* * * * * * * * * *
Achinma,
Tirikman...
Soģinchdan hech kimsa òlmagan.
Men hali onamga kerakman...
Hayotdan paymonam tòlmagan...
Qaytma, yòq
Keraging!
Yoringni baģringga bosaver.
Baxtli bòl, birgina tilagim.
Qòy meni... ozorga osaver.
Manglayim
Atayin
Armonlar siģsin deb keng erur...
Quvonchdan bichilgan kòylagim
Kapalak egniga teng erur...
(Yòq bardosh.
Kòzim yosh.
Chidamoq mumkinmi hijronga?!
Dardlarga uy bòldi qurģur bosh,
Turmushga chiqyapman armonga...)
#Parodiya
Устоз Муҳаммад Юсуфнинг «Дўппи киймай қўйди одамлар» номли шеърига пародия.
Маска тақмай қўйди одамлар,
Бир муаллим, дўхтирдан ўзга.
Эсдан чиқди синовли дамлар,
У оғирлик қиляпти юзга.
Оқ маскалар,
Қора маскалар,
Чўнтакларда қолғон маскалар.
Кўк маскалар,
Қизғиш маскалар,
Тақилгани ёлғон маскалар.
Маска тақмай қўйди одамлар,
Юрар бўлдик чўнтакка солиб.
Мен ҳам сизга бердим саволлар,
Юзимдаги маскамни олиб.
Маска тақмай қўйди басма-бас,
Хавотирлар ортга боқмоқда.
Ростин айтсам, вирусдан эмас,
Жаримадан қўрқиб тақмоқда.
Маска тақмай қўйди одамлар,
На уйда ва на кўчада.
Шофёрлару, мактаб болалар,
Ечган маска қолди токчада.
Бу қандайин кўргулик савдо,
Маска тақмай қўйди халойиқ.
Юзга лойиқ маска йўқдир ё -
Дард қолмади маскага лойиқ.😁
©Ўлмасбек Самарқандий
пародиялади
t.me/Samarqandiy77
Муҳаммад Юсуф тилидан
(Битилмаган сўнгги шеър)
ВИДО.
Ризқим узилганга ўхшайди, чоғи,
Излама, ҳеч қандай ташҳису, малҳам.
Тобора авжланар дарднинг ўчоғи,
Етолмасам керак Тошкентгача ҳам.
Тек қўй, кузатмагин, вужудим оғрир,
Элликқалъа деган юртда не гуноҳ
Ватаннинг шарқида туғилиб, охир,
Ғарбида ўлмоқни битибди, Аллоҳ!
Иғво тарқатманглар маза-бемаза,
Мабодо, юз берса бирор бир кор-ҳол.
Тошкентда очмасин, ҳеч қандай аза,
Сим қоққин, Абдулла Орифга дарҳол!
Тўхта, айтиб қолай, жон пишмасидан,
Ҳаммаси жойида: сейф, стол, палос...
Фақат Ёзувчилар уюшмасидан,
Бир варақ ариза қарзим бор, холос.
Айтганча, столим чап тортмасида,
Бир шоир йигитнинг қўлёзмаси бор.
Адашмасам, эди юртга қасида,
Шуни нашриётга-тақризга юбор.
Оғзим қурияпти, сув бер, бир қултум,
"Руҳ ўзин улфати жондан туймоқда".
Оҳ, ота бўлиб мен, нима ҳам кўрдим,
Юрагим куймоқда, ичим куймоқда!
Тўрт боламдан бирин менда кўнгли йўқ,
Нима қилай ахир, Худойим айтсин.
Назира ўгаймас, унинг ўғли йўқ,
Бобурга айтинглар, Дархонга қайтсин!
Шоирнинг шеърлари-тақдири, дерди,
Рости ишонмасдим, босмасди титроқ.
Наҳот, Роббим менга шундай дард берди,
Тақдирим бўлдими "Лолақизғолдоқ"!?
Жонсиз жигаримга ботмоқда тикан,
Қорайтириб борар юзларимни ғам.
Аслида, шеърларим пешонам экан,
Тўйин кўролмадим қизларимни ҳам.
Ўлсам, уч қизимга бўлади оғир,
Эҳтимол, улар ҳам қилишар тоқат.
Йиғлашиб, йиғлашиб кўнади охир,
Онамни кўндириб бўлмайди фақат!
Кор қилмайди унга ҳеч ҳимматингиз,
Ўзин адо қилар, жонини ея
Айтинг секингина-Муҳаммадингиз,
Кетди Муҳаммаднинг ёнига-дея.
Соат неччи бўлди, қош қорайдими,
Жонга тегди дерсан, шу шоири ҳам.
"Менга ҳаво етмас...", жон торайдими,
Бунча ҳаяллади, Азроили ҳам.
Келишин кутамиз энди начора,
Бир шоир жонида интиқоми бор.
Айтганча, уч кундан кейин, бечора,
Нозима қизимнинг имтиҳони бор.
Эҳ, нима бўлар-а, ректорга боргин,
Бир илтимос қилгин, учраб ўзига.
Тегса, тегибдида, ёрдами ахир,
Муҳаммад Юсуфнинг битта қизига.
Ана келаётир, ажал пишқириб,
Узмоқ бўлар ризқу-саодатимни.
Қайси бир сўзимда олар...ишқилиб,
Айтишга улгурай Шаҳодатимни.
Оҳ, нима дейсан-а, Назирамга айт,
Шўрликни ёз қолиб, қиши тушмасин.
Яна тилга чиқар, ўзим битган байт:
"Номард одамларга иши тушмасин!"
Унга шон керакмас, унвон керакмас,
Етади хилқату-хаёли деган.
Унвон бериб кетай мен унга, абас,
Муҳаммад Юсуфнинг аёли деган!
Ичим ачияпти Адабиётга,
Арзирли бўлмади, ўгитларим ҳам.
Сўзини муҳрлаб абадиятга,
Одам бўлармикан шогирдларим ҳам?
Биламан, ёзади қаламин ўпиб,
Сирожиддинлару, Азим Суюнлар.
Қўрқаман, қўшиқчи шоирлар қўпиб,
Босиб келмасмикан қаро қуюнлар!
Наҳот ўз-ўзимдан кўнглим тўлмаса,
Чала қолди сабоқ, бўлди энди кеч!
Фақат бир ўгитим: дарди бўлмаса,
Шогирдман демасин Муҳаммадга, ҳеч!
Муҳаммаддан иймон, Юсуфдан жамол,
Яшадим, лек шоир жисми билан, мен.
Гуноҳ ҳам қилганим ростдир, эҳтимол,
Икки пайғамбарнинг исми билан, мен!
Ўзи кечиргувчи, истиғфор айтгум,
Дариғ тутма мендан муҳаббатингни.
Ўзингдан яралдим, ўзингга қайтгум,
Ўзинг кечир содда Муҳаммадингни! "
ЎЛИМ НИМА, БУ ҲАМ БИТТА САЙР, ОНА,
ЎҒЛИНГ ҚАРО ЕРГА КЕТДИ ХАЙР, ОНА..."
Ўлмасбек Самарқандий.
2017 йил, 4-май. Марҳамат. Андижон.
PS: Бугун кун давомида сизга турли хил телеграм канал ва гуруҳларидан айнан мана шу шеъримнинг видеоси келган бўлса, ажабмас...
Илтимос, устоз Муҳаммад Юсуф ижодини тўғри талқин қилайлик! Энди сиз ҳам бу шеъримни ўзингиз билган барча канал ва гуруҳларга тарқатинг, зотан Муҳаммад Юсуф ижодига нисбатан берилаётган нотўғри талқинлар тўхтасин!
_____________________________
@Muhammad_Yusuf_ijodi
_____________________________
Manba:
t.me/Samarqandiy77 telegram kanali
БУ ҚАЛЪА ТОШЛИ ҚАЛЪА
Тоққа шабнам тушганда,
Булбулга ғам тушганда,
Жоним танимдан шошар
Ёдимга сен тушганда.
Бу қалъа – тошли қалъа,
Тиканли, тошли қалъа.
Қўрқаман – ёр келолмас,
Кўзларим ёшли, қалъа.
Қизил гул тўлмасайди,
Сарғайиб сўлмасайди.
Бир – айрилиқ, бир – ўлим,
Ҳеч бири бўлмасайди.
Булоқ боши бўз бўлар,
Усти тўла қиз бўлар.
Шамол, ёримни келтир,
Мен келтирсам, сўз бўлар...
✍ Сабир Мирззаев
Карим Баҳриев таржимаси
1-aprel
✍Alisher Sabriy
🎤Mashhura
Yog'du opamdan ôg'irlab oldim🙈🙈🙈
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Maxfiya (Qalb radiosi💙)
XAT
“Sogʻindim, sogʻindim...”
xatlar bitasan,
Oʻqiboq tuyaman koʻzyosh taʼmini.
Bilaman, qurshagan seni it azob, Sichqonlar kemirmas koʻngil gʻamini.
“Xavotir olyapman...”
gʻashiqar oʻyim,
Iltimos, oʻzingdek goʻzal maktub yoz. Kuyunsang, Xudosi yoʻqlarga kuyun, Xudosi borga jin urmasligi rost.
“Kamroq chekyapsizmi?”
tagʻin diydiyo,
Bas qil!
Javonibga yoyildi hamal.
Chekishim quyoshning chiqishiga, yo
Qushlar sayrashiga berarmi halal?
“Yana koʻrarmanmi?..”
tavba, ming tavba,
Olisda yurganim qiyomatmi, yor?
Ishon, hali bizga kelmaydi navbat, Azroil bilan sal yaqinligim bor.
Koʻzyoshni yigʻishtir, buzmagin tinchim, Ichiksang ichimga oʻrmalaydi gʻash. Osmonga sigʻmaydi hamon sevinchim, Hamon yuragimda ot choptirar shasht. Ruhingda rayhonlar yetishtir, havas, Hasaddan iztirob yigʻolmasin sep.
Men sendan yigʻloqi maktublar emas, Yozishing kutyapman:
“Borayapman” deb.
Iltimos, oʻzingdek goʻzal maktub yoz.
2020-mart Jontemir
.... Balki kôngil bermay tôg'ri qilasiz,
Qadrimas sochiga kuygan ayolga.
✍Iroda Umarova
🎤Mashhura
"Dunyoni qutqarmagan gôzallik" kitobi muqovasiga epigraf qilib olingan she'rning tôliq matni..
✍Asqar Mahkam
🎤Mashhura
ТАЪЗИЯ
Ўзбек болалар адабиёти чиноридан айрилди. Миллионлаб болажонлар мунғайиб қолди.
ТАЪЗИЯ бугун соат 14-00 да.
Фарғонанинг қалби бола ёзувчиси, 30 дан ортиқ миллат болаларининг қалбини эзгуликка йўғирган болажон Устоз, маконингиз жаннат гулбоғчаларидан бўлсин! Инна илайҳи ва инна лиллаҳи рожиун...
Men kimman ishq degan hasta jon,
Sukunat qasrining egasi.
Men kimman bilmadim hech qachon
Kimligim sen uchun nega sir.
Majnunman chôllarga sig'magan,
Maftunman hajringda yig'lagan
Ma'lunman ôz kôksin tig'lagan
Kimligim sen uchun nega sir.
Zamonman zaylidan ortmagan,
Yomonman Laylidan ortmagan
Omonman bir azob tortmagan
Kimligim sen uchun nega sir.
Yôllaring yoritgan quyoshman,
Gohida horitgan kôz yoshman,
Dardlaring aritgan dildoshman
Kimligim sen uchun nega sir.
Shamolman sochlaring ôynagan,
Savolman sira tinch quymagan
Visolman hech bir qalb tuymagan
Kimligim sen uchun nega sir.
Biz uchun ishq degan fazo bor,
Jannatiy hushvasl jazo bor
Yuzimda Haq qôymish imzo bor
Kimligim sen uchun nega sir.
✍Fazliddin Murod
🎤Mashhura
...Toki men tirikman –
Yashagin, axir!
Men oʻlib ketsam ham,
Yasha... Iltimos...
Usmon Azim
Televizorga qarab boʻlmaydi. Radio shangʻillagani-shangʻillagan. Gazeta koʻnglingni behuzur qiladi. Internet fitnaga toʻlib yotibdi. Kunu tun shovqin, shovqin, shovqin! Bu ham yetmagandek, ruhiyat shovqinot dunyosida sarson.
Yaxshiyam, dilga taskin berguvchi top-toza xayollar, goʻzaldan-goʻzal dunyolar bor. Xayriyatki, Sheʼr bor, sheʼryuraklar bor…
Ammo baʼzan sheʼr, hatto Adabiyot ham koʻngil olish, ruhingni koʻtarishga ojizdek. Jismu joningni shunday kayfiyat bandi etadiki, na ish, na ijod taskin beradi...
Yoʻq, yana bir buyuk kuch qayta koʻz ochish, tozarish, yashnashni yangitdan boshlashga undaydi.
Ming shukr, ming-ming tasanno, barchasidan-da ulugʻi – Iymon bor. Avvalo, shuginani salomat saqlaylik. Ana undan keyin yashash haqida yaxshiroq oʻylash mumkin. Yozaversa ham boʻladi...
#Yoʻl_yoʻlakay #Tahrirsiz_xayollar #Eski_ogʻriqlar
Behzod_Fazliddin
PS: shu insonning fikrlarini hurmat qilaman, ilmlari ziyoda bo'lsin🤲
Tuproqda ungan gullar mahf boʻldi.
Koʻngilda ungan gullar esa abadiydir.
Naqadar xushdir!
Jaloliddin Rumiy
#musiqali_kayfiyat
Yomg'ir va siz! Yam-yashil dala... Dimoq qitiqlaguvchi ko'k maysaning ifori olamni tutgan va bitta qizaloq qo'zichoqlarni quchoqlab, qoqi gul teradi...
НЕГА
"Мени ташлаб кетишга қандай кўзингиз қияди?"
Буни ўйлаб ҳам кўрганим йўқ.
"Мендан олдин севган қизингиз сиз кетгач қанчалар қийналганини эшитдим. У ҳозир ҳам сизни кўрганда тўкилиб кетади. Уни хўрлагансиз! Мени ҳам бугун бўлмаса эртага ташлаб кетасиз. Ахир ҳеч қандай ишонч, ваъда бермаяпсиз! Ёлғондан бўлса ҳам умид уйғотмаяпсиз қалбимда. Нега энди мен, дунёда отасидан бошқа эркак нафасини туймаган бокира қиз, сиздек чиркин одамга учраб, севиб қолишим керак? Нега-а?! Қалб – Яратганнинг уйи дейдилар. Демак буни Худо хоҳлаган бўлиб чиқадими? Худо кўра била туриб мени сизга муносиб кўрдими? Айбим нима? Ишонинг, орзуимдаги одам бутунлай бошқача эди. Сиздақа бетайин, масъулиятсиз, телбанамо мавжудотни ёқтириб қоламан, у мен билан бир умр қололмаслигини била туриб унга беғубор ҳиссиётларим, илк титроқларимни бераман, деб ўйламагандим. Кун ўтган сайин узоқлашаётганингизни сезиб, даҳшатга – "у кетгач нима қиламан" савол уммонига чуқурроқ чўкиб бораяпман. Буни сиз икки дунё ҳис қилолмайсиз. Чунки аёл эмассиз! Нима учун мен билан қололмайсиз? Сизни танийдиган бир танишим "унинг миссияси бошқа, у биздек яшаш учун яратилмаган", деди. Бўғиб қўйгим келди ўша кишини! Тупурдим миссиянгизга! Менинг миссиям севиб, куйиб қолаверишми унда? Йўқ. Куймайман. Бирор кун, бирор ҳафта қийналарман, кейин унутиб юбораман. Ҳа, унута оламан..."
Мен, умуман ҳеч ким ҳеч кимни ташлаб кетмайди. Фақат туйғулар бизни ташлаб кетади. Яъни сенга бўлган ҳиссиётларим мендан кетгач, совуқ жасад билан ёнингда қололмайман. Кимлардир бунга чидаб яшайверади. Мен олов сўнган жойда бир сония ҳам қололмайман. Ҳозир у сўнгани йўқ. Сўнмаслигини истайман. Билки, агар сўнса ҳам менинг алоқам ва хоҳишимсиз рўй беради бу жараён.
"Сиз журъатсиз пасткашсиз!"
Йиғлама. Ёнимда кимдир йиғласа нафратим қўзиб кетади. Балки ўзим йиғлолмаганим, шафқатсизлигим учундир. Шу ҳолга келишимга ҳам сени йиғлатган савол, чорасизлик сабаб. Чорасизлик – қололмаслик, чидолмаслик, қўл силтолмаслик азоби ҳар кимнинг ичида бор. Фақат шакли ҳар хил. Сендагиси мени олиб қололмаслик, мендагиси сенга бўлган туйғуларни олиб қололмаслик (бобомни олиб қолардим агар имкони бўлганида!), бир қўшним эрини россиядан олиб қололмайди, бир дўстим тўкилаётган сочларини олиб қололмай ҳалак...
"Мени қаттиқроқ қучоқланг."
Нафасинг бўғилади.
"Шундоғам сизни таниганимдан бери эркин нафас ололганим йўқ."
Унда ўзингдан кўр!
@Jontemir
Эсимда, мактаб дарслигида "Сариқ девни миниб" асаридан кичик парча берилганди. Уни катта қизиқиш билан ўқиб, охири нима бўларкин деб китобини роса излаганман. Китоб дўконлари, кутубхонадан тополмай ахийри тоғамнинг ертўласидан чанг босган ҳолда тасодифан кўриб қолганимда беҳад севинган ва ҳайрат-ла ўқиб чиққандим. У ҳаётимда ўқиган илк бадиий асар эди. Кейин бошқа китобларини ҳам топдим. "Ширин қовунлар мамлакати" ни такрор ўқиб зерикмасдим, у Ҳошимжондан кўра кўпроқ ёқарди. Шу тариқа мутолаага меҳр уйғонди. Китобхонлик пиллапоясига пойдевор бўлганди бу асарлар.
Болажонларни хаёлот оламига олиб кирган ёзувчи Худойберди Тўхтабоев бир кам тўқсон ёшида чин дунёга кетди. Лекин у юракларда яшайверади, китоблари ҳали минглаб болажонларни мутолаага ошно қилади. Жойингиз жаннатдан бўлсин, бобо.
@mittihaqiqatlar
#bayram_muborak
𝐀𝐬𝐬𝐚𝐥𝐨𝐦𝐮 𝐚𝐥𝐚𝐲𝐤𝐮𝐦 𝐪𝐚𝐝𝐫𝐥𝐢 𝐢𝐧𝐬𝐨𝐧𝐢𝐦!
𝐒𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐛𝐮𝐠𝐮𝐧𝐠𝐢 𝐍𝐀𝐕𝐑𝐎'𝐙 𝐚𝐲𝐲𝐨𝐦𝐢 𝐛𝐢𝐥𝐚𝐧 𝐜𝐡𝐢𝐧 𝐲𝐮𝐫𝐚𝐤𝐝𝐚𝐧 𝐭𝐚𝐛𝐫𝐢𝐤𝐥𝐚𝐲𝐦𝐚𝐧☺️𝐗𝐨𝐧𝐚𝐝𝐨𝐧𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐝𝐚𝐧 𝐪𝐮𝐭-𝐛𝐚𝐫𝐚𝐤𝐚, 𝐭𝐢𝐧𝐜𝐡𝐥𝐢𝐤- 𝐱𝐨𝐭𝐢𝐫𝐣𝐚𝐦𝐥𝐢𝐤 𝐚𝐫𝐢𝐦𝐚𝐬𝐢𝐧. 𝐔𝐬𝐡𝐛𝐮 𝐚𝐲𝐲𝐨𝐦 𝐬𝐢𝐳𝐠𝐚 𝐛𝐚𝐱𝐭,𝐨𝐦𝐚𝐝 𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐤𝐞𝐥𝐬𝐢𝐧. 𝐁𝐚𝐫𝐜𝐡𝐚 𝐞𝐳𝐠𝐮 𝐧𝐢𝐲𝐲𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐚𝐦𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐬𝐡𝐬𝐢𝐧 😊
𝐎𝐋𝐋𝐎𝐇𝐧𝐢𝐧𝐠 𝐧𝐚𝐳𝐚𝐫𝐢 𝐬𝐢𝐳𝐥𝐚𝐫𝐠𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐬𝐢𝐧,
𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐲𝐚𝐧𝐚𝐝𝐚 𝐢𝐲𝐦𝐨𝐧𝐠𝐚 𝐭𝐨'𝐥𝐬𝐢𝐧,
𝐒𝐡𝐮𝐤𝐮𝐫𝐤𝐢𝐦 𝐲𝐞𝐭𝐤𝐚𝐳𝐝𝐢 𝐮𝐥𝐮𝐠' 𝐤𝐮𝐧𝐥𝐚𝐫𝐠𝐚,
𝐍𝐀𝐕𝐑𝐎'𝐙 𝐚𝐲𝐲𝐨𝐦𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐦𝐮𝐛𝐨𝐫𝐚𝐤 𝐛𝐨'𝐥𝐬𝐢𝐧!