ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33743

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Унинг исмини телефонимга "Хадича" деб ёзиб қўйдим, лекин бу ҳақида ўзига индамаган эдим. Бир куни қўл телефонимни олиб ундан фойдаланмоқчи бўлди... Қараса телефонда нотаниш бўлган "Хадича" исми турган экан. Дарров шу заҳоти қони қайнаб, пешонасидан тер доналари чиқиб кетди... Қаттиқ хафа бўлиб мендан Хадичани ким эканлигини сўради. Мен ўзимни иккилангандай тутиб, саволига жавоб бермадим. Яна ҳам хафалиги зиёда бўлиб:
–«Айтинг, жавоб беринг. Мени кўзларимга қараб айтинг...» деди. Ва ниҳоят унга жавоб бердим:
–«Унинг ўзидан сўра...».
У бўлса:
–«Жуда яхши, ўзидан сўрайман...» деди. Телефонга Хадича исми билан ёзилган инсонга қўнғироқ қилиши билан ўзининг қўл телефонини жиринглаган овозини эшитиб қолди. Телефонига қараши билан қўнғироқ қилаётган инсон мен эканлигимни кўриб, хайрон бўлиб жим бўлиб қолди... Ҳеч нарсани англаб етмай телефонига қараб деди:
–«Мени исмим Хадича эмас-ку...!».
Шунда мен:
–«Сифатинг-чи? Меҳринг-чи? Мени тушунишинг-чи? Менга бўлган муҳаббатинг-чи? Мендан хавотир олишларинг-чи? Сен менинг оиламсан. Сен бу дунёдаги бутун мол-у давлатим... Сен менинг номим ва шарафим, айбларимни яширгувчимсан, ИншаАллоҳ Олий Фирдавсдаги рафиқамсан... Сен менинг аёлимсан...»
Қўлларим билан унинг ёноқларидан оқиб тушган кўз ёшларини артар эканман, сўзимда давом этдим:
–«Энди билдинг-ми Хадича ким эканлигини...?»
У шундай жавоб берди:
–«ИншаАллоҳ шундай ҳам бўламан. Юзингизни асло ерга қаратмайман...».

Меҳрибон Роббимиз Аллоҳ! Биз Сендан Ўзинг рози бўладиган, икки дунёларимиз учун хайрли бўлган ҳалол ва пок муҳаббатни барча ака-ука, опа-сингилларимизга сўраб қоламиз... Барчаларимизни аҳли-оилаларимизни мустаҳкам қилгин! Фароғат қасри бўлган оила қурганлар ва бу бахтга эришиш арафaсида турганларнинг ўрталарига отамиз Одам алайҳиссалом ва онамиз Момо Ҳавво, Ҳабибимиз Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ва онамиз Хадичаи Кубро, Али карромаллоҳу важҳаҳу ва Фотимаи Заҳро оналаримизнинг ўрталарига солган оташин меҳр-муҳаббат ва маваддат, ўзаро ҳурмат, меҳр-шафқат, вафо-мурувват, илоҳий бахт-у саодатни солгин! Устиларимиздан Ўзингнинг раҳматинг, мағфиратинг, қут-барокотингни ёғдиргин! Амийн!

Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз...

(Бақара сураси 187-оят

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 67.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова

Ош ичидан чиққан мато ҳаммани ҳайратига сабаб бўлди. Нафақат ўша лаганда ош еётган тўртовлон, балки, Сарварни шерикларини ҳам.
—Бу нима? -деди бири бир ютиниб.
—Сизлар жудаа хоҳлаган нарса. -деди Сарвар уларга нафрат билан қараб. —Жуда қизиқгандилар-а, хотинимни сарқит ёки сарқит эмаслигига.
Мен сизларга уни поклигини едирдим ошга қўшиб.
Бу вазиятда, хонадаги ҳамма айтар сўзини топа олмади.
Сарварни нафсониятига текканлар мум тишлаганча жим қолдилар.
Нима дейиша оларди?
Ахир ўзлари эмасми шу бир лаган палов учун, Сарварни жиғига теккан.
Икки яхши қўшнилари ҳам жим. Бундай гаплар Сарварни жон-жонидан ўтиб кетаётганини. Бир кун, сабрининг косаси тўлиб, бир ишкал қилишини. Яни, уриш чиқариш. Уриш бўлганда ҳам каттагина уриш бўлишини таҳмин қилиб юргандиларку.
Аммо бундай кескин, дахшатли жавоб кутишмаганди ундан.
Ҳақиқатда ҳам дахшатли. Оёқ-қўлларини синдириб дўппослаганданда дахшатли жавоб бўлди уларни минғирлашларига бу.
Зотан бу инсонлар энди бир умр «палов» дейилса бугунги «ширин хотира» сабаб паловга қўл ура олишлари даргумон.

🍃🍃🍃

—Сарварбек, тўғриси умуман кутмагандик сиздан. -Суннат акаси тўртда алкаш, мум тишлагандек чиқиб кетишгач, деди Сарварга қараб.
—Ака яна томоғингиз тушмасин. Биз еган лагандаги ош ҳалол эди. -деди Сарвар бироз ҳижолат ҳам бўлиб. Бу икки қўшнини атай чақирганди. Биринчидан ўзига ошхўрликда шерик бўлиши учун. Сабаби агар улар бўлмаганда. Ўша тўртовлонга, бир лаганда ош едира олмасди. Ўзи қай бирларигадир ҳамроҳ бўлиши керак эди.
Иккинчидан, баъзи эркаклар кўчадаги гапни, гап орасида аёлига айтиб қўйиш эҳтимоли бор.
Айниқса ён қўшниси шундайлардан. Уни аёли эса, маҳаллани «даракчи»си. У аёл эшитганни эл эшитади.
Шу сабаб уларни таклиф қилганди.
Бугунги кунни ҳамма билса, Феруза ҳақидаги гумонлари, ғийбатлари ҳам тинади маҳаллада.
Ҳар қалай, Сарвар қилган ишни эшитганки инсон. Уни оиласи ҳақида ўйлаб гапирадиган бўлади.
Зеро кейинги сафар, ошга ўзлари меҳмон бўлишларидан чўчиб. Сал тилларини тиярмиди?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 65.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова

Эшик қўнғироғи чалингач, Сарвар ёқимли дақиқалари манзилига етиб келганини ҳис қилди. Келгуси дақиқа ва соатларда бўладиган ишни ўйлаб мийиғида жилмайиб қўйди.
—Келинглар-келинглар. Қани марҳамат. -деди меҳмонларни уйга таклиф қилиб, уларга йўл кўрсатаркан.
—Сарварбек ош беряпти деб келавердик. -деди кечагина кўчада уришган алкаш уялмай энг олдида меҳмонхона томон одимларкан.
—Айни муддаода, ҳаммадан ҳам сиз келмасангиз бўлмасди. -Сарвар ўлганини кунидан жилмайиб деди. Эркакни ортидан, яна учта алкаш шериклари ҳам меҳмонхонага кириб кетди. Ўша куни Сарварга ҳамдарднамо бўлган киши қолди ёнида.
—Ахийри ош бермаганингизга қўймадилар-а булар. -деди афсуслангандек.
—Асли эртароқ қилишим керак эди буни ака. Сиз киринг ичкарига ҳозир Суннат ака ҳам келади. -деди Сарвар эркакни меҳмонхонага чорларкан. Ўша куни ўзига маслаҳат берган иккинчи эркакни ҳам келишини маълум қиларкан.
Кўп куттирмай Суннат акаси ҳам келди.
Сарвар паловни солишдан аввал, унга қўшиб ейиш учун, олиб келган, салатларни олиб кираркан. Тўрида ўзлари олиб келган ароқни ичиб ўтирган қўшниларига қараб, юзи буришди.
—Сўрашга ҳам ҳижолат одам. Ёрдам керак эмасми Сарварбек. -қўшни эркак Сарварни ортидан чиқди.
—Ошни сузиб қўйдим ака, биттасини оволасизми?
Сарвар икки ош лаганга қаради.
—Оҳоо ҳозир қайга борсанг ошни косага солиб беришади. Ёшлик даврларимни эслатиб юборди бу ош. -деди қўшни ҳавас билан қараркан.
—Сиз бунисини олинг ака, мен бунисини.
Сарвар лаганлардан бирини қўшни эркакга тутказиб, иккинчисини ўзи олди.
—Қани юринг ака. -меҳмонхонга йўл олдилар.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 63.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова.

🍃🍃🍃

Беҳруз, Шаҳноза билан гаплашгач, кайфияти анча яхшиланди. Бир кун йўқ бўлганига уни ўрни ҳаётида Беҳруз ўзи ўйлагандан кўра анча юқорироқ эканини англаганди. Фақат бир муаммо асабларини емираётганди.
Нотаниш одамдан келаётган пичинглар, Шаҳноза билан боғлиқ, ҳар қандай эркак аёли ҳақида эшитишни хоҳламайдиган гаплар...
Беҳруз, Шаҳнозани ўзидан сўраганда, кўзларига термулиб, ишонч билан айтган гаплари сабаб. Анча таскин топганди қалбидаги шубҳа-гумонлар нари кетиб.
Аммо бугун...
Ахир Беҳруз сўраганди Шаҳнозадан кимлар бориши ҳақида.
Тўғри суъратлар ва , Шаҳноза ҳақидаги уйдирма гаплар Уни жаҳлини чиқарди. Аммо Шаҳнозани ёлғони, яъни Беҳрузни наздида ҳозир ёлғондек. «ёрдамчим билан борамиз. Кетишга дадамни ҳайдовчиси ташлаб қўяди.» деган гапичалик чиқармади.
Мана шуни ҳазм қила олмади Беҳруз. Ғазабланганча уйига йўл олди. Қўлида ғижимланган суъратлар...
Жаҳлда Шаҳнозани уриб юборди. Ҳазм қила олмас... жаҳлини жиловлай олмасди.
Қанча кўп қолса, қизга шунча кўп озор бериб қўйиши мумкинлигини ўйлаб ўша ҳабарчини танобини тортиш учун хонадан чиқди. Эшикдан чиқди ҳамки, Шаҳнозани заиф, холсиз овози. Ортидан эса «дуп» этган овоз келгани сабаб, юришдан тўхтади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 61.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова.

«Шаҳноза»

Наим борлигини айтмаса, меҳмонхона қурилиши бўйича қилган сафарим яхши ўтди.
Фақат шу кунларда кўнглим ғаш. Ҳудди нимадир кўнгилсизлик бўладигандек.
—Опа офисга ўтамизми? -деди Нозли шаҳримизга қайтганимиздан кейин.
—Йўқ мени йўл чарчатди. Эртага ўтаман. -дедим. Нозли билан хайрлашиб, уйимизга кетарканман. Йўлда кўнглим беҳузур бўлгани сабаб, бошимда ҳам оғриқ турганди. Жуда толиққан кўринаман.
Бир амаллаб уйга етиб олсам, кечки овқатга урингунча ухлаб олсамми?
—Ало ассалому алайкум Беҳруз ака. -таксига чиққач, Беҳруз акага қўнғироқ қилдим.
—Ваалайкум ассалом. Ҳа тулки қайтдингми? -Беҳруз акани ҳазили, менга ижобий таъсир қилди. Бошим оғриб кулишга холим йўқ пайти, жилмайишимга сабаб бўлди.
—Қайтдим тулкини эри. -дедим кулиб.
—Уйга кетдингми, офисгами? Агар офисга бўлса, қайтишимда олиб ўтаман.
—Уйга қайтяпман. Йўл чарчатди. -дедим.
—Яхши, бироз дам ол кечгача. Ойим билан дадам йўқ уйда, ҳеч нарсага уринма ҳам.
—Қайга кетдилар?
—Бир оилавий дўстлари билан уларни янги олган дачаларига кетишган.
—Ҳўп, унда яхши келиб олинг.
—Ҳўп, эртароқ боришга ҳаракат қиламан.
Кўнгил яқин инсонинг билан бўлган қисқагина суҳбат ҳам, кўнглингга равшанлик олиб келаркан.
Уйга бориб қулай, енгил кийим кийиб олдимда ухлашга ётдим.
Йўл чарчағи эзибди. Бир зумда киприкларим оғирлик қилиб, кўзларим юмила бошлади.
Қанча ухладим билмайман. Беҳруз акани жаҳл билан исмимни айтиб чақирганидан уйғониб кетдим...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АЁЛ-ҚИЗЛАРГА ХОЛИС МАСЛАҲАТ

Бугун ҳамкасбимиз азали бўлганлиги боис таъзияга бордик. Аза номи билан аза. Гарчи Аллоҳнинг тақдири бўлса-да, кулги, қувноқликдан йироқ жой. Негадир аза эгасининг кўриниши диққатимни тортди. Тўғри бундай жойда бировга разм солиш ноқулай. Ўрни ҳам эмас. Лекин ҳол-аҳвол сўраганда барибир разм соласиз-да. Аёлнинг қош-кўзлари қоп-қора бўялган ҳолатда эди. Азада бу жуда хунук ҳолат эди. Бошқа иложи ҳам йўқ эди. Чунки улар татуаж эди. Уни ўчиришнинг иложи йўқ!

Шу ўринда аёл-қизларимизга холис маслаҳатим бор эди. Қош териш, баданга расм солиш, уламалар қилганлар Аллоҳ томонидан лаънатланган аёллардир. Айни пайтда қошларни сунъий равишда шаклга солиш (татуаж), киприклар улаш ва қош териш оддий ҳолат бўлиб қолмоқда. Ҳаттоки бундай ҳолатлар ибодатли аёлларда ҳам учраши ачинарли ҳолатдир.

Аёл-қизлар! Сиз бундай сохта гўзаллик билан макр қилмоқдасиз. Кимлардир сизнинг сохта чиройингизнинг асири бўлмоқда. Ахир булар сохтаку! Наҳотки бунинг жавобини беришдан қўрқмасангиз. Аллоҳ асрасин шу ҳолатда вафот этсангиз ғассол қошингизни тозалаши ва кипригингизни юлиб ташлаши керак!

Ҳамманинг бошида бор: агар азали бўлиб қолсангиз шу қош кўзларингиз билан яқинингизни кузатмайсизку!

Агар сиз ибодатларда бардавом бўлсангиз, доим таҳоратли юрсангиз Аллоҳнинг ўзи сизни ўз нуридан баҳраманд қилади. Шунда СИЗ МАКИЯЖСИЗ ҲАМ ЭНГ ГЎЗАЛ АЁЛ БЎЛАСИЗ!

#Facebook Dan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙 Рамазонда Чарчоқдан Қочиш учун Қўшимча Маслаҳатлар 🏃‍♂️✨

1️⃣ Кофеинни чекланг

Қаҳва ва қора чой кўп ичиш аввал энергия беради, лекин кейинчалик танада сувсизликни кучайтириб, чарчоқ ҳиссини оширади. Уларнинг ўрнига ўсимлик чойлари ёки лимонли сув ичинг.

2️⃣ Тўғри нафас олишни ўрганинг

Кам энергия ва чарчоқ ҳис қилганда, бурн орқали чуқур нафас олиб, оғиз орқали секин чиқариш сизга ором ва куч бағишлайди. Бу йўл асаб тизимини тинчлантириб, уйқуни яхшилайди.

3️⃣ Ақлий ва жисмоний фаолликни балансда ушланг

Кун давомида жуда кўп ақлий ва жисмоний меҳнат қилиш чарчоқни кучайтиради. Ҳар 45-60 дақиқада 5-10 дақиқалик дам олиш сизни самарали ишлашга ёрдам беради.

4️⃣ Кичик, лекин самарали уйқу (power nap) қилинг

Кундузги 10-20 дақиқалик қисқа уйқу (масалан, пешиндан кейин) танани тиклашга ёрдам беради. 30 дақиқадан ортиқ ухлаш эса уйқувчанликни кучайтириши мумкин.

5️⃣ Овқатдан сўнг дарҳол ётманг

Ифтордан сўнг дарҳол ётиш ошқозонга оғирлик қилади ва эрталаб чарчоқ ҳиссини оширади. Таомдан кейин бироз ҳаракат қилиш ёки Таравеҳ намози ўқиш фойдали.

6️⃣ Оғир ментал фаолиятни кечки вақтга қолдирманг

Кечқурун жуда кўп ўйлаш ва мияни зўриқтириш уйқу сифатига салбий таъсир қилиши мумкин. Агар муҳим ишларингиз бўлса, уларни кундизнинг эртароқ соатларида қилинг.

7️⃣ Витаминларга эътибор беринг

Рамазонда D витамини, B12 ва магний етишмовчилиги чарчоқ ва хўлсиралишга олиб келиши мумкин. Табиий маҳсулотлар – ёнғоқлар, банан, яшил сабзавотлар ва сут маҳсулотлари чарчоқни камайтиришга ёрдам беради.

8️⃣ Тўғри ҳориқ қилиш (relaxation) усулларини ўрганинг

Оғир кундан сўнг масжидда ёки уйда тинчлантирувчи Қуръон тиловати, тасбеҳ айтиш, ўқиш ёки енгил мусиқа тинглаш асаб тизимини тинчлантириб, организмни тиклашга ёрдам беради.

Аллоҳ барчангизга куч-қувват берсин, Рамазонингиз баракали ва енгил ўтсин! 🤲🌟

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙 Рамазонда Чанқашдан Қутулиш учун 10 Муҳим Маслаҳат 💦

1️⃣ Сувни тўғри ичинг
Ифтордан саҳаргача 6-8 стакан сув ичиш керак. Бир зумда кўп сув ичиш ўрнига, босқичма-босқич, кам-камдан ичиш яхши самара беради.

2️⃣ Газланган ва шакарли ичимликлардан сақланинг
Газли ичимликлар, ширин шарбатлар ва энергетик ичимликлар организмдан тез сув чиқариб юбориб, чанқашни кучайтиради. Табиий лимонли сув ёки ўтли чойлар яхши танлов бўлади.

3️⃣ Қаҳва ва кучли чойни камайтиринг
Кофеинли ичимликлар (қора чой, қаҳва) танада сувни ушлаб тура олмайди ва тез чанқашга сабаб бўлади. Шунинг учун уларни ифтордан кейин ва кам миқдорда ичиш тавсия этилади.

4️⃣ Тузли овқатларни чекланг
Тузли ва ёнғоқли таомлар (шўр ширинликлар, маринадлар, колбаса, қовурилган таомлар) организмда сувни ушлаб тура олмайди ва кун давомида чанқашни кучайтиради. Шунинг учун саҳарликда кўпроқ сабзавот ва оқсилли овқат истеъмол қилиш яхшироқ.

5️⃣ Саҳарликда сувни ушлаб турадиган маҳсулотларни танланг
Овқат танлаётганда, сабзавот, мева, бодринг, помидор, йогурт ва сулугуни (овсянка) каби маҳсулотларга аҳамият беринг, чунки улар организмда сувни узоқроқ сақлайди.

6️⃣ Ёғли ва қовурилган таомлардан қочинг
Қовурилган ва ёғли овқатлар ошқозонга оғирлик беради ва организмни сувсизлантиради. Улар ўрнига пайкосда пиширилган ёки буғда тайёрланган таомлар танланг.

7️⃣ Жуда кўп овқат емаслик керак
Ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш организмда сув йўқотишни тезлаштиради. Ифтор ва саҳарликда мўътадил миқдорда овқатланиш яхшироқ.

8️⃣ Узоқ вақт очиқ ҳавода қолмаслик
Кундуз кунлари қуёшда кўп юрмасликка ва тўғридан-тўғри қуёш нурларидан сақланишга ҳаракат қилинг. Сояли жойда бўлиш ва жисмоний фаолликни камайтириш чанқашдан сақланишга ёрдам беради.

9️⃣ Табиий мева ва сабзавот шарбатларини ичинг
Ифтордан кейин табиий сабзавот ёки мева шарбатлари ичиш организмда сув балансини тиклашга ёрдам беради.

🔟 Саҳарликда сут ва қатиқ каби маҳсулотларни истеъмол қилинг
Сут ва қатиқ танани узоқ вақт нам сақлашга ёрдам беради ва чанқашни камайтиради.

Аллоҳ тутган рўзаларингизни қабул қилсин ва чанқашсиз, енгил рўза тутишингизга ёрдам берсин! 🤲💙

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤓 Psixologik Test

🔴 KO‘ZINGIZNI  RANGI  FE’L 
ATVORINGIZ  QANDAYLIGINI 
AYTIB  BERADI.

👇👇 RANGLARNI  TANLANG  👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim😢 bo'yansamam xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😨
Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER🤩🤩🤩
Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🏋️‍♂️ Рамазонда Жисмоний Эзилишдан Қутулиш учун 10 Маслаҳат 🌙

1️⃣ Овқатланиш тартибини сақланг

Ифторда ҳам, саҳарликда ҳам ҳаддан ташқари кўп еб қўйиш овқатни ҳазм қилиш жараёнини оғирлаштиради, бу эса танани тез чарчатади. Енгил, лекин озиқавий моддаларга бой таомлар тановул қилинг.

2️⃣ Диққат билан сув ичинг

Кам сув ичиш жисмоний эзилишга сабаб бўлади. Ифтордан саҳаргача ҳар соатда 1 стакан сув ичиш тавсия этилади. Аммо ифтор пайтида бир зумда жуда кўп сув ичиш ҳам танада оғирлик ҳиссини келтириб чиқаради.

3️⃣ Ёғли ва оғир таомлардан сақланинг

Қовурилган ва жуда ёғли таомлар ҳазм тизимини секинлаштиради ва организмни зўриқтиради. Буғда, грильда ёки пайкосда пиширилган таомлар танангизга енгиллик беради.

4️⃣ Овқатдан кейин бироз ҳаракат қилинг

Ифтордан сўнг дарҳол ётиш ҳазм жараёнини оғирлаштиради ва оғирлик ҳиссини оширади. Таравеҳ намози ёки 10-15 дақиқалик енгил сайр қилиш сизга енгиллик беради.

5️⃣ Уйқу режимини тўғри сақланг

Етарли уйқу олиш организм учун муҳим. Кам ухлаш чарчоқни оширади, жуда кўп ухлаш эса танани оғирлаштиради. Кун давомида 6-8 соат уйқу қилиш керак.

6️⃣ Ҳаддан ташқари кўп кофеин истеъмол қилманг

Қаҳва ва қора чойдаги кофеин биринчи босқичда организмга энергия беради, лекин кейин тезда қувватни йўқотишга олиб келади. Ўсимлик чойлари (мята, ромашка, лимонли сув) мияни ва организмни ором олишга ёрдам беради.

7️⃣ Магний ва калийга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг

Магний ва калий тананинг эзилишини камайтиради. Банан, ёнғоқлар, бодринг, исмалоқ, қарам ва авокадо яхши манба ҳисобланади.

8️⃣ Қон айланишини яхшилаш учун енгил ҳаракатлар қилинг

Кам ҳаракат қилиш танада зўриқиш ва оғирлик ҳиссини келтириб чиқаради. Агар имконингиз бўлса, кунда 10-15 дақиқа енгил стречинг ёки нафас машқларини бажаринг.

9️⃣ Стрессдан қочинг

Руҳий зўриқиш ва стресс ҳам жисмоний эзилишга сабаб бўлиши мумкин. Намоз ўқиш, Қуръон тиловати, зикр ва нафас олиш машқлари танани тинчлантиришга ёрдам беради.

🔟 Қисқа дам олишлар қилинг

Агар кун давомида жуда чарчасангиз, 10-20 дақиқалик қисқа дам олиш (power nap) қувватингизни тиклашга ёрдам беради.

Рамазонингиз енгил ва баракали ўтсин! 🤲✨

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤱 Рамазонда Эмизикли Аёллар учун Фойдали Маслаҳатлар 🌙

Рамазон ойида эмизикли она учун соғлиқ ва бола озиқланиши жуда муҳим. Қуйидаги маслаҳатлар сизга рамазонда ўзингиз ва чақалоғингиз учун қулай тарзда рўза тутишга ёрдам беради.


---

1️⃣ Соғлиғингизни Инобатга Олинг

Агар ўзингизни жуда заиф ҳис қилсангиз ёки болангизга етарли сут келмаётганини сезсангиз, рўза тутишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.

2️⃣ Етарлича Сув Ичинг 🚰

Эмизикли аёллар кўпроқ сувга муҳтож. Ифтор ва саҳарлик орасида 8-10 стакан сув ичиш тавсия этилади. Шу билан бирга, газли ва кофеинли ичимликлардан сақланинг.

3️⃣ Баланслашган Овқатланиш 🍽️

Оқсил: Сут сифати ва миқдорини ошириш учун това маҳсулотлари, гўшт, тухум ва ёнғоқлар истеъмол қилинг.

Соғлом ёғлар: Зайтун ёғи, ёнғоқ, авокадо каби маҳсулотлар танани қувват билан таъминлайди.

Углеводлар: Узоқ вақт қувват берувчи углеводлар истеъмол қилинг (бурундоқ, қора нон, сечка гуруч, кўк нўхат).

Мевалар ва сабзавотлар: Организмга зарур витаминлар учун олма, банан, сабзи, брокколи, исмалоқ каби маҳсулотлар фойдали.


4️⃣ Овқатланишни Тўғри Ташкил Қилинг

Саҳарликни ўтказиб юборманг. Бу кун давомида қувватни сақлашга ёрдам беради.

Ифторда ҳаддан ташқари кўп овқат емаслик ҳазм қилишни енгиллаштиради ва сут ишлаб чиқаришни осонлаштиради.


5️⃣ Ҳаддан Ташқари Чарчашдан Қочинг 😴

Кун давомида қисқа дам олишга ҳаракат қилинг.

Агар чарчоқ ва бош айланиши пайдо бўлса, организмингиз рўзага дош бера олмаётганини билдиради, бундай ҳолда дам олиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.


6️⃣ Касаллик ёки Сустикашликда Эҳтиёт Бўлинг ⚠️

Агар кўкрак сути камаяётганини, кучли чанқоқни ёки асабийлашувни сезсангиз, рўза тутишдан вақтинча воз кечишингиз мумкин.

Исламда эмизикли аёллар учун рўза тутиш мажбурий эмас, агар бу онанинг ёки боланинг соғлиғига зарар етказса.


7️⃣ Намоз ва Руҳий Ором 🌿

Руҳий ҳолат ҳам сут ишлаб чиқаришга таъсир қилади. Намоз, зикр, дуо ва енгил нафас машқлари сизга тинчлик ва куч бағишлайди.



---

💡 Эслатма: Агар рўза тутиш сизни ёки чақалоғингизни заифлаштирса, шариат сизга енгиллик беради. Энг муҳими, соғлиғингиз ва болангизнинг яхши озиқланишини таъминлашдир.

Рамазонингиз баракали ва осон ўтсин! 🤲✨

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙💔 ОНА ДУОСИ 💔🌙

Фарҳод бу йилги Рамазонда ҳам рўза тутмади. Унинг дунёқараши бошқача эди.

— Ота-онам рўза тутишади, лекин менга нима? Менинг ҳаётим шундай! — дерди у.

Онаси уни тушунишга ҳаракат қиларди.

— Болам, рўза – фақат овқатдан тийилиш эмас, у қалб поклиги, сабр ва яхшилик ойидир…

— Ойи, менинг бу ишларга ҳеч қизиқишим йўқ!

Шу куни кечқурун онаси нохуш хабар эшитди. Фарҳод аварияга учради.

У шошилиб шифохонага борди. Врачлар жавоб беришмасди.

— Илтимос, ўғлимни кўрсатинг!

Шифокор оғир оҳ урди:

— Она, у қаттиқ жароҳат олган. Ҳозир комада…

Онаси лол қолди. Кеча яна у билан гаплашган эди-ку… Нега шундай бўлди?

У оғир ҳолда ўғли ёнида ўтириб, унинг муздек қўлларини ушлади.

— Болам, илтимос, уйғон…

Кўзларидан ёшлар оқиб тушди.

— Я Роббим, менга бу фарзандингни берган эдинг… Унга шифо бер! Менинг жонгинам боламни қайтар!

Шу пайт Фарҳод қўзғалиб, нафас олди.

— Она? — деди у қаттиқ товуш билан.

Онаси ҳайратдан йиғлаб юборди.

— Болам! Сен уйғондинг!

Фарҳод қизиқ ҳолатни ҳис қиларди. У кома даврида ажиб бир нарсани кўрган эди. Қоронғу жой, унинг ичида қаттиқ қаттиқ нидолар, биров уни чақиряпти… Онасининг овози!

— Она, менга нимадир бўлди… Мен яна бир бор яшашга қайтдим…

Онаси йиғларди.

— Аллоҳ сенга яна бир имконият берди, болам. Энди нима қиласан?

Фарҳод кўзларини юмди.

— Она, мен бугун рўза тутаман… 😭

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ИНСОН УЧУН ФОЙДАЛАРИ ЖУДА ҲАМ КЎП

1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади. Аллоҳ рўза оятининг охирида: “Шоядки, тақво қилсангиз”, деган. Аллоҳнинг “шоядки” дегани “албатта” маъносидадар.

2. Рўза туфайли рўзадор соғлигини тиклаб олади. Бир вақтлар худосизлар рўзани соғлиқ учун кони зарар деб, одамларни мажбурлаб рўзасини очирган бўлса, бугун барча бир овоздан рўзанинг соғлиққа фойдалари ҳақида гапиряпти. Россия олимлари рўза йўли билан даволанган беморлар рўйхатини эълон қилган эди. Натижа ҳайратлантирадиган даражада муваффақиятли якунланди.

3. Рўза ҳавои нафсни синдиради. Рўза тутган киши иштаҳаси келиб турган ҳолда турли таом, ичимликлар, шаҳвоний ва бошқа нафси тилаб турган нарсалардан ўзини тийиш билан ҳавойи нафсини синдиради. Шу билан рўзадорнинг иродаси кучаяди, ҳавои нафсини жиловлаб олади.

4. Рўза туфайли инсон шайтонга қаҳр кўрсатади. Шайтони лаин инсонни ёмонликки буюриши маълум. Инсон рўза ва шунга ўхшаш ибодатлар туфайли шайтонга қарши бориб, унга қаҳр қилади.

5. Рўза билан рўзадорнинг қалби мусаффо бўлади. Рўза туфайли инсон доимо Аллоҳни ҳис қилиб туради. Бу эса киши қалбини мусаффо қилади. Унинг қалбига Аллоҳ муҳаббатидан бошқа нарса сиғмай қолади.

6. Рўза туфайли рўзадорнинг гуноҳлари мағфират қилинади. Бу маълум ва машҳур ҳақиқатдир.

7. Рўзадор рўзаси туфайли фаришталар сифати билан сифатланади. Маълумки емаслик, ичмаслик, жинсий яқинликдан тийилиш, доимо тоатда бўлиш фаришталарга хос сифатдир.

8. Рўзадор рўза туфайли сабр бардошли киши сифатига эга бўлади.

9. Рўза рўзадорда раҳм шафқат сифатини шакллантиришга ёрдам беради. Рўзадор ихтиёрий оч қолиб, бева-бечора, камбағалларга нисбатан меҳр-шафқатли бўлиб, доимо уларга яхшилик қилиш кераклигини ҳис қилиб туради.

💁‍♀Яқинларингизга улашинг.


    

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙💔 РАМАЗОНДА КЕЛГАН МЕҲМОН 💔🌙

Ҳамма Рамазонни интиқлик билан кутади, аммо Ҳамид ака учун бу ой оғир ўтарди. У бой савдогар эди, дўконлари, машиналари бор эди, аммо қалбида бир хиссиёт етишмасди – меҳрибонлик.

— Муҳтожлардан менга нима фойда?! Ҳамма ишлашни ўргансин! — дерди у.

Бир куни ифтордан кейин эшик тақиллади. Ҳамид ака норози ҳолда борди ва эшикни очди.

Эшикда бир қария турган эди.

— Ассалому алайкум, болам… Мен меҳмонман, сафардаман, бирor таомингиз бўлса…

Ҳамид ака йўқ деб айтишни истади, аммо қариянинг юзига қараганда, юраги бир зўрға сиқилди.

— Майли, киринг, таом бор.

Қария жилмайиб, ташаккур айтиб ичкари кирди. У жуда сокин, камтар одам эди. Ҳамид ака унга таом қўйди, у эса аста секинлик билан ейишни бошлади.

Шу пайт қария ҳеч кутилмаган савол берди:

— Болам, сен розимисиз?

— Нима? — ҳайрон бўлди Ҳамид ака.

— Сенинг мол-дунёинг сенга ҳузур беряптими? Йоки қалбингда бир нарса йўқми?

Ҳамид ака ҳазил деб ўйлади.

— Албатта, менда ҳамма нарса бор!

Қария жилмайиб, бош ирғади:

— Яхши, лекин бир нарса йўқ…

— Нима йўқ?

Қария табассум билан:

— Қалбинг нурсиз.

Ҳамид ака ғазабланди.

— Сиз менинг қалбим ҳақида нима биласиз?!

Қария ҳеч нарса демади.

Эртаси куни Ҳамид ака уйғонди ва эшик ёнига борди. Қария кетиб қолган эди. Аммо унинг ўрнида бир кичик хати қолган эди:

"Мен сенинг қалбингни тозалаш учун келган меҳмон эдим. Агар бу Рамазонда муҳтожларга яхшилик қилсанг, менинг келганим беҳуда бўлмаган бўлади. Билгин, Аллоҳ муҳтожларга ёрдам қиладиганларни севиб, уларни нурга тўлдиради…"

Ҳамид ака ўша кундан бошлаб муҳтожларга таом улашди. У ҳар бир эҳтиёжманд одамни қўллаб-қувватлади. Ва бир куни у ўз юраги енгил бўлиб қолганини ҳис қилди.

"Рамазон фақат рўза эмас. Рамазон – қалбни тозалаш ойи…" 😭

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

–Bahorgi takoy fasonlar Vechirniy koʻylak fasonlar hammasi jamlangan sahifa👇🏻🥹💖

😻👗Bahorgi Chiroyli looklar 😻👗
😻👗Bahorgi Chiroyli looklar 😻👗


❤️1001 hil Hijob Köylak Fasonlar 🫶🏻
❤️1001 hil Hijob Köylak Fasonlar 🫶🏻


🤍Assal kofta Yubka #Fasonlar😍🤍
🤍Assal kofta Yubka #Fasonlar😍🤍


   ┏━━━━━━━━━━━━━━┓
    彡🫠💖𝔽𝔸𝕊𝕆ℕ𝕃𝔸ℝ🫠💖  彡
     ┗━━━━━━━━━━━━━━┛

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 66

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова

—Ака сиз шу ёққа қўйинг. -меҳмонхонага киришгач, деди Сарвар. Қўшни эркак ўзи ва Суннат акаси ўтирган таърафга қўйди ош-товоқни.
—Қани марҳамат олинглар. -Сарвар иккинчи ош-товоқни тўртда алкаш жўралар олдига қўйиб, ўзи икки қўшнисини ёнидан жой олди.
—Ўзиз ҳам олинг Сарварбек. Бизга шерик бўлинг. -сал кайфи ошиб қолган, эркак деди.
—Сизлар бемалол мен буёққа қарайман. Қани олинглар.
Хонтахта атрофидан жой эгаллаган еттовлов, ошга қошиқ урди. Бири Бисмиллаҳни айтди, бири йўқ.
Сарвар, қўшни эркак ва Суннат акаси, бир лагандан. Тўрт алкаш эркак бир лаганда, маромига етказиб тайёрланган паловни иштаҳа билан ея бошлашди.
—Ош жуда мазали бўлибди. Келинни қўли ширин экан. -деди Суннат акаси, навбатдаги қошиқни оғзига олиб бораркан.
—Ўзим қилдим ака, келинингизни уйига жўнатганман. Бир уй эркакга уйда ош бериб, уни ўралашиб юришини хоҳламадим.
—Дуруст-дуруст, -деди Суннат акаси кейин иштаҳа билан ош ейишда давом этди.
—Нега жўнатиб юбординг? -тўртовлондан бири сўради.
—Эркакчилик ака, қизғонаман хотинимни. Эркаклар меҳмонга келганда унга нигоҳлари тушишини хоҳламайман. -Сарвар жиддий гапирди. Уйида жўралари билан кунда, кун ора «отам»лашадиган буларга. Сарварни гапи заррача таъсир қилмади.
Оч қолган гадойдек ошни ейишда давом этди.
—Нима бу чандирми? -деди биттаси, қошиғига илинган ниманидир сабаб, ошни титиб кўраркан... —Сарвар чандирни увол қилгинг келмадими? Ошга солиб юбордингми униям?
—Яхшироқ титинг. -деди Сарвар совуқ жилмайиб, —Сизга керакли нарса деб ўйлайман!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 64.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова

—Аҳволи яхшими? Қанчада уйғонади? -Беҳруз шифокорга ҳавотир ва ҳаяжон билан боқди.
—Аҳволи яхши, ваҳима қиларли нарса йўқ. Жуда толиққан кўринади. Ҳозирча энг яхши чора, яхшилаб дам олиши керак бемор.
—Ҳўп раҳмат сизга доктир. -Беҳруз кушеткада ранглари оқариб ухлаб ётган аёлига меҳр билан қаради.
—Сен уйғонгунинггача бир ишни ҳал қилиб келишим керак. -қизга яқин келдида, эгилиб пешонасидан ўпиб қўйди.
Кейин телефонини қўлига олиб, кимнидир рақамини терганча хонадан чиқиб кетди.

🍃🍃🍃

Сарварга Феруза йўқлиги сабаб, файзсиздек туйилди уйи. Аммо начора ўйлаган нарсасини амалган ошириш учун, шундай қилишига тўғри келганди.
—Мана бўлди. -ошни дамларкан, соатга қараб қўйди. —Сал туриб, келиб қолишса керак. Унгача ош ҳам тайёр бўлади.
Кутиш хам баъзида ёқимли, агар кутишга арзийдиган нимадур ёки кимдур бўлса...
Сарвар ҳам бугунги реъжалари ҳақида ўйларкан. Шу ўша лаҳзаларга олиб борувчи дақиқалар ҳам ёқимли туйилиб кетди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 62.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова.

—Шаҳнооз. ШАҲНОЗ ДEДИИММ. -Беҳруз ака хонага шиддат билан кирдида. Ҳали ўзимни ўнглаб бўлмагани мени тепамга бостириб келди.
—Тинчликми Беҳруз ака. Нима бўл.....
Юзимга аввал этимни ловиллатиб ташлаган тарсаки тушди. Кейин изидан бир қанча суъратлар отилди. Миям гангиб қолди. Тарсаки катта куч билан урилганди. Энди уйқудан уйғонган кўзларим тиниб кетди гўё...
—Сен менга нима дегандинг? Ёрдамчи фалончи қиз билан бораман деганмидинг.
Ачишаётган юзимга кафт босганча кўзларимда ёш билан Беҳруз акага қараб тасдиқ маъносида бош силкидим.
—Унда булар нима? -сал олдин юзимга отган расмлардан бирини олиб, менга яқин олиб келди. Минг лаънат, ҳамма нарса менга минусга ишлаётгандек. Наим аблаҳ билан мен эдим суъратда. Борган пайтимиз у билан бироз айтишиб суҳбат қурган вақтимиз адашмасам.
Лекин расмга олиб Беҳруз акага кўрсатган ким бўлиши мумкин?
—Беҳруз ака, ҳозир сизга тушинтириб бераман. Мен билмагандим борсам ўша ерда экан. -дедим уларни жаҳлдан юзига қўшилиб қизарган кўзларига қараб.
—Биласанми бу қачондан буён сен ҳақингда бир нималар юбориб асабимга тегаётганини? Ким эканини билолмаётгандим. Бугун ўзини ошкор қилди. «Сени хотининг мени севгилим» деди сени. «Жуда чарчатиб қўйдим» деди бугун эшитяпсанми?
Беҳруз ака, ғазаб билан деворга мушт туширди.
—Беҳруз ака ишонманг унга, -ўрнимдан турарканман, кўзим тиниб кетди. —Менга тухмат қиляпти У!
—Мен ўзини топиб, ўлдираман уни. Ундан олдин яхшилаб сўроқ қиламан. Агар битта эгри гап эшитсам, сени ҳам ўлдираман.
–Беҳруз ака шошманг. -жаҳл билан чиқиб кетаётган Беҳруз акани ортидан тўхтатмоқчи бўлдиму, икки қадам ташлашим билан бошим айланиб кўзим тиниб кетди. Мувозанатни йўқотиб, йиқилиб тушдим.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Yangi hikoya!!!! 🔥IFFAT🔥

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

1 ойлик рўза савобига эга бўлишимиз ҳақида билармидингиз?

Шундай бир амал борки, биз буни бажаришимиз билан 1 ойлик рўза тутганчалик савобига эга бўламиз.

😍Буни жавобини билгач ҳайратда қоласиз😳

Энг асосийси бунинг учун сиздан деярли ҳеч нима талаб қилинмайди!
Фақатгина сиз
давоми 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДУНЁНИ ШОККА ТУШИРГАН ЧАҚАЛОҚ...😱

👼Австралия туғруқхонасида Илон исмли чақалоқ дунёга келди ва шу захоти дунёдаги энг ақиллий чақалоқ эканлигини аниқланди. Болакай ушбу қобиляти эвазига Гиннес рекордларига кирди!

😯Бу болакайни қобилятини кўрган шифокор ва хамширалар хайратдан лол қолишди!

Гап шундаки, чақалоқда хеч кимда учрамайдиган...


ДАВОМИНИ ЎҚИШ👇🏻👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙 Рамазонда Қоринни Тўқ Тутиш учун 10 Фойдали Маслаҳат

1️⃣ Саҳарликни албатта қилинг!
Саҳарликдан воз кечманг, чунки у организмни кун давомида тўйинтириб туради. Қўшимча равишда сурункали очлик ва заифликка олиб келадиган ҳолатлардан сақлайди.

2️⃣ Узоқ ҳазм бўладиган маҳсулотларни танланг
Оқсил ва клетчаткага бой маҳсулотлар (тушак, буғдой нон, тухум, тўлиқ донли маҳсулотлар, ёнғоқлар) узоқ ҳазм бўлади ва қоринни узоқ вақт тўқ тутади.

3️⃣ Ҳаддан ташқари тузли ва ширин овқатлардан қочинг
Тузли ва ширин маҳсулотлар тез қорни очишга олиб келади. Ширинлик ўрнига табиий мева ва асал истеъмол қилиш тавсия этилади.

4️⃣ Сувни етарли даражада ичинг
Рўза пайтида организм сувсизланмаслиги учун ифтордан саҳаргача 6-8 стакан сув ичиш керак. Лекин саҳарликда ҳаддан ташқари кўп сув ичиш ҳам ошқозонга оғирлик қилади.

5️⃣ Ёғли ва қовурилган таомлардан воз кечинг
Ёғли ва қовурилган таомлар ошқозонни оғирлаштириб, тез қорни очишига сабаб бўлади. Бундай овқатлар ўрнига гўшт, балиқ, сабзавотли таомлар истеъмол қилиш фойдали.

6️⃣ Сухарик ва фастфуд ўрнига табиий маҳсулотлар
Фастфуд ва сухариклар тез ҳазм бўлади ва қорни очиришга сабабчи бўлади. Улар ўрнига писта, бодом, ёнғоқ, хўрози мевалар каби узоқ ҳазм бўладиган маҳсулотлар танланг.

7️⃣ Кофеинли ичимликлардан қочинг
Қаҳва ва қора чой сувни организмдан тез чиқариб юбориб, тез чанқашга сабаб бўлади. Буларнинг ўрнига ўтли чойлар ёки лимонли сув ичиш тавсия этилади.

8️⃣ Протеин ва товуқ гўшти истеъмол қилинг
Оқсил организмда узоқ сақланиб, тўйимлиликни оширади. Шунинг учун тўлиқ пишган товуқ гўшти, гўштли таомлар яхши танлов бўлади.

9️⃣ Саҳарликда сут ва сут маҳсулотларини қўшинг
Сут, қатиқ, творог ва йогурт ошқозон учун енгил бўлиб, узоқ вақт тўйинтириб туради.

🔟 Клетчатка ва дуккакли маҳсулотларга эътибор беринг
Ноҳут, мош, қора буғдой каби маҳсулотлар тўйимли ва узоқ ҳазм бўлади. Бу организмда тўйинганлик ҳиссини узоқ вақт сақлайди.

Рамазонингиз файзли ва баракали бўлсин! 🤲✨

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙 Рамазонда Қон Босимини Mеъyorida Ушлаш учун 10 Масlahat 🩸✨

1️⃣ Тузни камайтиринг

Туз қон босимини оширади, айниқса, ҳаддан ташқари шўр овқатлар (маринадлар, колбаса, консерваланган маҳсулотлар) қон босимининг тез кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин. Ифтор ва саҳарликда камроқ тузли таомлар тановул қилиш фойдали.

2️⃣ Сувни тўғри ичинг

Кам сув ичиш қонни қуюқлаштириб, босимни ошириши мумкин. Ифтордан саҳаргача 6-8 стакан сув ичиш керак. Бир зумда кўп сув ичиш ўрнига, кам-камдан ва мунтазам ичиш тавсия этилади.

3️⃣ Оғир ёғли ва қовурилган овқатлардан сақланинг

Қовурилган ва ёғли таомлар қон томирларига салбий таъсир қилиши мумкин. Улар ўрнига буғда, пайкосда пиширилган ёки грильда тайёрланган таомлар яхши танлов бўлади.

4️⃣ Овқатдан кейин юриш ёки енгил ҳаракат қилинг

Ифтордан кейин 15-20 дақиқа юриш қон айланишини яхшилайди ва босимни нормаллаштиради. Агар имконингиз бўлса, Таравеҳ намози ҳам жисмоний ҳаракат ўрнини босади.

5️⃣ Кофеин ва газли ичимликларни чекланг

Қаҳва ва кучли қора чой қон босимини ошириши мумкин. Уларнинг ўрнига ўсимлик чойлари (мята, ромашка) ёки лимонли сув танлаш тавсия этилади.

6️⃣ Сабзавот ва мева истеъмол қилинг

Калий ва магнийга бой маҳсулотлар қон босимини меъёрлаштиришга ёрдам беради. Банан, бодринг, карам, олма, анор, лимон ва кўкатлар жуда фойдали.

7️⃣ Стрессдан сақланинг

Асабийлашиш ва стресс қон босимини ошириши мумкин. Тилак ва зикр қилиш, Қуръон ўқиш, енгил нафас машқларини бажариш руҳий ором ва қон босимининг меъёрда бўлишига ёрдам беради.

8️⃣ Уйқу тартибини сақланг

Етарли дам олмаслик қон босимининг нотўғри ишлашига сабаб бўлади. Ҳар куни 6-8 соат уйқу қон айланиши ва юрак фаолияти учун фойдали.

9️⃣ Оқсил ва соғлом ёғларни истеъмол қилинг

Тўйинган ёғлардан кўра зайтун ёғи, бодом, ёнғоқ, лосось ва авокадо каби маҳсулотлар юрак ва қон томирлари учун фойдали.

🔟 Қон босимингизни мунтазам текшириб туринг

Агар қон босими юқори ёки паст бўлса, мунтазам назорат қилиб бориш ва зарур ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш жуда муҳим.

Рамазонингиз баракали ва соғлом ўтсин! 🤲✨

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙🕌 СУННАТНИ ТИКЛАЙМИЗ! 🕌🌙

Рамазон ойи. Ҳамма ибодатга шўнғиб кетган, масжидлар тўла, муҳтожларга садақалар тарқатилаётган бир пайт.

Аммо Ҳасан бир нарсадан ғамгин эди. У жамоат билан намоз ўқирди, рўза тутарди, садақа берарди, лекин қалбида бўшлиқ бор эди.

— Нега мен ҳали ҳам ҳузурни ҳис қилмайман?

У устозига мурожаат қилди:

— Шайх, мен ибодат қиламан, суннатларга амал қиламан, лекин ҳали ҳам қалбим хотиржам эмас. Нима қилишим керак?

Шайх жилмайиб:

— Сен суннатни тўлиқ адо этаяпсанми?

— Ҳа, албатта! Рўза тутаяпман, масжидга бораяпман…

— Лекин сен қачон охирги марта бир кимсанинг юзига табассум билан қарадинг? Қачон охирги марта қариндошларинг ҳолидан хабар олдинг? Қачон охирги марта бир муҳтожни хушнуд қилдинг?

Ҳасан бир зум жим қолди.

— Мен… у ҳақда ўйлаб кўрмаган эканман…

Шайх табассум билан:

— Суннатни тиклаш — фақат намоз ва рўза эмас. Суннат — қулоғинг билан яхшилик эшитиш, тилинг билан ширин сўзлаш, қўлинг билан муҳтожга ёрдам бериш.

Ҳасан юрагида бир нур порлади. У ўша кундан бошлаб ҳаммага яхшилик улашишни, муҳтожларга садақа беришни, қариндошлари билан яхши муомалада бўлишни бошлади.

Ортидан қалбидаги бўшлиқ ҳам йўқолди…

Суннатни тиклаш учун ибодатнигина эмас, балки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қилган барча яхши амалларни ҳаётимизга жорий қилиш керак! 🤲✨

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ризқи тугаган келинчак...😭

Қадим замонларда Худо Азроил алайҳиссаломга бориб бир қизнинг жонини олиб келасан деб буйруқ берибди.Азроил борса у қиз келинчак экан. Янги туғилган боласи бор экан.Келин боласини эмизиб,бешикда тебратиб ўтирган экан.Буни кўрган азроил келинга рахми келиб жонини олмабди.Келинчакни ёнида бир ёши 80 дан ошган кампир ўтирган экан.Азроил худони олдига бориб: "Мен жонини олмоқчи бўлган қиз келин бўлибди, ёш боласи бор экан. Хали чилласи ҳам чиқмаган.Уларни ёнида бир кампир бор.Ёши 80 дан ошган. Ўшани жонини олиб келай" - дебди. Шунда Худо Азроилга..

🔴ДАВОМИ...👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қўлимда бола билан қабрлар оралаб кетиб борар эканман, тинмай калималарни қайтарардим. Ҳудди бу мени айбимни ювадигандек... Бағримда беғубор ухлаб ётган болани сўнгги бор қучиб йиғлаб юбордим.
- Мен шунга мажбурман... Мени кечир... Агар сени билиб қолишса, мени ҳаётим барбод бўлади. Мен сенга умримни бағишлашни истамайман...
   Қандайдир товуш эшитиб бирдан тезлашдим. Болани қабр орасига ташлаб, жоним борича югурдим... Изимдан бир шарпа югураётганини сезиб қўрқувдан қадамларим чалкашди. Қабристондан чиқмасим ортимдаги шарпа етиб олди. Бир силтаб ўзига қаратди. Уни кўриб тилим калимага келмай қолди. Чунки ортимда арқон билан... 😱😱😱
   

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Vaaauv MashaAllah🤩 bitta ko’rdimu oshiq bo’ldim
OYATUL KURSIY yozilgan kumush uzuk

Turkiyadan kelyapti ekan sifatiyam uyaltirmaydi
Soni cheklangan ekan qizlar teez bularni kanallariga kiringlarda 10000 dan oshiq variantlar bor ekan

HOZIR BULARDA KATTA CHEGIRMA EKAN🔴
Darhol kanalga kiring👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙💔 РАМАЗОН ТУГАШИДАН АВВАЛ 💔🌙

Мадина опа учун бу йилги Рамазон ғам-ғуссаларга тўла эди. Бир неча ой олдин эридан ажрашган, икки фарзанди билан ёлғиз қолган эди. Ҳаёт қийинчиликлари унинг юрагини эзиб юборарди.

Рамазоннинг охирги кечаси. Ҳамма Ҳайитга тайёргарлик кўраётган пайт, Мадина опа фарзандлари билан тўкин-сочин дастурхон ёзиш ўрнига, оддий нон ва чай қўйиб, шукр қилиб ўтирарди…

— Она, бизга ҳам байрам бўладими? — сўради кичик ўғли Жасур.

Мадина опа уялиб, бошини эгди.

— Албатта, болам…

Лекин юраги оғирлик қиларди. Ҳаммаси учун курашиб, меҳнат қилиб келган бўлса-да, тақдир уни синаган эди…

Шу пайт эшик тақиллади.

Мадина опа ҳайрон бўлиб, очди. Эшикда икки нафар ёш болакай турибди, уларнинг қўлларида катта тўплам совғалар бор эди!

— Опа, сиз Мадина опамисиз?

— Ҳа, болажонлар, нима керак эди?

— Бир инсон бизга бу совғаларни олиб боринглар, деди. У киши ўз исмини айтишни истамади. Фақат "Унинг дуолари қабул бўлди", деди…

Мадина опа кўзларига ишонмасди. У совғаларни олган сари, кўзларидан ёшлар оқарди…

— Менинг дуоларим қабул бўлдими?..

У сўнгги кунларда Аллоҳдан ёрдам сўраб, кўп йиғлаган эди. Ва мана, Рамазон тугашидан аввал, Аллоҳ унинг дуосини эшитди.

— Она, бу байрам мўъжизами?! — сўради Жасур.

Мадина опа ўғлини маҳкам қучди.

— Ҳа, болам… Рамазон мўъжизалар ойи… 😭

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙💔 ОХИРГИ ИФТОР 💔🌙

Бугун Рамазоннинг охирги куни эди. Ҳамма одамлар Ҳайитга тайёргарлик кўраётган, бозорлар гавжум, хонадонларда хушбўй таомлар пиширилаётган эди. Аммо Шаҳло она учун бу Рамазон бошқаларидан фарқли эди…

Унинг ёлғиз ўғли Комрон бир неча ой аввал чет элга ишлаш учун кетганди. Ҳар куни у унинг овозига зор бўлар, дуо қилиб, қайтиши учун Аллоҳдан илтимос қиларди.

Шаҳло она дастурхон ёзди, ҳар йили Ҳайит олдидан тайёрлайдиган каби ширинликлар, ҳушбўй палов ва нонинг ёнги узилган меваларни қўйди. Бироқ бу йил унинг кўнгли ғамга ботган эди.

— Комронжон, болам, қачон қайтасан? — деб пичирлади у, кўзларида ёшлар жилтиллаб.

Шу пайт эшик тақиллади. У юраги шиддат билан уриб, шошилиб очди.

Эшикда Комрон турибди!

— Она! — деди у кулганча.

Шаҳло она шошилиб, уни қучоқлади.

— Болам! Сен ростан ҳам қайтдингми?!

— Ҳа, онажон, Рамазон тугашидан олдин сизнинг дуоларингиз мени қайтарди!

Онаси унинг юзига, қўлларига қараб-қараб кўзларига ишонмасди.

— Оғриқ қилмадингми, болам? Ҳеч қийналмадингми?

— Йўқ, онажон, Аллоҳ менга куч-қувват берди.

Комрон онасининг қўлларини меҳр билан ушлади.

— Бугун сиз билан ифтор қиламан. Сиз билан охирги марта бирга ўтираман…

— Охирги марта?! — Онаси ҳайрат ва қўрқув билан қаради.

— Ҳа, она, бу Рамазон мен учун сўнггиси…

Онаси ниманидир ҳис қилгандай, юраги ташвиш билан туққилларди.

— Комрон… Бу нима деганинг?

— Мен фақат келиб, сиз билан хайрлашмоқчи эдим…

Онаси кўзларини катта очди.

— Йўқ! Йўқ, сен кетмайсан!

— Она, мен доим сиз билан бўламан…

Шу пайт яна эшик тақиллади. Онаси Комронни қўйиб, эшикни очиш учун югурди.

Эшикда икки милиция ходими турибди…

— Опажон… Комрон ака кеча йўл транспорт ҳодисасида вафот этди…

Онаси юрагида чақмоқ чаққандек ҳис қилди.

— Нима?!

— Кечиринг… Унинг жасади мана шу ерга етказилди…

Шаҳло она орқага қаради. Комрон йўқ эди…

Бироз аввал у қучоқлаган, кўзларига боққан, қўлидан ушлаган ўғли… вақт аллақачон ўтган эди…

Онаси ўтириб қолди, кўзларидан шиддат билан ёшлар оқарди…

“Болам… Сен мен билан хайрлашиш учун келган экансан… Рамазоннинг сўнгги ифтори мен учун сўнгги умид бўлиб қолди…” 😭

Читать полностью…
Subscribe to a channel