Лекин, фақат, аммо, бироқ... сўзларидан олдин айтилган барча гаплар тасалли учун!
Хайрли тун!🌖
#Кайфият
- Нега итингиз менга бунақа қараяпти?
- Унинг косасида овқат еяпсизда. Жаҳли чиқяпти...
@Ijoddardi
#Аслида
Мен билан бошланган фикрлар сен билан якун топиши керак эди. Лекин...
@Ijoddardi
#Дарсдаликлар
Аффект ҳолати - кўзга ҳеч нарса кўринмаслик. Отелло худди шундай ҳолатни бошидан ўтказган. Агар бугун Отеллони суд қилганимизда эди, вазият тақозоси билан унинг жазоси енгиллатилиши мумкин эди.
©Психология устозим
@Ijoddardi
#Иқтибос
Одам меҳнатига яраша маош олмаса, маошига яраша меҳнат қила бошлайди.
©Озод Шарофиддинов
@Ijoddardi
#Хотира_табрик
Шу кунгаям бир йил тўлибди. Эсимда, энг "қувончли" байрам бўлган эди ўшанда. Ишхонадаги муаммолар, бир-иккита валломат касларнинг асаббузарликларидан тўйиб, ўқишга бориб, камига “сюрприз” устидан чиққандим.
Майлида, йигит кишининг бахти - биринчи ўринда оиласи тинч-тотувлиги, севимли инсонларининг қувончи ва карьерасидаги ютуқларида. Каналимиз эркакларига айнан шундай бахтни тилайман...
P.s. Дада, байрамингиз билан! Ўша гап, эркак қилиб тарбиялаганингиз учун ташаккур!
Ҳурмат билан, Ўзим😁
@Ijoddardi
Ишонаверинг, шакарсиз қоппп-қора қаҳва одамларнинг ўзлари ўйлаб топган "муаммо"ларидан ааанча ширин...!
Читать полностью…#Таҳрирсиз
- Ҳамма йигитлар бир гўр!
- Ким айтди сенга ҳаммаси билан гаплаш, деб😒
@Ijoddardi
#Иқтибос
Агар сен дунёнинг энг гўзал гули бўлганингда ҳам, гуллардан аллергияси бор инсонни маҳлиё эта олмайсан.
Агар сен қирқ йил қирғинда қилт этмай, юракдан бир сўз кутганингда ҳам, у сўзларни эшита олмаслигинг мумкин, ҳеч қачон!
Дунё остун-устун бўлмайдими! Истаган одам бахтли бўлади.
Истамаган одам ҳамиша бахтсиздир.
Тасаввуримда гўзал қолинг!
©Нафиса ОМОН
@Ijoddardi
#Илиндим
Юнусобод. Таъмирланаётган, тиқилинч, сершовқин йўллар. Машиналар тирбандлиги. Ер устию-тагидан қайнаб чиқаётган, ўз дарду-ташвиши билан андармон бўлиб юрган одамлар...
Бахтим бор экан, устоз Жамол Камолни кўриш, у инсоннинг дуосини олиш насиб этди. Кўўўп, кеч тушгунича гаплашдик. Юнусободнинг энг одам қайнаган, талотўп бир даҳасида тинч, сокин, бамайлихотир сўзлаётган Жамол Камолни тинглаш гашти бошқача! Илоҳим, устознинг бошлари омон бўлсин...
@Ijoddardi
Саааал ғамгинлашсанг, бўлмайди а?! Кулгили гапларим ҳам одамларни кулдирмай қўйдими, демак ўзгариш зарур! Тепага қаранглар, зўр пост қўйдим, кулинглар э🤨😏🤦♂
Читать полностью…#Носталжи
Тун. Сукунат. Осмон. Ўриндиқ. Майдаланаётган сен ва майда-майда ноталарда руҳингни маст қилиб аллаётган мусиқа!
Тингланг, ашула руҳингизни сипқориб ичиб юборсин!
@Ijoddardi
#Иқтибос
Сен ҳақингда ўйлаганимдаги табассумим ажри ўзингга бўлсин!
©Мубашшир АҲМАД
@Ijoddardi
#Таҳрирсиз
Юракда қолиш учун кўнглингдагиларни СМС-хабарларда эмас, юракда кўрсата билиш керак. Шунда СМС-хабарларда қолиб кетмайсиз.
@Ijoddardi
Яқин кунларда Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" романи нашр этилади. Китоб Asaxiy Books томонидан чиқарилмоқда.
Муаллифнинг мана бу ҳикоясини сизга илиндим: https://telegra.ph/%D2%9AIZLAR-BILAN-UCHRASHUVLARIM-06-20
#Қулоққа_чалинган
Бугун одамларнинг яхши-ёмонини ажратиш қийин. Чунки ҳамма ақлли гапларни ёдлаб олган...
@Ijoddardi
#Ҳа_зил
Бугун халқаро "муҳими - эътибор!" дейдиган кун. Байрам муборак!🙃
@Ijoddardi
#Тун_туҳфаси
Синглим Дилбар Аҳмедовани соғинганлар борми😅
Ўйлаб қарасам, анчадан буён каналда уни эсламабмиз. Қани, кайфиятни кўтарамиз🙃👇
#Гапдааа_буям_бир
- Шиғир ташламай қўйдингиз?
- Ташламайман.
- Ие, нега?
- Қайсидир шоир айтган экан:
Бир қизча назарга илмаган хатни
Кўтариб кирмайлик Адабиётга...
- 😕👍
@Ijoddardi
#Биннима
Ёлғизлик қандайдир уятли касалликка айланди. Нима учун ундан ҳамма қочади? Сабаби, ёлғизлик ўйлашга олиб келади.
Бизнинг давримизда Декарт: “Мен фикрлаяпман - демак мавжудман“, деб эмас, балки: “Мен ёлғизман - демак фикрлаяпман“, деган бўлар эди.
Ҳеч ким ёлғизликда қолишни истамайди: у жуда кўп ўйловларни келтиради ва юзага чиқаради. Қанча кўп ўйлаган саринг эса, ақлли бўлиб борасан - бу эса янада ғамгинлаштиради...
©Ф. Бегбедер,
“Севги уч йил яшайди“ китобидан
@Ijoddardi
#Университетдаликлар
- Бугун анави киши дарсга кирди. Сизни унинг ёнида кўп кўрганман. Шу одам қандай дарс ўтади?
- Афсуски, ўтадии....
@Ijoddardi
#Айнан
Аслида ҳеч ким жудааа банд эмас. Шунчаки у учун муҳим одам эмассиз холос!
@Ijoddardi
#Носталжи
Дедилар: Бу қиз нэ эмиш?
Дедим: фалокат, фалокааат,
Бу қиз бир офат, бир офат
Кўзим кўзига тушса қўпар қиёмат, қиёмааат,
Оо фалокат, фааалокааат...
🎤 Зейнеп Бастик
🎵 Фалокат
@Ijoddardi