Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
🌙 РАМАЗОН ҲИКОЯСИ – "ОХИРГИ ҚАНОТ" 🕊️
📅 Рамазоннинг охирги кунлари…
Жавоҳир бир ҳафтадан бери қаттиқ ўйда. Ўзини ҳамма ташлаб кетгандек ҳис қилади. 😞 Ҳаётда ҳеч қандай маъно қолмагандай…
Охирги марта масжидга борганига анча бўлган. Дуо қилишни ҳам унутган.
Шу куни кечқурун у шаҳар бўйлаб пиёда юришга чиқди.
— "Шунча йиллар меҳнат қилдим, шунча интилишлар... Нега ҳали ҳам бахтли эмасман?"
Шу пайт, масжид ёнларидан ўтиб кетаётганида, бир қария уни тўхтатди.
— "Ўғлим, салом! Менда сенга кичик бир сўров бор."
Жавоҳир ҳайрон бўлди:
— "Ҳа, эшитаман."
Қария унга бир қутича узатди. 📦
— "Ичкаридан бир бола чиқади. Уни уйигача кузатиб қўй. Ҳеч ким ёрдам бермаяпти."
Жавоҳир беихтиёр қутичани олди. Ундан нима кутса бўлади?
Бир неча дақиқадан сўнг, масжиддан бир кўр-кўрона бола чиқди. Қўлида кичик таёқ, қўрққанини ҳис қилиш мумкин эди.
Жавоҳир:
— "Салом, сенинг исминг нима?"
— "Муҳаммад. Мен уйга кетмоқчи эдим, лекин йўлни кўра олмайман…"
Жавоҳир бу гапларни эшитиб, қалби титради. "Менинг муаммоларим йўқ экан-ку! У эса дунё қанақалигини ҳам билмайди!"
У боланинг қўлидан ушлади. Бирга юришди.
Бола:
— "Ака, сиз кимсиз?"
Жавоҳир бироз ўйлади…
— "Мен ҳам сени каби йўл излаётган одамман."
Муҳаммад табассум қилди:
— "Демак, энди менинг акамансиз. Раҳмат! Одамлар мени йўлда кўриб, четга қарашади…"
Жавоҳир унинг ҳар бир сўзини юрагида ҳис қилди. Ҳа, у бу кеча кимгадир "қанот" бўлган эди.
Муҳаммад уйига етгач, шундай деди:
— "Ака, сиз менга йўл кўрсатдингиз. Аллоҳ сизга ҳам нур ёрдамида йўл кўрсатсин!"
🔄 ЖАВОҲИР УНДАН КЕЙИН...
✅ Эртага рўза тутишга қарор қилди.
✅ Масжидга борди.
✅ Дуолар қайта тирик бўлди.
📌 ҲИКОЯДАН ИБРАТ:
🌟 Баъзан бизга ҳам йўл кўрсатувчи керак.
🌟 Рамазон – одамларга қанот бўлиш ойидир!
🌟 Кичик яхшилик – катта ҳаётни ўзгартира олади!
#Хайрли_тонг
🌕 Aссалому алайкум. Ҳафтанинг ЖУМА тонги муборак бўлсин😊
🌸 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌺 Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Бошланган янги кун барчага омадли келсин! 🤲
@IBRATLI_SOZLAR
🌙 РАМАЗОН ҲИКОЯСИ - "СИРЛИ МИЖОЗ" 🤝
📍 Соат 18:30, бир кафеда…
Шаҳзод бугун ҳам ҳар кунгидек официантлик қилмоқда. 🍽️ Кафеда одамлар кўп, ҳамма ифторга тайёргарлик кўряпти. У эса ишдан сўнг уйга шошади – у ерда онаси ва синглиси уни кутаётган бўлади.
Шу пайт бир мижоз келиб ўтирди. Жуда оддий кийиниб олган, юзидан чарчоқ билинган. Лекин унинг кўзларида нимадир бор эди…
— “Ассалому алейкум, бир стакан сув ва энг арзон таомингиз борми?” — деб сўради мижоз.
Шаҳзод мижозга назар ташлаб, ички ҳисси унинг пулсиз эканини айтди. Бироз иккиланди…
— “Ҳа, албатта. Бир дақиқа кутиб туринг.”
Шаҳзод ошхонага кириб, иш бошлиғига деди:
— “Ака, битта таомни мен ўз ҳисобига олсам бўладими?”
— “Нега?”
— “Бир одам рўза тутибди, лекин пули йўқ.”
— “Жиннмисан? Ҳаммага текинга овқат берсак, кафени ёпиб қўяйликми?” 🤨
Шаҳзод бир лаҳза ўйланди. Унда нима қилиш керак?
Кейин ошпазга қаттиқ қараб деди:
— “Ака, илтимос, шу одам учун овқат қилиб беринг, пулни мен чиқараман!”
Ошпаз жилмайиб:
— “Сен ҳам қалби тоза боласан-да, майли.” 😊
Шаҳзод мижозга иссиқ таом ва бир коса шўрва олиб чиқди. 🍲
— “Бу сизга! Рамазон муборак бўлсин!”
Мижоз кўзларини тебратди. Кутиб ўтирмаган нарса эди бу…
— “Жудаям катта раҳмат. Аллоҳ сизга яхшилик берсин.”
📜 ОРАДАН БИР НЕЧА КУН ЎТИБ…
Кафеда янги бошлиқ пайдо бўлди. Бу эски раҳбарнинг таниши экан. Ҳамма ҳаяжонда. “Кимлигини ҳеч ким билмайди…”
Кутилмаганда, Шаҳзодни чақиришди.
— “Сиз Шаҳзодмисиз?”
— “Ҳа, мен.”
— “Сиз бир неча кун олдин бир мижозга текинга таом берганмисиз?”
Шаҳзоднинг юраги шув этиб кетди. "Ишдан ҳайдашаётган бўлса-чи?" 😟
— “Ҳа… Кечиринг, агар...”
— “Йўқ, йўқ! Биз сизни рағбатлантирмоқчимиз. Бугундан бошлаб сиз кафенинг менежери бўласиз!” 😳
Шаҳзод ҳеч нарса тушунмади…
— “Мен… нима? Нима учун?”
— “Чунки у мижоз – мен эдим. Сенинг қалбинг тозалигини кўргандим. Рамазонда қилинган яхшилик сенга яна яхшилик олиб келди, Шаҳзод!” ✨
📌 ҲИКОЯДАН ИБРАТ:
✅ Рамазонда қилинган яхшилик албатта қайтаради!
✅ Имон ва меҳрибонлик одамга нафақат савоб, балки муваффақият ҳам олиб келади.
✅ Ҳеч қачон яхшилик қилишдан тўхтаманг, чунки сиз ҳеч қачон ким билан мулоқотда эканингизни билмайсиз… 😉
📝АЛДАНГАН КАЙИН АКА(ёхуд маккор куёвнинг найранглари)-деб номладим бу булиб утган воқеани.
Оилада икки киз,бир угилмиз-дея уз бошларидан утказганларини менга ёзиб юборибдилар,однодаги бир дустим. Уларнинг илтимосларига биноан,мен мана шу булиб утган вокеани сизларга такдим этаябман.
Азиз диндошим,мана шу булиб утган вокеани укиб, хамма узига бир хулоса чикарар ва сабок олар деган умиддаман.. Чунки бу хаётда кимнидир алдаб,чув тушуриб,унинг соддалигидан фойданиш,бу энг катта гунох хисобланади.Билиб-билмай биз хам шундай ишларга кул урмайлик,Бировнинг дилини огритиб,уни какшатиб хеч ким хеч качон рушнолик курмаган ва курмайди хам. Бу дустимизга айтадиган бирон маслахатларингиз булса кутиб коламиз..
Мен бир угилман шу сабаб мени ёш уйлантиришди. Биласиз узбекчилик рузгор бола-чакани бокиш учун ишлаш керак. Жиззах бозорига 2000 чи йил паттачи булиб ишга кирдим,у ерда 12 йил ишладим. Уша вактлар топишим яхши кариндош-уруглар нима ёрдам сураса тайёр эдим. Ёрдам сураган одамни сузини ерда колдирмасдим. Менга хам боглаб бермаган экан бу ишни.2012 йил ишдан бушадим,хаммаси шундан кейин бошланди. Углим ва аёлим шифохонага тушди. Узимни ишим оркага кетди,озми купми йигиб куйган пулимни ишлатиб нима иш килишни билмай савдога кул урдим.Бир танишим Тошкетда гипирмаркетда аёллар оёк кийимини сотарди. Шу танишимдан насия килиб савдони бошладим. Худо куллади уша вактлар савдо яхши эди.узимни сал тиклаб олдим. Кунларни бирида куёвимиз синглимни эри келиб,ака менга куп ёрдам килгансиз мени банкда танишларим бор,уч йилга кам фоизли кредит оберай,мени номимга тугирласак асал аричиликка оламиз деди. Уларни асалариси бор эди .лекин харажати бор деди,менга маъкул булди, лекин банкга залогни узим топишим керак эди.
Ёрдам сурамаган кариндошларим колмади хеч кимдан садо чикмади. Ахири ахволимни курган кайни акам матиз машинасини куядиган булди. Битта машина билан иш битмас экан,роса югура-югур когозбозлик харажат купайди. Уттиз беш миллион олиш учун саккиз миллион сум билан яна банкдаги одамга беш юз доллар кетди. Энди пулни оламиз диб уйладим .банкдаги одам бир хафтада оласизлар деди,кута бошладим. Ушанда кун утиши кийин булди ахири айтилган кун келди.
Ман куёвга тел килдим у ака сал кутамиз экан деди. Хуп деб яна бир хафта кутдим.кунига тел киламан куёвимиз хар хил бахона килади. Узим банкга бордим ва суриштирдим ушанда хаммаси маълум булди. Компютирда утирган одам,укажон пул чикиб кетган саккиз кун олдин деди.Куёвингиз олиб кетди деди. Муз каби яхлагандик булдим.
Тугри куёвни олдига бордим. Ака мен машина олиб куйдим сизни харажатларизни бераман деди. Шунда алданганимни сездим савдодаги пулни ишлатганман,Тошкетдан кунига пул сурайди,кайни акам булган вокияни эшитиб машинамни чикариб бер деб туриб олди.
Кайга боришимни,кимга дардимни айтишимни билмай,бир вактлари ёрдам килиб куйганман деб кариндошларника бирма-бир бордим. Хеч ким ёрдам килмади. Кайтанига устимдан кулишди,шармандаликка чидолмай Туркияга чикиб кетдим. Оз ойлик булсада иложим йук монтёрликда ишлаябман. Харажатларим у ёкда турсин кайни акамни машинаси хам чикмади,хали куёвга тел килсам олмайди. Чёрныйга солган бошка номердан чиксам овозимни эшитиши билан учиради.
Исмимни узгартириб бир хикоя килиб берсангиз укиганлар зора мендек адашмасин куймасин дейман.
Хали хечкимга айтмаган дардларимни сизга ёзиб анча енгил тортгандек булдим.
Хурмат ва эхтиром билан Рашидбек.
Мен бу булиб утган вокеага узгартириш киритмадим.. кандай булса,шундайлигича сизларнинг хукмингизга хавола этдим азизларим.. Афсуски бундай адолатсизликлар,чув тушуриб,алдаб кетишлар кариндош-уруглар орасида куп учрамокда..Бу беш кунлик дунёда кариндош-уруглар бир-бирини куллаб-кувватлаб,бир-бирига ёрдам бериш урнига,шундай адолатсизлик килишлари Худога хам хуш келмайди албатта.. Ахир бунинг хам савол-жавоблари бор, бандасини алдагани билан Аллохни алдаёлмаслигини нахотки билишмаса бу курнамаклар... Фикр ва мулохазаларингизни кутиб коламиз.
ИФФАТ_2. 39.
Бир пайтлар севгисидан ғурури, ҳудбинлиги устун келган, ҳам шу Беҳруз эмасмиди?
Қоғозни ғазаб билан маҳкам сиқди.
—Мен билан ўйнашмоқчи бўлган бу ким экан? Бирон душманим борми? Минг қилса ҳам Шаҳнозни аралаштирмаса яхши эди.
Буни ҳазм қила олмайман!
Беҳруз асабийлашгандек бўлди.
🍃🍃🍃
—Қани энди аниқ гапирчи, кеча йиғлаб, камига ҳушингдан кетиб қолдинг. -Сарвар қаршисида ўзига меҳр билан қараб ўтирган Сабинадан сўради.
—Кечгача ёнимда бўлганингиз учун раҳмат. -Сабина аста Сарварни қўлидан тутди.
—Мен кутяпман Сабина? -Сарвар қўлини тортиб оларкан деди.
Сабинани кўзларидан Сарварни бу қилиғидан ҳафа бўлгани билиниб турарди.
—Ўшанда айтган гапларимга мени опангиз мажбур қилганди. -деди хўрсиниб.
—Опам? -Сарвар кутмаганди бундай жавобни.
—Ҳа опангиз. Мен бир чекка вилоятдан келган оддий оилани қизидан кўра, бой хонадондан бўлган қайнисинглисини раво кўрди сизга.
Ўшанда айтган ҳамма гапларимни Зебо опа ёдлатганди менга. Эрини ярим бойлиги қайнисинглисига қўшилиб, бегонага эмас, укасига кетишини реъжа қилган опангиз.
Бу гапдан Сарварни нафас олиши ўзгариб, буруб тешиклари кенгайди. Асабдан қўллари мушт бўлиб тугилди. Бу сафар муштини устига қўйилган қўлни суриб ташламади.
ИФФАТ_2. 37.
Керакли ҳужжатларни менга келтириб беришди. Ёнимга ходимлардан бирини олдим. Яъни мени хонамга кўчишини айтдим.
Нозли жуда тиришқоқ қиз эди. Бахтга қарши, шу иш сабаб, кўзи ўйноқи Наим билан ҳам кўпроқ суҳбат қуришга тўғри келарди. Мана шу жиҳати ёқмасди менга.
Аммо начора мажбурман ишим сабаб.
🍃🍃🍃
«Феруза»
—Мен кетяпман! -Сарвар ака нонуштадан сўнг ишга отланди.
—Сарвар ака. -дедим, олдига бориб, елкасини қоқиб қўяр эканман. —Негадур бошқачасиз.
—Йўғе, сенга шундай туйилаётгандир. -деди бепарво.
—Кеча дадамни кўргани ўзингиз олиб бормоқчи эдингиз. Аммо кечга келиб, «бордингми? Қандай бординг? Нега мени чақирмадинг?» Ҳам демадингиз. Кеча чарчагандир дедим. Аммо бугун ҳам....
Йиғи мени ҳамроҳим, йиғлашни яхши кўраманми? Ортиқ гапира олмай, ошхонага ўтиб кетдим. Албатта кўзимда ёш билан.
—Жин урсин. -ортимдан Сарвар акани асабий овози келди. —Феруз, кечир унитибман. -ишга шошилаётган эрим, оёқ кийимини ечиб олдимга кирибди. —Кел аразлама йиғлоқи, ичингда сув омборинг борми? Сени яқиндан билганимдан буён йиғлайсан. -қаршилигимга қарамай қучиб олди.
Сукутни афзал билиб, ўз билганимдан қолмай, пиққиллаб йиғлайвердим.
—Бўлди энди Феруз. -мени юпатгунча ярим соатдан ортиқ вақти кетди. Кетинг десам ҳам кўнмай, юпангунимгача мен билан қолди.
Сал чеҳрам очилгач, ҳотиржам тортиб ишига кетди.
🔹 “Тақдир йўллари” – 14-қисм (Охирги қисм)
📍 Орзуларга етиш йўли
Сардор директорнинг таклифини узоқ ўйлади. Бу унинг ҳаётидаги энг катта қарор эди. Агар у қабул қилса, янги йўналишда иш бошлайди, лекин бу ҳамма нарсани хавф остига қўйиши мумкин.
Лекин у бир нарсани англади:
“Агар мен орзумга етишни истасам, қўрқишга ҳаққим йўқ! Мен ҳеч нарсадан бошлаб шу ерга келдим. Эндиликда ортга чекиниш йўқ!”
У директорга қараб, қатъий жавоб берди:
— Мен бу вазифани қабул қиламан! Биз бу лойиҳани муваффақиятли амалга оширамиз!
🔻 Янги йўл бошланди
✅ Сардор янги завод лойиҳасини бошлади.
✅ У жамоа тузди, ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
✅ Махсулот бозорда рақобатбардош бўлди, компания янада ривожланди.
Бир неча йил ўтиб, Сардор нафақат завод директори, балки ўз компаниясини очган йирик тадбиркорга айланди.
Ўзига ишонган, қўрқмас ва тинимсиз ҳаракат қилган одам ҳар қандай муваффақиятга эришиши мумкин!
🌟 Ҳар бир инсоннинг тақдири унинг қўлида. Қўрқма, ҳаракат қил ва орзуларингни рўёбга чиқар!
Аллоҳ раҳм қилибди!
Кунларнинг бирида бир киши маҳалла домласининг олдига ўзини қийнаётган савол билан борибди. Домланинг уйи ёнига бориб, эшигини тақиллатибди. Ичкаридан домланинг: «Ким?»- деган овози эшитилибди. Шунда келган одам: «Домла мен фалончиман»- дебди. Домла эшикни очиб: «Э, келинг, марҳамат»- деб кўришибди ва ичкарига таклиф қилиб, дастурхон ёзибди. Домла келган меҳмоннинг хомуш кайфиятда эканлигини сезибди-ю, аммо ҳижолат қилмай деб, у ёқ бу ёқдан бир оз суҳбат қурибди. Келган меҳмон мунгли оҳангда: «Домла сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим. Менинг бир ҳеч кимга айта олмайдиган туғма нуқсоним бор. Буни жарроҳлик йўлига кўра даволатишга кўп уриндим, аммо имкониятим бўлмади... Мен жуда қайғу ва изтиробдаман. Бу нуқсонимдан хабардор яқинларим ва танишларим орасида бош кўтара олмайман. Улар буни юзимга солиб, масхара қиладилар. Охирги вақтларда ҳаётдан тўйиб кетдим. Баъзан ўзимни ўлдиргим келади. Нима қилай... домла? «Нима Аллоҳ мени шунчалик ёмон кўрадими?»- дебди. Шунда домла у кишига: «Ундай деманг, Аллоҳ бандасига меҳрибон Зот. У ҳеч қачон бандасига ёмонликни раво кўрмайди. Буни исботи сифатида мен сизга Ҳизр алайҳиссалом билан бўлган бир воқеани айтиб бераман. Диққат билан эшитинг ва ўзингиз хулоса қилинг!
Бир куни Ҳизр алайҳиссалом ҳовуз ёнидан ўтаётсалар бир қанча болалар ҳовузда чўмилишаётган экан. Ҳовузнинг бир четида кўзлари ожиз бир болакай турган экан. Ҳизр алайҳиссалом ҳалиги болага ачиниб, Аллоҳдан болани кўз нурини қайтариб беришини илтижо қилиб, сўрабди. Аллоҳ болага кўриш неъматини насиб қилибди. Бола ўзида йўқ хурсанд бўлибди...
Кунлар ўтиб Ҳизр алайҳиссалом яна ўша ҳовуз ёнидан ўтиб қолибди. Не кўз билан кўрсинки, ҳалиги кўзи ожиз бола бир ўзи ҳовузда чўмилар, қолган болаларни эса ҳовузга яқинлаштирмасди. Чўмилмоқчи бўлган тенгдошларини чўктирар ёки ҳовуздан чиқиб, болаларни ўларча калтакларди. Шунда Ҳизр алайҳиссалом: «Ё Аллоҳ, сен фазлинг, марҳаматинг ва неъматингни кимга беришни биласан. Қайсидир неъматни, қайсидир бандангга бермаслигинг, бу сенинг ўша бандага раҳм қилганингдан. Сен ҳар бир нарсани ҳикмат билан қиласан. Аллоҳ мени авфу эт. Бошқа инсонларни бу боланинг зулмидан ўзинг асра!»- деб дуо қилибди». Азиз биродарим, қолаверса бу Аллоҳнинг синови, сабр қилсангиз албатта савобга эга бўласиз»- дебди.
Буни эшитиб ўтирган ҳалиги киши: «Домла, демак, Аллоҳ ҳар бир нарсани ҳикмат билан қилар экан, қолаверса Аллоҳ менга раҳм қилган эканда, ундай бўлса мен сабр қиламан»- дебди, кўзларидан эса дув-дув ёшлар оқарди. Ўзини ўлдириш фикридан қайтиб, Аллоҳнинг қазою қадарига рози бўлибди.
Бундан 41 йил олдин, ўзимиз томондаги олис қишлокларнинг бирига келин бўлиб тушдим. Зиёли ва ўзига тўк оиладан оддий кишлок уйига ва нихоятда катта "Колхоз" хонадонга тушган, рус мактабида ўкиган мендек, ёшгина келиннинг ахволини тасаввур килаверинг. Ўзига яраша қийинчи ликлари билан бирга ўзгача гашти хам бор эдики, халигача энтикиб эслайман.
Жуда ахил эди, бу катта Дарг. Лекин, Аллохимни синовлари кўп экан. Менинг қаторасига 3 болам нобуд булди. Мендан катта овсинларимнинг ва мендан кичик овсинларимнинг болалари бор. Ёлгиз мен тиззамни қучоклаб ўтираман ва ёстиғимни хўл килиб, йиғлаб чикаман. Болаликни бели тинади, боласизни бели синади деган машойихларнинг гаплари рост эканлигига амин бўлганман, ўшанда Овсинларим боласини эмизишса, кўкракларим ийиб кетади, қайнонам рахматлик, «мевали дарахтни тагига соғиб ташла»,- дейдилар.
Чорбоғдаги дарахтлар болаларимни ризқи билан кўкарган десам, муболагаси йук.
Хуллас, йиллар ўтди. Орада яна иккита болам тушиб колди. Турмуш ўртогим ажойиб одам. Эртак туқиб, ўзлариям ишониб, мениям ишонтириб яшадик. «Мана кўрасан, бизга Аллоҳ шундай қизлар берадики, совчиси сочидан кзп булади, шундай уғил бералики, элга бош бўлади, сен умидингни узма » дерди. Нихоят, қизлик булдик. Уни бир мен эмас, уйда нечта жон булса, ерга қўйишмай катта килдик. Оркасидан ўғлим туғилди. Хар кимнинг боласи ўзига азиз ва чирлйли, лекин Аллоҳим шунақа чиройли қиз берди. Нихоятда ақлли ўғил билан сийлади.
Шуни оралиғида биз 8 йил деганда алоҳида бўлиб чиқдик. Бир уғил ва бир кизни ота- онаси булиб, янги уйда яшай бошладик. Энг БАХТ ли кунларим сифатида, эслайман. Шу билан бошка туғмадим, Азизлар.
Бизга насиб килгани шу экан дедик. Шукур қилдик.
Ана шундай кунларнинг бирида 5- овсиним ( биз 6 овсинмиз) 4-қизини туғиб, қизалоқ 24 кунлигида, ўлиб колди. Бу пайтга келиб, кайнонам Аллоҳнинг буйруғини бажарган эдилар, биз 5 овсин нима қилишни билмай, б шимиз қотди. Қайнотам ва Қайноғам менга авайланиб, шу чақалоқни.сен олсангчи дейишди. Мен қўрқаманда, жудаям нимжон экан, бир нима бўлиб колса, яна бешигим қуруқ бўлиб қола дими деб йиғладим.
- Сизларга нима деб жавоб бераман ,-дедим. Улар
-Биз хеч нима демаймиз, болам, шу болани уволи эмас, савоби сенга, биз розимиз дейишди.
25 куни қизалоқни уйимизга олиб келдик. Аллоҳ шундай меҳр солди менга, шу қи залоқ шунаканги соглом ва дуркун булиб вояга етди. Яхши қиз бўлди .Бирор марта гапимни икки килмади. Бирор марта на кўчадаги болалар билан ва на синфдошлари билан урушмади .Бирор ножўя гап қилмади хам, гапи хам чиқмади. Катта кизим Пойтахтдаги нуфузли олийгохни, ўғлим ҳам университетни битиришди. Оилали булишди.Бу кизим хам 2 мутахассисликни эгаси. Турмуш га бердим. Яхши жойга тушиб кетди. 2 та ўғли бор. Аллоҳимга беҳисоб шукур! Озданми барака, кўпданми дейишганидек, кечикиб булсада Яратганим ризқи насибаси билан берди.
Айтмокчи булганим, кенжа кизим ўта ризқли булди. Аллоҳим меҳрибон экан, Катта Хаж амалларини бажариш насиб килди. Байтул Харамда ибодат килиш шарафини берди.
Хаммасини мана шу қизим нинг шафоати деб ўйлайман. ( ўзига айтмадик, билмайди ҳам. Қўшниларимга ялиниб чиққанман, Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин, эшиттириб қўйманглар деб).
Барча ёшларга тилагим: Бир юзингиз билан пишинг. Доим сабрли бўлинг! Ҳеч ким ҳеч качон фарзанд доғини кўрмасин!
ИФФАТ_2. 35.
—Айтсам менга ишонасизми? -Сабина умид билан Сарварга тикилди.
—Сен аввал айтчи. -деди Сарвар қиздан кўзларини олиб қочаркан. Қалбида балки озгина чўғ қолгандир? Аниқ гапни билмагунча эски ҳисларга эрк бермаган маъқул. Яна бу чўғ алангага айланиб кетмасин.
—Доим учрашадиган жойимизга кирайлик. -Сарвар ишлайдиган, устахонадан узоқ бўлмаган боғни назарда тутди Сабина. —Қисқа гап эмасда.
—Майли юр. -Сарвар қадамларини ўша боғ томон бурди.
🍃🍃🍃
«Шаҳноза»
Энг ҳузурбахш тонг бу—Суйганингиз бағрида уйғонган тонг!
Қизиқ Беҳруз ака ҳам мендек ҳис қилармикан? Уларга ҳам аҳамияти бормикан буни.
Ёки мен билан нима?
Менсиз нима эканми?
Ҳадик билан яшаш қийин экан. Ҳар лаҳзада ҳаёлингга бир ўй чирмашиб олавераркан.
«Уни ўйламаяптимикан?»
—Менга термулмай, туриб нонушта тайёрламасанг, иккимиз ҳам ишга кеч қоламиз. -Беҳруз акани овозидан чўчиб кетай дедим. Ҳаёл суриб кўзларини очиб менга қараб турганини сезмабман ҳам.
—Қарасам эримга қарабман эди. Шуни ҳам гапиринг. -лаб буриб ўрнимдан туриш учун қўзғалдим. —Шунчалик ҳам миннатчи инсонга турмушга чиқибманей.
Туриб кетаётгандим, сониялар ичидан, Беҳруз акани тиззаларида пайдо бўлиб қолдим. Қачон ётган жойидан туриб, ётоқ четига ўтириб олишга улгурди экан?
—Қўйворинг. -дедим номига типирчилаб.
—Истамасамчи? -бўйнимга лаб босиб, деди.
—Иккимизга ишга кеч қоламиз. -дедим сал аввалги гапини ўзига такрорлаб. Уларни қайноқ нафасидан этларим жимирлаб.
ФФАТ_2. 33
—Мен картамдан пул суриб бераман рақамизга. -акам янгам учун ҳар қандай имкониятни яратиб берган. —Муносабатларингиз яхши бўлса, бундай буёғига уни мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Орага кимдир суқилишига йўл қўйманг. -дедилар янгам мени ҳайрон қолдириб.
—Ким суқилиши мумкин янга?
—Гап келганда айтдимда. -гапни бурдилар.
🍃🍃🍃
Кечга яқин уйга акам ташлаб қўйди. Қизиқ ҳали ҳам Сарвар ака қайтмабдилар.
—Алоо. -қўнғироғимга биттада жавоб берди.
—Ассалому алайкум, Сарвар ака қайтяпсизми? -дедим янгам бериб юборгам таомни столга қўярканман.
—Ҳа етиб қолдим, ҳозир кираман. -овози ҳорғин эди. Тезда дастурхон тузашга киришдим.
—Яхши келдингизми?
—Ҳа яхши ўтирибсанми? -устки кийимини ечиб менга узатди.
—Кечки овқат тайёр. -ётоқхона томон юрган Сарвар акани ордидан дедим... —Ювиниб чиқасизми?
—Иштаҳам йўқ Феруз, чарчадим дам олмоқчиман.
Кийимини илгакга илиб, ортидан кирдим, ҳар доим ишдан келиб энг биринчи ювинарди, ҳозир қолган кийимларини ечмай ҳам ётиб олибди.
—Чарчадингизми? Ишхонангизда мижоз кўпайиб кетдими? -дедим ётоқ четига ўтириб.
—Ҳа жуда, эрталаб борганимдан буён тинмади машина. -деди кўзини юмиб ётаркан. Ичимда нимадир ғимирлади. Эрталаб эмас, тушга яқин борганимда ҳам, йўқ эдиларку. Қўлига аҳамият берибман. Оппоқ, ҳечам бугун мойга текканга ўхшамасди.
ИФФАТ_2. 31.
Кечки овқатдан кейин, хонага кирсам севимли тебранма стулида, эшикка қараб тебраниб ўтирибди.
—Ҳафамисан мендан? -деди ҳамон уйилган қовоғим сабаб.
—Сизни деб, ишдан шошиб келиб белим қотиб, хамир ёйиб, гулхоним қилгандим сиз эса...
Йиғлагим келди. Жудаа нозиклашиб кетдимми турмушга чиқиб? Салга бу киприк ўлгур намланади.
—Йиғлама тентаквой. -Беҳруз ака йиғласам, буни ҳазм қила олмайдилар. Аста келиб мени қучди.
—Йиғлатманг унда. -дедим кўксига юзимни босиб пиққилаганча.
—Битта ҳазилга шунчами? Кўз ёшинг ҳам тайёр турадия. -пешонамдан ўпиб қўйдилар.
Сезаман мени ранжитмасликка ҳаракат қиладилар. Кўнглимни кўтаришга уринади. Тунларни бириди аёллигимга бориб, ўша тунда айтган гапларини борича айтиб аламимни олгандим.
Жуда афсуслангандилар, Беҳруз ака маст бўлган пайт нима деганини, кайфи тарқаганда эслолмас эканлар. Шу сабаб уларни виждонини қийнагим келмади.
—Олдин бунчалик эмасдим, билмадим нега ҳар гапни ўзимга тез олиб юборяпман. -дедим уларга ён босган бўлиб.
—Менга эски Шаҳноз ёқарди. Ҳар нарсадан яхши кайфият қидирадиган. Буниси бироз юракни сиқяпти. -деди ҳамон мени қучиб тураркан. Индамадим, жавоб қайтарсам тортишувга олиб борадиган гап айтишим мумкин. Тилимни тийганин маъқул.
🍃🍃🍃
«ФEРУЗА»
—Ишга кеч қолдим яна Феруз. -Сарвар ака устки кийимини кияркан. Менга қараб шундай деди.
—Ошнангиз қўнғироқ қилмаганда эсингизда ҳам йўқ эдику, ишингиз. -дедим мени айблаяпди.
—Сени деб кеч қолдимда. -гинали қаради.
—Мени деб?
—Ҳада.
—Мен нима қилдим?
—«Ортга қайтсам ҳар қандайсига сизни танлардим» деб, ҳаёлимни буздингку. -деди кўз қисиб.
—Борингге. -уялиб юзимни бурдим.
—Майли яхши ўтир. Мен кетдим.
Улар кетгач, ҳаёлимга дадамни кўргани боришим эсимга тушди. Шунда улар олиб борадилармикан мени?
—Гап нимадан бошлангандику, нималарга уланиб кетди. пешонамга урганча ишларимга киришдим. Кейин Сарвар акамга қўнғироқ қиларман.
🌸Муносиб келин🌸
«Ё Расулаллоҳ, аёлларнинг қандоғи энг яхшисидир», – дейилди.
«Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон амр қилса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани», – дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифда эр учун энг яхши хотиннинг баъзи сифатлари ҳақида сўз кетмоқда:
1. «Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани».
Демак, эр назар солса, кўнглини хурсанд қиладиган аёл энг яхши аёлларда бўладиган сифатларга эга бўлар экан.
Бу таъриф аёлнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, ўзини тутиши ва ахлоқ-одоби каби нарсаларни ўз ичига олади. Энг яхши аёл бўлиш умидидаги қизларимиз, аёлларимиз ушбу нарсага алоҳида эътибор беришлари керак. Куёв ва эрларининг кўзига доимо хурсанд қиладиган равишда кўринишга ҳаракат қилишлари лозим.
2. «Қачон амр қилса, итоат қиладигани».
Эрга итоаткор бўлиш аёлларнинг энг гўзал, энг яхши сифатларидан биридир.
Албатта, бу ерда шаръий рухсат берилган ишлар доирасидаги итоаткорлик ҳақида сўз кетмоқда. Гуноҳ ишларда итоат қилиш мумкин эмас. Чунки Холиққа маъсият бўладиган ишларда махлуққа итоат қилинмайди.
Эр оила бошлиғи бўлганидан кейин, оила аъзолари, жумладан, аёл киши унга итоат қилиши керак. Эрига итоаткор аёл энг яхши сифатлардан бирига эга бўлган аёлдир.
Эрига итоат қилмайдиган аёлни яхши аёллар қаторига мутлақо қўшиб бўлмайди.
3. «Эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани».
Бошқача қилиб айтганда, энг яхши аёл сифатига соҳиба бўлишни истаган аёл эрига ёқмайдиган ишларни қилмаслиги керак. Чунки шу хилоф туфайли оилада уруш-жанжал чиқиши, эр‑хотиннинг ҳаловати йўқолиши, ҳатто оила бузилиб кетиши ҳам мумкин.
Яна, аёл киши ўз молини эри ёмон кўрадиган нарсаларга сарфламаслиги керак. Ана шунда энг яхши аёлларнинг яна бир сифатига эга бўлади.
Ушбу ҳадисда зикр қилинган уч сифатни ўзида мужассам қилган аёл энг яхши аёллардан бўлишига шубҳа йўқ.
Мўмина-муслима аёл-қизларимиз ушбу ҳадиси набавийда зикр этилган олиймақом сифатларни ўзларида мужассам қилишга ҳаракат этишлари лозим. Шу билан бирга, жажжи қизчаларимизни ёшликларидан ана шундай гўзал сифат соҳибалари этиб тарбия қилмоғимиз зарур.
Уламоларимиз барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб ҳамда бошқа омилларни ҳисобга олиб, муносиб келин танлашда қуйидаги нарсаларга эътибор бериш кераклигини таъкидлаганлар:
1. Диндорлик.
2. Серфарзандлик. Бу сифат қариндош-уруғ аёлларга қараб билинади.
3. Аввал турмуш қурмаган бўлиши.
4. Диндор ва қаноатли оиладан бўлиши.
5. Насаби яхши бўлиши.
6. Ҳуснли бўлиши. Шунда эрнинг кўнгли тўқ бўлади, муҳаббат қўяди, бошқаларга қарамайди.
7. Қариндошлардан бўлмаслиги. Қариндошга уйланса, болалари заифҳол бўлиш эҳтимоли кучли. Яна, Аллоҳ кўрсатмасин, келишмовчилик бўлиб қолса, қариндошлик алоқаларига зарар етиши ҳам мумкин. Бегонадан бўл-са, болалар заифҳол бўлмайди. Куёв-келиннинг баҳонаси билан уларнинг қариндош-уруғлари ҳам қуда-анда бўладилар, ижтимоий алоқалар риво-жланади.
8. Бир хотиндан зиёда қилмаслик. Чунки кўпхотинлиликнинг машмашаси ҳам кўп бўлади, шартларини бажо қилиш ҳам осон эмас.
"Бахтиёр оила" китобидан.
🇯🇵Япония ривожининг оддий сирлари
1. Японияда бошланғич синфларга токи олтинчи синфгача "Ахлоқ томон йўл" дастури остида дарс ўтишар экан. Бунда ўқувчилар фақат ахлоқ ва кишилар билан муомалани ўрганишар экан.
2. Биринчи синфдан учинчи синфгача имтиҳон бўлмас экан. Чунки бу вақтда мақсад тарбия қилиш, тушунчаларни ундириш ва шахсиятни шакллантириш бўлар экан.
3. Японлар бой бўлишига қарамасдан уларда хизматкорлар йўқ экан. Уй ва болалардан ота-она масъул экан.
4. Япон ўқувчилари устозлари билан бирга хар куни 25 дақиқа мактабни тозалаш билан шуғулланишар экан. Бу уларни тозаликка ҳарис бўлиб, камтарин бўлиб ўсишларига ёрдам берар экан.
5. Япон ўқувчилари мактабга ўзлари билан зарарсизлантирилган тиш чўткасини олиб боришар экан. Овқатдан сўнг тишларини ювишар экан. Улар ёшликдан саломатликларига эътиборли бўлишга кўниктирилар экан.
6. Мактаб мудирлари ўқувчилардан ярим соат олдин овқатланишар экан. Бу билан овқат болаларга зарар берадими йўқми, шуни аниқлаб беришар экан. Улар ўқувчиларни Япония келажаги деб билишар, уларни ҳимоя қилиш лозим деб эътиқод қилишар экан.
7. Японияда фаррошларни "саломатлик муҳандислари" дейишар экан. Улар 5000 дан 8000 долларгача маош олишар экан. Уларни ишга олишдан олдин ёзма ва оғзаки имтиҳондан ўтказишар экан.
8. Японияда поезднинг кечикиш ўлчами йилида 7 сония экан. Улар учун вақт жуда қийматли экан. Сония ва дақиқаларга ўта диққатли экан улар.
🌙 РАМАЗОН ҲИКОЯСИ – "ЯШАБ ҚОЛГАН СМС" 📱
🕠 Соат 17:45.
Шаҳло ифторга тайёргарлик кўраётганида телефонига бир SMS келди.
📩 "Ассалому алайкум, опа. Мен Жасурман. Бир неча ой аввал ишингизга ёрдам сўраб келгандим. Хозир қийин аҳволдаман. Бир оз қарзга пул бериб тура оласизми? Узр, ҳеч кимдан сўрашга юзим йўқ..."
Шаҳло телефонини бир неча дақиқа тик туриб ўйланди. Жасурни яхши танимасди.
— "Балки алдаётгандир? Ҳозир ҳамма телефон орқали пул сўраяпти…"
Лекин у кейин ўйлади: "Агар рост бўлса-чи? Агар у ростдан ҳам муҳтож бўлса ва мен жавоб бермасамчи?"
📜 БИР МИНУТЛИК ҚАРОР
Шаҳло ҳеч қанча ўйламасдан банк иловасига кириб, Жасурга 200 минг сўм юборди.
📩 "Мен сизни яхши танимайман, лекин Рамазонда эҳсон қилиш керак деб ўйлайман. Ишингизга омад! Сиздан ҳеч нарса кутмайман."
Жасурдан жавоб келмади.
Шаҳло уни унутиб юборди…
⏳ ОРАДАН БИР ЙИЛ ЎТИБ…
Шаҳло бир ишга ҳужжат топширган эди, бироқ суҳбатга чақиришмади. Ҳамма имкониятлар тугади…
Бир куни телефонига қўнғироқ келди:
— "Ассалому алайкум! Мен Жасур. Бир йил аввал сиз менга пул ёрдам берганингиз эсимдами?"
— "Ҳа... Лекин буни энди эслатиш шарт эмас…"
— "Йўқ, шарт! Мен ҳозир катта компанияда ишлайман ва янги ходим қидиряпмиз. Ишга муҳтожмисиз?"
Шаҳло шокда! Бу қандай мумкин? 😳
— "Мен ҳозир ҳақиқатан иш излаяпман, лекин... Нега айнан мен?"
— "Сиз ўша куни менга ишонганингиз учун. Менга яхши одам керак, ва сиз – айнан ўша инсонсиз!" 😊
📌 ҲИКОЯДАН ИБРАТ:
✅ Рамазонда қилинган яхшилик бекор кетмайди!
✅ Сиз қилаётган яхшилик, балки келажакда ўзингиз учун эшик очади.
✅ Кичик бир эҳсон катта тақдирларни ўзгартира олади! 🌟
📢 РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ
✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.
🌙 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин.
🤲 Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон муборак!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ассалому Алейкум ва
рахматулохи ва баракотуху
🌙 РАМАЗОН ҲИКОЯСИ - "БИР КОСА ШЎРВА" 🍲
Бир куни ёш йигит узоқ сафардан ўз шаҳрига қайтади. Йўлда қаттиқ оч қолади ва яқин атрофда овқат топиш учун масжид ёнидаги кичик ошхонага киради. Унинг чўнтагида бир тийин ҳам йўқ эди, лекин очлик жуда қийнарди. 🍃
Ошпаздан бир коса шўрва сўрашга ботинолмай, бироз иккиланиб туради. Уни сезган ошпаз унга раҳми келиб, меҳмон деб бир коса иссиқ шўрва беради. 🍵
Йигит жуда таъсирланиб, миннатдорчилик билдиради ва сўрайди:
— Ака, нега мени танимасангиз ҳам овқат бердингиз? 🤔
Ошпаз жилмайиб жавоб беради:
— Бу Рамазон ойи, фарзандим. 🤲 Оч қолган одамни тўйдириш энг улуғ савоблардан бири. Кимдир менга шундай яхшилик қилганида эди, мен ҳам хурсанд бўлардим.
📜 ЙИЛЛАР ЎТИБ...
Йигит катта савдогар бўлиб етишади. Бир куни у болалигида меҳмон бўлган ўша жойни эслаб, яна ўша шаҳарга боради. Лек, ошпазнинг ошхонаси ёпилиб, ўзи қариб қолган эди. 🏚
У киши жуда қашшоқ ҳаёт кечираётганини билган йигит унга катта ёрдам беради ва янги ошхона қуриб беради. 🏡✨
— Ёшлигимда берган битта коса шўрвангизни унутмадим, ака. Энди мен ҳам сизга яхшилик қилишни истайман, — дейди савдогар. 💖
Ошпазнинг кўзлари ёшга тўлади ва шундай дейди:
— Рамазон ойида қилинган кичик бир яхшилик ҳам умр бўйи барака олиб келар экан... 😢
📌 ҲИКОЯДАН ИБРАТ:
Рамазон – фақатгина рўза тутиш ва ибодат қилиш вақти эмас, балки яхшилик қилиш, меҳрибонлик ва саховат айёми ҳамдир. 🤝
Бир кишига қилган кичик яхшилигимиз, балки, бизга кутилмаган каттароқ яхшилик билан қайтарилиши мумкин! 💫
ИФФАТ_2. 40.
—Сарвар ака кечқурун гаплашайлик. -Сабина квартираси олдига етиб келишгач, ўйчанг турган Сарварни қучиб олди. —Хотиниздан сизни қизғонаман мен.
—Мен кетишим керак Сабина. Ичкарига кир кеч бўлди кўчада юрма бу вақтда. -деди Сарвар Сабинани ўзидан итараркан.
—Ҳўп бўлади. -Сабина кутилмаганда Сарварни юзидан ўпиб олди. —Кечаси кўчага чиққан қизларни ёқтирмасдиз. Қизғонардиз мени кечаси юрса. Ҳали ҳам ўшандек экан, ҳурсандман.
Сарвар ҳуш кайфиятда подездга кириб кетган қизни ортидан қараб хўрсинди. Наҳот опаси шунчаликка борган бўлса?
Уйга қайтаркан. Маҳалладаги таниш йигитлар билан кўришиб қолди. Улар оз-оздан отиб олгандилар.
—Ҳа Сарварчик қаёқдан қайтяпсиз? -мастликда қадамлари чалмашиб келди биттаси.
—Ишдан қайтяпман. -деди Сарвар ўзи ҳам сиқилган пайтлари отамлашган жўраларини қилиғи ҳозирги кайфиятида ёқмай кетаркан.
—Ҳа сен ҳам бир куйдингда бир куйдинг. Сендек йигит тўйи куни ўйнаши билан қочиб кетиб, фойдаланилгач ташлаб кетган сарқитдан кўра, яхшироғига лойиқ эдинг.
—Менга қара... -жаҳли чиқди Сарварни. —Тилингни тий, ўзимга жавоб беролмай қолишим мумкин. -деди алкашни ёқасидан олиб.
—Ҳақиқат шунақа аччиқ бўлади. Битта ош қилиб беролмадингку, тилинг қисиқлигидан. -иккинчиси гапга аралашди.
—Сенларга ниманидир исботлашга мажбур эмасман! -деди Сарвар соғ пайти ҳам шу битта ошни орага тиқадиган маҳалладош ошналарига ҳафсаласиз қараб.
—Исботлолмайсанда, исбот йўқ бўлгандан кейин.
—Борларинг-ге...
Уларга гапириш бефойда эканини билиб, қўл силтаб улардан узоқлашди. Аммо Сабинадан эшитган ҳақиқати, буларни пичинглари асабига таъсир этмай қолмади.
ИФФАТ_2. 38
🍃🍃🍃
Сарвар уйдан чиққач, овоссиз қилиб олган, телефонини чўнтагидан олди. Таҳмин қилганидек, кеча Сабина билан алмашган рақамидан, беш марта қўнғироқ бўлибди.
Ўзи қайта терди.
—Ало Ассалому алайкум Сарвар ака... -икки дона гудок кетиб улгурмай жавоб берди Сабина.
—Ваалайкум ассалом, мен уйдан чиқдим. Тушликка чиққанда учрашамиз унгача ҳадеб қўнғироқ қилаверма.
Сарвар шундай деб телефонни ўчирди.
—Сабина, Сабина нега бошидан менга ҳаммасини айтмадингга. Бошқача бўларди бари. Ҳозир кўп нарса ортга қайтариб бўлмас даражага келган. Феруза билан қанча чегара сақладим? Шу пайтда айтсанг бўлмасмиди бу гапларингни.
Сарвар икки ўт орасида қолгандек ҳис қилди ўзини.
🍃🍃🍃
Беҳруз хонасида ҳужжатларга кўмилиб ўтираркан котиба қиз киришга рухсат сўради.
—Мумкинми Беҳруз ака?
—Кираверинг. -деди Беҳруз ҳужжатдан нигоҳини қизга олиб ўтаркан. —Тинчликми?
—Сизга почта келибди. -қиз оппоқ конвертни Беҳрузга тутказди.
—Кимдан экан.
—Жўнатувчи кўрсатилмабди. Менга рухсатми?
—Ҳа ишингизни қилаверинг.
Котиба қиз чиқиб кетгач, Беҳруз қизиқиш устун келиб, иши зарур бўлса ҳам конвертни очди.
«Хотинингни ўтмиши сенга қизиқми? Севги тарихичи?»
Беҳруз биринчи жумлага ҳайрон бўлган бўлса, иккинчиси уни асабини бузди. Шаҳнозани ўтмиши қандайлигига ҳеч қизиқмаган.
Буни аҳамияти ҳам йўқ.
Аммо....
Севги тарихи... Беҳруз бундай нарсаларни ҳазм қила олмайди.
Уники бўлган ҳар нима, бошида ҳам охирида ҳам фақат уники бўлиши керак. Ундан олдин кимгадир керакли бўлган ҳар нима у учун аҳамиятини йўқотади...
ИФФАТ_2. 36.
—Тўғриси уйғонганимда сени кўрмасам, бир нарсам камдек туйиладиган бўлиб қолган.
—Нима сиз уйғонгунингизгача, нонушта тайёрламай ёнингизда ётишим керакми?
—Йўқ демасдим. -юзимдан ўпиб қўйди. —Аммо ота-онам олдида ҳижолатлида бу.
—Тўғри шунинг учун мени қўйиб юборинг. -қўлини сал бўшатгани учун, сирғалиб бағридан чиқиб олдим. —Уйғонганимда шу савол мени қийнаганди. Шунга ўйланиб қолгандим, жавоб учун раҳмат. -мен ҳам юзидан ўпиб қўйиб улардан узоқлашдим.
🍃🍃🍃
—Яхши ишла, бугун эрта қайтаман сени ўзим олиб кетаман.
—Ҳўп яхши етиб олинг. -жилмайдим. Бахтлиманми? Албатта кўз тегмасин.
Беҳруз акани машинаси ортидан қараб енгил нафас олдим. Бино ичига кирарканман, деразалардан бирида менга қараб турган Наим акага кўзим тушди. Аллоҳ-Аллоҳ, бу инсон эрим ташлаб кетганини кўриб ҳам кўз узмайди аҳмоқ.
—Ассалому алайкум дадажон. -биринчи дадамни олдига кирдим. —Яхшимисиз, ойим яхшими?.
Кўришарканман хол-аҳвол сўрадим.
—Ваалайкум ассалом. Ҳамма яхши қизим. Ўзинг яхшимисан қизим?
—Ҳа яхшиман. Мен ишимни бошлай. -эшик томон юрдим.
—Шошма қизим, -деди дадам. —Бир лойиҳа бор, шуни устида шахсан ўзинг ишлашингни хоҳлайман. Буни ортидан яхшигина фойда кўзлаганман. Шу сабаб энг ишончли, синалган ишчиларни бириктирмоқчиман. Улар сенга ёрдам берадилар.
—Қандай лойиҳа? -қизиқиб тўхтадимда келиб, курсига ўтирдим.
—Чала қурилган меҳмонхона лойиҳаси. Шуни бир қатор кўриб чиқиб битказиб топшириш керак.
—Ҳўп дада, ишончингиз учун раҳмат. Мен албатта ҳаракат қиламан.
—Сен уддалайсан қизим.
Дадамни фахри билан ҳурсанд бўлганча, уларни хоналаридан чиқиб ўз хонамга йўл олдим.
☝️ЭРКАКЛАР
Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;
"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.
- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.
• Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.
• Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.
☝️Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар".
☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
🔹 “Тақдир йўллари” – 12-қисм
📍 Ғалаба ёки йўқотиш?
Сардор рақобатчиларнинг макрига тушмаслик учун энг кучли стратегияни ишлаб чиқиши керак эди. Бизнесда кучли рақобатчиларга қарши курашиш учун фақат меҳнат эмас, балки зеҳн ва стратегия ҳам керак.
🔻 Қуёш тагидаги ўрин
Таҳлиллардан кейин аниқ бўлдики, рақобатчилар мижозларни алдашга ҳаракат қиляпти. Улар Сардорнинг компанияси ҳақида ёлғон маълумот тарқатмоқда:
— Бу компания молиявий инқирозда!
— Янги раҳбар ишни тўғри бошқара олмаяпти!
— Бизни танласангиз, сизга кўпроқ имтиёзлар берамиз!
Бундай ҳужумлар ҳар қандай бизнес учун ўта хавфли.
🔻 Сардорнинг режаси
1️⃣ Мижозлар билан тўғридан-тўғри мулоқот – у ҳар бир асосий мижоз билан шахсан учрашиб, аниқ ва очиқ маълумот берди.
2️⃣ Қўшимча хизматлар жорий қилиш – рақобатчилардан фарқ қилиш учун компания янада яхши таклифлар тайёрлади.
3️⃣ Жамоа билан биргаликдаги стратегия – ҳар бир ходимга ишонч бағишлаб, уларни бу урушда иштирокчига айлантирди.
🔻 Рақобатчилар юта олмадими?
✅ Мижозлар рақиб компанияларнинг ёлғон сўзларини фош қилди.
✅ Сардорнинг компанияси савдони икки баравар оширишга эришди.
✅ Рақобатчилар муваффақиятсизликка учради ва ўз йўлларини ўзгартиришга мажбур бўлди.
📌 Энди Сардор нафақат компаниянинг раҳбари, балки ҳақиқий бизнес йўлбошчисига айланди.
Лекин… унга янада катта имкониятлар ва синовлар кутмоқда!
Давоми бор
🔹 “Тақдир йўллари” – 10-қисм
📍 Ҳақиқий лидернинг синови
Сардор жамоасига ҳақиқий раҳбар эканлигини кўрсатишни бошлади. У бу лавозимга лайиқлигини исбот қилиш учун ҳамма билан бирга меҳнат қилди.
Лекин яхши раҳбар фақат ўз ишини яхши бажариши билан эмас, балки жамоасини кучли қилиш билан ҳам фарқланади.
🔻 Жамоадаги муаммолар
Савдо менежерлари орасида икки тажрибали ходим бор эди: Жамшид ва Беҳруз. Улар Сардорга тўлиқ ишонмади.
— Сардор, сен ҳақиқатан ҳам яхши ишлаяпсан, лекин бу компанияда кўп нарсаларни билмайсан. Биз сенга ёрдам берамиз, сен эса бизга эркинлик берасан, – деди Жамшид.
Бу гап Сардорга ёқмади. Ҳақиқий лидер муваффақият учун ҳаммани биргаликда ҳаракат қилишга чорлайди, ўз манфаати учун эмас!
🔻 Тўғри қарор
Сардор уларга шундай жавоб берди:
— Мен бир одамнинг эмас, бутун жамоанинг муваффақиятли бўлишини хоҳлайман. Агар ҳақиқий раҳбар бўлишни истасангиз, фақат ўз манфаатингиз учун эмас, жамоа учун ҳаракат қилинг!
Бу гаплар Жамшид ва Беҳрузни ўйлантириб қўйди. Улар ҳам Сардор билан бирга меҳнат қилишга қарор қилишди.
🔻 Буюк ўзгаришлар
✅ Компанияда савдо рекорди янгиланди!
✅ Сардор раҳбарлигида компания янги мижозлар топди!
✅ Жамоа Сардорни ҳақиқий лидер сифатида қабул қилди!
Энди у ҳақиқий раҳбар эди!
📌 Лекин бизнесда фақат муваффақият эмас, балки хавфлар ҳам бор. Сардорни олдинда қандай қийинчиликлар кутаяпти?
Давоми бор
🔥IFFAT🔥 bugun erta sotuvda. Song sotuv yopiladi. Sizlar uchun qulaylik. Yangi qismlar uchun endi toʻlov 5000 soʻm!!! Toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar @A_lixan ga murojaat qiling!!!
Читать полностью…ИФФАТ_2. 34.
Индамадим, балки ювиб келгандир. Аммо....
Ичимда нимадир ғимирлади. Менимча рашк қиляпман.
Кутилмаганда, Сарвар акани бағрида пайдо бўлиб қолганимда эсанкираб қолди.
—Бунча термулдинг? -деди маҳкамроқ қучиб.
—Кўзингиз юмилган эдику. -дедим термулганимни билгани учун.
—Мен сени ҳис қиламан.
Қандай бахт, сал аввалги кайфиятсизлик мени тарк этди.
🍃🍃🍃
Сарвар бағрида ухлаб қолган Ферузага қараб, ўйга толди.
Бугун эрталаб уйдан чиққан пайт ундан ҳуш кайфиятли инсон йўқ эди.
Устахонасига етмай муйилишда қаршисидан чиққан Сабинани кўриб аввал нафрати қўзиди. У йўқдек ўтиб кетмоқчи эди. Аммо қиз йиғлаб йўлини тўсди.
—Сарвар ака мени икки дақиқа эшитинг. -деди Сарварни қўлидан ушлаб.
—Қўлингни торт мендан. -Сарвар қўлини силтаб тортиб олганда, баттар йиғлаб юборди.
—Мени эшитинг илтимос. Севгимиз ҳаққи-ҳурмати. -деди, Сабина кўз ёшлари юзини ювганча.
—Севги? -Сарвар бирдан алам билан кулиб юборди. —Қандай севги? Соғувчи малакни, сут соғарлиги ҳақидаги севгисими? -бир қанча муддат олдин қалбини ўртаган, гапларни қизни юзига солди.
—Аслида ундай эмасди. -кутилмаганда, Сабина кўчада эканликларига қарамай, Сарварни қучиб олди. —Мени мажбур қилишди. Шу гапларни айтишга мажбурлашди. Сизни қанчалик севганимни биласизку.
Сарвар нима қиларини билмай тек қотди. Икки йиллик севгилиси эди қиз. Қора мойга ботиб, тинмай ишлаб пул йиғаркан. Шу қизни уйига ҳалоллаб олиб келиш эди ҳолос ҳаёлида. Қўллари ихтиёрсиз равишда, қизни сочлари томон борди. 4-5 см қолганда, тўхтади. Ва ичини қиздира бошлаган саволни берди.
—Ким мажбур қилди?
ИФФАТ_2. 32
Ишларимни сарамжонлаб бўлгач, қулай кийим кийиб олдим. Сарвар акамга қўнғироқ қилай десам, телефонимни ойлиги ўчибди.
—Энди нима қиламан? Сарвар акам ишлайдиган устахона узоқ эмаску, яна ўша ерда пайнет ҳам бор. Ҳам пул ташлайман, ҳам Сарвар акамни олдига бориб оламан.
Кузатганимга ҳеч қанча бўлмаган бўлса ҳам, уларни олдига кетарканман, ажиб бир ҳисни туйдим. Ўзгача, такрорланмас ҳаяжонли, ёқимли.
—Ассалому алайкум, яхшимисиз?
—Янга? -бу йигит икки кун олдин уйимизга борганди, бир нарсага Сарвар акам жўнатгандилар. Шунда эсида қолибман. —Ассалому алайкум. Келинг янга.
—Ваалайкум ассалом, Сарвар акам керак эди?
—Сарвар акам ҳали келмадилар.
—Нима? -йигитни жавобидан ҳайрон бўлдим. Ахир қачон эди кетгани. Шу он, телефонлашмай келиш оқибатидан ўзимни койидим. Балки, бориб тузатадиган жойи бормиди? Клентларини айтган жойига бориб ҳам тузатиб келишлари ҳам кўп бўладику.
—Қачон чиққанди уйдан янга? -йигитни гапидан ҳаёлимни четга сурдим.
—Анча бўлганди, менимча кўчада ишлари бор эдиёв. Телефоним ўчиб қолибди. Индамай келган ўзимда айб.
—Қўнғироқ қилиб берайми?
—Йўқ шарт эмас, келганимни индамай қўя қолинг. Менга такси чақириб бера оласизми?
—Ҳа бемалол янга.
Такси келгач, яна бир бор Сарвар акамга индамай қўяверишини айтиб, машинага ўтирдим.
Ўзи иш жойига келишим хато бўлди.
Бироз ўй сурганча уйга йўл олдим. Оила аъзоларимни кўргач, ҳаммаси тарқади.
Дадам анча яхши бўлиб қолибди. Жияним билан ошна бўлиб олишган, кечгача бирга ўйнар эканлар. Акам ишда, янгам уринманг десам ҳам овқатни ҳаракатига тушиб кетдилар.
—Укам, ўзингиз яхшимисиз? -дадам билан анча суҳбатлашиб бўлгач, янгамни олдига чиққандим. Овқати деярли тайёр бўлай дебди. Юзидан бироз асабийдек кўринди. Дадамни йўқловчилар кўп балки меҳмон кутиш толиқтириб қўяётгандир.
—Яхши раҳмат. Ишга кетгандилар. -дедиму, ҳаёлим яна уларга кетди. —Асли ўзим олиб боришим ҳам мумкин дегандилар.
—Нега бирга келмадингиз?
—Телефонимни ойлиги ўчибди. Шунга қўнғироқ қила олмадим.
—Ҳа у билан муносабатингиз қандай? -менга синчков қараб сўради янгам.
—Яхши. -уялиб ерга қараб олдим.
🟠🟠🟠 😱 🟠🟠🟠
🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
DETSKIY KIYIMLARGA
3 TA XITOY DVOYKA 😱😱
🟠🟠🟠🟠🔴🔴🔴 MING 😮👏
BIZDA HAMMA HAMMASI😀
Ramazon skidkasiga tushdi bayram munosabati bilan shirintoyingiz uchun eng trendoviy Xitoy Detskiy kiyimlarini siz hali koʻrmagan shok narxlarga skidka qildik
TEZ KANALGA QOʻSHILIB OLING
✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️
/channel/+SY79qQgIipthN2Fi
/channel/+SY79qQgIipthN2Fi
/channel/+SY79qQgIipthN2Fi
✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️
⚠️Kanalga azo boling va pullaringizni tejab qoling💲
Бир нарса ўргатайми?
Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
Ким тонг оттирган чоғи
Бисмиллаҳиллазии лаа ядурру маъа исмиҳи шайъун фил арди ва лаа фис самааи ва ҳувас-самийъул-алийм
ни 3 марта айтса,
кеч киргизгунича унга тўсатдан келадиган бало етмайди. Ким кеч киргизган чоғи айтса ҳам. Яъни ўша кечаси унга тўсатдан келадиган бало етмайди».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.