ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33745

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

* * *


Яна не ташвишлар солиб бошинга,
Яна ишқ қайтади, қайтади ҳижрон.
Дунёлар қайтиши мумкин қошинга,
Аммо энди менинг қайтмоғим гумон!

Ғурурсиз баҳорлар қайтар кўп бора,
Тоғларга қонини сочади чунон.
Сенга бахт қучоғин очади зора,
Аммо энди менинг қайтмоғим гумон!

Қачон бир сония тиниб тургай вақт,
Қачон тун чўкмагай, тонг отмас қачон,
Етти юрт ўлпонин тўласанг ҳам нахд,
Ишон энди менинг қайтмоғим гумон!

Ҳеч ким изларингни этмайди тавоб,
Мендек севолмайди ҳеч ким, ҳеч қачон.
Ҳатто Мажнунданда кўпроқ бўл хуноб,
Аммо энди менинг қайтмоғим гумон!

Ғурур тоғларининг чўққилари забт,
Оёғим остида булутлар сарсон.
Ҳатто қалб қасрингдан қуриб берсанг тахт,
Кўшкин саройинга қайтмоғим гумон!

Ўлсаму, ушбу дам бўлгин сен огоҳ,
Қайта тирилмоққа берилса имкон.
Ҳатто саналса ҳам энг оғир гуноҳ,
Сен бор дунёларга қайтмам, ҳеч қачон!


Малика Тавфиқ

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОМОНАТ ЁХУД ЭСЛАТМА!

Яқинда бир йигит масжидга келиб, кўпчиликка бир омонатни етказишимни илтимос қилди. Исми Давронбек экан. Ёши тахминан 30 ларда. Кўзларида ҳайрат, қўрқинч бор. Жуда ҳам ўйчан, сокин сўзларди. У шундай ҳикоя қилди:
"Мен ёшлигимда ибодатда бўлмаганман. Кейинроқ дину иймонни тушуниб, ибодатга кирдим. Беш маҳал намозни ўқишга ҳаракат қилиб келаман. Яқинда бошимдан бир ҳолат ўтди. Касаллигим йўқ эди. Тўсатдан юрагим ушлаб, жоним бўғзимга тиқилиб қолди. Нима бўлаётганини тушунмай қолдим. Шу пайтда бутун ҳаётим кўз ўнгимдан ўтди. Олдин эшитгандиму, парво қилмаган эканман, тасаввур ҳам қила олмасдим, лекин бошимдан ўтказгач шубҳа қолмади, ҳақиқатан, уч дақиқа десам кўп, бир-икки дақиқа ичида ёшлигимдан тортиб охирги соатимгача бўлган ҳаётим тўлиғича кино лентаси каби кўз ўнгимдан ўтди. Сизларнинг масжидингизга келганларимни ҳам кўрдим, дилим ёришди. Қилган гуноҳларимдан жуда ҳам уялдим, надомат чекдим. Агар қайта ҳаёт берилса, умуман бошқача яшардим, деган ҳаёллар кўнглимдан ўтди. Мен ўлдим деб ўйлагандим, нима ҳикмати бор, Аллоҳ билади, бироздан кейин қарасам, ўлмаган эканман. Ўзимга келгач, банданинг бошида бор ушбу ҳолатдан бошқаларни огоҳлантириш кераклиги кўнглимга келди ва буни мен эмас, бирор аҳли илм орқали етказиш тўғрироқ деб билиб, олдингизга келдим", деди. "Ҳаётингиздаги асосий нуқталарини кўрдингизми ёки барчасиними?" десам, у: "Ҳар бир дақиқасини десам ҳам бўлади", деди. Мен: "Нега айнан бизни танладингиз?" дедим. Шунда у: "Чунки биринчи намозни шу масжидда ўқигандим, шунинг учун шу ерга келиб айтишни истадим", деди. Мен боланинг ростгўйлигини аниқлаш ва ҳолатни батафсил тушуниш, тасаввур қилиш учун анча-мунча саволлар бердим ва бир муддат суҳбатдан сўнг унинг ростгўйлигига ишончим комил бўлди. Шу боис, омонатни сизларга етказишни лозим топдим.

Кишига ўлимидан олдин ҳаёти кўрсатилиш бежиз эмас, охиратдан даракдир. Бу шунчаки туш эмас, балки келажакдан намуна. Бу оламда инсон ақли етмас сир-синоатлар жуда кўп. Фақат ундан ибрат олиш учун қалб тирик бўлиши даркор.
Клиник ўлим ҳақида қилинган тадқиқотларда бунга ўхшаш гаплар кўп келтирилади. Бироқ, ўз кўзи билан кўрган, ўз бошидан ўтказган кишидан бундай ҳодисалар ҳақида эшитиш ўзгача таъсир қилади. Бунга ўхшаш ҳодисаларни қаҳрамонларидан эшитганларим яна анча бор, уларни ҳам бир кун келиб айтарман.

Ҳа, азизлар, бу дунё ўта ўткинчи, лекин беҳуда эмас, ҳаммасининг жавоби бор. Ҳар ким ўз қилмишига албатта жавоб беражак. Ҳар ким ўз имкониятидан сўралиши аниқ. Ишонмаганлар бир кун келиб ўлганда ишониши турган гап, лекин унда кеч бўлади.
Бу дунё бутун борлиғи билан олганда ҳам Аллоҳ таолонинг мулкида бир зарра. Одам деган махлуқ бу зарра ичида кўзга ҳам ташланмайдиган даражада майда жонзот. Унинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам Яратгувчига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Аллоҳнинг мулкида Унинг иродасидан ташқари иш йўқ. Бироқ, дунё имтиҳонхона ва жавобгарлик олдинда бўлгани учун бандаларга муҳлат берилади. Уларга огоҳлантирувни тўкис этиш учун гоҳида айрим инсонларга келажак ҳақиқатларидан баъзиларини кўрсатиб, ишоралар қилади. Ким ибрат олса, ўзига яхши, олмаса, ўзидан кўрсин, бир кун жавобини ўзи беради. Айниқса, дину иймон ҳақида хабар топган биз каби асли мусулмон бўлганларнинг масъулияти ва жавобгарлиги яна ҳам оғирроқ.
Фосиқларнинг кўплиги, солиҳларнинг камлиги сизни чалғитиб қўймасин, имтиҳонда муваффақият қозонувчилар ҳамиша кам бўлади. Бир ўзингиз борасиз, мансабу мол, дўсту қариндош ҳаммаси ортда қолади. Ўзингиз учун яшаб қолинг!

Етказдимми? Аллоҳ, Ўзинг гувоҳ бўл! Буни бошқаларга етказишда кўмаклашганларни ҳам Ўзинг ёрлақагин!

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«Кутиш...»

Уч нафар йигит ва уч қиз дам олиш ниятида денгиз бўйига отланишди. Уларни мароқли ҳордиқ кутмоқда эди. Бу ёшлар бир-бирига кўнгил қўйишган, кўзларида муҳаббат учқунларди. Ўтган кетганларга ҳам жилмайиб боқишарди. Уларнинг назарида, бу дунёда ҳамма одамлар ўзлари каби бахтли эдилар. Лекин, ундай эмасди. Улар ўтирган автобусда 30 ёшлардаги киши ҳам бор эди. Ёшларнинг қувноқ кулгуси, ҳазил-ҳузули уни ўнғайсиз аҳволга соларди. Ёшлар қувнагани сайин унинг қалби оғрир, охири кöзларини чирт юмиб олди. Бу шовқин унга ёқмаётгани сезилиб турарди. Қизлардан бири унинг бу ҳолатига жим қараб туролмади, нотаниш кишининг ёнига ўтирди. Унинг исмини сўраб билди. Эркак бундан 4 йил олдин жиноят қилиб қамалган, энди турмадан уйига кетаётган экан. Бу қизни баттар ҳайратлантирди.
-Уйга қайтаётган бўлсангиз, нега хурсанд эмассиз?
Уйланганмисиз,- сўради қиз.
Бу саволга суҳбатдоши тушунарсиз жавоб берди:
-Билмайман...
-Қанақасига билмайсиз, - сўради қиз ажабланиб.
-Турмага тушган пайтимда хотинимга хат ёзиб, узоқ вақт
бöлмаслигимни айтдим. Мени кутиш осон бўлмаслигини тушунардим. Агар кутишга сабринг етмаса, майли, мени унут, сени тушунаман, ўзингга ёққан кишига турмушга чиқ, буни
менга айтмасанг ҳам майли дедим.
-Энди эса хотинингиз сизни кутяптими ёки турмушга чиққанми, буни билмай уйга
кетяпсизми?
-Ҳа, - оғир хўрсинди у - қамоқдан озод бўлишимни айтишгач, бир ҳафта олдин хотинимга яна
мактуб ёздим. Мактубда шундай деб ўздим: "...агар сенга керак бўлсам, шаҳарчага кираверишдаги устунга сариқ рöмолча боғлаб қўй, шундан сенга кераклигимни англайман. Агар керак бöлмасам ҳеч нарса қилма. Мен автобусдан тушмай öтиб кетаман..."
Йигитнинг гаплари боягина хандон кетаётган ёшларни
ўйлантириб, жим қилиб қўйди. Унинг хотинини қаттиқ севиши маъюс нигоҳларидан сезилиб турарди.
Шаҳарчага ҳали узоқ эди. Энди улар ҳар бир километрни сабрсизлик билан ҳисоблашар, асаблар таранг тортилганди. Автобус манзилга яқинлашгани сайин ҳамманинг диққати ошарди. Эркак бу ҳолатга чидаёлмай кўзларини чирт юмиб
олди. Ўн километр қолди. Беш...
Уч... Бир пайт йўловчилар бирдан
ўринларидан туриб қичқириб юбордилар. Собиқ махбус йигит
эса автобус ойнасидан ташқарига боқиб, тош каби қотиб
қолди: йўлдаги барча дарахтлар шоҳига сариқ рўмолчалар боғлаб қўйилганди. Рўмолчалар
шамолда ҳилпираб, уйга қайтаётган одамни қутларди
гўё.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бақара сурасининг ажойиботларидан

1. Ундан ўқилган ҳар бир ҳарфга савоб берилади. (ҳадисга ишора).

2. Қиёмат куни у соҳибининг фойдасига ҳужжат бўлиб келади. (ҳадисга ишора)

3. Уни ушлаш барака, ташлаб қўйиш ҳасратдир. У сурада сеҳргарларнинг зиёнидан ҳимоя бордир.

4. Кимки уни уйида ўқиса, шайтон уч кун давомида у ерга кира олмайди. Шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан қочади. (ҳадисга ишора)

5. Унда Аллоҳнинг Китобидаги энг улуғ оят – “оятал курсий” бор. Кимки уни ҳар намоздан сўнг ўқиса, жаннатга киришидан фақат ўлим тўсиб туради холос. Кимки ўрнига ётишдан аввал ўқиса, унга Аллоҳ тарафидан бир сақловчи фаришта тайин қилинади ва тонг отгунча қадар шайтон унга яқинлаша олмайди. (ҳадисга ишора)

6. Кимки кечаси унинг охирги икки ояти (“аманар росулу”)ни тиловат қилса, унга кифоя қилади. (ҳадисга ишора)

Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирган эди. Юқоридан ғичирлаган овоз эшитилди. Жаброил осмонга қаради-да: «Мана бу осмоннинг эшикларидан бири ҳеч очилмаган эди, бугун очилди. Ундан бир фаришта тушди. Бу фаришта бугундан бошқа ҳеч қаерга тушмаган эди». У салом берди ва: «“Суюнчи! Сендан аввалги Набийларга берилмаган икки нур Сенга берилди, Фотиҳа сураси ва Бақара сурасининг охири. Улар дан ўқиган ҳар бир ҳарфингга (савоб ва жавоб) берилади”, деди». Имом Муслим ривояти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Бақара сурасининг охиридаги икки оятни бир кечада ўқиса, кифоя қилади», дедилар.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌸 АЁЛ КИМ?

• Зингмунд Фрейд: «Аёл фақат эркакларнинг нафсини қондириш учунгина ярайдилар (шунга яратилганлар)».

• Томассо Де Акуино: «Аёл зоти табиатнинг хатоси. Жонзотларнинг бузилган сувидан яратилган».

• Иоа‌нн Дамашқи‌й: «Аёл- қайсар эшак».

• Арту‌р Шопенга‌уэр: «Аёллар сочи узун, ақли калта жониворлардир».

• Яҳудийларнинг бузилган Тавротларида: «Тангрим, сенга ҳамду санолар бўлсинки, мени аёл қилиб яратмадинг» дейилган.

Ислом аёллар ҳақида нима дейди?

💠 «Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир» (Бақара: 228 #оят).

💠 «Улар ила яхшиликда яшанг» (Нисо: 197 #оят).

💠 «Аёлларга доимо яхшилик қилинг! Улар сизнинг ҳузурингизда омонатдирлар!»
(Абу Довуд ривояти)

💠 «Аёллар эркакларнинг (тўлдирувчи) парчасидир»
(Аҳмад ривояти).

✨ Ислом аёлларни жуда улуғласада, ғайридинлар улар ҳақида юқоридагидек фикр юритиб туриб, яна «Ислом аёлларга зулм қилди. Ғарб уларга эркинлик берди» деб даъво қиладилар.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кеча бир ҳайдовчи (киракаш) йигит айтади...
Бундан қариб 3 ёки 4 йил аввал, уйим ёниб кетди. Ўша вақтда ўзим талаба бўлиб ўқиб юрган кезларим эди, оилада тўнғич фарзанд бўлганим учун дадамларга ёрдам бўлиши учун ишлар эдим. Бир кун нимаям бўлдию уйимизда олов чиқиб ёниб кетди. Ҳамма нарсамиздан айрилдик. Устига-устак дадамлар ҳам бўлиб ўтган ишдан сўнг қаттиқ сиқилиб инфаркт ортириб олдилар. Оила масулияти энди росмана ўзимга тушди. Бир ёғда дадам оғир аҳволдалар, бир ёғда уйимиз ҳалиги аҳволда қаёққа боришни билмай қолдим. Бир одам депутатларга мурожат қилишимни айтиб қолди. Ўша кезлари бир аёл депутат эди. Ўша аёлни ёнига ёрдам сўраб бордим. У аёл эса (ҳудди устимдан кулгандек) президентни йўлига чиқиб туринглар у сизларни кўриб ёрдам беради, деб қолди. Мен эса :«Сиз ҳазилашяпсиз шекилик а? Аҳир ҳечким президент уёқда турсин ҳатто у ўтадиган йўлига яқинлаша олмидику» деб жавоб қилдим у аёл эса бундан бошқа ёрдам қила олмаслигини айтиб мени қайтариб юборди. Охири Аллоҳдан ўзга нажоткорим йўқлигини билгач, ўзим пул топишга ҳаракат қила бошладим. Ака, ишонсангиз ёниб кетган уйимда оиламиз билан бирга ётдик, қора куяни устида.

Аввалига роса ҳўрлигим келиб йиғлагудек бўлиб қолдим ҳечким на ёрдам, на бирон бир кўмак бермасди. Аллоҳим дедим бошқа ҳеч нима деяолмасдим. Бир куни уйда деворларни суваб, қайтатдан кўтариш учун лой аралаштираётганимда эшик тақилатиб қолди. Ёнимда 5-6 ёшлик жияним борлиги учун унга: «Бор қарачи, ким экан?!» дедим. Бир оз вақтдан сўнг эса жияним иккиала қўлида қора салафан пакетни зўрға кўтариб кираётганини кўриб унга ёрдамлашгани бордим.

«Ким экан? Ким эшикни тақирлатибди?» деб сўрасам :« Билмайман. Бир амаки уйда катталар борми деб сўраган эди сизни чақирмоқчи бўлиб қайтиб кирмоқчи эдим у амаки мени тўҳтатиб мана буларни ўша одамга бериб қўй, деб қўлимга тутқазганича кетиб қолди» деди.

Ака, хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг иккала салафан пакетнинг ичида тўла пул экан, (чамаси 100 миллонча эдийов). Салфан пакетларни ким берган, ким ташлаб кетган ҳалигачан номалум бўлиб қолди. Лекин салафани биттасини очиб қарасам ичида бир парча қоғозга: «Мени ҳаққимга дуо қилинглар, фарзандим йўқ, Аллоҳ менга фарзанд ато этсин!!!» деган ёзув турар эди.

Мана шунча йил ўтсаҳамким бирор номозим йўқки, ўша одамни ҳаққига дуо қилмасам.

Аллоҳни меҳрибончилигини қаранг ака?

Нақадар чевар Зот-а?!

Деб ҳайдовчи ўз ҳикоясини тугатди, мен жуда қаттиқ тасирландим унинг бу ҳикоясига. Аллоҳ ана шундай соҳиби эҳсонларга ўзи ғойиби ҳазинасидан бераверсинким улар сабаб бошқа муҳтожмад бандалар баҳраманд бўлаверсинлар!!!

Эҳсонинг мукофати албатта эҳсондир!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​«Акам кўриб қолса, нима деб ўйлайди? Йўқ, чиқа олмайман» хаёлидан ўтказди Қадира. Аммо кўзлари мўлтираб турган ўғлига сир бой бергиси келмади.

– Ким экан у? Боравер ҳозир чиқаман, – деди.

Орадан беш дақиқа ўтиб, синглиси билан янгаси кириб келди. Кўзлари жиққа ёш.

Мусиқа садолари тиниб, тўйхонада фақат мезбонлар қолишди. Ҳамма ҳозир нимадир воқеа содир бўлишини кутаётгандек эди. Бир четдаги столда Ҳазора опа ўғли Бахтиёр билан ўтирар, уларнинг атрофида уч-тўрт чоғли киши.

Қадира акасининг гапидан сўнг ўзини қўлга олди. Бунёдбекнинг қўлидан ушлаб дадил юриб келди-ю, стололдида таққа тўхтади.

Бунёдбек кўзлари чақнаб бир онасига, бир унга қараб турган ҳайратли нигоҳларга боқди-ю, ўзини Бахтиёрнинг қучоғига отди.

«Энди кетмайсиз-а? Биз билан бирга яшайсиз-а, дадажон?»

— Албатта, бирга яшаймиз, мени кечир, мени кечир, Қадира! Айб менда... Мени кечиринглар, – Бахтиёр ўғлини қучоқлади.

Отасига маҳкам ёпишиб олган Бунёдбек уни қўйиб юборса, яна кетиб қоладигандек, ҳар замон «кетиб қолмайсиз-а», дерди.

Мана, Қадира келин бўлиб тушган хонадонига қайтганига икки ой бўляпти. Худди 10 йил илгариги келинлик даврларидек ийманади. Қайсидир иши қайнонасига ёқмай қолишидан қўрқади. Бироқ Ҳазора опа ўн йил бурунги қайнона эмас, у энди ҳаётнинг синовларида пишган, анча босиқ, мулоҳазали онага айланиб улгурганди. Меҳмонга келган қизи нимадир демоқчи бўлса: «Жим, бир сўз дема! Бу рўзғорга қўшилма», деб дакки берганини эшитиб, шундай хулосага келди.

Қайнона ранги бироз синиққан келинига қаради-ю, юраги шув этди. Ҳазора опанинг кўзига келини ҳомиладорга ўхшаб кўринди. Нонушта дастурхони йиғилмай туриб қўшни дугонаси кириб келди.

«Хўп бўлади, ҳозир, ойижон», деган овоз келди ичкаридан.

Эшик ортида қўлида патнис кўтарган Қадира бу гапларни эшитгач, илтижолари Аллоҳга бориб етганидан хурсанд бўлди. Беихтиёр томчилаган кўз ёшларини артиб, чойни қайтариб, қўшни аёлга узатди. Юраги остида бахт бўлиб, шодлик бўлиб, дунёга келаётган митти юракча дук-дук уриб қўйди...

Моҳира Шакарова,“Оила” ИАТ марказининг Бухоро вилояти бошқармаси бош мутахассиси.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​оёғига таги анча ейилган шиппак “илиб” олган хотин менда “узоқ вилоятдан келган”, деган таассурот уйғотди.

Синглим, салгина арзон қилиб берсангиз, иккита оларканман...

Биз белгиланган нархда сотамиз.

Жуда керак эди-да... — аёлнинг қошлари кўтарилиб, бор ажин пешанасига жам бўлди.

— Кимингиз касал? — дедим дорини бир текис терилган қутилар орасидан қидира туриб.

Аёл индамади. Аммо юзига аллақандай изтироб, иккиланиш ва айбдорлик парда ташлагандек бўлди.

— Болангиз эмасми? — сўрадим ҳадик билан.

Аёлнинг овозидан олдин боши ликиллади ва эшитилар-эшитилмас “ҳа” деди.

Ичимдан бир нима “чирт” этиб узилди.

“Эй, Худо! Аёл боласининг касали охирги босқичда эканлигини билмайди шекилли. Илоҳим, билмасин! Боласига шифо бер! Фарзанд доғини, унинг азобини сира-сира билдирма!”

Дилимда илтижо билан унга иккита дори тутқаздим.

Биттасига етаркан, пулим... — ерга қаради аёл.

Майли, олаверинг. Қанча етмаяпти?

Иккита олишим учун ўн минг етмаяпти.

— Беринг. Фақат чекка дорининг асл нархини ёзаман. Етмаганини ўзим амалларман...

Ўзимча, икки кунлик тушликдан кечиб, дорининг пулига етмаган ўн мингни тўлаб юборишни режалаштирдим.

Аёл кетгач, сумкамдан ўн минг олиб, аёл берган пулга қўшдим.

Эртасига аёл яна келди:

— Кечаги доридан беринг.

Юрагим “шув” этиб пастга тушгандек бўлди.

Болангиз яхшими? — дедим қўрқа-писа.

Аёл бошини эгди. Сўнг “ҳа” дегандек бош силкиди.

Унга жуда раҳмим келди. Боласига ачиндим. Ҳозир қанчалар жони азобдалигини Худо билади.

“Тушликни уйдан олиб келаман. Эрим тушликка деб берган пулларни йиғиб, шу аёлга бераман. Ёки дорисининг пулига қўшаман...”

Ҳар куни аёлга беш минг ўтиб, дори сотар ва ёнимдан қўшиб, касса топширардим. Тўрт кундан сўнг аёл учта дори сўради. Юрагим увишди. Энди у ҳар куни учта дори сотиб ола бошлади.

“Наҳот, боласининг аҳволи шунчалар оғир?”

Мен ҳамон унга моддий кўмак берар, боласига шифо сўрардим.

— Хонамга беш минутга келиб кетолмайсанми? Бир ўртоғим телефонини сотяпти. Сен алмаштирмоқчи эдинг-ку! Кўр, ёқса оламиз, — деди бир куни турмуш ўртоғим тушлик вақтида.

Югуриб чиқдим. Борсам, ҳозиргина яхши гапирган эримнинг авзойи бузуқ, коридорда туриб бақиряпти:

— Неча марта айтдим, қўйманглар, деб! Одам ҳам шунақа безбет бўладими?

Ёнига бориб, бир четда тек турдим.

— Чиқинг! Нега турибсиз? — рўпарадаги хонага бош суқиб, деди эрим.
— Яна бир марта кўрсам, милиция чақираман! Сизни киритган одамни ишдан бўшатаман!

Хонадан елкасини қисганча, аёл киши чиқиб келди. Кўриб, ҳеч нимага тушунмай қолдим.
У ҳалиги — мендан дори сотиб оладиган аёл эди.

— Нега унга бақирасиз? — дедим ўзимни босолмай.

— Сен аралашма! Ҳар куни хонама-хона юриб дори сотади, у.
Арзон бўлса ҳам майли! Неча марта айтдим, огоҳлантирдим! Одамда инсоф бўлмаса қийин экан! Касалхонадаги оналар дорихонага боришга ҳам вақтини қизғанишади. Бу аёл бўлса, шундан фойдаланиб, пул ишлайди...

Мен ичимдан тошиб келаётган нафрат ва ғазабни кўзимга жойлаб, бор аламимни юрагимга кўмганча, қотиб қолдим...



Н. УСАНБОЕВА

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qachongacha qorindagi ortiqcha yogʻlarni ko'tarib yurmoqchisiz?
Semizlik joningizga tegib ketmadimi?
Tashqi ko'rinishingizdan ko'nglingiz to'lmaydimi?

Psixolog Dietolog bilan ishab ko'rganmisiz☺️

Cheklovlarsiz sogʻlom ozishni istaysizmi🤩

1 oyda 6-15 kg sogʻlom ozasiz🤩

Sogʻlom ozib chiroyli kiyimlar kiymoqchimisiz💃
Yoringizngiz sevimli rafiqasiga aylanmoqchimisiz 👩‍❤️‍💋‍👨
Yuzlaringiz tiniq bo'lishini istaysizmi unda safimizga qo'shiling☺️

Oliy ma'lumotli Psixolog Dietolog
Nodiraxon Ochilova

Yogʻlar bilan xayrlashish vaqti keldi🥰👇

👉
/channel/TezdaOzishusuli
👉
/channel/TezdaOzishusuli

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Uylarning eshiklariga qarab baho bermang! U vayrona uylarda sizdan ko‘ra Allohga yaqinroq va Alloh ham unga yaqinroq bo‘lgan bandalar bordir...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Эримнинг телефони билан кундошмиз!

Турмушга чиққунимча хаёлимда худди эртаклардагидек чиройли кечаларга бориб, ўзимнинг бетакрор либосим ва тил ожиз ҳусним билан ҳаммани лол қилардим. Кейин у ерда дунёда тенгсиз бўлган йигит менинг ортимдан эргашар, мен парво қилмас, аммо у барибир эътиборимни тортар ва биз сеҳрли муҳаббат қасрида яшардик.

Оила қурганимдан кейин бу хаёлот оламим бироз торайди.
Энди хаёлимда дугоналарим билан бўладиган «гап»га қимматбаҳо кийим ва ҳатто шахсий машинамда борадиган бўлдим.
Дугоналарим ортимдан роса оғзидан суви оқи-и-иб қараб қолишарди.

Ҳозир эса...

Уч бола, рўзғор, ишдан қайтгач телефондан бўшамайдиган эр билан бўлиб, хаёл ҳам сурмай қўйдим, шекилли. Йўқ, сураман. Фақат хаёлим ҳам ўзим каби ожиз ва кўримсиз. Ишонсангиз, айни дамда ўзимни кўз олдимда жонлантирсам ҳалиги мультқаҳрамон келади. Қайси дейсизми?
Анув-чи, саккиз-тўққизтача боласининг ортидан югуриб юрадиган маймун. Кулманг! Ростдан ҳам шунақа бўлиб қолганман.
Энди ўйлаб кўрсам, ўша шўрлик маймуннинг ҳам эри ҳеч қаерда кўринмайди. Худди менинг эримга ўхшаб. Бечоранинг эри ҳам меники каби оила билан эмас телефон билан яшаётганмикан?

Телефон деган сўзни оғзимга ҳам олгим келмайди.
Бу матоҳ шу қадар ғазабимни келтирадики, худди сира йўқолмайдиган суваракдек. Шунчалар «аллергия»мни қўзитадики, катта шафтолининг туки каби. Ғайирлигимни шунчалик қайнатадики, кундош ҳам йўлда қолади.
Гўё мен учун телефон дунёдаги энг, энг, энг бўлмағур, зараркунанда нарса...

У-ф-ф-ф! Мана, гапирганим сари бўғзимга алам тиқиляпти.

Алам қилмай бўладими, ахир?

Ишонасизми, эрим билан гаплашмаганимга бугун нақ... қаранг ҳисобини ҳам билмайман. Йў-ў-ўқ, уришиб қолганимдан эмас. Шунчаки у эрта тонгда ҳам, ишдан қайтгач ҳам телефонидан ортмайди. Гаплашишга вақти йўқ.
Ҳали ким биландир ёзишади, ҳали гаплашади, охирги пайтда овозини ёзиб кимларгадир юборади, ўша кимдирлар ҳам эринмай эримга овоз йўллайди.
Жа-а-а бўлмаса, ўйин ўйнайди.

Икки кўзи телефонда бўлгани боис, болаларини ҳам кўрмайди. Куйганим, буни сизга айтишга ҳам уяламан-ей! Тунов куни нима дейди денг:

— Ёш болага нима учун соч улаб қўйдинг, аҳмоқ!

— Кимга соч улабман? — дедим ҳеч нарсага тушунмай.

— Мановнинг сочи бунча узунмасди-ку, — дейди қизалоғимизни кўрсатиб.

— Фақат телефонга эмас, болаларга ҳам қараб туриш керак. Ҳадемай, уларни танимай ҳам қоласиз, — дедим тутақиб.

Анув куни шивирлаб, ҳаяжон билан айтган гапига кулишни ҳам, куйишни ҳам билмайсиз.

— Ён қўшнимизнинг қизи кўзимга бошқача кўринди. Тинч эмас-ов. Тағин билмадим-у, мен ҳомиладорга ўхшатдим. Совчи-повчи келяптимикан, ўзи? Тезда узатмаса, ота-онасини нақ гўрга тиқади-я!

Аввалига ҳеч нарсани англамай, юзига бақрайиб қолдим.
Кейин жаҳлим чиқди-да:

— Қаерда яшаяпсиз ўзи? Қўшнимиз ўтган йили қизини узатди, бир йил яшади, энди бўйига бўлганида эрини бир қиз билан тутиб олиб, аразлаб ҳам келди.
Шу-шу уйида...

— Ҳа-а-а, ҳартугул. Мен эрга тегмай ҳомиладор бўлибдими, дебман...

— Тўйига бордингиз-ку! Ўша ерда ҳам телефонга термулиб ўтиргандингиз!

— Йўғ-е, тўйига ҳам борганмидим? Менга қара хотин, юзингни ари чақдими? Нега шишиб кетдинг?

— Вой-дод! Шишмаганман, семирганман! Мазам бўлмагани учун духтир дори берганди. Ўша семиртираркан. Олти ой бўлди, дорини ичиб, семирганимга ҳам.

Энг даҳшатлиси, яқинда тумов бўлиб ётиб қолганимда «Болаларни ўзингиз мактаб, боғчага олиб келинг», деб илтимос қилдим. Ишонасизми, боғчага бориб «Катта ўғлим қани?» деб роса уларнинг бошини қотирибди.
Охири, қизимизнинг ёнига боргач, ундан акасининг мактабга бораётганини билибди.

Шундан буён ҳамма нарсага ўзим югуряпман. Худди ўша мультфильмдаги маймунга ўхшаб. Бунақа ҳаётдан кейин ширин хаёл суриб бўладими?
Тамом!!!

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

сапчиб тушди Зуҳра опа. — дадаси эшитса, нақ ўлдиради-я!
— Нега ахир, Зуҳра опа? Ботир туппа-тузук йигит бўлса, Лайлони яхши кўрса…
— Э-э, яхши кўриш ёшликда қолиб кетади. Қўй, бу гапни бир айтдинг иккинчи айтма. Ахир ўзинг бир ўйлаб кўр, биз у қурувчининг оиласи билан қандай қуда бўлишимиз мумкин? Тавба қилдим-ей, йўқ! Дадаси кимга деса ўшанга тегади, тамом!
Тарвузи қўлтиғидан тушиб қайтган Сабинани кўриб Лайло нима бўлганини тушунди.
— Менга қара, бечора Ботирга СМС ёзиб қўйгин ҳеч бўлмаса, ҳар нима кўнгли кўтарилади.
Лайло дугонасининг айтганини қилди.
Таниш рақамлардан хабар келганини кўрган Ботирнинг томоғига нимадир тиқилгандек бўлди.
Қуруққина ёзилган хатни оқлаш учун мингта баҳона ўйлаб топди: “Кўнглини буткул очишга тортинган. Ёзди-ку! Демак севаркан!”
“… ота-онанг қарорига қарши боролмайсан биламан, мен учун асосийси сен бахтли бўлсанг бўлди. Муҳаббат чорраҳасида йўлларимиз кесишмади… Энди бахтлилигингни эшитиб, ўлишга ҳам розиман, чунки сенсиз менга бахт йўқ ”. Узундан узун мактубини шундай деб якунларкан, муҳаббатидан айрилаётганини сезиб музга айланган юраги эриб, кўз ёшлари юзини ювди.
Ботирдан келган жавоб хатини ўқиётиб Лайлодан олдин Сабина йиғлаб юборди. У Ботирнинг бахтсизлигига сира тоқат қила олмаётганди.
Кечқурун Лайло билан дадаси ўртасида жиддий ва кескин суҳбат бўлди.
— Икки қулоғинггга ҳам қуйиб ол, мен улар билан қуда бўлмайман! Бундай шармандаликни кўтар олмайман!
Дадаси Ботирни камситганига мардона чидаган Лайло ҳар бир сўзни тишидан суғуриб олгандек шивирлади:
— Иккинчи қизингиз ҳам бахтсиз бўлишини-чи, буни кўтара оласизми?
Лайлонинг дадаси ўқ егандек титраб кетди, ранги оқарди. Лайло унинг оғриқли жойига урганди.
— Шунақами? — деди дадаси унга қаттиқ тикилиб. Ҳеч кимдан кам қилмай ўстирган, ўқитган, ижод қилиши учун барча шароитларни яратган эрка қизидан бу қадар андишасизликни кутмаганди.
— Унда… Унда ўша ялангоёқ билан қандай яшасанг, яша.
Мендан орзу-ҳавасинг учун ҳеч нарса сўрама.
— Менга ҳеч нарса керак эмас!
Онаси йиғлади, дадаси эса ранжиди лекин Лайло фикридан қайтмади. Аксинча таниш-билишларининг олдида обрўси янада ошганидан кўнгли тоғдек кўтарилди. Чунки у муҳаббатини ҳамма нарсадан устун қўйиб, ота-онасининг қаршилигига қарамай оддий оиладан бўлган йигитга турмушга чиқаётгани ҳамманинг оғзида дув-дув гап бўлганди.
Ботирнинг назарида эса Лайло эртакдаги мард, ҳимматли маликага айланди.
Тўйдан олдин зир югуриб, ҳовли-жойни таъмирлади, ота-онасию, опа-сингилларининг қулоғига Лайло билан қандай муомила қилиш лозимлигини қуйди.
Ёшлар тўлқинланиб кутган тўй куни ҳам келди. Ботирнинг дўстлари ҳам қараб туришмади, гўзал келинни обрўсига мос кутиб олишга ҳаракат қилишди. Куёвжўралар қўлидан келгунча ёрдам бергиси, тўй учун ҳаммадан кўпроқ ҳисса қўшгиси, келиннинг назарига тушгиси келарди. Машиналарнинг энг зўри танланди, тўйхонанинг энг яхшиси банд қилинди, шаҳарнинг энг машҳур сайлгоҳларига сайр қилинди… Ҳамма икки ёшга биргаликда бахтли бўлишни тилади. Тўй маҳаллада дув-дув гап бўлди. Лекин тўйга Лайлонинг дадаси келмади.
Сабина ҳам бу тўйда келин-куёвдан кам қувонмади. Айниқса, Ботирнинг севинганини кўриб, кўнгли хотиржам тортди. Дўстини бахтли кўриш ҳаммасидан ёқимли эди.
“Барибир Ботир менга уйланмасди, шундай экан унинг бахтли бўлиши учун қўлимдан келганини қилдим”. Сабина кўнглининг туб-тубидан акс-садо бергандек янграган бу фикрдан сесканиб кетди…
Лайло янги оиласига тез мослашди, кўзига қараб турадиган қайнонаси, қўлини совуқ сувга урдирмайдиган чаққон қайнсингиллари, бошига кўтариб юришга тайёр турмуш ўртоғини яхши кўрар, севган машғулоти билан шуғулланишига ҳеч ким тўсқинлик қилмасди.
Ботир ҳам ўз муҳаббатига етишганидан, орзулари саробга айланмаганидан миннатдор.
Бирор ҳафталар ўтгач, бу ҳовлидаги шароит ўз уйидагидан кескин фарқ қилиши Лайлога сезила бошланди. Икки ҳафталардан кейин эса Туркиядан янги моллар олиб келган дугонаси чақирганда бора олмагани алам қилди.
Бир ой ўтгач, холасининг қизи турмушга чиқаётганини айтиб тўйхат ташлаб кетди. Сўнгги урфда кийинган холасининг қизи, чорпоядаги ранги униққанроқ кўрпачага ижирғаниб ўтиргани ва атрофга ҳайрат билан

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бу қизга нисбатан 3210 йил озодликдан махрум қилиш жаъзоси берилди, аммо бу вахший шайтоннинг қилган ишига буям кам 😱

1958 - йилда Мишел исмли бу кичкина шайтон қиз Оҳаёда (АҚШ) яшаган. Бир кўришда бу қизга дарс вақтида ҳибсга олиб умрбод қамоқ жаъзоси берилмагунча оддий мактаб ўқувчисидек кўринади.

Суд залида у ота - онасининг қаршисида барча айбларини тан олди, онаси ўша заҳоти ҳушини ёқотди, отаси адвакатга ташланди, гап шундаки, бу қиз ўзининг уйига дугоналарини олиб келиб дахшатли...
ДАВОМИ 😰👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ушимни санашмайди, деган гапни Нафиса опа қўни-қўшнилардан эшитган. Шу боис, фойданинг борига бозордан гуруч, сабзи, гўшт харид қилиб қайтди. Бир томонда кўнгли ҳам тўқ эди, ҳар қалай, энди Назирага бозорда биров тирғалмайди, паттачи йигит одамшаванда кўринади, ёрдамини аямас, ахир!..

Назирага эса йигит ёқинқирамади, худди минг йиллик танишидай бўлар-бўлмасга кўзини қисавериши ғашини келтирди. «Жинними ўзи? Мен билан офтобда қатиқ ялашибдими, тикилиб қарайди… Башаранг қурсин, шилқим!..»

— Ойи, ҳозирча бирга бориб турайлик, — деди Назира ошни тоғорага солиб бозорга отланаётиб, — Мен негадир ўзимни ноқулай сезаяпман.

Нимага ўзингни ноқулай сезасан? — жеркиб берди Нафиса опа. — Ўзинг бозорга чиқай, деб қистадинг-ку! Энди қўрқяпсанми? Еб қўйишармиди сени. Балодай сотиб келаяпсан-ку! Бозор тўла одам бўлса. Қолаверса, паттачи йигит қараб турган бўлса…

Назира индамади. Ахир, тоққа чиқмасанг дўлона қайда, деб бекорга айтишмайди-ку. Ҳалитдан паттачидан нолиб ўтирса.

— Ие, келинг, келинг! — бозорга кириш жойда паттачи йигит Назиранинг йўлини тўсди. — Хайрият сизни яна кўрдим.

Назира қовоғини уйиб юзини бурди.

— Яхши қипсиз келиб! Қани, менга беринг-чи қўлингиздагини!..

— Ёрдамга муҳтож эмасман! — деди кескин оҳангда Назира.

— Э, қизиқсиз-а! Ҳуркак экансиз-ку! Беринг!..

Йигит Назирани мажбурлаб ош тўла тоғорани қўлига олди-да, матолар сотиладиган пештахталар томон юрди.

— Энди шу жойда савдо қиласиз, — кулимсираб тушунтирди паттачи йигит. — Сизнинг ошингизни реклама қилиб қўйганман!.. Айтган-ча, исмингиз нима?

— Исмим билан нима ишингиз бор?

— Ахир, танишиб қўйсак ёмон бўлмайди, ҳамкорлик қилмоқчимиз-ку. Исмингизни билмасам… ноқулай. Меники Содиқ.

— Назира.

— Ў, жуда чиройли исм экан! Бўпти, Назирахон, ошингизни сотиб бўлаверинг, кейин гаплашармиз.

Бу орада сотувчлар Назирага ош буюра бошлашди-ю, Содиқ ўзининг ишига киришди.

* * *
— Энди бизнинг хонага бирров қадам ранжида қилсангиз! — деди Содиқ пулларини жойлаб, бўшаган тоғорани дастурхонга ўрай бошлаган Назирага одатдагидек кулимсираб қараб.

— Нима қиламан хонангизда?

— Гап бор.

— Гапингиз бўлса шуернинг ўзида айтаверинг!

— Жа, қаттиқ экансизми, Назирахон?.. Еб қўймайман-ку!..

— Нима қипти? Мен сиз ўйлаган енгилтак қизлардан эмасман!

— Кўриниб турибди, — бирдан жиддий тортди Содиқ. — Бу одатингиз яхши. Бозордаги қизларнинг орасида ҳар хили бор. Уларнинг кўпчилиги, тўғриси, бир тийинга қиммат. Турмушга чиқса, қанақа келин бўлишаркин… Лекин… Биласизми, сиз менга ёқиб қолдингиз!

Назира ҳеч қачон йигит кишидан бундай гап эшитмаганди, шунданми бир зум тили калимага келмай қолди. Кетишини ҳам, кетмаслигини ҳам билмай ҳайрон бўлиб турганда…

* * *
Кутилмаган воқеа содир бўлди…

Не кўз билан кўрсинки, рўпарасида калта кофтанинг тагидан киндиги кўриниб турган Фарида турарди. Кўзлари пиёладай, бақрайиб қолган.

Назиранинг кутилмаган бу учрашувдан кўнгли хира тортди. Тоғора тугилган дастурхонини қўлига олиб кетишга чоғланди. Аммо Фарида унинг йўлини тўсди.

— Вой, ўлиб қоламан! — дея ҳиринглаб куларди у Назиранинг қўлидаги тугундан кўз узмай. — Сен… Сотувчилик қилаяпсанми? Сен-а?.. Энди мардикорликни ким қилади?..

— Тилингни тий! — деди Назира қалин қора қошлари чимирилиб. — Ким бўпсан менинг устимдан куладиган!

— Ў, одамлар, манави кучайиб кетибди! — масхаралаб кулди Фарида. — Мактабда сенга хизматкор деб лақаб қўйишган. Энди бориб айтсам бўларкан, ошфуруш деб ўзгартиришсин!..

— Қўлингдан келганини қил, чайқовчининг эркаси! — бўш келмади Назира. — Башарангга қара, ғирт бузуқиларга ўхшайсан!..

Фарида аламига чидай олмай, Назиранинг юзига тарсаки тортиб юборди. Яхшиямки, Содиқ уларни кузатиб турган экан, югуриб келиб Назирани ажратиб олди.

Фарида бир тарсаки зарбидан юзи қизариб кетган Назирага, бир Содиққа беписанд қараб олди-да, томошага ўч оломоннинг орасига ўзини урди.

* * *
Шу куни кечқурун Нафиса опа кўчадан янги гап топиб келди.

— Эшитдингми, анави Султон тижоратчи қўлга тушибди!

— Эшитмадим… Нимага қўлга тушади?

— Э, гап кўп. У ярамас номига бозорда буюм сотиб юраркан-да!.. Милисалар, қаёқдандир келаётганда, ёнидан беш кило қорадори топиб олишибди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ам бас», дерди у ўзига далда бериб.

— Бўлди, — деб қолди Фарида бир куни Назира бўсағани ҳатлаб ичкарига кириб улгурмай, — қарзингдан қутулдинг. Тўрт томонинг қибла. Лекин билиб қўй, кейинги сафар бировдан қарз оладиган бўлсаларинг, ўйлаб кўринглар!..

Назиранинг қони қайнади, хўш унга нима десин?.. Хайр, деб чиқиб кетаверсинми?.. Бойвучча устидан боплаб кулмайдими? Кулади. Таҳқир-у, ҳақорат қилганлари камдай, устидан «қаҳ-қаҳ» отиб кулади.

Йўқ, айтади. Энди қўрқадиган ери йўқ. Қарзини меҳнати билан бўлсаям узиб бўлди. Тили қисиқ жойи қолмади ундан!

— Менга қара, Фарида, — деди ўзини зўрға босиб Назира, — Мен-чи, бу кунларни, сенинг бадфеъллигингни ҳеч қачон унутмайман. Афсус… Сен билан бир синфда ўқиганимга, бир маҳаллада яшаётганимга ачинаман! Билиб қўй, бу қайтар дунё. Мабодо мендек хизматкорга айланиб қолсанг, албатта, Назирани эслаб қўйгин!.. Яхши қол!..

Назира бўсағани ҳатлаб ташқарига чиқиши билан ичкаридан Фариданинг масхараомуз кулгиси бутун ҳовлини тутди…

* * *
— Ойи, мен сиздан бир нарсани яширгандим, — деди Назира уйга келгач, Нафиса опанинг олдида бошини гуноҳкорларча эгиб.

— Вой, тинчликми?.. Нимани яширгандинг?.. Айта қолсанг-чи, нимани яширгандинг, қизим?

— Анави… Қарзимиз бориди-ку Фаридалардан!..

— Хўш, нима бўлди? Яна сени қистовга олдими?

Йўқ… Ўша… қарзни узиб бўлдим.

— Нима?.. Қ-қандай қилиб?.. Шунча пулни-я?..

— Ҳа, ойи, шунча пулни узиб бўлдим.

— Қандай?.. Пулни қаердан топа қолдинг?..

Назира жилмайиб, ойисини қучди.

Ҳеч қанақа пул олганим йўқ. Биласизми, сизга қандай тушунтирсам экан… Ўшаларникида икки ойдан ошиқроқ ишладим…

— Ишладим?.. Сен-а?.. Вой ўлиб қўя қолай!.. Нимага?..

— Ахир, сизга қийин бўларди-да, ойи!.. Биласиз-ку, улар хасис одамлар!.. Ҳар куни мактабда пулини сўрайвериб ҳоли-жонимга қўймади. Охири, ўзи айтиб қолгандан кейин…

— Вой маразлар-ей!.. Ҳали менинг гулдек қизимни хизматкор қилиб ишлатишибди-да!.. Вой яшшамагурлар-ей!.. Берардим ўша қарзини, бошингда қолгур пулини…

— Қандай қилиб, ойи?.. Кунимиз зўрға ўтиб турган бўлса. Ҳамма нарса қиммат… Юз мингни бир умр ишласангиз ҳам орттиролмасдингиз.

— Нега менга айтмадинг? Шунча пайтдан бери нега яшириб келдинг? Айтганингда ўзим бориб хизматини қилардим-ку!..

— Йўқ ойи, улар ишлатишмасди.

— Нимага? Бунинг уларга нима фарқи бор?..

— Фарқи бор-да!.. — Назира юзини буриб лабларини асабий тишлади. — Фарида менинг устимдан кулишни яхши кўрарди. Мана, ниятига етди… Ойи, менам бир кун келиб албатта, бой бўп кетишим керак. Ёшанда…

— Ҳа, қизим, яхши ният ярим давлат дейишади-ку!.. Ажабмас, қарқуноқдан булбул чиқиб, сениям косанг оқарса!..

— Ойи, бозорга чиқсам-чи? — деди Назира кутилмаганда кўзлари чақнаб. — Ахир, кўпчилик қизлар бозорда-ку!.. Менам уларнинг қаторида туриб бирор нарса сотсам.

— Қўй, қизим, сенинг қўлингдан келмайди. Бунинг устига ўқишинг бор.

— Э, ўқишни гапирманг!.. Мен мактабни ташлайман. Ёша ифлос билан бир синфда ўтириб ўқиганимдан кўра, ўқимай қўя қолганим яхши!

Нафиса опа Назиранинг гапларини шунчаки хом хаёлга йўйди-ю, индамай қўя қолди.

* * *
Икки ойча бойвуччаникида хизматкорлик қилган Назира ростакамига ўқишини йиғиштириб қўйди. У бир қарорга келиб бўлганди. Бозорга чиқади. Қандай бўлмасин, пул ишлаб топади. Бундан ўзга чора йўқ. Режасини миясида пишитиб олган Назира онасининг кўнглига қўл солди:

— Ойи, анави, икки уй нарида турадиган келин бор-ку…

— Шаҳнозами?.. Темирчининг келини.

Ҳа, ўша. У-чи, ойи, ҳар куни Эски Жўвага бориб сомса сотиб келаркан. Ўзи пишириб сотаркан. Менгаям балки…

— Бозорга қизиқиб қолдингми, қизим? — сўради Нафиса опа иккиланиб. — Айтдим-ку, бозор сатанг, олғир аёлларники. Сени улар йўлатармиди.

— Менам анойилардан эмасман, ойи, — деди Назира дадилланиб.

— Бўпти. Аммо мактабинг-чи, ўқишинг нима бўлади?

— Яна ўша Фарида билан бир синфда ўқийманми?.. Кўнглим қолди… Ҳозир минг чираниб ўқиганингиз билан пулингиз бўлмаса, институтга кириб бўпсиз!..

— Эҳ, ўзимнинг қайсар қизим-а! — кулди Нафиса опа.

Онанинг кўзи кулиб тургани билан қалби йиғларди. Қизининг шафқатсиз ҳаёт ҳукмига бўй бермай қилаётган қайсарликлари унинг юрак-бағрини эзар, айни дамда, бошқа чора й

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤗ТИКУВЧИМИСИЗ ЁКИ ҲАВАСКОРМИСИЗ!🤗

🥰Тикувчилик борасида саволларизга жавоб тополмай қийналиб кетдингизми?

🥹 Рекламалардаги ёлғон хабарлардан чарчадингизми?
🤗
🤗🤗🤗🤗🤗🤗
Бир зум тўхтанг бугун сизлар учун мени моҳир чеварга айлантирган, ҳозирда ойлик даромадимни 10 млн қилишимга сабабчи бўлган канални тавсия қилмоқчиман.


😍 Ишонмайсизми унда кеттик бир кузатиб бунга амин бўласиз.

╔═🌿══════╗
 ТИКУВЧИЛАР 👗🪡👈 босинг
╚══════🌿═╝


╔═ 🌿═════╗
 ФАСОНЛАР👗🪡👈 босинг
╚══════🌿═╝

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Sevgilingizning telefon raqamini ohirgi raqamini bosing va u szga ayta olmayotgan sirni bilib oling🤯😂🤫

Bu juda qiziq🤪😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ДАХШАТ😱🤯

☝️ИЧАКЛАРИМИЗДА
👉КУЗГА КУРИНМАС ПАРАЗИТЛАРНИ
УСИБ РИВОЖЛАНИШИГА
ЙУЛ КУЙМАСЛИК УЧУН ХАМ
.

👉ИЧАКЛАРНИ ЕРИЛИБ
КЕТГУНЧА КУТИБ УТИРМАСДАН
ТОЗАЛАШИМИЗ КЕРАК .

🙈🙈🙈🙈

КАНИЙДИ
КАНИЙДИ
КАНИЙДИ КУРОЛГАНИМИЗДА

☝️ЙИЛЛАБ ТОЗАЛАНМАГАН
👉УЗ ФИЛТРЛАРИМИЗНИ
АХВОЛИНИ ,

БАТАФСИЛ👇
https://dexpress24.tilda.ws/antiglist-5
https://dexpress24.tilda.ws/antiglist-5
https://dexpress24.tilda.ws/antiglist-5

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✅МИЛЛИЙ ДИEТА✅Бу диета тури айнан бизнинг озбекистон аёллари учун молжалланган. Ўзимизнинг миллий таомлар орқали СОҒЛОМ ва БEЗАРАР озасиз.

Бу диета орқали 1 ойда энг ками -4-5 кг узоғи билан -18 кг озишяпти 😍 ҳеч қандай дори ёки кофелар йўқ💯

Ҳалиям ишонмаяпсизми? Ҳозироқ каналга кириб ўзингиз натижаларни кўринг🏃🏻‍♀️‍➡️ ишонинг бу реклама сиз учун охирги имконият бераёткандир.
🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽
/channel/+bDG8CyTaW99hOTMy
🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼
Ўзгариш вақти келди. Озиш учун бой бўлишингиз ёки қиммат нарсалар сотиб олишингиз керакмас

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Фойдали каналлар рўйхати:

👉 @bank24uz - Ўзбекистондаги барча банклардаги кредитлар, омонатлар ва банк хизматлари ҳақида энг сўнги янгиликлар, айнан авто кредит, уй-жой (ипотека) кредит ва ҳозирда банкларда берилаётган онлайн кредитлар шу каналда;

👉 @advokat24uz - Лицензияга эга бўлган тажрибали адвокатлардан бепул маслаҳатлар, энг сўнгги ҳуқуқий янгиликлар содда ва халқона услубда ҳамда ҳуқуқий савол-жавоблар, оилавий масалалар, меҳнат низолари, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноий масалалар;

👉 @boshqomus - Конституциявий ҳуқуқларингизни биласизми?
Конституцияни бирга ўрганамиз!

👉 @hayot24 - Шунчаки "Ҳаёт сабоқлари", Отам давлатим - онам жаннатим!

Ушбу каналларга уланишни тавсия қиламан!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Келинг, бирга яшайлик, дадажон!
(ҳаётий воқеа​)



Ёр-ёр садолари остида даврага кириб келган келин-куёвнинг бахтини кўриб кўнгиллар орзиқиб кетади. Қадира ҳам бир пайтлар ана шундай бетакрор лаҳзаларни бошдан кечирган эди. Ҳозир эса ажрашганига саккиз йил бўлди. Негадир энди тўйларга боришни истамай қолган. Ҳамма уни қўлини бигиз кўрсатаётгандек туйилаверади. Бугун мажбур бўлди: акаси келин тушираётгани учун мезбонлар қаторида туриши керак.

Аслида, ажрашишни истамаганди. Турмуш ўртоғи Бахтиёр онасининг гапига кириб, уни уйдан ҳайдагач ҳам ўғли Бунёдбек учун кечирим сўраб, келин бўлиб тушган хонадонига бир неча бор борди. Бир галдарвозани очган қайнопаси:

— Сенда ўзи ор-номус борми? Укам сен билан яшашни хоҳламайди, деб неча марта айтиш керак?! Бошқа бу ерга келма! Алимент тўлайди, сенга шу керакми? — дея ўшқириб берди. Шундан сўнг Қадира энди ортга йўл йўқлигини англади.

— Саломлаш, бу киши бувинг бўладилар...

— Бўйларингдан ўргилай болам, Бунёджоним... — буви боланинг пешонасидан ўпди. Унинг иссиқ бағри болакайга бирам ёқимли туйилдики, қувонганидан маҳкам қучоқлаб олди.

— Даданг ҳам шу ерда.

— Туринг, чиқмасангиз бўлмайди. Бахтиёр ҳаммани йиғлатди, — дедиакасининг хотини.

— Нега? — наҳотки ўғлимга отаси эканлигини айтди.

— Бунёдбекни ҳали кўтаради, ҳали қўлидан ушлаб ,бағрига босади. Акангиз ўзи айтди, чиқаркансиз.

— Фарзанди йўқ экан-да. Хотини ҳам кетиб қолибди, — деди Назира гапга чечанлик қилиб.

— Бу ер гапнинг ўрни эмас. Худо хоҳласа, икки – уч кунда бориб, Қодир аканинг олдидан ўтамиз, тушунтирамиз. Ҳаётда нималар бўлмайди, Бахтиёржон.

— Ҳеч бўлмаса, Қадиранинг ўзини чақиринг, ҳол – аҳвол сўрай, бошқа бир сўз десам, ўлай агар...

— Бунёдбек ҳам ҳайрон. Бола бечора...

— Ассалому алейкум, Бахтиёр ака. Мана биз келдик, — деди. Ичида йиғламаслигим керак, деган ўй кечаркан, кулимсираб давом эттирди. Бу ўғлингиз...

— Ассалому алайкум, ўтирибсизларми меҳрибонгина бўлиб, айланай?

— Қадирахон, чой қўйиб юборинг, ширинликлар чиқаринг, — деди даҳлизнинг очиқ эшигига қараб.

— Янга, Худонинг суйган бандасисиз-да. Энди кўнглингиз хотиржам ҳаж сафарига бораверсангиз бўлади.

— Э, ўргилай, қайда кўнглимга сиғади,— деди овозини иложи борича пастлатиб.— Нозимахонни ўйлайман. Бахтиёримга турмушга чиққач, икки боласи нобуд бўлди. Беш йил кутдик, бўлмади. Кейин бошқага турмушга чиққан, биламан. Аммо ўша фарзанд кўриб, бахтли бўлмаса... мен ўзимни айбдор санайвераман, — кўзлари ёшланди Ҳазора аянинг.

— Ҳали эшитмадингизми? Нозимахон ҳам иккиқат экан. Поликлиникада укамнинг хотини ишлайди. Ўша айтди «Кўчаларингизга тушган келинчак Нозимахон ҳомиладор экан, ҳомиласини соғлом дебди “УЗИ”да», деди.

Бахтиёр эса дарвоза остонасида қўлида эмизикли гўдаги билан турган хотинини уйга киритишга журъати етмади. Онасига қарши бош кўтара олмади. Опасига рўзғоримга аралашманг деёлмади. Отадан эрта етим қолганлари боис онаси уларни деб умри ўтгани ҳурмати кўнглини ранжитишдан қўрқди.

Орадан бир ой ўтиб, Бахтиёрнинг коллежда ўқийдиган қизга уйланганини айтишди.

Қадира ўғлини бағрига босиб, юм-юм йиғлади. Ўша-ўша ота-онасининг уйида яшаб қолди. Бунёдбекнинг тили чиққач, отаси ҳақида сўрайдиган бўлди. Айниқса, кейинги пайтлар ҳар куни «Дадам қачон Россиядан келади?» деб қийнайди. Ўзини катталардек тутиб, одамларга қўшилолмай турган ўғлини кузатаркан, Қадира ўйланиб қолди: «Унга ҳақиқатни айтишим керак».

Тўй авжида.
Кимдир қуда томон меҳмонлардан бир аёл сизни сўраяпти, деб қолди. Қадира балки бирор нарса керакдир, деган хаёлда хабар келтирган кишига эргашди. Меҳмонлар столига яқин борди-ю, қайнонасини кўриб қотиб қолди. Кўришаркан, кўзлари жиққа ёшга тўлди. Одамлар орасидан онасини топиб олиб эргашиб келган Бунёдбек йиғлаб кўришаётган аёлнинг кимлигини билмагани боис тортиниб турарди.

Бунёд ялт этиб онасига қаради. Қадира иложсиз қолгани боис ҳеч нарса деёлмади. Сочларига оқ оралаган аёл одамлар орасидан баланд бўйли келишган одамни кўрсатиб: «Ана даданг», деди.

Тўй якунига етай деб қолган, аксарият кишилар ширакайф. Ўғлининг ҳар замонда келиб «Юринг, сизни бир киши сўраяпти», деган гапидан билдики, Бахтиёр чақиряпти.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Жабрдийда”.

Телефон жиринглади. Демак, тонг отди. Пайпаслаб, тинмай ўз тилида “уйғон” деётган аппаратни қидира бошладим. Уйқу деганлари мунча ширин бўлмаса, а? Кўзларимни зўрға очарканман, “уйғониш вақти”ни ўн беш дақиқа ортга сурдим. Кутилмаганда бугун биринчи иш куним эканлиги ёдимга тушди-ю, дик этиб ўрнимдан турдим.

Ҳар куни такрорланадиган нонушта тайёрлаш, дадамизни кузатиш, кийиниш ва кичкинтойларни кийинтириш саҳналарини кўнгилдагидек ижро этгач, қизимга тайинладим:

— Укангни етаклаб, тўғри бувингникига кир. Зинада ўйнаб қолиб кетма! Мен шу билан кечга яқин келаман.

Уларни қайнонамлар яшайдиган қўшни подъезднинг эшигигача кузатдим-у, зипиллаб ортимга қайтдим.

— Қийналмайсанми? Дориларнинг номи, қўлланилиши эсингдан чиқиб кетмаганми? — машинага ўтираётганимда сўради турмуш ўртоғим.

— Мабодо, топа олмай қолсам, сиз бор-ку! Қўнғироқ қиламан! — жилмайдим унга.

— Тинчлик йўқ экан-да, унда. Беморлар ёнида бўлсам, жавоб бера олмаслигим мумкин.

— Унда... бошқа курсдошларим бор-ку! — жиғига текким келди унинг.

— Юсуфга қил! Ҳар сонияда қилсанг ҳам, савол берсанг ҳам жавоб бериб туради. Иложи бўлса, дорихонга келиб ёрдамлашади ҳам, — қовоқ-тумшуғи осилиб, тўнғиллади эрим.

Мен эса завқланганча, машина ичидан ён кўзгуга қараб чеҳрамни кўздан кечирган бўлдим.

— Чиройлисиз! Бекор жойладим, ўзи... — йўлдан кўз узмаган ҳолда пичинг ва гина қила бошлади у. — Яхшигина ўтиргандингиз, уйга ярашиб!

— Шунча йил ўқидим, ўлиб. Болаларингизни катта қилдим. Мен ҳам энди ишлаб кўрай-чи? Ишхонангизнинг ёнида бўлса...

Турмуш ўртоғим пойтахтдаги энг катта, бутун республикадан беморлар ташриф буюрувчи, қайнонамнинг гапи билан айтганда “қулоққа ёмон эшитиладиган” шифохоналардан бирида ишларди. “Ишлайман, ишлайман”, дея унинг “икки қулоғини юлиб қўлига берганимдан” кейин шу касалхона дарвозаси ёнида жойлашган дорихонада бўш ўрин борлигини айтди.

Мана, бугун биринчи иш куним. Тавба, шунча таҳсил олибман, беш йил бола катта қилибман ва йигирма тўққиз ёшимда энди ўз соҳамда иш бошлабман-а!

— Дунёда энг кеч иш бошлаган мен бўлсам керак, — дедим хурсандлигимни яшириш учун.

— Кечки пайт ўзинг уйга келаверасан. Мени кутсанг, кечки овқатсиз қоламиз. Иш вақтинг саккиздан бешгача. Кейин бошқа ходим келади, ўрин алмашасизлар.

— Бу гапингизни бугуннинг ҳисобидан бир, ишга кирганим маълум бўлганидан буён эса нақ ўн мартача эшитдим, шекилли. Ёдлаб олдим. Хавотир олманг, ўзим қайтаман.

Хуллас, биз — эр-хотин шу билан дарвоза ёнида айрилдик. У ичкарига кириб кетди, мен дорихонага қадам босдим. Очиғи, илк иш куним кўнгилдагидек бўлмади. Тўғри, дориларни, қўлланилиши ва ўриндошларини унутмаган эканман. Аммо, қайси хонанинг қаерида турганини билолмай роса хуноб бўлдим.

— Антибиотиклар биринчи шкаф, учинчи қаторда. Шприцларнинг ҳаммаси касса ёнидаги катта ғилофларга жойланган. Дармондорилар ойнаванд пештоқнинг ўзига терилган, охирги қаторда. Сургилар пештоқнинг ўнг томонидаги юза қисмга қўйилган, — шукрки, ёнимдаги қиз тинимсиз эслатиб туради. — Аллергик хапдорилар мана, ёнгинангизда. Анув бурчакда энг қиммат дорилар туради. Уларни кўпроқ шифохонада ётган беморларнинг яқинлари сўраб чиқишади.

Унинг охирги гаплари юрагимга титроқ олиб кирди.

“Ишқилиб, шу дориларга ҳеч кимни муҳтож қилма!” ўзимча ғудрандим ичимда.

Кечгача неча бор довдирадим, қанча гарангсидим ўзимга ҳам аён эмас. Лекин “Янгимисиз, дейман?” деган гапни тўрт марта эшитганим аниқ.

— Яхши ишладингми? Телефон ҳам қилмадинг? — сўради кечки овқат олдидан хўжайиним.

— Вақт бўлмади! Бу дунёда ҳамма касалу, дорига муҳтож, деган хаёлга бордим.

— Шифохонанинг ёнида-да, шунга харидор кўп бўлади.

Эртасига дориларнинг жойини ўзимча кўз олдимдан ўтказдим-да, табассум билан иш бошлашга киришдим.

— Синглим, мана бу дори шу ерда бор эмиш... — деди бир аёл келиб.

Дорининг қутисига қараб, юрагим орқага тортди. Бу — шу ерда даволанадиган хасталарга касалликнинг охирги босқичида бериладиган, қиммат ва камёб дори.

— Бор, — дедим ўзимни қўлга олишга уриниб.

— Иккита олишга пулим етармикан? — сумкасини кавлашга тушди аёл. Бундан фойдаланиб, унга зимдан разм солдим. Эгнига ранги униққан кўйлак,

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📖 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ

📖 Сабр – бўйин эгиш эмас, курашиш демакдир.

Умар розияллоҳу анҳу.

🌿🌱🍀🍃
📖 Ҳаётда ҳар нима бўлишинг мумкин, муҳими «инсон» бўла олишдир.

Шамс Табризий.

🌱🍀🍃🌿
📖 Ҳаётда бўлишингиз мумкин бўлган энг яхши ер бўлса, у ҳам бир дуонинг ичидир.

Шамс Табризий.

🌿🌱☘️🍃
📖 Икки тур инсон бор: Бири вақт ўтиб хатолари билан юзлашган, бири юзсизлашган.

Меҳмет Акиф Эрсой.

🌿🌱☘️🍃
📖 Одам боласининг одобдан насибаси бўлмаса, инсон ҳисобланмайди. Инсон билан ҳайвон орасини ажратадиган бу — одобдир.

Шамс Табризий.

🍀🍃🌱🌿
📖 Сени йўлда қолдирган — нафсингдир, йўлда қолган — нафсига эргашган.

Юнус Эмро.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🚷Ёш қизча ҳомиладор боʻлиб қолибди. Онаси:
— Қизим, оʻша нобакор ким бизга айт. Телефон номерини бер, гаплашаман, дебди
Отаси эса:
— Оʻша итваччани тутиб олсам оʻлдираман, деб турса, уй олдига “Феррари” машинасидан зоʻр кийиниб олган оʻрта ёшлардаги бир бойвачча йигит тушиб келибди. Уйга кириб қизнинг отасига:
— Амаки, узр, қизингизга уйлана олмайман, мени ойилам бор, лекин ҳамма харажатларни коʻтараман. Агар оʻгʻил тугʻса, 2та завод яна 5милион доллар бераман! Агар қиз тугʻса, 1та завод, 2милион доллар бераман! Агар боласи тушиб қолса...
Отаси:
🙊😂👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​тикилганини кўриб ич-ичидан эзилди. Тўй қайнотасининг туғилган куни билан бир кунга тўғри келгани Лайлони тўхтатиб қололмади.
— Холамнинг қизини тўйига бормасам бўлмайди, туғилган кунни менсиз ўтказа қолинглар, — деди у Ботирга эркаланиб.
Ботир йўқ дея олармиди. Туғилган кун Лайлосиз ҳам ўтдию, лекин Ботир ота-онасининг айбдорона тикилиб турган нигоҳларига қарай олмади.
Ўша куни Лайло тўйдан кеч қайтди. Бироз кайфи ҳам бор эди.
— Шунақа зўр тўй бўлдики… таърифига тил ожиз. Тўйхонага келин-куёвнинг бўйи баробар торт олиб келишди, салютлар отилди, куёв ҳамманинг олдида бриллиант кўзли узукни клинга тақиб қўйди… — Лайло хонани гир айланиб тўйни мақтар, унга сари Ботир ўтирган ерида ерга кириб бораётгандек бўларди. Кутилмаганда Лайло ҳўнграб йиғлаб юборди:
— Қандай бахтли келин-куёв…
Ухлаб қолган хотинининг бошида хаёл суриб ўтирган Ботирнинг кўнглини турли нохуш хаёллар тимдаларди. “У бошқача ҳаётга ўрганган. Мен билан бахтсиз…”
Эрталаб офтоб ёйилиб бўлгач уйғонган Лайло туни билан ухламай, тонгга яқин креслода ухлаб қолган эрига ва чоғроққина хонасига кўз югуртириб, юраги увишди. “Мен бошқача ҳаётга ўрганганман…”.


Лайло, Ботир, Сабина олдингидек бир жамоа бўлиб ишлашар лекин муносабатлар илгаригидек эмасди. Ботир камсуқум, асабий, Лайло эса иззатталаб, сал гапга йиғлайдиган бўлиб қолган. Икки дўстининг бахтини кўраман деб ўйлаган Сабина эса уларнинг муносабатларидан ҳайрон. Оиладаги етишмовчиликлар, рўзғордаги камхаржлик кундан кунга Лайлони ғашига тегиб борар, Ботирни эса баттар эзилишига сабаб бўларди.
Бир куни тўйга хизматга боришганда арзимаган гап сабаб Ботирни жеркиб ташлаган Лайло югурганча саҳнага чиқиб кетди. Хотинининг одамлар олдида қилган муомиласидан кўнгли оғриган Ботир кўчага шошилди.
Бироздан кейин ортидан чиққан Сабина Ботир осмонга қараганча сигарет тутатиб турганини кўрди. Кўзидаги ёшлар юзига оқмаслиги учун бошини баланд кўтариб турганини тушунган Сабина Ботирнинг елкасига қўлини қўйди.
— Нега бахтсизман, Сабин? — осмондан кўз узмай сўради Ботир.
— Унга уйлансам бахтли бўламан деб ўйлагандим-ку.
— Билмадим…
Иккалангизни ҳам тушуна олмаяпман. Илтимос, уни тушунишга ҳаракат қилгин, оғирроқ бўлгин. Секин-аста ўрганиб кетади…
Ботир маъқул дегандек бош силтади.
Иккала дўстига ҳам чин дилдан ачинган Сабина кўнглида яна акс-садо берган
ўша овоздан сесканиб кетди: “Баъзиларнинг тақдири муҳаббат дардида куйиш. Бошқача бўлса бахтли бўла олишмайди. Улар-ку нима исташаётганини ўзлари ҳам тушунмади, сен-чи?
Уларнинг ҳаётига аралашишдан мақсадинг нима?”.
Сабина хавотирланиб ялт этиб Ботирга қаради. Ботир унинг кўнглидан ўтган гапларни эшитмади…
Дилфуза Собирова.


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Муҳаббат чорраҳасида.

(ҳикоя)


Ботир Лайлонинг турмушга чиқаётганини эшитган кундан буён ҳаёт кўзига қоронғу. Хонасидан чиқмайди. Бугун Лайлонинг ўртоғи, продюсери Сабина қўнғироқ қилиб, кечқурун хизмат борлигини айтганда ҳам ўрнидан турмади.
— Тўй бор, нозик одам…
— Боролмайман, тобим йўқ, — деди тундлик билан Ботир.
— Нималар деяпсан? Аппаратларни ким ўрнатади. Тўй эгаси фақат жонли ижро бўлсин деган! Лайло бир ўзи эплолмайди-ку!
— Билмадим…
— Лайлонинг исми унга сеҳрдек таъсир қиларди.
— Боролмасам керак… — деди бироз юмшаб.
Кўп ўтмай эшик жиринглади. Ким биландир сўрашган онасининг овози эшитилди: — Ботир, Сабина келди…
Ботир уф тортганча бошини кўрпага ўради.
— Худди қирқ йиллик касалга ўхшаб ётишини қаранглар буни, — деди Сабина Ботирнинг хонасига кира солиб. Ўрнидан туриб ўтирган Ботирнинг ростдан ҳам ранги рўйи бир аҳволдалигини кўргач эса аҳвол жиддийлигини тушунди.
— Лайло турмушга чиқаётганини эшитганидан буён аҳвол шу… — шивирлади онаизор ўғлига ачиниб.
Сабинанинг ҳам юраги ачишди.
Улар Лайло ва Ботир билан битта мусиқа мактабида ўқишган. Мактабни тугатиб, битта жамоа бўлиб ижод қилишяпти. Лайлонинг дадаси тадбиркор бўлгани, пули ва таниш-билишлари кўплиги учун унга қўшиқ ёзиш муаммо бўлмасди. Сабинанинг овози яхшироқ бўлгани билан унинг қўшиқ ёзиш студияларига тўлашга пули йўқ. Ботирнинг ҳам отаси қурувчи, катта оиланинг учинчи фарзанди.
Лекин мактаб даврида кўнгилларга қўнган муҳаббат икки оила ўртасидаги бу фарқни назарига илмасди. Беғубор муҳаббатга ўсмирларча соддалик билан ишонган Ботир Лайлони бошқага турмушга чиқишини хаёлига ҳам келтира олмасди.
Ўқиш тугаб бирга ишлай бошлашгач эса бу ишонч янада ошганди. Чунки у ҳам энди оддий одам эмас, кимсан қўшиқчи Лайлонинг маъмури!
Икки ёшнинг муносабатларини дўстона деб ўйлагани сабаб бирга юришларига қаршилик қилмаган (қизи тадбирлардан ёлғиз қайтгандан кўра Ботир олиб келиб қўйгани тинчроқ деб ўйларди) Лайлонинг дадаси бир куни қизи ва хотинини ёнига олиб бадавлат бир тадбиркор билан қуда бўлиш нияти борлигини айтганда Лайлонинг устидан совуқ сув қуйилгандек бўлди.
Нима қилишни билмай боши қотган Лайло дардини Сабинага айтди.
Бугун Сабинанинг Ботирнинг тоби йўқлигини эшитиши билан уникига югуриб келишига сабуб ҳам шу эди.
— Тўғрисини айт, кимдан эшитдинг? — сўради Сабина Ботирнинг онаси чиқиб кетгач.
— Нима фарқи бор? — оғир хўрсинди Ботир.
У қаттиқ куйинганидан кўз ости қорайиб, ранги сўлиб қолганди.
Дўстининг эзилаётганини кўрган Сабинанинг кўзига ёш келди. Унинг Ботирга меҳри бўлакча, бу оққўнгил, дилкаш йигитни чорасиз ҳолда кўриш унинг учун ҳам оғир эди.
— Бундай ўтиравермай, муҳаббатинг учун курашсанг бўлмайдими? — деди у нима дейишни билмай.
Ботир синиқ жилмайди:
— Ким билан курашаман? Лайлонинг дадаси биланми? Нимам билан қарши тураман? Қашшоқлигим биланми?
Сабинанинг тили тутилди. Ҳаётнинг ноҳақликларига илк бора дуч келаётган, бундай вазиятларда қандай йўл тутиш кераклигини билмайдиган ёш ва тажрибасиз қалблар тўғён қилишдан бошқасига ярамасди.
Аламдан Сабинанинг кўзи ёшга тўлди.
У шарт ўрнидан туриб хонадан чиқиб кетди.

***

— Ботирнинг аҳволини бир кўрсанг эди… — деди Сабина Лайлонинг юрагини баттар ўртаб.
У айрилиққа чидолмайди.
Неча йилдан буён сенга кўнгил қўйганини, ишонганини биласан-ку. Оиласи бой эмаслигини ҳам билардинг, нима қилардинг бола бечорага умид бериб?..
— Шундай бўлишини қаёқдан билибман? Дадам… дадам опамга ҳам худди шундай қилгандилар. Севганига бермай, мана, бахтсиз қилдилар… Энди навбат менга келди.
— Бечора Ботир…
Лайло хонада асабий айлана бошлади.
— Нега? Нега мен ҳам опамнинг тақдирини такрорлашим керак? Ростдан ҳам Ботир менинг бошқага турмушга чиққанимни кўтара олмайди.
Бечора… — у ёқдан бу ёққа юравериб чарчади шекилли ўзини креслога ташлади.
— Менга қара, истасанг, мен онанг билан гаплашиб кўраман… — хаёлига келган фикрдан қувониб сўради Сабина.
— Фойдаси бўлади деб ўйлайсанми?
— Лайлонинг кўнглида ҳам умид пайдо бўлди.
— Балки…
Сабина дугонаси билан гапни бир жойга қўйиб унинг онаси билан гаплашгани чиқиб кетди.
— Вой, жинни бўлдингми, Сабина? — худди Ботир Лайлони ҳозироқ олиб чиқиб кетадигандек

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​— Йўғ-э, ростдан-а?

— Ҳа-да, ана, уйини ағдар-тўнтар қилиб ётишибди. Ёзини қамаб қўйишибди.

Назира оғир хўрсинди.

— Ойи, тўғри қилишибди. Одамларнинг дилини оғритгандан кейин нима бўларди?! Қизини бугун бозорда кўриб қотиб қолдим. Роса уришди мен билан. Ишонасизми, ғирт бузуқиларга ўхшаб кийиниб олибди.

— Вой, битта синфда ўқиб билмасмидинг? У-чи, қиз эмасмиш. Бутун маҳалла гапиряпти-ку!..

— Қаранг-а!..

— Тўхта! — Нафиса опа беихтиёр ҳушёр тортиб Назиранингелкасидан тутди. — Сенминан нега уришади у бузуқи?

— Нимага бўларди, ош сотаётганимни кўриб кўзларига ишонмади. Вой-й, шунақа алам қилдики унга… Анави Содиқ деган паттачи йигит бўлмаганда, мени юлиб ташламоқчийди…

— Ҳа бетидан бузилсин!.. Худоё оғзидан қони келсин! Менга қара, ўзим бирга чиқавераймикан?.. Билиб бўладими…

— Йўқ, қўрқадиган жойим йўқ. Бозорга анча ўрганиб қолдим…

— Ишқилиб, йўлингни берсин!.. Фақат… мактабни ташлаганинг яхши бўлмади-да.

— Ҳечқиси йўқ, ойи!.. Ҳали ўзлаштириб оларман. Фаридага ўхшаганлар билан бирга ўқигандан кўра…

Орадан бир йил ўтди. Назиранинг омади чопди — кун сайин, ой сайин пулига пул қўшилди. Энди ошни ўзи пиширади, бозордагилар унинг дамлаган ошини кутиб ўтиришарди.

Она-бола уйларни ҳам таъмирлатиб олишди. Деразаларга ҳарир пардалар осилди, меҳмонхона чет эл диван-ўриндиқлари билан шинам қилиб жиҳозланди.

Содиқ аввалига Назирага бошқача кўз билан қараган бўлса, энди қизнинг оғир-босиқлигига ишонч ҳосил қилиб, муносабатини ўзгартирди, қизга ҳурмати ошди. Шу бир йил ичида улар ака-сингилдек бўлиб қолишди.

Яна бир хонани таъмирлашгач, Назира ойисига маслаҳат солди:

— Ойи, деразаларни одам чақириб ювдирсакми?..

— Вой, ўзим юваман! — норози бўлиб бош чайқади Нафиса опа. — Ортиқча сарф-харажатнинг нима кераги бор, қизим?..

— Уф-ф, ойи, яна ўша гапми?.. Худога шукр, пулимиз бор! Қўйинг шу эски гапларингизни!..

— Бўпти, ўзинг биласан!.. Ишқилиб, кейин қийналиб қолмасак бўлди-да!..

Назира кула-кула кийимларини кийди-да, кўчага чиқиб такси тутди. Таксида бозорга етиб келганда соат ўнларга яқинлашиб қолганди. У тўдалашиб туришган қиз-жувонлар орасидан ўтиб бораётиб кўзи Фаридага тушгандек бўлди…

Йўғ-э, бўлиши мумкинмас.

Ҳақиқатан ҳам турқи Фаридага ўхшаш қиз бир четда хаёлга ботган кўйи тескари қараб турарди…

Назира секин унга яқин борди. Адашмаган экан — Фарида!

— Ишга борасизми?..

Орқа тарафдан эшитилган таниш овозни таниди шекилли, Фарида илкис ўгирилиб қаради. Назирани кўриб, кутмаган эканми, ранги оқариб кетди, оёқ-қўллари титраб, меровланиб қолди…

— Мен… Бир дугонамни кутаётгандим… — дея олди зўрға.

Шу аснода Назиранинг эгнидаги қимматбаҳо кўйлакка, жемперга ўғринча қараб олди…

— Ўзинг биласан, — деди Назира сир бой бермай. — Буни ҳаёт деб қўйибди. Нозлансанг ишсиз қолиб кетаверасан.

Фарида беихтиёр кўзлари ёшланиб Назирага термилди.

— Юзимга соляпсан-а? — деди титраб-қақшаб. — Билардим… Шундай бўлишини билардим…

— Бекорларни айтибсан! Ҳеч ким юзингга солгани йўқ. Шунчаки… ишга чиққан бўлсанг, пул бегона бўлмасин дедим, холос.

— Ҳа, ишга чиққанман, — жавоб қилди Фарида йиғламсираб. — Отам қамалиб кетди. Бор-будимизни тортиб олишди. Онам касалга чалиниб қолди. Қўлимда ҳунарим бўлмаса, нима қилай? Мактабданам ҳайдалдим…

— Кечир, ярангни янгилаган бўлсам! — шивирлади Назира. — Сенга қийин бўпти… Юр, уйни таъмирлатгандим. Деразаларни ювиб берадиган одам керак. Айтган пулингни бераман.

Фарида ялт этиб собиқ синфдошига қаради. Афтидан, бир пайтлар ўзининг Назирани зўрлаб ойна ювдирганлари ёдига тушди…

Бироқ нима қила оларди? Қайтар дунё деганлари шу бўлса керак-да. Бугун пул топиб бормаса, онасининг уколи ҳам қилинмай қолади…

Фарида гуноҳкорона бош эгганча, Назиранинг ортидан эргашди.
Олимжон ҲАЙИТ

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ўқлигини ҳам у чуқур ҳис этганди. Шу боис, қизига ортиқ қаршилик қилмади.

— Ҳеч айтганингдан қолмадинг-қолмадинг-да!.. Нимаям дердим! Бўлмаса, гап мундай. Сенга ўзим ҳар куни ош пишириб бераман. Биринчи кун бирга борамиз. Ҳар ҳолда менинг ёшим улуғ. Бозорда яхши бор, ёмон бор… Сал ўрганиб олгунингча ёнингда турмасам бўлмайди…

— Бўпти, унда нимадан бошлаймиз?

— Ҳозирча ошга етарли масаллиқ бор. Уннайлик-чи, таваккал!..

* * *
Бозор гавжум, сотувчиларнинг қўли қўлига тегмайди. Пештахталар ортидаги савдогарларга овқат ташийдиганлар елиб-югуриб юришибди… Она-бола чоғроқ тоғора тўла ошни бўш пештахталардан бири устига қўйишди-да, бир муддат гарангсиб, нимадан бошлашни билмай туришди. «Қуриб кетсин, — хаёлидан ўтказди Нафиса опа. — Шаҳарда туғилиб, шаҳарда яшаб бозор кўрмаган одамга қийин! Юраверган эканман супурги, латта кўтариб. Нима қилсак? Манов аёлларнинг мижозлари борга ўхшайди… Ошимиз тоғорада қолиб кетса-я?!»

— Опа, нимангиз бор? — Нафиса опанинг хаёлини бўлиб рўпарасида бир оқ халатли йигит пайдо бўлди.

— Бизними?.. — деди шоша-пиша тоғорани очаркан Назира опа. — Ош… пишириб чиқувдик… Татиб кўринг!..

— Қани, бир қошиқ еб кўрайлик-чи! — йигит кулимсираб қошиқлардан бирини қўлига олди-да, буғи кўтарилиб турган ошдан тотинди. — Ў, жуда мазали-ку! Менга бир коса сузинг! Салат ҳам беринг.

Кутилмаганда она-боланинг бозори юришиб кетди. Бироқ уларни зимдан кузатиб турган бир хомсемиз аёл тоғорасидаги қолиб кетган ошга бироз алам билан қараб тургач, икки қўлини белига тираганча Нафиса опанинг устига бостириб келди.

— Ҳой, эгачи, қайси очиқдан кела қолдингиз? — ўдағайлади у. — Ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ нимага бизнинг «точка»га тоғорангизни тиқиштирасиз-а?..

Нафиса опа қизига маъноли қараб олди. Кўнгли бир можаро бўлишини олдиндан сезганди.

Бировнинг юзидан олишга одатланмаганиданми, семизлигидан нафасини елкаси оша олаётган аёлга энсаси қотиб бошдан-оёқ разм солди.

— Ҳа-а, аммамнинг бузоғига ўхшаб термилиб қолдингиз? Ё умрингизда одам кўрмаганмисиз?..

— Кўраманми-кўрмайманми, сизга нима? Нимага менга ёпишиб қолдингиз ўзи?..

— Вой-вой-вой!.. Йиғиштир тоғорангни буердан!..

— Сенсирама!.. Ким бўпсан, нега ўзингча дўқ урасан?..

Қўйиб берса, бозорчи аёлнинг юлишгудек шахти бор эди. Туйқусдан паттачи йигит келиб орага тушди.

— Бас қилинглар!.. Бу қанақаси-я, кап-катта хотинлар жанжаллашгани уялмайсизларми?

— Менинг мижозларимга тегмасин! — бозорни бошига кўтариб шанғиллади бозорчи аёл. — Яна шу ерда кўрай-чи, нима қиларканман!..

— Бекорларни айтибсиз! — деди паттачи унга жавобан. — Буни бозор деб қўйибди. Ҳеч ким сотиб олган эмас бу жойларни!.. Боринг, савдонгизни қилинг!.. Жаҳлимни чиқарсангиз, ҳозир солиқчиларни чақираман!

Солиқчиларнинг дарагини эшитган аёлнинг важоҳатидан асар ҳам қолмади, шоша-пиша қўлига тоғора-косаларини олиб бир нималар деб ғудраниб жуфтакни ростлади.

— Келинг, кеннойи! — деди паттачи йигит Нафиса опага юзланиб. — Бозорга чиқибсиз-да!..

— Ҳа, ўргилай… Кўрмайсизми, кун беришмас экан буерда.

— Сал дадилроқ бўлинг-да! — кулди йигит. — Кўринишингиздан шаҳарликка ўхшайсиз. Бу ер бозор, сал бўшашсангиз оғзингиздаги нонингизниям илиб кетишади… Бўпти, бемалол бозорингизни қилаверинг! Патта пулини вақтида тўлаб турсангиз бас.

Шундай деб паттачи йигит бир четда қимтиниб турган Назирага ўғринча кўз қирини ташлаб олди:

— Қизингизми дейман?..

— Ҳа, қизим, — деди Нафиса опа кулиб, — Шугинани ўргатай деб атай ўзим бирга олиб чиққандим.

— Ҳечқиси йўқ, — йигит Назирага кўзини қисди, — қизингизни ўзимиз ўргатамиз. Сиз овора бўлиб чиқиб юрмасангиз ҳам бўлади. Ўзим хабардор бўлиб тураман.

— Умрингиздан барака топинг, ука! — деди хурсанд бўлиб бўшаган тоғорасини дастурхонга ўрарканНафиса опа йигитга миннатдорчилик билдирди. — Яхшиям сиз бор экансиз… Энди… кўз-қулоқ бўлиб турасиз-да, ўргилай! Биздан қайтмаса Худодан қайтсин!..

— Айтдим-ку, сиз овора бўлиб чиқиб юрманг! Қизингиз тўғри шуерга келаверсин! Мен ўзим бирпасда йўлга солиб қўяман!..

Бу гапдан кейин Нафиса опанинг кўнгли кўтарилиб, қизини эргаштирганча эртанги кун учун харажат қилиш илинжида сабзавот бозорига йўл олди…

* * *
Биринчи тушган т

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

хохолаб кулиб юборди.

— Фари, қалайсан энди? Боплади-ку! — деди у кулгидан ўзини тўхтатолмай.

Фарида беписандлик билан Назирага бошдан-оёқ разм солди.

— Хўш, қарзни олиб чиқдингми?

— Йўқ… — деди Назира лаблари титраб.

— Шунақами?.. Бўлмаса-чи ойимқиз, ҳозироқ машинага ўтириб бизникига борасан. Ойна ювдиришга мардикор олиб чиқмоқчийдим бозордан… Ойналарни сен ювиб берасан! Қарзинг камаяди, тушундингми?

Назиранинг қошлари чимирилди.

— Шунақаям жонимга тегиб кетдинг-ки!.. — дея у бойвуччага ёвқараш қилди. — Қанийди…

— Катта кетма!.. Агар яна тихирлик қилсанг, ана, Суръат эсингни киритиб қўяди. Додинг худогаям етмайди… Хўш, борасанми-йўқми?

— Бормайман!

— Унда ўзингдан кўр!.. Сени Суръатнинг қўлига топшираман-у, ўзим милисага бориб ойингнинг устидан ариза бераман. Қаматвораман онангни!.. Қарзни вақтида тўламаслик қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман сенларга!..

— Йўқ, ойимга тегма! — машинаси томон юра бошлаган Фаридани беихтиёр билагидан тутиб тўхтатди Назира. — Ойимга тегишга ҳаққинг йўқ! Бўпти, бораман, ювиб бераман ўша ойнангни!.. Фақат… Ойимга тегма!..

— Мана бу бошқа гап, — ғолибона қаддини ростлади Фарида. — Бормай бўпсан. Қани, юр, вақтим зиқ, сенга ишни кўрсатаман!..

Назира машинанинг орқа ўриндиғига ўтираркан, умрида биринчи марта ўзидан нафратланиб кетди.

Машина таниш дарвоза олдида тўхтади, Суръат пастга тушиб эпчиллик билан Фаридага эшигини очди. Фарида виқор билан машинадан тушиб, Назирага имо қилди:

— Туш, нега ялпайиб ўтирибсан? Машинада катайса қилиш ёқиб қолдими ё?..

Назира бундай камситишларга ҳали дуч келмаган. Хўрликдан кўзларига ёш қуйилиб келди. Ойисини қарз олишга мажбурлаганига, янги кўйлак кийганига пушаймон бўлди. Бироқ илож қанча! Юз минг сўм улар учун катта пул. Бир ойемай-ичмай ишлаганда ҳам бунча пулни йиғолмайди.

Ойна ювса бирери камайиб қолмас. Тез-тез ишини битиради-да, Фарида билан орани очиқ қилади. Бир йўла унинг таъна-дашномларидан қутулади.

— Вой, Назирахон, кел, қизим! — бўйнига қатор занжирларни осиб олган Собира опага юзида сохта табассум билан бош ирғади. — Дугонангга ёрдамлашгани келибсан-да, а, ўргилай! Жуда яхши. Қани, Фарида, ҳадеб машина атрофида тимирскиланавермай бу ёққа кел-чи!.. Суръатжонниям чақир!.. Ошни сузаман.

— Қанақа ош? — онасини жеркиб ташлади Фарида. — Мен буни ош ейишга чақирибманми? Ойна ювишга опкелганман!

— Ие, бу нима деганинг? — Собира опа яширинча қизига кўзини қисиб, вазиятни юмшатишга уринарди. — Меҳмонга шунақа муомала қилинадими? Иш бўлса қочмас, болам!..

— Ойи, — Фарида қошларини чимириб онасига ўқрайди, — сиз аралашманг! Ўзимизнинг ҳисоб-китобимиз бор!.. Назира, юр!

— Собира опанинг ҳаммасидан хабари бор эди, билганингни қил, деган маънода индамай ошхонага кириб кетди.

Фарида Назирани томорқа этагидаги янги қурилган уйга олиб кириб, қўлига челак, латта ва кир ювиш кукуни тўла қутича тутқазди.

— Тўхта, — деди Назира бўш келмай, — биз очиқчасига келишиб олмадик-ку!..

— Нимани келишасан яна?

— Ойнангни ювиб берсам, қарзимнинг қанчасидан қутулишимни билишим керакми?

— Вой-бў, жа ақлли бўп кетибсанми? — деди Фарида лабини буриб. — Бўпти, минг сўмидан қутуласан. Демак, сен менга ҳали бунақа ишлардан юзтасини қилиб беришинг керак.

— Бу инсофданмас. Ахир, бозордагилар ҳам икки минг-уч мингсиз келмайди бу ишга.

— Улар бозордагилар, тушундингми? Сенга ўхшаб катта кетиб, бировлардан фалон сўм қарз олгани йўқ…

— Шунақами? Майли, сенлардан қутулсам бўлди… Ёлиб кетларинг, инсофсизлар!..

Назира пешинга қадар қора терга ботиб ойналарни тозалади.

— Пешонамиз қурсин, — дерди ўзига-ўзи Фаридаларникидан чиқиб уйи томон йўл оларкан, — Бу замонда бойларнинг гапи гап экан-да!.. Эҳ, ойи, нега сизга ўша кўйлакни оберинг дедим-а?.. Ўлиб қолармидим кўйлак киймасам?.. Қўлимиз калталигини билиб туриб сизни маломатга қўйдим…

* * *
Назира онасига билдирмай икки ойча Фариданинг уйига яширинча кириб, буюрган юмушларини бажариб юрди: кирларини ювди, ҳовлини саранжом-саришта қилди, ҳатто туфлиларини ҳам артиб тозалади. Дугонасининг инжиқликлари, ҳақоратлари ҳар гал бошига гурзи каби урилар, бироқ сабр қиларди. «Қарзимдан қутулсам, ойимнинг оғириниенгил қилс

Читать полностью…
Subscribe to a channel