Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
-Вой уятчан-ей! - Баҳром Шокиович истеҳзоли кулдида, юзини ёнга бурди -Мана!
Қиз бир лаҳзада яна масофаларни чамалагач, яшин тезлигида графинни олиб Баҳром Шокировичнинг бошига зарб билан соkди.
Кейин овозининг борича додлаб югуриб эшикка бордида қулфни бураб чинқира бошлади.
Зарбдан карахт бўлган Баҳром Шокирович ўрнидан қўзғалгунича эшикнинг қулфини очган қиз, чинқирган овозига отилиб кирган, навбатда турган абутуриентларга йиғлаб:
-Мен зўрламоқчи бўлди.Ана ичкийимимни тортиб узиб олди! Қутқаринглар! - деб аюҳаннос сола бошлади.
Шовқинни эшитиб, талабалар, домлалар, ва институтда назорат қилаётган милиция ходимлари етиб келишди!
Баҳром Шокирович чув тушганини ва камида ишдан ҳайдалишини англаб аламидан столга муштлади.
-Ҳэ...
2-қисм.
- Нега рангингда қон йўқ? Имтиҳондан йиқилдингми?
Ўтган имтиҳонларида бирга келмаган отаси бугун сўнгги имтиҳон деб бирга келганди. ИНститут хиёбонидаги дарахт остига қўйилган ўриндиқда мизғиб ўтирган Хайрулла мироб, қизининг кўриниши ўзгача эканлигига ҳайрон бўлди.
- Йўқ, яхшиман! - Мубарро ён атрофга ўғринча кўз ташлаб қўяркан, отасига зўраки табассум қилди - Баҳо беш! Энди талабаман!
Шу сўзни айтишга айтдию, қиз ўпкаси тўлиб йиғлаб юборди. Буни кутмаган мироб ўрнидан қалқиб турди.
-Ие қизим? Ўтган бўлсанг жудаям яхшику? Нега йиғлаяпсан?
-Ҳиҳ -ҳиҳ -ҳи -- ўзим шунчаки! Қувонганимдан бўлса керак!
-Эси йўқ қиз! - мироб, ёлғондан пўписа қилди - ҚУвончдан ҳам одам йиғлайдими? Қани бас қилчи!
--Ҳиҳ -иҳ-ҳи-ҳи-ҳи..хўуп!
Мубарро кафтлари билан кўзёшларини артиб яна ўғринча аланглади. Биров кўриб қолмасин, отам бўлган гапни эшитиб қолмасин деб хавотирланаркан, миробни шоширди.
-Юринг, тезроқ автобус бекатига борайлик. Сўнги автобусга улгурмай қоламиз!
-Ҳаа хавотирланма! Райим шофирга тайинлаб қўйибман. Мабодо кечиксам ярим соат бир соатгача автобусингни бузиб бўлсаям кутиб тургин деб! - Мироб қўлидаги боғичи сариқ металлдан ишланган, гардиши тилла суви юргизилгандек ярқираб кўринадиган механик ҳаракатли соатига кўз ташлади - Хўуш, ҳали бир соату етти дақиқа бор. Улгурамиз!.
-Автобекатга борадиган автобуслар ҳам роса тиқилинч ҳозир - Мубарро отасини тезроқ университет ҳудудидан олиб кетишга интилди - Бугун ўзингиз бирга келганга яраша, овқатлантириб кетмайсизми?
-Ана бу гапинг маъқул! - мироб ёнида бир қадам ортда бораётган қизига юзини буриб мақтаб қўйди - Аввал иқтисод, кейин сиёсат. Нима ейсан?
-Сихкабоб!
-Бўпти қизим. Автобекат яқинидаги кабобхонада кабобни зўр тайёрлашади. Уларни яхши танийман. Бариси қўшни қишлоқлик болалар! Ҳар хил арзон гўштларни қўшмасдан яхши гўштдан пиширишади.
-Бунча мақтадингиз ота - Мубарро тўнғич қизлиги боис отасига ҳадди сиғиб эркин гапиришдан тортинмасди. Миробнинг уйида тишининг оқини кўрсатмаслиги туфайли, қизлари отасининг ҳузурида баланд гапиришгаям ҳайиқишсада, аслида у феъл тор одам эмас. Шунчаки қизларнинг тарбияси бузилмасин дейди. Унинг Мубарронинг институтда ўқишига рухсат бериши эса барча учун кутилмаган янгилик бўлди. Ҳозир қиз отасининг ўзига нисбатан анча юмшаб муомала қилаётганидан фойдаланиб одатдагидан ҳам эркинроқ гапираётганди - Ундан кўра, тезроқ борайлик. Бечора Райим шофёр сиздан ўтолмай кутиб бошлиқларидан дакки, одамлардан сўкиш эшитмасин!
-Хўп мана кетяпмизку!
-Ота, энди талаба бўлдим! Менга чиройли сумкача, талабаларга мос кийим керак!
- Қизим! - мироб юришдан тўхтаб Мубарронинг юзига назар ташлади. Қизи бир жилмайиб қовоғини осгач, у яна йўлида давом этди - Албатта олиб бераман! Сени олий даргоҳга юпун қилиб жўнатмаймизку? Элдан кам ҳам бўлмайсан - зиёд ҳам! Бирга ўқийдиганларинг қандай кийинса уларникидан қолишмайдиган бўлиб кийинасан!
Мубарро бекатга яқин қолишганида маршрут автобуси кетиб қолганини кўрди.
-Ана автобус ҳам кетиб қолди - қиз юришдан тўхтаб уф тортди. Аслида у гап билан отасини чалғитиб имкон қадар бўлган воқеани сездирмасликка тиришаётганди. Боя институтда бир пасда одам тўпланиб кетди. Раҳбарлар, милиция ходимлари бўлган воқеани суриштиришгач, далолатнома тўлдиришди. Баҳром Шокировични эса милиция олиб кетди. Ўша пайтда Мубарро юрагини ҳовучлаб ўтирди. Ахир шовқинни эшитиб отаси кириб қолса, кўзига ҳеч
уничақирди.
-Онаси! Мубарро? Менга чой бермайсизларми? Нега уйда ҳеч ким йўқ? Қолганлар қани?
-Ҳа ҳозир! - ошхонадан чиққан Жарқин опанинг қўлида чойнак кўринди - Мана газнинг устида қайнаб турганди. Қолганлар бариси бобосиникига ҳашарга кетишди. Эрталабдан қайнанам келиб
-бугун ўрикларни қоқиб йиғиштирамиз - деб барисини олдига солиб кетганди!
Худди шу лаҳзада аёлнинг гапини тасдиқламоқчидек миробнинг олдига бир дона ўрик меваси тап этиб тушди.
-Ҳа аа?! - мироб осмонга қараб қўяркан, ўрикнинг меваси ғарқ пишганини кўриб сал кулимсиради - Ундай бўлса келинглар, биз ҳам ҳашар қилиб ўригими зни йиғиштирайлик!
- Аҳ отаси? Қўйсангизчи! Болаларниннг ўзи қилади! Сиз ишдан чарчаб келгансиз, чойни ичиб бироз мизғиб туриннг. Бир соатда ошни пишираман!
-Ҳа майли - ёнбошдан қўзғалиб чордона қуриб ўтирган мироб хотини келтирган чойнакдаги чойни пиёлга қуйиб қайтара бошлади - Бир ишлагим келгандида! Ўзларинг биласанлар!
-Чойни ичингчи! Жуда ғайратингиз ичингизга сиғмай кетаётган бўлса кейинроқ иш топиб бераман! Молхонанинг ортидаги алволига болалар эшакни боғлаб қўйишса, тишинг тўкилгур ҳайвон дарахтнинг пўстлоғини кемириб яланғоч қилиб қўйибди. Энди нима бўлади? Қурийдида у дарахт! Кесасиз энди!
- Ҳа кўрамиз! Балки латта-путта ўраб қўйса қуримас. Кейин қарайман!
-Хай!.
Жарқин опа яна ошхонага кетди. Бироздан сўнг қозонда капгирниннг қитирдаган овози эшитилди. Сал ўтмасдан шабада ошхона томондан тутунни миробнинг бурнига еталаб келди.
Ошхона томонга қараб қўйган мироб чойни ҳўплаб-ҳўплаб ичдида, ёнбошаб чўзилди. Сўнг бемалол ётиб мизғий бошлади.
●●●●
-Мана ош ҳам тайёр бўлди!
Жарқин опа қўлида бир лаган ошни келтириб каравот устидаги дастурхонга қўйди. Онасининг ортидан ликопчаларда тўғралган помидор ва бодрингни кўтариб Мубарро ҳам келгач, мироб ўрнидан туриб пастга тушдида, қўлини ювиб қайта жойига чиқди.
-Қани олдик! Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим!
Ошни еб бўлишгач дастурхонни йиғиштира бошлаган Мубарро бирдан тўхтадида отасига ийманиб қаради.
-Ҳа? Бирон гапинг борми?
-Ота.. - Мубарро ичида қилт этиб ютиниб қўйди. Ёнидаги онаси эса кўзи билан қизини имлаб:
-Ўчир! Ўлдиради! Ўчир! - дерди. Бироқ, қиз онасига эътибор бермасдан сал ҳаяжонланиб сўзида давом этди - Мен шифокор бўлсам дегандим! Рухсат берасизми?
Хайрулла миробнинг бир қоши баланд бўлди.
-Тушунмадим? Қанақасига шифокор бўласан? Ахир шифокор бўлиш учун етти йил ўқиш керакку!?
-Ҳа мен ҳа ўқийманда ота!
-Ўлл! - эридан олдин жавоб қайтарган Жарқин қизини ургудек важоҳат қилди. Унинг хаёлида эри ҳозир дастурхон устидаги пичоқни олиб қизини сўйиб ташлайдигандек эди - Ажалинг етибди сен қизни бугун!
Мироб хотинига қараб анграйди.
-Ўйлаб гапиряпсанми? Нега ажали етади?
-Мен ўқишга ҳужжат топшириб келдим Самарқандга бориб!
-Аҳ?!
Мироб бироз карахтланиб қолди. Хотини эса дарҳол дастурхондаги пичоқни қўлига олиб ортига яшираркан, эрига ялина бошлади.
-Шайтонга ҳай беринг отаси! Шайтонга ҳай беринг! Ҳали ҳеч гап бўлгани йўқ! Ҳужжат топширса топиширибдида! Ким буни ўқишга қўярди. Бўйи етган қизни сўйиб гуноҳга ботманг! Илтимос, ўзингизни босинг!
Хайрулла мироб бир хотинига, бир қизига, сўнг яна хотинига қаради.
-Тавба?! - деди у хотинига ақли жойидами дегандек қараш қилиб - Нималар деб валдираяпсан? Сени офтоб урибди шекилли! Бор айрон ичиб салқин хонада ухла! Калланг жойига келади! Тавба?!...
-Нима, ўқиса майлими?
-Ҳа ўқиса ўқисин!
-Уррээ!
Мубарро суюнганидан сакрагудек бўлди. Онаси эса бақрайиб қолди.
-Канал ёқалаб юравериб жийда-пийданинг остидан ўтибсиз шеки лли отаси?! - деди у бироздан сўнг бир қоши баланд бир қоши паст бўлиб -Ҳеч замонда қизниям ўқитадими одам?!
-Ҳа ўқиса нимаси ёмон? Шифокор бўламан деяпти!Билими етса қизиқса ўқисин ана!
-Вой тавба? Ақлдан озибди бу одам!
-Э валдирама!
Мироб бир оғиз гап билан хотинининг овозини ўчирди.
Аммо,эрига гап қайтара олмасада, Жарқин қизига шарт қўйди.
-Гапимни яхшилаб қулоғинга қуйиб ол қиз! Мединститутга ки риш учун одамлар ўн минг, ўн беш минг пора бераймиш деб эшитаман! Отанг бир сўм ҳам бермайди! Ўз кучинг билан кирсанг ўқийсан! Киролмасанг ана Шерали кассирнинг ўғли Нурмат армиядан келганидан бери тинмай совчи жўнатяпти.
Фотиҳа сурасида яширинган сир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
"Жаброил (а.c.) менга дедики: "Аллоҳ Таъала сенга салом йўллади ва дедики:
"Бандам Менинг қаршимда намозга туриб, "Аллоҳу Акбар (Аллоҳ улуғ)" деганида у билан ўртамда бўлган пардани кўтараман".
Банда "Алҳамду (Ҳамд бўлсин)" деганида Аллоҳ Таъала "Ҳамд кимга хос?"- деб сўрайди, банда ҳам "Лиллаҳи (Аллоҳга хос)" деб жавоб беради.
Аллоҳ Таъала: "Аллоҳ кимдир?" деб сўраса банда "Роббил ъаламин (бутун оламларнинг Роббиси) " дейди.
Аллоҳ "Оламлар Роббиси ким?" деб сўрайди, банда "Ар Роҳманир Роҳим (Роҳман ва Раҳимли) " дейди.
Аллоҳ "Роҳман ва Раҳим ким?" деб сўрайди, банда "Малики явмид дин (Жазо кунининг подшоҳи)"- дейди.
Аллоҳ: "Эй, бандам, Жазо кунининг подшоҳи Менман" дейди, банда "Ийяка наъбуду ва ийяка настаъин (Фақат Сенгагина сиғинамиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз)" дейди.
Шунда Аллоҳ "Эй, бандан, модомики фақат Менга сиғиниб, фақат Мендан ёрдам сўрар экансан истаганингни сўра, сенга бераман"- дейди.
Банда "Иҳдина (бизни ҳидоят қил)"- дейди.
Шунда Аллоҳ: "Қайси йўлга бошлай?"- дейди. Банда: "Сиротол мустақим (тўғри йўлга)" дегач Аллоҳ "Қайси йўлни хоҳлаяпсан?" - дейди. Банда "Сиротол лазина анъамта ъалайҳим (уларга неъмат қилиб берган йўлингга)" - дейди.
Шунда Аллоҳ Таъала: "Эй, фаришталарим! Сиз ҳам гувоҳ бўлингки, бу бандамни уларга неъмат қилиб берган бандаларим - пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилдим"- деб марҳамат қилади.
Банда "Гойрил мағдуби ъалайҳим ва ладдоооллин (ғазабга учраганлар ва адашганлар йўлига бошламагин)" деганида Аллоҳ Таъала яна фаришталарга марҳамат қиладики: "Гувоҳ бўлингларки, Мен бу бандамни неъмат берилганлардан қилдим, ғазабга учраганлар ва адашганлардан қилмадим".
Банда "Амин" дейиши билан у билан бирга барча фаришталар ҳам "Амин" дейдилар.."
#Ибрат
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
@Ayollarga_maruzalar
Afsona bo'larmish ko'rganlarimiz,
Hammasi o'tkinchi dunyo ziynati.
Men sizga shundayin mehr berayki,
Hech qayerda bo'lmasin uning qiymati.
БИЗНИ ТАҚДИР БИРЛАШТИРГАН...(хаётий вокеа)
Тақдир! У борми ўзи? Пешанага ёзилгани-чи? Ундан қочиб қутила олмаслигимиз ростми? Мен бугунги ҳикоям қаҳрамонлари билан танишганимда тақдирнинг ҳақлигига ишонганман. Бир қарашда, уларнинг ҳаётида қандайдир кемтиклар бордек, умр йўллари бир текисмасдек... Балки, кимлардадир ачиниш ҳиссини ҳам уйғотар. Аммо мен чин маънода уларга ҳавас қилганман. Иродаларига, ер юзидаги фаришталар эканлигига...
Рисолат опанинг ёши элликдан ошган. Ўртанча қизи билан опам бирга ўқишган. Уйимизга келиб-кетиб юрадиган бу қиз ҳаммамизга бирдек ёқарди. Кейин унинг онаси опам билан танишган. Шу тариқа икки дугона сабаб оилаларимиз ўртасида борди-келди йўлга қўйилган. Рисолат опа камсуқим, самимий аёл. Ҳар меҳмонга келганида қимтинибгина ўтиради. Ойим ўн гапирса, зўрға бир жавоб беради. Аммо тилининг учида турган сўзни доим айтолмайди. У кетгач, «Нимадир дарди бор-да шу аёлнинг», дея ойим бош чайқаб қоларди. Бир йиллик борди-келдимиздан кейин Рисолат опанинг дарди маълум бўлди. Неча йилдирки, онасини изларкан. Ҳайрон қолдик, тўғриси. Унинг маҳзун ҳикоясини тинглаб эса кўзимизга ёш олдик.
«Онам шаҳарлик. Мен ёлғиз қизман. Бешикдалигимдаёқ ота-онам ажрашиб кетишган. Яшириб нима қилдим, тўғрироғи, онам отамни ташлаб кетган. Нима учун, билмадим... Кейин аммаларим мажбурлаб аямга уйлантириб қўйишган. Мен ҳам ақлимни танигач, у кишининг ўгайлигини билганман. Барака топгур, бирор марта ўгайлик қилмаган. Асли туғмасмиди, ё отамнинг «Ўзи болали бўлгач, қизимни бегона қилади, бирор болага зор аёл бўлсагина, уйланаман, бўлмаса, йўқ» деган қатъий қароридан кейин фарзанд кўрмаганми, буниси менга номаълум. Мени оқ ювиб, оқ тараб улғайтирди. Мана, отамдан кейин ҳам бош бўлиб ўтирибди. Ўз онамни эса бир мартагина кўрганман. Эслай олганим шу. Айтишларича, боғчага келиб, узоқдан мени кўриб кетаркан. Тўйим олди ўгай онам сизларнинг қишлоққа олиб келган ва бир аёл билан таништирган. Ўшанда бир оғиз ҳам гапира олмаганман. Онам эса мени қучиб йиғлаган. Бир этак болалари бор эди. Кейин кўришмадик. Кўришишга журъат қилмадик, шекилли... Ёши етмишдан ошиб қолган, кўп тушимга кираяпти. Аммо менда манзиллари йўқ. Шу кунгача излашга аямдан ийманганман. Гўёки улар билан топишиб олсам, мени ўз боласидек кўрган аёлга хиёнат қиладигандек туюлаеварди... Яна мендан, эридан юз ўгирган одамга нисбатан ичимда қандайдир алам бор эди... Йиллар ўтиб, бу алам тарқадими, билмадим... Ёки тақдир менинг кўзларимни очди...
Рамз ака билан ишда танишганман. У киши ҳисобчи эди. Чекка тумандан марказга қатнаб ишларди. Қисмат экан, бир-биримизга кўнгил қўйдик. Отам ёлғиз қизимни кимга узатаяпман дея, куёв билан кўришган ҳам. У замонларда бунақа гаплар йўқ эди-да. Қаранг-ки, бир суҳбатлашишгандаёқ дадамга маъқул бўлиб, ҳаётимиз боғланди. Тўй ҳам ўтди. Бахтли келинчак эдим... Токи... йўқ бу ҳодиса аслида мени янада бахтли қилган. Ҳа, энди шунга амин бўлаяпман. Чилламиз чиққач, қайнонам уйимизга (алоҳида ҳовлига келин қилишганди мени) бир болакайни етаклаб келди. Уч-тўрт ёшлардаги кўзмунчоқдек кичкинтойни жиянларимиздан бири деб ўйлабман. Аммо кечки таомдан сўнг ҳаммаси маълум бўлди. Рамз ака олдин уйланган, хотини эса эри ва ўғлини ташлаб, ким биландир қочиб кетган экан...
Ўша тун ҳеч ким ухламади. Фақат ўз туққан онаси воз кечган, яна бир аёл унинг борлигидан даҳшатга тушган гўдакдан бошқа...
Уришдим, ёрим дея ишонганимнинг кўксига муштлаб йиғладим... Қарғадим... ва эрталаб тўғри уйимга отландим. Рамз аканинг ялиниб-ялворишларига қулоқ солмадим. Кела солиб аямнинг бағрига ўзимни отдим. У ҳам менга қўшилиб йиғлади. «Воҳ, қизим, бу тақдир. Сенгинани бир синай деяпти-да» деган. Унинг бағрига бош қўйиб йиғлаб, онамнинг тафтини илк бор дилдан туйдим. Ҳа, ўшанда биринчи бор, бу аёл менинг ҳақиқий онам эканлигини ҳис қилдим. Ва кўзларим очилди. Бундан йигирма икки йил олдин, мен ҳали тўққиз ойлик чақалоқлигимда шу аёл мени бағрига олган ва кўз қорачиғидек асраб катта қилган. Худо бугун мени синаяпти... Бир пайтлари менга она бериб сийлаганди, энди фарзанд бериб синаяпти... Мен... шу аёлнинг, ҳаётнинг олдида жуда катта қарздорман. Энди... энди бир гўдакни болам д
Илакишган аёли эримнинг топган-тутганини еб битиргач, уни кўчага ҳайдаган. У ер, бу ерда сарсон бўлиб юриб, аёлнинг ҳовуридан тушганига умид қилиб уйига борган экан, бу сафар шунчаки ҳайдамабди, уришибди, қўлинг сингурлар. Аёлнинг зўравонлари ҳам бор экан-да, ёнида. Эрим бечора шу-шу яримжон бўлиб қолган…
— Сизга қойилман, —деди пичинг аралаш Манзура Юсупова. — Олти йил давомида бир бор йўқламаган, фарзандларини эсламаган, сизни, аёл, она ўрнида кўрмаган, бунинг устига яримжон бўлиб қайтган эркак билан яна бир ёстиққа бош қўйиб яшаяпсизми? Йўқ, йўқ, мен уни асло кечирмаган бўлардим…
— Ахир, у болаларимнинг отаси-ку? — деди ҳайрон бўлиб аёл.
— Тўғри, болаларингизнинг отаси. Лекин… майли, сизни ўйламасин, такрор айтаман, ҳеч бўлмаса болаларини, уч қоракўзини ўйладими? Улар нима еб, нима ичишяпти деб, бирон маротаба қизиқмабди-ку? Яна уялмасдан сизга оғирлигини ташлаб ётиб олганини кўринг! Жуда безбет экан эрингиз!
— Бу гапларни менга бошқалар ҳам айтишган, — кулимсиради аёл. — Ўзим ҳам эримни кечира олмасам керак, келса, ажрашаман, деб ўйлаганман. Дарвозадан ҳассатаёқда, бир аҳволда кириб келган куни ҳамма ўйлаларим тарқаб кетди. Кўзларида изтиробми, ўкинчми, билмайман, одамнинг юрагини эзиб-эзиб юборадиган бир нарса бор эди. Мен ҳам, у ҳам ҳеч нима демадик. Унга нимаям дердим? Эри узоққа кетган, деб ярим кечада девор ошиб, мени ҳўрламоқчи бўлган беномус киши ҳақида гапирайми? Ўшанда ёрдамга чақирганимда, раҳматли қайнотам уйдан яктакчан югуриб чиқиб, девор ошиб қочаётган одамнинг оёғидан тортиб, ерга юмалатиб тепганини айтайми? Ўғли соч-соқолининг оқи билан номусига қайнота ҳимоячи бўлганини гапирайми? Эримнинг оғайнилари унга берган қарзини қистаб келиб, соғиб турган сигиримизни етаклаб кетган, қайнонамни зор-зор йиғлатганларнинг сўзлайми? Йўқ, бирортасини ҳам айтмадим. Айтганим билан нима ҳам ўзгарарди, ўзингиз айтинг? Оғир аҳволдан қутулиш учун бор аламимни меҳнатдан олдим. Худо ишларимни ўнг қилди. Сира тўхтаб қолмадим. Агар тўхтаб қолсам, ҳаёт ҳам тўхтарди. Тирикчилик чархпалагида айлана-айлана янада иродали бўлдим, янада кучли бўла бордим. Тиккан кийимларимни бозорда сотдим, дўконларга топширдим, уззукун тик оёқда бозорда кўкат сотдим. “Янги узилган кўкат, янги узилгани” деб бақирганимда ичимдаги аламларим товушимга қўшилиб чиққандай бўларди. «Меҳнат одамни улуғлайди» деган гаплар баландпарвоз гаплар эмас экан.
Меҳнат одамни ўзгартираркан, ғурбатлардан, қарамликдан қутқарар экан…
Тортган изтиробларимнинг ягона хулосаси шу бўлдики: эримнинг рўпарасида чет элга кетаётганида уни йиғлаб кузатиб қолган заифа эмас, балки турмуш қийинчиликлари чиниқтирган, меҳнат тоблаган иродали аёл турарди. Олти йил давомида у билан хаёлан ҳар куни баҳслашардим, унга аталган таъналарим тоғ-тоғ эди.
Лекин эримга ҳеч нима дея олмадим. Гапирсам ўлганнинг устига тепган бўларди. Ўғлини интизор кута-кута кўзлари йўлга термулганча оламдан ўтган ота-онаси яшаган хонада уч кун ҳеч ким билан гаплашмай, емай-ичмай ётиб қолди. Гоҳ ўзим, гоҳида ўғлим орқали таом киргизардик. Чўқилаган бўларди-ю ўзидан ўтганини ўзи билиб, ўша хонада ухлаб қоларди.
Орадан ойлар ўтди. Эримнинг аҳволи яхши эмас эди. Даволатдик. Жигарчилик экан. Бошида гаплашмай юрган акалари ҳам қўллаб туришди. Мана, яқинда бу ёққа йўлланма олиб беришди. Дардимни достон қилиб, бошингизни оғритиб юбордим-а?
—Йўғ-ей, унақа деманг. Аҳволлари анча тузук-ку! Энди фақат парвариш, парвариш керак. Демак уни кечирибсиз-да?
— Биз аёллар кечиримли бўлишимиз керак. Чунки фарзандларимизни ота меҳридан маҳрум қилишга ҳаққимиз йўқ.
— Эрингиз сизни ташлаб кетганида яшаш учун ёлғиз ўзингиз курашдингиз-ку? Менимча эркакларсиз ҳам яшаш мумкин, — деди шифокор.
— Опажон, сиз шаҳарликсиз, зиёли, кўп нарсаларга ақли етадиган аёлсиз. Мен чиройли гапларни билмайман, сизга ўз ҳақиқатимни айтаман. Мен тан олган ҳақиқат шуки, эрим майиб бўлса ҳам, ногирон бўлса ҳам тепамда бошпана бўлиб тургани яхши. Ёмғир остида ҳеч қолиб кетганмисиз? Шунда бошимга сув тушмасин, деб зир югуриб бошпана ахтарасиз. Эрим қандай хато қилмасин, барибир болаларимнинг отаси, мени қорлардан, ёмғирлардан сақлайдиган бошпанам!
Фақат Ўзи яхши кўрадиган одамнишундай қилиб хурматлайди.
Шундан кейин Аллоҳ Иброҳим пайғамбар ва ўғилларига Аллоҳ учун бир уй қуришни буюрди. Улар хурсанд бўлиб ишга киришдилар. Ота-бола икковлон Каъба масжидини қуришди. Ўшандан буён ҳар йили минглаб, миллионлаб мусулмонлар Аллоҳнинг уйини зиёрат қилиш учун Каъбага ҳажга боришади.
ЭНГ УЛУҒ БАЙРАМ
Биз ҳар йили Қурбон ҳайити келганда бу кунни байрам қиламиз. Дунёдаги барча мусулмонлар бу кунни энг катта байрам деб биладилар. Бу байрам яқинлашганда миллионлаб мусулмонлар Макка шаҳрига бориб ҳаж қиладилар. Иброҳим ва Исмоил алайҳимас-саломлар яшаган жойларни кўрадилар. Улар юрган йўллардан юрадилар. Аллоҳнинг уйи – Каъбатуллоҳда ибодат қиладилар.
Бу байрам бизга Иброҳим ва Исмоил боболаримизнинг қилган ишларини эсимизга солиб туради. Биз уларнинг Аллоҳ йўлида қилган меҳнатлари ва жиҳодларидан ўрнак оламиз. Биз ҳам улар каби Аллоҳнинг динига даъват қилишни хоҳлаймиз. Улардек чин иймонли мусулмон бўлишга интиламиз. Ислом динига ва мусулмонларга хизмат қилиш – энг олий хизмат.
Қурбон ҳайити куни Иброҳим ва Исмоил алайҳимас-саломлар Аллоҳнинг имтиҳонидан ўтган кунлари. Аллоҳ ҳамма мусулмонларни бир-бир имтиҳон қилиб кўради. Биз ҳам Аллоҳнинг имтиҳонларидан яхши ўтишга ҳаракат қиламиз. Агар Аллоҳ йўлида мустаҳкам турсак, синовлардан яхши ўтсак, Иброҳим ва Исмоил пайғамбарларга ўхшаб Аллоҳнинг мукофотларига эришамиз, ин ша Аллоҳ.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
Одамлар Иброҳимнинг олдига югуриб кетишди.
- Эй Иброҳим, сен қилдингми бу ишни?!- деб сўрар эди ҳамма.
Иброҳим эса у одамларнинг устидан кулиб шундай деди:
- Йўк, мен эмас. Бу ишни шу «худо»ларнинг каттаси қилган. Ана ўша «худо»ларнинг ўзидан сўранглар. Улар худо бўлса, гапирсин. Ўзлари айтиб берсин ким қилганини!
Одамлар «худо»ларининг тош эканини, улар гапирмаслигини билардилар. Аммо билсалар ҳам яна шу тошларни худо деяверар эдилар. Чунки уларни шайтон йўлдан урган эди.
Одамлар мажбур бўлиб Иброҳимга дедилар:
- Ахир булар гапирмайди-ку, қандай қилиб сўраймиз?
Иброҳим:
- Ундай бўлса, нима учун гапирмайдиган, ҳеч нарсани тушунмайдиган шу тошлардан ёрдам сўрайсизлар? Ақлларингизни нега ишлатмайсизлар?- деди.
Шунда одамлар нима дейишни билмай довдираб қолдилар. Иброҳимнинг олдида қаттиқ ҳижолат бўлдилар.
КОФИРЛАР ИБРОҲИМНИ ОЛОВДА ЁҚМОҚЧИ!
Одамлар Иброҳимнинг олдидан кетганларидан кейин ўзлари йиғилишди. Бўлган воқеа ҳақида бир-бирлари билан гаплаша бошладилар:
- Энди нима қиламиз?...
- Иброҳим бизнинг худолармизни синдирди, хорлади! Уни шундай ташлаб қўйиб бўлмайди!
- Уни жазолаш керак!
- Уни ўлдириш керак!
- Уни оловда куйдириш керак!
Шундай қилиб кофирлар Иброҳимни оловга ташлаб ёндиришга қарор қилдилар. Одамлар бир неча кун ўтин тўпладилар. Кейин каттакон гулхан ёқдилар. Гулхан роса қизигандан сўнг Иброҳимни тутиб келиб оловга отиб юбордилар. Аммо Иброҳим бу ишлардан ҳечам қўрқмади. Кофирлардан ёрдам сўрамади ҳам. «Мени кечиринглар, куйдирманглар, ўлдирманглар!» деб ялинмади.
АЛЛОҲНИНГ МЎЪЖИЗАСИ
Иброҳим яхши билардики, Аллоҳ бор! Аллоҳ ҳамма нарсани кўриб, билиб туради. Одам боласига Ундан бошқа ҳеч ким зарар етказа олмайди. Агар Аллоҳ хоҳласа, инсонга зарар етади. Аллоҳ хоҳламаса, зарар етмайди. Аллоҳ хоҳласагина одам ўлади. Аллоҳ хоҳласа, инсонни ўлимдан қутқаради. Бандасини ҳар қандай балонинг ичида ҳам саломат сақлаб қолади. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлди. Кофирлар Иброҳимни оловга ташлаган пайтларида Аллоҳ осмондан буйруқ юборди: «Эй олов, совугин ва Иброҳимни саломат сақлагин!».
Дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳники. Осмон ҳам, ер ҳам, ўт ҳам, сув ҳам Уники. Ҳамма нарса Аллоҳнинг буйруғига бўйсунади.
Олов ҳам Аллоҳга бўйсунди. Ловуллаб ёниб турган ўт бир пасда пасайиб, ўчиб қолди. У Иброҳимга заррача ҳам зарар етказмади. Унинг битта ҳам тукини куйдирмади. Одамлар Иброҳим куйиб ўлди, деб ўйлаган эдилар. Лекин бир маҳал қарасалар... Иброҳим тирик! Унга ҳеч нарса бўлмабди.
Одамлар бақириб юбордилар:
- Иброҳим тирик! Иброҳим тирик!
- Қаранглар, қаранглар, олов куйдирмади-я уни!...
Ҳамма одамлар ҳайрон бўлиб қотиб қолдилар.
АЛЛОҲ ИБРОҲИМНИ МУКОФОТЛАДИ
...Аллоҳ Таоло Иброҳимни чин иймонли бола бўлгани учун ўлимдан сақлади. Кейин унга илм берди. Аллоҳ Иброҳимга Ўзини танитди. Унга Исломни ўргатди. Иброҳим ёлғиз Аллоҳга ибодат қила бошлади. Аллоҳ Иброҳимнинг қўрқмас, иймони кучли йигит бўлгани сабабли яхши кўриб қолди. Шундан кейин уни пайгамбар килиб сайлади. Ўзига энг яқин дўст қилиб олди. Одамлар Иброҳим Халийлуллоҳ, дейдиган бўлдилар. Халийлуллоҳ Аллоҳнинг энг яқин дўсти, дегани эди.
Аллоҳ Иброҳим алайхис-саломга одамларни Аллоҳнинг йўлига чақиришни буюрди. У Иброҳим пайғамбарга: «Одамларга айтинг, улар бутларга ибодат қилишдан тўхтасинлар», деди.
Иброҳим алайхис-салом одамларни Аллоҳнинг динига даъват қила бошладилар. У киши оддий инсонларни ҳам, золим подшоларни ҳам Ислом динига чақирар эдилар. Ҳақ сўзлари билан ёмонликка қарши жиҳод қилардилар. Ҳеч кимдан қўрқмас эдилар. Кўпгина кишилар адашган йўлларидан қайтиб мусулмон бўлишди.
Иброҳим пайғамбар 66 ёшга кирганларида Аллоҳ у кишига чиройли бир ўғил берди. Ўғилларига Исмоил деб от қўйдилар. Иброҳим пайғамбар чақалоқ ўғиллари Исмоилни ва хотинлари Ҳожарни олиб йўлга чиқдилар. Уларни узоқдаги бир чўлга олиб бориб қўйиб келдилар. Аллоҳ у кишига шундай қилишни буюрган эди. Исмоил ва Ҳожар онамиз учун Аллоҳ ўша чўлда ернинг тагидан Зам-зам булоғини чиқариб берди. Улар яшаётган саҳро кейин Макка деган улуғ шаҳарга айланди.
АЛЛОҲНИНГ ИМТИХОНИ
Иброҳим пайғамбар ўғилларини жуда яхши кўрардилар. Чунки ўғиллари ақлли ва яхши бола бўлган эди.
🔴 𝗤𝗢𝗡 𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 𝗩𝗔 𝗦𝗜𝗭𝗚𝗔 𝗙𝗢𝗬𝗗𝗔𝗟𝗜 𝗕𝗢‘𝗟𝗚𝗔𝗡 𝗠𝗔𝗦𝗟𝗔𝗫𝗔𝗧𝗡𝗜 𝗢‘𝗤𝗜𝗡𝗚.😳😱
⁉️ 𝗦𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗤𝗢𝗡 𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭 𝗤𝗔𝗬𝗦𝗜❓❓
🔻 𝗧𝗘𝗞𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗕 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 🔻
Anglab yetdimki, vaqtida so’zlanmasa so’zlar ham sovub qolarkan...
@ibratli_sozlar
ик олволинг! Ҳар қалай, ёлғиз бормаганингиз маъқул!..
Солиқчиларнинг хатида ёзилишича, Мамат икки йилдан бери мўмай даромад олаверган-у, умуман солиқ тўламаган… Бу ҳам етмагандай, ҳар гал чақиришганда, елка қисиб ҳеч нарсага тушунмаётганини рўкач қилади, жаҳл билан қўл силтаб ночоргина уйини кўрсатаверади…
— Қизиқ, — бош қашиб хатни қайта-қайта кўздан кечириб чиқди терговчи. — Ҳақиқатан, Мамат ночор яшайди. Лекин… Фирмани қандай қилиб очган? Нима билан шуғулланади?.. Шунча даромад қилса-ю, нега ўзини ночор қилиб кўрсатади? Нега уйини ҳеч қурса таъмирлаб ололмайди? Нега ҳар куни дўкондан қарзга ароқ олиб ичади?..
Мана шу саволлар терговчини гўёки боши берк кўчага олиб кириб қўйганди…
Бир ҳафта ичида у фирма ҳужжатларига қўйилган Маматнинг имзосини ҳам экспертизадан ўтказиб кўрди. Ҳаммаси жойида. Ҳеч қандай қалбакилик йўқ…
Хўш, унда… Гап қаерда?.. Наҳотки, бу иш шунчалар чигал бўлса?.. Тўхта, балки, бирор ярамас унинг номидан иш қилиб юргандир?..
Худди шу савол терговчини ҳушёр торттирди.
— Ўзим бориб қўни-қўшниларидан суриштираман, — бир қарорга келиб ўрнидан қўзғалди у. — Қани, улар нима дейишаркин?..
Хато қилмаган экан. Биринчи қўшниникига кириб суриштиргандаёқ ҳаммаси маълум бўлди. Қассоб қўшниси Султон Мирзаев Россиядан ёғоч олиб келиб сотиш билан шуғулланаркан. Хўш, фирмаси қайси?..
Тажрибали терговчи учун жиноят изларини аниқлаш унчалик қийин кечмади. Айни шу куни Султон ва Темирвойлар бир вагон ёғочни «эга»ларига топшириб, пулни чўнтакка жойлаб Маматни рози қилиш учун уникига киришганди. Терговчи икковини ҳам бир савол билан қўлга туширди.
— Биз ҳам фирмангизга бир вагон ёғочга буюртма берсак бўладими?
Шу саволнинг ўзи айбларини бўйнига қўйиш учун етарли бўлди. Икки фирибгар ҳам тилини тишлаб, Маматга ёвқараш қилганча тош қотди…
ХОТИМА ЎРНИДА
Кейинги воқеалар ўзингизга аён бўлса керак. Инсонларнинг ногиронлигидан фойдаланиб давлат мулкига хиёнат қилганликлари ошкор бўлган Султон ҳамда Темирвойлар нафақат қонуний жазога тортилди, балки, маънавий зарар етказганликлари учун Маматга катта миқдорда товон пули тўлайдиган бўлди.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
ФИРИБ УСТАЛАРИ ёхуд кар-соқов фожиаси… (Реал воқеаларга асосланган)
* * *
Нима бўлди-ю, бир пайтлар бозорда ҳаммоллик қилиб базўр чориғини судраб юрган Темирвой бирданига бойиб кетди. Ҳа энди, бозордан-бозорга чопди, уни бунга, буни унга уриштирди. Ишқилиб, мўмай пул орттирди…
Аммо бу камдек туюлаверарди. Тўғриси, атрофдагиларнинг саройдек қўша-қўша уйларини, машина олиб машина сотишларини кўрганда ҳар гал ичи куярди.
— Йўқ, етар, — деди кунларнинг бирида ўзига ўзи, — Ортиқ бундай яшаб бўлмайди. Бирор йўлини топишим керак…
Ўйлай-ўйлай, яқин дўсти Султон қассоб ёдига тушди.
— Ҳа-а, ўшаям чойхонада нуқул ҳаётдан нолигани-нолиган, — кўнглидан ўтказди Темирвой бироз жонланиб. — Сўйган сигир-новвослари қопламаётгандир-да! Қани, бир юрагига қўл солиб кўрай-чи, ажабмас, бирор жўяли гап айтиб қолса!..
Темирвой бозорни йиғиштириб тўғри дўстининг қассобхонасига йўл олди. Хайрият, қош қорая бошлаганига қарамай, кетиб қолмабди.
— Оғайни, бир маслаҳатли гап чиқиб қолди, — деди Темирвой салом-аликдан сўнг. — Шунга… Сенинг олдингга келавердим.
— Нима маслаҳат? — оғир гавдасини ўриндиққа ташларкан, дўстига маъноли боқди Султон. — Биронтасининг семиз моли бормикан?
— Э, қанақа мол?.. Мана шу пичоғингни кўтариб умрингни ўтказяпсан сенам менга ўхшаб. Қани энди пичоғинг мой кўрса… Шундай ўтаверамизми?.. Қара, шаҳарда яшаб калласини ишлатганлар бирпасда бойиб кетишяпти!..
— Нима бўпти бойиса? Қандини урсин!.. Сенга нима?
— Ие, яна тушунмайди-я!.. Бизам бирор йўлини топсак, қўлимиз пул кўрса дейман!..
Султон қассоб ўйга толди. Хумдай бошини уёқдан-буёққа чайқай-чайқай, ниҳоят Темирвойга юзланди.
— Гапинг тўғри, — деди у дўстининг кўзларига тикилиб. — Қиламан деса ҳозир қанча ишларни қилиб юборса бўлади. Фақат… Каллани ишлатиш керак-да, оғайни, каллани ишлатиш керак!.. Бусиз бўлмайди.
— Менам шунинг учун ёнингга келдим-да! — бирдан жонланиб ўрнидан туриб кетди Темирвой. — Қанча ўйлаб бош қотирсам ҳам ҳеч иш чиқмаяпти.
— Э, сенам юрибсан-да бозорчиман деб! Шундай йўлини топишимиз керакки, чўнтакларимиз пулга тўлсин-у, аммо…
— Нима аммо?..
— Ўзинг биласан, ҳозир солиқ деган бало бор. Ана шундан сал чўчийди-да одам!.. Масалан, бирор фирма очсанг-у, солиғи оладиган фойдангдан ошиб тушса, унда нима бўлади?.. Борингданам айрили-иб, чув тушиб қолаверасан… Э, тўхта, бир йўли бор.
— Хўш, хўш, — умид билан Султонга боқди Темирвой. — Айт!..
— Россиядан ёғоч суриб келиш мумкин. Менинг бир-иккита «канал»ларим бор… Фақат… Боя айтганимдай, солиғиям отнинг калласидай бўлади… Эҳ, қаёққа бошингни тиқма, солиқ, солиқ!..
— Наҳотки, шу… Солиқдан қочишнинг имкони бўлмаса?.. Энди тўхта, мениям каллам ишлаб кетди… Биз-чи, фирма очишимиз керакми, керак… Бусиз барибир рухсат беришмайди… Ўша фирмани бор-ку, бировнинг номига очамиз…
— Каллангга қойилман! — дўстининг елкасига шапатилади Султон. — Худди шундай қиламиз… Фирмани… Менинг бир Мамат деган қўшним бор. Кар-соқов. Пенсиясини у ойдан бу ойга зўрға етказиб кун кўради… Ана ўшанинг номига очамиз…
— Рози бўлмаса-чи? Уям аҳмоқ эмасдир?!
— Бе, қўлига беш-тўрт сўм тутқазсанг, қандай рози бўлганини ўзиям билмай қолади. Қолаверса, қўшнисиман, ишонар, ахир!?
— Ҳа, гапинг рост. Қўшни бўлганинг айни муддао. Ишончини қозониш осонроқ кечади… Биласанми, яна каллам ишлаб кетди. Фирмани очишга очамиз, лекин солиғини тўламаймиз. Анави банкирниям қўлга оламан мен… Кўрибсанки, чўнтаклар қаппайгач, Россия томонларга жуфтакни ростласак ҳам бўлаверади…
— Тўппа-тўғри, вагонлаб ёғоч суриб келгандан кейин қаппаяди-да! Бу ерларда яшашнинг ҳожати қолмайди. Қани, мен дўконни ёпай, шу ишни би-ир ювамиз иккаламиз!..
* * *
Қоронғи тушгач, ширакайф ҳолда икковлари Маматнинг ҳовлисига кириб боришди. Султон анча йил ёнма-ён яшагани учунми, Маматнинг тилини яхши биларди. Кўз очиб юмгунча мақсадини тушунтирди. Ҳар бир имосини Темирвойга «таржима» қилиб туришниям унутмади. Мамат охири рози бўлди шекилли, боши билан «хўп» ишорасини қилган заҳоти, Султон чўнтагидан тахи бузилмаган бир даста беш мингталик чиқариб унинг қўлига тутди. Ва бу хамир учидан патир эканини уқтирган бўлиб, учта бармоғини кўрсатди. Темирвой билдики, дўсти Маматга кейин яна уч бойл
Agar oʻtirib olib, odamlarni sizga qilgan yomonliklarini eslayversangiz, hatto eng yaqin odamlaringizga nisbatan ham mehr musaffoligi qolmaydi. Yaxshisi, bir koʻzingizni yumingda ☺️ ularni sizga bergan quvonchlarini eslang... Taqdirdan esa sizga shunday damlarni vaqtincha boʻlsa ham tuhfa etgani uchun minnatdor boʻling. Ishoning, shunda hech qanday hafalikka, nafratga oʻrin qolmaydi, yashash ham osonroq boʻladi... Eng muhimi esa qalbingizni musaffo holatda saqlab qolasiz..!
@Ibratli_sozlar
САВОБГА УНДАГАН ВОҚЕА
(ҲИКОЯ)
Сиз навбатсиз кириш учун мендан эмас, мана шу кутаётган одамлардан руҳсат олинг. Ана қаранг, ёш болалилар, ҳомиладорлар, сизга ўхшаб невара етаклаб келган кекса онахонлар ҳам бор/
Болалар асаб касалликлари шифокорига навбат кўп, узун диқққинафас коридорнинг ярми тўлган, анчагина танилиб қолган мутахасисга бемор кичкинтойларини кўрсатиш илинжидаги ота-оналар садага қўнган чумчуқлардай чуғурлашарди:
— Охири ким?
— Биз.
— Вой-вў, сиздан олдин ўттизтача одам бор шекилли?
-Кўпроқ денг, ўргилай, — гапга қўшилди, кўк рўмоли елкасига тушиб сочлари тўзғиб қолган жувон. У озғин қўллари билан боласи эмаётган кўкрагини яширар экан, бир кўзи билан ўтиргани ўриндиқ қидирарди.
— Касал кўп келишини билишади, ҳамма болалик. Шароит яратиб қўйишса бўларди…
Унинг гапини мақуллаб, бош ирғаган олтмиш ёшлардаги онахон ҳам норози эди:
— Гапирманг… Кеча неварамни келиним олиб келганди. Бояқиш кечга яқин ўзи касалхонага тушиб қолди. Хомиладорда. Анави икки келин ҳам оғирбўй экан, ҳеч бўлмаса яна беш-ўнтача стул қўйишса давлатлари камайиб қолармикан.
— Вой, бу ҳамма жойдаги ахволку…
-Йўқ. ҳамма жойда эмас- деди, қўлидаги сут идишни боласининг оғзига тутаётган жувон, — аксарият поликлиникаларда денг. Тунов куни каттамни эндокринолокка олиб боргандим. Ўттизтача ўриндиқ қўйишибди. Хусусийларда ундан ҳам яхши…
Учта ўриндиқда тўртта бўлиб омонат ўтирган чақалоқлик келинлар ўнғайсизланиб кўзларини яширишди. Жой берай дейишса, қиш кийимида анчагина оғир бола билан оёқда туришнинг ўзи бўлмайди, қийналиб қолишади. Ўтираверишса, тик турганларнинг олдида айбдордай, селгимаётган навбат ва шифокор ўтирган хона эшигига қараб пичирлашарди:
— Тезроқ навбатимиз келсинда…
— Илоҳим. Одамни қаранг. Болами памперси ҳам тўлиб кетди.
— Меникиям.
Чириллаб йиғлаётган чақалоғини овута олмаётган рангпар жувон атрофдагиларга айбдорона мўлтиради:
— Водийдан сахар тўртда келганмиз. Бирор нарсаям еб олмабман. Сутим йўқ шекилли, эмса ҳам йиғлаяпти. Жижиси борлар навбатсиз киради дейишса хурсанд бўлибман. Батга келганларнинг ярмидан кўпида чақалоқку. Қолаверса ҳамманинг боласи ҳам касал…
Унинг гапи чала қолди. Эшик очилиб кўзойнаги ярашмаган ҳамширанинг чийиллаган овози эшитилди.
— Воҳидова…Воҳидова Шахло.
Хозиргина нолиб турган жувон » Биз» дея овоз бериб, шифокор хузурига кириб кетган чоғ, эшик ёпаётган ҳамширанинг рўпарасида олти ёшлар чамасидаги қизалоқни етаклаган барваста эркак пайдо бўлди.
— Раъно Муродовна қабул қиляптими?
— Ха, сиз кимсиз? Регистратурадан тартиб рақами ёзилган қоғозча олган бўлсангиз қайд варақангиз билан беринг. Ўзим чақираман.
Эркак икки дона тилла тишини кўрсатиб илжаяр экан, ичкаридаги шифокор эшитсин деб, овозини баландлатди:
— Эээ синглим. Қанақа тартиб рақами? Вазирликдан Олимжон Ҳакимович юборган одам келибди денг, бўлди.
Навбатда турган хотин- халаж чувиллаб кетди:
-Қанақа вазирлик, уятингиз борми? Шунча одам, ногирон боласи борлар ҳам кутиб турибдику…
— Дўхтирнинг ўзи кеч келди. Қолмишига ётиб даволанаётган беморлардан ҳам консультацияга олиб тушиб, анча вақтимизни олишди. Энди сиз пайдо бўлдингизми?
— Қочинг, орқага ўтинг. Президент юборган бўлса ҳам навбат билан кирасиз!
Оломон ўз хаққини талаб қилган сари у ҳам авжига чиқди:
— Мениям эшитинглар. Ўзим ҳам врачман. Худди сиздака касалларим кутиб турибди. Неварами кўрсатаман-у чиқаман. Ўн минут ҳам кетмайди-ку. Телефон қилиб айтиб қўйишган.
Сабр косалари тўлиб турган бўлса ҳам одамларнинг уни ўчди. Бирор куни шу шифокорга ҳам ишимиз тушиши мумкунку, деган истихолада тақдирга тан беришди.
У ҳамширанинг «ичкарида касал бор» деганига ҳам қарамай шахд билан эшикни очиб, «Ассалому алайкуууум» дея чўзилганча ортга тисарилиб турган қизчани олдингга итариб кириб кетди. Бироқ, икки дақиқа ҳам ўтмай, шумшайганча қайтиб чиқди. Коридорнинг у бошига бориб, кимнингдир рақамларини териб, асабийлашиб баланд оҳангда гаплашди, арзи ҳол қилди.
Гапи тугаб, яна бир рақамни тераётган чоғ ичкаридан чиққан шифокорнинг овози эшитилди:
— Султонхўжаев…
Гавдасига ярашмаган чаққонлик билан пилдираб келган эркак шифокорга ғолибона нигоҳ ташлаб тиржайди:
БИР СОАТДА УЛҒАЙГАН БОЛА
Ўн уч ёшларда эдим. Ўрта мактабга борардим. Отамнинг вафотига икки йил бўлганди. Қашшоқлашиб қолгандик. Онам тикувчилик қиларди, аранг кунимизни кўрардик. Катта уйнинг икки хонасида яшардик. Китобларим етарли эмас эди. Мактаб портфелим ҳам йўқ эди ҳатто.
Байрам яқин эди. Онам амал-тақал қилиб менга бир пойабзал олди. Шим ва кўйлак тикди. Эрталаб барвақт уйғониб, кийиндим. Бир кун олдиндан келишгандик, мен икки ўртоғим билан бирга сайлгоҳига бормоқчи эдик. Отли арғимчоқларга, ижара велосипедларга миниб сайр қиламиз, дегандик. Пахта қандчидан ширинлик олиб емоқчи эдик. Кинога ҳам тушадиган эдик. Онамдан пул сўрадим.
- Пулимиз йўқ, болажоним,-деди онам маюсланиб.
Мен хархаша қила бошладим. Ўртоқларим ҳам ҳали замон чақириб келишади. Уларга нима дейман? Пулимиз йўқлиги учун сайлга боролмаслигимни қандай айтаман? Аламдан устимдаги кийимларни ечиб деворга қаратиб ота бошладим.
Онам ғамгин нигоҳларини менга тикиб, узоқ термулиб ўтирди. Жавондан сумкасини олиб, пул қидирди. Излаб излаб бир лира тополди. Бояқиш онамнинг фақатгина бир лираси қолганди, бор-йўқ пули шу эди. Бисотидаги бир лирани менга узатди.
- Қани, кийина қолгин, болам, бир лира етадими? У кезларда бир лира катта пул эди. Тўрт тарафга ирғитган кийимларим ва пойабзалимни олдим. Яна кийиндим. Пулни чўнтагимга қўйиб, ўртоқларимни кута бошладим. Ниҳоят улар келишди. Бироз ўтиришди. Онам уларга қанд бердилар, икковини ҳам бошини силади.
- Энди бора қолинглар, мазза қилиб ўйнаб келинглар, - деб бизни кузатиб қўйди. Кўчага чиқдик. Жуда хурсанд эдим, қувончдан юрагим ҳаприқиб кетаётганди. Бурилишдан катта кўчага қайрилаётганда, уйимиз томонга кўзим тушди. Онам балкондан оёқ учида туриб, менга жилмайиб қўл силтаётганди. Бирданига ичимдан бўғиқ ўкирик келиб, томоғим ачишди. Кўзларимга ёш тўлди. Бўғилиб қолдим. Йиғлаганимни билдирмасликка уриниб, ўртоқларимга "Мен бормайман" дедим. Сабабини тушунишмади.
Бир ўртоғим:
- Ҳа, билдим, пулинг йўқлиги учун бормайсан! - деди масхараомуз. Чўнтагимдан бир лирани чиқариб кўрсатдим:
- Мана, пулим бор!
Улар ўша ерда мени қолдириб кетишди.
Кўчаларда сарсари кездим. Ҳеч кимга билдирмасдан, тўйиб-тўйиб йиғладим. Кўз ёшларимни сидирдим, қўлимдан келгунича қувноқ кўринишга уриниб, уйга қайтдим. Онам:
- Нега қайтдинг? - дея сўради.
"Боргим келмади" дедим ва чўнтагимдан бир лирани чиқариб, онамга узатдим. Онагинам ҳайрон бўлди. Пулни қўлимдан олиб, стол устига қўйди. Сўнг мени қучиб, кўксига босди. Ҳўнграб-ҳўнграб йиғлай бошлади. Мен энди йиғламасдим. Ташқарида тўйиб-тўйиб йиғлаб олгандим. Онамнинг юзларидан ўпдим. Кўз ёш тўкмаслигини айтдим. Индамади. Узоқ ўйга толди.
Мен энди ғамгин эмасдим. Сайлгоҳга бориш мендай кап-катта болага, ўрта мактаб ўқувчисига ярашмасди. Мен бирданига улғайиб қолгандим...
Жавдат Андай
Таржимон: Умида Адизова
Ўшанга тегасан!
-Э ўша Одеколонга тегмайман! Тройной атирга чўмилиб юрадими доим анқиб туради. Шу боис уни барча Одеколон деб атайди. Келиб келиб ўшанга тегаманми?
-Ҳали эр ҳам танлайдиган бўлдингми сен? Ҳа ўликкинанга кўяй!
-Бўлди бас!
Мироб жеркиганди, ниҳоят хотини жим бўлди.
Мубарро эса қувонганидан сакрагудек типирчиларди.
-Жавобингиз қониқарсиз! Икки баҳо қўяман!
Ўтган икки имтиҳондаям беш баҳо олган, ўзини салкам талаба ҳисоблаёьтган Мубарро, сўнгги оғзаки имтиҳонни олаётган домла Баҳром Шокировичнинг кўзларига ҳайрон тикилиб қолди.
-Нега? - деди қиз, семиз гавдали, қовоғдор қиёфали,юзлари кенг, пешонаси эса тор, томоғиниг остида осилган бақбақасини оқ кўйлаги ёқасига тақилган жигарранг галстуги сал билинтирмаётган, катта олакўзлари билан ебқўйгудек тикилаётган, ёши қирқлар атрофидаги домлага ажабланиб - Ахир учта саволингизгаям тўғри жавоб қайтардимку?!
-Жавобларингиз тўлиқсиз бўлди. Икки тамом вассалом!
Мубарронинг ранги оқариб кетди. Агар йиқилса тамом,онаси уни Нурмат Одеколонга эрга беради. Ўқиш эса бир умр армон бўлиб қолади.
-Домла, нега ноҳақлик қиляпсиз? Ахир жавобларим тўғрилигини билиб турибсизку! - Қиз йиғлагудек аҳволга тушганди - Илтимос, йиқитманг. Уйга қайтсам дарҳол эрга беришади Мен эса ўқишни хоҳлайман! Илтимос!
-Ҳмм.. - Баҳром Шокирович қизга бошдан--оёқ қайта разм солди - Ўқишни истайман дегин?!
-Ҳа жудаям!
-Ҳмм..отанг қаерда ишлайди?
-Отам ми роб.
-Мироб? Сувчими?
-Йўқ сувчимас, Туман миробларининг бошлиғи!
-Ҳа бу бошқа гап! Ҳозир бирга келганми? Ташқарида турибдими?
-Отамми? - Мубарро зийраклиги боис домланинг пул сўрамоқчилигини пайқади. Отаси барибир пул бермаслигини ўйлаб, чақириб ўтирмасликка қарор қилди - Йўқ! Отам ишдан қўли бўшамайдиган банд инсон!
-Ҳмм..ундай бўлса билмадим!.. Қани имтиҳон варақасини берингчи!
-Йўқ! Илтимос домла, мени йиқитманг. Ҳеч бўлмаса уч баҳо қўйинг!
-Уч қўя олмайман! - домланинг кўзлари совуқ боқди - Қўйсам икки қўяман ёки беш қўйишим мумкин!.. Фақат ҳақини тўласанг!
-Тушунмадим?
-Тушунмаган бўлсанг икки!..
--Домла, тушунтиринг?
-Ҳмм, тушунтирайми? - Баҳром Шокирович ўзини орқага ташлаб стулга суяндида, қўлидаги ручкаси билан тишини кавлагандек ҳаракат қилди - Бориб эшикнинг қулфини бураб кел!
-Нега?
-Яна бир оғиз гап қайтарсанг шу заҳоти икки баҳо оласан!
-Хўп!
Мубарро кўп китоб ўқигани боис домланинг муддаосини фаҳмлаганди.
Бориб эшикни қулфлгач яна Баҳром Шокировичнинг яқинига келди.
-Баракалла! Бўларкану?! Энди тиззамга ўтир!
Баҳром Шокировичга жирканиб қараган Мубарро ноилож унга яқинлашди. Амо, тиззага ўтиришдан олдин шартта имтиҳон варақасини унинг олдига қўйди.
-Аввал баҳо!
-Ууоо?! - Баҳром Шокирович бошини чайқаб қўйди - Ақлли экансану?! Бўпти!
Имтиҳон варақасига беш баҳони қўйгач у:
-Ол! дегандек ишора қилди.
Қиз варақага қўл чўзганди, Баҳром Шокирович унинг билагидан чангаллади.
-Аввал тиззага ўтир!
Мубарро бир лаҳза қотиб турди. Шу бир лаҳзада у стол чеккасидаги Баҳром Шокирович сув ичадиган шиша графинни, эшиккача ва деразагача бўлган масофаларни чамалади.
-Унда варақани ўзингиз чўнтагимга жойлаб қўйинг!
Баҳром Шокирович ажаблаиб,иягини пастга тортиб кўзининг тепаси билан қизга қаради.
-Чўнтагинг йўқку?
-Мана бу ёққада! - Мубарро кўйлагининг ёқасидан ушлаб лифчигига ишора қилди - Энг ишончли чўнтак мана шуда!
-Ҳаа шунақа дэ! - Баҳром Шокирович илжайди. Сўнг қовоғини осди - Ҳу қизалоқ, ҳозир бутунлай ечинасан!
-Ҳа хўп! Югуриб борган жойга юриб ҳам бора оласиз Баҳром Шокирович! Аввал варақани жойлангчи!
-Ҳа бўпти!
Баҳром Шокирович имтиҳон варақасини столдан олиб қизнинг сийнасига суқди. Сўнг дарҳол қайта суғуриб олдида варақани қизнинг қўлига тутқазиб,қўлини қайтадан сийнага узатди. Бир тортишда сийнабандни узиб суғуриб олгач, қўли билан қизнинг сийналарини бирма-бир ушлаб ғижимлади.
Мубарро унинг семиз бармоқларгига жирканиб қараркан, баданига калтакесак ўрмалагандек нафрат билан зўрға чидаб турарди.
-Бўлди!
Қиз сийнасидан қўлини чиқаргиси келмаётган Баҳром Шокировичнинг қўлиини силтаб ташлади.
-Нима бўлди?- Баҳром Шокирович қовоғини осилтирди - Ечин!
-Хўп, тескари ўгирилинг!
-Бекор айтиьбсан!
-Уяламан! Қизболаман ахир?!
✍БЕПУШТ! (Оила қурмаганлар ўқимасин!)
1-2 Қисм.
(1987-йил. Июнь)
-Кимнинг қизи ўқияптию сен қуруқ қолдинг а? Атрофга қарагинчи! Биронта қўшнимизнинг қизи ўқиганми? Йўқ! Бу кишим ўқирмишлар! Ана совчи келяпти, эрга бераман! Эрингни институтида ўқийсан! Ҳэ қиз бўлмай ўл!
Узун бўйли, сариқ сочли, юзлари ҳам оқиш-сарғишдан келган Жарқин опа яқиндагина мактабнинг 10- синфини аъло баҳоларга тугатган қизи, ўзидек бўйи узун, ўртача гавдали, сариқ сочлари белидан пастга тушган, кўзлари сал кўкишроқ, чиройи ўртача бўлган қизи Мубаррони, дарвозадан кириб келган заҳоти:
-Мединститутга ҳужжат топишириб келдим. Ўқимоқчиман! - дегани учун қарғашга тушиб кетганди.
-Топган гапини қаранг ўқишда ўқирмиш! Бузилиб кетасану ақли ноқис қиз! Соғ қизлар ўқимайди - Ўқиган қиз соғ бўлмайди! Ҳэ ўлиб кетай-ей! Отанг билан менинг юзимни ерга қаратмоқчимисан а? Бўйничанг сингур! Отанг эшитса нақ сўяди сен жувонмаргни!
-Эээ..сўйса сўйсин! Ўзим айтаман отамга!
Мубарро йўлида турган онасини ёнидан шахд билан ўтаётганди, Жарқин опа қизининг елкасига бир мушт туширди. Кейин сочидан тортиб яна дўппослади.
Бироқ, қизи йиғламас, дод ҳам демасди. Унинг сочларидан тортиб у ёқдан бу ёққа силкиларкан, она ҳолдан тойгунча урди.
-Сингиларинга ўрнак бўлиш ўрнига сен беҳаё қиз ўқишга бораман дейсан!? Эртанги кунда укаларинг вояга етса, фалончи бузуқнинг укасисан деган таъна эшитсинми? Ўқимайсан! Ҳеч қаерга бормайсан! Гап тамом! Ўқисанг бахтсиз бўл деб қарғайман!
-Нега қарғайсиз? - охири Мубарро чидай олмади. Зарда билан онасининг қўлидан чиқиб юзига тик қаради - Мен бузуқлик қилгани эмас, ўқиб одамларни даволайдиган шифокор бўлиш учун боряпманку?!
-Ким бўлишингдан қатъий назар ўқисанг одамлар сени бузуққа чиқаради. Оқибатда оиламиз шаънига доғ тушади! Ўқима! Остона ҳатлаб кўчага чиқа кўрма!
-Ўқийман она! Илтимос ўша гап қиладиганларга тупуринг! Мен сизнинг ва отамнинг юзини ерга қаратмайман! Ҳали ўқиб катта шифокор бўлиб келганимда ўша гап қиладиганлар эшигимизга мени давола деб илтимос билан келишади!
-Йўқ ўқимайсан!
-Ўқийман она! Сиз рухсат бермасангиз ҳам ўқийман!
-Отанг эшитса сўяди!
-Сўймайди! Отам келсин ўзим айтаман!
-Айт! Айт, кўрамиз қани нима қиларкин!
-Хўп! - Мубарро бошини сал қимирлатиб келишувга кўнди - Отам нима деса шу бўлади! Розимисиз?
-Бўпти кўрамиз!
Қизи юриб узун айвонга чиқдида, қатор уйларнинг ўртасидаги ўзи ва тўрт сингли турадиган хонага кирди.
Онаси эса яна жаҳлланиб ўзига -ўзи гапирина бошлади.
-Қиз бўлмай ўлгур а! Ўқишга бало борми? Орқангдан тўрт синглинг ҳам ўқийман деб туриб олсачи? Эсиз аввал бешта укангни туғмаганманда! Сен қизни аканг бўлса тартибга олармиди? Ё ҳали отанг келса бу гапинг учун аниқ сўйиб турибди!
Эртага боламлашим аниқ. Сен қизни бугун шўринг қисяпти! Ҳа қиз бўлмай ўла қиз бўлмай ўл!
-Бунча қарғандинг! Тинчликми?
Дарвозадан кириб келган Хайрулла мироб, бир қўлида қоғозга ўралган гўшт, иккинчи қўлида қоғоз халтада яна қолган бозорликларини тутганча қарғаниб турган хотинига яқин келиб қолганди.
Эрининг қўққисдан қулоғи остида гапирганига чучиб тушган Жарқин опа бироз каловланиб қолди.
-Вой отаси? - деди у ясама кулгу билан тишининг оқини кўрсатиб - Бозорга борганмидингиз?!
-Ҳи аа.. - баланд бўйли, кенг гавдали, калласи хумдек, қорачадан келган, оқ оралаган ўсиқ сочлари ва шоп мўйлови Лўли фильмидаги Будулайни эслатувчи Хайрула мироб хотини гапни бурганини кўриб бир суриштирмоқчи бўлди. Бироқ, кейин
-Бироздан сўнг ўзи айтади - деб сабр қилишни лозим топди- Борувдим! Бир ош қилингларчи бугун!
-Хўп отаси, хўп! Садағангиз кетсин ош! Ҳозир тайёрлаймизда!
Эрининг қўлидан бозорликларини олган Жарқин опа уй томонга ўгирилди.
-Муббарро! Бу ёққа қара!
-Ҳа она? - деразадан бўйлаган Мубарро отаси келганини кўриб дарҳол эшикдан чиқди - Ассалом! Яхши келдингизми ота?
-Ҳа яхши! - мироб қизларига тишини оқини кўрсатадиган инсон эмас - Онанга қараш!
-Хўп бўлади!
Мубарро отасининнг қовоғига қараб қўйдида, тез келиб онасининг қўлидан нарсаларни олди. Она-бола ошхонага йўл олишди.
Айвон олдидаги бир туп ўрикнинг остига қўйилган каравотга чиқиб ёнбошлаган мироб бир муддат кўзларини юмиб хаёл сурди. Сўнг хотини ошхонадан чиқавермагач
еб қарзимни узмоғим керак... Ахир у бола ҳам мендек бегуноҳ... Бу дунёнинг кўнгилхушлигининг қурбони...
Ана шу ўйлар билан оиламга қайтдим. Мана, Зуфар ўғлим ўттизга кирди. Мен унга ўгайлик қилдимми-йўқми, билмадим, аммо у менга чин фарзандлик қилди. Тўнғичим, суянганим. «Онангизни излайлик, она. Учрашинг, кечиринг» деган ҳам шу! Аммо ўз онасини кўрмади. У хотин бошқа юртларга кетиб қолган. Шунга мени кўпроқ тушунса керак-да, армон бўлишмасин бир-бирига дейди-да... Мана, энди, сизларнинг кўмакларингиз билан онам билан учрашмоқчиман. Юрагида оғриқ билан ўтиб кетмасин, деяпман. Ахир болаларимиз адашса, йўл кўрсатиб, уларни кечириб яшаймиз-ку...»
Зуфар аканинг Рисолат опанинг ўз боласи эмаслигига, тўғриси, киши ишонмайди. Катта ўғил бўлса-да, онаси билан ҳовлида қолган, уч жигарига жуда меҳрибон, волидасини ҳар йили икки-уч марталаб дам олишга жўнатадиган, ҳурматини жойига қўядиган ўғил. Рамз ака йигирма йилча олдин жигар хасталигидан оламдан ўтган. Зуфар ака рўзғор бошига тушгач, институтдаги ўқишини ташлаб, боғида ишлаган экан. Бир укаси, икки синглисини олий маълумотли қилган ҳам ўзи. Рисолат опанинг ҳақиқий тиргаги!
Рисолат опа онаси билан учрашди. Ҳозир ҳам болалари билан бирга у кишининг ҳолидан хабар олиб туради. Аммо ҳар келганда юраги эзилиб кетади. Етмишдан ошган кампирнинг ердан кўз юзмасдан йиғлаб ўтиришидан куяди. Аммо энди вақтни ортга қайтариб, ниманидир ўзгартириб бўлмайди-ку...
Мен бу воқеани шунчаки икки аёлнинг боласидан кечиб, кимгадир эргашиб кетгани ҳақида нафратга тўлиб, ёзсам ҳам бўларди. Ахир бу даҳшат-ку! Аммо мени тақдирнинг ишлари кўпроқ ҳайратлантирди. Рисолат опанинг аясининг меҳри, бир бегона болани болам деган аёлнинг дарё қалби илҳомлантирди! Бу дунёда яхши одамлар, асл муҳаббат, инсоний туйғулар борлиги ҳақида ёзгим келди. Кимгадир ачиниш, ундан нафратланиш эмас, шундай инсонларнинг юрагига чиндан ҳавас қилиб яшаш керак, ахир.
Мен уни кечирдим!..
Суҳбат поёнига етар-етмас, Манзура Юсуповани ҳамшира чақирди.
Бир ҳафтадан кейин жувон Манзура Юсупованинг хонасига мўралади.
— Бизга жавоб беришди, — деди у жилмайиб. — Сиз билан хайрлашишга кирдим. Агар биз томонларга йўлингиз тушса, албатта, кириб ўтинг-а!
— Албатта, тоғ тоғ билан учрашмайди, одам одам билан учрашади, насиб қилса, кўришармиз, — деди шифокор столни айланиб ўтиб аёлни маҳкам бағрига босракан:
— Сиз иродали аёлсиз, жудаям иродалисиз, сизга ҳавасим келяпти! Болаларингизнинг отаси билан бахтли бўлинг! — дея шивирлади охиста.
— Сиз эса жудаям чиройлисиз, опажон, — деди жувон ҳам ўз навбатида илтифот билан.
Улар қайта қучоқлашдилар. Манзура Юсупова аёлнинг муҳаббат, матонат сувратланган чеҳрасини қалбига муҳрламоқчидек узоқ тикилиб қолди.
Ха азиз ва хурматли эркаклар, "От айланиб козигини топади"-деб бежизга айтишмаган доно халкимиз.. Мана шундай ношуд ва нотовон эркакларга атаб айтилган накл бу.. Узга юртлардаги каламкошларга сизнинг пулингиз керак халос, улар хаётда сизга хотинлик килишмайди.. огир кунингизга ярашмайди.. Бир кун бошингизга мусибат тушганида бурнингизни мишигини оккизиб, яна уша бир вактлар хор-зор килиб кетган хотин,бола-чакангизни ёнига кайтасиз.. Сизнинг хам аёлингиз хикоямиз кахрамони каби вафодор ва кечиримли булса хуп-хуп.. булмаса-чи,унда ит кунида колишингиз эхтимолдан холи эмас.. Албатта бу сузларим хамма эркакларга таъллукли эмас,лекин уз эгасини топади деган умиддаман...
📡Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
✍БОШПАНА...(ёхуд нотовон эр ва вафодор хотин киссаси)
Хаётий хикоя.. Чет элга ишлашга кетиб,ота-онасидан,хотин,бола-чакасидан юз угириб,улардан воз кечиб кетаётган "эркак" номли махлуклар укисин ва узларига хуклоса чикариб олишсин...
Манзура Юсупова эрини кечира олмаётган эди.
Йўқ, сиз тахмин қилгандек, эри унга хиёнат қилиб, бошқа аёлга илакишиб кетгани йўқ.
Эри иш ўринларининг қисқартирилиши муносабати билан ишдан бўшаган, олти ойдан бери уйда. Ҳеч бир эркак уйда ўтириб қолмасин экан. Ногирон бўлса кўнасан, бирон жиддий касал бўлса тақдирга тан берасан, лекин соғлом, бақувват эркакнинг уйда ўтириб қолиши жуда хунук ҳолат экан. Манзура Юсупова бор имкониятларини ишга солиб кўрди, шифокор ҳамкасблари орқали иш суриштирди. Лекин улар таклиф қилган ишлар эрига ёқмади. “Менга иш излаб овора бўлма. Сен топган ишлар менга тўғри келмайди. Ўзим вақти келганда муносибини топаман, — деди эри тўнгроқ оҳангда.
Манзура Юсупованинг дили оғриди, жойини бўлак қилди, ҳафталаб гаплашмай юрди. Фойдаси бўлмади. Эри иш топишни хаёлига ҳам келтирмай, уззукун телевизор қаршисида узала тушиб футбол кўради, “Кинотеатр” канал орқали бериладиган ҳар бир фильмни қолдирмасдан томоша қилади.
Охири қайнонасига эрининг устидан шикоят қилди, она индамади, лекин қайнотасига бу шикоят малол келди:
— Шунча йиллардан бери ишлаб, болам-чақам деб юрган эди-ку. Бирор иш топилиб қолар. Ҳадеб: “Иш топинг, иш, иш”, деб асабига тегаверманг. Ошналаридан эшитдим иш излаётган экан! Сабр қилинг қизим, сабрда гап кўп!
Бир куни касалхонада навбатчилик қилаётган Манзура Юсупованинг диққатини вилоятдан келиб, эрини даволатаётган аёл тортди. Беморни уч кун олдин оғир аҳволда олиб келишган. Уни дард анча қийнаб қўйгани сезилиб турарди. Эти суягига ёпишган, кафтдай юзида бир жуфт катта-катта кўзлари ва сўррайган бурни қолгандай эди. Аёл кун бўйи бемор атрофида гирдикапалак. Эрининг тўшагини тузатади, оғзига сув тутади, безовта бўлса ҳамширани чақириб келади. Тўшакда қимирламай ётган эркакнинг кўзларида бир дунё мунг, изтироб, аёлнинг қиёфасида эса курашлардан толиқа-толиқа манзилга етиб келган инсон хотиржамлиги мужассам эди.
Манзура Юсупова бу аёлни туш пайтида боғдаги ўриндиқда дам олиб ўтирганида учратди. Аёл ёнига келиб ўтирган шифокорни кўриб ўрнидан турди, салом берди. Манзура Юсуповани аёлнинг кўзлари ҳайратга солди. Бу кўзларга эрини қай йўл билан бўлса-да, омон сақлаб қолиш истаги чизилгандек эди…
— Бемалол ўтираверинг, — дея унинг қўлларидан тутиб жойига ўтқазди шифокор. Эрингиз тузукми? Ўзингиз неча кундан бери мижжа қоқмадингиз. Кундузи бироз дам олинг, ҳолдан тойиб қоласиз, синглим!
— Уйқусизлик дард эмас-ку, опажон, — деди аёл кўзларини жавдиратиб. –Бахтимизга тузалиб кетсалар бўлди.
Эрингиз ҳали ёш, қирққа ҳам кирмаган ёш. Қачон бундай касалликни орттиришга улгурди?
— Яхши юрувдилар, — деди аёл ийманибгина. Ишлари ҳам ёмон эмас эди. Қозонимиз қайнаб турганди. Лекин бир-иккита оғайниларига қўшилиб, болалар катта бўляпти, буёғига қуруқ маош етмайди, катта-катта пул топиш керак, деб узоқ юртга ишлагани кетдилару… Аёлнинг киприклари намланди, овози титради…
— Кейин нима бўлди? — Манзура Юсупова аёлнинг дилига чўккан изтиробларни гаплари билан чиқариб юбормоқчи бўлди.
— Бир марта озгина пул юбордилар. Кейин… дом-дараксиз кетдилар…
— Қийналиб қолгандирсиз? Уч болани боқиш ўзими? Ишқилиб, қўлингизда ҳунарингиз бормиди?
— Чеварман. Қишлоқ аёлларининг кўрпа-тўшакларини, кўйлакларини тикаман.
— Хайрият, шу ҳунарим бор экан, болаларимни бировга термултирмадим.
Лекин болаларни отасиз катта қилиш осонми? Эркакни қатъиятли, кучли жинс деймиз-ку, уларнинг боши бир айланмасин. Эрим шу кетганича олти йил дом-дараксиз кетди.
— Ўҳу! — деб юборди Манзура Юсупова. — Олти йил? Хат ёзиб, қўнғироқ ҳам қилмадими?
— Йўқ. Қумга томган сувдек сингиб кетди. Ўша томонга кетаётган одамлардан Худонинг зорини қилиб хатлар жўнатардим, йўлига умид билан тикилардим, лекин ҳеч қандай хабар йўқ эди. Уни кўрганлар: “У ёқда биттасига уйланган, яхши пул топяпти, сизнинг қийналаётганингизни эрингизга айтдик. Пул юбораман, деганди”, дейишарди… Олти йилдан кейин эрим яримжон бўлиб қайтиб келди.
Иброҳим алайхис-салом нима десалар, «Хўп бўлади отажон!»- деб айтганларини қиларди. Ота-бола икковлари Аллоҳга қаттиқ иймон келтиришган эди.
Аллоҳ Иброҳим ва Исмоил алайхимас-саломларни имтиҳон қилмокчи бўлди. Нима учун? Чунки уларнинг иймонлари қай даражада кучли эканини бошқалар кўриши керак эди. Одамлар улардан ўрнак олишлари керак эди-да.
Бир куни Иброҳим алайхис-салом туш кўрдилар. Тушларида ўғиллари Исмоилни сўяётган эмишлар. Пайғамбарларнинг тушлари доимо рост бўлади. Иброҳим пайғамбар ҳам бу тушларини Аллоҳнинг буйруғи деб тушундилар. У киши ўғилларини жуда яхши кўрардилар. Лекин шундай бўлса ҳам Аллоҳнинг буйруғини бажаришни хоҳладилар. Исмоилга дедилар:
- Ўғлим, мен сени тушимда сўяётган эканман, сен шунга нима дейсан?
Ўғиллари доно ва одобли бола эди. У ҳеч иккиланмасдан дарҳол жавоб қайтарди:
- Эй Отажон, сизга нима буюрилган бўлса, ўша ишни қилаверинг. Мен ин ша Аллоҳ ҳамма нарсага сабр қиламан.
Иброҳим алайхис-салом ўғгилларининг жавобидан хурсанд бўлдилар. Уни етаклаб бир қўлларида пичоқ билан шаҳардан ташқарига йўл олдилар. Мино деган жойга етиб келиб тўхтадилар. Шу ерда ўғилларини қурбонлик қилмокчи бўлдилар. Исмоил ҳам отанинг ва Аллоҳнинг буйруғига бўйсуниб ерга ётди. Иброҳим алайхис-салом ўғилларининг томоғига пичоқни тирадилар. Исмоилни сўймоқчи бўлиб роса ҳаракат қилдилар. Бироқ пичоқ Исмоилни ҳечам кесмади... Аллоҳ пичоққа кесмагин деб буйруқ бериб қўйган эди.
ИБРАТ
Дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳники. Ҳамма нарса Аллоҳга бўйсунади. Пичоқ ҳам олов каби Аллоҳнинг буйруғини бажаради.
Аллоҳ пичоққа кесмагин деб буйруқ берган эди. Пичоқ Аллоҳнинг айтганини қилди. Исмоилнинг бўйнини озгина бўлса ҳам кесмади. Илгари олов ҳам Аллоҳнинг айтганини қилиб, Иброҳимни куйдирмаган эди. Кофирлар Иброҳимни ёшлик пайтида оловга ташлаб ёндирмоқчи бўлганди. Ўшанда ҳам Аллоҳ оловга «Иброҳимни куйдирмагин!» деб буйрук бериб қўйган эди.
Бу гал Аллоҳ Исмоилни сўйишга буюриб, Иброҳимни синаб кўрмоқчи эди, холос. Қани, у Аллоҳни кўпроқ яхши кўрадими ёки ўғлиними? Иброҳим алайхис-салом ҳеч хафа бўлмасдан Аллоҳнинг айтганини қилавердилар. Шунинг учун Аллоҳнинг имтиҳонидан яхши ўтдилар. У киши ҳам, ўғиллари ҳам Аллоҳни ҳаммадан кўра кўпроқ яхши кўришлари исбот бўлди. Исмоилнинг оналари Ҳожар она ҳам тақволи ва жуда одобли аёл эдилар. Ўғилларини ҳам мана шундай тарбия қилган эдилар. Бу ҳамма мусулмонларга ибрат бўлиб қолди.
Мусулмонлар ҳам ҳаммадан кўра кўпроқ Аллоҳни яхши кўришлари керак. Ҳатто ўзларининг жонларидан ҳам Аллоҳни яхши кўришлари лозим. Аллоҳ нимани буюрса, «Хўп бўлади!» деб бажаришлари керак. Ана шунда уларни ҳам Аллоҳ худди Иброҳим ва Исмоилни яхши кўргандек яхши кўради. Ана шунда Аллоҳ мусулмонларга ҳам худди Иброҳим ва Исмоилга ёрдам бергандек ёрдам беради.
ҚИЙИНЧИЛИКДАН СЎНГ ХУРСАНДЛИК
Иброҳим пайғамбарнинг қўлларидаги пичоқ Аллоҳнинг буйруғи билан ўтмас бўлиб қолган эди. Иброҳим алайхис-салом нима қилишларини билмай ҳайрон бўлиб турган вақтларида Аллоҳ осмондан нидо қилди: «Эй Иброҳим! Сен тушингда олган буйруқни бажардинг!». Иброҳим алайхис-салом бошларини кўтариб қарасалар, хазрати Жаброил фаришта «Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар», деб бир қўчқорни ҳайдаб келаяптилар. Аллоҳ Иброҳим пайғамбарга Исмоилни озод қилишни буюрди. Иброҳим алайхис-салом ўғилларини қурбонлик қилолмаган бўлсалар ҳам Аллоҳ Исмоилни қурбонлик қилинди деб ҳисоб қилди. Унинг ўрнига Жаброил фаришта олиб келган қўчқорни сўйиб қурбонлик қилишни тайинлади. Аллоҳ бу қўчқорни атайин жаннатдан чиқартирган эди. Аллоҳ Исмоилни қурбонликдан озод қилганлигини билиб, Иброҳим алайхис-салом жуда ҳам хурсанд бўлдилар. Аллоҳга шукроналар айтиб, У берган қўчқорни сўйдилар. Ана шундан бери мусулмонлар Қурбон ҳайити келганда Аллоҳнинг йўлига қурбонлик қиладиган бўлганлар.
Аллоҳ таъоло ҳар сафар яхши бандасини имтиҳон қилса, шундан кейин унга албатта хурсандлик ҳам беради. Аллоҳ таъоло Иброҳим алайхис-салом ва ўғилларини имтиҳон қилиб бўлгач, улардан рози бўлди. Шундан кейин одамлар Исмоилни Забийҳуллоҳ деб мақтайдиган бўлдилар. Забийҳуллоҳ дегани Аллоҳнинг қурбони, дегани. Аллоҳ ҳаммани ҳам Ўзига қурбон қилишга лойиқ кўравермайди.
Қурбон ҳайити ҳақида қисса....
Қадим замонда одамлар Аллоҳни эсдан чиқариб кўйгандилар. Мусулмонлик нима эканини билмасдилар. ўзларича тошларни худо деб ибодат қилиб юришарди. Уларнинг «худо»лари жуда ҳам кўп эди. Одамлар ўзларининг қўллари билан тошлардан ҳар хил хайкаллар ясаб олиб, мана шулар худо деб сиғинишар эди. Ўша тош «худо»ларга сажда қилишарди. Касал бўлиб қолишса, ўшалардан шифо сўрашарди. Бошларига қаттиқ кунлар келса ҳам яна ўша тошлардан ёрдам сўрашарди.
Қишлоқнинг ўртасида катта бир уй бор эди. Унинг ичи тош «худо»лар - бутларга тўла эди. Одамлар байрам кунлари ўша уйга бориб «худо»ларининг олдига овқат, сув кўйишарди. У «худо»лар ҳеч нима емаса, ичмаса ҳам одамлар шундай қилаверишарди. Чунки уларни шайтон алдаб, йўлдан адаштириб юборган эди.
Қишлоқда Озар исмли киши яшарди. У ҳам бошқа одамларга ўхшаб бутларга сажда қиларди. У мана шу бутларни ясайдиган уста эди. Озар уйида ўзининг қўли билан «худо» ясаб, кейин уни бозорга олиб бориб сотарди.
АҚЛЛИ БОЛА
Озарнинг бир ўғли бор эди. У жуда ақлли бола бўлиб, исми Иброҳим эди. У бутларга сажда қилаётган одамларни кўриб ҳайрон бўларди. Иброҳим бу «худо»ларнинг аслида тош эканини яхши биларди. Бу тошлар гапирмайди, ҳеч нарсани эшитмайди, билмайди-ку, деб айтар эди у. Ҳатто пашшалар бу «худо»ларнинг устига ўтириб олса ҳам улар ўзидан ҳайдай олмайди. Олдиларига қўйилган овқатларни сичқонлар еб кетса ҳам жим тураверади. Иброҳим ўзича ўйларди: Нима учун одамлар бу бутларга сажда қилишаркин? Нима учун одамлар бу ёлғон худолардан ёрдам сўрашаркин? Ахир бу тошлар ўзини ўзи пашшадан ҳам ҳимоя қила олмайди-ку, қандай қилиб бошқа одамларга ёрдам беради?!
ИБРОҲИМНИНГ САВОЛИ
Иброҳим ёш бўлса ҳам жуда зийрак эди. У отасига ва одамларга савол берарди:
- Нима учун сизлар ўзинглар қўлингиз билан ясаган хайкалларга сиғинасизлар? Нима учун буларнинг оёғига йиқилиб ёрдам сўрайсизлар? Ахир булар ҳеч нарсани эшитмайди, кўрмайди-ку?! Нега буларга овқат берасизлар? Улар ҳеч нарса емайди, ичмайди-ку?!
Одамлар Иброҳимнинг гапларига қулоқ солишмасди. Унинг гапларини ёқтиришмасди. Чунки одамлар тўғри йўлни йўқотиб қўйишган эди. Ҳақиқатни тушунишмас эди. Иброҳимнинг сўзларидан одамларнинг жаҳллари чиқа бошлади. Бу ёш бола бизга ақл ўргатаяптими, деб аччиқлари келадиган бўлиб қолди.
БАЙРАМДАГИ ВОҚЕА
Бир куни қишлоқда катта байрам бўлди. У байрам кофирларнинг байрами эди. Одамлар ва болалар шу куни хурсанд бўлиб кўчаларга чиқдилар. Иброҳим эса байрамга чиқмади. У бу байрамни ёмон кўрарди. Ундан «Сен нима учун байрамга чиқмаяпсан?», деб сўрашди. У «Мен касалман», деб жавоб берди. Ҳамма байрамга кетди. Иброҳимнинг ўзи уйда ёлғиз қолди. Одамлар қишлоқдаги бутлар қўйилган уйга келиб, ўзларининг «худо»ларига овқат бердилар. Тошдан ясалган бутларнинг олдига ҳар хил мевалар ва ичимликлар қўйдилар. Улар биз йўқ пайтимизда худоларимиз буларни ейди, деб ўйлашарди. Кейин одамлар бу ибодатхонадан чиқиб, катта майдонга кетдилар. Кечгача ўша ерда ўйин-кулги қилиб байрам қилиб юрдилар. Одамлар ўйин ва томоша билан овора бўлиб турган пайтларида Иброҳим бутлар турган уйга борди. Уйнинг ичкарисига кириб қараса, бутларнинг олдида ҳар хил овқатлар турибди. У бутларга қараб: «Емайсизларми буларни?!»- деди. Яна у: «Ҳа, гапирмайсизларми, эшитмаяпсизларми гапларимни?»- деди. Бутлар жим-жит эдилар. Чунки улар тош-да. Шундан кейин Иброҳим қўлига болтани олиб бутларни битта-битта чопиб синдира бошлади. Уйнинг ичидаги ҳамма бутларни битта қўймай синдириб парча-парча қилиб чиқди. Аммо энг катта бутни атайлаб синдирмади. Кейин болтани ўша катта бутнинг бўйнига осиб қўйди ва уйига кетди.
ИБРОҲИМ ҲАММАНИ МОТ ҚИЛАДИ
Байрам тамом бўлиб одамлар уйларига қайта бошлашди. Одат бўйича улар байрамдан қайтишда яна бир марта ибодатхонага кириб кетар эдилар. Бир маҳал улар бутлар турган уйга кириб қарасалар, хонадаги ҳамма «худо»лар ағанаб-думалаб, синиб ётибди. Буни кўриб баъзилари йиғладилар. Бошқаларининг қаттиқ жаҳллари чиқди.
- Ким қилди буни?...
Ҳамма бир-бирига шу саволни берар эди. Ичларидан битталари бундай деди:
- Иброҳим деган бир бола бор, ўша бизнинг худоларимизни гапириб ёмонлаб юрарди, шу қилган буни!
ОНАМ
Мен нима қилибман таҳсинга лойиқ ,
Нуқул сизга ташвиш келтирдим она
Доим йўлларимга кўз тикиб ,интиқ,
Доулар қиласиз мен учун яна.
Минг бора таъзимлар айласамда ҳам,
Узолмасман сиздан қарзимни онам
Мен нима қилибман сиз учун аҳир,
Ўзимни ўйладим ҳар лаҳза, ҳар дам
Онажон қайда бор мендек тошбағир,
Мен учун ҳамиша кўзларингиз нам,
Яна юз йил сиз деб яшасамда ҳам,
Сиздан узолмасман қарзимни онам.
Саҳар дуо қилиб айтасиз тилак,
Ғамгин кўзингизни тўлдириб ёшга
Менга дунё керак,менга пул керак
Сизга нима керак ,ўзимдан бошқа
Маккага елкамда олиб борсам ҳам
Сиздан узолмайман қарзимни онам.
Мен нима қилибман сиз учун она,
Сиз мени севганча севаолмадим,
Қалбимда армонлар қилди тантана
Шу шеърни ҳам эплаб ёзаолмадим.
Кўзимда ёш она,қўлимда қалам,
Сиздан узолмайман қарзимни онам.©
@ibratli_sozlar
💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜
🧘♀️🤸 Suyukli rafiqa bo’lish osonmi?
Hozirgi zamonda yoringizga suyukli rafiqa bo’lish uchun biroz ter to’kishingizga to’g’ri keladi 🔥
🌟Nega deysizmi? Chunki ko’cha to’la boshi ochiq go’zal ayollar 💃
😁Xullas yoringizga suyukli rafiqa bo’lishni istasangiz sizga ushbu kanalni tavsiya qilamiz, bu kanalda
😀Oilaviy muammolarning psixologik yechimlari
👠 Romantik oqshom uchun har xil ideyalar
👄 Suyukli rafiqa bo’lish uchun ko’plab mutaxassis maslahatlari
❤️ Kanalga qo’shilib oling va go’zal betarkror va albatta suyukli bo’lib yuring.👇👇👇
/channel/mashuqalar_siri/3661
/channel/mashuqalar_siri/3685
ам шунақа бешмингталикдан беришни ваъда қилди.
— Ана иш битди, — деди кўчага чиқишгач Султон. — Кўрибсанки, Мамат тўрга илинди. Биз фирмани ўшанинг номига очамиз. Солиқчилар келсаям, уни ушлашади, ҳи-ҳи-ҳи!..
Эртаси куни ишлар юришгандан юришди. Маматни ёнларига олиб улар янги фирма очишди. Бу фирма фақат савдо-сотиқ учун мўлжалланганди…
Ишлар битгандан сўнг Султоннинг ўзи банкир таниши Неъматали аканинг ҳузурига чопди. Чунки энди кредит ундиришнинг ҳаракатини қилиш лозим эди.
— Жон ака, сизниям бола-чақангиз бор, — юзларига фотиҳа тортиб юмшоқ ўриндиқларга ўтириш асносида Султон банкирга илтижо аралаш боқди. — Қуруқ қўймайман. Беш миллион кредит берсангиз бўлди. Ўн фоизини нақд қўлингизга топшираман. Гап битта, Худо битта…
— Бу нима деганинг? — ўрнидан туриб кетди банкир пул миқдорини эшитгани ҳамоно. — Шунча пулни қандай бераман сенга?.. Ҳазилакам пулми бу?!. Қўй, бошимни қотирма!..
Султон ваъда қилган фоизни камроқ айтганини ҳис этиб, янада жонланди.
— Вей, ака, шунча пайтдан берисига салом-алик қилиб келяпмиз. Юзимиз йўқми?.. Россияга бир марта бориб келай, тағин бошқатдан рози қиламан сизни… Э, ҳар бориб келганимда сизнинг ҳам улушингиз бўлади. Агар алдасам, юзимга туфлаворинг!..
— Шунақами? — энди банкир юзлари беихтиёр ёришиб, қайтадан ўриндиққа чўкди. — Мендан қочиб, алдаб қаергаям борардинг? Биласан-ку мени!.. Бўпти, гапингда турсанг бўлди… Эртага ҳужжатларни расмийлаштириб келавер, пулингни бервораман!..
— Яна бир гап бориди-да, ака!.. — деди Султон бўшашган кўйи.
— Оббо, гапир!.. Намунча чайналмасанг?
— Ўзингиз тушунасиз… Дўст бор, душман бор… Одамлар эшитса, фалончи давлатдан шунча пул олибди, бойиб кетибди… деган гап-сўзлар кўпайиши мумкин… Оёққа болта урадиганлар ҳам йўқ эмас, ака!..
— Нима дейсан? Гапнинг индаллосини айтсанг-чи, қизиталоқ!..
— Шу… Кредитни бошқа бир танишимнинг номига расмийлаштирсам девдим… Ўзингиздан қолар гап йўқ…
— Бу нима деганинг?.. Эртага қарзни ундиролмай югуриб юрмай орқангдан!..
— Нималар деяпсиз, акагинам?.. Гапидан қайтган… Ҳали айтдим-ку!.. Бу… Энди… Фирмамизнинг каттаси… Барибир…
— Фирма сенинг номингдамасми ҳали?..
— Ҳамма гап шунда-да!.. Ҳозир замонни кўриб турибсиз. Таваккал қилиб бўларканми?.. Сизминан бизга нақди дуруст, тўғрими, ака?.. Шунга… Фирмани бир қўшнимнинг номига очдим… Лекин пул менинг қўлимдан ўтади… Шундай экан, улушдан хотиржам бўлаверинг!..
— Бўпти, розиман, билганингни қил!..
* * *
— Бунақаси ҳаётда бўлмаган! — Султон Темирвойникига кирибоқ кафтларини бир-бирига ишқалади. — Ҳаммасини тўғриладим, оғайни!.. Эртага кредит чўнтагимизда бўлади…
— Наҳотки, кўндирган бўлсанг?..
— Кўнмай қаерга борарди? Пулнинг дарагини эшитгандан кейин бўшашди-қўйди баттол!..
— Боплабсан, дўстим!.. Ана, хотин ошни дамлаб тайёр қип турибди. Худо хоҳласа, эртага йўлга тушармиз-а?..
— Ҳа, — кўзларини айёрона қисди Султон. — Пулни белга туямиз-у, қаердасан Россия деб йўлга тушамиз… Лекин-чи, кредитниям анави найнов Маматнинг номига расмийлаштиришим зўр бўлди… Мана шунақа гаплар, акаси! Юрибсан-да сенам аканг бозорчи деб!..
Темирвой айбдорларча бош эгди. Шу тобда у дўстидан жуда-жуда мамнун эди…
* * *
Жиноят қидирув бўлими терговчиси Нусрат Маманқулов боягина келиб тушган аризани кўздан кечираркан, қайта-қайта бош чайқаб қўйди.
— Вой, фирибгарлар-эй! — деди овоз чиқариб. — Бунақасини умрим бино бўлиб ҳали кўрмагандим. Оббо ярамаслар-эй!.. Сержант Облоқулов!..
Чақирган заҳоти остонада баланд бўйли милиционер пайдо бўлди.
— Чақирдингизми, ака?
— Ҳа, чақирмасам, кабинетни бошимга кўтариб бақирармидим?.. Буёққа ўтиринг-чи!..
Сержант терговчи кўрсатган ўриндиққа итоаткорона ўтириб буйруқ кута бошлади.
— Ҳозир Қовунмаҳаллага борасиз-да, — деди терговчи босиқлик билан. — Мўллаев Мамат деган кимсани менинг олдимга бошлаб келасиз.
— Анави… Кар-соқов Маматми?
— Худди ўша. Тилини биласизми ўзи?
— Билмасам, қўл бор-ку, ака! — кулди сержант. — Тинчликмикан ўзи?
— Афсуски, тинчлик эмас. Ўшанинг устидан солиқчилар хат беришган судга. Суд эса, бу ишни тўғридан-тўғри кўришни истамади. Бу ерда катта жиноят иси бўлиши мумкин дейишяпти.
— Шунақа денг?.. Бўпти, ҳозир олиб келаман.
— Ўнингизга биронта шер
ЭРКА ҚИЗНИНГ ТАҚДИРИ...
- Маам, счётимга 10 минг ташаворинг илтимос. Интернетим ўчиб қолди.
- Хўп қизим. Ҳозир беш минутда тушади.
- Спасибо. Янги телефон кўргандим, олиб берасизми?
- Яқинда олиб бергандимку.
- У уже модадан қолди.
- Уфф, майли гаплашармиз...
- Мааам, мана бу кўйлакни олиб беринг.
- Калтаку... Елкалариям очиқ..
- Мааам, ты что, меня не любишь? Ну пожалуйста. Плиз, плииииз!
- Майли, майли. Что ради любимой дочки не сделаешь...
- Мамочка, бугун сал кечроқ борсам майлими? Дугоналарим билан вечеринка бор эди кафеда.
- Нечида келасан?
- Соат ўнларда. Таксида етиб оламан.
- Хўп. Кўп рақсга тушмаларинг...
- Соат неча бўлди?! Нима бало мастмисан??
- Нее, просто немного шампанского...
- Кўйлагинг нега ифлос? Ҳаммаёғи чанг бўлиб ётибди.
- Ну маам, қоқилиб тушдим кўчада..
- Ҳеч қаеринг оғримадими? Майли кириб ухла. Завтра поговорим...
- Маам, эрим ичиб келди яна.
- Алкаш! Сен нима дединг?
- Не знаю что делать... Ҳар куни ичяпти...
- “Нега ичяпсиз” деб сўрамадингми??
- Мани расмларимни кўрганмиш интернетда.
- Тушунмадим. Қанақа расмлар??
- Ну до свадьбы ещё. Дугоналарим билан ҳазиллашиб тушгандим.
- И что?
- Тарқалиб кетибди. Ёмон гаплар билан ёзиб ташлашибди...
- Айтгандим санга “Ҳадеб расмга тушавермагин” деб, аҳмоқ қиз!
- Ну я же не виновата...
- Майли сиқилма, эринг билан ўзим гаплашаман...
- Мааам... Эрим уйланибди яна.
- Ҳмм. Нима қиласан энди. Сўққабош бўлиб юрмайдику.
- Мангаям таклиф қилишди бугун.
- Ким экан? Қаерда ишлайди? Оиласи қандай? Ажрашган эканми?
- Неет... Оиласи бор. Иккинчи хотин бўлиб тегишимни сўраяпти.
- Ты что, совсем дура?
- Он меня любит. И я его тоже. Квартира олиб бераман деди.
- Бошимга бало бўлдинг сан қиз...
- Ойижон, соғиндим сизни...
- Қачон қайтасан? Ер ютсин ўша чет элингни.
- Не могу сейчас. Қизимга уй-жой қилишим керак. Отаси хабар олмаса...
- Мана санга иккинчи хотин бўлиш оқибати. Қизинг ҳам ўзингга ўхшаб қайсар ўсяпти. Чарчадим жудаям...
- Кечиринг мани...
- Аслида айб ўзимда. Тарбиянгга эътибор бермадим. Эркалаб ўстирдим...
- Маам...
- Что золотце. Нима бўлди? Как там бабушка?
- Приезжай срочно. Бабушка...
- Нима бўлди? Юрагимни сиқмагин! Нега йиғлаяпсан?
- Бабушка умерла...
- Нима?? Ойижон!
- Маааа, я сегодня иду на дискотеку. Вернусь поздно.
- Мандан рухсат сўрашчи??? И перестань постоянно говорить на русском. Сан ўзбексан.
- Мне так удобнее. Ну пожалуйста мааам. Я пойду на дискотеку?
- Йўқ! Дарсингни қил. Йиғиштир ўйин кулгуни.
- Ты меня не любишь!..
- Сани яхши кўраман қизим...
- Почему ты плачешь?
- Кўз ёшлар эмас бу. Шунчаки қайтар дунё...
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
-Алдамабманми? Ўзлари қўнғироқ қилдими?
Асабийлашиб ўнг қовоғи учаётган шифокор аёлнинг овози титраб чиқди:
-Ҳа қилди.Майли, неварангизни навбатсиз кўриб қўяман. Фақат сиз бунинг учун мана шу одамлардан руҳсат олинг. Ана қаранг, ёш болалила р, ҳомиладорлар, сизга ўхшаб невара етаклаб келган кекса онахонлар ҳам бор. Ўзи эрталаб ярим соатга чўзилган «бешминутлик»ни деб кеч қолдим. Ичкарида ўтирган жувоннинг боласи оч қолганидан ва калла ички босими туфайли чирриллаб йиғлаяпти. Сиз бўлса… Кейин буларни врачман деб алдаманг, мебель дўконининг эгаси, тадбиркорсиз. Буниям қўнғироқ қилиб айтишди. Нима, сиз кечроқ борсангиз савдо тўхтаб қоладими? Ёки харидорларингиз аразлаб қолишадими ? Энди, қайтиб қўнғироқ қилинг. Ишдан олишса амаллаб куним ўтар!
Титраб турган шифокор шунча «ширин» гапдан сўнг шалвираб қолган эркакка яна бир карра нафрат билан назар ташлагач, хонасига кириб кетди.
…Ўша куни унинг боши ҳам бўлди.
Ўша куни у кўзларини каттароқ очиб, атрофига назар ташлади.
Узоқ -яқиндан келган ҳамюртларининг маҳзун қиёфаларига қараб, дунёда фақатгина ҳамма жойда сўзини ўтказадиган бойваччалар эмас, ҳеч қанақа таниш-билиши йўқ оддий одамлар ҳам борлигини ҳис қилди.
Ўша куни у қизининг тўйига фалонча турадиган мебелллар олувчи Вазирликдаги акахонидан ҳам нафратланиб кетди.
Ўша куни у умрида илк бор навбат кутди.
Эл қатори – дўконида сотилаётган, уйида тиқилиб ётган кресло, юмшоқ стулларда эмас, тик оёқда, ўзлари чақиришмагунча сабр билан навбатини пойлади.
Ўша куни у бошқа ҳеч кимга қўнғироқ қилмади.
…Уч кундан сўнг эса узун коридорда навбат пойлаётган одамларнинг бирортаси тик туриб қолмади. Қатор қўйилган янги стулларга бемор болажонларини ҳам ўтирғизиб олган хотин-халаж, чумчуқдай чуғурлаб, қулай ўриндиқлар эҳсон қилган одамни тинмай дуо қилишар эди…
Муаззам Иброҳимова.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
🌹🌹Бир аёл Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига келиб
---“Эй Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга менга қалбимни шодликка тўлдирадиган солих фарзанд беришини сўраб дуо қилинг” деди.
.
Мусо алайҳиссалом Роббиларига ўша аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла у зотга:
-Мен уни “АҚИЙМ” (Туғмас) деб ёзиб қўйганман”~ деб жавоб берди. Саййидимиз Мусо алайҳиссалом халиги аёлга:
---“Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти” дедилар. Аёл қайтиб кетди...
Орадан бир йил ўтгач, аёл яна келиб, Мусо алайҳиссаломга:
---“Эй Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга яна бир бор менга солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг” дея илтимос қилди. Саййидимиз Мусо алайҳиссалом Роббиларидан у аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла:
-— “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деди. Мусо алайҳиссалом халиги аёлга: “Аллоҳ азза ва жалла:
---“Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти” дедилар...
Орадан бир йил ўтгач, Мусо алайҳиссалом бояги аёлни қўлида чақалоқ кўтариб кетаётганини кўрдилар. Ундан:
-— “Бу бола ким?!” деб сўрадилар. Аёл:
---“Бу менинг ўғлим” дея жавоб берди. Мусо алайҳиссалом Роббиларидан:
---“Эй Роббим, Сен у аёлни “Ақийм” деб ёзиб қўйгандинг. Қандай қилиб унда бола бўлди?!” деб сўрадилар...
Шунда Аллоҳ таоло:
---“Ҳар сафар “Ақийм” деганимда, у “РОҲИЙМ” дерди. Бас, «РАҲМАТИМ» қудратимдан устун келди” деб мархамат килди !
Эй раҳмлиларнинг энг РAҲМЛИСИ !
Нақадар БУЮКСАН !
Эй карамлиларнинг энг Карамлиси!
Нақадар МЕҲРИБОНсан! :'(Эй фарзанд неъматига эришолмай, "УМИДСИЗЛИККА" тушаётганлар!
Аллоҳнинг раҳматидан НОУМИД бўлманглар!
Аллоҳга бўлган гумонларингизни гўзал қилинглар! Бошқалар қатори менга ҳам солиҳ фарзанд ато этади деб «ЯХШИ ГУМОНДА» бўлинглар!
https://t.me/joinchat/AAAAAEAtKkklNDnJqQva1g
УНУТИЛАЁТГАН СУННАТЛАР
1. Овқатланаётганда оёқ кийимни ечиб ўтириш.
2. Овқат ейиш олдидан икки қўлни бўғимгача уч марта ювиш.
3. Овқат билан бирга дастурхонда сирка ва кўкат бўлиши.
4. Одоб билан, камтарин ҳолда ўтириш.
5. “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” дейиш.
6. Ўнг қўл билан ейиш.
7. Туз билан бошлаш.
8. Туз билан тугатиш.
9. Нонни икки қўл билан синдириш.
10. Қўл билан ейиладиган таомни уч бармоқ билан, яъни бош, кўрсаткич ва ўрта бармоқлар билан ейиш.
11. Таомни ўз олдидан ейиш.
12. Таом юқини бармоғи билан олиб ялаш.
13. Таомланиб бўлгандан сўнг “Алҳамдулиллаҳ”, дейиш.
14. Қўлни артишдан олдин ялаш.
15. Дастурхондаги нон ушоқларини одоб ва эҳтиром билан териб ейиш.
16. Таомдан сўнг тишларни тозалаб ювиш.
17. Овқатдан сўнг оғизни уч марта ғарғара қилиш.
18. Овқатланиш асносида ҳам Аллоҳ таолонинг зикридан ва У зотнинг неъматлари шукронасидан ғофил бўлмаслик.