ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33744

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

МЕҲР БОР БЎЛСИН.

Уйини янгитдан безашни истаган бир япон тахта деворнинг битта тамонини олиб ташлади.
Японларнинг уйларидаги деворлар одатда тахта еки гипсда ишланади, иккитаси ёнма ён қўйилади ва ўртага озгина бўш жой ташланади. У деворнинг биринчи қисмини бузиб олгач, оёғини мих қисиб қолган калтакессакни куриб, ҳайрон бўлди. Чунки бу мих тахминан ўн йилча олдин, уй қурилишида қоқилган. Шунча вақт давомида бу калтакессак ҳеч ерга қимирламай қандай яшаб қолди экан ? Қоронғи девор орасида ўн йил жойидан жилмай яшаганига ишонгиси келмасди.
Одам бошқа ишларини ташлаб калтакессакни кузата бошлади.
Шунда қаердандир бошқа калтакессак пайдо бўлди. Оғзида егулик олиб келиб, михга қисилган шеригига берди. Бу манзарани куриб турган киши ҳайратдан ёқасини ушлади. наҳотки?Аҳир, маҳлуқларнинг энг мукаррами, энг ақллиси бўлган одам, оиласидан, яқинларидан меҳр муҳаббатини айяб турган замонда қандайдир бир калтакессак михга осилиб турган шеригини ташлаб кетмаса?Бу қандай меҳр, қандай севги бўлди?
ЭЙ ОДАМЛАР! ҚАЛБИНГИЗДАГИ АСЛ ҲАЗИНА—муҳаббатни ўлдирманг, сизни севганларни асло тарк этманг!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат_ҳушҳабар

Болалар (пули) нафақаси олиш олдингига қараганда осонлашди...
Сиз хали хам болалар нафақасини ололмаяпсизми ?

Моддий ёрдамга муҳтож бўла туриб болалар пулини ололмаётган бўлсангиз диққат қилинг!
Призидент янги фармонига кўра энди болалар нафақаси олиш тартиби ўзгартирилди.

👉Батафсилроқ билиш учун

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Америкалик аёл расмдаги 3 нафар қизларни дунёга келтириб Гиннес Рекордлар китобига кирган. У ўрнатган рекорд 50 миллионтадан биттада бўлиши мумкин.

Диққат савол аёл қандай рекорд соҳибаси ҳисобланади?


👉ЖАВОБИ БУ ЕРДА

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“MILLION“ JAMOASINING 2024 YANGI KONSERT DASTURIDIGI ENG DAXSHAT SAHNA KO’RINISHI SHU BO’PTI😂😅

GAP YO’ LEKIN
XOZI JOYLANDI

ALDOV YO'Q 100%

KO’RISH UCHUN 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ШУКР САЖДАСИДА ТАҲОРАТЛИ БЎЛИШ
#таҳорат

❓1305-CАВОЛ: Шукр саждасини қилишда ҳам таҳоратли бўлиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, чунки сажда Аллоҳ таолога қилинади ва Аллоҳ таоло учун қилинадиган саждада намоздаги каби таҳоратли бўлиш, бадани ва кийими пок бўлиши, қиблага юзланиши каби шартлар талаб этилади.
Мужтаҳид имомларимиздан имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар бандага бирор неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, бемори соғайиб, узоқдаги инсони бағрига қайтганда шукр саждаси қилиш суннатдир, деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳулар катта хушхабар эшитганларида шукр саждаси қилганлари ривоят қилинган.
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш бўлса ёки хушхабар келса, Аллоҳга шукр қилиб сажда қилар эдилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
“Мароқил фалоҳ” китобида бундай дейилган:
وهيئتها أن يكبر مستقبل القبلة ويسجد فيحمد الله ويشكر ويسبح ثم يرفع رأسه مكبرا مثل سجدة التلاوة بشرائطها
“Шукр саждасининг кўриниши қуйидагича: қиблага юзланиб такбир айтади ва сажда қилади. Саждада Аллоҳ таолога ҳамд, шукр ва тасбиҳ айтади. Кейин такбир айтиб бошини саждадан кўтаради. Бу сажда шартлар борасида тиловат саждаси билан бир хил”.
Уламолар тиловат саждасининг шартлари намознинг шартлари билан бир хил дейишган.
Шунга кўра шукр саждасида таҳоратли бўлиш шарт ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Папиломалардан асар ҳам қолмайди, бунинг учун кечқурун...
http://dexpress24.tilda.ws/antiglist/o


Буни билиш учун шу линкга кириб ўқиб олинг...
http://dexpress24.tilda.ws/antiglist/o
http://dexpress24.tilda.ws/antiglist/o

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЁҒИНИ БУКА ОЛМАЙДИГАН БЕМОР ИНСОННИНГ НАМОЗИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мени оёқларим оғрийди ва чап оёгим яхши букилмайди. Ўтирганда оёгимни узатиб ўтираман, табиийки намозни ҳам шу ҳолда ўқийман. Буни ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёғини бука олмайдиган ёки букса қаттиқ оғрийдиган кишилар зарурат юзасидан намозда оёқларини қиблага узатиб ўтирса бўлади. Валлоҳу аълам.

`
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Diqqat_Super_Konkurs 👇

5 kun ichida 1 million❤️‍🔥

Konkursda qatnashib pul yutuqlarni yutib oling 💵

Sovg’alar: 💖
🥇1-o'rin: 500.000
🥈2-o'rin: 300.000
🥉3-o'rin: 100.000
🏅 4-o'rin: 60.000
🏅 5-o'rin: 40.000


Siz ham qatnashib pul yutuqlarni
yutib olishingiz mumkin, 💵
ajoyib imkoniyatdan hoziroq foydalanib qoling 🥰

Konkurs ayol/qizlar uchun 🥳

⌛️ Tugaydi: 5-iyul⌛️

Konkursda qatnashish uchun 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қизлар_учун

Гўзал қизим!

Саодатли бўлишни хоҳласанг, орқангдан гапирганларга парво қилма...

Бировнинг ризқига кўз олайтирма...

Бошқаларнинг насибасига қарама.

Ғийбатчининг сўзига парво қилма.

Юрагингни ғаш қиладиган миш-мишларга эътибор қилма.

Сени эътироф этмаганнинг, танқидига аҳамият берма.

Осмонга қара...

Дарахтларга қара...

Қўлингдаги неъматларга қара...

Товоғингдаги ризққа қара...

Ойна қаршисига ўт, бу дунёда биттагина бўлган ўзингга қара...

Сени севган Роббингнинг раҳматига қара...

Ким нима деса десин, сен фақат ўз амалингга қара...

Сўнгра ўтир, ўгирилиб қалбингга қара, ана саодат, мана ҳаловат, ана шукр, мана улкан ташаккур!..

Умида Азиз

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.

😯99% odam xato javob berisharkan.

😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?

Rasmga diqqat bilan qarang. Bu qotillikmi yoki o’z joniga qasd qilish ❓

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥

❤️‍🩹💛 Аёллик энергияси етишмаяптими ёки руҳиятингизда майда стресслар мавжудми?

Ёрингиз билан бўладиган хар қандай келишмовчиликларга хамма-хаммасига чек қўйиш вақти келди ❌

♥️ ХАЁТИНГИЗНИ ЯНГИДАН БОШЛАНГ ВА ТEЗ БИЗГА ҚЎШИЛИНГ 🤩😍

ХАР БИР АЁЛ БАХТЛИ ЯШАШГА ҲАҚЛИ 💝

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✂️✂️🌹🌹🌹🌹🌹
UYDA O‘TIRGAN HOLDA ONLAYN PARDA TIKISHNI O‘RGANING
1. tyatralka
2. Madam
3. Italyanskiy
4. Feta 2 hili
5. Shohina dasturhon tikish
6.stullarga Chihol tikish
7.pano fason 2 hil uslubda.
8.italyanskiy buf
9. Arkalik parda tikish Yangi uslubda.
10. Piramida
11. Mansardaga parda tikish sirlari.
12.turba Karniz
13.Sunyorita
14. Girbishokli Rimski parter
15. Tullarni gulini oson Chiqarish.
16.iplik tyatralkani tikish.
Bu darslar hammasi emas.Darslar davomida juda kôp tikuvchilik sirlari bilan bôlishib boramamiz.
20 yillik malakali chevar HULKARHONIMdan darslar oling
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/UENn2jTEwY9qZCXV
https://t.me/joinchat/UENn2jTEwY9qZCXV

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❗️❗️❗️🚨🚨🚨

ONLINEMISIZ OMADINGIZ BOR EKAN, TEZ QO'SHILIB OLING
BIZ SIZ IZLAGANIZNI TOPTIK


💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕    KIRISH    KIRISH           💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕

/channel/addlist/DU3I3wX3gEpmZTI6

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#PSIXOLOGIK_TEST

🤔 SIZ KIMGA JOY BERAR EDINGIZ?

A -👩‍👦 Ona va Bolaga
B - 👵 Keksa Onaxonga
C - 🤕 Nogironga
D - 😡 Jahldor Bezoriga

Variantlardan birini tanlang va o'zingiz haqingizda hayratlanarli faktlarni bilib oling👇😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“MILLION“ JAMOASINING 2024 YANGI KONSERT DASTURIDIGI ENG DAXSHAT SAHNA KO’RINISHI SHU BO’PTI😂😅

GAP YO’ LEKIN
XOZI JOYLANDI

ALDOV YO'Q 100%

KO’RISH UCHUN 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Тақиқланган смслар!

Эрингизга ушбу смсларни ёзганингизда, ундан айрилиш эхтимолингиз кўпайиб бораверади.

- Сиз мени севмайсиз. Сиз менга эътибор бермайсиз. Мен сизга керакмасман. Сизнинг хаётингизда менга ўрин йўқ.

Эвазига эрингиз ўзини оқлашини кутасиз.
- Йўқ, жоним, мен сени яхши кўраман. Сен ўйлагинингдек эмас деб ўзини айбдормаслигини исботлаши керакми?
Уни айбдор қилиб бошқармоқчи бўляпсиз.

Нега тақиқланади?
1. Бу бошқариш услуби.
Сиз эркак кишини айбдор бўлиб хис қилишига мажбур қиляпсиз.
Балким у ўзини оқлашни бошлар.
Лекин!
Сиз ўзингизни оқлашни ёқтирасизми?
Бу иш сизга ёқимлими?

Инсон дискомфорт бўладиган одамидан узоқлашади.
Ким билан ўзини комфорт хис қилса, шу одамга яқинлашади.
Уқдизми?

2. Гап инсонга таъсир қилади. Бирон кишига сен ялқовсан деб уқтираверсангиз, у албатта ялқовга айланади.
- Сиз мени яхши кўрмайсиз деяверсангизчи?

- Бошқа сизни кўришни истамайман.
Келманг олдимга!

1. Бу ерда ажралишлик аломати бор. Сиз албатта ажрашгиз келмаяпти.
Лекин кескин чора сифатида уни манипуляция қилмоқчисиз.

Кўп талоқ сўрайдиган аёллар, кўпинча мақсадига етадилар.

2. Албатта эрингиз сизни йўқотишдан қўрқиб, югуриб келиши мумкин.
Лекин онгига таъсир қиладиган нарса:
- Сен мени хаётимда мухим эмассан, сени йўқотишдан қўрқмайман деган негиз хам жойлашади.
Тасаввур қилинг, жонингизни бериб ишлаяпсиз, ишингизга мехр беряпсиз, лекин ой охирида хўжайиниз:
- Сиз бизга энди керакмассиз деяпти.

- Сиз нега менга смс ёзмай қўйдиз? Кеча қаерда эдингиз?
Ўзи мен сизни қизиқтираманми?

Бу тергов охангидаги смслар.
Тушунтиришимга хожат йўқ .

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Албатта ўқинг!!!!

Мусулмон биродарим, бева ва тул аёллар минилган эски мошина эмас, Аллоҳдан қўрқинг!

Мусулмон аёлнинг эри вафот этса ёки талоқ қилса, саҳобалар уни ўз қарамоғига олишга, иззат-ҳурмат қилиб, унга уйланишга шошилишар эди. Тарихга назар солсак, уч ёки тўрт марта турмушга чиққан саҳобия аёлларни кўришимиз мумкин. Лекин ҳеч ким бу аёлларга паст назар билан қарамаган, уларни камситмаган. Масалан, Отика разияллоҳу анҳо Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг ўғлига турмушга чиққан. Улар бир-бирларига меҳр-муҳаббатли бўлишган. Эри вафот этганидан кўп вақт ўтмай унга Умар разияллоҳу анҳу уйланган. Умар разияллоҳу анҳу шаҳид бўлгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаворийлари Зубайр ибн Аввом уни ўз никоҳига олган ва у ҳам шаҳид бўлган. Ҳеч ким уни “шумқадам” ёки “эр ейдиган аёл” деб ҳақорат қилмаган. Аксинча, ҳамма: “Ким шаҳид бўлишни истаса Отикага уйлансин”, деган.

Келинг, биргаликда Асмо бинти Умайснинг ҳаётига қарайлик. Унинг охирги турмуш ўртоғи эркаклар ва чавандозлар сардори Али разияллоҳу анҳу Асмонинг олдинги турмушидан туғилган фарзандларини эркалатар эди. Асмо уларга оталари ҳақида яхши гаплар айтиб беришини эшитиб рашк қилмай, табассум қилар ва: “Агар улар (олдинги турмуш ўртоқларинг) ҳақида бундан бошқача гапирсанг таъзирингни бераман. Улар менинг ўртоқларим”, дер эди. Бирон саҳобия эри вафот этганидан кейин турмушга чиқса, ҳеч ким уни собиқ эрига хиёнат қилганликда айбламаган.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойша онамиздан бошқа бокирага уйланмаганлар. Бугун биров олдин турмуш қурган аёлга уйланмоқчи бўлса, унга минилган мошинадек қарайди. Аллоҳга қасам, бу муслима аёлга нисбатан зулмдир. Кўп эркаклар аёл олдинги эрини эслашидан қийналишини айтади. Бу эса эркак ўзининг эркаклигига, шахсиятига, куч-қувватига ишончсизлигидан ёки мазкур нарсалар мутлақо йўқлигидан далолат. Аллоҳга қасам, турмуши бузилган ёки тул қолган муслима муваффақиятсиз саналмайди. Агар турмуши бузилиш ёки бева қолиш муваффақиятсизлик бўлганида Талоқ сураси «муваффақиятсизлик» ёхуд «муваффақиятсиз аёллар» сураси деб аталарди. Лекин муфассирлар бу сурани «Ечим сураси» деб номлашган. Сабаби, Аллоҳ таоло бу сурада: “Билмайсиз, шояд Аллоҳ бундан кейин бирон иш-ечим қилар”, деган. Биз ҳам талоқ мусибати бошига тушиб, келажагидан, келгусидаги машаққатлардан қўрқиб турган синглимизга: “Қўрқманг! Билмайсиз, балки Аллоҳ бундан кейин бирон ечим қилар”, деймиз. Қўрқманг, балки Аллоҳ ажралгандан сўнг бахт-саодат берар. Балки бу эрнинг ўрнига ундан ҳам солиҳроқ ва яхшироқ жуфт берар. Балки келгусида сизни хурсандчиликлар кутаётгандир!!!

Бева ва тул муслималарни қарамоғимизга олиш, уларнинг ҳам руҳий-маънавий, ҳам моддий зарарларининг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилиш, итфеъл ва пасткашларнинг ёмон назаридан уларни ҳимоя қилиш биз мусулмонларнинг бурчидир. Мана, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биринчи турмуш ўртоғи Хадича бинти Хувайлид разияллоҳу анҳо ҳам олдин турмуш қурган эди. Аёлнинг бир неча эрга тегиши ор бўлганида Ислом бизни бундан қайтарар, буни ҳаром қилар эди. Динимиз хулқ-атворда барчамиздан юқори. Зеро, ҳамма мақтовга лойиқ хулқ-атворни биз динимиздан ўрганганмиз.

Муслима аёл поклик манбаи, исломий жамият пойдеворидир. Муслима аёл исломий жамиятнинг гўзал ахлоқлар сари йўлланмасидир. Шундай экан, муслима аёллар борасида Аллоҳдан қўрқайлик! Аллоҳ таоло барча муслима хотин-қизларни Ўз ҳимоясида сақласин.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝 ИБРАТ... ТАРБИЯ.

Ўғил ошхонада таом тайёрлаётган Онажонисининг олдига югуриб
келдида секин жимгина чўнтагига бир варақ қоғоз солиб кетди.

Она жимгина жилмайиб қўйиб, қўлларини сочиққа артдида, бир
чеккада турган креслога ўтирди. Шошмасдан чўнтагидаги қоғозни
олиб, унда ёзилган сўзларни ўқий бошлади.Қоғозга бундай сўзлар ёзилганди:
-- Ҳовлидаги хозонларни тозаладим-2000 сўм.
--Хонамни йиғиштирдим-1500сўм.
--Ахлатларни чиқариб ташладим-1000сўм.
--Нон олиб кирдим-800сўм.
--Уй вазифсини бажардим- 1500сўм.
--Қўшниларга ёрдам бердим-600сўм.
--Укамни боғчадан олиб келдим-600сўм
Ҳаммаси бўлиб 8000 сўм= ҚАРЗсизлар.
Бир чеккада Онасини диққат билан кузатиб турган бола:
--Энди пулимни берсала керак-деб ўйларди.
Лекин Она ўтирган жойида ўйга чўмди, бир пас шу ҳолатда ўтирдида, кейин қўлига қалам олиб, варақни орқа тарафига ёза бошлади:
-- Тўққиз ой ҳамма оғриқларга чидаб, тўлғоқ азобларини татиб, ўлимга ҳам рози бўлиб, сени шу ёруғ дунёга келтирдим-ТЕКИН.
-- Туни билан йиғлаган вақтларингда, касал бўлган вақтларингда ухламасдан доим сен билан бирла бўлдим -ТЕКИН.
--Сени ювунтирдим, доим озода тутдим, кийимларингни ювдим, дазмолладим -ТЕКИН.
--Ўйинчоқлар, овқат, кийим обердик, Ва ҳатто бурнингни ҳам
артдик-ТЕКИН.
--Юришни бошлаганингда сени йиқилиб тушмасин дея ховотир
олганларим, орқангдан югурганларим ва ҳаттоки ҳозиргача ховотир олишларим -ТЕКИН.
--Энг асосийси БОЛАЖОНИМ, ЖОНДАН АЗИЗИМ, МЕНИ ЮРАК ТЎЛА, ЧИН ҚАЛБДАН СЕНГА БЎЛГАН ОНАЛИК МЕҲРУ МУҲАББАТИМ - ТЕКИН.
Она шу сўзларни ёзиб бўлдида, варақни ўғлини қўлига тутқазди.

Ўғил ўқидию, ёш тўла кўзлари билан Онасига термулди.
Бир фурсат Она ва Ўғил нигоҳлари тўқнашди.
Ўғил ўзини Онасини бағрига отди.
--ОНАЖОНИМ МЕН СИЗНИ ЖУДАЯМ ЯХШИ КЎРАМАН - дея қучоқлади.
Кўзларидаги ёшларини артаркан, ўғил варақдаги ўзининг ёзганларининг тагига:
--ҲАММАСИ ТЎЛАНДИ!!!
--ШУ ГЎЗАЛ ҲАЁТДА ЯШАЁТГАНЛИГИМ УЧУН, АЛЛОХГА ХАМД БЎЛСИН ШУ ЁРУҒ ОЛАМНИ АЛЛОХИМ МЕНГА КЎРИШНИ НАСИБ ЭТГАНИ УЧУН АЛЛОҲГА ХАМД БЎЛСИН МЕН ОНАМДАН ҚАРЗДОРМАН!!! - дея ёзиб
қўйди.

Ҳулоса ҳар бир ўқиган инсонни ўзидан.

Болага урушиб, қўпол гапириб жахл қилмасдан, ёшлигидан чиройли тарзда тарбия бериб тушунтирилса, вояга етганида ҳаммаси яхши бўлади!
Албатта Аллоҳни изни ва тавфиқи билан иншааллоҳ

Албатта яқинларинггизга хам улашинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Nimaga kechqurun uy supurib bo'lmaydi?
Nimaga issiq kunlarda muzdek suv ichish xavfli?
Nimaga bosh og'riganda suv ichish kerak?
Nimaga ko'p televizor (kino va seriallar...) ko'rish o'limga olib keladi?

Shu kabi qiziqarli savollarga javob berib
kelayotgan Nimaga? kanalini kuzatib boring!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​КЎЗИ ОЖИЗ КИШИНИНГ ТАҲОРАТИ
#таҳорат

❓1304-CАВОЛ: Дўстимнинг кўзи ожиз. Унга аёли таҳорат қилдириб қўяди. Дўстим баъзида айниқса, саҳар вақтида аёлимни безовта қилиб уйғотгим келмайди. Уни уйғотмасдан таяммум қилиб олсам, бўладими, деб сўради. Шундай қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таяммум қилиш учун бир қанча шартлар билан рухсат берилади. Шулардан бири таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлмаса, таяммум қилиши мумкин. Агар аёли каби таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлса, таяммум қила олмайди, балки таҳорат олади. Дўстингиз ҳам уялмасдан аёлини уйғотсин ва аёли таҳорат қилдиришга ёрдамлашсин. Бу учун аёли кўплаб ажру савобларга эга бўлади. Қолаверса, қиблани аниқлаб бериш, намоз ўқиш учун пок жой топиб бериш ҳам керак.
Бу ҳақида фиқҳий манбаларда ҳам жавоб берилган. Жумладан, “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
أوكان لا يجد من يوضئه ولا يقدر بنفسه فإن وجد خادما أو ما يستأجر به أجيرا أو عنده من لو استعان به أعانه فعلى ظاهر المذهب أنه لا يتيمم؛ لأنه قادر. كذا في فتح القدير
“Таҳорат қилдириб қўядиган киши топа олмаган ва ўзи ҳам таҳорат қилишга қодир бўлмаган киши таяммум қилса бўлади. Агар бирор хизматчи ёки ишчи ёлласа ёки ёнида ёрдам сўраса, ёрдам берадиган одами бўлса, мазҳабдаги зоҳир гапга кўра бундай киши таямммум қилмайди. Чунки у таҳорат қилишга қодир ҳисобланади. “Фатҳул қадир”да шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАЙНОНАМНИ НАМОЗГА ЧАҚИРОЛМАГАНИМ УЧУН ГУНОҲКОРМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен келин бўлиб тушганимга 15 йил бўлди. Аллоҳга шукр, мен ҳам фарзанларим ҳам намоз ўқиймиз. Аммо кайнонам намоз ўкимайдилар. Мен келмасимдан олдин ҳам ўқимас эканлар. Мен уларга намоз ўқинг деёлмайман. Қайнонамни қандай қилиб намозга ундасам бўлади? Бир уйда туриб намозга чақиролмаганим учун мен гуноҳкорманми?

💬 ЖАВОБ
: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақ ва тўғри йўлга ҳикмат билан, шаън, обрўларига тегмайдиган, оғир ботмайдиган шаклда етказиш керак бўлади. Бунинг учун намозга чақирувчи китоблар ҳадя қилишингиз ёки кўнгиллари ҳақни оладиган бўлиб, бўшаб турган пайтни пойлаб гапларингизни етказиб олишингиз мумкин. Ёки ёшлари тенг, ҳурмат - обрўлик таниш инсонлари орқали намозга даъват қилишингиз ҳам мукин. Хуллас имкониятдан келиб чиқиб, намозга чақирилади ва албатта, бу йўлда сабр қилинади. Аллоҳ таоло намозга буюришда сабр-қаноатли бўлишга буюрган. Сиз сабабли ҳидоятга келишлари, сиз учун дунёдаги энг қиммат бойликдан ҳам фойдалироқ. Шу билан бирга ҳақларига дуо қилишни ҳам унутманг. Валлоҳу аълам.

`
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЖЎЖАЛАРНИНГ ГЎШТИНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Жияним хусусий тадбиркор. Товуқ фабрика очган. У ерда боқаётган жўжалари қирқ кунда сўйишга тайёр бўларкан. Шуларни сўйиб, дўконларга сотиш учун тарқатяпти. Шу жўжаларнинг гўштни ейиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло барча ҳалол ҳайвонлар-жонзотларни инсонлар учун яратган. Ейишга яроқли бўлганидан бошлаб сўйиб ейиши мумкин. Одамлар орасида қичқирмай туриб еб бўлмайди, деган тушунчани айтаётган бўлсангиз, бу беҳуда гап.

Фақат сўйишда ислом шариатига мувофиқ бўлишига аҳамият берсин. Бунинг учун бундай масалани яхши биладиган бирор аҳли илм билан маслаҳат қилсин. Унинг тавсияларига асосан иш олиб борса, ўзи ҳам гуноҳкор бўлмайди. Аҳолига ҳам ҳалол, покиза гўшт етиб боришига сабабчи бўлади. Валлоҳу аълам.

`
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.

Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда:
— Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар.
— Хўп бўлади, дада.

Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
— Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар.

Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
— Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар.

Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон!

P.S.: Ота-онаси ҳаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик ҳолатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Ҳар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик илтимосларини қўлларингдан келганча бажо келтиринглар, кейин жуда-жуда кеч бўлади...

©️ Иқбол Юсуф

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ота-онангиз бормилар? Унда бу тадқиқотни ўтказиб туринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир аёл Расулуллоҳнинг ҳузурларига эридан шикоят қилиб келди. Эри доимо уйига меҳмон чақириб зиёфат берар, бу эса, аёлга ортиқча ташвиш, машаққат ва чарчоқ келтирар эди.
Аёл Росулуллоҳнинг ҳузурларидан ўзига маъқул бўлган жўяли жавобни ололмади.
Бир фурсат ўтгач, Расулуллоҳ аёлнинг эрини чақирдилар ва: бугун мен сенинг уйингга меҳмонга бораман, дедилар.
Эр ўзида йўқ хурсанд бўлиб уйига қайтди ва бу ҳақда аёлига хабар берди. Ўз навбатида аёли ҳам бу хабардан жуда хурсанд бўлди ва турли-туман лаззатли таомлар тайёрлашга уриниб кетди. Чунки, унинг уйига Расулуллоҳ меҳмон бўлиб келаётган эдилар.
Расулуллоҳ меҳмонга келиб, аёлнинг рози эканлигини, Расулуллоҳни меҳмон қилганидан хурсанд эканлигини кўрдилар.
Расулуллоҳ меҳмондорчиликдан қайтиб кетаётганларида эрини чақириб: мен эшикдан чиқиб кетаётган вақтимда аёлинг эшикка қараб турсин, дедилар.
Аёл Расулуллоҳнинг ортларидан эшик томонга қараб турган эди, Расулуллоҳнинг орқаларидан ҳар хил хашаротлар, чаёнлар, зараркунанда жонворлар ҳам эргашиб чиқиб борарди. Бундай қўрқинчли ҳолатни кўрган аёлнинг қўрқувдан эси оғиб қолай деди. Шунда Расулуллоҳ аёлга қараб: худди шундай, ҳар гал уйингиздан меҳмонлар чиқиб кетаётганда ўзи билан уйингиздаги бало-офатларни, зараркунанда ҳашарот ва жониворларни олиб чиқиб кетади, дедилар.

Меҳмонни иззат-икром қилишнинг ҳикматларидан бири шу.
Кўп меҳмон келадиган уй Аллоҳ яхши кўрадиган уйдир. Каттаю кичикка эшиклари очиқ бўлган уйга Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти нозил бўлади.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар Аллоҳ таоло бирор қавмга яхшиликни ирода қилса унга ҳадия беради, дедилар. Саҳобалар: у қандай ҳадия?-деб сўрадилар. Расулуллоҳ: у - ўз ризқи билан келадиган ва кетаётганда ўзи билан хонадон аҳлининг гуноҳларини олиб чиқиб кетадиган меҳмондир, дедилар.

Шунинг учун ҳам меҳмон атои Худо дейилади.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, меҳмонни икром қилсин.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Елкадош

—Юр, салқинроқ жойда ўтирамиз
—Темур ака, қорним очди
Йигит бир лаҳза сукут сақлади, сўнг аёлининг дўппайиб қолган қорнига қараб
—Нон ейсанми? —деди
—Бир бошгина узум ҳам олинг, иложи бўлса.
Темур битта буханка нонни кўтариб келаркан узоқдан уни кўриб ҳафсаласи пир бўлган аёлининг кўзига қарамасликка тиришди.
—Узум тополмадим.
Эри ёлғон гапира олмайди, аммо нима қилсин жувон ҳам биттагина ёпган нон билан узум олиб келишига умид қилганди-да.
Қишлоғида узумлар ғарқ пишган ҳозир. Онаси ҳар саҳар тандирда нон ёпарди...
Тамилланинг буханка егиси келмади. Шундоқ бўлсада эри ушатган нондан бир бўлагини оғзига солди.
—Иссиққина экан... Бироздан сўнг эса ҳомиладорлигида пайдо бўлган касали-жиғилдони қайнай бошлади.
Ўша куни йўлкирага пули қолмаган ёш оила уйга пиёда қайтдилар.
—Юриш —соғлиғим учун фойдали, деди аёл...

Йиллар йилларни қувиб ўтди. Улғайдилар. Пойтахтга мослашиб, яшаб, сингиб кетдилар. Бу йиллар ҳаёт учун кураш йиллари бўлди.
Энди Темурнинг ошиғи олчи. Ўзи ҳам салобатли одамга айланди. Аёли ҳам ўқиди, изланди. Ҳозир хусусий шифохона эгаси.
Темур машинасига ўтирар экан узоқдан келаётган Сулувни кўриб, кўрмасликка олди. Тезроқ жўнаб қолиш пайига тушди. Бу қизнинг ниятини билиб юрибди. Ўзига бефарқ эмаслигини ҳам сезади.
Ўтган куни фаррош аёл хонанинг чангларини артган бўлиб гап бошлаб қолди
—Темуржон, Сулув айтяпди. Яхшироқ йигитлар бўлса, иккинчи хотин бўлиб ҳам эрга тегардим деб. Ўртоқларингиз орасида шунақалари йўқми?
Йигит доим ўзига оро бериб, атрофида гирдикапалак бўлиб юрадиган ҳисобчи аёлни бир лаҳза ўзиники деб тасаввур қилиб, юраги ҳапқириб кетди.
—Билмасам, опа, —деди фаррош аёлга қарамай. Кейин ўзини ишга шўнғигандек қилиб кўрсатишга тиришди.

Эрталаб аёли аввал уни ишга кузатади, сўнг ўзи машинасига ўтиради. Бугун ҳам иккиси нонушта қилдилар. Таътил бўлгани учун болаларни уйғотишни истамадилар.
—Узум енг, чиллаки пишибди , кеча бозордан олгандим. -деди аёл нон ушатаркан қоп-қора узум солинган ликопчани хаёл суриб ўтирган эрининг олдига сураркан
Эркакнинг хаёллари тумандек тарқаб кетди. Хотиралар олисга етаклади. "Бир бошгина узум ола келинг..."
Ишхонасига келганида фаррош аёл унга яна Сулувни эслатди
—Опа, сизни тушундим, мен аёлимни яхши кўраман. Оғир кунларимда елкадош бўлган, садоқатли дўстимга нисбатан бундай хиёнат қилолмайман. Илтимос, менга бошқа бу мавзуда оғиз очманг,— деди.
Фаррош аёл униинг шаъмасини осон илғаб, чиройли рад этган бошлиқдан уялиб кетди. Сулувга ваъда берганди. "Тузоққа тушмайдиган эркак бўларканми?!" -деганди. Дунёда ҳали ҳам мард эркаклар бор экан деган хулосага келди у.

Темур Сулувнинг таъқибидан қутулди. Эрта ўтиб индинига эса уни бош бухгалтер олдида қилпиллаётганини кўриб яна аёлини ва унинг доим такрорлайдиган гапларини эслади.
— Биз ҳали ҳаммадан ўтамиз, Темур ака, ўйламанг, сиқилманг, мен ёнингиздаман!

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эркаклар қачон йиғлайди?

Бир киши донишманддан: «Эркаклар ҳам йиғлайдими?», деб сўради.

Донишманд: «Ҳа, эркаклар ҳам йиғлайди», деб жавоб берди.

Ҳалиги киши: «Қачон йиғлайди?», деб сўради.

Шунда донишманд:

«Эркаклар, оналари вафот этганда йиғлайдилар.

Эркаклар, оталарини йўқотганда йиғлайдилар.

Эркаклар, фарзандларидан бирортаси касал бўлиб қолганда йиғлайдилар.

Эркаклар, қизларини турмушга бераётганда йиғлайдилар.

Эркаклар, ўғиллари эътироз билдирганда, итоатсизлик қилганда, ўзини катта олганда, қўполлик қилганда, бир сўз билан бўлса ҳам қалбларига озор етказганда йиғлайдилар.

Эркаклар, зулмга учраганларида, сиқилганларида, фарзандалари томонидан ҳурматсизлик кўрганларида йиғлайдилар.

Эркаклар, оила аъзоларининг моддий таъминотларини қилишдан ожиз бўлиб қолганларида, фарзандларидан бирортасига эҳтиёжлари тушиб қолганида йиғлайдилар.

Эркаклар, Ватанни соғинганда, яқинларидан узоқда бўлганда йиғлайдилар.

Эркаклар йиғлайдилар, лекин ҳамманинг кўз олдида эмас, балки қоронғу жойларда, ёмғир остида сайр қилаётганда, ёстиққа бош қўйганларида йиғлайдилар. Ҳа, улар атрофларидаги яқинларига сездирмасдан йиғлайдилар. Уларнинг кўз ёшлари ҳамма кўрадиган тарзда кўзларидан чиқиб яноқларига оқмайди, балки қалбларидан отилиб чиқиб, қалблари узра оқади. Бунинг асари эса, хўрсинишларида, кўз қарашларида, юзларини босган ажинларда, сочларига оралаган оқ толаларда, қўлларидаги титроқларда акс этади.

Эркаклар мана шундай йиғлайдилар», деди.

Шу ўринда муҳим маълумотни айтиб ўтсак, мўмин-мусулмоннинг кўзидан томадиган энг афзал ёш, Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўз ёшидир.

Абу Умома Судай ибн Ажлон ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолога икки томчи ва икки оёқ изидан маҳбуброқ нарса йўқдир. Улар: Аллоҳдан қўрқиб тўкилган ёш томчиси ва Аллоҳ йўлида тўкилган қон томчиси. Ҳамда Аллоҳ йўлида босилган қадам изи ва Аллоҳ фарзларидан бирини адо этиш учун босилган қадам изи», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзидан қўрқиб йиғлайдиган бандаларидан қилсин!

Манба: «Ҳар куни сизни қизиқтирадиган маълумот» саҳифасидан

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

УМАР ИБН ХАТТОБНИ ЙИҒЛАТГАН ДУО.
▪▪▪
Ҳазрати Умар бир куни Пайғамбаримиз саллалоху алайхи васалламнинг Муборак қабрларини зиёрат қилади. Равзаи шариф ёнида бир бадавийнинг дуо қилётганини кўради ва орқасига ўтиб дуосини эшитади.

Бадавий шундай дуо қиларди:

- “Ё Роббим, бу Сенинг Ҳабибинг, мен ҳам қулингман. Шайтон эса душманинг. Агар мени мағфират қилсанг Ҳабибинг хурсанд бўлади, қулинг нажот топади, душманинг эса хафа бўлади.
Мени авф қилмасанг, Ҳабибинг хафа бўлади, душманинг хурсанд бўлади, қулинг эса ҳалок бўлади.
Роббим, Сен Ҳабибингни маҳзун қилмайсан, душманингни ҳам севинтирмайсан, қулингни ҳалок қилмайсан, Карами кенг, Марҳамати чексиз Мехрибон Зотсан.
Роббим, Араблар орасида аслзода инсонлар вафот этганида қулини озод қилиш урфи бор. Мана Оламларга Раҳмат бўлган зот вафот этди. Қабри олдида мен турибман. Мени жаҳаннамдан озод қил”.

Буларни эшитиб турган Ҳазрати Умар овозининг борича:
- “Ё Роббим, бу бадавий сўраётган нарсани мен ҳам истайман” - деб соқоллари хўл бўлгунча йиғладилар.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Jannatgacha yo'l

Nozima ichiga kelib tushgan musht zarbidan bukchayganicha yerga yiqildi.
Badani kaltaklanganidan va kuchli qo'rquv sabab og'riqni his qilmay qo'ygan edi.
Akalari boshiga urganligi sababli boshi g'uvillar, karaxt ahvolda yotgan joyida atrofga qaradi.
Katta akasi Sardor akasini orqaga itarar akasi esa qo'lidagi pichoqni Nozimaga sanchish uchun u tomonga o'zini otar edi.
Turmaslik kerak derdi hayolida Nozima biladi hozir qaddini ko'tarsa yana kaltaklanadi.
Ammo ko'rdiki g'azabdan quturgan dadasi eni onasini ham o'larday kaltaklay boshlagan edi.
-Dadaaaa, dadaaa onamga tegmang.
Bilmasdi, onam bilmasdi..
Labi yirtilgan shekilli ovozi tiniq chiqmadi.
Tirsagiga tiralib arang boshini ko'tardi.
Ammo biqiniga kelib tushgan zarbadan hushini yo'qotti.

Davomini ushbu kanaldan o'qing🫣
/channel/Mohir_bekajon_sirlari/336
/channel/Mohir_bekajon_sirlari/336
/channel/Mohir_bekajon_sirlari/336

Читать полностью…
Subscribe to a channel