ibratliuzz | Unsorted

Telegram-канал ibratliuzz - IBRATLI HIKOYALAR

137

Ibrat...

Subscribe to a channel

IBRATLI HIKOYALAR

#Ибрат

УСТОЗ АСАЛАРИ КАБИДИР

Ўқувчилар:
— Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейингисини интиқ бўлиб кутамиз. Лекин ўзимиз мустақил китоб ўқисак, сизнинг дарсингиздаги каби лаззатни ҳис қилмаймиз, – дейишди.
Устоз:
– Асалари асални нимадан олади? - деб сўради.
— Гулларнинг ширасидан.
– Гулларни еб кўрганмисиз, таъми қандай?
— Албатта, уларнинг таъми аччиқ, - деди ўқувчилар.
Устоз шунда:
– Илм бериш ҳам шундай.
Устоз кўп манбалардан илм олиб, уларни саралаб, ширасини ўқувчиларининг олдига тайёр асал каби тақдим қилади, - деди.

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Илвираган жон...
Ичиккан кўнгил...
Эгасиз сўзларга лиқ тўла дафтар.
Ойнамни бир бора чертиб ўтақол,
Менинг яшашимни истасанг агар.

Ёзилмаган мактуб...
Мудрар кабутар...
Дайди шамол мисол дайдиб юрибман.
Келар йўлларингга тўкилмоқ учун
Кузги япроқ каби титраб турибман.

Ёқилган сурат...
Кул бўлган севги...
Маҳзун куй таралар аллақаердан.
Ҳапқириб кетади юрагим ногоҳ,
Бахтимиз етаклаб у келганмикан?!

Етим хаёллар...
Инграйди вужуд...
Соатнинг миллари ураверар бонг.
Болишим бошимга ботиб кетади.
Вақт ўтмас сира ҳам отмайдида тонг.

Намиққан ҳаво...
Биз учрашган йўл...
Бизни кута кута эгилди кўприк.
Мен сени энг бахтли қилмоқчи эдим,
Эй, меҳр кўрмаган, юраги кемтик....

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Ona…

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Қадим замонда бир подшо вазирликка муносиб номзод қидира бошлади. Энг яхши номзодни танлаш учун бир синов ўйлаб топди. Салтанатидаги энг катта дарвозани қалъага келтиришларини буюрди. Бу улкан темир эшикни кўрганлар ҳайратдан ёқа ушлади.

Сарой аъёнлари, турли амалдорлар, донишмандлар йиғилган мажлисда подшо шундай деди:

– Катта дарвозани кўрган бўлсаларинг керак. Уни бекорга олиб келмадим. Унинг эшигини оча билган кишини вазир лавозимига тайинлайман.

Аъёнлар дарвозага яқин ҳам бормади. Шунча одамнинг олдида шарманда бўлишни ўзларига эп кўрмай, бу ёғи нима бўлар экан деб кузата бошлади. Донолиги билан ном қозонган баъзи бир кишилар дарвозани бир қур айланиб кўрдилар-у, аммо эшикни очишга ҳаракат қилмадилар. Кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлди: донишмандлар воз кечган ишга уринишдан не наф!

Бироқ шу чоқ бир ясовул подшодан изн сўради. Рухсат олгач, дадил бориб дастани тортди: эшик осонгина очилди. Дарвоза ҳатто қулфланмаган ҳам экан. Шунчаки ўз ҳолича ёпиб қўйилган экан.

Ясовул ўзининг дадиллиги, таваккули туфайли юксак мартабага эришди.

Ҳаётда айнан шундай вазият учраши амримаҳол бўлса-да, шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келиб турамиз. Таваккалчилик, иккиланмай олға қадам ташлаш бизга муваффақият келтирса, журъатсизлигу қатъиятсизлик афсус ва аттангларга сабаб бўлади.

@ihtuz - сиз кутган формат!

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

​​​​Шеърият

Бола эдик. Қуроллар ясаб,
Қушларга тош отар эдик гоҳ.
Бизлар кўплаб ўлжа топардик,
Тополмасди қушчалар паноҳ.

Кўнгил бўлмас эди алдашга,
Бўлишганда тушган ўлжани.
Ақлимиз бор эди — англашга,
Кўзимиз бор эди — кўргани...

Сўнг тарқалдик бизлар ҳар ёнга,
Нетай, тақдир ҳукмига кўндим.
Букун ётар беланиб қонга,
Тош теккан қуш мисоли кўнглим.

Букун англар менинг ҳолимни,
Кўнгил олиб, кўнгил берганлар.
Ўққа тутгай ёлғиз жонимни...
Шафқатсизроқ чиқди мерганлар.

Хаёлим ҳам ўлда-жўлдадир,
Сўз демоққа тил қисиқ бу дам.
Букун энди менга ўлжадир
Орттирганим — қанча дард-алам.

Билдим, ақлим кеч кирди, бироқ,
Минг шукурки, кам-у кўстим йўқ.
Қаҳридан-да меҳри қаттиқроқ
Яратгандан бўлак дўстим йўқ

©Шавкат Жўрабек

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Ibrat oling...

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Аллоҳ инсоннинг қалбини давомли кузатар...
Яхшини истаса яхшини, ёмонни истаса ёмонни берар! (яъни Аллоҳ ҳар кимни кўнглидаги ниятига кўра беради.)

Яхши ниятли бўлингки, эртангиз яхшиликка йўғрилсин...

ХАЙРЛИ ТУН, ЯХШИЛАР...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Yoqqan bo'lsa bitta layk!😂

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Ҳасан Басрий дўстини қабрга дафн этгандан кейин қабр устида озгина туриб қолди. Сўнг ёнида турган кишига қараб
–Агар бу дўстимиз дунёга қайтарилса нима қилади" деб ўйлайсиз - деди. У киши
–Истиғфор айтади, намоз ўқийди ва яхшиликни кўпайтиришга уринади - деди. Шунда Ҳасан Басрий
–Энди унинг бунга имкони қолмади. Сизнинг эса имконингиз бор. Шуларни қилиб олинг - деди...

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Инсониятнинг тарихдаги энг ёмон қарорлари.

🔹1960 йилларда эколог Аллан Савори чўлланишга айнан филлар сабаб бўлган деган хулосага келди. Бу 40 000 филнинг отиб ташланишига олиб келди. Аммо, аксинча, филлар қуруқликнинг чўлланишининг олдини олиши маълум бўлди.

🇨🇳 Маонинг зараркунандаларга қарши кампания доирасида чумчуқларни йўқ қилиш қарори. Бироқ экотизим бузилиб, чигирткалар сони сезиларли даражада кўпайди. У шунингдек, уруғларни 1 метр чуқурликка экиш яхши илдиз тизимининг ривожланишига, натижада эса яхши ҳосил олишга олиб келади, деб ўйлаган. Бироқ, унинг ҳукмронлиги даврида барча уруғлар нобуд бўлди ва 30 миллионга яқин киши очликдан ўлди.

🇩🇪 Имтиҳон комиссияси аъзосининг Гитлерни Вена Бадиий академиясига қабул қилмаслик тўғрисидаги қарори.

🏴󠁧󠁢󠁳󠁣󠁴󠁿🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Шотландиянинг вабо эпидемияси даврида Англияни босиб олиш қарори.

🇺🇸🇮🇶 Буш 2003 йилда Ироққа бостириб киришга қарор қилган. Бу ИШИДни яратиш учун юз минглаб одамларнинг ўлимига олиб келди.

🇬🇧🇮🇳🇵🇰 Британия Ҳиндистонини Покистон ва Ҳиндистонга бўлган Радклиф чизиғини чизиш қарори. Натижада, диний низолар туфайли миллионлаб одамлар ҳалок бўлди.

🇹🇷 Султон Мурод IVнинг 1632 йилда Босфор бўйлаб қанотларда учиб ўтган (3,5 километр) ихтирочи Ҳезарфен Аҳмет-Челебийни бошқа вилоятга сургун қилиш қарори. Бунинг ўрнига Султон авиацияга сармоя киритиши мумкин эди.

🇨🇳 Хонг Хиуқуаннинг ҳукумат расмий имтиҳонларига тайёргарлик кўриш ўрнига насроний миссионернинг ваъзларини тинглаш қарори. Натижада, Хонг бир қатор "ваҳийлар"га эга бўлиб, уларда "Ота Худо" ва Исо Масиҳ унга ер юзидаги жинларга қарши курашиш вазифасини ишониб топширади. Шундан сўнг, Хонг Хиуқуан Тайпинг қўзғолонининг етакчисига айланди, унинг бошчилигида 30 миллионгача одам ҳалок бўлди.

📱 Apple асосчиларидан бири Роналд Уейннинг 10% акцияларини 800 долларга сотиш қарори. Бугунги кунда уларнинг қиймати 120 миллиардга яқин.

🇷🇺🇺🇦 Анатолий Дятловнинг Чернобилдаги "турбогенераторнинг ишдан чиқиши" режимини синовдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги қарори.

💎 10 000 биткоинга иккита катта пицца сотиб олиш қарори. Бугунги кунда бу тахминан 500 000 000 долларни ташкил этади.

🇩🇪 Император Вилгелм IIнинг канцлер Бисмаркни ишдан бўшатиш ҳақидаги қарори. Бу Германия сиёсатининг ўзгаришига олиб келди ва Биринчи жаҳон урушига замин яратди.

🇪🇬 Миср султони Ал-Ашрафнинг Олтин Ўрдадан 20 минг қул сотиб олиш ва улардан енгилмас Мамлуклар қўшинини яратиш тўғрисидаги қарори. Натижада мамлуклар Мисрда ҳокимиятни қўлга киритдилар. Манба.

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Мен ўқиган энг гўзал нуқталар:
-Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
–  Бугунги кунингдан ибрат ол.
–  Ўтган кунингдан тажриба ол.

«Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик»

(Бақара сураси, 143-оят)
🕊
Аллоҳ Сизга шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин!

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Бир ўзига тўқ инсон онасининг қўшнисидан озгина туз бериб туришини сўраганини кўриб, кеча анча муддатга етарли туз келтириб берган эдим-ку она, деб сўраганида, онаси қуйидагича жавоб берган экан:

"Биламан болам, уйда тузимиз бор. Лекин бу қўшниларимиз ночор аҳволда, яхши биласан. Тез-тез бизга эҳтиёжи тушиб туради. Биздан ҳадеб сўрайверишдан ҳижолат тортиб қолмаслиги учун, уларга оғир келмайдиган нарсаларидан сўраб тураман. Шу билан бир-биримиздан олди-берди қилиб туришимиз табий ҳол эканини англатиб турмоқчи бўламан".

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

​​Азоблар юракка ТИҒ жойлаганда,
Рақиблар тинмайин йўл пойлаганда,
Туҳматлар ортингдан мушт шайлаганда,
САМИМИЙ КУЛИШни ўрганиш керак...

Ортингдан қувлашиб етса миш мишлар,
Томоғингдан ошиб кетса ташвишлар,
Оёғингни ЗАНЖИРБАНД этса юмушлар,
ИНДАМАЙ ЮРИШни ўрганиш керак...

Дўстларинг сотсалар ОҒИР дамингда,
Бир суянч бўлмаса бирор камингда,
Оғирроқ хасталик бўлса танингда,
САБРЛА КЎНИШни ўрганиш керак...

Давлатинг бўлмаса орзуга лойиқ,
Бирор юмушинга кулса ҳалойиқ,
Рўзғор уммонида бўлмаса қайиқ,
НОИЛОЖ СУЗИШни ўрганиш керак...

Oқил бўлмаса гар умр йўлдошинг,
Фарзанд хатосига эгилса бошинг,
Беҳуда оқмасин кўзингда ёшинг,
ТАҚДИРГА КЎНИШни ўрганиш керак...

Бахорни севсангу қиш кириб келса,
Шаббода ўрнида изғирин елса,
Булбуллар ўрнида қарғалар кулса,
ҚАДРИГА ЕТИШни ўрганиш керак...

Ой кунинг САНОҒИ охирга етса,
Руҳинг вужудингни тарк этиб кетса,
Сиротда Пайғамбар қўлингни тутса
ИНДАМАЙ ЎЛИШни ўрганиш керак..

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Имом Бухорийни онаси тарбия қилди.
Имом Аҳмадни онаси тарбия қилди.
Имом Шофеъийни онаси тарбия қилди.
Муҳаммад Ибн Фотиҳни онаси тарбия қилди.
Ҳофиз Ибн Ҳажарни опаси тарбия қилди.
Ибн Таймийянинг момоси "Таймийя" деб номланар эди. У катта воиза эди. Ибн Таймийя унга нисбат берилди ва шу билан машҳур бўлди.

Ҳақиқий эркакларни тарбия қилиб, етиштириб чиқарувчи манба оналардир.

Аёл ислоҳ бўлса, уй, жамият ва барча нарса ислоҳ бўлади. Шундай экан, бўлажак фарзандингизга энг аввало солиҳа она изланг!

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига:

— Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди.

Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом:

— Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди.

Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади.

— Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб.

Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди:

— Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади...

Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради:

— Бомдод намозини ўқидингми?

— Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим...

— Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми?

— Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади.

— Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради:

— Бугун Қуръон ўқидингми?

— Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит.

Фақир киши таассуф билан бош чайқади:

— Бор, рафиқангни никоҳлаб ол. Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун бўлмайди!..

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Бир куни бир йигит ва қиз Сулаймон алайҳиссаломни олдиларига келиб никоҳларини ўқишни сўрадилар.
Сулаймон алайҳиссалом ҳам уларнинг никоҳларини ўқидилар.
Улар ҳам севинч ичида қайтдилар. Улар кетгач ортларидан Азроил алайҳиссалом келдилар ва:
- Эй Аллоҳнинг Набийси! Сен бу икки ёшнинг севинчлари узоқ давом этади, деб ўйлама. Зотан, Аллоҳ бу йигитнинг жонини беш кундан сўнг олишимни буюрди.
Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом ўша йигитни кузата бошладилар. Аммо йигит беш ой ўтса ҳам яшашда давом этар эди. Ниҳоят, Сулаймон алайҳиссалом бунинг сабабини Азроил алайҳиссаломдан сўрадилар. Азроил алайҳиссалом шундай жавоб бердилар:
- Ўша йигит сенинг олдингдан чиққач, бир йўқсилга садақа қилди. Йўқсил ҳам: «Умринг узун бўлсин», деб дуо қилди. Аллоҳ ҳам йўқсилнинг дуосини қабул қилди ва йигитнинг умрини узайтирди.

«Оилам билан ҳар куни бир ҳаёт дарси ўрганамиз» китобидан.

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Донишмандлардан бири бўлмиш Ҳусайн Кошифий "Ким билан дўстлашиш керак?" деган саволга қуйидагича муносабат билдирган:
• дўст ақлли бўлиши керак, зеро, ақлсизлик яхшилик белгиси эмас;
• дўст хушфеъл бўлиши керак, чунки бадхохлар билан тил топишиш қийин;
• дўст бадфеъл бўлмаслиги лозим;
• у беғараз бўлмоғи лозим;
• дўст алдоқчи, риёкор, қаллоб бўлмаслиги керак.

Шунингдек, агар дўст топсанг, у ҳолда ушбуларга амал қилгин:
• дўстингдан ҳеч нарсани аяма;
• унинг сирларини қалбингда сақла, ҳеч кимга ошкор қилма;
• одамлардан унинг нуқсонларини яшир, камчиликларини фақат ўзига айт, токи уларни тузатсин;
• унинг гапларига қулоқ тут;
• ундан аччиқланма, унинг гапларидан нуқсон излама;
• дўстинга ҳурмат билан муносабатда бўл;
• унинг хушфеъллигига миннатдорчилик билдир;
• дўстингни ўзи йўқлигида доим яхши сўзлар билан эсла;
• агар дўстинга бирор нарсани ўргатмоқчи бўлсанг, буни эҳтиёткорлик ва самимийлик билан амалга ошир;
• унинг айбларига эътибор берма, уларни кечир;
• дўстинг қувонса - қувон, қайғурса - қайғургин;
• дўстинга айтадиган биринчи сўзинг унинг учун соғлиқ тиламоқ бўлсин ;
• дўстингни гапираётган гапини бўлма;
• ўзинга нимани раво кўрсанг, дўстинга ҳам шуни раво кўр;
• керак бўлган пайтда дўстингни ҳимоя қил.

Шу кўрсатилган амалларни бажарсанг, сенинг дўстинг ишончли ва садоқатли бўлади.

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

​​БИР СОАТДА УЛҒАЙГАН БОЛА

Ўн уч ёшларда эдим. Ўрта мактабга борардим. Отамнинг вафотига икки йил бўлганди. Қашшоқлашиб қолгандик. Онам тикувчилик қиларди, аранг кунимизни кўрардик. Катта уйнинг икки хонасида яшардик. Китобларим етарли эмас эди. Мактаб портфелим ҳам йўқ эди ҳатто.
Байрам яқин эди. Онам амал-тақал қилиб менга бир пойабзал олди. Шим ва кўйлак тикди. Эрталаб барвақт уйғониб, кийиндим. Бир кун олдиндан келишгандик, мен икки ўртоғим билан бирга сайлгоҳига бормоқчи эдик. Отли арғимчоқларга, ижара велосипедларга миниб сайр қиламиз, дегандик. Пахта қандчидан ширинлик олиб емоқчи эдик.  Кинога ҳам тушадиган эдик. Онамдан пул сўрадим.
- Пулимиз йўқ, болажоним,-деди онам маюсланиб.
Мен хархаша қила бошладим. Ўртоқларим ҳам ҳали замон чақириб келишади. Уларга нима дейман? Пулимиз йўқлиги учун сайлга боролмаслигимни қандай айтаман? Аламдан устимдаги кийимларни ечиб деворга қаратиб ота бошладим.
Онам ғамгин нигоҳларини менга тикиб, узоқ термулиб ўтирди. Жавондан сумкасини олиб, пул қидирди. Излаб излаб бир лира тополди. Бояқиш онамнинг фақатгина бир лираси қолганди, бор-йўқ пули шу эди. Бисотидаги бир лирани менга узатди.
- Қани, кийина қолгин, болам, бир лира етадими? У кезларда бир лира катта пул эди. Тўрт тарафга ирғитган кийимларим ва пойабзалимни олдим. Яна кийиндим. Пулни чўнтагимга қўйиб, ўртоқларимни кута бошладим. Ниҳоят улар келишди. Бироз ўтиришди. Онам уларга қанд бердилар, икковини ҳам бошини силади.
- Энди бора қолинглар, мазза қилиб ўйнаб келинглар, - деб бизни кузатиб қўйди. Кўчага чиқдик. Жуда хурсанд эдим, қувончдан юрагим ҳаприқиб кетаётганди. Бурилишдан катта кўчага қайрилаётганда, уйимиз томонга кўзим тушди. Онам балкондан оёқ учида туриб, менга жилмайиб қўл силтаётганди. Бирданига ичимдан бўғиқ ўкирик келиб, томоғим ачишди. Кўзларимга  ёш тўлди. Бўғилиб қолдим. Йиғлаганимни билдирмасликка уриниб, ўртоқларимга "Мен бормайман" дедим. Сабабини тушунишмади.
Бир ўртоғим:
- Ҳа, билдим, пулинг йўқлиги учун бормайсан! - деди масхараомуз. Чўнтагимдан бир лирани чиқариб кўрсатдим:
- Мана, пулим бор!
Улар ўша ерда мени қолдириб кетишди.
Кўчаларда сарсари кездим. Ҳеч кимга билдирмасдан, тўйиб-тўйиб йиғладим. Кўз ёшларимни сидирдим, қўлимдан келгунича қувноқ кўринишга уриниб, уйга қайтдим. Онам:
- Нега қайтдинг? - дея сўради.
"Боргим келмади" дедим ва чўнтагимдан бир лирани чиқариб, онамга узатдим. Онагинам ҳайрон бўлди. Пулни қўлимдан олиб, стол устига қўйди. Сўнг мени қучиб, кўксига босди. Ҳўнграб-ҳўнграб йиғлай бошлади. Мен энди йиғламасдим. Ташқарида тўйиб-тўйиб йиғлаб олгандим. Онамнинг юзларидан ўпдим. Кўз ёш тўкмаслигини айтдим. Индамади. Узоқ ўйга толди.
Мен энди ғамгин эмасдим. Сайлгоҳга бориш мендай кап-катта болага, ўрта мактаб ўқувчисига ярашмасди. Мен бирданига улғайиб қолгандим...

Жавдат Андай

Таржимон: Умида Адизова

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

УЧ СИНОВ

Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди!
🌱 Биринчиси, ҳар куни умри қисқариб бораверади. Мол-давлати озайса, ғам чекади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.
🌱 Иккинчиси, ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
🌱 Учинчиси, ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлса-да, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми билмайди...

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Агар дунё истасанг илм изла!

Агар охират истасанг илм изла!

Агар икковини истасанг ҳам илм изла!

Илимга борлиғингни бермагунингча илм ҳам натижасидан бермайди. Агар сен илмга баъзи вақтингнигина ажратсанг, у ҳам сенга озгина натижасини тортиқ қилади.
Киши илм талабида бўлмас экан, у адашиб кетади. Ким бирор илмни мутлоқ эгалладим деса, батаҳқиқ жоҳил бўлибди.

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

#Онага_малҳам_сўзлар

🎤...Oнажон Сиз қаришдан қўрқманг, кучдан қолиб, ожиз бўлишдан қўрқманг, бемалол инжиқлик қилинг... Мен барчасини жон деб кўтараман... Ўзим дардингизга малҳам бўламан... Сизни мехрга, эътиборга, парваришга... умуман ҳеч нарсага мухтож қилиб қўймайман. Мен сизни керак бўлса қўлимда кўтариб юраман... Мен сизни ҳеч нарсага муҳтож қилмайман. Сиз ҳеч нарсадан қўрқманг, ҳеч нарсадан тортинманг... Мен ёнингиздаман, онажон...


СИЗ ОНАНГИЗГА ХЕЧ ШУНДАЙ ДЕГАНМИСИЗ ?

УНИНГ КЎНГЛИДАГИ ПИНҲОН ҚЎРҚУВЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?

Ота-она розилигини олиш ҳар фарзандга насиб қилсин...

•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

ОИЛА АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ

Ота...
Ундан пайдо бўлдингиз.
Сизнинг аслингиз.
Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир.
Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири.

Она...
Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир.
Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт, бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир.
У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити.

Эр...
Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат.
Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўртасида обрўдир.
Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир.

Аёл...
Сизга паноҳ, маскан.
Қуршаб олувчи бахт.
Беркитувчи сатр,
Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди.
Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан.

Ўғил...
Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг!
Болалиги қувонч,
Йигитлиги фахр,
Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир.

Қиз...
Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон.
Меҳри жозибали.
Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги.
Сенга нима кераклигини яхши билади.

Ака - ука...
Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати!

Опа - сингил...
Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан!
Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан!


Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уларни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб боқий бахтдан бахра олиб яшанг!

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Ҳар нарсанинг ўхшаши бор

Жаннатдаги ҳар нарсанинг дунёда бир ўхшаши бор. Масалан, жаннат аҳлининг еб-ичса-да, ҳожат чиқармаслиги она қор­нидаги боланинг ҳолига қиёсдир.

Жаннат аҳлининг хизматчилари бўлиб, улар нимани истаса, амр қилмасларидан аввал нима истаётганини билиб, муҳайё қиладилар. Бунинг дунёдаги ўхшаши эса инсоннинг кўнгли нимани тусаса, тана аъзолари, сезгилари ҳали буйруқ бўлмасдан туриб сезиши ва бажаришга киришишидир.
Жаннатда Тубо номли дарахт бўлиб, илдизи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларига туташган, шохлари эса жаннатнинг ҳар жойига етган бўлади. Унинг дунёдаги ўхшаши қуёшдир. Унинг нури ҳар уйга, ҳар жойга етиб боради. Ҳар чўққига чиқиб, ҳар тешикка киради. Дунёнинг ҳар томонига ёйилиб кетади.
Жаннатда егуликлар бордир. Улар қанча еб-ичилса ҳам, камаймайди. Унинг дунёдаги қиёси Қуръондир. Кишилар уни ўрганиб, ўргатади. У эса қандай бўлса, шундай қолади. Ҳеч бир шаклда камайиб қолмайди.
Жаннатда узун бир соя бор. Унинг қиёси бу дунёдаги қуёш чиқишидан ва ботишидан олдинги ҳолатга ўхшайди (яъни, ёруғлик бор, кўз қамашиши йўқ). Жаннатнинг ҳар томони шундайдир. Аллоҳ таолонинг: «Раббингиз сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингизми?! Агар хоҳласа, уни сокин қилиб қўйган бўлур эди. Сўнгра Қуёшни унга (соянинг борлигига) далил қилдик» (Фурқон сураси, 45-) ояти ҳам бу ҳақда фикрлашга ундайди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлари ривоят қилинади: “Сизларга жаннат аҳлининг соати (вақти)га энг кўп ўхшайдиган соат (вақт) хабарини берайми? Билингки, у қуёш чиқишидан олдинги соатдир. Сояси ва раҳмати ёйи­либ кетган, баракоти мўлдир. Жаннат ғазначиси (тақсимловчиси)нинг оти Ризвон бўлиб, унга мар­ҳамат ва шафқат либоси кийдирилгандир”.

“Бўстонул орифин” асаридан
Абдулатиф ХУДОЙБЕРДИ ўғли таржимаси

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

ОНА, СИЗГА ВАҚТ ТОПОЛМАДИМ

Мен улғайиб, сиз эса сўлиб,
Юрибман шон-шуҳратга тўлиб,
Эҳ, ўзимча сал катта бўлиб,
Она, сизга вақт тополмадим.

Ярим тунда кўзингизда ёш,
Йўл кутасиз, коса тўла ош.
Мен бир нокас, мен бир бағритош,
Она, сизга вақт тополмадим.

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

"Яхши кўрган кишимиз касал бўлса, синов деймиз. Ёмон кўрганимиз хасталанса, жазо.
Аллоҳнинг қадарини хоҳишингизга кўра тақсимлашдан эҳтиёт бўлинг!"

@hissiyotim

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Ислоҳ қилувчилар қиссаси

Бир рассом ўзининг фикрича гўзал расм чизди. Лекин уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб тадбир қилди. Расмни қўйиб тепасига ёзиб қўйди:«Кимда-ким бу расмда озгина бўлсада камчилик кўрса устига қизил қалам билан белги қўйсин!»
Кечқурун келиб қараса расм қизил бўёққа тўлиб кетибди. Кейин, устози олдига бориб расмни ташламоқчилигини айтади. Устози йўқ, унинг ўрнига иборани ўзгартир, дейди. Ҳудди ўша расмни чизиб, яна ўша жойга қўяди. Бу сафар расм тепасига: «Ким расмда камчилик кўрса, уни ўнглаб қўйсин» деб ёзиб қўяди. Бир неча кун ўтади ҳамки, ҳеч ким расмга тегмайди.
Устози айтади: кўрдингми ҳамма нарсадан хато топадиганлар жуда кўп. Лекин, ислоҳ этувчилар - тузатувчилар жуда оз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

​ҲАЁТИЙ ҲАЗИЛ

Мактабда дарс берардим. Доскага масала шартини ёздим ва ечим деб савол белгисини қўйдим. Биринчи партада ўтирган Мунира исмли ювошгина қиз ўйчан сўз қотди:
- Устоз , ечим сўзини эчим деб ёзиб қўйибсиз. Бутун синфда кулги кўтарилди. Ўқувчиларга қўшилиб ўзим ҳам мазза қилиб кулдим.
- Шу лотин алифбосидаги ўзбек ёзуви мани роса қийнайди-да. Биринчидан, ўқишга қийналаман, кўзларим жимирлаб кетади, кейин шу й, е, э, я харфлари шошиб турганингда оёғингдан чалади - изоҳ бердим ўқувчиларга.
- Устоз, қўйвуринг , катта хато қилмадингиз,- деди Мунира кулимсираб,- биз тунов куни коллежга экскурцияга борганимизда , йўлдаги битта уйни деворига " Эр сотилади" деб ёзиб қўйибди-, Синфда гуриллаб кулгу кўтарилди.- Эълон берган одам ҳам "e" харфини алиштириб қойибди. Унга Нодира қўшилди:
- Сал нарироқда "Эр сотилади, 6 сотих, иккига бўлиб ҳам сотишимиз мумкин" деган эълон ҳам бор эди. Яна кулгу авж олди...

Мен бу сатрларни нима учун ёзяпман ? !

- Ҳурматли, эркаклар ! Олди - сотти ишлари , ҳужжатларни аёлингиз билан имзолашингизга тўғри келса эхтиёт бўлинг! Аламларини оладиган аёллар ҳам кўп- да. Қилар ишни қилиб қўйиб "Вой билмабман" дейишади яна...

Хазонрезги

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Vaqtingizni behuda sarflamang!

@ihtuz

Читать полностью…

IBRATLI HIKOYALAR

Ҳасан Басрий дўстини қабрга дафн этгандан кейин қабр устида озгина туриб қолди. Сўнг ёнида турган кишига қараб
–Агар бу дўстимиз дунёга қайтарилса нима қилади" деб ўйлайсиз - деди. У киши
–Истиғфор айтади, намоз ўқийди ва яхшиликни кўпайтиришга уринади - деди. Шунда Ҳасан Басрий
–Энди унинг бунга имкони қолмади. Сизнинг эса имконингиз бор. Шуларни қилиб олинг - деди...

@ihtuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel