Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
🌿 JABROIL alayhissalom bir oyog‘ida turib yigirma ming yil va ikkinchi oyog‘ida turib yigirma ming yil namoz o‘qidi.
Namozni tugatib:
«Ë Robbim, koinot yaratilganidan beri shunday «NAMOZ» o‘qigan boshqa bandang bormi?!»,~ deb so‘radi.
Alloh taolo marhamat qildi:
«Oxir zamonda keladigan ummati Muhammaddan s.a.v., Habibimning ummatidan BIR BANDAM~ tahoratida kamchiliklar bilan, xatolar bilan, har xil o‘y~fikrlar bilan va hatto necha ra’kat o‘qiëtganini unutib ikki ra’kat namoz o‘qiydi...
Ularning bir necha daqiqada o‘qiydigan namozi sen qirq ming yilda o‘qigan namozingdan «MAQBULROQ» bo‘ladi.»
«Ë Robbim, nima uchun ularning namozi bunchalik «QIYMATLI» bo‘ladi?!»
~ Chunki ular mening huzurimga... dushmanimni mag‘lub qilib keladilar...
Senda esa dushman yo‘q!!!
Ular: ~ «DUNYO SEVGISIDAN» uzoqlashadilar...
Nafslarining ëmonligidan qutulishga harakat qiladilar...
Shaytonning vasvasasiga uchmasdan «ALLOHU AKBAR» (Alloh buyuk) deydilar...
Va Meni ko‘rmasdan iymon keltiradilar.
(Imom Gʻazzoliy).
@ibratli_sozlar
#Бисмиллах
Ассалому алайкум !!!
Ҳайрли тонг Қадрдонларим!!!
Аста қадам қўйиб қиру даламга
Тонги ➖саболарга айтдим саломлар.
Субҳидам шукрона айтдим оламга.
Омон бўлинг хамиша азиз одамлар !!!
Келинг эрта тонгдан қилайлик тилак!!!
Осмонимиз мусоффо➖юртимга тинч!!!
Дуолар қилайлик толмасин билак!!!
Юракда қолмасин ҳеч қандай ўкинч..
Мен ҳам сизга қадрдон тилайман соғлик!!!
Ҳамиша бўлайлик элда мукаррам.
Омад, ҳотиржамлик ва яна шодлик.
Бор бўлинг ҳамиша ёнимда ҳар дам!!!
Мен ёқтирган ўша яхши одамлар!!!
Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб, хайру барокатларидан БАРЧАМИЗГА насиб этсин. Амийн
🙊БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН 😰
(Ҳаётий воқеа) ҚИЗЛАРНИ ТЕКШИРИБ КЕЛИН ҚИЛИНГ❗️
Онамга тавсия қилинган қизга уйландим. Тўйдан аввалги текширувлар жуда чуқурлашмади, таниш деб ахамият бермадим. Бу қизга яхши кўриб уйландим.
Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси Тўй чиройлик ўтди. Туй кечаси Киёв келини ёнинга кирди,чимилдиқа киришанда, келин қиз бола чиқмади буни айбини яшириш учун қулини кесиб қони чиқарди, ва янгаларига кўрсатди, кегин Киёв келини.....
ДАВОМИНИ ЎҚИНГ... 👇👇+/channel/TaqdirlarQismatlarHikoyalar/100831
🔴❗️Блогер Chechenka ҲАҚИДАГИ ШАРМАНДАЛИ ХАҚИҚАТЛАРНИ КЎРИНГ ДАХШАТ😱
МАНА БЛОГЕРЛАРНИНГ АСЛ БАШАРАСИ КЎРИНГ ШОККА ТУШАСИЗ😨👇👇 ВИДЕОНИ ЖОЙЛАНГАН✅👇
https://telegram.me/joinchat/Zao_iAV3-ohkNTFi
300$ kursim ❌❌🫣
Atigi 2 kun skidkada
100 ming sóm✅✅✅⚠️
SIZ 100 MING SUM EVAZIGA 1 EMAS
6 TA XUNARNI URGANIB OLASIZ😮💎
TEZDA KANALIMGA ULANIB OLING😄
1. RESINART ( Etajerka, Lavh, svitinlik, SOATLAR, kartinalar....)
2. Interyerart...
3. Art kolegrafiya
4. Temu (Xitoydan zakaz urish uyizgacha dastavkasi tekin programma...
5.TÓQUVCHILIK ( LYULKA BOLAJONLAR UCHUN, SHAPKA SHARF, RÓMOL....)💞💎
6. Instagram 0 dan yurgazib yuqoridagi kurslarim orqali biznes boshlash...
Ushbu hunarlarni egallab óquvchilarim yaxshigina natijaga chiqanlar....
Uyda ótirgan XOLDA halol Hunaringiz orqali daromadingizni toping✅❤️😎
✍️MUROJAT UCHUN: @Biznes_Ledy_Odinabonu
👇TEZZ Gruppamga qo'shilish uchun👇
/channel/resin_art_Odinabonu
/channel/resin_art_Odinabonu
Эркаклар доим эслайдиган беш нарса
1. Аёлларнинг макри кўплиги
2. Иккитадан, учтадан, тўрттадан уйланиш мумкинлиги
3. Аёлларнинг ақли ҳам, дини ҳам ноқислиги
4. Эркаклар оила бошлиғи эканлиги
5. Эркакнинг улуши аёлникидан икки ҳисса ортиқлиги
Эркаклар доим унутадиган беш нарса
1. Аёллар билан муросаа қилиб яшанглар.
2. Сизларнинг энг яхшингиз аёлларига яхши муомала қилганингиздир.
3. Аёлларга яхши муомала қилинглар.
4. Аёлларга лутф қилинглар.
5. Аёлларни фақат карамли кишиларгина ҳурмат қилади, фақат малъун кишигина хўрлайди.
🔹Бу канал ҳар бир инсонда бўлиши керак
Бизнинг манзил👇
@ibratli_sozlar
Яхшилик қилиш учун қўлингиздан келган барча имконингиздан фойдаланинг. Эвазига ҳаёт ҳам ҳамиша сизга кутилмаган совғаларни ҳозирлаб қўяди...
Калбга хуш ёкувчи дил изхорлари ,хикоялар ва куй тароналарни четлаб утманг азизлар.💝💝💝💝💝💝💝
#ДИҚҚАТ #МУҲИМ
😱 Уйингиздаги атига 1 дона маҳсулотдан тайёрланадиган ичимлик орқали сиз, миома, киста, бачадон яллиғланишларнинг барчасига даво топасиз!
‼️Гинекологлар биздан бу сирли рецептни ҳалигача яшириб келишмокда!
☝️Бу рецептни ҳар бир аёл-қиз, айниқса ҳомиладорликни режа қилаётган аёллар билишлари шарт!
Бу маҳсулот.... батафсил ўқиш...
ҲИКОЯ
Басралик обиднинг вафоти яқинлашди. Оиласи унинг атрофида йиғлашарди. У:
— Мени ўтирғизиб қўйинглар! — деди. Сўнг отасига боқиб: — Сиз нега йиғлаяпсиз, отажон? — деди.
— Сени вафот этиб, сенсиз ёлғиз қолишни ўйлаб йиғлаяпман!
— Онажон, сиз - чи?
— Фарзандни йўқотиш доғини менга тотдиришингдан...
— Жуфтим, ҳалолам, сен нега йиғлаяпсан?
— Сиз менга меҳрибон эдингиз жуда ҳам! Сизсиз нима қиламан? Бошқа бировга муҳтож бўлишдан қўрқаман!
— Жигарбандаларим, болажонларим! Нега йиғлайсиз?
— Отажон, етимлик аччиғини бошимизга келишидан... сизсиз бечора бўлишни ўйлаб йиғлаяпмиз! — дейишди.
Шунда обид киши ҳам йиғлаб юборди. Отаси:
— Болам, сен нега йиғлаяпсан — деди.
— Барчангиз мен учун эмас, ўзингиз учун йиғлаётганингизни кўриб йиғлаяпман. Сизлардан қайсингиз мен учун йиғлаяпти?
Қайси бирингиз мени озуқам (солиҳ амаллар) оз эканлигини ўйлаб йиғлаяпти?
Қайси бирингиз мени ётар жойим тупроқ бўлишини ўйлаб йиғлаяпти? Ҳисоб кунида мени кутаётганини ғам қилиб, Роббимга қай юз билан юзланишимни ўйлаб ким йиғлаяпти? Мен Роббимга қай аҳволда юзланаман.... — деди - ю, юзтубан ерга йиқилди. Уни туртиб кўришди, у қимирламади.
Уни жони чиққан эди...
#qalblar_egasi
Қалблар эгаси
(4-қисм)
Қаердадир ўқиган эдим: "Аёл йиғлаган қасрдан аёл кулган кулба яхши! " Онам ўзи тан олмаса ҳам отам билан ўша уч хонагина уйимизда бахтли. Сабаби, бола бўлиб уларнинг эзилиб йиғлаганини кўрмаганман. Эҳтимол, етишмовчиликлар бўлгандир, аммо дадамнинг меҳри ҳаммасининг ўрнини тўлдириб юборган деб ҳисоблайман.
Пешиндан сўнг Ойижон билан дўкон айлангани чиқдик. Қизлар хусусий мактабда ўқийдилар, кеч келадилар.
Охирги урфдаги либослар сотиладиган дўкон эди бу. Ойижон уйга ва ўқишга кийишим учун кўйлаклар, либосларимга мос сумкалар олиб бердилар. Ўзларига ҳеч нарса харид қилмадилар.
Ғайрат амаки ажойиб. Бир дақиқа бўш қолса бўлди ухлайверадилар. Ойижонга шуни айтсам: "Чарчаб қолади, болам, кечаси ҳам кирага чиқар экан", —дейдилар.
Машинанинг ойнасини тақиллатиб уйғотиб олдик. Кейин гўзаллик салонига бордик.
—Розияхон, болам, бугун шу либосларингизни кийинг.
Ота-онам бир умр ойликка яшагани учун қиммат либослар киймаганман. Имкон даражасида борини эплаб, аяб кийиб юрганман. Аммо чиройли либослар ҳам одамга ишонч, қувонч беришини, кўтаринки кайфият бағишлашини шу хонадонга келин бўлиб келгач ҳис қилдим.
—Биз дадажонингиз билан қизларни олиб дала ҳовлига кетамиз. Бўронни чақиринг, эртароқ келсин. Қозон кабоб яхши кўради. Тайёрлаб беринг,-дедилар.
Қозон кабоб тайёрладим. Аммо эримга қўнғироқ қилишни, ялиниб чақириб олишни истамас эдим
Кеч тушди. Хонамга кириб ойна олдига бордим. Шу менманми? Шаҳарнинг энг яхши стилистлари мўъжиза яратган эди. Силлиқ сочларим қорага бўялиб елкамга ёйилган чиройли эдим.
Турмуш ўртоғим келмади. Ётиб ухлайман, яхшиси! Келмаса, келмасин. Юраверсин дайдиб. Барибир, кўнглим йўқ -ку?! Кўраман деб кўзим учиб турган жойи ҳам йўқ!
Йўқ, ухлолмадим.
Ярим кеча бўлди.Энди қўрқаётган эдим. Қайнонам ухлаб қолгандир. Онамнинг ўти ёрилади. Ноилож эримга қўнғироқ қилдим.
—Бўрон акааа, тезроқ келинг, қўрқяпман!
—Уйдагилар қаерда?
—Дала ҳовлига кетишди... Жудаям қўрқяпман..
—Ҳозир етиб бораман!
Дарҳақиқат, эрим ўн дақиқага қолмай етиб келди.
Дарвозани очар эканман, дағ-дағ титрардим.
Машинадан тушаётган турмуш ўртоғимнинг олдига югуриб бордим. Биринчи марта ўзим қучоғига отилдим.
—Қалтиряпсан-ку! Елкамдан қучиб ошхонага олиб кирди. Қаҳва дамлади. Камзулини ечиб, елкамга ташлади. Иссиқ-иссиқ қаҳва ҳўплар эканман, томоғимни йиғи бўғиб келарди.
— Қаттиқ қўрқдингми? Вақтлироқ қўнғироқ қилмайсанми? Ёш болага ўхшайсан-а!
Шу куни қайнонам менга катта сабоқ берган эди. Аҳмоқона ғуруримни енгишни, турмуш ўртоғимнинг кўнглига йўл топишим учун ўзим биринчи қадам ташлашим кераклигини ўргатиб қўйган эдилар.
Эркак киши аёлининг унга муҳтож эканлигини ҳис этиши лозимлигини ҳам энди тушунгандим.
Вужудимга илиқлик югурди.
—Сизга қозон кабоб пиширгандим, ейсизми? —дедим.
— Ўҳҳў, зўр-ку, суза қол! Биринчи марта эр-хотин ўтириб овқат едик. Бўрон акам телефонга термулиб овқат еган бўлса, ҳам ора-орада мақтаб қўяр эдилар.
—Зўр бўпти!
—Ош бўлсин!..
Эрталаб ўқишга Бўрон акам ташлаб қўйди!
Ўқишда ўтирар эканман эримга хабар ёзгим келди
"Бўрон ака, кечаги қаҳва учун, раҳмат!"
Кейин ёзган хабаримнинг жавобини кута бошладим!
Кўп кутмадим.
"Шу яхшилигимни унутмасанг бўлди))" Ортидан қотиб кулаётган смайлик жўнатдилар!
Беихтиёр юзимга табассум югурди. Олти ой деганда жуфти ҳалолимга ўпичли хабар жўнатдим...
Ойижон билан яна дўкондамиз. Бўрон акамга спорт кастюми танладик. Шунга мослаб оёқ кийим ҳам олдик.
— Буни стипендиямдан олдим деб айтасиз, болам. Бир кунча соат нечада келса ҳам ухламай кутиб ўтирасиз, хўпми, болам. Кейин мартабангиз бундан ҳам улуғ бўлсин, деб айтасиз!
Индамадим.
— Розияхон, мен текшираман!
Бўрон акам ҳар доимгидек яна кеч келдилар. Ухламай кутиб ўтирдим. Кейин харид қилган нарсаларимизни бердим.
—Бу—сизга! Стипендиямдан олдим. Қизариб кетган бўлсам керак, юзим ловуллаб турарди. Аммо ойижоннинг илтимосини бажаришим керак эди.
—Мартабангиз бундан ҳам улуғ бўлсин!
— Кимдан эшитдинг, ҳали ҳеч кимга айтмадим-ку?!.
(давоми бор...)
🔥IFFAT🔥 yangi qismlar uchun endi toʻlov 8000 soʻm!!! Toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar @A_lixan ga murojaat qiling!!!
Читать полностью…ИФФАТ_2. 14
Овқатим ширин чиққан экан, ойижон мақтаб-мақтаб ичдилар.
—Қўлингиз дард кўрмасин қизим, жуда мазали бўлибди.
—Раҳмат ойижон. -чой қуйиб узатарканман, бу мақтовдан бир қоп семиргандек бўлдим.
—Ўғлим айлангани чиқамиз дегандинг, чиқмадингизми?
Ойижонни гапидан Беҳруз акага қаради. Ойижонга ҳам айтган эканда.
—Бугун дадам йўқлиги учун сизни ёлғиз қолмасин деди келинингиз. «Ойижоним бир ўзи қоладими? Бошқа куни борайлик» деди.
—Барака топсин келиним, келин танлашда адашмаганмандаа...
Ойижон менга меҳр билан қарадилар. Мен бироз уялдим ҳам. Менга самимий юзида бироз жилмайиш билан қараб турган Беҳруз акага миннаддор боқдим.
🍃🍃🍃
—Беҳруз ака... -ётоқ четига омонат ўтириб, тебранма стулида телефон титкилаб ўтирган Беҳруз акага гапирдим. —Сизда гапим бор эди.
—Нима гап? -нигоҳини телефондан кўтармай деди.
—Мен ишламоқчиман! -дедим ўйлаб юрган гапимни айтиб.
—Оч қоляпсанми? -бошини телефондан кўтариб, нигоҳини менга қаратди.
—Йўўқ!
—Унда иш нега керак?
—Нега ўқидим мен?
—Мен ўқи деганмидим?
—Мен ўқи дегансиз дедимми?
—Сўроқ гапда гаплашаверамизми?
—Балки ундовга ҳам етиб борармиз?
—Ундов, «Сен ишламайсан тамом!» бўлади!
—Ҳечам, «Майли ишлашинга розиман!» бўлади.
—Ундовни мен қўяман! -деди қошлари чимирилиб.
—Албатта сиз қўясиз. -дедим сузилиб. —Фақат мени фойдамга.
ИФФАТ_2. 12
—Ёлғончи, товламачилар учун қандай жазо бор эканини биласанми? -овқатимни тузини кўраётсам Беҳруз ака ортимдан келиб, қошиқ тутган қўлимдан тутди. Ва қошиқдаги маставани сувини ичиб олди.
—Тузи озгина кам экан! -деди менга қараб. Индамадим, зотан нимадир дейиш ҳам малол эди менга.
—Сенга нима бўлди. -сал аввал жилмайган юзи жиддий тус олиб деди.
—Ҳеч нима? —дедим бепарво, туз удишдан озгина туз олиб овқатга солдим.
—Мен сенга машеникларга қандай жазо бор дедим.
—Мен қайдан биламан? Ҳуқуқшунос эмасман! -юзига қарамай дедим.
—Яхши билмасанг, сенга ўзим хоҳлагандек жазо бераман. -Беҳруз акага тушунмай қарадим. Улар қўл соатига бир қараб, кейин менга қаради. —Кийинишингга ўн дақиқа вақт бераман. Улгурмасанг жазоланасан!
—Нима? Нега кийинишим керак? Яна қанақа жазо?
—Ўзинг мени учрашувга таклиф қилиб қўйиб, телефонга жавоб бермай ҳуноб қилдингку.
—У таклиф эмасди. Шунчаки сўрагандим. -ростдан телефоним эсимда ҳам йўқ.
—Уч дақиқанг кетди. Биз кеча келишиб олдик деб ўйлагандим. Бу яна нима қовоқ-тумшуқ?
—Беҳруз ака, мени ҳеч қаерга боргим йўқ! -дедим ўзимни улардан узоқроқ тортиб. Кейин ошхонадан чиқиб кетдим.
🍃🍃🍃
—Шаҳноза кийингани кириб кетдими? -Беҳруз Шаҳноза чиқиб кетгач, ўйчанг тураркан онаси кириб келди.
—Йўқ! Кайфияти расво шекилли, ҳазил қилсам ҳам кулмади.
—Айтдимку, боя телефонда. Феруза ҳақида гапиргандим, ғалати бўлиб қолди. Тилим қурсин билмай гапириб юборибманда.
—Ойи, Уни нега гапирасиз. Мени ҳаётимдан чиқиб кетган бўлса, мен ҳаёлимдан ҳам сиқиб чиқаришга уринаётган пайтим, сизлар уни орага тиқманглар энди.
Беҳрузни кайфияти тушиб кетди. Ошхонадан чиқаркан. Бир пайтлар шу уйни ҳар бурчагида Ферузани тасаввур қилганларини эслаб, хўрсинди.
🕌 Жума куни ҳақида қизиқарли ва фойдали маълумотлар
1️⃣ Жума – энг фазилатли кун
Жума куни Ислом динида кунларнинг энг афзали ҳисобланади. Пайғамбаримиз ﷺ шундай деганлар:
📜
"Қуёш чиқадиган кунларнинг энг яхшиси – жума кунидир. Чунки бу кунда Одам алайҳиссалом яратилди, шу куни жаннатга киритилди ва шу куни ундан чиқарилди." (Муслим ривояти)
Анчадан буён кўришмаган дугонам қўнғироқ қилиб қолди бугун. Кўришдик.
Яқинда дадаси оламдан ўтипти.
Биз учун кутилмаган ҳол бўлди бу — дейди дугонам — икки-уч йилдан буён даволанаётган бўлсалар ҳам, ҳарҳолда, аҳволлари яхши эди, ўзлари бозорларга бориб келардилар. Кутилмаганда вафот қилганлари учун ҳам қабул қилишимиз, ўзимизга келишимиз анча қийин бўлди. Йиғлайверсак, аям койидилар. "Ҳадеб бунақа йиғлайверманглар энди, яхшиси икки калима Қуръон ўқиб, савобини отангга бағишланглар, уларга шундан фойда", — дедилар, дейди.
Шу пайтгача бирор марта намоз ўқимаганман, энди-энди чала-чулпа қилиб, адашиб-адашиб ўқишни ўрганяпман, ҳар намоз ўқиганимда, таталаб-тимдалаб билганимча оз-моз Қуръон тиловат қилганимда анча енгил тортаман.
Бир пайтлар сиз билан ҳар куни бирга эдик, ўша пайтлар манга бироз бўлса-да шунақа нарсаларни ўргатмаган экансиз-да, лоақал қизиқтирмагансиз ҳам, деб қолди гап ораси.
Бу гаплардан ўзимни ноқулай ҳис қилдим. Ўзи билганим ҳаминқадар бўлса, шуни ҳам ундан қизғангандек бўлибман-да, деб ўйлаб қолдим.
Биров бу дунёда шундоқ таъна қилса, шунчалик ўзингни қўярга жой тополмай қолсанг, охиратда кимнингдир шу каби таънасига қандай дош берасан, эй инсон?
✍️ Gavhar Nasrulloh
#qalblar_egasi
Қалблар эгаси
(6-қисм)
Шарофат аммам ёшлик пайтида жудаям гўзал бўлган эканлар. Поччамиз севиб, бошини айлантириб уйланиб олганлар. Мен аммамнинг ёши ўтган пайтини ҳам эслайман. Кексаликда ҳам тароватини йўқотмаган аёл эдилар.
Аммажоним турмуш қургач, эрининг ёмон хотинларга илакишиб қолганини билиб қоладилар, аммо бу ҳақда бир оғиз ҳам гапирмайдилар. Поччамнинг кўча аёлларга суяги йўқлиги ҳам майли, бир сўм пул топмас эдилар. Аммам тушгача мактабда ўқитувчи, тушдан кейин магазинда сотувчи, кечқурун шу дўконда фаррошлик қилиб, орада олти болани дунёга келтириб, ҳаммасини оёққа қўядилар. Вақти соати келиб ўғилларини ҳам ўзлари ўқитиб, ўзлари тўй қиладилар. Орада келиб-кетиб юрадиган поччамиз тўйларга бир сўм пул қўшмайди. Шунда ҳам аммамиз эрини қаттиқ ҳурмат қиладилар. Фарзандлари онгига ҳам отасининг улуғлигини сингдириб тарбиялайдилар.
На эрлик, на оталик вазифасини бажармаган эркакнинг хизматини қилиб, ҳурматини ўрнига қўйиб қўяди.
Мени хайрон қилган нарса: аммам шу бетайин эркакни севар эди. Уйга келса" Ҳой даданг келди, чоп қўлига сув қуй",-деб кутиб олар, ҳазил-ҳузул гаплар билан кўнглини кўтариб кулиб гаплашар эди.
Поччамиз фарзандлари улғайганда ҳам "қуйилмади" Аммам болаларини ўқитиб, уйли жойли қилди.
Аллоҳнинг меҳрибонлигини қаранг-ки, аммам сабрига яраша мукофот ҳам олдилар.
Беш ўғилнинг ҳаммаси топармон-тутармон, "Онам!" деб эъзозлайдиган бўлди. Ёлғиз қиз ҳам ўзидан тинди.
Ўғилларнинг бири вазир, бириси элчи...
Ҳақиқий роҳат энди бошланган эди. Аммам фарзандлари орқасидан тилло суви юритилган, пойафзал, қимматбаҳо табиий мўйнадан тикилган шубалар кийдилар. Аммам бормаган дам олиш маскани қолмади. Дунёнинг энг гўзал мамлакатларида бўлдилар. Фарзандлари умрининг охиригача бошига кўтарди.
Поччамизнинг кўчадан топганлари кўчага ҳайдади. Қариб, кучдан қолдилар.
Вақт соати етиб, аммам оғирлашиб қолдилар, шунда видолашув куни поччани чақирдилар. Эшикдан йиғлаб кирган почча аммажонимнинг бошига бориб
—Шарофат, мени кечир, сени кўп хафа қилдим, мен сендан мингдан минг розиман—деб узр сўраганларида ҳеч қачон йиғламаган аммамнинг кўзидан бир томчи кўз ёш сизиб чиқиб, юзларида қотиб қолган экан...
Жанозага тумонат одам йиғилди. Умрим бино бўлиб бунчалик кўп одам йиғилган жанозани кўрмаганман.
Ҳамма бир хил гапирарди: "Бу аёл ҳеч кимни ғийбат қилмас, ҳеч кимнинг дилини оғритмас, шунча озорига қарамай эрининг хизматини қиларди! "
Аммам жудаям ширин сўз эди, гапирса одамни маҳлиё қилиб қўяр, ўзи гўзал, эрига беш ўғил, бир қиз туғиб берган, уларни муносиб тарбиялаган, жамиятда ўрнини топишига улкан ҳисса қўшган аёл эди. Энг муҳими эрига сабр қилган ва бунинг мукофотини олган эдилар.
Аммажонимнинг жанозасини юртимизнинг энг улуғ одамларидан бири ўқийди...
Болам, "Аввалинг хор бўлса бўлсин, охиринг хор бўлмасин!" деган гап бор. Бу-бор гап. Ёшликда кучинг, соғлиғинг, чиройинг бўлади. Ҳаммага керак бўласан. Қариганингда сени эъзозлайдиган одамлар бўлиши керак!
Ойижон ҳикояларини тугатганларида тонг бўзариб келар, мен ҳам ғазабимдан тушган эдим. Аммо юрагимни ғижимлаган бу туйғу ҳали анча вақтгача озор бериб юришини сезардим.
—Ойижон,эртага уйга борсам майлими? — сўрадим секин.
—Йўқ, бу ҳафта оилавий тоққа кетамиз.
Хурсанд бўлишни ҳам ҳафа бўлишни ҳам билмасдим. Кўнглим бўм-бўш. Аммо ойижоннинг аммалари ҳақида айтиб берган ҳикоялари кўнглимга оз бўлса ҳам таскин берар, бу дунёда бу дардни чеккан ёлғиз мен эмаслигимни ўйлаб тинчланардим.
Турмуш ўртоғимни ишга ҳам кузатмадим. Нонушта ҳам тайёрламадим. Ҳеч ким билан гаплашмадим. Ойижон айланиб ўргилгани сари ғашим келарди.
Яна кун ботди. Кейин яна тонг отди. Биз бир-биримизнинг бефарқлигимизга кўникиб кетган эдик. Ўртада фарзанд ҳам йўқ.
Ҳовлида тонгни кузатиб ўтирдим. Қонталаш осмоннинг кўксини йиртиб қуёш мўралади. Гўё "Мен борман, яхши кунларинг ҳали олдинда!"деётгандек эди...
Машинанинг юкхонасини озиқ овқатга тўлдириб тоққа отландик.
Қайнотам ойижон ва қизлар билан биз турмуш ўртоғим иккимиз битта машинага ўтириб олдинма кейин йўлга тушдик...
(давоми бор)
#qalblar_egasi
Қалблар эгаси
(5-қисм)
Маълум бўлишича, Бўрон акам катта бир бўлимга бошлиқ этиб тайинланибди.
Табригимдан қувонгани сезилиб турарди.
Тўйимиз бўлган кунга бир йил бўлиб қолган, аммо бизда ҳали ҳам янгилик йўқ эди.
Ойижоннинг саъй ҳаракати билан биз бир-биримизга қалбан, руҳан яқинлашиб борардик, аммо иккимизда ҳам, назаримда, ҳали муҳаббат деган туйғу йўқ эди.
Кечаси ўн иккиларда ухлагани ётдим, ўша пайтда ҳам Бўрон акам келмаган эди. Бир пайт ёмон туш кўриб уйғониб кетдим. Босинқирадим, чоғи. Турсам, юрагим гупиллаб урар, томоғимга бир нарса тиқилиб турарди. Ёнимга қарасам эрим келган, донг қотиб ухлаб ётарди. Шарбат ичибди. Қоғоз қутидаги шарбатдан қуйиб ичдим. Сал-пал ўзимга кела бошладим. Шарбат ичган идишимни қўяман десам, турмуш ўртоғимнинг телефони ўчиб ёнди. Шайтон хийла қила бошлади. "Эринг ухлаб ётибди, бармоғини ушлаб, телефоннинг паролини оч!" Бу бефарқликнинг ортида нимадир, балки кимдир бор! "
Жудаям қўрқаётган бўлсам ҳам ҳалигача фарзанд кўра олмаётганим аламими, ё ҳар тун кеч келадиган эримнинг сирини очгим келдими, телефоннинг паролини очдим. Эрим қаттиқ чарчаганми, сезмай ҳам қолди.
Телефонни олиб секин кравотдан пастга тушдим, уйнинг қоронғу бурчагига бориб текшира бошладим.
Юрагим қинидан чиққудек гурсиллаб урар экан ичимда "Илойим ҳеч нарса чиқмасин!", деб пичирлардим. Умидларим пучга чиқди. Эрим бир аёл билан ёзишар, учрашар экан. Ҳаётида бошқаси бор экан! Оёқ-қўлим музлаб, ҳолсизланиб қолдим, телефон қўлимдан тушиб кетди. Эримни бўғиб ўлдиргим, уриб, тепиб хумордан чиққим келарди.
Соатга қарадим. Тунги 3:35 ни кўрсатиб турарди.
" Уйга кетаман! Хозироқ! Онам узатди мени шу маҳлуққа, жазосини ҳам биргалашиб тортсин!" Бўғилиб кетаётган эдим. Нарсаларимни йиғиштиришни бошладим. Энг кераклиларини олдим. Қайтмайман бу уйга! Хонадан отилиб чиқдим. Дарвозанинг калитлари ҳаммамизда бор. Зинадан тушиб кетар эканман йиғлашга ҳам мадорим йўқ эди. Ойижоннинг уйида чироқ ёниқ. Таҳаждудга турган бўлсалар керак. Йўлак ёруғ, кетма-кет турган машиналар ёнидан тез-тез ўтиб дарвозага калит солдим.
—Шошманг, болам! Доим сокин гапирадиган ойижон ҳайқириб юборган эдилар. Бу овоздан баттар шошардим. "Қирқта тешигиям ўлсин шу дарвозанинг! Уйингга ўғри тушгурлар!" Оғзимга келган гапни қайтармай калитларни пайдар пай солардим. Ойижон етиб келди. Қўлимдан калитларни тортиб олди.. Маҳкам бағрига босди. Юлқиниб бағридан чиқмоқчи бўлардим-у, кучим етмасди. Охири бақириб йиғлаб юбордим.
—Қўйворинг, кетаман!
Йиғлайвердим. Бир пайт қарасам, ойижон ҳам қўшилиб йиғлаяпдилар.
—Жон болам, уйга киринг. Гаплашиб олайлик. Ота-онангизни ўйланг. Нима бўлганини аввал менга айтинг! Шайтонга ҳай беринг! Ақллигим, жон қизим, юринг. Йиғлаганча қўлларидан тутиб уйга қайтиб кирганимни ҳам сезмай қолдим.
Қайнонам сув узатдилар.
—Ичинг, болам. Юрагингизнинг ҳовурини олади. Ўтириб ичинг, болам. Елкамдан оҳиста босиб стулга ўтказдилар.
Сўнг кўзимга тикилиб
:Саҳобалардан бири : “Эй Аллоҳнинг расули мени жаннатга киргизувчи амалга далолат қилинг” дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ғазаб қилма ва сенга жаннат бўлади” дедилар, дейди
Биламан, ғазабдасиз, болам. Аллоҳ розилиги учун уни енгинг. Қани гапиринг, нима бўлди?
Айтиб бердим.
—Сиз менга ўғлингизнинг ҳаётида ҳеч бўлмаган деган эдингиз,-деб гапимни якунладим.
—Ҳа, унинг ҳаётида сиздан бошқа ҳеч ким йўқ! Фақат менга ишонинг, болам,-дедилар. Сиз боламнинг қонуний, шаръий аёлисиз. Шу уй жойлар сиз ва ўғлимнинг туғилажак фарзандлари учун. Сабр қилсангиз, ҳаммаси яхши бўлади. Сабр қилмасангиз, пушаймонда ўтасиз. Ишонинг, пешона битта бўлади. Ойижон сокин овозда гапирар, мен аста-секин ғазабдан тушиб борардим. Аммо юрагимни ғижимлаётган алам, дард шу қадар ёқимсиз эдики, бир лаҳза ёдимга тушиб қолса ҳам ўша ғашликни қусиб ташлагим келарди.
Болам, сизга аммам ҳақида гапириб берайми?
Ойижон ҳам бир ажойиб, мен нима дарддаман, аллақандай аммаларини эслаб ўтирибдилар.
Ёнимдаги стулни рўпарамга суриб ўтирганча қўлларимдан ушлаб, кўзимга тикилганча ҳикояларини бошладилар
(Давоми бор)
Рамазонга ҳам оз вақт қолибди
Ортимга қарадим, ўйладим обдон,
Баъзида бўлибман ношукур, нодон,
Ўзимдан қолдирай, десам яхши ном,
Аллоҳ учун узрим, кечиринг мени.
Рамазон келяпти, покланиб олай,
Бир умр яхшилар ёнида қолай,
Бир куни ўлсам гар Жаннатга борай,
Аллоҳ учун узрим, кечиринг мени.
Чалғитиб қўймоқчи бўлади шайтон,
Охират ўйласам, кўз ёшим чандон,
Дилингиз оғритсам, қийналар виждон,
Аллоҳ учун узрим, кечиринг мени.
Жонимни ўтларга солмасин дейман,
Азроил ёнимда қолмасин дейман,
У ерга борганда, асли ҳеч кимман,
Аллоҳ учун узрим, кечиринг мени.
Чин қалбдан айтайин икки оғиз сўз,
Меҳрибон яқиним сизку, қора кўз,
Ҳеч қачон дардларни кўрмайлик-да биз,
Аллоҳ учун узрим, кечиринг мени.
✍ Солиҳабегим
Дилафуруз Шаҳрихоний
@ibratli_sozlar
Акаси бор сингиллар доимо бахтли!!!
Сингилни ранжитманг
Сингил топилмас
Ахир онангиздан мерос қолган у Сингилни ранжитманг Сингил топилмас
Топилмас тиллою➖ олмос
у сизга!!!
Эх ширин ширин сўзланг шу синглингизга
Сингилни ранжитманг Сингил топилмас!!!
@ibratli_sozlar
ЎҚИНГ,ЙИҒЛАНГ...😥😥😥
Онасининг вафотидан кейин "Биз эр-хотин ишлаймиз, сизга қарай олмаймиз" деган важ билан саксон ёшли отасини "Қариялар уйи"га жойлаштирган ўғил, гоҳида уни кўргани келиб турарди.
Ўғли туғилганида ота қирқ ёшда эди. Аввалги болалари яшаб қолмаган, шу ўғлини қурбонликлар сўйиб, устида жони титраб ўстирганди. Якка-ёлғиз фарзанд бўлгани учун уни асраб-авайлаб катта қилгандилар.
Бир куни ўғилга "Қариялар уйи"дан қўнғироқ бўлди.
— Отанг оғир хаста. Умрининг сўнгги кунларини яшаяпти. Сени кўрмоқчи,- дедилар. Ўғил отасининг кўргани борганида, ота оғир-оғир нафас оларди. Отасининг қўлидан ушлаб:
— Сиз учун бирор нима қила оламанми? Кўнглингиз нима тусаяпти?- дея сўради.
Ота сўник нигоҳлари билан ўғлининг кўзларига қараб, инқиллаган товушда:
— Энди жуда кеч бўлди. Лекин хоҳласанг жуда кўп нарса қилишинг мумкин эди...- Кечалари овқат етмагани учун оч ётдим,- дея давом этди бемор ота.- Ҳаво совутгични ёқмадилар, иссиқда беҳол бўлдим. Музлатгичим йўқ эди, бир пиёла совуқ сув ичолмадим. Сиқилганимда тоза ҳавода сайр қилдирадиган кишим йўқ эди. Тагимни ҳўл қилиб қўйганимда тарсаки туширдилар. Бир ойда бир марта чўмилтирдилар. Кирдан баданимда яралар тошиб кетди. Менга қилинган бу қўполликларни орқасида кишиси борларга қилишмади. Уларга қарайдиган, ғамхўрлик қиладиган одамлари бор эди. Менинг ҳеч кимим йўқ эди.
Биласанми, нима?
Ҳаммасидан ҳам меҳрга зорлик оғринтирди. Сен тарк қилинганлик нималигини биласанми, ўғлим? Тарк қилиниш ўлмасдан туриб қабрга қўйилишдир. Буни ҳеч қачон унутма.
Хуллас, энди ҳаммаси учун жуда кеч ва мен учун бирор нима қилишга имконинг қолмади. Мен ҳамма нарсага кўникдим, лекин сенинг соғинчинга кўниколмадим. - Ота шундай деди ва сўник кўзларидан икки томчи ёш думалаб юзига тушди...
Ўғил тошдай қотиб қолганди.
— Нега буларни энди айтяпсиз? Нега аввал айтмадингиз?- деди.
— Қандай айтаман?- деди ота.- Сен мени ҳайҳотдай уйингнинг бир бурчагига сиғдирмай, бу ерга лойиқ кўрдинг. Сени безовта қилишни хоҳламадим, ўғлим. Мен учун энди жуда кеч бўлди. Аслида мен сендан хавотирдаман, сен учун қайғудаман. Қариганингда болаларинг сени бу ерга ташлаб кетса, мен чидаган нарсаларга сенинг тоқатинг етмайди. Унутма, ўғлим, нима берсанг шуни оласан.
Ота шуларни айтиб кўзларини мангуга юмди. Аён эдики, бу суҳбат ота бояқишнинг сўнгги мадорини ҳам қуритганди. Бир соатдан кейин ўғлининг қўлларидан маҳкам тутган қўллари жонсиз сирғалиб тушди. Ота юрак-бағри ўртаниб бу дунёни тарк этди.
Аллоҳ ҳар биримизга хайрли, солиҳ ва вафодор фарзандлар насиб этсин!
#Ибрат
Вазирга йўлланган мактуб
1949 йилда Баҳийж Тақиюддин Ливан қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда ёзувчи, журналист акаси Саъийд Тақийюддин эшитгач, укасига қуйидаги мактубни ёзди:
"Укам Баҳийж, табрикларим бўлсин. Билдимки, сен вазир бўлибсан. Бу оиламиз ва минтақамиз учун катта шараф. Лекин мен сенга бир нарсани эслатиб қўйишни хоҳладим. Биз ёшлигимизда отамиз руҳларига салом бўлсинни тўшакларида ухлаш учун мусобақалашар эдик. Эслайманки отамиз бизга ётишимиз учун рухсат беришга қўлларимизни ҳидлар эдилар, тозалигини, қўлларимизни таомдан кейин ювганимизни аниқлаш учун. Ҳозир эса отамиз тупроқ остида ётибдилар, шубҳа йўқки албатта биз ҳам бир муддатдан кейин у билан бирга ётамиз. Эй укам, қўлларинг тоза бўлишига ҳаракат қил, отамизнинг олдиларида омон ётишинг учун".
Ўқиганларимнинг энг ажойиби.
©️ Абдулҳамид Жуманов
Бахор келиши билан кунлар исиб байрамлар купайиб бошлайди😍😍
Биз аёлларни энг кийнайдиган савол🤔
💥уйга
💥кучага
💥окшомга
💥маросимларга
☺️НИМА КИЙСАМ ЭКАН...🥰
Ечими жуда осон янгиланган тренддаги коллексияга эга энг ДАХШАТ хечкимда йук ФАСОНЛАР бор канални тафсия киламан👇
ТЕЗДА ПАСДАГИ КУК ЁЗУВЛАРНИ БОСИБ ОБУНА БУЛАМИЗ
/channel/+DvtDid2gD6wyYTQy
/channel/+DvtDid2gD6wyYTQy
ХАМКОР КАНАЛ👇
/channel/+UU_6McdmM2kxNjVi
❗️ДИҚҚАТ САВОЛ
1. Овчи нимадан қўрқади?
2. Аёл нимаси билан гўзал?
3. Қафасдаги қушга нима керак?
Учала саволга жавоб битта.
Савол Жавоби нима?👇🏻
ИФФАТ_2. 15
🍃🍃🍃
Беҳруз ишларини бўлиб соатига қаради.
—Бугун эрта бўшар эканман. Шаҳнозни бир шаҳар айлантирай. Менга тегиб нима кўрди?
Телефонини олиб, Шаҳнозани рақамини терди.
—Ало. Ассалому алайкум Беҳруз ака. -бу сафар кечагидек бўлмади. Битта қўнғироққа жавоб берди Шаҳноза.
—Ваалайкум ассалом. Яхши ўтирибсизларми?
—Ҳимм яхшимисиз. -кечаги суҳбат пишмагани учун, минғирлаб гапирди Шаҳноза.
—Асрдан кейинга тайёр бўлиб тур. Сени бир жойга олиб бораман.
—Қаерга?
—Борганда биласан!
—Кечга таом тайёрлайми?
—Йўқ!
—Уйдагилар оч қоладими?
—Йўқ! Мен қайтишда ойим билан дадамга бирон егулик оволаман.
—Менгачи?
—Сени олиб кетаман дедимку. Қара ҳа деб сўроқ гап айтяпсан. Мен нима дегандим. Ундовни фақат мен қўяман деганмидим?
—Ана гапингиз сўроқ билан тугади. Демак ундов қўйиш мени навбатим.
Сизни кутаман Беҳруз ака.
—Тентак. -ўчган телефонга қараб жилмайди Беҳруз.
🍃🍃🍃
Эрталабда кайфиятим жудаям аъло эмасди. Сабаби кечаги суҳбатимиз мени фойдамга ҳал бўлмади. Беҳруз ака ишламайсан деб туриб олдилар.
Аммо мени таслим бўлгим йўқ. Барибир уларни кўндираман.
«Аёл макри қирқ туяга юк бўла олади» деган гап бор. Қани синамоққа бир-икки туяни юкини енгиллайликчи.
Уй катта бўлгани билан деярли иш йўқ! Шу сабаб ҳам ишлаш ҳақидаги қарорим тўғри деб ўйлайман.
Кунни иккинчи ярмидан кайфиядим кўтарилди. Сабаби, Беҳруз ака қўнғироқ қилиб, айланишга чиқишимизни айтди.
Жудаям ҳурсандман. Бу бизда биринчиси бўлади. Ҳатто унаштирилиб ҳам кўчада учрашмагандик. Ойижон дам оляптилар. Ҳудди улгурмайдигандек, ҳозирдан нима кийишни ўйлай бошладим.
ИФФАТ_2. 13.
—Нима қиляпсан? -хонада ўйланиб турсам, Беҳруз ака кириб келдилар.
—Чиқмоқчи эдим! -дея эшик томон юрдим, ўзимни сохта тута олмас эканман мен. Ҳаракат қилиб кўрдим, кўриб-кўрмаганликка олишни аммо эплолмас эканман.
—Сенга нима бўлди яна? -деди олдидан ўтаётсам билагимдан тутиб қолиб.
—Янами? Мен доим шундайман Беҳруз ака. Ўзимни бошқача тутишга уриниб кўрдим. Эплолмас эканман.
—Шаҳноз! -деди хўрсиниб. —Кеча келишиб олгандик деб ўйлагандим. Эрталаб ҳам яхши эдинг. Нима ўзгарди кечгача?
—Кўзимга қаранг Беҳруз ака. Мен чупа-чупс берсангиз алданиб кетаверадиган боғча боласи эмасман. -дедин яқиндан кўзларига тикилиб. Улар индамаган пайт, ўзим Феруза мавзусини кўтаргим келмади. —Мени менлигимча кўра олсангиз шу ердаман. Аммо бошқача бўлса сизни тарк этаман.
—Бўлдией, хотин зоти «кетаман кетаман»дан бошқасини билмайди деб тўғри айтган экан бир дўстим. Парво қилмаган...
Беҳруз акани бўйнига осилиб қучиб олганим сабаб гапидан тўхтади.
—Шундай қилмасак, бизни қадрламайсизларда. -дедим, бошимни ортга олиб, Беҳруз акага тикилганча. Эркак киши барибир нафсини кўйига тушади. Белимдан сиққанча менга завқ билан тикилди. Қўйиб берса ҳозирни ўзида.....
—Қонимни қайнатяпсан.
—Мен нима қилдим? Маставам, шавла бўлиб қолмасин.
Ойижонни овқатга инжиқ эканликларини билгани учун, белимни бўшатди.
—Борақол, кечки овқатда «настреня» бузилмасин. -деди, индамай чиқиб кетдим.
Асли астойдил аразламоқчи эдимку, бу унчалик ҳам тўғри қарорга ўхшамади.
ИФФАТ_2. 11.
🍃🍃🍃
—Ҳаммаси яхши бўлди, раҳмат сенга Толиб.
—Арзимайди ака, қўлдан келганча ҳаракат қилдикда.
—Яқинда ишга келган бўлсанг ҳам яхши киришиб кетдинг.
Беҳруз, Ферузани дадасини корхонаси билан бирга ҳамкорликда ишларди. Ишга яқинда келган Толиб, уни ўнг қўлига айланиб улгурганди.
Беҳруз гапини якунлаб, Толибни елкасига уриб қўйганча ундан узоқлашди.
Толибни самимий нигоҳларини ўрнини ғайирлик эгаллаганини сезмади.
Хонасига кириб, жойига ўтираркан. Шаҳнозани гапларини эслади. Бироз ўйланиб тургач, Уни рақамини терди.
Чақирув кетди, аммо жавоб бермади.
—Овозсиз қилиб қўйганми бу? -бешинча қўнғироққа ҳам жавоб бермагач, бироз тоқати тоқ бўлди. Кейин ойисини рақамини терди.
🍃🍃🍃
Кечгача, ҳаёлларим яна тарқоқ юрди. Қизиқ мен тўкис бахтни ҳис қилар эканманми қачондир?
—Кечга нима овқат қилай ойижон. -асли кўнглимга ҳеч нарса сиғмаса ҳам. Ўлганни кунидан тиржайиб ойижонни олдига бордим.
—Енгилроқ бирон нима тайёрлай қолинг. Жуда кўп қилманг, дадангизни гапи бор бугун.
—Ҳўп бўлади.
—Мастава қила қолинг, қалампир ташланг сувига қатиқлаб ичамиз.
—Ҳўп бўлади.
Аччиқ ея олмайман. Суюқ овқатга қатиқ қўшиб ейиш ҳам ёқмайди менга.
Кайфиятсизлигим учунми, ойижон таърифлаган мастава, тасаввуримда ёқмади ўзимга.
Аммо энг суюмли суюқ овқатлардан бу мастава. Дадам ҳам яхши кўрадилар.
#qalblar_egasi
Қалблар эгаси
(3-қисм)
Ойижон бомдодга турган бўйича ухламайдилар. Қуръон ўқиб, тасбеҳ ўгириб ўтирадилар. Шу хонани яхши кўраман. Ундан мушк иси, китоблар иси, яна ойижоннинг иси келади.
Баҳор тонги. Қаердандир булбул овози келади. Ойижоннинг овози ширали, аммо Қуръонни паст овозда ўқийдилар. Секин ёнларига бордим. Олти ой бўлди келин бўлганимга, аммо мана шу аёлни ўз онамдек суюб қолган эдим. Суҳбатларига тўймайман, дуоларидан эриб кетаман. Доим иш билан банд бўлган, қоғозбозликдан чарчаган, умри бошқаларнинг болаларини тарбиялаш билан ўтган онам ишдан шунчалар чарчаб келар эдики... Уй вазифасимни тушунтириб беришларини сўрасам ҳам балога қолардим
—Қизим мана шундоқ бўлиб келдим дарсдан. Икки олиб келсанг ҳам розиман, бор кўзимдан йўқот китобингни! —дер кейин мук тушиб дафтар текширар эдилар.
Ойижон бошқачалар.
Ҳозир ҳам секин олдиларига бордим. Елкаларига бошимни қўйдим. Сал ўгирилиб, бир қўллари билан елкамни қучиб, тасбеҳли қўллари билан юзимни силаб, пешонамдан ўпиб қўйдилар.
—Ҳалақит бердимми?
Тасбеҳли қўларини кўтариб ишора бердилар, сўнг дуога қўл очдилар. Мен ҳам кафтларимни очдим. Узоқ дуо қилдилар. Кейин салом бердим.
—Ва алайкум ассалом, яхши дам олдингизми, болам? Она-бола қучоқлашиб саломлашдик. Қучоқлари қайноқ!
— Номозингизни ўқиб олган бўлсангиз, чой ичамиз, болам.
Ҳамма гапларида "болам" сўзи бор.
Гулранг билан Гулруҳ ажойиб қизлар.
— Вуй келинойи бирам чиройлисиз-ки, —дейди бири.
— Кийимлариз ўзизга роса ярашади,-дейди иккинчиси. Нима пиширсам ҳам, албатта, мақтаб ейдилар. Ойижоннинг тарбиясини олган қизлар-да!. Аввал ойижонни, кейин мени ўпиб, шофёримиз Ғайрат амаки кутиб ўтирган машинага қараб чопқиллаб кетадилар.
— Розияхон, Бўрон турдими?
—Кечаси келмадилар, — дедим секин.
Анчадан бери ўйлаб юрган гапимни айтмоқчи бўлдим.
— Ойижон, битта нарса кўрсатайми? Чопиб уйга кириб кичкина ён дафтарчамни олиб чиқдим. Буни кундалик десам ҳам бўлади. Ажабланиб турган ойижоннинг олдиларига ўтириб олдим. Қўлим қалтирар эди.
— Бу—кўнгил дафтари. Олти ойда ўғлингиз айтган яхши сўзларни, илтифотларни ёзиб борганман.
"Нимадир егинг келса, айтиб юбор!"
"Иссиғинг тушдими, дори олиб борайми?"
"Бугун эртароқ қайтаман, бирга овқатланамиз!" Лекин ўша куни келмаганлар...
Бори шу—ойижон!
Ойижон анқайиб қолдилар. Кейин зўрға сўрадилар
— Бошқа пайт гаплашмайсизларми?
Йўқ дегандек бошимни чайқадим.
— Умумий гаплар. " Кийимимни бер", "Чой тайёрла!" Ўзим гапираман десам, эшитмайдилар.
Ойижон, битта нарса сўрасам, тўғрисини айтасизми? Ўғлингизнинг севгани бормиди?Олиб бермаганмисиз?
Ойижон ерга қараб қолдилар. Биламан, ёлғон гапира олмайдилар.
— Айтинг, ойижон, илтимос, айта қолинг!
—Ҳеч қандай севгани бўлмаган. Ҳар ҳолда мен эшитмаганман. Агар яхши кўргани бўлганда ўша қизни олиб берардим. Сизни кўрди, ёқтирди. Сиз бўласиз унинг биринчи муҳаббати. Охирги гапни табассум билан айтдилар.
Кўнглим ёришгандек бўлди.
Ўқишга кетдим.
Муносабатимиз ўша-ўша. Бир уйдаги икки бегона. Мен ҳам турмуш ўртоғимнинг ҳаракатини айнан такрорлайман. Кеч келса, кутмайман, ётиб ухлайман. Эрта келса, овқатини бераман, телефон титкиласа, телефон титаман, қўнғироқ қилмаса, қилмайман, гапирса, гапираман, гапирмаса, индамайман....
Уйга борсам, ота-онамнинг муносабатига ҳавасим келади.
Дадам ойимга ишлари,, ёзган мақолалари, ҳақида айтиб берсалар, онам мактабдаги ўқувчилари, уларнинг ота-онаси, ҳамкасблари ҳақида сўзлаб ўтирадилар. Аммо бизнинг уйда ойимнинг сўзи ўткирроқ. Дадамга тинчлик, осойишта, ижодий муҳит керак. Шунинг учун ҳам онамга дарҳол таслим бўладилар, яна ҳар байрамда ойим учун гулдаста харид қилишни канда қилмайдилар. Ора-чора шеър тўқиб қўядилар. Улар курсдош бўлган, севишиб турмуш қурганлар. Ойим рўзғор юкини кўтаришда дадам билан елкама-елка туриб меҳнат қилаётган аёл. Дадам ҳам буни ҳис қиладилар, ораларида ўзаро ҳурмат бор.
(давоми бор)
📖✨ Ibratli hikoya: Tangadagi hikmat 💰
Bir kuni donishmand ustoz shogirdiga kichik bir 🪙 tanga berdi va dedi:
— Bozorga bor, shu tangaga foydali narsa sotib olib kel!
Shogird 🛒 bozorda uzoq yurdiyu, lekin hech narsa ololmadi. Tangasi juda oz edi. Hafsalasi pir bo‘lib, ustozining oldiga qaytdi.
— Ustoz, bu tanga hech narsaga yetmaydi! — dedi u xafa bo‘lib. 😞
Donishmand jilmayib shunday dedi:
— Yana bozorga bor, lekin bu safar tangadan qanday foyda olishing mumkinligini o‘yla! 🤔
Shogird yana yo‘lga tushdi. Bozorni aylanar ekan, bir chekkada 👴 qariya ocharchilikdan qiynalib, yordam so‘rayotganini ko‘rdi.
Shogird uzoq o‘ylamay, tangasini qariyaga berdi va mehr bilan jilmaydi. 😊
Qariya duo qilib dedi:
— O‘g‘lim, Alloh senga baraka va baxt ato qilsin! 🤲✨
Shogird yuragida yengillik va quvonch his qildi va ustozining huzuriga qaytdi.
— Ustoz, men tangani foydali ishlatdim! Uni muhtoj insonga berdim! — dedi faxr bilan. 😌
Donishmand bosh irg‘ab, shunday dedi:
— Ko‘rdingmi, o‘g‘lim? 🧐 Tanganing haqiqiy qiymati uni qanday ishlatishingda!
Xuddi inson hayoti ham shunday.
Agar faqat o‘zimiz uchun yashasak, hayotimiz kichik bo‘lib qoladi.
Agar boshqalarga foyda bersak, haqiqiy qadrimiz oshadi! 🌟
📌 IBRAT: Hayotdagi boylik va baxt moddiyatda emas, balki boshqalarga qilgan yaxshiligimizda! 💖
🌿 Yaxshilik qiling, yaxshilik toping! 🤗✨
@ibratli_sozlar