Muqaddas ayol...
✍Halima Hudoyberdiyeva
🎤Mashhura
Sen bari bir muqaddassan
Muqaddas ayol...
Til qayoqdan bilsin shakar-sharbatni,
Olgan lazzatingni shahddanmi ko‘rding?!
Na ari, na daraxt berar ne’matni,
Olmayu anorni shoxdanmi ko‘rding?!
Bahorni yetkazar ol kelin kabi,
Xazina erurkim, ko‘rinmas tubi.
U ― Jamildir, Jamol Uning tajallisi,
Husnni yashildan, oldanmi ko‘rding?!
Qancha istasang ham, qaroring bo‘lmas,
Taqdirdan o‘zguvchi baroring bo‘lmas,
U uchirsa, sening qanoting bo‘lmas,
Uchmoqni qushdanmi, burgutdan ko‘rding?!....
Alisher Sabriy tarjimasi
"Qonunlar o'rgimchak to'riga o'xshaydi. Kichik pashshalar tutiladi, katta qovog'arilar to'rni teshib o'tadi"© Onore de Balzak
Ҳаётдан нолийверадиганлар учун, ушбу мақолани ўқиб чиқинг...
Сиз бахцизмисиз?
"Мен бахцизман" шу гапни товуш чиқариб айтинг, шу даражада айтингки, ўз қулоқларингиз билан аниқ ва тиниқ эшитинг. Кейин эса бу нарсани карсоқов инсонга тушунтиришга ҳаракат қилиб кўринг...
Дунё кўзингизга хунук кўриниб кетмоқдами?
Ойнадан табиатга боқинг. Дарахтдаги яшил япроқлар, заррин нур сочаётган қуёш, кенг ва мусаффо осмон. Aна энди буни қанчалик хунуклигини кўр одамга тушунтиришга ҳаракат қилиб кўринг...
Ҳеч нарсага яроқсизмисиз?
Ўз қўлларингиз ва оёқларингизга разм солинг. Улар жойидами? Ишлаб турибдими? Энди қандай бахцизлигингизни бориб тиланчилик қилаётган ёки тўшакка михланиб қолган ногиронларга айтинг...
Ортиқча вақтингизни нимага сарфлашни билмаяпсизми?
Бўш вақтингизни аҳмоқона ўйин кулгуларга совурмоқдамисиз?
Муаммоларингизни ўлим тўшагида ётган беморларга тушинтириб кўрингчи. Уларнинг яшаш учун атига бир неча ой (ёки соат) муҳлати қолган. Улар сизни қизиқиб эшитишади албатта!
Пулингиз камми?
Ўзингизга кераклича пул ишлаб топа олмаяпсизми? Бошқа давлатларда мусофирликда ишлаб юрган инсонларга дардингизни айтиб кўринг. Уларнинг маълумоти йўқ, лекин улар ўзини ва ўзга юртдаги оиласини боқишмоқда. Буни қанчалик қийинлигини тасаввур қилиб кўринг-а?
Барибир ўзингизни бахциз хис қилмоқдамисиз?
Шунча гапдан кейин ҳам бахцизман деб ўтирибсизми? Ундай бўлса, бахцизлигингизни умрбод қамоқ жазосида ўтирган махбусга, қизини вахшийларча зўрлашган отага, бир кунда ҳам эридан ҳам фарзандидан айрилган онага, урушда кўз олдида сафдошлари отиб ташалганини, ўлганини кўрган аскарга айтиб кўринг! Улардан ҳам бахцизроқмисиз???
Энди уяляпсизми?
Ундай бўлса ҳаётдаги ҳар бир майда ва кераксиз бўлган нарсаларга аҳамият беришдан тўхтанг. Aйнан бугун сиз ҳаётингизни ўзгартирмоқчи бўлган, янгиттан ҳаёт бошламоқчи бўлган кун!
Бу мақолани ҳар куни ўқинг!
Шуни унутманг ҳаётингиз бирор бир янги ишни бошлаган, турмуш тарзингизни ўзгартирган кундан эмас, ҳаёт ҳақидаги фикрларингизни ва дунёқарашингизни ўзгартирган кунингиздан бошлаб ўзгаради!
Ватқни йўқотманг!
Бахтли бўлинг!
@AZIZA_TOSHXOJAYEVA
Inshaalloh adabiyot darsliklarida sizning hayotingiz va ijodingiz ôrganiladi....
Samimiy muborakbod etaman
ДАВРИМИЗНИНГ ДИЛБАР ВА ДОНИШМАНД ШОИРЛАРИДАН БИРИ АМИР ХУДОЙБЕРДИГА "ОЛТИН МЕРОС" МЕДАЛИ ТОПШИРИЛДИ.
АЖОЙИБ ШОИР, КЎПЛАБ ЁШ ИЖОДКОР ШОИРЛАРНИНГ УСТОЗИ, КАМТАРИН ВА БЕНАЗИР ИНСОН АМИР ХУДОЙБЕРДИ 2020 ЙИЛ НИҲОЯСИДА ХАЛҚАРО "ОЛТИН МЕРОС" ФОНДИ ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ ҚАРОРИГА АСОСАН АДАБИЁТИМИЗ РАВНАҚИГА ҚЎШГАН МУНОСИБ ҲИССАСИ УЧУН "ОЛТИН МЕРОС" МЕДАЛИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНГАН ЭДИ. БУГУН 2021 ЙИЛ 11 ФЕВРАЛ КУНИ ШОИРГА УШБУ МУКОФОТ ТОПШИРИЛДИ.
ҚАШҚАДАРЁ ФАРЗАНДИ, ЎЗБЕКИСТОН БУЛБУЛИ, ҲАДЕМАЙ 60 ЁШНИ ҚАРШИЛАЁТГАН АЗИЗ ДЎСТИМИЗНИ УШБУ МУКОФОТ БИЛАН САМИМИЙ ТАБРИКЛАЙМИЗ!
Амирқул Карим,
Халқаро "Олтин мерос" фонидининг раиси
Бугун юртимизда Ҳазрат Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Хиротда эса ғазал мулкининг султони Навоий бобомизнинг қабрлари мана шундай аҳволда...
P.S. Изоҳ Сиздан..
Ассалому алайкум, барчага хайрли тонг! Бугун, буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони, Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг таваллуд куни билан барчангизни табриклайман. Навоийга муносиб бўлишга интилаётганларга Аллоҳ ёр бўлсин! Ул зотдек нафсни ишқ ила енгиш бизларга ҳам насиб қилсин.
Сўз истадим
Ишқ истадим, Навоийдек ишқ,
Сўз истадим, Навоийдек сўз.
Ва яралди дилимда исён,
Кўз истадим, Навоийдек кўз.
Лабим титраб, жаранглади сас,
«Навоийдан ўзгаси абас.
Қалам аҳли йўқдир жаҳонда,
Навоийга қилмаган хавас».
Дард тирилар юрагим ёриб,
Навоийга бер, лойим қориб.
Осмонингга боқаман сўз деб,
Ё Раззоқ деб тилаб, ёлбориб.
Дил истадим, Навоийдек дил,
Тил истадим, Навоийдек тил.
Худо менга ижобат берсанг,
Навоийдек сўзга собит қил.
©Шоҳиста Исоқова
@Shohista_Isoqova_sher_audio
8- mart bayramiga tabrik so'zi.
Ha bugun ajoyib kunlardan biri,
Kimdir bayram deydi, yana kim ranjir,
Men esa ozodlik degan bo'lardim,
Sen axir shu kuni otding paranji.
Va ochiq ko'z bilan boqding olamga,
Shifokor, olima... bo'lding shoira.
Oldin tobe' eding erkak odamga,
Shukurki, yo'qoldi qisqa doira.
Lekin , uchrab turar xunuk holatlar,
Ishdan sal kech kelsang, noming yomondir.
Bizda yo'qolmadi eski odatlar,
Garchi, zamonamiz dorulomondir.
Maylida, o'ksinma, opam yo singlim,
Bilaman, dilingda bisyor pok niyat.
Sen o'zga erkakka jilmaysang gunoh,
Dinda qo'shxotinlik bo'lmadi uyat.
Ojiza demasman ,men seni sira
Ojizlar otasiz bola boqmaydi.
Bugun ham dilingni qildimmi hira?
Aslida, bu gaplar menga yoqmaydi.
Ayolga eng yaxshi sovg'a bu ro'mol,
Yana gaplarimdan yurmagin ranjib.
Yuragim o'radim o'sha ro'molga,
Sen aynan shu kunda otding paranji...
Бугун тунда келармиш баҳор
Деразангдан мўралаб аста,
Гул юзингдан бўлиб шикаста,
Узун қишга силтаб қўлини,
Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини, Тўққиз ойки, елармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
***
Shu kecha ertagin tugatmasa qor,
Sen sovuq qotmasang – uyga kirmasak,
Oq, oppoqdan boʻlak rangni bilmasak,
Mayliga, kechiksa kechiksin bahor.
Ertani oʻylama, choʻchima sira,
Ayni dam yiqilib tushmasang boʻldi,
Qoʻlimdan mahkamroq ushlasang boʻldi,
Har bosgan izimiz – billur xotira.
Kumush osmon gulday sochar mehrini,
Ohista chekinib tun pardalari –
Yuzingda porlasa oy parchalari,
Qorlar oʻchirolmas sevgim muhrini.
B.Fazliddin
«14 ёшда эканимда очликка чидай олмай, бир бурда нон ўғирлаб едим. Мени тутиб олиб, олти ойлик қамоқ жазоси тайин этдилар ва ўша олти ой давомида текинга ош-нон бердилар. Бу дунёнинг "адолати" ана шундайдир».
© Виктор Гюго
Бобур фарёди
Икки куч мавж урар
Юрак тубида –
Бириси шоир-у
Бири эса шоҳ.
Оҳ! Кажрав жаҳоннинг
Икки қутбидай
На қилай? Қилолмам
Иккисин ҳамроҳ.
Шоирлик шоҳни шу
“Тожга қул”, – дейди.
“Қафасдан чиқолмас
Бир булбул”, – дейди.
Шоҳлик эса унга:
“Жанг – сурур” – дегай.
“Йўлимда ғов бўлма,
Нари тур!” – дегай.
Мен эса шоирлик
Ва шоҳлик аро
Тарадудда қолган
Бечорадирман.
Улар юрагимда
Қилса можаро
Келиштирмоқ ила
Оворадирман.
Лек, илож топилса
Менда мабодо
Андажон томонга
Қўйиб қадамим,
Шу кескир қилични
Синдириб, илло
Ўлгунча қўймасдим
Қўлдан қаламим...
2011йил
©Рустам МИРВОҲИД
@Rustam_Mirvokhid
Adashmasam kanalimizda ustoz ham borlar, kanalimiz admen va mushtariylari ustozni chin dildan qutlab qolamiz.👏👏👏👏👏👏👏
Читать полностью…