тарк этаётганида мендан кўп отаси йиғларди. «Куёвимиз яхши инсонмикин», «Қудалар яхши муносабатдамикан қизларимизга», дея сўрайверади. Болаларини ҳамон еру кўкка ишонмайди. Ҳозир ўғил-қиз невараларимиз бағримизни тўлдиришади. Улар уйга келишганида ҳовлимиз ўзгача файз олади. Катта қизимнинг тўнғичи биз билан яшайди. Бу ҳовлига невара келин туширишимни ўйласам, қалбим қувончга тўлиб кетади.
**
…Ўша куни майдалаб қор ёғаётганди. Қор кишига ўзгача бир кайфият бағишлайди. Деразаларни очиб, айвонда қорни томоша қилиб ўтирсак, катта куёвларим кириб келишди. Ва ҳаётимиз давомида энг катта ниятимизга етказишди бизни. Болаларимиз маслаҳатлашиб, бизни ҳаж сафарига жўнатишни мақсад қилишибди. Уларнинг «Сизларни рўйхатга ёздириб қўймоқчимиз», деган сўзларидан қалбимизни шукуҳ, шукроналик туйғулари чулғаб олди, кўзларимиздан улар ёш бўлиб оқди. Худонинг инояти, ўғил ўрнини босгувчи куёвларимизу қизларимиз саъйи ҳаракати билан бир умрлик орзумиз ушалди. Ҳаж зиёрати бизга насиб этди. Чолу кампир фарзларимизни адо этиб, ҳожи ота, ҳожи она мақомига эришиб, болаларимизнинг роҳатини кўриб ўтирибмиз.
Худонинг ҳар бир куни синов экан, синовларни сабр ва матонат билан енгиб ўтиш, улар инсоннинг иродасини мустаҳкамлаб, иймонини бутлайди. Ва албатта, ҳар қандай синовнинг ортида бир мукофоти бўларкан.
Бир пайтлари майдалаб қор ёғса, юрагим шиғ етиб кетарди. Қор ҳам Тангрининг бир инояти. Ҳар қор ёғганида Зулхуморнинг ҳаққига янаям кўп дуолар қиламан, фарзандларимга умр сўрайман, Яратган барчани эзгу ниятларига этказишини, ҳеч кимнинг бошига фарзанд доғини солмаслигини сўрайман.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
Бунданбуёғига қандай қарор қабул қилиш ўзингизга ҳавола. Энди сиз ҳам ўн етти ёшли қиз эмассиз, оила қуриб, фарзандли бўладиган вақтингиз аллақачон келган. Агар шу ёлғон ичида яшашда давом этаман десангиз, ихтиёр ўзингизда, ўз ҳаётини барбод қилишни истаган одамга мен нима ҳам дердим… — аёл шундай деганча мен билан хайрлашди.
У кетгандан кейин анчагача ўзимни гипноз таъсирида тургандек ҳис қилдим. Афсуски аёл ҳақ эди. У ўн дақиқада кўзимни мошдек очиб қўйдики, бутун ҳаётим, хатоларим кўз ўнгимдан кинотасмадек ўтди. Ўзимдан ўзим нафратланиб кетдим…Ўша куни қандай ишлаганимни билмайман. Уйга… тўғрироғи, ижара уйимга қайтишим билан нарсаларимни йиғиштирдим ва тўғри онамнинг уйига қайтдим.
У аёл мен ҳақимда ҳаммасини гапирмаган эди.
Мен нафақат ўзимни, балки ака-укаларимнинг ҳам ҳаётини заҳарлаб юргандим. Ахир одамлар юзимга айтишмаган бўлса-да, менинг нима ишлар қилиб юрганимни сезишмаганига ким кафолат беради? Менинг касримга жигарларим, онамнинг боши эгилган бўлиши мумкинлигини нега илгарироқ ўйламаган эканман?
Аёл билан гаплашганимдан сўнг, бир-икки кун илон чаққандек типирчилаб юрдим. Лекин кейин у оқила, бардошли аёл ўзининг оиласини, балки менинг ҳам ҳаётимни тўғри йўлга солиб берганини тушундим…
Назаримда агар у “эримни йўлдан уряпсан” деб жанжал қилганида хатоимни тушунишим даргумон эди.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
#Антимотивация
Жуфтини бошқалар билан таққослаш ёмон одат. Таққослаш хоҳ аёл бўлсин, хоҳ эркак томонидан содир этилиши ҳар икки тарафда ҳам бир хилда ёқимсизлик пайдо қилади.
Агар таққослаш давомий бўлса эр-хотин бир-биридан безишни бошлайди. Безиш тобора кўнгилни қолдириб, орага совуқчилик туширади. Бошқаларнинг яхши эридан, ўзимнинг ёмон эрим яхши деб, хожасининг қусурларига кўз юмиб, сабр ва шукурда яшовчи аёллар чексиз ҳурматга лойиқдирлар.
Кўпинча аёллар турмуш ўртоғини ношуд, ёки омадсизлигидан нолиб, айбдорлик ҳиссини тиқиш орқали, таъна дашномлар билан жуфтларини ўзгартиришга уринадилар. Бироқ, афсуски бу нарса ижобиймас, аксарият салбий натижа беради. Яъни эркакка дашном берилгани сайин ихтиёрсиз равишда олдинги ҳолатидан ҳам баттар ёмонлашади.
Нолишларнинг охири кўринмайди. Ва айнан шу нарса эрнинг ҳаётий энергиясини суғуриб олади. Ғайратсиз, кайфиятсиз бўлишига сабабчи бўлади. Бундай эркак агар иродасиз бўлса, ўзига нисбатан ишончи баттар пасайиб, тобора “инқирозга юз тутади“.
Яъни завжасининг ношукурчилиги эркак учун қудратли даражадаги антимотивация вазифасини ўтайди. Аслида эркакнинг энг катта омадсизлиги уззукун номиннатдорлиги тинмайдиган хотинга учраганидир.
🌺Унутманг : муҳтарама аёллар.
Нолигувчи аёллар ўзидан “заҳарли“ энергия ажратади. Айнан шу “кўз илғамас“ энергиянинг эрнинг кучига, қувватига, курашувчанлигига ўта салбий таъсир ўтказиши эҳтимоли юқори бўлади. Бу – ФАКТ.
Хожангизнинг омадли бўлишини истасангиз нолишдан ҳозироқ тўхтанг! Сиздан тарқалган “заҳарли“ қувват хожангизни ҳароб қилмасин. Бундан энг кўп ўзингиз зарар кўрасиз.
Зеро, Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таборака ва таоло эрига ношукурлик қиладиган хотинга қарамайди. Ҳолбуки, у эридан беҳожат эмас» (Насоий, Баззор ривояти).
Ношукурлик, ҳуда-беҳуда нолийверишни ҳам беномуслик, уятсизлик деб биламан. Кўзи кўриб, оёги юриб, ҳечкимга қарам бўлмай ўзини ўзи эплай оладиган одамнинг нолиши уят.
Хоҳласак ҳурсанд бўлишимиз ёки, хафа бўлишимиз учун ҳам албатта сабаб топа оламиз. Бунга ўзимиздан бошқа ҳечкимнинг даҳли йўқ.
Зотан, Аллоҳнинг ваъдаси бор, шукур қилсак зиёдасини бериши ҳақида.
Бошқаларни айблашдан тўхтаган кунимиз руҳимизга ҳаловат, ҳаётимизга саодат кириб келади. Ишонмасангиз синаб кўринг. Синаб кўришни истамаслигингиз бахтсизлигингизга розилигингизни билдиради.
Бахтсизликка ўзингиз рози бўлиб турган ҳолатингизда атрофдагиларни айблашингизда қандай мантиқ бор?!
#Afirmatsiya
❤️Bugun qalbimni òģritgan insonlarni kechiraman...
❤️Manda xar kuni tanlash imkoni bor va man eng yaxshisini tanlayman.
❤️Quyosh kabi xayotimni porlashi uchun ruximni poklayman...
❤️Xayotim yaxshi tomonga òzgarishi ùchun yangi bilimlarni olishga ochiqman...
Bugungi kun afirmatsiyasini qabul qiling
Ассалому Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ!
🤲Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!
🤲Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
🤲Бошланган ЖУМА куни барчамизга ҳайрли ва баракали бўлсин.
✨Яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин! Жуманинг ҳайру барокати сизга бўлсин!
Жума кунида дуолар ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!
📝«Ўзинг эринг билан яшолмадинг, энди менинг бахтимга чанг соляпсанми?!»
Бу воқеа уч йил аввал юз берганди. Дугонам Манзура тўйига таклиф қилди. Тўрда ўтирган келишган куёв ҳар жиҳатдан ўзига мосдай туйилганди. Уларнинг турмушлари жуда чиройли бошланди. Ҳар ҳолда Манзура ўша кезларда ниҳоятда бахтиёр эди. Бир куни келин-куёвлар бизникига меҳмонга келишди. Турмуш ўртоғи бегоналар олдида Манзура билан қўпол муносабатда бўлаётгани кўнглимни хира қилди. Мен ўзимча «Хафалашиб қолишган бўлса керак, оилада нималар бўлмайди, эр-хотиннинг уриши — дока рўмол қуриши, ярашиб кетишади», деб ўйладим.
Баҳорда қизимни истироҳат боғига айлантиришга олиб чиқдим. У ерда тасодифан Манзуранинг эри Ёрқиннинг бошқа қиз билан қўл ушлашиб, сайр қилиб юрганини кўриб қолдим. Ичимни бир нима жизиллатиб куйдириб ўтгандай бўлди. Манзурага ачиндим. Нима жин урди мени, билмайман. Эртасига дугонамнинг ишхонасига бориб, унга кўрганларимни айтиб бердим. Бироқ дугонам гапларимга ишонмади.
— Ўзинг эринг билан яшолмадинг, энди менинг бахтимни кўролмай чанг соляпсан-да, а? — деди у ҳеч кутилмаганда.
Гўё биров юзимга аямай шапалоқ тортгандай бўлди. Ўз яқинимдан бундай гапни кутмаганим учун карахт аҳволга тушиб қолгандай эдим.
— Манзура, бу нима деганинг? Ахир ҳаётим ҳақида ҳеч ким билмаса ҳам, сен биласан-ку, дугонажон. Гиёҳванд эр билан яшаб бўлмаслигига ҳеч кимнинг фаҳми етмаса ҳам, сенинг фаҳминг етади-ку. Дугонангни пичоқсиз сўяётганингни биласанми? Мен сенга эрингдан ажраш, демаяпман, шунчаки кўзларингни каттароқ оч, эринг кетиб қолмасидан бурун уни қайтар, демоқчи эдим, холос, — дедим.
Кўнглим оғриди. Кўзларимдан қуйилиб келаётган ёшни тўхтатолмасдим. Жондан азиз дугонам эса узр сўраб, бу дилхираликни асло юмшатишга уринмади. Мен ўша куни бир аҳволда уйга қайтдим ва дугонам билан асло хабарлашмадим. Шундан сўнг ўзимга ўзим «Энди ҳеч қачон дугонам бўлмайди», деб қасам ҳам ичдим. Бир куни соат тунги ўн иккига яқинлашаётганда эшик тақиллаб қолди. Кўнглимга ваҳима инди. Бемаҳалда келган ким бўлди экан, деб тирқишдан қарасам, Манзура турарди. У озиб-тўзиб кетганди. Эшикни очишим билан дугонам йиғлаб, бўйнимга осилди.
— Кечир, кечир, дугонажон, сўқир бўлган эканман. Ким дўсту ким душманлигини ажратолмай қолибман. Гапларинг тўғри чиқди, — деди у ҳўнграб. — Эрим мени ташлаб кетди. Бошқа қизга уйланармиш. Унинг жонига текканмишман, менда кўнгли йўқмиш. Шунча вақт кўнглингга озор бериб қўйганим учун ўзимни кечиролмадим. Мени кечир… кечир…
У гапларимни эшитмас, тинимсиз узр сўрагани-сўраган эди. Дугонамни тинчлантириб, ошхонага чой дамлагани чиқдим. Чойнак кўтариб, ортимга қайтганимда эса у ҳеч қаерда йўқ эди. Энг қизиғи, эшик қулфи ичкаридан очилмаганди. Дугонамнинг сирли тарзда ғойиб, бўлганига ишонгим келмасди, эҳтимол, бу воқеа хаёлимда содир бўлди, деб ҳам ўйладим. Бироқ стол устида унинг рўмолчаси турарди. Нам рўмолчани қўлимга олдим, унда қон изларини кўриб, юрагим орқага тортди. Бу синоат олдида ҳайратда эдим. Тонг саҳарда шум хабарни эшитиб, барига тушундим. Дугонамни кеча соат кечки ўнлар атрофида кўчада машина уриб юборган ва у ўша жойда жон берган экан. Демак, кеча тунда уйимга унинг арвоҳи узр сўраб келган экан.
@ibratli_sozlar
Оғиз тўлдириб гапирадиган одамлардан:
шубҳаланаман;
қўрқаман;
эҳтиёт бўламан.
Чунки одатда улар уч нарсага ишониб катта гапиришади:
куч-қудрати;
мол-дунёси;
мансаб-мартабаси.
Бу ишонган уч нарсаси шунчалик мўрт ва бевафоки, узоқ ва барқарор суяниб бўлмайди.
Санжар Саид,
журналист
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
📝Отаси қўй гўштидан тайёрланган кабобни жуда яхши кўрарди.
Буни билган ўғил У кишини яхши бир ошхонага олиб борибди... аввалига ОТА кабобини ўзи ейишга харакат қилибди... хар сафар овқатини оғзига олиб борганида қарилиги сабабли қўллари титраб таоми соқолию атрофига тўкилибди.
Ошхонада ўтирганларнинг назари уларга қаратилди... пастназар қарашлар, масхаромуз жилмайишлар ва кайфияти бузилган чехралар. Ўғил эса сабр билан ОТАсига таомини едиришни бошлади. Нихоят таом тугади, ўғил ОТАсини сув олдига етаклади, оғиз-қўлларини, ёғ томган соқолини ювиб қўйди, кўзойнагини артиб тақиб қўйди. Кейин эса ОТАсини қўлтиқлаб чиқиш томон юрди. Норози назарларга қарамай ўғил хурсанд эди, чунки ОТАсини хурсанд қилган эди у.
Овқат пулини тўлаб чиқиб кетаётган ўғил ортидан бир амакининг овози эшитилди:
—- Хой ўғлим бу ерда бир нарса қолдирдинг унутма...
Яна назарлар улар тарафга бурилди
Бир оз ўйланган йигит:
—- Хеч нарса қолдирмадим амаки – деб жавоб берди
Амаки:
—- Болам сен бу ерда жуда қимматбахо нарса қолдирдинг !
Шошиб қолган йигит :
—- Нима қолдирибман амаки ?!
—- Сен бу ерда хар бир фарзанд учун дарс, хар бир ОТА учун умид қолдириб кетаяпсан !
Бир муддат ошхонани сукунат қоплади, хамма қилган ишидан, фикрларидан уятда қолди.
Бу кишилар унутишган эди бир пайлар ОТАларидан нажот топганларини:
—- ОТА менга шуни олиб беринг...
—- ОТА мен шуни хохлайман...
—- ОТА мен фалон жойда ўқишни хохлайман..
—- ОТА пулим тугади...
—- ОТА ўртоқларим билан фалон жойга айлангани бормоқчимиз..
—- ОТА....
—- ОТА...
Аммо бирор марта айтишмаган эдики:
—- Ёнимда эканлигингиз мен учун хар нарсадан афзалдир ОТА !!!
—- Сиз хам мендан ўзингиз учун бирор нарса сўранг ОТАЖОН!
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
@ibratli_sozlar
МУНИСА РИЗАЕВА НЕЧПУЛ ИШЛАБ ТОПАДИ 😱
ТУЙГА НЕЧПУЛ КЕТДИ ?
УНИНГ МАШИНАЛАРИ...
БАРЧАСИНИ ХОЗИР КУРИНГ
ХАММА ХАЙРАТДА
КУРИШ УЧУН 👇
Bir kuni juda achinarli ahvolda edim😞 hayotdan hafa, har kimdan norozi..
Va o’zi man kimga kerakman? Juda qadrsiz insondek ko’rinardim go’yo😔
Bir kuni dugonam manga “Siqilmang! Hayotizni butkul o’zgartirib va yangi hayotizda baxtli yashashni hohlaysizmi?” dedi va ushbu @sevimli_ayol_siri |🌷kanaliga ulanib olishimni aytdi🤔🤭
Vay hozir mandan Baxtli mandan Qadrli inson bo’lmasa kerak deyman😅 Alhamdulillah🤲🏼🥰
Sizlarga ham tavsiya qilaman Telegram kanallari ichida eng mashhuri😎🤨
👉🏼@sevimli_ayol_siri |🌷kanali hisoblanadi…
👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/sevimli_ayol_siri
/channel/sevimli_ayol_siri
/channel/sevimli_ayol_siri
Фарида опа «Фарангизни узатсам, сиздек аёлнинг ўғлига узатаман-да», деб қувониб қолди совчиликка борганимда, — дедим атай Шоҳиста томонга беписандларча боқиб. Унинг йўталиб қолганидан эса баттар авжландим, — Худо хоҳласа, кузда тўй! Шоҳистанинг рангги бўздек оқариб кетди. Менинг юзимга эса қизиллик югурди. Мана, унинг ҳам ичи ёнаяпти! Ўзимча, унинг паришон бўлиб қолганини аламга йўйибман. Бир ойдан кейин эса тарвузим қўлтиғимдан тушди. Маҳаллада Шоҳистанинг ўғли Ҳабибнинг Фарангизда кўнгли борлиги, уларни тез кунларда унаштирилиши ҳақида гап тарқади. — Вой, опа, эшитдингизми? Сиз оғиз солган Фарангизни Шоҳиста опа келин қилаётган экан, — шумхабарни етказди қўшним Зулхумор. — Вой, — дедим уятга қолганимдан танам музлаб, — қанақасига? Ахир мен... — дея индамай қолдим. — Шоҳиста, келинингни у-бу жойга олиб бориб кўрдингми? — дея гап олиш мақсадида сўз очдим бир куни. — Ҳа, ўзи ҳам шифокор-ку, кўп нарсани тушунади, билади. Соғликлари жойида, нимагадир бўлмаяпти-да. Майли, ўз вақти-соати бордир, — деди Шоҳиста хотиржамлик билан. — Хафа бўлма-ку-я, аммо сенга ичим ачиганидан айтаяпман, анув аммаси бор-ку Фарангизнинг, мактабда биздан кейин ўқиган, ўша ҳам туғмаган. Буларнинг қонида бор туғмаслик, — дея мен ҳам оловга ёғ сепмоқчи бўлдим. — Йўғ-а, қўй, яхши ният қилайлик, Худо бериб қолар. Шундоқ яхши қиз Фарангиз, бунинг устига, ўғлим иккисининг бир-бирига муҳаббатлари юксак, — дея пинагини бузмади Шоҳиста. Ўшанда ёлғон гапирганимни, қизини сўраб борганимда Фарида опанинг йўқ деганини одамлар билиб қолмаса эди, дея бир дардим икки бўлди. Хуллас, чарсиллаб ёнаётган, куёв келинни даст кўтариб атрофида айлантираётган гулханнинг тафти менинг ичимдаги оловнинг алангаси олдида чўғдек эди. Энди кўнглимга шум ният оралади. Ҳар куни узун сочларини бир ўрим қилиб ўрган чиройли келинчак дарвоза олдини супуришга чиққанида, қўни-қўшнилар «Қўли бирам енгилки
✍️ @Ibratli_Sozlar 📚
Шоҳистанинг келинининг», дея мақтаганида шум ниятим бош кўтарарди. Яшириб нима қилдим, иссиқ-совуқ ҳам, келинчакка гап ўргатишим, қайнонасига ёмонлашим ҳам иш бермади. Фақат бир илинж бор эди, Фарангизнинг ҳеч бўйида бўлмаётганди. Энди кунларим «Қачон туғмас келинни уйига ҳайдаб юборишаркан?» деган ўйда эшик пойлаш билан ўтарди. Шунақа ўзи бу аёл. Дунёнинг кенг жойидан олинган. Ўғли бефарзанд-у парвойига ҳам келтирмайди, дея яна фолчига югурдим. Борсам, фолбиннинг эшиги олдида Фарида ўтирибди. Салом-аликдан сўнг бу қулай имконни қўлдан бой бермаслик учун Фаридага ҳамдардлик оҳангида гап бошладим.
— Қиз боланинг иши қийин экан, Фарида. Шулар борган жойида тиниб-тинчиб кетсин дея, тўрт томонга югураркан онаизорлар.
Шоҳистани ҳар кўрганимда, ўзимнинг қизим кўз олдимга келади. Наҳот унга ҳам қайнонаси шунақа муносабатда бўлса-я, деб қўрқиб кетаман. Фариданинг ҳайрат билан менга қараб турганидан фойдаланиб, ёлғон гапиришдан ўзимни тўхта олмадим. — «Туғмас» дея ҳақоратлашларига-ку чидаб яшаяпти қизингиз. Ўзи ҳам жуда сабрли қилиб тарбиялаган экансиз-да, — дедим энг нозик нуқтасига зарба бериб. Ўқим фойда берди, Фарида Фарангиз учун фолбинга келганини айтиб, йиғлаб қолди. Аммо кун ўтса ҳамки, на келинлик уйидагилар Фарангизнинг жавобини беришар, на ота-онаси келиб қизини олиб кетарди. Орадан тўрт йил ўтгач, Ҳабиб иккаласини Россияга, ишлашга, шу мақсадда ҳаво алмаштиришса, фарзандли бўлишар деган умидда жўнатадиган бўлишди. Олдин Ҳабиб кетди, кейин аёллар учун иш бор, дея маҳалламиздаги хорижда ишловчилардан бири айтиб қолганди, мен ҳам Шоҳиста билан жўнайман, деб туриб олдим. Олдинлари ҳам хорижда ишлаб келиб юрганим учун эрим қаршилик қилмади.
✍️ @Ibratli_Sozlar 📚
✍Душманни душмандан фарқида адашманг...!
....Душман деб билганларинг орасидаги қай бири бошингга кулфат келганида кулса, ё қоқилганингда ортингдан бир тепса, у энг ахмоқ ва кучсиз душман бўлади. Ундан қўрқма! Зеро у ўзини хам кун келиб, бир тепиб барбод қилганини билмай қолади.
....Душман деб билганларинг орасидаги қай бири ёмон кунингда индамай, яхши кунингда ёнингда бўлса,у оддий фирибгар. Ундан хам қўрқма, зеро у бир умр аввалоўзини алдаб яшайди ва ўзиниёқ хар тарафлама касодга учраттиради.
....Душман деб билганларинг орасидаги қай бири ёмон кунингда ёрдами тегсаю, яхши кунингда ўзини олиб қочса, у хасадгўй душман.Яхши кунингни кўра олмай, ёмон кунинг билан тилингни қисиб , сени кучсиз қилишга интилади.Бундай душмангга кунинг хеч қачон қолмасин.
....Душман деб билганларинг орасидаги қай бири ёмон кунинг келганида қўлини чўзиб, яхши кунинг келганида хам ёнингда бўлишга харакат қилса, у айёр ва доно душман. Зеро инсонучун энг катта жазо, бу ўзини виждони олдида уялтириб, азоблантиришга махкум этмоқ.Ундан эхтиётроқ бўл, зеро бундай душман душманлик қилмай, сени ич ичингдан ўзингни кемириб еб қўйишинггача олиб бора олади.
....Ва энг сўнггиси...
Душман деб билганларинг орасидаги қай бири ёмон кунингни олдини олишда бирга бўлса, яхши кунингни бошлаётганингда хизматида бўлса, ва хар қандай кунингни бошида хам, қошида хам, охирида хамбирга бўлса... Уни душман деб билган сен ўзингга душмансан! Зеро бундай инсонлар душман бўлмайди, булар хақиқий дўст!
....Ундан эмас, унинг олдида ўзингдан қўрқ, зеро бундай инсонларни хаётда яқин тутмай, росмана душманлар билан яшашга қўрқ...!
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
Ишонч
Исҳоқ ибн Ибод Басрий айтади:
"Бир куни туш кўрдим. Тушимда бир киши менга: "Қийналган кишига ёрдам бер!", деди. Туриб уйдагиларга: "Қарангларчи, қўшнилар ичида муҳтожи борми?", дедим. Улар: "Йўқ", дейишди. Мен эртаси ҳам шунақа туш кўрдим. Тушимда бир овоз: "Қийналганга ёрдам бермасдан ётаверасанми?!", деди. Туриб хизматкоримга: "Отни эгарла!", дедим. Ўзим билан 300 дирҳам олдим. Сўнгра отни миниб жиловини қўйиб юбордим. От мени бир масжидга олиб борди. У ерда жаноза намози ўқилаётган экан. Отим ўша ерда тўхтади.
Масжидда бир кишининг намоз ўқиётганини кўриб қолдим. Намоз вақти эмас эди. У мени кўриб олдимга келди. Мен ундан сўрадим:
- Бу пайтда, бу жойга сени чиқишга нима мажбур қилди?
У деди:
- Мен сават тўқийдиган ҳунармандман. 100 дирҳам сармоям бор эди. У қўлимдан кетиб яна 200 дирҳам қарз бўлиб қолдим.
Мен чўнтагимдан 300 дирҳамни чиқариб унга бердим ва сўрадим:
- Мени танийсанми?
У:
- Йўқ, деди.
Мен дедим:
- Мен Исҳоқ ибн Ибод бўламан. Муҳтож бўлиб қолсанг менинг олдимга бор. Сенга ёрдам бераман. Уйим фалон жойда.
У деди:
- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Бошимга кулфат тушса сизни шу пайтда уйингиздан чиқариб менинг олдимга олиб келган Зотга мурожаат қиламан!
Мен ўзимга "Аллоҳга бўлган ишонч қандай гўзал!", дедим".
(Имом Байҳақий, "Шуъбул иймон")
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир инсон ногиронлар аравасида ўтирган киши билан гаплашиб қолибди. Ундан "Аравага михланиб яшаш қийинми?"- деб сўрабди.
Шунда у: “Мен аравага михланиб қолмаганман, мен шу арава туфайли эркинман. Aгар мана шу аравам бўлмаганида мен хозир хонамдан чиқолмай тўшакка михланиб ётган бўлардим"- дея жавоб берган экан...
Аслида ҳамма гап онгимизда.
Кимдир муаммони кўради,
Кимдир ножотни кўради...
Назарингизни назорат қилинг
@ibratli_sozlar
Biz hech kimni unutmadik, qalbimiz tubiga duo bilan ko'mib qo'ydik, halos...
@ibratli_sozlar 🕊
✍Ўғлим йўқ деб ўксинманг!
...Ўша куни майдалаб қор ёғаётганди. Мени тўлғоқ азобидан ҳам кўра ичимдаги ғалаён қийнарди. Яна қиз туғсам-а? Негадир шундан жуда қўрқардим? Эрим бу сафар туғруқхонага бориш тугул мени қайтиб олиб ҳам келмаса керак. Беш болам билан қаерга сиғаман кейин? Ана шундай ўйлар исканжасида, Худодан ўғил сўрай-сўрай туғруқхонага бордим. Кўзим ёриди… Доя аёлнинг кўзларига термиламан. У кулиб турибди. Дардимни билмайди-да… «Эсон-омон туғилди, бола муборак!» дейди. Мен мажолсизгина сўрайман: «Ўғилми?»… «Қиз…»
Болам… болажоним… уни қўлимга олганимда дардларим унутилгандек бўлади, ахир унда нима айб? Аммо ҳар куни деразага қараб, отасини кутганимда ичимдан нимадир узилади. Онам, опам келиб, қизларим яхшилигини, мен туғруқхонада бўлганимга улар ўзлари болаларимга кўз-қулоқ бўлиб туришганини айтишади, тинчлантиргандек бўлишади. Бироқ ичимга, барибир, чироқ ёқса ёришмайди. Алам қилади. Ахир қизми, ўғилми, боласи-ку! Бир пайтлари кўнгил қўйиб, суйиб уйланган аёлиман-ку! Наҳот энди мендан ҳам, беш норасидадан ҳам воз кечса? Қайнонам-чи? У кишидан ҳам дарак йўқ. Хуллас, етти кун ана шундай аламлару келиб қолишар, деган умидлар билан ўтди. Йўқ! Тўғри ота уйимга кетдим. Отам раҳматли ўшанда «Қизимни ҳам, қизларини ҳам ўзим боқиб оламан. Боланинг қадрига етмаган куёв керакмас менга», деганди…
**
…Ўша куни майдалаб қор ёғаётганди. Ярим кеча телефоннинг қаттиқ жиринглашидан уйғониб кетдим. Гўшакни кўтарган отамнинг овози эшитилди. «Қачон?», «Нима бўлди?» «Қаерда?»
Кўнглим нимадир юз берганини сезди. Қўлимда уч ойлик чақалоғим билан югуриб чиқдим. Отам бошини хам қилиб турарди. Қоронғуда у кишининг юзини кўролмадим.
— Хадича, тез кийин, бир жойга боришимиз керак, — деди отам.
Хаёлимга турли ўйлар ёпирилиб келди, ўша бир жойни тахмин қила олмасдим.
— Нима бўлди?
— Уйингдан қўнғироқ қилишди… Куёвнинг мазаси йўқмиш…
У киши гапини давом эттиришни истамади. Хонасига қараб кириб кетди. Мен ҳам хонамга кириб кийина бошладим. Онам, укам ҳам уйғонишди. Биз укам, отам ва чақалоғим йўлга чиқдик. Шифохонага бориб, ҳаммасидан хабар топдим. Эрим автоҳалокатга учрабди. Бир ҳушига келиб, бир ҳушидан кетиб ётган экан. Нуқул ўзига келганида қизларини сўрармиш.
**
…Ўша куни майдалаб қор ёғаётганди. Зебо атак-чечак қадамларини ташлаётганди. Эрим ҳам бир йил деганда боласи билан барвар қайта қадам ташлай бошлади. Ўша бир йил давомида иккимизнинг кўрган қийинчиликларимиз, дилимиздан ўтганлари фақат ўзимизга ва Худога аён. Эрим доим ёлғиз қолсак, тавбалар қилар, кечирим сўрарди.
— Сенинг, қизларимнинг қадрига етмаганим учун Худо жазолади мени, — дея куйинарди.
Мен эса беш норасидам учун эримни асраб қолган Яратганга шукроналар айтардим. Оғир кунларимда қизларим жонимга оро кирди. Мен кун давомида эримнинг бошида шифохонада ўтирардим. Катталарим навбатлашиб отасига қарашар, овқат қилиб келишар, сингилларига бош-қош бўлишарди. Қайнонам «Қиз бола бошқача бўлади-да! Ёнингга тез киради», дерди кўзига ёш олиб. Яна доим қўлини дуога очиб, «Кўрган-кечирганларинг шу бўлсин. Бошқа бошларинг ғам кўрмасин», дея ният қиларди. Аммо бу ҳаёт экан. У доим текис йўллардан эмас, турли синовлар, қийинчиликлардан иборат бўларкан.
***
…Ўша куни майдалаб қор ёғаётганди. Ишдан чиқиб уйга келдим. Каттам тиббиёт институтида, иккинчиси иқтисодиёт йўналишида ўқирди. Вилоят марказига уйимиз яқин бўлгани учун автобусда ўқишга бориб-келишар, дадаси еру кўкка ишонмагани боис ётоқхонада ҳам туришмасди. Кичиклар мактабдан келишган, ҳамма жамулжам бўлиб чой ичаётганимизда катта қизим ҳовлиқиб кириб келди.
— Ойи, Зулхумор автобусда ҳушидан кетиб қолди, — дея йиғларди у. Йўл машинасида уни уйга олиб келишибди. Болам ҳушига келган, аммо бошини чангаллаб йиғларди. «Тез ёрдам» чақирдим. Аввал туман шифохонасига текширувлардан ўтказишди, кейин вилоят марказига жўнатишди.
Ва ҳаётимдаги энг даҳшатли гапни айтишди. Ўн еттига эндигина тўлган қизимга мия саратони ташхисини қўйишди. Оёғимнинг учигача музлаб кетдим. Турмуш ўртоғим «Хато қилгансизлар, менинг болам касал эмас. Шунчаки боши оғриган», дея шифокорларга эътироз билдирар, аммо кўзлари ёшланарди.
БИРОВНИНГ ЭРИДАН БОШҚА НИМАНГИЗ БОР?
Оила қурганимизга беш йил бўлгач, фарзандсизлик туфайли турмушим бузилди. Шифокорлар иккалангиз ҳам соппа-соғсиз, балки бошқа турмуш қурсангиз фарзандли бўлиб кетишинглар мумкин дейишди. Шу гапдан кейин эрим ажрашишга дарров рози бўла қолди. Аввалига оилам бузилганидан қаттиқ куйиндим, лекин ишга чиққанимдан кейин дардим бироз ариди. Катта бир компаниянинг реклама бўлимида кичкина лавозимни эгаллаган бўлсам-да, ишим ўзимга ёқарди. Ҳар хил одамлар билан учрашаман, реклама бериш учун турли ташкилотларга бораман. Учрашувлар, семинарларда қатнашиш жону дилим, ишқилиб, уйда ўтирмасам бўлгани. Секин-аста дид билан кийиниш, турли одамлар билан муомала қилиш, тадбирларда ўзимни тутишни ўргандим.
Шундай тадбирларнинг бирида Аъло ака билан танишиб қолдим. Қирқ беш ёшлардаги, келишган, гап-сўзлари мулоҳазали бу одамнинг ўз бизнеси бўлиб, бадавлат ва уддабуронлиги шундоққина билиниб турарди. Маҳсулотимизни реклама қилиш учун ўзимни ўққа-чўққа уриб юрганимни зимдан кузатиб турган экан.
— Жуда чаққон, жонкуяр ходим экансиз, қани эди меникилар ҳам шунақа бўлишса… — деди у мулойим жилмайиб.
Шўхлигим тутиб мен ҳам ҳозиржавоблик қилдим:
— Қани эди менинг раҳбарим ҳам сиздек ўйласа.
Кулиб юборди.
Шу тарзда ортиқча такаллуфсиз танишиб олдик.Иш баҳона бир-икки телефонда гаплашганимиздан сўнг мени тушликка таклиф қилди.
“Шу ёшимгача ҳеч бир аёлни кўрганимда юрагим жиз этмаганди, сиз бошқаларга ўхшамайсиз”, деди. Бошим очиқлиги сабабми ёки ўзимга ҳам эркинлик ёққани учунми у билан учрашиб юришга рози бўлдим. У шаҳар марказидан битта уйни ижарага олди, онамга келинойим билан келиша олмаётганимни баҳона қилиб ўша уйга кўчиб ўтдим. У ҳар замонда келиб турар, ишлашимга қаршилик қилмас, қимматбаҳо совғалар берарди. Шу тарзда икки йилча учрашиб юрдик. Бундай яшаш ўзимга ёқса-да, лекин вақт ўтган сайин бола етаклаган аёлларни кўрсам юрагим симиллайдиган бўлди.
Бир куни бу ниятимни унга айтдим.Қувончим ичимга сиғмади. Лекин унинг биринчи хотинидан фарзандлари борлигини билардим. Негадир улар билан яқиндан танишгим келди. Доим Аъло аканинг хотини эрининг бошқа аёл билан юришини сезмаганига ҳайрон бўлардим. Жуда эътиборсиз, бефарқ аёл бўлса керак деб ўйладим. Баъзида эса Аъло акамнинг сир бермайдиган устаси фаранглигидан ғурурланиб ҳам қўярдим. Болаларини жуда кўргим келганидан унга билдирмасдан бир-икки марта маҳалласига бордим, лекин болаларини сира учрата олмадим.
Бир куни ишхонамга мени бир аёл сўраб келди. Рекламачилардан бирортаси бўлса керак деб илиқ кутиб олдим.Кейин иккаламиз офисимиз ёнидаги кафега кирдик.Юрагим шув этди. Чунки Аъло акамнинг хотинини кўримсиз, дидсизгина уй бекаси деб тасаввур қилардим.Рангим оқариб кетганини сезган аёл:
— Қўрқманг, — деб тинчлантирди.
— Аъло акамнинг хотини жуда гўл экан-да, икки йилдан буён учрашиб юрсак ҳам сезмади-я, деб ўйлагандирсиз?
Бу аёл хаёлимдан ўтганларни ўқияптими деб сесканиб кетдим.Тилим танглайимга ёпишиб қолгандек, гапира олмасдим.Аёлнинг бу гапидан кейин титраб кетдим.
— Ҳеч ўйлаб кўрмадингизми, балки сиз билан учрашгунча бошқа аёллар билан ҳам юргандир? — шафқатсизларча давом этди аёл. — Негадир жазманларнинг барчаси эркаклар фақат хотинини алдайди, жазманига эса нуқул рост гапиради деб ўйлашади. Билиб қўйинг, у биздан — оиласи, болаларидан ҳеч қачон юз ўгирмайди. Агар биздан воз кечишни истаганда, икки йил олдин сизни учратган пайтда ажрашиб кетарди. Оиласи билан ажрашиш нияти йўқлигини тушунгандирсиз?Гап шу ерга келганда чидай олмай, туриб кетмоқчи бўлдим.
— Тўғри, истагимиз билан ҳаётнинг бергани доим ҳам тўғри келавермайди. Қолаверса, энди бир нарсани очиқ айтишингизни истардим. Мени ўрнимга ўзингизга қўйиб кўринг: Уч фарзандли аёлсиз, тўсатдан эрингиз ўзига жазман орттирди. Сиз ўша аёл ҳақида нима деб ўйлардингиз?Нега ўзингиз танимаган, сизга умуман ёмонлик қилмаган аёлга жабр қиляпсиз? Эркакнинг ширин гапларига йўқ дея олмадим демоқчимисиз?
Ёлғон! Истасангиз қаршилик қилардингиз!Энди эса уни оиласидан қандай айиришни ўйлаяпсиз. Бу ишларингиз ташқаридан қараганда қандай кўринишини биласизми?Билганингизда, бу ишга қўл урмаган бўлардингиз.
МУНИСА РИЗАЕВА НЕЧПУЛ ИШЛАБ ТОПАДИ 😱
ТУЙГА НЕЧПУЛ КЕТДИ ?
УНИНГ МАШИНАЛАРИ...
БАРЧАСИНИ ХОЗИР КУРИНГ
ХАММА ХАЙРАТДА
КУРИШ УЧУН 👇
#taفakkur...
Тақво қилмаган бу кўзлар, Қиёматда билмам недан сўзлар..
Амали ноқис бу безбет юзлар, тинмай Жаннатга киришни кўзлар...😢
👀ВАРИКОЗ
✅Ривожланган варикоз томирларини бир хафта ичида даволаш мумкин! Аралашмани колланг
Кимда варикоз томирлари болса охиригача окинг ✅
БАТАФСИЛ: 👇👇👇👇👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/varikoz_1
http://dexpress24.tilda.ws/varikoz_1
#Дуо
Мусибатга учраганни кўрганда қилинадиган дуо
الحمد لله الذي عافاني مما ابتلاك به وفضلني على كثير ممن خلق تفضيلا
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким балога учраган кишини кўрганда “Алҳамду лиллаҳиллазий аъфаний миммаа ибталаака биҳи ва фаззаланий аъла касийрин мимман холақа тафзийлан” деса, унга ўша бало етмайди», дедилар.
(Имом Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни турли бало-офат ва касалликлардан Ўз паноҳида сақласин. Нусрат, офият, қалбимизга сакинат ато этсин. Хузур-ҳаловатда, тинч, осойишта, иймон лаззатидан баҳраманд ҳолатда ҳаёт кечиришимизни насиб айласин.
Каналга уланиш ⤵️
@ibratli_sozlar