Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
🔥IFFAT🔥 bugun erta sotuvda. Song sotuv yopiladi. Sizlar uchun qulaylik. Yangi qismlar uchun endi toʻlov 5000 soʻm!!! Toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar @A_lixan ga murojaat qiling!!!
Читать полностью…ИФФАТ_2. 34.
Индамадим, балки ювиб келгандир. Аммо....
Ичимда нимадир ғимирлади. Менимча рашк қиляпман.
Кутилмаганда, Сарвар акани бағрида пайдо бўлиб қолганимда эсанкираб қолди.
—Бунча термулдинг? -деди маҳкамроқ қучиб.
—Кўзингиз юмилган эдику. -дедим термулганимни билгани учун.
—Мен сени ҳис қиламан.
Қандай бахт, сал аввалги кайфиятсизлик мени тарк этди.
🍃🍃🍃
Сарвар бағрида ухлаб қолган Ферузага қараб, ўйга толди.
Бугун эрталаб уйдан чиққан пайт ундан ҳуш кайфиятли инсон йўқ эди.
Устахонасига етмай муйилишда қаршисидан чиққан Сабинани кўриб аввал нафрати қўзиди. У йўқдек ўтиб кетмоқчи эди. Аммо қиз йиғлаб йўлини тўсди.
—Сарвар ака мени икки дақиқа эшитинг. -деди Сарварни қўлидан ушлаб.
—Қўлингни торт мендан. -Сарвар қўлини силтаб тортиб олганда, баттар йиғлаб юборди.
—Мени эшитинг илтимос. Севгимиз ҳаққи-ҳурмати. -деди, Сабина кўз ёшлари юзини ювганча.
—Севги? -Сарвар бирдан алам билан кулиб юборди. —Қандай севги? Соғувчи малакни, сут соғарлиги ҳақидаги севгисими? -бир қанча муддат олдин қалбини ўртаган, гапларни қизни юзига солди.
—Аслида ундай эмасди. -кутилмаганда, Сабина кўчада эканликларига қарамай, Сарварни қучиб олди. —Мени мажбур қилишди. Шу гапларни айтишга мажбурлашди. Сизни қанчалик севганимни биласизку.
Сарвар нима қиларини билмай тек қотди. Икки йиллик севгилиси эди қиз. Қора мойга ботиб, тинмай ишлаб пул йиғаркан. Шу қизни уйига ҳалоллаб олиб келиш эди ҳолос ҳаёлида. Қўллари ихтиёрсиз равишда, қизни сочлари томон борди. 4-5 см қолганда, тўхтади. Ва ичини қиздира бошлаган саволни берди.
—Ким мажбур қилди?
ИФФАТ_2. 32
Ишларимни сарамжонлаб бўлгач, қулай кийим кийиб олдим. Сарвар акамга қўнғироқ қилай десам, телефонимни ойлиги ўчибди.
—Энди нима қиламан? Сарвар акам ишлайдиган устахона узоқ эмаску, яна ўша ерда пайнет ҳам бор. Ҳам пул ташлайман, ҳам Сарвар акамни олдига бориб оламан.
Кузатганимга ҳеч қанча бўлмаган бўлса ҳам, уларни олдига кетарканман, ажиб бир ҳисни туйдим. Ўзгача, такрорланмас ҳаяжонли, ёқимли.
—Ассалому алайкум, яхшимисиз?
—Янга? -бу йигит икки кун олдин уйимизга борганди, бир нарсага Сарвар акам жўнатгандилар. Шунда эсида қолибман. —Ассалому алайкум. Келинг янга.
—Ваалайкум ассалом, Сарвар акам керак эди?
—Сарвар акам ҳали келмадилар.
—Нима? -йигитни жавобидан ҳайрон бўлдим. Ахир қачон эди кетгани. Шу он, телефонлашмай келиш оқибатидан ўзимни койидим. Балки, бориб тузатадиган жойи бормиди? Клентларини айтган жойига бориб ҳам тузатиб келишлари ҳам кўп бўладику.
—Қачон чиққанди уйдан янга? -йигитни гапидан ҳаёлимни четга сурдим.
—Анча бўлганди, менимча кўчада ишлари бор эдиёв. Телефоним ўчиб қолибди. Индамай келган ўзимда айб.
—Қўнғироқ қилиб берайми?
—Йўқ шарт эмас, келганимни индамай қўя қолинг. Менга такси чақириб бера оласизми?
—Ҳа бемалол янга.
Такси келгач, яна бир бор Сарвар акамга индамай қўяверишини айтиб, машинага ўтирдим.
Ўзи иш жойига келишим хато бўлди.
Бироз ўй сурганча уйга йўл олдим. Оила аъзоларимни кўргач, ҳаммаси тарқади.
Дадам анча яхши бўлиб қолибди. Жияним билан ошна бўлиб олишган, кечгача бирга ўйнар эканлар. Акам ишда, янгам уринманг десам ҳам овқатни ҳаракатига тушиб кетдилар.
—Укам, ўзингиз яхшимисиз? -дадам билан анча суҳбатлашиб бўлгач, янгамни олдига чиққандим. Овқати деярли тайёр бўлай дебди. Юзидан бироз асабийдек кўринди. Дадамни йўқловчилар кўп балки меҳмон кутиш толиқтириб қўяётгандир.
—Яхши раҳмат. Ишга кетгандилар. -дедиму, ҳаёлим яна уларга кетди. —Асли ўзим олиб боришим ҳам мумкин дегандилар.
—Нега бирга келмадингиз?
—Телефонимни ойлиги ўчибди. Шунга қўнғироқ қила олмадим.
—Ҳа у билан муносабатингиз қандай? -менга синчков қараб сўради янгам.
—Яхши. -уялиб ерга қараб олдим.
🟠🟠🟠 😱 🟠🟠🟠
🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
DETSKIY KIYIMLARGA
3 TA XITOY DVOYKA 😱😱
🟠🟠🟠🟠🔴🔴🔴 MING 😮👏
BIZDA HAMMA HAMMASI😀
Ramazon skidkasiga tushdi bayram munosabati bilan shirintoyingiz uchun eng trendoviy Xitoy Detskiy kiyimlarini siz hali koʻrmagan shok narxlarga skidka qildik
TEZ KANALGA QOʻSHILIB OLING
✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️
/channel/+SY79qQgIipthN2Fi
/channel/+SY79qQgIipthN2Fi
/channel/+SY79qQgIipthN2Fi
✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️
⚠️Kanalga azo boling va pullaringizni tejab qoling💲
Бир нарса ўргатайми?
Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
Ким тонг оттирган чоғи
Бисмиллаҳиллазии лаа ядурру маъа исмиҳи шайъун фил арди ва лаа фис самааи ва ҳувас-самийъул-алийм
ни 3 марта айтса,
кеч киргизгунича унга тўсатдан келадиган бало етмайди. Ким кеч киргизган чоғи айтса ҳам. Яъни ўша кечаси унга тўсатдан келадиган бало етмайди».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУ🤩🤩
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
ФАСОНЛАРИ ШУНЧАКИ БОМБА😊
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта
ХОХЛАГАН ЁШГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+OJxNknOh_Eg5OTIy
/channel/+OJxNknOh_Eg5OTIy
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+w9sjBJmplGoyMTMy
🟣✈️BO'YANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN 💅🧖♀💆♀ MAKEAJ DARSLARI. ONSON O'RGANASLAR XAMMASI VIDEO DARSLILARDA ORGATILGAN 💋LAB SHISHIRISH, 💄TOGRI BOYANISH, 👁TOG'RI STRELKA CHIZISHNI, 🦷TISHLARNI OQARTIRISHNI 🦋YUZNI TOG'RI TOZALAB UHOD QILISHNI🔴
KUZ : QISH: BAHOR: YOZ : FASLI UCHUN ZOR MASKALAR TAYORLASHNI❤️
‼️TEZ OZISH SEMIRISH VA 90/60/90 QOMATGA EGA BO'LISHNI 100% ⭕️ ~ DAN O'RGATAMAN😘😘😘
✌️TEKINGA O'RGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA👇👇👇
/channel/+JGT9HoM30I9lMGUy
Тўрт ҳадисда тўрт маҳоратни ўрганамиз:
1 - Тилни сақлаш (тийиш) маҳорати:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки жим турсин!".
2 - Меъёрни сақлаш (ушлаб туриш) маҳорати:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Унга аҳамияти бўлмаган ишни тарк қилишлиги кишининг Исломининг гўзаллигидандир!".
3 - Нафсни сақлаш (тийиш) маҳорати:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деганларида У зот: "Ғазаб қилма!" дедилар. Ҳалиги киши бир неча маротаба такрорлади. "Ғазаб қилма!" дедилар.
4 - Қалбни саломат сақлаш маҳорати:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам яхши кўрмас экан (комил) мўмин бўла олмайди".
@IBRATLI_SOZLAR
🔹 “Тақдир йўллари” – 9-қисм
📍 Ҳақиқий раҳбарлик
Сардор учун энг катта синов энди бошланган эди. Раҳбарлик – бу фақат буйруқ бериш эмас, балки ишонч қозониш, жамоани бирлаштириш ва уларга йўл кўрсатиш демакдир.
Лекин бу осон бўлмади…
🔻 Бўйсунмаслик ва қаршилик
Жамоа унга ишонмас, айримлар ҳатто қасддан унинг йўлига тўсиқ қўя бошлади.
— Сиз бизга ҳеч нарса ўргатолмайсиз! – деди тажрибали савдо ходимларидан бири.
— Бир йил олдин юк ташиб юрган одам ҳозир бизнинг бошлиқ! Бу қандай адолат?
Сардор бу гапларни эшитиб, хижолат бўлмади. У орқага чекинишни эмас, исботлашни хоҳлади!
🔻 Ҳаракат ва далил!
Сардор улардан яхшироқ ишлашни бошлади. Ҳар бир мижоз билан ўзи гаплашди, ҳар бир харидорни ўзи топди.
Сотув кўрсаткичларини жамоадаги бошқа ходимлардан юқори қилди.
— Мен сизнинг устингиздан раҳбарлик қилиш учун эмас, сизлар билан бирга ишлаш учун бу лавозимга келдим! Агар сизлардан кўпроқ иш қилмасам, мен ҳақиқий раҳбар эмасман!
Жамоа буни кўриб, уни бошқача кўз билан кўра бошлади. Эндиликда у фақатгина бошлиқ эмас, балки ҳақиқий лидер эди.
📌 Сардор ўз жамоасини тўлиқ ишонтиришга эришдими? Ёки яна янги муаммолар кутаяптими?
Давоми бор
🔹 “Тақдир йўллари” – 8-қисм
📍 Раҳбарлик йўли
Сардор энди шунчаки ходим эмас, бош савдо менежери эди. Бу катта муваффақият эди, аммо янги лавозим билан янги масъулият ҳам келди.
Унда энди ўзига боғлиқ бўлган жамоа бор эди. Уларга раҳбарлик қилиш, компанияни ривожлантириш, рақобатчилар билан курашиш – буларнинг барчаси осон иш эмас!
🔻 Жамоа муаммолари
Сардор биринчи куниёқ муаммоларга дуч келди. Жамоадаги одамлар унга шубҳа билан қарарди.
— Сен бизнинг раҳбаримиз бўлдингми? Неча йиллик тажрибанг бор? – деди савдо бўйича тажрибали ходим.
— Биз сени кеча юк ташувчи бўлган йигит деб эшитгандик. Қандай қилиб бизни бошқармоқчисан? – деди бошқа ходим.
Ҳа, бу ҳақиқат эди. Сардор бир йил олдин юк ташиб юрган йигит эди. Лекин унинг юрагида катта орзулар бор эди!
🔻 Ишонч қозониш
Сардор жамоасига шундай деди:
— Ҳа, мен кечагина юк таширдим. Ҳа, мен бу лавозимга энди келдим. Лекин сизларга бир нарсани кафолатлайман: мен сизлар билан бирга меҳнат қиламан! Мен орзу қилиб яшамайман, ҳаракат қилиб яшайман! Агар кимдир мени раҳбар деб тан олмаса, ҳеч қандай муаммо йўқ. Мен ишларим билан ҳақиқий раҳбар эканлигимни кўрсатаман!
Бу сўзлар жамоани ўйлантириб қўйди. Улар унинг қандай ишлашини кузатишга қарор қилишди.
📌 Сардор ҳақиқатан ҳам ҳақиқий раҳбарга айлана оладими? Ёки жамоа уни қабул қилмайдими?
Давоми бор
Бир бой одам кўприк қурибди ва ундан ўтиш нархини бир танга қилиб қўйибди. Ҳамма унинг бу ишини қоралаб, "зиқна, хасис" деб сўкибди.
Бир куни дунёдан кетиш олди бой одам ўғлини олдига чақириб, шундай васият қилибди:
- Ўғлим, одамлар мени бутун умр ёмон ном билан аташди. Сен шундай қилгинки, мен ўтгандан кейин ҳамма мени яхши ном билан эслашсин. Ўғил эса отасидан кейин шундай тадбир кўрди...
🔥IFFAT🔥 bugun erta sotuvda. Song sotuv yopiladi. Sizlar uchun qulaylik. Yangi qismlar uchun endi toʻlov 5000 soʻm!!! Toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar @A_lixan ga murojaat qiling!!!
Читать полностью…ИФФАТ_2. 29.
Ўзимча эрталабда аразлаб кетиб, кечки пайт ортимга қайтганимга ҳам бир ҳафтадан ошди. Ҳаётим бир маромда кетарди. Беҳруз ака билан муносабатларимиз ҳам жойида.
Дадамни офисида ишлайман. Тонгда мени ишга ташлаб, ўтиб кетадилар. Қайтишда ҳам қўнғироқлашамиз.
Ишимиз тенг тугаса қайтишда ҳам ўзи олиб кетади.
—Шаҳнозахон, яхши ишлаяпсизми? -турмушга чиқмасимдан олдин ҳам бу ерга келсам, атрофимда хира пашшадек ўралашадиган буғальтерия бўлимидаги Наим ака иршайиб кириб келдилар.
—Раҳмат яхши, тинчликми? -«нега келдинг?» дегандек қарадим.
—Вайбоо, бир хол сўрамайлик ҳам эканда-а? Ҳурмат юзасидан. -ўзича гина қилди.
—Бир хол сўраш учун иш жойингизни қаровсиз қолдириб келиш...
Бу маъсулиятсизлик эмасми? -дедим атай, ўзини йиғиштириб олсин.
—Узр-узр, мана кетдик... -ҳафсаласиз эшик томон юрди.
—Бошқа такрорланмайди деб умид қиламан. Йўқса, бош директор, кампаниясида, ишчилар қанчалар маъсулиятсиз эканидан ҳабар топади.
Ранги гезариб чиқиб кетди. Ўзини йиғиб олсин суюқ.
Ишларим унча кўп эмаслиги учун ишдан эртароқ чиқдим. Беҳруз акага қўнғироқ қилсам, олмадилар. Балки банддирлар.
Такси тўхтатиб уйга қайтдим. Кечга Беҳруз ака ёқтирган хамирли овқатни қилсамми? Улгурармиканман деб соатимга қарадим. Астойдил ҳаракат қилсам улгурар эканман. Ойижон ҳам бор ёрдам берадилар.
ИФФАТ_2. 27.
"Шахноза"
🍃🍃🍃
Дадам чиқиб кетгач, икки дақиқа сўзсиз турдик. Кейин Беҳруз ака, гап бошлади.
—Нега кетиб қолдинг?
—Нега келдингиз? -дедим саволига савол билан жавоб бериб.
—Хотинимни олиб кетгани.
—Ҳаётингиздаги бир доғман ҳолос мен. Ҳаётингизда борман, аммо...
Ҳаёлингиз, қалбингиз... менга бегона. -ич-ичимдан тақдиримдан норози бўлиб кетдим шу он.
—Мен билан кетасанми? -деди Беҳруз ака менга яқинроқ келиб.
—Йўқ! -дедим ҳеч нарса бўлмагандек гапириши ёқмай.
—Дадангни сўзини икки қиласанми? Ахир улар оилангни сақлаб қолишингни исташини айтди.
—Сабаби мен нега аразлаб келганимни билмайдилар. Билса, шундай қўйиб-қўймайдилар.
—Нега айтмадинг?
—Эр-хотин орасидаги гапларни айтишни лозим топмадим. -шундай деб, юзимни буриб олдим. Кутилмаганда, Беҳруз ака мени маҳкам бағрига босдилар.
—Олиб кетаман сени! -деди сочларимни ҳидлаганча.
—Мен кетмайман! -ҳудди ота-онам тўсатдан кириб қоладигандек ўзимни ортга олдим.
—Ҳамма ҳам адашади. Тушун Шаҳноз менга ҳам осонмас. Ўша пайтлардаги ичимдан ўтганини ўзим биламан. -Беҳруз ака оғриқли гапирдилар.
—Сиз уни севганизда ишонардингиз. -дедим юзига тикилиб. —Ўзингизни ҳам мени ҳам ўтда ёқяпсиз.
—Гапириш осон. Айтчи сени менга бўлган ҳисларинг қандай? Яхши кўрасанми мени? -деди бўйи мендан баландлиги учун, ҳиёл эгилиб кўзларимга яқиндан қараркан.
—Наҳот шунча вақтда билмадингиз? Кўнглим бўлмаса, сизни ҳисларингиздан бу қадар ранжимасдим. -дедим дадил.
—Кўрдингми? Ҳаммамиз ҳислар олдида ожизмиз. Баъзан ишончни, баъзан ғурурни, баъзан ўзни унутамиз. Агар мени Ферузага ишончсизлигим учун айбласанг. Мен ҳам сени айблайман.
—Нимаа? -дедим энсам қотиб. —Менми айбдор ҳозир?
—Ҳа агар ростдан, мени яхши кўрсанг мени Ферузани унитишга ҳаракат қилаётганимга ишонган бўлардинг. Қочмасдинг, аксинча бунда кўмакдош бўлардинг. -деди мени сўз топишга иложсиз қолдириб.
ИФФАТ_2. 35.
—Айтсам менга ишонасизми? -Сабина умид билан Сарварга тикилди.
—Сен аввал айтчи. -деди Сарвар қиздан кўзларини олиб қочаркан. Қалбида балки озгина чўғ қолгандир? Аниқ гапни билмагунча эски ҳисларга эрк бермаган маъқул. Яна бу чўғ алангага айланиб кетмасин.
—Доим учрашадиган жойимизга кирайлик. -Сарвар ишлайдиган, устахонадан узоқ бўлмаган боғни назарда тутди Сабина. —Қисқа гап эмасда.
—Майли юр. -Сарвар қадамларини ўша боғ томон бурди.
🍃🍃🍃
«Шаҳноза»
Энг ҳузурбахш тонг бу—Суйганингиз бағрида уйғонган тонг!
Қизиқ Беҳруз ака ҳам мендек ҳис қилармикан? Уларга ҳам аҳамияти бормикан буни.
Ёки мен билан нима?
Менсиз нима эканми?
Ҳадик билан яшаш қийин экан. Ҳар лаҳзада ҳаёлингга бир ўй чирмашиб олавераркан.
«Уни ўйламаяптимикан?»
—Менга термулмай, туриб нонушта тайёрламасанг, иккимиз ҳам ишга кеч қоламиз. -Беҳруз акани овозидан чўчиб кетай дедим. Ҳаёл суриб кўзларини очиб менга қараб турганини сезмабман ҳам.
—Қарасам эримга қарабман эди. Шуни ҳам гапиринг. -лаб буриб ўрнимдан туриш учун қўзғалдим. —Шунчалик ҳам миннатчи инсонга турмушга чиқибманей.
Туриб кетаётгандим, сониялар ичидан, Беҳруз акани тиззаларида пайдо бўлиб қолдим. Қачон ётган жойидан туриб, ётоқ четига ўтириб олишга улгурди экан?
—Қўйворинг. -дедим номига типирчилаб.
—Истамасамчи? -бўйнимга лаб босиб, деди.
—Иккимизга ишга кеч қоламиз. -дедим сал аввалги гапини ўзига такрорлаб. Уларни қайноқ нафасидан этларим жимирлаб.
ФФАТ_2. 33
—Мен картамдан пул суриб бераман рақамизга. -акам янгам учун ҳар қандай имкониятни яратиб берган. —Муносабатларингиз яхши бўлса, бундай буёғига уни мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Орага кимдир суқилишига йўл қўйманг. -дедилар янгам мени ҳайрон қолдириб.
—Ким суқилиши мумкин янга?
—Гап келганда айтдимда. -гапни бурдилар.
🍃🍃🍃
Кечга яқин уйга акам ташлаб қўйди. Қизиқ ҳали ҳам Сарвар ака қайтмабдилар.
—Алоо. -қўнғироғимга биттада жавоб берди.
—Ассалому алайкум, Сарвар ака қайтяпсизми? -дедим янгам бериб юборгам таомни столга қўярканман.
—Ҳа етиб қолдим, ҳозир кираман. -овози ҳорғин эди. Тезда дастурхон тузашга киришдим.
—Яхши келдингизми?
—Ҳа яхши ўтирибсанми? -устки кийимини ечиб менга узатди.
—Кечки овқат тайёр. -ётоқхона томон юрган Сарвар акани ордидан дедим... —Ювиниб чиқасизми?
—Иштаҳам йўқ Феруз, чарчадим дам олмоқчиман.
Кийимини илгакга илиб, ортидан кирдим, ҳар доим ишдан келиб энг биринчи ювинарди, ҳозир қолган кийимларини ечмай ҳам ётиб олибди.
—Чарчадингизми? Ишхонангизда мижоз кўпайиб кетдими? -дедим ётоқ четига ўтириб.
—Ҳа жуда, эрталаб борганимдан буён тинмади машина. -деди кўзини юмиб ётаркан. Ичимда нимадир ғимирлади. Эрталаб эмас, тушга яқин борганимда ҳам, йўқ эдиларку. Қўлига аҳамият берибман. Оппоқ, ҳечам бугун мойга текканга ўхшамасди.
ИФФАТ_2. 31.
Кечки овқатдан кейин, хонага кирсам севимли тебранма стулида, эшикка қараб тебраниб ўтирибди.
—Ҳафамисан мендан? -деди ҳамон уйилган қовоғим сабаб.
—Сизни деб, ишдан шошиб келиб белим қотиб, хамир ёйиб, гулхоним қилгандим сиз эса...
Йиғлагим келди. Жудаа нозиклашиб кетдимми турмушга чиқиб? Салга бу киприк ўлгур намланади.
—Йиғлама тентаквой. -Беҳруз ака йиғласам, буни ҳазм қила олмайдилар. Аста келиб мени қучди.
—Йиғлатманг унда. -дедим кўксига юзимни босиб пиққилаганча.
—Битта ҳазилга шунчами? Кўз ёшинг ҳам тайёр турадия. -пешонамдан ўпиб қўйдилар.
Сезаман мени ранжитмасликка ҳаракат қиладилар. Кўнглимни кўтаришга уринади. Тунларни бириди аёллигимга бориб, ўша тунда айтган гапларини борича айтиб аламимни олгандим.
Жуда афсуслангандилар, Беҳруз ака маст бўлган пайт нима деганини, кайфи тарқаганда эслолмас эканлар. Шу сабаб уларни виждонини қийнагим келмади.
—Олдин бунчалик эмасдим, билмадим нега ҳар гапни ўзимга тез олиб юборяпман. -дедим уларга ён босган бўлиб.
—Менга эски Шаҳноз ёқарди. Ҳар нарсадан яхши кайфият қидирадиган. Буниси бироз юракни сиқяпти. -деди ҳамон мени қучиб тураркан. Индамадим, жавоб қайтарсам тортишувга олиб борадиган гап айтишим мумкин. Тилимни тийганин маъқул.
🍃🍃🍃
«ФEРУЗА»
—Ишга кеч қолдим яна Феруз. -Сарвар ака устки кийимини кияркан. Менга қараб шундай деди.
—Ошнангиз қўнғироқ қилмаганда эсингизда ҳам йўқ эдику, ишингиз. -дедим мени айблаяпди.
—Сени деб кеч қолдимда. -гинали қаради.
—Мени деб?
—Ҳада.
—Мен нима қилдим?
—«Ортга қайтсам ҳар қандайсига сизни танлардим» деб, ҳаёлимни буздингку. -деди кўз қисиб.
—Борингге. -уялиб юзимни бурдим.
—Майли яхши ўтир. Мен кетдим.
Улар кетгач, ҳаёлимга дадамни кўргани боришим эсимга тушди. Шунда улар олиб борадилармикан мени?
—Гап нимадан бошлангандику, нималарга уланиб кетди. пешонамга урганча ишларимга киришдим. Кейин Сарвар акамга қўнғироқ қиларман.
🌸Муносиб келин🌸
«Ё Расулаллоҳ, аёлларнинг қандоғи энг яхшисидир», – дейилди.
«Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон амр қилса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани», – дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифда эр учун энг яхши хотиннинг баъзи сифатлари ҳақида сўз кетмоқда:
1. «Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани».
Демак, эр назар солса, кўнглини хурсанд қиладиган аёл энг яхши аёлларда бўладиган сифатларга эга бўлар экан.
Бу таъриф аёлнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, ўзини тутиши ва ахлоқ-одоби каби нарсаларни ўз ичига олади. Энг яхши аёл бўлиш умидидаги қизларимиз, аёлларимиз ушбу нарсага алоҳида эътибор беришлари керак. Куёв ва эрларининг кўзига доимо хурсанд қиладиган равишда кўринишга ҳаракат қилишлари лозим.
2. «Қачон амр қилса, итоат қиладигани».
Эрга итоаткор бўлиш аёлларнинг энг гўзал, энг яхши сифатларидан биридир.
Албатта, бу ерда шаръий рухсат берилган ишлар доирасидаги итоаткорлик ҳақида сўз кетмоқда. Гуноҳ ишларда итоат қилиш мумкин эмас. Чунки Холиққа маъсият бўладиган ишларда махлуққа итоат қилинмайди.
Эр оила бошлиғи бўлганидан кейин, оила аъзолари, жумладан, аёл киши унга итоат қилиши керак. Эрига итоаткор аёл энг яхши сифатлардан бирига эга бўлган аёлдир.
Эрига итоат қилмайдиган аёлни яхши аёллар қаторига мутлақо қўшиб бўлмайди.
3. «Эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани».
Бошқача қилиб айтганда, энг яхши аёл сифатига соҳиба бўлишни истаган аёл эрига ёқмайдиган ишларни қилмаслиги керак. Чунки шу хилоф туфайли оилада уруш-жанжал чиқиши, эр‑хотиннинг ҳаловати йўқолиши, ҳатто оила бузилиб кетиши ҳам мумкин.
Яна, аёл киши ўз молини эри ёмон кўрадиган нарсаларга сарфламаслиги керак. Ана шунда энг яхши аёлларнинг яна бир сифатига эга бўлади.
Ушбу ҳадисда зикр қилинган уч сифатни ўзида мужассам қилган аёл энг яхши аёллардан бўлишига шубҳа йўқ.
Мўмина-муслима аёл-қизларимиз ушбу ҳадиси набавийда зикр этилган олиймақом сифатларни ўзларида мужассам қилишга ҳаракат этишлари лозим. Шу билан бирга, жажжи қизчаларимизни ёшликларидан ана шундай гўзал сифат соҳибалари этиб тарбия қилмоғимиз зарур.
Уламоларимиз барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб ҳамда бошқа омилларни ҳисобга олиб, муносиб келин танлашда қуйидаги нарсаларга эътибор бериш кераклигини таъкидлаганлар:
1. Диндорлик.
2. Серфарзандлик. Бу сифат қариндош-уруғ аёлларга қараб билинади.
3. Аввал турмуш қурмаган бўлиши.
4. Диндор ва қаноатли оиладан бўлиши.
5. Насаби яхши бўлиши.
6. Ҳуснли бўлиши. Шунда эрнинг кўнгли тўқ бўлади, муҳаббат қўяди, бошқаларга қарамайди.
7. Қариндошлардан бўлмаслиги. Қариндошга уйланса, болалари заифҳол бўлиш эҳтимоли кучли. Яна, Аллоҳ кўрсатмасин, келишмовчилик бўлиб қолса, қариндошлик алоқаларига зарар етиши ҳам мумкин. Бегонадан бўл-са, болалар заифҳол бўлмайди. Куёв-келиннинг баҳонаси билан уларнинг қариндош-уруғлари ҳам қуда-анда бўладилар, ижтимоий алоқалар риво-жланади.
8. Бир хотиндан зиёда қилмаслик. Чунки кўпхотинлиликнинг машмашаси ҳам кўп бўлади, шартларини бажо қилиш ҳам осон эмас.
"Бахтиёр оила" китобидан.
🇯🇵Япония ривожининг оддий сирлари
1. Японияда бошланғич синфларга токи олтинчи синфгача "Ахлоқ томон йўл" дастури остида дарс ўтишар экан. Бунда ўқувчилар фақат ахлоқ ва кишилар билан муомалани ўрганишар экан.
2. Биринчи синфдан учинчи синфгача имтиҳон бўлмас экан. Чунки бу вақтда мақсад тарбия қилиш, тушунчаларни ундириш ва шахсиятни шакллантириш бўлар экан.
3. Японлар бой бўлишига қарамасдан уларда хизматкорлар йўқ экан. Уй ва болалардан ота-она масъул экан.
4. Япон ўқувчилари устозлари билан бирга хар куни 25 дақиқа мактабни тозалаш билан шуғулланишар экан. Бу уларни тозаликка ҳарис бўлиб, камтарин бўлиб ўсишларига ёрдам берар экан.
5. Япон ўқувчилари мактабга ўзлари билан зарарсизлантирилган тиш чўткасини олиб боришар экан. Овқатдан сўнг тишларини ювишар экан. Улар ёшликдан саломатликларига эътиборли бўлишга кўниктирилар экан.
6. Мактаб мудирлари ўқувчилардан ярим соат олдин овқатланишар экан. Бу билан овқат болаларга зарар берадими йўқми, шуни аниқлаб беришар экан. Улар ўқувчиларни Япония келажаги деб билишар, уларни ҳимоя қилиш лозим деб эътиқод қилишар экан.
7. Японияда фаррошларни "саломатлик муҳандислари" дейишар экан. Улар 5000 дан 8000 долларгача маош олишар экан. Уларни ишга олишдан олдин ёзма ва оғзаки имтиҳондан ўтказишар экан.
8. Японияда поезднинг кечикиш ўлчами йилида 7 сония экан. Улар учун вақт жуда қийматли экан. Сония ва дақиқаларга ўта диққатли экан улар.
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУ🤩🤩
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
ФАСОНЛАРИ ШУНЧАКИ БОМБА😊
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта
ХОХЛАГАН ЁШГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+OJxNknOh_Eg5OTIy
/channel/+OJxNknOh_Eg5OTIy
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+w9sjBJmplGoyMTMy
Тақдирми, тантиқликнинг тўловими?
(Бўлган воқеа)
Уларнинг ҳар иккиси ҳам бадавлат , обрўли, мансабдор оилада улғайди. Узоқроқ қариндош ҳам эдилар. Оталари маъқул кўриб унаштирилдилар. Йигит биринчи учрашувдаёқ бу гўзал қизнинг сал эркароқ эканлигини сезган бўлсада, отасининг юзидан ўтолмади. Қиз эса оғир-вазмин , қарашлари ақлли йигитнинг секин оҳангда гапиришига маҳлиё бўлиб қолди.
Турмуш қурдилар. Фарзандли бўлдилар. Гўзал, манман, мақтанчоқ келинга омад кулиб бир йилдаёқ алоҳида бўлиб чиқдилар. Турмуш ўртоғи ота-онасига қаттиқ муҳаббатли эканлигини, уларнинг олдига тез-тез бориб келаётганини кўрган келинчак , негадир эрини қайнона -қайнотасидан ҳам қизғона бошлади. Ўзи табиатан худбинроқ бўлгани учун яқинларини у қадар соғинмас эди. Бир куни қовурма чучвара егиси келиб, пиширди. Қизариб пишган чучвараларни тоғорага солаётганда эри ҳам кириб келди.
-Шундан бир ҳовучгина беринг, ойимга олиб борай?-ялинчоқ оҳангда сўради йигит.
-Бунча ойимлайверасиз? Онангиз рўзғоримиз бўлак бўлганида иккита пиёла бердими? Ҳаммасини менинг онам қилиб берди, қўлимдаги човлигача!..Унинг чакаги ўчай демасди.
Бахтиёр индамади.
Дилдор «бопладим», деб ўйлади ўзича..Бир пайт қараса , эри кийиниб, қўлига ишга борадиган портфелини кўтариб олибди.
-Уй -сиз ва қизимга.Мен онамни ҳақорат қиладиган аёл билан яшолмайман. У эшикни одатдагидек секин ёпиб чиқиб кетди...Кетди...
Аввалига Дилдор унга овозини ҳам кўтариб гапирмаган эрини негадир ялиниб келади деб ўйлади. Ёзувчи отаси унга доим “Тинч оққан дарёнинг туби ғалвали бўлади”, дер эди. “Рост экан, Бахтиёр акам жим юрганлари билан юрак-юракдан норози бўлган эканлар-да,»-деб ўйлай бошлади у
Катталар аралашди. Уларни ҳеч ким яраштира олмади.
-Эринг уйланибди, фалон лавозимга кўтарилибди. Республика миқёсидаги катта лавозимни айтди аммаси.
Дилдорнинг кўзидан дувиллаб ёш оқарди. Унга собиқ турмуш ўртоғининг мансаби ҳам, лавозими ҳам қизиқ эмас эди, аслида. Унга доим беғубор нигоҳларида муҳаббат ҳадя этиб турувчи Бахтиёрнинг ўзи керак эди.
Турмуш қурган одам тушган оиласидаги барчани яхши кўриб қолишга мажбур эканлигини жуда кеч тушунган эди, холос...
Мусибатга куюниш яна бир мусибатдир.
Изоҳ. Мусибат ўз номи билан мусибат. Тақдирнинг зарбаларини хотиржам ва совуққон кутиб олувчи инсон камдан-кам топилади. Бир тоифа кишилар бу зарбалардан ганггиб, аста-секин ўзига келади. Яна бир тоифа эса бошига тушган мусибатни каттайтириб, ўзи унинг тагида қолиб кетади. Бу жуда аянчли ҳолат, бошга тушган мусибатдан кўра ҳам мусибатлироқ ҳолат! Нега? Сабаби, ҳар қандай яхши-ю ёмон ишни Оллоҳдан деб билмоқ ва унга рози бўлмоқ мусулмон кишининг эътиқодидир.
Демак бўлган ишни «яхши» ёки «ёмон» деган ном билан сифатлашимиз нисбий. Оллоҳ таоло айтади: «Сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сизлар учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Оллоҳ билур, сиз билмассиз» (Бақара, 216).
Шундай экан, бизга ёқмаётган мусибат яхшилик бўлса-чи? Шак-шубҳасиз яхшилик! Чунки бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди. Уйингиз ёниб кул бўлди. Бу мусибат. Лекин жон омон қолди-ку! Жонга талофат етгандан кўра уйнинг ёниб кул бўлгани яхшироқ. Демак биз бошида мусибат деб санаган нарсамиз сўнгида яхшилик бўлиб чиқяпти. Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Дабдабали уйда, бойликларингизга ишониб, мол-дунёнгизга алданиб яшаётган эдингиз. Қани сиз ишонган, сиз суянган нарсалар? Барчаси бир лаҳзада йўққа чиқди. Ана шу лаҳзада дунёнинг ўткинчи ва суяниб бўлмас нарса эканини, ҳақиқий суянч нимада эканини англадингиз. Бу яхшилик эмасми?
Келган мусибатга куюниб, жазавага тушиш ўша мусибатдан ҳам каттароқ мусибат эканининг ҳикмати ана шунда!
“Унвонул баён”дан.
@IBRATLI_SOZLAR
😨ҚАБРИСТОНДАГИ ЧАҚАЛОҚ ЙИҒИСИ...
Юраги бўшлар ўқимасин❗️
Мен ўнг томонда, қабристон этагида турган бир шарпани пайқадим. Тун қоронғи, атроф зимистон. Отамнинг қўлида фонар бор холос. Аммо кўзим тушган шарпа хира туманга ўхшаб кўриниб турарди. Бу...😭😱
📝Юлдузсиз тундаги вахшийлик ёхуд уз боласини ёкиб юборган она...
Мана Наргиза ва Мухиддиннинг туйлари булганига бир йил булиб, угилли булишди. Углига Хумоюн деб исм куйдилар. Улар бир бирларини севиб, севилиб,улдим-куйдиму ох-вохлар билан турмуш куришганди.
— Углимни кургани борасан-ку хали, оёгимга ётиб ялинмасанг отимни бошка куяман!, - деб бакирди.
Ха у углини курсатмади, аммо узи хам углининг юзига хам карамасди. Хаёлида факат хиёнаткор эридан кандай килиб касос олиш эди халос. Гох ишхонасига бориб жанжал килиб кайтар, гох ким билан гаплашди деб эшитган булса уша кизнинг махалласига бориб жанжал кутариб келарди. Аммо бир тун.....
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
ПЕКИН ,ТУРКИЯ ДВОЙКЛА
УЛГУРИБ ҚОЛИЛА🤩🤩🤩🤩🤩
ДИДИНГИЗГА МОС ЗАМОНАВИЙ КУЙНЕЙЛА КЕЛДИ ДУБАЙ, ТУРКИЯ, ПЕКИН КУЙНЕЛАРИ, БАХОР ФАСЛИ УЧУН🚩
ДАСТАФКАМИЗ ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ВИЛОЯТЛАРГА
ПОЧТА ХИЗМАТИ БОР 1 КУНДА БОРАДИ.
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
ЛИЧКАМ👇
✅ @Umidabonu11111 👈
Телефон номер 👇
Tel👑 +998909451885 👈
КАНАЛИМИЗ УЛАНИБ ОЛИНГ👇
/channel/+piupsYHRO5U1Nzhi
/channel/+piupsYHRO5U1Nzhi
#ДИҚҚАТ
БУГИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ 🤯
👨⚕️ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН
😶🌫️ Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
⁉️Охиргача ўқинг
✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ
ИФФАТ_2. 30.
Беҳруз ака гулхонимни яхши кўрадилар. Ойижонга маслаҳат солгандим. Рози бўлдиларда, бир зумда ҳаракатини бошладик.
Бир соатдан кўпроқ вақтда, гулхоним манти қасқондан жой олди.
—Қизим мен хоним пишгунча бироз дам оламан. Сиз ҳам белингизни чўзиб олинг ўн-ўн беш дақиқа.
—Хўп бўлади. -овқат қилишда фойдаланилган идишларни ювиб, жойлаётганимда ойижон шундай деб чиқиб кетдилар.
Бел чўзиш қочмас, хонимни ёнига қайла тайёрлай ундан кўра.
🍃🍃🍃
—Келдингизми? -Беҳруз акага бешвоз чиқдим. —Бунча кеч қолдингиз? -одатидан кўра анча кеч келгани учун сўрадим.
—Ҳужжат ишлари кўпайиб кетибди. Яна... -яна дедиларда жим бўлиб қолди.
—Нима яна? -дедим бир зумда ҳаёлларим ўтлаб.
—Бир ишчимизни иши терговга ошган экан. Шунга гувоҳликка бордим.
—Қандай тергов? Нима қилган эди у ўзи?
—Сен учун аҳамятсиз нарса. Овқатинг тайёрми? -гапни бурди, бежо кўзларидан, ниманидир яшираётгандек эди. Балки менга шундай туйилгандир.
—Тайёр! Сиз ёқтирган таомни қилганмиз. -дедим ҳаёлларимни қувиб.
—Оҳоо нима экан?
—Топинг. -жилмайди.
—Гулхоним. -деганди юзим ёришди биттада топганига. —Десам хамирли овқатга уқувинг йўқ. Нима бўлиши мумкин бошқа мен суйган овқат? -деса бўладими ҳафсаламни пир қилиб. Ўқрайиб қараб, улардан нари кетдим.
—Ҳазиллашдим бунча чиройли қарамасанг? -ошхонага ўтганимда ортимдан овозлари келди.
ИФФАТ_2. 28.
Ўйланиб қолдим. Нима қилсам экан. Балки яна бир бора, синаб-ҳаракат қилиб кўрарман.
—Менга ваъда берасизми? -дедим негадир овозим, ҳиёл титраб чиқди. Севилмаслик ҳам қийин экан. Севги дардида ёнган дугоналаримни кўрсам энсам қотарди. Энди уларни тушунгандекман.
—Ваъда бераман. Сен мени аёлимсан. Феруза энди менга бегона. Уни унитиб, бир умр сени ардоқлашга ҳаракат қиламан.
Ваъда олинди. Кўнгил таскин топгандек бўлди.
Ортга қайтишга қарор қилдим. Ҳаммаси яхшиликка...
🍃🍃🍃
—Яхши қилибсиз. -уйга қайтфанимизда, ойижон менга қароримни маъқуллагандек деди. —Эрингизни маҳкам ушланг, мастликда алчирайверади. Соғ пайти сизга муносабати қандай эканини ўзингиз ҳам биласизку.
—Билмадим ойижон, яна бир марта синаб кўрмоқчиман. -дедим истамайгина. Қайтганим билан кўнглим аввалгидек равшан эмасди.
—Бундай минғирлаб иккиланиш сизга ярашмас экан. Мени келиним алмашиб қолмадими?
—Йўғе.. -кулдим ойижонни гапларидан.
#ИФФАТ_2. 26
Ишдан чиққач, қайнотасини уйига йўл олди. Шаҳнозани олиб кетиш мақсадида.
—Ассалому алайкум дада. -деди одоб билан саломлашаркан.
—Ваалайкум ассалом, кел Беҳруз. -азалдан сенлаб мурожаат қилгани учун, куёви бўлгач, ҳам тили келишмади сизлашга. —Қудам яхшими?
—Раҳмат ҳаммаси яхши. -орага бироз ноқулай сукут чўмди.
—Ҳуш келибсиз Беҳрузжон.
—Раҳмат. -сукутни чой олиб кирган Шоҳиста бузди. Чой қуйиб узатгач, чиқиб кетаркан. Шаҳнозани дадаси Раҳмон ака деди.
—Қизинг қани? Эри келди ҳурматини қилиб чиқмайдими? -деди.
—Ҳозир чақираман дадаси.
Шоҳиста эрини авзойидан бироз ҳадиксираб чиқиб кетди.
🍃🍃🍃
—Шаҳноза даданг айтди, чиқаркансан. -Беҳруз келганини билиб, атай хонасига кириб олган Шаҳноза истамайгина хонасидан чиқди. Шу пайтгача дадасига гап қайтармаган ахир.
Эндиям Беҳруз деб, бу одатини бузсинми?
—Ойи кириб нима қиламан?
—Даданг хоҳлади бор кир.
Шоҳиста эшикни очиб, қизини оҳиста итарди.
—Ассалому алайкум. -деди Шаҳноза паст овозда.
—Ваалайкум ассалом. Кел қизим, куёв сени олиб кетгани келибди. Беш дақиқа гаплашиб олда, нарсаларингни йиғиб, чиқ.
—Дада мен...
—Менга нега келганингни айтмадинг. Арзирли бўлса айтардинг. Демак оилангни бузишингга арзимайди. Шундай экан, айтганимни қил.