Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
“Бўпти, гаплашамиз” эмас, “АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ !”
Яқинларим билан хайрлашаётганда хоҳ мактубда, хоҳ телефонда ва ёки юз кўришиб турган ҳолда бўлсин «Аллоҳга омонатим!» дейишга одатланганман. Болалигимизда онам хайрлашаётганда «Аллоҳга омонат бўлинг!», «Аллоҳнинг паноҳидасиз!» деб видолашишни ўргатганлар. «Аллоҳ омонатга хиёнат қилмайди. Яхши кўрганларинг билан хайрлашаётганда «Аллоҳга омонатсиз!» десанг, кейинги дийдорда уларни соғ-саломат кўрасан», деб уқтиргандилар.
Бола ақлим билан бу ўгит маъносини чуқур тушунмаганим аниқ, лекин ҳар гал қариндошларимиз билан соғ-омон хайрлашганимизда «Аллоҳга омонатсиз» деган иборани яхши кўриб кетардим. Ҳали-ҳануз «Аллоҳга омонатсиз!» деганимда кўнглим хотиржам тортади.
Ибн Можа ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Хайрлашаётганингизда, бир-бирингиздан айрилаётганингизда “Сени Аллоҳга омонат топширдим” денг”, дея марҳамат қилинади. Яқинда бу ҳадиснинг ҳикматини янада чуққурроқ англатувчи бир ҳодиса рўй берди.
Ҳар куни эрталаб укам билан гаплашиб бўлиб «Майли, Аллоҳга омонатсан, Ўзи паноҳида асрасин!» дейман. Уч кун олдин атрофни туман қоплаган эди. Автомобилда фалокатга учрабди. Тўғридан ва орқа тарафдан келаётган машиналарга ҳалал бермаслик учун четга ҳаракатланмоқчи бўлганида бошқарувдан чиққан улов ариққа ағдарилиб кетибди. Темир топилади, моддий йўқотишнинг ўрни тўлади. Энг муҳими, пачақланиб, буралиб кетган автомашина ичидан ўша атрофдаги одамлар укамни соғ-саломат тортиб олишибди. Даҳшатли фалокатдан фақат пешонасида кичик ғурра билан соғ-омон чиққан укамни паноҳида асраган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар, шукроналар бўлсин! Зеро,“Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлигидир” (“Юсуф” сураси, 64-оят).
Яқинларингиз билан хайрлашаётганингизда қайта дийдорлашишни истасангиз, «Кўришгунча», «Хайр», «Бўпти, гаплашамиз» деб эмас, «Аллоҳга омонатимсиз!», «Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин!» деб хайрлашинг. «Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!» денгки, бу муҳаббат ҳаққи-ҳурмати яқинларингиз Аллоҳдан ўзини ва сизни муҳофаза қилишини сўраб дуолар қилсин. Аллоҳга омонат бўлинг!
Умида Азиз
САБРНИ ЭРИМДАН ЎРГАНДИМ..
Олти ака-ука орасида ўсганим учунми, феълим сал қаттиқроқ.
Шу боис умр йўлдошим бир сўзли, бошқалар ундан ҳайиқадиган одам бўлишини истардим. Тақдирни қарангки, эрим жуда ювош чиқди.
Баъзан онамга: “Шунақа ҳам бўшанг бўладими, бақириб-чақирса ҳам, айтганини қилдирса майли эди…” дердим.
Онам эса: “Ўтни ўт ўчирмайди, болам.
Бир яхшилиги бор, Худойим шу тақдирни раво кўрган…” дерди.
Аслида эримнинг рўзғор тебратиши, эҳтиёжларимни таъминлашидан шикоятим йўқ. Фақат унда шиддат, журъат етишмаётгандек туюларди. Асабийлашсам, босиқлик билан: “Арзимас нарса учун бунчалик ғазабланишинг яхшимас”, деб қўярди. Оғир-вазминлигидан баттар аччиғим келарди. Бир қизли бўлдик. Кунларнинг бирида яна йўқ нарсадан жанжал чиқардим ва бу сафар эримнинг жаҳлини чиқаришга эришдим.
Шунда ҳам бақирмади, бир оз овозини кўтариб: “Айтганим-айтган, деганим-деган бўлиши мумкин. Аммо бу ишим билан бировга зулм қилиб қўйишдан қўрқаман”, деди. Кейин менга гапирмай қўйди.
Бир кун ўтди, икки кун… эримдан сас-садо йўқ. Ўзим гапириб кетаверай десам, ғурур йўл қўймасди, бунинг устига ҳайиқиб қолган эдим. Юрагим сиқилди. Таскин ахтариб, эрим ўқиб юрадиган китобларни бир-бир варақлашга тушдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва оилалари ҳақидаги ибратли китобни ўқий бошладим. Китобда баён этилган воқеада эр-хотин бир-бирининг феълида заифлик кўрса, қандай йўл тутиши зарурлиги кўрсатилган, кишининг имон-эътиқоди, тақвоси муҳим, баъзи камчиликларига эса Аллоҳ учун сабр қилиниши айтилган эди. Бетдан-бетга ўтарканман, ёмон феълим бор бўйи билан намоён бўларди. Демак, мен энди ўқиётганларни эрим олдиндан билган экан… Мен-чи?.. У менинг хархашаларимга сабр қилиши учун тақво, имон-эътиқодга эгамидим?
Эрим кўнглимни меҳр-муҳаббат билан юмшатишга ҳаракат қиларди.
Мен эримнинг босиқлигини, ҳалимлигини бўш-баёвликка йўйибман. Кўз ёшларим юзимни ювди. “Аллоҳ қалбингни очсин, кўнглингга солсин…”
Эрим менга кўп бор шундай дерди. Бу дуонинг ҳикматини ўша лаҳзаларда тушундим. Неча кундан бери ичимни кемираётган “Энди кечирмайди”, деган қўрқув тарқади. Чунки бир неча бетнигина ўқиганимда, кўнглимни юмшатган бундай китоблар эримнинг неча йиллик йўлдошларидир…
Ўша кунги иқрорим эримни жуда хурсанд қилди. Шу зайлда у кишидан кенгфеълликни, сабр қилишни ўргандим. Биз учун кимда ёки нимада яхшилик борлигини Аллоҳ таоло билади...
тамом.
Дунё учун ёнингизда турган дўстлар, дўст эмаслар. (таъсирли воқеа)
🥀
Бир бадавлат отани ноқобил ўғли бўлган экан. Отасининг давлатини соясида ўсиб улғайган йигит иш ёқмас, дангаса бўлибди-ю, бироқ хотамтой йигит экан. Пули кўп, атрофи тўла ошна-оғайнилар. Чойхонада дўстлар даврасида "бойвачча фалончи" келмагунча ошлар сузилмас экан. Давраларни тўрида у бойвачча учун жой тайин. "Бойвачча фалончини" айтгани ҳозиру нозир, дўстлари хам доимо уни қўллаб қувватлаб турар экан. Ҳаётни кўрган ота бойвачча ўғилга қанчалар насиҳат қилмасин, асло қулоғига олмас экан. Ота яхши сўзлар билан ҳам, ёмон мисоллар билан ҳам ҳар қанча ҳаётни тушунтирмасин, бойвачча ўғил яхши томонга ўзгармабди. Қўлидаги отасини бойлигини атрофдаги дўстлари билан хурсандчиликка сарф харажат қилаверибди. Бойвачча ўғил ҳаёлида ўйларкан: Бугун мени қўлимда бойлик бор.Эртага қийин аҳволга авваламбор тушмайман. Агар қийин ахволга тушиб қолсам бугун мени ошимни еб юрган ошналарим мени ташлаб қўймайдилар, албатта менга ёрдам қўлларини узатадилар.
Бадавлат ота боқий хаёт томонга кетар тўшагига ётиб қолибди. Шунда ноқобил ўғлини ёнига чорлаб дебди: "Ўғлим! Мени насиҳатларимни қулоғингга олмадинг. Энди сенга ўлим олдидан сўнгги насиҳатим. Шу аҳволда яшашингда сенга қолдирган бойлигим узоққа етмайди. Бир кун тугайди. Шунда сени кўзингни ёғини еган дўстларинг ўзларини асл юзларини кўрсатадилар. Сен ночор, бир сўмсиз бир аҳвол бўлганингда дўстларинг сени ҳолингга кулишади. Сен одамлардан пул сўрайдиган даражада мухтож бўласан. Одамлардан пул сўраб тиламчилик қилгандан кўра ўзингни осгин. Мен сенга оғилхонага сиртмоқ тайёрлаб қўйдим. Мени насиҳатларимни қилмадинг. Шу сўнггиси, шуни бажаргин"
Бадавлат ота оламдан ўтибди. Дўстлар хаммаси "бойвачча фалончи"ни ёнида бўлишибди. Марҳум отани васиятидагидек йиллар ўтиб, бойвачча ўғилни пули охирлабди. Энди авваллардагидек чойхоналарда ора кунда дўстларга ош бера олмаган бойвачча аста даврани тўрисидан пойгасига тушибди. Энди "бойвачча фалончи" келгунча ош ҳам тугаб қоладиган, бора бора чойхонага ҳам чақирилмайдиган бўлибди. "Ётиб еганга, тоғ ҳам етмайди" деганларидек мерос ниҳоясига етиб, бойлик келувчи манбаъ хам йўқлигидан "бойвачча фалончи" қашшоқ тиланчига айланишга етиб келибди.Кечаги дўстлар, қариндошлар юз ўгирган бойвачча отани сўнгги насиҳатини эслади. "Ҳа кеча ким эдим, бугун ким бўлдим?? Отам хақ эканлар. Афсус вақтида сўзларига қулоқ солмабман. Бу кунимдан ўлганим афзалллигини отам билиб айтиб кетган эканлар" деган ўйда, минг хасрат-надоматлар билан оғилхонани сиртмоғи томон юрибди. Қўзида ёши қалқиган "бойвачча" сиртмоқни тортиб тушириб бўйнига солиб, отасини ёнига равона бўлмоқчи эди хамки,сиртмоқни иккинчи учига боғланган бир қоп нарса билан ерга қулади. Эркак не кўз билан қарасаки, ёнида қопда пул ва устида бир мактуб турарди. Шошилиб мактубни очиб ўқий бошлади: "Ўғлим. Мен шу кунга етиб келишингни сезган эдим. Бу ҳаётингдаги охирги сабоқдир. Энди билгандурсан ҳаётда ким кимлигини?. Ақлингни йиғиб, пулдан унумли фойдаланиб, шу пулни дасмоя қилиб, оёққа туриб ол. Энди асло йиқилма болам!
Азиз диндошим! Бўйинга сиртмоқ солинадиган даражагача ўзингизни жарликка ташламанг. Кўзингизни очинг. Дунё учун ёнингизда турган дўстлар, дўст эмаслар.Ота-онангизни насиҳатига вақтида қулоқ солинг.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@ibratli_sozlar
буйурдим.Шунча аёлни ичида узим сотиб олишга уялиб турибман дедим.Кулига куп пул бердим.Купрок сотиб ол.Опаларимиз бор.Укаларимни аёллари бор. Келинлар.Гуёки шу йул билан Ферузга ёрдам килмокчи булдим."Хуп" дея аёлим кучага отилди.Лекин бир зум утмай курук кайтиб кирди."Ха" десам:
- Бир иккита ёш болаларни кийими колибди колганлари сотилиб булибди - деди.
Бугун байрам булгани учунми уларни хам омади келиб нарсалари сотилиб булган экан.Аёлимга Феруз хакида гапириб утирмадим.Бошка хаёлларга бормасин дедим.Шу-шу Ферузни кайтиб курмадим.Унга менга берган мехри учун рахмат айтишлик унинг мехрини кадрига етганлигимни айтишлик менга армон булиб колди.Шу армон бу хикояни ёзилишига сабаб булди.Буни Феруз билмаса хам хеч булмаса сизлар билинглар дедим.У хозир хам уша Киргизистонда яшайди.Биласизлар хозир чегаралар ёпилиб у екдагилар бу томонларга деярлий утмай куйишган.Лекин якинда шу Москвада юриб кутилмаганда Ферузни кушниси билан танишиб колдим.Ундан синифдошим тугрисида сураганимда 5та кизи борлигини катта кизини чикариб хатто набирали булганини айтди.Таърифлашича кизлари хам онасига ухшаб хаммаси чиройли экан.
@ibratli_sozlar
келиш осон иш эмасди.Факат давлат транспортларида бориларди.Бориб икки соатча заводни айландик, ургандик.Экскурсия тугагач укитувчилар бизни тугри мактабга боришимиз кераклигини тайинлашди сабаби мактабда хали дарслар тугамаган эди.Хуп дея ортга кайтдик.Лекин ярим йулда синифдош дустларимни фикри узгарди улар уйга кетишни хохлашди.Мен эса узимча акиллий бола булиб мактабга келдим.Келсам залга кираверишда скамекада Феруз дугонаси билан утирибди.Мени куриб хурсанд булиб кетиб суради: - Гайрат яхши бориб келдингларми - деди.
~ Ха. деб жавоб бердим секин.
- Бизга нима олиб келдингиз деди.
Нима дейишимни билмай котиб колдим.Шу ерда миямга урди кераклигича пулни олиб пул берган кишига хатто арзимас бир шокаладми звачками олиб келмабман.Уялиб секин ичкарига кириб кетдим.Биламан у берган пулини миннат килиб гапирмади.У вактда яхши шокалад еки звачкалар хам факат шахарда булар эди.У бу билан мени окибатга ургатарди лекин минг афсус мен буни тушинмасдим.Туккизинчи синфни якунлай деганимизда синифдош ва тенгдош дустлар билан мактаб томонидан Шохимардонга уйнагани бордиган булдик.Иккита ЛАЗ автобусларга утириб сахарда йулга тушдик.Борсак Шохимардон катта сайлгох экан автобусдан тушибла узимизни хар каекка ура бошладик.Мен бир дустим билан атракцион паркга кирдик.Хар хил уйинларга чикиб уйнаб туриб иккита бегона кизларни бизга караб турганини сезиб колдим.Аста шеригимга айтиб уларга якин бордик лекин гапиришга журат этолмадик.Кизлар хам нозланиб биз билан куз уриштира бошлашди.Биз томом булдик.Тушликкгача шулар билан бига юрдик.Тушликка келсам хамма йигилган экан кафега кириб тушлик килдик.Феруз ва унинг дугоналари билан бир столда утирдик.Овкатланиб булгач ташкарига чикдик.Шу пайт Феруз олдимга келиб:
- Каерда юрибсиз? - деди.
- Уйнаб юрибман дедим.
- Юринг бирга суратга тушайлик деди.
- Албатта тушамиз лекин хозир эмас кейирок дедиму яна уйинга берилдим.Чаммаси икки соатлардан кейин Феруз мени яна излаб топди.
- Гайрат юринг суратга тушайлик деди
- Феруз кейин, кейин деб яна сузини кайтардим.Кечга якин йигилиб автобусларга утириб ортга кайтдик.Йулда келаетиб Феруз тушган расмларин курсатди.Шу ерда жуда катта хатога йул куйганимни тушиниб етдим лекин энди кеч эди.Кейинчалик бу нарса менга бир умирлик армон булиб колди.Шу зайлда йил утиб мактабни тамомладик.Битрув кечасида Феруз Отабек билан узок галашиб утиришди.Утиришдан кейин Отабек билан Феруз ва унинг дугонасин уйига кузатиб куйдик.Шундан сунг хамма хар каекка укишга кириш учун кетди.Мен бир кариндош дустим билан Фаргонага педагогика инстутига йул олдим.Сухбатдан утиб хужжатларимни топширдим ва уша ерда ётиб имтихонларга таёрлана бошладим.Эсимда бир куни уйга борсам махаллада туй булаетган экан туйга чикдим.Чиксам кизларимиз хам туй куриш учун келишган экан сурашиб бирга туй томоша килдик.Мен гуёки укишга кириб куйган одамдек узимни баланд тутиб олганман.Бекор килган эканман биринчи имтихондан йикилиб юзим шувт булиб ортга кайтдим.Орадан бир оз вакт утгач бир синифдош кизимиз унаштирилиб туйи буладиган булиб колди.Туйга бордик.Катор булиб синифдош дустлар столга утириб олдик.Туй бошланди.Бир пайт келин куёв даврага таклиф килинди.У вактларда келин куёвни тепасига бир калин мато тутиб туриларди.Келин куёвни дустлари икки ёшни шундай даврага олиб чикишар эди.Не куз билан курайки биринчи планда матони бир чеккасини ушлаб Феруз кириб келарди.Жуда хам етилиб тулишган чиройли эди.
Туй давомида кизларимиз бирин кетин даврага чикишиб келин куёвни табриклаб куёв журалар билан уйинга тушишди.Бу холатларни четдан кузатиб туриб бизни росса кузимиз куйди.Негаки кизларимиз бизлар билан эмас балки биздан катта булган акаларимиз билан биргаликда уйинга тушишар эди.Кизларимиз шу кадар чиройли булишиб кетгандики биз уларни танимай колгандек эдик.Улар гуёки бирлашиб якин уртогини катта хаётга кузатишар эди.Нима хам кила олар эдик бу уларнинг даври эди.Феруз билан охирги куршувимиз шу булди.Мен харбий хизматга жунаб кетдим.Феруз билан хайрлаша олмадим.Кетишдан олдин уйиштирлган вечиринкага Феруз келмади сабаби узок кариндошиникига кетган экан.Мен охирги учрашувга каттик тайёрланиб турган
#PSIXOLOGIK_TEST
🤔 SIZ KIMGA JOY BERAR EDINGIZ?
A -👩👦 Ona va Bolaga
B - 👵 Keksa Onaxonga
C - 🤕 Nogironga
D - 😡 Jahldor Bezoriga
Variantlardan birini tanlang va o'zingiz haqingizda hayratlanarli faktlarni bilib oling👇😱
😰Наҳотки хотини унга хиёнат қилаётган бўлса?! Зафар куни билан ишда бўлади. Аммо, бугун у ишга бордию, бир хужжатни уйда қолдиргани сабабли қайтишга мажбур бўлди. Қайганида эса уйига бегона эркак келганини оёқ кийимларидан сезди. Ичкарида эса хотини шодон куларди. Ҳа, хотиним менга хиёнат қиляпти, қони қизиб кетди Зафарни. Иккисини ҳам ўлдираман бу Худо бехабарларни. У ошхонадан пичоқни олдида ичкарига босатириб кирдию бегона эркакни орқасидан пичоқ урмоқчи бўлдиямки, ҳалиги эркак ўгрилиб: - Ия 😳😱
Читать полностью…— Қизим, Гулруҳ кўзингни оч, болам, — эрим унинг тепасида қўлида пиёла ушлаб турарди. — Уйғондингми? Иссиғинг чиқибди-ку, болам! Томоғинг оғридими? Ма, манови дорини ичиб юбор. Роса инградинг. Келиб қарасам, иссиғинг чиқибди.
Гулруҳ ўрнидан туриб ўтирган бўлса-да, кўзлари юмуқ эди. Шу ҳолда дорини ичди. Мен эса хотиржам ўрнимга қайтдим. Бу аҳволда уларга кўрина олмасдим. Чунки вужудимда турган титроқ ҳали кетмаганди. Шу пайт қизимнинг овози эшитилди:
— Дада, яна сув ичаман…
Бу қизимнинг илк бор «дада» дейиши эди. Ҳаяжонданми, улар ёнига қандай борганимни билмай қолдим.
— Болам, «дада» деган тилингдан айланай. Ўзимнинг қизим… — кўзларига ёш тўлган эрим қизимни бағрига босаркан, менга деди: — Онаси, қизимга сув олиб келинг.
Мен ҳам йиғлаб юбордим. Учаламиз ҳам унсиз кўз ёш тўкдик ўша кеча. Аммо бу кўз ёшлар бир ой ўтиб яна такрорланди. Менинг ҳомиладор эканлигим турмуш ўртоғимни йиғлатмасдан қўймади.
— Ўзингга шукр! «Биринчи бахтинг — ой бахтинг», дейишарди. Шунинг учун иккинчи бор оила қураётганимда ҳадиксирагандим. Аммо бахт яратиш ўзимизга ҳам боғлиқ. Биз энг бахтли оиламиз, тўғрими? — деди у киши менга.
Рост, биз энг бахтли оиламиз. Бу бахтни қўлдан чиқармаслик учун ҳамма нарсага тайёрман!
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
Уни «ДАДА» дейсанми, қизим?
Нега ҳар доим қоқиламан? Нега доим омадим чопмайди? Нима учун ўзимни ўзим эплай олмайман?» Шу саволлар хаёлимда айланиб, кўзларимга ёш келди. «Турмушнинг зарбалари каммиди менга? Одамлар ҳам алдашга уринади. Бу ноҳақликларга чидаб бўладими?..»
Қадам товушларимни эшитиши билан дарвоза олдида кутиб ўтирган тўққиз ёшли қизим югуриб чиқди. Ҳатто шу мурғак қалбнинг кўзларига қарашга ҳам уялдим. «Нега менинг онам бу қадар ношуд?» демасмикан?
— Яхши ишладингизми? — у мени ишлаб келаяпти деб ўйлаб, атрофимда хурсанд ирғишлай бошлади. — Ойи, мактабимга кийимни ўзингиз олиб берасиз, а? Унгача ойлик оласизми?
— Ҳа, — дедим ёлғонимнинг умри қанчалигини чамалаб.
У хурсанд бўлганча акамнинг болалари ўйнаётган ҳовли этагига қараб югуриб кетди.
— Нима дейишди? — деди онам вақтли қайтганимга нима бўлганини сезгандек.
— Менимча, у ердагилар ёлғончи. Пул ишлашнинг яхши йўлини топиб олишган. Ўзи эълонга «даромадли иш», деб фалон сўмни ёзиб қўйишганидан қўрққандим. Ҳар кун борсангиз, ҳар кун бирорта қоғоз беради, тўлдиринг, деб. Кейин «бу «лист»имиз уч юз сўм, икки юз сўм», деб пул олади. Ўзингиз ўйланг, иш излаб юрган нечта одам боради у ерга. «Хабар олиб туринг, одам кўп излаганда тополмай қолмайлик», дея умид беришади. Кейин менга ўхшаб ишонганлар бораверади-бораверади. Ҳар борганда уч юз-беш юз сўм ташлаб келади, тўлдирган қоғози учун. Бир кунда йигирма-ўттизта одам келиб кетаяпти. Ҳеч қанақа иш йўқ у ерда, — гапларимни тез-тез айтдим-да, оғир тин олдим. — Энди бормайман.
Онам секингина уҳ тортди. Кейин эса мени овутган бўлди:
— Сиқилма, ишламасанг ҳам кунинг ўтиб турибди-ку!
Куним ўтаяпти. Қандай ўтаётгани эса иккаламизга ҳам маълум. Кечагина янгам онам билан айтишиб қолди.
— Етти йилдирки, боқаман. Бу эшитган раҳматимми? — дея бақирди у киши. Бу уйда ишламайдиган, пул топмайдиган одам фақат мен. Онам ҳам нафақа олади. Уни албатта менга ва қизимга сарфлайди. Рўзғорнинг каму-кўсти акамнинг бўйнида. Янгам эса тикувчи. Ўйда ўтириб пул топади. Сал жанжал чиқса, «биз ҳам фақат болаларимизни ўйлаб яшармиканмиз? Ё бировлардан ортмай ўлиб кетамизми?» деган гап оғзидан тушмайди. Шу гаплардан бездим. Ўзим униб-ўсган, катта бўлган уйда ортиқчаман. Ўзимни сиғиндидек ҳис қилганим учун уй юмушларининг ҳаммасини бўйнимга олганман. Барибир «чиққан қиз чиғириқдан нари» экан.
Иш излашга киришдим. Ҳеч қаерда ўқимаган бўлсам, қаердан ҳам ишлай? Икки ой аввал ҳам бир иш топгандим. Дафтар чиқарадиган цех.
— Ҳадемай «сезон» бошланади, тезроқ ишланглар, — деб шошириб ишлатган одамлар маошимни ҳалиям бермади. Бошқа иш ахтариб, мана, нима кўйга тушиб ўтирибман.
— Эртага анув «дафтаринг»га бориб қаттиқ туриб ол. Пул беролмасангиз, дафтар беринг ўрнига де. Мана, мактаб бошланаяпти. Сотсанг, пул. Қолганини жиянларинг, қизинг ишлатади, — онам ҳамон мени ўйлаб куюнарди. «Ҳаммага ташвишман» — яна ўзимдан хафа бўлдим.
— Хўп, жанжал қилиб бўлсаям, олиб келаман.
Эртасига эса онамнинг айтгани бўлди.
— Ҳали, дафтарлар сотилгани йўқ. Пул беролмаймиз. Майли, дафтар олиб кета қолинг.
Бир дунё дафтар билан мени кўчага чиқариб қўйишди. Тўхтатган киракашим инсофли экан. Дафтарларни ўзи машинага жойлади.
— Савдогармисиз? — деди у йўлга тушганимизда.
— Йўқ. Икки ой деганда олган иш ҳақим.
— Дафтар беришини билган бўлсангиз, эрингизни жўнатмабсиз-да, анча оғир экан.
— Эрим вафот этган, — кўнглим бўшаб кетди. Кўзларимни олиб қочдим.
— Узр, синглим, мен билмадим. Билмасдан сўравордим. Хафа бўлманг. Умрини фарзандларингизга қўшиб берган бўлсин.
Индамадим. Хотираларим жонланиб кетгани учун уйга қандай келганим, нима қилганимни эслай ҳам олмайман. Ўзимга келганимда ёстиққа юзимни босганча йиғлаб ётардим. Қизим ҳар доимгидек бошимда менга термулганча жим ўтирарди. Қизим, отасининг бир оғиз сўзини эслай олмайдиган, қанақалигини ҳам билмайдиган менинг етимгина, ширин қизим. Қайдан ҳам эсласин? Ўшанда энди икки ёшдан ошганди… Бизнинг овунчоғимиз, қувончимиз эди у. «Ширин аясининг асал қизи», дерди эрим бирданига иккаламизни ҳам эркалаб. «Менинг уйимда ҳамма болдек ширин. Шунинг учун тўймайман!» — бу у кишининг ҳар доимги гапи эди.
юборишларини ҳам айтиб қўрқитишди. Бироқ Зоҳиданинг ҳукми жаранглаб бу тўполонга чек қўйди.
-Борамиз! Мен борманми , йўқми у жигарларинг!
Тавба, гўё опа эмас раҳматли оналари гапиргандек уччовиининг уни ўчди.
Манзилга етиб боришганида тиккага келган кун ҳам кулиб турарди. Зоҳида машинадан тушиб, енгил ҳаракатлар билан кичиккина дарвоза табақасини итариб ичкарига дадил қадам ташлади. Қолганлар унга эргашишди.
Сингиллари бирор марта ташриф буюрмаган ховли чоғроқ бўлсада шинамгина экан. Кўнгиллар ёришиб кетди.
Ичкаридан овоз бергувчи кутилмаган меҳмонларни кўриб бир муддат эсанкираб қолди. Сўнг уларга пешвоз чиқиб, айланиб-ўргилиб, йиғлаб- йиғлаб кўришди. Меҳмонхонага чорлади. Зоҳида қатъий бош чайқади ва ҳаммани ҳеч қачон киргиси келмаган кичик хужра томон бошлади. ..
Бу кун бошқача,жудаям бошқача бўлди. Ўғил- қиз, келин, набиралар ҳам айтилган манзилни топиб келишди. Токиога қўнғироқ қилиниб Аъзамжон билан гаплашмаган одам қолмади. Хуллас ҳамма жамбул-жам . Катта қозонда ош дамланди...
Кун қорая бошлаган, бироқ меҳмонлар тарқалай демасмади. Опа - сингилнинг гапи тугамас, неча йиллардан буён кўзлари йўл қараб хира тортган, она эса қизларининг бўйи-бастига қараб яйраб ўтирарди...
2009 й.
Муаззам Иброҳимова
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
лтирашди. Ўгай сингилнинг исмини эшитгач эса, ошкора уф тортиб бош чайқашди:
-Опа, дарров ўшани сўрайсиза? Жонажон, қадрдонингизда- а?! Қадами қурсин ўшани, остонангизни хатлаганида йиқилган экансиз. Сизни йиқилиб ётганингизни у кўриб қолибди. Бальнисада уч кун деразангиз тагида турди. Турса майли опа. Как будто биздан ортиқроқ нимадир қила оладигандек нуқул ичкарига кираман дейдия. Ахийри , ёнизга кирди. Биз ранимасияга микроб кирмасин дейишгани учунгина кирмаётгандик. . Дўхтирларнинг бошларини қотирган чоғи ташқарига чиқариб юборишибди. Мана, хохласез қўнғироқ қиламан.
Маъмура шапалоқдек телефондан керакли рақамларни териб, сўнг овоз кучайтиргични босди. “ Абонент рақами ўчирилган!”
-Эшитдингизми? Ҳар доимгидек ўчиқ. Уйига териб кўрсангиз ҳеч ким кўтармайди. Хозир, кутинг ўзи ҳам ховлиқиб келиб қолади.
Сингиллари Дилбарникига умуман боришмасди. Фақат Зоҳида онасига ваъда бергани учун ундан хабар олиб турарди. Бир қориндан тушганларига қараганда меҳрибонроқ синглиси унинг соясига кўрпача ташлашга тайёр. Зоҳида рўйхўшлик бермасада, хафтада бир “ассалому алайкум” дея кириб келаверарди. Мева-чевами, хонадон тухумими сумкасини лиқ тўлдириб илингани майли, сут-қатиқни ҳам елим идишга қуйиб, етмиш чақирим йўлдан ачитмай олиб келарди.
Демак у келган. Касалхонага ҳам ўзи олиб борган.
Аммо Зоҳида қачон охирги марта синглисиникига борганини эслай олмасди. Таҳминича икки йилча бўлдиёв. Ўшанда Дилбар ишда экан. Қизи қувониб кутиб олди. Холасини бувиси ётган кичик хужра томон бошлади. Холанинг ранги ўзгарди. Кескин бош чайқаб шошаётганини баҳона қилди. У қачонлардир отасини йўлдан урган, хозир ўсал ётган кампирни кўришни хохламасди. Чеккадаги меҳмонхонада пича ўтирди. Диёра билан у ёғ, бу ёғдан гаплашди . Жуда ақллида шу жиянлари. Ўзлари икктагина. Аъзамжон хозир Японияда. Ўз кучи билан ўқишга кириб, сўнг Токиодаги олийгоҳларнинг бирида магистратурасини давом эттиряпти. Диёра ўқувчи.
Опа-сингиллар ичида энг камбағали ҳам шуниси. Тавба, отаси буларга ҳеч нарса қолдирмаганмикин? Қолдирган бўлса ҳам сарфлаб юборишганми? Чаққонгина Дилбар Зоҳидаларга ўхшаб бозорга чиқиб кетганида миллионер бўлиб кетардию, касал онасини кўзи қиймади. Кампир анчадан бери бир жойда.Уни ёш боладек авайлаб парваришлашади. Оғзига ёққан таомни пишириб, кўнглига қарашади. Фақат на Зоҳида, на бошқа қизлар ўгай онани бирор марта кўришмаган.Хохлашмасди ҳам.
-Мегажиннинг қизи !- вишилларди Машхура, Дилбар опалариникига келганида. Унинг эшитиб қолишидан ҳам истиҳола қилинмасди, - Бир вақтлар бойвачча дадамга ёпишиб, тегвогани учун ҳам ётибдида хозир! Ростини айтсам қизини ҳам кўргани кўзим йўқ. Раҳматли онамга ваъда бермаганимда бир минут ҳам гаплашмасдим.
Бас қил! Жим ! Эшитиб қолади! деган ишораларга парво қилмай овоз яна бир парда кўтариларди.
Хозир ҳам ғийбат ўша бир бурда кампирга бориб тақалди.
-Рост- да опа! Ойим раҳматли шуларни деб сиқилиб ўлиб кетдилар.
Зоҳида бири қўйиб, бири сайраётган сингилларининг овозлари ичида хаёлга берилди.
Дадасининг яна бир хотини борлигини айтиб “ суюнчи” олгани кирган қўшни хотинни эслади.
Ўшанда тинмай бидирлаётган аёл онасининг кўзини мошдай очиб қўймоқчи эди.
- Роса соддасиз-а ўргилей! Аввал қийналиб, кейин базўр оёққа турганларинингни билмаганимда бунчалик жоним ачимасди. Эр бермоқ, жон бермоқ оповси! Аввал сиздан бошқасига қарамасдику. Ўйнаши ҳам йўқ эди. Бойвачча бўлгач, топиб олибдида! Қаттиқроқ ушанг қоқиндиқ. Мана, сизга манзилини ҳам бераман. Боринг! Болаларингиз учун ҳам бориб, шармандаларини чиқаринг. Эрингизни...
Аммо унинг йўриқлари чала қолди. Раҳматли онаси қўшни кутгандек уввос солиб йиғламади.Хабарни олгач, таксига ўтириб керакли манзилга йўрғаламади. Фақат хабарчининг оғзини ёпди:
-Бас! Ахир, болалар эшитиб қолади! Қолаверса, бу мен учун янгилик эмас. Кундошим борлигини биламан.
-А!
-Ха! Нега анқаясиз биламан дедимку! Умар акамнинг уйланиб олганини билардим...
Хабарчининг энсаси қотди. Янгилик билан узиб оламан, мабодо йиқилиб қолса юпатаман деб текин томошага чиқсаю, бу аҳмоқ эрининг бошқа хотини борлигини бамайлахотир гапириб ўтирибдия!
Ўшанда уйда фақат онаси ва Зоҳида бор эди . Қўшни
ЖИГАРБАНДИМ
Бугун Зоҳиданинг тушига яна онаси кирибди. Ховлидаги сўрининг четида омонат ўтирганмиш. Ним яшил иштапил кўйлагида, шу рангдаги бошидан тушмайдиган дока рўмоли,оёғида орқаси қирқилган эски калишда экан. Болаликдаги ўша масъум сийрат. Худди тирикдек. Фақат туғилган кунида тўрт қизи бир бўлиб совға қилган тилла узуги йўқ. Яна жудаям хомуш эмиш. Зоҳида “ Нимага хафасиз ойижон?” деб сўрамоқчи бўлибдию, дафъатан оғзидан бошқа савол чиқиб кетибди:
- Ойи, яна эски-тускиларингизни кийиб олдингизми? Тунов куни ҳам шу кийимларингизда эдингиз. Сизга ҳеч ўргата олмадикда! Доим шунақа, маҳалладагиларнику ҳам гапирмаган гапи қолмади. Катта-катта олиб келганимиздан кейин мазза қилиб кийиниб юрмайсизми? Хожи она деган номингиз бор! Ха айтганча, анув, ҳаммамиз бир совға қилган тилла узук қани?
Онаси индамасмиш...
-Яна бировга совға қилиб юборган бўлманг! Одатингизни биламиз, қани тақиб олинг! Бўлмаса, ростдан ҳам битта -яримтага бериб юборган деб ўйлайман.
Она жим. Нуқул бармоқларини яширармиш.
Шунда Зоҳиданинг жаҳли чиқиб, “Қани нимани яширяпсиз?” деб ойисига ёпишибди. Волидасининг юмилган нимжон муштларини аранг очиб, қарабдию, даҳшатдан чинқириб юборибди. Онасининг узук тақадиган бармоғи йўқмиш. ..
У босинқираб, ўрнидан қандай туриб кетганини ҳам билмай қолди. Тонг хали отмаган экан. Қора терга ботиб кетибди.Калима қайтариб, дархол ташқарига мўралади. Тунги чироқ ёруғида сўппайиб тургган сўрида ҳеч ким йўқ, “Хайрият, туш экан” ёқасига туфлади. Юраги гурс-гурс уриб ташқарига чиқди. Таҳорат олиб, номоз ўқиди. Келин хали турмабди.Ноилож ўзи ошхонага ўтди. Арвоҳларнинг хаққига деб ёғ қуйиб, холвайтарга унади.
Набиралари уйғонганида беш –олтита чалпак ва холвайтарни ён қўшниларникига чиқаргачгина енгил нафас олиб, нонуштага ўтиришди. Катталарига телефон қилиб кўнгли хотиржам тортди. Кенжамати океан ортида сафарда. Кечагина қўнғироқ қилди. Кайфияти аъло,ишлари яхши эмиш. Керакли битимларни имзолай олса, кейинги хафтада қайтишини айтди. Соғлигидан шикоят қилмади. Ишқилиб тинчлик бўлсинда! Нега онасини бу ахволда кўрди? Балки сингилларининг бирортаси касалмикин? Йўғ-эй, тунов куни кўришишди. Ҳеч ким шикоят қилмади. Рўзғорлари нотинчмикин, дея хавотир олмаса ҳам бўлади. Улар аллақачон тушган жойларида тошдек қотишган. Лекин ўлганлар бежиз тушга кирмайди. Ойим нима сабабдан хафа? Нега бир бармоғи йўқ ? Тушлар таъбирини билмаса ҳам қийин экан.
Зоҳида миясида ғужғон ўйнаётган саволларига жавоб топа олмай, бошига қаттиқ оғриқ кирди. Хойна- хой қон босими ошган. Доим шунақа, сиқилиб қолса бошининг орқа томонидан томир тортгандай бўлиб, мияси қизий бошлайди. Набираси бир пиёла сув олиб келгач, дорисидан иккитасини ичиб олди. Хавотирланган келинига “ пича чўзилай” деб ичкарига кирди.
Аммо ёта олмади. Тахмондан бувисидан қолган “Қуръон”ни олиб, авайлаб очди.
Раҳматли онаси вафот этганида Зоҳида шу китобнигина беришларини илтимос қилганди. Мана шунга ҳам беш йил бўлибди. Яхшигина илми борлиги учун қийналмай ўқийди, берилиб кетса кўзларидан ўзидан –ўзи ёш қуюлади. Саҳифалардаги илоҳий куч Зоҳидани тетиклаштирарди.
Зоҳида илмни аввал бувисидан сўнг онасидан олган. Етти маҳалла танийдиган Зоҳида отинни набираси элас- элас хотирлайди. Кичкиналигида тиззасига ўтказиб қироат билан “Қуръон” ўқиб берадиган миқтигина кампир , ривоят, эртак ва достонларни ҳам қойиллатарди. Балки атайин, отин бўлсин деб ўз исмини қўйгандир унга. Эх, болалик... Қанчалик беташвиш , беғалва кунлар экан. Бувиси ўлганида беш яшар бўлган қизалоқ мана олти довондан ўтиб қўйибди. Отин бўлмадию, маҳалла мана-ман деган отиндан кам кўрмайди. Йиғинларнинг тўри уники. Палончининг невараси, писмадончининг қизи бўлиб сийланиб юрибди.
Ҳаёт дархақиқат уларни яхшигина сийлаганди. Отасининг давлати туфайли бекаму кўст яшашади. Аммо Зоҳида қирқдан ўтгач, бир ўртоғига қўшилиб ,савдогарлик ҳам қила бошлади. Хитойдан мол олиб келиб улгуржи тарқатишарди. Бозорда ўз “точкаси” бўлиб, Зоҳиданинг ҳам, унга эргашган сингилларининг ҳам омадлари келди. Аммо мол- давлат билан бирга юрак санчиғи, унга қўшиб қон босиминини ҳам ортириб олди. Дўхтирни ёмон кўради. Қачон мазаси қочиб қолса
Шу йўсинда биринчи иш куни бошланди.
Кун бўйи гараждаги ўт ўчирувчилар машинасини текшириб, ремонт қилишди. Тушлик пайти йигитлар тушликка чиқишди. Мухтор эса уйи узоқлиги учун ишхонадаги кабинетларнинг бирига кириб, бошини столга тираб бироз дам олди.Ёнида ортиқча пул олиб келмаганлиги боис кўчанинг нариги бетидаги ошхонага ҳам бора олмади.
Кечқурун уйга қайтаркан, онасига бу янгиликни, ишга қабул қилинганлигинини қандай суюнчилашни билмасди.
Мухтор шаҳарга яқин қишлоқда яшарди. Велосипед билан ярим соатда уйга етиб келиши мумкин эди. Бугун аксига олиб, доимги Ғироти велосипедини ҳам уйда қолдириб келганди.
Ўзича, ҳар идорага бош суқиб кўрган, ҳаммасидан бетига эшик ёпилавериб, зада бўлиб кетганди. Баъзи раҳбарлар, бепарвогина, кабинетига кирмасданоқ, тишининг орасидан "Бизда иш йўқ" деб ҳали бошланмаган суҳбатни якунларди. Баъзи идораларда бўлса, бошлиқнинг ёнига киришгаям қўймасди, эшик олдида ўтирган чиройликкина котибалар.
-Бошқа жойлардан изланг,бизда иш йўқ.
-Барибир мен бошлиққа учрашим керак.
-Нима, бошлиқнинг бекорчи вақти борми,ҳар қандай кўчадан келганлар билан гаплашиб ўтиришга. Бошлиқ марказга отчет топширишга кетди,-деб ҳайдагандек, қабулхонадан чиқариб юборар, аммо кўчада дарахт остида пойлаб турсангиз, идоранинг раҳбарими,бошлиғими, хуллас каттаси машинада келиб тушар ва оппоқ кўйлаги, ялтироқ галстугини кўз-кўз қилиб олдингдан намойишкорона ўтиб кетар, котибанинг ёлғончилигини фош қилмоқ учун яна қабулхонага кирсангиз, сочини силаб ё лабини бўяб ўтирган офатижон, ҳеч нарсадан бехабардай, ярим соат илгари сени ҳайдагандан баттар қилиб чиқариб юборганини ёдидан чиқаргандай, беэътиборлик билан,
-Бошлиқ марказдан қайтибди. Сўраб кўрай-чи,қабул қилармикин?- дея ғоз юриб кабинетга кириб кетар, бироздан кейин чиқиб, бошлиқ банд, кутаркансиз дер, ёки киринг, аммо иш
масаласи бўлса, менга учрашаверинг. Бизда иш йўқ дерди.
Кўпинча, раҳбарлар котибасининг айтганидан чиқмайди, котиба йўқ дедими, иш йўқ бўлиб тураверади. Шу сабабли, Мухторнинг хаёлида аввал котибаларнинг тилини ёғлаш,битта шоколадми, духими бериб, уларнинг кўнглини олиш, кейин ўша идора бошлиғи билан учрашиш керак деб ўйларди.
Бугунги учрашув эса, тасодифий бўлганди. Бошлиқ котибасининг маслаҳатисиз, ташқарида Мухтор билан гаплашиб,,ичкари олиб кирганди.
Ўйлашингиз мумкин, нега ҳозир қора ишгаям фалон пул тўлаб кириладиган замонда Мухтор дарровгина бориб, бошлиқ билан гаплашиб,ишга жойлаша қолди, деб.
Ростданам, ишонмадингиз. Бунинг сабаби бор эди. Бундан бир ой аввалроқ, бошлиқ нима иш биландир улар яшайдиган қишлоққа борган, қишлоқ совети биносида ишини битириб, қайтаётганда, йўлда машинаси бузилиб қолганмиди. Йўқ, баллони тешилган экан, ғилдиракларнинг бирининг. Идора машинаси бўлса-да, ҳайдовчиси йўқ эди. Хуллас, йўлда бошлиқнинг танг аҳволини кўриб, уйидан машинани кўтарадиган ускунани топиб, чиқариб берган, чиқариб бергангина эмас, машинанинг ғилдирагини алмаштириб берганди. Бошлиқ Бердимурод ака йигитни таниб қолганди. Шу сабабли бир яхшилик қилай деган маънода, бўш ўринга йигитни расмийлаштиришни буюрганди.
Мухтор бошлиқни таниганидай, уям Мухторни таниб қолганди. Йигитнинг шахдамлиги, қўлидан иш келишини билганди. "Асли, қишлоқ болалари ишга пишиқ бўлишади. Уддабуро бўлишади"дерди. Шу сабабли онасининг эркаларидан кўра, шунақа ишчан ходим изларди.
Хуллас, иш вақти тугагач, Мухтор секин -аста уйига жўнади. Эртага, биринчи навбатда тушлик учун уйдан у-бу олиб қайтади. Иккинчидан, велосипедини миниб қайтади.
Энди онаси унинг ишга жойлашганини билгач, такасалтанг деб уришмайди. Ахир, нима қилсин, қўлида ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳеч ким ишга олмаса.
Мухтор, бошлиққа айта бошлаган ўша, бутун умр сабоқ бўлган воқеани эслади.
Болалик экан-да. Биринчи синфда ўқирмиди, ё унданам кичикроқмиди ўша пайт қўшни болалар билан ҳовли этагидаги молхона ортидаги ўтхона ёнида ўйнаб ўтиришарди. Чўнтагида гугурт бор эди. Ёмғир ёғиб ўтганди. Болаларнинг бири, келинглар, олов ёқиб исинамиз деганди.
тикилганини кўриб ич-ичидан эзилди. Тўй қайнотасининг туғилган куни билан бир кунга тўғри келгани Лайлони тўхтатиб қололмади.
— Холамнинг қизини тўйига бормасам бўлмайди, туғилган кунни менсиз ўтказа қолинглар, — деди у Ботирга эркаланиб.
Ботир йўқ дея олармиди. Туғилган кун Лайлосиз ҳам ўтдию, лекин Ботир ота-онасининг айбдорона тикилиб турган нигоҳларига қарай олмади.
Ўша куни Лайло тўйдан кеч қайтди. Бироз кайфи ҳам бор эди.
— Шунақа зўр тўй бўлдики… таърифига тил ожиз. Тўйхонага келин-куёвнинг бўйи баробар торт олиб келишди, салютлар отилди, куёв ҳамманинг олдида бриллиант кўзли узукни клинга тақиб қўйди… — Лайло хонани гир айланиб тўйни мақтар, унга сари Ботир ўтирган ерида ерга кириб бораётгандек бўларди. Кутилмаганда Лайло ҳўнграб йиғлаб юборди:
— Қандай бахтли келин-куёв…
Ухлаб қолган хотинининг бошида хаёл суриб ўтирган Ботирнинг кўнглини турли нохуш хаёллар тимдаларди. “У бошқача ҳаётга ўрганган. Мен билан бахтсиз…”
Эрталаб офтоб ёйилиб бўлгач уйғонган Лайло туни билан ухламай, тонгга яқин креслода ухлаб қолган эрига ва чоғроққина хонасига кўз югуртириб, юраги увишди. “Мен бошқача ҳаётга ўрганганман…”.
Лайло, Ботир, Сабина олдингидек бир жамоа бўлиб ишлашар лекин муносабатлар илгаригидек эмасди. Ботир камсуқум, асабий, Лайло эса иззатталаб, сал гапга йиғлайдиган бўлиб қолган. Икки дўстининг бахтини кўраман деб ўйлаган Сабина эса уларнинг муносабатларидан ҳайрон. Оиладаги етишмовчиликлар, рўзғордаги камхаржлик кундан кунга Лайлони ғашига тегиб борар, Ботирни эса баттар эзилишига сабаб бўларди.
Бир куни тўйга хизматга боришганда арзимаган гап сабаб Ботирни жеркиб ташлаган Лайло югурганча саҳнага чиқиб кетди. Хотинининг одамлар олдида қилган муомиласидан кўнгли оғриган Ботир кўчага шошилди.
Бироздан кейин ортидан чиққан Сабина Ботир осмонга қараганча сигарет тутатиб турганини кўрди. Кўзидаги ёшлар юзига оқмаслиги учун бошини баланд кўтариб турганини тушунган Сабина Ботирнинг елкасига қўлини қўйди.
— Нега бахтсизман, Сабин? — осмондан кўз узмай сўради Ботир.
— Унга уйлансам бахтли бўламан деб ўйлагандим-ку.
— Билмадим…
Иккалангизни ҳам тушуна олмаяпман. Илтимос, уни тушунишга ҳаракат қилгин, оғирроқ бўлгин. Секин-аста ўрганиб кетади…
Ботир маъқул дегандек бош силтади.
Иккала дўстига ҳам чин дилдан ачинган Сабина кўнглида яна акс-садо берган
ўша овоздан сесканиб кетди: “Баъзиларнинг тақдири муҳаббат дардида куйиш. Бошқача бўлса бахтли бўла олишмайди. Улар-ку нима исташаётганини ўзлари ҳам тушунмади, сен-чи?
Уларнинг ҳаётига аралашишдан мақсадинг нима?”.
Сабина хавотирланиб ялт этиб Ботирга қаради. Ботир унинг кўнглидан ўтган гапларни эшитмади…
Дилфуза Собирова.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
Муҳаббат чорраҳасида.
(ҳикоя)
Ботир Лайлонинг турмушга чиқаётганини эшитган кундан буён ҳаёт кўзига қоронғу. Хонасидан чиқмайди. Бугун Лайлонинг ўртоғи, продюсери Сабина қўнғироқ қилиб, кечқурун хизмат борлигини айтганда ҳам ўрнидан турмади.
— Тўй бор, нозик одам…
— Боролмайман, тобим йўқ, — деди тундлик билан Ботир.
— Нималар деяпсан? Аппаратларни ким ўрнатади. Тўй эгаси фақат жонли ижро бўлсин деган! Лайло бир ўзи эплолмайди-ку!
— Билмадим…
— Лайлонинг исми унга сеҳрдек таъсир қиларди.
— Боролмасам керак… — деди бироз юмшаб.
Кўп ўтмай эшик жиринглади. Ким биландир сўрашган онасининг овози эшитилди: — Ботир, Сабина келди…
Ботир уф тортганча бошини кўрпага ўради.
— Худди қирқ йиллик касалга ўхшаб ётишини қаранглар буни, — деди Сабина Ботирнинг хонасига кира солиб. Ўрнидан туриб ўтирган Ботирнинг ростдан ҳам ранги рўйи бир аҳволдалигини кўргач эса аҳвол жиддийлигини тушунди.
— Лайло турмушга чиқаётганини эшитганидан буён аҳвол шу… — шивирлади онаизор ўғлига ачиниб.
Сабинанинг ҳам юраги ачишди.
Улар Лайло ва Ботир билан битта мусиқа мактабида ўқишган. Мактабни тугатиб, битта жамоа бўлиб ижод қилишяпти. Лайлонинг дадаси тадбиркор бўлгани, пули ва таниш-билишлари кўплиги учун унга қўшиқ ёзиш муаммо бўлмасди. Сабинанинг овози яхшироқ бўлгани билан унинг қўшиқ ёзиш студияларига тўлашга пули йўқ. Ботирнинг ҳам отаси қурувчи, катта оиланинг учинчи фарзанди.
Лекин мактаб даврида кўнгилларга қўнган муҳаббат икки оила ўртасидаги бу фарқни назарига илмасди. Беғубор муҳаббатга ўсмирларча соддалик билан ишонган Ботир Лайлони бошқага турмушга чиқишини хаёлига ҳам келтира олмасди.
Ўқиш тугаб бирга ишлай бошлашгач эса бу ишонч янада ошганди. Чунки у ҳам энди оддий одам эмас, кимсан қўшиқчи Лайлонинг маъмури!
Икки ёшнинг муносабатларини дўстона деб ўйлагани сабаб бирга юришларига қаршилик қилмаган (қизи тадбирлардан ёлғиз қайтгандан кўра Ботир олиб келиб қўйгани тинчроқ деб ўйларди) Лайлонинг дадаси бир куни қизи ва хотинини ёнига олиб бадавлат бир тадбиркор билан қуда бўлиш нияти борлигини айтганда Лайлонинг устидан совуқ сув қуйилгандек бўлди.
Нима қилишни билмай боши қотган Лайло дардини Сабинага айтди.
Бугун Сабинанинг Ботирнинг тоби йўқлигини эшитиши билан уникига югуриб келишига сабуб ҳам шу эди.
— Тўғрисини айт, кимдан эшитдинг? — сўради Сабина Ботирнинг онаси чиқиб кетгач.
— Нима фарқи бор? — оғир хўрсинди Ботир.
У қаттиқ куйинганидан кўз ости қорайиб, ранги сўлиб қолганди.
Дўстининг эзилаётганини кўрган Сабинанинг кўзига ёш келди. Унинг Ботирга меҳри бўлакча, бу оққўнгил, дилкаш йигитни чорасиз ҳолда кўриш унинг учун ҳам оғир эди.
— Бундай ўтиравермай, муҳаббатинг учун курашсанг бўлмайдими? — деди у нима дейишни билмай.
Ботир синиқ жилмайди:
— Ким билан курашаман? Лайлонинг дадаси биланми? Нимам билан қарши тураман? Қашшоқлигим биланми?
Сабинанинг тили тутилди. Ҳаётнинг ноҳақликларига илк бора дуч келаётган, бундай вазиятларда қандай йўл тутиш кераклигини билмайдиган ёш ва тажрибасиз қалблар тўғён қилишдан бошқасига ярамасди.
Аламдан Сабинанинг кўзи ёшга тўлди.
У шарт ўрнидан туриб хонадан чиқиб кетди.
***
— Ботирнинг аҳволини бир кўрсанг эди… — деди Сабина Лайлонинг юрагини баттар ўртаб.
У айрилиққа чидолмайди.
Неча йилдан буён сенга кўнгил қўйганини, ишонганини биласан-ку. Оиласи бой эмаслигини ҳам билардинг, нима қилардинг бола бечорага умид бериб?..
— Шундай бўлишини қаёқдан билибман? Дадам… дадам опамга ҳам худди шундай қилгандилар. Севганига бермай, мана, бахтсиз қилдилар… Энди навбат менга келди.
— Бечора Ботир…
Лайло хонада асабий айлана бошлади.
— Нега? Нега мен ҳам опамнинг тақдирини такрорлашим керак? Ростдан ҳам Ботир менинг бошқага турмушга чиққанимни кўтара олмайди.
Бечора… — у ёқдан бу ёққа юравериб чарчади шекилли ўзини креслога ташлади.
— Менга қара, истасанг, мен онанг билан гаплашиб кўраман… — хаёлига келган фикрдан қувониб сўради Сабина.
— Фойдаси бўлади деб ўйлайсанми?
— Лайлонинг кўнглида ҳам умид пайдо бўлди.
— Балки…
Сабина дугонаси билан гапни бир жойга қўйиб унинг онаси билан гаплашгани чиқиб кетди.
— Вой, жинни бўлдингми, Сабина? — худди Ботир Лайлони ҳозироқ олиб чиқиб кетадигандек
ТИКУВЧИ ЧОЛ✂️👳♂
Кичик бир қишлоқда тикувчи чол яшар экан. Лекин у қимматбаҳо ва чиройли кийимларни тикар ва яхшигина нархга сотар экан.
Кунлардан бир кун шу қишлоқда яшайдиган камбағал кишилардан бири келиб тикувчига дебди: Сиз касбингиз орқали яхшигина даромад топасиз, лекин нима учун бизга ўхшаган фақиру фуқароларга эҳсон қилмайсиз. Ана, қишлоғимиздаги қассобни кўринг, у ҳар ойда камбағаллар учун маълум миқдордаги гўштни текинга тарқатади. Шундан ўрнак олсангиз бўлмайдими?!-дебди. Тикувчи чол унга ........давоми👇👇👇
😱Сиз хам атиги 🔥2 та махсулотдан🔥 фойдаланиб, қуйидаги муаммолардан⤵️
✅Юздаги доғ ва сепкиллардан
✅Бўйиндаги қора доғлардан
✅Тизза-тирсакдаги доғлардан
✅Қўлтиқ остидаги доғлардан
☝️Атаги 2 ҳафтада халос бўлишни ва расмдаги каби реал #натижани #уй_шароитида олишни хохласайиз шошилинг😵
👇БАТАФСИЛ👇
Исмим Нигора. Нигора Жалилова. Ота-онам бор, 16 ёшман.
Кеча ҳар доимгидек мактабдан қайтаётганимда йўлимни тўсиб, 2 та барзанги машинага мажбурлаб солиб олиб кетишди... Қаршилик қилишга на кучим ета оларди, на ёрдам сўрай олардим... Мени мажбурлаб олиб келишган хонадонда бошимдан олинган қопдан сўнг илк кўрганим, каттагина ётоқ ва унинг устида ўлжасини кутиб турган ваҳший бўридек ўтирган чамаси 28-30 ёшлардаги эркак қучоғига осонгина отилганим бўлди.
эдим.Ферузга айтадиган гапларим куп эди.Менга уни кадри шу кадар утган эдики буни у билиши керак эди.Улгирмадим.Хизматга жунаб кетдим.Хизмат давомида хаммаси эсдан чикди.У ерда узим билан узим булиб колдим.Армия хаёти бутинлай бошка хаёт эди.Мен факат бир нарсани хизматни тезрок тугашини яна асли хаётимга кайтишни хохлар эдим.Дустларимни синифдошларимни жуда согинган эдим.Аксига олиб дустларим умуман хат ёзишмасди.Лекин мен хаммаси авалгидек хаммаси жойида деб уйлар эдим.Факат хизматни тугатишга икки ой колгандагина якин дустимдан хат олдим.Хатда ёзилишича хамма кизларимиз турмишга чикиб кетишибди.Отабек Ферузга уйланмабди.У бошка одамга турмишга чикишга мажбур булибди.Хатни укиб карахт булиб колдим.Куз олдимга келин булиб зор йиглаб кетаётган Феруз келди.Бир пайт болалар каердандир бир аудо кассета топишиб келиб магнитафон куйишди.Жалолдин Усмоновнинг ;Ферузахон келин булди; деган кушиги янграй бошлади.Кулимда халиги хат.Шунаканги йигладимки.Куз олдимдан Феруз кетмасди.Ичим хам ташим хам йиглар эди.Эх Феруз узи хам йиглаб бизни хам йиглатиб кетди.
Хизматни тугатиб юртимга кайтдим.Бирин кетин дустларим уйлана бошлади.Хеч эсимдан чикмайди кушни кишлокда яшайдиган бир дустим туйга айтиб кетган экан болалар билан туйга бордик.Борсак туй бошланганига анча булган экан.Яхши кутиб олишди.Даврада сузга чикиб келин куёвни табриклаб "чужой" кизлар билан росса уйинга тушдик.Бир пайт мени куёв болани олдига чакиришди.Куёв бола партадош дустим булгани учун якин эдик.Уша ерга утказишиб мехмон килишди.Бир оздан кейин туй тугаганлиги маълум килиниб келин куёвга рухсат берилди.Каердандир яна уша матони олиб келишди бир учини менга беришиб келин куёв тепасида баланд кутариб туришимни тайинлашди.Шу холатда икки ёшни ёр ёр садоси остида ичкарига олиб кира бошладик.Кетяпману Ферузни эслаяпман.Худди уша туй факат бу ерда биринчи планда мен турар эдим.Бу энди бизнинг давримиз эди.
Туй тугаб уйга кайтдик.Орадан бир йилча утиб бир кун иш билан шахарга бормокчи булиб автобусга чикдим.Ясаниб чиройли кийиниб олганман.Буйдоклик даврим.Бир пайт автобус бир бекатга тухтаб эшигини очиши билан автобусга кулида иккита катта катта канистир кутариб олган бир аёл чикиб келдида оркага караб:
- Ферузахон булинг - деди.
Уни оркасидан худди уша холатда Феруз чикиб келар эди.Кузларимга ишонмасдим.Котиб колдим.Факат Ферузни юзига тикилар эдим.Автобусда одам куп булганлиги учун у мени курмас эди.Нима килишни билмас эдим.Ёнига бора олмасдим.Яна учта шундай аёллар хам автобусга кисилишди.Улар кулидаги канистирларни Асака шахрида жойлашган Ёг заводи атрофида хонадонлардан пахта ёгига тулдириб Киргизистонни Уш шахрига обориб сотадиган Киргизистонлик аёллар эди.Феруз айнан Киргизистонга келин булиб тушган эди.Ёмон ачиндим.Катта хаёт уни уз домига тортиб кетган лекин узи хамон чиройли эди.Улар йулда тушиб колишди.Феруз мени курмади.Очиги уни шу холатида унга курингим келмади.Йиллар утиб мен хам уйландим фарзандлий булдим.Алохида яшаш учун янги уй кура бошладим.Уй битгач куз ойларида янги уйга кучиб чикдим.Киш утиб бахор келди.Эсимда 8 март куни кучадан уйга келаётсам шундокина уйимни ёнгинасида куп аёллар тупланиб туришибди.Хаммаси кушни аёллар.Нима булди экан десам иккита аёл хар хил кийим -кечак сотиб келган экан.Аёллар ураб олишган.Якинрок келиб аёллардан бири Феруз эканлигини билиб колдим.Кузларимга ишонмасдим.Орадан 15 йилларча утиб Феруз эшигим тагида утирар эди.Мени куриб таниб уялибгина:
- Яхшимисиз? деди.Мен хам:
- Яхшимисиз? дедим.Кушни аёллар шовкин килишиб мол талашишар эди.Мен нима килишимни билмасдим.На унга якин бора олардим.На уйга таклиф кила олар эдим.У вактлар чегаралар очик булгани учунми Феруз узин укасини аёли билан Киргизистонни Корасув шахридан хар хил мол олиб келиб кучама куча сотишиб юришган экан.Хайрон булманг у вактлар тирикчилик килиш шунака кийин эди.Уйга кирдиму хеч каёкка сигмаяпман.У ёгдан буёкка юра бошладим.Нима килсам экан.Шунча шовкин булишига карамай аёлим хали кучага чикиб улгирмаган эди.Шу вакт хаёлимга бир фикр келди.Аёлимни чакириб кучага бозорчи аёллар келганини бугун 8 март оналаримизга бирор совга сотиб олишни
СИНФДОШ КИЗИМ ЕКИ КАДИРЛАНМАГАН МЕХР.
1988 йил эди.Саккизинчи синфни тамомлаб туккизга кучганимзда синфимизга янги киз келиб кушилди.Узи ок сарикдан келган буйлари узун жуда хам чиройли эди.Синфдаги йигитлар дарров янги кизни этъиборини тортиш учун унинг атрофида уралаша бшладик Киз хам анча синчков экан ким яхши-ю ким ёмон эканлигиги дарров аниклаб олиб шунга караб муомила кила бошлади.Тез орада бу кизга биз жуда урганиб колдик. Исми Феруза экан саккизинчи синифни Киргизистонда тамомлаб у ерда ун йиллик мактаб йуклиги учун бизни мактабга утган экан. Феруза билан биз жуда якин булиб кетдик. Биз деганим мен ва менинг икки дустим. Биз уни хатто Феруз деб чакира бошладик.Феруз фанлардан жуда яхши укир аълочи эди.Мен эса аник фанлардан жуда емон укир эдим.Уйга берилган вазифаларни кунгилдагидек бажара олмай бузариб турганимда Феруз секин олдимга келиб дафтарини кулимга бериб кучириб олишни таклиф киларди.Негадир жуда уялиб кетардим.Кучирмасдим.
- Гайрат олинг кучириб езиб олинг - дея кайта кайта илтимос киларди лекин бундай килишга мени гурурим йул куймасди.Базан корнимиз очиб кетса бирон егулик сотиб олиш учун Феруздан пул олардик.Сабаби узимизни пулимиз сигарет олишдан ошмасди.Уни кизил дона дона ок маржони бор хамени буларди ичи тула пул буларди.Феруз бизга пулни бераетиб узига ва дугоналарига хам бирор егулик олиб келишимизни тайинлаб куп пул беради.Энди уйласам уша пайтда кизларга бирор нарса олиб бериш бизни хаелимизга хам келмаган экан.Феруз бу иши билан бизни шу ишни килишга ундар эди.Афсус биз буни тушунмасдик.Кейинчалик биз Феруз ва бошка уч туртта киз ва йигитлар хар хил кичкина утиришлар (вечиринка) кила бошладик.Бу утиришларда биз билан бирга яна бир дустимиз саккизни тамомлаб Андижон шахрига укишга кетган Отабек (исми узгартирилган)деган синифдошимиз хам катнашарди.У Ферузни куриб уни ектириб колди.Феруз хам уни курганда сал кизарадиган булиб колди.У пайтлар мен кушни синифдаги бир тенгдошимни ектирар эдим.У киз Ферузнинг энг якин дугонаси эди.Улар битта махаллада туришарди.Аста секин Феруз ва Отабек бир бирига якинлашиб гаплаша бошлашди.Утиришлар давомида биз уларни елгиз куйиб гаплашиб олишига имкон яратар эдик. Лекин уша холатда хам яни йигити билан гаплашиб турганда хам мени ёнидан кетмаслигимни тайинларди."Келинг ёнимда утиринг" дерди.Негадир у жуда хаежонланарди чунки у йигитни жуда севарди.Уша пайтларда "вафодор" деган уйин булар эди.Биз утиришларда шу уйинни уйнар эдиик.Уйинни шарти куйдагича эди.Иштирокчилар жуфт жуфт булиб кулларини ушлаб утиришар яна бир иштрокчи эса кулига сочикни ушлаб олиб уни учини тугиб даврада айланиб юрар эди.Кимки шеригини алмаштирмокчи булса уртакашга мурожат килар масалан манга фолончи керак дер эди.Уртакаш эса суралган одамни шеригидан жуфтингизни сотасизми деб сурайди.Ха сотаман деса икки жуфт шерикларини алмаштирар эди.Йук сотмайман деса сотмагани учун ун дарра урилсин дейди.Жуфтини сотмаган иштрокчи кафтини ёзиб кулини олдинга чузиб туради.Уртакаш эса унинг кулига сочик билан ун марта уради.Учи тугилганлиги учунми сочик кулга каттик тегар эди.Биз угил болалар бу уйинни жуда яхши курар эдик сабаби кизларни кулини ушлаш ёкимлий эди-да.Отабек Ферузни хеч кимга сотмасди лекин Феруз пайтини пойлаб мени сотиб олар эдида кейин хеч кимга бермасди.Сотиб олувчилар ун ёки йигирма дарра урилсин деса хам огрикларга чидар эди.Кизларни узлари хохлаган одами учун хар кандай азобларга тайёрлигини ушанда билганман.Бошка кизлар билан кулимни сал тортиниброк ушласам Феруз билан аксинча бемалол махкам кул ушлашиб утирар эдик.Худди унинг куллари мен учун бегона эмасдек туйилар эди.
Бир куни эрталаб мактабга борсак укитувчилар хамма угил болларни бир ерга йигяпди.Бошка синифни угил боллалари хам бор.Тенгдошларимиз.Нима булди экан десак Асака шахрига АРЗ га экскурсияга боришлигимизни айтишди.Автомобилний ремонтний завод.Бу завод уш вактда жуда машхур эди.Бу ерда юк машиналари ремонт килинарди.Бир кун бурун огхлантирмаганлигимиз учун бориш учун йул кирамиз хам йук эди.Дарров ахтариб Ферузни топдик.Ундан кераклий пуларни олиб йулга тушдик.У вактда шахарга бориб
БИР БУВИНИНГ ХИКОЯСИ.
Узининг каттикуллиги ва шавкатсизлиги билан ном таратган Худоёрхон даврида подшох хузурига бир йигит келиб шохдан кизлар учун соликни
бекор килинишини каттик талаб килади. Ким бундай таклиф билан келса боши танасидан жудо килинишини буюрадиган шох бирдан юмшаб рози эканлигини айтади.
Йигит кетгач шохнинг ранги узгариб колади. Мулозимлар вокеа сабабини сурашганида: Курмадиларингми йигитнинг елкасида илон бор эди
дейди!
Хуллас Худоёрхон йигитни назоратга олишни уни суриштиришларини талаб килади. Йигитнинг отаси карвонбоши булган булиб хозир кари уйда савдо билан шугулланишини айтишади.
Карвонбошининг яна 3 фарзанди булиб булар бошка хотинидан эди. Карвонбоши сухбатига кура биринчи хотинини дарада карвондагилар дам олгани тухташганда учратган экан. -Ушанда сув ичида турган гузал аёлни куриб хайрон колдим. Сочлари копа-кора, юзлари оппок гузал киз менга кулиб куйдида менга бирор кийимлик совга килолмайсизми деди. Хушим бошимдан учиб энг икмматбахо кийимларни унга совга килдим. У мени анчадан бери танишини айтганида хайрон булдим. Сунг унга менга турмушга чикишини сурадим. Рози булди. Уйга кайтдик.
Орадан бир йил утиб угилчамиз тугилди. Хотинимдан барча аёллар кавм кариндошлар куркишарди. Факатгина мен уни каттик севардим, у мени зимдан кузатар бирорта аёлни никохимга олишимга йул куймасди.
(У вактда бой кишиларни куп хотинлари булган) Бир куни уйимизга илон ургатувчилар келишди ва хотинимни кузатиб уни илон дейишди. Мен хайрон эдим. У менга аёлимга шур ковурдок пиширишимни ва тунда хамма эшикларни кулфлаб ётишимизни шунда хотинимни кузатишимни айтишди. Мен айтганидек килдим. Тун ярмидан утганда вишиллаган овоздан уйгониб кетдим. Карасам хотиним кора илонга айланиб ташкарига чикиш учун тешик кидирарди!
Уша куни индамай ухладим.
Эртасига унга бу хакида айтдим ва ундан ажралишимиз кераклигини айтдим. Аёлим рози булди, углимга гамхурлик килишим кераклигини тайинлади. Мен уни уша дара йулига олиб бориб сунгги марта хайрлашдим.
Шу шу углим усиб катта булди. Лекин одамларнинг айтишича жахли чикса икки елкасидан кора илон чикаркан. Уша йигит кейинчалик халокат натижасида улган, ундан эса фарзанд колмаган. Уни кумишганда кейинги куни кабри устида катта илон улиб ётгани хакида анчагача одамлар сузлаб юришган экан. Ким билсин балким у онаси булгандир.....
тамом.
Интернетдан олинди.
@ibratli_sozlar
"ҚАЛБИ ЧЎЛОҚЛАРДАН ҚЎРҚИНГ..."
(Ибратли воқеий ҳикоя)
Қироати ҳам, овози ҳам гўзал бу йигит ўша пайтларда ўз юртида кўпчиликка танилган, тўй-ҳашамлар, илм мажлислари унинг қироатисиз ўтмас, қироат бошлаши билан даврадаги эркаклар қолиб, ташқарида куймаланиб юрган хотин-халаж ҳам ҳамма ишини ташлаб эшик олдига югуриб келар, ҳамма тиниб, сел бўлиб йиғлаб Қуръон тиловатини тинглар эдилар. Унинг овози ширали бўлиш билан бирга, ўзига хос дард билан, шикасталик билан қироат қилар, кичкинагина жуссасига нисбатан анча кучли бўлган ширали овози кўпларни мафтун этганди. Кўплар қатори уни ҳам...Қиз айни етилиб кўзга кўринган, совчилар тинмай келаётган пайти, лекин унинг кўнгли ўша қори йигитда, унинг овозидаги дард қалбига етиб борган...лекин буни қандай қилиб , қиз бола боши билан бировга айта олади? Бунинг устига у йигит..ногирон бўлса... Ота-онаси барвақт оламдан ўтган, ўзи акасининг қарамоғида қолган...Акаси ва яқинлари ҳеч қачон уни ногирон йигитга узатишга рози бўлмасликларини ўйлаб юраклари эзилиб кетар эди.
Қандай қилиб уларга у йигитнинг қалби гўзаллигини, унинг Қуръонга бўлган муҳаббатини у тиловат қилаётганида қалбларга етиб боришидан ҳам тушуниш мумкинлигини, мана шундай қалбли инсон билан у албатта бахтли бўлишига ишонишини, Жаннатга етишиш учун ногирон бўлса ҳам Аллоҳнинг мўъмин, суйган бандасига умрини баҳшида қилишга тайёрлигини?... Лекин барибир умид қилиб, дуо қилиб юрган кунларида, танишлари ўша йигитнинг уйланмоқчи бўлганини ва унга мана шу қизни таклиф қилишганини ҳабарини етказишди. Субҳаналлоҳ! Аллоҳ қалблардаги яширин нарсаларни билгувчи ЗОТ!
Йигитдан совчилар келди...бироқ, қиз кутганидек акаси ва бошқа қариндошлар бу никоҳга қарши чиқишди. Қизнинг рози эканини эшитганда эса аканинг фиғони кўкка етди. Акаси йигит билан кўришиб кейин бир қарорга келишни айтди...Жаҳл устида йигитнинг уйига борди ва " Қайси ақл билан ўзингиз икки оёғи йўқ чўлоқ бир йигит бўла туриб, менинг гулдек, соғлом синглимга совчи қўйишга журъат қилдингиз?!
Наҳотки, ўзингизга шунчалик ишонсангиз, синглимни бахтли қила олишга кўзингиз етадими шу аҳволингизда?..." ва ҳоказо... Йигит аканинг гапларини бўлмасдан, диққат билан, бошини эгиб тинглади...Ака гапини тугатгач, энди, кетишга чоғланганда йигит бошини кўтариб унинг кўзига тик қараб: "Ака, сизнинг ҳолатингизни жуда яхши тушуниб турибман,синглингизнинг келажаги учун қайғуряпсиз. Тўғри, оёқларим чўлоқдир, лекин қалбим эмас! Мен синглингизни бахтли қилишимга ишонаман!...Сиз мен кабилардан қўрқманг, ҚАЛБИ ЧЎЛОҚЛАРДАН ҚЎРҚИНГ!..."
Тўй бўлди...Аллоҳнинг муҳаббати билан тўлган қалблар бир-бирига боғланди...Ширин-шакар фарзандлар дунёга келди. Ҳар сафар ака, синглисининг хотиржам, бахтдан порлаб турган юзига қараганида "жаннати аёл"ни кўргандек ҳис қиларди ўзини, ўшанда энг машъум хатога йўл қўйиши мумкин бўлганини ўйлаб ҳижолат тортар, йигитнинг бир оғиз сўзи билан қалбини юмшатган Аллоҳга ҳамд айтар эди...
Малоҳат Анвар
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
Ростдан ҳам тўймади у. Тўёлмай бизни тарк этди. Кутилмаган автоҳалокат у киши айтгандек болдек ширин оиламизни аччиқ фироққа тўлдириб кетди. Ҳадемай етти йил бўлади, усиз яшаётганимга етти йил. «Сизларни ҳеч қачон ёлғиз, қаровсиз қолдирмайман», деганига ҳам етти йил… Дод солиб йиғлагим келди. Хаёлимда бақирсам, юрагимдаги йиғилган бор аламлар чиқиб кетадигандек эди. Яна юзимни ёстиққа босдим.
— Тур, аза ҳам узоғи билан бир йил тутилади. Сен эса ҳалиям йиғлаб қон қиласан. Анув таксичининг ҳам юрагини ёрибсан. Энди кетди, бечора, — деди доимгидек жаҳл қилгандек, аммо меҳр тўла овоз билан. — Қизингизни хафа қилмоқчи эмасдим. Билмасдан сўраб қўйдим, деб қайта-қайта узр сўради. Сенам худди эринг ҳозир ўлгандек югуриб кирдинг уйга.
— Шу пайтгача шу ердамиди? — ҳайрон бўлдим.
— Ҳа, дафтарларни уйга киргизди. Бир пиёла чой ичиб кетди.
Ўша куни тақдирим шу киракаш билан боғланади, деб сира ўйламагандим. Бир ҳафта ўтиб «одам» қўйганида, рости, жаҳлим чиққанди. Аммо онам негадир унинг ёнини олди.
— Сизларга юк бўлдим-да, шунинг учун мендан қутулсангиз бас, тўғрими? — хафа бўлдим онамдан ҳам.
— Унақа дема. Ҳали ёшсан. Эндигина йигирма саккиз ёшга кирдинг. Оила қуришинг керак. Бугун мен борман, бу уйга сиғиб ўтирибсан, эртага ўтиб кетсам… — онамнинг кўзлари ёшга тўлди. — У бефарзандликдан ажрашган экан. Ўн уч йил кутиб яшабди. Сабрли, иймон-эътиқодлига ўхшаяпти. Ёши ҳам жуда катта эмас, қирққа ҳам кирмаган ҳали. Ўттиз саккиз ёш экан.
— Мендан ўн ёш катта-ку! Шу катта дегани эмасми?
— Нега тушунмайсан? Битта фарзандинг бор. У қизингни ҳам олиб кетишингга рози. Кўпчилик эркак бунга рози бўлмайди. Ўша куни ўзим гаплашиб кўрдим, ёмонга ўхшамайди.
Хуллас, онам ўзининг насиҳатлари ва кўз ёшлари билан мени турмушга чиқишга кўндирди. Аммо қизимга нима дейишни билмасдим. Уни бирдан ўзим билан олиб кетиш ниятидаман. Онамдан қизимга ўзи тушунтиришини сўрадим. Аммо у киши рад этди. Ноилож, ўзим бўлсам, ўзим-да. Кечқурун ухлашимиз олдидан уни бағримга босиб гап бошладим:
— Гулруҳ, мен… мен… яна оила қуряпман. Энди биз бошқа жойда, ўша мен турмуш қурган инсоннинг уйида яшаймиз. У сенга ота ўрнида ота бўлади. Уни «дада» дейишинг керак. Айта оласанми?
— Аслида у менинг дадам эмас-а?
— Йўқ, сенинг даданг кичкиналигингда вафот этган.
— Уни «дада» десам, ўзимнинг дадам хафа бўлмайдими? Ўлганлар бизни кўриб туради-ку! — ўзимнинг гапларимни ўзимга қайтарди қизим.
— Йўқ. Хафа бўлмайди. Сен яхши қиз бўлсанг, айтганимни қилсанг, асло хафа бўлмайди.
— Унда айтаман. «Дада» дейман. Ойи, ўзи «дада» дейишни жуда яхши кўраман. Жаҳонгир билан Ойдин тоғамни «дада» деса, менам ичимда айтиб кўрардим, — қизимнинг бу гаплари кўзларимни ёшлади. Унинг тили «дада» деб чиққанди. Аммо мана етти йил шу сўзни айтишга зор бўлди. Энди бир бегонани… У қизимни ҳеч қачон ўз боласидек кўрмайди…
Шуларни ўйлаб йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолдим. Бир ҳафтадан сўнг эса биз иккинчи турмушимникида эдик. Рости ўзим ҳам, қизим ҳам дарров киришиб кета олмадик. Эримнинг уй-жойи, машинаси, ҳамма-ҳамма нарсаси бор эди. Аммо биз… ўзимизни эркин ҳис қила олмасдик. Эрталаб у киши киракашлик қилгани чиқиб кетади. Шундан сўнггина қизим иккимиз катта ҳовлида бахтиёр ва енгил ҳис қилардик. Бу ётсираш камлик қилгандек овсиним буткул совутди:
— Қизингиз тўққиз ёшга ўхшамайди. Анча бўйчан экан. Яна жуда ёқимтой. Кўз-қулоқ бўлинг. Ўгай барибир ўгай-да! Эрингиз ола қараб юрмасин!
Бу гапни эшитиб музлаб кетдим. Шу ондаёқ бу уйни тарк этгим келди. Лекин ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ… Эримнинг феъли бузуқмикан? Овсиним ҳарқалай уни аввалдан билади. Жинни бўлаёздим. Ўша куни эрим қизим учун уйга киядиган халат кўтариб келибди:
— Менинг чиройли қизимга шунақа ярашадики бу!
Унинг сўзлари ҳам юрагимга титроқ олиб кирди. Ҳадик билан яшай бошладим. Бир куни эса… Ярим кечаси қизимнинг овозидан уйғониб кетдим. У ингранар, йиғламоқчидек эди. Ўрнимдан сакраб турдим. Эрим ёнимда йўқлигини кўриб оёқ-қўлимдан жон чиқиб кетгандек бўлди. Аммо қаердан куч топдим, билмайман, ўқдек отилиб қизимнинг хонасига югурдим. Эшик олдида эса таққа тўхтадим.
😰ШОК ШОК ‼️
НАХОДКИ РОСТ БӮЛСА❓ БУГУН
СУД БӮЛИБ ӮТДИ СУДГА ДНК ТЕСТ ЖАВОБЛАРИ ОЛИБ КЕЛИНДИ😨
ОТАЛИК ТЕСТИНИ ЖАВОБНИ ЭТИШИТГАН СУД ЗАЛИДАГИЛАР ШОККА ТУШИШДИ.
😳БОТИР ҚОДИРОВНИНГ ОТАСИ ШЕРАЛИ ЖУРАЕВ БӮЛИБ ЧИҚМАДИМИ❓
✅ТӮЛИҚ МАЛУМОТЛАРНИ ВИДЕОЛАРНИ КАНАЛГА ЖОЙЛАДИК ТЕЗ КИРИБ КӮРИНГ ӮЧИРИЛИШИ МУМКУН 👇
🔴 🎬 🔴
🎥ВИДЕОНИ КӮРИШ PLAY▶️
чиқиб кетгач қизи яхшигина тўполон кўтарди. “Дадам келса мендан кўрадилар!” деб уввос солди. Аммо онаси қизини юпатди. Сингилларига ҳеч нарса демасликни тайинлаб ваъдасини ҳам олди:
-Қизим дадангни хафа қилма, хўпми!? Балки ўғил кўриш мақсадида яна уйлангандир? Бу хақда билишимизни билдирмайлик.
Зоҳида ойисининг кўкрагига бош қўйди. Унга қулоқ солгиси, “Хўп бўлади ойижон” дегиси келдию , эплай олмади
-Ойи,сиз ростданам жуда соддасиз! Нега энди биров унга тегиб олаверади? Ахир йигирма иккига кирдим, энди бола эмасман! Сиз эса хали ёш, чиройлик бўлсангиз! Қўшнимиз тўғри айтади. Бир сўмга зор бўлганимизда йўқ эди ўйнаши. Қаерингиз кам ўша қанчиқдан!
Бироқ аъламлар, хақоратлар ҳам охирига етмади. Ўнг юзига тортилган тарсаки чунонам жарангладики қиз бечоранинг юзи лавлагидек қизариб кетди.
-Хақоратлама,нодон қиз! Ўз отанг хақида бўлмағур нарсаларни гапиришингни хохламайман. У аёл хақида ҳам.... Дадангни аввалгидек хурмат қиласан!
Шу билан бу мавзуга нуқта қўйилди.
Эрининг у аёлдан фарзанд кўрганини ҳам онаси мардона қабул қилди. Фақат ўғил туғилмаганига бироз хафа бўлди.
-Ажаб бўлсин!-деди Зоҳида онасига парво ҳам қилмай. Бадтар бўлсин! Ўғил туғиб дадамни ўзига оғдириб олмоқчи эди, бўлмабдида. Шунақа, бировнинг бахтсизлиги хисобига баҳтли бўла олмайди!
Аммо онасининг фикри бошқача эди. Бир куни жуда ғалати иш бўлди.
У вақтда Зоҳида турмушга чиқиб, уйга ойда бир келарди. Ҳар сафар ойисининг кўзига қараб, нималар хақидаўйлаётганини, хафа ёки хафа эмаслигини билишга ҳаракат қиларди.
Ойиси қаергадир кетаётган экан, қизини бирга бориб келишга ундади. Зоҳида “жоним билан” дедию, қаерга боришларини билиб орқага тисланди.
-Ойи жиннимисиз? Энди бир камингиз кундошингизникига боришингиз қолганди.
Ойиси майин жилмайди. Қизига ;
-Ёмон аёл бўлса туғиб бермасди. Демак болажонгина экан. Умри зиёда бўлсин! Даданг шу жувонни топганига ҳам хурсандман. Қара, оиладан юлиб олмади. “ Хотининг билан ажрашмасанг,кунингни кўрсатаман” демади. Камтаргина, ўзимга ўхшаган оддийгина аёл экан. Борсам ўтиргизгани жой топа олмайди бояқиш...Бежиз кўнгил қўймаган отанг...
Зоҳида бадтар хайратланди:
-Нималар деяпсиз ойи? Демак сиз биринчи марта боришингиз эмас! Ғалати хотинсиз! Ким эрига тегвоган хотинни сийлаб, борди- келди қилади?
Аммо онаси қизига аҳамият ҳам бермади. “Мен! Мен борди келди қиламан” дедию, тугунини кўтариб чиқиб кетди.
Кейинчалик билишса онаси Дилбар туғилганидаёқ кундоши билан кўришган.У билан опа – сингил бўлиб кетган экан. Фақат қизлари бундан бехабар эди. Кундоши бошқа иккиқат бўлмади. Отаси ҳам ўғилсиз ўтиб кетаверди. Фақат ўлимидан аввал Дилбарни етаклаб уйга олиб келди. Тортинчоқ, хуркаккина қиз экан. Опалари туртиб, суртишдию тил топишиб кетишди. Тўғрироғи онасининг ўзи “Шу сизларнинг синглингиз. Мен боримда ҳам йўғимда ҳам қаторларингизда бўлсин! ” деб катта- кичик жанжалларга нуқта қўйди. Дилбарни қабул қилишди. Бироқ онаси барибир бегоналигича қолаверди. .Хаттоки қандай аёл эканини ҳам билишмайди.
Шуларни ўйлаб ётган Зоҳиданинг ярқ этиб кўзлари очилди. Ҳаммани хайрон қолдириб ўрнидан сакраб турди.
Ўлим тўшагидаги одам бирданига туриб кетса ғалати бўлар экан. Дам солиб ўтирган отинойи ҳам чўчиб тушди. Зоҳида калишини топа олмай бироз хуноб бўлди. Довдираб қолган набираси олиб чиқиб берган меҳмонлик ковушни оёғига илиб кўча томон йўналди. Анграйиб қолган сингилларини ҳам қўзғотди:
-Туринглар,бир жойга ўтиб келишимиз шарт!
Довдираб турган сингиллар сўридан тушишди. Бехол опанинг йиқилишидан қўрқиб қўлтиғидан олишди.
-Қаёққа?Қаёққа борамиз опа?
-Маззангиз йўқ-ку! Жуда зарил жой бўлса айтинг, биз бориб келамиз.
-Опа...
Зоҳида шалвираб ётган танасига куч қаёқдан келганини билмади. Сингилларига қараб жилмайиб бош бармоғи билан “ Зўрман!” ишорасини қилдию, йўл бошлади.
Машинага ўтириб бозорга тушишганида ҳам, патир, қовун-тарвуз, майда-чуйда олишаётганида ҳам сингиллар журъат қилиб қаерга кетишаётганини сўрай олишмади. Фақатгина шаҳар ташқарисидаги катта йўлга чиқиб олишганида опа муддаосини айтди. Сингиллар шайтонлаб эътироз билдиришди.Машинани тўхтатиб тушириб қўйишларини, акс холда эшикни очиб ўзларини ташлаб
, дори ичиб китоб ўқишга тушади. Ёмон туш кўрса, ё бирор нарсадан диққат бўлиб қолса ҳам шу китоб жонига оро кирар, қироат билан ўқий бошласа дили ёришиб кетарди.
Бу сафар мутоала унмади. Кўзи тиниб, харфлар сувалашди. Деразадан мўралаб, “ Буважон тузукмисиз? Дўхтир чақирайми?” деган набирасининг овозидан бироз тетиклашиб;
-Хавотирланма, хозир ўтиб кетади. Аччиққина чой дамлаб бер!- дедию, ўрнига чўзилди.
Яна ҳаёлларига берилди. Ҳаёти кино тасмасидай ўта бошлади. Узоқ ўтмишга ҳам бориб келгандай бўлди.
Бироқ хуруж бу сафар ўтиб кетмади. . Вой, нима бўляпти? Бу сафаргиси қаттиқ ушладими? Дўхтир чақиртиришсинми? Оёғи ҳам увушиб, томир тортди. Тавба аввал бунақа бўлмасди. Э Худо, ўлиб қолсая?! Йўқ, энди олтмиш бешдан ўтдию!
Ўлим ваҳимасидан қўрқиб, ўрнидан туришга ҳаракат қилди. Тирсагига суяниб ёрдамга чақирди. Хозиргина ташқарида куймаланиб юрган келин ошхона томонда шекилли уй ичидан чиққан ожизгина овозни эшитмади. У икки қадамни аранг босди. “Эшиккка етиб олсам бўлди, кимдир кўриб қоладику” деган умидда очқичга қўл узатди аммо мувозанатни сақлай олмай гурсиллаб қулади...
Узундан-узун қоронғу қувурдан ғувиллаб учиб бораётган Зоҳида нималар бўлаётганини тушунмасди. Булутлар тўла чексиз осмонда қуш янглиғ парвоз қилар экан ўзида йўқ хурсандмиш. Боши ҳам енгил бўлиб қолдими?... Вой, нега яна орқага қайтяпти? Ерга, ховлисига тушяптими? Вой....вой жоним...
Кўзини очганида қадрдон сўрисида ётарди. Ие, ҳамма жигарлари йиғилибди. Ана Маъмура, Машҳура, Манзума... Ранглари нега оппоқ? Кўзлари қизарган. Демак йиғлашган. Беморнинг ўзига келганидан ҳам хайратланиб, ҳам хурсанд бўлиб яқинроқ сурилишди. Биринчи бўлиб, Машхуранинг овози чиқди:
-Э, ўзингга шукур Аллохим!- у яқинроқ келиб опасининг рангпар кафтини юзига босиб шивирлар экан, касалдан ўпкаланди, - Қўрқитиб юбордингизку опа! Ҳаммани оёққа қўйдингиза?
Бир пастда сўри атрофига ўғиллари,келинлари ва набиралари ҳам жам бўлишди.
Ўх-хў, хаёлидан ўтди Зоҳиданинг, ҳаммаси тўпланибдими? Гоҳо ош дамлаб ҳам битта жойга йиғолмайсан.Мана бўларкану! Демак уларни қаттиқ қўрқитган.
Шундай бўлиб чиқди. Айтишларича , дўхтирхонада уч кун ётибди. Аллақандай аппаратларга улаб етмиш икки соат яшяши учун курашишибди. Эрталаб аппаратдан олиб, уйга руҳсат беришган экан олиб келаверишибди.
Отинойи ҳам борми, каттакон кўзойнагини тақиб “Ёсин” ўқияпти. Ҳамманинг юзида ташвиш. Боя эшикка етмай йиқилгандику, қувурдан ўтиб уч сонияча учди...Уч кунмиш?. Ҳеч қанақа касалхонага ҳам боргани йўқ. Нима деб алжирашаётганини тушунмади.
- Хайрият ! – жилмайди Машхура.
Зоҳида сингилларини кўриб қувониб кетди. Яхшиям онаси тўртта қиз туққани. Раҳматли дадалари Эргашбой ўғил кўрмадию, тўрт қизни ҳеч қайси ўғилдан кам кўрмай катта қилди. Уларни па-палаб камолга етказди. Бирин- кетин куёв кўргач, уларни ўғил ўрнида кўриб сийлади. Қизларининг сепига солинган тилла тақинчоқлар яқин депарада ҳеч кимда бўлмаган. Улар эрининг топганини расамади билан сарфлаб, рўзғорни саранжом юргизган она туфайлигина бойиб кетишганди... Онаси...онаси...
Зоҳида ғўлдираб, амаллаб тушини сингилларига айтиб берди.
Улар ҳам ёқасига туфлаб, опани юпатган бўлишди:
-Э , тушга нималар кирмайди?
- Қолган тўрт бармоқлари жойида эканку харқалай. Мана сизни ҳам қайтиб бергани рост бўлсин!
- Ойим касал бўлиб қолишингизни айтмоқчи бўлганлар холос опа. Худога шукур,онамизни иззати билан эслаб юрамиз. Туғилган кунларида худойи қилдингиз. Мана Маъмура ҳам рўзада катта Хожичақирди қилиб ойимга ҳамсафар бўлган хожиларни иззатини жойига қўйди. Машҳура болалари билан ота-онамизнинг қабрларини шкалад қилиб ремонт қилдирди. Тўғри биз ҳам қўшилардик. Бизга сюрприз бўлсин деб индамабди-да. Барака топсин !
Тинмай сайраётган Манзуманинг ўзи ҳам ота -онасига йилда камида тўрт марта кампирчақирди қилиб турарди. Дастурхонга тансиқ таомлар тортилар, исми-расми ўрнига қўйиларди. Аммо унинг худойиси кўпроқ шоуга ўхшаб кетарди. Кампирчақирдига ташриф буюрадиган гапчилар маросимнинг расмий қисмин и
апил- тапил ўтказиб, сўнг мазза қилиб гаплашиб ўтиришарди. Айтганча Дилбар кўринмаяптими?
Зоҳиданинг кимнидир қидириб қолганини пайқаган жигарлари кўзига мў
Мухтор, ҳўл хас-хашакни тўплаб гугурт чаққан, ёнмагач пуфлашган, ўт секин-секин аланга олганди. болалар аввалига хурсанд бўлиб, қўлларини иситишди.Ўтлар орасидаги қуруқ бедалардан бир-икки бояғ ташлашди. Кейин ўт гулхан ёнаётган ердаги ажриқларга илашиб, ўтхонага ўтди. Бундан қўрққан болалар урра қочиб қолишди. Мухторларнинг уйида ҳеч ким йўқ эди. Йиғлаб, ёрдамга чақирганда, қўшниларнинг битта-иккитаси кўриб ҳам келмаганди. Ўзи челаклаб сув ташиб сепа бошлаган, фойдаси бўлмаган. Аланга, қўшни ўтхонага туташган...
Ўша пайтда, ўтлар орвсида туғиб ётган мушуклари бор эди.
Мушук бечора битта боласини тишлаб оловдан олиб чиқди. Миёвлаб яна ўзини ўтга урди.Ичкарида кўзи очилмаган,жиш болалари бор эди-да. Аммо иккинчи боласини олиб чиқолмади. Жунларига аланга олишиб, мушук жонҳолатда миёвлаб югурарди, мушук-да, сувга ўзини отишни билмаган. Ахийри, йиқилди. Бироздан, ўтхонадан қолган бир уюм кул ёнидан ўтиб, Мухтор мушугидан хабар олганди. Ярми куйиб кетган мушук ўлиб ётарди.
Унинг тўрт-бешта боласи ўтхонада жизғинак бўлиб куйиб кетди. Ўт орасидан олиб чиққан боласиниям, қаерга бекитганини Мухтор билмади.
Учта қўшнининг ўтхонасидаги ўтлар ёниб кетган, молхонасига аланга туташган, кимдир районга тилпон қилган, колхоз райисларигача уйга келишганди.
Кейин, ўт ўчирувчилар машинаси пайдо бўлди. Қип-қизил, катта. Ўт ўчирувчилар узун шланглардан сув сепа-сепа алангани зўрға ўчиришганди.
Кечқурун, воқеадан хабар топган онаси йиғлади, қарғади.
Молларнинг ўтларини ёқиб юборибсан-ку, жувормарг.
Бунинг устига қўшнилар онасининг устига келиб жанжал қилишди.
-Оз бўлса, молхонага ўт олишаркан. Ўзиз биласиз, дадаси бир тележка беда олганди. Энди беш олтита молнинг ўти куйиб кетди. Пулини беринглар.
-Ўзимизникиларам куйиб кетди-ку,биз кимдан олайлик.
Болаларни қистовга олишса, Мухтор ўт ёқди дейишибди. Ўт ёқайлик деб таклиф киритган бола бир четда қолиб, Мухтор гуноҳкор бўлиб қолганди. Яхшиям қишлоқ уйлари тарқоқ ҳолда. Шаҳар жойидагидай тиғиз бўлса,анча-мунча хонадон ўт балосидан зарар кўрарди.
Ҳаммасидан ҳам, мушукка жуда ачинганди. Ҳатто тушларига кириб чиқди ўша мушук. Ўша пайтда ўз-ўзига қасамёд қилганди. "Катта бўлсам, ўт ўчирувчи бўламан"
Бир соатлар юриб, уйига яқинлашди. Кун бўйи ҳеч нарса емаганигами, очликдан ичи қулдирарди.Идора олдидаги крандан сув ичганди, яна томоғи қуриганди. Шундай бўлса-да, ҳовлига кириб онасининг ёнига молхонага борди. Онаси сигир соғаётганди.
-Ойи, мен ишга кирдим, ахийри.
-Ниҳоят. Сен уйга киравер, мана бўлдим, ўжакни қўйвор.
Онаси сигирнинг уч эмчагини соғар, бирини бузоққа қолдирарди.
Уйга киришди.
-Кун бўйи юрибсан, қорнинг ҳам очгандир.
-Ҳа.
Ичкари кир, овқат олиб кираман.
Мухтор бет-қўлларини ювиб, ичкари кирди. Онаси хонтахта устига овқат, чой, ширинлик келтириб қўйди.
-Муртазо қани ойи?
-Ўт юлгани кетганди, келиб қолар...
Мухтор беш яшарлигида дадаси қандайдир касалликдан вафот этган экан. Ўша пайтда Муртазо бир яшар эди. Мана тепадай йигит бўлган. Кўрганнинг ҳаваси келади. Мухтор укасини жуда яхши кўради.
-Энди гапир-чи, қанақа иш. Қандай қилиб киролдинг?
-Ўт ўчирувчилар командасига олишди ойи.
-Ойлиги яхшимикан ишқилиб.
-Билмайман, ойи. Барибир бир жойга имзо чекиб ойлик оламан-ку. Ўзининг алоҳида кийими бормиш, худди милисаларникидай. Менгаям беришса керак.
-Ишқилиб, омадингни берсин. Даданг тирик бўлганларида, бунча қийналмасдик.
-Энди қийналмаймиз ойижон. Насиб бўлса, ойлик берса, ҳаммасини қўлизга келтираман, ойижон.
-Мушкулкушод ёқтирганим фойда берибди, биби мушкул момоларимдан айланай.- аёл ўғлининг ишга жойлашганидан хурсанд эди.
Давоми бор.
Раъно Умарқулова.
13.12.2018.
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
ОЛОВҚАЛБ.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокотуҳу.
Бу ҳикояга икки кун исм изладим. Нега дейсизми?
Ҳар қанақа исм қўйиб кўрдим, ўзимга ёқмади.Ўзимга ёқмаса,бошқага ёқармиди қабилида яна изланавердим. Ахийри худди мана шу исмда тўхтадим.
Ҳикоя қаҳрамони олим ё ёзувчи эмас, пулдор бой ёки савдогар эмас, оддий хизматчи. Лекин ҳар бир иши инсонларни қутқаришга, савобга айланган, олов қалбли инсон. Сиз ҳам қаҳрамонимни севиб қолишингизга ишонаман. Хуллас,бошладик.
1.
Мухтор оддийгина хизматчи. Ҳарбий хизматни битиргач, уйига қайтиб, орзусидаги касбга ўзини урди.
Туман Ёнғин хавфсизлиги идорасига иш сўраб борди. Идорада хизматчилари саноқлигина. Аммо ҳаммасини қаҳрамонлар сафига қўшиш мумкин. Кечагина бир ишчисини нафақага кузатган Бердимурод Халилов, ўт ўчирувчиларнинг бошлиғи, кўзларида нур порлаб турган, баланд бўйли, гавдали, кулимсираб турган кўзларидан шўхлиги билиниб турган бу йигитга синчков назар билан тикилди. Уни таниди. Йигит ҳам бу қориндор, бироз тўпори одамнинг ўша йўлда танг аҳволда қолган бошлиқлигини англади. Салом берди.
-Ассаломалекум, ака, яхшимисиз.
-Валекум ассалом, хўш хизмат?
-Шу... иш излаб келувдим.
-Бу ернинг қанақа идоралигини биласанми?
-Биламан, ўт ўчирувчилар жамияти идораси.
-Бу ердаги иш бошқа ишхонадагилар каби ўйин-кулги эмас.Кези келса ёнаётган аланга ичидан инсонларни қутқаришингга тўғри келади, кези келса туни билан ишлашингга, сув ташишингга ё бошқа хизмат қилишингга тўғри келади. Ёшгина экансан,бу ерда қийналиб қоласан.
-Болалигимдан ўт ўчирувчи бўлишга ҳавас қиламан, ҳамма қийинчиликларига чидайман. Мени ишга қабул қилинг, илтимос. Мен бу касбни танлаш учун, болалигимда қасамёд қилганман.
Бердимурод ака мийиғида кулди, "Ажойиб-ку. Фидойига ўхшайди".
-Хўш, нима учун қасамёд қилдинг?
-Болалигимда, ошналарим билан ўтхонани ёқворганмиз. Албатта, атайин эмас.Ўйин-ўйин билан бўлган бу иш. Кейин бир эмас уч хонадоннинг ўти куйиб кетган.
-Ҳмм, гуноҳимни ювиш учун бу ишни танладим дегин,
-Шунақа оға.
-Бўпти, укам. Сени ишга оламиз. Ишни ўргангунингча, ярим ставка тўлаймиз. Кейин-кейин яхши ишлаб кетсанг, тўлиқ ставкага ўтказамиз. Мукофотлар бериб борилади, илғорларга.
Мухтор ишга қабул қилинганидан жуда қувонди.
Бошлиқ унинг паспортини ва аризасини олиб, котибани чақирди.
Қабулхонада ўтирган қирқ беш ёшлардаги чиройли аёл кирди.
-Манави болани кеча нафақага чиққан Халметовнинг ўрнига расмийлаштиринг.
-Ии, у ўринга менинг жиянимни олишга сўз бергандиз-ку.
-Бу бола ҳақиқий ўт ўчирувчи бўлади. Сиз айтганимни қилинг.
Аёл лабини буриб ташқари чиқди.Афтидан бошлиқнинг қароридан норози бўлди шекилли.
-Ортидан бор, ҳужжатларингни расмийлаштиргач, ишга тушасан.
Мухтор аёлнинг ортидан қабулхонага чиқди. Аёлни зимдан кузатди.
Аёлнинг ингичка қошлари бироз чимирилган кўйи, бир дафтарни очиб, паспорт белгиларини кўчириб ола бошлади.
-Машина ҳайдашни биласизми? Қани правангиз?
Мухтор кўкрак чўнтагидаги ҳужжатини ҳам аёлнинг ёнига қўйди.
Ўн беш минутлардан кейин аёл расмийлаштириш ишларини тугатди шекилли, --Ташқарига чиқиб, ҳовли тўридаги гаражга боринг. Йигитлар ўша ерда. Нима иш қилиш кераклигини ўзлари кўрсатишади,-деди ва ҳужжатларини қайтариб берди.
Мухтор ўзининг ишга қабул қилинганига ҳалиям ишонгиси келмасди.Мухтор ташқари чиқаркан, бошлиқ аёлни чақирди
-Дилбар, буёққа қараворинг.
Менинг ойимнинг адаши экан бу опа деб ўйланди, гаражга бораркан. Гараж ёнида уч йигит гуррунглашиб турарди.
-Салом.
-Привет, ты новенький?
-Да.
Йигитларнинг бири сап-сариқ сочлари елкасига тушган рус йигити эди.Иккинчиси арманими, грузинми, ўша тоғликларга ўхшаб кетадиган қирра бурун, кўзлари думалоқ ёши қирқ бешларга бориб қолган, тепакал одам эди.
Учинчиси эса йигирма беш ёшлардаги ўзбек йигити эди. Мухтор ўша йигитга мурожаат қилди.
-Мени сизларнинг ёнингизга юборишди. Нима қилиш кераклигини ўзлари айтишади дейишди.
-Бугун яна икки соатдан тайёргарликни бошлаймиз. Исминг нима?
-Мухтор исмим.
-Меники Азамат. Бу рус йигитни Коля дейишади. Манаву тоғани Наримон дейишади.
-Танишганимдан хурсандман.
сапчиб тушди Зуҳра опа. — дадаси эшитса, нақ ўлдиради-я!
— Нега ахир, Зуҳра опа? Ботир туппа-тузук йигит бўлса, Лайлони яхши кўрса…
— Э-э, яхши кўриш ёшликда қолиб кетади. Қўй, бу гапни бир айтдинг иккинчи айтма. Ахир ўзинг бир ўйлаб кўр, биз у қурувчининг оиласи билан қандай қуда бўлишимиз мумкин? Тавба қилдим-ей, йўқ! Дадаси кимга деса ўшанга тегади, тамом!
Тарвузи қўлтиғидан тушиб қайтган Сабинани кўриб Лайло нима бўлганини тушунди.
— Менга қара, бечора Ботирга СМС ёзиб қўйгин ҳеч бўлмаса, ҳар нима кўнгли кўтарилади.
Лайло дугонасининг айтганини қилди.
Таниш рақамлардан хабар келганини кўрган Ботирнинг томоғига нимадир тиқилгандек бўлди.
Қуруққина ёзилган хатни оқлаш учун мингта баҳона ўйлаб топди: “Кўнглини буткул очишга тортинган. Ёзди-ку! Демак севаркан!”
“… ота-онанг қарорига қарши боролмайсан биламан, мен учун асосийси сен бахтли бўлсанг бўлди. Муҳаббат чорраҳасида йўлларимиз кесишмади… Энди бахтлилигингни эшитиб, ўлишга ҳам розиман, чунки сенсиз менга бахт йўқ ”. Узундан узун мактубини шундай деб якунларкан, муҳаббатидан айрилаётганини сезиб музга айланган юраги эриб, кўз ёшлари юзини ювди.
Ботирдан келган жавоб хатини ўқиётиб Лайлодан олдин Сабина йиғлаб юборди. У Ботирнинг бахтсизлигига сира тоқат қила олмаётганди.
Кечқурун Лайло билан дадаси ўртасида жиддий ва кескин суҳбат бўлди.
— Икки қулоғинггга ҳам қуйиб ол, мен улар билан қуда бўлмайман! Бундай шармандаликни кўтар олмайман!
Дадаси Ботирни камситганига мардона чидаган Лайло ҳар бир сўзни тишидан суғуриб олгандек шивирлади:
— Иккинчи қизингиз ҳам бахтсиз бўлишини-чи, буни кўтара оласизми?
Лайлонинг дадаси ўқ егандек титраб кетди, ранги оқарди. Лайло унинг оғриқли жойига урганди.
— Шунақами? — деди дадаси унга қаттиқ тикилиб. Ҳеч кимдан кам қилмай ўстирган, ўқитган, ижод қилиши учун барча шароитларни яратган эрка қизидан бу қадар андишасизликни кутмаганди.
— Унда… Унда ўша ялангоёқ билан қандай яшасанг, яша.
Мендан орзу-ҳавасинг учун ҳеч нарса сўрама.
— Менга ҳеч нарса керак эмас!
Онаси йиғлади, дадаси эса ранжиди лекин Лайло фикридан қайтмади. Аксинча таниш-билишларининг олдида обрўси янада ошганидан кўнгли тоғдек кўтарилди. Чунки у муҳаббатини ҳамма нарсадан устун қўйиб, ота-онасининг қаршилигига қарамай оддий оиладан бўлган йигитга турмушга чиқаётгани ҳамманинг оғзида дув-дув гап бўлганди.
Ботирнинг назарида эса Лайло эртакдаги мард, ҳимматли маликага айланди.
Тўйдан олдин зир югуриб, ҳовли-жойни таъмирлади, ота-онасию, опа-сингилларининг қулоғига Лайло билан қандай муомила қилиш лозимлигини қуйди.
Ёшлар тўлқинланиб кутган тўй куни ҳам келди. Ботирнинг дўстлари ҳам қараб туришмади, гўзал келинни обрўсига мос кутиб олишга ҳаракат қилишди. Куёвжўралар қўлидан келгунча ёрдам бергиси, тўй учун ҳаммадан кўпроқ ҳисса қўшгиси, келиннинг назарига тушгиси келарди. Машиналарнинг энг зўри танланди, тўйхонанинг энг яхшиси банд қилинди, шаҳарнинг энг машҳур сайлгоҳларига сайр қилинди… Ҳамма икки ёшга биргаликда бахтли бўлишни тилади. Тўй маҳаллада дув-дув гап бўлди. Лекин тўйга Лайлонинг дадаси келмади.
Сабина ҳам бу тўйда келин-куёвдан кам қувонмади. Айниқса, Ботирнинг севинганини кўриб, кўнгли хотиржам тортди. Дўстини бахтли кўриш ҳаммасидан ёқимли эди.
“Барибир Ботир менга уйланмасди, шундай экан унинг бахтли бўлиши учун қўлимдан келганини қилдим”. Сабина кўнглининг туб-тубидан акс-садо бергандек янграган бу фикрдан сесканиб кетди…
Лайло янги оиласига тез мослашди, кўзига қараб турадиган қайнонаси, қўлини совуқ сувга урдирмайдиган чаққон қайнсингиллари, бошига кўтариб юришга тайёр турмуш ўртоғини яхши кўрар, севган машғулоти билан шуғулланишига ҳеч ким тўсқинлик қилмасди.
Ботир ҳам ўз муҳаббатига етишганидан, орзулари саробга айланмаганидан миннатдор.
Бирор ҳафталар ўтгач, бу ҳовлидаги шароит ўз уйидагидан кескин фарқ қилиши Лайлога сезила бошланди. Икки ҳафталардан кейин эса Туркиядан янги моллар олиб келган дугонаси чақирганда бора олмагани алам қилди.
Бир ой ўтгач, холасининг қизи турмушга чиқаётганини айтиб тўйхат ташлаб кетди. Сўнгги урфда кийинган холасининг қизи, чорпоядаги ранги униққанроқ кўрпачага ижирғаниб ўтиргани ва атрофга ҳайрат билан
#Писхалогик_тест🗓
Бу тест сизга ўзингиз ҳақингиздаги сирли ва яхши ёмон ҳарактерларингизни очиб беради💥💯
Расмга қараганда нимани кўрганингизни ўйланмасдан тез танланг🖼↘️