Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Фаросат туркумидан
Кун иссиқ... Бир хонадонга ишим тушиб, 2-3 соат йўл босиб бордим. Оғзим қуриб кетди. Кўчадан сув олиб ичиб, чанқоғимни бироз босган бўлдим. Ичкари кирдим, ўтирдим. То кетгунимча ичишга бирон нарса беришмади. Атайлаб неча маротаба: "Иссиқда оғзим қуриб кетди", дедим. Хонадон эгасининг фаҳми етмади чоғи... Томоғим қақраб, бўғзимда иссиқда пишган кесакдек бир нарса туриб қолганди. Кетар чоғимда сув беришди. Мажбур ўзим сўрадим... Сувни охиригача ичолмадим. Ғалати таъми бор эди...
Йўлда кетар эканман, воқеа қаттиқ таъсир қилганди... Балки қуруқ қўл билан борганим учун (шошилинчда чалғибман, эшикка яқинлашганимда эсимга келди, нарса олмаганим. Иссиқда яна орқага қайтиб нарса олишга эриндим) бирон нарса билан икром қилишмагандир? Билмадим...
Кўчага чиқдим-у, сув сотиб олдим. Бир чеккага ўтириб, ичганча ўзимга дедим: "Беминнатгина ўзимнинг сувимдан айланай".
Фаросат - олий неъмат! У ҳаммага берилмайди!
Зулфия Махмуд
@ibratli_sozlar
"М Е Ҳ М О Н"
🥀
Гуноҳкор бир одам эди у. Тайинли бир иш қилмасди. Бутун қишлоқ ундан безор эди. "Шу одам ўлса-да, биз ҳам қутулсакдик", дер эди ҳарким. Бир ўзи хотини билан яшар эди. Ўттиз йил яшашган бўлсалар-да, фарзандлари бўлмаган эди. Қишлоқ аҳли бундай аҳволдаги одамнинг зурриёти бўлмагани учун ҳам мамнун эдилар. Хотини эрининг аҳволига ачинар, лекин овозини чиқармасди. Ҳар кун уйда жанжал, ғазаб эди. Кунда ким биландир жанжал қилади. Аммо, у эри эди. Уйининг эркаги эди. У энди кексайиб ҳам қолганди. Ҳолдан кетиб борарди. Тинмай йўталар эди. Зинадан икки поғона кўтарилса, ҳансираб қолар. Титроқ қўллари билан папиросини зўрға ўрарди. Озиб кетган. Ўзи бўйи ҳам паст бўлганидан боладек бўлиб қолган эди. Бечора хотин қўлларини очиб дуолар қиларди. "Шу одам умрининг охирида бўлса ҳам, бир оз ислоҳ бўлсин", дея Аллоҳга ёлворарди.
Бир куни эрталаб одатдагидек, чол уйдан чиқиб кетди. Лекин, эртаси тонг отди ҳамки, уйга қайтмади. Хотини уни излагани чиқди. Ким билади, қаерларда қолди экан. Ҳамма ёқни излади. Чашма бўйига борди. Шу ерда сув ичарди. Тополмади. Далаларни қидирди. Қишлоқнинг чор атрофига югурди. Ҳеч қаерда йўқ. Балки уйга келгандир, деб уйга қайтди. Йўқ, эри уйга келмаган эди. Қуёш ботай деб қолган эди. Шошиб таҳорат олди. Намозга турди. Намозни тугатай деганида, эшик тақиллади. Югуриб бориб эшикни очди. Ташқарида эри турарди. Аҳволи жуда ёмон эди. Тинмай йўталар эди. Кўксини кўрсатиб бир нарсаларга ишора қилди. Хотин эрининг қўлтиғига кириб, эрини судради. Ётоғига олиб келиб аранг ётқизди. Қария хотинига қараб йиғлар эди. Хотини ҳам йиғларди... Чол ўзининг ҳолидан афсусда эди. Тўғриланди. Хотинига бир нарсалар демоқчи бўлди. Бошини бир кўтариб, "Мендан рози бўл" демоқчи эди, аммо сўзини охиригача чиқаролмади. Боши ёстиққа тушди. Жони узилган эди.
Аёл унинг тепасида фарёд чекиб узоқ йиғлади. Кейин ўзига келиб, ўзини қўлга олди. Кўз ёшларини артди. Маййитнинг иягини боғлади. "Бориб имомга хабар берай", деб кўчага чиқди. Имомнинг эшигини қоқди.
– Имом афандим, бизники.... дея олди. Гапиролмади... Йиғларди у. Имом аҳволни тушунди. Имом қатъиятли одам эди.
– Бу одам бир марта бўлса ҳам масжидга қадам босмади. Мен унга жаноза ўқимайман, деди ва эшикни ёпди. Шўрлик аёл ночор аҳволда қолди. Кимга борсам экан, кими бор унинг? Бир чора тополмади. Уйга қайтди. Эрининг жасадини ювди. Сандиғидан чиқарган бир неча метр оқ матога ўради. Жасадни елкасига олиб мозорга қараб йўл олди. Масжиднинг ёнидан бурилган эди, қишлоқ оқсоқоли бир неча қишлоқликлар билан ўзи бу томонга келаётганларини кўрди. Уларнинг ниятлари яхши эмасди. Толиққан елкаларидан жасадни секин ерга қўйди. Чўкка тушиб ўтирди. Қўллари билан юзларини тўсиб, ҳўнграб йиғлар эди. Оқсоқол хотинга яқин келиб деди:
– Буни қаерга олиб кетяпсан? Мозорга бўлмасин тағин. Уни тириклигида жабрини биз тортдик. Мозордагиларимиз унинг ўлигидан озорланмасинлар...
Хотин мажолсиз жасадга тикилганча узоқ жим қолди. Сўнг ичидан бир нарса келди. Бақириб йиғлади. Одамлар хотиннинг овозидан ҳуркиб нари кета бошладилар. Хотин жасадни елкасига олиб қишлоқ ташқарисига қараб йўл олди. Бир ялангликка етиб борди. Шу ерларга кўмса маъқул бўладигандек кўринди. Энди шу ерда у ҳеч кимга ҳалақит қилмайди, деди ўзича. Зотан, бошқа юришга мажоли ҳам қолмаган эди. Жасадни ерга қўйиб турган эди, оёқ товушлари эшитилди. Аёл тарафга қараб бир одам келар эди. Чўпон экан. Одам яқинлашиб келиб аёлдан ҳол аҳвол сўради. Аёл бошидан ўтганларини бирма-бир чўпонга гапириб берди. Чўпоннинг кўзига ёш қалқди. Аёлга раҳми келди.
–Сен хафа бўлма. Сенга ўзим ёрдам бераман, деди.
Қабрга мос жойни топиб кавлади. Жасадни қабрга қўйиб, унинг тепасида қўлини очиб узоқ дуо қилди. Аёл эса у ёқ бу ёқдан гул узиб келиб қабрга тиккан бўлди. Чўпон кетди. Аёл жуда чарчаган эди. Бир чеккада узоқларга тикилиб ўтирди. Кеч тушди. Аёл ўша ерда тонггача ухлаб қолди...
Эрта тонгда имомнинг эшиги тақиллади. Қишлоқ оқсоқоли ҳовлиққанча эшикни қоқарди.
– Домла, домла афанди... дерди ҳаяжонда. Имом қўрқиб эшикни очди.
– Туш кўрибман. Ҳалиги телба одам бор эдику... Мен уни жаннатда юрганини кўрдим. У менга қараб кулар эди.
Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸
БАЛОГАРДОН ХОТИН…
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Эркак рўзғорга қайишмаса, оиласи ҳақида қайғура билмаса, қийин экан.
Махфиратнинг эртадан кечгача бозорда совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демасдан меҳнат қилгани бир бўлди-ю, эри Аҳмадалининг дийдиёлари бир бўлди.
«Нима қилсам экан, эй Худо? — ўйларди ҳар куни Махфират тонг ёришмасдан бозорга чопаркан. — Бугун ҳам бозорга келиб шовқин кўтарса-я? Шерикларимнинг олдида мени шарманда қилса-я? Пул сўрайди, берсам, ичиб юришларига, ишламаслигига парво қилмасам. Тағин нима қилай? Ҳа, қамалди, мен болаларимни олиб ота-онамникига кетдим. Бошқа иложим йўқ эди. Маҳалладагилар қаршисида мулзам бўлишни хоҳламадим. Қамалиб чиқса, кўзи очилар, ишлар, пул топар, юкимни елкамдан олар дедим. Адашган эканман. Баттар бўлиб қайтибди…»
Шундай хаёллар билан бозорга кириб келган Махфират нарсаларини ёйиб, тахтадан ясалган қўлбола курсига ўтирганча сукутга толди.
Шу тобда жуда-жуда уйқуси келар, туни билан Аҳмадалининг таҳдидлари ҳақида қайғураверганиданми, боши лўқиллаб оғрирди.
— Сизга нима бўлди, Махфиратхон? — у сесканиб кўзини очди-да бошини кўтарди. Тепасида шериги Саломат опа турарди.
— Ҳ-ҳеч нима. — деди тутилиб Махфират. — Чарчадим шекилли.
— Э, нима қиласиз мени алдаб? — тутоқиб кетди Саломат опа. — Тағин ўшани ўйлаяпсизми? Қўрқманг сиз. Нима, жонингизни олармиди ўша эрингиз?
— Опа, — деди йиғламсираб Махфират. — Жонимни олишидан эмас, бутун бозорга томоша бўлаверишдан қўрқаман.
— Бозордагилар униям, сизниям яхши билишади. Шундай экан, буёғидан сира хавотир олмасангиз бўлади. Қани, туринг, ҳадемай мижозлар ёпирилиб кела бошлашади!..
Орадан икки соат вақт ўтди. Бозор сотувчи-ю, харидорларга лиқ тўлиб улгурган эди. Кимдир бақир-чақир қилиб «мол»ини мақтаган, яна кимдир хандон отиб кулган… Фақат Махфиратнинг ичига чироқ ёқса ёришмас, келиб-кетаётган харидорларга ҳам базўр жавоб қиларди.
Бир маҳал унинг дардига дард қўшиб беш-олти метр нарида узун бўйли, озиб, юзлари ичига ботган, эрталабдан ичганми, кўзлари қизариб кетган Аҳмадали кўринди.
— Уф-ф, пешонам қурсин! — ичида койинди Махфират. — Келди-я тағин!.. Ўлармикан уйида жимгина ўтирса?..
— Ў, Махфир! — бақирди Аҳмадали ҳали етиб келмасдан. — Кечаги гапим нима бўлди? Болаларим қани?..
Махфират у етиб келгунча тишини тишига қўйди.
— Нима, оғзингга толқон солволганмисан? Ё биз ёқмай қолдикми? Бозорингда биронтасини топволдитнгми? Гапир!..
Махфират эрига ер остидан разм солди. У ҳамон оғзидан тупук сачратиб қичқирар, дазмол босилмаган кўйлагининг баъзи тугмалари узилиб тушиб, кўкрагигача очилиб қолганди.
«Бу кунингдан баттар бўл! — кўнглидан ўтказди у лабини тишлаб. — Қадримга етганингда шу кўйга тушмасдинг!..»
— Вей, мен бу ерга сени томоша қилишга келмаганман! — дағдаға қилишда давом этди Аҳмадали. — Болаларим қани?
— Айтгандим-ку, болалар ота-онамникида! Бориб кўриб келавермайсизми? Нега ҳадеб мени азоблайверасиз?
— Вой-вой, нозикой-ей!.. Азобланадиган бўп қолдиларми? Бизнинг гаплар қулоқчаларига ёқмай қолдими? Вей, мен билмайман, болаларни шу ерга олиб келасан! Ёки бўлмаса, уйга қайтасан!
— Қайтганимда нима ўзгарарди? — деди Махфират. — Ишлаб пул топиб бизни боқармидингиз? Қамалиб чиқиб ҳам шундайлигингизча қолиб кетибсиз-ку! Тағин…
— Ўчир овозингни, ғалча! — бу гал сал овозини пасайтириб сўкинди Аҳмадали. — Бўпти, менга пича пул бериб тур! Томоғим тақиллаб кетди.
— Пул берсам кетасизми?
— Ҳ-ҳа… Бер тезроқ! Бўл!
Махфират шоша-пиша чўнтагидан бир нечта қоғоз пул чиқариб эрига тутқазди.
У совуқ тиржайганча пулларни қўйнига тиқди-да, бир ҳиринглаб олиб оломон ичига ўзини урди.
Соат кундузги учларга яқинлаб қолганди. Махфират қўли-қўлига тегмай савдо қилаётган бўлса-да, барибир ҳадеганда кўча тарафга қараб олар, сира хотиржам торта олмасди.
— Мана… Б-биз келдик!..
Нимадир олиш учун ерга эгилган Махфиратнинг юраги шувиллаб кетди ва шошиб бошини кўтарди.
Рўпарасида кайфи таранг Аҳмадали тиржайиб турарди.
— Ахир, келмайман деб сўз бердингиз-ку! — алам аралаш сўз қотди Махфират. — Пул берган бўлсам. Яна сизга нима керак?..
— Мен бозор қилиб бўлишингни кутаман! — деди Аҳмадали бир четда турган тахта курсига чўкаркан. —
- Рахмат, Морбоз ака! Бу яхшиликларни унутмаймиз! Келишганимиздек, бу хамир учидан патир, ака...
- Қуллуқ биродар! Яна хизматлар бўлса айтаверинг, қора ёрдамчиларимиз ҳали яна хизматга тайёр...- Қоравой Морбоз шундай деганича, қора илоннинг бошини силаб қўйди. Остонадан ташқарига чиқиб ўз йўлига равона бўлар экан, шундай ҳашаматли ҳовлига яна янги бир харидорни кўндиришни ўйлади...
Шерзод Ҳайдарбеков
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
ҚОРА ИЛОН ҚАСОСИ
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Ўзи асли қишлоқдан чиққан, аммо маълум бир сабабларга кўра шаҳарда қолиб кетиб, оз-моз пул тўплаган уддабурон йигит - Собиржон чекка бир қишлоқларнинг биридан каттагина ери бор данғиллама ҳовли-жой сотиб олди. Уйнинг бир томони боғ. Унда турли хил олмалар, анор-у, беҳилар бош эгиб солиб ётибди. Сал нарироқда эса катта теракзор ва сой. Улар ҳам ҳовлига туташиб кетган. Бир томондан олисдаги қир-адирлар кўзга ташланади. Ҳаммасидан ҳам зўри - мол-қўй боқиш учун ҳовлида ажойиб бир шароит яратилган. Кенг ва катта оғилхоналар, мустаҳкам қилиб қурилган товуқ учун жой.
Собиржонни хурсанд қилган нарсалар биргина бу эмас. Бундан олдинги уй эгаси ҳовлини жуда арзон нархга сотди. Бу ҳам етмаганидек ҳовлига элтадиган йўл асфальт қилиниб, унга арчалар экилганди. Тўғри, уйнинг аҳволи шаҳардагидек зўр қилиб таъмирланмаган, аммо бунга чидаса бўлади. Ҳовлининг энг катта устунлиги шундаки, агар каллани ишлатиб тадбир қилинса, бир неча йил ичида чорвани кўпайтириб улкан даромадлар олиш мумкин. Буни яхши англаган Собиржон ўйлаб ўтирмай мана шу уйни сотиб олди ва эртасигаёқ бу ерга оиласини йиғиштириб кўчиб келди.
Янги уйга келган оила дастлаб бунга кўника олмади. Ҳар ҳолда болаларнинг тили шаҳарда - кўп қаватли уйда чиққан. Собиржоннинг аёли ҳам шаҳардаги дўконда сотувчи бўлиб ишларди. Ҳеч кимса йўқ бу зерикарли ҳовлига у ҳам кўника олмади. Чунки у ҳар куни ҳовлини супуриб тозалаши, қуриб битган хазонларни йиғиштириб, яна бошқа юмушларни бажариши керак. Ҳовлига ўз вақтида қаралмаса, расвоси чиқиб кетади. Шу боис ҳам Собиржон келганларидан буён аёлини бир дақиқа ҳам тиндиргани йўқ. Ўзи ҳам бўш ўтирмайди. Иккита ёш боласини ҳам ишга солиб қўйган. Бири онасига сув ташийди, бири қудуқдан сувни чиқариб туради.
Мана шундай ўтаётган кунларнинг бирида Собиржоннинг хаёлига бир фикр келиб қолди.
- Хотин, - гап бошлади у. - Шу десанг, уй олишдан ортиб қолган пулларга қуён болаларини сотиб олмоқчиман! Хўш, нима дейсан?! - жилмайди у аёлига қараб.
- Вой, дадаси, яқиндагина она бола сигир олиб бермоқчи эдингиз-ку?! Ҳа, сути қоринни тўйдиради, болалари улғайиб пул бўлади ахир, дадаси!
- Э, аҳмоқ хотин! Сигирни кейин ҳам олиб беравераман! Ҳозирдан қуёнчаларни боқиб, семиртириб қўйсак, эрта қишда олдимиздан чиқади-ку! Ҳар бирини палон пулдан шаҳарликларга сотамиз! Эсингдами, "дом"даги қўшнилар янги йилга қуён гўштини қанчадан олишганди! Каллани ишлатиш керак хотин, каллани! - аёлининг бошига ниқтаб гапирди Собиржон.
- Ихтиёрингиз, - аразлади жувон тескари қараб. - Эрталаблари олдингизга иссиқина сут қўймоқчи эдим! Қуёнларингизни ўзингиз боқаверинг!
Собиржон аёлининг ёнига яқинроқ келиб ўтирди. Бир қўли билан унинг белидан қучганича, кулиб деди:
- Онажониси, қўлингдан сутчойни ҳали кўп ичамиз! Аввал оддийроқ чойни қуйиб берақол! Ҳадемай "заказ" қилган қуёнчалар ҳам келиб қолади...
Тонг отди. Иссиқ ўрнида ухлаб ётган Собиржон аёлининг чинқирган овозидан уйғониб, ташқарига чиқди. Кеча тунда келган қуёнчалар қамалган хона олдида қотиб турган аёлини кўриб, унинг олдига югуриб борди.
- Ҳа онаси,нима бўлди сенга?! - деди у қўрқувдан қотиб қолган аёлининг қўлларидан ушлар экан.
- Да..Дадаси! Дадаси! Ил..Илон, илон бор экан! Қуёнхонада қоп-қора илон бор экан!.. - йиғлаб юборди аёл эрини қучиб.
- Бўлди, бўлди йиғлама! Қани, қани ўша илон? Юр, ичкарига кирамиз. Ўзим уни тутиб олиб мажағлаб ташлайман!
- Йўқ, йўқ! - эрига ёпишди аёл йиғлаб. - У жуда катта дадаси! Афтидан...У кеча келтирилган қуёнчаларни...Еб битирибди!
Собиржоннинг қулоғига бошқа гап кирмади. Бир қўли билан аёлини туртганича, қуёнхонага кирди. Не кўз билан кўрсинки, кечагина олиб келинган оппоққина қуёнчалар қора қонига беланиб ётибди. Баъзилари эса ҳатто йўқ ҳам.
- Қани, қани ўша кўрган илонинг?! Кўзини ўяман, қани?! - қичқирди Собиржон алам билан.
- Ҳозиргина шу ерда эди! Қуёнчалардан хабар олиш учун кирганимни биламан, вишиллаб олдимдан чиқиб қолди! Ҳозир у яшириниб ётибди дадаси! Илтимос, чиқа қолинг шу ердан!
Аммо Собиржон буни эшитмаганликка олиб, қўлига ўроқни ушлаганича, ёнверига қарай бошлади. Шу тоб, думини ликиллатганича қоп-қора и
ида Нигорани айблади. Бўлар бўлмас укол дориларни олдинг. Мана оқибати ўша дорилар болага зиён бўлди, деса қайнотаси ўзи атай ўлдирди болани деб Нигорани касалхонани ўзидаёқ кўзини очиришмади. Оналик бахтига муяссар бўлиб, аммо фарзандини дийдорини кўрмай, қучоғига олмай, бағрига босмай, фарзандининг жаннат ифорли хидини хидламай фарзанд доғида куйиб адо бўлгани етмаганидай, қайнона -қайнотасини гаплари Нигоранинг юрагига наштар каби санчиларди.
Нигора бу дашномларни эшитиб дардини ичига ютиб, ўзига Аллохдан сабр тилашдан бошқа чораси йўқ эди. Мақсуд хам Нигорани уйга келишини хам кутмай Россияга кетаманга тушиб қолди. Нигора эрига кетманг деб ялинди, ёлворди, йиғлаб кўз ёш тўкди. Доктор 2-3 йилгача фарзанд кўрманглар деяпти, -деди Мақсуд. Унгача мен Россияга кетиб ишлаб келай. Бунгача сен хам соғайиб кетасан, -деб Нигора касалхонада пайтиёқ Мақсуд Россияга кетиб қолди. Нигора фарзандидан айрилгани етмагандай эрини кетгани хам уни рухини баттар чўктириб қўйди. Начора пешонамда бор экан шу кунларни кўриш деб, куйган қалбини шу сўзлар билан овутарди. Мақсуд шу кетишинда бир йил кетди. Бу бир йил ичида бир тийин пул юбормади. Нигорани соғлиги хам яхшиланди бу орада. Бир йил деганда ишларим бароридан келмади, -деб Мақсуд қуп - қуруқ қўл билан қайтиб келди.Мақсуд оилада кенжа фарзанд бўлгач, ота -онаси билан бирга яшарди. Акалари оилали бўлиб, оиласи билан алохида яшашарди. Акалари яхши ерда ишлаб яхши даромад олишарди. Мақсуд акаларидан иш топиб беришларида улардан ёрдам сўради. Акалари у деди, бу деди хуллас Мақсудга иш топишда ёрдам қилишмади. Нигорани отасини катта юк машинаси бўлиб Тошкент - Бухоро ўртасида юк таширди. Қайнотаси Мақсудга машинасини бериб… хамма ишларини куёвига ишониб топширди. Энди қайнотасини машинини Мақсуд хайдарди. Даромади яхши, ишлари юришиб кетди, кайфи чоқ. Чўнтакда жарақ -жарақ пул бўлгандан кейин, кўнгли нимани тусаса ўшани қиларди. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деган гап бор. Бу гап нақадар тўғри айтилган гап-а. Мақсуд яна ўртоқлари билан билан ичиб -чекиб кўнгил хушлар ишларни қилиб юрарди орада. Шундай кунларнинг бирида ўртоқлари, яъни уч киши иккита жонон аёлларни олиб чўмилишга, дам олишга кетишади. Келган ерлари жуда чиройли манзара. Кўм - кўк ўтлоқ. Хавоси тоза. Тинч сокин ер. Сувни шилдираб оқиши инсонга хузур бағишлайди. Машинадан тушиб атрофга назар ташлашди. Мана шу ерда ўтирамиз жуда чиройли ер экан деб, - машинани бир чеккага олишди. Ўтиришлари учун сойга яқин жойдан ер танлашди. Машина орқасидан битта кичкина палосчани чиқариб ерга ёзишади. Иккита кўрпача хам бор экан. Униям ёзиб, пакетлар ичидан олиб келинган еб ичарларни чиқариб, палосни чеккасига қўйишади. Жонон қизлар енг шимириб ишга киришади. Келтирилган еб ичарларни пласстик тарелкаларга қўйиб бир зумда чиройли дастурхон тузатишади.Хаммасининг кайфияти яхши. Жонон қизлар хам ноз қилишиб, эркаланиб дам бу йигитни, дам у йигитнинг, дам Мақсуднинг тиззасига ўтирар, эркалаб ароқ солинган стаканни оғзига тутишар, охиригача ичинг деб мажбурлашарди. Йигитларнинг хам кўнгли чоғ, вақти хуш. Чиройли жононлар хизматинда. Орада сойга кириб чўмилиб чиқишади.Мақсудни анча ҳуши ошиб қолди. Чўмилиш учун еридан қўзғалди. Ўртоқлари Мақсудга.: ' Кеч бўлди Мақсуд, бўлди сувга кирма чўмилма, мазза қилиб ўтирибмиз ўтирайлик ', -дейишди. Мақсуд ўртоқларини тингламади. Гандираклаб бориб ўзини боши билан сувга ташлади. Нотўғри харакат қилдими сувда қимилдамай қолди. Ўртоқлари ўзларини сувга ташлаб Мақсудни сувдан олиб чиқишди. Мақсуд бўйин тарафида кучли оғриқ борлигини айтди. Ўртооқлари уни кўтариб машинага миндириб касалхонага олиб келишди. Мақсуд ўзини боши билан сувга ташлаганда бўйин умуртқа поғонаси синган экан. Саёқ юрсанг таёқ ейсан деб бежиз айтилмаган. Мана оқибати ёш жонига ўзига бир дард орттирди. На ўрнидан тура олди, на юра олди. Кўкрагидан пасти ҳеч нарсани ҳис қилмасди. Тўққиз ойдан кўпроқ вақт шол холатда касалхонада ётди. Бу вақт ичида унга қараган парвариш қилган, оқ ювиб оқ тараган инсон жуфтихалоли, қилган хиёнатига кўз юмиб аёллик вазифасини бажараётган муштипар аёли Нигора эди. Нигора эса мана шу ойлар ичида эрининг ёнидан
Eng sara romol o'rash to'plamlari faqat shu kanalda😍♥️
Endigina hijobga kirgan qizlarimiz uchun osongina o'raladigan romol o'rash usullari 🧕🏻🦋
Kirib ko'ring va yoqib qolishi aniq🌝🥰
Самандарчи, бошини экганча килиб юрган гунох ишларидан афсусда эди. Мастурадан канчалик ажрашишга харакат килмасин умуман булмасди. Аксинча уни курса купрок уни ёнида колгиси келарди. Яшаб юрган кишлогидан бир иккитасига совчи юборди. Охири битта киз рози булди. Уларни фотиха туйи хам булиб утди. Энди уй жойларни созлаб, туйга пул ишлаб келаман дея янги паспортни олиб Россияга жунаб кетди.
Мастура хам хужжатсиз боласи билан юраверди. Товба....шунакаларни хужжатини сурашмайдиям кучада. Ушлаб олишсаю депортация килиб юборса Самандар уни курмай турса ёдидан чикарармиди. Аёлни макри кирк эшакка юк деб кадимда бекорга айтишмаган экан. Бу гапим хамма хотин кизларга тегишли эмас. Гап эгасини топиб олади. Хозирги кунда шунака аёллар купайиб кетди. Яхши пул топадиган эркакларни уз домига илдирашаяпти. Баъзи бир шахвоний нафсига кул эркаклар хам бундайларни домига бир деганда илиниб колишаяпти.
Айнан уша йили иш унчалик булмади. Билмадим балки зино иши учун Самандарни ишлари юришмагандир. Киши билан йул тозалаш кунлик ишларида ишлай бошлашди. Ана шундай утаётган кунларнинг бирида руй берган бу мудхиш вокеа бир инсоннинг куз юмишига сабаб булди. Кеч тушиб колгач Голиб бир хаёл билан йулнинг нариги томонига утмокчи булди. Тез келаётган енгил машина уни уриб юборди. Машина зарбидан бир неча метр масофага отилиб кетди. Голиб шу захоти юраши уришдан тухтаб бу фоний дунёдан куз юмди.
Кизчаси уни эмас Самандарни дада дейиши унга бир кун олдин ёмон таъсир килганди. Мастура уни хеч писанд килмасди. Уни худди ёш боладек ахмок киларди. Голиб эса хеч хам унга каттик гапиролмасди. Мастурани онаси хаттоки кизининг бундай ахмакона ишидан хабар топди. Кизига канчалик гапирса хам кизи уз йулидан кайтмаслигини айтарди. Куёвига ачинар кизини кунглига хам карарди. Охир окибат уларни карорига кунишдан бошка илож тополмади.
Кадимда бир гап бор, бирор ёмон иш килсанг касри бегунохга уради деган. Балки Мастурани килган бу ахмокона ишларини касри Голибга ургандир. Хуллас шу захотиёк полиция ходимлар изидан тез ёрдам машинаси йигилиб келади. Турт киши ишлаётган булса факат Самандарни хужжати булиб колган хеч кайсисида хужжатлари йук эди. Иложсиз вокеа жойидан Самандардан бошкаси куённи расмини чизишади. Машина хайдовчиси ва полиция ходимлари Голибни мурдасини ортишиб морг(уликхонага)га олиб кетишади. У ерда барча хужжатларни тугирлашгунга кадар бир хафтача вакт утади.
Хужжатсиз шериклари квартирага кайтиб келгач Мастурага эри Голибни машина уриб кетганини айтишади. Мастурани эса пинаги хам бузилмади. Гуёки шуни кутгандек эди. Аммо купчиликни олдида асл башарасини курсатмади, ёлгондан ачиниб куйингандек булди. Тонгга якин Самандар квартирага кайтиб келди. Хамма хужжатлар тугирланиб булгач Голибни мурдасини самалётга ортиб Мастура уйига кайтди.
Уйига кайтиб келгач жанозаси ва бошка мавридларини утказди. Энди расман Мастура бева эди кайнона кайнотасини олдида. Аслида эса у Россияда иккинчи бор никохдан утиб эри улмасдан эрли булиб олганди. Бу хали хаммаси эмасди. Орадан бир йил утар утмас Мастурани акасини хам уз уйи олдида машина уриб кетди. Касалхонага етар етмас уни жони хам узилди. Балки бу хам Мастуранинг зино ишларини таъсиридандир.
Углини бу ишларидан онаси хам хабар топади. Канчалик маслахат бермасин Самандар онасини гапларига кулок солмайди. Онаизор углини бу йулдан кайтариш учун фолчига фол очтиради. Фолда уша аёл кучли дуо килиб ташлаганлигини айтади. Она барибир онада углидан хавотир олиб куп куйинади, Отасига хам билдирмайди углини бундай нопок ишларини. Балки уйланса инсофга кириб, келини билан бахтли яшаб уша аёлни унитиб юборар дешан максадда уйлантиришга харакат килади. Уйга келганжа хам Самандарни узи келинни топади.
Орадан йил утиб улар яна Россияда топишишди. Кизи Самандарни тулик дада дейдиган булди. Энди узингиз холисона фикр билдиринг. Бир буйдок йигитни йулдан урган эрли аёл айбдорми, ёки аёл макрига учган, бир бокира кизни фотиха килиб уйда умидвор килиб энди нима киларини билмасдан юрган Самандар айбдорми? Бунакалар хозирги вактда жуда купайиб кетяпти. Нима булгандаям Аллох узи хар бир бандасини тугри йулдан адаштирмасин.
Тамом
Ҳикоя ва Қиссалар.
АЁЛНИ МАКРИ ВА ЖОДУСИ...
(вокейлик асосида ёзилди)
Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Хозирги ёзиб сизларга хавола этаётган хикоям бировни камситиш ёки устидан кулиш эмас балким купчилик учун дарс булиши, хикоямиз кахрамони килган гунохларини такрорламаслик учун ёзаяпман.
Мен тугриси бу вокеани гувохи булиб, макр, жоду борлигига ишондим. Зеро жодуга ишониш бу Аллохга шак келтириш булади. Аммо кадимда хам шунака жодулар, иссик совук килиш булган ва хозиргача шундай нарсалар килиниб келяпти. Келинг унда сиз хам мен гувохи булган вокеани укинг.
Мен умримда учинчи маротаба 2013 йил Россияга ишга бордим. Олий маьлумотли дипломим булса хам Отамни вафотидан сунг онамга рузгорни бутлаш учун ёрдамлашиш максадида дипломдан хам воз кечиб мусофирликни буйнимга олиб жунадим. Албатта курилишда ишлаб юрардим. Кунлар совук, киш фасли. Устиларимиз арматур йиртган холда кулларимиз занглаб монолитда ишлардик. Яшаш жойимиз албатта вагон булиб, бригадиримиз хар хафтада хаммомга олиб бориб келар ёки танишларимизни квартирасига бориб ювиниб келардик.
Мени бир танишим квартира олиб болаларни тирикчилик учун кушимча даромад учун куярди. Унинг хам бир таниши ёш йигирма саккизларда бир буйдок йигит хам худди шундай иш билан шугулланарди. Уша йигитнинг шундай таланти бор эдики, нима иш булса бажарарди. Кулидан келмаган ишни узи йук эди. Шу сабабли куп танишлар орттириб ишни куп топарди. Даромади хам шунга яраша яхши эди. Уларнинг шахрида бир таниш аёли яьни оёги эгрирок булиб, унга хар замонда пул жунатиб уни кунглини олиб турарди. Унинг исми Нафиса булиб, туйларда раккосалик хам киларди.
Бир куни узокрок кишлокда яшайдиган туйларда бирга раккосалик килган таниши Мастура, турмушга чикиб хаётидан эридан нолий бошлайди:
-- Дугонажон, мени эрим жуда буш...ишни хам тайини йук. Жуда кийналяпман, нима килсам булади масдахат бер!- дея дугонаси Нафисага арз кидади.
-- Эй Мастура, шу эринг сенга уйланганига Худога шукр демайсанми. Сени уша лалаймадан бошка ким хам хотинликка оларди. Майли мени бир танишим Россияда ишлайди. Мен унга айтаман эринг билан сени ишга жойлаштиради. Лекин унга куз олайтирма, у меники!- дейди Нафиса.
Нафиса уша мусофирдаги танишига дугонаси ва унинг турмуш уртогига ёрдам беришини айтиб уни кундиради. Эр хотин бу хабарни эшитгач хурсанд булишади. Кирк кунлик келинчак, хомиласи хам икки хафталик эди. Улар самалётда Россияга учади. Уларни аэропортда уша йигит, Самандар кутиб олади. Таксида квартирасига олиб бориб узи яшайдиган хонадан уларга жой беришади. Кварираси уч хонали булгани билан икки хонасида квартирада яшовчилар билан тула эди. Самандар бир узи яшаганлиги боис уларни албатта пул эвазига куяди.
Узи иш топиб Мастурани эри Голибни узи билан олиб юрадиган булади. Мастура эса уйда рузгор ишларини килиб юрар, ишдан келса очик юз билан кутиб оларди. Кунлар шу тарзда ута бошларди. Мастура уйинчи эмасми, карасаки Самандар уни эри Голибга нисбатан уддабурон, колаверса буйдок хам эди. Энди у нима килиб булса хам Самандарни кунглини олишга уринади. Лекин бу осон булмайди. Бир куни кечкурун Мастурани тугилган куни эди. Самандар ишдан эртачирок келиб бозорлик учун ул бул нарсаларни сотиб олиб келади. Албатта бу нарсаларни ичида инсонни диндан чикарувчи арок хам булади.
Кеч тушгач Мастура дастурхон безаб овкатни пишириб куяди. Самандар хам унга ёрдамлашади. Кечкурун Мастура, Самандар ва Голиб уччаласи тугилган кунни нишонлашади. Мастура туйларга борганида арок ичиб турарди, ха дегунча маст булмасди хам. Эри Голибчи, у икки кул арокка маст булиб коларди. Бу тугилган кун Мастурани шум ниятини амалга ошириш учун зур имконият эди. Арок ичишади, табиийки Голиб маст булиб бир чеккада ухлаб колади. Мастура куп арок ичган Самандарни куйнига узини отади. Маст холида Самандар хам уни кунглига караб уша тун иккаласи зинога кул уришади.
💋Lab Qosh 👁Kozni togri boyashni💄
Buruni kichik korsatishni👃 Tish oqartirishni🦷
Lab 👄 katalashtirishni tekinga orgataman❗️
Batafsil👇👇👇
/channel/+DmYm4sVgB_ZhMTRi
🐍Бу илон кимни ютиб юборган? Дахшат, бир хафтада ўзи ҳам ўлибди
ТЎЛИҚ ВИДEО 👇🏼👇🏼
🥳Mashhur dizayner ham Aniqlay olmagan savol 😳
🖼Suratda Rassom qanday Xatoga yoʻl qoʻygan..?🧐
кетади. Шунда чолу кампирлар уни алқайди: «Умрингдан барака топ, болам. Бизнинг ёшимизга етиб юр.
Омадингни берсин. Бола-чақангнинг ҳузурини кўр».
Ана шундай кезларда у ўқиёлмай қолганидан кўнгли
ўксимайди, пушаймон қилмайди. «Тўртта одамнинг
кўнглини олсам — шунинг ўзи бас-да. Такдирда бор
экан, ўқиёлмадим. Лекин кимдан камчилигим бор.
Ўқишни битириб, номи улуғ, супраси қуруқ бўлиб юрганлар ҳам бор-ку!» Шуларни ўйласа хаёлига лоп этиб
акаси келади. «Йўқ, менинг акам унақалардан эмас!
Тўғри, унинг тагида машинаси, кассада минг-минг пули
йўқ. Аммо акамни ҳамма ҳурмат қилади.
Меъмор Ҳайитов, деб гапиради. Радиодан, телевизордан акам қурган биноларни мақтайди. Акам машҳур одам. Кўп пул топиш осон, лекин машҳур одам
бўлиш қийин. Қани, кимнинг акаси шунақа машҳур?
Кимсан, Акмал Ҳайитов! Меъмор Ҳайитов! Ана шу одам менинг акам бўлади! Биз у билан бир қориндан
талашиб тушганмиз».
Болалигида Акмал билан Норматнинг гавдаси бир
хил эди. Танимаганлар уларни эгизак, деб ўйларди.
Бирининг кийимини иккинчиси кийиб қочар, шундан
икковининг ўртасида тез-тез «жанжал» чиқиб турар
эди. Отаси ёки онаси Акмалга иш буюрса, у Норматга
айтади, Нормат эса ўзинг қил, дейди.
Бир марта қизиқ бўлган. Ўшанда Акмал ўн тўртда,
Нормат ўн уч ёшда эди. Ҳайит ака Акмалга: «Арикдан
сув боғлаб кел, ҳовлидаги токларни суғорамиз», деди.
Акмал отасига индамади-ю, ташқарига чиқиб, Н орматга: «Арикдан сув боғлаб келаркансан. Отам айтдилар, токларни суторар эканмиз», деди. Нормат: «Алдама, ўзингга айтган. Бор ўзинг». Униси у деди, буниси
бу. Бу машмашани Х,айит ака эшитиб қолди. Ўғилларига миқ этмади.
Кетмонни елкасига ташлаб ариқ томонга чиқиб кетди. Ака-ука отасининг мақсадини ту шуниб, орқасидан эргашди. Ҳайит ака ўғиллари ортидан келаётганини сезди. Сезди-ю, билмаганга олиб кетаверди. Акмал чопиб бориб: «Ота, кетмонни беринг.
Ўзим боғлаб келаман», деди. Ҳайит ака бамайлихотир
ҳолда: «Қўй, ўғлим! Сенларга бир ишни айтгунча,
тинчгина ўзим қилиб қўя қолганим маъқул», деди.
Бу гапдан Акмал ҳам, унинг орқасидан бурнини
тортиб эргашиб бораётган Нормат ҳам изза бўлди.
Ака-ука бир-бирига қаради. Бу қарашда «уялмайсанми?» деган маъно бор эди...
...Нормат етилиб, юзлари тўлишиб қолди. Оғирвазмин йигит. Офтоб тиғида қорайган билакларидан
йигитлик кучи ёғилиб турибди. Анча улуғсифат кўринади. Билмаганлар уни Акмалнинг акаси, деб ўйлайди.
Акмал чуваккина бўлиб қолди: ранг-рўйи бир аҳволда. Ёнғоқ соясида қолган ниҳолдай нимжон. Нормат
буни акасининг кўп ишлашидан, иши оғир ва диққинафас эканлигидан, деб билади. Қачон унинг уйига
борса, Акмал катта оқ қоғозга термилиб, учи игнадай
қилиб очилган турли қаламлар, ҳар хил жазварлар
билан нималарнидир ўлчаб, чизиб ўтирган бўлади.
«Меъморлик ҳам қийин иш экан-да». Акасига раҳми
келиб кетади. «Ака, ҳадеб хонага қамалиб олиб чизм а-чизиқ қилавермай, ҳар замонда қиш лоқ томонларга бориб бир айланиб келинг. Ҳаво алмаштирасиз. Соғлиғингизга ҳам фойда» дейди. Акмал сигаретки бурқситиб тутатади-да, укасининг меҳрибон
кўзларига термилади.» Хўп, мана шу ишимни тугатай. Кейин албатта бораман. Тоққа олиб чиқасанми?» «Албатта, олиб чиқаман». Қаёкда, у иш тугартугамас яна бир иш топилади. Шундай қилиб, баҳор
ўтади, ёз ўтади, куз кетидан қиш келади. Акмал эса
катта оқ қоғоз устига игнадай учли қаламлар билан
одам ақли етмайдиган чизикдар тортишдан на бўшайди, на чарчайди...
— Нима кдлиб юрибсан буёкдарда? — деди Акмал
укасини қучоғидан қўйиб юбормай. — Бирон иш билан келдингми? Менинг бу ердалигимни қаердан билдинг?
— Ўзим, шундай, томоша қилгани келдим.
Ака-ука иккита креслога қарама-қарш и ўтиришди.
Акмал Норматга чой узатди.
— Ҳар ҳолда бекорга келмагандирсан ?
Нормат кулди. Акаси узатган илиқ чойдан бир
ҳўплаб, Акмалга маъноли қаради.
— Нимага ундай деб ўйлайсиз? Москвага фақат
сиз келаверасизми ? Бизлар ҳам томоша қилайлик-да
Москвани. — Стаканни Акмалга узатаркан, кулимсиради. — Кўргазмага келувдик.
Акмал икки ўртоғи билан қишлоғига келди. М еҳмонлар бироз дам олишгандан кейин Нормат акасини
секин четта имлаб чақирди:
— Меҳмонларни уйда димиқтириб олиб ўтиравермайлик. Тоққа олиб чиқайлик. Айланиб, дам олиб келишади.
Яхши бўларди. Машинангда чиқамизми? — деди
Акмал.
— Албатта-да. Шундай кунда минмасак қачон минамиз. Яхши кунларимизга ярасин, деб яхши ният билан олганман.
Улар Омонқўтон тоғига чиқишди. Нормат учун
Омонқўтондан гўзалроқ жой йўқ. Ўртадан шарқираб
сой оқади. Суви тип-тиниқ, муздай. Тошдан-тошга урилиб оқишига термилиб ўтиришнинг ўзи кишига завқ
бағишлайди. Икки томон баланд тоғ — кўм-кўк ўрмон.
Шаҳардан келган меҳмонлар жаннатга тушгандай бўлиб
қолдилар. Арча ўтинида пиширилган тандир кабоб,
кийик ўт тўғралган қўйнинг қатиғи.
Нормат бир-иккита жўраси билан кабоб елпияпти.
— Акмал, укангиз нима иш қилади? — деб сўради
меҳмонлардан бири.
— Трактор ҳайдайди.
— Бирон-бир раҳбарларданми, деб ўйлабман,— деди
иккинчиси.— Бунча зиёфат қилиш учун...
Акмал кулиб қўйди. Аслида унинг ўзи ҳам укасига
тан бераётган, қойил қолаётган эди/ Қаерга бормасин
ҳамма у билан қуюқ кўришади, хизматда бўлайлик,
деб қўлини кўксига қўяди. Нормат: «Раҳмат, раҳмат,
кейинги сафар», деб ўтиб кетади. Шунча обрў-эътибор, иззат-ҳурмат...
Меҳмонлар уч кун туришди. Уч кун ичида Нормат
уларни қаерларга олиб бормади, нималар билан меҳмон қилмади. Охири машинасида Самарқандга элтиб
қўйди. Хайрлашаётганда меҳмонлардан бири Норматнинг қўлини қаттиқ сиқар экан:
— Уканг бўлса шундай бўлса-да. Кўз тегмасин. Омадингни берсин, ука, — деди.
Нормат акасини ётоқхонага олиб борди. Акмал машинадан тушаётганда Нормат унга қоғозга ўроғлиқ
нарса узатди.
— Нима бу? — деди Акмал.
— Олиб қўйинг, ака. Керак бўлади.
Акмалнинг вужуди жимирлаб кетди: «Нах,отки? Ука
акага пул берса! Нега энди! Аслида бу ишни мен қилишим керак эди-ку!» Аканинг бурчи, вазифаси эмасми?! Укам менга ёрдам беряпти... У жуда уялди. Хижолат чекди.
Нормат... Керак эмас, ҳаммаси етарли, — деди
ниҳоят.
Нормат кулди. Акасининг хаёлидан кечган фикрларни уққандай эди.
— Борида олаверинг, ака. Хижолат тортманг. Эрта индин катта меъмор бўлиб кетсангиз сиз менга ёрдам
берасиз.
— Қачон уйга борсам тинмай хизмат қиласан, —
деди Акмал. — Ҳозир жўраларимга шунча зиёфат бердинг. Шунинг ўзи бас, ахир. Мени хижолат қилма.
Ака бўлиб нима қилиб қўйдим сенга.
— Айтдим-ку, ҳозир сиз олиб туринг, вақти келса
мен оларман.
Ўшандан кейин Акмал анча пайт қишлоғига бормади. У Норматга кўринишдан уялди... «Унинг кўзига
қандай қарайман? Мени деб ўқишга кирмади. Менинг
ўрнимга уй ишларини қиляпти. Ота-онамга қараяпти.
Бу ҳам етмагандай менга ёрдам беради. Қайси ука
шундай қилади? Акалар, ҳатто оталар-чи?!»
... Ёзнинг жазирама кунлари. Имтиҳонлар тугаган.
Акмал диплом ишининг ташвиши билан юрибди. Бир
кун иссикдан бўшашиб қайтди. Ётоқхона эшиги олдида турган қизил «Москвич» кўзига таниш кўринди.
Номерига қаради. «Не, Норматнинг маш инаси-ку!
Тинчликмикан?» Шу хаёллар билан машина эшигини
тортди: қулф. Қаерга кетди экан? Ётоқхона томонга
бурилиши билан ичкаридан Нормат чикди.
— Х,а, Нормат? Тинчликми?
— Тинчлик, — деди Нормат салом бериб. — Ўзингиздан сўрасак? Соғ-саломатмисиз? Уйга бормайсиз ҳам.
«Чолу кампир хавотир олишган. Ҳар ҳафтада боришимга ўрганиб қолишган-да».
— Отам билан энам ишдан қолдириш ибди-да,
сени,— деди Акмал ҳол-аҳвол сўрашиб бўлгач.
— Нимага?
— Нимага бўларди, бир ой бормаганимга хавотир
олиб сени жўнатишибди -ку.
— Йўқ, улар билишмайди. Х,аяллаб кетганингизга
бир бориб хабар олиб келайчи, деб ўзим келдим. Отамгаям, энамгаям айтганим йўқ. У куни энам «Акангдан
дарак бўлмаяпти-я, болам», девдилар. «Кеп қолар, иши
кўпайиб кетгандир-да», дедим. Энамни алоғда бўлмасинлар дедим-у ўзим турли хаёлларга бордим. Кейин
уларга билдирмай бу ёққа жўнадим.
— Бекор овора бўпсан. Нима, мен ёш боламидим.
Диплом ишлари билан югуриб юрибман. Бугун бу ерини тузатаман, эрта у ерини.
"Ҳаққим сенга ҳалол бўлсин", дерди. Имом ҳайратланди. Чунки, шунга ўхшаш тушни ўзи ҳам кўрганди
– Кел, ичкари кир, демоқчи эди. Узоқдан яна бир одамнинг бақириб келаётганини кўришди.
– Мен сизга айтмадимми, мен сизларга айтмадимми, дерди. – Мен тушимда уни жаннатда кўрдим... Яна уч тўртта одам айни тушни кўрганларини айтиб келдилар. Бу ерда бир гап бор. Кечаги ўзларининг ишларидан ҳижолат бўлдилар.
– Унинг уйига борамиз. Хотиндан узр сўраймиз. Нима бўлганини ҳам аниғини биламиз.
Унинг уйига бордилар. Эшикни очган хотин хавотирга тушди. Одамлар аёлдан узр сўрадилар. Жасадни қаерга қандай қилиб қўйганини сўрадилар. Хотин бўлган ишларни гапириб берди. Улар хотиннинг гапларини жон қулоқлари билан тингладилар. Чўпонни топишга қарор бердилар.
– Чўпонни олдига боришимиз керак, дейишди.
Йўлга тушдилар. Кетар эканлар, ўзаро гапириб кетардилар:
– Аслида чўпон авлиё бўлса керак... Ҳизрдир балки... Ўзи ўлган одам ҳам унчалик ёмон одам эмас эди....
Айтилган ерга келдилар. Чўпон қўйларини ўтлатаётган эди. Одамларни кўриб ўрнидан туриб уларга пешвоз чиқди.
–Хайрдир. Тинчликми?
Уларни ўтқазиб, сут билан меҳмон қилди. Одамлар кечаги ҳодиса ҳақида гап очишди. Чўпон одамларнинг гапидан ҳеч нарса тушунмади.
– Мен бир ғариб, оддий одамман. Жасадни кўмдим. Кейин тепасида туриб дуо қилдим. Бор йўғи шу...
– Нима деб дуо қилдинг? Шуни айтиб бера оласанми?
Чўпон қабрнинг четида туриб қилган дуосини айтиб берди:
"Аллоҳим! Мен бу ерларда қўйларимни ўтлатиб юрар эканман, Сенинг қулларинг келиб салом беришади. Сенинг номинг билан салом берганлари учун уларни сен юборган меҳмон деб биламан. Уларга яхши муомала қиламан. Уларни сут билан меҳмон қиламан. Боримни уларга улашаман. Аллоҳим, ҳозир эса, мен сенинг ҳузурингга бир одам юборяпман. Энди уни Сен кутиб олиб, Ўзинг меҳмон қил!...."
Ш. Шомансуров таржимаси.
@ibratli_sozlar
❤️ ХАММА НАРСА ЕБ ОЗАМИЗ❤️
Назорат ва Натижага 200% Кафолот❤️
🎓Олий малумотли, Олий тоифали Профессионал диетолог нутритсиолог
Махбуба Равшановна
бн биргаликда озасиз 🔥
➕ Асосийси дориларсиз ва хеч кандай диеталарсиз, yйингиздаги бор масалликлардан меню тузилади, xатто эмизикли аёллар хам оза олади.
✅Назорат ва 1 ойда 8 килограмдан 12 килограмгача озишга кафолат берамиз. 3-4ойда 30 килограмгача вазн ташисиз!
✈️Гурух силкасини шу йерда к,олдираман киришингиз мумкин.👇👇👇
/channel/+KfmzAgKyQPxmZGE6
/channel/+KfmzAgKyQPxmZGE6
Мени болаларимнинг олдига олиб борасан!
«Худоё отинг ўчсин! — хаёлан қарғанганча савдо қилишда давом этди Махфират ола қараб қўяётган катта-кичик харидорларга зимдан назар солиб. — Бу муттаҳам мени тинч қўймайди! Ҳеч қачон ўз ҳолимга қўймайди! Турқинг қурсин, таъмагир!..»
— Вей, нимага жим бўп қолдинг? — ғўлдиради Аҳмадали қўлидаги сигаретни чўзиб-чўзиб тортиб. — Нима, мени ичингда бўралаб сўкяпсанми? Сўкавер! Сендақалар сўкишдан бўлак ниманиям биларди? Отани боладан жудо қилишни биласан холос.
— Бас қилинг! — беихтиёр бақириб юборди Махфират. — Ўтирибсизми, жим бўлинг! Номусларга ўлдирдингиз-ку мени!
— Ў, номусли бўп қолдиларми ҳали?.. Номусли хотин эрини кути-иб ўтирарди. У шохдан бу шохга сакрайвермасди.
— Оғзингизга қараб гапиринг! Болаларни боқа олганингизда, бир жойда муқим ишлаганингизда ўтирардим жимгина. Нима, қизларимни очдан ўлдирайми?
— Бўпти! — қўл силтади Аҳмадали. — Сен… Жа билоғонсан!.. Кўрамиз ҳали!..
Махфират ортиқ пачакилашиб ўтиришни ўзига эп кўрмай, жим бўлди.
Аҳмадали эса аҳён-аҳёнда нималардир дея ғудраниб олар, хотини тарафга ғазаб аралаш қараб қўйишни ҳам канда қилмасди.
Ниҳоят кеч тушди. Бозорга келиб-кетувчиларнинг деярли қадами узилиб, савдогарлар ўз «мол»ларини йиғиштира бошлашди.
Махфират ҳам ими-жимида нарсаларини йиғиштирди. Сўнгра юз-қўлини крандаги сувга чайиб, қўлига халтачасини олди ва автобус бекати томон йўл олди. Нияти, эрини нимадир қилиб чалғитиш, усиз жўнаб кетишга улгуриш эди. Бироқ боягина мудраганча ўтирган Аҳмадали кутилмаганда ўрнидан турди-да, хотинининг кетидан тушди.
— Мени адаштириб кетмоқчи бўлгансан-да! — деди у Махфиратга етиб олгач. — Чучварани-чи, хомлигича санабсан, жонидан! Қани, сени бир қучоқлай-чи!
— Қўлингни теккизма менга! — жавраб берди Махфират қучоқламоқчи бўлган эридан ўзини олиб қочиб. — Нима ҳақинг бор?
— Ие, ҳали қўл теккизишгаям ҳақим қолмаганмиди? Қара-я! Демак, сен қанжиқ бошқасини топиб олгансан! Шундайми? Топиб олганмисан?..
Бу орада Махфират бўш автобусга чиқиб ўриндиқлардан бирига ўтирди.
— Гапир! Ким у гўрсўхта? Ким?..
— Нима ишинг бор?.. — Аҳмадалининг тергашлари, сўкинишлари ҳиқилдоғига келган аёл даст ўрнидан туриб кетди. — Ким бўлганда сенга нима?..
— Нима?.. Ҳали… Сен шунақа иш қилиб юрибсанми?
Аҳмадали ранги-қути ўчиб Махфиратнинг томоғини чангаллади. — Ҳали эрингга хиёнат қилиб юрганмидинг? Менга-я?.. Аҳмадга-я?..
— Қ-қўйвор, ифлос!.. Қўйвор, ўлдириб қўясан!..
— Ҳа, ўлдираман! — хириллади Аҳмадали. — Сендақаларни ўлдириш ҳам кам!.. Мана сенга! Мана! Улушингни ол! Бегона билан юришни кўрсатиб қўяман сенга!..
Кетма-кет юзи аралаш келиб тушган муштлардан қалқиб кетган Махфират сал қурса боши билан автобуснинг темир тутқичига бориб урилаёзди. Ўзини тезда ўнглаб олди. Кўрдики, Аҳмадали қайтадиган ҳолатда эмас.
Махфират таъқиб қилиб келаётган эридан қочиб эшикка суяниб олди-да, ўзи сезмаган ҳолда фартугидаги ошпичоқни чиқарди.
«Ўлдираман уни! Тағин уриб кўрсин!.. — деган хаёллар айланарди унинг миясида. — Бўш келиб ўтирадиган аҳмоқ йўқ! Тўйдим! Ҳаммасидан тўйдим!..»
Кутилганидек, Аҳмадали яқинлашиб келиб аёлни тепишга чоғланди. Бироқ улгурмади. Махфират жонҳолатда унинг қорнига тиғ санчди.
— Иҳ! Единг-ку, аблаҳ!..
Аҳмадали қорнини чангаллаганча автобус йўлагида айлана бошлади.
«Вой, нима қип қўйдим?.. — азбаройи қўрқиб кетган Махфират бир муддат нима қилишни билмай турди-да, бирдан пастга сакраб дуч келган томонга қоча бошлади.
— Ўлиб қолади!.. Мен уни ўлдириб қўйдим! — дерди хаёлан у ҳамон югуришда давом этаркан. — Энди нима қиламан? Ўлиб қолса нима бўлади?..»
Йўқ, Махфират қисқа вақт ичида сал ўзини қўлга олиб йўл четида турган милиционерлар томон юрди.
ЭСЛАТМА:
Воқеа ҳаётдан олинган. Қаҳрамонларнинг исмлари ўзгартирилган.
Махфиратнинг ўзи милиционерларга хабар бериб «Тез ёрдам» чақиришларини илтимос қилди. Аҳмадали касалхонага ётқизилгач, унинг аризасига биноан Махфиратни тунда милиция бўлимига олиб кетишган. Аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Олимжон ҲАЙИТ
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
💛ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЁНАТ КИЛАДИГАН АЁЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.
👄 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУ́НГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇👇
ФАКАТ АËЛЛАР УЧУН👇
лон пайдо бўлди. Собиржон дастлаб қўрқувдан чўчиб кетди. Кейин унга қараб судралиб келаётган маҳлуққа қаратиб ўроғини зарб билан отди ва ўроқ бориб илоннинг бошига кирди-да, ўша ернинг ўзида қора илон жон таслим қилди.
- Дадаси, бекор қилдингизда шуни ўлдириб! Морбозни чақирсак бўларди! Шу яқин ерда Қоравой Морбоз деганлари бор эмиш! Тағин билмадим, илонни қасосга ўч дейишади...
- Э сен жиннимисан?! Ўлдириш керак буни! Анавилардан бирини чақиб олса яхши бўлармиди?! - ҳовлида ўйнаётган болаларга ишора қилди Собиржон. - Бари бекор гап! Илон одамдан хун олмайди! Шуни эсингдан чиқарма, хотин! Эссиз шунча қуёнлар-а...
Шундан сўнг илон воқеасига нуқта қўйилди. Бутун оила енгил нафас олиб, нонушта қилиш учун уйга кириб кетишди. Аммо...
Эртасига яна бир нохуш воқеа юз берди. Ҳовлида ўйнаб юрган етти ёшлик Мафтунани қора илон чақиб олишига бир баҳя қолди. Қизча шўрлик йиғлаганича отасининг бағрига кирди.
- Кеча сизга айтмаганмидим, илон қасосга ўч бўлади деб! Энди ҳаммамизни ўша маҳлуқлар чақиб ўлдирмаса гўрга эди!
- Ваҳима қилма, аҳмоқ хотин! Биттаси қолиб кетган ҳовлида! Уни ҳам тутиб олай ҳали, калласини узаман...
- Ҳо, яна ўлдиринг! Баттар қонимизга ташна қилинг! Дадаси, қўйинг морбозни чақира қолайлик! - ялинди аёл йиғлагудек бўлиб.
- Бўпти, ҳозир ўзим сўраб суриштириб топиб келаман! Болаларни ҳовлига чиқарма!..
Орадан бироз вақт ўтиб, Қоравой Морбозни етаклаганича Собиржон кириб келди. Морбоз дастлаб ҳаммаёқни ўрганишга тушди. Тешикларни, чуқурчаларни кўздан кечирди. Кейин тунд бир қиёфада уй эгаларининг олдига келиб деди.
- Нима қилиб қўйдинглар, ука! Ҳеч замонда илонни ҳам ваҳшийларча ўлдирадими?! Ҳа, унинг болалари ўч олишга киришибди-ку! Ҳаммаёқни илоннинг ўткир иси тутиб кетибди! Ахир ҳадисларда ҳам аввал илонни уч бора синаш ёзилган! Кейин ўлдиришга рухсат этилган, ука!
- Ака! Ўша қотил қуёнларимни ўлдирди! Нима қараб туришим керакмиди?! Ундан кўра ўша қотилларни ушласангиз бўлармиди!..
- Энди кеч! Қора илоннинг ҳамма яқинлари ҳовли атрофида юрибди! Мен...Ожизман укажон! Уйда ёш болаларим бор! Қўйинг,мен яхшиси кета қолай...
Морбоз шундай деганича ҳовлидан чиқиб кетди. Кетиш олдидан эса бир гапни Собиржонга тайинлаб айтди.
- Иложи бўлса уйни тезроқ сотиб юборинг! Қора илон болалари бугун яна келади! Ука, тунда хонангиздан бир қадам ҳам ташқарига чиқманг! Эшик деразага ҳам ҳушёрроқ бўлинг...
Шундан сўнг Собиржоннинг боши қотди. Аёли эса бир чеккада уввос солиб йиғларди.
- Дадаси, жон дадаси! Қўрқиб кетаяпман! Шу уйни сотиб кетақолайлик! Қанчага бўлса ҳам сотинг шу лаънати ҳовлини!
- Оббо! Сен шу одамнинг гапига ишондингми?! Хотин, бу уйни олиш учун озмунча меҳнат қилмадим! Келиб келиб бир илонни деб...Кўрамиз, агар бугун тунда ўшалар яна пайдо бўлса, уйни сотиб юбораман...
Кеч кирди. Морбоз тайинлаганидек, Собиржон яқинларини ҳовлига чиқармади. Хаттоки, электр плита олиб келиб, хонанинг ўзида овқат пиширишди. Лекин ташқари ҳовлига чиқмасликнинг иложи йўқ эди. Собиржоннинг ўн икки ёшли тўнғичи - Анвар ҳовлига чиқаман деб хархаша қила бошлади.
- Бор, манавини эшикка олиб бориб кел! Чидолмай кетаяпти бола бечора! - ўшқирди Собиржон аёлига қараб.
- Вой, мен қўрқаман дадаси! Ўзингиз олиб чиқинг! Э, йиғлайверма сен ҳам! - бақирди аёл Анварга қараб.
- Бўпти, қани юр, ўғлим! Илон тугул аждар чиқса ҳам, ўзим сени олиб бориб келаман...
Ота-ўғил ҳовлига жуда эҳтиёткор бўлиб чиқишди. Ҳар бир шитирлаган нарсага, ҳар қандай тиқ этган товушга юраклари така-пука бўлар, гўё бутун ҳовлида илонлар яшириниб ётганга ўхшарди.
Бир пайт аста қадам босиб кетаётган Анвар "қора илон, дада!" - деганича қаттиқ чинқириб юборди. Собиржон эса ўғлининг қўлидан ушлаб олганича ортга - уй ичига томон қоча бошлади...
Эртаси куни Собиржон кўч-кўронини йиғиштириб, ҳовлидан кўчиб кетди. Уйни эса арзон гаров нархга бир қўшнига сотиб юборди ва ўша қишлоққа қайтиб қадам босмади...
Янги уйнинг соҳиби бўлган қўшни, уникида меҳмон бўлган Қоравой Морбоз билан остонадан туриб хайрлашар экан, унга бир халта қоғозга ўроқлик нарсани тутқазиб, кулимсираганича шундай деди:
бир зум хам жилмади. Аммо эрига хар ғамхўрлик қилганида бир ўлиб бир тирилди. Нега, нега деган саволлар уни қийнарди. Нега эрим менга хиёнат қилди. Мен уни севардим. Нега бу кўргиликлар мени бошимга келди. Нима сабаб? Кимга нима ёмонлик қилдим. Нима гунох қилдим. Гунохим эримни севганимми… Ўйлаб ўйига етолмасди. Дунё кўзига тор бўлиб кенг дунёга сиғмай кетарди Шундай бўлсаям сабрли бўлишга харакат қиларди. Мақсудни яхши кўрсада, хаётга бўлган ишончи йўқотди, шунингдек Мақсудга бўлган севгиси ишончини оқлай олмади.Касалхонада ўтган хар бир кунида Мақсудни унга қилган хиёнатини унитишга ўйламасликка харакат қиларди. Аммо ўйламасликнинг унитишнинг иложи йўқ эди. Мақсуд хам бу ойлар ичида Нигоранинг унга қилаётган мехрибончиликларини кўриб, Гулдай аёлини қадрига етмаганидан қийналиб пушаймон бўларди. Мақскуд хаётини сўнгги кунлари яқинлашганини билибми, ўлимидан бир кун олдин Нигорадан кечирим сўрайди. Нигора Мақсудни қўлидан тутиб уни кечирганини айтиб буни аллақачон унитиб юборганини айтади. Аммо ичи ёниб борарди, хиёнатни бир сония бўлса хам унитмаган Нигора фақат эрига кўнгил бериш учун ёлғон гапиради. Шу кеча Нигора эрталалабгача мижжа қоқмай эрига термулиб чиқди. Охирги марта тўйиб - тўйиб қарай дийдорига тўяй деганми кўзига уйқу келмади. Шу куни Мақсуд Нигоранинг қўлларида жон берди. Нигорага эрининг ўлими қаттиқ зарба бўлди. 20 ёшида на боласи бор, на эри бор бир бевага айланган Нигора ўзига невроз касаллигини орттириб олди. Бунинг устига уйидагилар Мақсудни ўлимида Нигорани айблашди. Отанг машинаси бериб, Мақсудни ишга олмаганида бу кунлар бошимизга тушмасди, ўғлимиз бу дунёни тарк қилмасди. Биз эса фарзанд доғида куйиб адо бўлмасдик, - дейишди. Мақсудни маракалари ўтгач Нигора ота уйига қайтди. Қариндошлар орасида қариндошлик иплари узилмади. Нигора халигача қайн синглиллари билан борди келди қилиб кўришиб туради. Нигора билан сухбатда бўлганимда Нигора менга шундай деди. " Дилфуза опа мана бугун эримнинг ўлганига етти йил бўлди. Халигача ёлғизман. Бошқа турмуш қурмадим. Чунки эримни яхши кўрардим. Бошқа оила қурушга кўнглим йўқ. Севган касбим тикувчилигимни қилиб юрибман. Касбим менинг овунчоғим. Тиккан нарсаларим чет элларга кетади. Ўзимни тиклаб олдим. Даромадим яхши. Шу етти йил ичида нималарни кўрмади бу бошим. Эри йўқ дедилар. У дедилар бу дедилар. Тухмат тошлари отдилар.Хаммасини сабр билан енгаяпман. Халол мехнатим орқали йиғган пулларимдан укамга бизнес қилиши учун озгина ёрдам қилдим. Бир нарсани аниқ айтаманки Аллох олдида, Ота -Онам олдида, укаларим олдида юзим ёруғ."Яқинда укамни уйлантирамиз. Қариндошларим келин келгач сени бу уйга сиғдирмайди. Оила қилишинг керак дейишади. Менга келаётган совчилар оиласи билан ажралишган, сабаби хотини хиёнат қилган. Ёки ўзи хотинига хиёнат қилиб, хотинини жиннига чиқариб ажралишган эди. Опажон ўзингиз айтинг, мен кимга ишонай. Нима қилишга хайронман. Ёшим 27 да. Келган совчиларни рад қилаверганимдан совчилар хам келмай қўйди. Бора - бора ёши катта инсонга турмушга чиқасанми деб уйдагилар хам гапиришади. Фарзанд асраб олиб янги уй олиб хаётимга давом қилдирсамми, ёки таваккал деб оила қилсамми?...
Мана бу хаётий хикоя бир синглимнинг хаёти. Шу синглим Нигора сизларнинг маслахатингизга мухтож.
Нигоранинг дардли ноласини Дилфуза оққа кўчирди.
Барчангизга соғлик омонлик тилаб Само юлдузи.
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
ХАЁТ СИНОВЛАРИ
Сохиба опа ўғли Мақсуд Россиядан қайтгач ўғлини уйланиириш тараддудига тушди. Эри билан маслахат қилиб Сохиба опа опасининг неварасини келин қилишга қарор қилишди. Чунки келинликка арзигулик номзод эди. Нигора 17 ёш бўлишига қарамай қўлида гулдай хунари бор ман деган тикувчи эди. Қўл остида бир неча шогирд қизлар ишларди. Уларга устозлик қилиб тикувчилик сирларини қунд билан ўргатарди. Мақсуд олти йил Россияда ишлади. Бу олти йил давомида Россияда енгил хаётга ўрганиб қолганди. Ичиш - чекишни канда қилмай, ишратга кўп бериларди. Уйга қайтгач Россия хаётини қўмсаб ярим кечалари ичиб маст холда келарди. Шунга бўлса керак Сохиба опа уйлантирсак зора ичиш - чекишни ташласа, бевақт алламахалгача кўчада юрмай уйда бўлар деган ниятда опасининг хонадонига совчиликка борди.Адолат опа синглисини совчиликка келганини билиб: Сохибахон синглим келиним, ўғлим рози бўлса мени қаршилигим йўқ, -дейди.
Опа энди ўғлингиз гапингизни икки қилмаса керак. Қизина берса холасига берибдида. Бегона бўлмасам . Нигорани келин эмас қизим деб қабул қиламан, -деб Адолат опани холи жонига қўймади.
Хўп синглим, биз маслахатлашиб кейин сенга хабар берамиз, -деб Адолат опа синглисини кузатиб уйга кирди.
Нигора билан Мақсуднинг тўйлари жуда чиройли бўлиб ўтди. Не -не орзу умидлар билан келган Нигоранинг орзу қилган хаёти у ўйлагандай бўлиб чиқмади. Тўйдан кейин хам Мақсуднинг ичиб ғирт маст бўлиб ярим кечаси келишлари давом қилди. Янги келинчак уйда ёлғиз ярим кечагача Мақсудни ухламай кутиб ўтиради. Кундуз уй ишларини қилиб, машина тикишга хам вақт ажратади.Оқила, саранжом саришта, қўлидан келганича келинлик вазифасини бажариб хамманинг кўнглидан жой олган Нигора фақат эрини нега ичиб кеч келишини билолмасди. Яхши рафиқа бўлишга харакат қилар, эрини хурматини жойига қўярди. Нигора оилада катта қиз. Синглиси ва икки укаси бор. Ёшлигидан бичиш -тикишга хаваси бўлган Нигора мактабдан келибоқ онасига уй ишларига ёрдам қиларди. Онасидан рухсат олиб бўш вақтлари қўшни Гулноза келинни ёнига бориб тикувчилик сирларини ўрганарди. Тикувчилик сирларини ўрганиб мохир тикувчи бўлиб етишди. Нигорага ошиқ бўлган йигитлар кўп эди. Аммо Нигора хеч бир йигитга кўнгил бермади. Йигитлар хақида ўйлашга вақти хам бўлмасди. Турмушга чиққач кўз очиб кўрган умр йўлдоши Мақсудни севиб қолганди. Шунга бўлса керак эрини кўнглини топишга уринарди.
Бир куни нега ичдингиз, -деб сўраган Нигоранинг боши балога қолди. Мақсуд билан ўша куни уришиб қолишди. Шундан кейин эр - хотин орасида бундай уруш жанжаллар тез - тез бўладиган бўлди. Мақсудга отаси гаплаб ақл бериш ўрнига отаси хам кунора ичарди. Мақсуд кейинчалик ичиб келган кунлари Нигорага қўл кўтаришгача борди. Нигора бу орада хомиладор бўлди. Ота бўлишини эшитса, балки ичмас, оилага хаётга жиддий қарар деб ўйлаган Нигоранинг ўйу - хаёллари шунчаки ўз - ўзини алдаш эди. Балки эримнинг ичиб чекиб юришларида менинг хам айбим бордир, мен балки аёллик вазифамни бажара олмаётганмандир. Нима қилсам эрим ичишни ташлайди - деб баъзан ўйлаб хам қоларди. Нигорани хомиласи катталгани сари соғлиги бўлмай ахволи оғирлашиб борарди. Докторлар Нигорани обдон текширишди. Текширишлар натижасида Нигоранинг бир дона буйраги бўлиб иккинчиси ривожланмай қолган экан. Нигора шундан сўнг докторлар назоратида бўлди. Ой куни яқинлашган сари оғриқлар кучайиб Нигоранинг юз кўзлари, қўл -оёқлари кундан - кунга шиша бошлади. Нигорани ахволидан ота - онаси хавотир оларди. Нигора оғриқданми кечалари ухлай олмай, эсон -омон фарзандимни қучоғимга олай деб дуо қилиб, Аллохга нола қилиб чиқарди. Нигорани дарди қўзғагач туғруқхонага олиб боришади. Докторлар болани кесарево йўли билан олмоқчи бўлишади. Нигора ўзим туғаман деб кесаревога рози бўлмайди. Нигора хаёт ва ўлим ўртасида курашиб ўғлини ёруғ дунёга келтиради, аммо ўғли ўлик туғилади. Нигораниям ахволи оғирлашади. Ўзига келган Нигора фарзандини сўрайди. Хамширалар унга асабийлашиш мумкин эмаслигини айтиб фарзанди хақида хеч нарса дейишмайди. Турмуш ўртоғидан фарзандининг ўлик туғилганини эшитган Нигоранинг қалбидан бир нидо отилаб чиқади « негаааааааа», - деган.Қайнонаси неварасини ўлик туғилиш
Masofalar yiroq bo’lsa ham, duolarda uchrashadigan qalblar bor....!
@ibratli_sozlar 🕊
Шу кундан бошлаб улар деярли хар куни ичишиб бирга булишар, Голиб эса хеч нарсани сезмаган холда ухлаб коларди. Самандар баьзида Мастурага бу ишлари нотугри эканлигини, буни окибати ёмонлик билан тугашини айтарди. Аммо Мастура энди уз ниятига эришдику, бундай имкониятни кулдан чикарсинми. У шундай киладики, хам макр хам жодуни ишга солиб Самандарни узига батамом боглаб олади. Эй аёл ахир Аллох барча килган гунохларингни куриб турибдику, эртага кандай жавоб берасан ахир...дегим келади шундай аёлларга
Улар Россияда топишган булса, Узбекистонда эса Нафиса пул келмай куйганидан жахли чикарди. Хатто Самандар билан Мастурани таништириб куйганидан пушаймон эди. Нафиса хам эрсиз икки фарзанд тугиб олиб уларни бокишга кийналарди. Ота онаси уни эрсиз кандай тугиб олганига индашмадими? деган саволга кизикаяпсизми. Аслида Нафисани хам болалар уйидан ота онаси асраб олишган. Бир марта ёшлигида уни айтганни килмагани учун жазолашганда йулини килиб орган ходимларига ундан сунг болалар уйига хабар жунатган. Бокиб олган ота онасини сал булмаса кизидан махрум килмокчи булишди. Кейин улар фарзандини олиб куймаслик учун тавба килишиб эркалатиб юборишди. Киз узи хохлагандек яшай бошлади. Отаси ичкиликка муккасидан кетган инсонга айланди, онаси эса укитувчи булса хам бефарк карай бошлади. Аста секин туйларга раккосалар билан чика бошлади, вахоланки хали мактабни хам битирмаганди. Арок ичиб сигарета чекишни бошлади. Шу тарика узи хохлаган енгил елпи келажаги йук хаётни танлади.
Самандар билан Мастура зино килишда давом этди. Узи бир икки хафталик хомиладор булиб келган Мастурани ва нихоят ой куни хам якинлашди. Мастура такрор ва такрор Самандарга:
-- Бу сизни фарзандингиз!- деяверарди.
Самандар хам узи истамаган холда унга батамом богланиб колганди. Хотинининг бу ишларидан Голиб хам хабар топди. Аммо лом мим демади. Тугри бушрок, куркокрок содда йигит, лекин эр барибир эр булиши керакда, хотинини кизгонмас экан демак унакалар даюс дейилади динимизда.
Хуллас Мастура киз фарзанд курди. Уларни энди мана шу фарзанд янаям мустахкам ришта сифатида боглаб турарди. Самандарни ён атрофдаги таниш дустлари:
-- Эй огайни, куй шунингни, сен хали буйдок булсанг, ота онангни канча орзулари бор. Туй томоша килиши керак, бунингни эри булса, буги устига киз эмас аёл. Узокдан тарихини хам эшитяпмиз!- деб гап бошлашса, Самандар уларга карши жанжал кутариб куплари билан дустликни хам узишга улгурганди.
Гап суз булавергандан сунг, узлари хам бу гунохларни олдини олиш учун яширинча Россиядаги масжидлардан бирига бориб муллага никох укитиб келишди. Бу айникса Мастура учун айни муддао эди. Энди батамом Самандарни узиники килиб олганди. Хайронман муллаям сураб суриштирмай никохлаб куяверарканда, гувохлар булмаса.... бундайларни уз нафсининг кули хам дейиш мумкин. Энди очикчасига Голибни иш жойга колдириб узи хар кун кечда ишдан уйга кайтадиган булди. Голиб хам ун кун ун беш кунда квартирага хаммом килиб кетиш учун бир келиб кетарди. Кизчасини кизим деб эркалатса Мастура лабини буриб кулар, содда ва гул эрини ахмок килиб унга хиёнат килиб юрганлигини билдирмасди.
Зино барибир уз салбий таъсирини курсата бошлаганди. Самандарни ишлари энди унчалик баракали булмасдан топган пулидан кура чиким купайиб кетганди. Мастура эса энди кизли булгандан сунг Самандардан куп нарса талаб кила бошлади. Рузгорда сара овкат ва егуликлар, чиройли кийим кечаклар...хуллас яхши яшаш учун энди имкон борлигидан хурсанд эди.
Шу орада эски паспортини алмаштириб келиш учун Самандар уйига кайтади. Уйидагилар бу ишлардан умуман хабари йук эди. Самандар каторилар аллакачон уйланиб бола чакали булиб кетишган. Шу сабаб бир куни отаси:
-- Углим, энди сен хам уз жуфтингни тлпиб рузгор куришинг керак. Шунча юрдинг кам колмади. Майли бу ерда иш булмаса уйлангач чиллаларинг чикгач келинни хам олиб Россияга бораверинглар!- дея углига насихат берди.
Жаннатдаги қўшни...
Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога жаннатда ўзига ким қўшни бўлишини билдиришни сўраб, кўп ёлворар эди.
Бир куни бундай нидо келди:
— Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг бўлади…
Мусо алайҳиссалом қизиқиб, қайси ибодати учун у бунга лойиқ бўлганини билиш ниятида йўлга чиқди. Ҳазрати Мусо ўша одамни қидириб топди. Қассоб Мусо алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканини билган, имон келтирган эди. Лекин ўзларини кўрмаган эди. Шунинг учун танимади. Кечқурун қассоб Мусо алайҳиссаломни уйига таклиф қилди.
Овқат тайёрлади. Дастурхон тузади. Овқат ейишдан олдин қассоб деворга осилган бир замбилни ерга туширди ва ундан ҳаракат қилишга сира мадори қолмаган бир кампирни кўтариб олиб, ерга ётқизди. Худди гўдакни овқатлантиргандек уни едирди, ичирди ва яна жойига қўйди. Шунда кампир нималардир деб шивирлади.
Кекса аёлнинг нима деяётганини тушунмаган Мусо алайҳиссалом қассобдан сўради:
– Ўғлим, бу кампир киминг бўлади?
Қассоб мусофирга:
– Бу аёл онам бўлади. Ўтириб-туришга, овқат ейишга ҳоли йўқ. Шу боис уни едираман, ичираман ва уст-бошини тоза тутаман. Қўлимдан келганича хушнуд этишга ҳаракат қиламан.
Мусо алайҳиссалом сўради:
– Ҳозиргина у сенга гапиргандай бўлди, нималар деди?
Қассоб:
– Онам: “Эй Раббим! Мен ўғлимдан хурсандман. Сен ҳам ундан рози бўл. Жаннатда уни Мусо алайҳиссаломга қўшни қил”, деб дуо этди. Шунда Мусо алайҳиссалом ўзини танитадиган вақт келганини тушунди ва:
– Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусо бўламан. Аллоҳдан жаннатдаги қўшним ким бўлишини билдиришни илтижо қилган эдим. Сенга рўбарў қилди. Онангга қилган хизматинг учун Аллоҳ сендан рози бўлди. Онангнинг дуосини қабул айлади. Аллоҳ сени жаннатда менга қўшни қилди, – деди.
@ibratli_sozlar
Отасини алдашга қодир фарзанд...
Бу воқеани укамдан эшитганман. Унга дўсти айтиб берган экан: «16 ёшда эдим. Бир тонг дадам биздан ўттиз чақирим узоқликдаги қишлоққа, ўртоғиникига олиб бориб қўйишимни сўради. Машина ҳайдашни энди ўрганганим учун фурсатни бой бермай, бажонидил рози бўлдим. Дадамни манзилга ташлаб қайтаётганимда: “Машинани таъмирлатиб, икки соатдан кейин кел”, деб тайинладилар. Уловни таниш устада қолдирдим. Вақтни қандай ўтказишни билмай, ниҳоят кинохонага йўл олдим. Қизиқиб кетиб кетма-кет кино кўраверибман, ташқарига чиққанимда дадам айтган вақтдан икки соат ўтиб кетган эди. Кечикканим учун дадамнинг жаҳли чиқиши аниқ, қайтиб машинани миндирмаслиги ҳам мумкин. Бордим, кеч қолганим учун узр сўраб, устахонада таъмир иши чўзилиб кетганини айтдим. Дадамнинг ўша ондаги нигоҳини асло унутолмайман.
– Менга қўрқмай ёлғон гапиряпсан-а?! Кута-кута охири устахонага телефон қилдим. Уста машина аллақачон тайёр бўлганини, бироқ сен келмаганингни айтди...
Уялиб кетдим. Ноилож тўғрисини гапирдим.
– Сендан эмас, ўзимдан хафаман, – деди дадам бироз жимликдан кейин. – Агар шунча йилдан кейин менга ёлғон гапира олаётган экансан, демак, яхши ота бўлолмабман. Дадасини алдашга қодир бола улғайтирибман. Уйга пиёда кетаман, йўл бўйи қаерда хато қилганимни ўйлаб бораман.
Шундай дея дадам чанг йўлдан бошини эгиб кета бошлади. Мен эса ёнгинасида машинани секин ҳайдаб ялиниб, кечирим сўраб борардим. Бироқ дадам эшитмаётгандек кетаверди. Ўттиз чақиримни шу аҳволда босиб ўтдик...
Дадамнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан қийналишига гувоҳ ва сабабчи бўлганим ҳаётимдаги энг изтиробли онлар эди. Умримдаги энг катта дарс ҳам шу бўлди – ўшандан кейин бирор марта ҳам ёлғон гапирмадим.
@Ibratli_sozlar
Даҳшатли кутиш...
Ўринда ётарканмиз, у деразани ёпиш учун хонага кирди, кўзимга касалдек кўринди. Юзлари бўздай оппоқ, оғриқнинг зўрлигидан базўр ҳаракат қилар, қалтирарди.
— Нима бўлди, тойчоқ?
— Бошим оғрияпти.
— Бориб ёт.
— Йўқ. Тузукман.
— Жойингга бориб ёт. Ҳозир кийиниб, олдингга тушаман.
Мен пастга тушганимда у кийиниб ўчоқ ёнида ўтирар-ди. Тўққиз яшар мурғакнинг рангида ранг йўқ эди. Пешонасига қўлимни қўйиб, ҳарорати борлигини бил-дим.
— Кириб ёт,— дедим унга.
— Касалсан.
— Тузукман,— деди у.
Кўп ўтмай доктор келди, боланинг иситмасини ўлчади.
— Қанча?— деб сўрадим ундан.
— Ҳаддан ортиқ баланд... Бир юзу икки.
Доктор кўрсатма бериб, уч хил дори қолдирди, Болани тумов деб айтди, ўтиб кетади, ҳарорати у қадар хавотирли эмас деди. Хонамга қайтиб, боланинг ҳаро-ратини ёзиб қўйдим-да, дори берилган вақтни белгила-дим.
— Бирон нарса ўқиб берайми?
— Майли. Агар хоҳласангиз,— деди бола.
Унинг юзи.оппоқ кўзлари киртайиб кетганди. Тўшакка михланиб хаёл суради, холос. Мен Ховард Пайлнинг «Денгиз қароқчилари ҳақида достон»идан энг қизиқ ҳикояни ўқиб бердим, бироқ унинг бунга мутлақо эъти-борсизлиги сезилиб турарди.
— Қалайсан, тойчоқ? — деб сўрадим ундан.
— Ҳамишагидек,— дея жавоб берди у.
Мен унинг оёқ томонига чўкиб, кейинги дори бериш вақтига қадар китоб ўқидим. Ухлаб қолар, деб ўйловдим, қайдам — каравот оёғига тикилиб, жимгина ётиб-ди.
— Нега ухламаяпсан? Дори ичиладиган пайт ўзим уйғотаман.
— Ухламаганим яхши... Сиз кетаверинг, дада... агар малол келаётган бўлса...
— Йўғ-э, нима деяпсан, ўғлим.
— Ҳа, англашимча... агар малол келса... ёнимда турмайсиз...
Эҳтимол, у алаҳсираётгандир, деб ўйладим ва соат ўн бирда бериладиган дорисини ичириб, ташқарига чиқдим.
Бола хонасига ҳеч кимни киритмаяпти, деб айтишди.
— Кирманг, касали юқиши мумкин,— дейишди. Мен ичкарига кириб, аста каравотга яқинлашдим.
Унинг қовоғи иситмадан пир-пир учар, ҳануз кўзи каравот оёғида эди. Ҳароратини ўлчадим.
— Қанча?— деб сўради у.
— Анча тушибди.
— Демак, нажот йўқ...— дея хўрсинди у.
— Ким шундай деди? Ҳароратинг жойида... Қўрқинчли жойи йўқ.
— Қўрқаётганим йўқ,— деди у,— лекин... ўйлаганим сари...
— Ўйлама.
— Бўлмаяпти-да,— деди у ва менга қадалди. У нимадандир қаттиқ сиқиларди.
— Мановини сув билан ич.
— Фойдаси бормикан?
— Албатта-да, фойдаси бор.
Ўтириб, яна «Қароқчилар»ни ўқий бошладим, лекин унинг қулоқ солмаётганини кўриб тўхтадим.
— Мен қачон ўламан, ота?— деб сўради у.
— Нима?!
— Мен қачон ўламан?
— Сен... ўлмайсан... Нима бўлди ўзи сенга?
— Менгами? Унинг: «Ҳаддан ортиқ баланд», деганини эшитдим...
— Одамлар қирқ даража иситмага чидайди-ку. Аҳмоқона хаёлларни қўй.
— Мен биламан ўлишимни, Фарангистондалигимиз-да мактабдош болалар менга қирқ тўрт даража ҳарорат билан яшолмайсан, деб айтишган. Меники — бир юзу икки.
У тун бўйи, ҳатто эрталабки соат тўққизгача ўзининг ўлимини кутиб ётган экан.
— Ай, тойчоғим-а,— дедим мен.— Сен ўлмайсан. Ахир ўлчагичлар ҳар хил бўлади-ку. Худди миля билан километрдек. У ўлчагичда ўттиз етти даража бинойи ҳарорат ҳисобланади, бунда эса тўқсон саккиз даража.
— Ростдан-а?— деди у ҳайратланиб.
— Ҳаққаст рост. Ўйлаб кўр, машинада ўн етти миля юрсак, қанча километр бўлади?
— Ҳа...
У бўлак каравот оёғига тикилиб хўрсинмай қўйди. Юзига ҳам ранг киргандек бўлди. Кейинги куни эса арзимас нарсани кўнглига олиб, хархаша қилди...
© Эрнест Хемингуэй
— Шунақа дегин, — деди Акмал. — Кўпчиликмисизлар? Қачон келдиларинг?
— Анча киши бор. Кеча кечкурун келдик.
— Хўш, менинг бу ердалигимни кимдан эшитдинг?
Қандай топиб келдинг?
— Нима, бизни жуда саводсиз, деб ўйлайсизми?
Сўраб-сўраб топиб келдим-да.
Норматнинг «бизни саводсиз деб ўйлайсизми» деган гапи Акмалнинг юрагига санчилди. У ҳамиша укасининг ўқимай қолгани учун ўзини гуноҳкор санаб
юрар эди. Лекин бу ҳақда Нормат бирон марта бир
оғиз гапирмаган... Акмал ran очса ҳам: «Бу гапларни
қўйинг, ака», деб мавзуни бошқа томонга бурарди.
Бугун билибми-билмайми, шуни айтди. Яна қаерда,
уйдан, ота-онасидан, бола-чақасидан узокда. «Барибир кўнглида бор экан-да. Юрагида тугун бўлиб қолган экан-да...»
Акасининг индамай қолгани Норматни ҳайратга солди. Акмал хомуш тортиб, сигарет тутатди.
— Сизга нима бўлди, ака? — деди Нормат ҳайрат
ва ҳаяжон билан.
Акмал сигарет тутунини ичига тортаркан, ўйчан деди:
— Мени кечир, Нормат. Ишимга берилиб кетиб
сенинг ўқишинг билан шуғулланолмадим.
Норматнинг эсига лоп этиб боя айтган гапи тушди.
«Эҳ, каллаварам! Нималар дединг ўзи? Нима учун келдинг-у, нима қилиб қўйдинг?!»
— Ака, — деди айтган сўзидан пушаймон бўлиб. —Бемаъни гапим учун мени кечиринг. Гап бу томонга
айланиб кетишини ўйлаганим йўқ. Хурсандчилигимдан сизга ҳазиллашдим, деб қовун тушириб қўйибман-ку.
— Йўқ, тўғри ran, — деди Акмал ўйчан.
Нормат ўрнидан ирғиб турди. Акмалнинг рўпарасига келди.
— Ака! Агар мени укам десангиз шу гапни хаёлингиздан чиқариб ташланг! Шу ҳақда шу пайтгача
ўйлаган бўлсам ёки энди ўйласам... сафарда турибман...
— Бас! — Акмал ҳам ўрнидан турди.
Ака-ука тик турганча бир зум бир-бирларига термилиб ҚОЛИШ ДИ.
— Мен нима учун бу ерга келдим? Биласизми? —
деди Нормат жимликни бузиб. Акмал «Билмайман»,
деган мазмунда елка қисди. Нормат акасининг кўзларига термилди.
— Ахир бугун тугилган кунингиз-ку!
Ака-ука беихтиёр бир-бирининг қучоғига ўзини отди.
Улар узоқ вақт шу алпозда туришди..
Акмалнинг елкаси силкинди. Буни Нормат сезди.
Сездию...
Ўзининг ҳам елкаси титраганини билмай қолди...
ХИКОЯ ТАМОМ
@ibratli_sozlar
— Қачон ҳимоя қиласиз?
— Кейинги ҳафта, жума куни.
— Бўпти, мен кетдим. Ўша куни келаман.
— Келишингнинг нима ҳожати бор. Ишдан қолиб
юрасанми?
Нормат индамай машинага ўтирди. Акмал унинг
орқасидан ҳавас билан термилиб қолди.
Ж ума куни диплом ҳимоясидан сўнг терлаб-пишиб коридорга чикди. Эшик олдида кулида бир даста
гул билан Нормат кутиб олди. У гулни акасига тутқазиб, уни маҳкам қучокдади.
— Табриклайман, ака! Отам билан энам ҳам табриклаб юборишди.
Акмал севинчини яширолмади.
— Раҳм
ат, ука...
У бошқа гапирмади, гапиролмади.
Акмалнинг бир дўсти югуриб келиб Нормат билан
кўришди. Нормат уни тан иди. Баҳорда қишлоғига борган, тоққа чиққан йигитлардан бири эди.
— Ётоқхонага борамизми? — деди ҳалиги йигит.
— Ҳа, — деди Акмал, Норматга: — Сен ҳам юр.
Беш-олтита жўраларим боради. Бирпас ўтирамиз.
Ўн чоғли йигит-қиз Акмалнинг хонасига келишди.
Улар стол атрофига ўтириши билан Нормат ишга тушиб кетди. Бир зумда столнинг у ста турли ноз-неъматлар билан лиқ тўлди. Пиширилган гўшт, тандир кабоб, қатпатар, мева-чева... Акмалнинг оғзи очилиб қолди.
— Оҳо, зўр-ку, — дейишди меҳмонлар. — Бу
ҳақиқий банкет-ку.
Йигит-қизларнинг бири қўйиб, иккинчиси сўз олди.
Ҳаммаси Акмалнинг таланта юксаклигини, диплом иши
сифатида такдим этган лойиҳаси юқори баҳоланганини, келажакда ундан катта меъмор чиқишини қайтақайта таъкидлашди.
Нормат бир чеккада уларнинг сўзини тинглаб ўтирар, шундай истеъдодли акаси борлигидан ғурурланар,
сўз айтувчилар Акмални мақтаётганида «Бу менинг
акам, кўриб қўйинглар!» деб овозининг борича ҳайқиргиси келар эди...
Йиллар ўтди. Бу орада Акмал ҳам, Нормат ҳам
уйланди. Бола-чақали бўлди. Хар иккала тўйнинг
оғирини Нормат кўтарди. Лекин буни ҳеч ким билгани йўқ. Одамлар: «Ҳайит ака ўғилларининг тўйини
жуда яхши ўтказиб берди», — деб гапириб юришди.
Бу гапни эшитган Нормат астойдил севинди. «Отамнинг шаънига одамлар яхши сўз айтишса бас. Менга
шунинг ўзи кифоя».
Такдирнинг тақозоси билан Акмал шаҳарда яшаб
қолди. Дўстлари башорат қилганидек, у катта меъмор
бўлиб етишди. Унинг лойиҳаси бўйича бинолар, майдонлар, хиёбонлар қурилди. Буларнинг ҳар бири давлат комиссияси томонидан қабул қилинганда, тантанали очилиш маросимларида Нормат акасининг ёнида
бўлади. Кимдан эшитиб, қаердан билиб келади — бунга
Акмалнинг ақли етмайди. Сўраса — билдим-да, деб
гапни қисқа қилади. Акмалнинг номига мақтов сўзлар
айтилганда Норматнинг кўкси тоғдай кўтарилади.
Дўстлари, бошқа жойлардан келган жўралари билан шаҳарга тушиб қолса, албатга Акмалнинг лойиҳаси бўйича ишланган биноларни кўрсатади. Майдонларни айланиб, хиёбонларда бир нафас бўлсада, ўтириб ҳордиқ чиқаради. «Мана шу бинонинг лойиҳасини менинг акам ишлаган. Мана бу майдонни, хиёбонни ҳам. Қаранглар, қандай чиройли, ажойиб. Х,аммаси
жой-жойида. Меъмор чизиб чиқмаса бунақа баланд
иморатларни қуриб бўлмайди». Одамларга ана шундай
деб мақтанишни яхши кўради.
Бу севинчларини, мақтанишларини Акмалга айтмайди. Бироқ Акмалнинг ўзи сезади. Сезиб укасидан
хурсанд бўлади. «Менинг ижодимга шунчалик қизиқади, шунчалар жон куйдиради-я...»
Норматнинг ўқиши учун «вақти-соати келмади».
Бугун бу деди, эрта у. Бир ишни тугатса иккинчиси
чиқиб турди. Оилалик бўлгандан кейин иш қайнагандан қайнади. Йил ўтган сари ота-онаси қариб, оғир
ишларга ярамай қолаверди. «Иқтисодий жиҳатдан сал
ўзимни ўнглаб олсам, кейин ўқийман» деб хаёл қилган эди, йўқ, аксинча бўлди. «Иқтисодий жиҳатдан
ўзини ўнглади», аммо оилавий шароит тобора мурак каблашиб бораверди. Бирин-кетин сингилларини турмушга узатди. Ота-онасининг ёнида эса ёлғиз ўзи қолди. Энди уларни ўз ҳолига ташлаб кетолмайди.
Ота-онасининг соғ-саломат юрганидан, сингиллари
бахтини топиб, уйли-жойли бўлганидан кўнгли тўқ.
Қўшни қишлоқларда бирон-бир тўйми -таъзиями бўлиб
қолса, ота-онасини машинага миндириб олиб боради.
Фақат ота-онасини эмас, бошқа қарияларни ҳам ола
УКА.
Акмал Москвага олдин ҳам келган. Унда шунчаки, томоша қилиб кетган эди.
Бу гал иш билан юрибди — семинарда қатнашяпти. Ҳар кун эртадан- кечгача лекция, сира тиним йўқ.
Бугун жуда хуноби ошди. Бор-е, деб Самарқандга қайтиб кетмоқчи ҳам бўлди. Метро вагончаларининг бир маромдаги шақ-шуқига қулоқ солиб борар экан,
миясида турли-туман фикрлар ғужғон ўйнарди. «Шунча йўлдан овора бўлиб келдим. Бир ҳафтадан бери тентираб юрибман. Энди, нима бўлса ҳам охиригача чидай. Шу ҳолда қайтиб борсам директор ҳам ранжийди • • •»
У мехдюнхонага шалвираб кириб келди. Ҳамхонаси йўқ, ҳали қайтмабди. Қават навбатчисидан чой илтимос қилди. Юмшоқ креслога ўтириб иссиқ чойдан
ҳўплади.
Эшик тақиллади. Акмал хаёлини йиғиштириб олдида:
— Ким, у? — деди.
Эшик яна тақиллади. У ўтирган жойидан турмади.
Эринди. «Ким бўлди экан? Манави бўлса индамай кириб келаверар эди...»
— Кираверинг!
Эшик секин очилди. Бир киши аста мўралади. Акмалга таниш қиёфа. У қўлидаги стаканни столга қўйдида, ўрнидан сакраб турди,
— Нормат!
— Салом, ака... — деди Нормат.
Ака-ука қучоқлашиб кўришди...
Акмал оилада тўнғич фарзанд.
У ўрта мактабни битириб, Самарқанддаги меъморчилик институтига ўқишга кирди. Нормат ўрта мактабни Акмалдан бир йил кейин битирди.
Отаси: «Сен ҳам шаҳарга ўқишга борасанми, ўғлим?» — деди бир куни Норматга. У отасининг ажин босган юзларига, негадир бир оз ғамгин чеҳрасига
тикилди. Отаси жуда қариб қолгандай туюлди. Ҳозирги саволида ўзига нисбатан илтижо, ялиниш оҳангини сезди. Бунинг боиси бор.
Ҳайит ака нисбатан кечроқ фарзанд кўрди. У ўттиздан ошганда Акмал туғилди. Бунинг устига, ёшлигида кўп қийинчилик кўргани учунми, тез қариди.
Йўқ, қариганда у куч-қувватдан қолмади. Ҳозир ҳам билагида кучи, юрагида ўти бор. Фақат шашти пастдай кўринади. Акмалнинг қўлидан энди иш келиб, оғирини енгил қиламан, деганда ўқишга кириб кетди. Оиларўзғор ишлари яна Ҳайит аканинг ўзига қолди.
Нормат вояга етди. Эрта-индин у ҳам ўқишга жўнаса... Кейин нима бўлади? Ҳовлидаги токларни чопиш, суғориш, баҳорда очиб, кузда кўмиш яна Ҳайит аканинг гарданига тушадими?
Ҳайит ака Норматдан бояги саволни бекорга сўрамади. Савол замирида чуқур маъно, бир-бирига боғлиқ саволлар бор. Нормат буларни билади. Билгани
учун ҳам отасининг нуроний чеҳрасига узоқ термилди.
— Нимайди, ота? — деди у ниҳоят.
Ҳайит ака оқ оралаган соқолини оҳиста силади.
Норматга қарамай, узоқ-узокларга, тоғнинг қуёш тегай-тегай деб турган чўққисига термулганча, хаёлчан
бир аҳволда деди:
— Ўзим... Шунчаки, сўраяпман-да, ўғлим. М актабниям битирдинг. Қайси ўқишга бормоқчисан, деб сўраяпман-да.
Ҳайит ака ўғлига қандайдир ҳам маънодор, ҳам
савол назари билан қаради.
— Акам ўқишда бўлса... Мен ҳам кетсам, уйнинг
ишларини ким қилади? Ёлғиз ўзингиз куймаланиб юрасизми? Одамлар нима дейди? Икки ўғил ўстириб
кўрган роҳати шуми, демайдими?
Ўғлининг аел-фаросатидан Ҳайит аканинг кўнгли ёришди. Аммо дилида кечган мамнунликни тилига чиқармади. Ҳайит аканинг одати шундай: ўғил-қизларидан хурсанд бўлса ҳам, ранжиса ҳам ўзини тия олади.
Ортиқча суюб, эркаламайди, шрвқин-сурон солиб, бақирмайди. Фарзандлари ҳам отасининг бу одатини билишади. Фақат унинг юз ифодаси, гапириш оҳанги
дилида кечаётган ўйларни аён қилиб қўяди. Ё ўйчан,камгап бўлиб қолади, ё чиройи очилиб, ёш боладай ҳазил-ҳузул қилади.
— Иш қочиб кетмас, — деди Ҳайит ака салмоқлаб.— Лекин сен ўқишинг керак. Бир вақти келиб:
«Отам мени институтга юбормаганлар», деб хафа бўлиб
юрсанг яхши эмас-да.
— Вақт-соати келса, ўқиб оларман. Лекин ҳозир
бормайман. Ундан кўра бир ишнинг бошини тутай.
Акам битириб келсин. Кейин бир ran бўлар.
Нормат айтганини қилди. Тракторнинг рулини тутди. Уй ишларини эса тамоман ўз елкасига олди.
...Баҳорда Ургут тоғлари ям-яшил либос кияди. Лолалар зангор гиламдаги қип-қизил гулларни эслатади.
Атрофга қараб кишининг кўзи тўймайди. Ҳавонинг
тозалигини айтинг.