Ҳурматли АЗИЗЛАРИМ ВА ДЎСТЛАРИМ!
Ассалому алайкум!
Сизни ва яқинларингизни энг буюк, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этаман. Оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилайман . Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!
Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!
30- iyun Yoshlar kuni Muborak bõlsin
Ko'ksi baland YOSHLAR ITTIFIQIMIZ🇺🇿
Barcha vatanimiz yoshlarini muborakbod etaman
Hurmat bilan Mashhura
* * *
Kimgadir dardlaring to‘king kelarkan,
Kimdandir berkitging kelarkan sirlar,
Kimnidir yuraging yaxshi ko‘rarkan,
Sen kimga zorsan-u, senga zor kimlar.
Birovlar husningga bo'lib mahliyo,
Bebaho qadringga achinmas bir dam.
Yoqtirgan odaming òtar beparvo
Sen kimga zorsan-u, senga zor kimlar.
Gohida pul tutar keltirib ģashing,
Bilmaydida zarga uchmaydi hurlar.
Noto‘ģri tushunar bitta qarashing,
Sen kimga zorsanu senga zor kimlar.
Qanoting qayrilsa suyanguchim deb
Yerdagi odamni ataysan pirlar.
Baxtsiz ular qildi o'ylaydi hadeb,
Sen kimga zorsanu senga zor kimlar.
Mehrga muhtojing bosmaydi qadam,
Unga hatto bitasan she'rlar.
Odam bilan bo'ling tirikku odam.
Sen kimga zorsanu senga zor kimlar.....
Сўнгги қўнғироқ
Мана бугун кўзларимда ёш,
Вақт дегани бунча бағри тош,
Болалигим олиб кетди бош,
Чалинганда сўнгги қўнғироқ.
Ҳайр мактаб илмга коним,
Шод айладинг ҳар лаҳза, оним,
Жарангидан оғриди жоним,
Чалинганда сўнгги қўнғироқ.
Не синовлар ўнгу сўлимда,
Улуғ ишлар кутар йўлимда,
Юрт ишончи энди қўлимда,
Чалинганда сўнгги қўнғироқ.
Ер ўпмаган асло курагим,
Ажаб, бугун титрар юрагим,
Оқ фотиҳа келди сўрагим,
Чалинганда сўнгги қўнғирок.
Омон бўлинг устозлар, ҳар дам,
Бола эдим қилдингиз одам,
Оқ йўл беринг ташладим қадам,
Чалинганда сўнгги қўнғироқ.
Муяссархон Эргашева
@tomchidaquyosh
🍃Assalomu aleykum va raxmatullohu va barakotuh!
Tong muborak bo'lsin qadirdon...
Tongni sog'inib kutib olish katta baxt! Chunki...
• Tong - kunimizning yaxshi niyatu, rejalarga boy totli bo'lagi...
Tonga yetdik Alhamdulillah
Boshlangan kunimiz fayzli va barokatli bo'lsin!🌞🌷
Qadrdonlar nasib etsa bugun 20:00da kanalimizda onlayn suhbat o'tkazamiz.
Manzilimiz
T.me/Muhammad_Yusuf_ijodi
Эй дўстлар, мана шу канални ривожлантиришда ёрдам қўлини чўза оладиганлар борми?
Негадир каналдан аввал озроқ кўнглим қолган ва юритмай қўйгандим...
Шукрки, Алишер Сабрий, Муҳиддин Нидо, Шавкат Дўстмуҳаммад ва бошқа ажойиб дўстларимизнинг беминнат хизматлари эвазига каналимиз янада юксалганди ўша пайтлар.
Аммо ҳозир ҳам ёлғизлатиб қўймайди улар...
Мен фахрланаман, биласизларми, ҳа, сизлар билан фахрланаман.
Бизнинг каналда шунча кузатувчи бор (баъзан исмларингизни ҳам бирма-бир санаб бераман уларга) дейман яқинларимга...
Бу битта журнал, нари борса битта газета вазифасини ўтар...
Насиб бўлса, янги йилдан канални яна-да ривожлантириш орзусидаман.
Зўр лойиҳалар ўйлаб қўйибман...
Каналимизни ривожлантириш учун, дўстларингизга, канал ё гуруҳларингизга каналга жойланган энг яхши деб билган бирор постингизни бошқалар билан баҳам кўра оласизми?
Жавобингиз "ҳа"бўлишини, яъни, сиз зиёли одам эканингизни билардим, раҳмат!
Бу ҳам, албатта, бизга бир Мотивация, энергия бўлади, дўстлар, тушунинг, қанча кўп одам бизни кузатса, бизнинг ҳам масъулиятимиз шунча ошиб бораверади.
Сиздан "реакция" кутаман.
Каналга мажбурий обуна бўлиш:
/channel/+UiE7l3IIjZj4qhpd
Каналга шунчаки обуна бўлиш:
@sheriylahzalar+ бизнинг ютубимизни ҳам бирга кузатиш:
https://youtube.com/c/SheriyLahzalar
Айтганча, каналингиз линкин шу пост остига қолдиринг, биз ҳам сизни кузатиб борамиз.
Қарайман, каналимизда 300-400 киши бизни доимий фаол кузатиб боради.
Ҳар биримиз, ўзимиз билан 2 тадан одам олиб кирсак ҳам, ҳадемай 2000 лик маррани ҳам забт этар эканмиз.
Биз биргамизми?
Assalomu alaykum azizlarim! Boshlangan kuningiz fayzu barokatga boy bòlsin. Kòpning duosi ijobat bòldi deyishadi. Bugun siz ģoyiblarimni duosi kerak. 2-seminada imtihonga keraman. Duo qilib turingizlar. Shy qiz ham oqishga kerib olsin deb. Inshaalloh barcha abituriyentlarga talabalik baxti nasib qilsin. Amin
Читать полностью…Yangi qonun kiritildi
(!) (!) (!)
Ertangi kundan boshlab mamlakatimizdagi sharoitlar munosabati bilan yangi aloqa qoidalari
Barcha qo'ng'iroqlar yozib olinadi.
Barcha telefon qo'ng'iroqlari yozuvlari yozib olinadi.
Whatsapp-dan barcha xabarlar va qo'ng'iroqlar yozib olinadi
Twitter kuzatuvi
Facebook kuzatuvi
Monitoring Barcha ijtimoiy tarmoqlar va forumlar
Bilmaydiganlarga bildiring.
Barcha qurilmalar federal hukumat va CDMX hukumatining idoraviy tizimlariga ulangan
Ehtiyot bo'ling, keraksiz xabarlarni yoki qonunlarni va axloqqa zid ma'lumotlarni yubormang
Sizga maxfiy ma'lumotlarni gapirishdan saqlaning
do'stlar va qarindoshlar. Farzandlaringizga ayting va juda yaxshi bo'ling
ehtiyot bo'ling! Ushbu xabarni faqat bugun etkazish juda muhimdir
Chunki ertadan boshlab mamlakatda kuzatishning boshqa shakli allaqachon mavjud.
Ajablanarli, lekin haqiqat.
Buni bugun barcha yaqinlaringiz va do'stlaringizga yuboring.
"Siz yozgan yoki aytadigan har bir narsa sizga qarshi ishlatilishi mumkin, hatto hazil ham!"
Diqqatli va diqqatli bo'ling!
#TAVALLUD
Bugun Surxondaryo viloyatida tavallud topgan, yuragida dardi bor haqiqiy shoir, Joʻrabek Ramazonning tugʻilgan kuni. Shoirning ruhi shod boʻlsin ilohim!
YOMON QIZ
©Jo‘rabek RAMAZON
🎙 IMRON
@rohilabonu_guchchiyeva
Қозон шаҳридаги воқеаларни ўқигандирсиз, эшитгандирсиз. Мактабдаги "shooting" (отишма) воқеаларининг классик қиёфаси: доимгидек ҳамманинг эътиборидан четда, яхши ўқимайдиган, юввош ва компьютерга муккасидан кетган, психикаси жойида бўлмаган йигитча қурол кўтариб кўчадан бемалол мактаб биносига кириб келади ва орқа-олдига қарамай отишни бошлайди...
Апрелда қуролга расман рухсат олган ва 200та патрон сотиб олган.
2 аёл, 7 бола ҳалок бўлди, 20 га яқин болалар жароҳатланган.
Қотил эса ижтимоий тармоқларда тарқалган видеосига қараганда ўзини Худо деб ўйлайди, қотилликдан аввал телеграмда канал очиб, "сизларни ўзингиздан ўзингизни тозалайман" деб ёзиб қўйган. Шизофрения деб дастлабки хулоса қилишяпти.
Кечадан бери шу воқеа билан боғлиқ хабарларни ўқисам, видео кўрсам бўғзимга йиғи тиқилиб қоляпти. XXI асрда болалар мактабда ўлишяпти.
175 мактабдаги ўқитувчиларнинг жасоратини ўқиб, икки карра йиғлагинг келади. Бири танаси билан ўқувчисини тўсиб қолиб ҳалок бўлибди, бири болаларни эвакуация қилган, лекин ўз фарзандини йўқотибди. Кўпчилиги болаларни беркитиб, ўзи синф эшиги олдига туриб қотилни тўхтатмоқчи бўлган.
Дунёни қутқара оладиган суперқаҳрамон битта бўлса агар, у ўқитувчи бўлади.
9-may — Xotira va qadrlash kuni. Bugun tarixiy kun.
Keling, shu bugungi yorug' kunimiz uchun jon fido qilgan haqiqiy insonlarni yod etaylik...