Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
"ОДАМЛАР НИМА ДЕЙДИ?"
Сиз ҳам шундай фикрдамисиз?
Одамларга ишонмасанг "Ишонмайди!" дейишади.
Лекин "Бир пайтлар ишониб панд еган" демайди.
Ҳисларингни яширсанг, "ҳиссиз!" дейишади.
"Бир пайтлари кўп озор кўрган" демайди.
Исён қилсанг, "Жаҳлдор!" дейишади. Лекин "кўп ноҳақликларга йўлиққан" дейишмайди.
Одамлар сабабларига парво қилишмайди, чунки фақат осонини танлайди...
@ibratli_sozlar
Дардларим тўкиб тўкиб.
Юзларинг силаб ўпиб.
Юрибман сизсиз қўрқиб.
Опажон дардлашамиз.
Соғиндим гаплашамиз.
Хеч ким босмас ўрнингиз.
Сезмадими кўнглингиз.
Кутганларим йўлингиз.
Опажон дардлашамиз.
Соғиндим гаплашамиз.
Онамга ўхшар кўзиз.
Соғиниб йиғлар синглиз.
Менсиз нималар қилдиз.
Опажон дардлашамиз.
Соғиндим гаплашамиз.
Сизни сўраб Худодан.
Баттар бўлдим гадодан.
Қутилдима жудодан.
Опажон дардлашамиз
Соғиндим гаплашамиз.
Онамни талашардик.
Уришиб ярашардик.
Кўйлагим алмашардик.
Кел опа дардлашамиз.
Соғиндим гаплашамиз.
❌❌ Диққат уйингизда бу нарса бўлса буни уйингиздан албатта йўқотинг. Йўқса барака кетади, ишингиз юришмайди. Ризқингиз камаяди 😨
Тўлиқ ўқиб билиб олинг👇
#Ҳикоялар
Қўш келинларни қувонтирган бахт..
Эрта тонг. Ҳали қуёш нурларини ер узра ёзмасиданоқ ҳовлида супур-сидирнинг овози эшитилиб турарди. Шодия аста пардани кўтардию «Вой, ўлмасам, яна ухлаб қолибман», дея апил-тапил кийиниб, ташқарига йўналди. Қараса, овсини Умида ҳовлини супуришга тушиб кетибди. Катта каравотда жой тайёрланган, газда чой қайнаб турарди.
— Умидахон, эрта туриб барчасига улгурибсиз-а, раҳмат сизга…
Яхшиям шу Умида бор. Мана, қўш келин бўлиб тушишганига бир ҳафта бўлса ҳам Умида уни қўллаб-қувватлаб, ухлаб қолганини билдирмайди. Аксига олиб, эри ҳам жуда уйқучи. Уйғотай, демайди. Мана, оқибат. Қайнонасининг олдида уялиб қоладиган бўлди.
Шодия аста қайнонаси ётадиган уйга ишора қилди. Умида овсинининг зинадан тушаётганини кўриб «Ҳаммаси жойида», дегандек бошини ирғагач, ошхонага йўл олди. Овсини иссиққина қатламаларни дастурхонга ўраб қўйибди. Шодия шу топда овсинини қучиб, раҳмат айтгиси келди. Аммо у аллақачон ташқарини супуришга чиқиб кетган эди.
Эрталабки нонуштага йиғилган оила аъзолари келинларнинг чаққонлигига тасаннолар айтишди. «Айниқса, қатламалар жуда ширин чиқибди-я, бай-бай-бай, нақ оғизда эрийди», деди қайнота қўлларини сочиққа артаркан.
— Шодия опам пиширдилар, — деди Умида аста ер остидан овсинига қараб.
Шодия шундай овсинга учраганидан миннатдор бўлди. Келинларнинг аҳиллигини кўрган қайнона ҳам шод эди.
Шодия оилада тантиқроқ бўлиб ўсгани учун ҳам рўзғор ишларига уқувсизлиги шундоққина билиниб турарди. Қайнонаси Лола опа буни яхши англаб турса-да, келини Умида уни йўлга солиб олишига ишонарди. Келинлар бирга-бирга, аҳил ва иноқ бўлиб овқат тайёрлашар, бир-бирининг ўрнини тўлдириб, кези келганда, чақ-чақлашиб, болалик дамларини эслаб, узоқ кулишарди. Келинларнинг шодон кулгиси ҳовли узра ёйилиб, қўни-қўшниларнинг томорқасига қадар эшитилиб турарди. Лола опанинг азалий қўшниси Хуршида хола: «Вой-эй, бунчалар аҳил-а бу овсинлар, илоҳим, кўз тегмасин! Аллоҳим бирини биридан кам қилмасин», дея дуо қиларди. Хотинларининг опа-сингилдек чиқишиб кетганини кўрган ака-ука — Ваҳоб ва Суҳроблар ҳам уларнинг қаҳ-қаҳасини бир чеккада кузатиб, жилмайиб қўйишарди.
— Ҳой, секинроқ, нима сенлардан бошқа одам йўқми ҳовлида?
Суҳроб сал жаҳлдор бўлгани учун уларни баъзида тергаб ҳам қўярди. Аммо Лола опа дарров келинларининг ёнига тушарди.
— Вой, болам-а, «Қиз — тилаган жойида азиз», дейишади. Қўй, бир маза қилишсин. Илоҳим, кўз тегмасин болаларимга.
Иккала овсин навбати билан ота уйига бориб келишарди. Ота-онасига овсинини оғзидан бол томиб мақтаётган Шодияни кузатиб турган онаси:
— Барака топсин овсининг, шундай яхши қизни тарбия қилган ота-онасига раҳмат. Бошида бироз чўчигандим, аммо ҳаммаси ўтиб кетди, — дерди.
Умиданинг ота-онаси ҳам уларни тушунган қудалар учраганидан жуда мамнун эди.
— Қизим, агар овсининг бирорта хато қилса, албатта, унга ёрдам бер, — дея бот-бот такрорларди онаси.
Бир куни овқат пишираётган Умиданинг тўсатдан мазаси қочди. Ҳовли орқасига югуриб ўтиб кетган овсинини кўрган Шодия сув кўтариб, унинг ортидан борди.
— Вой, овсинжон, нима бўлди? Рангингиз оқариб кетибди-ку, мана, мана, бу сувни ичиб олинг.
— Билмасам, бирдан кўнглим алағда бўлиб кетди.
— Умидахон, бу яхшиликка-ку, муборак бўлсин!
Умида вужуди тагида яна бир вужуд пайдо бўлганидан мамнун жилмайиб қўйди. Икки овсин бир-бирини узоқ қучоқлаб туришди.
Шодия бу янгиликни Лола опага етказганида қайнона дарров келинига суюнчи узатди: — Мана, болам, илоҳим, умри ва ризқи билан берган бўлсин…
Шодия суюнчини оларкан, ич-ичидан хурсанд бўлди. «Илоҳим, менга ҳам бу бахт тезроқ насиб этсин», дея тилак билдирди. Ўша кундан бошлаб ош-овқат Шодиянинг зиммасига тушди. У овсинининг кўнгли тусаган нарсани пишириб берар, ой-куни яқинлашгани сари Умида яна ҳам чиройли бўлиб, тўлин ойдек товланарди. Ҳамма уни асраб-авайлар, кўнглига қарарди.
Лола опа эса тезроқ иккинчи келинига ҳам тирноқ сўраб, кунда Аллоҳга илтижо қиларди. Бир куни қўшниси Дилбар опа чақиб олди:
Қўшнижонлар омон бўлсин
Хуш калом бор арази йўқ,
Кўнгли тоза ғарази йўқ,
Дилга озор арази йўқ,
Қўшнижонлар омон бўлсин.!
Мендан катта ё тенгқур,
Таралади юздан нур,
Оқибатин ана кўр,
Қўшнижонлар омон бўлсин.!
Катта олмас ҳеч ўзини,
Эритар дил музини,
Бирга тотар нон тузини,
Қўшнижонлар омон бўлсин.!
Кўнглинг айяб ўраган,
Тўй сабзисин тўрғаган,
Хол аҳволинг сўраган,
Қўшнижонлар омон бўлсин.!
Қўллайин деб юзин бурган,
Ўтгайсан минг довон бўлсин,
Кун оралаб йўқлаб турган,
Қўшнижонлар омон бўлсин!
✍ Баҳтиёр Хасанов
@ibratli_sozlar
❤️❤️🌹🌹❤️❤️🌹🌹❤️❤️
Сизга бахт тилайман ~ Чунки бахт хеч качон инсонга ортикчалик килмайди.
~Сизга соглик тилайман .Чунки у доимо инсонларга етишмайди.
~ Сизга омад тилайман , чунки у хар кадамимизда керак.
~ Сизга чин мухаббат тилайман .
Чунки мехр мухаббат доимо узи билан хурсандчилик олиб келади .
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
@ibratli_sozlar
😱ОЁК ШАКЛИ СИЗНИ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ, ХАРАКТЕРИНГИЗНИ АЙТИБ БЕРАДИ😳БУ ЖУДА КИЗИК🦶
Батафсил видеода🎥👇👇
✍🏼(Ғаройиб ҳодисалар изидан)
Марҳумнинг рашки...
Одамнинг қанақалигини дарров билиб бўлмаскан. Зайнаб эри Мардон билан фахрланарди.
Бир умр шундай бахтли умр кечирамиз деб хаёл қиларди. Афсуски, Мардон ўта рашкчи
чиқиб қолди. Тўй ўтганига икки ой бўлмай, кўчада дугоналари билан сал кўпроқ гаплашиб
қола ҳам, ишдан беш-ўн дақиқа кечроқ қайтса ҳам жанжал чиқарадиган бўлди.
—
Нимага кўчада турволиб ўзингни бозорга солаверасан? —
дея бақирарди уйга кириб олишгач. — Қайси эркакка ўзингни кўз-кўз қилмоқчисан? Дугонангнинг
эригами? Ё ўтган-кетганларгами?..
—
Вой, Мардон ака, бу нима деганингиз? — ўзини оқларди Зайнаб.
— Менга бегона эркакнинг нима кераги бор?.. Нега унақа деяверасиз?..
—
Жаҳлимни чиқарма-а!.. — Мен сенсиз яшай олмайман, шуни
биласанми?.. — охирги жанжал пайтида Мардон Зайнабнинг юзи, кўзи демай тушириб қолди.
Зайнаб жуда-жуда хафа бўлди. Туни билан шишиб кетган кўзини ишқалаб йиғлаб
чиқди. Дунёга келганларига минг пушаймонлар еди...
У тонгга яқин ётиб ажралиб кетишга бел боғлади. Ҳатто, бир қарорга келгандек
ҳам бўлди. Бироқ эрининг сўнгги сўзлари миясида айлангани сайин бу фикри саробга
айланиб борарди.
—
Мен сенсиз яшай олмайман, шуни биласанми?..
—
Мени яхши кўради Мардон акам. — ўйлади у кўкариб кетган
кўзларини кўзгуга соларкан. — Агар яхши кўрмаганда рашк қилмасди, бунчалик жазавага
тушмасди... Йўқ, мен уни ташлаб кета олмайман!..
— Nega kechqurun uy supurib bo'lmaydi?
— Nega issiq kunlarda muzdek suv ichish xavfli?
— Nega bosh og'riganda suv ichish kerak?
— Nega soat hadya qilish mumkin emas deyishadi?
Nega? degan barcha qiziqarli savollarga shu kanaldan javob olasiz!
якинларини уйламасдан бундай гунохларни килишдан узини асраши
биричи уринда фарзандларини уйлаши шартдир.
Ёмон ишни иси барибир бир кун юзага чикади,хес ким курмайди
билмайди ва эштмайди деб,уйлаш бу ноднликдир,ахир хамма жойда
Аллох хозиру нозирлигини унитмаслик керак.
Она бу фарзандлари учун,ойнадир буни хеч хам унутмаслиги керак,
фарзандлар хар доим шу ойнага караб уз аксини курадилар.
Аёл зоти борки,умрининг тенг ярмини, балки ундан ҳам купрогини оиладаги, ишдаги юмушлари, фарзандларига багишлайди.
Аммо турли муаммолар куршовида узини йукотиб куймаслик учун, у
узи хакида кайгуришни хам урганиши керак..
Узга юртларга бориб олиб уз билганича иш килмасдан,оиласини ва
фарзандларини халолик билан,еб ичишини охирини нима булишини
уйлаб иш килиши керак.
Аёл киши хатто турмуш уртоги халол ишлаб еб-ичиришини талаб
килиб оиласини барча келадиган бало-офатлардан асрашини уйлаши
шартдир.
Аёл деганида ..!
Унда бугун олам қувончи, дустга хос фидойилик,она жасорати мужассам. Аёл севгисидан мусаффо булмаган, унинг мардлигидан мадад олмаган хамда камтарона йуригига юрмаган инсон хакикий хаёт кечирмаган хисоб. Куёшсиз гуллар очилмайди, севгисиз бахт, аёлсиз мухаббат, онасиз ижодкорлар хам кахрамон хам йук...
Биз ижодкорлар,шоиру ,шоиралар бу мавзуда тинимсиз ижод килишларига, балки шу аёлларни мукаддаслиги сабабдир.
Мукаддас аёл бир кули билан бешик, бир кули билан дунёни тебратади. Булок сарчашмасидек тиник ва бегубор булган аёл мухаббатини хеч нарса билан киёс этиб булмайди.
Бундай аёл мукаддаслигни нопок йулларга кириб нафс ва пул учун,барча аёллар шанига дог тушуриб булгатиб.келажакдаги авлодларга кулгу булиб ланат олиб бермасдан яшаш керак.
Хар бир аёл уз номига муносиб булишни харомдан хазар килиб сизни
гунохингизга фарзандларинигиз жавоб беришини уйлашингиз...
Фарзанд пок,садокат,гузал нарсага талпинганида хар доим уз онаси
куз олдида туради ва унга караб ибрат олиб фахрланиб яшашни
хохлайди.Оналика аёл деган номга муносиб иш килиб юриш керак,
бугунги кунларга келиб бутун бир оилани ва болалар хаётини барбод
килмасдан.
Укиган инсонларни барчасига уз минадорчилигимни изхор этиб
коламан, Роббим бандаларини уз йуларидан адаштирмасин.(амин)
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
🔹 Qarzlardan va pulsizlik muommosidan xalos bo’lishni xohlaydigan insonlar diqqatiga…
4 yillik tajribaga ega Psixolog, Muhammadjon Rahmatullayev qanday qilib pulsizlikdan, qarzlardan va asabiylikdan xalos bo’lish mavzularida - 10 kunlik Bepul marafon tashkil qilayabdi… 🔥
📌 Marafon mutlaqo bepul ammo joylar chegaralangan
Hoziroq pastdagi ssilkani bosib marafonga ro’yxatdan o’ting…
🎁 Bundan tashqari marafonga ro’yxatdan o’tkaningizdan keyin qiymati 200-500 minglik darsliklarini mutlaqo bepulga qo’lga kiritishingiz mumkun…
👇Quyidagi link ustiga bosing va
10 KUNLIK BEPUL MARAFONGA ro’yxatdan o’ting
👉 /channel/Mrdarsliklar_bot?start=F600
👉 /channel/Mrdarsliklar_bot?start=F600
👉 /channel/Mrdarsliklar_bot?start=F600
✍🏼ТАҚДИРГА ЎҚИЛГАН ЖАНОЗА
2-ҚИСМ
уқтиролмади. У хурсанд эди. У ниҳоятда бахтиёр эди. Хурсандлигидан дунёларга сиғмай ҳужжатларини қўлтиқлаб Тошкентга — опасиникига йўл олди. Хосиятхон синглисининг тақдиридан ўкиниб, қийналса-да, унга билдирмай кириш имтиҳонларига яхши тайёрланиши учун имконият яратиб берди. Йўл-йўриқ кўрсатиб, ёрдамлашиб турди. Ҳурриятхоннинг астойдил қилган нияти ҳаққи омад ҳам уни қўллади. Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабаликкка қабул қилинди.
Талабалик, йиллар сабоғи қизни улғайтириш баробарида кўнглига ҳазинлик, андуҳ қўндириб борарди. У ўн етти ёшида ота-онасининг шошма-шошарлиги оқибатида ҳаёти хазон бўлганини, бошқа дугоналари каби энди орзу-ҳавасларда оқ либос кийиб, чиройли гўшангаларда келин бўлолмаслигини ўйлаб эзилар, айниқса, турмушга чиқаётган дугоналарининг тўйларига бориб келганидан кейин бир ҳафта, ўн кун ўзи билан ўзи овора бўлиб, ҳеч ким билан гаплашмай юрадиган бўлди.
Синглисининг изтиробларидан хабардор опа унга таскин беришни истар, аммо бир оғиз гап билан шундоқ ҳам тушкун жигарининг кўнглини чўктиришдан чўчирди.
— Била-туриб ҳаётимга тажовуз қилишган экан, опа. Нега бировни урган, ўлдирган жиноятчиларга, йўл ҳаракати қоидасини бузиш оқибатида бехосдан кимгадир зиён етказган, умрига зомин бўлганларга жавобгарлик бору, она сути оғзидан кетмаган гўдакнинг ҳаётига тажовуз қилган, тўй-томошаю карнай-сурнай билан орзуларига, бахтига, тақдирига жаноза ўқиганларга жавобгарлик йўқ, опа?!. — деб ўкинганди бир куни Ҳурриятхон. Опа жавоб беролмади. Ҳўнграб йиғлаб юбормаслик учун лабларини тишлаб, ёшли кўзларини четга бурганди. Ҳаммалари — опаси ҳам, акаси, ота-онаси ҳам Ҳурриятхоннинг олдида ўзларини айбдор сезишар, иложи борича сингилларининг кўнглини ўкситмасликка, унга қарши сўз айтмасликка уринишади. Бу ҳам қизнинг кўнглига қайғу солади: уни деб яқинлари азобда, гуноҳкорлик ҳиссидан қийналишяпти.
Жамол билан танишуви ҳақида опаси орқали уйдагиларига билдирганда ҳам шу ҳолга дуч келди. Қизнинг дилини оғритмаслик учун улар ҳам кўнгилларида борини айтишдан тийилишди. «Сен бизнинг хатойимиз сабаб бир бора куйиб қолдинг, энди яшнашинг керак, бахтли бўлишинг лозим. Кўзингга қара, тағин адашиб қолма», дегани ҳеч ким ўзида куч тополмади.
Ҳурриятхон Жамол билан бир йилча учрашиб-синашиб юришди. Йигит аллақандай келишмовчиликлар сабаб, олти ойда турмушидан ажрашган экан. Хотинининг онасиникида кўзи ёриган, икки яшар қизчаси бор экан. Йигит ҳунарманд бўлиб, енгил ва юк машиналарни таъмирлайдиган устахонаси бор эди. Учрашувлар самараси — ёшлар ўртасида муҳаббат уйғонди ва бу туйғуларини никоҳ риштаси билан мустаҳкамлашга аҳд қилишди.
Жамол Ҳурриятхоннинг ниятларини рўёбга чиқариш ниятида қишлоқда ҳам, шаҳарда ҳам ихчамгина, аммо орзу-ҳавасликкина тўй қилди. Ҳурриятхоннинг яқинлари, қизларига бахт тилаб, тиниб-тинчишини астойдил истаб, келин-куёвни Тошкентга юборишди.
Турмуш — тўрт мушт, дейдилар. Хурриятхон билан эрининг орасидан ҳам ола мушук ўтган, гап талашиб, жанжаллашиб қолган кезлари ҳам бўлди. Аччиқ устида, алам устида бир-бирига ола қараган, бир-бирларидан аразлаган кезлари бўлди. Аммо Ҳурриятхон ҳар қандай ҳолатда ҳам эрига қарши сўз дейишдан, кўзига тик қарашдан тортинди.
— Сени севмасликнинг ҳеч иложи йўқ, сен на кундошликни, на ўгайликни биласан. Илтимос, мендан хафа бўлма, баъзан яхши кўрганимдан ҳам сени уришаман. Рашк қилганимдан ҳам қўл кўтараман, - дерди эри ҳар галги ярашувларда. Шундай аёл менинг жуфтим эканлигига ишонмаганимдан уришаман сен билан. Жанжалу аразларимизда ҳам муҳаббат яшайди.
Ҳурриятхон индамасди. Эридан хафа бўлганида ҳам қаттиқ ранжимасди, нафратланмасди. Севишини, уни еру кўкка ишонмаслигини ҳам биларди. Жамол Ҳурриятхоннинг қистови билан биринчи хотинига талоқ бермади.
— Рўзғордан файз-барака арийди. Битта бўлса ҳам фарзандингиз бор, касалманд экан, бошқа турмуш қилмайди. Ўзингиз ғамхўрлик қилсангиз, паноҳ бўлсангиз яхши.
Ҳурриятхон кундошининг вафотидан кейин....
Кекса отахон ҳар куни маҳалладаги бир болакайнинг яланг оёқ, резина тўп билан футбол ўйнаётганига кўзи тушарди. Бир куни дўконга бориб пойабзал олди ва болага тутқазди:
— Буни кийиб ол, болажоним, сенга деб олдим.
Болажон қувончдан қийқириб юборди ва шу заҳоти пойабзални кийиб олди. Сўнг соч-соқоли оппоқ бобога ҳайрат билан тикилиб:
— Сиз Аллоҳмисиз? — дея сўради. Кекса кишининг қўл-оёғи қалтираб, лабини тишлади ва:
— Астағфируллоҳ, болам, ундай демагин.
Қўл-оёқчалари кир, қалби дунёдаги энг тоза нарсадан ҳам покиза болакай яна ҳайрат тўла нигоҳларини бобога қадади:
— Унда сиз Аллоҳнинг дўсти экансиз-да! Чунки мен кеча тунда Аллоҳга пойабзалим йўқлигини айтгандим, менга пойабзал юборгин дея йиғлагандим...
Отахон кўз ёшларини кўрсатмаслик учун болани бағрига босди...
Дарҳақиқат, ҳаётимизга яхшиликлар Аллоҳнинг суйган бандаларидан келар эканда? Биз ҳам яхшилик илинжида буни илиндик. Сиз ҳам шерик бўлинг...
Умр ҳақида
Габриэль Гарсиа Маркес:
- 15 ёшда англадимки, яхши нарсаларни кўпроқ оналар билишади, баъзида эса оталар.
- 20 ёшда англадимки, эгри ишнинг ҳеч қандай нафи йўқ, у ҳатто ўта моҳирлик билан бажарилган бўлса ҳам.
- 25 ёшда англадимки, бола онани саккиз соатлик кундуздан, отани эса саккиз соатлик кечадан маҳрум қиларкан.
- 30 ёшда англадимки, эркакнинг жозибаси кучида, аёлнинг кучи эса жозибасидадир.
- 35 ёшда англадимки, келажак – инсонга мерос қоладиган нарса эмас, балки ўзи яратадиган нарса.
- 40 ёшда англадимки, бахтиёр яшаш сири ўзинг севган ишинг билан шуғулланишда эмас, балки қилаётган ишингни севишдадир.
- 45 ёшда англадимки, инсон ҳаётининг 10 фоизи бошига тушган балолардан, 90 фоизи эса уларга бўлган муносабатдан иборат.
- 50 ёшда англадимки, китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, кўр-кўрона тақлид эса энг ашаддий душманидир.
- 55 ёшда англадимки, кичик қарорлар мия билан қабул қилинади, катта қарорлар эса юрак билан.
- 60 ёшда англадимки, севгисиз қурбонлик бўлиши мумкин, лекин қурбонликсиз севги бўлмайди.
- 65 ёшда англадимки, инсон ҳаётдан завқ олиши учун керакли нарсадан ташқари ўзи хоҳлаганини ҳам ейиши керак.
- 70 ёшда англадимки, ҳаётдаги энг муҳим нарса қўлингизда яхши карталар бўлиши эмас, балки ёмон карталар бўлатуриб яхши ўйнай олишингиздир.
- 75 ёшда англадимки, инсон ўзини комил ҳисобламагунча ҳаракатда давом этади, ўзини комил санаган заҳоти эса ҳаракатдан тўхтайди.
- 80 ёшда англадимки, севиш ва севилиш дунёдаги энг тотли лаззатдир.
- 85 ёшда англадимки, ҳаёт ҳақиқатан гўзал.
Раҳмат Бобожон таржимаси
@ibratli_sozlar
#Юраги_Бўшлар_Ўқимасин😭💔
АЁЛИМГА ХИЁНАТ ҚИЛДИМ... Буни билиб қолди. Ҳеч нима демади, фақат кўзларимга кўзлари тўла ёш билан 5 дақиқа термулиб турдида, ичкарига кириб кетди...
Тунда унинг йиғиси овозини эшитдим... Тонг саҳаргача йиғлаб чиқди. Ёнига бориб юпатолмадим... Тонг сахар йиғи овози тўхтагани учун, мен ҳам ухладим...
Эрталаб уйғондим. Қуёш анча кўтарилиб қолибди... Аёлим мени уйғотмабди-да, деган хаёл билан ўрнимдан турдим... Негадир атроф жим жит эди ичкарига кириб қарасам Аёлим😳
ДАВОМИ 👇
🪻Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Дилга Яқин Дилдошларингиз...
Ғанимат билганча Хар Лахза Онни..
Излаб туринг Яқинларингиз....
🪻Йўқлаб туринг бормисиз дея...
Ишларингиз Бахона қилманг...
Қўйинг Ўша ташвишларингиз...
Эслаб туринг диндошларингиз...
🪻Йу́клаб туринг Бормисиз Дея...
Мехр кўзда Дейишмас Бежиз...
Гарчи Олис бўлсангиз Майли...
Кўнгил Совуб Кетмасин Асли....
🪻Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Омонмисиз дея Соғмисиз Дея..
Йўқолиб кетмасдан Оқибат Мехр..
Мехрларни бўлишиб туринг..
🪻Йўқлаб туринг Бормисиз дея..
Излаганни излайман Деманг...
Соғинганда Яқинларингиз...
Гиналарни Унутиб туринг...
🪻Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Дийдор Ширин завқини билинг...
Ака - укалару, опа - сингиллар
Вақтида Яқинлар Қадрини билинг
🪻Йўқлаб туринг Бормисиз дея..
Шодликларни тенг бахам кўринг..
Қўйинг Гина майда Гап сўзни...
Ғаниматсиз Бир бирингизга....
— Сизга айтдим-а, қўш келин туширманг, деб. Бир ойдан кейин қилардингиз укасининг тўйини… Ахир бир кунда тушган келинлар бир-бирининг бахтини ўғирлайди, демабмидим?
Лола опанинг «Наҳотки хато қилдим?» деган ўй миясини чулғаб олганидан қон босими ошиб, касалхонага ётиб қолди. Уни кўргани келган ўғли Ваҳобга: «Мени кечир, болам, агар иккингизнинг тўйингизни бир кунда қилмаганимда…» — дея йиғлаб берди.
— Ойи, нималар деяпсиз? Бу ирим-сиримга ишонманг, мен асло бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Бу гапни Шодия эшитса, тушкунликка тушиб қолади-ку!
Лола опа бу ҳақда ўйламаган экан. Оёғидан ўт чақнаб, овсинининг иссиқ-совуғидан хабар олиб турган шаддодгина келини тушкунликка тушиб қолса, нима бўлади? Шуни ўйлаб, қўшнисининг гапларини унутишга ҳаракат қилди.
Ниҳоят, Умиданинг кўзи ёриди. Туғруқхонага келган Шодия овсинининг хурсандчилигига шерик бўлди.
Шодия энди ҳовлига кирай деб турганида Дилбар опага кўзи тушдию, шошиб салом берди.
— Ҳой, келин, шошманг, ортингиздан шунча чақираман, қарамайсиз-а! — нафаси бўғилди қўшни аёлнинг.
— Овсинингиз тузукми, муборак бўлсин, энди жиянчангиз…
— Раҳмат, холажон, ҳозиргина атала ташлаб келяпман. Вой, бирам полвон ўғил кўрди, умри билан берган бўлсин…
— Ҳа, муштипар-а, ўзингга тиласанг-чи фарзандни. Худойим, ўзимга бер, дегин…
— Ие, холажон, нега унақа дейсиз, ҳали келин бўлиб тушганимга бир йил ҳам бўлмади-ку?! Аллоҳнинг карами кенг, хоҳлаган пайтда Ўзи беради. Ахир фарзанднинг эрта-кечи йўқ-ку…
— Шундайку-я, аммо мен қайнонангиз тўй бошлаганида айтганман, қўш келин қилманг, бирортасига мусибат келади, деб. Ахир бунинг хосияти ёмон-да. Мана, менинг синглимни олайлик. Қўш келин қилди жа-а дабдабали қилиб. Нима бўлди? Битта келини икки йил туғмади. Охири ажрашиб кетишди…
Охирги гап Шодиянинг кўнглига қаттиқ ботди. Худди қайнонаси ҳам уни ҳозироқ ажратиб юбораётгандек, кўзлари ола-кула бўлиб, ичкарига кириб кетди.
Шодиянинг ҳовлига ўқдек учиб кирганини кўрган қайнонаси унга тикилиб қолди.
— Тинчликми, болам, Умида яхши эканми?
— Ҳа, ойижон, тузук, салом деди… — дедию, хонасига кириб ўпкаси тўлиб-тўлиб йиғлади.
Ортидан кириб келган турмуш ўртоғи:
— Нима бўлди, соғлиғинг жойидами? — деб сўради.
— Ваҳоб ака, мени қўйиб юбормайсиз-а, мени яхши кўрасиз-а… — дея пиқиллаб йиғларди Шодия.
— Жинни бўлдингми, бу нима деганинг?
— Агар туғмасам, туғолмасам… — Шодия баттар авжига чиқди.
Ва бор гапни айтди. «Қўш келинликнинг мусибати»ни эшитган Ваҳобжон гап нимадалигини тушундию, кулиб юборди.
— Жиннивой, сен одамларга эмас, Аллоҳга ишон! У қачон истаса, ўшанда фарзандли бўламиз. Унгача, ана, Умиданинг боласини боқишвор…
Эркак кула-кула ҳовлига чиқди ва ҳамон гап нимадалигини билмай ҳайрон бўлиб турган онасига қараб, «Қўшнилар…»деб қўйди.
Лола опа турган жойида қотиб қолди. Шундай чиройли оиласига кўз тегдими? Агар Шодиянинг кўнгли оиласидан совиб кетса, нима бўлади? Эл оғзига элак тутиб бўлармиди?
Умида туғруқхонадан чиқадиган куни Шодия елиб-югуриб хизмат қилса-да, кўнгли алланечук бўлиб келаверди. Эшикдан кириб келган онасини кўргач, ўпкаси тўлиб, йиғлаб юборди. Ахир шундай овсини, оиласи, Ваҳоб акасини қандай қилиб ташлаб кетади?
Қизининг шашқатор кўз ёшини кўрган она уни бир зумдаёқ тушунди.
— Она қизим, сабрли бўл, Аллоҳ сенга ҳам фарзанд беради, ҳали уларни эплай олмай қоласан. Кўз ёшингни арт, меҳмонлар кўрса, ёмон хаёлга боришади…
Орадан кунлар ўтди. Умида боласини йўргаклаб бўлгач, Шодиянинг қўлига тутқазди.
— Мана, Шодияхон, полвонингизни ушлаб туринг, мен ҳозир…
Шодия чақалоқнинг юз-кўзларига, ширингина тамшаниб турган бўрсиққина лабларига суқланиб қараркан, «Аллоҳим, мени ҳам шу бахтга муяссар қил», дея илтижо қилди.
— Шодия, эртага онангиз келаркан, қудагинамдан айланай, Умидахонни йўқлаб келмоқчи…
Шодия бу хабарни эшитиб, хурсанд бўлди.
— Унда, эртага катта қозонда ош қилайлик. Ўчоқда пишган ошни соғиндим…
Бу гапни эшитган Лола опа аста жилмайиб қўйди. Шодиянинг ҳали бошқоронғилигидан хабари йўқ эди.
Озода ТУРСУНБОЕВА.
@ibratli_sozlar
Iskanja
Uyga kuzatib qoyarkan yigit mamnun jilmaydi....
- Hademay nikohdan oʻtamiz... Xotinim ajrimga rozi boʻldi!
Mohinur istab istamay jilmaydi... Nachora bu taqdirni oʻzi tanladi. Onasi nima derkin.. nimayam desin ikkovginasi tursa otasi olamdan oʻtib ketgan.. yigit bilan hayrlashib uyga kirarkan oyoq kiyimini yechmasdan qoʻngʻiroq boldi... Begona raqam... Odatda bunday raqamlarni koʻtarmasdi... Ammo qoʻllar beixtiyor yashil tugmaga ketdi... Uyoqdan ayol kishining yigʻi toʻla ovozi keldi..
- Bilaman sen oʻsha boʻlsang kerak.. xohlasam sochingni yulib mahallangda sharmanda qilsam boʻlardi ammo men tarbiya koʻrgan ayolman.
Lekin manashu norasidalarim haqqi ilohim qiz koʻrginu qizingdan qilgan ishing 100 barobar boʻlib qaytmasa u dunyoyu bu dunyo rozi emasman...
Daxshatli qargʻishdan garangsirab qoldim...
Hikoyani davomi ushbu kanalda:
Mohir bekajon
Iskanja asari
/channel/Mohir_bekajon_sirlari/1680
БОРИЗГА ШУКУР ОПА СИНГИЛЛАРИМ
Жонни босиб утса булар опа-сингил учун,
Жондан кечиб кетса булар опа-сингил учун.
Ота -она уйда колиш йукдир улар учун,
Опа-сингилларни йуклаб туринг кунгил учун.
Юмшок кунгил таъна нима билмайдиган,
Бошингизга кулфат келса кулмайдиган.
Бу дунёдан утар булсангиз йиглайдиган,
Опа-сингилларни йуклаб куйинг кунгил учун.
Янги уйда илдиз отиб кетмагунча ,
Борган жойда тошдай котиб колмагунча,
Фарзандлари ерда юриб уйнагунча,
Опа-сингиларни йуклаб туринг кунгил учун.
Узок -узок улкаларда юрсангиз хам ,
Дунёни у чеккасида булсангиз хам,
Ота -она уйга йилда бир бор келсангиз хам,
Опа -сингилларни йуклаб туринг кунгил учун.
@ibratli_sozlar
Mahzun bo'lma!
P.s: Sog'inib qoladigan ma'ruzalarimdan...
@ibratli_sozlar
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!
❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Зайнаб эртасига туриб ишга кетди. Кўкарган кўзларини ҳамкасбларига кўрсатиб
қўймаслик учун кўзойнак тақиб олди. Ким сўраса, «Кўзим оғрияпти» деб жавоб қилаверди...
Кеч кирди. У уйга ул-бул харид қилиш ниятида автобус бекати яқинидаги дўконга
кирди.
Не кўз билан кўрсинки, дўконда бир вақтлар бирга ўқиган синфдоши Ғайрат
турибди.
Йигит ҳам Зайнабни кўриб жонланиб кетди.
—
Ие, қара-я, — деди у сўрашиш учун астойдил қўл узатиб.
— кўришмаганмизга минг йил бўлди-ёв-а?!.
—
Ҳа, анчадан бери кўришмадик. — кулди Зайнаб.
—
Менга қара, сен умуман ўзгармабсан!.. — деди Ғайрат. —
Юр, ҳов анави ерда ўриндиқ бор экан. Бирпас ўтириб мактаб йилларимизни эслашамиз...
—
Йўғ-э, — Зайнаб беихтиёр хижолат тортиб уйи томон қараб
қўйди. — балки... Кераги йўқдир-а?..
—
Э, нимага қўрқасан? Одам синфдошидан ҳам қўрқадими?..
Ҳеч нарса дея олмади. «Эрим рашкчи, билиб қолса ўлдиради» дейишга истиҳола
қилди...
Синфдошлар ярим соатча ўтириб гаплашишгач, хайрлашишди...
—
Ҳа-а, гап буёқда экан-да? — уйга бўшашибгина кириб келган
Зайнабнинг қўлидан тортиб ичкарига судради Мардон. — Кўрдик, ўйнашингизни!.. Қаранг-а,
биз уйда хотиним қачон келаркин деб ўтирсак-у, бу хоним кўчада бошқаси билан учрашиб
юрса...
Шу кеча Зайнабни бир аҳволда касалхонага олиб кетишди...
Ҳомиласи икки ойлик бўлган экан. Аёвсиз тепкилар натижасида тушиб қолибди...
—
Бўлди!.. — деди у эрталаб ҳеч нарса бўлмагандек кўришга
келган Мардонга. — Жонимга тегди калтакларингиз! Сиз билан ажрашаман! Бундай золим
эр билан яшамайман!..
Мардон шу куниёқ уйга келиб ўзини осиб қўйибди. Зайнабни ҳам аҳволи анча
оғирлигига қарамай, касалхонадан олиб кетишди...
... Орадан икки йил ўтди...
Ота уйига келиб яшай бошлаган Зайнабни эркаклар кўз очирмасди. Тинимсиз
совчилар келарди. Охири у қўшни қишлоқдаги Меливой исмли йигитга розилик берди.
Хотини оламдан ўтган экан.
Тўй куни собиқ қайнонаси ҳам келиб Зайнабга бир кучук совға қилди.
—
Янги уйингни ёмон кўзлардан асрайди бу кучук. — деди собиқ
қайнона.
Йўқ, кучук Зайнабни тўй эртасиданоқ ёмон кўзлардан эмас, Меливойдан асрай
бошлади. У куёв бўлмишни Зайнабга яқинлашишга қўймасди. Сўнгги марта ташланганда
оёғини ғажиб ҳам ташлади...
Шу ҳолат қайта-қайта такрорланавергач, бир куни Зайнаб туш кўрди. Мардон
янги келинлик уйига келганмиш.
—
Кўрдингми, — дебди унга маъюс тикилиб. — сенсиз яшай олмайман
демаганмидим?.. Мана шу кучук эсон бўлса, сени бошқаларга бериб қўймайди...
Шундай дебди-ю, кўздан ғойиб бўлибди...
Зайнаб бу эр билан яшай олмади...
Юраги дош бермади.
Меливойга бор гапни тушунтириб талоғини олди ва ўз қишлоғига кучук билан
бирга равона бўлди...
Мана, ўн йилдан бери Зайнаб ҳамон ёлғиз яшайди. Ҳануз тушига тез-тез Мардон
кириб огоҳлантираверади...
Кучукниёдига солади...
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
ҒУСЛГА ҚОДИР БЎЛМАГАН БЕМОР ЖУНУБЛИКДАН ҚАНДАЙ ПОКЛАНАДИ?
#ғусл #бемор #поклик
❓1320-CАВОЛ: Яқинда операция бўлдим. Ўрнимдан туриш, ўтириш мумкин эмас. Аёлим ёрдамида таҳорат олиб, ётган ҳолда намоз ўқияпман. Уйқумда эҳтилом бўлдим. Ғусл қила олмайман. Бундай ҳолда қандай қилиб покланиб намоз ўқийман?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз ғусл қила олмасангиз ҳам таяммум қилиш билан покланаверасиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنَ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا
яъни: “Агар бемор бўлсаларингиз ёки сафарда бўлсаларингиз ё бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, покиза тупроқ билан таяммум қилинглар” (Нисо сураси, 43-оят).
Демак, мазкур далилларга кўра сув билан ҳақиқий покланиш имкони йўқ бўлиб қолган пайтда, покиза ер жинси билан ҳукмий покланиш жоиз бўлади. Таяммум қилишга рухсат берилган ушбу оятда “Агар бемор бўлсангиз” дейилган. Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талафот кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга сурилиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.
Ер жинси – тупроқ, қум, тош, оҳак, гипс, сурма, сурматош, олтингугурт каби ердан бўлган ашёлардир. Шунингдек, турли буюмлар устидаги (масалан, кийимдаги ёки кўрпа-тўшакдаги) чанг ҳам ер жинсига киради. Шу чангни қасд қилиб, таяммум қилиш ҳам мумкин.
Таяммум қилмоқчи бўлган одам енгини тирсакларидан юқоригача шимаради. Покланишни ният қилиб, икки қўлини тупроққа ёки ер жинсидан бўлган нарсага уриб, юзига суртади. Икки қўлини иккинчи марта уриб, аввал чап қўлининг кафти орқали ўнг қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ қилади. Кейин ўнг қўлининг кафти орқали чап қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортади. Шу билан таяммум қилган бўлади.
Сиз шу тарзда то ғусл қилишга қодир бўлгунингизга қадар таяммум қилиб, намозларингизни адо этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🪶 Мен сабоқ олган дугонамнинг ҳикояси....
Эрим билан кафеда туриб, кофе ичдик. Эрим ёш ва келишган эди, мен уни севардим. Мен кўринишимни бузиб турган эгнимдаги эски пальто ва оиламдаги иқтисодий қийинчиликлардан азият чекардим ва бу ҳаётдан нафратланардим. Кафе арзон, кофе эса ёмон таъмга эга эди. Мен бир кун келиб биз чиройли ресторанда яхши қаҳва ичишимизни ва энг олди кийимларга эга бўлишни орзу қилардим. Эрим эса менга меҳрли кўзлари билан боқар, у мени севарди ва нимадан хафа бўлганимни билмас ҳам эди... Кунлардан бир кун тасодифан эрим...яна...
👉Давомини ўқиш...
✍🏼ГУНОХИ ТУЛОВИНИ ФАРЗАНДИ ТУЛАГАН АЁЛ КИСМАТИ.
(Реал хаётий булган вокеа ибрат учун сизларга ёздим).
Исмлари шартли равшда узгартирилган....
Мулаф,ижодкри:Робиябегим Исроилбек кизи.
- Бир донишманддан сурадилар:
“Хикматни кимдан ургандингиз?”
Донишманд жавоб берди:
“Кузи ожиз одамдан ургандим".
Сабаби у хассаси билан ернинг кулай жойини танлаб олиб,
кейин уша ерга оёгини куяди”.
Аммо лекин хозирги хаётимизда баъзи бир инсонлар уша курдан
хам узларини билиб турсалар хам баттар ахволга солиб олишади.
Махсуда угил кизларини яхши яшашлари ва узини ахволини яхшилаш
учун,опалари ва почаларига кушилишиб Россияга ишга келади.
Орадан 3-4 йил утиб у ерда ишлаб юриб,янги дугоналар ва таниш билишлар ортиради,уша дугоналаридан бири Гулчехрани сузларига
кириб купрок пулга учиб нотугри йулга кириб колади.
Махсуда массажистка булиб саунага ишга бориб юрарди,аммо у
ердаги ифлосликни тасаввурига келтирмаганлиги учунми ё бундай ишлар булишини билмаганми хар холда ифлос ишларга кушилиб колади.
Россияларда ишлаб юрган инсонлар бундай ишларни эшитган ва
курган булишлари мумкин,сауналарда ишлаш бу фохишаликни
бир турига киради.
Мен буни ёзиб утириб узимни гунохга колдирмай,чунки ёмон
нарсаларни ёзишни истамайман,узингиз ушуниб олаверасиз.
Махсуда осонлик билан кулига келиб тушаётган куп пулларни куриб
аклини ёкотади,ойлаб йилаб кийналиб ишлаб юргандан кура,шу
ишда ишлаб юраман,тезрок куп пул топаман ким билиб утирибди
деб уйлайди.
Аммо ёмон ишни иси барибир бир кун чикади деганларидай орадан
1-2 йил вакт утиб утмай кулга тушади ва килиб юрган ишлари
ошкора булиб уз юртига жунатилади.
Харомдан топган пул яхши кунларига буюрмайди,узини кандай
синовли кунлар кутиб турганлиги билмасди,вакт утиб бачадони
рак булиб операция оркали олиб ташланиб узи зурга тирик колади.
Махсудани уз юртида хам ички ишлар ходимларига келиб тушган маълумотларга кура Россияларда бундай кабих ва гунох ишларни
килиб юрганлигини купчилик хабардор булади.
Ундан узини якинлари ва фарзандлари хам юз угириб хазар кила бошладилар, ёмон куриб нихоятда нафратланадилар..
Махсуда пул деб,нафс кулига айланиб кечириб булмас гунох килганлигини бунга узи сабабчи эканлигини сезиб куп пушаймон
булди.
Аммо сунги пушаймон узинга душман деганларидай,билиб туриб
пул учун нафс йулига кириб гунох иш килганлиги нихоятда кимматга тушади.
Катта фарзанди мактабни битириш арафасида бир куни уртоги
билан.уришиб гап талашиб колиб бир кечада хамма ухлаб
ётканлигида узини осиб улдириб куяди.
Уртоги унга " онанг Россияларда сауналарда фохишалик килиб пул
топиб сенларни бокан"деган сузлари болага каттик алам килади...
Углини улими олдидан ёзиб колдирган охирги хатини ёстиги тагидан
топиб олиб укиган Махсуда узини катта гунох килганлиги ва бу
йулда уз фарзандини хам улимига сабаб булганлигини тушунади.
Углини улими олдидан ёзган хати..
Она сизни она деб аташни хам билмайман,сиз кандай аёлсиз
нега бундай ишларни килдингиз,ахир отам бизни ташлаб кетганлиги
етмасмиди...
Сиз хам мени тириклайин улдирдингиз,сизни бундай гунох иш килганлигингизни эштиб бу дунёда яшашдан воз кечдим.
Сиздай аёлга ланатлар булсин,жуда куп орзуларим бор эди,аммо
буни амалга оширишдан воз кечдим,чунки сиздай аёлни фарзанди
булиб яшашдан нафратланаман...
Мен улсам менга умуман якинлашманг,мени углим бор эди деб,
уйламанг,мен учун сиз улгансиз мени сиздай онам йук..
Йрткич хайвонлар хам уз фарзандларини емайди,сиз уша
хайвондан хам ёмон паст ва баттар нарсамисизки мени едингиз..
Мен бошка узимни угилболаман деб яшай олмайман,чунки сизни
килган ифлосликларингизни бошка эштиб яшашни истамайман..
Углини бу хатини укиган Махсуда узидан нафратланиб уша ерларга
боргани ва ёмон ишга кириб гунох килганлигига минг пушаймонлар
булиб аклини ёкотади.
Хозирда Махсуда асаб касалликлар яне аклини ёкотиб куйганлар даволанадиган шифохонада даволаниб яшамокда,кизини эса опаси
уз номига расмилаштириб тарбияламокда...
Азизларим бундай вокеалардан Парвардигоримни узи асрасин,хаёт
жуда мураккаб ва касослидир,шунинг учун хар доим уйлаб оёк
босиш керак.
Билиб билмай нафс йулида пул,молу-дунё деб,инсон узини ва бошка
ТАҚДИРГА ЎҚИЛГАН ЖАНОЗА
3-ҚИСМ
на тоғалариникига, на холалариникига сиғмаган ўгай қизини онасиникига олиб борди:
— Ая, бизга қандай меҳрибон бўлган бўлсангиз, опа-сингилларим билан мени қандай тарбиялаган бўлсангиз, Иродахонга ҳам шундай муносабатда бўласиз. Қизимизни фақат сизга ишонаман.
Онаси Ҳурриятхон истаганидан-да зиёда қилиб ўгай неварасини парваришлади, ҳатто нафақа пулларини жамлаб, ортмаганига ўғилларидан пул сўраб, қўни-қўшниларидан қарз-қавола қилиб сеп-суруқ қилди, орзу -ҳавасини бадастир қилди. Гарчи куёви қаттиқ қаршилик қилиб, «оёқяланг қашшоқларга берадиган қизим йўқ. Мени қанақа одамларга тенг қиляпсан», деган бўлса-да, қизнинг кўнглини кўтарган, қийин кунларида парвона бўлган Ҳурриятхоннинг онаси бўлди. Иродахон фарзандли бўлгач, яна Ҳурриятхоннинг онасига Худо берди. Кунда кунора қизи билан куёвига қўнғироқ қилиб, бешик тўйини, маросимнинг ташвишларини эслатар, қўлига тушган уч-тўрт сўмни Иродахонга, куёв бола билан чақалоққа сарпою совға-салом қилар, ора-сирада қизига қўнғироқ қилиб, «болам, сен ҳам қизингга у-бу нарса қиляпсанми, лекин, ўгайлик қилсанг, сени кечирмайман», деб койиб ҳам қўярди.
Бешик тўйидан кўп ўтмай қайнонаси ўғлию невараси билан Иродахонни уйдан чиқариб юборди. Ҳурриятхоннинг онаси ўртага тушганди, қудағай:
— Кейинги ўғлимга келин туширишим керак. Келинпошшанинг дадалари қизлари билан куёвларига битта бошпана қилиб берар?! — деган иддаони рўпара қилди. Шундан бери Иродахон боласи билан отасиникида яшаяпти, эри қайнотасининг устахонасида туради. Ота-бола кунда тортишади, гап талашишади, Ҳурриятхон орага тушиб, Иродахоннинг ёнини олади. Қизига нимадир оладиган бўлса, аввал ўгай қизини эслайди. Эмизикли боласи бор, деб музлаткични тансиқ егуликларга тўлдириб қўяди.
Иродахоннинг ўгай она, деб қарагани аёлнинг кўксини ёндирди. Ётоқ чироғини ўчиришган бўлса-да, алламаҳалгача эр-хотиннинг кўзига уйқу инмади. Сўзсиз шифтга термулиб ётавериш жонига теккан Жамол оҳиста ўгирилиб, хотинига термулди:
— Аяси, ухламаяпсанми?..
— Уйқум келмаяпти....
— Хафа бўлдингми? - Жамол ёнбошлаб олди.
— Йўқ...
—Ундан ўпкалама. Онаси раҳматли ҳам шунақа бефаросат эди. Тилини эркин қўйиб ҳаммани хижолатга қўярди... Бу ўгай онага йўлиққмаган-да, Ҳури, агар ўгайлик кўрганида борми, сенинг оёғингни тавоф қиларди ўзиям...
— Оёғимни тавоф қилишнинг кераги йўқ, дадаси. Қадримга етишса, менга ўгай она, иккинчи хотин, деб қарашмаса бўлди. Энг оғриқли жойим — ўгайлигим ва иккинчилигимда...
— Сен мен учун ягонасан... — Жамол Ҳурриятхонга мамнун тикилди.- Бунақа нарсаларни ўйлама. Сенинг тенгинг, ўхшашинг йўқ...- Ҳурриятхон енгил тин олди. Аёл эридан ўзи кутган жавобни олганди...
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
✍🏼ТАҚДИРГА ЎҚИЛГАН ЖАНОЗА
1-ҚИСМ
Ҳурриятхон ичкари хонадан эрининг қаттиқ овозда гапираётганини эшитиб, ичидан зил кетди: “Оббо, яна Иродахонни хафа қиляптиларми? Кўп айтдим-а, кўнглини оғритаверманг, Худога хуш ёқмайди деб. Яна ўз билганидан қолмайди бу эркак...”
Ҳурриятхон ичкарига кириш- кирмасликни ҳам билмай коридорда бир муддат туриб қолди. Бироз кейин эрининг овози аввалгидан қаттиқроқ эшитилганди, чидай олмай ичкарига отилиб кирди:
— Дадаси, бу нима қилганингиз? Эмизикли боласи бор аёлни калтаклаяпсизми?!
Жамол қаҳр билан хотинига қаради:
— Сен аралашма! Тушундингми, сен аралашма! Бу қизни сен эркалатдинг, онанг эркалатди. Сени ўгай она деяпти бу, тушуняпсанми?! Сен бунга ўгайлик қилиб нима қилган экансан?!
Ҳурриятхон ўгай қизига ҳайрон тикилди:
— Сизни хафа қилганмидим, қизим?.. Мендан бирор хатолик ўтганмиди? — Аёлнинг овози титраб кўзларига ёш келди.
— Йўқ. Ҳозир кино кўраётгандик, ўгай онани кўрсатди. Мен худди аямга ўхшаркан, дедим. Шунга дадамнинг жаҳллари чиқди.
Ўгай қизи шундай деб бурнини бир тортиб қўйди-ю, отасидан ҳам хижолат тортмай кўкрагини ёқасидан чиқариб боласини эмиза бошлади. Ҳурриятхон ўгай қизининг бунақанги қилиқларидан эрининг олдида хижолат чекавериб кўникиб ҳам қолди. “Она тарбиясини ҳам, ота тарбиясини ҳам кўрмаган-да, бояқиш... Энди буни тарбиялаш мушкул... Яна шу ҳолида туғиб ҳам олди. Ўзи одоб, тарбия кўрмаган она боласини қандай тарбиялаши мумкин-а?..”
Ҳурриятхон Иродахоннинг кўкрагини мазза қилиб сўраётган оппоқ, дўмбоққина болакайнинг юмуқ кўзчаларига “қўриқчи”лик қилаётган узун-узун киприкларига термулиб меҳри яна ошиб кетди. “Дадасининг ҳам неварасига меҳри тушиб қолган. Болачаси чиндан ҳам суйгулик-да, кўз тегмасин, бало-қазолардан асрасин...”
— Боланинг қорнини тўйдириб, менга беринг. Яхшилаб чўмилтириб, дадангизга бераман. Бугун кун бўйи соғингандир...
Жувон уйқусираган кўзларини телевизордан узмай, боши билан тасдиқ маъносини кўрсатди.
Ҳурриятхон ўн етти ёшида узатилганди. Отаси уни сўраб келган биринчи совчиларгаёқ розилик беришини онасига уқтираётганда, орзулари бир олам, ўқишни, опасига ўхшаб пойтахтда қолиб ишлашни, худди унингдек ўзига муносиб, кўнгил қўйган кишиси билан турмуш қуришни кўнглининг туб-тубида ният қиладиган Ҳурриятхон эшик олдида шундай гапни эшитиб қолди:
— Мухторжон аканинг ўғлидан сўраб келган совчиларга розилик бераман. Тайёргарлигингни кўравер! - Онаизор бу буйруққа қўрқа-писа эътироз билдирган бўлди:
— Вой ўлмасам... Ҳалитдан-а?.. Қизингиз ўқимоқчи эди-я...
— Э, шу ўқийди деган гапни гапирма менга! Биттаси ўқийман, деб нима қилди?! Аллақаёқдаги таг-туги номаълум бир йигитга тегиб кетди. Энди бу қизингни ҳам шунақа бебошлик қилишига йўл қўйиб бермоқчимисан?!
— Унақа деманг, дадаси. Куёвингиз ўқимишли, ўз юртида обрў-нуфузга эга бўлган одамлар. Қизингиз бахтли, хотиржам. Ношукрчилик ёмон. Болаларимиз юзимизни ерга қаратадиган иш қилишмайди, Худо хоҳласа...
Онанинг астойидил ранжиди.
— Ўқиган жойидан эр топган қизингни орқасидан мақтаняпсанми?! Хуллас, гап тамом. Биринчи келишларида нон синдирсак, келаси ҳафталарга унаштирувни ўтказамиз. Бир-икки ой ичида тўйни ҳам ўтказиб, хотиржам бўлиб оламиз.
Ҳурриятхон йиғлади, онасига аччиқ қилди, опасига ёлворди, бу ишлардан ҳеч натижа чиқмаслигига ақли етгач, тақдирига тан берди.
Тўй бўлиб ўтди. Куёв деганлари Ҳурриятхондан ўн ёш катта экан. Тўйдан бир ҳафта ўтгач, куёв хайр-хўшни ҳам нася қилиб кетиб қолди. Аввалига қудалар, «ўғлимиз иш билан Қирғизистонга кетган, яқин орада келади» деб юришди, бир ойга чўзилган «яқин ора»да куёв эмас, ундан бир энликкина хат келди: «Мен бормайман. Уйдагини жавобини беринглар. Мен жавобини берганман». Ўн етти ёшли келинчак бу хатдан хабар топиб, қанот чиқариб уйига учди:
— Аяжон, у келмас экан, энди ўқишга борсам майлими?
Икки қудалар қирпичоқ бўлиб жанжаллашгани ҳам, онасининг кўз ёшлари, отасининг абгор аҳволи ҳам Ҳурриятхонга бир ҳафтагина келин бўлиб, бахт туймагани, айни очилиб-яшнайдиган пайтида орзу ғунчалари хазон бўлганин
😁 Diqqat Qiziqarli O'yin !!? 😁
Smilelardan birini tanlang va Sevgan insoniz Sizi qanchalik Sevishini bilib oling...❤🥰
👇 JAVOBLARNI TEKSHIRISH 👇
😰ШОК ШОК ‼️
НАХОДКИ РОСТ БӮЛСА❓ БУГУН
СУД БӮЛИБ ӮТДИ СУДГА ДНК ТЕСТ ЖАВОБЛАРИ ОЛИБ КЕЛИНДИ😨
ОТАЛИК ТЕСТИНИ ЖАВОБНИ ЭТИШИТГАН СУД ЗАЛИДАГИЛАР ШОККА ТУШИШДИ.
😳БОТИР ҚОДИРОВНИНГ ОТАСИ ШЕРАЛИ ЖУРАЕВ БӮЛИБ ЧИҚМАДИМИ❓
✅ТӮЛИҚ МАЛУМОТЛАРНИ ВИДЕОЛАРНИ КАНАЛГА ЖОЙЛАДИК ТЕЗ КИРИБ КӮРИНГ ӮЧИРИЛИШИ МУМКУН 👇
🔴 🎬 🔴
🎥ВИДЕОНИ КӮРИШ PLAY▶️