ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33743

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍃Аллоҳни назари сизга тушишини ҳохлайсизми?

🍃Аллоҳ сизни эслашини,

🍃 балки сизни
Аллоҳ Олийларда покизалар хузурида мақташини ҳохлайсизми?

🍃Отангизга катта яхшилик қилмоқчимисиз?

🌴Унда саловотларни кўпайтиринг,

🌴Бир мартта айтган саловотингиз туфайли Аллохни сизга ўн мартта назари тушади, яъни сизни хузуридаги малоикалар хузурида ўн мартта мақтайди.

🌴Дунё Охират даражаларингиз ҳар саловот айтганингизда ўн даражага баландга кўтарилади.

🌴Ҳар бир саловот айтганизда Малоикалар Фалончи ўғли фалончи саловот айтди деб ёзади, ўзингиз ва Отангизни Аллох хузурида мақтовини кўтарасиз.

🍃Улуғ неъматдан фақат саловотга вақти йўқлар,

🍃Ва Охиратдан яхшилик умиди йўқларгина бенасиб бўладилар.

🌸Аллоҳумма солли аъла набиййина Мухаммад.

🌸Аввал 1000 мартта айтсангиз, бугун икки баравар кўпайтириб 2000 мартта айтинг.

Ҳар бир кўпайтирганиз, бу Охиратдаги насибангизни кўпайтиришингиз бўлади.

⏱Бу қиммат фурсатларлардан қачон махрум бўласиз,билмайсиз.

⏳Бугун фурсат борлигида ҳам махрумлардан бўлиб қолманг.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АЁЛИНГИЗ КЎЗИНГИЗГА ЁМОН КЎРИНА БОШЛАСА...

Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди. Унга шундай шикоят қилди:

- Аёлимни биринчи бор кўрганимда, Аллоҳ дунёда бошқа бу каби гўзал аёлни яратмаган бўлса керак деб ўйлагандим. Унга гапириб бошлаганимдан сўнг эса, бу каби аёллар кўп эканини кўрдим. Унга уйланганимдан сўнг эса, унданда гўзал аёллар кўп эканини ҳис қилдим. У билан бироз муддат яшаганимдан сўнг эса, дунёдаги исталган аёл менинг хотинимдан яхшироқ эканига амин бўлдим.

Ҳаким киши шундай деди:
- Сенга бунданда паст ва ёмон нарсанинг хабарини берайми?
Йигит:
-Ҳа.
Донишманд:
- Агар сен дунёдаги барча аёлларни никоҳинга олиб чиқсанг ҳам, кўчадаги манашу дайди итлар ҳам шу аёлларданда яхши эканини кўрар эдинг.
Шунда йигит:
- Нега бундай деяпсиз?

Донишманд:
- Чунки муаммо сенинг аёлингда эмас. Муаммо шундаки, агар инсон қалби ҳирсга, назари шаҳватга берилса, уни Аллоҳдан бўлган ҳаёси тарк этади. Бу кўзни эса фақат қабр тупроғи тўлдиради.
Сенинг айбинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан назарингни тиймаганингдир!
Аёлинг олдинги ҳолига, дунёдаги энг чиройли аёл ҳолатига қайтишини истайсанми?

Йигит: ҳа, деди.

- Унда назарингни тий! Аллоҳ таоло: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.”-деб марҳамат қилган. (Нур сураси 30- оят)

Нимаики қўлингда бўлмаса у сенга чиройли ва афзал кўринаверади. Унга эришгач эса, сен учун оддий нарсага айланади.

Қўлинг остидагига қаноат қил. Йўқса, қабрга киргунингга қадар дунё матоҳи ва гўзалликлари ортидан қувганинг қолади холос. Мен сенга буларданда чиройлироқ, буларданда афзалроқ нарсани айтаман. Бу Аллоҳ таолога ибодат ва солиҳ амалдир. Бунинг лаззатини фақат астойидил ҳаракат қилган инсонгина татийди.

Аллоҳдан ҳамиша аёлингни кўзинга гўзал қилиб кўрсатишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўра.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

"СЕН ЯРАМАС КИМГА ТОРТГАНСАН ЎЗИ?" ЁХУД ГЕНЕТИКА

1️⃣ Интеллект отадан ўғилга ўтмайди. Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100 фоиз генингизни мерос қилиб олмайди.

2️⃣ Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз каби аҳмоқ бўлмайди (бу билан сизни табриклаймиз, албатта).

3️⃣ Интеллект фақат отадан қизга ўтиши мумкин. Ва фақатгина ярми ўтади холос (масалан, сизнинг интеллектингиз 88 бўлса, шунинг 50 фоизи ўтади).

4️⃣ Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, Она эса, ўз навбатида, отасидан мерос қилиб олган бўлади.

5️⃣ Доҳийнинг қизи отасининг ярмича ақлли бўлади, аммо унинг ўғли худди отаси сингари даҳо бўлади. Aгар қизнинг отаси аҳмоқ бўлса, унда қизи отасига қараганда ярим аҳмоқ бўлади.

6️⃣ Шу учун ҳам 100 фоиз аҳмоқ аёллар йўқ бўлганидек, доҳий аёллар ҳам деярли йўқ. Бироқ эркак даҳолар ва аҳмоқ эркаклар жуда кўп. Шу ердан омадсиз-алкашлар, ёлғиз-оналар авлодлари, шунингдек, Нобель мукофоти лауреатлари (деярли барча эркаклар) етишиб чиқади.

🔴 Эркаклар учун хулосалар:

1️⃣ Ўғлингизнинг ақлий қобилиятини тахмин қилишингиз учун, хотинингизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади).

2️⃣ Сизнинг қизингиз ақлингизнинг ярмини олади. Aммо сизнинг аҳмоқлигингизни ҳам ярмини олади. Интеллект тарафдан у сизга яқинроқ бўлади. Унинг ўғли сизнинг барча ақлий қобилиятингизни ўзиники қилади. Aқлли авлод истасангиз – қиз фарзанд орзу қилинг.

3️⃣ Сизнинг ақлий қобилиятларингиз онангиздан, аниқроғи бобонгиздан ўтган.

🔴 Aёллар учун хулосалар:

1️⃣ Ўғлингиз ақл тарафдан – отангизнинг нусхасидир ва уни "Сен отанг каби аҳмоқсан" деб ҳақорат қилишингиз умуман тўғри эмас.

2️⃣ Қизингизнинг тарбияси сизники каби бўлади, лекин ақли бўйича отасига тортади. Унинг ўғиллари эса сизнинг эрингизнинг ақлий нусхалари бўлади.
Тафаккур қилинг.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qiyomat kuni hamma bir - biridan qochadi.

Faqat Qurʼon hofizlari oʻz - ota onalarini axtaradilar.. TOJ kiydirilishi uchun...

Qurʼonga dars, vazifa yoki oʻqib qoʻyilishi shart boʻlgan majburiyat sifatida qaramang!

Balki Uni muhabbat, solih amal va JANNAT kaliti hisoblab munosabatda boʻling!

Bir oʻylab koʻring!

Mukkasidan ketgan telefoningiz, oʻlishingiz bilanoq, sizdan ajraladi. Boshqalarniki boʻladi.

Qurʼon esa, bizdan oldin qabrimizga borib turadi.

Endi aytingchi, qancha vaqtingizni bu ikkisi uchun sarflaysiz?

Taammul qilishmizga arzigulik haqiqat!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН 😱😳

Шу йили бахорда уйландим. Онам танишларини тавсия қилганди. Учрашувга чиқдим ва ёққандек бўлди. Кейинги икки уч учрашувларда эса ёқтириб қолдим. Бир икки ойча учрашиб иккала тараф рози ва тўй бўлди. Тўйгача замонавий кийинганига унчалик ахамият бермагандим ва тўйдан кейин ўзгарар дедим. Тўйдан аввалги текширувлар хам жуда бир чуқурлашмади, таниш эканку деб ахамият бермадим чунки биринчи маротаба уйланишим, оғзим куйишини қаерданам билгандим.Умримда берилиб севиб қолмаганим учун бу қизга яхши кўриб уйландим.  Тўй чиройлик ўтди. Туй куни кечаси келин... 😳😳😱😱😱

ДАВОМИ
👇👉 /channel/Solixa_Ayol/63571

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

96-қисм

— А-а, Мунисами? Акамнинг қизчаси. Энди тўртга киряпти. Янгам бозорга келганди. Бирга келди. Чопқиллаб хавотирга солади. Машина кўп бўлса. Акамдан кейин юрак олдириб қўйганмиз.
— Нима? — ҳеч нимага тушунмади Муниса.
— Эшитмаганмидинг? — Салимнинг ранги бўзарди. “Қилт” этиб ютингани Мунисага ҳам эшитилди. — Акам ўтган йили автоҳалокатда...
— Икром аками? Икром акага нима бўлди? — бошига муздек сув қуйгандек сесканди Муниса.
— Ажраб қолдик. Орқасида битта қизчаси қолди, — Салим ўзини мажбурлаб жилмайишга уринаркан, қўшиб қўйди: — Айтганча, акамнинг қизи ҳам Муниса. Сенинг исмингни қўйганмиз. Ойим ҳам, дадам ҳам, акам ҳам сени жуда яхши кўрарди-ку...
Мунисанинг қулоқлари чиппа битди. Ҳолсизланиб ёнидаги машинага суяниб қолди.
— Тузукмисан? — уни суяшга уринди Салим.
— Нега? Нима учун? Нега бунақа бўлди? — ҳамон ўзига келолмасди у.
— Пешанада бор экан. Юр, ойим сени кўрса хурсанд бўлади.
— Бошқа пайт ойим билан келиб кетарман. Ҳозир борай, — Мунисанинг мияси ишламай қолгандек эди. Гўё нега келганини, қаёққа бориши кераклигини ҳам унутди.
— Бўпти, бўлмаса. Келинглар. Сени кўрганимни ойимга айтаман, — Салим ҳам ўнғайсизланиб қолди.
— Албатта, салом деб қўй, — судралиб кета бошлади Муниса.
— Дадангни сўрамадинг. У киши ҳам яхши, — “сўрашга ботина олмадинг”, дегандек деди Салим. — Ҳалиям ичяпти, бақиряпти, калтаклаяпти. Уйланган...
— Яхши...
Муниса ишини қандай битирди, қандай қилиб Тошкентга кетадиган машинга ўтирди, билмайди. Хаёли жойида эмасди. Икром ҳақидаги хабар уни жуда довдиратиб қўйганди. Унинг кайфиятсиз кириб келганини кўрган қайнонаси қўрқибгина сўради:
— Ишингиз битдими?
— Битди, ойижон.
— Кўринишингиз бошқача.
— Чарчаганимдандир...
— Ундай бўлса, майлига. Мен дадангизни кўрган бўлсангиз, қаршилик қилибдими, дебман.
— Ишонасизми, дадамни кўриш тугул, қишлоққа боришга ҳам қўрқдим. Бекат ёнидан ўтаётганимда ҳам негадир юрагимни ваҳима босди. Шунчалар юрагимда қолиб кетган экан...
— Ортда қолгани рост бўлсин, — меҳр билан деди келинига қайнона.
“Йўл азоби — гўр азоби” деганлари рост экан. Муниса кечаси қотиб ухлади. Тонгда эса шивир-шивир қилган овоздан уйғонди. Кўзини очмасдан туриб у пичирлашаётган болалари эканлигини сезди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

94-қисм

— Нега ишга олмас эканман? Отанинг хатоси учун бола ёки бошқа биров жавоб бермайди.
— Бошқа жойлар шу учун...
— Тўғри, салла деса каллани олиб келадиган ҳам учраб туради. Аммо мен унақа эмасман. Агар сиз жиноятчи бўлганингизда ҳозир ёнимда бўлмасдингиз. Эркин, ҳеч қанақа тазйиқларсиз юрибсизми, демак сизда айб йўқ. Шундай экан, нега сизни ишга олмаслигим керак? Ишламоқчи, фарзандларингизни ҳеч кимдан кам қилмай ўстирмоқчи бўлсангиз ҳаракатингизни қилинг. Ахир иш излаб юрганлар жуда кўп. Айниқса, биз берадиган маошга ишловчилар...
— Хўп, эртагаёқ паспортимни рўйхатдан чиқариб келаман. Сизга катта раҳмат... — Муниса кўзаларидаги ёшни кўрсатмаслик учун тезда раҳбар хонасини тарк этди.
“Ўзингга беадад шукр, мана, яхши инсонлар ҳам бор экан-ку! Худойим, ўзигга шукр, яхши иш учун. Маоши ҳам зўр, ходимлари ҳам самимий. Наҳот, менга илинган ёруғ кунларинг юз очяпти?”
У уйига учиб келди гўё. Ичига сиғмай ҳамма-ҳамма гапни айтиб берди.
— Бўлмаса, тезроқ қишлоғингизга бориб келинг. Паспортингиз рўйхатдан чиқаринг, — қувончи ичига сиғмади қайнонасининг.
Эрта тонгда Муниса йўлга тушди. Улғайган қишлоғига бормаганига ҳам салкам ўн йил бўлибди. Кўп нарса ўзгаргандир?
“Инсон ўзи билан ўзи овора бўлиб кўп нарсани унутгандек бўларкан. Мен ҳам ўтмишимни эсдан чиқарган эканман. Тўғри, баъзан ўйлаб қўярдим. Лекин ҳозиргидек чуқур хаёлга ботмаганимга, болалигимни кўз ўнгимга келтирмаганимга анча бўлган экан. Дадам нима қилаётган экан? Балки, қизлари билан яшаётгандир? Ё уйландимикан? Каромат опа-чи? Ўғилларини уйлантиргандир? Икром ака фарзандли ҳам бўлгандир?”
Муниса то ўзи туғилган туманга кириб боргунча болалик хотиралари оғушида бўлди. У ўтирган машина марказга бориб тўхтади. Тегишли идорага бориши учун Муниса болалиги ўтган қишлоқнинг бекати ёнидан ўтиши лозим. Бекатга яқинлашгани сари унинг юраги увишди. Болалик азоблари, калтаклар зарби, ҳақоратлар бир-бир кўз ўнгида жонланди. Ичига қўрқув кирди.
“Тавба, нега бунча қўрқаман? Ахир қишлоққа бораётганим йўқ. Дадамни ҳам кўрмайман. Нега юрагим ёрилгудек? Агар қишлоққа боришимга тўғри келганида нима қилардим-а? Қадам босгани ҳам журъат қила олмасканман...”
У бекат ёнида пича туриб қолди. Оёқлари титрар, танасидан мадор кетгандек эди. Йилларни ортда қолдирган бўлса-да, болаликнинг зулматли кечмиши унинг вужудини исканжага олганди.
— Кетадиган борми? Битта одам... Кетдик, мана, — йўл четида турган киракаш ҳайдовчилар бири қўйиб бири бақирарди.
Кутилмаганда кимдир уни чақирди:
— Муниса? Қаёққа кетдинг, Мунис?
— Ҳа, — беихтиёр қичқирди Муниса ҳам.
Чақирган йигит унга ҳайрат билан тикилди. Сўнг уялинқираб деди:
— Сизни чақирмадим. Жиянчам шу ерда эди, — у шундай дедию, атрофга олазарак боқиб яна бақирди: — Янга, Муниса олдингиздами?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

92-қисм

— Лайло... — кўзларидаги ёшларни тийиб тура олмай пичирлади Муниса.
— Ойи, уни олиб қўйманг, ювманг, — йиғлаб юборди Лайло.
Малика ҳам унга жўр бўлди:
— Ойижон, ювманг. Ювсангиз дадамнинг ҳиди кетиб қолади. Илтимос, ювманг.
Мунисанинг юрак-бағри тилка-тилка бўлди. Ўкраб юбормаслик учун иккала қизини ҳам ўзига тортиб, қучоқлади.
— Олмайсиз-а? Ювмайсиз-а? Ювмайсиз-а, ойи? — ҳадик билан сўраркан, изиллаб йиғлади Малика.
— Ювмайман, болам, ювмайман...
Унинг димоғига дилбандларининг жаннатий иси билан бирга бўёқ аралаш бўлса-да, қадрдон ҳид урилди. Кўкси куйди. Юраги оташ ичида қолгандек, азобланди.
“Мен бу азобга дош бера олмайман. Худойим, қанча қийноғинг бўлса менга бер. Фақат боламга эмас. Ўтинаман, сендан Худойим, болаларимни раҳм қил, уларга сабр бер. Уларнинг бундай изтироб чекишларига мен бардош бера олмайман...”
У қизларини қанча бағрига босиб йиғлади, ўзи ҳам билмайди. Кўз ёшларини артаркан, қизининг қўлидан кийимни олди:
— Шкафга осиб қўяман, бунақа яшириб юрма болам.
— Бувим кўриб қолмасин, йиғлайди, — жуда тез улғайиб қолган Маликанинг меҳрибонлиги Мунисани яна йиғлатди.
— Хўп, бўлди, энди юз-қўлимизни ювиб, бувимизнинг ёнига борамиз.
Улар ҳеч нарса бўлмагандек кириб боришганида қайнонаси газета ўқир, қайноғасининг икки ўғли эса телевизор кўриб ўтирарди.
— Муниса, мана бу газетада эълонлар бор экан. “Иш бор” деганларини ҳам кўрдим. Ўзингиз кўринг-чи?
Қайнонасининг у учун ташвиш чекаётгани янада Мунисанинг кўнглини бузди. Зўрға ўзини қўлга олиб, газеталарни варақлашга тушди. Ростдан ҳам иш ҳақидаги эълонлар талайгина.
— Эртага қўнғироқ қилиб кўраман, — бир нечтасини белгилаб қўйди у.
Афсуски, Мунисанинг тонгдан қилган ҳаракатлари бекор кетди.
— Ишчи олиб бўлдик, эълон чиққан санага қарамадингизми? — деди бири.
— Рақамингизни қолдиринг, ўзимиз қўнғироқ қиламиз, — юзаки гаплашди бошқаси.
Учинчиси эса эса энса қотириб деди:
— Олий маълумотингиз бўлмаса сизни қандай ишга оламиз?
Бу суҳбатлардан кейин Мунисанинг бошқаларига қўнғироқ қилгиси ҳам келмай қолди. Лекин тўрт боланинг масъулиятини, рўзғорни ўйлаб яна рақам тера бошлади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

90-қисм

Сиз ҳар куни дуо қилинг. Бошқа сиқилманг, йиғламанг. Ризқни Худо беради. Мана шу тўрт болани, ўғилларингизни шундай дуо қилингки, ҳеч кимдан кам бўлмасин.
— Болам... — қайнонаси Мунисани қучоқлаб олди. — Борингизга шукр. Сиз бўлмасангиз нима қилардим?
— Мен бўлмасам, невараларингизга бош-қош бўлиб ўтирасиз. Чунки эртадан бошлаб иш излайман. Ишлайман. Барибир болалар ўзингизга қолади, — жилмайишга ҳаракат қилди у.
— Мен ҳам танишларимдан суриштираман. “Келинимга иш керак”, дейман.
Шу кундан бошлаб иккаласиз ҳам иш қидиришга тушди. Қайнонаси эринмай ҳамма танишларига қўнғироқ қилди. Муниса эса дуч келган ишхонанинг эшигини тақиллатарди. Уч кун шу тарзда иш излади. Битта жойда котибалик бор экан. Кўпроқ компьютер билан ишлашга тўғри келгани учун уни олишга рози бўлишди. Муниса улардан ҳеч нарсани яширмади. Эри билан боғлиқ воқеаларни ҳам айтди.
— Кечирасиз, унда бизга гап тегиб қоладими? — бирдан ўзгарди кадрлар бўлими бошлиғи. — Мен бир раҳбаримиз билан маслаҳатлашай...
Бу эшик ҳам Муниса учун ёпилгани аниқ эди.
“Бекор айтдим. Эримнинг бу “иши” туфайли мени ҳеч ким ишга олмаслиги аниқ? Лекин нега? Ахир мен ҳеч нарса қилганим йўқ-ку! Мана, тинч яшаётган бўлсак... Одамларнинг ўзи ёмон. Уларда ҳадик кучли... Наҳот, энди ҳеч қаерда ишлай олмайман? Ўзи, умримда бир марта ишладим. У ҳам бўлса уйда ўтириб... Э-э, айтганча, ўша ишим-чи? Сайт иши ҳам ёмон эмас-ку! Мен учун қўшимча даромад...”
У қувончи ичига сиғмай Зуҳрага қўнғироқ қилди.
— Мунис, сайтда ишлар зўр. Маош ҳам ошди. Айтганча, мени табрикланг, мени бу ерга муҳаррир қилиб ишга олишди. Энди аввалгидек мақолалар жойлаштириш билан эмас, уларни кўриб чиқиш билан шуғулланаман! Уйда ўтириб ишлаётганим ҳам йўқ. Офисда алоҳида хонам бор, — лаби лабига тегмай мақтана кетди Зуҳра. Сўнг бирдан иши кўплигини айтиб, гапни қисқа қилди.
Муниса уни табриклашга ҳам зўрға улгурди. Балки, лавозими сабаб иши кўп бўлгандир? Ёки ёнига одам келиб қолгандир?
“Яхшиси, ёнига бораман. Юзма-юз ўтириб гаплашаман. Ахир у яқин дугонам. Дардкашим. Мени тушунади. Кейин бирга ишлаймиз...”
У юрагида пайдо бўлган умиддан кучланиб Зуҳранинг ёнига ошиқди. Афсуски, уни кўрган дугонаси эса бақадек қотиб қолди:
— Ие, келаман, демагандингиз-ку!
Мунисанинг ўзи яқин бориб уни бағрига босди:
— Бирдан келгим келиб қолди-да!
Зуҳра эса сохта жилмайишни ҳам эплай олмади. Нима учундир у ўзини бошқача тутарди. Бундан Муниса ҳам ўнғайсизланди.
— Муниса... бу ерга бекор келибсиз... — деди кейин у қизариб. — Илтимос, бошқа гаплашмайлик. Мени тўғри тушунинг. Эрингизнинг “иши”дан кейин... Мен ҳам “қора рўйхат”га тушишни истамайман...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Наргиза Усанбоева

ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ

88-қисм

— Уни топайлик... Адҳамимни топайлик. Шу ерга олиб келайлик. Бегона жойларда, қурт-қумурсқаларга ем бўлган болам-а-ай... — Мунисани силтаб ташлаб, кўксига ура бошлади у.
— Ойи, ойи ўзингизни қўлга олинг... — Муниса қайнонасини бағридан қўйиб, силкиларкан ногоҳон кўзи сал нарида ётган Маликага тушди. У худди нафас олмаётгандек қимир этмас, аммо кўзларидан дув-дув ёш оқиб, ёстиқни хўл қилиб юборганди.
“Худойим, нега инсон ўзига келган дардга чидайди-ю, яқинларига етган озорга тоқат қила олмайди? Мен қизларимнинг кўз ёшларини кўтара олмайман. Ўзинг уларга сабр бергин, Парвардигор... Маликам, мурғак дилбандим... Бизни ўйлаб овоз чиқармай йиғлаётган дили куюгим... Сенинг дардингни қандай ўзимга олай? Болажоним, юраги порам...”
Муниса ортиқ ўзини тутиб тура олмади. Ўрнидан ирғиб турди-ю, ювиниш хонасига кириб ўкраб юборди. Кафтлари билан оғзини бекитганча, ўзини деворга уриб-уриб йиғлади.
Улар учун бу ҳафта жуда оғир келганди. Ҳамма бир-биридан бекитиқча кўз ёш тўкар, дилини ёра олмасди. Ҳатто, Лайло ҳам жим ва садосиз.
— Адҳамнинг ўлимини тасдиқловчи далиллар тўпланибди. Аммо мурда йўқ. Кўмишган дейишди. Унинг вафоти ўз тасдиғини топгани учун жиноят иши ёпилибди, — деди уйга тушкун кириб келган қайноғаси зўрға минғирлаб.
Унга жавобан ҳеч ким гапирмади. Бу оила учун одатий ҳолдек бўлиб қолганди. Эшитиш бору, сўраш, жавоб бериш йўқ, сўзлашиш, суҳбатлашиш йўқ. Шу аснода бир ой ортда қолди. Қайноғаси кўмагида Муниса эрининг маъракаларини ўтказди. Овсини келмади ҳам. Негадир қайноғаси ҳам икки ўғли билан шу ерда. Дард оғир келганидан ҳеч ким улар билан қизиқмаётгандек.
— Ойи, мен четга ишлагани кетмоқчиман, — деди бир куни кутилмаганда қайноғаси.
— Четни эмас, хотинингни олиб келишни ўйла. Оила ўйинчоқ эмас, — хўрсинди қайнонаси.
— Келмайди у. Мен ҳам ортиқ бу ерда яшай олмайман. Гап-сўзлар жонимга тегди.
— Куйган юрагимни баттар куйдирма! Одамлар гапираверади. Бу дунёда ким адашмаган. Уканг... Унинг ортидан норози бўлма!
— Мен Адҳамни айтаётганим йўқ. Келинингиз келмайди.
— Нега? Адҳамни дебми? Мана биз тинч яшаяпмиз-ку! Ҳеч ким бизни таъқиб ҳам қилмаяпти, қамаб ҳам қўйгани йўқ! Нега энди хотинингга ташвиши тушиб қолибди?
— У бир баҳона экан. У... биттаси билан чет элга кетибди...
— Нима? — кампирнинг нафаси ичига тушиб кетди. — Нималар деяпсан?
Ўғил индамай чиқиб кетди. Кайфиятсиз, гап-сўзсиз юрган эркак уч кун ичида лаш-лушини йиғди-ю, бир ўртоғининг ёнига, қўшни давлатга жўнаворди.
— Ойи, сиз хавотир олманг. Ишлаб, пул юбориб тураман. Яхши иш бор экан, — деди у кетаётганида онасига тасалли бериб.
Қолганлар нима бўлаётганларини англамай ҳам қолишди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️ЭРКАКЛАР

Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;

"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.

- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.

• Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.

• Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.

☝️Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар".

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёл Аллоҳ учун машаққатларга чидаса, ажр олади

Мадинада Ҳавла бинт Тувайт ал-Аттория исмли хушбўй сотувчи аёл бор эди. У баъзида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига келарди. Унинг турмуш ўртоғи ҳақида сийрат китобларидан топишга ҳаракат қилдим, афсуски, ҳеч қандай маълумот тополмадим. Нега тополмаганимни ҳодисани айтиб бўлганимдан кейин тушунасизлар.
Бир куни Ҳавла бинт Тувайт Оиша онамизнинг ҳузурларига келади. Ўша кунги келишининг сабаби бор эди: эридан шикоят қилмоқчи эди. У Оиша онамизга шундай дейди: «Эй мўминларнинг онаси! Мен ҳар куни кечқурун янги тушган келиндек эримни кутиб оламан. Энг чиройли кийимларимни кияман, энг хушбўй атирларимни сепиб олдига чиқаман. Аллоҳга қасамки, буларнинг барчасини Аллоҳнинг розилигини топиш учун қиламан».
Оиша онамиз уни тингларкан, унга: «Бироздан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари келади, сен гапингни уларга айт. Сенинг муаммонгга улар ечим айтадилар», дейдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирар-кирмас хушбўйнинг ҳиди бурунларига уради ва: «Бунча ёқимли ҳид, Ҳавла келганга ўхшайди. Сен ундан бирор нарса олдингми, Оиша?» деб сўрайдилар. (Биров сотиш учун нарса олиб келса, Пайғамбаримиз уни бўш қайтармасдилар). Оиша онамиз Ҳавла нарса сотиб эмас, бир муаммосини айтиб келганини айтдилар. Ҳавла Оиша онамизга ўзи ҳақида қандай гапирган бўлса, Оиша онамиз ҳам худди шундай тарзда у зотга етказдилар. Пайғамбаримиз тингладилар. Кейин шундай дедилар: «Эй Ҳавла! Сабр қил ва эрингга итоат қил!» Буни эшитган Ҳавла шундай деди: «Эй Аллоҳнинг расули! Агар мен сиз айтгандек қилсам, яъни нима бўлса ҳам эримга итоат қилиб, гапига қулоқ солсам, бунинг эвазига менга бирор ажр борми?»
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нега ажр бўлмасин, Ҳавла?! Бир аёл Аллоҳ учун барча машаққатларга чидаса, албатта ажр олади. Ўз уйидаги бир нарсани олиб бошқа ерга қўйса ҳам унга ажр бор», дедилар. Ҳавла бу гаплардан ғоят хурсанд бўлса-да, яна бошқа нарсаларни ҳам эшитгиси келиб, сўрай бошлади: «Эй Аллоҳнинг расули, янаям кенгроқ тушунтирасизми?» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сен нима деб ўйлаяпсан, Ҳавла? Айтайлик, бир аёл эридан ҳомиладор бўлса, у аёлнинг савоби, кундузи рўза тутадиган, кечаси намоз ўқийдиган ва Аллоҳга итоат қиладиганнинг савобига тенг. Туғиши савоб, эмизиши савоб. Аёл боласини эмизишни бошлаганидаёқ ҳар бир эмизишига бир қул озод қилганлик савоби берилади. Болани сутдан чиқарганида осмондан унга: Эй аёл! Ишингни бошла ва ўтмишни унут, чунки сен ўтмишга масъул эмассан», дейилади. Оиша онамиз гапга аралашиб: «Эй Аллоҳнинг расули! Савоб фақатгина аёл учунми? Эркакка савоб йўқми? Эркакка раҳмим келди», дейдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бўлмаслиги мумкинми, эй Оиша! Албатта, эркакларнинг ҳам савобда ҳиссаси бор. Қара, мусулмон ўз аёлининг қўлидан тутиб, унга яқинлик қилмоқчи бўлганида Аллоҳ у кишига ўн савоб ёзиб қўяди. Киши аёлини қучоқлаганида Аллоҳ у кишига йигирма савоб ёзади. Киши аёли билан яқинлик қилганидан сўнг ғусл қилганида танасидаги ҳар бир туки учун ўнта савоб ёзилиб, ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўша кечанинг тонггида Роббимиз фаришталарга хитоб қилиб, бандаси билан фахрланади ва: "Шу бандам кечанинг совуқлигига ҳам парво қилмади. Роббиси хоҳлагани учун ғусл қилиб, ибодатга киришди. Мен сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, унинг барча гуноҳларини афв қилдим", дейди.

Абу Исҳоқ Саълабий, «Ал-Кашф вал-Баяну ан тафсийрил Қуръан» асаридан

Абдуллоҳ Раҳим таржимаси

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ФАРЗАНД УЧУН САОДАТДИР

1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.

Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:

1. Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2. Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4. Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9. Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Туғилганингга пушаймон қиламан, сени! Шундай қиламанки... — отаси нафас олишга қийналиб кўкараётган Муниса яқинлашиб шундай деди
Оғриқлар, азоблар, зулмлар Мунисанинг жажжи қалбини эзиб юборди. Кечаси ўз хонасида ёлғиз ётганида тўйиб-тўйиб йиғлади. Қачон уйқуга кетди экан? Қанча ухлагани ҳам ноаён. Фақат... қоронғида устида турган қандайдир шарпа ва пишиллаган овоздан уйғонди. Кўзларини очиб, даҳшатга тушди. Тепасида отаси турарди...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СЎНГГИ БОР ОНАНГНИ ҚАЧОН ЙЎҚЛАДИНГ?!

Кимга қуллуқ қилиб, кўнглин тўқладинг,
Тунлари хотиржам, беғам ухладинг.
Битта саволимга жавобинг борми,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Зор эмас эди-ку бир қучоқ гулга,
Ёки совға-салом, мол-дунё, пулга,
Аччиқ тилларингни ботириб болга,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Ҳатто, ёринг кутмай, ухларди тунда,
Бир онанг йўлинг пойларди шунда,
Шундайин муҳаббат ҳаққи учун-да
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Даврон сурдинг тўй-у тантаналарда,
Хаёлинг нозанин, жаноналарда,
Жаннатнинг калити шу оналар-да,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Боланг билан единг ёғли паловлар,
Уйингнинг тўрида турди бировлар,
Унинг овлоқ кўнглин, айт-чи, ким овлар,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Пеш қилма қачондир берган молингни,
Онанг нима қилар бу газмолингни!?
Кўриб юрсам, дейди шу жамолингни,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Юрибсан-да бугун, амалдор жўра,
Ишларинг кўп, вақтинг топилмас сира,
Ҳеч бўлмаса, битта сим қоқиб кўра,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Гоҳ дунё қувладинг, гоҳида мансаб,
Гоҳ дилин оғритиб, айладинг ғазаб,
У фақат йиғлади, боласин қумсаб,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Онаси йўқлардан бир сўра, қани,
Қаердан беминнат меҳр топгани,
Қабр эшикларин очмасдан ҳали,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Бугун бор! "Онажон, боримсиз", - дегил,
Оёқларин ўпиб, саждага эгил,
Вафо Мўмин, ахир, жавобин бергил:
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

(Вафо Мўмин)

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦋🌺Аёл нафақат гӯзал бўлиши балки Ёрини кӯзига яхши кӯриниши керак🥂💒

📖❓Эрингиз бошқага қараб кетмаслиги учун.🟣Эр ӯз Аёлини Телбаларча севиш учун👑 Эрини Ипсиз боғлаш Сирлари😀👇
🤫Биз сизга Энг Сирли нарсалар берамиз🤗

🤰Туғриқдан кейинги муаммолар➡️💕Ҳеч кимга айтолмаган оғриқли нуқтангиз...😍Фойдали нарсалар сиз учун➕🌸

❤️Эрни Ипсиз боғлаб ӯзига қаратиш
❤️Мен Сизни Ӯз Каналимда кутаман👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бўлган воқеа: Қайноғасини севиб яшаган келин

Ўттиз беш йил олдин сочлари жамалак қиз эдим. Ўшанда ўнинчи синфни энди тугатган, ўн еттига тўлиб-тўлмагандим. Туман марказида яшардик, ўқишга имконим бор эди. Бироқ отам мени ўқитишни истамади. Оилада олти қиз эдик. Мен энг каттаси эдим. Улар мени узатишдан ўзгасини ўйламасди. Шундай бўлди ҳам. Совчилар келиши тўхтаб қоладигандай шошишарди. Бир куни онам келган совчиларни қайтарди. Улар қайта-қайта келаверишди, келаверишди. Ахийри ўғли билан учрашишга онамни кўндиришди. Учрашувга чиқдим. У пайтлар тўйдан олдинги учрашувлар урф эмасди. Кўпчилик қизлар номус қилиб бўлажак турмуш ўртоғини кўрмай розилик берар, суратини бир кўриб ё кўрмай тегиб кетаверарди. Шу боисми, кўришишимиз узоғи билан беш дақиқага чўзилди. Суҳбатлашиш, яхшироқ танишишга вақт, имкон қайда дейсиз. Бир-биримизни кўришга зўрға улгурдик. Етиб боргунгача оёқларим қалтирай бошлаганди, қаттиқ ҳаяжонланардим. Айтилган жойда бўйлари баланд, келишган бир йигит кутиб турарди. У ўзини Асқар деб таништирди. Қайтиб қарашга юрагим бетламади. Титроғимни сездириб қўймай дедим. Тезда хайрлашдик. Юришга мажолим йўқ — бахтиёр эдим. Уйга келиб онамга розиман дедим. Қароримдан ҳамма ҳайрон эди...

Давоми Бор

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Папиломалардан асар ҳам қолмайди, бунинг учун кечқурун...
http://dexpress24.tilda.ws/antiglist/u


Буни билиш учун шу линкга кириб ўқиб олинг...
http://dexpress24.tilda.ws/antiglist/u
http://dexpress24.tilda.ws/antiglist/u

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир инсон хикоя қилади:
Аёлим ёнимда ухларди. Менга эса кутилмаганда инстаграмдан хабар келди. Бир қиз менга дўстлик таклифини жўнаткан эди. Мен ким эканлигини билай деб ўйладим ва дўстлик таклифини қабул қилдим.
Унга хабар ёздим:
- Ким бу танимадим?
- Мен ўшаман. Сизни уйланганингизни эшитдим, лекин ҳали хам сизни соғиняпман.
У ўтмишдаги қиз дўстим эди. Ўзига алохида эътибор берадиган жуда латофатли қиз эди.

Мен аёлим ухлаётганига ишонч хосил қилиш учун инстаграмни ёпдим. Сўнг аёлимга қарадим. У кун бўйи уй ишлари билан овора бўлганидан чуқур уйқуда эди. Унга қарарканман, ўйлаб қолдим...
.
Қандай қилиб у ўзи учун янги бўлган уйда ўзини бунчалик хавфсиз хис қилиши ва хотиржам ухлаши мумкин.
У 21 йил оиласи билан яшаган уйидан анча узоқда.
Қачонки у жахли чиқса ёки хафа бўлса онаси ёнида бўларди. У хохлаганича йиғлаб дардларини айтиши мумкин эди. Укаси эса уни кайфиятини кўтарар, отаси уйга у ёқтирган барча нарсани олиб келар эди...
Бу хаёллар миямга келар экан, телефонни қўлимга олдим ва "block” ишорасини босдим.
Аёлимга юзландим ва унинг ёнида уйқуга кетдим. Чунки мен эркакман. Аёлига хиёнат қилмайдиган ва оиласини бузилишини истамайдиган эркак.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

97-қисм

“Наҳот, шунча ухладим? Тавба, болаларим мендан олдин уйғонишибдими? Чарчаганимдан қотиб қолибман. Қайнонам ҳам уйғотмабди. Ахир бугун ишга боришим керак. Ҳужжатларимни тезроқ олиб бормасам бўлмайди-ку!”
У ўрнидан сакраб тураркан, кўз ўнгидаги манзарадан таажжубга тушди. Анқайиб атрофга аланглади. Кароватининг атрофида, ҳатто кўрпасининг устида ҳам шиширилган ранг-баранг пуфаклар юмалаб ётарди.
“Қаердаман?” деган савол яшин тезлигидан миясида чақнади. Кўзларини катта-катта очиб яна атрофга боқди. Рост, бутун хона тўла пуфаклар.
Эшик ёнидан эса қиқир-қиқир кулги эшитиларди.
— Бу нимаси? — эшикка уйқусираб қаради у.
Эшик қия очилган, у ердан тўртта тиржайган бош кўриниб турарди. Фарзандлари юзидаги чексиз қувончни кўриб Муниса янада лол бўлди:
— Тинчликми?
— Туғилган кунингиз ва янги йил муборак! — эшикни очиб, болаларни ўзига эргаштириб кириб келди қайнонаси.
— Нима? Бугун... Бугун 31 декабрми?
— Ҳа, бугун туғилган кунингиз.
— Туғилган кунингиз муборак! — болалар қийқириб ўзини Мунисанинг устига отишди.
Мунисанинг эса тили калимага келмасди.
— Шуни мен учун қилдиларингми? Соат неччи бўлди?
— Ҳали эрта. Болалар сиз учун бугун жуда вақтли уйғонишди. Кеча мени қўяда-қўймай пуфак олиб келишганди.
Муниса тинмай чуғурлашиб ўзларининг ишини мақтаётган тўрт гўдакни баравар бағрига босди:
— Раҳмат, болажонларим. Бугун ҳаётимдаги энг қувончли кун. Сизлар мени шунчалар хурсанд қилдингизки...
Улар худди шу қувноқ кайфиятда нонушта қилишди.
— Ойи, кечқурун ҳам туғилган кунингизни пуфаклар ичида ўткизамиз, хўп, — Лайло уларнинг бирини қўйиб, бири улоқтираркан завқини ичига сиғдиролмасди.
— Хўп, асалим. Энди мен ишга кетдим. “Ойим ишга кирсин”, деб дуо қилиб туринглар.
— Ишга киринг, ишга киринг, — тўрт болага қайнонаси ҳам жўр бўлди.
У шошиб бекат сари йўл олди. Сал нарида турган киракаш йигит унга қараб бақирди:
— Олиб бориб қўяйми? Қаёққа борасиз?
— Ўзим бораман! Ёруғ кунлар сари энди ўзим бораман! — дея жилмайиб йўлида давом этди у.
Уфқдан эса қиш офтоби эринибгина бош кўтарарди...

ТАМОМ

ХИКОЯ МУАЛЛИФИ НАРГИЗА ОПАМГА МИННАДОРЧИЛИГИМНИ БИЛДИРАМАН!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

95-қисм

Мунисага эса бу йигит жуда таниш туюлди. Диққат билан унинг юзига боқди. Сўнг бирдан севинч билан деди:
— Сали-и-им? Салиммисан?
Йигит яна унга ажабланиб қаради.
— Салимсан-ку! — унга кулиб термилди Муниса.
— Ҳа, Салимман. Лекин сиз кимсиз? Танимадим.
— Каромат опанинг ўғли — Салим!
— Ҳа. Сиз кимсиз?
— Сизлама, жинни. Мен Мунисаман-ку! Қўшнинг, синфдошинг.
Йигитнинг қошлари чимирилди. Ўткир нигоҳларини Мунисанинг кўзларига тикаркан, чеҳраси ёришди:
— Ўзимизнинг Муниса-а-а.
— Ҳа-а-а, — унга жўр бўлди Муниса ҳам.
— Ўлай агар танимадим. Тавба, шунча ўзгардингми? Қувғинда юрадиган Мунисамисан? — кула бошлади Салим ҳам.
Бошини силкилатиб маъқулларкан, Мунисанинг кўзларида ёш айланди. У кулар, кўз ёшларини артишга уринарди. Ўзидаги ҳисларни идрок қила олмасди. Қувончданми, қўрқувданми, юраги безовта. Аммо бу учрашув чинданда кутилмаган ва дилга хурсандлик берувчи эди.
— Юр, чиқ машинага. Қишлоққа кетяпман. Ойим кўрса борми, сени, — кўзлари порлаб деди Салим.
— Иш билан келгандим. Боролмасам керак. Уйдагиларинг ҳаммаси яхшими? Каромат опа соғ-омонми?
— Ҳамма яхши. Ўзинг нима қилиб юрибсан? Тошкентлик бўлиб кетдинг, а?
— Ҳа, энди ҳақиқий тошкентлик бўлиш учун келгандим. Паспортимни рўйхатдан чиқаришим керак.
— Юр уйга. Ҳозир янгам келса кетамиз. Мен шу ердан қишлоққача киракашлик қиламан. Бир кун уйда меҳмон бўлсанг, эртага тағин ўзим олиб келиб қўяман, — Салимнинг ростдан ҳам Мунисани олиб кетгиси келаётгани сезилди.
— Роса Каромат опани кўргим келяпти. Аммо бугун қайтиб кетишга улгуришим керак. Уйда болаларнинг ўзи қолган.
— Ие, нечта бўлди, болаларинг? — қизиқсинди Салим.
Муниса ўйлаб ҳам ўтирмай деди:
— Тўртта. Икки ўғил, икки қиз.
— Оҳ-о! Катта бўлишсин.
— Ўзингда-чи?
— Худо хоҳласа энди.
— Боя мени чақиряпсан, деб ўйладим.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

93-қисм

— Бу ер таҳририят. Бизга компьютернинг бир нечта дастурларида ишлай оладиган ходим керак. Сиз биласизми? — деди гўшакни кўтарган қиз.
— Қайси дастурларда?
— “Корал”, “пейжмейкер”, “фотошоп”...
— Биламан, аммо доимий ишлаб кўрмаганман, — деди Муниса умидсизланиб.
— Интернетда ҳам ишлай оласизми? — яна саволга тутди қиз.
— Интернетда яхши ишлайман, — жонланди Муниса.
— Бўлмаса ўша эълонда кўрсатилган манзил бўйича келинг. Синаб кўрамиз, ишингиз ёқса оламиз.
— Хўп, ҳозироқ бораман, — юрагида умид чироғи ёнгандек бўлди унинг. Гўшакни қўйди-ю, қайнонасига жилмайди: — Мени дуо қилиб туринг, ишга киришим мумкин.
— Илоҳо, омадингизни берсин, — юзига фотиҳа тортди қайнонаси.
Газетада кўрсатилган манзилга етиб келганида Мунисани ҳаяжон босди. Бу эшикдан ҳам рад жавобини олиши мумкинлиги кўнглига ғашлик солиб турарди. Аммо уни илиқ кутиб олишди.
— Бизга саҳифаловчи-дизайнер керак. Мана бу воқеа асосида саҳифага суратларни жойлаштиринг-чи? — деди уни бўш компьютер сари бошлаган ходима.
Муниса ярим соат ичида у буюрган ишни бажарди.
— Ишингизни бош муҳарриримизга кўрсатдим. Сизни чақиряпти, — деди сал вақтдан кейин ҳалиги қиз.
Қўрқа-писа кирган раҳбар қабулига кирган Муниса унинг муомаласидан бироз енгил тортди. У Мунисадан аввал қаерда ишлаганини, маошини суриштирди. Сўнг маълумотига тўхталди.
— Маълумотим олий эмас. Ўқиш насиб қилмади, — Мунисанинг кайфияти тушиб кетди.
— Ҳечқиси йўқ. Асосийси, ишингиз менга ёқди. Саҳифаловчи-дизайнер бўлиш учун олий маълумот шарт эмас. Эртага ҳужжатларингизни олиб келинг, шартнома тузамиз. Айтганча, шу ерда рўйхатда турасизми?
Бу савол ҳам Мунисага оғир келди. Чунки у эри билан расмий никоҳдан ўтган бўлса-да, ҳали ўша ўзи катта бўлган жойнинг рўйхатидан чиқмаган эди. Очиғи, боришга юраги бетламаган. Шунинг учун бошини эгиб деди:
— Йўқ, бу ерда рўйхатда турмайман. Бошқа вилоятдан келин бўлиб тушганман.
— Унда тезроқ ҳаракатингизни қилинг. Нега шу пайтгача бу ишни қилмадингиз?
Муниса бу очиқкўнгил раҳбардан ҳеч нарсани яширгиси келмади. Энди ишга кирдим, деганда ҳамма гап қулоғига етиб бўшатвормасин, деган ўйда бошидан ўтганларини бирма-бир айтиб берди.
— Агар эрим туфайли ишга ололмасангиз хафа бўлмайман. Очиқ айтаверинг, — деди сўзи якунида.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

91-қисм

— Нима? — Муниса дугонасининг нега ўзини тортаётганини тушунди-ю, қони қайнаб кетди: — Қанақа “қора рўйхат”? У бор бўлса менга кўрсатинг-чи? Мана мен юрибман-ку! Ҳеч ким йўлимни тўсаётгани йўқ! Одамларнинг ўзи шунақа...
— Муниса... Сиз тушунмадингиз... Ҳалиги... Менам оиламни, болаларимни ўйлайман...
Муниса ҳеч нарса демай шаҳд билан ортига бурилди-ю, чиқиб кетди. Ўпкаси шишиб кетаётгандек, кўксини нимадир тўлдирди. Аламдан ичидагини бақириб чиқариб юборишни истади. Бироқ, буни ютишдан бошқа чораси йўқ эди. Йиғлай ҳам олмади...
“Менинг одамлардан хафа бўлишга ҳаққим йўқ! Ҳамма нарсага кўникишим шарт. Ҳали ҳаммаси, ҳамма гап-сўзлар, қийинчиликлар олдинда. Ҳозирдан уларга ён берсам, кейин қандай курашаман? Курашишга кучим етадими, ўшанда? Болаларим учун ҳам бардошли бўлмоғим, барча кўргиликларга сабр қилишим керак...”
Ўзига ўзи далда бериб, анча тетиклашгандек бўлди. Лекин барибир дили оғриди. Жондек дугона деб билган Зуҳрадан буни кутмагани учун ҳам қалбига қаттиқ теккан экан. Бироқ буни уйдагиларига билдирмади. Ахир улар ҳам Мунисага изтиробларини кўрсатишаётгани йўқ. Айниқса, қизлари... На савол беради, на йиғлайди. Маюс ва мунис нигоҳлари андуҳларини ошкор қилиб турса-да, ташқарига чиқаришмайди. Баъзан Муниса уларнинг ичикишидан, касал бўлиб қолишдан жуда қўрқади. Ахир ҳар иккисининг ҳам жажжи юрагида дунёга сиғмас соғинч вулқондек тошмоқчи бўлиб тургани аён. Лекин бу соғинчга на у малҳам бўла олади, на қайнонаси...
Бу ўйлар Мунисага азоб берди. Қизларини қучгиси, бағрига босгиси келди. Ҳали ухлайдиган вақт бўлмагани учун Малика ҳам Лайло ва Муниса ухлайдиган хонада эди.
“Дарс қилаяптимикан? Балки, синглисига ўзи ўрганганларини ўргатаётгандир?”
Муниса оҳиста эшикни очиб ичкарига мўралади. Кутилмаганда кичик қизи олазарак боқиб, кароватининг четини тўғирлашга тушди. Унинг қурқув ва ҳаяжон билан боқиши онада шубҳа уйғотди. Чунки болалари шу пайтгача ундан дардларидан бошқа ҳеч нарсани бекитмаган. Муниса улар томон одимлагани сари иккала қизининг ҳам тинчи йўқолиб, бесаранжом бўла бошлади...
Қизларининг ўзини жонсарак тутиши онанинг ҳам ҳаловатини олди. Уларга яқинлашгани сари юраги қинидан чиққудек ура бошлади. Назарида ҳозир нимадир содир бўлади-ю, ҳаёти остин-устун бўладигандек.
— Лайло, нима қиляпсан? — Мунисанинг овози ҳам титради.
— Ҳеч... — Лайлодан олдин Малика жавоб берди. Сўнг онасига пешвоз чиқиб бидирлай кетди: — Ойи, мен Лайлога янги шеър ўргатмоқчиман. Лекин унинг расм чизгиси келяпти. Шеър ёдлагани яхши, а?
Лайло эса каровати устига ёпилган кўрпадан қўлини олмас, икки кўзи онасида.
— Лайло, бу ёққа кел-чи? — Муниса унга қўл чўзар экан, ўзи юришдан тўхтамади. Олдига югуриб келган Лайлонинг пешанасидан ўпди-да, унинг кароватига яқинлашди. Икки қизи ҳам ҳозир даҳшатли воқеа содир бўладигандек, қўрқув билан қараб турарди. Тўшакни кўтарган Муниса қотиб қолди. Ич-ичидан туғён уриб келаётган титроқдан тили ҳам айланмади.
— Ойи, олиб қўйманг, — Лайло шартта онасидан олдин кароват ва кўрпача оралиғида турган футболкани олиб улгурди.
Онаизор эса оёғидан жон кетгандек кароват устига шалвираб ўтирди. Чунки қизалоғи қўлида эрининг устачилик қилган пайтида кийган, бўёқ теккан, кир футболкаси турарди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

89-қисм

— Не кунларга қолдим? — биринчи бўлиб ўзига келди қайнона. — Сиз ҳам кетаман, деманг. Икки невара билан ҳувиллаган уйда қолиб кетмай...
Аввалига Муниса ҳеч нарсага тушунмади. Сўнг эса қалбининг бир чети тирналгандек бўлди. Оғриниб гапирди:
— Ойи, мени шунақа деб ўйлайсизми? Наҳот, мен сизни ташлаб кетсам?
— Неча ойлардирки, сира яхши хабар эшитмадим. Миямга ҳам фақат ёмон хаёллар келса нима қилай? Ахир сиз ҳам мени, икки болангизга қўшиб, мана бу икки ўғилни ҳам боқишга мажбур эмассиз. Кетаман, десангиз ушлаб туришга ҳаққим йўқ!
Шундагина Муниса ўз фарзандларига билан бирга гарданида қайноғасининг ўғиллари тарбияси ҳам турганини англади. Ростдан ҳам бу енгил эмас. Қайнонаси қўрққанича бор. Унинг олий маълумоти бўлса ҳам бошқа гап эди. Қандай бўлмасин, иш топмоғи, рўзғорни ўйламоғи лозим. Аммо қандай? Шу пайтгача бирор иш топганмидики, энди топса? Тўрт бола билан ўзи ҳам кампирнинг нафақасига қараб қолмаса яхши эди.
— Кетасизми? — қўрқа-писа ердан бош кўтармай сўради қайнонаси унинг жимиб қолганини ўзича хулосалаб.
— Қаерга бораман, ойи? Ўз уйимни ташлаб кетишим мумкинми? Шундоқ ҳам адо бўлган юрагимни турли саволлар билан эзманг. Мен шу ерда, сиз билан, болаларим ва акамнинг ўғиллари билан яшайман! Ҳаммамиз бирга яшаймиз.
Кампирнинг елкалари қисилди, чуқур нафас олиб, оғир хўрсингач, дуо қила бошлади:
— Илоҳо, бошингиз тошдан бўлсин! Болаларингизнинг роҳатини кўринг. Бу яхшиликларингиз мендан қайтмаса... — у бошқа гапира олмади. Овози титраб ҳиқиллашга тушди.
— Ойи, нега бунақа қиляпсиз? Мен... мен ҳали сизга қандай яхшилик қилдим? Сиз берган меҳрнинг ўндан бирини ҳам бермадим-ку! Нега ўзингизни бегонадек тутяпсиз?
— Ўғлим ўша “иш”га бош қўшаётганда бизнинг шунчалик азоб чекишимизни ўйладимикан? Шуларни ўйласам дунёга сиғмай кетаман. Ўғлимни деб сиз ҳам нималарни кўрмадингиз...
— Бўлди ойи. Буларни ўйламанг. Ўғлингизни кечиринг, ундан рози бўлинг. Ота-она фарзанд учун жаннат эшиклари эмиш. Улар рози бўлса, эшиклар очилармиш, акси бўлса...
— Менинг розилигим нимани ҳам ўзгартиради энди? Мен кечирганим билан Аллоҳ кечирармикан? Ахир у...
— Ойи, мен яқинда бир ҳадис ўқидим. Муҳожиддан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳар бир нарса билан Аллоҳ азза ва жалланинг орасида парда бор. Фақатгина “Лаа илааҳа Иллаллоҳ” шаҳодати ва ота-онанинг дуоси бундан мустасно”, — дедилар”. Эшитдингизми, сизнинг дуонгиз ҳеч бир тўсиқсиз Аллоҳга етиб боради.
— Ростдан боламнинг хатоларини кечирармикан? — кўз ёшларини артди онаизор.
Унинг бироз бўлса-да, таскин топаётганини кўрган Муниса яна деди:
— Шунга ўхшаш яна бошқа бир ҳадис ҳам бор. Жаъфар ибн Бурқондан ривоят қилинади:
“Ҳар бир ота-онанинг фарзанди ҳаққида кунига бир марта ижобат бўладиган дуоси бор. Агар қодир бўлсанг, ҳалок бўлувчи маҳқум бўлма”.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯКУНИЙ КИСМЛАР!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✅ 1 OYDA 5 MLNDAN 15 MLN gacha OYLIK 💰

🔹 SIZ HAM XOHLAYSIZMI?
💁‍♀ FAQAT AYOL-QIZLARIMIZ UCHUN!

🏣 ERSAĞ Turkiya Korporatsiyasi
🎁 HAMMA xarid sovg'ali! (doimiy)
📈 Halol biznes
💵 Oylik naqd
☪ Musulmon kompaniya
🏠 Uydan turib ishlash imkoniyati
🛍 Qayta xarid majburiy emas!
🎁 Sovg'alarni tanlab olasiz
🎉 Tug'ilgan kun sovg'asi
💰 Katta daromad olishni istasangiz karyera qilish oson
💎 Oylik 500$ dan 5000$ gacha ✅

/channel/+V94SfhFbm25kOWFi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 ХОТИНИМНИ УШЛАБ ОЛДИМ😨

Ҳаммаси ўша кундан бошланди. Кўчада холаваччам Салимни учратиб қолдим. Ҳол-аҳвол сўрашгач, у иккиланиб:
— Бир гап айтаман.
— Тинчликми, оғайни?
— Буни айтишга тилим ҳам бормаяпти. Айтмасам, кўриб-билиб туриб...
— Гапни бошладингми, охиригача айтда энди!..
— Қандай айтсам экан… Хотининг сенга хиёнат киляпти, — деди Салим.
Дунё кўзимга кўринди. Умуман ишонмадим. Кечга яқин ҳеч нарса бўлмагандай, уйга келдимда:
— Мени шошилинч ишга чақиришяпти, бугуноқ кетишим керак. Бу сафар бир ойлардан кейин келаман, — дея хайрлашиб «сафарга кетдим»...😳😰😱😱

ДАВОМИ
👇👉 /channel/Solixa_Ayol/63578

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДУНЁНИ ШОККА ТУШИРГАН ЧАҚАЛОҚ...😱

👼Австралия туғруқхонасида Илон исмли чақалоқ дунёга келди ва шу захоти дунёдаги энг ақиллий чақалоқ эканлигини аниқланди. Болакай ушбу қобиляти эвазига Гиннес рекордларига кирди!

😯Бу болакайни қобилятини кўрган шифокор ва хамширалар хайратдан лол қолишди!

Гап шундаки, чақалоқда хеч кимда учрамайдиган...


ДАВОМИНИ ЎҚИШ👇🏻👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Сиз хам атиги 🔥2 та махсулотдан🔥 фойдаланиб, қуйидаги муаммолардан⤵️

✅​Юздаги доғ ва сепкиллардан
✅Бўйиндаги қора доғлардан
✅Тизза-тирсакдаги доғлардан
✅Қўлтиқ остидаги доғлардан

☝️Атаги 2 ҳафтада халос бўлишни ва расмдаги каби реал
#натижани #уй_шароитида олишни хохласайиз шошилинг😵

👇БАТАФСИЛ👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​А Б О Р Т

(🚷Туркияда бўлган реал воқеа📵)

Мени исмим Нозима ёшим 23 да. Сизларга бошимдан ўтказганларимни айтиб бермоқчиман. Бу воқеа 2 йил олдин содир бўлган. Оилада катта қизман дадам билан ойим ажрашиб кетганлар. Жуда эрка шаддот қиз бўлиб ўсганман. Дугоналарим ойинга пул топишда ёрдам қилмайсанми деб кўп гапиришарди. Шуларни таъсиридан ойимни гапларига қарамасдан Туркияга кетадиган бўлдим. Ҳаммаси мана шундан бошланди. У ерда бир бойнинг уйига хизматкор бўлиб ишга жойлашдим. Бойнинг Дамир исмли ўғли бор эди, ишга жойлашган кунимданоқ менга чиройли қиз экансан деб ғалати қараш қилиб юрарди. Шунинг учун ундан жуда қўрқардим ва узоқроқ юрардим. Кунларни бирида Дамир менга хонасини йиғиштириб беришимни буюрди ва хонасига чақирди... 😳😕😰😭


ЎҚИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ😢👇

Читать полностью…
Subscribe to a channel