ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33743

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 60.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова.

—Феруза, гўзалим.. -янгам ётоғим четига ўтириб, сочларимни силади. —Сиз менга ишонасизми? Ёки ўшангами? Ахир уни гапларини эшитгансизку, бу гапларни мажбурликдан айтганда овози титрамасмиди?
Кўзларини ёшланмасмиди?
Ахир у бир туки ҳам ўзгармай айтганку ҳаммасини.
Бирон сабаб билан қайтган, балки кўчадаги «шюстрий»роғи ундан фойдаланиб ташлаб кетгандир.
Сарвар биласиз соддароқ, кўнгилчанг. Улар икки йил гаплашиб юришган. Сабина укамни ҳарактерини сув қилиб ичиб юборган. Ундан фойдаланяпти.
Мен эса, яхшигина баҳонаман унга. Сизга ҳам янга ҳам қайнопа бўлганим учун.
Индамадим, жавоб бермадим. Ўйланиб қолдим. Ростдан мен Сарвар акани Сабиначалик билмас эканман.
Нима ҳам дердим. Нима ҳам қила олардим. Тақдиримда борини кўраманда.
—Бирон нима денг. -деди янгам ўйчанг бўлиб олганимга.
—Нимаям дердим. Севишганлар бахтли бўлсин. -дедим бир зумда кўзим ёшланиб.
—Ҳафа бўлманг Феруза жуда бўшсиз. Тез таслим бўласиз. Ҳаракат қилишдан кўра, вос кечишни афзал биласиз.
—Курашиш? Курашиб нима қиламан. Бир марта кесакдан ўт чиққандек ўзимда куч топиб, Беҳруз акага айбсизлигимни исботлаш учун бордим.
Нима бўлди. Мени ётоққа таклиф қилди ҳақлигимни исботлашим учун. Яна шундай қилайми?
Сарвар ака, ҳам безди гап-сўзлардан. Мен пок бўлганим билан одамлар тилида ҳамон сарқитман.
Уларга ҳам нима дейман?
Нонимгни оқлаб бердим шукур қил десалар ҳазм қила оламанми?
Йўқ! Жоним бўғзимда турибди янга.
Яна битта шунга ўхшаш гап. Ва мен адо бўламан.
Керакмас! Сарвар ака бахтли бўлсин севгани билан.
Янгамга гапирдиму, бошимгача ўраниб олдим. Ҳеч нарсани ҳис қилмаяпман.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 58.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова

—Тур дедим сенга. -деди ўзига бежорахол қараб ўтирган қизга қараб.
Феруза индамай ўрнидан туриб, ошхонага йўл олди.
Газ ёқиб чой қўймоқчи эди. Ортидан кирган Сарвар газни ўчириб қўйди.
—Нонушта тайёрлама, тайёрланг уйингга ташлаб қўяман. Опамда ҳам икки оғиз гапим бор. -деди Сарвар совуққонлик билан.

🍃🍃🍃

«Феруза»

Сарвар ака эрталабда мени ота уйимга ташлаб кетишини айтди.
Индамадим. Ҳисоб сўрамадим. Зотан бунга ҳаққим йўқдек.
Келишув... асли ҳам шундай келишилмаганмиди?
Мени номимни оқлаб бир неча ой яшагандан кейин ажрим.
Аллоҳни хурлари «Амин» деб дуога қўл очганмиди ўша он?
Бахтли кунларим саноқлими? Бироз вақтини узайтирмабсанда Аллоҳим.
Жуда қисқа, аммо соф туйғуларга бой ўтди шу кунларим.
Нима бўлган тақдирда ҳам Сарвар акадан миннаддорман.
Агар улар бўлмаганда. Мен ёши катта эркакга эрмак бўлган бўлардим.
—Етиб келдик! -ҳаёлларимни Сарвар акани, овози бузди.
—Қачон келдик? -дедим ота уйим дарвозасига ёшли кўзларим билан боқдим.
—Беш дақиқадан ошди. Ҳаёл билан машина тўхтаганини ҳам билмадинг.
—Узр. -дея машинадан тушдим. Сарвар ака ҳам тушди.
—Яхши қол. -дедилар, мен англамадим, қандай оҳангда чиққанини бу сўзларни. Зеро англайдиган ҳолда эмасдим. Бош силкиб қўйганча болалигим ўтган уй дарвозаси томон юрдим. —Опамни чақириб юбор. -деди дарвоза олдига етганимда.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 56.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова.

—Сиз бу ерда нима қиляпсиз? -дедим жаҳлим чиқиб.
—Салом йўқ, алик йўқ бу нимаси Шаҳнозахон? Биз ҳам ишимизни қилгани келдик.
—Сиз ишга ҳалал беришдан бошқасига яраганингизни кўрмадим ҳеч. -жаҳлим чиқди уни пичингидан.
—Шаҳнозахон, мен буғальтерия бўлимиданман. Кетадиган сарф-ҳаражатларни ҳисоб-китоб қилиш бизни вазифамиз.
Қисман у ҳақ гапни айтди. Аммо менга нима бўляпти охирги пайтлар?
Беҳруз акани сал ортиқчага гапига увиллагим келади. Бу Наим деганларини эса, кўрсам асабим ўйнайдиган бўлиб қолибди.
—Нозли сиз ўзингиз гаплашинг бу киши билан. -Нозлига буюриб улардан нари кетдим. Тортишгим йўқ эди. Суҳбатлашгим ҳам.

🍃🍃🍃

—Асаб бузишдан бошқа нималарга ярашимни, эрта қучоғимда уйғонганингда биласан сен қиз. -Наим Шаҳнозани ортидан совуқ қараб деди.
—Ишингиз ўхшамаслиги аниқдек. Нима қиласиз бировни тинч оиласини бузиб? -келганларидан буён, жим турган, Нозли тилга кирди.
—Сен индамай айтилганларни бажар. Мени ишимга бош қотирмай. -Наим қош чимириб қаради унга.
—Тўғриси сизга ёрдам бераётганимдан, афсусланяпман. Виждоним қийналяпти.
—Ишга қандай жойлашганингни унутдингми? Билиб қўй ишга киришингга ёрдам берганимдек. Ишдан ҳайдалишингни ҳам ўзим уюштириб беришим мумкин.
—Жуда разил инсон экансиз. Шаҳноза опани оиласини бузиб нимага эришасиз?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙🌹🎊РАМАЗОННИНГ 7-КУНИ ВА 1-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🌟🌙🍀

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌙🌹РАМАЗОННИНГ 1-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати
✨ Жуманинг баракаси сиз билан бўлсин!

✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟

Яқинларга  ҳам  улашинг!
👇

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙 Ramazonda qalbingizni va ilmingizni nurlantiring! 🌙

Ramazon faqatgina ro‘za tutish emas, balki o‘z ustingizda ishlash, yangi bilimlar olish va ma’naviy yuksalish davri!

🔹 Siz ham arab tilini o‘rganishni orzu qilganmisiz?
🔹 Qiyin deb o‘ylaysizmi?

Endi eng zamonaviy va oson metodlar yordamida arab tilini biz bilan o‘rganing!

💡 Tasavvur qiling: Ramazon oxiriga borib, siz arabcha matnlarni o‘qiydigan va bemalol arab tilida yozishni bilasiz.

📖 Nimani kutyapsiz?
✅ Qiziqarli va jonli darslar
✅ Oddiy va samarali yondashuv
✅ Har kuni oz-ozdan, lekin katta natijalar!


Ramazonni ilm bilan ziynatlang! ✨ Hoziroq qo‘shiling va yangi safarni boshlang!

📩 Tafsilotlar uchun yozing!

📞
+998948262234
🌐
@aliqulovaL

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙💔 "Рамазонда ТОПИЛГАН ОНА"

Сабрина болалигидан ятимхоналарда ўсган. Она меҳри нима эканини билмас, ҳар доим ўзини ёлғиз ҳис қиларди. Катта бўлгач, у ҳаётда фақат ўзига ишониши кераклигини ўрганди.

Рамазон ойи келганда, унинг учун бу фақат оддий ойлардан бири эди. Рўза тутиш, ибодат қилиш ҳақида ўйламасди. “Менга ҳеч ким қарамаган, ҳеч ким мен учун дуо қилмаган, нега мен буни қилишим керак?” деб ўйларди.

ТАСОДИФИЙ УЧРАШУВ

Бир куни у бозорда бир кампирни кўриб қолди. Кампир қариликдан ларзага келган қўллари билан хурмо сотарди.

Сабрина унга яқинлашиб:

— Онахон, сизга ёрдам керакми?

Кампир илиқ жилмайди:

— Раҳмат, қизим. Мен фақат ризқимни теряпман.

Бу "қизим" сўзи унинг юрагига таъсир қилди. Ҳеч ким унга бу сўз билан мурожаат қилмаган эди.

ЮРАККА НУР КИРГАН КЕЧА

Сабрина шу кундан кейин ҳар куни шу онахоннинг ёнига келди. Унга ёрдам берди, овқат олиб келди. Кампир эса ҳар доим унинг бошига дуо қилиб, меҳрибонлик кўрсатди.

Бир куни Таровеҳдан кейин кампир унга дедики:

— Қизим, сен менинг ҳаётимдаги энг катта неъматсан. Аллоҳ сенга меҳр берсин.

Сабрина ўзи ҳам билмай, кўзларидан ёш оққани сезди. Бу кеча у аввал бор ҳақиқий меҳрни ҳис қилди.

Шу кечадан кейин у тушунди: Рамазон – нафақат очликни ҳис қилиш, балки меҳр ва муҳаббатни топиш ойидир.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Италияда 93 ёшли қария касалликдан тузалибди. Унга нафас берувчи мосламанинг ҳеч бўлмаса бир куни учун ҳақ тўлашини сўрашибди. Шунда чол йиғлаб юборибди. Шифокор чолни тинчлантирмоқчи бўлибди, лекин чол пулидан йиғламаётганини айтибди. Қариянинг жавоби эса шифокорни ҳайратга солибди:

"Мен тўлашим керак бўлган пул учун йиғламаяпман. Мен бунинг ҳаммасини тўлашим мумкин. Мен шундан йиғлайманки
...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🚷 Ким Таҳоратсиз ҳолда Оғзини ёпган бўлса эшитиб қўйсин!

Таҳоратсиз оғиз ёпиб бўлмайдими ?
Буни кўпчилик рўзадорлар билишмас экан. Ҳозироқ пасдаги тугмани босиб жавобини билиб олинг!👇

ЖАВОБИ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😢 "Онамга берган охирги совғам..."

Самир ҳар Рамазонда онасига бирор нарса совға қилишни одат қилганди. Бир йили атир, бошқа йили зеб-зийнат буюмлари... Лекин у ҳеч қачон онасининг ҳақиқий орзусини тушунмаган эди.

— Болам, менга энг катта совға — сенинг рўза тутишинг бўларди, — дерди онаси.

Аммо Самир доимо кулгу билан жавоб берган:

— Она, мен ҳали ёшим ёш! Кейинги йилдан бошлайман!

Бир куни Рамазон арафасида онаси оғир касал бўлиб қолди. Шифокорлар унинг умри қисқа эканини айтишди.

Онаси заиф овозда шундай деди:

— Болам, агар бу менинг охирги Рамазоним бўлса, сен мен учун бир кун рўза тутасанми?..

Самир кўзларида ёш билан "Албатта, она, фақат бир кун эмас, бутун Рамазонни тутаман!" деди.

Онаси жилмайди. Унинг юзида қувонч пайдо бўлди.

Бир ҳафта ўтиб, онаси оламдан ўтди. Самир учун бу оғир мусибат эди, лекин у ваъдасини бажарди.

Шу кундан бошлаб, у ҳар Рамазонда рўза тутадиган бўлди. Чунки бу унинг онасига берган охирги совғаси эди…

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

To'g'ri deganlar nechtamiz....😂


          @Ibratli_sozlar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⁉️ САВОЛНИ ЖИННИСИ 😁

Биз уни хар куни 2 маротаба татиб кўрамиз лекин емаймиз 🤔

Савол: У нима?

Ха сиз топдингиз, лекин буни текшириб кўриш керак 👇


ТЎҒРИ ЖАВОБ 👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМЛАРНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

👁 МИЛЛИОНЛАРНИ САРФЛАМАЙ КЎЗ НУРИНГИЗНИ ТИКЛАНГ!

KRISTALL –  ЭНДИ КЎЗОЙНАККА СТОП ДЕЙМИЗ!
КЎРИШ БОРАСИДАГИ МУАММОНИНГ ЕЧИМИ !
👁 БАРЧА КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАЙДИ!
ҲАТТОКИ ШИФОКОРЛАРНИ ҲАЙРАТДА ҚОЛДИРГАН ТАНЛОВ БУ!

http://dexpress24.tilda.ws/kristall_d
http://dexpress24.tilda.ws/kristall_d
Бу восита билан кўз нурингизни қайтариб, ҳаётга нурли кўзлар билан боқинг!
http://dexpress24.tilda.ws/kristall_d

🔔 Батафсил маълумот учун:
👉 KRISTALL ҳақида кўпроқ ўқиш

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 54.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова

«Феруза»

Кечаги гаплардан кейин ҳушимдан кетиб қолибман. Тез-ёрдам келиб кетибди.
Асабларим толиққанми яна. Эрталабгача ухлабман.
—Яхшимисан? Сени ташлаб ишга кетишга кўзим қиймаяпти. -деди Сарвар ака доимги меҳрибонлиги билан. Негадур бу сафар бу меҳрибончилиги менга бахт бермади.
«Менга ачинади» деган ўй миямга ўрнаб қолгандек эди.
—Ишингизга бораверинг, мен яхшиман анча. Ўйланманг. -дедим, ҳаёлимга келган ўйдан, бир ютиниб олдим. Ахир бугун Сабинаси билан учрашадиларку.
—Аниқ яхшимисан? -деди овоз тоним ҳушламай гапирганимни сездириб қўйганди.
—Ҳа дедимку, сиз ишингиздан қолманг.
—Яхши. -юзига қарамай гапирганим учун, гапимга реакциясини кўрмадим. Аммо стулдан тарақлатиб турганидан, бироз асабий экани маълум эди.
Сарвар ака кетгач, анча йиғлаб олдим. Қизиқ, ростдан ҳам, кўзимда водоправод борми? Неча ойдан буён ёш тўкиб бўшамади.
Аввалги ғайрат йўқ эди менда. Кечгача ётаман-тураман, тайинли бир иш қилмадим. Кечга Сарвар ака чарчаб келадилар деб овқатга уриндим.
Асосан уйда кечлик қилардилар.
Овқатим тайёр бўлди. Кун анча кеч кирди. Ёлғиз овқатланиш ёқмайди. Доим Сарвар ака келганда бирга овқатланардик.
Қорним очиққан бўлса ҳам, уларни кутишга қарор қилдим.
Ваниҳоят...
Эшик очилгани сабаб, шошиб каридорга чиқдим.
—Яхши келдингизми? -дедим Сарвар акани олдига бориб, —Овқат тайёр сизни кутаётгандим.
—Нимага? -дедилар менга ғалати қараб. —Нимага кутдинг?
—Чарчаб, қорнингиз оч келади деб....
—Етар! -овози бироз баландроқ чиқди. Чўчиб кетдим. —Мен сенга ёш бола эмасман Феруз. Менга энага керакмас! -деди жаҳл билан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 52.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова

—Менга қара, -Беҳруз эрталаб Шаҳнозани ишга ташларкан. Машинадан тушмоқчи бўлган аёлини билагидан тутиб, тўхтатиб қолди.
—Ҳа Беҳруз ака? -Шаҳноза ҳайрон бир Беҳрузни қўлига. Бир юзига қаради.
—Дадангни ҳурмати рози бўляпман. Агар бошқа бўлганда бир кун эмас, бир соатга ҳам жўнатмасдим.
—Вай ҳўпей, бунча жаҳлдор бўлиб олдингиз? Ёки мендан бирон нимани сир тутяпсизми? -деди Шаҳноза эркаланиб гапираркан.
—Ҳеч нарсани сир тутмаяпман! Сен ўзингга қара. Тушиндингга гапларимни.
—Шуни совуқ қилиб, таҳдидламай, «Сени жўнатгим йўқ, сабаби тез соғиниб қоламан. Сенсиз уйқу ҳам татимайди хотинжоон» денг. Қийналиб кетмадизми рўл ўйнаб?
Ичиздаги гапни топдимми?
Беҳруз жилмайиб, бир қўли билан Шаҳнозани қучиб олди.
Шаҳноза рост таҳмин қилганди. Фақат 50%, Беҳруз ростдан рўл ўйнагандек эди. Сабаби Шаҳнозадан у ҳақида эшитган гапларини яшираётганди.

🍃🍃🍃

Сарвар ишдан қайтаркан. Яна алкаш ошналарига рўпара келди.
Ичидан ўзини минг койиди. Ўша пайтлар тақдиридан нолиб юрган пайтлари эди. Шуларга қўшилиб, бир-икки отамлашганди. Мана энди скочдек ёпишиб олишган.
—Ичмайсизми биз билан? -деди қўшни подездаги эркак.
—Узр ака шошиб тургандим. -деди Сарвар тезроқ кетишга тараддудланиб.
—Ҳа шошилинг-шошилинг. Хотинни қўриқламасангиз, яна қочиб кетмасин. -нафсониятига тегди эркак. Сарвар анчадан буён буларга тушинтириб, Ферузани оқлаб, чарчадими? Ёки, Сабина пайдо бўлиб ҳаёллари тарқоқлашганигами?
Бу эркакни гапи ортиқчалик қилди.
Жаҳл билан юзига мушт туширди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 59.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова

—Феруза тинчликми? -шалвирабгина ошхона эшиги олдидаги зина-пояга ўтириб қолдим. Янгам қанчада чиқди билмайман. —Сизга нима бўлди? -деди ҳавотир билан мен тенги ўтираркан.
—Янгаа, -дедиму, уларни қучиб олдим. —Яшагим келмаяпти.
—Йиғламанг! Менга нима бўлганини айтинг. Сарвар қаеда? Сизни у ҳафа қилдими?
—Сизни ташқарида кутяпти. -дедим Сарвар ака «опамни чақириб юбор» деган гапи ёдимга тушиб.
—Ким? Сарварми?
Ҳайрон сўраган янгамга бош силкиш орқали жавоб бердим.
—Мен қарайчи, нималар бўляпти ўзи? -деганча янгам укасини олдига чиқиб кетдилар.
Бироз муддат ўтиб қайтиб келдилар.
—Юринг Феруза ичкарига кирайлик. Бу бола эсини еб қўйибди.
Янгам мени қўлтиқлаб, мажбур ўрнимдан тургазиб, ошхонага олиб кирди.

🍃🍃🍃

—Ўзингизга келиб қолдизми? -кеча ҳеч ким билан ортиқча гаплашгим келмади. Хонамга қамалиб олдим. Эрталабда нонуштага ҳам чиқмадим. Дадам кечадан «уйда зерикдим» деб ишга чиққан эканлар. Янгам мана ҳозир акам билан дадамни ишга кузатиб, олдимга кирдилар. Жиянимни ҳам акам йўлда боғчасига ташлаб ўтса керак. —Дадажон билан акангиз сиздан ҳавотир олдилар. Асаблари чарчабди деб қўя қолдим.
—Нега тўғрисини айтмадингиз. –дедим ётган жойимдан тургим келмай.
—Нимаси тўғри? Мен бу бола билан яна гаплашаман. Ақлини йиғиб олсин. Сабинаси ҳам кўради мендан. -деди янгам асабий.
Асл гап нимада экан? Ичим қизиб янгамдан сўрадим.
—Янга, тўғрисини айтинг. Ростдан ҳам, Сабинани Сарвар акадан кечишга сиз мажбур қилганмисиз?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 57.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова.

—Мен уни отасини қўлида иш бошлаганимдан буён ёқтирардим. -деди Наим ҳамон Шаҳнозани ортидан қараб тураркан. —Бефарқ эмаслигимни ўзи ҳам билгандир балки. Малака ошириб қайтганимда у турмушга чиқиб кетган экан.
Мен ҳамон уни яхши кўраман.
—Яхши кўрган одам бундай қилмайди. Аксинча бахт тилайди. -ниҳоят тилга кирди Нозли.
—Сен ақл бўлма менга. Қани олган расмларингни менга ташлачи. -деди Наим.
Олдиндан барчаси келишилганди. Шаҳноза билан Наим тортишган пайт, Нозли билдирмай, бир нечта расм олиши керак эди.
Нима ҳақида суҳбатлашганлари қизиқмас. Муҳими, расмда улар бирга тургани.
Хотинидан узоқ юришини айтиб таҳдид қилган Беҳрузга бу ёқмаслиги аниқ.
Шаҳноза Наим келишини билмагани, ва бу ҳақида Беҳруз ҳам беҳабар экани. Булар ҳам Наимни фойдасига ишлайди.
Гўёки, Шаҳноза Наим билан бирга келишини Беҳруздан яширгандек.
Наим реъжалари ўхшаётганидан совуқ жилмайди. Ахир Беҳрузга ҳар хил гап қилиб, асабини тугатай деб қолди. Оозгина қолди, портлатиш қолди ҳолос.

🍃🍃🍃

Сарвар эрта тонгда бош оғриғи билан уйғонди. Қачон ухлаб қолганини билмайди. Бу сафар ўтган галгидек Ферузани йиғлатгани учун қанчадир вақт ўтиб, уни олдига чиқмади.
Феруза ҳам кирмади.
Иккиси икки томонда, ўй сурганча деярли бедор тонг орттирдилар.
Сарвар ётоқ четида ўтириб, анча ўй сурди. Охири бир қарорга келиб, ўрнидан туриб, юз-қўлини ювдида, хоналаридан чиқди.
Феруза каридорда, деворга суяниб ўтирган ҳолида ухлаб қолганди.
—Феруз тур ўрнингдан. -деди елкасига туртиб қўяркан.
Сергак Феруза тезда уйғонди. Кўзлари қизариб, қовоқлари ишиб, кетганди қизни.
«Қачон қарама кўз ёши қилгани қилган. Шунчалик ҳам заифами бу?»
Қизга қараб ҳаёлида шуларни ўйлади Сарвар.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Yangi hikoya!!!! 🔥IFFAT🔥

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙💔 "РАМАЗОНДА КЕЧИРИЛГАН ГУНОҲ"

Шаҳноза ёшлигидан оғир болаликни бошдан кечирган. Унинг ота-онаси ажрашган, у онаси билан қолган, аммо ҳаёт осон бўлмаган. Онаси иш билан банд бўлиб, унга кам эътибор қаратарди. Шаҳноза эса бу дунёни ноҳақ деб ҳисоблар ва ҳеч кимга ишонмас эди.

Ёшлигида оғир хатолар қилди. Дўстларини алдади, ўз манфаати йўлида ёлғон гапирди, ҳатто бир неча бор оғир гуноҳларга ҳам қўл урди. Лекин унинг қалбида доимо ғам, ҳузн ва номуайянлик ҳукм сурарди.

БИР ҚАРОР

Рамазон ойи яқинлашганида, унинг ҳаётида ҳаммасини ўзгартириш истаги пайдо бўлди. Бир куни у масжиддан қайтиб келаётган кампирни кўриб, унга ёрдам берди. Кампир унинг қўлини маҳкам ушлаб:

— Қизим, қалбингда нур бор, сен ҳали кеч қолганинг йўқ, Аллоҳ раҳмли, — деди.

Ушбу сўзлар Шаҳнозанинг юрагини титратди. У биринчи марта ўз ҳаётини қайта кўздан кечирди.

ТАВБА ВА ЯНГИ ҲАЁТ

Рамазоннинг бир кечасида, Таровеҳдан кейин у аввал бор йиғлаб дуо қилди:

— Аллоҳим, мен кўп гуноҳ қилдим, лекин сенинг раҳматинг кенг. Мен кечикмадимми?..

Юрагида нимадир ўзгарди. У ўзига ваъда берди — бу Рамазон унинг ҳаётидаги янги саҳифа бўлади.

Шаҳноза шу кундан кейин ўзини яхшиликка бағишлади. У муҳтожларга ёрдам беришни бошлади, қалбидаги оғирлик аста-секин йўқола бошлади.

Рамазон унга нафақат рўза тутиш, балки ҳақиқий мағфират ва кечирилган гуноҳлар маъносини ўргатди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙🤲 "РАМАЗОНДА ТОПИЛГАН ЮРАК"

Муниса болалигидан меҳрибон, меҳнаткаш ва орзули қиз эди. У доим ҳаммани ҳурмат қилиб, атрофдагиларга яхши муносабатда бўларди. Лекин унинг қалбида битмас бир дард бор эди – онаси билан ораси совуқ эди.

Онаси Мунисани қаттиққўллик билан тарбиялаган, ҳеч қачон уни қучоқлаб "Сени яхши кўраман" демаган, доим камчиликларини кўриб, танқид қилган. Муниса йиллар давомида она меҳрига чанқаган, лекин унинг кўнглига йўл тополмаган.

ЖИРАНГАН ҚАЛБ

Муниса катта бўлиб, ўқишга кетди. Онаси билан орасидаги масофа янада ошди. Ҳар гал телефонда гаплашганда, гап тортишув билан тугарди.

"Нега у мени ҳеч қачон тушунмади?" деб ўйларди Муниса.

Рамазон келди, аммо бу йил Муниса рўза тутишни хоҳламади. Чунки у қалбида қаттиқ ранжишни ҳис қиларди.

ТАҚДИРНИНГ ТАНГ АЙЛАНИШИ

Бир куни онасидан хабар келди: "Қизим, мен касалман".

Мунистин юраги сиқилиб кетди. Қандай қилиб? У ҳар доим онасидан ранжиб юрган, аммо уни йўқотиш хаёлидан қўрқиб кетди.

У дарҳол онасининг олдига йўл олди. Онаси анча ожизланган, кўзларида олдинги қаттиққўлликдан асар ҳам йўқ эди.

Онаси унга қараб:

— Муниса... кечир. Мен сени ҳеч қачон яхши кўрмаганим йўқ. Фақат меҳримни билдира олмадим...

Кўзларидан ёш оқди. Муниса жавоб қайтаролмади. Унинг бутун умр кутиб келган сўзлари ана шу кўз ёшларида эди.

РАМАЗОНДА ОЧИЛГАН ҚАЛБЛАР

Бу кеча Муниса биринчи марта чин дилдан Аллоҳдан сўради:

"Аллоҳим, менга онамни кечиришни ва уни тушунишни насиб қил."

Рамазон охиригача у онаси билан бирга қолди. Улар аввал бор юракдан гаплашишди, аввал бор бир-бирини ҳис қилишди.

Рамазон Мунисага фақат рўза тутишни эмас, балки ҳақиқий муҳаббатни топишни ҳам ўргатди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙💞 "Рамазонда ЮВИЛГАН КЎНГИЛЛАР"

Зуҳра ва Мадина ёшлигидан жуда яқин дўстлар эди. Улар мактабни бирга битирди, бирга орзу қилди, бир-бирининг сирдоши бўлди. Аммо бир куни улар орасида жиддий келишмовчилик чиқди.

Мадина Зуҳрани ишончига хиёнат қилганликда айблади. Зуҳра эса унинг ўйлаб топилган гап эканини қанча тушунтирса ҳам, Мадина ишонмади. Охири улар бир-бирига салом бермай қўйишди.

Рамазон ойи келганида ҳам уларнинг ўртасидаги совуқлик давом этарди.

ҚАЛБГА ТАЪСИР ҚИЛГАН ДУО

Бир кеча Мадина Таровеҳ намозидан сўнг имомнинг сўзларини эшитди:

"Кимки биродарини кечирса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради."

У ўйга толди. "Зуҳра менинг энг яхши дўстим эди. Шунча йиллик дўстликни бир тортишув учун унутишим керакми?"

Эрталаб у Зуҳрага хабар ёзди:

— Рамазон муборак бўлсин. Мен сени кечирдим, кел, бир ифтор қиламиз.

ЯНА ҚАЙТГАН ДЎСТЛИК

Ифторда учрашганида, улар бир-бирини қаттиқ қучоқлашди. Ҳеч қандай тафсилот сўралмади, ҳеч қандай айбловлар айтилмади. Чунки улар тушунишди: Рамазон — аразларни унутиш ва юракларни юмшатиш ойидир.

Ушбу кеча улар учун фақат таом емас, балки юракларнинг яна бирлашган кечаси бўлди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙💭 "Рамазон – ҚАЛБЛАР ОЧИЛАДИГАН ОЙ"

Шаҳло – ҳеч кимга боғлиқ бўлмасдан, фақат ўзига ишониб яшайдиган аёл эди. У ишбилармон, муваффақиятли ва кучли шахс эди. Унга кўра, ҳаётда одам фақат ўз кучига суяниши керак, бошқа ҳеч кимга муҳтож бўлмаслиги шарт.

Рамазон ойи келганида ҳам у ўз ҳаётини ўзгартирарди, деб ўйламасди. "Нега рўза тутишим керак? Мен ҳаётда ўзим ҳамма нарсани ҳал қиляпман," деб ўйларди у.

Бир куни ишдан уйга қайтаётганида, бир бола унинг олдига югуриб келди:

— Опажон, илтимос, бир бурда нон олиб беринг, онам касал, уйимизда овқат йўқ…

Шаҳло бир лаҳза тўхтади. Одатда у бундай вазиятларга эътибор бермасди, лекин бу боланинг кўзларидаги умид ва ночорлик унинг қалбини титратди.

Рамазонда ЮМШАГАН ҚАЛБ

Шаҳло болани боқиш учун етарли миқдорда таом ва дори-дармон сотиб олди. У болани уйига олиб борганида, онанинг дуолари унинг юрагини титратди:

— Қизим, Аллоҳ сенга раҳмат қилсин. Бугун сен сабабли Рамазонимиз файзли бўлди.

Шаҳло бу гапларни эшитиб, кўзларига ёш олди. У бир умр фақат ўзини ўйлаганини тушунди. Ҳақиқий куч – бошқаларга ёрдам беришда эканлигини ҳис қилди.

Рамазон – ҲАЁТГА БОШҚАЧА НИГОҲ

Шаҳло ўша кеча биринчи марта Таровеҳ намозига борди. Имомнинг сўзлари унинг юрагига таъсир қилди:

"Кимки бир кишини қувонтирса, Аллоҳ уни жаннатига яқинлаштиради."

Шаҳло шу куни тушундики, ҳақиқий бахт фақат ўзига ишонишда эмас, балки бошқаларга қўл узатишда экан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙💡 "Рамазонда ОЧИЛГАН КЎЗЛАР"

Сардор бой оилада туғилган, барча нарсага эга йигит эди. Унинг қимматбаҳо машинаси, кенг уйи ва кўп дўстлари бор эди. Аммо Рамазон унинг ҳаётига таъсир қилмасди. У рўза тутишни ортиқча деб билар, "Муҳими – қалб пок бўлиши," дерди.

Бир куни у кечқурун шаҳар айланиб юрганида, бир бечора болани кўриб қолди. Бола одамлар ташлаб кетган қуруқ нон парчасини териб олди-да, оғзига солди.

Сардор ҳайрон қолиб, унинг ёнига борди:

— Болам, сенга ёрдам керакми?

Бола сманоқ жилмайди:

— Йўқ, ака. Аллоҳга шукр, бугун ифторда ейишга нон топдим.

ЮРАГИГА ТАЪСИР ҚИЛГАН ГАП

Сардор бу гапдан ларзага тушди. "Бу бола бир парча нон топганига шукр қиляпти, мен эса…". У ўзи ҳақида ўйлаб, юрагида нимадир ўзгарганини ҳис қилди.

Шу кеча у масжидга борди. Имом Қуръон тиловат қиларди:

"Албатта, шукр қилганлар учун (Аллоҳнинг) зиёдаси бор." (Иброҳим сураси, 7-оят)

У кўзларини ёпиб, қалбидан бир сўз ўтди: "Мен ҳақиқий шукр қилишни ўрганишим керак!"

Рамазон ҲАҚИҚИЙ БОЙЛИКНИ ЎРГАТДИ

Шу кундан бошлаб, Сардор рўза тута бошлади. У бечора болага ҳар куни ифтор учун таом олиб борарди.

Рамазон тугаётганда у ўзини анча енгил ҳис қилди. Энди у англади: Ҳақиқий бойлик – мол-дунё эмас, балки қалбдаги шукр ва инсонийликдир.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Айша исмли ҳофизи Қуръон қиз Туркиянинг Измир шаҳрида яшарди. Aйша ҳар куни бомдод намозигача баланд овозда Қуръон тиловат қилар, онаси ҳар сафар қизининг хонаси олдида қироатини тингларди. Кунларнинг бирида, Айша оқ қон касаллигига чалинди. Бу тузалмас дард билан олишар экан, ҳар кун Қуръон қироатини канда қилмади. Қиз касаллик сабаб, 16 ёшида вафот этди. Кунларнинг бирида она қизининг хонаси ёнидан ўтиб кетар экан, қизининг хонасидан йиғи овозини эшитди ва эшикни очиб қаради, лекин у ерда ҳеч ким йўқ эди. Бу ҳолат ҳар куни тундан қуёш чиққунча такрорланаверарди. 
Бу ҳолатдан ташвишга тушган она Измирдаги машҳур шайхдан маслаҳат сўради. Бу воқеани эшитган имом қизни хонасига келиб ушбу ҳодисани ўзи кўриш истаги борлигини билдирди. Кечқурун имом қизни эшиги олдига келди. Ҳақиқатдан ҳам қизни хонасидан йиғи овози эшитилиб турарди. Қизни хонасига кирган имон «Аллоҳy Акбар» дея йиғлай бошлади. Бу ҳолатдан саросимага тушган онаси имомдан нега йиғлаётганини сўради. Шунда Имом:

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙🥀 "Рамазон – Отасиз Қолган Боланинг Дуоси"

Аҳмад учун бу йилги Рамазон аввалгиларига ўхшамасди. Бир неча ой аввал отаси оламдан ўтганди. Унинг йўқлиги ҳаётида катта бўшлиқ қолдирган, хонадондаги илиқликни олиб кетгандек эди.

Рамазон кириб келгач, бу бўшлиқ янада кучайди. Илгари ҳар ифторда отаси уни елкасига ўтқазиб, “Рамазон – сабр ойи, болам” дер эди. Энди эса ҳаммаси хотираларда қолган…

Ифторда Ёғилган Нур

Бир кеча Аҳмад масжидга борди. Таровеҳдан сўнг дуо қилинаётган пайт, у икки қўлини осмонга кўтарди:

— Ё Аллоҳ, отамни жаннатингда жойла ва менга куч бер…

Қўшниси – қария унинг дуосини эшитиб қолди. Намоз тугагач, у Аҳмадга яқинлашди ва меҳрибонлик билан елкасини сийпади:

— Болам, бу Рамазон сен учун оғир бўлаётганини биламан. Аммо билгинки, Аллоҳ сен билан бирга. Сен ёлғиз эмассан.

Қалбга Осоват Берган Рамазон

Шу кечадан бошлаб, Аҳмад ҳар куни қария билан бирга ифтор қилди. Улар бирга Таровеҳ ўқишди, бирга дуо қилишди. Аҳмад отасини соғинишда давом этарди, аммо энди қалбида бир ҳаловат пайдо бўлганди.

У англади: Рамазон – йўқотишларни эмас, бор нарсаларни қадрлаш ойидир.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙🤲 "Рамазонда Кечирим Сўраш Баҳонаси"

Саид ва Жавоҳир болаликдан дўст эдилар. Уларнинг дўстлиги биродарликдан ҳам устун эди. Лекин бир неча ой аввал, майда бир тушунмовчилик туфайли урушиб қолишган ва шундан бери бир-бирлари билан гаплашмасдилар.

Рамазон келганида Саид бу ойнинг нафақат ибодат, балки кечирим ва ярашув ойи эканини ўйлаб қолди. Ҳар куни Таровеҳ намозига борганида қалбида нимадыр етишмаётгандек туюларди. "Менинг Рамазоним комил бўлиши учун, мен Жавоҳирдан кечирим сўрашим керак," деб ўйлади у.

Кечиримга Қадам

Бир кеча, Таровеҳдан сўнг, Саид Жавоҳирнинг уйи олдига келиб, эшикни тақиллатди. Жавоҳир эшикни очиб, унга ҳайрат билан қаради.

— Жавоҳир, бугун кеча ўйлаб, сени ранжитганимни тушундим, — деди Саид юмшоқ овозда. — Рамазон фақат рўза тутиш эмас, қалбни поклаш ҳамдир. Илтимос, мени кечир.

Жавоҳир бироз сукунатда турди, кейин жилмайди:

— Мен ҳам сени кечиришни хоҳлаётгандим, лекин ғурурим йўл бермади. Сени кўриб, хурсанд бўлдим, дўстим.

Улар бир-бирларини қучоқладилар. Бу кеча уларнинг дўстлиги қайтадан тикланди.

Рамазон – Қалбларни Яқинлаштирадиган Ой

Эртасига улар масжидда бирга Таровеҳ ўқидилар. Саид юрагидаги оғирлик кетганини ҳис қилди. Энди у биларди: Рамазон нафақат Аллоҳга, балки инсонларга ҳам яқинлашиш ойи эди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙🤝 "Рамазон – Онасиз Қолган Бола Ҳикояси"

Шаҳзод ҳар йили Рамазонни қувонч билан кутиб оларди. Онасининг тайёрлаган таомлари, биргаликда қилинган дуолар ва саҳарликдаги ширин суҳбатлар – буларнинг барчаси унинг учун унутилмас эди.

Лекин бу йил ҳаммаси ўзгарганди…

Уч ой аввал онаси вафот этди. Уйдаги бўшлиқ ва сукунат унинг юрагини оғритарди. Рамазон келганида эса бу дард янада сезиларли бўлиб, у яна онасининг меҳрини соғиниб қолди.

Ялғизликдаги Овутувчи Дуо

Ифтор пайтида у дастурхонга ёлғиз ўтирди. Илгари онаси севиб тайёрлаган таомлар энди мазасиздек туюларди. У оғир нафас олди ва осмонга қараб, бир дуо қилди:

— Ё Аллоҳ, менга куч бер.

Шу пайт эшик тақиллади. Қўшниси – камтар ва меҳрибон қария, унинг аҳволидан хабардор бўлиб, таом кўтариб келган эди.

— Болам, бу йил сен биз билан ифтор қиласан, — деди қария меҳрибонлик билан.

Қалбларга Илоҳий Юмшоқлик

Шаҳзод қариянинг таклифини қабул қилди ва ўзи учун янги оила топгандек ҳис қилди. Ҳар кеча улар билан бирга Таровеҳга бориб, қалбини ҳаловатга тўлдирди.

У шунда англади: Рамазон – ёлғизликда қолиш ойи эмас, балки меҳр ва биродарлик ойидир.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 55.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова

Ичим оғриди, мени силтаб ташлаб хонамизга кириб кетди.
Икки кун олдин ҳам шундай қилганди. Бир кун олдин Сабинаси билан гаплашаётганди.
Бугун учрашгандир...
Балки ундан айрилганига яна мени айбдор санаётгандир.
Бунча бардошимни синамасанг ҳаёт?
Сенга ширк келтиришдан қўрқаман. Аммо барча азобларинг....
Ситамларинг, адолатсизликларинг менгами ҳаёт?
Астағфуриллоҳ... ўзинг кечир Роббим.
Каридорда деворга суянганча ўтириб қолдим....

🍃🍃🍃

«Шаҳноза»

Шу кунларда Беҳруз ака анча ўзгариб қолган. Асабий, жирраки, салга тутаб кетадимией. Инжиқ одам билан яшаш ҳам қийин экан.
Аммо наилож, пешонамизга ёзгани шу...
Яна... яна мен Беҳруз акага ошиқ бўлганман. Уларсиз ҳаётимни тасаввур ҳам қила олмайман.
Дадамдан дуо олиб, ўзимга ишонган ҳолда, Нозли билан меҳмонхона қурилиши бўлаётган манзилга йўл олдик.
—Келсинлар, келсинлар... -йўл бўйи «етиб боришим билан у қиламан, бу қиламан» деб келган ҳаёлларим. Чилпирак бўлиб учиб кетди.
Наим бу ерда нима қиляпти?
Шу кам эди менга.
Негадир ҳаёлимга Беҳруз ака келди. Ахир уларга Нозли билан келишимни айтгандим.
Бу аҳмоқ қайдан пайдо бўлди энди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 53.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова

—Оғзингга қараб гапир! - энди мушт зарбидан, ерга йиқилган эркакни устига чиқиб олиб дўппослай бошлади.
Қолган эркакларни кайфи ҳам тарқаб кетди.
—Ҳа нима ростда. -деди шериклари ажратиб олгач яна тили қичиб калтак еган эркак. —Бизда янги уйланган йигитлар ош берарди. Келинни пок чиққанини нишонлаб. Сеники ундай эмасда, тилинг қисиқ исботинг йўқ. Ўзингни ўзинг алдаб юравер.
—Ўлдираман сени. -жаҳл билан ҳезланган, Сарварни шовқиндан йиғилишга улгурган эркаклар ушлаб қолди.
Бироз ҳаммаси тинчигандек бўлиб, аста тарқала бошладилар.
—Кўнглингизга олманг қўшни. Булар шайтони сувини учиб, нима деётганини билмайдилар. Сиз тенг бўлманг уларга.
Қўшни эркак, Сарварни елкасини қоқиб қўйганча, деди.
—Раҳмат ака, ўзи настреня яхши эмасди. Булар бир йўла расво қилишди.
—Буларни гапига умуман аҳамият берманг. Ҳисоб беришга мажбур эмассизку. -деди эркак далда бўлгандек.
—Шундай дейсизку, буларни жағи, пичингги тинармикан. -иккинчи эркак аралашди гапга. —Битта ош билан қутиласиз булардан Сарварбек. -деди ҳижолатомуз.
—Майли ош бўлса ошда. -Сарвар чуқур нафас олиб, уйи деразасига қараб қўйди.
Ҳойнаҳой Феруза яна ухламай кутяпти. Хушидан кетиб, ўзига келгандан буён қандайдир ўйчанг бўлиб қолган. Сарварга ҳам олдингидек кулиб, эркаланиб қарашлари йўқ. Мажбуран тик тургандек ҳудди.
Зиналардан юқориларкан. Ўзини қаватига чиққач, эшик олдига етмай телефонига қўнғироқ бўлди.
Сабина...
—Сен кам эдинг энди. -рақамни кўриб асабий қизилни сурди.
Кўчадаги камдек, яна асаб бузарлик. Олса яна ҳар доимгидек минғирлаб, ҳиққиллайди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 51.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова

—Доктир нега ҳушидан кетган бўлиши мумкин? -Сарвар ётоқда ётган, Ферузага бир назар ташлаб, тез-ёрдам ҳодимидан сўради.
—Кўп сиқилган. Рухий травма кўп олган кўринади. Ёш аммо, кўп нарса ўтган кўринади бошидан. -деди шифокор, Ферузага ачиниб қараркан. —Бу ёшлар нега ҳар нарсага сиқилаверар экан-а?
Сарвар доктир ёзиб берган рецептни олиб, қолиб ўзини кузатгач, хоналарига кирди.
Ётоқ ёнига чўккалаб, фариштадек ухлаб ётган Ферузани қўлидан тутди.
«—Сени яхши кўраман.
—Сабинаничи?
—Феруз бу тун, умуман бундан кейинги куну, тунларимизда фақат иккимиз бўлишимизни хоҳлайман. Сабинаю, Беҳрузларсиз!»
—Кечир. -деди қизни қўлига лаб босаркан. Бир қанча муддат олдин, қиз билан бўлган суҳбатини бир қисмини эсларкан. —Ўзим айтган гапга, ўзим амал қила олмаяпман. -деди хўрсиниб.

🍃🍃🍃

—Кечиринг. -деди Шаҳноза анча босилгани сабаб Беҳруз билан тортишмай, таслим бўларкан.
—Ўша ёққа ким билан борасан? -Беҳрузни қошлари ҳиёл чимирилди.
—Ёрдамчим Нозли билан, дадам ҳайдовчи берадилар. -Шаҳноза ердан қараб деди.
—Ўзингга қара лекин. Бирон ортиқча гап эшитсам, мендан яхшилик кутма. -Беҳруз негадур одатдагидан кўра асабий, эди. Шаҳноза ҳайрон бўлдику, сўрашга тортинди.
—Менга қаранг! Менга ишонмайсизми? -деди Беҳруздаги асабийлигини кетказиш учун кулиб кўзларига қараркан.
Шаҳноза, Беҳрузни ҳарактерини ёд олиб бўлган ҳисоб. Уни кайфиятини қандай қилиб, ўзгартиришни биларди.
—Сенга ишонаман тулки. -деди Беҳруз, аёлини қилиғидан кулиб қўяркан. Муомиласи юмшаганидан Шаҳноза сўзсиз, жилмайиб қўйди.

Читать полностью…
Subscribe to a channel