ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33745

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳадис

ДУНЁДАН ОГОҲЛАНТИРИШ ҲАҚИДА.


Абу  Убайда  Баҳрайндан  мол  келтирди.  Баъзи саҳобалар  интизор  бўлдилар.  Шунда  Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  уларга: «Аллоҳга  қасамки,  мен  сизлар  учун  фақирликдан қўрқмайман.  Мен  сизлар  учун  дунѐ  сизга  сиздан олдингиларга  бўлганидек  сероб  бўлишидан,  сиз  ҳам улар унинг  учун  талашганларидек  талашиб кетишингиздан  ва  у  уларни  ҳалок  қилганидек,  сизни ҳам ҳалок қилишидан  қўрқаман»,  дедилар».

✍(Икки шайх  ва Термизий  ривоят қилишган).

📝Шарҳ: 

Амр  ибн  Авф  Ансорий  ал-Бадрий  розияллоҳу анҳудан  қилинган  ривоят  бу  ҳадиси  шарифга  баъзи тўлдиришлар киритади: «Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  Абу  Убайда ибн  ал-Жарроҳни  Баҳрайнга  у  ернинг  жизясини  олиб келиш  учун  юбордилар.  Набий  алайҳиссалом  Баҳрайн  аҳли билан  сулҳ  тузиб,  уларга  Аҳлаа  ибн  Ҳазрамийни  амир қилган  эдилар. Абу  Убайда  Баҳрайндан  молни  келтирди.  Ансорлар унинг  келганини  эшитдилар  ва  бомдод  намозини  Набий алайҳиссалом  билан  ўқидилар.  У  зот  намозни  ўқиб берганларидан  кейин  бурилиб  кетаѐтган  эдилар,  йўлларини ансорлар  тўсиб  чикдилар.  Набий  алайҳиссалом  уларни кўрганда  табассум  қилдилар ва: «Ўйлайманки,  сизлар  Абу  Убайданинг  бир  нарса келтирганини  эшитгансизлар»,  дедилар. «Худди  шундоқ,  эй  Аллоҳнинг Расули!»  дейишди. «Суюнаверинглар!  Ўзингизни  масрур  қиладиган нарсани  орзу  қилаверинглар!  Аллоҳга  қасамки,  мен  сизлар учун  фақирлиқдан  қўрқмайман.  Мен  сизлар  учун  дунѐ сизга  сиздан  олдингиларга  бўлганидек  сероб  бўлишидан, сиз  ҳам  улар  унинг  учун  талашганларидек  талашиб кетишингиздан  ва  у  уларни  ҳалок  қилганидек,  сизни  ҳам ҳалок  қилишидан  қўрқаман»,  дедилар». Пайғамбар  алайҳиссаломнинг  хавфлари  уммат  ичида ҳамма  мол-дунѐга  берилиб,  бир-бирлари  билан  ҳалокатга олиб  борувчи  мол  талашишга  гирифтор  бўлишларидан экан.  Бу  ҳолат  олдинги  умматларни  ҳам  ҳалок  қилган  экан, Демак, кейингиларни ҳам ҳалок қилиши турган гап.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 36📚

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​аганди.

— М-мен… Нозлини севаман! — дея олди зўрға Нурали. — Мен… Бошқа йўл йўқ эди…

— Хайрият, — ниҳоят шаштидан тушиб шивирлашга ўтди Нормат полвон. — Тўнкадан товуш чиқди ҳарқалай. Демак… Тавба қилмайсан, шундайми? Акангга қилган хиёнатингдан афсусланмайсан, топдимми?..

Ўзига қолса, Нурали отасининг бу қадар қалтис саволларига жавоб қайтара билмасди.

Иблис пайдо бўлиб, кўксини қитиқлай бошлади. Шундан кейингина Нурали дадил тортди.

— У бор-йўғи мурда-ку, — дея Нуралини тезлай бошлади иблис. — Гапириб ташламайсанми? Сенга ҳеч нима қила олмайди? У ўлик холос. Хоҳласанг сўкиб ташла! Барибир қўлидан ҳеч нарса келмайди. Қайириб ташла бу мурдани!..

— Мени тергашни бас қилинг, — деди иблиснинг далдаларидан дадиллашиб Нурали. — Тавбага лойиқ ёмон иш қилмадим. Ҳақимни айириб олдим холос. Т-тушинг машинадан!.. Мени тинч қўйинг!..

— Шунақами? — деди Нормат полвон бу сафар ғамгинлик билан. — Шайтон ичингга кирволиб мард бўп кетдингми? Майли… Лекин билиб қўй, ўз бошингга бало орттирдинг! Оллоҳимни ранжитиб, онанг иккимизнинг юзимизни ерга қаратдинг. Бу гуноҳнинг ажри ёмон бўлади!.. Қани, моторга ўт қўй-да, олдинга ҳайда!..

Шундай деб Нормат полвон чап қўлини олдинга чўзди. Шу ондаёқ Нурали гўё жонсиз роботга, ё зомбига, ишқилиб, ортиқ сўз қайтара олмас, ўз истаги билан ҳаракатлар содир эта олмас бир алллакимга айланиб қолгандек эди.

Бир оғиз қарши сўз айтмай калитни буради ва газни босди.

— Тезликни ошир!..

Энди кўзгучадан Нормат полвон эмас, қандайдир бадбуруш, жирканч бир кимса унга тикилиб турарди. Нурали қўрқа-писа кўзгучага кўз ташлагач, бунга амин бўлди. Кўз кўзга тушгач, баттар бўшашди. Итоат билан газга оёғини қаттиқроқ босди…

Билмайди. Қанча йўл босди. Қаерга борди. Нималар деди. Жирканч тусли яна нималар деб буйруқ берди…

Дафъатан машина алламбалога қаттиқ урилди-ю, бир неча ўн карра ағдарилиб кетди…

Нурали илк марта ағдарилаётганда ёруғ дунёни элас-элас кўришга улгурди холос…

Кейин кўз олдини зулмат қоплади ва у йўқлик деб аталмиш хилқат қаърига улоқди…

ХОТИМА ЎРНИДА:

Нурали бу гуноҳи учун шафқатсизларча жазо топди.

У акасига хиёнати туфайли ота-она, бобою-момоларини қабрида тик турғазганди.

Бунинг ажрини даҳшатли ва аянчли ўлим билан тўлади.

Эртаси куни Нуралини маҳалла қабристонига дафн этишди.

Орадан бир ҳафта ўтгач…

Нозли ҳам бўлиб ўтган ишлардан кейин тушкунликка тушиб, ваҳима ва руҳий азоблар домида қолган экан.

Уйқу орасида Нурали тушига кириб оёғидан тортиб кетибди…

Саккизинчи кун эрта тонгда жони узилди.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КЕННОЙИ... (Реал воқеаларга асосланган)

Нуралининг ёлғиз акаси Нурмуҳаммад қирқ бешга кирди. Тадбиркор. Кўп умри сафарларда ўтади.

Жигарчилик-да, бегоналарга ишонмай, Нуралини ўзига ҳайдовчи қилиб олган. «Каптива»сини ишониб топшириб қўйган. Нурали уни машинада офисга олиб боради, уйда кеннойиси Нозлининг зарур юмуши бўлса, яна Нурали балогардон бўлади…

Нозли акасидан ўн тўрт ёш кичик. Афсуски, анчадан бери бирга яшаб тирноққа зор ўтишяпти. Лекин бирор марта бу ҳовлида боласизлик оқибатида жанжал чиқмаган. Ҳеч ким судга ариза бериш ҳақида сўз очмаган…

Нозли кеннойиси дунёдаги энг сулув аёл бўлса керак. Рўбарў келиб қолишганда, Нурали адо бўлай дерди. Гўзаллик, жозиба шунчалар оҳанрабо бўладими? Акасининг ҳасми ҳалоли эканини билади. Ёши ўзидан кичик бўлса ҳам ҳурмат юзасидан Нозлини кеннойи деб чақиради. Бироқ юзма-юз келганда кеннойиси экани ёдидан чиқади. Гўё бу уй қайсидир бегонага тегишли-ю, иш билан келиб Нозлини шу уйда учратиб қолгандек туйилади. Кўз-кўзга тушганда, Нуралининг тили лол бўлади. Арзирли бир сўзни тилига чиқара олмай гарангсийди. Яна… акасининг қиёфаси кўз олдига келиб шаштидан тушади. Бошини бир неча бор силкитиб-силкитиб олади-ю, нари кетади…

* * *

Якшанба куни эди. Нурмуҳаммад фавқулодда кечқурун иш юзасидан Хоразмга жўнайдиган бўлди. Ёз куни бўлгани боис машинада йўл босгиси келмади. Уни Нурали аэропортгача олиб бориб кузатиб қўядиган бўлди.

Агар ҳужжатларинг жойида бўлса, кўз очиб юмгунча рўйхатдан ўтказиб қўйишади. Нурмуҳаммаднинг иши ҳам тез битди…

Тўғриси, шу ерга келишгандан бери Нуралининг пайтавасига қурт тушганди. Нуқул безовталанар, кўз ўнгида сулув кеннойиси Нозли гавдалангани сайин бетоқатлиги қутура бошларди.

Хайрият, рўйхатга олиш амаллари адо этилгач, йўловчиларни аэродром тарафга таклиф этишди. Демак, аэродромга чиқишади-ю, самолётга ўтириб учиб кетишади. Нурали акасига бир неча марта қўл силтаб хайрлашган бўлди-да, ташқарига ўзини урди…

* * *

Фарзанд бўлмагандан кейин ҳашаматли, саройлардек савлат тўкиб турган уй ҳам худди қабристонга ўхшаб ҳувиллайверади.

Нурали етиб келиб машинани гаражга қўйди-да, ичкарига кирди. Залдаги ўзининг бўянадиган столи қаршисида Нозли кўзгуга боққанча хаёл суриб ўтирарди. Оёқ товушини эшитиб илкис ортига ўгирилди.

Остонада Нурали кулимсираганча турарди.

— Вай, Нурмуҳаммад акам учиб кетдиларми? — сўради Нозли Нуралига қаттиқ тикилиб. — Мунча тез?

— Ҳамма нарса тайёр экан, — деди Нурали аъзойи бадани қизиб бораётганидан негадир безовталаниб. — Менга хизмат-пизмат йўқми, кеннойи?

Нозли бу саволдан сўнг шошилмайгина ўрнидан турди-да, ошхона тарафга ишора қилди.

— Юринг, биргалашиб нонушта қиламиз!..

— Хўп бўлади, — сал жонланиб икки кафтини бир-бирига ишқалаганча кеннойисига эргашди Нурали…

Кетиб борарди-ю, шайтон ҳозироқ таппа босишга ундарди. Нурали пайтдан фойдаланиб қолишни хоҳларди… Жуда-жуда хоҳларди. Аммо бу ишни қандай бошлашни билмасди. Қандайдир номаълум куч уни ортга чекинишга мажбур этарди.

Охири бўлмади. Иблис вужудини қитиқлаб, номаълум кучни ҳам Нуралининг кўксидан нари суриб ташлади.

— Сен қайноқ муҳаббат қулисан, — дерди шайтон. — Бугун сендай қулнинг куни туғади. Фойдаланиб қол. Бунақанги қулай фурсат ҳар куни ҳам бўлавермайди. Кўрдингми, Нозли кеннойинг ҳам сенинг кўзларингга тик боқса, қизариб-бўзармоқда. Демак, у ҳам сенинг, фақат сенинг бағрингга киришни истаяпти. Оқибатини ўйлама, меровланма, бўш-баёв йигитларга ўхшаб қолма! Дадил, кескир бўл! Ана шунда бу дунёнинг жами лаззати сеники бўлади…

Бу чақириқлардан сўнг Нуралининг бағри баттар ўртанди. Кўксининг туб-тубидан отилиб чиқиб бўғзига қадалган бир нарса вужудини ларзага келтирди. Ҳадеганда жўшиб кетаверди…

Охири портлади.

Нозлининг терс ўгирилиб, нонушта тайёрлаётганидан фойдаланиб аста яқинлашдида, орқасидан қучди.

— В-вай, б-бу нима қилганингиз? Қ-қўйворинг!..

Нозли кучли қўлларни белидан олиб ташлашга тутинди. Бироқ олиб ташлаёлмади. Танасини жуда ёқимли бир туйғу чирмаб олган кўйи номигагина, йўлигагина қаршилик кўрсата бошлади.

КЕННОЙИ...

— Қўйворинг, илтимос! — дерди у ҳарсиллаганча нафас олиб. — Б-биров кириб қолади-и! Ахир… Кеннойингизман! Ака

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

УЙДАГИ ЁНГИН...
(вокейлик асосида ёзилди)

Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Хикояларимни кизикиш билан укиётган инсонларга уз миннатдорчилигимни билдираман. Билдираётган фикр, мулохаза ва тилакларингиз учун рахмат. Келинг сизларга навбатдаги хикоямни такдим этаман...мархамат!!!
Коронгу касалхона палатасида, вакт ярим тун булиб колганди. Аммо нимагадир хеч ким ухламаганди. Балки кундузи ухлаганликлари сабаб уйкулари келмаётгандир.
-- Хеч кузимга уйку келмаяпти.- дея секингина уфф тортди палатадаги бемор аёллардан бири.
Палатадаги шериклари худди шуни кутиб тургандек узаро сухбат бошланиб кетди. Огрикли касалликлардан бошланган сухбат аста секин бошка мавзуларга хам утилди. Кимдир якиндаги ёнгин хакида эслади. Худди уша ёнгин булган тумандан келган бемор аёл булган вокеаларни гамгин холда эслади, чукур нафас олиб сузлай бошлади. Бу ёнгинда узи хам булганлигини, бу жуда дахшатли ёнгиндан купчилик жабр курганликларини гамгин холда эслади.
-- Биз мактаб давридан дустлашгандик. Хамма синфдош кизларимиз шух кизлар эди. Мактабни битиргач куплари турмушга чикиб кетишганди. Купларини фарзандлари бор эди. Аммо шу синфдош дугоналарим билан оилавий борди келди килиб турардик. Нима муаммо булса бир биримизга ёрдам берардик. Янги йил байрами арафасида дугоналаримиз билан бирга оилавий утириш килишни мулжалладик. Барчамиз шахарда яшаганлигимиз сабаб, байрамни кишлокдаги бир танишимизни уйида утказадиган булдик. Мен хам турмушга чикканман, турмуш уртогимни узини ишлаб чикариш корхонаси бор булиб, рузгоримиз тук , хамма нарсамиз етарли эди. Шу сабаблими ёки хакикийми дустлари куп эди.
Айни дамда бир дугонамни эри хам биз билан борди келди килиб бошлагандан сунг, эримни корхонасига ишга кирганди. Нафакат ишга кирган, тез орада уни ишончини козониб, уринбосари хам булиб олганди.
Хуллас янги йилни жуда ажойиб кутиб олдик. Хамма хурсанд ва хушчакчак эди. Шахар ташкариси, тоза хаво, яна ёнгинамизда кир адирда жойлашган арчазорли урмон хам мавжуд эди. Киш хавоси булса хам бу манзара узи бир дунё эди. Хамма эркаклар табиийки янги йил кечаси ичишиб маст холда эдилар. Эртаси куни тушга якин уйга кайтишни режалаштиргандик. Негадир уша тун кузимга уйку келмади. Кузим илинди дегунча нимадир ёки кимдир мени туртиб уйготгандек булаверарди. Шунчалик байрам кайфиятида булсам хам, мени кандайдир нотинч бир туйгу тинч куймасди. Биз кизлар яъни дугоналарим билан пастки каватдаги хонада колдик. Эркаклар эса иккинчи каватда узи билан узи овора эди. Бундай деганим улар маст ахволда булиб, бири ухлаган бирлари эса телевизор куриб байрамни давом эттираётганди. Кейин нима булган бизга коронгу эди. Алламахалгача телевизордаги мусика овози пастга, яъни биз ётган хонага эшитилиб турди.
Кузим илиниб уйкуга кетган эканман, боя айтганимдек мени кимдир туртиб уйготгандек булди. Чучиб уйгондим, ёнимда углим ухлаб ётар, сал нарирокда икки дугонам кизчалари билан ширин уйкуда эдилар. Ярим тун, жим житлик тунни янаям дахшатли тусга киритарди. Утин печка эса чарсиллаб утинни ёнишидан овоз чикариб турарди.Шу пайт турмуш уртогим хакида уйлаб колдим. Кай ахволда ухлаётган экан, ахволи кандай, шу саволлар менга тинчлик бермасди. Ишонган дустлари биланлиги мени хотиржамликка чорласа хам, барибир кунглим гаш эди. Шу пайт танам совук котиб ваража килгандек булдим. Лекин уй печка ёнганлиги сабаб иссиккина эди. Шундай булса хам устимга иккинчи одеялни ёпиб ухлашга харакат килдим. Бир пайт ёгочнинг карсиллаган овозидан чучиб уйгониб кетдим. Юкори каватдан эшикнинг тиркишидан олов учкунлари пастга учиб туша бошлади. Иккинчи кават шунчалик тез ёнаётгандики, худди бензин сепгандек. Балки иккинчи кават уй деярли купрок кисми ёгочдан курилганлиги сабабдир. То узимга келаман дегунча уйнинг анча кисми ёниб булганди. Бакириш билан ёнимдаги дугоналаримни уйготдим. Тезгина углимни одеялга урадим ва кучага чикариб юбордим. Ташкарида совук хам яхшигина эди. Аммо бу хакда хозир уйлашга вакт йук эди.
Тутун ичида иккинчи каватга чикишга уриндим. Аммо ёнгин кучли булганлиги сабаб у ёкка чиколмадим. Кушнилар чикишди оловни учиришга. Мен эса иккин

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўлимдан олдин!

40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:

1. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.

2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.

3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.

4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.

5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.

6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.

7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.

8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.

9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.

Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.

"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.

➥Каналга кириш!👇
@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ashuro kunining ro'zasi

"Ashuro" so‘zi lug‘atda "o‘ninchi" degan ma'noni bildiradi. Muharram oyining o‘ninchi kuni Ashuro nomi bilan mashhurdir. Bu kun barcha ummatlar tomonidan qadimdan hurmatlab kelinadigan fazilatli kundir. Islom kirib kelgan davrda nasroniylar ham, yahudiylar ham bu kunni ulug‘lashardi.

Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam ham Ashuro kuni ro‘za tutganlar, sahobalariga ham ro‘za tutishni buyurganlar. Buni eshitgan ba'zi sahobalar bu kunni boshqa din vakillari ham ulug‘lashini eslatishgan, shunda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: "Unday bo‘lsa, kelasi yili muharram oyining faqat o‘ninchi kunida emas, to‘qqizinchi kunida ham ro‘za tutamiz", dedilar. Shuning uchun mo‘min-musulmonlar muharram oyining 9-10-kunlari ro‘za tutadilar.

Ashuro kunining ro‘zasi nihoyatda fazilatli nafl ibodatdir. Nabiy sollallohu alayhi vasallam: "Umid qilamanki, Ashuro kunining ro‘zasi o‘tgan yilning gunohlariga kafforat bo‘ladi", deganlar.

Ali roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Bir kishi Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga: “Ey Allohning Rasuli, Ramazondan keyin qaysi oyda roʻza tutishimga buyurasiz”, dedi. Shunda u zot: “Agar Ramazondan keyin roʻza tutmoqchi boʻlsang, muharram oyida tutgin. Chunki u Allohning oyidir, unda bir qavmning tavbasini qabul qilgan yana boshqa qavmlarning ham tavbasini qabul qiladi”, deb javob berdilar". Imom Termiziy rivoyati


Ashuro kunining fazilati

Ibn Abbos roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi:
"Paygʻambarimiz sollallohu alayhi vasallam Madinaga kelganlarida yahudiylarning Ashuro kuni roʻza tutayotganini koʻrib: “Nima bu? (yaʼni, nima uchun bu kun roʻza tutyapsiz?)”, - dedilar. Ular: “Bu yaxshi kundir. Bu kunda Alloh taolo Bani Isroilga dushmanlaridan najot bergan. Shuning uchun Muso roʻza tutgan”, - deb javob berishdi. Shunda u zot: “Men Musoga sizlardan koʻra haqliroqman”, - dedilar va shu kuni roʻza tutdilar hamda boshqalarni ham roʻza tutishga buyurdilar". Imom Buxoriy rivoyati


Ashuro kuni ahliga kenglik qilish

Ashuro kunining yana bir ajoyib fazilati, xislati bor. Mo‘min-musulmonlar bu kunlari ro‘zg‘orni but qilib qo‘yishlari sunnatdir.

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
“Rasululloh solallohu alayhi vasallam: "Kim Ashuro kunida ahli ayoliga kenglik qilsa, Alloh taolo unga yilning qolganini keng qiladi”, dedilar". Bayhaqiy rivoyati


📌 Shuningdek, Ashuro kunida maxsus ibodat yoki duo yo‘q!
Shariatning hurmati barcha narsadan ustun turadi. Muharram oyi va Ashuro kuniga doir yuqoridagi 2 ta tavsiyani (nafl ro‘zasi va ahli oilasiga kengchilik qilish) qamrab olsak kifoya. 10 yoki 100 rakat namoz o‘qish, har rakatda 10 marta Ixlos surasini o‘qish, ko‘zga surma qo‘yish kerak ekan, degan gaplar yo‘q va bularning barchasi bid'at-xurofotlardir.

Muharram oyining 10-kuni bu yil milodiy hisobda 16-iyulga to‘g‘ri kelmoqda.

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

✅Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЁҒИНИ БУКА ОЛМАЙДИГАНЛАР НАМОЗИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Домла оёғим синиб ётибман, намозни ўтириб ўқияпман. Қиблага орқамни қилиб ўқияпман. Қиблага караб ўтирсам оёғимни қиблага узатган бўляпман. Тўғри йўл кўрсатинг, илтимос. Жовоб учун катта раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қиблага юзланиб намоз ўқиш намознинг шартларидан биридир. Яъни, ушбу шарт бажарилмаса, намоз дуруст бўлмайди. Қиблага узрсиз оёқ узатиш макруҳ бўлади. Лекин оёғини бука олмайдиганлар ёки ётган ҳолида намоз ўқишга мажбур бўлганлар оёғини қиблага узатиб намоз ўқишлари макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😭Боласини ёқган она. Дунёни дахшатга солган вахшийлик...

Наргиза ва Мухаммаднинг тўйларига 1 йил бўлди.Улар бир-бирларини севиб-севилиб турмуш қуришди.Севишганлар ўртасидаги энг катта душман бу рашк.Рашк улар ўртасида ҳам ўз кучини кўрсатарди.Тўйи бўлганидан сўнг хам улар ит-мушук бўлиб жанжаллашишарди.Хатто бир куни Наргиза эрининг ишхонасига дўппайган қорни билан жанжаллашгани борди.Шунда бошлиғи аввал оилангни тўғирлаб ол деб ишдан бўшатиб юборди.Ванихоят Наргиза кутган нарса содир бўлди, эри унга хиёнат қилди. Наргиза нима қилиб бўлса хам тинмасдан эридан қасос олиш йўлини изларди.Охири у эридан қасос олиш учун тутган йўл хаммани шокда қолдирди. У айнан шундай йўл тутган эди 😨😨👇

БАТАФСИЛ БИЛИШ👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☘️ИБРАТ...☘️

🥀КЕЧИКТИРИБ ЎҚИЛГАН НАМОЗ...
(АЛБАТТА ЎҚИНГ)

Шом киришига ўн беш дақиқа қолибди.
- «Яна кечиктирибман намозни», деди ўзига-ўзи.
Тезгина таҳорат олиб, юз-қўлини артмасдан хонасига югурди...
Яна шундай тезлик билан ибодатини адо этди.
Тасбеҳ ўгириб ўтираркан, хаёлидан бувиси кетмасди...
- «Бу ҳолимни кўрганларида уришиб берган бўлардилар. Қандай намоз ўқирдилар-а бувим...»
Дуо қилиб бўлгач, устидан қандайдир юк босаётганини ҳис қилди ва астагина саждага узанди. Кўзлари юмилиб кетаётган эди.
- «Роса чарчабман бугун» деб ўйлади. Шу тарзда ухлаб қолганини сезмай қолди.

🍃ҚИЁМАТ ҚОИМ...
Маҳшаргоҳда одам қайнайди... Кимдир донг қотиб қолган, нима қилишини билмай ҳаракатсиз турар, кимлардир эса ҳар қаёққа чопган, яна кимдир бошини икки қўлининг орасига олганча тиз чўккан.. Унинг юраги қинидан чиқиб кетгудай урар, вужудидан муздек тер оқарди. Ҳаётлигида қиёмат, савол-жавоб, тарози ҳақида ўқиган, билган эди. Бироқ Маҳшарнинг бунчалик ваҳимали бўлишини ҳеч ўйламаганди. Ҳисоб-китоб давом этмоқда. Бир пайт унинг исми ўқилди. Ҳайрат ичида бир ўнгга, бир чап томонга қаради..- «Менинг исмим ўқилдими?» дея титради лаблари. Шу дам оломон иккига бўлиндию рўпарасида узун йўл пайдо бўлди. Икки фаришта икки қўлтиғидан олиб, олдинга сургилай бошладилар. Тарозибоннинг ҳузурига етганларида фаришталар ғойиб бўлишганди. Бутун ҳаёти кўз ўнгида бир-бир ўтаётган эди. - «Шукрлар бўлсин, - деди ўзига-ўзи - Умрим давомида фақат дин йўлида хизмат қилганлар билан бирга бўлдим. Отам мол-давлатини Ислом учун сарф қилди. Уйда амри-маъруфлар ўтказарди, онам эса келган меҳмонларни кутиб олар, дастурхон тузарди. Мен ҳам одамларга хизмат қилдим, уларга Аллоҳнинг динини тушунтирдим. Намоз ўқидим, рўза тутдим, нимаики фарз бўлса, ҳаммасини бажардим. Харомдан қочдим». Кўзларидан ёшлар дув-дув тўкиларкан, «Раббимни севаман, Раббимни севаман» дея такрорларди..«Нима қилган бўлсам ҳам, Жаннатга киришим учун етарли эмас, умидим фақат Аллоҳимдан». Ҳисоб-китоб чўзилгандан-чўзилди. Унинг эса бутун вужуди титрар, терлар, хаёлида турли фикрлар ғужғон ўйнарди. Бир маҳал қўлида қоғоз тутган фаришта оломонга ўгирилиб, ҳукмни ўқишга киришди. Энг аввал унинг исми ўқилди. Оёқлари тамомила мажолсиз эди, йиқилай-йиқилай деб турибди, аммо жон қулоғи билан фариштанинг оғзига кўз тутган. Оломон бир қалқиб тушди: У Жаҳаннамга маҳкум этилибди.! Нима? Қулоқларига ишонмади. «Бўлиши мумкин эмас!..» бақирди бор овози билан у.. Телбаларча ҳар томонга югура бошлади. «Қанақасига ЖАҲАННАМИЙ бўларканман? Ахир бутун умр динимга хизмат қилдим-ку.!» Фаришталар яна икки қўлтиғидан олишди. Оёқларини ерга теккизмай олови осмонга ўрлаган жаҳаннам томон судраб кетишди. У эса тинмай чирпанарди. Лабларидан ярим-ёрти сўзлар чиқарди: «Хизматларим..тутган рўзаларим.. Қуръон ўқиганларим.. намозларим. Ҳеч бири қутқариб қолмайдими мени?» Бақириб-чақириб, ёлворишга тушди. Қани энди фаришталар қулоқ солса. Жаҳаннамга жуда яқин келиб қолдилар, ҳатто оловининг тафти сезила бошлади. Пайғамбар алайҳиссалом «Уйининг олдидан оқиб ўтадиган сувда кунига беш марта ювинган одам қандай тозаланса, кунига беш маҳал ўқилган намоз ҳам одамни худди шундай гуноҳлардан поклайди» деган эдилар. «Ундай бўлса, намозларим мени қутқариб қолмайдими?» дея ўйлади. «Намозларим.. намозларим.. намозларим.» Фаришталар унинг ёлворишларига мутлақо бепарво эдилар. Жаҳаннам ўрасининг бошига келишди. Ундан чиқаётган олов тафти юзларини ёндириб юборгудек даражада эди. У умид тўла кўзлари билан ортига ўгирилиб қаради: йўқ, ҳеч қандай нажот йўқ.! Қўлларидан тутиб турган панжалар бўшалди ва уни ЖАҲАННАМ томонга итариб юборди. Худди шу маҳал кимдир унинг қўлидан тутиб колди.

Ё Раб..!

Бошини кўтариб юқорига қаради. Оппоқ соқолли нуроний бир чол уни жаҳаннам ўрасидан тортиб олаётган эди. - Сиз кимсиз? - сўради у даҳшат маконидан узоқлашаркан.

🍀Нуроний чол: - Мен сенинг намозларингман.. КЕЧИКТИРИБ ЎҚИЛГАН НАМОЗЛАРИНГМАН!!! -деди.

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАСАД
Қалб хасталикларининг яна бири ҳасаддир. “Ҳасад" сўзи луғатда арчиш ва шилиш деган маъноларни билдиради. Чунки ҳасад қалбни арчади ва шилади. Уламолар: "Ҳасад - бировга етган неъматга рашк билан қараш ва ўша неъматнинг ўз соҳибидан кетиб, ҳасадчига (яъни ўзига) етиб келишини қаттиқ хоҳлашдир", дейдилар.
Ҳаётнинг энг майда икир-чикирларидан тортиб, энг баланд чўққиларигача, ҳар нарсада ҳасад бордир. Агар инсон бошқа бир кишига етган неъматдан севиниб, ўша неъматнинг ўз эгасида барқарор бўлишини хоҳлагани ҳолда ўзига ҳам шундай неъмат берилишини тиласа, ҳасад эмас, ҳавас қилган бўлади.
Ҳасад катта гуноҳдир. Ҳавас эса гуноҳ саналмайди. Чунки ҳасадчи бировга ёмонликни раво кўради, ҳавасчи эса бировга етган яхшиликдан хурсанд бўлади ва ўзига ҳам шу каби неъматнинг берилишини орзу қилади.
Аллоҳ таоло бир қанча оятларда ҳасадни қоралаган ва ҳасадчининг ҳасадидан паноҳ сўрашга чақирган.
У Зот Нисо сурасида марҳамат қилади:
"Ёки Аллоҳ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми?" деган (54-оят).
"Айт : "Тонг Роббидан паноҳ сўрайман... У яратган нарсалар ёмонлигидан…ва кириб келган қоронғу кечанинг ёмонлигидан... ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан... ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан (паноҳ сўрайман)" (1-5- оятлар). Исломда бошқа маънавий жиноятлар қатори, ҳасад ҳам қаттиқ қораланади ва катта гуноҳ ҳисобланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Мўмин банданинг ичида Аллоҳнинг йўлидаги (амалда ютилган) чанг ва жаҳаннамнинг олови жам бўлмайди. Бир банданинг ичида иймон билан ҳасад жам бўлмайди", дедилар.
Ибн Ҳиббон ривоят қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ҳасаддан сақланинг! Чунки ҳасад яхшиликларни ҳудди олов ўтинни егандек, еб юборади", дедилар".
Абу Довуд ривоят қилган.
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ҳасад эгаси мендан эмас", дедилар".
Табароний ривоят қилган.

"Руҳий тарбия" китобидан.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бахт


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- «Аллоҳ таолонинг шундай фаришталари борки, улар зикр аҳлини қидириб айланиб юрадилар. Агар Аллоҳни зикр қилаётган кишиларни топсалар:
-  «Келинглар, мана сизлар қидираётган нарса», деб бир-бирларини чақирадилар. Фаришталар зикр аҳлини қанотлари билан ўраб (устма-уст туриб то) дунё осмонигача етадилар. Аллоҳ таоло Ўзи яхши билиб турса-да, фаришталаридан сўрайди:
- Бандаларим нима дейишяпти?
- Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтиб сени улуғлаяптилар.
- Улар Мени кўришганми?
- Йўқ, Аллоҳга қасам-ки, кўрмаганлар.
- Агар мени кўрсалар нима қилишади?
- Унда сенга янада кўпроқ ибодат қилиб, бундан-да кўп тасбеҳ айтиб, сени улуғлашади.
- Улар мендан нима сўраяптилар?
- Сендан жаннат сўрашяпти.
- Жаннатни кўришганми?
- Йўқ, Аллоҳга қасам-ки, эй Парвардигор, жаннатни кўрмаганлар.
- Агар кўрганларида нима бўларди?
- Агар жаннатни кўрсалар унга янада қаттиқроқ интилиб, талабгор бўлиб рағбатлари ошиб кетарди.
- Нимадан паноҳ тилаяптилар?
- Дўзахдан.
- Улар дўзахни кўришганми?
- Йўқ, Аллоҳга қасам-ки, эй Парвардигор, уни кўрмаганлар.
- Агар кўрсалар нима бўларди?
- Агар кўрсалар дўзахдан яна ҳам кўпроқ, қаттиқроқ қўрққан бўлардилар.
- Сизлар гувоҳсизлар, Мен уларни мағфират қилдим.
Шунда фаришталардан бири дейди:
- Фалончи ораларида ўтиргани билан улардан эмас. У бир иш билан келганди.
- Улар шундай ҳамсуҳбатлар-ки, улар билан ўтирган одам улар туфайли бадбахт бўлмас!»
(Муттафақун алайҳи)

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аспирант ва талаба қиз ўғилли бўлишди.
"Ўзимиз зўрға яшаяпмиз, боқолмаймиз"...
Бир тўхтамга келишиб, болани "васийлик" идорасига бериб келишди.
Гўдакни эса тезда бошқа оила асраб олди.
Жуфтликнинг иккинчи фарзандлари- қизи туғилганда моддий танглик бирмунча йўқолган эди, лекин бирга яшай олишмади.
Эр хотини ва қизини қолдириб, уйдан чиқиб кетди.
Шу бўйи университетдан ҳам кетиб, ўзини пул топишга урди. Мўмай даромад илинжида ҳар қандай ишни қилди.
Аёл эса қизи билан қийналиб бўлсада яшай бошлади, баҳти очилиб қайтадан бошқа одамга турмушга чиқди, яхши одам экан- қизчани ҳам ўз фамилиясига олди.
Асранди бола ҳам, қизча ҳам улғайишди.
Айниқса ўзга оилада, мутлақо бошқа одамларни "ота-онам" деб улғайган боланинг ҳам ҳаёти теккис кетмади, тиришди- тирмашди, бизнесда ваниҳоят омадга эришди.
Шундай кунларнинг бирида асраб олган онаси вафот этиш олдидан унга энг катта сирни "асл ота-онаси бошқа одамлар" эканлигини айтди.
Мотамдан сўнг йигитча анча ўйланди, ваниҳоят асл ота-онасини топиши кераклигини тушунди.
Қидирув билан шуғулланадиган агентларга мурожаат қиларкан, уларнинг "нима учун уларни топмоқчисиз?" деб берган жўяли саволига шундай деб жавоб берди:
-Мени аборт қилиб юбормаганликлари учун уларга раҳмат айтмоқчиман!!!
Қидирувлар натижасида аввал онасини ва синглисини топди.
Ўттиз бир йилдан сўнг учратган онасига ўз "раҳмат" ини айтганда, она ўзини тутиб тура олмади, ўғлини бағрига босишга журъати етмай, ўксиниб узоқ йиғлади...
Синглиси билан ҳам анча тил топишиб олди.
-Отамни ҳам қидириб топмоқчимисиз?- деб савол берди синглиси...
-Кейинроқ, ҳали бунга тайёр эмасман- деб жавоб берди акаси.
Қиз бола-да, отасини ўзи қидириб топмоқчи бўлди, узоқ қийинчиликдан сўнг у ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди: отаси ҳозирда- кичкинагина тамаддихонанинг хўжайини экан.
Қиз чиройли кийиниб, кўрсатилган тамаддихонага кириб борди.
Тамаддихона хўжайини-яъни отаси унга пешвоз чиқди, қизни кибор хонимлардан деб билиб мулозамат қилган бўлди:
-Оҳирги пайтлар, тамаддихонам нозик меҳмонлар тез-тез ташриф буюрадиган гўшага айланиб боряпти, бундан камина жуда ҳурсандман, ким ўйлабди дейсиз, бу емакхонага шунақа машҳур одамлар ташриф буюради деб...
Қиз ажабланиб савол берди:
-Масалан кимлар ташриф буюриб туради бу ерга?!
- Машҳур миллиардер Стив Жобс кунда- кунора шу ерга келиб кофе ичиб кетади- деб мақтанди емакхона хўжайини...
Қиз шу ерда ортиқ жим тура олмади:
-Биласизми аслида Стив Жобс ким?! У сизнинг ўғлингиз бўлади, мен эса қизингиз...
Бир умр пул дардида ўзини ўтдан-чўққа урган, болаларини "боқолмаслиги" сабабли ташлаб кетган отанинг оғзи ланг очилиб қолди.
Ҳа... Бу ўша машҳур Apple компаниясининг асосчиси, суриялик аспирант Абдулфаттоҳ Жандали ва немис миллатига мансуб талаба қиз Жоан Шибленинг фарзанди, Пол Жобснинг асранди ўғли, дунёни ўзгартириб юборган учинчи олманинг эгаси- Стив Жобснинг аччиқ ҳаётидан бир лавҳалар эди.

Бежизга Қуръони Каримда "очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг, биз сизларни ҳам уларни ҳам ризқлантирурмиз" деб ёзилмаган...
Жуда кўп қуръоний ҳақиқатларни ҳаётда кўриб ҳайратимизни яширолмаймиз...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Иймонсизлик балоси

(Афсуски, бўлган воқеа,ҳеч қандай бадиий тўқимасиз ёзилди)

Дилором эшикма- эшик юриб сут- қатиқ сотади. Отаси ташлаб кетгач, онаси ва иккита укаси билан анча қийналиб қолдилар. Сигири бор хонадонлардан сут йиғиб, кўп қаватли уйларга олиб бориб сотади. Харидорлари ҳам қош кўзлари қоп-қора, хушбичим, дилдор, овозлари қўнғироқдек қизни яхши кўрадилар.

У Мирмақсуд билан ҳам сут-қатиқ сотиб  юриб танишди. Дилором ўн саккиз ёшда эди. Йигит йигирма бешда. Мирмақсуд унинг зил-замбил юкларини кўтаришар, баъзан унга "Дилор, бунақа оғир кўтарма, касал бўлиб қоласан", —дер, қиздан" ўрганиб кетганман",-деган жавобни олгач, бошини сарак-сарак қилиб қўярди.

У йигитга ўрганиб қолди. Мирмақсуд ҳам  уйланишга ваъда берди. Турмуш ташвишларидан эрта чарчаган Дилором бир мард эркакка зор эди. Шунданми, йигитга ишонди. Туғилган кунида юмшоқ ўйинчоқ олган қиздан бахтлироқ одам йўқ эди бу оламда. Секин-аста йигит уни уйига ҳам кузатиб келадиган бўлди.
—Дилор,—деди бир куни йигит,-кел, ўзингга гўзаллик салони  очамиз, сут-қатиқ сотиб юрмайсан, яхши сартарошларни ишга оласан, салонни юргизасан!
Қиз бунақа иш қўлидан келмаслигини яхши биларди, аввалига унамади, кейинчалик йигитнинг гапларига қандай кўнганини ўзи ҳам сезмай қолди. Энди Мирмақсуд Дилоромга ўхшаган мухтож оилаларга ажратилган кредитлар ҳақидаги янгиликларни айтиб уни банкдан кредит олишга ундай бошлади. Ўзи ҳаммасига бош-қош бўлди. Бир неча ойлик югур-югурдан кейин ва ниҳоят банкдан ўттиз миллион миқдордаги суммани олишга эришдилар.
Шинам қаҳвахонада севимли, ишонган инсони билан олам-олам орзуларга берилиб ўтирган Дилоромнинг кўнглида қандайдир ғашлик бор эди. Буни йигитга сездирмасликка уринди.
Шу уларнинг охирги учрашувлари бўлди. Йигит пулни олди-ю, ғойиб бўлди. Телефони ўчирилган, турар жойида эса ҳеч ким уни танимади. Орадан бир ой ўтиб кетди. Дилором, аввалига йигитга нимадир бўлган деб ўйлади. Бир ой ўтиб банкдан кредит тўлаши лозимлиги ҳақидаги хабарни олганда эса алданганини тушунди.
Иймонсизларга тўлиб кетган жамиятда худди онасини бебахт қилиб қочиб кетган отасига ўхшаган яна бир номард эркак уни алдаб кетганди.

Шу куни ухламади. Шусиз ҳам  умри ўзгаларнинг эшигида чўрилик билан ўтаётган онасининг кўзига қараш ҳаммасидан оғир эди унга.

Оғилхонага қўлида арқон билан кириб келганида ҳам, ўз бўйнига сиртмоқ солганида ҳам ўша номардни бир марта кўришни истади.
—Ман келдим,  Дилор, ҳазиллашгандим,-дейишини орзу қилди...

Мирмақсуд қаердадир, орамизда юрибди, аммо икки дунёсини хароб қилгани—  гулдек бир қизнинг уволи тутадиган кунга қанча қолганини ҳали билмайди...

Феруза Салходжаева

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАҚҚА ТАСЛИМ БЎЛСАНГ КИФОЯ.

Барокатлар ёғилсин десанг,
ҳалолу-пок бой бўлай десанг,
икки дунё кам бўлмай десанг,
Ҳаққа таслим бўлсанг кифоя.

Қабул бўлсин десанг дуолар,
но покдан еб қилма ҳатолар!
Бу ҳаётдан олиб сабоқлар,
Ҳаққа таслим бўлсанг кифоя.

Бўлай десанг балодан омон,
яхши бўлгин бўлмагин ёмон,
қадам ташлаб яратган томон,
Ҳаққа таслим бўлсанг кифоя.

Расул қилсин десанг шафоат,
кунда юз бор айтгин саловат,
ўқиб қуръон қилиб тиловат,
Ҳаққа таслим бўлсанг кифоя.

Топай десанг эл ичра ҳурмат
тўкис бўлсин десанг гар неъмат,
тавба қилиб чекиб надомат,
Ҳаққа таслим бўлсанг кифоя.

Қолмай десанг Аллоҳ қаҳрига, тушмай десанг маҳшар " наарига"* итоатда бўлиб амрига,
Ҳаққа таслим бўлсанг кифоя.

*(дўзах)

✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.

@IBRAT_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim😢 bo'yansamam xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😨
Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER🤩🤩🤩
Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥗🥒ЗУР ЯНГИЛИК ТЕКИНГА САЛАТЛАР КУРСИ БОШЛАНДИ

👆🥗ҲАММА САЛАТЛАР РЕТЦЕПТЛАРИ ӮРГАТИЛАДИ🤗
😍😍999 ХИЛ ЯНГИ САЛАТЛАР РЕТЦЕПТЛАРИНИ ЖОЙЛАДИК ТЕКИНГА ӮРГАНИНГ
😱БУ ХАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС

🧁999 ХИЛ ТОРТЛАР
🍩999 XИЛ ПИРОЖНОЕЛАР
🥗999 XИЛ САЛАТЛАР
🍜999 XИЛ TAОМЛАР
🍗999 ХИЛ ПИШИРИҚЛАР ҲАММАСИ ӮРГАТИЛАДИ

ТЕЗ КИРИНГ 👇👇

https://telegram.me/joinchat/Qhl7vMTBw5Ciu6au

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

нгиз…

Нурали куч билан уни ўзига қаратди-да, юз-кўзларидан тамшана-тамшана ўпа кетди. Кейин Нозлининг қулоғига шивирлади:

— Энди сен акамникимас, фақат меникисан! Сени севаман, жоним! Жудаям севаман! Юр, ётоққа кирайлик! Мен… Ортиқ чидай олмайман!..

Нурали Нозлининг ўз оёғи билан юришига ҳам тоқат қилмай, уни даст кўтариб олди-ю, акасининг ётоғига зипиллади.

* * *

… Орадан бир соатча вақт ўтиб икковлари ҳам худди тарвузи қўлтиғидан тушган банда каби бўшашганча каравотнинг икки четида ўтиришарди. Нозли унсиз йиғлар, ваҳимага тушганидан вужуди титрарди.

Нурали эса шу тобда Нозлига ер остидан тикилган кўйи сукут сақларди.

Кўнглида ҳақиқий байрам зоҳир эди. Ҳатто, юрагининг безовта уришидан ҳам завқ олар, Нозли бундан буён фақат ўзиники бўлиб қолишига қаттиқ ишонарди. Бу шайтоний ўйлар яккаю-ягона акаси Нурмуҳаммадга нисбатан ҳайвоний иш қилиб қўйгани ҳақида ўйлашга, афсус чекишга йўл бермасди. Аксинча, тобора тезларди. Олдинга етакларди. Ўзининг бахт деб аталмиш балоси ҳақида дунёга жар солишга ундарди. Нурали ўйлар орасида совуқ тиржайиб оларди. Бу ҳам иблиснинг ҳоҳиши эди. «Нуралибой, бўшашма, — дея аюҳаннос соларди кўнглига эга чиқиб бўлган иблис. — Нимадан қўрқасан? Нозли аслида сенинг насибанг эди. Олдинг ўша насибангни. Бунинг нимасидан қўрқасан? Нима, аканг одам-у, сен ердан чиққан қўзиқоринмисан? Олға бос, олға!..»

— Ҳа, албатта, — даст ўрнидан туриб кетди Нурали дафъатан. Ва Нозлининг ёнига чўкиб маҳкам қучоқлаб олди. — Нима бўлди? Нега йиғлаяпсан? Йиғлама! Сен энди меникисан! Ҳеч кимга бериб қўймайман сени! Эшитяпсанми, ҳеч кимга!..

— Биз… Қанд еб қўйдик. — деди Нозли бошини сарак-сарак қилиб. — Номақбулнинг қандини еб қўйдик! Энди мен эримнинг, акангизнинг юзига қандай қарайман? Нима деб ўзимни алдайман?

— Ҳеч кимнинг юзига қарамайсан, — гапни кесди Нурали жаҳд аралаш. — Сен фақат менинг юзимга қарайсан энди!

— И-илтимос, кетинг, — деди Нозли аста унинг бағридан бўшаларкан. — Бу ерда бирга ўтиришимиз хавфли. Ана, машинангизда қаерларгадир бориб тинчланволинг. Илтимос, кетинг!..

— Хўп, кетаман, — деди Нурали ҳам ўрнидан қўзғалиб. — Аммо билиб қўй, қаерда бўлсам ҳам фақат сени ўйлайман. Узоқ қолиб кетмайман. Қайтаман. Мени кут, жоним! Эшикни тамбалаб ол!..

Шундай деди-ю, Нозлининг юзидан ўпиб қўйиб, истар-истамас ташқарига йўналди.

* * *

Орадан бир ярим соатча вақт ўтди. Нурали бугунги бахтини ювишга аҳд қилиб шаҳар марказидаги кафега кирганди. Бир ярим соат деганда, маст ҳолда кафедан чиқди…

Йўқ, ўзини идора этарди. Гандиракламасди. Боши ҳам айланмасди. Нозлининг гўзал чеҳраси кўз ўнгида намоён бўлди дегунча оғзининг таноби қоча бошларди.

У ёруғ дунёда ўзидан бахтлироқ одам йўқ дея ҳисоблай бошлаганди. Шу сабаблими, ўтган-кетганга беписанд боқар, айниқса, қўлтиқлашган йигит-қизлар ўтиб қолса, хаёлан «Шуям севгили бўлдими, йигит? Менинг Нозлимни севгили деса бўлади. Сенлар ҳам юрибсан-да шунақаларни севгилим деб! Бахтинг яримтайкан, укам! Биздан ўргансанг бўларкан севгили танлашни!..»

Шундай хаёллар исканжасида рулга ўтириб, машина эшигини ёпди.

Бир маҳал…

кўзгучага беихтиёр кўзи тушди-ю, қотиб қолди…

Бир муддат кайфи ҳам аллақаёқларга ғойиб бўлган каби ич-эти музлаб ўтди.

Бир неча ўн карра кўзларини юмиб-очди…

Йўқ, ғойиб бўлмади…

Бу… Нималар бўляпти ўзи?..

Нуралининг саросимага тушганича бор эди.

Кўзгучадан отаси раҳматли Нормат полвон унга совуқ тикилиб турарди.

Нормат полвон машинанинг орқа ўриндиғида ўтирганча, киприк қоқмай бебош ўғлига боқар, рангпар юзларидан тортиб пешонасигача дағ-дағ титрарди.

— Ҳа, ҳароми, — тилга кирди ниҳоят Нормат полвон. — Менинг Нурмуҳаммадимни нега тепкиладинг? Нега ўз акангни устига чиқиб тепкиладинг, ҳароми? Гапир! Жа дадил эдинг-ку!..

Нурали барибир ўзини қўлга ололмасди. Танасидаги титроқлар ҳадеганда гапиришга қўймасди.

У нималар бўлаётганини умуман фаҳмлай олмас даражага етиб бўлганди.

Бу воқеалар тушидами, ўнгидами, идрок этмасди.

— Гапи-и-ир!!! — кутилмаганда бор овозда қичқирди Нормат полвон. — Гапир деди-и-и-им!!!

Нурали қўрқа-писа қайта кўзгучага боқди. Отаси раҳматлининг шундоқ ҳам рангпар юзлари янада оқариб, жуда қўрқинчли тус ола бошл

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​чи каватда турмуш уртогимни колиб кетганини, уни куткариш кераклигини тинмай бакирик охангида айтардим. Бир пайт пастда уша дугонамни эри яъни эрим билан бир корхонада ишлайдиган дустини курдим. Бу ёнгиндан кандай чикди экан, колганлар нимага чикиша олишмади? Шу савол мени кийнарди. Ундан сураганимда :
-- Турдаги хонада эринг ухлаб ётганди. Уйготишга улгура олмадим.- дея жавоб берди.
Унга аччик килиб, хам эримни куткариш учун юкори каватга югурдим. Ишонасизми кузимга эримдан бошка хеч нарса куринмасди. Зинапоя ловуллаб ёнарди. Эрим ётган хонага кириб бордим. У тутундан карахт ахволда утирарди. Мен уни урнидан тургаздим, аммо биз кайтиб зинадан пастга тушолмасдик. Иложсиз деразадан пастга сакрадик. Пастда уйни орка томонида хашак уюлиб босилган, лекин хали ёнгин унга кадар етиб бормаганлиги сабаб уша томонга сакрадик.
Ёнгин учирувчилар хам келишганликларига бир кузим тушганди. Кейин хушимни йукотиб куйибман. Узимга келганимда касалхонада эрим билан иккаламиз ёнма ён краватда ётардик. Оёкларим куйиб кетган экан. Эримни орка томонлари анча куйибди. Анча вакт даволандик. Барибир ёнгиндан колган асоратларни урни кетмади. Лекин уйдагиларнинг хаммалари тирик колишди.
Кейин тергов жараёнида маълум булишича уша эримни уринбосари булиб ишлайдиган дугонамни эри корхонага эгалик килиш учун эримдан кутилиш ниятида улар ухлаган пайт уйга ут куйиб юборибди. Ёниб кетган уйни пулини суд уша айбдорга тулатмокчи эди. Аммо эрим давосини кайтариб олди. Узимиз уйни кайта куриш учун барча пулларни туладик. Уни ишдан бушатиб, борди келди , дустлик ришталари тамоман узилди. Шундан бери турмуш уртогим хеч кайси дустига ишонмайди. Мен эса уша вокеадан сунг бошка уша дугонамни курмадим.
Бекорга айтишмас экан, ут балосидан, тухмат балосидан ва сув балосидан узинг асра деб. Бу вокеа анча йил олдин булган булса хам хали хам ёдимда, тушларимга кириб чикади. Дустликни хам хамма уддалолмас экан. Аллох узинг бунака дустлардан асрагин....


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚


🌱 Kun kelib, shunday bir duoingiz qabul bo'ladiki, o'tmishda yashab o'tgan qayg'ularingiz, baxtsizliklaringizni bir zumda unutib yuborasiz...

🍁 Isyon qilmang, shukr qiling... Bo'lmaydi demang, duo qiling... Shoshmang, sabr qiling...

🍃 Robbim "bo'l" deydi va bo'ladi, Inshaalloh... )) 🙂


@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💃Тикувчилар ва тикувчиликка кизикканлар учун кулайлик яратиш максадида янги каналимизни очдик

🔸Энг сўнги бежирим фасонлар,
🔸Энг зўр видеодарслар,
🔸Энг чиройли андозалар,
🔸 Прафессионал тикувчилар
дарсларидан жамланмалар,

ХАММАСИ МУТЛОКО ТЕКИН!!!

Каналга қўшилиб олинг❣️👇❣️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ҚИЗ БОЛА ЧИҚМАДИ❗️
(Бўлган Воқеа😢)

Mан олдинги йил бахорлада уйланган эдим, тўйдан кейин хотиним 3 кундан кегин ўзини ғалати тутиб жанжанлар кўтариб мани қизбола чиқмади девуринг маххала куйга… хайрон бўпқолдим бу қиз оила қуриб ўзи яшашга кеганми ёки билмадим бир суриштириб кузатиб кўриш кере диб уйга овоз ёзиб оладиган диктафон қўйдим…😨😢

Тўлиқ ўқинг😭👇

БЕЧОРА КИЗНИНГ АХВОЛИГА ЎЗИНГИЗ ГЎВОҲ БЎЛИНГ😱

ХОЗИРГИ КУНДА ЖУДА КЎП УЧРАЁТГАН ВОҚЕА.

😢ИНТЕРНЕТНИ ЛАХЗАГА СОЛГАН ВОҚЕА😱

ДАВОМИНИ ЎҚИНГ....👇


/channel/+Wf67qrBoBzg1MmNi
/channel/+Wf67qrBoBzg1MmNi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НАМОЗДА ТЕЛЕФОН ЖИРИНГЛАБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало намозхон намозга киришишдан олдин уни чалғитиб, ибодатига халал берадиган нарсаларни бартараф қилиб олишлиги керак. Ҳозирда деярли ҳаммада мавжуд бўлган қўл телефонларни намоздан олдин ўчириб ёки овозсиз ҳолатга келтириб олиш ҳам шу жумладандир. Энди бевосита саволга жавоб берадиган бўлсак, намоз вақтида телефон қўнғироғини бир қўл билан ўчириб қўйиш имкони бўлса, ўчириб қўйиш мумкин ва бунда намоз бузилмайди. Аммо, телефонни ўчириб қўйиш икки қўл билан амалга оширилиб, ҳаракатлар кўплигидан ташқаридан қараган одам "бу киши намоз ўқимаяпти"деб ўйласа намоз бузилиб қолади. Чунки, намозни бузувчи амаллардан бири "амали касир" кўп амал қилишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ispaniya Falastinni 24/05/2024da davlat o'laroq tan olgan kam sonli davlatlardan biri bo'ldi. Angliya esa urushning boshidan beri isroilni qo'llab-quvvatlab keldi.

Shu sababdan bugun Ispaniyani qo'llab-quvvatlayman.



👉 @ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛИЙЖАНОБЛИКМИ ЁКИ СОХТА САХИЙЛИК

Ёшгина аёл тухум сотаётган кампирдан тухумнинг нархини сўради.
Кампир: “Донаси 500 сўмдан”, деб жавоб берди.
"2500 сўмга олтита тухум берасизми”, салкам қарзини сўрагандай баландроқ овозда деди аёл ва қўшимча қилди: “Бўлмаса, кетаман-да, бошқа жойдан ҳам олавераман”.
Кекса кампир бир муддат дам тухумларга, дам аёлга қаради-да: "Майли, олақолинг, эрталабдан бери биттаям сотолганим йўқ, ҳарна сотилгани”, деб тухумларни халтага солиб берди.

Аёл гўё катта ғалаба қилгандек, тухумларни ва сумкаларини кўтариб машинаси турган жойга қараб юрди. Янгигина автомобилга ўтириб, дугонаси билан учрашиши белгиланган ресторанга келди. Дугоналар кўнгиллари тусаган таомлардан еб, хоҳлаган ичимликларни ичиб, маза қилишди. Туриб кетишаётганда, ҳисоб келтиришди. Ҳалиги аёл ҳисобда кўрсатилгандан ортиқча пул бериб, “қайтими керакмас”, дегандек қўли билан официантга имо қилиб қўйди .

Бу воқеа ресторан хўжайинига арзимаган фойда келтирган бўлса-да, тухум сотаётган кампирга катта зарар эди.

Илгари қаердадир ўқигандим:
"Менинг отам муҳтож одамларнинг сотаётган нарсасини керак бўлмаса ҳам сўраганидан ортиқ нархда сотиб оларди. Мен ундан бунинг сабабини сўрасам: “Мана шу ХАҚИҚИЙ ОЛИЙЖАНОБЛИК”, деб жавоб берганди.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

MUSLIMA AYOLLARIMIZ, ONAJONLARIMIZ, QIZLARIMIZ UCHUN MISRDAN JUDAYAM CHIROYLI ABAYALAR, KO'YLAKLAR, DVOYKALAR, SUMKALAR, OYOQ KIYIMLAR

BUNDAN TASHQARI TURKIYANING BREND FIRMALARIDAN NOZIK DIDLI AYOLLARINIZ UCHUN JUDA GO'ZAL NARSALAR

O'QITUVCHI VA BANK HOFIMLARI UCHUN OFISNOY KOFTA YUBKALAR

HAMMASI BIZDA SHOSHILILAR 👇👇👇
/channel/+8IOew-8BRsdmYzgy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАР КУНИ НИМА ОВҚАТ ТАЙЁРЛАШНИ БИЛМАЯБСИЗМИ❓

👆Дастурхонингизни Шунақанги Маззали 🍜ТАОМЛАР Пишириқлар, Ширинликлар ва Таомлар билан безашни хохлайсизми?🍓🍒🍉

🙋🏻‍♀Унда сизга минглаб аёл ва қизлар танлаган
@OSHXONA_MALIKALARI каналини тавсия қиламан.

🍱🫕Чексиз рецептлар-у, миллий ва европа Таомларни 🍰Пиширқлару 🥗Салатлар тайёрланиш усулларини ўзида жамлаган канал енди сизда ҳам бўлади.

Обуна бўлинг
:
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/yGrB2Lb4AkoyYWQy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ризқи тугаган келинчак...😭

Қадим замонларда Худо Азроил алайҳиссаломга бориб бир қизнинг жонини олиб келасан деб буйруқ берибди.Азроил борса у қиз келинчак экан. Янги туғилган боласи бор экан.Келин боласини эмизиб,бешикда тебратиб ўтирган экан.Буни кўрган азроил келинга рахми келиб жонини олмабди.Келинчакни ёнида бир ёши 80 дан ошган кампир ўтирган экан.Азроил худони олдига бориб: "Мен жонини олмоқчи бўлган қиз келин бўлибди, ёш боласи бор экан. Хали чилласи ҳам чиқмаган.Уларни ёнида бир кампир бор.Ёши 80 дан ошган. Ўшани жонини олиб келай" - дебди. Шунда Худо Азроилга..

🔴ДАВОМИ...👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АЗИЗ МУСЛИМАМ🌹
Умр ғанимат, 📖 ҚУРЪОНИ КАРИМ қироатини ўрганиб дунё ва охират саодатига эришиш вақти келмадими?...


Биз билан КИЧИК ГУРУҲЛАРДА
ҳар бир ўқувчига
АЛОҲИДА ЁНДАШГАН ҳолда тез ва осон усулда ўрганасиз.

Дарслар Хофизу Қуръон, Ижoза ва Дипломли устозлар томонодан
ОНЛАЙН тарзда олиб борилади.


Бизнинг карвонга қўшилмоқчи бўлсангиз қуйидаги ҳаволадан 👇
РЎЙХАТДАН ЎТИНГ

Ёки
@QALAM_menejer га ёзинг.

Каналимиз:👇
/channel/qalammeducation

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Ҳалоллик!...

Кўчамизга қатиқ сотувчи келди. Коляскада чақалоқ, ёнида 5-6 ёшлардаги қизчаси. Бонкалар коляска тагига жойлаштирилган. Бир бонка қатиқ беш минг сўм экан. Шу пайт онаси ҳам, қизча ҳам қўшниларнинг дарвозасини тақиллатгани кетишди.

Мен секин билдирмай коляска чўнтагига ўн минг солдим. Яна бир бонка қатиқ олиб, қизчанинг қўлига беш минг бердим. Эртасига улар яна келишди.

Мабодо сиз адашиб пул бермадингизми, ҳисоб китобимиздан ўн минг сўм ортиқча чиқаяпти, дейишди.
Титраб кетдим.
Дунёни гўзаллик эмас, ҳалоллик қутқарса керак...

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Камтар бўлинг —  ҳурмат қозонасиз;
• Меҳнаткаш бўлинг — насибаланасиз;
• Нозиктаъб бўлинг — эсланасиз;
• Саховатли бўлинг — ризқланасиз;
• Қизиқувчан бўлинг — ўрганасиз;
• Ишончли бўлинг — қадрланасиз;
• Кечиримли бўлинг — хотиржам бўласиз;
• Аслингиз каби бўлинг — бахтли бўласиз.

Ҳар қандай ҳолатингизда ҳам Аллоҳга хамд айтинг...

👉🏻 @ibratli_sozlar

Читать полностью…
Subscribe to a channel