#Таҳрирсиз
Бутун бошли гуруҳдан бир ўзинг университетга бориб, умрингда кўрмаган, табиийки сени ҳам танимайдиган устозларнинг бошини қотириб ўтириш мазза эканей.
Профессор-ўқитувчилар бир сен учун дарсга келсаю, ручкам йўқ, деб турсанг, бошқача бўларкан. Бир ерлардан ручка топиб келганингда дафтар сўрашганичи. Ишқилиб, фақат каридорда юрдим.
Дафтар-ручка олдим, айрим ўқитувчилардан "Ватан" деган ном олдим, салом бердим, алик олдим, айрим вазиятларда ўзимни қўлга олдим...🤷♂
@Ijoddardi
#Гуруҳдаги_гурунглар
- Домла, эртадан ўқиш эканми? Дафтар-ручкаям олиб борайликми😕
- Йўқ, кетмон-лапатка билан келинглар😒
P.s. Ким кўп Forward қилари :)
@Ijoddardi
#Unga
Hazrat Rumiy aytmoqchi:
Tomdan yiqilganning biror parchasi topilishi mumkin. Topiladi ham.
Ko’ngildan yiqilganning bir parchasi ham topilmaydi.
Ps: ehtiyot bo'l demoqchiman
@Azmiddin_Sharipov
Сен эса пардани ёпиб қўйдинг жим,
Ўша мен эдим-ку, ўша мен эдим...
https://m.youtube.com/watch?v=u2MMxqkCpBU&feature=youtu.be
Москвада аҳоли ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди:
- Мешают ли вам узбеки?
Бу саволга 85% иштирокчи қуйидагича жавоб берган:
- Йўғеее, не мешают🤷♂
© @Ijoddardi
#Suhbatdan
- Нима бу?
- Счёт!
- Узр, емаган сомсамга пул тўлаб ўрганмаганман...
@Ijoddardi
Мен ҳақимда эшитма, мендан эшит. Миш-мишни адовати бор тўқийди, ҳасадчи тарқатади ва сенга ўхшаган аҳмоқ эшитади...
Бизнинг расмий саҳифалар👇
Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
#Хиргойи
Устозим деганинг шеърфуруш чиқса,
Суйганим деганинг эрфуруш чиқса,
Подшоҳим деганинг элфуруш чиқса, —
Чидагин, болам-а, чидагин,
Дардларинг танингга жойлансин.
Чидагин, болам-а, чидагин,
Оҳларинг қўшиққа айлансин!...
©Усмон Азим
@Ijoddard
#Кайфият
Менда ажойиб ечим бор, шунга битта нармални муаммо топиш керак...
©Турон жамоаси
@Ijoddardi
Пост умумий олинди. Ўзимнинг яқинларим, қадрдонларим баъзида каналдан нарса олиб туришади. Уларга заррача алоқаси йўқ. Аксинча, хурсандман. Бу гаплар номаълум «Агент 007»лар учун!😅
Читать полностью…* * *
Чўллар бор, тафтидан нон иси келар,
Диллар бор, меҳридан жон иси келар.
Золимлар боғида юз хил гуллар бор,
Лекин даргоҳидан қон иси келар...
Мирзо Кенжабек
@mirzo_kenjabek
#Ҳа_зил
Россияда ишлаб келдим. Уларда ҳақиқатан ҳам свилизация, канализация, урбанизация, механизация... Ҳамма-ҳаммаси ривожланиб кетганееей. Масалан, энди тили чиқаётган ёш боласи ҳам рус тилини билади. Қойил қолиш керак!
@Ijoddardi
#Асабларииим
Бизда доооим шунақа: жиииммм туришади-да, осмондан тушгандай пааақ этиб, эртадан ўқиш деб қолишади. 4-5 кун олдин шуни маълум қилса, ўлиб қолади бу дармайитлар!
Айни дамда кўўўпчилик йўлда, кимдир энди квартирасига(агар бўлса) етиб келди. Сиқилманглар, кайфиятни кўтарамиз👇
@Ijoddardi
#Баҳона_Time
Эртадан анъанавий ўқиш. Менга ўхшаб, анъанага содиқ қолган ҳолда, ўқишга кеч қоладиганлар учун зўр баҳона:
– Устоз, дарсга келаётиб, толеингизга яхшилик тилаб, бирров масжидга кириб чиққандим! Ҳаққингизга кўўўп яхши дуолардан ўқиб, ушланиб қолдим...
P.s. 100% натижаси бор. Кўп синаб кўрганман :)
@Ijoddardi
#Таҳрирсиз
Намоз ўқиб, оёқлари шишиб кетган Зотнинг, ухлайвериб, кўзлари ишиб кетган уммати бўлдик, афсус...
@Ijoddardi
Квартира масаласи муаммо бўлиб турган бир пайтда вилоятдан келган талабалар кўчага жойлашадими?
400 минг стипендия олиб, 13 млн. контракт тўлайдиган талаба квартирага пулни қаердан олади? Ахир сал ижтимоий таъминотга ҳам қараш керак-ку.
Университетларда талабалар турар жойи доим дефицит бўлиб келган. Кутилмаганда, анъанавий ўқиш бошланади, деган хабар чиқса, уйида эмин-эркин юрган талаба туришга жойни қаердан топади? Иссиққина, шинам кабинетдан туриб қарор чиқариш масъулларга қанчалик осон бўлса, бу қарорни ижро қилиш талаба учун шунчалик қийин.
Пандемия ҳали тугамади, яна уч-тўрт ой онлайн ўқиб туришса, талабалар ёппасига саводсиз бўлиб қолишмас. Жуда ғалати иш бўляпти. Душанбадан бошлаб квартира масаласи энг долзарб масалага айланади, аллақачон, айлангандир ҳам. Шу бугун ўзимга ҳам ўнга яқин талаба шу муаммо билан мурожаат қилди.
Пандемия, ижара муаммоси, совуқ – турли душманлар ҳар томондан талабани талайди. Ёшларга кенг имкониятлар яратиш доирасида бу масалани ҳам кун мавзусига олиб чиқилса ва талабалар фойдасига ҳал қилинса, қандай яхши иш бўларди.
Лекин... Лекинлар орасида соч оқаради чоғи.
👉 @xurshidabdurashid
#Но_коммент
Оппа Гангнам Стайл, оооп, ооп-оп-оп, Ооооппа гангнам стайл!👇
@Ijoddardi
#Аудио_тайм
Ўйлаб қарасам, жуда негативлашиб, ижтимоийлашиб кетибман. Ҳаётнинг ёрқин томонларини ҳам кўра билиш керак.
Мен учун бу "томон"лар Шеър, севимли ишим ва оилам тинчлиги, холос. Қолган ҳаммаси бир тийн. Шунинг учун, анчадан бери тўхтаб қолган рубрикани қайта уйғотамиз.
Шеър ўқидим🙃
✍ ==> 🤷♂ - (М.С)
@Ijoddardi
#Яшшшшавооор
Жаҳонгир Ортиқхўжаев окамгила саломат бўсинла! Улар нафақат замон билан ҳамнафас яшавоттила, балки замонниям эннннасини кўрсатиб, ундан камида минг чақирим олдинлаб кетдила! Ёшларни қаранг, ёшларни! Окамгиланинг ТикТокерларга аттттдуши қаратвотган эътиборлари сабаб шу даражага етдик!
Бу ҳали бошланиши, бунданам беш баттарини кутинг!
@Ijoddardi
#Савод_гуллаганский
#Аҳволимиз
Саломга яраша алик, деган расм...
П/с: 14 ёшдан "Моторола" ўрнига сааал фаросатни ишлатганингда борми, ҳозир ҳеч бўлмаганда тўғри ёзаётган бўлардинг...
@Ijoddardi
#Ҳолат
Ит бўлур, эшшак бўлур, асло бўлмас одамий, дердиму, ит билан эшшшшшак эшитса, хафа бўлади-да...
Тугади!
P.s. Бир тийн! Хайрли тун...
@Ijoddardi
#Ҳазилсифат_кайфият
- Сизни яхши кўриб қолдим😍
- Ёқтирганим бор-да...😏
- Нима қипти, сиз иккита қизга муносибсиз!❤️
- Менда “уже” еттита бўлсачи😬
©Қулоққа чалинган
@Ijoddardi
#Хиргойи
...Мен Тошкентга керак одамман...
Хоҳ қувсин, хоҳ дўстлашсин, она.
Агар олиб қолмоқ истаса
Тошкент менга мослашсин, она!
P.s. Жонажон квартирамга ҳозиргина етиб келдим. Ўша шаҳар, ўша қадрдон хонадошлар, ўзгаришни мақсад қилган Мен! Ҳа, янги йилда бутунлай ўзгараман Худо хоҳласа. Бутунлай! Албатта, яхши томонга...!
@Ijoddardi
#Биннима
Пост - оооби ҳаёооот. Пооост - ооообиҳаёт! Болажонлааар, менинг мўжазгина каналчамдан ҳам мингдан зиёд кузатувчиси боор каналларга пост олиняпти экан.
Маайли, бундан хурсандмиз. Фақат шууунча қиганимни муаллифлик ҳуқуқимни сақламаган ҳолда К(анал).ларига тиқмасалар, яхши бўларди...
@Ijoddardi
#Менимча
Отангнинг маст бўлиб кўчада юришидан уяляпсанми, бунинг сенга заррача оғирлиги тушмаётган бўлса-да, ноқулайлик туғдиряптими, демак улғайибсан...
@Ijoddardi
#Дадам
- Дада, мангалнинг чўғини нима қилай? Шашликлар пишдику, лекин чўғ эээнди зўр бўлганди-да!
- Унда чўғни олгин-да, оқ селофанга ўраб, чопонимнинг кистасига солиб қўй. Янги йилда яна шашлик қиламиз
- :(
@Ijoddardi